➤
Kategoriyalar
Jurnallar
Konferensiyalar
Avtoreferat katalogi
Dissertatsiya katalogi
Монографиялар каталоги
Darslik katalogi
Kelgusi konferentsiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 3-4 (2015) Sharqshunoslik
№ 3-4 (2015) Sharqshunoslik
Jurnal:
Sharq mash’ali
Nashr qilingan:
23-12-2015
Ulashish
Статьи
Аҳмад Яссавий издошларининг шеърлари киритилган мажмуа
Ушбу мақолада Аҳмад Яссавий издошларининг шеърлари киритилган мажмуа ҳақида маълумот берилган. Ушбу мажмуа манбашуносликда ҳали ўрганилган эмас.
Maryam Eshmuhamedova
65-67
67
36
Batafsil o'qish
Рақамли дипломатия: бу нима?
Мазкур мақолада рақамли дипломатиянинг ижтимоий ҳаётда воқелик сифатида пайдо бўлиши кўриб чиқилади. Шунингдек, ушбу соҳанинг ривожланиш зарурати оқилона тушунтириб берилади.
Durbek Sayfullaev
114-117
36
17
Batafsil o'qish
Ўрта асрларнинг мусиқашуносликка доир манбалари: фан муштараклиги масаласи
Ушбу мақола Шарқ мусиқашунослигининг мумтоз даври – X–XV асрлар араб ва форс тилидаги мусиқа адабиёти манбалари асосида юзага келди. Мақолада Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Мансур ибн Зайла, Абу Абдуллоҳ Хоразмий, Сафийуддин Урмавийнинг араб тилидаги ва Қутбиддин Шерозий, Абдулқодир Мароғий, Абдураҳмон Жомий ва Зайнулобидин Ҳусайнийнинг форс тилидаги мусиқага оид илмий ишларидаги муштараклик ўрганилади.
Zokirjon Oripov
111-113
63
20
Batafsil o'qish
Ўзбек либослари номлари ҳиндий таржимада
Мазкур мақола таржимашуносликнинг долзарб масалаларидан бири бўлган миллий хос сўзларни таржима қилиш муаммосига бағишланган. Мазкур муаммони ўзбек адабиёти дурдоналарининг ҳиндча таржималари мисолида таҳлил қилиб, хусусан, ўзбек миллий либос номларининг ҳиндий тилга таржимаси ўрганилган. Мақолада таржима жараёнида қўлланган усулларга алоҳида эътибор қаратилган.
Nilufar Xo'jayeva
108-110
47
18
Batafsil o'qish
Малакали таржимон: ўқиш ва ўқитиш зарурати
Мазкур мақолада таржимонлик касбига алоҳида махсус ўқиш, ўрганиш зарурати мавжудлиги эътироф этилади. Хусусан, таржимонлик касбига қўйиладиган талаблар, малакали таржимон бўлиб етишиш учун зарур бўладиган кўникмалар, таржимага ўқитишнинг йўл-йўриқлари ҳақида фикр юритилади.
Zilola Xudoybergenova
102-107
56
14
Batafsil o'qish
Зардуштийликнинг барҳаёт малоикалари
Авестошуносликда амешаспенталарнинг функционал таҳлили масаласида фикрлар хилмахиллиги ҳалигача тугал ечимини топмаган. Ушбу мақола Авестода амешаспенталар, яъни ҳамиша муқаддас малак сиймолар (эманациялар) функцияларининг генизиси ҳақида фикр юритади.
Erta Urazova
98-101
49
12
Batafsil o'qish
Тан сулоласи даврига тегишли хитойча ва туркий тилларда битилган қабртош
Мақолада Хитойнинг Сиань шаҳрида илк марта топилган, Тан сулоласи давридан қолган хитой ва туркий тилда битилган қабртош ҳақида сўз юритилади. Бу ёдгорлик Тан сулоласи билан қадимги туркларнинг дўстона муносабатлари, сиёсий жараёнлар тўғрисида маълумот беради.
Karimjon Sobiriy
94-97
41
18
Batafsil o'qish
Қадимги чоч шаҳар маданиятига бир назар
Мақолада археологик ҳамда ёзма манбалардаги маълумотларга асосаланиб Тошкент воҳасида шаҳар маданиятининг вужудга келиши ва ривожи кўриб чиқилган. Хусусан, Чоч воҳасининг қадимги тарихига назар ташланиб, воҳада антик даврдаёқ шаҳар маданияти шаклланганлиги, дастлабки зироаткорлар ва деҳқонларнинг манзилгоҳлари, бу ерда яшаган аҳолининг этник таркиби, Чоч воҳаси шаҳарларининг қадимги юнон, хитой ва араб манбаларида ёритилиши, шаҳарларнинг тарихий топографиясига оид маълумотлар таҳлил этилган. Шундай қилиб, топилмалар Чочда илк ўрта асрлар даврида шаҳар маданияти худди бутун Марказий Осиё ҳудудидаги каби юқори даражада бўлганлигидан далолат беради
Zuxriddin Alimov
88-93
50
22
Batafsil o'qish
Суғдларнинг турклашувидаги баъзи омиллар ва уларнинг “девону луғатит-турк”да акс этиши
Мақолада қадим ва илк ўрта асрлар Марказий Осиёда суғдийларнинг турклашувидаги баъзи омиллар ва уларнинг “Девону луғатит-турк”да акс этиши ёритилган.
Munira Nasritdinova
84-87
64
15
Batafsil o'qish
Марказий Осиёнинг никоҳ ҳужжатлари: матни, мазмуни ва расмий тузилиши (ХВИ-ХХ аср бошларидаги Кази ҳужжатлари асосида)
Ушбу мақолада Ўрта Осиё оила-никоҳ муносабатларига оид масалалар қозилик ҳужжатлари асосида тадқиқ этилган. Мақоланинг асосий мақсадларидан бири никоҳ ҳужжатларининг расмий тузилиши, матн таркибини кўрсатиб беришга қаратилган. Шунингдек, никоҳ институти таркибига кирувчи маҳр, талоқ, нафақа масалаларига алоҳида эътибор берилган. Бу масалаларга оид ҳужжатлар мазмунига қараб алоҳида тарзда ажратиб кўрсатилган.
Nargiza Xidirova
81-84
71
25
Batafsil o'qish
Садриддин ал-ҳусайнийнинг “ахбор ад-давлат ас-салжуқиййа” асарида вазир низомулмулк зикри
Мазкур мақолада араб тарихчиси Садр ад-Дин ал-Ҳусайнийнинг “Ахбор ад-давла ас-Салжуқиййа” асари ҳақида маълумот берилган. Асарда Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ва Ироқнинг Ғазнавийлар ва Салжуқийлар ҳукмронлиги (XI–XIII) давридаги тарихи ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. Мақоладаги Салжуқийлар саройида Алп Арслон (1063–1072) ва унинг ўғли Маликшоҳ (1072–1092) ҳукмронлиги даврида фаолият олиб борган машҳур вазир Низомулмулк ҳақидаги маълумотлар диққатга сазовордир.
Zikrillaxon Qodirov
75-80
90
20
Batafsil o'qish
Қадимги ҳиндистон тарихини ўрганишда эпиграфик ва нумизматик манбаларнинг ўрни
Ушбу мақолада Ҳиндистоннинг қадимги даврини ёритишда муҳим аҳамият касб этувчи эпиграфик ва нумизматик манбалар таҳлил қилинган ва умумлаштирилган. Муаллиф ўзбек, рус ва хорижий тиллардаги тадқиқотлар асосида эпиграфик ва нумизматик манбаларнинг Қадимги Ҳиндистон тарихини ўрганишдаги аҳамиятини ёритган.
Ulug'bek Abdullaev
71-75
46
32
Batafsil o'qish
Ҳофиз хоразмий девонининг анқара нашри
Бу мақолада Ҳофиз Хоразмий девонининг профессор Ражеп Тўпарли томонидан амалга оширилган Анқара нашри ҳақида фикр юритилади. Нашрнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлилга тортилиб, илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган.
Mo'minjon Sulaymonov
67-70
48
53
Batafsil o'qish
Илк ўрта асрларда туркий халқларда буддизм: адабий ва лингво-маданий жараёнлар
Буддизм илк ўрта асрларда Шарқ халқларининг маданий юксалиши, диний-фалсафий фикрлар умумийлигини таъминлаб, Шарқ цивилизациясига унумли таъсир кўрсатган динлардан бири эди. Буддизм қадимги туркий халқларнинг ҳинд, тоҳар, хитой адабиётлари билан яқиндан танишувига имкон туғдириб берди. Таржима адабиёт гуркираб ривожланди; Шарқ тилларида яратилган будда мазмунли асарларнинг қадимги туркий версиялари яратилди.
Kosimjon Sadiqov
3-11
91
17
Batafsil o'qish
“Девони жалилий” тавсифи ва шеърларидан намуна
Мақолада ТошДШИ ҳузуридаги Шарқ қўлёзмалар маркази асосий фондида сақланаётган Жалилий девонининг тавсифи келтирилиб, унинг шеърларидан намуналар илк бор илмий истифодага киритилмоқда. Ижодкор таржимаи ҳолига тегишли деб тахмин қилинган маълумотларнинг қиёсий талқини тақдим этилган.
Salimaxon Fayziyeva
61-64
43
20
Batafsil o'qish
Хитой ва ўзбек лингвомаданиятларида ҳайвон рамзларининг талқини
Ушбу мақолада хитой ва ўзбек лингвомаданиятларидаги от, йўлбарс, тулки, қуён, тошбақа ва аждар сингари ҳайвонларнинг рамзий маънолари, уларнинг ташқи дунёни акс эттиришдаги ўзига хос аҳамияти ёритилган.
Gulibanumu Kebaituli
56-60
40
26
Batafsil o'qish
Мумтоз форс-тожик тили луғатлари
Мақола форс-тожик тилининг ўрта асрларда яратилган эронийзабон халқларнинг тарихий-маданий ўтмишини ўрганишда ягона манба ҳисобланувчи изоҳли луғатларни ўрганишга бағишланган.
Dilfuza Axmedova
53-56
58
26
Batafsil o'qish
Япон тилида салбий қўшма гаплар
Мазкур мақола япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг таҳлилига бағишланган бўлиб, япон тилидаги инкор қўшма гапларнинг ясалиши ҳамда унинг табиий япон тили сифатида талқин қилиниш сабаблари атрофлича ўрганиб чиқилди. Авваламбор, шу пайтгача япон тилидаги натижани инкор қилувчи қўшма гапларнинг ишлатилиш структураси ҳамда япон ва инглиз тилларида қиёсий таҳлилига бағишланган илмий ишлар ўрганиб чиқилди. Мақолада япон тилидаги натижани инкор этувчи қўшма гапларнинг ишлатилиш структурасини тилшуносликдаги “транзитив” ҳамда “интранзитив” гаплар орқали ёритиб берилди.
Reiko Sugano, Farruxjon Mehmonov
46-53
67
33
Batafsil o'qish
Тил таълимида адабиётнинг ўрни
Ҳозирги вақтда, ижтимоий ҳаётда инсонлар ўртасидаги мулоқот алмашинуви муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, япон тили таълими тизимини олиб қарасак, япон тилидаги дарсликларнинг аксарият қисмида адабий матнлардан фойдаланилмайди. Инсонлар ўртасидаги мулоқот алмашинуви қобилиятини ўстиришда чет тили дарсликларида адабий матнлардан фойланиш самарали услуб ҳисобланади. 2014 йилнинг март ойида Халқаро алмашинувлар жамғармаси томонидан таклиф этилган “ЖФ япон тили таълим стандарти”да япон тилини ўқитиш методикаси, таълим олиш усуллари ҳамда ўқитишдаги ютуқларни белгилаш орқали мулоқот алмашинув қобилиятини янада такомиллаштиришга катта эътибор берилди. Ушбу илмий тадқиқотда япон тилининг ўқитилишида, япон тилида мулоқот алмашинуви қобилиятини ўстиришда, асосан, нималарга эътибор бериш кераклиги ҳамда адабий матнлардан фойдаланган ҳолда, чет тили ўқитилиши самарадорлилигини ошириш тўғрисида ёзилган.
Reiko Sugano
36-46
56
17
Batafsil o'qish
Ташхис – мажоз асосидаги санъат сифатида
Мақолада мажоз асосидаги санъатлар, хусусан, ташхис санъатининг ўзига хос томонлари, уларнинг пайдо бўлишида ўхшатишнинг роли ҳақида фикр юритилади. Ташхиснинг генетик жиҳатдан ўхшатиш эканлиги, ташхис, интоқ, ташбиҳ, истиора каби санъатларнинг бир илдиздан келиб чиққанлиги, ўхшатишнинг инсон тафаккури тараққиётининг турли босқичларидаги кўринишлари эканлиги мисоллар билан асосланган.
Zokirjon Mamajonov
32-35
44
33
Batafsil o'qish
“Ҳайрат ул-Аброр” достонида меърож кечасининг тасвири
Мазкур мақола адабиётшунослигимизда нисбатан кам ўрганилган жиҳат – Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги меърожнома таҳлилига бағишланган бўлиб, мақолада меърож кечаси таърифи Қуръони каримдаги оятлар ва ҳадислар воситасида баён қилиб берилганлигига асосий урғу қаратилади.
Olim Davlatov
28-32
52
37
Batafsil o'qish
“Фарҳод ва Ширин” достони ва “ўткан кунлар” романининг қиёсий тадқиқи
Ушбу мақола Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони эпик анъаналарини “Ўткан кунлар” романидаги талқини масаласига бағишланади.
Nodira Soatova
23-28
68
19
Batafsil o'qish
Бобожон Саноийнинг тасаввуфий-ирфоний асарлари
Хоразм таржима мактаби анъаналарини тадқиқ этмай туриб, бу ўлкадаги адабий муҳит ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш қийин. Мақолада Саноий ижоди ҳақида қисқача маълумот берилиб, унинг “Канз ул-маориф” ва “Ҳадиқаи азҳор” тасаввуфий-ирфоний асарлари ҳамда таржима асарлари ҳақида ҳам тадқиқ қилинади.
Shoxida Shokirova
19-22
36
17
Batafsil o'qish
17—19-асрлар Ғарб адабиётида Шарқ мотивлари
Мазкур мақолада Пети де ля Круанинг XIX аср Европа адабиётида Шарқ мавзусининг ажиб намунаси бўлган “Севгига содиқ эркаклар ҳақида қисса”сида фольклор ва адабиётнинг ўзаро таъсири ёритилади.
Timur Muxtarov, Nargiza Saidova
15-18
84
19
Batafsil o'qish
Маърифат ва ҳинд ҳикоялари
Мазкур мақолада XIX аср Ҳиндистон адабий жараёнида (Маърифатпарварлик даврида) ҳикоя жанрининг ривожи, тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган.
Tamara Xodjaeva
11-15
140
21
Batafsil o'qish
© Copyright 2025 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer