Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга, шу жумладан ҳомиладор аёлларга таъсир қилган глобал муаммога айланди. 64 000 ҳомиладор аёлни қамраб олган 192 та тадқиқот натижаларини бирлаштирган халқаро мета-анализ маълумотларига кўра, «...SARS-CoV-2 ёки COVID-19да пневмония билан касалланиш 7,4%, ўткир респиратор дистресс синдроми 13,4%; реанимация бўлимига ётқизилганлар - 3,3%, шундан ЎСВ - 1,6% ва ўлим кўрсаткичини 0,8% ташкил этилганлиги аниқланди…»[1] Айни пайтда бутун инсониятдан фарқли равишда ҳомиладор аёллар ноёб «иммунологик» ҳолат сифатида ва ҳомиладорлик даврида барча орган ва тизимлар фаолиятининг ўзгариши билан ажралиб турадиган алоҳида гуруҳни ташкил этиб, вирусли инфекцияларга нисбатан юқори сезувчанлиги сабабли COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш замонавий тиббиёт амалиётида ечими топилиши зарур бўлган муаммо ҳисобланади.
Жахонда COVID-19 нинг ҳомиладор аёллар ва ҳомила ҳолатига таъсирини ўрганишга, келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш, энг мақбул даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва олдини олишга қаратилган қатор илмий татқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада ҳомиладор аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамикани, ҳомиладорларликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда фето-плацентар тизимнинг қон томирлари фаолиятини, томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизимини ва йўлдош морфологиясини ўрганиш натижасида ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришни такомиллаштирилган усулини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда жахон андозаларига мослаштириш, жумладан репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш, уларда учрайдиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга қаратилган қатор вазифалар юклатилган. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «...мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек, касалликларни эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий қилиш, патронаж хизматини яратиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни олдини олиш ва самарали ташхислаш…»[2] каби вазифалар белгиланган. Ушбу вазифалардан келиб чиқган ҳолда, СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратлар ривожланишини, она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирлар холатини, қоннинг гемостаз тизимида бузилишларни аниқлаш натижасида эрта ташхислаш ва даволаш тартибини такомиллаштириш ҳамда ҳомиладорликнинг турли муддатларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ тактикаси алгоритмини ишлаб чиқиш орқали ривожланмаган ҳомиладорлик ва ҳомиланинг антенатал ўлими каби асоратларни олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириш имконини беради.
Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сонли «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги ПФ–5590-сонли «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг VI. «Тиббиёт ва фармакология» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Жахон илмий адабиётларида ҳамда бугунги кунга қадар глобал миқёсда олиб борилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, вирусли касалликларнинг онадан ҳомилага юқиши (herpes вируси бундан мустасно) одатда гематоген йўл билан амалга ошади, бунда она қонида айланиб юрган вирус йўлдошга ўтади, ундан кейин эса ҳомилани зарарлайди. COVID-19 инфекциясининг вертикал йўл билан онадан ҳомилага берилиши бугунги кунга қадар ўз исботини топмади (Alzamora M.C. et al., 2020). S. Khan ва ҳаммуаллифлар (2020) ўз изланишларида SARS-CoV-2 вируси билан зарарланган онадан туғилган чақалоқлардан 2 нафарида неонатал пневмония аниқланганлигини, туғруқдан кейин 24 соат мобайнида чақалоқлар ҳалқумидан олинган суртмада SARS-CoV-2 коронавируси аниқланганлигини келтиришган. Аммо уларда ҳомила йўлдоши, қоғоноқ сувлари, киндик тизимчасидан олинган қон коронавирусга текширилмаган (Khan S. et al., 2020).
SARS-CoV-2 вирусининг инсон организмига таъсирини ўрганишга қаратилган кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсамоқдаки, бу вирус айнан қон томирларга таъсир этиб, кўплаб орган ва тизимларда васкулитлар ривожланишига олиб келади (Baud D. Et al., 2020). Бу маълумотлардан шундай хулосага келиш мумкинки, қон томирлар эндотелийсининг тизимли зарарланиши фето-плацентар тизимда бузилишлар ривожланишига, йўлдошнинг оксидловчи стрессига олиб келиши мумкин ва натижада ҳомиладорликда кўплаб асоратлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда Абдуллаева Л.М. (2021), Ихтиярова Г.А. (2021), Махкамова И.М. (2021), Пахомова Ж.Е. (2021) ва бошқаларининг янги коронавирус инфекциясининг ҳомиладорлик ва туғруқ оқибатларига таъсирига оид тадқиқотлари диққатга созовордир, аммо SARS-CoV-2 вируси яқинда кашф қилинганлиги, вирус ҳақида, унинг таъсири, шунингдек унинг онадан ҳомилага юқиш йўллари, касаллик ривожланиш хавф омиллари ва касаллик натижасида ўлим кўрсаткичи ҳақидаги маълумотлар етрали эмас. COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлар ҳақидаги хабарларга таяниб тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етарлича маълумотлар мавжуд эмас.
Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, соғлиқни сақлашнинг асосий вазифаларидан бири бўлган акушерлик ва гинекология амалиётида ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш, COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини яратиш, асоратларни эрта ташхислаш ва даволашда янги даво усулларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш имконини беради.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат тиббиёт университети амалий тадқиқот лойиҳасининг илмий-тадқиқот ишлари режасига мувофиқ №01980006703 “Диагностика, даволаш ва профилактиканинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш” (2020-2022 йй.) мавзуси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг функционал ҳолатини ўрганиш орқали ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: СOVID-19 нинг ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишига таъсирини аниқлаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг фаолиятини баҳолаш; ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда қон томирлар эндотелийси ҳолатини, гемостаз тизими ва йўлдошдаги морфологик ўзгаришларни тахлил қилиш; соғлиқни сақлаш амалиёти учун COVID-19 ўтказган ҳомиладор аёлларда асоратлар ривожланишининг хавф даражасини баҳолаш учун дастур ишлаб чиқиш; олинган маълумотлар асосида ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида Самарқанд вилояти перинатал маркази ва СOVID-19 билан касалланган хомиладор аёллар учун ихтисослаштирилган туғруқ марказига мурожаат қилган 105 нафар ҳомиладор аёллар олинган.
Тадқиқотнинг предметини умумий клиник ва лаборатор текширувлар учун беморларнинг веноз қони ва унинг зардоби, морфологик ва гистологик текширувлар учун йўлдош тўқимаси ва шунингдек ПЗР-текшируви учун бурун-ҳалқум ажралмалари ташкил этган.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда умумий клиник, лаборатор, акушерлик, инструментал, морфологик, молекуляр-биологик ва статистик тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик, туғруқ ва туғруқдан кейинги даврнинг кечиши ва асоратларининг ривожланиши касаллик ўтказилган хомиладорлик триместри ва унинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган; СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизими қон томирларининг холати (резистентлик ва пульсацион индекслари, Эндотелин-1 кўрсаткичлари) ва гемостаз тизимидаги бузилишлар (D-димер, тромбоцитлар агрегацияси) билан касалликнинг клиник кечиши ўртасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; илк бор СOVID-19 ўтказган аёлларда ривожланмаган ҳомиладорликка олиб келиш хавф омиллари шкаласини (аёллар ёши, ТВИ, акушерлик анамнези, хомиладорлик муддати, гемостаз тизими холати, эндотелий функцияси ва касалликнинг оғирлик даражаси) қўллаш СOVID-19 билан касалланган аёлларда ҳомиладорлик асоратларининг ривожланиш даражасини бахолаш учун прогностик маркер эканлиги аникланган; илк бор ҳомиладорликнинг турли муддатларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда она-йўлдош-ҳомила тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатини тиклаш учун самарали терапияни танлаш тромбофилик асоратлар сонини камайтиришига олиб келиши исботланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: COVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланиш даражасини аниқлаш мақсадида фето-плацентар тизимида қон айланиш ҳолатини допплерография, гемостаз тизимида D-димер кўрсаткичи, тромбоцитларнинг агрегацион функцияси ҳамда Эндотелин-1 кўрсаткичларини комплекс бахолаш ёндошуви тавсия этилган; COVID-19 билан касалланган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражасига асосланган ҳолда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактик алгоритми ишлаб чиқилган; ҳомиладорликнинг турли триместрларида СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда асоратлар ривожланишининг хавф омилларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган шкала диагностик ва прогностик мезон сифатида тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда қўлланилган назарий ёндашувлар ва усуллар, олиб борилган тадқиқотларнинг услубий жиҳатдан тўғрилиги, етарли даражада беморлар сони танланганлиги, қўлланилган усулларнинг замонавийлиги, уларнинг бири иккинчисини тўлдирадиган клиник-лаборатор, инструментал, гинекологик ва статистик тадқиқот усуллари асосида СOVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг даволаш-профилактикасига қаратилган чора тадбирларнинг ўзига хослиги ҳалқаро ҳамда маҳаллий тажрибалар билан таққослангани, хулоса, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ҳомиладорларда она-йўлдош-ҳомила тизимининг гемодинамик ҳолатига COVID-19 нинг таъсири механизмларини ёритиб бериш, ҳомиладорликнинг I, II ва III триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда қон томирлар эндотелийси, гемостаз тизими ҳолати ҳамда йўлдош морфологиясидаги ўзгаришларнинг касаллик келиб чиқишида ўрнини аниқлаш ва бу соҳада мамлакатимизда ўтказиладиган кейинги чуқур изланишлар учун асос бўлиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти фето-плацентар тизимнинг ва қон томирлар эндотелийсининг функционал ҳолатини аниқлаш бўйича тавсияларни асослаш, касаллик ўтказилган ҳомиладорлик муддати ва оғирлик даражаси билан боғлиқ равишда ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб бориш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш ва оналар ўлими кўрсаткичини камайтириши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоят Перинатал маркази бўйича 01.09.2022 йилдаги 128/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ мажмуаси бўйича 03.10.2022 йилдаги 58/1-сонли буйруқ билан амалиётига жорий этилган.
Ҳомиладорликнинг турли триместрларида COVID-19 ўтказган аёлларда хомиладорлик даврида она-йўлдош-хомила тизимидаги ўзгаришлар оддий ва самарали текширув усули бўлган УТТ ва допплерография текшируви орқали аниқланиши ҳисобига 53 000 сўм иқтисод қилинган; асоратлар белгисини эхосуратда ташхислаш учун нафақат акушер-гинеколог, балки неонатолог ва терапевтлар томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр тайёрлашни шарт эмаслиги ҳисобига давлат бюджети маблағларини иқтисод қилишга эришилган. СOVID-19 ўтказган ҳомиладорларда гемостаз тизимидаги бузилишлар эрта аниқланганда: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10,5 кундан 7,5 кунгача қисқартириб, шифохонадаги ётоқ кун миқдорини камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 130 000 сўм дори воситалари сарфланади).
Вирусли инфекциялар билан касалланган ҳомиладор аёлларни самарали ва безарар УТ ва допплерография текширувларидан ўтказиш 85 000 сўм иқтисод қилинишига хизмат қилган: эрта ҳомиладорлик даврининг 16 ҳафтагача (10-11 ҳафта - фетометрия), 19–21, 32–33, 38-40 ҳафталик муддатларида ўтказилди; ортиқча текширув усулларидан фойдаланиш зарурати йўқлиги хисобига сарф харажатларни 23,5% каматириш имконини берган; гемостаз тизимидаги ўзгаришлар ва эндотелиал дисфункцияни тез, кам харажат ва самарали текширув усулларидан фойдаланилиш ҳисобига эрта аниқлаш ҳомиладорларда кузатилиши мумкин бўлган асоратларнинг олди олиш орқали кўп харажатли ва кўп вақт талаб қилувчи текширув ва даволаш усулларини қўлламаслик ҳисобига 106 000 сўм иқтисод қилинган: коагулограмма 105 (100%) беморда аниқланди ва бу ўз навбатида вақтни тежаб, самарадорликни оширди; эндотелин-1 105 (100%) нафар беморда аниқланиб, самарадорликни 78,6% га оширган.
Бачадон-йўлдош ва ҳомила-йўлдош тизимида қон айланишининг функционал имкониятларини яхшилаш, вирусли инфекцияларни ўтказган аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида юзага келиши мумкин бўлган асоратларни комплекс таҳлил қилиш, ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришда диагностика, профилактика ва прогностик тадбирларини такомиллаштириш COVID-19 ўтказган ҳомиладорлар аёлларда тирик, соғлом ва яшашга лайоқатли чақалоқлар туғилишига, оналар ўлими, перинатал ўлим даражасини камайтиришга эришилган, туғруқдан кейинги чилла даврида 43% аёлларнинг касалликдан кейинги реабилитациясига эътибор қаратилган, COVID-19 ни оғир шаклда ўтказган 23,8% аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланган. «Ҳомиладорларда COVID-19 нинг она-ҳомила-йўлдош тизимидаги гемодинамиканинг ҳолатига таъсири» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4295-сонли хати юборилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 8н-з/679-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 12 та илмий анжуманларда, жумладан, 5 та халқаро ва 7 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестатсия комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 7 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва хажми. Диссертация таркиби кириш, бешта боб, хотима, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг хажми 113 бетни ташкил этган.
Биз семириб кетган аёлларда ҳомиладорлик ва туғилишнинг 75 та ҳолатини ретроспектив равишда ўтказдик, улар 2 гуруҳга бўлинган: 1-гуруҳ - 45 та семириб кетган ҳомиладор аёллар ва 2-гуруҳ - 30 та ортиқча вазнли ҳомиладор аёллар. Назорат гуруҳи вазни нормал ўсиш кўрсаткичларига эга бўлган 16 соғлом ҳомиладор аёлдан иборат эди. Аёлларда ортиқча вазн ва семиришнинг ҳомиладорлик ва туғиш жараёни ва натижаларига таъсири ўрганилди. Семириб кетган ҳомиладор аёлларда гипертензив касалликларни ривожланиш хавфи 3,5 баравар ошади. Ҳомиладорлик гипертензияси 15,5%, семиз ҳомиладор аёлларнинг 26,6% да преэклампсия аниқланди. Гестацион пиелонефрит 1-гуруҳнинг 20% ва 2-гуруҳдаги 10% ҳомиладор аёлларда аниқланди. 1-гуруҳдаги аёлларда 22% ҳолларда ҳомиладорлик 12 хафтадан олдин ҳомила тушиши билан кузатилган. 1-гуруҳдаги беморларнинг физиологик туғилиши 68,5% ҳолларда, 2-гуруҳда эса 80% ни ташкил этди. Янги туғилган чақалоқларнинг антропометрик маълумотларини ўрганиш шуни кўрсатдики, 28,5% тана оғирлиги ошган ва янги туғилган чақалоқларнинг 25,7% катта ҳомила кўрсаткичларига эга.
Мазкур тадқиқот хитой адабиётининг ажралмас ва муҳим қисми хисобланган аёллар адабиётининг ХХ аср биринчи ярмидаги тараққиётига бағишланади. ХХ асрнинг бошларидаёқ Хитойда бадиий ижод билан шуғулланувчи аёллар сонининг кескин ошгани кузатилади. Мамлакатдаги нотинч вазият, хусусан, аср бошларида юзага келган инқилобий ҳаракатлар, хитой-япон уруши, Мао Цзэдуннинг яккаҳокимлик бошқаруви, демократик ҳаракатларнинг таъқиб остига олиниши, зиёлиларнинг “қайта тарбиялаш” лагерларига сургун қилиниши ва шу каби ҳолатлар аёлларнинг ижодга кириб келишига тўсқин бўла олмади. Аксинча, ХХ асрнинг 40-50 йилларига келиб аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги аралашуви кучайди, турли аёллар ҳаракати, аёллар журнал ва газеталари, жамиятлари ташкил этилди. Уларнинг мамлакат ҳаётидаги ўрни сезиларли ошди. Аёллар адабиёти янада ривожланди. Бин Син, Лин Шухуа, Лу Ин, Дин Лин, Сяо Хун, Ши Пинмэй, Цао Мин, Лу Биченг, Чжан Айлин каби ўнлаб адибалар ўзларининг ижоди билан мамлакат ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётида муҳим ўрин эгалладилар. Бу адибаларнинг аксарияти ҳам адабий жараёнларда, ҳам жамоатчилик ишларида фаол иштирок этдилар. Мақола доирасида уларнинг айримлари ҳаёти ва ижодига алоҳида тўхтаб ўтилди. Тадқиқотда илмий истеъфода этилган адибалар ижоди нафақат Хитой, балки жаҳон адабиётида ҳам эътироф этилган. Адибалар ижодида кўтарилган муаммолар, тасвирланган воқелик ХХ аср биринчи ярми Хитой халқининг тарихи, ўша давр адабий муҳити, адабий жараёни ҳақидаги тасаввурларимизни бойитишда муҳим аҳамиятга эга.
Мазкур мақолада “аёллар адабиёти” тушунчасининг моҳияти, бу тушунча хусусидаги мавжуд қарашлар ҳақидаги мулоҳазалар ўрганилади. Шунингдек, ўзбек ва хитой адабиётида аёллар ижодининг дебочаси, хитойда “аёллар адабиёти”нинг шаклланиши каби масалаларга ойдинлик киритилади. Ўзбек адабиётида хонликлар давридаги адабий муҳит ва уларда аёлларнинг мавқеи, хитой адабиётида аёллар ижодига туртки бўлган ижтимоий-сиёсий воқеалар тарихий манбалар орқали тадқиқ этилади.
Коронавирус касаллиги оғир ўткир респиратор синдром COVID-19 2019 йилда пандемия даражасида бутун дуне бўйлаб тез тарқалди. Иммун тизими ва нафас олиш физиологиясидаги ўзгаришлар туфайли ҳомиладор аёллар оғир вирусли пневмонияга мойил бўлиб, бир қатор акушерлик асоратлари, хусусан фетоплацентар етишмовчиликка олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан тадқиқотнинг мақсади коронавирус COVID-19 билан касалланган ҳомиладор аёлларда йўлдошнинг патологик ўзгаришларини ўрганишдан иборат бўлди.
Мазкур мақолада меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишларнинг турли жиҳатлари ҳамда аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш дифференциацияси ёритилган ва таҳлил қилинган. Бунда муаллиф меҳнат ва
машғулотлар соҳасидаги камситишнинг ҳуқуқий асосларига алоҳида эътибор қаратиб, аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахслар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш дифференциациясига тааллуқли қонунчиликни такомиллаштиришга оид ўз таклифларини берган.
Мазкур мақола Хитойда ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар, Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир. Адабиёт оламига ХХ асрнинг 70-йилларида туғилган ёзувчилар авлоди кириб келди. Шунингдек, бу даврда нисбатан катта авлод ҳам ўз ижодий фаолиятида давом этди. Умум адабиёт кесимида аёллар адабиёти сифат жиҳатдан катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Энди ёзувчилар ўтган асрдаги каби сохта идеаллар, ислоҳотлар, синфий манфаатларни эмас, уларнинг инсонлар тақдирига таъсири, асоратлари ҳақида ёза бошладилар. ХХI аср аёллар адабиётининг таниқли намояндаларидан бири истеъдодли адиба Тяо Йэдир.
Жумҳурият даври турк ҳикоячилигида жанр тараққиёти халқ адабиёти ва тили, шу билан бирга, жаҳон адабиёти анъаналари негизида амалга ошгани кузатилади. Ҳикоя жанри шаклан ихчамлашди, мазмунан ижтимоийлашди, образлар тизимига кўра ранг-баранглик касб этди. Ҳикоянависларнинг воқеликни бадиий талқин этиш усулларида мушоҳадавийлик, миллийлик, ижтимоийлик ва фалсафийлик муштарак ҳолатда намоён бўлди. Бу турк ҳикоячилигидаги чинакам новаторликдан далолат эди. Мазкур мақолада 1940-йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, даврнинг йирик адиби Ўрхон Камол ижоди тадқиқ этилган. ХХ асрнинг 30-40 йилларида яратилган турк ҳикоялари ўтмишнинг қора кунларида яшаган ночор халқ қалбидаги беғубор туйғуларни очиқ-ойдин тасвирлагани, тарихий адабиёт анъаналарини қатъий тарзда янгилагани кўзга ташланади. Давр адабиётидаги бундай янгиланишлар Ўрхон Камол ижодида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ў.Камол турк адабиётининг йирик вакилларидан бўлиб, бир қатор ҳикоя ва романлари билан дунёга танилган. Унинг ҳикояларида оддий ишчи-хизматчилар образи алоҳида аҳамият касб этади. Ўрхон Камол ҳикоялари ичида бола қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаётига оид парчалар кўпроқ ўрин эгаллайди. Бундай бола образлари типининг асосий қисмини ишчи болалар ташкил этади. Мақолада адибнинг бола қаҳрамонлари иштирок этган “Уйқу”, “Ғаройиб бола”, “Аввал нон” сингари ҳикоялари ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, Ў.Камолнинг аёллар турмушидан олинган ҳикоялари ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кун кечириш илинжида, истар-истамас ёмон йўлларга кирган аёллар, қўшиқ ва рақс орқасида фақирликдан қутулиш йўлларини излаган ўсмир қизлар, бой оилаларда куймаланиб юрган хизматкор аёллар, муҳаббат савдоси билан алданган ёш қизлар қисмати ёзувчининг бу мавзудаги ҳикоялари мазмун-моҳиятини белгилайди. Мақолада ёзувчининг бу мавзудаги ҳикояларига ҳам урғу берилди.
Ҳар бир жамиятда ўз даври талабларига хос ва мос бўлган комил инсонни тарбиялаш энг долзарб вазифа бўлган. Бундай шахсни тарбиялаб, вояга етказишда аёлларимиз, оналаримизнинг ўрни беқиёсдир. Аёллар ҳақида гаи кетганда кўз олдимизга мунис, ожиза бир хилқат келади. Лекин ҳаёт синовларидан бардош билан ўтишда улардаги маънавий куч - кувватга кучли жинс вакиллари ҳам тан беришади. Бугунги кунда аёллар нафақат оила, уй - рўзғор ишлари билан бандлар, шу билан бир қаторда жамият ҳаётининг муайян соҳасида ўз фаолиятларини олиб бормокдалар, илмий янгиликлар яратиб, жамият тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.