Жазони енгиллаштирувчи ҳолатларга доир қонун ҳужжатларининг ривожланиш тарихи
Жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларнинг жиноят ҳуқуқида, хусусан, жазо тайинлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз саналиб, маълумки ҳар қандай ҳуқуқий ҳодисанинг асл моҳияти, ҳуқуқий табиатини англаш учун унинг вужудга келишини босқичлари, бунга сабаб бўлган омилларни аниқлаб олиш зарур. Шу сабабдан ҳам, енгиллаштирувчи ҳолатларнинг ҳуқуқий табиатини англашнинг воситаларидан бири сифатида ушбу ҳолатларга доир қонунчиликнинг ривожланиши масаласини кўриб чиқишни лозим топдик.