Ушбу мақолада шу вақтга қадар “Имомқулихоннома” асари муаллифи деб қараб келинаётган Суҳайл таҳаллусидаги шахс Ҳофиз Таниш Бухорий эканлиги ҳақидаги қараш аниқ илмий далиллар билан илгари сурилган. Шунингдек, мақолада асарнинг илмий аҳамияти, ўрганилиши ва қўлёзма нусҳасининг ҳолати ҳақида ахборот берилган.
XIX асрнинг охири – XX аср бошларида Хоразмда Муҳаммад Раҳимхон Феруз соний саройида ўзига хос адабий муҳитни ташкил қилади. Бу даврда Табибий, Мутриб, Баёний, Аваз Ўтар, Чокар, Шиносий каби ижодкорлар фаолият юритганлар. Мазкур муҳитдаги аксарият шоирлар зуллисонайн бўлиб, ўзбек ва форс тилларида бирдек қалам тебратганлар. Хон фармонига биноан, кўплаб шеърхонлик кечалари уюштирилган, баҳру байтлар, ғазалхонлик мусобақалари ташкил қилинган, шоирлар янги шеърларидан намуналарни мажлис аҳлига ўқиб беришган. Шунингдек, Хива адабий муҳитидаги ижодкорлар фаолиятини ифодаловчи баёзлар, тазкиралар, мунтахаб (сайланма) девонлар мажмуаси тузилган, шоирлар шеърларини девон, мухаммасот, ғазалиёт, рубоиёт, маснавиётларда жамлаганлар, улар малакали котиблар томонидан кўп нусхада кўчирилган. Ҳозирги кунда бу асарларнинг муайян қисми Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамда Хива Ичан қалъа музейи қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Улар қаторида хивалик зуллисонайн шоир Муҳаммад Ҳасан девон Ҳожи Табиб ўғли Мутриб Хонахароб адабий мероси ҳам мавжуд бўлиб, шоир шеърлари №№ 2679/II, 903/V, 906/VII ашё рақамлари терма девон ва баёзлар таркибидан ўрин олган. Маълумки, айрим баёзларда шоир девонига киритилмаган шеърларни ҳам учратиш мумкин. Шундай баёзлардан бири, Феруз фармонига кўра, Мулла Муҳаммад Юсуф Чокар ибн Муҳаммад Юсуф девон Харрот томонидан кўчирилган бўлиб, унда Мутриб билан бир қаторда яна 21 та шоирнинг ғазал жанридаги шеърлари келтирилган. Мазкур баёз ЎзРФА Шарқшунослик институти асосий фондида 1184 ашё рақами билан сақланади. Мақолада Мутриб Хонахаробнинг адабий мероси ҳақида сўз юритилиб, унинг ЎзРФАШИ фондида сақланаётган терма девонлари ва баёзга киритилган шеърлари адабий манбашунослик матншунослик аспектида ўрганилди. Таркибий тадқиқ натижасида баёздаги 9 та ғазалнинг қўлёзма девонда мавжуд эмаслиги, тўртта ғазал матнининг қўлёзма девондаги нусхаси билан қиёсий таҳлили орқали фарқлари ва манбаларнинг кўчирилишидаги айрим камчиликлар кўрсатилди. Шоир девон қўлёзмаларида учрамайдиган тўққизта туркий ғазалининг тўлиқ матни табдили илк бор эълон қилинмоқда.
Дакҳинийда ёзилган “Лайли ва Мажнун” маснавийсининг Ожиз тахаллуси билан ижод қилган бир неча шоирлардан кимнинг қаламига мансублигини аниқланиб, Ожиз ёзган маснавийнинг олти нафар қўлёзма нусхаларининг бир-биридан фарқли жиҳатлари таҳлил қилинган. Маълумки, урду тилида, аниқроғи қадим урду – дакҳинийда “Лайли ва Мажнун” достонига маснавий шаклида жавоб ёзган шоирлар орасида Муҳаммад Шариф Ожизнинг маснавийси бадиий қиммати нуқтаи назаридан “Лайли ва Мажнун” нинг дакҳинийдаги бошқа вариантлари орасида алоҳида ўрин тутади. Дакҳиний шоирлари орасида Ожиз тахаллуси билан бир неча шоир қалам тебратган. Салоржанг музейида сақланган ғазаллар, мухаммас ва бошқа ёзувлар асосида бир тахаллусли бир неча шоирга тааллуқли маълумотларни аниқлаб, “Лайли ва Мажнун” маснавийси кимнинг қаламига мансуб эканлигини аниқлаш, мақсад қилиб олинди. Ҳайдарободда ўтган илмий сафар чоғида Ожиз тахаллусли шоирларнинг ҳаёт йўли ва асарларини ўрганиб, маснавий қайси Ожиз томонидан ёзилганини билиш борасида уринишларимиз натижаси шуни кўрсатдики, Орифиддин Хон Ожиз дакҳинийда ижод қилган, Асафжоҳ ҳукмронлиги даврида яшаган машҳур шоир. Иккинчи шоир – Муҳаммад Али Ожиз, ёки Сайяд Маҳмуд Ожиз бўлиб, “Миср маликаси” номли маснавий муаллифи. Яна бир “Гул о- санўбар”маснавийсининг муаллифи ҳам Ожиз тахаллуси билан қалам юритган шоир бўлиб, унинг тил хусусиятларидан Валийдан кейин яшаб ўтган шоир эканлиги маълум бўлди. Қадим дакҳинийда ёзилган насрий асар “Иблиснома” нинг муаллифи ҳам Ожиз тахаллусли шоирдир. “Лайли ва Мажнун” бу шоир қаламига мансуб эмаслиги аниқланди. Навал Сингҳ Ожиз Асафжоҳлар даврида ижод қилиб ўтган шоир ҳисобланади. Яна бир Ожиз тахаллусли шоир ўтганки, унинг 16 банддан иборат мухаммаси бўлиб, асарнинг тили юқорида номи тилга олинган баёз муаллифи кўчирган ғазал муаллифига ишора қилади. “Мухаммаслар” сарлавҳали баёзда бир неча шоирнинг мухаммаслари жо бўлиб, унда Ожиз номли шоирнинг мухаммаси ҳам бор, унинг тили Валий ижод қилган давр тилига яқин, умуман олганда, бу баёздан жой олган мухаммасларнинг муаллифи Валийдан сал кейин яшаб ўтган шоирлар бўлган.
Xalil Sultonning davlatchilik faoliyatiga katta salbiy ta’sir o‘tkazgan iroqliklar, ularni Xalil Sultonga xizmat qilishdan bosh tortib, Xorazm tomondan muzlagan Jayhunni kechib o‘tib va o‘z yerlari tomon ko‘chishlari tarixiy manbalar asosida tahlil qilingan
Мақола ислом тафаккури тарихида “Ҳужжат ул-Ҳаққ” рутбаси билан ном қозонган Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолийнинг серқирра бой ижодий, илмий-маънавий меросини Шарқ ва Ғарб шарқшунослари, шунингдек, ғаззолий-шунослар томонидан ўрганилиши таҳлилига қаратилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг шеърияти ҳақида унинг услуби, баён этилиш тарзи ҳақида сўз боради ва уларни исботловчи мисоллар келтирилади. Ўз Ватанини жонидан ортиқ севиши, содда сўзлардан фойдаланиб, инсон қалбининг тубигача етиб боради, Ватанимиз тарихини, урф-одатларини қадрлаган ҳолда уларни севишга ундайди, ўтмишда из қолдирган Боболаримизни унутмасликка чорлайди, эътиқодли инсон сифатида Ислом дини ҳақида фикр юритиб уни қадрлашга чорлайди. Муҳаммад Юсуф яшаган давр Совет тузуми даври эди. Албатта ўз юртининг мустақил бўлишини хоҳлабгина қолмай, мустақилликка эришиш йўлида ўз ҳиссасини қўшишга интилади, Ватан учун жон тикмоққа тайёр эканлигини таъкидлайди, шовинизмга қарши исён қилади. Эски Совет тузумидаги Марказ томонидан ўша даврда юртимизга бўлган тазйиқлар, ноҳақликлар, туҳматлар ҳаддан зиёд ошгани оқибатида шоир Ватанининг жонкуяри сифатида бунга чидай олмай, исён қилади, Халқни уйғонишга даъват қилади. Халқимиз орасида Ватанини сотган, ватанфурушларга, лаганбардорларга атаб шеърлар битади, бошқа миллатлар, жумладан Қрим-татар хақлининг тақдирига бефарқ эмаслиги мавзулари кўтарилади. Турғунлик даврида Афғонистонда бўлган урушга озъ муносабатини билдириб уни қоралайди, афғон ва ўзбек халқи қадимдан дўст-қадрдон халқ эканлигинини, уларни бир- бирига душман қилиб қўйишларига шоир чидаб туролмайди. Мустақиллик уни кўра олмаган ёвлар ҳақида шеърлар битади. Бир кун келиб “Истиқлол куйчиси” ўз халқи томонидан тақдирланишига ҳамда қалбларимизда мангу қолишига ишонади.
Taftazoniy Muhammad ibn Umar Sa’duddin (1322-1392) – qomusiy olim, kalom ilmining yirik namoyandasi, uning falsafiy, gnoseologik, mantiqiy muammolarini tadqiq qilishga muhim hissa qo‘shgan mutafakkir. U yaratgan kitoblar Islom ilohiyotini tizimlangan shaklga keltirib, ommalashtrishga va o‘qitishga mo‘ljallangan bo‘lib, keyinchalik bir necha asrlar davomida ko‘pchilik madrasalarda darslik va o‘quv qo‘llanmalari sifatida foydalanilgan. Buning asosiy sababi allomaning yoritiladigan muammo va masalalarga keng ko‘lamli, xolisona nuqtai nazardan yondasha bilishi, bag‘rikeng, betoqatlikka o‘rin qoldirmaydigan, boshqalarning fikr-mulohazalarini sinchiklab ko‘rib chiqish va beg‘araz baholashga qodir ekanligi bilan izohlanib, bu olimlar tomonidan keng tan olingan. Shijoatkor olim Taftazoniy o‘z davrining murakkab va qaltis falsafiy masalalari bilan shug‘ullanganligini qayd etish lozimdir.
Мақолада нақшбандия таълимотини ўз асарларида илмий жиҳатдан асослаб берган Хожа Муҳаммад Порсо қаламига мансуб қатор янги асарлар ҳақида дастлабки маълумотлар баён қилинган.
Операциядан кейинги битишмаларнинг шаклланиши умумий жарроҳлик амалиётида энг тез - тез учрайдиган асорат бўлиб, қорин бўшлиғи операциясидан кейин 90% дан юқори ва кўкрак қафасидаги операциядан кейин 70% гача кузатилиши мумкин (AysanE.etal. 2020, BankaR. etal. 2018). Релапаротомия ва реторакотомия турли ҳил адабиёт маълумотларига кўра,63%-97% гача баҳоланган (Bhatnagar R. etal. 2016, DeWildeRLetal. 2016). Такрорий жарроҳлик муолажалари кўпроқ вақт талаб этади ва техник жиҳатдан қийин, бу эса ўз навбатида ҳаётий тузилмаларга зарар етказиш хавфини келтириб чиқаради. Мақолада экспериментал ва морфологик тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинган, целлюлоза ҳосилаларидан кукун шаклида маҳаллий шароитида олинган битишмага қарши восита ёрдамида битишма шаклланишининг олдини олиш самарадорлиги асосланади.Экспериментал шароитда янги битишмага қарши қопламанинг биологик хавфсизлиги аниқланди. Экспериментал ҳайвонлар сифатида 30 та оқ наслли каламушлар ишлатилган.
The aim of the work is to analyze the data of literature on the use of implantation materials in surgical dentistry and maxillofacial surgery our days, identify the list of unresolved issues and determine the main directions for further research. The analysis of the literature containing information about implantation materials, technology of application and known methods of predicting the results of their use is carried out. The list of analyzed sources of special literature includes: periodicals for the last 10 years. The descriptive method is used for the analysis. Today, specialists have a wide "range" of osteoplastic materials that are constantly updated and refined . Research is conducted in three areas. The first is the development of new and improvement of known osteoplastic materials.
Мақолада XV–XVII асрларда Қутбшоҳлар ҳокимияти даврида яшаб ижод қилган шоирлар – Қули Қутбшоҳ, Султон Иброҳим ва унинг ворислари – Муҳаммад ва Абдулла ва улар яратган куллиётлар, Муҳаммад Мазҳаруддин ибн Нишотий ва унинг “Иршоднома” маснавийси, “Сукҳ Саҳела” ва 1610 мисрали “Ҳужжат ал-бақа” ва кўплаб голкондалик шоирлар – Аминуддин Аъла, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз боради.
Ўрганилаётган тил тахирига оид ёзма манбаларни ўқиб ўрганиш ва илмий тадқиқ этиш ўша соҳанинг ривожланиш пойдевори бўлиб хизмат қилади. Шунга биноан адабий тилимиз ва миллий адабиётимизнинг ривожланишида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Мубаййин” асарининг ўрни беқиёс. Адибнинг мазкур асарни ёзишдан мақсади ўғли Ҳумоюнга шариат илмини назмий йўлда жўн ва тушунарли баён қилиш бўлган. ХV-XVI асрларга келиб эски ўзбек адабий тилининг лексик қатлами анча қашшоқлашиб, соф туркий сўзлар ўрнини араб, форс ва тожик тилидан ўзлашган қатлам эгаллаб олган эди. Бу ҳолат эса кенг оммани илм-маърифатдан йироқлаштириш билан бирга эски ўзбек адабий тилини инқирозга олиб келарди. Жараённи тўғри тушуниб етган Бобур ўз асарларида соф туркий сўзларни қўллашга интилган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур мазкур асари билан ўзбек адабий тилининг, ўзбек адабий тил тарихининг, ўзбек адабий тилидаги диний фалсафий руҳдаги атама, сўз ва ибораларнинг ҳамда шариат илмининг ривожланишига ҳисса қўшган. Ижодкор “Мубаййин” асарини ёзиш асносида ўзбек адабий тили тарихида эскириб бораётган туркий сўзларни қайта истеъмолга киритди. Шунингдек, ўша давр ўқувчисига қулай, осон, тушунарли асар ёзишга интилган. Бунинг натижасида “Мубаййин” ўз даврида халқ ўртасида кенг оммалашган.
This paper explores the concept of "dual legal system" in the context of international financial centers (IFCs). The work considers the main aspects and characteristics of such a system, which implies the coexistence of various legal norms and jurisdictions within one MFC. The main reasons for the emergence of dual legal systems in the MFC, as well as their impact on financial activities and investments, will be analyzed.
Мақолада ал-Хоразмий, Беруний ва Улуғбекларнинг муаллиф томонидан нашр этилган асарларида улар аниқ фанлар соҳасида эришган ютуқлар нафақат Шарқда, балки Европада ҳам шу фанлар ривожига юксак таъсир этганлиги кўрсатилган.
Ushbu maqolada Qo‘qon-Buxoro o‘rtasidagi ziddiyatlar, ularni keltirib chiqargan sabablar, Qo‘qon xoni Muhammad Alixon va Buxoro amiri Nasrulloxonning siyosiy kurashi, Qo‘qon xonligini egallanishi va uning salbiy oqibatlari haqida ma’lumotlar berilgan
Мақолада XVII–XVIII асрларда яшаб ижод қилган шоирлар – Жаъфар, Жаталлий, Атал, Афзал ва улар яратган девонлар, Валий Аврангободий, ундан ярим аср кейин яшаган Мир ва унинг “Никат уш-шуаро” тазкираси, Камол Хон Рустамий, Мирзо Муҳаммад Муқимий каби дакҳинийда қалам тебратган мутасаввиф шоирлар ижоди хусусида сўз оради.
Ушбу мақола урду тили тарихи ва унинг асосан Ҳиндистондаги мавқеи ва қисман Покистондаги мавқеини унинг ўтган асрларда пайдо бўлиши, Ҳиндистондаги сиёсий зиддиятлар даврида ўз ўрнини эгаллаганлиги ҳамда ҳиндий тил билан фарқлари ва ўзга тиллар таъсири остида бойитилганлиги ва ҳозирги кунда Ҳиндистон ва Покистоннинг ягона тили эканлиги ҳақида ёзилди. Шу билан биргаликда ушбу ноёб тил иккала давлатда, яъни Ҳиндистон ва Покистонда даврлар оша ривожланиб, ўз адабиёти ва маданияти билан кенг омма орасида ўз мавқеига эга эканлиги бу борада кўпчилик урдушунослар томонидан ёритилганлиги ҳақида фикр юритилади. Урду тилида бугунги кунда икки мамлакатда сўзлашилади. Покистон ва Ҳиндистон. Мақолада урду тилини Покистон тили сифатида, лекин унинг келиб чиқиш илдизлари Ҳиндистон ҳудудида бошлангани, мамлакат иккига бўлинганида Покистон тўлиқ урду тилида сўзлашувчи аҳолидан ташкил топгани, аммо урду тилида сўзлашувчиларнинг кўпгина қисми Ҳиндистон ҳудудида ҳам мавжудлиги ҳақидаги мулоҳазаларга ҳам ўрин берилган. Бунда фикрлар нафақат тил доирасида, шунингдек, адабиёт доирасидаги урдунинг ўрни ҳам тилга олинган.
Ушбу “Мусулмонларнинг Мадинадаги яҳудий ва насронийлар билан ўзаро муносабатлари” мақола пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)нинг Маккадан Ясрибга ҳижратларидан сўнг бўлиб ўтган воқеа –ҳодисаларга бағишланган. Муҳаммад (с.а.в) Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилган пайтларида у ерда яҳудийларнинг ҳар бири икки мингдан ортиқ одамга эга бўлган Қайнуқоъ, Надир, Қурайза қабиласидан ташқари яна йигирмадан ортиқ майда ва нисбатан йирик уруғлари ҳамда арабларнинг Авс ҳамда Ҳазраж қабилалари истиқомат қилардилар. Надир ва Қурайза қабилалари деҳқончилик билан шуғулланган бўлса, шаҳар марказига яқин жойда истиқомат қиладиган Қайнуқоъ қабиласининг ери ва экини бўлмагани учун улар ҳунармандчилик билан шуғулланган. Мадинада яшовчи яҳудийлар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан муҳим мавқега эга бўлиб, араблар яъни Авс ва Хазраж қабилалари билан ўзаро муносабатда бўлганлар. Мадинадаги савдонинг асосий қисми яҳудийлар қўлида бўлганидан улар моддий жиҳатдан бой ҳисобланишарди. Мусулмонлар ҳижратидан сўнг Пайғамбар а.с. Ясрибда барқарор тинчлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик ўрнатиш учун шаҳар аҳолиси билан шартнома тузади. Муҳаммад пайғамбар Мадинага ҳижрат қилгандан сўнг яҳудийларга аҳли китоблар бўлганлари учун ҳурмат билан қарар, уларнинг диний маросимларида иштирок этарди. Мақолада мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида тузилган шартнома шартлари ва у билан боғлиқ Қуръон оятлар ҳам келтирилган. Шунингдек, исломшунос олимларнинг яҳудий ва мусулмонларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида фикрлари таҳлил қилинган.
“Жаррохлик амалиётидан кейинги битишмалар – бу патологик ҳолат бўлиб, қорин бўшлиғида ташрих ўтказилган беморларнинг 90% дан кўпроғида ва торакал аралашувлардан кейин 45-70 фоизида учрайди, битишмалар туфайли асоратлар сони эса 12% дан 64% гача ўзгариб туради. “Битишма хасталиги” атамаси асосида ички аъзоларнинг жароҳатли шикастланишлари, шу жумладан жарроҳлик аралашуви оқибатида қорин бўшлиғида битишмаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ патологик ҳолат тушунилади. Мавжуд адабиёт маълумотлари жарроҳлик амалиётидан кейинги битишма касаллигининг юқори частотасидан далолат беради, шу билан бирга битишмалар ҳосил бўлиш механизмлари тўлиқ ўрганилмаган. Битишма хасталигида такрорий жарроҳлик аралашувларни амалга ошириш нисбатан узоқроқ ва техник жиҳатдан мураккаб кечади, бу эса ўз навбатида ҳаётий муҳим тузилмаларга зарар етказишнинг эҳтимолий хавфини келтириб чиқаради. “Қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган беморларнинг тахминан 1/3 қисми бевосита битишма жараёни ёки унинг сурункали оғриқ, бепуштлик ва ичак тутилиши каби жиддий клиник муаммоларга олиб келувчи асоратлари оқибатида келиб чиқадиган муаммони ҳал қилиш учун 10 йил ичида қайта тиббиёт муассасасига ётқизилади”.[1] Шу муносабат билан, битишмалар пайдо бўлиш хавфи юқори бўлган беморларда, қорин пардаси функциясини сақлаб қолиш ва битишмаларнинг ривожланишини бартараф этишга имкон берувчи янги перитонеал антиадгезион омилларга тобора кўпроқ устунлик берила бошланди.
Жаҳон амалиётида ҳозирги пайтда қўзғатувчи механизми ишемия, жарроҳлик жароҳати, яллиғланиш, қон кетиш, термик ёки кимёвий зарарланиш, генетик мойиллик ҳисобланган қорин ва плевра бўшлиғида битишмалар шаклланишига олиб келаувчи жараёнларни ўрганиш бўйича тадқиқотлар долзарблигича қолмоқда, бу эса ўз навбатида замонавий профилактика воситаларини яратиш учун янги тушунчаларни беради. Эпителиал-мезенхимал ўтишнинг тескари жараёни таъсири, миофибробластларнинг аберрант дифференциацияси, илдиз ҳужайралари тикланиши ва эндотелий ўсишининг бузилиши бўйича тадқиқотлар алоҳида қизиқиш уйғотишда давом этмоқда, бу эса функционал қатламнинг фаол бўлмаган эпителиал моноқатлам билан алмашинувини келтириб чиқаради, у аслида гормон қўзғатувчи таъсирига жавоб бермайди. Қорин парданинг табиий битиб кетиши ёки битишмалар шаклланишини аниқлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган фибрин ажралиши ва унинг деградациясини ўрганиш тобора кўпроқ қизиқиш уйғотоқда, чунки тўлиқ парчаланмаган фибрин перитонеал битишмаларни пайдо қилиш билан фибробласт ва капиллярларнинг ўсиши учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ҳозирги вақтда мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва турларини сезиларли даражада кенгайтириш бўйича кенг кўламли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда, жумладан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш ҳисобига беморларни жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашда ижобий натижаларга эришилган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг заиф гуруҳларининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган.[2] Шунга мувофиқ, экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишининг олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлаш тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021-йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот Республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозиргача экспериментал тадқиқотларда муваффақиятли қўлланилган бир қатор усуллар ва битишмаларга қарши қопламалар ишлаб чиқилган. Уларнинг тутган ўрни “фибринолизни фаоллаштириш, коагуляция жараёнига тўсқинлик қилиш, яллиғланиш реакциясини камайтириш, коллаген синтезини тўхтатиш ёки ёндош жароҳат сиртлари ўртасида тўсиқ яратишдан иборат. Маълумки, айрим асосий жарроҳлик тамойилларига қорин бўшлиғидаги барча жарроҳлик амалиётларида риоя қилиш керак” (Uemura A.).[3] Lu S. ва ҳаммуал. (2018) полипропилен асосда сиролимус трансплантатларидан (SRL) тайёрланган янги композит тўрнинг битишмаларга қарши хусусиятларини баҳолаган. Табиий полипропилен тўрлари ва полипропилен-PLLA тўрларига нисбатан, SRL қопламали тўрлар битишмаларни (P˂0,05) ва яллиғланишни камайтиришнинг энг юқори қобилиятини кўрсатган.[4] SRL қопламали композит тўр каламушларда қорин девори нуқсонларининг битиб кетиши моделида қорин бўшлиғида битишмаларни минимал даражада пайдо бўлишини кўрсатган. Битишмаларга қарши қопламалар ҳозирда энг фойдали восита бўлиб, кўпинча биологик парчаланадиган гидрогеллардан фойдаланилади, улар сувнинг 60% га анча сингишини, ажойиб пишиқликни (3 МПа дан ортиқ), юқори эгилувчанликни (700% дан юқори), яхши биологик парчаланувчанлик ва биологик мослигини кўрсатмоқда. Ушбу гидрогелларнинг парчаланиши ўзи билан сиртдан ички томонга узлуксиз парчаланиш жараёнини намоён этади, бу 30 кунлик парчаланишдан кейин юқори механик хусусиятларни сақлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, гидрогеллар, шунингдек, оқсиллар билан қопланишга қарши ажойиб қобилиятини ва ҳужайралар ёпишқоқлигига қаршиликни намойиш этди. Демак, ушбу гидрогеллар битишмаларга қарши биологик мембраналар сифатида фойдаланиш учун катта салоҳиятга эга.[5]
Проспектив рандомизацияланган тадқиқотлар карбоксиметил-целлюлозанинг (Seprafilm) жарроҳлик амалиётидан кейинги битишмалар частотасини ва оғирлик даражасини пасайтиришда самарали эканлигини кўрсатди[6]. Бир қатор экспериментал тадқиқотларда париетал қорин парда нуқсонларини микрожарроҳлик аутологик қорин парда трансплантатлари ёрдамида ёпиш оғир перитонеал битишмалар пайдо бўлишини етарли даражада олдини олиши аниқланди[7]. Синтетик материалнинг афзаллиги шундаки, материални жарроҳлик йўли билан олишнинг ҳожати йўқ ва уни қорин бўшлиғидан ташқарида керакли ҳажмда шакллантириш, сўнгра чоксиз қўйиш мумкин. Шундай қилиб, битишмалар пайдо бўлишини олдини олиш муаммоси бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари баъзида қувонтиради, аммо улар ноаниқ ва фақатгина экспериментал моделларда ўтказилган.
Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, жарроҳлик аралашувларида битишмалар пайдо бўлишини олдини олишда сезиларли ютуқ ва аҳамиятли натижаларга қарамай, ҳамон битишмалар пайдо бўлишининг олдини олиш ва битишма хасталигини даволаш билан боғлиқ мунозарали масалалар мавжуд бўлиб, бу мазкур муаммони торако-абдоминал жарроҳликда ҳал қилинмаган муаммолар қаторига қўшиши ҳақида далолат беради. Шу нуқтаи назардан, битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий ишлаб чиқарилган воситани экспериментал тадқиқ қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тадқиқот учун долзарб йўналиш ҳисобланади.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг АДСС–15.3.7-сон “Жарроҳликда тўқималарни мустаҳкамлаш ва зичлаш учун янги полимер қопламаларни ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолаш” илмий лойиҳаси доирасида бажарилган (2015-2017 й.).
Тадқиқотнинг мақсади экспериментал ва морфологик тадқиқотлар асосида торако-абдоминал жарроҳликда битишмаларни олдини олувчи маҳаллий воситани қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: қорин бўшлиғида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат антиадгезив қопламани қўллаш самарадорлигини ўрганиш; кўкрак қафасида битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделида целлюлоза ҳосилаларидан иборат битишмаларга қарши қопламани қўллаш хусусиятларини аниқлаш; маҳаллий антиадгезив қоплама қўлланилганда шаклланган битишмалар гистоструктурасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш; битишмалар ҳосил бўлишига қарши қоплама қўлланилганда қорин бўшлиғи ва кўкрак қафасининг экспериментал нуқсонлари соҳасидаги маҳаллий ўзгаришларнинг хусусиятларини динамикада аниқлаш; тажрибадан сўнг ҳайвонларнинг тикланиш жараёнларига гел қопламасини қўллаш ва унинг биодеградацияси таъсирини баҳолаш;
Тадқиқотнинг объекти сифатида қорин ва плевра бўшлиқларида иккита экспериментал тадқиқотлар ўтказилган 62 та оқ зотсиз каламушлар олинган. Ҳар бир эксперимент сериясида тадқиқотлар 2 та қиёсий гуруҳда – назорат ва асосий гуруҳларда ўтказилган. Қорин ва плевра бўшлиқларида битишма жараёни пайдо бўлиши бўйича тажрибалар 2019 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда “Акад. В. Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ негизидаги экспериментал жарроҳлик бўлимида ўтказилган.
Тадқиқотнинг предмети яллиғланиш жараёнини тавсифловчи полиморфядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, макрофаглар, кўп ядроли ҳужайралар ва эозинофиллар каби ҳужайралар сони ва тақсимланиши ярим миқдорий баҳолаш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда гистологик ўзгаришларни баҳолаш учун қорин ва плевра бўшлиқларидан олинган тўқима препаратларини баҳолаш билан ўтказилган экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда экспериментал, морфологик ва статистик усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани маҳаллий қўллаш адгезиогенез жараёнларини хамда ичак архитектоникаси, эгилиши ва бўшлиғининг торайиши каби ўзгаришлар ривожланишини камайтириши экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган; экспериментал тадқиқотда кўкрак қафасида битишмалар ҳосил бўлиши жараёни моделлаштирилганда антиадгезив имплантатни маҳаллий қўллаш, дағал ёки ясси битишмалар шаклланиши кўринишидаги адезиогенез хавфини сезиларли даражада пасайтириши аниқланган; кукунли имплантат устига қон зардоби суртилганда, адгезия сифати ва унинг қорин пардаси ёки ўпканинг экспериментал нуқсони юзасида бир текис тақсимланиши ўзгармаганлиги, аммо қон билан фаоллаштиришдан фарқли ўлароқ (гемостатик самарани таъминлаш учун) тромботик массаларнинг сўрилиши ҳисобига ҳужайравий яллиғланиш ривожланиши кузатилмаганлиги аниқланган; қоннинг ҳужайрали элементлари мавжуд бўлмаган шароитда жароҳат етказилган қорин пардаси соҳаси устида гелли плёнкани ҳосил қилиш, яққол ҳужайра-яллиғланиш реакциясиз қопламанинг биодеградациясига имкон беради ва массив битишмалар ҳосил бўлиш жараёни ривожланиш хавфини сезиларли даражада камайтириши билан нуқсонларнинг битиб ёпилишини таъминлаши аниқланган; антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг морфотузилмавий хусусиятлари аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: қорин бўшлиғида битишма жараёнини экспериментал моделлаштиришда целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш атроф аъзолар билан адгезияни пасайтириши хисобига ичак ва унинг тутқичи деформацияси ривожланиш хавфини камайтиришга имкон бериши аниқланган; ўпкада ташрихдан кейинги битишма жараёни шаклланишининг экспериментал моделлаштириш натижаларига кўра, қон зардобини қўшиш орқали фаоллаштирилган маҳаллий Гепроцел гемостатик воситасини қўллаш, париетал ва висцерал плеврада битишмалар ривожланиши частотасини камайишига имкон бериши аниқланган; битишма жараёнини шакллантиришнинг экспериментал моделида гемостатик қопламадан фойдаланиш фибробластларнинг тўпланиши ва фаоллигини, шунингдек маҳаллий яллиғланиш реакцияларини камайтиришга ёрдам бериши, шу билан битишмаларнинг ривожланиш эҳтимолини сезиларли даражада камайтириши морфологик тадқиқотлар орқали аниқланган; целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган Гепроцел гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон бериши исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги амалиётда кенг қўлланиладиган замонавий лаборатор ва инструментал тадқиқот усулларидан фойдаланиш билан тасдиқланган, олинган барча натижалар ва хулосалар далилий тиббиёт тамойилларига асосланган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, олинган хулосалар ва таклифлар назарий аҳамиятига эга бўлиб, антиадгезив қоплама қўлланилганда яллиғланишли инфильтрат бириктирувчи тўқимали хужайралари сонининг динамикада камайиши ҳамда атроф тўқималар билан битишмали конгломератлар ривожланмагани ҳолда нуқсон соҳасининг чандиқланиши билан тавсифланувчи битишма жараёнлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга муҳим ҳисса қўшиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундан иборатки, целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган “Гепроцел” гемостатик қопламасини қўллаш қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни амалга оширишда иккита муаммони ҳал қилишга – енгил маҳаллий гемостазни амалга ошириш хамда қорин бўшлиғида дағал битишма жараёни шаклланишининг олдини олишга имкон беради.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: “Торако-абдоминал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олишнинг янги технологиялари” услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Таклиф қилинган тавсиялар қорин бўшлиғи ва кўкрак қафаси аъзоларида жарроҳлик аралашувларни бажаришда маҳаллий енгил гемостазни амалга ошириш имконини беради, шунингдек қорин бўшлиғида дағал битишмалар ҳосил бўлиш жараёнини олдини олади; торако-абломинал жарроҳликда битишмалар пайдо бўлишини олдини олувчи маҳаллий воситани қўллашни қиёсий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Акад. В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига, Андижон ва Самарқанд давлат тиббиёт институтлари клиникаларининг жарроҳлик бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 08-09/10055-сон маълумотномаси). Экспериментал тадқиқот натижалари асосида, таклиф қилинган целлюлоза ҳосилаларидан тайёрланган антиадгезив қопламани қўллаш битишмалар пайдо бўлиш хавфини 60% дан 20% гача, ичак тутилиши аломатларисиз ичак деформациясини 33,3% дан 13,3% гача ва ўткир битишмали ичак тутилиши ривожланиши эҳтимолини 6,7% дан 0% гача камайтиришга имкон берган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманларда, жумладан 3 та ҳалқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш чоп этилган, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 4 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг ҳажми 113 бетни ташкил этган.
Мазкур мақолада XV асрнинг биринчи ярмида Темурийлар билан чиғатой хонлари ўртасидаги сиёсий-ҳарбий муносабатлар, хусусан, Шоҳрух Мирзо ва Улуғбек Мирзонинг чиғатой улуси ҳукмдорлари Муҳаммадхон, Шер Муҳаммад, Нақши Жаҳон, Вайсхон билан олиб борган ҳарбий, сиёсий ва дипломатик алоқалари каби масалалар ўрганилган.
Ushbu maqola O’zbekiston xalq shoiri Muxammad Yusufning Samarqand she’ri xaqida fikrlar xulosalar bilan yoritilib ketiladi. Samarqand she’ri kimga bag’ishlanganligi va ijodiy yondashuv bilan bayon etiladi.