➤
Jurnallar
Konferensiyalar
Tashkilotlar
Mualliflar
Blog
Biz haqimizda
Materiallarni yuborish
Ommaviy Oferta
Шахсий Маълумотларни Қайта Ишлаш Сиёсати
Ochiq kirish bayonoti
Ommaviy litsenziya
Mualliflik huquqi
Kontaktlar
Kirish
Asosiy sahifaga o'tish
/
Arxivlar
/
№ 1 (2015) Sharqshunoslik
№ 1 (2015) Sharqshunoslik
Jurnal:
Sharq mash’ali
Nashr qilingan:
30-04-2015
Ulashish
Статьи
Маҳмуд замахшарийнинг “муқаддамату-л-адаб” асарида туркий тил полисемияси
“Муқаддамату-л-адаб” асарида туркий тилга мансуб жуда катта сўз бойлиги мавжуд. Асарнинг турли давр ва ҳудудларга мансуб қўлёзмаларида бир-биридан фарқ қилувчи туркий лексикани кўриш мумкин. Айниқса, туркий феълларнинг кенг полисемантик қаторлари берилган. Жумладан, туркий тилдаги йан-ўзагидан ясалган феълларнинг 10 дан ортиқ маъно хусусиятлари кўрсатилган. Улардан “мурожаат қилмоқ”, “чиқармоқ”, “қайтмоқ”, “ўгирилмоқ”, “дўқ қилмоқ”, “хавф солмоқ”, “қайта ўгирмоқ”, “ағдармоқ, кесиб ташламоқ” маънолари бугунги тилимизда сақланиб қолмаган.
Zohidjon Islomov
5-11
9
6
Batafsil o'qish
“Муқаддамату-л-адаб” асаридаги туркий сўзликнинг график хусусиятлари
Ушбу мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги туркий сўзликлар илмий жиҳатдан ўрганилиб, мазкур сўзликларнинг график хусусиятлари батафсил келтирилган .
Shuhrat Mirziyatov
15-17
6
5
Batafsil o'qish
Маҳмуд Замахшарийнинг “асосу-л-балоға” асарида фразеологизмлар
Мазкур мақолада Маҳмуд Замахшарийнинг “Асосу-л-балоға” асарида луғат мақолалардаги бош сўзларни изоҳлашда иллюстратив материал сифатида фойдаланилган фразеологизмлар ҳақида маълумот берилган. Мақолада “Асосу-л-балоға” луғатида қўлланилган фразеологизмлар турига кўра ажратилиб, таҳлилга тортилган.
Nigora Sulaymonova, Kamola Sulaymonova
21-24
15
6
Batafsil o'qish
Маҳмуд Замахшарий ва унинг “ҳаракот” (“тасрифу-л-асма) рисоласи
Ушбу мақола Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги “Тасрифу-л-асма” бобининг қисқача илмий таҳлилига бағишланади. Мазкур қисм араб тили грамматикасининг қийин соҳасига бағишланганлиги сабабли зарур манба сифатида алоҳида кўринишда жуда кўплаб нусхаларда кўчирилган. У халқ орасида асарнинг бошланиш жумласи, яъни باﺮﻋﻹا تﺎآﺮﺡ – “ҳарака:ту-л-иъра:б” номи билан танилган. Қўлёзмаларда унинг асл номи кўрсатилмаган. Исмларнинг турланишига бағишланган бу рисола 32 фаслдан иборат. Рисола анъанавий “Басмала”дан бошланиб, ундан сўнг араб наҳвидаги эъроб тушунчасига қисқача таъриф берилган.
Ra'noxon Axmedova
29-33
10
5
Batafsil o'qish
Билга хоқон ёрлиғининг унвони ва туркий ҳужжатчилик тарихида анъана масаласи
Туркий ёзма ҳужжатчилик ўз йўлини эпиграфик матнлардан бошлаган, хоқонликнинг қонуни, эл йўриқлари улусга эпиграфик кўринишда, монументал битиглар орқали етказилган. Ушбу мақолада Кул тигин ва Билга хоқон битигларидан ўрин олган ёрлиқлар ҳамда туркий ҳужжатчилик анъаналари тўғрисида сўз боради.
Qosimjon Sadiqov
37-40
18
7
Batafsil o'qish
Дарий тилидаги аффиксал омонимик қаторлар
Мазкур мақолада форс-дарий тилларидаги аффиксал омонимик қаторлар ўрганилган. Омоним аффиксларнинг мазмуний хусусиятлари таҳлил қилинган ва омоқаторда иштирок этган аффикслар ўртасидаги омонимик муносабатлар аниқланган.
Xolida Alimova
45-49
12
0
Batafsil o'qish
Алишер Навоий асарларида қўлланган озиқ-овқат номларини ифодаловчи лексемалар парадигмаси
Мазкур мақолада Навоий асарларида қўлланган озиқ-овқат номларини ифодаловчи лексемалар таҳлил қилинган.
libadmin libadmin
53-58
7
2
Batafsil o'qish
Форс тилида копулятив фразеологик бирликларнинг ифодаланиши
Мазкур мақола форс тилида копулятив фразеологик сўз бирикмалари, жуфт сўз бирикмалари, копулятив фразеологик терминлар (КФТ) ва кўп таркибли феълий копулятив фразеологизмлар (КТФКФ)ни ўрганишга бағишланган. Шунингдек, мақолада копулятив фразеологик бирликлар ва уларнинг форс тили фразеологик фондидаги ўрни ҳақида фикр юритилади.
Nodir Nuriddinov
63-67
10
3
Batafsil o'qish
Амир Ҳамза шинворий шеъриятида антоним сўзлар таҳлили
Ушбу мақолада Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида тазод санъати, яъни антоним сўзларнинг қўлланиши таҳлил қилинган. Унда шоир ғазал ва рубоийларида шеърнинг оҳангдорлигини таъминлаш, бадиий савияси кўтариш учун антоним сўзлардан фойдаланилганлик маҳорати кўрсатиб берилган.
Sardor Qoraboev
72-73
28
7
Batafsil o'qish
Форс тилида содда феълларнинг вариантлари (ﱳﺳاﻮﺧ [xāstan] феъли мисолида)
Мақолада қўшма феъллар ва уларнинг тил вариантлилигидаги ўрни, хāстан содда феълининг лексик-семантик вариантлари ўрганилган ҳамда улар маъно гуруҳларига ажратилган. Сўрамоқ, илтимос қилмоқ, талаб қилмоқ маъноларининг вариантлари (функционал эквивалентлари) аниқланган.
Zokir Arifjonov
79-82
14
5
Batafsil o'qish
Тасаввуфга оид терминларни таснифлаш ва луғатларда қайд этиш муаммолари
Мақолада Марказий Осиё халқлари адабий тилларида қўлланилган тасаввуф терминларининг моҳияти, уларнинг шаклланиш омиллари ва босқичлари ҳақида маълумот берилади. Муаллиф Алишер Навоийнинг “Насойиму-л-муҳаббат” асаридан олинган мисоллар асосида тасаввуф терминларини таснифлаш ва луғатларда акс эттиришга оид масалаларни ўрганишнинг илк натижалари билан ўқувчиларни таништиради.
Avaz Vohidov
88-94
25
11
Batafsil o'qish
Навоий асарлари луғатини лексик-семантик парадигмалар асосида тадқиқ этиш
Мазкур мақолада Алишер Навоий ижодида қўлланган ранг-тус сифатлари парадигма асосида тадқиқ этилган.
Nargizaxon Umarova
98-103
11
6
Batafsil o'qish
Ўзбек тили лексикографиясини ўрганишда идеографик луғатларнинг ўрни
Мақолада идеографик луғатлар тузиш тамойиллари, ўзбек тилшунослигида яратилган идеографик луғатлар ҳақида тўхталиб ўтилган. Бундай луғатлар қаторида саналган С.Тошкандийнинг “Луғоти салос” асарининг ўзига хос хусусиятлари, бошқа идеографик луғатларга ўхшаш ва улардан фарқли жиҳатлари ўрганилган.
Surayyo Gafurova
107-111
33
8
Batafsil o'qish
Маҳмуд замахшарий илмий меросини ўрганиш масалалари
Ушбу мақолада мамлакатимизда Маҳмуд Замахшарий илмий меросининг тадқиқ этилиши ёритилган. Айни пайтда Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмлари маркази фондида сақланаётган Маҳмуд Замахшарий ноёб қўлёзма ва тошбосма асарлари ҳақида маълумотлар берилган.
Ne'matullo Muhamedov
3-5
19
6
Batafsil o'qish
Араб луғатшунослиги мактаблари тарихида маҳмуд замахшарийнинг роли ва ўрни
Мазкур мақола араб луғатшунослиги тарихида мавжуд бўлган тўртта мактаб, унинг вакиллари, улар тузган луғатлар, луғат тузиш принципларига бағишланган. Шунингдек, Маҳмуд Замахшарий ва у тузган “Муқаддамату-л-адаб”, “Ал-Фоиқ фи ғариби-л-ҳадис”, “Асосу-л-балоға” ва “Ал-Мустақсо фи амсоли-л-араб” луғатлари ҳақида маълумот беради.
Malika Nosirova
11-14
13
8
Batafsil o'qish
Паузал шаклнинг фонологик хусусиятлари
Мазкур мақолада араб тили талаффузидаги паузал шакл ўрганилади. Унда Мовароуннаҳр тилшунослари тадқиқотлари асосида олиб борилган таҳлиллар натижасида “сўзларнинг паузал шакли” мавзуси мақсад қилиб олинади. Мақолада Замахшарийнинг грамматик асаридаги паузал шаклнинг фонологик хусусиятлари тадқиқот учун танлаб олинди.
Sarvinoz Qosimova
17-20
14
7
Batafsil o'qish
Маҳмуд Замахшарий ва Аҳмад Майдоний
Ушбу мақола бир даврда яшаб ижод қилган икки буюк мутафаккир олим Замахшарий ва Майдоний ҳаёти ва ижоди ҳақида бўлиб, уларнинг ҳаёти ва қолдирган илмий мероси ўртасидаги муштараклик ёритилди. Икки буюк олим сиймоси ўрганилиб, улар ўртасида кўп ўхшашликлар борлиги аниқланди.
Feruza Yoqubova
25-29
20
6
Batafsil o'qish
Алишер Навоийнинг “лайли ва мажнун” асаридаги арабий ўзлашмалар
Бу мақолада Алишер Навоийнинг “Лайли ва Мажнун” асарига тузилган конкорданс асосида достон матнида қўлланилган арабий ўзлашмалар статистик, семантик ва функционал таҳлилга тортилган. Асардаги арабий ўзлашмалар шуни кўрсатадики, Алишер Навоий араб тилини мукаммал эгаллаган ва керак бўлганда арабий сўзларни матн мазмунига мос равишда қўллай олган. Бу Алишер Навоий ижодий қудратининг яна бир қиррасини намоён қилади.
Ahmadjon Quronbekov
34-37
12
4
Batafsil o'qish
Афғонистондаги этнолингвистик вазият ва тил сиёсати
Мақола турли этник ареаллар туташган минтақада жойлашган кўп тилли мамлакат ҳисобланган Афғонистондаги этнолингвистик вазият ва тилларнинг мақомини ёритишга бағишланган. Мамлакат аҳолиси орасида алоқа воситаси сифатида истеъмолда бўлган 30 дан ортиқ тилларнинг кўпчилиги Ҳинд-Европа тиллари оиласига мансуб бўлиб, 2004 йилда қабул қилинган Конституцияга мувофиқ дарий ва пашту тилларига расмий давлат тили мақоми берилган, қолган тиллар ҳам шу тилда сўзлашувчилар зич яшайдиган минтақаларда учинчи расмий тил деб қабул қилинган. Этнолингвистик вазият ва тил сиёсати мамлакат аҳолисининг бир вақтнинг ўзида икки, уч ва ундан ортиқ тил соҳиби бўлишини келтириб чиқарди.
Rahmonxo'ja Inomxo'jaev
41-44
21
5
Batafsil o'qish
Жомий ғазалларида “дил”нинг мажозий маънолари
Мумтоз шоирларнинг ижодида айнан бир сўзнинг кўп қўлланилиши унинг ўзига хос ҳамда хилма-хил маъно ва мазмунларни акс этишидан дарак беради. Мақолада Жомий ғазалиётида “дил”нинг маънолар силсиласи “ташбеҳ” санъати орқали кўрсатилган. Зеро, назмнинг асосий моҳиятини кашф қилишга – бадиий санъат ва шоирона тасвирлар мифтоҳ каби ёрдам беради ва шу туфайли шоирнинг билим даражаси, шоирлик маҳорати ва эстетик завқидан огоҳ бўламиз.
Sabahat Majitova
50-53
9
4
Batafsil o'qish
Форс-тожикча луғавий бирликлардан шаклланган оронимлар
Мақолада форс-тожик тилидан келиб чиққан оронимлар, шунингдек, бошқа тилларга оид лексик бирликлардан форс-тожик тили қонуниятлари асосида шаклланган оронимларнинг ясалиш хусусиятлари тадқиқ қилинади.
Odil Begimov
58-62
50
5
Batafsil o'qish
Халқаро стандартлаштириш уюшмаларининг терминларни мувофиқлаштиришга қўшган ҳиссаси
Мазкур мақолада халқаро стандартлаштириш уюшмалари ва уларнинг умумий терминология, қолаверса, форс тили терминологияси билан ўзаро алоқалари ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, мақолада терминларни стандартлаштириш бўйича фаолият юритаётган ташкилотлар ва уларнинг умумий терминологияга таъсири ҳақидаги мулоҳазалар баён этилган.
Hulkar Mirzaxmedova
68-71
41
5
Batafsil o'qish
Туркий ёзма манбалар тилидаги tüz сўзининг семалари хусусида
Мазкур мақола туб туркий сўзлардан ҳисобланган tüz лексемаси ва унинг ясамаларининг эски туркий тил ва эски ўзбек тили ёзма ёдгорликларида ифодаланган маънолари таҳлилига бағишланган. Ўрганилаётган лексеманинг маъно доирасини таҳлил қилиш асосида унинг полисемантик характерга эга экани кўрсатиб берилган. Ёзма ёдгорликлар матнидан келтирилган фактик материаллар лексеманинг алоҳида семаларини асослаш учун хизмат қилган.
Gulnoza Saidova
74-78
11
9
Batafsil o'qish
Алишер Навоий “хамса”да қанча сўз қўллаган?
Мазкур мақолада “Хамса”нинг уч достонида Алишер Навоий қўллаган сўз ва иборалар, уларнинг шакл-шамойили, миқдори, қайси байтда неча марта ишлатилганлиги аниқ кўрсатиб берилган. Алишер Навоий форсийгўй шоирлардан фарқли ўлароқ ўз асарларида нафақат араб-форс, балки мумтоз ўзбек тилидаги сўзлардан унумли фойдаланганлиги сабабли унинг сўз бойлиги ниҳоятда катта. Бу шарқ адабиётида ўзига хос феномен. Ушбу конкорданс келгусида изланувчи ва тадқиқотчиларга Алишер Навоий маҳорати бўйича жуда кўп янги мавзуларга йўл очади.
Ergash Umarov
83-88
28
2
Batafsil o'qish
“Девону луғати-т-турк” қўлёзмасига хос хусусиятлар
Мақолада Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғати-т-турк” асари қўлёзмасига хос хусусиятлар баён қилинган ва асарнинг арабча матнини тиклашда Аҳмад Рифъат таҳрирлари кўрсатилган.
Rustamiy Salimaxon
95-98
14
4
Batafsil o'qish
1
2
>
>>
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer