Мазкур мақолада тараққий этган дунё мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатни барқарор ривожлантиришда рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиётнинг ўрни ва аҳамияти очиб берилган.
Мақолада классик ва кейнс назариясига биноан иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиниши асоси методологияси кўриб чиқилган, унинг асосий вазифалари аниқланган. Иқтисодиётни бошқаришда молиявий воситалардан фойдаланишнинг ва жорий қилишнинг илмий асослари аниқланган. Соф моддий маҳсулотни тармоқлараро тақсимланишнинг иқтисодий механизми қишлоқ хўжалигининг устувор ривожланишини таъминлаш усули сифатида тавсифланади.
Ўзбекистонда лизингни ривожлантиришнинг долзарблиги, инвестицияларни фаоллаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда саноат тармоқларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш шунингдек модернизациялашнинг муҳим ва истиқболли йўналиши эканлиги билан боғлиқ. Мақолада лизинг хизматлари соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва унинг макроиқтисодий сиёсат билан алоқаси кўриб чиқилган.
Мазкур мақолада иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда пул-кредит сиёсатининг ўрни ва уни такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган.
Мақолада "институционал муҳит" концепциясининг моҳияти, минтақавий инновацион
тизимни яратиш ва фаолият юритишда институционал муҳитнинг ўрни кўрсатилган. Шунинг учун унинг барқарор ўсишини ва комплекс инновацион ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон иқтисодиёти субъектларини ҳокимият органлари томонидан тартибга солишнинг давлат механизмини такомиллаштириш зарурлигини оқлайди. Мақолада инновацион фаолият субъектлари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш учун институционал муҳитнинг муҳим таркибий қисми сифатида минтақани инновацион ривожлантиришнинг самарали норматив-ҳуқуқий базасини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ушбу мақолада минтақаларнинг инновацион салоҳиятнинг тадқиқот усуллари, социологик
тадқиқот турлари ва минтақанинг инновацион салоҳиятини баҳолаш учун бирламчи маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш тузилмалари келтирилган.
“Инвестициявий салоҳият” тушунчасига турли хил назарий ёндашувлар таҳлил қилинган,
инвестициявий жозибадорлик, инвестиция муҳити ва инвестициявий салоҳият мезонларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзига хослиги кўрсатиб берилган. Инвестициявий салоҳият кенг кўламли ҳодиса сифатида кўриб чиқилган.
Инвестициявий салоҳият тузилиши таркибий элементлари ва хўжалик тизимининг даражаси бўйича таҳлил
қилинади.
Мақолада бандлик муаммосини ҳал қилиш ва янги иш ўринларини яратиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш муҳимлиги ҳақида сўз юритилади. Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини қабул қилиш тўғрисида.
Ушбу мақолада истеъмолчилар томонидан билдираётган муносабатлардан келиб чиқиб, барча истеъмолчиларни мақсадли сегментларга гуруҳлаш маркетинг комммуникациялари самарадорилигини ошириши ўрганилган. Компания мақсади ва маркетинг коммуникациялари мутоносиб бўлишлиги кўриб чиқилган. Мақсадли сегментларнинг талабларига мувофиқ маркетинг коммуникацияларининг асосий параметрлари аниқланган. Шунингдек, мақсадли сегментларни маркетинг коммуникация самарадорлиги мажмуаси ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида молиявий натижалар, жумладан, даромад, харажат, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ахборотларнинг акс эттирилиши келтирилган. Ушбу масалада халқаро стандарт талаблари ўрганилган, республикамиз амалиётида қўлланилиб келаётган, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг халқаро стандарт талаблари инобатга олинган такомиллашган шакли ишлаб чиқилган.
Мақолада рақобатдош иқтисодиёт шароитида корхоналарда ишлаб чиқариш харажатларини таҳлилини такомиллаштириш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш, харажатларни тўғри бошқариш ҳамда маҳсулот танннархни пасайтириш бўйича мавжуд резервларни аниқлаш масалалари ёритилган.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув ходимларига зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар етказиб беришнинг самарали тизими ҳисобланган бошқарув ҳисобининг моҳияти, уни ташкил қилиш хусусиятлари назарий ва илмий жиҳатдан ёритиб берилган. Бошқарув ҳисобининг ривожланиш босқичлари таҳлил қилиниб, шу асосда стратегик, тактик ва оператив бошқарув ҳисоби турларининг шаклланиши асосланган.
Мақолада корхоналарда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотда келтирилган молиявий натижаларни омилли таҳлил қилиш усули корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига тўғри баҳо бериш, фойда кўрсаткичларини ошириш бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
Ушбу мақолада давлат қарзларининг макроиқтисодий жиҳатлари асосланган. Давлат қарзлари ва уни макроиқтисодий мувозанатга таъсири бўйича классик ва замонавий иқтисодчи олимларнинг илмий қарашлари ва концепциялари тизимлаштирилган. Давлат қарзларининг молиявий категория сифатидаги хусусиятлари асосланган.
Мақолада Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш бозорида ҳалқаро стандартларни жорий қилиш муаммолари ёритилган, хизмат кўрсатиш бозоридаги суғурта хизматларининг ўрни ва уни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилган, ҳамда муаммолар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш шароитида, амалга оширилаётган молиявий сиёсат, фискал сиёсат, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат турмуш даражасини оширишдаги муаммолар ва бошқа муаммоларни ҳал этиш масалалари кўрилган.
Ушбу мақола Ўзбекистонда ва хорижда олий таълим соҳасида қўлланадиган ДХШ тажрибаларини тадқиқ этишга бағишланган бўлиб, олий таълим тизимида ДХШдан самарали фойдаланишнинг хорижий йўналишлари ва турлари тизимлаштирилган ҳолда баён этилган.
Маҳалла ҳудудида оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш шаклларининг асосий мазмун-моҳияти очиб берилган. Оилани маҳалла ҳудудида фаолият юритишининг давлат-хусусий шериклигининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилган.
Мақолада жаҳон меҳнат бозорида содир бўлаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда республикамизда аҳолининг иқтисодий фаоллик даражасини ошириш имкониятлари тадқиқ этилган, шунингдек, замонавий демографик тенденциялар шароитида мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш йўллари таклиф этилган.
Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистон аҳолисининг туғилиш жараёнидаги ўзгаришлар мавжуд статистик маълумотлар, ҳамда ушбу муаммо ўрганилган манбаларга асосланиб таҳлил этилган. Туғилишнинг умумий, махсус ва ёш бўйича коэффициентлар даврий ўзгариши кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада маҳсулдорлик асосида мукофотлаш, ходимга ҳақ тўлашнинг турлари кўрсатилган. Мақолада аҳолининг меҳнатда бандлигини ижтимоий-иқтисодий моҳияти ёритилган. Дунё миқёсидаги баъзи мамлакатларда бандликни таъминлашдаги юзага келаётган муаммолар, республикамизда меҳнат ресурслари бандлигини таъминлаш борасида давлат томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар баён этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аҳоли бандлиги даражасини оширишнинг истиқболли йўналишлари бўйича таклифлар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида демографик ҳавфсизликка таъсир этувчи омиллар таснифланган, демографик ҳавфсизлик индикаторларининг кўп омилли таҳлили амалга оширилган ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган демографик ривожланишнинг истиқбол кўрсаткичлари белгилаб берилган.
Мақолада Ўзбекистондаги демографик вазиятнинг ўзига хос хусусиятлари тавсифланган ва демографик дивиденд олиш имконияти мавжудлиги аниқланган. Демографик дивиденднинг мазмуни ва иқтисодий ўсишга таъсири ўрганилган ҳамда уни ўстириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.