2000-2012 йилларда Самарқанд вилоят онкология диспансерига буйрак саратони билан мурожат этган 170 бемор картаси ретроспектив ўрганиб чиқилди. Шулардан 115 таси тарқалган буйрак саратони билан, қолган 55 таси локал буйрак саратонини ташкил этди. Эркаклар 104ни ташкил этган бўлса, аёллар 66 нафар. Беморларни ёши 22 дан 83 ёшгача бўлиб, ўртача ёш - 57,5±6,8 ёш. Солиштирма таққослаш натижаси, шуни кўрсатдики паллиатив нефрэктомиядан кейинги даврда қўшма даво (систем химиотерапия ва иммунотерапия) олган беморлар билан қўшма даво олмаган беморлар ўртасида узоқлашган даврда статистик жихатдан гуруҳлар ўртасида фарқ кузатилмади. Тарқалган буйрак саратонида паллиатив мақсадда ўтказилган нефрэктомия яшаб кетиш кўрсатгичини ошириб, яшовчанлик медианасини 4 баравар узайтиради. Икки ва ундан ортиқ органларда кузатилган метастазли беморларда ўртача яшаш кўрсатгичи ва ҳаётлик медианаси паст натижа берди (2,5 ой ва 6+1,2ой). 5 йиллик хаёт кўрсатгичи жигардадаги метастазда -7,9%, суякларда 33,5% ни ташкил этди.
Ўпкага, икки ва ундан ортиқ органда учраган метастазларда бу кўрсатгич 0 тенг бўлди.