Jild 4 № 2/S (2023)
05.00.00 – TEXNIKA FANLARI
Raqamli nashriyot: texnologiyalar kitoblarni o‘qish va tinglash yo‘llarini qanday o‘zgartiradi
Hozirgi kunda aksar insonlar an’anaviy bosma nashrlar o‘rniga kitob o‘qish va audiokitoblarni tinglash uchun raqamli platformalardan foydalanishni afzal ko‘rmoqda. Bozor tadqiqotlari ma’lumotlariga ko‘ra, raqamli kitoblardan foydalanayotgan foydalanuvchilar soni doimiy ravishda o‘sib bormoqda va bu 2021-yilda dunyoda 1,08 milliardga yaqinlashishi kutilmoqda. Bu istalgan joyda va istalgan vaqtda kitoblarni yuklab olish va o‘qish imkonini beruvchi raqamli platformalardan foydalanish qulayligi bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. Bundan tashqari, raqamli kitoblar ko‘pincha bosma nashrlarga qaraganda arzonroq turadi. Raqamli kitoblarning qo‘shimcha afzalliklari shrift hajmini o‘zgartirish, yorug‘lik va fon rangini sozlash va matn bo‘yicha qidirish imkoniyatidir. Ushbu xususiyatlar ko‘rish qobiliyati zaif yoki yomon yorug‘lik sharoitida o‘qishni osonlashtiradi. Audiokitoblar ham ommalashib bormoqda, 2020-yilda AQShda taxminan 55 million kishi audiokitoblarni tinglaydi. Bundan tashqari, ko‘plab smartfon va planshet foydalanuvchilari audiokitoblarni tinglash uchun ovozli yordamchilardan foydalanadilar. Bu mualliflar va nashriyotlar uchun auditoriyani kengaytirish va daromadni oshirish uchun yangi imkoniyatlar yaratadi. Umuman olganda, raqamli nashriyot bozoridagi ushbu tendensiyalar kelajakda raqamli kitoblar va audiokitoblardan foydalanish o‘sishda davom etishini ko‘rsatadi. Bu mualliflar va nashriyotlar uchun o‘quvchilarning o‘zgaruvchan ehtiyojlari va xohishlariga moslashish uchun yangi imkoniyatlar yaratadi.
07.00.00 – TARIX FANLARI
Farg‘ona vodiysi soha va tuman gazetalari tarixidan
Maqolada XX asrning 50-80-yillari Farg‘ona vodiysidagi tarmoq va tuman gazetalari tarixi ko‘rib chiqilgan. Tadqiqot vazifasi sifatida muallif vodiyning tarmoq va tuman gazetalarida jamiyatning ijtimoiy-siyosiy hayotining aks etishini baholashga uringan. Tuman va tarmoq gazetalarida fotojurnalistlarning faoliyatiga ham katta e’tibor qaratilgan.
Buyuk Ipak yo‘lidagi so‘g‘diylarning ijtimoiy faoliyatidagi o‘zgarishlar: savdodan diplomatiyaga
Maqolada Buyuk Ipak yo‘li so‘g‘diylarining qizg‘in faoliyati haqida so‘z boradi. Muallif Buyuk Ipak yo‘lining diplomatlari, savdogarlari sifatida so‘g‘dliklarning rolini turkiy va xitoylik etnik guruhlar hayotidagi faoliyati sifatida baholashga urinish sifatida belgilagan. Buyuk Ipak yoʻlidagi soʻgʻdiylarning ijtimoiy faolligini oʻzgartirishga ham katta eʼtibor qaratilmoqda.
Янги иқтисодий сиёсатнинг диний мактаблар фаолиятига таъсири (Фарғона водийси қишлоқлари мисолида)
XX асрнинг 20-йиллари охирларига келиб, республикада эски мактаб ва мадрасаларнинг тугатилишига кескин чоралар кўрилди. Уларнинг фаолияти қаттиқ қораланиб,“эскилик сарқитлари” сифатида баҳоланди. Ўзбекистонда совет ҳукуматининг тазйиқи билан эски усул мактабларини ислоҳ қилинишига йўл қўймаслик, ислоҳ қилинганларини эса янги совет мактабларини очиш орқали йўқотиш чоралари кўрилди.
ХХ асрнинг биринчи чорагида Туркистон қишлоқларидаги совет ҳукуматининг аграр сиёсати (Фарғона водийси мисолида)
Мазкур мақолада ХХ асрнинг биринчи чораги Фарғона водийси қишлоқ хўжалигига совет давлати аграр сиёсатининг таъсири, аҳолиси учун зиддиятли ва мураккаб воқеликлар, кураш жараёнларига тўла давр бўлганлиги асослаб берилган.
XIX -asr oxiri — ХХ-asr boshlarida Fargʻona vodiysi ayollarining anʼanaviy jamoaviy turmush tarzi
Maqolada XIX asr oxiri – XX asr boshlarida Farg‘ona vodiysi ijtimoiy hayotida ayollarning tutgan o‘rni haqida so‘z boradi. Bu masalani Turkistonda muhokama qilish muhim, ammo bahsli masalalardan biri edi. Turli davr tadqiqotchilarining fikrlari har xil bo‘lishiga qaramay, muhokama qilinayotgan davrda bunday muammoning ko‘tarilishi shaharlar, ayniqsa, qishloqlar aholisi o‘rtasidagi taraqqiyot natijasidir.
Францияда IV республика сиёсий тизими ва унинг инқирози
Иккинчи жаҳон урушида Франция мағлубиятга учради. Шундан сўнг бошланган қаршилик ҳаракати 1944 йили Франциянинг озод қилиниши билан якунланди. 1946 йили таъсис этилган IV Республика парламент республикаси эди. Урушдан кейинги оғир даврда эса Франция барқарор ривожланишни таъминлайдиган бошқарув тизимига эҳтиёж сезди. Аммо кўплаб сўл ва ўнг партиялар вакилларидан ташкил топган ҳукумат барқарорликни таъминлай олмади. Бу ҳолатга ташқи сиёсатдаги қийинчиликлар ҳам қўшилиб, 1958 йилда IV Республика даврига якун ясалди.
09.00.00 – FALSAFA FANLARI
Шахс маданий савияси тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементлари
Мазкур мақолада шахс маданий савияси ва маданий савия тушунчасининг мазмуни ва таркибий элементларига илмий ёндашувлар таҳлил қилинган. Шахс маданий савиясининг таркибий элементлари туркумига миллий ва умуминсоний қадриятлардан хабардорлик даражаси, инсоният томонидан асрлар давомида шакллантирилган инсонпарварлик ғояларидан воқифлик меъёри, ижтимоий ва касбий билимларни ўзлаштирганлиги даражаси кириши фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Қадимги шарқ диниий-фалсафий таълимотларининг тасаввуф таълимотига таъсири (зардуштийлик дини мисолида)
Ушбу мақолада инсоният тарихида вужудга келган динлар ва фалсафий таълимотлар ва таркибида “тасаввуф” деб аталмаган бўлса-да, тасаввуф ва ирфонга ўхшаган ғоялар ҳамда ақидалар мавжуд эканлиги очиб берилган. Зеро, ирфоний оҳанглар ҳар бир дину таълимотнинг фалсафий қарашлари эканлиги исботланиб, тасаввуфдан турли дин таълимотлари таъсирини излашга не ҳожат, деган жавоб берилган. Муқаддас китоблар – Таврот, Забур, Инжил ва Қуръони Карим ўртасида умумийлик мавжудлиги назарда тутилган. Лекин динлар таркибидаги турли мазҳабу маслаклар ва фалсафий оқимларни инсонлар яратганлиги, инсон томонидан яратилган нарсада тақлид, такрор ва тажриба бўлади. Демак, турли замон ва маконларда турли диний таълимотлар таркибида пайдо бўлган фалсафий-ирфоний мактаблар ўртасидаги умумийлик ва ўхшашлик ғайритабиий ёки тасодифий ҳодиса эмас, деган хулосага келинган. Барча фалсафий-ирфоний таълимотлар бир-бирига манба бўлиши, таъсир кўрсатиши ё бир-бирини бойитиши мумкинлиги изоҳлаб берилган.
12.00.00 – YURIDIK FANLAR
O‘zbekiston Respublikasi jinoyat huquqida aybga iqrorlik to‘g‘risidagi kelishuv tuzilgan jinoyatlar bo‘yicha jazo tayinlashning ayrim jihatlari
So‘nggi yillarda mamlakatimizda sud-huquq tizimini demokratlashtirish va liberallashtirish borasida qilingan ishlardan biri Jinoyat kodeksiga 572-moddaning qo‘shilishi bo‘ldi. Aybga iqrorlik to‘g‘risida kelishuv tuzilgan ishlar bo‘yicha jazo tayinlashning huquqiy asosi Jinoyat kodeksi va Jinoyat protsessual kodeksi bilan tartibga solinadi. Aybga iqrorlik to‘g‘risida kelishuv tuzish va kelishuv tuzilgan ishlar bo‘yicha jazo tayinlash ko‘pgina mamlakatlarning jinoyat qonunchiligida o‘z ifodasini topgan. Maqolada aybga iqrorlik to‘g‘risida kelishuv tuzilgan jinoyatlar bo‘yicha jazo tayinlashning tartibiga hamda uning alohida xususiyatlariga to‘xtalib o‘tilgan.
O’zbekiston Respublikasining jahon savdo tashkilotiga qo’shilish doirasida savdo munosabatlarini tartib solishining huquqiy mexanizмi
Ushbu ilmiy maqolada davlatning xalqaro savdo munosabatlarining to‘la huquqli ishtirokchisi sifatida shakllanishi, sheriklik savdo aloqalarining rivojlanishi, shuningdek, xalqaro bozorga chiqish uchun yetakchi xalqaro savdo tashkilotlariga qo‘shilishi qayd etilgan. Shuningdek, ushbu maqolada O'zbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga a'zo bo'lishining mumkin bo'lgan muammolari va istiqbollarini aniqlash, mamlakatning ijtimoiy-iqtisodiy holatining xususiyatlari, mamlakatning hozirgi holatini rivojlantirish istiqbollari muhokama qilinadi. , davlatning tashqi iqtisodiy faoliyatini baholash, O‘zbekiston Respublikasi uchun JSTga a’zo bo‘lishdagi foyda va xavflar.
Давлат ҳокимияти вакиллик органи фаолиятида сиёсий партияларнинг ўрнини такомиллаштиришга оид илмий-назарий ва ҳуқуқий таҳлил
Парламент фаолиятида сиёсий партияларнинг ўрнини ошириш ва уларнинг фаолият доирасини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, аввало, депутатларнинг кўпчилик қисми сиёсий партиялар тақдим этган номзодлардан ташкил топган. Шу билан биргаликда, давлат вакиллик органи фракциялари ҳам ўз электоратларининг манфаатлари ва уларнинг эҳтиёж ҳамда талабларига мувофиқ иш олиб бориши халқчил қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этишга имкон беради. Шуни таъкидлаш жоизки, аҳолининг талаб ва истакларини эшитиб, муносиб жавоб бериш ҳамда аҳоли билан биргаликда ижтимоий соҳалардаги бир қатор муаммоларни ҳал этиш сиёсий партиялар ва уларнинг парламентдаги фракциялари фаолиятига нисбатан муносабатини яхши томонга ўзгартиради, ҳурматини оширади. Мазкур мақолада, парламент соҳасида сиёсий партияларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини ошириш, уларнинг табиатини миллий ва хорижий амалиёт билан биргаликда таҳлил қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва уларга нисбатан муайян таклифлар бериш кўзда тутилган.
Инвестиция фондлари: SICAV ёки акциядорлик жамияти
Мақолада Ўзбекистонда инвестиция фондлари фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий база имкониятлари ва бу борадаги ҳуқуқий ёндашувлар таҳлил қилинади. Ўзбекистонда инвестиция фондлари имкониятларидан фойдаланиш лозимлиги ҳақида қарашлар анчадан буён мавжуд бўлса-да, қонун ижодкорлиги борасида олдинга силжиш кузатилмади. Қонунчиликда деярли ўзгаришлар бўлмаётган бир пайтда аҳоли ўртасида инвестиция фондларига қизиқиш ортиб бормоқда. Муаллифнинг фикрича, амалдаги миллий қонунчилик инвестиция фондларини ташкил этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун имконият бермайди. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги Қонуни инвестиция фондларининг умумий жиҳатларигагина тўхталади. Бироқ мазкур Қонун инвестиция фондлари учун муҳим масалаларни эса тартибга сола олмади. Қонун инвестиция фондининг ташкилий-ҳуқуқий шакли борасида барча масалаларни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ҳавола қилади. “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун эса инвестиция фондларининг ўзига хосликларини инобатга олмаган. Айниқса, “Акциядорлик жамиятлари тўғрисида”ги Қонун акцияларни қайтариб сотиб олишнинг қийин тартиб-таомилларини ўрнатади. Мақоланинг хулоса қисмида эса муаллиф томонидан ривожланган ҳуқуқий тизимларда акциядорлик жамиятинининг инвестиция фондлари учун ихтисослашган турлари мавжуд эканлигини, улар инвестиция фондларининг ўзига хосликларини акс эттириши ҳамда инвесторлар учун жуда қулай эканлиги қайд этилган ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган.
Принцип добросовестности в кредитном договоре
В статье анализируются вопросы разумности и добросовестности со стороны участников кредитных отношений, проблемы ростовщичества и его последствия, понятие добросовестности и его место в кредитном договоре. Автором приводятся судебные дела, в которых банк выступал как недобросовестная сторона, в одностороннем порядке изменившая существенные для заёмщика условия договора. Кроме того, изучаются вопросы недобросовестности и со стороны заёмщика.
Дунёда транспорт воситалари ёрдамида содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар
Мақолада АҚШ, Буюк Британия, Испания, Германия, Франция, Швеция каби айнан транспорт воситаларидан фойдаланиб, содир этилаётган терактлар нисбатан оммалашган айрим хориж мамлакатларида, транспорт терроризмининг олдини олишда кўрилаётган норматив-ҳуқуқий ва ташкилий йўналишдаги чора-тадбирлар синчковлик билан ўрганилган, ушбу таҳдиднинг олдини олишда ижобий натижа бераётган манзилли тадбирлар таҳлил қилинган.
Jinoyat protsessida oqlov hukmi: nazariy asoslar va huquqni qo‘llash amaliyoti
Maqolada O‘zbekiston Respublikasida oqlov hukmining huquqiy mohiyati tahlil qilingan. Shuningdek, muallif oqlov hukmi - bu sud-huquqni qo‘llashning protsessual akti bo‘lib, unga asos bo‘lgan voqelikning ob’yektiv va sub’yektiv dalillariga huquqiy baho berish natijasida ayblanuvchining aniqlanmagan aybi yoki aybsizligini aniqlaydi, degan xulosaga keldi. Reabilitatsiya to‘g‘risidagi qoidalarni qo‘llash uchun asos bo‘ladi. Ushbu ta’rif oqlov hukmining mohiyati va uning huquqni qo‘llash amaliyoti uchun ahamiyati haqidagi umumiy nazariy g‘oyalarning rivojlanishini belgilaydi. Oqlov hukmining eng muhim xususiyati qonuniylikdir. Jinoyat ishining hal etilishini belgilovchi holat - ayblov xulosasining isbotlanmaganligi - haqiqiy holatlarga to‘g‘ri kelgan taqdirda, oqlov hukmi asosli deb hisoblanishi kerak. Oqlash - bu huquqni muhofaza qilish tizimi vakili bo‘lgan davlat shaxsni jinoiy javobgarlikka tortishdan bosh tortadigan va unga qo‘yilgan ayblovlarning asossizligini tan oladigan harakat. Oqlash huquqiy hujjat sifatida oqlangan shaxsga nisbatan reabilitatsiya chora-tadbirlarini qo‘llash uchun asos bo‘lib, ijtimoiy nuqtai nazardan qaraganda, huquqlari g‘ayriqonuniy ravishda buzilgan shaxsning obro‘-e’tibori tiklanganidan dalolat beradi degan xulosaga kelgan.
Халқаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг тарихий босқичлари
Ушбу мақолада жиноий суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг тарихий ва ҳозирги кун шакллари, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар халқаро характердаги жиноятлар билан курашиш тўғрисида кўп томонлама халқаро Конвенциялар нормалари ёхуд ҳуқуқий ҳамкорлик тўғрисидаги махсус шартномалар, халқаро характердаги жиноятларни тартибга солувчи халқаро Конвенциялар ва жиноятчиларни тутиб бериш тўғрисидаги қоидалар баён қилинган.
Taʼlimda manfaatlar to‘qnashuvini bartaraf etish: samarali amaliyot va yechimlar
Ta’lim sohasi davlatning asosiy bo‘g‘inlaridan biri hisoblanadi, shuning uchun u turli xil tahdidlarga nisbatan ayniqsa zaifdir. Shu munosabat bilan ta’lim jarayonida korrupsiyaga oid huquqbuzarliklar sodir etilishining oldini olishga alohida e’tibor qaratish zarurligi aniq. Manfaatlar to‘qnashuviga alohida e’tibor beriladi. Ushbu maqolada ta’lim sohasidagi sub’yektlar o‘rtasida manfaatlar to‘qnashuvi natijasida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan barcha salbiy oqibatlar tasvirlangan, shu bilan birga, mazkur muammoni hal qilish va oldini olish usullari ham tasvirlangan. Mavzuni o‘rgangan va ushbu muammoni universitetlarda manfaatlar to‘qnashuvini boshqarish sohasida aniq va qat’iy qoidalar va siyosatlarning yo‘qligi yoki muammoning ildizi “korrupsiyaviy” madaniyat va ta’limdagi o‘qituvchilar va ularning rahbariyati o‘rtasida kasbiy etikaning yetishmasligi deb hisoblaydigan olimlarning fikrlari tahlil qilindi. Xulosa nuqtai nazaridan muallif ta’lim muassasalarini boshqarishda professionallik va axloq darajasini oshirishdan tashqari, ta’lim to‘g‘risidagi O‘zbekiston qonunchiligini “pedagog xodimning manfaatlar to‘qnashuvi” to‘g‘risidagi yangi ta‘rif bilan to‘ldirishni taklif qildi.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жиноят ишлари юритиладиган тил
Мақолада жиноят процессида жиноят ишлари юритиладиган тил тушунчаси ва моҳияти, Давлат тили сифатида ўзбек тилининг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро ҳужжатларда келтирилган она тили ва тилга оид қоидалар, миллат, жиноят ишларини юритиш жараёнида иштирок этаётган иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга оид масалалар илмий таҳлил қилинган ҳамда бу борада тегишли таклифлар илгари сурилган.
Жиноят қонуни вақт бўйича амал қилиши принципи: шаклланиши ва ривожланиши
Қонуннинг вақт бўйича амал қилиши муаммоси тарихан қонуннинг орқага қайтиш кучи ёки орқага қайтиб амал қилиши муаммоси сифатида ривожланган ва келиб чиқиши узоққа бориб тақалади. Енгиллаштирувчи ҳолатларда қонуннинг орқага қайтиш кучидан нафақат кадимги Афинада, балки қадимги Мисрда ҳам қўлланилган. Қонуннинг орқага қайтиб амал қилмаслиги принципи илк бор Рим ҳуқуқида аниқ шакллантирилган бўлиб, милоддан аввалги II асрнинг охирига келиб, мавжуд ҳуқуқий тартиб ва иқтисодий манфаатларни ҳимоя қилиш учун жиноят ва фуқаролик ҳуқуқида аллақачон қўлланилган эди. Рим ҳуқуқининг асосий принципи бўлиб, қонун кучининг фақат келаси замон учун тан олиниши бўлган, илгари вужудга келган юридик фактлар ва муносабатларга нисбатан олдинги нормалар амал қилиши зарур, яъни “leges et constitutionis futuris certum est dare formam negotiis, non ad facta praeteria revocari”. Ўрта асрларда жиноятчилар уларга нисбатан муайян қонун қўлланилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисобланган. Қонунийлик принципи ғоя сифатида Маърифат даврида ишлаб чиқилган бўлсада, XIX асрнинг бошида айнан Фейербах уни ғоядан бир неча жиҳатларга эга принципга айлантирди, ўзига хос ҳуқуқий доктрина яратди. Вақт ўтиши билан жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши тўғрисидаги фикр ва қарашлар нормалар сифатида декларация, конституция ва жиноят қонунларида мустаҳкамлана бошлаган.
Давлат ва адвокатура ўртасидаги муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш
Мақолада адвокатура институтининг мустақиллигини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган бўлиб, адвокатура институти мавжуд бўлишининг бирламчи шарти эканлиги илмий-назарий жиҳатдан асосланган. Бунда адвокатура институтининг принциплари ва кафолатлари ёритилган. Адвокатура институтининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, унинг суд-ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисми эканлиги, шунингдек мазкур институтнинг ташкилий мустақиллигини таъминлашга оид илмий-назарий ва амалий таклифлар берилган. Бундан ташқари, адвокатура институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар илгари сурилган.
Предикат жиноятларни белгилашдаги хорижий ва миллий тажриба
Мақолада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этишда асосий жиноят сифатида кўриладиган предикат жиноятларни аниқлаш ва белгилашга тегишли масалалар таҳлил қилинди. Шунингдек, мақолада мамлакатлар томонидан предикат жиноятни белгилашда инобатга олиниши керак бўлган халқаро конфенциялар таҳлил қилиниб, Ўзбекистон қонунчилигига мос бўлган таъриф ишлаб чиқилди.
Иш юритувни соддалаштириш жараёнларининг ривожланиш тарихи
Мамлакатимизда жиноят ишларини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқишнинг келиб чиқиш тарихи, ушбу жараёнларининг шаклланиш босқичлари ўрганилиб, таҳлил қилинган, соддалаштирилган шаклдаги иш юритувнинг айрим турлари бўйича янги таҳрирда қабул қилинаётган Жиноят процессуал кодексига таклиф ва тавсиялар берилган.
O’zbekiston respublikasida dividendlarni to‘lashga oid huquqiy munosabatlarni takomillashtirish
Ushbu maqolada aksiyadorlik jamiyatlarida dividendlar toʻlash munosabatlarini huquqiy tartibga solishning nazariy va amaliy masalalari, dividend siyosatining turli modellari va xususiyatlari, shuningdek, ularni to’lash yuzasidan qarorlar qabul qilish va aksiyalarning turlariga ko’ra toʻlash jarayonini huquqiy tartibga solishni takomillashtirishning asosiy yoʻnalishlari oʻrganiladi. Shu bilan birga, aksiyadorlik jamiyatlarida dividendlar to‘lash tartibini huquqiy tartibga solishning dolzarb muammolari o’rganilgan va ularni milliy amaliyot hamda ilg‘or xorijiy mamlakatlar tajribasi asosida takomillashtirish yo‘llari tahlil etilib tavsiyalar ishlab chiqilgan.
Davlat xaridlarida huquqbuzarliklarning oldini olish masalalari
Ушбу мақолада муаллиф томонидан давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишни ҳуқуқий тартибга солиш соҳасидаги жорий ҳолат, шунингдек, бу борада республикада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, уларнинг натижалари ҳамда мазкур ислоҳотларни олиб боришдаги муаммолар бўйича долзарб масалалар баён қилинган. Бундан ташқари, Германия ва Европа Иттифоқи тажрибаси ўрганилиб, улар асосида давлат харидлари билан боғлиқ коррупциявий жиноятларга қарши кураш тизимини такомиллаштириш юзасидан хулоса ва таклифлар баён қилинган.
Ayrim MDH davlatlarida jinoyat protsessida sud ekspertizasi tayinlash va o‘tkazish tartibining qiyosiy tahlili
Milliy va MDHning ayrim mamlakatlaridagi jinoyat ishlari bo‘yicha sud ish yurituvida sud ekspertizasi haqidagi zamonaviy g‘oyalarni ishlab chiqish o‘rganilmoqda. Maqolada MDHning ayrim davlatlarining sud-ekspertiza faoliyatini tartibga soluvchi qonunchiligining qiyosiy huquqiy tahlilini inobatga olgan holda, davlatlarning ushbu faoliyatga milliy yondashuvlarining xususiyatlari ochib berilgan.
Тинтув тергов ҳаракатини ўтказишнинг процессуал асослари
Ушбу мақолада тинтув тергов ҳаракатини ўтказишни фактик ва юридик асослари, унинг мазмун-моҳияти, бу борада тадқиқот олиб борган олимларнинг фикрлари, ишни судга қадар юритиш босқичида тинтувнинг мақсади, унинг ҳуқуқий оқибати, ЖПКнинг 158-моддасида назарда тутилган “қидирилаётган шахс” жумласининг атрофлича таҳлили, ЖПКнинг 55 ва 66-моддаларига мувофиқ, жабрланувчи ва гувоҳга терговчининг чақирувига биноан ҳозир бўлиш мажбурияти юклатилган бўлса-да, уларга “қидирилаётган шахс” мақомини бериб, уларни топиш мақсадида уларнинг уй-жойида тинтув тергов ҳаракатини ўтказиш мумкин эмаслиги, тинтув ўтказиш фуқароларнинг шахсий ҳаётига жиддий аралашув эканлиги, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланиши билан чамбарчас боғлиқлиги, шунингдек, уни мажбурий аҳамият касб этишини ҳисобга олган ҳолда тинтув ўтказишнинг фактик асосларига нисбатан етарли даражада қатъий талаблар белгилаш зарурати асослантириб берилган.
O‘zbekiston respublikasida advokatura faoliyatini huquqiy tartibga solish va advokatlik maqomini oshirish
Maqolada advokatlar instituti faoliyatini tartibga soluvchi huquqiy normalar, O‘zbekiston tomonidan ratifikatsiya qilingan va qabul qilingan xalqaro-huquqiy hujjatlar, shuningdek, advokatura institutini isloh qilish, advokat maqomini oshirish, advokaturani fuqarolik jamiyatining haqiqiy institutiga aylantirish bo‘yicha amalga oshirilayotgan harakatlar.
Айрим МДҲ дaвлaтлaри жинoят-прoцeссуaл қонунчилигида прeюдицияни қўллаш мaсaлaлaри
Тадқиқотнинг вазифалари белгиланган мақсадни амалга оширишга қаратилган бўлиб, жиноят процессида суд ҳужжaтлaрининг мaжбурийлиги хусусияти илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинди, жинoят-прoцeссуaл ҳуқуқидa прeюдиция тушунчaси вa ушбу институтнинг ривожланиш тaриxи ўрганилди, қoнуний кучгa киргaн суд қaрoрлaрининг прeюдициaл aҳaмияти аниқланган, суд прoцeссидa прeюдицияни қўллaшнинг зарурий шартлари ёритиб берилди. Суд муҳокамасидa исбoт қилиш прeдмeти вa доирасини тадқиқ қилиш орқали хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.
Фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий табиати: илмий-назарий таҳлил
Мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб замирида фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолият доирасини кенгайтириш орқали жамият фаровонлигини таъминлаш, жамият аъзоларининг фуқаролик фаоллиги, миллий ўз-ўзини англаши, сиёсий маданияти ва юксак маънавиятини юксалтиришга кўмаклашиш, уларни ўз-ўзини ҳурмат қилиш, мустақил фикрлаш, ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш, ўз келажагини ўз хоҳиши билан қуриш истагини шакллантириш ётади. Фуқаролик жамияти институтлари тушунчаси илмий адабиётларда келтирилган бўлса-да, лекин норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мазкур институтнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмаган. Мазкур мақола фуқаролик жамиятининг бир нечта институтларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари, олимларнинг фикрлари ҳамда миллий қонунчиликда мавжуд нормалар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқарув фаолиятларидаги чегарасини ёритишга ҳаракат қилинди. Мазкур тадқиқот ишида хорижий адабиётлардан ва чет эл давлатларининг ҳуқуқий тизимларидан мақоладан кўзланган мақсадга эришиш учун фойдаланилди.
AQSH sud amaliyotida advokat sirita’rifining o‘ziga xosligi
Ushbu maqolada muallif qiyosiy tahlil asosida Amerika Qo‘shma Shtatlarida advokatlik siri ta’rifining turli yondashuvlari va ta’limotlarini o‘rganib chiqdi. Bundan tashqari, muallif advokatlik siri tushunchasining tarixiy kelib chiqishini keltirib o‘tadi. Advokatlik siri mezonlari va uning chegaralarini belgilash bilan bog‘liq sud hodisalari tahlil qilinadi. Advokatlik sirining xususiyatlari va mezonlarini o‘rganish natijalariga asoslanib, muallif ushbu tushunchaning universal ta’rifini beradi.
Жиноят-процессуал ҳуқуқида оқлов ҳукмининг моҳияти
Мақолада оқловнинг процессуал асослари, унинг тузилиши ва мазмуни таҳлил қилинади. Муаллиф оқлов ҳукмларини чиқариш муаммолари ва оқланганларни реабилитация қилиш институтини таҳлил этади. Оқлов ҳукмини чиқариш учун асослар ва уларнинг тартиби илмий таҳлил остига олинган. Оқлов ҳукмларини чиқариши орқали фуқаролар хуқуқларини кафолатлаш, бегуноҳ шахслар устидан ноқонуний, асосланмаган, адолатсиз ҳукмлар чиқармаслик ҳамда суд томонидан чиқарилаётган ҳукмларни сифат жиҳатдан яхшилаш, бу борада юзага келаётган муаммоларини тадқиқ этиш тадқиқотнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида олинган далиллар мақбуллигининг умумий талаблари
Мазкур мақолада тезкор - қидирув фаолият (кейинги ўринда-ТҚФ) натижалари ва материалларини расмийлаштиришнинг турли жиҳатлари таҳлил қилиниб, унда, хусусан, ТҚФ ва тезкор-қидирув тадбирларининг (кейинги ўринда-ТҚТ) таърифлари берилиб, ушбу тушунчалар мазмун-моҳияти ўзаро қиёсланган ва терговга қадар текширувнинг тезкор-қидирув фаолият материаллари ва натижаларининг таърифи берилган, ТҚТ ўтказиш учун асос ва шартларининг аҳамияти кўрсатилган ҳамда ТҚТ турлари ва таснифланиши ёритилган. Шунингдек, мазкур мақолада миллий жиноят-процессуал қонунчилигининг ТҚТ ўтказилиши натижасида олинган далиллардан фойдаланиши масалаларига оид турли нормалари қиёсий тадқиқ этилган. Бундан ташқари, мазкур мақолада ТҚТ натижасида олинган далиллардан фойдаланиш имконларини ёритувчи илмий ёндашувлар кўрсатилиб, ТҚФ давомида олинган материалларини исбот қилишда фойдаланишга киритиш усуллари ёритилган, ТҚФ материаллари мақбуллигини таъминлашга қаратилган умумий ва махсус талаблар мавжудлиги қайд этилиб, ТҚФ материаллари мақбуллигининг таъмишлаш учун умумий талаблари батафсил кўрсатилган.
Жиноят процессида судга қадар иш юритиш бўйича айрим МДҲга аъзо давлатлар қонунчилиги таҳлили
Мазкур мақолада айрим хорижий давлатларнинг судга қадар иш юритиш босқичини қиёсий таҳлил қилиш натижалари муҳокама қилинган. Ишни судга қадар юритиш суриштирув ва дастлабки тергов каби шаклларни ўз ичига олади. Ушбу институтни батафсил таҳлил қилиш мақсадида муаллиф томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиётини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилган. Ишни судга қадар юритиш шакллари бўйича бугунги кунда мавжуд бўлган илмий тадқиқотлар асосида муаллиф ушбу институтнинг мавжуд шакллари ва моделларини қиёсий таҳлил қилган.
13.00.00 – PEDAGOGIKA FANLARI
Xonandaning ovoz imkoniyatlari va uning gigienik qoidalari
Ushbu maqolasa yurtimizdagi islohotlar, musiqa san’atiga berilayotgan e’tibor, xususan, xonandalik san’atining rivojlanishi, xonandaning ovoz imkoniyati, tovushlar, tovush to‘lqinlari, tovush turlari haqida batafsil ma’lumot berilgan.
Тилшуносликда синтагматик муносабат тадқиқи
Мақолада тилшунослик таълимоти тарихида тил бирликларини ўрганишнинг синтагматик жиҳати кўриб чиқилади. Муаллиф сўзларнинг чизиқли боғланишларини ўрганар экан, энг биринчи маълум бўлган асарлардан бошлаб, уйғунлик назарияси пайдо бўлгунга қадар синтагматик таълимнинг ривожланиш йўлини кузатади ва қонуниятларини очиб беради.
Milliy qadriatlarning shaxsiy rivojlanishga ta’siri
Qadriyatlar har bir xalqning qon-qoniga singib ketgan urf-odatlari va faoliyatidir. Bu narsalarning o'rni har bir insonning o'sishida juda muhimdir. maxsus narsalardir.
Jismoniy tarbiya fani o‘qituvchisining pedagogik kompetentligi
Maqolada jismoniy madaniyat sohasidagi mutaxassisga qo‘yiladigan pedagogik talablar va sportchilarni tayyorlash jarayonida muomala madaniyati hamda yuqori malakali sportchilarni tayyorlay olish masalalari yoritilgan.
Maktabgacha ta’lim tashkilotlari va oila oʻrtasida hamkorlikni yoʻlga qoʻyishda Finlyandiya tajribasini tatbiq etish usullari
Dunyoga mashhur Finlyandiyaning erta bolalik ta’limiga ya’ni maktabgacha taʼlim tizimiga alohida ahamiyat qaratadi. Finlyandiya ta’lim tizimi oʻnlab yillar davomida sinchkovlik bilan sinovdan oʻtgan va ajoyib natijalarga erishgan. U ta’limning eng yuqori standartlariga javob berish uchun eng yaxshi va eng yangi oʻrganish falsafalari, modellari, amaliyotlarini uzluksiz rivojlanish bilan birlashtiradi. Ushbu maqolada, maktabgacha taʼlim tashkilotlari va oila oʻrtasidagi hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, taʼlim jarayonlariga turli yangiliklar olib kirishda Finlyandiya mamlakatining tajribasidan foydalanish haqida fikr va mulohazalar qilinadi.
Xalqaro tadqiqotlarda Finlyandiya ta’lim tizimining o‘rganilishi
Ushbu maqolada Finlandiya ta’lim tizimining joriy etilishi, fin ta’lim tizimidagi bo‘g ‘inlari, quyi ta’lim, o‘rta ta’lim, fin maktablaridagi darsliklar, o‘qituvchilarning ish faoliyati, maktabdagi o‘quvchilarga berilgan imkoniyatlar haqida batafsil ma’lumot berilgan.
Talabalar muhitida kommunikativ kompetentsiyani shakllantirish
Pedagogik muloqot - bu hamkorlik, birgalikda ijod qilish, o‘zaro hurmat va o‘zaro tushunish tamoyillariga asoslangan pedagogik munosabatlarning maxsus turi, nafaqat sub’yektlarning axborot aloqasini, balki ularning ma’naviy birligini, muammoni hal qilishga qaratilgan pedagogik hamkorlikning maxsus shaklini nazarda tutadigan o‘ziga xos aloqa shakli. Tadqiqotning maqsadi - muammo bo‘yicha psixologik va pedagogik tadqiqotlarni tahlil qilish asosida talabalarning pedagogik aloqalariga oid uslubiy tavsiyalar ishlab chiqish.
Badiiy diskursda kinoyaning komik effektlarini yaratish usullari va vositalari
Stilistik troplar nutqning mazmuniga rang-barang ma’no beradi, shuning uchun u tom ma’nodagi matnda keng qo‘llaniladi. Ulardan biri kinoya hisoblanadi. Kinoya - bu ushbu maqolada o‘rganiladigan stilistik vositalarning bir turi. Maqolaning maqsadi uning ba’zi turlarini aniqlashdir. Bundan tashqari, u istehzoni o‘z ichiga olgan ba’zi so‘zma-so‘z ishlarni tasvirlaydi.
Ўзбек тили маданиятида зооморфизмларнинг мақтов сифатида ишлатилиши
Ушбу мақолада ўзбек маданиятида мақтов зооморфизмлар ва уларнинг услубий хусусиятлари мисоллар орқали таҳлил қилинган ва ёритиб берилган. Инсон ташқи кўриниши ва характер хусусиятларининг ҳайвон номлари орқали акс эттирилгани уларнинг характерлари очиб берилган.
Badiiy asarlar nomlanishining maqsad va vazifalarini yaratish nominatsiya jarayonlarining umumiy masalalari
Mazkur maqolada badiiy asarlar nomlanishining maqsad va vazifalarini yaratish nominatsiya jarayonlarini umumiy masalalari yoritib berilgan. Bundan tashqari fanning obʼyekti bo‘lgan lingvokulturemalar sifatida antroponimlar va iboralar, o‘zbek tilidagi o‘xshatish va metaforalarni tahlil va tadqiq qilishga harakat qilinadi. Nominasiya jarayonining hozirgi tilshunoslikdagi talqini semantik xususiyatiga ko‘ra o‘zaro adekvat (o‘xshash), ularning ayrimlari mazmun jihatidangina emas, tashqi tuzilishi, shakli bo‘yicha ham mutanosib kelish holatlari paremiologlar tomonidan tadqiq qilinadi.
O‘zbek xalq ertaklarining bola tarbiyasidagi o‘rni
Bugungi kunda maktabgacha yoshdagi bolalarni xalqning boy, milliy, madaniy-tarixiy merosi va ma’naviy-axloqiy jihatdan tarbiyalash, maktabgacha ta’lim muassasalari oldiga qo‘yilgan dolzarb vazifalardan biri hisoblanadi.
Pedagogik jarayonlarda ta’lim dasturlarini variativ ishlab chiqish samaralari
Ta’limning xilma-xilligi zamonaviy ta’limning asosiy tamoyillari va yo‘nalishlaridan biridir. Ta’lim dasturlari mazmuni va ularni amalga oshirishning o‘zgaruvchanligi shuni anglatadiki, har bir ta’lim muassasasi, hatto har bir pedagog o‘z ta’lim dasturlarini yaratishi va ularni amalga oshirishning turli usullaridan foydalanishi mumkin. O‘zgaruvchanlikning asosiy sharti davlat o‘quv dasturining asosiy tamoyillari va talablariga hamda davlat talablariga muvofiq ishlab chiqilishi kerak.
Katta maktabgacha yoshdagi bolalarda jismoniy madaniyat yordamida hissiy barqarorlikni oshirish
Maqolada maktabgacha yoshdagi bolalarning psixik rivojlanishi, ularnng maktabga tayyorgarlik jarayonlari, ta’lim faoliyatiga moslashishda uchraydigan qiyinchiliklari tahlil qilinadi.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларида қадриятлар тизимини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик модели
Ушбу мақолада меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг қадриятлар ориентациясини шакллантиришнинг ижтимоий-педагогик модели ишлаб чиқилган. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларда қадриятлар тизимини шакллантиришда тизимли, аксиологик, маданий-инсонпарварлик, муҳитли, шахсга йўналтирилган ёндашувлар асос сифатида олинган.
Maktabgacha yoshdagi bolalarda ekologik ta’lim berishda kuzatishning ahamiyati
Bugungi kunda insoniyatning tabiatdan noto‘g‘ri foydalanishi oqibati tabiatda turli xil salbiy jarayonlarni kuzatyapmiz. Bunday holatlarning oldini olish uchun eng avvalo yosh avlodning ekologik madaniyatini oshirishimiz kerak. Uzluksiz ta’limning boshlang‘ich bo‘limi bu maktabgacha ta’lim muassasasi sanaladi. Shuning uchun maktabgacha ta’lim muassasasitarbiyalanuvchilarda biz ekologik madaniyatni shakllantirib borishimiz lozim. Bunda eng samarali usullardan biri - bu kuzatish hisoblanadi. Mazkur maqolada maktabgacha ta’lim muassasasi tarbiyalanuvchilarining ekologik tarbiyasida atrof-muhitning roli hamda bolalarning ekologik madaniyatini rivojlantirishning usullari yoritib berilgan.
O‘zbek xalq ertaklarida bola shaxsi ijtimoiy shakllanishiga doir pedagogik qarashlarning ifodalanishi
Ushbu maqolada o‘zbek xalq ertaklarida bola shaxsining ijtimoiy jihatdan shakllanishiga doir pedagogik qarashlar, bola shaxsining individual rivojlanishiga oid jahon olimlarining tadqiqotlari tahlili, ijtimoiy shakllanishga ta’sir qiluvchi omillar yoritib berilgan va o‘zbek xalq ertaklaridagi shaxs ijtimoiy rivojlanishining xususiyatlari aks etgan namunalar o‘rganilib, undagi asosiy g‘oyalar izohlangan.
Ichimlik suvi tayyorlash tizimidagi ichki suv sarfini matematik modellashtirish
Maqolada ichimlik suvi tayyorlash tizimida aholiga va sanoat korxonalariga sarf bo‘ladigan suv miqdorini aniqlashda, ichimlik suvi tayyorlash stansiyasining ichki suv sarfini matematik modellashtirish masalasi o‘rganilgan.
Ўсмирлик даврида ахлоқий соҳа ривожланиши эмпирик тадқиқотлар предмети сифатида
Мақолада ўсмирлик даврида ахлоқий соҳанинг ривожланишининг психологик хусусиятларига эътибор қаратилган. Шунингдек, шахсда ахлоқий соҳанинг шаклланиши ва ривожланишига доир олимларнинг тадқиқотлари, асосий механизмлари таҳлил қилинади. Хусусан, ўсмирлик даврида одоб-ахлоқнинг ривожланишини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилиб, бу борада илмий-амалий ёндашув илгари сурилди.
Maktabgacha yoshdagi bolalarda kreativ faollikni rivojlantirishda o‘yinning roli
Mazkur maqolada kreativlik tushunchasi haqidagi qarashlar, maktabgacha yoshdagi bolalarda kreativ faollikni rivojlantirishda o‘yinning roli va kompetensiyaviy yondashuv asosida rivojlantirish imkoniyatlari tahliliy va qiyosiy bayon etildi. Unda maktabgacha yoshdagi bolalarning o‘yinga bo‘lgan munosabati va o‘yin asosida faollikni rivojlantirish o‘rganilgan.
Rus tilini chet tili sifatida o‘qitishda immersiv ta’lim dasturlarining mohiyati va mazmuni
Ushbu maqolada o‘qitishda immersiv ta’lim dasturlari orqali eng yangi texnologiyalardan foydalanishning mohiyati va mazmuni, shuningdek, Rus tili o‘quv jarayonida chet tili sifatida foydalanish samaradorligi muhokama qilinadi.. Ushbu texnologiyalarni sinfga faol joriy etish o‘quvchilarning fikrlash darajasini sezilarli darajada oshirishga yordam beradi, rus tili darslarida og‘zaki nutqni rivojlantirishda ijobiy o‘zgarishlarga olib keladi.
Bo‘lajak tarbiyachilarni raqamli texnologiyadan foydalanishga o‘rgatish
Ushbu maqolada hozirgi davrda maktabgacha ta’lim tashkilotlarida raqamli texnologiyalardan foydalanish orqali maktabgacha ta’lim yoshidagi bolalarni xotira, idrok, tasavvularini kengaytirish, erkin fikrlash, voqea-hodisalarga mustaqil o‘z munosabatlarini bildirishga o‘rgatish haqida ma’lumotlar berilgan. Ularning intellektual qobilyatlarini shakllantirish maqsadida faoliyatlar jarayonida AKTlardan unumli foydalanish haqida bir qancha olimlarning ilmiy-tadqiqot ishlari ko‘rsatib o‘tilgan.
Maktabgacha yоshdagi bоlalarning ijtimоiy mоtivlarini shakllantirish xususiyatlari
Ushbu maqоlada bugungi kunga qadar maktabgacha yоshdagi bоlalarning xulq-atvоr va ijtimоiy munоsabatlarini shakllantirish bоrasida оlib bоrilgan ilmiy izlanishlarni о‘rganish natijasida tarbiyalanuvchilarda ijtimоiy mоtivni rivоjlantirish bоrasidagi ilmiy qarashlar о‘z aksini tоpgan.
Maktabgacha yoshdagi bolalarni mantiqiy matematik rivojlantirish va o‘qitishning zamonaviy texnologiyalari
Zamonaviy mantiqiy va matematik o‘yinlar bolaning doimiy istagini (to‘plash, bog‘lash, ulanish, o‘lchash), kognitiv tashabbus va ijodiy qobiliyatlarini namoyon etadi. Ular e’tibor, xotira, nutq, xayolot va fikrlashni rivojlantirishda ijobiy muhit yaratishga yordam beradi. Ko‘plab zamonaviy o‘yinlar bolalarda izchil harakat qilish, belgilardan foydalanishga yordam beradi.
14.00.00 – TIBBIYOT FANLARI
Халқаро стандартлар ҳамда сифат менежменти тизимини ривожлантириш босқичлари
Маълумки сифат – инсонларнинг эҳтиёжлари ва талабларини қондириш билан асосланувчи маҳсулот, материал, иш тури, меҳнат, хизматлар ва шу кабиларнинг хусусиятлари ҳамда хусусий белгиларининг мажмуи бўлиб, улар қўйилган талаблар ва ўз вазифаларига тўлиқ мос келиши билан баҳоланади. ISO 9000 стандартида “Сифат – ўзига хос хусусиятдаги талабларга мослик даражаси” кўринишида талқин қилинади. Таълим сифати – жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини ҳамда шахснинг касбий компетентлигини шаклланиши ва ривожланишини жамият талаби ва эҳтиёжига мос келишини аниқлайди. Таълим сифати икки жиҳатга эга: давлат таълим стандартларига мослик; истеъмолчи талабларига мослик.
19.00.00 – PSIXOLOGIYA FANLARI
Mudofаа vаzirligi tizimidаgi rаhbаr – komаndir imijining ijtimoiy-psixologik аsoslаri
Mazkur maqola komandir imijining ijtimoiy-psixologik jihatlariga bagʻishlangan boʻlib, u mudofaa tizimidagi harbiylarning kasbiy, ilmiy, psixologik tayyorgarligi kabilarni tadqiq etishni nazarda tutadi. Maqola mazmunida harbiy xizmatchi imijining axloqiy, maʼnaviy, emotsional, ijtimoiy-psixologik komponentlari ham kontseptual asosda tahlil etilgan. Shuningdek, imijning komandir faoliyatidagi roli, harbiy rol, harbiy unvon, psixologik imij va shaxs tushunchalari ham ushbu tadqiqot mazmunidan chetda qolmagan.
Yoshlalar marginallashuvining nazariy аsoslari
Ushbu maqolada yoshlarning ijtimoiy tuzilishdagi marginallashuvi jarayonlari va marginal qatlamlar hamda maqomlarning paydo bo‘lishi jarayonlari tahlil qilinadi. Muallif zamonaviy jamiyatning ijtimoiy tuzilishidagi marginal holatni tavsiflaydi va asoslaydi.
22.00.00 – SOTSIOLOGIYA FANLARI
Памфлет жанрининг таснифланиши ва турлари
Ушбу ишнинг мақсади памфлет жанрининг ёзилиш услубига кўра турларини ўрганишдан иборат. Унинг пайдо бўлиши, маъно-моҳияти, мақсади, хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари, ёзилиш услубига кўра турлари билан боғлиқ мулоҳазалар ва шу турда ёзилган асарлар ҳақидаги маълумотлар борасида фикр юритдик. Памфлет жанрини ўрганишда йўл қўйилган камчиликларга тўхталдик ва уларни тўлдиришга ҳаракат қилдик. Жанрни фельетон жанрига таққослаган ҳолда ўргандик. Унда ёзилган асарлар таҳлилини кузатиш асносида маълум гуруҳларга ва бу гуруҳларни ҳам ўз ўрнида турларга ажратдик. Ҳар бир турга мансуб мақолалар, асарларни келтириб, уларга изоҳ бердик. Памфлет жанрининг адабий танқидчиликда тутган ўрни, унинг мақсади ва вазифалари, журналистикадаги аҳамияти, кўлами ва услуби ҳақида фикр юритдик.
Ekojurnalistikada soxta ma’lumot tarqatish va uning yechimlari, ekologiya sohasida yurtimizda olib borilayotgan ishlar yuzasidan muаmmo va yechimlar
Ishbu ilmiy maqolada jurnalistikaning alohida sohasi ekojurnalistika yo‘nalishi bo‘yicha yolg‘on ma’lumot tarqatish, uni saqlash, axborotlarni tekshirmasdan ommaga e’lon qilish, ekojurnalistika yo‘nalishi borasidagi qonunlar, yurtimizda atrof-muhitning tiklanishi uchun olib borilayotgan yechimlar, online ekologik jamiyatda tabiatning tiklanishi, turli xil saytlarda va ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilayotgan ekologiyaning buzilishini va noqonuniy axborotlarning qonuniy yechim topishi ko‘rib chiqiladi. Shuningdek, maqolani o‘qish davomida siz yolg‘on axborot tarqatish orqali turli xil jazolarga tortilishi, ekologiyaning buzilishida ekologik auditning qanchalik muhimligi, Internet tarmoqlarda berilayotgan soxta axborotning ham qonuniy jazosi borligi va yurtimizda juda ko‘plab ekologiyaga oid dasturlar amalga oshirilayotganligi haqida ma’lumoyga ega bo’lasiz.