Barcha maqolalar - Sharqshunoslik

Maqolalar soni: 752
  • Ушбу мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги туркий сўзликлар илмий жиҳатдан ўрганилиб, мазкур сўзликларнинг график хусусиятлари батафсил келтирилган .
    Shuhrat Mirziyatov
    15-17
    6   5
  • Мазкур мақолада араб тили талаффузидаги паузал шакл ўрганилади. Унда Мовароуннаҳр тилшунослари тадқиқотлари асосида олиб борилган таҳлиллар натижасида “сўзларнинг паузал шакли” мавзуси мақсад қилиб олинади. Мақолада Замахшарийнинг грамматик асаридаги паузал шаклнинг фонологик хусусиятлари тадқиқот учун танлаб олинди.
    Sarvinoz Qosimova
    17-20
    14   7
  • Мазкур мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг “Асосу-л-балоға” асарида луғат мақолалардаги бош сўзларни изоҳлашда иллюстратив материал сифатида фойдаланилган фразеологизмлар ҳақида маълумот берилган. Мақолада “Асосу-л-балоға” луғатида қўлланилган фразеологизмлар турига кўра ажратилиб, таҳлилга тортилган.
    Nigora Sulaymonova, Kamola Sulaymonova
    21-24
    15   6
  • Ушбу мақола бир даврда яшаб ижод қилган икки буюк мутафаккир олим Замахшарий ва Майдоний ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, уларнинг ҳаёти ва қолдирган илмий мероси ўртасидаги муштараклик ёритилди. Икки буюк олим сиймоси ўрганилиб, улар ўртасида кўп ўхшашликлар борлиги аниқланди.
    Feruza Yoqubova
    25-29
    20   6
  • Ушбу мақола Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги “Тасрифу-л-асма” бобининг қисқача илмий таҳлилига бағишланади. Мазкур қисм араб тили грамматикасининг қийин соҳасига бағишланганлиги сабабли зарур манба сифатида алоҳида кўринишда жуда кўплаб нусхаларда кўчирилган. У халқ орасида асарнинг бошланиш жумласи, яъни باﺮﻋﻹا تﺎآﺮﺡ – “ҳарака:ту-л-иъра:б” номи билан танилган. Қўлёзмаларда унинг асл номи кўрсатилмаган. Исмларнинг турланишига бағишланган бу рисола 32 фаслдан иборат. Рисола анъанавий “Басмала”дан бошланиб, ундан сўнг араб наҳвидаги эъроб тушунчасига қисқача таъриф берилган.
    Ra'noxon Axmedova
    29-33
    10   5
  • Бу мақолада Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асарига тузилган конкорданс асосида достон матнида қўлланилган арабий ўзлашмалар статистик, семантик ва функционал таҳлилга тортилган. Асардаги арабий ўзлашмалар шуни кўрсатадики, Алишер Навоий араб тилини мукаммал эгаллаган ва керак бўлганда арабий сўзларни матн мазмунига мос равишда қўллай олган. Бу Алишер Навоий ижодий қудратининг яна бир қиррасини намоён қилади.
    Ahmadjon Quronbekov
    34-37
    12   4
  • Туркий ёзма ҳужжатчилик ўз йўлини эпиграфик матнлардан бошлаган, хоқонликнинг қонуни, эл йўриқлари улусга эпиграфик кўринишда, монументал битиглар орқали етказилган. Ушбу мақолада Кул тигин ва Билга хоқон битигларидан ўрин олган ёрлиқлар ҳамда туркий ҳужжатчилик анъаналари тўғрисида сўз боради.
    Qosimjon Sadiqov
    37-40
    18   7
  • Мақола турли этник ареаллар туташган минтақада жойлашган кўп тилли мамлакат ҳисобланган Афғонистондаги этнолингвистик вазият ва тилларнинг мақомини ёритишга бағишланган. Мамлакат аҳолиси орасида алоқа воситаси сифатида истеъмолда бўлган 30 дан ортиқ тилларнинг кўпчилиги Ҳинд-Европа тиллари оиласига мансуб бўлиб, 2004 йилда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ дарий ва пашту тилларига расмий давлат тили мақоми берилган, қолган тиллар ҳам шу тилда сўзлашувчилар зич яшайдиган минтақаларда учинчи расмий тил деб қабул қилинган. Этнолингвистик вазият ва тил сиёсати мамлакат аҳолисининг бир вақтнинг ўзида икки, уч ва ундан ортиқ тил соҳиби бўлишини келтириб чиқарди.
    Rahmonxo'ja Inomxo'jaev
    41-44
    21   5
  • Мазкур мақолада форс-дарий тилларидаги аффиксал омонимик қаторлар ўрганилган. Омоним аффиксларнинг мазмуний хусусиятлари таҳлил қилинган ва омоқаторда иштирок этган аффикслар ўртасидаги омонимик муносабатлар аниқланган.
    Xolida Alimova
    45-49
    12   0
  • Мумтоз шоирларнинг ижодида айнан бир сўзнинг кўп қўлланилиши унинг ўзига хос ҳамда хилма-хил маъно ва мазмунларни акс этишидан дарак беради. Мақолада Жомий ғазалиётида “дил”нинг маънолар силсиласи “ташбеҳ” санъати орқали кўрсатилган. Зеро, назмнинг асосий моҳиятини кашф қилишга – бадиий санъат ва шоирона тасвирлар мифтоҳ каби ёрдам беради ва шу туфайли шоирнинг билим даражаси, шоирлик маҳорати ва эстетик завқидан огоҳ бўламиз.
    Sabahat Majitova
    50-53
    9   4
  • Мазкур мақолада Навоий асарларида қўлланган озиқ-овқат номларини ифодаловчи лексемалар таҳлил қилинган.
    libadmin libadmin
    53-58
    7   2
  • Мақолада форс-тожик тилидан келиб чиққан оронимлар, шунингдек, бошқа тилларга оид лексик бирликлардан форс-тожик тили қонуниятлари асосида шаклланган оронимларнинг ясалиш хусусиятлари тадқиқ қилинади.
    Odil Begimov
    58-62
    50   5
  • Мазкур мақола форс тилида копулятив фразеологик сўз бирикмалари, жуфт сўз бирикмалари, копулятив фразеологик терминлар (КФТ) ва кўп таркибли феълий копулятив фразеологизмлар (КТФКФ)ни ўрганишга бағишланган. Шунингдек, мақолада копулятив фразеологик бирликлар ва уларнинг форс тили фразеологик фондидаги ўрни ҳақида фикр юритилади.
    Nodir Nuriddinov
    63-67
    10   3
  • Мазкур мақолада халқаро стандартлаштириш уюшмалари ва уларнинг умумий терминология, қолаверса, форс тили терминологияси билан ўзаро алоқалари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, мақолада терминларни стандартлаштириш бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар ва уларнинг умумий терминологияга таъсири ҳақидаги мулоҳазалар баён этилган.
    Hulkar Mirzaxmedova
    68-71
    41   5
  • Ушбу мақолада Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида тазод санъати, яъни антоним сўзларнинг қўлланиши таҳлил қилинган. Унда шоир ғазал ва рубоийларида шеърнинг оҳангдорлигини таъминлаш, бадиий савияси кўтариш учун антоним сўзлардан фойдаланилганлик маҳорати кўрсатиб берилган.
    Sardor Qoraboev
    72-73
    28   7
  • Мазкур мақола туб туркий сўзлардан ҳисобланган tüz лексемаси ва унинг ясамаларининг эски туркий тил ва эски ўзбек тили ёзма ёдгорликларида ифодаланган маънолари таҳлилига бағишланган. Ўрганилаётган лексеманинг маъно доирасини таҳлил қилиш асосида унинг полисемантик характерга эга экани кўрсатиб берилган. Ёзма ёдгорликлар матнидан келтирилган фактик материаллар лексеманинг алоҳида семаларини асослаш учун хизмат қилган.
    Gulnoza Saidova
    74-78
    11   9
  • Мақолада қўшма феъллар ва уларнинг тил вариантлилигидаги ўрни, хāстан содда феълининг лексик-семантик вариантлари ўрганилган ҳамда улар маъно гуруҳларига ажратилган. Сўрамоқ, илтимос қилмоқ, талаб қилмоқ маъноларининг вариантлари (функционал эквивалентлари) аниқланган.
    Zokir Arifjonov
    79-82
    14   5
  • Мазкур мақолада “Хамса”нинг уч достонида Алишер Навоий қўллаган сўз ва иборалар, уларнинг шакл-шамойили, миқдори, қайси байтда неча марта ишлатилганлиги аниқ кўрсатиб берилган. Алишер Навоий форсийгўй шоирлардан фарқли ўлароқ ўз асарларида нафақат араб-форс, балки мумтоз ўзбек тилидаги сўзлардан унумли фойдаланганлиги сабабли унинг сўз бойлиги ниҳоятда катта. Бу шарқ адабиётида ўзига хос феномен. Ушбу конкорданс келгусида изланувчи ва тадқиқотчиларга Алишер Навоий маҳорати бўйича жуда кўп янги мавзуларга йўл очади.
    Ergash Umarov
    83-88
    28   2
  • Мақолада Марказий Осиё халқлари адабий тилларида қўлланилган тасаввуф терминларининг моҳияти, уларнинг шаклланиш омиллари ва босқичлари ҳақида маълумот берилади. Муаллиф Алишер Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” асаридан олинган мисоллар асосида тасаввуф терминларини таснифлаш ва луғатларда акс эттиришга оид масалаларни ўрганишнинг илк натижалари билан ўқувчиларни таништиради.
    Avaz Vohidov
    88-94
    25   11
  • Мақолада Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асари қўлёзмасига хос хусусиятлар баён қилинган ва асарнинг арабча матнини тиклашда Аҳмад Рифъат таҳрирлари кўрсатилган.
    Rustamiy Salimaxon
    95-98
    14   4
  • Мазкур мақолада Алишер Навоий ижодида қўлланган ранг-тус сифатлари парадигма асосида тадқиқ этилган.
    Nargizaxon Umarova
    98-103
    11   6
  • Ушбу мақолада қадимий туркий луғатлардан бири Кодекс Куманикус ва унинг туркийшуносликда тутган ўрни ҳамда аҳамияти, қўлёзманинг таркиби ва мазмуни ҳамда унинг жаҳон олимлари томонидан ўрганилиши ҳақида фикр юритилган.
    Botir Jafarov
    103-106
    12   7
  • Мақолада идеографик луғатлар тузиш тамойиллари, ўзбек тилшунослигида яратилган идеографик луғатлар ҳақида тўхталиб ўтилган. Бундай луғатлар қаторида саналган С.Тошкандийнинг “Луғоти салос” асарининг ўзига хос хусусиятлари, бошқа идеографик луғатларга ўхшаш ва улардан фарқли жиҳатлари ўрганилган.
    Surayyo Gafurova
    107-111
    33   8
  • Буддизм илк ўрта асрларда Шарқ халқларининг маданий юксалиши, диний-фалсафий фикрлар умумийлигини таъминлаб, Шарқ цивилизациясига унумли таъсир кўрсатган динлардан бири эди. Буддизм қадимги туркий халқларнинг ҳинд, тоҳар, хитой адабиётлари билан яқиндан танишувига имкон туғдириб берди. Таржима адабиёт гуркираб ривожланди; Шарқ тилларида яратилган будда мазмунли асарларнинг қадимги туркий версиялари яратилди.
    Kosimjon Sadiqov
    3-11
    26   4
  • Мазкур мақолада XIX аср Ҳиндистон адабий жараёнида (Маърифатпарварлик даврида) ҳикоя жанрининг ривожи, тамойиллари, ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган.
    Tamara Xodjaeva
    11-15
    42   5
inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов