Ushbu maqolada siz menejment haqida quyidagi ma’lumotlarni olishingiz mumkin.“ Menejment o‘zi nima?”, “Menejmentning maqsad va vazifalari”, “O‘zbekistonda menejmentni rivojlantirish yo‘llari”, shu yo‘nalishdagi muammolar. Bugungi kunda menejmentning nafaqat O‘zbekistonda, balki rivojlangan chet mamlakatlarda ham rivojlanish omillariga katta ta’sir ko‘rsatayotganligi va jamiyat hayotida muhim rol o‘ynayotganligi haqida bilib olasiz.
Ушбу мақолада инсонлар ўртасидаги ўзаро мунсабатларни юзага келтирган ва самимийликни ўзида мужассам этган тилак, олқиш ва дуолар ҳақида сўз боради. Турклар маданиятининг энг қадимги даврларидан бошлаб бугунги кунга қадар етиб келган ёмғир билан боғлиқ олқишлар ва дуоларни саралаб олдик. Туркча тилаклар энг қадиги ёзма ёдгорликлардан бошлаб кунимиздаги сўзлашувимизда ҳам ўзиниг муҳимлигини йўқотмай келмоқда. Ушбу мақолада турк фольклорида ёмғир билан боғлиқ дуолар, ёмғир ёғишини сўраб қилинадиган маросимларда айтиладиган тилак олқиш ва маросим қўшиқларидан саралари йиғиб олинди. Улар семантик тахлил қилинди. Мақолада Туркиянинг турли вилоятлари, шаҳар ва қишлоқларида ўтказиладиган ёмғир ёғдириш маросимларидан мисоллар кетирилди. Ёмғир ёғдириш маросимнинг турлари яъни катталар ва болалар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва уларнинг бир-биридан фарқи ва ўхшашликлари хусусида тўхталиб ўтилди. Катталар, болалар ва бева аёллар биргаликда ўтказадиган ёмғир ёғдириш маросимлари ёритилди. Болалар томонида ўтказиладиган маросимлар қайси вақтда бўлиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Маросимда болалар томонидан айтиладиган парчалар, тез айтиш кўринишидаги парчаларни учратиш мумкинлигини келтириб ўтилди. Ёши катталар томонида ўтказиладиган маросимларда кимларни иштирок этиши, ёмғир ёғдириш учун қилинган маросимларнинг жойи, замони ҳақида маълумотлар ва мисоллар келтирилди. Маросимлар натижасида ёққан ёмғир учун оқишлар айтилган. Аксинча ўтказилган маросимлар ўз натижасини бермаганда айтилган баддуолардан мисоллар келтирилди. Ўз-ўзидан маълумки, ёмғир кўп ёғса, бу ҳам кўплаб жиддий талофатларни келтириб чиқаради. Ёғаётган ёмғирни тиндириш учун ҳам турли вилоят ва қишлоқларда қилинадига маросимлардан мисоллар келтирилди.
Ўзбек халқи тарихини тадқиқ этишда архив ҳужжатларининг аҳамияти муҳим ўрин эгаллайди, чунки архив фондларида асосан ўрганилмаган тарихий маълумотлар мужассамлашаган
Мақолада XX асрда ўзбек халқининг миллий, диний қадриятларининг норасмий таъқиқланиши ва қайта тиклаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар “Йил боши - Наврўз сайли” мисолида тарихийлик тамойили асосида таҳлил қилинган. Наврўз сайли мамлакатимиз тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган қадимий байрам ва мустақиллик йилларидаги тинчлик, барқарор тараққиёт рамзи сифатида ёритилган.
Monografiyada hozirgi bosqichda O‘zbekiston Respublikasi tashqi siyosatining eng muhim vositasi sifatida “yumshoq kuch”dan foydalanish har tomonlama ko‘rib chiqilgan. Turli siyosiy maktablarning tashqi siyosat va xalqaro munosabatlarda “kuch” va “yumshoq kuch” toifalariga bo‘lgan yondashuvlari tahlil qilinadi, “yumshoq kuch” resurslarini baholash va uni ta’sirga aylantirishning so‘nggi yondashuvlari ko‘rib chiqiladi, baholash xalqaro va mintaqaviy siyosatning dolzarb tendentsiyalaridan iborat bo‘lib, O‘zbekiston Respublikasining milliy manfaatlari prizmasidan “yumshoq kuch” vositalari va mexanizmlari tasnifi taklif etiladi. O‘zbekiston Respublikasi mustaqillikka erishgan davrdan boshlab “yumshoq kuch”ning genezisi muammolariga muallifning yondashuvi ko‘rsatilgan. Mamlakatning “yumshoq kuch” salohiyati va resurslarini shakllantirish va ulardan foydalanish masalalari atroflicha tahlil etilgan. O‘zbekiston tashqi siyosatida milliy o‘zlikni mustahkamlash va “yumshoq kuch”ni rivojlantirish o‘rtasidagi dialektik bog‘liqlik hamda ushbu konsepsiyani amalga oshirishga yordam beruvchi va to‘sqinlik qilayotgan omillarga alohida e’tibor qaratilmoqda. Dunyoning o‘nta yetakchi davlati va Markaziy Osiyo mintaqasi davlatlarining tashqi siyosiy va tashqi iqtisodiy strategiyalarni amalga oshirishda “yumshoq kuch”dan foydalanish tajribasi tahlil qilingan. O‘zbekiston Respublikasining “yumshoq kuch” siyosatini amalga oshirishning konseptual modeli taqdim etilgan. Monografiya “Xalqaro munosabatlar va siyosatshunoslik” yo‘nalishi bo‘yicha bakalavriat, doktorant, o‘qituvchi va tadqiqotchilar hamda bakalavriat talabalari uchun mo‘ljallangan.
В статье исследуется проблема формирования и развития информационно-коммуникативных компетенций будущего учителя в условиях цифровой трансформации образовательного процесса. Актуальность исследования обусловлена задачами цифровизации образования и направленностью на развитие всех видов цифровой деятельности педагога.
Омонимия масаласи нафақат тилнинг асосий бирлиги бўлмиш сўзнинг чегараларини белгилаш билан боғлиқ муҳим назарий масала, балки амалий лексикографиянинг энг мураккаб масалаларидан бири. Хитой тилидаги сўз ясовчи жараёнлар умуман олганда омонимиянинг тўлдирилишига хизмат қилади. Сўз ясовчи жараёнлар қаторига сўз қўшиш, аффиксация, конверсия ва қисқартириш жараёни киритилади. Хитой тилидаги омонимиянинг манбалари ва пайдо бўлиши сабаблари ҳақида айтиш керакки, хитой тилида омонимиянинг асосий ва туб манбаси сифатида тилнинг фонетик тузилиши ва фонетик жараёнлар хизмат қилади. Мазкур мақолада ана шу масалалар ўз ифодасини топган.
Ушбу мақола буюк ҳинд эпоси “Рамаяна” нинг аслияти билан Жанубий Ҳиндистонда Камбн томонидан яратилган “Рамаяна” ни филологик жиҳатдан чоғиштириш масалаларини ёритишга бағишланган. Маълумки, ҳинд диёри асори атиқаларга, ҳинд адабиёти эса дурдона асарларга бой. Ҳиндистон халқлари адабиёти ўзининг серқирралиги ва кўп тиллилиги билан дунё тамаддунида ўзига хос ўрин эгаллайди. Халқ оғзаки ижоди намуналаридан бўлмиш “Рамаяна” достони кейинчалик буюк шоир Валмики томонидан етук бир асар сифатида дунё юзини кўрди ва бу асар нафақат Ҳиндистонда мавжуд тилларга таржима қилинди, балки дунё тилларига ўгирилди. Ўрта асрга келиб тамил адабиётига ҳам таржима асарлар кириб кела бошлади, жумладан, тамил шоири Камбн томонидан “Рамаяна” нинг таржима қилиниши, уни янги сюжет ва эпизодлар билан бойитилган ҳолда мустақил асар сифатида яратилиши диққатга сазовордир. Мазкур мақола тамил адабиётининг ривожланиш босқичларига қисман тўхталган ҳолда иккита мустақил асар Валмики “Рамаяна” си ва Камбннинг “Рамаяна” сининг ўзига хос жиҳатлари ва тафовутлари натижаларини ўзида мужассам этади.
Мазкур мақола қисман хитой тилида омонимия тушунчаси ва япон тилшуноссинологи, Японияда хитой тилини ўрганиш бўйича илмий жамият раиси, профессор Т.Кураиси бошчилигидаги олтмиш кишилик тилшунослар коллективи томонидан яратилган “Кураиси луғатига” бағишланади. Маълумки, умумий тилшуносликда луғатлар асосида омонимияни ўрганиш методикаси кенг татбиқ қилинади. Бу луғат ҳозирги замон хитой тилида омонимларнинг миқдор таркиби ва хослигини тадқиқ қилиш учун Токиода 1972 йилда “Иванами” нашриёти томонидан босиб чиқарилган бўлиб, 37 минг сўзлик “Иванами Тю: гокуго дзитэн” – хитой-япон фонетик луғати материал сифатида хизмат қилади. Мақолада луғат тавсифи кенг ёритилган бўлиб, кўрсатилган грамматик маълумотлар туфайли мазкур луғатдан хитой тили сўзлари бўйича турли тадқиқотларда материал сифатида фойдаланиш мумкин.
Ushbu tezisda biznes va tadbirkorlik tushunchasi, biznes va tadbirkorlik faoliyati, ularning turlari, shakllari haqida hamda biznes va tadbirkorlikni rivojlantirishda jamiyatning o‘rni haqida so‘z boradi.
Ushbu maqolada dunyo tilshunosligida ergonimlarning lekik-semantik, lingvistik, lingvostilistik, terminologik va pragmatik nuqtayi nazardan o‘rganish hamda bu borada amalga oshirilgan ilmiy-tadqiqot ishlaridan olingan natijalar tilshunoslik fanini yangidan yangi ilmiy-nazariy xulosalar bilan boyitishga xizmat qilib kelgani hamda ergonimlarning lingvistik xususiyatlari tahlilga tortilgan.
Мазкур мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари мумтоз поэтик манба сифатида ўрганилган. Ушбу мавзу илмий мақолалар, рус тилидаги диссертациялар, форс тилидаги илмий адабиётлар асосида ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ–2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳали ўрганилмаган кўплаб қўлёзма манбаларимизни ўрганиш, уларни илмий муомалага киритиш учун катта имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Мақолада Рашидиддин Ватвотнинг “Ҳадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари ҳақида қизиқарли маълумотлар, асарнинг XII асрдан то ҳозирги кунга қадар бўлган аҳамияти, унда келтирилган адабий санъатлар ва мисоллар ҳақида сўз юритилган. Ушбу асар ўзидан кейин “илми бадеъ” билан машғул бўлган барча олимлар учун асосий манба сифатида хизмат қилган. Асар ҳозирги кунда ҳам ўзининг илмий-адабий қимматини йўқотмаган бўлиб, мазкур мақолада унинг кам сонли тошбосма нусхалари адабиётшунослик нуқтаи назаридан кўриб чиқилган. Асосий масала сифатида асарнинг манбашуносликдаги тутган ўрни ва аҳамияти, хусусан, мазкур асарнинг адабиётшунослик назариясига қўшган ҳиссаси ҳамда уларнинг турли таржималар ва тадқиқотларда қўлланилиши таҳлил этилган.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия импсрияси томонидан Урта Осиёда пахта майдонларининг ксскин купайиши, пахтани кайта ишлаш корхоналари пахта тозалаш заводлари курилиши кснгайишига олиб кслди. Бу даврда Фаргона водийсида хам пахта майдонларининг кенгайиши, пахта тозалаш саноати корхоналарининг кенг микёсда курилишига олиб келганини куришимиз мумкин. Ушбу пахта тозалаш корхоналари курилиш ва ташкил этилишида бсвосита хукуматнинг куллаб-кувватлаши мухим урин тутди. Натижада рус тадбиркорлари ва махаллий тадбиркорлар орасида хам пахта тозалаш саноат корхоналари билан шугулланувчи катлам пайдо булди [11].
Мазкур мақолада “Бобурнома”нинг урдуча таржималарида Мирзо Султон Ҳусайн Бойқаро адабий портрети мисолида муаллиф услуби масаласига эътибор қаратилган. “Бобурнома” урду тилига уч марта ўгирилган бўлиб, мақолада туркий тилдан Темурийлар авлодига мансуб Мирза Ҳайдар Кўрагоний таржимаси, Ахтар Надвийнинг форс тилидан бажарган қисқа ва Юнус Жаъфарийнинг Абдураҳим Хони Хононнинг форсча таржимасидан ўгирган тўлиқ таржималари ўзаро қиёсий тарзда кўриб чиқилган.