Joriy nashr
Maqolalar
Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисо-диётида сўнги ўн йилликлар, айниқса, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида давлатнинг иқтисодиётни тартибга солишдаги роли, иқтисодий таракқиётни таъминлашда кичик бизнеснинг иштироки борасидаги назарий қарашлар тубдан ўзгармокда. Халқаро молия фонди (1МҒ)нинг ҳисоботига кўра, «бугунги кунда дунёда 90 фоиз корхоналар кичик ва ўрта бизнесга тегишли бўлиб, улар бутун дунёнинг 63 фоиз аҳолисини иш билан таъминламокда. Европа Иттифоқи миқёсида кичик ва ўрта бизнеснинг умумий салмоғи 99,8 фоизни ташкил этгани ҳолда 85 фоиз аҳолини иш билан таъминлаб, жами қўшилган қийматнинг 58 фоизини яратишда иштирок этмокда».
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб ижти-моий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркор-ликни ривожлантириш муҳим йўналиш сифатида белгилаб берилди. «Бу ҳақда гапирганда, авваламбор, соха ривожи учуй мустаҳкам қонунчилик ва ҳуқуқий база шакллантирилгани ва мунтазам такомиллаштириб борилаётгани, бизнес учун имтиёз ва преференциялар бериш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик кайта жиҳозлаш ҳамда модернизация килиш масалаларида давлат томонидан тизимли равишда ёрдам курсатилаётганини таъкидлаш лозим»2. Мазкур сохани давлат томонидан тартибга солиш, жумладан, унинг ялпи ички махсулот ишлаб чикариш ва бандликни таъминлашдаги улушини ошириш, технологик таркибий тузилишини такомиллаштириш, кредит ресурсларига бўлган эхтиёжини қондириш ва кулай ишбилармонлик мухитини яратиш каби йўналишларда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу каби мухим ислохотлар натижасида 2015 йил якунига кўра3 кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши ялпи ички маҳсулотда 56,5 фоиз, саноат махсулотлари хажмида 40,6 фоиз, қишлок хўжалиги маҳсулотлари ҳажмида 98,4 фоиз, асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмида 35,8 фоизга етди. Иш билан банд жами аҳолининг 77,9 фоизи мазкур тармокда меҳнат қилмоқда.
Жаҳонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иктисодий механизмларини такомиллаштириш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини ошириш, давлатнинг тартибга солиш объекти сифатидаги кичик бизнеснинг ишловчилар сони жиҳатидан мезонларини аниқлаштириш, кичик бизнес учун қулай ишчан мухитни яратиш, тартибга солишнинг пул-кредит механизмларидан самарали фойдаланиш, унинг ташки иктисодий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш борасидаги имкониятларидан тўлароқ фойдаланиш, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этишни фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан мазкур диссертация мавзуси долзарблиги намоён бўлади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун кулай ишбилармонлик мухитини шакллантиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сон «Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқнқотнинг мақсадн кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнн янгнлнгн куйидагилардан иборат:
кичик бизнес микдорий чегараси мезонларини «минимал самарали кулам» ва «функционал жиҳатдан комплектлаш» концепциялари хамда ишчи кучининг сўнгги қўшилган маҳсулоти уйғунлиги негизида белгилаш бўйича назарий-услубий ёндашув асосланган;
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнининг оптимал муддатини белгилаш, уни самарали амалга оширилишини таъминловчи махсус инфратузилма хизматлари фаолиятини ривожлантириш орқали давлат томонидан тартибга солишнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган;
минтакаларнинг экспорт салохиятини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини янада кенгайтириш ва уларни қўллаб-кувватлаш самарадорлигини таъминлашнинг асосий восита ва дастаклари хамда бахолаш тизимини жорий этиш асосида такомиллашган услубий ёндашув ишлаб чикилган;
ишчи кучи талаб ва таклифи мувозанатининг кичик бизнес субъектлари орқали уйгунлигини оширишда бандликка кўмаклашиш соҳасида тайёрланган мутахассисларнинг ишлаб чикаришдаги турғун жойлашувини ўзаро манфаатдорлик негизида таъминлашга рағбатлантирувчи иқтисодий механизм асосланган;
ишбилармонлик мухитининг ривожланганлик даражасини бахолаш услубиёти Жаҳон банкининг Doing Business рейтинг кўрсаткичларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини экспортини кўллаб-кувватлаш юзасидан экспорт шартномасини тузишда кўрсатиладиган ёрдамнинг манзиллилик даражасини рейтинг бахолаш услубиёти ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Кичик бизнес субъектлари фаолиятини тартибга солиш, уларни кўллаб-кувватлаш жараёнларини давлатнинг иктисодий сиёсатини самарали амалга ошириш, тадбиркорликнинг фаолият ва тайлов эркинлиги, мустакил хўжалик юритиш, ташаббускорлик, иктисодий манфаатдорликнинг устуворлиги каби тамойилларига хамда мотивацион жиҳатларига путур етказмаслик нуктаи-назаридан ташкил этиш соҳанинг жадал ривожланишига имкон яратади.
2. Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан тартибга солиш объектини белгилаб олиш максадида ишловчилар сони жихатидан мезонларни ўрнатишда назарий асосларга таяниш, хусусан, ишчи кучининг сўнгги кўшилган маҳсулоти, «корхонанинг минимал самарали кулами» ва корхона ходимлари сонини «функционал жиҳатдан комплектлаш» концепцияларидан келиб чикиш мазкур соха фаолияти самарадорлигини таъминлашга имкон беради.
3. Кичик бизнес субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш шакл ва воситалари кичик бизнес сохасининг ривожланганлик даражасига кўра ўзгариб, унга мос тушувчи воситалар қўлланиб бориши лозим. Соха тараккиётининг дастлабки палласида купрок тадбиркорлик асосларига ўкитиш, бизнес-режа тузишда кумаклашиш ва маслахат бериш, турли имтиёзлар бериш, микрокредитлаш мухим урин тутса, нисбатан кейинги босқичида имтиёзли кредитлаш, лизинг, кафиллик тизимини яратиш, ўрта муддатли кредитлар такдим этиш, навбатдаги боскичида эса давлат буюртмаси билан таъминлаш, ташки бозорга чиқишга кумаклашиш, миллим ва хорижий инвестицияларни жалб этиш мувофик тушади. Шунингдек, соха тараккиётининг дастлабки боскичларида купрок давлатнинг бевосита тартибга солиш механизмлари самарали бўлса, унинг ривожланиб бориши билан билвосита тартибга солиш механизмларининг роли кучайиб боради.
4. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олишни соддалаштириш, шу жумладан муддатларини қискартиришда имкон кадар уларни кўпроқ ташкил этишни рағбатлантириш нуқтаи-назаридан ёндашиш, бунда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш борасидаги ғояларни қўллаб-кувватлашдан бошлаб, уларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш хамда тегишли хужжатларни тайёрлашгача бўлган жараёнларни сифатли ва киска муддатларда бажарилишини таъминловчи махсус инфратузилма хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва уз хизмати сифати учун масъуллик механизмининг кучайтирилиши мазкур жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш чегараларини кенгайтириб, самарадорлигининг ошишига олиб келади.
5. Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан тартибга солиш доирасида ишбилармонлик муҳитининг ривожланганлик даражасини ифодаловчи миллий рейтинг тизими кўрсаткичларини Doing Business индикаторларига мувофиклаштириш хамда уларнинг камраб олиниши коэффициентининг бахолаб борилиши бизнес юритиш шарт-шароитларининг яхшиланишига сезиларли таъсир курсатади.
6. Кичик бизнес субъектларига давлат томонидан имтиёзлар белгилашда мазкур жараёнга давлат иктисодий сиёсатининг муҳим таркибий кисми сифатида ёндашиш; имтиёзлар рагбатлантирувчилик таъсирининг пасайиб кетишига йўл қўймаслик; имтиёзлар ҳар бир турининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан холда, уларни ўзаро узвий боғликликда ва кетма-кетликда куллаш, бунда ҳар бир алохида ҳолат бўйича энг юқори самарага эришиш мумкин бўлган имтиёз туридан фойдаланиш; имтиёзларнинг таъсирини мунтазам равишда тахдил қилиб, уларнинг самарадорлигини бахолаб бориш ҳамда шароитлар ўзгариши туфайли ушбу таъсир пасайганда уларни ўзгартириш бўйича чораларнинг ўз вактида кўлланиши юқори даражадаги самарани таъминлайди.
7. Кичик бизнес субъектларини давлат томонидан тартибга солишда пул-кредит сиёсати таъсирининг ўзига хос тавсифини эътиборга олиш мазкур жараёнлар самарадорлигининг ошишига имкон яратади. Айниқса, кичик бизнес субъектлари томонидан банк кредитларига бўлган талабни тугри шакллантирилишининг тартибга солиниши, мазкур жараёнларнинг рагбатлантирилишида, энг аввало мамлакатдаги иктисодий фаолликни таъминлаб туриш учун етарли пул микдори, яъни иктисодиётнинг макбул даражадаги монетизация даражасини таъминлаш вазифасидан келиб чикиш максадга мувофик хисобланади.
8. Тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлаш самарадорлигини ошириш бўйича давлат таъсири уз ичига куйидаги асосий тадбирларни олиши лозим: тижорат банкларининг кичик бизнес субъектларини кредитлашдан манфаатдорлигини ошириш; Марказий банкнинг монетар сиёсат дастакларидан тижорат банкларини кичик бизнес субъектларини кредитлашда рағбатлантириш йўлида фойдаланиш; Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси кредитларини кўпайтиришни рагбатлантириш; тижорат банкларининг кредит портфелида узок муддатли кредитлар салмогини оширишни рагбатлантириш.
9. Кичик бизнеснинг ташки савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солишда соҳанинг экспорт фаолиятини рағбатлантирувчи маҳсулот, корхона, тармок, худуд ва макромуҳит даражасига хос бўлган хар бир омилнинг самарали иштирокини таъминловчи яхлит стратегиянинг шакллантирилиши махсулот экспорт килишни тармок, худуд ва макродаражада тартибга солиш дастакларини ишлаб чикиш оркали таъминланади. Бунда экспорт шартномаларини тузишда кўрсатиладиган ёрдам манзиллилик даражасини бахолашнинг «Тескари тартибдаги рейтинг нисбати» усулидан фойдаланиш мазкур жараёнлар самарадорлигини оширишга имкон яратади.
10. Кичик бизнес корхоналари ташкил топиш жараёнининг енгиллиги, уларнинг капитал сигими паст бўлган янги иш ўринларини тезлик билан ташкил этишга кодирлиги, ишчи кучини ёллашда миқдор самарасининг амал килиши, ишга ёллаш ва мехнат килишнинг мослашувчан шарт-шароитлари кенг тарқалганлиги каби ўзига хос жиҳатлари ишчи кучи бозоридаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлаш хамда ахоли даромадларини ошириш борасида қўшимча имкониятларни ишга солади. Касбий таълим ва кайта тайёрлаш марказлари томонидан тайёрланган ва кайта тайёрланган ходимларни ишга ёллашни рагбатлантирувчи иктисодий механизмнинг жорий этилиши, ишсизларни касбга ўкитиш ва кайта тайёрлаш бўйича Давлат дастурида белгиланган миқдорини ҳудудлар бўйича таксимлаш услубиётининг такомиллаштирилиши бозор иқтисодиётининг тез ўзгарувчан шароитида, айникса, иқтисодиётда таркибий ўзгартириш ва модернизациялаш жараёнлари таъсирида ялпи ишчи кучи талаби ва таклифи таркибида вужудга келувчи ўзаро номувофикликни кискартириш имконини беради.
11. Гаус-Марков мезонлари ёрдамида текшириш натижасида статистик ахамиятли эканлиги, параметрларининг ишончли эканлиги хамда мультиколле-неарлик ва гетероскедастик хатоликлари йўқлиги аникланган кўп омилли регрессной модель шуни кўрсатадики, кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички махсулотидаги улушини янада оширишда соха корхоналари сонини ахамиятли даражада кўпайтириш, уларга киритилаётган инвестициялар хажмини сезиларли даражада ўстиришни тақозо этади. Бунда кичик бизнес субъектларининг йирик корхоналар билан кооперация алоқаларини ривожлантириш, уларда банд бўлган ходимлар сонини купайтириш, айникса, кишлок жойларда кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш оркали бандлик даражасини ошириш муҳим йўналишлардан ҳисобланади.
12. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятдаги иштирокини давлат томонидан тартибга солишда муайян таклифларнинг амалга оширилиши, жумладан, «Модернизация ва инновациялар жамгармаси»ни барча йирик корхоналарда ташкил этиш, инновацион фаолиятда кичик бизнес субъектларининг иштирокини фаоллаштириш максадида жамгарма маблагларининг муайян кисмини инновацион кичик бизнес корхоналари билан хамкорликда фойдаланилишини таъминлаш, йирик фирмалар томонидан ажратилган, кичик корхоналар билан ҳамкорликдаги фаолият учун йўналтирилган венчур (тахликали) инвестициялаш асосий компаниядаги ИТТКИга сарфларни минималлаштириш, технология, кадрларни айирбошлаш, техник ва технологик вазифаларни самарали хал этиш, корхоналар ўртасида нисбатан мустаҳкам кооперацион алокаларни ўрнатиш имконини беради.
Қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари жароҳатларини суд-тиббий баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблнги ва заруриати. Бугунги кунда дунёда замонавий транспорт тизими ва катновининг ошиши, турли спорт ўйинлари, бал ан дли кд ан тўсатдан йиқилиш ёки сакраш, маиший ва ишлаб чиқариш жараёнида юз га келадиган шикастланишлар сони кун сайин ортиб бормоқда, бунинг оқибатда юзага келган жарохатлар орасида кориннинг механик шикасатланишини 2-5%ини ташкил килиб, унинг ўлим билан якунланиши барча ўлим сабаблари орасида учинчи ўринни эгаллайди. Европа да 150 000 дан ортик и неон ҳар Йили йўл-транспорт \ал о кати, баландликдан йикилиш ва бошка шикастлар туфайли вафот этади.
Мамлакатимизда ахолига тиббнй ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш максадида мустақиллик йилларида согликни саклаш тизимининг самарали м одел ин и татбик этиш хамда тиббиётнинг замонавий ташхисот усулларидан кенг камровли тартибда фойдаланиш, шунингдек комп юте р томографияси ва ультратовуш текширувларининг кўлланилиши эса корни ва корни орти бўшлиғи аъзоларининг тўмток жарохатларини аниклашни осонлаштирди. Ахолининг узок умр кўриши ўртача умр кўриш давомийлигига нисбатан эркаклар орасида 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёлларда эса 75,8 ёшгача узайди’.
Жахон суд-тиббиёти амалиётида корни ва корни орти бўшлиги аъзолари жарохатларини эксперт бахолашнинг самарали усулларидан фойдаланиш юзасидан катор илмий тадкикотлар амалга оширилиб, бу борада тирик шахсларда абдоминал шикастланишларнинг огирлик даражасини аниклашнинг асосларини ишлаб чикиш хамда даволаш тактикасини белгилаш, корни ва корин орти бўшлиги аъзолари (жигар, талок ва буйрак) шикастлаиишларининг юзага келиш мехаиизмларини ўрганиш, жигар, талок ва буйрак шикастлаиишлари механогенезни ҳисобга олган холда жарохатлар даражаси ва характерини баён этиш, жарохатлар характерининг таъсир этувчи омилларга богликлиги, жарохатланиш окибатларини клиник ва инструментал текширишнинг замонавий усулларини ишлаб чикиш, корни ва корни орти бўшлиги аъзолари жарохатлари о ки бати да юзага келган ўлимда морфологи к кўрсаткичларни аниклашнинг механизмини ишлаб чикиш, тўмток жисмлар билан содир килинган парихиматоз аъзолардаги жарохатларни аниклашда морфологи к кўрсаткичларни асослаш мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд экспертизаси хакида»ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сои «Согликни саклаш тизимини ислох килишни я и ад а чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятига тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда бел ги л ан гаи вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсадн: тўмтоқ жисмлар билан жароҳатларда қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари шикастланишининг клиник-инструментал ва морфологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
илк бор шикает таъсири тури, шикает олиш вазияти ва унинг юзага келиш механизмини юқори эҳтимоллик билан аниқлаш имконини берувчи жигар, талок ва буйрак жарохатларининг суд-тиббий мезонлари ишлаб чикилган;
тирик шахсларда паренхиматоз аъзоларнинг капсула ости кон куйилишининг хажми ва жойлашувига кура эксперт баҳолаш мезонлари ишлаб чикилган;
қорин ва қорин орти бўшлиғи аъзоларининг тўмтоқ жисмлар билан шикастлан ганда тан жароҳати оғирлик даражасининг (енгил, ўрта оғир, огир) эксперт бахолаш мезонлари асосланган;
суд-тиббий экспертизада тўмтоқ жисмлар билан жигар, талок ва буйрак шикастланганлигини аниклашнинг эксперт баҳолашда патологик ва травматик белгиларни киёсий ташҳислашнинг механизми такомил-лаштирилган;
жигар, талок ва буйрак тумток жисмлар билан жарохатлаганини аниклашнинг суд-тиббий экспертизасининг морфологик, визуал, клиник ва инструментал текширувлар натижалари ишончлилигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
«Корин ва қорин орти бўшлиғи аъзолари жарохатларини суд-тиббий бахолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Текширув амалга оширилган 2004-2015 йиллар мобайнида корин ва Корин орти бушлиги аъзоларининг жарохатлари 5,1±0,2%ни ташкил килди. Мазкур ҳолатларнинг ярми (2,5%) қориннинг тўмтоқ жарохатлари бўлиб, уларнинг 60%-қорин девори жарохатлари, 34,1% и эса паренхиматоз аъзолар жарохатларидан иборат. Жабрланувчиларнинг аксарияти 16-40 ёшдаги эркаклардир (63%). Шикает турлари таркибида маиший (51,9%) ва йўлл.арика1 и ходисилири (47,6%) шикишлири кўпчиликни шшкил зтди.
2. Шикастлар 90,9% ҳолатда алоҳида ажралган ва 9,1% ҳолатда қушма жарохат характерига эга. Оғир тан жарохатлар тирик шахслар орасида 11,8%, ўлим холатларида 97,7% дан иборат. Қориннинг тумток шикастларида паренхиматоз аъзоларнинг куп учровчи жарохатлари буйрак шикастларидир (19,4%); жигар шикастлари 7,9%ини, талок шикастлари эса 6,7%ни ташкил қилди.
3. Йул-транспорт ходисалари (37,9-52,2%), муштлашиш ёки калтакланиш (12,6-28,7%), баландликдан йикилиш (12,6-19,1%) шикастларнинг етакчи сабабларидир. Жарохатларнинг огирлиги ва уларнинг окибатлари таъсир этувчи зарбнинг тавсифи, кучи, таъсир этиш жойи хамда таъсир этувчи юза майдонига боғлиқ.
4. Бевосита зарба жойида якка-якка капсулаости кон куйилиши ва жигар капсуласи хамда паренхимасининг йиртилиши куринишидаги жарохатлар чегараланган юзали тумток жисм таъсири учун хос, чегараланмаган юзали жисм таъсирида майдаланиш элементлари билан куп сонли йиртилишлар кузатилди. Баландликдан йикилганда, кўпинча, капсула ости кон куйилишлари, паренхима ва богламларнинг йиртилиши, шунингдек, аъзонинг боглам аппаратидан узилиши кайд этилди. Тана тумток жисмлар билан эзилганда жигар паренхимасининг марказий ёрилиши ва эзилишлари фарк килувчи хусусиятлар хисобланади.
5. Чегараланган юзали тумток жисм билан зарба берилганда талоқнинг жарохатланиши капсула ости кон куйилиши, аъзонинг дарвоза соҳасида капсула ва паренхиманинг чизиқли ёки юлдузсимон шаклдаги йиртилишлари куринишида ифодаланди. Кўкрак кафасининг чап ён юзаси пастки қисми ва корин сохасига берилган зарбада капсула ости кон куйилиши хамда диафрагма юзаси паренхимасининг йиртилишлари кузатилди. Чегараланмаган юзали тумток жисм таъсирида талоқнинг жарохатланиши куп сонлилиги ва унинг аъзони нафакат диафрагмал, балки висцерал юзаларида жойлашиши билан хам фарқ қилди. Фрагментация, аъзонинг майдаланиши ва томир оёкчасининг йиртилиши тананинг эзилиши, богламлар, паренхиманинг йиртилиши хамда аъзонинг емирилиши асосан баландликдан йикилганда кузатилди.
6. Капсула ости қон куйилиши, буйрак капсуласи ва паренхимасининг ёрилиши аъзонинг дарвозасидан орка юзаси бўйича кузатиладиган буйрак жарохатлари чегараланган юзали тумток жисм билан бел сохасига зарба берилганда, ёрилишнинг аъзонинг олдинги юзасида жойлашиши эса қовурға остига зарба берилганда кайд этилди. Аъзонинг орка юзасидан олдинги юзасига ўтувчи кўплаб паренхима ёрилишлар, қисман ёки тўлиқ узилиш, аъзонинг эзилиши чегараланмаган юзали тумток жисм таъсирида юзага келди. Корин орти ва буйрак атрофи клетчаткасига куп қон куйилишлари билан аъзо туқимасига чуқур кириб борувчи капсула ости кон куйилишлари хамда дарвоза сохасида паренхиманинг ёрилишлари буйрак сиқилишларида кузатилган бўлса, баландликдан йикилганда оёкча сохасида буйракнинг қисман ажралиши билан аъзо ичига кирувчи ўчоқли капсула ости қон куйилишлари кайд этилди.
7. Қорин ва корин орти бўшлиғи аъзоларининг жарохатларида тана жарохатига нисбатан тавсифланувчи белгиларнинг тиббий мезонлари бўлиб хисобланди: корин бўшлиғи паренхиматоз аъзоларининг эзилиши, узилиши, ва капсула оркали ёрилиши оғир тан жарохатлари ҳисобланади ва у кўшимча равишда хаётга хавф солувчи ҳолатнинг ривожланишини аниқпашни талаб қилмайди; капсулаости гематомалари, кўпинча, капсула йиртилган холатларда огир тан жарохати сифатида баҳоланди; жабрланувчининг хаётига хавф солмайдиган аъзонинг ёрилиши ва капсулаости гематомасининг хосил бўлиши билан капсуланинг бутунлиги сакланган капсула ости гематомалари жарохат окибати бўйича бахоланди.
8. Жигар жарохатлари туфайли ўлим холати 79,7% шахсларда, буйрак жарохатлари эса 56,9% тирик шахсларда учрайди. Паренхиматоз аъзоларнинг эзилиши ва узилиши огир жарохатлар факат ўлим холати билан жабрла-нувчиларда кузатилди.
9. Ўлим ҳолатида жароҳатланганларда қорин ва корин орти бўшлиғи аъзоларининг жарохатлари автомобил шикасти ва баландликдан йикилганда энг кўп кузатилди, тирик шахсларда эса кўпинча калтаклар кайд этилди; корин ва корин орти бўшлиғи аъзоларининг кўкрак кафаси ва бош сохаси аъзолари билан кўшилган жарохатлари нохуш окибат ривожланишининг асосий омили бўлиб хисобланади; жигар жарохатларининг, асосан, ўлим холати кайд этилган шахсларда, буйрак жарохатларининг эса кўпинча тирик шахсларда кузатилиши ўзига хосдир. Талок ва бошка паренхиматоз аъзоларнинг майдаланиш ва узилиш кўринишидаги огир жарохатлари факатгина ўлим холати кайд этилган жабрланганларда учради.
Қандли диабетда дерматоглификани экспертли баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё аҳолиси орасида кандли диабетнинг (КД) кун сайин ортишига, кондаги холестрин ва канд микдорининг ошиши, абдоминал семириш, ирсий омиллар, гестацион диабет ва сурнкали инсулин етишмовчилиги, овкатланиш рацион таркибида клетчакалар етишмовчилиги, ортиқча тана вазни, юкори кон босими, депрессия сабаб бўлиши аникланган. Жахонда кандли диабет билан касалланганлар умумий аҳолининг 4 % ни ташкил килиб, унинг сони кун сайин ортиб бормокда1.
Мустақиллик йилларида республикамизда касалликларни ташхислаш, ногиронлик ва ўлимни камайиши хамда ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, кандли диабетда атеросклероз, юрак ишемик касаллиги, нефропатия, ретинопатия, диабетик ангиопатия окибатида ногиронлик ва ўлим сабаб-ларини аниқлаш, тўсатдан ўлим ҳолатида мурдаларда зўраки ўлимини истисно қилиш учун мажбурий суд-тиббий текширувларни олдини олишда дерматоглифик усулдан фойдаланиш механизмлари ишлаб чиқилди. Мазкур касаллик асоратидан юзага келадиган ўлим кўрсаткичи 1,5-2% камайди.
Жаҳон микёсида суд-тиббиёти амалиётида КДда дерматоглификани эксперт баҳолашда самарали усуллардан фойдаланиш юзасидан катор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, ҚД ва унинг асоратлари оқиба-тида ўлим сабабини етарлича баҳоланмаслиги, патоморфологик белгиларни асослаш усулларини такомиллаштириш, тергов органлари томонидан инсоннинг ҳаёт давридаги саломатлиги тўғрисидаги тиббий хужжатларнинг такдим этилмаслиги, ҚДга хос бўлган мурдаларни текширишда морфологик белгиларнинг йўқлиги, тўсатдан ўлимда мурдалардаги ҚДни тўғри ташхислаш имконини берувчи аник услубнинг мавжуд эмаслиги, хамда капилляр рельефининг ташқи тузилишини ўрганувчи фан сифатида дерматоглификани ривожланиши суд тиббиёти, криминалистиканинг катор вазифаларини ҳал килишда юкори ахборотлиликка эгалигини исботлаш муҳим ўрин тутади, шунингдек таъкидлаш жоизки, кандли диабетга генетик фонда мойилликни аниқлашда дерматоглифик усуллардан фойдаланиш, бармоқ ва кафтдаги тери нақшлари хамда шахе хромосома тўпламининг ўзига хослиги орасида корреляцией боғлиқликни исботлаш, кандли диабетни ўлимдан кейинги ташхисотида дерматоглифик ва морфогенетик асимметрияларнинг ишончли усулини яратиш кабилар алоҳида ахамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг «Суд экспертизаси ҳақида»ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятига тегишли бошқа меъёрийхуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади:мурдаларда қандли диабетни ўлимдан кейинги ташхислашда дерматоглифик кўрсаткичларнинг суд-тиббий мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кандли диабет билан хасталанган беморлар кафт ва бармоқ дерматоглифик белгилари, тенер, гипотенер ҳамда бармоқлараро atd бурчак йиғиндиси касалликни ташхислашнинг асосий белгиси эканлиги асосланган;
қандли диабетни суд-тиббий ташхислашнинг махсус дастури асосида дерматоглифик текширишлар ёрдамида мурданинг кафт юзаси ва бармоқ нақшларининг ўзига хос хусусиятлари аникланган, уларда кандли диабет-нинг мавжудлиги исботланган ва унинг ўлимдан кейинги суд-тиббий ташхислаш жараёнидаги оптимал механизми ишлаб чиқилган;
мурдаларда «кандли диабет»нинг суд-тиббий эксперт ташхисоти учун сон венасидан олинган кон намуналари асосий ишончли кўрсаткич, яъни гликирланган гемоглобин микдорининг меъёрдан ортикчалиги асосланган, суд-тиббий экспертиза амалиётида қоннинг биокимёвий текшириш зарурлиги исботланган;
кандли диабетни суд-тиббий текширишида мурда конидаги глюкоза микдорининг меъёрдан юқори кўрсаткичи унинг ҳаёт даврида гипергликемия мавжуд бўлганлигининг ишончли белгиси эмаслиги исботланган;
суд тиббиёти амалиётида кандли диабетни аниклашда етарли маълумот берувчи энг кўп ахборотли морфологик белгиларнинг сабаби, характери ва ўлчамига караб бахолаш тартибининг суд-тиббий алгоритми ишлаб чиқилган.
ХУЛОСА
«Қандли диабетда дерматоглификани экспертли бахолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тўсатдан ва зўраки ўлим бўйича суд-тиббий хулосаларининг ретроспектив тахдили мавжуд суд-тиббий ташхисларида кандли диабетнинг ўлим сабаби сифатида кўрсатилмаслиги аниқланди.
2. Қандли диабет билан оғриган ва тана композициясида ёғ таркиби юқори бўлган эркакларнинг антропометрик ва лаборатор кўрсаткичлари билан якин алокада бўлган дерматоглифик белгиларни ўз ичига олган 18 та кўрсаткичдан 1 Отаси муҳим аҳамиятга эга. Олинган натижалар, шунингдек, жинсга оид фарклар мавжудлиги шундан далолат берадики, кандли диабет билан оғриган ва ТКЁТ юкори бўлган аёлларда кўп сонли дерматоглифик кўрсаткичлар (эркаклардаги 18 тага карши 23 та) хамда жинсий фаркланувчи кафт-бармок накшларида кучли асимметриялар борлиги исботланди.
3. Ҳар бир дерматоглифик маназара элементларининг кандли диабет ва ТКЁТни антропометрик, шунингдек лаборатор белгилари билан корреляцией алоқаларини тахдил килиш, кейинчалик аёл ва эркаклар учун хос бўлган кўрсаткичларни ажратиб олиш орқали аникланган дерматоглифик манзара кўрсаткичларининг жамламаси унга кандли диабетга индивидуал мойиллик маркери сифатида караш имконини берди.
4. Гликирланган гемоглобиннинг юкори микдори (12 % дан юқори) кандли диабетнинг ўлимдан кейинги ташхисоти учун асосий ишончли биокимёвий мезон ҳисобланади. Қонда гликирланган гемоглобин микдори постмортал давр давомийлигига боғлиқ эмас. Қандли диабет билан огриган беморларда мазкур кўрсаткич хаёт давридаги компенсация даражасини ифодалайди.
5. Мурда конидаги канд (глюкоза) микдори, ўлимдан кейинги мурда танасидаги ўзгаришлар ҳаёт давридаги гипо- ёки гипергликемиянинг ишончли кўрсаткичи бўла олмайди ва бу постмортал даврга богликдир.
6. Кенг камровли омилли ва дискриминант статистик тахдиллар усулида кандли диабетнинг энг мухим морфологик белгилари аникланиб, улар ўлимдан кейинги ташхисни қўйиш учун кўшимча мезонлар бўлиб хизмат килади, яъни:
- вазннинг кескин ортиши;
- зич эгри-бугри томирлар;
- юрак ўлчамининг катталашиши;
- эндокард остида ёғ қатламининг ҳаддан зиёд кўп тўпланиши;
- илвираган миокард;
- атеросклеротик плакчаларнинг тож томирларда аникланиши;
- ошқозон ости безининг кескин зичлашуви ва унинг йирик бўлакли тузилмаси;
- ошқозон ости бези капсуласининг шишиши.
7. Мурдалардаги кандли дабетнинг иккинчи турини ташхислашда дерматоглифик, биокимиёвий, морфологик мезонлар асосида суд-тиббий экспертизаси олиб боришнинг харакат алгоритми тавсия этилган.
«Қисаси рабғузий» лексикаси
Диссертация мавзусининг долзарблигн ва заруратн. XX аср жаҳон тилшунослигида тил тарихи шаклланган ва мустақил фанга ай-ланган давр ҳисобланади. Қадимги ёзма ёдгорликлар тилини диахрон аспектда тадқиқ этувчи мазкур соҳа XXI асрда янада ривожланиб, фан олдига янги муаммоларни кўндаланг қўймокда. Кўҳна манбалар-нинг лексик-семантик хусусиятларини ўрганиш қайд этилган масала-лар сирасига киради. Дунё адабиётида Марказий Осиёда яшовчи барча туркий халқлар учун бирдек қимматга эга бўлган Носируддин Бурҳонуддин Рабғузийнинг «Қисаси Рабгузий» асари алоҳида ўрин тутади. Чунки бу обида жамият тараққиёти тарихини дастлаб туркий тилда баён этган, туркий халқларни жаҳон диний-маърифий қадрият-ларидан баҳраманд қилган маънавий бойликлардан саналади. Шу боне буюк аждодларимизнинг ўзбек ва жаҳон маънавий хазинасига қўшган ҳиссаси, уларнинг илмий мероси, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, ўз-бек тили ва адабиётининг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш долзарб ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида халқимизнинг улкан маънавий мероси, бой тарихини холисона ўрганиш, бебаҳо миллий кадриятларимизни теран англаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Зеро: «Мустакиллик биз учун аввало ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва кадриятларимизни, мукаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, гурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур».
XIII-XIV асрлар туркий тиллар тарихида мураккаб даврни ташкил этади. Бу пайтда Ўрта Осиё ва Олтин Ўрда музофотида тил хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан фарқ қилувчи нодир асарлар яратилдики, уларнинг барчасида туркий тилларнинг ўғуз-қипчоқ, қарлуқ-уйғур гуруҳларига хос бўлган фонетик, лексик ва морфологик хусусиятлар акс этган. Мазкур ёдномаларнинг кўпчилиги эски ўзбек адабий тилининг шаклланишида замин вазифасини ўтаган. Ушбу манбалар сирасига «Қисаси Рабгузий» обидасини ҳам киритиш мумкин. Туркий адабиётнинг и лк насрий асарларидан ҳисобланган «Қисаси Рабгузий» обидасида XIII-XIV асрларда яшаб ижод этган аждодларнинг турли жабҳалар, чунончи, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, ҳарбий, маданий, диний, маиший, касб-ҳунар, жугрофий соҳаларга оид ранг-баранг лексик бирликлар қўлланилган. Булар, ўз навбатида, халқимизнинг ўша даврдаги ҳаёти, турмуш тарзи, тили, маданияти, урф-одати, анъаналари ҳақида зарур маълумот беради. Шундай экан, асар сўз бойлигини тадқиқ этиш туркий халқларнинг узоқ ўтмишини илмий асосда ёритишдагина эмас, балки адабий тил ва адабиёт тарихини ўрганишда ҳам ғоят муҳимдир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сонли «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда Республика академик илм-фани ва олий таълимнинг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги 152-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университета фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Қисаси Рабгузий» асарининг ўзбек адабий тили шаклланиши ва ривожланишида тутган ўрнини аниқлаш хамда киссада қўлланилган сўзларнинг лингвостатистик, мавзуий, тарихий-этимологик ва лексик-семантик жиҳатдан ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
«Қисаси Рабгузий» асарининг ўзбек адабий тили луғат таркиби ривожланишида тутган ўрнини кўрсатиш хамда статистик метод ёрдамида обида сўз бойлигидаги сўз туркумлари улушини аниқлаш;
лексик бирликларни турли мавзуий гурухларга ажратган ҳолда тадқиқ этиш орқали лексемаларнинг тарихий тараққиётини очиб бериш;
ёдгорлик лексикасини генеалогик жиҳатдан ўрганиш натижасида XIV аср учун характерли бўлган сўзларни аниқлаш ҳамда ўз ва ўзлашма қатламга дойр лексемаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадкик этиш;
араб ва форс тилларидан кириб келган лексемаларнинг туркий аффикслар билан бирикиб янги сўзлар ясашдаги ўрнини исботлаш ҳамда айрим ўзлашмалар этимологиясига ойдинлик киритиш;
киссада кайд этилган лексик бирликлар билан қадимги ва эски туркий тилнинг илк обидалари ҳамда XIV аср манбаларидаги сўзларни қиёсий тадқиқ қилиш;
маъно кенгайиши ва торайиши, янги маъно касб этиш ходисаларининг юзага келиш омилларини аниқлаш;
асар луғат фондида содир бўлган лексик-семантик жараёнларни ўша даврдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий, иктисодий, диний, маданий омиллар билан боғлиқ ҳолда очиб бериш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
«Қисаси Рабгузий» асарининг ўзбек тили тарихий тараққиёти ва унинг адабий тил сифатида шаклланишидаги ўрни ҳамда лингвостатистикаси асосланган;
тарихий лексикологиянинг назарий коидаларига таянган ҳолда қиссадаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, диний, харбий, маданий, маиший, жуғрофий, дипломатии хамда касб-ҳунарга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси далиллаб берилган;
«Қисаси Рабғузий» сўз бойлигининг семантик хусусиятлари ва асар матнида қўлланилган лексик бирликларнинг генезиси исботланган;
асар тилининг ўзига хос характерли жиҳатлари, қадимги туркий тил ва эски ўзбек адабий тили билан узвий боғлиқлиги аникланган;
қисса луғат фондида қўлланилган сўзлар ўртасидаги шакл ва маъно муносабатлари, шунингдек, ўзбек тилининг XIV асрдаги луғат бойлиги, бадиий имкониятлари асосланган.
Хулоса
1. XIV аср обидаси «Қисаси Рабгузий» асари сўз бойлигини статистик нуқтаи назардан ўрганиш ёдгорлик тилидаги лексик бирликларнинг сони юзасидан аник маълумотга эта бўлиш, туркий ва ўзлашган катламларнинг микдори бўйича нисбат зеки туркий тилнинг ўзига хос жиҳатлари хақида тасаввур хосил килишга ёрдамлашади. Қиссада жами 5511 та лексема ишла-тилган бўлиб, шундан 2950 тасини туркий, 2151 тасини арабча, 329 тасини форсий, 55 тасини кадимий яҳудийча, 14 тасини юнонча, 3 тасини хитойча, 4 тасини санскритча, 5 тасини сўғдча сўзлар ташкил қилади. Кўринадики, ХШ-Х1У аср зеки туркий тил луғат таркибининг бойишида ўз сўзлар қатори ўз-лашмалар ҳам алоҳида аҳамият касб этган.
2. «Қисаси Рабғузий»да жами 3067 та от ( 2517 таси турдош от, 550 таси атоқли от хисобланади. 2517 та турдош отдан 2252 таси туб сўз, 265 таси ясама, 550 та ономастик терминдан 402 таси антропоним, 83 таси топоним, 33 таси астропоним, 19 таси зооним (ҳайвонларга қўйилган махсус исм), 13 таси бут-санам номлари), 521 та сифат (258 таси туб, 253 таси эса ясама), 169 та сон (143 таси ясама, 26 таси туб сонлар), 65 та олмош, 991 феъл (976 таси соф туркий, 4 таси арабча, 11 таси эса форс-тожик тилига оид ўзлашма-лардан ясалган феъл-лексемалар), 52 та равиш (33 таси туркий, 11 таси фор-сий, 8 таси арабча лексик бирлик) сўз туркумига оид лексема, 38 та кўмакчи (14 таси соф кўмакчи, 12 таси от- кўмакчи, 8 таси равиш-кўмакчи, 4 таси сифат-кўмакчи), 27 та боғловчи (18 таси тент боғловчи, 8 таси эргаштирувчи боғловчи), 5 та юклама, 9 та модал сўз, 6 та ундов сўз ва 29 та изофали бирикма кўлланилган.
3. Асар лексикасини мавзуий гурухдарга ажратиб тадқиқ қилиш ёдномада кайд этилган сўзларнинг тарихий тараккиёти ва жамиятнинг кайси соҳаларига оид лексик бирликлар ишлатилганлигини, айни пайтда, тилнинг тарихий ва замонавий холатини аниклашда самарали усуллардан бири эканлигини яна бир бор исботлайди. Кузатишларимиз асосида ўрганилаётган манба тилида 114 та катта-кичик мавзуий гурухга оид сўзлар учраганлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, мазкур гурухдарнинг шаклланишида бошқа тиллардан кирган лексемалар хам муҳим ўрин тутган.
4. Қиссада келтирилган сўз бойлигини генетик жиҳатдан тадқиқ қилиш натижасида унинг асосини туркий қатлам ташкил этганлиги, у ўз навбатида, қадимги туркий тил ва зеки туркий тилнинг илк обидаларида истеъмолда бўлган хамда XIV асрда қўлланишда давом этган туб сўзлар, улар ёрдамида ясалган лексемалар, ўзлашмалардан туркий аффикслар орқали ҳосил қилинган дериватлардан иборат эканлиги (жами 2950 та туркий лексема қўлланилган бўлиб, шундан 2795 тасини соф туркийча, 108 тасини арабча, 47 тасини форсча-тожикча ўзлашмалардан туркий аффикслар қўшиш орқали ясалган сўзлар ташкил этади), шунингдек, ижтимоий-сиёсий, иктисодий, илмий ва маданий алокалар орқали ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида юз берган ўзгаришлар натижасида юзага келган янги тушунча-ларни ифодалаш учун ўзлашган санскритча, сўғдча, хитойча, юнонча, арабча, қадимий яҳудийча, форсий ўзлашмалар хам борлиги маълум бўлди.
5. Ёдгорликда қўлланилган архаизмлар тилнинг ички тараққиёти жараёнида турфа кўринишларда намоён бўлиб, эски туркий тил билан қадимги туркий тил муносабатларини белгилашда алохида эътиборга молик. Қиссада уларнинг аксарияти бирламчи маъносини сақлаб қолган, айримларида маъно торайиши хамда маъно кенгайиши ҳодисалари юз берган, баъзилари янги лексемалар хосил килишда иштирок этган. Асар лексикасининг бойишида ички имкониятлар, яъни кадимги туркий ва эски туркий тилда фаол истеъмолда бўлган кўшимчалар воситасида сўз ясаш усули муҳим ўрин тутиб, бунда -ci/-ci феъл, исмлардан от, -lig/-lig//-liq/-lik//-lug/-lug//-luq/-liik асосан, исм, сифат, феъллардан от хамда исмлардан сифат, -k//-uq/uk//-ug/iig-//-aq/-ag//-ig//-ig//-iq/-ik феъллардан от, -siz/-siz//-suz/-suz отлардан сифат, -1а/-1а от билан сифатлардан феъл ясашда фаол қатнашган ва сермахсул аффикслардан саналади.
6. Ёднома луғат таркибида қўлланилган ўзлашмалар янги сўзлар ҳосил қилишда ҳам иштирок этган. Хусусан, арабча ва форсий ўзлашмаларнинг муайян қисми -lig/-lig//-h'q/-lik//-lug/-lug//-luq/-luk, -ci/-ci, -siz/-siz//-suz/-suz, -la/-la, -lan/-lan сингари аффикслар иштирокида 155 та янги сўз ҳосил қилган ва улар туркий лексемалар билан ёнма-ён қўлланган. Бундан ташқари, форсий тилдан кирган ba-, па-, -gah, -zada каби аффикслар хам арабча ва форсий ўзлашмалардан янги лексемалар ясаган. Бундай ўзлашмалар сони 9 тани ташкил этади.
7. Ўзлашма катламга оид 2561 та сўз лексик фонднинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнини кузатишда ҳамда ўзга тилларнинг туркий тиллар, жумладан, ўзбек адабий тили ривожидаги ролини аниқлашда мухимдир. Узлашма катламга оид лексик бирликлар билан кадимги туркий тил ва илк эски туркий тил (XI-ХП) манбаларида қўлланилган сўзлар киёсий таҳлил қилинганда шу нарса маълум бўлдики, аксарият лексемалар ўзининг туб маъносини сақлаб колган, баъзиларида эса маъно кенгайиш ходисаси содир бўлган.
8. Асардаги сўзларни маъноларга ажратиб ўрганиш лексик маъно-ларнинг ўзаро боғланиш нукталарини, уларнинг фарқли белги-хусусият-ларини аниклаш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, лексик ва хосила маъноларнинг пайдо бўлишига хизмат киладиган семаларни белгилашга, маъноларнинг кўчиш йўлларини тадкик килишга кўмаклашади. Полисемия ходисаси от, сифат, феъл, сон (кисман) туркумларига оид лексик бирликлар доирасида рўй берган.
9. Лексик маънонинг ўзгариши узок давом этадиган жараён бўлиб, «Қисаси Рабгузий» асари сўз бойлигида маъно ўзгаришининг уч тури кузатилади: а) семантик структурасида торайиш юз берган сўзлар; б) маъно кенгайишига учраган лексемалар; в) янги маъно касб этган лексемалар.
Қисса лугат таркибида кузатилган маъно торайиши ходисаси жамият таракқиётининг маҳсули бўлиб, у асосан, кўп маъноли сўзларнинг моно-семантликка караб силжиши, улар англатган маънонинг ўз ва ўзлашма қатламларга дойр бошка лексемалар томонидан ифодаланиши натижасида рўй берган, маъно кенгайиши ходисаси моносемантик хамда полисемантик сўзлар маъно структурасининг кенгайиши, турли янги маъноларнинг шакл-ланиши, кўчма маъноларнниг ривожланиши окибатида юзага келган.
10. Текширилаётган ёдгорлик лугат таркибида кайд этилган омоним, синоним ва антонимлар салмокли бўлиб, улар эски туркий адабий тил лекси-касини ўрганишда, хусусан, ундаги омонимик, синонимик хамда антонимик қаторларни белгилашда улкан аҳамият касб этади. Муаллиф вокеа-ҳодиса-ларни баён килишда, уларнинг таъсирчанлиги, бадиийлигини кучайтиришда, пайгамбарлар хаёти ва фаолиятини, уларнинг рухий кечинмаларини теранрок тасвирлашда таъкидланган лексемалардан унумли фойдаланган.
Болаларда стенозли ларинготрахеитларни комплекс ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотига кўра, сўнгги йилларда ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг учраши тобора ортиб бормокда. Шу сабабли педиатр ва оториноларингологларнинг диққат-эътибори ўткир стенозловчи ларинготрахеитлар (ЎСЛТ)га қаратилмоқда. Кўп йиллик тадқиқотлар натижасига кўра, «Ўткир респиратор вирусли инфекция» ташхиси билан ётқизилган болалар орасида ўткир стенозловчи ларинготрахеит касаллиги 0,1% дан 0,4% гача учрайди. Ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) фонида стенозловчи ларинготрахеитнинг ривожланиши бемор болалар ахволининг кескин огирлашувига, клиник белгиларнинг кучайишига, баъзан эса бемор бола хаётига хавф солувчи асоратларга хам олиб келиши мумкин.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида кенг қамровли дастурий ислохотлар изчил амалга оширилиб келинмокда. Айни ислохотларнинг натижаси ўлароқ, соғлиқни сақлаш тизимининг самарали модели жорий этилди ва кўплаб ижобий кўрсаткичларга эришилди. Масалан, болаларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш орқали ЎСЛТ билан оғриган беморлар ўз вақтида аниқланиб, эрта ташхислангани, даволангани туфайли уларнинг шифохонада даволаниш муддати 3-4 кунга қисқарди.
Жахон миқёсида инфекцион жараённинг ўзига хос хусусиятлари бўйича бир қатор тадқиқотлар мавжудлигига қарамай, ўткир стенозловчи ларинготрахеитда юқори нафас йўллари шиллиқ қавати дисбиоценозининг ахамияти, касаллик натижасида болаларда учрайдиган эндоген интоксикация жараёни ва унинг касаллик кечишига боғлиқлиги, махаллий хамда умумий иммун тизими холатининг ўзгариши, коррекциялаш усулларини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришни тақозо этмокда. Шу билан бирга, ўткир стенозловчи ларинготрахеитнинг қайталаниш ва тез-тез учраш сабаблари хам хали тўлиқ аниқланмаган хамда ЎСЛТ оқибатини бахолайдиган прогностик харитани ишлаб чиқиш долзарб вазифа хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола Йили» давлат дастури, Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сон «Ўзбекистонда 2014-2018 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини мухофаза қилиш» тўғрисидаги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади болаларда ўткир стенозловчи ларинго трахеитни ташхислаш, даволаш ва профилактика тадбирларининг самаралилигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
илк бор бирламчи стенозли ларинготрахеит ва қайталанадиган стенозли ларинготрахеитларнинг оғирлик даражаси ўртасидаги коррелятив боғлиқлик аниқланган;
ўткир стенозли ларинготрахеит касаллигининг пайдо бўлиши ва ривожланишида иммун тизимидаги ўзгаришлар, липидларнинг перекисли оксидланиш жараёни хамда антиоксидант химоянинг иштироки аниқланган;
хужайравий иммун тизими кўрсаткичлари пасайиши (СДЗ, СД8), комплементар активлик ортиши ва IgAHHHr пасайиши хамда IgM микдорининг ортиши билан намоён бўладиган дисиммуноглобулинэмия билан уйгун кечиши исботланган;
бирламчи стенозли ларинготрахеит билан огриган болаларда иммун тизими бузилишлари IgA2' IgM,+ CD8,' IgGf CD16/ CD3/ Лимф3’ CD43+ Лейк2+ формуласи кўринишидаги иммунитет дисбалансининг гипо- ва гиперфункция кўрсаткичлари белгилаб берилган;
болалардаги қайталанувчи стенозли ларинготрахеит касаллиги иммун тизимидаги ўзгаришларнинг IgG2’ IgA2' IgM/ CD4|' CD82' Лимф3+ СВЗ|+Лейк2+СВ16|+ формуласи аниқланган;
ўткир стенозли ларинготрахеит билан огриган болаларни комплекс даволашнинг самарадорлиги исботланган;
ўткир стенозли ларинготрахеит пайдо бўлиши ва ривожланиш хавфининг прогностик мезонлари ва харитаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Болаларда стенозли ларинготрахеитларни комплекс текшириш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўткир ларинготрахеит ривожланишида преморбид холат катта аҳамиятга эга бўлиб, бу онанинг соглиги, хомиладорлик даври асоратлари, камқонлик, патологик туғруқ, чала туғилганлик, сунъий овкатлантириш, экссудатив-катарал ва тимико-лимфатик диатез, чақалоқлик давридаги турли инфекцион касалликлар хамда нафас етишмовчилиги синдромини бошдан кечирганлигида кўринади. Болаларда ўткир стенозловчи ларинготрахеитнинг пайдо бўлиши кўп холларда парагриппоз инфекция (55,5% холатда) ва бошқа респиратор вирусли инфекциялар (84,1% гача) билан хам боғлиқ.
2. ЎСЛТда мураккаб микроорганизм ассоциациясининг аниқланиши чақирувчилар узок муддатли персистенциясининг бу касалликда респиратор трактнинг дисбиотик бузилишларнинг маълум даражасини намоён этади. ЎСЛТда нафас йўллари дисбиоценоз жараёнининг чукурлашуви бизнинг тадқиқотимизда аниқланган бўлиб, респиратор тракт шиллиқ кавати микрофлорасига дастлаб патоген граммусбат флора, ундан сўнг грамманфий флора қўшилиши, хатто бундай экотокчага хос бўлмаган микроорганизмлар пайдо бўлиши билан хам характерланади.
3. ЎСЛТ учун хужайравий иммунитет бўғинлари кўрсаткичларининг пасайиши ва гуморал иммунитет бўғинининг ортиши умумий иммунологик қонуният хисобланади. БСЛТ билан огриган болаларда В-лимфоцитларнинг ортиши ва IgA, IgG, IgE, шунингдек, IL-4 гиперпродукцияси билан тавсифланади. Оғиз бўшлиғида текширилган цитокинлар IL-Ib, TNF-б ва 1Ь-4нинг миқдори ҚСЛТда иммун тизимининг ўзига хослиги IgA узок вақт сақловчи селектив етишмовчилигида, қолаверса, IgE миқдорининг юқори бўлиши, фагоцитоз кўрсаткичларининг пасайиши, АИК концентрациясининг ортишида намоён бўлади.
4. Тадқиқотда БСЛТ билан огриган беморларда иммун тизими бузилишининг рейтинг алгоритми тузилди, бу эса иммунитет бўғинлари бўйича иммун тизими кўрсаткичларининг гипо ва гипер функциясидаги калит кўрсаткичларни аниқлашга имкон беради. БСЛТ билан оғриганларда IgA2' IgM/ CD8|' IgG|' CD16/ CD3/ Лимф3' CD43+ Лейк2+, ҚСЛТ билан оғриганларда эса IgG2' IgA2' IgM/ CD4,’ CD82' Лимф3+ CD3/ Лейк2+ CD16/ кўриниш олди.
5. Газ алмашувининг бузилиши, гипоксия ва гипоксемия ПОЛ жараёнлари фаоллигининг ошиши ва эритроцитларнинг антиоксидант химоялаш тизимининг қайта ўзгаришига олиб келади. ҚСЛТда эндоген интоксикация даражаси касалликнинг огирлик даражаси билан тўғридан-тўғри тобеликда, кўрсаткичлар даражаси эса БСЛТ билан огриган болаларда анча баланд бўлади.
6. Ишлаб чиқилган ЎСЛТнинг диагностика ва даволаш алгоритмлари асосида комплекс даволанган 97,5% БСЛТ билан огриган болада ва 86,3% ҚСЛТ билан огриган болада ижобий терапевтик самарага эришилди. Бу эса ўрта хисобда бемор болаларнинг шифохонада ётиш муддатини 3 кунга камайтиришга олиб келди. Уч йил давомида бемор болалар устидан ўтказилган кузатув, ишлаб чиқилган даволаш усули касаллик қайталанишининг олдини олиш ва ремисия муддатини узайтиришга имкон берди.
7. Биз ишлаб чиққан алгоритм бўйича ЎСЛТнинг олдини олиш ва даволаш тадбирлари ўтказилди. Бунинг натижасида ЎСЛТнинг қайталанишлар сони ўрта хисобда 3-4 марта камайди, бемор болаларнинг стационарда даволаниш муддати ўртача 3,5 ўрин кунига қисқарди. Бу эса болаларнинг даволанишига давлат бюджетидан ажратилган маблаг миқдорини камайтиради.
8. Ишлаб чиқилган “Прогностик харита” қўшилиб келган хавф омиллари таъсирида ЎСЛТнинг ривожланиш эхтимолини микдорий бахолаш имкониятини яратади. Жумладан, хавф кўрсаткичлари йигиндисини 6,94-64,06 диапазони оралиғида бўлиши боланинг касал бўлмаслик эҳтимолидан, хавф кўрсаткичлари йигиндисининг 65,0-128,12 диапазон оралиғида бўлиши касалланиш эҳтимоли ўртача эканлигидан, хавф кўрсаткичлари йигиндисининг 129,0-192,17 диапазонда бўлиши эса ЎСЛТ ривожланиш эхтимолининг максималлигидан дарак беради.
Лабдан дитерпеноидлари ҳосилалари синтези, глицирризин кислотаси ва самарали гемостатик дори воситаларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда, жаррохлик амалиётида диффузион қон кетишини тўхтатиш огир кечадиган жараёнлардан бири бўлиб, 30% холатларда беморларнинг ўлимга сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кура ер юзида хар Йили турли хил кон кетиши натижасида 30 миллионга яқин ахоли хаётдан кўз юмади. Мураккаб жаррохлик амалиётидан кейинги бошлантич даврда кон кетиши профилактикаси учун киммат турадиган гемостатик дори воситалари зарур бўлади. Адабиётлар тахлили асосида, шуни таъкидлаш мумкинки, махаллий ва вена орқали кўлланилиш таъсирга эта бўлган, хамда етарли даражадаги ишончли самарали гемостатик препаратлари мавжуд эмас. Булар эса ўз навбатида махаллий ва умумий таъсирга эга бўлган гемостатик воситаларни излаб топиш долзарблигидан далолат беради.
Мустақиллик йилларида республикамизда махаллий ўсимликлар асосида самарали дори воситаларини яратиш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада алкалоидлар, полифеноллар, изопреноидлар, стероидлар манбаии бўлган шифобахш ўсимлик экстрактлари ва биологик фаол куйи молекуляр бирикмалар асосида яратилган самарали дори воситаларни (антиаритмия хусусиятига эга бўлган «Аллапинин», қон тўхтатувчи «Лагоден», никотинга қарши «Табекс», «Анабазин гидрохлорид», герпесга карши «Мегосин», вирусга карши «Рагосин») алохида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жахонда табиий бирикмалар хосилалари ва терпеноидлар асосида янги гемостатик дори воситаларини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Бунда табиий ўсимлик манбалардан янги самарали дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни амалга оширишда: янги супрамолекуляр комплекс бирикмаларни олиш, янги гемостатик дори воситаларини ишлаб чиқиш, ўсимликлардан биологик фаол бирикмаларни ажратиб олиш, терпеноидларнинг физиологик фаоллигини хамда реологик хусусиятларини аниклаш, янги потенциал табиий биологик фаол бирикмаларни топиш мақсадида тузилиш-фаоллик орасидаги ўзаро богликлигини аниклаш, гемостатик дори воситаларининг таъсир механизмларини исботлаш кабилар долзарб мавзулардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойихаларни ва технологияларни
мувофиклаштириш учун қўшимча тадбирлар» Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайан даражада хизмат килади.
Тадқнкотнинг мақсади лабдан дитерпеноидлари синтези, глицирризин кислотаси, унинг тузлари ва кичик молекулали полимерлар асосида супрамолекуляр комплекс бирикмаларни олиш, физик-кимёвий хусусиятларини аниқлаш хамда янги гемостатик воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лагохилиннинг янги ароматик ацеталлари синтез қилинган ва охирги маҳсулот унумига катализаторлар таъсири аниқланган;
лагохилиннинг ацетил ва изопропилиден ҳосилаларининг гемостатик фаоллиги билан ўринбосарларнинг табиати ва эркин гидроксил гуруҳлари сони орасидаги боғликлиги аниқланган;
глицирризин кислотаси ва унинг моноаммонийли тузи билан лагохилиннинг янги комплекс бирикмалари олинган;
глицирризин кислотаси ва унинг тузлари билан лагохилиннинг супрамолекуляр комплекс бирикмалари сувли эритмаларида мицелляр тузилиш, тургунлик ва термодинамик хусусиятлари билан, комплекс ҳосил қилувчи компонентлар нисбати ва уларнинг кимёвий тузилишига боғлиқлиги аниқланган;
комплекс бирикмаларнинг сувли эритмалари реологик хусусиятларини аниклаш оркали, дори воситасини мицелла ичига кириш жараёни система энергияси ютуги билан бориши исботланган;
система энтропияси (мицеляр ҳосилалар ўз-ўзидан ташкилланиши), меҳмон молекуласи тузилиши ва функционал хослигига боғлиқлиги, глицирризин кислотаси молекулаларидан иборат мицеллаларнинг тузилиш жараёнига мувофиқлаштирувчи сифатида таъсир этиши исботланган.
Хулосалар
1. Илк бор катализаторлар қўллаш орқали лагохилиннинг ароматик ацеталлари синтез қилинди. Ароматик халкада гидроксил гурухи тутган бирикмалар учун катализатор сифатида сувсиз мис сульфати, алкокси гурухлари тутганлари учун эса сульфат кислотасидан фойдаланиш зарурлиги кўрсатилди.
2. Лагохилиннинг ацетил ва изопропилиден хосилаларининг фаоллиги ўринбосарлар табиати ва эркин гидроксил гуруҳлар сонига боғлиқлиги аниқлаган. Лагохилиндаги тўртта гидроксил гуруҳидан иккитаси ацетил гурухларига алмашиниши гемостатик фаолликка таъсир этмайди, аммо тўлиқ алмашиниши гемостатик фаолликнинг йўқолишига олиб келиши аникланди.
3. Супрамолекуляр кимё усулларини қўллаб лагохилиннинг глицирризин кислотаси ва унинг тузлари билан комплекслари олинди. Супрамолекуляр комплекс бирикмалар тузилиши ИҚ-, ЯМР-спектрлари ва математик моделлаш усуллари ёрдамида тавсифланди, физик-кимёвий константалари аникланди.
4. Супрамолекуляр комплекслар сувли эритмаларининг реологик хусусиятларини ўрганиш орқали, улар турли хил тузилишдаги мицеллалар хосил қилиши хамда, гидрофоб-гидрофоб таъсирлашиш ва водород боглари ҳисобига мувофиқлашганлиги кўрсатилди.
5. Ширинмия илдизидан техник глицирризин кислотасини олиш технологияси ишлаб чиқилди, унинг асосида яллигланишга карши қўлланиладиган препарат субстанцияси олинди. «Глицирам» субстанцияси ва дори шакли стандартланди. ВФМ ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, клиник синовлари ўтказилди.
6. Лагохилин билан ГК ва унинг тузлари супрамолекуляр комплексларнинг гемостатик фаоллигини қиёсий ўрганиш натижасида,ГКМАТ:Лагохилин (Глилагин) 2:1 нисбатдаги комплекси юқори фаолликка эга эканлигини кўрсатди.
7. «Глилагин» препарати субстанцияси ва дори шакли учун тўлиқ клиник олди фармако-токсикологик тадқикотлари ўтказилди. ВФМ лойихалари ишлаб чикилди, дори шакли учун саноат регламента тасдиқланди.
8. Лагохилин ва N-поливинилпирролидоннинг сувда эрувчан комплекслари олинди. Улардан 1:15 нисбатдаги комплекс (Лаговин) эритмада турғун ва юкорирок фаоллликка эга эканлиги аникланди.
9. Гемостатик дори воситалари: перорал усулда қўлланиладиган «Глилагин 0,005г таблеткалари» ва вена кон томири оркали юбориладиган «Лаговин 0,15% эритмаси» ишлаб чикилди, 2 та ихтирога патент олинди. Ушбу препаратлар махаллий хом-ашё асосида яратилган ва паренхиматоз кон кетишларида гемостатик восита сифатида кўллаш учун тавсия қилинади.
Қашқадарё вилояти шароитида районлаштирилган ғўза навлари ҳосилдорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигида тўқимачилик саноати талабларига мос келадиган микронейр кўрсаткичи мақбул бўлган навларга талаб ошиб бормокда. Пахта етиштирувчи 84 та мамлакатда экилаётган ғўза навларини доимий янгиланишини таъминлаш мақсадида турли экстремал омилларга чидамли, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган ўрта ва ингичка толали навлари яратишга алохида эътибор берилмокда. Мазкур навларни муаяйан тупроқ-иклим шароитларига мос холда танлаш, жойлаштириш ва етиштиришнинг мақбул агротехник тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб хисобланади.
Республиканинг турли тупрок-иқлим, гидрогеологик ва мелиоратив минтақалари учун яратилган турли нокулай шароитларга чидамли, кимматли хўжалик белгиларини намоён этадиган, толанинг технологик сифат кўрсаткичлари юкори, серхосил навларини танлаш хамда парваришлашнинг мақбул агротехнологияларини тадбиқ этиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Экологик нав синовлари натижасида хар бир минтақа учун юкори потенциал хусусиятларга эга бўлган янги ғўза навларини танлаб олиш ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаш-тириш натижасида республикамизда сўнги йилларда юқори сифатли ва мўл пахта хосили етиштиришга эришилмокда.
Дунё пахтачилигида ғўза навларининг махсулдорлигини ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларини кескин пасайиш хусусиятини саклаб колиш, янгидан яратилаётган ўрта ва ингичка толали ғўза навларининг узок вақт турғунлигига эришиш кўп жихатдан қўлланилаётган агротехник тадбирлар самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлиб хисобланади.
Шу жихатдан, ғўзанинг янги навларининг тупроқ-иклим шароитларига мос етиштириш агротехнологиялари, жумладан, маъданли ўғитлар билан озиқлантириш, сугориш тартиби, экиш муддатлари ва тизими хамда мақбул кўчат қалинликларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадкиқотнинг максади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз, типик бўз ва тақирсимон тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Мехнат», «Меҳр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77», «С-6530» ва «Бухоро-6» навларининг хосилдорлигини оширишда мақбул ўғит ва суғориш тартибларини, қулай экиш муддатлари, тизимлари хамда кўчат қалинликларини аниқлашдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгнлиги куйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўзани ўрта толали «Юлдуз», «Мехнат», «Мехр», «Оқ-олтин-5», «Наманган-77» ва «Бухоро-6» навларини маъдан ўғитлар билан N-200 Р-140, К-100 кг/га меъёрда озиклантириш ва тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда суғориш мақбуллиги аниқланган;
типик бўз тупроқларда ғўзани ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Мехр» навларини маъдан ўғитлар билан озиклантириш меъёри N-200 Р-140, К-100 кг/га хамда тупрок намлиги ЧДНСга нисбатан 70-70-60% тартибда сугориш самарали бўлиши аникланган;
чигит экиш муддатини 10-15 март кунлар оралиғида ўтказиш, 60x13-1 экиш тизимида кўчат қалинлигини гектарига 120 минг дона хисобида қолдириш мақбуллиги исботланган;
тақирсимон тупрокларда ўрта толали «Наманган-77», «Бухоро-6», «С-6530» ва «Мехр» навларининг мақбул ўғит меъёрлари N-250 Р-175, К-125 кг/га, тупрок намлиги ЧДНСдан 70-70-60% сугориш тартиби қулай бўлиши аникланган;
чигит экиш муддатини 5-10 апрель кунлари оралигида амалга ошириш, экиш тизими 90x9-1, кўчат қалинлиги гектарига 120 минг дона бўлиши аникланган.
Хулосалар
1. Оч тусли бўз тупроқлар шароитида Юлдуз, Мехр, Мехнат, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навларининг ўсиб ривожланиши ва қуруқ масса туплаши учун мақбул шароит N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларда қўлланилганда, сугориш тартиби ЧДНСдан 70-70-60 % бўлганда, типик бўз тупроклар шароитида Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навлари учун N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинлиги 120 минг/га, 1-экиш муддатида (10-15 март), тизими 60x13-1, тақирсимонларда эса N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрларида, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинлиги 120 минг/га, 2-экиш муддатида (5-10 апрель) 90x9-1 тизимда яратилиши кузатилган.
2. Типик бўз тупроклар шароитида ғўза навларининг нисбатан юкори гуллаш жараёнлари ўғит меъёрлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат қалинликлари 90 минг/га бўлганда кузатилиб, ғўза навларига мутаносиб равишда 78,1; 74,2; 76,5 ва 80,1 % ни ташкил қилган холда, тақирсимонларда аксинча ўғит меъёрлари N-250, Р-175, К-125 кг/га дан N-200, Р-140, К-100 кг/га ўзгариши билан гуллаш жараёни хам пасайиб, Наманган-77 навида 73,1%; Бухоро-6 да 70,1; С-6530 да 71,1 % ва Мехрда 76,2 % га тенг бўлди ва 2,0 %; 3,1; 1,2 ва 1,9 % га камайгани кузатилган. Огир механик таркибли тақирсимон тупрокларда нисбатан юқори кўрсаткичлар кўчат қалинлиги 90 минг/га, сугориш тартиби ЧДНСдан 65-65-60 % ўғитлар меъёри N-250, Р-175, К-125 кг/га бўлганда олинган.
3. Биринчи экиш муддатида (10-15 март) типик бўз тупрокларда экиш тизими 60x13-1 кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда 90 минг/га (60x16-1) нисбатан ғўза навларини биринчи хосил шохининг илдиз бўғзидан баландлиги мутаносиб равишда 0,7; 0,9; 1,8 ва 0,8 смга, уругпалла баргдан баландлиги эса 0,9; 2,3; 0,1 ва 1,7 см га қисқарди. 2-экиш муддатида (5-10 апрель) кўрсаткичлар бироз ортгани аникланган.
Тақирсимон тупрокларда нисбатан мақбул кўрсаткичлар экиш тизими 90x9-1, кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, экиш тизими 60x13-1 (120 минг/га) га нисбатан хосил шохларининг илдиз бўғзидан баландлиги 3,0; 3,8; 5,3 ва 1,6 см га, уругпалла баргдан эса 2,0; 1,4; 0,0 ва 0,7 см га юкори бўлган.
4. Типик бўз тупроклар шароитида ўрта толали ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг мақбул барг сатхи юзаси (23056, 24151, 22650 ва 25201 м2/га), экишни 1-муддатида (10-15 март), кўчат қалинлиги 120 минг/га, тақирсимонларда эса экишни 2-муддатида (5-10 апрель), кўчат қалинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 27848, 28363, 25812 ва 28513 м2 ни ташкил килган.
5. Оч тусли бўз тупроклар шароитида ғўзани Юлдуз, Мехнат, Мехр, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навлари тезпишарлик даражалари маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га қўлланилганда (117, 116, 118, 121, 125 ва 131 кун), хамда сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 % бўлганда (115, 116, 117, 118, 119 ва 119 кун) кузатилган холда типик бўз тупроклар шароитида ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг кўсакларини очилиш жадаллиги маъдан ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га сугориш тартиблари ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га, (47,2; 46,1; 45,1 ва 51,2%) такирсимонларда эса маъдан ўғитлари N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрларда қўлланилиб, сугориш тартиби ЧДНСдан 65-65-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га (44,2; 42,1; 42,1 ва 46,7%) бўлганда аникланган.
6. Ғўзани Юлдуз, Мехнат ва Мехр навларидан юкори пахта хосили ва сифатли тола олиш учун оч тусли бўз тупрокларда маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, Ок-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навлари учун эса N-250, Р-175, К-125 кг/га, меъёрларда, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % белгиланиши кераклиги аникланган.
Типик бўз тупроклар шароитида Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг юкори пахта хосиллари (36,8; 38,2; 37,4 ва 38,0 ц/га) ва сифатли тола ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60%, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда, тақирсимон тупрокларда эса маъдан ўғитлар N-250, Р-175, К-125 кг/га, сугориш тартиби ЧДНСдан 70-70-60%, кўчат калинлиги 120 минг/га (30,5; 31,2; 30,8 ва 32,3 ц/га) бўлганда олинган.
Типик бўз тупрокларда нисбатан юкори пахта хосиллари ва сифатли тола 1-экиш муддатларида (10-15 март) олиниб, экиш тизими 60x13-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларида мутаносиб равишда 35,1; 36,2; 31,8 ва 36,7 ц/га ни, такирсимон тупрокларда эса 2-экиш (5-10 апрель) муддатида, тизимида 90x9-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 34,2; 36,1; 32,3 ва 36,8 ц/гани ташкил килган.
7. Ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларининг 1000 дона чигит вазни ва мойдорлигини юқори кўрсаткичлари типик бўз тупрокларда маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат калинлиги 90 минг/га бўлганда (117,2; 118,5; 116,5 ва 119,2 грамм, 18,9; 18,9; 16,6 ва 19,8 %) кузатилган.
Такирсимон тупрокларда эса N-250, Р-175, К-125 кг/га қўлланилиб, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % ва кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда аникланган.
8. Ғўзани Юлдуз, Мехнат, Мехр, Оқ-олтин-5, Наманган-77 ва Бухоро-6 навларида оч тусли бўз тупроклар шароитида нисбатан юкори шартли соф фонда (16072; 15954; 22272; 14712; 15312 ва 14472 сўм/га, рентабеллик даражаси эса 27,4; 27,9; 33,9; 25,9; 26,6 ва 25,6 %) маъдан ўғитлари N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрларда кўлланилганда, сугориш тартиблари бўйича эса (14494; 12359; 20314; 8994; 13814 сўм/га хамда 26,0; 23,5; 31,7; 38.4; 25,4 ва 14,5 %) ЧДНСдан 70-70-60 % бўлганда олинган.
Ғўзани Наманган-77, Бухоро-6, С-6530 ва Мехр навларида нисбатан юкори шартли соф фонда типик бўз тупроклар шароитида ўғитлар N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 % кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олиниб, 158131; 169927; 162482 ва 168473 сўм/га, рентабеллик даражаси 28,4; 29,4; 28,8 ва 29,3 % га тенг бўлган.
Такирсимон тупрокларда N-250, Р-175, К-125 кг/га, сугориш тартиблари ЧДНСдан 70-70-60 %, кўчат қалинликлари 120 минг/га бўлганда олинди ва 127455; 138611; 131953; 146930 сўм/га ни рентабеллик даражаси 24,9; 26,1; 25,5 ква 26,9 % ни ташкил килган.
Юкоридаги ғўза навларининг чигитини 1-экиш (10-15 март) муддатида нисбатан юкори шартли соф фонда типик бўз тупроклар шароитида экиш тизими 60x13-1, кўчат калинлиги 120 минг/га бўлганда олинди ва 139122; 154458; 111145 ва 150257 сўм/гани, рентабеллик 26,2; 28,2; 23,1 ва 28,6 % га тенг бўлган.
Такирсимон тупрокларда хам шу кўчат қалинлигида, лекин экиш тизими 90x9-1, 2-экиш муддатида (138680; 150754; 124622 ва 155904 сўм/га ва 26,8; 27,6; 25,1 ва 28,0 %) олинган.
9. Ўрта толали ғўза навлари Наманган-77, Бухоро-6, Юлдуз ва морфобиологик хусусиятлари яқин бўлган Бухоро-102, Бешқахрамон ва Султон навларидан юкори ва сифатли пахта хосили олиш учун:
оч тусли бўз тупроклар шароитида маъдан ўғитларни N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда қўллаш ва сугоришни (5-6 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % да ўтказиш;
типик бўз тупроклар шароитида маъдан ўғитларни N-200, Р-140, К-100 кг/га меъёрда кўллаш, сугоришни (5-6 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 %, да ўтказиш, чигитни 10-15 мартларда, 60x13-1 тизимда экиш, кўчат қалинлигини эса 120 минг/га колдириш;
такирсимон тупрокларда эса маъдан ўғитларни N-250, Р-175, К-125 кг/га меъёрда қўллаш, сугоришни (4-5 марта) ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % да ўтказиш, чигитни 5-10 апрелларда, 90x9-1 тизимда экиш ва кўчат қалинлигини 120 минг/га колдириш тавсия этилади.
Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари (Самарқанд вилояти мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда туризм жахон иқтисодиётининг етакчи тармоги сифатида мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзининг салмоқли хиссасига эга. Бутунжахон туризм ташкилотининг маълумотларига кура, 2015 йилда «жахон ялпи махсулотининг 9,8 фоизи, товарлар ва хизматлар экспорта хажмининг 7 фоизи, жами хизматлар экспорта хажмининг 30 фоизи, умумий бандлик кўрсаткичининг эса 9,5 фоизи ушбу соха хиссасига тўғри келган хамда дунё бўйича хар ўн биринчи янги иш ўрни туризм сохасида яратилган»1.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда туризм сохасини ривожлантиришга алохида эътибор каратилди. Бу борада мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди, жумладан соханинг «мамлакат ялпи ички махсулотидаги улушининг 3,2 фоизга, экспорт салохиятидаги хиссасининг 1,5 фоизга»2 етиши таъмин-ланди. Бугунги кунда мамлакатимизда туризм сохасини жадал ривожлантиришга мухим ахамият берилиб, ўрта муддатли истиқболда туризм сохасидаги давлат сиёсатининг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларидан бири сифатида «...туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, ушбу сохани барча худудларни ва ўзаро боғлиқ тармоқларни комплекс равишда жадал ривожлантиришнинг етакчи кучига айланиши лозим бўлган иқтисодиётни диверсификациялаш, таркибий ўзгартириш ва баркарор ривожланишнинг қудратли воситасига айлантириш...» белгиланди.
Жахонда туризм сохасини ривожлантириш, унинг иктисодиётдаги ижтимоий-иқтисодий ахамияти ва улушини янада ошириш максадида туризм бозорини самарали ривожлантиришга асос яратадиган замонавий илмий-тадқиқотларга алохида эътибор қаратилмокда. Инновацион иқтисодиёт шароитида туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш хамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуктаи назаридан ушбу масаланинг методологик-услубий ва амалий жихатларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарблиги билан ажралиб туради.
Ўзбекистон Республикаси Президента Ш.М. Мирзиёевнинг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли «Ўзбекистон Республикасининг туризм сохасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидалги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 10 мартдаги 53-сонли «Узбекистан Республикасида туризмни ривожлантиришнинг айрим масалалари тўғрисидалги, 2015 йил 9 мартдаги 51-сонли «Йўл бўйи ва туризм инфратузилмаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур сохага тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади - Самарканд вилояти туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш хамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомил-лаштириш бўйича таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
миллий иқтисодиётни инновацион ривожлантириш шароитида туризм бозорида реал ва потенциал талабни Гаусс усули билан аниқлаш методикаси ушбу талабга макрохудудлар ва виза расмиятчилигининг таъсири даражасини бахолаш орқали такомиллаштирилган;
туризмга оид статистик хисобни ёрдамчи хисоблар тизимини татбиқ этиш оркали халкаро стандартларга мос равишда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
худудий туризм бозорининг яхлит тизим сифатидаги ривожланиши иктисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ва уни бахолаш методикаси такомиллаштирилган;
туризм сохаси субъектларида бошқарув тизими самарадорлигини динамик меъёрлардаги корреляцион богликликни аниклаш асосида бахолаш методикаси такомиллаштирилган;
худудий туризм бозорининг ривожланиш тенденциялари хамда туризм салохиятидан янада тўлароқ ва самарали фойдаланишга йўналтирилган сохани 2017-2020 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган.
Хулоса
Диссертация ишида амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги илмий хулоса ва таклифлар хамда амалий тавсиялар ишлаб чикилди:
1. Диссертацияда «ташриф буюрувчи», «турист», «туризм», «туризм бозори», «туризм индустрияси» ва туризм тизимига оид бошқа иктисодий категорияларнинг муаллифлик таърифлари ишлаб чикилди. «Туризм» категориясига турли муаллифлар томонидан берилган таърифларнинг илмий-назарий тахлили бўйича унинг мохиятини очиб беришга икки ёқлама: биринчидан, «талаб»; иккинчидан, «таклиф» нуктаи назаридан ёндашилганлиги аникланди. Ушбу холат сохага хос мураккаб тизимли муносабатларнинг мохиятини тўлиқ очиб беришга тўсқинлик қилади. Шу сабабли, «туризм» категориясига - элементлари ўзаро полииерархик муносабатлар тизими орқали боғланган, тармоқлараро мажмуанинг кўп қиррали функционал тузилмаси негизида шаклланадиган ва ташки мухит ўзгаришига таъсирчан мураккаб ижтимоий-иқтисодий тизим сифатида илмий таъриф берилди.
2. Туризм бозори табиий-географик, ижтимоий-иктисодий, ташкилий-институционал шароитлар асосида ривожланувчи, талаб ва таклифни бевосита тартибга солувчи иктисодий механизмларни ўз ичига олувчи мураккаб очик тизим эканлиги эътироф этилди. Ушбу бозор самарали ривожланишининг асосий тамойиллари сифатида: сохалараро, функционал, иерархик хамжихатлик ва мувофиклик, туризм бозорида кооперацияли фаолият кабилар белгиланди хамда унинг тизимли ёндашув асосидаги ривожланиш хусусиятларини аниклаш оркали ушбу бозорни ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришнинг услуб, восита ва элементлари таклиф этилди.
3. Ҳудудий туризм бозорини ривожлантиришда тизимли ёндашувни қўллаш, авваламбор, унинг субъектлари ўртасида кооперацией алоқаларни таъминлаш услубини ишлаб чиқишни талаб килади. Худудий туризм бозори тизими доирасида унинг субъектлари ўзаро хамкорлигининг шундай замонавий услуби сифатида худудий туристик кластерни шакллантириш таклиф этилди. Шунингдек, туризм сохасини ривожлантиришга оид давлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш максадида худудий туристик кластерни шакллантириш ва ривожлантириш алгоритми таклиф этилди.
4. Узбекистан Республикасида туризм сохасида статистик хисобни юритишда фойдаланиладиган «1-туризм», «2-туризм» ва «1-КВ шаклига илова(тур)» хисобот шаклларига туристик мақсадларни халкаро стандартларга мос равишда (1. Шахсий мақсадлар: бўш вакт ва дам олиш; дўстлар ва кариндошларникига ташриф; таълим ва касбий тайёргарлик; даволаниш; зиёрат килиш; тижорат; транзит; 2. Иш юзасидан ва касбга оид мақсадлар тарзида) киритиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Статистика кўмитаси амалиётига жорий килиш учун таклиф этилди.
5. Ҳудудий туризм бозорида реал ва потенциал талабни аниклаш методикаси ишлаб чикилди хамда тегишли илмий хулосалардан «Ўзбектуризм» МК томонидан миллий туристик махсулотларга ялпи талабни аниклашга каратилган маркетинг тадқиқотларини ўтказиш жараёнида фойдаланиш тавсия этилди. Ушбу илмий натижалардан фойдаланиш миллий туристик махсулотларга талабни белгиловчи кўрсаткичлар ва илмий асосланган тахлилий маълумотлар асосидаги самарали туристик стратегияни ишлаб чиқиш имконини беради.
6. Тахлил натижасида Самарканд вилояти туризм бозорида талабнинг шаклланишида куйидаги: туристлар томонидан фавқулодда, «сўнгги дақиқаларда» ташкил этиладиган саёхатларга талабнинг ошаётганлиги; махаллий ахоли турмуш даражаси ва ёшлар харакатчанлигининг ўсиб бориши натижасида ички туризм бозорида талабнинг ўсаётганлиги; трансконтинентал йўналишда амалга ошириладиган сайёхликка нисбатан якин худудлар ёки кўшни давлатлардан амалга ошириладиган сайёхликнинг ривожланаётганлиги; «ишбилармонликка оид туризм» нинг тобора ривожланаётганлиги; ташкиллаштирилган гурухларда туристлар сонининг камайиши, ахборот технологиялари ва индивидуал «брон» килиш тизимининг такомиллашуви натижасида «мустақил» (сафарини ўзи ташкиллаштирувчи) туристлар сонининг ошаётганлиги каби тенденциялар ва хусусиятлар аникланди хамда ушбу илмий хулосалар асосида «Ўзбектуризм» МК томонидан 2017-2020 йиллар учун худудий маркетинг тадбирлари режасини ишлаб чиқиш тавсия этилди.
7. Ҳудудий туризм бозорининг ривожланишига микдорий тавсифга эга бўлмаган омилларнинг (худудлар, виза чекловлари, спорт ва маданий тадбирлар, инқирозлар) таъсир даражасини бахолаш имконини берувчи эконометрик модел таклиф этилди. Тахлил натижасида жахон молиявий-иқтисодий нқирози таъсирида миллий туристик махсулотларга ташки талабнинг таркибий (географик) тузилмаси ўзгарганлиги, худудий туризм бозорининг истиқболли географик сегмента - «МДҲ мамлакатлари» ва «Осиё мамлакатлари» эканлиги, уларнинг географик яқинлиги, виза олиш расмиятчилигининг соддалаштирилганлиги каби омилларнинг миллий туристик махсулотларга талабнинг шаклланишига кулай шароит яратиши илмий асосланди. Миллий туристик махсулотларга талабнинг ўзгаришига мувофиқ тарзда, истиқболли туристик сегментларга йўналтирилган маркетинг стратегиясини амалга ошириш лозимлиги илмий хулосалар асосида «Ўзбектуризм» МК томонидан худудий маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш учун тавсия этилди.
8. Хизматлар соҳасида маркетинг концепциясига оид турли иктисодий мактаблар ва таълимотларнинг киёсий тахлили натижасида худудий туризм бозорида анъанавий (товар, нарх, сотиш стратегиялари), ички (ходимларни мотивациялашга оид стратегия) ва интерфаол (инфратузилмага оид ва сервис стратегиялари) маркетинг концепцияларини ўзаро вертикал ва горизонтал интеграциялашган тарзда амалга ошириш зарурлиги исботланди. Бундан ташқари, интеграциялашган маркетинг концепциясини худудий туризм бозорини тартибга солишнинг барча даражаларида ўзаро кооперациялашган холда амалга ошириш йуналишлари таклиф этилди.
9. Худудий туризм бозорида қуйидаги инновацией лойихаларни амалга ошириш: уяли телефонларда ўрнатиладиган электрон-гид-йўл-кўрсаткичлар, музей ва кўргазмалар электрон экскурсоводларини жорий этиш; худуднинг туристик салохиятини акс эттирувчи мультимедияли такдимотларни тайёрлаш; «Самарканд - туризм маркази» веб-портали сахифаларида жойлаштириш орқали виртуал экскурсияларни ташкил этиш; ўрта аср русумидаги мехмонхона куриш ва «анимацион» дастурлардан фойдаланиш; геоахборотлар тизимини такомиллаштириш оркали интеракив туристик ахборотлар тизимини шакллантириш таклиф этилди.
10. Ҳудудий туризм бозорида туристик ахборотлар тизимини шакллантириш механизми ишлаб чикилди. Туристик ахборотлар тизимининг асосий таркибий кисми сифатида виртуал туристик офисларни яратиш ва интерактив туристик ахборотлар тизимини шаклллантириш оркали худудий туристик махсулотларни диверсификация килиш ва уларнинг инновацион турларини яратиш таклифи асосида «Ўзбектуризм» МКнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тавсия этилди.
11. Ҳудудий туризм бозорини самарали тартибга солиш механизмининг асосий таркибий кисми сифатида давлат ва хусусий бизнес хамкорлиги механизмларини такомиллаштириш лозим. Бу борада худудий туризм бозорини тартибга солиш тизимининг барча даражаларида худудий туристик кластернинг шаклланиши ва ривожланишига кўмаклашувчи ижтимоий институтларни (макродаражада - «Кластерли ривожланиш бўйича идоралараро кенгашлни, худуд миқёсида - «Худудий туристик кластер фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш»ни, микродаражада - «Худудий туристик кластер аъзолари уюшмаси»ни, ихтисослашган олий ўқув юрти кошида «Кластер доирасидаги ўкув марказилни) шакллантириш таклиф этилди хамда тартибга солишнинг хар бир даражасида кластерли сиёсатни амалга ошириш вазифалари белгилаб берилди.
12. Туризм сохаси ривожланишини давлат томонидан тартибга солиш тадбирлари самарадорлигини бахолаш мақсадида худудий туризм бозори ривожланиши иктисодий самарадорлигининг интеграл кўрсаткичи ва уни бахолаш методикаси ишлаб чикилди хамда ушбу кўрсаткичнинг 2005-2015 йиллардаги кийматлари бахоланди. Ушбу илмий таклифдан худудда туризм сохасини янада ривожлантириш борасида ишлаб чиқиладиган давлат дастурлари ва режаларининг амалга оширилиши хамда уларнинг ижроси мониторинги амалиётида фойдаланиш тавсия этилди.
13. Худудий туризм бозори субъектлари бошқарув тизими самарадорлигининг корреляцион богланиш коэффициентлари асосидаги интеграл кўрсаткичи ва уни бахолаш методикаси ишлаб чикилди хамда Самарканд вилояти туризм бозорида фаолият юритаётган «CATIA» масъулияти чекланган жамияти, «Orient Voyages» хусусий сайёхлик агентлиги, «Sogda-tur» масъулияти чекланган жамияти хамда «Экспри-дютемп» хусусий туристик фирмалари мисолида мазкур кўрсаткичнинг қийматлари баҳоланди. Ушбу илмий таклифдан худудий туризм бозори субъектлари амалиётида фойдаланиш тавсия этилди.
14. Туризм бозорини асосий ривожланиш кўрсаткичларининг 2017-2020 йиллардаги қийматларини прогнозлаштиришда қуйидаги эконометрик моделлардан: Ўзбекистон Республикаси бўйича реализация килинган туризм хизматлари хажмини, туризм хизматлари экспорти хажмини, ички ташриф буюрувчилар сонини прогнозлаштиришда чизикли моделдан, кирувчи ташриф буюрувчилар сонини прогнозлаштиришда даражали моделдан фойдаланиш; Самарканд вилояти бўйича реализация килинган туризм хизматлари хажмини прогнозлаштиришда чизикли моделдан, туризм хизматлари экспорти хажмини прогнозлаштиришда квадратик моделдан, кирувчи ташриф буюрувчилар сонини прогнозлаштиришда логарифмик моделдан фойдаланиш тавсия этилди.
15. Ҳудудий туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларидан келиб чиқиб, Самарканд вилоятида кластерли ёндашув асосидаги, ташкилий-институционал ва ижтимоий-иктисодий мазмундаги чора-тадбирдар мажмуидан иборат худудий туризм бозорини ривожлантириш концепцияси ишлаб чикилди.
Француз ва ўзбек эртакларида модаллик категориясининг лингвокогнитив, миллий-маданий хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида дунё халкларининг маданий ва маънавий бойликлари билан танишиш илмий ва амалий ахамият касб этса, ўзаро киёслаш уни муносиб бахолайди. Тил ва маданият муносабати, унинг ижтимоий ҳаётда акс этиши, хорижий тилларни ўрганиш масалалари алоҳида эътиборни талаб қилади. Бу борада умумлисоний характерга эга, тил моҳиятини англаш учун муҳим бўлган модаллик категориясининг француз ва узбек эртаклари мисолида қиёсланиши хар бир тилнинг ўзига хос кирраларини очиб беради, назарий асосларини тадкиқ этишга имкон яратади.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамалакатимизда илм-фанни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хорижий тилларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, уларни она тилимиз билан киёслаш, қўлга киритилган илмий натижаларни асослаш давлат тилининг мавкеъини оширишга хизмат килади. Қолаверса, «Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади»1.
Ҳозирги замон етакчи тилшунослик илмий марказларида «модаллик» тушунчаси ниҳоятда кенг кўлланилади, семантик категория сифатида мулоқотнинг мазмунга бой жихатларини намоён этади, ифодаланган фикр-мулохазанинг мулокот жараёнидаги нуфузини оширади. Модаллик категориясини киёслашда тиллараро миллий-маданий фарклар ёркин ифодаланади. Француз ва узбек эртакларида модаллик категориясининг акс этиши борасида тегишли тадқиқот олиб борилмаганлиги ишнинг долзарблигини белгилайди. Шу маънода модаллик, модус, диктум категорияларининг ўзаро боғлиқлигини асослаш, икки тил фреймларини концептуал тахлил қилиш, «модаллик», «концепт» ва «фрейм» каби тушунчаларга бўлган назарий фикрларга муносабат билдириш, «эртак концепти» ва «эртак фрейми» моҳиятини далиллаш кабилар муҳим аҳамият касб этади. Француз ва узбек эртакларидаги миллийлик, умумийлик, хусусийлик, ўхшашлик, фаркли жихатларнинг турли мотивларда уйгунлашувининг ёритилиши, модаллик категориясининг лингвокогнитив хамда миллий-маданий хусусиятларининг тадкики тилшунослик равнақига кенг йўл очади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 20 февралдаги ПФ-3029-сон «Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тугрисида»ги, 2012 йил декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиклаш туғрисида»ги қарори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш хамда Республика академик илм-фан ва олий таълимнинг интеграциясини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг мақсади француз ва узбек эртакларидаги модаллик категориясининг лингвокогнитив хамда миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш, ҳар бирига хос ўхшашлик ва дифференциал белгиларини асослашдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
француз ва узбек эртакларидаги модаллик категориясининг лингвокогнитив хусусияти истак, мақсад, буйруқ, темпораллик, интеррогативлик каби концептуал белгиларда акс этиши исботланган;
киёсланаётган тилларда фреймларнинг ядро ва периферия каби семантик гурухларга бўлиниши хамда модаллик, модус ва диктум категорияларининг семантик боғлиқлиги далилланган;
француз ва узбек эртакларидаги модаллик категориясининг миллий-маданий хусусиятлари «бешик», «сандал», «тандир», «қатлама», «атала», «офтоба», «фойтун», «черков», «сарой», «ғижжак», «чўқинтириш маросими», «калин», «фотиха» каби лингвокультуремалар воситасида асосланган;
француз ва ўзбек эртакларининг бошланма хамда тугалланма кисмлари бир-биридан грамматик, семантик, стуктур хусусиятлари билан фарқланиши асослаб берилган.
«фрейм» ва «концепт» тушунчаларга бўлган назарий фикрларга муносабат билдирилиб, «эртак фрейми» ва «эртак концепти» мохияти эртаклар мотивида ишлаб чиқилган;
француз ва ўзбек эртакларидаги миллийлик, умумийлик, хусусийлик, ўхшашлик, фаркли жихатлар «кураш тушиш», «туш кўриш», «сандикда оқиб келиш», «узок уйкуга кетиш» каби мотивлар уйгунлигида исботланган;
Хулоса
Француз ва узбек эртакларида модаллик категориясининг лингво-когнитив ва миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ килиш натижасида куйидаги илмий-назарий хулосаларга келинди:
1. Модаллик категориясининг намоён бўлишида кенг имкониятларнинг мавжудлиги, мазкур категориянинг умумлисоний ходиса эканлигидан ва унинг ўрганилиши тил курилишининг мохиятини англаш учун гоят мухимлигидан далолат беради. Буни француз ва узбек эртакларидаги модаллик категориясининг тахлили хам исботлайди. Икки нокардош тил эртакларидаги модаллик категориясининг лингвокогнитив хамда миллий-маданий хусусиятларининг тадқиқи чогиштирма тилшунослик равнакига кенг йўл очиб беради.
2. Француз ва узбек эртакларида модаллик категориясининг ифодаланиш хусусиятларидан келиб чиқиб, модаллик категориясига хос туртта семантик гурухга ажратиш мумкин: модаллик функционал-семантик категорияси куп камровли тадкикот объекти хисобланиб, унинг асосий мохияти шахе ва замон категорияси билан бирга гапнинг асосий бўлакларини шакллантириб, сўзловчининг реал борликка бўлган муносабатини ифодалашда муҳим ахамиятга эга эканлиги; модаллик гапнинг семантикасини очиб беришда тўрт аспектни камраб олиши, жумладан, сигнификатив, референциал, модус ва диктум маънолари; ran мазмунини бахолашда субъектив-модаллик хусусиятларини очиб беришда аксиологик модаллик кенг семантик майдонни эгаллаши; матнларни тахдил килиш ва уларнинг лингвокогнитив хусусиятларини очиб беришда матн модаллиги катта роль ўйнаши, шунингдек, модаллик ва бахолаш категориялари ўзаро боғланган бўлиб, мазкур масалани ўрганиш бадиий матн шароитида муҳимлигидир.
3. Модаллик категориясининг турли тилларда ифодаланиши ва улар орасидаги умумий фарклар: сўзловчи айтаётган фикрнинг гапдаги мақсади ва гапнинг коммуникатив функцияси, тасдиқ ва инкор маъноларининг ифодаланиши; семантик маъноларнинг икки тури, сўзловчи томонидан воқеликлар ва сўзловчининг унга хабар қилинган воқеликка ишончлилик даражасининг баҳоланиши; сўзловчининг ran мазмунидаги ҳис-туйғу ва сифат фазилатларининг ифодаланиши; модалликнинг объектив ва субъектив категорияларга бўлиниши; коннотатив модаллик маъноларининг ифодаланиши; француз ва ўзбек эртакларида эпистемик модалликнинг кўпроқ қўлланиши каби семантик гурухларга ажратилиб асосланганлиги билан характерланади.
4. Модус ва диктум тушунчалари модаллик категориясининг лисоний бирликларида намоён бўлиши, диктум - воқеликни акс эттирса, модус
сўзловчининг воқеликка бўлган муносабатини ифодалаши, тилшуносликда модаллик, модус ва диктум категорияларининг ўзаро боғлиқ эканлиги намоён бўлади.
5. Француз ва ўзбек эртакларида модаллик категорияси миллий-маданий ўхшашликлари ва дифференциал белгиларига эга. Ўзбек эртаклари француз эртаги бошланмасидан, якуний-тугалланма қисмидан хам стуктура, хам мазмун, хам модаллик хусусиятлари билан фаркланади.
6. Когнитив тилшуносликда концепт билан фрейм орасида етарли даражада фарк мавжуд бўлиб, концепт билимлар базасини ифодалашда структура, гешталт, турли лисоний сатх маъно бирлиги сифатида хамда фрейм - доим структурага ва семантик бўлиниш хусусиятига эгалиги билан изохданади. Мазкур тушунчаларга берилган таърифлар бир-бирини инкор этмайди, аксинча, бири иккинчисини тўлдиради ва бир-бирини тақазо этади.
7. Эртак концепти билимлар мажмуини ташувчи, миллий-маданий семага эга бирлик бўлиб, унда халқнинг асрий турмуш тажрибаси ва хулосалари асосида жамланган билим мажмуи ётади. Ана шу билим мажмуи нуктаи назаридан каралганда, эртакнинг когнитив концепт сифатидаги мохияти намоён бўлади. У оркали билим хосил килиш мумкин. Бунда билим хосил килишнинг босқичлари босиб ўтилади. Эртак когнитив концепти замиридаги билимлар муайян сценарий асосида шаклланади ва уни идрок килиш хам шу тартибда кечади.
8. «Эртак фрейми»ида асосий тушунча (образ) ва унинг атрофидаги ёрдамчи образлар бўлади. У асосий объект (образ ёки мотив) тафсилотлари хақидаги билимларни камраб олади. Шунингдек, эртакдаги объект ва субъектлар муносабати хақидаги билимлар хам фреймдир. Бу жихатдан эртак фреймининг умумий мохияти феъл нисбатлари мохиятини ёдга солади, ўзаро харакат (интеракция хақидаги билимлар) мажмуини ўзида намоён этади.
9. Француз ва узбек эртакларида «хо.\иш-истак», «мумкинлик-шарт», «зарурурият-керак» категорияларининг хусусиятлари очиб берилади.
Француз эртакларида модаллик категорияси морфологик (феълнинг шахссиз шакллар (сифатдош, герундий - равишдош), феъл майллари - аниқ-лик, истак, буйруқ ва лексик (модал феъллар, модал сўзлар, модал юклама, сифат, равиш, гапнинг махсус қурилмалари) ва синтактик воситалар (интонация, сўз тартиби) билан ифодаланиши кузатилади. «Хоҳиш-истак», «мумкинлик-шарт», «зарурият-керак» категориялари: модал феъллар, модал сўзлар, модал богловчилар, феьлнинг шахссиз шакллари, қўшма феъллар, махсус феъл шакллари, интонация каби тил бирликлари билан ифодаланиш хусусиятлари билан ажралиб туради.
10. Ўзбек эртакларида модаллик категорияси: морфологик (махсус феъл шакллари, феьлнинг кўшма шакллари, аниқлик ва буйрук майллари, замон, шахе); лексик (модал ва тўлиқсиз феъллар, модал ва кириш сўзлар, модал юкламалар); синтактик (сўз тартиби, интонация) воситалар ёрдамида ифодаланиши билан ажралиб туради. Ўзбек эртакларида «хоҳиш-истак», «мумкинлик-шарт», «зарурият-керак» категориялари феьлнинг аналитик шакллари, феьлнинг кўшма шакллари, махсус феъл шакллари, модал феъллар (керак бўлмоқ, истамоқ, хохламоқ); модал ва кириш сўзлар, модал юкламалар каби лисоний бирликлар билан ифодаланади.
11. Француз эртакларида модал феъллар якка холда қўлланмаслиги, балки битта, баъзан иккита мустакил феъл билан келиши хам мумкин. Француз эртакларидаги битта модал феъл ўзбек эртакларидаги бир йена модал феъл вариантларига мос келади. Француз эртакларида истак модал категориясини ифодалашда модал феъллар мустакил феъллар билан кўпроқ, ёрдамчи феъллар билан камроқ қўлланилади. Ўзбек эртакларида эса, истак маъносининг ифодаланишида мустакил феъл билан бирга кўмакчи феъллар кўпроқ кўлланилиши кузатилади.
12. Француз ва ўзбек тилларида «мумкинлик», «зарурият», «истак» фреймларининг ифодаланиши ва мазкур фреймлар доирасига кирувчи феълларни икки гурухга ажратиш лозим бўлади. Биринчи гурухга кирувчи модал феъллар семантик майдон ядросини ташкил килиб, уларнинг гапда кўпроқ қўлланиш хусусиятини инобатга олиб, «кучли гурух» деб, иккинчи гурухга кирувчи модал феъллар семантик майдон перифериясини ташкил килиб, уларнинг гапда камрок келишига караб, «кучеиз гурух» деб олиб, алохида ўрганиш мақсадга мувофикдир.
13. Француз ва узбек эртакларида миллий-маданий ўхшашликларнинг акс этиши, улар орасидаги дифференциал белгиларнинг лисоний воситалар оркали ифодаланишида хамда француз ва узбек эртакларида миллий ўзига хосликларнинг тил, маданиятда акс эттиришда модаллик категориясининг фаол иштирок этади.
14. Эртаклар хажм жихатидан кичик мотивни ташкил килса-да, аммо модаллик категориясининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришда мухим ахамиятга эга.
Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон ахолисининг ўсиб бориши ва қишлоқ хўжалик махсулотлари бозоридаги рақобатнинг кучайиши шароитида қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлашни рационал ташкил қилиш хамда совитгичларда сақланган махсулотлар, айниқса мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини истеъмолчиларга сифатли тарзда етказиб бериш долзарб масалага айланиб бормокда. Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълу-мотларига кўра, хар йили дунё бўйича қарийб 1,3 млрд, тонна микдоридаги салкам 1,0 трл. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари шу тариқа бой берилади1.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва сотиш хизматларини замонавий талаблар асосида самарали ривожлантиришга, ички истеъмол бозорини киш-бахор мавсумида баркарор таъминлаш ва соханинг экспорт имкониятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар бугунги кунда «йил давомида нархларнинг мавсумий кескин ошиб кетишига йўл қўймасдан, аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари билан узлуксиз таъминлаш хамда ушбу махсулотларни экспорт қилишни кенгайти-риш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш имконини бермокда»". Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотлари каби махсулотларнинг экспорти йўлга қўйилиб, бу йўналишда сезиларли натижалар-га эришилди. 2014 йил 7 июнда Тошкент шахрида бўлиб ўтган «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзусидаги халқаро конференцияда таъкидланганидек: «Ҳозирги вақтда биз умумий қиймати қариб 5 млрд, доллар бўлган озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот махсулотларини экспорт қилмокдамиз. Сўнги уч йилда экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалик махсулотлари хажми 3 баробардан зиёд ошди»3.
Ўзбекистонда озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш билан бирга уларни нобуд қилмасдан сақлаш масаласига алохида эътибор қаратилмокда. 2015-2023 йиллар мобайнида мева-сабзабот махсулотларини ишлаб чикариш, қайта ишлаш ва саклаш бўйича инфратузилмани такомиллаштириш учуй 1 млрд. АҚШ доллари, шу жумладан махсулотларни сақлаш тизимини ривожлантиришга 260 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция сарфлаш режалаштирилган.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва сотиш сохаларини самарали ривожлантириш, совитгичларда сақланадиган махсулотларнинг сифатлилигини таъминлаш юзасидан мақсадли тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борилмокда. Бу борада ички ва жахон бозорларидаги конъюнктура ўзгаришини инобатга олган холда махсулот ишлаб чикариш ва сақлаш параметрларини оптималлаштириш, саклаш ва кайта ишлаш корхона-ларини юқори сифатли хомашё билан узлуксиз таъминлаш, мавсумий талаблар-ни эътиборга олган холда ахолига қишлоқ хўжалиги махсулотларини барқарор етказиб бериш, бозорларда рақобатбардош махсулотларнинг турларини кенгайтириш, махсулотларни кичик ва оптимал хажмдаги совитгичларда сифатли саклашни таъминлаш кабилар юзасидан тадқиқотлар мухим ахамият касб этмокда. Шунингдек, махсулотни саклаш ва транспортда ташишда табиий йўқотиш нормативларини хамда сохани самарали ривожлантиришга оид иқтисодий-молиявий механизмларни такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини тайёрлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини бахолашнинг интеграл кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, махсулот сифатини саклаш жараёни-ни рационал ташкил қилиш ва сарф-харажатларни оптималлаштириш, музлаткичдан олинган мева-сабзавот махсулотларини чакана савдо корхона-ларида саклашнинг оптимал шароитларини белгилаш, аввалдан белгиланган параметрлар асосида махсулотларни саклаш оптимал хажмининг прогноз кўрсатикичларини асослаш хамда махсулотларни саклаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишда синергетик самарадорлик ва кластер ёндошувлар-ни самарали қўллаш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар кўлами янада кенгайтирилмокда. Шу жихатдан хам мазкур диссертация мавзуси ўзининг долзарблиги билан изохланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2012 йил 10 майдаги «2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат-лар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-174-сонли, 2016 йил 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулот-ларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-да»ги ПҚ-345-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкама-сининг 2016 йил 26 февралдаги «2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 55-сонли Қарори хамда мазкур фаоли-ятга тегишли бошқа норматив-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг мақсади: махсулотларни саклаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини баҳолашнинг индивидуал ва интеграл кўрсаткичлари ишлаб чиқилган хамда самарадорликни баҳолашнинг мавжуд методикаси копмлекс кўрсаткич орқали баҳолаш асосида таком иллаштирилган;
мева-сабзавот махсулотлари сифатини саклаш, саклаш жараёнини рационал ташкил килиш ва сарф-харажатларни оптималлаштириш кабиларни эътиборга олган холда махсулотларни мавсумий сақлашда табиий йўқотиш нормативлари (олма - 2,71%, картошка - 5,0%, пиёз — 12,2%) асосланган;
мева-сабзавот махсулотларини чакана савдо корхоналарида сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иктисодий механизм-ларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
мева-сабзавот махсулотларини махсус совутгичларда саклаш корхона-ларига улгуржи савдо килиш учун олинадиган лицензияни бекор килиш асосланган ва бунинг эвазига субъектларнинг айланма маблагларини кўпайтириш йўллари асосланган;
мева-сабзавот махсулотларини саклашнинг хажми ва экспорти хамда фойда даражаси каби параметрларни динамик ошириб бориш асосида махсулотларни саклаш хажмини 2016-2019 йилларда ривожлантиришни прогнозлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Хулоса
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини ошириш бўйича бир қанча масалалар, жумладан, уларнинг назарий ва методологик асослари, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги роли, ижтимоий-иқтисодий мазмуни, аҳоли фаровонлиги, яшаш даражаси ва сифатини оширишдаги аҳамияти, мазкур хизматлар самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими, уларни аниқлаш усуллари, синергетик самара ва кластер ёндошувларидан фойдаланиш каби масалалар етарли даражада тадқиқ қилинмаган ва мос равишда иқтисодий адабиётларда ҳам кам ёритилган.
Тадқиқотлар натижасида махсулотларни сақлаш ва сотиш хизматлари
мамлакатимиз хизмат кўрсатиш тизимида муҳим аҳамиятга эгалиги, етиштирилган маҳсулотни сотиш - масофа нуқтаи назаридан, саклаш эса вакт нуқтаи назаридан истеъмолчига етказиб бериш хизмати эканлиги назарий жиҳатдан асосланди. Аммо шу икки ҳолатда хам яратилган махсулот ҳажмига ҳеч қандай янги маҳсулот қўшилмасада, макон ва замон нуқтаи назаридан амалга ошириладиган қўшимча хизматлар эвазига маҳсулотлар қиймати ўзгаради. Ушбу холат сақлаш ва сотиш хизматларининг ўзига хос хусусият-ларини белгиловчи мухим жиҳат эканлиги назарий жиҳатдан очиб берилди.
2. Тадқиқотлар натижасида махсулотларни саклаш ва сотиш хизматлари самарадорлиги билан боғлиқ «самара», «самарадорлик», «самарадорлик мезони», «иқтисодий кўрсаткичлар», «сақлаш хизматлари самарадорлиги», «сотиш хизматлари самарадорлиги», «синергетика», «синергетик самара», «синергетик самарадорлик», «кластер» каби мавзуга оид тушунчаларнинг такомиллашган таърифлари ишлаб чиқилди.
3. Мева-сабзавот махсулотлари сифатини саклаш ва саклаш жараёнини рационал ташкил килиш хамда сарф-харажатларни оптималлаштириш мақсадида махсулотларни мавсумий саклашнинг табиий йўқотиш норматив-лари урганилиб, изланишлар натижасида махсулотларни мавсумий саклашнинг табиий йўқотиш нормативлари илмий ва амалий жиҳатдан асосланди хамда амалиётга жорий этилди.
4. Махсулотларни саклаш ва сотиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар самарадорлигини ифодаловчи индивидуал кўрсаткичларни иктисодий мазмуни бўйича 9 та гурухга бўлиш тавсия қилинди. Ҳар бир гурух бўйича интеграл кўрсаткичнинг микдорини аниклаш йўллари кўрсатиб берилди. Ишда корхона фаолияти натижасига яхлит баҳо бериш учун интеграл кўрсаткичларни бир хил йўналиш ва ўлчамга келтириш асосида комплекс кўрсаткичларни хисоблаш усуллари ишлаб чикилди.
5. Махсулотларни саклаш ва сотиш билан богик хизматларни такомиллаштириш хамда самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ва уларни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган тадқиқотлар натижасида маҳсулотни совутгичда саклаш эвазига саклаш муддатини узайтириш, табиий йўқотиш ва ташиш харажатларини камайтириш натижасида самарадорликни ошириш йўллари асосланди.
6. Мева-сабзавот махсулотларини чакана савдо корхоналарида сотиш хизматлари самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иктисодий механизм-ларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосида махсулотларнинг табиий йўқотишларни ва турли харажатларни камайтириш йўллари ишлаб чиқилди. Шунингдек, мева-сабзавот махсулотларини махсус совутгичларда саклаш корхоналарига улгуржи савдо килиш учун олинадиган лицензияни бекор килиш асосланди ва бунинг эвазига субъектларнинг айланма маблагларини кўпайтириш эвазига самарадорликни ошириш йўллари кўрсатиб берилди.
7. Махсулотларни саклаш ва сотиш жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилган инвестицияларни қоплаш муддати совутгичнинг киймати, энергия сарфи, маҳсулотларни саклаш муддатини узайтириш эвазига саклаб колинган махсулот микдори ва сотиш хажмига богликлиги асосланиб, инвестицияларни коплаш муддатларини аниклаш тартиби ишлаб чиқилди.
8. Махсулотларни саклаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таснифланди, уларни аниклаш ва баҳолаш орқали ички имкониятларни ахтариб топиш ва иқтисодий жиҳатдан асосланган бошқарув қарорларини кабул килиш усуллари ишлаб чиқилди.
9. Маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан боғлиқ хизматлар самарадорлигини оширишда синергетик самара (кучларни бирлаштириш, тизимли таъсир ва келажакнинг бугунга таъсири) ҳамда кластер ёндошувларидан фойдаланишнинг объектив зарурлиги асосланди. Ишда маҳсулотлар сақлаб сотиш хизматлари кластери модули ҳамда унинг таркибини ифодаловчи схемалари ишлаб чиқилди.
10. Мева-сабзавот махсулотларини саклашнинг хажми ва экспорти хамда фойда даражаси каби параметрларни динамик ошириб бориш асосида маҳсулотларни сақлаш ҳажмини прогнозлаштиришда чизиқли тренд апракцимациясининг полинамиал моделидан фойдаланиш тавсия этилди. Ушбу тавсия асосида Самарканд вилоятида 2016-2019 йилларга мўлжалланган махсулотларни саклаш билан боғлиқ кўрсаткичлар динамикаси ва уларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳисоб-китоб қилинди.
Тадкиқотлар натижасида ишлаб чиқилган илмий-назарий хамда амалий тавсияларни амалиётда кўллаш махсулотларни саклаш ва сотиш хизматлари самарадорлигини ошириш, ўкув дастурларини такомиллаштириш, тайёрла-наётган кадрлар малакаси ва кўникмасини бошқарувнинг замонавий усуллар ёрдамида шакллантириш билан бирга, мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлиги дастури ижросини таъминлаш, ахолининг яшаш даражаси ва сифати ошириш учун хизмат килади.
Республиканинг жанубий минтақалари шароитига мос, серҳосил ва дон сифати юқори бўлган юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда қишлоқ хўжалигининг асосий тармокларидан бири бўлган ғаллачиликни ривожлантиришда серхосил, дон сифати юқори, турли ташқи нокулай шароитларга чидамли юмшоқ ва қаттиқ буғдой навларини яратиш, уруғчилигини тўғри ташкил этиш, навдорлигини ошириш ва мақбул етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бугунги кунда дунёда йилига 730 млн. тоннадан ортиқ дон хосили стиштирилмокда1. Озик-овқат хавфсизлигини таъминлашда бошоқли дон экинлари, жумладан, буғдойдан юқори ва сифатли дон хосили олиш мухим ахамиятга молик вазифаларидан бири хисобланади.
Республикамиз ахолисини нон ва нон махсулотларига бўлган талабини ўзимизда стиштирилган дон хисобига кондириш бўйича соҳада кснг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида, қисқа муддат ичида галла мустақиллигига эришилди. Мамлакатимизда жумладан, жанубий минтақалар шароитида ғалладан мўл ва сифатли хосил олишда муайян тупроқ-иқлим шароитлари учун мос бўлган буғдой навларини яратиш, уларни тўғри жойлаштириш, уругчилигини ташкил этиш ва етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чикилгани натижасида 2015 йилда жами 7,2 млн. тоннадан ортиқ дон хосили етиштирилди ва ўртача дон хосилдорлиги гектарига 52,7 центнерни ташкил этди.
Дунёда ғалла етиштирувчи мамлакатларда бошоқли дон экинлари майдонларидан олинаётган юмшоқ буғдой дон хосили асосан аҳолини нон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи учун ишлатилса, қаттиқ буғдой дони макарон ва кондитер саноатида кенг қўлланилади. Қаттиқ буғдой биологик жиҳатдан юмшоқ буғдойга нисбатан қурғоқчиликка, юкори хароратга чидамлилиги, сарик ва қўнғир занг ҳамда қоракуя касалликлари билан кам зарарланиши, дони стилганда тўкилиб кетмаслиги билан ажралиб туради. Шунинг учун, буғдой селекциясида ҳар бир минтақа шароити учун мос бўлган, яъни турли стресс омиллар таъсирига бардошли, ссрҳосил ва дон сифати юқори юмшоқ ва қаттик буғдой навларини яратишга алохида эътибор қаратиш долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисидаги»ги Қонунлари ва Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги «Узбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик сохасидаги сиёсати тўғрисида»ги қарори ҳамда бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкиқотнинг мақсади. Жахон коллекцияси намуналаридан фойдаланган ҳолда республиканинг жанубий минтақалари тупроқ-иклим шароитларига мос юмшоқ ва қаттиқ буғдойнинг эртапишар ва ташки муҳитнинг нокулай омилларига чидамли, ҳосилдор хамда дон сифати юқори бўлган навларини яратиш, навдорлигини ошириш ва мақбул етиштириш агротехнологияларини и ш лаб чиқишдан и борат.
Тадқнқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор юмшоқ ва қаттиқ буғдой нав ва намуналари агроэкологии нав синаш кўчатзорларида барча белгилари бўйича баҳоланган;
лалми майдонлар учун қаттиқ буғдойнинг ўсув даври қисқа, ҳосилдорлиги, дон сифати юқори ва турли ноқулай шароитларга чидамли нав ҳамда намуналари танланган;
лалми майдонларда эртапишар, ҳосилдор, касаллик ва заракунандаларга ҳамда ётиб қолишга чидамли, шунингдек, кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган қаттиқ буғдой навлари яратилган;
генетик келиб чиқиши узок бўлган маҳаллий ва хориждан келтирилган навлар иштирокида Ғ| авлодлар ажратиб олиниб, доминантлик ҳамда тўлик ирсийланиш белгилари аниқланган;
дурагайлаш асосида яратилган нав ва намуналарнинг ҳосилдорлиги ҳамда дон сифати юқори ва турли ноқулай шароитларга чидамли бўлган комбинациялар ажратиб олинган;
юмшоқ ва қаттик буғдойнинг турли эко-географик гуруҳларига мансуб дурагайларини яратишда ота-она жуфтларини ўзаро чатиштириб, кимматли-хўжалик белги ва хусусиятларининг ирсийланиш қонуниятлари аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг турли касалликлар ва заракунандаларга чидамлилик кўрсаткичлари аниқланган;
янги яратилган «Краснодар-99», «Бунёдкор», «Барҳаёт» ва «Фаровон» навларини етиштиришнинг мақбул агротехнологиялари ишлаб чиқилган;
лалмикор ерларда қаттиқ буғдойга фосфорли ўғитларни қўллаш меъёри ва ўсув даврида баргдан озиқлантириш орқали дон ҳосилдорлигини ошириш усуллари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. 2008-2009 йиллари суғориладиган майдонларда юмшоқ буғдойнинг 310 та, лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойнинг 220 та намуналари ўрганилиши натижасида 54 та намуна эртапишар, 185 та намуна ўртапишар ва 71 та намуна кечпишар эканлиги аникланди. Дон ҳосилдорлиги 40 ц/га бўлган 44 тани, 40-50 ц/га бўлган 138 тани, 50-60 ц/га бўлган 83 тани ва 60 ц/га дан юқори бўлган намуналар 45 тани ташкил этди.
2. Барча тажрибалар Қашқадарё вилоятининг тоғ олди худудида (Шаҳрисабз тумани), ўрта худуд (Қарши тумани) ва чўл худуди (Касби тумани) да ўтказилди. Селекция жараёнида фойдаланиш мақсадида 22 та намуна танлаб олиниб, 8 та районлашган ва истикболли навлар билан таккослаб ўрганиш учун 30 та намуналарнинг агроэкологик нав синаш кўчатзори ташкил этилди.
Юмшок буғдойнинг «Бунёдкор» нави истикболли навлар каторига киритилди ва 600 гектардан ортиқ майдонга экилди. «Фаровон», «Барҳаёт», «Шамс» навлари яратилди ва айни пайтда Давлат нав синаш комиссиясида синовдан ўтмокда.
3. Суғориладиган майдонларда бир хил агротехника қўлланилганда, тақир ва тақирсимон тупроқларга нисбатан оч тусли ва типик бўз тупроклар шароитида ҳосилдорлик сезиларли равишда ошиб бориши, яъни, хосилдорлик чўл худудига нисбатан ўрта худудда 3,6-5,8 ц/га, ўрта ҳудудга нисбатан тоғ олди худудида 2,5-4,9 ц/га ва чўл ҳудудига нисбатан тоғ олди худудида 7,8-8,5 ц/га юкори бўлди.
4. Лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойнинг 220 та намуналарига ҳар тамонлама бахо берилиб улардан, 32 таси эртапишар, 140 таси ўртапишар ва 48 та намуналар эса кечпишарлиги қайд этилди. Дон ҳосилдорлиги 5-10 ц/га бўлган 34 тани, 10-15 ц/га бўлган 91 тани, 15-20 ц/га бўлган 68 тани ва 20 ц/га дан юқори бўлган намуналар эса 27 тани ташкил этди.
Селекция жараёнида истикболли «Мингчинор» нави уруғи 100 гсктардан ортиқ майдонга экилди. «Лангар» нави 2014 Йили Давлат нав синаш комиссиясига топширилди ва айни пайтда синовдан ўтмокда.
5. Юмшок буғдойнинг 15 та комбинацияда дурагайлар олиниб, ўсимлик бўйининг ирсийланиши 8 комбинацияда юкори гетерозис холатда бўлиб, энг юқори гетерозис Ғ| 200/50 х Бунёдкор (hp=1.9) ва Ғ] Жайвирак х 100/35 дурагайларида (hp=l .5) аникланди.
Бошоқ узунлиги бўйича энг юкори доминантлик Ғ] 100/37 х 108/2004 дурагайида (hp=4.3) бўлиши қайд этилди. 1000 та дон вазпи бўйича Ғ| Змина х MV-417-03 дурагайида юкори доминантлик (hp=3.4) га тенг бўлди.
6. Намуналарнинг иссиқлик ва қурғоқчиликка бардошлилиги Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари дала ва лаборатория шароитида бахоланиб, лаборатория шароитида «Бунёдкор», «Фаровон», «Барқаёт», Entry-6 ва Entry-32 нав ва намуналари қурғокчиликка чидамли, Жайхун, «Бунёдкор», «Фаровон», «Барҳаёт», Entry-6, 100/37, 100/39, 200/44 ва 200/48 нав ва намуналари иссикликка чидамли эканлиги тасдиқланди.Дон хосилдорлиги 1000 та дон вазни билан (r=0,36), оқсил миқдори билан (r=0,16) ижобий коррелятив боғлиқлик борлиги, клейковина миқдори билан (г=0,03) кучсиз, ИДК кўрсаткичи (г=0,07) салбий коррелятив боғлиқлик борлиги аникланди.
7. Ўсув даврида навларнинг суғориш сонига бўлган талаби ўрганилиб, «Краснодар-99», «Бунёдкор», «Фаровон» ва «Бархаёт» навларида 1 марта суғорилганда, хосилдорликни паст бўлиши (31,4-37,2 ц/га) олинган даромад харажатни қопламаслиги ва рентабеллик даражаси -17,8 дан 31,2 фоизгача бўлди. 2 марта суғорилганда хосилдорлиги (40,5-50,5 ц/га) олинган даромад харажатни тўла қопламаслиги, рентабеллик даражаси 5,4-31,2 фоиз, 3 марта суғорилганда хосилдорлик (50,6-60,1 ц/га) ва рентабеллик даражаси 31,4-55,6 фоиз бўлди. 4 марта суғорилганда хосилдорлик (57,8-66,1 ц/га) ва рентабеллик 49,9-70,7 фоизга стиши аникланди.
«Бунёдкор» навида 1 марта суғорилганда барча навларда харажатлар копламаганлиги, 2 марта сугорилганда 410100 сўм, 3 марта сугориш ўтказилганда 779000 сўм ва 4 марта сугорилганда 991000 сўм соф фойда олинган.
8. Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз, тақирсимон тупроклари шароитида ва занг касаллиги кенг таркаладиган майдонлар учуй юмшоқ бугдойнинг «Бунёдкор» навини экиш тавсия этилди.
9. Қашқадарё вилоятининг лалмикор ерлари бўз тупроклари шароитида «Мингчинор» ва «Лангар» навлари уругини экиш олдидан гектарига 75 кг фосфорли ўғит бериш ва бахорда 2 марта озиклантирилганда юкори ҳосилдорликка эришиш мумкинлиги аникланди.
«Мингчинор» навида гектарига 75 кг фосфорли ўғит ва 2 марта суспензия берилган вариантда хосилдорлик гектаридан 28,1 ц/га ёки назоратга нисбатан 16,4 ц/га кўн бўлиб 737800 сўм соф фойда олинган. «Лангар» навида гектарига 75 кг ва 2 марта суспензия ўтказилганда хосилдорлик 26,1 ц/га ёки назоратга нисбатан 15,5 ц/га кўп хосил олинди.
10. Сугориладиган майдонларда Бунёдкор навидан 90,8 тонна, лалми майдонларда Мингчинор навидан 18,8 тонна юкори авлодли уругликлар тайёрланди ва уругчилик фермер хўжаликларига стказиб бсрилди.
Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдой касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Юмшоқ буғдой (Triticum aestivum L.) ер курраси ахолисининг 40 фоизини озиқ-овқат билан ҳамда зарур бўлган калория ва оқсилларнинг 20 фоизи билан таъминлайди1. Дунё миқёсида буғдой жами экин майдонларининг 17 фоизини эгаллайди". Халқаро озиқ-овқат ташкилоти (ФАО) экспертларининг маълумотларига кўра, 2007 йилда дунёда экиладиган жами экин майдонининг қарийиб 213 млн. гектари ёки 20 фоизини буғдой эгаллаган ва мазкур йилда етиштирилган дон ҳосили 619 млн тоннани ташкил этган3.
Республикамизда ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ошиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда мустақилликнинг илк кунларидан ахолини ўзимизда етиштирилган буғдой донн билан таъминлаш вазифасини қўйилди ва бу муваффаккиятли амалга оширилмоқда. Мамлакатимиз қисқа муддат ичида Марказий, Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка давлатлари орасида энг юқори дон ҳосилдорлигига эришаётган давлатлар сафига қўшилди4. Мустақиллик йилларида дон етиштиришда улкан ютуқларга эришилди жумладан, 2009 ва 2010 йилларда 1,0 млн. гектардан ортиқ суғориладиган майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 50,0 центнердан дон ҳосили етиштирилган бўлса, 2014-2016 йилларга келиб бу кўсаткич 60 центнерни ташкил этди.
Дунёда ғаллачилик соҳасини ривожлантириш ва ҳосилдорликни янада оширишда замонавий интенсив технологияларни қўллаш орқали эришиш мумкин. Бунда, етиштирилаётган бошоқли дон экинларини турли касалликлардан химоя қилиш, уларни тарқалиш ареалини аниқлаш ва самарали кураш чоралари қўллаш ўта муҳим ҳисобланади. Бошоқли дон экинларининг ўсув даврида фитосанитар ҳолатини доимий назорат қилиш, муаяйан касалликнинг кучли тарқалиши ва ривожланиши хавфи мавжуд бўлганида ўсимликни ҳимоя қилиш бўйича тезкор чора-тадбирларни қўллаш орқали катта миқдордаги дон ҳосилини сақлаб қолиш мумкин. Шу боисдан буғдойда касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг тур таркибини қайта кўриб чиқиш, улардан асосийларининг далаларда тарқалиши ва ривожланиши, ҳосилга зарар етказиш даражалари ҳамда уларга қарши кураш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 117-П-сон «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан химоя қилиш тўғрисида»ги қонунини амалга киритиш хақидаги қарори, Ўзбекистон Республикам Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикам Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни химоя қилиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг максади Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдойнинг фитосанитар ҳолатини мониторинг қилиш, улардан асосий зарар етказадиган касалликларнинг инфекция манбалари, дон ҳосилига зарар етказишини баҳолаш ҳамда ушбу касалликларга қарши янги замонавий фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
илк бор мамлакатимизда кўп йиллик мониторинг асосида марказий ва жанубий минтақаларидаги буғдойзорларнинг фитосанитар холати, далаларда касалликлар тарқалиши хамда ривожланиши даражалари аниқланган;
асосий касалликларнинг тур таркиби идентификация қилинган ва улардан некротроф патоген замбуруғлар вакилларининг изолятлари соф культурага ажратилган;
мамлакатимизда илк бор буғдой бошоқлари «зайтун моғори» ва донлари «қора муртак» касалликлари билан зарарланиши аниқланган;
буғдойнинг занг ва доғланиш касалликларини қўзғатувчи замбуруғлар қиш даврида сақланиш усуллари хамда касалликларнинг бирламчи инфекция манбалари аниқланган;
дала шароитида табиий ва сунъий инфекция фонларида асосий касалликларнинг ялпи буғдой хосилига хамда хосил структурасига салбий таъсирлари аниқланган;
давлат синовларида янги уруғ дорилагичлар ва ўсув даврида қўлланиладиган фунгицидларнинг буғдой касалликларига нисбатан биологик хамда хўжалик самарадорлиги аниқланган;
буғдой касалликларини хисобга олиш ва фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашнинг мақбул, оддий услублари ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдой экинзорларида 2004-2016 йилларда энг кенг тарқалган касалликлар барг доғланишлари бўлса хам, уларнинг ривожланиши аксарият холларда паст даражада бўлди. Уларни замбуруғларнинг Septoria tritici ва Drechslera tritici-repentis турлари қўзғатиши аниқланди. Буғдой барглари доғланишларининг деярли 40% ноинфекцион касалликлар эканлиги аниқланди.
2. Сариқ занг мамлакатимизда буғдойнинг энг хавфли касаллиги эканлиги исботланди ва у эпифитотик йилларда хам тарқалиши, хам ўртача ривожланиши бўйича энг олдинги ўринни эгаллади.
3. Қўнғир занг асосан ўсув даврининг ўрталаридан кейин, ўчоклар шаклида намоён бўлди ва кам холларда ривожланиши юқори даражага етди.Поя занги экинзорларда амалда қайд этилмади.
4. Мамлакатимизда буғдой хавфли фузариоз хамда (айниқса лалми ерларда) қоракуя касалликлари билан кўпроқ зарарланиши қайд этилмоқда.
5. Буғдой бошоқлари зайтун моғори ва донлари қора муртак билан зарарланиши ва уларни замбуруғларнинг Cladosporium spp. ва Alternaria alternata турлари кўзғатиши мамлакатимизда илк бор аникланди. Ушбу касалликларнинг 2016 йилда анча кенг тарқалиши кайд этилди.
6. Мамлакатимизда илк бор буғдой ўсимликлари галла циста нематодаси+фузариоз комплекси билан зарарланиши кайд этилди.
7. Ўзбекистон шароитида сарик зангнинг бирламчи инфекция манбаи кузда зарарланган буғдой майсалари бўлиб, патоген кўпинча барг тўқимаси ичида тиним давридаги мицелий ёки камрок холларда очилган урединиялар шаклида қишлаши тасдиқланди.
8. Мамлакатимизда киш даврида буғдойда доғланиш кўзғатувчи замбуруғлар ўсимлик қолдиқларида мицелий ва конидиялари билан сакланиши, хусусан Septoria tritici турининг пикнидалари ва Drechslera tritici-repentis турининг споралаш аъзолари бахорда бирламчи инфекция манбалари сифатида фаолият кўрсатиши аникланди. Ушбу замбуруглар бугдой донларини зарарламайди ва уруғлик донда сақланмайди.
9. Мамлакатимиз шароитида буғдой касалликлари (хусусан сариқ занг) депрессия холатида бўлган мавсумларда дон хосили касалликлар туфайли айрим навларда 4-5% га пасайиши, бошқа навларда эса сезиларли даражада камаймаслиги аникланди. Сарик занг ривожланиши учун кулай об-хаво шароитлари кечрок (гуллаш охири-дон тугилиши ва тулишиши фазаларида) кузатилган мавсумларда бугдой дон хосили 7-18% га пасайиши мумкинлиги кайд этилди.
10. Сарик занг эпифитотияси кузатилган мавсумларда ва унга карши кураш чоралари қўлланилмаганда касаллик дон хосилини гектардан 10,9-15,2 центнерга (31-39% га) ёки ундан хам кўпроққа пасайтириши мумкин эканлиги аникланди.
11. Мамлакатимизда аксарият мавсумларда догланиш касалликлари ривожланиши жуда паст даражада бўлиши туфайли бугдой хосилига сезиларли зарар етказмаслиги, аммо тоғолди минтақаларидаги далаларда ўртача даражада ривожланган мавсумларда дон хосилини 2,7-5,4 центнерга (7,2-17,7% га) пасайтириши мумкинлиги аникланди.
12. 2010-2015 йилларда давлат синов тажрибаларида 8 та янги фунгицид сариқ занг ва ун-шудрингга карши 99,7-100%, 2 та препарат септориоз ва сариқ догланишга карши 25,0-33,9% ва 24,1-49,7%, 3 та препарат чанг ва қаттиқ қоракуяга карши 100% ва 2 та препарат оддий илдиз чиришига карши 25-33,9% биологик самара кўрсатди. Ушбу синов тажрибаларининг натижалари асосида Давлат кимё комиссияси томонидан сарик зангга карши ўсув даврида пуркаш учун Бампер Супер 490 эм.к., Колосаль Про 50% м.эм.к., Тилзол 25% эм.к., Титул Дуо 40% к.э.к., Аканто Плюс 28% сус.к., Химпакт 35% сус.к., Алтае Премьер 10% сус.к. ва Дуазол 40% к.э.к., ун-шудрингга карши Дуазол 40% к.э.к., коракуяларга карши Моерконазол 6% с.э.к., Сертикор 5% сус.к. ва Ессензалил 27% сус.к. хамда илдиз чиришига карши охирги 2 та препаратлар рўйхатга киритилди.
13. Титул Дуо 40% к.э.к. (0,2 л/га), Колосаль Про 50% м.эм.к. (0,2-0,3 л/га), Тилзол 25% эм.к. (0,5 л/га) ёки уларнинг аналоглари билан бир марта ишлов берилганида бу препаратларнинг хар бири бугдойнинг сарик занги ривожланишини 30-35 кун давомида тўхтатиб туриши аникланди.
14. Занг касаллигининг «инфекция босими» жуда кучли бўлса (эпифитотик мавсумларда) ёки далада занг билан бирга догланиш касалликлари хам учраса, об-хаво башоратини хисобга олган холда, биринчи ишловдан кейин 15-20 кун ўтгач иккинчи ва яна шунча вақтдан сўнгра учинчи марта ишлов бериш лозим.
15. Ғалла ва шоли экинлариининг унаётган уруглик донлари ва майсалари чиришини хисобга олиш учун 5-баллик шкала ишлаб чиқилди хамда ушбу экинларда илдиз чиришни хисобга олиш учун тавсия килинган 5-баллик шкала муаллифлар томонидан тўлдирилди.
16. Ғалла экинлари касалликларига қарши уруғ дорилари ва пуркаб ишлатиладиган фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашни осонлаштириш ва мувофиқлаштириш мақсадида тажриба маълумотларига ишлов бериш услублари қаторига янги, «ўсимликларнинг ўртача зарарланиши» тушунчаси ва уни ҳисоблаб топиш учун янги эмпирик формула киритилди.
17. Буғдойда сариқ занг касаллигига қарши Титул Дуо 40% к.э.к. (0,2 л/га) ва Дуазол 40% к.э.к. (0,2 л/га) фунгицидлари қўлланилганида уларнинг биологик самарадорлиги 100% ни ташкил килиб, мутаносиб равишда, назоратга нисбатан гектардан 13,07 ва 12,1 центнер қўшимча хосил олинди, рентабеллиги 47,5% ва 45,5% га тенг бўлди; гектаридан 1028 минг ва 983 минг сўм шартли соф фойда олиниши таъминланди, назоратга нисбатан иқтисодий самарадорлиги эса 510 минг ва 465 минг сўмни ташкил қилди. Ҳар 1 сўм харажат 1,45-1,47 марта қопланди.
Сурункали полипозли риносинуситларнинг клиник-иммунологик хусусиятлари ва уларни даволаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотига кўра, ер юзи ахолисининг 1-4%и сурункали полипозли риносинуситдан азият чекади. Ҳозирги кунда ЛОР шифокорига мурожаат қилганлар орасида сурункали полипозли риносинусит билан касалланиш кўрсаткичи 15,4%ни, синуситли беморлар орасида 15-20%ни ташкил қилиб, жаррохлик техникасининг такомиллашганлигига ва қўлланадиган дори воситаларининг кенг турлари мавжудлигига карамасдан касалликнинг қайталаниши дунё ахолисининг 5-60%ида кузатилмокда. Таъкидлаш лозимки, меҳнат килиш кобилиятига эга аҳоли орасида ушбу касаллик билан касалланиш 5,2%ни ташкил килиб, бу вақтинчалик меҳнат қилиш қобилиятининг йўқолишига ва иқтисодий харажатларнинг ортишига олиб келади ҳамда сурункали полипозли риносинуситни даволаш самарадорлиги масаласини муҳим долзарб ижтимоий муаммо эканлигини кўрсатади1.
Узбекистан мустакилликка эришгач, жамият хаётининг кўплаб соҳалари сингари соғликни сақлаш тизимида хам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиши натижасида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ахамиятли касалликларнинг олдини олиш, жумладан, сурункали полипозли риносинуситни даволашда замонавий эндоскопик ва навигацион техника ёрдамида функционал жаррохлик амалиётининг ўтказилиши натижасида даволаш самарадорлигини 20%га ошишига эришилди.
Жаҳон миқёсида ҳозирга қадар ушбу касалликнинг ривожланишида этиопатогенетик омилларнинг етарли ўрганилмаганлиги, турли кўринишларининг тўлиқ баҳоланмаганлиги, полипозли жараённинг қайталаниш сабабларининг етарли даражада аниқланмаганлиги, қолаверса, касалликнинг ташхислаш ва самарали даволаш тадбирлари хусусидаги тушунчаларнинг талаб даражасида эмаслиги сурункали полипозли риносинусит касаллигини ўрганиш заруратини кун тартибига кўяди. Шу билан бирга, республиканинг вилоят ва туманларида сурункали полипозли риносинусит қайталаниши холатининг ортиб боришининг олдини олиш даражаси, кўрсатилаётган оториноларингологик ёрдам сифатини ошириш билан боғлиқ муаммоларининг ҳануз тўлиқ ҳал қилинмаганлиги ҳам замонавий тиббиётнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб колмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» давлат дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали полипозли риносинусит турли кўринишларининг клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш ва қайталанишини камайтиришга каратилган даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
полипозли тўқиманинг «эозинофилли» ва «нейтрофилли» полип турларига патоморфологик бўлиниши исботланган ҳамда уларнинг маҳаллий популяция шароитида тарқалиш даражаси аниқланган;
полипнинг эозинофиллиги ва нейтрофиллигига кўра касалликнинг кечиши ва қайталаниш сабаблари аниқланган;
«эозинофилли» полипозли риносинуситда табиий киллерлар, аллергиза-ция, апоптоз, IL-4, IgE микдорини ишончли ошиши ҳамда иммунтанкислик ҳолатининг юз бериши, «нейтрофилли» полипозли риносинуситда эса IgA ва IL-8 миқдорининг ортиши исботланган;
полипозли тўқимада «ўсиш майдонлари»нинг мавжудлиги, касаллик кечишида ҳужайра ва гуморал омилларнинг юқори таъсири ҳамда бурун шиллиқ пардаси табиий ҳолатининг қайта тикланмайдиган даражада ўзгариб кетиши аниқланган;
сўровнома ўтказиш орқали касалликнинг енгил, ўрта ва оғир даражалари аниқланган ҳамда касалликнинг даражасига караб интраназал кортикостериод, макролид ва иммуномодулятор дори воситаларининг қўлланилиши асосланган.
Хулоса
«Сурункали полипозли риносинуситларнинг клиник-иммунологик хусу-сиятлари ва уларни даволаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Сурункали полипозли риносинусит билан огриган беморлар касаллик тарихининг ретроспектив тахлили сурункали полипозли риносинусит кайта-ланишининг муҳим сабаблари сифатида, кўпинча, 67,3% холатда комплекс даволашнинг етарлича самара бермаслиги, 32,7% ҳолатда эса реабилитация даврининг кечиши эканлиги аникланди. Жаррохлик амалиётларининг такро-ран бажарилиши ўрта ҳисобда 4,7 мартани ташкил килган, бу эса тўлаконли согайиш жараёни ва бурун шиллик қавати битишининг йўқлигидан далолат беради. Бунда 62,3% холатда яллигланиш жараёнининг давомийлиги ва аллергик фон мавжудлигининг етакчи рол ўйнаши аникланган.
2. Сурункали полипозли риносинусит билан огриган беморлар бурун бўшлиғи полипоз тўқимасининг цитоморфологик текширувида эозинофилли ва нейтрофилли яллигланиш мавжудлиги маълум бўлди. Шу сабабли бурун полипларини «нейтрофилли» ва «эозинофилли» шаклларга бўлиш асосли бўлиб, бу мутахассисга сурункали касалланган беморларни даволаш тактикасини танлашга ёрдам беради. Сурункали полипозли риносинусит билан огриган беморларнинг бурун шиллик қаватида ўтказилган функционал тадқиқотлар транспорт фаолиятининг ишончли пасайишини (36,3±0,86 ва 37,5±0,74 минут тегишлича р<0,001 назоратга киёслаганда), pH кўрсаткичининг ишқорий томонга ишончли ошишини (7,4±0,01 ва 7,3±0,01 тегишлича р<0,001 назоратга киёслаганда), сўриш фаолиятининг ишончли пасайишини (89,9±6,6 ва 80,3±4,0 минут тегишлича, р<0,01 назоратга киёслаганда) ва чиқариш фаолиятининг ишончли ошишини (58,4±0,8 ва 55,7±0,8 мг тегишлича р<0,001 назоратга киёслаганда) кўрсатди. Бу ўз навбатида, касалликнинг тез-тез қайталанишига имкон яратган бўлиши мумкин. Шуни хам таъкидлаш жоизки, «эозинофилли» полипозли риносинуситли беморларда касалликнинг «нейтрофилли» кўринишига нисбатан бурун шиллик қаватида кўплаб якқол ўзгаришлар кузатилди.
3. «Эозинофилли» ва «нейтрофилли» полипли беморларнинг бурун бўшлиғи микробиологик текшируви назорат гурухига киёслаганда Coag. neg. Staphylococci (50,0% ва 66,6% ҳолларда тегишлича р<0,05) ва S. aureus (33,3% ва 33,3% холларда тегишлича р<0,05)нинг ишончли устунлиги аникланди. Аммо «нейтрофилли» полипларнинг ўзига хослиги сифатида Р. acnes (20,0%), К.1. Pneumonia (18,3%) ва Enterobacter spp. (7,0%) мавжудлиги маълум бўлди. Аллергологик текширувда сурункали полипозли риносинусит билан огриган беморларнинг 61,3%ида аллергенларга мусбат реакция аникланиб, бу, асосан, «эозинофилли» полипли беморларда кузатилди, 38,7% ҳолатда реакция манфий бўлиб, «нейтрофилли» полипли беморларда учради.
4. «Эозинофилли» полипозли риносинуситли беморларнинг периферии қонида хужайра ва гуморал иммунитет курсаткичларини текшириш табиий киллерлар микдори (19,7±3,60%, р<0,001), аллергизация омили (24,2±2,25%, Р<0,001), апоптоз (24,0±3,15%, р<0,001), ИЛ-2 (10,6±3,53 пг/мг, р<0,001), ИЛ-4 (6,4±2,31 пг/мг, р<0,001) ҳамда IgE (239±19,1 МЕ/мл, р<0,001)ни ишончли ошганлиги аникланди ва бу организм аллергизациясидан далолат беради. «Нейтрофилли» полипозли риносинуситли беморларда эса IgA (167,8±17,88 мг%, р<0,001), ИЛ-2 (12,5±4,81 пг/мг, р<0,001), ИЛ-4 (7,3±1,13 пг/мг, р<0,001) ва ИЛ-8 (9,9±3,72 пг/мг, р<0,001) микдорининг ишончли ошганлиги кузатилди, бу организмда узок давом этувчи сурункали жараён мавжудлигидан далолат беради.
5. Сурункали полипозли риносинусит билан огриган беморлар полипозли тўкимасининг морфологик ва иммуногистокимёвий текширувлари шуни кўрсатдики, бурун «эозинофилли» полипларида «нейтрофилли» полипларга нисбатан полипозли жараённинг «ўсиш майдонлари» кўплиги аникланди хамда касаллик кечишида хужайра ва гуморал омилларнинг катнашиши, бурун шиллик пардасида чукур ўзгаришлар шаклланиши унинг функционал фаоллигининг йўқолишига, қолаверса, қайталаниш жараёнига сабаб бўлиши мумкинлиги аникланди.
6. Иммунологик, морфологик ва иммуногистокимёвий тадкиқотларни ўз ичига олган комплекс тадқиқот усуллари асосида ишлаб чикилган сурункали полипозли риносинуситнинг ташхислаш ва даволаш алгоритми ёрдамида беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда касаллик кечишини башорат килиш мақсадида даволашга янги ёндашувлар ишлаб чикилди.
Оёқ ва чаноқ веналари тромбозида шошилинч жарроҳлик ёрдам
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғликни саклаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотларига кўра, пастки кавак вена (ПКВ) тизимидаги ўткир тромбозлар кенг таркалган касаллик бўлиб, замонавий тиббиётнинг долзарб муаммоси ҳисобланади. Ҳозирда оёк ва тос чуқур веналари тромбозининг (ЧВТ) учраши даражаси умумий популяцияда ҳар 100 минг аҳолига 160 тани ташкил этади. АҚШда ҳар Йили 50 мингдан 100 минггача ўпка артерияси тромбоэмболияси (ЎАТЭ) окибатидаги ўлим холати кайд этилади, бу тромбоэмболияни бошдан кечирган беморлар умумий сонининг 10-20%ини ташкил этади. Мавжуд тадкиқотларнинг кўрсатишича, ЎАТЭнинг 40-80%и умуман ташхисланмайди ёки аксарият холларда тахминий ташхис қўйилади [V. Olie et al., 2014, France].
Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларнинг олдини олишга алохида аҳамият берилмокда. Амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар натижасида, жумладан, шошилинч тиббий ёрдам жаррохдик бўлимларида оёқ ва тос чуқур веналари тромбози (ЧВТ)га йўлиқкан беморларни ташхислаш ва даволаш, ЎАТЭнинг олдини олиш, шунингдек, бу тоифа беморларга юкори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш орқали беморларнинг касалхонада даволаниш муддати 10-14 кундан 7-9 кунгача кисқарди.
Жаҳонда ушбу касалликнинг кўп ўрганилиши унинг кенг тарқалганлиги, қон-томир касалликлари таркибида салмоғининг юқорилиги, қайталанишга мойиллиги, меҳнат лаёқатининг йўқолиши ва ногиронликка олиб келувчи сурункали веноз етишмовчилиги (СВЕ) кўринишидаги жиддий окибатлари билан изохданади. Кўпинча, мазкур ҳолатни тромбознинг латент кечиши янада оғирлаштиради ва бунда тўғри ташхис айни касаллик ЎАТЭ билан асоратлангандагина кўйилади. ЎАТЭ билан боғлиқ 8%дан ортиқ ўлим ҳолатининг аксарияти шошилинч жарроҳлик аралашувини бошдан кечирган беморларда содир бўлиши вазиятни янада ёмонлаштиради. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган хирургик амалиёт ЎАТЭни олдини олишнинг ягона воситасидир. Ҳозирги кунда кава-фильтрни (КФ) имплантация килиш орқали ЎАТЭни хирургик даволаш жиддий мунозараларга сабаб бўлмокда. Бундай жарроҳлик амалиётининг кўплаб асоратлари - эндовеноз тузилмаларнинг миграцияси, тромбоз, паравеноз гематомаларнинг ҳосил бўлиши кабилар мазкур амалиётнинг салбий баҳоланишига сабаб бўлмокда. Шунга қарамай муқобил таклифлар, хусусан, кава-клипс (КК) экстравеноз қурилмаларидан фойдаланиш, уларни бир қатор ангиохирургия марказларида ишлаб чикиш ва такомиллаштириш давом эттирилаётган бўлса ҳам хали унга етарлича эътибор берилмаган. Шубҳасиз, мазкур усулларни такомиллаштириш оёқ веналари тромбози ва ЎАТЭни олдини олишда шошилинч жарроҳлик ёрдами самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3923-сонли “Соғликни саклаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида”ги Қарори, 2011 йил 28 ноябрдаги ПФ-1652-сонли “Соғлиқни саклаш тизимини ислох қилишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятига тегишли бошка меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олиш, оёқ веналари ўткир тромбозини хирургик даволаш натижаларини яхшилаш, даволаш-ташхислаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор оёқ ва тос веналари ўткир тромбозининг даражаси ва тузилмаси, шунингдек тромбофилиянинг генетик ҳамда молекуляр омиллари вариабеллиги аниқланган;
чуқур веналар тромбози ривожланишида FV-Leiden ген омили мутацияси таъсирининг юқорилиги исботланган;
ўпка артерияси тромбоэмболиясининг олдини олишга каратилган пастки кавак венасини клипслаш учун клипснинг янги модель ва мосламалари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган клипсловчи қурилмаларда мавжуд эндовеноз кава-фильтрларга хос камчилик ва асоратлар (фильтрлар миграцияси, пастки кавак вена девори перфорацияси, қоринпарда орти гематомалари, инфильтрациялар ва фиброз) йўқлиги исботланган;
қўлланилган фаол хирургик ва консерватив даволаш усуллари ўпка артерияси тромбоэмболиясининг ривожланиш хавфини пасайтириши аниқланган.
Хулоса
1.11 йиллик кузатувларга кўра, РШТЁИМда даволанган беморлардаги веналарнинг яллиғланиш — тромбли зарарланиши билан касалланиш кўрсаткичи деярли бир хил даражада бўлган: 2004 йилда энг паст (14,5%), 2012 йилда энг юқори (21,7%) даражага етган. Бунда шошилинч флебологик ёрдамга мухтож беморлар сони ўткир панкреатит ва яра касаллигининг асоратли шаклларидагига нисбатан баркарор даражада юқори бўлган. Бу рақамлар, умуман, Тошкент шаҳри кўрсаткичларидан деярли фарк килмайди.
2. РШТЁИМ ихтисослаштирилган бўлимларидаги беморларда оёк ва тос веналарининг ўткир тромбли зарарланишларининг нисбий даражаси 4,1% дан 8,1% гача кайд этилган бўлиб, айникса, бу касаллик травматология бўлимидаги беморларда энг кўп (8,1%) кузатилган.
3. Шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолияти шароитида флеботромбозли беморларни умумий текшириш ва мониторинг килишда ультратовушли ангиосканерлаш асосий усул хисобланади. Бунда унинг ЧВТ ҳолатидаги сезгирлиги, ўзига хослиги ва аниклиги чов бойламидан пастда 96-100% гача етади, аммо проксималрокдаги зарарланишларда 65% гача пасаяди.
4. Қоннинг юкори даражадаги коагуляцияси ва тромблар хосил бўлишига масъул учта асосий аллеллар ва генотиплар генетик ўзгаришларининг учраш даражасини қиёсий таҳлил килиш соглом донорларга Караганда (Р=0,0381, у2 тест) ЧВТ бор беморларда TV-Leiden ген омилининг мутацияси ҳаққоний устунлик (5,7 баробар) қилишини кўрсатди.
5. Ўтказилган тажрибалар веналарни парциал окклюзиялаш учун ишлаб чиқилган мосламаларнинг ишончли ишлашини кўрсатди, яъни барча ҳолларда КК полиуретан губкали эмболларнинг (агар губка бўлагининг диаметри сон венаси ёригининг 50% дан ортигини ташкил килса) тутиб колишига эришилди. Гистологик текширувларда вена девори хамда атрофдаги тўқималар томонидан титандан ишланган каваклипсга нисбатан яккол тўқима реакциясининг йўқлиги тасдикланди.
6. ПКВ тизимида тромбознинг эмбологен шакллари аниқланганида биз ишлаб чиқкан титанли клипс ёрдамида кава-клипслаш усули ЎАТЭни хирургик йўл билан олдини олишнинг ишончли ва хавфсиз усули бўлиб хизмат қилади. Ташки мосламалар (каваклипслар) интравеноз курилмалар (КФ) учун хос бўлган хатарлардан холи бўлиб, ҳатто узок давр мобайнида (12 йилгача) хам хавфли оқибатлар манбаи бўлмайди.
7. Ишлаб чикилган кава-клипслаш мосламалари воситасида ўтказилувчи ЎАТЭ хирургик олдини олишнинг яқин ва узок - 12 йилгача бўлган натижаларининг таҳлили уларнинг афзалликларини аник намоён этди: операциядан кейинги якин даврдаги асоратлар сони КФ имплантацияси (6,3%) ва пликацияга (8,9%) Караганда энг минимал - 2,2% бўлиб чиққан. Узок даврда ҳам шундай бўлган, яъни мос равишда 15,1%, 23,6% ва 32,0% кузатилган.
8. Эмбологен флеботромбозли беморларни консерватив даволашда ЎАТЭнинг қайталаниши 31,7% ҳолатда кузатилган бўлса, ўлим ҳолати 23,2% га етган. ЎАТЭнинг хирургик олдини олиш усуллари қўлланган беморларда эса ушбу асорат 2,9% ҳолатда содир бўлган, ўлим кўрсаткичи эса 0,8% дан ошмаган.
9. Титанли клипс ёрдамида ПКВни клипслаш орқали ЎАТЭнинг олдини олиш усулининг клиник амалиётга жорий килиниши ретромбозлар сонини 1,8 баробар, операциядан кейинги узок даврда СВЕ ривожланишини 3,1 баробар пасайтириш ва беморларнинг касалхонада даволаниш муддатини 30% камайтириш имконини берди.
Талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг педагогик имкониятлари (аудиториядан ташқари машғулотлар мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне «олий таълим тараққиётида интернационаллашув, глобаллашув ва ахборотлаштириш тенденцияларининг кучайиб бориши»1 кузатилаётган бугунги шароитда бўлажак мутахассисларни самарали мулокотга тайёрлаш ҳамда уларнинг глобал фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этмокда.
Узбекистонда мустакилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб узлуксиз таълимнинг муҳим бўғини сифатида олий таълим муассасаларида жахон стандартлари даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, уларни юксак маънавиятли ва билимли, замонавий технологиялар ва илм-фан ютукларини пухта ўзлаштирган, ижтимоий ва коммуникатив фаол шахе сифатида тарбиялаш лозимлиги тўғрисидаги хулосага келинди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим тизимининг кадрлар салоҳиятини тубдан яхшилаш, жисмонан соғлом, маънавий етук, юксак интеллектуал салохиятли, замонавий билимларга эга, мустақил фикрлайдиган2, ўз фикрини эркин, изчил ва аник ифода этиб бера оладиган баркамол авлодни тарбиялаш, олий таълим муассасаларида субъект-субъект муносабатларини, ўқитишнинг замонавий, шахега йўналтирилган технологияларини амалиётга самарали татбик этиш имконини берди ҳамда бўлажак мутахассисларни самарали мулоқот технологиялари ва техникасига тайёрлашни такомиллаштириш муҳим вазифа сифатида белгиланди.
Жаҳон миқёсида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги глобал тенденциялар ривожланган демократии давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш талабларига мое равишда олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологиялари ва техникасига тайёрлаш, уларда мулоқот маданияти, эмпатия, нотиқлик маҳорати каби касбий ва шахсий сифатларни ривожлантиришни тақозо этмокда. Жаҳонда олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқотга тайёрлашга дойр амалга оширилаётган илмий изланишларда аниқ максадга йўналтирилган модулли технологияларни ишлаб чиқиш, вербал ва новербал мулоқот воситаларининг умуминсоний ва миллий ахлоқий-эстетик жиҳатларини аниқлаш, бўлажак мутахассисларнинг шахслараро, маданиятлараро ҳамда оммавий мулоқот маданияти, модера-торлик ва супервайзерлик қобилиятлари, тизимли тахдил қилиш, мантикий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш маҳоратини ривожлантириш каби масалалар долзарб аҳамият касб этмокда. Ана шу нуктаи назардан олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқотга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2124-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги «Тошкент давлат педагогика университета фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 153-сон қарори, шунингдек, мазкур фаолиятга оид қатор бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларини сама-рали мулоқотга тайёрлаш технологияси ва техникасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг мотивацион, когнитив, фаолиятли, технологик ва рефлексив мезонлари ҳамда вербал ва новербал мулокот воситаларининг ахлоқий-эстетик хусусиятлари аниқланган;
олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлаш моделининг ташкилий, технологии ва натижавий-рефлексив компонентлари такомиллаштирилган;
талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг методик асослари эмоционал-образли, интеллектуал-ижодий ва коррекцион-ривожлантирувчи тавсифга эта аудиториядан ташкари машгулот-ларни ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни самарали мулоқотга тайёрлашнинг аниқ мақсадга йўнал-тирилган ва ташкилий компонентларини интеграциялаш асосида локал модулли технологияси ишлаб чиқилган;
талабаларни самарали мулокотга тайёрлашга дойр модераторлик ва супервайзерлик амалиётини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосланган.
Хулоса
«Талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашнинг педагогии имкониятлари (аудиториядан ташқари машгулотлар мисолида)» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Сўнгги йилларда амалга оширилган илмий изланишлар мамлакатимиз олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни самарали мулоқотга тайёрлаш ҳамда уларнинг глобал фикрлашини ривожлантиришнинг педагогии механизмларини таиомиллаштириш зарурати мавжудлигини иўрсатди. Олий таълим муассасаларида ании маисадга йўналтирилган модулли технологияларни ишлаб чиииш, модераторлии ва супервайзерлии амалиётини таиомиллаштириш, мулонотнинг вербал ва новербал воситаларининг умуминсоний ва миллий ахлоний-эстетин жихатларини аниқлаш, бўлажаи мутахассисларнинг иоммунииатив ва эмоционал маданиятини ривожлантириш иаби масалаларни амалга оширишда аудиториядан ташиари машгулотлар имиониятларидан фойдаланиш маисадга мувофии деб топилди.
2. Тадқиқот мавзусига оид иоммунииатив маданият, мулоиот маданияти, самарали мулоиот иаби тушунчаларининг мазмун-моҳияти педагогии талқин этилиб, мулоиот, унинг тариибий иисмлари, турлари, услублари, воситалари, самарадорлии омиллари, мезонлари нўриб чииилди. Мулоиот санъати бўйича муаллифлии дастури мисолида олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулоиот технологияси ва технииасига тайёрлашнинг лоиал модулли технологияси ишлаб чииилди ва амалиётга татбии этилди.
3. Талабаларни самарали мулоқот технологияси ва техникасига тайёрлашда аудиториядан ташкари машгулотларнинг аксиологик ва акмеологик имкониятлари аниқланди ва асослаб берилди. Олий таълим муассасалари талабаларини аудиториядан ташкари машгулотларда самарали мулоқот технологияси ва техникасига экспериментал тайёрлаш жараёни амалга оширилди.
4. Тажриба-синов ишлари натижасида муаммонинг назарий-педагогик ва амалий жиҳатлари апробациядан ўтказилди, реал ижобий натижалар олинди, назарий-педагогик ва амалий позициялар, қоидалар, хулосалар шакллан-тирилди, маълум даражада тизимлаштирилди ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
5. Муаммонинг муваффақиятли ечими тадқиқот гоясининг белгилаб олинганлиги, муаллифлик концепцияси ва уни амалга оширишга тизимли ва амалий ёндашув билан белгиланади. Тадқиқот максади ва вазифалари концептуал ёндашув, назарий-педагогик ва амалий асослар хамда ижтимоий-коммуникатив даражада реал мулоқот жараёни билан таъминланганлиги натижасида ижобий хал килинди.
6. Тадкиқотнинг амалий ахамияти талабаларни самарали мулокотга тайёрлашга дойр ўкитувчининг инновацион фаолиятини ташкил этиш моделлари ишлаб чиқилганлиги, тадқиқотга оид асосий тушунчаларнинг мазмун-мохияти педагогик талкин этилганлиги, олий таълим муассасалари амалиётига талабаларни самарали мулокотга тайёрлашга қаратилган мулокот санъати бўйича аудиториядан ташкари машгулотлар дастури жорий этилганлиги билан белгиланади.
7. Тадқиқотнинг назарий ахамияти: талабаларнинг мазкур тайёргарлик мазмунининг долзарблаштирилганлиги; муаммони ҳал қилишнинг педагогик имкониятларининг очиб берилганлиги; яратилган оптимал шароитлар; назарий-педагогик ва амалий асослар.
8-Асосий коида, хулоса ва тавсиялар апробациядан ўтказилди ва олий таълим муассасалари педагогик амалиётига жорий килинди. Уларнинг талабаларни самарали мулокот технологияси ва техникасига тайёрлаш, касбий-педагогик билим ва имкониятларини такомиллаштиришда етарлича юқори самарадорлиги ўз тасдиғини топди.
9.Талабаларни самарали мулокот технологияси ва техникасига тайёр-лашда «ўқитувчи - талаба», «ўкитувчи - талабалар», «талаба - талаба» хамкор-лигини кучайтиришга алохида эътибор каратилиши, олий таълим муассасаларида педагогик-психологик фанлари ва аудиториядан ташкари машгулотлар имкониятларини интеграциялаш муҳим аҳамият касб этади.
Ю.Олий таълим муассасалари талабаларини самарали мулокотга тайёрлаш давлат ахамиятига молик, шахсий, социал-ижтимоий ва касбий-педагогик муаммо сифатида талқин этилиб, мамлакатимиз таълим ва тарбия концепциясида назарда тутилган ёш авлодни ижтимоий-коммуникатив соҳада фаол, мустақил фикрга эга, ўз фикрини эркин ва аник ифода этишга кодир фуқаро сифатида тарбиялашга каратилган.
Ички ишлар идоралари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида (1948) мустаҳкамланган асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг барча давлатлар учун устувор эканлиги, ҳар бир давлат ички ишлар органлари ходимларининг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш фаолиятида фукароларнинг хукук ва эркинликлари, қонуний манфаатларига путур етказмаслиги, жиноят процесси иштирокчиларига конунга хилоф равишда мажбурлов ёки бошқача таъсир чораларини қўллашнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқларига оид халқаро стандартларга риоя этишнинг самарали хукукий механизмларини яратишни объектив заруриятга айлантирди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар таркибида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳукуклари маданиятини юксалтириш борасида мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқларига оид халкаро ҳужжатлар ратификация қилиниб, инсон хукуклари олий кадрият деб, эътироф этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғрисида»ги қарори қабул килиниб, унда ҳуқуқий маданиятнинг моҳияти, мазмуни, таркибий тузилиши ва намоён бўлишининг фалсафий, ижтимоий, иқтисодий, психологик ва юридик муаммоларини тадкиқ этиш, уни шакллантириш ва янада юксалтириш усулларини аниқлашга илмий изланишларнинг устувор йўналиши деб қаралмоғи лозимлиги белгиланди1. Шунингдек, Ички ишлар вазирлигида Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таминлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим (бўлинма)лари ташкил этилиб, уларга ходимларнинг инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш асосий вазифаларидан бири сифатида юклатилди. Мамлакатимизда 2017 йилнинг «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йили»2 деб эълон килинишининг замирида хам инсон ҳуқуқларини ҳимоя килиш ва таъминлаш масалалари мужассамлашган.
Жаҳонда инсон ҳуқукларига оид халкаро ҳужжатларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро ва миллий механизмларини такомиллаштириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг инсон хукукларини ҳимоя килиш ва таъминлаш, ўз фаолиятида қонунчиликка тўлиқ риоя қилиши борасида масъулиятини ошириш ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3994-сон «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси кабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури тўғрисида»ги 466-1-сон қарори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 235-сон ҳамда «Давлат бошкаруви органлари ва махаллий ижро этувчи хокимият органлари ходимларининг одоб-ахлок намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 62-сон қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг «Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 82-сон буйруғи ва мавзуга оид бошқа қонун хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари ходимларида инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«ҳуқуқий маданият» ва «инсон ҳуқуқлари маданияти» тушунчалари-нинг ўзаро алоқадорлиги ва фаркли жиҳатлари асосланган ва «ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданияти» тушунчасининг моҳияти ҳуқуқий-фалсафий жиҳатдан аниқлаштирилган;
ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳукуқлари маданияти тушунчаси сиёсат, фалсафа ва этика категориялари билан алокадорлиги асосланган;
ички ишлар органлари ходимларнинг инсон хукуклари маданиятини юксалтиришнинг омилларидан бири сифатида жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назорати тўғрисидаги тегишли нормаларни жорий килиш асосланган;
ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқларига риоя этишини таъминлашнинг хукуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги конунга «қонунийлик» «фуқаролар-нинг хукуклари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва уларни хурмат килиш» ҳамда «очиқлик ва шаффофлик» принципларини киритиш асосланган;
ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонун хужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, уларни инсон хукук ва эркинликларига катъий риоя килиш рухида тарбиялаш учун ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлок коидалари ишлаб чикилган;
ички ишлар органлари ходимларида инсон хукуклари маданиятини шакллантириш ва юксалтириш жараёнига салбий таъсир килувчи омилларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Инсон ҳуқуқлари маданияти юксак ҳуқуқий онг, ҳукукий билим ва хукукий маданиятнинг энг юкори шакли сифатида фукаролик жамиятида намоён бўлиб, унда инсон хукуклари ва эркинликларига хурмат билан муносабатда бўлиш барна фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш ва давлат ҳокимияти органлари учун одатий бўлган ҳаёт тарзига айланади.
2. Ички ишлар органлари ходимларининг инсон хукуклари маданияти -ходимларнинг юксак ҳуқуқий онги, ҳукуқий билим ва ҳуқуқий маданиятида намоён бўлиб, инсон хукукларига оид нафакат миллий хукукий нормаларни, балки халкаро ҳукукий нормаларни билиши ҳамда уларга катъий риоя этиши, шунингдек, маънавий сиёсий, ҳуқуқий қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлишида ифодаланади.
3. Инсон хукуклари бўйича таълим ва тарбиянинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат: биринчидан, инсон хукуклари ва уларни амалга оширишга оид ҳамда уларни кафолатлашга дойр билимларни шакллантириш; иккинчидан, инсоннинг хукуклари, шаъни ва қадр-қимматига нисбатан ҳурмат-туйғусини шакллантириш; учинчидан, инсонни хар кандай қонунбузарликдан сақлашдан иборат тўғри йўналишни мустаҳкамлаш; тўртинчидан, ўз хукук ва эркинликларни амалга оширишда ҳуқуқий нормаларни тўғри қўллаш кўникмаларини шакллантириш.
4. Инсон хукуклари ва эркинликларини муҳофаза килишда «механизм» атамаси кўпроқ процессуал аҳамият касб этиб, унга мувофик икки тараф -ҳукуқни таъминловчи тараф (давлат органлари) хамда ҳукуқ ва эркинликлардан фойдаланувчи тараф (фукаро) намоён бўлади ва мазкур муносабатда хукукни таъминловчи тараф ўз мажбуриятларини тўла бажарса, инсон хукуклари ва эркинликларини таъминлаган бўлади. Агарда ҳукуқни таъминловчи тараф ўз мажбуриятини бажармаса, бундай ҳолда ҳукук субъекта (фукаро, инсон) ўз хукук ва эркинликларига эга бўла олмайди, яъни фуқароларнинг ҳукукларини чеклаш холата вужудга келади.
5. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсат куйидаги тамойиллар асосида амалга оширилаётганлиги хусусида хулоса чикариш мумкин: инсон хукукларининг умум эътироф этилган гоялари ва қадриятларига, шунингдек халқаро мажбуриятларга содиқлик; давлатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати ҳуқуқий давлатчилик ва кучли фукаролик жамияти шаклланишига асосланган асосий миллий манфаатлардан келиб чиқади; Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мухрлаб қўйилган шахе, жамият ва давлат манфаатлари мувозанатлари тамойили; амалга оширилаётган барча сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг эволюцион боскичма-босқич характери; ошкоралик ва транспарентлилик, зеро Ўзбекистон бу соҳадаги барча муаммоларни фукаролик жамиятининг барча тузилмалари, шунингдек ўзининг халкаро шериклари билан мулоқотда муҳокама килишга ва ҳал қилишга тайёрлиги.
6. Ҳукуқий давлатни барпо этиш шароитида - конун устуворлиги принципини таъминлаш ва қонунийликни мустахкамлаш, инсон ҳукуқларини рўёбга чиқариш, жамиятда инсон ҳукуклари маданиятини шакллантиришни ва ушбу жараёнда нафақат давлат органлари, балки фукаролик жамияти институтларининг иштирокини фаоллаштиришни тақозо этади.
7. Мамлакатимизда инсон хукуклари маданиятини шакллантиришда давлат органлари, фаолиятида куйидаги асосий йўналишлар устувор вазифа сифатида белгиланиши зарур: республикада инсон ҳукукларини ҳимоя килиш ва унга амал қилишнинг хукукий базасини шакллантириш ва такомиллаштириш; инсон хукуклари бўйича кўшимча миллий тузилмалар барпо этиш; инсон ҳуқуқларига амал килиш ва уни хурмат килишнинг чора-тадбирларини белгилаш; давлат органлари ва жамоатчилик тузилмаларининг яқинроқ ҳамкорлик ўрнатишини таъминлаш; инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унта амал килиш бўйича миллий хусусиятларимизни ҳисобга олган ҳолда халқаро тажрибани ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш.
8. Инсон хукуклари масалалари бўйича ўқитиш ва тадкиқотлар олиб боришга тааллукли давлат дастурларини ишлаб чиқиш, инсон ҳукукларига оид ахборотларни тарқатиш, хусусан жамоатчиликни хабардор этиб боришда маърифий воситалардан кенг фойдаланиш инсон қуқуқлари маданиятини юксалтиришнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
9. Ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳукуклари маданиятининг таркибий элементларига куйидагилар киради: инсон хукукларига оид нормалар йигиндиси; инсон хукукларига оид принциплар; инсон хукукларига оид нормаларни яратиш жараёни; инсон хукукларини таъминлаш жараёни; ички ишлар органлари ходимларининг инсон хукукларига дойр билимларни эгаллаганлик даражаси ва уларни амалда қўллай олиш кўникмаси; ички ишлар органлари ходимларининг касб-этикаси ва эстетик маданияти; ички ишлар органлари ходимларининг инсон хукукларини химоя килиш билан боғлиқ фаолият йўналишлари. Шу сабабли ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш учун юқоридагиларни такомиллаштириш ва ривожлантиришга комплекс ёндашиш лозим.
10. Виждон, бурч, адолат, шаън, ҳалоллик каби этиканинг категориялари ички ишлар органлари ходимларнинг касбий фаолиятида муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки канчалик мукаммал ҳукукий нормалар кабул қилинган бўлмасин, агарда инсонлар уларнинг талабларига ўз ички эътикоди билан амал килмас экан жамиятда конун устуворлиги ва инсон ҳукуқларининг бекаму кўст таъминланиши кийин масала бўлиб қолаверади. Шу боне, виждон, бурч, адолат, шаън, халоллик каби хислатларни шакллантириш ҳуқукий тарғибот, қонунларнинг ижросини таъминлаш каби масалалар билан ҳамоҳанг тарзда амалга оширилиб борилиши зарур.
11. Ички ишлар органлари ходимларига барча инсонларга кўйиладиган ахлокий талаблар тааллукли бўлиши баробарида касбий фаолияти нуктаи назаридан уларга алоҳида талаблар ҳам қўйилади. Бу талабларнинг бажарилиши фақатгина назорат ва мажбурлаш оркали эмас, балки ходимнинг шахсий, ички эътикоди билан амалга оширилишига эришиш мухим хисобланади.
12. Ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти самарадорлиги хам уларнинг муомала маданиятига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шунингдек, инсонлар билан муомала жараёнида уларнинг ҳуқук ва эркинликлари, шахсий дахлсизлигига путур етказмаслик касбий бурчи хисобланади. Бу айни вақтда уларнинг касбий этикаси ва эстетик маданиятининг кўрсаткичи хисобланади.
13. Ички ишлар органлари ходимининг касбий фаолиятида хам ахлокий, хам хукукий масалалар барча инсонларга тегишли бўлган умуминсоний қадриятлар: инсонийлик, адолатлилик, озодлик, тенглик, шахснинг табиий ҳукук ва эркинликларини хурмат килиш кабиларда намоён бўлади.
14. Ички ишлар органлари ходимларининг этик маданияти - бу ходимларининг касбий ваколатларини бажариш давомида намоён бўладиган, чукур англанган ахлокий хатти-харакатда акс этадиган билим, эхтиёж, қадриятлар натижаси сифатидаги ахлокий талаблар (принцип ва меъёрлар) тизимидир. Ички ишлар органлари ходимларининг ўз мажбуриятларини сифатли ва самарали бажариши қонуний чора кўрилаётган ёки хукукий ёрдам кўрсатилаётган инсоннинг шаъни, қадр-қимматини саклаш, ходимининг ўзи ва ҳамкасблари ҳамда давлат ҳокимиятининг обрўсини таъминлашда аҳамиятлидир.
15. Ички ишлар органлари ходимларининг кўп сонли ва хизмат йўналишларининг турли хусусиятлилигини инобатга оладиган бўлсак, уларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг ҳаммаси хам олий маълумотли ёки юрист эмас. Шу боис, юридик маълумотга эга бўлмаган ва ўрта махсус маълумотли ходимларга конун ҳужжатлари талабларини ўргатиш чораларига эътибор бериш, янги кабул килинаётган норматив-хукукий хужжатларни барча ходимларга етказиш чораларини тизимли амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
16. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида Инсон хукуклари назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан ўтиладиган «Инсон хукуклари» фанини хар бир сохавий хизматнинг хусусиятидан келиб чиқиб, «Тергов фаолияти», «Жиноятларнинг олдини олиш фаолияти», «Тезкор-қидирув фаолияти» ва «Эксперт-криминалистик фаолият» мутахассисликлари бўйича алоҳида ўкитиш тизимини жорий этиш максадга мувофик.
17. Тадқикот иши доирасида ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳуқуклари соҳасидаги халкаро ва миллий қонунчиликдан хабардорлик даражасини ошириш, касбий ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, кундалик хизмат фаолиятида инсон ҳукукларига оид билимларини қўллай олишлари ва ходимларнинг инсон хукуклари маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чикиш мақсадга мувофик.
18. Фуқароларни ички ишлар органлари хизматига ва ўқишга кабул килишда инсон хукукларига дойр билимларини аниқлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш (масалан, сухбат ва тест синовларига шу йўналишдаги саволларни киритиш оркали), кейинчалик махсус касбий тайёргарлик ва ички ишлар органларининг таълим муассасаларида ўкитиш хамда малкасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида хам инсон хукукларига оид халкаро ва миллий конунчиликни тизимли ўргатиб бориш мақсадга мувофик.
Инсон ҳуку^пари маданиятига алоқадор норматив-ҳукуқий ҳужжат-ларни такомиллаштириш бўйича хулосалар:
1. Ички ишлар органлари ходимларнинг инсон хукуклари маданиятини юксалтиришнинг омилларидан бири сифатида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг тартиб-таомилларини такомиллаштириш зарурлиги илмий асосланиб, бу борада Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонуни кабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга деган хулосага келинди. Мазкур қонунда давлат органлари ва жамаотчилик назоратининг предмета, унинг объекти ва субъектлари, назоратни амалга ошириш принциплари ва методлари, асосий тушунчаларнинг шарҳи, давлат органлари ва жамоатчилик назоратини амалга оширувчи субъектларнинг ваколатларини ҳукукий мустаҳкамлаш, хусусан, инсон ҳуқуқларининг устуворлиги ва ошкоралик принципларига таянган ҳолда амалга оширилиши зарурлиги таклиф этилди.
2. «Давлат ҳокимияти ва бошкаруви органларининг очиклиги тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси талабидан келиб чикиб, ички ишлар органлари фаолиятининг очиклигини таъминлашга каратилган Ички ишлар вазирлигининг норматив ҳуқуқий-ҳужжатини ишлаб чиқиш мақсадга мувофик. Бу ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳукукларига риоя этишини таъминлашининг омилларидан бири хисобланади.
3. Ички ишлар органлари ходимларининг инсон ҳукуклари маданиятини юксалтиришга каратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш Ички ишлар вазирлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида Узбекистан Республикаси Президентининг карори билан тасдикланадиган Узбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомда акс эттирилиши таклиф этилди.
4. "Узбекистан Республикаси Президентининг карори билан тасдикланадиган "Узбекистан Республикаси ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ички ишлар органларида хизмат килиш фуқароларнинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилишдан, конун устуворлигини, шахе, жамият ва давлатнинг хавфеизлигини таъминлашдан иборат эканлиги билан боғлиқ қоидани киритиш таклиф этилди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президента карори билан тасдикланадиган Ички ишлар органларининг интизом уставига хизмат интизомига риоя килиш ва уни таъминлаш бўйича ички ишлар органлари ходимларининг мажбуриятлари сифатида куйидагиларни киритиш таклиф этилмокда: ҳар бир ходим ўзининг асосий вазифаларини ва хизмат мажбуриятларини билиш хамда уларга катъий риоя этиши; хизмат фаолияти бўйича белгиланган тартиб-коидаларга риоя этиш хамда ўзига берилган хукукларни конунда белгиланган тартибда амалга ошириш; Вазирлар Махкамаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган ички ишлар органларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя килиш; эгаллаб турган лавозимидан катъи назар, мехнат жамоасида хизмат килаётган барча ходимларга хурмат билан муносабатда бўлиш; хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ўзига маълум бўлган давлат ва конун билан кўриқланадиган сирларни, фукароларнинг шахсий хаёти, соглиги ёки шаъни ва кадр-қимматига дахлдор маълумотларни ошкор этмаслик; конунда белгиланган хукукларни амалга оширишда, жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда интизом талабларига риоя этиш; хизмат мажбуриятларини бажариш ва кундалик иш фаолиятида коррупция билан боғлик ҳукукбузарликларга йўл қўймаслик.
6. Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланган, яқинда ишлаб чикилиши назарда тутилаётган «Давлат хизмати тўғрисида»ги конунда давлат хизматчиларининг асосий мажбуриятларидан бири сифатида инсон хукуклари ва манфаатларини химоя қилиш ҳамда таъминлаш эканлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон карори билан тасдикланган Давлат бошкаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларида белгиланган қоидаларнинг қонун даражасида мустаҳкамланиши таклиф этилди.
Ўзбекистон ҳудудида бола ҳуқуқлари генезиси, эволюцияси ва унинг истиқболлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда интеграциялашув жараёнларининг чукурлашуви шароитида инсон ҳуқуқлари, хусусан, болаларга оид муносабатлар кескин ўзгараётгани боне, бола ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатларини доимий равишда янги мазмунда таъминлаш объектив заруратга айланмокда. Булар айниқса, болани унинг соғлиғи ва руҳиятига зиён етказувчи ахборотлардан химоялаш, бола ҳукуқ ва манфаатларини кафолатлашда тарихий-маданий ҳусусиятларни инобатга олиш, бола хукукларини таъминлашнинг институционал асосларини янада такомиллаштиришда ифодаланади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида баркамол авлод тарбияси давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бола ҳукук ва манфаатларини хар томонлама таъминлаш устувор вазифалардан бири этиб белгиланди. Истиклол йилларида бола манфаатларига оид 100 дан ортик ҳукуқий хужжатлар кабул килиниб, улар асосида болаларнинг конуний манфаатлари, ҳукук ва эркинликларини таъминлашга йўналтирилган, умуминсоний кадриятларга мое ишончли норматив хукукий база яратилди хамда унинг институционал асослари шакллантирилди. Жумладан, республика болалар ижтимоий мослашув маркази, Инсон хукуклари бўйича Узбекистан Республикаси Миллий маркази, Оила илмий-амалий маркази, фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари ҳузуридаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялар фаолияти йўлга кўйилди. Мамлакатимизда бола хукук ва манфаатларини хар томонлама ривожлантиришга каратилган давлат дастурлари кабул килиниб, хаётга изчил татбиқ этилиши натижасида бола хукукларини таъминлаш имкониятлари янада кенгаймокда.
Дунёда тобора жадаллашиб бораётган глобаллашув жараёнлари таъсирида ўзгариб бораётган ижтимоий муносабатлар бола хукук ва манфаатларини таъминлашнинг хукукий ва ташкилий асосларини замон талабларига мувофик равишда янада такомиллаштириб боришни тақозо этади. Уларни яратишда, фақатгина халқаро тажрибанинг илғор ютукларига таяниб эмас, балки, маҳаллий хусусиятларни, хусусан, бола хукуклари тарихини чукур тадқиқ этган холда, асрлар оша тажрибада синалган, миллий хусусиятлар, урф-одатларни ўзида ифодалаган менталитетга мое равишда ҳукуқий базани ривожлантириш ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш долзарб ахамият касб этмокда.
Узбекистан Республикасининг «Бола хукуклари кафолатлари тўғрисида» (2008), «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳукуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида» (2010), «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида» (2013), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016) қонунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг «Баркамол авлод йили» давлат дастури тўғрисида» (2010), «Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2009) карорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни тарбиялашни такомиллаштиришга, соғлом ва баркамол авлодни шакллантиришга дойр кушимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (2011) карорлар ва сохага оид бошка қонун хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Ўзбекистонда бола ҳуқуқларининг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш ҳамда бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда бола хукуклари генезиси ва эволюцияси ҳар бир давр нуқтаи назаридан болалик даври ёш чегараси, унинг ҳуқуқ ва манфаатлар тизимининг назарий-ҳуқукий жиҳатлари очиб берилган;
зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ҳолатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик экани асосланган;
зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш шундай харакатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортишга доир таклиф ишлаб чиқилган;
«зўравонлик ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулот» тушунчасининг ҳуқукий моҳияти очиб берилган;
болаларнинг соғлиғи ва руҳиятига зарар етказувчи ахборотларнинг ижтимоий-мафкуравий моҳияти ёритилган ҳамда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоялаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Узбекистон худудида бола ҳуқуқларининг генезиси ва эволюциясини “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Хукукий таълимотлар тарихи” ихтисослиги нуқтаи назаридан тадқик этиш ҳамда диссертацияда белгиланган вазифаларни хал этиш натижалари қуйидаги концептуал хулосаларга келишга ва амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишга асос бўлди:
Узбекистон худудида бола ҳуқуқларининг генезиси ва эволюциясини “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Хукукий таълимотлар тарихи” ихтисослиги нуқтаи назаридан тадқик этиш ҳамда диссертацияда белгиланган вазифаларни хал этиш натижалари қуйидаги концептуал хулосаларга келишга ва амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишга асос бўлди:
I. Илмий-назарий хулосалар
1. Ўзбекистон худудида бола ҳуқуқларининг генезиси ва эволюцияси тарихан қуйидаги босқичларга ажратилди: 1.Қадимги давр; П.Ўрта асрлар; Ш.Мустабид тузум даври; IV. Истиқлол даври.
2. Инсоният тарихида бола ҳуқуқларига оид қарашларнинг ўз даври тафаккури доирасида илк бор Ўзбекистон ҳудудида шаклланиши ва ривожланиши хукукий феномен сифатида баҳоланди.
3. Ўзбекистон худудида қадимги давр бола ҳуқуқларига оид фалсафий-диний, ҳуқуқий ва ахлокий-маънавий қарашлар мажмуасини ўзида акс эттирган дастлабки манбалар бевосита (зардуштийлик таълимоти ва унинг муқаддас китоби “Авесто”, туркий тилдаги қадимги ёзма ёдгорликлар, Сўғд битиклари, Ёсо қонунлари, ҳуқуқий одатлар, халқ оғзаки ижоди намуналари в.б.) ва билвосита (Ўрта Осиё ҳудудида таркалган буддизм, яҳудийлик ва насронийлик динларида билдирилган карашлар) тизимларига ажратилди.
4. Ислом ҳукуқий тафаккури замирида бола ҳукукларининг куйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин: ҳомила ва боланинг индивидуал ҳукук тизими; хомила ва боланинг оилавий ҳукуқлари тизими; ҳомила ва боланинг жамоавий ҳукуқлари тизими.
5. «Бола хукуклари тўғрисида»ги халқаро Конвенция ва Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунида мустаҳкамланган болаларнинг аксарият ҳуқуқ ва манфаатларининг ислом ҳуқуқидаги бола ҳуқуқлари билан муштарак жиҳатлари мавжудлиги ёритилди.
6. Ўзбекистон худудида Чор Россияси ва Совет мустамлакачилиги даврида бола ҳукуқ ва манфаатларига оид муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари олдинги даврларга нисбатан такомиллашгани, бирок, уларнинг аксарияти декларатив характерга эга эканлиги аниқланди.
7. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг тизимли стратегияси қуйидаги таркибий қисмларга ажратилган ҳолда таҳлил килинди:
- миллий конунларнинг қабул қилиниши ва халкаро норматив ҳужжатларнинг ратификация қилиниши асосида бола ҳукуқ ва манфаатларини кафолатловчи қонунчилик пойдеворини яратиш ва ривожлантириш;
- бола ҳукуқ ва манфаатларини таъминлашга йўналтирилган институционал тузилмалар (давлат органлари, халқаро ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, жамғармалар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органлари)ни ташкил этиш ва ривожлантириш;
- соғлом авлодни вояга етказиш ва таълим сифатини ошириш; - ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат қарорлари ҳамда махсус давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши.
8. Бола ҳуқуқларига оид қонунларнинг тўлақонли амал қилиши ва уларнинг самарадорлиги бола ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш механизмини ташкил этувчи қуйидаги 4 та элементнинг ўзаро уйғунлиқда равон ишлашига бевосита боғликдир: биринчидан, мамлакатда соҳага оид тегишли қонунларнинг амалда бўлиши; иккинчидан, норматив ҳужжатлар ижросининг тегишли институционал органлар томонидан қатъий таъминланиши; учинчидан, соҳа юзасидан тизимли назорат ва мониторинг олиб борилиши; IV. ахолининг, хусусан, ота-она ва болаларнинг ҳуқуқий маданиятини мунтазам равишда юксалтириб бориш.
9. Тадқиқот мавзусига доир бир қатор илмий тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилди ва уларга муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди:
Бола - ҳомилалик давридан 18 ёшгача бўлган шахслардир.
Ҳомила - она қорнида ўн икки хафтадан бошлаб туғилиш вақтигача ривожланаётган боладир.
Ювенал юстиция — суд ҳокимияти тизимидаги вояга етмаганлар иши бўйича одил судловни амалга оширишга ихтисослашган мустақил давлат органи бўлиб, у ўз ичига бола ҳукук ва манфаатларини таъминлашга қаратилган профилактика ва назорат, одил судлов, реабилитация ва ресоциализация элементларини қамраб олади.
Ювенал юстиция — суд ҳокимияти тизимидаги вояга етмаганлар иши бўйича одил судловни амалга оширишга ихтисослашган мустақил давлат органи бўлиб, у ўз ичига бола ҳукук ва манфаатларини таъминлашга қаратилган профилактика ва назорат, одил судлов, реабилитация ва ресоциализация элементларини камраб олади.
Ювенал технологиялар - қонун билан конфликтда бўлган болаларнинг ҳукуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини химоялаш, уларнинг жамиятда эркин ривожланиши учун индивидуал салохиятини ошириш, уларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етишига кўмаклашиш хамда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хукукбузарликларнинг профилактикасини амалга оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Зўравонликни ёки шафқатсизликни таргиб цилувчи маҳсулот - бадиий, илмий ёки маданий кимматга зга бўлмаган, зўравонлик ёки шафқатсизлик содир этишга ундайдиган материаллар ва ашёлар.
II. Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга оид таклифлар ва амалий тавсиялар
1. «Бола ҳуқуклари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасида «бола» тушунчасига бериладиган ҳуқуқий таърифни «Бола - ҳомиладан то 18 ёшгача бўлган инсон зотидир» деб такомиллаштириш ҳамда «ҳомила - она корнида ўн икки ҳафтадан бошлаб туғилиш вақтигача ривожланаётган бола» тушунчасини киритиш мақсадга мувофиқ.
2. Ислом ҳукукида зикр этилган боланинг оилада фарзандлар ўртасида тенглик ҳамда унинг насаби пок бўлиш ҳуқуқлари мазмун-моҳияти жиҳатидан ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўкотмаган. Шу боис, ушбу тушунчалар «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг «Бола ҳуқуқларининг асосий кафолатлари» деган бобида ўз ифодасини топиши мақсадга мувофиқ.
3. «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «Бола бурчлари» деган алохида боб киритилиши ва болаларнинг бурчлари этиб куйидагилар белгиланиши максадга мувофикдир: конституция ва қонунларни ҳурмат килиш ва уларга риоя этиш; ўзга шахсларнинг ҳукук ва эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини хурмат килиш; тарихий, маънавий ва маданий меросни асраб-авайлаш; табиат ва атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш; мажбурий таълимни олиш; Ватанга садоқатли инсон бўлиш; ота-онага ғамхўрлик килиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 15-моддасини куйидагича такомиллаштириш тавсия этилади:
«Никох ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланади» деган жумлани, «никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади» деган жумла билан ўзгартириш;
«никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шахар ҳокими» деган жумлани «никох давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шахар фукаролик суди» деган жумла билан ўзгартириш.
5. «Ўзбекистон Республикаси Ювенал юстиция кодекси»ни кабул килиш ва унинг ижросини босқичма-босқич таъминлаш максадга мувофиқ.
6. «Ўзбекистон Республикасида бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) тўғрисида»ги Қонунни кабул килиш ва уни амалиётга татбик этиш максадга мувофиқ.
7. Боланинг баркамол ривожланишига зиён етказувчи ахборотлардан химоя қилишнинг барча жиҳатларини қамраб олган «Болалар соғлиғи ва рухиятига зарар етказувчи ахборотлардан химоя килиш тўғрисида»ги Узбекистан Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш ва кабул килиш лозим.
Шунингдек, болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя килишнинг назарий ва амалий асосларнини яратиш лозим:
Назарий жиҳатдан куйидагиларни амалга ошириш лозим:
- илмий хамда оммабоп адабиётлар сони ва сифатини ошириш;
- соха буйича илмий-амалий анжуманлар ўтказилиб, янги таклиф ва мулохазаларни илгари суриш;
- бу соҳадаги содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш;
- соҳага оид хорижий тажрибани ўрганиб, унинг Узбекистан шароитига мос жиҳатларидан янги қонун лойиҳасини ишлаб чикишда ижодий фойдаланиш;
- жахон очик тармокларидан фойдаланувчиларнинг ахборот ресурслари билан ишлаш борасидаги масъулияти, мажбуриятлари, ҳукукларининг регламентини белгиловчи миллий конун коидалар ишлаб чиқиш.
Болаларни зарарли ахборотлардан амалий жихатдан химоя килишда масаланинг икки томонига эътибор каратиш зарур. Бунда:
биринчидан, болалар ахборот кабул килиш манбаларидаги ахборотларнинг безиёнлигига эришиш, яъни соглом ахборот мухитини яратиш. Бунинг учун куйидагиларни амалга ошириш лозим:
- Болаларни зарарли ахборотлардан химоялашнинг таъсирчан механизмини яратиш ва ишга тушириш;
- Мамлакатимизда зарарли ахборотлар таркалмаслиги учун экспертиза ўтказишга масъул махсус текширув-назорат инспекциясини ташкил этиш. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ахборотлар ва хориждан кириб келаётган ахборотлар (кинофильм, клип, мусиқа, китоб, журнал ва х.к.)ни синчковлик билан текшириб, болалар учун зарарли деб топилган жойларини олиб ташлаш, экстремал холларда ушбу ахборот тарқатилишини таъқиклаш каби чекловлар жорий килиш лозим.
- болаларни зарарли ахборотлардан асраш борасида давлат ҳокимияти ва бошкарув органлари, фукаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқарув органлари, ота-оналар, педагоглар ўртасида ижтимоий шериклик тизимини шакллантиришга алоҳида эътибор каратиш;
- Ўзбекистонда болалар учун зарарли бўлган сайтлар, доменлар, тармокдаги электрон манзиллар ва веб-сахифаларнинг ягона реестрини тузиш ва улардан фойдаланишни болалар ёшига нисбатан дифференциал тарзда чеклаш;
- Интернет тармоғини тарихимиз, буюк алломаларимизнинг бола тарбиясига оид илғор ғоялари, маданиятимиз, миллий кадрият ва анъаналаримизни ўзида акс эттирувчи веб-саҳифалар билан бойитиш;
- Интернет тармоғидаги ахборотларнинг халқаро микёсда тартибга солиниши ҳамда ишочсиз, ёлғон, ғаразли, фитнага сабаб бўладиган зарарли ахборот муаллифларини аниклаш ва жавобгарликка тортиш;
- Миллий мультфильм яратишни ҳам микдор, ҳам сифатини ошириш;
-ОАВ ахборот материалларининг тури ва мазмунига кўра мутаносиб равишда, психолог, педагог ва бошка зарур мутахассисларнинг илмий хулосаларига таянган холда болалар ёши нуктаи назаридан дифференциал ёндошиш ҳамда ахборотлар эълон қилишдан олдин шартли белгиларни намойиш килиш орқали болаларни зарарли ахборотлардан химоя килиш;
- Мобил телефонларга хизмат кўрсатадиган (мусиқа, клип, видеоролик ва бошка ахборотлар ёздирадиган) жойлар, интернет кафелар ва CD, DVD дисклар билан савдо қиладиган шаҳобчалар фаолиятини қаттиқ назорат остига олиш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш;
- Импорт килинаётган товарларнинг ахборот хавфсизлиги нуктаи назаридан сифатини текшириш ва болалар учун зарарли бўлган расмлар, рамзлар, ёзувларга эга товар (кийим-кечак, канцелярия товарлари, ўйинчоқлар ва х.к) лар импорта ва савдосини чеклаш;
-ахборот тармокларида ишловчи ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар малакасини ошириш ва уларни олий тайёрлов тизимини ташкил этиш;
-соҳа бўйича хориж тажрибасини синалган, ижобий натижа берган усулларни мамлакатимизда татбик этиш;
Иккинчидан, болаларда “ахборот иммунитетами” шакллантириш. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
- маҳаллаларда ота-оналар ва болалар ўртасида зарарли ахборотлар, унинг салбий окибатлари, ундан химояланиш усуллари тўғрисида мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ;
- оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда зарарли ахборотлар тўғрисида ахолини хабардор қилиш;
- таълим муассаларида болаларга “Ахборотларнинг зарарли таъсири ва улардан химояланиш чоралари” юзасидан махсус фанларни ўқитиш ва соҳага оид қизиқарли мусобақалар ўтказиш;
- ҳар бир шахснинг огох бўлиши ва ўзининг ижобий қатъий позициясига эта бўлишига эришиш;
- ахборотдан оммавий фойдаланувчилар малакасини комплекс равишда ошириш лозим.
8. Узбекистан Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига «Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб килувчи махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этишга оид килмишлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш»га оид модда билан такомиллаштириш таклифи илгари сурилди.
9. Узбекистан Республикаси Жиноят кодексини «Зўравонликни ёки шафқатсизликни таргиб килувчи махсулотни тайёрлаш, олиб кириш, таркатиш, реклама килиш, намойиш этиш шундай харакатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортиш»га дойр модда билан тўлдириш асосланди.
10. Узбекистан Республикаси Жиноят кодексининг саккизинчи бўлимини «Зўравонликни ёки шафқатсизликни таргиб килувчи махсулот» атамаси билан тўлдириш таклифи ишлаб чиқилди.
III. Ижтимоий суров бўйича гахлил натижалари
Бола ҳуқуқларига бағишланган ижтимоий сўров Ўзбекистон Республикасининг турли регионларидан 471 респондент иштирокида ўрта махсус таълим юртларининг бошланғич ва битирув курсларида ўтказилди. Ижтимоий сўров натижалари регионал, гендерлик ва ёш кесимида қиёсий таҳлил қилинди:
1. Болаларнинг аксарият қисми болаликнинг ёш чегараси ҳақидаги билимга эта эмасликлари аниқланди. Шу боне, таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлар доирасида ушбу мавзуга алоҳида урғу берган ҳолда дарслар ўтилиши максадга мувофикдир.
2. Натижалар тахдилига кўра, болалар ўз ҳуқуқлари ҳакида бирмунча билимга зга. Аммо, яхши натижа кўрсатди, деб хисобланган болалар кўпи билан бешта ҳуқуқларини санаб берганлар, холос. Шу сабабли, болаларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратиб, улар ўз ҳуқукларини тўлиқ билишлари учун куйидагиларни амалга ошириш максадга мувофиқ:
-Оилада фарзанднинг илк болалик чоғларидан ахлоқий-ҳукуқий тарбиясига алохида эътибор каратиш;
-Таълим муассаларида махсус даре ва машғулотлар ёрдамида болалар ҳукуқий саводхонлигини ошириш;
- Маҳаллаларда ҳуқуқ-тарғибот ишларини кучайтириш, девиант хулқ-атворли болаларни алохида назоратга олиш;
3. Болалар ўз ҳуқуқлари ҳакида кўпрок ОАВ, мактабдаги махсус дарслар ва ҳуқуқшунос маслаҳати орқали билишни исташлари аникланди. Шу сабабли, биринчидан, ОАВда бола ҳуқук ва бурчларига оид қизиқарли ахборотлар бериб бориш; Иккинчидан, таълим муассасаларида бола ҳуқуқ ва бурчлари ҳакида махсус даре соатлари киритиш ва болалар ўртасида coxa бўйича қизиқарли мусобақалар ўтказиш; Учинчидан, таълим муассасаларида болалар учун махсус ҳуқуқий маслаҳатхоналар очиш лозим.
4. Худудлар кесимидаги таҳлилга кўра шахар ва вилоятлардаги болаларнинг жавобларида хилма-хиллик мавжудлиги аниқланиб, турли категориялар бўйича худудлар ўзига хос позицияларни эгаллади.
5. Ўрта махсус таълим муассасалари битирувчи курсларига нисбатан бошлангич курслардаги болалар кўпрок ижобий натижалар кўрсатган. Демак, болаларнинг мактабда олган билимлари сифат жихатидан касб-хунар коллеж ёки академик лицейда олган таълимига нисбатан пухта. Бу эса ўрта махсус таълим муассасаларида таълим жараёнида бола ҳуқуқларига оид билимларнинг сует берилишидан далолатдир.
6. Баъзи масалаларда гендерлик хусусиятлари кузатилиб, спорт билан қиз болалар ўғил болаларга нисбатан икки баробар камрок шугулланиши маълум бўлди. Демак, таргибот ишларида гендерлик хусусиятларини инобатга олиш зарур.
7. Ижтимоий сўров ёрдамида бугунги кунда бола ҳуқуқларини таъминлаш борасида болалар ҳаётларида дуч келаётган муаммолар ўрганилиб, улар ўз ҳуқуқларини яхши билмасликлари, телетасвирда бола ҳуқуқларига оид кўрсатувларнинг йўқлиги, эътиборсизлик, болалар тарбиясига оид муаммолар мавжудлиги аниқланди. Болалар сўз ва фикр эркинлиги, грант ёрдамида ўкишга кириш, ахборот олиш ҳуқуқи, таълим олиш ҳукуки ва бошқа шу каби ҳуқукларини етарли даражада таъминланмаган деб, хисоблаши маълум бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, болалар коллежда аълочи талабалар учун стипендия жорий этилишини, хамма грант асосида ўқишини, дарсларнинг хориж дарсларига ўхшаб ўтилишини, дарсларнинг компьютер оркали ўтилишини, хамма дарсларнинг инглиз тилида бўлишини, бепул транспортда юришни, олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бир йилда икки маротаба бўлишини, олийгохларга киришда енгилликлар яратилишини исташлари аниқланди.
Демак, касб-хунар коллеж ва академик лицейлар ўқувчилари орасида болаларга бериладиган имтиёзларнинг мазмун-мохияти, уларнинг хукук ва бурчлари ҳақида ҳукукшунос мутахассисларнинг интерфаол маърузаларини ташкил этиш керак.
Героин гиёҳвандлигининг клиник-патогенетик асослари ва унинг терапевтик услубларини такомиллаштириш (клиник-экспериментал текширув)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ)нинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг маълумотларига кўра, дунёда 2014 йилда 15 ёшдан 64 ёшгача бўлган 247 миллион нафарга яқин аҳоли гиёҳвандлик воситаларини истеъмол килади, уларнинг карийб 10-13 фоизи гиёҳванд моддага тобеликдан азият чекувчилар гуруҳига киради1. Бундан ташқари, 17 миллионга якин киши опиатлар (яъни опий, морфин ва героин)га тобе бўлиб қолган, инъекцион гиёҳванд моддани истеъмол қилувчи 12 миллион киши ҳам шулар сирасига киради. Шу билан бир каторда дунёнинг барча минтақаларида инъекцион гиёҳванд модданинг кабул килиниши вирусли В ва С гепатитларининг тарқалишига олиб келмокда. БМТнинг «2016 йил бўйича гиёҳванд моддалар ҳакидаги бутунжаҳон маърузаси» маълумотларига кўра, инъекцион гиёҳванд моддани истеъмол қилувчи 1,6 миллион киши одам иммунтанқислиги вируси, 6 миллион киши эса вирусли С гепатитига чалинган.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида наркология хизматини замонавий талаблар асосида ташкил этиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли дастурий тадбирлар натижасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, ташхислаш, гиёҳванд моддаларга тобе бўлган беморларни даволаш ва тиббий-ижтимоий тиклаш каби наркологик тиббий ёрдам кўрсатишда муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси гиёҳванд моддаларни назорат килиш миллий ахборот-тахдил марказининг маълумотларига кўра, 2015 йилда гиехдандлик касаллигига бирламчи чалиниш кўрсаткичи 1,6 мартага камайди.
Жаҳон миқёсида ҳамрох соматик касалликлар билан кечувчи опиоидларга тобеликнинг шахсий-биологик, ижтимоий-психологик ва клиник-психопатологик хусусиятлари, экспериментал текширувлар тадқиқи негизида патофизиологик ва биокимёвий жараёнларнинг касаллик патогенези ва кечишидаги ўрнини эътиборга олган холда реабилитация чора-тадбирларини такомиллаштириш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада героин гиёҳвандлигига чалинган беморларда хамрох соматик касалликларининг жихатларини очиб бериш, патобиокимёвий ўзгаришларни чуқурроқ тадқиқ этиш, касалликнинг қайталанишини кискартириш ва тургун ремиссияга эришиш мақсадида даволаш ёндашувларни такомиллаштириш долзарб вазифалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги 2133-сон Қарори билан тасдикланган «Соглом бола Йили» Давлат дастури хамда 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси наркотикларни назорат килиш Давлат комиссиясининг 2011 йил 8 августдаги 11/11-сон карори билан тасдикланган «2011-2015 йилларга мўлжалланган наркотикларни суистеъмол қилиш ва ноқонуний муомалага чиқаришга қарши курашиш комплекс чора-тадбирлар дастури», 2016 йил 17 июндаги 01-14/47-17-сон баёни билан тасдиқланган «Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноконуний муомалага чикаришга қарши кураш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган дастури» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади опиоидларга тобеликнинг клиник-психопатологик ва патокимёвий жиҳатларини аниқлаш ҳамда даволаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
опиоидларга тобе шахсларда ҳамроҳ соматик касалликлари (сурункали вирусли гепатит В ва С) ривожланишида преморбид ижтимоий девиациялар, наркологик касалликларга наслий мойиллик хамда ижтимоий-психологик омилларнинг ўзаро боғлиқлиги исботланган;
хамрох соматик касалликларни (сурункали вирусли гепатит В ва С) хисобга олган ҳолда опий абстинент синдром хамда гиёхвандликка мойилликнинг хусусиятлари очиб берилган;
опиоидларга тобе шахсларда ҳамроҳ соматик касалликларининг (сурункали вирусли гепатит В ва С) тизимли оксидланиш стресс жадаллигига ва кондаги антиоксидланиш тизимининг яккол сусайишига таъсири исботланган;
тажриба шароитида наркотиклар билан ўткир ва сурункали заҳарланишда эндоген антиоксидланиш тизимининг заифлашуви хамда оксиллар парчаланиши моддаларининг (ўрта молекуляр пептидлар) тўпланиши фонида жигарнинг хужайра ости кисмлари ва юрак тўқималарида кислороднинг фаол шакллари жадаллашувининг узайтирилган кучайиши билан ифодаланадиган патогенезнинг асосий бўғини аниқланган;
тажриба тадқиқотлари натижалари асосида героин гиёхвандлигининг даволаш чоралари мажмуасига антиоксидантларни эрта киритилиши ва жигарда уларнинг захирасини яратиш зарурати патогенетик асосланган.
Хулоса
«Героин гиёҳвандлигининг клиник-патогенетик асослари ва унинг терапевтик услубларини такомиллаштириш (клиник-экспериментал текширув)» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Опиоидларга тобе шахсларда жигарнинг ҳамроҳ соматик касалликлари (сурункали вирусли гепатит В ва С) ривожланишида ижтимоий-психологик омилларидан психофаол моддаларни илк бор истеъмол қилишнинг барвақтлиги (10,3%), тизимли истеъмол қилишни, асосан, парентерал усули орқали эрта бошланиши (31,5%) хамда яқин атрофдагиларнинг кўпчилиги (45,1%) гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиши кайд этилди.
2. Ҳамроҳ соматик касалликларига (сурункали вирусли гепатит В ва С) чалинган опиоидларга тобе шахсларда абстинент синдромининг клиникасида психопатологик, алгик, диссомник бузилишлари устунлик килади (коморбидлик бўлмаган гурухдаги 16,3% га карши 34,6%), бу жараён опий абстинент синдромининг давомийлиги ва огирлик даражасини оширади.
3. Наркотикка патологик мойилликнинг оғир даражаси ҳамроҳ соматик касалликларига (сурункали вирусли гепатит В ва С) чалинган 36,9% опиоидларга тобе шахсларда, коморбидлик бўлмаган гурухдаги 8,6% шахсларда учради. Касалликнинг огирлиги ва унинг окибатларида коморбид соматик касалликларнинг ахамиятга эга эканлигидан далолат беради.
4. Сурункали вирусли гепатит В ва С касалликларига чалинган опиоидларга тобе шахсларга мотивацион хусусиятларидан жисмоний соглиги билан боглик хавотирлик ва тушкунлик кайфият фонида ижтимоий мослашувнинг яққол бузилиши хосдир. Коморбид соматик касалликлари билан касалланган опиоидларга тобе шахсларда локус назоратнинг экстерналлиги ва шахсият, хиссий-иродавий хамда когнитив (билиш) фаолиятларининг етилмаганлиги аниқланиб, уларнинг кўрсаткичлари касаллик давомийлиги билан корреляцияси кайд этилди.
5. Опиоидларга тобеликда жигарнинг ҳамроҳ касалликлари тизимли оксидланиш стрессининг ифодаланиши ва конда антиоксидланиш тизимининг заифлашувига таъсири кайд этилди. Касалликнинг давомийлиги ва жигарнинг хамрох зарарланиши таъсирида опиоидларга тобе шахслар қонида фаол кислород шакллари жадаллигининг ортиши малой диальдегиди ва ўрта молекуляр пептидларнинг микдорини назорат гуруҳига нисбатан кўпайиши хамда каталаза микдорининг камайиши билан ифодаланади. Корреляцией тахлил хамрох соматик касалликларига чалинган опиоидларга тобе шахсларда опий абстинент синдромининг давомийлиги ўрта молекуляр пептидлар микдори кўтарилиши билан ижобий (г=0,56) хамда каталаза фаоллиги билан салбий (r=-0,66) ўзаро алоқасини аниқлади.
6. Эндоген антиоксидланиш тизимининг заифлашуви ва оқсилларнинг парчаланиши моддалар (ўрта молекуляр пептидлар)нинг тўпланиши фонида тажрибада жигарнинг ҳужайра ости қисмлари ва юрак тўқималарида фаол кислород шаклларининг узайтирилган жадаллашуви билан намоён бўлган оксидланиш стресси опиоидларга тобеликнинг ривожланиши патогенетик механизмларидан бири ҳисобланади. Юрак тўқималарида оқсилларнинг парчаланишида фаол кислород шаклларининг триггер роли аниқланди, бу эса оксидланиш стрессининг компенсациясидан кейин хам абстинент синдромининг мураккаблашувига олиб келадиган узок муддатли эндотоксикозни ривожланишидан далолат беради.
7. Опиоидларга тобе шахсларда альфа-токоферол ацетат киритилиши билан такомиллаштирилган даволаш услубларининг қўлланилиши натижасида малой диальдегид микдорининг пасайиши, каталаза фаоллигининг назорат даражасигача тикланиши ҳисобига оксидланиш стресси ва қоннинг антиоксидант тизими кўрсаткичларига салмокли таъсир кўрсатади. Даволаш чоралари мажмуасига антиоксидантларни барвакт киритиш зарурати асослаб берилган, бу опий абстинент синдромининг давомийлиги ва наркотикка патологик мойиллик огирлик даражасини камайтириб, терапиянинг самарадорлигини ошириш имконини беради.
Маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон иктисодиётидаги глобаллашув жараёни чукурлашуви шароитида транспорт инфратузилмасининг ахамияти тобора ортиб бормокда. Транспорт тузилмаси халкаро ташкилотлари ва Жахон банки маълумотларига кура, жахон транспорт хизматлари бозорининг дунё мамлакатлари ЯИМ таркибидаги улуши 4,2 трлн. АКШ доллари ёки 6,8 фоизни ташкил этиб, йилига 110 млрд, тонна юк ва 1 трлн, нафардан ортик йуловчи ташилади. Транспорт хизматлари сохасида банд булган ходимлар сони эса 100 млн. кишини ташкил этади.
Узбекистонда давлат мустакиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масаласи давлат иктисодий сиёсатининг устувор йуналишларидан бири сифатида белгиланди. Амалга оширилган изчил давлат сиёсати туфайли мамлакатда транспорт мустакиллиги таъминланди, барча худудларни узаро боглайдиган миллий ягона транспорт тизими яратилди. Бу борада Тошгузар-Бойсун-Кумкургон янги темир йули, Камчик довони оркали утадиган «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йули, шунингдек, «Кунгирот-Бейнов» автомобиль йули барпо этилганини келтириб утиш максадга мувофик. «Мустакиллик йилларида транспорт хизматларининг хажми 2,5 баробарга ошиб, хизматлар умумий хажмидаги улуши 26,7 фоизни ташкил этди»2. Узбекистон Республикаси Президенти томонидан «йул-транспорт, мухандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва модернизация килиш буйича дастурларнинг прогноз параметрларини ишлаб чикиш ва амалга оширишни назорат килиш хамда уларга эришиш»3нинг асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб берилиши, мазкур йуналишнинг мамлакат иктисодиётидаги мухим ахамиятини намоён этади.
Жахонда транспорт хизматлари бозори кенг микёсда ошиб бораётган юк ва йуловчи окимини таъминлаб туриш оркали, халкаро алокаларни ривожлантириш, тизимни такомиллаштириш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш, транспорт хизматлари курсатиш сохасига инновацияларни жорий этиш имконини бермокда. Уз навбатида, транспорт хизматлари бозорини янада ривожлантириш, мазкур бозорни маркетинг тамойиллари асосида оптималлаштириш, шу жумладан, ракобат устунлигини таъминлаш, харакатдаги таркибни модернизация килиш хамда техник янгилаш оркали товарлар ва хизматларнинг янги турлари билан халкаро бозорларга чикиш каби иктисодиётнинг устувор вазифалари ечимини ижобий хал килиш мухим ахамият касб этади. Шу жихатдан олганда, мазкур диссертация мавзусининг долзарблиги янада яккол намоён булади.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги 2313-сон «Мамлакатимизда транспорт коммуникациялари, замонавий телекоммуникация тизимларини ривожлантириш, мухандислик-инфратузилма объект-ларини барпо этиш буйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш тугрисида» ги карори, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга дойр кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги фармони ижроси хамда «2015-2019 йилларда мухандислик-коммуникация ва йул-транспорт инфратузилмасини модернизация килиш ва ривожлантириш, Узбекистон Миллий автомагистралини куриш ва реконструкция килиш» дастурларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкикотнинг максади иктисодиётни модернизациялаш шароитида маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптимал-лаштиришга йуналтирилган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги:
юк ташиш транспорт хизматлари бозорини самарали ташкил этишда инновацион ривожланиш талаблари ва бозордаги сифат узгаришларини синхрон эътиборга олишга йуналтирилган механизм ишлаб чикилган хамда лицензиялаш камровини кенгайтириш буйича таклифлар асосланган;
транспорт корхоналари фаолиятида «just in time» (аник муддатга) концепцияси асосида киймат ва вакт омилларининг узаро уйгунлигини таъминлаш негизида юк ташишда харакатланиш вактини кискартириш таклифи асосланган;
транспорт корхоналарининг техник-иктисодий ва эксплуатацион салохиятларидан унумли фойдаланиш асосида максадли бозор сегментида ракобат устунлигини таъминлаш хисобига йуловчилар ташиш хажмини ошириш ва узгарувчан харажатларни тежаш буйича таклифлар асосланган;
мижозларнинг автомобилларга техник хизмат курсатиш тизимига кириб келиш вакти оралигидаги эхтимолликларнинг хизмат турлари буйича таксимланишига мое булган тасодифий кийматларини хосил килиш шароитида автомобилларга техник хизмат курсатиш жараёнини такомиллаштириш буйича таклифлар ишлаб чикилган;
транспорт хизматлари бозорида ташиш хажмига таъсир этувчи омиллар уртасидаги корреляцион-регрессион богликликни эътиборга олган холда юк ва йуловчилар ташиш хажмининг 2015-2018 йилларга мулжалланган прогноз курсаткичлари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Диссертация ишининг амалга оширилган тадкикотлари натижасида куйидаги хулосалар ишлаб чикилди.
1. «Транспорт хизматлари» ва «транспорт хизматлари бозори» категорияларининг иктисодий мазмунининг тизимли равишда тулик очиб берилиши транспорт тизими фаолиятининг назарий асосларини такомиллаштириш имконини яратиб, транспорт хизматлари бозори талаб ва таклиф категорияларининг узаро нисбати натижасида шаклланадиган бозор бахоси оркали ушбу бозорни оптималлаштиришга бевосита таъсир курсатади.
2. Транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш муаммоларини тадкик этишда тизимли-иерархик ёндашувдан фойдаланишнинг максадга мувофиклигининг асосланиши иерархик тизимда таркибий ва функционал табакалашувнинг мавжудлиги, катта хажмдаги ахборотларни кабул килиш, кайта ишлаш ва фойдаланиш имконини бериши транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш билан боглик булган муаммоларни яхлитлигини таъминлаш имконини беради.
3. Мазкур тадкикот доирасида транспорт хизматлари бозорини ташкил этишнинг инновацион тамойиллари, истикболли йуналишлари, маркетинг фаолияти мониторингининг ички ва ташки мухитидан таркиб топган механизмини ишлаб чикилиши, транспорт хизматларини максадли бозорида ракобат устунлигига эришиш хамда лицензиялаш камровини кенгайтириш асосида тизимнинг хукукий-меъёрий, харажатлар даражасига, молиявий таъминланганлик ва натижаларни бахолаш тамойилига мувофиклигини таъминлаш имконини яратади.
4. Транспорт корхоналарининг техник-иктисодий ва эксплуатацион салохиятларидан унумли фойдаланиш оркали, бозорни нг максадли сегментида ракобат устунлигини таъминлаш хисобига йуловчилар ташиш хажмининг ошиши ва узгарувчан харажатларнинг тежалиши асосланиб, транспорт хизматлари учун сарфланадиган харажатлар техник эксплуатацион курсаткичлар гурухида узгарувчан харажатларга киритилган холда уларнинг микдори махсулотга нисбатан узгармаслигини таъминлайди.
5. Транспорт хизматлари бозори субъектларининг иктисодий мустакиллиги хамда бозордаги иштирокчилар тугрисида тулик ахборотни олиш имкониятларининг чекланганлиги шароитида эксперт тизимлари усулини куллашнинг юк ташиш бозорини тадкик этиш, тахлил килиш, прогнозлаш ва режалаштиришнинг бошка усулларига нисбатан афзаллиги асослаб берилди. Шунингдек, математик усулларни таснифий гурухида транспорт тизимининг моддий-техника базасининг хилма-хиллиги, асосий воситалар функцияларининг ва конструктив ечимларининг турли-туманлиги уларни ягона ёндашув оркали ечимини мураккаблаштиргани боис, транспортда режалаштириш ва прогнозлаш алохида транспорт воситалари-нинг, ташиладиган юк ёки йуловчиларнинг узига хос хусусиятларини хисобга олишни такозо этади.
6. Диссертацияда таклиф этилган транспорт логистик хизматлар курсатиш жараёнининг узаро ички ва ташки омиллар таъсирини хисобга олувчи интеграл курсаткичи асосида автотранспорт корхоналари фаолиятини бахолаш усули автокорхона ва мижоз салохиятининг мутаносиблигини таъминлаш ва локал салохиятни мувозанатлаш асосида стратегик ривожлантиришга йуналтирилган инновацион тадбирларни жорий килиш, хизматлар курсатишнинг талаб этиладиган сифат курсаткичларини таъминлаш жараёнини бошкариш имкониятини яратади.
7. Автомобиль транспорт воситаларига сервис хизматлари курсатиш тизимини самарали ташкил этишда автомобиллар сони ва турлари, шунингдек, уларга техник хизмат курсатишнинг диверсификация даража-сини ошириш имконини берадиган имитацион моделлаштириш услуби таклиф этилди ва амалиётга жорий килинди. Мазкур жараён мижозларнинг келишини вакт оралигидаги эхтимолликларини берилган таксимланишга мос булган тасодифий кийматларини хосил килиш усулларини узлуксиз таксимланишидан фойдаланилиб, тасодифий ходиса хосил килиш каби мураккаб вазиятларда кулланилади.
8. Хизматлар бозорида ракобат устунлигини таъминлаш максадида транспорт хизматлари истеъмол хусусиятлари, маркетинг коммуника-цияларига сарфланадиган сезиларли хажмдаги молиявий маблаглар, курсатилаётган транспорт-логистика хизматларининг мураккаблигини хисобга олувчи транспортнинг маркетинг-коммуникация стратегиясини шакллантириш буйича тавсиялар белгилаб берилди.
9. Транспорт хизматлари бозоридаги ракобатчиликка таъсир этувчи омилларнинг таъсир даражасини экспертлар ёрдамида бахолашни баллар асосида аниклаш максадга мувофик булиб, бунда ракобатчилик даражаси ва интенсивлигини аниклаш хамда ракобатчиликка сезиларли таъсир этувчи бозор омилларининг тахлили амалга оширилган. Ушбу вазифаларни бажаришнинг асосий боскичлари бозорда ракобат мухити, корхоналарда маркетинг бошкаруви самарадорлигини бахолаш, маркетинг карорларининг ахборот таъминоти самарадорлигини тахлил этиш, олинган натижаларни таккослаш хамда теги шли хулоса ва тавсиялар ишлаб чикиш имконини беради.
10. Ишлаб чикилган прогноз курсаткичларига мувофик, республика автомобиль транспортида 2018 йилда 2015 йилга нисбатан юк айланмаси хажмининг 8,9 фоизга ошиши ва уртача ташиш масофасининг 2,4 фоизга камайишн ташилган юк хажмининг 11,6 фоизга ошишига олиб келиши, мазкур даврда автомобиль транспортида йуловчи айланмаси ва уртача ташиш масофаси мое равишда 13,5 ва 10,1 фоизга ошгани холда, ташилган йуловчилар сони 3,5 фоизга ошиши аникланди.
Телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тажрибасининг кўрсатишича иқтисодий ўсишни таъминлашда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси муҳим аҳамият касб этмокда. Айниқса, бу борада телекоммуникация технологиялари, компьютер ва дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш хамда телекоммуникация сохасининг ахамияти тобора ортиб бормокда. Ушбу соҳада катта салоҳиятга эга бўлган Жанубий Корея, Германия, АҚШ, ХХР ва Ҳиндистон каби мамлакатлар тажрибасига кўра юқорида кўрсатилган соҳаларни ривожлантириш ўз навбатида инновацион тараққиётни жадаллаштириш, экспорт салоҳиятни ривожлантириш, инвестицион фаолиятни янада фаоллаштириш, аҳолининг бандлик даражасини ошириш ва иқтисодий ўсиш суръатларини юксалтиришга хизмат қилади. Маълумотларга кўра, жаҳон миқёсида яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг беш фоизи ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига тўғри келиб, мазкур кўрсаткич 2020 йилда тўққиз фоиздан ошади.
Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантиришга эътибор каратилиб, мақсадли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, бу борада телекоммуникация соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, муайян натижаларга эришилди. Ушбу соҳада фаолият юритаётган корхоналар томонидан 2015 йилда 4724,1 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди, 223,4 миллион АҚШ доллари микдоридаги еттита лойиҳа амалга оширилди, инвестиция дастури доирасида 248,8 миллион АҚШ доллари микдорида маблағ ўзлаштирилди. Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида «тармоқлар ва ҳудудларни модернизация қилиш, уларнинг ракобатдошлик даражасини ошириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари доимий эътиборимиз марказида бўлиши лозим. Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади»1.
Жаҳон амалиётида инвестиция жараёнларини ривожлантиришда бир қатор муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан мақсадли илмий изланишлар ташкил қилинган бўлиб, жумладан инвестиция фаолиятини янада самарали ривожлантириш масалаларига мажмуавий ёндашиш, алоқа корхоналарининг инвестицион жозибадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, янги хизмат турларини жорий этиш, соф фойданинг жалб қилинаётган инвестициялар микдори ва харажатларга боғлиқлигини эътиборга олган ҳолда мавжуд услубий ёндашувларни такомиллаштириш, телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга алохида эътибор каратилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-1989-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алока инфратузилмасини 2013-2020 йилларда ривожлантириш дастури», 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жихатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини самарали бошқариш-нинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини бошкариш самарадорлигини баҳоловчи интеграл кўрсаткич ва индикаторлар тизими соҳа менежменти, хизматлар самарадорлиги, персоналнинг малакавий даражаси ва ташкилий-техник йўналишларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
соф фойданинг жалб қилинаётган инвестициялар микдори ва харажатларга боғлиқ бўлган икки ўлчовли чизиқли регрессия модели ишлаб чиқилган;
телекоммуникация соҳасида инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини нарх сиёсати, лицензиялаш ва суғурталашни эътиборга олган холда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
ҳудудий рағбатлантириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш каби омиллар асосида телекоммуникация соҳаси субъектларининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ва самарали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
миллий иқтисодиётни модернизация килиш шароитида «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясини инновацион ривожланиш талаблари асосида 2017-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция фаолиятини ривожлантириш стратегияси асосланган;
миллий оператор тармоғи асосида ракамли телевидение ва радиоэшиттиришларни такомиллаштириш, интеллектуал ва интерактив хизматларни ривожлантириш бўйича инвестицияларни жалб қилиш истиқболлари асосланган.
Хулоса
«Телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Инвестиция фаолиятини бошкариш жараёнлари, функциялари ва мақсадлари тадқиқи асосида ишлаб чиқилган ташкилий-иктисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича тизимли услубий ёндашув телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини самарали бошқаришга замин яратади.
2. Глобаллашув шароитида телекоммуникация соҳаси инвестиция жараёнлари ривожланишининг халқаро тенденциялари кўрсатиб берилди, бунда баъзи халкаро телекоммуникация операторларининг солиштирма маълумотлари келтирилди ва миллий оператор билан таққосланди ҳамда телекоммуникация соҳаси индекслари бўйича дунё мамлакатлари рейтинги тахдили келтирилди. Бу эса миллий операторнинг телекоммуникация соҳаси индекслари бўйича дунё мамлакатлари рейтингида ўз мавқеини оширишга асос бўлади.
3. Телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини бошкариш тизимини шакллантиришга бўлган услубий ёндашувлар ва унинг самарадорлигини бахоловчи индикаторлар тизими ишлаб чиқилди, уни амалда қўллашнинг максадга мувофиқлиги асосланди.
4. Телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини бошкариш самарадорлигини бахолаш услубияти яратилди, жалб этилган инвестициялар хажми ўзгаришининг параболик модели ва харажатлар ўзгаришининг экспоненциал модели ишлаб чикилди. Соф фойданинг жалб қилинаётган инвестициялар микдори ва харажатларга боғлиқ бўлган икки ўлчовли чизикли регрессия модели яратилди. Ушбу услубият ва модель телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини самарали бошкаришга асос бўлади.
5. Телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини бошқаришга таъсир кўрсатувчи ички ва ташки омиллар таснифланди ҳамда SWOT тахдили асосида «Ўзбектелеком» АК инвестицион жозибадорлигини бахолаш бўйича асосий ракобатчилари билан қиёсий тахлил қилинди, унинг натижалари компанияда инвестиция фаолиятини самарали бошқаришга замин яратади.
6. Интернет хизматлари кўрсатувчи оператор ва провайдерларни вилоятлар кесимидаги фаолиятини тахдил қилган холда интернет хизматларини кўрсатиш бир нечта худудларга бўлиб урганилди ва уларнинг бозор улуши аниқланди. Бунинг натижасида интернет хизматларини ривожлантириш бўйича инвестицион лойихаларни амалга оширишда вилоятлар кесимида худудий манфаатлар инобатга олиниши лозим.
7. Телекоммуникация соҳаси инвестицион жозибадорлигининг ўсиши ва телекоммуникация бозори ривожланишининг тенденциялари тахдил қилинди. Бунда телекоммуникация сохасидаги корхоналар томонидан кўрсатилган интеллектуал ва интерактив хизматлар, ракамли телевидение ва кенг полосали телекоммуникация хизматларини кўрсатишга йўналтирилган инвестиция дастурининг бажарилиши таҳлил қилинди, унинг натижалари телекоммуникация хизматларини ривожлантиришда асос бўлади.
8. «Ўзбектелеком» АКда амалга оширилган лойиҳалар ва телекоммуникация тармокларини ривожлантириш кўрсаткичлари тадқиқ қилинди ва унинг асосида инвестицион лойиҳаларни самарали бошкариш бўйича берилган таклифларни жорий қилиш мақсадга мувофикдир.
9. Телекоммуникация сохасида инвестиция фаолиятини бошкаришга таъсир этувчи ташкилий ва иқтисодий механизмларни гурухдаш хамда «Ўзбектелеком» АКнинг муаммолари ва имкониятларини тадқиқ этиш асосида компаниянинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши «Ўзбектелеком» АК инвестиция фаолиятини истиқболда самарали бошкаришга асос бўлади.
10. Иктисодиётни модернизациялаш шароитида телекоммуникация соҳаси инвестицион жозибадорлигини оширишнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилди ва инвестиция фаолияти самарадорлигини бахоловчи интеграл кўрсаткичлар баллар тизими асосида келтирилди. Телекоммуникация сохасида фаолият юритувчи корхоналар инвестицион жозибадорлигини бахолашнинг концептуал модели ишлаб чиқилди. Бу эса, ўз навбатида, телекоммуникация сохасининг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўналишларини аниқлашга замин яратади.
11. «Ўзбектелеком» АК кўрсаткичларининг, шу жумладан, инвестиция, харажат, даромад, соф фойда ҳамда соф фойдада инвестициянинг самарадорлик кўрсаткичлари ўзгаришининг прогнозлари модернизацион, инерцион ва инновацион вариантларда 2020 йилгача бўлган давр учун ҳисоблаб чиқилди. Ушбу кўрсаткичлар амалда синаб кўрилди ва мазкур жиқатлар кейинги прогнозларда инобатга олиниши лозим.
Метаболик синдром патогенезининг нейрогуморал механизми ва терапевтик коррекциялаш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғликни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, кейинги йилларда аҳоли ўртасида метаболик синдромнинг (МС) кенг таркалиши ва бунинг оқибатида ўлим даражасининг ортиб бориши глобал тиббий муаммолардан бирига айланиб бормокда. ЖССТ экспертлари башоратига кўра 2025 йилга келиб МС қайд этилган беморлар сони 500 млн. кишидан ортиши мумкин. Мазкур муаммонинг долзарблиги нафақат қимматбаҳо дори-дармонларга сарфланадиган иқтисодий зарарда, балки ушбу касалликка чалинган беморларнинг меҳнат қобилияти йўколиши ҳамла ўлимида кўрилади. Шу сабабли БМТ барча аъзо давлатларига «сурункали ноинфекцион касалликлар профилактикаси, даволаш ҳамда олдини олиш бўйича миллий дастурларни ишлаб чикиш ва уларни соғликни сақлаш тизимида давлат дастурлари таркибига киритиш» таклифини бермокда1.
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб инсон саломатлигини асраш, сифатли тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар юзасидан ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирларнинг натижасига кўра «аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларнинг олдини олиш, жумладан, артериал гипертония (АГ), қандли диабет (КД), дислипидемия (ДЛП)га чалинган беморларни ўз вақтида аниқлаб, эрта ташхислаш ва уни тезкор профилактика килиш бўйича муайян даражадаги илмий ва амалий ютуқларга эришилди».
Дунё миқёсида метаболии синдромининг клиник компонентларини оптимал даволаш ва олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш эътиборлидир. Шу сабабли МС бошкарувнинг нейрогуморал, вегетатив, яллиғланувчи омиллари билан намоён бўлган патогенетик ўзаро боғлиқлик аспектларининг кайд этилиши дифференциялашган терапияни янада мақбуллаштириш талаб этилмокда. Юрак кон-томир ремоделланиш жараёнининг инсулинемиянинг прооксидант аҳамияти билан ўзаро боғлиқлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс изланишларни олиб бориш, шунингдек, метаболик синдром оқибатида юзага келадиган бузилишларнинг босқичли эрта ташхисот мезонларини янада такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПҚ - 3923-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги» Фармони ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ - 1652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади метаболик синдромнинг гетероген нейрогуморал механизмлари хусусиятларини, хасталикнинг клиник манифестациясини аниқлаган холда эрта босқичли ташхисот омилларини такомиллаштириш ва терапевтик даволаш йўлларини мақбуллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
метаболии синдром ривожланишининг асосий патогенетик механизмларининг ёғ тўқимаси секретор фаоллиги, нейрогуморал, адренергик, яллиғланиш механизмлари, юрак ва қон томирлар ремоделланиши билан ўзаро боғлиқлиги, ҳамда уларнинг МС авжланишида иштирок этиши даражаси аниқланган;
лептинрезистентликнинг эрта ривожланиш механизмига сабаб бўлувчи эркин лептиннинг юқори коэффициента ва лептин рецепторларининг паст даражаси исботланган;
фермент каталитик хусусиятларини сифатли модификацияловчи ЛПО фаоллигининг кескин ортиши билан боғланган МАО даражасининг пасайиши билан уйғунлашувчи CAT фаоллигининг ортиши исботланган;
метаболии синдром қайд этилган беморларда ЭД ривожланиши эрта босқичида предикторлар сифатида юқори даражали ANCA антинейтрофил аутоантитаначаларнинг роли, шунингдек, юрак-кон томирлар эрта ремоделланишида ИФР-1 юкори даражасини таъсири аникланган;
чаи қоринча гипертрофияси эрта ривожланиши билан юракнинг ремоделланиши предиктори сана ва миокард дистрофияси жараёнларининг тезлигини оширувчи СОМ-02 кардиомиоцитлар аутоантитаначаларининг даражаси ортганлиги исботланган;
инсулин рецепторлари аутоантитаначалар томонидан содир этаётган блокадаси инсулинрезистентлик ривожланишининг механизмлари аникланган;
артериал гипертония, семизлик, дислипидемия билан МС аникланган беморларни гипотензив, адипозга карши ва гиполипидемик препаратлар билан даволаш тизими МС комплекс терапиясини такомиллаштиришга ёндашиш патогенетик жихатдан асосланган.
Хулоса
«Метаболик синдром патогенезининг нейрогуморал механизми ва терапевтии коррекциялаш йўллари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ёғ тўқима секретер фаоллиги, нейрогуморал механизмлар, тизимли яллигланиш жараёни, эндотелий ҳолати, юрак ремоделланиши ўзаро алокасининг комплекс ўрганилиши МС патогенезининг гетерогенлигини аниқлади.
2. Метаболик синдромда гиперлептинемия фонида лептин-резистентлик механизмларидан бири эркин лептин коэффициента ортиши ва OB-R-лептини рецепторлари камайиши кайд этилди. Эркин лептин коэффициентининг ортиши лептинрезистентлик шаклланишининг латент бошланишини таърифлаши аникланган (г=-0,8474; р=0,0001).
3. Метаболик синдромда симпатик-адренал тизимнинг гормонал медиатор бугини фаоллашиши КА, айниқса, норадреналин ва адреналин биосинтезининг кучайиши билан боғланганлиги исботланди. Организмда липидлар перекисли оксидланиш жараёнлари кучайиши билан боғлиқ, унинг фаоллиги каталитик хусусиятларига сифат кайталанувчи ўзгариш ҳосил килувчи моноаминооксидазалар КА дезаминланишининг асосий ферменти фаоллигининг сусайиши кузатилган (г=-0,6638; р=0,0001).
4. Метаболик синдромда кайд этилган беморларда кон плазмасининг юқори атероген потенциали индикатори сифатида ПЗЛП ХС, триглицеридлар, ХС но-ЮЗЛП, эркин ёг кислоталари ва оксидатив стресс эътироф этилган.
5. Метаболик синдромда абдоминал семириш параметрлари билан модуляциялашган гиперинсулинемия жинс билан боглиқ холда патофизиологик ўзаро алокага эга ва кон томирларга инсулиннинг таъсирида эркакларда (гМДА=0,3522; р=0,0021) ва аёлларда (гМДА=0,5031; р=0,0001) прооксидант рол ўйнаши аниқланди. МСда инсулинрезистентлик механизмларидан бири инсулин рецепторларини блокловчи таъсирини хосил килувчи инсулин рецепторлари антитаначаларининг юқори даражаси хисобланади.
6. Метаболик синдромда кардиоваскуляр хавф маркерлари интерлейкин-6 (гИл-6,саб=0Л746; р=0,0001; Ги^^ф^р =0,5507; р=0,0001) ва юсС-реактив оқсил (ГюсСРо.едБ^^бЗ; р=0,0001; г^ро. фибр .=0,6716; р=0,0001) деб белгиланди.
7. Метаболик синдромда ANCA нейтрофил аутоантитаначалар даражасининг ортиши эндотелий дисфункцияси шаклланишининг яширин босқичи бошланганидан далолат бериши аниқланди. Эндотелий дисфункцияси ривожланишида гуморал маркерлар ва яллигланиш маркерлари ўзаро алокаси мавжудлиги кузатилди (гэт-1.ил-б=0,3605; р=0,0001; rsvcAM-i, юссро=0,6384; р=0,0001).
8. Метаболик синдромда ИФР-1 даражасининг ортиши томирлар ремоделланиши билан эндотелий дисфункцияси ривожланишида (ДР -г=0,7526; р=0,0001; ДН - г=0,8137; р=0,0001) ва эрта юрак ремоделланиши билан чап коринча миокар ди массаси индекси ортиши да (r=0,5325; р=0,0001) прогностик салбий ҳодиса эканлиги аникланди.
9. СОМ-02 кардиомиоцитлар аутоантитаначалар даражасининг ортиши МСда миокард дистрофия шаклланиши ва юрак ремоделланиши бошланғич босқичи ривожланиши ҳақида далолат беради. Чап коринча диастолик дисфункцияси чаи коринча концентрик гипертрофияси илк босқичи билан МСнинг бошланғич даври учун характерли. МС кузатилган беморларда чап коринча миокар ди массаси индекси ортиши нинг мухим детерминантлари систолик АБ (r=0,4487; р=0,0001) ва базал инсулинемиядир (г=0,4701;р=0,0001).
10. Олинган маълумотлар асосида, метаболик синдром аникланган беморларга тавсия этиладиган препаратлар синфига индивидуал ёндашув метаболик бузилишларга боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилди: артериал гипертонияни даволаш учун - ангиотензин II рецепторлари блокаторлари (валсартан) ва 1]-имидазолин рецепторлар агонистлари гуруҳи (моксонидин) билан комбинациялашган терапия; семизликни даволаш учун - периферии таъсирга эта адипозга қарши препаратлар (орлистат); дислипидемияни даволаш учун - 4 генерация статинлари (розувастатин).
Ўзбекистоннинг турли иқлим-географик ва экологик худудларида ревматоид артрит ўзига хос кечиши ва олдини олишдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё аҳолиси орасида ревматоид артрит (РА) касаллигининг асорати окибатида кузатиладиган ногиронликка бўғим тузилишининг ўзгариши, яъни ундаги анкилоз, деформация ва контрактура ҳамда унинг функционал етишмовчиликлари сабаб бўлмокда. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра йилига дунёда 20 млн. одам РА билан касалланади, улардан 50-55 % биринчи 5 йил ичида ногиронликка учраши қайд этилган1. Шу боне РА масаласи бугун тиббиётдаги ечими топилиш зарур бўлган жиддий муаммо ҳисобланади.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолига самарали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш натижасида, аҳолининг турли катламлари орасида РАни аниклаш, ўз вақтида даво муолажалари қўллаш туфайли беморларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш, таняч харакат тизимидаги яққол ўзгаришлар ва касалликнинг асоратлари профилактикаси юзасидан муайян натижаларга эришилди. Соғликни саклаш вазирлигининг маълумотларига кўра, «таянч харакат тизими касалликларнинг аҳоли орасида тарқалиши 15% дан 10 %гача камайганлиги аниқланган».
Жаҳон микёсида клиник тиббиёт амалиётида РАни турли иклимий-географик ва экологик худудларида ўзига хос кечиши ва олдини олишдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш юзасида катор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, РАни кечишининг атроф-муҳит салбий омиллари орасидаги боғликлигини асослаш; РАнинг клиник кечиши, бўғим синдроми, бўғимдан ташқи кўриниши ва юзага келадиган оқибати, коморбидлигини ривожланиши, репродуктив саломатлик ҳамда иммунком-петент хужайралардаги дифференцирловчи антигенлар экспрессиясига ташқи муҳит омилларнинг салбий таъсирини исботлаш; касалликнинг фаоллаши ва беморлар ҳаёт сифатини ёмонлашувидаги бўғимда ўзгаришларни ўзига хос хусусиятлар ролини аниклаш; турли ҳудудлардаги касаллик кечишининг ўзига хослигида патогенетик асосланган даволаш усулларини ҳамда келиб чиқадиган асоратларни олдини олиш механизмини ишлаб чиқиш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон «Соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги» Фармони ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ташқи муҳит омиллари таъсирида ревматоид артритда клиник-функционал бузилишларни аниклаш ва шу касалликда профилактика-даво тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ревматоид артритда бўғим синдроми, унинг агрессивлиги ривожланишидаги эрта деструкцияланиш механизми асосланган ва унинг авжланишида ксенобиотиклар (А1 eaNi) роли исботланган;
ревматоид артритга чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда гипопрогестеронемия негизида хужайравий ҳимояланиш жараёни ва улардаги дифференцияловчи антигенлар (CD1 lb+, CD18+, CD25+ ва CD95+) экспрессиясидаги бузилишлари аниқланган;
ревматоид артритда водород фториди (ҒН) юкламаси негизида Т-хужайралар апоптозининг ҳакқоний авжланиши аникланган ва унинг иммун тизими номутаносиблигидаги ўрни асосланган;
ревматоид артритда беморлар яшаш жойига кўра клиник белгилари даражасининг динамикасини ўзига хослиги ва тизимланиш жараёнини шаклланишига олиб келувчи ташқи хавф омиллари (NCF, FH, Cd, Al ва Pb) аникланган;
ревматоид артритда турли иқлимий физик кўрсаткичлар (К„ S, Км ва Кўр) негизида фаолланиш (DAS28 ва SDAI) ва клиник ремиссияланиш (2,6>DAS28>6 ой) жараёнини динамикаси оркали мазкур касалликка иқлимнинг қулайлик даражалари ишлаб чиқилган;
ревматоид артритда профилактика реабилитация тадбирлари негизида прогестерон танқислигини коррекциялашнинг ахамияти асосланган ва ушбу тактика узок клиник ремиссияланишни таъминлаши исботланган.
Хулоса
«Ўзбекистоннинг турли иқлимий-географик ва экологик худудларида ревматоид артрит ўзига хос кечиши ва олдини олишдаги чора-тадбирларни такомиллаштириш мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. РА гетероген касаллик бўлиб, унинг фаоллиги ва бўғимлардаги деструктив жараённинг авж олиб бориши Ўзбекистоннинг иклим-географик ва экологик ҳудудларига боғлиқ. Мамлакатимизнинг I ва III ҳудудлари учун рентгенологик белгиларнинг секин авж олиб бориши ва динамикада касаллик фаоллигини камайиши хос бўлса, II ва IV ҳудудларда эса бўғим синдромини агрессивлиги рентгенологик ўзгаришларнинг тез суъратларда авж олиб бориши хамда динамикада қайталанувчи фаоллик билан тавсифланади. IV худудда касалликнинг манифестацияси фаолликнинг полиморбидлик негизида авжланиши билан биргаликда кечади.
2. РАнинг оқибати беморларни яшаш ҳудудига кўра фаркланади, хусусан I ҳудуд учун катта бўғимларнинг камдан-кам зарарланиши хамда кўл ва оёқ суякларининг ўз-ўзидан синиш ҳолатлари хос бўлса, II ҳудуд учун эса катта бўғимларнинг деструктив зарарланиши характерлидир. III ҳудуд учун касалликнинг нисбатан яхши оқибатлари хос бўлса, IV ҳудуд касалликнинг “ёмон сифатли” кечиши ва кўп холларда амилоидоз хамда ўлим ҳолатларини ривожланиши билан намоён бўлади. Ўз навбатида, I ва III худудларда РАнинг клиник кечиши турғун клиник ремиссия (DAS28<2,6) ва унинг негизида шифохона даволанишга бўлган эҳтиёжнинг камайиши билан ифодаланса, II ва IV худудларда унга эхтиёж холатларини устунлиги кузатилади.
3. Ўзбекистоннинг турли худудларида РАнинг кечиши иммун ҳолатнинг силжишлари билан узвий боғлиқликка эга. II ва IV ҳудудларда РАнинг кечиши Т-ҳужайравий иммунитетнинг танқислиги, шунингдек CD 11b, CD 18+ ва CD 25+ ва CD 95+ хужайраларнинг камайиши билан намоён бўлади, бу эса аутоиммун жараённинг чукурлигини ифодалайди. Бунда IV худуд учун В-лимфоцитларнинг умумий микдори ошиши хос бўлса, II ҳудудда факат Ви-лимфоцитлар ортади. Ўз навбатида, I, II ва III худудларда HLA-1 кўрсаткичларининг пасайиши юзага келса, II худуддаги РАли беморларга эса HLA DRhhht ортиши характерлидир.
4. II ва IV ҳудудларда РАга чалинган репродуктив ёшдаги аёлларда касаллик эстрадиол ва прогестероннинг хайз циклини ҳар иккала фазасида камайиши билан кечади ва гипопрогестеронемия негизида иммунитетнинг Т-бўғини ва дифференцияловчи антигенлар (CD1 lb+, CD18+, CD25+ ва CD95+) экспрессиясидаги бузилишлари кузатилади, бу эса иммун номутаносибликни янада отирлаштиради.
5. РАнинг клиник кечиши Ўзбекистоннинг турли ҳудудларини иклимий географик омилларига боғлиқ. II ҳудуд шароитида иқлим омиллари РАнинг фаоллик даражасига салбий таъсир курсатади ва клиник ремиссияланиш ҳолатларининг камайишига сабаб бўлади. Уз навбатида III ҳудуднинг иклим омиллари нисбатан қулай хисобланади, шунга кўра, ушбу ҳудуддаги беморларда касалликнинг узок муддатли ремиссияланиш кузатилади ҳамда шифохонага даволанишга бўлган эҳтиёж сони камаяди.
6. РАнинг кечиши беморлар яшайдиган Ўзбекистонни турли худудларининг экологик омилларига боғлиқ. Атмосфера ҳавосида водород фториднинг техноген зўриқиши негизида, хусусан IV ҳудудда РАнинг клиник белгилари кескин тарзда авжланади, Т-хужайравий иммунитет кўрсаткичлари ва CD95+ хужайраларининг пасайиши кузатилади хамда касалликнинг бўғимдан ташқари белгиларининг ривожланиши, полиморбидлик ва репродуктив фаолият бузилиш ҳолатлари кўпайиб боради. Атмосфера хавосида углерод оксиди ва чанг микдорини ортиши билан II худудда касалликнинг фаоллиги ва полиморбидлик ҳолатлари ортади.
7. РАда бўғим синдромининг клиник, рентгенологик ва сонографик белгилари сув ва тупроқнинг ифлосланиш даражасига боғлиқ бўлади. Бунда алюминий, никель микдори ва тупроқ шўрланишини ортиши бўғим синдромининг агрессивлиги ривожланишидаги эрта деструкцияланиш механизми юзага келади. II ва IV ҳудудлардаги тупрокда рух микдорининг камайиши эса бўғимларнинг функционал имкониятларини ёмонлашига олиб келади ва аксинча III худудда унинг микдорини ортиши функционал имкониятларга ижобий таъсир кўрсатади.
8. II ва IV худудларнинг атмосфера ҳавосидаги водород фториди ва азот диоксиди микдори, тупрокда эса кадмий, алюминий, қўрғошин, фтор, никель, нитрат азоти каби захарли моддалар, шунингдек унинг шўрланиш даражасининг ортиши негизида РАнинг бўғимдан ташкари белгилари кўпайиб боради ва улар тизимланиш жараёни учун хавф омиллари хисобланади. Тупрокдаги қўрғошин кўрсаткичлари ошиши негизида эса РАга чалинган аёлларнинг репродуктив тизимида зарарланиш ҳолатлари кўпаяди.
9. II ва IV худудларда РАга чалинган беморларда иммун мувозанатни бузилиши атмосфера хавода олтингугурт диоксиди концентрациясининг ортиши ва тупрокда алюминий, қўрғошин ва фтор каби захарли моддалар, шунингдек сувда кадмий концентрациясини ортишига мувофик равишда кескинлашиб боради.
10. Умумий амалиёт шифокори фаолиятида РАга чалинган беморларда ўтказилган профилактика ва реабилитация тадбирлари негизида прогестерон етишмовчилигини коррекциялаш касалликнинг профилактикасини мувофиклаштиришда муҳим аҳамият касб этади. У турғун ACR 50 жавоби (64%) ва узок муддатли клиник ремиссияни (61,3%) таъминлайди, шунингдек бўғимларнинг функционал имкониятларини яхшилайди. Шу билан бир қаторда, унинг негизида иммунитетнинг Т-бўғинида ижобий силжиш кузатилиб, беморлар хаёт сифатини жисмоний, ижодий ва ижтимоий фаолият каби кўрсаткичларининг яхшиланиши таъминланади ҳамда уларнинг руҳий холати ва саломатлигига ижобий замин яратилади.
Ғўза ва буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ оқсил ва изоферментлари ҳамда уларни филогенетик тахлилларда қўлланилиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда озиқ-овқат хом ашёларига бўлган талаб йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу ўринда, айниқса Ер шари аҳолиси сонининг дон ишлаб чиқаришга нисбатан жадал суръатларда ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. БМТ қишлоқ хўжалиги ва савдо сотик ташкилотларининг тахминига кўра, 2050 йилга бориб қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарилишини камида 70% га оширилиши зарур'.
Мустакиллик йилларида республикамиз дон мустақиллигига эришди ва пахтачилик сохасида муайян натижаларни қўлга киритди. Хусусан, мамлакатимизда дончилик ва пахтачилик сохасида амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, касалликларга чидамли истиқболли бугдой ва ғўза навлари яратилди, бугдой хосилдорлиги оширилди ва доннинг технологик сифати яхшиланди хамда қайта ишлаш такомиллаштирилди, ғўзанинг ҳосилдорлигини ошириш ҳисобига экин майдонларни қисқартиришга эришилди.
Жахонда етакчи мамлакатлар агросаноат комплексининг барқарор ривожланиши ва озиқ-овқат хавфсизлигида алоҳида ўринга эга буғдой ва ғўзада маркерларга асосланган селекция тадқиқотларини олиб боришга алоҳида урғу берилмокда. Айниқса ушбу экинларда оксил ва изоферментларга асосланган молекуляр маркерларни аниклаш, кимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ ҳолда ирсийланишини ўрганиш ва филогенетик тахлилларда қўлланилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу ўринда ғўза ва буғдойнинг тезпишар, касалликларга чидамли ва юқори сифатли ҳосилдорликка эга бўлган турли селекцион ва генетик намуналарини яратиш ва жорий этиш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда ғўза оқсил ва изофермент маркерларининг муҳим қимматли-хўжалик белгилари билан боглик холда ирсийланиш конуниятларини аниклаш, ғўзанинг уруг оқсил спектрлари бўйича диплоид турлари A, D геном гурухдари ва баъзи амфидиплоидлар орасидаги филогенетик муносабатларни очиб бериш, бугдой навларидаги глиадин оксиллари ва эстераза фермента электрофоретик таркибини аниқлаш, глиадин электрофоретик вариантларини тарқалиш частотаси ўзгаришини асослаш, ғўза чигити оқсилларини эталон спектрларини ва электрофоретик формулаларини тузиш ҳамда ғўзанинг турли тизмалар, навлар ва турларини биокимёвий паспортлаштиришнинг молекуляр маркерларга асосланган идентификациялаш услубини яратиш хамда амалиётга жорий этиш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 октябрдаги №ПҚ-4041-сон «Озиқ овқат экинларини етиштиришни кўпайтириш ва экин майдонларини оптималлаштириш тўғрисида»ги ва 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта ҳосили етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўза ва буғдой оқсил ва изофермент маркерлари ҳамда уларни қимматли-хўжалик белгилари билан боғлиқ холда ирсийланишини аниклаш ва филогенетик тахлилларда (ғўза) қўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ғўзанинг муайян тур ва навларини электрофоретик паспортлаштириш имконини берувчи уч турдаги оқсилларнинг (сувда, буферда ва қийин эрувчи) эталон спектри тузилган;
ғўза оқсил маркерларининг айрим қимматли ҳўжалик белгилари билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши аниқланган;
ғўзанинг оқсил маркерлари бўйича яқинлик даражалари битта турга мансуб гуруҳларда, ҳар хил турларга мансуб геном гурухи вакилларига нисбатан юқорилиги аниқланган;
G.raimondii тури оксил таркиби бўйича А) ва А2 геном гуруҳи вакилларига якинлиги исботланган;
бугдой навларида турли популяцияларнинг тарқалиш частотаси турличалиги ва ушбу кўрсаткич популяция ичидаги биотипларнинг маълум агроиклим шароитларига мосланувчанлигига боғлиқ ҳолда етиштириш йиллари бўйича ўзгариши аникланган;
бугдой навларида клейковина микдори турлича экани ҳамда ушбу белгига агроиқлим ва агротехник шароитларнинг таъсир қилиши аниқланган;
юмшоқ буғдойнинг янги истиқболли «Пахлавон» нави яратилган ва амалиётга жорий этилган.
Хулосалар
«Ғўза ва буғдойнинг қимматли хўжалик белгилари билан боғлиқ оқсил ва изоферментлари ҳамда уларни филогенетик тахлилларда қўлланилиши» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида турларга хос янги сувда эрувчи электрофоретик юрувчанлиги (ЭЮ) 0,23 ва 0,15 га тенг бўлган оқсил маркерлари аниқланди. Тахлил натижаларига кўра ЭЮ 0,23 га тенг бўлган компонент Н-0,13 оксил маркери билан ЭЮ 0,15 га тенг бўлган компонент эса В-0,18 оқсил маркери билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши кўрсатилди.
2. G.hirsutum тури кенжа тури вакилларининг сувда ва буферда эрувчи оқсил маркерлари ҳамда пероксидаза ферменти электрофоретик таркиби бўйича полиморф эканлиги кузатилди.
3. Илмий тадқиқотлар натижалари, ўсимлик бўйи, тола узунлиги, чигит қобиғи чиқими каби қимматли-хўжалик белгилари локуслари билан Н-0,13 ва В-0,18 оқсил маркерлари ўртасида боғлиқлик борлигидан далолат беради.
4. Ғўзанинг диплоид турлари A, D ва С геном гуруҳи вакилларида ЭЮ 0,21 га тенг бўлган пероксидаза компоненти борлиги аниқланди. G.herbaceum africanum ва G.herbaceum harga турларида эса ЭЮ 0,39 бўлган пероксидаза компоненти борлиги билан бошка турлардан фаркланади.
5. Ғўзанинг ўрганилган турлари эстераза ферменти изозим спектрлари бўйича полиморф эканлиги ва С геном гурухи вакиллари секин миграцияланувчи эстераза спектри зонасида 3-4 тагача, тез миграцияланувчи зонада эса 4 та эстераза компоненти борлиги кузатилди.
6. Ғўзанинг A, D ва С геном гурухи вакиллари а-амилаза ферменти электрофоретик спектрлари ўрганилганда А ва D геном гурухи вакилларида 2 тагача, С геном гурухи вакилларида эса 3 тагача а-амилаза компонентлари мавжудлигианикланди.
7. Ғўзанинг диплоид турлари ДДС-Na иштирокидаги электрофорез услубида тахлил қилинганда уларда турлараро полиморфизм мавжудлиги ва улар турли полипептидлар борлиги билан фаркланиши кўрсатилди.
8. Ғўзанинг турли нав ва турларини электрофоретик паспортларини яратиш имконини берувчи 3 хил оқсил таркиби бўйича эталон спектрлари ва электрофоретик формулалари тузилади.
9. Ғўзанинг оқсил маркерлари бўйича яқинлик даражалари битта турга мансуб гурухларда хар хил турларга мансуб геном гурухи вакилларига нисбатан юқорилигини кўрсатди. G.raimondiijypw оксил таркиби бўйича Ai ва Аг геном гурухи вакилларига яқинлиги тасдиқланди.
10. Юмшоқ буғдойнинг 8 та навини глиадин оқсили электрофоретик таркиби ўрганилганда уларнинг кўпчилиги ушбу оқсил маркери бўйича бир қатор биотиплардан иборат эканлиги исботланади.
11. Республиканинг турли худудларида етиштирилган буғдой навларининг глиадин оқсили биотипларининг нисбати турлича бўлиб уларнинг тарқалиш частотаси турли худудларда хар хил эканлиги, ушбу маълумотлар эса биотипларнинг маълум шароитларда мосланувчанлик даражаларини аниқлаш имконини такдим этади.
12. Олиб борилган тадкиқотлар натижасида юмшоқ буғдойнинг «Пахлавон» нави яратилди ва амалиётга жорий этилди. Ушбу нав 2014 йилдан Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятлари учун истиқболли нав сифатида Давлат реестирига киритилди.
Мураккаб турлараро дурагайлаш орқали ғўзанинг кўп геномли янги дурагайларини яратиш ва хусусиятларини очиб бериш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда жахон микёсида экологик мувозанатни глобал равишда ўзгариши иктисодий тармоқларда муҳим ахамиятга эга бўлган пахтачилик соҳасига хам таъсир этиб келмокда. Дўнё микёсида асосий эътибор, ғўзанинг турли стресс омилларга табиий бардошли, хосилдор ва тола сифати юқори бўлган янги навларини яратишга каратилган. Бу эса ғўзанинг янги навларини яратишда ғўза коллекциясидаги ёввойи ва ярим ёввойи турларнинг потенциалидан селекция-генетик жараёнларда кенг маънода фойдаланишни тақозо этмокда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, пахтачилик соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, бу борада, айникса, ғўза экин майдонларини кенгайтирмаган холда ундан олинадиган хосил микдори ва сифатини оширишга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ғўзанинг тезпишар, хосилдор, юкори тола чиқими ва сифатига эга хамда экологик стресс омилларга бардошли бўлган янги навларини яратиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Жаҳонда ишлаб чикариш талабларининг ошишига мос ғўза навларини яратишда ғўзанинг мавжуд ёввойи ва маданий турлари потенциалидан оқилона ва самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмокда, айниқса, уларни кенг маънода турлараро дурагайлашга жалб этган ҳолда ғўзанинг генетик жиҳатдан бойитилган ноёб дурагайларини олиш, ҳозирда ишлаб чиқаришда экилаётган навлардан асосий хўжалик белгилари бўйича устун бўлган янги навларини яратишга имкон яратади. Ҳозирда ғўзанинг диплоид G.thurberi Tod.(D]), G.raimondii Ulbr.(D5), G.arboreum L. (A2), G. herbaceum L.(Ai), G.sturtii Muell (C|), G.harknessii Brang.^Di-z), G.stocksii Mast.(Ei), ҳамда G.hirsutum L. (AD)! каби маданий тетраплоид навлари иштирокида касалликларга бардошли, эртапишар, тола сифати юқори бўлган, вилтга бардошли ноёб амфидиплоидлар, рекомбинантлар, оила ва тизмалар яратилиб, маданий навлар генотипини бойитишда амфидиплоидлардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган. Бунда, ғўзанинг турли геном тузилишига эга мавжуд амфидиплоидларига маданий навларни дурагайлаш асосида янги кўп геномли турлараро мураккаб дурагайларни яратиш, уларни селекцион-генетик тадкиқотлар ва амалий селекция жараёнларида кўллаш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш муҳим ахамиятга эга. Айниқса, турлараро мураккаб дурагайлаш услубларидан самарали фойдаланган холда мавжуд амфидиплоидларни маданий навлар билан мураккаб дурагайлаш орқали 4 ва 5 та турлар иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайларни яратиш; ғўзанинг турлараро мураккаб дурагай F) ўсимликларида кузатиладиган пуштсизликлар ва унинг сабабларини аниклаш; генетик жиҳатдан бойитилган янги генотипларни яратиш; дурагайларда қимматли хўжалик белгиларнинг ўзгарувчанлиги, ирсийланиш характери ва айрим хўжалик белгилар орасидаги боғлиқликни қиёсий ўрганиш асосида ғўзанинг ноёб шакллари, оилалари, тизмалари ва навларини яратиш ва уларни ишлаб чикаришга жорий этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуклари тўғрисида»ги Қонуни ва «Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг [(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.) x G.arboreum L.] x G.hirsutum L. схемасидаги амфидиплоидларига G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш ва генетик жиҳатдан бойитилган кўп геномли янги турларао мураккаб дурагайлари, оилалари ва тизмаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:биринчи маротаба мураккаб тузилишга эга {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.J х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.} амфидиплоидларига G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш асосида 4 ва 5 та ғўза турлари иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайлари яратилган;
оналик шаклида иштирок этган {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.J амфидиплоиди иштирокида олинган турлараро мураккаб дурагай ўсимликларда (F8 гача) асосий кимматли-хўжалик белгиларнинг шаклланиши ва ўзгарувчанлиги аникланган;
яратилган янги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларда айрим кимматли хўжалик белгилар орасидаги ўзаро коррелятив боғлиқликлар аникланган;
турлараро мураккаб ғўза дурагайларининг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғликликларни бартараф этиш йўли билан тезпишар, махсулдор, тола чикими ва сифати ҳамда 1000 дона чигит вазни каби белгиларнинг юкори мажмуасига эга рекомбинантлар ва оилалар ажратиб олиш имконияти асосланган;
ғўзани кўп геномли ТМДларининг белги хусусиятларини ижобий трансгрессив ўзгарувчанликка эришишида ҳамда генетик жихатдан бойитилган кимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга рекомбинантларни яратишда беккросс чатиштиришнинг аҳамияти исботланган;
ғўзанинг кўп геномли тизмаларидан хўжалик учун кимматли белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган СП-1303, СП-«Камолот», С-1306 ва С-7277 янги навлари яратилган.
Хулоса
«Мураккаб турлараро дурагайлаш орқали ғўзанинг кўп геномли янги дурагайларини яратиш ва хусусиятларини очиб бериш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Турлараро дурагайлаш услубини кўллаш оркали биринчи маротаба мураккаб тузилишга эга {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.} амфидиплоиди ҳамда унга G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини дурагайлаш асосида 46,7-55,1% чатишувчанлик билан 4 та турлар иштирокидаги ва 24,6-31,3% чатишувчанлик билан янги 5 та турлар иштирокидаги турлараро мураккаб дурагайлари синтез килинди. Чатишувчанлик даражасининг турлича бўлиши дурагайлашда 4— ва 5- бўлиб катнашган турларга боғлиқлиги билан асосланади.
2. Ғўзанинг 4 ва 5 та турлар иштирокидаги янги турлараро мураккаб дурагайларини синтез қилишда кузатиладиган турли даражадаги кийин чатишувчанлик билан ота-она шакл ва дурагайларининг соматик хужайраларидаги хромосомалар сонининг тебраниши, уларни морфологик белгиларидаги фарқи ва ўзгарувчанлиги ҳамда дурагайлашда она хужайраси микроспорогенез босқичларида кечадиган нуксонлар ўзаро боғлиқ. Ҳужайраларда хромосомаларнинг мейёрдаги конъюгацияга учраб бивалентлар ҳосил қилиши, мейознинг метафаза (Мц) ва анафаза (А//) босқичларида бузилиш ва нуксонлар табиати мейотик индексига таъсир килиб, 4- ва 5-турлар иштирокидаги ТМДларни олинишига караб кескин фаркланиши билан тавсифланади.
3. Ғўзанинг кимматли хўжалик белгиларнинг генетик жиҳатдан кенг даражадаги ўзгарувчанлигига эришиш ва ижобий белгилар мажмуасига эга бўлган рекомбинантларни ажратиб олишда оналик шаклида иштирок этган {[(G. thurberi Tod. х G. raimondii Ulbr.J х G. arboreum L.J x G.hirsutum L.J мураккаб амфидиплоиди ҳал қилувчи аҳамияти эга. Амфидиплоид иштирокидаги янги мураккаб турлараро ва беккросс дурагайларда тезпишарлик белгисининг ирсийланиши ва шаклланиши, дурагайлашда оталик сифатида катнашган маданий G.hirsutum L. ва G.barbadense L. навлари генотипига боглик равишда кечиши билан асосланади.
4. Ғўзанинг янги 4 ва 5 та турлари иштирокида олинган турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлар авлодларида асосий хўжалик белгиларининг кўрсаткичларини яхшилашга эришиш ва барқарорлашув жараёнини қисқартиришда маданий навлар билан беккросс чатиштиришлар ўтказиш юкори самара бериши билан асосланади.
5. Ғўзанинг 4 та тури иштирокидаги амфидиплоидини G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турларининг маданий навларини турлараро дурагайлаш асосида генетик жиҳатдан бойитилган, юкори тола сифати ва вилтга бардошлилик каби ижобий генлар мажмуасига эга бўлган янги селекцион манбалари яратилди. Ғўзанинг 4 ва 5 та турлари иштирокидаги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайларида ижобий трансгрессия намоён бўлиши натижасида тола чиқими 40,0-45,0%, тола узунлиги 40 мм ва ундан юкори, микронейр кўрсаткичлари 3,9-4,5 ҳамда вилтга толерант бўлган рекомбинантларини олиш имкониятлари яратилади.
6. Маҳсулдорлик ва унинг асосий компонентлари бўйича [(G. thurberi Tod. х G. raimondii UlbrJ x G.arboreum L.J x G.hirsutum L. ва {[(G. thurberi Tod. x G. raimondii Ulbr-ў x G.arboreum L. 7 x G.hirsutum L.J x G.barbadense L. схемасидаги мураккаб ва беккросс (FjВС,; F|BC2) дурагайларнинг дастлабки авлодларидан бошлаб ижобий трансгрессия намоён бўлади. Дурагай ўсимликларда кўсаклар сони белгисининг ўртача кўрсаткичи ва ўзгарувчанлик даражасини ошириш учун 5 та тур, бир дона кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни белгилари бўйича эса 4 ва 5 та турлар иштирокидаги турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлашнинг таъсири ижобий бўлганлиги кузатилади.
7. Ғўзанинг 4 ва 5 та тури иштирокидаги янги турлараро мураккаб ва беккросс F2 дурагайларида «тола чиқими ва тола узунлиги» белгилари орасидаги ўртача ижобийдан (г=+0,39) юкори ижобийгача (г=+0,62), «тола узунлиги ва микронейри» - ўртача ижобий (г=+0,55), шунингдек, «тола узунлигининг тола пишиқлиги» билан ўртача ижобий (г=+0,56 ва /-+0,50) богланиш мавжудлиги хамда турлараро мураккаб дурагайлаш асосида айрим хўжалик белгилар орасидаги тескари коррелятив боғлиқликни бузиш мумкин. Ушбу белгилар бўйича танлов ишларини корреляция коэффициентига асосланган ҳолда олиб бориш максадга мувофикдир.
8. Ғўзада турлараро мураккаб ва беккросс дурагайлаш услубини қўллаш ҳамда дурагайларнинг хўжалик белгиларида намоён бўладиган айрим салбий коррелятив боғлиқликларни бартараф этиш орқали генетик жихатдан бойитилган андоза навга нисбатан эртапишар, бир туп ўсимликдаги кўсаклар сони буйича юқори кўрсаткични намоён этган махсулдор, тола чиқими ва сифати ҳамда 1000 дона чигит вазни каби белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган куйидаги: а) 100 дан ортиқ: О-355-56\07, О-553-54\07, 0-431-32\07, О-95-96Ч1, 0-86-8745, 0-131-3245, О-383-84\07, 0-429-30\07, 0-747-48\07, 0-749-50\07, 0-657/07, О-445-46\07, 0-99-100\07 ва бошқа оилалар; б): Т-1304, Т-2007, Т-1305, Т-1306, Т-100/14, Тер-81-82/15, Т-131-138/15, Т-2005, Тер-89-90/15, Т-147-156/15 каби янги тизмалари ажратиб олинди.
9. Ғўзанинг янги кўп геномли дурагайларини олинишида иштирок этган G.thurberi Tod., G. raimondii Ulbr, G.arboreum L., G.hirsutum L. ва G.barbadense L. каби ёввойи шакл ва маданий навларининг ҳар бири ўзига хос муҳим белги хусусиятга эга эканлиги аниқланди. Турлараро мураккаб дурагайлаш услубларини кўллаш оркали улардаги идивидуал белги хусусиятларни битта генотипга йигиш мумкинлиги исботланди.
10. Генетик жиҳатдан бойитилган янги оилалар куйида келтирилган белгилари бўйича: тезпишарлиги (105-110 кун) - О-355-56\07, О-553-54\07, 0-103-0441, О-483-84\07, О-323-24\07, О-571-72\07; бир дона кўсакдаги пахта вазни (7,0-7,8 г) -0-95-9641, О-451-52\07, О-355-56\07, О-553-54\07, О-431-32\07, О-ЮЗ-04\11; 1000 дона чигит вазни (130,0- 145,0 г.) - 0-136-3845, 0-134-3545, О-61-62\07, 0-13945, 0-83-8445, 0-86-8745; тола чикими (40,0 - 45,0 %) - 0-99-100\07, О-445-46\07, 0-49-50\07, 0-103-0441, О-755-56\07, 0-122-234 1, 0-131-3245, О-383-84\07; тола узунлиги (37,0-43,0 мм) -0-667-68/07, 0-83-844 5, О-235-36\07, 0-657/07, 0-749-50\07, 0-429-30\07, О-745-46\07, О-747-48\07, О-741-42\07; вилт касаллигига бардошлилик (0,5-5,4%) -О-445-46\07, О-383-84\07, 0-99-100\07, 0-103-0441, 0-749-50\07 ва 0-745-46\07 каби оилаларни генетик тадкиқотлар ҳамда селекцион жараёнларда бошлангич ашё сифатида фойдаланиш учуй тавсия этилди.
11. Тадқиқотлар давомида ғўзанинг мураккаб генетик асосга эга бўлган тизмаларидан, кимматли хўжалик белгиларнинг юкори мажмуасига эга бўлган СП-1303, СП-«Камолот», С-1306 ва С-7277 каби ғўзанинг янги навлари яратилди. Уларни тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, юкори тола чикими, 1000 дона чигит вазни, толасининг юқори сифати ҳамда вилт билан нисбатан кам зарарланиши бўйича андоза навларга нисбатан устунлигини хисобга олган ҳолда янги истиқболли нав сифатида ишлаб чиқаришда экишга тавсия этилади.
Бойсун ботаник-географик райони флораси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги иқлим ўзгаришлари, антропоген, биотик ва абиотик омиллар таъсири натижасида экотизимларда содир бўлаётган трансформация жараёнлари махаллий биологик хилма-хиллик, хусусан, турлар таркибини аниқлаш ҳамда ўсимлик дунёси объектларини биохужжатлаштириш тадкиқотларига янада катта эътибор қаратиш лозимлигини талаб этмокда. Биохилма-хилликнинг глобал баҳолаш UNEP маълумотларига кўра, «... бутунги кунда турли омиллар натижасида 30 000 дан ортиқ ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, охирги 400 йил ичида 654 ўсимлик турлари йўколиб кетган». Шу нуқтаи назардан, биохилма-хилликни ўрганиш, маҳаллий флоралардаги турлар таркибини рўйхатга олиш, камёб турларнинг замонавий ҳолатини аниклаш ва сақлаб қолиш замонавий биологиянинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза килиш, давлат кадастрини юритиш, биологик хилма-хиллигини саклаш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишларда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, махаллий флораларнинг тур таркибини аниклаш, уларни табиий ўсиш шароитида сақлаб колиш ва мухофаза қилиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини аниқлаш ҳамда йўколиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик турларининг ex-situ шароитидаги коллекцияларини барпо килиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги иқлим ўзгаришлари, антропоген, биотик ва абиотик омиллар таъсири натижасида экотизимларда содир бўлаётган трансформация жараёнлари махаллий биологик хилма-хиллик, хусусан, турлар таркибини аниқлаш ҳамда ўсимлик дунёси объектларини биохужжатлаштириш тадкиқотларига янада катта эътибор қаратиш лозимлигини талаб этмокда. Биохилма-хилликнинг глобал баҳолаш UNEP маълумотларига кўра, «... бутунги кунда турли омиллар натижасида 30 000 дан ортиқ ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, охирги 400 йил ичида 654 ўсимлик турлари йўколиб кетган». Шу нуқтаи назардан, биохилма-хилликни ўрганиш, маҳаллий флоралардаги турлар таркибини рўйхатга олиш, камёб турларнинг замонавий ҳолатини аниклаш ва сақлаб қолиш замонавий биологиянинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза килиш, давлат кадастрини юритиш, биологик хилма-хиллигини саклаш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишларда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, махаллий флораларнинг тур таркибини аниклаш, уларни табиий ўсиш шароитида сақлаб колиш ва мухофаза қилиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини аниқлаш ҳамда йўколиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик турларининг ex-situ шароитидаги коллекцияларини барпо килиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Тадқиқотнинг мақсади Бойсун ботаник-географик райони флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш, Тоғлиўртаосиё провинциясининг Жанубиғарбий Ҳисор округидаги мустақил район сифатидаги ботаник-географик чегараларини белгилашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Бойсун ботаник-географик райони флорасида 89 оила, 524 туркумга мансуб бўлган 1564 турнинг конспекти тузилган ва кенг кўламли таҳлили амалга оширилган;
фан учун янги бўлган 3 тур (Jurinea tschernevae Tojibaev & Turginov, Iris khassanovii Tojibaev & Turginov, Allium decoratum Turginov & Tojibaev) аникланган ва тавсифланган, илк бор Ўзбекистон флораси учун 16 тур, Ҳисор тизмаси флораси учун 15 тур келтирилган;
тадиқот худудининг ботаник-географик чегаралари аникланган;
Dionysia hissarica Lipsky, Allium majus Vvcd., Ferula tuberifera Korovin, Ungernia victoris Vved., Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Room., Dimorphosciadium gayoides (Rcgel & Schmalh.) Pimenov, Astragalus tupalangi Gontsch. каби камёб ва эндем турларнинг янги популяциялари аникланган;
илк маротаба Бойсун ботаник-географик райони флорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи маълумотларнинг электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
Хулоса
«Бойсун ботаник-географик райони флораси» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бойсун ботаник-географик райони флораси 524 туркум ва 89 оилага мансуб 1564 турдан иборат. уларнинг таркибида 3 тур фан учун янги, 16 тур Ўзбекистон флораси ва 15 тур Ҳисор тизмаси флораси учун илк бор келтирилмокда. Тадкик этилган флора типик Помиролой флораси ҳисобланиб, асосини генезиси Кадимийўртаерденгизи бўлган турлар ташкил этади.
2. Бойсун ботаник-географик райони умумлашган белгиларига кўра типик Ҳисор-Дарвоз ва ксероморф Жануби-ғарбий Ҳисор (Кўҳитанг, Боботоғ) флоралари ўртасидаги боғловчи оралик бўғин ҳисобланиши, минтакада қурғоқчил арчазорларнинг ривожланганлиги, ёнғоқзорлар минтакасининг шаклланмаганлиги ва пастки минтакаларда галофил элементларининг таксономик ва фитоценотик ўрнининг юқорилиги билан ажралиб туради.
3. Кенг кўламли тахдил натижасида Бойсун ботаник-географик район флорасининг чегаралари аникланган.
4. Флора таркибидаги хамефитлар ва криптофитларнинг асосий кисми Помир-Олойнинг автохтон турлари эканлиги аниқланди. Фанерофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан баҳоланади.
5. Тоголди ва куйи тог минтақасидаги олажинсли, гипсли ва охактошли ёнбагирликларида палеоген даврига оид ксерофил флоранинг реликт элементларини мавжудлиги Бойсун ботаник-географик районининг Ўрта Осиё флорасида тутган алоҳида ахамиятини кўрсатади.
6. Эндемизм фракциясининг таҳлили тадкиқот худудини Ўрта Осиёдаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник худудлардан бири сифатида эътироф этиш имкониятини беради. Мазкур флорада Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 76 тур ва миллий эндемларнинг 65 турини учраши бунинг энг асосий омиллари ҳисобланади.
7. Бойсун ботаник-географик районининг тоғ ва тоғ олди массивлари Cousinia Cass. (sect. Coronophora (Juz.) Tschemeva, Regelianae (Juz.) Tschcmeva, Kuekenthalia Juz., Homalochaete C. Winkl, Olgaeanthe Tschemeva), Jurinea Cass. (sect. Nanae Iljin, Insculptae Iljin), Astragalus L. (sect. Myobroma Bunge, Halicacabus Bunge, Alopecioides Gontsch., Astenolobium (Nevski) Gontsch., Gontscharoviella Kamclin) сингари туркумлар учун замонавий тур хосил бўлиш жараёни кечаётган худудлардан бири эканлиги эътироф этилади.
8. “Бойсун Ботаник-географик райони флораси маълумотлар электрон базаси” ўсимликлар хилма-хилликни сақлаш ва ундан окилона фойдаланиш борасида ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар хамда келгусида амалга ошириладиган тадкикотлар учун қўлланма сифатида фойдаланиш учун тавсия этилади.
Маҳаллий хомашёлар асосида антифрикцион композицион ёғоч-полимер материалларнинг самарали таркиби ва машинасозлик учун деталлар ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусиниш долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё микёсида полимерларни ишлаб чикариш хажми 200 млн. тоннадан ортади, шундан полиэтилен ва полипропиленларнинг хажми 35-45% ни ташкил этади. Машинасозликда экологик муаммоларни хал қилиш, ракобатбардош махсулотларни ишлаб чикариш, шу жумладан, антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллар яратиш ва улардан тайёрланган махсулотлардан пахтани кайта ишлаш машиналари ишчи органларида фойдаланиш, замонавий инновацион технологияларни кўллаш тобора долзарб вазифага айланмокда.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буён махаллий хомашёлар асосида машинасозлик учун антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллар (АКЁПМ)ни яратишни ривожлантириш йўлида илмий изланишларни юкори даражада ташкил этиш ва машинасозлик сохасини антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллар билан таъминлаш борасида кенг камровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада махаллий хомашёлар - ёгоч ва полимерлардан композицион материалларни ишлаб чикиш бўйича илмий асосга эга бўлган ва импорт махсулотлари ўрнини босувчи махсулот тайёрлашнинг юкори самарали технологияларини яратилганлигини алохида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жахонда конструкцион ва антифрикцион хоссаларга эга бўлган, эксплуатацион шароитларда машина ва механизмларнинг ишкаланиш узелларида металларнинг ўрнини босувчи, узок муддат ишлай оладиган, камёб бўлмаган ва арзон машинасозлик материалларини яратишда биосфера ва атроф мухит мухофазасини яхшилаш мухим вазифалардан хисобланади. Жумладан, куйидаги масалаларга алохида эътибор каратилмокда: махаллий минерал ва иккиламчи хомашёлар асосида машинасозлик учун мўлжалланган камёб булмаган, арзон композицион ёгоч-полимер антифрикцион-ейилишбардош материалларни олиш; материалларнинг физик-кимёвий конуниятларини ва улардан машинасозлик учун деталларни тайёрлашнинг макбул параметрларини аниклаш; материалларнинг макбул таркибини ишлаб чикиш ва сирпаниш подшипникларини тайёрлашга тавсия бериш; минерал ва органик тўлдирувчилар ва модификацияланган полимерлар микдорини материалларнинг физик-механик ва антифрикцион хоссаларига таъсирини аниклаш; композицияларни пресслашни технологик параметрларини материалларнинг физик-механик ва антифрикцион хоссаларига таъсирини аниклаш; сирпаниш подшипникларининг макбул конструкциясини ишлаб чикиш; ёгоч-полимер композицион материаллардан сирпаниш подшипниклари тайёрлашнинг технологик режимларини ишлаб чикиш; сирпаниш подшипникларини синовлардан ўтказиш кабилар долзарб масалалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси 1-Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 7 апрелдаги ПҚ-832-сонли «Пахтани тозалаш корхоналарини модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг 2007-2011 йилларга мўлжалланган дастури тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар дастури тўғрисида”ги Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг мақсадн махаллий хомашёлардан машинасозлик учун мўлжалланган самарали антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллар таркиби асосида деталлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Дисертация тадқиқошнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: композицияларнинг термопластик полимерлар, углеграфит тўлдирувчи-лар, турли кўшимчалар таркиби ва турига хамда ёғочни модификацияланган полимерлар билан зичлаш даражасига боғлиқ физик-механик хоссаларининг ўзгариш конуниятлари аникланган;
минерал ва углеграфит тўлдирувчиларни майдалаш усули билан махаллий ёгочлар - терак, тол хамда модификацияланган полимерлар асосида антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллар яратилган;
машинасозлик учун мўлжалланган антифрикцион-ейилишбардош композицион ёгоч-полимер материаллар яратишда тўлдирувчилар микдорининг макбул таркиби аникланган;
антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллар компонентлари: полимер боғловчилар билан тўлдирувчилар заррачаларини дастлабки зич бирикиши ва кимёвий богланиши исботланган;
ишлаб чикилган композицион ёгоч-полимер материалларнинг юкори мустахкамликка эгалиги, ишкаланиш коэффициентининг кичиклиги, ейилишбардошлигининг юкорилиги ва Узбекистоннинг иклим шароитларида кўллашда юкори ишончлиликка эга эканлиги аникланган;
композицион ёгоч-полимер материаллар хоссаларига технологик ва эксплуатацион омилларнинг таъсири хамда улардан атроф мухитнинг юкори чанг шароитида ишлайдиган пахтани тозалаш машина ва механизмларининг ишчи органларида рационал фойдаланишнинг аник тавсиялари ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Физик-механик, фрикцион ва бошка хоссалари, яъни зичлиги 0,95-1,0 г/см3 ва каттиқлиги 8,0-11,0 МПа бўлган мотор мойи ва парафиндаги модификацияланган полимерлар асосидаги эритмалар ва зичланган ёғочдан иборат ва куп компонентли тизимлардан янги иссиқликка чидамли, ўз шаклини сақловчи, антифрикцион-ейилишбардош ёгоч-полимер компози-цион материаллар олиш тавсия этилди.
2. Термопластик полимерлар: юкори зичликка эга полиэтилен ва полипропилен хамда углеграфит тўлдирувчилар - сажа ва графитнинг тури ва таркибининг физик-механик хоссаларга таъсирининг аникланган асосий конуниятларига асосланиб, уларнинг макбул (оптимал) (5-10 мае.к.) таркиби юкори мустахкамлик ва триботехник хоссаларига эга модификацияланган полимер композиция олишга тавсия этилди.
3. Композицион ёгоч-полимер материалларининг структураси ИҚ-спектр ва микроструктура тахлиллари натижасида аникланди. Композицион ёгоч-полимер материали компонентларининг зич бирикиб кетганлиги турли хил микроструктурага эга ингредиентлар: ёгоч целлюлозаси ва унинг бошка компонентлари, мой, полиэтилен заррачаларининг ўзаро кимёвий богланиши хисобига косил бўлади.
4. Огир эксплуатация ва юкори чангланганлик шароитида ишлатиладиган пахта тозалаш заводлари жихозлар мажмуасининг ишчи органлари учун антифрикцион композицион ёгоч-полимер материаллардан сирпаниш подшипниклари тайёрлашнинг макбул технологик режимлари тавсия этилди.
5. Ишлаб чикарилган деталлар Бука ва Пискент пахта тозалаш заводларининг ишлаб чикариш шароитида пахтани майда ва йирик аралаш.малардан тозалаш машиналарининг таъминловчи валлари хамда 5ЛП маркали линтернинг титувчи барабанларида синовдан ўтказилди. Антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллардан тайёрланган сирпаниш подшипниклари мавжуд подшипникларга нисбатан ишлаш муддати 1,5-2 маротаба узайганлиги аникланган, бу кўлланиладиган сирпаниш подшипниклари таннархини камайишига, машина ва механизмларда эса металл сарфининг тежалишига олиб келади.
6. Композицион ёғоч-полимер материаллардан тайёрланган сирпаниш подшипникларини Бука ва Пискент пахта тозалаш заводлари машина ва механизмларининг ишчи органларида кўллаш бўйича илмий-техник хужжатлар тавсия этилди. Ишлаб чикилган композицион ёгоч-полимер материалларни Бука пахта тозалаш заводининг пахтани тозалаш ва джин-линтер цехи жихозлари деталларида жорий килишнинг иктисодий самарадорлиги йилига 15,5 млн. сўмни (2012 й. февраль), Пискент пахта тозалаш заводида эса йилига 66 млн. сўмни ташкил килди (2016 й. февраль).
Аррали жинларнинг самарали ишчи органлари ва механизмлари конструкцияларини ишлаб чиқиш ҳамда параметрларини ҳисоблашнинг илмий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда жахон бозорида пахта толасига бўлган талаб ортиб бормокда. Пахта бўйича халкаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотларига Караганда ташки бозорга пахта толаси етказиб бериш бўйича Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ҳамда Ўзбекистон каби давлатлар етакчилик килмоқда. 2017-2018 йил мавсумида жахон миқёсида пахта толаси етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 5,1% (22,48 млн. тонна)га ортиши, толага талаб эса 1,7% (24,09 млн. тонна)га ортиши кутилмокда. Пахтага дастлаби ишлов беришда асосан АҚШ, Хитой ва Ўзбекистонда ишлаб чикарилган технологик ускуналарда амалга оширилмокда1. Пахта хосилини етиштириш хажмининг баркарорлигини сақлаш ва жахон бозорида хомашё ракобатбардошлигини ошириш учун тола сифатини янада яхшилаш юкори самарадорликни намоён килади.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён юкори сифатли пахта толасини ишлаб чикаришни таъминловчи технологик жараённинг юкори самарадорликка эга бўлган техника ва технологияларини яратишга оид бўлган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада пахта тозалаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган махсулот микдори ва табиий сифатини сақлашни таъминлаш, хомашё ва энергия сарфини камайтириш имкониятини берадиган техника ва технологияларини яратишни алохида таъкидлаш мумкин.
Жаҳонда чигитли пахтани жинлашда янги техника ва технологияларни янги намуналарини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Бунда пахта заводларининг асосий технологии машиналари ҳисобланган аррали жинларнинг юқори самарали ишчи органларини ишлаб чикиш бўйича максадли йўналтирилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш, юкори намликдаги пахта хомашёсини жинлашда пахта толаси сифатини олиш бўйича параметрлар ва ишлаш режимларини хисоблаш усулларини яратиш соханинг долзарб масалаларидан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон «Ўзпахтасаноатэкспорт холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ниамалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикот максади аррали жин машинаси ишчи органлари ва механизмларининг самарали конструкцияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
аррали жиннинг ишчи органларини самарали ва ресурстежамкор конструкциялари ишлаб чиқилган;
аррали цилиндр ва электрюритгич ротори ҳаракат қонунлари аналитик усулда аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
қайишкок таянчли колосник тебраниш қонунияти аналитик усулда аниқланган, асосий параметрлари ишлаб чиқилган;
пахтадан келаётган тасодифий каршилик, ночизиқли бикрликка эга бўлган таянчни инобатга олиш усули ишлаб чиқилган;
аррали жин ишчи камерасидаги чигитли пахта ва ишчи орган орасидаги ишкаланишни камайтириш усули ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Аррали жинларнинг самарали ишчи органлари ва механизмлари конструкцияларини ишлаб чиқиш ҳамда параметрларини ҳисоблашнинг илмий асосларини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича илмий тадқикотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Жинни аррали цилиндри енгиллаштирилган конструктив схемалари ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар сифатли тола олиш технологияларини яратишга хизмат килади.
2. Жинни аррали цилиндри икки массали машина агрегата динамикаси масаласини аналитик усулда ечишасосида юритгич ротори ва аррали цилиндр вали харакат қонунларини аниқлаш формулалари ишлаб чиқилди.Бу сохадаги тадқиқотлар аррали цилиндр валининг харакат қонунларини аниклашда хизмат қилади.
3. Жиннинг қайишқоқ таянчли подшипникларга ўрнатилган аррали цилиндрининг тебраниш амплитудаси ва хусусий тебраниш частотасини хисоблаш методи ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадқиқотлар аррали цилиндрининг тебраниш амплитудаси ва хусусий тебраниш частотасини хисоблашга хизмат қилади.
4. Жин хомашё валиги массасини ҳисобга олиб аррали цилиндрвалини эгилишини хисоблаш методикаси ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар аррали цилиндр валига тушадиган юкламаларни хисоблаш учун хизмат қилади.
5. Бикрлиги чизикли бўлмаган кайишқок таянчли колосникни тебраниш даври ва частотасини ўзгариш қонуниятлари ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадкикотлар колосникларнинг харакатларини аниклашда хизмат қилади.
6. Аррали жин хомашё камерасида юкори намликдаги пахта хомашёсини қуритишнинг ўзига хос томонларини инобатга олган холда хажмий иссиклик узатиш коэффициентини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилди.Бу сохадаги тадкикотлар жинларда содир бўладиган иссиқлик алмашинув жараёнларини хисоблаш учун хизмат қилади.
7. Жин ишчи камераси қиздирилган деворлари билан пахта орасидаги ишқаланишни жараёнини ўрганиш учун махсус ускуна ишлаб чиқилди. Бу сохадаги тадкикотлар жин ишчи камерасидаги ишқаланиш коэффициентларини аниқлаш учун хизмат килади.
8. Аррали жинлар янги конструкциядаги ишчи камераси парметрлари ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадкикотлар аррали жинлар ишчи камерасидаги чигит билан бўладиган ишқаланишни оптималлаштириш учун хизмат қилади.
Экспериментал диабетда жигар митохондрияси функциясининг бузилишлари ҳамда уларни сальвифолин ва гликоразмулин билан коррекциялаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда қандли диабет касаллиги кенг тарқалган бўлиб, бу жахон ҳамжамияти мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимларининг жиддий муаммоларидан биридир. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (World Health Organization, Geneva 2016)1 ва Халқаро диабет федерациясининг (International Diabetes Federation, Brussels, 2016)2 статистик маълумотларига кўра, дунёда ушбу касалликка чалинганлар сони 422 млн. га етганлиги қайд қилинган. Қандли диабет касаллигини даволашда ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол бирикмалар самарали фармакологик препаратларни яратишда истиқболли манбалар хисобланади. Тиббиётда қўлланилиб келинаётган доривор моддалар орасида ўсимлик бирикмаларининг аҳамияти катта бўлиб, булар юкори физиологик фаоллиги ва фармакологик таъсири билан тавсифланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен қандли диабет хасталигини профилактика қилиш ва даволаш максадида маҳаллий ўсимликлардан олинган самарали гипогликемик дори воситаларини яратиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада қандли диабет касаллигининг олдини олиш ва гормонал даволаш бўйича комплекс чора-тадбирларни, диабетга қарши самарали воситалар яратиш мақсадида табиий бирикмаларни ажратиш ва уларнинг таъсир механизмларини аниқлашни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жаҳонда қандли диабет касаллигининг олдини олиш ва даволашда биринчи навбатда гипогликемик таъсирга эга бўлган ўсимлик моддаларини аниқлаш заруратини келтириб чиқаради. Антидиабетик хоссага эга бўлган табиий бирикмаларнинг молекуляр таъсир механизмларини тавсифлаш ва уларни фармакологиясини янада чуқур тадқиқ этишга бўлган талаб ортиб бормокда. Экспериментал диабет шароитида аниқланган бузилишларни ўсимликлардан олинган биорегуляторлар ёрдамида коррекциялаш, яъни митохондриядаги ионлар транспортини ва хужайра метаболизмини фармакологик бошқариш тиббий-биологик муаммоларнинг истиқболли йўналишларидан бири хисобланади. Қандли диабет патогенезининг молекуляр, мембрана ва хужайра даражасидаги механизмларини ёритиш, янги самарали табиий гипогликемик препаратларни излаш ва уларнинг фармакологик таъсирини тавсифлаш, қандли диабетда митохондрия бузилишлари ва хужайрадаги энергия танқислигини коррекциялаш, ўсимлик субстанциялари асосида гипогликемик фаолликка эга янги доривор воситалар яратиш кабилар долзарб масалалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга дойр чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади диабет моделида оқ каламушлар жигар митохондрияларининг мембранавий бузилишларини аниқлаш ҳамда уларни сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулин субстанцияси билан коррекциялашдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулиннинг мембранафаол хоссалари аниқланган;
in vitro тажрибаларда соғлом ҳайвонлар жигаридан ажратилган митохондрияларнинг ион каналлари ва энергетик метаболизм жараёнларига сальвифолин ва гликоразмулиннинг концентрацияга боғлиқ таъсири аниқланган;
экспериментал диабет шароитида сальвифолин дитерпеноиди ва гликоразмулин субстанциясининг антиоксидант хоссалари, тРТРга ингибирловчи таъсир этиши, митоКАТФ-канал фаоллигига ва АТФ синтези жараёнига самарали таъсир этиши исботланган;
экспериментал диабетда жигар митохондрияси мембранасининг пассив ион ўтказувчанлиги ўзгариши ва ушбу шароитларда сальвифолин ҳамда гликоразмулиннинг коррекцияловчи таъсири аниқланган.
хулосалар
1. Сальвифолин жигар митохондрияси Са2+ га боғлик тРТР очилишини хамда митоКдтф-канал фаоллигини in vitro тажрибаларда ингибирлайди: дитерпеноиднинг тРТР ни яриммаксимал ингибирловчи концентрацияси (1С50) 55,2±5,5 мкМ га, ушбу кўрсаткич митоКАТф-канал учун 59,0±4,7 мкМ га тенг бўлди.
2. Гликоразмулин субстанцияси in vitro тажрибаларда жигар митохондрияси РТР очилишини ингибирлайди (1С5о=27,8±1,9 мкг/мл), митохондрияларда Ғе2+/аскорбат бил ан чақирилган липидларнинг пероксидланишини камайтиради (1С50=3,1±0,2 мкг/мл), оксидланиш ва фосфорланиш жараёнларининг богланишини оширади.
3. Экспериментал диабет шароитида каламуш жигари митохондрияларида РТР очиқ ҳолатга ўтади, липидларнинг перекисли оксидланиши тезлашади, ички мембраналарининг бир ва икки валентли катионлар учун пассив ўтказувчанлиги ортади, оксидланишли фосфорланиш жараёни ажралади. Экспериментал диабет шароитида митохондрия РТР сини очиқ холатга ўтиши, митохондриялар, шунингдек, хужайралар функциялари бузилишларининг механизмларидан бири бўлиши мумкин.
4. Экспериментал диабет шароитида гипогликемик фаолликка эга бўлган сальвифолин ва гликоразмулиннинг каламуш жигари митохондрияси дисфункциясига коррекцияловчи таъсири илк бор аниқланди. Сальвифолин 3,5 мг/кг ва гликоразмулин 50 мг/кг тана вазнига нисбатан дозаларда жигар митохондрияси РТР сини қисман ёпиқ ҳолатга ўтказади, мембрана пермеабилизациясини ингибирлайди.
5. Экспериментал диабет шароитида сальвифолин ва гликоразмулин жигар митохондрияси нафас олиш тезлигини V3 ва V4 ҳолатларда ингибирлайди, Чанс бўйича нафас назорати ҳамда АДФ/О коэффициентларини оширади, шунингдек, мембраналарда ЛПО жараёнларини тўхтатади, митоКАТф-канали функционал фаоллигини камайтиради ва энергетик метаболизми бузилишларини коррекция қилиб, ҳужайраларда энергия танқислигини бартараф этади.
6. Маҳаллий ўсимликлардан ажратиб олинган биологик фаол моддаларни патологик гипергликемияда митохондрия мембраналари даражасидаги бузилишларни коррекция килиши ва хужайраларнинг энергия танқислигини бартараф этиши, улар асосида гипогликемик хоссага эга янги доривор воситаларини яратишга асос бўлади.
Каротид атероcклерози динамикаcини баҳолашда нотурғун атероcклеротик пилакча маркерлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёнинг кўпгина мамлакатларида атеросклероз зўрайиши ва унинг асоратлари билан боғлиқ бўлган юрак-қон томир тизими (ЮҚТТ) касал-ликлари асосий ўлим сабаблари ҳисобланади. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўлим ҳолатлари ичида ЮҚТТ касалликлари етакчилик қилади (59,3%)L 57% дан ортиқ юрак ишемик касаллиги (ЮИК)га чалинган беморларда нафақат тож (коронар) томирларининг, балки бошқа қон томирлар ҳавзасига таалуқли, хусусан уйқу (каротид) артерияси атеросклеротик шикастланиши топилади2.
Ўзбекистон Республикасининг расмий статистика маълумотларига кўра, 2005 йилда бу касалликлардан ўлим ҳолати ҳар 100 000 аҳолига 380,9 киши тўғри келади3. Булардан 91% гача ўлим тож томирлари атеросклеротик жароҳатлари билан боғлиқ1. Республикамизда атеросклероз ва атеросклероз генезли касалликларнинг ҳавф омиллари, этиопатогенези, диагностикаси, даволаш ва профилактикасига бағишланган фундаментал ва клиник илмий ишлар олиб борилмокда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда замонавий юқори технологияли ташхис ва даволаш усулларини жорий қилиш, маҳаллий дори воситаларининг самарадорлигини ўрганиш, ҳар бир беморга керакли дориларни танлаш имконини берувчи генетик тадқиқотлар ўтказиш борасида юқори натижаларга эришилмокда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, йилига 7,4 миллион инсон ЮИК сабабли ҳаётдан кўз юмади4. Миокард инфаркта (МИ) ва инсультнинг бош сабаби атеросклеротик пилакчалар (АСП) нотурғунлиги ҳисобланади. Шунингдек, коронар атеросклерози мавжудлиги ва МИ ривожланишининг мустақил ҳавф омили деб уйқу артерияси АСПнинг ёрилишга мойиллиги ҳисобланади. Ҳозирги кунда матрикс металлопротеиназаси (ММП-9) ва унинг тўқима ингибитори (ТИМП-1)нинг АСП нотурғунлиги патогенезидаги роли кенг муҳокама қилинмоқда. Нотурғун АСПда протеолитик фермент - ММП-9 фаоллашган макрофаглар томонидан ишлаб чиқарилади ва ҳужайрадан ташқари бўшлиқ таркибий қисмларининг парчаланишига олиб келади, деган фикрлар мавжуд. ММП-9 томирлар интимаси коллагенини парчалайди ва атеросклеротик пилакчанинг катталашишига олиб келади. Бу эса пилакча ёрилиш ҳавфини ошириб томир тромбозини чақиради. Уйқу артерияларининг нотурғун АСПсида ММП ва ТИМП орасида мувозанат бузилиши мавжуд бўлиб, ушбу маркерлар микдорини қон плазмасида аниқлаш муҳим аҳамиятга эта.
Биомаркерларнинг ЮИКда диагностик ва прогностик имкониятини ойдинлаштириш, уларни атеросклерозда янги терапевтик нишонлар сифатида қўллаш мумкинлиги истиқболларини баҳолаш долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади каротид атеросклерозли беморларда матрикс металлопротеиназалари ва уларнинг туқима ингибиторларининг нотурғун атеросклеротик пилакча шаклланишида ҳамда прогнозлашдаги ўрнини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнй янгилиги қуйидагилардан иборат:
ММП, ТИМП миқдори ва брахиоцефал артерияларнинг калла суягидан ташқари бўлимларини рангли дуплекс сканерлаш кўрсаткичлари орасидаги боғлиқлик исботланган;
ММП микдори ва каротид атеросклерози оғирлиги орасидаги корреляцией мутаносиблик хамда ММП ва уларнинг ингибиторлари миқдорининг уйқу артериялари АСП нотурғунлигига боғлиқлиги исботланган;
ММП-9 ҳамда АСП сохасидаги томир ремоделланиши кўрсаткичлари орасидаги ўзаро боғлиқлик асосланган.
Хулоcа
1. ММП-9, ТИМП-1 нинг липид алмашинуви кўрсаткичлари, кардиоваскуляр хавф омиллари билан боғлиқлиги аникланди. ТГларнинг ошиши ММП-9 ва ТИМП-1 микдорининг кўпайишига олиб келувчи омиллардан бири хисобланади. ТИМП-1 микдорининг ЮЗЛ ХС билан тўғри, ПЗЛ ХС, атерогенлик индекси ва атерогенлик коэффициенти кийматлари билан эса тескари корреляцион ўзаро боғлиқлик аникланди. Куп сонли регрессион тахлилга кура эса ММП-9 ва ТИМП-1 учун триглицеридлар ва атерогенлик коэффициентлари ахамиятли чикди.
2. 2-тур кандли диабетнинг мавжудлиги ТИМП-1 микдорининг 1,6 баробар, ММП-9 нинг 1,9 баробар ошишига олиб келади. ММП-9 микдорининг глюкоза миқдори билан заиф тўғри боғлиқлиги аникланди.
3. Уйку артериясининг нотурғун АСПси мавжуд беморларда ММП-9/ТИМП-1 мувозанати бузилади, ММП-9, ТИМП-1 ва уларнинг нисбати зардобда ошади, бу АСПнинг нотурғунлигидан далолат беради.
4. Каротид стенози мавжуд беморларда ММП-9/ТИМП-1 мувозанати бузилади, уйқу артерияси стенози даражаси кўпайиши билан зардобдаги ММП-9 ва ТИМП-1 миқдори ошади. ММП-9 ва ТИМП-1нинг энг юкори қийматлари уйқу артерияси стенози даражаси 50%дан кўп бўлган каротид атеросклерозли беморларда аникланди.
5. УАСД>50% беморларда томир ремоделланишининг ўзига хослиги ИМКҚ стандарт нуктадаги ва АСП соҳасидаги юқори кийматлари, ИАД кўпроқ бўлиши ва томир деворининг каттиклигининг ошиши ва эластиклик хоссаларининг камайиши окибатида асосан ички артериал ремоделланиш устунлиги хисобланади.
6. Клиник охирги нуктаси мавжуд (инсульт ўтказган) беморлар гурухида инсульт бўлмаган беморлар кўрсаткичларига нисбатан зардобдаги ММП-9 концентрацияси 1,6 баробар, ТИМП-1 эса, 1,5 маротаба юкори бўлди.
Квантловчи магнит майдонида яримўтказгичлардаги осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босим таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда, ҳо-зирги кунда бир пайтнинг ўзида ҳам магнит ҳам яримўтказгич ҳоссаларига эга бўлган материалларни яратиш бўйича жадал тадқиқод ишлари олиб борилмокда. Шу билан биргаликда бундай материаллар ноёб физик хосса-ларга эга, бу эса уларни магнит майдон ёрдамида бошқариладиган янги синфдаги оптоэлектрон асбобларни яратишда истикболи мавжудлигини кўрсатиб, бу соҳада юз берувчи физик жараёнларни тадқиқ этиш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмокда.
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда яримўтказгичлар физикаси соҳасини ривожлантириш, хусусан яримўтказгич ва металларда электрон-ларнинг энергетик спектрини ўрганишда квантловчи магнит майдонининг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, магнит майдони энергетик тизимини тубдан ўзгартириб, энергиянинг маълум кийматларида ҳолатлар зичлиги ўзига хос жихатларга эга бўлиши асосида шу соханинг ривожланишида сезиларли натижаларга эришилмокда.
Квантловчи магнит майдонида термодинамик холатлар зичлигига ҳарорат ва босимнинг таъсирини тадқиқ этиш тор ва кенг таъқиқланган зонали яримўтказгичларда квант осцилляция ҳодисаси хусусиятларини интерпретация қилиш моделини яратиш учун муҳим ахамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, куйидаги йўналишлар-даги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади: квантловчи магнит майдонда яримўтказгичларнинг термодинамик холатлар зичлигига хароратнинг таъсирини тадқик этиш; Кейн дисперсия конуни учун квантловчи магнит майдонда яримўтказгичларни таъқиқланган зона кенглигига хароратнинг таъсирини назарий аниклаш; яримўтказгичларда Шубников-де Гааз ва де Гааз-ван Альфен осцилляция-ларини ҳароратга боғлиқлигини тадқиқ килиш; ноквадратик дисперсия конуни учун яримўтказгичларда комбинирланган ҳолатлар зичлиги осцилляцияларига хароратнинг таъсирини текшириш; Кейн дисперсия конуни учун яримўтказгичларда “Веер” диаграммасини хароратга богликлигини тадкик этиш; яримўтказгичларда квант осцилляция ходисаларини хароратга богликлигига босимнинг таъсирини хисоблаш-тадкикот ишлари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгилан-ган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади квантловчи магнит майдонда яримўтказгич-ларнинг осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босимнинг таъсирини ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор квантловчи магнит майдонда термодинамик ҳолатлар зичлигини хароратга боғликлиги назарий аниқланган;
ноквадратик дисперсия конуни учун квантловчи магнит майдонда комбинирланган ҳолатлар зичлиги осцилляциясига хароратнинг таъсирини хисоблаш усули ишлаб чиқилган;
холатлар зичлигини узлуксиз спектрининг экспериментал қийматидан фойдаланиб тузилган математик моделлаштириш жараёни Ландау дискрет сатхларини хисоблаш имкони очиб берилган;
нопараболик дисперсия конуни учун ютилган ёруглик частотаси ва яримўтказгичларни таъқиқланган зона кенглигини магнит майдонга ночизик-ли боғланганлиги кўрсатилган;
яримўтказгичларда Ландау сатхларини термик кенгайишини хисобга олган холда Шубников-де Гааз ва де Гааз-ван Альфен эффектларининг хароратга боғликлиги назарияси таклиф килинган;
ўтказувчанлик зонасидаги эркин электронларнинг Ландау сатҳларига босимнинг таъсирини хисоблаш учун аналитик ифодаси топилган.
Хулоса
Квантловчи магнит майдонда яримўтказгичларнинг осцилляция ҳодисаларига ҳарорат ва босимнинг таъсирини ўрганиш натижалари асосида қуйидаги хулосалар килинди:
1. Квантловчи магнит майдонида термодинамик холатлар зичлигини аниклаш модели ишлаб чиқилиб, ушбу модел параболик дисперсия конуни учун кучли магнит майдондаги термодинамик холатлар зичлиги Ns хароратнинг ортиши билан магнит майдони бўлмаган намунадаги ҳолатлари зичлиги билан мос тушишини аниклашга имкон берган, хамда хароратнинг ортиши билан термик кенгайиши хисобига Ландау сатхдари ювилиб кетиши ва Ns магнит майдони бўлмагандаги холатлар зичлигига айланиши аникланди.
2. Нопараболик дисперсия конуни учун квантловчи магнит майдонда термодинамик холатлар зичлиги учун олинган аналитик ифода асосида Кейн дисперсия конуни учун квантловчи магнит майдонда термодинамик холатлар зичлигига хароратнинг боғликлиги кўрсатилди.
3. Таклиф этилган моделдан фойдаланиб, PbS ва РЬТе лар учун кенг хароратлар оралигида Ландау сатхларини назарий аниклашга эришилди.
4. Яримўтказгичларда де Гааз-ван Альфен ва Шубников-де Гааз эффекта осцилляцияларини хароратга боғлиқлик назарияси ишлаб чикилди. Квантловчи магнит майдонда де Гааз-ван Альфен ва Шубников-де Гааз эффектларини хароратга боғлиқлиги Ландау сатхларининг термик кенгайиши асосида тушунтирилди.
5. Шубников-де Гааз осцилляцияси кийматлари асосида электрон-ларнинг циклотрон эффектив массасини ҳисоблашнинг янги методи таклиф килинди.
6. Нопараболик дисперсия конуни учун яримўтказгичларда комбинир-ланган холатлар зичлигини ҳароратга боғлиқлиги хусусийлиги ўрганилди.
7. Квантловчи магнит майдонида яримўтказгичларнинг ўтказувчанлик зонасидаги Ландау сатхларини босимга богликлигининг аналитик ифодаси топилган, натижада Шубников-де Гааз ва де Гааз-ван Альфен осцилляция-ларида сезиларли ўзгариш содир бўлиши таъкидланган.
Функцияларни аналитик давом эттириш ва сингуляр чегарали соҳаларда махсус интегралларнинг тадқиқи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадкикотлар кўп ўлчамли комплекс фазода функцияни аналитик давом эттириш ва сингуляр интеграл оператор-ларни тадқик килиниши долзарб эканлигини кўрсатмокда. Дастлаб Германия ва Италия олимлари кўп комплекс ўзгарувчили голоморф функциялар учун Бохнер-Мартинелли интеграл ифодасини топишган. Франциялик олимлар томонидан топилган етарли даражада умумий бўлган Коши-Фонтаппье интеграл ифодаси эса Бохнер-Мартинеллининг ифодасидан осонгина келиб чиқади. Кўп ўлчамли комплекс анализда интеграл ифодалаш худди бир комплекс ўзгарувчили функциялар назариясидаги Кошининг хар хил ва мухим татбикларига эга булган интеграл ифодаси каби кучли конструктив қурол ҳисобланади. Шунинг учун хам кўп ўлчамли комплекс анализда интеграл ифодалаш ва уларнинг татбиқига оид тадқиқотларни ривожлантириш мухим вазифаларидан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалий татбиқка эга бўлган долзарб йўналишларга эътибор кучайтирилди, хусусан, кўп ўлчамли комплекс фазода функцияларни аналитик давом эттиришда махсус интеграллардан фойдаланиш мақсадида уларнинг чегаравий хоссаларини ўрганишга алоҳида эътибор каратилди. Силлиқ чегарали сохалар учун Бохнер-Мартинелли типидаги интегралнинг чегаравий хусусиятига оид сезиларли натижаларга эришилди.
Ҳозирги кунда жаҳонда сингуляр чегарали соҳаларда функциями аналитик давом эттириш масалаларида Бохнер-Мартинелли, Хенкин-Рамирез, Коши-Сеге каби махсус интегралларнинг чегаравий хусусиятларини ўрганиш ва уларни татбик этиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадкикотларни, жумладан, куйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: кўп ўлчамли комплекс фазода берилган сингуляр чегарали соҳалар учун функцияни аналитик давом эттириш; соха чегарасида берилган функциянинг аналитик давом этиши шартига эга бўлиши; сингуляр интеграл операторларнинг чегаравий хоссаларини тадкик этиш; катъий псевдоқавариқ соҳаларда ўрин алмаштириш ва композиция формулаларини ҳосил килиш. Юқорида келтирилган илмий-тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохдайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбик этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлакли-силлиқ чегарали соҳаларда ва сингуляр чегарали соҳаларда Бохнер-Мартинелли интегралининг чегарадаги ҳолатини тадқик этиш ҳамда олинган натижаларни фукцияларни голоморф давом эттириш масалаларига қўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бўлакли-силлик чегарали ва чегараси коник қирраларни ўз ичига олувчи чегараланган соҳаларда Бохнер-Мартинелли типидаги интеграл чегаравий хусусияти билан боғлиқ масалалар ечилган;
шундай соҳаларда Бохнер-Мартинелли типидаги интеграл сакраши ҳақидаги теоремалар исботланган;
Хенкин-Рамирез такрорий интегралининг ўрин алмашиши ҳакидаги теоремалари исботланган;
чегараси коник қирраларни ўз ичига олувчи чегараланган соҳаларда функцияларни голоморф давом эттириш ҳақидаги теоремалар хамда Гартогс-Бохнернинг голоморф давом эттириш хақидаги теоремасининг аналоглари исботланган;
Айзенберг-Кытмановнинг теоремаларини кучайтирувчи коник қирраларни ўз ичига олувчи чегарали соҳаларда Бохнер-Мартинелли интеграли оркали ифодаланувчи функциялар голоморфлиги хакидаги теоремалар исботланган;
қатъий псевдокаварик соҳаларда Хенкин-Рамирез махсус интеграл оператори учун ўрин алмаштириш формуласи ва композиция формуласи хосил килинган;
чегараланган ва коник қирраларни ўз ичига олувчи чегарали соҳаларда Привалов теоремаси аналоги ва Соходский-Племел формуласи топилган;
сингуляр чегарали соҳаларда Бохнер-Мартинелли махсус интеграл операторидан ҳосил бўлган операторлар алгебраси тадқиқ килинган хамда унинг конормал символи топилган;
Хулоса
Диссертация иши кўп ўлчамли комплекс фазода функцияларни аналитик давом эттириш ва махсус интегралларни тадқиқ этишга бағишланган.
1. Чегараси бўлакли-силлиқ чегараланган соҳаларда Бохнер-Мартинелли типидаги интеграл тадкик килинган.
2. Бохнер-Мартинелли типидаги интеграл нинг сакраши ҳақидаги теоремалар исботланган, бундай интеграл оркали ифодаланувчи функцияларнинг голоморфлиги кўрсатилган.
3. Хенкин-Рамирез такрорий интегралининг ўрин алмашиши ҳақидаги теоремалар исботланган.
4. Бохнер-Мартинелли типидаги интегралнинг сакраши хакидаги теоремалар функцияларнинг голоморф давом этиши ҳақидаги масалаларга татбиқ этилган.
5. Қатъий псевдоқаварик соҳаларда Хенкин-Рамирез махсус такрорий интегралининг Коши ва Керзман-Стейн бош кийматлари учун ўрин алмаштириш формулалари топилган.
6. Чегараси коник кирраларга эга бўлган чегараланган соҳада Бохнер-Мартинелли типидаги интегралларнинг чегаравий ҳолатлари тўла тадкик этилган.
7. Чегараси коник кирраларга эга бўлган чегараланган сохаларда функцияларни голоморф давом эттириш хакидаги теоремалар хамда Гартогс-Бохнернинг голоморф давом эттириш хакидаги теоремасининг аналоглари исботланган.
8. Чегараланган ва коник кирраларни ўз ичига олувчи чегарали сохаларда Привалов теоремаси аналоги ва Сохоцский-Племел формуласи топилган.
9. Гартогс-Бохнер ва Айзенберг-Кытмановнинг бўлакли-силлиқ чегарали ва коник қирраларни ўз ичига олувчи чегарали сохаларда Бохнер-Мартинелли типидаги интеграл оркали ифодаланувчи функциялар голоморфлиги кўрсатилган.
10. Сингуляр қиррали сохаларда Бохнер-Мартинелли махсус интегралидан ҳосил бўлган операторлар алгебрасида Бохнер-Мартинелли операторининг конормал символи ҳисобланганлигини ва унинг асимптотик ёйилмаси курилган.
Тадкиқод жараёнида олинган натижаларни кўп ўлчовли комплекс анализда интеграл ифодалар назарияси масалаларини тадкик килишда, хусусан, Бохнер-Мартинелли интеграли билан ифодаланувчи функцияларни голоморф давом эттириш хакидаги теоремаларни умумлаштиришда, суюклик билан тўлдирилган говак ярим фазода дилатансия соҳаларини куришда, коник қиррали гиперсиртларда сингуляр интеграл операторлар алгебраларини таснифлашда, математик физиканинг чегаравий масалаларини ечишда кўллаш тавсия этилади.
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қурғоқчил ва шўрланган тупроклардаги ўсимликлар мослашувининг биокимёвий ва экологик хусусиятларини аниклаш хамда шу асосда уларни иқтисодиёт тармокларида фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда курғокчиликка ва шўрланишга чидамли ўсимликларнинг қарийб 700 тури доришунослик ва фитомелиорация ишларига кенг жалб қилинган1.
Ўзбекистон мустакилликка эришгандан кейин республикамизнинг кам ўрганилган ҳудудларидаги ўсимликлардан амалиётда, хусусан фитомелиорант ва доривор хом ашё сифатида фойдаланиш, уларни мухофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан Орол денгизи сувидан бўшаган худуд - Оролкумнинг биологик ресурс имкониятларини аниклаш, уларни тиббиёт, фармацевтика ва кимёвий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида қўллаш, Оролкум ўсимлик захирасидан биологик фаол бирикмалар ажратиб олишда фойдаланиш борасида натижаларга эришилди.
Бугунги кунда дунёда экологик инкирозга учраган худудлардаги биологик ресурсларни таснифлаш, стресс омилларга мослашишининг биокимёвий, физиологик ва экологик тамойилларини аниклаш, мавжуд ресурслардан инкирозга учраган ерларни тиклашда фойдаланиш мухим аҳамият касб этади. Айниқса, Орол денгизининг куриган худудларидаги ўсимликларнинг биокимёвий, молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларидаги ўзгаришларни асослаш, замонавий усуллар ёрдамида уларни ДНК маркерлари оркали аниклаш ва улардан фойдаланиш долзарб муаммолардан биридир. Орол денгизининг куриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларини аниклаш бўйича тадқикотлар куйидагича изохданади: Жанубий Оролкум худудидаги ўсимлик турларини аниклаш; уларнинг ДНК баркодини амалга ошириш; биокимёвий усуллар орқали ўсимликларнинг ташқи муҳитга мослашишини исботлаш; ўсимликларнинг кимёвий таркибини аниқлаш; ажратилган моддаларнинг бактерияларга карши фаоллигини аниқлаш; ўсимликларни самарали фитомелиорация ишлари учун экологик гурухдарга ажратиш; кўчма кумлар ва шўрҳокликларни тўхтатиш мақсадида олинган натижаларни амалиётга жорий этиш.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги №363-сон «Орол денгизи ҳавзаси худудида экологик ҳалотнинг окибатларини енгиллаштириш борасида хамкорликни ривожлантириш» Халкаро конференция доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги №ПҚ-2731-сон «2017-2021 йилларда Орололди минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисидаги» қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Орол денгизининг жанубий куриган худудларидаги ўсимликларнинг биокимёвий, молекуляр-биологик ва экологик хусусиятларини аниклаш хамда уларнинг ресурс имкониятларини баҳолашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Оролқум ҳудудида 220 юксак ўсимлик турлари (шундан 130 тури илк бор) ўсиши аниқланган ва мазкур ҳудуд ўсимликлари Эрон-Турон флораси замирида пайдо бўлганлиги исботланган;
ўсимлик турларининг таркибидан 38 та, тупроқ таркибидан 37 та кимёвий элементларнинг микдори, рений элемента ўсимлик таркибида аниқланган ҳамда ҳудудда таркалган ўсимлик органлари таркибидаги эркин аминокислоталар микдори аникланган, фенилаланин ва пролиннинг ўсимликларнинг стресс омилларга мослашишидаги роли исботланган;
Орол денгизининг куриган тубида таркалган ўсимликларнинг оқсил-пептид компонентлари ажратилган ва уларнинг инсон организми учун патоген ҳисобланган бактерияларга қарши антибиотик потенциалга эга эканлиги исботланган;
илк бор Atriplex pratovii ўсимлиги rbcL генининг 488, 537 ва 811 жуфт нуклеотиддан, matK. генининг 283, 403 ва 804 жуфт нуклеотиддан, psbB-psbH регионининг 577 жуфт нуклеотиддан иборат кетма-кетлиги аникланган ва секвенс натижалари EMBL-EBI маълумотлар базасига киритилган;
илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг Atriplex туркуми бошка турларидан фарқ қилиши молекуляр-генетик жиҳатдан исботланган ва Atriplex pratovii ўсимлигининг rbcL, matK генлари бўйича турлараро ва туркумлараро молекуляр филогенияси ишлаб чиқилган;
ўсимлик турлари экологик гуруҳларга ажратилган ва уларнинг биоиндикация хусусиятлари асосланган.
Хулосалар
«Орол денгизининг суви куриган ҳудудларидаги ўсимликларнинг молекуляр-биологик ва экологик хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жанубий Оролкум худудида 220 та юксак ўсимлик турлари (шундан 130 тури илк бор) ўсиши ва кенг таркалган ўсимликларнинг кимёвий элементлар, эркин аминокислоталар ва оқсил-пептид компонетлари аниқланди. Ҳудудда 5 та ноёб тур - Rosa majalis, Tulipa biflora, T. buhseana, Crambe eden tula, Artemisia austriaca ва битта эндем - Atriplex pratovii ўсимлик учраши қайд этилди. Жанубий Оролқум флорасининг Эрон-Турон флораси замирида пайдо бўлганлиги исботланди.
2. Турли систематик бирликларга мансуб 24 та ўсимлик турларининг таркибидан 38 та кимёвий элементнинг микдори аникланди. Ноёб кимёвий элементларнинг ўсимлик органларида тўпланаётганлиги ҳамда рений элемента ўсимлик таркибида учраши исботланди. Тупрок таркибида 37 та кимёвий элементнинг микдори аникланди. Ушбу натижалар экосистемадаги биологик хима-хиллик ва ундаги ҳаётий циклига боглик тупрок таркибидаги кимёвий элементларнинг микдори мавсумий ёки йиллар давомида ўзгариши ва бу адаптацион жараёнларнинг бошкарилувида кечишини кўрсатди.
3. Урганилган худудда таркалган 15 тур ўсимлик органлари таркибидаги эркин аминокислоталар микдори аникланди ва уларнинг ўсимликларнинг стресс омилларга мослашишидаги роли исботланди. Оролкум худудида таркалган Tamarix hispida, Limonium otolepis, Halostachys belangeriana, Haloxylon aphyllum ва Artemisia diffusa ўсимликларидаги эркин фенилаланин ва пролиннинг микдори мазкур турларнинг Қуйи Амударё ва Устюрт худудлари популяцияларидаги турларга нисбатан сезиларли даражада юкори эканлиги билан изохданади.
4. Биокимёвий усуллар орқали аникланган айрим макроэлементлар, эркин аминокислоталар ва иккиламчи метаболитлар микдорининг ортиши ўсимликларнинг экологик таърифига боглик улардаги мослашувчанлик механизми тасдикланди.
5. Орол денгизининг куриган тубида таркалган ўсимликлардаги оқсил-пептидлар инсон организми учун шартли патоген бактерияларга қарши антибиотик потенциалга эга. Tamarix ramosissima, Alhagi pseudalhagi, Limonium otolepis, Peganum harmala, Nitraria schoberi каби ўсимликлар захира сифатида янги авлод дори воситалари ишлаб чикариш учун тавсия этилади.
6. Илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг ДНК баркоди учун маркер генларининг қисмлари секвенс қилинди: rbcL генининг 488, 537 ва 811 жуфт нуклеотиддан, matK. генининг 283, 403 ва 804 жуфт нуклеотиддан, psbH-psbH регионининг 577 жуфт нуклеотиддан иборат кетма-кетлиги аникланди.
7. Илк бор Atriplex pratovii тури Atriplex туркуми бошқа турларидан фарк килиши молекуляр-генетик жиҳатдан исботланди. Илк бор Atriplex pratovii ўсимлигининг rbcL, matK. генлари бўйича турлараро ва туркумлараро молекуляр филогенияси ишлаб чиқилди. Ўрганилган турнинг A.canescens, A.spongiosa, A.laciniata турларига жуда яқинлиги, A.glauca, A.centralasiatica, A.rosea, A.coriace, A.leucoclada турига нисбатан яқинлиги (битта полиморфизм бўйича фарк қилиши), A.voucher туридан эса кескин (rbcL гени бўйича 8 та, matK. гени бўйича 40 полиморфизми) фарк килиши аникланди. rbcL гени бўйича A. pratovii турининг шу жумладан, Atriplex туркумининг Chenopodiaceae оиласи туркумлари ичида Cremnophyton туркумига (С. lanfrancoi) энг яқин эканлиги исботланди. matK, гени мазкур туркум ва унга якин туркум турларининг ДНК баркоди учун номзод ген сифатида фойдаланиш тавсия килинади.
8. Жанубий Оролкум худудида таркалган 66 турдаги ўсимлик турларини тупрокнинг механик таркиби, шўрланиши, намлик даражаси ва сувга талабчанлигига боглик экологик гурухларга ажратилди.
9. Шўрланган тупроқларнинг ўсимликларнинг билан қопланиши майдонларнинг олдин галофит ўсимликлар томонидан ишгол килингандан кейин псаммофит ўсимликлар билан қопланиши хисобига босқичма-босқич табиий қонуният асосида бориши исботланди. Ландшафт шу жумладан, ўсимликлар копламининг шаклланиш даражаси (сони ва хилма-хиллиги) денгизнинг олдинги туб киргогидан сувга (Орол денгизига) томон камайиб боради.
10. Оролкумнинг истикболли ўсимлик турлари геологик кидирув ишлари учун тавсия килинди ва улар асосланилди: галофит ўсимлик вакиллари Limonium otolepi, Salsola dendroides - никель элементининг индикатори; псаммофит ўсимлик вакиллари Carex physodes, Alhagi pseudalhagi - олтин элементининг индикатори; гипсофит ўсимлик вакиллари Atraphaxis spinosa, Anabasis salsa,Camphorosma monspeliaca - европий элементининг индикатори. Salsola туркуми турлари (Chenopodiaceae оиласи) органлари таркибида рений кимёвий элементининг тўплаши аникланди.
11. Усимликларнинг ташқи мухитнинг ўзига хос шароитларига мослашувчанлигининг биокимёвий хусусиятлари асосланилди. Истикболли ўсимлик турлари (Climacoptera aralensis, Limonium otolepis, Atriplex pratovii, Salsola dendroides, S.orientalis, S.richteri, Kalidium capsicum, Halostachys belangeriana, Tamarix ramosissima, T.hispida, Nitraria schoberi, Lycium ruthenicum, Haloxylon aphyllum) фитомелиорация ишларида фойдаланиш учун тавсия этилди.
Спин қийматлари тўплами чекли бўлган моделлар учун лимит гиббс ўлчовлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон микёсида физик ва биологик системаларнинг термодинамик хоссаларини ўрганиш учун олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар натижасида вужудга келадиган муаммоларнинг ечимлари аксарият ҳолларда Гиббс ўлчовлари назарияси масалаларига келтирилади. Классик статистиканинг доимий ҳарорат сакланадиган ва атроф-муҳит билан иссиқлик мувозанатида бўлган системалари учун америкалик олим Дж.У.Гиббс томонидан каноник Гиббс тақсимоти яратилган. Гиббс тақсимотларини ўрганиш фаннинг физика, биология, хизмат кўрсатиш ва маълумотлар назарияси каби йўналишлари ҳамда статистик механиканинг турли моделлари учун фаза алмашишлар назариясининг мухдм вазифаларидан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалий татбиқка эга бўлган долзарб йўналишларга эътибор кучайтирилди, хусусан, статистик физика ва механика масалаларини ўрганишнинг асосий объекта бўлган Гиббс ўлчовлари назариясини ривожлантиришга алохида эътибор қаратилди. Ҳар бир Гиббс ўлчовига физик системанинг битта фазаси мос кўйилади ва агар Гиббс ўлчови ягона бўлмаса, у ҳолда фаза алмашиши мавжуд, яъни физик система бир холатдан иккинчи ҳолатга ўтади. Конфигурациясига қаттиқ чеклашлар кўйилган панжарали системалар ҳамда чекли ва саноқли сондаги спин қийматларга эга бўлган моделлар учун Гиббс ўлчовларини куриш ва бундай ўлчовлар тўпламининг структурасини тахдил килишда сезиларли натижаларга эришилди.
Ҳозирги кунда жаҳонда физика, статистик механика моделлари учун трансляцион-инвариант, даврий, кучсиз даврий ва бошка Гиббс ўлчовларини куриш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: берилган гамильтониан учун Гиббс ўлчови мавжудлигини аниқлаш; барча бундай ўлчовлар тўпламининг стуктурасини тахлил қилиш; ҳароратнинг фаза алмашишини таъминловчи критик қийматларини аниқлаш. Юқорида келтирилган илмий-тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Кэли дарахтида спин қийматлари сони чекли бўлган Поттс, Hard-Core (НС) ва SOS моделлари учун лимит Гиббс ўлчовларининг мавжудлигини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки ҳолатли қаттиқ дисклар модели учун даври икки бўлган кучсиз даврий Гиббс ўлчовларининг ягоналик шартлари аникланган;
к > 2 тартибли Кэли дарахти устида Поттс ва SOS моделлари учун трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовлариниинг локализацияси аникланган;
агар Поттс модели учун /7 - Gk группадаги чекли индексли нормал бўлувчи бўлса, у ҳолда барча И -даврий Гиббс ўлчовлари Gk2' -даврий ёки трансляционғинвариант бўлиши исботланган;
иккинчи тартибли Кэли дарахти устида уч холатли антиферромагнит (J<0) Поттс модели учун а = 0 да баъзи инвариантларда барча даврий Гиббс ўлчовлари трансляцион-инвариант эканлигини исботланган;
к > 2 тартибли Кэли дарахти устида уч холатли ферромагнит (J > 0) Поттс модели учун барча Gk2> -даврий Гиббс ўлчовлари трансляцион-инвариант эканлигини кўрсатилган;
иккинчи тартибли Кэли дарахти устида уч холатли Поттс модели учун а* О да инвариантларнинг бирида 6*2)-даврий (трансляцион-инвариант бўлмаган) Гиббс ўлчовларининг мавжудлиги исботланган;
к > 3 тартибли Кэли дарахти устида q -холатли (3<^<^ + 1) Поттс модели учун Gk2> -даврий Гиббс ўлчовлари сонининг куйи чегараси берилган;
к>3 тартибли Кэли дарахти устида уч холатли Поттс модели учун инвариантларнинг бирида -даврий Гиббс ўлчовларининг аниқ сони топилган.
Хулоса
Диссертация иши Кэли дарахтида Поттс, НС, SOS моделлари учун лимит Гиббс ўлчовларининг мавжудлигини аниқлашга бағишланган.
1. Кэли дарахти устида икки ҳолатли НС модели учун даври икки бўлган кучсиз даврий Гиббс ўлчовининг ягоналик шартлари аникланган.
2. «у-холатли Поттс модели ва т = 2,3,4,5,6 холатли SOS модели учун трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовлариниинг локализацияси топилган.
3. к = 2 тартибли Кэли дарахти устида уч холатли антиферромагнит (J<0) Поттс модели учун а-0 да баъзи инвариант тўпламларда барча даврий Гиббс ўлчовлари трансляцион-инвариант эканлигини исботланган.
4. к > 1 тартибли Кэли дарахти устида ферромагнит (J > 0) Поттс модели учун барча G^2’-даврий Гиббс ўлчовлари трансляцион-инвариант эканлигини кўрсатилган.
5. к-2 тартибли Кэли дарахти устида ташки магнит майдонга эга бўлган уч холатли антиферромагнит Поттс модели учун инвариант тўпламларнинг бирида трансляцион-инвариант бўлмаган Gf'-даврий Гиббс ўлчовлари мавжуд эканлигини исботланган.
6. q -холатли (?><q<k + \) Поттс модели учун к > 3 тартибли Кэли дарахти устида (7].2)-даврий Гиббс ўлчовлари сонининг куйи чегараси аниқланган.
Тадқиқот жараёнида олинган натижаларни физик системаларнинг термодинамик хоссаларини аниклашда, комбинаторика ва телекоммуникация масалаларини ечишга кўллаш тавсия қилинади.
Хитой тилшунослик терминологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кун дунё тилшунослигида лингвистик терминларни тадкиқ қилиш, таснифлаш ва тавсифлаш, мазкур соха терминлар тизимини меъёрга келтириш ва унификациялаш, термин таржималарини тизимлаштириш терминология сохасидагина эмас, умуман тилшуносликда чукур ўрганилиши лозим бўлган масалалардан бўлиб келмоқда. Қолаверса, халқаро майдонда шиддат билан кечаётган глобализация жараёни тилларнинг лексик фонди, айникса, терминлар тизимининг тез суръатда бойишига сабаб бўлмоқда. Бу, ўз навбатида, терминология соҳасидаги тадкиқотларга бўлган эҳтиёжни янада оширади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон-Хитой муносабатлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланиб бормокда. Ҳамкорлик муносабатларининг таракқий этишидан ҳар иккала давлат ҳам манфаатдор. Зеро, “....Узбекистан Хитойни қадимий тарих ва ноёб маданият, улкан салоҳиятга эга, жаҳон иқтисодиётининг етакчиларидан бўлган ва ўз мақсадлари йўлида қатъий бораётган мамлакат сифатида билади "Узбекистан ва Хитой ўртасидаги узок тарихий илдизларга эга, бугунги кунда мустаҳкам хукукий базага асосланган ўзаро манфаатли ва серқирра хамкорликнинг шу йўсинда изчил ривожланиши хитойшунослик соҳасида чукур билим ва малакага эга бўлган, хитой тилини мукаммал эгаллаган мутахассис-кадрларга бўлган эҳтиёжнинг кун сайин ортишига сабаб бўлмоқда.
Тил бойлиги, унинг лексик фонди, унинг ажралмас кисми бўлган терминлар тизимини тадқиқ этиш филологик тадкиқотларнинг ўта муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Терминлар учун кўйиладиган аниклик, бир маънолилик хусусиятларига эга бўлиш, синонимия ва вариативлик каби ҳодисаларга йўл қўймаслик сингари қатор талабларга қарамай, хитой тилшунослик терминларининг тилимизга таржима қилинишида ушбу принципларга риоя қилмаслик ҳолатининг кузатилиши хитой тилшунослик терминларини комплекс тарзда ўрганиш, ушбу соҳа терминлари аппаратини унификациялаш, уларнинг эволюцион, лексик-семантик, структур ва функционал хусусиятларини монографик планда тадқик этиш, терминлар синонимиясини келтириб чиқарган омилларни белгилаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш зарурати мазкур тадқиқот ишининг долзарблигини белгилаб беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875- сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2014 йил 3 сентябрдаги ПҚ-2228-сон «Тошкент давлат шарқшунослик института таркибида Хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори ва 2016 йил 13 майдаги ПФ-4794- сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади хитой тилшунослик терминларини мустақил функционал катлам сифатида тадкик этиш, уларнинг шаклланиш боскичлари ва йўллари, лексик-семантик ҳамда структур хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
хитой тилшунослик терминлари тизими шарқшуносликда илк маротаба монографик планда тадкик этилган, терминлар тадрижий тараққиётининг тарихий босқичлари далилланган;
хитой тилшунослик терминларининг деривацион тамойиллари, синтактик, аффиксал усулда ясалиши аниқланган ва тилшунослик терминларининг структур типлари, уларнинг миқдорий кўрсаткичлари асослаб берилган;
хитой тилшунослик терминларининг хозирги ҳолати, соха терминологиясининг анъанавий тилшунослик терминларини қайта тиклаш, морфологик ва синтактик йўллар билан янги терминларни ясаш каби ички ва семантик, фонетик калькалар, японизмларни ўзлаштириш сингари ташқи омиллар ҳисобига бойиш йўллари исботланган;
тилшунослик терминологиясида синонимия, полисемия, омонимиянинг термин қўллаш ва уларни бошқа тилларга таржима қилишга тўсқинлик қилувчи холатларининг ечими даллилланган;
хитой тилшунослик терминларини тартибга солиш, уларнинг ўзбек тилига таржималаридаги муаммоларни бартараф этиш бўйича терминларни сўзма-сўз таржима килишдан кочиш, терминларни таржима қилишда билвосита таржимага йўл қўймаслик, ўзбек тилида мутаносиби бор терминларни шу муқобили воситасида бериш каби тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Хитой тили тилшунослик терминлари тизимининг тадкики куйидаги хулосаларга олиб келади:
1. Узок тарихий илдизларга эга хитой тилшунослиги ўзига хос терминологик тизимни шакллантирган. Анъанавий хитой тилшунослигида дастлаб ёзув ва иероглифика, кейинчалик фонетика, диалектология, лексикография терминлари шаклланган ва тараккий этган. Грамматик терминлар кадимги хитой тилшунослигида кисман қўлланилган бўлса-да, уларнинг тизимли тараққиёти XIX аср охири - XX аср бошига тўғри келади.
2. XX асрнинг 50- йилларидан кейин Гарб тилшунослик назарияларининг хитой тилшунослигида ўрганилиши терминология сохасига ўз таъсирини ўтказди. Бу даврда, бир томондан, хитой тили хусусиятларига асосланган, иккинчи томондан, дунё тилшунослиги назариялари таъсир этган ўзига хос терминологик лексика шаклланди.
3. 1949 йилнинг октябрида Хитой Халк Республикасининг ташкил этилиши фан-техниканинг ҳар жабҳасида тараққиётнинг янги даврини бошлаб берди. Хитойда тил ва ёзувни ислоҳ килиш фонетика, ёзув, лексикология, грамматиканинг янги терминлар билан бойишида асосий омилга айланди.
4. Қадимги хитой тилшунослиги терминлари структур-семантик жиҳатдан ўзига хос бўлиб, терминлар ясалишида жонлантириш ҳодисаси кузатилади. Бу анъана XX асрнинг 50- йиллардан кейин ясалаган терминларда ҳам сақлаб қолинган.
5. Тил ички манбалари асосида ҳосил қилинган coxa терминларининг аксариятини кўшма терминлар ташкил этади. Қўшма терминларнинг катта кисми композицион усулнинг атрибутив модели асосида хосил килинган. Бу моделда компонентлар структурасининг асосан “феъл+от” шаклидалиги аникланди.
6. Аффиксация хитой тили сўз ясалишида етакчи ўринлардан бирини эгалласа-да, тилшунослик терминларининг хосил килинишида у қадар махсулдор эмас.
7. Соха терминлари асосан мураккаб структурага эга бўлган терминлардан иборат. Қўшма сўз шаклидаги терминлар соха терминлари умумий микдорининг 50% дан кўпини ташкил килиб, улар икки компонентнинг бирикувидан юзага келган. Бирикма шаклидаги терминлар салмоғи анча сезиларли бўлиб, улар икки иероглифдан тўққизтагача иероглифли тузилмага эгадир. Бу холат хозирги хитой тилшунослик терминологияси термин ясалишининг дунё терминологиясига хос анъаналаридан четда колмаётганлигини кўрсатади. Анъанавий хитой тилшунослиги терминлари ташқи омиллар таъсирисиз, ёпик муҳитда шаклланган бўлса, хозирги хитой тили тилшунослик терминологияси дунё илм фани билан ҳамнафас ривожланмоқда.
8. Тилшунослик терминлари тизими тилнинг умумий қонуниятларига бўйсунади. Терминларда синонимии муносабатдаги бирликлар бўлишига қарамай, уларнинг аксарияти факат тилшуносликка тегишли маънони ифодалаган лексик бирликлар асосида воқеланганлиги терминлардаги полисемия ходисасини камайтиради. Шу билан бир қаторда, терминология тараққиёти тил лексикасинигина эмас, балки сўз ясалиш тизимини хам ривожлантирувчи омил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
9. Терминларнинг ўзбек тилига таржималари таҳлили натижасида тилшунослик терминлари таржимасида якдилликнинг йўқлиги, муаллифларнинг, ҳатто айрим холларда, бир муаллифнинг турли ишларида бир термин таржимаси учун хар хил лексемалардан фойдаланилганлиги, терминларни таржима килишда манба хисобланадиган хитой тили ёки таржима қилинаётган ўзбек тилларининг терминлар тизимига эмас, балки бошка тил (рус, араб, инглиз) терминологиялари анъаналарига эргашиш холатлари мавжудлиги аникланди.
10. Терминларни таржима килишда терминлашмаган таржима, ўзбек тилида хитой тилидаги терминга хар томонлама мос келадиган муқобили бўлишига қарамай, уни сўзма-сўз таржима қилиш, таржима жараёнида термин юзага келган тил (хитой тили) ва унинг ижодкори бўлган халқ (хитой халқи)нинг ўзига хос ментал хусусиятлари ва бу халқ онгидаги дунё манзарасининг тил воситасида ифодаланишига бўлган ёндашувни ҳисобга олмаслик каби қатор камчиликлар ўзбек хитойшунослигида кўплаб синоним терминларни келтириб чиқарган омиллардан деб топилди.
Турк тилида ҳурмат категорияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги маданий тарақкиёт, ижтимоий-сиёсий ўзгариш жараёнлари тилда ўз ифодасини топади. Тил кишилар ўртасидаги муҳим алока-муносабат воситаси бўлиши билан бир қаторда, миллий қадриятлар, маданий таракқиёт даражасига оид қарашларни, тил соҳибининг ҳис-туйғуси, воқеликка, ўзга шахсларга, жамиятга муносабатини ҳам акс эттиради. Кишилик таракқиётида мулоқот қанчалик зарур бўлса, модал муносабатларни, ҳис-туйғу, руҳий ҳолатни ифодалаш шу даражада аҳамиятлидир.
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан буён чет тилларнинг назарий асосларини тадқик қилишга катта эътиборқаратилмоқда. Чет тилларни ўрганиш, тадқиқ этиш шу мамлакат тарихи, маданияти ҳақидаги билимларни бойитади, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенгайтиради. Ҳурмат категорияси ментал муносабатларга доир тушунчалардан бири бўлиб, инсон омили, маънавияти билан боғлиқ. «Маънавиятни тушуниш, англаш учун аввало инсонни тушуниш, англаш керак» 1 . Демак, ҳурмат категориясининг ифодаланишини ўрганиш муҳим вазифа саналади. Сабаби, жамият вакилларининг лисоний воситаларни қўллашдаги хусусиятлари ва маданий-ижтимоий омиллари ўзига хосликларга эга бўлиб, бу жиҳатлар мулоқотни тўғри ташкиллаштириш ва муомала жараёнидан кўзланган максадга эришишда мухим ахамият касб этади. Турк тилида хурмат категориясини тадкиқ қилиш, «ҳурмат» концептини шакллантирувчи асосий сатхдар ва таркибий қисмларни аниқлаш, уларни вужудга келтирувчи омилларни белгилаш, миллий-маданий, тарихий ментал хусусиятларни ёритиш тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан биридир.
Дунё тилшунослигида ҳурмат тушунчаси бевосита инсон омили билан боғлиқ бўлиб, ижтимоий муносабатлар, нутқий фаолият, мулоқот вазияти, миллий-маданий қадриятларга уйғун равишда намоён бўлади. Ҳурматнинг тил тарақкиёти, коммуникатив муносабат билан боғлиқлиги, ифода шакли ва намоён бўлиш хусусиятларига эга эканлиги бу тушунчани категория сифатида ўрганишни тақазо этади. Турк тилидаги ҳурмат категорияси тилшуносликда яхлит холда, монографик планда ўрганилмаган. Ҳурмат категориясини тадқиқ қилиш назарий ва амалий жиҳатдан ҳал килиниши муҳим бўлган масалалардандир.
Ушбу диссертация Узбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПҚ-2204-сон «Узбекистан Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда Республика академик илм-фан ва олий таълимнинг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетами ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турк тилида ҳурмат категориясини юзага келтирувчи ижтимоий омилларни асослаш, ҳурматни ифодаловчи морфологик, лексик ва синтактик воситаларнинг қўлланилиши, ҳурмат ифодалаш ўрни, ҳурмат категориясининг услубий-семантик имкониятларини илмий тадкиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турк тилида ҳурматни юзага келтирувчи лексик-семантик, морфологик, синтактик воситалар аниқланган ва уларнинг услубий хусусиятлари очиб берилган; бадиий асарлар, сўзлашув услуби, расмий ҳужжатлар асосида ҳурматнинг алоҳида категория эканлиги исботланган;
хурмат ифодаловчи бошқа грамматик вазифадаги (нокатегориал) бирликлар ажратилган, уларнинг семантик-стилистик, функционал ҳурмат ифодалаши асосланган;
ҳурмат маъносини ифодаловчи лексемаларнинг семантик тараққиёти, семалари ажратилиб, бадиий асарларда ҳурмат ифодаловчи янги маънолари аниқланган, олмошларнинг маъно зидлигини таъминловчи стилистик жиҳатлари очилган ҳамда қариндош-уруғчилик атамаларидаги хурмат маъноси, шунингдек,ҳурматни ифодалашда турк тилининг бошқа тиллар билан ўзаро ўхшаш ва фаркли томонлари далиллаб берилган;
хурмат ифодалашнинг синтактик воситалари, ундалма, киритма конструкциялар орқали берилиши исботланган;
хурматнинг синтактик воситалар орқали пресуппозиция асосида реаллашуви мақолларнинг семантик, структур жиҳатлари таҳлили мисолида далилланган.
Хулоса
Турк тилидаги хурмат категориясини илмий жиҳатдан ўрганиш куйидаги умумий хулосаларни айтишга имкон беради:
1. Турк тилида хурмат маъносини ифодалаш воситалари ва имконияти ниҳоятда кенг. Ҳурмат категориясининг воқеланиши лингвистик ва паралингвистик воситалар асосида юз беради. Ҳурмат категориясининг вербал воситалар оркали ифодаланиши морфологик ва синтактик воситалар, лексик бирликлар, баркарор бирикмалар оркали реаллашади.
Турк тилида хурмат куйидаги морфологик воситалар оркали ифодаланади: 1) -lar, -ler қўшимчаси; 2) ~(i)niz, -(i)niz / -(u)nuz, -(it)niiz шахс-сон кўшимчалари; 3) -m (-im, -im/-um, -iim) эгалик кўшимчалари; 4) -г (-ar, -er, -ir, -ir/ -ur, -iir) ҳозирги-келаси замон қўшимчалари.
Морфологик усулда хурмат ифодаланишида аффиксал морфемаларнинг грамматик вазифасидан келиб чиқиб, шахс-сон қўшимчаларидаги “ҳаракатни нисбатлаш”, эгалик кўшимчаларидаги “ўзига яқин олиш”, ҳозирги-келаси замон шаклларидаги “сўраш, илтимос” семалари оркали хурмат ифодаланади.
Турк тилидаги -lar, -ler аффикси хурмат ифодалашда “тааллуклилик, оидлик” билдирувчи -gil аффикси билан синонимик муносабатда бўлиб, ҳурмат асосидаги зиддиятни юзага келтиради.
2. Ҳурмат категориясининг лексик бирликлар воситасида ифодаланиши лугавий маъно асосидаги модаллик оркали намоён бўлади. Ҳурмат маъноси олмошлар, bendeniz, kdleniz, kulunuz каби сўзлар, hanimefendi, hanim, bayan, beyefendi, efendi, bay, bey каби хурмат учун хосланган сўзлар, қариндош-уруғчилик атамалари ёрдамида ифодаланади.
Турк тилида хурмат билдириш учуй хосланган сўзларнинг луғатларда кайд этилмаган маънолари ҳам мавжуд. Бу сўзлар кўшма сўз, сўз бирикмалари хосил қилиш, фраземаларни шакллантириш, коммуникациями таъминлаш вазифасини бажаради.
3. Кишилик олмошлари ҳурмат ифодалашда фаол қўлланади. Бундай олмошлар ёрдамида хурмат ифодаланиши иккига ажралади: а) шахс кўчиши ben-^biz, sen^siz шаклида хурмат ифодаланиши; б) прономинализация шаклида хурмат ифодаланиши.
Турк тилида biz, sen = siz олмошлари қўлланиш ўрнига кўра маънода оппозицияли ҳурмат ва ҳурматсизликии ифодалаш хусусиятига эта. II шахс бирлик ва кўпликдаги sen, siz олмошларининг оппозицияли хурмат ва хурматсизлик ифодалаш хусусияти экстралингвистик, лисоний-маданий омиллар натижаси ҳисобланади. I шахс кўпликдаги biz олмошида эса хурмат ва ҳурматсизлик ифодаланиши фонетик воситалар оркали фарқланади.
4. Турк тилида қариндош-уруғчилик атамалари орасида жинсни фарқловчи мантиқий род лексемалари мавжуд. Ана шу лексемалар орасида хурмат ифодаловчи karde§ атамаси қариндош-уруғчилик атамалари орасида доминантлик вазифасини бажаради.
Коммуникантлар орасидаги ҳурматнинг кариндош-уруғчилик атамалари оркали ифодаланишида ижтимоий мавке нуктаи назаридан одатий ва одатдан ташқари хурмат ифодалаш шакллари мавжуд.
Турк тилида отанинг эгачиси ёки синглиси саналувчи, араб тилидан ўзлашган hala (амма) қариндош-уруғчилик атамаси ўзгаларга хурмат ифодалашда ишлатилмайди.
5. Бир қатор бирикмалар хурмат ифодалашда кенг қўлланилиб, тузилиши, семантикаси, хурмат категориясини ифодалаш кўлами жиҳатидан ўзига хосдир.
Ҳурматнинг новербал воситалари вербал воситаларга кўшимча манба сифатида намоён бўлади. Аммо, шуни хам таъкидлаш лозимки, новербал воситалар баъзан вербал воситалар оркали ифодалаш мумкин бўлмаган руҳий ҳолат, модал муносабатни ифодалашга хизмат килади.
6. Турк тилида хурмат ифодалашда ундалма, киритма конструкциялар каби синтактик воситалар хам иштирок этади.
Шахс отлари, кариндош-уруғчилик атамалари билан ифодаланган ундалма ran бўлаклари билан грамматик алоқада бўлмайди, адресантнинг адресатга мурожаатини, шу билан бир каторда, хурматини ифодалашга хизмат килади.
Киритма конструкция вазифасида келган турли сўзшакллар сўзловчининг баён қилган фикрига ҳар хил мазмундаги муносабат ифодалаб, хурмат намоён килишда иштирок этади.
Киритмалар ran бўлаклари билан алокада бўлмаса-да, сўзловчининг модал муносабатини ифодалашда, мулокот вазиятини бахолашда, фикр мазмунини мантикан тўғри реаллаштиришда, адресант муносабатини акс эттиришда муҳим ўрин тутади.
7. Ҳурмат маколларда хам ифодаланади. Мақоллар оркали хурмат ифодаланиши пресуппозиция билан боғлиқ бўлиб, тўғридан-тўғри ифода этилмайди. Буюмлар, ҳайвонлар номи, ҳаракатлар оркали воситали, мажозий тарзда акс эттирилади. Маколларда пресуппозиция асосида “хурмат” ва “хурматсизлик” оппозицияси намоён бўлади.
Турк тилидаги ҳурмат мулоқот хулқининг ифода кўринишларидан бири бўлиб, грамматик категория сифатида ўзига хос морфологик, лексик-семантик ва синтактик ифода воситалари, шакллари ва миллий кадриятлар негизида шаклланган услубий имкониятларга эга.
Ўзбекистон қишлоқ туманлари ривожланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё ахолисининг 49 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат килади, шунингдек, жаҳон иқтисодий фаол ахолисининг 2,6 миллиард кисми ёки 38 фоизи бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан банд. Бу эса, кишлок жойларнинг иктисодий салоҳиятини тадкиқ этиш, баҳолаш ва улардан оқилона фойдаланишни долзарб масалалардан бири килиб белгилайди1.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач кишлок жойларда туб ислоҳотларни амалга ошириш, кишлок ахолиси турмуш даражасини шаҳарларга яқинлаштириш, қишлокларни саноатлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда. «Юртимизда 2009 йилнинг «Қишлоқ тарақкиёти ва фаровонлиги Йили» деб эълон килиниши ва тегишли Давлат дастурининг амалга оширилиши қишлоқларимиз киёфасини замонавий архитектура ва саноат асосида тубдан ўзгартириш ва янгилаш, уй-жой, ижтимоий ва коммунал объектлар, коммуникацияларни барпо этиш бўйича узок муддатга мўлжалланган аник мақсадли ишларимизнинг бошланиши бўлди. Буларнинг барчаси кишлок ахолиси турмуш даражасини тубдан ошириш ва шаҳар шароитига яқинлаштиришга хизмат килади»2.
Жаҳонда кишлоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусан, агротуризмни шакллантириш, агросаноат кластерларини такомиллаштириш, инвестиция мухитини яхшилаш, ижтимоий-экологик вазиятни яхшилашга устувор ахамият берилмокда. Бу борада республикамизда хам жойлардаги инфратузилмани яхшилаш, транспорт ва бошка ахолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, ахоли бандлиги ва фермерчиликни юкори даражада ташкил этиш, замонавий уй-жой курилишини олиб бориш каби ишлар амалга оширилмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» йўналиши, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 сентябрдаги «2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 291-сон карори, 2016 йил 4 майдаги «Қишлок жойлардаги ахолига сервис хизмат кўрсатишни яхшилашга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 139-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси қишлок туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳудудий хусусиятларини очиб бериш ҳамда мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ туманларини йирик масштабли иқтисодий-географик тадқиқ килишнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
қишлоқ туманларининг иқтисодий-географик салоҳиятини баҳолаш ва ундан фойдаланиш даражасини аниклаш методикаси таклиф қилинган индикатор ва индекслар мажмуи асосида такомиллаштирилган;
республика қишлоқ туманларида турли табиий географик шароитларда вужудга келган қишлоқ аҳоли манзилгоҳларининг жойлашув шакллари аниқланган;
Узбекистан қишлок туманларининг иқтисодий фаоллигини аниклаш мезонлари ва уни ҳисоблаш усули асосланган;
қишлоқ туманлари ва уларнинг маъмурий марказларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Сўнгги йилларда иқтисодий ва ижтимоий географияда кичик объект, ҳудудларни тадқиқ этиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этмокда. “Кичик ҳудудлар” тушунчаси, унинг географик кўлами бўйича нисбий маънога эга. Табиий географиядан фарқ қилиб, иқтисодий ва ижтимоий география фанининг мазмун-моҳиятидан келиб чикқан ҳолда, ҳамда ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нуқтаи назаридан “кичик ҳудудлар” тушунчасини қишлоқ туманларига нисбатан қўллаш мақсадга мувофик.
1. Диссертацияда кишлок туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилишда ҳамда кичик ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ўзаро тақкослашда қўлланилиши мумкин бўлган жамлама индикатор сифатида ишлаб чикарилган маҳсулот ва пуллик хизматлар умумий ҳажми (ИЧМПХУҲ) кўрсаткичи таклиф қилинди. Ҳудудларда иқтисодий ресурслардан фойдаланиш интенсивлигини аниқлаш максадида туман ҳудудининг иқтисодий зичлик индекси, туманда меҳнат унумдорлигининг умумий индекси ва туман иқтисодиётида капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлиги индекси ишлаб чикилди. Шунингдек, туманлар саноати ва қишлоқ хўжалигида турли иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблаш учун ҳам қатор индекс ва уларнинг аниклаш формулалари ишлаб чикилди. Таклиф этилган кўрсаткичлар ва уларнинг ҳисоблаш услубиёти иқтисодий-географик тадқиқотларда ва бошқарув амалиётида кичик ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тахдил қилишда кўлланилиши тавсия этилади.
3. Узбекистан кишлок туманлари иқтисодиётининг ихтисослашуви ва тармоқлар таркиби ўрганилди, улар 4 та гурухга ажратилди: индустриал, индустриал-аграр, аграр-индустриал ва аграр туманлар. Бундай бўлинишни республикамизда амалга оширилаётган миллий иқтисодиётни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ жойлар иқтисодиётини саноатлаштириш каби кенг миқёсдаги сиёсатни амалга оширишда ҳисобга олиш зарур.
4. Республика туманлари кишлок аҳоли манзилгоҳларининг таркиби ва жойлашуви нуктаи назаридан 12 та типологик гуруҳга ажратилди. Туманлар кесимида қишлоқлар аҳолийлиги ва зичлигида катта ҳудудий тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳудудий таснифлаш ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ташкил этиш жараёнида ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.
5. Республика туманларини иқтисодий-географик жиҳатдан тадқиқ килишнинг янги услубий воситаси - ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолаш методикаси ишда асослаб берилди, катор статистик кўрсаткичлар ердамида Узбекистан бўйича ва, хусусан, Хоразм вилояти кишлок туманлари доирасида кўлланилди. Жумладан, вилоят кишлок туманларининг таклиф этилган методика оркали иктисодий фаоллигини аниклаш ишлари минтақанинг иктисодий маркази ва перифериясини ажратишга ва минтақавий сиёсат чора-тадбирларини ҳудудий жихатдан табакалашган ёндошув асосида белгилаб беришга имконият берди.
6. Республика кишлок маъмурий туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катор долзарб муаммолари ажратилди ва ҳудудий жихатдан тахлил килинди. Республиканинг 157 та куйи маъмурий тумани шу муаммоларнинг кескинлик даражаси бўйича гурухлаштирилди. Статистик материаллар асосида бажарилган бу географик классификациялар кишлок жойларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини оптималлаштириш чора-тадбирларини белгилашда ҳудудий табақаланиш омилларини хисобга олишни тақозо этади.
7. Республиканинг деярли барча кишлок туманларида мехнат ресурслари кўп, уларнинг сони ўсиб бормокда. Бинобарин, иш ўринларини кўпайтириш, маҳаллий мехнат анъаналаридан фойдаланган холда касаначиликни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш талаб этилади. Бу эса, ўз навбатида, касб-ҳунар коллежларини худудларнинг ижтимоий-иктисодий, демографик ва экологик вазиятидан келиб чиккан холда, жойлаштириш ва ихтисослаштиришни зарур қилиб кўяди.
8. Қишлоқ жойларда бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тегишли айрим кластерларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш катта аҳамиятга эга. Бу хусусда, жумладан, суғорма деҳкончилик ва агросаноат мажмуаси кластери долзарб ҳисобланади. Унда кишлоқ туманлари иктисодиётини ўзига хос ишлаб чикариш мажмуи сифатида шакллантириш, агроиктисодиёт тизимини технологии жихатдан энергия ишлаб чиқариш цикли шаклида ривожлантириш яхши натижа беради.
9. Узбекистан Республикаси қишлоқ туманлари бошқа хусусиятлари билан бир каторда марказларининг маҳаллий ижтимоий-иқтисодий тизимлардаги роли ва ахамияти, унинг бажарадиган функциялари таркиби ва таъсир кўлами билан бир-бирларидан анча фарк килади. Жумладан, диссертацияда ахоли мужассамлашуви, ижтимоий ва ишлаб чиқариш функцияларнинг заифлиги билан ажралиб турадиган 50 та туман марказларига алоҳида эътибор каратилди. Бу ахоли пунктларининг худудий-иқтисодий салоҳияти ва мақомини оширишнинг асосий йўналиши яқинидаги йирик шаҳарлардан айрим ишлаб чиқариш ва социал объектларни кўчириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан богликдир.
10. Келажакда республика кишлок туманларини иктисодий-географик ўрганишда, хусусан уларнинг ижтимоий (социал) хамда экологик функцияларига жиддий аҳамият бермоқ лозим. Шунингдек, кичик ҳудудларнинг йирик масштабли карталарини яратиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ҚФЙ ва ҚАП жойланиши ва ривожланишини эътиборга олиш мақсадга мувофик.
Муҳит билан боғланган узун пластинкасимон ва цилиндрик қовушқоқ - эластик қобиқларда тўлқин тарқалиши хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда эластик ва қовушкоқ муҳитларда тўлқин тарқалиши муаммосини ўрганиш бўйича юздан ортиқ илмий-тадқикот муассасаларида илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Замонавий машина ва аппаратларнинг конструкциялари ҳар хил квазистатик ва динамик зўриқишлар остида ишлаши сабабли, уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ва кучланишлар-деформация ҳолатини камайтириш мақсадида ҳар йили 3 миллиард АҚШ долларига якин микдорда маблағ сарфланади. Конструкцияларнинг таркибий қисми бўлган эластик ва қовушқоқ-эластик элементларда ҳосил бўладиган динамик кучланишлар ва деформацияларни камайтириш максадида, уларда тўлқин таркалишининг динамикасини билиш лозим. Глобаллашув ва ахборот алмашиш жараёнининг интенсивлашуви конструкцияларда самарали воситаларнинг қўлланишини такозо этмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён машинасозлик соҳасида қўлланиладиган материалларнинг, жумладан кўп қатламли ўзгарувчан қалинликдаги мураккаб физик хоссаларга эта бўлган пластинкасимон ва цилиндрик қобиқларнинг мустаҳкамлигини оширишга алохида эътибор қаратилмокда. Бу борада материалнинг ковушқоқ-эластиклик хусусиятини хисобга олиб, динамик масалалар ечиш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Хусусан, машинасозликда кўлланиладиган материалларда тебранишларни камайтиришга имкон берувчи параметрларнинг барқарорлигини таъминлаш хусусиятига эта бўлган деталлар лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқилган.
Жаҳонда тўлқин тарқалиш жараёнида ҳосил бўладиган микротебранишларнинг салбий таъсирини камайтириб деталь ва қурил-маларнинг мустаҳкамлигини ошириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этмокда. Ноёб физик ва механик хусусиятли конструкцией материаллар учун замонавий техника ва технологиялар кенг қўлланилаётгани сабабли муҳит билан алоқада бўлган пластинкасимон ва цилиндрик қовушқоқ-эластик қобикларда тўлқин тарқалиши хусусиятларини ўрганиш методикасини яратиш долзарб масала бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» ги Фармони ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий - ҳукуқий ҳужатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади муҳит билан боғланган узун пластинкасимон ва цилиндрик қовушқок-эластик қобикларда тўлқин тарқалиши хусусиятлари назариясини ривожлантириш ва илмий асосини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи тартибли комплекс коэффицентли оддий бир жинсли дифференциал тенгламалар системасига олиб келинувчи спектрал масалани ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
диссепатив механик тизимларда тўлқинни тизим бўйича сўнишини ифодоловчи усуллар ишлаб чиқилган;
диссепатив бир жинсли бўлмаган механик системалар учун эркин тебранишлар частотаси максимал яқинлашганда энергия диссепациясини интенсив бўлиши ва ҳаракатни қувурнинг суюкликли контактида йиғилиш аниқланган;
қовушқоқ-эластик муҳитдаги тўлқин фаза тезлигининг қиймати (комплекс фаза тезлигининг хақикий қисми), эластик муҳитдаги фаза тезлигининг қийматидан 10-15% кам бўлиши аникланган.
Хулоса
1. Текис, цилиндрик ва фазовий ковушқоқ-эластик диссипатив бир жинсли ёки бир жинсли бўлмаган механик тизимларда гармоник тўлкинларнинг тарқалиши масалаларини ечиш услубиёти, алгоритми ва дастури ишлаб чиқилди. Бу диссипатив механик тизимларда тўлқин тарқалиши динамикасини ўрганишда дастур сифатида хизмат килади.
2. Диссипатив механик тизимларда сўниш коэффициентининг тўлқин сонига боғлиқлиги монотон бўлмаган функциялар орқали ифодаланиши топилди. Бу материалларнинг мустаҳкамлигини таъминлашда ва конструкцияларни хисоблашда хизмат килади.
3. Механик тизимнинг диссипативлик хусусиятларини характерлаш учун глобал сўниш коффициенти (ГСК) параметри киритилди. Ушбу параметрлар механик тизимларда энергиянинг тизим бўйича сўнишини характерлайди.
4. Материалларнинг қовушқоқлик хусусиятларини ҳисобга олиш комплекс фаза тезлигининг хақикий қисми 15% гача камайишига олиб келиши аникланди. Бу тўлқин тарқалиши жараёнларидаги параметрларнинг аниқлик даражасини оширишга хизмат килади.
5. Резонанс амплитудасини ўрганиш учун глобал резонанс амплитудаси (ГРА) тушунчаси киритилди ва унинг физик мохияти сонли эксперимент ёрдамида асослаб берилди. Бу резонанс соҳаларини спектрал таҳлил килишга хизмат килади.
Ғўзанинг маданий G.hirsutum L. турини қимматли хўжалик белгиларини яхшилашда интрогрессив шакллардан фойдаланиш
Актуальность и востребованность темы диссертации. В настоящее время 90% мирового производства хлопко-волокна приходится на культивируемый вид G.hirsutum L.1 Важной проблемой селекции хлопчатника является создание урожайных, скороспелых, с повышенным выходом качественного волокна сортов и широкое использование их в производстве. Генетического материала современных сортов уже недостаточно для решения этой проблемы.
В нашей республике широко проводятся мероприятия по созданию рентабельных, конкурентоспособных, с качеством волокна отвечающих требованиям мирового рынка сортов хлопчатника. Однако в связи с глобальным изменением климата, появлением новых рас возбудителей болезней, насекомых вредителей возникает необходимость создания новых устойчивых к стресс-факторам сортов хлопчатника. Решить эти проблемы возможно путем вовлечения в селекционные программы новых доноров ценных признаков. Одним из источников улучшения генетической основы возделываемых сортов хлопчатника является генофонд диких диплоидных видов, рудеральных форм, а также синтетические интрогрессивные формы отдаленного происхождения.
Процесс образования новых форм и сортов при отдаленной гибридизации осуществляется посредством ряда переходных интрогрессивных форм. Обогащенный генотип интрогрессивных форм при гибридизации приводит к широкому спектру изменчивости хозяйственных признаков, что способствует эффективности отбора. В результате гибридизации некоторых культивируемых сортов с дикорастущими диплоидными видами G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G. Harknessii Brandg., с рудеральными подвидами G.hirsutum L. ssp. yucatanense и G.hirsutum ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer (из Кубы) создан ряд интрогрессивных форм хлопчатника. Полученные интрогрессивные линии представляют интерес для селекции, так как они генетически достаточно разнообразны, цитологически стабильны, а это важно для представления в этой форме генетического материала диких сородичей в геном культивируемого вида. Использование в процессе гибридизации интрогрессивных форм хлопчатника, полученных с участием вышеназванных диких диплоидных и полиплоидных видов позволило бы обогатить генетическую основу хлопчатника вида G.hirsutum L. В связи с чем было предпринято настоящее исследование.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узбекистан Республикасининг уруғчилик соҳасидаги давлат сиёсати туғрисида»ги № 328 19.09.1996 й., «1999-2000 йилларда ғуза навларини янгилаш ва нав
жойлаштириш дастури туғрисида» Қарорлари № 491 от 25.11 1998 й., Узбекистан Республикасининг «Селекция ютуқлари туғрисида»ги Қонуни 29.08 2002 й., ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнннг мақсади G.hirsutum L. турининг интрогрессив дурагайлашдан фойдаланиб олинган бошланғич ашёси асосида кенг генетик имкониятларга эга бўлган донорлари, навлари ва тизмаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнннг илмин янгилнги қуйидагилардан иборат:
илк бор ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G.Harknessii Brandg ва рудерал G.hirsutum ssp. yucatanense, G.hirsutum ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer тур хиллари иштирокида олинган интрогрессив шаклларнинг генетик потенциали аникланган;
1-14 авлод интрогрессив шакллари иштирокида олинган дурагай ва тизмалар популяцияси шаклланишининг биометрик тахдили ўтказилди. Дисперсион таҳлилни куллаш натижасида бир катор кимматли-хўжалик белгиларнинг умумий фенотипик ўзгарувчанлигида генотипик ва модификацион ўзгарувчанликнинг нисбий хиссаси бахоланган;
ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted, G.lobatum Gentry, G.harknessii Brandg турлари иштирокида олинган интрогрессив шакллар асосида юкори тола сифатига зга, бошка қимматли-хўжалик белгилари ва касалликларга бардошлилиги уйгунлашган навлар ва тизмалар яратилган;
интрогрессив шакллар иштирокида олинган дурагайларда микдорий белгиларнинг ирсийланиши ва ўзгарувчанлиги бўйича маълумотлар олинди хамда F] авлод дурагайларида вертициллез вилтига чидамлиликнинг доминантлиги аникланган;
дурагайлашда интрогрессив шакллардан фойдаланиш оркали ёввойи турларнинг фойдали белгиларини маданийлашган G.hirsutum L. тури геномига утказишнинг оригинал схемаси ишлаб чиқилди; қимматли селекция ашёси яратишда интрогрессив шаклларни навлар билан чатиштиришнинг пав ичида дурагайлашга нисбатан афзаллиги ва самарадорлиги кўрсатилган;
маданий навларнинг генотипини яхшилашда турлараро ва тур ичида узок дурагайлаб олинган интрогрессив шакллар фойдали белгиларнинг кимматли донорлари эканлиги аникланган;
ажралаётган авлодларда юкори махсулдор рекомбинантларни танлашнинг самарадорлиги прогноз килинган;
Ғ2 ва Ғз авлодларида бошка дурагай комбинацияларга нисбатан трансгрессия даражаси ва частотаси юқори бўлган генотиплар комбинациялари селекцион кийматга зга бўлиши аникланган;
танловларнинг самарадорлиги ёки дурагай комбинациянинг қиймати Ғ2 авлодда олинган юқори кўрсаткичли якка танловларнинг миқдорига ҳам боғлиқ. Ғ2 ва Ғ3 да олинган якка танловлар сони кам бўлганда, ҳатто улар юкори кўрсаткичларга эга бўлганда ҳам танлов самарадор бўлмаганлиги исботланган.
Хулосалар
1. Турлараро ва тур ими узок келиб чикишга эга булган интрогрессив шаклларни селекцион-генетик бахолаш натижасида белгиларнинг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик табиати аниқланди хамда амалий селекция учун генетик манбалар ажратилди: Verticillium dahliae замбуруғига чидамлилик ва юкори даражадаги нав косил килиш хусусиятига эга булган ёввойи диплоид G.trilobum Skovsted турининг ахамияти курсатиб берилди.
2. Интрогрессив шакллар иштирокида олинган FrF3 дурагайларида қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик табиатини ўрганиш натижасида дурагай авлодда интрогрессив шаклдаги вшита чидамлиликнинг навларнинг кучсиз чидамлилиги устидан доминантлик ва ута доминантлик килиши аникланди. Л-Т, Л-h, Л-Л, Л-П интрогрессив шакллари иштирокидаги дурагайлар ва Р-1 тизмаси вилтга энг чидамли эканлиги қайд қилинди.
3. Ғўзанинг интрогрессив шакллари иштирокида рекомбинант намуналарни яратиш жараёнида ажралаётган авлодларда тезпишарликнинг кенг ўзгарувчанлигига эга булган ўсимликлар ажратиб олинди. Аксарият дурагай комбинацияларда тезпишарликнинг Fi авлоддан кейинги авлодларга қараб ортиб бориши аникланди; Л-Т, Л-П, Л-Ю, Р-1 тизмалари ва Омад нави энг яхши тезпишарлик донорлари эканлиги кўрсатиб берилди.
4. 2010-2015 йилларда Л-Т интрогрессив шакли иштирокида олинган 8 та гуза тизмасида 6 хил кимматли-хўжалик белгилари бўйича корреляция боғлиқликларини бахолаш хар бир ўрганилган тизма ўзига хос коррелятив муносабатларга эга эканлигини курсатди. Тадкикотларимизда купчилик тизмаларда энг кучли боғлиқлик 1000 дона чигит вазни ва битта кўсакдаги пахта вазни белгилари орасида кузатилди. Ўртача миқдорда ижобий корреляция узилиш кучи ва тола узунлиги орасида кайд килинди. Микронейр ва тола узунлиги орасида купчилик тизмаларда салбий боғлиқлик мавжуд. Ижобий богликликларнинг юкори миқцори Л-248 ва Л- 4АП тизмаларида кайд килинди.
5. Интрогрессив шакллар иштирокида олинган дурагайларнинг дастлабки бугинларида олиб борилган селекцион-генетик тахдиллар (Л-Т х Омад), [(F| Бухара-6 х Л-h) х Л-249] комбинацияларни ажратиб олишга имкон берди. Бу комбинациялар доирасида қимматли хўжалик белгилар мажмуига (бир ўсимликдаги кўсаклар сони, тола чикими ва сифати, 1000 дона чигит вазни) эга булган, шунингдек вертициллез вилтига чидамлилик намоён килган трансгрессив шакллар ҳосил бўлди. Танловлар натижасида ушбу комбинациялардан тола чикими 40-42%, толаси I1-III саноат типларига жавоб берадиган ўсимликлар ажралиб чиқци.
6. Янги яратилган дурагайларни ўрганиш натижасида интрогрессив шакллар иштирокидаги F6-F14 дурагайларда кимматли хўжалик белгиларининг баркарорлашиш боскичлари аникланди. Бундай дурагайларда белгиларнинг ажралиши навлараро дурагайларга нисбатан бирмунча узок давом этади. Танловлар таъсирида махсулдорлик, тола сифати ва чикими белгиларининг авлоддан авлодга кучайиши кузатилади. Куп омилли тахлил натижаларига кура Л-248 ва Л-4АП тизмалари вертициллез вилтига чидамлилик билан бир каторда тола сифати ва ҳосилдорлиги билан хам ажралиб туради.
7. Танловларнинг самарадорлиги F2-F3 авлодларда олинган юкори кўрсаткичли якка танловларнинг миқдорига ҳам боғлик. Ғ2 ва Ғ3 авлодда олинган якка танловлар сони кам бўлганда, хатто улар юкори кўрсаткичларга эга бўлганда ҳам танлов самарадор бўлмайди.
8. Бойитилган генотипга, қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга булган баркарор оила ва тизмалар ажратилди: Л-Т - Ғ15ВС4 (G.hirsutum L., сорт С-4727 х G.trilobum Skovsted) х С-4727 интрогрессив шакли иштирокида олинган Л-555 тизмаси, Л-Л - F9 ВС3 G.hirsutum L., Tamcott х G.lobatum Gentry) х С-4880 интрогрессив шакли иштирокида олинган Л-2505 тизмаси Грунтназоратда ва ДНСда синалмокда.
9. Рекомбинация ва танловлар натижасида бир катор янги селекцион манбалар (оила, тизма ва навлар), С-6779 ва СП-6780 навлари яратилди ва улар тезпишарлиги, вертициллез вилтига чидамлилиги хамда бошка қимматли хўжалик белгилар мажмуига эга эканлиги билан характерланади.
С-6771 ва С-6775 навларига патентлар олинган (№ NAP 00063, 18.12.2006 й.), (№ NAP 00106, 30.01.2012 й.) С-6775 гуза нави 2013 йилдан районлаштирилган ва ва қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган.
10. Вшита чидамли, хосилдор, юкори тола чикими ва сифатига эга булган ўрта толали гуза нав ва тизмаларини яратиш учун ота-она шаклларининг бири сифатида G.trilobum Skovsted, G. Harknessii Brandg., G.lobatum Gentry, турлари, G.hirsutum L. ssp. punctatum var. purpurascens (Poir.) Mauer, G.hirsutum L. ssp. yucatanense кенжа турларидан бирининг иштирокида олинган интрогрессив шакллардан фойдаланиш максадга мувофиқдир.
11. Интрогрессив шаклларни ўзаро ва навлар билан дурагайлаганда Ғ| авлодда соглом, хосилдор ўсимликларни ялпи танлаш ва касалланган кам кимматли ўсимликларни чикитга чикариш тавсия килинади. Иккинчи ва кейинги авлодларда кимматли хўжалик белгиларининг юкори кўрсаткичига эга булган соглом, хосилдор ўсимликларни якка танлаш лозим. Қимматли белгилар мажмуи бўйича оила ва тизмаларни Ғ5-Ғ6авлодларда танлаш тавсия этилади.
12. Интрогрессив шакллар билан олинган дурагайлар билан ишлашда Ғ2 ва Ғ3 авлодлардан олинган юқори кўрсаткичли якка танловлар микдорига эътибор каратиш лозим. Чунки танлов самарадорлиги айнан шунга боғлиқ бўлади.
13. Юкори ва баркарор пахта хом-ашёси олиш учун районлашган С-6775 навининг экин майдонларини кенгайтириш лозим.
14. Селекция дастурларида кулраш учун янги мажмуи кимматли, вертициллез вилтига чидамли С-6775, С-6779, СП-6780 навлари, шунингдек ёввойи ва ярим ёввойи шакллар иштирокида интрогрессив шакллар олиш схемаси тавсия килинади.
Селекциянинг янги усуллари асосида ғўзанинг G. hirsutum L. турига мансуб тезпишар, юқори ҳосилли нав ва тизмаларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда пахтачиликни ривожлантиришида серхосил, тола сифати юқори, тезпишар, ташки муҳитнинг ноқулай омилларга бардошли бўлган ғўза навларини яратишга катта эътибор қаратилмокда. Дунё миқёсида пахта етиштиришнинг жами 75 % 5 та давлатга - Ҳитой, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистонга тўғри келади. International Cotton Advisory Committee (ICAC) хабар қилишича 2017 йилда дунёда пахтани етиштириш микдори 4 % га ошади ва 23 млн. тоннага, экин майдони эса 1 % кўпаяди ва 31,3 млн. гектарга етади. Пахта хосилдорлигини 4 % га оширилиши ва гектарига 732 кг бўлиши кутилмокда.
Информацион – бошқарув тизимларидаги ўлчаш ахборотларини ишончлилаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ишлаб чиқариш саноати фаолияти ва технологии жараёнларни назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари, дунё микёсидаги мураккаблик, физик-кимёвий ўзгаришларнинг юз бериш тезлигининг юқорилиги ўлчаш ахборотларининг ишончлилигини таъминлашни талаб этади. Технологии бирламчи ўлчаш ахборотлари, статистии маълумотлар, энспертларнинг тўпланган тажрибаларидан иборат бўлган ахборот оқимлари мураииаб динамин объентларнинг тўхтовсиз ва тўғри ишлашини таъминлаш мансадида уларнинг холатларини назорат қилиш ва бошнариш жараёнлари самарадорлигини белгилаб бериш ва информацион-бошқарув тизимларида ахборотларни ишончли, анин ва тўлиқлилигини таъминлаш мухим вазифалардан бири бўлиб нолмонда.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буен технологик жараёнларни ва ишлаб чиқаришнинг юкори самарадорликка эга бўлган бошқариш тизимларини яратишда ахборотлар ишончлилигининг микдорий баҳоси ва доимий назорати, ахборот бошқарув тизими функционал турғунлигининг асосий кўрсаткичлари сифатида йўналтирилган меъёрий-техник ҳужжатларда мувофиқ тадбирларни самарали ташкил килиш юзасидан кенг, муайян натижаларга эришилди. Бу борада, жумладан ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларидаги объектларда информацион-бошқарув тизимида ўлчаш ахборотларини ишончлилигини таъминлаш, бошқариш жараёнларини интеллектуаллаш ва жараёнларни бошқаришнинг интеллектуаллаш воситаларини алохида таъкидлаш мумкин.
Жахонда ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнларида ахборотлар ишончлилигининг талаб этиладиган даражасини таъминлашнинг мураккаб илмий-техник муаммоси, нотўғри маълумотлар билан курашишнинг муҳандислик усуллариниишлаб чиқиш, информацион-бошкарув тизимида ўлчаш ахборотини ишончлилигини таъминлаш усуллари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш муҳим ахамият касб этмокда. Бу борада ўлчаш ахборотлари ишночлилигини таъминлашнинг замонавий ҳолатини тахлил килиш ва кейинги ривожланиш тенденциясини аниқлаш ҳамда, ўлчаш ахборотлари назарияси ва амалиётини такомиллаштириш, ахборот-бошқарув тизимидаги ўлчаш ва ишлаб чиқариш технологик ахборотлари ишончлилигини таъминлашнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш, ортиқчалилик асосида маълумотларни узатиш аниқлигини назорат килиш, ахборот бошқарув тизимидаги техник-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобининг тўғрилигини таъминлаш алгоритмларини ишлаб чикиш кабилар долзарб вазифалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-989-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида» ва 2010 йил 15 декабрь ПҚ-1442 сон «2011-2015 йиллардаЎзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади информацион-бошқарув тизимлари иерархиясининг турли сатҳларида айланиб юрувчи бирламчи ўлчаш ва иккиламчи ишлаб чиқариш технологии ахборотлари ишончлилигини таъминлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
информацион-бошқарув тизимига ахборотларни киритиш босқичида ўлчаш ахборотларининг талаб этилган ишончлилигини ва яхлитлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ўлчаш каналлари хатоликлари параметрлари орқали ўлчаш қурилмалар хатоликларини аниклаш услубиятини бириктирувчи кўп каналли аналитик асбоб хатоликлар усули ишлаб чикилган;
ахборотлар ишончлилигини назорат қилишнинг информацион-бошқарув тизимида маълумотларнинг ортиқчалигига асосланган ва дастлабки назорат, алоқалар сатҳида ўзгартириш ва назорат килинадиган маълумотларнинг тўғриланган қийматларини ҳисоблаш каби дастурий блоклардан ташкил топган алгоритм ишлаб чиқилган;
тезкор бошқариш ва тақвимли режалалаштиришнинг талаб этилган вақти оралиғида кутилаётган қувватни аниқлаш учуй ишлаб чиқаришнинг жорий куватларини ҳисоблаш ва курилмаларнинг ишлашини ҳисобга олиш ишончлилилигини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳудудининг технологик кисмидаги жараёнлар турғунлигини ҳисоблашнинг ўлчаш натижаларини бирламчи қайта ишлаш дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Информацион-бошқарув тизимларида ўлчаш ахборотини ишончлилигини» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Информацион-бошқарув тизими иерархиянинг турли сатҳида ўлчаш каналларида айланувчи, ахборотни кири киритиш босқичида ишончлиликни таъминлашнинг илмий - улубий усуллари шакллантирилган.
2. Информацион-бошқарув тизимида бирламчи ва бавосита иккиламчи саноат-технологик ахборотни ишончлилигини оширишнинг илмий-услубий асосни ифодаловчи мажмуани ўлчаш ахборотларини талаб этилган ишончлилик ва тўликликни таъминлаш усуллари ва алгоритмлари таклиф килинган;
3. Саноат ишлаб чикариши техник-иқтисодий кўрсатгичларни ҳисоблаш масалаларидаги ахборотлар ишончлилигини назорат килишнинг алгоритми таклиф этилган бўлиб, тўғрилаш тадкиқ қилинаётган объект ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиш асосида амалга оширилади ва алгоритмнинг ўзи бир-бири билан ўзаро таъсирлашувчи қуйидаги дастурий модуллардан ташкил топган: «дастлабки назорат», «алока тенгламаларини ўзгартириш» ва «ишлаб чикариш техник-иқтисодий кўрсатгичларининг тўғриланган қийматлар» ини ҳисоблаш имконини беради;
4. Саноат ва технологии жараёнларни бошкаришнинг интегрирланган тизимини информацией таъминлаш масалалари кўрилган. Ўлчаш ахборотини қайта ишлаш алгоритмлари очиб берилган: масштаблаш ва чегаравий қийматларни чизиклантириш, ишончлиликни назорат қилиш, экспоненционал силлиқлантириш (филтрлаш), ўлчаш кийматларни мувофиқ чегаравий берилган кийматларни назорат килиш.
5. Ўлчаш ахборотларининг талаб этилган бутунлиги (яхлитлиги) ва тўғрилигини таъминлаш усуллари ва алгоритмлари таклиф этилган, уларнинг барчаси ўзида информацион-бошкарув тизимларидаги, жумладан тизимга ахборотларни киритиш босқичидаги бирламчи ва иккиламчи ишлаб чиқариш-технологик ахборотлари ишончлилигини оширишнинг илмий-услубий асослари намоён этилган;
6. Автоматик тизимнинг оператив-диспечерли бошкарувида кириш ахборотларнинг бирламчи кайта ишлаш дастурий комплекси ишлаб чиқилди, у куйдаги вазифаларни ўз ичига олади: реал вақтда кўрсаткичларнинг жорий қийматини реал маштабда датчикларининг чиқиш сигналини филтрлашда бахолаш; ишончлилик учун жорий кўрсаткичларни назорат қилиш; харажатлар ва даражаларнинг хақикий кийматини ҳисоблаб чиқиш; харажатларининг жорий кийматини агрегирлаш ва интеграллаш масалалари; ускуна ишини ҳисобга олиш ва талаб этилган интервал вақтида прогнозлаш қувватини аниқлашда ишлаб чиқаришнинг жорий кувватини ҳисоблаб чикиш.
Радиотехник кузатувчи тизимларнинг элементлари ва қурилмаларини синтезлаш усуллари ва алгоритмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 1Т-технология-ларни жадал ривожланиши турли сохаларда динамик объектларни назорат килиш ва бошкаришда тўлкин каналли ноаник параметрлар шароитида ишончли ишлашини функционаллаштириш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада ривожланган мамлакатларда тўлқин каналли кузатув тизимларини ростлаш ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари сифатини ошириш, интеллектуал назорат килиш ва бошкариш тизимларининг доимий такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилмокда. «Тўлқин каналли кузатув тизимларни ишлаб чиқариш жараёнига қўллаш, ресурс ва энергия тежамкорлигини 5-30% га кисқартиришга ва технологик курилмаларни ишлаш муддатини узайтиришга эришилади»1.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буен ҳисоблаш техникаси ва ишлаб чикариш жараёнларни бошкариш тизимларининг элементлари ва курилмаларини яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларга оид тадбирларни юкори даражада ташкил қилиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга ошириб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада тўлқин каналли кузатув тизимларининг дискриминацион характеристикаларига боғлиқ динамик объектларни назорат килиш ва бошкариш тизимлари лойихалаш усулларини яратиш ишларини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Жаҳонда турли технологик кирувчи таъсирларнинг ноаниқлиги шароитида назорат қилиш ва бошкариш технологиясини интеллектуал-лаштириш, билимлар баъзасини шакллантириш ва улар асосида бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада тўлқин каналли бошқариш тизимининг такомиллаштирилган жиҳозлар тугун бўғинлари ва элементларини ишлаб чиқиш, тўлқин каналли кузатув тизимининг умумий электр узатма асосий дискриминацией характеристикаларини такомиллашган вариантини ишлаб чиқиш, тўлқин каналли кузатув тизимининг ишончлилигини, самарадорлигини ва функционал имкониятларини ошириш натижасида умумий электр узатма характеристикасини такомиллаштириш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида»ги, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги «Узбекистан Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади радиотехник кузатув тизим назорати ва бошкариш потенциалини сезиларли даражада ошириш имконини берувчи тугунлари ва анализ ҳамда синтез элеменлари методлари алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: антеннани азимутал узатмасини бошқариш масаласини математик ва дастурий-алгоритмик таъминоти ишлаб чикилган;
радиотехник кузатув тизимларини таянч-айланадиган курилмасини динамик модели ишлаб чиқилган;
бурчак ҳолати ва мўлжални кузатишни амалга оширадиган бортли радиолокацион тизими учун ҳолат тенгламалари ишлаб чиқиш;
қарама карши юкга эта айланадиган рефлекторни математик модели ишлаб чиқилган;
бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўзгартирадиган дастур бўйича антеннани кўчиришни тезкор автоматик тизими ишлаб чиқилган.
Ҳулоса
«Радиотехник кузатувчи тизимларнинг элементлари ва курилмаларини синтезлаш усуллари ва алгоритмлари» мавзусидаги Техника фанлари буйича фалсафа доктори (Phd) диссертациясида олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Критик нуктаи назардан тўлқин каналли кузатув тизимлар синтезининг назарияси ва амалиётининг замонавий холати ва ривожланиш тенденциялари намоён этилди.
2. Лагранжнинг ноаниқ кўпайтирувчилари усулини қўллаган ҳолда чеклов интервалида ростлаш ҳатолиги катталиги квадратидан интеграл шаклидаги функционални минималлаш натижаси сифатида оптимал тўлкин каналли кузатув тизими синтезланган. Фазаланган антенна решеткасининг нурини тезкорлик билан минимал вақт оралиғида бир турғун ҳолатдан иккинчисига ўтказиш масаласини ечишда Понтрягиннинг максимум принципи қўлланилди.
3. Қарши огирликли айланувчи рефлектор математик моделлаштирилди. Автоматик тизим синтези масаласи ечилди. Антеннани берилган дастур бўйича бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга тезкор ўтиши тизимининг синтез масаласи ечилди.
4. Ўткинчи жараёнлар ўтишида бошқаришга сарфланган чекланиш энергияда ўрнатилган холатида талаб килинган кўчиришда ва сифат функциясини камайтиришда кучайтиргичнинг кириш сигналини аниқлашни кучайтиришга богланган автоматик тизимни таҳлил килиш масаласи каби умумий элементарли схема ёрдамида импульс характерли икки каскадли чизикли кучайтиргични такомиллаштириш масаласи ечилган.
5. Тизимни киритишда бирга келувчи сигнал билан радиохалакит ва кайтувчи сигнал пасайишини хисоблаб олиб тасодифий тезланишга эга бўлган мўлжални тутишда пеленгацион курилмани қаратиш масаласи ечилган хамда мўлжални улашни амалга оширишда бошқаришнинг оптимал схемаси таклиф этилди.
6. Бошқаришни пропорционал интеграл коидасига амал қилган холда кузатишни нолли ўрнатилган хатолик тизимини амалга ошириш имконини берувчи бурчак ўлчовчи кузатув курилмалари текширилди.
7. Векторни динамик объект параметрли ўхшатиши имконини берувчи ва тизимни тўлиғича ўлчаб бўлмайдиган вектор холатида ҳамда ташқи таъсирлар шароитида функцияловчи АРУ тизимининг функционал структура схемаси таклиф этилди.
8. Тугун тизимини таъминлаш ва нольга тенг статистик хатони бошкариш ноаниқ кузатувчи ростлагичини синтезлаштирилди.
Фуқаролик жамиятига оид замонавий концептуал дискурснинг асосий йўналишлари (ижтимоий – фалсафий таҳлил)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари фукаролик жамиятига дойр янги парадигмаларни шакллантиришни тақозо этмокда. Уз навбатида, фукаролик жамияти институтларининг трансформацияси ижтимоий муносабатларни янада демократлаштириш, фукаро ва давлат ҳокимияти органлари ўртасида конструктив мулокотни шаклланишига олиб келмокда. Лекин, фукаролик жамиятининг айрим институтлари демократия никоби остида жаҳон ҳамжамиятининг ижтимоий баркарорлигига тахдид солмокда. Шу боне, жахон илмий жамоатчилиги томонидан фукаролик жамиятига оид янги парадигма ва универсал моделларни яратиш борасида кенг кўламли тадқикот ишлари олиб борилмокда.
Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда демократии ислоҳотларни амалга ошириш, фукаролик жамияти барпо этиш ва унинг ролини янада мустаҳкамлаш каби мухим стратегик вазифаларни бажариш кун тартибига кўйилди. Фукаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратилди, кўп партиявий тизим шакллантирилди, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онги тубдан ўзгарди, махалла ноёб фукаролик жамияти института сифатида жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинди, жамоат ташкилотларнинг давлат ахамиятига молик карорларни кабул килиш жараёнидаги иштирокининг механизми яратилди.
Дунёда демократик жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири давлат ва фукаролик жамияти ўртасидаги конструктив мулоқотни ривожланганлиги хисобланади. Бу ўз навбатида илмий жамоатчилик томонидан конструктив мулоқот метод ва технологияларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунинг учун хозирги кунда ривожланган мамлакатларда фаолият олиб бораётган аксарият тадқиқот марказлари эътиборини фукаролик жамияти институтлари ва давлат ҳокимияти органлари мулоқотининг самарадорлигини оширишга қаратган. Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаштириш, давлат ва фуқаролар ўртасидаги демократик муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилмокда. Айнан шунинг учун 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари Йили» деб эълон килинди. Бу эса ўз навбатида, мазкур сохадаги халқаро тажрибани чукур ўрганиш, миллий ва умуминсоний анъаналарни ўзлаштириш, илғор жаҳон халқларининг ютуқларидан самарали фойдаланиш асносида фукаролик жамиятини такомиллаштиришнинг оптимал йўллари ва усулларини излаб топишни заруратга айлантирмокда. Шу боис, бугунги кунда жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини оширишга каратилган илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 23 июндаги ПҚ-107-сон «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2851-сон «Фукаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил института фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади фукаролик жамиятига оид замонавий концеп-туал дискурс доирасида шаклланган илмий ёндашув ва назарияларни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан умумлаштириш ҳамда Ўзбекистонда фукаролик жамияти институтларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларни асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор «фуқаролик жамиятига оид концептуал дискурс», «фуқаролик жамиятининг ахборот парадигмаси» тушунчаларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари очиб берилган;
фуқаролик жамиятига оид концептуал дискурс доирасидаги замонавий ижтимоий-фалсафий ғоя ва қарашларга дойр глобаллашув ва ахборотлашув парадигмалари ишлаб чикилган;
норматив-меъёрий ҳужжатларни муҳокама қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш, фуқароларнинг демократик тафаккурини юксалтириш, ижтимоий муносабатлар тизимидаги муаммолар мониторингини ўтказиш тўғрисидаги фалсафий асосланган таклифлар ишлаб чикилган;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш институтлари фаолиятини оптималлаштиришга оид инновацион механизмлар (замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ижтимоий шериклик тўғрисидаги меморандумлар тузиш, ахоли билан ишлаш PR-технологияларини жорий қилиш) ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосага келинди:
1. Фуқаролик жамияти давлат ва жамиятга нисбатан фуқаролар ўзаро муносабатларининг яхлит мажмуи бўлганлиги боне унта нисбатан ягона таърифни қўллаб бўлмайди. Фукаролик жамияти ҳодисасининг тадқиқи ушбу соҳадаги концептуал ва амалий муаммоларнинг турли-туман эканлигини исботлади. Фуқаролик жамиятининг вужудга келиш ва ривожланиш жараёнларини ўрганишда илмий холисликни кучайтириш учун фуқаролик жамиятининг институционал ва ноинституционал унсурлари моҳияти хамда қонуниятларини талқин килишда илмий парадигмаларнинг ўзгариб туришига асосланган ёндашув таклиф этилди.
2. Фуқаролик жамиятининг дастлабки тарихий илмий парадигмаси сифатида антик даврдаги тасаввурларни келтириш мумкин. Фуқаролик жамиятини шаркда ахлоқий-маънавий, ғарбда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий хусусиятга эга деб қараш шаклланган. Бу эса фуқаролик жамиятининг шарқона ва ғарбона антик парадигмалари шаклланишига замин ҳозирлаган. Ўрта асрларда ижтимоий-фалсафий қарашлардаги диний меъёрларнинг ҳукмронлиги фуқаролик жамиятининг моҳияти ва мазмунига сезиларли таъсир кўрсатган. Хусусан, христиан ва ислом динларидаги ғоя ва қарашлар фукаролик жамиятининг диний парадигмаси шаклланишига асос бўлган;
3. Янги давр мутафаккирларининг фуқаролик жамияти тўғрисидаги ижтимоий-фалсафий тасаввурлари демократиянинг концептуал-амалий воситалари шаклланиш жараёнига катта таъсир кўрсатган. Айнан шу даврда ижтимоий оламнинг давлат - фукаролик жамияти сифатида идрок этилишини таъминлаган бундай институтларнинг яхлит концепцияси шакллана бошлади. Бунинг оқибатида у фукаролик жамияти назариясининг мумтоз парадигмаси деб юритила бошланди.
4. Фукаролик жамиятининг функционал ўзига хосликларига карамасдан, унга тегишли шахсий эҳтиёжлар, манфаатлар ва мақсадларни кондириш фақат давлат томонидан кафолатланади. Шу боис, замонавий дунёда давлат ва фукаролик жамиятининг диалектик ўзаро алоқаси ҳамда боғлиқлиги кузатилмокда. Бу нафакат ижтимоий шериклик тизимининг вужудга келиши ва ривожланиши, балки фукаролик жамиятининг давлат бошқаруви самарадорлигига ижобий таъсирини хам таъминлайди.
5. Ўзбекистондаги «Купли давлатдан купли фукаролик жамияти сари» тамойилини амалга ошириш амалиёти демократия ва фукаролик жамияти ижтимоий ҳаётнинг чукур диалектик алоқа ва ўзаро боғлиқ хусусиятга эга бўлган турли ходисалари эканлигини кўрсатмокда. Аммо факат демократик шароитлардагина фукаролик жамияти самарали фаолият кўрсатиш ва турли ижтимоий кучларнинг талабларини бирлаштириш имкониятига эга.
6. Глобаллашув шароитида фукаролик жамияти тушунчасининг анъанавий асосларини ўзгариш жараёни замонавий ижтимоий муносабатларнинг мухим жихатидир. Бу фукаролик жамиятининг янги -глобаллашув парадигмаси вужудга келаётганлигидан дарак беради.
7. Ахборот-техник таракқиёт ҳамда турли ижтимоий тармокларнинг вужудга келиши фукаролик жамиятининг институционал ва ноинституционал таркибий қисмларининг кучайишига олиб келмокда. Бугунги кунда ахборот маконига кириш имкониятига эга бўлган кишиларнинг муайян гурухи жамиятдаги ижтимоий-сиёсий вазиятга жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Бу эса ахолининг тарихий, ижтимоий-иктисодий ва ментал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда фукаролик жамиятининг ахборот парадигмасини ишлаб чиқишни тақозо этмокда.
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугун дунёдаги полиэтникдир. Полиэтниклик билан бирга миллатлараро
давлатларнинг 90 фоиздан ортиғи мультикультурализмни шакллантириши муносабатларда зиддиятли ҳолатларни келтириб чикармокда. Бунга Англиядаги Ольстер, Франциядаги Корсика, Испаниядаги Каталония, Италиядаги Жанубий Тиролия, Бельгиядаги Фламандия, Хитойдаги Уйғур автоном тумани ва Тибет, Болгариядаги турклар, Туркиядаги курдлар, Украинада Донецк ҳамда Луганск муаммолари жамиятнинг этник асосда бўлинишига ва давлатларда сепаратизмнинг кучайишига сабаб бўлаётгани мисолдир. Шу боис дунёда кечаётган глобаллашув ва интеграция жараёнларини, полиэтник жамиятлардаги социал вазиятларни, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалаларини ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан ўрганиш долзарб аҳамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида кўпмиллатли Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни таъминлашнинг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Республика байналмилал маданият маркази (1992), Республика миллий ғоя ва мафкура маркази (1996), Республика Маънавият тарғибот маркази (1998), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида Миллий маданиятларни ривожлантириш бўйича координацион кенгаш (1997), Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар бўйича қўмита (2017) тузилди. Узбекистан Марказий Осиёдаги республикалар халклари ва этник гуруҳлари билан кардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун «Туркистон - умумий уйимиз» дастурини ишлаб чикди ва уни амалга ошириш учун Тошкентда Марказий Осиё маданияти Ассамблеяси ташкил этилди (1996). Алматида Узбекистан, Қозоғистон, Қирғизистон республикалари ўртасида «Абадий дўстлик» шартномаси (1998) имзоланди. Бу мамлакатимизда яшовчи барча миллат вакилларига ўз миллий урф-одатлари, тили, маданияти, қадриятларини тиклаш, ўз тарихий ватанлари билан алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришга кенг имкониятлар яратди.
Дунёнинг демократок давлатлари конунларида турли миллат хамда элат вакилларининг бир хил хукук ва эркинликларга эта эканлиги белгилаб куйилган. Шунинг учун миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, турли миллат вакиллари ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фукаролик жамияти институтлари, жумладан, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, фукароларнинг маънавиятини янада юксалтириш, полиэтниклик шароитида миллатлараро тотувликни таъминлаш муаммоларини тадкик этиш фалсафа фанининг энг муҳим масалаларидан биридир. Кўпмиллатли Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, миллатлараро зиддият ва ихтилофларни консенсус асосида хал этиш, турли миллат вакилларининг манфаат ва эҳтиёжларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топиш талаб этилмокда.
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралдаги «Узбекистан Республикасида жамоат ташкилотлари тўғрисида»ги, 1992 йил 2 июлдаги «"Узбекистан Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги, 1994 йил 5 майдаги «Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги, 1995 йил 21 декабрдаги «Давлат тили тўғрисида»ги (Янги тахрир), 1998 йил 1 майдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги, 1999 йил 14 апрелдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш органлари тўғрисида»ги (Янги тахрир) қонунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонлари хамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини очиб бериш ҳамда полиэтниклик шароитида миллатлараро тотувликни таъминлаш, полиэтник жамиятларда ижтимоий-сиёсий баркарорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
полиэтниклик шароитида миллий сиёсат концепциясини яратиш ижтимоий зарурат эканлиги илмий асосланган ва унинг асосий тамойиллари (мультикультурализм, толерантлик, плюрализм, тент ҳукуқлилик) такомиллаштирилган;
давлат ва фуқаролик жамияти институтлари, ўзини ўзи бошқариш органларининг этномуносабатларни ривожлантириш механизмлари (эмпирик, стратегии, тизимлилик) ишлаб чиқилган;
этномаданий плюрализм ва этносиёсий парадигма миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий, сиёсий, ҳукуқий негизи эканлиги илмий асосланган;
миллий мафкурадаги тенг ҳукуқлилик, толерантлик, этноплюрализм, мультикультурализм гояларининг миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаши илмий асосланган;
миллий маданий марказларнинг этномуносабатларни консолидациялаштирувчи конструктив институтлар сифатидаги ижтимоий мақомини (қўмита ёки вазирлик даражасида) ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бугун миллатлараро муносабатларни рационал бошкариш ва йўлга қўйиш глобал муаммолардан бирига айланган. Мазкур муаммога рўпара келмаётган китъа, ўлка, давлат йўқ. Тоталитар давлат - СССРнинг таназзулга учраши эса миллатлараро муносабатларни кескинлаштириб, баъзи давлатларда фукаролараро низоларни келтириб чиқарган. Бунта коммунисток мафкура олиб борган ғайримиллий сиёсат сабаб бўлган. Айрим халкларга миллий хусусиятлар ўрнига «байналмилал», аслида эса руслаштиришдан иборат урф-одат, расм-русмлар кириб кела бошлаган. Бирок, шунта қарамасдан, ўзбек миллати ўз миллийлигини сақлаб кола олган. Этномаданий қадриятларнинг мустаҳкамлиги, азалдан бошка халқлар билан хамкорликда, тинч-тотув яшашга интилиши, юксак маънавий фазилатлари ўзбек халкининг бошқа миллат, халқлар билан аҳил, инок, ижтимоий барқарорликда ҳаёт кечиришига имкон бермокда.
2. Узбекистан Республикасида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, маданий соҳаларда кенг ислохотлар олиб борилмокда, бозор муносабатларини янада такомиллаштириш, уни жаҳонда тўпланган илғор тажрибаларга таянган холда, миллий имкониятлар, хусусиятлар асосида янада ривожлантириш имконияти вужудга келган. Иктисодий сохада бозор муносабатларининг такомиллаша бориши, ижтимоий-сиёсий сохада ислоҳотларнинг амалда ижобий натижаларга эришуви, ҳукук сохасида инсон эрки, ҳуқуқини таъминлаш кафолатларининг яратилиши, жамият маънавий-руҳий мухитидаги покланиш - буларнинг барчаси юртимизда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш, миллий тотувликни карор топтириш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
3. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни ўрганиш бўйича жамиятшунос, файласуф олимлар олдидаги муаммолар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, аввало шуни таъкидлаш керакки, ҳануз айрим тадқиқотлар тавсифий характер касб этмокда. Илмий-фалсафий мазмунда бажарилган ҳар кандай тадкикот муайян бир амалий аҳамиятга эга бўлиши ва унинг натижаларидан жамият ҳаётининг барча жабҳаларида рационал фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки айнан истиқлол шарофати билан миллатлараро муносабатлар масаласида тубдан янгиланган, моҳиятан ўзгача, янги этносиёсий парадигма яратилди, у миллий тараққиётнинг имманент қонунларига, умуминсоний кадриятларга мувофиқ келади.
4. Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни ривожланти-ришнинг муҳим шарти ўзбек халкининг юксак маънавияти, этномаданиятидир. Ўзбек этномаданияти кўп асрлар давомида, интеграция, кўчишлар, савдо-сотиқ, фан, маданият соҳасидаги алокалари давомида шаклланди, тарих синовларидан ўтди, миллатни шакллантирди. Унга бағрикенглик, инсонпарварлик, қўни-қўшнилар билан инок яшаш, зулмни, адолатсизликни қоралаш, интеграция ва инновацияга мойиллик хосдир.
5. Ўзбекистонда янги этносиёсий парадигма барча объектив ҳамда субъектив сабабларни эътиборга олади, жахондаги ривожланган, полиэтник мамлакатлардаги тажрибаларга, улардаги позитив анъаналарга таянади. Мазкур парадигманинг мохиятини полиэтник шароитда миллатлараро тотувликни таъминлаш механизмларини ўрганиш, татбик этиш ташкил қилади. Шу билан бирга, у тарихий-ижтимоий, сиёсий тажрибага таянади ва функцияларини миллий демократик тарақкиёт мақсадидан олади. Миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга нодавлат ташкилотлари, фукаролик институтлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий ҳаракатлар ва уюшмалар катта ҳисса кўшиш имкониятига эга.
6. Миллатлараро муносабатларни ривожлантириш этносиёсатда миллийлик ва байналмилалликнинг нисбатини тўғри олиб боришни такозо этади. Шўроларнинг миллий сиёсатдаги энг катта хатоси мазкур нисбатни мутлақ бузиб, уни синфийлаштирганида эди. Мустақиллик миллийлик ва байналмилалликнинг маданият сохасидаги нисбатига хам янгилик киритди, яъни маданият хам шаклан, хам мазмунан миллий бўлиши лозим. Аммо этномаданият байналмилаллик тамойилларига таянгандагина равнақтопади.
7. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллатлар, халкларнинг қўлга киритган энг муҳим ютуқларидан бири - уларнинг миллий ўзлигини англаши ва миллий маданиятини ривожлантириш имконига, ҳукуқига эга бўлганидир. Натижада, республикамизда 137 МММ ташкил топган. Бугун улар этномаданий плюрализм, миллатлараро муносабатларни ривожлантириш-нинг муҳим институтларига айланган.
8. Узбекистан Республикасининг янги этносиёсий парадигмаси махсус ўрганилиши лозим. Ундаги миллий демократик таракқиётга мувофиқ келадиган ўзига хосликлар, имманент хусусиятлар глобал ривожланишга хизмат килади, шу тариқа Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини янада оширади.
Бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга салбий таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугун жахон халклари тамаддуннинг янги микдорий ва сифатий ўзгаришлари кузатилаётган янги босқичда яшамокда. Мафкуравий муаммолар асосий умуминсоний қадриятларни аста-секин кундалик истеъмолдан чиқараётгани, вужудга келаётган маънавий инкироз ўзлигини саклаб қолишга интилаётган кўплаб жамиятларга салбий таъсир ўтказмоқца. Таҳлилчилар фикрича, янги мингйилликда асосий муаммо - жамиятни маънавий юксалтириш бўлади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлаш, жамият тарақкиётини таъминлаш, инсон омили аҳамиятини ошириш хамда ёшларни ёт гоялар таъсиридан химоялашнинг кучли механизмлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасида «Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб кўювчи, республиканинг суверенитета, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фукароларнинг конституциявий ҳукуқ ва эркинликларига қарши чикувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек харбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний рухдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти такикланади» деб белгилаб қўйилган. Шунингдек, Узбекистан Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги, «Узбекистан Республикасининг миллий хавфсизлик концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги, «Узбекистан Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунлар қабул килинди.
Бугун дунёда бузғунчи ғояларнинг кенг тарқалиши ва унга мувофиқ мафкуравий полигонлар ҳамда турли мафкуравий кучларнинг фаоллашуви, постиндустриал мухитдаги ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви кузатилмокда. Замонавий технологии инқилоб шароитида оммавий ахборот ва коммуникация муаммоларининг авж олиши жаҳоннинг аксарият мамлакатларида миллий ўзликни англашга бўлган тахдидларнинг кўлами ва таъсир кучининг ортиб бориши билан боғлиқ масалаларни кун тартибига куймокда. Бундай шароитда хар бир суверен давлат, жумладан, Узбекистан хам ўзини муайян тамаддун эгаси сифатида сақлаб қолишга харакат қилади. Шу боис, фуқароларда бугунги дунёдаги воқеа-ходисаларга бефарқ бўлмаслик, жамиятдаги ислохотларга дахлдорлик ва миллий ўзликни англаш туйғусини шакллантириш муаммосини ижтимоий-фалсафий тахдил килиш мухим назарий ва амалий ахамиятга молик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 августдаги ПҚ-451-сон «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони хамда мавзуга оид бошка норматив-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди бузғунчи ғояларнинг намоён бўлиш хусусиятлари, сабаблари ҳамда уларнинг миллий ўзликни англашга салбий таъсирини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бузғунчи ғояларнинг турлари, таснифлари, мезонлари, тарихий ва замонавий хусусиятлари, категориал асосларини аниқлашга қаратилган янги услубий восита (бузғунчи ғояларнинг объекта, субъекта, мақсади, вазифаси, замон ва макони, сабаб ва оқибата, функцияси асосида) ишлаб чиқилган;
мафкуравий майдондаги бутун ҳодисалар тизими, агент (ғоя ташувчи) хамда контрагент (карши курашувчи)ларнинг ижтимоий воқеликни идрок этиш ва баҳолаш муносабатлари очиб берилган;
мафкуравий майдоннинг ички динамикаси тамойиллари (даражаланиш, ўлчамлар, ўзгаришлар), унда амалга ошириладиган ғоя ва мафкураларнинг сегментацияси (ажратилиши), аккумуляцияси (қўшилиши), сегрегацияси (парчаланиши) асослаб берилган;
бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга таъсири борасидаги ташкилий парадигмадаги ўзгаришлар тизими, умумтамаддун ва миллийлик муносабатларидаги баркарорликни издан чиқарувчи, ўзгартирувчи омилларнинг (тарихий яратувчанлик, тамаддун танлови) объектив қонуниятлари (ўзгаришлар, таҳдидларнинг муқаррарлиги) ва субъектив қонуниятлари (миллий ментал хусусиятлар) нисбати очиб берилган.
Хулоса
Бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга салбий таъсирини ўрганиш қатор хулосаларга келиш имконини берди:
1. Аввало, собиқ Иттифоқ таназзулидан сўнг ҳосил бўлган мафкуравий бўшлиқни тўлдириш, мафкуравий полигонларга хос бузғунчи ғоялар орасида одамлар онгини эгаллашга интилган ва бир-бирига мухолиф бўлган бир нечта йўналишлар - Ғарбга йўналтирилган ҳамда махаллийчилик ва ақидапарастлик кўринишидаги ғоялар синтезини амалга оширишга интилган консерватив йўналишни ажратиб кўрсатиш лозим. Мамлакатимизда 2000 йиллар бошларида бу икки йўналишга жиддий рақобат ярата олган миллий мафкура яратилди ва ғоявий тахдидларнинг турли-туманлигига қарамасдан, у ушбу бўшлиқни тулдиришга муваффак бўлди. Айни пайтда, бу борада эришилган ютуқлар, натижалар билан каноатланиб қолмаслик, ушбу мафкурани аҳолининг онги ва қалбига чуқурроқ сингдириш ҳамда миллий ўзликни англашга ёрдам берадиган маънавий-маърифий ишларни олиб боришга янада кўпроқ эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этмокда.
2. Истиклолнинг илк йиллариданоқ амалга оширилаётган туб ислохатлар ва янгиланишлар тахлили маънавий-мафкуравий тамойилларнинг миллий ўзликни англашга таъсири куйидагича намоён бўлганини аниклаш имконини берди: а) жамият хаётининг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ислохотлар натижасида халқимизда тадрижий тарзда глобаллашув ва бузғунчи ғоялар таъсиридан сакланишга хизмат қиладиган юксак маънавият туйғуси, миллий ўзликни англаш жараёнига ижобий муносабат, азалий кадриятларни асраб-авайлашга нисбатан кучли ингилиш шаклланди; б) демократах хукукий давлат ва кучли ривожланган фукаролик жамиятини барпо этиш жараёни талабларига мое миллий ўзликни англаш эҳтиёжи ва зарурати ижтимоий-иктисодий хамда маънавий-маърифий муносабатларни бошкариш сиёсатининг усуллари ва воситаларини белгилаб берди, бу борадаги маънавий-мафкуравий норма ва тамойиллар бевосита сиёсатда уз аксини топа бошлади; в) янги жамият куриш миллий ўзликни англашнинг ижтимоий, иктисодий, сиёсий, хукукий асосларини такомиллаштириш, бошкариш хамда назорат қилишнинг хозирги давр талабларига мое, замонавий институционал тизимини, аҳолининг турли катламлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, фукаролик институтлари хамда шахслараро муносабатларда ўзаро хамкорлик ва хамжихатлик тамойилларини янада кучайтиришни тақозо килди. Юртимизда ушбу тизим самарадорлигини таъминлаш учун, уз навбатида, уларнинг нафакат миллий, балки умуминсоний, демократик нормаларга асосланишига алохида эътибор каратилди.
3. Жахоннинг турли мафкуравий майдонларида яратилаётган бузгунчи гояларнинг таъсири жамиятимизнинг гоявий бирлашуви ва ахолининг миллий ўзликни англаш жараёнига тўсқинлик қилиши хамда шу сохадаги тахдидларнинг салбий таъсири сакланиб колиши мумкинлигидан далолат беради. Бундай шароитда ушбу сохага дойр Ўзбекистон Республикасининг «Ахолида бузгунчи гояларга карши мафкуравий иммунитетни шакллантириш концепцияси»ни ишлаб чикиш, уни амалга ошириш жамиятимизда миллий ўзликни англашнинг илмий-назарий ва амалий ахамиятини янада оширишга хизмат килади.
4. Тадқиқот жараёнида жамият тараққиётининг ҳозирги шароитида объектив зарурат бўлган ижтимоий муносабатларнинг бузилишига сабаб бўладиган ҳар қандай мафкура бузгунчи мафкура экани исботланди. Айнан мана шундай бузғунчи ғоя ва вайронкор мафкуралар жамиятдаги маънавий ва мафкуравий инқироз ҳамда турли ижтимоий бузилишларнинг асосий сабабчиси саналади. Бундан ташқари, англаб ёки англанмай аҳоли онгига кириб олишга интилаётган мафкуравий идеологемалар, мисол учун сўнгги вақтда тиқиштирилаётган ғарбча «оммавий маданият» миллий ўзликни англаш соҳасида ҳам турли мафкуравий муаммоларни келтириб чиқармокда. Бошқа томондан, ушбу йўналишдаги баъзи мафкуравий издан чиқишлар хам, ўз навбатида, муайян ғояни жамиятга егказувчи воситалар самарасизлиги натижасида содир бўлади.
5. Бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга таъсири, авваламбор, ушбу тарихий-маънавий ходисанинг муайян ижтимоий-тарихий маконда, муайян халққа хос бўлган, унинг ўз имкониятлари ва истиқболларини кўришни акс эттирувчи мавжуд ижтимоий вокеликлар мажмуини бузиб юбормокда. Натижада, миллий ўзликни англашнинг ривожланиш даражасига хамда миллат хаётий фаолиятининг объектив кўрсаткичларига, яъни унинг геосиёсий, ижтимоий, сиёсий, технологик, экологик, маънавий салоҳиятига жиддий салбий таъсир курсатилади.
6. Миллий ўзликни англаш миллий мақсадлар, ҳиссиётлар ва иродавий интилишларни уз ичига олган оқилона билимга таянар экан, уни турли-туман бузгунчи ва айни замонда миллатнинг хаёти, фаолияти, интилишларига зид вайронкор ғоялар таъсиридан самарали химоялаш учун уларни яхши билиш, химоя кўникмаларини эгаллаш зарур. Бундай билимлар миллий ўзликни англашнинг миллат ривожланишини белгиловчи ва маънавий харакатлантирувчи кучига айлантиради, унинг ижтимоий-тарихий ҳолати хамда ўзини-ўзи ифодалаш омили тарзида намоён этади. Халқнинг маънавий ривожланишида миллий ўзликни англаш туйгусининг вужудга келиш мантигини, унинг мазмуни ва асосий функционал бугинларини уз вактида англаш хамда буни тадкикотлар натижаларида муносиб акс эттириш мухим назарий ва амалий ахамиятга эга бўлган ўта долзарб муаммодир. Бирок ҳозирги вактда бу мавзу мамлакатимиздаги фалсафий фанларда етарли даражада илмий-тахлил предметига айланмади, шу боне, махсус тизимли назарий тахдилни тақозо этмокда. Бу миллий мафкурани ёшлар қалбига янада самарали сингдириш, уни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш борасидаги тадқиқотларни янада чуқурлаштириш зарурлигини кўрсатади.
7. Миллий ўзликни англаш миллий гоя, миллий мафкура, этник онг, миллий менталитет ва хоказолар сингари маънавий ходисалардан фарқ килади. Ушбу ҳодисалар миллий ўзликни англаш билан мураккаб генетик, тузилмавий ва функционал алоқада бўлиб, уларни бир-бири билан алмаштиришга йўл қўйиб бўлмайди. Шундай экан, миллий ўзликни англашнинг вужудга келиши халқнинг тарихий тараккиётидаги англанган тажриба асосида юз бериши, жамиятнинг дунёқараши ва ахлоки тизими натижаси бўлган маънавий хаёт ходисаларида жамланиши хамда акс этишини назарда тутиш лозим. Айни пайтда, тадқиқотимиз миллий ўзликни англашнинг мазмун жихатдан тўлалиги ва функционал салоҳияти миллий тараккиётнинг маънавий харакатлантирувчи кучи сифатидаги ривожлан-ганлик даражасига богликлигидан далолат беради. Бу эса, ўз навбатида, жамиятимизнинг барқарор ривожи, фукароларимизнинг миллий ўзликни англашига халақит берадиган бузгунчи гояларнинг салбий таъсиридан огох бўлиш, бу борадаги самарали йўллар ва усулларни излаб топиш имкониятларини аниклашни заруриятга айлантиради.
Бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг имманент хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда дизайн нафақат маданият маҳсули айни пайтда уни шакллантирувчи восита, маданий ранг-барангликни таъминлаш усули сифатида хам тан олинган. Айникса, дизайннинг интеграл табиати, бир томондан, маданият сохаларини (техник, бадиий-эстетик, экологик) бир-бирига боглашда, иккинчи томондан, миллий, минтақавий ва умуминсоний маданият ютуқларини ўзаро алмашувини таъминлашда инъикос этмоқда. Дизайннинг маданий тараккиёт ривожи умумий тенденцияларига боғлиқлиги имманент хусусиятларини кенг қамровли тадкик этишни тақозо этмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач дизайнга эътибор ортди, у ишлаб чикариш сохасигина эмас, балки моддий ва маънавий хаётни уйғунлаштирувчи лойихалаш маданияти даражасига кўтарилди. Дизайнни рағбатлантиришга қаратилган аник чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, халқаро алоқалар фаол йўлга қўйилди. «Осиё XXI аср», «Дизайн ва мода фестивали», «Флора-гулчилик, ландшафт, архитектура ва дизайн» каби республика ва халкаро миқёсда ўтказилган фестиваллар, кўрик-танловлар дизайн соҳасида янги методологик ёндашув, замонавий концепциялар, бадиий ижоднинг ўзига хос хусусиятларини шакллантирмокда. Бу ўзбек дизайнининг эътироф этилиши ва унинг маданиятлараро ҳамкорлик воситаси эканлигини кўрсатади.
Дунёда дизайннинг маънавий-маданий жараёнларга татбиқ этилиши воқеликка янги ижтимоий маданий мазмун багишлаш билан бирга унинг моҳияти, табиатини ўзгартириб, имкониятларини сифат жиҳатидан ҳам кенгайтирмоқда. Бу эса дизайнни маданий-фалсафий тахдил этиш орқали унга таъсир кўрсатувчи ижтимоий-маданий, маънавий-ахлоқий, руҳий-эстетик омиллар хусусида тегишли хулосаларни олишни тақозо этади. Ушбу тахдиллар маданиятнинг муҳим соҳаси ва кўп жиҳатдан унинг характерини белгиловчи бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг тарбиявий механизмларини ишга солиш имконини беради. Шунинг учун мамлакатимизда санъат ва ҳунармандликка оид кўп асрлик анъаналар билан бирга замонавий фалсафий-маданий ақидалар, илм-фан ютуклари, инновацион технологиялар, ижодий услубларнинг дизайн соҳасига таъсирини ўрганиш ҳам илмий хам амалий аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 23 январдаги «Узбекистан Бадиий академиясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-1701-сон Фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1997 йил 11 мартдаги «Маннон Уйгур номидаги Тошкент Давлат санъат института Рассомлик факультета негизида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 131-сон, 2013 йил 13 августдаги «Узбекистан Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш дастурини тасдиклаш тўғрисида»ги 223-сон, 2014 йил 14 августдаги «Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сон, 2017 йил 31 майдаги «Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мавзуга оид бошка меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайн имманент хусусиятларининг прагматик-аксиологик аҳамиятини очиб бериш ҳамда дизайн назариясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чикиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий-эстетик маданият механизмлари (бадиий-эстетик эҳтиёж, бадиий-эстетик муносабат, бадиий-эстетик фаолият)нинг уйғунлигини таъминлашда маданият муассасалари, ташкилотлар, ижтимоий институтларнинг воситачилик хусусиятлари (бадиий-эстетик кадриятларни яратиш, оммалаштириш, мониторингини олиб бориш) очиб берилган;
дизайн ва санъат ҳамкорлиги, уларда илмий-рационал ва бадиий-эстетик хусусиятлар трансформациям илмий-назарий асосланган;
дизайннинг бадиий-образлилик, ижодийлик, бунёдкорлик каби имманент хусусиятлари утилитар-эстетик, прагматик-аксиологик тамойиллар асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда дизайн ижтимоий-маданий динамикасининг омиллари (инновацион технологиялар, миллий ва замонавий ижодий услублар)асосланган;
бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайн фаолиятининг бадиий-образли моделлаштириш, тизимлилик, илмий асосланганлик каби хусусиятларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг имманент хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Дизайн маданият феномени бўлиб, айни пайтда бадиий-эстетик фаолият тури ҳамдир. Ушбу фаолият асрлар оша шаклланган анъаналар, ижодий тажрибалар, оламни бадиий-эстетик идрок килиш усулларини ўзида мужассам этади, авлоддан авлодга етказади ва шу оркали бадиий-эстетик маданият ривожига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Саноат ва уни ривожлантирувчи илмий-техникавий тараккиёт жамият ҳаётида янгича тафаккур, муносабат, воқелик, ҳодиса ва ўзгаришларни ҳосил қилмокда. Ҳам техник, хам илмий, хам бадиий ижодни мужассам этган ижтимоий ҳодиса - дизайннинг вазифаси ижтимоий зарур, кулай ва фойдали, имкон қадар кўп функционал, муайян истеъмолчи гуруҳига мўлжалланган ҳамда жамият эҳтиёжига мос буюмлар ишлаб чиқариш, инсон хаёти, меҳнати ва дам олишини тўлаконли бўлишида асосий кўмакчи бўлишдан иборат. У ижодий фаолият сифатида саноат махсулотлари шакли ва сифатини белгилаб беради. Бу хусусиятлар махсулотнинг ташки белгиларини камраб олади, шу билан бирга у хам харидор-истеъмолчи хам тайёрлаб-етказиб берувчи нуқтаи назаридан бир бутунликка олиб келувчи функционал ва структуравий алоқадорликни хам ўз ичига олади.
3. Дизайн санъатга хос усул ва услубларни саноат оламига татбиқ этиб, махсулотнинг эстетик хусусиятларини оширади, техник кадриятга айлантиради. Аммо дизайн санъат турлари билан қанчалик интеграциялашмасин, муайян мақсад ва манфаатларга йўналтирилган бўлиб, гўзаллик ва фойдалилик, бадиийлик, ифодалилик ва таъсирчанлик илмийлик-рационаллик билан уйғунлашган ҳолда ривожланади.
4. Дизайн ўз тарақкиёти давомида ишлаб чикаришнинг тор аммо, мустакил соҳасидан, инсонлар учун зарур бўлган нарса ва буюмларнинг фойдалилик ва чиройлилик хусусиятларини бирлаштирувчиликдан, мақсадга йўналтирилган мафкура воситасига айланди. Айниқса, глобаллашув шароитида инсоннинг атроф-мухитга, табиатга, нарса ва буюмларга нисбатан хам муносабати ўзгариб бормоқда, утилитарлик биринчи ўринга чиқиб бормоқда. Бу ўринда дизайн маънавий-ахлоқий, бадиий-эстетик фаолият сифатида инсон идеали, ахлокий ва эстетик маданияти, эзгу орзу ва амалларини ифодалаб, моддий ва маънавий оламни уйғунлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
5. Дизайн бадиий-эстетик фаолият сифатида маданий оламни ташкил этишнинг мухим омили бўлиб, бетартибликни батартиблик, шаклсизликни уюшган бутунликка олиб келади. У буюмлар мухитини фақат ташки кўринишини ўзгартирибгина колмай, балки кулайлигини ҳам ошириб, инсон манфаатини кўзлаши орқали инсонпарварлик моҳиятини намоён этади.
6. Узбек дизайни таракқиётига миллий ғоямизнинг озод ва обод ватан, тинч ва фаровон хаёт каби асосий тушунча, тамойиллари асос бўлади, у халкимизнинг яратувчанлик, бунёдкорлик салоҳиятини, меҳнатсеварлик хусусиятини намоён этади.
7. Дизайнда ахлоқ ва маънавият, бадиийлик ва эстетиклик, миллийлик ва умуминсонийлик уйғунлиги баркарор бўлиб, маънавий ва моддий кадриятлар вужудга келишининг мухим шарти ҳисобланади. Шу оркали у тарбия воситасига айланиб боради;
8. Дизайн маданий маконни шакллантиришнинг асосий воситаларидан бири сифатида буюмлар оламидаги тартибсизликни бартараф этиб, инсонда кўтаринки руҳ пайдо қилади, ходимлар хизмат вазифаларини бажаришда ижодий фаолликнинг кўтарилишига имкон беради, дидни ўстиради, нафосатга муҳаббат, разиллик ва хунукликка карши муросасизликни тарбиялайди. Шунингдек, инсонни куршаб турган моддий оламда уйғунликнинг карор топишига хизмат килади.
Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ижтимоий ҳаётдаги гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, фожиавийлик ва кулгилилик каби ҳодисалар истеъдодли ижодкорлар асарларида акс эттирилиб, дунё халклари бадиий маданиятига ижобий таъсир этиб келмокда. Айни пайтда жахоннинг аксарият мамлакатларида инсоният бирдамлигини таъминлаш, шахе кадрини мустаҳкамлаш, тинчликни баркарорлаштириш, терроризм ва диний экстремизмни бартараф этиш каби глобал муаммолар ечимини топишда санъатнинг роли бирмунча пасайган. Мазкур холат дунё хамжамияти хамкорлигини фаоллаштириш ва бадиий маданият имкониятларидан самарали фойдаланишга бўлган эхтиёжни орттирмокда.
Мустақиллик туфайли халқимиз ўз такдирини ўзи яратиш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш имконига эга бўлди. Миллий қадриятларимиз тикланди, санъат, ижод ва бадиий маданият соҳасида улкан ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек тасвирий санъатида янги-янги бадиий йўна-лишлар пайдо бўлди, серкирра ҳаёт, замондошларимизнинг портретлари, жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларни объектив рангтасвирга тушириш анъанаси шаклланди. Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн института, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ташкил этилиши, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, маданият ва санъат масканлари, музейлар барпо қилиниши, халкаро фестиваллар, биенналилар, нуфузли танловлар ўтказилиши, ўзбек тасвирий санъати намуналарининг дунёнинг нуфузли музей ва галереяларидан ўрин эгаллаши, ёш ижодкорларнинг халқаро танловларда юкори ўринларни қўлга киритаётгани юртимизда бадиий таълим юксалаётганидан, халкимизнинг эстетик маданияти ривожланаётганидан далолат беради.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори санъатни инсонийлаштириш ҳамда гўзаллаштириш муаммоларига қаратилган. Илғор фикрли мутахассис-олимлар, мусаввирлар эстетик қадриятларни янада ривожлантириш, инсоният олдида турган долзарб вазифалар ечимини топиш устида бош котиришмокда. Бу борада мамлакатимизда хам эътиборга молик тажриба вужудга келтирилмокда. Бадиий маданиятимизда турли ижодий ёндашувлардан ташкил топтан янги фалсафий-эстетик парадигма шаклланмокда. Мусаввирларга ижод эркинлиги, тасвирий санъат методини эркин танлаш, бадиий танқидчиларга фалсафий-эстетик карашларини очик ифодалаш имконияти яратилган. Айни пайтда муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, тасвирий санъат асарларини тахдил килишда танкидчилик имкониятларидан самарали фойдаланилмаслик оқибатида асоссиз мақтовлар, ўринсиз эътирофлар авж олган. Объектив ва субъектов сабаблар боне бадиий танқидчиликка фалсафий-эстетик фаолият тури сифатида қаралмай кўйилган. Бадиий танкидчилик - санъат асарларини тахдил килиб, ютук ва камчиликларини аниқлайдиган, эстетик жиҳатдан баҳолайдиган фаолият тури бўлиб, соҳанинг илмий-рационал жиҳатларидан мақсадли фойдаланмасдан тасвирий санъатни ривожлантириб бўлмайди. Аммо бадиий танкидчилик тасвирий санъатдаги янги бадиий-услубий изланишлардан орқада колмокда. «Оммавий маданият», «оммавий санъат»нинг халк маънавиятига салбий таъсири ҳамда ижодкорларнинг ғайриҳаётий даъватларга эргашиш хавфи олдини олиш учун бадиий танкидчиликнинг илмий-рационал жиҳатларини чукур тахлил килиш, такомиллаштириш, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топиш зурур.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон «Маданият ва спорт соҳасида бошкарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат архитектура ва курилиш кўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2894-сон Алишер Навоий номидаги "Узбекистан Миллий боги худудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон «Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга дойр чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий танқидчилик ва тасвирий санъатга оид замонавий дискурс доирасида шаклланган концептуал назарияларни фалсафий-эстетик жиҳатдан умумлаштириш асосида соҳани такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
сингармонистика (жамият ва ижодкор максадларининг уйғунлиги) билан тасвирий санъат полистилистикаси ўртасидаги алоқадорлик ва ҳамкорликнинг жамият ижтимоий-маънавий тараккиётига таъсири очиб берилган;
тасвирий санъат асарини бахолашнинг триада - борлиқ - мусаввир -реципиент — учлик тизимига жамият киритилиб, борлиқ — мусаввир — реципиент - жамият - тетра-тўртлик тизими ишлаб чикилган;
миллий матбуот ва бадиий танкидчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тамойиллари (объективлик, танқид этикаси), бадиий танқидчиликнинг полистилистик асослари ва функционал хусусиятлари ишлаб чикилган;
хар бир реципиент, бутун социум, жамият бадиий танқидчи ролини бажариши мумкинлиги, бу борада ижтимоий фикр катта ахамиятга эгалиги, бадиий танқидчиликнинг баҳоси, таҳлили ижтимоий фикр билан бойитилиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф-тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
«Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди.
1. Бадиий танқидчилик фалсафий-эстетик изланиш, бадиий ижод тури сифатида инсоннинг оламни англаш ва ўзгартириш максадининг ифодасидир. У инсон мавжудлигининг онтологик моҳиятидан келиб чиқувчи, уни ижтимоий борлиқнинг фаол субъекта эканлигини англатувчи фаолият, ижод тури.
2. Бадиий ижод инсоннинг эркинликка, ҳурфикрликка, ўзини турли мавқе, фаолият тури ва гносеологик изланишларда намоён қилишга бўлган фалсафий-эстетик эҳтиёжини акс эттиради. Бу эҳтиёж маънавий-руҳий изтироблар ва машақкатлар билан боғлиқ бўлса-да, уларни инсон енгиб ўтишга, бадиий-ижодий, креатив изланишларга маъно, мохият бахш этишга интилади. Бадиий танкидчилик ана шу хислати, ижтимоий мохияти туфайли жамият, инсон, тараққиёт учун зарур фалсафий-эстетик изланиш сифатида намоён бўлади.
3. Мустақиллик мусаввирларимизга эркин, моноидеология тазйиқисиз ижод қилиш, турли услубий изланишларга имкон яратди. Бугун улар хар қандай бадиий гоя, фалсафий-эстетик карашларини акс эттириш, намойиш қилиш, реципиент ва жамиятни ром этиш имконига эга. Санъатшунослар, бадиий танқидчилар буни «мусаввирнинг ўзлигини англаши», «ўзини ўзи намоён этиши», «ижод эркинлиги» тарзида баҳоламокдалар. Натижада тасвирий санъатнинг ижтимоий мохияти ва функциялари англанган ёки англанмаган тарзда рад этилмокда. Шу сабабли шу кунгача эътироф этиб келинган триада, яъни борлик - мусаввир - реципиент тизимини жамият билан тўлдириш зарур. Борлик - мусаввир (асар) - реципиент - жамият тетрада тизимигина юқоридаги тор ёндашишларни бартараф этади, бадиий ижоднинг ижтимоий моҳиятга эга креатив фаолият эканлигини англашга ёрдам беради.
4. Бадиий танкидчилик артметрик, социометрик ва фалсафий-эстетик (комплекс) ёндашувлар инъикоси сифатида келади. Мазкур ёндашувлар ўртасидаги диалектик боғлиқлик пировард натижада ижтимоий сингармонизм орқали бахоланади. Артметрик ёндашув кўпроқ санъат психологиясига яқин. Шунинг учун артметрия социометрия ва комплекс ёндашувлар билан тўлдирилиши зарур. Ана шунда бадиий танкидчилик бадиий ижодни, мусаввир асарларини ижтимоий сингармонизм талабларига мувофик фалсафий-эстетик бахолаши мумкин.
5. Бугун полистилистик изланишлар тасвирий санъат, бутун бадиий ижодни камраб олган. Гоҳо бадиий асарларнинг кайси жанр, оқим, «изм»га тааллукли эканлигини топиш кийин. Ушбу тадкикот жараёнида қўлланган «полистилистика» тушунчаси ана шу мураккаб, ранг-баранг, гоҳ у ёки бу окимга тааллукли эканлигини аниклаш кийин бўлган асарлар, ижодий изланишларга нисбатан қўлланилади. Кенг, тасвирий санъатда юзага келаётган турли, ранг-баранг изланишлар маъносида бугунги бадиий, креатив изланишлар полистилистик кўринишга эга. Тўғри, Ўзбекистонда радикал, нигилистик кўринишдаги неомодерн, неоавангард окимлар учрамайди, бирок бу йўналишда изланаётган ижодкорлар йўқ эмас. Полистилистика жанрлар ҳақидаги аввалги тасаввурларни хам ўзгартириб юбормокда, айниқса, бу Қозоғистон, Россия ва Европа тасвирий санъатида инсталляция, консталляция, неомодерн, натурализм, визионнар, гиперреализм, неоавангард тарзида намоён бўлмокда.
6. Бугун Ўзбекистонда бадиий-услубий изланишларда янги фалсафий-эстетик парадигма шаклланмокда. У тарихий-маданий меросни ўрганиш ва қайта тиклаш; умуминсоний қадриятлар ва бойликларни ўзлаштириш; миллий ғоядаги стратегик мақсадларга хизмат килишдан иборат. Мазкур парадигма миллий тасвирий санъатнинг имманент конунларига мувофик ривожланишини рад этмайди, бирок ижодкорга маълум бир маънавий, умуминсоний талаблар қўйиши шарт. Жамиятимизнинг маънавий янгиланиши, умуминсоний ахлоқий императивлар устуворлигининг тан олиниши «эстетик сепаратизм»га йўл қўймайди.
7. Танкид - мадҳлар, компиляция тўкиш эмас, балки объектив, илмий рационал баҳолаш санъати ҳисобланади. Бадиий ижодда янги, бетакрор асарларнинг пайдо бўлиши, энг аввало, жамиятдаги танкидий баҳо маҳсули. Шундай экан, бадиий танкидчилик жамиятдаги танкид анъаналаридан ташкарида шаклланмайди. Агар жамият янги, бетакрор асарлар, бадиий бойликлар яратилишини истаса, ўзида объектив, рационал танкид анъаналарини шакллантириши даркор. Бундай анъанага эга бўлмаган жамиятда бадиий танкидчилик кимларгадир мадхдар тўкишдан иборат бўлиб қолаверади.
Тўқимачилик маҳсулотлари савдосида талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда глобаллашув ва диверсификация жарёнлари кучайиб бораётган шароитда тайёр ва ярим тайёр тўкимачилик маҳсулотлари экспортининг стратегик ва иқтисодий ресурс сифатида аҳамияти ортиб бормокда. Умуман олганда, тўкимачилик маҳсулотларини ишлаб чикариш ва экспорт килиш, хусусан пахта толасидан тайёрланган ип калаванинг жахон бозоридаги экспорти динамикаси ижобий тенденцияга эга. Сўнгги йилларда ушбу сохада мамлакатларнинг жахон бозоридаги экспорти улуши ошиб бориб хусусан, «Хитой 24 фоизни, АҚШ 19 фоизни, Ҳиндистон 13 фоизни, Покистон 8 фоизни, Узбекистан 5 фоизни, Африка мамлакатлари 5 фоизни, Туркия 4 фоизни, Бразилия 4 фоизни, Австралия 3 фоизни, Греция 2 фоизни ташкил этмокда»1.
Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида етиштирилаётган хом ашёни кенг миқёсда қайта ишлаш асосида халқаро сифат мезонларига тўлик мос келадиган, сотишга мўлжалланган экспортбоп тайёр маҳсулотлар ҳажмини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилди. Айникса, республика кишлок хўжалигининг асосий хом ашёси ҳисобланган пахтадан кенг турдаги тўқимачилик маҳсулотлари тайёрлаш ва улар савдосини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмокда. «Мухтасар айтганда, ишлаб чикаришни ташкил этишнинг бутун жараёнини - хом-ашёни чуқур қайта ишлашдан токи уни тайёр маҳсулотга айлантиришгача бўлган йўлини -циклини, сарфланган харажатларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нечоғли ўзини қоплашини асослаб берган ҳолда, прогноз қилишни таъминлаш даркор»2. Жумладан, тўқимачилик ва енгил саноатнинг 2014-2020 йиллардаги ривожланишининг максадли прогноз кўрсаткичларига мувофиқ, мазкур саноат маҳсулотларини ишлаб чикариш хажми 2020 йилга кадар 6,9 трлн, сўмни ташкил этиши, бунда ип калава ишлаб чикариш хажми 2,5 баробарга, газлама ишлаб чикариш хажми 2,8 баробарга, шойи газлама ишлаб чикариш хажми 2,7 баробарга, нотўқима матолар ишлаб чикариш хажми 1,5 баробарга, трикотаж матолар ишлаб чикариш хажми эса 2,7 баробарга ортиши белгиланганлиги юқори аҳамиятга моликдир3.
Бутунги кунда жахонда тўқимачилик махсулотлари савдосида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маркетинг стратегиясини ишлаб чикиш, рақобат муҳитини бахолаш, тўқимачилик маҳсулотларини сотишнинг мақбул тизимини шакллантириш, халқаро маркетинг концепциясини ишлаб чикиш, тўкимачилик махсулотлари савдосини ривожлантиришда халқаро маркетинг самарадорлигини ошириш, жумладан, тўқимачилик маҳсулотларига талабни шакллантириш хамда уларни сотишни рагбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс тадкиқотлар олиб бориш мухим ахмиятга эгадир. Мазкур ҳолатлар танланган тадқиқот мавзуси доирасида мақсадли йўналишларни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-2687-сонли қарори1, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси2, 2011 йил 7 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Витим «Тўқимачилик баённомаси»3 ва бошқа меёърий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик маҳсулотлари савдосида талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда мақсадли бозор сегментларига йўналтиришнинг халкаро маркетинг стратегияларини белгилаш юзасидан илмий, услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тўкимачилик маҳсулотлари маркетингида миллий ва халқаро бозор-лардаги талабни шакллантириш ҳамда сотишни рағбатлантиришнинг ижтимоий, иктисодий ва ташкилий усулларига асосланган механизми таклиф этилган;
халқаро бозорларда тармоқ маҳсулотларига барқарор талабни шакллантириш ва ишончли харидорларни макбул сегментини яратиш мақсадида «директ маркетинг» услубиёти такомиллаштирилган;
тўкимачилик маҳсулотларини сотишни янада рағбатлантириш мақсадида уларнинг истеъмол даражасини баҳоловчи мезонлар ҳамда «медиарежалаштириш» тизими такомиллаштирилган;
эконометрик тренд модели асосида тўкимачилик маҳсулотлари мақсадли халқаро бозорларини сегментлаш улушининг истиқболли ривожлантириш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
Мамлакатимизда тўкимачилик корхоналари маҳсулотларига нисмбатан талабни шакллантириш ҳамда уларни максадли халкаро бозорларда сотилишини рағбатлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулоса ва таклифлар берилади:
1. Ўзбекистонда тўкимачилик тармоғини истикболли ривожлантириш ва экспортёр корхоналарнинг жаҳон бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашида мазкур тармоқнинг ҳудудий мутаносиб жойлашувини таъминлаш зарур. Тахдилларга кўра, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Фарғона вилояти (13%), Тошкент шахри (10,1%), Андижон вилояти (10,3%) етакчилик қилмокда. Бизнингча, республикамизда пахта хом ашёси етиштириш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Навоий, Жиззах, Наманган, Сурхондарё каби ҳудудларда ҳам тўкимачилик ишлаб чиқаришини ривожлантириш лозим.
2. Туркия, Германия, Хитой, Вьетнам ва Россия каби давлатлар тўкимачилик саноати эволюциясида махаллий ресурслар, ишлаб чиқаришни янгиланиши, иқтисодий-молиявий имтиёзларни жорий этилиши каби омиллар каторида юқори малакали мутахассислар тажрибаси, тезкор инновацион ғояларнинг ишлаб чикилиши, яъни маркетинг имкониятларидан фойдаланишнинг ўрни юкори бўлган. Бунда маркетинг миллий ишлаб чиқаришни халқаро бозор стандартларига мослаштириш, тўкимачилик маҳсулотлари бўйича «ноу-хау»ларни ўзлаштириш, хорижий компаниялар билан тажриба алмашиш, экспорт географиясини кенгайтириш имкониятини берган. Ишда миллий ва халкаро маркетингнинг ўзаро муносабати шу нуқтаи-назардан тадқик этилган.
3. Потенциал истеъмолчилар гуруҳи билан ишлашда унумсиз харажатларнинг олдини олиш маркетинг хизматининг устувор вазифаларидан биридир. Албатта, бундай пухта ишланган механизмни топиш мураккаб ҳисобланади. Ишда тўқимачилик маҳсулотлари савдосини ривожлантириш мақсадида таклиф килинган «медиарежалаштириш» концепцияси максадли аудиторияга ижобий таъсир этиш усулларини ўз ичига олган.
4. Тўқимачилик маҳсулотларини тарқатишда сотиш жараёни ва харидорлар муносабатларини ўзаро мувофиқлаштириш механизмларини такомиллаштириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Диссертацияда таклиф этилган «мерчандайзинг» тизими товар харакатини тезлаштириш, товар белгисини ёрқин намоён этиш, товарни ўраш жараёнига талабларни жорий этиш, маркетинг назоратини кучайтиришни назарда тутади.
5. Реклама истеъмолчиларга сотувдаги товарларнинг муҳим хусусиятлари бўйича зарур маълумотлар бериш ҳамда истеъмолчиларнинг қизиқишини орттиришга кўмаклашувчи коммуникация воситаси ҳисобланади. Шу жиҳатдан, тадқикотда тўкимачилик маҳсулотлари савдоси билан боғлиқ рекламаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг модификациялаштирилган услубиёти таклиф этилган.
6. Экспортёр тўқимачилик корхоналарни халкаро даражада танитиш мақсадида уларнинг экспорт рейтингини аниклаш механизмини жорий этиш мақсадга мувофикдир. Шу сабабли, «Миллий тўқимачилик корхоналарининг экспорт рейтингини аниклаш тартиби тўғрисидаги» Низомни ишлаб чиқиш айни муддао хисобланади. Ишда йигирмадан ортик миллий экспортёр тўқимачилик корхоналари маълумотлари асосида уларнинг халкаро бозорлардаги рақобатбардошлик даражасини ифодалайдиган экспорт рейтингини аниклаш методикаси ишлаб чиқилган. Шунингдек, халкаро маркетинг тизимини самарали кўлланишини ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ қошида ташкил этилган «Ўзтўқимачиэкспорт» МЧЖ фаолияти тармоклараро кооперациясини таъминлаш мақсадида «Uztextile» халкаро маркетинг агентлиги тузилмаси таклиф этилди.
7. Тўқимачилик махсулотлари ассортиментининг кенглиги мазкур маҳсулотларни сотишни харакатлантиришда самарали маркетинг стратегияларини кўллашни талаб этади. Шу жихатдан, диссертацияда тўкимачилик махсулотларини халкаро бозорларга самарали йўналтириш имкониятини яратадиган мультибрендинг стратегияси ишлаб чикилган.
Ўзбекистон жамоат бинолари меъморчилигида ансамбль ва комплексларнинг шаклланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг илғор мамлакатларида барқарор шаҳарсозлик дсб номланган ижтимоий характсрга асосланган, экологик устуворликка каратилган, иқтисодий самарадор йўналиш фаол ривожланмокда. Унинг бош максади рационал шаҳарсозлик ва ақлли (smart) архитсктурани баркарорлаштиришга каратилган. Жаҳон шаҳарсозлигида шунга асосланган гоялар асосида анъаналарни тадкиқ этиш ва уларнинг узвий давоми сифатида биноларни ансамбль ва комплекс тарзида куриш мисоллари тобора ортиб бормокда.
Мустақиллик йилларида рсспубликамизда шаҳарсозликнинг самарали йўналишларини аниқлаш ва ривожлантириш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилиб, жумладан, Самарканд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Қўкон ва бошқа тарихий шаҳарлар марказларидаги ансамбллар силсиласи таъмирланди ва кайта тикланди. Мана шу анъаналар асосида сўнгги йилларда Тошкснтнинг Мустақиллик майдонида, Навоий кўчасида, Амир Тсмур хиёбонида, Урганчнинг Шовот канали ёқасида, Андижон, Наманган, Фарғона, Тсрмиз ва бошқа шахарлар марказларида қатор янги мсъморий ансамбль ва комплекслар бунёд этилди. Барча вилоят марказларидаги (одатда аэропортдан тсмир йўл вокзалигача) бош кўчалар икки томонлама ягона ансамбль ва комплекс тарзида янгидан қурилди. Бугунги кунда архитектура ва қурилиш соҳасини янада такомиллаштиришга катта эътибор бсрилмокда. Мамлакатимизни жадал ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратсгиясида шаҳарсозлик ва мсъморчилик, архитсктура-курилиш таълими ва илмини янада такомиллаштириш, сўнгги йиллардаги курилиш индустрияси, архитектура ва курилиш комплексини инновацион ривожлантириш, мсъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан окилона фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмокда. Узбекистан Рсспубликаси Президента таъкидлаб ўтганидек: “Жадал ва барқарор ривожланишга каратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом эттирилади”1.
Жаҳон миқёсида ансамбль ва комплсксларни замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда самарали усулларда ривожлантириш юзасидан олиб бориластган илмий-тадқикотларда ансамбль ва комплексларнинг визуал таъсирчанлигини ошириш, ўзаро шаклан ва бадиий-эстетик уйғунлашувини таъминлаш ҳамда биноларни комплекс тарзда барпо этиш йўли орқали уларни функционал жиҳатдан бир-бири билан узвий боғлаш ва иқтисодий самарадорликка эришиш, аҳолининг нафақат моддий, балки маънавий талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ансамбль ва комплексларни янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2000 йил 26 апрслдаги ПФ-2595-сон «Узбекистан Рсспубликасида архитектура ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон “Узбекистан Республикаси Давлат архитектура ва курилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси-да”ги Фармонлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа мсъсрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан шаҳарсозлигини янада ривожлан-тиришга қаратилган мсъморий ансамбль ва комплсксларни шакллантириш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Узбекистан ўрта асрлар анъанавий мсъморчилигининг шаҳарлар эстетикасида ансамбль ва комплсксларнинг анфиладали, тармокланган анфилада ҳамда компакт стсржен тамойили асосида шаклланганлиги асослаб бсрилган;
ўрта асрлар анъанавий шаҳарсозлигига хос бўлган шаҳар бош маркази, иккиламчи марказ, маҳалла марказларидаги мсъморий ансамблларнинг ўзаро боғланиши аникланган;
шаҳар панорамасини шакллантиришда оммавий турар жойларни вертикал акцентлар билан чамбарчас боғлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
замонавий мсъморчиликда анъанавий ансамблсозлик усулларини модернизациялаб, майдон ва ансамбль тузишнинг экспсримснтал лойиҳа-лари ишлаб чиқилган;
мустақиллик даври мсъморчилигида ўзига хос ансамбль ва комплекс тузиш усуллари вужудга келганлиги аниқланган ва уларни кенг қўллаш механизми яратилган.
Хулоса
«Узбекистан жамоат бинолари мсъморчилигида ансамбль ва комплексларнинг шаклланиши» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Узбекистан ҳудудида мсъморий ансамбль ва комплскслар узок даврлардан бошлаб, асосан шаҳар бош майдонлари - Регистонларда, бош чоррахалар - Чорсулар атрофида ва махалла марказларида, чоррахалар, бозорлар атрофидаги хамда шахар дарвозалари олдидаги майдонларда, зисратгоҳ ва оромгоҳлар қошида мужассамлашганлиги аниқланди. Диний дунёқараш, маъмурий-бошқарув тизими, маданият ва савдо-сотиқ сингари ижтимоий-иқтисодий омиллар ансамбль ва комплексларнинг «жуфт», «қўш», «майдон», ҳовлили ва эркин турларининг пайдо бўлишига, уларнинг композицион трансформациялашувига олиб келган;
2. XIX аср охирларига келиб, Узбекистан тарихий шаҳарларини қайта қуришда европача «уч нурли» усулнинг қўлланилиши анъанавий шахар структурасининг ривожланмай қолишига ҳамда улардаги мсъморий ансамбллар эстетик муҳитининг бузилишига сабаб бўлганлиги аниқланди;
3. XX аерда тарихий шаҳарларни реконструкция қилишда асосан индустриал шаҳарларга хос бўлган функционал шахарсозлик усулларидан фойдаланилди ва асос сифатида шаҳарларнинг «европача» кисмлари кабул қилиниб, шахарларнинг тарихий кисмлари замонавий ривожланиш ва инфраструктурадан ажратиб кўйилди;
4. Мустақиллик йилларида жамоат бинолари меъморчилигининг миллим анъаналар ҳамда замонавий технология ва талаблар асосида қурилиши «Хотира», «Наврўз», «Мустақиллик», «Соҳил бўйи» каби янги турдаги ансамбль ва комплексларнинг вужудга келишини таъминлаган.
5. Тошкент шаҳрида яратилган жаҳон замонавий шаҳарсозлилигига хос бўлган «яшил коридор» деб номланувчи инновацион, шаҳар муҳитини кўркамлаштирадиган экологик коридор замонавий шаҳарсозликнинг таркибий қисми сифатида қўлланилиши таклиф килинади;
6. Готика, барокко услубига мансуб найзасимон (конуссимон) томли, минорачасимон шаклли европача классик услубдаги иморатсозликдан воз кечиб, уларнинг ўрнига регионал меъморчилик ва шаҳарсозлик талаблари асосида курдонерлар, фавворали майдончалар, кўчаларнинг бўйлама ўқларига перпендикуляр кўндаланг ўқли майдончалар ва бошка анъанавий бадиий воситаларни кўллаш тавсия этилади;
7. Шаҳар марказларини тирбандликлардан холи этиш ва экологик муҳитини яхшилаш мақсадида, якка марказли шаҳарсозликдан воз кечиб, полицентрик, яъни кўп марказли шаҳар структурасига яшил коридор ва оазисларни қўллаб ривожлантириш тавсия этилади;
8. Узбекистан замонавий шахарсозлиги амалиётида ижтимоий, иктисо-дий, экологик узвийликка эришиш мақсадида жаҳон шаҳарсозлигида оммалашгаи барқарор шахарсозлик индикаторларидан фойдаланиш тавсия этилади;
9. Хотира майдонларини шакллантиришда Узбекистан истиқлол даври меъморчилиги услубида юзага келган ягона композицион ўқ асосидаги композицияни қўллаш тавсия этилади;
10. Кўчалар меъморчилигида мазкур диссертация тадқиқотларининг экспериментал лойиҳалаш жараёнида синовдан ўтказилган, дам олишга, шамоллатишга ва автомобил тўхташ жойлари ташкил килишга мўлжалланган курдонерлар ташкил этиш шаҳар бадийлигини оширади;
11.Ҳар бир марказий кўча, майдон, боғ, чорбоғларда ўзига хос ансамбль ташкил этадиган фаввора ва сув ҳавзалари жойлаштириш тавсия қилинади.
Мустаҳкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйларининг конструкциявий ва сейсмик хавфсизлигини баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жахон амалиётидаги курилишларда экологик соф материаллардан фойдаланиш, энергиятежамкор технологиялар ва ресурсларни самарали қўллаш хамда бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфеизлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди. «Тадқиқотларга кура, ер шарининг 30 % ахолиси, мустахкамлиги кичик махаллий материаллардан тикланган уйларда, қишлоқ жойларида яқин 50 % турар-жой уйлари ва ёрдамчи хоналари мустахкамлиги кичик материаллардан курилган»1. Бу борада дунёнинг ривожланган мамлакатларида маълум ютукларга эришилган бўлиб, бино ва иншоотларни лойихалашда мустахкамлик ва зилзилабардошликни таъминлаш учун конструктив ечимлар ва антисейсмик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш хамда хисоблаш усулларини такомиллаштиришга алохида эътибор каратилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён қишлоқ жойларида намунавий лойихалар асосида турар уй-жойларни куриш, бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги, конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминловчи хисоблаш ва лойихалаш усулларини ишлаб чиқишга борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада бино ва иншоотлар конструкцияларининг заиф жойларини кучайтириш, хисоблаш усуллари, технологиялар ва курилиш меъёрларини ишлаб чикишни алохида таъкидлаш мумкин.
Жахонда зилзилабардош бино ва иншоотларни лойихалаш, экологик соф ва энергия тежамкор курилиш материалларидан конструкциялар яратиш, сейсмик тўлқинни бинога таъсирини ва юз бериши мумкин бўлган шикастланиш хамда зиёнларни камайтириш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада махаллий экологик соф мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйлари конструкцияларини статик ва сейсмик кучларга хисоблаш усулларини такомиллаштириш, юк кўтарувчи конструкцияларининг кучланганлик-деформацияланувчанлик холатини аниклаш, хисоблашларда биноларни ишлаш шароити реал геометриясини хисобга оладиган фазовий математик моделлар ва алгоритмларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш, сохадаги мухим вазифалардан бири хисобланиб, мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сон «2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойихалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида»ги, 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон «2017 - 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон «2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини тўла инвентаризациядан ўтказиш» Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйлар конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини бахолаш ва оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлнги қуйидагилардан иборат:
конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминлаш мақсадида мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган турар-жой уйларнинг хисоблаш услубияти ишлаб чиқилган;
терим материалини физик-механик ва деформатив характеристика-ларини аниқлашга экспериментал-назарий ёндошуви ишлаб чиқилган;
“Синч” турдаги уйлар ёгоч каркаси эгилувчи элементларидаги кучланишга бўйлама кучнинг таъсири асосланган;
бўйлама кучдан асосий эгувчи моментни камайишини эътиборга олган холда “Синч” турдаги уйлар эгилувчи ёгоч каркас элементларидаги нормал кучланишни хисоблаш такомиллаштирилган;
“Синч” туридаги уйлар ёгоч каркаси элементларида ёгоч толалари бўйлаб пластик деформациянинг ривожланиш характерини юкланиш даражаси ва юклаш цикллар сонига боғлиқлиги асосланган;
сейсмик таъсирни берувчи куч бериш қурилмаси-йўналтирилган харакатли вибростенд ёрдамида мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган уйлар хусусий тебранишлари динамик характеристикаларини аниклашга экспериментал ёндошув ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган хусусий турар-жой уйларининг конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини бахолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Фарғона водийси қишлоқ худуди турар-жой фондини кенг тахлили, бугунги кунда мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган турар-жой уйлар умумий фондга нисбатан яқин 50 фоизни ташкил килишини курсатди.
2. Мустахкамлиги кичик материаллардан турар-жой уйларнинг конструкциявий ва сейсмик хавфеизлигини таъминлаш мақсадида кучайтириш учун заиф жойларини аниқлаш имконини берувчи хисоблаш услубияти ишлаб чиқилди.
3. Мустахкамлиги кичик материаллардан турар-жой уйлар ёгоч каркасидаги ёгоч сарфини 15-20 фоизга камайтириш имкониятини берувчи юк кўтарувчи чўзилувчи-эгилувчи элементлар хисоби такомиллаштирилди.
4. Кўп марта такрорланадиган ўзгарувчан юкламалардан ёгоч толалари бўйлаб цикллар сони ва юкланиш даражаларига боғлиқ холда пластик деформациянинг ривожланиш характери экспериментал асосланди. Тадқиқотлар ён пластик деформациянинг ривожланиши бошлангич (4 ва 6 цикллар) юкланиш босқичларида кўпроқ интенсивлигини, ундан кейин юкланиш даражаси 1,5 дан кам бўлган бўлганда, у асимптотага интилиши, юкланиш даражалари 1,5 дан ортиқ бўлган холларда кескин ўсиш характерига эгалигини кўрсатди.
5. Сейсмик тебранишни берувчи куч қурилма - йўналтирилган харакатли вибростенд ишлаб чиқилди ва қўлланилди. Бу курилма динамик таъсирларга уйлар моделларини қисқа вақтда, бир нечта вариантларда синаш имкониятини берди.
6. Биринчи марта реал ўлчамдаги бир каватли кучайтирилган махаллий материаллардан тикланган уйларда натуравий динамик экспериментал тадқиқотлар ўтказилди, натижалари динамик характеристикалар хисобланиб назарий хисоблашлар учун тавсияларга киритилди.
7. Фазовий модел мисолида махаллий материаллардан турар-жой уйларни сейсмик таъсирга хисоблашнинг мухандислик усули ишлаб чиқилди. Фазовий моделдан фойдаланилиши тадқиқ килинаётган объектларни хусусий тебранишларида олинган экспериментал ва назарий частотаси, даври ва шаклини идентификациялаш имконини берди.
8. Фазовий моделдан фойдаланиш, заиф жойларни аниклаш учун зарур бўлган терим материалини эластиклик параметрлари қийматларини белгилаш (эластиклик модули) имкониятини берди.
9. Фазовий моделдан фойдаланишнинг курилиш периметрида мавжуд бўлган каркасни туда хисобга олиши ва эркин тебранишда олинадиган шакл ва частоталарни таҳлил килиш имкониятини бериши асосланди. Хусусан, периметр бўйича ёгоч ёки бетон устунлар билан кучайтирилган икки каватли гиштли уй деворида каркаснинг мавжудлиги, мос асосий тебраниш шаклини ўзгартирмаган холда тебраниш даври давомийлигини камайтиради. Бу холат конструкция бикрлигини ошганлигидан ва мустахкамлиги кичик материаллардан деворларда ёгоч ёки темирбетон каркас қўйишга тавсия бериш мумкинлигини изохлайди.
10. Сейсмик хавфли худудларда мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган якка тартибдаги турар-жой уйлари юк кўтарувчи коиструкциялари ва тугунларини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва таклиф этилди. Хусусан, кават баландлигини 8 балли худудларда макбул 2,8 м ва 7 баллида эса 3,0 м, конструктив ечимлар ва бошкалар тавсия этилди.
Бу тавсиялар бугунги кунда амалий аҳамиятга эга, чунки арзон экологик соф материалли, имкониятли кишлок жойларида махаллий материаллардан турар-жой уйлари мавжудлик ва улар кучайтириш йуллари оркали сейсмик таъсирлардан хи моя қилиниш ҳукукига эга, наинки мазкур диссертация шунга багишланган.
11. Ёгоч каркасли уйларни динамик характеристикаларини хисоблаш ва мустахкамлиги кичик материаллардан тикланган бинолар зилзилабардошлигини баҳолаш учун хисоблаш дастурлари ишлаб чиқилди ва муаллифлик ҳуқуқи олинди. Ишлаб чиқилган комплекс хисоблаш дастурларини Ўзбекистон Республикасининг архитектура ва курилиш кўмитаси худудий тизимларида амалий кулланилиши, хисоблаш натижаларини асосланган тахлилини утказиш, хисоблашга сарфланадиган вактни 1,3 мартага камайтириш хамда туда лойихалаш самарадорлигини ошириш имконини берди.
Шунингдек таъкидлаш жоизки, бажарилган ва диссертацияда келтирилган конструкциявий ва сейсмик ҳавфсизлик бўйича бахолашлар алохида ижтимоий-иктисодий ахамиятга эга ва 7,8,9 балли зилзилаларда кутилиши мумкин бўлган окибатлар кўрсаткичлари хисобланади.
Инглизча-ўзбекча ахборот-коммуникация технологиялари терминологияси ва унинг лексикографик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) нинг жадал ривожланаётгани, бу сохага оид янги-янги тушунчаларнинг пайдо бўлаётгани табиий равишда айни тушунчаларни атовчи терминларнинг дунё тилларига кириб келишига сабаб бўлмокда. Бу, ўз навбатида, АКТнинг мувофик лексикографии хусусиятларини аниқлаш, мақбул таржима услубларини такомиллаштириш, икки тилли лугатларни тузиш каби мухим вазифаларни кун тартибига кўяди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб кўплаб ривожланган давлатлар билан тенг хукукли ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий алоқалар ўрнатилди. Айниқса, илмий-техникавий сохалардаги хамкорлик натижасида жамият хаётининг барча сохаларига АКТ кенг жорий этилди ва шунинг баробарида айни сохага тааллуқли кўплаб янги тушунча хамда терминлар кириб келди. Сўнгги йилларда АКТдаги туб ўзгаришлар натижасида мазкур соханинг замонавий лексикасини тадкик килиш ва терминологик аппаратини тартибга солишга йўналтирилган муайян илмий изланишлар амалга оширилди, айни соха терминлари хамда тушунчаларининг стандартлари ишлаб чиқилиб, изохли лугатлари яратилди.
Жахон тилшунослигида АКТ терминларини тартибга солиш ишлари бир тил терминлари доирасида ҳам, икки тил терминлари доирасида хам олиб борилган, соха терминлари муайян даражада тартибга солинган бўлса-да, миллий тилшуносликларда АКТ терминларининг лингвистик, лексикографии, семантик ва таржимавий хусусиятлари аниқланмаган, соха терминларини тартибга солиш мезонлари ишлаб чиқилмаган. Шу боне АКТ терминларининг мавзуий гурухларини аниклаб, лексик-семантик хусусиятларини асослаш, терминларнинг деривацион ва тузилиш моделларини белгилаш, ўзлашма ва байналмилал терминларнинг миллий тилларда барқарорлашув жараёнларини тадкик килиш, таржима килиш услубларини такомиллаштириш, терминлардаги синонимик, антонимик ва вариантлилик холатларини тартибга солиш хамда мақбулларини қўллаш юзасидан таклифлар бериш, лексикографик изохларини такомиллаштириш, таржима лугатларини тузиш каби масалаларнинг хал этилиши АКТ сохалари ривожини таъминлаш билан бирга, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига муайян даражада енгиллик яратилишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-комуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари хакида»ги, 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 13 майдаги ПФ - 4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» фармон ва карорларида хамда мазкур фаолиятларга тегишли меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадкиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари терминларининг инглиз ва ўзбек тилларидаги лингвистик хусусиятлари хамда уларнинг лексикографияга оид назарий-услубий жихатлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгилигн қуйидагилардан иборат:
илк бор инглиз ва ўзбек тилларида ахборот-коммуникация технологиялари сохасига оид терминларнинг мавзуий гурухдари асосида лексик-семантик хусусиятлари далиллаб берилган;
инглиз ва узбек тилларида ахборот-коммуникация технологиялари сохасига оид терминларнинг структуравий хусусиятлари очиб берилган ва хар икки тилдаги терминларнинг деривацион хусусиятларини асосланган;
инглиз ва узбек тилларида ахборот-коммуникация технологиялари сохасига оид терминларнинг синонимик ва антонимик муносабатлари аниқланган хамда тиллараро ўхшаш ва фаркли жихатлари исботланган;
инглиз тили ахборот-коммуникация технологиялари терминологияси асосида ўзбек тилида айни соха терминларини уйгунлаштириш хамда икки тилли терминлар лугатини тузишнинг услубий ёндашуви такомиллаштирилган.
Хулоса
Диссертацияда берилган назарий фикрлар ва тахлиллар асосида қуйидаги умумий хулосаларга келинди:
1. Инглиз ва узбек тиллари АКТ терминологиясини қиёслаш икки тилдаги АКТ терминларнинг умумий ва ўзига хос белгиларини аниклаш имконини бериш билан бирга, хар икки терминологик тизимни чукур ўрганиш имконини хам яратади. Изланишларимиз АКТ терминология яхлит бир система сифатида бир канча мавзуий-мазмуний гурухлардан ташкил топганини яққол кўрсатди.
2. Терминологик фаолиятни таққослаш жараёнида пайдо бўладиган мураккабликлар нафақат алохида тилларнинг ўзига хослиги, балки терминларнинг миллий тиллар тизимидаги алохида ўрни билан боғлиқлигини кўрсатади.
3. АКТ сохавий терминларининг деярли барчаси морфологик хусусиятига кўра асосан субстантив ва атрибутив характердаги терминлардан иборат. Ҳар икки тилда хам АКТ терминологияси тизимининг кенгайиб бориши аффиксация усули сермахсуллигидан келиб чиқади. АКТ терминларининг ясалишида термин ясовчи префикслар роли фаол. Инглиз тилида АКТ терминларини ясашда фаол қўлланиладиган 11 та префикс ўзбек тилида АКТ терминларини ясалишида иштирок этади.
4. АКТ терминларининг лексик-семантик усул билан ясалишида метафора ва метонимия ходисаси мавжуд. Метонимия ходисаси метафорага нисбатан камроқ. Метафора ва метонимия термин ясалишида экстралингвистик ходисаларга боғлиқ. Улар асосан от сўз туркумига тааллуқлилиги билан характерланади.
5. Барча терминологик тизимлардаги каби АКТ терминологиясида хам синтактик усулда ясалган терминлар сони бир сўздан иборат терминларга нисбатан анча салмоқли ўринни эгаллайди. Синтактик усул билан ясалган терминлар барча тилларда бўлганидек, ўзбек тилида хам мухим номинатив манба саналади. Инглиз ва ўзбек тилларида АКТ икки компонентли бирикма терминлар От+От кўринишида кенг тарқалган бўлиб, бунда конверсия ходисаси мавжуд.
6. Инглиз тили АКТ кўп компонентли терминлар қисқартмалари терминология сохасидаги қисқартмалар умумий сонидан 19,29%ини ташкил этса, ўзбек тилида 80,6%. Инглиз тили АКТ содда терминларининг 22,54% (46 таси), ясама терминларнинг 16,61% (54 таси), кўшма терминларнинг Диссертацияда берилган назарий фикрлар ва тахлиллар асосида қуйидаги умумий хулосаларга келинди:
1. Инглиз ва узбек тиллари АКТ терминологиясини қиёслаш икки тилдаги АКТ терминларнинг умумий ва ўзига хос белгиларини аниклаш имконини бериш билан бирга, хар икки терминологик тизимни чукур ўрганиш имконини хам яратади. Изланишларимиз АКТ терминология яхлит бир система сифатида бир канча мавзуий-мазмуний гурухлардан ташкил топганини яққол кўрсатди.
2. Терминологик фаолиятни таққослаш жараёнида пайдо бўладиган мураккабликлар нафақат алохида тилларнинг ўзига хослиги, балки терминларнинг миллий тиллар тизимидаги алохида ўрни билан боғлиқлигини кўрсатади.
3. АКТ сохавий терминларининг деярли барчаси морфологик хусусиятига кўра асосан субстантив ва атрибутив характердаги терминлардан иборат. Ҳар икки тилда хам АКТ терминологияси тизимининг кенгайиб бориши аффиксация усули сермахсуллигидан келиб чиқади. АКТ терминларининг ясалишида термин ясовчи префикслар роли фаол. Инглиз тилида АКТ терминларини ясашда фаол қўлланиладиган 11 та префикс ўзбек тилида АКТ терминларини ясалишида иштирок этади.
4. АКТ терминларининг лексик-семантик усул билан ясалишида метафора ва метонимия ходисаси мавжуд. Метонимия ходисаси метафорага нисбатан камроқ. Метафора ва метонимия термин ясалишида экстралингвистик ходисаларга боғлиқ. Улар асосан от сўз туркумига тааллуқлилиги билан характерланади.
5. Барча терминологик тизимлардаги каби АКТ терминологиясида хам синтактик усулда ясалган терминлар сони бир сўздан иборат терминларга нисбатан анча салмоқли ўринни эгаллайди. Синтактик усул билан ясалган терминлар барча тилларда бўлганидек, ўзбек тилида хам мухим номинатив манба саналади. Инглиз ва ўзбек тилларида АКТ икки компонентли бирикма терминлар От+От кўринишида кенг тарқалган бўлиб, бунда конверсия ходисаси мавжуд.
6. Инглиз тили АКТ кўп компонентли терминлар қисқартмалари терминология сохасидаги қисқартмалар умумий сонидан 19,29%ини ташкил этса, ўзбек тилида 80,6%. Инглиз тили АКТ содда терминларининг 22,54% (46 таси), ясама терминларнинг 16,61% (54 таси), кўшма терминларнинг 64,93% (100 таси), содда бирикма терминларнинг 24,67% (649 таси), мураккаб ёйиқ терминларнинг 70,92% (878 таси) қисқартма шаклда қўлланилади. Ўзбек тилида эса фақат содда бирикма терминлар ва мураккаб ёйиқ бирикма терминлар қисқартма шаклида қўлланилади. Терминларнинг қисқартма шакллари айни терминларнинг синонимик вариантлари деб белгиланди.
7. Инглизча АКТ терминларнинг 1904 таси синонимга эга бўлиб, қисқартма шакллари айни терминларнинг синонимик вариантлари деб белгиланди. АКТ терминларининг умумий сонидан 41,83%и синонимик қаторни косил килди. Бу холат АКТ терминологиясида синонимия кенг таркалганлигини тасдиклади. Термин-синонимларнинг 5,51%и абсолют синонимлар ёки дублетлар. Нисбий синонимлар умумий термин-синонимлар сонидан 3,78%ни ташкил этди.
8. АКТ нинг шиддатли ривожланиши ва хаётимизнинг турли жабхаларида фаол қўлланилиши натижасида, турли соха мутахассилари томонидан маълум бир тушунча хар хил терминлар билан, колаверса хар хил шаклларда қўлланилишига олиб келди. Бу эса айни сохада синонимия муносабатининг кенг тарқалишига сабаб бўлди.
9. Инглиз тилида фол қўлланиладиган 4550 дан зиёд АКТ терминларининг 47%и эквивалент, 33%и калькалаш, 10%и изохли, 10,22%и траслитерация усули орқали ўзбек тилига таржима қилиниши аниқланди.
10. АКТ терминларининг инглиз тилидан ўзбек тилига таржима килиш жараёнида уларнинг таржимада берилиш моделлари аникланди. Ушбу моделлар таржима жараёнини енгиллаштиришга, хусусан, электрон таржима дастурларини яратиш учун манба хисобланади.
11. Мавжуд АКТ терминлари лугатларида терминларнинг турли ўзбекча таржима вариантлари миқдори кўпайган, аммо уларнинг барчасини хам барқарор таржима вариантлари деб бўлмайди.
12. Икки тилли луғатларда таржима орқали сўз ясалиши назарда тутилади айни пайтда таржима орқали АКТ терминологик бирликларининг турли тизимли тиллардаги ўзига хос лингвистик хусусиятлари акс эттирилади. АКТ лугатига терминларни танлаб олиш жараёнида куйидагиларга эътибор бериш лозим: долзарблилик, такрорланиш, мавзуни тушунишга ёрдам берадиган контекстуал терминлар ва уларнинг амалий аҳамияти. Таржимада қўлланиладиган терминологик лугат нафакат манба тилнинг сўзларини ва уларнинг таржима эквивалентларини ўз ичига олиши керак, балки ушбу терминнинг тушунчаси билан ўзаро боғлиқ бошқа синоним сўзлар луғатидан хам иборат бўлиши керак.
13. Инглизча-ўзбекча АКТ терминлари луғатини ишлаб чиқишда унинг барча хусусиятларини хисобга олиш зарур. Бундай лугатлар АКТ сохасининг маълумотнома-қўлланмаси сифатида, муайян тушунчалар тизимини акс эттириши ва мутахассисларнинг илмий ва амалий фаолиятлари учун фаол терминларни ўз ичига олиши керак.
Минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнларида мамлакатлар минтақаларини изчил ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг аҳамияти тобора ортиб бормокда. «Ривожланган ва тараққий этаётган давлатларнинг йирик минтақавий марказлари ҳиссасига жаҳон ЯИМнинг 75 фоизи, экспортнинг 58 фоизи, инвестицияларнинг 76 фоизи туғри келмоқда»1. Бу эса минтақалардан иқтисодий тизимни янада самарали ривожлантириш бўйича оптимал усулларни излашни талаб этмокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларидаги самарали минтақавий сиёсат натижасида минтакалар иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилди ҳамда худудларни комплекс ривожлантириш дастурлари кабул килинди. Узбекистан Республикаси Президентининг «2007-2011 йилларда Ўзбекистоннинг комплекс худудий ривожланиш стратегияси дастурини ишлаб чиқиш тугрисида»ги Фармойиши кабул килиниб минтакалар салоҳиятини ва уларнинг баркарор ўсишига таъсир кўрсатаётган асосий омиллар чукур тахлил килинган ва худудий ривожланиш концепцияси ишлаб чиқилган. Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги 4947- сон Фармонининг 1-иловасида келтирилган «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да «ҳудудлар иқтисодиётини модернизация ва диверсификация килиш масштабларини кенгайтириш хисобига ҳудудларнинг ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш даражасидаги фаркини камайтириш, энг аввало, саноат ва экспорт салоҳиятини ўстириш йўли билан киёсланган туман ва шахарларни жадал ривожлантириш»" вазифаси қўйилган. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чукурлаштириш борасида «... нафакат иқтисодиётнинг таянч тармокларини, балки, энг аввало, худудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фукароларининг хаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга дойр истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак»3. Бу холат, худудларни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, минтакаларнинг мавжуд табиий хомашё, ишлаб чикариш ва мехнат салоҳиятидан окилона фойдаланиш, ишлаб чикариш кучларини оптимал жойлаштириш хамда ахолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириб бориш, шу максадларда бошкарув самарадорлигини оширишга имкон берувчи институционал асосларни такомиллаштириб боришни такозо этади. Шунинг учун хам, бундай муаммоларни хал килиш миқдор ва сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни, яъни минтака иқтисодий тизимини оптимал тартибга солишда замонавий эконометрик моделларни қўллаш зарурлигини кўрсатади.
Жаҳон амалиётида минтакавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича бир катор муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан максадли илмий изланишлар ташкил килинган бўлиб, жумладан: мамлакат иқтисодиётини модернизация ва диверсификация килиш, минтакалар ракобатбардошлигини ошириш, изчил иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, бу жараённи оптимал бошкариш ва тартибга солишни такомиллаштириш, минтаканинг иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг усулларини ва уларни татбик этишнинг асосий принципларини ишлаб чиқиш, минтака иқтисодий тизимини устувор йўналишларини оптимал тартибга солишни кўп омилли иқтисодий - математик моделлари ишлаб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилмоқда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация килиш, таркибий ўзгаришларини таъминлаш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 22 февралдаги ПҚ-2495-сон «Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошкаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори, 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2497-сон «Худудларни давлат бошкаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида комплекс сонли эконометрик моделлар тузиш асосида минтака иқтисодий тизимини оптимал тартибга солишни такомиллаштиришга каратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқнқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минтақа иқтисодий тизимини ривожлантириш ва оптимал тартибга солиш механизмларининг назарий асослари такомиллаштирилган;
минтакавий иктисодий тизимни комплекс сонли эконометрик моделини тузишнинг математик аппарати ишлаб чикилган;
минтака иктисодий тизимини оптимал тартибга солиш механизмини такомиллаштиришнинг комплекс сонли модели ва диагностик бахолаш услуби ишлаб чикилган;
минтака иктисодий тизимини устувор йўналишларини оптимал тартибга солишнинг кўп омилли иктисодий математик моделлари ишлаб чикилган;
Хоразм вилояти иктисодий тизимини ривожлантиришни ўрта муддатли куп вариантли сценарийлари комплекс сонли эконометрик моделлар асосида ишлаб чикилган.
Хулоса
«Минтакавий иктисодий тизимни оптимал тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқот натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Минтака иктисодий тизими тузилмалари ижтимоий, иктисодий, сиёсий ва экологик жараёнлар ўзаро таъсирининг шакллари ва усуллари оптимал даражада тартибга солинмаганлиги таҳлиллари шуни кўрсатдики, мамлакатни модернизациялаш, инновацион иктисодиётни шакллантириш, барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш жараёнида бошкарув тизими механизмларини такомиллаштириш талаб этилади.
2. Минтака иктисодий тизимини ўрганишда комплекс сонли эконометрик моделларни кўллаш: худудларнинг ижтимоий ва иктисодий ривожланиш даражасини тизимли асосда таҳлил қилиб бориш; мавжуд номутаносибликлар, захиралар ва ишлаб чикаришга жалб этилмаган минерал хомашё, мехнат ва ишлаб чикариш салоҳиятни аниклаш; худудларни комплекс тараккий эттиришнинг жорий ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш; минтакалар иктисодиётининг чукур таркибий ўзгаришларини аниклаш имкониятларини беради.
3. Минтакалар ижтимоий-иктисодий холатини диагностика килишга дойр таклифларни жорий килиш: давлат органлари томонидан солик-бюджет концепциясини ишлаб чиқишда; давлат бюджети даромадларини прогноз килишда; ялпи ички маҳсулот миқдори билан боғлиқ соликлар бўйича тушумларни, жумладан, фойда солиғи, кўшилган киймат солиги, ягона солик туловларини прогнозлаш кўрсаткичларини 2,5-3,5 фоизга ошириш имконини беради.
4. Минтаканинг ривожланиш истикболларини белгилаш ва устувор тармокларини аниклаш, уларни амалга ошириш чора-тадбирлари ва тартибга солиш механизмлари асосида давлат, тармок ва худудий дастурларини ишлаб чиқиш сифати 3-5 фоизга ошади.
5. Комплекс сон ўзгарувчили эконометрика фанининг асосий вазифаси -комплекс сонли эконометрик моделлар синфини ўрганиш ва улар ёрдамида реал иктисодий жараёнларни тасвирлаш, тахдил ва прогноз килишдан иборатдир. Комплекс сонли моделларнинг асосий хусусияти шундаки, мазкур кўрсаткичнинг прогноз кийматлари ундан олдинги прогноз килинган кийматлари оркали ҳисобланади. Бунинг маъноси шуки, тузилган моделда прогноз кийматлари алгоритм бўйича белгиланган комплекс мезон га эга бўлган олдинги ҳақиқий кийматлар оркали шаклланади.
6. Таклиф килинган Кобб-Дуглас типидаги комплекс сонли тавсифланувчи ишлаб чикариш функциясини тузиш методикаси етарли ишончлилик даражаси минтака иқтисодиётини тахдил килиш, бошкариш ва тартибга солиш юзасидан амалий тавсиялар ишлаб чиқиш имконини беради.
7. Ишлаб чикилган неоклассик модель, векторли авторегрессив (VAR) модели ҳамда классификацией комплекс сонли Кобб-Дуглас модели Хоразм вилоятининг иктисодий динамикасини, минтаканинг иктисодий ривожланиш курсаткичларини ишончли прогноз килиш имконини беради. Олинган прогноз натижаларидан Хоразм вилоятини ривожлантириш стратегияси ва устувор йўналишларини аниклашда, давлат, тармоқ, махаллийлаштириш ва комплекс дастурларини ишлаб чикишда, минтака иктисодий тизимини оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштиришда фойдаланилган. Комплекс сонли эконометрик моделларни тузиш методикасини мамлакатнинг барча ҳудудлари учун кўллаш мумкин.
8. Самарали деб топилган Кобб-Дугласнинг модели ёрдамида хисобланган минтаканинг макроиқтисодий ривожланиш курсаткичларини прогноз кийматлари, иктисодий ислоҳотларни чукурлаштириш, мехнат ресурслари бандлигини таъминлаш, минтаканинг ташки иктисодий алокалари самарадорлигини ошириш, туғридан - тугри чет эл инвестицияларини жалб килган холда экспорт салоҳиятини юксалтириш, кўшма корхоналар ташкил килиш, ишлаб чикаришни диверсификация килиш, ер ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш имкониятларини назарда тутади.
9. Тузилган неоклассик модель, авторегрессив ўзгариш вектори модели, Кобб-Дугласнинг классификацион модели оркали хисобланган 2017-2020 йилларда Хоразм вилоятининг иктисодий динамикасини макроиқтисодий кўрсаткичлари прогноз қийматларини статистик бахолаш усуллари нуктаи назаридан етарли даражада аник ва ишонарли, бошқа манбалар томонидан килинган прогноз курсаткичларидан фарк килади. Куп вариантли прогноз натижаларига кура, Кобб-Дугласнинг классификацион модели оркали хисобланган иккинчи вариантдаги прогноз кийматлари макбул деб топилди. Унга кура, хар Йили ялпи худудий махсулот ўсиши деярли 9 фоизни ташкил килади, унинг миқдори 2015 йил билан солиштирганда 39 фоизга ошади ва унинг хажми 7,7 трлн, сўмни ташкил килади.
10. Минтака иктисодий тизимининг комплекс сонли эконометрик моделини яратиш ва шу асосда худудларнинг ривожланиш курсаткичларини прогноз килиш комплекс сонли иктисодиётнинг шаклланишидаги бир кадам, холос. Бу соҳадаги самарали иктисодий - математик моделларни куллаш компаниялар, тармоклар, мамлакат ва жахон иктисодиётининг ажралмас булаги га айланади.
Умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарлари бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иктисодий ва ижтимоий ҳаётида юз бераётган бугунги глобаллашув шароитларида таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш жамият баркарорлиги ва инсонлар фаровон турмушининг гарови сифатида намоён бўлмокда.
Мустакиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб бир йена таълим турларини ўз ичига олган узлуксиз таълим тизимини жорий этиш максадида кабул килинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги қонун ҳужжатлари таълимни тубдан ислоҳ этиш асосида узлуксиз таълим тизимини барпо этиш, таълим мазмунини янгилаш ҳамда таълим жараёнлари самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этди. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлатни куриш ва умумий ўрта таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган таълим жараёнларида инновацион фаолият ривожланмокда. Таълимий дастурларнинг мазмуни сифат жиҳатдан янгиланди. Таълим муассасаларини аттестация килиш, аккредитациядан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тизимининг меъёрий базаси ва инфратузилмаси яратилди. Педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакаларини оширишга йўналтирилган вариатив дастурлар ишлаб чиқилди. Мазкур вазифаларни амалга оширишда таълим муассасаси раҳбарларининг юксак аҳлоқий ва инсоний сифатларга, ҳамда касбий салоҳиятга эга бўлиши, узоқни кўра билиши, билимдон ва тадбиркорлик фазилатига эга бўлиши талаб этилади.
Жаҳонда таълим, жумладан, мактаб раҳбарлари бошқарув фаолияти йўналишлари, уларнинг касбий компетентлилигини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган илмий изланишларда мактаб фаолияти бошкарувининг натижаси қай даражада самарадор эканлигига алоҳида урғу берилгани ҳолда, асосий эътибор раҳбарларнинг бошқарув фаолияти сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилмокда. Ушбу тадқиқотлар таркибида мактабни илмий-методик бошқариш асослари, фаолиятни объектив баҳолаш, мактаб регламента ва унинг ички тартиб-коидаларига вазифалар тақсимотини мувофиқлаштириш, мактаб раҳбарларининг касбий компетентлилигини узлуксиз ривожлантириб бориш жараёнларини инновацион тузилишга эга бўлган мураккаб педагогик тизим сифатида лойихалаштириш ва унинг мазмунини такомиллаштириш хамда бошкарув фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнларига стратегик ва тизимли ёндашув технологияларини татбик этиш муҳим аҳамият касб этмокда. Шу жиҳатдан мазкур масалалар тадкиқига багишланган диссертация мавзуси долзарб хисобланади.
Халқ таълими вазирлигининг «Умумий ўрта таълим мактабларининг ички тартиб-коидаларини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2012 йил 7 июнда кабул килинган 177-сонли буйруклари;
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2006 йил 16 февралда кабул килинган 25-сонли карори асосида мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикот иши муайян даражада хизмат қилган.
Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари (УЎТМ) раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш технологияларини ишлаб чикиш ва амалиётга татбиқ этишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаб рахбарлари бошкарув фаолияти самарадорлигини оширишда мактаб фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилувчи асосий йўналишлар лойиҳаси ишлаб чикилган;
УЎТМ раҳбарлари бошқарув фаолияти асосий йўналишлари хусусиятлари ҳамда уларнинг амалий аҳамияти асосида мактаб регламента ва унинг структураси ишлаб чикилган;
УЎТМ регламенти асосида амалдаги мактаб ички тартиб-коидалари ва унинг структураси такомиллаштирилган;
УЎТМ раҳбарларининг касбий компетентлилигини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари ишлаб чиқилган;
УЎТМ раҳбарларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёнлари инновацион тузилишга эга бўлган мураккаб педагогик тизим сифатида лойиҳалаштирилган;
УЎТМ раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнлари инновацион ёндашувлар асосида моделлаштирилган.
Хулоса
1. УЎТМ регламентида келтириладиган функционал вазифалар ҳамда белгиланадиган тартиб-қоидалар ҳуқуқий асосларга эга бўлиши шарт бўлиб, унда мактаб рахбарлари, ходимлар, жамоавий бошкарув органлари ва жамоатчилик ташкилотларининг функционал вазифалари ҳамда мазкур вазифаларни амалга ошириш тартиб-коидаларини келтирилиши ва унга амал килиш интизоми мактаб фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат килади.
2. Мактаб раҳбарлари касбий компетентлилиги компонентларини кичик олти тизим, яъни билиши зарур бўлган тушунчалар, яъни билими, ўзлаштириши зарур бўлган кўникма ва малакалар, тажриба, маҳорат, кобилият ҳамда уларда шакллантирилиши зарур бўлган касбий аҳамиятга эга шахсий сифатлар орқали ифодалаш мумкин.
3. Таклиф этилаётган баҳолаш методи асосида ўзини ўзи баҳолаш жараёнларини ташкил этиш раҳбарларга шахсий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш ҳамда шахсий имкониятларини кенгайтириш дастурини яратиш учун хизмат қилади.
4. УЎТМ раҳбарларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёнлари сифатида улар учун хар ойда бир марта 2 соатга мўлжалланган марказлаштирилган семинар - тренинг ташкил этиш максадга мувофиқ.
5. УЎТМ раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнларини моделлаштиришда бажарилиши зарур бўлган вазифаларнинг йўналишини ифодаловчи ва кўзланган натижаларга эришишни таъминловчи ўзаро боглик бўлган ва бир-бирини ўзаро тўлдирувчи компонентлар сифатида диверсификациялашган, мужассамлаштирилган, функционал ва махсус стратегия л арн и инобатга олиниши мухим ахамият касб этади.
6. УЎТМ рахбарлари бошкарув фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнларини моделлаштиришда раҳбарларда ўз устида мунтазам ишлаш, мустакил таълим олиш учун эҳтиёжлар шакллантириш ҳамда уларда рефлексив фаолият кўникмаларини ривожлантиришга алохида эътибор каратиш зарур.
7. УЎТМ рахбарлари бошкарув фаолияти самарадорлигини ошириш жараёнларини ташкил этишда уларда малака ошириш учун эҳтиёж ва кизикишлар шакллантиришга хизмат килувчи ўзини ўзи баҳолаш методларини татбиқ этиш зарур.
8. УЎТМ раҳбарларининг бошкарув фаолияти самарадорлигини таъминлашга тизимли ёндашув технологиясини татбик этишда уларнинг бошкарув йўналишидаги бошланғич тушунчалари ва ўзи ҳақидаги фикрларини инобатга олиш, машгулотларни тадкикий ва тахлилий фаолиятга асосланган рефлексив таълимий муҳит шаклида ташкил этиш мухим.
9. УЎТМ раҳбарлари касбий компетентлилигини ривожлантириш жараёнларининг асосий шаклларини тизим компонентлари сифатида, мазкур компонентлар мажмуини УЎТМ рахбарлари бошкарув фаолияти самарадорлигини ошириш жараёни тизими сифатида, яъни УЎТМ рахбарлари касбий компетентлилигини ривожлантиришга каратилган инновацион педагогик тизим сифатида инобатга олиш ўзига хос амалий ахамият касб эта ди.
10. Педагогик тажриба-синов жараёнларининг якуний натижаларига асосланган холда айтиш мумкинки, УЎТМ рахбарларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш учун таклиф этилаётган укув дастури асосида марказлаштирилган семинар-тренинг ёки мустақил таълим жараёнларини тизимли ёндашув технологиясини татбик этган холда ташкил этилиши УЎТМ рахбарлари бошкарув фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Божхона ва солиқ йўналишлари талабаларининг давлат тилида касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш (рус гуруҳларида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон педагогикасида таълимга компетент ёндашувнинг фаоллашиши олий таълимда бўлажак мутахассисларнинг касбий лаёкатини шакллантиришда коммуникатив компетенциями ривожлантиришни, талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида уларнинг соҳавий нутқини хам ўстириб боришни долзарб вазифалардан бирига айлантирди. Бугунги кун мутахассисининг халкаро стандартлар даражасига мое, компетентли ва рақобатбардошли бўлишида унинг иш фаолиятида самарали мулоқот юрита олиши муҳим аҳамиятга эга.
Мустақиллик йилларида амалга оширилган изчил ислохотлар давомида мамлакатимизда тил таълимига, хусусан, республикамизнинг давлат тилини ўрганишга алоҳида эътибор каратиб келинмокда. Ўзбекистонда яшайдиган турли миллат вакилларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиши, касбий фаолиятда муваффақиятга эришишида уларнинг давлат тилида самарали мулоқот юритиши, сохавий-норматив хужжатлар билан ишлаш талабларини билиши ва тезкорлик билан бажара олиши муҳим ўрин тутади. 2017 йилнинг мамлакатимизда “Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари Йили” деб номланиши ҳам давлат идоралари ходимларининг расмий мулокот юритишига юкори талаблар кўйилаётганини тасдиқлайди. Бу борада ҳали камчиликлар талай бўлиб, хусусан, солик ва божхона ишига оид қонунчиликни ушбу тизимлар ходимлари томонидан фуқароларга тўғри тушунтириш ишлари етарли олиб борилмаётгани, мазкур соҳалар фаолиятида юритиладиган ҳужжатларни тузишда ўзбек адабий тили меъёрларига амал килмаслик ҳолатлари учраётгани, божхона ва солик ходимларининг фукаролар билан давлат тилидаги расмий мулоқоти талаб даражасида эмаслиги муаммолигича қолмокда.
Дунёнинг турли мамлакатларида божхона ва солик сохаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш жараёнида мазкур йўналишларда ходимларга қўйиладиган талаблар, жумладан, уларнинг мамлакат ва чет эл фукаролари билан давлат номидан иш кўриши, аҳолининг кўп сонли қатламлари билан мулокот олиб бориши, расмий хужжатларни давлат тилида юритиши ва электрон хужжат айланишида бевосита иштирокига эътибор каратилмокда. Шу нуктаи назардан божхона ва солик йўналишларида тил таълимини касбга йўналтирилган ҳолда ташкил этиш, бўлажак мутахассисларнинг касбий мулокот юритиш компетенциясини ривожлантириш мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Узбекистан Республикасининг “Давлат тили хакида”ги, “Таълим тўғрисида”ги, “Электрон хужжат айланиши тўғрисида”ги, “Норматив-ҳукуқий хужжатлар тўғрисида”ги конунлари, Узбекистан Республикасининг Солик ва Божхона кодекслари ижроси, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-4797-сон фармони, 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар тратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларининг божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларининг давлат тилида касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тил таълимига компетент ёндашув ва уни рус гуруҳларида ўзбек тилини ўқитишда қўллашнинг лингводидактик асослари такомиллаштирилган;
божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларининг ўзбек тилида касбий мулокот юритиш компетенцияси оғзаки ва ёзма, монологик ва диалогик нутк турларига алоқадорлигига кўра компонентларга ажратилган;
божхона ва солиқ йўналишлари учун ўзбек тили фанининг ўкув-дастурий таъминотида соҳавий терминларнинг ёритилиши ҳамда ўргатилиши илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган;
божхона ва солиқ йўналишлари рус гурухдари талабаларининг касбий монологик ва диалогик нутқини ўстиришнинг уч босқичли тизими ишлаб чиқилган;
рус гуруҳлари талабаларига божхона ва солик сохаларига оид ички меъёрий хужжатларни давлат тилида тузиш, тўлдириш ва расмийлаштиришни ўргатишнинг самарали методикаси ишлаб чиқилган;
божхона ва солик йўналишлари рус гурухдари талабаларининг давлат тилида касбий мулокот юритиш компетенциясининг ривожланганлик кўрсаткичлари аниқланган ва баҳоланган.
Хулоса
“Божхона ва солик йўналишлари талабаларининг давлат тилида касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш (рус гуруҳларида)” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бугунги кун мутахассиси мехнат бозорида ракобатбардош бўлиши учун назарий билимларни чукур эгаллаши билан бирга, уларни амалиётда самарали кўллай олиши ва мунтазам равишда касб сохасидаги янгиликлардан хабардор бўлиб туриши зарур. Бунинг учун унинг иш фаолиятида юзага келадиган муаммоларни мустақил тарзда аниклаб, бартараф кила олиш, бошқалар билан хамкорликда фаолият юритиш, турли хужжатлар ва электрон манбалардан олинган ахборот-маълумотлар билан ишлаш кўникма-малакаларини ривожлантириб бориш талаб килинади. Тил таълимига компетент ёндашув таянч компетенциялар орқали коммуникатив компетенцияни шакллантириш хамда талабаларни эркин касбий мулоқот юритишга ўргатишга кўмаклашади.
2. Божхона ва солик сохалари фаолиятида аҳолининг кенг қатлами билан мулоқот юритилиши, божхона ходимларининг эса мамлакат чегараларида Ўзбекистонлик хамда хорижлик фукаролар билан давлат номидан иш юритиши мазкур йўналишларда таълим олувчи талабаларга давлат тилини касбга йўналтирилган ҳолда чуқур ва пухта ўргатишни такозо қилади. Бунинг учун рус гуруҳларида “Узбек тили” фанининг мазмунини талабаларнинг бўлажак касбига дойр мавзулар, ўкув модуллари билан тўлдириш, ўкув режасига мутахассислик тили бўйича қўшимча фанлар киритиш зарур.
3. Олий таълим муассасаларининг рус гурухдари учун ўзбек тилидан фан дастури мазмунини компетент ёндашув асосида тубдан ислоҳ қилиш, унта асосланиб нофилологик йўналишлар учун ишчи ўкув дастурларини такомиллаштириш, уларнинг мазмунини мутахассислик йўналишига мувофиклаштириш зарур. Рус гурухдарида ўзбек тили таълимининг ўқув-дастурий таъминотини касбга йўналтирилган ҳолда ишлаб чиқиш бўлажак мутахассисларни компетент ёндашув асосида тайёрлаш самарадорлигини оширади.
4. “Узбек тили” фани бўйича амалдаги намунавий ўқув дастури, ишчи ўкув дастурлари, дарслик ва ўкув қўлланмалар, ўзбек тили машғулотларининг ўтказилиши ҳамда мустақил таълимнинг ташкил этилганлиги ҳолати, шунингдек, рус гурухдарида ўзбек тили фанидан таълим берувчи профессор-ўқитувчилар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлили олий таълимнинг барча йўналишларида давлат тилида касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш методикаси зарурлигини кўрсатди.
5. Божхона ва солик йўналишлари рус гуруҳларида ўзбек тилини ўкитиш жараёнида сохавий терминларни таълим мазмунига сингдириш, уларни босқичма-босқич муайян тизим асосида талабаларнинг фаол лексикасига киритиб бориш, терминлар билан ишлашни илмий-методик жиҳатдан тўғри ташкил қилиш талабаларнинг касбий нутқини ўстиришга, касбга дойр билим ва малакаларнинг узвий тарзда пухта ўзлаштириб борилишига замин яратади.
6. Божхона ва солик сохаларида касбий оғзаки мулоқотнинг ахамияти юқорилигини ҳисобга олиб, ушбу йўналишлар рус гуруҳлари талабаларида оғзаки мулоқотнинг монологик ва диалогик шаклларини касбга йўналтирилган уч боскичли тизим асосида ривожлантириб бориш, бунда аудио- ва видеотехнологиялар, таълимнинг фаол методлари, фикрни мантиқий богланишли, равон ва асосли ифодалаш хамда мустакил фикр билдириш кўникма-малакаларини ривожлантиришга йўналтирилган машк хамда топшириклардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
7. Бўлажак мутахассиснинг касбий мулокот юритиш компетенциясини ривожлантиришда унинг касбий компетентлигида сохавий-норматив хужжатлар билан ишлаш ахамияти муҳим ўрин тутишидан келиб чиққан холда, олий таълимнинг давлат таълим стандартлари хамда битирувчиларга қўйиладиган малака талабларида давлат тилида сохавий хужжатларни юритиш кўникма-малакаларига алоҳида эътибор каратиш зарур.
8. Олий таълим муассасаларининг божхона ва солик йўналишлари рус гуруҳлари талабаларини ўзбек тили таълимида сохавий-норматив хужжатларни давлат тилида бевосита хамда масофавий тузиш, тўлдириш ва расмийлаштиришга ўргатиш орқали уларнинг ёзма касбий мулоқот кўникмаларини ривожлантириш, эътиборни айнан шу соҳалар фаолиятида қўлланадиган ички норматив ҳужжатларга каратиш зарур. Зеро, электрон ҳужжат айланувини жорий этишда нафақат соха ходимларидаги касбий билимдонлик, балки тил компетентлиги ҳам муҳим ўрин тутади.
9. Божхона ва солик йўналишларидаги олий таълим муассасалари рус гуруҳлари талабаларининг расмий ёзма мулоқот юритиш компетенциясинини ривожлантиришда электрон ўкув модулларини таълим жараёнига фаол татбик килиш бугунги кун талаби бўлиб бормокда. Ўзбек тили машгулотларини мутахассислик фанлари билан интеграциялашган холда ташкил килиш таълим самарадорлигини таъминловчи асосий омиллардан биридир.
10. Тадқиқот бўйича ўтказилган тажриба-синов ишларининг натижалари тажриба гурухдари талабаларининг давлат тилида касбий мулоқот юритиш компетенциялари ривожланганлиги кўрсаткичлари сезиларли ўсганлигини кўрсатди. Статистик кўрсаткичлар тадқиқотда таклиф килинган давлат тилида касбий мулокот юритиш компетенциясини ривожлантиришнинг самарали методикасини қўллаш натижасида божхона ва солик йўналишлари рус гурухдари талабаларининг огзаки ва ёзма касбий мулоқот юритиш малакалари ҳамда кўникмалари яхши ривожланганлигини далиллади. Талабаларнинг давлат тилида касбий мулокот юритиш компетенцияси ривожланганлиги кўрсаткичлари олий таълимнинг нофилологик йўналишларида ўзбек тили таълимини ташкил қилишда ҳамда битирувчиларга қўйиладиган малака талабларини белгилашда асос бўлиб хизмат килади.
Кимё саноати чиқиндилари асосида поликонденсацион турдаги ион-алмашиниш полимерларини олиш технологияси
Диссертация мавзусининиг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда ион алмашувчи полимерлар металлургия, кимё ва бошқа соҳаларида саноат ва оқава сувларни деминерализациялаш ва тозалаш жараёнларида кенг қўлланиладилар. Юқори сорбцион ва физик кимёвий кўрсаткичларга эга бўлган ион алмашувчи полимерларни олиш технологии жараёнларини ишлаб чиқиш ва яратиш, олинган ион алмашувчилар эксплуатацион кўрсаткичларини бошқаришнинг илмий асосларини тадқиқ килиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.1
Республикамизнинг мустакиллиги йилларида мис, никель, кобальт, молибден ионларига нисбатан танлаб таъсир этиш хусусиятга эга бўлган турли синфдаги комплекс ҳосил килувчи катионитлар, анионитларни акрил кислотаси, полиэтиленполиамин, бензогуанидин каби бирикмаларни фурфурол билан поликонденсациялаш ёрдамида шунингдек гетероциклик альдегид-фурфурол ва ароматик халка тутган бирикмалар асосида поликонденсацион турдаги янги термо-кимёвий баркарор ионитлар синтезига оид илмий изланишларга асосий эътибор қаратилган. Бу борада поликонденсацион турдаги янги термо-кимёвий баркарор ионитлар олиш технологик жараёнлари яратилганини алоҳида такидлаш мумкин.
Бутун дунёда дивинилбензол, стирол, акрил кислотаси, винилпиридинлар каби мономерлар асосида полимеризацион турдаги ион алмашувчи материалларни олиш технологиялари йўлга кўйилган ва долзарб муаммоларни хал этиш максадида илмий тадкиқотлар олиб бориляпти. Ион алмашувчи полимерларни ишлаб чиқишда бир қатор масалаларни ҳисобга олиш зарур, хусусан куйидаги йўналишларда:саноат ва оқава сувларини тозалаш ва уларнинг каттиклигини камайтириш; металлургия саноати технологии эритмаларидан рангли металлар ионларини ажратиб олиш; атроф-муҳит муҳофазаси масаласини хал этиш кабилар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2009йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон «2009-2014 йилларда Киме саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларга Узбекистан Республикасининг саноати ривожланишининг устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2017 йил 6 апрелдаги № Ф-4891 сон «Товарлар (ишлар, хизматлар) хажми ва таркибини танкидий тахдил килиш, импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чукурлаштириш», 2017 йил 21 апрелдаги № ПҚ-2915-сон «Узбекистан Республикаси экология ва атроф-муҳитни мухофаза килиш давлат кўмитасининг чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақлаши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши, реализациясини назорат килиш инспекциясифаолиятининг ҳукукий асослари» қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Шўртан газ-кимё мажмуаси куб чикиндилари ва гидролиз саноати иккиламчи маҳсулоти фурфурол асосида янги мавжуд, арзон, термо-кимёвий, механик мустаҳкам поликонденсацион турдаги ион алмашувчи полимерлар олиш технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ионоген группаларини киритиш учун ШГКМ куб чикиндилари ва фурфурол асосида поликонденсация реакцияси йўли билан полимер олиш усули ишлаб чиқилган;
полимерларни ҳосил бўлиши реакциянинг бошланғич мономерлар концентрациясига, катализаторлар, реакция ҳароратига боғлиқлиги аниқланган;
олинган полимерии сульфирлаш жараёни технологик режими ишлаб чиқилган;
олинган ионитларни амалда қўллаш мақсадида замонавий физик-кимёвий таҳлил усулларини қўллаб катионитларнинг асосий хоссалари аниқланган;
олинган катионитлар кимё, гидрометаллургия корхоналарида ҳамда артезиан сувларини юмшатиш жараёнларида қўлланилган.
Хулосалар
1. Ион алмашинувчи полимерлар синтези учун полимер матрицаси сифатида фурфурол билан кимёвий ишлаб чиқариш куб чикиндилари (ШГКМ) поликонденсация реакцияси ёрдамида амалга оширилган. Полимер олиш реакциясида фурфурол ва куб чикиндиларини поликонденсацияси ва унинг кимёвий ўзгаришлар жараёни, кинетик тадқиқотлар асосида, тезлик константалари қийматлари, реакциянинг активланиш энергияси аникланган. Шунингдек ионитлар олиш технолгиясида реакциянинг ҳароратга, дастлабки моддаларнинг концентрациясига ҳамда катализатор ва бошка омилларга боғлиқлиги кўрсатилган.
2. Олинган полимернинг полимер аналогик ўзгаришлар реакцияси ўрганилган. Полимерии сульфирлаш натижасида O,1N. NaOH эритмаси бўйича алмашиш сигими 5,0-5,5мгэкв/г га эга бўлаган сульфокатионитлар синтез қилинган. Турли омилларга караб, полимерии сульфирлаш рекция кинетикаси, асосий тадкикотлар асосида, асосий кўрсатгичлари юқори хусусиятларга эга бўлган сульфокатионит олиш усули ишлаб чиқилган.
3. Импорт ўрнини босувчи ионитлар олиш учун яроқли бўлган хом-ашёнинг сорбцион ва физик-кимёвий хоссаларига ионитнинг асосий физик ва кимёвий параметрларини (натрий, кальций, магний, мис, никель, ва бошка ионлари сорбцияси, сорбциялаш қобилияти, диссоциаланиш даражаси ионоген функционал группалар)ионитнинг кимёвий таркибига, корреляцион боғлиқлиги аникланган.
4. Ионитларнинг физик-кимёвий, кимёвий ва сорбцион хоссаларини таҳлил қилиш асосида амалий қўлланиш соҳалари аникланган, шунингдек, олинган маҳсулот «Қўқон суперфосфат заводи» АЖ ва «Asian Diamond Classic» МЧЖларида саноат сувларини тозалаш ва юмшатиш жараёнларида қўллашга тавсия этилди.
Илдиз меваларни бир зумда босимни тушириш усулида тозалаш ва майдалашда намсизлантириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда сабзавот етиштириш 500 дан 972 млн. тоннагача ўсиб кетди, бу соҳада Хитой (449 млн.т), Ҳиндистон (80 млн.т), АҚШ (37), Туркия (25 млн.т.) каби мамлакатлар етакчилик килади Шу жихатдан илдизмевалар ва техник экинлар меваларини кайта ишлаш ва улардан ярим тайёр озик-овқат маҳсулотлари олиш билан боғлик йўналишлар тез ривожланмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён мева-сабзавотларни қайта ишлаш хамда улардан ярим тайёр махсулотлари олиш учун янги самарадор ва энергетик тежамли технологиялар яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва миллий бозорни сифатли озик-овқат махсулотлари билан таъминлаш борасида камровли илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада, мева-сабзавотлар кайти ишлаш чиқитларидан озиқ-овкат кукунлари олиш технологияси, кенг ассортиментли озиқ-овқат махсулотларини олиш учун турли қуритиш усулларидан фойдаланиладиган технологияларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жаҳон микёсида ярим таёр озиқ-овқат махсулотларини замонавий усулда хом ашё таркибидаги фойдали моддаларни саклаб колган холда ишлаб чиқариш долзарб вазифалардан хисобланади. Бу соҳада турли хусусиятга эга бўлган мева-сабзавот пюрелари олиш технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришида қўллаш, узок муддат сақланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тежамли технологияларини ишлаб чикиш янада муҳим хисобланади. Бунда хом-ашёдан самарали фойдаланиш, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни чиқитларини камайтириш ҳисобига махсулотларни тежаб қолиш мухим масала бўлиб колади. Янги чикитсиз ва кам чикитли технологик жараёнларни яратиш юқоридаги масалаларни ҳал килиш имконини беради. Бундай технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш юқори сифатли маҳсулот олиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг биологик бойлигини сақлаб қолиш, маҳсулотнинг ҳаражат ва таннархини камайтириш, хом-ашё ва махсулотлардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПК-2520 сонли «Мева-сабзавот махсулотлари, картошка ва полиз экинларини сотиб олиш ва фойдаланиш тизимини такоммиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида» ги Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251 сонли «"Узбекистан Республикаси аҳолисини 2015-2020 йил ларда сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш бўйича тадбирлар коцепцияси ва комплексини тасдиклаш тўғрисида» ги ва 2015 йил 4 мартдаги УП-4707сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий қайта ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича тадбирлар дастури хақида» ги фармон ва карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада ҳизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади хом ашёни чиқитга чиқармасдан илдиз ва туганак меваларни тозалаш ва тайёр пюре олишни таъминловчи босимни бир зумда тушириш усули (ББЗТУ) билан хом ашёни тозалаш ва шоре олишнинг самарали жараёнларини яратишдан иборат.
Дисертация тадқиқотиинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ББЗТУда хом ашё тозалаш даражаси кўпроқ унинг дастлабки намлиги U, ўткир буғнинг ортиқча нисбий босими Р/Ро га боғлиқ, хом ашё эквивалент диаметри ва ифлосланганлиги эса тозалаш жараёни самарадорлигига таъсир этмайди, аппаратнинг тўлдириш коэффициентининг эса деярли таъсири йўкдиги аникланган;
ўткир бугнинг нисбий босими Р/Ро - 2,4 дан 4 гача ортганда пюре тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги илдиз меванинг турига караб 4-5 марта ошиши аникланган;
қайта ишланаётган объектларни тозалаш ва майдалашда бир вактни ўзида намсизлантириш жараёни ҳам бориши аниқланган;
паротермик жараёнига нисбатан ББЗТУ билан илдиз меваларни тозалаш жараёнида 7-20% жадаллаштирилган;
ББЗТУ ёрдамида майдалаш ва пюре олишни илдиз меваларнинг эквивалент диаметрига боғлиқлигининг самарадорлик чегараси аниқланган;
хом ашёни кам йўқотилишлар билан самарадор тозалаш механизмини очиб берувчи ББЗТУ да тозалаш жараёнининг физик модели яратилган;
илдиз меваларни тозалаш ва улардан пюре олишга мўлжалланган ББЗТ аппаратларини ҳисоблашнинг муҳандислик методикаси ишлаб чикилган.
Хулоса
Илдиз меваларни тозалаш ва улардан пюре олиш бўйича ўтказилган экспериментал тадқиқотлар ва олинган натижаларнинг назарий тахдилидан қуйидаги хулосалар келиб чиқади:
1. Комплекс тадқиқотлар ёрдамида икки жараённи (илдиз меваларни тозалаш ва тозаланган илдиз мевалардан шоре олиш) самарали ташкил этиш учуй ўткир буғнинг босимни бир зумда тушириш усулини қўллаш аникданган ва асосланган.
2. Экспериментал тадқиқотлар ёрдамида режимли (Р/Ро=1,4-4,0, dt/dT=O,8-l,15°C/c) ва бошланғич (U=53-83%, d3=60-140 мм, z=3-15%, k3=0,2-l,0) параметрларни ўзгартириш кенг диапазонида хом ашёнинг кам йўқотилиши билан тўлиқ тозалаш ва тозаланган илдиз мевани бутунлигини характерлайдиган принципиал лиги маълумотлар олинди. Аниқланилишича, энг кўп таъсир кўрсатувчи параметрлар деб ўткир буғнинг нисбий ортиқча босими Р/Ро ва хом ашёнинг дастлабки намлиги U белгиланди. Ўткир буғнинг босими Р/Ро ошиши билан тозалаш жараёнининг самарадорлиги 3,8-5,7 марта, нисбий намлик U ошиши билан 1,6-1,8 марта ортиши аниқланди.
3. Илдиз ва туганак мевалар (қанд ва кизил лавлаги) ни тозалаш ва улардан пюре олиш бўйича тажриба маълумотлари умумлаштирилиб S=f(P/Po, U) и П=Ғ(Р/РО, U) функциялар кўринишида хисоблаш формулалари келтириб чиқарилган.
4. Хом ашё эквивалент диаметри d3, ишчи камеранинг тўлдириш коэффициентининг k3 таъсири деярли йўқлиги аниқланди, чунки бутун хажмда сув бугининг босими бир хил. Қанд ва кизил лавлагини тўлиқ тозалашнинг оптимал режимли параметрлари аниқланди: ўткир буғнинг нисбий ортиқча босими Р/РО=2,75-3,85; қиздириш темпи -dt/dr=l,O-l,15°C/c; хом ашё намлиги U=53-82%; аппаратни тўлдириш коэффициента к3=0,7-0,8.
5. Босимни бир зумда тушириш усулинида илдиз ва туганак меваларни тозалаш жараёнини 7-20% га жадаллаштириш эришилди, ва шу билан бирга ўткир бугнинг ишчи босими паротермик усулга нисбатан 2-Змарта камайди. Тозалашда босимни бир зумда тушириш усулини қўлланилиши ювиш, қўшимчалардан тозалаш ва калибровка килиш каби жараёнларда эҳтиёжни йўқотди.
6. Экспериментал йўли билан ўткир бугнинг нисбий босими Р/Ро=1,4-4,0, ўрганилаётган объектнинг дастлабки намлиги U=40-56%, эквивалент диаметри d3=10-100 мм ва аппаратнинг тўлдириш коэффициента k3=0,4-l ўзгариш диапазонида пюре олиш мумкинлиги аниқланди. Энг кучли таъсир кўрсатувчи ўткир бугнинг босими Р/Ро -2,4 дан 4 гача ортганда пюре тайёрлаш жараёнининг самарадорлиги 4-5 марта ошиши аниқланди.
7. Босимни бир зумда тушириш усули пюре олиш жараёнига ахамиятли таъсир этувчи дастлабки намлик U, ўткир бугнинг ортикча босими Р/Ро, босимни тушириш вақти т бўлиб, охиргиси доминант омил хисобланади, чунки аппаратнинг ишчи камерасидан ортикча босимнинг тушириш вақтининг қисқартирилиши намсизлантириш жараёнини —1,8 марта жадаллаштиришга олиб келади.
8. Босимни бир зумда тушириш усулида асосланган илдиз ва туганак мевалардан озиқ-овқат пюреси олиш ноанъанавий, энергетик самарадор ва экологик хавфсиз технологияси таклиф этилди.
9. Илдиз ва туганак меваларни тозалаш ва улардан пюре олиш мақсадга мўлжалланган аппаратларни хисоблашнинг мухандислик методикаси ишлаб чиқилди.
10. Илдиз меваларни тозалаш ва улардан пюре олиш ярим саноат аппаратини «Нефть-газ ва кимё машинасозлиги заводи» АЖга жорий этишдан олинган иқтисодий самарадорлик 175,9 млн.сўм/аппаратига ташкил этди. Асосий назарий натижалар ўқув жараёнига тадбиқ этилган ва «Озиқ-овқат махсулотлари технологияси» йўналиши талабалари учун «Асосий технологик жараёнлар ва қурилмалар» курси ўқитилишида қўлланилади. «Ярим тайёр махсулотлар. Асептик усулда консерваланган сабзавот пюрелари». Техникавий шартлар Ts 20155874-01:2016 Ташкилот стандарта ишлаб чиқилган.
Ер ости қувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида энергия манбаларини етказиб бериш хозирги кунда иктисодиётнинг мухим тармоқларидан биридир. Ер ости қувурлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида хаётни таъминловчи тизимларнинг (сув, газ ва иссиқлиқ таъминоти, канализация) асосий бўғинларига хизмат қилади ҳамда қазиб олинган нефт, газ ва бошка маҳсулотларни етказиб беришда мухим аҳамият касб этади. «БМТ нинг маълумотларига кура, қурилишга сарф қилинаётган харажатларнинг 25% дан ортиги ер ости иншоотларига тугри келади»1. Ер ости қувурларининг сейсмик мустахкам-лиги сохасига ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Россия, Хиндистон, Эрон ва дунёнинг бошка давлатларида алохида эътибор каратилмокда.
Мустақиллик йилларида республикамизнинг сейсмик худудларида газ, нефт, нефткимё ва бошқа саноат корхоналари ривожланмокда, бундай худудларда ер ости иншоотларининг сейсмик мустахкамлигини таъминлаш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) аналитик усуллар ёрдамида аниклаш, экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида грунт билан қувурнинг ўзаро таъсир кўрсаткичларини аниклаш ва бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг КДҲ ни хисоблаш усулларга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу эса зилзила оқибатларини олдиндан бартараф этишда жуда мухим масалалардан хисобланади.
Жахонда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлиги масалаларига сонли усулларни тадбик этиш, хисоблаш усулларини такомиллаштириш, ер ости кувурларини сейсмик мустахкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан турли грунт шароитларида ва мураккаб геометрик шакллардаги ҳаётни таъминловчи ер ости кувурларининг КДҲ ни аниклашнинг янги усулларини ишлаб чикиш, сейсмик кучларни ер ости кувурларига таъсир этиш йўналишларини хисобга олиш, ер ости кувурлари сейсмик мустахкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларни ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалага ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ килиш тугрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавкулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикасини хисоблаш услубларини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотииииг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ер ости қувурлари сейсмодинамикасида сонли тақрибий усулларнинг кенг қўлланилиши орқали хисоблаш услублари такомиллаштирилган;
«қувур-грунт» тизимида чизикли ва чизиксиз ўзаро таъсирни хисобга олиб бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
сейсмик юкланишлардаги таркалган массали мураккаб тизимли ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
ортогонал ва ноортогонал шаклли ер ости кувурларининг ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатини хисоблаш услуби ишлаб чикилган.
Хулоса
«Ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Табиий грунтларда ётқизилган ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқотларини ўтказиш имкониятини берувчи сонли хисоблаш услублари ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган хисоблаш услублари турли сейсмик таъсирларда грунт шароитларини, кўмилиш чукурлигини, кувурнинг геометрияси ва чегараларини махкамланишини хисобга олган ҳолда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини хисоблашга хизмат килади.
2. Сейсмик юкламалар таъсирида грунт билан чизикли ва чизиқсиз ўзаро таъсирдаги ер ости кувурларининг максимал кучланиши вужудга келадиган хавфли кесимлари аникланди, хар бир аник холлар учун сонли натижалар олинди. Танланган сонли усулларда ўтказилган тахлилларни ишончлилигини исботлаш мақсадида, олинган натижалар аввалги олинган натижалар билан солиштирилди (ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда курилиш» меъёрий хужжати бўйича ҳисобланган қийматларга нисбатан 5-10 % га фарк килади).
3. Иҳтиёрий йўналган сейсмик юкланишлар таъсирида Г-, V-кўринишдаги қувурларнинг бўйлама ва кўндаланг тебранишларини богликлик тенгламалари келтириб чикарилди. Мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг бирикиш тугунларини силжишга мойиллигини хисобга олиб ер ости кувурларининг кесишган тугунларидаги юкланишлар аникланди. Бу мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини аниқлашда мухим ахамият касб этади.
4. Ҳисоблаш алгоритми ва дастурларни универсаллиги ортогонал ва ноортогонал бириккан мураккаб шаклдаги қувурларнинг КДҲ ни кенг тадкик этиш учун хизмат килади.
5. Сейсмик юкланишнинг таъсир этиш бурчагига боғлик қатор сонли натижалар олинди. Зилзила шароитларида ортогонал ва ноортогонал шаклдаги ер ости кувурларининг мураккаб тизимини КДҲ тадқиқотларини ўтказиш схемаси яратилди.
Утказилган назарий ва сонли-экспериментал тадқиқотлар конструкциянинг бош ўқига нисбатан ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишларда Г-, V-кўринишдаги кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда мухим ахамият касб этади.
6. Бажарилган иш копмлекс масалаларни кўришдаги биринчи кадам ҳисобланиб, келажакда мураккаб шаклдаги (Т-, Г- ва V-кўринишдаги) қувурлар ҳолатини тадқикотларига кенг йўл очади. Такдим этилган усуллар ва дастурий таъминотлар сейсмик таъсирлардаги ер ости кувурлари мустахкамлигини комплекс тахлил этиш учун хизмат килади.
7. Натижаларнинг амалий аҳамиятининг муҳимлиги бевосита масаланинг кўйилишидан келиб чиқади. Шунинг учун илмий-тадқиқот ишларида нафақат алгоритмлар ва компьютерда хисоблаш дастурлари якунланган, балки якуний амалий натижаларгача олиб борилган. Улар ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда курилиш» меъёрий хужжатининг IV «Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари» бўлимига қўшимчалар кўшишда муҳим ахамият касб этади.
8. Олинган натижалар ер ости кувурларини лойиҳалашда («Мундуз» объекта, Андижон вилояти; «Орзу» объекти, Наманган вилояти) фойдаланилиб, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 15% гача ортишига, хисоблаш вақтини 2 марта тежалишига, ер ости кувурнинг тургунлиги ва чидамлилигини 1,2 марта захира билан таъминланишига эришилди. Амалиётга жорий этилишдан олинган иқтисодий Самара 142 млн 809 минг сўмни ташкил этган (14.04.2016 йил ва 25.05.2016 йилдаги жорий этиш далолатномалари).
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аудиторлик ҳисоботини тузиш ва умумлаштириш методологиясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон иқтисодиётини модернизациялаш шароитида хорижий инвесторларнинг стратегик қарор кабул килиши кўп жиҳатдан молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва уларга берилган холисона баҳога боғлиқ бўлади. Ушбу шароитда чет эллик инвестор томонидан миллий компания ва корхоналарнинг молиявий ҳисобот кўрсаткичларини тўлиқ тушуниши ва тахдил кила олиши кабул килинадиган бошқарув қарорларининг холати хамда савиясига таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича Кенгашга жаҳоннинг 104 та давлатидан 143 та бухгалтерлар ва аудиторлар уюшмалари аъзо бўлиб, уларда халқаро стандартларни қўллаш амалга оширилмокда. Молиявий хисоботларни улардан фойдаланувчилар учун халқаро стандартлар асосида тайёрлаш, шунингдек, халқаро стандартларга биноан аудиторлик текширувидан ўтказиш мос аудиторлик хулосасини такдим этиш билан боғлиқ'.
Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда бизнеснинг ривожланиши ва уни самарали бошқариш муаммосини ҳал этиш, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини кўллаш, бу жараёнда ички ва ташқи аудит каби хизматлар фаолиятида аудит ҳамда сифат назоратининг халқаро стандартларини жорий этиш бўйича ишлар амалга оширилди. Шу жумладан, сўнгги йилларда «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС), айниқса, АФМС №70 «Аудиторлик хисоботи ва молиявий хисобот тўғрисида»ги аудиторлик хулосаси» номли стандартнинг янги таҳрири (2016 йил 9 ноябрь)2 ишлаб чиқилиши шу сохада қилинган муҳим ишлар қаторига киради. Натижада мазкур соҳани давлат томонидан тартибга солиш, жумладан, аудиторлик ҳисоботини тузиш ва уни умумлаштириш, аудиторлик фаолиятини тўғри ташкил қилиш ва йўлга қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунда, айникса, акция пакетларига давлат эгалик қилаётган акциядорлик жамиятлари фаолияти ва уларнинг акцияларини чет эллик инвесторларга сотиш ҳамда бошкарув жараёнини янада такомиллаштириш масаласи муҳим ҳисобланади. Бу борада «2015 йилда корпоратив бошкарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни тубдан ўзгартиришимиз унинг ҳакиқий бозор хусусиятларига эга бўлишини таъминлаш ва консерватив қарашлардан халос бўлишида катта ҳисса бўлди. Бўшаб қолган раҳбарлик лавозимларига пухта билимга эга бўлган, замонавий менежмент ва маркетинг усулларини амалда қўллай оладиган ёш мутахассислар тайинланди»3. Шундан келиб чиққан ҳолда, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти баркарорлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик фаолияти ва аудиторлик текширувларини ўтказиш молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигига қаратилган ишлар амалга ошириб келинмокда.
Халқаро аудит амалиётига кура, аудиторлик фаолиятида мухим масалалардан бири аудиторлик далилларини йиғиш, уларга аналитик ишлов бериш ва аудиторлик хисоботлари асосида аудит натижаларини расмийлаштириш орқали мижозларга зарур ахборотларни етказиб бериш ҳисобланади. Зеро, уларнинг амалий ечимларини топиш мухим вазифа ҳисобланади. Бундан кўзланган асосий максад хўжалик субъектлари даромадлилиги, ликвидлилиги ва тўлов кобилиятига жиддий эътибор қаратиш натижасида аудитор томонидан бериладиган аудит натижаларига боғлиқ бўлади. Ушбу холат хўжалик субъектларида молиявий хисоботларни тузишда ташки аудитни баҳолаш ва такомиллаштиришни талаб қилади. Шу жиҳатдан мазкур диссертация мавзуси долзарблиги намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4720-сон Фармонлари, 2015 йил 28 апрелдаги «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2340-сон, 2007 йил 4 апрелдаги «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш хамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида»ги ПҚ-615-сон Қарорлари ҳамда аудиторлик фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади аудиторлик ҳисоботларини тузиш ва уларни умумлаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
аудиторлик ҳисоботларида акс эттириладиган маълумотларни гурухдаш, қайта ишлаш ва аналитик ишлов бериш ҳамда аудиторлик фаолиятини тартибга солиш поғоналарини шакллантиришнинг методологик жиҳатлари ишлаб чиқилган;
аудиторлик текширувларининг муайян изчилликда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ташқи аудитни ўтказиш боскичлари ва амалларининг узвий боғликликдаги кетма-кетлиги модули яратилган;
аудиторлик ҳисоботи юзасидан аудитнинг халқаро стандартларига асосланган аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чикиш концепцияси бўйича таклифлар асосланган;
халкаро стандартлар асосида аудиторлик текширувларининг сифатини ошириш юзасидан аудиторлик ҳисоботларининг мукаммал шакли ишлаб чиқилган;
махсус топшириқлар бўйича аудиторлик ҳисоботининг таркиби ва уни тузиш кетма-кетлигини белгилаш концепцияси бўйича таклифлар асослаб берилган;
аудиторлик текширувлари натижаларини умумлаштиришда аудиторлик хулосалари, уларнинг турлари, модификациялашган шаклларини тузиш ва унинг таркибини такомиллаштиришга дойр тизимли ёндашув таклиф этилган.
Хулосалар
1. Ўзбекистон Республикасида халқаро амалиёт асосида аудиторлик фаолияти соҳасини гурухлаштириш тартибига ўзгартириш киритиш мақсадида унинг 6 та поғонага ажратилиши аудитор иши самарасининг ошишига имконият яратади. Бундай гуруҳланиш аудиторлик фаолиятини сифатли ва поғоналарга мос равишда ташкил этилиши ҳамда аудиторлик ҳисоботини тузишда енгиллик яратади. Иктисодий инқироз шароитида ва ундан кейин юз берган ўзгаришлар, фикримизча, аудитнинг халқаро стандартлари асосида аудиторлик ҳисоботини тузишда ташқи аудитни ўтказиш модулига катта эътибор берилиши кераклиги аниқланди. Таъкидлаш жоизки, самарали ташқи аудит кетма-кетлиги модули аудит қилинаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи аудитга доир харажатларини камайтириш имкониятини вужудга келтириши мумкин.
2. Аудиторлик ҳисоботининг кўрсаткичлари математик моделдан фойдаланиш натижасида ишончлилик ва тўғрилик кўрсаткичлари коэффициентлари асосида бир қанча хўжалик юритувчи субъектлар маълумотларига ишлов бериш натижасида аудиторлик хулосасини шакллантиришнинг математик аппарати ишлаб чиқилди, шу оркали маълумотларни таҳлил қилиш билан аудиторлик далилларига баҳо берилади, натижада математик ҳисоб-китоблар тарзида хулоса автоматик шаклланади.
3. Аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш бўйича қилинган ишлар натижасида аудитор томонидан сарфланадиган киши соатлари хар бир акциядорлик жамиятларининг ташки аудитини амалга ошириш учун 2 киши соатга камаяди. Жами 301 та субъект ҳисобига 602 киши соатни тежаш натижасида ўртача 1 киши соат таннархи аудитор учун 15 минг сўмни ташкил қиладиган бўлса, 9030000 сўм маблағни тежаш имкони яратилади (бу ерда 15 минг сўм энг кам иш ҳақининг минимал микдори ўзгариши ҳисобига нисбатан олиниб, у ошган пайтда 1 киши соати таннархи хам ошиб боради).
4. Аудиторлик текширувларини амалга оширишда муаллиф томонидан таклиф қилинган модулни қўллаш натижасида аудитор ишининг сифати ва миқдор кўрсаткичлари ошади, ушбу модулни қўллаш натижасида аудитор томонидан ишни бажариш муддатини ўртача 1 кунга қисқартириш имконияти яратилади. Натижада аудиторлар учун кўшимча (1*301 та хўжалик юритувчи субъект) 301 аудитор куни вақти тежалиши ва аудиторлик ташкилоти ушбу даврда бу хизматга эҳтиёжи бўлган бошқа 43 та хўжалик субъектларига хам аудиторлик хизматини кўрсатиш ҳамда қўшимча 86 млн. сўм маблағ ишлаши имконияти пайдо бўлади. Ушбу кўрсаткични мамлакатимизда фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари миқёсида хисоблайдиган бўлсак, натижа янада салмоқли бўлади.
5. Аудиторлик ташкилоти махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи шаклининг бир хилда бўлишига риоя қилиши лозим. Шу мақсадда муаллиф томонидан таклиф этилган аудиторлик ҳисоботининг мақбул варианта, ушбу саволларни текшириш ва унинг натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини тузишнинг соддалаштирилган ягона тартибини ишлаб чиқиш имкониятини беради. Бунда махсус саволни текшириш бўйича аудитор ҳисоботининг умумий шакли ишлаб чиқилиб, унинг асосий кўрсаткичлари, таҳлилий маълумотлари ва такдим қилиш тартиби белгиланди. Зарурат бўлганда аудиторлик ҳисоботида текширув чоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича белгиланган тартибга кўра ўтказиладиган, текширув объектининг унумдорлиги ҳамда самарадорлигини ошишига олиб келадиган тавсиялар ва таклифлар бериши аниқланди. Агар аудитор текширув объекти бўйича бир хилда фикр билдира олмаса, у якуний қисмдан олдин мазкур қарорнинг муҳим асослари тушунтириладиган кўшимча қисмини киритиши лозим. Аудитор якупий қисмдаги фикрпи шакллаптиришда қўшимча қисмда баён килинган асослардан фойдаланади. Аудиторлик ташкилоти махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи шаклининг бир хилда бўлишига риоя килиши лозим.
6. Аудиторлик текширувини амалга оширишда аудитор ёрдамчиси, аудитор, бош аудитор томонидан бажарилган ишларни назорат килиш варагини ишлаб чиқиш зарур. Чунки ушбу варақ орқали назорат амалга оширилади, аудиторлик текширувидан кейин юзага келган муаммоли масалалар бўйича низоларни хал килишда аник иш бажарган ходим ва уни назорат қилган ходимни аниклаш имконияти яратилади. Ушбу холатни ҳисобга олиб, ишда мазкур назорат килиш варагининг шакли ва уни қўллаш тартиби ишлаб чикилди.
7. Халқаро стандартлар ва чет эл тажрибасини ўрганиш асосида аудитор томонидан аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасини кандай тарзда хўжалик юритувчи субъектга такдим қилиши муҳим хисобланади. Шу сабабли, 75-«Модификациялашган аудиторлик хисоботи ва хулосаси» номли миллий стандартни ишлаб чиқиш зарурияти вужудга келди. Аудиторлик хисоботи ва хулосаларида модификациялашган аудиторлик хулосаси, махсус саволларни текшириш жараёнида аудиторлик хисоботининг ўзига хос жиҳатлари ва қишлок хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чикариш билан шуғулланувчи субъектлар фаолиятида ташаббус шаклида аудит ўтказишда аудиторлик хисоботининг шакли ва унинг кетма-кетлиги ишлаб чиқилди. Бундан ташкари, аудиторлик ҳисоботида молиявий хисобот ва бухгалтерия хисобида фактларнинг бузиб кўрсатилишини тўғрилашда аудитор томонидан хатоларни тузатишга дойр кўрсатмалар бериши, корректировка проводкалари билан акс эттириш хамда унинг шаклини ишлаб чиқиш мақсадида АФМС 24-«Молиявий хисобот ва бухгалтерия ҳисобида хатолик ва фактларнинг бузиб кўрсатилишида аудиторнинг харакати» деб номланиши ва унинг бўлимлари асосида аудитор томонидан тегишли тузатишлар амалга оширилиши тартиби ишлаб чиқилди.
Янги самарали комплекс ҳосил қилувчи ионитлар синтези ва тадқиқоти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида синтетик ионитларни ишлаб чиқариш ўтган ўн йилга нисбатан икки баробар ортган. Ишлаб чиқариладиган ионитлар хажми бўйича МДҲ давлатлари жаҳонда иккинчи ўринда туради ва бу ионитларнинг 65 фоизи гидрометаллургия саноати корхоналарида металларни концентрлаш ва ажратишда, халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган тозаланган хамда тузсизлантирилган сув олишда, сувни тозалаш мақсадида ишлатилади. Шунингдек, ишлаб чикариладиган ионитлар ИЭС, АЭС ва саноат чиқиндиларини тозалашда 15%, кимёвий технологияларда 9%, озиқ-овқат ва фармацевтика саноатида 6% ва бошқа соҳаларда қолган кисми қўлланилади1. Ионитлар металларни турли муҳитга эга бўлган индивидуал ва аралаш эритмалардан танловчан сорбциялаб, самарали ажратиб олиш имконини беради. Шу сабабли, кўпгина илмий ишлар янги ионитлар синтези, физик-кимёвий хоссаларининг тадқиқоти ва уларни сорбция жараёнларида қўллаш технологияларини яратишга йўналтирилган.
Республикамизда мустакилликка эришилгандан буён кимё саноатида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чикаришни ривожлантириш йўналишидаги илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва махаллий бозорни импорт ўрнини боса оладиган кимёвий реагентлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада махаллий хом ашёлар асосида синтез килинган, таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомларини сақлаган, кимматбаҳо металлар ионларини эритмалардан самарали сорбцияловчи, термик ва кимёвий барқарор, механик мустаҳкам, комплекс ҳосил қилувчи ионитлар тадкикотига қаратилган илмий ишларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жаҳонда ионитларнинг янги турларини синтез килиш, металлар ионларига нисбатан сорбцион хусусиятларини аниклаш ва улар ёрдамида эритмалар таркибидан қимматбаҳо металл ионларини ажратиб олиш технологиясини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Комплекс ҳосил қилувчи ионитларни яратиш бўйича тадкиқотларни амалга оширишда махаллий хом-ашёлар асосида таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомларини сақлаган, эритмада турли металлар ионлари билан комплекс хосил килиш хусусиятига эга бўлган ионитлар синтез килиш, улар ёрдамида нодир ва рангли металлар ионларини самарали концентрлаш ва ажратиш усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда "Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги» ва 2009 йил 11 мартидаги ПҚ-1071-сон «Кимё саноати корхоналари курилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури» тўғрисидаги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: юқори самарали комплекс ҳосил килувчи полифункционал ионитларни синтез қилиш ва уларни қўллаб индивидуал ҳамда аралаш эритмалардан нодир ва рангли металлар ионларининг сорбция жараёнига татбиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: эпихлоргидрин-карбамид (тиокарбамид) ҳамда формалин-карбамид (тиокарбамид) асосидаги маҳсулотларнинг полиэтиленполиамин, меламин, ГИПАН, ортофосфат кислота билан реакцияси натижасида таркибида олтингугурт, азот, кислород ва фосфор донор атомлари сақлаган комплекс ҳосил қилувчи полифункционал, термокимёвий барқарор, танловчан ионитлар яратилган;
диметилолкарбамид ва диметилолтиокарбамиднинг ГИПАН ва ортофосфат кислота билан ўзаро реакцияси натижасида маҳаллий хомашёлар асосида янги, самарали ва арзон комплекс ҳосил қилувчи полифункционал ионитлар синтез килинган;
синтез жараёнини кинетик тадқиқ килиш орқали реакциянинг тезлик константаси, активланиш энергияси, олинган ионитлар физикавий ва кимёвий хоссаларининг ҳароратга, бошланғич моддалар концентрацияси ва бошқа омилларга боғлиқлиги аниқланган;
бошланғич моддалар кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг импорт ўрнини босувчи, комплекс ҳосил қилувчи ионитлар асосий кимёвий ва физик-кимёвий хоссаларига (кумуш, кобальт, рух, никель, мис, қўрғошин металлари сорбцияси, сорбцион сиғими, функционал гурухдарнинг диссоциаланиш даражаси) боғлиқлиги исботланган;
диметилолкарбамид (диметилолтиокарбамид) ва диглицидилкарбамид (диглицидилтиокарбамид) асосида комплекс ҳосил килувчи ионитлар олиш технологияси ишлаб чикилган.
Хулосалар
1 _Диглицидил(тио)карбамид ва диметилол(тио)карбамиднинг полиэтиленполиамин, меламин, гидролизланган полиакрилонитрил ва ортофосфат кислота билан поликонденсатланиш реакцияларида ҳосил бўлган маҳсулотлар таркиби хамда хоссаларига, дастлабки моддалар нисбатининг таъсири, реакция тезлиги ва полимер унумининг ишлатиладиган эритувчи табиатига боғлиқлиги, шунингдек, комплекс бирикмалар хосил килувчи ионитлар олиш технологик жараёни кўрсатгичлари таклиф этилди.
2.Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва индивидуаллиги ИҚ-спектрал, элемент тахдили, дифференциал термогравиметрия каби замонавий тадкикот усуллари ёрдамида исботланди.
З.Олинган ионитларнинг алмашиниш сигими, турли металл ионлари (Cu2+, Ni2+, Zn2+, Cd2+, Pb2+, Co2+, Ag+) га нисбатан сорбцион хоссалари, бўкувчанлиги, термик ва кимёвий барқарорлиги кўрсатилади.
4.ТЭП-1 ва ТФП-1 маркали ионитлар олишнинг технологик схемаси таклиф этилди. Олинган ионитларнинг сорбцион хоссалари асосида уларнинг саноатда қўлланилиш соҳалари ҳамда имкониятлари аниқланди, уларни гидрометаллургия ва заргарлик корхоналари чиқиндилари таркибидан жуда кам микдордаги рангли ва нодир металларни ажратишда, саноат сувларини тозалаш хамда юмшатишда кўллаш тавсия этилди.
Bacillus thuringiensis бактерияси асосида инсектицид биопрепарат ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё қишлоқ хўжалигида турли хил зараркунанда хашаротлар ва фитопатоген микроорганизмларга қарши курашиш айни вақтда жуда катта муаммо бўлиб қолмокда. “Қишлоқ хўжалигида фитопатоген микроблар таъсирида 1,4 триллион доллар зарар кўрилмокда. Бу эса умумий ялпи ички маҳсулотнинг 5% ни ташкил этади. Зараркунанда хашаротлар таъсирида тайсрланаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 20-25% микдори йўқотилмокда1.
Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин экологик тоза ва табиий махсулотлар стиштириш мақсадида қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар, касалликлар ва ёввойи ўсимликлардан ҳимоя қилишда экологик тоза, биологик маҳсулотлардан фойдаланишни кснгайтириш орқали амалиётда кенг ишлатилиб кслинаётган кимёвий махсулотлар микдорини тизимли тарзда камайтириб бориш бўйича чора тадбирлар олиб борилмокда. Бу борада ғўза агробиоценозида зараркунанда хашаротлар микдорини бошқаришда фойдали хашаротлар ёрдамида биологик химоя қилиш усули кенг жорий этилишини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Дунё кишлоқ хўжалигида экинлардаги зараркунанда хашаротлар, касалликлар ва бегона ўтларга карши курашишда асосан кимёвий препаратлардан кенг фойдаланиш оқибатида, экологик ҳолатининг бузилиши, сув хавзаларининг ифлосланиши, касалликлар ва зараркунандалар кўпайиши, ҳашаротларнинг пестицидларга чидамли авлодлари вужудга келиши, инсонлар ва иссик конли хайвонлар организмида кескин салбий окибатлар ҳосил бўлишига олиб келди. Шу боисдан, қишлоқ хўжалигида экологик тоза, ўсимликлар, фойдали хашаротлар, иссик конли организмлар ва инсонларга салбий таъсир кўрсатмайдиган, таннархи арзон ва ишлаб чиқарилиши кулай бўлган инсектицид биопрспаратлар асосида экинлар махсулдорлигини ошириш долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ўзбскистон Рсспубликасининг «Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалар, касалликлар ва ёввойи ўсимликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонуни (2000), Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2015 йил 29-дскабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27-майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Рсспубликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида» ги қарори, ҳамда, мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳукуқий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга, ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади маҳаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактсрияси штаммларининг айрим биологик хусусиятларини аниклаш ҳамда улар асосида инсектицид биопрепарат яратиш ва уни амалистга жорий этишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк маротаба турли ҳудудлар кесимида махаллий Bacillus thuringiensis энтомопатогсн бактсриясининг таркалиш даражаси асосланган;
махаллий Bacillus thuringiensis бактсриясининг ажратилган штаммлари морфологик, культурал, физиологик ва биокимсвий жиҳатларига кўра классификацияланган;
махаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси штаммларининг кўсак қурти {Heliothis armigera Hb.), кузги тунлам {Agrotis segetum Dcn.ct Schiff.), Колорадо қўнғизи {Leptinotarsa decemlineata Say.), ғўза шираси {Aphis gossypii Glov.) ва ўргимчаккана {Tetranychus urticde Koch.) каби зараркунанда хашаротларга карши инсектицид ва Fusarium oxysporum замбуруғига қарши антифунгал фаолликлари аниқланган;
янги ажратилган, юқори биологик фаолликка эга бўлган штамм учун озуқа муҳити ва ўстириш шароитлари ишлаб чикилган;
илк бор, махаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси асосида, янги, инсектицид биопрепарат ишлаб чиқаришнинг тажриба-технологик рсгламенти яратилган;
махаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси асосида «Antibac-Uz» биопрспарати олишнинг тсхнологияси ишлаб чикилган;
«Antibac-Uz» биопрспаратининг кўсак курти {Heliothis armigera), кузги тунлам {Agrotis segetum), Колорадо кўнғизи {Leptinotarsa decemlineata), ғўза шираси {Aphis gossypii), ўргимчаккана {Tetranychus urticde) каби зараркунанда хашаротларга карши биологик самарадорлиги исботланган;
«Antibac-Uz» биопрепарата ғўза агробиоценозидаги олтинкўз {Chrysoperla carnea Steph.) ва хонкизи {Coccinella semperpunctata L.) каби фойдали хашаротларга салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган.
«Bacillus thuringiensis бактерияси асосида инсектицид биопрепарат ишлаб чиқиш ва уни амалиётга тадбик этиш» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Махаллий шароитда Bacillus thuringiensis бактсриясининг вариациялар бўйича тарқалиш даражаси аниқланган (%: thuringiensis -16,1; кепуае-5 fi', alesti-7,3; sotto-2,6; galleriae-13,2; tolworthi-6,5; kurstaki-14,0; entomocidus-4,9',finitimus-3,4; aizawae- 5,9; dendrolimus-11,6).
2. Ажратилган объсктлар кссимида Bacillus thuringiensis бактерияси штаммлари кузги тунламда 30%, кўсак қуртида 27%, Колорадо кўнғизида 17%, ғўза майдонларида 17%, картошка майдонларида 9% микдорида учраши ҳамда thuringiensis H-l (16,1%), kurstaki Н-ЗаЗЬЗс (14,0%), galleriae H-5a5b (13,2%), dendrolimus (11,6%) вариациялари махаллий ҳудудда энг кўп учрайдиган вариациялар сифатида қайд этилган.
3. Махаллий шароитда Bacillus thuringiensis бактерияси турларининг ҳудудлар кесимида тарқалиши даражаси аниқланган. Жумладан, ажратилган штаммларнинг 36 фоизи Қорақалпоғистон Рсспубликаси (15%), Сурхондарс (7%) ва Сирдарё (14%) вилояти худудига, 64% штаммлар эса Фаргона (28%) ва Тошкент (36%) вилоятлари худудига тўғри кслиши кайд этилган.
4. Bacillus thuringiensis бактсриясининг 11 вариациясига мансуб, ажратилган 1121 та штаммдан 94 таси ЬСэд кўрсаткичи бўйича инсектицидлик хусусиятини намоён этиши аниқланган. Шунингдек, LC9() кўрсаткичи бўйича сараланган 94 та штаммдан 31 таси кузги тунлам (Agrotis segetum), кўсак қурти (Heliothis armigera) ва Колорадо кўнғизи (Leptinotarsa decemlineata) каби зараркунанда хашаротларга карши курашиш учун бактсриал манба сифатида тавсия этилган.
5. Bacillus thuringiensis var.thuringiensis энтомопатоген бактсриясининг инсектицидлик (ЬСэд) хусусияти бўйича сараланган 31 та штаммларнинг антифунгаллик хусусияти тадқик этилиб, Bacillus thuringiensis var.thuringiensis-fh\2a штамми инсектицид ва антифунгал хусусиятларига эга бўлган истиқболли продуцент сифатида ишлаб чиқариш саноатида кўллашга такдим этилган.
6. Махаллий Bacillus thuringiensis var.thuringiensis-th\2a штаммининг ўсиб, ривожланиши ва зарурий фаоллигини намоён килиши учун мўътадил озуқа муҳитининг таркиби танланган (%: озуқа ачиткиси экстракта-1,0; картошка крахмали-2,0; меласса-0,5; MgSO4x7H2O-l,0; К.2НРО4-1,5; (NH4)2HPO4-2,0; NaCl-0,05), ҳамда ўсиб, ривожланиш шароитлари (ўстириш давомийлиги- 72 соат, pH-7,4; муҳитни нсйтраллаштириш эритмаси - 0,1% ли NaOH; хаво сарфи 0-24 соат - 0,5м3/мин.; 24-72 соат-0,2м3/мин.) аникланиб, биопестицидлар олишда манба сифатида фойдаланиш тавсия этилган.
7. Махаллий Bacillus thuringiensis энтомопатоген бактерияси асосида, янги, кўпфункцияли биопрепарат ишлаб чикаришнинг тажриба-технологик регламента яратилиб, бунинг асосида «Antibac-Uz» биопрепарата олишнинг технологияси тавсия этилган.
8. Янги яратилган ишлаб чиқаришнинг тажриба-технологик регламента асосида олинган «Antibac-Uz» биопрспарати ёрдамида кишлоқ хўжалиги экинларининг кўсак куртига {Heliothis armigera), кузги тунламга (Agrotis segetum), Колорадо қўнғизи (Leptinotarsa decemlineata) каби зараркунанда хашаротларига қарши курашиш учун микробиологик биопрепарат сифатида қўлланилиши тавсия этилган.
9. Ғўзадаги кўсак куртига (Heliothis armigera) карши курашда «Antibac-Uz» биопрспаратидан самарали фойдаланиш агротсхнологияси амалиётга тадбиқ этилган ҳамда ғўза агробиоценозидаги олтинкўз (Chrysoperla carnea) ва хонкизи (Coccinella semperpunctata) каби энтомофагларга қарши салбий таъсир кўрсатмаслиги исботланади.
10. Ғўзадаги кўсак куртига карши курашда «Antibac-Uz» биопрепаратини қўллаш натижасида ғўзанинг хосили 1,1 ц/га ва пахта ишлаб чиқариш рентабеллиги 18% га ошгани, биопрспаратни биологик ва иқтисодий самарадорликка олиб келади.
Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида янги полимерларни яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда полиэтилентерефталат полимерини ишлаб чикариш 37,5 млн. тоннадан 70,0 млн. тоннагача ортди. Полиэтилентерефталатнинг 30%, яъни 21,5 млн. тоннаси полимер кадоклар - бутилкалар ишлаб чикаришда кўлланилади. Ушбу микдордаги полимер буюмлари фойдаланилгандан сўнг шунча микдорда полимер чикиндиларини хосил бўлади. Бу борада уларни фойдали хом-ашёга айлантириш, кайта ишлаш усулларини яратишга илмий тадқикот ишлари йўналтирилган1.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён маҳаллий хом ашёлар ва полимер чикиндиларини кайта ишлаб республикамизга керакли бўлган янги материалларни олиш, улар асосида турли шароитларда кўлланиладиган ракобатбардош янги буюмларни, тўйинмаган полиэфир ишлаб чикариш технологияларини яратиш борасида кенг камровли чора тадбирлар амалга оширилди. Бу борада саноат чикиндиларини тўйинмаган полиэфирлар олиш ва улар асосида полимер композицион материаллар тайёрлаш технологияларини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жахон миқёсида полимер ва пластмасса чикиндиларидан кайта ишлаб янги самарали, композицион полимер материаллар ва улар асосида буюмлар олиш устида бир катор илмий ишлар олиб борилмоқда: полимер чиқиндилари майдалаб полимер-полимер компаундларни яратиш; фаол тўлдиргичлар билан модификациялаш технологиясини ишлаб чикиш; поликонденсацион полимер чикиндиларини кимёвий кайта ишлашнинг оптимал шароитлари, механизм ва конуниятларини ишлаб чикиш, поликонденсацион полимер чикиндиларидан турли хоссали гидроксил сакловчи полиэфирполиоллар ҳосил бўлиш шароитлари ва улар асосида композицион материаллар ишлаб чикариш технологиясини яратиш каби долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сон «2009-2014 йилларда Кимё саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик кайта жихозлаш дастури тўғрисида»ги, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларга Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891 сон «Товарлар (ишлар, хизматлар) хажми ва таркибини танкидий тахлил килиш, импорт ўрини босадиган ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни чукурлаштириш», 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон «Узбекистан Республикаси экология ва атроф мухитни мухофаза килиш давлат қўмитасининг чиқиндиларнинг хосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши, реализациясини назорат қилиш инспекцияси фоалиятининг хукукий асослари» карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнииг мақсади иккиламчи полиэтилентерефталатни алкоголизлаш шароитини аниқлаш ва улар асосида тўйинмаган полиэфирларнинг махсус маркаларини олиш технологияларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
алкоголиз маҳсулотларининг таркиби, структураси, функционаллиги ва молекуляр массаси иккиламчи полиэтилентерефталаттликоль моляр нисбати билан белгиланиши ўрганилиб, иккиламчи полиэтилентерефталатнинг гликоллар билан алкоголизлаш жараёни аникланган;
турли факторларнинг (алкоголизлашнинг харорати, давомийлиги, мономерлар нисбати) якуний махсулот хоссаларига таъсирини аниқлаш натижасида иккиламчи полиэтилентерефталатнинг диэтиленгликол билан алкоголиз жараёнининг реакцией муҳитда куйи ва юқори молекуляр массали маҳсулотларнинг мавжудлиги холи учун математик модел яратилган;
турли функционалли алкоголиз махсулотлари асосида бир катор тўйинмаган полиэфир олинган ва улар ҳисобига тўйинмаган полиэфирлар структурасида ароматик гурухдарнинг ортириб, уларнинг механик хусусиятлари ошгани исботланган;
маллеин ангидридининг аввалига алкоголиз маҳсулоти таркибидаги бўш дигликоллар билан, сўнгра гидроксил сақловчи полиэфирполиоллар билан таъсирланиши аниқланганидан келиб чикқан ҳолда тўйинмаган полиэфирлар ҳосил бўлишинингжараёни ишлаб чикилган;
иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида тўйинмаган полиэфирларнинг ПН-МА-02, ПН-МА-03, ПН-МА-ОЗА каби янги маркаларини олиш технологияси яратилган.
Хулосалар
1. Иккиламчи полиэтилентерефталатни қайта ишлашнинг мақбул йўли уни кимёвий деструкциялаш, хусусан диоллар иштирокида алкоголизлаш эканлиги кўрсатилди.
2. Иккиламчи полиэтилентерефталаттликолнинг исталган нисбатида
алкоголизлаш тўла кетганда якуний маҳсулот сифатида терефтал кислотасининг бисалкиленгликоллари ҳосил бўлиб, алкоголиз
маҳсулотининг таркиби бисалкилентерефталатдан, турли молекуляр массали гидроксил сакловчи мураккаб полиэфирполиоллардан, эркин гликоллардан иборат бўлиши таклиф этилди.
3. ИҚ-, ПМР-спектроскопия ва кимёвий анализ усуллари билан иккиламчи полиэтилентерефталатни гликоллар билан алкоголизлашнинг қонуниятлари ва механизми ўрганилди. Бу жараёнда этиленгликол фтал кислотасининг бисалкиленгликолларининг поликонденсатцияланишининг маҳсули деган мавжуд фикрдан фарқли равишда, этиленгликол реакцион муҳитда уни макрозанжирда диэтиленгликол билан алмашиниши хисобига пайдо бўлиши кўрсатилди. Тўйинмаган полиэфирларнинг ҳосил бўлиши боскичма-боскич, яъни аввал этилен-, диэтиленгликолларнинг нордон эфирларини ҳосил бўлиши ва унинг кейинги босқичларда гидроксилсақловчи олигомер алкоголиз маҳсулотлари билан таъсирланиши аникданди.
4. Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида умумий мақсадлар учун тўйинмаган полиэфирларнинг ҳосил бўлишининг шароитлари ва қонуниятлари аниқланди. Тўйинмаган полиэфирларни тузилиши ва ҳоссаларига таъсир қилувчи омиллар ичида биринчиси бу алкоголиз маҳсулотининг молекуляр массаси, кейинги ўринларда эса унинг таркиби ва функционаллилиги туриши кўрсатилди.
5. Умум мақсадли тўйинмаган полиэфирларнинг ҳосил бўлиш қонуниятларини мақсадли қўллаб, таркибларни оптималлаштиришни олиб бориш натижасида аниқ қўлланилиш соҳалари учун тўйинмаган полиэфирларнинг маҳсус маркалари яратилди. Кўрсатилди, иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари асосида олинган ПН-МА-02, ПН-МА-03, ПН-МА-03А маркали тўйинмаган полиэфирлар физик-кимёвий ва физик-механик ҳоссалари бўйича ўхшаш мақсадли четдан олиб келинаётган тўйинмаган полиэфирлардан колишмайди, балки мустаҳкамлик ҳоссалари бўйича улардан устун туриши кўрсатилди.
6. Иккиламчи полиэтилентерефталат асосида ишлаб чикилган тўйинмаган полиэфирларнинг тузилиши саноатда қўлланилаётган четдан келтирилган «Body», 196, 196A маркали қатронларникига яқин бўлиб, тўйинмаган полиэфирларнинг макромолекуласи фтал кислота қолдиғини сақловчи занжирлар асосида қурилган. Бу ўз навбатида ишлаб чиқилган қатронларга юқори иссиқликка бардошлилик ва механик мустаҳкамликни таъминлаб берди.
7. Тўйинмаган полиэфирларни қотиш жараёнлари экзотермик табиатга эга эканлиги ва унинг катталиги қатронлар таркибидаги алифатик гликоллар микдорига ва алкоголиз маҳсулотининг молекуляр массасига боғлиқлиги кўрсатилди. Гликоллар микдорини ортиши ва алкоголиз маҳсулотининг молекуляр массасини камайиши билан экзотермик самара киймати ортиши аниқланди.
8. Иккиламчи полиэтилентерефталатни гликоллар иштирокида алкоголизлашни систематик (тизимли) тадқиқ килиш асосида, иккиламчи полиэтилентерефталатни диэтиленгликол билан алкоголиз жараёнининг кимёвий агент реакция муҳитида сақланиб қолган холи учун математик модели ишлаб чиқилди. Модел бўйича ҳисобланган ва эксперимент натижасида олинган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ 5% ортмаслиги кўрсатилди.
9. Тўйинмаган полиэфирлар ва иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик регламентлари ва корхона стандартлари ишлаб чиқилди. Уларга асосланиб АЖ «Uzkabel» ҚК да ПН-МА-02, ПН-МА-03, ПН-МА-ОЗА маркали тўйинмаган полиэфирларнинг синов партиялари олинди.
10. ПН-МА-02 маркали тўйинмаган полиэфир МЧЖ «Asia pipe plast» ҚКда композицион кувурлар ишлаб чиқаришда «Body» маркали қатрон ўрнига, ПН-МА-03 ва ПН-МА-03А маркали тўйинмаган полиэфирлар МЧЖ «MEGA MEBIK.O» ҚКда шишапластикли кувурлар ишлаб чикаришда 196, 196А маркали қатронлар ўрнига тавсия этилди. ПН-МА-02, ПН-МА-03 ва ПН-МА-03А маркали катронларнинг 1000 тоннасини саноатга жорий қилишдан кутилган иқтисодий самара мое равишда 12791000 ва 134587000 сўмни ташкил қилди.
Катта қуёш печи ва бошқа энергетик қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш учун уларнинг кўзгули- мужассамлаштирувчи тизимларини оптимизациялаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида Қуёш энергиясидан фойдаланиш соҳасида қийин эрийдиган ва юқори ҳароратларга чидамли материаллар олиш учун истиқболли йўна-лишлардан бири Қуёш печларининг ишчи соҳасида лойиҳавий қувватларни сақлаб туришни таъминлайдиган кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлар самарадорлигини ошириш ҳисобланади. Шу жиҳатдан Қуёш печларининг кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимларини юстировка қилиш аниқлигини ошириш усуллари ва йўлларини ишлаб чиқиш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлар конструкцияларини опти-маллаштириш орқали энергетика қурилмалари параметрларини узлуксиз назорат қилиш ва бошқариш методларини ишлаб чиқишга мамлакатимиз олимлари томонидан алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу соҳада компози-цион материаллар ишлаб чиқариш ва юқори ҳароратлардаги синтез жа-раёнларини амалга ошириш учун бир кўзгули қуёш юқори технологик қурилмаларини ҳамда икки кўзгули схемада бажарилган қуёш печларини ишлаб чиқиш бўйича сезиларли натижаларга эришилган.
Қуёш печларининг ишчи зонасига кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимларни аниқ йўналтириш йўли билан қуёш энергетика қурилмала-рининг унумдорлигини ошириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш энергия йўқотишларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назар-дан қуёш қурилмаларининг фокал текислигида нурланиш оқими тақсимла-нишининг оптик-геометрик ва оптик-энергетик характеристикаларини хи-соблашнинг янги, такомиллаштирилган методларини ишлаб чиқиш, мидели мураккаб конфигурация™ эга бўлган кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлардан ва уларни гелиостатлар билан турлича вариантлардаги ула-нишларда биргаликда ишлатишда янада самаралироқ фойдаланиш, ҳисоб-ланган моделларни стандартлаштириш ва бир хиллаштириш мақсадида хисоблаш-тадқиқот ишлари, кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлар асо-сидаги энергетика қурилмаларининг пилот намуналарини яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Юқорида келтирилган йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
"Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 1 мартдаги ПФ-4512-сон «Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва 2013 йил 1 мартдаги ПҚ-1929-сон «Халқаро қуёш энергияси институтини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ноанъанавий қайта тикланувчи энергия манбаларидан фой-даланишнинг замонавий юқори самарали усуллари, технологиялари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш борасидаги вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян дара-жада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1000 кВт қувватли Катта Қуёш Печининг технологии ва энергетик йўналишларда фойдаланилаётган кўзгули-мужас-самлаштирувчи тизими самарадорлигини концентраторнинг носимметрик-лигини хдсобга олган ҳолда оширишдан иборат.
Тадқнқотнинг нлмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимда қуёш нурланишини концентрациялаш модели, қуёш харакатининг таъсири ва концентраторнинг барча оптик-геометрик кўрсатгичларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чикилган.
кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимларда мураккаб конфигурацияга эга бўлган концентраторнинг алоҳида соҳаларида нур оқими зичлиги тақ-симоти, тажриба натижаларига мое келувчи хисоблаш методикаси таклиф қилинган.
қуёш харакатланиши давомида гелиостатлар куёш нурини тўсиб қўйишини ҳисобга олиб Катта Қуёш Печининг алохида гелиостатларидан тўпланадиган концентрация учун хисоблаш дастури ишлаб чиқилган;
технологик жараёнлар унумдорлигини оптик йўллар орқали ошириб беришни таъминловчи концентратор фацеталарига шакл бериш амалга оширилган.
концентратор фацеталарини маълум «тасвир доғини устма-уст қўйиш» методи ўрнига «линзасиз телескоп» методи деб номланадиган тезкор юстировка қилиш усули таклиф этилган.
алоҳида элементлар-фацетлар, қўшма кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлар зоналари хамда миделнинг мураккаб шаклига эта бўлган бутун концентраторнинг акс эттирувчи сиртидан фокал доғнинг оптик-геометрик ва оптик-энергетик аниқлигини назорат қилиш усули ишлаб чиқилган.
шторли, роторли-тирқишли затворлар ёрдамида кўзгули-мужассам-лаштирувчи тизимларнинг фокал текислиги атрофида турли узунликдаги ва зичликдаги импулсларни хосил қилиш учун махсус усули ва қурилмаси барпо қилинган такомиллаштирилган.
Хулоса
Олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуиидаги хулосалар такдим қилинди:
1. Акс эттирувчи сиртида ноаникликлар бўлган тор апертурали фа-цетлар тасвири доғининг таркибини хисоблаш тахлили, жумладан, фацетдан келаётган оқимни диафрагмалаш билан илк бор ўтказилди. Утказилган тахлил асосида нурланиш тақсимланиши ўзгаришининг ноаникликлар геометрияси ва фацет эгрилиги радиуси ҳамда юстировка камчиликларига боғлиқлиги қонуниятлари аникланди.
2. Кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимлардан фойдаланиш даврида апертура бурчаги ўзгаришини ва тайёрлаш аникдигини ҳисобга олувчи методика таклиф қилинди, кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимларнинг концентрацияси соҳасида нурланиш оқими зичлиги тақсимланишини ўлчаш учун экспериментал натижаларни кўпроқ аниқликда тавсифловчи аналитик ифода топилди.
3. Алоҳида элементлар-фацетлар, қўшма кўзгули-мужассамлашти-рувчи тизимлар зоналари хамда миделнинг мураккаб шаклига эга бўлган бутун концентраторнинг акс эттирувчи сиртидан фокал догнинг оптик-геометрик ва оптик-энергетик характеристикаларини хисоблаш усуллари таклиф қилинди.
4. Ун минглаб фацетлардан ташкил топган йирик ўлчамли кўзгули-мужассамлаштирувчи тизимларнинг таркибий элементларини юстировка килишнинг тезкор ва самарали замонавий усуллари таклиф килинган. Фокал доғнинг оптик-энергетик характеристикаларини ўлчаш учун стендлар хамда 62 та гелиостатларнинг 12090 та фацетларини ва Катта Қуёш Печи концентраторининг 10700 та фацетларини юстировка қилиш учун аппаратура яратилди.
5. Иссиқлик, электр энергияси ва бир вақтда водород олиш учун 700 С хароратгача киздирилган ва зичлиги 10 атмосфера босимигача бўлган сув буги олиш учун Қуёш нурланиш оқимининг самарали махсус кабул килгичи ишлаб чиқилди.
6. Фокал текисликда алоҳида гелиостатлардан, гелиостатлар майдо-нидан, Катта Қуёш Печи концентратори фацетларидан ва бутун концентра-тордан ёйилиш доғининг ҳолатини тезкор ва кўпроқ ахборотли қайд қилиш методикалари таклиф қилинган, буни таъминловчи кўп каналли қайд қилиш экрани бўлган иккита ўқда айланадиган махсус курилма ишлаб чиқилди.
7. Катта Қуёш Печининг фокал текислиги олдида кўзгули-мужас-самлаштирувчи тизимлардан турли узунликдаги ва зичликдаги импульс-ларни шторли-роторли тирқишли затворлар ёрдамида ҳосил қилиш учун махсус усули ва курилмаси мукаммаллаштирилди.
8. Изолятор элементларининг хизмат муддатини аниқлаш учун куёш нурлари таъсирида полимер материалларни синаш методикаси ишлаб чикилди.
Ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлардан йил давомида самарали фойдаланишда экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича буғдой 220,4 млн. гектар майдонда экилиб, ўртача дон хосилдорлиги гектарига 31,1 центнерни ташкил этади ва ғўза 29,2 млн. гектар майдонда экилиб, хар Йили 22,8 млн. тоннадан ортиқ пахта толаси хосили етиштирилади1. Шунингдек, маккажўхори 183,3 млн. гектар майдонда экилиб, ўртача хосилдорлиги гектарига 49,0 центнерни ташкил этса, арпа 48,5 млн. гектар майдонда икки фаелли экин сифатида етиштирилади2. Оқбош карам 3,8 млн. гектар майдонда етиштирилади ва ўртача хосилдорлик гектарига 18,4 тонна, пиёз эса 3 млн. гектар майдонда экилади ва ўртача хар Йили 54 млн. тонна хосил йигиштириб олинади3.
Республикамизда ахолини озиқ-овқат ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотлари хамда саноатни хом-ашёга бўлган эҳтиёжини тўла қондиришда мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғориладиган ерлардан йил давомида узлуксиз 2-3 мартагача юқори ва сифатли хосил етиштириш, махсулот хажмини кўпайтириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Республикада 2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни турлари бўйича жами 1,01 млн. гектар майдонга жойлаштириш режалаштирилмокда.
Дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишга алохида эътибор қаратилмокда. Республикамизнинг жанубий минтақаларида ўрта, ингичка толали ғўза, кузги буғдой, арпа, маккажўхори, карам, пиёз навларини кетма-кет экиб, юқори хосил етиштириш агротадбирлари тизимини янада такомиллаштириш долзарб бўлиб хисобланади. Шунинг учуй экинлар турларини тўғри танлаш орқали тупроқ унумдорлигини тиклаш, саклаш ва мунтазам ошириш хамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мухим ахамиятга эга. Яримгидроморф тупрокларда хар бир экин тури навларининг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, ўсимликнинг сувга бўлган талабини аниклаш, илдиз тизими тарқалган тупроқ қатламида туз-сув-озиқа тартибини мақбуллаштириш, суғориш сувини тежаш, уни сифатини ошириш, тупроқни эгат бўйлаб бир текисда намланишини таъминловчи сугориш тартибларини ишлаб чикиш бўйича тадқиқотларни ўтказиш долзарб бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3027-сон «2017 йилда бошокли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Ўзбекистоннинг жанубий худудларида ўтлокдашиб бораётган суғориладиган тақирсимон тупроқлар шароитида ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларидан йил давомида узлуксиз 2-3 мартагача юқори хосил етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигн қуйидагилардан иборат:
илк бор жанубий минтақаларнинг ўтлоклашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида ердан самарали фойдаланиш натижасида ўрта, ингичка толали ғўза, кузги буғдой, арпа, маккажўхори, кечки оқбош карам, пиёз навларидан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси элементлари ишлаб чиқилган;
тақирсимон тупроқлардан йил давомида фойдаланишни тупроқнинг агрофизик хоссалари, сизоб сувлари сатҳи жойлашуви, минерализацияси ва мавсумий туз тўпланиш коэффициентига таъсири аникланган;
ердан йил давомида узлуксиз фойдаланишда мақбул тупроқ намлиги, суғориш муддатлари, давомийлиги, мавсумий сув сарфи ва 1 центнер хосил учун сарфланган сув меъёри, сув истеъмоли кўрсаткичлари аниқланган;
кўрсатилган тупроқ шароитида қишлоқ хўжалик экинларини мақбул суғориш ва озиқлантириш тартибларининг ўсимликнинг ўсиши-ривожланиши, хосилдорлиги, бир дона кўсакдаги пахта, 1000 дона дон огирлиги ва 1 дона карам, пиёз бошлари вазнига таъсири аникланган.
Хулосалар
1. Жанубий минтақаларнинг ўтлоклашиб бораётган тақирсимон тупроқларида хайдов 0-30, хайдов ости 30-50 см қатламларида гумус миқдори 0,830%, 0,770%, ялпи азот 0,080, 0,072%, алии фосфор 0,125, 0,111%, калий 1,42, 1,42% га тенг бўлиб, дала тупроги нитратли азот, билан кам, харакатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан ўртача таъминланганлик даражасида бўлгани билан изохланади.
2. Тақирсимон тупроқларда йил давомида илдиз тизими турлича чуқурликда бўлган экинлар парваришланганда тупроқнинг агрофизик хоссалари ўзгариши ижобий бўлиб, ЧДНС дастлабки кўрсаткичга нисбатан бутун ротация якунида 0-30, 0-50, 0-70, 0-100 см катламларда 0,7, 0,8, 0,7, 0,4% га ошганлиги, тупроқнинг хажм оғирлиги мавсум бошидан ўсув даври охирига келиб қатламлар бўйича ўртача 0,01-0,05 г/см3 га ошган бўлсада, бутун ротация якунида 0,02 г/см3 камайиши, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги мавсум охирида ғўзада 0,075 мм/мин, бошоқли дон экинларида 0,016 мм/мин, маккажўхорида 0,024 мм/мин, карам, пиёзда 0,037 мм/мин га камайиши кузатилган бўлсада, ротация якунида сув ўтказувчанлиги 0,010-0,042 мм/мин ошганлигини кайд этиш мумкин.
3. Сизоб сувлари сатхи 2-3 м да жойлашган тақирсимон тупрокларда экиш олди захира суви (1400-1600 м3) берилиши туфайли 222 см дан 137 см гача карийб 75,0 см ер юзаси томон сув кўтарилиши, сугоришлардан олдин ва кейин сув сатхи йиллар давомида 21-52 см ўзгариши, сизоб сувлари минерализацияси ғўза даласида ЧДНСга нисбатан 70-75-65% сугориш тартибида биринчи суғоришда қуруқ қолдиқ 4,032-4,055 г/л, навбатдаги сугоришларда анча камайиши, охирги сугоришда 3,301-3,482 г/л бўлиши, хлор-иони 0,267-0,292 г/л, охирги сугоришда 0,188-0,214 г/л гача камайиши, юқори суғориш тартибларида сув сатхи яқинлашуви ортиши, минерализация камайиши қонунияти кузатилганлигини таъкидлаш лозим.
Суғориладиган тақирсимон тупроклардан йил давомида фойдаланишда энг кам мавсумий туз жамланиш коэффициента ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш тартибида кузатилиб, МТЖК куруқ қолдиқ бўйича 1,05-1,18, хлор иони бўйича 1,13-1,17 гача ўзгариши, суғориш тартиби оширилганда МТЖК пастроқ бўлиб, сувда эрувчи тузлар камайиши конунияти кузатилган.
4. Тупроқнинг хисобий қатламлари см хисобида ғўзада гуллашгача 0-70, гуллаш - хосил тўплашда 0-100, пишишда 0-70, кузги буғдой, арпада найчалашгача 0-50, найчалашдан бошоклашгача 0-70, пишишда 0-50, маккажўхорида султон чиқаргунча 0-70, султон чиқаришдан то сут пишишгача 0-100, сут пишишдан - тўлиқ пишгунча 0-100, оқбош карамда карам боши ўрай бошлагунча 0-50, карам боши ўраш фазасида 0-70, пишиш фазасида 0-50, пиёзда пиёз бошлари тугиш бошлангунча 0-50, пиёз бошлари тугиш фазасида 0-70, пишишда 0-50 см олиниши мақсадга мувофиқ.
Механик таркиби ўртача, оғир соз-лойсимон тақирсимон тупроқларида ғўзада суғоришларни эгатнинг учдан тўрт қисми узунлигида 0,45-0,55 л/сек, сўнгра сув сарфини икки баравар камайтириб 0,22-0,27 л/сек, суғориш сувлари эгат охирида сув сарфини 0,12-0,15 л/сек гача камайтириб сувни доимий жилдиратиб оқизилиши суғориш сувларининг оқовага чиқмасдан эгатларни бутун узунлигида бирмунча текис намиқиши, бошоқли дон экинларида эгат бўлаклари бўйича гидромодул ординатлари 0,55-0,65, 0,27-0,32, 0,14-0,18 л/сек, маккажўхорида 0,32-0,43, 0,15-0,22, 0,11-0,14 л/сек, карам, пиёз навларида 0,26-0,32, 0,13-0,16, 0,09-0,12 л/сек бўлиши мақсадга мувофиқ.
5. Тақирсимон тупроқларда ЧДНСга нисбатан 65-65-65% суғориш тартибига қараганда 70-75-65% тартибида 1-2 июн холатида ғўзанинг бош поя баландлиги 6,3 см га, чин барглар 1,1 донага ортиқ бўлиши, суғориш тартиби юқорироқ бўлганда пахта ҳосили ошсада, очилган кўсаклар камроқ бўлиши қонунияти кузатилиши, бошокди дон экинларида ЧДНСга нисбатан 75-75-70% суғориш тартибига нисбатан 80-80-70% да бош поя баландлиги 2,9 см га, бошоқ узунлиги 0,2 см га, битта бошоқдаги бошоқчалар 0,5 донага, битта бошокдаги дон 1,6 донага кўп бўлиб, анғиздаги ғўза навларида ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш тартибида кўсаклар очилиши кечикиб, хосилдорлик пасайиши, маккажўхори, карам, пиёз навларида суғориш тартиби юқорироқ бўлиши мақсадга мувофиқ.
6. Тақирсимон тупроқларда асосий экилган ғўза навларида битта кўсакдаги пахта вазни, энг юқори пахта хосили ЧДНСга нисбатан 70-75-65% суғориш тартибида, маъдан ўғитлар (NPK.) 220:132:88 кг/га с.х. «Бухоро-102» навида назоратга нисбатан 0,3-0,5 г, 1,6 ц/га, «Термиз-49» навида 0,3-0,4 г, 2,9 ц/га юқори бўлиши, энг юқори 1000 дона дон вазни, дон хосили ЧДНСга нисбатан 80-80-70% суғориш тартибида, маъдан ўғит (NPK) 180:108:72 кг/га с.х., назоратга нисбатан «Чиллаки» навида 3,3-4,6 г, 6,0 ц/га, «Болгали» навида 1,8-2,3 г, 6,1 ц/га юқори бўлиши, маккажўхори 1000 дона дон вазни, энг юқори дон хосили ЧДНСга нисбатан 75-75-60 % сугориш тартибида, маъдан ўғит (NPK) 220:132:88 кг/га с.ҳ. назоратга нисбатан «Нарт» навида
10.8- 13,4 г, 7,2-7,7 ц/га, «Ўзбекистон-ЗОбАМВ» навида 14,3-21,0 г, 6,8-6,7 ц/га юкори бўлиши, бир бош карам вазни, энг юқори хосил ЧДНСга нисбатан 80-80-70 % сугориш тартибида, маъдан ўғит (NPK) 200:120:80 кг/га с.ҳ., назоратга нисбатан «Шаркия» навида 123-126 г, 8,7 т/га, «Ўзбекистон-133» навида 116-119 г, 7,7 т/га юқорироқ бўлиши, 1 та пиёзбош вазни, энг юқори хосил ЧДНСга нисбатан 80-80-70% сугориш тартибида, маъдан ўғит (NPK) 200:140:60 кг/га с.ҳ. «Сумбула», «Зафар» навларида назоратга нисбатан 19-22 г, 11,4 т/га, 24-25 г, 6,6 т/га юқори бўлишини қайд этиш мумкин.
7. Юқорида келтирилган мақбул вариантларда 1 ц хосил учун сарфланган сув микдори ғўзанинг «Бухоро-102» навида 96,6-120,8, «Термиз-49» навида 100,3-115, бошоқли дон экинлари ангизига экилган «Бухоро-6» навида 120,5-134,6, «Бухоро-8» навида 132,9-137,5, арпанинг «Болгали» навида 43,9-46,9, кузги бугдойнинг «Чиллаки» навида 47,1-48,3, маккажўхори «Нарт», «Ўзбекистон-ЗОбАМВ» навларида дон учун 84,9-102,8,
81.8- 101,1, кўк масса учун 7,7-7,8, 6,6-6,8, карамнинг «Шаркия», «Ўзбекистон-133» навларида 7,7-8,0, 7,7-7,9, пиёзнинг «Сумбула», «Зафар» навларида эса 11,7-11,9, 14,5-15,3 м3/ц йиллар бўйича кузатилганлигини кайд этиш мумкин.
Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқаришга тавсиялар:
8. Ўтлоқлашиб бораётган кам шўрланган сизоб сувлари сатхи 2-3 м, механик таркиби ўрта, оғир қумоқ тақирсимон тупрокларда асосий экилган ғўза навлари маъдан ўғит (NPK) меъёр-нисбати 220:132:88 кг/га с.ҳ., ЧДНСга нисбатан 70-75-65% сугориш тартибида 4-5 маротаба (0)1-3-1 тизимда суғоришлар ўтказилиши, «Бухоро-102» навида кўчат қалинлиги 100-110 минг туп/га, хар галги сугориш 740-1020 м3/га, масумий сугориш меъёрлари 3690-5000 м3/га, сугориш оралиғи 17-33 кун, сугориш давомийлиги гуллашгача 18-25 соат, гуллаш - хосил тўплашда 26-36 соат, пишишда 19-29 соат, ингичка толали «Термиз-49» ғўза навида 120-130 минг туп/га, 760-1040 м3/га, 3770-4670 м3/га, 18-31 кун, сугориш давомийлиги 18-24 соат, 25-33 соат, 19-28 соатни ташкил этиши, биринчи сугоришлар 7-25 июн, охирги сугоришлар 10 сентябрдан кечиктирилмаслиги тавсия этилади.
9. Кузги буғдойнинг «Чиллаки», арпанинг «Болғали» навларидан юқори хосил олиш учун маъдан ўғит (NPK) 180:108:72 кг/га с.х., кўчат қалинлиги 220-240 м2/дона, ЧДНСга нисбатан 80-80-70% сугориш тартибида 1-4-1 тизимда 6 маротаба суғорилиб, амал ўсув даврида 330-520 м3/га, мавсумий сугориш меъёрлари 2720-2790 м3/га, сугоришлар оралиги 9-21 кун, сугориш давомийлиги найчалашгача 11-15, найчалашдан бошоқлашгача 14-18, пишишда 13-17 соатни ташкил этиши тавсия этилади.
10. Бошокли дон экинлари ангизида парваришланган «Бухоро-6», «Бухоро-8» ғўза навларида кўчат қалинлиги 95-100, 100-110 минг туп/га, маъдан ўғит меъёр-нисбати 220:132:88 кг/га с.х., ЧДНСга нисбатан 65-65-65% сугориш тартибида 1-2-1 тизимда 4 маротаба бир марталик сув меъёри 780-1210 м3/га, мавсумий сугориш меъёри 3700-4010 м3/га, сугоришлар оралиги 21-30 кун, сугориш давомийлиги гуллашгача 17-22, гуллаш - хосил тўплашда 23-30, пишишда 19-26 соатни, биринчи сугоришлар 3-11 июлда бошланиши, охирги сугоришлар 15 сентябрдан кечиктирилмаслиги тавсия этилади.
11. Бошоқли дон экинлари анғизидаги маккажўхорининг «Ўзбекистон-306АМВ», «Нарт» навларидан юқори дон хосили етиштириш учун маъдан ўғит (NPK) меъёр-нисбати 220:132:88 кг/га с.ҳ., кўчат қалинлиги 65-67 минг туп/га, ЧДНСга нисбатан 75-75-60% сугориш тартибида 1-2-1 тизимда, амал сувлари 790-1030 м3/га, мавсумий сугориш меъёри 4740-4840 м3/га (3730-3840 м3/га, 1-2-0 тизим кўк масса учун), сугориш оралиги 11-20 кун, сугориш давомийлиги султон чиқаргунча 16-26, султон чикаришдан сут пишишгача 22-33, сут пишишдан тўлиқ пишгунча 19-30 соат бўлиши тавсия этилади.
12. Маккажўхоридан сўнг экилган кечки оқбош карамнинг «Шаркия», «Ўзбекистон-133» навларидан юқори хосил етиштириш учун маъдан ўғит (NPK) меъёр-нисбати 200:120:80 кг/га с.х., кўчат қалинлиги 45-50 минг туп/га, ЧДНСга нисбатан 80-80-70% сугориш тартибида 6-3-2 тизимда 11 маротаба сугорилиб, бир марталик сугориш меъёри 290-470 м3/га, мавсумий сугориш меъёри 4150-4180 м3/га, сугоришлар оралиги 9-15 кун, сугориш давомийлиги эса ўсув даврлари бўйича 10-17 соат бўлиши тавсия этилади.
13. Маккажўхоридан сўнг экилган пиёзнинг «Сумбула», «Зафар» навларидан юқори хосил етиштириш учун маъдан ўғит (NPK) меъёр-нисбати 200:140:60 кг/га с.х., кўчат қалинлиги 330-340 минг туп/га, ЧДНСга нисбатан 80-80-70% сугориш тартибида 11-3-2(3) тизимда 16-17 маротаба сугоришлар ўтказилиб, бир марталик сугориш меъёри 290-480 м3/га, мавсумий сугориш меъёри 5870-6300 м3/га, сугоришлар оралиги 8-13 кун, сугориш давомийлиги ўсув даврлари бўйича 7-20 соат бўлиши тавсия этилади.
Тупроққа ишлов бериш агротехнологиясини такрорий экинларнинг ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё қишлоқ хўжалиги амалиётида деҳқончиликда тупроқни муҳофаза қилувчи ресурстежамкор илғор технологияларни кенг жорий этиш орқали ерларнинг агрономик хусусияларининг яхшиланиши, экинлардан юкори ва сифатли хосил етиштириш ва ёқилғи-мойлаш материалларининг тежалиши хисобига махсулот ишлаб чикариш тан нархининг камайишига эришилмокда. Тупрокни химояловчи технологиялар дунё бўйича жами 70 млн гектардан ортиқ майдонда яъни, АҚШда 19,3 млн гектар, Бразилияда 17,4 млн гектар, Ҳиндистонда 14,8 млн гектар, Хитойда 12,3 млн гектар, Австралияда 3,5 млн гектар, Аргентинада 3,0 млн гектарда жорий этилмокда1.
Республикамизда аграр тармокда олиб борилаётган ислохотлар натижасида дехкончиликда экинлар структурасининг янгича тизими ва тупроққа ишлов беришнинг ресурстежамкор технологиялари жорий этилиши, пахта майдонларининг салмоғи қисқариб, кузги бошокли дон экинлари ва такрорий муддатларда дон ва дуккакли дон, сабзавот-полиз хамда ем-хашак экинлари майдонларини кенгайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда.
Дунёда аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан мунтазам таъминлаш борасида республикамизда қулай тупроқ-иклим шароитларидан келиб чиққан холда хар Йили бошокли дон экинлардан бўшайдиган бир миллиондан ортиқ сугориладиган майдонларида 120-130 кун давомида такрорий экин сифатида ғўза, маккажўхори, мош, соя, шоли, тариқ, кунжут, ем-хашак экинлари, картошка ва турли хил сабзавотлар экилиб, бир йилда икки мартагача юкори ва сифатли хосил етиштириш имкониятлари мавжуд. Шу сабабли, бошокли дон экинларидан бўшаган майдонларда такрорий экинлар учун қисқа вақтда далаларни сифатли тайёрлаш хамда тупрокка асосий ишлов беришнинг ресурстежовчи агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар долзарб бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох қилиш ва ривожлантириш чор-тадбирлари тўғрисидаги» қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 15 январдаги «2015 йилда республиками ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжаланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устивор вазифалари тўғрисидаги» №1-сон йиғилиш баёни хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг мақсадн типик бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойдан сўнг, такрорий экин экиш олдидан ерга ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш орқали тупроқ унумдорлигини ошириш ва такрорий экинлардан юкори хамда эртаги хосил етиштиришнинг ресурстежамкор агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор типик бўз тупрокдар шароитида бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда пуштани 8-10 см чукурликда культивация билан юза ишлов бериб юмшатиш билан бирга, бир йўла соя, мош ва маккажўхори уруғларини экиш усуллари яратилган;
такрорий экин экиладиган майдонларга берилган юза ишлов экиш билан бирга ўтказилганда, экин майдонларига тракторни 3-4 маротаба кам кириши натижасида тупроқнинг макродонадорлиги, хажм массаси ва говаклиги яхшиланиши аникланган;
ресурстежамкор янги усул билан ерга (8-10 чукурликда) юза ишлов бериш хисобига такрорий экинларни экиш муддати 7-10 кунга эрта бўлиб, экинларни ўсиши, ривожланиши ва хосил тўплаши яхшиланган;
ерга ресурстежамкор, минимал усулда юза ишлов бериш натижасида тупроқ унумдорлигининг ошиши ва махсулот ишлаб чиқариш тан нархи камайиши аникланган.
Хулосалар
1. Тадқиқотлар ўтказилган барча йиллар давомида тупрокдаги харакатчан ва ялпи озиқа унсурлар микдори ерга ишлов бериш усуллари ва такрорий экинларнинг турларига қараб қисман ўзгариб бориши, бироқ дастлабки агрокимёвий ҳолатига нисбатан сезиларли ўзгариш кузатилмади.
2. Тупроққа 8-10 см чукурликда культивация билан (юза) ишловни уруғ экиш билан бирга ўтказиш, бошқа вариант (чуқур ишлов) ларга нисбатан экин майдонига тракторларни 3-4 маротаба кам киришини таъминлаб, тупроқни хайдов қатламидаги агрономик жихатдан фойдали заррачалар (<10->0,25 мм) яхшиланиб, натижада унинг донадорлиги соя экилган майдонда 4,0-8,4%, маккажўхори экилган майдонда 0,3-4,2% гача юкори бўлиши, ғоваклиги унинг хажм массасига мутаносиб холда бўлди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида тупроқнинг хайдов (0-30 см) қатламида агрофизикавий холат яхшиланиб бошқа вариантлар (чуқур ишлов) га нисбатан деярли фарқ қилмади.
3. Такрорий экинларнинг ўсув даври бошида ва охирида ўтказилган тупроқ тахлиллари 28-30 см чукурликда хайдаб, бороналаб, молалаб экин экилган вариантда бошқа вариантларга нисбатан тупроқни сув ўтказувчанлиги 10,3-77,4 м3/га гача, айниқса бошлангич 3 соатда юкори бўлди. Ерга 8-10 см чукурликда культивацияни экиш билан биргаликда ўтказилган вариантда эса 16-18 см чукурликда чизеллаб уруг экилган вариантга нисбатан сув ўтказувчанлик 9,7-66,9 м3/га кўплиги ёки назорат варианти кўрсаткичларига якин маълумотлар олинди.
4. Кузги буғдойдан сўнг такрорий экин сифатида соя ва маккажўхори экилган уругини экишдан олдин, ерни 8-10 см чукурликда культивация ёрдамида ишлов бериб, бир йўла уруг экилганда 16-18 см чукурликда чизель ёрдамида ишлов бериб экилган вариантга нисбатан униб чикиш даражаси 4,1-6,8 фоизгача, кўчат калинлиги 3,9-7,2 минг дона/га гача юқори бўлиши хамда 28-30 см чукурликда омоч билан хайдаб+бораналаб+ молалаб экилган вариантдан катта фарқ қилмаслиги кайд этилди.
5. Тупроққа юза ишлов берилган вариантларда бетона ўтлар билан ифлосланиш микдори хайдаб сўнг экилган вариантга нисбатан 13,7-102,5 дона/м2 гача юқори бўлиши кузатилди.
6. Тупроққа 28-30 см чукурликка хайдаб такрорий экин сифатида маккажўхори экилган вариантга нисбатан ўсимлик қолдиғи қолдириб (мульчалаш) доимий пуштага юза ишлов бериб, экилган вариантларда тупроқнинг хажм массаси мақбул холатда сакланиши таъминланиб, дастлабки холатга нисбатан хайдов (0-30 см) катламда йиллар мобайнида уни 0,125-0,191 г/см3 гача яхшилангани хамда ўсимликнинг ўсиб, ривожланишига ижобий таъсир этиши аниқланди.
7. Тупроққа иккала усулда ишлов бериб, 25% ўсимлик қолдиғи қолдирилган вариантда, 100% ўсимлик қолдиғи қолдирилган вариантга нисбатан 2,8-3,9 ц/га гача маккажўхори дон хосили юкори бўлди.
8. Тупроққа 8-10 см чукурликда культивация ёрдамида ишлов бериб, бир йўла соя ва маккажўхори экиш, қисқа муддатда ўсимликни ўсиб, ривожланишини таъминлаб, юкори хосил етиштириш имконияти яратилди. Ёқилғи сарфи 3-4 баробар микдорда тежалиб, етиштирилган хосил хисобига юкори иқтисодий самарадорликка эришилди. Ерни анъанавий усулда (28-30 см чукурликда хайдаб, бораналаб, молалаб сўнг экиш) ишлов берилган вариантда такрорий экинлардан юкори хосил олинишига қарамай ортиқча сарф-харажат хисобига иктисодий самарадорлик ва рентабеллик даражаси юза (культиватор ёрдамида 8-10 см) ишлов берилган вариантга нисбатан паст бўлиши аникланди.
9. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқларидан унумли фойдаланишда такрорий экинлар экиб, ахолини кўшимча озиқ-овқат, чорвани ем-хашак махсулотлари билан таъминлашда, айниқса ўсимликларни морфо-биологик ўсиб, ривожланишини тезлатиш, тупроқни физик ва сув-физик, агрокимёвий хусусиятларини яхшилаш, экин майдонларига тракторларни киришини 3-4 маротаба камайтириш ва шу микдорда ёқилғи сарфини тежашда янги, тежамкор технология, яъни буғдойдан бўшаган майдонлардаги мавжуд пушталарга 8-10 см чукурликда культивация ўтказиш билан бирга соя, мош ва маккажўхори уругини экиш тавсия этилади.
Ўзбекистон Республикасида демографик жараёнлар ва уларнинг ҳудудий хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон ахолиси динамииаси, туғилиш, ўлим, миграция каби демографии жараёнлар билан ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш ўртасидаги ўзаро боглиилин масалалари халқаро хамжамиятнинг диққат марказида бўлиб келмокда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «аҳолишунослии соҳасидаги мақсад ва стратегиялар, маданий, иктисодий ва ижтимоий тараққиётнинг асосий таркибий қисми саналиб, унинг бош вазифаси барча инсонларнинг хаёт сифатини оширишдан иборат»1.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, энг муҳим ва қимматли ресурс ҳисобланган инсон омилига, соглом она ва соглом бола тамойилига асосланган демографии масалаларнинг худудий жиҳатларига алоҳида эътибор наратиб иелинмонда. Ўзбеиистон Республинаси хунумати томонидан оналии ва болалиини мухофаза қилиш, оила институтини мустахиамлаш, ахоли турмуш даражасини юисалтириш бўйича натор фармон ва иарорлар иабул нилинди. Бу борада амалга оширилган чора-тадбирлар оналар ўлимининг 3,2 баробар, болалар ўлимининг 3,4 баробар иамайишида, ахолининг ўртача умр нўриш даражаси 66 ёшдан 73,5 ёшга узайишида, ахоли бандлии даражасининг, айнинса, аёлларда ўсишида муҳим аҳамият иасб этди.
Дунё минёсида барнарор ривожланишни таъминлаш, ахолининг репродуктив саломатлигини саилаш, демографии жараёнларни бошнариш, оилани тўғри режалаштириш, ижтимоий-иитисодий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиииш, ахолишунослин ва жамият тараиииётини мутаносиблаштиришга наратилган мухим мансадларни ифода этади. Ахоли сони динамииаси, худудий-демографии тарииби, жойланиши, ахоли таирор барпо бўлиш жараёнлари минтаиалар табиий, ижтимоий-иитисодий географии шарт-шароитига монанд равишда ўзгариб боради ва мамлаиат, вилоят, шахар ва иишлонлар демографии холатини, вазиятини вужудга нелтиради. Шу боисдан, демографии ривожланишининг худудий хусусиятларини тадиии этиш мухим илмий-амалий ахамиятга эга бўлган долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ-1096-сон «Она ва бола саломатлигини мухофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 13 мартдаги 68-сон «Ўзбекистон Республикаси ахоли пунктларининг маъмурий-худудий тузилишини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидамги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг максади демографик жараёнларнинг географик хусусиятларини аниқлаш ва минтақалар демографик ривожланишининг асосий йўналишларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгнлнгн:
барқарор ривожланишга таъсир этувчи демографик хавфсизлик индикаторлари ва уларнинг худудлар миқёсида ижтимоий-иқтисодий оқибатлари асосланган;
ижтимоий демографик ривожланишдаги ўзгаришларни хисобга олган холда, геодемографик ва демогеографик тадқиқотларнинг методологияси демогеографик районлаштириш асосида такомиллаштирилган;
худудларнинг демографик сигим (ХДС) даражаси жами ахоли, ёш-жинс таркиби бўйича ишлаб чиқилган, ахоли пунктларини худудий ташкил этиш билан ахоли такрор барпо бўлишининг демогеографик хусусиятлари аникланган;
республика ахолиси ўлими ва ўртача кутилаётган умр давомийлигини де Муавр усули бўйича моделлаштириш асосида уларнинг ўзаро корреляцияси ва динамикаси асосланган;
демография, ахоли бандлиги ва мехнат бозори масалаларида сохага оид муаммоларни хал этиш хамда ахоли бандлигини таъминлаш дастурини мониторинг қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
демографик ривожланишнинг ўрта ва узок муддатли истиқбол кўрсаткичларига асосланган демографик прогноз параметрлари ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертацияда демографик жараёнларнинг худудий хусусиятлари бўйича амалга оширилган тадқиқотлар куйидаги хулосаларни қилишга имконият яратади:
1. Тадқиқот иши натижалари, ахоли ўртасида шаклланган демографик караш, фикр ва муносабатлар жуда тезлик билан ўз ўрнини топаётганлиги кўрсатади. Кўп болаликдан, ўрта ва кам болаликка ўтиш демографик ривожланишни оптималлаштириш, яъни оилада тугилаётган фарзандлар сонининг макбул вариантини танлаш, мамлакат ижтимоий-иктисодий ва ижтимоий-демографик ривожланишига мое келадиган оила типини вужудга келтириш, болалар ва меҳнат ёшидаги эркаклар ўлимини камайтириш, миграция сиёсатини бошкаришни такозо этади.
2. Тугилишнинг кискариши эвазига вужудга келадиган «демографик имконият» эшиклари киска 10-20 йил муддат билан очилади. Мазкур даврда мамлакат учун берилган ушбу «демографик бонус»дан иктисодиётни ривожлантириш, иктисодиётнинг ракобатбардошлигини таъминлаш, ахоли ўртасидаги мавжуд кам таъминланганлик, ишсизлик, бандлик муаммоларини ижобий хал этиш максадида фойдаланиш ўринлидир. Бинобарин, ишсизлик, бандлик муаммолари демографик чоралар билан эмас, балки факат иқтисодий чоралар оркали ечилади.
3. Сўнгги йилларда кишлок жойларда шахарларга Караганда, тугилиш даражаси тезлик билан пасаймокда. Оқибатда, ўтиш даврида ахоли ёш таркибида болалар улушининг кискариши, мехнат ёшидаги ахоли қатламининг ортиши рўй бермокда. Бу эса ҳозирдан иқтисодий ва демографик ривожланишни мутаносиблаштиришни зарур қилиб кўяди. Чунки, мамлакат ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари шу тахлитда тўхтовсиз ўсишда давом этса, истиқболда юқори кўрсаткичларга эришишимиз муқаррар, аммо ахолининг демографик майли, қарашлари, фикрини ўзгартириш узок вақт ва харажат талаб этишини хозирдан ҳисобга олиниши лозим.
4. Узбекистан Республикаси вилоятларининг 57,1 фоизи, ахолисининг 64,4 фоизи ахоли зичлиги 150 киши ва ундан кўп бўлган худудларда жойлашган. Мазкур худудлар Сирдарё, Хоразм, Самарканд, Тошкент вилояти ва шахри хамда Фарғона водийсига тўғри келади. Бу эса, ахолининг шимол ва жанубдан марказ ва шарққа томон тобора зичлашиб, демографик босим ортиб боришидан далолат беради, оқибатда, ушбу вилоятларнинг худуд демографик сиғим имкониятини янада оширишга, ахоли ўсиши билан ижтимоий-иқтисодий тараккиётни мутаносиблаштиришга эътибор қаратиш зарурлигини билдиради.
5. Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Самарканд, Жиззах, Наманган вилоятлари ахолиси табиий кўпайишидаги хусусиятлар узок вақт давомида репродуктив ёшдаги ахоли сони ва салмоғи ортиб боришини таъминлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шахрида аксинча, ушбу ёшдагилар улушининг кискариши рўй беради. Демографик хавфсизлик масалаларида мазкур худудлар ижтимоий-демографик таркиби, демографик тараққиётидаги номутаносибликларга жиддий ахамият бериш талаб этилади.
6. Республиканинг тоғли I-гуруҳидаги туманларда ахолининг ўртача йиллик кўпайиш суръати юкорилиги, каровсиз тог ён багирлари, унумдор яйловлар кискариши, сув, ер етишмаслиги, қишлоқ хўжалигидан олинадиган озиқ-овқат махсулотлари нархининг кўтарилиб кетишига олиб келди. П-чўл гурухидаги туманлар ахолиси ўсиш суръати нисбатан паст, ХДС даражаси юқори, бирок келажакда ахоли сони етишмаслиги муаммоси даставвал шу ерда кузатилади, ахоли ўсиши ва жойланишининг ижтимоий-иктисодий муаммоларини ечишда, айнан, мазкур минтақа ўзига хос етарли шарт-шароитга эга бўлади.
7. III-гурухдаги ахоли пунктларининг йириклиги, ахолиси кўп ва гуж тўпланганлигини инобатга олиб, янги иш ўринлари ташкил этиш; кўп ишчи кучи ва илм талаб корхоналарни куришга, борларини модернизациялаш; қишлоқ жойларда саноат корхоналарнинг филиал, цехларини очишга устувор ахамият бериш лозим. Чунки, бу худудларда ижтимоий объектлар тармогини шакллантириш ва ривожлантириш, демографик салохиятдан фойдаланиш имконияти юкори. Демографик салохият ва сигим билан боғлиқ муаммолар ечимини топишда, демографик бонусдан фойдаланишда хориж тажрибасини даставвал ушбу худудларда қўллаш мақсадга мувофиқ.
8. 1991-2015 йиллар давомида Тошкент, Навоий вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шахри ахолисининг механик ўсиш коэффициенти нисбатан баланд бўлди. Демографик хавфсизлик нуқтаи-назардан, бу худудларда миграциянинг вужудга келтирадиган хавфлари юқори. Минтақавий дастурларда ушбу худудларнинг ахоли миграцияси билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш зарур.
9. Республиканинг хозирда 8 та вилоятида 0-15 ёшгача бўлганларнинг жами ахолидаги хиссаси умуммамлакат кўрсаткичидан юқори. Аксинча, Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шахрида ушбу ёшдагилар улуши нисбатан кичик. Айнан мазкур худудларда болалар-ўсмирлар депопуляцияси туфайли ахолининг ёш таркиби тўлиқ стационарга, ахоли такрор барпо бўлиши оддийдан қисқарган турига тезлик билан ўтилади, ахолининг хар икки томонлама қариши хавфи кучаяди, ўлим даражаси ортади.
10. Республиканинг айрим худудларида, хусусан, Қуйи Амударё, Фаргона ва Жанубий демогеографик районларда ХДС даражаси пастлиги, хозирги ижтимоий-иқтисодий ва демографик холати прогноз йилларида ўсиб бораётган ахолини боқиш, жойлаштириш масаласида муаммоларни келтириб чиқаради. Ушбу районларда ХДС даражасини оширишга эътибор каратиш, демографик инвестицияни ўз ўрнида тўғри ажратилиши, ахолини худудий ташкил этиш масаласига алохида ахамият бериш лозим.
11. Республикадаги бугунги демографик вазият, ахолининг демографик онги, майли келгуси истиқболда демографик жараёнларда модернизациялашув рўй беришидан далолат беради. Бу эса, Олий ва Ўрта Махсус таълим муассасаларида демография, ахолишунос мутахассисларни тайёрлашга эътиборни кучайтириш, «Аҳолишунослик ’’ илмий-тадқиқот лабораториясини, бўлимларини ташкил этишни тақозо этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни Мувофиклаштириш Кенгаши демография, геодемография доирасида олиб бориладиган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш фойдадан холи эмас.
12. Ўзбекистонда бугунги кунда амалда бўлган никох ёшининг қуйи чегарасини бир ёшга кўтариш таклиф этилади. Сабаби, «Таълим тўғрисидамги қонун ва кадрлар тайёрлаш бўйича Миллий дастурга мувофиқ узлуксиз таълим тизими республикада 12 йилни ўз ичига олади. Мавжуд таълим тўғрисидаги қонунга биноан ёшлар 17-18 ёшда умумтаълим дастурининг учинчи босқичида, яъни ўрта махсус билим ва касб-хунар таълимини олиш билан банд бўлади. Шундан келиб чиққан холда, никох қуриш ёшининг қуйи чегарасини эркакларда 19 ёш, аёлларда 18 ёшдан белгилаб ўзгартириш мақсадга мувофикдир.
13. Демографик жараёнларининг худудий хусусиятларини тадқиқ этиш давомида ахоли тўғрисида баъзи статистик маълумотлар етишмаслиги, ноаниклиги, айрим маълумотларнинг узлуксизлиги таъминланмаганлиги ёки умуман йўқлиги кузатилди. Мазкур мавзуда кўтарилган масаланинг долзарблигидан келиб чиқиб республикада навбатдаги «Аҳоли рўйхатиинн ўтказиш зарур. Қолаверса, демографик жараёнлар бўйича мунтазам тадқиқот олиб борувчи ва бу соҳанинг аҳволи билан ҳукуматни хабардор қилиб турувчи, давлат демографик сиёсатини амалга оширувчи махсус «Аҳолишунослик» Давлат комиссиясини тузиш зарур.
Юқорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш давлат ахамиятига эга дастурларни яратишда, минтақалар ахолиси ва ахоли пунктларини худудий тўғри ташкил этишда, миллий ахоли сиёсатининг мухим бўғинлари бўлган демографик, бандлик, миграция ва урбанизация сиёсатларини амалга ошириш ва бошқаришда ўта мухимдир.
Биологик объектларга нейтрон-эгаллаб олиш терапияси таъсирини ўрганиш
Диссертация мавзусининг долзарб.зиги ва зарурати. Жахон соғликни сақлаш ташкилоти халқаро онкологик изланишларни қўллаб-қувватлаш агентлигининг (IARC) дунё миқёсидаги рак бўйича янгиланган GLOBOCAN 2012 маълумотларига кура, онкологик касалликлар касалланиш ваўлим холатларининг асосий сабабларидан хисобланади -“2012 йилга қадар 14 миллион янги касалланиш холатлари, 8,2 миллионтаўлим холатлари кузатилган”1.Замонавий тиббиётда нур терапияси онкологик касалликларни даволашдаги энг самарали усуллардан бири сифатида тан олинган. Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) маълумотларига кўра, онкологик касалликка чалинган беморларнинг 70 фоизи унинг турли кўринишларига эхтиёж сезиши таъкидланади. Бирок, баъзи беморларда янгидан пайдо бўлган ёмон шишларнинградиотўлқинларига чидамли, нур терапиясининг анъанавий усуллари, яъни гамма ёрдамидаги радиотерапия ва электрон нурланишга бардошли шакллари учраб туради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб ахолига тубдан янги, сифатли тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, соғлиқни саклаш тизимининг сифатли моделлари жорий қилинди ва бунинг натижасида сезиларли ижобий натижаларга эришилди.Юқорида таъкидланган огир касалликларга кураша олувчи истиқболли технологияларни қидириш ва ишлаб чиқиш бўйича мамлакатимиз олимлари фаол харакат қилишда давом этмокдалар. ХХ1асрнинг бошларида онколог-шифокорлар ядро медицинасига катта ишонч богламокдалар. Аввало, бу турли энергияларнинг нейтронлари бўлиб, ядро реакторлари уларнинг манбалари хисобланади. “Фотон нурланиши билан даволаб бўлмайдиган ўсмаларни нейтронлар билан даволаш муваффақиятли кечади, рак (саратон)нинг барча турлари ичидаги уларнинг салмоги эса 30% га якин”.
Ҳозирги кундажахон миқёсида радиацион онкология нурланишдан ўсма атрофидаги соғлом тўқималарни шикастламайдиган ва фақат шу ўсма бор бўлган тўқималарни нурловчи технологияларни талаб қилади. “Хавфли ўсма хужайраларини танлаб шикастловчи муаммонинг ечимидаги йўналишлардан бири нейтрон эгаллаш терапияси (НЭТ) услуби хисобланади”3. НЭТ - ўсма хужайраларини иссиқлик ёки эпи-иссиқлик нейтронларини нейтрон эгалллашининг катта кесимига эга бўлган, гадолиний билан бойитилган атомлар оқими билан нурлашга асосланган бинар нур терапияси усулидир.Унинг таъсир қилиш принципи ядро реакцияси ва эпи-иссиқлик нейтронларининг ўсма хужайраларида мавжуд бўлган бор ёки гадолиний атомлари билан тўқнашувидан катта хажмдаги энергияни ажралиб чиқишидан иборатдир. Шундай қилиб, ўсма хужайраларига гадолиний киритилиш эвазига уларни нейтрон оқими билан нурлашда ўсма терапевтик дозани ўзига олади ва унда уни ўраб олган меъёрий тўқималарга зарар етмайди, яъни нурланиш натижасида кутилган натижага тўлақонли тарзда эришилади4. Ўсма хужайраларига киритиладиган, юқори эгаллаш кесимига эга бўлган атомларнинг нейтронлар билан танланиб ўзаро харакат қилиши ушбу услубиятдан анъанавий даволаш усуллари билан даволаб бўлмайдиган хавфли шишларни даволашда фойдаланиш имконини беради ва шу сабабли хам ўсмаларни даволашнинг жуда истиқболли услуби хисобланади*.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2011йил28ноябрдаги ПҚ-1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустахкамлаш ва фаолия-тини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан белгиланган вазифаларни муайян даражада бажаришга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат килади.
Тадкикотнинг макса ди тажриба моделида хавфли ўсмаларни даволаш учун нейтрон эгаллаш терапияси технологиясини тайёрлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ядро физикаси института базасида НЭТ ўтказиш учуй шарт-шароитлар (нурлаш учуй қутисимон иншоот, фиксатор контейнер, кўтариш қурилмаси)яратилган;
бирламчи ўсма ўчоғига ЯФИ ЎзР ФА реактори нейтрон боғлами таъсири учун НЭТни ўтказиш параметрлари ва методикаси аниқлангани;
нурланаётган объектга (тажриба сичқон ва каламушлари) нисбатан нейтрон боғламини ўз фазовий маҳаллийлаштириш бўйича тадқиқотлар ўтказилган, жумладан, фойдаланилаётган нейтрон боғлами апертурасигабоғлиқ тарзда, гамма ва нейтрон нурларнинг реактор каналидан дозали тақсимланиши ўлчанган;
ўсма ичига восита юборишда магневистнинг фармококинетикаси ўрганилган ва бу нурланишгача ушбу воситанинг юборилиш вақтини аниқлаш имконини берган;
ўрганилган Магневист воситасини ўсма ичига юборишда НЭТнинг ўсмага қарши фаоллиги ўрганилган.
Хулоса
1. Тажриба Саркома - 180 ўсмали жониворларда олдиндан 3-5 Гр дозалардаги НЭТ ва Магневист воситасини интратуморал киритиш ўсмалар ўсишини тўхтатишнинг юқори фоизига (92-97%) эга ва унда III-IV даражадаги даволаш патоморфози устунлик қилади, ўсмага қарши таъсир эса нурлаш дозаси ва вақтига бевосита боғлиқ бўлади.
2. Магневист воситасини ички туморал юбориш ва турли дозадаги НЭТ қўшилгандан сўнг сичқонларнинг ўпкаси, юраги, жигари, талоғи каби ички органлари билан ўтказилган патоморфологик тадқиқотнинг кўрсатишича, 4 Гр дозадаги бу каби таъсир тури умумий токсик таъсирга эга эмас ва у келгусидаги тажрибавий ва клиник тадқиқтлар учун энг оптимали, деб танланди.
3. НЭТ нурлаш олдидан Магневистни қорин пардаси ичига 3 ва 6 Гр дозада юборишда аниқланишича, бу турдаги таъсир ўсманинг ўсишини сезиларли микдорда (74-78% га) пасайтирди, бирок у паренхиматоз органларга таъсир эттирилганда сезиларли ножўя таъсирларни келтириб чиқарди.
НЭТни самарали амалга ошириш учун l57Gd гадолинийни интратуморал киритилишида унинг зарур бўлган дозаси 8-10 мг/кг ва элиминация тезлиги 15-20 дақиқага тенглиги аникланди.
Ўткир деструктив панкреатит ташхиси ва давосини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарб.тиги ва зарурияти. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фикрига кўра, ўткир абдоминал патология таркибида ўткир панкреатит (УП) З-уринни баркарор эгаллаб, турли статистика маълумотларига кўра йилига хар 1 млн. ахоли бошига хисобланганда 200 тадан 800 тагача беморни ташкил этмокда1. ЎПдаги умумий леталлик сўнгги 10 йил мобайнида бир хил даражада сақланиб келмокда ва касаллик деструктив шаклларининг салмоғига караб 3-6% оралиғида учрамокда. Ўткир панкреатитнинг оғир шаклларида (ОЎП) ўлим даражаси 20-45% оралиғида сақланиб қолаётир’. Ташхислаш усулларини такомиллаштириш борасида эришилган муайян ютуқларга қарамай касалхона шароитида йўл қўйилган диагностик хатоликлар карийб 26%га етмокда, бошқа ўткир хирургик касалликлар гумон қилиниб, 17,2% гача беморларда операция ўтказилаётир3. Инфекцияланган панкреонекрозни хирургик даволашнинг умум кабул килинган протоколларида очик некрэктомия усулларини кўллаш тавсия этилади, бирок мазкур амалиётларда асоратларнинг учраши (34-95%) ва леталлик даражаси юқори (11-39%) бўлади4. Шунинг учун хам ушбу огир тоифага тааллукли беморларни даволашга анъанавий тарзда ёндошувларни қайта кўриб чиқиш баробарида минимал инвазив усулларга кўрсатмаларни кенгайтиришга бўлган эхтиёж янада ўткирроқ сезилмокда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданок ахолига кўрсатилаётган юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган хирургик ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва кўламини кескин кенгайтириш юзасидан кенг камровли дастурий тадбирлар узлуксиз амалга оширилиб келмокда. Жумладан панкреатитнинг деструктив шаклларини ташхислаш ва хирургик даволашда кам шикастли усулларни кенг жорий этилиши, миниинвазив ва анъанавий очик усулларни қўллашнинг босқичма-босқичлиги ва кетма-кетлиги йўлга қўйилмоқда. Операциядан кейинги асоратларнинг учрашини камайтириш, тикланиш муддатларини қисқартириш, касаллик кайталанишларининг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий муаммоларни хал килиш имкониятлари сезиларли кенгайди5.
Жахон миқёсида ЎПнинг патогенези ва танатогенезини чуқурроқ ўрганиш ва унинг асосида эрта диагностика килиш ва даволашнинг оқилона усулларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар изчил равишда олиб борилмокда ва ихтисослашган адабиётда кенг чоп этилмокда, турли хил анжуманларда кизғин мухокама қилинмокда. Мамлакатимиз шошилинч тиббий ёрдам тизими (ШТЁТ)нинг барча стационар бўлинмаларини охирги йилларда юқори технологияли даволаш-диагностика ускуналари билан жихозлаш ва сўнгра қўшимча жихозлаш натижасида юзага келган имкониятлардан келиб чиккан ҳолда ўзбекистонлик олим-мутахассислар тўплаган клиник тажрибани тизимга кенг тадбик килишга хамда илмий асосланган протоколлар ва тавсияномалар негизида панкреатитнинг деструктив шаклларига учраган беморларга шошилинч хирургик ёрдам сифатини салмокли ошириш долзарб вазифа сифатида юзага чикди.
ЎП ва унинг асоратлари билан боғлиқ санаб ўтилган илмий-амалий муаммоларнинг ҳал этилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107 «Узбекистан Республикаси согликни саклаш тизимини ислоҳ қилишнинг Давлат дастури тўғрисида»ги фармони янги истиқболларни очди, унга кўра мамлакатда сифат жиҳатдан янги бўлган ягона ШТЁТ ташкил этилган бўлиб, унда хозирги вақтда ургент хирургик патологияли беморларнинг асосий кисми жамланган. Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сонли «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустахкамлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил килишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкиқотнинг мақсади ўткир деструктив панкреатитам комплекс даволаш натижаларини беморларни олиб боришда оптимал босқичли кўп йўналишли тактикани ишлаб чиқиш асосида яхшилашдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилигн қуйидагилардан иборат:
мазкур иш дастлабки тадқиқотлардан бири бўлиб, унда ўтказилган тиббий-ижтимоий статистик тахдилга асосланган ҳолда Узбекистан Республикасининг турли худудларида ўткир панкреатитнинг тарқалганлиги, частотаси ва клиник кечиш хусусиятлари аникланган;
биринчи бор ЎПни даволаш тажрибаси умумлаштирилган бўлиб, унга асосланган ҳолда ташкил этилган шошилинч тиббий ёрдам универсал тизими ўзининг максимал самарадорлиги ва натижаси билан «...Ўзбекистоннинг хар бир фуқароси, қаерда яшаётганлигидан, моддий имкониятларининг кандайлигидан катъий назар зарур стандартдаги шошилинч тиббий ёрдамни олиши зарур» деган асосий тамойилни рўёбга чикаради;
ўткир панкреатитни комплекс ташхислаш ва унинг оғирлигини бахолашда клиник, лаборатория, нур ёрдамида ва ускунали усулларнинг самарадорлигини тахлил қилиш асосида ўткир панкреатитнинг патоморфологик шаклини хамда клиник кечиш оғирлигини прогнозлашнинг РШТЁИМ шароитларига мослаштирилган ва модификацияланган усули таклиф этилган;
турли хил текширув усуллари маълумотларини корреляциявий тахлил килиш асосида ўткир панкреатит деструктив шаклларининг ривожланиш хавфини, унинг огирлик даражасини, асоратларини ва летал оқибатларини бахолашнинг сифат ва микдор мезонлари аниқланган;
ЎПни даволашда турли усулларнинг самарадорлиги бахоланган ва уларга кўрсатмалар ишлаб чиқилган, касалликнинг этиологияси ва муддатларига, деструктив асоратларнинг оғирлиги ва кўламига кўра хирургик даволашни эрта фаоллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги аникланган;
ўткир панкреатитни комплекс даволашда турли даволаш-тактик ёндашувлар ва усулларни кўллаш самарадорлигини тахлил килиш натижаларини эътиборга олган холда хирургик тактиканинг рационал алгоритмлари ишлаб чиқилган ва ТЎПни жадал даволашнинг ягона баённомаси стандартлаштирилган;
катта дуоденал сўрғичнинг тиқилган тошлари замирида ЎПни даволаш натижаларини танқидий тахлил килиш оркали, панкреатитнинг тегишли клиник, инструментал ва лаборатор белгилари бўлмаган такдирда хам билиар панкреатит ривожланмасидан олдин эндоскопик текшириш ва даволаш муолажаларини ўтказиш зарурлиги асосланган.
Хулоса
1. Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг маълумотларига Караганда Республикада ўткир панкреатит билан касалланиш катта ёшдаги 100000 ахолига 15 тани ташкил килади, бунда унинг частотаси жами ургент абдоминал патология таркибида 6,4% га етади.
2. ЎПли беморлар 60,4% холларда РШТЁИМ ва унинг вилоятлардаги филиалларига ётқизилади, ўтказилган барча операция амалиётларининг 64,8%и шуларнинг улушига туғри келади. ЎПнинг енгил шаклли беморларнинг 85,4%ида (8793) хамда ОЎПнинг 14,6%ида (1507) аникланган; ўз навбатида, олиб борилган даволаш тактикасига кура 89,5% (9221) бемор консерватив даволанган ва 10,5% (1079) беморлар операция қилинган.
3. ЎПни верификациялашда УТТнинг информативлиги беморнинг индивидуал хусусиятларига, бирламчи текширишнинг муддатларига ва мое равишда патологик жараённинг оғирлигига кўп жихатдан богликдир. Чунончи, ЎПни эрта ташхислашда самарадорлик 82%га етиши мумкин, кеч ташхислашда ва деструктив шакллари ривожланганида атиги 55,9% га, инфекцияланган асоратларда эса - 18,2% га етади.
4. ЎПда жараённинг огирлиги ва таркалганлигини бахолашнинг юкори информатив усули КТ (сезгирлиги 92,4% гача) хисобланади, бунда УТТ билан таққосланганда, касалликнинг деструктив шаклларини деталлаштиришда КТнинг диагностик потенциали 55,9% дан 87,9% гача, инфекцияланган асоратларда эса 18,2% дан 55,3% гача ошади.
5. ЎПда тизимли яллигланиш реакциясининг анъанавий кўрсаткичлари (ИЛИ, МСМ, лейкоцитоз даражаси) сезгирлигини таққослаш патологик жараённинг огирлиги ва таркалганлигини киёслашда уларнинг самарадорлиги паст эканлигини кўрсатган (г<0,36). Бунда, СРОнинг сезгирлиги инфекцияланган панкреонекрозда 61,7-72,6% ни ташкил этган (г=0,53), ўз навбатида РСТ даражаси энг специфик ва сезгир хисобланиб, унинг информативлиги 80,1-91,3% га етади (г=0,71).
6. Диагностик лапароскопия ошкозон ости безининг вентрал юзасидаги паренхиматоз ўзгаришларнинг оғирлигини аниқлашнинг муқобил усулидир, унинг умумий верификациявий аниклиги 84,0% ни ташкил килади.
7. ЎПли беморларда APACHE II, SAPS ва Ranson интеграл шкалаларининг прогностик қиммати ўртача самарадорликка эга бўлиб, умумий сезгирлиги 78,3-88,5% ни ташкил этади, бу эса уларни касаллик огирлиги ва динамикасини бирламчи бахолашда қўллаш имконини беради.
8. ОЎПли беморларда, қоринпарда ортида аъзодан ташқаридаги асоратлар бўлмаганида, лапароскопия амалиёти очик операцияларга мукобил бўла олади, у операциядан кейинги асоратлар частотасини 35,4% дан 18,5% гача, леталликни 13,4% дан 7,4% гача пасайтириш имконини беради. Бунда жараённинг авж олиши туфайли, факат 3,7% холлардагина, такрорий операция ўтказишга зарурат юзага келади.
9. Билиар панкреатитнинг умумий таркибида КДС ТТ замиридаги ЎП улуши 4,8% ни ва жами «тиқилиш» холатларининг 56,3%ини ташкил этади. Мазкур клиник вазиятнинг келиб чиқишидаги асосий омиллар: тикилиш давомийлиги, ТВИ кўрсаткичлари юкори бўлган кекса ёшдаги пациентлар, шунингдек қанд касаллиги бўлиб, бу ОЎПнинг анча юкори фоизларда (51,0%) ривожланиши билан тавсифланади.
10. ЎПнинг асоратли шакллари учун ишлаб чиқилган алгоритм уларни киёслаш сифатини 79,3% дан 90,1% гача кўтариб, шунинг билан консерватив тактиканинг улушини 96,0% дан 98,4% гача ошириш, ва оқибатда, хирургик амалиёт ўтказиш заруратини 2,7% дан 0,7% гача хамда умумий леталлик кўрсаткичини 1,45% дан 0,88% гача пасайтириш имконини берган.
11. ЎПнинг деструктив шакллари учун ишлаб чикилган алгоритм бирламчи ташхислаш сифатини яхшилашга, хирургик амалиётнинг ноадекват тактикасини танлаш эхтимолини 20,8% дан 11,7% гача камайтиришга, даволаш самарадорлиги кўрсаткичини 66,2% дан 81,4% гача оширишга ва леталлик частотасини 33,8% дан 18,6% гача камайтиришга имкон берган.
12. ОЎПли беморларни жадал олиб боришнинг стандартлаштирилган баённомаси татбик этилиши даволаш натижаларини анча яхшилайди, бу эрта леталлик частотасининг 34,5 дан 16,1% гача, йирингли асоратларнинг 27,5 дан 16.1% гача, кеч муддатлардаги леталликнинг 20,9 дан 9,7% гача ва умумий леталликнинг 55,2 дан 25,8% гача хакконий тарзда пасайиши билан ифодаланади.
Қўшма шикастларда чаноқ суяклари ностабил синишларини ташхислаш ва даволашни яхшилаш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблигн ва зарурийлиги. ЖССТ маълумотларига кура, техноген травматизм омилларининг жадал кўпайиб бораётганлиги сабабли кўп сонли ва кўшма шикастлар билан кузатилувчи политравмалар улуши ортиб бормокда. Политравмада етакчи шикастлардан бири чаноқ синишлари хисобланади ва у 10-40% холатда кузатилади1. Бунда “ўлим холатларининг юқори фоизини - 70%гача” келтириб чиқарувчи кўп кузатиладиган асоратлар хам қайд этилади (шок, тромбоэмболик асоратлар, зотилжам, нейротрофик асоратлар)2. American association for the surgery of trauma multi-institutional trial (2016) натижаларига мувофиқ “чаноқ суягининг оғир шикастлари оқибатидаги касалхона ичи ўлим холатлари 9,0% ни ташкил этади. Ушбу синишларни ташхислашда муайян қийинчиликлар мавжуд, бу клиник ва патологоанатомик ташхислар ўртасидаги тафовутларнинг юқори кўрсаткичлари билан тасдиқланади3. Рентгенологик текширувларнинг чекланган маълумотлилиги беморларни махсус ётқизиш усулларидан фойдаланилганда ортиши мумкин. Ҳозирги пайтда чанок ва қуймич косасининг мураккаб синишларини жаррохлик усулида муваффақиятли даволаш учун беморларда компьютер томография текширувини ўтказиш зарур, туманлардаги травматологик хизмат бўғинларида буни амалга оширишнинг эса доимо хам имкони бўлавермайди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ аҳолига тубдан янги, сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш борасида режали чора-тадбирлар амалга оширилди, соғлиқни сақлаш тизимининг самарали моделлари татбиқ этилди ва ижобий натижаларга эришилди. Шу жумладан, ўтказилган чора-тадбирлар натижасида қўшма шикастлардаги чаноқ суякларининг ностабил синишларини ташхислаш ва даволаш борасида хам ижобий натижаларга эришилди. “Сўнгги 5 йил ичида даволаш сифати 30,2% га яхшиланганлиги кайд этилмокда, бу эса шубхасиз, ташхислашнинг янги информатив усулларини, шунингдек юкори сифатли технологик текширув ва даволаш усулларининг татбик этилиши билан боғлиқ”4.
Жахон миқёсида замонавий травматологиянинг ривожланиши, умуман тиббиёт ривожланиши сингари “беморнинг клиник статус огирлиги ва эхтимолий оператив аралашувлар мураккаблигидан казъий назар, турли локализациядаги травматик жарохатларни эрта диагностикаси, демакки, ўз вактида, шошилинч даволашга бевосита богликдир”.
Ортопедияга замонавий технологиялар ва ортопедии damage control нинг татбиқ этилиши чаноқ шикастлари қайд этилган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш имконини беради. Аммо “политравмада ностабил шикастлар олган беморларни хирургии даволашнинг конинарсиз натижалари 20% - 30,5%ни ташиил этади”1. Чаноқ суяиларининг ностабил синишлари чаноқнинг таянч фуницияси йўқолиши билан бирга нечиши ва оператив давога иўрсатма бўлиши бугунги иунда шубха уйготмайди.
Ўзбеиистон Республииаси Президентининг 28 ноябрь 2011 йилдаги 1652-сонли “Соглинии санлаш тизимини иелгусида ислох қилишни чунурлаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида, шунингдеи ушбу соҳада набул килинган бошна меъёрий-хукуиий хужжатларда тасдиқланган маисадга йўналтирилган ташиилий ва амалий чора-тадбирлар натижасида хозирги даврда тиббиётни ривожлантиришда, шу жумладан травматология ва ортопедия сохасида хам мухим натижаларга эришилди, бу эса мазиур тадқинотнинг ўта долзарблигини белгилаб беради.
Тадқиқот максади: клиник-диагностик алгоритмни макбуллаштириш ва янги комплекс даво усуллари, миниинвазив остеосинтез усуллари ва мосламаларини ишлаб чикиш асосида қўшма шикстланишлардаги чанок суягининг полифокал синишларини даволаш натижаларини яхшилаш.
Диссертация ишининг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
политравма структураси ўрганилди ва чаноқ қўшма синишларини анъанавий клиник диагностик стандартларга асосланиб даволашда қониқарсиз натижалар ривожланишининг хавф омиллари аниқланди;
кўшма шикастларда чаноқ суякларининг ностабил ва полифокал синишлари кайд этилган беморларни даволашнинг оптимал тактикасини танлашда унификацияланган даволаш-ташхислаш дастури ишлаб чикилди ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати амалиётига татбик этилди;
чанокнинг ностабил синишларини кам жарохат етказиб даволашда чаноқ халқасини стабил фиксациялаш ва суяк синиқларини сифатли репозициясига эришиш учун ўзакли ташқи фиксация аппарата такомиллаштирилди;
такомиллаштирилган аппаратнинг турли статистик юкламалар таъсиридаги самарадорлиги ва бу аппаратнинг таранг режимда адекват ишлашини таъминлаш учун уларнинг максимал кийматлари механик экспериментда асослаб берилди;
такомиллаштирилган ўзакли ташки фиксация аппаратининг техник афзалликлари аникланди, бу аппарат комплектацияси ундан хам чанок стабилизациясида енгиллаштирилган вариантда кўллаш, хам чанокнинг полифокал ва ностабил шикастларининг тўлиқ репозициясида қўллаш имконини беради;
“Чанок-сон аппарати” чанокнинг куймичаро синишларини даволаш учун ўкли-ўзакли аппарати ишлаб чикилди, бу аппарат сон суяги бўйинчаси ўқи бўйлаб самарали ёнбош тортувчи кучга эга бўлиш, мустахкам фиксацияга эришиш ва шу оркали конструкция деформациясини бартараф этиш имконини беради;
суяк тўқимаси шикастланишларида остеорепарация жараёнларини хамда чанок битишмалари тоғай қисми узилишларида бириктирувчи тўқима регенерация жараёнлари стимуляциясини жадаллаштириш учун эмбрионал аллофибробластларни имплантация килиш усули ишлаб чикилди ва усулнинг самарадорлиги тажрибада асосланди.
Хулоса
1. Политравмалар структурасида чанок халқасининг ностабил шикастлари 31,6% ни ташкил қилади, бунда 78,8% холатда бу бузилишлар бир вақтнинг ўзида чанокнинг олдинги ва орқа бўлимларида кузатилади ва аксарият холатларда (98,3%) ёпик характерга эга бўлади.
2. Чанокнинг кўшма шикастларидаги ўлим холатларини юзага келишини белгиловчи омил 16,1% холатда (ўлим сабаблари структурасида 97,4%)олинган жарохатнинг огирлик даражаси ва травматик шок фонидаги ортга кайтмас асоратлар ривожланиши хисобланади.
3. Чанок суякларининг кўшма шикастларини анъанавий клиник-диагностик стандартларга асосланиб даволашнинг қониқарсиз натижаларини тахлили шуни кўрсатдики, барча асоратлар структурасида уларнинг частотаси 23,5% ни ташкил этди, 80% ни турли тактик (25,7%) ва техник (54,3%) камчиликлар ва фақатгина 20% ни даволаш турининг танлови билан боғлиқ бўлмаган асоратлар улуши ташкил килди.
4. Такомиллаштирилган ўзакли ташки фиксация аппарати прототипларидан фарқли ўлароқ чанок халкасининг хар кандай сохаси жароҳатланишида шокка карши чора-тадбирларни амалга оширишда хам, даволанишнинг бошқа босқичларида хам стабил фиксацияга эришиш, суяк бўлакларининг сифатли репозициясини бажариш имконини беради.
5. Чанок халкаси баркарорлигини тиклаш учун таклиф этилган, такомиллаштирилган ташки фиксация аппарати ва куймич косаси синишларини фиксациялаш учун ўкли-ўзакли аппарат ёток ортопедик тартиб муддатини 3,4 хафтадан 1,3 хафтагача, реабилитация давомийлигини 11,2 хафтадан 8,6 хафтагача камайтириш ва даволанишнинг аъло ва яхши сифатли узок натижалар кўрсаткичини 52,8% дан 82,5%гача ошириш имконини беради.
6. Консерватив даволаш чанок шикастларининг А типдаги стабил синишларида кўлланилиши мумкин, бунда ишлаб чиқилган клиник-диагностик алгоритм тактик ва техник хатоликлар йўл кўйилиши хавфини камайтириш хамда мос равишада аъло ва яхши сифатли узок натижалар кўрсаткичлари улушини 70,5% дан 84,2% гача оширишда ёрдам беради.
7. Қушма шикастларда чанокнинг полифокал жароҳатларини ўзакли аппарат билан бирламчи стабиллаш ва кейинчалик репозициялаш ҳамда ички остеосинтез ёки комбинацияланган усул ёрдамида тулик остеосинтез қилиш, ишлаб чикилган диагностик босқичлар ва оптимад даво тактикасидан иборат икки боскичли даво аъло ва яхши натижалар улушини 81% дан 90% гача яхшилаш имконини берди.
8. Чанокнинг оғир ротацион ва вертикал ностабил жарохтлари учун комбинацияланган даволаш усулини танлаш ва тактик клиник-диагностик алгоритмни кўллаш силжишларнинг яхши репозициясига эришиш ва аъло сифатли узок функционал натижалар кўрсаткичини 57,1% дан 69,2% гача оширишда ёрдам берди.
9. Чаноқ суякларининг полифокал ва ностабил синишлари билан жабрланган беморларни даволаш тактикасини танлашнинг ишлаб чиқилган оптимал дастури ёрдам кўрсатиш босқичида тиббиёт ходимлари харакатларини стандартлаштириш имконини берди ва татбиқ этилган такомиллаштрилган ташки фиксация аппаратлари билан биргаликда операциядан кейинги асоратлар частотасини 23,5% дан 6,5%гача камайтириш ва ижобий хамда яхши сифатли узок функционал натижалар улушини 67,1% дан 84,8%гача ошириш имконини берди.
10. Аллоген фибробластлар имплантациясидан кейин суяк нуқсонининг битишини тажрибада ўрганиш шуни кўрсатдики, бирламчи суяк кадоги хондроматоз реакция иштирокисиз дастлабки хужайравий-толали қадокдан шаклланади ва янги хосил бўлган остеоид тўқиманинг шаклланиш даврини 21,4 ±0,9 кундан 15,3±0,7 кунгача қисқартиради (Р<0,001).
П.Ўзак фибробластлар имплантациясидан кейин чанок ков битишмаси тоғай қисми ёрилиш нуксонининг тикланиш жараёнини морфологик ўрганиш натижалари тажрибанинг 2-хафтасидан бошлаб фибро-ва хондроматоз тўқимаси камарлари янгидан хосил бўлишини, тўртинчи хафтага келиб (назорат гурухидаги 27,1±0,9 кунга нисбатан 22,4±0,9 кунда, Р<0,001) икки қаватли тоғай тўқимаси шаклланишини кўрсатди
Глобаллашув шароитида жамоатчилик фикрини шакллантириш институтларининг функционал интеграциялашув хусусиятлари
Диссертациямавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда руй бераётган ахборотлашув жараёнининг ута интенсивлашиб, унинг жамиятдаги бунёдкор ахамияти тараккий этаётгани билан бир каторда, мазкур ахборотларнинг жамоатчилик фикрининг узгаришига, унинг жамият, давлат манфаатларидан бегоналашиб, унга негатив, конформисток ёндашувига хам сабаб булмокда1. Халкаро социологик ташкилотларнинг хулосаларига кура, ривожланган мамлакатларда ОАВ билан жамоатчилик фикри уртасида, жамоатчилик фикри билан реал вокелик уртасида зиддиятли муносабатлар кайд этилмокда ва айни пайтда жамоатчилик фикрининг миллий манфаатларга нисбатан конформисток муносабати кузга ташланмокда2. Шу нуктаи назардан, мазкур феноменни шакллантирувчи институтлар фаолияти уртасидаги функционал интеграциялашув жараёнини илмий тадкик килиш жахонда фалсафий социологик тадкикотларнинг долзарб тадкикот мавзусига айланмокда.
Узбекистон мамлакатни ислох килишнинг узига хос йуналиши, яъни халк учун муносиб яшаш шароитини таъминлаш, ривожланган демократик давлатлар каторига кириш, очик фукаролик жамиятини шакллантириш ва демократик узгаришларни амалга ошириш стратегиясини белгилаб, «Бар-карор бозор иктисодиёти, очик ташки сиёсатга асосланган кучли демократик хукукий давлат ва фукаролик жамиятигина Узбекистон халкининг муносиб турмушини, унинг хукуклари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналар ва маданият кайта тикланиши, шахе сифатида инсоннинг маънавий-ахлокий камол топишини таъминлаши»3га йул очди. Мазкур сохалар давлатнинг бош исохотчилиги остида ривожлантирилиб, назорат килиниб,жамиятнинг барча сохаларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада жахон хамжамияти томонидан хакли равишда эътироф этилаётганидек4, юртимиз жиддий ютукларга эришди: сунгги 11 йил давомида ялпи ички махсулотнинг уртача йиллик усиш суръати 8 фоиздан кам булмаган даражада сакланмокда5, БМТ хомийлигида «Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари» мавзусида утказилган тадкикотда Узбекистон дунёнинг 158 давлати орасида 44-уринни эгаллади6. Булар давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислохотлар накадар самарадор кечаётганини курсатади хамда Узбекистонда амалга оширилаётган ислохотларнинг жамоатчилик фикри билан хамоханг кечаётганини тасдиклайди, аммо дунёнинг турли нукталарида фаолият олиб бораётган ОАВ мамлакатимиз ахборот фазосига хам босим утказиб, жамоатчилик фикрини муайян даражада деформацияламокда. Бу жараённи ижобий томонга бошкариш учун жамоатчилик фикрини шакллантирувчи институтлар фаолиятини мувофиклаштириш механизмларини урганиш зарурияти тугилмокда.
Жахон микёсида глобал муаммолар ечимида геосиёсий жараёнларни бошкариш ва баркарорлаштириш, халкаро муносабатларда диний багрикенглик ва миллатлараро хамкорликни кучайтириш, миллий ва умумбашарий хавфсизликни таъминлаш йуналишида жамоатчилик фикрини ривожлантириш, жамоатчилик фикрини шакллантирувчи институционал тизим интеграциясини бошкариш асосида, тадкикот усул ва воситаларининг самарадорлик даражасини (рентабеллигини) математик моделлаштириш х,амда олинган натижаларни илмий башорат килишнинг ахамияти кучаймокда. Бу хам мазкур диссертация мавзусининг долзарблигидан далолат беради.
Узбекистон Республикаси Президентининг 1791-сонли «Хукукий тарбияни яхшилаш, ахолининг хукукий маданияти даражасини юксалтириш, хукукшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини урганиш ишини яхшилаш хакида»ги Фармони, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йилдаги 07/02-08-1-сонли «Маданий-маърифий ва таргибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси»ни, Узбекистон Президента Ш.М.Мирзиёев томонидан ишлаб чикилган «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкикотнинг максади жамоатчилик фикрини шакллантирувчи институтлар фаолиятини функционал интеграциялаштириш ва математик моделларини такомиллаштиришга дойр тавсияларни ишлаб чикишдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг объектив шарт-шароитлари ва субъектив омиллари уртасидаги корреляцией алокадорлик (микдор ва сифат узгаришлари динамикаси) асосланган;
жамоатчилик фикри шаклланишига таъсир этувчи омиллар математик моделлаштирилиб: «корреляция»*, «хи2 мезони»** , «интеграл бахолаш» , «рентабеллик даражаси»ни куллашнинг самарадорлиги (алохида омилларининг ахамиятлилик коэффициента, узгариши ва богликлик кучи) исботланган;
жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг стратегик вазифаларини белгилаш ва истикболларини прогнозлаштиришга жавобгар институтлар фаолиятини ташкиллаштириш, бошкариш хамда назорат килиш методоло-гиясини (миллий ментал, индивидуал-корпоратив хусусиятларига дифференциал ёндашув) такомиллаштиришга дойр тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чикилган.
Хулоса
Тадкикот натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Жамоатчилик фикри феноменининг шаклланиши муайян жамият, халк, миллат, давлат тараккиёти асоси ва натижаси сифатида объектив ходиса булиб, уларнинг максадлари, эхтиёжи, манфаатлари ривожланиш даражасига адекват булади хамда умуминсоний характерга эта.
2. Х,озирги ахборотлашув жамиятида жамоатчилик фикрининг горизонтал ва вертикал йуналишларда дифференциаллашуви хамда интеграциялашуви конуниятлари, трансформация инфраструктураси, коммуникациялари технологияси ривожланиши, унинг глобаллашув тенденциясини белгилаб бермокда.
3. Жамият эхтиёжлари, манфаатлари - оммавий, корпоротив, элитар ва умуминсоний жамоатчилик фикрининг шаклланиш мотивлари, харакат-лантирувчи механизмлари, трансформация институтлари элементлари функциялари ижтимоий фазо ва тарихий вакт хусусиятларига мос мукобил йуналишлар ажралишига олиб келади.
4. Глобал жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг умуминсоний максадга мувофиклиги тамойилига кура: миллий, худудий, минтакавий манфаатларни интеграциялаштирувчи институционал тизим элементлари фаолияти «рентабеллиги» ва жамият баркарор тараккиёти уртасида корреляцион алокадорлик объективлиги, субъектов омиллар комплексини истисно килмайди.
5. Муайян халк, миллат маънавий эхтиёжларига, манфаатларига мос: махаллий, миллий ва минтакавий жамоатчилик фикрини шакллантиришга оид мукобил илмий назариялар, миллий тажрибалар тахдили, унинг миллий-махаллий локал, регионал, глобал жихатлардан идентификациялаштирувчи фарклар нисбий ва шартлилигини курсатади.
6. Жамоатчилик фикрининг оммавий трансформатори булган таълим-тарбия тизимида ижтимоий-элитар ва хусусий-корпоротив фикр чизиклари шаклланиб, уларга нисбатан илмий тушунчалар аппарата, амалий муносабат куникмалари вужудга келади хамда шахе индивидуал позициясини конкретлаштиради.
7. Жамоатчилик фикрини шакллантирувчи институтлар фаолиятини ва шаклланувчи ижтимоий объектларини функционал интеграция-лаштиришга таъсир килувчи объектив шарт-шароитлар ва детерминаллаштирувчи субъектив омиллар тизимининг сифат ва микдор курсаткич индекслари уртасидаги корреляцион алокадорликни математик методлар ёрдамида моделлаштириш унинг ривожланиш тенденциясини аниклашда, истикболини башорат килишда назарий, методологик ва амалий ахамиятга эга.
8. Давлат ва жамият курилишида миллий, оммавий, корпоратив, элитар жамоатчилик фикрининг ролини ошириш, уларнинг индивидуал потенциал имкониятларига дифференциал-факториал ва комплекс-системали ёндашувлар уйгунлигини такозо килади.
9. Жамият ижтимоий бирликларининг жамоатчилик фикри индивиду -аллиги, уни шакллантирувчи институтлар умумий максад-манфаатлари уй-тунлигини истисно килмайди. Аксинча, уларнинг интеграцияси, тор максадлар доирасидаги индивидуализм, эгоцентризм, этноэгоцентризмга асосланган утилитар ва меркантил манфаатларининг турли усул-воситалардан фойдаланиб, бартараф килишни такозо килади.
Минтақавий гидрогеологик тизимларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделлаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дозирги кунда жахонда ахолининг ичимлик сувига булган талабларини кондириш учун ер ости сув ресурсларидан окилона фойдаланиш мухим ахамият касб этади. «Жахондаги мавжуд сув захирасидан 97% шурланган сувлар булиб, 3% чучук сув хисобланади. Ичимлик сув манбаининг 68% музликларда жамланган, даре ва куллар чучук сув манбаларининг факатгина 2%ни, яъни 93 минг км3 ташкил килади. Ичимлик сув манбаининг 30% ер ости гидросферасида жойлашгандир».1 Шу сабабли ер ости гидросфераси холатини урганишда ва ер ости сувларидан самарали фойдаланишда геоахборот тизимлари (ГАТ) асосида харитавий маълумотлар базасини шакллантириш, автоматлашган улчов мониторинги, геофильтрация жараёнларни математик моделлаш усулларини такомиллаштириш долзарб масалалардан хисобланади. Ривожланган мамлакатларда, жумладан АКШ, Германия, Канада, Дания, Япония, Франция, Россияда мураккаб гидрогеологик шароитларда юз бераётган ходиса ва жараёнларни бошкаришда компьютерлашган улчов курилмалари, ГАТ-технологиялари ва математик моделлаш усулларидан кенг фойдаланилмокда.
Републикамиз мустакилликка эришгандан буен ер ости сув ресурсларини бахолаш ва самарали мониторингини юритиш, мураккаб гидрогеологик шароитларда юз бераётган ходиса ва жараёнларни компьютерлашган автоматик улчов курилмалар асосида кузатиш усуллари, ГАТ-технологиялари билан математик моделлаш усуллари интеграцияси асосида ривожлантириш ва жорий этишга оид кенг камровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада, минтакавий гидрогеологик худудларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделининг ахборот таъминоти, гидрогеологик худуднинг холатини тезкор аниклаш имкониятини берувчи, ер ости гидросфераси параметрларини аниклашни автоматлашган улчов курилмалари асосида такомиллаштиришга йуналтирилган катор илмий тадкикотларни алохида таъкидлаш мумкин.
Жахонда минтакавий гидрогеологик худудларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделлаш тизимини ГАТ-технологиялари асосида ишлаб чикиш ва сизот сувлари сатхи узгаришларини тезкор тахлил килиш, зарур холатларда сув ресурсларини самарали бошкариш тизимларини яратиш мухим ахамият касб этади. Бу борада, сув танкислик йилларида ер ости сувларининг умумий сув ресурсларидаги урни ва уларнинг узаро богликлигини хисоблаш, ер ости сувларининг гидрогеологик тавсифларини урганиш, гидротехник иншоотларни ва мелиоратив сув таъминоти тартибини асослаш, ер ости сувлари ифлосланишини олдини олиш ва кишлок хужалик майдонлари шурланишини бартараф этишда математик моделлашни, автоматлашган усуллар ва комплекс курилма-дастурий воситалар билан гидрогеологик объектларнинг холатини кузатиш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш тугрисида карор кабул килишни асословчи интеллектуал тизимларни такомиллаштириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПК-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги, 2017 йил 4 майдаги ПК-2954-сон “2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан окилона фойдаланишни назорат килиш ва хисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида”ги Кдрорлари ва Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон «Узбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тугрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкикотнинг максади минтакавий гидрогеологик тизимлардаги геофильтрация жараёнларини математик моделлаш усулларининг самарадорлигини оширишдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
мураккаб гидрогеологик шароитларда геофильтрация ва геомиграция жараёнлари назарияси тамойилларига асосланган минтакавий микёсдаги гидрогеологик жараёнларни математик моделлаш концепцияси ишлаб чикилган ва гидрогеологик жараёнларни математик моделлашнинг ахборот-коммуникация технологиялари билан интеграциялаш усуллари такомиллаштирилган;
турли микёсдаги геофильтрация моделларини бирлаштириш имконини берувчи ягона ахборот технологик тизим доирасида замонавий геоахборот тизимлари асосида минтакавий характерли гидрогеологик объектлар геофильтрация жараёнларини математик моделлашнинг сонли усуллари такомиллаштирилган;
ер ости суви шаклланиши тамойилларидан фойдаланиб, турли микёсдаги моделларни биргаликда куллаш ва муфассал камраб олишга асосланган минтакавий гидрогеологик объектларнинг геофильтрация жараёнларни геоахборот-математик моделлаштиришга мослашувчан тизими ишлаб чикилган;
гидрогеологик маълумотларни автоматлаштирилган улчов тизимида кайд килиш, йигиш ва узатиш, геоахборот-математик моделлаштириш жараёнида бошлангич маълумот сифатида, шунингдек ер ости гидросфераси мониторинги юритиш максадида дастурий таъминот, технологиялар ва аппарат-кур ил ма воситалари ишлаб чикилган;
келгусида ягона автоматлаштирилган мажмуига интеграциялашувчи минтакавий гидрогеологик объектлар геоахборот-математик моделининг харитографик маълумотлар базасини яратиш тамойиллари ишлаб чикилган;
кенг микёсдаги худудларни мураккаб гидрогеологик шароитларида туз хдракатининг ер ости ва ер усти суви билан узаро богликликдаги окимлари жараёнини математик моделлаш тизими билан геоахборот тизимлар интеграциясини ташкил килиш тамойиллари ва мезонлари ишлаб чикилган.
Хулоса
«Минтакавий гидрогеологик тизимларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделлаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси буйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Минтакавий хусусиятли гидрогеологик жараёнларни моделлаштириш муаммоларининг хозирги холатининг тахлили, моделлаш услубларини ривожланиши ва реал вакт режимида ахборот таъминотини ишлаб чикиш хамда замонавий ГАТларнинг интеграцияси асосида минтакавий гидрогеологик худудларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделлашнинг такомиллашган услубларини ишлаб чикилиши сув ресурслари мух,офазаси, окилона фойдаланиш ва бошкариш муаммоларни хал килишда ахборот технологияларнинг истикболларини аниклаб беради.
2. Гидрогеологик ва мелиоратив тадкикотларнинг махсуслиги ва узига хослигини хисобга олиб ГАТ технологиялари асосида математик моделларни куриш ва тизимли тахдил килининиши хамда амалий гидрогеологик тадкикотларда ГАТ технологияларидан фойдаланишнинг асосий йуналиши синфлашган маълумотлар геобазаси тузилиши, гидрогеологик тизимларга жорий килиш модуллари ва компонентларини танлаш имконини беради.
3. Минтакавий геоахборот моделларини ишлаб чикилиши ва маълумотлар геобазасининг тузилиши ГАТ технологияларидан фойдаланиб ракамли геологик - гидрогеологик хариталар тузиш ва улар асосида ер ости ва ер усти сувлари сифати ёмонлашишидан ва ифлосланишидан химоялаш чора-тадбирлари тавсиялар ишлаб чикишда ва бошкаришга хизмат килади.
4. Ер ости суви мониторингини ташкил килиниши ва юритилиши, режалаштириш, самарали карор кабул килиш омилларини аникланиши ва асосланиши, масофадан туриб ахборотларни улчаш, йигиш ва бошкариш, электрон автоматлашган улчов курилмаларидан маълумотларни узатиш ва кабул килиш тизимининг ишлаб чикилиши ва жорий килининиши курилма-дастурий воситалар асосида ер ости суви мониторингини автоматлаштириш хусусиятлари ер ости гидросферасининг шаклланиши ва мониторингини автоматлаштирилган маълумотлар базаси яратиш имконини беради.
5. Катор технологик жараёнларни бирлаштирувчи автоматлаштирилган геоахборот тизимлари, ер ости ва ер усти сувларининг узаро богланишларини х,исобга олувчи гидрогеологик жараёнларни моделлаштириш тизимлари, шунингдек турли хил юкламали харитавий ахборотларни тезкор тасвирлаш такдимоти асосий гидрогеологик параметрларни автоматлаштирилган улчаш натижасида олинган маълумотларни муфассал тахлилини амалга оширувчи янги технологияларни яратиш имконини беради.
6. Сув олиш иншоатлар тизими ишлаши даврида, ер ости ва ер усти сувларининг узаР° богликлигини хисобга олувчи геомиграция ва геофильтрация жараёнлари моделларини сонли ечими, унинг алгоритми ва комплекс дастурлаш таъминоти ва математик моделини яратилиши ва жорий килиниши Фаргона водийси ер ости сув хавзаларининг геофильтрация жараёнларини математик модели ишлаб чикилиши, бошлангич ва чегаравий шартлар асосланишига, ахборот массиви тузилиши, уч катламли модел параметрлари аникланиши, табиий ва техноген камсувлик йиллари таъсиридаги сув танкислиги шароитида сугориладиган худудларни сув таъминотини ошириш максадида ва халк хужалигида комплекс фойдаланиш истикболини аниклашда, ер ости сувлари баланси хамда захира ресурсларини асослаш буйича минтакавий гидрогеологик жараёнларни математик модели куйидаги масалалар ечилишига имкон яратади:
а) Фаргона водийсида ер ости сув хавзалари буйича табиий ва эксплуатация ресурслари (захираси) бахоланишини;
б) ер ости сувини куп максадли фойдаланишда сизот ва босим остидаги сувларни узаро алокаси аникланишини (хужалик ичимлик суви, техник ва ишлаб чикариш учун сув таъминоти, тик дренаж ва х);
в) Фаргона водийси текислик кисмидаги ер ости сув конларининг экинларни сугориш учун куйидаги ер ости сув конларининг ирригация грунт сувлари эксплуатация захираси бахоланиши: 1) чикарма конуслари олди сув хавзаси Норин, Майлисув, Кораунгур, Сух, Исфара; 2) тоголди сув хавзаси Андижон -Шахрихон, Олтиарик - Бешолиш, Сирдарё ва бошкалар.
7. Сугориладиган майдонларнинг геологик, гидрогеологик, гидрологик, мелиоратив ва сув хужалик шароити буйича харитографик материаллар яратилиши асосида Хоразм вохаси сув ресурсларини самарали ишлатилишини башоратлаш, бошкариш, ахборот-маълумотлар учун гидрогеологик - ахборот тизими яратилиши масалалари уз ечимини топади.
Ўзбек халқ қўшиқларида ранг символикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон фольклоршунослигида рангга алоқадор образли бадиий ифодаларнинг тарихий-мифологик илдизларини очиб бериш, ранглар билан боғлиқ қарашларнинг бадиий талқинига хос хусусиятларни ва борликдаги рангларнинг эстетик ҳодисага айланишига асос бўлган омилларни аниқлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Бинобарин, дунё халқларининг ранг рамзийликлари ҳақидаги қарашларини умумлаштириш, ранг символикасининг поэтик тафаккур тадрижида тутган ўрни ва ролини белгилаш, рамзларнинг қўшиқлардаги эстетик моҳияти, поэтик табиати ва вазифаларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Мустақиллик йилларида миллий қадриятларнинг тикланиши туфайли қадимги аждодларимизнинг турмуш тарзига оид маиший тушунчалар ҳамда поэтик тафаккур тараққиётининг илк қатламларига мансуб мифологик, анимистик, тотемистик, фетишистик, шомонлик, магик қарашларнинг таъсири сақланиб қолган анъанавий архаик образларни чуқур ўрганиш тамойиллари шаклланди. Зеро, «эркин ижод учун, миллий қадриятларимиз ва бой маънавиятимизни, халқимиз тарихини, унинг бугунги сермазмун ҳаётини тўлақонли ва ҳаққоний акс эттириш учун зарур шароитлар яратилди».1 Бу эса миллий маданиятимизни тараққий эттириш ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутган, маънавиятимиз тарихини ўзида мужассам этган халқ қўшиқларидаги ранг тимсолларининг тарихий-мифологик асосларини аниқлаш, рангларнинг бадиий матндаги семантикаси, символикаси ва поэтик вазифаларини ўрганишнинг кенг имкониятларини очди. Аждодларимиз тафаккурининг бебаҳо дурдоналарини ўзида жамлаган фольклор асарлари генезисини ўрганиш орқали қадимий мифологик қарашларнинг халқ қўшиқларидаги бадиий талқинлари ойдинлаштирилди. Халқ қўшиқларидаги ранглар билан боғлиқ образ ва тимсолларнинг бадиий талқинини ўрганиш асосида борлиқдаги рангларнинг ноэстетик ҳолатдан эстетик ҳодисага айланишига асос бўлган омиллар ҳамда унинг тарихий-мифологик илдизлари аниқланди.
Жаҳонда рангнинг физик, психологик, фалсафий ва бадиий-эстетик хусусиятларини илмий мақсадларда ўрганиш анча илгари бошланган ва бу борада муайян ютуқларга эришилган. Хусусан, фольклордаги символизм, ранг рамзларининг поэтик ва бадиий-тасвирий восита сифатидаги хусусиятлари очиб берилган. Шундай бўлса-да, ҳозирги маънавий-маърифий эҳтиёж бу борада тўпланган билимларнинг ҳали етарли эмаслигини кўрсатади. Рангларга хос бадиий-эстетик вазифаларнинг кенглиги ва сержилолиги бу эҳтиёжни илмий заруратга айлантирмоқда. Ранглар ҳақидаги халқ қарашлари асосида шаклланган рамзларнинг қўшиқлардаги эстетик моҳияти, поэтик табиати ва вазифалари этнофольклористик жиҳатдан чуқур ўрганилиши зарур бўлган долзарб вазифалардан биридир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2010 йил 7 октябрдаги VMQ №222-сон «2010-2020 йилларда Номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ қўшиқларидаги рангларнинг рамзий-бадиий моҳияти ва эстетик вазифаларини аниқлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ранг билан боғлиқ рамзийликларнинг келиб чиқиш асослари қадимги мифологик тасаввур-тушунчалар, диний-эътиқодий қарашлар, маросим, урф-одат ва табулар билан алоқадорлиги аниқланган;
ўзбек халқ қўшиқларида ранглар орқали ҳаёт воқеликлари, инсон руҳий кечинмалари, замон ва маконга, маросим ва рақамларга, иримларга муносабат очиб берилган;
ранглар билан боғлиқ рамзийликларнинг турлича намоён бўлиши, ҳар бир рангнинг ўзига хос бадиий-эстетик моҳият касб этиши, лирик қонуниятлар, муайян ҳаётий ва бадиий-эстетик омиллар воситасида образлантирилиши исботланган;
ранг билан боғлиқ рамзий образлар аниқланиб, уларни образлантиришда қўлланадиган лингвопоэтик воситалар тасниф қилинган;
ранг рамзийликларининг ёзма адабиётдаги ранг рамзийликларидан маъно-моҳиятига кўра фарқли ҳамда муштарак хусусиятлари аниқлаштириб берилган;
ўзбек фольклоршунослигида илк маротаба ранг билан алоқадор рамзий образларни тадқиқ этишда руҳий тахлил методи кенг қўлланилиб, инсон онг ости кечинмаларини бадиий образ ва тимсоллар тарзида ифодалашнинг бадиий-эстетик тамойиллари аниқланган.
Хулосалар
Фольклор асарларининг тили том маънода рамз ва тимсоллар тилидир. Фольклордаги рамз ва тимсолларни англаш ҳар кандай асар моҳиятига етиш имконини яратади. Фольклордаги рамзлар тизимида ранг билан боғлиқ образлар дунёнинг барча халкларида кенг ёйилиб, анъанавий шаклга кирганлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Рамз сифатида кулланилаётган рангнинг лугавий ва поэтик маънолари орасида билвосита богланиш мавжуд. Образ билан боглик тасаввурлар унутилса, рамзий маъно англанмай қолади.
Ранглар борлиқни ўзида рамзийлаштириб, рамзий мазмун ҳосил қилади. Улар фольклор асарларида а) маъно ифодалаш; б) ахборот бериш, нимадандир кишини огох килиш; в) алоқа боғлаш (коммуникатив); г) гўзалликни ҳис этишга чорлаш (эстетик); в) бадиий тасвирлаш (поэтик) каби вазифаларни бажаради.
Ранг рамзлар маросим фольклори намуналарида магик-поэтик маъно ташиса, номаросим фольклор жанрларида бадиий-эстетик мазмун ифодалайди.
Туб илдизи маросимлар билан богланувчи ранг символикасининг маросим фольклорида алоҳида ўрни мавжуд. Маросим фольклорининг барча намуналарида ранг образлар фаол қўлланиб келади. Дунёнинг барча элат, кабила ва халклари маросимлари таркибидаги рангларнинг туб маънолари бир-бирига яқин келиши билан ҳам диққатга сазовор. Барча халкларда умумий кўринишга эга мифологик тасаввур ва образлар талқини ушбу умумийликни таъмин этган.
Узбек халк кўшикларида келувчи ранг рамзий бирикмаларнинг маълум типларини ажратиб кўрсатиш мумкин: бу ўринда ранглар оркали ифодаланган мифологии образлар (ок дев, кора дев, сариқ дев, кизил дев...), хис этиш, англаш мумкин бўлган мавҳум тушунчаларни ифодаловчи бирикмалар (оқ бахт, ок йўл, оқ ният, ок фотиҳа, кора ният, бахти кора), вакт, макон, инсон гўзаллиги, ёш хусусиятларини, кишилар ўртасидаги ижтимоий тафовутни, касаллик белгилари, кийим-кечак, нарса-буюмлар, жониворлар, дов-дарахт, гул, ўсимлик, мева турларини билдириб, уларнинг бири иккинчисидан фаркланишини ранглар воситасида ифодаловчи ранг образлар кенг кўлланилганини кузатиш мумкин.
Халқ кўшикдарида анъанавий ранг образлар ўхшатиш, сифатлаш, метонимия, истиора, тазод, эпитет, параллелизм сингари бадиий-тасвирий воситалар сифатида намоён бўлар экан, турфа хил ранглар воситасида хосил килинган бадиий-тасвир ёрдамида лирик қахрамоннинг холати, ички кечинмалари очиб берилади. Ҳар қандай рамзий образ матнда метафора бўлиб кела олиш хусусиятини сакдайди.
Халқ оғзаки ижодида рангларга алоқадор рамзий образларни яратиш тажрибаси ва анъанаси аста-секин ёзма бадиий ижодга хам кўчган. Фольклорда ва мумтоз шеъриятда ранг билан боглик рамзий образларни яратиш анъанаси ҳозирги шеъриятда янада тадрижийлик касб этди. Шу тадрижий йўналишга фольклордаги ранг билан боглик рамзий образлар ва тасвирлар яратиш йўллари, уларнинг тарихий илдизлари, маъновий турлари асос бўлди. Бундан ранг билан боглик бадиий тафаккур ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтганлиги кўринади.
Болаларда тирсак бўғими посттравматик деформацияларда дифференциал хирургик ёндашув
Диссертация мавзусининг дол за рб лиги ва зарурати. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра «хар Йили 18 ёшгача бўлган 830 минг нафар боланинг тасодифий жароҳатлар натижасида ўлими кузатилади хамда ўнлаб миллион болалар жарохатнинг оғир бўлмаган даражасцдан азият чекади»1. Болалар жароҳатлари умумий соғлиқни сақлаш тизимида болалар хаётини сақлаш билан бевосита боғлиқ бўлган муҳим муаммолардан бири хисобланади. Жахоннинг кўплаб мамлакатларида БМТ томонидан болаларни бундай жарохатлардан химоялашнинг барча чораларини кўришни талаб қилувчи бола хукуклари Конвенциясининг ратификация килинишига карамасдан болаларнинг жароҳатланиши хамон кузатилмоқда. Тирсак бўғими (ТБ)даги жарохатлар ёш болаларда кўп учрайди ва барча харакат-таянч аъзолари жарохатлари ичцда 40-50% ни ташкил этади. Кўпгина холларда тирсак бўғимини синишлари деформация ва контрактуралар юзага келишига, бу ўз «навбатида болаларни ногиронликка олиб келади»2. Ёш болаларда синишларни хирургик даволаш усуллари такомиллаштирилиб, кўплаб ютуклар қўлга киритилсада, «посттравматик деформацияларнинг келиб чикиши хамда болаларда тирсак бўғиминипг харакатланиши чегараланиши 10-70% холатларда учрайди ва кўпинча болалар ногиронлигига олиб келади». ’4
Юртимиз мустакиллигининг дастлабки кунларцданок ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини тубдан янгилаш юзаецдан кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширидди, соғлиқни сақлаш тизимининг самарали модели жорий этилди ва ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар хамда кўлга киритилган ижобий ютуклар натижасида мамлакатимизда «охирги 5 йил мобайнцда болалар жарохати асоратлари сони 6,7% гача камайтирилди».5
Жахон миксе ида замонавий болалар травмотологияси ва кичик ёшдаги болаларда дастлабки синишларни хирургик даволашнинг каминвазив усулларини ривожлантириш даволашнинг узок натижаларида опсрациядан кейинги асоратлар, айникса, ТБ бўғим атрофи ва бўғим ичи синишларини камайтиришга йўналтирилган. Болаларда бўғим атрофи ва бўғим ичи синишларидан кейин келиб чикувчи ТБнинг варусли ва вальгусли посттравматик деформациялари кўп учровчи асоратлар сирасига киради.
Муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, бугунги кунга қадар дастлабки бўғим атрофи ва бўғим ичи синишлари, шунингдек, ТБ посттравматик деформацияларини келтириб чиқарувчи деформациялар даражаси аниқланмаган, даволашда деформацияларнинг бошқа турлари (антекурвацион, рекурвацион, ротацион, кўп текисли) ҳисобга олинмайди, ТБ варусли деформациясида «дўнглик усти» синдромининг намоён бўлишига эътибор қаратилмаган. Адабиётлар маълумотлари тахдилида «дунглик усти» синдроми ва периферик нейроваскуляр ўзгаришлар билан тирсак бўғими контрактураси каби тирсак бўғимининг «асоратланган» варус деформациялари ҳақидаги маълумотлар етарли эмас. Оператив коррекциядан кейин дўмбоқ усти латерал қисмида бўртма қолиши ҳам ёмон кос метик натижалар сирасига киради. Бу янги ташхислаш концепцияларини аниқлаш ва бу болаларда ТБ посттравматик деформациялар асоратланган шаклини хирургик коррекциялашнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш заруратини кўрсатади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон «Соғлом бола йили» давлат дастури тўғрисида»ги Қарорлари, 2015 йил 10 декабрдаги Ф-4577-сон «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меьёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади деформация турига мое равишда тирсак бўғимининг анатомик шакли ва функцияларини тиклаш билан ташхислаш усулларини оптималлаштириш ҳамда хирургик коррскциялашга дифференциаллашган ёндашувни ишлаб чиқиш йўли орқали болаларда тирсак бўғимининг шикастланищдан кейинги деформацияларини даволаш усулларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги:
болаларда нур текшириш усуллари верификацияси ёрдамида ТБПТДда касаллик характери намоён бўлишини башоратлашнинг аҳамияти, оғирлик даражаси ва уларнинг асоратлари ўрганилди;
тирсак бўғими оғир деформацияларини хирургик даволаш усулини дифференциал танлаш, унинг анатомик шакли шаклланиш босқичлари ва болалар реабилитациясининг барча босқичларида локомотор функциями оптимизациялаштиришнинг клиник ташхислаш критериялари ишлаб чиқилган;
болаларда тирсак бўғими қисмвда синишлардан кейинги турли дсформацияларни опсратив коррскциялашни танлашни оптималлаштиришга имкон берувчиТБПТДнингишчитаснифи ишлаб чиқилди;
ТБПТДни босқичма-боскич коррекциялашнинг даволаш-ташхислаш алгоритми таклиф этилди;
имкон қадар қисқа муддатларда ТБ функцияси тикланиши учун оптимал шароитлар яратувчи ТБПТДни хирургик юррскциялашнинг янги усуллари ишлаб чиқилди;
ТБнинг «дўмбоқ усти синдроми» билан асоратланган варусли дсформациясини хирургик даволашнинг янги усули таклиф этилди;
болаларда ТБ вальгус деформацияси бўлган ЕСБЮБ (елка суяги бўғим юзи бошчаси)нинг сохта бўғимларини хирургик даволашнинг янги усуллари ишлаб чиқилди: «ЕСБЮБнинг сохта бўғимини резекцияси, дўнгларустидан варусловчи остеотомия ва Илизаров аппаратида остеосинтез» бу янги даволаш усули турли текисликдаги ТБнинг барча кўринишдаги деформацияларини бир вакдда бартараф этиш имконини берди.
Хулоса
1. Беморларни даволашнинг ретроспектив тахдил натижаларига кура сўнгги 15 йил мобайнида тирсак бўғими деформацияларининг турли кўриниши ва оғирлик даражасига кўра 459 нафар бола оператив даволанган. Беморлар, асосан, 3-7 (33,3%) ва 7-11 ёшда (34,0%) бўлган. Варус дсформацияли 245 нафар (53,4%) бсмордан 197 нафарида (42,9%) елка суягининг дўмбоқ усти ва дўмбоқ орқали синишлари кузатилган. Вальгус деформацияли беморлар гуруҳини ЕСБЮБ ва миқдор жиҳатидан кўп синиб-чиқиши Брехт жароҳатлари бўлган 214 нафар бола ташкил этган ва ушбу холат Монтеджи жароҳатларидан 1,5 баробар кўпроқ.
2. Рентгенологик текшириш усули тирсак бўғими асоратларини ташхислащда асосий ўринни эгаллайди (100%). Тирсак бўғимида тез-тез учровчи ҳаракатнинг чегараланиши, суяк-бўғим таркибининг турли қалинликка эгалиги, турли муддатларда тирсак бўғими ривожланиш динамикасини ташкил қилувчи суяк ядролари суякланишининг пайдо бўлиши ушбу тадқиқотларнинг ахборотлилигини сезиларли камайтиради хамда кўп ахборотли ташхислаш усулларидан (УТТ ва МСКТ) фойдаланиш заруриятини кўрсатади.
3. Кўп этиологиялилик бўғим деформацияларининг намоён бўлишида оптимал кўриниш ва оператив аралашувлар хажмини олиб боришда қийинчилик тугдиради. Тадкикот жараёнида яратилган ишчи тасниф (2004 йил 17 августдаги DGU 00826-сонли) кўриниши, локализацияси, деформациянинг огирлик даражасига кўра беморлар тақсимланишини сезиларли енгиллаштиради хамда тўғри тактикани танлаш ва хирургик аралашувлар хажмини аниқлаш имконини беради.
4. Даволаш-ташхислаш чораларини боскичма-босқич олиб боришга асосланиб таклиф этилган алгоритм тирсак бўғими деформацияси даражаси ва кўринишига боғлиқ ҳолда даволаш ва ташхислашнинг оптимал дифференциал тактикасини танлаш имконини беради.
5. Елка суягининг бўғим оркали ва бўғим усти синишларида дистал синиқнинг қолдиқ бурчак ва қисман ротацион аралашиши варусли деформациялар ривожланишининг сабаби ҳисобланади, тирсак бўғимига эрта ишлов берилиши ва фиксациянинг эрта муддатлари сабабли кўпинча елка суяги дўмбок усти бошчаси синиқларининг битмаслиги вальгусли деформациялар ривожланишига сабаб бўлади. Тирсак бўғими вар ус асоратлари сифатида «дўмбоқ усти синдроми» варусли деформацияларнинг оғир даражасида юкламаларда латеропозиция ва қўлларнинг юқори қисми ўзак юкламалари қайта таксимланиши сабабли пайдо бўлади.
6. Клиникада ишлаб чиқилган ҳамда тирсак бўғими деформацияларининг турли муддатларида олиб борилган коррскцияловчи операция усуллари (РФ Интеллектуал мулк эгалиги федерал хизмати томонидан 2016 йил 1 августдаги №2595130-сонли, 2017 йил 2 майдаги №2618082 сонли ихтирога патентлари, УзР Интеллектуал мулк агентлигининг 2007 йил 28 майдаги DGU 01287-сонли, 2007 йил 31 августдаги DGU 01354-сонли, 2011 йил 9 июндаги DGU 02217-сонли патент дастурлари) операциялардан кейинги тирсак бўғими қолдиқ дсформацияларидан олдини олиш имконини беради, бўғим юзаларининг тўғри конгруэнтлигини яратади, шу билан бирга унинг функционал имкониятларини яхшилайди ва бу яхши натижалар фоизининг ошишига (варусли дсформацияда 1,2%, вальгусли дсформацияларда 1,8%) олиб келади.
7. Тирсак бўғими деформацияларини коррекциялашнинг аввалги ва янги такомиллаштирилган усуллари ҳисобга олинган даволаш ва ташхислашнинг дифференциал тактикаси даволашнинг узок муддатларида «А» гуруҳчада 91,2% ҳолатда ҳамда «Б» гуруҳчада 92,3% ҳолатда яхши ва қониқарли натижалар олинишига олиб келди. Олиб борилган тонуснинг кўтарилиши ва мускул функцияларининг тикланиши, чандиқли тўқималарнинг сўрилиши, регионал қон айланишининг яхшиланишига йўналтирилган даволаш гимнастикаси, физиотерапевтик ва бальнеологик даволаш кўринишларини қамраб олувчи реабилитацион-тикловчи даволашлар тирсак бўғими аввалги функционал имкониятларини сезиларли даражада яхшилади.
8. Кичик ёшда елка суяги дистал қисми учларининг рентгенологик критсриялари ҳисобга олинган ҳолда бурчак силжишлари соғлом қўл билан таққосланиб ўрганилганда дифференциал хирургик тактика ва дсформацияларнинг асоратланган шакли хусусиятлари хцеоблари операциядан кейинги иккиламчи деформацияларнинг ривожланишидан огохдантиради. Тирсак бўғимининг Брехт ва Монтеджи турцдаги огир синиш-чиқишлар ўзига хос дифференциал ёндашувни талаб этади, чунки улар иккиламчи деформациялардан ташкари огирликнинг турли даражасидаги контрактураларига хам олиб келиши мумкин.
Ўзбек мумтоз шеъриятида риндона маъно ва лирик қаҳрамон характери
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида Шарқ шеъриятининг хилма-хил мавзулари орасида мухим ўрин тутган риндона шеърларнинг шаклланиш тарихини асослаш, тадрижий такомилини аниклаш, гоявий-бадиий хусусиятларини тавсифлаш, тимсоллар тизимини тахдил килиш, уларнинг мумтоз адабиётдаги тарихий тараққиётини очиб бериш, лирик қахрамон - ринд характерининг ўзига хослигини далиллаш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар мухим назарий аҳамиятга эга.
Мустақилликка эришилгандан сўнг адабиётшуносликда хар бир сўз, тушунча ва тимсолни бадиий матн талабидан келиб чиқиб тадкиқ қилишга, уларни бахолашда нафақат ифода тарзи, тасвир имконияти, балки маъно катламига сингиб кетган диний, маърифий, тасаввуфий фикр-кечинмаларга хам алохида эътибор берила бошланди. Шунинг учун хам бошқа анъанавий мавзуларга нисбатан моддий ҳаётга ниҳоят даражада яқин, жонли турмуш нафаси уфуриб турган, кўпинча ижодкор таржимаи холи, у яшаган тарихий-ижтимоий муҳит ҳақида ўкувчида ёрқин тасаввур уйғота оладиган, ахлоқий, таълимий, ирфоний мазмунларни ифодаловчи риндона шеърларнинг XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган намуналарини илмий тадқиқот объекта сифатида ўрганиш, уларнинг тарихий такомилини ўзбек халкининг миллий-рухий дунёси, асрлар давомида шаклланган маънавий-маданий кадриятлари, урф-одатлари, кундалик турмуш тарзи билан боғлиқликда очиб бериш ўзбек адабиётшунослигининг долзарб муаммоларидан биридир.
Бу мавзуни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жахон адабиёти, хусусан, Шарқ шеъриятининг ҳаёт ва инсон такдири билан боғлиқ томонларини янада кенгроқ мушоҳада килиш, сўз санъатининг таъсир қуввати ва аҳамиятини тўғри баҳолаш, тарих мулкига айланган урф-одат, ижтимоий-маданий қадриятлардан сабок олишга яқиндан ёрдам беради. Зеро, бадиий адабиёт инсоннинг «маънавий оламини кашф этадиган» қудратли восита бўлиб, «азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақикат ва адолат жарчиси бўлиб келади»1. Риндона шеърлар хам халқнинг ўй-қарашлари, орзу-умидлари, миллий поэтик тафаккури, маънавий киёфасини акс эттириб, инсон калбида хаётга муҳаббат ва яшаш завкини кучайтиришга хизмат килган ўзига хос ижод намуналаридир. Бу эса уларнинг маъно, образ, мажоз олами, тасвир йўли ва воситалари, хусусан, XII - XV асрнинг I ярми ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган мазкур намуналарни монографик тарзда тадкик килиш, ўз навбатида, дунё илм-фанини бундан хабардор этиш заруратини келтириб чиқаради. Шунингдек, риндона маъно ифодалаган шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида тутган мавкеи, характерли жихатлари хакида янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПК-45 1 -сон «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод йили» давлат дастури ҳакида»ги қарорлари, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Узбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиётидаги риндона шеърларнинг шаклланиш омилларини аниқлаш хамда тарихий таракқиёти, ғоявий-бадиий олами ва лирик қаҳрамон - ринд характерининг муҳим хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
риндона шеърларнинг тараққиёт тамойиллари, образлар тизими, гоявий-бадиий хусусиятлари, тасвир кўлами, ифода усули ва лирик кахрамон характери очиб берилган;
риндона шеърларнинг юзага келишида Шарқ халқларининг диний-мифологик тушунчалари, ижтимоий-маиший турмуш маданияти, урф-одат ва маросимлари, уларнинг бадиий ижоддаги ахамияти хамда эстетик хусусиятлари исботланган;
қадимги араб ва форс-тожик шеъриятидаги хамриятларнинг ўзбек мумтоз адабиётида риндона шеърлар такомилидаги мавқеи аникланган;
Шарк мумтоз адабиётида, хусусан, туркий шеъриятда XV асрнинг I ярмига қадар яратилган риндона мазмундаги алохида мисра, байт ва шеърларнинг бадиий ўзига хослиги далилланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз адабиётидаги ифода имкониятлари, образ ва тимсоллар олами, тарихий ва бадиий хусусиятлари асосланган;
риндона шеърларнинг ўзбек мумтоз шеъриятида фаоллашув микёси ва даражасининг ижтимоий сабаблари, эстетик мезонлари очиб берилган;
лирик кахрамон дунёқараши, маънавий-ахлоқий киёфасининг риндона шеърларнинг мазмун-мохияти, поэтик табиати, бадиий тасвир принциплари билан боғлиқлиги асосланган;
XII - XV асрнинг I ярми ўзбек адабиётида яратилган риндона шеърларнинг ўзига хослиги, муштарак ва фаркли жиҳатлари, гоявий-бадиий хусусиятлари хамда лирик кахрамон характери масалалари тадкик этилган.
Хулоса
1. Маълум бўладики, риндона шеърларнинг генезиси, тадрижий такомили, тараққиёт босқичларини уларнинг поэтик хусусиятлари ва бадиий-эстетик талаблари билан узвий боғлиқликда тадкиқ этиш мумтоз адабиётда май мавзуси ёритилган шеърлар ҳақидаги тасаввурларни яхлит бир тизимга бирлаштиради. Риндона шеърларда ишк ва комиллик, хаёт ва унинг сир-асрорлари, инсон ва унинг қисмати, олам гўзалликлари ва умр шодликлари, шунингдек маърифий-ирфоний масалалар юксак бадиий талкин хамда тахдил этилган. Ҳаётийлик, хакқонийлик, ишонарлилик ва, энг муҳими, муайян ижтимоий-тарихий шароит билан бевосита алоқадорлиги уларнинг ўзига хос эстетик тамойиллари, мазмун-мохиятини англашга хам имкон очади.
2. Риндона шеърларда қўлланган сўз, ибора, образ ва рамзлар лирик кахрамон - ринднинг табиати, ахлоқий киёфасини кашф этишда мухим “очқич” вазифасини бажаради. Шоирнинг руҳий холатлари, рангин кечинмаларини мукаммал тасвирлашга ёрдам беради ва унинг мақсад хамда маслаги асарнинг ўзига хос бадиий-тасвирий воситаларидан якқол кўриниб туради. Жамият ҳаётида, кундалик турмушда учраб турадиган турли воқеа-ҳодисаларни бадиий тафаккурда жонлантириб, уларни ёрқин лирик образ, таъсирчан поэтик манзаралар яратишга йўналтириш риндона моҳиятдаги шеърларнинг яна бир ўзига хос жихатидир. Майсеварлик тушунчаси ва кайфиятларининг бадиий ижоддан мухим ўрин эгаллаши шеъриятда риндона тасвир кўламини янада кенгайтирди. Илк илдизлари хамриятлардан озикланган риндона шеърлар бадиий адабиёт конуниятлари ва мумтоз шеъриятнинг адабий анъаналари таъсирида туркий адабиётда ўзига хос йўналишларда тараккий этди.
3. Шарк шеъриятида дастлаб реал, моддий хаёт манзаралари тасвирланган риндона шеърлар, кейинчалик ижтимоий, фалсафий, маданий, ахлокий маъноларни хам камраб олган. Муайян давр, ижодкор рухияти ва воқеликка муносабатини ёритишда улар бир-биридан сезиларли зайлда фаркланади. Жумладан, VI - VII асрларда яратилган хамриятларда май мает қилувчи ичкилик сифатида ифодаланган бўлса, IX аердан бошлаб шеъриятда улар, асосан, хаётий-маиший фикрларни акс эттириш учун қўлланила бошланган. XI - XII аерларга келиб, уларда ирфоний маънолар хам маълум бир ўрин эгаллаган. Риндона шеърларнинг мазмун-моҳияти, мантик ва гоявий йўналиши хар иккала маъно - зоҳирий ва ботиний мазмунларни ўзида мужассамлаштирганлиги билан хам эътиборлидир.
4. Ўзбек адабиёти узок аерларга бориб такалувчи чукур илдизга эга. Дунёнинг барча бошқа халқлари каби ўзбек халки ҳам олис ўтмишдаёқ бадиий тафаккурнинг ўзига хос намуналарини яратган. Улар Махмуд Кошгарийнинг «Девону луготит турк» асаридан хам ўрин олган бўлиб, айрим шеърий парчаларда бевосита риндона мазмунлар ифодаланган.
5. Мумтоз шеъриятда риндона шеърларнинг юзага келишида юнон мифологиясидаги май маъбуди - Дионисии шарафлаган қўшиқлар, форс-тожик халқларининг Ой маъбудига аталган ва Қуёш маъбуди Митрани шарафлаб ўтказилган базмлари, Гоҳонбароқ, Наврўз, Меҳржон, Сада байрамлари, сосоний ҳукмдорлар саройида гўсанлар томонидан ижро этилган, майни мадҳ этувчи кўшиклар, араб халкларининг қадимги Нотил ойи билан боғлиқ анъаналари, туркий халқларда узум ва майнинг хаётбахшлик фазилатлари улуғланган «Бабахвара», бўзахўрлик билан боғлиқ «яса-юсун», шунингдекё «учар пиёла», «сафар коса», «тўра ойини» каби урф-одатларнинг хам у ёки бу даражада таъсири бўлган, албатта.
6. Тарихдан яхши маълумки, ислом дини арабларнинг хаёт ва турмуш тарзи билан бирга уларнинг ишонч-эътиқоди, туйғу ва тахайюлларини хам ўзгартирганлиги туфайли, адабиёт хам янги йўналишлар ахтара бошлаган эди. Натижада олдинги айрим мавзулар ўрнини бошқаси эгаллаб, янги динда май ва шароб такиқлангани сабабли ишқ хамда шаробдан сўз юритилган шеърлар микдори камайган эди. Лекин ишк ва майга чорловчи шеърлар ёзиш умавийлар даврига келиб яна авж олди. Аббосийлар хукмронлиги даврида риндона кайфият тавсифланган махсус поэтик жанр - хамрият жанри юзага келдики, бунинг ўзига хос сабаби майнинг адабиётда инсон руҳий-маънавий эркинлигининг мажозий тимсоли ўлароқ ифода топганлигида кўринади.
7. У ёки бу мавзунинг дунёга келиб, ривож топишида адабий алоқа ва муносабатларнинг хам таъсири бўлади. Риндона шеърлар [Парк халклари орасида форсий адабиётда яхши ишланган. Шу маънода, Рудакий, Фирдавсий, Ибн Сино, Умар Хайём, Низомий, Х,офиз Шерозий каби форс-тожик адабиётининг буюк вакиллари асарлари XII - XV асрнинг I ярмида яшаб ижод қилган ўзбек шоирлари учун бир ижодий мактаб вазифасини ўтаган эди.
8. Шарқ мумтоз адабиёти дин билан, ислом заминида дунёга келган тасаввуф таълимоти билан мустаҳкам ва узвий алоқадорликда тараккий топган. Маърифий адабиётга дойр образ, тушунча ва фикр-туйгуларнинг мумтоз шеъриятда ифода топиши риндона шеърларнинг мазмун-моҳиятида ҳам беқиёс ўрин тутган, албатта. Тасаввуфда май ва унта алокадор образлар кўпинча тариқат босқичлари, шунингдек бу йўлга кирган соликнинг ранг-баранг руҳий холатларини билдиради. Бундай мазмунлар ўзбек адабиётида дастлаб Яссавий хикматларида ифодаланган. Улардаги соф тасаввуфий мазмунларда қўлланган май, шароб, соқий, журъа, майхона, пири мугон каби қатор тимсоллар ўзбек мумтоз шеъриятида риндона шеърларнинг поэтик образлар табиатига ниҳоятда купли таъсир ўтказган.
9. Агар номалардаги риндона кайфият тавсифига багишланган шеърий парчалар мавзу кўлами, гоявий олами ва бадиий-эстетик хусусиятлари жиҳатидан ўзбек адабиётида алоҳида мавқе эгалласа, Ҳофиз Хоразмий, Атоий, Гадоий, Лутфий, Саккокий каби йирик сўз санъаткорлари ижодида, номанавис шоирлардан фаркли ўлароқ, май ва ишқ мавзулари хамиша уйғун ҳолда тасвирланган.
10. Риндона шеърларда ҳаётий мантиқ, фалсафий руҳ етакчилик килади, қолаверса, теран тафаккур, чукур мулохазакорлик, шунингдек ёритилаётган масалаларнинг моҳиятан панд-насиҳат мазмуни билан мувофикликда ифодаланиши уларнинг хос табиатини далиллайди. Уларда маданий-маиший турмуш манзаралари, ижтимоий-сиёсий мухитнинг айрим масалалари, тарихий давр ва замоннинг маънавий-ахлокий муаммолари май билан боғлиқ образлар воситасида поэтик жихатдан ёркин тасвирланади. Ана шунинг учун ҳам ижодкор шахсияти, руҳий ва фикрий дунёси, замон ва замон ахлига муносабати, шунингдек, теран фалсафий карашлари хамда хулосаларини билишда риндона шеърлар гоятда мухим манба вазифасини хам бажаради. Диққатга сазовор жихати шундаки, риндона маъно ифодаланган алохида мисра, байт ва шеърлар кейинчалик ўзбек мумтоз адабиётида май мавзуси ёритилган махсус поэтик жанр - соқийнома жанрининг шаклланиши ва тарихий такомилида хам ўзига хос асос вазифасини ўтади.
Зарафшон водийси шароитида топинабур ўстириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича топинамбурнинг жами экин майдони 2,5 млн. гектарни ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШда 700 минг гектар, Францияда 500 минг гектар ва Австрияда 130 минг гектарга тенг бўлиб, кейинги йилларда топинамбурнинг экин майдони Англия, Германия, Польша, Венгрия, Япония, Хитой, Скандинавия каби мамлакатларда кенгаймокда1. Чунки, топинамбур туганаги таркибида инилун саклаши, тиббиётда кандли диабетга чалинган беморлар учун қимматли пархез озиқ-овқат маҳсулоти бўлиб ҳисобланади2.
Республикамиз кишлок хўжалигида топинамбурнинг серҳосил ва маҳсулот сифати юқори ва қайта ишлашга яроқли навларини танлаш, яратиш ҳамда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Республикада маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида топинамбур туганагидан парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, фармацевтика саноати ва целлюлоза-қоғоз-картон ишлаб чикаришда арзон, импорт ўрнини босувчи маҳаллий хом-ашё ва чорва моллари учун тўйимли озуқа захираси яратишда кенг фойдаланилмокда.
Дунё қишлоқ хўжалиги амалиётида топинамбур ўсимлигидан гектаридан 85-100 тонна кўк масса, 28-40 тонна туганак ҳосили олиниб, 25-30 тонна сифатли озиқа бирлиги етиштирилмокда3. Топинамбурнинг гектаридан олинадиган 40 тонна туганагидан 5 тонна топинамбур кукуни ёки 4680 кг инулин олиинади, поя ва баргларидан целлюлоза, қоғоз, этанол олинмокда4. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда топинамбур кукунидан қандли диабет билан оғриган беморлар учун парҳез нон ва нон маҳсулотлари, салатлар, таомлар тайёрлашда қўшилади. Топинамбур инулинидан истеъмол қилган беморлар қони ва сийдигида 16-17 фоизгача қанд микдори камайганлиги, топинамбур туганаклари ва ўсимталаридан тайёрланган турли салкин пархез ичимликлари истеъмол қилинганда организмда углеводлар алмашинувини мақбуллашиши аникланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги 916-сон «Ишлаб чикаришга инновацион лойиҳа ва технологияларни жорий этишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси шароитида топинамбурнинг етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ҳамда кучсиз шўрланган ерларда топинамбур ўстириш имкониятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Зарафшон водийси типик ва ўтлок-бўз тупроқлари шароитида топинамбурнинг навлар тўплами комплекс кимматли хўжалик белгилари (тезпишарлиги, хосил шаклланиши, маҳсулдорлиги, ҳосилдорлиги ва туганаклар биокимёвий таркиби бўйича ҳар томонлама баҳоланган;
озик-овкат йўналишида фойдаланишга ярокли “Эътироф” нави яратилган;
янги ва истиқболли навларни етиштириш агротехнологиясининг муҳим элементлари, навларни танлаш, мақбул экиш схемалари, туп калинлиги, уруглик туганакларни турли муддатларда экишолди ишлов бериш, ўғитлаш меъёрлари, сугориш тартиби ва уругликни саклаш усуллари ишлаб чикилган;
кучсиз шўрланган тупроқларда навлар бахоланган, уруглик туганакларни экиш чукурлиги, экиш муддати, сугориш технологияси ишлаб чикилган;
топинамбурдан кўп тармоқли фермер хўжаликларида мўл, сифатли ва арзон хосил етиштиришни таъминловчи агротехнологиялар тизими, жадал кўпайтириш ҳамда такомиллашган бирламчи ва элита уругчилиги яратилган.
Хулосалар
1. Зарафшон водийси шароитида топинамбур навлари тўплами кимматли хўжалик, морфобиологик бел ги-хусусиятлари бўйича, шу жумладан тезпишарлиги бўйича К-99/3 намунасида 157 кун, К-99/1 х К-99/3 комбинациясида ва уруғ кўчатларидан танланган № 105 намунасида 145 кун қайд этилди.
Ажратилган намуналар озиқ-овқатга ва қайта ишлашга яроқлилиги (туганакнинг бир хиллиги 70-75 %, туганак шакли овал ёки ноксимон, туганакда кўзчалар сонининг (2-3 та) камлиги, уяда ғуж жойлашиши, туганакларни бир хил йирикликдалиги, ўртача вазни 75-80 граммдан юқори, қуруқ модда микдори 21-22 %, инулин микдори бўйича 11-12 % Файз барака, Мўжиза навлари хамда №9, №105 (Эътироф нави яратилган) намуналарида қайд қилинди ва озиқ-овқат йўналишида фойдаланишга мое эканлиги маълум бўлди.
2. Ўсимликларнинг ўсиши дастлаб (20 апрелда) №105 да-22 см, №9, К-99/2, ва К-99/1, да, К-99/3 намуналарда 22-24 см, Новинка навида 23 см, Интерес, Ленинградский нав намуналарида 24 см, ўсув даври охирида (1октябрда) энг баланд бўйли ўсимликлар Новинка (425 см), К-99/3, 4/36 намуналарида (420 см), К-99/1 (401 см), колган намуналарда 352-394 сантиметргача бўлиб, ўсув даврида ўртача суткалик ўсиши кунига 2,2-3,1 см га етди.
3. Топинамбурнинг уруглик туганакларини экишолдидан экишга тайёрлашда ўстирувчи стимуляторлар (100 литр сувга гиббериллин-0,5 грамм, қаҳрабо кислотаси-20 грамм, тиомочевина-1 кг)ва микроўғитлар (В-100 грамм, Мп-10 грамм, Си-50 грамм) аралашмасида ишлаб бахорда (1-3 март) ва кузда (25-28 ноябр) экиш хар гектардан 34,5 тонна туганак ёки 5,4 тонна қўшимча, 87,6 тонна кўк масса ёки 10,6 тонна қўшимча ҳосил олишни таъминлади.
4. Топинамбур уруглик туганакларни мақбул вазнда (35-40 грамм), 90x35 см экиш схемаси ва туп калинлигида (гектарига 31744 туп) жойлаштириш гектаридан 38,1 тонна туганак хосилдорлиги, 113,8 тонна кўк масса хосилдорлигини таъминлаб, кўшимча 9,1 тонна туганак ва 19,8 тонна кўк масса ёки гектаридан 38,7 тонна озиқ бирлик олиш имконини берди.
5. Топинамбур нав ва намуналарини 8 маротаба 4-2-2 тартибда (гуллашгача 4 маротаба, гуллаш даврида 2 маротаба ва гуллашдан пишишгача 2 маротаба 550-600 м3 хисобидан амалга ошириш) сугориш кўк масса хосилдорлигини 76,1-80,0 тоннага, туганак хосилдорлиги 27,1-30,4 тоннагача олиш таъминланди.
6. Топинамбурнинг Новинка навида азот 300 кг, фосфор 200 кг, калий 150 кг ва 20 т гўнг солиш билан бир тўпда 2800 граммгача кўк масса, 1066,4 грамм туганак, гектаридан 343,4 мингдона, шундан 274,7 минг дона уругбоп туганаклар ёки 77,5 т/га кўк масса, 29,5 т/га туганак хосили олиниб, уларни озикавийлик бирлиги 27,4 тоннани ёки назоратга нисбатан кўшимча 15,4 тонна озиқа бирликка эришилди.
7. Кучсиз шўрланган ерларда топинамбур нав намуналарининг кўк масса хосилдорлиги гектаридан 60,4 тоннадан 84,4 тоннагача ўзгарди. Энг юкори кўк масса хосилдорлиги гектаридан 84,4 тонна 4/36 намунасида, Новинка навида 83,2 , Файз барака навида 70,3, Мўжиза навида 65,6, истиқболли хисобланган №105, №109 намуналарида эса 61,2-62,4 тонна бўлиб, гектаридан олинадиган озиқ бирлик микдори 19,9-20,2 тоннагача кайд килинди.
8. Топинамбур навлари уруглик туганакларини кучсиз шўрланган тупроклар шароитида эрта баҳорда (1-3 март)8-10 сантиметргача чукурликда, кузда (25-28 ноябр) экилганда 12-14 сантиметргача чукурликда экиш, сугориш эгатлар узунлиги 60-80 метрдан, уларда сув окимини 0,10-0,15 л/секундда ушлаш, гектаридан 36,8-39,5 тонна туганак ҳосили олиш имконини берди.
9. Топинамбур уруглик туганакларини 2 ва 4 бўлакка бўлиб, ўстирувчи стимуляторлар ва микроўғитлар аралашмасида ишлаб экиш орқали Файз барака навида кўк масса хосилдорлиги гектаридан 65,4 тонна, туганак 32,7, Мўжиза навида эса 71,3 тонна кўк масса, 35,9 тонна туганак ҳосили олиниб, кўпайиш коэффициентини 54,5- 59,8 донага ошишни таъминлади.
10. Ажратилган ва яратилиб давлат реестрига киритилган навларнинг бирламчи ва элита уругчилигини соглом минитуганаклардан экилган далалардан танлаш, баҳолаш ва уругчилигини жадаллашган тартибда(4 йиллик элита етиштириш) тартибида кўпайтириш, элита уруглик туганакларни ҳосилдорлигини 44,7 тоннагача ошишни, кўк масса ҳосилдорлигини эса 86,5 тоннага ёки мос равишда 10 ва 24,1 тонна кўшимча ҳосил олишга олиб келди.
11. Топинамбур навларининг уруглик туганаклари 4 ой давомида омборхоналарда сақланганда навлар бўйича табиий сўлиш 10,7 -11,2 %, механик шикастланиш 2,6-3,0 %, касалланган туганаклар 1,4-2,0 %, ни ташкил этди.
Ўрада сакланганда табиий сўлиш 8,6-8,9 %, механик шикастланиши 3,4-4,3 %, зараркунандалар билан зарарланиши 2,7-2,8%, уруглик туганаклар далада қолдириб сакланганда механик шикастланиш 5,5-6,1 %, эрта баҳорда ковлаш олдидан кузатилган шикастланиш 12,9-13,2%, ва касалланганлари салмоги 3,9-6,7% кайд этилди.
Зарафшон водийси шароитида топинамбур навларининг уруглик туганакларини омборхоналарда 500-600 килограммли яшикларда (контейнерларда )сақлаш уруғликни соғлом ҳолатда бўлиш имконини берди.
12. Зарафшон водийси шароитида топинамбур экинининг хар гектаридан 38-40 тонна туганак ва 90-92 тонна кўк масса хосилдорлигига эришиш мақсадида:
Файз барака, Мўжиза навлари, №9, №105 (Эътироф) намуналаридан озик-овкат учун туганак йўналишида бир йиллик экин сифатида фойдаланишни;
ем-хашак учун бир йиллик ва кўп йиллик экин сифатида дала ва ем-хашак алмашлаб экишларда бахорда ва кузда катор оралари 70 ва 90 см килиб, гектарига 31,7-40,8 мингтупгача жойлаштиришни;
уруглик туганакларни экиш олдидан бир неча бўлакка бўлиб, туганакларни ўстирувчи стимуляторлар ва микроўғитлар аралашмасида ишлов беришни;
гектарига 300 кг азот, 200 кгфосфор, 150 кг калий ва 20 тонна гўнг меъёрда берилиб, 8 маротаба 4-2-2 тартибда, эгатлар узунлиги 60-80 метр, эгатдаги сув окимини 0,10-0,15 л/с да сугоришни;
дастлабки уруглик материали сифатида ўсимликларнинг соглом минитуганаклар асосида 4 йиллик уругчилик схемасида етиштиришни;
кучсиз шўрланган ерлар шароитида эрта бахорда 8-10 см, кузда 10-12 см чукурликда экишни ҳамда уруғлик туганакларни омборхоналар ва ўраларда саклашни тавсия этамиз.
Тупроққа асосий ва ғўза қатор оралиқларига ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигида ресурс ва энергиялардан самарали фойдаланиш, уларни тежайдиган технология ва техника воситаларини қўллаш, самарали ғўза қатор оралиқларини ишлаб чиқиш орқали тупроқнинг агрономик хусусиятларини яхшилаш, унумдорлигини ошириш хамда юкори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришга алоҳида эътибор каратилмокда. «Ғўзани парваришлашда тупроққа ишлов бериш энг кўп энергия талаб қиладиган агротехник тадбир бўлиб, чигитни экишдан пахта ҳосилини териб олишгача сарфланаётган умумий энергиянинг 40-50 фоизи мазкур жараённи бажариш учун сарфланади1». Шунингдек, ерга асосий ва ўсув даврида қатор орасига ишлов беришда тупроқни ҳимоялайдиган янги ресурстежамкор минимал ва ноль технологияларни қўллаш долзарб бўлиб ҳисобланади.
Республикамиз пахтачилигида тупроқка асосий ва катор орасига ишлов беришда ресурс ва энергия тежамкор, юқори самарадорликка эга бўлган модернизациялашган техника воситаларидан фойдаланиш хамда ғўзани мақбул катор ораликларида етиштиришга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан, энергия ва ресурсларни тежаш ҳисобига ёкилги-мойлаш материаллари, мехнат сарфи ва бошқа харажатларни камайтириш, иш унумдорлигини ошириш максадида юқори унумли занжирли ва ғилдиракли тракторлардан ерни ҳайдаш, тупрокни чигит экишга тайёрлаш, катор орасига ишлов беришни такомиллаштиришга каратиланган катор илмий-тадкикот ишлари олиб борилган.
Дунё пахтачилиги амалиётида ғўза етиштириш агротехника тадбирларида тупрокка асосий ва катор орасига ишлов беришда юқори унумли занжирли ва гилдиракли тракторлардан кенг фойдаланиш, анъанавий 60 ва 90 см катор оралиқлари билан бирга куш каторли 60x30 ва ўзгарувчан 80x40 см катор оралиқларини қўллаш оркали ерлардан самарали фойдаланиш имконияти яратилмокда. Ғўзани турли қатор оралиқларида етиштириш ва юқори унумли тракторлар билан ерга асосий ва катор орасига ишлов бериш технологияларини қўллашда ресурстежамкор мақбул қатор оралиқларини ишлаб чиқиш, тупрок зичланишига мумкин кадар кам таъсир этадиган занжирли ва гилдиракли техника воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, турли катор ораликларида етиштирилган ғўзани озиқлантиришнинг макбул меъёрлари ва кўчат қалинлигини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон «2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини янада модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги карори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215-сон «2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади минтақанинг тупрок-иқлим шароити ва экилаётган навларнинг морфобиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ғўзани 80x40, 80x60, 80 ва 60 см катор оралиқларида етиштириш самарадорлигини аниқлаш ҳамда ерга занжирли ва ғилдиракли тракторлар ёрдамида асосий хамда экиш олдидан ишлов бериш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор юқори унумли занжирли ва гилдиракли тракторлар билан тупрокқа асосий хамда экиш олдидан ишлов беришнинг тупроқни зичланиши, солиштирма оғирлиги, сув ўтказувчанлиги каби агрофизик ва сув-физикавий хоссаларига таъсири аниқланган;
тупрокқа асосий ва экиш олдидан ишлов беришда турли техникалар фарки, хар хил катор ораларида чигит экишнинг ниҳолларнинг униб чиқиши, фазалар бўйича ўсиш ва ривожланиш даврлари давомийлигига таъсири аниқланган;
турли техникалар ёрдамида тупрокка асосий, экиш олди ишлов бериш хамда хар хил катор оралиқларида парваришланган ғўзанинг илдиз тизимини шаклланиши, курук масса тўплаши, кўчатлар сони ва вилт билан зарарланишига таъсири тадқиқ қилинган.
ҳар хил катор ораликларида парваришланган ғўза навларида ишлов бериш технологиясининг асосий элементлари ҳамда озиклантириш тартиби такомиллаштирилган ва ушбу катор ораликларида парваришланаётган ғўзаларнинг мақбул озиклантириш меъёри аникланган.
Хулосалар
1. Типик бўз тупроқлар шароитида ерга асосий ишлов беришда намлик даражаси ҳисобга олиниб, ўз муддатида занжирли Т-4А ёки гилдиракли Магнум-8940 такторларидан фойдаланиш мумкин. Экиш олди тадбирларида Т-4А тракторини қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Тупроққа асосий ва экиш олди ишлов бериш тадбирлари Магнум-8940 гилдиракли тракторларда амалга оширилганда, маълум даражада тупроқ агрофизик хоссаларининг ёмонлашиши ва ўсимликнинг ўсиб ривожланиши ҳамда хосилдорлиги бирмунча пасайиши кузатилади.
2. Тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш тадбирлари занжирли Т-4 А тракторларида амалга оширилганда сезиларли даражада тупроқнинг агрофизик хоссаларига ижобий таъсир этиб, ўсимликнинг ўсиб ривожланиши ва хосилдорлиги ошишига имконият яратилди. Экиш олди ишлов бериш тадбирларини имконият даражасидан келиб чиқкан ҳолда Т-4А занжирли тракторларида ўтказилиши муҳим бўлиб, бу ўз навбатида 0-50 см катламгача тупроқ агрофизик хоссаларига, ўсимлик илдиз тизими меъёрида ривожланишига ижобий таъсири маълум бўлди.
3. Ғўзани хар хил 80x40, 80x60, 80 ва 60 см катор ораликларида парваришланганда тупрок агрофизик кўрсаткичларининг ўзгариши ўғитлар меъёрига нисбатан деярли таъсири ўзгармади, аммо бошқа катор ораликларига нисбатан ўзгарувчан 80x40 см бўлганда хажм массаси 0-50 см катламда 0,05-0,2 г/см3 гача, говоклиги 1,0-1,5% га ва донадорлиги 1,2-2,2% гача яхшиланганлиги кузатилди.
4. Ҳар хил (80x40, 80x60, 80 ва 60 см) катор ораларига ишлов берилганда тупрокнинг агрокимёвий кўрсаткичлари ўсимликларнинг озиқланиши ва ривожланиши учун бошқа катор ораликларига нисбатан ўзгарувчан 80x40 см катор оралиғида, N25o;Pi75;Ki25 кг меъёрда қўлланилганда макбул шароит таъминланганлиги аникланди. Ғўзанинг ўсиб-ривожланиши ва ҳосил тўплаши қатор оралиғи 80x40 см бўлганда бошқа (80x60, 80 ва 60 см) катор ораликларига нисбатан жадаллашиб, бош поясининг баландлиги ўғитлар меъёрларига мутонасиб равишда 6,8-6,2 см, ҳосил шохлари 1,2-1,4 донага ва кўсаклар сони 1,2-1,5 донагача ошганлиги кузатилди.
5. Ўзгарувчан 80x40 см қатор оралиғида ўсимлик озика моддаларни яхшироқ ўзлаштириши ҳисобига ғўзанинг гуллаши ва кўсаклар очилиш жараёни тезлашиши, натижада кўсаклар 10,7-10,3% га кўпроқ очилиши кузатилди. Ғўзани хар хил (80x40, 80x60, 80 ва 60 см) катор ораликлари парваришланганда ўзгарувчан 80x40 см да, бошка катор ораликларига нисбатан суғориш ишлари катор оралатиб ўтказилганлиги хисобига мавсумий сув микдори 25% гача иқтисод килингани тадкик килинди.
6. Ўзгарувчан 80x40 см қатор оралиғида ўғитлар меъёри N25o;Pi751Ki25 кг/га ортиши билан ғўзанинг озиқа унсурларини ўзлаштириши яхшиланиши кузатилди. Лекин ушбу меъёрдаги барча вариантларда вилт касаллиги билан зарарланиши 5-6% га кўпайиши кузатилди. Ғўзани ҳар хил катор оралиғида парваришланганда энг юқори пахта ҳосили 80x40 см ли ўзгарувчан катор оралиғида, ўғитлар меъёри N25o;Pi75;Ki25 кг/га бўлганда олинди ҳамда 60 см катор ораларига нисбатан қўшимча 4,1 ц/га ҳосил етиштирилди.
7. Ғўзани ҳар хил катор оралиғида парваришланганда пахта толасининг технологик сифат кўрсаткичлари ўғитлар меъёри N2oo;Pj4o;Kioo кг/га қўлланилган вариантларда бироз бўлсада яхшиланганлиги кузатилди. Ғўзани ҳар хил қатор оралиғида парваришланганда энг юқори иқтисодий самарадорлик ўзгарувчан 80x40 см ли катор оралиғида ўғитлар меъёри N25o;Pi75;K125 кг/га кўлланилган вариантдан олинди. Шартли соф фойда 275644 сўм/га га тенг бўлди, рентабеллик эса 50,9% га етди, ёки 60 см га нисбатан 82592 сўм/га қўшимча даромад олинди.
8. Ғўза 80x40 см қатор оралиғида экилиб, 40 см қатор ораларига ишлов берилганда тупроқ агрофизик хоссаларининг ўзгаришига асосан қатор оралиқларининг таъсири сезиларли эканлиги аниқланди. Бунда 40 см орасига 1-2 марта ишлов берилган вариантларда 60 см катор оралигига нисбатан тупрокнинг агрофизик хоссалари яхши сақланганлиги тадкик қилинди. Ғўзани 80x40 см катор ораликларида, 40 см орасига 1 -2 марта ишлов бериб парваришланганда, илдиз тизимининг ривожланиши 60 см катор ораларига ишлов бериб парваришланганга нисбатан яхши ривожланиши кузатилди.
9. Ғўзани 80x40 см катор оралигида экиб, 40 см оралигига икки марта ишлов берилган вариантда, кўчат қалинлиги 120-140 минг туп/га атрофида қолдирилган фонда хосилдорлик 36,8 ц/га ни ташкил этиб, 60 см катор оралигига нисбатан 3,7 ц/га қўшимча ҳосил олинди.
10. Ғўзани ҳар хил катор оралигида парваришланганда энг юкори иктисодий самарадорлик ўзгарувчан 80x40 см ли катор оралигида ўғитлар меъёри N250! Р175; К125 кг/га қўлланилган вариантдан олинди. Бунда, шартли соф фонда 275644 сўм/га га тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 50,9% га етди, ёки 60 см га нисбатан 82592 сўм/га қўшимча даромад олинди. Тадқиқотлардан олинган натижалар асосида қуйидагилар тавсия этилади:
Шудгорлашни тупроқ намлиги 25% дан ошмаган ҳолда занжирли Т-4А ёки ғилдиракли Магнум-8940 трактори билан ўтказиш ҳамда экиш олди баҳорги ишлов беришда занжирли Т-4А тракторини қўллаш муҳим аҳамиятга эга.
Типик бўз тупроқлари шароитида ғўзани ҳар хил 80x40, 80x60, 80 ва 60 см қатор ораликларида парваришлашда ўғит меъёри N250; Pnsl К125; кг/га меъёрларда қўллаш мақбул бўлиб, бунда тупроқ унумдорлигига ижобий таъсир этувчи, сув ва манба тежовчи, юқори ва сифатли хосил олишни таъминловчи ўзгарувчан 80x40 см қатор оралиғида ғўза парваришлашни кенг жорий этиш тавсия этилади;
Ғўзани 80x40 см қатор оралигида экиб, гектарига 120-140 минг туп кўчат сони колдирилган ҳолда 40 см катор орасига 2 марта ишлов бериш мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайди.
Ўзбекистон республикаси давлат бюджети ғазна ижросини такомиллаштиришнинг методологик жиҳатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда давлатнинг иқтисодиётни тартибга солиш, ижтимоий-иқтисодий тарақкиётни таъминлаш ҳамда давлат молиясини бошкаришдаги ислоҳотларнинг жадаллашуви шароитида умумдавлат молия тизимининг бош бўғини - давлат бюджетини бошкариш, бюджет жараёнини ташкил этиш, хусусан, бюджет ижросида кассали тизимдан босқичма-боскич ҳисоблаш усулига ўтиш долзарб аҳамият касб этмокда. Бу борада АҚШ, Япония, Франция, Австралия, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси каби мамлакатларда ғазначиликнинг функцияларини такомиллаштириш йўналишида салмокли ишлар амалга оширилмокда.
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларига ўтиши давлат бюджетини шакллантириш ва бошкариш тизимини тубдан ислоҳ қилишни такозо этди. «...Макроиқтисодий пропорциялар, инфляцияни пасайтириш, пул ҳажмини ва давлат бюджета тақчиллигини чеклаш - буларнинг барчаси бозор механизми амал қилишипипг, иқтисодий, молиявий барқарорликпипг ва собитқадамлик билап ўсишнинг муқаррар, энг муҳим шартларидир. Шу билан бирга назаримизда, ана шу мақсадларга эришиш суръатлари ва усуллари муҳим ахамият касб этади»1. Шунта кўра, Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришни ислох килиш доирасида давлат бюджета ғазна ижроси механизми жорий этила бошланди. Ғазначиликни жорий этиш бюджет даромадларининг тўлиқ ва ўз вактида тушиши ҳамда харажатларининг максадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш ва пул оқимларини самарали бошкариш имконини берди.
Жаҳон молиявий-иктисодий инқирозининг кейинги тўлқини бевосита давлат ташқи қарзининг кескин ўсиб кетиши орқали намоён бўлиб, бу ҳолат ушбу карзларга хизмат кўрсатиш оқибатида давлат бюджета ғазна ижросида муаммоларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Хусусан, давлат бюджета маблағларини олувчилар томонидан уларни мақсадсиз ишлатиш ҳолатларининг ортиши, жумладан, бюджет ташкилотлари харажатлар сметасида назарда тутилмаган ҳамда мақсадсиз маблағлар сарфининг амалга оширилиши, бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бошланғич нархларини белгилашда коррупциянинг кучайиши, давлат бюджетида режалаштирилган даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушумини таъминланмаслиги окибатида касса узилишларининг вужудга келиши каби муаммоларнинг мавжудлиги уларни ҳал этиш борасида илмий тадқикотлар олиб боришни тақозо этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2011 йил 7 февралдаги 1475-сон «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгаитириш тўғрисида» карорлари, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 26 мартдаги 69-сон «Узбекистан Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида» карори, Узбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон «Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўрикнома»ни тасдиклаш тўғрисида карори, Узбекистан Республикаси Молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруги билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг газна ижроси Қоидалари» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазна ижросининг методологии жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«бюджет ташкилоти», «бюджет маблағлари олувчи», «бюджет ижросига касса хизматини кўрсатиш», «давлат харидлари», «бюджет таснифи» тушунчаларини аниқлаштириш орқали Давлат бюджета маблағлари ҳисобини юритиш ва самарали ишлатилишининг илмий-услубий жихатдан таъминоти такомиллаштирилган;
ғазначилик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан бир қаторда Давлат бюджета маблағларини бошкаришни оптималлаштириш имконини берадиган, давлат бюджета ғазна ижроси жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатлар илмий асослаб берилган;
замонавий технологик ва техник мажмуаларни қўллаш хисобига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олиш таклифи асосланган;
бюджетдан маблағ олувчилар барча бўғинларининг давлат бюджети ғазна ижросига тўлиқ ўтиши, ёпик (махфий) тавсифга эга бўлган харажатларни ўзига хос тартибини хисобга олган холда, давлат молиясини бошкариш жараёнини такомиллаштириш юзасидан таклифлар асослаб берилган;
бюджет маблағи олувчиларнинг паспортлари лойиҳаси, электрон маълумотномаси, услубий қўлланма ва дастурий мажмуани ўз таркибига олувчи инновацион ишланма яратилган;
Ўзбекистондаги молиявий муносабатларни ислоҳ этишнинг ҳозирги босқичи хусусиятлари ҳамда ривожланган хорижий мамлакатларнинг илгор тажрибаларидан келиб чиққан холда Давлат бюджети газна ижросини такомиллаштиришнинг методологик асослари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Давлат эҳтиёжлари учун харидларни режалаштириш услубияти етарлича ишлаб чикилмаганлиги туман миқёсидан бошлаб харажатларнинг оширилган сметаларини тузиш, харажат мақсадларини сифатсиз ифодалаш билан боғлиқ юқори риск натижасида пайдо бўладиган муаммоларни чукурлаштиради. Бундай усулнинг салбий оқибати шундаки, у кўп ҳолатларда меъёрларда назарда тутилганидан кўпроқ харажатларни талаб қиладиган хар бир таклиф килинган молиявий лойиханинг хусусият ва шартларни ҳисобга олмайди. Бу давлат органлари фаолиятини, шу жумладан уларнинг фаолиятини амалга ошириш ва олдига қўйилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган товар-моддий бойликларни харид килиш етарлича молиялаштирилмаслигига олиб келади.
2. Ўтган йил бюджетида кўзда тутилган, лекин тугатилмаган лойиҳаларни молиялаштиришни давом эттириш мажбуриятини олмаган холда, Давлат бюджетини шакллантириш муаммосини бир молия Йили доирасида бартараф этиш, харидларни режалаштириш сифатини ошириш ва бюджет ташкилотларини сифатли товар ва хизматлар билан таъминлашни кўзда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида» Қонун ишлаб чиқиб, кабул қилинишини тақозо этади.
3. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли карори билан белгиланган инвестицион дастурни шакллантириш тартибини алоҳида ўрганиш талаб этилади. Мазкур хужжатда кўзда тутилган инвестицион лойиҳаларни танлаб олиш шартларида бир катор камчиликларнинг мавжудлиги, яратилган экспертиза ўтказиш механизмига қарамай, уларнинг мақсадга мувофиқлиги етарлича асослаб берилмаган лойиҳалар дастурга киритилишига сабаб бўлади.
4. Барча даражадаги бюджетларнинг ҳолати бўйича маълумотларни тезкор тўплаш, кайта ишлаш ва таҳлил килиш, шунингдек Давлат бюджети даромад ва харажатларининг касса ижроси юзасидан кундалик мониторинг ўтказилишини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги қошида махсус бошқарма ташкил этилишини тақозо этади.
5. Давлат бюджети даромад ва харажатларининг газна ижроси билан боглик маълумотлар билан алмашинувини йўлга қўйиш натижасида ғазначилик, солиқ, божхона органлари ва бошқа даромадлар маъмурларида фойдаланиладиган ахборот тизимларини бирлаштиришни йўлга қўйишни белгилаб беради.
6. Ўзбекистон товар-хом ашё биржасидаги нархлар, нархлар котировкалари бўйича электрон маълумотлар базасини тўплаш, йирик товар етказиб берувчиларининг рўйхатини тузиш билан шугулланадиган, божхона органлари маълумотлар базасига кириш имконига эга бўлган мустакил орган ташкил этиш заруратини кўрсатади.
7. Давлат бюджети газна ижроси жараёнида Молия вазирлиги Ғазначилиги билан давлат бошқаруви органлари (Давлат солиқ ва божхона кўмитаси, қисман Иктисодиёт вазирлиги ва тушум йиғувчилари бўлган махсус органлар) ўртасида Давлат бюджетининг даромад ва харажатлари бўйича касса ижроси борасида маълумот алмашиш юзасидан идоралараро ўзаро алоқани мустаҳкамлашга олиб келади.
8. Бюджет ташкилотлари бюджет маблаглари хисобига харид киладиган алоҳида товарлар нархлари юзасидан ғазначилик бўлинмалари томонидан мониторинг ўтказиш, Молия вазирлиги томонидан белгиланган айрим турдаги товарларнинг ўртача харид нархларини чиқариш ва тегишли фойдаланувчиларга маълум килиш механизмини яратишни такозо этади.
Шундай қилиб, Давлат бюджетининг газна ижросини жорий этиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар Ғазначилик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш билан бирга, умумий жихатда, Давлат бюджети пул маблагларини бошкаришни оптималлаштириш ва мамлакат иқтисодий сиёсатини яхшилаш имконини беради.
Марказий қизилқум паст навли фосфоритларини юқори самарадор ва тежамкор усулда кимёвий бойитиш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Ҳозирдадунёда экинга яроқли ерларни камайиши ва аҳолини ўсиши туфайли озиқ-овкат муаммоси кучаймокда. Шу жиҳатдан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноатининг устувор вазифаларидан бири аҳолини озик-овқат билан таъминлашдан иборат. Бу ўринда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири бўлган минерал ўғитлар ишлаб чикаришга катта эътибор берилмокда.
Мустақилликка эришгандан кейин мамлакатимизда мавжуд бўлган хом ашё ресурслари асосида янги техник ечим ва технологияларни кўллаш орқали сифатли фосфат хом ашёси тайёрлашга катта эътибор каратилмокда. Хусусан «Мавжуд бўлган фосфат хомашёсини бойитиш бўйича ишлаб чиқаришни кенгайтириш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида Қизилқум фосфорит комбинатида (КФК) ювиб куйдирилган фосфорит концентрата (ЮКФК) ишлаб чиқариш куввати ўртача 26% Р2О5 тутган 716 минг тоннагача оширилди. Бу эса фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарини сифатли фосфорит хом ашёси билан таъминланишига имкон бермокда.
Жаҳонмиқёсида паст навли фосфоритларни бойитишнинг янги усулларини ишлаб чикишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда нитрат ва хлорид кислоталаридан фойдаланиб юқори сифатли фосфорит концентрата олиш технологиясини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири хисобланади. Паст навли фосфоритларини бу кислоталар билан бойитиш технологиясини ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: паст навли фосфат хом ашёсини кимёвий бойитишнинг самарали усулларини ишлаб чикиш; юқори карбонатли фосфоритларини нитрат ва хлорид кислотаси билан бойитишда ҳосил бўладиган кальций нитрати ва хлоридини фосфоконцентратдан ажратиб олиш жараёнини мақбул шароитларини аниқлаш; кимёвий бойитилган сифатли фосфоконцентратдан экстракцион фосфат кислота, преципитат ва фосфорли ўғитлар олиш технологияларини яратиш. Диссертация мавзусининг долзарблиги ушбу йўналишларда илмий изланишларни амалга ошириш билан изохданади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини кискартиришга ва махсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори, хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум паст навли фосфоритлари ва уларнинг чикиндиларини нитрат ва хлорид кислоталари ёрдамида кимёвий бойитишнинг самарадор ва тежамкор технологияларини ишлаб чикиш ва олинган фосфорит концентратини ўғитли преципитат ва комплекс ўғитларга қайта ишлашданиборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:
биринчи маротаба юқори карбонатли МҚ фосфоритларини нитрат кислотаси билан бойитиш, ҳосил бўлган кальций нитратни НКФСни фильтрлаш орқали ажратиш ва нам фосфорит концентратини айланма Ca(NO3)2 эритмаси ва сув билан ювиш мумкинлиги кўрсатилган, ҳамда фосфорит концентрата таркибини нитрат кислота меъёри ва концентрациясига, фосфоритни 10% ли кальций нитрат эритмаси, сувга оғирлик нисбати ва ювиш карралигига ўзаро боғлиқлиги аниқланган ва турли навли Қизилқум фосфоритларини бойитишни мақбул шароитлари топилган;
минераллашган массани хлорид кислотали бойитишдаги кўпикланиш жараёнларига хлорид кислота меъёри, концентрацияси ва айлантиргич тезлигини таъсири тўғрисида янги илмий маълумотлар олиниб, юқори Р2О5 ва киник кальцийли модулга эта бўлган фосфорит концентратлари олиш жараёнларининг мақбул шароитлари топилган;
ўғитли преципитат таркибини НС1 ни меъёри, концентрацияси, чўктирувчи Са(ОН)2 ни меъёри ва фосфорит: Н2О нинг огирлик нисбатларига ўзаро боғлик муносабатлари аникланган;
бойитилган фосфоритларни аммоний тузлари билан фаоллаштириш асосида мураккаб-аралаш ўғитлар олишни самарадор технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Ҳар хил турдаги юқори карбонатли МҚ фосфоритларини нитрат кислотани фосфат хом ашёсидаги СаО га қайта ҳисоблаганда 30 дан 60% гача меъёрларида қайта ишлаб, сўнгра нитрокальцийфосфат бўтқасидан кальций нитратни айланма Ca(NO3)2 эритмаси билан ажратиш, қаттиқ ва суюк фазаларни тиндириш оркали ажратиш ва қуюк кисмни сув билан ювиш орқалинитрат кислотали бойитиш бўйича мунтазам тадкиқотлар олиб борилди. Ўтказилган тажрибалар асосида жараённинг мақбул шароитлари аниқланди: Ca(NO3)2 эритмасини концентрацияси - 10%; 10%-ли Са(МО3)2эритмасини ФХА га огирлик нисбати 2,5:1; HNO3 ни - 40-50%; HNO3 концентрацияси 52,5-57,0%; тиндириш вакти - 5-6 дақика. Мақбул шароитларда Р2О5 нинг фосфоконцентратга чиқиш унуми 54,59-54,91%, ундаги Р2С>5 нинг микдори - 26,74-26,80% га тенг ва кальций модуль эса 1,78-1,81 ораликда бўлади.
Қизилқум фосфоритларини бу бойитиш усулини асосий камчиликлари қуйидагилардир: мақсадли маҳсулотни чикиш унумини пастлиги (35-36%) ва Р2О5 ни КБФК га чиқиш унумини камлиги (56-60%), бойитишда қўшимча маҳсулот сифатида ҳосил бўлган суюк НКФСларни кайта ишлашни қийинчилиги.
2. Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотани паст меъёрларида парчалаб, сўнгра нитрокальцийфосфат бўткасига айланма кальций нитрат эритмаси (АКНЭ) қўшиб, олинган НКФС ни рН=3 гача аммиак билан нейтраллаб, ундан Са(МОз)2Ни фильтрация йўли билан ажратиш ва нам фосфорит концентратини аввал АКНЭ билан, сўнгра сув билан ювишга асосланган кимёвий бойитишнинг мукамаллашган технологияси яратилди. Ca(NO3)2 ни микдори ва кальцийли модульўзгаришини HNO3 меъёри, ФХА: Ca(NO3)2 эритмаси нисбати ва ювувчи сувнинг ҳароратига боғлиқлиги аникланди. КБФК ларда Ca(NO3)2 кўринишдаги СаОсув. шаклини энг кам микдорга тушириш учун ЭФК ишлаб чиқариш технологиясида фосфогипсни ювишда кенг кўлланиладиган схемани нам фосфоконцентратни ювишга тадбик этиш тавсия этилади. Фосфоконцентратни ювишда аввалги циклда ҳосил бўладиган иккинчи ва учинчи фильтратлар билан, охирида эса (учинчи ювиш) сув билан ювилади. Бу усулнинг асосий устунлиги куйидагилардир: Ca(NO3)2 ни фосфоконцентратдан кўпроқ ажратиб олиш ва унинг нисбатан концентрацияси юқори бўлган эритмасини олиш. Фосфоконцентратни уч каррали ювиш схемасида ФХА:Са(МО3)2 эритмасига огирлик нисбати 1,0 : 1,60; 1,0 : 2,29; 1,0 : 2,97 билан мос равишда ва HNO3 меъёри 50% бўлганда (оғир.,%): 25,90-26,11 Р2О5ум; лимон кислотаси бўйича! 1,92-12,32 РгОзу^; трилон-Б бўйича8,16-8,48 Р2О5узл; 39,94-41,13 СаОум ; 19,12-19,37 СаОузд ;,34-1,08 СаОсув; 2,29 СО2; 0,17-0,55 N; СаО : Р2О5 = 1,53-1,59. Бунда Ca(NO3)2 нинг ювилиш даражаси 96,52 дан 98,92% гача ортади.
3. Юкори карбонатли МҚ фосфоритларини нитрат кислотали бойитиш жараёнлари лаборатория тажриба-синов қурилмасида синовдан ўтказиш орқали лаборатория тадкиқотлари натижалари тўла тасдиқланди. «Самарқандкимё» АЖ нинг тажриба-саноат қурилмасида Қизилкум фосфоритларини нитрат кислотали кимёвий бойитиш технологияси синовдан ўтказилди, бунинг натижасида бойитишнинг асосий технологик катталикларианиқланди. Юкори карбонатли МҚ фосфоритларидан КБФК ишлаб чикаришни моддий оқими ҳисобланди ва ишлаб чикаришнинг технологик регламента ишлаб чиқилди. HNO3 нинг ҳар бир 40 ва 50% меъёрлари учунмос равишда фосфоконцентратнинг 200 кгдан тажриба партияси ишлаб чиқарилди.
4. ММ нихлорид кислотали бойитишда кўпикланиш жараёнида кўпик карралигига НС1 нинг меъёри, концентрацияси ва узатиб бериш тезлиги, ҳамда аралаштиргич тезлигининг таъсири ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди. Бойитишни мақбул шароитлари аниқланди: НС1 меъёри 50-60%; НС1 концентрацияси 25% дан кам эмас; НС1 ни узатиб бериш тезлиги 0,728-1,092 г/дак.; аралаштиргич тезлиги 1000 айл/дак. дан кам эмас. Хлоридкислотали бўткани кальций гидроксид суспензияси ёки аммиак билан нейтраллаб, кальцийхлоридфосфат эритмасидан кальций хлоридни фильтрлаш орқали ажратиш ва каттик фазани СаС12 нинг айланма эритмаси билан ювиш оркали ММ дан (огир. %): 22,74 Р2О5; 39,00 СаО; 3,52 СО2; 0,78 | С1; СаО:Р2О5=1,72 ва ФУ дан 26,36Р2О5; 40,07СаО; 3,60СО2; 0,79С1; СаО:Р2О5=1,52 таркибли фосфорит концентратлари олиш мумкинлиги кўрсатилди.
5. ММ асосида олинган КБФК дан ўғитли преципитат олишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланди: НС1 нинг меъёри ва концентрацияси мос равишда 100 ва 25-32%; чўктирувчи Са(ОН)2 нинг меъёри 100-110%; чўкма:Н2О нинг огирлик нисбатлари 1:2,5 ва 1:2,0. Бунда преципитатланиш даражаси ўтказилган тажриба шароитларига караб 94,79-97,41% оралигида бўлади. Олинган преципитатларнинг таркиби (огир.,%): P20syM 26,02 дан 26,47 гача; Р2О5ўзл лимон кислотаси бўйича 22,24 дан 22,73 гача; Р2О5сув 1,02 дан 1,28 гача; СаОум 28,01 дан 29,41 гача; СаОўзл. 24,18 дан 25,20 гача СаОсув 1,20 дан 1,30 гача; С1 0,96 дан 1,10 гача ўзгаради.
КБФК ни аммоний тузлари билан аралаштириш асосида таркибидаги озуқа компонентлари 27,60 дан 41,71% гача NP-таркибли мураккаб-аралашмали ўғитлар олинди. Барча турдаги NP-ўғит доналари етарли даражада мустахкамликга эга (3,02 дан 4,31 МПа гача).
6. Юкори карбонатли МҚ фосфоритларини нитрат ва хлорид кислоталари ёрдамида бойитишни техник-иктисодий ҳисоблари амалга оширилди. Нитрат ва хлорид кислота асосида олинган 26% Р2О5 тутган бир тонна КБФК нинг таннархи 213104 ва 203959 сўм бўлиб, у ЮКФК-26 га нисбатан мос равишда 28016 ва 37161 сўмга арзон.
Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларининг агрокимёвий ҳолатини яхшилаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда «ер куррасининг 11 фоиз ёки 14,5 млн. км2 майдони ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланиб, БМТ томонидан қайд этилган расмий маълумотларга кўра, дунёда йилига 40 фоиздан ортиқ ер майдонларида гумус ва озиқа элементларнинг камайиши, эрозияланиш, шўрланиш, ботқоқланиш жараёнлари таъсирида тупроқ деградациясининг кучайиши натижасида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг камайиши кузатилмокда. Бу ҳолат дунё бўйича 7,5 млрд, дан ортиқ аҳолини турли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмокда»1.
Республикамиз умумий ер майдонининг 9,7 фоизини қишлоқ хўжалик суғориладиган тупроқлари2 ташкил этиб, уларда озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоиздан ортиғи етиштирилмокда. Мамлакатимизда суғориладиган тупроқлар унумдорлигини сақлаш, минерал ва маҳаллий ўғитларни табақалаштириб қўллаш, атроф муҳитнинг ўғит қолдиқлари билан ифлосланишини олдини олиш асосида экологик соф маҳсулот етиштириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бўз тупроқлар минтақасида шаклланган суғориладиган тупроқларга мақбул ўғит меъёрларини қўллаш орқали ғўзадан 5,0 ц/га гача қўшимча ҳосил олишга эришилмокда.
Бугунги кунда дунё қишлоқ хўжалигида минерал ва маҳаллий ўғитларга, қўшимча тарзда экинларнинг вегетатив массаларини кузги шудгор остига майдалаб қўллаш бир вақтнинг ўзида тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта тиклашга, озиқа элементлар мувозанатини ва тупроқдан қайтмас тарзда чиқиб кетаётган микдори ҳамда заҳираларининг салбий ҳолатини яхшилашга, ҳаракатчан шаклдаги ўзгаришлар динамикасини кузатишга, экинлар ҳосилдорлигини оширишга, атроф-муҳитни муҳофазалашга ижобий таъсир кўрсатади. Бўз тупроқлар минтақасида тарқалган асосий суғориладиган тупроқлар таркибидаги макро- ва микроэлементлар микдорини аниқлаш, агрокимёвий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, минерал ва маҳаллий ўғитларни турли меъёрларини «тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизимидаги балансини аникдаш ҳамда замонавий ArcGIS дастурлари асосида тупроқларнинг озиқа моддалари билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи такомиллашган агрокимёвий карто-граммаларни тузиш жараёнлари орқали мазкур тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларини яхшилаш бўйича илмий-тадқиқотлар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақасида шаклланган асосий суғориладиган тупроқларни агрокимёвий ҳолатини аниқлаш, агрохимкартограмма тузиш технологиясини такомиллаштириш, ғўза ва кузги буғдой экинларининг қисмлари билан чиқиб кетаётган озиқа элементлар миқцорини ўрганиш ва мақбул ўғит меъёрларини белгилаш электрон дастурини тузишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Қашқадарё ҳавзаси бўз тупроқлар минтақасида тарқалган асосий суғориладиган тупроқларининг макро- ва микроэлементлари билан таъминланганлик даражаси аниқланган;
бўз тупроқлар минтақасида қўлланилган минерал ва маҳаллий ўғитларни мониторинги асосида парваришланган ғўза ва кузги буғдой таркибидаги озиқа элементлар микдори бир-бири билан қиёсланиб, озиқа элементлар баланси ишлаб чиқилган;
илк бор бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган асосий тупроқларининг агрокимёвий маълумотлари базаси ва агрохимкартограмма тузиш технологияси такомилл аштирил ган;
«тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизими асосида озиқа элементларининг мақбул меъёрини ҳисоблаш электрон дастури ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Қашкадарё хавзаси бўз тупроклар минтақасида шаклланган суғориладиган асосий тупроқларининг агрокимёвий мониторинг натижасига кўра, ўтган 9-10 йиллар мобайиида тупроқлар таркибидаги озиқа элементларнинг миқдорларини камайганлиги кузатилди:
- типик бўз тупроқларни хайдов катламида харакатчан фосфор ва калий 2007 йилда ўртача 25,0 мг/кг ва 269 мг/кг бўлган бўлса, 2016 йилга келиб эса мос равишда 21,4 мг/кг ва 239 мг/кг гача;
- оч тусли бўз тупрокларда мос равишда 11,7 мг/кг ва 309 мг/кг (2007 й.), 2016 йилга келиб эса 10,2 мг/кг ва 268 мг/кг гача;
- бўз-ўтлоқи тупроқларни хайдов катламида харакатчан фосфор 26,0 мг/кг, харакатчан калий 319 мг/кг бўлган бўлса (2007 й.), 2016 йилга келиб мазкур катламларда 23,4 мг/кг ва 283 мг/кг гача камайгани кайд килинди. Шунингдек, тупроклардаги гумус, умумий ва харакатчан шаклдаги макроэлементлар хайдов қатламларидан куйи катламлар томон камайиб бориш қонунияти кузатилади.
2. Мазкур тупроклар таркибида умумий мис - 22,0-46,0 мг/кг, рух - 78,3-141,0 мг/кг, марганец - 856,0-1235,0 мг/кг, бор - 76,0-128,0 мг/кг оралигида кайд килиниб, харакатчан микдорларига кўра, мис ва рух «чегараланган» сонларда (мис «чегараланган» сони 0,4-0,8 мг/кг; рух - 1,5-2,5 мг/кг), марганец ва бор эса «чегараланган» сонлардан икки боробар юкори (марганец «чегараланган» сони 80,0-100 мг/кг; борники эса 0,8-1,2 мг/кг) кўрсаткичларга эга.
3. Ўрганилган тупрокларда микроэлементлар (Си, Zn, Мп, В) микдори маълум бир конуниятга бўйсунган холда, тупроқларнинг механик таркибига боғлик. Тупрок профилининг устки катлами енгил кумокли, куйи катламлари ўрта ёки огир кумокли бўлганда куйи катламлар томон ортиб боради (харакатчан мис 0,39 дан 0,76 мг/кг гача), аксинча, тупрок профилини устки катламлари огир кумокли, куйи катламлари ўрта ёки енгил кумокли бўлганда (харакатчан мис 0,51 дан 0,35 мг/кг гача) камайиб боради, тупрок профилини барча катламлари бир хил ўрта кумокли механик таркибдан иборат бўлганда, бир бирига яқин (харакатчан мис 0,91-0,81 мг/кг атрофида) микдорда тебраниб туради. Ўрганилган барча тупрок типларини механик таркибида йирик (0,05-0,01 мм) ва майда чанг (0,005-0,001 мм) заррачаларининг устунлик килиши микроэлементлар миқдорини тупрок профилидаги харакатини бошкариб борадиганомилларданбиридебхисоблаш мумкин.
4. Ўрганилган тупроклар шароитида ғўзадан 26 ц/га хосил олинганда бир гектар майдондан 143 кг азот, 80 кг фосфор ва 139 кг калий элементлари ўзлаштирилган. Олинган хосил учун минерал ва махаллий ўғитлар билан, экилган уруглар (чигитлар), сугориш сувлари ва ёгинлар билан жами: 240 кг/га азот, 60 кг/га фосфор ва 74 кг/га калий элементлари келиб тушган. Парваришланган ғўзанинг ҳосили, ғўзапояси хамда азотли ўғитларни турли йўллар билан йўқолиши хам қўшиб хисобланганда 195 кг/га азот, 63 кг/га фосфор ва 107 кг/га калий элементлари чиқиб кетган. Озиқа элементларни кирим-чикими азот бўйича ижобий (+44 кг/га), фосфор ва калийлар бўйича эса салбий (Р: -3; К: -33 кг/га) балансга эга;
- парваришланган ғўза бир гектар майдондан 0,8 кг мис, 1,1 кг рух, 4,0 кг марганец ва 1,8 кг бор микроэлементларини ўзлаштирган. Ўзлаштирилган мисни 75%, рухни 76%, марганецни 38% ва борни эса 59% и ҳосил ва ғўзапоя билан чиқиб кетган.
5. Кузги буғдойдан ўртача 53 ц/га хосил олинганда, бир гектар майдондан 184 кг азот, 74 кг фосфор ва 145 кг калий элементларини ўзлаштирган. Ушбу хосил учун бир мавсумда минерал ва маҳаллий ўғитлар билан табиий йўллар ҳамда кузги бугдойдан коладиган кисмлари билан 202 кг/га азот, 57 кг/га фосфор ва 53 кг/га калий элементлари тупрокка келиб тушган. Етиштирилган хосил, поя-барг (сомон) кисмлари билан 244 кг/га азот, 57 кг/га фосфор ва 117 кг/га калий тупроқларни тарк этган. Ушбу шароитда озиқа элементларни биологик айланишига кўра, азот ва калий салбий (N: -27; К: -64 кг/га), фосфор эса (Р: +1,4) ижобий балансга эга;
- етиштирилган кузги бугдой бир гектардан 0,8 кг мис, 1,9 кг рух, 20,4 кг марганец ва 1,6 кг бор микроэлементларини ўзлаштирган. Дон ва поя-барг (сомон) кисмлари билан ўзлаштирилган мисни 71%, рухни 62%, марганец ва борларни эса 63 %и чиқиб кетган.
6. Бугунги кунда маълумотларни кидириш ва уларнинг тахлил килиш нафакат маълумотларни киёсий таққослаш имкониятларини юкорилиги, иқтисодий жихатдан афзаллиги ва вактни тежаш каби имкониятлари мавжуд. Тупрокларнинг генетик катламлари бўйича агрокимёвий маълумотлар базаси Access дастурида, такомиллашган агрохимкартогарммалар замонавий ArcGIS дастурида илк бор тузилди. Ушбу тизим асосида республикамизнинг мавжуд суғориладиган тупрокларининг агрохимкартограммаларини тузиш ва дастлабки холатни эталон сифатида кабул килиш, келгусида тупрокларнинг агрокимёвий холатини кай томонга ўзгариши динамикасини кузатиш, маълумотларни тезкор тахлил килиш, керакли хулоса ва тавсияларни бериш имконини беради, шунингдек, мазкур тизим эски услубга нисбатан вактни тежаш имкониятлари юкорилиги билан ажралиб туради;
- ушбу тизим асосида Қамаши тумани «Қорабоғ» массиви тупрокларининг 1:10000 масштабли, фермер хўжаликларини 1:5000 масштабли агрохимкартограммалари тузилди ва ишлаб чикаришга жорий килинди.
7. «Тупроқ-ўсимлик-ўғит» тизими асосида ўғит кўллаш орқали, нафақат тупроқларни агрокимёвий хоссалари ва озиқа элементлари балансный яхшилаш билан, ердан фойдаланувчилар иқтисодини тежаш, шунингдек, тупроклар унумдорлиги ва экинлар хосилдорлини ошириш имкони яратилади;
- ҳозирги кундаги маҳаллий ўғитлар етишмовчилигини олдини олиш ва тупроклар унумдорлигини саклаш ва ошириш учун бўз-ўтлоки тупроклар шароитида етиштирилаётган ғўзага қўлланилаётган минерал ва маҳаллий ўғитларга (N185P140K36+5 т/га гўнг) қўшимча килиб ғўзапояни майдалаб кўллаш тавсия этилади.
Нафас аъзолари касалликларида беморларни дори воситалари билан таъминланишининг фармакоиқтисодий таҳлили ва уни оптималлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда нафас аъзолари касалликлари (НАК) билан касалланган беморларни даволаш жараёнида уларни дори воситалари (ДВ) билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига кура, аллергик касалликлар билан дунё аҳолисининг 10-30% даволаш-профилактика муассасаларига мурожаат этиши аниқланган. Европа ва Мустакил Давлатлар Ҳамдўстлиги аҳолисининг ўртача 10-25%ида аллергик ринит (АР) касаллиги учрайди. Саноати ривожланган давлатларда бронхиал астма (БА) кўрсаткичи 5%ни ташкил этмокда. Жахонда 210 миллиондан кўп инсонларда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК) мавжуд. Ҳозирги кунда НАК каторида бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган АР, БА, ЎСОК дунёда энг кенг таркалган касалликлардан хисобланади.
Мустақиллик йилларида Республиками? аҳолисининг турмуш шароити ва унга тиббий хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, самарали, ножўя таъсири кам, сифатли ДВ билан таъминлашни ташкил этиш мақсадида соғлиқни саклаш тизимини тубдан ислоҳ килишга, фармацевтика фаолиятига катта эътибор қаратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган бир қатор муҳим чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, истеъмолчиларни сифатли, самарали, ножўя таъсири кам ДВ билан таъминлашни янада яхшилаш борасида салмоқли натижаларга эришилди. Маҳаллий ва хорижий давлатларнинг фармацевтика фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган ДВ рўйхатига киритилган кўрсаткич 2016 йилда 2000 йилдагига нисбатан 5,8 бараварга ошган.
Ҳозирги кунда дунёда АР, БА, ЎСОКни даволашни самарали ДВ билан таъминлаш тиббиёт ва фармацевтика соҳасида долзарб вазифалардан бири бўлиб колмокда. АР, БА ва ЎСОКда қўлланадиган ДВнинг самарадорлигини аниқлаш, нархларини объектив тахдил қилиш, ножўя таъсирларининг олдини олиш ва таъминотини такомиллаштириш масалаларини ҳал этиш диссертация мавзусининг устуворлигини белгилайди. ДВ самарадорлигини аниқлаш, ножўя таъсирини камайтириш, ҳаётий муҳим, муқобил вариантдаги нархлар учун оптимал гуруҳларни яратиш бўйича тадқикотларни амалга ошириш қуйидагича изоҳланади: АР, БА ва ЎСОКнинг самарали ДВ билан даволаш қийматини мақбуллаштириш ва фармакоиктисодий изланишлар олиб бориш; аллергияга қарши, глюкокортикоид ва бронхолитик ДВни фармакоиктисодий баҳолаш; АР, БА ва ЎСОКини даволашда қўлланадиган ДВнинг VEN-таҳлилини ўтказиш; ҳаётий муҳим ва ҳаёт сифатини яхшиловчи, зарурий ҳамда иккинчи даражали ДВ гуруҳларини аниқлаш; аллергияга қарши, глюкокортикоид ва бронхолитик ДВ билан даволашнинг самарадорлигини аниқлаш; субъектив ва объектив тадкиқотларнинг бир-бирига мослигини текшириш; ДВнинг халқаро, савдо номлари, дори шакли ва дозаси, нархлари таҳлили бўйича объектив маълумотлар базасини шакллантириш; стационар шароитда аллергияга қарши, глюкокортикоид ва бронхолитик ДВдан оқилона фойдаланишни асослаш; самарали ДВ билан таъминлаш ишларини такомиллаштириш юзасидан илмий ва назарий асосланган тавсиялар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2016 йил 31 октябридаги ПҚ - 2647-сон «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори ва мазкур фаолиятга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади НАК, АР, БА, ЎСОКни даволашда қўлланилаётган ДВни фармакоиқтисодий баҳолашнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш ва касалликларни даволашда қўлланадиган ДВ билан таъминлашда илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
1 адқиқотнинг илмии янгилиги қуиидагилардан иборат:
АР, БА, ЎСОКни даволашда қўлланадиган бронхолитик, глюкокортикоид, аллергияга карши ДВдан амалиётда оқилона фойдаланишни фармакоиктисодий баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
НАКнинг кенг таркалган касалликларида ДВ билан таъминлашни оптималлаштиришни фармакоиктисодий баҳолаш ҳамда БА касаллигини даволашда ишлатиладиган ДВ истеъмолининг истиқболини аниқлаш методикаси ишлаб чиқилган;
илк бор АР, БА ва ЎСОКни даволашда қўлланадиган ҳаётий муҳим ва ҳаёт сифатини яхшиловчи, зарурий ва иккинчи даражали ДВнинг гуруҳи яратилган ва улар билан таъминланишни оптималлаштириш методикаси ишлаб чиқилган;
ДВни қўллашдаги муаммоларга асосланиб, истеъмолчилар харидларини оптималлаштириш учун «Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг жамланма нархномаси» аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларига шаффофлик, аниқ ва равшан маълумотларни таъминлайдиган усули яратилган;
клиник кузатувлар тахдили ва кўп сонли юқори малакали шифокор-эксперт мутахассислар орасида расмий равишда сўровнома ўтказилиб, маълумотларга интеллектуал ишлов берилиши ҳамда клиник кузатувлар натижалари бир-бирига мос келишига кўра, беморни самарали даволашда ДВнинг дори шакли ва дозаси муҳим ўрин тутиши фармакоиктисодий асосланган.
Хулосалар
1. Беморларнинг касаллик тарихи ретроспектив ўрганилиб, натижада касалликлар таркиби, хусусиятлари, шакли ва отирлик даражаси, беморларнинг ёши ва жинси, турдош касалликлар кўрсаткичлари тахдил қилинди. Жумладан, АРнинг огир шакли билан 27,7%, БА ва ЎСОКлари билан, мос равишда 81 ва 31,4% бемор касалланган. 2023 йилгача республика бўйича НАКнинг тарқалиш прогнози берилди: у 100 минг кишига 16 минг 345 ҳолат, АР ва БА касалликларида мос равишда 159 ва 136 ҳолатни ташкил этади.
2. Узбекистан фармацевтика бозорида бир хил халқаро номга эта, бир хил дори шакли ва дозадаги, лекин савдо номи турлича бўлган глюкокортикоид, бронхолитик ва аллергияга карши ДВ нархларининг салмоғи ва ножўя таъсирларни келтириб чикарувчи омилларга асосланиб, самарали истеъмоли шакллантирилди.
3. Илк бор юқори малакали шифокор-эксперт мутахассислар томонидан ҳаётий мухим, зарур ва иккинчи даражали ДВ гурухдари аниқланди. ДВ тахдилида эксперт шифокорлар лаёкатлилиги белгиланди. ДВни VEN-гуруҳлар бўйича тақсимлаш учун анкеталардаги балларга V гурухига мансуб, нисбатан юқори кўрсаткичларга эга ДВни замонавий интеллектуал усулда қайта ишланди. Е ва N гуруҳларига мансуб ДВ рўйхати яратилди.
4. АРни даволаш учун аллерголог, отоларинголог, пульмонолог ва терапевт шифокорлар томонидан тайинланувчи ДВнинг VEN-таҳлили ассортиментидан оқилона фойдаланишда ҳаётий муҳимлик мезони орқали истеъмол частотасига кўра гурухдар бўйича таснифлаш имконини берди. V гурухига - 12 та, Е гуруҳига - 18 та, N гурухига - 15 та ДВ тегишли эканлиги тажрибада исботланди.
5. Б Ани даволаш учун қўлланадиган ДВ етакчи эксперт мутахассислар томонидан баҳоланди, улардан фойдаланиш частотаси ва ҳаётий муҳимлик мезонини ҳакиқатан истеъмол қилиш ҳажми бўйича гурухдарга ажратилди. Кенг фойдаланилган ДВдан 21 таси - V гуруҳига, 56 таси - Е гурухига, 25 таси
- N гурухига тўғри келиши асослаб берилди.
6. ЎСОКни даволашда қўлланаётган ДВнинг VEN-таҳлили гуруҳларидан ҳаётий муҳимлик тоифаси бўйича таснифланди. V гурухига - 12 та, Е гурухига
- 67 та, N гурухига - 23 та ДВ тўғри келиши аниқланди. Тадқикот натижалари самарасиз, кимматбаҳо ДВдан воз кечишни асослаш, нисбатан юқори самарали дори шакллари тайинланишини аниқлаш имконини берди.
7. Клиник кузатувларга кўра, беклазон ЭКО енгил нафас ДВ билан ингаляцияли даволаш ўртача оғирлик даражасидаги БАни даволашнинг нисбатан оптимал варианта ҳисобланади. Бунда Беклазон ЭКО енгил нафас юқори нархдаги ДВ базисли даволашга мўлжалланган беклазон ЭКОга нисбатан яхши клиник натижа берди. Аммо беклазон ЭКО енгил нафас ДВни қўллашдаги фармакоиктисодий самара - бир даволаш курсига 21 минг 24 сўмга тенг. Ўртача огирлик даражасидаги БАни даволашда юқори нархдаги серетид ДВ, будесониддан фаркли ўлароқ, нисбатан самарали ҳамда базисли даволаш воситаси сифатида хавфсиз ва кулай хисобланди. Серетид ДВини кўллашдаги фармакоиктисодий самара - 24 минг 813 сўм маблағ тежалганлиги исботланди.
8. Тадқиқот натижаларига кўра, «Дори-дармон» АК томонидан хаётий муҳим ва зарур ДВни сотиб олганда товар айланмаси 132,2%, соф фойда 270,7%, рентабеллик эса 181,5%га ошди. «Radiks» ХИИЧК хаётий мухим ва зарур ДВни ишлаб чикариш натижасида ДВнинг товар айланмаси - 139,2%, соф фойда - 226,8%, рентабеллик - 167,7%га ўсди. «Jurabck Laboratories» МЧЖ ҚКда рентабеллик 136,3%ни ташкил этди. 1 йилга ўртача рентабеллик 272,7%га ошиши кутилмокда. Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида хаётий мухим ва зарур ДВ истеъмол қилинганда I чоракда 885 минг сўм микдорида маблаг тежалди.
9. «Асосий ДВ рўйхати»га таянган ҳолда «ДВ ва тиббий буюмларнинг жамланма нархномаси»нинг мукобил варианти яратилди, ДВ халқаро ва савдо номлари ва уларнинг нархлари ҳақидаги ахборот оптималлаштирилди. Даволаш-профилактика муассасалари, ахоли ва дорихоналар учун АР, БА ва ЎСОКни даволаш борасида услубий тавсиялар, ДВ таъминотини оптималлаштириш борасида давлат ресурсларидан окилона фойдаланиш зарурати ва нархлар хакида ахборот тайёрланди.
Иккинчи тип қандли диабет касаллигида қўлланиладиган дори воситаларидан оқилона фойдаланишга фармакоиқтисодий ёндашув
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қандли диабет касаллиги кенг тарқалган сурункали ҳасталик бўлиб, бутун дунё соғлиқни сақлаш тизимининг жиддий муаммосидан биридир. Бутун жахонда қандли диабет касаллигининг иккинчи типи билан огриган беморлар сонининг тезлик билан ўсиши кузатилмоқда. «Касаллик ҳар Йили тахминан 1,5 миллион беморнинг ҳаётига зомин бўлмокда - бу ОИТС, диарея, сурункали юрак етишмовчилиги касалликларига қараганда кўпдир»
Мустақиллик йилларида халқимизнинг турмуш даражасини янада яхшилаш, бу борада айниқса қандли диабет касаллигини даволаш ва касалликни олдини олишга қаратилган бир қатор муҳим ишлар амалга оширилмокда. Шу муносабат билан, мазкур касалликка чалинган беморларни даволашда қўлланадиган дори воситаларини тўғри қўллаш ва касалликни даволашга сарфланадиган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда дори воситаларини маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш хозирги кунда биринчи даражали аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2773-сон «Дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини сотиш, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда қўлланилаётган дори воситаларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини фармакоиқтисодий баҳолаш ва ЎзР ССВ, маҳаллий фармацевтика корхоналарига арзон, самарали дори воситаларини ишлаб чиқариш ҳамда таъминлаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дори-дармон воситаларидан оқилона ва самарасиз фойдаланишнинг муқобил мезонлари, касалликни дори воситалари билан даволашнинг асосий тамоиллари, номенклатураси ҳамда уларни фармакоиқтисодий баҳолашнинг самарадорлигини асослашга йўналтирилган кўрсаткичлари аниқланган ва шакллантирилган;
иккинчи тип қандли диабет касаллигининг республика маъмурий-ҳудудий минтақалари бўйича касалланиш ва тарқалиш кўрсаткичлари ҳамда дори воситаларининг ассортимента контент-таҳлил қилинган;
иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда қўлланадиган дори воситаларининг истеъмол ҳолатини бир суткада 1000 аҳолига нисбатан DDD ўртача суткалик қўллаб кувватловчи дозаси ҳисоблаб топилган;
дори воситаларининг фармацевтика бозоридаги қиёсий чакана нархлари, савдо ҳажми ҳамда таъминот ҳолати натижаларини ўзига хос томонларини мақсадга мувофиқлиги асосланган;
диабетга қарши перорал дори воситаларининг савдо ҳажми айланмаси ва ўрамлар микдори бўйича прогноз кўрсаткичлари аниқланган;
илк бор, таклиф ҳамда тавсияларга асосан, иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда кенг қўлланадиган импорт ўрнини босувчи диабетга қарши маҳаллий дори воситаси тиббиёт амалиётига жорий қилинган.
Хулосалар
1. Фармакоиқтисодий изланишларни ўрганиш ва дори-дармон воситаларидан оқилона фойдаланиш фармакоиқтисодий баҳолашнинг замонавий воситалари ҳамда мазкур баҳолаш кетма-кетлигининг ўзига хос ҳусусиятлари аниқланди. Республикамизда фармакоиқтисодий ва клиник-иқтисодий таҳлиллар ўтказиш ҳамда изланишлар натижасида олинган маълумотларни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
2. Тадқиқот жараёнида контент-тахдил услубиятини қўллаш иккинчи тип қандли диабет билан касалланган беморларда қўллашга рухсат этилган перорал ва инсулин сақлаган диабетга қарши дори воситалари ассортиментини тўлиқ тавсифига эга бўлиш имкониятини берди.
3. Иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволаш методлари ва стандартларини ишлаб чиқишда нафақат хорижий дори воситаларининг клиник самарадорлиги натижаларидан ташқари, мазкур препаратларнинг маҳаллий фармацевтика бозоридаги генериклари, истеъмол, таъминот ҳолати, қиёсий нархлари ва номенклатураси тахдили ҳамда фармакоиқтисодий тадқиқотлар самарадорлиги билан баҳолаш тавсия қилинди.
4. Илк бор, Жахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дори воситаларининг истеъмол кўрсаткичларини аниқлашда тавсия этилган ATC/DDD-услубияти ёрдамида иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда қўлланадиган дори воситаларининг истеъмол кўрсаткичлари бўйича тасаввурга эга бўлиш имконини берди. Улгуржи ва чакана савдо тармогида савдо ҳажми айланмаси ва ўрам микдор кўрсаткичлари бўйича халқаро патентланмаган номи метформин гидрохлорид бўлган дори воситаларига катта талаб борлигини кўрсатган.
5. Диссертация иши натижалари бўйича берилган таклиф ва тавсиялар асосида ҳамда касалликка чалинган беморлар эҳтиёжини қондириш учун дори воситаларидан оқилона фойдаланиш ва харид қилиш имкониятларини яхшилаш, республиканинг иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволашда фойдаланадиган дори воситаларига сарфланадиган валюта харажатларини тежаш мақсадида илк бор, Ўзбекистон-Буюк Британия Қўшма корхонаси «Remedy Group» МЧЖ билан ҳамкорликда, Проксимин-RG қобиқланган таблеткаси тиббиёт амалиётига жорий қилинган.
6. Олиб борилган фармакоиқтисодий кузатувларга кўра, Проксимин-RG дори воситаси билан иккинчи тип қандли диабет касаллигини даволаш импорт бўйича сотиб олинадиган Сиофор дори воситаси билан биологик эквивалент бўлиб, касалликга чалинган бир бемор учун Проксимин-RG дори воситаси билан даволашда иқтисодий тежамкорлик кўрсаткичи 14 800 сўмни ташкил қилди.
Гепатоканцерогенез ва гемобластозларни қиѐсий ўрганиш: патогенез ва рекомбинант интерлейкин-2 билан экспериментал даволаш
Диссертация мавзусиниинг долзарблиги ва зарурати. Ўсма касал-ликларининг ривожланишига дунё аҳолиси орасида тамаки маҳсулотларини сурункали истеъмол қилиш, тамаки чанги, турли кимёвий овқат қўшимчалари, консервантлар, стресс, рентген нурлари, пестицидлар, ион нурланишлар ҳамда ташқи муҳит салбий омилларининг таъсири бўлиб, унинг улуши 85%ни ташкил қилади. «Жаҳонда йилига 6 млндан ортиқ киши ўсмалардан, 1 млндан ортиғи эса гепатоцеллюляр ўсмалардан вафот этади, лейкозлар эса ҳар 100.000 аҳоли 13,2 ҳодисани ташкил қилиб, уларнинг 60% ишлаш қобилиятини йўқотган ва ногиронларга тўғри келади»1.
Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида аҳолига кўрсати-лаётган тиббий хизмат тизими тубдан ўзгартирилди, шу ўринда аҳолининг орасида ўсма касалликларини тарқалишини камайтириш, касалликни ташхислаш, даволашнинг замонавий тиббий воситалари ва самарали усулларни амалиётга татбиқ этилмоқда. Бунинг оқибатида ўсмаларни кимёвий дори воситалари билан даволашда уларнинг зарарли оқибатларни камайтиришга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш, касалликни эрта аниқлаш ва самарали даволаш натижасида «ўсма касалликлари билан хасталанган беморларнинг умр кўриш давомийлиги 3-5 йилга узайтирилди.
Жаҳонда хавфли ўсма касалликлари билан хасталанган беморларни ташхислаш ва самарли даволаш, унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда, жумладан, ўсма ҳужайраларининг жавоб механизмлари пролиферация, апоптоз, функционал фаоллигининг ўзгаришига ташқи муҳит омилларининг таъсир механизмини аниқлаш; хавфли ўсмалар молекуляр механизмларининг умумий ва специфик хусусиятларини мукаммал ўрганиш асосларини яратиш; ўсмалар ривожланиш даражасини баҳолашда пролефератив ва антиоксидант тизим ферментлари фаоллигини объектив баҳолаш мезонини ишлаб чиқиш; ўсмалар оқибатида ўлим кўрсаткичи белгиловчи омилларни асослаш; ўсмаларни консерватив даволаш усулларини такомиллаштириш; ўсмаларни даволашда кенг қамровли иммункорректорларни комплекс даволаш тизимига киритиш; даволаш тактикасини оптималлаштириш, онкологик касалларни кимёвий дори воситалари билан даволаш тизими асоратларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш жараёнини татбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гепатоканцерогенез ва лейкемияда неопластик жараён ривожига хос молекуляр механизмларини аниқлаш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор гепатоканцерогенез ва лейкемия моделларида неопластик жараёнлар ривожланишида цитокинлар, ёғларни перекисли оксидланиши жадаллашиши ва азот оксид микдорининг ошганлиги аниқланган;
неопластик жараёнлар ривожланишида азот оксидининг ўрни баҳоланган: канцерогенез даражасига боғлиқ равишда L-аргинин, азот оксидининг қолдиқ маҳсулотлари ва периоксинитрит микдорининг ўзгариши метастазланишни кучайишига шарт-шароитлар яратиши исботланган;
канцерогенез босқичига боғлиқ равишда тажриба ҳайвонлари қон зардоб ва жигар гомогенатида антиоксидант ҳимоя ферментининг пасайиши ҳамда яққол гиперлипопероксидация белгиларига боғлиқлигини аниқланган;
турли неопластик жараёнларни жадаллашишига олиб келувчи ИЛ-1, ИЛ-6 ва ФНО-а цитокинлар экспрессияси исботланган;
гепатоканцерогенез ва лейкемияда цитостатикларнинг ўсма ҳужайра-ларига қарши таъсирини кучайтиришда даво муолажаларига ронколейкин-нинг киритилиши асосланган ва доксорубицин ва гидреанинг умумий токсик таъсирини камайтириш хусусияти исботланган.
Хулоса
«Гепатоканцерогенез ва гемобластозларни қиёсий ўрганиш: патогенез ва рекомбинант интерлейкин-2 билан экспериментал даволаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Гепатоканцерогенезнинг эрта босқичларида асосан оқариб бўялган цитоплазма билан гипертрофия кўп ядроли ҳужайралар, атипизм ҳужайра-ларининг бслгилари аниқланди. Тажриба бошланганидан 5 ой ўтиб, ксйин гепатоцеллюляр саратоннинг хавфли ўчоғи пайдо бўлди ва тажриба охирида гепатоцеллюляр карцинома ўчоғи ҳамда паренхиманинг гиперваскуляризациясининг аниқ белгилари кўринди.
2. Узоқ муддатда паст дозада бензол киритишнинг эрта босқичида асосан лейкомоид реакция белгилари пайдо бўлди, бешинчи ой ўтиб, 1/3 каламушларда сурункали миело ва лимфопролифератив жараён белгилари кўпайди, саккизинчи ойдан кейин эса ўсма касаллиги билан касалланган ҳайвонлар микдори 86,4% гача ўсди.
3. Тажрибанинг 3-4-ойидан кейин ДЭНА киритилиши бошлангандан ёки бензолда NO таркибини ошириш фонида L-агрениннинг даражаси пасайгани кузатилди. 5-7-ойдан сўнг биринчи ва иккинчи йўналишда неоплатсик жараён ривожланиши камайди, тажриба охирида яна ангиогенез ҳамда метастазланишни ривожлантириш учун азот оксиди - L-аргинин тизими фаолияти қайд этилди.
4. 3-4-ойдан кейин ДЭНА-индуцир канцерогенезда МДА даражаси ўсиш суръати кузатилди, 3-5-ойдан кейин жигар гомогенатида иницир неопластик жараён билан боғлиқлиги аниқланди. Узоқ муддатда хусусан тажриба охирида ўсманинг катта ўчоғи туфайли унинг даражаси аста-секин пасайди. Шундай кўринишдаги ўзгаришлар сурункали миело- ва лимфопролифератив жараёни аниқланди, бироқ уларда бироз характерли белгилар мавжуд.
5. Гепатоканцерогенезнинг ўсиши жараёнида жигар гомогенатида СОД фаолияти 3-ойдан кейин ўсди, 4-ойдан кейин пасайди, 5-6-ойдан кейин кескин фаоллашди, охирги пайтда эса жиддий ингибирлашди. Сурункали бензол интоксикация фаолиятида миело- ва лимфопролифератив жараёнининг кучайиши билан бирга қондаги ҳимоя антиоксидант ферментлари тезда пасайди.
6. Гепатоканцерогенез динамикасида ва сурункали лейкозда цитокин ИЛ-10 ва ИЛ-6 даражаси ўсма ривожланиш жараёнида ўсди. Бунинг натижасида ИЛ-10 синтези белгилари кўпроқ таъсирланди. ФНО-а таркиби 6 ойгача ошиб борди, кейин эса кескин пасайди. Миело- ва лимфопролифератив жараёнда тажриба ҳайвонлари зардобида цитокин таркиби кўп ўзгарди.
7. Жигар индицир ўсмасини даволашда доксорубицин билан ронко-лейкин бирикмаси таъсирида жигар тўқималарида турли самарали морфологик ўзгаришлар рўйберди.
8. Айнан цитостатик ронколейкин богланганда азот окси ди - L-аргинин тизимини стабиллаштиришда ёрдам берди. ПОЛ-АОЗ тизимида гепатоканцерогенез ва сурункали лейкемияда оксидлаш ва антиоксидлаш жараёнини кучайтиради, мутант ҳужайраларда цитотоксик ўлим чақиради, ўсиш жараёни тезлигини камайтиради.
9. Ўсмаларни дори воситалари билан даволашда доксорубицин гепатоканцерогенез ва гидреа лейкемияда цитокин таркибини янада кўпроқ оширди, ушбу дори воситасининг ронколейкин билан бирикмасини эса бироз секинлаштиради, иммун тизими ўсмага қарши фаолиятни таъминлади. Кўпроқ ўзгаришлар ДЭНА-канцерогенезда қайд этилди.
Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда XXI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мусулмон мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт, исломнинг ўрни, ислом ва сиёсат, ислом ва демократия каби масалаларнинг чукур ўрганилиши долзарб муаммолар қаторига чикди. Ислом дини дунёдаги миллионлаб кишилар хаётининг турли соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун ислом динининг мусулмон мамлакатлари тарихидаги ўрни ва роли, эътиқод ва хукукнинг сиёсий тизимларнинг шаклланишига таъсири илмий ва амалий нуқтаи назардан катта аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда яшовчи маҳаллий аҳоли асрлар давомида эътиқод қилиб келган ислом динининг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш, уни жамоатчиликка эзгулик, мехр-мухаббатга чорловчи восита сифатида етказиш хозирги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади, чунки “...дин, шу жумладан ислом дини хам минг йиллар давомида баркарор мавжуд бўлиб келганлигининг ўзиёқ у инсон табиатида чукур илдиз отганлигидан, унинг ўзига хос бўлган бир канча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, гуруҳ, алоҳида шахе маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган дин умуминсоний ахлок меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, хамма учун мажбурий хулк-атвор коидаларига айлантирган”.
Дунёда бўлаётган ўзгаришлар, турли ирқий, миллий ва диний асосдаги ихтилофлар ҳамда келишмовчиликлар содир бўлаётган бир пайтда дин асослари, хусусан, исломшунослик соҳасини хам чукур ўрганиш, бу йўналишда олиб борилаётган тадқикотларга янгича назар билан карашни талаб этади. “Ақида”2 ва “усулу-д-дин”3 каби ислом эътиқоди билимлари диний қараш ҳамда аждодларнинг маънавий меросини тўлдирувчи мухим манбалар қаторига киради. Ушбу йўналиш шу соҳада илмий фаолият олиб борган кўплаб мутафаккирларнинг улкан мероси асосида шаклланган. Асрлар давомида дунёнинг машҳур диний билим юртларида ўкув қўлланма сифатида ўкитиб келинаётган Абу Жаъфар Ахмад ибн Мухаммад Таҳовийнинг (239/853-321/933) “Ақида” асарини юкоридаги манбалар сирасига киритиш мумкин. Ҳанафий эътиқодига оид қарашлар ҳакида маълумот берувчи ушбу асар нафақат Ўзбекистон, балки кўшни мамлакатлар (МДҲ) диний билим юртларида ҳам ақидага оид муҳим манба ҳисобланади. Абу Мансур Мотуридийнинг (256/870-332/944) “Китабу-т-тавҳид”4, сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмаднинг (284/897-294/907 йиллар) буйруғи билан ёзилган Ҳаким Самарқандий (ваф.341/953)нинг “Саводу-л-Аъзам”5 каби асарлари ҳам “усулу-д-дин” масалаларига бағишланган. Имон-эътиқод тушунчаларига асл манбалар асосида таъриф бериш зарурати туғилган глобаллашув даврида ақидага оид юқоридаги асарлар муҳим мафкуравий курол бўлиб хизмат килиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мавзуга оид бошка норматив-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация самарали хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Абу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек олимнинг “Ақида” асарини исломшунослик, манбашунослик нуктаи назаридан илмий истифодага киритиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
ҳанафийликнинг мўътадил таълимот сифатида диний бағрикенглик ва мутаассибликдан холи тамойиллари таъсирида Абу Жаъфар Таҳовийнинг шофиийликдан ҳанафийлик мазҳабига ўтиш сабаблари очиб берилган;
Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Мансур Мотуридийларнинг ҳанафийлик эътиқодига оид масалаларни баён қилишдаги ўзига хос қарашлари қиёсий асосда очиб берилган;
Таховий “Ақида” асари қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида XV асрда эски ўзбек тилига таржима килинган манбаси илк бор аниқланган;
“аҳли сунна вал жамоа” вакиллари орасида имоннинг шартлари борасидаги баҳслар “Ақида” асарига ёзилган шархлар орқали “лафзий” эканлиги исботланган;
Хулоса
Тадқиқот манбаи сифатида олинган Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифа асос солган ҳамда унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Шайбоний каби фақиҳлар томонидан шакллантирилган ҳанафий ақидаси таълимотини ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади.“Ақида” асари ўз даврида мубтадиъ оқимларга қарши курашда энг машҳур рисолалардан бири ҳисобланган ва ҳозирги кунда ҳам шундай бўлиб келмокда. Танланган мавзунинг амалий аҳамияти ва долзарблигидан келиб чикиб қуйидаги хулосаларга келинди:
1.Абу Жаъфар Таҳовий истиқомат қилган муҳити, оила аъзоларининг илм аҳлидан бўлгани ҳамда бир қанча йирик ҳанафий қозилар қўл остида ишлаб улардан дарс олгани, Ашъарий ва Мотуридий каби замондошлари бўлишига қарамасдан, ҳанафий муҳитида ўзининг мавқеига эга бўлганига замин яратган. Таҳовий асарлари сонининг кўплиги ва уларга нуфузли диний билимгоҳларнинг эътибор қаратиши сабабларидан бири сифатида олимнинг яшаган асри фиқҳ илми ривожланган ва ҳадис илмининг олтин даври эканлигини таъкидлаш мумкин.
3. Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” асарининг жами 9 та машхур мўътабар қўлёзмаси бўлиб, улар Туркиянинг “Сулаймония” (инв.№№ 02792, 00574), “Боязид” (инв.№№ 007955, 003099, 002140), Мисрнинг “Ал-азҳар” (инв.№№ 5512, 28596, 2009, 46128) кутубхоналарида сақланади. Мазкур қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида “Ақида” асарининг XV асрга оид зеки ўзбек тилидаги тражимаси аниқланди. Диссертацияда, ушбу қўлёзма нусхаларининг қиёсий таҳлили оркали асар матни, айрим жузъий тафовутларини эътиборга олмаганда, деярли ўзгармагани маълум бўлди.
4. Ҳанафий олимлари наздида ислом эътиқодига бағишлаб ёзилган асарлар орасида Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифага нисбат берилган “Фиқҳу-л-акбар” китобидаги мавзуларнинг тузилиши ва унда ёритилган масалаларнинг ўхшашлиги бўйича энг яқин асар ҳисобланади. Бу фикрларнинг тасдиғини тадкиқотда ҳанафийлик мактабининг эътиқодий таълимотида Таҳовий қарашларининг тутган ўрнига баҳо беришда яна бир машҳур мовароуннаҳрлик ҳанафий олими Мотуридийнинг карашлари билан қиёсий солиштирганда кўриш мумкин.
5. Таҳовийнинг “Ақида” асарининг машҳурлиги исломдаги турли оқим, гурух ва мазҳаб вакиллари томонидан шарҳлар ёзилишига сабаб бўлди. Илк шарҳлар ҳанафий олимлар томонидан ёзилган бўлса ҳам, хозирги кунга келиб унга аҳли суннанинг бошка мазҳаб вакиллари томонидан ҳам шарҳлар ёзилди. Тадқикотда ўрта аср ва ҳозирги кунда ёзилган шарҳларнинг машҳурлари ҳамда уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот берилиб, ҳар икки давр уламоларининг қарашларини Садриддин Абу-л-Изз Ҳанафий таълиф этган шарҳ боғловчи восита ролини ўйнаганлигини кўриш мумкин.
6. Таҳовий асаридаги “аҳли сунна вал жамоа” вакиллари мунозара қиладиган мавзу - шубҳасиз имон шартлари ҳақида билдирилган фикрлар бўлиб, бу борада исломдаги мубтадиъ оким вакиллари карашлари ҳам “Ақида” асарига ёзилган шарҳларда батафсил ёритилиб раддиялар берилган. Тадкиқотда исломда фирқаланиш пайдо бўлган даврдан бошлаб хозирги кунга қадар давом этиб келаётган имон борасида кўтарилган ихтилофларнинг кисман таърифи орқали асарнинг бугунги кундаги мафкуравий аҳамиятини ҳам кўрсатиб турибди.
7. “Ақида” асари “радд” усулида ёзилган акидага оид китоблар қаторига киритилмасада, унда исломдаги мубтадиъ оқим вакиллари қарашларига бўлган раддиялар сезилиб туради. Боз устига, Таҳовий ўз рисоласида “...турли ҳавою нафслар, парча-парча қилиб юборадиган фикрлар ва мушаббиҳа, муътазила, жаҳмий, жабарий, қадарий каби суннат ва жамоатга мухолиф бўлган ва залолат устида ахдлашган бузук мазҳаблар каби фирқалардан сақлашини сўраймиз”, деб келтирган жумлалари асарнинг раддия услубига яқин эканига далил бўлади.
8. Таҳовийнинг “Ақида” асарида келган бир қанча тушунчалар борки, улар Али ибн Абу Толиб давридан долзарблигини бошлаган бўлса, Абу Ҳанифа биринчилардан бу мавзуларни ўз акидага оид китобида акс эттирган бўлиб, бугунги кунга келиб ҳануз аҳамиятини саклаб колмоқда. Бу тушунчаларнинг анъанавий ислом эътиқодига хос бўлмаган талкинини ислом тарихида мубтадиъ оқимлар бошлаб берганлар. Ҳозирги кунга келиб ушбу тушунчалар мубтадиъ оқимларнинг янги вужудга келган мутаассиб давомчилари томонидан ахли сунна вакиллари қарашларига зид бўлган холда инсонларга нисбатан асоссиз равишда қўлланилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Тадқиқоқтда шундай тушунчалардан, “муртакибу-л-кабир” (катта гуноҳ), “такфир” (кофирга чиқариш), “хуруж” (раҳбарга қарши чиқиш) каби тушунчаларнинг асл мазмуни баён қилинди. Жумладан, тадқиқотда бир-бирини маънан тўлдирувчи “муртакибу-л-кабир”, “такфир” “хуруж” (раҳбарга карши чиқишҳаракати) тушунчаларининг нотўғри кўлланилиши натижасида мусулмонларни куфрда айблаб, бошқа дин вакиллари конларининг ноўрин тўкилишига олиб келиш сабаблари кўрсатилди. Юкоридаги ақидага оид нозик ибораларнинг асл мазмунини тушунишда “Ақида” асарига ёзилган шарҳларнинг ахамияти катта.
Ёш боксчиларни тайёрлаш тизимида ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда, жисмоний тарбия ва спорт дунё хамжамиятининг энг устувор йўналиш-ларидан бирига айланди. Жахонда болалар-ўсмирлар спорти назарияси ва амалиётида ёш спортчиларни саралаш, ўқув-машғулотларни режалаштириш, психологик, жисмоний, техник-тактик ва функционал тайёргарликда қўллани-ладиган восита ва усулларни амалиётга татбик этиш юзасидан кўплаб илмий-тадқиқот ишлари ўтказилган. Спорт натижаларининг жадал ўсиши мазкур соҳада замон талабларига жавоб берадиган ўқув-машғулотларни ташкиллаш-тиришнинг оптимал тизимини излаб топиш талабини кўймокда.
Мамлакатимиз мустакилликни қўлга киритган дастлабки кунларданок, жисмоний тарбия ва спортга алоҳида эътибор каратилмокда. Шу ўринда болалар спортининг ўрни хам беқиёсдир. Давлатимиз томонидан берилаётган эътибор миллат генофондини согломлаштириш, ёшларимизни жисмоний тарбия ва спорт турларига жалб килиш, уларнинг келажакда мамлакатимиз шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчилар бўлиб етишишини таъминламокда. XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 207 та жамоалар орасида 21-ўринни, бокс-чиларимиз жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллаганлиги юқоридаги фикр-мулохазаларнинг тасдигидир.
Ёш спортчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантиришда шугулла-нувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олган холда ўқув-машғулотларни замон талаблари асосида ташкиллаштириш болалар ва ўсмирлар спорта назарияси ва амалиётининг республика ва халқаро миқёсдаги долзарб муаммоларидан бири хисобланади. 11-13 ёшли боксчиларнинг харакат тайёргарлигида қўлланиладиган харакатли ўйинлар табақалаштирилиб, ўйин юкламалари шиддати ва ҳажми меъёрлари аниқланди ҳамда ўкув-машғулотлар жараёнига татбиқ этиш методикаси ишлаб чиқилди. Методиканинг самарадорлиги педагогик тажриба йўли орқали асослаб берилди. Спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолашда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланиш илмий-услубий жаҳатдан муҳим ахамиятга эга. “Юкори малакали боксчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини аниқлаш [СПУДЭРГ-4]” компьютер дастури ишлаб чиқилди. Дастур асосида боксчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги баҳоланди хамда ўкув-машғулотларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ўтказилган тадқикотлар натижасида болалар ва ўсмирлар спорти назарияси ва амалиёти мазмуни бойитилиб, кенгайтирилди.
Узбекистан Республикасининг 2015 йил 4 сентябрдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги ЎРҚ-394-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 24 октябрдаги “Узбекистан болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ПФ-3154-сон Фармони, 2017 йил 9 мартдаги “Узбекистан спортчиларини 2020 йилда Токио шахрида [Япония] ўтказиладиган ХХХП Олимпия ўйинлари ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш хакида’Ти ПФ-2821-сон Фармони ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади табақалаштирилган ҳаракатли ўйинлардан мақсадли фойдаланган ҳолда 11-13 ёшдаги боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигини ривожлантириш методикасини ишлаб чикиш ва тажрибада асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат.
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларнинг спорт тўгаракларини ташлаб кетиш сабаблари ва спорт билан шуғулланишга бўлган мотивацияси аникланган;
ёш боксчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини аниқлаш дастури ишлаб чиқилди ва бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг умумий, махсус жисмоний тайёргарлиги ва жисмоний ривожланишининг ёшга хос динамикаси аникланди;
харакатли ўйинлар ва бокс спортига хос ҳаракат фаолиятлари биокинематикаси ўзаро такқосланиб, ҳаракатларнинг ўхшашлиги аниқланган;
бошланғич тайёргарлик боскичида шуғулланувчи ёш боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигида қўлланиладиган ҳаракатли ўйинлар табақалаштирил-ди, ўйинларнинг шиддати ва ҳажми меъёрлари аниқланиб, уларни ўкув-машғулотлар жараёнига татбик этиш методикаси ишлаб чиқилди.
Хулоса
Ўтказилган тадқиқотларнинг барча бўлимлари юзасидан олинган материалларни таҳлил қила туриб, қуйидаги хулосалар шаклланди:
1. Махсус илмий-услубий адабиётлар таҳлили шуни эътироф этишга асос бўла оладики, 11-13 ёшли боксчиларнинг ўкув-машғулот жараёнида харакатли ўйинларнинг мақсадли қўлланилиши уларнинг харакат тайёргарлигини ривожлантириш муаммосини хал этишга имкон яратиб ёш спортчиларнинг базавий техникасини оқилона шакллантиришга ёрдам беради.
2. Бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 11-13 ёшли боксчиларнинг спорт тўгаракларини ташлаб кетиш сабаблари ва спорт билан шуғулланишга бўлган мотивацияси аникланди; Унга кўра “спорт турини танлашда адашиш”, “оғир жисмоний юкламалар”, “машғулотлар билан шуғул-ланишга мотивациянинг [қизиқишнинг] мавжуд эмаслиги”, “ўйин машғулот-ларининг камлиги”, “бир хилдаги усуллар”, “кариндошлари ҳамда яқинларининг бокс спорт тури юзасидан етарлича тушунчага эта эмаслиги” ва бошқалар сабаб бўлар экан. Анкета сўрови шуни кўрсатдики, бугунги кунда ёш боксчиларнинг ўқув-машғулот жараёнида ҳаракатли ўйинларга асоссиз кам эътибор қаратилади.
3. Йиллик тайёргарлик циклида 11-13 ёшли боксчиларнинг умумий ва махсус жисмоний хамда техник тайёргарлиги динамикаси аниқланди;
- 11-12 ёшлиларда тезлик сифатининг ривожланиши орасида 2,71%га, чакқонлик сифатининг ривожланиши орасида 1,45% га, тезкор-куч сифатининг ривожланиши орасида 13,86% га тенг бўлган фарклар борлиги аниқланди.
- 12-13 ёшли боксчиларнинг тезлик сифатини ривожланишининг ёшлар орасидаги фарқи 5,74%ни, куч сифатининг ривожланиши 9%ни, чидамлилик сифатининг ривожланишида 3,10%ни ташкил этди. Кўрсаткичлар орасидаги статискит фарклар [р>0,05]га тенг.
- 11-13 ёшли боксчилар жисмоний тайёргарлигининг ёшга хос динамикаси тадкик килинганда куч сифатининг ривожланишида 36%га, чаққонлик сифатининг ривожланишида 5%га, чидамлилик сифатининг ривожланишида 26%га, тезкор-куч сифатининг ривожанишида 4,90%га тенг бўлган фарклар аниқланди [р>0,05].
- умумий жисмоний тайёргарликни педагогик тестлаш натижалари шуни кўрсатадики, 11-13 ёшдаги боксчиларда бошлангич спорт тайёргарлиги босқичида куч, чаққонлик, чидамлилик, тезкорлик ва тезкор-куч сифатларида ишончли ўзгаришлар йўқ.
11-13 ёшли боксчиларнинг техник тайёргарлигида куйидаги фарклар аниқланди:
11-12-13 ёшли боксчиларнинг қўллар ёрдамида ҳимояланиш ҳаракатлари техникасини бажариш кўникмаси 9%, 12%, 14% “яхши”, 32%, 30%, 33% “коникарли”, 59%, 58%, 53% “кониқасиз” бахоланган. Мазкур холат ёш боксчиларнинг техник тайёргарлигида кўлланилаётган восита ва усулларга ўзгартиришлар киритиш талабини юзага келтиради. Шу билан биргаликда қўллар ва оёқлар ёрдамида ҳимояланиш харакатларининг самарасизлиги уларнинг жисмоний тайёргарлигида хам камчиликлар борлиги билан тушунтирилади.
4. Видео тасвирлар тахдили натижасида қуйидагилар аниқланган:
- табақалаштирилган ҳаракатли ўйинлар ва бокс спортига хос харакат фаолиятлари биокинематикаси ўзаро тақкосланиб боксдаги харакатлар билан ҳаракатли ўйинлар харакатларида елка нуктаси харакати траекторияларини бир-бирига ўҳшашлигини кўрсатди.
- боксчилар жанговар ҳолатда зарба бериш жараёнида, болдирнинг икки уч бошли ва соннинг икки бошли мускуллари фаол харакатда бўлади. Ҳаракатли ўйинларнинг елка билан туртиш харакатини бажаришда хам ўйин иштирокчисининг оёк панжаси, болдирнинг уч ва соннинг икки бошли мушаклари кучи таъсирида фаол харакатда бўлиши аниқланди;
- ҳаракатли ўйинлардаги елка нуқтасининг ҳаракат траекторияси билан боксчиларда тўғридан ва ёндан зарба бериш вақтидаги елканинг ҳаракат траекторияси бир бирига яқин эканлиги аниқланди.
5. Ёш боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигида ҳаракатли ўйинларнинг қўлланилиш шиддати ва ҳажми меъёрларини куйидагича белгилаб олинди:
- тезкор-куч сифатининг ривожлантиришда ўйиндан олдин шуғулланувчи-ларнинг ЮҚТ кўрсаткичи бир дақикада 112±8,12 зарба атрофида, ўйин вақти-да бир дақикада 180±10,2 зарба атрофида, 50-60 сония дам олишдан сўнг 118±9,12 зарба атрофида бўлади;
- ўйиннинг давом этиш вақти 12-14 сонияни ташкил этади;
- ўйиннинг такрорлашлар сони 11-12 ёшлиларда -2-3 марта, 13 ёшлиларда -3-4 мартани ташкил этади.
6. Ишлаб чиқилган методика асосида ҳаракатли ўйинларни ёш боксчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги учун ажратилган соатларни 21,87%ни, махсус жисмоний тайёргарликнинг 8,33%ни, техник тайёргарлик учун ажратилган соатларнинг 17,33% ни ташкил этди.
7. Ёш боксчиларнинг ҳаракат тайёргарлигида ўқув-машғулотлар жараёни-га татбиқ этилган ҳаракатли ўйинларнинг самарадорлигини педагогик тажриба йўли билан аникланди;
-тажриба гуруҳидаги 11-13 ёшли боксчиларнинг чаққонлик сифати ўртача 11,8-13,5% га, тезкор-куч сифати ўртача 15-17% га, куч сифати ўртача 18,5-23,8% га, эгилувчанлик ўртача 41-47% га, чидамлилик ўртача 14-16 %га ўсишига эришилди;
-тажриба гурухидаги И ёшли боксчиланинг ўнг қўлда ёндан бажарган зарба кучи ўртача 5,85 кг.га, яъни 32,23% га ўсган. Мазкур кўрсаткич назорат гурухи боксчиларида 1,76 кг.га яъни 9,51% га тенг эканлиги аникланди;
-11 ёшли боксчиларда 8 сония давомида бажарган зарбалар сонининг йиллик ўсиши тажриба гурухида 51,68%га, назорат гуруҳида эса 30,55%га тенг [р<0,001].
- 12 ёшли боксчиларининг оёклар ёрдамида ҳимояланиш техникасини бажариш кўникмаси тажриба гурухида 37% - “аъло”, 40% - “яхши”, 16% -“қоникарли”, 7% - “қониқарсиз”, назарат гуруҳида эса мос равишда 13% -“аъло”, 21% - “яхши”, 29% - “коникарли”, 37% - “қоникарсиз” бахоланган.
- гавда харакати ёрдамида химояланиш усулларини И, 12, 13 ёшли боксчиларнинг тажриба гурухида 33-37-44% - “аъло”, 42-40-42% - “яхши”, 18-16-11% - “қониқарли”, 7-7-3% - “коникарсиз” бахоланган. Тажриба гуруҳи спортчиларида назорат гуруҳига нисбатан ўзлаштириш самарадорлигини баҳолаш мезонлари [1,23>1], шунингдек билим даражасини бахолаш мезонлари [1,03>0] юқорироқ бўлди. Тажриба методикасининг ёш боксчиларни техник харакатларга ўргатиш ва уларни такомиллаштириш жараёнига ижобий таъсир кўрсатганлигини тасдиқлайди.
Педагог кадрлар малакасини ошириши ва касбий фаолияти мониторингини ташкил этишнинг электрон тизими
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этишда унинг узлуксизлигини таъминлаш хамда замонавий таълим технологияларини ва касбий ривожланишнинг янгича шаклларини ўзлаштириш оркали мустақил малака оширишга йўналтирилган малака оширишнинг вариатив тизимини ишлаб чиқиш асосий йўналишлар сифатида қаралади. Англияда ёш ёки тажрибали илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш турли ёндашувлар асосида ташкил этилади. АҚШда педагогларнинг малака ошириши мониторинги Федерал таълим вазирлигининг автоматлаштирилган бошқарув тизими оркали амалга оширилади. Шунингдек, педагоглар ўз иш вактининг 30 фоизини амалиётга йўналтирилган фаолиятига ажратадилар. Бу фаолият педагогнинг ўз компетентлигини амалиётда ошириши хамда мехнат бозоридаги мутахассислиги билан боғлиқ бўлган долзарб жараёнлар билан узвий алокада бўлишини таъминлайди.
Республикамизда олий таълим тизими рахбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида туб ислохотлар олиб борилмокда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармонининг кабул килиниши педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини сифат жиҳатдан янги боскичга олиб чикди. Ушбу фармонга биноан таянч олий таълим муассасалари хузурида 4 та минтақавий ва 16 та тармок марказлари ташкил этилди. Шунингдек, курсларнинг давомийлиги бир ойлик 144 соатдан икки ойлик 288 соатга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли карорига мувофиқ он-лайн ва оф-лайн технологияларига асосланган масофавий кайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг жорий этилиши профессор-ўқитувчиларнинг асосий ишдан ажралмаган холда курсларнинг ўкув дастурларини мустакил равишда ўзлаштириш имкониятини яратди.
Педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида тингловчиларнинг касбий тайёргарлигини хозирги замон талаблари даражасида ривожлантириш, уларда зарур билим, кўникма ва малакаларни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Зеро, хозирги кунда малака ошириш жараёнлари сифати замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатда амалиётга жорий этилиши билан боғлиқ бўлмокда. Шу жихатдан мазкур диссертация мавзуси долзарблиги намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 февралдаги «Педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 25-сонли, 2012 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 278-сонли Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-4732-сон Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа маъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларнинг касбий фаолияти мониторингини олиб боришнинг электрон методик тизимини ишлаб чиқиш, назарий асослаш ҳамда амалиётга тадбик этишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагиларда иборат:
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнлари мониторингами амалга ошириш ва ўқув-методик ахборотларни тизимлаштириш ҳамда интеграллашган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган электрон методик тизимнинг мазмуни ва ташкилий тузилмаси яратилган;
педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантирувчи омил сифатида қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган мониторинг тизими мазмуни, таркибий ташкил этувчилари ишлаб чиқилган;
педагог кадрларининг касбий компетентлик даражасини аниқлаштириш ва башоратлаш, унинг ривожланиш динамикасини доимий кузатиб бориш имкониятини берувчи методик ёндашув жорий этилган;
педагог кадрларнинг касбий фаолият мотивациясини ривожлантиришга йўналтирилган ва таълим ресурсларини ўзида мужассамлаштирган портфолио тизими ишлаб чиқилган ҳамда педагогнинг касбий фаолияти мониторингининг таркибий кисми сифатида шакллантирилган;
кайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларини такомиллаштириш хамда унинг сифатини таъминлашнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари педагог кадрларнинг касбий фаолиятини оптималлаштирувчи хамда уларнинг компетентлигини ривожлантирувчи яхлит педагогик тизим сифатида таклиф этилган.
Хулоса
“Педагог кадрлар малакасини ошириш ва касбий фаолияти мониторингини ташкил этишнинг электрон тизими” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Олий таълим тизими педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларининг интеграллашган ахборот-методик таъминотини амалга оширишга каратилган интерактив технологияларга асосланган ахборот-таълим портали ишлаб чикилди ва амалиётга киритилди. Мазкур портал фойдаланувчиларнинг кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўкув жараёнини тезкор ва сифатли ахборот-методик таъминотини амалга ошириш билан бир қаторда ахборот-таълим ресурсларининг очиклигини таъминлайди ҳамда тингловчиларга сифатли ўқув материалларидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади.
2. Портал таркибидаги ўқув жараёнига тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар, ўкув режа ва дастурлар, ўқув-услубий мажмуалар ва бошка ўкув материалларини мужассамлаштирган электрон база тингловчилар ўқув фаолиятини такомиллаштиришга замин яратади ҳамда курслардаги ўкув жараёнларини ягона стандарт асосида ташкил этиш имкониятини беради.
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларнинг ўқув жараёни ва уларнинг касбий фаолияти мониторингини олиб боришга хизмат қилувчи электрон мониторинг тизими яратилди ва амалиётга жорий этилди. Мазкур электрон тизим кайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидаги ўкув жараёнини сифати ва самарадорлигини ошириш, кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари бўйича жорий маълумотларни тезкор олиш ва тахдил килиш, курслардаги ўкув жараёнининг истиқболдаги ҳолатини башорат килиш, шунингдек, олий таълим муассасалари педагог кадрларининг касбий ўсиш динамикасини баҳолаш имкониятлари мавжудлиги билан алохида ахамият касб этади.
4. Педагогнинг касбий кўрсаткичларини кайд этиб бориш учун ишлаб чиқилган электрон портфолио тизими электрон мониторинг тизимининг таркибий қисми сифатида шакллантирилди. Тингловчиларнинг курслардаги ўкув кўрсаткичлари ва касбий фаолияти натижаларини ягона интеграллашган электрон тизим асосида кайд этилиб борилиши педагогларнинг касбий компетентлик даражасини ўзгариш динамикасини узлуксиз кузатиб бориш имкониятини такдим этади.
5. Электрон портфолио тизимида педагогларнинг мустақил малака ошириш шаклларидан касбий фаолиятда фойдаланиш даражасини кайд этилиши уларнинг узлуксиз малака оширишлари учун муҳим мотивация вазифасини бажаради. Портфолио тизими ёрдамида педагог ўз касбий даражасини белгилайди ва баҳолай олади, унда тўпланган маълумотлар педагогнинг касбий фаолият гувоҳномаси сифатида баҳоланиши мумкин.
6. Интеграллашган электрон мониторинг тизимининг таркибий қисми сифатида ишлаб чикилган он-лайн тест синовларини ўтказиш дастурий платформаси кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш, тингловчиларнинг ўкув жараёнини дифференциаллаштирилган ҳолда ташкил этиш, олий таълим муассасалари педагог кадрларини билим, малака ва кўникмасини малака талабларига мослигини аниқлаштириш имкониятини беради.
Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагогларининг креатив салоҳиятини ривожлантириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Маълумки, катталар таълими, шу жумладан, педагог кадрларнинг креатив салохиятини шакллантириш XXI асрда узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини сифатида педагогика фани ва амалиётининг долзарб масалаларидан бирига айланди. ЮНЕСКО томонидан 1998 йилда Гамбургда ўтказилган Бутунжаҳон конференциясида катталар таълими XXI асрда “эшикларни очувчи калит”, деб эътироф этилди. Жаҳон миқёсида педагог кадрларнинг инновацион салохияти, акмеологик компетентлиги ва ижодкорлигини ривожлантириш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг интеллектуал ресурсларини яратиш долзарб аҳамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида республикамизда педагог кадрларни тайёрлашдаги асосий тамойиллар сифатида таълимни инсонпарварлаштириш ва ижтимоийлаштириш, педагог кадрларнинг касбий тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган яхлит таълим жараёни таълимнинг жаҳон миқёсидаги замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим1, деган хулосага келинди. Натижада, профессор-ўқитувчиларнинг касб малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофик кайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизими жорий этилди.
Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг креатив салоҳиятини шакллантиришнинг диагностик тизимини такомиллаштириш, креатив салохиятни шакллантиришнинг электрон мониторинг тизимини яратиш, креатив салохиятни шакллантиришнинг локал-модулли технологияларини жорий этиш, педагог кадрларнинг креатив салохиятини ривожлантиришнинг методик тизимини ишлаб чикиш, квалиметрик ёндашув асосида педагог кадрларнинг креатив салохиятини индивидуал-мустакил баҳолаш мезонлари ва параметрларини аниклаштириш, креатив салохиятни шакллантиришнинг прогностик моделини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сон Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2909-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 242-сон, 2017 йил 27 февралдаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва кўшимчалар тўғрисида”ги 103-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим муассасалари педагог кадрларининг креатив салохиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагог кадрларнинг креатив салохиятини ривожлантиришнинг репродуктив даражасининг мотивацион, ҳиссий-эмоционал, коммуникатив ва продуктов даражасининг альтруисток, таҳлилий, конструктив ва инновацион компонентлари ўз-ўзини баҳолаш ва индивидуал ривожлантирувчи аутопсихологик тренинглар мажмуини кўллаш асосида такомиллаштирилди;
педагог кадрларнинг креатив салохиятини адекват бахолаш методикасининг информацией дунёқараш, информацион йўналганлик ва янги ахборотларни ўзлаштиришга тайёргарлик компонентлари факторли тахдил ҳамда статистик ахамиятини аниклаштириш оркали такомиллаштиришди;
педагог кадрларнинг креатив салохиятини ривожлантиришнинг фанлараро модулли тизими рефлексив ва виртуал таълим технологияларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилди;
таълимни ахборотлаштириш шароитида педагог кадрларнинг креатив салохиятини ривожлантиришда мустақил ижодий фаолиятни ташкил этиш ва тажрибани таҳлил қилиш орқали ҳаракатлар дастурини яратишга дойр илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Хулоса
1. Илмий адабиётлар таҳлили креативликнинг мазмун-моҳиятини аниклаштиришда турли караш ва ёндашувлар мавжудлигини кўрсатди. Фикрлар тахдилида умумий асос сифатида креативлик янгиликни яратиш, ихтирочилик билан боғлиқлиги кузатилди. Кўпчилик муаллифлар креативликни мақбул имкониятларни сафарбар этиш орқали шахсни муаммони кабул килиш, янги, оригинал, ижтимоий муҳим маҳсулни яратиш қобилияти сифатида тушунади.
2. Креатив салохият таркибий тузилмасида педагог кадрлар касбий
фаолиятининг ўзига хосликларини ҳисобга олган холда креатив салоҳиятининг: мотивацион; муаммоли-таъсирчан, информацион;
фикрлашга оид; ўзига етарли; коммуникатив; альтруисток; тахдилий; конструктив; инновацион компонентлари аниқлаштирилди.
3. Замонавий жамиятнинг глобал ахборотлашуви таълимнинг асосий вазифаларидан бири - жамият ахборот маданиятини таъминлашга чақирилган таълим олувчиларнинг ахборот маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни илгари сурмокда. Уз навбатида, педагог кадрларнинг ахборот маданияти компьютерга оид билим ва у билан ишлаш малакаларидангина иборат бўлиб колмай, балки ривожланган информацион дунёқараш, информацион йўналганлик ва шахснинг креативлиги, янги аинформацион билим ва малакаларни кўллаш ва эгаллашни назарда тутади хамда шахсий ривожланишнинг бир қирраси сифатида каралади.
4. Олинган натижаларни кейинги факторли тахлил билан эксперт бахолаш таълимни ахборотлаштириш шароитида педагог кадрларнинг креатив салохияти компонентларини аниклаштириш ва уларни статистик аҳамияти бўйича ранжирлаш (тартиблаштириш) имконини берди. Факторли тахдил натижаларига кўра, саккизта (мотивацияли - 0,71; информацион -0,69; инновацион - 0,68; коммуникатив - 0,68; тахдилий -0,65; конструктив - 0,64; ўзига етарлилик - 0,64; муаммоли-таъсирчан - 0,63) компонент статистик аҳамиятга эта экани ва асосий омил бўлиб хизмат килиши аникланди.
5. Диагностик муаммони ҳал қилиш мақсадида креатик салохиятни хам педагогик фаолият, хам олий таълимни ахборотлаштириш шароитларини ҳисобга олган ҳолда бахолаш имконини берадиган экспериментал методика ишлаб чикилди. Бунда ишлаб чикилган экспериментал методика стандартлаштиришдан муваффакиятли ўтди, валидлик ва ишончлиликнинг ҳисобланган кониқарли кўрсаткичлари бу инструментарийни педагогик амалиётда қўллаш учун мақбуллигини кўрсатди.
6. Таълимни ахборотлаштириш шароитида педагог кадрларнинг креатив салохиятини самарали шакллантириш ва ривожлантиришга дойр маъруза, амалий ва тренинг машгулотларига асосланган фанлараро модулли махсус курс дастури ишлаб чикилди.
7. Дастурни реализациялашда мустақил иш топшириқларини бажаришда таълим олувчиларнинг Интернет (умуман, ахборот технологиялари) дан фаол фойдаланиши, шунингдек, маъруза-амалий ва тренинг машгулотларини мультимедиа кузатуви назарда тутилди. Ўкув модулини ўргангандан кейин тингловчилар педагогик жараёнда креатив муҳит яратиш имконини берадиган билим ва малакаларни эгаллади.
8. ОТМ педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари “Педагогик компетентлик ва креативлик асослари” ўкув модулининг самарадорлигини баҳолаш кўрсатдики, машгулотларни ўтказиш натижаларига кўра, тажриба-синов гурухи респондентларининг креатив салоҳиятининг юқори даражаси 0% дан 4,5% га (3 нафар), ўрта даражадан юқори гурухи респондентларининг креатив салоҳият даражаси 3% (2 нафар) дан 59,2% га (39 нафар), ўртача даражадан юқори гуруҳи респондентларининг креатив салоҳият даражаси 3% (2 нафар) дан 59,2% га (39 нафар) ортган. Креатив салоҳиятнинг ўртадан пастроқ даражаси 63,6% дан (42 нафар) 3% га (2 нафар), паст даража - 25,8% дан (17 нафар) 0% га камайди. Шундай килиб, респондентлар креатив салоҳиятининг ифодаланганлигидаги ижобий ўзгаришлар ишлаб чиқилган ўкув модули самарадорлигини ва уни педагогик амалиётда кўллаш учун мақбуллигини яққол намойиш этди.
9. Диагностик натижавийликни ошириш максадида асосий методика билан комплекс тарзда қўллаш тавсия килинадиган ёрдамчи методика ишлаб чикилди. Ишлаб чиқилган ёрдамчи методика респондентнинг хатти-ҳаракатларини кундалик мақсадли кузатиш ва махсус ишлаб чиқилган кузатиш харитасини тўлдириш билан креативликни намоён килишни кайд этиб боришни назарда тутади.
10. Педагогик кадрларнинг креатив салохиятини шакллантириш ва ривожлантириш самарадорлиги қатор педагогик талаблар билан воситаланган. Чунончи, шакллантириш субъекта (ўқитувчи) эмпатия қобилияти, ҳамкечинмалик (ҳамдардлик), очиқлик, таълим олувчи хакида шахсий ғамхўрликни ифода килиш, хайрихохдик, таълим олувчига баҳолашсиз (тенг) муносабат, “ақл ўргатиш”дан, ўз фикрини таъдим олучига мажбурлаб сингдиришдан ўзини тийиш, таълим олувчига ишонч, ўзи ва таълим олувчи ўртасида оптимал психологии масофани саклай олиш, таълим олувчига ўзини ўзи такомиллаштиришга ишонч ва қатъият бахш эта олиш каби фазилатларга эга бўлиши лозим.
Колмогоров-фишeр типидаги биологик популяция чизиқсиз системасини сонли модeллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жаҳонда рақобатдош чизиқсиз биологик популяция жараёнлари математик модели ечимларининг сифат хоссаларини аналитик ва сонли тадкик этишга алоҳида эътибор каратилмокда. «Бирлашган миллатлар ташкилоти популяция бўлими башоратига кўра 2050 йилга бориб дунё ахолисининг сони 9 700 миллионга етади. Кучаювчи режимда инсониятнинг гиперболик ўсиши чизиқсиз дифференциал тенгламани ечишда асосий функцияга айланади»1. Чизиқсиз математик моделларни ишлаб чикиш бўйича илмий изланишлар жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Испания, Германия, Буюк Британия, Франция, Россия ва Ўзбекистонда олиб борилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён чизиқсиз парчаланиш алгоритми асосида фазо ўлчовига боғлиқ ҳолда бир ва кўп компонентали рақобатдош биологик популяция жараёнларини компьютерда математик моделлаштириш, уларнинг сифат хоссаларини аналитик ва сонли тадкик этиш йўналишида илмий изланишларни юкори даражада ташкил этиш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада биологик популяция квазичизикли тенгламалар тизимининг асимптотикалар тадқики ҳамда сонли ечиш усуллари асосида Ўзбекистон ахолисининг ўзгаришини сабабли-натижавий боғланишларини аниклаш ҳамда корхоналар банкротлигини бахолаш имкони такомиллашганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Жаҳонда қатор фундаментал муаммолар чизиқсиз жараёнларини математик моделлаштириш, квазичизикли параболик типдаги тенгламалар ва уларнинг системалари билан ифодаланувчи жараёнлар математик моделларини ва ечиш алгоритмларини ишлаб чикиш долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада мақсадли илмий тадқикотлар, жумладан қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмокда: табиий фанлар соҳасида реакция-диффузия жараёнларини бошкариш тизими самарадорлигини ошириш усулларини ишлаб чикаришда чизиқсиз математик моделларни яратиш, чизиксиз реакция-диффузия тенгламаси учун қўйиладиган Коши масаласини чегаравий шартларда ечиш, чизиқсиз математик моделларнинг сифат хоссаларини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш, биологик популяциянинг чизиксиз жараёнини тасвирловчи параболик тенгламанинг аник ечимини топиш, тежамкор сонли схемалар ишлаб чиқиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва янада ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2010 йил 15 декабридаги ПҚ-1442-сон “Узбекистан Республикасининг саноатини 2011-2015 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳакида” ги Қарорлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 фсвралидаги 24-сон "Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникацион технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади чизиқсиз парчаланиш усули ёрдамида бир жинсли ва гетероген муҳитда квазичизиқли параболик тенгламалар ва уларнинг системалари билан ифодаланувчи кўп компонентали рақобатдош чизиқсиз биологик популяция жараёнларининг сонли моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
чизиксиз парчаланиш алгоритмига асосланган кўп компонентали рақобатдош биологик популяция чизиксиз модели учун автомодел ва тақрибий автомодел ечим олиш усуллари ишлаб чиқилган;
Колмогоров-Фишер типидаги параболик тенгламалар системаси билан ифодаланувчи кўп компонентали рақобатдош биологик популяция жараёни чизиксиз математик моделининг янги хоссалари яратилган;
муҳит параметри ва фазо ўлчовига боғлик ҳолда кўп компонентали рақобатдош биологик популяция тенгламалар системасининг Коши масаласи ечими учун баҳолар олинган ва мое автомодел тенгламалар ечимларининг асимптотик ифодалари ишлаб чикилган;
чизиксиз парчаланиш алгоритми асосида кўп компонентали рақобатдош биологик популяция масалаларини компьютерда хисоблаш учун зарур бўлган куйи ва юқори ечимлари куриш усуллари ишлаб чикилган;
кўрилаётган чизиксиз Колмогоров-Фишер типидаги биологик
популяция масаларини тез ва юқори аникликда сонли ечиш учун итерацион жараён ёрдамида сонли параметрларнинг қийматларига боғлиқ равишда етарли аникликда ҳисоблашни таъминловчи мос бошланғич яқинлашишлар яратилган;
кўрилаётган чизиксиз математик моделлар учун уни сонли моделлаштиришни амалга оширувчи ҳисоблаш схемалари, алгоритмлар, фойдаланиши қулай бўлган дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Колмогоров-Фишер типидаги биологик популяция чизиксиз системасини сонли моделлаштириш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Популяция модели ва рақобатдош популяция систсмаси кўринишидаги иккита синф моделлари тадкиқ килинди. Кўриб чиқилаётган моделларнинг кенг таркалган Колмогоров-Пстровский-Пискунов (КПП) моделидан катта фарклардан бири таркалиш тезлигининг чеклилиги ва фазовий локаллашиш эффектлари рўй беришидир. Таклиф этилаётган янги моделда мос автомодел ечимларнинг асимптотикалари топилган. Демографик жараёнларга даражали чизиқсизликни киритилиши (Олли принципи), баъзи ҳолатларда, миграцион хадларда чизиксизликнинг даражали коэффициенти каби фазовий динамикани яратади.
2. Биологик популяциянинг кўп компонентали рақобатдош тенгламалар системасини ечиш учун чизиқсиз парчаланиш алгоритмини асосланиши чизиксиз масалаларни ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири чизиксиз парчаланиш усули ва эталон тенгламалар усули эканлигини исботлади.
3. Муҳит параметрлари кийматлари ва фазо ўлчамига боғлиқ кўп компонентали рақобатдош биологик популяция системасининг Коши масаласини ечиш учун олинган баҳолар реакция-диффузия чизиксиз модели ечимларини локаллашувини таъминлади.
4. Бир жинсли ва гетероген мухитда биологик популяциянинг кўп компонентали рақобатдош тенгламалар системаси учун чизиксиз парчаланиш алгоритми асосида Коши масаласининг куйи ва юкори ечимлари курилиши компакт ташувчига эга умумлаштирилган ечимлар ва автомодел тенгламалар системаларини чексизликда йўқолувчи ечимларининг асимптотикасини куришга имконият яратади.
5. Кўп компонентали ракобатдош биологик популяциянинг квазичизиқли тенгламалар системаси учун масала ечимининг асимптотикаларини курилиши сифатий тадқиқотлар ўтказишга имкон яратади.
6. Кўп компонентали ракобатдош биологик популяция системаларини чизиксиз жараёнлари сонли тадқиқ этилди, олинган ечимларнинг баҳолари асосида натижалар таҳлил қилинди. Тахлиллар натижаси чизиксиз параболик тенгламалар системасини ечиш учун яратилган алгоритмлар ва дастурлар комплекси янги ночизиқли эффектларни топишда юқори самарадорликка эга эканлигини кўрсатади.
7. Ишлаб чикилган сонли схемалар, алгоритмлар ва дастурлар комплекси биологик популяция реакция-диффузия системасини чизиксиз математик модели сифат хусусиятларини ўрганиш учун компьютер моделлаштиришни амалга ошириш имкониятини беради ва диссипатив структура пайдо бўлишига олиб келиниши аниқланади.
Саноат ҳудудларида атмосферанинг ифлосланишини мониторинг қилиш ва башоратлаш тизими моделлари ва алгоритмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жаҳонда аҳоли сонининг кўпайиши натижасида уларни озиқ-овкат, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш, хамда турмуш тарзини енгиллаштириш мақсадида янги корхоналар яратиш мухим ўрин эгаллайди. Инсониятнинг бу борадаги ҳаракатлари туфайли охирги 20 йил ичида атмосферанинг ифлосланиш даражаси 30% га ошди. БМТ аъзолари томонидан 1997 йилда ер юзи экологиясини яхшилаш ва иқлим ўзгаришини олдини олиш мақсадида Японияда Киото баённомаси кабул қилинди. Киото баённомасига асосан 2015 йил 12 декабрда Париж келишуви имзоланди, унга кўра, «Европа Иттифоқи 1990 йилда атмосферага чикарилган чикинди микдорини 2030 йилгача 40% га камайтиришни, йилига 5,9 млн тонна заҳарли чиқиндиларни атмосферага чиқарадиган АҚШ унинг микдорини 2025 йилгача 28% га камайтиришни, Хитой давлати бўлса 2025 йилгача 4 баравар камайтиришни режалаштиришди».1 Атмосферанинг ифлосланиш даражасини мониторинг килиш ва башоратлаш учун бу жараёнларни математик моделлаштириш масаласининг долзарблиги намоён бўлади.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён ишлаб чикариш соҳаларининг жадал ўсиши баробарида хомашё билан таъминланганлик ва ишчи кучига, сонига қараб шаҳарларда ва ташкил этилган эркин индустриал зоналарда саноат корхоналарининг жойлаштирилиши ва курилишига алохида эътибор каратилди. Бу борада, саноат худудларидаги мавжуд экологик холатнинг бузилиш эҳтимоли бўлган ва корхоналар томонидан атроф муҳитга чиқарилаётган зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалиши жараёнини мониторинг килиш ва башоратлаш математик моделлар ва сонли алгоритмлар яратишга бағишланган катор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган.
Жаҳон амалиётида атмосферасида зарарли моддаларнинг тарқалишини мониторинг қилиш ва янги объектларни оптимал жойлаштириш масалаларига дойр математик моделлар яратиш, улар асосида ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чикиш муҳим аҳамият касб этмокда. Олиб борилаётган мақсадли илмий-тадқиқот ишларида, жумладан, зарарли моддаларнинг атмосфера чегаравий қатламида тарқалиши жараёнига таъсир этувчи табиий-иқлимий омилларни ҳисобга олувчи математик моделлар яратиш, объектларни экологик жиҳатдан мақсадга мувофик равишда жойлашувини аниклаб берувчи дастурлар мажмуаси ишлаб чикиш, жараён динамикасини зарарли моддаларнинг рухсат этилган юқори концентрациялари нуктаи назаридан визуаллаштириш каби зарурий аспектларига алоҳида эътибор каратилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ва «"Узбекистан Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш давлат кўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 майдаги 310-сон «Узбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш давлат кўмитаси тўғрисида низоми»га дойр қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади саноат ҳудудларининг экологик ҳолатини таҳлил этиш, мониторинг килиш ва прогнозлаш, ҳамда атмосферада зарарли моддаларнинг таркалишини ҳисобга олган ҳолда саноат объектларини оптимал жойлаштириш учун аниқ математик моделлар, сонли алгоритмлар ва дастурий мажмуани яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер атмосфераси чегаравий қатламида зарарли моддалар тарқалиши жараёнининг математик модели доирасида янги: зарарли моддаларнинг атмосферада мавсумий ва суткали циклда ютилиши, хаво окими ва унинг пастки чегаравий сирти орасида дефляция зарралари билан алмашинуви ва жой орографияси омиллари киритилиб такомиллаштирилган;
жараённинг математик модели иқлимга оид аник маълумотлардан фойдаланиш, шамол тезлиги ва турбулент алмашинув коэффициентларининг баландликка караб ўзгаришини хисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
зарарли моддаларнинг атмосферада таркалиши жараёнини каралаётган худуд учун рухсат этилган юқори концентрациялари билан боглик тарзда тавсифловчи тўғри ва тескари масалаларни ечиш, янги саноат корхоналарини экологик жиҳатдан оптимал ўрнини аниклаш имконини берувчи самарали сонли алгоритмлар ишлаб чикилган;
зарарли моддаларнинг атмосферада таркалиши жараёнининг шамол тезлиги ва йўналиши, уларнинг сутка давомида ўзгариши, турбулент алмашинув коэффициентининг баландликка караб, хаво окими ва пастки чегара орасидаги зарарли моддалар билан алмашинув коэффициента ўзгариши билан боглик хусусиятлари аникланган.
Хулоса
«Саноат худудларида атмосферанинг ифлосланишини мониторинг килиш ва башоратлаш тизими моделлари ва алгоритмлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ишда кўрсатилган омилларнинг хисобга олиниши, жумладан метеорологик тавсифлар, ернинг рельефи ва унинг чегаравий қатлами тавсифлари атмосферада аэрозолли чиқиндилар тарқалишини адекват ифодаловчи математик моделларни яратишга имкон яратди.
2. Ўтказилган ҳисоблашлар натижаларидан аниқландики, аэрозолларнинг кўчиши ва диффузияси жараёнига таъсир қилувчи асосий омиллар - атмосферадаги хаво окими тезлиги ва йўналиши, моддаларнинг атмосферада ютилиши, оким билан ер сатхи орасидаги масса алмашинуви, зарарли моддаларнинг манбаси куввати ва координаталаридир.
3. Ҳисоблаш тажрибалари ҳудуд рельефи ўзгаришининг шамол тезлиги ва йўналишини, турбулент алмашинув коэффициентининг қийматини аниқлаб беришини кўрсатди. Жумладан, табиий тепаликлар устида зарарли моддалар кўчиши жадал бориши аникланди.
4. Сонли тажриба натижаларига кўра, аэрозоль заррачаларнинг атмосферада максимал ютилиши куннинг тонги ва кечки пайтларига тўғри келади. Саноат объектларидан чикариб ташланаётган зарарли моддалар концентрациясининг атмосферада суткалик ўзгариши айнан ютилиш омили туфайли вужудга келади.
5. Кўрилаётган ҳудудда янги саноат объектларининг оптимал жойлаштирилиши масаласини ечиш учун математик модель ва атмосферада аэрозолли чиқиндиларнинг диффузияси ва кўчишининг асосий ва тескари масалалари учун сонли алгоритмлар ишлаб чикилди ва уларнинг икки томонламали эканлиги исботланди.
6. Яратилган дастурий таъминот хисоблаш жараёнида гидрометереологик ва географик маълумотлардан бевосита фойдаланиш ва натижаларни динамик режимда визуаллаштириш имконига эга.
7. Ишлаб чикилган математик модель модификациялари, сонли алгоритмлар ва дастурий воситалар Олмалиқ, Оҳангарон, Ангрен шаҳарлари саноат ҳудудида корхоналаридан чиқариб ташланаётган зарарли моддаларнинг таркалиши ва Орол денгизининг куриган майдонларидан туз-чанг зарраларнинг деляцияси ва атмосферада таркалиши жараёнлари хусусиятларини ўрганишга жорий этилди.
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тили олмошларини ахборот технологиялари асосида ўргатиш методикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон хамжамиятига интеграциялашиш, ахборот-коммуникация технологияларининг жадаллик билан ривожланиши глобаллашув шароитида чет тилларни ўрганишга бўлган эхтиёжни янада кучайтирди. Ахборот технологиялари асосида хорижий тилларни ўргатишнинг илғор усулларини таълим жараёнига жорий этиш ўқувчилардан чет тилларда эркин мулоқот қила оладиган ва фан-технологиянинг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлган мутахассисларни тайёрлашда мухим ахамият касб этмокда.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, олиб борилган ислохотлар натижасида таълим тизими тубдан ислох килинди, таълим жараёнини умумжахон таълим стандартлари ва миллий қадриятларимизга мос тарзда ташкил этишга хамда таълимнинг узвийлигига йўналтирилган давлат таълим стандартлари кабул қилиниб, амалиётга татбик этилди. Бундай ислохотларнинг тил таълимида хам ўтказилиши натижасида чет тилларни ўқитишда илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари кенг кўламда ўзлаштирилди. Чет тилларни ўқитишда ўқувчининг коммуникатив лаёқатини шакллантириш таълимнинг асосий мақсади сифатида белгиланиши, ўқувчини маъруза тингловчи шахсдан дарснинг фаол субъектига айлантириш эхтиёжи замонавий тил таълимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва шу оркали унда лингвистик, социолингвистик ва прагматик компетенцияларни хосил килишда ижобий натижа беради.
Жаҳон миқёсида инглиз тилидаги мустақил сўз туркумларини дедуктив, индуктив, таржима, коммуникатив методлар ёрдамида ўргатишга бағишланган тадкиқотлар билан бирга, умумтаълим мактаблари ўкувчиларига инглиз тилидаги олмошларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб ўргатиш усулларини такомиллаштириш ва янги ёндашувларни ишлаб чиқишга алохида эътибор қаратилмокда. Инглиз тилида олмошларнинг сон жихатдан кам бўлишига қарамай, қўлланиш доираси кенглиги ва ўзбек тилидаги туркумдошларидан семантикаси ва стилистик хусусиятлари билан фарк қилгани сабабли ўқувчиларнинг ўзлаштиришида қийинчилик туғдиради. Шу боис ўқувчилар нутқида инглиз тилидаги олмошларни тўғри қўллаш малакаси - коммуникатив компетенциялар етарли даражада шаклланмай колмокдаки, буни бартараф этишда ахборот технология воситаларидан (интернет ресурслари, электрон дарслик, лингвистик корпус, мультимедиа дастурлари, веб-квест ва блог-технологиялар) фойдаланиб олмошларни ўргатиш зарур. Бу эса, ўз навбатида, даре самарадорлигини оширади хамда олмошларни ўргатишнинг янгича методларини яратишга хизмат килади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартный тасдиклаш хакида», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармон ва қарорларида, шунингдек, мазкур сохага тегишли бошқа меъёрий-хукуқий хужжатларда таълим сифатини таъминлашга дойр белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқикотнинг максади таълим узбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тилидаги олмошларни ахборот технологиялари асосида ўқитиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лингвистик корпус, блог-технология, веб-квест, лисоний мультимедиа дастурларининг олмошларни қўллаш билан боғлик кўникмаларни шакллантиришдаги дидактик хусусиятлари ва методик функциялари аникланган;
ўкувчиларга инглиз тилидаги олмошларни лингвистик корпус, лисоний мультимедиа дастурлари, блог-технология ва веб-квестлар асосида ўргатиш методикаси ишлаб чикилган;
лингвистик корпус, лисоний мультимедиа дастурлари, блог-технология ва веб-квестлар оркали олмошларни рецептив ва продуктив кўллаш кўникмалари аникланган;
лингвистик корпус, лисоний мультимедиа дастурлари, блог-технология ва веб-квестлар асосида олмошларни тўғри кўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган рецептив ва репродуктив машклар ишлаб чикилган.
Хулоса
Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига ахборот технологиялари асосида инглиз тилидаги олмошларни ўргатиш методикаси мавзусида олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар олинди:
1. Инглиз ва узбек тилларидаги олмошларнинг қиёсий тахлили тиллараро ва маданиятлараро интерференцияни аниклаш имконини берди.
2. Лисоний мультимедиа дастурлари, лингвистик корпус, веб-квест ва блог-технологияларнинг олмошларни кўллаш билан боғлиқ кўникмаларни шакллантиришдаги дидактик хусусиятлари ва методик функциялари аникланди.
3. Инглиз тилидаги олмошларни лисоний мультимедиа дастурлари, лингвистик корпус, веб-квест ва блог-технологиялар асосида шаклланадиган рецептив ва продуктив грамматик кўникмалари аникланди.
4. Лисоний мультимедиа дастурлари, лингвистик корпус, веб-квест ва блог-технологиялар асосида олмошларни ўргатиш методикаси ишлаб чиқилди. Унинг негизида компетенциявий, шахсга йўналтирилган ва коммуникатив фаолиятли ёндашувлар туради ва улар амалиётда умумдидактик ва методик тамойиллар асосида амалга оширилади.
5. Инглиз тилидаги олмошларни кўллаш бўйича грамматик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган Personal pronouns, Possessive pronouns I, Possessive pronouns 2, Possessive pronouns 3, Demonstrative pronouns, Indefinite pronouns, Object pronouns, Relative pronouns дастурлари ишлаб чиқилди.
6. Веб-квест ва блог технологиялар ёрдамида инглиз тилидаги олмошларни ўргатиш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Инглиз тили олмошларини ўргатиш алгоритмлари уч босқични, яъни таништирув, процессуал ва хулоса босқичларини ўз ичига олди.
7. Ўқувчиларнинг инглизча нуткда олмошларни грамматик тўғри қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган веб-квест ва блоглар интернет тармогида яратилди хамда уларнинг виртуал манзиллари такдим этилди.
8. Лисоний мультимедиа дастурлари, лингвистик корпус, веб-квест ва блоглар асосида ўқувчиларнинг инглиз тилидаги олмошларни грамматик жихатдан тўғри қўллай олиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган рецептив ва репродуктив машклар ишлаб чиқилди.
О3 Тоифали транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда энергия ва ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни тежайдиган технология ва техника воситаларини яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмокда. «Агар дунё бўйича 4 млрд. 889 млн. гектар майдонга кишлок хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини ҳисобга олсак»1, бу махсулотларни ташиш учун ОЗ тоифали транспорт воситаларини яратиш нихоятда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан «АҚШ, Германия, Англия, Италия, Франция, Норвегия, Венгрия, Чехия ва бошқа давлатларда маълум ютукларга эришилган бўлиб, уларда кишлок хўжалиги маҳсулотларини ташишда иш унумдорлигини оширувчи транспорт воситаларини кўллашга алоҳида эътибор каратилмокда»2.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги юкларини ташишда энергия сарфини камайтириш ва юкори самарадорликка эга бўлган техникаларни ишлаб чикаришга алоҳида эътибор каратилган. Бу борада, жумладан энергия ва ресурсларни тежаш хисобига ёқилғи-мойлаш материал-лари, меҳнат сарфи ва бошқа харажатларни камайтириш, иш унумдорлигини ошириш мақсадида кишлок хўжалигида юкларни ташишни амалга оширадиган транспорт воситаларини яратишга багишланган катор илмий-тадкикот ишлари олиб борилган. Бу эса транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослашда мухим масалалардан хисобланади.
Жаҳонда ишлаб чикарилаётган транспорт воситалари рама конструкция-ларининг мустаҳкамлик ва ишончлилик кўрсаткичлари билан бир қаторда иқтисодий самарасини ошириш мухим аҳамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий-тадқиқотларни, жумладан қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишда энергия ва ресурсларни тежаш хисобига ёқилғи-мойлаш материаллари сарфини камайтириш, транспорт воситалари рама конструкцияларининг геометрик параметрларини хисоблаш, кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини аниклаш ва уларнинг бузилмасдан узок муддат ишлашини таъминлайдиган параметрларини хисоблаш ёрдамида янги конструкцияларини ишлаб чикишда сарфланадиган харажатларни камайтириш, синов ва тажриба ишларининг катта ҳажмини ЭҲМда назарий тадқиқотларга кўчириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сон «2012 - 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини янада модернизация килиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215-сон «2012 - 2016 йилларда кишлок хўжалиги ишлаб чикаришини янада модернизация килиш, техник ва технологии жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ва ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ОЗ тоифали транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлигн қуйидагилардан иборат:
автотрактор тиркамаси ва унинг рамаси конструкциясининг геометрик параметрлари асосланган;
автотрактор тиркамаси рамаси конструкциясининг мустаҳкамлик тавсифлари, бузилмаслик ва узок муддат ишлаш кўрсаткичларини ҳисоблаш услублари ишлаб чикилган;
элементлари турли хил маркали пўлат прокатлардан тайёрланган тиркамалар рамаси ресурсини хисоблаш формуласи тузатиш коэффициента киритиш орқали такомиллаштирилган;
Вейбулл таксимоти ва чарчаш эгри чизиғининг даражали тенгламаси асосида тиркама рамасини узок муддат ишлашини баҳоловчи формула такомиллаштирилган.
Хулоса
«03 тоифали транспорт воситалари рама конструкциясининг параметрларини асослаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Автомобиль ва трактор тиркамаларининг мавжуд рама конструкцияларини тахлил килиш асосида 03 тоифасида лойихаланаётган тиркамалар учун рама конструкциялари таклиф этилди. Бу тиркамалар пахта хом ашёсини ташишга, кишлок хўжалиги махсулотлари ва зичлиги катта (1200 кг/м3) ва кичик (100 кг/м3) бўлган қурилиш материалларини ташишга мўлжалланганлиги сабабли, тиркама конструкциялари кузов ҳажмини катталаштирадиган борт элементлари билан комплектланади. Юк кўтариш қобилияти 4, 6, 8 ва 10 тонна бўлган тиркамалар учун кузовнинг ички ўлчамлари таклиф этилди. Бундай тиркамаларнинг тавсифлари ва эксплуатация шароитлари ўрганилиб, габарит ўлчамлари танланди.
2. Рама конструкцияларидаги эластик деформацияларни ҳисоблайдиган тенгламаларни тахлил килиб, шундай тенгламалар танлаб олиндики, улар ёрдамида рама элементларининг мумкин бўлган кўчишларини виртуал ишлар принципи асосида аниқлаш мумкин бўлади. Бу тенгламалар, тиркама нотекис йўлларда харакатланганда ва унда массалар тақсимоти ўзгарганда рамага таъсир киладиган буровчи моментларни хисобга олади, бошқача айтганда, букилиш асосида тузилган тенгламалар системасига буралиш жараёнини хисобга олувчи ҳадлар қўшилди.
3. Чекли элементлар усули асосида тиркама рамасининг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилди. Бу услуб тиркаманинг номинал юк кўтариш қобилиятига мувофиқ, рамадаги эгилиш (букилиш) деформациясини ва ғилдирак тўсик устидан ўтганда юк оғирлиги билан буровчи момент таъсиридаги деформацияни биргаликда аниклаш имконини беради. Бундан ташқари, осма (рессора) даги эластик элементлар раманинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатига таъсирини хам хисобга олиш учун хизмат қилади.
4. Назарий ва экспериментал тадкиқотлар натижаларини такқослаш йўли билан таклиф этилган услубларнинг аниқлилиги бахоланди. Назарий тадқиқотлар натижалари юк кўтариш қобилияти 4 тонна бўлган автотрактор тиркамасида олинган экспериментал тадқиқотлар билан солиштирилди. Солиштириш тахлили, бу натижаларни бир-бири билан мос келишини кўрсатди (кучланишнинг максимал қийматлари бўйича фарқлари 11% гача).
5. Ишлаб чикилган услуб асосида юк кўтариш кобилияти 6 ва 8 тонна бўлган тиркама рамаларининг лонжеронини кўндаланг балкалар билан туташган узелларидаги нормал кучланишлар хисоблаб топилди. Натижаларни тахдил килишдан кўринадики, лонжерон учун танланган геометрик параметрлар тиркама ҳаракатланадиган 4 хил йўл шароитларида (гудрон қопламали, гравий қопламали, бурилиш полосали, чукур арикли йўлларда) мустаҳкамлик шартларини каноатлантиради. Барча максимал нормал 3. Чекли элементлар усули асосида тиркама рамасининг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилди. Бу услуб тиркаманинг номинал юк кўтариш қобилиятига мувофиқ, рамадаги эгилиш (букилиш) деформациясини ва ғилдирак тўсик устидан ўтганда юк оғирлиги билан буровчи момент таъсиридаги деформацияни биргаликда аниклаш имконини беради. Бундан ташқари, осма (рессора) даги эластик элементлар раманинг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатига таъсирини хам хисобга олиш учун хизмат қилади.
4. Назарий ва экспериментал тадкиқотлар натижаларини такқослаш йўли билан таклиф этилган услубларнинг аниқлилиги бахоланди. Назарий тадқиқотлар натижалари юк кўтариш қобилияти 4 тонна бўлган автотрактор тиркамасида олинган экспериментал тадқиқотлар билан солиштирилди. Солиштириш тахлили, бу натижаларни бир-бири билан мос келишини кўрсатди (кучланишнинг максимал қийматлари бўйича фарқлари 11% гача).
5. Ишлаб чикилган услуб асосида юк кўтариш кобилияти 6 ва 8 тонна бўлган тиркама рамаларининг лонжеронини кўндаланг балкалар билан туташган узелларидаги нормал кучланишлар хисоблаб топилди. Натижаларни тахдил килишдан кўринадики, лонжерон учун танланган геометрик параметрлар тиркама ҳаракатланадиган 4 хил йўл шароитларида (гудрон қопламали, гравий қопламали, бурилиш полосали, чукур арикли йўлларда) мустаҳкамлик шартларини каноатлантиради. Барча максимал нормалкучланишлар рухсат этилган максимал қийматдан кичик (отах=274 МПа). Кўндаланг балкаларнинг ҳисобларидан кўринадики, еттитасидан тўрттасининг геометрик параметрлари мустахкамлик шартига жавоб беради, колган учтасидаги максимал нормал кучланишлар рухсат этилган максимал қийматдан ортиб кетди. Бу масаланинг ечимини топиш мақсадида қўшимча ҳисоблашлар ўтказилди. Конструктив томондан, узел нуқталарга кучайтирувчи бикир қовурғалар пайванд қилиш орқали амалга оширилди, яъни кўндаланг балканинг кесим юзаси (кесимнинг инерция момента) катталаштириш учун хизмат қилади. Масалан, кўндаланг балканинг инерция моментини 225,422 см4 дан 724,542 см4 гача оширганда, нормал кучланишнинг максимал қиймати 692 МПа дан 215,3 МПа гача камайишига хизмат қилади.
6. Лойиҳаланаётган тиркама рамасининг бузилмаслик ва узок муддат ишлаш кўрсаткичлари илмий асосланди. Рама элементларининг мураккаблик коэффициентларини хисоблаш асосида талаб этиладиган бузилмаслик кўрсаткичлари, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги ва бузилишгача ўртача ишлаш микдорлари ҳисобланди. Раманинг узок муддат ишлашини баҳолаш учун тузатиш коэффициента £п киритилган формула таклиф этилди. Унинг ёрдамида элементлари турли хил маркали пўлат прокатлардан тайёрланган тиркамалар рамаси ресурсини ҳисоблашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, тиркама рамасининг Вейбулл тақсимотига ва чарчаш эгри чизиғи даражали тенгламаси асосида тиркама рамасини узок муддат ишлашини баҳоловчи формула ҳам таклиф этилди. Аник мисолда, формула ёрдамида олинган натижалар экспериментал маълумотларга мослигини кўрсатди (НАТИнинг экспериментал маълумотидан 10% га фарк қилади).
7. Мазкур тадкиқотларнинг асосланган назарий-методологик қоидалари ва олинган натижалари, ишнинг илмий, амалий ва иқтисодий аҳамиятлари “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” акциядорлик жамияти ва “Трактор” махсус конструкторлик бюроси унитар корхонасининг ишлаб чиқариш фаолиятига тадбик этилган компьютер дастурлари ва саноат намунаси ҳакидаги патент мисолида ҳамда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг ўқув жараёнида қўлланилиши мисолида ўз тасдиғини топди.
8. Трактор тиркамаси рамасини ишлаб чикаришда яратилган компьютер дастурларидан фойдаланиш орқали лойиҳалаш сифати ва самарадорлигини ошириш, тажриба - конструкторлик ва машиналарнинг завод синовларини ўтказиш харажатларини камайтириш хисобига бир йилда 4,1 млн.сўм иқтисодий самара олиш имконини беради.
Бадиий матнда ономастик бирликлар лингвопоэтикаси
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё тилшунослигида бадиий матндаги ономастик бирликларга ёндашувда интегратив характердаги илмий ишлар устувор бўлиб, уларда аллюзив номлар, ономастик метафора, бадиий матннинг ономастик кўлами, номларнинг интертекстуаллик билан алоқадор жиҳатлари каби муаммоларни тадкиқ қилиш, шунингдек, ономастик бирликларнинг лингвопоэтик, лингвокультурологик омилларини очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида миллий ўзлигимизни англаш, халқ маънавиятини юксалтириш, ўзбек тилининг қўлланиш доирасини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилди. Хусусан, «Давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, уни том маънодаги миллий қадриятга айлантириш йўлида илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган улкан ишлар амалга оширилди»1. Натижада тилнинг халқ тарихи, маданияти ва маънавиятининг ўзига хос ифодачиси, юксак эстетик қиммат ҳамда ҳадсиз ифода имкониятларига эга хазина эканлиги ҳакидаги ойдин ҳақикат барқарорлашди. Кейинги йилларда ўзбек тилшунослигида лингвопоэтик ёндашувнинг такомиллашуви бадиий матнни ташкил қилувчи тил бирликларини ҳар томонлама тадқик қилиш масаласини юзага келтирди. Чунки хар кандай тил бирлиги бадиий матнда муаллифнинг бадиий ниятига хизмат қилувчи бебаҳо воситага айланиши ҳамда ўзига хос поэтик қонуниятларни намоён килиши мумкин. Жумладан, ономастик бирликлар хам бундан мустасно эмас. Ўзбек номшунослигида ономастик бирликларнинг умумназарий масалалари бўйича бир қатор тадқиқотлар яратилган бўлса-да, уларнинг бадиий матндаги эстетик вазифалари, лингвопоэтик хусусиятлари махсус тадқиқ қилинмаган. Хусусан, тилимиздаги киши номлари, турли географик объектларга кўйилган номлар бадиий матнда муайян объект номигина бўлиб қолмасдан, балки ижодкорнинг хилма-хил бадиий ниятларини таъкидлаш учун ҳам хизмат қилади. Бу эса ономастик бирликларга нихоятда бой тилимизнинг мазкур бирликлар воситасида юзага келувчи ифода имкониятларини аниклаш, ўзбек бадиий матнларидаги номларни халқимизнинг тарихи, маънавий-маданий қадриятлари билан биргаликда ўрганиш муҳимлигини кўрсатади.
Дунё тилшунослигининг янги илмий концепциялари асосида ономастик бирликларнинг бадиий матнни шакллантиришдаги ўрни ва вазифалари, номларнинг номинатив вазифасидан ташқари рамзий маъноларни англатиши, уларнинг лингвопоэтик хусусиятлари, ўзбек лингвомаданиятида тутган ўрни каби масалаларни тадқиқ этиш диссертация мавзусининг замонавий тилшунослик учун долзарблигини исботлайди.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги тахрирда кабул килинган «Давлат тили ҳақида»ги қонуни, Вазирлар Махкамасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонунни амалга оширишга каратилган давлат дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон қарори талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди бадиий матндаги ономастик бирликларни лингвопоэтик тамойиллар асосида тасниф ва тавсиф қилиш ҳамда уларнинг поэтик актуаллашувини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ономастик бирликларнинг бадиий матнда муайян объект номини атаб келиш билан бирга ижодкорнинг турли бадиий ниятларига ҳам хизмат қилиши аникланган;
ономапоэтикада турли шаклларда кўлланаётган терминларни тартибга солиш юзасидан аниқ хулосалар илгари сурилган ҳамда мазкур соҳанинг терминологик аппарати шакллантирилган;
ўзбек тилшунослигида илк марта ономастик бирликлар лингвопоэтикасининг тадкиқи билан боғлик «поэтоним», «антропоэтоним», «топопоэтоним», «зоопоэтоним», «ономастик метафора», «сўзловчи ном» каби терминларнинг моҳияти ёритиб берилган;
антропоним ва топонимларнинг ономастик метафора, аллюзив ном, «сўзловчи» ном каби лингвопоэтик вазифалари аниқланган;
ономастик бирликларда ўзбек миллати менталитетига хос жихатлар, унинг тафаккур тарзи ўз аксини топиши фактик материаллар асосида далилланган;
метафоранинг ономастик бирликлар воситасида ҳосил бўлувчи кўриниши - ономастик метафоранинг ўзбек тилидаги бадиий матнларда лингвопоэтик восита сифатида воқеланиши мисоллар асосида очиб берилган;
аллюзив ва «сўзловчи» номларнинг бадиий матндаги ўрни ва аҳамияти асосланган.
Хулоса
1. Ономапоэтика фанлараро интеграция махсули бўлган алохида сохадир. Бу соха хозирги даврда ўзининг текшириш объекта ва мустақил тахлил методлари билан лингвопоэтиканинг алохида йўналиши сифатида шаклланиб бормокда.
2. Ономастик бирликлар бадииятини ўрганувчи сохага нисбатан «ономапоэтика», муайян бадиий ният билан қўлланган номларга «поэтоним», шунингдек, поэтик юкли шахе номларга «антропоэтоним», шундай хусусиятга эга жой номларига нисбатан «топопоэтоним» терминини қўллаш мақсадга мувофиқ.
3. Ономастик бирликлар бадиий матнда, асосан, ономастик метафора, аллюзив ном, «сўзловчи» ном вазифаларини бажаради, шунингдек, улар субъектив бахо ифодалаши ёки матнни шакллантирувчи восита бўлиб келиши хам мумкин.
4. Антропоэтонимлар сифатида ўрганилувчи исм, лақаб, фамилия, отаисм, тахаллус каби бирликлар, одатда, ижодкорнинг эстетик тафаккури ва кўзлаган бадиий нияти билан уйғунлашган холда намоён бўлади. Бадиий матнда антропоэтонимлардан куйидаги лингвопоэтик мақсадларда фойдаланилади: а) аллюзив ном сифатида матнни шакллантириш; б) матннинг интертекстуаллигини таъминлаш; в) комик эффект хосил килиш; г) салбий ёки ижобий бахони экспрессив ифодалаш; д) кучли хис-хаяжонни ифодалаш; е) турли маънодаги мурожаатни ифодалаш; ё) бадиий санъатларни юзага келтириш.
5. Ономапоэтиканинг марказий масалаларидан бири бадиий асарда қўлланган, бир-бири билан хар жихатдан боғлиқ бўлган одатий, тарихий поэтонимлар ва тўқима поэтонимлар муносабатидир. Тарихий поэтонимлар асардаги бошқа тўқима поэтонимларнинг танланишига ўз таъсирини ўтказади ва шу билан бирга уларнинг бадиий асардаги лингвопоэтик вазифасини тайин этишда хам иштирок этади.
6. Бадиий матнда антропонимлар прецедент номлардан танланганида ортикча изох талаб қилмайди. Улар машхурлиги сабабли китобхон томонидан осон англанади. Мазкур антропонимлар интертекстуал матн унсури сифатида асарнинг кўпқатламлилигини хосил қилади.
7. Прецедент номлар ўз манбасига кўра бирор халқнинг ижтимоий-тарихий, маданий, сиёсий, бадиий сохасига дойр фактларга мансуб бўлади. Ҳар бир халқнинг хотирасида сақланувчи миллий ва универсал прецедент номлар ўша халқнинг когнитив ва лингвомаданий хусусиятларини акс эттиради. Бундай номлар бадиий матнда бир неча вазифани бажаради: ташки ва ички алоқадорликни хосил килади; экспрессивликни таъминлайди; бадиий матндаги ономастик репертуарни кенгайтиради; бадиий ифода воситалари таркибида келиб таъсирчанликни оширади.
8. Тарихий воқеалар, машхур асарлар, линий, мифологик ривоятлар ва шу каби кенг оммага маълум бўлган фактларга ишора килиш, улардаги номлар ва тургун тушунчаларни бадиий матнга олиб кириш усули - аллюзия бадиий матнда кенг таркалган. Бунда, айникса, антропонимлар интертекстуал матн унсури вазифасида кўп қўлланиб, аллюзив ном сифатида лингвопоэтик қимматга эта бўлади.
9. Бадиий матнда қахрамоннинг фамилияси ва отаисмини қўллаш оркали расмий муносабатга хослик таъкидланади.
10. Тахаллуслар бадиий матнда турли сўз ўйинлари ва бадиий санъатларни хосил килиш каби эстетик мақсадларда қўлланади. Айникса, иттифоқ санъатини юзага келтиришда улар мухим ахамиятга эта.
11. Бадиий матнда кахрамонлар нутқини хослаштиришда, интертекстуалликни хосил килишда ва бадиий матннинг маконий индивидуаллигини таъминлашда топопоэтонимлардан кенг фойдаланилади.
12. Реал топонимлар бадиий матнда кўп холларда метафорик маънода қўлланиб, матнда ифодаланган гоянинг шаклланишига хамда бадиий мазмунни экспрессив тарзда ифодалашга хизмат қилади. Бундай топонимлар контекстда «жой» маъно узвини сақлаган холда кўчма маъно касб этиб, муайян тушунчанинг бадиий шакли сифатида воқеланади хамда бадиий матнда топопоэтоним мақомига эга бўлади.
13. Тўқима топонимлар бадиий матнда жиддий экспрессив ахамиятга эга бўлади. Улар бадиий матнда тасвирийлик, субъектов муносабат, юмористик рух каби бадиий эффектларни юзага келтиришда мухим лингвопоэтик восита вазифасини бажаради.
14. Реал номларнинг лингвопоэтик салмоги, айникса, хажвий асарларда тўқима номларга Караганда камрок бўлади. Тўқима номлар хажвий ва юмористик асарларда персонаж табиатига хос кабарик хусусиятларни охорли, оригинал тарзда таъкидлаши билан алохида лингвопоэтик киммат касб этади.
15. Бадиий матннинг ономастик кўлами асарнинг структурал-семантик яхлитлигига хизмат килиш баробарида бирор жанр табиатига хос эффектни яратишда (масалан, тарихий колоритни юзага келтиришда), матннинг кўпкатламлилигини таъминлашда, халқнинг миллий менталитета, ўзига хос маданиятини кўрсатишда, ижодкорнинг бадиий тафаккур даражасини намоён килишда хам мухим ахамият касб этади. Бунда муайян ижодкор асарларининг (умумий) ёки алохида бир асарнинг (хусусий) ономастик кўламини тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ.
Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида эпос тили ва у билан боғлиқ лисоний бирликларни ўрганиш, лексикографии манбаларини яратиш, лексик катламларининг таркибини аниклаш ва таснифлаш, матннинг лингвостатистик таҳлилини амалга ошириш, лисоний белгининг маъноси ва маданий мазмун бирикувидан таркиб топган, ўзида миллий ахборотни ифодаловчи лингвомаданий бирликларнинг қўлланиши ва бадииятини очиб бериш соха ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан биридир.
Мустақиллик йилларида «аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди» Хусусан, халқимизнинг ўтмишини ҳикоя қилувчи достонларнинг жамият ва миллат тарихидаги ўрнини белгилашга, кўп жилдлик намуналарини тайёрлаш ва нашр этишга, уларнинг илмий ва бадиий-эстетик кимматини ёритишга муҳим масалалардан бири сифатида қаралди. Натижада, достонлар тилидаги лингвомаданий бирликларнинг бадиий-эстетик табиати ва лингвопоэтик хусусиятларини аниқлашга оид тадкиқотларнинг натижалари «Ўзбек тилининг изохли луғати», «Халқ достонлари тили ўхшатишларининг изоҳли луғати»ни яратишга асос бўлган манбалардан бири бўлди.
Жаҳон тилшунослигида лисоний бирликлар (фонетик, морфемик, лексик ва бошқалар) нинг бадиий-эстетик вазифаларини ўрганувчи лингвопоэтика соҳаси кўплаб тилшунос олимларининг эътиборини тортган. Жумладан, достонларнинг типологии хусусиятлари, лингвомаданий бирликларнинг кўлланиш меъёрлари ва матндаги вазифалари ўрганилган. Ўзбек тилшунослигида халқ достонлари тилининг лисоний ва бадиий-эстетик хусусиятларини аниклаш, бахшининг лингвомаданий бирликлардан фойдаланишдаги поэтик маҳоратини асослаш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Шу маънода, Фозил Йўлдош ўғли достонлари лексикаси луғавий катламларини очиб бериш, уларнинг вазифавий-мазмуний хусусиятларини аниқлаш, достонларнинг лексикографик манбаларини яратиш, достон тилига хос фонетик, лексик-грамматик бирликларнинг кўлланиш даражасини аниқлаш, структур-семантик хусусиятларини асослаш, лингвопоэтик таҳлилини амалга ошириш ва, ўз навбатида, бундан дунё илм-фанини хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги талаблари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади достонлар тилидаги сўзларнинг вазифавий-мазмуний, этимологик ва лингвостатистик хусусиятларини аниқлаш, лингвомаданий бирликларнинг бадиий-эстетик вазифаларини асослаш орқали бахшининг сўз танлашдаги махоратини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
достонлар тилидаги сўзларнинг тарихий-этимологик ва вазифавий-мазмуний хусусиятлари очиб берилган;
достонларнинг электрон матни асосида лексикографии манбалари (сўзлик, алфавитли, частотали, терс (чаппа) ва изоҳли луғатлар) яратилган;
достонлар матнидаги фонетик, лексик-грамматик қурилишидаги бирликларнинг кўлланилиш микдори аниқланган;
достонлар тили лингвопоэтикасини аниклаш орқали услубий формулаларнинг тузилмавий-поэтик табиати ва лексик-стилистик қатламларнинг семантикаси асосланган, ибораларнинг тузилмавий-семантик ва коннотатив маъноларидаги ўзига хосликлар очиб берилган;
достонлар қаҳрамонлари нутқидаги норасмий, халқчил унсурлар (сўкиш, қарғиш ва ҳақорат сўзлар)нинг матндаги лингвопоэтик хусусиятлари, такрорий бирликлар ва сажъ санъатининг лисоний ва лингвопоэтик имкониятлари асосланган;
достонлар тилидаги ўхшатишларнинг тузилмавий-семантик ва поэтик табиати, сифатлаш, метафора, метонимия ва паремиологик бирликларнинг лингвопоэтик имкониятлари аникланиб, бадиий-эстетик киммати очиб берилган.
Хулоса
1. Булунғур достончилик мактабининг истеъдодли вакили Фозил Йўлдош ўғли достонлари тилида «Она тилимизнинг луғат бойлиги, бадиий имкониятлари, унинг гўзаллиги ва нафосати янада ёрқин намоён бўлганини таъкидлаш лозим».23 Достонлар лексикасида ўтмиш ижтимоий-тарихий давр урф-одати, этнографияси, тили, маънавияти ва маданиятига дахлдор лисоний ифодалар мавжуд.
2. Тадқиқ қилинган достонлар ўзига хос лексик қатламларга эта эканлиги, халқ тили ва қипчоқ шевасига мансублиги, бадиий-эстетик қимматга дахлдорлиги билан қадрланади. Достонлар лексикаси генеологик қатламига кўра икки (ўз ва ўзлашган) қатламга бўлиб ўрганилди. Ҳар иккала қатламга мансуб сўзлар достонлар тилининг бадииятини, лисоний таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.
3. Достонлар тилидаги лексемалар муайян номинатив-тавсифий вазифа бажарган: бадиий тасвирни янада жонлантиришга, нутқ объектига нисбатан ижобий ёки салбий муносабатни ифодалашга эришган; муболағали тасвирлар яратиб, кесатиқ, киноя, юморни хам юзага келтирган.
4. Ўзбекистондаги достончилик мактабларининг йирик вакиллари достонлари тилини компьютер технологиялари асосида ўрганиш, тўпланган тажрибаларни таҳлил ва талқин қилиш масалалари хозирги тилшунослигимиз олдидаги муҳим ва долзарб вазифаларидан хисобланади.
5. Достонлар тили бўйича тузилган лексикографии манбаларнинг афзаллиги унда бошқа тилдаги шундай типдаги лугатларнинг биронтасида, ҳатто диалектал луғатларда ҳам ўз ифодасини топмаган лугавий бирликларга дуч келинади. Ана шу жиҳати билан у бошқа типдаги анъанавий лугатлардан принципиал фарк килади. Аслида, бу элементлар хам умумхалк тилининг ажралмас кисми хисобланади.
6. Таҳлилга жалб этилган достонларнинг электрон матнлари, улар асосида тузилган сўзлик, алфавитли, частотали, терс лугатлардаги материаллар бахшининг ижодий манерасини белгилашга, тилдан фойдаланиш махорати хақида муайян илмий-амалий хулосалар чиқаришга асос бўла олади.
7. Замонавий компьютернинг махсус дастурлари ёрдамида тузилган ва нашр килинган лексикографик манбалар халк бахшисининг услубига хос бўлган грамматик воситалар кўламини тасаввур килишга, муайян лексик бирликнинг хам адабий тилдаги, ҳам оғзаки нуткдаги ва айниқса, халқ шевасига хос вариантининг қўлланиш даражасини аниклаш имкониятини берди. Таҳлилга жалб этилган достонлар матни бўйича лингвостатистик таҳлил олиб бориш шоирнинг бошқа достонлари тили билан ёки бошқа халк бахшиларининг достонлари тили билан солиштириб ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилди.
8. Достонлар тилида СФлар халк бадиий тафаккурининг яхлитланган ва ихчамлашган лисоний махсули сифатида етакчи роль ўйнаган, улар уч типдаги композицион формулалар: сўз, сўз бирикмали ва такрорий мисралар доирасида яратилган. Бундай формулалар достонлар сюжетининг эпик баёнидаги шеърий кисмнинг асосини ташкил килган.
9. Бахши достонлари тилида метафорик қўлланиш натижасида эмоционал-экспрессив маъно ҳосил қилувчи сўзлар фаол учрайди, улар орасида зооморфизмлар асосий ва етакчи йўналишни ташкил этган.
Ю.Иборалар достонларнинг услубий хусусиятлари ва луғат бойлигини бойитишга хизмат қилган. Уларда эпик кахрамон тана аъзолари, фаолияти ва рухияти, оти ва кийим-кечаги, осмон, ер жисмлари билан боғлиқ иборалар микромайдон сифатида муайян гуруҳларга бирлашган.
11. Тилшунослигимизда халк достонлари тилидаги нуткнинг норасмий унсурлари (масалан, қарғиш, сўкиш, норозилик ифодалари) ханузгача мутлоқо ўрганилмаган.
12. Достонлар тилида поэтик кўчимларнинг кўп қўлланганлиги бахшининг оғзаки шеъриятнинг кадимий анъаналари ва Булунтур достончилик мактаби таъсиридан, мумтоз шеъриятнинг мафтункор табиатидан нечоғлик бахраманд бўлганлигини кўрсатади. Достонлар тилидаги поэтик кўчимларнинг ҳаммаси халқ бадиий тафаккури, бадиий олами, бадиий идрок этиш тарзининг самарасидир
13. Достонлар тилида кўчимларнинг кўлланиш доираси икки хил: бахшининг эпик баёнида ва муайян қахрамоннинг нутқида намоён бўлади. Сўз заргарининг эпик кахрамонлари нутки достонлар сюжета воқеаларининг моҳиятини очишга, уларнинг динамикасини таъминлашга,энг муҳими, қахрамонлар руҳиятини, дунёқарашини ёритишга, оламга, макон ва замонга, бошқа қахрамонларга бўлган ижобий ёки салбий муносабатларини очиб беришга хизмат қилган.
14. Достонлар тилидаги лингвомаданий бирликлардан ўхшатиш турли объектлар ўртасида юзага келади. Улар: а) жонли ва жонсиз нарсалар ўртасида; б) холатлар ўртасида; в) табиат ҳодисалари билан инсон руҳияти ўртасида; г) инсон характерини очишда предметларнинг белгиси ўртасида. Шуниси эътиборлики, ўхшатишларда ўхшатиш объекта ҳам, ўхшатиш образи ҳам халк тилидан, унинг оғзаки нуткидан олинган. Айни шу ҳолат достонлар тилининг халкчиллигини таъминлашга ва бадиий-эстетик жихатдан юксак даражада бўлишига хизмат қилган.
15. Метафоралар лингвомаданий бирликлар орасида энг характерли, эмоционал-экспрессивликни ифодалашда лингвомаданий бирликлардан бири сифатида достонларда бахшининг юксак махорати, кучли қувваи ҳофизаси ва теран заковати натижасида намоён бўлган. Метафорадаги ассоциация™ кўра номлаш, образли тасвирлаш, экспрессивлик, ифодалаш хусусиятлари эпик қахрамонларнинг ҳис-туйғуси ва кайфиятини аниқ, ёркин, ихчам, таъсирчан тарзда тингловчи (ўкувчига) етказиб бериш имконини берган.
16. Тадкик қилинган достонлар тилидаги метонимиялар матнда кўчма маъно хосил қилишда, сюжет оқими билан алоқадор ғояларни, эпик кахрамонларнинг муайян хатти-ҳаракатларини тасвирлашда лўнда, ифодали, таъсирчан баён қилишнинг бир воситаси сифатида бадиий-услубий вазифа бажарган.
17. Таҳлилга жалб этилган достонлар тилидаги сифатлашлар образлилик, эмоционал-экспрессив таъсирчанлик, ассоциатив таассуротлар туғдириш йўлида танланган махсус тафсил ёки тимсолнинг муайян достондаги мотивация учун муҳим бўлган белги ва хусусиятларини таъкидлаб кўрсатишга хизмат қилган.
18-Фозил шоир куйлаган достонлар тилидаги такрорий бирликлар камровидаги унсур ва фигураларнинг вазифадошлиги, лисоний хусусиятларига кўра бир неча хил шаклларда содир бўлган: а) фонетик шакл фонемаларнинг мисра ичидаги ёки мисралараро кайталанишига асосланувчи стилистик фигуралар мажмуидан иборат; б) морфологик шакл муайян сўз ёки сўзларнинг бир, икки ёки ундан ортиқ мисраларда кайтадан такрорланиши билан боглик стилистик усул саналади; в) синтактик шакллар тугал мазмунни ифодалаган ёки мураккаб гапнинг битта ёки ундан ортиқ мисраларнинг тўлиқ ҳолдаги такрорланишига асосланган. Бундай бирликлар достонлар матнида эпик қахрамонлар нутқи жозибадорлигини оширишга ва бахши ижроси маҳоратини намойиш этишга хизмат килган.
19. Халк достонларидаги сажъланишлар насрий матнга хос охангдорлик ва равонликни таъминлаган, насрий баён билан назмий баён ўртасидаги фарқни силлиқлашга, камайтиришга замин тайёрлайди.
20. Келажакда нафақат Фозил Йўлдош ўғли, балки бошқа достончилик мактаби вакиллари ижро этган достонлар тили атрофлича ўрганилиши лозим. Шундай йўл билан тилшунослигимизда фундаментал назарий ишлар яратиш, уларнинг кенг қамровли изоҳли, статистик, диалектал ва бошқа типдаги лексикографик манбаларини тузиш ва тадқиқ этиш имкони тугилади.
21. Диссертация натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриш мумкин: ўзбек тили лугат бойлигида халк достонлари тили етакчи манбалардан бири бўлганлиги боис улар кенг камровда лексик-семантик, лингвостатистик, лингвостилистик, лингвокультурологик ва лингвопоэтик таҳлиллар асосида ал охи да-ал оҳи да тадқиқ этилиши лозим. Бу ўзбек тилшунослиги ривожини янада юқори поғонага кўтариши билан бирга халк тили ва адабий тилнинг жамият, тарих, маънавият, маданият, урф-одат, маросим, руҳият, миллий анъана ва менталитет билан узвийлигини кўрсатишга хизмат қилади. Бунда халк достонлари тилининг лисоний тадқики бўйича қуйидаги илмий-назарий ва амалий муаммоларни монографик аспектда тахлил этишни тавсия этамиз: «Халк достонларидаги лексемаларнинг луғавий-маъновий таҳлили», «Халк достонлари тилининг генеологик қатламлари», «Халк достонлари матнининг лингвостатистик тахдили», «Ўхшатишлар - лингвомаданий бирлик сифатида», «Халк достонлари тилида стилистик формулаларнинг лингвопоэтик имкониятлари», «Халк достонлари тилида бадиий такрорлар», «Халк достонлари тилида паремиологик бирликлар», «Халк достонлари тилида баркарор стилистик формулалар», «Халк достонларининг лексикографик манбалари», «Халк достонлари тили ўхшатишларининг изоҳли лугати», «Халк достонлари тилининг изохли лугати» ва бошкалар.
Ейилишга бардошли қопламалар ва деталларни тайёрлаш учун модели газга айланувчи қуймакорлик усули бўйича юқорихромланган қотишмаларни легирлаш ва термик ишлов бериш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг саноати ривожланган мамлакатларидаги металлургия корхоналарида кора металлдан сифатли қуймалар олиш учун қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Металл куйиб олувчи мамлакатлар орасида АҚШ, Япония, Германия, Англия, Австралия, Ҳиндистон, Канада, Россия ва бошқа давлатлар етакчи хисобланиб, уларда дунёда олинадиган металлнинг 90% ишлаб чикарилади. Статистик маълумотларга кура, хар йили юкори сифатли металл махсулотлари ишлаб чиқариш учун 6-7 млрд. АҚШ доллари, жумладан, Европа ва МДҲ давлатларида 2-3 млрд, доллар хамда ишлаб чиқариш саноати юкори даражада ривожланган мамлакатларда 4-5 млрд. АҚШ доллар маблаг сарфланмокда. Глобаллашув жараёнининг чукурлашуви ва металл махсулотларининг сифатига бўлган талабнинг ортиши шароитида энергия ва ресурс тежамкорлигини таъминлайдиган самарали усул асосида сифатли юқорихромли куйма деталлар олиш технологиясини яратиш ва уни амалиётга тадбик этиш мухим вазифалардан бири бўлиб колмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён мамлакатимизда металлшунослик сохасини самарали ривожлантириш хамда жахон бозорида рақобатбардош бўлган юқорихромли ва қаттиқ қотишма қопламали деталлар ишлаб чиқиш асосида термик ишлов берилган сифатли металл буюмларни ишлаб чиқаришга алохида эътибор каратилди. Бу борада соханинг захира базасини мустахкамлаш, махсулот сифатини ошириш, деталлар тайёрлашни янги замонавий технологияларини куллаш ва уларга самарали ишлов бериш хамда металлни кайта ишлаш корхоналарини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, жумладан, куйма деталларнинг ейилишга бардошлилигини ошириш учун котишмаларнинг оптимал таркиби ва термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқиш борасида сезиларли натижаларга эришилди.
Жаҳонда қуймакорлик усулида олинаётган металлар ва қотишмалар мустаҳкамлигини ошириш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш орқали иктисодий самарани янада ошириш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу соҳада мақсадли илмий-тадқиқотларни, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: юқорихромли қотишмалар таркиби ва хоссаларини эътиборга олиб, сифат параметрларини аниқлашнинг замонавий усулларини ишлаб чикиш; металл буюмларининг мустаҳкамлигини ошириш учун қопламалар янги таркибини ишлаб чиқиш; термик ишлов беришнинг янги режимларини ишлаб чиқиш мазкур соҳанинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 21 майдаги ПФ-1758-сон «2012-2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини янада модернизация килиш, техник ва технологик жиҳатдан кайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» ги ва 2015 йил 11 февралдаги ПФ-2298-сон «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот, ташкил қилувчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштиришни чукурлаштириш дастурига кўшимчалар киритиш» даги Фармонларида ҳамда мазкур соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юқорихромли ок чўянлар ва қаттиқ қотишмали қопламалар оптимал кимёвий таркиби ва термик ишлов бериш режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
термик ишловни ўтказишда талаб этиладиган структура ва хоссалар ҳосил бўлишини таъминловчи C+Si+Mn+Cr+Ni элементлар йиғиндиси бўйича юқорихромли оқ чўяннинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
олтингугурт юқорихромли қотишмаларнинг ейилиш бардошлигини камайтирилиши аниқланган;
модели газга айланувчи усул билан деталлар ишчи юза сиртига қаттиқ қотишма копланганда структура ҳосил бўлиш механизми ишлаб чиқилган;
якунловчи термик ишлов бериш жараёнида фаза қайта кристалланганда юқорихромли оқ чўянлар ва қотишмалар металли асоси юпқа структурали параметрларининг фазаси ирсият қилиб олиниши аниқланган;
қотишма совигандан сўнг унинг металли асосида дислокацияларнинг ўта юқори зичликка эта тузилишини шакллантирадиган, юкорихромли қотишмалар қиздириладиган экстремал ҳароратнинг кўрсаткичлари ва такрорий фаза кайта кристалланишда дислокациялар маълумотида ирсият ҳодисалари ишлаб чиқилган;
икки марта фаза қайта кристалланишда юпқа структурани насл қилиб олиш самарасидан фойдаланиш, қотишманинг ейилишга бардошлилигини 33-35% га ошиши ва у импорт котишманикига қараганда юқорирок бўлиши ҳамда ейилишга бардошли қопламларда 80-82% га ошиши аниқланган.
Хулоса
«Ейилишга бардошли копламалар ва деталларни тайёрлаш учун модели газга айланувчи қуймакорлик усули бўйича юкорихромланган котишмаларни легирлаш ва термик ишлов бериш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида куйидаги асосий хулосалар такдим этилди:
1. Юкорихромли ок чўяндан ва қаттиқ котишмали копламадан куйма деталлар тайёрлаш учун ейилишни керакли даражада таъминлайдиган таркиб ва технология ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадкиқотлар ейилишбардош копламалар ишлаб чиқишда муҳим ахамият касб этади.
2. ИЧХ28Н2 ва 300Х32Н2М2ТЛ котишмаларида кремний, марганец, никель таркибларининг камайтиришда, молибден, вольфрам, титан таркибларини йўқотиш ва олтингугурт таркибини 0,03% гача пасайтириш технологияси ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар котишмаларнинг кимёвий таркибини оптималлаш имконини беради.
3. Термик ишлов берилганда фазавий алмашувларининг тўлиқлигини ва котишманинг талаб этилаётган структураси ва хоссаларини таъминлайдиган режимлар ишлаб чикилди. Бу соҳадаги тадкиқотлар юкорихромли ок чўяннинг ва қоплама материалининг таркибидаги C+Si+Mn+Ni элементларининг умумий микдорини 4,5-5,5% интервалида бўлишини таъминлаш учун хизмат килади.
4. Структураси эвтектикали, металл асоси мартенсит ва бейнитли юкорихромли ок чўян ва коплама материалининг таркибида марганецнинг ошишини, олтингугуртнинг микдорини эса камайтиришни таъминлайдиган режим ишлаб чикилди. Олинган натижалар керакли структурага эта бўлган қотишмалар олишда муҳим ахамият касб этади.
5. Деталлар газланувчи моделлар усулида қуйилганда қаттиқ қотишмали қопламанинг ҳосил килиш механизми ишлаб чикилди. Олинган натижалар енгил эрувчан қаттик котишма ва суюқ эритма билан ўзаро богланишлар хосил килишда мухим ахамият касб этади.
6. Юкорихромли котишмалар учун биринчи марта, термик ишлов бериш ўтказилганда киздириш ва совутиш жараёнидаги фаза ва структура алмашувларининг хусусиятларини оптималлаш режимлари ишлаб чикилди. Бу сохадаги тадкикотлар керакли структурага эга котишмалар олишда мухим ахамият касб этади.
7. Дислокациялар зичлигининг юкори даражаси насллилиги мерос қилиб олинишда мартенситнинг тетрагонал позицияларидан углерод атомларининг ўтишини таъминлайдиган режимлар ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар юқори зичликдаги котишмалар олишда мухим ахамият касб этади.
8. Импортга ишлаб чиқарилган Warman деталлари (ишчи гилдираклар, цильпебслар) ейилишга чидамлилигини таъминлайдиган, термик ишлов беришда олинган юкорихромли оқ чўянни структура параметрларига боглик графиги ишлаб чиқилди. Бу соҳадаги тадқиқотлар турли шаклдаги деталлар олишда мухим ахамият касб этади.
9. Юқори ишкаланиш шароитида ишлайдиган деталларнинг ейилишга чидамлилигини 30% га ошишини таъминлайдиган қотишманинг кимёвий таркиби ва термиш ишлов бериш усуллари чиқилди. Бу сохадаги тадкикотлар ейилишбардош котишмалар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
10. Газланувчи моделлар бўйича тавсия этилаётган таркибда ерга ишлов берувчи машиналар ишчи органлари деталларини сормайт ПГ-С27 хилидаги ейилишга чидамли қаттик қотишма қопламали куйма деталлар олиш мажмуавий технологияси ишлаб чикилди. Олинган натижалар ишчи органлар деталларининг ейилишга чидамлигини ошириш имконини беради.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дипломатия давлат ташқи сиёсатини амалга оширишнинг ўзига хос мухим воситаси бўлиб, у оркали мамлакатнинг ташки сиёсий ва иқтисодий манфаатлари таъминланади ҳамда ҳимоя қилинади. XX аср охири - XXI аср бошига келиб глобаллашув жараёнлари авж олган даврда кўп кутбли тартиботнинг шаклланиши нихоятда мураккаб кечмокда. Бир томондан, инсониятнинг ривожланиш имкониятлари мислсиз равишда ортган бўлса, иккинчи томондан, сиёсий, иқтисодий, молиявий, ғоявий ва бошқа соҳаларда халқаро, минтақалараро зиддиятларнинг кескинлашуви кузатилмокда. «Бунинг окибатида тинчлик ва баркарорликка рахна солаётган, моҳияти ва кўламига кўра трансмиллий хусусиятга эга турли хатти-харакатлар содир этилмокда»1. Бу ҳол дипломатия олдида турган вазифалар ҳажми ва масъулиятининг беқиёс даражада ортиб кетишига шароит яратмокда.
Ўзбекистон дипломатияси мамлакатимиз тарақкиётининг халқаро шарт-шароитларини таъминлашнинг етакчи сиёсий института сифатида замонавий мезонлар асосида шаклланиб борди ва тадрижий равишда ривожланмокда. Республикамиз Конституциясида мамлакат ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан тахдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халкаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган бошқа қоида ва нормаларига асосланиши таъкидланган2. Ўзбекистон дипломатиясининг минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш борасидаги дипломатии саъй-ҳаракатлари дунёнинг нуфузли халқаро ташкилот ва давлатлари томонидан муносиб тарзда эътироф этилди. Шу боис Ўзбекистон дипломатиясининг шаклланиши ва ривожланишини ўрганиш ҳозирги тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан биридир.
XX аср охирларида собик Иттифоқ худудида янги мустақил давлатлар пайдо бўлиши билан халкаро муносабатлар тизимида жиддий ижобий ва салбий ўзгаришлар юз берди. Бу эса, ўз навбатида, ушбу давлатларнинг халкаро ҳамжамиятга интеграцияси жараёнида акс этди. Ўзбекистон каби ёш давлатлар дипломатии фаолиятини ташкил этишда, халкаро майдонда ўз миллий манфаатларини химоя кила олишларида муайян кийинчиликларга дун келишди. Шундан келиб чиққан ҳолда, ана шу тарихий даврни тавсифловчи хусусиятларни тахдил килиш, илмий асосланган хулосалар чиқариш долзарб илмий вазифа ҳисобланади.
Ушбу диссертация «Ўзбекистон Республикасининг дипломатия ходимлари учун дипломатия даража ва мартабаларини белгилаш тўғрисида»ги (1992 йил 3 июль), «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги (2012 йил 10 сентябрь) Узбекистан Республикаси қонунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг «Узбекистан Республикасида Ташки ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида»ги (1994 йил 25 февраль), «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги (2017 йил 7 февраль) фармонлари хамда «"Узбекистан Республикаси Фанлар академияси хузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги (2017 йил 30 июнь) қарори, шунингдек соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даврида Узбекистан дипломатиясининг шаклланиш эволюцияси ва ривожланиш тамойилларини очиб беришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагиларда кўринади:
мустақиллик даврида Ўзбекистон дипломатияси шаклланиши ва ривожланишининг босқичлари, принциплари, назарий-концептуал асослари ва устувор стратегии йўналишлари тарихий жиҳатдан тизимли равишда очиб берилди;
Ўзбекистон Республикаси томонидан мамлакат ташқи сиёсатини фаол амалга оширишда парламент дипломатияси, иктисодий дипломатия, минтақавий дипломатия каби дипломатии воситалардан самарали фойдаланилганлиги аниқланди;
мамлакатда дипломатик кадрлар тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши таълим тизимида ўтказилган ислоҳотлар билан узвий тарзда кўриб чиқилди ҳамда бу борада мавжуд муаммолар кўрсатиб берилди;
Марказий Осиёда минтақавий муаммоларни тинч йўл билан ҳал этишдаги ташаббуслар, минтақада ядродан холи макон шакллантириш бўйича Ўзбекистоннинг дипломатик ёндашувлари тарихий жиҳатдан аниқланди.
Хулоса
Тадкиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Мустакиллик йилларида Узбекистан Республикаси дипломатияси мамлакат тарақкиёти учун халкаро шарт-шароитларни таъминловчи етакчи сиёсий институт сифатида замонавий мезонлар асосида шаклланди. Бу жараён глобал ва минтақавий хусусиятга эта ташқи сиёсий омиллар таъсирида, шунингдек бир ижтимоий-сиёсий тизимдан бошкасига ўтиш шароитида юз берди. Ташқи сиёсатда янги тизимни шакллантиришнинг асосий стратегияси сифатида демократок кадриятларга ва замонавий цивилизациянинг устун жиҳатларига асосланган тинчликпарвар стратегия танланди. Узбекистан дипломатияси мамлакатни жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳукукли аъзоси даражасига кўтариш, халкаро муносабатларнинг тенг хукукли иштирокчиси ва субъектига айлантириш мақсадларига йўналтирилди.
2. Глобаллашув жараёнлари туфайли халқаро муносабатлар характери ва геосиёсий вазиятдаги ўзгаришлар, халқаро сиёсатдаги мураккаблашувлар дипломатия соҳаси анъанавий таркибий тузилишининг жиддий ўзгаришига сабаб бўлди. Шунга қарамай, дипломатия давлат ташқи сиёсатини амалга оширишнинг мураккаб усули, шунингдек давлатнинг халқаро муносабатларда халкаро ҳукуқ ва тегишли тартиботлар асосида кафолатланган ва тенг ҳуқуқли тарзда иштирок этишига имкон берадиган кўп томонлама механизм сифатида ўз ролини нафақат саклаб колгани, балки такомиллаштириб бораётгани ҳам кузатилмокда.
Шуни ҳисобга олиб, дипломатия турли тарихий даврларда унга таъсир кўрсатадиган омиллар билан бирга жараён, тарихий ҳодиса сифатида ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар доирасида ишлаб чикилган усул ва воситалар, назарий концепция ва йўналишлар доирасида олиб борилган тадқиқот ва мактаблар билан ҳам боғлиқлиги исботланди. Бунда реализм, институционализм, либерализм сингари классик концепциялар билан бир каторда, ноклассик назариялар, яъни неомарксизм, Франция социологик мактаби, конструктивизм каби «мактаб»лар доирасида хам ўрганилишини алоҳида кайд этиш лозим. Шу билан бирга, дипломатия ахборот воситалари, нотиклик санъати хамда ҳукукшуносликка асосланган илмий-тахлилий ёндашув ва усулларни ўзига сингдирган ҳолда ривожланишнинг узок тарихий йўлини босиб ўтди.
3. Минтакавий дипломатиянинг янада ривожланиши Марказий Осиёда тинчлик, баркарорлик ҳамда фаровонликни таъминлашнинг энг мухим шартидир. Ўзбекистон дипломатиясининг устувор йўналишларидан бири глобал даражадаги баркарорлик ва тинчликни сақлаш бўйича халкаро ҳамкорликни ривожлантиришдир. Кўп томонлама минтакавий дипломатия Марказий Осиёдаги хавфсизлик ва баркарорликка хамда глобал микёсдаги геосиёсий жараёнларнинг умумий ҳолатига салбий таъсир этиши мумкин бўлган вазиятларни тахлил килиш асосига курилган.
Шунингдек, Марказий Осиёда узок вақт давомида шаклланган ва турли омиллар таъсирида янгидан вужудга келган минтакавий муаммолар минтакавий дипломатияни янада ривожлантиришни долзарб вазифага айлантирди. Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиёнинг ядро куролидан холи ҳудуд деб эълон қилиниши ва минтақамизда ядровий куроллар таркалишининг олдини олиш борасида эришилган амалий натижалар Ўзбекистон дипломатиясининг салмоқли ютуғи бўлди.
4. Халкаро глобаллашувнинг чукурлашуви ва мураккаб тарзда кечаётган янги дунёвий тартиботнинг шаклланиши шароитида, шунингдек кудратли давлатларнинг жахонда геосиёсий етакчилик килиш борасидаги уринишлари тобора авж олаётган ҳозирги вазиятда Ўзбекистон дипломатиясининг тактик ва стратегик имкониятларини муттасил такомиллаштириб бориш хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси дипломатиясининг етакчи мақсад ва вазифалари таркибида глобал даражадаги беқарорликлар туфайли вужудга келиш эҳтимоли бўлган тахдидларга нисбатан олдини олиш чораларипи кўриш лаёқатипи ошириб бориш вазифалари бажарилди. Натижада мамлакат дипломатияси фаолиятининг самарадорлиги сезиларли даражада ошди.
5. Ўзбекистон дипломатияси нисбатан қисқа тарихий давр ичида замонавий, айни вақтда мураккаб халкаро муносабат ва жараёнларнинг турли сценарийларига нисбатан давлатимизнинг туб манфаат ва эҳтиёжларидан келиб чикиб, мутаносиб жавоб қайтариш салоҳиятига эта бўлди. Бу замонавий Ўзбекистон дипломатиясида ташки сиёсат ва халкаро муносабатларда реалистик ёндашувнинг устун келганлигидан далолат беради. Айнан реалистик ёндашув мамлакатимиз миллий манфаатларини рўёбга чикаришнинг, хавфсизлик ва баркарорликнинг хамда дунё миқёсидаги мунозарали муаммоларни ҳал этишнинг етакчи омили бўлиб хизмат килмокда.
Тадкиқот натижалари куйидаги назарий, методологик, амалий, хамда концептуал стратегик ахамиятга эга таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берди:
Тадкиқот натижалари қуйидаги назарий, методологии, амалий, ҳамда концептуал стратегии аҳамиятга эга таилиф ва тавсияларни ишлаб чиииш имионини берди:
1. Халнаро муносабатлар ва халқаро сиёсатнинг ўзгариб бораётганлигини инобатга олиб ва бунинг салбий жиҳатларининг олдини олиш, иелажаида давлат манфаатларини дипломатии восита ва усуллар ёрдамида ҳимоя нилишни янада нучайтириш мақсадида, илмий, тахдилий ишланмалар ва амалий хулосалар тайёрлаб берувчи нодавлат ва тахдилий мариазларнинг эришган натижалари ва фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш асосида уларнинг истиқболдаги вазифаларини белгилаб олиш мақсадга мувофиидир. Шу боис давлат ва жамият институтларининг имиониятларидан онилона фойдаланувчи миллий дастур ишлаб чинилиши бугунги долзарб вазифадир.
2. Халнаро муносабатлар, ташқи сиёсат ва дипломатия сохасида олиб борилаётган таднинотларни чуқурлаштириш ва сифатини ошириш мансадида тарих, интисодиёт, сиёсатшунослин, социология, ҳуқуқшунослин ва бошқа фанлар доирасида фанлараро илмий ишланмаларни иўпайтириш муҳим.
3. Ижтимоий, сиёсий йўналишдаги олий таълим муассасаларида «Ўзбеиистонда дипломатия тарихи ва методологияси», «Сиёсий жараёнларда ахборот технологиялари», «Ташни сиёсат ва дипломатии фаолиятда ахборот технологиялари» фанларини ииритиш ҳамда бу йўналишларда баиалавриат ва магистуратурада мутахассислар тайёрлашни йўлга нўйиш мақсадга мувофиқ.
4. Узбенистон иқтисодиётига хорижий инвестициялар жалб этилишини хамда миллий махсулотлар эиспортини жадаллаштириш, мамлаиатимизнинг бу сохадаги нуфузини ошириш ва хорижий хамнорларни миллий иқтисодиётдаги преференциялар билан таништириш мақсадида тегишли давлат ташнилотлари фаолиятида интисодий дипломатияга урғу бериш зарур. Бунинг учун, биринчи навбатда, Ўзбеиистон Республииаси Ташқи ишлар вазирлиги тариибида иқтисодий дипломатия масалалари бўйича алоҳида департамент ташиил этиш мақсадга мувофин бўлади.
Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни (Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг 2001 – 2016 йиллардаги материаллари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI аср - инсо-ниятнинг ахборотлашган жамият, деб эътироф этилган янги даврга утиши билан дунёда глобаллашув жараёни тобора чуқурлашиб, ахборот сохасига талаб ниҳоятда ортиб бормоқда. Бунда ўзаро чексиз ахборот алмашишнинг кенгайиши, ижтимоий-маданий интеграциялашувнинг чуқурлашиши ва интенсивлашиши ҳолатида жамоатчиликни бузғунчи гоя, вайронкор мафкуралардан сақлаш долзарб муаммолардан бирига айланмокда. Дунёнинг ривожланган мамлакатларида жамоатчилик фикрини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари (ОАВ) таъсирини тизимли ўрганиш долзарб ма-салалардан бирига айланган. Шу боис ОАВга оид назарий йуналишлар, унинг категория ва атрибутларини таснифлаш, жамоатчилик фикри монито-рингини таъминлашни социологик жихатдан такомиллаштиришга булган зарурат янада ошиб бормокда.
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши натижасида ОАВ боскич-ма-босқич ривожланмокда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасида: «Оммавий ахборот воситалари эркиндирлар ва конунга муво-фик ишлайди. Улар ахборотнинг тўғрилиги учун белгиланган тартибда жа-вобгардирлар. Цензурага йўл қўйилмайди»1 деб белгилаб қўйилди. Давлатимиз томонидан ахборот соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, ОАВ-нинг халкаро талаблар асосида тадрижий ривожланиши таъминланди. 1991 йилда Ўзбекистонда 395 та ОАВ фаолият олиб борган бўлса, мустақил-лик йилларида уларнинг сони 1417 та (688 та газета, 294 та журнал, 15 та бюллетень, 35 та ТВ, 66 та радио, 315 та веб-сайт, 4 та ахборот агентли-ги)га етди. Яъни 1991 йилдан буен ОАВ сони 3,6 маротаба ошиб, тахририятларнинг ўсиш динамикаси кузатилди2. Маълумотларга кўра, 1995 йилда дунё ахолисининг Интернетдан фойдаланувчилари сони 16 миллион (0,4%)ни ташкил этган бўлса, эндиликда уларнинг сони 3 млрд. 611 миллион (49,2%) дан ошиб кетган. Ҳозирда Ўзбекистон Интернетдан фойдаланиш бўйича Осиёдаги 35 та давлат орасида 11-ўринда, Марказий Осиёда эса 1-ўринда4, дунёдаги икки юздан ортиқ давлатлар ичида 37-ўринда5 туради. Мамлакати-мизда «давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, жамоатчилик на-зорати механизмларини амалда татбик этиш, фукаролик жамияти институт-лари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш»6 устувор стра-тегик йўналиш сифатида белгиланаётган бир шароитда ахборотлашган жами-ятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлаш, оммавий коммуника-цияларни тизимли назарий-эмпирик тадкик этиш хам илмий, хам амалий жиҳатдан долзарб ҳисобланади.
XX аср охирига келиб, Европа иттифоқи комиссияси томонидан «Ахборотлашган жамият қуришнинг Европача йўли» (1994 й.), «Ахборотлашган жамият сари Финляндия йўли» (1995 й.), «Германиянинг ахборотлашган жамият сари ривожланиши» (1996 й.) дастурлари ишлаб чиқилди. 2000 йил 22 июлда «Катта саккизлик» учрашуви (Окинава)да «Глобал ахборотлашган жамият Хартияси» қабул қилиниб, ўша Йили БМТнинг Мингйиллик сам-митида эътироф этилди. Сўнгра, ахборотлашган жамият муаммоларини ЮНЕСКО томонидан назарий жиҳатдан ўрганиш бошланди1.
Ушбу тадқиқот Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-ком-муникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» ПФ-3080-сон фармони, 2002 йил 3 июлдаги «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомил-лаштириш тўғрисида» ПФ-3103-сон фармони, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти-нинг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғ-рисида»ги ПФ-4947-сон фармони ҳамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқу-қий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян дара-жада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикрини оммавий коммуникациялар воситасида шакллантириш ва мониторингини таъминлаш омиллари, хусусиятлари ва тенденцияларини социологах жиҳатдан назарий-эмпирик асослашдан иборат.
1 адқиқотнинг илмии янгилиги қуиидагилардан иборат:
«Матбуотнинг тўрт назарияси» такомиллаштирилиб, миллий оммавий коммуникациялар тарихини ҳамда замонавий жараёнларини таҳлил қилишга мое келувчи янги концепция ва назарий қарашлар ишлаб чиқилди. Ушбу назарий қарашлар умумлаштирилиб, «Матбуотнинг 4Т назарияси» деб номланди. Булар: «Термитлашган матбуот назарияси»*, «Трибониклашган матбуот назарияси»*, «Трансформациялашган матбуот назарияси»*, «Таназиялашган матбуот назарияси»*дан иборат;
жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда «матбуот - шахе -жамият - давлат» ўзаро қайтма алоқаларини баҳолашнинг 6 та мезони (профессионаллик, мустақиллик, иқтисодий эркинлик, ижтимоий адолатли-лик, тезкорлик, холислик) илмий-назарий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
ахборотлашган жамиятда «ОАВ - журналист - муассис - аудитория» ўртасидаги ўзаро қайтма алоқалар тахлили асосида анъанавий таҳририятлар трансформациялашиб, янги парадигма сифатида трансмиллий таҳририятлар-га айланишининг замонавий тенденциялари ва принциплари очиб берилган;
объект ва субъект ўртасидаги қайтма алоқаларни тадқиқ этиш орқали жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда ОКВ функциялари юзага чиқишининг уч босқичли механизми мавжудлиги аниқланган;
ахборотлашган жамиятда журналистиканинг демократик институт сифатида интеграциялашуви ва ОАВ материалларининг контент-тахдили очиб берилган.
Хулоса
«Ахборотлашган жамиятда жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар социологиясининг ўрни (Узбекистан оммавий ахборот воситаларининг 2001 - 2016 йиллардаги материаллари мисолида)» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва ўтказилган сўровлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этил ди:
1. XXI аср инсоният тарихига ахборот технологияларининг тантанаси сифатида кириб келди. Ахборотлашган жамиятда оммавий коммуникация-ларнинг имкониятлари мисли кўрилмаган даражада ошиши унинг нафақат индивид ҳаётида, балки умумжамият тараққиётидаги юксак мавқеини таъминлади. «Ахборот асри» деб ном олган янги асрда давлат ва жамият ривожланишида, халқнинг истиқболини белгилаш жараёнида ОАВнинг ўрни янада ортади. Ахборот оқими кишиларнинг онги ва тафаккурини эгаллаш учун кураш шароитида ҳозирги замонда жамоатчилик фикрини шаклланти-риш ва унинг мониторингини таъминлашда оммавий коммуникациялар роли мутаносиб равишда ривожланиб бораверади.
2. Ўзбекистон ОАВни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида жамоатчилик фикрида ижобий ўзгаришлар юз берди. Аҳолининг ижтимоий фаоллиги ошганлиги феноменини оммавий коммуникациялар социологияси нуқтаи назаридан ўрганиш уни баҳолашга имкон яратди.
3. Оммавий коммуникациялар социологиясини тадқиқ этишда «Мат-буотнинг 4Т назарияси» моделига тизимли ёндашув зарурлиги ўз исботини топди. Узбекистан ОАВ тадрижий ривожланишининг 121 Йили «Термитлаш-ган матбуот» мустамлака даврида кечди. Шуни таъкидлаш керакки, собиқ тузум «Термитлашган матбуот»да ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаёт ҳақ-қоний ёритилмай, жамоатчилик фикри чалғитилиб, мустамлака халқ тота-литар ғоя асосида бошқарилган.
4. Ўзбекистон давлат мустақиллиги туфайли «Термитлашган матбуот назарияси» моделидан «Трибониклашган матбуот назарияси» моделига ўтиш амалга оширилди ва объектив қийинчиликлар аста-секинлик билан бартараф этилди. Матбуот ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаларидан бирига айланди. Жамоатчилик фикрини мониторинг қилиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, рес-пондентларнинг «Кўпроқ халқнинг ичига кириб, ҳақиқатни очиқ ёритиш ло-зим», «Журналистика соҳасида соф ўзбек тилидан фойдаланилмаяпти», «Маълумотларни тез ва сифатли етказиш бўйича фаолият жуда сует», «Мав-зулар мазмуни кўпинча бир хил», «Эълон қилинган материалларда шоу-бизнес оламига бошқа соҳаларга қараганда эътибор кучли» каби билдирилган ҳаққоний эътирозлар сақланиб қолаётгани, уларни ахборотлашган аернинг замонавий реалликларига мослашуви заифлиги бугунги ОАВнинг камчилик-ларини кўрсатди.
5. Матбуотнинг янги III тараққиёт даври - ахборотлашган жамиятда «Трансформациялашган матбуот» Узбекистан ОАВ такомиллашуви орқали намоён бўлмоқда. Журналистика демократик институт сифатида ривожлан-мокда, тараққиётнинг «Узбек модели»га асосланган ахборот соҳасидаги туб ислоҳотлар, энг аввало, ўзини жамият хизматига багишлаган комил инсонни шакллантиришга йўналтирилганлиги билан характерланади.
6. Айрим ОАВда сақланиб қолган салбий ҳолат сифатида «Таназиялаш-ган матбуот»нинг баъзи элементлари аниқланди. Жумладан, «оммавий маданият»нинг тарқалишига хизмат қилувчи материалларнинг олдини олиш учун сўровда иштирок этган кўпчилик респондентлар (48,3%) ва мутахассис-респондентларнинг катта қисми (62%) ахборот соҳасида ҳуқуқий ва иқтисо-дий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадга мувофиқлигини белгилади.
7. Оммавий коммуникациялар социологиясининг 8 та категорияси (таҳририят - объект - мезонлар - принциплар - функциялар - социологик усуллар - жанрлар - аудитория) орасидаги ўзаро қайтма алоқалари цикл шаклида тизимли тадқиқ этилди. Социожурналистикада категориялар сифатида 6 та мезон (профессионаллик; мустақиллик; иқтисодий эркинлик; ижтимоий адолат; тезкорлик; холислик) ишлаб чиқилди. Материалларнинг ушбу мезонлар асосида ёритилиши ахборотлашган жамиятда давлат, нодавлат ва хусусий ОАВни тизимли тадқиқ этиш имконини беради.
8. ОАВ фаолиятининг самарали бўлиши, унинг жамоатчилик фикрига таъсир қилиши учун тадқиқотда социожурналистиканинг 14 та принципи тахлил қилинди. Бу тамойилларнинг амалиётга жорий этилиши «Трансфор-мациялашган матбуот»да «матбуот - шахе - жамият - давлат» ўртасида ўзаро қайтма алоқалар фаоллигини таъминлаб, таҳририятга нисбатан ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
9. Жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда ОКВнинг 9 та функцияси ишлаб чиқилган ва тизимли тадқиқ этилган. Улар «Трансфор-мациялашган матбуот»да фикрлар хилма-хиллигига эришиш, ижтимоий долзарб масалаларни холис ёритишда жамоатчилик назорати ўрнатилишига хизмат қилади.
10. Тадқиқотда ахборотлашган жамиятда журналистиканинг демократок институт сифатида самарали фаолият юритишини таъминлайдиган «Журналист мониторинги» жанрини амалиётга киритиш зарурлиги асослаб берилган.
И.Тадқиқот натижасида «Жамоатчилик фикри мониторингини таъминлашда ОАВни баҳолаш тартиби» ишлаб чиқилган. Бу тизим таҳририятларда маркетинг ва менежмент хизматларини самарали жорий этиб, ахборотлашган жамиятда ОАВнинг ўрнини рейтинг орқали аниқлаш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга ёрдам беради.
12. Ахборот соҳасидаги ҳуқуқий маданиятни юксалтириш учун амал-даги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида «Узбекистан Республикасининг оммавий коммуникациялар воситалари кодекси»ни тайёрлаш ва қабул қилиш зарур ҳисобланади. Ушбу кодекс мамлакатимиз ОАВни янги поғонага кўтариб, унинг янада тараққиётини таъминлашга хизмат қилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида журналистлар-нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллик института сифатида Ўзбекистон Оммавий коммуникациялар воситалари мониторинги кенгашини тузиш зарур. Ушбу тузилма журналист-социолог (социожурналист) фаолияти, таҳририят ва жамоатчиликнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.
14. Ўзбекистон Республикаси олий таълими йўналишлари ва мутахас-сисликлари классификаторига магистратурада журналист-социолог (социожурналист) мутахассислиги, ўқув режасига эса «Оммавий коммуникациялар социологияси», «Матбуот социологияси тарихи» «Социолингвистика», «Социожурналистика» каби фанлар киритилса, журналист ва социолог кадрларни ихтисослаштиришга имконият яратилган бўлар эди.
Интеллектуал фаолиятга онгсизлик компонентлари таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон цивилизациясининг ҳозирги босқичида инсон онг ва тафаккурининг аҳамияти беқиёс. Айни пайтда инсон интеллекта ижтимоий жараёнларни глобал миқёсдаги ҳаракатлантирувчи кучга айлантирди. Зеро, дунёдаги барча билим ва тажрибалар, сўз ва тушунчалар, тасаввур ва хулосалар инсон фаолиятига дахлдор. Интеллектуал фаолиятдаги шахсга хос фарқликларнинг прогностик қиммати, аввало, шахслилик хусусиятининг бошқарувчанлик имкониятига боғлиқ, бу янги билимларни мустақил ўзлаштира олиш, такомиллаштириш, психологик билим билан қуролланиш ҳамда уларда ўз-ўзини англаш, тўғри фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантиришда намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг илк кунлариданоқ инсон онги ва қалбига миллий гоя ва ватанпарварлик туйғулари, фуқаролик позицияларини сингдириш, унга бевосита таъсир ўтказадиган турли усул ва воситалар кўламини кенгайтириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ёшлар, халқимиз тафаккури, дунёқараши, маънавияти, интеллектуал фаолиятида ижобий ўзгаришларга эришилди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз олимларининг онг ва онгсизликка таъсир кўрсатувчи омиллар, тафаккур жараёни амаллари, шахе ақлий ривожининг башорати, ижодда онг ва онгсизлик муаммосига дойр замонавий илмий-фалсафий ва методологик-қиёсий тахлиллари муҳим илмий натижалар олишга йўналтирилган.
XXI асрга келиб, жаҳонда фалсафа, психология фанлари доирасида онглилик ва онгсизлик тадқиқига муайян хисса бўлиб қўшилган самарали усуллар ишлаб чиқилганлиги, илмий тадқиқотлар яратилганлиги ва йўналишлар шаклланганлиги катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Жумладан, эсда олиб қолиш, хаёл, ижодга онгсизлик фаоллигининг таъсири, онг ва онгсизликда психологик установкалар ва уларнинг психофизиологияси, когнитив акс эттириш компонентлари, стереотип, одат ва интуицияларнинг психологик талқини, субсенсор идрокда акс эттириш тафаккурда онгсиз интеллектуал функциялар ролини, уларнинг англанганликни тўлдирувчи ҳодиса сифатида намоён бўлишини, онг остиликда юзага келадиган тафаккур жараёни кечишини ўрганишга алоҳида эътибор берилмокда.
Ушбу диссертация Узбекистан Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида»ги 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-415 сонли Қонуни, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 15 майдаги ПК-2909 сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инсон психикасидаги энг мураккаб ва зиддиятли қатлам бўлган онгсизликнинг интеллектуал фаолиятга таъсирини очишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интеллектуал фаолиятнинг яхлит, аммо субъект амалга оширадиган кўпкомпонентли фаолиятда ўзига хос турли даража ва шароитда жараён сифатида кечиши очиб берилган;
онгсизлик онглиликнинг муҳим компоненти сифатида интеллектуал фаолият самарадорлигини таъминлаб, уни ортиқча зўриқишлардан ҳимоялаши асосланган;
онглиликнинг мураккаб полиморф структурага эгалиги эксплицит, равшан, эмоционал коммуникатив воситаларсиз ҳамда имплицит, субъект тушунган, ҳис қилган аммо коммуникабел шаклга айлантира олмаган даражаси мавжудлиги асосида далилланган;
семантик дифференциал матрица ёрдамида аниқланган тафаккур онгли ва онгсиз компонентларидаги муайян ўзгаришлар онгсизлик соҳасидаги индивидуал англаш жараёнининг ҳосиласи эканлиги очиб берилган;
субсенсор ва вербал айтиб туришлар натижасида онг остиликда юзага келадиган тафаккур жараёни кечишининг топшириқ шарт ва талабларини англаш даражасида ва худди шундай фикрлаш ҳаракатларининг англанмаган ҳолатида ҳам ўзгаришларига сабаб бўлиши синалувчиларда онгли қарор қабул қилишга асос бўладиган англаш жараёнини фаоллаштириши исботланган.
Хулосалар
1. Онгсизлик муаммосига оид тадқиқотларнинг муаллифлари онглилик ва онгсизликни психик акс эттиришнинг даражаси сифатида қарашади, онгсизликнинг ёрдамчи вазифага эга эканлигини таъкидлашиб, англашнинг босқичлари хусусида фикр юритишади. Замонавий психологияда интеллектуал фаолиятни тушу ниш: а) психик фаолиятнинг мураккаб тузилмаси; б) амалий хатти-ҳаракатлар ва образларни ҳис қилиш жараёнларига турли жиҳатдан боғлиқлиги; в) нутқнинг аввалги тажрибалар бил ан боғлиқ тарзда ўрганилиши қайд этилади; г) мазкур мураккаб тизим ва алоқалар объектнинг мавжуд хусусиятларини умумлашган ҳолда билиш функциясини бевосита характерлайди; д) айни даврдаги замонавий тасаввурларга кўра, интеллектуал фаолият яхлит, аммо субъект амалга оширадиган кўп компонентли фаолиятда унда турли даража ва шароитда жараён сифатида кечиши тажрибада тасдиқланди.
2. Махсус моделлаштирилган топшириқларни (уч мобил телефонини таърифлаш) бериш орқали ўтказилган эмпирик тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, синалувчилар кичик ҳажмга эга масалаларни ечишда англанмаганлик эмас, балки англанганлик ҳолатида ечимни самаралироқ топишади. Бунда ҳосилалар микдори маълум даражага орттирилганда англанмаганлик даражасида синалувчилар самаралироқ натижа кўрсатишди. Бу катта ахборот микдорига эга интеллектуал масалаларни ечиш мобайнида англанмаганликнинг самарадор эканлигини намойиш этади.
3. Мобил телефонини таърифлаш ҳажмининг ортиши билан барча гуруҳларда танишиш ва тушуниш жараёни ошади, чунки синалувчилар маълумот билан танишиши учун кўп вақт сарфланади. Бирок экспериментал гурухдаги синалувчилар, назорат гуруҳидан фарқли ўлароқ, камроқ вақт сарфлашади. Англанмаган ҳолда ечиш англаб ечишга нисбатан тезроқ, бу нафақат топшириқ ечимини топиш, балки уни (англанмаганликни) тушунишга интилишларида ҳам акс этади.
4. Моделлаштирилган топшириқлар билан боғлиқ (узунлиги 10 метрлик жарлик устига кўприк қуриш) ўтказилган эмпирик тадқиқотларда синалувчиларнинг хулқ-атворида, гарчанд, танлов осон кечмаган бўлса-да, масалани ечиш жараёнидаги маълум жавоблар вариантини танлашда англанмаган установкалар таъсири билан масала ечимини соддалаштириш ҳодисаси сезилмади.
5. Масала ечимини қайта текширишда (узунлиги 10 метрлик жарлик устига кўприк қуриш) 3, 6, 9, ва 12 кундан сўнг англанмаганлик даражасида шаклланган установкаларга қарамай, бирламчи жавоб вариантини танлаган синалувчиларда интеллектуал масалаларни ечиш кетма-кетлик кўрсаткичи қисқаради. Фикримизча, аниқланган тенденция давомийлиги ва қисқа муддатлилиги билан тавсифланувчи англанмаган установкалар барқарорлиги бирламчи жавоб вариантини танлаш муддатини камайтиради.
6. Онгсизлик онгни ортиқча зўриқишдан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Бу инсон психикасида ҳар қандай шароитда ҳам англанмас жараёнлар мавжудлигини, онгга фақат ана шу фаолият натижалари етиб келишини исботлайди.
7. Тафаккур қарор қабул қилиш жараёни сифатида қаралади ва турли контекстда қатнашади. Бунда қарор ва тафаккур жараёнининг ўзи учта кетма-кет босқичга бўлинади: онгли қарорни излаш; интуитив, инсайт, тўсатдан қарор қабул қилиш, қарорни англаш ва уни расмийлаштириш.
8. XXI аср психологияда тафаккур онгда тўлиқ тасаввур этилмаган мураккаб тузилмавий психик фаолият, ҳиссий, образли амалий ҳаракат, нутқ ва олдинги тажриба билан турли муносабатга эга жараён сифатида тушунилади ва ўрганилади, яъни тафаккур субъектнинг бир бутун, лекин кўп компонентли фаолияти сифатида тушунилади, бунда яхлитлик шу билан аниқланадики, тафаккур субъект, шахе томонидан амалга оширилувчи жараён сифатида ишлайди, лекин объект билан муносабатлар турли даражада ҳамда ўзига хос ҳар хил махсус тизимларда кечиши ва амалга ошиши мумкин.
9. Онгсизликни тадқиқ этиш ғоялари синалувчининг эксплицит топшириқни ечишидан иборат, у мақсадли стимулларга жавоб тугмасини тез ва аниқ босиши керак. Бундан ташқари, эксперимент вазиятида синалувчи томонидан англанмайдиган қўшимча омил ҳам мавжуд, бу - мақсадли стимулларнинг муайян кетма-кетликда жойлашганлиги. Ҳатто синалувчи мазкур стимулларни пайқамаганда ҳам, эксплицит топшириқни тезроқ бажаради. Синалувчининг онги мақсадли стимулларга жавоб бериш вазифасини оптимал бажариш усулини излаш билан банд бўлганида, онгсизлик “айтиб туриш”ни қўллаш орқали субсенсор идрок қила бошлайди.
10. Тафаккурнинг англанмаган умумпсихологик компонентлари механизмларини ўрганиш мақсадида инсон маълум топшириқнинг жавобини танлаши учун керак вазиятни белгилашида автоматлашган одатий хулқ-атвор синалувчига берилган дастурий топшириқлар вариантидан бирини танлаш заруриятини ҳис қилиш имконини яратади.
Табиий оксикислоталар n-алмашган акриламидларини радикал полимерланиши
Диссертация мавзусининт долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда, ташқи таъсирларга сезгир, керакли физик-кимёвий хоссаларга эта янги стимул - сезгир полимерларга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. «Қишлоқ хўжалигида кенг қўлланиладиган ушбу полимерлар асосида олинган гидрогеллар ва стимуляторларнинг 10% ини стимул-сезгир полимерлар ташкил этади1». Шунинг учуй ҳам маҳаллий хомашёлар асосидаги тиббиётда, фармацевтикада, биотехнологияда ва қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган стимул - сезгир полимерларни синтез қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Мустақилликка эришгандан кейин мамлакатимизда кимё саноати ва қишлоқ хўжалигини ривожланишига катта имкониятлар яратилиб, натижада замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган, экологик тоза ҳолда ишлаб чиқарилган акрил кислотаси асосида янги турдаги стимул-сезгир гидрогелларни олишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Мазкур йўналиш бўйича ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар янги турдаги кимёвий маҳсулотлар, жумладан ўсимликларни ўстирувчи янги стимуляторлар ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламоқда.
Жаҳон миқёсида махсус хоссали полимер материаллар синтез қилиш, жумладан, таркибида, турли хил стимул-сезгир хоссага эга бўлган функционал гурухлар тутувчи полимерлар олишнинг янги усулларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда оксикислоталар ва турли мономерлар асосида юқори сифатли полимерлар олиш усулини яратиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Маҳаллий хом ашёлар асосида стимул-сезгир полимерлар олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларида: табиий оксикислоталар асосида янги мономерлар синтез қилиш ва уларни идентификациялаш; акриламидо N-метилен гликол ва акриламидо N-метилен сут кислотаси асосидаги полимерларнинг ҳосил бўлиш кинетикаси ва механизмини аниқлаш; уларни pH ва термосезгир хоссаларининг турли омилларга сезувчанлигини аниқлаш ва бошқариш; биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва тозалаш; стимул-сезгир хоссаларга эга бўлган сувда эрувчан ва бўкувчан функционал полимерлар асосида самарали биологик фаол моддалар олиш каби масалалар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сон “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади оксикислоталар асосидаги мономерларни радикал полимерланиши орқали стимул-сезгир полимерлар яратиш ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор табиий оксикислоталар асосида N-алмашган ионоген функционал гурухди мономерлар синтез қилинган, pH- ва термосезгир, сувда эрувчан ва бўкувчан полимерлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
муҳит-рН ва эритманинг ион кучи каби омилларни мономерларнинг радикал полимерланишига таъсири тасдиқланган, реакция кинетикаси ҳамда механизми Кабанов ва Топчиевнинг ион жуфтлар назариясига мос келиши тасдиқланган, мономерларнинг радикал полимерланиш жараёнини бошқариш исботланган;
синтез қилинган мономерларни диэтилакриламид, N-винилпирролидон билан сополимерланиши орқали янги термосезгир полимерлар олинган ва уларнинг термосезгир хоссаларини сополимерлар таркибини ўзгартириш орқали бошқариш мумкинлиги асосланган;
полиакриламидо-Ы-метилен сут кислотаси ўсимликлар ўсишини стимулятори сифатида қўлланилиши бугдой уругларини униш самарадорлигига, пояларини ривожланишига ва ҳосилдорлигига самарали таъсири аниқланган.
Хулоса
1. Илк бор табиий оксикислоталар асосида акриламидо-N-метилен гликол, акриламидо-N- гликол, акриламидо-N-метилен сут, акриламидо-N-сут кислоталари синтез қилинди. ИҚ-. ЯМР- спектроскопияларини таҳлил қилиш олинган мономерларнинг тузилишини исботлаш имконини беради.
2. Акриламидо-М-метилен гликол, акриламидо-М-метилен сут кислоталариннг сувли эритмадаги радикал полимерланиш кинетикаси тадқиқ қилинди ва ўхшаш маълум мономерлар полимерланиш кинетикаси билан таққосланди. Мономерлар полимерланишининг тезлиги, акрил мономерлар радикал полимерланишининг қонуниятларига бўйсуниши, оксикислотани мураккаб эфир орқали богланган мономер, амид гуруҳлари орқали богланган мономердан бирмунча фаолроқ эканлиги кўрсатилди. Олинган натижалар ва квант-кимёвий ҳисоблар мономерларнинг реакцион қобилиятлари орасидаги фарк мономер винил гуруҳлари қўшбоғдаги ўриндошларнинг ҳаракатчанлигига боғлиқ эканлигини тушунтириш имконини беради.
3. Тадқиқ қилинаётган мономерлар полимерланиш тезлигини pH га боғлиқлиги экстремал кўринишга эгалиги аниқланди. Тезликни кислотали ва ишқорий муҳитларда ортиши Кр/Ко0,5 катталикларнинг қийматини ўзгариши билан тушунтирилди ва ушбу мономерларнинг полимерланиш жараёни Кабанов ҳамда Топчиевнинг ион жуфтлари назариясига бўйсуниши исботланди.
4. pH ва термосезгир полимерлар олиш мақсадида ил к бор акрил амидо-N-метилен гликол, акриламидо-М-метилен сут кислоталарининг N-винилпирролидон, акриламид, Ы,Ы-диэтил акрил амид билан сополимерланиши амалга оширилди. Оксикислоталар асосида олинган сомономерлар фаоллиги бирикаётган мономерлар фаоллигидан бир мунча юқорироқ эканлиги тасдиқланди. Мономерларнинг бундай юқори реакцион фаоллиги улар таркибида карбоксил гуруҳлар борлиги билан тушунтирилади.
5. Табиий оксикислоталар асосидаги чизиқли ва чокланган полимер ҳамда сополимерлар сувли эритмаларининг қовушқоқлигига, бўкиш кинетикаси ва коллапсига муҳитнинг рНи ва ҳароратини таъсирини тадқиқ қилиш орқали уларда pH- ва термосезгир хоссалари мавжудлиги кўрсатилди. Полимерлар таркибида амид ва карбоксил гурухларнинг мавжудлиги уларда текширилган ҳарорат оралиғида аралашувнинг икки критик ҳароратидек ноёб хоссанинг пайдо бўлишига олиб келади.
6. Полиакриламидо-Ы-метилен сут кислотасини био логик фаоллиги устида олиб борилган тадқиқотлар ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар сифатида қўлланилиш имкониятларини кўрсатди. Бунда сут кислотасининг полимер шакли «Дўстлик» навли буғдой ниҳолларини унишини 15-20%га ва ўсишини 40% ошириш имконини беради. Сут кислотаси асосидаги сувда эрувчан полимер бугдой уругини унишини кучайтирувчи восита сифатида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жорий қилинди. (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 18 январдаги 03/20-92 сонли жорий қилинганлиги тўғрисидаги маълумотномаси). Ушбу полимернинг 10 гектар бугдой экилган ўртача шўрланган ерда қўлланилиши натижасида 1,6 млн сўм қийматдаги иқтисодий самарадорликка эришилади.
7. Оксикислоталар акриламидларнинг стимул - сезгир полимерларини радикал полимерланиш ёрдамида олиниши ҳамда полимерланиш жараёни Кабанов ва Топчиевлар назариясига мое келиши, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш, табиий ва синтетик функционал полимер олиш усулларидан ОТ-З-Ф-151 рақамли «Полимерлар биологик фаол бирикмалар ташувчиси, ингибиторлар. Дитерпеноидларнинг таъсир механизми» (ЎзМУ, 2007-2011 йй.) илмий лойиҳада оксикислоталар асосида стимул сезгир полимерларни доривор моддаларни мақсадли етказиб берадиган макромолекуляр терапевтик тизимлар олишга ва таъсир муддатини оширишга имкон берадиган тадқиқотлардан фойдаланилган (Фан ва Технологияларини ривожлантиришни муфовиқлаштириш қўмитасининг 2017 йил 18 январдаги ФТК-ОЗ-13/57-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида янги стимул-сезгир полимерлар яратилган.
Сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларда нейрогуморал бузилишлар ва бета-адренорецепторлар гени полиморфизмининг клиник- прогностик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, кейинги йилларда аҳоли ўртасида юрак - қон томир тизимининг энг кенг тарқалган ва нохуш оқибатларга олиб келувчи касаллиги - сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) глобал тиббий муаммолардан бирига айланиб бормоқда. Фремингем тадқиқотлари натижасига кўра касаллик ҳар ўн йилда икки баробарга ошиб бормокда ва беморлар ҳаёт сифатини кескин ёмонлашиши, ўлим хавфини 4 маротабага ошириши билан хам изохланади. «Мазкур хасталикдан кўриладиган зарар нафақат госпитализациялар сони ортиши, дори-дармонлар сарфи билан боғлиқ бўлиб, балки беморларда меҳнат қобилияти йўқолиши билан хам белгиланади. Шу сабабли жаҳонда юрак-қон томир касалликлари профилактикаси, даволаш хамда олдини олиш бўйича миллий дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш катта аҳамият касб этмокда».
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб инсон саломатлигини асраш, аҳолига сифатли тиббий хизматни ташкил этиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳоли саломатлигини яхшилашда хавф омилларини эрта аниқлаш орқали юрак -қон томир тизимининг касалликларини олдини олиш, уларни даволашда персоналлашган ёндошувни, хамда юқори технологияли усулларни жорий этилиши, жумладан СЮЕни эрта аниқлаш ва унинг ривожланиб кетишини прогнозлаш, хамда профилактика қилиш ва самарали даволаш бўйича муайян даражадаги илмий ва амалий ютуқларга эришилмоқда.
Жаҳон миқёсида СЮЕ ривожланиши ва касаллик прогнозный эрта аниқлаш, уни олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тиббиёт соҳасининг олдида турган энг муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. СЮЕ келиб чиқишининг патогенезида нейрогуморал омиллар билан бир қаторда Р-адренорецепторлар гени полиморфизмига катта эътибор қаратилмоқда ва касаллик клиник белгиларини эрта аниқлаш, даволаш ва прогнозлашни янада мақбуллаштиришни талаб этмокда. Аниқланишича, СЮЕ бўлган беморларда бета1-адренорецепторлар (ADRB1) гени Arg389Gly полиморфизмы ролини аниқлаш мазкур касалликни эрта ташхиси ва прогнозида алоҳида аҳамият касб этади. СЮЕда юрак ремоделланиш жараёнини нейрогуморал ва генетик омиллар аҳамияти билан ўзаро боғлиқлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс изланишларни олиб бориш, шунингдек, СЮЕ оқибатида юзага келадиган бузилишларнинг босқичли эрта ташхисот мезонларини янада такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ -3923-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги» Фармони ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ - 1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ -3071-сон «"Узбекистан Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади СЮЕли беморларда нейрогуморал механизм хусусиятларини, бета1-адренорецепторлар гени полиморфизмини аниқлаган ҳолда касалликни эрта диагностикасини такомиллаштириш ва клиник-прогностик мезонларини мақбуллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
СЮЕ ривожланишининг асосий патогенетик - нейрогуморал, адренергик омилларининг касаллик клиник кечишида иштирок этиши даражаси аниқланган;
СЮЕли беморларда норадреналин юқори даражаси ва аденилатциклаз тизим фаоллиги сустлашишининг юрак чап қоринчаси қисқарувчанлик қобилияти пасайишига таъсири исботланган;
беморларда хасталикни клиник кечиши нохуш прогнози ривожланиши ва унинг оғирлик даражасини аниқлашда нейрогуморал омиллар юкори даражасининг таъсири исботланган;
бета1-адренорецепторларнинг гени полиморфизмини баҳолаган холда ўзбек миллатига мансуб шахсларда СЮЕ ривожланишини эрта предикторлари аниқланган;
нейрогуморал тизим фаоллиги ошиши ва бета-адренорецепторлар ADRB1 гени полиморфизмини аниқлаш хасталик клиник кечиши хусусиятлари ва зўрайиб бориши, касаллик прогнозининг огирлик даражасини белгилаши асосланган.
Хулоса
«Сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган беморларда нейрогуморал бузилишлар ва бета-адренорецепторлар гени полиморфизми-нинг клиник-прогностик хусусиятлари» фалсафа доктори диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим эти л ди:
1. СЮЕ бор беморларда CAT гиперфаоллашуви норадреналин микдорининг ошиши, аденилатциклаз тизими десентитизациясининг ортиши билан характерланади ва бу жараён касаллик клиник кечиши огирлигини, жисмоний юкламага толерантлик даражасини белгилаб беради. Корреляцион тахлил ўтказилганида аниқланишича, норадреналин микдори ва ОЮС кўрсаткичлари орасида тескари корреляцион боғлиқлик (г= -0,70) ва КХБШ орасида тўғри корреляцион богликлик (г=0,69) билан изохланади.
2. СЮЕли беморларда миокард ЧКда ремоделланиш жараёнлари юрак қисқарувчанлиги пасайиши билан кечиши нейрогуморал омиллар кўрсаткичлари билан ассоциацияланди: ЧҚ қисқарувчанлиги қобилияти пасайган беморларда (ЧҚ ОФ<40%) ЧҚнинг систолик функцияси сакланган беморлар (ЧҚ ОФ>50%) гуруҳига нисбатан, НА микдорининг ишончли даражада юқорилиги (1184,1±23,64 пг/мл) ва аденилациклаза кўрсаткичлари ишончли тарзда паст (3,3+0,12пмоль/мг/мин) эканлиги аниқланди, хамда НА билан ОФ (г= -0,70), ЯДЎ, ЯДХ (г=0,49; г=0,53) корреляцион боғлиқ.
3. СЮЕда НА ва аденилатциклаз тизими холатини ўрганиш касаллик клиник кечиши ва прогнозни эрта аниқловчи диагностик услуб сифатида муҳим аҳамиятга эга ва бу кўрсаткичлардан НА микдорининг юқори бўлиши СЮЕнинг зўрайиб бориши ва нохуш прогнозининг - такрор госпитализация ва такрор фатал миокард инфаркта, тўсатдан ўлим предикторлари хисобланади. Ушбу кўрсаткичларнинг юқори даражаси НА фаоллиги ошган II ва III ФС беморларида кузатилади.
4. Ўзбек миллатига мансуб шахсларда ADRB1 генининг Arg389Gly аллелларини ташиб юриш учраши кўлами қуйидагича аниқланди: Arg -аллеллари 80,6%, Gly - аллеллари 19,4%. ADRB1 гени Arg389Gly генотипларининг учраши тақсимоти Arg/Arg генотипида 62,3% ни ва Arg/Gly генотипида 31,2% ни ташкил қилади.
5. Ўзбек миллатига мансуб СЮЕ бор беморларда эса ADRB1 генининг Arg389 Gly аллелларини ташиб юриш учраши кўлами қуйидагича аниқланди: Arg - аллеллари 78,9%, Gly - аллеллари 21,1%. Генотиплар эса қуйидагича тақсимланди: Arg/Arg генотипи 62,3% беморларда ва Arg/Gly генотипи 33,1% беморларда учради. Ўзбек миллатига мансуб СЮЕ бор беморларда ADRB1 генининг Arg389Gly полиморфизмида Arg/Gly генотипининг мавжудлиги СЮЕ ривожланиши билан боғлиқ ва Gly/Gly генотип учраши касаллик нохуш прогнозидан далолат беради.
Бентонит гиллари қўшимчаси билан модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг бош истиқболи - тупроқни қайта ишлашнинг янги технологияларини жорий қилиш, экинларнинг юқори ҳосилдор навларини яратиш ва албатта минерал ўғитларни кенг қўллаш хдсобига ҳосилдорликни оширишдан иборатдир. Бу ўринда қишлоқ ҳўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг асосий омилларидан бири бўлган минерал ўғитларни физик-кимёвий ва истеъмоллик ҳусусиятлари янада яхшилашга эътибор берилмокда.
Мустақиллик йилларида республикамиз кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни тадбиқ этиш, экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулотларни, жумладан азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб ўғитлар ҳажмини ошириш ҳамда уларнинг ассортиментини кенгайтириш буйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда. Аммиакли селитра (АС) энг йирик тоннажли ва самарали азотли ўғитлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистондаги энг йирик ўғит ишлаб чиқариш корхоналари йилига жами 1,7 млн. тоннадан зиёд АС ишлаб чиқармокдалар.
Жаҳон миқёсида олиб борилаётган илмий изланишларда селитранинг истъемолга доир хоссаларини яхшилашда самарали модификаторларни танлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Селитранинг ёпишқоқлигини бартараф қилувчи энг яхши модификатор - магнезитли қўшимча хдсобланиб, бизнинг кимёвий корхоналар хориждан сотиб олиб келинаётган каустик магнезит ва бруситни ишлатмокда. AC нинг кўп тоннажлигини ҳисобга олган ҳолда валюта маблағларини тежаш учун магнезитли қўшимчани маҳаллий хом ашё материалларига алмаштириш талаб этилади. Мазкур ишнинг вазифаси импорт қилинаётган қўшимчаларни Ўзбекистонда захираси етарлича кўп бўлган маҳаллий хом ашё манбаси - бентонитга алмаштириш хдсобланади. У агрономик рудага тааллуқли бўлганлиги сабали, тупроқ ва ўсимликларга ҳеч қандай зарар етказмайди, бу эса яхши натижаларга эришишга замин яратиб беради. Бентонит қўшимчасида ёпишқоқлиги бўлмаган донадорланган аммиакли селитра технологиясини ишлаб чиқишда қуйидаги илмий ечимларни асослаш талаб этилади, жумладан: бентонит хом ашёси таркиб ва хоссаларининг селитра доналар мустаҳкамлигини ошириш билан бир вақтда ёпишқоқлигини камайтиришга таъсирини аниқлаш; бентонит гили ёрдамида селитра ғовакчалари ва микроёриқларини тўлдириш, натижада селитра доналарининг анча такомиллашган ички юза ва тузилишини ҳосил қилишга асосланган кўпгина кристалланиш марказларини яратиш; ёпишқоқлиги бўлмаган аммиакли селитра ишлаб чиқариш учун хом ашё қўшимчаси сифатида четдан келтирилаётган магнезит ва бруситни маҳаллий бентонит гилларига тўлиқ алмаштириш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чоратадбирлар дастури тўғрисида» ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади аммоний нитрати суюқланмасига бентонит гилларини қўшиш асосида физик-кимёвий ва истъемолчилик хусусиятлари яхшиланган модификациялаштирилган аммиакли селитра олиш технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Хулоса
Диссертацияда селитрага қўшимча сифатида Ўзбекистондаги энг қўлай ва арзон хом ашё хисобланган бентонит гилларини фойдаланиб модификациялаштирилган АС технологиясини яратиш буйича долзарб илмий-техник вазифалар ечилган.
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар хисобланади:
1. Азкамар, Каттақўрғон, Лағон ва Навбаҳор конлари бентонит гилларининг таркиб ва хоссалари (дисперс таркиби, намлик, уйма зичлик, киялик бурчаги, pH, гигроскопиклик, намлик сиғими) аникланди. Бентонитларнинг асосий гил мииераллари монтмориллонит, каолинит, палыгорскит, гидрослюда ва хлоритдан иборат. Улардан ташкари кальцит, кварц, калийли шпат ва барит мавжуд. Узбекистан бентонитлари кимёвий таркиби ва хоссалари уларни АС га қўшимча сифатида қўллаш мумкинлигини аниқлаш имконини берди. Модификациялаштирилган АС намуналарини тайёрлашда «таза» маркадаги NH4NO3 ишлатилди.
2. NH4NO3 суюкланмасига уни донадорлаштиришдан олдин бентонит гилларини қўшиш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган АС олиш жараёни ўрганилди. Бунда қўшимча микдори 100г NH4NO3 га нисбатан 0,5 дан 3,0г гача ўзгартирилди. Кўрсатдики, бентонит намлигини 4,5 дан 0,5% гача пасайтириш селитра ёпишқоқлиги кескин камайтиради. Бунда доналар мустаҳкамлиги ўзгармайди. Ammo термик бардошлиги кескин ортади. Доналари етарлича мустаҳкамликга эга бўлган ва қиздириш-совитишда (20^50°С) 50 дан ортик циклларга бардош берадиган АС олиш учун бентонит намлиги 1-2% дан юқори бўлмаслиги лозим. Бунда АС : БГ = 100 : (1-1,5) нисбатда олинган АС нинг ёпишқоқлиги магнезитли АС ёпишқоқлигидан (4,67 кг/см2) 2-3 баробар камдир. 100г NH4NO3 суюкланмасига 1,0 дан 3,0г гача бентонитни қўшиш доналар говоклигини дастлабки 22% (NH4NO3) дан Азкамар бентонитида 7,71 дан 6,85% гача, Навбахор бентонитида 7,92 дан 7,01% гача, Каттақўрғон бентонитида 7,73 дан 6,89% гача ва Лагон бентонитида 7,84 дан 6,93% гача камайтиради. АС доналарининг соляр мойини шимиш даражаси 100г ўғитга нисбатан Азкамар, Навбахор, Каттақўрғон ва Лагон бентонитлари учун 2,88-3,77; 3,06-3,90; 2,97-3,81 ва 3,02-3,92 г ёқилғи ораликдарида бўлади. У донадорланган тоза NH4NO3 4,82г га тенгдир. Бу фактлар ўғитлар доналари сифати яхшиланганлигидан далолат беради.
3. Қиздириш-совитиш (25-175°С - 175-25°С) циклларида полиморф ўтишлар ўрганилганда бентонитли селитра суюкланмасини совитиш жараёнида суюқланма-»!; I—>11 ва II—>1V кетма-кетликдаги ўзгаришлар содир бўлади. Яъни III фаза хосил бўлмайди. Бу селитра кристалл панжараси кам деформациясига ва доналарнинг етарли мустаҳкамлигига олиб келади. Бентонит NH4NO3 даги IV модификацияни баркарорлаштиради: демак АС ни ҳарорат ўзгаришларида сақлаш ва қўллашда унинг кристалларининг модификацион ўзгаришлар билан боғлиқ кескин хажмий ўзгаришлар содир бўлмайди. Электрон микроскопи тадқиқотлари натижасида бентонит қўшимчасининг кристалланиш маркази бўлган ҳолда АС кристалларини ўлчамини кичирайтириши аникпанди. Бентонит гили АС нинг говакчалар ва микроёриқларни тўлдирган ҳолда, доналарнинг анча такомиллашган ички юза ва тузилишини ҳосил қилади.
4. AC : БГ ўрганилган оғирлик нисбатларида ва хароратларда (165-185°С) бентонит-нитратли суюқланманинг зичлик ва қовушқоқликлари магнезит-нитратли суюқланмаси зичлик ва қовушқоқликларидан деярли фарқ қилмайди ва минорада донадорлашга яроқли ҳисобланади.
5. Лаборатория модел курилмасида бентонит гиллари қўшилган ёпишқоқлиги бўлмаган АС олишнинг мақбул режимлари синовдан ўтказилди. Натижа шуни кўрсатдики, тайёр ўғит намуналарининг таркиб ва хоссалари лаборатория шароитида олинган маҳсулот таркибига жуда яқиндир. Навбаҳор кони бентонит гиллари қўшилган ёпишқоқлиги бўлмаган АС технологияси «Навоиазот» АЖ да тажриба-саноат шароитида синовдан ўтказилди. Сииовлар вақтида AC : БГ = 100 : 1,5 оғирлик нисбатдаги янги турдаги маҳсулотнинг 1,0 тонна ҳажмдаги тажриба партияси ишлаб чиқарилди. Олинган маҳсулотда азот миқдори 34% бўлиб, у қишлок хўжалиги учун мўлжалланган Б маркадаги аммиакли селитрага қуйилган 2-85 рақамли ГОСТ талабларига жавоб беради.
Лаборатория тадқиқотлари, лаборатория модель қурилмасидаги тажриба ишлари ҳамда «Навоиазот» АЖ да ўтказилган тажриба-саноат синовлари натижалари асосида янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик тизими ишлаб чикилди.
6. Ўтказилган техник-иктисодий ҳисоблар, импорт қилинаётган магнезитни бентонит гилига алмаштирганда хом ашёнинг таннархи 87% га камайишини кўрсатди. Ҳозирги кунда четдан олиб келинаётган бруситнинг 1 тонна нархи 550 АҚШ доллари (1$ = 4014,5 сўм), маҳаллий бентонитнинг нархи эса 140 минг сўмга тенгдир. Агарда АС ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 минг тоннани ташкил этса хар йили 275 минг АҚШ доллари кийматидаги 500 тонна брусит талаб этилади, шундай ҳажмдаги селитра ишлаб чиқариш учун эса қиймати 140 млн. сўм бўлган 1000 тонна миқдорда бентонит ишлатилади, бу эса 7,9 баробарга арзонлашади.
Ўзбек миллий автомагистралида йўл бўйи сервис мажмуаларини меъморий шакллантириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё микёсида йўл бўйи инфраструктураси ва сервисини ривожлантириш масалалари нихоятда долзарб ҳисобланади. Жумладан, жахон ҳамжамияти халкаро алоқаларни тобора фаоллаштириш ва бу сохада мавжуд трансконтинентал йўллардан фойдаланиш чораларини изламокда. “Жанубий Корея, АҚШ ва Европа иттифоқида 55-80% ҳайдовчи ва йўловчилар йўл бўйи инфраструктураси объектларидан фойдаланмокда”.1 Хитой халқ республикаси ташаббуси билан ўтказилган “Бир макон, бир йўл” халкаро форуми хам бу соҳанинг зарурлигини кўрсатиб бермокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда йўлбўйи инфраструктураси объектларини ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистоннинг ички темир йўл ва автомобиль йўллари орқали Хитойга боғланиб, Тинч океанига, Эрон, Туркия орқали эса Ўрта Ер денгизига чикиши долзарб масалалардандир. Ушбу лойихаларнинг амалга оширилиши келгусида Осиё ва Европа ўртасидаги карвон йўли - Буюк ипак йўли замонавий маршрутининг давр талабини ҳисобга олган ҳолда замонавий жиҳатдан кайта тиклаш, унда зарур инфраструктурани яратиш учун шарт-шароит яратади.
Жаҳон микёсида йўл бўйи инфраструктураси объектларидан окилона фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларда йўл бўйи сервис мажмуаларининг архитектуравий ечими, объектларни шаҳарсозлик нуқтаи назаридан тўғри жойлаштириш йўлларини такомиллаштириш, лойиҳа ташкилотлари учун лойиҳалаш меъёрларининг тўлақонли эмаслиги ҳамда йўл бўйи инфраструктураси ва сервисининг янги, замонавий турларини ташкил қилиш масаласининг илмий жиҳатдан комплекс тарзда ўрганилмаганлиги натижасида бир қатор муаммолар пайдо бўлмокда. Жумладан, Буюк ипак йўли (БИЙ)нинг вориси ҳисобланадиган Ўзбек миллий автомагистрали (ЎМА)нинг Ўрта Осиёнинг марказий қисмида жойлашган-лигини ҳисобга оладиган бўлсак, давлатлараро ўзаро алоқаларда унинг нақадар муҳимлиги юзага чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли «2011-2015 йиллар йўл инфраструктураси ва сервисини ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори ҳамда 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сонли «Иўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сонли «Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфраструктураси ва сервисини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб харакатланиш қатнашчилари учун ҳалкаро стандартларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, автомагистраллар ёнидаги ер участкаларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган янги лойиҳа таклифларини ишлаб чикишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб йўл бўйи сервис хизмат кўрсатиш мажмуаларини шакллантириш мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Буюк ипак йўлининг Узбекистан ҳудудидан ўтган маршрутларида карвон тўхташ жойлари - тарихий марҳалаларнинг шаклланиши аниқланиб, Работа Малик ёдгорлиги мисолида Ўзбек миллий автомагистрали маршрутларида сақланиб қолган работ, карвонсарой, ҳазора, ёмхона, қудуқ, кориз, сардоба сингари тарихий марҳала марказларини саклаш ва улардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган;
Ўзбек миллий автомагистралида сервис объектларини шакллантириш қонуниятларига асосланган йўл бўйи хизмат кўрсатиш ва сервис мажмуаларини 50-100, 200-300 км да жойлаштириш схемалари, экспери-ментал лойихалари яратилган;
йўлбўйи инфраструктура объектларини Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб катта шаҳарларга кириш қисмлари атрофида ва маълум масофаларда мажмуалар тарзида жойлаштириш механизми асослаб берилган;
Ўзбек миллий автомагистралининг аҳоли пунктлари жойлашган қисмларида 2.5 м дан 6-7 м гача баландликдаги қуёш батареяли панеллар билан биргаликда лойиҳалаштирилган кўп функцияли ҳимоя тўсикларини ҳосил килиш, магистрал йўлларни чукурликка тушириш ҳисобига сунъий тепаликлар ташкил қилиш ва бу орқали машиналар шовқинини камайтириб, йўл ҳаракати авария ҳодисаларининг олдини олиш имкониятлари ҳамда чўл ва тоғли ҳудудлардан ўтган қисмлар учун 2-2,5 м баландликда махсус панжарасимон тарздаги тўсиқлар, шунингдек чорва моллари, турли хайвонлар учун махсус ер ости ўтиш йўлларини ташкил қилиш натижасида ҳимоя зоналарини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбек миллий автомагистралида йўл бўйи инфраструктура объект-ларини шакллантиришга қаратилган сервис мажмуалари архитектуравий шаклларининг асосий мезонлари яратилган.
Хулоса
«Ўзбек миллий автомагистралида йўл бўйи сервис мажмуаларини меъморий шакллантириш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Буюк ипак йўлида хизмат кўрсатиш марҳалалар тарзида ташкил қилинган. Мархалалар карвонларнинг бир кунлик ва бир ҳафталик ўтган масофаси ва тўхташ манзилларини белгилаб берган. Анъанавий адабиётларда марҳалалар, шунингдек «манзил» деб аталганлиги ҳам аниқланди. «Марҳала» ва «манзил» атамаларини замонавий юридик, иктисодий, адабий, илмий ва махсус хужжатларга киритиш тавсия қилинади;
2. Буюк ипак йўли бўйлаб бир кунлик, бир ҳафталик масофаларда тўхташ ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилинган. Мархалалар йирик, ўрта ва катта пунктларга бўлиниб, у ерларда хар куни ёки ҳафтанинг маълум бир кунида катта бозор бўладиган шаҳарлар ораликларида работ, ёмхона, хазора, сардоба, тим ва бошқалар вужудга келганлиги аниқланди;
3. Буюк ипак йўлида шаклланган қадимги карвонсаройлар, работлар, хазоралар ва сардобаларни таъмирлаб ёки қайта тиклаб сервис объектлари билан мужассамлаштирилган ҳолатда замонавий мақсадларда фойдаланиш имкониятлари аниқланди, бунинг натижасида мамлакатимизнинг бой тарихи билан транзит йўловчи ва туристларни тўлиқроқ таништириш имкони яратилиши зарур;
4. Мажмуалар маълум ритм асосида шаклланган. Уларда карвонлар ва савдо сотик учун шароитлар яратилган ва ўз даврининг юкори даражадаги сервис хизмати шакллантирилганини эътироф этиш керак;
5. XIX аср охиридаги сиёсий ахвол Буюк ипак йўлининг таназзулига олиб келди. Марҳалаларнинг аҳамияти йўқолди, работ, хазора, сардоба каби йўл бўйи иншоотлари вайронага айланди, уларнинг катта кисми йўк бўлиб кетганлиги мамлакатларга маданий ва иқтисодий зиён келтирди;
6. Буюк ипак йўлининг собик шўролар даврида маданий-иктисодий йўлдан стратегик трактга айлантирилганлиги аниқланди;
7. Стратегик трактда мархалалар тугатилганлиги туфайли йўловчи ва автотранспорт учун оддий шароитлар хам яратилмаган эди. Мустакилликгача Хоразм-Бухоро, Қизилтепа-Навоий трассаларида бирорта хам ёқилғи куйиш шахобчаси ёки автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва овқатланиш муассасалари бўлмаганлиги халкаро алоқаларни йўлга қўйишни кийинлаш-тирганини қайд этиш лозим;
8. Навоий эркин индустриал-иктисодий зонаси, Ангрен махсус индустриал зонаси, Жиззах махсус индустриал зоналарининг ташкил қилиниши бу ерларда замонавий «Карвонсарой», «Экспресс» типидаги мукаммал инфраструктура ва сервисга эга бўлган мажмуаларни ташкил этиш таклиф қилинади;
9. Ўзбек миллий автомагистралида йўл инфраструктурасини шакллан-тиришда йўловчилар ва транспорт оқимлари характерлари ва уларнинг эҳтиёжларини қондириш даражаси ҳамда шаҳарсозлик параметрлари аниқланиб, пиёдалар ва транспорт эҳтиёжлари учун объектлар сиғими ва хизмат кўрсатиш радиуси ҳамда ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан сервисни ташкил килиш омиллари аниқланди ва эксперимент лойиҳалаш воситасида таклифлар ишлаб чиқилди;
10. Ўзбек миллий автомагистралининг чўлли ҳамда тоғли ҳудудлари учун ўзини тўлиқ энергия билан таъминловчи энергия тежамкор йўл бўйи сервис мажмуаларининг янги лойихавий таклифлари ишлаб чиқилди;
11. Йўл маршрута давомида хизмат кўрсатиш объектларининг оралиқ масофаларини режалаш, турли иқлимий, экологик ва сейсмик шароитини эътиборга олиб қуйидагича ҳудудларга ажратиш таклифи ишлаб чикилди:
ҳаёт фаолияти учун кулай воха зонаси (Наманган , Андижон, Фарғона вилоятлари);
экстремал шароитдаги саҳро зонаси (Қоракалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, вилоятларининг чўлли туманлари);
табиати ва иклими яхши лекин сервис объектлари мавжуд бўлмаган зоналар (Тахти қорача, Қамчиқ давонлари сингари, тоғ, дарё ва кўлли зоналар);
12. Ўзбек миллий автомагистрали бўйлаб ҳар бир худуднинг ижтимоий ҳаёт тарзини ҳисобга олган ҳолда биринчи навбатда ва босқичма-босқич қурилиши керак бўлган қуйидаги объектлар аникланди:
катта ҳажмдаги дам олиш пунктлари;
ротеллар;
кичик сиғимли меҳмонхона ва кемпинг мотеллар;
экспресс маиший хизмат кўрсатиш объектлари;
транспортга хизмат кўрсатиш объектлари;
йўл таъмирлаш-эксплуатация иншоотлари.
Буюк ипак йўлининг Ўзбек миллий автомагистрали қисмида йўл бўйи инфраструктура ва сервис мажмуаларининг ташкил килиш таклифлари Буюк ипак йўлида жойлашган кўшни давлатларда хам қўлланиши мумкин.
Иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожланиш дастурига кўра ўтказилган тадқиқотлар натижасида жаҳон ҳамжамияти эга бўлган бойликнинг 64,0 фоизи инсон салоҳияти ҳиссасига тўғри келиши аникланган. Табиий ресурслар ва жаҳондаги мавжуд барча ишлаб чикариш-технологик инфратузилма улушига эса жаҳон умумий бойлиги ҳажмининг атиги учдан бир қисми тўғри келди. Инсон салоҳияти даражаси Шимолий Америкада 76,0 фоизни, Ғарбий Европада 74,0 фоизни, Жанубий Америкада 74,0 фоизни Якин Шаркда 43,0 фоизни, Шаркий Осиёда 77,0 фоизни ташкил этади1. Якин Шарк мамлакатларининг асосий бойлиги эса табиий ресурслар бўлиб, бу давлатларда инсон салоҳияти энг паст даражададир. XXI асрда инсон салоҳияти миллий бойликнинг асосий қисми ва ҳар бир мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилига айланганлигини тасдиклаш мумкин.
Мустақиллик йилларида мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий таракқиёти ва таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли жаҳонда эътироф этилган ютуқларга эришилди. «Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактабларидан бири - «ИНСЕАД» томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Узбекистан 141 мамлакат орасида 53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим мақсадлари учун ажратилган маблағлар бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллагани бежиз эмас, албатта»2. Ҳар қандай демократик давлатнинг ривожланишидан асосий мақсади инсондир. Жамият таракқиёти эса, нафақат мамлакат иқтисодий салоҳиятининг катталиги билан, балки бу салоҳият ҳар бир инсоннинг камол топиши ва уйғун ривожланишига канчалик йўналтирилганлиги билан хам ўлчанади3.
Жаҳон амалиётида инсон омили ва уни фаоллаштиришда бир катор муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан максадли илмий изланишлар ташкил қилинган бўлиб, жумладан инсон капиталини ривожлантиришнинг самарадорлик омилларини тизимли тадқиқ этиш; ижтимоий-иқтисодий жараёнларни самарали бошкариш сифати ва механизмлари; иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштириш асосида ўзини ўзи бошқарув тизимини кенг жорий этиш; инсон таракқиётидан келадиган самараларни таҳлил килиш ва баҳолаш; бошқарув психологиясини инновацион фаолиятга тайёрлаш; ижтимоий-иктисодий бошқарув жараёнларини интеллектуаллаштиришда бошқарувчининг тегишли қобилиятларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил, 29 августдаги Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни бошкаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг илмий, ташкилий-иқтисодий асосларидан фойдаланишни такомиллаштириш ва инсон омилини баҳолаш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаштириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда инсон омилининг яхлит холатдаги таркибий-ташкилий тузилмаси, фаоллик даражасини баҳолаш стандарт-ташхис мезонлари, ходимларнинг меҳнат жараёнидаги фаоллигини баҳолаш усул ва моделлари илгари сурилган;
ишлаб чиқилган инсон омили фаоллик даражасини баҳолаш коэффициента, инсон капиталини баҳолашнинг мавжуд механизмларини такомиллаштиришда фойдаланиш тамойили таклиф қилинган;
инсон омилини фаоллаштиришнинг муҳим жиҳати сифатида қишлоқ хўжалик субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларнинг ўзаро манфаатли интеграциям киришиш модели ва уни амалга оширишда аграр секторни комплекс ривожлантириш жамоатчилик бошқарувининг тузилмаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Иқтисодиётни бошкаришда инсон омилини фаоллаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик (Phd) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикот натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Инсон омилининг илмий-методологик асосларининг таҳлилари, илмий менежмент таълимотининг илк давридан бошлабоқ бошқарув ишларини самарали ташкил этиш учун инсон омилини фаоллаштиришга бевосита ва билвосита эътибор каратишганлигини кўрсатди. Иктисодиётни модернизациялаш шароитида ходимларни ҳар томонлама тайёргарлигини ошириш ва иқтисодиётни бошқаришнинг олий мақсади энг аввало инсон омилини фаоллаштириш билан ижтимоий-иқтисодий таракқиётни амалга оширишни талаб қилади.
2. Методологик нуқтаий назардан инсон омилини фаоллаштириш ва уни баҳолашни мақбул ташкил этишда ташкилий-таркибий тузилма, унинг элементларидан иборат инсонийлик сифатлари ва уларнинг ўзаро боғланиш қонунияти ҳамда инсон омили фаоллик даражасини баҳолашнинг стандарт-ташхис мезонларини ўз таркибига олган концепция хизмат қилади.
3. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти инсон омилини ташкил этувчи инсоний сифатлар мажмуаси тизимида шаклланади. Бунинг учун инсонларнинг мехнат жараёнида зарур бўладиган фаолиятини ташкил этишда энг дастлабки муҳим сифатлар танлаб олинди. Бундан кўзланган асосий мақсад, менежмент функциясида инсон омилини фаоллаштирувчи инсоний сифатлардан фойдаланишда тарқок ҳолда эмас, мажмуа тарзида фойдаланиш имконини беради. Натижада инсон омили уйғун объект моҳиятига эга бўлди.
4. Инсон омилини ташкил этувчи инсоний сифатларнинг ўзаро боғланиш мезонларини топиш долзарб, чунки инсон омилининг умумий инсонийлик сифатлари турли даражада ўзаро боғланиб, муайян вокеани содир этади. Шунинг учун инсон омилини фаоллаштириш жараёнларини ўрганишни амалга ошириш мақсадида инсон омили инсоний сифатларининг ўзаро боғланиш конунияти илгари сурилди.
5. Инсон омилининг фаоллик даражаси микдорий ўлчамининг эквивалента сифатида инсон омилининг фаоллигининг стандарт-ташхис мезонлари ишлаб чикилди. Чунки айнан ушбу мезонлар асосида корхоналардаги мехнат ресурслари салохиятини инсон омили фаоллиги асосида бахолаб, бошкарув функцияси, вазифалари ва стратегиясидаги мавжуд масалаларни тизимли ва комплексли ёндашув орқали ечиш имкони вужудга келди.
6. Корхоналар иқтисодий салохиятини бахолаш эквивалента ва умумий микдорий ўлчови бўлиб, инсон омили ва уни ташкил этувчи инсоний сифатларнинг фаоллик коэффициенти хизмат килади. Инсон омилининг фаоллигини бахолаш стандарт-ташхис кўрсаткичларини иктисодиётни бошқаришдаги функцияларини ташкил этишга киришишнинг асосий манбаи сифатида кўллаш мақсадга мувофиқ.
7. Иктисодиётни бошқаришда ходимларни адолатли баҳолашни амалга ошириш учун инсон омили фаоллигини вектор бахолаш усулини қўллаш зарур. Бу меҳнат жамоалари фаолиятини муваффақиятли ва самарали ташкил этиш, ходимлар салохиятини тўғри ва адолатли бахолаш имкониятининг мавжудлиги, кадрларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш, мотивлаш тизимини такомиллаштириш, муваффаққиятларга эришишда амалий таъсир кўрсатишга хизмат килиши асосланган.
8. Инсон капиталини баҳолашнинг мавжуд механизмларини тадкикот ишида ишлаб чиқилган инсон омили фаоллигини бахолаш коэффициентини қўллаш билан такомиллаштириш мумкин. Чунки инсон капиталини баҳолашнинг айрим моделлари таҳлилларининг кўрсатишича, уларда ходимлардаги инсон омили фаоллиги ҳисобга олинган эмас. Амалдаги механизмларда хам инсон омили фаоллиги коэффициентини қўллаш механизмларни такомиллаштириш ва улардан келадиган самараларни реал ҳамда ҳақиқатга якин даражада бахолаш имконини беради. Бу инсон капиталини ривожлантириш учун йўналтирилган инвестициянинг кайтим нормасини таъминлашда ва турли эҳтимолий хатар ва йўқотишларнинг олдини олишда кафолат бўлиб хизмат килади.
9. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий шартлари, бу аграр сектор субъектларининг хамкорлик интеграциясини ташкил этишдан иборат бўлиб, бунда ўзаро манфаатлар талаби асосида корхоналар фаолияти салохиятини намоён килиш ва бошка томонидан хамкорларнинг жадал ривожланиши учун кулай имконият ва шароитларни яратади. Интеграциянинг асосий максади ишлаб чиқаришда ўсишни максималлаштириш ҳамда харажат ва таннархни минималлаштиришдан иборат бўлиб, булар интеграцион фаолиятнинг асосий мазмуни бўлиб хизмат килади.
10. Аграр секторни комплекс ривожлантириш учун жамоатчилик асосидаги ўзини ўзи бошкариш кенгашларини ташкил этиш гояси илгари сурилиб, бунда бошқарув оркали тизимдаги хизмат кўрсатиш ва бошқа корхоналарнинг бир-бирига яқинлашуви ва интеграцион ҳамкорлигига замин яратади, уларнинг ишлаб чикаришда зарур бўладиган иқтисодий алоқаларини таъминлайди. Жамоат бошқаруви доирасида ижтимоий мехнатни ташкил этиш ва уни рационал таксимлаш имкони вужудга келади. Унинг иктисодий фаолиятини бошкариш моддий-техника ва меҳнат ресурслари самарадорлиги, хом-ашё ва инвестиция турларидан оқилона фойдаланиш, меъёрий бирлик майдонига тўғри келадиган ишчи кучи ва ишлаб чикариш генерациясини жадаллаштириш билан тавсифланади.
Интернет тармоғида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда учинчи минг йилликнинг бошланиши билан Интернет тармоғи фойдаланувчилари сони кўпайиб1, виртуал фукаролик-ҳуқуқий муносабатлар ривожланиб, уларни ҳуқуқий тартибга солишга эътибор кучайиб бормокда. Хусусан, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари мазкур муносабатларни катъий тартибга солинишини кучайтириш борасида янги конунларни ишлаб чиқмокда, Халкаро савдо ҳукуқи бўйича БМТ комиссияси - ЮНСИТРАЛ томонидан «Электрон савдо тўғрисида»ги намунавий қонун, МДҲ иштирокчи-давлатлар Парламентлараро Ассамблеяси томонидан «Интернетни тартибга солиш асослари тўғрисида»ги модель конуни ишлаб чиқилган.
Мустакиллик йилларида республикамиз ижтимоий-иктисодий ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва замонавий талаблар асосида ривожланишига алохида ахамият берилиб, бу борада кенг камровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида мазкур соҳани муайян даражада ривожлантиришга эришилди. Мазкур йўналишда, жумладан давлат функцияларининг бажарилишида электрон хукумат тизими шакллантирилди, кенг жамоатчиликда Интернет тармоғидан фойдаланиш, тармоқ орқали ўзаро фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга киришиш шарт-шароитлари яхшиланди ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқий база яратилди. Таъкидлаш жоизки, «хозирги пайтда бутун дунёда ахборот-коммуникация технологиялари даври. Бу соха соат сайин шиддат билан ривожланмокда. Ҳозирги кунимиз ва келажагимизни, бу соха ривожисиз тасаввур килиш мумкин эмас»2. Мамлакатимизни жадал ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, барча сохаларда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, миллий контентни кучайтириш, уни ахборот ресурслари билан таъминлаш, республика аҳолисининг юқори тезликда Интернетга уланишини ҳамда мазкур соҳани ҳуқуқий таъминлашга каратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Жаҳон миқёсида Интернет тармоғи ва ундаги фуқаролик-ҳукуқий муносабатларнинг самарали ҳуқукий тартибга солиниши юзасидан олиб борилаётган илмий тадкиқотларда, виртуал муносабатлар хусусиятларини хисобга олган холда, мазкур муносабатларни хукукий тартибга солинишини такомиллаштириш, бунда субъектлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, махсус норматив-ҳуқукий базани ривожлантириш ва тизимлаштириш, ҳукуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шунингдек ҳукуқий тартибга солиш йўналиш ва истиқболларини тадкик этиш муҳим ахамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995, 1996), «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги (2001), «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (2003) «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (2003), «Электрон хужжат айланиши тўғрисида»ги (2004), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (2004), «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги (2006), «Электрон тижорат тўғрисида»ги (2015) Қонунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-3080-сон, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон ҳамда 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари сохасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сон Фармонлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Интернет тармоғидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солинишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
электрон шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида шартнома тарафларининг ҳуқуқларини таъминловчи қоидалар ҳамда мажбуриятларини аниқлаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган, шунингдек электрон шартнома кўринишида тузилиши мумкин бўлмаган шартномалар асослаб берилган;
электрон тижорат доирасида электрон рақамли имзодан фойдаланиш, уни миллий ва халқаро миқёсда унификациялаш, шунингдек қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлашга дойр таклифлар асослаб берилган;
домен номи ва веб-сайтларнинг фукаролик-ҳукуқий муомаласини янада ривожлантириш, тегишли субъектлар ҳукук ва манфаатларининг самарали ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган домен номлари ва веб-сайтлар олди-сотдиси хамда ҳуқуқлар ижараси кўринишидаги янги фуқаролик-ҳуқуқий конструкциялар ишлаб чикилган;
чет эл элемента билан мураккаблашган виртуал фуқаролик-ҳукукий муносабатларни тартибга солиш механизмлари аникдаштирилган;
виртуал маконда юзага келувчи фукаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан конун хужжатларини қўллашга ҳамда комплекс ҳуқуқий тартибга солиш механизмини шакллантиришга дойр таклифлар асослаб берилган.
Хулоса
«Интернет тармоғида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида қуйидаги назарий ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган хулосаларга келинди:
1. Интернет тармоғи цивилистик моҳиятининг тизимли таҳлили асосида субъектлар ўртасида ўзига хос тарзда вужудга келадиган фукаролик-ҳуқуқий муносабатлар амал қилувчи ва моддий маконга бевосита боғлик бўлган ва ундан келиб чикувчи иккиламчи - виртуал (кибер) макон хамда интеллектуал мулк объектлари комплексидан иборат бўлган ҳосила объект ҳисобланиши илмий-назарий жихатдан асослантирилган.
2. Интернет тармоғи ҳамда унда вужудга келадиган фуқаролик-ҳуқукий муносабатларни ҳуқукий тартибга солиш уч усулда: ўзини ўзи тартибга солиш, давлат томонидан тартибга солиш ва биргаликда тартибга солиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилди хамда мазкур усуллар ўртасида энг макбули биргаликда тартибга солиш усули эканлиги асослантирилган.
3. Бугунги кундаги ахборот технологияларининг ривожи, хусусан Интернет тармогининг жамият хаётига таъсири натижасида вужудга келаётган янги ижтимоий муносабатларнинг кенгайиб бориши, ривожланиши хамда ҳукукий тартибга солиниши янги «Кибер хукук» комплекс ҳуқук сохаси шаклланишига олиб келганлиги асослантирилди.
4. Интернет тармоғидаги хукукий тартибга солишни талаб киладиган муносабатларнинг барчаси икки катта гуруҳга ажратилди: биринчи гуруҳ -бу Интернет тармоғи билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар (ташқи Интернет-муносабатлар) ва иккинчи гурух - Интернет тармоғининг ўзида юзага келадиган муносабатлар (ички Интернет-муносабатлар). Интернетда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг хусусиятлари аниқлаштирилиб, бунда ноанъанавий асоснинг мавжудлиги (фақат Интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган фойдаланувчиларгина субъектлар бўлиши мумкин), виртуаллик (фақат сунъий равишда яратилган ва компьютерлар билан кувватланадиган муҳитда, махсус дастурий ва техник таъминот ёрдамида мавжуд бўлиши мумкин), физик чегаралар билан белгиланмаган маконда мавжудлик билан белгиланиши асослантирилди.
5. Интернет тармоғи ва унда вужудга келувчи фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасидаги тушунчаларнинг маъно-мазмунини аниқлаш заруратидан келиб чикиб, Интернет, Интернет тармоғида фуқаролик-ҳуқукий муносабатлар, электрон тижорат, электрон шартнома, веб-сайт, домен номи тушунчаларига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган.
6. Интеллектуал мулк объектлари Интернет тармоғида ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларни ҳуқуқий тартибга солиш ва муҳофазасини таъминлаш ўзига хос мураккабликларга эга эканлиги очиб берилди. Интернет тармоғида интеллектуал мулк хукукларини ҳукукий тартибга солишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ечишга нисбатан икки хил ёндашув мавжудлиги, хусусан давлатнинг аралашуви зарурлиги ва ўзини-ўзи тартибга солиш кераклигини кўрсатувчи ёндашувлар тахдил қилинди ва бундай муносабатларни тартибга солишда давлатнинг (халкаро даражада -давлатларнинг) ҳукуқий аралашуви зарурлиги асослаб берилди.
7. Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш техника воситаларини кўллаш йўли билан белгиланган асарлар ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланишга чеклашларни олиб ташлашга каратилган ҳаракатлар тақикланишини қонун ҳужжатларида белгилаш кераклиги, бунинг натижасида мазкур ҳуқуқларнинг эгаларида янги мутлақ хукук - асар ёки турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланишни назорат қилиш ҳукуки вужудга келиши асослантирилди.
8. Интеллектуал мулк ҳуқуқининг янги объекта сифатида Интернет-сайт таҳлил қилиниб, унинг интеллектуал ҳуқуқлар объекта сифатидаги мохияти тадқиқ этилди. Бунда Интернет-сайт фукаролик ҳуқукларининг мураккаб объекта ҳисобланиши ва бир нечта мустақил, аммо техник жихатдан бир-бири билан муайян усулда яхлит тузилмага богланган интеллектуал ҳукук объектлари (ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари)нинг бирикмасини ўзида ифодалаши, унда мазкур объектлардан хар бирининг мавжудлиги интеллектуал фаолиятнинг ягона оригинал натижаси амал килиши учун зарурлиги ҳақида хулоса килинди хамда Интернет-сайт муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя килиниши кўрсатилди.
9. Интернет тармоғида шартномавий ва шартномадан ташқари мажбуриятлар вужудга келиши, уларнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилди. Бевосита Интернет тармоғида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ташки ва ички бўлишидан келиб чиқиб, Интернет тармогидаги шартномаларни икки гуруҳга, яъни ташки Интернет-муносабатларни тартибга солишга каратилган шартномалар ва ички Интернет-муносабатларни тартибга солишга каратилган шартномалар гурухдарига ажратиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Интернет тармогидаги электрон шартномалар икки тарафлама консенсуал шартномалар бўлиб, улар хак эвазига ва бепул тузилиши мумкинлиги асослантирилди.
10. Электрон савдони самарали ривожлантириш учун мамлакатнинг глобал ва очик бозорга интеграциялашуви хамда мазкур бозорга хос бўлган универсал қоидаларнинг ўзлаштирилишига имконият яратиши мумкин бўлган муайян конунчилик стратегиясини ишлаб чикиш талаб этилиши асослантирилди. Бу, айникса, ташки иқтисодий фаолиятга тегишли бўлиб, бундай муносабатларда электрон тижорат доирасидаги коллизион муаммоларни хал этиш зарурати мавжудлиги асослантирилди.
11. Интернет тармогининг глобаллиги ундаги муносабатлар халқаро характерга эга эканлигини кўрсатиб, бунда ҳукук коллизияси вужудга келиши ва бундай муносабатлар коллизион-ҳукуқий тартибга солиниш кераклиги намоён килинди. Бунда Интернет тармогида коллизион муаммоларнинг энг оптимал ечими коллизион нормаларни унификация килиш хамда эрк мухторияти тамойилини қўллашдан иборатлиги асослантирилди. Интернет тармоғини бирон-бир давлат ҳуқуқи билан боглаш мумкин эмаслиги, лекин, шу билан бирга, Интернет тармоғининг миллий сегментларида юрисдикцияларни белгилаш имконияти мавжудлиги курсатиб берилди.
12. Интернет тармоги виртуал маконни вужудга келтириб, ундаги виртуал фуқаролик-ҳукукий муносабатлар хусусиятларидан келиб чиккан ҳолда хамда уларни ҳар тарафлама ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодексига реал ва виртуал макон тушунчаларини киритган ҳолда фукаролик конун хужжатларининг макон бўйича амал килиши қоидасини мустаҳкамлаш зарурлиги асослантирилди. Бундай қоида мустаҳкамланиши орқали фукаролик қонун ҳужжатлари нормаларини виртуал маконда вужудга келувчи муносабатларга татбиқ қилиш учун тўлиқ ҳукукий асос вужудга келади, яъни бундай қоида реал макон учун мўлжалланган фукаролик қонун ҳужжатларини виртуал муносабатларга кўллаш учун кўприк хизматини ўташи асослантирилди.
Бундай норма Фукаролик кодексига 4‘-модда. Фукаролик конун хужжатларининг макон бўйича амал килиши сифатида куйидаги мазмунда баён этилиши таклиф қилинди:
«4'-модда. Фукаролик конун хужжатларининг макон бўйича амал килиши
Фукаролик конун хужжатлари реал ва виртуал (Интернет тармоги) маконларда вужудга келадиган муносабатларга нисбатан, уларнинг хусусиятларидан келиб чиккан ҳолда қўлланилади.
Фукаролик конун хужжати агар унда бошқача тартиб белгиланмаган ва моҳиятидан факат реал маконда вужудга келиши мумкин бўлган муносабатларгагина нисбатан қўлланилиши мумкинлиги англашилмаса, Интернетда вужудга келадиган, яъни виртуал макондаги ижтимоий муносабатларга нисбатан хам қўлланилади.
Агар виртуал маконда вужудга келадиган муносабатлар уларнинг ўзига хос жихатларидан келиб чиккан ҳолда тартибга солувчи ва бошкача коидаларни белгилайдиган махсус конун кабул қилинган бўлса, виртуал макондаги муносабатларга ушбу махсус конун нормалари кўлланилади.
Тарафлар ўртасидаги виртуал маконда вужудга келган муносабатлар шартномага асосланган бўлиб, шартномада конун хужжатларига зид бўлмаган ўзгача қоида назарда тутилган бўлса, шартноманинг шартлари ўз кучини саклаб колади».
Бундай коида барча фукаролик-хукукий норматив массивни, агар унда бошқача коида белгиланмаган ва мохиятидан бошкача холат англашилмаса, Интернетда вужудга келадиган фукаролик-хукукий муносабатларга нисбатан ҳам тааллуқли бўлиши коидасини келтириб чикаради ва буни таъминлайди.
13. Интернет тармоги объектлари хусусиятларидан келиб чиккан ҳолда ахборотни фукаролик ҳукуки объекта сифатида тўлиқ тан олиш ва тегишли тартибда Фукаролик кодексининг 81-моддасига объект сифатида ахборот киритилиши кераклиги, мазкур холат Интернет тармогидаги объектларни тўғридан-тўғри ахборот кўринишида бўлиши билан фукаролик ҳукуки объекта сифатида тан олиниши ва химоя килинишига хизмат килиши асослантирилди.
14. Фукаролик кодексига битимларни тартибга солишга каратилган ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, уларда электрон битимларни хамда битимларни электрон рақамли имзолар билан тасдиқлашни алохида кайд этиш максадга мувофиклиги асослантирилиб, Фукаролик кодексининг 105 ва 107-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи ишлаб чиқилди. Шунингдек, электрон ҳужжатларни расмий қоғоз хужжатларга тенглаштиришга эришиш учун Фукаролик кодексига куйидаги мазмундаги 353'-модда киритиш таклифи ишлаб чиқилди:
«353'-модда. Ҳужжат
Ҳужжат деб махсус реквизитлар ёрдамида формаллаштирилган, бирон-бир жисмда кайд этилган, хатосиз идентификация килиш ва унинг муаллифи билан боглаш имконини берадиган ахборот эътироф этилади.
Ҳужжатни тайёрлаш, яратиш, саклаш учун топшириш ва (ёки) йўк қилиб ташлаш жараёнида уни тегишли технологиялар ёрдамида бир жойдан бошка жойга кўчириш ҳужжат айланиши деб эътироф этилади.
Электрон хужжат деб электрон ахборот шаклида ифодаланган хужжат эътироф этилади.
Электрон хужжат айланиши деб электрон шаклда амалга ошириладиган ҳужжат айланиши эътироф этилади».
15. Узбекистан Республикасининг 2003 йил И декабрдаги «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонунида тушунчалар аппаратини кенгайтириш, ахборот ресурслари эгаси ҳуқуқларини таъминлашга каратилган 91-модда хамда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузувчи ахборот олиш имкониятини чеклаш тартибини белгилайдиган 122-модда билан тўлдириш кераклиги асослантирилди. Мазкур моддалар куйидаги мазмунда ишлаб чиқилди:
«91-модда. Ахборот ресурсларининг эгаси
Ахборот ресурслари, ахборот тизимлари, технологиялар ва уларни таъминлаш воситаларининг эгаси - кўрсатилган объектларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланишни амалга оширадиган хамда тасарруф этиш ваколатларини қонунда ёки ахборот ресурсининг мулкдори билан тузилган шартномада белгиланган доирада амалга оширадиган субъект».
«122-модда. Муаллифлик ҳукуқи ва (ёки) турдош хукукларни бузиб тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини чеклаш тартиби
Ҳукук эгаси ахборот-телекоммуникация тармокларида, шу жумладан «Интернет» тармоғида ўзининг рухсатисиз ёки бошқа конуний асосларсиз тарқатилаётган муаллифлик хукуки ва (ёки) турдош ҳукуклар объектларини ёки уларни ахборот-телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда олиш учун зарур ахборотни аниқлаган бўлса, алока, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари сохасида назорат функцияларини амалга оширувчи махсус ваколатли органга мазкур объектлар ёки ахборотни тарқатаётган ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини чеклаш чораларини кўриш тўғрисидаги ариза билан кучга кирган суд карорига асосланган ҳолда мурожаат этишга ҳақли.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат функцияларини амалга оширувчи махсус ваколатли орган кучга кирган суд карорига асосланган ҳолда уч иш куни мобайнида муаллифлик ҳукуки ва (ёки) турдош хуқуқларни бузиб таркатилаётган ахборотдан фойдаланиш имконини чеклаш йўли билан ҳукуклар бузилишини тўхтатиш бўйича тегишли чораларни кўради».
16. Товар белгиси ва домен номининг ўзаро нисбати ва бу объектлар эгаларининг ҳуқукларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқкан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига, веб-сайтларни ҳукуқий ҳимоя объектига киритиш ҳамда мавжуд хукукларни таъминлаш ва муҳофаза килиш мақсадида «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг хукукий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуннинг 3 ва 6-моддаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чикилди ҳамда асослантирилди.
17. Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни самарали ҳуқуқий тартибга солиш механизмини шакллантиришга каратилган Узбекистан Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги конунига қуйидаги мазмундаги ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар асослантирилди:
- қонун максади ва қўлланиш доирасини аник кўрсатиб бериш (1 -модда);
- электрон тижорат тушунчаси (3-модда) ўрнига асосий тушунчаларни мустаҳкамлаш;
- электрон тижорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг ваколатлари (8-модда) кенгайтирилиб, бундай ваколатлар таркибига электрон тижорат соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, электрон тижорат соҳасида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, бошка давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш, электрон тижорат иштирокчиларининг ҳуқуклари ва қонуний манфаатларини муҳофаза килиш бўйича чораларни амалга ошириш каби ваколатларни кўшиш;
- электрон тижорат иштирокчиси тушунчасини (10-модда) электрон тижорат субъектлари деб номлаб, бундай субъектларнинг ҳукуқий мақомини, уларнинг турлари ва фаолият йўналишларини очиб бериш;
- ахборот воситачиси (12-модда) тушунчасининг, хукукий мақомини, турлари хамда ким ахборот воситачиси бўлиб ҳисобланмаслигини киритиш, бу оркали ахборот воситачиси бўлган субъект ва унинг соликка солиш механизмларини аниқлаштириш;
- электрон тижоратда шартнома шартларини (14-модда) кенгайтириб, электрон шартнома хусусиятларини, уни тузиш, сақлаш, ҳақикий деб тан олиш ва олмаслик масалаларини тўлик баён килиш;
- электрон тижоратда шахсга дойр маълумотлардан фойдаланиш (18-модда)ни қайта кўриб чиқиб, уни шахсий маълумотларни ҳимоялаш деб қайта шакллантириш, унда электрон тижорат субъектлари ўртасида маълум бўладиган шахсий маълумотларни ҳимояловчи аник ҳукуқий механизм деб ифодалаш;
- электрон тижорат субъектларига хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар, электрон тижорат субъектларининг хавфсизликни таъминлаш бўйича жавобгарлиги, кўлланиладиган ҳукук қоидаларини киритиш.
18. Интернет тармогидаги фукаролик-хукукий муносабатлар доирасида юрисдикцияни белгилаш муаммоси ечимини кўрсатиш мақсадида Узбекистан Республикаси Хўжалик процессуал кодекси хамда Фукаролик процессуал кодекси тегишли моддаларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш таклифи асослантирилди хамда ишлаб чиқилди.
19. Интернет тармогидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солишга каратилган Узбекистан Республикасининг «Миллий Интернет сегменти тўғрисида»ги конун лойиҳаси ҳамда алоҳида йўналишларда бундай муносабатларни тартибга солишни такомиллаштиришга каратилган «Ахборотлаштириш сохасини янада ривожлантириш хамда ахборот-коммуникация сохасидаги ижтимоий муносабатларни ҳукуқий таъминлаш мақсадида Узбекистан Республикасининг айрим конун хужжатларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конун лойиҳаси тайёрланган ва ваколтали органларга юборилган.
20. Интернет тармоғидаги фукаролик-хукукий муносабатларни халкаро-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида тартибга солишда қуйидаги таклифлар асослантирилди:
Интернет тармоги ва ундаги муносабатларни ҳукуқий тартибга солиш ва хукукий режимни белгилашга каратилган универсал халкаро-хукукий ҳужжат кабул килиш;
интеллектуал хукукларни химоя килиш ҳуқуқий механизмларини шакллантиришда конун хужжатларига ва глобал ахборот тармогида интеллектуал мулк ҳукукларини химоя қилиш хукукий методларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатилди. Бунда, интеллектуал мулк сохасида муносабатларни бевосита тартибга соладиган халкаро хукукий хужжатлар (1952 йилги Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида Бутунжахон конвенцияси, 1886 йилги Адабий ва бадиий асарларни мухофаза килиш тўғрисида Берн конвенцияси)га кўшимчалар киритиш зарурлиги, шунингдек глобал даражада - Бутунжахон Интеллектуал Мулк ташкилоти даражасида тўлалигича Интернет тармогида интеллектуал мулк ҳукуқларини химоя қилишга бағишланган алоҳида халқаро-ҳуқуқий хужжат кабул килиш;
халкаро микёсда электрон тижоратни ривожлантириш мақсадида электрон хужжат айланиши тўғрисида махсус халкаро конвенция кабул килиш;
электрон шаклдаги ташқи иктисодий шартномалар тузишга шарт-шароит яратиш мақсадида 2005 йил 23 ноябрдаги Халкаро шартномаларда электрон хабарлардан фойдаланиш тўғрисидаги БМТ Конвенциясини ратификация килиш ва унинг коидаларини миллий конунчиликка имплементация килиш.
21. Интернет тармогидаги домен номлари ва веб-сайтларни фукаролик-хукукий муомаласини таъминлашга каратилган хукукий механизм ишлаб чиқилиб, уларга дойр муносабатлар шартномавий ҳуқуқий бўлиши, бунда мазкур объектларни олди-сотди хамда ижара шартномалари асосида эркин муомаласини таъминлаш зарурлиги асослантирилди ва намунавий шартномалар ишлаб чиқилди.
22. Электрон тижорат соҳасида миллий қонунчилиқда электрон рақамли имзоларнинг ягона кўриниши ва тизими йўқлиги мазкур соҳанинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги намоён қилинди. Бунда мамлакатимиз доирасида электрон ракамли имзоларни унификация килиш ва бундай имзоларни халкаро миқёсда тан олинишини таъминлаш кераклиги асослантирилди.
23. Электрон савдони самарали ривожлантириш учун мамлакатнинг глобал ва очиқ бозорга интеграциялашувига хамда мазкур бозорга хос бўлган универсал қоидаларнинг ўзлаштирилишига имконият яратиши мумкин бўлган муайян қонунчилик стратегиясини ишлаб чикиш талаб этилади. Бу сохада халкаро электрон тижорат билан шугулланадиган юридик шахсларга чет эл валютасида эркин тижорат килиш имконияти яратилиши кераклиги асослантирилди.
24. Миллий цивилистикада илк бор янгича ёндашув асосида виртуал маконда юзага келадиган чет эл элемента билан мураккаблашган фукаролик-хукукий муносабатларни коллизион-хукукий тартибга солишни шакллантиришга хизмат килувчи коллизион богловчилар тизими (сервер жойлашган жой қонуни, провайдер рўйхатдан ўтган жой конуни, миллий домен конуни) ишлаб чикилди.
Шунингдек, Интернет тармогидаги хукукий муносабатлар доирасида келиб чиқадиган низолар бўйича юрисдикцияни ва низо доирасида қўлланиладиган ҳуқуқни аниқлаш коидалари илмий-амалий жиҳатдан тахдил қилиниб, конун ҳужжатларига куйидаги коидаларни киритиш оркали бундай масалани хал этиш мумкинлиги асослантирилди:
1) агар хорижий хукукий тартибот билан алока аник (индивидуаллаштириш воситаларига бўлган хорижий ҳуқуқлар бузилган) бўлса ёки тарафлар хорижий хукукий тартиботни қўллашни талаб килаётган бўлсалар, қўлланиладиган ҳукуқ тўғрисидаги масалани суд мамлакатининг якин алока принципи мазмунини муайян муносабатга татбиқан ёритувчи коллизион нормалари асосида хал этиш лозим;
2) агар хорижий хукукий тартибот билан алоқа аник бўлмаса, масалани ечишда куйидаги ёндашувни қўллаш лозим:
- агар суд карори чет эл давлати ҳудудида тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлса, суд коллизион масалани хал этиши ва қўлланиладиган ҳукуқни белгилаши лозим;
- агар суд карори мазкур давлат худудида ижро этилиши лозим бўлса, суд мамлакати ҳуқуқи кўлланилиши лозим.
Диссертация доирасида бошқа бир катор назарий ва амалий таклиф ва хулосалар шакллантирилган бўлиб, уларнинг барчаси умумий жиҳатдан ахборот технологиялари сохасидаги ижтимоий муносабатларни хукукий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича миллий доктринани бойитишга, конун ҳужжатлари ва ҳукуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат килади.
Қоратоғ ва Марказий Қизилқум фосфоритларидан экстракцион фосфат кислота ишлаб чиқаришнинг такомиллашган ва концентрланган фосфорли ўғитлар олиш технологияларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда деҳқончилик учун ер майдонларининг камайиши ва сайёра аҳолисининг ўсиши туфайли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш биринчи даражали вазифа хисобланади. Шу сабабли, агросаноат комплексини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўсимликларни ўсиш ва ривожланиш стимуляторлари билан таъминлаш кишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишнинг асосий омили хисобланади. Минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш 50% гача кўшимча ҳосил беради. Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини керакли ўғитлар билан таъминлаш устувор вазифалардан бўлиб қолмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен минерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалигини азотли, фосфорли ва калийли ўғитларга бўлган талабини тўла таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга ошириб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада кузги шудгорлаш учун энг зарур бўлган концентрланган фосфорли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш юзасидан бажарилган тадкиқотлар натижасида махаллий хомашёлардан олинган минерал ўғитларни (PS-Agro, аммофосфат, супрефос ва ҳ.к.) алохида таъкидлаш мумкин. Саноат ишлаб чиқаришини сифат жихатидан янги босқичга кўтариш, махаллий хомашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида тайёр махсулот ишлаб чиқаришни янада жадаллаштириш, принципиал жихатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чикқан ҳолда Марказий Қизилкум фосфоритларини казиб олиш ва бойитиш, уни концентрланган фосфорли ва мураккаб ўғитларга қайта ишлаш бўйича кувватларни янада ошириш хамда Республиканинг фосфорли ўғитларга бўлган талабини тўла кондириш муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда жаҳонда фосфатли оой хомашё конлари камайиб бораётганлиги сабабли ишлаб чикаришга паст навли ва юқори магнийли фосфоритларни қамраб олган ҳолда концентрланган фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияларини яратишга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада паст навли магнийли фосфоритлар асосидаги экстракцион фосфат кислота (ЭФК) дан фойдаланган ҳолда қўшалоқ суперфосфат технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Концентрланган фосфорли ўғитлар технологиясини яратишда катор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: мақбул хоссаларга эга бўлган концентрланган ва фаолланган фосфат кислота эритмаларини олишнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш; аммоний нитрат иштирокида 35-40% Р2О5 концентрациягача буглатилган магнийли фосфат кислота эритмалари билан фосфоритларни парчалашнинг мақбул технологик кўрсаткичларини аниклаш; паст навли фосфоритлардан сульфатлар ва фтордан тозаланган ЭФК ҳамда уни асосида юкори навли аммофос олиш технологиясини яратиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади магнийли фосфоритлардан олинган экстракцион фосфат кислотани (ЭФК) қўшимчалардан тозалаш ва фаоллаштириш усулларини ҳамда юкори магнийли фосфоритларни ЭФКга қайта ишлаш ва иккиламчи фосфатларни фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ва микроэлементли ўғитларга қайта ишлаш технологияларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи марогаба курсагкичларни ўлчашнинг кенг қамровли доирасида Н3РО4-Н2О, H3PO4-MgSO4-H2O, H3PO4-MgSO4-NH4NO3-H2O ва таркибида аммоний нитрат бўлган магнийли ЭФК системаларида қайнаш ҳарорати, тўйинган буғ босими, буғ ҳосил бўлиш иссиқлиги, электр ўтказувчанлиги ва pH қиймати аникланган;
аммоний нитрат иштирокида ЭФК концентрланган эритмалари физик-кимёвий ва реологик хоссаларининг яхшиланиши магний сульфат гидратларининг бузилиши ҳисобига содир бўлиши исботланган;
магнийли фосфоритлар асосидаги фосфат кислотанинг аммоний нитрат иштирокида фаолланиш мумкинлиги аникланган;
биринчи маротаба майдаланиш пайтида Қоратоғ фосфатли хомашёси компонентларининг маълум изчилликда тақсимланиши, фосфорит парчаланиш даражасига заррачалар ўлчамининг таъсири, заррачалар ўлчами ортиши билан парчаланиш даражасининг минимум орқали ўтиши аникланган ва бунда кальций сульфат майда кристалларининг йирик заррачалар сиртида куйқа қатлам ҳосил қилиш сабаблари асосланган;
фосфат кислотани сульфат кислотали экстракциялашда фосфоритларнинг парчаланиш жараёни хамда кальций сульфат дигидрати кристалланишига магнийнинг таъсири аникланган;
жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
жараён боскичларини камайтириш ҳисобига кислота тозалаш жараёнини жадаллаштириш таъминланадиган ЭФК ишлаб чиқариш технологик циклида ЭФКни фтор ва сульфатлардан бир пайтнинг ўзида тозалаш ҳамда МҚ фосфоритларидан таркибида 52,0% дан кам бўлмаган Р2О5 бўлган экологик тоза махсулот - юқори навли аммофос олиш мумкинлиги аникланган;
иккиламчи фосфатларни концентрланган ва аммоний нитрат билан фаолланган ЭФК ва микроэлементли ЭФКда парчалаш йўли билан концентрланган фосфорли ўғитлар ҳамда микроэлементли ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар хисобланади:
1. Н3РО4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - Н2О, Н3РО4 - MgSO4 - NH4NO3 - Н2О системаларда физик ва физик-кимёвий хоссаларни ўрганиш натижасида магнийли фосфат кислоталарни концентрлашда магний сульфат ва аммоний нитратнинг таъсир механизми аниқланди. Аммоний нитрат иштирокида фосфат кислотали эритмалардаги биринчи водород ионлари микдорининг ортиши ва pH муҳитининг камайиши кўрсатиб берилди, бу эса концентрлашда ЭФК физик-кимёвий ва реологик хоссалари ўзгариши, магний сульфат гидратларининг бузилишини тасдиқлайдиган буғ ҳосил бўлиш иссиқлигининг камайиши, тўйинган буғ босими ва электр ўтказувчанлигини ортишида ўз аксини топади.
2. Аммоний нитрат иштирокида таркибида магний бирикмалари бўлган ЭФК ва унинг буғлатилган эритмаларининг кимёвий фаоллиги ортиши мумкинлиги аникланди. Аммоний нитрат иштирокида трикальцийфосфатнинг эрувчанлиги 99,13% га ортиши кузатилади.
3. МҚ фосфоритларидан фосфат кислотани экстракциялаш технологик циклининг ўзида экологик тоза олий навли аммофос олиш имкониятини берадиган ЭФКни кўшимча харажатларсиз сульфатлар ва фтордан тозалаш технологияси яратилди.
4. Фосфоритларнинг 100 мкм дан йирик заррачаларини олдиндан ажратиш йирик ўлчамдаги кальций сульфатнинг кристалланиши натижасида экстракцион бўтқа фильтрланиш хоссаси ортишини таъминлаши аниқланди.
5. Қоратоғ фосфоритларини олдиндан 600-700°С ҳароратда термик қайта ишлаш кўпик ҳосил бўлишининг кескин камайишига, фосфорит парчаланиш жараёнининг ва кальций сульфат кристаллари ҳосил бўлишининг яхшиланишига ҳамда экстрактор унумдорлигининг ортишига олиб келиши аниқланди. Бунда фосфат кислота унуми 2,2-2,4% га ортади ва 92-93% ни ташкил этади.
6. Қоратоғ магнийли фосфоритларини фосфат кислотал и парчалаш ҳамда кислотали ва аммонийлашган қўшалоқ суперфосфат олишнинг мақбул шароитлари ишлаб чиқилди. Парчалаш жараёнининг мақбул шароити: буғлатилган ЭФК концентрацияси 35-37% Р2О5, ЭФКни буғлатиш жараёнида қўшиладиган аммоний нитрат микдори 1,5-2,0%, фосфорит:ЭФК(100% Р2О5) масса нисбати 1:( 1,0-5-1,5), парчалаш давомийлиги 1,5-2,0 соат, фосфатли хомашёни парчалаш ҳарорати 60°С ва бўтқани қуритиш ҳарорати 105°С хисобланади. Бунда фосфатли хомашёни парчаланиш даражаси бўтқада 84-87% ни, куритилган махсулотда 98-99% ни ташкил этади.
7. Яратилган технологиялар Олмалиқ «Ammofos-Maxam» АЖнинг ишлаб турган аммофос ишлаб чикариш жихозларида саноат ишлаб чиқариши шароитида синовдан ўтказилди ҳамда янги ўғит - супераммофосфатнинг 1000 тоннадан ортиқ микдордаги саноат тажриба намунаси ишлаб чиқарилди. Супераммофосфат ишлаб чикариш аммофосга солиштирилганда сульфат кислота солиштирма сарфини 15-20% га, аммиакни 60-80% га хамда чиқиндига чиқариб юбориладиган фосфогипсни 15-20% га камайтиришни таъминлаб беради.
8. МҚнинг ЮКФК ва камбағал (ЮҚК, БФХ ва ЧФ) фосфоритларини микроэлементли фаолланган ЭФКда парчалаш йўли билан таркибида мис ва рух микроэлементлари тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар олиш мақбул шароити аниқланди: фосфат кислота концентрацияси ~35% Р2О5, n=l:(1,25-s-l,5), парчалаш жараёни давомийлиги 1,5-2,0 соат, pH 2,8-3,5, куритиш харорати 100-105°С.
9. Микроэлементлар тутган азотфосфоркальцийли ўғитлар технологияси «Ammofos-Maxam» АЖ ва «Қўкон суперфосфат заводи» АЖда саноат ишлаб чикариш шароитига мослаштирилган курилмаларда синовдан ўтказилди ва тажриба намуналари ишлаб чиқарилди.
10. Қоратоғ фосфоритлари асосидаги қўшалоқ суперфосфат ҳамда МҚ фосфоритлари асосидаги азотфосфоркальцийли ўғитларнинг ихтисослашган муассасаларда ўтказилган агрокимёвий синовлари уларнинг юқори самарадорлилигини ва аммофосга тенглашишини кўрсатди. Ўғитлар таркибига микроэлементларнинг кириши ҳосилдорликни 13% га оширади.
11. Техник-иктисодий ҳисоблар ЭФКни бир вақтда сульфатсизлантириш ва фторсизлантириш ҳамда АФКЎ ишлаб чиқаришнинг юқори иктисодий самарадорликка эга эканлигини кўрсатди. 100 минг тонна юқори навдаги аммофос ва АФКЎ ишлаб чиқарилганда соф фойда йилига мос ҳолда 9,4 млрд. сўм ва 27,96-30,79 млрд. сўмни ташкил этади.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл тупроқларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши ва уларнинг рекультивацияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда турли саноат тизимлари фаолияти, фойдали кизилма конларини қазиш, улардан турли соҳаларда фойдаланиш жараёнлари ва антропоген омиллар таъсирида тупрок қопламининг кимёвий ифлосланиши, уларнинг хосса-хусусиятларини ўзгариши хамда унумдорлигининг пасайиши кузатилмокда. 'Тупроқларнинг ифлосланиши турли шаклларда вужудга келиб, уларнинг деградациясига, хосилдорлигининг сифат ва микдор жиҳатдан пасайишига хамда экосистема билан боглик муаммоларни шаклланишига олиб келмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгач барча соҳаларда, жумладан ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳаларида илмий, амалий ишлар тизимли йўлга қўйилди хамда муайян натижаларга эришилди. Бу борада турли тупрок типлари бўйича нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланишнинг генетик катламлар ва масофалар бўйича фарклари исботланди, тупрок унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлар хамда мос коэффицентлари ишлаб чиқилди, чўл минтақаси тупроклари учун рекультивациянинг индивидуал тадбирлари ва биологик усулга асосланган технологияси яратилди. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этишга каратилган чора-тадбирлар доирасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд муаммоларни замонавий биологик технологиялар асосида хал этиш, органик дехқончиликни кенг жорий этиш каби тадбирларга алохида эътибор қаратилмокда.
Бугунги кунда жаҳонда нефть ва нефть махсулотлари билан турли даражада ифлосланган тупроқлар учун ҳудуд иқлим шароитига мое рекультивация тадбирларини яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Чўл минтакаси шароитида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланган тупроклар рекультивацияси учун манбалар бўйича ифлосланиш ҳолатини, улардаги фарқларни ўрганиш, тупрокларнинг физик-кимёвий, агрокимёвий, микробиологик, биологик хоссаларини аниклаш, рекультивация омиллари, алгоритми, боскичларини ажратиш, тупрок хоссалари ва ифлосланиш тавсифини инобатга олган тарзда тадбирларни танлаш, рекультивация жараёнини даврлаштириш, тупрок унумдорлигининг дастлабки тикланиш кўрсаткичлари, улар учун тегишли коэффицентлар ишлаб чиқиш, тупрокларнинг хозирги ифлосланиш холатини тахдил килиш, келажакда ифлосланиш бўйича башорат килинган хаританомаларни яратиш, олинган натижалар асосида ер ресурсларидан окилона фойдаланиш тадбирларини белгилаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2460-сон Қарори, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 31 майдаги «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5065-сон Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл минтақаси тупрокларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини манбалар бўйича фарқларини ажратиш, биологик тозалаш усулига асосланган рекультивацияни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор чўл минтақасида таркалган бир неча тупроқ типларининг нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш манбалари кесимида масофалар, тупрок катламлари бўйича фарқлари очиб берилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтакаси тупрокларида органик ва антропоген углерод ҳамда гумус микдорининг ўзгариши аникланган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган чўл минтақаси тупроклари учун MFD-100 Pseudomonas stutzeri, MFD-200 Pseudomonas catyophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis штаммлари биргаликда қўлланилган рекультивация технологияси ишлаб чиқилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқлар рекультивациясининг индивидуал омиллари, алгоритми, босқичлари ишлаб чиқилган ҳамда рекультивация жараёнининг даврлаштирилиши яратилган;
нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланган тупроқларнинг рекультивациясидан сўнг тупрок унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари ва коэффицентлари ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди чўл тупроқларининг нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланишида нефть конлари ҳамда нефтгаз саноат тизими асосий ифлословчи манба ҳисобланиб, ифлосланиш даражаси нефть конидан узоқлашган сари камайиши, нефтгаз саноати тизимида ортиб-камайиши, тупрок қатламлари бўйича эса, ҳар икки манбада юкоридан пастга томон бир текис камайиб бориши аниқланди. Ифлосланишнинг вужудга келиши ва таркалишида нефть конида техник носозлик ва ҳалокатли ҳолатлар, нефтгаз саноати тизимида ҳароратнинг юқорилиги хамда шамолнинг тезлиги асосий омил эканлиги асосланди, ифлосланиш ҳолати нефть кони бўйича I, II, III, нефтгаз саноати бўйича II, III, ва IV минтакаларда юқори бўлади.
2. Нефть ва нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш натижасида тупроклар огир металлар (As, Cd, Си, Sb, Cr, Pb, Ni V) билан турли хил даражада ифлосланган. Натижалар тахдилига кўра тупроклар нефть кони атрофида асосан As, Cd, Ni, Си, Sb, V билан, нефтгаз саноати атрофида эса Cr, Pb, Ni билан ифлосланади.
3. Урганилган барча тупроклар таркибида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланиш даражасига мос равишда углерод микдори ортган, бу углерод антропоген углерод (Сан„,.) хисобланиб, тупрок гумуси билан корреляцией боғликликка эга эмас хамда тупрок унумдорлиги учун ахамиятсиздир.
4. Нефть ва нефть махсулотлари концентрацияга (5-15%) боғлиқ ҳолатда тупроклар таркибида тадкик этилган агрегатлар (0,25; 0,5; 1; 2; 3; 5; 7; 10 мм) микдорига сезиларли даражада таъсир кўрсатиши, жумладан 0,25 мм агрегатлар микдори камайиши, 2-3 мм агрегатлар микдори ортиши исботланди.
5. Рекультивациянинг индивидуал омиллари сифатида - ифлосланиш тавсифи (нефтнинг кимёвий таркиби ва хоссалари, ифлосланиш муддати, кучсиз, ўрта, купли ва жуда купли ифлосланиш даражалари), иқлим омили (шамол, ҳарорат), тупроқнинг кимёвий таркиби (кимёвий таркиб ва органик модда), тупрок хоссалари, тупрокнинг микробиологик кўрсаткинлари (нефть парналовни, нитрификатор, денитрификатор бактериялар, актиномицетлар ва замбуруглар), тупрокнинг биологик кўрсаткинлари (тупрок ферментлари ва нафас олиш фаоллиги) ташкил этди.
6. Узбекистоннинг жанубий ҳудудида таркалган нўл тупроклар улун рекультивацияга тайёрлаш алгоритми, рекультивациянинг индивидуал вариантлари, босқинлари ишлаб ниқилди. Биологик тозалаш усулига асосланган рекультивация технологиясини 3 давр, 3 боскин давомида, 6 турдаги 11 та нора-тадбирлар мажмуидан ташкил топган тавсифда амалга ошириш тавсия қилинди.
7. Тупрок қопламининг тозаланишида вақт сарфи кунсиз—»ўртана—>кунли—>жуда купли ифлосланиш даражалари, шунингдек сугориладиган сур кўнғир—»такирли—>суғориладиган ўтлоқи-аллювиал—>сур қўнғир—>суғориладиган такирли-ўтлоқи—>кумли чўл тупроқлари кетма-кетлигида ортиб борди.
8. Чўл минтақаси суғориладиган ва суғорилмайдиган тупроқлари учун тупроқ унумдорлигининг тикланиш кўрсаткичлари (умумий микроорганизмлар микдори, фермент ва нафас олиш фаоллиги, намлиги, агрегатлар микдори, pH муҳити, гумус, органик модданинг гумификация даражаси, органик углерод, ялпи азот, ҳаракатчан фосфор ва калий, ўсимликлар уругининг унувчанлик даражаси, хажм массаси, микроэлементларнинг ҳаракатчан шакли) ва коэффицентлари ишлаб чиқилди.
9. Тупроқларнинг нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланиши олдиндан башорат қилиш бўйича ишлаб чикилган хаританомаларга кўра, келажакда Сурхондарё вилоятининг жанубий, марказий, марказий-шаркий ҳудуд тупроқлари ифлосланиш ҳавфи юқори, шимолий, шимолий-гарбий ҳудудларида ифлосланиш хавфи кам, Қашқадарё вилоятининг гарбий, гарбий-жанубий, марказий худуд тупроқларининг ифлосланиш хавфи юкори, шарқий, жанубий, шимолий-шаркий худудларида ифлосланиш хавфи камлиги башорат килинди.
10. Чўл минтакаси шароитида нефть ва нефть махсулотлари билан ифлосланган, шўрланмаган ва кучсиз шўрланган тупроклар рекультивация жараёнида MFD-100 Pseudomonas stutzeri, MFD-200 Pseudomonas caryophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis, ўртача шўрланган тупроқларда MFD-200 Pseudomonas caryophyllis, MFD-5000 Bacillus subtilis бактерия штаммларини 2,0x10s - 8,2x10й ҳуж/мл титрида биргаликда қўллаш тавсия этилди.
11. Рекультивациянинг биоремедиация жараёнини фаоллаштириш учун кучсиз шўрланган, суғориладиган тақирли-ўтлоқи ва сур қўнғир тупрокларда беда (Medicago falcata L.), ўртача шўрланган суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларда қанд жўхори {Sorghum saccharatum), суғориш имконияти бўлмаган тақирли ва сур қўнғир тупроқларда ёвшан (Artemisia diffusa H.Krasch), қумли чўл тупрокларда қиркбуюрғун (Anabasis eriopoda (Scnrcnk) Benth) ўсимликларидан фойдаланиш тавсия этилди.
Олманинг (malus mill) клон пайвандтагларида интенсив боғдорчилик учун сертификатланган кўчат етиштириш технологиясининг илмий асослари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё боғдорчилигида, хусусан олма етиштиришда кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги интенсив боғларга ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берувчи, боғларнинг хосилга кириш муддатини тезлаштирувчи, агротехника ишлари ва хосилни йигиб-териб олиш тадбирларини қулайлаштирувчи, ҳосилдорликни анъанавий боглардагига нисбатан 2-3 мартагача оширишга имкон берувчи омил сифатида қаралмокда1. Бундай боғлардан олинаётган йиллик ялпи ҳосил дунёда олма етиштириш бўйича етакчилик килаётган Хитой давлатида 39,682 минг тонна, АҚШда 4,082 минг тонна ва Туркияда 3,128 минг тоннани ташкил этмокда2. Шунингдек, кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги интенсив боглар озик-овкат хавфсизлиги глобаллашиб бораётган бугунги кунда майдон бирлигидан мўл ва сифатли ҳосил олишда тобора долзарб аҳамият касб этмокда.
Мамлакатимиз боғдорчилигида олма етиштиришни кучсиз ўсувчи пайвандтаглардаги юқори самарали интенсив боғларга ўтказиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бунинг натижасида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, боғларнинг ҳосилга киришини тезлаштириш, уларнинг фойдаланиш даврини узайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва экспортни кўзда тутувчи жахон стандартларига мос мева етиштириш максадида республикамиз тупрок иклимига мос, интенсив бог барпо килиш имконини берувчи пайвандтагларни кўпайтириш, янги истиқболли пайвандтагларнинг сув ва озуқа тартибларини ишлаб чикиш, уларнинг энг мақбулларини танлаш ва пайванд килиш технологияларини такомиллаштиришга эришилмокда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги ПФ-4947-сон Фармонининг устувор йўналишларида пахта ва бошокли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озука ва ёг олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив бог ва узумзорларни жойлаштириш хисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш алохида кўрсатиб ўтилган.
Дунё богдорчилигида кучсиз ўсувчи олма пайвандтагларидан фойдаланиш оркали юқори хосилдор (анъанавий богларга нисбатан 2 ва ундан кўп марта ортик), тез ҳосилга кирувчи, парваришлаш ва ҳосилни йигиб олиш бўйича барча ишларни осонлаштирувчи янги типдаги интенсив богларни барпо килиш имконияти яратилмокда. Республика тупроқ-иклими шароитида бундай пайвандтагларнинг ўсиш ва ривожланишини морфо-биологик нуқтаи назардан ўрганиш, улар орасидан интенсив бог барпо килиш имкониятини берувчи истиқболли шаклларни танлаш, ушбу пайвандтагларни жадал кўпайтириш технологиясини ва озука, сув тартиби хамда пайванд килишнинг самарали технологияларини ишлаб чикиш республика богдорчилиги учун долзарб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сон «2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини хом ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонининг 3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш банди хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олманинг интенсив типдаги саноат боғларини барпо қилишда унинг вегетатив кўпайишини таъминловчи клон пайвандтагларидан фойдаланган ҳолда сертификатланган кўчатларини етиштиришнинг самарали технологиясини ишлаб чикиш.
Тадқиқотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ист-Моллинг ва Моллинг-Мертон коллекциясининг вегетатив йўл билан кўпайтирилувчи олма пайвандтаглари типлари ўсиши ва ривожланишининг морфо-биологик хусусиятлари аникланган;
пайвандтаглар ер устки қисмининг ўсиш кучи бўйича гуруҳларга ажратилиб, минтақавий таснифланган;
пайвандтаглар новдалари, куртаклари ва илдиз тизимининг совукқа чидамлилиги аникланган;
ўсимликларнинг сув ва озука билан таъминланганлик даражасига боғлиқ равишда олманинг она пайвандтагларини ёшига хос маҳсулдорлиги аниқланган;
пайвандтагларни ёғочлашган новдаларидан ўстиришнинг қулай шароитлари аникланган;
олма пайвандтагларини микроиклими бошқариладиган махсус иншоотда сунъий субстратларда ярим ёғочлашган яшил каламчаларидан етиштиришнинг янги технологияси ишлаб чикилган;
пайвандтаг ва пайвандуст комбинацияларида хужайраларнинг камбиал фаоллик суръатининг мос тушишидан келиб чиқиб, куртак пайванд қилишнинг қулай муддатлари аникланган;
куртак пайванд килиш муддатлари, пайвандуст куртакларининг яхши тутиши ва сертификатланган олма кўчатлари чиқиши ўртасида юкори даражадаги боғлиқлик (г=0,93-1,00) аникланган.
Хулосалар
1. Ўсиш кучи бўйича Ист-Моллинг ва Моллинг-Мертон коллекцияси пайвандтагларининг морфо-биологик хусусиятлари бўйича қуйидаги типлари ажратилди: жуда кучли ўсувчи - Mil, MV, ММ101, ММ 105 ва ММ 109; кучли ўсувчи - MIV, MX ва ММ 110; ўртача ўсувчи -Mill, MVI, MXVI, MM 104 ва MM 106; пакана - MVIII ва MIX.
2. Вегетатив йўл билан кўпаядиган Ист-Моллинг она коллекциясида юқори новда ҳосил қилувчанлик хусусияти билан МХШ пайвандтаги ажралди - 250 дона/ўсим., Моллинг-Мертон коллекциясида шундай хусусиятга ММ 101 пайвандтаги эга хисобланади- 278 дона/ўсим.
3. Ўрганилган олма пайвандтаглари ичида кишки совукларга (-25-30°С) энг юқори чидамлилиги билан уруглик пайвандтаг Сиверс олмаси ажралиб турди, унда мажбурий тиним даврида бир йиллик новдаларнинг зарарланиши амалда кузатилмайди ва фақатгина танг хароратда (-32°С) бир йиллик новдаларнинг 17% нобуд бўлиши кузатилади.
4. Вегетатив кўпаювчи олма пайвандтаглари Ист-Моллинг коллекция-сидан қуйи ҳароратларга чидамлилик MVII, Mill ва MIX, Моллинг-Мертон коллекциясида эса ММ 104, ММ 106, ММ 101 ва ММ 105 каби пайвандтагларда кузатилади, уларда новдаларнинг сакланувчанлиги 86% га етади.
5. Ўсув жараёнларининг фаоллашиши - ўсимликларнинг тиним холатидан вегетацияга ўтиши даврида куртаклар хаво хароратининг пасайишига энг сезгир бўлиб қолади. Уларда ушбу даврда -20°С хароратда куртакларнинг нобуд бўлиши 8-36% ни ташкил этади, -25°С да ушбу кўрсаткич 1,5-2,5 марта ортади ва 25-66% га етади.
6. Илдиз тизимининг алоҳида қисмларидан қопловчи илдизлар ҳарорат-нинг пасайишига энг сезгир ҳисобланади. Ист-Моллинг коллекциясида ушбу омилга MVI, MVII ва MIX, Моллинг-Мертон коллекциясида - ММ101, ММ 104 ва ММ110 пайвандтаглари энг чидамлилиги билан ажралди. Уларда тупроқ харорати -6°С гача пасайганда копловчи илдизларнинг 88-97% кисми сакланиб колади, -9°С да илдизларнинг нобуд бўлиши 18-21,5% ортади ва 55,5-70,0% га етади.
7. Минерал ўғитлар ва чириган гўнг М1Хва ММ 106 пайвандтаги ўсимликларини илдиз орқали озиқланишини кучайтиргани ҳолда, она тупларнинг новда хосил килувчанлик хусусиятини назоратга нисбатан она кўчатзор барпо қилингандан кейинги иккинчи йилда 2-8% га, учинчи Йили 16-45% га оширади. Она тупларнинг ривожланиши бўйича энг яхши нати-жалар ўғитларни РбоКзо кузда + N120 эрта баҳорда + озиқлантириш P30N30 майда + N30 июнда тартибида хамда алоҳида гўнг берилганда олинади.
8. Бўз тупроқли ерлар шароитида олманинг вегетатив кўпаювчи пайвандтагларини вертикал пархиш услубида кўпайтиришда уларни тўққиз марта вегетацион суғориш етарли ҳисобланади (майда - 2, июнда - 2, июлда -2, августда - 2 ва сентябрда - 1 марта), бу эса тупрокнинг сугориш олди намлигини, яъни тупрокнинг илдиз ҳосил бўлувчи катламида йил давомида тўла нам сигимга нисбатан77-79% чегарасида ушлаш имконини беради.
9. Яшил каламчаларнинг юқори илдиз отувчанлиги (62-77%) MV, MIX, ММ 106, Қрим дусени, №490, Бобоараб ва Хазорасп олмаси пайвандтагларида, ўртача илдиз отувчанлик (48-56%) МП, MIV, MVIII ва ММ 105, паст илдиз отувчанлик (34-42%) MI, Mill, MVI, ММ 104 ва ММ 109 пайвандтагларида ва жуда паст илдиз отувчанлик (22,5-31,5%) MVII,MXIII, MXVI ва ММ 107 пайвандтагларида кайд этилди. Улар вегетация якунида ИМК билан ишлов берил-маганларга нисбатан ривожланишда 2,5 баробар илгарилаб кетиши кузатилади.
10. Тошкент вилояти шароитида кучли ўсувчи олманинг клон пайвандтаглари новдаларида кужайраларнинг юқори камбиал фаоллиги 25 июлдан 30 сентябргача, ўртача ўсувчи пайвандтагларда 25 июлдан 15 сентябргача ва пакана пайвандтагларда 15 июлдан 25 августгача бўлган муддатда кузатилади, мос колда даврлар узунлиги 65, 50 ва 40 кунни ташкил этади.
11. Пайвандтаг каламчаларининг илдиз отиши учун яхши шароит уларни кузда тайёрлаб кўйиб, баҳорда экишда юзага келади. Ушбу колатда кар иккала пайвандтагда кам кўчатзорга экилган каламчаларнинг илдиз отувчанлиги 49,2-55,4% га етади. Қаламчаларни бакорда тайёрлашда ва уларни шу даврда экишда, шунингдек, кузда тайёрлаш ва экишда каламчаларнинг илдиз отувчанлик кўрсаткичи иккала пайвандтагда кам 34,5% ни ташкил этади. Қаламчаларни кар иккала колатда кам новданинг учки ва ўрта қисмидан тайёрлаш тавсия этилади.
12. Олманинг Тошкент Боровинкаси навини пайванд қилишнинг сифати кучли ўсувчи MV, ўртача ўсувчи MVII ва пакана MIX пайвандтагида 15 июлдан 15 августгача бўлган муддатда яхшиланади. Олманинг ёзги Жонатан навида ушбу ҳолат юқоридаги кучли ва ўртача ўсувчи пайвандтагларда 25 июлдан 30 августгача, MIX пайвандтагида 15 июлдан 25 августгача кузатилади. Кечпишар Ренет Симиренко MV пайвандтагига 25 июлдан 25 сентябргача, MVII пайвандтагига - 25 июлдан 15 сентябргача, MIX пайвандтагига -25 июлдан 25 августгача пайванд қилинганда уларнинг тутиш сифати 90,4 дан 96,7% гача етади.
13. Олма пайвандтагларини микроиклими бошқарилувчи махсус иншоотда кум ва чириндининг 1:1 нисбатдаги аралашмасидан ташкил топган сунъий субстратни қўллаган ҳолда етиштириш стандарт пайвандтагларнинг чиқишини 684000 дона/га гача етказишни таъминлайди, бу эса вертикал пархиш усулида етиштиришга нисбатан 7,5 баробар юқоридир. Бунда маҳсулот етиштириш таннархи одатдаги технологияга нисбатан 9,1 баробар пасаяди, пайвандтаг ишлаб чиқариш рентабеллиги эса 384% гача етади.
14. Пайвандтаг ва пайвандуст ўсимликлари ҳужайраларининг камбиал фаоллигини ҳисобга олган ҳолда, куртак пайвандни ўз вақтида ўтказиш куртакларнинг тутиб кетиши ва стандарт олма кўчатларининг чиқишини оширади (41741 дна/га гача), бунда кўчатзорнинг хар бир гектар майдонидан 11,992 млн. сўмгача соф фойда олиш, етиштирилган хар бир кўчатнинг таннархини 194,6 сўмгача тушириш ва кўчатзорнинг ишлаб чиқариш рентабеллигини 217% гача кўтариш имконияти вужудга келади.
Антифосфолипид синдроми ва анамнезида репродуктив йўқотишлар мавжуд аёлларда перинатал асоратларнинг профилактикаси ва давоси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғликни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра кутилган хомиладорликларни йўқотиш кўрсаткичлари ҳамон юкорилиги нафақат тиббий, балки ижтимоий аҳамиятга моликдир. Акушерлик амалиётининг долзарб муаммоларидан бири ҳомила тушиши бўлиб, 10-25% ни ташкил қилади ва бу кўрсаткич юкорилигича қолмокда1. Бир қатор муаллифлар маълумотларига кўра ҳомила йўқотиш сабабларининг 55-62% ни коагуляция протеинлари ёки тромбоцитлар деформацияси ташкил қилиб, антифосфолипид синдроми (АФС) шулар жумласига киради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини мустахкамлаш, айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Соғлиқни саклаш тизимида амалга оширилган кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида салмоқли кўрсаткичларга эришилди. Жумладан охирги ўн йилда ўпка артерияси тромбоэмболияси (УАТЭ) натижасида кузатилган оналар ўлими 8,2% қисқарган. Бугунги кунда ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш борасида «оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чакалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш мақсадида хомиладор аёлларни оммавий барвақт перинатал скрининг текширувларни ўтказиш, акушерлик асоратларини эрта аниқлаш тадбирларини амалга ошириш зарур».
Жаҳонда репродуктив йўқотишлар мавжуд аёлларда антифосфолипид синдромини эрта ташхислаш, даволаш ва асоратларини олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юкори самарадорлигига эришиш максадида катор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада акушерлик асоратлари мавжуд фертил ёшидаги аёлларда тромботик асоратлари ва уларнинг рецидивини олдини олиш мақсадида антикоагулянтларни қўллаш асосланган, репродуктив ёшдаги аёлларни саломатлигини саклаш максадида скрининг текширув тизимига жалб қилишни такомиллаштириш, репродуктив ёшдаги аёлларни скрининг йўлини оптимал тактикасини танлаш, репродуктив асоратларни келтирувчи хавф омилларини олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш, АФС асоратларини камайтиришга каратилган алгоритмни ишлаб чикиш, фертил ёшидаги аёлларни соглиги ва хаёт сифатини яхшилашга каратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алохида ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон карори билан тасдиқланган «Соғлом она ва бола Йили» давлат дастурини ишлаб чикиш ва амалга оширишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорлари, 2016 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳақида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари Стратегияси» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда ҳомиладорликкача ва ҳомиладоролик даврини олиб бориш тактикасини такомиллаштиришга кўра даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
антифосфолипид синдроми ва репродуктив йўқотишлар аникланган ҳомиладорларда гемостаз мезонларининг скрининг синамалари D-димер ва ЭФМК кўрсаткичлари ортиши ва ҳомила нобуд бўлишига таъсир этиши, ҳужайра молекуласи адгезиясининг тўкима факторлари фаоллашуви остида тромблар ҳосил бўлиши моноцитлар ажралиши ортишига кўра аниқланган;
яллиғланишга хос маркерлар (IL-1, IL—6, ФНОа)нинг антифосфолипид синдроми ривожланишида, перинатал асоратлардан олдин ушбу цитокинлар ажралиши ортишининг патогенетик намоён бўлиши аниқланган;
перинатал асоратлар ривожланишида яллиғланишга хос цитокинларнинг апоптотик таъсири, коагуляция каскадини фаоллаштирувчи медиаторларнинг индукциясига кўра скрининг тестлари (D-димер ва ЭФМК) кўрсаткичлари ортиши билан исботланган;
антифосфолипид синдроми аниқланган ҳомиладорларда ивиш тизими кўрсаткичлари, қондаги цитокинлар статуей ва она-йўлдош-ҳомила кон окими кўрсаткичларининг корреляцион боғликлиги аниқланган;
антифосфолипид синдроми аниқланган аёлларда уларнинг репродуктив ва гемостаз тизими фаоллигини тиклашда Эссенциале форте Н ҳамда интерлейкинлар фаоллигини назорат килиш учун Серрата ҳамда циклооксигеназа - 1назорати учун Кардиомагнил препаратларини қўллаган ҳолда комплекс даволаш алгоритмини ишлаб чиқилган;
анъанавий даволаш турига Караганда таклиф килинган даволаш тактикаси самарали эканлиги аниқланган;
Хулосалар
1. Ҳомила ташлаш синдроми мавжуд 1200 нафар аёлдан антифосфолипид синдромини аниқлаш учун ўтказилган комплекс клиник лаборатор таҳлиллар натижасига кўра бирламчи АФС 169 (14,1%) нафар аёлда аниқланган, унинг натижасида ҳомила ташлаш 26,5%, ҳомила антенатал ўлими 15,0% ва ҳомила ривожланишининг тўхтаб қолиши 12,5%, НЖЙБК 18,4%, преэклампсия 14,3% аёлларда ривожланиши аниқланган.
2. Антифосфолипид синдроми аниқланган ҳомиладорларда коагуляцион потенциал белгилари кон томирлар патологик тромбогенезидаги тромбофилия маркерлари ортиши ва ҳомиладорликда келиб чиқадиган адаптацион гиперкоагуялиция фонидаги огирлашуви билан кечиши кузатилади. Прегравидар даво ўтказилмаганда биринчи триместрда ЭФМК 11,01 + 1,49гача, D-димер 907,52+66,38гача; иккинчи триместрда ЭФМК 9,75±1,79гача, D-димер 1157,32±96,76гача ва учинчи триместрда ЭФМК 8,23±3,79гача, D-димер до 1510,42±17,51гача ортиши билан кечади.
3. Антифосфолипид синдромида самарали перинатал якун прегравидар даво ўтказилишига боғлиқ бўлиб, прегравидар тайёргарликсиз перинатал йўқотишлар хавфи 38 ҳомиладордан фақатгина 17 (44,74%) ташкил килган.
4. Ҳомиладоларда ўрганилган маркерлар ва БПҲТ орасида коррелляцион боғликлик аниқланган. Бевосита кучли корреляцион боғлиқлик ФНОа ва ИЛ-6 (г=+0,80); ЭФМК ва ФНОа (г=+0,85);ўрта кучдаги корреляцион боғлиқлик ИЛ-1 ва ИЛ-6 (г=+0,76); бевосита кучли корреляцион боғлиқлик СДО ва ИЛ-1 (r=0,70); ўрта кучдаги карши корреляцион боғлиқлик СДО ва ФНОа (r=-0,40) ораларида аниқланди.
5. Гемостаз синамалари (ЭФМК, D-димер) ҳомиладорларда репродуктив йўқотишлар ва ивиш тизими бузилиши даражаси орасидаги узвий боғлиқликни белгилайди.
6. Акушерлик ва перинатал асоратлар клиник кўринишидан олдин яллиғланишга ҳос цитокинлар ортиши билан кечади. Перинатал асоратлар ривожланишининг белгиловчи маркерлар куйидагилардан иборат: ИЛ-1 кўрсаткичи 142,32+17,54, IL-6 кўрсаткичи 53,18+6,19, ФНОа кўрсаткичи 123,92+18,08 биринчи триместрда, ИЛ-1 кўрсаткичи 91,13+12,77, IL-6 кўрсаткичи 62,45+12,31, ФНОа кўрсаткичи 98,36+16,46 иккинчи триместрда ва ИЛ-1 кўрсаткичи 105,09+19,43, IL-6 кўрсаткичи 70,45+13,11, ФНОа кўрсаткичи 107,33+19,67гача учинчи триместрда ортиши билан кечган.
7. Ҳомиладорликдан ташқари ва ҳомиладорликда гемостаз скрининг синамалари РФМК-4,01 мг/100мл; Э-димер-581,5нг/млни ва яллигланиш маркерлари ИЛ-1 - 59,4 пг/мл; ИЛ-6 - 31,5 пг/мл и ФНО - 51,0 пг/млни ташкил этганда ҳам даво натижасида самарадорликка эришилиши аниқланган.
8. Ишлаб чикилган ва таклиф килинган усул перинатал асоратлар частотасини 13,8%, акушерлик асоратлар кўрсаткичини 8,3% камайтиришга ёрдам берган, ўлик туғилиш ва илк перинатал ўлим ҳолатлари эса кузатилмаган. Антифосфолипид синдромида ишлаб чикилган даво алгортми даволашда молиявий ҳаражатларни камайтиришга ёрдам берган.
Эндометрийда гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда бачадон бўйни патологиясини эрта ташхислаш ва олдини олиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда репродуктив ёшдаги аёллар орасида папиллома вируси ва гиперэстероге-немия бачадон бўйни саратони (ББС) ривожланишининг асосий сабаби бўлиб, касаллик ва унинг асорати натижасидаги ўлим даражаси 75% ташкил қилади. 2020 йилда ўсма касалликлари дунё бўйича икки баробар кўпайиши, яъни 20 млн гача, ўлим окибати 6-12 млн ташкил қилиши башорат қилинмокда. Жаҳонда максимал касалланиш 65—69 ёшда қайд этилиб, 100000 нафар аёлга 68,7 ҳолатни ташкил этади. 20-25% холатда касаллик репродуктив ёшда, 5%да 40 ёшгача бўлган аёлларда ташхисланади1.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан янгиланди, касалликларни эрта тахислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш бугунги кунда тиббиётнинг долзарб муаммолардан бири хисобланади. Бу борада кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Репродуктив ёшдаги аёлларда саратон касаллигини юзага келтирувчи хавф омилларини аниклаш, замонавий асбоб-ускунлар ёрдамида тизимли даволаш ўтказилишига қарамасдан, охирги ўн йилликда бачадон бўйни саратони 12%га, эндометрийдаги гиперпластик жараёнлар эса 8%гача кўпайганлиги аниқланди. Турли юқумли ва одам папиллома вируси касалликларини бирламчи бўғин даражасида аниқлаш ва профилактикасини амалга ошириш учун скрининг марказлари филиалларини ташкиллаштириш ва репродуктив ёшдаги аёлларни оммавий барвақт скринингини ўтказиш даврий равишда амалга ошириш зарурлигини тақоза этмокда.
Жаҳонда эндометрийда гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда бачадон бўйни патологиясини эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, ўсмир-қизларда бачадон бўйни саратони касаллигини олдини олиш мақсадида эмлашни ташкил этиш асосланган, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини сақлаш мақсадида скрининг тизимига жалб қилишни такомиллаштириш, репродуктив ёшдаги аёлларни скрининг йўлини оптимал тактикасини танлаш, бачадон бўйни патологиясини келтирувчи ҳавфли омилларни олдини олиш тизимини ишлаб чикиш, эндометрий гиперплазияси ва бачадон бўйни патологияси асоратларни камайтиришга қаратилган алгоритмни ишлаб чиқиш, эрта жинсий ҳаёт тарзи аёлларда хавфли омил эканлигини тарғибот килиш; одам папиллома вирусини тарқалишини олдини олиш механизмини ишлаб чикариш, аёлларнинг туғилгандан то кексаликгача бўлган даврида уларнинг соғлиғи ва хаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ- 2133-сон карори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» давлат дастури ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳақида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПК-2866 қарорида аҳолининг онкологик касалликларни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича халқаро андозалар даражасида ихтисослаштирилган юкори технологии тиббий ёрдамга бўлган талаб-эҳтиёжини амалга ошириш хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади бачадон бўйни патологияси ва эндометрий-нинг гиперпластик жараёнлари бўлган аёлларни олиб боришнинг ташхисий ва прогноз омилларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
популяцион ажратилган ва эндометрий гиперплазияси ҳамда бачадон бўйни патологияси бўлган беморлар гуруҳлари орасида ТР53, TNF-a генлари ва улар ассоциацияларининг аллел ва генотипик турлари учраши тезлиги исботланган;
эндометрийда гиперпластик жараёнларнинг ривожланиши, кечиши хамда бачадон бўйни интраэпителиал неоплазиялари юзага келиш хавфининг 3-4 маротаба ишонарли ошишида rs 1042522 ТР53 ва rs 1800629 TNF-а генларининг икки полиморфизми кўшилишининг аҳамияти исботланган (х2=6,6; Р=0,01; OR=3,4; 95% CI 1,278, 9,083);
гиперпластик ва неопластик жараёнларнинг шаклланиши, уларнинг бирга қўшилишида, апоптоз олди ва апоптозга қарши Р53 ва Вс1-2 оқсиллари экспрессиясининг кўпрок ортганлиги аниқланган;
бачадон бўйни патологияси ва эндометрий гиперплазиясининг ривож-ланишида азот оксиди ва унинг радикали, эндотелии (ЭТ-1), томирлар ўсиш омилининг (VEGF) микдори ва металлопротеиназалар фаоллиги ошиши билан намоён бўлувчи эндотелий дисфункциясининг ошиши исботланган;
эндометрий ва эндоцервиксдаги гиперпластик ва неопластик жараёнлар билан беморларни дифференциал ташхислаш ва юритиш алгоритми, патологияга мос равишда аёллардаги клиник, инструментал, цитологик ва биокимёвий кўрсаткичлар градация шкаласи ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Эндометрийда гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда бачадон бўйни патологиясини эрта ташхислаш ва олдини олиш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Цитологик суртма патологияси, шунингдек, эндометрий гиперплазияси мавжуд аёлларда копловчи эпителийнинг тузилиши чукур бузилади; саратон олди ва саратон ҳолати ривожаланади. Бачадон бўйни патологияси бўлган аёлларда бачадон бўйнининг интраэпителиал шикастланишлари ва унинг эндометрийдаги гиперпластик жараёнлар билан бирга кўшилиши цитологик (69 ва 38% беморларда) ва гистологик (29,4 ва 14,1%) текширувларда юкори ишончлилик билан аниқланади.
2. Эндометрийда гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда эстроген-ларнинг трансформация соҳасидаги хужайраларга таъсири сохта безлар безли эпителийсининг пролиферацияси (унинг кўп каватлилиги, хужайралар ядросининг гипохромлиги, камрок дифференциаллашган цитоплазма, безларнинг тармокланганлиги ва бошкалар) билан намоён бўлиб, ОПВ агрессиясини кучайтиради. ОПВ билан чақирилган персистирловчи инфекция хамда ко-омиллар таъсирида трансформация соҳасидаги кўп каватли эпителий хужайралари патологик ўзгаради ва саратон олди холати юзага келади.
3. CIN бўлган беморларда гетерозигота генетотипи учраши (меъёрга нисбатан) сезиларли ошиши TNF-a иммун тизимидаги яллигланиш олди цитокини rs 1800629 гени G/А полиморфизм генотипининг CIN шаклла-нишини (OR=2,95) юқори хавфи билан ассоцирланишини тасдиқлайди. ЭГП бўлган аёллар гуруҳида мазкур «мутант» генотип мавжуд бўлган холда патологиянинг ривожланиш хавфи 4 марта ва ундан кўпрок ортади.
4. Иккита полиморфизмнинг кўрсатдики, rs 1042522 ТР53 ва
қўшилишини ўрганиш шуни rs 1800629 TNF- а полиморф
локуслариниинг генлараро ўзаро таъсирлашуви эндометрийда гиперпластик жараёнларнинг ривожланиши ва кечишини ишонарли детерминирлайди. Генотипда rs 1042522 ТР53 ва rs 1800629 TNF-a детерминант генлари салбий генотипларининг мавжудлиги бачадон бўйнининг интраэпителиал неоплазиялари юзага келиш хавфини ишонарли 3-4 баробар ошиши билан ассоцирланади (%2=6,6; Р=0,01; OR=3,4; 95% CI
1,278,9,083).
5. Эндометрий гиперплазияси ва, айникса, унинг бачадон бўйни патологияси билан қўшилган ҳолати мавжуд бўлган аёлларда р53 ва bcl—2 оқсиллари эскпрессияси аниқланган. Бачадон бўйни патологияси ва гиперпластик жараёнлар мавжуд аёлларда уларнинг юқори ташхисий ахборийлиги (0,90±0,04 ва 6,0±0,36 пг/мл гача кўтарилиши) мазкур кўрсаткичларнинг гиперплазия натижасини башоратлаш (0,82±0,04 ва 5,11±0,36 пг/мл гача кўтарилиши) нинг қўшимча усули сифатида тавсия этиш имконини беради.
6. Ьачадон бўини патологияси ва эндометрии гиперплазиясида, айниқса, мазкур иккала патология қўшилган ҳолатда iNOS экспрессияси, эндотелии-1 ва томирлар ўсиш омили миқдорининг кўтарилиши (1,001 ±0,013 пг/мл ва 166,29±0,97 пг/мл гача) туфайли азот оксиди ва унинг радикаллари микдорининг ошиши билан намоён бўлувчи эпителий дисфункцияси ривожланади. У касалликнинг клиник кечишига салбий таъсир кўрсатиб, гиперпластик жараёнларнинг неопластик жараёнга эртароқ ўтишини белгилайди.
7. Эндометрий гиперплазиясида ривожланувчи дисфункционал бачадон-дан кон кетиши, бошка омиллар билан бир каторда экстрацеллюляр матрикс металлопротеиназалари ингибиторларининг ишлаб чиқарилиши пасайиши фонида металлопротеиназаларнинг маҳаллий экспрессияси билан боғлиқ. Аниқланган номутаносиблик томирлар ўсиши омилининг юкори даражаси билан ўзаро боғлиқ ва биргаликда неоангиогенез жараёнини кучайтиради.
8. Ко-омиллар билан гиперпластик жараёнлар мавжуд беморларни текшириш, дифференциал ташхислаш, неопластик жараёнлар ривожланиш хавфини прогнозлаш алгоритми, бундай беморларни юритиш тактикаси схемаси ишлаб чиқилган. Таклиф этилган градациялар эндометрий гиперплазияси ва бачадон бўйни патологиясини прогнозлаш имконини беради.
Жигар ноалкогол ёғ хасталигини даволашда метаболик, генетик ва функционал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда жигар ноалкогол ёғ хасталиги (ЖНЁХ) гепатологияда энг оғир касалликлардан бири бўлиб, аҳолининг меҳнатга лайоқатли катта кисмини шикастлаб, соғлиқни саклаш тизимининг жиддий муаммоларидан бири ҳисобланади1. Жаҳон статистика маълумотларига кўра 15-20 фоиз ЖНЁХга чалинган беморларда (популяциянинг 3-5 фоиз) жигар циррози ва жигар гепатоцелюляр карциномасига (ГЦК) олиб келадиган ноалкогол стеатогепатитлар (НАСГ) аниқланган.
Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат тизими тубдан ўзгартирилди, шу ўринда аҳолининг орасида жигар касалликларини таркалишини камайтириш, касалликни ташхислаш, даволашнинг замонавий тиббий воситалари ва самарали усуллари амалиётга тадбиқ этилмокда. Амалга оширилган тадбирларнинг натижасига кўра “ахоли саломатлигини мустахкамлаш ва касалликларнинг олдини олиш, жумладан жигарнинг вирусли, токсик, аутоиммун ва метаболик хасталикларига чалинган беморларни ўз вактида аниқлаб, эрта ташхислаш ва уни тезкор профилактика қилиш бўйича муайян даражадаги илмий ва амалий ютуқларга эришилди.
Жахонда жигарнинг метаболии касалликлари билан хасталанган беморларни ташхислаш ва самарали даволаш, унинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни юкори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда, шу жумладан касалликни генетик аспектларини ўрганилмокда. Турли мамлакатлардаги текширувлар ЖНЁХ наслдан наслга ўтишини аниқлашнинг анъанавий усуллари натижалари бирдек эмас, бу эса мустакил генетик хавф омилларини аниқ ажратиб олиш учун генетик-молекуляр тадқиқотлар ўтказиш долзарб бўлишини кўрсатилмокда. ЖНЁХ патогенезига жалб этилган номзод генлардан бири - PNPLA3 бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда PNPLA3/148M ЖНЁХ жадал кечишининг мустакил генетик предикторлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд, бу назорат гурухидан 3,3 марта кўплиги ва мазкур ген ташки омиллардан (семириш, алкоголь истеъмол килиш) катъий назар жигар циррози шаклланишида ва ГЦК айланишида иштирок этиши исботланган.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПҚ-3923-сон «Соғликни саклаш тизимини ислоҳ килишни янада чукурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастури амалга оширишнинг асосий йуналишлари тўғрисидаги»ги Фармони ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ЖНЁХга чалинган ўзбек миллатига мансуб беморларда PNPLA3 генининг патологик аллели такрорланишига қараб лигнинли энтеросорбент ва пентоксифиллиндан фойдаланган ҳолда даволашни оптималлаштиришдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор PNPLA3 генининг патологик гомозигот GG полиморфизми ўзбек миллатига мансуб ЖНЁХга чалинган беморлар ўртасида боғликликги аниқланди;
ЖНЁХга чалинган ва PNPLA3 гени G/С полиморф маркёрларининг турли генотиплари тарқатувчиси бўлган беморлардаги клиник аломатлар ва метаболизм бузилишлари аникланган;
ЖНЁХга чалинган ўзбек миллатига мансуб шахсларда сафро ҳосил бўлиши жараёнлари кўрсаткичлари, сафронинг колоид-солюбизацион хусусиятлари, сафронинг энтерогепатик рециркуляцияси ва СКнинг нажас билан экскрециясининг PNPLA3 гени G/С полиморф маркёрларининг турли генотиплари тарқатувчиси бўлиш билан корреляцион боғлиқлиги исботланган;
ЖНЁХга чалинган беморларда PNPLA3 генининг полиморфлигига қараб йўғон ичак микрофлораси ўзгаришининг дисбиотик ўзгариши намоён бўлиши билан гепатоцитлардаги цитолитик холестатик жараёнлар даражаси ўртасида ижобий корреляцион боғлиқликлар аникланган;
PNPLA3 генининг G аллели таркатувчиси бўлган ва НАСГга чалинган беморларда дисбиоз синдромини, эндотоксемия ва яллигланиш жараёнларини коррекция килиш учун лигнинли энтеросорбент ва пентоксифиллинни комплекс қўллаш усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Ўзбек миллатига мансуб шахсларда ЖНЁХ ривожланиши хавфи PNPLA3 гени GG полиморф маркёрининг G аллели билан боғланган. С аллели, аксинча, ЖНЁХ ривожланиши хавфи камайиши билан ассоциация топилди.
2. ЖНЁХга чалинган беморларда жигарнинг цитолитик ва холестатик зарарланиши даражаси йўғон ва ингичка ичаклардаги дисбиотик ўзгаришларга, яллигланиш олди цитокинлар фаоллиги, эндоген дисфункция ва эндотоксемияга тўғри пропорционал.
3. ЖНЁХга чалинган беморларнинг йўғон ичагидаги факультатив микрофлора камайиши ва нисбатан патоген микрофлора кўпайиши, ЎБЎС ривожланиши кўринишидаги дисбиотик бузилишлар окибатида СК нажас билан чиқиб кетиб, СК дефицита келиб чикади, бу эса гепатоцитларга тушадиган функционал юк ортишига олиб келади.
4. PNPLA3 генининг G патологик аллели бўлган НАСГга чалинган беморларни даволаш учун базис муолажани қўллаш жигардаги яллигланиш жараёнлари ишонарли коррекция бўлишига, ичак микрофлорасининг бузилган кўрсаткичлари, эндотоксемия ва СКнинг энтерогепатик рециркуляцияси нормаллашувига олиб келмайди.
5. PNPLA3 генининг патологик полиморфизми бўлган НАСГга чалинган беморларни даволаш учун базис муолажа билан бирга лигнинли энтеросорбент қўлланилиши йўғон ва ингичка ичаклардаги дисбиотик жараёнлар ишонарли нормаллашувига, шунингдек СК нажас билан чиқиб кетиши камайишига олиб келади.
6. PNPLA3 генининг G патологик аллели бўлган НАСГга чалинган беморларни комплекс даволашда пентоксифиллиндан фойдаланиш яллигланиш олди цитокинлар фаоллигини, эндоген дисфункцияни ва эндотоксемияни камайтириш орқали гепатоцитлардаги яллигланиш жараёнларини бартараф этиш имконини беради.
Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясида эндотелий дисфункциясининг ташхиси ва даволашига янгича ёндашиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда юрак қон-томир тизими (ЮҚТТ) патологиялари орасида митрал клапан пролапси (МКП) касаллиги кун сайин ортиб бормокда. Ёшлар орасида бу касаллик касб танлашда чекланишларга ва харбий хизматга яроқсизликка сабаб бўлмокда. Ўз вақтида даволанмаган касалликнинг асоратлари ишемик инсульт 2-5%, транзитор ишемик хуружлар 20%, тўсатдан ўлим кузатилиш даражаси 0,2% ни ташкил этади. Бирламчи МКП бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясининг (БТДД) клиник кўринишларидан бири ҳисобланиб, унинг улуши 20%ни ташкил қилади.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида ахолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш максадида соғлиқни сақлаш тизимининг самарали моделини татбик этиш хамда тиббиётнинг замонавий ташхис усулларидан кенг камровли тартибда фойдаланиш натижасида болалар ва ўсмирларда бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясини эрта аниклаш, ўз вақтида даво муолажаларининг кўлланилиши беморлар орасида жисмоний иш кобилиятини тиклаш, юрак кон-томир тизимидаги бузилишларни бартараф этиш ва касаллик асоратларининг олдини олишни таъминлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, туғма нуқсони бўлган болалар сони 1,3 марта, болалар ўлими эса 3,1 мартага камайди.
Жаҳон миқёсида ёшлар орасида бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясини эрта ташхислаш, даволашга каратилган профилактик тадбирларнинг юқори самарадорлигини таъминлаш максадида қатор илмий-тадқикотлар амалга оширилмокда, жумладан, ўсмирлар ва ёш беморларда диспластик ўзгаришларнинг шаклланиши ва кечишига алоҳида аҳамият каратишни асослаш; эрта ташхислашнинг такомиллаштириш тизимини яратиш, юрак ритми ва гемодинамикаси бузилишларининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда коллаген тузилиши ва эндотелий функционал ҳолатидаги бузилишларини асослаш, касаллик оқибатида келиб чикадиган асоратларнинг олдини олиш механизми, патогенетик асосланган даволаш усулларини ишлаб чиқиш, касалликни нотўғри ташхислаш ва унинг окибатида юзага келадиган ногиронликнинг олдини олишга картилган алгоритм яратиш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПК-2133-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» давлат дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сонли «Соғлиқни саклаш тизимининг ислоҳ килинишини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бириктирувчи тўкима дифференциаллашмаган дисплазияси фонида кечувчи митрал клапан пролапси билан касалланган беморларда эндотелий дисфункциясини ташхислаш, даволаш ва асорат-ларнинг олдини олиш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
МКП авж олишида БТДД нинг патофизиологик роли, шу билан биргаликда юрак ритми ва ўтказувчанлигининг бузилиши, юрак ичи гемодинамикасидаги ўзгаришлар, шунингдек, митрал клапан регургитация ва БТДД нинг ички ва ташқи фенлари намоён бўлиш даражалари орасидаги боғлиқлик аниқланган;
бириктирувчи тўқима дисплазияси асосида ётадиган молекуляр механизмлар - магний ионларининг концентрацияси, коллаген алмашинуви, матриксли металлопротеиназа ва уларнинг ингибиторлари фаоллигининг бузилиши исботланган;
БТДД сида МКП билан огриган беморларда юрак гемодинамикаси ва кардиомиоцитлар фаолияти бузилишида эндотелий дисфункциясининг асосий роли борлиги аниқланиб, проангиоген ва антиангиоген омиллар дисбаланси кўрсаткичлари юрак функцияси ва гемодинамикасининг бузилиш даражаларига мувофиқлиги белгилаб берилган;
илк бор эндотелий дисфункцияси ва коллаген алмашинувининг бузилишини коррекция килиш учун таркибида магний сақловчи препаратлар ва L-аргининни биргаликда қўллаш оркали даволаш-профилактика ишлари самарадорлиги аникланиб, юрак гемодинамикаси, юрак ритми ва ўтказув-чанлиги кўрсаткичларининг яхшиланиши хамда касаллик клиник белгилари-нинг камайиши кузатилган;
БТДД да МКП ни аниклаш максадида ташхислаш алгоритми хамда магний ионлари микдори, ангиогенез ҳолати ва эндотелий дисфункция даражасига боғлик ҳолда даволаш, олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган.
Хулосалар
«Бириктирувчи тўқима дифференциаллашмаган дисплазиясида эндотелий дисфункциясининг ташхиси ва даволашига янгича ёндашиш» мавзуси-даги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. БТДД мавжуд беморларда МКПнинг намоён бўлиш даражаси кўп ҳолларда бириктирувчи тўқима дисплазияси ташки ва ички фенларнинг қўшилиб келиш сони ва учраш даражасига боғлиқлиги аниқланган.
2. МКПси 2-даражали регургитация мавжуд беморларнинг 42,8 фоизида юрак ичи гемодинамик кўрсаткичларининг ўзгариши кузатилиб, улар юракнинг чап бўлимларининг ҳажмий зўриқиши билан характерланди хамда охирги диастолик хажм индекси ва юрак уриш ҳажмининг ортиши билан намоён бўлиши исботланган.
3. Бириктирувчи тўқима дисплазияси мавжуд беморларда юрак ритми бузилишлари: синус аритмиялар 5 фоиз, синус бради ва тахикардия 3 ва 14,2 фоиз, ритм бошкарувчиси миграциясининг бузилиши 25 фоиз, экстрасистолиялар 12 фоиз, коринча комплекси охирги кисмининг ўзгариши 16 фоиз ҳолларда аниқланди. Юрак ритмининг бузилиши юрак ичи гемоди-намикасининг бузилиши ва митрал регургитация даражаси билан бевосита боғлиқ.
4. БТДД ва МКП мавжуд беморларда юрак гемодинамикаси бузилиши-нинг механизми эндотелий томонидан антиангиоген факторларни ноадекват тарзда ишлаб чикарилиши билан боғлиқ, бу, ўз навбатида, релаксация компенсатор механизмларининг пасайишига олиб келади ва, айникса, жисмоний зўриқишларда реактивлик индексининг пасайиши ҳамда гипертензион ҳо-латлар ривожланиш хавфини юзага келтириши аниқланган. Бу узгаришлар асосида VEGF ва VEGF-R2 микдорини ошиши ёташи исботланган.
5. БТДД ва МКП мавжуд беморларда азот оксиди тизимида дисбаланс аниқланади ва бу iNOS гиперэкспрессияси ва пероксинитритнинг тўпланиши, eNOS фаоллигининг пасайишида намоён бўлади. У СОД фаоллигининг камайиши натижасида келиб чикади ва бу шароитда ЭТ-1 микдори ошиши кузатилади. Эндотелий дисфункция митрал клапаннинг пролапсланиши даражаси ва клапанларда миксоматоз дегенерация борлиги билан бевосита боғлиқлиги асосланди.
6. БТДД ва МКП мавжуд беморларда магний микдорини конда камайиши, гиалуронидаза, ММР-2 ва ММР-9 металлопротеиназаларнинг фа-оллаши, ҳамда тўкима ингибиторлари ТИМР-1 ва ТИМР-2 микдорини па-сайиши аникланди. Бу ҳолат ЭЦМ компонетларини хаддан зиёд парчалани-ши ўз навбатда ГАГ ва оксипролин микдорини конда ошишига олиб келиши тасдикланди.
7. Олинган натижалар ёрдамида БТДДни прогнозлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Бу алгоритм асосида ЭхоКГ ва клиник ўзгаришлар фонида бемор-лар кон зардобида магний микдори, ММР фаоллиги, VEGF ва VEGF-R2, eNOS фаоллиги ва ЭТ-1 микдорини аниқлаш имкони яратилди.
8. БТДД ва МКПни даволаш ва профилактика учуй узок вақт “Магнерот” ва “Тивортин” дори воситаларини қўллаш мақсадга мувофикдир. Бу дорилар ҳамкорликда қўлланилганда организмда магний заҳирасини тиклайди ҳамда экстрацеллюляр матрикс парчаланишини секинлаштиради. Бундай ижобий динамика касаллик клиник симптомлари, ЭКГ ўзгаришлар, юрак гемодинамикаси ва эндотелийга боғлиқ томирлар дилятацияси кўрсат-кичларини яхшилаши асосланди.
9. БТДД ва МКП мавжуд беморларда магнерот препаратини қўллаш VEGF, VEGF-R2 ва ЭТ-1 юқори кўрсаткичларининг бир канча пасайишига олиб келади ва азот оксиди тизими кўрсаткичларига сует таъсир кўрсатади. Қўшимча равишда “Тивортин”ни буюриш эндотелий функциясини юқори даражада тиклашга ёрдам бериши исботланди.
Зарафшон водийси тупроқларининг микроэлемент таркиби ва микроўғитларнинг пахта етиштиришдаги самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё пахтачилигининг асосий йўналишлари ресурс ва энергиятежамкор технологияларни жорий қилиш ҳисобига юкори ва сифатли пахта ҳосили олишга каратилган. Чунки, дунё бўйича 30-40 фоиз ер майдонларида гумус, озиқ моддаларнинг камайиши, эрозияланиш жараёни кузатилиб, бу тупроқ унумдорлиги ва экинлар хосилдорлигининг камайишига олиб келмокда. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда АҚШ, Германия, Австрия ва бошқа давлатларда қишлоқ хўжалик экинларини озиқлантиришда микроўғитларни қўллаш орқали эришилмокда.
Республикамизда тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш, минерал ўғитлардан самарали фойдаланиш асосида кўплаб турдаги қишлок хўжалик маҳсулотларини етиштириш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Қишлоқ хўжалигида энергиятежамкор технологияларни қўллаш, ўсимликларни макро- ва микроэлементлар билан қулай нисбатларда таъминланиши тупроқ унумдорлигини сақлаш ҳамда ҳар йили 3 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштириш имконини бермокда1. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Дунё пахтачилиги амалиётида (АҚШ, Миер, Исроил, Туркия, Ҳиндистон кабилар) тупрокнинг микроэлементлар билан таъминланганлигини ҳисобга олиб микроўғитларни қўллаш оркали ҳосилдорликни 14-17 фоиз ошириш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли шакллардаги микроўғитларни тупроққа қўллаш озиқ режимни мақбуллаштириши, ўсимликларнинг ташки экстремал шароитларга бардошлигини ошириши кузатилмокда. Шу жиҳатдан олганда, Республикамизнинг микроэлементлар танқис бўлган карбонатли тупроқлари шароитида юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришда макро- ва микроўғитларни мутаносиб нисбатларда, қулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агрокимё, пахтачилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 декабрдаги 03-12-7-сон «2017-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш тизимини янада ривожлантириш, агрокимёвий хизматлар сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлари Дастури» ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон водийси тупроқларида В, Мп, Со, Cu, Zn, Mo ларнинг ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклларини, профил бўйлаб тарқалиш қонуниятини аниклаш, микроўғитларнинг чигит унувчанлигига таъсирини, метаболизмда кобальтнинг ролини аниклаш ва уни кўллаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Зарафшон водийси шароитида ялпи ва ўзлаштирилувчан шаклдаги микроэлементлар микдори воҳалар ва тупроқ типларида фарқланиши, уларнинг микдори муҳит реакциясига, гранулометрик таркибига, гумусли ҳолатига, озик моддаларга боғлиқлиги (r>0,7) аниқланган;
микроэлементларнинг чигитларни ивитишда фойдаланиладиган концентрациялари (Со, Си ва Zn - 0,01%, Mo ва В - 0,05%, Мп - 0,1%) ишлаб чиқилган;
сульфатли ва хлорли шўрланган шароитда микроэлементларнинг чигит унувчанлигига таъсири ва ушбу фонларда фойдаланиладиган микроэлемент турлари аникланган;
кобальтнинг ғўзага таъсири, унинг физиологик аҳамияти, ўсимлик талабининг критик ва максимал даври ҳамда озиқланиш жараёнида кобальт ва NPKhhht ўзаро таъсири аникланган;
ғўзадан юқори ва сифатли хосил олишда кобальт микроўғитини қўллашнинг қулай меъёр, муддат ва усуллари хамда ҳосилдорликнинг ошиши ва маҳсулот сифатининг яхшиланиши аникланган.
Хулосалар
1. Тупроқнинг гранулометрии таркиби оғирлашиши ва муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши сувда эрийдиган бор микдорини оширади. Зарафшон водийси тупроқлари ҳайдалма қатламида ялпи борнинг тарқалиши турли-туман бўлиб, эталондан бирмунча юқори, воҳалар ва тупроқ пайдо қилувчи жинсларда кенг кўламда тебранади. Самарканд, Бухоро, Қоракўл воҳалари тупроқларида сувда эрийдиган бор ҚҚМдан кам ва жуда кам таъминланган гуруҳга мансуб.
2. Зарафшон водийси тупроқлари таркибида ялпи марганец эталон даражасида. Ўзлаштирилувчан марганец ҚҚМ даражасида, етарли ва юкори таъминланган гуруҳга киради. Узлаштирилувчан марганец ялпи микдорнинг 8,03-52,56%ини ташкил этади. Гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, муҳит реакциясининг ишқорий томонга силжиши марганецга ижобий таъсир кўрсатади.
3. Ялпи кобальтнинг Зарафшон водийси тупрокларида таркалиши турлича бўлиб, 3,2-13,8 мг/кг оралиғида тебранади. Тупроқлар ҳаракатчан кобальтга кўра жуда кам ва кам таъминланган гуруҳларга мансуб. Ҳаракатчан кобальтнинг аккумуляцияланиши ҳайдалма қатламда намоён бўлади. Она жинсдаги микдори кўпайиши ва гранулометрик таркибнинг оғирлашиши ҳаракатчан кобальтга ижобий таъсир этади.
4. Зарафшон дарёси чап соҳили типик бўз, Қизилтепа тумани янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоки тупроклардан ташкари барча тупрокларда ялпи мис эталондан юқори ва профил бўйлаб турлича тарқалган. Узлаштирилувчан мис янгидан суғориладиган сурқўнғир ўтлоқи тупроклардан бошқа тупрокларда ҚҚМ даражасида ва жуда кам ҳамда кам таъминланган гуруҳга киради. Она жинсдаги микдори, ялпи микдори ва pH ортиши билан ўзлаштирилувчан мис ошади, гранулометрик таркибнинг оғирлашиши, гумуснинг кўпайиши билан эса камаяди.
5. Зарафшон водийси тупрокларида ялпи рух эталондан деярли 2,5-3 марта кўп ва тупроқ тип, типчаларида турлича. Ўзлаштирилувчан рух Самарканд воҳаси тупрокларида ҚҚМдан кам ва кам таъминланган гуруҳга мансуб. Бухоро ва Қоракўл тупрокларида эса ҚҚМ даражасида ва ўртача таъминланган гуруҳга киради. Гранулометрик таркибнинг огирлашиши ва она жинсдаги микдори ўзлаштирилувчан рухнинг кўпайишига олиб келади.
6. Водийда таркалган тупрок тип ва типчаларида ялпи молибден эталондан 1,5-3,5 баробар кўп. Ўсимликларга ўзлаштирилувчан молибден водийдаги тупрок тип ва типчаларида ўртача таъминланган гуруҳга мансуб ва ялпи микдорининг 4,44-13,36%ини ташкил этади. Гранулометрик таркиб, ўзлаштирилувчан марганец ва она жинсдаги микдори ва тупрок муҳитига боғлиқ ҳолда ўзлаштирилувчан молибденнинг кўпайиши кузатилади.
7. Чигитларни мис сульфат, рух сульфат ва кобальт сульфатнинг паст (0,01%) концентрацияларида, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиш паст харорат ва юқори намликда хам уларнинг униб чиқиш энергияси ва унувчанлиги юкори бўлишини таъминлайди.
8. Жуда кучсиз сульфатли шўрланган шароитда марганецнинг 0,1% ва борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг сульфатли шўрланишга чидамлигини оширади. Жуда кучсиз хлорли шўрланган шароитда борнинг 0,05 ва марганецнинг 0,1%, хлор билан кучсиз ва ўртача шўрланган шароитда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш чигитларнинг хлорли шўрланишга чидамлигини оширади ва унувчанлиги юқори бўлишини таъминлайди.
9. Кобальт танқислиги аввало, мева элементлари шаклланишида намоён бўлади, танқисликнинг кучайиши билан мева элементлар шаклланиши, шона, гул ва тугунчалар сони камаяди. Ғўзанинг кобальтга критик талаби 4-5 чинбарглик фазаси хисобланса, ялпи мева тугиш даврида максимал талаб намоён бўлади.
10. Кобальт микроўғити ғўзанинг сув буглатишини камайтириб, сув саклаш кобилиятини 0,2-6,4%га оширади ва ташки салбий омилларга бардошлигини таъминлайди.
11. Ўсимликнинг биометрик кўрсаткичлари кобальт микроўғити билан боғлиқ. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, кобальтни шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш ўсимликнинг қулай ўсиб-ривожланишини, ҳосил шохлари ва кўсаклари бирмунча кўп бўлишини таъминлайди.
12. Кобальт таъсирида ўсимликда азот алмашинуви яхшиланади, азотнинг ўзлаштирилиши кучаяди, ноорганик азотли бирикмаларнинг оксилли бирикмаларга айланишида ижобий ўзгариш кузатилади. Кобальтин шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш фосфор сакловчи органик бирикмалар синтези кучайишини таъминлайди хамда маҳсулот бирлигига фосфор сарфи камаяди.
13. Ғўза органларида кобальт микдори барг>чигит>чанок>илдиз> поя>тола тартибида бўлиб, биомасса билан олиб чиқилиши 7,81-13,23 г/га ташкил этади. Кобальт қўллаш таъсирида ўсимлик томонидан унинг ўзлаштирилиши ошади. Биомассадаги умумий микдорига нисбатан баргда 30-35%, чигитда 19-23, чанокда 14-18, илдизда 14-17, пояда 12-14 ва толада 3-4%ни ташкил этади.
14. Чигитларни кобальтнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш ва шоналаш фазасида 0,4 кг/га меъёрда қўллаш юқори агрономик (кўшимча ҳосил 0,23 т/га), иқтисодий (рентабеллик ошиши 4,5-6,0%) ва биоэнергетик (2,07 энергия бирлиги) самарадорликни таъминлайди.
15. Зарафшон водийсининг бор, марганец, кобальт, мис, рух ва молибден билан жуда кам ва кам таъминланган тупроқлари шароитида ушбу микроэлементлардан турли йўналишларда: чигитларни кобальт сульфат, мис сульфат ва рух сульфатнинг 0,01%, аммоний молибдат ва борат кислотанинг 0,05 ва марганец сульфатнинг 0,1%ли эритмаларида ивитиб экиш;
сульфатли жуда кучсиз шўрланган ерларда марганецнинг 0,1%, борнинг 0,05%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда мис ва рухнинг 0,01%ли эритмаларидан фойдаланиш;
хлорли жуда кучсиз шўрланган ерларда борнинг 0,05%, марганецнинг 0,1%, кучсиз ва ўртача шўрланган ерларда молибденнинг 0,05 ва кобальтнинг 0,01 %ли эритмаларидан фойдаланиш;
кобальт билан кам таъминланган типик ва ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида сифатли, рақобатбардош пахта етиштиришда чигитларни кобальт сульфатнинг 0,01%ли эритмасида ивитиб экиш, ўсимликнинг шоналаш фазасида кобальтни 0,4 кг/га меъёрда кўллаш тавсия этилади.
Ўзбек шеъриятида бирлик ва учлик шеър поэтикаси
(иссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адаимётшунослигида кичик лирик жанрлар таркибига кирувчи бирлик ва учлик шеърий асарларнинг тарихий манбаларини очиб бериш, бадиий такомилини кўрсатиш, бадиий тафаккурга хос хусусиятларини аниқлаш алоҳида мавқеъ касб этади. Бинобарин, дунё халқларининг бирлик ва учлик ҳақидаги илмий-назарий карашларини умумлаштириш, мазкур жанрларнинг умуминсоний ва миллий қадриятларни акс эттиришдаги даражасини бахолаш ҳам адабиётшуносликнинг муҳим масалалардан бири хисобланади.
Бугунги кунда ўзбек адабиётшунослигида поэтик тафаккур тарақкиётида ўзига хос ўринга эта бўлган кичик лирик жанрларни тахдил килишга эътибор қаратилиб, у алоҳида йўналиш сифатида такомилга эришаяпти. Шунинг учуй ўзида миллат руҳи, халқ ўтмиши, бугуни ва келажагини акс эттирадиган ўзбек адабиёти, хусусан, шеъриятида юз бераётган шаклий-услубий ўзгаришларни илмий асослаш, бирлик ва учлик шеърнинг жанр табиатини очиб бериш, уларнинг майдонга келиш манбаси ва омилларини белгилаш адабиётшунослигимизнинг муҳим йўналишларидан хисобланади. Адабиёти-мизда қадимдан турли шаклларда мавжуд бўлган, ўзида бадиий тафаккур қирраларини жамлаган кичик лирик жанрлар доирасида бирлик ва учлик шеърий жанрларни ўрганиш орқали ўзбек шеъриятининг тарақкиётига аниқлик киритиш ҳам ушбу эҳтиёж маҳсулидир. Инчунин, бирлик ва учлик шеър таҳлили орқали уларнинг тавсиф ва таснифини амалга ошириш, структураси ва образлар тизимини аниқлаш, уларнинг халқ бадиий тафакку-ритаракқиётидаги ҳиссасини ёритиш адабиётшунослигимизнинг долзарб муаммоларидан бири эканлиги ҳам шу билан белгиланади. Бу борадаги ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлан-тириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурамал бўлиб хизмат қилади.
Дунё адабиётшунослигида кичик лирик жанрларнинг манбаси, асослари ва бадиий-эстетик хусусиятларини илмий мақсадларда ўрганиш анча аввал бошланган ҳамда бу борада муайян ютукларга эришилган. Хусусан, адабиётшуносликда бирлик, учлик шеърларнинг талқин ва тахдили амалга оширилган. Бирок, бугунги кундаги эхтиёж бу борада тўпланган билим ва тажрибалар етарли эмаслигини кўрсатади. Бу эхтиёж кичик лирик жанрларнинг янгича кўриниши - бирлик ва учлик шеърларни монографик тадқиқот объекта сифатида тавсифлаш, бирлик ва учликнинг бадиий такомилини ўзбек илмий тафаккури, миллий-руҳий дунёси ва турмуш тарзи ривож-ланиши билан биргаликда ўрганиш, жаҳон адабиётшунослигини бундан хабардор қилиш заруратини келтириб чиқаради. Шунингдек, халкимиз кадим замонлардаёк борлик ходисаларини диалектик англаган ҳолда бадиий-эстетик тафаккуридан ўтказиб баҳолагани, ихчам шаклда теран маъно ифодалай олгани адабиёт тараққиёти ҳақида янги хулосалар чиқариш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармон ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли«Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривож-лантириш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори талаблари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон«Олий ўкув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсадизамонавий ўзбек шеъриятидаги бирлик ва учлик лирик жанрларининг идентификациясини ишлаб чикиш, уларнинг генезиси ҳамда поэтик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бирлик ва учликлар ўзбек адабиётида тарихий-генетик асослари, таркибий тузилиши ва поэтик табиатига кўра алоҳида бадиий тизим сифатида шакллангани исботланган;
лирик кечинма табиати турли шаклдаги шеърларнинг таркиб топишига сабаб бўлиши, бунда асарнинг бадиий тили муҳим ўрин тутиши, карама-қарши мазмуний структура бирлик ва учлик шеър матнининг шаклланишида зарурий моҳият касб этиши кўрсатилган;
бирликларнинг бадиий идрок ва ифода усули, мавзу кўлами хамдаоҳангдорлигига кўра таснифи шоирларнинг ўзига хос поэтик кашфиётлари намоён бўлиш усуллари сифатида асосланган;
бирлик ва учлик шеърларнинг жанр хусусиятлари, композицион қурилиши, образлилик ва воқеликни бадиий ифодалашнинг мазмуний қатламлари тизими белгилаб берилган;
учлик шеър струтураси тўртлик шеър тузилишининг кисман модификация килинган варианти ва ижодкор индивидуал изланишлари махсули эканлиги, улардаги шакл ва мазмун бирлиги, мавзу ва гоя тизимида ўзбек халқининг миллий тафаккур тарзи ва бадиий-эстетик идеали намоён бўлиши очиб берилган.
Хулоса
1. Кичик лирик жанрлар масаласи барча даврларда фаннинг мухим муаммоларидан хисобланган. Бирлик ва учлик шеърни жанр сифатида ўрганишда мантиқий, фалсафий талқинларга таянилган. Мазкур жанрлар жаҳон шеъриятида кадимдан мавжуд бўлиб, XX асрда янада фаоллашган эди. Бу эса ўзбек шеъриятида жаҳон шеъриятининг таркибий кисми сифатида у билан бакамти ривожланиб бораётганига асос бўлади.
2. Ўзбек шеъриятидаги игнабарг, фиқра, мисра, бир қаторли шеър каби турлича номлар билан аталган кичик лирик асарларни икки мисрали шеърларни иккилик, тўрт каторли шеърларни тўртлик, беш каторли шеърларни бешлик деб аталгани каби бирлик деб аташ мақсадга мувофикдир. Бирлик деб вазнга солинган, ички кечинма ва мазмуни концентрациялашган, лирик композицияга эта, тугал мазмунли, товушлари ўзаро уюшган, метафора, истиора, киёсга асосланган, мазмунан зиддиятли, икки қисмга эта, бир каторли шеърга айтилади. Бирликда лирик вокеликнинг штрихлари берилади. Асосан ўқувчининг ассоциатив фикрлашига таяниб иш кўрилади. Шунинг учун ихчам маконда теран мазмун ифодалайди.
3. Бирликларнинг генезисини шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1) антик адабиёт; 2) кадимги Шарк адабиёти; 3) ўзбек мумтоз адабиёти.
Бирликларнинг манбалари сифатида эса куйидагилар тасвия этилади: 1)халқ огзаки ижоди; 2) Шарк адабиёти, хусусан, ўзбек шеърияти анъаналари; 3) жахон адабиётининг илгор ютуклари; 4) ижодкорларнинг индивидуал изланишлари.
4. Бирликларнинг структураси текширилганда, матн доирасидаги ҳар бир товуш, сўз, жумла, тиниш белгилари махсус код сифатида алохида вазифалар бажариши аниқланди. Айниқса, игнабарг шеърда тиниш белгиларидан поэтик гояни, бадиий-эстетик юкламани очишда мохирлик билан фойдаланилгани кўзга ташланди. Шеърлар «игнабарг», «бирлик», «мисра», «фикра», «насрий шеър» каби атамалар билан, баъзан эса номсиз берилса хам, бадиий матн структураси жиҳатидан ўзаро ўхшаш ва фарқли хусусиятларга эга. Шунингдек, бирлик шеърларда бадиий тафаккурнинг махсули сифатида жамият хаётидаги реал хақикатнинг бадиийлашган шаклини кўришимиз мумкин. Уларда жамият ҳаётидаги маълум воқеликлар лирик кахрамоннинг субъектив муносабати билан бирга мантикий изчиллик асосида тасвирланган.
5. Бирлик шеърларда воқеликни бадиий идрок этиш ва ифодалаш турли усулларда амалга оширилган. Уларни куйидагича таснифлаш мумкин: 1) ироник шеърлар; 2) фалсафий-афористик шеърлар; 3) ижтимоий-публицис-тик шеърлар.
Анвар Обиджон бирлик (игнабарг)ларини ритмик-интонацион хусусиятидан келиб чиқиб таснифлаш хар бир игнабаргнинг индивидуал, частотали формуласини кашф этиш имконини беради. Бунда шеърдаги товушлар сифати ва уларнинг бўғинлар бўйлаб жойлашиши, бўғинлар сони асос қилиб олинди. Бу асослар горизонтал ва вертикал жадвалда ўзаро туташтирилди. Натижада шеърларнинг ритмик-интонацион чизмаси пайдо бўлди.
Игнабаргларни мавзу ва муаммосига кўра хам турларга ажратиш мумкин. Бу эса уларнинг салмоғи, бадиий-ижтимоий муаммони тўғри аниқлаш имконини беради. Анвар Обиджон бирлик (игнабарг)лари мисолида бирлик шеърий асарлар бир неча маъно катламини англатиши билан бошқа шеърларга нисбатан ўқувчи тафаккури учун эркинлик, ижодийлик, изланиш имконини беришини кузатиш мумкин.
6. Тадқиқот давомида ҳар банди учлик мисрали ва уч мисрали мустақил шеърларнинг хам фарқи мавжуд бўлиб, учлик алоҳида шаклий-мазмуний структурага эга мустақил жанрдаги шеърдир. Уч мисрали банд эса мустақил шеърнинг бир бўлагидир. Учликларда вокеликнинг юзаки чизгилари берилади, бандлари уч мисрали шеърларда эса нисбатан аникроқ тасвир бор. Учликлар кўпроқ ўқувчининг дунёқараши, фикри, туйғуси, кечинмасига туртки берса, бандлари уч мисрали шеърларда нисбатан аникроқ мавзу, зарур ҳолларда изохдари билан берилади. Учликларда паремиклик, афористиклик хусусияти ёркинроқ кўзга ташланади. Бандлари уч мисрали шеърларда эса бу жиҳатлар ривожланмаган. Учликлар, хусусан, Анвар Обиджон уччаноқлари қатъий вазнга эга. Баъзи учликлар сарлавхага эга бўлиши хам мумкин. Бандлари уч мисрали шеърларда эса вазн турличадир. Учликда сўз ва белгилар сикиқ, тиғиз жойлашган. Бандлари уч мисрали шеърларда эса бирмунча бунинг аксидир.
7. Учлик шеърлар генезиси ўзбек халқ оғзаки ижоди, ўзбек мумтоз адабиётига бориб тақалади. Учликлар ана шу манбалардаги анъанавий шакллар ва замонавий шеърият ютуқлари асосида XX аср сўнгги чорагида қатор шоирларнинг жиддий услубий изланишлари натижасида қайта ишланган жанрдир. Учлик ҳакида билдирилган мулозаҳаларни умумлаш-тириб, учликнинг жанрий идентификациясини куйидагича шакллантиришни таклиф этамиз. Учлик деганда ўзига хос лирик композиция, тугал мазмун, қатъий кофия, вазнга эга уч мисрали кичик лирик жанр тушунилади. Учликлар мустакил шеърий жанр сифатида ўзининг қатъий белгилари, хайку, терцит каби шеърлардан фаркли томонларига эга. Учликлар лирик воқеликнинг штрихларини, қисмларини тасвирлайди. Қолгани эса ўкувчи онги, тасаввури ва ички дунёсида ассоциатив фикрлаш натижасида давом этади.
8. Бирлик ва учликларни структурал жиҳатдан тахдил килиш улардаги шакл ва мазмуннинг чегарасини аниқлаш шоирнинг бадиий-услубий махоратини белгилаш имконини беради. Синтактик усулнинг ассонанс, градация, анафора, эпифора, такрор, антитеза, эллипсис, аллитерация, риторик сўрок, параллелизм каби воситаларидан унумли фойдаланган.
9. Анвар Обиджоннинг уччаноқ жанри кичик лирик жанр сифатида ўзининг мустакил вазн, қофия, ироник, ҳажвий, мажозийлик, фалсафийлик каби ифодавий ва лирик композицион хусусиятлари билан ўзига хосдир. Учччаноқларда япон хайкулари каби рамзийлик ва пейзаж деярли учрамайди. Балки соф ўзбекча миллий тафаккур тарзи, катта фожеани хам енгил кулги ёки сарказм билан етказиш устунлик килади.
10. Учликларда лирик композиция тезис+тезис+хулоса ёки тезис+тезис+антитезис шаклида юзага чиқади. Шунингдек, образ яратишда шоирлар тил имкониятларидан унумли фойдаланади ва семантик белгиларни зарур ўринда бадиийлашган кодга айлантира олади. Сўз ва бадиий матннинг маъносини қаршилантириш, ўзаро зидлаш орқали образга шартлилик, ассоциативлик бағишлайди. Анвар Обиджон шеърларидаги образлар замондоши билан сухбатга киришади, ўз-ўзини англашга, ўзини қийнаган саволларга жавоб топишга интилади.
Ўзбек фразеологизмлари структураси (шаклий ва мазмуний моделлаштириш)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида нутк бирликларининг мухим белгиларини аниклаш асосида абстракт боскичдаги моделни белгилаш, тил бирликларининг конструктив моделларини яратиш, барқарор бирликларни семантик-структур тадкик этиш устувор бўлмокда. Фразеологизмларнинг хам кисмларнинг ўзаро муносабатидан ташкил топган бутунлик сифатида шаклий ва мазмуний хусусиятларини очиб бериш, синтагматик ва парадигматик муносабатларини аниқлаш хамда уларни моделлаштириш соха ривожини таъминловчи мухим омиллардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида миллий ўзлигимизни англаш, халк маданияти, маънавиятини юксалтиришга катта эътибор каратилмокда. Фразеологик бирликларда хам халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари, ҳаётий қадриятлари яккол намоён бўлади. Шу маънода фразеологизмларни яхлит шаклий ва мазмуний структурага эта бўлган, элементларнинг барқарор муносабатидан ташкил топган бутунлик эканлигини илмий асослаш, уларга мураккаб курилма сифатида ёндашиш ва конструктив моделларини яратиш ўзбек тилшунослигининг мухим вазифаларидан бирига айланди. Мазкур вазифаларни бажаришда мамлакатимизнинг барча соҳаларини янги босқичга кўтаришга каратилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси алоҳида аҳамият касб этади.
Дунё тилшунослигида тил бирликларининг миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш, уларнинг шаклий-мазмуний тузилишидаги ўзига хосликларни аниқлаш, хусусан, фразеологизмларнинг структур-семантик ва коммуникатив-прагматик жиҳатларини кўрсатиш, фразеологик бирликларни окказионал асосда моделлаштириш каби масалалар тилшунослар эътиборини торта бошлади. Узбек тилшунослигида хам тилнинг туркона табиатини очиб бериш, уни илмий асосда пухта ўрганишга қаратилган тадкикотлар мухим муаммолар сифатида кун тартибига қўйилмокдаки, бу миллий тилларнинг ўзига хослигини яқкол кўрсатишга хизмат қилувчи фразеологик бирликларни хам парадигматик ва синтагматик жиҳатдан чукур тахлил этиш, моделлаштиришни универсал ҳодиса сифатида фразеологизмларга хам татбик этиш, уларнинг семантик ва синтактик белгиларига таянган ҳолда шаклий-мазмуний моделларини ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқаради. Ўз навбатида, фразеологизмларнинг семантик-структур хамда когнитив-прагматик хусусиятларини атрофлича ўрганиш ва уларнинг маъновий тузилиши, семантик-прагматик жихатлари борасида янги илмий хулосалар чиқариш имконини беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги тахрирда кабул килинган «Давлат тили ҳақида»ги қонуни, Вазирлар Махкамасининг «Давлат тили ҳақида»ги конунни амалга оширишга каратилган давлат дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сонли карори талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўкув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-4958-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади фразеологизмларнинг маъно тузилиши, уларнинг семантик-структур ва шаклий-синтагматик хусусиятларини ёритиб бериш хамда моделлаштириш асосларини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фразеологизмларнинг барқарор бирликлар системасидаги дифференциал семалари белгиланган, лексик маъно ва фразеологик маъно ўртасидаги изоморфлик аниқланган;
фразеологизмларнинг категориал маънолари ёритиб берилган, уларнинг мазмуний симметрик-асимметрик муносабати курсатилган;
моделлаштиришнинг тилнинг барча сатҳларига татбиқ этиладиган универсалия эканлиги исботланган;
маълум белгилар асосида бирлашган фраземаларни аниқлаш орқали уларни шаклий ва мазмуний моделлаштириш асослари белгиланган;
фразеологик куршов доирасида фразеологик ва лексик маъно ҳамкорлиги ёритиб берилган;
ўзбек тилидаги фразеологик бирликларнинг субъект, объект, темпорал, локал, каузал, мақсад ва микдор валентликлари аниқланган ҳамда уларнинг моделлаштиришдаги ўрни асосланган.
Хулоса
1. Ҳар кандай илмий тадқикот бевосита сезги аъзоларимиз орқали идрок қилинган объектни бошка шунга ўхшаш объектга қиёслаб, улар ўртасидаги умумий ва ўзига хос белгиларни аниқлаб, шу объект учун муҳим белгилар асосида уни абстрактлаштириш даражасига олиб чиққандагина, объектив ҳақиқатга эришади. Абстрактлаштириш эса объектни моделлаштириш учун асос бўлади.
2. Турғун бирликлар системасида фразеологизмлар алоҳида ўрин тутади. Улар «барқарорлик», «тайёрлик», «семантик транспозитивлик», «информатив тугаллик» белгилари орқали парема билан гиперо-гипонимик муносабатда бўлади ва тил бирликлари ўртасидаги поғонавийликни таъминлайди.
3. Фразеологик маъно билан лексик маъно ўртасида изоморфлик мавжуд. Уларнинг мазмуний тузилиши денотатив, коннотатив, прагматик семалар, шунингдек, туркумлик семасини хам ўз ичига олиши билан характерланади. Лексемадан фаркли холда, фразеологик бирликнинг мазмуний тузилишида ички шакл фразеологик маънонинг фаркловчи ёки умумий компонента сифатида таркибий кием эмас, умуман бошка мустакил бўлган этимологик маънони ташкил килади.
4. Моделлаштириш тилнинг барча сатҳларига татбик этиладиган универсал ходиса сифатида амал килади. Хусусан, тилнинг куйи сатҳига тегишли фонологик бирликлардан то юқори сатҳ бирликларига кадар барча сатҳ бирликлари лингвистик тадқиқот объекта сифатида тил-нутк дихотомияси асосида инвариант-вариант зидланишини хосил килади. Ҳар қандай модель, шу жумладан, фразеологик модель ҳам моделлаштирилаётган объектнинг энг мухим белгилари муносабатидан ташкил топган конструкт эканлигига таянган ҳолда хосил килинади.
5. Бир-бири билан парадигматик муносабатда бўлган бирликлар ўзига хос ва умумий белгилар воситасида моделлаштирилади, интеграл белгилар объектни синтезлаш, система хосил қилиш учун хизмат килса, дифференциал белгилар система аъзоларини бир-биридан фарклаш вазифасини бажаради. Ҳар қайси сатҳ бирлиги ўзидан бир поғона юкори сатҳ бирлиги учун материал сифатида хизмат қилади.
6. Структурал нуқтаи назардан лексемалардан фарқли ҳолда, фразеологизмлар тахдилида уларнинг таянч компонентларига ҳам эътибор қаратилади. Ўзбек тилидаги инсон аъзолари билан боғлиқ бўлган фразеологизмлар соматик фразеологизмлар парадигмасини ҳосил килади. Бундай фразеологизмларни моделлаштиришда соматизмлар таянч нуқта бўлиб хизмат қилади.
7. Лексик-фразеологик контекст сўз билан фразеологизм орасидаги синтагматик муносабат асосида хосил бўлади. Фразеологик бирликлар компонентлари деактуализациялашганлиги туфайли улар мустақил қўлланиш хусусиятини йўқотиши натижасида контекст кисми саналмайди. Фразеологизм билан структур ва семантик боғлиқ бўлган сўз фразеологик куршовни хосил килади.
8. Фразеологизмларнинг синтагматик муносабатида фразеологик куршов тушунчаси мухим ўрин эгаллайди. Фразеологик куршов хисобига фразеологик маъно билан лексик маъно ҳамкорлиги майдонга келади ва бу ҳамкорлик уларни моделлаштиришда мухим роль ўйнайди.
9. Валентлик икки томонлама моҳиятга эга бўлган лингвистик бирликлар орасидаги синтагматик муносабатни, тил бирликларининг ўзаро бирикувини таъминлашга хизмат килади. Фразеологик бирликлар нутк жараёнида валент хусусиятлари асосида бошка бирликлар билан синтагматик муносабатга киришади. Фразеологизмларнинг валентлик имкониятлари хам моделлаштиришга асос бўлади.
10. Ҳаракат, ҳолат, белги мазмунини англатувчи фраземалар объект, субъект, темпорал, локал, сабаб, мақсад ва микдор сингари валентликларга эга бўлиб, улар облигатор (мажбурий ) ва факультатив турларга бўлинади. Фразеологик бирликларнинг облигатор валентлиги нутқ жараёнида тўлдирилиши зарур бўлган, факультатив валентлик эса нутк вазиятига кўра аниқланадиган валентликлар саналади. Фразеологизмларнинг облигатор валентликлари уларни синтагматик моделлаштириш учун муҳим восита сифатида хизмат килади.
Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқариш механизмини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳон аҳолисининг сайёҳлик соҳасига бўлган қизиқишлари йилдан-йилга ортиб бораётганлиги, айникса, туризмнинг энг жозибадор тури - экотуризмга бўлган муносабатнинг тубдан ўзгаришига ва бу маданий хордик чиқариш заруриятига айланаётганлиги ундан олинаётган даромадлар микдорининг доимий ўсишига, молиявий жараёнлар фаоллашувининг ҳаракатлантирувчи воситаларидан бири сифатида шаклланишига сезиларли даражада таъсир кўрсатмокда. Бутунжаҳон туризм ва сайёхдик кенгашининг маълумотларига кўра, ушбу тармокда 292 миллиондан зиёд иш ўрни яратилган бўлиб, уларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ҳиссаси 7,6 трлн, долларни, ЯИМдаги улуши эса 10,2 фоизни ташкил этмокда1. Бундан ташқари, туризм хизматлари экспорта жаҳон товар ва хизматлар экспортининг етти фоизини ташкил этади. Дунё экспорта таркибида туризм ёқилғи, кимё саноати, озиқ-овкат ҳамда автомобиль саноати экспортидан кейин бешинчи ўринни эгаллаганлиги унинг иқтисодиёт тармоклари ривожланишига ўзига хос тарзда ижобий таъсир кўрсатаётганидан далолат беради.
Мустақиллик даврида республикамизда туризм соҳасини жадал суръатлар билан ривожлантиришга каратилган бир қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги конуни кабул қилиниши, Буюк ипак йўли бўйлаб туризмни ривожлантириш дастури амалга оширилиши, ҳудудларнинг ижтимоий ва табиий ресурсларидан туризмда самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тармоқларнинг параллель тараққий эттирилишига мўлжалланган давлат дастурлари ижросини таъминлаш ишларига урғу берилди. Яъни, 2014 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 99-сессиясининг Самарканд шаҳрида ўтказилганлиги республикамизда халқаро тажрибани кенг кўллашда муҳим роль ўйнаганини алоҳида эътироф этиш мумкин. Сўнгги 20 йил давомида туризмнинг ўртача ўсиш суръати 7,6 фоизга, ташриф буюрган хорижий сайёхдар сони 7,1 мартага2, ялпи ички маҳсулотдаги улуши олти мартага3, соҳада бевосита банд бўлганлар сони беш мартага ошди. Соҳада янги йўналишлар, шу жумладан, экологик туризмнинг ривожланиши уни бошқаришни миллий иқтисодиётимизнинг тегишли тармоқлари ва комплекслари билан интеграциялашнинг кучайишига олиб келади. Бугунги кунда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича катор карорлар кабул килинди, жумладан, Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси ташкил этилиб, ушбу соҳа тараккий этишини жадаллаштириш учун қўшимча имконият ва имтиёзлар яратилди4, Узбекистан Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида туризм миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи мақомини олди ва тарақкиётнинг янги сифат босқичига ўтиши бошланди.
Жаҳон амалиётида туризм ва экологик туризмни ривожлантириш, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш борасида бир қатор муаммоларнинг илмий ечимини таъминлаш юзасидан максадли илмий изланишлар амалга оширилган. Шу нуктаи-назардан Караганда, мамлакатимизда кам экологик туризм тизимида тадбиркорликни йўлга қўйиш, уни ташкил этишда халқаро стандартлардан кенг кўламда фойдаланиш камда инновацияларни татбик этиш, мукофаза этиладиган табиий кудудларни манфаатдор идоралар иштирокида самарали бошкариш, экологик туризмни барқарор ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, табиий ресурслар ҳисобини юритадиган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш, экотуристик хизматлар бозорини кенгайтириш ва экологик туризмни бошқариш механизмини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилмокда.
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги (1999), «Мухофаза этиладиган табиий худудлар тўғрисида»ги (2004) қонунлари, Узбекистан Республикаси Бош вазирининг 2016 йил 18 февралдаги «Ўзбекистонда туризм сохасини ривожлантириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган аник амалий чора-тадбирлари тўғрисида»ги 02/87-2-сонли топшириғи, Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм сохасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4861- сонли Фармони, 2017 йил 16 августдаги «2018-2019 йилларда туризм сохасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида»ги Қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг макса ди - Ўзбекистонда экологик туризмни ривожланти-ришни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: экотуризмни бошқариш механизмини такомиллаштириш туризм сохасини стратегии ривожлантиришнинг муҳим йўналиши эканлиги асослаб берилган;
экотуризмни ривожлантиришни бошқаришнинг атроф-муҳит муҳофазаси, экотуристик хавфсизлик ва назорат стратегиялари ишлаб чиқилган;
экотуризмнинг ресурслар салоҳиятини бошкариш ҳамда самарадорлигини баҳолашнинг балли усули ишлаб чиқилиб амалиётда фойдаланиш йўналишлари тавсия этилган;
Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барча категорияларининг маълум худудини рекреация-экотуристик худудларга ажратиш тавсия этилган, уларнинг имкониятлари ўрганилган ва ривожланиш истиқболлари белгиланган;
мамлакатимиз муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларида экологии туризмни ривожлантириш индекси аникланган, экологии туризмдан олинадиган даромад ҳажмини ошириш оркали экотуризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кўпайтириш имконияти аникланган;
экологик туризмни ривожлантиришни бошкариш механизмларини такомиллаштириш ва уни миллий иқтисодиётга интеграциялаш йўналишлари асослаб берилган.
Хулоса
«Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқариш механизмини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Тадқиқот давомида олинган натижаларда, экологик туризмни ривожлантиришда бошқариш механизми соханинг фаолияти ва ривожла-ниши ҳамда самарадорлигини таъминлайдиган энг мухим омил сифатида мазкур тизимнинг ажралмас таркибий қисми ва воситаси ролини бажариши тасдиқланди ва таркибий тузилиши аникланди. Улар, ўз навбатида, бош-қариш тизимининг ташкилий-иқтисодий компонентларини ўзаро мувофиқ-лаштиришга ҳамда уларни ўзаро боғлиқ ҳолда бошкаришга имконият яратади.
2. Экологик туризм рекреация-туризм соҳасининг энг инновацион, табиий муҳитга энг кам салбий таъсир қиладиган, барқарор ривожланиш концепцияси талабларига жавоб берадиган, айни бир вактда катта даромад олишга имкон яратадиган йўналишига айланиб, жадал суръатларда ривожланиши унинг бошқариш механизмларини такомиллаштиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишни талаб қилади. Бундай методология мазкур тадқикотда ҳукумат томонидан қабул қилинган туризм тўғрисидаги қонун, фармон ва қарорларда ифодаланган стратегияларни методологик асос сифатида қабул килишга асосланади. Шунга мувофик, қуйидаги йўналишлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва асосланди: бошқариш механизмлари концепцияси, принциплари, кўрсаткичлари, таснифланиши ва улардан амалиётда фойдаланиш; экотуризмни ихтисослаштирилган ҳамда ўзига хос тарзда бошкариладиган механизмга эга соҳага айлантириш, бошқариш тизими, унинг самарадорлигини ошириш, барча йўналишларда мазкур стратегиями белгилаш; бошкариш таркиби, бозор стратегиясини шакллантириш.
3. Халкаро амалиётда МЭТХдар экотуризмни ривожлантиришнинг асосий объектларига айлантирилганлиги, кичик корхоналар сайёхдик фирмаларининг асосий кисмини ташкил этиши, илгарги оддий дам олиш кўникмалари ўрнига янги таассуротларга эта бўлиш сайёҳларнинг асосий мақсадига айланганлиги, Марказий Осиё мамлакатларида маҳаллий ҳамжамият негизида туризмни шакллантириш (Community based tourism) лойиҳаси хамда бошқа хорижий тажрибалардан Ўзбекистон шарт-шароитларини ҳисобга олиб фойдаланиш йўналишлари тавсия қилинди.
4. Экологик туризмни бошқариш механизмларининг ўзига хослиги унинг Туризмни ривожлантириш давлат кўмитаси таркибида бўлиши ва айни бир пайтда давлат идоралари тасарруфида бўлган турли тоифадаги МЭТҲларнинг рекреация ресурсларидан фойдаланишга боғлиқ мураккаблиги ҳисобга олиниб, бу ҳолатни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Бошқаришнинг бирламчи асоси бўлган ресурслар салоҳияти, компонентлари ва макроҳудудлар хусусиятлари ўзаро боғлиқликда Ўзбекистоннинг ягона экотуристик маконини ташкил этиши хисобга олинганда, улардан фойдаланиш даражасининг мавжуд имкониятлардан бирмунча орқада қолаётгани исботланди, мазкур ресурслардан самарали фойдаланишни рағбатлантириш йўналишлари асослаб берилди.
5. Экологик туризмни бошқариш механизмларини такомиллаш-тиришда фирмалар фаолиятининг мухити, бошқариш жараёнлари, унинг самарадорлигини аниқлаш, олинган натижалардан амалиётда фойдаланиш, туристик хизматлар бозорини иқтисодий воситалар оркали бошқариш, мавжуд ресурс салохиятидан самарали фойдаланиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозор талабларига мослашиш йўналишлари тавсия килинди.
6. Мамлакатимизда экотуризм ривожланишнинг бошлангич боскичида турганлиги сабабли, хозирги пайтда фирмалар такдим этаётган саёҳатлар рўйхати ва йўналишлари чекланганлик хусусиятига эга. Бирок, мамлакатимиз туризмининг барча асосий кўрсаткичлари бўйича Тошкент пойтахт минтақаси катта салмокқа ва хукмрон мавқега эга, бошқа минтақаларнинг аксарияти паст кўрсаткичга эга. Шу муносабат билан мавжуд ҳолатни яхшилаш тадбирларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар берилган. Экотуризмнинг йил фаслларига боғлиқлиги хамда мавсумийлиги давлат сиёсати ва бошкариш механизмини кўллашнинг асосини ташкил этиши керак. МЭТҲлар турли тоифаларининг 10 фоиз худудини рекреация-экотуристик худудларга ажратиш тавсия этилган, улардан фойдаланиш йўналиши асослаб берилган, энг муҳим кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган, истиқболлари белгиланган, бошкариш моделлари ва даромад ҳажмлари прогнози ишлаб чикилган. Якуний ҳисоблаш натижалари мамлакатимиз ва унинг минтақаларида экотуризм катта истиқболга эгалигини исботлайди.
7. Таракқиётнинг «ўзбек модели» тамойилларидан бири давлатнинг бош ислоҳотчи экани хисобга олиниб, экотуризмни бошкариш механизмлари ҳам давлат томонидан бошкарилади ҳамда турли даражадаги давлат ҳокимияти бошқарув органлари назоратида бўлади. Шунта мувофик, давлатнинг тартибга солиш методларини қўллаш орқали атроф-мухит, дам олиш, иқтисодиёт ўртасидаги тегишли мувозанатни саклаб колишга йўналтирилган таклифлар асослаб берилди.
8. Экотуристик мажмуани моделлаштириш дастурий-максадли йўналишда мавжуд вазият ва фаолиятга асосланиб ишлаб чиқилди. Ундан экотуристик фаолиятни тадкиқ этиш ва уларнинг оптимал йўналишларини топишда муҳим асос сифатида фойдаланиш тавсия этилди.
9. Экотуризмни бошқаришда иқтисодий-молиявий механизмлар молиявий манбаларни давлатнинг молиялаштириши ва экотуризм дестинацияларига мувофик табақалаштирилган туристок йигимлардан таркиб топиши, амалиётда мавжуд тенденциялар хисобга олиниб, бюджет маблағлари улуши пасайиши, хусусий маблағлар улуши эса кўпайиши сабабли сертификатлаш тизимини амалга ошириш, даромад солигига тортишни такомиллаштириш тавсия этилди.
10. Экотуризмни бошкариш дастаклари фирмалар фаолиятининг ташки муҳитини яратиши, маъмурий-назорат ва иқтисодий воситаларни кенг миқёсда қўллаш, бунда турли манфаатларни мувофиқлаштириш ва бирлаштириш, шу асосда мамлакатимизда ягона экотуристик маконни барпо этиш зарурати асослаб берилди.
11. Ўзбекистонда экотуризмдан олинадиган ялпи даромад ва ЯИМ ўртасида кучли чизиқли боғланиш мавжуд бўлиб, унга кўра, экотуризмдан келадиган қўшимча даромаднинг 1 фоизга ортиши республика ЯИМнинг қўшимча равишда 0,87 фоиз ортишига олиб келади. Агар мазкур тармоқнинг жаҳон ЯИМдаги улуши 10,2 фоизни ташкил этишини инобатга оладиган бўлсак, у ҳолда бизда олинган ушбу қиймат республика ЯИМнинг барқарор тенденциясини таъминлашга қодир эмас. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, мамлакатимизда ҳали экотуризм салоҳиятидан ва бу борадаги мамлакат имкониятларидан етарлича фойдаланилмаяпти.
12. Интеграциялаш МЭТХдар ва экотуризм мавжудлигининг энг муҳим шарти ва асоси эканини ҳисобга олиб, ундан экотуризмни ривожлантиришни бошқаришда энг муҳим механизм сифатида фойдаланиш, интеграция-лашнинг вертикал ва горизонтал йўналишларини кенг кўламда қўллаш, унинг ички ва ташки шаклларидан самарали фойдаланиш, мазкур жараённи амалга ошириш имконини берадиган махсус ихтисослашган тузилма (экотуризм маркази)ни ташкил этиш, тегишли стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилди.
Сурункали панкреатитлар клиник кечиши хусусиятларининг цитокин профилига боғлиқлиги ва иммунокоррекция йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бутун дунёда меъда-ичак тизими касалликлари сонининг ўсиб бориш тенденцияси ва улар сонининг ҳар ўн йилда икки баробар ортиши кузатилмокда. БЖССТнинг маълумотларига кўра, сурункали панкреатит (СП) меъда-ичак тизими касалликлари орасида энг кўп учрайдиган ва оғир кечимли патологиядир. СП билан оғриган беморларнинг ўртача ёши 50 дан 38 ёшгача пасайган. Панкреатитнинг сурункали шакли билан ногирон бўлиб колган кишилар 11%ни ташкил килади. Бутун дунёда меъда ости бези касалликлари сонининг оғишмай ўсиши кузатилмокда.
Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда ахолига кўрсатиладиган тиббий хизмат тизими тубдан ўзгартирилди, шу ўринда аҳоли орасида касалликларни камайтириш, касалликларни ташхислаш, даволашнинг замонавий тиббий воситалари ва самарали усуллари тиббиётга тадбиқ этиш чора тадбирлари амалга оширилмокда. Бу борада қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегияси аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни саклаш тизимини такомиллаштиришни таъминлашга қаратилган пойдевор хисобланади. Бугунги кунда ахоли саломатлигини саклаш, меъда-ичак тизими патологияси, хусусан ўткир ва сурункали панкреатитларнингтобора ўсиб боришини олдини олиш масаласида маълум бир натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида ошқозон ости бези касалликлари 5%гача, ўлим холати эса 1,3 мартага камайтирилди.
Меъда ости бези касалликларини ташҳислаш, асоратлар олдини олиш аҳоли саломатлигини саклаш учун муҳим аҳамиятга эта. Меъда ости бези билан анатомик ва физиологик боглик аъзоларнинг (билиар ва меъда-ичак тракти) турли жароҳатлари, овқатланишни бузилиши ва алкоголизм, тизимли ва аутоиммун касалликлар, вирусли ва бактериал инфекциялар, метаболизмнинг бузилиши, меъда ости бези жароҳатларига олиб келувчи турли дори воситалари ва экологик омиллар таъсирини сурункали панкреатитнинг этиологик омилларидир. Шунингдек, мазкур патологияда иммун тизими ҳолатини ўрганиш илмий тадқиқотларнинг энг долзарб йўналишларидир. Атроф-муҳитнинг экологик салбий омиллари таъсирида меъда ости бези касалликлари, жумладан, етарли даражада ўрганилмаган, сурункали панкреатитнинг ривожланиш хавфини бир неча бор ортиши мумкин. Бугунги кунда мазкур омилларнинг таъсир даражаси ва уларнинг панкреатитларни ривожланишидаги ролини ортиши муаммонинг долзарблигини кўрсатади. Панкреатитларни ўз вақтида ташҳислаш, эрта ташҳислашнинг замонавий усулларини кўллаш, реабилитация, профилактика жараёнларини такомиллаштириш ва ногиронликни эрта олдини олиш илмий тадқикотларнинг етакчи йўналиши бўлиб қолмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чоралари ҳақида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон карори «Тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чоралари ҳақида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдикланган «Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади сурункали панкреатитнинг турли клиник шакллари ривожланишида иммуногенетик механизмларни аниқлаш ва касалликни эрта ташҳислаш ҳамда даволашни такомиллаштиришда иммунокоррегирловчи препаратлар ролини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор СПли беморларда касалликни ривожланиш хавфи шаклланиши ва ривожланишининг иммуногенетик механизмлари аникланган;
алкоголли ва билиар СПда асосий цитокинларнинг клиник-лаборатор синдромлар ва иммун тизим кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги аникланган;
СПнинг оғирлик даражаси ва клиник шаклларини дифференциал таш-ҳислашда цитокинлар микдорининг ўзгариши асосланган;
яллиғланишнинг асосий медиаторлари экспрессиясини чақирувчи ва меъда ости безида деструктив-яллиғли ўзгаришларни таъминловчи цитокинлар каскади генининг дисфункцияси аникланган;
илк бор СПва унинг асоратлари ривожланишида генлар полиморфизмининг клиник-лаборатор кўрсаткичлар билан ўзаро боғлиқлиги патогненетик аҳамиятга эгалиги аникланган;
СП оғир кечиши ва унинг асоратларини башоратлаш мезони сифатида цитокинлар ҳолати бирламчи омиллардан эканлиги исботланган;
панкреатитларни даволашнинг янги йўналиши - СПда даволаш тадбирлари комплексига комбинирланган ёндошув ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Республика катта ёшдаги аҳолиси орасида меъда ости безининг касал-ланиш даражасини етарли даражада турғун ошиши тенденцияси кузатилди: 5 йил давомида (2011-2015 йй.) 100000 аҳолига нисбатан 88,7 дан 111,3 ҳолат-гача. Ўсмирларда касалланиш даражасининг динамикаси бир хил эмаслиги қайд этилди, мазкур кўрсаткич даражаси 2011 -2015 йилларда етарли даражада турғун ошган бўлса, 2015 йилда эса 100000 ахолига нисбатан 25,8 дан 68,7 ҳо-латни ташкил этиб, сезиларли юкори бўлди.
2. Сийдикда трипсиноген-2 ва нажасда эластаза-1 ни аниқлаш муҳим ахамиятга эта бўлиб, бу касалликнинг илк босқичларида СПни башоратлаш имконини беради. Таклиф этилаётган сийдикда трипсиноген-2ни аниқлаш им-конини берувчи экспресс тести киска муддатда аник натижа беради, ноинвазив ва қўшимча лаборатор жиҳозларни талаб килмайди. Беморлар нажасида эластаза-1микдори аниқлаш МОБнинг ташқи секретор фаолияти хақида тулиқ маълумот бериб, даволаш тактикасини тўғри белгилашга имкон беради.
3. Алкоголли СП 38-42 ёшдаги эркакларда кўпрок учрайди ва у диспептик ва оғриқ синдроми, нажасда эластазанинг камайиши ва конда липаза, кальций микдорининг ошиши, сезиларли структур ўзгаришлар ва СПнинг кальцифицирланувчи шакли билан кечади. Билиар СП кўпинча катта ёшдаги аёлларни жарохатлайди, узок анамнезга эга, диарея, ўртача ривожланган оғриқ синдроми билан кечади, нажасда эластаза микдори бир мунча камайган, кальций микдори меъёрда, конда липаза кўрсаткичи АСПга нисбатан анча паст, билирубин кўтарилган, морфологик жиҳатдан аъзода обструктив ўзгаришлар ва яллигланиш жараёнлари кайд этилади.
4. СПда IL-ip, IL- 4, IL-6, IL-8, TNF-a ва IFN-y яллиғланишга хос ва яллиғланишга қарши цитокинларнинг зардобдаги кўрсаткичлари СПнинг асоратсиз кечишига нисбатан асоратли кечишида сезиларли ошди. Бунда, яллиғланишга хос цитокинлари яллиғланишга қарши цитокинларга нисбатан устунлик қилди. Панкреакарциномага ўтувчи СП билан оғриган беморларда цитокинлар, айникса, яллиғланишга хос IL-2R, IL-6, TNF-a цитокинлар ишлаб чикарилиши сезиларли ошганлиги кузатилди.
5. СП билан оғриган беморлар учун иммунитетнинг Т- ва В-бўғинидаги кучли номутаносиблик хос бўлиб, бу иммунитетнинг Т-хужайравий бўғинини заифлашувидан далолат беради. СП билан огриган беморларда HLA-DR-хужайралари сонининг ошиши, СО16-табиий киллерлар популяциясининг камайиши аутоиммун агрессиянинг ривожланиши эхтимоли билан нохуш белги ҳисобланади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, иммунитетнинг ҳужайравий бўғини дисфункцияси СПнинг алкоголли турида кучли ривожланган. СПнинг авж олиши билан хужайравий иммунтанқисликнинг чуқурлашуви кузатилиб, бу СОЗТ-лимфоцитлар, СО4Т-хелперларнинг камайиши, CDST-цитотоксик лимфоцитлар, CD16hhht фаоллашуви, шунингдек IgG, М ва А зардоб иммуноглобулинлари концентрациясининг ошиши билан ифодаланди.
6. СПда TNF-a цитокини гени полиморфизмининг патогенетик аҳа-миятга эта ўзаро алоқаси ва унинг асоратларни ривожланишидаги роли аникланди. TNF-a гени G/А гетерозигота генотипи rsl800629 полиморфизмининг СПни огир шаклини ривожланиши хавфи билан ассоциацияси қайд этилди (х2=4,0; Р=0,04; OR=2,1; 95%С1 1,007-4,154). Цитокинларнинг бошқа генлари билан ўзаро алоқадаги TNF-a генининг СПни шаклланиши ва авж олишига таъсири уларнинг аддитив ўзаро таъсири туфайли янада кучлирок бўлиши мумкин.
7. СПда юзага келадиган иммун ўзгаришларни меъёрлаштириш оркали меъда ости безидаги яллигланиш жараёнининг фаоллигини пасайишини таъминловчи иммунмодулирловчи таъсирга эга Эрбисол дори воситаларини қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланди.
Мактаб ёшидаги болаларда аллергик кўз касалликларининг клиник-иммунологик ташхиси хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, болалар орасида аллергик касалликлар алоҳида ўринни эгаллаб, таркалганлик даражасининг юқорилиги билан тавсифланади. Дунё микёсида, жумладан кўпгина индустриал ривожланган мамлакатлар ахолисининг 20% да аллергиянинг турли шаклларида учраши аниқланган. Сўнгги йилларда аллергия билан касалланган барча болаларнинг 80-90% да кўзлари зарарланиши кузатилмокда. Кўз касалликлари орасида эса аллергия 12,7 дан 24 фоизгача учрайди.
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аник мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди. Бу борада Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегиясининг кабул килинганлиги, айникса унинг тўртинчи йўналиши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришни таъминлашга қўйилган пойдевор хисобланади. Бугунги кунда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салмокли натижалар олинди. Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш ва улардаги аллергик патологияларни кўпайишини олдини олиш, жумладан, кўзнинг аллергик касалликларини камайтиришда муайян ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида мактаб ёшидаги болаларда аллергик кўз касалликлар сурункалашуви 30%гача, ремиссия даври 43% га узайтирилди.
Таъкидлаш лозимки, жаҳон миқёсида, аллергик касалликлар, жумладан кўзнинг аллергик касалликларининг йил сайин ортиши, кечишининг огир даражада учраши ва беморлар ҳаёт сифатини пасайиши мухим тиббий ва социал муаммолардан бирига айланди. Аллергик кўз касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишида турли экзоген ва эндоген омиллар, шу жумладан, ирсий омиллар, нокулай экологик омиллар ва аралаш омиллар иштироки кузатилган. Ушбу омилларнинг таъсир даражаси ва ролининг етарлича ўрганилмаганлиги аллергия муаммосининг долзарблигини белгилайди. Шунингдек, мазкур патологияда кўз ёши иммун тизими ҳолатини ўрганиш, аллергик касалликларини эрта ташхислаш, замонавий гипосенсибилизация усулларни қўллаш, профилактика ва реабилитация чора-тадбирларини янада такомиллаштириш ва эрта ногиронликни олдини олиш илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларинининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади мактаб ёшидаги болалар кўз аллергик касалликларини клиник-иммунологик кўрсаткичларини хисобга олган холда комплекс даволаш ва ташхислашни такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор болалар кўз соҳаси аллергик реакцияларида кўз ёши суюклигининг клиник-иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичлари комплекс тарзда аниқланган;
болалар кўз аллергик касалликларида кўз ёши суюқлиги иммунологик ва биокимёвий тадкиқотларининг диагностик аҳамияти аникланган;
кўз ёшидаги иммуноглобулинлар ва цитокинларнинг гематоофтальмик барьернинг ўтқазувчанлигидаги аҳамияти, уларнинг бузилиши тукиманинг яллигланиши ва диструкциясига олиб келиши исботланган;
кўз ёши суюклигининг гематологик индекслари кўзнинг секин кечар типдагги аллергик касалликларини киёсий ташхислашдаги роли аникланган;
кўз аллергик касалликлари клиник кечиш хусусиятлари кўз ёши цитологик ва организмнинг иммунологик кўрсаткичлари холатига богликлиги исботланган.
Хулоса
1. Болаларда кўз аллергик касалликларининг структураси аникланган бўлиб, у асосан аллергик конъюнктивитлар (94,2%) ва уларнинг комбинацияланган шакллари (91,8%) мавжудлиги билан тавсифланади. Улардан 82,3% аллергик ва 17,7% инфекцион-аллергик кўз касалликларидир.
Кўзнинг инфекцион аллергик касалликлари аллергик касалликларга нисбатан енгилрок ва баъзи клиник белгиларсиз кечади.
2. Кўзнинг инфекцион аллергик касалликларида Bifidobacterium sp., Lactobacterium sp., E. coli ЛПнинг ишончли пасайиши кузатилади, лекин Е. coli ЛН, Enterococcus sp., Staphylococcus sp., S. Aureus, Candida albicanus кўрсаткичлар ортади. Кўзнинг аллергик касалликларида эса ушбу кўрсаткичлар соғлом болалар кўрсаткичидан деярли фарк килмайди.
3. Кўз аллергик касалликларига чалинган болаларда АИ ва IgE микдорининг ортиши С-реактив оқсил кўрсаткичининг пасайиши ва кўз ёши суюклигида IgM ва IgG мавжудлиги фонида намоён бўлади. Кўзнинг инфекцион аллергик касалликлари болаларда кўз ёши суюклигида ЛИИ, С-реактив оқсил ва IgG ларнинг пасайиши билан намоён бўлади. Инфекцион аллергик касалликларига чалинган болаларда ЛСИ икки маротаба ошади, бу яллигланиш процесси мавжудлигини яна бир бор тасдиклайди.
4. Кўзнинг аллергик касалликларига чалинган болаларда СРО, ЦИК, цитокинлар, IgE ва гематологик кўрсаткичларнинг кўз ёши суюклигида аникланиши усули, ушбу касалликни киёсий ташхислашда муҳим ўрин эгаллайди.
5. Кўзнинг инфекцион аллергик касалликларига чалинган болаларда кўз ёши суюклигида иммунитет кўрсаткичлари ИЛ-1, ФНО-а микдорларининг ортиши ва ИЛ-4 микдориининг пасайиши билан кўзнинг аллергик касалликларидан фаркланиши билан тавсифланади. IgA, IgM, IgG, IgE ҳамда slgA микдорларининг кўрсаткичлари ҳам кўзнинг аллергик касалликлари шаклига қараб ўзгариши намоён бўлди, кўзнинг инфекцион аллергик зарарланишида уларнинг микдорлари аллергик зарарланишидан ишонарли камайиши аникланди.
6. Кўз аллергик касалликларига чалинган болаларда эндоген интоксикация замирида эндотелиоцитлар дисфункцияси, гематоофтальмологик тўсиқ ўтказувчанлигининг бузилиши фонида тромбоцитлар фаоллашуви кайд этилиб, у локал коагуляцион фаолликнинг ортишига олиб келади, бу эса кўз аллергик зарарланишларида яқкол намоён бўлади.
7. Кўзнинг аллергик зарарланишига чалинган болаларда CD3, CD8 ва CD 16 ҳужайралари сонининг камайиши, CD 19 ва CD95 ҳужайралар сонининг ва IgA, IgM, IgG, IgE, ИЛ-ip ва ИЛ-4 микдорларининг ортиши аникланди. CD4 ва CD25 ҳужайралар сони, ИРИ ва ФНО-а микдори меъер кўрсаткичларидан ишонарли фаркланмади.
8. Кузнинг инфекцион аллергик касалликларига чалинган болаларда CD3 ва СО4лимфоцитлар сони ва IgE микдорининг пасайиши, CD8, CD16 CD 19, CD25 ва СО95хужайралар сони ва IgA, IgM, ИЛ-ip ва ФНО-а микдорларининг ортиши аникланди. ИРИ ва IgG, ИЛ-4 микдорлари меъер кўрсаткичларидан ишонарли фаркланмади.
9. Комплекс даволашдан кейин иммун кўрсаткичларининг ҳужайравий бўғини ва цитокинларнинг микдори меъер кўрсаткичларига етиши билан тавсифланувчи ижобий динамика аникланган. Кўз аллергик касалликлари мавжуд болаларда IgE кўрсаткичлари назоратдаги кийматлардан 2,6 баробар ошиб кетганлигига карамай гуморал бўғинда ҳам ижобий динамика кайд этилади. Бирок ўтказилган даволашдан сўнг уларнинг ишонарли 2,7 баробар камайиши аникланди.
Манзарали гулларнинг замбуруғ турлари қўзғатувчи касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида, бугунги кунда, манзарали гул экинларида 1500 дан зиёд зараркунанда ва касалликлар кузгатувчи микроорганизм турларига карши кураш чоралари олиб борилмокда. Ушбу касалликларни кузгатувчи микроорганизмларнинг 92 фоизи эса замбуруг турларига тугри келади. Шунинг учун, манзарали гулларнинг замбуруг турлари кузгатган касалликларини, уларнинг биоэкологик хусусиятларини, тарқалиш қонуниятларини аниқлаш ва уларга карши кураш чораларини такомиллаштириш гулчилик самарадорлигини ошириш имконини беради.
Республикамизда гулчилик сохасини ривожлантириш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда. Олимларимиз томонидан Узбекистан иқлим шароити учун янги бўлган гул навларини маданийлаштириш, замбуруг турлари кузгатувчи касалликларга карши кураш чораларини ишлаб чиқиш ва бошқа омилларга бардошлиликка эришиш бўйича тадкикотлар утказилиб манзарали гулларни соглом устириш агротехникаси ишлаб чиқилди. Узбекистан Республикасини ривожлантириш-нинг 2017-2021 йилларга мулжалланган харакатлар стратегиясида ўсимлик-ларни химоя килиш, айникса гулчиликни ривожлантиришга эътибор берилган. Бу борада касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тупроқ иқлим шароитига мос гул навларини яратиш ва манзарали гулларда замбуруг турлари кузгатувчи касалликларини олдини олиш усулларини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий тадқикот ишларини кенгайтириш мухим ахамият касб этади.
Ҳозирги кунда, дунёнинг ривожланган бир катар мамлакатлари, жумладан: Голландия, Англия, Франция, АҚШ да гул ўсимликларини етиштириш хамда уларнинг касалликларини аниқлаш ва кураш чораларини самарали усуллари йўлга қўйилган. Гул ўсимликларидаги Fusarium, Botrytis, Sphaerotheca, Puccinia туркумига мансуб касал кузгатувчи замбуруг турлари географик жиҳатдан жуда кенг тарқалган бўлиб, бу эса мазкур касаллик кузгатувчи замбуруг турлари иқлим шароитига караб уз шаклини ўзгартириши аникланган. Шу сабабдан, Узбекистан худудида куп экиладиган хамда маданийлаштирилган гул ўсимликларидаги касаллик кузгатувчи замбуруг турларини иқлим шароитидан келиб чикиб, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, тарқалиш қонуниятлари ва уларга карши курашнинг самарали усулларини такомиллаштириш мақсадида тадкикот ишлари амалга оширилди.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги 2013 йил 10 январда кабул қилинган 4-сонли карори ва «Узбекистан Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш туғрисида»ги 2013 йил 13-август 223-сонли мазкур карор фаолиятига тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатлардаги вазифаларни илмий жихатдан амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқнқотнинг мақсади Тошкент ва Наманган вилоятларининг очиқ дала ва иссиқхоналар шароитида ўстирилаётган манзарали гулларда энг кўп учрайдиган замбуруг турлари қўзғатувчи касалликларини аниқлаш ва уларга карши кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотиииг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
Тошкент ва Наманган вилоятлари шароитида ўстирилаётган 15 та тур гул ўсимликларидан касаллик кузгатувчи 59 та замбуруг турлари ва уларнинг 11 та форма ва 1 та вариацияси аникланган;
танланган гул ўсимликларида 81 та замбуруг турлари қузғатган касалликлар билан касалланиши исботланган;
тажрибада танланган 15 та тур гул ўсимликларда энг хавфли деб топилган фузариоз сулиш 10 та тур гулни, кулранг чириш 11 та, занг 11 та хамда ун-шудринг 6 та тур гул ўсимликларини касал л антириши аникланган;
республикамиз шароитида танланган манзарали гул ўсимликларида аникланган касалликларга карши биологик усулда Trichoderma viride замбуругини, кимёвий усулда Максим, Байлетон, Фундазол фунгицидларини қўллаш агротехник тадбирлари ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Тошкент ва Наманган вилоятларининг иссиқхоналари шароитида ўстирилаётган 15 та тур гул ўсимликларидан 658 та гербарий намуналари олинди ва улардан касал кузгатувчи 59 та замбуруг турларининг 11 та форма ва 1 вариацияси аникланди. Улар 4 та синф, 7 тартиб, 11 та оила ва 28 та туркумга мансублиги кайд этилди.
2. Энг кўп турларни Deuteromycotina синфига мансуб замбуруглар ташкил килди. Улар 32 тур ва 7 та формадан иборат булди. Кейинги ўринларда Basidiomycotina синфи-16 та тур, Ascomycotina-5 та тур, 4 та форма, 1 вариация, Mastigomycotina эса 5 та турдан хамда энг кам Mycelia Sterilia гурухи эса 1 та турга мансублиги аникланди.
3. Энг куп учраган замбуруглар Fusarium туркумига мансуб турлар-дан 7 та тур ва 6 та формадан иборатлиги аникланди.
4. Кулранг чириш ва доғланиш касаллигини Botrytis туркумига мансуб 6 та тур қўзғатиши кузатилди.
5. Ун-шудринг касаллигини 8 та замбуруг турлари қўзғатганлиги аникланди.
6. Занг касаллигида жами 13 та тур касал кузгатувчи замбуруг турлари аникланди.
7. Манзарали гул ўсимлигида кулранг чириш, ун-шудринг, занг ва фузариоз касалликлари энг хавфли деб топилди.
8. Тошкент ва Наманган вилоятлари шароитида устирилаётган 15 та тур гул ўсимликларида 81 та касаллик тури аникланди.
9. Гул ўсимликларида замбуруг турлари қўзғатган касалликларга карши биологик кураш усулида Trichoderma viride замбуругини энг юқори 120 кг/га га оширганда кўпроқ соғлом ўсимликлар олишга эришилди, биологик самарадорлик эса 68,6% га етди. Бу препаратни замбуруг кўзғатувчи касалликларга карши иссикхоналар шароитида гул ўсимлигини етиштириш учун тавсия этилади.
10. Илонгул, нарцис, лола гулларининг Фузариоз илдиз чириш касаллигига карши Максим, Топсин-М, Витавакс ва Барака фунгицидлари синовдан утказилганда, энг яхши натижа Максим фунгицидида кайд этилди. Илонгулнинг пиёзи Максим препарата билан 0,4 л/т меъёрда дориланганда биологик самара 85,1% гача эришилди. Максим фунгицидини гул ўсимликларидаги фузариоз касалликлари учун тавсия этилади.
11. Чиннигул каламчаларини кулранг чириш касаллигига карши дорилаш учун Фундазол 50% н.кук. (1,0 ва 2,0 кг/га) препарати яхши натижа беради. Унинг биологик самараси 86,4 ва 90,4%; Байлетонда ушбу кўрсаткич 82,7% ва 84,1%; Топсин-М да 77,2% ни ташкил килди. Чиннигулнинг кулранг чириш касалли учун Фундазол фунгициди тавсия этилади.
12. Атиргулнинг занг касаллигига карши Фундазол (1,0 ва 2,0 кг/га), Фоликур (1,0 ва 1,2 кг/га), Топсин-М (0,5 кг/га ва 1,0 кг/га) фунгицидлари кўлланилганда энг яхши натижа Фундазолда кузатилди. Унинг биологик самараси 72,1%, Фоликурда (1,2кг/га) 66,0% ва Топсин-М (1,0 кг/га) препаратида эса 59,1% гача эришилди. Атиргулда учрайдиган занг касаллиги учун Фундазол фунгициди тавсия этилади.
13. Атиргулнинг ун-шудринг касаллигига карши Байлетон 25% нам.к., Топсин-М 70% нам.к. Фоликур 25% эм.к. препаратлари кўлланилган-да яхши натижа Байлетон (1,0%) қўлланилган вариантда олинди. Бунда биологик самара 75,6%; Фоликурда (1,0%) эса 74,0% ни ташкил килди. Атиргулни ун-шудринг касаллиги учун Байлетон фунгициди тавсия этилади.
Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологик жараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ассортиментининг турлари кенгаймокда ҳамда уларга қўйилаётган талаб ҳам жадал суратларда ошиб бормокда. «Дунё тўқимачилик бозорида газламаларни ишлаб чиқариш йилига 120 млрд, м2 ни ташкил этади»1. Жаҳон бозорида газламаларга рақобатнинг юқори даражадалиги, замонавий такомиллашган технологиялар, тўқима турларини тез ўзгартириш имконини берадиган ускуналарнинг яратилиши, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар олинишининг зарурлиги ҳамда миллий газламалар сифатини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган чет эл мамлакатлари - Хитой, АҚШ, Япония, Германия, Италия ҳамда Ўзбекистон каби давлатларда тўқималар ишлаб чиқаришда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш учун технологик жараёнларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида технологик жараёнларни меъёрлаштириш, янги тузилишдаги тўқималарни яратиш, самарали технологик ускуналарни жорий қилиш бўйича кўрилаётган тадбирлар ҳисобига тўқиманинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, тўқима ишлаб чиқариш сарфларини камайиши таъминланади. Шу сабабли аврли газламалар ишлаб чиқариш технологияси ва жараёнлари параметрларини муқобиллаштириш ҳамда истеъмол сифатини яхшилаш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тўқимачилик саноатининг «Хан-атлас», «Адрас», «Беқасам», «Банорас» матоларни ишлаб чиқарувчи корхоналарида маҳсулотни истеъмол хусусиятларини яхшилашга олиб келадиган танда ипларини тўқишга таёрлаш, тўқиш жараёнларини юқори самарадорликка эга бўлган технологияларини яратишга оид кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан аврли газламалар ишлаб чиқариш корхоналарида танда ипларни тўқувчиликка тайёрлаш, тўқиш жараёнларида қўлланиладиган ускуналарни такомиллаштириш, меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқиш ва сифатли тўқима олиш бўйича сезиларли натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали тўқимачилик саноатини янада модернизация қилиш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон амалиётида тўқувчиликка танда ипларини тайёрлаш, тўқиш жараёнларининг тўқима сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этадиган меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқишнинг янги техника ва технологияларни яратиш алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда. Бу борада аврли газламалар танда ипларини либитлаб-тандалаш жараёнида ипларни барабанда жойлашиш қонуниятлари бўйича илмий асосларни яратиш, аврбанд, тўқув жараёнини меъёрий тахтлаш параметларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош юқори сифат кўрсаткичларга эга бўлган матони ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 йиллар учун таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга дойр чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади миллий аврли газламаларни олиш технологияси ва параметрларини ишлаб чиқиш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва янги ассортимент турларини яратиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқув дастгоҳида аврли газламаларни ишлаб чиқариш жараёнида танда иплари таранглигининг нотекис, узилишининг юқори бўлиши сабаби, либит эни бўйича ипларининг таранглиги ҳар хил эканлиги аниқланган;
берилган хусусиятлар ва тузилишга эга бўлган аврли газламани ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган;
тандалаш барабанига ўралган иплар ўрами кесимининг геометрик шакли амалий жиҳатдан асосланган ва ўрам ҳажмини аналитик ҳисоби ишлаб чиқилган;
либит иплари таранглигини мутаносиблаштира оладиган либитлаб-тандалаш барабани яратилган;
либитни боғлашда авр ипининг таранглигини ўрнатилган ҳолатда таъминлайдиган мослама ишлаб чиқилган ва иплар таранглиги қийматини электрон тарзда қайд этиб турувчи қурилма яратилган.
янги тузилишли аврли газламалар олишнинг тукли тўқималар ва трикотаж усуллари ишлаб чиқилган;
«Хон-атлас» газламани тўқувчилик жараёнида иплар узилишини камайтиришга имкон берадиган оптимал технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологикжараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар таклиф этилди:
1. Аврли газламаларни ишлаб чиқаришда танда ипларининг деформацияси, таранглиги ва узилиш сабабларига багишланган илмий-тадқиқот ишлари тахдили натижасида, ипларнинг узилиш даражасини юқори бўлишини сабабларидан бири бу танда ипларининг либитлар эни бўйича таранглигининг нотекис эканлиги аниқланган.
2. Тандалаш барабанига ўралган ўраманинг геометрик шакли ўрнатилган ҳамда параметрлари ҳисобланиб, сонли қийматлари олинган. Либитлаб-тандалаш жараёни параметрларини, аниқлаш имконини бера оладиган машина модели ишлаб чиқилган.
3. Либитлардаги якка танда ипларининг узунлигини тенглаштириш, миллий аврли газламалар сифатини ошириш мақсадида янги тандалаш барабанини қўллаш тавсия этилади.
4. Либитларни авр иплари билан боглаш жараёни параметрларини аниқлаш имконини берадиган аврбанд машинасининг модели яратилган.Либитни боғловчи авр ипига таранглик берувчи қурилма ишлаб чиқилган, натижада тўқимада ҳосил бўладиган«Налёжка» нуқсони бартараф этилган.
5. Танда ипини, шода ромидаги қайишқоқ элементни, гула массасини, уларни ҳаракати давомида ҳисобга олувчианалитик тенламасини ҳисобни қуйидаги ҳолатларда қўллаш тавсия этилган:
-ҳар хил ўрилишли тўқималарни муқобил параметрларини ишлаб чиқаришда танда ипларини деформацияланиб узилишини камайтириш мақсадида;
- берилган тузилишли ва хусусиятли тўқималарни тўқув дастгохда ишлаб чиқаришда технологик тахтлаш параметрларини ҳисоблашда.
6. Миллий матолар ассортиментини кенгайтирадиган рақобатбардош янги турдаги ва тузилишдаги аврли газламалар ишлаб чиқилган.
7. Тўқув дастгоҳида тўқилган тўқимани микрокесими таҳлили натижасида танда иплари йўналиши бўйича йўл-йўл чизиқлар (полосатость) пайдо бўлиши оқибатида «Полосатость» нуқсони содир бўлаётгани аниқланган. Ушбу нуқсонни бартараф этиш учун №160 тиғни ўрнига №240 ўрнатилиши ва тиғ тишидан иккитадан ип ўтказиш тавсия этилган.
8. “Хон-атлас” аврли газламани мокисиз дастгохда ишлаб чиқаришда тўқимани тузилиши ва хусусиятини, дасттоҳнинг тахтлаш параметрлари: танда ипининг таранглиги; хомуза баландлиги; хомузанинг орқа қисми узунлигига математик боғликлиги ўрнатилган. Қуйидаги технологик параметрлар таклиф этиладштанда ипининг таранглиги, 16-18 сП; хомуза баладлиги 58-60 мм; хомузани орқа қисми 380-390 мм.
9. Мокисиз дастгохларда тўқилган газламани ишлаб чиқариш параметрлари муқобиллаштирилгандан сўнг, унинг физик-механик хусусиятларини тахдили натижасида,тўқиманинг хусусиятлариГОСТ 21790-2005 талабларига жавоб берган.
10. Ипак ипларидан ташкил топган аврли газламаларни ишлаб чиқаришда мокили дасгохдар ўрнига мокисиз СТБ тўқув дастгохдари тавсия этилган.
11. Иқтисодий самарадорлик модернзациялашган тандалаш барабани ва шода ромини қўллаш натижасида мавжуд мокили дастгохдарда унумдорликни ортишидан 15996,8 минг сўм, аврбанд мошинасини янги тарангловчи қурилмасини қўллаш ва жараёнини муқобиллаштиришда тўқима навини ошиши ҳисобига 18800 минг сўм ва мокили дастгоҳлардан мокисиз ластгоҳларга ўтишида 188897,1 минг сўм., жами 223693,9 минг сўмни ташкил этади.
Пишитилган ип ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш орқали ип сифатини яхшилаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда тўқимачилик саноати инсонлар моддий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда тўқимачилик саноатида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда юқори даражадаги ўсиш кузатилмоқда. Дунё тўқимачилик саноатида пахта тола-67%, кимёвий тола ишлаб чиқариш-20%, жун тола-10%, луб толалар-1,6% ва бошқалар-1,4% ташкил этмоқда. Тўқимачилик саноати жадал суръатларда ривожланаётган асосий ҳудудларга Шарқий Осиё, Жанубий Осиё, МДҲ, Европа ва АҚШни киритиш мумкин1.
Мустақиллик йилларида республикамизда тўқимачилик матолари ишлаб чиқариш ва уларни тайёр маҳсулотгача етказиш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёдан самарали фойдаланиш масалаларини комплекс ҳал этиш енгил саноатни ривожланишида муҳим аҳамият касб этмокда. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур иплар туркумига кирувчи пишитилган ип ишлаб чиқариш учун замонавий, серунум техника ва технологияни ишлаб чиқаришга жорий этишга тобора кўпроқ эътибор берилмокда. Ўзбекистон Республикасини 2017- 2021 йилларда ривожлантиришга қаратилган бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бири енгил саноат корхоналарини модернизация қилиш ҳисобига уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳаллий хом-ашё ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида соҳани ривожлантириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
Жаҳон амалиётида пахта толали иплардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ип йигириш, пишитиш, пардозлаш ва бўяш технологик жараёнларига таъсир этадиган муҳим омилларни аниқлаган ҳолда янги техника ва технологиялардан кенгроқ фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Бу борада мақсадли илмий-тадқиқотларни, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: пахта толали иплардан пишитилган иплар тайёрлаш жараёнини такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш; якка ипларни пишитишга тайёрлаш ва пишитишнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқиш; мавжуд пишитиш жиҳозларидан унумли фойдаланиш бўйича технологик регламентлар ишлаб чиқиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пишитилган иплар ишлаб чиқаришнинг такомиллашган технологиясини яратиш асосида ип сифатини яхшилаш ва экспортбоп тўқимачилик маҳсулотлари ассортиментини кўпайтиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта толали тўқимачилик ипларидан пишитилган иплар ва ип буюмлари олиш бўйича тасниф такомиллаштирилган ҳамда пишитиш машиналари ва механизмларининг тузилиши бўйича янги тасниф ишлаб чиқилган;
бир босқичли усулда кўп қаватли пишитилган ип ишлаб чикаришнинг такомиллаштирилган технологияси асосида янги пишитиш қурилмаси яратилган;
янги пишитиш қурилмасининг асосий ишчи кисмларининг математик моделларидан фойдаланган ҳолда унинг асосий технологик ҳамда кинематик кўрсаткичларини муқобиллаш катталиклари аниқланган;
қўшбурам пишитиш машинасида компакт иплардан тикув ипи олиш учун технологик параметрлар аниқланган ва тикув ипи олинган;
қўшбурам пишитиш машинасида турли ассортиментдаги пишитилган иплар олиш учун технологик параметрлар аниқланган;
янги технология асосида пишитилган ипга кам бурам бериб, бурамларни бир текис тақсимлаш орқали белгиланган хоссаларга эга турли структурадаги пишитилган иплар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Пишитилган ип ишлаб чикариш технологиясини такомиллаштириш орқали ип сифатини яхшилаш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Пишитиш машиналари ва пишитиш механизмларининг тузилиши бўйича янги тасниф таклиф этилган. Пахта толали тўқимачилик ипларидан пишитилган иплар ва ип буюмлари олиш бўйича тасниф такомиллаштирилган.
2. Назарий тадқиқотларга амал қилган ҳолда якка ва пишитилган ипларда бурамлар ва якка ипларнинг қўшилишлар сони, бурам йўналиши мутаносиб тарзда танланиб, пишитиш жараёнида таранглик бир ҳилда бўлиши таъминланганда, пишитилган ипда бурамлар бир текис тақсимланишига эришилди. Бунинг натижасида ипларга белгиланган ҳоссаларни бериш учун пишитишда бурамлар сонини 20-25 %гача камайтиришга эришилган.
3. Янги пишитиш қурилмаси («Калава ипларни эшиш учун қурилма» № FAP 00565)да тарангликни ростловчи ва бурамни бир текис тақсимловчи шарчали насадка иши назарий тадқиқига кўра, шарчанинг мувозанат ҳолати, шарчанинг ип билан биргаликда ҳаракат тенгламалари тузилган.
4. Такомиллашган технология асосида янги қурилмада ипнинг бурам олиш масофаси 470мм бўлиб, бу масофа қўшбурам пишитиш машинасиники (1200мм)га нисбатан 2,6 маротаба камайиши ҳисобига пишитилаётган ипда тарангликни ва бурам бир текис тақсимланишини назорат қилишга эришилган.
5. Янги пишитиш қурилмасида ишчи қисмлари кўрсаткичларини муқобиллаш мақсадида ўтказилган тўла омилли тажриба натижаларига кўра, шарчали насадкада шарчанинг массаси 8,0 грамм ва насадка ички сфера юзаси диаметри 10,0 мм бўлганда, бурамлар тақсимланиши нисбатан бир текис бўлганлиги аниқланган.
6. Олиб борилган амалий тажрибалар назарий тадқиқотлар натижаларини тасдиқлади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, янги пишитиш қурилмасида турли ассортиментдаги пишитилган иплар ишлаб чиқариш учун қурилмани ростлаш параметрлари тавсия этилган.
7. Такомиллашган технология асосида таклиф этилаётган янги қурилмада таъминланаётган ўрамни урчуқ ёрдамида ўз ўқи атрофида айланиши ҳисобига бурам берилади. Бу мавжуд технологик жараёнлардан фарқ қилганлиги сабабли янги қурилмада турли структура ва ассортиментдаги пишитилган иплар ишлаб чиқариш имконияти ошишига эришилган.
8. Янги пишитиш қурилмасини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали 1та машинага йиллик 78636,0 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Янги технология асосида ишлаб чиқарилган ипларни ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали болалар пойабзали ишлаб чиқариш корхонасида йиллик 2880,0 минг сўм, эркаклар поябзалларида 5640,0 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Ёпиқ омборга пахтани ғарамлаш ва бузишнинг самарали ресурстежамкор технологиясини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон бозорида пахта толаси тўқимачилик саноатининг асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Дунё мамлакатларида пахта толасининг импорт салоҳияти йилдан йилга ошиб бормокда. Халкаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотига кўра 2015-2016 йил мавсуми бўйича Бангладеш, Вьетнам, Хитой, Туркия, Индонезия, Покистон каби давлатлар пахта толасини импорт қилиш бўйича етакчилик килган1. Пахта толасининг сифатига бўлган талабларни янада кучайиши пахта толасини жахон бозорида унинг рақобатбардошлигини ошириш, замонавий ҳамда технологик жиҳатдан ишончли ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган тўқимачилик саноати ускуналарини яратиш заруриятини тугилишига олиб келди. Ушбу талаблар пахта тозалаш саноатининг олдига энг долзарб муамоларидан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарини янги техника ва технологиялар билан қайта жиҳозлашга алоҳида эътибор беришни талаб килмокда. Айниқса, жахон пахта тозалаш сохасида хам юқори самарадорликка эга бўлган янги техника ва технологияларни амалга жорий қилишга катта аҳамият берилмокдадир. Ушбу муаммолар бўйича ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Австралия ва дунёнинг бошқа давлатларида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мустақиллик йилларида республикамизда пахта маҳсулотининг истеъмол хусусиятларини яхшиланишига олиб келадиган пахта хомашёсини дастлабки ишлаш технологик жараёнларини ва ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорликка эта бўлган бошқариш тизимларини яратишга оид бўлган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан, пахта тозалаш корхоналарида бошланғич кўрсаткичларига боғлиқ равишда қайта ишланаётган хомашёдан белгиланган сифатдаги пахта маҳсулотини олиш, хомашё ва энергия сарфини камайтириш имкониятини берадиган пахта хомашёсини юклаш ва тақсимлаш технологияларини ҳамда ишлаб чиқаришга узатиш қурилмаларини такомиллаштириш бўйича сезиларли натижаларга эришилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида маҳаллий хомашёларни, жумладан пахта хомашёсини чуқур қайта ишлашга асосланган юқори технологияларни ишлаб чиқиш йўналишларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, пахта саноатини модернизация ва реконструкция қилиш орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини яхшилаш вазифаси белгилаб қўйилган.
Жаҳонда пахта хомашёсини қабул қилиш, сақлаш ва уни ишлаб чиқаришга узатиш жараёнигача таъсир этадиган муҳим омилларни аниқлаган ҳолда янги пахта хомашёсини юклаш ва тақсимлаш технологияларини ҳамда ишлаб чиқаришга узатиш қурилмаларини яратиш алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан, пахта хомашёсини ёпиқ омборларда сақлашда ва уни бутун ҳажми бўйича текис тақсимлашга асосланган тақсимлаш жараёнини такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш, ресурстежамкор пахта хомашёсини ишлаб чиқаришга узатиш технологиясини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси», 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон «Ўзпахта-саноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда ғарамланган пахтани ишлаб-чиқаришга узатишнинг самарали ресурстежамкор технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда бузиш жараёнини самарали ресурстежамкор технологичен такомиллаштирилган;
пахтани тақсимлаш қурилмасида желобнинг очилиш жараёнида унинг ён томонларидаги таъсир этувчи кучларни эътиборга олувчи қонуниятлар аниқланган ва бунинг натижасида ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
назарий томондан желобнинг бурчак тезлигини ошиши уни очилиш вақтининг қисқаришига олиб келиши аниқланган;
желобларни узлуксиз равишда пахта билан тўлдиришни таъминлашни амалга оширувчи технологик схема ишлаб чиқилган;
пахтани ишлаб-чиқаришга узатиш қурилмасининг асосий ишчи органи фрезанинг ҳаракат ҳолати ва ҳаво қувурини ўзаро жойлашиш схемасининг рационал варианта ишлаб чиқилган;
пахтани ишлаб-чиқаришга узатиш жараёнида фреза қозиқчалари орқали ажратилаётган пахта қатламига таъсир этувчи кучнинг камайиш қонунияти ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Ёпиқ омборга пахтани ғарамлаш ва бузишнинг самарали ресурстежамкор технологиясини яратиш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Замонавий пахта қабул қилиш, ғарамлаш ва уни ишлаб-чиқаришга узатиш технологияси тахлил қилинди, бунинг натижасида ундаги камчилик ва муаммолар кўрсатиб берилган. Тахдиллар асосида омборга пахтани тент тақсимлаш ва унинг ҳажмидан тўлиқ фойдалана олмаслик муаммолари асослаб берилган.
2. Пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда уни ишлаб-чиқаришга узатиш ускуналарини рационал конструкцияларини яратишда фойдаланиш асослаб берилган. Қурилма желобининг очилиш жараёнида унинг ён томонларидаги ишқаланиш кучи эвазига массивнинг юқори чегарасидаги пахта секин ҳаракатланиб, желоб очилишидан олдин йиғилган пахтани тўлиқ тушиши массивнинг юқори чегарасига етганда, яъни ҳажм пахта билан тўлганда содир бўлиши аниқланган.
3. Математик мод ел таҳлили шуни кўрсатдики, желоб очилиш тезлигига ҳамда шнек орқали пахтани келишини узлуксизлигига боғлиқ желобнинг очилиш вақтининг бошланғич даврларида чигитли пахтани тушмаслигини ҳисобига желобда қўшимча пахтани йиғилишига олиб келади. Бунда йиғилган пахта массасини тушиши кечикиши, мавжуд ишқаланиш коэффициентига ҳамда желобнинг пахта билан тўлдирилиш даражасига боғлиқлиги ишлаб чиқилган.
4. Пахтани ишлаб чиқаришга узатиш жараёнида фреза қозикчалари орқали ажратилаётган пахта катламига таъсир этадиган кучнинг камайиши назарий асослаб берилган. Унинг қийматини 4,5 Н дан 1,4 Н гача камайишига эришилган.
5. Узатиш жараёнида ҳавони сўришини қўллаш ажратилган қатламда тўлиқ титкиланиш жараёни амалга ошиши назарий асосланди ҳамда қатлам қалинлигига мое келувчи сўрувчи босимнинг қийматлари аниқланган.
6. Ғарамланган пахта қатламларида зичликни тарқалиш графиги қурилган. Олинган зичлик қийматларини пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган. Пахтанинг зичлик қийматлари ошиши билан тола таркибидаги ифлослик ва нуқсонлар йиғиндисининг массавий улуши ўзгариб бориб, I-III навларда 3-5% га, IV-V навларда эса 7-8% гача ошиши аниқланган.
7. Пахта қатламларининг зичлиги 250 кг/м3 дан ошиши билан чигитнинг механик шикастланиш даражасига салбий таъсир қилиши аниқланган. Толанинг штапел масса узунлиги П-навли пахтада 0,2 мм, V-навли пахтада эса 0,6 мм гача қискаришиб бориши ва V-навли пахтада калта тола микдори 2,0+2,8% гача, П-навли пахтада эса 1,0^ 1,3% гача ошиши аниқланган.
8. Пахтани омборга юклаш ва тақсимлаш ҳамда уни ишлаб-чиқаришга узатиш қурилмаларини шакли ҳамда конструкцияси яратилган. Пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш қурилмасини ишлаб-чиқаришда синаш мақсадида Бухоро вилоятининг «Когон олтин тола» ва «Олот» пахта тозалаш корхоналарига, ғарамланган пахтани ишлаб-чиқаришга узатиш курилмаси Тошкент вилоятининг «Қорасу» пахта тозалаш корхонасига жорий қилинган.
9. Пахтани ёпиқ омборга юклаш ва тақсимлаш қурилмасини ишлаб-чиқаришга тадбиқ этишдан олинадиган иқтисодий самарадорлик бир йилда 83,0 млн. сўмдан ва узатиш қурилмасини ишлаб-чиқаришда қўлланилишидан эса бир йилда салкам 107,0 млн. сўмдан ортиқ иқтисодий самара бериши аниқланган.
Таркибига синтетик полимерлар киритилган офсет қоғози ва унинг босма-техник хоссалари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон бозорида целлюлоза-қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш доимий ошиб бормокда, дунё бўйича йилига 403 млн тоннадан ортиқ қоғоз ва картон ишлаб чиқарилади. 2025 йилга қадар бу кўрсаткич ўртача ўсиши 2,1% ни, ишлаб чиқариш эса 500 млн тоннагача ўсиши прогноз қилинмокда.1 Бугунги кунда бутун дунёда ёғоч ресурслари тақчиллиги чуқурлашиб бормокда, шу сабабли толали чиқиндилардан фойдаланиб сифатли қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни матбаа соҳасига жорий этиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу соҳада АҚШ, Хитой, Хиндистон, Бразилия, Жанубий Америка, Шарқий Европа давлатларда маълум ютуқларга эришилган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин ўтган йиллар мобайнида хомашёни тайёр маҳсулот ҳолатигача комплекс қайта ишлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Республикада маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланиб янги қоғоз ва картон маҳсулотларини яратишга оид кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бу борада, жумладан, ёғоч целлюлозаси танқислигини ҳисобга олиб қоғоз тайёрлаш учун ипакнинг калта толали чиқиндиларидан, топинамбур, терак дарахти, қизилмия целлюлозаси, кенаф, буғдой сомони целлюлозасидан қоғоз олиш ва босма сифатини прогнозлаш бўйича қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорда миллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш вазифалари Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегисида белгиланган. Шу муносабат билан маҳаллий толали чиқиндилардан фойдаланиб қоғоз, картон, целлюлоза-композицион материалларни ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш энг перспектив услубларидан ҳисобланади.
Жаҳон амалиётида муқобил ва иккиламчи хомашёдан қоғоз олиш бўйича тадқиқотларни такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этиб бормокда. Бу борада: қимматбаҳо целлюлоза хомашёсини тежаш мақсадида қоғоз композицияси таркибига корхоналарида юзага келадиган толали чиқиндилардан фойдаланиб, қониқарли физик-механик хоссаларга эга бўлган янги қоғоз олиш технологиясини яратиш, турли толаларнинг ўзаро, полимерлар ва босма бўёқлари билан таъсирлашув қонуниятларининг назарий асосларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ 916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чикаришга жорий қилишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарор ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 155-сон “Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қоғоз композициясида линтдан олинган пахта целлюлозаси билан уйғунликда синтетик полимерларни қўллаш асосида офсет босма қоғозини олиш технологиясини ишлаб чикиш ва қоғоз компонентларининг ўзаро ва босма бўёғи билан таъсирлашуви механизмини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
таркибида линтдан олинган пахта целлюлозаси ва синтетик тола чикиндилари мавжуд бўлган офсет қоғози олиш технологияси ва рационал композиция параметрлари ишлаб чикилган; синтетик полимерлар ва табиий ипак чиқиндилари эритмаси билан модификацияланган ва гидролизланган ПАН-толаларидан фойдаланиб қоғоз массасининг шаклланиш қонунияти яратилган;
массада елимлаш учуй гидроксил, карбоксил ва аминогуруҳларга эга полимерлардан фойдаланиб, молекулалараро боғларни мустаҳкамлаш услублари яратилган;
бўялган толали компонентларни киритиш йўли билан қоғозли ҳужжатларнинг қалбакилаштиришдан ҳимояланганлигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
босилувчи материалнинг ғоваклиги, бўёқнинг шимилиш чуқурлиги ва тақсимланишини ҳисобга олиб, назарий таҳлил асосида қоғознинг бўёқ қабул қилишини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
Бокс-Уилсоннинг кескин кўтарилиш услуби бўйича тажрибавий қоғоз турларида босишда бўёқни қабул қилиш қонунияти ишлаб чиқилган;
линтдан олинган пахта целлюлозаси ва синтетик полимерлар асосида тайёрланган қоғознинг босма-техник хоссаларини созлаш параметрлари аниқланган.
Хулоса
«Таркибига синтетик полимерлар киритилган офсет қоғози ва унинг босма-техник хоссалари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. ЛПЦ, СТЧ, полимер елимловчи моддалар ва тўлдирувчилар асосида қоғоз ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилди. Қоғознинг хоссаларини тадқиқ қилиш асосида қоғоз тайёрлаш учун таркиби ЛПЦ 75% ва СТЧ 25% таклиф қилинди.
2. Аниқландики, анча ингичка (0,17 текс), калта ва узунлиги бўйича бир хил СТЧ дан фойдаланилганда (2-12 мм), СТЧ нинг майдаланиш даражаси 60 °ШР бўлганда қоғознинг шаклланиши яхшиланади. Бу ҳолда ЛПЦ ва СТЧ ўртасида минимал масофа билан қоғоз юзасининг бир жинсли тузилмаси ҳосил бўлиб, бу эса анча юқори механик мустаҳкамлик хоссаларига эга бўлган қоғоз олинади.
3. МНЧ ва ГНЧ дан фойдаланиш (75:25), шунингдек, қоғоз композициясида елимловчи модда сифатида АЭ, ПАПЭТФ, БСЛ ва ПАА (1,5%) дан фойдаланиш йўли билан тажрибавий қоғозларнинг мустаҳкамлигини ошириш ечимлари топилди.
4. Қоғоз массасига синтетик полимер киритиш қоғозда силлиқлик кўрсаткичи яхши бўлган бир жинсли таркиб олишга имкон берди. Аниқландики, АЭ ёки ПАПЭТФ дан фойдаланиб олинган қоғоз юқори оқлиги (6%) ва силлиқлиги (21%) билан фарқланади. Кристаллилиги ва бир жинслилигининг ортиши билан қоғознинг физик-механик хоссалари (15-20%) яхшиланади. Оқлик, силлиқлик каби кўрсаткичларнинг ранг тавсифномалари, нусханинг оптик зичлиги, бўёқ қабул қилишга ижобий таъсири аниқланди.
5. Микроскопик тахлиллар асосида қоғоз композицияси таркибига ИБТИЧ ва актив бўёқлар билан бўялган МНЧ қўшиш қоғозга янги шаффофлик ҳимоявий хоссалар беради, бу қимматбаҳо ҳужжатларни қалбакилаштиришдан ҳимоялаш усули учун (95:5) нисбат тавсия этилган.
6. Босилувчи материалнинг ғоваклиги, контакт вақти ва босимни ҳисобга олиб, назарий тахлил асосида қоғознинг бўёқ қабул қилишини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди ва тажрибада текширилди. Тажриба асосида шу нарса тасдиқландики, тажрибавий №2 ва №3 қоғозларининг микроғовакли юзасида бўёқ таркибий қисмларининг тақсимланишида оптик зичлик юқорироқ ва №4 макроғовакли қоғозга нисбатан бир текисроқ бўлиши аниқланган.
7. Бокс-Уилсон кескин кўтарилиш услуби бўйича тажрибавий қоғозларнинг бўёқни қабул қилиш математик модели ишлаб чиқилди ва босиш шароити р (босим), тезлиги (v) ва қоғознинг силлиқлиги (q) га боғлиқ бўлган бўёқ қатлами қалинлиги, оптик зичлик ва бўёқнинг ўтиши коэффициента кўринишидаги акс-садо функцияси учун оптимум соҳасига эришилган.
8. Тажрибавий қоғозларнинг бўёқ билан ўзаро таъсирлашувида қоғоз ғоваклиги 35 нм, силлиқлиги q=40 с, оқлиги 84%, бўёқ ўтиши Кп=47,5, оптик зичлиги Don.3=l,45 кўрсаткичларига эришиш учун, босма ускунасида босим р=0,76 МПа, тезлик v=8380 нусха/соат, (Ryobi 780-4) бўлиши оптимал шароитлар ҳисобланади.
9. Диссертация натижаларининг ишлаб чиқаришга («BUM KOS KARTON» МЧЖ, «ANGREN РАСК» АЖ ва «JUHAL QALIN QOGOZ» МЧЖ) жорий қилиниши Республикада қоғоз ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Қоғоз массасига 25% НЧ киритилганда 1000 кг қоғоз учун иқтисодий самара 646174 сўмни ташкил қилади. АЭ ва БСЛ дан фойдаланилганда 300 кг қоғоз учун иқтисодий самарадорлик 350000 сўмни ташкил қилади.
«Муқаддамату-л-адаб» асарида тилшунослик, луғатшунослик анъаналари ва арабий-туркий сўзликнинг лексик-семантик талқини
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон илм-фанида тилшунослик ва луғатшунослик соҳалари жадал ривожланиб келмокда. Бу ўринда соҳа бўйича мактаб яратган юртимиздан чиққан йирик алломалар Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Носируддин Мутарризий каби даҳо тилшунос, луғатшунос олимларнинг хизматлари улкан. Айниқса, буюк ватандошимиз Маҳмуд Замахшарий мазкур соҳанинг ривожида қўшган ҳиссаси алоҳида аҳамиятга эга. Аллома шарқ, хусусан араб тили грамматикаси ҳамда лексикографиясини илмий тизимга солди. Олим томонидан яратилган илмий ғоялар, кашфиётлар жаҳоннинг мазкур фан борасидаги дарғалари томонидан тан олиниб, бугунги кунда ҳам ўрганиб келинмокда. Зеро, Маҳмуд Замахшарий классик араб тили грамматикасини таснифлаш принципларини яратиб берди. Олимнинг беқиёс катта ҳажмдаги илмий изланишлари натижасида яратилган бой илмий меросини тадқиқ этиш бугунги кунда ўта долзарб аҳамиятга эга бўлмокда.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аллома аждодларимиз илмий меросини ўрганиш учуй кенг қамровли имкониятлар ва шарт-шароитлар очиб берилиб, мазкур масалага бағишланган мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Буюк аллома Маҳмуд Замахшарийнинг илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, у томонидан яратилган назарий билимларни чуқур ўрганиш жараёнлари бошланди. Айни пайтда бетакрор илмий меъросимизнинг ҳали тўлиқ ўрганилмаган қатламларини очиб бериш, хусусан, мамлакатимиз ҳамда чет эл фондларида сақланаётган қадимий ноёб қўлёзмаларни тадқиқ этиш устувор йўналишлардан бири деб белгиланди. Жумладан, Маҳмуд Замахшарий илмий-маънавий меъросига бағишланган 10 дан зиёд илмий тадқиқотлар амалга оширилди. Чунончи асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, уларнинг илмий-танқидий матни ва луғатлари нашр этилди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг 4-устувор йўналиши «Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш» номли 4.4-бандида ҳам ёзма манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш борасида ҳозирги замон илм-фани олдида турган муҳим вазифалар белгилаб берилди1. Зеро, «Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир».
Ҳозирги кунда дунё шарқшунослари олдида Маҳмуд Замахшарийнинг бой мероси ва унинг «Муқаддамату-л-адаб» асарини тадқиқ этиш борасида катта ҳажмдаги вазифалар турибди. «Муқаддамату-л-адаб» асарининг лексикографик ва грамматик хусусиятларининг таҳлили фанимиз олдида турган муҳим ва долзарб вазифалар қаторига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувидаги нутқи, шунингдек, 2017 йилнинг 24 май куни қабул қилинган «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ - 2995- сон Қарори ҳамда соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация асосли даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади араб луғатшунослигининг шаклланиш тамойиллари, «Муқаддамату-л-адаб»нинг Хоразм нусхасидаги арабча-туркий сўзликнинг грамматик, лексик-семантик таҳлили, жаҳон луғатшунослигидаги ўрнини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Маҳмуд Замахшарий сўзларнинг ички ўзакларини алифбо тартибида жойлаштириш тизимини жорий этган араб луғатшунослигининг учинчи мактаби асосчиси эканлиги далиллаб берилган;
қўлёзмадаги туркий сўзликнинг маъно хусусиятлари очиб берилган ва унинг воситасида лексик қатлами XIII-XIV асрларга мансуб эканлиги исботланган;
илк маротаба «Муқаддамату-л-адаб» луғатшунослик ва тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этилиб, асар зарур грамматик қоидалар киритилган энг биринчи кўп тилли луғат эканлиги далилланган;
«Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлик киритилган энг қадимий Хоразм қўлёзмасининг луғатшунослик, тилшунослик, манбашунослик тараққиётидаги ўрни асослаб берилган.
Хулоса
«Муқаддамату-л-адаб» асарида тилшунослик, луғатшунослик анъаналари ва арабий-туркий сўзликнинг лексик-семантик тадқиқи қуйидаги хулосаларга олиб келади:
Араб тилшунослиги ва луғатшунослигининг шаклланиши ҳамда такомилида араб, форс тилшунослари билан бир қаторда ҳамюртимиз , «Араб ва ажамларнинг устози» буюк филолог олим Маҳмуд Замахшарий илмий мероси ва хизматларининг ўрни беқиёс.
Махмуд Замахшарийнинг илмий мероси 70 дан ортиқ асардан иборат бўлиб, жаҳон илм аҳли ва араб дунёси уни муаллифнинг ҳаётлик давридаёқ ўргана бошлаган, араб тилшунослиги бўйича ундан кейинги авлодлар тадқиқотларида кенг миқёсда фойдаланган.
Олим арабча сўзликни жойлаштиришда, ўша даврда амалда қўлланилган биринчи бўғин ва охирги қатор бўйича ўзак ҳарфларни жойлаштириш усулидан воз кечиб, сўзлик учун ўз замонасининг энг илғор ва самарали усули идеографик усулни қўллаган. Бу усулнинг афзалликлари шундаки, керакли сўзни излагая киши мавзулар бўйича осонлик билан топа олади.
Маҳмуд Замахшарий ўзининг 10 дан ортиқ грамматик асарлари билан араб тили грамматикасининг шаклланиши ва ривожланишига улкан ҳисса қўшган. У араб тили тизимини ҳозирга қадар истифода этиладиган исм, феъл, ҳарфларга бўлган. Исм сўз туркумига от, сифат, равиш, олмош каби грамматик категорияларни киритган ва уларнинг синтактик функцияларини муфассал ишлаб чиққан.
Олим араб тилидаги феъл категориясига катта эътибор беради, уларни бобларга ажратиб, ҳар бир бобдаги флектив шаклларини батафсил баён қилган, мазкур шакллар ҳозирга қадар араб тилшунослиги фанида қўлланилмоқда.
Маҳмуд Замахшарий араб тилидаги луғатни жамлаш ва унинг маъноларини шархдаш билан чекланиб қолмай, уларни амалда қўллашни ҳам таҳлил қилиб берган. Шу сабабли унинг «Муқаддамату-л-адаб» асари асрлар давомида араб ва араб бўлмаган миллатларда амалий қўлланма вазифасини ўтаб келган.
«Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлиги катта илмий аҳамиятга эта. Асардаги туркий сўзлик ўрта аср туркий ёдгорлиги сифатида унинг фонетик, фонологик ва график тадқиқи учун аҳамиятга молик. У ўша давр туркий тилининг фонетик қиёфасини тиклашга ёрдам беради. Манбадаги туркий сўзликнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, у XIII-XIV асрдаги туркий тилнинг луғат бойлиги, этимологияси, лексик-семантик гуруҳларини ўрганиш бўйича бой материал бўлиб, ўша давр туркий тилининг морфологик ва синтактик категорияларини тадқиқот объекта бўлиб хизмат қилади.
«Муқаддамату-л-адаб»нинг Хоразм қўлёзмасидаги туркий сўзлик ўзининг қадимийлиги ва оригиналлиги билан ажралиб туради. Мазкур нусха айнан туркий сўзлик қатламини илмий истифодага киритиш учун кўчирилган. Диссертацияда истифода этилган асар қўлёзмаларини қиёслаш улардаги туркий сўзликнинг форсий муодили билан уйғунлаштирилганлиги кўрсатди. Хоразм қўлёзмаси таркибидаги туркий сўзлик айнан туркий тил грамматик қоидалари асосида киритилган. Жумладан, Тошкент нусхаларида сицди аца аш шаклида
берилган бўлса, Хоразм нусхасида сЯ - аш аца сицди тарзида
берилган.
Дунё олимлари «Муқаддамату-л-адаб»ни луғат сифатида эътироф этадилар. Тадқиқот асарнинг ҳам луғат ҳам тилшунослик бўйича нодир манба эканлигини тасдиқлади. Маҳмуд Замахшарий араб бўлмаган миллатлар учун зарур бўлган сўз бойлигини асарнинг биринчи ва иккинчи қисмларига киритган. Жумладан, асарнинг «Исмлар» қисмига 6500 та сўз, «Феъллар» қисмига 7500 дан ортиқ феъл киритилган. Асарнинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари эса араб тили грамматикасининг назарий масалаларига бағишланган. Мазкур қисмлар маҳаллий халқларга мўлжалланган содда грамматик рисолалар сифатида шуҳрат топган ва юзлаб нусхаларда таълим тизимида истифода этиш учун китобат қилинган.
Форс тили транспорт терминларининг структур қатламлари ва ясалиш усуллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида, хусусан, анъанавий терминологияда термин ва унта дойр муаммолар, термин тушунчаси, терминнинг спецификаси, лексик-семантик ва таркибий тузилиши каби масалалар қатор тадқиқотлар объектига айланди. Ҳозирги кунга келиб, терминологияни ўрганиш янги босқичга кўтарилган. Жумладан, термин ясаш ва танлаш методлари, уларнинг самараси, ясалаётган терминларнинг адабий тил нормаларига мое келиши ва уларни тилда қўллаш, терминларнинг структур қатламлари юзасидан тадқиқотлар олиб бориш долзарблик касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан замонавий терминологиядаги асосий эътибор - бугунги кунга қадар шаклланган термин ясаш анъана ва қолипларининг туб моҳияти ва барча тилларда термин ясаш жараёнларининг муайян методини ўрнатишга қаратилган.
Мустақиллик йилларидан бошлаб терминологияни ўрганиш ва соҳа адабиётларини ўзбек тилида нашр этиш бўйича тилшунослар олдига қатор вазифалар юклатилди. Барча соҳалар қатори иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан аҳамияти ошиб бораётган транспорт соҳаси терминларини ўрганиш кун вазифасига айланмокда. Янги йўллар қурилиши қатор мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон учун ташқи ва ички бозор айланмаси ҳамда халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш масалаларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмокда. Ушбу соҳа Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилган 1 . Шунга мувофиқ, 2017 йилда «Ўрта Осиё-Яқин Шарқ» (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) транспорт-транзит йўлагини қуриш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланди. Мазкур объектга хос тушунчаларни аниқ, лўнда изоҳлаш ва терминларни стандартлаштириш мамлакатлараро логистика субъектлари ўртасидаги иш юритишни соддалаштириш ва тезлаштиришга ёрдам беради. Бундан эса, шу соҳага оид терминларнинг шаклланиш ҳолатини аниқлаш ва умумий қонуниятларни амалиётга тақдим қилиш вазифаси келиб чиқади.
XX асрдан бошлаб дунё тилшунослигида ҳар бир тил луғат таркибининг жадал суръатлар билан кенгайиб бораётгани ва бунда ўзлашмалар билан бир қаторда ички имкониятлар асосида ясалган терминлар, шунингдек, сўз семантик майдонининг кенгайиши ҳисобига вужудга келган янги бирликлар жой олаётганини кузатиш мумкин. Бу ҳолатдан форс тили ҳам мустасно эмас. Айниқса, Эрондаги «Форс тили ва адабиёти академияси»нинг (кейинги ўринларда-Академия) фаолияти натижаси ўлароқ, ҳозирги форс тилида ўзлашмага янги термин варианти ясалиб, тақдим қилинмокда. Бугунги кунга қадар форс тили терминларининг лингвистик тадқиқига багишланган ишларда термин ясаш усулларининг самараси, ички имкониятлар асосида ясалаётган терминларнинг тилда қўлланилиш даражаси, дублетлик масаласи ва унинг юзага келиш омиллари, қолаверса, форс тилида термин ясаш усулларининг халқаро стандартга қанчалик мос келишини исботлаб бериш масаласи Шарқшунослик фани олдида турган муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг «2009-2013 йилларда темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизациялаш» тўғрисидаги ПҚ-1074-сон қарори, 2017 йилдаги «Ўрта Осиё-Яқин Шарқ» (Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон) транспорт-транзит йўлагини барпо этиш ҳукуматлараро битимлари, 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ 1875-сон қарори ҳамда бу фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация ишида эришилган хулосалар муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади форс тили транспорт термин л арининг ясалиш усулларининг Халқаро термин ясаш стандартига мослигини аниқлаш, форс тили терминологиясида сермаҳсул сўз ясаш усуллари ва моделларининг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, дублетларнинг соҳа терминологиясидаги иштирокини далиллаб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дунё терминология мактабларининг термин ясаш усуллари ва уларнинг анъанавий терминология ривожидаги ўрни исботланган;
Европадаги термин ясаш мактаблари ва Шарқ мамлакатлари тил Академиялари ўртасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ишлаб чиқилган ва назарий жиҳатдан асосланган;
халқаро терминология стандарта - ISO 704 нинг форс тили терминологиясига, хусусан, термин ясаш усулларига таъсири исботланган;
форс тилида термин ясаш анъаналари ва ҳозирги замон йўналишлари, термин ясашда аффиксация, яримаффиксация, композиция, транспозиция ва лексикализация каби деривация усулларининг самараси далилланган;
форс тили транспорт терминларининг соҳа адабиётлари ва оммавий ахборот воситаларида қўлланилиш доираси исботланган.
Хулоса
Форс тили транспорт терминларининг қатламлари ва ясалиш усуллари мавзусида олиб борилган тадқиқот қуйидаги хулосаларни чиқаришга изн берди:
1. XX асрнинг 30-йиллари дунё тилшунослигида структурализмнинг юзага келиши бу вақт оралиғида терминология борасида илмий қарашларнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди. Структур тилшунослик асосчиси Ф. де Соссюр бошлаб берган таълимот асосида Австрияда Вена терминология мактабига асос солинди. Бу мактабнинг ғоявий йўналиши бошқа ривожланаётган мамлакатлар тилшунослиги йўналишларини қониқтирмаганлиги боне Вена мактаби билан бир қаторда Россия ҳамда Прага терминология мактаблари юзага келди. Ҳар бир мактаб термин ҳосил қилиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини, илмий-назарий қарашларини баён этди.
2. Шу кунга қадар, терминологияни ўрганиш бўйича ўтказилган бир қанча халқаро анжуман ва симпозиумлар материаллари нашрдан чиқарилди. Дунё ҳамжамияти, айниқса, терминолог олимларни бир бирларининг илмий ишларидан хабардор қилиш, мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш мақсадида халқаро конференциялар уюштирилди. Ҳозирги кунда INFOTERM, TERMNET, ISO ва ISO 860 каби бутунжаҳон терминологияни стандартлаштириш қўмиталари фаолият юритмокда. Терминология мактабларининг илмий-назарий ва амалий таклифлари асосида халқаро терминология стандарта - ISO 704 шакллантирилди. Дунё терминологиясида терминлар ясаш, уларни стандартлаштириш ва унификациялаш юзасидан ушбу халқаро стандарт дастуруламал бўлиб келмокда.
3. Шарқ мамлакатларида Европа тилларидан ўзлашаётган терминларни сиқиб чиқариш, миллий тил имконияти доирасида янги терминларни такдим қилиш, архаик сўзларга янги маъно оттенкалари юклаш эвазига тилнинг софлигини сақлаб қолишга қаратилган пуризм ҳаракатлари авж олди. Мазкур ҳаракат ортидан араб тили учун 7 та «Тил академия»лари ва 2 тадан ортиқ «Мувофиқлаштирувчи бюро»лар, турк тили учун «Tiirk dil kurumi» жамияти, форс тили учун эса ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар негизида «Форс тили Академия»лари фаолият юритди.
4. Эронда XX аср бошларида тил сиёсати натижасида фаннинг бир қатор йўналишларида, жумладан, ҳарбий ва тиббиёт соҳаларида терминларни форсийлаштириш ишлари бошланди. Бу ҳолат барча соҳалар ва улар билан ёндош йўналишларда кузатилди. Ўзлашмаларга форсий муодил бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, «Академия»лар ташкил этилди. Улар нафақат соҳавий терминлар, балки ҳаётнинг барча жабҳаларига кириб келаётган ўзлашмаларни ҳам форсча терминлар билан алмаштириш таклифини ўртага ташлади.
Бугун Эронда учинчи «Форс тили ва адабиёти академияси» фаолият юритмокда. Унинг ўзлашмаларга форс тили ички имконияти доирасида термин такдим қилиш бўйича «j'j j osul va zavabet-e vazegozini «Сўз танлашнинг усул ва қоидалари» йўриқномаси мавжуд. Форс тили сўз ясай олиши жиҳатидан ички имконияти кенг ҳисобланган тиллардан биридир. Шу нуқтаи назардан бошқа йўналишлар сингари транспорт терминларининг ҳосил бўлишида ҳам сўз ясаш усулларининг деярли барчаси аҳамиятга молик. Тадқиқот давомида 4100 га яқин транспорт терминлари (Академия терминлари - қарийб 3400 тани ташкил этди) структур, лексик-семантик, қолаверса, сўз ясаш моделлари ҳамда форс тилига ўзлашиш ҳолатларига кўра таҳлилга тортилди ва қуйидаги фоизлар нисбати чиқарилди:
туб терминлар - 131 та (0.1%);
ясама терминлар - 430 та (13 %);
аффиксация усули билан- 143 та (4 %);
яримаффиксация усули асосида - 287 та (9 %);
қўшма терминлар - 98 та (2.9 %);
транспозиция - 26 та (0.8 %);
лексикализация - 49 та (1.4 %);
композиция усуллари орқали - 23 та (0.7 %) термин ясалган. Бирикма терминлар жами - 2730 та (80 %) ни ташкил килди. Шунингдек:
а) учинчи Академия киритган транспорт терминлари асосида жами 14 та сўз ясаш модели аниқланди. Шулардан 3 таси, яъни ‘отн-от’, ‘сифат+от’, ‘сон+от’ қолиплари сермаҳсул деб топилди.
б) форс тили транспорт терминологиясининг қарийб 80 % идан ортиғини бирикма терминлар ташкил қилади. Уларнинг синтактик, фразеологик турлари таҳлил этилди. Синтактик терминларнинг фразеологик бирикмаларга нисбатан фаол эканлиги кузатилди.
в) мураккаб бирикма терминларни таҳлил этиш мобайнида, бирикмалар изофий занжир асосида шаклланганлиги ва бу ҳолат форс тили сўз бирикмаларини ҳосил қилишнинг асосий усули эканлигини инобатга олиниб, бир хил синтактик муносабатга асосланган бирикма терминлар бошқасига нисбатан кўплиги аниқланди.
г) Академия томонидан таклиф қилинган аббревиатуралар, асосан, давлат муассаса ва ташкилотлари, идоралар номлари ёки бирор тизим номланиши, шунингдек, йўриқнома ва кодексларнинг қисқартмалари ҳисобланади. Тахлил жараёнида кўпгина халқаро аббревиатуралар учради. Тадқиқот давомида Академия киритган битта қисқартмани учратдик, холос. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, форс тилида таклиф қилинаётган аббревиатурадан эмас, шу терминнинг ўзидан ёки унинг халқаро аббревиатурасидан кенг фойдаланилади.
5. Форс тили транспорт терминлари тизимида ўз қатлам ва аралаш бўлган дублетлар мавжудлиги аниқланди. Дублетлардан фойдаланиш фикрни чалғитишга хизмат қилади ва матнни тушунишда қийинчиликка олиб келади.
6. Контекстуал дублетлар 1) ситуатив; 2) окказионал ва 3) муаллифлик дублетларини қамраб олади. Форс тилида окказионал контекстуал дублетлар бошқаларига нисбатан фоиз жиҳатидан устунликка эта. Бу ҳолат, айниқса, контекстуал дублетларнинг илмий, соҳавий ҳамда даврий нашрларда қўлланилишида ўз аксини топтан.
7. Бугунги кунга келиб, авиация соҳасида самолётлар турлари ортмокда. Натижада, улар рақам ва аббревиатуралардан иборат термин билан номланмокда. Бу каби ҳолатнинг форс тилида қўлланилишида эса грамматик ва орфографик қоидалар билан боғлиқ муаммолар юзага келмокда.
8. Академиянинг j osul va zavabet-e vazegozini “Сўз
танлашнинг усул ва қоидалари” йўриқномаси ISO 704 халқаро стандартига қисман мос келади. Аксар ҳолларда Академия Йўриқномаси форс тилининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқади.
9. Эронда биринчи Академия томонидан таклиф қилинган терминларни амалда қўллаш қатъий назоратга олинган эди. Бугунги кунга келиб, бу ҳолат сустлашган. Натижада дублетлар сонининг ортиши кузатилмокда ва терминологиядаги асосий муаммо - терминларни стандартлаштириш ҳамон ўз ечимини кутмокда.
ХХ аср араб янги ҳикоячилигининг шаклланиши ва ривожланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XX аср жахон адабиётшунослигида Шарқ мамлакатлари, хусусан, араб мамлакатлари адабиётшунослигида янги адабий жанрларнинг шаклланиши, жанр динамикаси, замонавий йўналиш, оқим ва услубларнинг намоён бўлиши, анъана ва новаторлик масалалари, ўзаро адабий алоқа ва адабий таъсир масалаларини ўрганишга қаратилган тадқиқотлар кўлами нихоятда ортиб бормокда. XX асрда адабий жараёнлар бир-бирига типологии жихатдан ўхшаш ва яқин бўлган минтақа Миер, Сурия, Ливан, Фаластин, Иордания, Ироқ араб мамлакатлари адабиётида хикоя жанрининг шаклланиши ва тараққиёти, хикоячиликда реализм, модернизм каби адабий йўналишларнинг намоён бўлиши ва мослашиш жараёни, адабий мерос ва замонавий адабий услублар мутаносиблиги, араб хикоясининг ўзигагина хос бўлган бадиий-эстетик хусусиятларни қиёсий ўрганиш муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ барча жабхалар каби маданият, санъат ва адабиёт сохаларига алохида эътибор қаратиб келинмокда. Турли халклар адабиётини ўрганиш ва тадқиқ қилиш шу мамлакатлар адабиёти, тарихи, хаёт тарзи, миллий маънавияти хақидаги билимларнинг бойиши ва хар томонлама алоқаларнинг кенгайишида асосий омилдир. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг1 давлат дастурида устувор йўналиш сифатида белгилаб кўйилган илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва инновация фаолиятини такомиллаштириш адабиётшунослик сохасида илмий изланишлар кўламини янада кенгайтиришучун кўшимча имкониятлар яратди. XX аср жахон адабий жараёнларида ўзининг новаторлик хусусияти билан ажралиб турадиган араб адабиётини илмий-назарий жихатдан тадқиқ қилиниши илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва инновация фаолиятини такомиллаштириш масаласи ечимларидан биридир.
Дунё адабиётшунослигида XX аср араб мамлакатлари адабиётидаги хикоя жанрининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари алохида олинган мамлакатлар доирасида муайян даражада ўрганилган булса-да, хикоя жанрининг эволюцион ривожи қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик нуқтаи назардан тадқиқ этилмаган. Шу боис XX асрнинг биринчи ярмида Миер, Сурия, Ливан, Фаластин, Иордания, Ирок араб мамлакатлари адабиётида хикоя жанрининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларини қиёсий тарзда асослаш, XX асрнинг иккинчи ярмида юзага келган бадиий-услубий янгиланиш босқичи, хусусан, модернизм, реализм доирасидаги турли замонавий йўналиш ва оқимларнинг таъсири, мослашув харакатларини аниқлаш, араб адабиётшунослигида замонавий терминларнинг баркарорлашув жараёнларини тадқиқ қилиш, янгиланишлар босқичида анъана ва новаторлик хусусиятларини муайянлаштириш, араб адабиётида хикоянинг янги шаклларининг бадиий-поэтик хусусиятларини тадқиқ қилиш заруратга айланмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти универститетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 12 январдаги «Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини янада ошириш хамда тарғибот килиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқикотнинг макса ди Миер, Сурия, Фаластин, Иордания, Ирок, Ливан каби араб мамлакатлари ҳикоячилигининг шаклланиш ва ривожланиш боскичлари, жанр динамикаси ва унинг янги шакллари, янги поэтик ва услубий изланишларнинг киёсий-тарихий, киёсий-типологик тахлил килиш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқикотнинг илмнй янгилиги қуйидагилардан иборат:
Миер, Сурия, Ливан, Ироқ, Фаластин, Иордания каби араб мамлакатлари адабиётидаги хикоя жанрининг эволюцияси киёсий-типологик, киёсий-тарихий жиҳатдан тахлил этилиб, хикоя жанрининг XX аср давомидаги тараккиёт йўли ишлаб чикилган;
XX асрда ижод килган араб ёзувчиларининг хикояларини тахлил этиш асосида жахон адабий жараёнидаги замонавий йўналиш ва оқимларнинг таъсири ва мослашув жараёни далилланган;
замонавий араб хикоячилигида ўрта аср араб насрига хос поэтик анъаналарнинг янгича ифода тарзи, кадимги шарк халклари хамда юнон мифларига ижодий ёндашув масаласи асосланган;
кадимги диний манбаларда келтирилган киссаларнинг мавзу ва образларининг янгича талқинда берилганлиги исботланган;
замонавий араб хикоячилигида «қисца ҳикоя», «узун ҳикоя», «энг цисуа хикоя» каби шаклларининг мавзу кўлами ва поэтикаси асослаб берилган.
Хулоса
Диссертацияда XX аср Миер, Сурия, Ироқ, Фаластин, Иордания, Ливан каби араб мамлакатлари адабиётида хикоя жанрининг шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик тахлиллар асосида куйидаги илмий-назарий хулосалар берилди:
1. XIX асрнинг охири ва XX аср бошлари Миер ва Машрик мамлакатлари адабиётида янги типдаги хикоя жанри икки омил:урта аср араб адабиёти, хамда Европа ва рус адабиётидаги хикоя жанрининг мазмуний ва услубий хусусиятлари таъсириасосидаюзага келди.
2. XX асрнинг биринчи ярми Миер ва Машриқ мамлакатлари адабиётида янги типдаги хикоячилик маърифий реализм (XIX асрнинг 70-йилларидан XX асрнинг бошлари), сентиментализм ва романтизм (XX асрнинг боши), ижтимоий реализм (XX асрнинг 20-50-йиллари) каби йўналишларнинг устуворлиги очик сезилади.
3. Маърифий реализм босқичида хикояларда ўз даврининг ахлоқий, маърифий, маънавий, маиший мавзулар тасвирида дидактика нуктаи назардан ёндашиш етакчилик қилган бўлса, ифода услубида анъанадан хали туда узилмаган холда намоён бўлган.
4. Миер ва Машриқ хикоянавислари сентиментализм ва романтизм босқичларида уз даврининг долзарб ижтимоий-ахлоқий, маърифий мавзуларига эътиборни кучайтирдилар. Бу босқичда романтик образлар тизимининг шаклланиши, характер яратилиши билан бевосита боғлиқ бўлган қахрамон рухий дунёсининг нисбатан чуқур тасвирлашга ўтилиши намунавий жамият, идеал образ, инсон шахсига юксак муносабатда бўлиш каби хусусиятлар, хикоялар поэтикасида бадиий тилнинг соддалашуви, диалог, монолог каби нутқ воситалари янада фаоллаша бошлади.
5. Ижтимоий реализм босқичида ижтимоий муаммоларга эътибор қаратилиб, замондош кишилар қиёфасини акс эттирувчи жонли, хаётий образ ва характерларнинг яратилиши, асар рухиятида миллий характер, миллий колорит берилиши кузатилади. Бу босқичда қахрамон рухий кечинмаларини ёрқин акс эттириш, муаллиф нутқида диалог, монологларнинг қўлланилиши, сюжет курилишида хилма-хиллик, композицион уснурларнинг такомиллашуви каби хусусиятлар мукаммалашди.
6. XX асрнинг 50-йиллар Миер ва Машрик мамлакатлари хикоячилиги «Янги реализм» номини олган кейинги босқичга ўтди.У «социалистик реализм», «танқидий реализм»каби турли йўналишларда ривожланди. Ушбу босқичда мазкур мамлакатлар хикоячилигида табақаланиш, мафкуравий устунлик, инқилобий образлар пайдо бўлди. Айнан мана шу даврда хикоячиликда араб халқининг инглиз ва француз мустамлакачиларига қарши миллий-озодлик кураши, мустақиллик учун кураш мавзуси етакчилик килди. Машрик араб мамлакатлари ичида Фаластин ва Иордания хикоячилигида ман шу даврда ўзига хос специфик хусусиятларга эга тарзда ривожланди. Фаластининг Исроил билан қонли можаролари (1948 йилда биринчи араб-исроил уруши) сабабли босиб олинган худудни озод килиш, мухожирлик мавзулари асосий ўринни эгаллади.
7. XX асрнинг 60-йилларига келиб Миер ва Машрик мамлакатлари адабиётида янгиланиш тамойиллари кузатилди. Бу давр адабий жараёни кўп тармокдилиги билан ажралиб турди. Мазкур давр хикоячилигида услубий ранг-баранглик, реализм ва модернизмнинг йўналиш ва оқимларининг параллел равишда ривожланганлиги кузатилди.
8. XX асрнинг иккинчи ярми Миер ва Машрик мамлакатлари хикоячилигида янгиланиш тамойиллари асосий икки омил асосида шаклланди.
Биринчиси, ички омил, яъни араб-исроил урушида арабларнинг маглубияти, араб мамлакатларидаги турли низо ва қарама-қаршиликлар, воқеликка нисабтан танқидий қарашнинг кучайиши, араб ёзувчиларидунёқарашининг ўзгариши, бадиий тафаккур такомили, ижодда янгича, бадиий-эстетик изланишларнинг юзага келишидир. Иккинчи, ташки омил жахон адабиётидагиэкспрессионизм, сюрреализм,экзистенциализм каби
модернистик, хамда реализмнинг магик, психологик, интеллектуал реализм каби йўналиш ва окимлар таъсирининг кучайишибилан изохланади.
9. Ушбу минтақада янгиланиш жараёнлари икки боскичда ривожланди. Биринчиси, XX аср 50-60-йиллари адабиётидаги янгиланишлар жараёни бўлиб, Миер хикоячилигида «Янги мавж», Сурияда «Миллий экзистенциализм йўналиши», Ирокда «Индивидуализм йўналиши», Иордания ва Фаластинда «Фалсафий йўналиш», «Символизм йўналиши» каби номлар остида танилган бўлса, иккинчиси, XX асрнинг 80-90-йилларига тўғри келади.Бу давр Миер ва Машрик мамлакатлари адабиётида бадиий изланишларда кўп тажрибалар ўтказиш билан боғлиқ бўлган «Янгича хис килиш» номи билан танилган босқич билан ажралиб туради.
10. Янгиланишлар жараёнида ўрганилаётган мамлакатлар хикоячилигида мазмуний ўзгаришлар қуйидагиларда акс этди: ёзувчилар дунёқарашида субъектов муносабатлар юзага чикди, инсон «мен»ининг иккига бўлиниши, инсон рухияти ва унинг туб мохияти, инсоннинг рухан парчаланиши, унинг сирли дунёсини акс эттиришга интилишлар кучайди. Бу мавзуларни ёритишда инсоннинг жамиятдан, хаётдан «бегоналашув», «ёлғизланиш» холата ва унинг сабаб-оқибатлари экзистенциализм фалсафаси нуктаи назаридан тушунтирилди. Ҳаётий ва миллий муаммолар доирасида умумбашарий ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий масалаларрамзий, мажозий хамда сюрреалисток тасвирлар оркали тасвирланди.
11. Миер ва Машрик араб мамлакатлари адабиётидаги янгиланиш босқичида услубий ўзгаришлар ўзида куйидагиларни мужассамлаштирди: асар кахрамонига реал хронотопик характеристика бермасдан баъзан исмсиз қолдириш, вокеалар кечадиган макон ва замокни географик жихатдан чексиз қилиб тавирлаш, ҳикояларни мохиятан серқатлам бўлиши (шу даврда ижод килган барча араб ёзувчилар услубига хос), замонавий ифодавий-тасвирий воситалар «онг окими», фрагментарлик, кинокадр, коллаж, галлюцинация, сюрреалистик тасвирлар, тагмаънолилик кабиларидан кенг фойдаланилди. Тасвирда сюжетнинг реал ва нореал каби қисмларга бўлиниши, туш ва ўнгнинг аралашиб кетиши, фантастик унсурларнинг қўлланиши каби магик реализм унсурлари, ассоциатив тасвирлар, рамзийлик, мажозийликнинг кучайиши кузатилди.
12. Шубоскичда адабий мерос анъаналари, яъни «мақома», «рихла» (сафарнома), ибратли хикоя (притча), масал, эртак каби жанрлар хусусияти замонавий бадиий тасвир ва ифода воситалари билан уйгунлаштирилган холда истифода этилди. «Ирсол ул-масал», талмех каби мумтоз бадиий санъат намуналари замонавий араб ёзувчилари ижодида эпиграф, лирик чекиниш тарзида берилиши кузатилди.
13. Муқаддас линий китоблар мавзулари(охират, қиёмат, жаннат, дўзах) ва образларининг (пайғамбарлар) ёритилиши янгича бадиий-эстетик услубларда ифодаланди. Пайғамбарлар хаётига оид қиссаларга мурожаат талмех санъати орқали ифодаланди. Бу турдаги асарларда ижодкорларнинг икки хил усулда ёндашувларини кўриш мумкин: бири Пайғамбарлар хаётидаги бирон бир воқеани асар мазмунига сингдириб юбориш, иккинчиси, асарда архетип образларни акс эттириш, яъни асар қахрамонини ўша пайғамбар исми билан аталиши ва пайғамбар хаётидаги воқеаларни асар қахрамонининг хаётига сингдириб юборилиш каби усуллар кузатилди.
14. Замонавий араб хикояларида асотирлаштириш ходисалари Миср ва Машриқ мамлакатлари замонавий (ва ҳозирги замон) адабиётида алоҳида бадиий-эстетик жараён сифатида шаклланиб, «мифологии йўналиш» номини олди. Араб ҳикоянавислари ижодида жахон грек, хинд, қадимги шарқ халклари кабиларнинг мифологияси алохид ахамият касб этади. Араб адиблари асарларида, бир томондан, мифларга эркин ижодий ёндашув кузатилса, иккинчи томондан, бугунги кун воқелигини (поклик, маънавий баркамоллик), инсон борлиғи, хаёти ва такдирига боғлиқ масалаларни сўз санъати талабларидан келиб чиқиб, юксак бадиият билан акс эттириш хос.
15. Янгиланиш босқичида араб хикоячилигида хикоянинг янги шакллари
намоён бўлади. Замонавий араб адабиётида «ҳисқа ҳикоя»-«‘^~^ («қиссатун қасиратун») шаклидан ташқарисгузуи ҳикоя» - <^>
(«қиссатун тавилатун») ва«эиг қисқауикоя» - («қиссатун
қасиратун жиддан») шакллари ривожланди.
16. «Узунҳикоя» - («қиссатун тавилатун») хажм жихатдан ўн беш сахифадан эллик сахифага бўлган ҳикоялар бўлиб, «қисқа хикоя» туридан фаркли равишда марказга қўйилган масалани кенгроқ ва батафсилроқ очиш, инсон руҳиятини, унинг ички оламини, ўй-кечинмалари, онг оқимини очиш, тафтиш этиш, характернинг, шунингдек тарихий воқеаларни кенг кўламдаги тасвири хос.
17. «Энг қискрҳикоя» - («циссатун қасиратун жиддан»)
хили шакл жиҳатдан ўзгаришларга дуч келди. Биринчидан хажм жихатдан бир неча қаторли жумлалардан икки сахифагача хажмни ташкил этса, иккинчидан, аксарият шеър шакли кўринишига эга. «Энг цисқаҳикоя» шаклида вокеа-ходисалар ғоят зичлашиб, фикр хам тиғизланиб, мавҳумлик, матн билан уйин, таг маънолилик, рамзийлик, хотиманинг кутилмаган ечим топиши, эртакнамолик,фалсафий мазмундорлик, хос бўлиб, бадиий тил ниҳоятда катта роль уйнайди. Араб ҳикоячилигида мазмуний нуқтаи назардан«энг цисуа ҳикоя» шакли фалсафий-мажозий мазмунда, ижтимоий ва маиший-ахлоқий мавзулар доирасида акс этди.«Энг цисуа ҳикояялпрж адабий мерос анъаналари хам, замонавий бадиий тасвир ва ифода воситаларининг уйгунлашуви хам кузатилади.
Илк ўрта асрлар оғзаки ривоятлари «Аййам ал-араб» ва уларнинг ёзма адабий шаклларга трансформацияси масаласи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳар бир халқ адабиёти умумбашарий ва маънавий қадриятлар контекстида жахон тамаддуни, адабий алоқалар ривожида ўз ўрни ва ахамиятига эга. Араб мамлакатлари халқларининг адабий мероси жахон адабий жараёнида муҳим ўрин эгаллайди. Тарих ва адабиётнинг ўрганилиши, урф-одат ва анъаналар, дин ва одоб-ахлоқ меъёрлари, қадриятларнинг тушунилиши халқнинг менталитета, ижтимоий-маънавий маданияти ва салохиятини янада чуқурроқ англашга кўмак беради. Бундан ташқари, турли мамлакатлар халкларининг адабий ва маданий меросини илмий ўрганишга бағишланган хар бир тадқиқот иши миллий маданият ва фанни бойитиб, унинг уфқларини янада кенгайтиради ва халқнинг дунё хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмак беради.
Мамлакатимизда истиқлол йилларида миллий-маданий мерос ва маънавий қадриятларни тиклаш, илм-фан, санъат ва адабиётни ривожлантиришга алохида эътибор қаратилди. Хусусан, нафақат жахон адабиётининг нодир намуналари билан танишиш ва уларни ўрганишга, балки жахон адабиёти «дурдоналари»ни илмий-назарий ва киёсий-типологик жиҳатдан тадқиқ қилишга катта қизиқиш уйғонди. Дарҳақикат, узбек адабиётшунослиги халкаро майдонга чикиб, илмий муаммоларнинг кўлами ва ечими билан жахон хамжамиятининг эътирофини козонаётган даврда, унинг олдида ўзбек маданияти ва адабиёти билан турли ўзаро алокаларга эга Шарқ халқлари адабиётини янада чукурроқ тадкиқ этиш долзарб масалалари қаторидан ўрин олган. «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгиланган устувор йўналишлар ва вазифалар қаторида олим ва мутахассислар олдига муҳим вазифа кўйилиб, «бу ўринда ran, энг аввало, ёшлар ва ахоли ўртасида мамлакатимизнинг бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий кадриятларини кенг тарғиб килиш, жахон илм-фани ва адабиёти ютукларини етказиш учун зарур мухит ва шарт-шароит яратиш хақида бормокда», дея таъкидланади.
Адабиёт пайдо бўлишидан аввалги даврда юзага келган оғзаки халқ ижодининг ноёб ва бетакрор намуналари хисобланган эпик ёдгорликлар жахон турли халклар маданий меросининг мухим ажралмас кисми хисобланади. Худди шундай, арабларнинг хам бебахо маънавий бойликлари бор. Шундай ёдгорликлардан бири арабшуносликда «Аййам ал-араб» («Араблар кунлари») номини олган кабила ривоятларидир. Араб кабилалари ва айрим қахрамонларнинг жасоратлари хақидаги шеърий парчаларни ўз ичига олган ривоятлар тўплами адабий манба сифатида ноёб санъат асарлари хисобланади ва улар орасидан айримларининг тадқиқ этилиши араб эпоси мавжудлигидан далолат беради. Бундан ташқари, «Араблар кунлари» сюжетлар хазинаси сифатида нафақат Шарқ, балки Ғарб мамлакатларида хам кўпчилик шоир ва ёзувчилар учуй хаётбахш манба бўлиб келмокда.
Ушбу диссертация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-2789-сон Қарори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн Шарқ халқлари адабиёти тараққиётида мухим роль ўйнаган, илк ўрта асрлар ёзма манбаси «Аййам ал-араб» асарини адабий ёдгорлик сифатида асослаб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Аййам ал-араб»нинг нафақат қадимги тарихий манба сифатида, балки мухим адабий ёдгорлик эканлиги исботланган;
эпик ривоятнинг жанри, бадиий ва баён қилиш хусусиятлари хамда «Аййам ал-араб»нинг нарратив ва сюжет композицией тузилиши асосланган;
оғзаки ва ёзма анъаналарнинг ўзаро мутаносиблиги, ижодиётнинг оғзаки шаклдан ёзма адабиёт шаклига ўтиш даври ҳамда ушбу анъаналарнинг ўзаро алоқаси далиллаб берилган;
оғзаки ривоятлар «Аййам ал-араб» - илк ўрта аср араб адабиёти намунаси сифатида тахлил қилиниб, кабила ривоятларининг фольклор илдизлари ва уларнинг эпос билан генетик боғланганлиги исботланган;
ўрта асрлар араб адабиётида сюжетлар манбаси сифатида оғзаки ривоятларнинг аҳамияти асослаб берилган, уларнинг исломгача бўлган ва ўрта асрлар ҳамда замонавий шоир ва ёзувчилар ижодига таъсири далилланган.
Хулоса
Олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. «Аййам ал-араб» - арабларнинг тарихий-эпик ижодига оид ноёб асардир. Бу асар исломдан аввалги иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий жиҳатларни ёритиб берувчи далиллар тупланган ўзига хос ягона манбадир.
2. «Араблар кунлари» қиссасининг ўзига хослиги аниқ далил тасаввурини уйғотади. Бу айрим тадкикотчиларнинг «Араблар кунлари»ни аллақандай «расмий» воқеа қайди сифатида кўриб чиқиши учун имкон яратади. Унда араб адабиётида кейинги даврларда ёзилган асарларда бўлган дидактиклик ва диний тенденциянинг унда йўклигини хам «расмийлик» назарияси томонга йўйиш хам мумкин. Умуман олганда, «Араблар кунлари» хақиқатдан хам ўша даврларда рўй берган воқеа-ходисалар хақидаги хикоя ва ривоятларни ўзида мужассам этган. Биз уларни эпик адабиёт контекстида кўриб чиқишимиз учун имкон берувчи бадиий кайдларни кўшишимиз мумкин. Бу қайдларнинг бадиийлиги исломдан аввалги ривожланган араб нотиқлик санъатининг бўлганлиги билан изохланади. Бу санъат нутқнинг ифода унсурлари эта бўлган лаёқат ва оғзаки шеърият ҳамда нотиклик санъати кўринишидаги бой бадиий меросга таянади.
3. Жохилия даври араб насрий матнида тангри ва афсоний ҳамда ғайритабиий сифатларга эта бўлган устун инсон хакида бормаётгани, аксинча, оддий инсон, бадавий, жангчи хусусида бораётганини таъкидлаш мухимдир. Кейинчалик, ислом дини кенг ёйилган даврда асарларда суз кўпрок Аллох хакида боради, кўплаб ўгит ва маслахатлар берилади. «Аййам ал-араб»нинг кеч ўрта асрларга оид адабий асарлардан яна бир фарки, унинг буткул ўзига хослигидадир. Бу ерда, масалан, Жохиз, Исфахоний ва бошкаларнинг кейинчалик ёзган асарларидаги хиндий, кадимий эрон ва юнон адабиётининг таъсири сезилмайди. Шунингдек, биз бу ерда психологизмга дуч келмаймиз, персонажнинг феъл-атвори бир нарсадан дарак берувчи аломатдир, яъни ўз-ўзидан, хатти-харакатлардан юзага келади, бунинг аксини тушуниш янглишдир.
4. «Араблар кунлари»нинг фавқулодда ўзига хослигини таъкидлаган холда уни ўхшаш жанрдаги бошқа асарлардан фаркловчи бир қатор аломатлар борлигига қарамай, асарнинг эпосга тегишли эканлиги қайд этиш лозим. Бу эса, табиий хол. Зеро хар бир халқнинг тарихий тараққиётидаги ўзига хос жихатлар маданий тараққиётда хам муайян тафовутларни юзага келишига сабаб бўлади. Қадимги араб ривоятлари (хроникалар) эпик тузилишининг типологии бирлиги турли ички эстетик жараёнлар, жумладан, эпосда қандайдир эклектик микдорни ташкил этмаган турли хил унсурларнинг ўзаро бир-бирига киришиши жараёнининг натижаси, оқибатидир. Халк сўз санъатининг у ёки бу шакли, «Араблар кунлари»га сингиши (уларнинг тўқнашуви, ёйилиши ва кайд этилиши), янги сифати билан намоён бўлди ва эпик бутунлик хикоя риштасининг мантиқий кетма-кетлигига бўйсунди. Халк тафаккури харбий демократия босқичида уруғ жамоалари, қабилаларнинг афсоналари, оташпарастлик дини, моддий ва маънавий маданий, ижтимоий ва ахлоқий муносабатларини ўзига хос равишда синтезлади, умумлаштирди. Ҳар бир эпик асар ўзининг гоявий-бадиий мазмуни билан халқнинг тарихий хаёти ўзига хос ва ушбу ёдгорлик юзага келган давр бетакрор бўлгани сингари фавкулодда оригинал ва бетакрордир.
5. «Араблар кунлари» ўрта асрлар араб адабиёти ривожига катта таъсир кўрсатди. Уларда мужассам бўлган сюжетлар ва кахрамонлик унсурлари кейинчалик пайдо бўлган, дунё адабиётида эпик ижоднинг энг сэра намуналари билан бир каторга қўйила оладиган араб халқ романлари билан ўзлаштирилди. Ўрта асрларда тарихий асарлар жанрлари (магозий, сира, табоқот, футухот)нинг юзага келиш йўлларининг белгиланиши тарихий-типологик ўхшатишлар ва генетик ўхшашликларни ажратишда мухим ахамият касб этади. Бу борада айрим илмий хулосалар ва натижалар мавжуд. Уларни умумий килиб куйидагича сиралаш мумкин:
Биринчидан, бу йўл тадқиқотчилар томонидан автохтон (махаллий) йўл, деб аталади. Бундай шароитда тарихий асарларнинг бунга ўхшаш шакллари аввало, уруғ жамоаларининг оғзаки ривоятларидан униб чиқади. Шундай килиб, «Араблар кунлари» - тарихий огзаки асарлардан тарихий ёзма асарларга одатий ўтишдир. Шу боисдан «Араблар кунлари»нинг шахсан муаллифнинг ўзига оид бўлган иккинчи кисми мавжудлиги тасодиф эмас.
Табиийки, «Араблар кунлари» ёзилишидан олдин огзаки анъаналар давом этган. Бу муносабат билан фольклор ва адабиёт орасидаги ўзаро муносабатдан юзага келган масала алохида диққатга сазовор. Ўрта асрларда улар орасидаги чегаралар янги замондагидан кўра ўзаро киришувчандир.
Иккинчидан, ўрта асрларда ижод қилган муаллиф кандайдир янги нарса яратишни ўз олдига мақсад килиб кўймаган, у олдиндан мавжуд бўлган сюжетни янгича усулда бериш учун бутун кучини ишга солган, холос. Ўрта асрларда муаллифнинг ижодий шахсияти ва бундан олдинги анъанадан фойдаланишга нисбатан муносабати фарқли бўлган. Бу анъанадан у материални замонавий ёзувчидан кўра анча эркинроқ тўплашга муваффақ бўла олган.
«Араблар кунлари»нинг фольклор ва тарихий типология аспектида ўрганилиши қуйидаги холатлардан келиб чиқмоғи, яъни улар адабий ишлов берилгандан сўнг, бизгача етиб келган сўз санъати ходисаси сифатида кўриб чиқилмоғи лозим. Абу Убайда фалсафий, линий, публицистик максадда ва билим орттириш учун матнларни муайян мақсадга йўналтирилган холда танлаб, эхтиёжга кўра тўлдириб, сўнгра шархлаб борувчи комментатор (шархловчи) сифатида намоён бўлади.
6. «Араблар кунлари»нинг шакли ва тили бирлиги, буни йирик араб тарихининг бир кисми сифатида англаган Абу Убайданинг муаллифлиги хакида эмас, катта муҳаррирлик салоҳияти хакида сўз юритишга имкон беради. Абу Убайда огзаки матнни шунчаки ёзиб бормаган. «Араблар кунлари»нинг бизгача етиб келган куриниши огзаки ривоятларнинг шунчаки қўлёзма варианти эмас, муайян даражадаги янги асардир. Кўчириш, қайта ишлаш сирасида бир жанр туридан бошқасига ўтиш холатлари хам учрайди. Огзаки ривоятларнинг ёзма адабий шаклларга ўтишдаги трансформацией жараён айнан шундан иборатдир.
7. Биргина қахрамон монологларини эмас, балки кейинги даврларга оид шеърларни хам ўз ичига олган катта микдордаги шеърий парчаларнинг борлиги хам матн устида жиддий иш олиб борилганлигидан далолат беради. Бу шеърларнинг поэтикаси ривоятларнинг ўзидан анча фарқ қилади. Ҳар бир қаҳрамон кўрсатган жасорат максимал даражада идеаллаштирилган, кундалик хаётга қарама-қарши қўйилган. Одатда муболағалаш, бўрттириш (гиперболизация) лирик-эпик шеъриятга хос нарса, «Араблар кунлари»нинг қаҳрамонона ибтидоси буткул бошқа тарзда берилади, ривоятлар хазин-объектив бадиий методга эга. Ана шундай тарзда зарур контраст яратилади. «Аййам ал-араб»нинг эстетик таъсирининг асосий кудрати хам айнан шундалиги эхтимолдан холи эмас. Буига ўхшаш контраст лиро-эпик шеърият кенг ёйилган ва ишонч қозонган даврда ўта купли хис этилди. Демак, «Араблар кунларилнинг насрий тили оддий сўзлашув тили сифатида Абу Убайда ва унинг аудиторияси томонидан кабул килинмаган, у шеърият тили каби аник ва силлиқланган тил деб хисобланган.
8. «Араблар кунларилни қадимги араб маданиятидан бутунлай ажратиб олинган ходиса сифатида кўриб чиқиш мумкин эмас. Чунки у мазкур маданиятнинг ажралмас кисмидир. «Араблар кунлари» мухим поэтик образлар ва тасаввурлар хазинаси бўлиб майдонга келди. Буни тушунган холдагина ривоятларнинг насрий тилини хаққоний бахолаш мумкин бўлади. «Араблар кунлари»нинг сунъийликдан йироклиги, тилининг соддалиги, персонажлари нутқининг оддийлиги - иллюзия, шунингдек, ривоятларда исломдан аввалги Арабистондаги хаётдан олинган оддий вазиятларгина акс эттирилаётгани хакидаги таассурот хам тўғри эмас.
9. «Аййам ал-араб» араб маданиятининг ўзига хос беқиёс жанри хисобланади. Ўзида фольклор сарчашмасини мужассам этган ва генетик жихатдан достончилик билан узвий боглик холда у ўзига хос ва бошқа адабий жанрлардан алохида ажралиб туради. «Араблар кунлари» насрий асар, айни пайтда у назм каби, ўз қонуниятлари ва хусусий бадииятига эга бўлган юксак санъат асаридир. Араб насри узок вакт давомида исталган даражада ривожланмаганлиги учун «Аййам ал-араб»нинг юзага келишини араб адабиёти тарихида асл наср ибтидоси ўлароқ тарихшунослик насри манбаларидан бири сифатида бахолаш керак бўлади.
Олам миллий манзарасининг бадиий таржимада қайта яратилиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон таржимашунослигида бадиий асарлар асосида халкларнинг маданияти, тарихи, урф-одати, турмуш тарзи, анъаналари ва миллий кадриятлари билан якиндан танишиш хамда маданиятлардаги универсал ва дифференциал холатларни ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар кўлами нихоятда ортиб бормокда. Чет тилларидан ўзбек тилига ва, аксинча, ўзбек тилидан чет тилларига таржима килинган бадиий асарларни илмий жихатдан чукур таҳлил қилиш ва улар оркали жахон халқларининг умуминсоний, маънавий-маданий кадриятлари ўртасидаги уйғунликни аниқлаш хамда ҳар бир тилнинг миллий-маданий хусусиятларини қиёсий ўрганиш муҳим вазифалардан бири бўлиб колмокда.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида маданият, санъат ва адабиёт соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, жахон адабиётини ўрганиш, унинг энг нодир намуналарини бевосита ўзбек тилига таржима килиш ва уларни қиёсий-типологик хамда илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил қилиш жараёнлари янада кучайди Айниқса, мазкур соҳада илмий
тадқиқотлар самарадорлигининг ошиши, олинган натижаларнинг амалиётга кенг татбиқ этилишида ўсиш динамикаси кузатилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва
инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўкув юртлари ва илмий-тадкиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юкори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш”1 масалаларининг устувор стратегии йўналиш сифатида белгилаб
қўйилиши таржимашунослик сохасида илмий изланишлар кўлами ҳамда кўрсаткичини янада кўтаришга кенг имкониятлар яратди.
Жахон таржимашунослиги илмий мактабларида олам миллий манзараси ва уни таржимада қайта яратиш муаммоларига доир тадқиқотларни олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Мустақиллик йилларида ўзбек тилидан француз тилига таржима қилинган бадиий асарлар таржимасида реалиялар (хос сўзлар), фразеологии бирликлар, паремияларнинг таржима тилида ноадекват берилиши, тушириб колдирилиши ёки русча транслитерациялар орқали ифодаланиши кузатилмокда. Бу эса ҳар қандай китобхон онгида ўзбекча тафаккур, дунёқараш ва ўзбек менталитетининг номукаммал манзарасини пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Мазкур муаммоларни хал этиш учун эса хозирги даврда таржима қилинган асарларни ўрганиш, улар сифат даражасини аниқлаш ва таржиманинг лексикографии муаммоларини бартараф этишга бағишланган тадқикотларни кўпайтириш хамда яратилган ҳар бир асарни қиёсий-илмий тадкик қилиш заруратга айланмокда. Ана шундай ўта муҳим масалаларни атрофлича илмий асосда муҳокама қилиш масаласи мазкур тадкикот мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармони, 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар Академияси фаолияти, илмий-тадқикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ - 2789- сонли, 2017 йил 18 апрелдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги ПҚ-2894-сонли Қарорлари хамда мавзуга оид бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий таржимада олам миллий манзарасининг қайта яратилиши муаммоларини концептуал тахдил қилиш ва адекват таржима яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бадиий таржимада “олам манзараси” ва “олам миллий манзараси” феноменларининг фалсафий-лисоний моҳияти асосланган;
бадиий таржимада реалиялар (хос сўзлар), фразеологии бирликлар ва паремияларнинг адекват берилиши олам миллий манзарасининг яхлитлигини таъминловчи етакчи лисоний восита эканлиги контекстуал-компонент тахдил методи орқали исботланган;
мутаржимнинг лисоний ва фон билимлари даражаси хамда таржимонлик махорати таржимон-муаллиф-асар учлиги (триадаси) асосида аниқланиши асослаб берилган;
замонавий таржимашуносликда сонанс, диссонанс, когнитив диссонанс феноменлари лингвистик ҳодиса экани тавсифланиб, таржима жараёнида уларнинг келиб чикиш сабаблари ва когнитив диссонанс ходисасини бартараф этишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
таржимада аслият оламининг миллий манзарасини адекват яратишда миллий-маданий сўзлар таржимаси муҳимлиги, таржимонлар учун лингвомаданий лугатлар етишмаслиги инобатга олиниб таржима лугатларига маданий ахборотларни тўлиқ киритиш зарурати далилланган;
тадқиқотнинг натижалари, илмий-назарий хулосалари асосида “Миллий-маданий сўзларнинг аудиовизуал лугати”ни яратиш тамойиллари ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Тилшунос олимларнинг “оламнинг миллий манзараси” феномени тўғрисидаги илмий-назарий фикрларини тахлил қилиш қуйидаги концептуал таърифни беришга имкон яратди: “олам миллий манзараси - ҳар бир миллат вакили ёки индивиднинг уни куршаб турган борликдаги предмет, тушунча хамда вокеа-ҳодисаларга нисбатан миллий-хусусий муносабатларининг онгда инъикос этилишидир”.
2. “Олам миллий манзараси” феноменининг миллий-лисоний хусусиятлари таржима матнларида фразеологии ва паремиологик бирликлар ҳамда реалияларни (хос сўзлар) адекват тарзда ўгириш билан белгиланади.
3. Мустақиллик даврида амалга оширилган бадиий асарлар таржимасида миллий-маданий сўзларнинг русча транслитерация оркали берилиши, ташлаб кетилиши ёки бўлмаса таржима тилидаги реалиялар (хос сўзлар) билан кориштириб юборилиши кузатилди.
4. Таржимоннинг фон билимлари даражаси ўзбек тилидан француз тилига, аксинча, француз тилидан ўзбек тилига ўгирилган бадиий асарлар таржимасида унинг аслият тилида сўзловчи халкнинг тарихи, географияси, маданияти, урф-одати, кундалик турмуш тарзидан нечоглик хабардор бўлиши билан баҳоланади.
5. Таржимоннинг маҳорати, санъати ва малакасини қуйидаги меъзонлар билан баҳолаш мумкин:
а) таржимоннинг таржимон-муаллиф-асар учлиги (триадаси) асосида таржима асарипи таплай олиш маҳоратига эгалиги;
б) таржимоннинг фон билимлари даражаси юқорилиги ва миллий-маданий ахборотлардан тўлик хабардорлиги;
в) таржимоннинг дунёқараши кенглиги, бадиий-эстетик, руҳий “сезгирлиги” ва “синчковлик” иқтидорига эга эканлиги;
г) таржимоннинг “сўз қўллаш” ва “яратувчанлик” махоратига эгалиги.
6. Мақол ва маталлар, фразеологик бирликларнинг адекват берилиши миллий-маданий элементлар сифатида уларнинг таржима тилида тенг қийматли муқобилини топиш, монанд муқобилларини излаш, хамда тил бирликларининг маъновий нозикликларини танлаш имконини беради.
7. Ҳар икки халқ мақоллари таржимасига оид долзарб масалаларнинг ечимларидан бири сифатида француз халқ мақолларининг ўзбек тилидаги ва ўзбек халқ мақолларининг француз тилидаги муқобилларини ўзида камраб олган икки тилли маколлар луғати яратиш юзасидан махсус концептуал тавсиялар илгари сурилди.
8. Когнитив диссонанс адекват таржималарни саралаш ва аниқлашда муҳим ўрин эгаллайди. Бадиий асарлар таржимасида аслият оламининг миллий манзарасини кайта яратиш жараёнида қўйидаги 4 омил когнитив диссонансни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши аниқланди. Булар, билвосита таржима оқибатида содир бўлган диссонанс, реалияларнинг коришиб кетиши натижасида содир бўлган когнитив диссонанс, фразеологик бирликларнинг ноадекват берилиши ва таржимада янги когнитив унсурларни ноўрин қўлланиши натижасида содир бўлган диссонанс ҳодисаларидир.
9. Бадиий асарлар таржимасида когнитив диссонанс ҳодисаси ва рецепторнинг когнитив диссонанс холатини бартараф этиш максадида куйидаги тамойиллар ишлаб чиқилди. Булар таржимоннинг аслиятдаги имплицит (яширин) ахборотни эксплицит (очик) ахборотга айлантириши; адиб ва асарни танлаш махорати; фразеологик бирликларни таржимада адекват берилиши; миллий-маданий сўзларнинг икки тилли таржима лугатларини яратиш каби тамойиллар. Реалияларни беришда эса энг кулай йўл бу - транслитерация, изохдаш ва тасвирий таржима усуллари эканлиги исботланди.
10. Бадиий таржимада когнитив диссонансни камайтириш, бартараф этиш ва адекват таржимага эришиш ҳар бир тилда миллий-маданий сўзларнинг таржима лугатлари мавжудлиги билан белгиланади. Бундай лугатлар яратиш куйидаги: 1) тахдилий-назарий боскич; 2) амалий боскич;
3) техник боскич; 4) тажриба- синовбосқичларга асосланди.
11. “Миллий-маданий сўзларнинг аудиовизуал лугати”нинг таркибий курилмаси куйидаги тамойилларга асосланиб яратилди:
- ўзбек миллий маданиятига хос сўзлар маъно-моҳиятига кўра гуруҳланди;
- миллий-маданий компонентли сўзлар “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек тилининг этимологии луғати”, тарихий ҳамда маҳаллий манбалар асосида шарҳланди;
- миллий-маданий сўзлар француз тилига таржима қилинди;
- миллий-маданий сўзлар транскрипция ва транслитерация оркали берилди;
- сўз шарҳига аниқлик киритиш, тасаввур қилиш мақсадида луғатда уларнинг рангли тасвирий ифодаси жойлаштирилди;
- сўзларнинг грамматик (род ва сон) категориялари берилди;
- ҳар бир сўз махсус тугмалар ёрдамида овозлаштирилди.
12. Келажакда миллий-маданий сўзларнинг икки ва кўп тилли таржима лугатларига маданий ахборотларни киритиш бўйича куйидаги тематик қатлам ишлаб чиқилди: миллий ва маҳаллий қўшиклар; миллий ва маҳаллий рақслар; миллий ва махаллий таомлар; миллий ва маҳаллий маросимлар; фауна, флора; рамз, ранг ва сонлар.
Электрон ахборот таълим муҳитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тажрибасида педагог кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнига хамкорликда ўқитиш, тизимли ёндашув асосида таълимни ташкил этиш, педагог кадрларнинг замонавий технологик билимларини кенгайтириш, ахборот технологиялари (оптик эффектлар, SD-таълим заллари) асосида лойихалаш фаолиятини шакллантириш ва ривожлантириш, киберпедагогика, масофавий таълим шаклларини кенг татбик этиш; очиқ таълим ресурслари, аралаш таълим (online,/offline) технологияларини ривожлантиришда педагогик лойихалаштириш технологияларидан фойдаланиш долзарб муаммо сифатида қаралмокда.
Мамлакатимиз таълим тизимини халқаро таълим стандартлари билан уйгунлаштириб, олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати хамда рақобатбардошлигини таъминлаш, жахон амалиётига асосланган олий таълим тизимининг сифат даражасини ошириш, узлуксиз таълим тизимига педагогик лойихалаштириш жараёнини кенг татбик этиш орқали илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали методларини ишлаб чиқиш устувор йўналишлардан бири сифатида эътироф этилмокда. Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича харакатлар стратегиясида таълим муассасаларини куриш, реконструкция килиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш бўйича ишларни амалга ошириш оркали уларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни кўриш устувор вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистонда хорижий таълим тажрибалари асосида эришилган ижобий натижаларни умумлаштириш ва ривожлантириш, касбий таълим соҳалари бўйича таълимнинг ягона ахборот-таълим порталларини шакллантириш, фанларнинг ягона ахборот-методик таъминотини яратиш имконини берадиган фан порталларини яратиш, ахборот ресурсларидан касбий таълим жараёнида фойдаланиш методикаларини ишлаб чиқиш, олий таълим муассасаларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, воситалари билан жиҳозлаш, талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг жахон таълим ресурслари, замонавий ахборот ресурс марказлари маълумотлар базаларига кириш имкониятларини кенгайтириш мухим вазифалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги ПК-1761-сонли «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш хамда ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармойиши ва 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори хамда бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ва хаётга татбик этилишига мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади электрон ахборот-таълим муҳитида олий таълим муассасаларида касбий таълим жараёнларини педагогик лойиҳалаштиришдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
электрон ахборот таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришни таъминлашда педагогик лойихалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва эксперимент каби компонентлари имкониятлари аниклаштирилган ва жорий этилган;
электрон ахборот таълим муҳитида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг компетентлик даражаси, уларнинг профессионал тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган педагогик лойихалаштириш модели ишлаб чиқилган;
электрон ахборот таълим мухитида педагогик лойихалаштириш асосида касбий таълим жараёнларининг замонавий ахборот-методик таъминотини амалга ошириш имкониятларини жорий этишга каратилган дастурий таъминот ва очиқ таълим ресурслари ишлаб чикилган;
бўлажак укитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми сифатида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишнинг инновацион шакллари, электрон ўкув-услубий мажмуалар, электрон қўлланмалар таклиф этилган.
Хулосалар
1. Касбий таълим жараёнларига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этиш назарияси тахлили кўрсатдики, касб таълими ўқитувчиларини таёрлаш жараёнларини ахборотлаштиришнинг яхлит педагогик тизимини яратиш ва такомиллаштириш долзарб педагогик муаммолардан хисобланади.
2. Электрон ахборот таълим мухитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойихалаштириш шундай жараёнки, унинг асосий мақсади касб таълим ўқитувчилари умумкасбий фанлар бўйича ташкил этадиган ўқув жараёнининг сифатини ошириш вазифасига тўла мос келади.
3. Касбий таълим жараёнларини педагогик лойихалаштиришнинг мухим натижаси нафақат хусусий педагогик лойиха хисобланади, балки бунда педагогик лойихалаштириш жараёнида бўлажак ўқитувчида янгиликлар ва инновацияларни кабул қилиш, уларга нисбатан ўз нуқтаи назарини билдириш, ўз лойихасини танқидий бахолаш ва педагогик лойихалашни ўз касбий фаолиятининг зарурий компонентига айлантириш кобилияти шаклланади ва ривожланади.
4. Электрон ахборот таълим мухитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойихалаштиришнинг объектив мураккаблиги лойихалаш жараёнида ўқитувчининг методик қўллаб-қувватлаш бўйича махсус ишлаб чиқиладиган дастурда хисобга олиниши лозим. Электрон ахборот таълим мухитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойихалаштириш қатор омилларга боғлиқ. Педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари интеграцияси, электрон таълим ресурслари, технологик ёндашувлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Электрон ахборот таълим мухитида касбий таълим жараёнларини ташкил этиш касбий таълимнинг электрон ахборот таълим мухитини, интеграллашган ахборот-таълим ресурсларини яратиш таълим сифатини оширувчи ом ил сифатида тадқик этишни такозо этади. Бундай муҳитда касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини янада ошириб боришга каратилган куйидаги илмий-методик вазифаларни амалга ошириш лозим деб хисоблаймиз: олий таълим муассасаларида касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашга нисбатан технологик ёндашувга эришиш; олий таълим тизимида ахборот технологиялари имкониятларидан касбий таълим жараёнида фойдаланиш имконини берувчи электрон ўкув-методик таъминот хамда ундан фойдаланиш методикасини ишлаб чикиш; педагогик лойихалаштириш асосида касбий таълим жараёнларининг замонавий ахборот-методик таъминотини амалга ошириш имкониятларини электрон ахборот таълим мухитида жорий этишга каратилган дастурий таъминот ва очик таълим ресурсларини ишлаб чиқиш.
Касбий таълим жараёнларини такомиллаштиришга хизмат килувчи куйидаги масалаларга эътибор каратиш зарур, деб хисоблаймиз: эришилган ижобий натижаларни умумлаштириш ва ривожлантириш асосида касбий таълим соҳалари бўйича таълимнинг ягона ахборот-таълим порталларини яратиш; бўлажак укитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш механизми сифатида малакавий педагогик амалиётни ташкил этишнинг инновацион шакллари, электрон ўкув-услубий мажмуалар, электрон қўлланмаларни яратиш.
5. Педагогик амалиётни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш борасидаги тажрибаларимизда қатор муаммолар аниқланди. Бу муммоларни янги авлод дарсликлари (маъруза матнларининг электрон версиялари, электрон дарслик ва электрон ўкув қўлланмалар (ЭЎҚ), мультимедиа дастурлари, масофавий таълим, интернет хизмати) билан таъминлаш, таълим жараёнини илгор педагогик технологиялар билан бойитиш йўли билан хал килиш мумкин. Педагогик амалиёт жараёнида талабаларда педагогик компетентликнинг шаклланганлик даражасини ўрганиш ва тахлил килиш максадида “Талабалар малакавий амалиётини ташкил этиш ва бошқариш электрон тизими” номли ЭҲМ дастури ишлаб чиқилди. Натижа 100 балли бахолаш мезони асосида бахоланади. Малакавий амалиёт сўнгида талаба чикиш назоратини топшириб, натижани кириш топшириги натижасига солиштириб, касбий компетентлик даражасини аниқлаш имконига эга бўлди.
6.Замонавий ўкув-методик мажмуа ўқув материалларининг турли шакллари (электрон, қоғоз ва х.к.) мажмуаси бўлиб, улар фанларнинг касбий таълим дастурларига мос келувчи, аудитория машгулотларининг барча турлари ва мустақил таълимнинг ўқув-методик таъминотини ўзида мужассамлаштиради. Электрон ўқув-методик мажмуа замонавий ахборот технологиялари мухитида ўқитишнинг дидактик, дастурий ва техник интерактив мажмуасидан ташкил топади. Электрон ўқув-методик мажмуаларнинг анъанавий мажмуалардан фаркли жихати ўқитишнинг компьютер ва анъанавий технологиялари бирлиги сифатида намоён бўлади.
7. Электрон ахборот таълим мухити шароитида касб таълими жараёнини лойихалаштириш асосида индивидуал кўрсаткичлар тарқоқлигининг 18% ва 27%га камайиши мос холда талабалар билимларининг ўртача мустахкамлиги, ўзлаштириш паст гурухларда 34% га, ўзлаштириши юқори гурухларда 31% га ошишига олиб келди.
8. Якуний назорат маълумотлари бўйича ўрганилаётган бўлим мазмунини тўлиқ ва асосан ўзлаштирган талабалар сони 1.5 бараварга ошди. Ўртача таркибдаги гурухлар учун лаборатория амалий машғулотларида электрон версияни кўллаш натижасида ўқув материалини тўлиқ ва асосан ўзлаштирган талабалар ўртача 1,14 баравар ошди. Тажриба-синов гурухидаги талабалар билимлари мустахкамлиги ошишининг асосий сабабларидан бири дидактик, методик ва техник характеристикалари такомиллаштирилган электрон ахборот таълим мухитида талабаларда билиш доирасининг фаоллашуви, деб хисоблаш мумкин.
9. Педагогик тажриба-синов натижасига кўра, электрон ахборот таълим мухитида касб таълими жараёнларини педагогик лойихалаштириш талабаларда мураккаб ўқув ахборотини кабул килиш, тахлил килиш ва эсда саклаб колиш кобилиятини ривожлантирди. Бунда таълим самарадорлиги ва талабаларда шаклланган билим кўникма ва малакаларнинг мустахкамлиги ошди. Электрон ахборот таълим мухитида касбий таълим жараёнларини педагогик лойихалаштиришни дидактик жихатдан асосланган холда жорий килиш талабаларнинг касбий тайёргарлиги сифати ва самарадорлигини оширди.
Педагогика олий таълим муассасалари талабаларининг маънавий маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI аерда жахон миқёсида техноген цивилизациянинг тараккий этиши моддий ва маънавий маданиятнинг ривожланишидаги қарама-қаршиликни юзага келтирди. Техник цивилизация тараккиётида талабаларнинг ўкув-билиш фаолиятининг муайян омилларига уларнинг ахлоқи, маънавий қадриятлари тизими нуқтаи назаридан эмас, балки технократик фикрлашнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилмокда. Дунёни илмий-техник ўзлаштириш таъсири остида инсон тафаккури максадга йўналтирилган, оқилона, соф инструментал кобилиятга айланмокда ва фан-техника маданиятининг стратегик мўлжалларини танкидий тахлил қилишга қодир бўлмай колмоқда.
Мустақиллик йилларида педагог кадрларни тайёрлашнинг янги тизими ишлаб чиқилиб, узлуксиз таълимда ўқитиш сифати ва самарадорлигини бўлажак укитувчиларнинг касбий, маънавий-ахлокий тайёргарлиги белгилаб бериши хакидаги катьий хулосага келинди1. Педагогика олий таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг такомил-лаштирилган дастурий-методик таъминоти яратилди. Натижада бўлажак ўкитувчиларни тайёрлашнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналар, урф-одатлар хамда умумбашарий кадриятларга асосланган самарали ташкилий-педагогик механизмлари ишлаб чикилди ва таълимни инсонпарвар-лаштиришнинг устуворлиги таъминланди. Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, катьий хаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислохотларни чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мухим урин эгаллайди.
Айни пайтда жахонда олий таълим тизимида талабаларни касбий ижтимоийлаштириш омили сифатида маънавий-ахлоқий компетентликни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш, талабаларнинг ижтимоий фаоллиги ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган мультимедиа воситаларини яратиш; талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг диагностик тизимини такомиллаштириш; талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологияларини такомиллаштириш; талабаларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш долзарб ахамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш ва юкори малакали мугахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сон, 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сон, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2909-сон Қарорлари, 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини такомиллаштириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сон Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасалари талабаларида маънавий маданиятни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими ва ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадкиқотнинг нлмий янгилиги:
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг фалсафий, педагогик-психологик омилларини аниқлаштириш орқали касбий ижтимоийлаштиришнинг шахслараро, гурухий, жамоавий ва кадриятга йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш механизми такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаси талабаларида маънавий маданиятнинг ривожланганлик даражасини ташхис этишнинг ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, хиссий-эмоционал, фаолиятли-ижодий компонентлари хамда диагностик аппарати касбий-педагогик йуналганлик, педагогик мулоқот кўникмаларини баҳолаш, муваффақиятга эришиш ва эмпатия даражасини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг беш - танишув, билишга дойр; бахолаш, рефлексия, танлов; интериоризация; фазилатларни фаолиятда намоён этиш; мустахкамлаш ва коррекция босқичларини интеграциялаш асосида локал-модулли технология ишлаб чиқилган;
талабаларда самарали мулоқот техникасини шакллантириш, ўз хулқ-атворини онгли равишда ўзгартиришга йўналтирилган фаолиятга тайёрлаш хамда фикрий жараёнларни ташки ва ички таъсирлар бирлиги асосида бошқариш орқали маънавий маданиятни ривожлантиришнинг нейролингвистик дастурлаштириш технологиялари такомиллаштирилган;
техноген цивилизация шароитида педагогика олий таълим муассасаси талабаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш хамда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
Амалга оширилган илмий тахлиллар, тақдим этилган методик, ишланмалар ва тавсияларни умумлаштирган хамда уларнинг самарадорлик даражасини бахолаган холда куйидаги хулосаларга келинди:
1. Маънавий маданият бўлажак ўқитувчи шахсини ижтимоийлаш-тиришнинг мухим омили сифатида жамиятдаги қадриятларни ўзлаштириш хамда ижтимоий ва шахсий етукликка эришиш асосида ижтимоий фаоллик кўрсатиш, ўз максадларини мустақил аниқлай олиш ва уларга эришиш йўлларини белгилай олиш, жамиятдаги ўз ўрнига ишонч хосил килиш манбаи бўлиб хизмат қилади.
2. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларида маънавий маданиятни ривожлантиришда аник методологик ёндашув ва назарияларга асосланиш, тарихий-фалсафий, миллий, педагогик-психологик омилларнинг яхлитлиги ва бирлигини хисобга олиш максадга мувофиқ.
3. Тадқиқот натижалари педагогика олий таълим муассасаси талабаларида маънавий маданиятни ривожлантиришда куйидаги тамойилларга асосланиш лозимлигини кўрсатди: яхлит ёндашув; таълим олувчига - педагогик кўллаб-қувватлашга эхтиёж сезувчи, индивидуал муносабатда бўлишни талаб этувчи шахе деб караш; тарбиявий иш мазмуни, шакл ва методларини танлаб олишда табакалаштирилган ёндашув; табиат билан уйгунлик; маданият билан уйгунлик; тарбиявий жараёндаги муносабатларни ташкил этишга инсонпарвар ёндашув; кадриятли-мазмунли ёндашув.
4. Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг диагностик тизими ахборий-когнитив, шахсий-қадриятга йўналтирилган, ҳиссий-эмоционал ва фаолиятли-ижодий мезонлар хамда унга мос кўрсаткичларини аниқлаштириш оркали педагогик-психологик ташхис методикалари мажмуини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилди.
5. Тадқиқот доирасида талабалар билиш фаолияти даражаларини хисобга олган холда, уларда маънавий маданиятни ривожлантиришга имкон берувчи элементар моделли; содда моделли; мураккаблаштирилган моделли; мураккаб моделли муаммоли вазиятларни хал этишга дойр ижтимоий-педагогик вазифалар тизими аниклаштирилди.
6. Тадқиқот доирасида талабаларда маънавий маданиятни ривожлантиришнинг танишув, билишга дойр; бахолаш, рефлексия, танлов; интериоризация; фазилатни намоён этиш; мустахкамлаш ва коррекция босқичларини уз ичига камраб олган локал-модулли технологияси ишлаб чиқилди.
7. Нейролингвистик дастурлаш технологияси воситасида талабаларнинг маънавий маданиятини ривожлантириш замонавий тарбия парадигма-ларининг асосини ташкил этиб, бўлажак мутахассисларнинг шахсий ва касбий позициясини таркиб топтиришга хизмат қилади.
8. Ахборотларнинг глобаллашуви шароитида маънавий маданиятни ривожлантиришда талабаларнинг онгигагина эмас, балки хис-туйгуларига хам эътибор бериш, уларда жамиятнинг шахсга куядиган ахлокий талабларига мувофиқ хулқий малака ва одатларни таркиб топтириш, “онг -хиссиёт - ирода” бирлигига таяниш максадга мувофикдир.
9. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларининг маънавий маданиятини ривожлантиришда оила, махалла ва нодавлат ташкилотлар хамкорлиги самарадорлигини ошириш, уларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантиришда мотивацион, фаолиятга дойр ва кадриятга йўналтирилган компонентларнинг ўзаро боғлиқлигини хисобга олиш лозим.
10. Педагогика олий таълим муассасаси талабаларида маънавий маданиятни ривожлантиришда маънавий профилактика тизими, ижтимоий-педагогик фаолият, нейролингвистик дастурлаштириш, андрагогик ёндашув, педагогик деонтология хамда техноген цивилизация ва маънавий маданиятнинг уйғунлиги каби механизмларнинг таъсири ва ўзаро алокадорлигига асосланиш максадга мувофик.
Интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари асосида талабаларнинг креативлик қобилиятларини ривожлантириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруратн. Жахондаги глобаллашув ва таълимнинг интеграциялашуви жараёнларида бўлажак мутахассисларнинг касбий-ижтимоий тайёргарлигини ривожлантириш масаласи долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланмокда. Хусусан, АҚШнинг Гарвард университетида ташкил этилган Career Services маркази томонидан иш берувчилар ўртасида ўтказилган ижтимоий суров натижаларига кўра иштирокчиларнинг 74,8% қисми малакали мутахассиснинг касбий компетентлигини белгиловчи мухим мезон сифатида креативлик ва нестандарт тафаккур тарзи билан боғлиқ сифатларни белгилаган. Сингапурдаги Нанъян технология университета Бизнес мактабида хам айнан шунга ўхшаш сўровнома натижасида 62,5% иш берувчилар битирувчининг креативлик сифатларини мухим сифатлар каторидаги учликка киритишган.
Ўзбекистонда кадрлар тайёрлашнинг сифат даражасини ошириш, халқаро стандартлар асосида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хар бир олий таълим муассасасини жахоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин хамкорлик алоқалари ўрнатиши, ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илгор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий килиш, талабалар, илмий-педагог кадрларни замонавий касбий билимлари ва креативлик қобилятларини ривожлантириш, ёшлар аудиторияси билан иш олиб боришда интерфаол усуллардан самарали фойдаланиш масалалари Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларига мувофиқ олий таълим даражасини сифат жихатидан ошириш ва тубдан такомиллаштиришнинг асосий вазифалари сифатида белгиланди.
Бугунги кунда жахонда таълимга компетентли ёндашув асосида битирувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, педагог кадрларнинг креатив компетентлигини ривожлантириш оркали ижодий таълим жараёнини лойхалаштиришнинг замонавий методик таьминотини яратиш, талабаларда касбий фаолият сохаларига йўналтирилган креативлик кобилиятларини ривожлантириш, шунингдек олий таълимнинг таълим сифатини таъминлаш жараёнидаги ижтимоий ролини ошириш масалалари долзарб йўналишлардан бири сифатида тадқиқ этилмокда. Ана шу нуқтаи-назардан илтор хорижий тажрибалар асосида замонавий касбий таълим мазмунини интернационализациялаш ва модернизациялаш, компетенцияларга асосланган инновацион таълим мухитини шакллантириш, интерфаол ўқитиш методлари ва технологияларини амалиётга кенг татбик этиш асосида талабаларда креативлик кобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини янада такомиллаштириш мухим урин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш нора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4732-сон фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон, 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тугрисидаги ПҚ-4947-сон карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади интерфаол таълим методлари ва технологиялари воситасида талабаларда креативлик қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнн янгилиги куйидагилардан иборат:
талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг умумкасбий ва сохага йўналтирилган когнитив, ижтимоий компетенцияларга йўналтирилган фаолияти тузилмаси компонентлари аниқлаштирилган;
интерфаол таълим мухитида креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг интеграллашган методик тизими, репродуктив, ижодий-изланиш ва новаторлик босқичлари мазмуни, шунингдек жараён самарадорлигини бахолашнинг прогностик ва квалиметрик методикаси ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари «Педагогика» таълим сохаси бўйича педагог кадрларини креатив компетентлигига қўйиладиган умумий малака талаблари такомиллапгтирилган;
ташкилий-ижодий хамда интеграцион ёндашув асосида укув ва тарбиявий фаолиятни лойихалаштириш, интерфаол ўқитиш методлари ва технологиялари воситасида талабаларда креативлик қобилиятларни ривожлантиришга дойр амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Хулоса
Олиб борилган илмий-педагогик тадқиқот натижаларининг тахлили ва якунларига асосланган холда қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Интерфаол таълим методлари ва технологиялари талабаларда креативлик қобилиятларининг шакллантиришда алохида ахамият касб этади. Талабаларда креативликни ривожлантиришга йўналтирилган интерфаол ўқитиш жараёни ўзининг муайян мазмуни, воситалари, педагогик шарт-шароитлари, хусусиятлари ва усулларига эга.
2. Талабаларда креативлик қобилиятларини ривожлантирувчи омиллар: креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, креатив фаолликни шакллантириш, ўқув жараёнини изланувчилик хамда муаммоли тадқиқотчилик йўналишларини кучайтириш; талабаларнинг муаммоларни ижодий ечиш ва яратувчилик фаолиятларини ривожлантириш вазиятларини ташкил этиш; талабаларнинг креатив фаолият тажрибасига касбий зарурият ва истиқболдаги касбий фаолият мазмунининг таркибий қисми сифатида ёндашишларига эришиш; талабаларнинг касбий кўникма ва лаёқатларини ривожлантириш жараёнини интерфаол методлар ва технологиялар устида ишлаш асосида ривожлантиришга йўналтириш, уларда мустақил ижодий фаолият кўрсатиш, мустақил билим олиш, ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини билиш, ўз мавқеига эга бўлиш, талабаларнинг мустақил ишлаш лаёқатларини фаоллаштириш, бу жараёнда уларнинг креатив фикрлашларига эришиш; талабаларнинг креатив лаёқатларини намоён қилишлари учун қулай ижодий-ҳамкорлик мухитини вужудга келтириш кабилардан иборатлиги аниқланди.
3. Талабаларнинг педагогик эхтиёжлари, қизиқишлари, алохида ахамиятга эга бўлган йўналишларини тизимли тарзда ўрганиш, бунда уларнинг креатив фаолиятни ташкил этишида учрайдиган контрсуггестив, тезаурус ва интеракцион барьерларнинг бартараф этишнинг самарали йўлларини белгилаш лозим.
4. Талабаларнинг креатив қизиқишлари ва эхтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган ғоялар, концепциялар хамда илғор педагогик тажрибалар асосида ўқитиш жараёнини ташкил этиш креативликни ривожлантиришга нисбатан мазмунли-фаолиятли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилади.
5. Талабаларнинг креативлик кўникмаларини ривожлантириш асосида улардаги ихтисослашган яъни педагогик креативлик компетентлигини ривожлантиришга алохида эътибор қаратиш, бунда замонавий ахборот-комуникация технологиялари, инновацион стратегиялар, интерфаол таълим методлари ва технологияларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
6. Олий таълим муассасаларида талабалар креативлик қобилиятларини ривожлантиришнинг репродуктив, ижодий-изланиш ва новаторлик босқичлари самарадорлигини таъминлашга хизмат қилувчи ижодий йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва талабаларнинг креатив кўникма ва малкаларини ривожланишининг ўзгаришини бахолаб бориш лозим.
7. Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг креатив компетентлигини узлуксиз ривожлантиришга йўналтирилган ўқитиш дастурларини ва технологияларини такомиллаштириб бориш, шунингдек талабаларнинг креативлик кобилиятларини ривожлантиришга хизмат килувчи замонавий ахборот-методик таъминотни яратиш жараён самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Бўлaжaк бoшлaнғич cинф ўқитувчилaрининг метoдик тaйёргaрлигини тaкoмиллaштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда замен талабларига мос методик тайёргарликка эга бўлган педагогик кадрларни тайёрлаш, бўлажак бошланғич синф ўкитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш, методик тайёргарликни такомиллаштириш моделларини, методик тизими, мультимедиали электрон ресурслар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмокда. Шу билан биргаликда “таълим сифатини баҳолаш жараёни ва воситаларини такомиллаштириш, эришилган натижаларни аниклаш имконини берувчи механизмларни амалиётга жорий этиш” 1 га зарурат борлиги кайд этилмокда.
Давлатимиз мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ ёшлар таълим-тарбияси, уларнинг муносиб касб-хунар эгаллашлари, таълим-тарбия тизимини ислоҳ килиш ва миллим кадрлар тайёрлашни замой талаби даражасига кўтариш масаласига аҳамият берилмокда. Республикамиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида таълимни замонавий талаблар асосида ташкил этиш ва мазмунан янгилаш, узлуксиз таълим тизимининг фан ва ишлаб чикариш билан интеграциялашуви, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари тизимини янада такомиллаштириш, рақобатбардош ўқитувчининг касбий фаолиятида методик тайёргарликни кучайтириш жамият талабларининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, бу борада хам юқори натижаларга эришилди. Республикамизда “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим хизматларига имкониятларни ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш”2, шу билан биргаликда умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, информатика, математика каби талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўргатиш; иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш хамда олий таълим тизимида фаолиятининг сифати ва самарадорлигини ошириш устувор вазифа сифатида кенг кўламли ишлар олиб борилмокда.
Юртимизда бўлажак бошланғич синф ўкитувчиларининг методик тайёргарлиги доимий ўзгариб бораётган шароитда илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда, олий таълим муассасасида уларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш технологиясини, дидактик асосларини ишлаб чиқиш, педагогик шарт-шароитлари, мазмуни ва тузилмаси, такомиллаштириш мезонлари ва шаклланганлик даражалари, шакл, метод, воситалари, модели, ўқитиш сифатининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, педагогика олий таълим муассасасида бўлажак бошланғич синф ўкитувчиларини методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асосларини ишлаб чикиш муҳим ахамият касб этади. Бугунги янгиланиш, маънавий юксалиш даврида хар томонлама етук, билимдон, ижодкор ёшларни тарбиялаш хозирги куннинг асосий талабларидан биридир. Бундай масъулиятли ва шарафли вазифани ҳал этишда бошланғич синф ўкитувчисининг ўрни ва хизмати бенихоя катта.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги «Олий таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юкори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2014 йил 19 февралдаги «Соғлом бола Йили» Давлат дастури ПҚ-2133-сон Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПҚ-4947-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилaди
Тадқиқотнинг мақсади - бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўкитувчилари методик тайёргарлигининг мезонлари (рағбатлантирувчи, когнитив, жараёнли, интегратив) ривожлан-тирилган, методик тайёргарлигини белгиловчи даражалар (репродуктив, продуктов, интегратив) такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришни оширишга қаратилган методик таъминот яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг концептуал, рефлексив, интегратив компонентларини ўз ичига олган механизм ишлаб чиқилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг ахборот-коммуникация ҳамда инновацион-педагогик технология™ асосланган ўқув-методик таъминоти, мультимедиали электрон таълим ресурслари яратилган.
Хулoca
1. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг асосий негизини куйидаги сифат кўрсаткичлари ташкил этади: психологик-педагогик билимлари, математик-методик тайёргарлиги, бошланғич таълимнинг меёрий ҳужжатларини мукаммал билиши, инновацион таълим технологиялари, шунингдек, электрон таълим ресурсларидан тўлиқ фойдалана олиши каби сифатлар асосида методик тайёргарликда намоён бўлди.
2. Методик тайёргарликни такомиллаштириш яхлит педагогик жараён асосини ташкил этиб, мазкур жараёнда талаба қизикишлари, мойилликлари, лаёқатини таълим муассасалари эҳтиёжлари билан уйғунлаштириш талаб этилди ҳамда методик тайёргарликни такомиллаштиришда математика ва математика ўқитиш методикаси фанлари интеграциясининг педагогик механизми хисобланди.
3. Инновацион таълим технологиялари асосида хар бир талабанинг фундаментал билимларнинг эгалланишига, ақлий меҳнатга, ижодий ва мустақил фикр юритишга ўргатиш, тахдил килиш ва хулоса чикариш, ҳар бир талабада методик тайёргарликни такомиллаштириш бўйича ўз кучи ва қобилиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, таҳсил олишда масъулият ва қатъиятлилик ҳиссини ривожлантириш кўзда тутилди.
4. Талабаларда методик тайёргарликни такомиллаштиришга йўналтирилган таълим-тарбия жараёни самарадорлигини таъминлаш учун қатор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофик; методик тайёргарликни такомиллаштириш ўзига хос хусусиятларга эга бўлган модель бўлиб, унинг асосини олий таълим муассасасининг талабаси ва умумтаълим мактабларининг бошлангич синф ўқувчилари ташкил этади, шунинг учун бўлажак бошлангич синф ўқитувчилари олий таълим муассасасини битиргандан сўнг юқори малакага юксак педагогик махоратга ва замонавий методик тайёргарликка эга бўлиши лозим.
5. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришда таълим-тарбия ва ижтимоий тажриба уйғунлигини таъминлаш; электрон таълим ресурслари воситаларини амалиётга татбиқ этиш; бошлангич синф ўқувчисини ота-онаси ва таълим муассасаси хамкорлиги асосида мустақил, ижодий топширикларни бажаришга ўргатиш ва компетенцияларни шакллантириш, ривожлантиришнинг имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш максадга мувофиқ.
6. Математика ва уни ўқитиш методикаси таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг ўз-ўзини бошкариш, тарбиялаш, методик тайёргарлигини такомиллаштириш асосида мустақил ижодий фаолиятга жалб этиш, ижобий психологик-педагогик муҳитни яратиш, уларнинг мойиллиги, лаёқати, қизиқиш ва эҳтиёжларини инобатга олиш, талабалар томонидан ишлаб чиқилган инновацион таълим технологияларини кўллаб-кувватлаш, хамкорлик, танлаш, когнитив, индивидуал ва интегратив ёндашув каби тамойилларнинг устувор ахамият касб этиши аникланди.
7. Педагогик тажриба-синов ишлари даврида ташкил этилган амалий фаолият инновацион таълим технологиялари асосида математика ва уни ўқитиш методикаси фанларини ўқитиш бўлажак бошлангич синф ўқитувчиларида методик тайёргарликни такомиллаштиришда мустакил фикрлаш, шахсий мулоҳазаларни эркин баён килиш, қарор кабул кила олиш, шахсий-касбий компетентлик каби сифатлар катта имкониятларга эгалигини тасдиклади.
8. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллашгиришда математика, математика ўқитиш методикаси фанларининг ўкув дастурида белгиланган мавзуларини инновацион таълим технологиялари асосида лойиҳалаш ва режалаштириш ҳамда талабаларнинг шахсий ташаббус ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда, бошлангич синф ўкувчисини тарбиялаш имкониятини рўёбга чиқаради; педагогик тажриба-синов ишлари жараёнида талабаларнинг методик тайёргарлиги ва компетентлиги асосида ташкил этилган дарсларнинг юқори самара бериши ўз исботини топди.
9. Бўлажак бошлангич синф ўкитувчиларида методик жихатдан самарали тайёргарликни такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқиш, шунингдек, математика ўкитиш методикаси фани бўйича методик тайёргарликни такомиллаштиришнинг фалсафий, тарихий, психологик, педагогик, методик ва дидактик жиҳатларини ёритувчи ўқув-услубий қўлланмалар, электрон дарсликлар ва ишланмалар яратиш мақсадга мувофиқ.
Тюбегатан паст навли силвинити ва галитли чиқиндиларидан калий ва натрий хлоридларини олиш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда минерал ўғитларни ишлаб чиқарилиши ва кўлланилиши йилдан-йилга ортиб бормокда. Бу қишлоқ хўжалиги махсулотлари хосилдорлиги ва сифатининг ортиши хамда кўпайиб бораётган ер юзи ахолисининг озиқ-овқат махсулотларига талабининг қондирилишига боғликдир. Ўсимликларнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун биринчи навбатда азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар керак бўлади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён махаллий хомашёлар асосида фосфорли ва калийли ўғитлар ишлаб чиқариш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигини сифатли минерал ўғитлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилмокда. Бу борада махаллий хомашё, силвинитдан олинган флотацион калий хлоридни алохида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси саноатни сифат жихатдан янги боскичга кўтариш, махаллий хомашё манбааларини чукур кайта ишлаб, тайёр махсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, янги турдаги махсулотлар ва технологияларни ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу борада Тюбегатан кони силвинитини қазиб олиш ва кайта ишлаш кувватларини ошириш, уларни калийли ўғитларга, калий саноати чиқиндиларини натрий хлорид ва калцинацияланган содага кайта ишлаш, Республикани керакли кимёвий махсулотлар билан таъминлаш мухим ўрин эгаллайди.
Ноанъанавий кириндилар билан легирланган кремний ва унинг асосидаги кўпқатламли структуралардаги номувозанатли жараёнлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда, бугунги кунда жадал ривожланаётган нано ва оптоэлектроника йўналишида, бистабил ҳусусиятга эта бўлган ва узиб-уловчи қурилмаларда қўллашга мўлжалланган яримўтказгичли асбобларда ишлатилувчи кристалларнинг хажми бўйича биржинслилиги ва уларнинг ишчи характеристикаларини аниқловчи киришмаларнинг жойлашиши, айниқса чукур сатхди, ўтиш ва ноёб элементлар билан легирланган яримўтказгичлар параметрларини бошқариш, кремнийли кўпкатламли структураларда хажмий ва юза сирти нуқсонларини аниқлаш учун янги сиғимли спектроскопия усулларини ишлаб чиқиш муҳим муаммолардан бири хисоблади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз олимлари томонидан чукур энергетик сатҳлар ҳосил килувчи киришмалар билан яримўтказгичларни легирлаш орқали янги синф материалларини олишга оид кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада кремнийга ўтиш металларидан марганец, никель ва ноёб металларни диффузия килишнинг янги усуллари яратилиб, нанокластерли материалларни хосил килиш технологиясини мукаммаллаштириш, кремний асосида ўтиш металлари билан легирланган фотосезгир ва магнит майдонига сезгир структуралар олиш технологияларини яратишни алохида таъкидлаш мумкин.
Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида яримўтказгичлар физикаси сохасидаги назарий ва амалий изланишлар натижасида инновацион технологияларни жорий этиш орқали наноэлектроника соҳасининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда яримўтказгичли асбобларнинг электрик параметрларини кайд қилинувчанлигини, ишлаш муддатини ва барка-рорлигини ошириш йўлларини аниқлашда анъанавий бўлмаган киришмалар билан легирланган кремнийда номувозанат ҳолатларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан кремнийдаги ноанъанавий киришмаларнинг ўзаро ва назоратсиз киришмалар билан таъсири жараёнларини ўрганиш; ноанъанавий киришмалар билан легирланган кремнийнинг оптик ва электрофизик хусусиятларини текшириш; кремнийни ўстириш жараёнидаги киришмалар (кислород ва углерод) билан ноанъанавий киришмаларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш; Si-SiCb ўтиш чегарасида ва уларнинг бўлиниш чегарасида, яримўтказгичда, диэлектрик хажмида содир бўлувчи физик жараёнларни тадкиқ қилиш; металл-диэлектрик-яримўтказгич (МДЯ) туридаги кремнийли кўпкатламли структуралар ва кремнийнинг хусусиятларига ташки омилларнинг таъсирини ўрганиш; кремнийли МДЯ-структуралар хусусиятига ванадий ва никель, гадолиний ва самарий - чукур киришмаларнинг таъсирини ўрганиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади. Мазкур йўналишларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўтиш ва ноёб ер элементлар яъни ноанъанавий киришмалар билан легирланган кремнийда нуқсонлар ҳосил бўлиши жараёнлари ҳамда бу киришмаларнинг кремнийли МДЯ-структуралар ҳусусиятига таъсирини ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: металл-диэлектрик-яримўтказгич (МДЯ) структураларнинг параметрларини кам қийматларда Nss юза ҳолат-лари энергетик спектрини, МДЯ-структураларда ҳар хил электрон жараён-ларнинг кинетикасини ҳамда диэлектрик ва яримўтказгич ҳажмида, уларнинг бўлиниш чегарасида ва Si-SiCb ўтиш қатламида электрик фаол нуқсонлар-нинг параметрларини юқори аниқликда ўзгармас сиғим (CC-DLTS) шароити-да (ностационар сиғимли чуқур сатҳлар спектроскопияси) DLTS ёрдамида аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
кремнийда ноанъанавий киришмалар чукур сатҳи ҳосил бўлиши самарадорлигини аникловчи асосий омилларни, жумладан тоблаш ҳарорати ва легирлангандан кейинги совутиш тезлигини ҳамда турлича паст ва юкори ҳароратларда Ni ёки V диффузияси коэффициентининг ошиши ва ўстиришда легирланган кремнийда нуксонлар ҳосил бўлиши асосланган;
кремнийга киритиладиган ноанъанавий киришмаларнинг атомлари ўстириш киришмалари (кислород) билан ўзаро таъсирлашиб оптик фаол кислород концентрациясининг (10 дан 50% гача) камайишига, айнан киришманинг турига қараб никель билан легирланган кремнийда оптик шаффоф-лиги йўқолиши тажрибада аниқланган;
у-квантлари ва электронлар билан нурлантирилган кремнийли МДЯ-структураларда диэлектрикнинг хажмида янги радиацион нуксонлар хосил бўлиши, катта дозаларда уларнинг концентрациясининг ошиши, яримўтказгич юзасида стабил инверсион қатлам хосил бўлишига тўсқинлик қилувчи тирқишли ток ҳосил бўлишига олиб келиши уларнинг кремний юзасидан узокдаги марказлар билан боғлиқлиги аниқланган;
майдоний электродда манфий ва мусбат кучланишли силжишларда ўтиб кетувчи нурланиш таъсирида МДЯ-структураларида, радиацион нуксонлар стабил шароити ҳосил бўлишини таъминловчи, ҳар хил радиацион нук-сонларнинг жойлашиш ўрни ва параметрларини аниклаш усули яратилган;
у-квантлари ва электронлари таъсирида МДЯ-структураларнинг Si-SiO2 ўтиш катламида Si атоми билан эркин боғланишли шартланган ҳамда катод-ли сочилган SiO2 структураларида, кремний ва кремний оксиди орасида кенглиги 0.6 нм атрофида SiOx таркибли қатламда, эркин боғланишларнинг фазовий жойлашиш модели ишлаб чикилган;
МДЯ-структураларда киритилган заряд ва диэлектрикнинг ҳажмий ҳолати 250°С ҳароратда, Si-SiO2 чегара кисмида эса сиртий ҳолатлар 35О°С ҳароратда, Si-SiO2 ўтиш қатламидаги характерли радиацион нуксонлар эса 400°С хароратда батамом термик куйдирилиши кўрсатилган.
Хулоса
Кремнийда генерацияли-релаксация эффектлари устида ва ноанъанавий элементлар билан легирланган кремнийли кўпқатламли металл-диэлектрик-яримўтказгич структураларда ўтказилган комплекс тадкиқотлар асосида куйидаги хулосалар қилинди:
1. Нам кислород атмосферасига С2НС13 трихлорэтиленннинг парларини қўшиш йўли билан металл-диэлектрик-яримўтказгич структураларини олиш технологияси мукаммаллаштирилган.
2. n-Si да V ва Ni киришмалари легирлаш усулига карамасдан учта чукур сатҳлар хосил қилади: ЧС (Ес- 0.22 эВ, Ес- 0.45 эВ ва Ес- 0.52 эВ), а n-Si<Ni> да иккита ЧС (Ес- 0.19 эВ и Ес- 0.41 эВ) ва уларнинг хосил бўлиш самарадорлиги легирлаш усули ва ТДИф и Уохл технологик режимларга боғлиқлиги кайд этилган.
3. Кремнийга ноанъанавий киришмалар (V ва Ni, Gd ва Sm ўтиш ва ноёб ер элементлар)ни киритиш йўли билан радиацион нуксонлар хосил бўлиш жараёнини ва термик нуксонлар хосил бўлиши самарадорлигини камайтириш мумкинлиги аниқланган.
4. Тажрибада кузатилаётган кислород концентрацияларининг 25-50% га камайиши, айрим вактларда эса кремнийнинг шаффофлиги йўқолиши ноанъанавий киришмаларнинг ўстиришдаги назоратсиз киришмалар атомла-ри билан ўзаро таъсирланишига боғлиги аниқланган.
5. Ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган ўзгармас сиғимдаги СС-DLTS усули ёрдамида кремнийнинг такиқланган зонаси кенглигида сиртий холатларнинг энергетик жойлашиши ва тутиш кесимини аниқлаш имконияти кўрсатилган, бу Nss кичик қийматларда сиртий холатларнинг энергетик спектрини, МДЯ-структураларда электрон жараёнларнинг кинетикасини хамда электрик фаол нуқсонларнинг параметрларини яримўтказгични ва диэлектрикни хажмида, уларнинг чегара кисмида ва Si—SiO2 ўтиш катламида айрим-айрим аниқлашга имкон беради.
6. МДЯ-структураларни у-нурлантириш диэлектрикнинг хажмида ва Si-SiO2 чегара кисмида радиацион нуксонлар хосил бўлишига олиб келиши аниқланган, шунда силжишли (V*0) нурлантириш кремний ва оксид катлами орасида фазовий таксимланган, оксидда жойлаштирилган зарядларнинг флуктуациясига олиб келувчи силжишсиз нурлантиришга нисбатан, радиацион нуксонлар хосил бўлиш шароитларини стабиллаштиради.
7. КП304А туридаги МОЯ-транзисторлар ва МНОЯ-структура-ларнинг хар хил параметрларига Со у-квантлар таъсири натижаларини солиштириш шуни кўрсатдики, 60Со у-квантлар билан нурлантириш бўсаға кучланишини ва Si-SiO2 чегара кисмида сиртий холатларнинг юқори энергетик тормозли у-нурлантиришга нисбатан катта ўзгаришига олиб келади ва оксид катламида ютилган дозалар катталикларининг фарқлилиги билан богланиши таъкидланган.
8. Реал асбобларнинг Si-SiCb ўтиш қатламида кремний оксидланиши даражасининг ён тақсимланиши хисобланган ва катодли сочилган SiOx қат-ламли МДЯ-структураларнинг CC-DLTS спектрида Т=280К да юпқа оксид пленкаси ва кремний ўтиши орасидаги нуқсонлардан электронларнинг эмиссияси билан боғлиқ максимум кузатилади.
9. Яримўтказгич, диэлектрик хажмида, ҳамда уларнинг чегара соҳасида содир бўладиган ҳар хил электрон жараёнлар ўрганилган ва уларнинг МДЯ-структураларда релаксацион жараёнлар шаклланишига кўшган улуши баҳоланган.
10. НТЛК асосида тест МДЯ-структураларнинг параметлари аниқлан-ган ва Si—SiO2 чегарасида сиртий холатларнинг паст ҳароратли термик ишлов бериш йўли билан камайтириш мумкинлиги кўрсатилган.
11. V ва Ni киришмаларининг МДЯ-структураларнинг кремнийли таг-лигида мавжудлиги Si-SiO2 чегара соҳасида мусбат зарядлар хосил бўлиши-га ва сиртий холатларнинг ошишига олиб келади, ҳамда Nss ни Eg бўйича тақсимланишини ўзгаришига ҳамда ванадий ва никелнинг чукур сатҳларига тўғри келувчи энергиялар соҳасида бир қанча аниқ пикларни ҳосил бўлишига олиб келади. МДЯ-структураларда ноёб элементлар киришмаси (гадолиний ва самарий) бўлганда хам худди шундай хусусиятга эга эканлиги аникланган.
Каср тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечиш услублари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон миқёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадкиқотлар каср тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учуй чегаравий масалаларни тадқиқ қилиш долзарб эканлигини кўрсатмокда. Дастлаб италиялик олимлар томонидан классик модель - диффузия тенгламаси ўрнига каср тартибли хосилали диффузия тенгламаси киритилди. Бу эса ўз навбатида кўплаб физик, биологик, электрохимик жараёнларга мос янги математик моделларнинг курилишига асос бўлди. Каср тартибли дифференциал ва интеграл хисоби мана шундай жараёнларни моделлаштиришнинг самарадор усулларини топиш жараёнида юзага келди. Бундай моделларга мос тенгламаларнинг мураккаблиги, уларни ечишнинг етарли даражадаги аналитик ва сонли усулларининг тўла шаклланмаганлиги сабабли, ушбу тенгламаларга оид тадкиқотларни ривожлантириш мухим вазифаларидан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалий татбикқа эга бўлган долзарб йўналишларга эътибор кучайтирилди, хусусан, иккинчи ва юкори тартибли хамда аралаш турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун турли чегаравий масалаларни тадқиқ қилиш, уларни ечишнинг самарали усулларини топишга алохида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун тўғри ва тескари чегаравий масалаларни тадкик килиш хамда уларнинг бир қийматли ечилишига дойр салмокли натижаларга эришилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида математика йўналишидаги илмий-тадкиқотлар натижаларидан иқтисодиёт тармоқларининг самарадорлигини оширишда фойдаланиш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда каср тартибли операторларнинг хоссаларини ўрганиш, улар катнашган иккинчи ва юқори тартибли хусусий хосилали тенгламаларга дойр чегаравий масалаларни тадкик қилиш ва амалиётга татбиқ этиш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, куйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади: каср тартибли хусусий хосилали тенгламалар учун чегаравий масалаларни тадкик килиш; каср тартибли хусусий хосилали тенгламалар учун манба функциясини аниқлаш билан боғлиқ тескари масалаларнинг бир қийматли ечилиши шартларини аниқлаш; каср тартибли интегро-дифференциал операторлар хоссаларини ўрганиш ва бу операторларни хусусий хосилали тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечишга қўллаш. Юкорида келтирилган илмий-тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ҳамда 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаш-тиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади каср тартибли интегро-дифференециал операторлар қатнашган хусусий ҳосилали тенгламалар учун тўғри ва тескари масалаларни ечиш, каср тартибли интегро-дифференциал операторлар хоссаларини ўрганиш ва уларни эллиптик тенгламалар учун классик бўлмаган масалаларни ечишда қўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
каср тартибли интегро-дифференциал операторлар қаташган тўртинчи тартибли хусусий ҳосилали тенгламалар учун нолокал масалаларнинг бир қийматли ечимга эга эканлиги кўрсатилган;
Самарский-Ионкин туридаги масалаларга мос спектрал масалалар ўзак функцияларининг Рисс базиси ташкил этиши исботланган;
каср тартибли хусусий ҳосилали тенгламалар учун манба функциясини аниқлаш билан боғлиқ тескари масалаларининг бир қийматли ечилиши шартлари аниқланган;
аралаш турдаги каср тартибли тенгламалар учун интегро-дифференциал богланишли масалаларнинг регуляр ечилиши кўрсатилган;
Адамар, Адамар-Маршо туридаги каср тартибли интегро-дифференциал операторлар умумлаштирилган, уларнинг хоссалари ўрганилган ва бу операторлар эллиптик тенгламалар учун гармоник функциялар хамда Гёльдер синфларида чегаравий масалаларни ечишга қўлланилган;
чегаравий шартларида умумлашган каср тартибли операторлар қатнашган эллиптик тенгламалар учун чегаравий ва Бицадзе - Самарский туридаги масалаларни гармоник ва силлик функциялар синфларида ечиш усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертация иши каср тартибли интегро-дифференциал операторлар-нинг хоссаларини ўрганиш ва уларни хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалаларни ечиш муаммоларига қўллашга бағишланган.
Диссертация ишида олинган натижалари бўйича қуйидагиларни хулоса қилиш мумкин:
1. Капуто ва Джрбашян-Нерсесян маъносидаги каср тартибли ҳосилали тўртинчи тартибли параболик тенглама учуй Самарский-Ионкин туридаги нолокал масалалар тадқиқ килинган, ушбу масалаларга мое ўзак функцияларининг Рисе базиси ташкил этиши кўрсатилган. Олинган натижалар кўплаб бошқа хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун юқоридагиларга ўхшаш масалаларнинг хоссалари, уларнинг спектрларини ўрганишда асос бўлиб хизмат килиши мумкин.
2. Каср тартибли, аралаш турдаги параболо-гиперболик тенгламалар учун интеграл боғланиш шартли бир канча тўғри ва тескари масалаларнинг коррект ечилиши кўрсатилган. Ушбу натижалар бутун тартибли ҳосилали аралаш турдаги тенгламалар учун олинган натижаларни умумлаштириб, келгусида иккинчи ва юқори тартибли аралаш турдаги тенгламалар ёки бундай тенгламаларга олиб келувчи тадбиқий масалаларда кўлланилиши мумкин.
3. Гармоник функциялар ва Гёльдер синфларида каср тартибли интегро-дифференциал операторларнинг хоссалари, уларни чегаравий масалаларни ечишга қўллаш муаммолари ўрганилган. Олинган натижалар гармоник функциялар ва Гёльдер синфларида янги каср тартибли операторларни киритиш ва умумлаштириш, улардан чегаравий масалаларни ечиша фойдаланиш учун асос бўлишлари мумкин.
4. Диссертация ишида фойдаланилган усуллар ва олинган натижалардан каср хисоби, дифференциал ва интеграл тенгламалар, математик физика тенгламалари каби фанлар бўйича назарий тадқиқотларда фойдаланиш, диссертация бўлимлари эса “Математика” мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабаларга махсус курс сифатида киритилиши мумкин.
Ўзбек халқ эртакларида синов мотивларининг генезиси ва поэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон фольклоршунослигида эпик асарларнинг сюжет тизимини структурал-семиотик жиҳатдан ўрганиш, хусусан, синов мотивларининг маросимий, мифологик ва хаётий асослари, матн курилишидаги бадиий-эстетик вазифаси, бадиий намоён бўлиш шаклларини тадқиқ этиш долзарб муаммолардан бири саналади ва бу миллатнинг маънавий киёфасини намоён этади дея баҳоланади.
Мустақиллик иилларида миллим кадриятларимизнинг ажралмас қисми бўлган оғзаки ижод намуналарига янгича ёндашиш, уларни миллий, маданий, адабий, тарихий кадриятларимизнинг тикланиши манфаатлари нуқтаи назаридан тадкик этиш тамойиллари шаклланди. Зеро, “ҳар кайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий кадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”1. Фольклор асарларининг кайтадан холисона баҳоланиши, ўзбек халқининг ғурури бўлган “Алпомиш” достонининг минг йиллиги халқаро миқёсда нишонланиши, фольклор ижрочилигини рағбатлантириш ва турли даражадаги унвонларнинг таъсис этилиши, ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари 100 жилдлигининг нашр этила бошланиши билан эпик турга тегишли асарларни турли метод ва назарий қарашлар асосида тадкик этиш, уларнинг сюжет таркибида етакчи ўрин тутувчи асосий мотивлар тизими, тарихий тарақкиёт боскичлари ва бадииятини атрофлича ўрганиш имконияти янада кенгайди. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган вазифалар асосида халқ ижоди асарларини хозирги замон жаҳон филологиясининг энг янги назарий концепциялари асосида тадкик этиш бугунги фольклоршунослигимизда етакчи тамойилга айланиши лозим. Чунки илм-фан, адабиёт соҳаларини янги поғонага олиб чиқиш ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланиши ушбу соҳадаги илмий изланишларга янада катта йўл очиб беради.
Жаҳон фольклор илмида синов мотивлари дастлаб этнографик, диний, психологии нуқтаи назардан ўрганила бошланган ва бу борада муайян натижаларга эришилган. Аммо синов мотивларининг тарихий-мифологик ва маросимий илдизларини очиб бериш, мифологии тасаввурдан поэтик тафаккурга ўтиш жараёнида уларнинг қандай бадиий-эстетик вазифаларни бажаришини аниқлаш каби масалалар, айникса синов мотивларининг маросимлардаги маиший вазифаси эпик матнда бадиий-эстетик сатҳга кўчиши жараёнини кўрсатиш, синов турларининг эпик ижод табиатига уйғун равишда намоён бўлиш қонуниятларини очиб бериш орқали уларнинг халқ эртаклари таркибидаги бадиий вазифаларини ойдинлаштириш, муайян матн таркибидаги синов мотивининг асосий турларини таснифлаш фольклор асарлари поэтикасини кенг кўламда тадкик этишга асос бўлади. Шу боне синов мотивларининг ўзбек халқ эртакларидаги генезиси ва поэтикасини аниклаш, ўзига хос шаклланиш жараёнларини ҳамда синов мотивлари замиридаги маънавий-рухий асосларни таълим-тарбия жараёнига татбикидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 12 январдаги “Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, айникса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги VMQ № 222-сонли “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза килиш, асраш, тарғиб килиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади синов мотивларининг ўзига хос табиати, табиат кучлари, фетишизм, тотемизм, анимизмга оид мифологии тасаввурлар, шунингдек, маросим фольклори билан алокадорликдаги генезиси, халк эртаклари сюжетида тақиқ, шарт, шартлашишдан иборат муҳим ҳалка сифатидаги композицион ва бадиий-эстетик вазифалари, поэтик хоссалари, маъно қирралари моҳиятини очиб бериш ҳамда илмий таснифини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
синов мотивларининг эпик сюжетнинг муҳим ҳалкаларидан бири эканлиги, мифологии тасаввурлар ҳамда қадимги маросим фольклори билан алоқадорликда келиб чиқканлиги очиб берилган;
синов мотивларининг тақиқ, шарт ва шартлашувдан иборат сюжет унсурлари мажмуи эканлиги, ҳар бир фольклор жанрида ўзига хос тарзда намоён бўлиши асосланган;
синовнинг шартлашиш тури фольклоршуносликда илк бор алохида тип сифатида ажратилган ва номланган, унинг ўзига хос хусусиятлари ва хоссалари аникланган;
тақиқ ва шартларнинг, асосан, воқеалар аввали хамда ривожида, шартлашишларнинг воқеалар боши, ривожи хамда якунида бўлиши, синов мотивларининг ҳомийга йўликиш, сафар, туткунлик, ўлим ва кайта тирилиш мотивлари билан боғликлиги асосланган;
тақиқ, шарт ва шартлашишларнинг ўз поэтик жуфтларига эгалиги хамда семантик турлари аникланган;
синов мотивларининг эртак сюжета ўзагини ҳосил килувчи ва асосий халқаларини туташтирувчи поэтик восита вазифасини бажариши исботланган;
синов мотивларининг эпик сюжетдаги ўрнига кўра эртаклар вариантлилигини юзага келтириши очиб берилган.
Хулоса
1. Синов мотивлари қаҳрамоннинг синовдан ўтиши ғоясини ифодалаши билан сюжетнинг энг муҳим ҳалкаларидан бири ҳисобланади. Мазкур мотивлар дастлаб этнография, теология, психология объекта тарзида ўрганилган бўлса, эндиликда поэтика объекти сифатида хам текширилмокда.
2. Синов мотивларининг келиб чиқиши тарихий-ҳаётий асосга эга бўлиб, инициация ва никох маросимларидаги мифологик, диний хамда маросимий тушунчаларни камраб олади. Инициация жамоага янги аъзоларни қабул қилишда уларни синаб кўриш ва тоблаш учун уюштириладиган маросим сифатида тотемга бағишлов, “вактинча ўлиш”, “қайта тирилиш” каби бўғинлардан иборат бўлади. Никох тарафларнинг куч синашиши ва айни кучларнинг бирлашиши билан ниҳоясига етувчи маросимдир. Бу икки маросим асосида синов мотиви туради.
3. Синов тақиқ, шарт, шартлашувдан иборат мотивлар комплекси бўлиб, эртакларда мукаммал шаклда, маросимий белгиларни тўликроқ сақлаган холда поэтик жихатларини тугал намоён этади.
4. Тақик - синовга йўналтирилган яширин шарт бўлиб, ҳаракатда муайян чеклов ўрнатилади. Тақик сюжетнинг кичик халкаси сифатида эпик мазмунни шакллантиришда иштирок этар экан, унинг бузилиши асар воқеалари ривожида янги бир вазиятни юзага келтиради. Тақик, —> пищицнинг бузилиши —> жазоланиш ушбу мотивнинг ўзига хос унсурлари хисобланади. Тақиқнинг поэтик жуфти эса такикнинг бузилишидир. Эртаклардаги такиқлар харакатни тўлиқ ёки қисман чеклашига кўра соф ва шартли тақиқларга бўлинади ва уларнинг ҳар иккиси алоҳида поэтик белгиларга эга бўлади. Соф тақиқлар никоҳ, ижтимоий-маиший ва худуд билан боғлиқ тақиклардан иборат бўлса, шартли тақиқларда тўла чеклов ўрнатилмайди, ҳаракатлардан бирига рухсат берилади, бошқалари тақикланади.
5. Шарт - синов мазмунини ифодаловчи топшириқдир, у ҳам поэтик ва композицион жиҳатдан сюжетнинг янги ҳаракат йўналишларини юзага келтиради. Шарт мотиви шарт - мукофотланиш / жазоланиш узвларидан иборат бўлиб, поэтик жуфти - шартнинг бажарилишидир. Шартлар ҳам никоҳ, ижтимоий-маиший ҳамда ҳудудга алоқадор семантик турларга бўлинади.
6. Шартлашиш синов мазмунли, аммо ўзаро келишувга асосланган мотивдир. Шартлашишлар эпик вазият тақозоси билан эпик маконлар чегарасида, ҳомийлар, шоҳлар, она ва унинг дугоналари, ота ва унинг ғаними, қаҳрамон ва рақиб, қаҳрамон ва ҳомий, каҳрамон ва кўмакчи ўртасида бўлиб ўтади. Бу мотивнинг энг муҳим поэтик шакли диалогдир. Шартлашиш мотиви шартлашиш —> гаровга ниманингдир тикилиши —> шартлашишнинг амалга ошишидан ташкил топади ва унинг поэтик жуфти шартлашишнинг бажарилишидир. Шартлашишларнинг ҳар бир тури фарқли поэтик хусусиятларга эга бўлиб, уларга никоҳга, ҳомий кучлар ва кўмакчи топишга алоқадор, эпик маконда илохий вазиятлар юзага келтирадиган, маросим билан бевосита боғлиқ бўлган хамда ижтимоий-маиший мазмундаги шартлашишлар киради.
7. Эртакларда синов мотивлари, кўпинча, асар сюжетини шакллантиради, бошка ҳолатларда эса сюжет ҳалкаларини боғловчи восита сифатида иштирок этади.
8. Синов мотивлари ҳайвонлар ҳакидаги архаик ва сехрли эртакларда кўпроқ сюжет ўзагини ташкил этади. Шартлашиш ҳайвонлар хакидаги архаик, хаётий хамда сатирик эртакларда воқеалар аввали, ривожи ва якунида; тақиқ хайвонлар ҳақидаги архаик, сехрли эртакларда воқеалар боши ва ривожида; шарт асосан сехрли, ҳаётий ва сатирик эртакларда сюжетнинг боши, ривожи, баъзан эса якунида кузатилади.
9. Эртакларда синов мотивларининг иштироки ва сюжетдаги ўрнига кўра вариантлилик юзага келади ва буни “Чўлоқ бўри” хамда “Булбулигўё”, “Аҳмадлар” хамда “Вазирвачча” эртаклари мисолида кўришимиз мумкин.
10. Синов мотивларининг сюжет ҳалқаларини боглаб келиши эса “Аёз”, “Луқмони хаким”, “Опа-сингиллар”, “Тоҳир ва Зухра” каби эртакларда кузатилади. Синов мотивларини сюжет хосил килиб ёки сюжет халкаларини боглаб келганда ҳам асар матнидан чиқариб ташлаб бўлмайди, у ё қаҳрамон, ёки персонаж ҳаётида синовии акс эттиради.
11. Синов мотивларининг, кўпинча, эртак матнидаги бошка мотивлар билан куйидагича уюшиши аникланган: шарт - сафар —> синов —> ўлим —> қайта тирилиш, шунингдек, синов мотивлари семантикаси ва сюжет тизимидаги ўрни масаласини ўрганишнинг эртак сюжет типларини аниқлашда муҳим эканлиги исботланган. Тақиқ, шарт ва шартлашишлар қаҳрамонга буюрилган турли синов шакллари бўлиб, улар сюжетда кескин бурилиш ясайди, янги эпик вазиятни юзага келтиради. Қаҳрамон синовларни ўташ баробарида бир воқеликдан иккинчи бир воқеликка, сокин ҳолатдан безовталикка ўтиб боради ва янги воқеликнинг шаклланишини таъминлайди. Инкор ва тасдик, инқироз ва ташкилланиш узвийлиги ҳам айнан синовлар билан амалга ошади.
Ҳозирги ўзбек насрида киноя (ижтимоий-психологик омиллари, поэтик тизимдаги ўрни)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётида XX аср давомида вокеликка киноявий муносабатнинг устуворлик касб этиши тадкикотчи олимлар учун киноя ва унинг моҳияти, вазифалари, ифода воситалари ва усулларини ўрганиш эхтиёжини юзага келтирди. Модернисток ва постмодернистик адабиётларда киноянинг структурани белгиловчи муносабат турига айланиши адабиётшунослар учун айни адабий ҳодисани атрофлича ўрганиш, унинг бадиий-эстетик вазифаларини аниқлаш ва бу орқали сўнгги давр жаҳон адабиёти эришган ютуқларнинг моҳиятини очиб бериш заруратини келтириб чиқарди.
Мустақиллик йилларида миллий адабиётимизни холис баҳолаш, чинакам бадиият нуқтаи назаридан ўрганиш имкони пайдо бўлганлиги ҳозирги ўзбек насрини жаҳон адабиётшунослиги андозаларига мувофик илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишга замин яратди. Айни пайтда XX аср ўзбек адабиётидаги, хусусан, 70-80-йиллар ўзбек насри бадиий тафакку-ридаги янгиланишларни, давр насридаги вокеликка киноявий муносабат илдизлари ва поэтик функцияларини ойдинлаштириш имкони хам юзага келди. Зотан, мазкур давр насридаги киноянинг бадиий тафаккурни янгилашдаги аҳамияти ўз даври адабиётшунослари томонидан кайд этилган бўлса-да, унинг илмий-назарий жихатлари махсус тадкик этилмаган эди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ижтимоий сохани, жумладан, илм-фан, адабиёт, санъат соҳаларини ривожлантиришга эътибор каратиш зарурлиги таъкидландики1, бадиий адабиёт тарақкиёти бу борада алохида киммат касб этиши шубхасиз. Бугунги миллий адабиётимиз равнаки эса 70-80-йиллар ўзбек насри эришган ютуқларнинг қай даражада ўзлаштирилишига ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз навбатида махсус назарий тадкиқотларни тақозо қилади.
Жаҳон бадиий тафаккурининг кейинги юз йиллик тараққиётида киноянинг устувор аҳамият касб этиши, постмодернистик адабий асарларда етакчилик қилиши ўзбек адабиётига ҳам жиддий таъсир кўрсатдики, шунинг натижасида 70-80-йиллар ўзбек насрида жуда мураккаб ва зиддиятли ғоявий-бадиий вазифалар киноя зиммасига юкланди ва у давр адабиёти қиёфасини белгилайдиган муҳим хусусиятга айланди. Айни пайтда 70-80-йиллар шеърияти ва насри мафкуравий қолиплардан чика олгани ҳолда адабиёт-шунослик бу борада ортда эканлиги сезилиб колди. Шунинг учун ҳам киноянинг эстетик категориялар тизимидаги ўрнини аниклаб, унинг ўзбек насридаги мақомини тайин этиш, ёзувчи ижодий тадрижи хамда адабий-бадиий асар структурасида тутган ўрнини белгилаш, романтик дунёқараш трансформациясига таъсирини, киноявий асарнинг рецептив хусусиятларини, вокеликка киноявий муносабатнинг ижтимоий-психологик омилларини аниқ-лаш ҳозирги ўзбек адабиётшунослигининг долзарб вазифаларидан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон «Баркамол авлод йили» давлат дастури ҳақида»ги қарорлари, Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек насридаги киноянинг ўзига хос бадиий-эстетик ҳодиса эканлигини асослаш, киноявий модусдаги асар рецеп-циясининг давр контекста билан алокасини ҳамда киноянинг диалогизм билан ўзаро муносабатини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: киноянинг ўрганилаётган давр насрида қаҳрамон характери ва шахсияти ўртасидаги зиддият натижасида юзага келганлиги аниқланган;
киноявий модусдаги асар рецепциясининг давр контексти билан алокаси очиб берилган;
давр насридаги киноя ва сарказмнинг муносабат объектига кўра фарқланиши исботланган;
диалогизм ва интертекстуаллик воқеликка киноявий муносабат ифодаловчи восита эканлиги асосланган.
Хулоса
1. “Киноя” истилоҳи ҳозирги узбек адабиётшунослигида жаҳон халқлари адабиётшунослигидаги “ирония” атамасига муқобил атама сифатида кўлла-нади. Кинояда субъектнинг билиб билмасликка олишы асосланган нуқтаи назари ифода этилади. Киноя тор маънода кўчим ёки антифразисни, кенг маънода воқеликка бўлган ғоявий-қиссий муносабатни англатади. Киноя каимомкнинг алоҳида бир тури бўлиб, унда сиртдан ижобий муносабат, моҳиятан эса салбий муносабат ифодаланади ёки аксинча. Киноя юмор ва сатираддн субъектив ибтидонинг етакчилиги билан ажралиб туради, сарказм эса киноянинг юкори боскичидир.
2. 70-80-йиллар ўзбек насрида киноянинг юзага келиши ва кучайишига олиб келган иккита асосий омил мавжуд: даврнинг ижтимоий шарт-шароитлари (объектив омил) ҳамда айни шу шарт-шароитларда етилган ва ижодкорларимиз томонидан шахсийланган ижтимоий дард-кайфият (субъектив омил). Аҳамияти жиҳатидан саналганлардан кам бўлмаган омиллар (ижодий-руҳий омил, адабий алоцалар таъсири) ҳам бор.
3. Киноя сатира ва юлюрдаги каби реалликни баҳолаш билангина чекланмайди, у реалликни баҳолаш принципларининг ўзини ҳам тафтишдан ўтказади. М.Мухаммад Дўст, А.Аъзам ва Э.Аъзам асарларида иллюзияли тасаввурлар, вокеликдан узилган идеал ёки ғоявий-ҳиссий муносабат киноянинг объектига айланган. Ўзбек адабиётининг 70-йиллар авлоди ижтимоий-фалсафий, бадиий-эстетик царашларни янгилаш заруратини ҳис килдики, айни зарурат таъсирида ёш носирлар ижодида дунё ва инсон концепциясини ўзгартириш жараёни бошланди. Бунда воқеликка киноявий муносабат алоҳида ахами ят касб этди.
4. М.Мухаммад Дўстнинг ‘Талатепага қайтиш” киссасида муаллиф “наполеонизм” кайфиятидаги каҳрамон (Самад) билан романтик позициядаги кахрамонни (Шоир) ўзаро киёслайди ва улардан четлашган ҳолда киноявий муносабатини Тошпўлат Ғайбаров образи оркали ифодалайди. Айни пайтда ўз шахсиятини тўлалигича намоён этолмаётган, шаҳар ва қишлоқ муҳитида ўзини бирдек ортиқча ҳис этаётган Ғайбаров ўз-ўзига хам киноявий муносабатда бўлади. “Истеъфо” қиссаси қахрамони Эломонов ўз шахсияти орқали характерны - ижтимоий муҳит таъсирида шаклланган хулк-атворига баҳо берадики, бу баҳо аксарият ҳолларда киноявий хусусиятга эга. Шахсиятнинг емирилиши (Қўшшаев) ҳамда индивидуалликнинг ноль даражаси (Бинафшахон) муаллиф киноявий муносабатининг сарказм даражасига чикишига сабаб бўлган.
5. Э.Аъзамнинг “Жавоб” киссаси қаҳрамони Нуриддин Элчиев кайта ижтимоийлашиш жараёнини бошдан кечиради. Бунда унинг шахсияти билан характери, “кичкина одам”га хос хусусиятлари ўртасида ўзаро зиддият юзага келади ва ижтимоий макоми, хаётий позициясидан коникмаган кахрамон бир пайтнинг ўзида хам ўзгаларга, хам уз-узига киноявий муносабатда бўлади.
6. А.Аъзамнинг “Асқартоғ томонларда” киссаси кахрамони Махди Ашраповнинг ўз-ўзига киноявий муносабати хаётда орттирилган ижтимоий стереотиплари мохиятини англаши натижасида юзага келади. Қахрамон эришган макомига карамай, аслида кичкина одам эканини, факат ўзининг тугри ва халоллиги билан жамиятга таъсир курсатишга ожизлигини тушуна бошлагач, унда ўз-ўзига киноявий муносабат тугилади, уз мавжуд “мен “и ва идеаллаштирилган “мен’ини киноявий нуктаи назардан инкор этиши унда шахсиятнинг кайта уйгонишига олиб келади.
7. “Лолазор” романидаги киноявийлик роман поэтикасининг диалогик хусусияти билан чамбарчас богланган. Романда диалогизмнинг катта вацт ўлчамидаги диалог, композицион диалог ва микродиалог турлари акс этган. “Лолазор”даги интертекстуаллик катта вакт ўлчамидаги диалогнинг натижаси бўлиб, у оркали муаллиф ўзининг киноявий муносабатини ифодалайди. “Лолазор”нинг “Диёнат” (О.Ёкубов) романи ва “Узоқни кўзлаган қиз” (Н.Сафаров) киссаси билан интертекстуал алоқаси муаллифнинг катта вакт ўлчамидаги диалоги бўлиб, ушбу диалогда муаллиф киноявий позицияда туради.
8. Романдаги бирламчи ва иккиламчи муаллифни фарклашда уларнинг киноявий позициясидаги фаркни эътиборга олиш керак. Иккиламчи муаллифнинг киноявий позицияси аксарият биографик муаллифнинг хаётий тажрибасига таянади. Романда у муаллиф мансуб авлод вакили сифатида Яхшибоев киноясининг объекта бўлиб қолиш эхтимолидан холи эмас. Бирламчи муаллиф эса роман давомида ўз сўзи билан катнашмайди ва унинг вокеликка, хусусан, Яхшибоев, Ошно ва Саидкул Мардонга киноявий муносабати композицион диалогизм оркали ифодаланган.
9. “Лолазор” романининг рецепцияси кўп жиҳатдан муаллифнинг вокеликка муносабати ҳамда қахрамон типига қай тарзда ёндашувга боғлиқ. Адабий танқид ва китобхондаги қолип тасаввурлар (стереотипик установкалар) романни у мансуб бадиийлик модусига мувофик кабул килинишига халал берган. Хусусан, “Лолазор” романи рецепциясидаги баҳсли масалалар шўро даврида кўп ҳолларда бадиий асарни “таъцибчи -курбон - ха.юскор” архетипы доирасида кабул килиш одатга айлангани билан изоҳланади.
Фарғона ҳавзасида олтингугуртли сувларнинг истиқболли тўпламларининг ҳосил бўлиш хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Гидрогеологии тадқиқотларнинг жахон амалиётида янги шифобахш сув конларини башорат кипит вя қидируп ишпарими ямяпгя ошириш муаммоси допзярб бўпиб келмоқда. Йирик конлар бўйича гидрогеологии ва геофизии маълумотларни умумлаштириш асосида, тиббиёт аҳамиятига эга бўлган ўзига хос микрокомпонент тариибли шифобахш сувлар тўпламини ва хосил бўлишини аниқлаш бўйича геологик-кидирув ишларини олиб бориш ва башоратлаш бўйича тадкиқотлар олиб борилган.
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда инсон соглигини яхшилаш ва тиклаш борасида согломлаштириш мариазлари ва сихатгохдар хизмати фаолиятини янада жадаллаштириш маисадида, гидроминерал ер ости сувлар ресурсларини иўпайтириш юзасидан кенг иамровли тадбирлар амалга оширилди. Ўтган 26 йил давомида республииамизда 30 тадан зиёд турли шифобахш сув ионлари очилган ва фойдаланишга топширилган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиккан холда ахоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини пасайишини ва умр узайишини таъминлаш борасида гидроминерал сувлар билан даволайдиган согломлаштириш масканлар имкониятларидан фойдаланиш алохида ахамият касб этади. Бу борада ер ости шифобахш сувларни истикболли майдонларини башоратлаш ва захираларини бахолашга йўналтирилган кенг иамровли илмий ва амалий ишларни оширишни такозо этади.
Бугунги кунда дунё миқёсида даволовчи шифобахш сувларнинг хосил бўлиш конуниятларини ва хилма-хиллигини башоратлашнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чикиш устувор йўналишлардан биридир. Бу борада, шифобахш сувларнинг хосил бўлиш шароитларини ўрганиш, сувга истикболли майдонларни, таркалиш чегараларини, тўйиниш даражаси бўйича сувли жойларни ва кўп сув берадиган бурғуларни ўрнатиш нукталарини аниқлаш масал аларига алохида эътибор каратилган. Шу билан бирга водород-сульфидли сувлар ва бошка тиббий аҳамиятга эга бўлган шифобахш сувларнинг истикболли майдонларини - катта маблаг сарфламасдан, гидрогеологии ўрганиш ва кидириш ишларисиз, нефт кидириш маисадида аввал олиб борилган геологии ва геофизик маълумотларни кайта талкин этиш асосида аниқлаш, хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади. Уларнинг ечимини топиш гидрогеология-иидирув корхоналари иктисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнннг макса ди Фаргона хавзасида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг хосил бўлиш хусусиятларини аниклашдан иборат.
Тадкикотнннг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона хавзасида водород-сульфидли сувларни таркалиш ва хосил бўлиш хусусиятлари аникланган;
Фаргона хавзаси дарзсимон сув ушловчи жинсларнинг гидрогеологик ва геофизикавий параметрлари ўртасидаги ўзаро богликлик аникланган;
гидрогеологик ва геофизикавий параметрларнинг боғлиқлигини акс эттирувчи ва кидирув мезонларини белгилаш учун асос хисобланувчи водород-сульфидли сувлар конларининг физик геологик модели (ФГМ) ишлаб чиқилган;
гидрогеофизикавий параметрлар ва гидрогеокимёвий маълумотлардан фойдаланиб, водород-сульфидли сувларнинг истикболли участкаларини аниқлаш услубияти ишлаб чикилган;
Фаргона хавзасида (Чўнғара, Шимолий Сўх, Чимион, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод ва Жанубий Оламушук) водород-сульфидли сувлар тарқаладиган энг истикболли майдоилар аникланган.
Хулоса
Тадқиқотлар асосда қуйидаги натижалар олинди:
1. Истикболли участкаларни ажратиш учун аниқланган геофизикавий қидирув мезонлари асосида Чимион водород-сульфидли сув кони бўйича физик геологик модел (электроразведка) ишлаб чиқилган.
2. Майдонлар бўйлаб водород-сульфидли сувларнинг тарқалиш хариталарини тузиш услубияти ишлаб чиқилган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган майдонлар: ўткир водород-сульфидли Қашкарқир (100-125 мг/л); кучсиз ва ўртача водород-сульфидли Чимион ва Қашкарқир тузилмаси туташган жой (10-50, 50-100 мг/л) тавсия этилган. Сувнинг сингдирувчанлик даражаси бўйича майдонларга ажратилган, туркистон ва бухоро-олой сувли горизонта бўйича юқори унумдорликка эга бўлган эксплуатацией кудукларнинг ўрнатилиш жойлари белгиланган.
3. Чимион водород-сульфидли сув конининг хосил бўлишида майдонни тузилмавий-тектоник тузилишини ахамияти белгиланган. Бўйлама тектоник ва бир нечта махаллий бузилишлар, туркистон горизонтининг тепа чегараси бўйича ер ости сувлари оқимларининг йўналишлари аниклаштирилган. Ундалган кутбланиш усулида юкори, аномал кутбланиш зонаси ва водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйича боғлиқлиги аникланган. Шунингдек ушбу майдонларда водород-сульфидли сувларнинг концентрациям бўйлаб тарқалиш худудлари чегараланган ва гидрокимёвий зоналлик аникланган.
4. Чимион тузилмасининг дарзсимон сув ушловчи жинслари учуй гидрогеологик (М, £H2S, Кф) ва геофизик (Рп, рк, угл) кўрсаткичлар ўртасидаги богликлик аникланган. Аникланган боғликликлар нафакат истикболли сувли горизонтларни аниқлаш, балки тузилмалардаги водород-сульфидли сувлар оқимининг тўпланиш жойларини аниқлаштириш, кар бир қатлам бўйича гидрогеологик кўрсаткичларни аник асослаб бериш имкониятларини хам яратди. Натижада, олинган гидрогеофизикавий ва гидрогеокимёвий маълумотлар асосида водород-сульфидли сувларнинг концентрация бўйича таркалиш контурлари, Чимион тузилмаси бўйича водород-сульфидли сувлар оқимларини тўпланиш жойлари, шунингдек Чимион ва Қашкаркир тузилмаларидаги водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш шароитлари аникланган.
5. Тасдикланган ўзига хос табиий шароитлар асосида хар бир кон бўйича водород-сульфидли сувларнинг таркалиши биринчи нефт контуригача кенгайтирилган, истикболли сувли горизонтларни аниклаш максадида гидрогеологик ва геофизикавий параметрлар ўртасидаги богликлик аникланган. Водород-сульфидли сувларга истикболли бўлган (Чимион, Шимолий Сўх, Чўнғара, Полвонтош, Андижон, Хўжаобод и Жанубий Оламушук) майдонлари аникланган, сув сингдирувчанлиги бўйича ҳудудлар ажратилган.
6. Фаргона хавзаси нефтли конларида водород-сульфидли сувларнинг хосил бўлиш хусусиятлари аникланган: водород-сульфидни хосил бўлиши учун нефт конларидаги сувли горизонтларда сульфат таркибли катламларни ювиш жараёни хисобига оксидланиш реакцияси юзага келади, нефтли катламларда эса сульфатредуцияловчи бактериялар иштирокида водород билан тикланиш реакцияси содир бўлади; антиклинал тузилманинг бўйламали тектоник бузилишларининг мавжудлиги хисобига ер юзасидаги сувлар нефтли катламларга сингади ва бу эса сульфатредуцияланиш жараёнларини кучайтиради; Фаргона хавзасининг водород-сульфидли сувлари белгиланган геокимёвий вазият натижасида (Eh -29 - -300 мВ; pH 6,5-8,5) косил бўлади; электроразведка усули натижалари бўйича Фаргона чўкмаси жанубий канотининг хар бир антиклинал тузилмасида гидродинамик жараёнларнинг мавжудлиги тасдикланган; маҳсулдор горизонтнинг ўртача харорати 28°С дан 48°С гачани ташкил этади.
7. Кўрсатилган ўзига хос белгилар (эвапоритли ва нефтли катламнинг мавжудлиги, кўндаланг тектоник бузилиш, махсулдор катламнинг ер устига якин ётиши (2 км. гача), нефт-газ конида тектоник бузилиш хисобига катламлар сувининг тепага кўтарилиши, хамда ер ости суви тўйиниш жойи билан нефтгаз кони орасида ёткизиклар мажмуасининг кия жойлашганлиги) Сурхондарё хавзасининг шаркий кием и да мавжуд бўлмокда. Демак, бу ерда водород-сульфидли сувларни хосил бўлиши учун имкониятлар мавжуд. Фаргона ва Сурхандарё хавзаларида водород-сульфидли сувларнинг истикболли тўпламларининг косил бўлиш хусусиятлари бир хил, бу Фаргона хавзаси бўйича олинган натижаларни яна бир бора тасдиқлайди.
Ауминзатау ва букантау тоғларидаги олтин ва олтин-нодир-металли маъданлашувининг минералогик-геокимёвий хусусиятлари ва қидирув-баҳолаш мезонлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Геологик тадқикотларнинг жахон амалиётида янги конларни, жумладан олтин конларини башорат қилиш ва кидирув ишларини амалга ошириш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Осиё мамлакатлари, Канада, Америка Қўшма Штатлари ва бошка давлатларнинг йирик конлари бўйича ўтказилган умумлаштирувчи тадқиқотлар, яширин маъданлашувнинг саноат аҳамиятига эга бўлган тўпламлари хосил бўлишида ва башорат килиш ва кидирув ишларинининг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқишда геокимёвий ва минералогик изланишларнинг маълумотлари асосий манбалар эканлигини кўрсатди
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш юзасидан кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, мавжуд фойдали казилма конлари захираларини кўпайтириш мақсадида, уларнинг салоҳиятини кайта баҳолаш ва дунё бозорида талаб юқори бўлган казилма бойликларининг янги турларини жалб килиш туфайли соханинг минерал хомашё базасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқкан ҳолда маҳаллий хомашё ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва кайта ишлаш максадида фан ва геология-кидирув ишлари интеграцияси оркали, стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилма бойликларининг, жумладан олтиннинг, минерал-хомашё негизини янада кўпайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида турли маъданларнинг моддий таркибини ўрганиш ва уларни кидириш ва башорат килишнинг илмий асосланган меъзонларини ишлаб чиқиш юзасидан максадли тадқиқотларни амалга ошириш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, маъданларни кайта ишлаш усулларини такомиллаштириш ва улардан комплекс равишда фойдаланиш, маъданлар таркибидаги фойдали компонентларнинг намоён бўлиш шаклларини аниклаш ва уларни ажратиб олишнинг ноананавий усулларини ишлаб чиқиш, олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароитларини, минералогик ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш масалаларига алохида эътибор қаратилмокда. Шу билан бирга кимматбахо, рангли, нодир металлар ва бошка стратегик ахамиятга эга бўлган минерал хом-ашё маъданларининг геологик, геофизик ва минералогик-геокимёвий кидириш ва бахолаш меъзонлари мажмуаларини аниклаш ва хамда ишлаб-чикаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади ва уларнинг ечимини топиш геология-кидирув корхоналари иқтисодий самарадорлигини оширишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маъданларнинг минерал ва микроминерал таркибини ҳамда олтин, кумуш ва бошқа элементларнинг геокимёвий таркалиш хусусиятларини аниклаш, Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин, олтин-нодир металли маъданлашувининг қидирув-баҳолаш меъзонларини ажратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтин конлари ўзаро метасоматитлар комплекслари ва улардаги маъданлашувнинг юзага келиш вақти билан фарқ қилиши исботланган;
Ауминзатов ва Букантовдаги олтин маъданлашувининг ҳосил бўлиш шароити кўп босқичли эканлиги ва олтин-нодир металли, олтинли маъданлар минерал ассоциациялар мажмуаси, макро- ва микроминерал таркиби, минералларнинг типоморф хусусиятлари билан фарқланиши асосланган;
олтин-нодир металли маъданлашув учун платина ва висмут кўшимча элементлари бўлган соф олтин хослиги, олтин маъданлашувда олтиннинг асосий қисми сульфид минералларидаги дисперс шакли ва камрок қисми паст аслликдаги олтиндан иборат эканлиги аникланган;
илк бор олтин-нодир металли маъданлашувида олтиннинг висмут, теллур ва вольфрам билан, олтинли маъданлашувда эса маргимуш, кумуш, селен ва сурма билан узвий геокимёвий богланганлиги хамда минерал парагенезисларнинг маъдан атрофида кетма-кет жойлашуви, олтин геокимёвий ассоциацияларининг ўзгаришига сабаб бўлиши аникланган;
Ауминзатов ва Букантовдаги олтин-нодир металли ва олтинли маъданлашув учун турлича бўлган минералогик ва геокимёвий кидирув-баҳолаш меъзонлари мажмуалари аникланган ва улар асосида истикболли майдонлар ажратилган.
Хулоса
«Ауминзатов ва Букантов тоғларидаги олтин ва олтин-нодирметалли маъданлашувнинг минералогик-геокимёвий хусусиятари ва қидирув-баҳолаш меъзонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашуви метасоматик ҳосилалари, маҳсулдор минерал ассоциациялари комплекслари, макро- ва микроминерал таркиби ва геокимёвий хусусиятлари билан фаркланиши, уларнинг турли геологик позицияларда - олтин-нодирметаллининг гранитоид интрузиялар контактида, олтинлининг эса тектоник ёрикланиш зоналарида ҳосил бўлишига боғлиқ.
2. Олтин маъданларининг хосил бўлиши кўп босқичли: олтин-нодирметалли маъданлашув асосан олтин-нодирметалли, олтин-висмут-теллуридли ва камроқ микдорда пирит-арсенопиритли, полисульфид-теллуридли, олтин-сульфосолли ассоциациялардан; олтинли маъданлашув эса уларнинг кейинги комплексларидан иборат эканлиги кўрсатилади.
3. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун олтин билан висмут минералларининг узвий боғлиқлиги аникланган: постмагматик маъданлашувнинг олд босқичлари махсулотларида висмутнинг соф, сульфидли ва теллуридлари, кечки боскичларида - унинг турли сулфосоллари; олтинли маъданларда эса селенидлар, сульфоантимонидлар, хамда кумуш ва олтиннинг теллуридлари типоморф белги сифатида кўрсатилади.
4. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун платина ва висмут аралашмаларига эга бўлган соф олтин хос. Олтинли маъданлашувда олтиннинг асосий микдори сульфидлардаги дисперс шакли билан боглик, камроқ кисми эса юқори микдордаги мис, рух, селен, сурма элемент-аралашмалари бўлган электрум, кюстелит ва петцит каби минерал шаклида учраши хусусий хисобланади.
5. Букантовдаги олтин-нодирметалли маъданлар ҳосил бўлиш жараёнида олтиннинг ўзига хос геокимёвий белгиси Bi, Те, W билан, Ауминзатов ва Букантовдаги олтинли маъданлашуви эса As, Ag, Se, Sb билан узвий богликлигидир. Олтин-нодирметалли конларда олтиннинг геокимёвий ассоциациялари пастдан юқорига караб Bi-Te-W = Bi-Tc-Cu-Mo-As = As-Te-Cu = Te-Ag-Sb, олтинлиники эса - As-Те = Te-Ag-Se-Sb кўринишида ўзгариши аникланган.
6. Турли хил маъданлашув учун ўзига хос бўлган геологик, минералогик ва геокимёвий қидирув-баҳолаш меъзонлари ажратилди. Олтин-нодирметалли маъданлашув учун Bi, Те, W нинг юқори концентрацияси; нисбатан юкори пробали олтин билан висмут теллуридлари, сулфосоллари, сулфидларининг микроассоциялари; кобальтин ва герсдорфит мавжудлиги; асосий минералларда W, Мо, Pt, Pd аралашмалари; Ni/Co нисбатининг юқори (3,5-4) ва Se/Te нисбатининг паст (2) кўрсаткичлари ўзига хос кидирув белгилари бўлиб хизмат килади. Олтинли маъданлашув учун Ag, Sb, As, Se нинг юкори микдори; паст пробали олтин билан Ag, Sb, Pb селенидлари, теллуридлари, сульфосоллари ва сульфидларининг микроассоциацияси; ульманит, пентландит, олтин ва кумуш теллуридларининг қатнашиши; кўрсатилган элеметларнинг асосий минералларда аралашма шаклида учраши; Ni/Co нисбатининг паст (2) ва Se/Te нисбатининг юкори (45) кўрсаткичлари қидирув-баҳолаш меъзонлари сифатида геология-қидирув ишлари амалиётига жорий қилинди.
7. Аникланган геологик ва минералогик-геокимёвий белгилар асосида, ҳар хил турдаги яширин маъданларга истикболли бўлган участкалар ажратилди - Шимолий-ғарбий (Саритов маъдан майдони), Жанубий Қасқиртов (Букантов), Шаркий Карабугут (Ауминзатов). Ауминзатов ва Букантов тоғлари олтинли ва олтин-нодирметалли маъданлашувининг башоратлаш-қидирув модели яратилди ва геология-кидирув ишларида қўллашга тавсия қилинди.
8. Олинган хулосаларни Қизилкум, Нурота ва Чотқол-Қурама регионлари маълумотлари билан таккослаш натижалари, аникланган мезонлар, худудларнинг геологик тузилиши ва геокимёвий хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, бутун Республика территориясида қўллаш мумкинлигидан далолат беради.
Ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг назарий тавсифи ва таснифи
Диссертация мавзусннннг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида Шарк мумтоз шеъриятига хос бадиият масалапарини тадқиқ килиш, хусусан, шеърий санъатларнинг тадрижий такомилини аниклаш, адабий-назарий тафаккурнинг тарихий таракқиётини ўрганиш, ўхшатишнинг образлиликни юзага келтириши ва бадиий тасвир воситалари тизимидаги ақамиятипи очиб бериш борасида амалга оширилаётгап тадқиқотлар мухим назарий ахамиятга эга.
Мустақилликка эришилгандан сўнг мумтоз адабиётимиз намояндалари, хусусан, Навоий, Лутфий, Бобур, Огахий каби шоирлар ижодини миллий, маданий, адабий кадриятларимизни тиклаш манфаатлари нуқтаи назаридан ўрганишга, улар ижодига хаққоний бахо беришга, мумтоз шеъриятга хос ифода тарзи, тасвир имкониятларини тадқиқ килишга алохида эътибор берила бошланди. Буни кейинги пайтларда мумтоз шеъриятни, аждодларимиз адабий меросини халқимиз, хусусан, ёш авлод орасида тартиб қилиш ишларига алохида эътибор каратилаётгани хам тасдиқлайди. Зеро, “бадиий адабиёт, сўз санъати инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган қудратли воситадир”1. Бинобарин, шеър бадииятини белгилаб берувчи шеърий санъатларни илмий тадқиқот объекта сифатида ўрганиш ва бу орқали мумтоз шеъриятга узбек халқининг маънавий қадриятлари билан боглик холда бахо бериш узбек адабиётшунослигининг долзарб муаммо-ларидан биридир. Бу борадаги ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастуруламал бўлиб хизмат килади.
Жахон адабиётшунослигида, хусусан, Шарк адабиётшунослигида мумтоз бадиият масалалари билан алоқадор катор тадқиқотлар амалга оширилган бўлса-да, уларда шеърий санъатларнинг таърифлари ва таснифидаги ноаниқликларни бартараф этиш масаласи алохида илмий муаммо сифатида махсус ўрганилмаган. Ушбу ноаникликлар ва муайян санъатнинг у ёки бу гурухга мансублигини белгилашдаги тафовутлар уларни ўрганишда хар хилликлар тугдираётгани айни тафовутларни бартараф этиш, мавзуга оид карашларни умумий махражга келтириш, масалани бутунлай янгича ёндашув асосида, ягона тамойилга таянган холда қайта кўриб чиқиш заруратини пайдо килади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПК-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадор-лигини ошириш тўғрисида”ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг мақсади ўхшатишнинг мумтоз шеъриятга хос образли тафаккур ва бадиий санъатлар тизимидаги ўрнини аниклаш хамда ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг структуравий ва функционал хусусият-ларини очиб беришдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шеърий санъатларнинг анъанавий таърифи ва таснифидаги фарқларни юзага келтирган омиллар аниқланган;
шеърий санъатларни юзага келиш асосига кўра таснифлаш зарурати исботланган;
мумтоз шеъриятга хос образли тафаккурда ўхшатишнинг ўрни ва аҳамияти очиб берилган;
ташбиҳнинг структуравий хусусиятлари, уни турларга ажратиш тамойиллари белгиланган;
ўхшатиш асосидаги санъатларнинг ташбих турлари билан кесишган нуқталари аниқланган;
ўхшатиш асосидаги шеърий санъатларнинг фукционал хусусиятлари очиб берилган.
Хулоса
1. Санъатларни назарий тавсифлашда уларнинг ўзига хос томонларини лўнда ва тўлиқ акс эттирувчи аниқ ифода зарур. Таърифнинг аниклиги санъат мохиятини очиб, уни бошкаларидан аник ажратиб олишга имкон беради.
2. Санъатларни лафзий, маънавий ва лафзию маънавий санъатлар сифатида таснифлаш хозирги адабий-назарий тафаккур нуқтаи назаридан ўзини оқламайди. Шеър санъатларини юзага келиш асоси нуктаи назаридан таснифлаш мавжуд санъатларни тўла камраб олиши ва уларни муайян тамойил асосида бир тизимга солиши билан ахамиятлидир.
3. Ўхшатиш мумтоз шеъриятда образлиликнинг ўзагини ташкил килади ва у бадиий санъатлар тизимида марказий ўрин эгаллайди. Мажоз асосидаги санъатлар (истиора, ташхис, интоқ) генетик жихатдан ўхшатиш, улар фақат ўхшатиш амали кай тарзда ифода этилгани жихатидан фарк килади.
4. Илми бадеъда таърифланган маънавий санъатларнинг аксарияти аслида ифода тарзи билан боғлик усуллар бўлиб, бунда ифоданинг шаклий томони асосга олинади. Жумладан, тажоҳули ориф, таажжуб кабиларда образли ифода ўхшатиш туфайли юзага чиқади.
5. Фикрий амал сифатида ташбиҳра уни хосил қилувчи тўрт унсур хамиша мавжуд, бирок нуткий ифодада улар доим хам акс этмайди. Тўрт унсур иштироки асосида 1) ташбих-и мутлак, 2) ташбихи киноят, 3) ташбихи мўъкад, 4) ташбихи измор турлари ажратилади. Ҳолбуки, гарчи тўрт унсур хакида гапирилса хам, аслида тасниф учта унсур иштирокига кўра амалга ошади, чунки важхи шабих кўпинча тафаккур худудида колади.
6. Поэтика илмининг бугунги холатидан келиб чиқсак, ташби.унинг айрим турлари (ташбиуи киноят, ташбиуи измор, ташбихи акс каби) билан унинг асосида юзага келувчи кайсидир санъатнинг таърифларида фарқ йўк, шу сабабли уларни алохида гуруҳлашга хожат йўқ.
7. Ташбиу турларини структурасига кўра таснифлаш бу борадаги турли қарашларга бархам бериб, кўп чигал масалаларни ойдинлаштиради. Муайян принцип асосидаги тасниф ташбих турларини бир-биридан фарклаб берувчи назарий тавсифлашга асос бўлиб, таърифнинг аниклиги мумтоз бадииятни илмий жихатдан ўрганишда хам, амалиётда хам ижобий самаралар беради.
8. Ўхшатишнинг функционал хусусиятлари икки жихатдан: бадиий ижод ва ўқиш жараёнларини назарда тутган ҳолда ўрганилиши лозим. Бадиий ижод нуқтаи назаридан қаралганда ўхшатиш (унинг асосида юзага чикаётган санъат) шоир ўй-хисларини ифода этишга, ўқиш жараёни нуктаи назаридан қаралганда эса ўша ўй-ҳисларни идрок этишга кандай хизмат қилиши диққат марказида бўлади. Ўхшатиш бадиий мулоқот жараёнида кўзланувчи информация етказиш (репрезентатив), информацияга ҳиссий муносабатни ифодалаш (экспрессив), ўқувчига муайян таъсир ўтказиш (аппелятив) максадларининг барига бирдек хизмат қилади.
9. Гаисилнинг асосан тўртта функцияси бор: 1) нарса-ходиса мохиятини бошқа нарса-ходиса орқали очиш; 2) лирик мушоҳада предметига ғоявий-хиссий муносабатни ифодалаш; 3) келтирилган фикрга изоҳ-иллюстрация вазифасини ўташ; 4) фикрни далиллаш. Тамсил, ирсолу масал, талмеҳ санъатлари учун умумий жихат шуки, биринчидан, уларнинг хаммаси ўқувчини матндан ташқарига йўналтиради: тамсил - воқелик ва маиший хаётга, ирсолу масал - халқ ичидаги фаол ишлатилиб турган мақолларга, талмеҳ машхур адабий ва тарихий асарларга. Иккинчидан, уларнинг юзага чикиш асоси битта: ҳаммаси қиёсий-ассоциатив тарзда, ўхшатиш асосида воқеланади. Учинчидан, хаммаси фикрни изохлаш, тасдиқлаш, далиллаш каби мақсадлар билан мисол келтиришни назарда тутади, яъни функционал жихатдан хам ўхшаш. Демак, улар бадиий санъат мохиятини белгиловчи параметрлар: юзага чикиш механизми, воқеланиш асоси ва бажарган функцияси жихатдан умумийдир.
10. Тамсил, ирсолу масал ва талмеҳ санъатларини фақат бир жихатдан - фикрни изохлаш, тасдиклаш, далиллаш каби мақсадларда мисолни кайси манбадан олишига кўра аниқ фарқлаш мумкин. Яъни: I) тамсил санъатида мисол воқелик (маиший турмуш, табиат)дан олинади, бунда шоирнинг бир инсон сифатида тўплаган хаётий тажрибаси, ижодкорга хос кузатувчанлик, поэтик нигохнинг ўткирлиги кабилар хал килувчи ахамият касб этади; 2) ирсолу масалда мисол қилиб халқда машхур мақоллар олинади, яъни бунда шоир халқнинг минг йиллар давомида тўплаган тажрибасига таянади; 3) талмеҳ санъатида мисол машхур адабий ва тарихий асарлардан олинади, бунда шоир адабий-тарихий анъаналарга мурожаат этади. Ирсолу масал кенг оммага тушунарли бўла олади, талмеҳ эса кўпрок ўқимишли кишиларга қаратилган. Талмеу шоирни холатни батафсил тасвирлашдан халос этади, у ўша фикр ёки холатга мос бадиий ёки тарихий фактга ишора килиш билан мақсадга эришади. Натижада талмеҳ қўлланган байт мазмуни ишора қилинган тарихий ёки бадиий асар мазмуни билан бойийди. Яъни талмеҳ мазмун кўламини ўзга матн хисобига кенгайтиради, байтдаги ва ишора қилинган фактлардаги фикр, холат, воқеани аналогиялар асосида қиёслаш, муқобил қўйиш оркали бадииятни кучайтиради, адабий асарларнинг диалогик алоқасини таъминлайди ва намоён этади.
Андижон сув омборининг альгофлораси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари барқарорлигини таъминлаш ва айникса, сув хавзалари табиий флорасини сақлаб қолиш, улардан стратегик объект сифатида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эта. Ер юзида 72 000 дан ортиқ альгофлора турлари кайд этилган бўлиб, шулардан атиги 38% нинг тарқалиш хусусиятлари аниқланган ва улардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган холос. Шу жихатдан, сув хавзалари, айниқса, инсон фаолияти билан боғлиқ сунъий сув хавзалари альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва амалиётга жорий этиш истикболларини аниқлаш долзарб муаммолардан.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, сув ресурсларини муҳофаза килиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, сув хавзаларининг антропоген ифлосланиш манбалари ва кўламини аниклаш, уларни бартараф этиш, сувўтларини оқава сувларни тозалаш амалиётига тадбиқ килиш ва улардан иқтисодиёт тармоғида фойдаланиш борасида натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 сув манбаларини мухофаза килиш ва ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ирригация тармоқлари объектларини ривожлантириш таъкидланганки, бунда сув манбалари ичида муҳим аҳамиятга эга сув омборлари альгофлораси таркибини аниклаш, альгофлора турларини табиий ва сунъий сув хавзаларининг санитар-эпидемиологик ҳолатини белгилаш фаолиятига жорий қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Жаҳондаги замонавий альгологик тадқиқотлар антропоген омиллар таъсири купли бўлган ва сув манбалари билан фарқ қилувчи йирик ҳудуд сув ҳавзаларидаги альгофлоралар ҳолатини аниклаш ҳамда уларнинг трансформацияси даражасини баҳолашни талаб этмокда. Бу ўринда сув хавзалари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув омборлари нафақат альгофлора турларига бойлиги билан, балки яна сув хавзалари альгофлораларини қиёсий фарқлашда ўзига хос ўринга эга бўлган барча экологик гурухларнинг сақлаши билан хам муҳим саналади. Айниқса, республикамизнинг Фарғона водийсини Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой тоғ тизимлари қўшилган ҳудудда жойлашганлиги ундаги сув омборларини ўзига хос альгофлора таркибига эга бўлишига хам олиб келган. Бу ўринда, ҳудуддаги Андижон сув омбори майдонининг катталиги ва тўйинтирувчи сув манбаларининг кўплиги билан ажралиб туради. Ҳудудда инсон фаолиятининг купли таъсирини эътиборга олган ҳолда Андижон сув омбори альгологик таркибининг замонавий ҳолатини аниқлаш ва шу асосда уларни Ўзбекистон сув омборлари альгофлораси шаклланишидаги ўрнини бахолаш долзарб муаммолардан биридир. Бунда Андижон сув омбори альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, сув омбори альгофлораси таксономик таркибининг шаклланишида тўйинтирувчи сув манбаларининг аҳамиятини илмий асослаш, сув омборидаги турлар таркибининг ўзгаришида антропоген омилларнинг таъсирини очиб бериш, альгофлоранинг маълумотлар электрон базасини тузиш ва амалиётга жорий этиш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон “Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Андижон сув омбори альгофлорасининг таксономик таркибини аниқлаш ва уларнинг мавсумий ўзгаришларини асослашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибининг тўлиқ инвентаризацияси асосида 418 та тур аниқланган ва конспекта тузилган;
илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибидан Ўрта Осиё альгофлораси учун илгари номаълум бўлган 10 та тур (Peridinium limbatum (Stokes) lemm., Glenodinium ambiguum Thomp., Trachelomonas labiata Teiling, Trachelomonas conica Playf, Elakatothrix spirochroma (Reberd.) Hind., Cosmarium subtruncatellum Gronbl., Xanthidium variabile (Nordst.) W.et. G.S. West, Chodatella cingula (Schmit.) Fott., Coelastrum scabrum Rein., Kirchneriella cornuta Korsch.) аниқланган;
Андижон сув омбори альгофлораси билан Узбекистан сув омборлари альгофлорасининг қиёсий таҳлили амалга оширилган ва ўхшаш турлар ҳамда Андижон сув омборининг ўзига хос турлари аникланган;
альгофлора таркибининг мавсумлар давомидаги ўзгаришлари аникланган ҳамда турларнинг сони баҳор ва ёз мавсумларида 40 та турга (13,07%), ёз ва куз мавсумларида 45 та турга (13,0%), куз ва қиш мавсумларида 228 та турга (75,7%) фарк қилганлиги ва ҳар бир мавсумнинг ўзига хос турлари мавжуд эканлиги тавсифланган;
альгофлоранинг экологик гурухдари, планктон, планктон-бентос ва бентос гурухдари, альгофлоранинг сув шўрлиги ва хароратига нисбатан тақсимланиши ҳамда индикатор-сапроб турлар сони аникланган;
илк маротаба Андижон сув омбори альгофлорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи электрон маълумотлар базаси яратилган ва амалиётга жорий этилган.
Хулоса
“Андижон сув омборининг альгофлораси” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Андижон сув омбори альгофлораси 418 тур дан иборат бўлиб, 6 бўлим, 12 синф, 20 тартиб, 50 оила ва 116 туркумдан ташкил топган. Турлар сони бўйича Chlorophyta (151), Bacillariophyta (115) ва Cyanophyta (107) бўлимлари етакчилик қилиши аниқланди. Илк бор Ўрта Осиё альгофлораси учун 10 тур (Dinophyta - 2 тур, Euglenophyta - 2 тур, Chlorophyta - 6 тур) келтирилди.
2. Альгофлоранинг полиморф оилалари жами турларнинг 66,45% ташкил этади ва уларнинг асоси Oscillatoriaceae (57 тур), Naviculaceae (48), Euglenaceae (23) ва Oocystaceae (18) оилаларидан иборат. Бу оилаларнинг турларга бойлиги Андижон сув омборини Ўзбекистондаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган альгологик худуд сифатидаги макомини кўрсатади.
3. Андижон сув омбори тогли худуд сувлари орқали тўйинганлигидан альгофлоранинг етакчи оила ва туркумларини спектри Ўрта Осиёнингтог сув хавзалари альгофлорасига хослигини белгилайди. Бу Oscillatoria (21 тур), Phormidium (13), Lyngbya (13), Navicula (11) туркумларининг полиморф эканлиги билан тасдиқланади.
4. Андижон сув омбори альгофлорасининг ўзига хос хусусиятлари бешта дарё (Қорадарё, Тар, Қоракулжа, Қуршаб, Ясен) альгофлорасини бирлашувида шаклланганлиги ҳамда тадқиқот худуди Ўзбекистон ва Қирғизистон альгофлоралари ўртасидаги богловчи худуд эканлиги билан ажралиб туради.
5. Андижон сув омбори альгофлораси билан энг кўп ўхшаш турлар Қайроққум (Тожикистон) 50,7% (212 тур) ва Чордара (Қозоғистон) 50,2% “Андижон сув омборининг альгофлораси” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Андижон сув омбори альгофлораси 418 тур дан иборат бўлиб, 6 бўлим, 12 синф, 20 тартиб, 50 оила ва 116 туркумдан ташкил топган. Турлар сони бўйича Chlorophyta (151), Bacillariophyta (115) ва Cyanophyta (107) бўлимлари етакчилик қилиши аниқланди. Илк бор Ўрта Осиё альгофлораси учун 10 тур (Dinophyta - 2 тур, Euglenophyta - 2 тур, Chlorophyta - 6 тур) келтирилди.
2. Альгофлоранинг полиморф оилалари жами турларнинг 66,45% ташкил этади ва уларнинг асоси Oscillatoriaceae (57 тур), Naviculaceae (48), Euglenaceae (23) ва Oocystaceae (18) оилаларидан иборат. Бу оилаларнинг турларга бойлиги Андижон сув омборини Ўзбекистондаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган альгологик худуд сифатидаги макомини кўрсатади.
3. Андижон сув омбори тогли худуд сувлари орқали тўйинганлигидан альгофлоранинг етакчи оила ва туркумларини спектри Ўрта Осиёнингтог сув хавзалари альгофлорасига хослигини белгилайди. Бу Oscillatoria (21 тур), Phormidium (13), Lyngbya (13), Navicula (11) туркумларининг полиморф эканлиги билан тасдиқланади.
4. Андижон сув омбори альгофлорасининг ўзига хос хусусиятлари бешта дарё (Қорадарё, Тар, Қоракулжа, Қуршаб, Ясен) альгофлорасини бирлашувида шаклланганлиги ҳамда тадқиқот худуди Ўзбекистон ва Қирғизистон альгофлоралари ўртасидаги богловчи худуд эканлиги билан ажралиб туради.
5. Андижон сув омбори альгофлораси билан энг кўп ўхшаш турлар Қайроққум (Тожикистон) 50,7% (212 тур) ва Чордара (Қозоғистон) 50,2%
Инглиз тили гап структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг функционал таҳлили
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигининг сўнгги ўн йиллигида, турли тилларнинг синтактик структурасига бағишланган тадқиқотларда одатдаги синтаксиснинг анча мураккаб ва кўпкатламли тузилишини ўрганиш алоҳида долзарблик касб этмокда. Ўрганилаётган материалга тизимли ва комплекс ёндашиш асосида феълнинг шахссиз шаклларини синтактик семантиканинг янги йўналишлари нуқтаи назаридан тадқиқ этиш, инглиз тилидаги гапларда феълнинг шахссиз шакллари ва унинг синтактик алоқаларининг синтактик позициясини, шу билан бирга синтаксемалар ва уларнинг богланиш имкониятларини аниклаш, юнкцион ҳамда компонент моделларни қўллаш зарурати мазкур тадқиқотнинг долзарблигини асослайди.
Мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб халқнинг таълим ва тарбия даражасини ҳар томонлама юксалтириш, унинг интеллектуал ва маънавий салохиятини оширишда. «Ўзбекистон Республикаси келажакда ривожланишининг харакат стратегияси» асосида «биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз»1. Халқнинг буюк маънавий салохияти ва акл-заковатини янада ошириш, мамлакатнинг илмий салохиятини мустахкамлаш, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ҳамма тармоқларида фаннинг ролини кучайтириш хозирги кунда Республиканинг энг мухим вазифаларидир. Ҳозирги куннинг талаби тилларни ўқитишда янги инновацион технологияни ўқув жараёнига татбик этиш ўта долзарбдир.
Инглиз тилининг ran структурасидаги феълнинг шахссиз шакллари функционал таҳлили синтактик семантика нуқтаи назаридан ҳали етарлича тадқиқ этилмаган инфинитив, сифатдош ва герундийнинг синтактик бирлик сифатидаги хусусиятларини ўрганиш имконини беради. Диссертацияда феълнинг шахссиз шаклларининг мазмун ва шакл бирлигини аниклаш вазифаси қўйилади. Гап структурасидаги феълнинг шахссиз шаклларидаги синтактик алокалар, дифференциал синтактик ва синтактик-семантик белгилар тадкиқи муайян синтактик алока базасидаги бошқа синтаксемалар билан бирика олиш мумкинлигини кўрсатади. Шу боне инфинитив, сифатдош I ва герундийнинг хар хил синтактик позициялардаги синтактик семантик жиҳатдан синтактик сатҳда ўрганиш, алоҳида аҳамиятга эгалиги билан тавсифланади, бу дифференциал синтактик-семантик белгиларни аниклаш имконини беради. Мазкур ишда олиб борилган экспериментал аспектдаги синтактик изланишлар турли хилдаги трансформацияларни феълнинг шахссиз шаклларига эга гаплар билан яхлитликда кўллашни талаб этади. Бу феълнинг шахссиз формаларининг синтактик-семантик ва дифференциал синтактик белгиларини катъий фарклаш, шунингдек уларнинг бирикувчанлик луғатини яратишга оид тавсияларни ишлаб чиқиш, инглиз тили амалий грамматикасини тузиш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ № 1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Узбекистан Республикаси Президентнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармон ва қарорларида, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур тадкиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ran структурасида феълнинг шахссиз шаклларининг формал (синтактик позициялари ва алоқалари) хусусиятларини ва мазмун (синтактик-семантик) хусусиятларини ҳамда синтаксемаларнинг бирикишини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
инглиз тилининг микроконтекстидаги синтактик семантиканинг янги йўналишлари асосида феълнинг шахссиз шакллари, комплексли ва тизимли равишда ишлаб чиқилган;
феълнинг шахссиз шаклларининг дистрибутив имкониятлари ва уларнинг инглиз тили ran структурасидаги синтактик алоқалари аниқланган;
синтагматик ва парадигматик каторда ва конуниятларда синтактик алокаларни аниқлаш ҳамда дифференциал синтактик-семантик хусусиятлар (синтаксемалар)ни ва шу асосда синтактик шаклларнинг конкрет моделлар базасида морфологик ифодаланишини юзага чикариш усуллари асослаб берилган;
синтаксемалар ва уларнинг вариантлари гапдаги бошқа компонентлар билан бирика олиши конуниятлари далилланган;
гап структурасида ran бўлаклари ва уларнинг семантикасини яқкол акс эттириш учун компонент ва юнкцион моделлардан фойдаланиш зарурати исботланган.
Хулоса
Инглиз тили ran структураларида феълнинг шахссиз шаклларини ўрганиш билан боғлик муаммолар синтактик сатхда етарлича ёритилмаган (тадқиқотлар асосан морфологик сатхда олиб борилган). Феълнинг шахссиз шакллари хозиргача уларнинг гапдаги ҳар хил синтактик позициялари ва синтактик алоқаларига кўра синтактик-семантик мазмун жиҳатидан тадқиқ этилмаган.
Гапларнинг компонентли тахлили ёрдамида феълнинг шахссиз шакллари билан ифодаланган бир катор компонентлар мавжудлиги аникланди: бу ядро предикатланувчи, ядро предикатловчи, ядро предикатланувчи бўлмаган ва ядро предикатловчи бўлмаган компонентлардир. Гап компонентларининг морфологик мавқеи ва позициялари миқдорида шахссиз шаклларнинг тўлик мос келиши мавжуд эмас.
Ўзининг позицион имкониятларига мувофиқ шахссиз шакллар уларни ўраб олган компонентлар билан ҳар хил турдаги синтактик алокаларга киришадилар: ядро предикатив, субординатив, ядро предикатив бўлмаган ва интродуктив. Айрим компонентлар икки валентли алоқага ҳам киришиши мумкин.
Шахссиз шаклларнинг синтактик позициялари ва синтактик алокаларининг тахлили ушбу шаклларнинг синтактик-семантик мазмунини аниқлаш имконини берди: дифференциал синтактик-семантик белгилар -категориал ва нокатегориал (синтаксемалар). Синтаксемалар ва уларнинг вариантларининг (парадигматик каторлар) кенг спектри билан бир каторда бир хил синтаксемаларнинг ran таркибида бошқалари билан бирикувчанлигининг ўзига хос хусусиятлари аникланди.
Умумий семантик мазмунли феъл шаклларининг лексик майдони (парадигма) ва уларга мувофик синтаксемаларни шакллантиришда иштирок этувчи морфологик категориялари аникланди.
Ишнинг назарий хулосалари ва ундаги материаллар ran синтаксиси, семасиология, бирикувчанлик бўйича маъруза курслари ва махсус семинарлар, семинар ва амалий машгулотлар дастурлари асосини ташкил қилиши, курс ишлари ва битирув малакавий ишларни ёзишда фойдаланилиши мумкин. Диссертацияда келтирилаётган феълнинг шахссиз шаклларига эга ran структураларининг моделлари (компонентли ва юнкцион), амалга оширилган тадқикотнинг барча аспектларини тўлик ва кўргазмали намойиш этувчи жадваллар ёш тадқиқотчиларнинг назарий ва амалий ишида зарурий қўлланма бўлиши мумкин.
Ишда такдим этилган синтактик-семантик тахлил ҳозирги инглиз тилидаги феълнинг шахссиз шаклларига тааллукли куплаб бахсли масалаларни ҳал килиш имконини беради. Унинг натижалари бошка синтактик объектларни ўрганиш асосини ташкил этиши мумкин.
Синтаксемалар, уларнинг вариантлари ва шундай шакллар бирикувчанлигининг бой спектри хисобга олинса, инглиз тилидаги феълнинг шахссиз шаклларининг услубий фарклаш муаммоси, уларнинг матн доирасида вазифа бажаришдаги ўзига хосликлари, бизнингча, истикболлидир.
Очиқ кончилик ишларида портлатиш қудуқларини бурғилашда тоғ жинсларини парчаловчи асбоблар динамикасини оптималлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда нефт, газ, портлатиш ва бошка амалиётлар учун қудуқларни бурғилаш жараёнида асосий техника каторида ковжой олди механизмлари ҳисобланадиган тог жинсларини парчаловчи асбоблар воситасида амалга оширилади. Бургилаш ишлари саноат соҳалари бўйича фойдали казилмалар казиб олиш қийматининг ўртача 25-55% ташкил этади. Амалиётда кудуқлар 5 мертдан 12262 метргача чуқурликни ташкил этади. Бугунги кунда тог жинсларини парчаловчи асбобларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улардан тог жинсларининг физик-механик хоссаларига караб фойдаланилади. Шу сабабдан сўнги пайтларда жахон бозорида юқори сифатли тог жинсларини парчаловчи арзон асбобларнинг танқислиги кузатилмокда.
Узбекистан мустақилликка эришгандан сўнг кон-металлургия саноатидаги ривожланиш мамлакат иқтисодиёти, истикболи ҳамда мустақиллигимизни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан, кончилик ишларини очик усулда олиб боришда фойдали қазилмаларни казиб олишнинг умумий кўламини ошириш, тайёр маҳсулот таннархини пасайтириш ва йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш борасида натижаларга эришилди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, ишлаб чиқаришни иқтисодиёт тармокларида меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш бўйича белгиланган вазифалар бугунги кунда кон-металлургия саноатини янги босқичга кўтариш ва портлатиш қудукларини бурғилаш самарадорлигини ошириш учун дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жахонда кудуқларни бурғилаш жараёни икки жиҳатга эга: техник - бурғилаш жинсларни парчаловчи асбобларни ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ва тайёрлаш жараёни, технологик - кудук ковжойидаги физик-механикавий шароитларига биноан бургилаш асбобларини оптимал танлаш жараёни ва бургилашнинг оптимал режимлари: ўқли юкламалар, асбобларнинг айланиш тезликлари ва кудуқ ковжойига узатиладиган суюқлик (ҳаво микдори). Мазкур масалалар ҳозиргача тўлиқ хал килинмай келинмокда, чунки кудук ковжойидаги шароитлар хилма-хил бўлиб, геологик минтақалар бўйича фарк килади. Шунинг учун барча ҳолатларда хам бургилаш долотосининг танловини оптималлаштириш самарали бўлавермайди, ва бу бургилаш режимларини оптималлаштиришга хам таалуқлидир. Бургилаш жараёнини интенсификациялаш ва унинг таннархини пасайтиришни тог жинсларини парчаловчи янги, юқори самарали асбоблардан фойдаланиш, мавжуд кон-техника шароитларида уларга ишлов бериш борасида мукаммал технологияларни танлаш ҳисобига амалга ошириш мумкин. Амалиёт шуни кўрсатади-ки, тоғ жинсларини парчаловчи асбобларнинг геометрик ўлчамларини ва ҳар хил параметрли қудуқларни бургилаш жараёнининг технологик ўлчамларини оптималлаштириш масалаларини фақатгина детерминантланган асосда хал килиш мумкин. Шунинг учун тог жинсларини парчаловчи юкори самарали асбобларнинг янги турларини ишлаб чиқиш корхоналарнинг иктисодий самарадорлигини оширишда муҳим ахамият касб этади ва фан хамда кончилик ишлаб чиқаришининг долзарб илмий-амалий муаммоси ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» карори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади детерминантланган асосда тоғ жинсларни парчаловчи бурғилаш асбобларининг динамик таркибий қисмларини оптималлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
техник ва технологии жиҳатлардаги оптимизацион масалани ҳал қилиш методологияси ишлаб чикилган;
жинсларни парчаловчи бургилаш асбобларининг геометрии ўлчамларига боғлиқ бўлган тоғ жинсларини парчалаш жараёнида бургилаш асбобларининг иш қобилиятини бахолаш мезонлари аниқланиб, кудуқ ковжойи сиртида бургилаш долотосининг ҳаракатланишини детерминантланган асосда динамик модели ишлаб чикилган;
сальник хосил бўлишига олиб келадиган жараёнга олиб келадиган минимал энергия сарфланадиган соха ушбу жараёндан пастда турадиган бўшликда гиперболоид юзада ва гиперболик эгриларда координатли тизимдаги вақтнинг ҳар бир лахзасида динамик тизимнинг энергия сарфлаш режими исботланган;
бургилаш долотолари парраклари сонининг ортиб бориши билан айланаларнинг ички ва ташки радиуслари конструктив катталикларга интилади, кудуклар ковжойи сиртини қоплаш майдонлари эса кичраяди, натижада айланиш жуфтлиги режимида ишлайдиган бургилаш долотоларини унинг ўклараро эксцентриситетининг камайиши ҳисобига куроллантириш контакт йўллари аниқланган;
шарошкаларнинг куролланиш динамикасини, каршилик кучларидан ҳаракатланишга динамик тизимлар энергиясини сарфлаш асосида шарошкалар таянчлари герметизациясини, ювиш суюкликларини ҳисобга олган холда бургилаш долотолари яратилган.
Хулоса
«Очик кончилик ишларида портлатиш қудуқларини бурғилашда тот жинсларини парчаловчи асбоблар динамикасини оптималлаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Буртилаш ишларини олиб боришда биринчи марта буртилаш долоталарининг барча таркибий қисмлари динамикасини назарий ва амалий асослаб берилди: шарошкаларнинг куроллантириш, каршилик кучларининг ҳаракатланишга караб динамик тизимлар энергиясини сарфлаш конуниятлари асосида уларнинг таянчларининг герметизациясини ва ювиш суюкликлари динамикаси ва улар асосида комплексли услуб ишлаб чикилди.
2. Назарий механика конунларини ўрганиш асосида техник ва технологик жихатларда оптимизациялаш масалаларини ечиш методологияси такомиллаштирилди.
3. Тот жинсларини парчаловчи бургилаш асбобларининг геометрик ўлчамларига боглиқ бўлган тог жинсларини парчалаш жараёнида бургилаш асбобларининг иш кобилиятини бахолаш мезонларини белгилаш натижасида, детерминантланган асосда кудук ковжойининг сиртида бургилаш долотасининг ҳаракатланиш динамик модели тавсия этилди.
4. Координатли тизимдаги вақтнинг ҳар бир лаҳзасида динамик тизимнинг энергия сарфи режими бўшликдаги гиперболоид юзада ва гиперболик эгриликларда намоён этилади. Сальник ҳосил бўлишига олиб келадиган жараёнга минимал энергия сарфланадиган соха ушбу жараёндан пастда туриши аникланди. Кудук ковжойида тог жинсларини парчалаш жараёни билан берилган айланиш жуфти режимида ишлайдиган долота ва долота диаметри бўйича жойлашувидан қатъий назар ишчи элементларининг бир текисда ейилиши - бундан истисно.
5. Бургилаш долоталари парраклари микдорининг ортиб бориши билан айланаларнинг ичига чизилган ва тасвирларган радиуслари конструктив катталикларга интилади, кудуклар ковжойлари сиртини коплаш майдонлари эса кичраяди. Айланиш жуфтлиги режимида ишлайдиган бургилаш долоталарини унинг ўклараро эксцентриситетининг камайиши хисобига қуроллантириш контакт йўлларини аниқлашга ёрдам беради.
6. Бентонит каби лой жинсларда қудуқларни бурғилашда сальниклар хосил бўлиш жараёнининг вужудга келишига йўл кўйилмаслигини таъминлайдиган таянчларининг герметизацияси яхшиланган бир шарошкали бурғилаш долотасининг янги конструкцияси ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Буртилаш долотаси таянчлари герметизациясининг янгилиги Узбекистан Республикаси ихтиро патента (22.10.2015 йилдаги IAP 05118 рақамли) билан ҳимояланган.
7. Бентонит каби лой жинсларни буртилашда сальникка карши жараённи, ишчи матрицаларнинг уларнинг корпусларидаги таянчларига бир хил юкланишини ва кудук ковжойида тебраниш жараёниларига йўл қўйилмаслигини ва уларнинг матрицаларининг сиртида хар кандай ишчи органларни куролланишининг бир текис ейилишини таъминловчи, айланиш жуфтлиги режимида ишлайдиган жинсларни парчаловчи бургилаш долотасининг янги конструкцияси ишлаб чикилди ва тажрибавий текширувдан ўтказилди.
8. Долоталарнинг айланиш жуфтлигида лойиҳалаш учун лаборатория стенди яратилди, ушбу курилма хар кандай конструкцияга ва кудук ковжойи сиртида мўлжаллашга мос келадиган ва кесувчи элементларнинг аник динамикасини белгилаб берришда хизмат килади.
9. Ишнинг асосий натижаларини амалга ошириш куйидаги меъёрий-техник хужжатларни тузишда ифодаланди: «Динамик тизимлар энергиясининг қаршилик кучларининг ҳаракатланишига сарфланиш қонуниятларини тадқиқот қилиш услуби», «Бургилаш долотаси шарошкаларида куроллантиришни жойлаштириш схемаларини оптималлаштириш услуби», «Бир шарошкали бургилаш долоталари таянчларининг узелларини такомиллаштириш услуби», «Бир шарошкали бургилаш долотаси ювиш узелларини такомиллаштириш услуби». Мазкур хужжатлар «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишилди ва Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарияти томонидан тасдиқланди.
10. Яратилган бир шарошкали бургилаш долотосининг конструкцияси ДК «Навоий кон-металлургия комбинати»га карашли «Навоий машинасозлик заводи» ИЧБда ясалди ва Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармасининг Ташкура Джерой-Сардара карьерида жорий этилди. Натижада бир шарошкали бургилаш долотасининг янги конструкцияси билан бургуланганда серияли долотоларга Караганда ўртача бургилаш тезлиги 1,1-1,5 марта ошди, майдаланиш энергетик куввати эса 1,1-1,3 марта камайди (2016 йил 17 ноябрдаги 3-0105/980-сонли синов тўғрисидаги далолатнома), 453,0 млн. сўмлик иқтисодий самара олишга эришилди (2016 йил 17 ноябрдаги 3-0105/979-сонли синов тўғрисидаги далолатнома).
Аффилиация мотиви – талабалар маънавий қиёфасини шакллантирувчи ижтимоий-психологик омил
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган, ахборот технологияларининг инсон ҳаётида тутган ўрни ва ахамияти ошиб бораётган даврда жамиятда шахслараро муносабатларни самарали ташкил этишга бўлган зарурат тобора ортиб бормокда. Жахон амалиётига кўра, сўнгги йилларда шахсдаги яккаланиш, ёлғизланиш ҳиссининг ошиб бориши жамиятда салбий жараён сифатида кузатилмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунга келиб 300 миллиондан ортик инсонлар депрессив холатдан азият чекишлари натижада 15-29 ёшлилар ичида хар Йили 800 000 киши ўз жонига касд килиш холати кайд этилади. Ушбу муаммоларни хар бир мамлакатнинг миллий давлат дастурлари даражасида хал этиш имконияти мавжуд бўлиб, 2010-2016 йилларга келиб ўз миллий сиёсатини ЖССТнинг “Соглик-2020” дастурига мос холда юритаётган давлатлар сони 58 фоиздан 92 фоизгача етди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш билан боғлиқ тадқиқотларни олиб боришга катта эътибор қаратилди. Ёшларни тарбиялашда бой маънавий-маданий анъаналар, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали ташкилий ижтимоий-психологик механизмлар ишлаб чиқилиб, таълимни инсонпарварлаштиришга замин яратди. Бундай муҳим вазифаларни амалга оширишда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун асосида таълим тизими сохасидаги устувор йўналишлар белгиланди2. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-психологик йўналишларда амалга оширилаётган тадқиқотларда ёшларни маънавий жиҳатдан баркамол этиб шакллантириш, шахслараро муносабатларни яхшилаш ҳамда аффилиация мотиви каби ижтимоий-психологик омилларни янада чуқур ўрганишни тақозо этади. Зеро, жисмонан етук, руҳан ва аклан ривожланган, мустакил фикрлайдиган, Ватанга садоқатли, қатъий хаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида маънавий қиёфасини шакллантириш - жамият тарақкиётининг муҳим маънавий омили ва кафолати сифатида белгиланди3.
Жахон амалиётида, айникса фалсафа, социология, ижтимоий психология фанлари доирасида ёшларнинг маънавий баркамоллигини шакллантирувчи омиллари ўрганилган. Айни пайтда дунё олий таълим тизимида талабаларда ўкув ҳамда касбий маҳоратга ундовчи мотивларни самарали шакллантириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва дахлдорлик туйғусини ривожлантириш, уларда аффилиация мотивацияси оркали маънавий киёфани ўрганувчи диагностик тизимни такомиллаштириш, талабаларда ўкув ҳамда касбий маҳоратга ундовчи мотивларни ривожлантириш, уларда содир бўладиган руҳий зўрикишларни юмшатиш, ёлғизлик, бегоналашиш, тушкунлик, депрессия ҳолатларини олдини олиш, аффилиация мотивининг конатив ва интегратив функциялари, ўзини таъкидлаш, ҳамкорликка интилиш, мулоқот учун муомала каби ижтимоий-психологик хусусиятларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекситон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга картилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2124-сон Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 15 майдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди аффил нация мотивини ривожлантириш оркали талабалар маънавий киёфасини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик омилларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг маънавий киёфасини шакллантириш омили сифатида аффилиацияга йўналганлик ва рад этилишдан кўрқиш компонентлари, аффилиация мотивининг билиш, конатив ва интегратив функциялари ва ўзини таъкидлаш, ҳамкорликка интилиш, мулоқот учун муомала каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
талабалардаги аффилиация мотивининг ижтимоий хулқ ва маънавиятга боғликлигини эмпирик жихатдан тадқиқ этувчи диагностик методикаларни қўллашга дойр илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган;
аффилиация мотиви талабалар маънавий киёфасини шакллантириш омили ва ижтимоий хулкнинг ички мувофиклаштирувчи механизми эканлиги исботланган;
аффилиация мотиви асосида талабалар маънавий киёфасини шакллан-тиришга дойр ижтимоий-психологик тренинглар, корпоратив тренинглар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Аффилиация мотиви - талабалар маънавий киёфасини шакллантирувчи ижтимоий-психологик омил» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Аксарият рус ва чет эл психологлари томонидан мотив ҳамда мотивация муаммоси психологик категория тарикасида талқин этилганда, одатда муаммоларга умумпсихологик, педагогик-психологик ҳамда кисман ижтимоий-психологик нуктаи назаридан ёндашувлар хукм суради, шахсий илмий тадқиқотимизда эса аффилиация мотивациясининг айнан ижтимоий-психология категорияси, гуруҳий жараёнлар мажмуаси, фаолият ҳамкорлигида ижтимоий-психологик ҳодиса эканлигини тасдиқлади.
2. Аффилиация мотивацияси муаммоси ижтимоий фаолият, ижтимоий хулк, муомала категориялари билан узвий боғлиқ бўлиб, ушбу жараёнларнинг юзага келиши, кечиши, ривожлапиши, такомиллашуви хусусиятларида ижтимоий-психологик конуният ётади. Бунда гурух доирасида кечувчи шахслараро муносабатлар муҳим роль ўйнайди, чунки аффилиация мотивациясининг намоён бўлиши шахсга мансуб жамиятга, унда яшаётган шахсларнинг ижтимоий-иқтисодий карашларига, жамоавийлик психологиясига, инсоний муносабатлар жараёнларини англаш, адекват хулоса чиқариш ва камолотга боғлиқлиги сабабли, уни эмпирик жиҳатдан ўрганган ҳолда, у билан боглик маънавий киёфа фазилатлари ва ижтимоий хулқни бошқариш мезонлари ишлаб чикилди.
3. Ёшларимизнинг маънавий киёфаси миллий характернинг ажралмас кисми бўлиб, у миллий тараққиётимизни таъминловчи мафкуравий омилдир. Фикримизча, маънавий киёфани шакллантириш соф ижтимоий-психологик феномен сифатида миллий тараққиёт мақсади билан уйғунликда талқин этилиши ва унга туртки бўлувчи барча психологик жабҳаларни илмий жихатдан тадкик этиш зарур. Талаба-ёшларимизда маънавий киёфани шакллантириш масаласида бизга аффилиация мотивацияси асос ҳисобланади.
4. Аффилиацияга нисбатан эҳтиёж универсал хусусият касб этиб, ёш, гендер, этник мансубликдан катьий назар барча инсонларга хос бўлганлиги, уни ижтимоийлашув шароитларидан келиб чикканлиги туфайли хам, аффилиатив хулк-атворни ёшларимизда шакллантиришни болаликдан оилавий ўзаро, шахслараро муносабатлар доирасида, таълим-тарбия жараёни билан уйгунликда олиб бориш зарурлигини тасдиқлади.
5. Аффилиация мотивининг ил к шаклланиш манбаи оила ва ундаги муносабатлар бўлганлиги сабабли, ота-оналар илк «мотиваторлар» сифатида ўз фарзандининг эҳтиёж ва мотивлари ривожига алоҳида эътибор қаратмоғи, унинг истиқболда жамиятдаги турли инсоний муносабатларда ўзини кандай тутишига оид тарбиявий малака, кўникмаларни ўзида шакллантирмоғи лозим, фарзандини ўзгалар билан ҳамкорликда ишлаш, улар билан бирлашиш, тушиниш малакаларини турли усуллар ёрдами билан онгига сингдиришлари зарур.
6. Фарзандининг ижтимоий хулқини бошкалар даврасида гармоник шакллантиришда «оилалар кооперацияси» дастурлари мақсадга мувофикдир, бунинг учун катта бўлмаган оилалар тажрибаси ҳамда нуклеар оилалар тажрибасини мувофиклаштириш мақсадга мувофиқ.
7. Ўзини ўзи бошқариш органи бўлмиш маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ташкил этилган «Ота-оналар университети»да ўрнатилган тартибда ўтказиладиган машғулотлар намунавий дастурига боланинг илк ёшлигиданок шаклланадиган аффилиатив мотивлари ва уларнинг ижтимоий хулқига таъсири муаммоларини киритиш оркали ота-оналар компетенциясини ошириш имкони яратилади.
8. Талабаларда профессионал касбни эгаллаш даврида ўкув мотивациялари билан биргаликда аффилиация мотивациясининг уйғунлиқда олиб борилиши ижтимоий хулқ мустаҳкамланишига эришиш оркали коммуникатив жиҳатдан компетент мутахассис етиштиришга асос бўлишини инобатга олган ҳолда, мураббийлар учун махсус услубий материаллар тизими тайёрланди.
9. Таълим жараёнида бевосита ўкитувчи ва тютор-педагоглар томонидан талабаларда аффилиация мотивациясини шакллантириб бориш учун ўкитишнинг интерактив усул ва шакллари, муаммоли-вазиятли топшириқлар, гуруҳий топширикларни, талабани жамоавий иш ва гуруҳий жипслигини таъминлаш, жамоавий муаммо устида ишлаш малакасини оширувчи ижтимоий-психологик (корпоратив) тренингларни, мультимедиа ва бошка техник усулларни қамраб олувчи комплекс педагогик-психологик восита ва технологиялардан фаол фойдаланишлари максадга мувофик.
10. Узбекистан Президента Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқида янги “Узбекистан ёшлар иттифоқи” тузиш муносабати билан, олий таълим ўқув юртларини бошланғич бўлимларида ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш мақсадида махсус тренерлар тайёрлаб, уларда «гуруҳий ишлаш» дастури асосида муайян малака ва кўникмаларни шакллантириш, корпоратив тренингнинг самарали моделларини кенг амалиётга жорий этиш айни муддаодир.
Диссертацияда амалга оширилган аффилиация мотиви оркали талабалар маънавий киёфасини шакллантиришнинг ижтимоий-психологик омилларини янги ижтимоий-психологик сўровнома оркали ўрганиш, улардаги ижтимоий хулк ва маънавий киёфани мақсадли шакллантиришга каратилган ижтимоий-психологик тренинглар модели механизмини, яъни корпоратив тренинглар ҳамда сценарийлар мажмуасини ишлаб чиқиш, тажриба гурухларида шакллантирувчи ва коррекцион тренинглар ўтказиш, уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш бўлажак мутахассисларда касбий, коммуникатив компетентлик самарадорлигини оширишни ва мақсадга йўналганлигини катъий тасдиклади.
Кадмий, индий ва сурьмани аниқлашда электрокимёвий сенсорларни ишлаб чиқиш ва қўллаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда бутун дунёда атроф-муҳитнинг турли газлар, суюк ва қаттик моддалар, саноат чиқиндилари билан ифлосланиши ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган жиддий экологик муаммоларга олиб келади, ҳамда бу муаммоларнинг келиб чиқишини олдини олиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.1 Саноатда ярим ўтказгичлар, шунингдек ўта тоза моддалар олишда асосий материаллар сифатида кадмий, сурьма ва индийга бўлган талабнинг, ушбу материалларни аналитик назорат қилиш, сезгир усулларини яратиш ҳам назарий, ҳам амалий нуқтаи назардан долзарб ҳисобланади.
Республикамизда «ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ корхоналарида электрокимёвий усулларда замонавий технологияларидан фойдаланадиган ҳолда бир катор металларни ажратиб олишга ва уларни анализ қилишга катта ахамият берилмокда. Жумладан, кадмий, сурьма, индий ва бошқа оғир, канцероген, заҳарли металларни электрокимёвий усулларда аниклашда ишчи электрод сифатида электрокимёвий сенсорлардан фойдаланиш катта ахамият касб этади. Мамлакатимизни жадал ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида замонавий электрокимёвий усуллар ёрдамида ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг таннархини қисқартириш ҳамда рақобатбардошлигини оширишга алохида эътибор қаратилмокда.
Бугунги кунда дунёда огир, захарли металларнинг ултьрамикро микдорини аниқлаш имконини берадиган кўплаб физикавий ва физик кимёвий тадкиқот усуллари мавжуд, бирок улар хам рухсат этилган микдор ва упдап кам даражада керакли сезгирликпи таъмиплаб бера олмайди. Дунёда микёсида огир, канцероген металлар атроф муҳитни асосий ифлослантирувчилар бўлиб, уларнинг мониторингини олиб бориш юзасидан мақсадли тадқиқотларни амалга ошириш муҳим бўлиб, бу борада, жумладан, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда: кимматбахо, захарли симоб ишчи электродини ўрнини боса оладиган янги сенсорларни яратиш; экологик тоза, махаллий хомашёлардан тайёрланган сенсорларни ишлаб чиқиш; модификацияланган электрокимёвий сенсорлар оркали огир канцероген ва захарли металларни аниқлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чикаришга қўллашни рағбатлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 декабрдаги «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, 2016 йил 23 августдаги «2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий мухит мониторинги дастурини» тасдиқлаш тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлашда ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади электрокимёвий сенсорларни (ЭС) ишлаб чиқиш ва уларни кадмий, индий ва сурьмани аниқлашда кўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
илк бор турли органик реагентлар билан модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ёрдамида In, Sb ва Cd ионлари инверсион вольтамперометрии аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
буфер аралашмалар ва фон электролитларнинг оптимал таркиби ва компонентларнинг нисбати, потенциалнинг таъсири, сенсорларда деполяризаторнинг тўпланиш вакти, аниқланаётган эритманинг температураси ва ток диапазонини фойдали аналитик сигнал катталигига таъсири кўрсатилган;
тадқиқ килинган металларни реал табиий объектларда ва саноат материалларида селектив инверсион вольтамперометрик аниклаш натижаларига бегона катионларнинг, комплекс ҳосил килувчи бирикмаларнинг ва анионларнинг таъсири аниқланган;
аниқланаётган металларни гибрид экстракцион инверсион вольтамперометрик усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Қаттиқ модифицирланган сенсорлар яратишда импорт ўрнини босувчи, қиммат бўлмаган органик реагентлар асосида танланган. Ҳосил қилинган сенсорлар ёрдамида тадкик килинган металларни турли табиатли ва концентрацияли фон электродитларда, буфер аралашмаларда инверсион-вольтамперометрик аниклаш усуллари ишлаб чиқилган ва Cd, In ва Sb ионларининг электролиз шароитлари оптималлаштирилган.
2. In, Cd ва Sb ионларининг аналитик сигналлари, уларнинг катодда кайтарилиш потенциаллари, ток диапазони, сенсорда деполяризаторнинг тупланиш вакти, фон электролитларининг табиати ва концентрациялари хамда буфер аралашмаларининг pH лари орасидаги ўзаро боғлиқлик кўрсатилган.
3. Турли табиатли ва концентрацияли бегона катионларнинг, анионларнинг ва комплекс хосил қилувчи бирикмаларнинг вольтамперограммлар (чўккилар) шаклига ва аникланаётган металлар натижаларига таъсири ўрганилган. Тадқиқ қилинаётган металларнинг корреляция коэффициентлари топил гаи.
4. In, Cd ва Sb ионларининг индивидуал эритмаларда, микро- ва қолдик (из) миқдорлари даражасида аниқлайдиган қуйи чегарали реал табиат объектлари, саноат материалларига таклид килинган модель бинар, учли к ва ундан мураккаброк аралашмаларда инверсион-вольтамперометрик аниқланиш усуллари ишлаб чиқилди, бунинг натижасида металлар, котишмалар, кавшарлар, сурков мойлари, рудалар, минераллар, турли табиатли сувлар ва бошқа реал табиат объектлари хамда саноат материалларини анализ қилиш имконияти яратилди.
5. In, Cd ва Sb ионларини аниклашнинг гибрид экстракцияли инверсион-вольтамперометрик усуллари ишлаб чиқилди. Тошкент шахри хамда Узбекистан Республикасининг бошка шахарларидаги турли саноат ташкилотларининг ишлаб чиқариш материаллари анализи бўйича янги йўллари ва схемалари таклиф қилинди.
Золь-гель жараёнлар асосида олинган наноматериаллардан фойдаланиб аммиакнинг селектив газ сенсорларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда саноатни жадал ривожлантиришда, экологик муаммоларни ҳал этишда, айниқса, кимё, нефть ва газ кимёсининг жадал ривожланиши натижасида бутун дунёда вужудга келган атмосфера ҳавоси мониторинги муаммосини ҳал этишда селектив усуллар ва сезгир сенсорларни кўллаш долзарб масалага айланиб бормокда. Ярим ўтказгичли сенсорлар (ЯЎС) сезгир асбоблар жумласига киради ва уларнинг асосий кулайликлари ишлатишдаги оддийлиги, кичик ўлчамлилиги, ишлаш ресурсининг катталиги, юкори аниқлиги ва тезкорлигидан иборат.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда саноатнинг турли соҳаларига замонавий технологияларни киритиш, модернизация қилиш ва улар асосида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга асосланган қатор янги саноат корхоналари ишга туширилди. Ушбу корхоналарда газ аралашмалари назоратида кенг қўлланиладиган ярим ўтказгичли сенсорларни ишлаб чиқишда SnO2, TiO2, ZnO, 1п20з, МоОз, Ғе2О3, WO3 ва V2O5 лар асосида олинган газсезгир материаллар аҳамиятли хисобланади. Булардан ўз кўрсатг'ичлари бўйича жуда муҳим бўлган TiO2 ва Ғе2О3 лар асосида золь-гель технология усулида олинган газсезгир материллар (ГСМ) алохида ўринга эга. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, кимё саноати соҳаларини ривожлантиришда, жумладан, золь-гель технологиялари асосида селектив ярим ўтказгичли газ сенсорларини яратиш мухим ахамият касб этади.
Жахон миқёсида иқтисодиёт тармоқлари айниқса автотранспорт, энергетика ва саноат ривожланиб борган сари атмосфера хавоси экологик мониторингига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Жумладан, мавжуд анализ усуллари ва асбобларини такомиллаштириш, янги ярим ўтказгичли юқори сезгир сенсорлар яратиш, селектив газсезгир материаллар хосил қилиш жараёнларини илмий жиҳатдан асослаш кабилар долзарб масалалардан бўлиб, бу борада золь-гель технология асосида яримўтказгичли газсезгир материаллар олиш жараёни қонуниятларини аниқлаш, жараённи оптимал шароитларини топиш, юкори эффектив ярим ўтказгичли сенсорлар ишлаб чиқиш, уларнинг метрологик, аналитик ва эксплуатацион тавсифларини аниклашга алохида эътибор каратилмоқда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сонли «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-мухит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги 142-сонли карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Гадки коти инг мақсади. SiO2-TiO2 таркибли юпқа плёнка асосидаги сенсор элементларини золь-гель жараёнлар асосида олинган нано матери алл ард ан фойдаланиб аммиакнинг концентрациясини аниқловчи селектив ярим ўтказгичли газ сенсори яратишдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгилнгн қуйидагилардан иборат:
илк бор газ аралашмалари таркибидан NH3 нинг аниқловчи TiCb ва ҒезОз асосидаги яримўтказгичли селектив газ сезгир материалларининг мақсадга йўналтирилган золь-гель синтези амалга оширилган;
SiO2-TiC>2 таркибли газ сезгир материални ҒегОз билан модификациялаш уни NH3hh аниклашдаги температура чегарасини пасайтириб, селективлигини ошириши аникланган;
танланган газсезгир материаллар ва оптимал шароитлардан фойдаланиб, NH3 ни ҒЬ, СО ва SO2 иштирокида аниқлашнинг юқори сезгирлиги кўрсатилган;
газ аралашмалари айрим компонентларига нисбатан активликлари турлича бўлган катализаторлардан фойдаланилиб яримўтказгичли сенсорнинг NH3 ни аниклашдаги селективлиги аниқланган;
NH3 ни аникловчи 5%Fe2O3-95%TiO2 асосида тайёрланган яримўтказгичли сенсорнинг метрологии, аналитик, эксплуатацией ва бошка кўрсаткичларига турли омилларнинг таъсири кўрсатилган.
Хулосалар
1. Концентрация ва температуранинг кенг оралиғида тетраэтоксисилан (ТЭОС) асосида ярим ўтказгичли газсезгир материал шаклланишининг золь-гель жараёни кинетикасига бошланғич эритма компонентлари таркиби ва ўзаро нисбатининг таъсири ўрганилган. Таркиби ТЭОС:Н20:этанол:НС1=1:20:30:0,05 га мос келувчи эритманинг баркарорлигининг энг юқори бўлиши аникланган. SiO2-TiOi таркибли газсезгир пленка синтезининг оптимал температура ва вакт режими (450°С ва 30 мин.) танланган. Тадқиқот натижаларидан NH3 нинг юқори сезгир сенсори учуй газсезгир материал олишнинг золь-гель жараёнини бошқариш усули тавсия этилди.
2. Золь-гель технология усулида титан ва темир оксидлари асосида газсезгир материалларни шакллантириш методикаси ишлаб чиқилган. NH3 нинг селектив сенсорларини яратиш учун TiCF-FeaO; таркибли юпка пленка намуналари олинган. Плёнканинг тузилиши икки каватли копламадан иборат бўлиб, биринчиси тагликни қопловчи-тўлиқ ва узлуксиз бўлиши бошлангич золнинг таркибига боғлиқ бўлган TiCh асосидаги катлам, иккинчи қават эса асосан катализатордан I'e^O; дан иборат катлам.
3. Газ сенсорларнинг ривожланиш тенденцияси ва техник холатларини хисобга олган холда сезгир элемента юзаси золь-гель технология усулида титан ва темир оксидлари асосидаги газсезгир материал билан копланган, шиша қатламли платина симидан тайёрланган спиралдан иборат NFI? ни аникловчи сенсорнинг конструкцияси таклиф этилган ва амалда қўлланилган. Сезгир элементининг ўлчамлари ва сигналки узатувчи платина материалнинг паст иссиклик ўтказувчанлиги сенсорга бериладиган кучланишни 100 мВт гача пасайтиришга имкон яратди. Бу эса сенсорлардан кичик ўлчамли, батареяда автоном ишловчи асбоблар тайёрлашда фойдаланишга имкон беради.
4. Селектив ярим ўтказгичли сенсорлар учун катализатор танлаш мақсадида ёнувчи моддаларнинг металл оксидлари иштирокидаги оксидланиш қонуниятлари ўрганилган. Тажрибалар натижасида таркибида газ аралашмаларига нисбатан турлича активликка эга бўлган, катализатор сақлаган газсезгир материаллардан фойдаланиб, юқори селектив ярим ўтказгичли сенсорлар яратиш имконияти тасдиқланган. NH3 ни оксидлаш жараёнида 5% ҒезОз - 95% TiO2 таркибли аралашма энг юқори активлик ва селективликка эга бўлиши аникланган. Ушбу катализаторлар иштирокида 350 °C температурада NH3 тўлиқ (100 % - гача) оксидланиши кузатилади.
5. NHj ни захарли, енгил алангаланувчан ва портловчан газлар аралашмаси таркибидан аниқловчи юқори селектив ва сезгир ярим ўтказгичли сенсорлар ишлаб чикилган. Ишлаб чиқилган селектив ярим ўтказгичли сенсорларнинг NH3 ни аниклаш жараёнидаги асосий эксплуатацион ва метрологик тавсифи бахоланган. Ушбу сенсорлар концентрациянинг кенг оралиғида NH; ни аниқлашга имкон беради ва юқори метрологик хамда эксплуатацион тавсифга эга.
6. Кичик ўлчамли автоматик ярим ўтказгичли сенсорлар нинг тажрибавий намуналари яратилган. Ушбу сенсорлар саноат чиқинди газлари ва ёпиқ экологик системалар атмосфера хавоси таркибидан NH3 нинг узлуксиз автоматик анализида қўлланилади.
Ягона алгоритмга асосланган функционал Лай–Месси тармоғи назарияси ва амалиёти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда криптография ахборот хавфсизлиги соҳасида муҳим ўрин эгаллайди. «Криптографиянинг ахборотни химоялашдаги ахамияти у кўлланиладиган ва кўпчилик инсонларнинг манфаатларига дахл қиладиган соҳалар кенгайиши баробарида ошиб бормокда»1. Дунё миқёсида ахборот технологияларининг жадал ривожланиши билан ахборотни химоялашга бўлган эҳтиёж ортмокда ва кенг қамровли илмий изланишлар олиб борилмокда. Бу борада шифрлаш алгоритмлари операцией тизимларнинг ажралмас кисмига айланган ва ахборотларни узатиш, сақлаш, қайта ишлаш жараёнида кенг татбик этилишига талаб ортиқ бормокда. Шу сабабли, шифрлаш ва дешифрлашда битта алгоритмдан фойдаланиладиган тармоклар, тармок асосида шифрлаш алгоритмлари, шифрлаш алгоритмлари учун S-блоклар ишлаб чикиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Блокли шифрлаш алгоритмлари, S-блоклар ишлаб чикиш сохасида жахонда маълум ютукларга эришилган бўлиб, шифрлаш ва дешифрлашда битта алгоритмдан фойдаланиладиган тармок, тармок асосида шифрлаш алгоритмлари, бардошли S-блоклар ишлаб чикиш, шифрлаш алгоритмларини бардошлигини бахолаш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда криптография соҳасини самарали ривожланишига ҳамда бардошлиги юқори бўлган шифрлаш алгоритмларипи ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан бардошлилиги юкори бўлган шифрлаш алгоритмларини ишлаб чиқиш, шифрлаш алгоритмлари асосида тузилган дастурий таъминот ва дастурий аппарат воситалари, функционал Фейстел тармоқларини яратиш, криптографик акслантиришлар бардошлилигини баҳолаш усулларини яратишга бағишланган катор илмий-тадқикотлар олиб борилган ва сезиларли натижаларга эришилмокда. Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги тахдидларга ўз вақтида муносиб қаршилик кўрсатишни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон амалиётида шифрлаш ва дешифрлашда битта алгоритмдан фойдаланиладиган ва раунд функциядан ташкил топган тармок, бу тармокга асосланган шифрлаш алгоритмлари ва улар учун бардошлилиги юқори бўлган S-блоклар ишлаб чикиш алоҳида ахамият касб этиб бормокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотлар, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор каратилмокда: шифрлаш ва дешифрлашда битта алгоритмдан фойдаланиладиган тармоклар ва улар асосида шифрлаш алгоритмларини яратиш, шифрлаш алгоритмлари бардошлигини бахолаш, бардошли S-блок ишлаб чиқиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 апрелдаги ПК-614-сон «Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик химоясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 21 ноябрдаги 242-сон «Ахборотнинг криптографик химоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чикариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тугрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»га фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Лай-Месси тармоғи, бу тармоқга асосланган янги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чикиш ва бардошли S-блоклар генерация килишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
IDEA шифрлаш алгоритми структураси ва Лай-Месси схемасидан фойдаланган ҳолда IDEAX-Y, RFWKIDEAX-Y кўринишдаги Лай-Месси тармоклари яратилган;
PES шифрлаш алгоритми структураси ва Лай-Месси схемасидан фойдаланган ҳолда PESX-Y, RFWKPESX-Y кўринишдаги Лай-Месси тармоклари яратилган;
AES шифрлаш алгоритми раунд функциясини Лай-Месси тармоклари раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида AES-IDEAX-Y, AES-RFWKIDEAX-Y, AES-PESX-Y, AES-RFWKPESX-Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чикилган;
ГОСТ 28147-89 шифрлаш алгоритмлари раунд функциясини Лай-Месси тармоклари раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида GOST28147-89-IDEAX-Y, GOST28147-89-RFWKIDEAX-Y, GOST28147-89-PESX-Y, GOST28147-89-RFWKPESX-Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чикилган;
Ниберг конструкцияси асосида бардошли 8x8, 4x4 ўлчамли S-блоклар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Ягона алгоритмга асосланган функционал Лай-Месси тармоги назарияси ва амалиёти» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Раунд функциялардан ташкил топтан IDEAX-Y, RFWKIDEAX-Y, PESX-Y, RFWKPESX-Y (Х-кисм блоклар сони, Y-раунд функциялар сони) кўринишдаги Лай-Месси тармоклари ишлаб чикилди. Тармоқларда шифрлаш ва дешифрлашда битта алгоритмдан фойдаланиши исботланди.
2. Ишлаб чикилган тармоклар блоклари сони тўртта, саккизта, ўн олтита, ўттиз иккита ва 2т та бўлиб, кием блоклари узунликлари 8, 16 ва 32 битта тент бўлиб, IDEAX-Y, RFWKIDEAX-Y, PESX-Y, RFWKPESX-Y кўринишдаги тармоклар раунд функциялари сифатида узунлиги 8, 16 ва 32 бит бўлган битта, иккита, тўртта, саккизта, ўн олтита, ўттиз иккита ва т та кириш ва чиқиш кием блокларга эта акслантиришлар олинади, тармок асосида кием блоклари узунликлари 8, 16 ва 32 битта тент бўлганда блок узунлиги 8Х, 16Х ва 32Х бит бўлган шифрлаш алгоритмларини яратиш имконини беради.
3. Ниберг конструкцияси асосида ишлаб чикилган ўлчами 4x4, 8x8 бўлган бардошли S-блоклар янги блокли шифрлаш алгоритмларини яратишда хизмат килади.
4. AES шифрлаш алгоритми раунд функциясини Лай-Месси тармоклари раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида AES-IDEAX-Y, AES-RFWKIDEAX-Y, AES-PESX-Y, AES-RFWKPESX-Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чикилди. Шифрлаш алгоритмлари тезликлари ва бардошлиги AES шифрлаш алгоритмидан юқори. Шифрлаш алгоритмлари раундлар сони 10, 12, 14 га тенг бўлиб, калит узунлиги 256 битдан 1024 битгача ўзгаради. Маълумот махфийлиги ва шифрлаш тезлигига боғлиқ ҳолда раундлар сони ва калит узунлигини танлаб олиши имконини беради. Алгоритмларни қўллаш тезликни 16-38% оширишга олиб келади ва чизикли криптотахлил усулига бардошлиги 60% гача ошади.
5. ГОСТ 28147-89 шифрлаш алгоритми раунд функциясини Лай-Месси тармоклари раунд функцияси сифатида қўллаш натижасида GOST28147-89-IDEAX-Y, GOST28147-89-RFWKIDEAX-Y, GOST28147-89-PESX-Y, GOST28147-89-RFWKPESX-Y кўринишдаги шифрлаш алгоритмлари ишлаб чикилди. Шифрлаш алгоритмлари раундлар сони 8, 12, 16 га тенг бўлиб, калит узунлиги 256 битдан 1024 битгача ўзгаради. Маълумот махфийлиги ва шифрлаш тезлигига боглик холда раундлар сони ва калит узунлигини танлаб олиши имконини беради.
6. Барча 8-раундли алгоритмларнинг ва 12-раундли GOST28147—89— IDEA4-2, GOST28147-89-RFWKIDEA4-2, GOST28147-89-PES4-2,
GOST28147-89-RFWKPES4—2, GOST28147-89-IDEA8^l, GOST28147-89-RFWKIDEA8-4, GOST28147-89-PES8-4, GOST28147-89-RFWKPES8^ шифрлаш алгоритмларининг тезлиги ГОСТ 28147-89 шифрлаш алгоритмининг тезлигидан юқори. Шифрлаш алгоритмлари бардошлиги ГОСТ 28147-89 шифрлаш алгоритмидан юқори. Алгоритмларни қўллаш чизиқли криптотахлил усулига бардошликни 60% гача оширишга, баъзи ҳолатларда эса тезликни оширишга хизмат қилади.
Cульфатланган полисахаридлар асосида антибактериал ва антивирус фаолликка эга биоселектив макромолекуляр тизимлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инфекцион касалликларга карши курашда патогенларнинг куйи молекуляр биологик фаол моддаларга нисбатан тез ва осон чидамлилик (резистентлик) хосил килиши долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда биоорганик кимё, биокимё, микробиология экспериментал усулларининг ривожланиши дори препаратларининг патоген микроблар, вирусларга таъсирини молекуляр даражада ўрганиш ва самарадор биологик фаолликнинг юзага келиш механизмларини очиш имконини бермокда.
Узбекистан мустакилликка эришгандан сўнг республикамизда аҳолини юқумли инфекцион касалликлардан химоя қилиш, уларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан, янгича ёндашувларга асосланган, юкори самарадор, импорт ўрнини босувчи антибактериал ва антивирус препаратлар яратиш борасида натижаларга эришилди. Сўнги йилларда бактерия ва вирусларнинг ингибирланишида протеогликанларнинг роли хақидаги маълумотларнинг пайдо бўлиши протеогликансимон структурага эга бўлган полианион табиатли полисахаридлар, жумладан гликозаминогликанлар асосида патоген микробларни ингибирловчи хоссага эга янги авлод препаратлар яратиш учун туртки берди. Бу борадаги ишларни амалга оширишда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, ахоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари билан таъминлашни яхшилаш бўйича белгиланган вазифалар дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳонда патоген гликопротеинларини комплементар блокловчи полисахаридлар ва уларнинг полианион ҳосилалари (сульфатланган, фосфатланган ва ҳ.к.) асосида протеогликансимон структуралар олиш антибактериал ва антивирус фаолликларга эга макромолекуляр системалар яратиш ва патогенлар чидамлилиги (резистентлиги)ни енгувчи дори препаратлари ишлаб-чиқилиши имконини беради. Диссертация иши натижаларининг долзарблиги ва зарурати патоген рецепторлари (гликопротеинлари) билан комплементар таъсирлашувчи ва организм соглом хужайраларининг зарарланиши жараёнида уларнинг блокланишига олиб борувчи протеогликансимон полисахарид структуралар яратиш имконини берувчи юқорида таъкидлаб ўтилган макромолекуляр системаларни яратишдан, полианион полисахаридлар структуралари билан уларнинг антимикроб ва антивирус фаолликлари ўзаро боғлиқликларини аниқлашдан иборатдир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади патогенлар специфик рецепторлари билан комплементар таъсирлашувчи анион табиатли (сульфат, фосфат ва карбоксил) ўринбосарлар тутган модификацияланган полисахаридларнинг мақсадли синтези, улар асосида йўналтирилган антибактериал ва антивирус таъсирли терапевтик тизимлар яратиш ҳамда уларнинг биологик функцияларини аниқлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
алмашинган гуруҳлари макромолекула бўйлаб бир текис тақсимланган, молекуляр массаси (ММ) 10,5- 120,4 кДа ва алмашиниш даражаси (АД) 0,30-2,92 оралиғида сульфат ва ММ 6,2-72 кДа ва АД 0,15-2,45 бўлган фосфат ҳосилалар олиш имконини берувчи усуллар ишлаб чиқилган ҳамда улар асосида анион антибактериал ва антивирус дори препаратлар яратиш потенциал имкониятлари асосланган;
анион ҳосилали полисахаридлар молекуляр оғирликлари, макромолекула бўйлаб сульфат, фосфат, карбоксил алмашинган гуруҳларининг ангидрогексоза звеносида жойлашувини бактерицид ва вирулицид фаолликларга таъсири исботланган;
патоген бактерияларнинг сезгирлиги модификацияланган полисахаридлар табиати ва молекуляр катталикларга боғлиқлиги, хусусан, намуналарда АДнинг ошиб бориши антибактериал фаолликнинг ошишига, фаолликнинг кескин ортиши эса АД си 1,9 дан 2,1 гача кузатилган ва бунда нисбатан ёрқин антимикроб фаоллик сульфатланган а-гесозанлар (амилоза, полигалактурон кислота, декстран)га нисбатан 0-гексозанлар (целлюлоза, галактоманнан)да аниқланган;
анион ҳосилали полисахаридлар лейкемия, гепатит С ва ОИВ вирусларига қарши препаратлар яратиш учун потенциал объектлар эканлиги аниқланиб, ярим максимал ингибирлаш концентрацияси (IC50) бўйича лейкемия вирусига қарши фаоллик 0,02-0,45 мкг/мл оралигида ва АД си ортиши билан антивирус фаоллик ошиб бориши, 0-структурали бирликлар а-структуралиларига қараганда ёрқин антивирус фаолликка эгалиги исботланган;
энг кичик антикоагуляцион фаолликка эга анион ҳосилали полисахаридлар синтез қилинган. Бунга ангидрогексоза звеносидаги С-2 ва С-6 углерод атомларида сульфат гуруҳи тутган сульфат полисахаридлар синтези оркали эришилган;
илк бор компьютер моделлаши орқали анион ҳосилали полисахаридларнинг организм соғлом хужайраларига патогенлар таъсирини ингибирловчи, уларнинг рецептор участкаларига блокловчи таъсирлари исботланиб, мультирезистент бактериялар (Р. Aeruginosa, E.coli), вируслар (гепатит С, лейкемия, ОИВ-1) гликопротеинлари модель структуралари ва сульфатланган моносахарид (гексозалар) ҳамда модификацияланган полисахаридлар орасида интерполимер комплекслар ҳосил бўлиши имкониятлари аниқланган ва амалда бу натижалар in vitro ва in vivo шаротидаги тажрибаларда исботланган.
Хулосалар
1. Полисахаридлар целлюлоза, пектин, галактоманнанларни ажратиб олиш ва уларни тозалаш усуллари ишлаб чиқилди. Олинган полисахаридлар физик-кимёвий хоссалари: молекуляр оғирлик, конформацион ўзига хосликлари (асосий макромолекуляр занжир кимёвий боғ табиати), функционал гуруҳлар таркиби (пектинда карбоксил, галактоманнанда галактоза) аниқланди. Галактоманнанларнинг асосий ва ён занжирлари кимёвий ва ферментатив (а-галактозидаза фермента) гидролизи амалга оширилди. Дастлабки ва гидролизланган галактоманнанларда галактоза:манноза ўзаро нисбатлари тегишлича 1:2,8 ва 1:5 бўлиб, гидролиз асосан макромолекуланинг ён занжирида кетади.
2. Илк маротаба полисахаридлар (целлюлоза, пектин, амилоза, галактоманнанлар)нинг кимёвий модификацияси (сульфатлаш, фосфатлаш) систематик тадқиқ этилган, уларнинг структура, молекуляр катталиклари ва физик-кимёвий хоссалари батафсил аниқланган. Полисахаридларда алмашиниш даражалари бир хилда тақсимланган намуналар олишнинг гомоген сульфатлаш усуллари ишлаб чиқилди. Полигалактурон, целлюлоза, галактоманнан сульфатлари (ММ тегишлича 10,5- 120,4 кДа, (10,5- 120,4 кДа, 12,6 -67,3 кДа, 13,1-125 кДа) АГБ да АД тарқалиши деярли ўзаро яқин, АД си 0,30-2,92 оралигидаги сульфат полисахаридлар, ММси 6,2-72 кДа ва АДси 0,15-2,45 бўлган фосфат ҳосилалар олинди. Полисахаридларни модификациялаш реакциясининг кинетикаси Полимерланиш реакцияларини автоматик узлуксиз назорати (АСОМР) тизимида баҳоланиб, мақсадга йўналтирилган синтезни амалга оширишга эришилди.
3. Сульфатлаш реакциясини орқали илк бор полисахаридлар АГБ гидроксил гурухларининг реакцион фаолликлари аниқланди ва у қуйидаги қаторда камайиб бориши аниқланди: С-6>С-2>С-3. Полисахарид сульфат ҳосилалар сувли эритмаларида ярим эгилувчан конформацияга эгалиги ва намуналарнинг АД ошиши билан занжирнинг эгилувчанлиги ортиши аниқланди.
4. Илк бор анион ҳосилали полисахаридларнинг организм соғлом хужайраларига патогенларнинг таъсирини ингибирловчи, уларнинг рецептор участкаларига блокловчи таъсирлари компьютер моделлаш усули билан аниқланди, натижалар in vitro ва in vivo шаротидаги тажрибаларда тасдиқланди. Мультирезистент бактериялар (Р. Aeruginosa, E.coli), вируслар (гепатит С, лейкемия, ОИВ-1) гликопротеинлари ва сульфатланган моносахарид (гексозалар) ва модификацияланган полисахаридлар модель структуралари орасида интерполимер комплекслар хосил бўлиши исботланди.
5. Илк бор патоген бактерияларнинг сезгирлиги модификацияланган полисахаридлар табиати ва молекуляр катталикларга боғлиқлиги аниқланди. Намуналарнинг АД ошиб бориши билан антибактериал фаолликлари ошиши ва фаолликнинг кескин ортиши АД си 1,9 дан 2,1 гача эканлиги кўрсатилди. Сульфатланган а-гесозанлар(амилоза, полигалактурон кислота, декстран)га нисбатан 0-гексозанлар (целлюлоза, галактоманнан) ёрқин фаолликка эгалиги аниқланди. Қуйи концентрацияларда ҳам С-2,6-дисульфат полисахаридлар E.coli, Р. aeruginosa, S.aureus ларга фаол таъсир этади.
6. Анион ҳосилали полисахаридлар лейкемия, гепатит С ва ОИВ вирусларига қарши препаратлар яратиш учун потенциал объектлар сифатида тавсия этилди. Ярим максимал ингибирлаш концентрацияси (IC50) бўйича лейкемия вирусига қарши фаоллик 0,02-0,45 мкг/мл оралигида ва АД си ортиши билан антивирус фаоллик ошиб бориши, Р-структурали бирликлар а-структуралиларига қараганда ёрқин антивирус фаолликка эгалиги кўрсатилди.
7. Энг киник антикоагуляцион фаолликка эга анион ҳосилали полисахаридлар синтез қилинди. Бунга ангидрогексоза звеносидаги С-2 ва С-6 углерод атомларида сульфат гуруҳи тутган сульфат полисахаридлар синтези орқали эришилди. Самарадорлиги бўйича ўхшаш концентрация л ар да гепаринга тенг ва ундан юқори даражада фаоллик кўрсатувчи АГБларнинг 2 ва 3 углерод атомларида сульфат гуруҳи тутган намуналар олинди. Намуналарнинг ЛД50 қийматлари сичқонларда >2000 мг/кг, каламушларда >4000 мг/кг, бўлиб, кам захарли моддалар синфига кириши аникданди.
8. Илк бор сульфатланган полисахарид тутган «Бактоцел» гели олинди ва у яра битказувчи таъсирга эгалиги, инфекцияланган жароҳатларни тозаланиш ва битиш муддатларини 6-12 кунга қисқартириши кўрсатилди. «Левомеколь» мази билан солиштирма тахлилда «Бактоцел» гели стафилококка (5. aureus) га нисбатан юқори антибактериал ва жароҳат битказувчи таъсирга эгалиги аниқланиб, янги авлод антибактериал воситалари ишлаб чиқиш учун тавсия этилди.
9. Трисульфат целлюлоза субстанцияси ва «Сульфогель» дори шаклининг клиник олди синовлари ўтказилди. Сульфат целлюлозалар физик-кимёвий ва биологик хоссалари (антимикроб, антивирус, захарлилик, in vitro ва in vivo шароитда антикоагулянт фаоллик) аниқланиб, субстанция ва тайёр дори шакллари стандартизация усуллари ишлаб чиқилди. Трисульфат целлюлоза юқори антикоагулянт фаолликка эгалиги, қон ивиш вақтини 3-15 марта узайтириши аниқланди. «Сульфогель» нинг антикоагулянт фаоллиги гепаринли маз билан солиштирилиб, илк бор антикоагулянт таъсирга эга юмшоқ дори шакли «Сульфогель» гели ишлаб чиқиш учун тавсия қилинди.
Қаҳрамонлар ва қаҳрамонлик»нинг шахс шаклланишига перманент таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тажрибасидан маълумки, ижтимоий ҳаёт ва жамият тараккиётида содир бўлган туб ўзгаришлар, воқеалар мудом буюк, бетакрор ғояларни илгари суриб, халкларни бирлаштирган, уларда порлок келажак, идеал жамият ҳақида тасаввурлар уйғотган мард, жасоратли кишилар, қаҳрамонлар номи билан боғлиқ. Улар миллий озодлик ҳаракатига бошчилик қилган, мустақил тараққиёт моделларини яратган. Авлодлар калбида халқ қаҳрамонлари буюк арбоб, идеал шахе сифатида из қолдирган. Шунинг учуй, инсоният тарихи -мудом кахрамонлар, буюк шахслар хаёти ва фаолияти билан уйғун каралади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократии ислоҳотларга кишиларни, социумни кенг жалб этиш, уларни туб ўзгаришларнинг чин қаҳрамонларига, субъектларига айлантириш стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Демократик ҳукукий давлат ва фукаролик жамияти қуришга қаратилган тараққиётнинг «ўзбек модели» яратилди. Фуқароларнинг фидокорона мехнати, ватанпарварлиги, мустақилликни мустахкамлашга каратилган жасоратини такдирлаш учун 1994 йил 5 майда «Узбекистан Қаҳрамони» олий даражадаги унвон хамда «Жасорат» ордени таъсис этилди. Кишиларнинг эркин мехнат оркали ватанпарварлик, фидойилик, жасорат кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Айни пайтда, халқ фаоллигини янги боскичга кўтариш максадида Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чикилиб, унда халқ билан мулокотни кенгайтириш асосида замонамиз кахрамонлари образларини яратиш вазифа қилиб қўйилди. Шунинг учун давлатимиз рахбари замонавий қаҳрамон образи акс этган, «маданий ҳаётимизда воқеа бўладиган етук ва мукаммал асарлар яратиш» зарурлигини таъкидлайди.
Дунёда демократии жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири фукароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиши, ўзидаги ижодий кучларни, интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариши, фидокорона меҳнати, фидойилиги ва ватанпарварлиги билан замонавий қаҳрамонлар плеядасини шакллантириши ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мазкур фазилатларни шакллантириш ва қўллаб-кувватлаш технологиясини ишлаб чикишни такозо қилади. Шунинг учун хозирги кунда ривожланган давлатлардаги тадкикот марказлари ва институтлари фукароларнинг ижтимоий фаоллиги хамда ватанпарварлигидан конструктив, рационал фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор каратмокда. Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаш ва туб ислоҳотларни амалга ошириш учун фукароларнинг сиёсий, иктисодий ва маънавий фаоллигини янада юксалтириш стратегик аҳамиятга зга вазифа ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, фукароларда жасурлик, мардлик, қаҳрамонлик фазилатларини шакллантиришга қаратилган халқаро тажрибаларни, миллий ва умуминсоний анъаналарни ўрганишни, шу аснода ёшларда ватанпарварликни тарбиялашнинг самарали, оптимал йўлларини топишни заруратга айлантирмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 12 декабрдаги ПҚ-436-П-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар иттифоки фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонлари ҳамда мавзуга оид бошка норматив-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қаҳрамонлар ва қаҳрамонликнинг шахс шаклланишига перманент таъсирини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
миллий каҳрамонлар мисолида «каҳрамон» ва «қаҳрамонлик» тушунчалари этик-фалсафий жиҳатдан очиб берилган ҳамда қаҳрамоннинг ахлоқий идеал эканлиги асосланган;
қаҳрамон концептларининг мотивацион самарадорлиги, каҳрамон характерининг маънавий яратувчанлик ва инсонпарварлик моҳияти очиб берилган;
қаҳрамонликнинг ахлоқий-ижодий характери аниқланган ҳамда ўзбек халкининг қаҳрамонлик анъаналарига содикликни шакллантиришга қаратилган педагогик-психологик детерминантлар ишлаб чиқилган;
ёшларда миллий қаҳрамонлар мисолида альтруизм, филантропия ва гуманизмни шакллантиришнинг ижтимоий-ахлоқий, маънавий ва ташкилий механизмлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадкиқот натижасида қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди:
1. Тарихни фақат кахрамон ва ватанпарварлар яратмайди, бу омманинг, халкларнинг, маълум ва номаълум одамлар, буюк шахслар, оддий кишиларнинг фаолияти натижасидир. Қаҳрамонликни ижтимоий-тарихий жараёндан ажратиб бўлмайди; кахрамонлик - инсоннинг англанган, мақсадга йўналтирилган ахлоқий-яратувчанлик фаолияти. Бор кучини сарфлаш, мардлик, жисмоний ва ахлоқий кучларни сафарбар қилиш, жасорат, ботирлик, меҳнатсеварлик, фидойилик қахрамонларнинг асосий сифатларидир.
2. Киши қахрамон бўлиб туғилмайди, у ҳаётий фаолиятида қахрамон сифатида шаклланади. Қаҳрамон ва кахрамонлик - перманент воқеликлар, ижтимоий муҳит, жамият нафақат ривожланишининг айрим боскичларида, балки мудом қаҳрамонларга эҳтиёж сезган. Зеро, каҳрамонлар, ватанпарварлар доимо маънавий-ахлоқий идеал бўлганлар.
3. Қаҳрамонликнинг асл моҳияти ижтимоийлик бўлса-да, у рационал ва иррационал ҳолатларнинг йиғиндиси, эмоционал зўриқиш (экзальтация)дир. Қахрамонлик - инсондаги ижтимоийликнинг индивидуализмдан устун келиши. Демак, қаҳрамонлик - онгли равишда худбинлик доирасидан чикиш, ўз «Мен»идан, қолаверса, кундалик ташвишлар чегарасидан ўзиш. Қахрамон алоҳида шахс ёки гуруҳ манфаатларининг ҳимоячиси эмас, балки, у миллий ва ижтимоий идентлик ифодаси хам хисобланади.
4. Ахлоқий-ижодийлик, яратувчанлик каҳрамонлик ва каҳрамонона ҳаракатнинг субстанционал моҳиятини ташкил этади. Ижтимоий-тарихий ижод жараёнида одамлар ирода ва ижодий фаолликларини муаммоларни ечишда макбул усулни топишга сафарбар қиладилар. Қахрамонлик, қаҳрамонларча ҳаракат тасодифан пайдо бўлган ҳаракат эмас, балки ижтимоий-тарихий шартланган, ижтимоий зарур, мазмуни жиҳатдан ахлоқий-ижодий фаолиятдир. Ушбу фаолиятнинг объектини аниқ шахс, гуруҳ, этнос ташкил этади. Қаҳрамонлик конкрет социумнинг заруратидан пайдо бўлади.
5. Айрим ҳолатларда қахрамонлик ғайритабиий, ноодатий ҳаракат сифатида бир томонлама талқин қилинади. Қаҳрамонлик фақат экстремал вазиятда пайдо бўлмайди, балки у фидокорона меҳнат, садоқат, Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, буюк асарлар яратиш, юксак ахлоқ ва маънавият соҳиби бўлган авлодни тарбиялаш жараёнида намоён бўлади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони соҳибларининг ҳаёт фаолиятлари айнан шуни тасдикламокда.
6. Қаҳрамонлик одамсеварлик ва ҳаётсеварлик каби кучли инсоний туйғулар натижасида пайдо бўлади. Инсонпарварлик ва ҳаётсеварлик қоидаларига мос бўлиш қаҳрамонликнинг асосий омилларидир. Қаҳрамонликни тарбиялаб бўлмайди, лекин доимий таъсир кўрсатишнинг педагогик-психологик механизмлари ёрдамида қаҳрамонлик туйғусини ва онгни шакллантириш мумкин. Ҳиссиёт ва онг одамни жасорат кўрсатишга тайёрлайди, холос, қолгани шахснинг иродаси ва кучига боғлиқ.
7. Миллий ғоя жамиятимиз, кўп миллатли давлатимизнинг аниқ мақсад ва манфаатларининг ифодаси, у одам борлиғини мазмунан бойитади, шахе хаётига моҳият бағишлайди, бор кучини, жисмоний ва ахлоқий кувватини бирлаштиради. Зеро, миллий ғояда Ўзбекистон ёшлари онгида ватанпар-варликни шакллантиришнинг перманент таъсири мужассам.
Cd(Me)Te и Ga(As, Se, N) кристалларни импульсли ишлов бериш усулларини оптималлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда, бугунги кунда хар хил яримўтказгичларни ва структураларни импульсли лазерли ишлов бериш кенг кўлланилиши муносабати билан фотодиодларни, гамма нурлари ва рентген детекторларини, А2В6 қаттиқ қотишмалар асосидаги инфрақизил сенсорларни тайёрлашда ишлатилувчи лазерли импульсли термик ишлов бериш, тоблаш, юзани тозалаш, лигерлаш, кристаллизацияни ўзгартириш, юпқа катламларни ўтказиш, абляциялаш, юзадан сочиш ва яримўтказгичларни наноструктуралаштириш мухим ахамиятга эга. Бу борада импульсли лазерли индуцирланган каттиқ ва суюк фазали лигерлаш истиқболли йўналишлардан бири бўлиб келмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг олимлари томонидан яримўтказгичга бошқарилувчи киришмалар киритишга, омик ва тўғриловчи контактларни хамда электрик параметрлари берилган инверс ва варизон катламларни шакллантиришга, лазерли тоблаш орқали яримўтказгичли структураларнинг фотоэлектрик ва оптик характеристикаларини бошкаришга катта эътибор қаратилган. Бу йўналишда сегрегация, диффузия ва кириш-маларнинг лазер ишлови орқали эриши бўйича аннанавий усулларга нисбатан сезиларли натижаларга эришилмокда. Ўзбекистон Республикаси янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида яримўтказгич-ли асбобларда ташки таъсир асосида кечаётган физик жараёнларни амалий тадқиқ этиш натижасида янги технологияларни жорий килиш оркали фотоэлектроника сохасининг самарадорлигини ошириш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда параметрлари яхшиланган модификация-лаштирилган структураларни олиш технологиясини, яримўтказгичларни ва улар асосидаги структураларни ишлов бериш усулларини муваффакиятли танлаш мухим ахамиятга эга. Бу борада мақсадли илмий тадкикотларни, жумладан, куйидаги йуналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади: икки ва учлик каттиқ котишмаларни наносекундли лазерли тоблашда урилиш тўлқини ва акустик аксланиши, диффузияланиш конуниятлари ва мезанизларини бошкаришга йўналтирилган яримўтказгичли структуралар ва кристалларни лазерли ишлов бериш усулларини ишлатиш; яримўтказгичлар юзасига янги фотоэлектрик хусусиятлар берувчи яримўтказгичли кристалларни импульсли лазерли ишлов бериш усулларини оптималлаштириш учун икки ва учлик қаттиқ котишмаларни наносекундли лазерли тоблашда киришмалар жойлашишини ва босимини, харооратини аниқлаш; нитрид галлий асосидаги ёгду диодларида люминесценлик ва электрик характеристикалари ўзгариши ва акустик эмиссия билан богликлигини ток ўтишида аниқлаш. Юқорида келтирилган илмий тадқикотлар йўналишида бажарилаётган изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 - сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» хамда 2017 йил 17 февралдаги ПҚ- 2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий -тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги Қарори» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян дара-жада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Cd(Me)Te ва Ga(As,Se,N) кристалларида де-фектлар хосил бўлиши, диффузия, тўлкинли тўқнашув жараёнларини, акустик эмиссия ва ночизиқли оптик эффектларнинг содир бўлишини бошқариш ва лазерли наносекундли ишлов бериш жараёнларини оптималлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
CdTe, CdZnTe юқори омли кристалларига рубин лазерининг нано-секундли импулслари билан ишлов берилганда юза холатининг яхшилани-ши кўрсатилган;
юза рекомбинацияси тезлигини камайтириш ва сезгирлигини ошириш, хамда фотоўтказувчанликни ва фотолюминесценциянинг спектрал диапазонный ўзгартириш шароитлари топилган;
лазер технологиялари асосида CdTe ва GaAs учун импулсли лазер таъ-сирида акустик нурланиш энергияси ва амплитудаси ўзгаришини таъминлов-чи яримўтказгичли кристаллар эрий бошлашини аниқловчи акустоэмиссион усули ишлаб чиқилган;
CdTe наносекундли лазерли тоблаш йўли билан хотирали электрон узиб - уланиш хусусиятига эта Te-CdTe структурасини тайёрлаш усули ишлаб чиқилган;
импулсли лазерли тоблашда, акустик нурланиш механизми асосида яримўтказгичли CdTe ва GaAs монокристалларининг эрий бошлаш шароитлари аниқланган;
яримўтказгичлар юзасини импулсли лазерли тоблашнинг оптималлаш усули ва конуниятлари CdTe ва унинг асосидаги каттиқ эришмалар, GaAs, GaSe ларни лазерли ишлов бериш технологиясида ишлатилиши мумкинлиги топилган.
Хулоса
Яримўтказгичли кристалларни наносекундли лазерли ишлов бериш жараёнларини тадкиқ килиш асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. CdMgTeHH дозали импулсли лазерли нурлантиришда кристалнинг сиртки сохасида такикланган зонаси катта бўлган катлам ҳосил бўлиши кўрсатилган, яъни бу усул билан гетероўтиш олиш технологияси традицион технологиялардан афзаллиги тажрибада кўрсатилган.
2. In-CdTe структурами наносекундли лазер билан нурлантирилганда In атомларининг CdTe чуқурроқ ва тез ўтиши баро - термодиффузия механизм-лари ҳисобига салмокли босим ва харорат градиентлари хосил бўлиши топилган.
3. Интенсив бародиффузия иссиқлик деформациясида кўшма босим, In да фазоли ўтиш ва парлар хамда “зарбли” тезликли плазмалар хосил килиш йўли билан CdTe да киришмалар жойлашишини бошкариш усули ишлаб чиқилган.
4. In қалинлиги 30 нм бўлган In-CdTe структурани қуввати Е = 100 мДж/см2 бўлган наносекундли лазер билан нурлантириш асосида хотирали узиб-улаш хусусиятига эга бўлган структуралар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
5. Парда - In/CdTe структураси ва CdTe нинг наносекундли рубинли лазер билан нурлантирилганда CdTe эрий бошлаш жадаллигини берилган нурлантиришнинг тури учун иссиқлик физик параметрларининг ҳароратдан ва рубинли лазери импулси давомийлигини (тимп = 5+20 нс) бошкариш мум-кинлиги тажрибада аниқланган.
6. CdTe ва GaAs монокристал бирикмаларининг локал лазерли индук-цияланган эриш жараёни индукцияланган акустик жавобнинг 20+2000 кГц оралиғида наносекундли лазер нурланиши жадаллигининг амплитудага ночизиқли боғлиқлиги билан аникланиши топилган.
7. Акустик жавобнинг амплитудасининг ўзгариши бўйича аниқланган монокристалларнинг эрий бошлаши бир марталик 2=0,694 мкм наносекундли (20 нс) нурлантиришда (111) CdTe қирраси учун 8±0,4 МВт/см" ва (111) GaAs кирраси учун 18±0,4 МВт/см" хамда кристалларнинг шаффофлик сохасида (2= 1,06 мкм) бир марталик (15 нс) ёруглик билан нурлантирилганда эрий бошлаши CdTe (111) учун 170±5 МВт/см2 ва GaAs (111) учун 310±5 МВт/см2 ни ташкил қилиши аниқланган.
8. c-GaSe кристалларини зичлик куввати, намуналар сирти бузилишидан кичик бўлган, рубин лазери импулслари билан нурлантирилганда кристал-ларда бошқа политип таркибли (у -политип) соҳалар хосил бўлиши топилган.
Болаларда қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкозида даволаш ва ташхислашни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кура дунёда йилига бир миллионга якин кишида эхинококк касаллиги туфайли жаррохлик амалиёти ўтказилади, буларнинг 25%гача қисмини болалар ташкил этади, операциядан кейин 6,5% холатларда кайталанишлар кузатилиб, узок муддатли тикланиш даврини талаб этади. Операциядан кейинги асоратлар 6-80%, ўлим ҳолатлари кузатилиши 3,1-8,6%, қайталанувчи ва резидуал эхинококкоз беморларнинг 3-54% кузатилади1. Эхинококкозни ташхислаш ва даволашда эришилган мувоффакиятларга қарамай, кўп тадкиқотчилар олинган натижалар билан коникишмаяпди. «Сўнгги йилларда олинган маълумотлар бўйича, кистозли эхинококккоз хар Йили бир миллиондан уч миллионгача ДАЛИ (ДАЛИ - ногиронлик сабабли бир йиллик тўлаконли ҳаёт кечириш имкониятининг йўқотилиши) йўқотилишига сабаб бўлади».
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати яхшиланди, касалликларни самарали даволаш учун кенг кўламдаги мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди, замонавий моделлар жорий этилиб, пировардида салмокли ижобий натижаларга эришилди. Бу жиҳатдан болалардаги жигар эхинококкозида кенг кўламли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилиб, натижада саломатликнинг тикланилишига ҳамда операциядан кейинги асоратларни 18,4 дан 4,0% гача камайтиришга эришилди. Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофик аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим вазифалар, жумладан, эхинококкоз касаллигини профилактика ва ташхислаш, замонавий технологияларни кўллашни кенгайтириш оркали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш болаларнинг ҳаёт сифатини оширишда муайян ахамият касб этади3.
Жаҳон миқёсида эхинококкоз касаллигини эрта ташхислаш, даволаш ва унинг олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш максадида катор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, организмда патологик ўчоқ ривожланишининг заминий асосларини ўрганишга, эхинококкоз хасталигига дучор бўлган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш усулларини ишлаб чикиш ва такомиллаштиришга, ушбу патологиянинг юкишида ташки хатар омилларининг таъсир эхтимолини пасайтиришга каратилган кенг камровли илмий изланишлар олиб борилмокда; болалар ўртасида скринингли ташхислаш чора-тадбирларининг мутаносиб схемалари ишлаб чикилмокда; касаллик қайталанишларининг олдини олиш масалаларига, операциядан кейинги тикланиш даврида ҳамда хатар гуруҳига мансуб болалар орасида иммунологик тестларни ўтказишга, ташхислашнинг замонавий асбоб-ускунали усулларини қўллаш заруратини асослаб беришга катта эътибор қаратилмокда; ахоли орасида уларнинг хаёт сифатини яхшилашга хамда касалликнинг олдини олишга йўналтирилган профилактика ишларининг туркум схемалари ишлаб чикиш кабилар алоҳида ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон «Соглом бола Йили» Давлат дастури тўғрисидаги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари стратегияси тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади эндохирургик операция усуллари кўрсатма-ларини асосли тарзда кенгайтириш орқали болаларда жигар ҳамда қорин бўшлиғи бошқа аъзоларининг эхинококкозини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жигар эхинококкози, жигар ҳамда корин бўшлиғидаги бошқа аъзоларнинг қўшма зарарланишлари, жигар - ўпкалар зарарланишида хамда эхинококк кистаси йиринглаши, перфорацияси каби асоратли ҳолатларида беморларни оператив даволаш усули такомиллаштирилган;
илк маротаба болаларда жигарнинг VII-VIII сегментларидан эндовизуал лапароскопик эхинококкэктомияси ўтказилиши ишлаб чиқилган;
болаларда жигар ҳамда қорин бўшлиғидаги бошка аъзоларнинг кўшма зарарланишларида бир босқичли эндовизуал лапароскопик эхинококкэктомия асослаб берилган;
болаларда жигар ҳамда ўпкаларнинг қўшма зарарланишларида симультан эндовизуал - торако ва - лапароскопик эхинококкэктомия ўтказилиш асослаб берилган;
ташхисловчи лапароскопия жараён тарқалишининг анатомик хусусият-ларини аниқлаш ва оператив эхинококкэктомия тактикасини режалаштириш, кўшимча троакарларни киритишнинг кулай нуқталарини коррекциялаш имконини бериши исботланган;
жигардаги эхинококк кистасининг жойлашган ўрни, сони, хажми ва асоратларидан катъий назар лапароскопик эхинококкэктомиянинг ўтказилиши эндовизуал эхинококкэктомияга кўрсатмаларни 87,5%га кадар кенгайтириш, операциядан кейинги нохуш асоратлар холатларини қискартириш, ва энг асосийси, боланинг хаёт сифатини яхшилаш имконини бериши исботланган.
Хулоса
«Болаларда қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкозида даволаш ва ташхислашни такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жигарнинг анъанавий «очиқ» эхинококкэктомияси операциядан кей-инги шикастланиш эҳтимолига кўра аъзонинг ўзида ўтказилган оператив аралашувдан кейинги шикастланиш эҳтимолидан анча юқори. 19,2% нафар беморда - операциядан кейинги асоратлар, 9,8% нафар беморда - касаллик рецидиви кузатилди.
2. Болаларда жигарнинг VII ва VIII сегментлари сохасида жойлашган эхинококк кисталарини бартараф этиш мақсадида бажариладиган лапарос-копик эхинококкэктомиянинг янги усули асосий эндохирургик инструмен-тлар ва материалларни киритиш нуқталарини оптимал танлаш учун жаррохнинг фазодаги ориентациясини тизимлаштириш имконини беради.
3. Янги ишлаб чиқилган конструкцияли аппарат катта ўлчамли эхинококк кисталарининг хитин пардасини вакуумли экстракция йўли билан бартараф этиш имконини яратади.
4. Жигарнинг VII-VIII сегментлари сохасида лапароскопик эхинококкэктомиянинг таклиф этилган янги усули, шунингдек йиринглаш, перфорация билан асоратланган катта ва жуда катта ЭКни эндовизуал эхинокок-кэктомияси болаларда видеоэндовизуал эхинококкэктомияни амалга ошириш учун кўрсатмаларни 2,5 марта кенгайтириш имконини берди.
5. Болаларда жигарнинг VII-VIII сегментларида жойлашган эхинококк кисталарини даволашда лапароскопик эхинококкэктомияни амалга оширишга нисбатан қарши кўрсатма ҳисобланади. Биз томондан тавсия этилаётган жаррохлик усул болаларда жигарнинг VII-VIII сегментлари эхинококкэктомиясида 73,2% лапароскопик усул ёрдамида бажариш имконини яратди.
6. Қорин бўшлиғида жойлашган аъзоларнинг кўп сонли ва қўшма эхинококкози, шунингдек йиринглаган, ёрилган эхинококк кисталари, жуда катта ўлчамли кисталар бор болаларда эндовизуал эхинококкэктомияни амалга ошириш учун нисбатан мақбул бўлмаган тиббий кўрсатма хисобланади.
7. Эхинокк кисталари ўлчамларининг 3 смдан кичиклиги; эхинокк кисталарининг марказий (паренхима ичи) жойлашуви; қорин бўшлиғидаги кучли битишма жараёни - жигарнинг лапароскопик эхинококкэктомиясини амалга ошириш учун абсолют қарши кўрсатмалар бериладиган ҳолатлар хисобланади.
8. Жигар эхинококкози, жигарнинг қорин бўшлиғининг бошка аъзолари, шунингдек ўпка билан кўшма жароҳатларида биз ишлаб чиккан даволаш тактикаси анъанавий усулга нисбатан даволашнинг госпитал даври муддатлари 1,5 мартага ва операциядан кейинги асорат ҳолатларини 2 мартагача қисқарди, шунингдек яхши косметик самара ва болалар хаёт сифатини яхшилаш имконини яратди.
9. Жигар эхинококкози, жигарнинг қорин бўшлиғида жойлашган бошқа аъзолари, шунингдек ўпка билан кўшма жароҳатларида таклиф этилган ташҳис қўйиш ва даволаш алгоритми 87,5% беморларда лапароскопик эхинококкэктомияни муваффақиятли амалга ошириш имконини берди.
Болаларда уретерогидронефрозни ташхислаш ва жарроҳлик усуллари тактикасини оптималлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруриати. Дунёда урете-рогидронефрозни ташхислаш ва даволаш ишларига бугунги кунда алоҳида эътибор қаратиб келинмокда. Жаҳон соғлиқни саклаш ташкилоти маълумот-ларига кўра «дунёда болалар туғма касалликларининг 40% дан ортиғини сийдик ажратиш тизими аъзоларининг ривожланиш нуқсонлари ташкил эта-ди»1. Болаларда ковуқ-сийдик йўли рефлюкси (ҚСЙР) 1% ва сийдик йўллари инфекциялари (СЙИ) 30-50% холда учрайди. Бир ва икки тарафлама ре-флюкснинг аникланиш частотаси бир хил, яъни 49% ва 51% ни ташкил кил-ди2. Бугунги кунда болаларда учрайдиган тугма уретерогидронефроз болалар жарроҳлиги амалиётида ечими топилиши зарур бўлган жиддий муаммолар-дан бири ҳисбланади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ташкил қилиш борасида кенг камровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада касалликларни самарали даволашнинг замонавий моделлар татбик этилди ва сезиларли натижалар қўлга киритилди. Болалар орасида тугма уретрогидронефроз касаллигини ташхислаш, ўз вақтида жаррохлик амалиётини қўллаш натижасида касалликнинг ташхислаш сифати 10,2%, хирургик даво натижалари 13,5% гача яхшиланди. Бугунги кунда тиббиётда ҳал қилиниши зарур муаммоларни бартараф қилиш, энг аввало «аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги ва сифатини оширишга қаратилган тиббиётнинг биринчи бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ислох килиш натижасида оила саломатлигини мустахкамлаш, болаларда учрайдиган тугма касалликларни олдини олишга қаратилган сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юкори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш оркали уларнинг тўлаконли хаёт фаолиятини таъминлашга эътибор каратиш зарурлиги сезилмокда»
Жаҳонда болаларда уретерогидронефрозни эрта ташхислаш ва даволашда самарали жаррохдик усуллари тактикасини оптималлаштириш тизимини мақсадида қатор, устувор йўналишдаги илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда: ушбу касаллик келиб чикиш сабабларини аниқлаштириш; туғма уретерогидронефрозни эрта босқичларда аниклаш; уретерогидронефрознинг обструктив ва рефлюксли турларини ҳамда уретра клапанини оптимал дифференциал даволаш усулларини ишлаб чиқиш; уретерогидронефрозда морфологик таҳлил асосида клиник кечишини баҳолаш ва оптимал даволаш тизимини танлаш; касалликни кеч ташхислаш натижасида буйрак етишмовчилиги ривожланиши ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; болалар орасида ногиронликни олдини олиш, асоратларни камайтириш ва бартараф этишнинг замонавий усулларни тадбик қилиш ва алгоритмларни қўллаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади болалардаги уретерогидронефрозда ташхислаш ва уретероцистонеоанастомознинг модификацияланган усулни такомиллаштириш оркали даволаш натижаларини яхщилаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
болалардаги уретерогидронефрознинг клиник кечиши уларнинг антропометрик ҳамда касалликнинг оғирлик даражаси каби параметрлар кесимида баҳоланган;
турли шаклдаги уретерогидронефроз патогенези ва унинг асоратлари ҳақидаги тасаввурларнинг сонографик, компьютер-томографик, допплерографик, радиоизотоп, урофлоурометрик, морфологик семиотика йўллари орқали специфик хусусиятлари ёритилган;
уретерогидронефроз замирида пиелонефритнинг учраши юкорилиги, бу тоифадаги беморларда уропатогенларнинг антибактериал сезгирлиги ва сийдик ажратиш йўлларида бактериялар кўпайишининг замонавий манзараси исботланган;
обструктив уретерогидронефроз ва қовуқ сийдик йўли рефлекси замирида бола ўсиши ва ривожланиши билан бирга сийдик йўлининг турли соҳаларида юзага келадиган морфологик ўзгаришлар исботланган;
болаларда уретероцистонеоанастомоз шакллантириш усуллари ишлаб чиқилиб, реконструктив-тикловчи операциялар асосий босқичларининг техник ечимлари такомиллаштирилган, уларнинг анъанавий операцияларга нисбатан самарали эканлиги асосланган;
ушбу оғир жаррохлик патологиясида аъзони асраб қолувчи операцияларга кўрсатма ва монеликлар оптималлаштирилган.
Хулоса
«Болаларда уретерогидронефрозни ташхислаш ва жаррохлик усуллари тактикасини оптималлаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Болалардаги туғма уретерогидронефрознинг асосий хусусиятларидан бири касалликнинг бола хаётининг биринчи йилларида клиник намоён бўлиши ва жадал ривожланиши, 81% бемор болада мактабгача бўлган даврдаёқ хирургик давони талаб этадиган патологик жараён эканлиги хисобланади. Обструктив уретерогидронефроз ўғил болаларда 2,5 марта кўп, ҚСЙР эса ўғил болалар ва кизларда бир хил учраши кузатилди.
2. Болалардаги уретерогидронефрозда бактериал инфекция чақирувчилари Klebsiella pneumoniae, Esherichia coli ва Pseudomonas aeruginosa ҳисобланади. Сийдикда аниқланган микрофлора комбинацияланган антибиотик амикацин, ципрофлоксацин, левофлоксацин, пефлоксацин, цефотаксим, шунингдек, цефоперазон ва сульбактамга нисбатан юкори сезгирликни намоён килди.
3. Уретерогидронефрозда зарарланган сийдик йўлидаги морфологик ўзгаришлар, асосан, мушаклараро бўшликда бириктирувчи тўқима майдонининг ортиши, адвентиция ҳисобига содир бўладиган шиллиқ қават атрофияси, мушак кават гипертрофияси билан характерланади. Сийдик йўли деворининг жами калинлиги патологияда боланинг ривожланиш жараёнида кескин катталашади, бу рефлюксловчи уретерогидронефрозли болаларда якқол намоён бўлди.
4. Гидронефротак трансформацияда буйрак капсуласи ла пўстлоқ қавати тўқимаси КЖС эхонегатив худудидан аник дифференциалланади. Кейинчалик жараён зўрайгани, зарарланган буйрак паренхимасидаги чандиқланиш жараёни кучайгани сайин унинг контурлари фиброз тўқиманинг ўсиб кириши туфайли аниқлигини йўқотади.
5. БПҚнинг якқол ифодаланган юпқалашишида буйрак контурлари аниқлигининг сакланиши яхши прогностик ультратовуш белгиларидан бири бўлиб, аъзони сақлаб қолиш мумкинлигини билдиради.
6. Уретерогидронефрознинг III—IV даражасида бемор болаларнинг учдан бир кисмидан кўпроғида УТТда қовуқ деворининг қалинлашиши кайд этилди, ушбу ҳолат касалликнинг обструктив шаклида уч баробар кўп кузатилиб, бу сийдик йўлларининг инфравезикал обструкциясини чакирувчи уретероце-ленинг ривожланиши билан боғлиқ ҳисобланади.
7. Уретерогидронефрозли болаларни текширишда МСКТ усули сийдик чиқариш йўлларидаги нуқсонларни аниқлашда юкори сезгирлик ва ўзига хосликни намоён этади, обструктив уретерогидронефрозни ҚСЙРдан аниқ фарқлаш имконини беради.
8. Сонографик, рентгенологик, МСКТ, радиоизотоп ва допплерографик белгиларга эта иккиламчи бужмайган буйракли болаларда шикастланган аъзони сийдик йўли дистал сегмента резекцияси ва уретероцистонеоанастомоз муолажасини бажариш ёрдамида сақлаб қолишга уриниш беҳуда бажарилган жуда катта интраоперацион ва операциядан кейинги асоратларга эга жаррохдик аралашуви хисобланади, беморни уретерогидронефроз ва пиелонефрит клиникасидан халос этмайди, даволаш жараёнини сезиларли тарзда узайтиради.
9. Уретегидронефроз билан хасталанган болаларда буйрак паренхимаси ва унинг ажратув функцияси сақланганлигининг минимал белгилари аниқланганда аъзони асраб колувчи операциялар сийдик йўли дистал қисми резекцияси ва клиник модификацияси бўйича уретероцистонеоанастомоз қўйиш, иккиланган буйракнинг зарарланган сегментида геминефрэктомия муолажаларини қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ю.Буйраги иккиланган болаларда хирургик даволаш тактикасини танлашда аъзони саклаб қолувчи операцияларни танлаш лозим, бунда имкон қадар иккиланган буйракнинг паренхима анча юпқалашган ёки умуман йўқолиб кетган ярмида геминефруретерэктомия ўтказиш билан чекланиш керак.
Н.Ишлаб чикилган уретероцистонеоанастомоз қўйиш усули сийдик йўлининг нормал узунлиги тиклаш, адекват уродинамикага тўсқинлик қила-диган барча буралишларни бартараф этиш, морфологик бир хил тўқималар ва сийдик йўли адвентицияси бирлаштириш, антирефлюкс механизмли сийдик йўлининг янги, физиологик тешигини ҳосил қилиш, уретеровезикал сегмент ва неоостиум атрофида қовуқ лахтагидан бақувват ва етарлича узунликдаги манжет ҳосил қилиш, қовукдаги суюқликнинг шиллиқ ости тоннелига ўтиши ҳамда реактив склерозланувчи периуретерит ривожланишига тўсқинлик қилувчи қовуқ ичкариси ва сийдик йўли адвентициясининг шилликости қисмида қўшимча ҳимоя яратиш имконини беради.
12.0перациядан олдинги текшириш ва беморларни операцияга адекват тайёрлаш бўйича таклиф этилган ёндашув, хирургик аралашувнинг асосий босқичларини бажариш техникасини такомиллаштириш, операциядан кейин-ги асоратлар салмоғини 22,1% дан 9,6% гача камайтириш ва стационарда даволаниш кунларини ўртача 1,4 кунга кисқартириш, операциядан кейинги узок даврдаги яхши ва қониқарли натижалар салмогини 85,4% дан 95,8% га ошириш, чўзилиб кечувчи ҚСЙР частотасини 3,7% дан 1,7% га камайтириш имконини берди.
Конвергент дурагайлаш услублари орқали ғўза навлари селекцияси самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Халқаро Пахтачилик консультатив комитети (International Cotton Advisory Committee-ICAC) ташкилотининг маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликда бир килограмм пахта хом-ашёси етиштириш учун сарфланадиган харажат сезиларли даражада ошган ва бу 2000 йилда 0,25 долларни ташкил этгани ҳолда 2016 йилга келиб 0,58 АҚШ долларига тенг бўлган1. Ҳозирги вақтда, дунёнинг пахта етиштирувчи барча мамлакатларида тола етиштириш таннархини камайтириш имконини берувчи тезпишар, ҳосилдорлиги, тола чикими ва сифати юкори ҳамда касаллик ва зараркунандаларга бардошли ғўза навлари селекцияси долзарб муаммо ҳисобланади.
Республикамизда рақобатбардош, тола сифати дунё пахта бозори талабларига жавоб берадиган янги ғўза навларини яратиш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда. Бунинг натижасида гармсел, сув танқислиги, ҳашарот ва зараркунандаларга хамда бошқа омилларга бардошли қимматли селекцион ашёлар яратилмокда. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини, айникса пахтачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу борада касаллик ва зараркунандаларга бардошли, тупрок-иқлим шароитларига мое, қишлоқ хўжалик экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё миқёсида ушбу муаммоларни ҳал этиш учун ғўза селекциясида бошқа қишлоқ хўжалик экинларида кенг фойдаланилаётган турли усуллардан кенг фойдаланиш долзарб хисобланади. Конвергент дурагайлашда юз берадиган трансгрессив ўзгарувчанлик натижасида янги генетик ўзгарувчанликлар манбаи бўлган рекомбинантларни ажратиш имкониятининг ошиши, бу эса, қисқа вақт ичида қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган янги навлар яратиш имкониятини бериши бошка экинлар селекциясида тасдикланган. Бирок, конвергент дурагайлашнинг ғўза селекцияси учун кимматли бошлангич ашёларни яратиш борасидаги имкониятлари етарли даражада ўрганилмаган. Юқоридагилардан келиб чикиб, изланишларимизда конвергент дурагайлашнинг янги яратилаётган тизмаларда реккурент навнинг ирсий белгилари микдорини 50% бўлишини таъминлаш имкониятини берувчи трансгрессив рекомбинациялаш ҳамда реккурент навнинг ирсий белгилари микдорини 75% гача саклаб колувчи бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва қайта чатиштиришлар услубларини қўллаш орқали яратилган конвергент дурагайларни қиёсий ўрганиш асосида ғўза селекцияси учун кимматли бошлангич ва селекцион ашёларни яратиш мақсадида тадқикотлар амалга оширилди.
Узбекистан Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги ва «Уруғчилик тўғрисида»ги Қонунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги «Узбекистан Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик соҳасидаги сиёсати тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн конвергент дурагайлашнинг турли услублари орқали яратилган ғўза дурагайларида хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва шаклланишини қиёсий тадқиқ қилиш асосида ушбу услубларнинг генетик жиҳатдан бойитилган селекцион ашёларни яратишдаги самарадорлигини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ўрта толали ғўза навлари селекциясида турли генотипга эга ғўза навлари иштирокида конвергент дурагайлашнинг трансгрессив рекомбинациялаш, бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўликсиз қайта чатиштириш услублари орқали яратилган дурагайлари киёсланиб янги бошланғич ашёлар яратилган;
конвергент дурагайлаш асосида хўжалик учун кимматли белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва юкори авлодларда шаклланиш қонуниятлари илмий асосланган;
конвергент дурагайлашнинг ҳар иккала услублари кўлланилганда жуфт, мураккаб ва қўш дурагайлашлардан фарқли равишда дурагайларнинг дастлабки авлодларидан бошлаб аксарият белгилар бўйича кенг ўзгарувчанлиги исботланган;
конвергент дурагайлардан хўжалик учун кимматли белгиларнинг юқори ижобий мажмуасига эга рекомбинант ўсимликларни танлаш самарали бўлиши аниқланган;
бойитилган генотипга эга янги бошланғич ашёларни яратиш ҳамда реккурент ғўза навларининг тезпишарлиги, вилтга бардошлилилиги ва толасининг сифатини яхшилашда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар услуби юкори самара бериши исботланган;
маҳсулдорлик, 1000 дона чигит вазни ва тола чикимини яхшилашда конвергент дурагайлашнинг трансгрессив рекомбинациялаш принципидан фойдаланишнинг ахамияти асосланган;
мураккаб дурагайлаш асосида кимматли хўжалик белгиларининг юкори мажмуасига эга бўлган янги СП-7302 нави яратилган.
Хулосалар
1. Конвергент дурагайлашнинг бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўликсиз қайта чатиштириш услубини кўллаш оркали ўрта толали ғўзанинг кимматли хўжалик белгиларини яхшилаш ва генотипи бойитилган янги бошланғич ашёларни яратиш самарали эканлиги аниқланди.
2. Конвергент дурагайлаш услубларини қўллаш орқали дурагайларнинг дастлабки авлодларидан бошлаб кенг ўзгарувчанликка эришиш ҳамда кейинги авлодларда хўжалик белгиларининг ижобий мажмуасига эга рекомбинантларни танлаш ва кимматли селекцион ашёларни яратиш имконияти нисбатан юкори эканлиги тасдиқланди.
3. Тезпишарлик бўйича жуфт дурагайлашда асосан салбий гетерозис, мураккаб дурагайлашда салбий ёки ижобий гетерозис, конвергент дурагайлашда эса ижобий гетерозис юз бериши, вертициллёз вилтга бардошлилик бўйича барча ўрганилган дурагайлаш услубларида яратилган комбинацияларда ижобий гетерозис ва оралик холдаги ирсийланиш кайд этилди.
4. Трансгрессив рекомбинациялаш принципи асосида яратилган конвергент дурагайларга нисбатан бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар оркали олинган конвергент дурагайларнинг тезпишарлиги, вилтга бардошлилиги ва толасининг сифат кўрсаткичлари нисбатан юкори бўлиши аниқланди.
5. Тадқиқотлар асосида конвергент дурагайлаш услубининг бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўликсиз қайта чатиштириш принципига нисбатан трансгрессив рекомбинациялаш принципини қўллаш хосилдорлик, 1000 дона чигит вазни ва тола чиқимини яхшилашда юкори самара бериши тасдиқланди.
6. Конвергент чатиштириш услублари ва қўлланилган бошланғич ашёларнинг генотипига боғлиқ равишда конвергент дурагайларнинг юкори авлодларида V.dahliae Kleb. касалига бардошли бўлиб шаклланиши аниқланди.
7. Конвергент дурагайлашнинг фойдаланилган услублари оркали кимматли хўжалик белгилари бўйича ижобий трансгрессив рекомбинантларнинг пайдо бўлиш эҳтимолини кўпайтириш учун популяциялар ҳажмини ошириш ва улар орасидан ижобий кўрсаткичга эга бўлган ўсимликларни танлаш зарур.
8. Ҳосилдорлик кўрсаткичларини яхшилашда бир кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни бўйича юкори натижага эга бўлган 0-363-364, 0-233-234, 0-97-100 оилалардан ва Т-117-118/07,1-487-88/07 тизмаларидан; 1 дона кўсакдаги пахта вазни бўйича 0-233-234, 0-97-100; 1000 дона чигит вазни бўйича 0-237-239, 0-109-112, 0-965-966, 0-233-234 оилаларидан ва Т-487-88/07 тизмасидан амалий селекцияда бошлангич ашё сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
9. Толанинг асосий сифат кўрсаткичларидан бўлган тола узунлиги бўйича К-4, 0-109-110, 0-97-100 оилалари ва Т-487-88/07 тизмасидан, микронейр бўйича 0-609-610, 0-357-362, 0-365-366 оилаларидан, толанинг узилиш узунлиги бўйича 0-357-362, 0-365-366, 0-233-234, К-2, К7 ва К10 оилаларидан, тола чикими бўйича 0-363-364, 0-233-234 ва 0-117-120 оилаларидан ҳамда Т-484-85/07 тизмасидан генетик-селекцион тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
10. Изланишлар асосида яратилган К-4, К-2, К-7 оилалари ва Т-487-488/07, Т-814-815/07 тизмаларидан ўргимчаккана (Tetranychus urticae Koch.) га бардошлиликда; К-2, 0-965-966, 0-233-234, 0-237-239, 0-109-112, 0-97-100, О-105-108 оилалар ва Т-487-488/07 тизмасидан трипс (Trips tabaci) га бардошлиликда; К-1, К-8, К-3, К-4, К-6, 0-237-239, 0-105-108, 0-117-120, О-965-966 конвергент оилалари ва Т-487-488/07 тизмасидан ширага (Aphis gossupii) бардошли навлар селекциясида бошлангич ашё сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
11. Аксарият кимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуасига эга бўлган Т-814/15 ва Т-487-488/07 тизмалари ва К-2, К-5, К-6, К-7 ва 0-233-234 оилаларидан ғўза генетикаси ва селекцияси борасидаги тадқиқотларда бошлангич ашё сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
12. Конвергент дурагайлашнинг трансгрессив рекомбинациялаш принципи асосида яратилган 0-363-364, бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштириш принципи оркали олинган 0-97-100, 0-105-108, О-109-112 оилалари ҳамда мураккаб дурагайлаш оркали яратилган Т-487-488/07, Т-814-15/07 тизмаларидан тезпишар ғўза навлари борасидаги амалий селекция жараёнида фойдаланиш мақсадга мувофик.
13. Бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштириш принципи оркали яратилган 0-965-966, 0-109-112, 0-105-108, О-609-610, 0-357-362, 0-965-966, 0-97-100, 0-105-108, 0-109-112 оилалари ҳамда Т-814-15/07, Т-487-488/07 ва Т-23/06 тизмаларини вилтга бардошлилик бўйича генетик-селекцион тадқиқотларга жалб килиш мумкин.
14. Тезпишар, юкори ҳосилдорлик ва тола чиқимига эга ва вертициллёз вилтга бардошли бўлган ўрта толали СП-7302 ғўза нави ва институтнинг катта нав синовида ижобий натижалар кўрсатган Т-23/06 тизмасини турли тупрок-иқлим шароитлардаги кенг синовини ташкил этиш ва ишлаб чикаришга жорий килиш тавсия этилади.
Ривожланишида нуқсони бўлган болалар муассасаларида қулай гигиеник таълим-тарбия шароитларини яратиш муаммосининг ечими
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруриати. Бугунги кунда дунёда атроф-муҳит салбий омиллари таъсирининг кескин кўпайиши, айрим минтақаларда яшаш шароитининг гигиеник талабларга мос келмаслик холатлари, таълим-тарбия тизимидаги ўзгаришлар, соғлом овкатланиш тартибига риоя қилмаслик, тиббий маданият кўникмаларининг етишмаслиги РНБ-ривожланишида нуксони бўлган болалар кун сайин ортиб боришига сабаб бўлиб келмокда. «БМТнинг маълумотига кўра, хозирги кунда бундай инсонлар сони жаҳонда бир миллиарддан зиёд бўлиб, уларнинг 100 миллионини болалар ва ўсмирлар ташкил қилади»1.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ахолига тиббий хизмат кўрсатишни сифатли ташкил этиш борасида кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилиши натижасида ривожланиши-да нуксони бўлган болалар ва ўсмирлар муассасаларини кайтадан таъмирлаш масалаларига эътибор кучайтирилди, ижтимоий таъминот ва соғликни саклаш вазирликларнинг маълумотларига кўра мамлакатимизда 800 минг ногиронлар рўйхатдан ўтказилган бўлса, уларнинг 200 мингтасини ногирон болалар ташкил этади. Ўтказилган самарали тадбирлар натижасида туғма нуксони бўлган болалар сони 1,3 марта, болалар ўлими эса 3,1 мартага камайди2». Бугунги кунда тиббиётда ҳал қилиниши зарур муаммоларни бартараф килиш, туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниклашга қаратилган замонавий асбоб-ускунлар билан жиҳозланган ва тиббиёт марказлари орқали эрта ташхислаш, улар таълим-тарбия муассасаларни қайтадан таъмирлаш ва қуришни амалга ошириш зарурлиги ўз аксини топган.
Жаҳонда ривожланишида нуксони бўлган болалар ва ўсмирлар таълим-тарбия шароитларини яхшилашга қаратилган профилактик тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий-тадкиқотлар амалга оширилмокда, жумладан, ривожланишида нуксони бўлган болалар ва ўсмирлар саломатлик ҳолатини мустаҳкамлашга қаратилган овқатланиш тартибини гигиеник асослаш; ривожланишида нуксони бўлган болалар саломатлик ҳолатига ташки муҳитнинг салбий омиллари таъсирини камайтиришни асослаш; ривожланишида нуксони бўлган болаларнинг жисмоний ривожланиши меъёрларини ишлаб чикиш, ногирон болалар ва ўсмирлар орасида ёндош касалликларни эрта аниклаш, ташхислаш мезонларини ишлаб чиқиш муҳим ўрин тутади. Шунингдек, ривожланишида нуксони бўлган болалар муассасаларида ўкитиш ва тарбиялаш шароитларини такомиллаштириш, сурункали касалликлар оқибатида юзага келадиган нуқсонларни эрта аниклаш ҳамда олдини олишга каратилган гигиеник шкала яратиш кабилар алоҳида ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ- 2133-сон «Соғлом бола йили» давлат дастури, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 апрелдаги «Соғлом она ва бола» йил давлат дастури ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди ривожланишида нуксони бўлган болалар муассасаларига қўйиладиган гигиеник талабларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикамизда ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва тўлаконли ўқитиш имкониятларини таъминлаш ҳамда ривожланишида нуксони бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, болалар ва ўсмирлар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида тарбиялаш ва ўқитиш шароитларининг санитар-гигиена меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилган;
ихтисослаштирилган мактаб интернатларида болалар ва ўсмирлар саломатлик ҳолатини инобатга олган ҳолда биринчи навбатда, коррекциялашни талаб қилувчи ихтисослаштирилган мактаб интернатлари-нинг яшаш шароити, гигиеник меъёр ва қоидалари, регламентлари кўрсатилган санитария меъёр ва қоидаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
кўриш тизимида нуксони бўлган ҳамда болалар ва ўсмирлар учун илк бора рельфли-аниқлаштирилган дарсликлар ва ўкув қўлланмаларига қўйилган гигиеник талаблар ишлаб чиқилган;
илк бор турли йўналишдаги ривожланишда нуксони бўлган махсуслаштирилган мактаб интернатларини санитар-гигиеник текшириш дастури кўрсатилган балл картаси ишлаб чикилган;
махсуслаштирилган болалар ва ўсмирларни тарбиялаш ва ўкитиш шароитларини комплекс баҳолаш натижасида олинган маълумотлардан мазкур болалар ва ўсмирларнинг саломатлиги холатида юзага келадиган ўзгаришларни баҳолаш шкаласи ишлаб чиқарилган.
Хулоса
«Ривожланишида нуксони бўлган болалар муассасаларида қулай гигиеник таълим-тарбия шароитларни яратиш муаммосининг ечими» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Назорат остита олинган ўқувчиларнинг гормоник ривожланиши даражаси соғлом болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларида айрим кўрсаткичлардан ташқари ишончли фарки аниқланмади: эшитиш тизими пасайган ўғил болаларда ривожланиш даражаси 42,5±4,5%ни, кар болаларда эса 61,7±5,7%ни ташкил қилди. Қизларда эса ўртачадан паст ва паст 28,5±5,3-32,1±4,7% (Р<0,05) ва ўғил болаларда 19,4±4,5-38,1±4,4% (Р<0,01). Ўртачадан юқори ва юқори даражадаги ўқувчилар сони жуда кам бўлиб, 11,1±3,2-24,3±3,9% (Р<0,01), бирок кўр болаларда бу кўрсаткич бошка болаларга нисбатан ишончли юкори эканлиги исботланди (32,3±4,0, Р<0,01).
2. Умутаълим мактабларидаги ўкувчиларга нисбатан РНБМ ўқувчиларда аник касалланиш даражаси ўта даражада паст эканлиги билан изоҳланди. Шу билан бирга тахдил килинаётган 2011-2015 йиллар мобайнида мазкур кўрсаткичнинг 2-5 марта ошиши қайд этилиб, бу айниқса 101-сонли мактаб кар-соков болалар ва РНБ кўр болалар муассасларида аниқланди. Тадқиқот олиб борилган йиллар давомида умумий касалланиш даражаси 1000 та ўкувчига 2913,7ни ташкил килди; шунингдек чукурлаштирилган тиббий кўриклар натижасида умумий касалланиш даражаси 15,6%ни ташкил қилди.
3. РНБ болалар муассасаларида касалланиш даражаси тузилиши таркиби бўйича фарқли хусусиятлари аниқланди. Кўр болалар орасида аниқланган касалликларнинг учдан бир кисмини нафас олиш тизими касалликлари ташкил килди (30,6%); 100 мактаб интернатда таняч харакат тизими касалликлари 27,8%ни, қолган мактаб интернатларда (101, 102, 106) асаб тизими касалликларни бошқа касалликларга нисбатан 47,7; 49,6 ва 48,3ни ташкил килди.
4. Мазкур омилларни балларда баҳолаш тизими бўйича амалга оширилган моддий база, болаларни ўқитиш, овқатлантириш, уларни ўқитиш ва тарбиялашнинг гигиеник шароитларини ташкил килинганлигини интеграллашган баҳолаш ўрганилган бешта мактабдан атиги иккитасида ўкитиш ва тарбия-лашнинг гигиеник шароитларини талабага жавоб беради. Мактабни комплекс гигиеник баҳолаш картасини қўлланилиши нафақат унинг сифатини умумий бахолаш, балки болалар ва ўсмирларни ўқитиш ва тарбиялаш шароитларини яхшилаш масалаларида устуворликларни аниклаш имконини беради.
5. Назорат остига олинган РНБМларда болалар ва ўсмирлар овкатланишини ташкил этиш гигиеник талабларга мое бўлиб, ДСЭНМ назорати остида, бирок кунлик рационнинг сифат ва микдор кўрсаткичлари барча РНБМ тарбияланувчиларининг овкатланишини гигиеник талабларга мое келмаслиги сифатида тавсифлаш имконини берди: овқатланишнинг кунлик меъёрлари таъминланмайди (11-12% кам), балик ва балик маҳсулотлари (- 58-62%), гўшт ва гўшт маҳсулотлари (-32-36%), тухум (-20-30%), сабзавот ва мевалар (-25-29%)нинг кам истеъмол килиниши ва бир вақтнинг ўзида нон ва нон махсулотларини истеъмол килишни 19-42% юқорилиги кайд этилди.
6. РНБМ тарбияланувчилари рационининг озукавий киймати учун кувватмандликнинг етишмовчилиги (400-420 ккал), оқсиллар (14-24 г), ёглар (19-27 г) танқислиги ва ортиқча карбонсувлар (30-60 г) хос; шунингдек, организмнинг ривожланиши учун муҳим бўлган кальций, фосфор, «А», «С» витаминлари каби озука моддаларининг танқислиги кайд этилди.
7. Назорат остига олинган РНБМларда ўқитишнинг ўзига хослиги таълим стандартларида кўзда тутилган дастурлардан ташқари болаларнинг чегараланган жисмоний имкониятлари характерный хисобга олган холда болаларда у ёки бу кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган фанлар даре жадвалига киритилган. Натижада, РНБМ тарбияланувчилари (ТҲАБ билан болалардан ташқари)нинг ўкув юкламаси оддий мактабдагиларга нисбатан 4-6 соат кўп ва бундан ташқари, у мажбурий мактабдан ташқари индивидуал ёки гурухди коррекцияловчи ёки ижодий машғулотларни ўз ичига олади.
8. РНБМ тарбияланувчиларининг мехнат кобилияти динамикаси, асосан оддий болалардаги мазкур кўрсаткичларга ўхшаш, бирок шакллангандан сўнг меҳнат қобилиятининг ошиши кучеиз ривожланган, ТҲАБ билан болаларда мехнат қобилиятининг ҳафталик динамикаси эса ҳафта ўртасида турғунлашмайди ва душанбадан пайшанбагача бирмунча кўтарилиши, сўнгра эса жума ва шанбага келиб кескин пасайиши билан тавсифланади. Болалар ва ўсмирлар мехнат қобилиятини кайд этилган тавсифи ўрганилган мактабларнинг ҳеч бирида машгулотлар жадвалини тузишда ҳисобга олинмаган.
Қўй жунини механик тозалашнинг амалий ва илмий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё бўйича 1,25 млрд, бош турли зотдаги кўйлар урчитилиб, улардан 1450 минг т. дан ортиқ жун хом ашёси қирқиб олиниб, шундан дагал жунлар 30%, ярим дагал жунлар 52 % ва майин жунлар 18% ни ташкил этмокда1. Шу билан бирга жуннинг ўсимлик аралашмалари билан ифлосланиши тайёрланаётган жун хом ашёсининг сифат ва микдор жиҳатидан пасайишига хамда жунга бирламчи ишлов бериш, тозалаш жараёнига боғлиқ муаммоларнинг шаклланишига олиб келмокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида тўқимачилик саноатини кишлок хўжалигида ишлаб чиқариладиган табиий толаларга бўлган талабини қондириш борасида муайян натижалар қўлга киритилди. Айниқса, жун толасига ишлов бериш, уни такомиллаштириш ва жун маҳсулотларини ишлаб чиқиш борасида олиб борилгап илмий ва амалий ишларпи алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 кўзда тутилган маҳаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида сифатли ҳамда қўшимча кийматли махсулотлар ишлаб чиқариш жараёни республикамизда жун хом ашёсини тайёрлаш ҳажмини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, жунга бирламчи ишлов бериш жараёнини такомиллаштиришга дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Дунё амалиётида (Австралия, Янги Зелландия, Монголия, Туркия, Россия кабилар) табиий толалардан бири бўлган жун толаларидан кенг фойдаланишга аълоҳида эътибор берилмокда. Чорвачилик тармоги жадал ривожланаётган хорижий мамлакатларда улардан олинадиган махсулотга бирламчи ишлов бериш, кайта ишлаш, тайёр махсулотлар ишлаб чикариш технологияларини такомиллаштириш долзарб хисобланади. Республикамизнинг чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар шароитида сифатли жун тайёрлашда, ифлосланган жунга бирламчи ишлов беришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чикиш, бу технологик жараённи амалга оширадиган курилмани яратиш ва бу борада максадли илмий тадқиқотларни жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни: жунларга бирламчи ишлов беришнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган технологияни амалга оширадиган курилманияратиш ва унинг асосий параметрларини асослаш, хўжалик синовларидан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш муҳим вазифалардан бири хисобланади.
Ушбу диссертация тадқиқоти Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4947-сон қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадкиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли тоифадаги шахсий ёрдамчи, кўп тармоқли деҳқон ва чорвачилик фермер хўжаликлар шароитларда тайёрланадиган жун сифатини ошириш, жунга бирламчи ишлов бериш техник қурилмани яратиш хамда унинг асосий параметрларини назарий ва амалий жихатдан асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ифлосланган ва тозаланган жуннинг физик-механик хусусиятлари ва ифлосланишига таъсир этувчи омиллар аникданган;
ифлосланган дағал жунни бирламчи тозалаш аппарата, жунни синфлаш ва саралаш столининг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва тажриба-синов модели яратилган;
жунни бирламчи тозалаш аппаратининг ишлаб чиқиш тажриба-синовлари натижаларига асосан макбул параметрлари аникланган.
Хулосалар
1. Чорвачилик хўжаликлари шароитида турли паратипик омиллар таъсирида жуннинг ифлосланиш сабаблари, ифлосланган жуннинг физик-механик хусусиятларининг пасайиши, тоза жун чикимининг камайиши туфайли хомашё сифатининг кескин пасайиб бориши аниқланди;
2. Тажриба-синовларда маълум бўлдики, жун толаларининг намлиги юқори бўлганда, уни ифлосликлардан тозалаш жараёни кийинлашади, яъни толаларнинг механик таъсирга чидамлилиги пасаяди, жумладан: жун толаларининг нисбий намлиги 22% бўлганда толанинг узилишга бўлган мустаҳкамлиги 20 гс. дан 17,84 гс. гача; чўзилишга мустаҳкамлиги 1,83 гс гача; ифлосликлардан тозаланиш даражаси 3,63% га пасаяди. Тажриба натижаларига асосан тозаланаётган жун толаларининг нисбий намлиги 16-17% дан ошмаслиги мақсадга мувофикдир.
3. Жунни тозалаш аппаратининг иш унуми, ифлосланган жун таркибига ва ундаги ўсимлик колдикларининг физик-механик хусусиятларига, мазкур аппарат ўлчамлари ва иш режимига боғлиқлиги аниқланди.
4. Кўп омилли тажриба-синовлар натижаларига асосан регрессия тенгламаси тузилди ва куйидаги мақбул параметрлар аниқланди:
-двигателнинг талаб қиладиган қуввати 1,5 кВт;
- аппаратнинг жунни тозалаш даражаси 90-95%;
- аррали барабанниг мақбул айланишлар тезлиги 120-127 мин.
5. Ифлосланган жунни тозалаш аппаратининг тажриба-синов изланишлари натижаларига асосан ишчи органларининг макбул деб топилган параметрлари:
- таъминлаш бункер таги панжараси валсларининг орасидаги мақбул масофа 10 мм;
- тутгичларнинг салт ҳолатга ўтиши учун бурилиш бурчаги 19-60°;
- аррали барабанда арраларнинг сони 10 дона;
- аррали барабан диаметри 320 мм;
- аррали барабан арралари тишларининг сони 284 дона;
- аррали барабан айланиш тезлиги 120-127 мин'1;
- шеткали барабан айланиш тезлиги 250 мин'1;
- арралар орасидаги масофа 20 мм.
6. Ифлосланган жунни тозалаш аппаратининг назарий ва хўжаликларда ўтказилган ишлаб чиқариш синовлари натижалари шуни кўрсатдики, чорвачиликка ихтисослашган хўжаликлар жун қирқиш пунктлари учун техник восита сифатида ишлаб чикилган жун тозалаш аппаратининг жорий этилиши ва қўлланилиши хўжаликларда тайёрланаётган сифатли жун салмогини 10-15% га ошириш имконини беради.
7. Ишлаб чикилган жун тозалаш аппаратини чорвачиликка ихтисослашган хўжаликларда жорий этилишидан олинадиган йиллик иктисодий самара 1485388 сўмни ташкил этади.
Кон-металлургия саноатида ҳосил бўлган техноген маҳсулотларни қайта ишлашга комплекс ёндашишнинг ўзига хос хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда йилига металларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун 10 млрд, тоннадан кўпроқ турли хилдаги фойдали қазилмалар казиб олинади. Шу билан бир қаторда фойдали қазилма конлари ҳолатининг ёмонлашуви, казиб олинаётган руданинг таркибидаги фойдали компонентлар микдорининг камайиши ва барча турдаги фойдали қазилмалар заҳираларининг кисқариш тенденцияси кузатилмокда. Замонавий кончилик саноатида кон-металлургия корхоналарининг чиқиндилари келажакда комплекс кайта ишланиши, фойдали компонентларни ажратиб олишда иштирок этадиган реагентлар эса тўлиқ зарарсизлантирилиши ёки регенерация килиниб ишлаб чикаришга кайтарилиши лозим.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён рангли ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишнинг технологияларини такомиллаштириш ва жорий килиш бўйича бир қатор муҳим чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада мураккаб таркибли маъданларни кайта ишлаш технологиялари такомиллаштирилиб, фойдали компонентларни ажратиб олишнинг умумий даражаси ошгани холда, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чикариш учун замонавий технологиялар жорий этилганини алоҳида такидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 минерал хом-ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни рагбатлантириш сиёсатини давом эттириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда кон-металлургия саноатида ҳосил бўлган техноген маҳсулотларни қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмокда.
Бугунги кунда жаҳонда минерал хом ашёларни ва полиметаллик рудаларни кайта ишлашнинг эффектов усулларини ишлаб чикиш, уларнинг таркибидаги фойдали минералларни тўлиқ ажратиб олиш, ноёб ва нодир металларни ишлаб чиқариш кувватини ошириш, кам чиқиндили ва чиқиндисиз технологияларни яратиш, кон металлургия саноатининг барча турдаги техноген чиқиндиларини (кончилик саноати, бойитиш фабрикалари чиқиндилари, гидрометаллургик ва нирометаллургик жараёнларнинг суюк ва қаттик чиқиндилари) ишлаб чиқаришга жалб этиш, фойдаланилаётган реагентларни жараёнга кайтарган холда мураккаб таркибли силикатли бирикмаларни (металлургик шлаклар ва колдиклар шу кўринишда бўлади) алоҳида оксидларга ажратиш ва бунинг натижасида техноген чиқиндилар таркибидан фойдали компонентларни ажратиб олишни таъминлаш мазкур соханинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» қарори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олтин, кумуш, темир ва кремний икки оксидини ажратиб олиш усулларини ишлаб чикиш орқали, металлургия соҳасида рангли, кимматбаҳо ва кора металл ишлаб чикаришни кўпайтиришни таъминловчи кон-металлургия корхоналари техноген махсулотларини қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техноген маҳсулотлардан олинган намунани фторидлаш жараёни ўрганилиши натижасида кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси ҳароратга боғлиқлиги аниқланган ҳолда, намуна 120 мин давомида турли ҳароратларда 90, 115 ва 135°С қиздирилганда диоксид кремний ҳосил бўлишининг ортиб бориши аниқланган;
киздириш вактини 120 мин, ҳарорат 90°С бўлганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 58% га, ҳарорат 115°С га кўтарилганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 78% га, ҳарорат 135°С га кўтарилганда кремний диоксид ҳосил бўлиш даражаси 98% га кўтарилиши аникланган;
гексафторсиликат аммоний ҳосил бўлиш жараёнида кремний диоксидни фторидлаш қиздириш ҳароратига боғлиқлиги, ҳарорат 130 дан 200°С га кўтарилганда шиддатли равишда аммиак ажралиши, ҳароратнинг бундан юқори бўлиши аммиак ажралишига пассив таъсир кўрсатиши, ҳарорат 150 дан 320°С га кўтарилганда аммоний гексафторсиликат газ фазасига ўтиши; газ ҳолатга ўтган аммоний гексафторсиликатни 200°С гача совутилганда кукун ҳолатига ўтиши аниқланган;
аммоний гексафторсиликатнинг аммоний гидрооксид билан таъсирлашуви вақтга ва ҳароратга богликлиги тадкикотлар асосида аммоний гексафторсиликат аммоний гидрооксиднинг 10%ли эритмасида 90 с давомида ва 20, 30, 40 ва 50°С да, тегишлича 0,76, 0,80, 0,84, ва 0,90 г эриши ва турли ҳароратларда эритиш вақтини 90 с дан ошириш эрувчанликни оширмаслиги исботланган;
техноген маҳсулотлар оғирлиги камайиши натижасига кўра аммоний гексафторсиликат сублимацияланишининг кинетик катталиги ва аммоний гексафторсиликатнинг газ фазасига ўтиши, ҳарорат 350° С га кўтарилганда 60 мин. оралигида 70% га, 400°С га кўтарилганда 30 мин. оралигида 90% га, 450° С га кўтарилганда 100% га етганлиги аникланган;
олтин саралаш фабрикалари чикиндилари таркибидан кумушни ажратиб олишнинг оптимал кўрсатгичлари сульфат кислотасининг концентрациясига богликлиги аникланган, концентрация 5 мл/л дан 15 мл/л га оширилганда реакция шиддатли равишда боради, сульфат кислотасининг концентрациясини 15 мл/л дан оширилганда кумушни ажратиб олиш сезиларли ўзгармаслиги исботланган;
олтин саралаш фабрикалари чикиндилари таркибидан кумушни ажратиб олишнинг оптимал кўрсатгичлари нитрат кислотасининг 5 мл/л дан 45 мл/л оралиқдаги концентрациясига богликлиги аникланган, кислота концентрацияси 5 мл/л дан 45 мл/л га оширилганда ажралиш реакцияси шиддатли равишда бориши, нитрат кислотасининг концентрациясини 45 мл/л дан оширилганда кумушни ажратиб олиш сезиларли даражада ўзгармаслиги исботланган;
олтин саралаш фабрикалари чикиндилари таркибидан олтин ва кумушни ажратиб олишда сульфат ва нитрат кислоталари аралашмасининг концентрацияси 25 мл/л га тенг бўлганда ва калий нитрат тузининг турли концентрацияси (1 г/л дан 8 г/л гача) оксидловчи сифатида кўшилгандаги оптимал кўрсатгичлари аниқланган;
калий нитрат тузининг концентрацияси 1 г/л дан 3 г/л гача бўлган ораликда ажралиш реакцияси шиддатли равишда бориши, калий нитрат тузининг концентрациясини 3 г/л дан ошириш олтин ва кумушни ажратиб олишда сезиларли натижа бермаслиги аникланган.
Хулоса
«Кон-металлургия саноатида ҳосил бўлган техноген маҳсулотларни кайта ишлашга комплекс ёндашишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ишлаб чикилган техноген хом ашёларни галогеноаммоний усул билан кайта ишлаш технологияси кон-металлургия саноати чикиндиларидан барча фойдали компонентларни ажратиб олишни сезиларли даражада оширади, бу эса уларни кайта ишлашнинг иктисодий самарадорлигини таъминлайди.
2. Экспериментал тадкиқотлар билан аниқландики, қўлланилиб келинаётган технологияларга нисбатан қайта ишланаётган техноген чиқиндилар таркибидан кремний ва темир оксидларини тавсия этилаётган технология ёрдамида ажратиб олиш орқали қолган фойдали компонентларни қўшимча ажратиб олиш имконини берувчи галогеноаммонийли усул бирмунча самарали ҳисобланади.
3. Саноат-тажриба синовлари ўтказишда фойдали компонентларни ажратиб олиш сифат ва микдорий жиҳатдан ошганлиги аниқланди.
Дастлабки намунадагига нисбатан, кремний икки оксиди олиб ташлангандан сўнг миснинг микдори 4 маротаба, рух - 2 маротаба, темир - 3 маротаба ошади. Қимматбаҳо металларнинг микдори, хусусан: олтин - 5 марта, кумуш эса 1,3 марта ошади.
4. Кейинчалик аммоний фторид ва кремний икки оксиди олиш учун фойдаланиш мумкин бўлган, оралиқ махсулот аммоний гексафторсиликат (NH-t^SiFb олинди. Ишлаб чиқариш кувватига кўра халк хужалиги махсулотларини ишлаб чиқаришга етарли бўлган, маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи таркибида 99,9% SiO2 бўлган «оқ кукун» кўринишида кремний икки оксиди олинади.
5. Чодак ОСФ чиқиндилрини кайта ишлаш технологияси таклиф этилди. Таклиф этилаётган технологиянинг 100 кг иккиламчи кекни кайта ишлаш мисолида материал баланси ҳисоблаб чиқилди. 97,8% реагент регенарация килиниб жараёнга қайтарилиши натижасида кремний икки оксиди ва аммоний фторид чиқиши аникланди.
6. Олтин ажратиб олиш фабрикаларининг ташландиқ бўтаналаридаги цианид бирикмаларини зарарсизлантириш усули ишлаб чиқилди. Бунинг натижасида, эритмаларда нодир металлар концентрацияси куйидаги кўрсатгичларга эта бўлди: олтин - 0,6-0,7 мл/л, кумуш - 3,0-3,5 мл/л, цианид концентрацияси Chcn - 0,02%.
7. Технологик аҳволни (шароитни) ва хом ашёнинг тавсифини ҳисобга олиб, ишлаб чиқилган технологик жараённинг математик модели, ресурсларни рационал таксимлаш ва жараённинг оптимал ишлашини таъминлашга имкон беради.
8. Нодир металларни танлаб эритиш амалиёти ва назариясининг замонавий аҳволини таҳлил килиш асосида, ноорганик кислоталар ва оксидловчиларни қўллаб танлаб эритиш схемаси ишлаб чиқилган, бу технологик схема олтин ажратиб олиш фабрикаларининг чикинди бўтаналаридан қимматбаҳо моддаларни кўшимча ажратиб олиш имконини беради.
9. ОКМК мис эритиш заводининг ташландиқ шлакларидан темир олиш усули, кон-металлургия ишлаб чикариши техноген чиқиндиларини кайта ишлашнинг технологик режимлари ва схемаси ишлаб чикилган. Бунда хом ашёдан темирни ажратиб олиш даражаси 95.06 %ни ташкил этади.
10. Олтин ажратиб олиш фабрикаларининг ташландик чикиндиларидан қимматбаҳо моддаларни кўшимча ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган. Ишлаб чикилган усулнинг паст таннархлилиги ва фторлаш реагентларини кайтадан қўллаш имконияти, ОКМКда 10 000 т кон-металлургия ишлаб чиқариши техноген чикиндиларини (шлаклар) кайта ишлашда олинган маҳсулотни сотиш натижасида йиллик даромад, 2,8 млрд, сўмни ташкил этади (2016 йил нархларида).
11. Чиқиндилардан кремний диоксиди (99,9% тозалигидаги ок кукун) олиш усули ишлаб чикилган.
XI-XIII асрларда мовароуннаҳр тилшуносларининг араб грамматик назарияси бўйича илмий тадқиқотлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида тил тарихи, тил нормалари, фонетик, морфологик ва синтаксик сатхларига оид илмий ишлар, когнитив ва антропоцентрик тилшунослик тадқиқи масаласига оид илмий изланишлар олиб бориш билан бир каторда араб филологиясининг шаклланиши ва ривожи, классик ва ҳозирги араб тилшунослиги, киёсий семитология, араб тилшунослик тарихи бўйича хам долзарб тадқиқотлар яратилмокда. Бу, ўз навбатида, ўзбек шарқшунослиги соҳасидаги тадқиқотларга бўлган эҳтиёжни янада оширмокда. Зеро, Ўзбекистон илму фан соҳасидаги натижа ва ютуклари дунёдаги энг илғор мезонларга мос келиб, жаҳон илмига баҳоли қудрат ўз ҳиссасини кўшиб келмокда.
Узбекистан мустақилликка эришгач, Шарқнинг улуғ алломалари томонидан амалга оширилган кашфиётлар моҳиятини очиб бериш масаласи, унинг илму-фан доирасида тутган ўрни ҳамда аҳамиятини асослашга бағишланган кенг камровли тадқиқотлар яратилди. Хусусан, бебаҳо илмий меросни янада теран тадқиқ этиш ва оммалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар кучайди. Зеро, глобаллашув жараёнлари тобора чукурлашиб бораётган бир даврда дунё халқларининг илми ва маданиятини ўрганишга бўлган талаблар хам тобора ортиб бормокда. Шу муносабат билан Республикамизда миллий меросни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Чунончи, Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «миллий-маънавий ўзликка эга бўлиш, маданий меросни ўзлаштириш учун кураш ялпи ижтимоий ҳаракат»1 сифатида устувор стратегик йўналиш ўлароқ белгилаб кўйилиши арабшунослик соҳасида хам илмий изланишлар кўламини янада кенгайтиришга асос бўлмокда.
Жаҳон арабшунослиги ривожида мовароуннаҳрлик олимларнинг ҳиссаси беқиёс. X асрда араб халифалиги ҳукмронлигининг заифлашувига қарамасдан мусулмон ўлкаларида араб тили дин ва илм-фан тили сифатида катта қизиқиш билан ўрганилган. Араб тилшунослари колдирган грамматикага оид илмий меросни араб бўлмаган халкларга ўргатиш араб тилини ўзлаштиришда қийинчилик туғдирар эди. Бу муаммо арабларнинг ўзларида хам мавжуд бўлиб, Бағдод тилшунослик мактаби вакиллари уни хал қилишга киришган бўлсалар-да, бу борада салмоқли, мукаммал асар ярата олмадилар. Айни шу даврда Мовароуннаҳр худудида мазкур муаммога ечим бўла оладиган араб грамматикасига оид тадкикотлар яратиш бошланди. Бу тадқиқотлар ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан характерланади. Мовароуннаҳрлик тилшунослар араб олимлари яратган асарларни лўнда, оммабоп ва мукаммал тарзда кайта ишлаб чиқиш билан бирга, уларнинг услубидан фарқланувчи фундаментал асарларни яратдилар. Ана шундай ўта муҳим масалаларни ўрганмасдан, унинг шаклланиш ва ўзига хос хусусиятларини тахлил этмасдан туриб, мовароуннахрлик тилшуносларнинг асарларини тўлақонли тадқиқ этиш мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун, 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар Академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-2789-сон, 2017 йил 24 майдаги «Қадимий қўлёзмаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2995-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Замахшарийнинг «Муфассал», Мутарризийнинг «Мисбоҳ» ва Даририйнинг «Муқаддима» илмий асарларини тадкик этиш ва илмий муомалага киритиш асносида араб тилининг фонетик ва грамматик тизимига мовароуннаҳрлик олимлар томонидан киритилган илмий-назарий фикрлар далилланган;
араб тилшунослигининг ҳозирги ҳолати, соҳа терминологиясининг Мовароуннаҳрда фаолият кўрсатган тилшунослар киритган имала, лафиа ва жумла терминлари ҳисобига бойиш йўллари исботланган;
мовароуннаҳрлик тилшуносларнинг араб тили назариясини ривожлантиришдаги ўрни ва улар томонидан яратилган назарий қарашларнинг ҳозирги тил назариясига таъсири асослаб берилган;
грамматик асарлар услуби масаласига оид муаммолар бартараф этилиб, терминларни ўгиришда сўзма-сўз таржимага йўл кўймаслик, грамматик қоидаларни таржима қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
Ўрта аср араб тилшунослиги учун хос бўлган илмий муҳит устувор бўлган Мовароуннаҳрда Х1-ХШ асрларда шаклланган араб тилшунослиги анаъаналарини таҳлил этиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
Мовароуннаҳр худудини эгаллаган халифаликнинг хукмронлиги заифлашиб, араб тилининг мусулмон ўлкаларидаги мавкеи заифлашган даврда хам араб тилшунослигининг ривожига муносиб ҳисса бўлиб кўшилган кўплаб илмий тадқикотлар яратилди. Мовароуннаҳрда ўрта асрларда яратилган илмий асарларнинг энг муҳим жиҳати араб грамматикасини янгича усулда баён этиш йўлига ўтилганлигида кузатилади. Бундан ташқари, айни даврда араб тилшуносларининг усуллари ўрганилиб, қайта ишланилиб, таълимга мўлжалланган рисолалар тузиш йўналишида татбиқ этилган ишлар ҳам араб тилшунослигининг тараккиётида муҳим ўринни эгаллади.
Ўрта аср араб тилшунослигига оид илмий манбаларда анъанавий грамматик тизим синтактик, морфологик ва фонетик сатҳ масалалари кетма-кетлигида баён этилган бўлиб, бу баён тартибини Сибавайҳи илк бора ёзма шаклда такдим этган. Замахшарийнинг (XI-XII асрлар) «Муфассал» асаригача яратилган бошқа илмий асарларда айнан шу тартибга амал қилинган, бирок олим бундай баён тартибига ўзгартириш киритиб, араб тили грамматикасини исм, феъл ва юкламалар туркумларига бўлиб тузган. Хоразмлик Наср Мутарризий (ХП асар) ҳам ушбу услубда «Мисбоҳ» асарини яратган бўлишига карамай, бу ҳодисаларнинг таснифини ўзгача тартибда берган. Хусусан, барча сўз туркумлари - «Қоидавий
(меъёрий) омиллар» (қиёсий омил) ва - «Эшитиб,
ўрганиб, коида даражасига олиб келинган омиллар» (самоъий омил) таснифи асосида тахдилга тортилган. Бухоролик Ҳамидуддин Даририйнинг «Мукаддима» асари (ХШ асар) эса Сибавайҳининг «ал-Китоб»ини таълим тизимида фойдаланиш максадида қисқартирганилган шакли бўлиб, унда асосан амалий аҳамиятга эта назарий қоидалар сақлаб қолинган, шу боис араб тилининг фонетикасига оид бўлими тўлик акс этмаган.
Араб тили грамматикасига оид мукаммал асарларнинг кўп бўлишига қарамасдан, жаҳон арабшунослигида Замахшарийнинг «Муфассал» асари ўз вақтида яратилган, араб тили грамматикасини тўла ёритиб берувчи ниҳоятда зарур ва ўта долзарб манба, энг яхши китоб, деб эътироф этилган. Бинобарин, мазкур асарда араб тили грамматикасини назарий жиҳатдан мукаммал тарзда, содда ва тушунарли тилда баён этилган бўлиб, ҳозирги даврда хам араб тили таълими учун энг кулай китоб саналади. Даририйнинг «Муқаддима» ва Мутарризийнинг «Мисбоҳ» араб тили грамматикасига оид асарлари Замахшарийнинг «Муфассал» асари каби мукаммал бўлмаса-да, араб тилини ўргатишда жуда кулай ва оммабоп бўлган. Қайд этилган асарларнинг кўп сонли қўлёзма нусхаларининг мавжудлиги, уларга кўплаб шархдар ва ҳошиялар ёзилганлиги, қўлланиш доирасининг кенглиги уларнинг араб тилшунослигида тутган ўрни ва ахамиятидан дарак беради.
Европа тилшунослик мактаблари XYI асрдан арабшунослик билан шуғулланишни бошлаган даврда, араб тилини қисқа вақт оралиғида мукаммал ва осон эгалланишини таъминлаш мақсадида ғарб тиллари грамматик анъаналарига асосланган араб тили грамматикасига асос солишди. Араб мактаблари ва Европа тилшунослик мактабларининг араб тилини ўргатишда амал қилган анъаналари ўртасидаги асосий тафовут, биринчидан, араб тилшуносларининг араб тили синтаксиси синтетик хусусиятини диқкатда тутганлигида кузатилса, иккинчидан, Еарб олимлари Европа тилларининг синтактик тузилишини аналитик хусусиятга эга эканлигига асосланган холда, араб тили синтактик курилишини хам шу жихатдан тушунтириб берилганлигида намоён бўлади. Европа тилшунослик анъанаси араб тили грамматик тизимининг асосий моҳиятини очиб бера олмаса-да, шу кунга кадар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Араб тили грамматик тизимини тушунтириш бўйича Мовароуннаҳр грамматистлари такдим этган янги услублар ва Европа анъаналари ўртасидаги умумий жиҳат шундан иборатки, тилшунослар яратган асарларида араб бўлмаган халқларга араб тилини ўзлаштириш учун қулайликни таъминлашни максад қилишган.
Сибавайҳи араб тили фонетикаси ва фонологияси борасида илк қоидаларни тузган бўлса-да, кейинчалик араб тилининг фонетик ва фонологик тизимининг қонуниятларини ёритувчи кўплаб манбалар яратилган. Замахшарий эса ўзидан олдин ёзилган ушбу тадкикотларни ўрганиш натижасида ўз асарини мавжуд фикрларнинг ижобий томонларини жамловчи манба сифатида яратган, натижада «Муфассал» асари араб адабий тили ва лахжаларининг фонологиясига оид, мофологияси хамда синтаксисига дойр янги аспектларни қамраб олган муҳим манба сифатида араб тилшунослигининг тараққкиётига кучли туртки бўлган. Жумладан, мазкур асарнинг тўртинчи фасли «Муштарак»да кўрилган араб тили фонетикаси ва фонологиясига оид масалалар баёни ўша давр тилшунослигининг ривожидан дарак беради.
Замахшарийнинг асарида ёритилган араб тилидаги фонетик, фонологик, морфонологии ҳодисаларнинг хозирги араб тилшунослигига оид асарлар, ўкув адабиётларининг тегишли бўлимларида келтирилганлиги олим фикри ҳали-ҳануз ўз кадрини йўқотмаганлигини кўрсатади. Хусусан, олим асарининг «Муштарак» фаслида араб тилидаги ундошлар ва уларнинг модификациялари - вариация ва вариантлари такдим этилган бўлиб, фонемаларнинг аллофонлари алохида гурухдарда таснифланган. Тилшунос тақдим этган араб фонемаларининг талаффузи хозирги кунда бироз ўзгарган бўлса-да, унинг асарида келтирилган маълумотлар Қуръон кироатида қўлланилади хамда ўша давр лаҳжалари ва адабий нутк талаффузи ҳакида маълумот беришга хизмат қилади.
Замахшарий такдим этган араб тилининг фонологиясига оид баъзи маълумотлар тарихий ахамиятга эга. Айрим араб фонемаларининг Замахшарий баён этган ўзига хос талаффузи Қуръон кироатида, мумтоз араб тили ва лаҳжада кўлланилган, айни чогда Замахшарий асарида кадимий араб лахжалар фонологияси борасидаги маълумотлар хам сақлаб қолинган. Араб тилининг қадимги лаҳжалари ҳақида махсус бирон-бир асар топилмаганлиги ёки ана ўша лаҳжаларда битилган ёзма ёдгорликларнинг деярли мавжуд бўлмаганлиги учун олим фикрлари ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Замахшарий араб тили грамматик тузилишини сўз туркумларига таснифлаб ўрганганиш мобайнида, жумладан, исм бўлимида мазкур туркумнинг морфологик хусусиятларини хам келтирган, феъл бобида феълларнинг семантик таснифини ўрганган (мажҳул даражадаги феъллар, ўйлаш ва ҳисоблаш маъносидаги феъллар, ёрдамчи феъллар, иш-харакатни якинлигини билдирувчи феъллар, олқиш ва каргиш феъллари, таажжуб феъллари). Зеро, «Муфассал»нинг мукаддимасида араб тилидаги сўз туркумларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари таърифланган. Аммо бу баён этилган тафовутлар тилшуноснинг «Унмузаж» рисоласида ихчамлаштирил-ганлиги туфайли баён этилмаган.
Мутарризий асарида араб тилининг грамматик коидалари баёни айнан Замахшарийнинг «Муфассал» асарида келтирилгандек берилган бўлишига қарамай, бу ҳодисаларнинг таснифи ўзгача тартибга эга. Хусусан, барча сўз туркумлари Joljxll» - «Қоидавий (меъёрий) омиллар» (қиёсий
омил) ва «ajcIaxJ' JoijJi - «Эшитиб, ўрганиб, қоида даражасига олиб келинган омиллар» (самоъий омил) асосида тахдилга тортилган. Мутарризий асарининг хулосасида араб тили нутқида самоъий омилнинг қиёсий омилга нисбатан камроқ учрашини таъкидлаб ўтган.
Мутарризий асарида араб тилидаги сўз туркумларини ажратиб ўрганмаган бўлса-да, уларнинг ўртасидаги умумий ва фарқли жиҳатлари баёндан сезилиб туради. Даририй хам Муттаризий сингари араб тилидаги сўз туркумларини ажратмаган, умумий грамматик ходисаларни бобларда хам таснифланмаган. Олим араб тилининг аввал синтактик, кейин морфологик, сўнгра баъзи фонетик коидаларини ёритиб берган бўлса-да, улар орасида чегара сезилмайдиган даражада уйгунлашиб кетган.
Мовароуннаҳр тилшуносларининг тадқиқотлари араб тилининг морфологик ва синтактик тизимига оид янги терминларнинг шаклланишига туртки бўлган. Хусусан, «Муфассал»да - лексик бирлик термини илк бор қўлланган бўлиб, унга қадар бу сўзнинг ўрнида ёки унинг кўплик шакли ишлатилган. Ҳозирги замон араб тилшунослари - сўз - бу битта маънони билдирувчи лексик бирлик», шаклидаги Замахшарий қўллаган истилохдан истифода этадилар.
Араб тилшуносларининг, хусусан, Сибавайҳининг араб тили грамматик тузилишини баён этишдан асосий максади турли кўринишга эга бўлган синтактик конструкцияларни аниқлаш эмас, балки тил бирликларини тўғри кетма-кетликда қўллаш ва мослаш бўлган. Шу сабабли жумла терминига ёки тушунчанинг ўрнини босадиган бошка терминга хам эҳтиёж бўлмаган. Жумла терминига зарурат грамматик тизимнинг янги усулларини тузишда сезила бошлаган. Шу сабабли бу термин араб тилшунослигида кечрок, араб тили назарияси шаклланиб бўлгандан сўнг пайдо бўлган. Ўзидан аввалги тилшуносларнинг тадкикотларини кенг ва мукаммал ўрганган Замахшарий асарида жумла термини хусусиятлари аник белгилаб берган, унинг вазифаларини илк бор тўлиқ шакллантирган, хаттоки, исмий, феълий, шартий ва ҳолий жулслаларнинг илк бор комплекс равишдаги таснифини берган.
Араб тили грамматикасида ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган исм, феъл ва ҳарф сўз туркумларининг ўзаро муносабати араб нутқини ташкил этиши, ҳар бир сўз туркумининг ўзига хос хусусиятлари ва вазифалари Мовароуннахр тадқиқотларида хам очиб берилган. Хусусан, ҳарф сўз туркуми таъсирида содир бўладиган исм флексияси ва феъл майлларининг сўзларнинг ҳолатига таъсиридан ташқари, битта сўзга, ҳатто, жумлага хам кўшимча маъно бериш хусусияти тадкикотда ўрганилган асарларда шархланган.
Тадкиқот объекта бўлган илмий манбаларда араб тилидаги феълларнинг тусланишига кўра таснифланганлиги кузатилади. Хусусан, ушбу асарларда феълнинг ўтган замон, хозирги-келаси замон, буйрук ва унинг инкор шакллари каби таснифи мавжуд, феълнинг перфект, имперфект ва императив турлари кайд этилган, бундан ташқари, феъл майлларидаги морфофонологик хусусиятлар хам очиб берилган.
Араб тилшунослигига оид дунё мамлакатлари кутубхоналари ва юртимиз қўлёзмалар фондларида сакланаётган илмий асарларни батафсил тадқиқ этиш араб тилшунослигининг мохиятини, Мовароуннаҳрда ўрта асрлар араб тилшунослигининг ривожланиш омиллари ва тамойилларини очиб беришга имкон беради. Шунингдек, бир неча асрлар давомида давом этган араб тилшунослиги анъаналарининг эволюциясини ташкил қилган унсурларни ҳар томонлама аниқлашга ёрдам беради. Мазкур тадқиқот натижалари Мовароуннахр олимларининг араб тилшунослигининг тарихий таракқиётига ниҳоятда катта ҳисса қўшганлигини, маълум маънода янги босқичга кўтарилишига туртки бўлганини кўрсатади.
Авария-тиклаш автомотрисаларнинг динамик тавсифларини оптималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда индустриал ривожланиш жараёни капитал таъмирлаш жараёнида фойдали ишлатилиш муддатини узайтириш билан айрим конструктив узелларни модернизациялаш йўли орқали эксплуатациядаги мавжуд темир йўл техникаси ишлаш ишончлилигини ошириш масалалари долзарб ахамият касб этмокда. Бугунги кунга келиб темир йўл инфратузилмасининг ўзи, хам унинг харакатланувчи таркибининг табиий эскириш жараёни давом этиб, унинг тўзиш даражаси аксарият холларда 742 - 80%’ дан хам ортиб кетади. Швейцария, Германия, Австрия каби жахоннинг тараккий этган мамлакатларида ҳаракатланувчи таркиб механик конструкцияларини модернизациялаш ва лойиҳалаштиришга алоҳида эътибор каратилиб, бу натижада энергия ва ресурсларнинг тежалиши, улардан фойдаланиш муддати узайтирилишига кўмаклашади.
Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган темир йўл транспортами сифат жиҳатдан ривожлантириш ва замонавий талаблар асосида соҳанинг техник-технологик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор каратилди. Ўтган давр мобайнида амалга оширилган мақсадли чора-тадбирлар натижасида муайян ютуқларга эришилиб, жумладан юк ва йўловчиларни ташиш учун янги самарали локомотивлардан фойдаланиш йўлга қўйилди, дизел ёқилғиси ва электр энергия сарфини камайтириш, барча тур ва модификацияли темир йўл харакатланувчи таркибининг хизмат муддатларини узайтириш, таъмирлашларнинг режадан ташқари турлари сонини озайтиришга эришилди. Бугунги кунда мамлакатимиз темир йўл сохаси олдида 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиаланган муҳим вазифалар, жумладан “ишлаб чиқаришни модернизация килиш, техник ва технологик жихатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга каратилган фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, ....иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технология-ларни кенг жорий этиш, ... иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш”дан келиб чикқан ҳолда муҳим вазифалар турибди. Бу борада соҳада авария-тиклаш автомотрисаларнинг динамик тавсифларини оптималлашти-риш ва энергия самарадорлигини ошириш алоҳида аҳмият касб этади.
Жахонда ишлаб чиқарилаётган темир йўл транспорт воситалари харакатланувчи таркибнинг мустахкамлиги ва ишончлигини ошириш юзасидан мксадли илмий-тадкиқот ишларини амалга оширишга алохида эътибор қаратилмокда. Бу борада мавжуд темир йўл харакатланувчи таркибини модернизациялаш, янгилаш ва хизмат муддатини узайтириш юзасидан янги вазифаларни амалга оширишда махсус харакатланувчи таркиб учун рационал динамик тавсифларни танлашни оптималлаштиришнинг мустаҳкамлик ва ишончлиликни мезонлари ҳисобга олган холда самарали техник ечимларни асослаш, темир йўл транспорт воситасининг гидравлик тебраниш сўндиргичнинг самарали конструкцияси ҳамда дифференциал тенгламалар ва алгоритмлар тизимларини эквивалент ўзгартиришнинг янги услубиётини ишлаб чикиш йўналишида амалга оширилаётган илмий изланишлар ахамиятли хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009-2013 йилларда Темир йўл соҳасини ривожлантириш ва модернизация килишнинг комплекс дастури тўғрисида» 2009 йил 18 мартдаги ПҚ-1074-сон карори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонлари, 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сон “2011-2017 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникациялар курилишини жадал тарақкий эттириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларин амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муаян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади АДМ-1 автомотрисаларни капитал таъмирлашда динамик тавсифларни яхшилаш ва мустаҳкамлик ва ишончлиликни ва энергия самарадорлигини ошириш мақсадида модернизациялаш усулини ишлаб чиқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
АДМ (АДМ-1) типидаги автомотрисалари вертикал ва горизонтал тебранишларини тасвирлайдиган математик модел учуй дифференциал тенгламалар ва алгоритмлар тизимларини эквивалент ўзгартиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилди;
АДМ (АДМ-1) типидаги авария-тиклаш автомотрисалари рамасининг юк тушадиган каркаси динамик мустаҳкамлигининг, гармоник юкламалар амал килганидаги, унинг даврий уланишлари нотекис йўл бўйлаб ҳаракатланганида уч қисмлари қайишқоқ сикилган ҳолдаги аналитик-рақамли ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
махсус харакатланувчи таркиб учун рационал динамик тавсифларни танлашни оптималлаштиришнинг мустахкамлик, энергиятежамкорлик ва ишончлиликни мезонлари ҳисобга олган ҳолда асосланган минимал даражадаги амплитуда, тезлашишлар, экспонента кўрсаткичи модулли киймати, ҳаракатланиш критик тезлигининг максимал даражаси, шунингдек минимал даражадаги ўртача квадратик хатолик;
темир йўл транспорт воситасининг тебранишларини сўндариш учун гидравлик тебраниш сўндиргичнинг самарали конструкциям ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Авария-тиклаш автомотрисалари динамик тавсифларини оптималлаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш» техник фанлар фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида куйидаги хулоса такдим этилган:
1. Амалга оширилган илмий-техник ва патент адабиётларининг ўтказилган обзори асосида куйидагилар: электрлаштириш ва электр таъминот хўжалигида ишларни механизациялашнинг асосий воситаси автомотрисалар, дрезиналар ва таъмирлаш билан боглик ишчи-хизматчиларни контакт тармоғи таянчларига ўрнатилган контакт тармоги ва хаво линиялари курилмаларини монтаж килиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда, шунингдек контакт тармоги ва хаво линияларида авария-тиклаш ишларини бажаришдаги асосий технологик операциялар ишлари зонасига етказиш, кўтариш ва механизациялаш учун мўлжалланган махсус машиналар эканлиги аниқланган.
2. Тахдил асосида кузовлар, уларнинг юк тушадиган рамалари, рессорали осмалар ва юриш кисмининг буралиш ва айланиш тебранишлари мавжудлиги конструкциялар толиқишга мустахкамлиги ва ишончлилиги кўрсаткичларининг кескин пасайиб кетишига олиб келади. Шунга боғлик равишда махсус ўзиюрар харакатланувчи таркибни модернизациялашда уларнинг «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлинмаларида кейинги 8-12 йил давомида ишончли эксплуатация этилишини таъминлаш максадида кучайтирилаётган механик узеллар ва деталларнинг етарлича каттиклиги (мустахкамлиги) таъминланиши шарт.
3. АДМ-1 автомотрисаси рамасига квазистатик юкламалар таъсир килгандаги унинг мустаҳкамлик ҳисоби услуби ишлаб чикилган; авария-тиклаш автомотрисаси рамасининг юк тушадиган каркаси динамик мустаҳкамлигининг учлари кайишқоқ махкамланган (кисилган) холда, унинг балкали типдаги схема бўйича тебраниши фарази билан даврий уланиш нотекислигига эга бўлган йўлдан харакатланишидаги унга гармоник юклама таъсир килганидаги аналитик-рақамли ҳисоби услуби ишлаб чиқилган.
4. MathCadl4 муҳити учун АДМ-1 автомотрисаси рамасининг зўрикқан-деформацияланган ҳолатини моделлаштириш мақсадида ҳисоб-китоб алгоритми ва дастур ишлаб чикилган; автомотриса рамаси юк тушадиган каркаси зўриқкан-деформацияланган ҳолати бўйича ракамли тадқиқот натижалари келтирилган; АДМ-1 автомотрисасининг кучайтирувчи қўйилмали рамасининг динамик мустахкамлиги, ишончлилиги ва прогноз килинган ишлаш ресурсни бахолаш учун рационал мезонларни танлаш асослаб берилган. Ҳисоб-китоблар АДМ (АДМ-1) автомотрисаси рамасини модернизациялаш учун унинг эксплуатация муддатини узайтириш ва динамик жихатларини яхшилаш максадида бажарилган.
5. Аникланишича, авария-тиклаш автомотрисасининг рама конструкциясига кучайтирувчи қўйилмаларни киритиш рамадаги букувчи зўриқишларни ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ равишда 10-12% га камайтирар экан (ҳаракат тезлиги 90 км/с бўлганида мос равишда 31 МПа дан 28 МПа га кадар - 11,07 %).
6. Илмий иш натижаларининг асосланганлиги, уларнинг илмий янгилиги, амалий ва иктисодий аҳамияти уларнинг “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Темир йўл техникаси, машина ва механизмлари Бошкармасида, шунингдек Тошкент темир йўл муҳандисллари института ўкув жараёнига татбиқ этилганлиги билан тасдикланади.
7. Ишлаб чикилган «Капитал таъмирлаш чогида дизелли-монтаж АДМ (АДМ-1) автомотрисаси бош рамаси деталларини кучайтириш бўйича йўриқнома» бўйича «ЎТЙ» АЖ «0’ztemiryo’lmashta’mir» AK шароитларида АДМ (АДМ-1) таили автомотрисаларнинг уларнинг фойдали ишлатилиш муддатини 12 йилга узайтириш билан капитал-тиклаш таъмири бажарилиб, бу 16,2022415 АҚШ доллари микдорида иктисодий самарадорликка зга бўлиш имконини беради.
Стирил бўёқлар ва унга яқин бирикмалар молекулалари фотоникаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда жахонда тез ривожланаётган фотоника соҳасида истиқболли йўналишлардан бири органик бўёқларнинг эритмалардаги физик ва кимёвий хусусиятлари бўйича тадкикот ишлари хисобланади. Бу сохада органик бўёклар молекулаларининг эритмаларда, плёнкаларда ва полимер матрицадаги ўзаро таъсирини ўрганиш, бўёкларнинг фотофизик ва фотокимёвий хусусиятларини хамда уларнинг эритувчи ва биологик объектлар билан ўзаро таъсири табиатини ўрганишда спектроскопия ва люминесцент усулларни ривожлантириш истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади.
Метаболик синдромда артериал гипертензиянинг клиник-патогенетик жиҳатлари ва молекуляр-генетик детерминантлари, фармакотерапия йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғликни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра дунёда 1 млрд, киши АГ билан касалланган бўлиб, АГ туфайли йилига 9,4 млн. ўлим ҳолати содир бўлади, бу бутун дунёдаги умумий ўлимнинг 18% ни ташкил қилади1. Бугунги кунда метаболик синдром (МС) нинг тарқалиши дунёда ўртача 30% ни ташкил килади2. АГ МСнинг энг кўп учрайдиган компоненти бўлиб, инсулинга резистентлик (ИР) билан бир қаторда ушбу симптомокомплекс патогенезининг муҳим бўғинидир. Ҳозирда МС ва АГни патогенезида иштирок этувчи ренин-ангиотензин-альдостерон тизими (РААТ), симпатоадренал тизим (CAT) ҳамда липид ва углевод алмашинувини бошқарувчи генларнинг полиморфизмларини аниклаш борасида кенг камровли илмий изланишлар олиб борилмокда3. Бу эса, ўз навбатида, АГ хақидаги мавжуд тушунчаларни кенгайиши ва генотипларни ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикасини такомиллаштиришга имкон беради4. Фармакогенетик текширишлар дори воситаларига бўлган жавобни, даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигининг генетик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш имконини беради ва бу персонализациялашган тиббиётнинг ривожланишига замин яратади.
Ўзбекистон республикасида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолига сифатли ихтисослашган кардиологик хизматни ташкил этиш ва юрак-қон томир касалликларини даволашнинг юкори технологии усулларини амалиётга жорий этиш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Республикамизда юрак-қон томир касалликлари кўрсаткичларини пасайтириш ва аҳоли умрини узайиштириш учун «аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги хамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг дастлабки бўғинини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш» лозим.
Жаҳон миқёсида АГ ва МСнинг диагностикаси, молекуляр-генетик детерминантлари ва даволашнинг самарали усулларидан фойдаланиш юзасидан қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда. Бу борада АГли беморларда юрак-қон томир асоратлари ривожланиш хавфини ва нишон аъзолари шикастланишини аниклашнинг асосларини ишлаб чиқиш ҳамда даволаш тактикасини белгилаш, юрак-қон томир касалликларининг ривожланишида иштирок этувчи номзод генлар полиморфизмларининг тарқалиши ва бу генлар аъзоларни шикастлаши, даволанишга бўлган жавоб билан ассоциациясини аниклаш, «генетик» паспорт яратиш ва унинг асосида касалликнинг пайдо бўлиши ва кечишини назорат қилиш хамда даволашда персонализациялашган аник тавсияларни ишлаб чикиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғликни саклаш тизимини ислох килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади МС таркибида АГнинг клиник-метаболик ўзига хослиги ва молекуляр-генетик жиҳатларини аниқлаш, фармакотерапиянинг оптимал режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор клиник-гемодинамик, метаболик ва молекуляр-генетик текширишлар асосида ўзбек миллатига мансуб эркак беморларда МС таркибида АГ ривожланишининг ўзига хослиги аникланган;
АБни суткалик профили ва ритми бузилишлари билан бирга кечувчи чап қоринча (ЧҚ) ва томирларнинг ремоделланиш жараёнларининг ифодаланганлиги ИР ва дислипидемияни ўзига хос тури билан узвий боғлиқлиги асосланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб АГ ва МСли эркак беморларда АСЕ, AGT, AGTR1, AGTR2, CYP11B2, ADRB3, PPARy, IRS-1 генларининг полиморфизмлари тарқалишининг ўзига хослиги аникланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб эркак беморларда МС таркибида АГни ривожланиш хавфининг молекуляр-генетик белгилари аникланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб беморларда МС таркибида АГ ривожланиши хамда ЧҚ ва томирларнинг патологик ремоделланиши хавфининг молекуляр-генетик белгилари кўрсатиб берилган;
АГ ва МСли беморларда амлодипинни моксонидин ва периндоприл билан комбинирлашган даволашнинг самарадорлиги асослаб берилган;
илк бор АСЕ, AGT, AGTR1, AGTR2, CYP11B2, ADRB3, PPARy, IRS-1 генларининг полиморфизмларини ҳисобга олган холда АГ ва МСли беморларда амлодипинни моксонидин ва периндоприл билан комбинирлашган даволашга бўлган жавобнинг фармакогенетик ўзига хослиги аникланган.
Хулоса
1. МС таркибида АГ ривожланиши АБ профили ва суткалик ритмининг бузилиши, ИР ҳамда ТГларнинг ошиши ва ЮЗЛ ХСни пасайиши билан кечувчи дислипидемия тури фонида ЧҚГ юкори даражаси ва нопропорционал юқори ЧҚММ, эндотелий дисфункциясининг чукурлиги билан ажралиб турувчи ЧҚ ва томирлар ремоделинги жараёнларининг ифодаланганлиги билан бирга кечади.
2. АГ ва МСли беморларда ЧҚ ва томирлар ремоделинги МС компонентларининг тўпланиши ва метаболик бузилишларнинг ифодаланганлиги билан тугридан тўгри боглиқ.
3. АГ ва МСли беморларда нопропорционал юқори ЧҚММ бўлиши ЧҚ диастолик функцияси бузилишининг чукурлиги ва томир ремоделинги жараёнларининг ифодаланганлиги билан бирга келади.
4. РААТ (AGT, АСЕ, AGTR1, AGTR2, СТР11В2), ADRB3, PPARy, IRS-1 генлари полиморфизмларининг таксимланиши узбек миллатига мансуб АГ ва МСли эркак беморларда куйидаги ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради:
- AGT гени М235Т полиморфизми МТ-генотипинг учраш даражасини соглом кишиларга Караганда ишончли ошиши;
- АСЕ гени I/D полиморфизми аллель ва генотипларининг учраш даражаси бўйича соглом кишиларга Караганда статистик ахамиятли фарк йўқлиги ва ID+DD генотиплари таркалиши йигиндисининг ошишига мойиллиги;
- AGTR1 гени А1166С полиморфизми АА-генотипининг учраш даражасини соглом кишиларга Караганда ишончли ошиши;
- AGTR2 гени G1676A полиморфизми аллелларининг учраш даражаси бўйича соглом кишиларга Караганда ишончли фарқ йўклиги;
- CYP11B2 гени С-344Т полиморфизми аллеллари ва генотипларининг учраш даражасида соглом кишиларга Караганда статистик ахамиятли фарк йўқлиги, лекин беморларда соглом кишиларга Караганда СТ+ТТ-генотиплари таркалиш йигиндисининг ишончли ошиши;
- ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизми ТТ-генотипининг учраш даражасини ишончли ошиши хамда АА-генотипининг таркалиши соглом кишиларда ишончли ошиши;
- PPARy гени Pro 12Ala полиморфизми Рго/Рго-генотипининг учраш даражасини соглом кишиларга Караганда ишончли ошиши ва соглом кишиларда беморга Караганда Рго/А1а генотипининг ишончли ошиши кузатилди;
- IRS-lгени Ala513Pro ва Gly972Arg полиморфизмлари аллель ва генотипларининг учраш частотаси бўйича назорат гурухига Караганда статистик ахамиятли фарқи йўқлиги.
5. Узбек миллатига мансуб эркакларда МС таркибида АГнинг ривожланиш хавфи AGTR1 гени А1166С полиморфизмининг А-аллели ва АА-генотипи, AGTR2 гени G1676A полиморфизмининг G-аллели, AGT генининг М235Т полиморфизмининг МТ-генотипи, ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг ТТ-генотипи ва PPARy гени Pro 12 Ala полиморфизмининг Рго/Рго-генотипи билан боғлиқ, айни дамда PPARy гени Pro 12 Ala полиморфизмининг Pro/Ala-генотипи, ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг АА-генотипи эса ҳимояловчи таъсир кўрсатади.
6. РААТ генлари ва ADRB3 гени полиморфизмларининг МС таркибида АГ кечишининг оғирлашишига ҳиссаси аниқланди:
- ЧҚ диастолик дисфукцияси ривожланиши билан ЧҚ ремоделингининг ифодаланганлиги AGT гени М235Т полиморфизмининг ТТ-генотипи ва МТ-генотипи, АСЕ гени I/D полиморфизмининг D-аллели ва DD-генотипи, ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг ТТ-генотипи билан боғлиқ.
- ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг ТТ-генотипи, AGTR2 генининг G1676A полиморфизмининг G-аллели АГ синдромини ифодаланганлиги ҳамда томирлар ремоделинги ривожланиши билан боғлиқ.
- AGTR2 гени G1676A полиморфизмини G-аллелини МС таркибида АГни ифодаланганлиги билан бирга келувчи ИРни ривожланишига хиссаси аниқланди.
7. АГ ва МСли беморларда даволашнинг комбинирлашган режимлари (амлодипин билан моксонидин ва амлодипин билан периндоприл) юқори антигипертензив самарадорлик, юрак кон-томир ремоделинги кўрсаткичларини динамикасига ижобий таъсири билан ажралиб туради. Бунда ДАБ назорати, ЧҚГ регрессиясининг тавсия этилган даражасига эришиш ва эндотелийни функционал холатини нормаллашиши бўйича амлодипиннинг периндоприл билан комбинацияси устунлиги аникланди. Амлодипиннинг моксонидин билан комбинацияси ГИли беморларда ИРни пасайишига ёрдам беради.
8. РААТ генлари полиморфизмларининг аллеллари, хусусан, АСЕ гени I/D полиморфизмининг D-аллели, AGT гени М235Т полиморфизмининг Т-аллели, AGTR2 гени G1676A полиморфизмининг G-аллели комбинирлашган даволашни ўрганилаётган вариантларини кардиовазопротектив таъсирини ифодаланганлиги тўхтатиб туради. Лекин ўрганилган полиморфизмларнинг тарқалишидан катъи назар амлодипинни периндоприл билан комбинациясига устунлик хосдир.
9. Амлодипинни моксонидин билан комбинирлашган даволаш фонида ЧҚнинг мақсадли регрессияси фақат AGT гени М235Т полиморфизмининг М-аллели, ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг А-аллели ташувчилигида, ЕА диаметрининг тавсия этилган ўсиши эса АСЕ гени I/D полиморфизмининг D-аллель ташувчилигида эришилади.
10. Амлодипинни периндоприл билан комбинирлашган даволаш фонида ЧҚГ регрессияси ва ЕА диаметри ўсишини мақсадли даражалари PPARy гени Рго12А1а полиморфизми, CYP11B2 гени С-344Т полиморфизми, AGTR2 гени G1676А полиморфизмидан қатъи назар эришилади, лекин ADRB3 гени Trp64Arg полиморфизмининг Т-аллели, АСЕ гени I/D полиморфизмининг D-аллели ва AGTR1 гени А1166С полиморфизмининг С-аллели билан чегараланади.
Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдроми клиник полиморфизмининг молекуляр-генетик асослари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Паркинсон касаллиги ва иккиламчи паркинсонизм неврологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бугунги кунда кекса сшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган тўртта нсйродегенсратив касалликлар жумласига киради. Мазкур патология бутун дунё бўйича ҳар 100 000 кишидан 120-180 нафарида учрайди. Паркинсонизм синдромининг барча турлари орасида энг кенг тарқалгани Паркинсон касаллиги (ПК) ва васкуляр паркинсонизм (ВП) бўлиб, улар мос равишда 75-80% ва 2,1-7% ни ташкил этади. Паркинсонизм муаммосининг ижтимоий аҳамияти касалликни учраш частотаси ўсиб бориши, прогрсдиент кечиши, даволаш самарадорлиги пастлигидадир. Натижада ҳаёт сифати пасайиши ва бсморлар орасида ногиронлик даражасининг ошиши кайд этилмокда. «Паркинсонизмнинг эрта манифсстацияси, айниқса, «мойил» гснларнинг ноқулай аллсл вариантларига эга бўлган шахсларда ортиб бориш эҳтимоли юкори»1. Турли популяция вакилларида ПК ривожланишида номзод гснларнинг полиморфизми учраш частотаси ҳар хилдир.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш борасида кенг қамровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди, касалликларни самарали даволашнинг замонавий моделлари татбиқ этилиб, ижобий натижалар қўлга киритилди. Урта ва кекса сшдаги аҳоли орасида нсврологик касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш чораларини қўллаш натижасида касалликларни ташхислаш сифати яхшиланди; патогенетик даво принциплари такомиллаштирилди ва огир асоратларни олдини олишга эришилди. Бугунги кунда рсспубликамизда аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш учун «пенсионсрлар, ногиронлар, ёлғиз кексалар ва аҳоли бошқа эхтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш» зарур2.
Жаҳон миқёсида Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдромининг шаклланиши ва кечишида молекуляр-гснстик ва ташқи муҳит омилларининг ўрнини аниклаш; ушбу касалликни даволаш ва олдини олишда самарали йўлларни ишлаб чиқиш юзасидан турли хил этник гурухларда паркинсонизмнинг молекуляр-генетик асосларини тадкик килиш, касалликнинг турли шакллари ва номотор симптомларининг ривожланишида уларнинг аҳамиятини бахолаш; касалликнинг кечки даврида ривожланувчи мотор ва номотор флуктуациялар ва дискинсзияларнинг олдини олиш ва даволаш самарасини оширишга қаратилган тадкикотлар мухим ахамиятга эга.
Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-l 652-сон “Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон “Узбекистан Рсспубликаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий срдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тсгишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллатига мансуб бўлган инсонларда Паркинсон касаллиги ва васкуляр паркинсонизмнинг клиник ва диффсрснциал-диагностик хусусиятларини очиб бсриш ҳамда уларнинг ривожланишида молекуляр-генетик полиморфизмнинг ролини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ўзбек миллатига мансуб кишиларда PARKl генидаги Ala53Thr ва PARK2 генидаги Т240М мутациялар Паркинсон касаллиги ва васкуляр паркинсонизм ривожланишида хавф омиллари эмаслиги исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб кишиларда Паркинсон касаллигида LRRK2 генида G2019S мутация гетсрозиготалик холатига эгалик касалликка ташхис қўйишда юқори ахамият касб этиши ва ушбу мутацияни касалликнинг аралаш шакли ҳамда дофаминэргик тсрапиянинг юқори самара бсриши билан алоқадор эканлиги исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб ПКга чалинган бсморларда GSTM1 гени 0/0 генотипи ва GSTT1 гсни 0/0 гснотипи ва уларнинг комбинацияси кўп учраши ҳамда ушбу мутациялари бўлмаган бсморларга нисбатан «ноль» генотиплари бўлган бсморлар гурухида касаллик эрта бошланиши, касалликнинг таркок-аралаш шакллари устуворлик килиши ва касалликнинг жадал ривожланиши исботланган;
илк бор ўзбек миллатига мансуб ПКга чалинган бсморларда Nat2 генининг С282Т мутациясини аниқлаш прогностик ахамиятга эгалиги ва касалликнинг акинетик-ригид шакли ҳамда жадал ривожланишини белгилаши исботланган;
ноқулай ташки мухит омиллари касалликнинг эрта бошланиши, жадал ривожланиши, касалликнинг ёйиқ шакли учун юқори хавф омиллари бўлиши мумкинлиги асослаб бсрилган;
ўзбек миллатига мансуб кишиларда Паркинсон касаллиги ва васкуляр паркинсонизмда комплекс клиник-нсврологик ва молекуляр-генетик дифференциал-диагностик текширувларни диагностик аҳамияти исботланган;
паркинсонизмнинг кечки даврларидаги мотор ва номотор флуктуациялар клиник бслгилари ва уларнинг орасидаги ўзаро богликлик аниқланган.
Хулоса
«Паркинсон касаллиги ва паркинсонизм синдроми клиник полиморфизмининг молскуляр-гснетик асослари» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар олинди:
1. PARK.1 генидаги Ala53Thr, PARK2 генидаги Т240М мутациялари ўзбск миллатига мансуб инсонларда Паркинсон касаллиги ва васкуляр паркинсонизм билан боғлиқ эмас.
2. LRRK.2 генидаги G2019S мутация частотаси паркинсонизмга чалинган бсморлар орасида 5,5% ни , улардан ВП гурухида 1,6% ва ПКга чалинган бсморлар гурухида 7,1% ни ташкил этади. Спорадик шаклдаги ПКга чалинган бсморлар гуруҳида 5,7%, касалликнинг аутосом-доминант холатларида 17,6% қайд этилди. LRRK2 генидаги G2019S мутацияси касалликнинг аралаш тури ва лсводопатсрапиянинг юкори самарадорлиги билан богликдир.
3. Паркинсонизмга чалинган бсморларда GSTM1 генида 0/0 генотипи ва GSTT1 генида 0/0 генотипи, шунингдек, улар комбинациясининг юқори частотаси кузатилди. GSTT1 ва GSTM1 генотипларининг ПК ва ВПда ва назорат гурухда тарқалишининг таҳлили шуни кўрсатадики, иккала геннинг 0/0 полиморфизмлари фақат ПКга чалинган бсморлар гуруҳидагина назорат гурухидан сезиларли фарк килади ва ПК нинг эрта бошланиши, жадал ривожланиб бориши ва ёйиқ-аралаш шакли устувор бўлиши билан характерланади.
4. Nat2 гени полиморфизмининг мутант аллели бўйича гомозиготалик, умуман олганда, ПК билан, шунингдек, унинг акинстик-ригид шакллари ва тезлашган суръатлари билан боғланади. ВП касаллигига чалинган бсморлар гуруҳида Nat2 гени С282Т полиморфизмининг турли генотиплари учраши назорат гуруҳидаги кўрсаткичлардан дсярли фарқ қилмайди.
5. Паркинсон касаллиги, хусусан, унинг таркоқ (ёииқ) шакллари, жадал ривожланиши шаҳарликларга нисбатан қишлоқ аҳолисида кўпроқ кузатилади.
6. Паркинсон касаллиги ривожланишида пестицидлар билан контакт, очиқ ҳавзалардан сув истсмол килиш, кимёвий саноатда ишлаш юкори даражада хавф туғдирувчи омил бўлади.
7. Қишлоқ хўжалиги ишчилари, кимё саноати ходимлари, қишлок аҳолиси ПК ривожланишининг юқори хавф гуруҳига кириб, мақсадли клиник-диагностик, прсвснтив муолажалар ўтказиш объекти ҳисобланиши профилактика самарадорлигини ошириш имконини бсради, касаллик башорати ва унинг кечишини яхшилайди.
8. Бизнинг худудда ПК ва ВП нинг этиопатогенези, кечиши, касаллик дебюта, клиник кўринишлари, вегетатив, психо-эмоционал ва когнитив бузилишлар даражаси бир-биридан кескин фарк қилади. Паркинсон касаллиги ўрта ёшда дебюти, бир томонлама бошланиши устунлиги, ўрта темпда ривожланиши, аралаш шакли ҳамда вегетатив, аффсктив бузилишлар жадал суръатларда ортиб бориши билан характерланади. Васкуляр паркинсонизм кекса ёшда дебюти, симмстрик бошланиши, жадал суръатда ривожланиши, акинетик-ригид шакли, постурал нотургунлик ва когнитив бузилишлар эрта ривожланиши билан фарқланади.
9. ПК бўлган бсморларни даволаш схемасида касалликнинг эрта босқичларида амантадин сулфатни қўллаш ҳаракатланиш фаоллигини анча яхшилайди, мотор ва номотор флуктуация ва дискинезиялар пайдо бўлиш муддатини кечиктиради, кейинги босқичларда қўллаш эса уларнинг аломатларини камайтиради.
Ионлар ва электронларнинг юпқа кристаллардан сочилиши ва ўтиши жараёнларидаги ориентацион эффектлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда бугунги кунда динамикали ривожланаётган физик электроника сохасида мухим физик муаммолардан бири, зарядли зарраларнинг каттик жисм юзаси хамда уларнинг нанопленкалари билан ўзаро таъсирлашувида кузатиладиган жараёнлар механизмларини аниклаш имкониятларини ва микроэлектроника, наноэлектроника асбоблари учун маълум физик хоссаларга эга бўлган материалларни ишлаб чиқишдан иборат. Шу нуктаи назардан юпка поли- ва монокристалл пленкаларда электрон жараёнларни тадқиқ этиш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда физик электроника сохасини самарали ривожлантириш борасида физик кимёвий ходисалар ва жараёнларни камраб олган электрон асбобларнинг хар хил турларини яратишда фундаментал ахамиятга эга бўлган тадқикотларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада соҳанинг амалиётда ишлатиладиган маълум электрофизик хоссаларга эга бўлган сифатли янги материаллар базасини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий талаблар асосида кристалларга қўшимча элементлар киритиш йўли билан сифатини ошириш, уларнинг олиш технологияларини мукаммаллаштириш борасида сезиларли натижаларга эришилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида нанофизика сохасидаги фундаментал изланишлар натижасида янги технологияларни жорий этиш орқали микроэлектроника сохасини янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда қаттиқ жисмли нанопленкалар олиш технологиясини мукаммаллаштириш ҳамда ундаги нуқсонларни камайтириш, нанопленкаларни сифат кўрсатгичини яхшилаш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада мақсадли илмий-тадқиқотларни, жумладан қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: юпқа пленкалар олиш қурилмаларини такомиллаштириш, кимёвий боғланишлар бўйича олинган амалий натижаларни назарий моделлаштириш, молибден ва вольфрам намуналарига термик ишлов беришда хосил бўлувчи кислород ва углерод аралашма атомлари бор ҳолда кристалл панжара моделини яратиш, мис ва кумуш юпқа эркин пленкаларидан қайтган ва улар орқали ўтган электронларнинг энергия йўқотиш спектрлари дисперсиясини амалий тадбиқ қилиш муҳим ахамиятга эга. Юқорида келтирилган илмий тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изоҳлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарорида белгиланган вазифаларни ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади зарядли зарраларнинг ҳар хил табиатга эга бўлган кристаллар билан ўзаро таъсирлашганда содир бўладиган жараёнлардаги ориентацией эффектларни аниқлаш, аралашма атомларининг жойлашиши ва сирт диагностикаси усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Mo, W, Si, Си и Al монокристалларини яхшилаб тозаланганда уларнинг ион оже-спектрларида L^W оже чизиғининг ёнида қўшимча, уларнинг қисман оксидли чўққилари пайдо бўлиши аниқланган;
Mo(lOO), W(100) юза ости қатламларида кристалл панжарада кислород, углерод атомларининг тугунлар орасида октаэдрик ҳолатда жойлашиши аниқланган. W, Al, Si монокристалларини бир хил шароитда ионлар, электронлар билан бомбардимон қилиш натижасида асосий чўққи интенсивлиги камайиши, чўққи ярмида энининг кенгайиши ва энергиявий ҳолатининг ўзгариши, таркибда квазимолекулалар ҳосил бўлиши билан боғлиқ эканлиги аниқланган;
Ео=5-4О кэВ ионлар дастаси энергияси текширилаётган сохасида Си ва Ag монокристалларининг эркин нанопленкалари орқали ўқли, текислик бўйича каналланиш ва тартибсиз ўтишни кечирган ионларнинг бир пайтдаги улуши билан шартланган энергетик тақсимланишнинг юпқа структураси топилган;
ионлар монокристалл нанопленкалар орқали каналланганда энергия йўқотиши қутб ва азимутал бурчакларга боғлиқлиги ҳамда бу йўқотишлар поликристалга нисбатан тўрт марта кам эканлиги, ион имплантацияси туфайли кристаллнинг нозик структурали энергиявий спектрида кристалл панжаранинг аморфизацияланиши ҳамда аввал ўқ, кейинчалик текислик бўйича каналланган ионлар чўққиси текисланиши аниқланган;
илк бор кристалл ориентациясига боғлик ҳолда ҳажмий плазмон тебранишларида энергия йўқотишнинг анизотропияси, электронларнинг характеристик энергия йўқотиш спектри функциясини ҳисоблашда диэлектрик сингдирувчанликнинг оддий осцилляторли модели, характеристик энергия йўқотиш спектрларини хдсоблаш алгоритми, нанопленкалардан ўтган электронларга нисбатан қайтган электронлар ҳажмий плазмон тебранишига катта энергия сарфлаши аникланган;
Mo, W Nb, Si Ge монокристаллари юзасидан қайтган электронларнинг спектрларидан энергия йўқотишнинг шаклланиш механизмлари, кристаллнинг ҳар хил йўналишлари бўйича электронлар ҳолати зичлигини баҳолаш усули, материаллар кристалл ҳолатдан аморф ҳолатга ўтганда электрон-фонон ўзаро таъсири эҳтимоллиги ошиши, электронлар ҳолатлари зичлиги деформацияси туфайли электронларнинг катта энергия йўқотиши аниқланган;
илк бор ионлар билан бомбардимон қилинган металларнинг нанопленкалари юза қатламларининг аморфизацияси даражасини баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Электрон ва ионларнинг ўта юқори вакуумли универсал кичик бурчакли спектрометры, иккиламчи ионларнинг масс-спектрометри, металларнинг эркин юпқа пленкаларини олиш учун экспериментал қурилмалар ва тадқиқот усуллари такомиллаштирилган.
2. W, Si, Al монокристалларини ионлар ва электронлар билан бомбардимон қилиш натижасида олинган оже спектрлар солиштирилганда асосий чўққилар ҳолати ва шаклининг бир-биридан анча фарқ қилиши, илк бор А1 ва Si ларнинг ион оже спектрларида асосий Ь2,зУУ чўққининг иккиланиши кузатилган, бу ҳодиса бомбардимон қилувчи ионлар таъсирида юзанинг алоҳида қисмлари локал қизиши натижасида оксидларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ эканлиги аниқланган.
3. Илк бор оже-спектрларнинг ориентация ва тушиш бурчагига боғлиқлигидан фойдаланиб монокристаллар панжараларида О, С каби аралашма элементлар атомларининг эгаллаган жойлари, аралашма атомларининг !4, !6, 0 октаэдрик вазиятларда МоО, МоО2, WO, WO2 типидаги бирикмалар ҳосил қилиши аникланган.
4. Плазмонлар тебраниши назарияси мукаммаллаштирилиб, ўтиш металларида электронларнинг характеристик энергия йўқотиш спектрлари структураси нафақат валент электронларнинг плазмон тебранишига, балки электронларнинг d-p ва d-f зоналараро ҳамда d-d типидаги зона ичидаги ўтишлар сингари зонавий структуралар хусусиятига боғлиқлиги, ҳамда кристалл ориентациясига боғлиқ ҳолда Си ва Ag монокристалл пленкаларидан ўтган электронларнинг характеристик энергия йўқотиш спектрларидаги асосий чўққининг энергия йўқотиши анизотропияси аниқланган.
5. Юпқа монокристалл Си пленкаси орқали ўтган ионлар (Ео=1(НЗО кэВ) энергиявий спектрида учта яққол ифодаланган чўққилар кузатилди хамда улар ўқ ва текислик бўйича каналланиш, ионларнинг тартибсиз ўтиши эффектлари, кристалл структураси билан ўтган ионларнинг бурчак ва энергиявий тақсимотлари структуралари орасидаги боғланиш аниқланган.
6. Бир хил шароитда бомбардимон қилинганда юзанинг тартибсизланиши фақатгина киритилган аралашма элементлар атомлари концентрацияларига боғлиқ бўлмасдан, балки ионлар массалари, энергияллари ва радиусларига ҳам боғлиқ бўлиши, каналланган ва каналланмаган ионларнинг энергия йўқотишлари бомбардимон қилувчи ионларнинг массалари, энергиялари, радиуслари (ўлчамлари)га боғлиқлиги, бу эса зарраларнинг юза қатлам билан тўқнашув жараёнларини идентификациялашда муҳим эканлиги аникданган.
7. Характеристик энергия йўқотиш спектрлари структурасини таърифлаш учун электрон ҳолатлар зичлиги тақсимотида экстемумлар орасидаги электрон ўтишлар эҳтимоллиги ҳисобга олинган ҳолатда диэлектрик сингдирувчанликнинг осциляторли усули ўзгартирилган варианта, спектрлардан фойдаланиб, квантомеханик усуллар ёрдамида Си, Ag, Si, Ge учун дисперсион эгри чизиқлар корреляцияси критерийлари аниқланган.
8. Электронларнинг эркин юпқа пленкаларидан ўтиши ва қайтиши жараёнида, яъни тажрибаларнинг хар ҳил геометриясида ҳажмий плазмонлар жунбушга келиши учун энергия йўқотишлар 1-4.5 эВ га фарқ қилиши, аморфланган пленкалар учун hcov нинг қиймати электронлар каналланиши эффекти бўладиган шароитдаги металл пленкаларга қараганда 1-2 эВ га кўплиги аниқланган.
9. Илк бор юпқа Cu(100) пленкалар орқали ўтган электронларнинг эластик чўққилари интенсивлиги ўзгаришига қараб юзанинг аморфланиш даражаси ва тартибсизлашган қатлам юзасини баҳолаш, хусусан, юза Ео=О,5 кэВ ва Д=1015 ионием-2 бўлган ионлар билан бомбардимон қилинганда юзанинг 35^10% тартибсизланиши, бу ҳолда тартибсизланган қатлам қалинлиги 60-80 А ни ташкил қилиши аниқланган.
Ўзбекистон республикасининг давлат ҳокимияти тизимида президент ва вазирлар маҳкамасининг муносабатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда ҳокимиятлар бўлиниши принципининг амалий ифодасини кенгайтириш, ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини ривожлантириш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини самарали амалга ошириш жараёнида давлат бошлиғи - президент ҳамда ижро ҳокимияти олий коллегиал органи - ҳукумат ўртасидаги конституциявий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштириш ва самарадорлигини янада юксалтириш ҳамда улар ўртасида ваколатлар тақсимланишининг барқарор мутаносиблигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Зотан, мазкур субъектлар ўртасидаги муносабатлар давлат механизмининг узлуксиз ҳаракатини таъминловчи барқарор воситалардан бири бўлиб, давлат бошқарувининг самарадорлигига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи омиллардан ҳисобланади.
Шимолий Бақтрия аҳолисининг дафн маросимлари ва диний эътиқодлари (Бронза даври моддий маданият ёдгорликлари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахоннинг ривожланган мамлакатларида бронза даврининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган кўплаб тадкиқотлар амалга оширилмокда. Айнан шу даврга оид дафн маросимлари ва диний эътиқод юзасидан алоҳида тадқикотлар олиб борилмокда1. биз хали юртимизни, унинг ўзига хос тарихи, маданияти,.... бебаҳо маънавий меросимизни тўлик ўрганганимиз йўқ” . Бундай тадкикотлар эса халқларнинг бир-бири билан диний қадрияти, урф-одати, муносабати ва алокадорлигини ойдинлаштиришга хизмат қилади.
Мустакиллик тарихимизни, миллий қадриятларимизни ўрганиш орқали ўзлигимизни англашга кенг имкониятлар яратди. Шу аснода дафн маросимларига алоҳида эътибор берилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонуни3 қабул қилинганлигини алохида таъкидлашимиз мумкин. Бу эса миллий қадриятларимизни қадр топаётганлигидан яна бир нишонадир. “Дарҳакиқат, ота-боболаримиздан қолган бой меросни ўрганиш, уларнинг урф-одатлари, анъаналарини тиклаш - бу тарихни тиклаш демакдир’ .
Жаҳон микёсида олиб борилаётган тадқиқотларда бронза даври цивилизациялар тарихи, хўжалик хаёти, кундалик турмуш тарзи, меъморий уй-жой ва монументал иншоот қолдиқлари, дафн этиш усуллари, диний эътиқод объектларини тадқик килиш вазифаси қўйилади. Айнан шу муаммо устида Шимолий Бақтрияда яшаган аҳолининг диний эътикоди билан боғлиқ қадриятлари ва урф-одатлари, удумлари ва диний карашларини чукур илмий асосда ўрганиш ушбу мавзунинг долзарблигини белгилайди. Шимолий Бақтрия сўнгги бронза даврида учта йирик тарихий ва этномаданий бирликлар алоқа майдонига айланган. Унинг Ўзбекистон кисмида юксак даражада ривожланган ўтроқ дехкончилик маданияти шаклланиб, бу маданият Сополлитепа, Жарқўтон, Кўзали, Мўлали, Бўстон каби ёдгорликлар мисолида ўрганилди. Бу ёдгорликларда минглаб ўтроқ деҳқончилик маданияти аҳолисининг қабрлари очилган. Шимолий Бактриянинг шарқий ҳудудларида кўпроқ чорвадор уруғ жамоаларининг ёдгорликлари ўрганилган бўлиб, улар Ҳисор воҳаси, Вахш дарёсининг ўрта оқими ва Таирсув дарёсининг юқори кисми ҳамда Пархар-Кулоб водийсида жойлашган. Бу ҳудудларда 550 дан ортик қабрлар очилган. Уларда турли диний эътиқод ва урф-одатлар асосидаги дафн маросимлари кузатилган. Мил. авв. II минг йилликнинг ўрталаридан Шимолий Бактрияга Евроосиё даштларидан чорвадор Андроново маданияти қабилалари кириб келадилар. Натижада, бу ҳудуд турли этник гурухдарнинг иқтисодий ва этномаданий алокалар майдонига айланади. Бу хилма-хил этномаданий ва этносиёсий манзара Шимолий Бақтрия бронза даври кабилаларининг дафн маросимлари ва шаклланиб бораётган диний эътиқодида яққол кўзга ташланади. Ammo, Шимолий Бақтриянинг бу уч этник компонентлардан ташкил топган аҳолининг диний эътикоди ва ранг-баранг урф-одатлари хақида илмий адабиётларда жуда қисқа маълумотлар келтирилган, улар махсус тадқиқот объекта сифатида яхлит бир илмий тизимга солиниб тахдил этилмаган ва умумлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1993 йил 1 мартдаги “Узбекистан тарихи музейи ашёлари хакида”ги 115-сонли қарори, 1998 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ва ўзбек халқининг қадимий урф-одатлари, анъаналари ҳамда эътиқод тарихини ёритишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Шимолий Бактрия бронза даври аҳолисининг дафн маросимлари ва диний эътикоди билан боғлиқ тарихий жараёнларни тизимли равишда очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шимолий Бактрия бронза даври аҳолисининг барча маданиятларига (Сополли, Бишкент, Вахш, Андроново) тегишли диний эътикод объектлари ва дафн маросимлари билан боғлиқ урф-одатлари очиб берилган;
Шимолий Бактрия бронза даври деҳқон жамоалари дафн маросимларидаги анъанавий удумлар ва уларнинг заминида рўй берган ўзгаришлар ўзбек халкига хослиги аникланган;
ўзбек халқининг дафн этиш билан боғлиқ урф-одатларининг тарихий илдизлари (кабр курилмаси) бронза даврига бориб тақалиши аникланган;
илк зардуштийлик динининг шакллана бориш жараёни ва унга хос табиатнинг тўрт унсурини илоҳийлаштириш сўнгги бронза даврида ўтрок деҳқончилик маданияти жамоаларида юз берганлиги аникланган;
Жарқўтон ибодатхонаси мисолида илк зардуштийлик дини ва ўзбек давлатчилигининг тарихий илдизлари бронза даврига бориб такалиши очиб берилган.
Шимолий Бактрия бронза даври ўтроқ ва чорвадор жамоаларининг дафн маросимлари ва диний эътикоди билан боглик материаллар яхлит бир илмий тизимга солиниб умумлаштирилган.
Хулоса
Тадқиқотни ўрганиш жараёнида мавзуга оид адабиётларни тахдил этиш ва тўпланган археологик материалларни янгича қарашлар асосида ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
Шимолий Бактриянинг ҳудудий таркибини ташкил этган жанубий Ўзбекистон ва жанубий-ғарбий Тожикистон ўз иклим шароитига кўра, бир томонда дехкончилик, иккинчи томонда эса чорвачиликнинг ривожланишига олиб келди. Дехкон ва чорвадор жамоалар ўртасида ўзаро ижтимоий, иқтисодий ва этномаданий алоқалар ўрнатилиб, бу алоқаларнинг моддий маданиятда акс этиши Сополлитепа, Жарқўтон, Бўстон, Тегузак, Кангурттут, Тандирйўл каби ёдгорликларда якқол кўзга ташланади.
Шимолий Бактриянинг Жанубий Ўзбекистон худудларида деҳқончилик маданияти такрорий суғорма деҳқончилик асосида ривожланди. Тожикистон ҳудудида ёдгорликлар тоғ ва адирликларда жойлашганлиги сабабли, яйлов чорвачилиги ва лалмикор деҳқончилик, боғдорчилик ривож топади.
Бишкент-Вахш маданиятининг шаклланишида Ҳисор, Сополли, Дашли ва Андроново жамоалари таъсири кучли бўлганлиги илмий таҳлил этилди.
Ўтрок деҳқон жамоасида амалда бўлган қабр тузилиши, яъни «айвонли лаҳад» қабрлар ҳозирги замон ўзбек халқи қабр тузилиши учун ҳам хос бўлиб, бу дафн маросимлари билан боғлиқ урф-одатларнинг тарихий илдизлари бронза даврига бориб тақалишини кўрсатади.
Мўлали ва Бўстон босқичларида мурдани кремация қилинганлик ҳолатлари учрайди. Чорвадор кабилалар анъанавий дафн маросимлари орасида кремация қилинган қабиладошларини (кул ва куйган суяк парчаларини) тош яшикларга солиб кўмиш одати мавжуд. Бўстон VI қабристонида ҳамда Жаркўтон “шаҳристони”нинг тепа - 5 манзилгоҳидаги тош кабрлар якинида эса махсус кремация кўралари топилган. Ушбу қурилмани Андроново чорвадорларининг «крематорияси» сифатида талкин этиш мумкин.
Сополли маданияти оташпарастликдан зардуштийлик динига ўтиш даврини характерлайди. Бу жараённи кўрсатувчи муҳим омиллардан бири қабрларда аста-секин митти остадонларнинг пайдо бўлишидир;
Илк Тулхор кабристонида тош плитадан свастика белгиси мавжуд кабрлар учратилади. Бу андроноволикларнинг рамзий белгисидир. Улар (свастика) Сополли маданиятининг сўнгги босқичларига оид қабр сополларида (даштликлар сополларида) хам учрайди. Бу белгининг турли худудларда тез-тез учраши унинг заминида хаёт доимо тўхтовсиз ҳаракатда, диалектик ривожланишда, деган маънони англатганлиги тарихий ҳақиқатдир.
Сополли маданиятининг Жаркўтон боскичида вужудга келган ва кейинги босқичларда хам тўла амалда бўлган Жарқўтон ибодатхонаси, у ердан топилган ашёвий далиллар ушбу ибодатхона «илк зардуштийлик ибодатхонаси» эканлигининг ёрқин далилидир.
Сополлитепадан топилган бир ашёвий далил борки, бу кабрдан топилган мухрдир. Муҳрнинг бир томонида икки ўркачли туя, иккинчи томонида одам акси ўз ифодасини топган. Зардушт номида туя сўзининг мавжудлиги ёки Зардуштнинг Авесто ривоятларига кўра туякашлар авлодидан эканлигини инобатга олишнинг ўзи топилма қанчалар ноёблигини билдиради.
Авестошунос олима М.Бойснинг таъкидлашича53, танадан жон чикиши билан уни ёвуз кучлар эгаллайди. Ёвуз кучлар эгаллаган жасадни эса, мукаддас хисобланган ерга - тупрокқа кўмиш мумкин бўлмаган. Масалан, мархумнинг хумга, кўзага солиб дафн этишлик, жасадни этидан тозалаб кўмишлик, айрим кабрларга хумдонда пиширилмаган митти остодонларни қўшиб кўмишлик каби далиллар илк зардуштийликдан далолат берувчи омиллардир. Буларнинг барчаси Шимолий Бактрия ахолисининг диний эътиқоди ва дафн маросимларида акс этиб, улар айнан зардуштийлик динининг оддий кўринишдаги илк илдизлари бронза даври билан боғликлигини кўрсатади.
Зардуштийлик динининг шаклланиши билан боғлик махсус монументал ибодатхоналар ва оташгохдар бронза даврида кадимги дехкон жамоаларининг илк шаҳарлар таркибида қад кўтаргани, бу дин ўзбек халқи ва илк давлатчилигининг мафкуравий асосини ташкил этганлигини кўрсатмокда. Зардуштийликнинг муқаддас китоби «Авесто»да акс этган жамиятнинг ижтимоий таркиби ва рамзий белгилари бронза даври ибодатхоналарида, айнан Жарқўтон ибодатхонасида ва шу давр дафн маросимлари билан боғлиқ удумларда яккол акс этганлиги билан асосланади.
Ибодатхона вужудга келгунича ва фаолият бошлаган дастлабки кезларда хам ахолининг оилавий ва жамоавий саждагоҳ масканлари ўз ўрнини йўқотмаган. Бошқарувнинг шаҳар-давлат даражасига кўтарилган даврига келганда, марказий монументал ибодатхонанинг пайдо бўлиши юз беради. Демак, оилавий саждагоҳларда катта патриархал оила ва унинг аъзолари билан ўтказиладиган диний маросимлар бажариб келинган бўлса, марказий ибодатхонада бутун шаҳар ахолисининг диний маросим ва байрамлари ўтказилган. Демак, илк зардуштийлик илк давлатчилигимизнинг бошқарувида фаол қатнашган.
Ўзбек давлатчилигининг илк босқичларида дастлаб, жамоанинг бошқарув тизимида диний - илоҳий кудрат катта нуфузга эга бўлганлиги туфайли, махкамачилик ишлари шахар бош ибодатхонаси кошида мужассамлашган. Жамиятни бошқариш хам ибодатхона билан боғлиқ бўлган. Жаркўтон ибодатхонасининг асосида монументал иншоотнинг пайдо бўлиши, Ўзбекистон ҳудудида давлатчилик асослари бронза давридан шаклланганлигини илмий асослайди. Ушбу монументал иншоот Сурхон-Шеробод воҳаси доирасидаги йирик воҳа давлатчилигининг диний бошқарув маркази бўлганлигидан гувоҳлик беради.
Олиб борилган тадкиқот натижасида юзага келган фикр-мулоҳазалар қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берди:
1. Тарихий илдизлари бронза даврига бориб тақалувчи айвонли лаҳад қабр курилмаларини бугунги кунда хам давом этиши максадга мувофикдир.
2. Бронза даври дафн маросимлари, диний эътикод сохасида олиб борилаётган тадкикотларни чуқурлаштириш мақсадида тарих, археология, диншунослик, этнология, антропология, социология каби фанлар доирасида фанлараро илмий ишланмаларни кўпайтириш муҳимдир.
3. Бронза даври аҳолисининг урф-одатлари, диний қарашлари тарихининг бугунги кунгача етиб келган излари, кўринишлари мавжудки, уларни ўзаро боғлиқликда Ўзбекистоннинг хар бир вилояти мисолида тадқикот ишларини олиб бориш максадга мувофикдир.
Хлорат тутувчи самарали дефолиантлар синтези ва олиниш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда минерал ўғитлар, стимуляторлар, пестицидлар алоҳида ўрин тутади. Хусусан, пахта хосилини сифатли ва кисқа муддатда йиғиб олиш учун дефолиация тадбири ўтказилади. Дефолиантлар таъсирида барглар тўкилиб, ғўза қатор ораларида хаво айланиши яхшиланади, ёш кўсакларга қуёш нури тўғридан-тўғри тушади. Бу ўринда кам захарли, самарали дефолиантларни ишлаб чикаришга катта эътибор берилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен мамлакатимизда мавжуд бўлган хомашёлар асосида ғўза дефолиантларини яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва қишлоқ хўжалигини сифатли дефолиантлар билан таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада ғўза баргини суний баргсизлантиришда қўлланилаётган дефолиантларни махаллий хомашёлар, хлоратлар ва физиологик фаол моддалар асосида ишлаб чикарилган препаратларни (Морел, Сихат, Садаф, Супер ХМД, ПолиДЕФ ва ҳ.к.) алохида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиққан ҳолда саноатни ривожлантиришда, махаллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида, юкори қўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чикаришга эътибор каратиш зарурлиги, ноорганик моддалар технологияси равнаки бу борада алохида аҳамият касб этиши шубхасиз. Ҳозирги кунда саноатимизда магний, натрий хлоратлари, пахта тозалаш заводи чиқиндиси ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантларни синтез килиш ва олиниш технологиясини ишлаб чикиш назарий ва амалий тадқиқотларни такозо қилади.
Бугунги кунда жаҳонда комплекс таъсирга эга бўлган дефолиацияловчи, стимуляторлик ва физиологик фаоликка эга бўлган дефолиантларни, кам захарли моддалар асосида синтез килиш ва улардан самарали фойдаланиш долзарб вазифалардан хисобланади. Ғўзанинг физиологик жараёнларини тезлаштирувчи, барглар тўкилиши ва кўсаклар пишиб етилиб очилишини таъминловчи дефолиантларни ишлаб чиқариш бўйича тадкикотларни амалга оширишда пахта тозалаш заводи чиқиндисининг азот кислотали экстрактларини моноэтаноламин ёки аммиак билан нейтраллаб олинган физиологик фаол моддаларни тутган хлоратли дефолиантларни синтез килиш, синтез килинган дефолиантларни тузилиши, реологик хоссалари ва хусусиятларини замонавий физик-кимёвий усулларда аниқлаш, дефолиантларнинг олиниш технологиясини ишлаб чиқиш, экологик-токсикологик хоссаларини тадқиқ этиш ва уларни ғўзада дефолиацияловчи фаоллигини аниқлаш кабилар долзарб масалалардан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади натрий хлоратнинг учкарбамиди, магний хлората ва уксус, нитрат, лимон кислоталарининг моноэтаноламинли тузлари, хамда этилен ҳосил килувчи моддалар асосида комплекс таъсир этувчи ғўза дефолиантларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув, магний, натрий хлоратлари, карбамид, лимон кислотанинг димоноэтоноламинли, лимон кислотанинг аммонийли тузлари, нитрат моноэтаноламин, ацетат моноэтаноламин ва этилен ҳосил қилувчи моддалар иштирокидаги системаларнинг эрувчанлиги, «таркиб-хосса» ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилган;
диаграммаларда қаттиқ фазалар концентрация ва ҳароратга боглик ҳолда кристалланиш майдонлари чегараланди, тўртта янги бирикма ажратиб олиниб, кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган ва мавжудлиги исботланган;
пахта тозалаш заводи чиқиндисини азот кислотаси ёрдамида экстракция килиш жараёнининг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланган, унга кўра азот кислотасининг концентрацияси 20%, чиқиндини кислотага нисбати 1:10, жараёндаги ҳарорат 50 °C, лимон кислотасининг эритмага ўтиш даражаси 4,25% лиги исботланган;
магний хлората, натрий хлоратининг учкарбамиди ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
олинган «УзДЕФ» дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда таҳлил қилинган, унга кўра «ЎзДЕФ» дефолианти таркибида 32% Mg(C103)2, 10% CO(NH2)2, 1,5% NH4NO3Ba 0,3% АМЭА сақлаши аниқланган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалари қуйидагилар хисобланади:
1. Натрий, магний хлоратлари, карбамид, лимон кислотасининг димоноэтаноламинли тузи, лимон кислотасининг аммонийли тузи, нитрат моноэтаноламин, ацетат моноэтаноламин ва этилен хосил қилувчи бирикмалардан иборат 15 та системаларда компонентларни ўзаро эрувчанлиги ва қаттик фазаларни хусусиятлари тўғрисида янги маълумотлар олинди. 4 та янги бирикмаларни ҳосил бўлиш майдонлари концентрация ва ҳарорат оралиғида аниқланди, кимёвий, физик-кимёвий усулларда тахдил қилиниб, мавжудлиги тасдиқланди. Ушбу системаларни ўрганишдан олинган натижалар хлорат тутган ғўза дефолиантларини олиниш технологиясини яратишга, илмий асос бўлиб хизмат қилади.
2. Пахта тозалаш заводи чиқиндисини (ПТЗЧ) азот кислотаси билан экстракция килиш жараёни ўрганилди, олинган нордон экстрактни моноэтаноламин ёки аммиак билан нейтраллаш жараёнининг мақбул шароитлари ўрнатилди. Таклиф этилаётган физиологик фаол моддаларнинг (КАзКЭОХОЗмэа ёки КАзКЭОХОЗДмм) кимёвий, физик-кимёвий хоссалари ўрганилди ва олинган физиологик фаол моддалар хлоратли дефолиантларга қўшиб биргаликда қўллаш тавсия этилди.
3. Физиологик фаол модда тутган, комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш жараёнини асослаш учун таркиби куйидагича бўлган [70%NaClO3-3CO(NH2)2+30%H2O]-KA3K3OXO3M3A, [70%NaClO3-3CO(NH2)2 +30%Н2О]-КАзКЭОХОЗамм, {45%[79%Mg(C103)2+21 %MgCl2]+55%H2O}-КАзКЭОХОЗмэа ва {45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O}-КАзКЭОХОЗамм системаларнинг «таркиб-хосса»лари ўрганилди. Олинган маълумотлар ва агрокимёвий синов натижалари асосида куйидаги дефолиант таркиблари ишлаб чиқилди:
[70%NaClO3-3CO(NH2)2+30%H2O]:KA3K3OXO3M3A= 1:0,0041;
[70%NaC103 3CO(NH2)2+30%H2O]:KA3K9OXO3Amm = 1:0,0034;
45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O:KA3K3OXO3M3A = 1:0,0036; 45%[79%Mg(ClO3)2+21%MgCl2]+55%H2O:KA3K9OXO3AMM = 1:0,0030. Комплекс таъсир этувчи суюк дефолиантлар олиш технологиясини таклиф этиш учун, натрий хлорат учкарбамиди, магний хлорати, нитрат моноэтаноламин, лимон кислотанинг димоноэтаноламинли тузидан иборат системалар, шунингдек КАзКЭОХОЗмэа ва КАзКЭОХОЗАмм иборат системаларнинг «таркиб-хосса»ларини ўрганишдан олинган натижалари асос бўлди ва янги дефолиантларни олиниш технологик меъёрлари ишлаб чиқилди. 1 тонна тайёр маҳсулот олишнинг хом-ашёлар баланси ва таннархи хисобланди. Таклиф этилган дефолиантларнинг тажриба намуналари ишлаб чиқарилди ва ғўза дефолианта сифатида қўллаш мумкинлиги кўрсатилди.
4. Таркиби магний хлорат, карбамид, аммоний нитрат ва ацетат
моноэтаноламинлардан ташкил топтан мураккаб системаларда эритмаларнинг физик-кимёвий хоссалари, компонентларнинг ўзаро таъсири ва эрувчанлиги ўрганилди, натижада янги «ЎзДЕФ» дефолиантининг мақбул таркиби [31,85%Mg(C103)2+l 0%CO(NH2)2+1,5%NH4NO3+
0,025%NH2C2H4OH СН3СООН+56,63%Н2О] ишлаб чиқилди.
5. [31,85%Mg(ClO3)2+l0%CO(NH2)2+1,5%NH4NO3+0,025%NH2C2H4OH-CH3COOH+56,625%H,O]-[80%C2HsOH+20%H,O] ва [31,85%Mg(C103)2+ 10%CO(NH2)2+l,5%NH4NO3+0,025%NH2C2H4OH-CH3COOH+56,625%H2O]-[80,0%Эф.ал.фр.+20,0%Н20] системалар эритмаларида компонентларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзгаришига боғлиқлиги ўрганилди. Комплекс таъсир этувчи, ҳосилни пишиб етилиши ва ғўза кўсакларини очилишини тезлаштирувчи «УзДЕФ-К» дефолиантини олиш учун, «ЎзДЕФ» препарата эритмаси ва 80%-ли этанол (ёки эфиралдигид фракцияси) эритмасини 1,0 : 0.07^-0,14 масса нисбатда эритиш лозимлиги аниқланди. Олиб борилган изланишлар натижасида яхши физик-кимёвий хоссага эга «ЎзДЕФ-К» дефолианти таклиф этилди.
6. «УзДЕФ» дефолиантини олиниш технологияси, технологик меъёрлари ишлаб чиқилди, 1 т дефолиант олишнинг моддий баланси ва таннархи ҳисобланди. Ушбу технология «Farg'onaazot» АЖнинг тажриба-саноат қурилмасида синаб кўрилди ва хар Йили «ЎзДЕФ» дефолиантини саноат намунаси ишлаб чиқарилмокда.
«УзДЕФ» дефолиантини тажриба-саноат намунасини ишлаб чиқиш учун технологик регламент ва Ts 00203855-43:2014 рақамли техник стандартлари тасдикланди. 2009 йилдан 2016 йилгача 30,1 миллиард сўмлик, 10481,365 тонна дефолиант ишлаб чиқилиб кишлок хўжалигига берилди.
7. «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларининг экологик-токсикологик тадқиқотлари Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги «Санитария, гигена ва касб касалликлари илмий тадқиқот института» билан ҳамкорликда ўтказилди, «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантлари кам захарли препаратлар, хавфлилиги бўйича IV синфга кириши аникланди.
«ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантлари хар томонлама Давлат кимё синовларидан ўтказилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат кимё комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигида ғўза дефолиантлари сифатида кенг қўллашга тавсия этилди.
8. Таклиф этилган дефолиантлар агрокимёвий синовлардан ўтказилганда суюқ ХМДга нисбатан ғўзага «юмшоқ» таъсир этиб, самарали дефолиацияловчи фаолликни намоён килди. Дефолиациянинг 12 кунида баргларнинг тўкилиши 89,7% дан кўпрокни ва кўсаклар очилиши эса 89,6-92,3% ни ташкил этди. Синов натижаларига кўра, ушбу дефолиантлар етиштирилган пахта ҳосилини саклаган ҳолда, ҳосилдорликни суюк ХМДга нисбаттан 1,8-2,2 ц/га ошириши тасдикланди.
9. Янги «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларини ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлиги аникланди, 1 тонна «ЎзДЕФ» ва «ЎзДЕФ-К» дефолиантларининг хом-ашёлар таннархи мос равишда: 5479275,6 ва 5562311,82 сумга тенг бўлиб, бу кўрсаткич 1 тонна суюк ХМДга нисбатан 617324,4 ва 534288,18 сўмга арзон.
Қизилўнгач реконструктив-тикловчи хирургиясида гастроэзофагопластиканинг замонавий принциплари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти халқаро онкологик изланишларни қўллаб-қувватловчи агентлигининг (IARC) дунё микёсидаги рак бўйича янгиланган «GLOBOCAN-2012» маълумотларига кўра «онкологик касалликлар орасида қизилўнгач раки билан касалланиш олтинчи (3%), ошкозон-ичак тракти ўсмалари орасида учинчи (ошқозон ва йўғон ичак ракидан кейин) ўринда туради ва ўлим даражаси юкорилиги ҳамда кенг тарқалганлиги сабабли тиббий-ижтимоий жихатдан долзарб муаммо хисобланади»1. 2015 йилда дунёда кизилўнгач ракининг дастлабки босқичи билан касалланган 425 минг ҳамда ушбу касаллик билан вафот этган 320 минг киши қайд этилган. Сўнгги ўн йилликда ушбу касаллик билан касалланиш даражаси тўхтовсиз ўсиб бормоқда. Оператив техника тарақкиётига карамасдан «бугунги кунда қизилўнгач реконструктив-тикловчи хирургияси торако-абдоминал хирургияда бирмунча мураккаб йўналишлардан бири бўлиб қолмокда»2. Қизилўнгач ракида бир йилгача ўлим холати юкорилиги кузатилади, беморларнинг беш йилгача яшовчанлиги 3,5-13% дан ошмайди.
Мамлакатимиз мустакиллигининг дастлабки кунлариданоқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини тубдан янгилаш юзасидан ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида, шу жумладан, «қизилўнгачда олиб борилган реконструктив-тикловчи операциялардан кейинги асоратлар учраши тезлигини камайтириш борасида ижобий натижаларга эришилди» 3 . Мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифат жихатдан янги даражага кўтарилди, бу эса қизилўнгачда рекоструктив-тикловчи аралашувлар ва унинг асоратлари билан боғлиқ бўлган кайд этилган илмий-амалий муаммоларни хал қилишда янги имкониятлар очиб берди. Сўнгги 5 йил ичида даволаш сифати яхшиланганлиги, шунингдек, эзофагапластикадан кейин ўлим кўрсаткичининг 5% гача камайиши қайд этилмокда, бу эса, шубҳасиз, ташхислашнинг янги информатив усулларини, шунингдек, мураккаб юқори технологик даволаш усулларининг татбик этилиши билан боғлиқ. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясига биноан соғликни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат сифатини янада ошириш вазифалари кўйилган4. Шундан келиб чиқкан ҳолда, қизилўнгач реконструктив-тикловчи хирургиясида гастроэзофагопластиканинг замонавий принципларини ишлаб чиқиш ҳам қўйилган вазифаларни бажаришда долзарб йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон миқёсида «қизилўнгач раки хирургиясида ошқозон трансплантант шаклланиши учун оптимал аъзо ҳисобланади. Бироқ 5-10% ҳолларда, кўпинча йирингли медиастинит ва плевра эмпиемаси ривожланиши туфайли фатал якун топувчи трансплантат некрози кузатилади»1. «Ошкозон трансплантантининг бўйинга кўчирилиши ошқозонни кенг кўламли мобилизация қилишни талаб этади ҳамда унинг асосий озикланувчи томирлари қисмини боғлаш билан бирга олиб борилиб, ушбу ҳолат ошқозон трансплантантининг ишемик некрози, қизилўнгач-ошқозон анастомозининг муваффақиятсиз якун топиши каби тез-тез учровчи (ўртача 7-20%) асоратлар билан изохданади»2. Қизилўнгач раки локализацияси, кўлами, торайиш даражаси, беморнинг умумий аҳволи ва ёндош касалликлари инобатга олинган даволашнинг энг мувофик усулини танлашга кўрсатмалар, ушбу тоифадаги беморларни даволашнинг янги самарали усулини ишлаб чиқиш каби муаммолар бугунга қадар ўз ечимини кутаётганлиги диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруриятини кўрсатади. Муаммонинг долзарблиги кўрсатилаётган хирургик хизмат самарадорлигини ошириш, қизилўнгач раки зарарли ва зарарсиз ўсмаларини хирургик даволаш усулларини такомиллаштириш, беморлар реабилитацияси, ногиронлик ҳолларини камайтириш ҳамда беморларда ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Махкамасининг 2017 йилдаги ҚТ 19-сон «Жамият саломатлиги ва соғликни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот института фаолияти тўғрисида»ги қарори ва бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар билан белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикот хам муайям даражада ёрдам беради.
Тадқиқотнинг мақсади қизилўнгач касаллиги билан оғриган беморларни периоператив даврда олиб бориш йўлларини такомиллаштириш, гастротрансплантатни шакллантиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш ва хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қизилўнгач пластикасидан кейин трансплантант некрози ва қизилўнгач анастомоз етишмовчилигига олиб келувчи асосий сабабларнинг ўзаро бир-бирига мураккаб боғлиқлиги аниқланган ва гастроэзофагопластиканинг асосий замонавий принциплари шакллантирилган;
қизилўнгачда реконструктив-тикловчи операциялардан кейинги асоратлар системалаштирилган ва бу ушбу касалликнинг мажмуавий профилактикаси ишлаб чиқилган;
эзофагопластика билан бир вактда ошқозон катта эгрилигидан гастротрансплантантни шакллантиришнинг янги усули ишлаб чиқилган;
гастротрансплантантнинг ошқозон антрал қисмини сақлаган ҳолда резервуар-эвакуаторлик функцияси баҳоланган;
операциядан олдин беморларни олиб бориш, операциядан кейинги асоратлар ва ўлим ҳолатини камайтиришга йўналтирилган даволаш-профилактика чора-тадбирлар мажмуаси ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Қизилўнгач экстирпацияси 59,4% гача етувчи турли операциядан кейинги асоратларнинг юқори даражада учраши билан характерланади ҳамда ушбу асоратларнинг сабаби бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: клиник аҳамиятли ёндош патологияларнинг юкори даражада учраши, хирургик аралашувларнинг давомлилиги ва жароҳатлилиги, шунингдек, оғриқ синдромининг операциядан кейинги босқичда намоён бўлиши.
2. Операциядан кейинги асоратларнинг таклиф этилган тизими қизилўнгач касаллиги билан оғриган беморларни хирургик даволашнинг барча босқичларида профилактика қилишга йўналтирилган оптимал комплекс чоралар ишлаб чиқиш имконини берди.
3. Нозологияга боғлиқ ҳолда операциядан кейинги асоратлар таҳлил қилинганда, кўпинча улар кизилўнгач ўсмаси бўлган беморларда ривожланиши аникланди. Қизилўнгач экстирпациясидан кейинги асоратлар таркибини ўрганиш бронх-ўпка асоратлари 46,6%, специфик асоратлар 22,2%, йирингли-яллиғланишли 18,4%, юрак-қон-томир 10,3%, тромбо-эмболик 5,6%, қон кетиши 2,9% ва бошка асоратлар 5,9% ни ташкил этишини кўрсатди.
4. Гастротрансплантатни шакллантиришнинг ишлаб чиқилган янги усули ошқозон катта эгрилигидан қон билан адекват таъминланган, резервуар-эвакуаторлик функцияси сақланган ҳолда ва бўшликдан ташқарида бўйин анастомозларини яратиш учун етарли узунликка эга изоперистальтик найчани яратиш имконини беради.
5. Ишлаб чиқилган гастротрансплантатни шакллантиришнинг янги усули клиник амалиётга татбик этилиши назорат гуруҳида 43% бўлган специфик асоратларни ишончли (х2=29,9; р<0,001) асосий гуруҳда 11,6% га, шунингдек, йирингли-яллигланишли асоратларни мос равишда 39,2% дан 7,7% гача ишончли (%2=34,61; р<0,001)камайтириш имконини берди.
6. Оригинал усул асосида шакллантирилган гастротрансплантатни радиоизотоп ва рентгенологик текшириш натижаларига кўра барча текширилган беморлар ошқозон найчаси дистал кисмида адекват резервуар-эвакуаторлик функциясидан гувохдик берувчи порцияли-ритмик ва барий хамда радиофармпрепарат эвакуациясининг секинлашган тури кузатилди.
7. Операция олди тайёргарликлари, анестезиологик ва хирургик қўлланмалар, қизилўнгач касалликлари билан огриган беморларни операциядан кейин олиб бориш йўлларини оптималлаштиришга йўналтирилган мажмуавий даволаш-профилактика чораларининг ишлаб чикилиши ва амалиётга татбик этилиши назорат гуруҳида 17,7% ни ташкил қилувчи ўлим ҳолатини асосий гуруҳда 7,7% гача ишончли (j^=5,277; р=0,021) камайтириш имконини берди.
8. Эзофагогастропластика билан бир вактда қизилўнгач экстирпацияси
амалга оширилгандан кейинги ўлим холати умумий таркиби сабаблари ўрганилганда 42,3% ҳолатда йирингли-яллигланишли асоратлар фатал натижаларга олиб келиши, 34,6% ҳолатни юрак-кон-томир ва тромбоэмболик асоратлар ташкил этиши, бронх-ўпка асоратлари - 15,4%, ўткир жигар етишмовчилиги - 3,8%, трахея ва бронхнинг интраоперацион
шикастланишлари - 3,8% эканлиги маълум бўлди.
9. Гастротрансплантатни шакллантиришнинг янги усули клиник амалиётга татбик этилиши натижасида назорат гурухида 50% гача ўлим ҳолатига сабаб бўлган йирингли-яллигланишли асоратлар хиссасини асосий гурухда 33,3% гача ишончли (%2=4,607; р=0,031) камайтиришга эришилди.
Шошилинч тиббий ёрдам шароитларида мияда қон айланиши ўткир бузилишларининг нейровизуализациявий ва гемодинамик мезонлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кура ривожланган мамлакатларда мия инсульта ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, умумий ўлим таркибида 2-3 ўринни эгаллайди1. Инсультга дучор бўлган ёки анамнезида транзитор ишемия хуружлари бўлган беморлар сони бутун дунё бўйича 50 миллиондан ошади2. Ишемик инсульт (ИИ) - муҳим тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида аҳолининг касалхонага тушиши, ногиронланиши ва ўлимининг асосий сабабларидан биридир. Бутун дунёдаги олимлар ва мутахассисларнинг диккат марказида бўлсада, ишемик инсультни эрта ташхислаш ва бош мияни муносиб тарзда реперфузиялаш долзарблигича колмокда3.
Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Республикада ишемик инсультли беморларга кўрсатиладиган юқори технологияли ихтисослаштарилган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва унинг кўламини кенгайтиришга оид кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Олиб борилган текширишлар натижасида мутаносиб диагностик модалликлар ишлаб чиқилган, ИИда бош мияни эрта реваскуляризациялашда, хусусан, тромболитик терапия ўтказишда ижобий самарага эришилган. Мамлакатимизда охирги 5 йиллик давомида олиб борилаётган ва рационал реперфузион давони танлашга йўналтирилган ташкилий чора-тадбирларнинг натижаси ўлароқ касалликнинг ўткир даврида ногиронлик чакирувчи инсультнинг микдори 8,6% га кискарди4. Бугунги кунда Узбекистан Республикасини янада ривожлантариш бўйича ҳаракатлар стратегиясига биноан соғлиқни саклаш тизимини такомиллаштириш ва аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат сифатини янада ошириш вазифалари қўйилган5. Шундан келиб чиқкан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам шароитларида мияда қон айланиши ўткир бузилишларининг нейровизуализациявий ва гемодинамик мезонларини ишлаб чиқиш ҳам қўйилган вазифаларни бажаришда долзарб йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Сўнгги йилларда дунё миқёсида ишемик инсультларда бош мия реперфузияси, хусусан, даволашнинг энг самарали усули сифатида эътироф этилаётган тромболитик терапия масаласи фаол муҳокама қилинмоқда1. Бироқ унинг қўлланиши бутун дунё миқёсида пастлигича қолмокда2. Бундан ташқари тромболизиснинг самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи зарарланишларининг илк КТ-белгиларини аниқлашга йўналтирилган. Бош мия реперфузиясининг самарадорлигини комплекс ультратовуш текшируви асосида баҳолашнинг айрим масалалари охиригача хал этилмаган. Церебраль гемодинамиканинг айрим кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари мунозараларга сабаб бўлмокда. Ишемик инсультнинг ўта ўткир даврида беморларни даволаш тактикасини белгилашда ички уйку артерияси окклюзиясининг характерини батафсилроқ ўрганиш талаб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон «Ўзбекистон Республикаси соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишнинг Давлат дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон «Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади ишемик инсультнинг кечишини касалликнинг энг ўткир даврида нейровизуализация ва гемодинамика паттернларига кўра прогнозлашнинг нур ташхиси усулларини ишлаб чикиш.
Тадқнқотининг илмий янгилиги:
КТ текширувлари маълумотларининг тахдилига асосланиб ишемик инсультнинг ўта ўткир даврида кечишини прогнозлаш мезонлари аниқланган;
транскраниал допплерография натижалари ва атеросклеротик пиликчаларнинг “ультратовушли морфологияси”ни ўрганиш орқали ностабил атеросклеротик пиликчалар мавжудлигида ўрта мия артериясида 2,4 маротаба кўпрок микроэмболик сигналлар кайд килинаши кўрсатилган;
ўрта мия артериясидаги қон оқимининг максимал тезлиги 40 см/с дан пасайиши Гослинг индексининг 1,26 дан ортиқ кўтарилиши билан бирга келганда инсультнинг ўта ўткир даврининг оғир кечиши предиктори эканлиги исботланган;
отилиш фракциясининг 45% дан камайиши, юрак ичида тромботик массаларнинг мавжудлиги ҳамда миокраднинг гипо-ва акинези инсультнинг кардиоэмболик тури эканлиги аниқланган;
ички уйқу артерияси ўткир ва сурункали окклюзияларининг ультратовушли мезонлари таклиф этилган хамда окклюзия характери билан инсультнинг окибати орасидаги ҳакконий боғлиқлик аниқланган;
ИИнинг кечиши ўрта уйку артериясининг гемодинамикаси характери ва ўта эрта даврдаги цереброваскуляр резерв курсаткичларига богликлиги, жумладан овершут коэффициентининг 1,14 дан пастлиги цереброваскуляр резервнинг декомпенсациялашганлиги белгиси эканлиги кўрсатилган;
беморларни тромболизис учун пухта танлаб олиш имконини берувчи нур ташхиси мезонлари ишлаб чикилган;
юрак патологияси, хусусан эмболиянинг потенциал манбалари миянинг ўрта артериялари бўйлаб гемодинамика оқимлари ва бош миядаги ишемия ўчоғининг ўлчамлари билан корреляцияланмаслиги аникланган.
Хулоса
1. Бош мия КТсида аникланган улкан зарарланиш сохаси касалликнинг нохуш кечишини юкори ишончлилик билан (71%) башоратлаш имконини, айни пайтда кичик ишемия ўчокларининг мавжудлиги 94% ҳолатда инсультнинг яхши кечишидан дарак беради. Бош миянинг катта ва ўртача инфарктларида хам аксарият (мос равишда 68% ва 84%) холларда ижобий динамика кузатилган.
2. Атеросклеротик пиликча типи ишемия ўчоғининг ўлчамлари ва касалликнинг кечиши билан тугридан-тугри корреляцияланмасада, инсультнинг патогенетик кичик типини ойдинлаштириш имконини беради.
3. ИУАнинг уткир окклюзиялари учун 68% холатда нохуш кечиши хос бўлади, айни пайтда ИУА сурункали окклюзиясида салбий динамика атиги 24,6% холатда учрайди. ИУАнинг сурункали окклюзиясида гипоперфузия оқими устунлик қилади, айни вактда ўткир окклюзияда, кўпинча, кийинлашган перфузия оқими кайд этилади (сурункали окклюзиядаги 17,8% га карши 30,4%).
4. Эхокардиографик кўрсаткичлар инсультнинг патогенетик кичик типини ойдинлаштириш имконини беради, бирок эхокардиографик зарарланишлар билан МУАдаги гемодинамика орасида, бош миядаги ишемия ўчоғининг ўлчами билан касалликнинг кечиши орасида ахамиятга молик корреляция аниқланмаган.
5. Перебрал гемодинамикани бахолашда кон окимининг максимал тезлиги ва чизиқли тезлиги, Гослинг индекси хамда овершут коэффициентам асосланган ҳолда миянинг ўрта артерияси бўйлаб гемодинамиканинг 4 хил типини фарклаш максадга мувофиқ: нормоперфузия оқими, гипоперфузия оқими, гиперперфузия оқими ва кийинлашган перфузия оқими.
6. Нормоперфузия оқимида церебро-васкуляр реактивлиги сақланиб қолади, айни пайтда кийинлашган перфузия оқимида зарарланган томонда хам, соглом томонда хам церебро-васкуляр реактивлигининг салмоқли пасайиши кузатилади. Гипоперфузияда церебро-васкуляр реактивлиги зарарланган томонда пасаяди, гиперперфузия оқими оралиқ холатни эгаллайди.
7. Нормоперфузия окими бош миядаги кичик (41%) ва ўртача ўлчамли (57,3%) инфарктларда энг куп учрайди. Гипоперфузия оқими ўртача (54,9%) ва катта (27,4%) ишемия ўчокларида энг куп кузатилиб, бош миянинг улкан (9,8%) ва кичик (7,8%) инфарктларида анча кам аниқланади. Гиперперфузия аксарият ҳолларда бош мия ўртача инфарктларида (76%) учраб, купинча, спонтан ёки тромболизис билан индукцияланган реканализация маркери ҳисобланади ва бош миянинг улкан зарарланиш худудларида кузатилмайди. Кийинлашган перфузия оқими бош миянинг ўртача (36,1%), катта (27,8%) ва улкан (27,8%) инфарктларида энг кўп қайд этилади, у кичик ўчокли ишемия учун хос бўлмайди.
8. Ишемик инсультнинг энг уткир даврида салбий динамика кардиоэмболик кичик типида 30,1%, гемодинамик кичик типида 27,6%, атеротромботик кичик типида 15,6% ҳамда лакунар турида 3,6% ҳолатда қайд этилган.
9. МЎА бўйлаб перфузия қийинлашганда тромболитик терапия самара бермайди, бу катта ва улкан зарарланиш ўчоқлари ҳамда бош мияда шиш мавжудлигига боғлиқ. Мазкур оқим касалхонага ёткизилиш вактида кайд этилса, буни тромболизисга монелик деб ҳисоблаш мумкин. Гиперперфузия оқимининг кузатилиши эса тромболизиснинг муваффакиятли ўтказилган ли гидан далолат беради.
Кичик энергияли ионлар билан имплантация қилинган бинар материаллар (Pd–Ba, CoSi2 ва GaAs) сиртининг электрон спектроскопияси ва микроскопияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда бугунги кунда жадал ривожланаётган физик электроника сохида истиқболли йўналишлардан бири наноўлчамли кўп қатламли тизимларда физик жараёнларнинг тадкиқот ишлари ҳиобланади. Шу билан биргаликда наноўлчамли нанокластер фазалар ва кўп қатламли тузилишларни олиш, Si ва GaAs асосида яратилган юпқа пленкалар, гетероструктуралар хамда янги дискрет ва интеграл курилмаларни яратиш, микроэлектрониканинг замонавий конструктив-технологик ечимлари интеграл схемалар асосий элементларининг геометрик ўлчамларини доимо камайтириш, хатто наноўлчамли тузилишгача ўтиш ва эксплуатацион параметрларини яхшилаш мухим муаммолардн бири ҳисобланади.
Мустакиллик йилларида мамлкатимизда физик электроника сохасини ривожлантириш борасида янги наноўлчамли тузилишлар ва кўп қатламли квант ўлчамли гетеро композицияларни олиш учун кичик энергияли ионли бомбардирлаш билан биргаликда МНЭ методлрига лохида эътибор каратилди. Бу борада кўп қатламли квант ўлчамли гетероструктура кўринишидаги янги материаллар ва уларга наноконтактларни олиш, ярим ўтказгичли труктуралар асосида янги турдаги сифатли асбоблар ва интеграл схемалар, хусусан, қисқа тўлкинли ва ионлвчи нурланишларнинг планар интеграл детекторлари, УБ нурланишли детекторлар, баллистик транзисторлар, интеграл схемалар ишлаб чиқишда мухим натижаларга эришилмоқда. Узбекистан Републикаси янада ривожлнтириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида физик электрониканинг гетероэпитаксиал тизимлар ва наноўлчамли пленкаларни олиш хамда уларнинг шаклланиши ва қайта ишлаш жараёнида кечаётган физик жараёнларни ўрганиш, уларнинг ишчи функцияларини кенгайтириш масалаларини ҳал килишда мухим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жахонда ионлар имплантация қилинган бинар материалларни олиш технологиясини мукаммаллаштириш, янги ҳусусиятли структуралар олиш, уларни ишлаш самарадорлиниги ошириш имконини беради. Бу борада мақсадли илмий тадқикотларни, жумладан куйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш: Ar+ ионлари билан бомбардирлаш натижасида турли табиатли (металл қотишмалар ва ярим ўтказгичлар) турли кимёвий боғланишли (интерметалл, ковалентли, ионли) бинар материаллар сиртида бир компонентли наноўлчамли тузилмалар шаклланишининг асосий механизмларини аниклаш; А1+ ионларини имплантация килиб GaAs сиртида хосил килинган наноўлчамли фазаларнинг электрон ва кристалл тузилишини ўрганиш, кўп компонентали нанокристаллар ва нанопленкалар олиш учун ионлар имплантацияси ва кейинги киздириш оптимал режимларини аниқлаш; ионлар билан бомбардирлаш натижасида CoSi2 ва GaAs сиртида хосил килинган наноўлчамли структураларнинг электрон структураси (энергетик зоналар параметрлари ва валент электронларнинг зичлик ҳолати)ни тадқиқ килиш. Бу йўналишда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар ушбу дисертация мавзусининг долзарблигини изоҳлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Pd-Ba, CoSi2 ва GaAs юза қатламларининг кичик энергияли ионлар имплантацияси ва кейинги термик ва лазерли ишлов беришда модификацияланган механизмларнинг ҳамда наноўлчамли тузилмалар ҳосил бўлишининг ўзига хос хусусиятларини комплекс ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узок вақт эксплуатация қилиш жараёнида Pd-Ba асосида ишлаб чиқилган стандарт катодларнинг ишдан чиқишининг физик механизмлари очиб берилган ва уларнинг сиртини Ва+ ионлари билан имплантация қилишга асосланган бир текис фаоллаштириш усули ишлаб чиқилган;
Pd ва Pd-Ba сиртида ҳосил бўлган нанокристалл фазаларнинг шакли ва ўлчамларининг сирт микрорельефига, ионлар энергияси ва дозасига боғликлиги аникланган: катта дозада имплантация қилинганда кристалл тузилишли майдонларнинг ҳосил бўлиш механизми юкори эҳтимоллик билан ионлар таъсирида материалнинг эриб кетишига олиб келувчи иссиқлик чўққиси (пики) вужудга келиши аникланган;
ионли бомбардирлаш (Ar+ ва 0+) ҳамда кейинги қиздириш усули билан CoSi2/Si (111) сиртида бир хил тартибда жойлашган CoSiO ва Si нинг бир жинсли наноўлчамли фазалари ва эпитаксиал нанопленкалари олинган хамда нанокристалли фазалар ўлчамларининг ионлар энергияси ва дозасига богликлиги аникланган;
Аг+ионлари билан бомбардирлаш натижасида турли кимёвий боғланишга (интерметалл, ковалент ва ион-ковалент) ва табиатга эга бўлган (Pd2Ba металл қотишма, CoSi2 ва GaAs яримўтказгичлар) материалларнинг сиртида бир компонентли наноўлчамли тузилмалар шаклланишининг асосий механизмлари аникланган;
GaAs ни Al+ионлари билан имплантация қилиш ва кетма-кет Т=850-900 К гача қиздириш натижасида 0=20 + 30 А қалинликдаги тақиқланган зона кенглиги бошқариладиган (Eg=l,4 + 2,4 эВ) Gal-xAlxAs (х=0 ч- 0,5) нанопленкасини олиш услуби ишлаб чиқилган;
Si-CoSi2-Si, CoSiO-CoSi2-Si, Ga-GaAs-Ge, GaAlAs-GaAs кўп қатламли тузилишларини олишнинг ионли бомбардирлаш ва кейинги қиздиришнинг оптимал шароитлари аниқланган ва уларнинг энергетик-зона диаграммалари қурилган.
Хулоса
Pd-Ba, CoSi2 ва GaAs юза қатламларининг кичик энергияли ионлар имплантацияси ва кейинги термик ва лазерли ишлов беришда модификацияланган механизмларнинг ҳамда наноўлчамли тузилмалар ҳосил бўлишининг ўзига хос хусусиятларини комплекс тадқиқ қилиш натижасида қуйидаги ҳулосалар қилинди:
1. Pd ва Pd-Ba га Ва' ионлари Е()=0,5-5 кэВ энергияда ва D=1015 см’2 дозада имплантация килинганда намуна сиртининг микрорельефига боғлиқ ҳолда турли шаклдаги ва ўлчамдаги нанокластерли фазаларнинг шаклланишига олиб келиши аниқланди. Хусусан, Pd-Ba га механик ишлов бериш изларининг мавжудлиги кенглиги 2-3 мкм бўлган Ва атомлари билан бойитилган тармоқланган чизикларнинг хосил бўлишига олиб келиши, D=DHac=6 1016 см-2 дозада Pd-Ba ва Рбларнинг сирти аник кирралар ва ўлчамлари 5-10 мкм дан ташкил топган катта донали PdBa ва Pd2Ba типидаги боғланишли блоклардан иборатлиги кўрсатилган.
2. Лазерли фаоллаштиришда Pd-Ba сирти тозалигини водород киритмасдан юқорироқ даражага етказиш ва иккиламчи электронлар эмиссияси коэффициентининг максимумларига ошириш мумкинлиги кўрсатилиб, Юкори вакуумда ва кислород атмосферасида фаоллаштирилган Pd-Ba сирти хамда профили бўйича Ва, О ва Pd атомлари жойлашиши модели ишлаб чиқилган.
3. Pd-Ba стандарт катодлари узок вақт (t>500 соат) эксплуатация қилинганда уларнинг ишдан чиқишига сабаб бўлувчи асосий механизмлари аниқланиб, бу катодларнинг сиртида 15-20 нм ўлчамли пуфакчалар кўринишидаги алоҳида нуксонли участкалар пайдо бўлиши кўрсатилган ва бу участкаларда С ва S атомлари концентрациясининг 10-15 ат.% гача ошиши ва асос атомларининг (Мо) пайдо бўлиши таъкидланган.
4. Турли калинликдаги (0=10-100 нм) CoSi2/Si (111) нанопленкалари учун Eg, X, суП1 ва р ларнинг қийматлари аниқланиб, CoSi2 пленкасининг ҲИЭ чиқиш зонаси чукурлиги 80-100 А ни ташкил этиши ва Si—CoSi2—Si нанопленкали тизимини шакллантириш учун ионли бомбардирлаш ва кейинги қиздиришнинг оптимал режимлари аникланган.
5. Аг ионлари билан бомбардирлаш натижасида турли табиатли ва кимёвий боғланишли (Pd2Ba металл котишмаси, CoSi2, GaAs ярим ўтказгичлари) пленкалар сиртида бир компонентли наноўлчамли структуралар шаклланиш механизмлари ишлаб чиқилган.
6. Нурланишнинг паст дозасида (D<1015 см'2) нанокристалл фазалар, катта дозасида (D>21016 см'2) эса Gaoi5Al0,5As турдаги нанопленка хосил бўлиши ва имплантациядан кейин 850-1000 К ораликда қиздириш ҳисобига х нинг қийматини 0,5 дан 0,2 гача ўзгартириш мумкинлиги таъкидланган.
7. Ионлар билан бомбардимон килиш орқали яримўтказгичлар сиртида хосил қилинган бир ва уч компонентой наноўлчамли структураларнинг тақиқланган зона кенглиги ва валент электронларнинг зичлик ҳолати баҳоланди, хусусан, нанокристаллар сирт ўлчамларининг ~5(Н60 нм дан 10^-15 нм гача камайиши натижасида Si такиқланган зонаси кенглиги 1,2 дан 1,5 эВ гача, CoSiO - 2,4 дан 2,8 эВ гача, Gai.xAlxAs - 2,4 дан 2,9 эВ гача ортиши кўрсатилган.
8. Тақиқланган зона кенглиги бошқариладиган Gal-xAlxAs наноструктураларни олишнинг оптимал шароитлари (ионли бомбардирлаш, қиздириш) Si/CoSi2/Si намунасининг наноэпитаксиал гетероструктуралари металл базали транзисторларни ишлаб чикишга имкон берган.
Ион бомбардимон усули билан Мо ва Si сиртида ва сирт ости соҳаларида ҳосил қилинган наноўлчамли тузилмаларнинг шаклланиш қонуниятлари ва электрон хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон микёсида бугунги кунда жадал ривожланаётган физик электроника соҳасида истиқболли йўналишлардан бири наноматериаллар шаклланишида ўлчамга боглиқлик хусусияти, электрон тузилмаларпипг оптик, электр, магнит ва бошқа хусусиятларининг боғликлиги бўйича тадкиқот ишлари ҳисобланади. Бу хисобдан ўлчамлилик эффектный материалларнинг табиатига боғлиқлиги ва бу хусусият кам наноўлчамдаги металларга яримўтказгич хусусиятини содир қилиши, яримўтказгичларда эса ўлчамнинг кичиклашиши уларнинг тақиқланган зона кенглигига боғлиқлигини тадқик қилиш асосий вазифалардан бири хисобланади.
Мустакиллик йилларида мамлакатимизда физик электроника сохасини самарали ривожлантириш борасида физик кимёвий ходисалар ва жараёнларни камраб олган электрон асбобларнинг хар хил турларини яратишда фундаментал ахамиятга эга бўлган тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада соҳанинг амалиётда ишлатиладиган маълум электрофизик хоссаларга эга бўлган сифатли янги материаллар базасини мустаҳкамлаш ҳамда замонавий талаблар асосида кристалларга қўшимча элементлар киритиш йўли билан сифатини ошириш, уларнинг олиш технологияларини мукаммаллаштириш борасида сезиларли натижаларга эришилмокда. Узбекистан Республикаси янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида физик электрониканинг нано- ва микроэлектроника сохасида ишлаб чиқарилаётган элемент базалари функцияларини кенгайтириш муаммоларини хал килиш, уларни кенг кўламда қўлланишини таъминлаш учун мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жахонда наноўлчамли тузилмаларнинг шаклланиш қонуниятлари ва электрон хусусиятларини тадкиқ қилиш, кремний асосидаги структураларнинг металлар адгезиясини ошишриш ва контакт электр қаршилигини кескин камайтириш, ишлаш барқарорлигини таъминлаш имконини беради. Бу борада максадли илмий тадкиқотларни, жумладан қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш: хар хил энергиялар ва дозаларда метал ионларини имплантация қилиш; металл ионлари билан бомбардимон қилиш ва кетма-кет қиздириш ёрдамида яримўтказгичларда наноўлчамли фазалар ҳосил бўлишининг асосий механизмлари ва қонуниятларини ўрганиш; юпқа оксид қатлами билан қопланган Si ни кисман зарядланган металлар билан чанглатишнинг ўтиш қатламлари шаклланишига таъсирини тадқик қилиш. Бу йўналишда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини изохлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди эпитакция ва ион имплантация усуллари билан Мо ва Si монокристаллари асосида наноўлчамли тузилмалар ва кўп қатламли тизимлар олиш, уларнинг шаклланиш қонунларини ўрганиш, физик механизмларини очиб беришдан иборат
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Nb+ ионларини имплантация қилиш ва кейинги киздиришда Мо нинг сирт ости қатламларида Nb+Mo туридаги интерметал ҳосил бўлиши Мо Ферми сатҳининг куйи қисмида ниобийнинг 4d электронлари зонасини ҳосил бўлиши ва натижада Мо валент электронларининг ҳолат зичлиги ўзгариши билан боғлиқлиги очиб берилган;
Мо га Ва ионлари имплантация килинганда интерметалл боғланиш ҳосил бўлмаслиги, аммо чиқиш ишининг камайиши ва юза ости катламлари атом зичлигининг ошиши натижасида иккиламчи ва фотоэлектронларнинг эмиссия эффективлиги 2 ва ундан ортиқ ошиши экспериментал аниқланган.
Si сирт ости қатламларида ион имплантация ва кейинги киздириш жараёнида MeSi2 нинг наноўлчамли фазалари ва катламлари шаклланишининг асосий қонуниятлари аникланган, шунингдек уларнинг ўлчамлари ва энергетик зона параметрларини баҳолашнинг ўтаётган ёруғлик интенсивлиги ўзгаришига асосланган усули ишлаб чикилган;
Si сиртига Ог4 ионларини имплантация килиш усули билан турли қалинликлардаги (d~20-100A) тақикланган зона кенглиги 8,5-9 эВ бўлган бир жинсли SiC>2 нинг поликристалл наноплёнкаси олиш технологияси ишлаб чикилган;
чангланаётган металл (А1) атомлари оқими таркибида бир неча фоиз тезлашган ионлар (Ео=1-2 кэВ) мавжудлиги Si сиртидаги окис плёнканинг тўлиқ бузилишига, ўтиш қатлами ҳосил бўлишига, кремний тагликларда металлар адгезияси ошишига ва контакт электр каршилигининг кескин камайишига олиб келиши асосланган;
умумий қалинлиги 40-50 нмдан ошмайдиган наноўлчамдаги икки қатламли MeSi2/Si/MeSi2/Si тизимини ҳосил килиш усули ишлаб чикилган ва сиртдаги CoSi2 плёнкасининг қалинлиги 3-5 нм, сирт остидаги плёнка қалинлиги эса 10-12 нм, MeSi2 катламлари орасидаги Si плёнкасининг қалинлигини 10-20 нм ни ташкил этиши кўрсатилган.
Хулоса
Эпитаксия ва ион имплантация усуллари билан Мо ва Si моно-кристаллари асосида наноўлчамли тузилмалар ва кўп қатламли тизимлар олиш, уларнинг шаклланиш қонунларини ўрганиш, физик механизмларини тадкик килиш натижасида куйидаги ҳулосалар килинди:.
1. Nb' ионларини Мо га имплантация килинганда ва кейинги қиздиришда панжара тугунларидаги айрим Мо атомлари ўрнини Nb атомлари эгаллаши туфайли Nb+Mo интерметаллид богланишнинг нанокристалл фазалари ҳосил бўлиши, Ва* ионлари Мо га киритилганда интерметаллид боғланиш ҳосил бўлмаслиги аниқланган.
2. Nb+Mo интерметаллид ҳосил бўлиш жараёнида Мо нинг юза ости катламлари атом зичлиги амалда ўзгармайди, юзанинг чиқиш иши е<р эса бироз (~0,1 эВ) камайиши ҳисобига Nb+Mo нанофазалари ва қатламларининг мавжудлиги молибденнинг 8m ва Y сини сезиларли ўзгартирмаслигини
таъкидлаш мумкин.
3. Кристаллдан ўтаётган ёруғлик нурлари интенсивлиги унинг энергиясига (тўлқин узунлигига) боғлиқлигини ўрганиш яримўтказгичлар ва диэлектриклар юзасининг янги нанофазалар билан копланиш даражасини баҳолаш ва текширилаётган материалнинг ҳар хил чуқурликларида жойлашган наноўлчамли тузилмаларнинг тақиқланган зонаси кенглигини аниклашнинг самарали усули эканлиги аниқланган.
4. Me* ионларини имплантация килиш усулида Si нинг юзасида ва юза ости қатламларида MeSi2 нанофазалари ҳосил бўлиши, CoSi2/Si тузилмаси чегарасида эса қалинлиги 100-120 А бўлган ўтиш қатлами шаклланиши, CoSi2/Si гетеротузилма чегарасида зона чеккаларида рўй берадиган ДЕС ва ДЕУ узилишларнинг қийматлари аниқланган.
5. Ионларнинг дозаси ўгармас бўлганда Si нинг ҳар хил чуқурликларида ҳосил қилинган MeSi2 нанокристалларининг ҳажмлари бир хил бўлиши, Si нинг юза остида хар хил чукурликларда жойлашган (l-2)10'IS см3 ўлчамли CoSi2 НК фазалари тақиқланган соҳаси кенглиги 0,8-0,9 эВ атрофида бўлиши кўрсатилган.
6. Кичик энергияли О2+ ионларини катта доза (D>61016 см'2) билан Si га киритиш ва кейинчалик киздириш усули билан SiO2 нинг яхлит бир жинсли пленкаларини хосил килиш мумкинлиги, ионлар энергиясини 1 кэВ дан 5 кэВ гача ўзгартириб, қалинлиги d=25—100 А оралиқда бўлган SiO2 пленкалари олинган. SiO2/Si пленкасининг тақиқланган соха кенглиги 8,5-9 эВ. D=810l5-21016 см'2 дозаларда олинган CoSi2 ва SiO2 пленкаларда бир хил тартибда жойлашган ва зичлиги 1010-10и см'2 бўлган кремнийнинг наноўлчамли кристаллари мавжудлиги кўрсатилган.
7. Электрон нурли плазмали пуркаш таркибида тезлаштирилган АГ ионлари мавжудлиги (~2-3%) Si-0 богланишнинг узилиши ва кислороднинг чикиб кетишига, Al нинг сиртга адгезиясининг яхшиланишига хамда контакт электр каршилиги 8-10 марта камайишига олиб келиши кузатилган.
8. Ион имплантация усули билан MeSi2/Si/McSi2/Si туридаги НК ни қатламли нанотизим хосил қилиб, Si юзасида ва ҳар хил чукурликда MeSi2 наноқатламларини ҳосил қиладиган ион имплантация ва киздиришнинг оптимал режимлари аниқланган.
9. Si нинг орка томонидан тагликка олдиндан керакли аралашмани ион имплантация усулида киритишга асосланган легирлаш усули тавсия қилинган. Жумладан, Si/Mo тизимини фосфор билан легирлашда энг оптимал шароитлар: Е0=4-5 кэВ, D=10I7cm‘2, қиздириш температураси Т=1 ООО К.
.
Коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириш ва ундан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича қишлоқ хўжалигида деградацияга учраган майдонлар ортиб бормокда: сув эрозияси таъсирида 56 фоиз, шамол эрозияси таъсирида 28 фоиз, тупрокда озуқа моддалари миқдорининг камайиши, шўрланиш, ифлосланиш жараёнлари туфайли 12 фоиз ва зичлашиш, ботқоқлашиш, чўкиш жараёнлари таъсирида эса, 4 фоиз ерларнинг холати ёмонлашмокда1. Бундай салбий жараёнлар хамда дунёнинг 80 та мамлакатида сув танкислиги муаммоси мавжудлигидан ҳар Йили 7 млн. гектар экин майдонлари қишлоқ хўжалиги фойдаланувидан чиқиб кетиши натижасида дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси юзага келмоқда.
Республикамизда бугунги кунда суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, тупрок унумдорлигини ошириш, сув танкислиги шароитида мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, кўшимча сув манбаларини шакллантириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида бугунги кунда: 38863 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари, 52 дона мелиоратив насос станциялар, 1344 дона мелиоратив тик кудуклар таъмирланди ва тикланди. 13,2 минг га. томчилатиб, 18,0 минг га. эгатга плёнка тўшаб, 16,8 минг га. майдонда ўкариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш усуллари жорий этилиб, бунинг натижасида 1 млн. 200 минг га. ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланишига эришилди2. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш, мелиоратив ва ирригация объектларнинг тармогини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор берилган. Бу борада сув танқислигини юмшатиш, коллектор-зовур сувларидан самарали фойдаланиш оркали тупрокнинг мелиоратив холатига таъсирини ўрганиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий тадкиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Дунё суғорма деҳкончилиги амалиётида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Исроил кабилар) сув танкислиги шароитида экинларни суғоришда илмий асосланган суғориш тартибларини кўллаш, кўшимча сув манбаси сифатида минерализацияси паст бўлган коллектор-зовур ҳамда чиқинди сувлардан фойдаланиш орқали дарё сувлари иқтисод килиниб, экинлардан олинаётган ҳосилни 10-15 фоизгача ошириш имконияти яратилмокда. Шу жиҳатдан, Республикамизда тобора ортиб бораётган сув танкислиги шароитида унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда пасайтириб, улардан суғорма деҳқончиликда фойдаланишга бағишланган илмий изланишлар долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017 - 2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнннг мақсади Бухоро воҳаси шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликлари ёрдамида коллектор-зовур сувларининг минерализациясини камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Бухоро вилоятининг коллектор-зовур сувларида лаборатория шароитида Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (Azol la caroliniana) сув ўсимликларини ўсиши, ривожланиши, биомасса ҳосил қилиши аниқланган;
Кичик Ряска (Lemna minor), Пистия (Pistia stratiotes) ва Азолла (AzoIla caroliniana) сув ўсимликларини коллектор-зовур сувларидаги озуқа моддаларга таъсири хамда уларнинг минерализациясини камайтириш самарадорлиги аниқланган;
минерализацияси юқори бўлган коллектор-зовурлар бўйидаги кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor) сув ўсимлигининг коллектор-зовур сувларида ўсиши, ривожланиши ҳамда уларнинг минерализациясига таъсири аникланган;
минерализацияси биологик усулда пасайтирилиб, сифати яхшиланган коллектор-зовур сувлари билан ғўзанинг Бухоро-6 навини сугоришнинг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва хосилдорлигига таъсири аникланган.
Хулосалар
1. Бухоро вилоятида жами суғориладиган ерлар 275,1 минг гектар бўлиб, сизот сувлари минерализацияси 1-3 г/л гача бўлган майдонлар 170,1 минг га (61,8%), минерализацияси 3-5 г/л бўлган майдонлар 96,3 минг га (35 %), минерализацияси 5-10 г/л бўлган майдонлар 8,5 минг га (3,1 %) ва минерализацияси 10 г/л дан юқори бўлган майдонлар 1,2 минг га (0,45 %) ни ташкил этади.
2. Бухоро вилоятида бир йилда қишлоқ хўжалиги учун жами 4,1-4,3 млрд м3 сув ресурлари ишлатилади. Сугориладиган майдонлардан эса коллектор - зовур тизимлари оркали хар Йили 1,9-2,1 млрд м3 сув олиб чиқиб кетилади. Сув танқис бўлган йилларда уларнинг 61,0 % ини сугорма деҳқончиликда қайта ишлатиш, 5,23 % ини даре сувлари билан кўшиб кишлок хўжалик экинларини суғоришда фойдаланиш оркали сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш мумкин.
3. Минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида “Lemna minor" сув ўсимлиги лаборатория шароитида ўстирилганда энг яхши натижа кўрсатиб, улардаги хлор миқдорини 28 % гача, куруқ қолдиқ миқдорини эса 18 % гача камайтиради. Pistia stratiotes ҳамда Azolla caroliniana сув ўсимликлари етиштирилганда зовур сувларидаги хлор микдори 19 % ва 11 % га, курук қолдиқ микдори эса, 10 % ва 6 % гача камайганлиги аниқланди.
4. “Lemna minor" сув ўсимлигини лаборатория шароитида ўстириш натижасида курук колдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,14-1,23 ни, 3-5 г/л бўлган зовур сувларида 1,28-1,29 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида 1,07-1,12 ни ташкил этди. Хлор иони бўйича чучуклаштириш коэффициента минерализацияси: 1-3 г/л бўлган зовур сувларида 1,11-1,14 ни; 3-5 г/л бўлганда зовур сувларида 1,33-1,39 ни ва 5 г/л дан юқори бўлган зовур сувларида эса 1,08-1,10 ни ташкил этди.
5. Лаборатория шароитида 120 соат давомида “Lemna minor” сув ўсимлигининг сув юзасини қоплаши минерализацияси 1-3 г/л бўлган зовур сувларида (вариант-1) 0,203-0,208 м2 ни ташкил қилган бўлса, минерализацияси 3-5 г/л бўлган зовур сувларида (2-вариант) 0,238-0,240 м2 га тенг бўлиб, 1-вариантга нисбатан 0,035 м2 га кўпдир. 2-вариантда “Lenina minor''’ сув ўсимлигининг массаси 238-251 граммни ташкил килиб, биринчи вариантга нисбатан 20-22 граммга огирлиги кузатилди.
6. Дала шароитида “Lenina minor" сув ўсимлиги етиштирилган ҳовуздаги зовур сувида хлор микдори дастлаб, 0,374 г/л га тенг бўлган бўлса, тажриба охирига бориб 0,291 г/л ни ташкил килиб, 22 % га камайган бўлса, курук колдиқ микдори дастлаб 3,9 г/л га, тажриба охирида 2,8 г/л ни ташкил килиб, 28 % га камайди. “Lemna minor” сув ўсимлигини очик зовур сувида етиштирилганда зовур суви таркибидаги тузларнинг курук қолдиқ микдори бўйича чучуклаштириш коэффициента 1,29-1,39 ни, хлор иони бўйича эса 1,26-1,29 га тенг бўлди.
7. Ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши суғориш суви сифатига боғлиқ бўлди. 1-августда даре сувига биологик тозаланган зовур суви кўшиб суғорилган 2-вариантда ғўзанинг бўйи 88,1 см ни, хосил шохлари 13,3, ҳосил элементлари 16,6 ва кўсаклар сони 6,2 донани ташкил килган бўлса, дарё сувига зовур суви қўшиб суғорилган 3-вариантда ғўзанинг бўйи, ҳосил шохлари, ҳосил элемептлари ва кўсаклар сопи 2 - вариаптга нисбатан мос равишда 0,6 см, 0,5; 1,2; 0,6 донага кам бўлди. Зовур сувининг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, суғорилган 4-вариантда ғўзанинг бўйи 87,5 см га тенг, ҳосил шохлари 12,6 донани, ҳосил элементлари 15,8 донани ҳамда кўсаклар сони 5,6 донани ташкил килган бўлса, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган 5-вариантга нисбатан бу кўрсаткичлар мос равишда 5,1 см; 3,0; 4,4 ва 0,8 донага юқори бўлганлиги кузатилди.
8. Бир дона кўсакдаги пахта огирлигига зовур сувлари минерализациясининг таъсири аниқланганда, уларнинг минерализацияси биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилган далада бир дона кўсакдаги пахта огирлиги зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилганга нисбатан 0,6 гр га оғир бўлиб, 5,0 гр ни ташкил қилди.
9. Дарё сувига биологик тозаланган зовур сувини кўшиб сугорилганда (2-вариант) ўртача ҳосилдорлик 37,8 ц/га ни ташкил килиб, шартли соф фойда 840847 сўм/га га, рентабеллик даражаси 38,9 % га тенг бўлиб, дарё сувига зовур сувини тўғридан-тўғри қўшиб сугорилганга нисбатан (3-вариант) ғўзанинг ҳосилдорлиги 3,7 ц/га га, шартли соф фойда эса 250042 сўм/га, рентабеллик даражаси 11,6 % юқори бўлганлиги кузатилди.
10. Зовур сувлари минерализациясини биологик усулда пасайтириб, ғўза сугорилганда (4-вариант) хосилдорлик 32,3 ц/га, шартли соф фойда 356592 сўмга, рентабеллик даражаси 16 % га тенг бўлиб, зовур суви билан тўғридан-тўғри сугорилган (5-вариант) га нисбатан хосилдорлик 4,2 ц/га га ва рентабеллик 16 % га юқори бўлди.
11. Сув танқислиги купли бўлган йилларда унинг салбий окибатларини камайтириш мақсадида хамда дарё сувларининг етиб бориши қийин бўлган худудларда минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5 г/л) зовур сувларини “Lemna minor" сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, ғўзанинг Бухоро-6 навини сугориш натижасида унинг хосилдорлиги-32,3 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-16,0 % ни ташкил этади.
12. Минераллашганлиги ўртача бўлган (3-5г/л) зовур сувларини “Lemna minor” сув ўсимлиги ёрдамида биологик тозалаб, дарё сувига тенг равишда аралаштириб, ғўзани “Бухоро-6” навини сугориш натижасида унинг ҳосилдорлиги - 37,8 ц/га бўлиб, рентабеллик даражаси-38,9 % ни ташкил этади.
13. Зовур сувларининг минеразациясини биологик усулда пасайтиришда фойдаланилган “Lemna minor” сув ўсимлигидан биоорганик чиқинди сифатида биогаз олиш хамда сув ўсимлиги кайта ишланиб, биоўғит олиш имконияти яратилади.
Ўзбекистон сув ҳавзаларининг иккипаллали (bivalvia: unionidae, corbiculidae) моллюскалари
Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Дунёда биологик ресурсларни инвентаризациялаш ва улардан фойдаланиш инсоният олдида турган аҳамиятга молик бўлган долзарб муаммодир. Айникса, Ер юзининг куруклик қисми кенг узлаштирилаётган бир пайтда сув биологик ресурсларидан фойдаланиш истиқболларини такомиллаштириш ва уларни муҳофазалаш аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишда муҳим аҳамиятга эга. Айтиш жоизки, дунё сув биоценозларида икки паллали моллюскалар иккиламчи махсулдорликни ҳосил қилишда асосий ўринни эгаллайди ва айрим сув хавзаларида моллюскалар биомассаси бентос организмлар биомассасининг 70-80% ни ташкил этиши мумкин1.
Мустақилликдан сўнг мамлакатимизда табиатни мухофаза килиш ва биологик хилма-хилликни асраш борасидаги ишларга катта эътибор каратилди. Бу борада соҳада йўлга қўйилган самарали тадбирлар асосида муайян ютуқларга, хусусан, республикамиз сув экотизимларидан фойдаланиш табиий ва сунъий сув хавзаларини мухофаза қилиш бўйича натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясидан" келиб чиккан холда, кишлок хўжалиги ишлаб чикаришини кенгайтириш ва такомиллаштириш, хайвонот турларини ишлаб чикаришга кенг жорий қилишни таъкидланганлиги бугунги кунда сув хавзаларининг биологик имкониятларидан, хусусан бентос организмларидан хавфсиз ва самарали фойдаланишни такозо этади.
Жахонда сув экотизимлари биологик ресурсларига, хусусан, икки паллали моллюска маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ошиб бормокда. Хусусан, бугунги кунда икки паллали моллюскалардан 13588,2 млн. тонна озиқ-овкат хом ашёси ҳамда 5,9 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги марварид етиштирилмоқда3 ҳамда ривожланган мамлакатларда улардан сув ҳавзаларини тозалашда фойдаланилмоқда4. Бу ўринда, айникса, икки паллали моллюскалар ичида чучук сувларда таркалиши бўйича алоҳида ўринга эга Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакилларининг тур таркиби ва улардан амалда фойдаланиш имкониятларини излаб топиш муҳим ахамиятга эга. Айникса, бу ўринда маъмурий ҳудудлардаги Unionidae ва Corbiculidae оиласи турларининг тур таркибини аниқлаш; уларни барча табиий ва сунъий сув ҳавзаларидаги таркалиши имкониятларини асослаш; икки паллали моллюскаларни инвазион таркалувчи организм сифатидаги ўрнини очиб бериш; турли тип сув хавзаларидаги икки паллали моллюскаларнинг организм ва популяция кўрсаткичларини аниклаш; турли сув хавзаларида камёб, эндем ва йўқолиб кетаётган турларнинг ҳолати ва уларга таъсир этувчи омилларни асослаш; икки паллали моллюскалардан сувнинг турли хилдаги ифлосланиш даражаларини аниқлаш, сувни тозалаш, озиқ-овқат хом ашёси ва маданий марварид етиштиришда фойдаланиш сифатидаги имкониятларини бахолаш долзарб илмий-амалий ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сонли «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-мухитни мухофаза қилиш ишлари Дастури тугрисида»ги ва 2014 йил 20 октябрдаги «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-тамойилларидан утиш тартиби туғрисида»ги карорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги «Ҳайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш туғрисидаги» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси туғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Ўзбекистон сув ҳавзаларидаги икки паллали (Bivalvia:Unionidae ва Corbiculidae) моллюскаларнинг фаунистик таркибини аниклаш ва улардан фойдаланиш истикболларини баҳолашдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:Узбекистан сув хавзаларида Bivalvia синфи Unionidae ва Corbiculidae оилаларига мансуб икки паллали моллюскаларининг 10 та тур ва 2 та кенжа тур дан иборат рўйхати тузилган;
икки паллали моллюскаларнинг уч тури - Sinadonta orbicularis, S.gibba, S.puerorumnwpHH биринчи марта Узбекистан сув хавзаларида таркалиши ва зичлиги аниқланган;
дарёларнинг гидрологик режими билан боғлиқ ҳолда уларда Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакилларининг таксимланиши очиб берилган;
сунъий сув хавзаларининг икки паллали моллюскалар таркалиш манбаси ва йўли сифатидаги ахамияти бахоланган;
илк бор камёб ва эндем моллюскалар биологик ёш гурухларининг популяцияларда таксимланиши очиб берилган;
икки паллали моллюскаларнинг сапроблиги аникланган ва уни моллюскаларнинг сув хавзаларида таркалиш даражаси билан богликлиги исботланган;
икки паллали моллюскаларнинг сув хавзалари радиоактивлитиии аниклашдаги имкониятлари бахоланган;
илк бор Узбекистан иқлими шароитида балиқчилик хўжаликларида Sinanodonta уруғи турларидан марварид етиштириш йўллари исботланган.
Хулоса
«Узбекистан сув хавзалари икки паллали (Bivalvia: Unionidae, Corbiculidae) моллюскалари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекистан сув хавзалари икки паллали моллюскаларининг Unionidae ва Corbiculidae оиласи вакиллари 4 уруг, 10 тур ва 2 кенжа турдан иборат бўлиб, уларни Сирдарё, Амударё, Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё хавзаларида таркалиши аникланди.
2. Ўзбекистон дарёларида лойли биотопларда таркалган моллюсскалар кенг таркалган. Лой окизикларга бой бўлган Сирдарё, Амударё ва Зарафшонларда Unionidae, қумли окизикларга бой бўлган Қашкадарёда эса Corbiculidae оиласи вакилларининг устунлик қилиши аникланди. Бу дарёларининг лой окизиклари таркиби икки паллали моллюскаларнинг хавзалар бўйлаб ўзаро тақсимланишида муҳим ахамиятга эга эканлигини изохлайди.
3. Икки паллали моллюска турлари чиганогининг катта-кичиклиги, уларни дарё кисмлари бўйлаб таркалишига бевосита таъсир этмайди. Йирик турларни жамлаган Unionidae ва кичик турларни жамлаган Corbiculidae оиласи вакилларини, дарёларнинг ўрта қисмларидаги аккумуляцияси, дарёларнинг гидрологик режими икки паллали моллюскаларни дарё кисмлари бўйлаб таркалишида мухим ахамиятга эга эканлигини англатади.
4. Узбекистан дарёларида Sinanodonta (27%), Colletopterum (23%), Corbicula (27%) ва Corbiculina (27%) уруғи турларининг ўзаро ўхшаш фоизларда таксимланиши, дарёларда икки паллали моллюскаларнинг таркалиши учун зарур барча биотоплар мавжудлиги билан изоҳланади. Сунъий сув хавзаларида ўзида камёб, ноёб ва эндем турларни мужассамлаштирган Colletopterum ва Corbicula вакиллари кам таркалган. Балиқчилик хўжаликлари (39%) ва сув омборларида (33%) Sinanodonta, кўл ва сув омборларида (35%) Corbiculina уруги турлари устунлик килиши аникланди. Каналлар моллюскалар учун бошка сув хавзалари бўйлаб таркалиш йўли ҳисоблансада, унинг ўзи икки паллали моллюскалар учун нокулай сув типи хисобланади.
5. Узбекистан табиий сув хавзаларида икки паллали моллюскаларнинг таркалиши ва фаунасининг шаклланиши сунъий сув хавзалари билан боглик бўлиб, улар моллюскаларнинг сув хавзалариаро таксимланишининг манбааси ва йўли хисобланади. Айниқса, бал и қч ил и к хўжаликлари ва сув омборлари Sinanodonta уруғи турларининг бошқа сув типларига таркалишига олиб келган. Табиий сув хавзалари учун хос бўлган Corbicula ва Corbiculina уруғи турларининг сунъий сув хавзаларида учраши каналларнинг бевосита ўтказувчилик аҳамияти билан изоҳланади.
6. Узбекистан сув хавзаларида таркалган “Қизил китоб”га киритилган икки паллали моллюска популяциялари ичида ёш тузилишига кўра мутаносиб бўлган популяциялар устунлик килади. Популяцияда кичик ёш индивидлар биологик гуруҳининг доминантлиги, катта ёшдагилар сонининг эса ниҳоятда камлиги бундай популяцияларнинг бекарорлигини изохлайди.
7. Colletopterum bactrianum Сирдарёнинг Сирдарё вилояти худуди; Corbicula cor нинг Ўрта Зарафшон ва Ўрта Сурхондарё; Corbicula fluminalis нинг Сирдарёнинг Сирдарё вилояти худуди ва Ўрта Амударё популяцияларида етук ва фаол кўпайиш ёшидаги биологик гурухларнинг кичик ёш биологик гурухдан устунлик килиши аникланди. Етук ва фаол кўпайиш ёшидаги индивидлар зичлигининг кичик ёшдагилар зичлигидан катталиги антропоген ва табиий омиллар натижасида популяция ёш мутаносиблигининг бузилганлигини, аммо тикланаётганлигини ўзида ифодалайди.
8. Ўзбекистонда таркалган икки паллали моллюскалар ичида р-а-мезасопроб гурух устунлик килади ва уларнинг сапроблик спектри 1,6-3,5 га тенг. Дарёларнинг қуйи қисмларида хам таркалган S.gibba, C.ferghanensis ва С. tibetensis ларнинг сапроблик спектри кенг (3,1-3,5) бўлиб, улардан сувларнинг III-IV сифат гурухдарини аниқлашда фойдаланиш тавсия этилади.
9. Икки паллали моллюскаларнинг сув хавзаларида таркалишида сувнинг сапроблик хусусияти мухим ахамиятга эгалиги аникланди. Ноёб ва эндем турларнинг p-мезасопроб гурухга мансублиги, уларнинг таркалиши сувнинг ифлосланганлик даражасига билан боглик эканлигини англатади. Факатгина ЎзР “Қизил китоби”га киритилган турлар ичида С.сугеит sogdianum нинг p-a-мезасопроб гуруҳига кириши ва унинг барча сув хавзаларидаги популяция кўрсаткичларининг ижобийлиги икки паллали моллюскаларнинг дарё кисмларида таркалиш даражаси ва сапроблик спектрларининг ўзаро мутаносиблигини асослайди.
10. Моллюскалар таркибидаги табиий радионуклидлар микдори сувга нисбатан сув лойлари таркибидаги табиий радионуклидлар микдорининг ўзгариши билан ўзаро алокадор бўлиб, бу моллюскаларда радионуклидларнинг тўпланишида субстрат ўрнининг катта ахамиятга эга эканлигини англатади. Бунда сув ости лойлари/моллюска чиганоклари таркибидаги радионуклидлар нисбати 226Ra ~ 25-30/5-6 ва 232Th ~ 35-47/5-7 тенг бўлиб, бу нисбатлар табиий сув хавзалари радиактивлигини аниклашга тавсия этилади.
11. Биринчи марта чучук сувларда Sinanodonta уруги турларида марварид хосил бўлиши аникланди. S. gibba ва S.orbicularis ларда садаф қатламининг шаклланиши фаол бўлиб, айниқса 3-5 ва 6-7 ёшдаги индивидлар ўртасида дастлабки 9 ой ичида жадал садаф қатламнинг ҳосил бўлиши ўхшаш тенденцияга эга. Бу холат моллюскага бетона жисм киритилганда садаф хосил қилиш жараёнини дастлаб жадал кечишини ва улардаги химоя фукциялари барча ёшдаги моллюскаларда ягона - бетона жисмни “изоляция” қилишга йўналтирилишини англатади.
12. Sinanodonta уруги турларидан лаборатория шароитидан кўра балиқчилик хўжаликларида сунъий марварид етиштириш истиқболлари юқоридир. Балиқчилик хўжаликларида 3-4 ёшли индивидлар қолган ёшдаги индивидлардан летал кўрсаткичининг пастлиги ва садаф қатламининг шаклланиш тезлигига кўра фарқ қилиб, бунда улардан 18 ой ичида 5-6 мм узунликдаги марварид олиш мумкинлиги аникланди.
Махсар кунжарасини экстракциялаш ва олинадиган мойини рафинациялаш технологияларини модернизация қилиш
Диссертация мавзусинннг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда озуқа мойи, юқори тўйинган ёғ кислоталари, табиий бўёқлар ишлаб чиқариш 520 дан 777 млн. тоннагача ўсиб кетди, бу соҳада Хитой (328 млн.т), Ҳиндистон (70), АҚШ (40), Туркия (28 млн.т.), Малазия (20 млн.т) каби мамлакатлар етакчилик қилади . Шу жихатдан махсарни етиштириш ва уни қайта ишлаш кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида пахта экиш камайгани сабабли, лалми ерлар ва суғориладиган майдонларда махсар етиштирилиб унинг уруғини қайта ишлаш ривожланди. Бунда махсар уруғидан озуқа мойи, шрот ва бошқаларни ишлаб чиқариш учун ёғ-мой комбинатларида янги замонавий технологиялар жорий қилинди. Хозирда махсар уруғини қайта ишлашдаги асосий муаммо бу унинг қийин майдаланиши, ундан олинадиган мойдаги аччиқ таъмдан ва хиддан халос қилиш устида илмий-текшириш ишглари олиб борилмокда. Мазкур ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси дастурул амал бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жахон микёсида долзарб йўналишлар бўйича махсар мойини сифатини ошириш ва уни қўллаш доирасини кенгайтириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмокда. Бу соҳада махсардан турли мақсадларда ишлатилувчи хусусиятга эга бўлган озуқа мойлари юқори тўйинган ёғ кислоталари, табиий бўёқлар ишлаб чиқиш технологияларини ва уларни хар хил махсулотлар ишлаб чиқаришида қўллаш ва тежамли технологияларини ишлаб чиқиш янада муҳим хисобланади. Бунда хом-ашёдан самарали фойдаланиш, шунингдек ишлаб чиқариш жараёни чиқитларини камайтириш ҳисобига махсулотларни тежаб қолиш муҳим масала бўлиб қолади. Янги чиқитсиз ва кам чиқитли технологии жараёнларни яратиш юқоридаги масалаларни хал килиш имконини беради. Бундай технологияларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ килиш юқори сифатли махсулот олиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг биологии бойлигини сақлаб қолиш, махсулотнинг харажат ва таннархини камайтириш, хом-ашё ва махсулотлардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520 сон «Мева-сабзавот махсулотлари, картошка ва полиз экинларини сотиб олиш ва фойдаланиш тизимини такоммиллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251 сон «Ўзбекистон Республикаси ахолисини 2015-2020 йилларда сифатли озиқ-овкат билан таъминлаш бўйича тадбирлар коцепцияси ва комплексини тасдиклаш тўғрисида» ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ва 2015 йил 4 мартдаги У П-4707 сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий кайта ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича тадбирлар дастури ҳақида» ги фармон ва қарорлари қамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада ҳизмат қилади.
Тадқикотнннг макса ди махсар кунжарасини экстракциялаш технологияларини модернизациялаш ва олинган мойни ноанъанавий масса алмашини жараёнларининг интенсификацияси усулларини кўллаб ва самарали махаллий кимёвий реагентлар билан рафинациялашдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан ибо par:
гранулаланган кунжаранинг структуравий-механик ва физик-кимёвий хоссалари аниқланган;
гранулаланган махсар кунжараси ва қобиғини углеводородли эритувчида экстрациялаш жараёнини кўрсаткичлари аникланган;
махсар кунжарасини экстракция жараёнини интенсификация қилишда мисцеллани горизонтал колоннанинг пастги қисмидан юкори қисмига караб 65-70°С қиздириш оркали рециркуляциялаш аниқланган;
махсар мойини гидратациялаш ва нейтраллашда механик-кимёвий фаоллашувни қўллаш оркали таркибдаги ассоциатларни (мицеллами) парчалаш имконини бериб жараёнларни 1.2-13 баробар интенфицирлаш аниқланилган;
махсар мойини нейтраллашда анъанавий каустик сода ўрнига силикат натрийни кўллаш оркали нейтралланган мойнинг чикиши 1.5-2.0% га ошиши исботланган;
махсар мойини окартиришда махаллий лойли минераллар ва кўмирдан олинган адсорбентларнинг танлов хусусиятлари аниқланган;
оқартирилган махсар мойини юкори чикиши ва юкори сифат кўрсатгичларини таъминловчи самарадор махаллий адсорбентлар композицияси яратилган;
махсар мойини экстракциялаш ва комплекс рафинациялашнинг модернизацияланган технологик жараёни яратилган.
Хулоса
1. Парчаланган махсар уруғидан олинган кунжарада эркин говаклар хажми парчаланмаган махсар уругидан олинган кунжарага нисбатан 2 марта кам бўлаиши; барча ўрганилган кунжара намуналарида мезо ва микроговаклар мавжуд бўлмаслиги; уларда 75900 А дан катта бўлган макроговаклар бўлмаслиги кўрсатилди.
2. Парчаланган махсар уругларидан олинган гранула шаклидаги кунжарани экстракциялаш мақсадга мувофиклиги аниқланди ва натижада қобиқдан зарарли моддаларни ажралиши хисобига юқори сифатли мой олишга эришилди.
3. Maxcap кунжараси шаклини чиғаноқдан гранулага ўтказилса ғоваклилиги ортиши хисобига уни углеводородли эритма билан ивиш интенсивлиги ва нисбий даражаси ошиши ва бунда, углеводородли эритмада ивиш интенсивлиги ва нисбий даражаси парчаланмаган махсар уруғларидан олинган гранулаларда кўпрок намоён бўлиши кўрсатилди.
4. Ивитишни бошланғич даврида (6 дақиқада) махсар грануласида қобиқ миқдори 5.0 дан 25% га ортиши билан, нисбий ивиш даражаси (<р) 0.52 дан 0.71 га ошади ва охирги даврда (10 дақиқа) - 0.72 дан 0.84 гача ошиши аниқланди.
5. Ўрганилаётган махсар мойи намуналари стереотурли триглицеридлар таркибининг миқдорий кўрсатгичлари аниқланди, улар махсар мойини бошқа ўсимлик мойларидан фаркли жихатларини илмий-асослаб кўрсатиб беради ва уларни қайта ишлашга рационал технологияларни яратишга имкон беради. Бундан ташқари лалми ерлар ва суғориладиган ерларда етиштирилган уруғлардан олинган махсар мойи структураси ва таркиби тўғрисида олинган маълумотлар уларни ўз хусусиятлари бўйича идентификация килиш имконини бериши тавсия этилди.
6. Лалми ва суғориладиган ерларда етиштирилган махсар уруғидан экстракция усулида олинган махсар мойи таркиби ва хусусиятларини ўрганиш асосида уни комплекс рафинациялаш схемаси ишлаб чиқилди, у гидратация технологияси, МКА ни кўллаб ишқорли нейтраллаш ва окартириш учун махаллий адсорбентлардан тузилган композицияларини ўз ичига олади, улар юкори сифатли озукавий махсар мойи олишни таъминлаши кўрсатилди.
7. Ишлаб чикилган адсорбентлар композициялар орасида экстракцияланган махсар мойини комплекс тозалаш ва окартиришда энг самаралиси КОСМ-5 бўлди, у КАУ (34%), НКП (33%) ва НШБ (33%) дан ташкил таркиби тавсия эти л ди.
8. Тадкикотлардан олинган натижалар асосида махсар кунжарасини экстракциялаш ва олинган мойни комплекс рафинациялашни модерн изацияланган технологиялари ишлаб чиқилди, бунда мураккаб жараёнларни интенсификациясини ноанъанавий усулларини қўллаш тавсия этилди.
Дон маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнларида мева ва сабзавот кукунлари қўллаш технологиясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё бўйича озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш уларнинг калориясини пасайтириш умумий тенденциясига эга бўлгани ҳолда, анъанавий озиқ-овқат маҳсулотларини алмашинмайдиган аминокислоталар, витаминлар, макро- ва микроэлементлар, эссенциал ёғ кислоталари, пребиотиклар ва бошка биологик қимматли моддалар билан адекват овқатланишга бўлган нутрициология талабларига хамда физиологик истеъмол меъёрларига мос даражагача бойитишга илмий тадқикотлар йўналтирилган.1
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён озиқ-овқат саноатининг етакчи тармоклари, хусусан нон саноати, табиий биологик кимматли хом ашёлар ва уларнинг кайта ишланган маҳсулотларини (кукун, пюре, экстрактлар ва ҳ.к.) чекланмаган микдорда олиш ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ассортиментини кенгайтириш, ноалиментар табиатга эга қўшимчалардан фойдаланмаслик, асосий хом ашёлар (ун, шакар, тухум, ачитки, озиқ-овкат бўёклари, таъм ва ҳид берувчи қўшимчалар) сарфини камайтириш, махсулотларнинг биологик кимматини ошириш, уларнинг калорияси ва таннархини пасайтириш борасида кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилмокда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида белгиланган устивор вазифаларни амалга ошириш жумладан мева-сабзавот кукунларини қўллаш асосида нон-булка махсулотларини сифатини оширишни янги погонага кўтаришга хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида мунтазам ва оммавий истеъмол этиладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овкат маҳсулотларига мансуб бўлган нон-булка маҳсулотларини замонавий усулда модификациялаш, бунда хом ашёлардан самарали фойдаланиш, шунингдекмаҳсулотларнинг истеъмолбоплик сифатларини яхшилаш, уларнинг озукавийлик хавфсизлиги ва биологик қимматини ошириш, хамир тайёрлаш жараёнини интенсификациялаш, «соглом овкатланиш» махсулотларини олиштехнологияларини ишлаб чикиш ва тадбик қилиш махаллий хом ашё ресурсларидан рационал комплекс фойдаланиб юқори сифатли маҳсулот олиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, маҳсулотнинг ҳаражат ва таннархини камайтириш, долзарб йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2492-сон «Республика озик-овкат саноатини бошқаршни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини 2015-2020 йилларда сифатли озиқ-овкат билан таъминлаш бўйича тадбирлар концепцияси ва комплексини тасдиклаш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдагиПФ-4947-сон«Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»гива 2015 йил 4 мартдагиПФ-4707 сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий кайта ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича тадбирлар дастури ҳақида»ги фармон ва карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишлибошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларини амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий ўсимлик хом ашёларини қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланганҳолда ун маҳсулотлари таркиби ва технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг ил мин янгилиги қуйидагилардан иборат:
кукунсимон яримфабрикатларнинг нутриент таркиби, функционал-технологик ва токсикологик хоссалари аниқланган;
кукунсимон яримфабрикатларнинг катаболик регрессия жараёнларига, новвойлик ачитқиларининг фаоллашувига ва тайёр махсулот сифатига таъсири исботланган;
кукунсимон яримфабрикатлар қўшиб тайёрланган нон-булка маҳсулотларининг кимёвий таркиби ва тиббий-биологик хоссалари аникланган;
олма, сабзи, ковоқ, ош лавлаги, қизил-чучук қалампир кукунларидан яримфабрикатлари олиш, улар асосида нон-булка махсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари яратилган.
Хулоса
1.Маҳаллий мева ва сабзавот турларининг функционал-технологик хоссалари ва уларнинг озукавий хавфсизлиги аникланди. Уннинг новвойлик хоссаларини тўғрилаш, ун махсулотларининг физиологик кимматини ошириш ва ачиткиларни фаоллаштириш учун улардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиклиги кўрсатилди.
2. Хамир тайёрлашда мева ва сабзавот хом ашёсидан тайёрланган кукунсимон қўшимчалардан фойдаланишнинг ижобий самараси уларни қайта тикланган пюре кўринишида ПРПнинг қуйидаги нисбатида қўллашда кузатилади: сув1,0 : 3,0 га тенг, меъёрлаш - уннинг рецептура микдорига нисбатан 5,0% гача, эканлиги тавсия этилди.
3. Ўрганилган қўшимчаларни ун вазнига нисбатан 5,0% гача микдорда қўшиш назоратга нисбатан нон ғоваклигини 4,3...8,7% га, ҳажмий чиқишини -0,9...6,0% га, солиштирма ҳажмини - 0,9...3,2% га ошириш; махсулотнинг шакл тутиш хоссасини яхшилаш; маҳсулот янгилик кўрсаткичларининг сакланиш муддатини 6...8 соатгача узайтириш имконини бериши кўрсатилган.
4. Прессланган ачиткиларни дастлабки фаоллаштириш учун қўшимчаларнинг самарали меъёри ва озуқа субстратининг намлиги аниқланди, бу эса уларнинг кўтариш кучини ошириш ва фаоллаштириш жараёни давомийлигини 3 дан 1,5...2,0 соатгача кискартиришни тавсия этилди.
5. Қуритилган мева ва сабзавот кўшимчали нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чикилган таркиб ва ишлаб чикаришга тавсия этилди.
6. Яратилган таркиб ва технологияни ишлаб чиқаришга тавсия этилди. Ишлаб чикаришга қўллашнинг иқтисодий самараси ун ва қанднинг таркиб микдорини камайтириш, шунингдек тайёр маҳсулот чиқишини ошириш ҳисобига 21586 минг сўмни, 1,0 тонна махсулот хисобига ачиткиларнинг таркибдаги микдорини камайтириш хисобига эса -16282 минг сўмни ташкил қилди.
Иссиқликка чидамли, оловбардош кремнийсақловчи олигомерларни тадқиқ қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мазусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё миқёсида полимерларга бўлган эҳтиёж 300 млн.тоннадан ошди, шундан кенг қўлланилиши бўйича полиэтилен 37%, полипропилен 26%, поливинилхлорид 18% ни ташкил этади. Бу ўринда полимерлар ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда.1
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда полиэтилен ва полипропилен олиш ва улар асосида тайёр махсулотлар ишлаб чикариш, шунингдек хом ашё базасининг ортишига алохида эътибор қаратилмокда. Полимерлар ишлаб чиқаришда уларнинг мустаҳкамлиги ва сифатини ошириш жараёнида иссиқлик ва оловга бардошлилиги, чидамлилигини ошириш, ёнувчанлигини камайтирувчи арзон технологиялар асосида олинган кремнийсақловчи бирикмалар асосидаги қўшимчалар ишлаб чиқариш учун илмий ишлар олиб борилмокда. Полимер композицион материаллар сифатини ошириш ингредиентларини маҳаллийлаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси дастури асосида ривожланади.
Жаҳон миқёсида полимерлар хоссаларининг сифатини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан мақсадли тадкикотларни амалга ошириш муҳим бўлиб, бу борада, жумладан, куйидаги масалаларга алохида эътибор каратилмокда: полимерларнинг оксидданиш жараёнига ва термик деструкцияга чидамлилигини ошириш учуй мос келадиган олигомерларни яратиш билан бирга уларнинг олиниши мақбул шароитларини аниқлаш; олинган полимерларнинг самарали ва иктисодий тежамкор технологиясини яратиш; полимерларни, айниқса, копламалар ва полиэтиленларнинг оловбардошлилигини стабиллаш учун импорт ўрнини эгалловчи маҳаллий хомашё асосида қўшимчаларни тадқиқ этиш; маҳаллий силикатлар билан карбоксил, азот, эпоксид ва фосфат гурухлар тутган бирикмалар асосида олинган кремнийсакловчи олигомерлар олиш, полимерларнинг иссикликка ва оловга бардошлилигини ошириш учун юқори самарали янги антипиренларнинг олиниш жараёнини ўрганиш ва мўьтадил технологиясини яратиш каби долзарб йўналишларида илмий тадкикотлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11-мартдаги ПК-1071-сон «Кимё саноати корхоналари курилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё махсулотлари ишлаб чикаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури» даги ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси-нинг 2015 йил 22 январдаги 3-сон «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891 сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрини босадиган ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни чуқурлаштириш» ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги карор ва фармонлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади полиэтилен ва сувли-дисперс бўёклар учун гетерофункционал кремний саклаган органик бирикмалар асосида антипиренлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
кремнийсақловчи олигомерларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил турдаги элементларни (азот-, фтор-, бор-, фосфор-) ўзида тутган углеводород радикаллари узунлигининг критик киймати концентрация микдори кўрсаткичига боғликлиги, ҳамда полиолефинларни ва қопламаларнинг термик хоссалари кремний атомининг микдорига боғлиқлиги асосланган;
полиолефинлар ва копламаларнинг хоссалари кремний атомига хар хил радикалларни бириктириш ҳисобига самарали модификация усуллари яратилган;
асосий факторларни белгилашда, махаллий хомашё силикатли ресурслари асосидаги полимерлар ва композицион материалларнинг ўт олиш ва ёнувчанлик жараёнларини йўналишли бошқариш аниқланган;
кремнийсақловчи олигомерли антипиренларнинг эпоксид группалари гидроксил гуруҳлари билан нуклеофил алмашинуви реакциялари асосида галоидэпоксид мономерлар, карбон кислоталар ва амин гуруҳларининг силикатлар билан бирикиш технологияси яратилган;
азот, фосфор, фтор ва кремнийсақловчи гетерофункционалли олигомерли антипиренлар, таркибида гидрофил ва гидрофоб бирикмаларни сақлаган полиолефинлар ва сувли-дисперсион тизимларни модификациялаш технологиялари яратилган.
Хулоса
1. Натрийли метасиликат ёки суюқ шишани фосфор кислотаси ва мочевина аддукти билан карбон кислоталари стеарин кислота кўринишидагиси билан таъсир жараёни реагентларнинг микдорига боғлиқлик кўрсатилди.
2. Кремнийсақловчи бирикмалар асосида, ноорганик полимер силикат-ларнинг органик бирикмалар билан таъсири натижасида олиниб, ўзида карбон ва эпоксид гурухдарни саклаган гетерофункционал кремнийсақловчи олигомер ҳосил килиш кўрсатилди.
3. АП-1, АП-2, АП-3 ва АП-4 олигомерларнинг физик-кимёвий хоссаларини кенгроқ ораликдаги вактда, хароратни комплекс аниқлаш F-Y 720 ва P-Y 342 маркалардаги паст босимли полиэтилен ва акрилли сувли-дисперсион бўёқларни стабилизациялашнинг энг макбул режимини лаборатория шароитида аниклашга имкон берди. Шунингдек синтезланган олигомерларни антипирен сифатида ПЭ ва СД копламалар асосидаги полимер композицияларда қўллаш максадга мувофиқлиги исботланди.
4. ИК-спектр, дифференциал сканерлаш калориметрия, дифференциал-термик тахдиллари ва бошқаларни қўллаб, ПЭ ва СД копламаларида синтезланган олигомерларнинг деструкция реакцияларида фаол ингибиторлик хоссаларини намоён килиш ва уларни ПЭ ва СД қопламаларига кўшиш термооксидланиш деструкцияси жараёнини тўхтатиши ва иссикликка чидамлилигини ортиши кўрсатилди.
5. Кремнийорганик қўшимчаларнинг термостабилизациялаш хоссалари самаралилиги тажрибалар асосида тасдикланиши билан бирга, микросфералар устки кисмидаги оралик каватлар учун ва боғловчи, шунингдек, комплекс термостабилизаторлар сифатида ишлатилиши мумкинлиги тавсия этилди.
6. Кремнийсакловчи бирикмаларнинг тахлили натижасида антипиренли хоссаларини аниқлашда, шундай антипирен сақловчи материал ёнаётганда суюқланган пленка хосил килиб, устки катламига кислороднинг кириш йўлини беркитиб қўйиш натижасида, иссиқликнинг кўпгина қисми антипирен-нинг суюқланишига кетиши кўрсатилди.
7. Полимерларнинг предметлари билан кремнийорганик бирикмаларнинг қўшилишини яхшилаш мақсадида тетраэтоксисилан билан стеарин кислотаси таъсири асосида олинган маҳсулот ўрганилиб, уни юқори оловдан химояловчи характеристикалари аниқланди ва уларнинг ёнувчан курилиш материаллари учун антипиренлар сифатида ишлатилиши тавсия этилди.
Морфолин хосилаларини олиш жараёнлари технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда полифункционал азот сақловчи бирикмаларни ишлаб чиқариш охирги ўн йилга нисбатан икки баробар ортган. Ишлаб чиқариладиган полифункционал азот сақловчи бирикмаларни ҳажми бўйича МДҲ давлатлари жаҳонда иккинчи ўринда туради ва бу ионитларнинг 65 фоизи коракўл терини кайта ишлаш корхоналарида терини юмшатиш ва терини антибактериал хусусиятини яхшилаши, халк хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган сохаларда кенг ишлатилади ва уларнинг хоссаларининг, олиш технологияларини такомиллаштириш борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда.
Республикамизда мустақилликка эришилгандан кейин кимё саноатида янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўналишидаги илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва маҳаллий бозорни импорт ўрнини боса оладиган кимёвий реагентлар билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Бугунги кунда махаллий хом ашёлар асосида синтез килинган, таркибида азот-, кислород-, хлор саклаган олигомерларни ишлаб чикариш, уларнинг турли хил бактериларни ривожланишини тўхтатиш борасида самарали кимёвий моддалар ва уларни олиш технологияларини яратиш мухим ахамият касб этади. Бу масалаларни хал этишда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мухим ахамият касб эътиб, асосий йўлланма бўлиб хизмат қилади.
Бугунги кунда жаҳонда таркибида азот-, кислород-, хлор саклаган олигомерлар материалларни сифатини ошириш максадида: таркибида азот саклаган моддаларни замонавий биологик фаол бирикмалар сифатида қўллаш, морфолин ҳосилалари структурасида тўйинмаган углерод-углерод боғларини сақловчи морфолинларнинг синтези; мочевина ва морфолин асосида янги полифункционал ва гетероциклик бирикмаларни олишнинг технологиясини яратиш долзарб масалаларини хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон«2011-2015 йилларда "Узбекистан республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Фармони ва "Узбекистан республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 22 январдаги 8-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларни қисқартиришга ва махсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори,2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони ва карорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади
Тадқиқотнинг мақсади янги полифункционал азот сақловчи бирикмалар-морфолин ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
морфолин билан акрил ва метакрил кислоталари асосида тўйинмаган гетероциклик бирикмалар олиш шароитлари аникланган;
морфолин ва эпихлоргидрин асосида Ы-морфолин-3-хлор-2-пропанол синтез қилинган ва унинг акрил кислота билан этерификацияси натижасида янги мономер-М-морфолин-З-хлор-изопропилакрилат синтезланган, унинг радикал полимерланиш жараёни, технологик параметрлари аникланган;
Жараённинг кинетик параметрлари: реакциянинг бошлангич реагентлар бўйича тартиби, полимерланиш реакциясининг фаолланиш энергияси аникланган;
морфолин фрагменти мавжуд бўлган полифункционал бирикмаларнинг олиш технологияси ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. 1М-морфолин-3-хлор-2-пропанол билан акрил ва метакрил кислоталарни этерификация реакцияси натижасида мураккаб эфирлар олиш жараёнига харорат, реакция давомийлиги, дастлабки моддалар концентрацияси таъсири аникланган.
2. М-морфолин-З-хлор-2-пропанол ва акрил кислоталарни ўзаро таъсир реакцияси асосида олинган туйинмаган мураккаб эфирни полимерланиш жараёнига эритувчининг табиати, мономер, инициатор концентрациясива хароратнинг таъсири аникланиб, мономер бўйича реакция тартиби 1,05 ни, инициатор бўйича эса 0,5, фаоланиш энергиясининг умумий қиймати 86,8 кДж/моль эканлиги кўрсатилган.
3. Морфолин билан эпихлоргидринни массада ва турли органик эритувчилар мухитида 20-50°С харорат оралигида ўзаро таъсирлашуви натижасидав сувда эрувчан юкори молекуляр модда ҳосил бўлиши аникланиб, мономер бўйича реакция тартиб ва полимерланиш жараёнининг умумий энергияси 56,2 кДж/мол га тенглиги хисоблаб топилган.
4. Хона хароратида морфолинобетаинни мочевинага бирикиш натижасида монокристалл бирикманинг хосил бўлиши аникланган. Кристалл бирикманинг атом координаталари Кембридж банкининг структуравий маълумотлари банкига жойлаштирилган (CCDC 1032146); (deposit@ccdc.cam.ac.uk или http://www.ccdc.cam.ac.uk).
5. Морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган олигомер ва унинг мис комплексини стафилоккоки ва эшерихия коли микробларига нисбатан антимикроб фаоллигини намоён килиши аникланган.
6. Морфолин ва эпихлоргидрин асосида олинган олигомер билан ишлов берилганда коракўл териларининг физик-механик ва гигиеник хусусиятлари: нисбий чўзилувчанлик 20% га, чўзилишдаги мустахкамлиги 10-11% га, гигроскопиклиги 85% ортиши кузатилган.
7. Морфолин ва эпихлоргидрин асосидадаги олигомер ва N-морфолин-З-хлор-изопропилакрилат асосида олинган полимер махсулотларининг олиниш технологик жараёни таклиф килинган.
Полимер чиқиндилардан дизель ёқилғилари учун турғунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологиясини яратиш
Диссертация мавзусинининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда амалга оширилаётган автомобил транспортини дизеллаштириш жараёни дизель двигателининг карбюраторли двигателга нисбатан тежамлилиги ва юқори фойдали иш коэффициентига эгалиги натижада дизель ёқилғисини ишлаб чикариш 1,7 млрд, тоннадан 2 млрд тоннагача ортди. Дизель ёқилғисига ортиб бораётган талабларни кондириш, мақсадида уларга турғунлаштирувчи кўндирмаларни киритиш долзарб муаммолардан биридир. Бу борада уларнинг лиги самарали турларини ва технологияларини яратишга илмий тадқиқот ишлари йўналтирилган1.
Республиками'? мустақилликка эришгандан сўнг дизель ёқилғиларига кўшилувчи полимер турғунлаштирувчи қўндирмаларни қўллаш ва уларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан «Шўртан газ кимё» мажмуаси чиқиндиси ҳисобланган қуйи молекулали полиэтилен ва метакрил кислотасининг чокланган маҳсулотини гидроксиметилбензоксазолтион билан этерификация-лаб дизель ёкилғиси учун турғунлаштирувчи хоссани намоён киладиган янги полимер қўпдирмалар синтез қилипди. Шупипгдек, «Навоиазот» ишлаб чиқариш корхонасида ишлаб чиқариладиган гидролизланган полиакрилонитрил (ГИПАН) асосида ҳам турғунлаштирувчи кўндирма хоссаларини намоён қиладиган полимер-перепаратлар олинди. Нефт-газ соҳасининг ривожланишини янги босқичга кўтаришда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим аҳамият касб этиб, бу борада жумладан, дизель ёқилғиларига маҳаллий хом ашёлар асосида турғунлаштирувчи моддалар олиш технологияси яратишни тақозо этмокда.
Бугунги кунда жахон микиёсида дизель ёкилғилари учун қўндирмалар олиш технологияларини янгилаш борасида куйидаги ишлар амалга оширилмокда: дизель ёкилгиларига нанотехнологиялар асосида олинган ва фойдали иш коэффициента юқори универсал кўндирмаларни яратиш; иккиламчи хом ашёлардан дизель ёкилгилари учун янги тургунлаштирувчи кўндирмалар олиш; полимер тургунлаштирувчи кўндирмаларнинг паст хароратда ишловчи янги турларини яратиш; дизель ёкилгилари учун полимер ва сополимерли тургунлаштирувчи қўндирмаларни олиш технологик жараёнларини яратиш каби долзарб йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 12 мартдаги ПҚ-1072-сонли «2009-2014 йилларда Кимё саноати корхоналарини модернизация килиш, техник ва технологик қайта жихозлаш дастури тўғрисидаги»ги, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларга Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устивор йўналишлари тўғрисида»ги 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ва 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон «Узбекистан Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сакланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, кайта ишланиши, кўмилиши, реализациясини назорат килиш инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий асослари» тўғрисида»ги фармон ва қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий полимер чиқиндилардан дизель ёқилғилари учун юқори самарадорликка эга бўлган тургунлаштирувчи кўндирмалар олиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эпихлоргидрин билан бензоксазолонлар асосида дизель ёкилгилари котиш ҳароратини яхшиловчи тургунлаштирувчи хоссаларни намоён килувчи янги полимерлар олинган;
полиакрилатлар синтези ва уларни дизель ёкилғиси физик-кимёвий ва механик хоссаларига таъсири аникланган;
илк маротаба этиленнинг гетерохалкали метакрилатлар билан сополимерларини олиш ва уларни дизель ёқилғиси учун тургунлаштирувчи кўндирма сифатида кўллаш усули яратилган;
дизель ёқилғиси паст ҳароратли хоссаларини яхшилаш учун куйи молекулали полиэтиленнинг чокланган полимерларини олиш усули яратилган;
маҳаллий хомашё полимер чиқиндилардан куйи молекулали полиэтиленни ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор дизель ёкилгилари учун куйи молекулали полиэтилен ва ЭГИПАН асосида тургунлаштирувчи кўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
таркибида гетероҳалқа сақлаган бирикмалар билан эпихлоргидрин асосида тургунлаштирувчи кўндирмаларни олиш технологияси яратилган;
куйи молекулали полиэтилен ва метакрил кислотаси асосида, пайванд сополимерли, тургунлаштирувчи қўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган;
дизель ёкилгилари учун кўп функционалли полимер тургунлаштирувчи кўндирмалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
Коллаген ва фиброиннинг акрил мономерлари билан пайванд сополимерланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда алоҳида полимерларнинг хусусиятлари сакланиб колган ёки уларнинг хоссаларини олдиндан билиш мумкин бўлган янгича хусусиятли полимер материаллар олиш бўйича гомоген ёки гетероген муҳитда функционал-фаол мономерларни полимерлар билан, шунингдек, гетероген фазада толалар ва тўлдирувчилар юзасида биргаликда полимерланишига оид илмий изланишлар тобора кенгайиб бормокда. Изланишлар оловбардошлик, гидрофоблик, лиофоблик ва бошка махсус хоссаларга эга бўлган тўкимачилик материаллари олиш имконини беради.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейинги ўтган йиллар мобайнида тўқимачилик ва енгил саноатнинг ривожланишига, толали хомашёни тайёр маҳсулот ҳолатигача комплекс қайта ишлашга алоҳида эътибор берилмокда. Жумладан, ноорганик ва органик антипиренлар, гидрофоб моддалар билан тўқимачилик матоларига якуний ишлов бериш оркали оловбардош ва гидрофоб материаллар олишга эришилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида принциал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташки бозорда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш вазифалари белгиланган. Бу борада маҳаллий табиий полимерлар юзасида полимер антипиренлар, акрил мономерларини пайвандлаш оркали юкори молекуляр бирикмалар олиш, махсус хоссали тўқимачилик материалларини яратишга йўналтирилган илмий ва амалий тадкиқотларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.
Жаҳонда олиб борилаётган тадкикотларнинг кўрсатишича, пайванд сополимерланишнинг услубиятлари, қонуниятлари ва жараёнлар механизми массада, эритмада, суспензияда ёки эмульсияда амалга ошириладиган радикал ёки ионли полимерланиш жараёнларидан фарқ қилади. Сополимерлаш инициатор ёки катализаторнинг бирон-бир полимер билан, толалар ёки тўлдирувчиларнинг юзасидаги молекулалари билан кимёвий ёки адсорбцион ўзаро таъсир этишидан бошланади. Бундай ўзаро таъсир натижасида пайвандланган полимер занжирларининг кейинги ўсишини таъминлайдиган радикал ёки ион характерга эга бўлган фаол марказлар вужудга келади. Функционал-фаол мономерларнинг табиий полимерлар билан пайванд сополимерларини ҳосил бўлиш шароитларини аниқлаш, тадқиқ этаётган системалардаги полимерланиш жараёнларининг кинетик параметрларини, механизмини, сополимерларнинг физик-кимёвий ва механик хоссаларини ўрганиш, полимер композицияларнинг ўзига хос бўлган хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда полимерлашнинг бундай услубини амалий қўллаш соҳаларини аникдаш юқори молекуляр бирикмалар кимёси ва технологиясининг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чоралари дастури тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади
Тадқиқотнинг мақсади акрил мономерларининг оқсил макромолекулалари билан пайванд сополимерланиш услуби, кинетик параметрлари, схемасини, сополимерларнинг физик-кимёвий, механик ва амалий хоссаларини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инициаторнинг оқсил макромолекуласида пептид ва аминогурухдар билан таъсирлашуви натижасида акрил мономерларини пайвандланиш жараёнлари схемаси ишлаб чикилган;
коллаген ва фиброинни акрил мономерлари билан пайванд сополимерланиш реакцияларининг кинетик тартиблари ва активланиш энергияси одатдаги радикал полимерланишдан фарқ қилиши аниқланган;
пайвандланиш даражасини, сополимерланиш тезлиги, синтез килинган полимерлар ва улар асосидаги материалларнинг тузилиши ҳамда физик-кимёвий хоссаларини бошқариш параметрлари аниқланган;
ишлов берувчи моддаларни тўқимачилик матоси молекулаларига пайвандланиши махсус хоссаларни яхшилаш омили эканлиги аниқланган.
Хулоса
1. Акрил мономерларни гери коллагени ва габиий ипак фиброини билан сополимерланишида актив марказлар табиий полимер функционал гуруҳларининг радикал полимерланиш инициатори билан ўзаро таъсири хамда адсорбцияси натижасида ҳосил бўлади. Барна текширилган моддалар ва уларнинг ўзаро таъсири маҳсулотлари ИҚ- ва ПМР-спектрлари таҳлили бўйича, инициатор оқсил молекулаларининг пептид ва аминогуруҳлари билан эркин электронни ҳосил килган холда таъсирлашуви таклиф килинди.
2. Пайванд сополимерланишни иницирлаш ва полимер занжирларининг ўсиши янги C-N боғларни ҳосил бўлиши билан мономер молекуласи макромолекуланинг актив марказита бирикиши натижасида амалга ошади. ПК ва ДАК иштирокида актив марказлар ҳосил бўлиши, иницирлаш ва полимер занжирларнинг ўсиш ва узилиш реакциялари схемалари таклиф этилган.
3. Юзада богланган инициаторлар тезрок парчаланади, улар учун парчаланишнинг активланиш энергияси, ўхшаш шароитларда оддий термопарчаланишга Караганда 30-50 кЖ/молга пастрок бўлади. Инициатор концентрациясининг ортиши билан, полимерланиш унуми, пайвандланиш даражаси сезиларли ортади, бунда, пайвандланган занжирларнинг полимерланиш даражаси ва молекуляр массаси хам анча пасаяди. Мономерлар концентрациясининг ортиши билан эса, полимерланиш унумининг бироз ортиши, пайвандланиш самарадорлиги деярли ўзгармаслиги, пайвандланган занжирларнинг полимерланиш даражаси ва молекуляр массаси ортишига эришилган.
4. Сополимерларнинг тузилиши кўпрок инициаторнинг концентрациясига боғлиқ бўлади. Реакция унумининг етарли даражаларида, инициатор концентрациясининг ортиши билан полимер гел-фракцияси улуши хам ошади. Пайвандланган занжирларнинг молекуляр массаси ортиши билан, кейинчалик тўрсимон тузилишни ҳосил қиладиган ўсувчи занжирларнинг рекомбинацияси эҳтимоли ҳам ошиб бориши асосланган.
5. Сополимерларнинг эрувчанлиги, зичлиги, термобарқарорлиги, пайвандланиш даражасига мос равишда ўзгаради. Пайвандланиш даражасининг ва бевосита тикилган тузилма тўрлари зичлигининг ортиши, сополимернинг зичлиги ва термобарқарорлигини ҳам ортишига олиб келиши аниқлаган.
6. Пайвандланган сополимерлар асосидаги тўқимачилик матоларининг физик-кимёвий хоссалари пайвандланаётган полимернинг табиатига, айниқса, унинг масса улушига боғлиқ бўлади. Барча материалларнинг қалинлиги ва юза зичлиги, синтетик полимернинг пайвандланиш даражаси ортиши билан қонуний ва пропорционал равишда ортади. Материалларнинг эластиклик-деформация хоссалари, хам тикиш даражаси, хам мономерларнинг табиати билан бошқарилиши таклиф этилган.
7. Пайванд сополимерланиш жараёнларининг амалий тадбики учун, инициаторни эритмадан дастлабки адсорбцияси усулини қўллаш тавсия этилади. Бу холда, пайвандланиш самарадорлиги, мономер ва инициаторни бир вақтда киритилишига Караганда икки баравар кўпроқ бўлади. Функционал-фаол мономерларни толалар юзасидаги пайванд сополимерларини оловга чидамли, гидрофоб ва лиофоб тўқимачилик материаллари ишлаб чикариш учун муваффақиятли қўллаш мумкин.
Бухоро воҳаси флораси таҳлили
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ҳозирги кунда биохилма-хилликни сақлаш глобал муаммолардан бири бўлиб, кейинги йилларда антропоген омилларнинг табиатга таъсир доирасининг тобора кенгайиб бориши бундай муаммолар кўламининг ошиб боришига сабаб бўлмокда. Мазкур холатлар табиий экосистемаларга салбий таъсир кўрсатиб, адвентов турлар таркибини шаклланишида асосий ўрин эгалламокда. Бу ўринда, инсон томонидан ўзлаштирилган худудларда табиий экосистема компонентлари таркибини даврий равишда инвентаризация қилиш, адвентив турлар таркибини аниқлаш ва уларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.
Республикамиз мустақилликка эришгач ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан оқилона фойдаланишга катта эътибор қаратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ўсимлик объектларини кадастрлаш, ўсимлик хом ашё захираларини аниқлаш ва камёб, йўқолиб бораётган турларни сақлаш борасида мухим натижаларга эришилди. Сўнгги йилларда антропоген ўзлаштирилган майдонларнинг кенгайиши натижасида табиий флоранинг ўзгариши ва бегона ўсимликлар сонининг ортиши кузатилмокда. Бундай худудларда флорани тубдан тахлил этиш ва ундаги бегона ўсимлик фракцияларини аниклаш борасидаги тадқиқот ишларини йўлга кўйиш талаб этилмокда. Бу ўринда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги1 атроф-муҳитни мухофаза килиш ва унга зарар етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш асосидаги ўсимлик объектларини инвентаризациялаш, уларга зарар етказадиган бегона ўсимлик турларини аниклаш, антропоген ўзгарган муҳитларда уларнинг шаклланиш жараёнларини асослаш ва карши кураш тадбирларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотларни алоҳида таъкидлаш лозим.
Бугунги кунда жаҳонда инсон фаолияти натижасида инқирозга учраган худуд майдонларининг кенгайиб бориши бундай худудларда табиий экосистемаларнинг ўзгарувчан элемента саналган флора компонентларини кенг камровли тахдил этишни тақозо қилмокда. Бу айникса, мамлакатимизда инсон томонидан ўзлаштирилиши жиҳатидан кадимги худудлардан бири бўлган Бухоро вохасида долзарб ҳисобланади. Кейинги ўн йилликларда антропоген омиллар таъсирининг кучайиши худуд флорасининг трансформацияланиши ва унта янги адвентив турларни кириб келишига сабаб бўлмокда. Бу ўринда, Бухоро вохасидаги абориген флора компонентлари таркибини четдан кириб келган адвентив турлар хисобига ўзгараётганлиги, бу фракцияни шаклланиш жараёнлари, махаллий тур популяциялари майдонларининг кискариб бораётганлигини илмий асослаб бериш инсон фаолияти таъсирида флоранинг адвентивланиш жараёнларини тушунишга имкон беради. Шунга кура, Бухоро воҳасининг абориген ва адвентив флора фракциялари таркибини аниклаш, замонавий флорогенез хусусиятларини ўрганиш, камёб ва эндем турлар популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва уларни мухофаза килиш чораларини ишлаб чиқиш долзарб ахамиятга эта.
Узбекистан Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 113-1-сон «Ўсимликлар карантини тўғрисида» ги Қонуни, 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Усимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида» ги қарори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Бухоро воҳаси флорасининг конспектами тузиш ва адвентив турлар таркибини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Бухоро воҳаси флорасининг замонавий таркиби аникланган ва 59 оила, 294 туркумга мансуб 528 тур юксак ўсимликлардан ташкил топган конспекта тузилган;
илк бор Бухоро вохаси флорасининг адвентив фракция таркиби 21 оила, 67 туркумга мансуб 89 турдан иборатлиги аникланган;
илк бор Узбекистан флораси учун янги бўлган 5 тур (Amaranthus viridis L., Duchesnea indica (Andreews) Focke., Eclipta prostrata (L.) L., Erigeron bonariensis L., Symphyotrichum graminifolium (Spreng.) G.L.Nesom.) ва тадқиқот худуди учун 39 тур кайд этилган;
Бухоро вохаси замонавий флорасининг шаклланишига антропоген омилларнинг кучли таъсири натижасида четдан кириб келаётган турлар сонининг ортиб бораётганлиги исботланган;
абориген ва адвентив фракциялар таксономик таркибини оила ва туркумлар даражасида фарк килиши исботланган;
камёб ва эндем турларнинг янги ўсиш жойлари аникланган хамда ГАТ хариталари тузилган;
Бухоро вохаси флорасининг маълумотлар электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
Хулоса
«Бухоро воҳаси флораси таҳлили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бухоро вохаси флорасининг юксак ўсимликлари 59 оила, 294 туркумга мансуб 528 турдан иборатлиги аниқланди. Шундан 38 оила, 227 туркумга мансуб 439 тур автохтон ва 21 оила, 67 туркумга мансуб 89 тур адвентив ўсимликлар эканлиги кайд этилди. Автохтон турлар воха флорасининг 83,14% ва адвентив турлар 16,86% ташкил қилди.Ўзбекистон флораси учун 5 тур ва Бухоро вохаси учун 39 тур илк бор келтирилди.
2. Етакчи оилалар ва туркумлар спектри Бухоро вохаси флорасининг Турон провинциясига мансуб бўлган чўл флоралари хусусиятларини намоён ҚИЛИШИНИ кўрсатди. Турларнинг биоморфологик тахлил натижаларидан бир йиллик ўсимликларнинг (54,92%) устунлиги аниқланди. Бу Бухоро вохаси флораси чўл муҳитида шаклланганлиги ва ҳудуднинг асосий қисми ўзлаштирилганлиги билан изохданади.
3. Экологик тахдиллар натижалари воха флораси таркибида псаммофит турларнинг етакчилик қилиши орқали Турон флораларига хос хусусиягларни намоён килиши, бегона ўтларнинг кўп сонда иштирок этиши эса экин майдонларида географик тарқалиши кенг бўлган турларнинг яъни, адвентив ўсимлик турлари билан бойиб бораётганлигини кўрсатди.
4. Географик тахлил натижалари Бухоро вохаси флораси таркибида Турон элементларининг доминатлик ролини кўрсатди. Тадқиқот ҳудудининг ўзлаштирилиши натижасида яратилган сунъий шароитлар автохтон турларга (Astragalus, Eremurus, Allium, Tulipa, Cousinia) катта таъсир кўрсатиб, географик тарқалиши кенг бўлган турлар сонининг ортишига замин яратмокда.
5. Воҳада флоранинг адвентив фракциясини шаклланишида шахар муҳити дастлабки босқич вазифасини бажариши аниқланди. Бу ҳолат антропоген омиллар, асосан саноат, савдо сотиқ, туризмнинг жадал ривожланиши ва бошкалар таъсири билан асосланади.
6. Бухоро вохаси флорасидаги адвентив фракция таркибининг шаклланиши Ўртаер денгизи ва Бореаль флоралар шароитида илгари аникланган хусусиятлар бўйича кечаётганлигини кўрсатди. Мавжуд фарқлантирувчи ҳолатлар воҳанинг иклим хусусиятлари ва турларнинг экологик хусусиятларидан келиб чиқади.
7. Воҳанинг абориген ва адвентив фракцияларининг қиёсий таҳлили таксономии таркибнинг бир-биридан фарк килишини кўрсатди. Ҳар икки фракциянинг географик таркалиш хусусиятларида хам фаркланишлар мавжуд бўлиб, абориген фракция асосан Эрон, Турон ва адвентив фракция космополит, Палеарктика хамда Голарктик турлардан ташкил топганлиги аниқланди.
8. Тадкикотлар давомида воҳа ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 9 турлар аникланди. Бу гурухга мансуб бўлган барча турлар популяцияларининг замонавий холати, таркалиши, янги ўсиш майдонлари бўйича янги маълумотлар олинди ва Қизил китобнинг кейинги нашрлари учун такдим этилди.
9. Тадкикотлар натижасида “Бухоро вохаси флораси” маълумотлар электрон базаси яратилди ва Бухоро вохаси ўсимликларини кадастр ва мониторинг ишларини амалга оширишда фойдаланиш учун тавсия этилади.
Статистик механиканинг Кэли дарахтида берилган классик моделлари учун кучсиз даврий Гиббс ўлчовлар ва асосий ҳолатлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқикотлар аксарият ҳолларда физика, биология, термодинамика, статистик механика ва бошқа шу каби фанлардаги фазавий ўтишлар назарияси масалаларига келади. Фазавий ўтишлар назарияси эса ўз навбатида Гиббс ўлчовлари назарияси билан узвий боғланишга эга. Доимий ҳарорат сақланадиган ва атроф-мухит билан иссиклик мувозанатида бўлган системалар учун америкалик олим Дж.У.Гиббс томонидан каноник Гиббс таксимоти яратилган. Гиббс ўлчовлари назарияси ўлчовлар назариясининг нисбатан янги сохаси бўлиши билан бир қаторда статистик механика ва Евклид квант назариясини ўрганишнинг асосий объектидир. Статистик механиканинг классик моделлари учун Гиббс ўлчовларини таснифлаш мураккаблиги, уларнинг мавжудлигини текшириш етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли ушбу ўлчовларга оид тадқиқотларни ривожлантириш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал фанларнинг амалий татбиқига эга бўлган йўналишларга эътибор кучайтирилди, хусусан, статистик механиканинг классик (Изинг, Поттс, SOS, НС, Л-моделлар ва бошқа) моделлари учун лимит Гиббс ўлчовларини тадқиқ килиш, трансляцион-инвариант ва даврий ўлчовларни мавжудлигини аниқлаш усулларини топишга алохида эътибор қаратилди. Классик моделлар учун трансляцион-инвариант ва даврий лимит Гиббс ўлчовларини таснифлашда салмоқли натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида илмий-тадқиқот ва инновация ютукларини амалиётга жорий этиш маханизмларидан иқтисодиёт тармокларининг самарадорлигини оширишда фойдаланиш мухим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жахонда Марков тасодифий майдонлар назарияси ва бу назариянинг рекуррент тенгламалари усулларидан фойдаланиб, П.М.Блехер, Н.Ганиходжаев, С.Захари, Ф.Спитцер, Ю.Сухов, У.Розиков ва бошкалар томонидан Кэли дарахтида статистик механиканинг моделлари ўрганилган, даврий Гиббс ўлчовлар тўплами баён этилган. Бундай ўлчовлар факат трансляцион-инвариант ёки даври иккига тенг бўлган даврий ўлчовлар бўлиши исботланган. Даврийликдан кўра умумий бўлган кучсиз даврий Гиббс ўлчови ва кучсиз даврий асосий ҳолат тушунчалари киритилди. Кэли дарахтида статистик механиканинг моделлари учун кучсиз даврий Гиббс ўлчовлар тўплами, асосий ҳолатларни тадкик килиш ва амалиётга татбик этиш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, қуйидаги йўналишларда илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади: статистик механиканинг классик моделлари учун кучсиз даврий Гиббс ўлчовларини мавжудлигини текшириш, яъни фазавий ўтиш содир бўлишини аниқлаш; статистик механиканинг классик моделлари учун кучсиз даврий асосий ҳолатларнинг тўпламини топиш ва уларни таснифлаш. Юкорида келтирилган илмий-тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изоҳлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Кэли дарахтида Изинг ва Поттс моделлари учун кучсиз даврий Гиббс ўлчовлари ҳамда асосий ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаш, (кучсиз) даврий бўлмаган лимит Гиббс ўлчовлари синфини топиш, Изинг ва Поттс моделлари учун озод энергияларни ҳисоблашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Нормал бўлувчи индекси туртга тенг бўлган ҳолда, Изинг модели учун параметрларга баъзи шартлар асосида, камида 7 та кучсиз даврий Гиббс ўлчови мавжудлиги исботланган;
(к0) -даврий (трансляцион-инвариант) Гиббс ўлчовлари тушунчаси киритилган ва бундай ўлчовлар мавжудлиги исботланган;
Изинг ва Поттс моделлари учун озод энергияларни ҳисоблашнинг умумий формуласи топилган хамда маълум чегаравий шартлар учун озод энергиялар хисобланган. Шунингдек, ушбу озод энергиялар кучсиз даврий Гиббс ўлчовининг чегаравий шартларидан фарқлилари ўзаро тенг бўлиши исботланган;
Индекси иккига тенг бўлган нормал бўлувчига нисбатан Кэли дарахтида антиферромагнит Поттс модели учун маълум шартлар бажарилганда 2Ч - 2 та кучсиз даврий лимит Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган;
Ферромагнит Поттс модели учун маълум шартларда камида иккита кучсиз даврий (даврий бўлмаган) лимит Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган;
Ташки майдонли Поттс модели учун топилган шартлар бажарилганда камида иккита кучсиз даврий (даврий бўлмаган) лимит Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган;
Трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовларининг чегаравий шартлар (конфигурациялар) билан боғлиқлиги топилган. Трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовлари учун чегаравий конфигурациялар курилган;
Кэли дарахтида аниқланган рақобатлашувчи ўзаро таъсирли Изинг модели учун тўртта кучсиз даврий асосий ҳолатлар мавжуд бўлишининг (дарахт тартиби к га ва индекси икки ҳамда тўрт бўлган нормал бўлувчилар параметрларига) зарур ва етарли шартлари топилган.
Тартиби к > 1 бўлган Кэли дарахтида аниқпанган ракобатлашувчи ўзаро таъсирли Изинг моделининг ихтиёрий (чекли индексли) нормал бўлувчига нисбатан кучсиз даврий конфигурациям асосий холат бўлишининг зарур ва етарли шарти топилган.
Кэли дарахтида ракобатлашувчи ўзаро таъсирли Поттс моделининг даврий ва кучсиз даврий асосий холатлари мавжуд бўлиши учун (панжара тартиби к > 2 ва индекси икки хамда тўрт бўлган нормал бўлувчи параметрларига) зарур ва етарли шартлар топилган.
Хулоса
Диссертация иши Изинг ва Поттс моделлари учун кучсиз даврий Гиббс ўлчовлари, кучсиз даврий асосий ҳолатлар мавжудлиги, озод энергиялар ва трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовлари билан чегаравий шартлар ўртасидаги богланишларни топишга багишланган.
Асосий натижалар куйидагилардан иборат:
1. Кэли дарахтида Изинг модели учун баъзи шартлар остида индекси икки га тенг нормал бўлувчига нисбатан бештадан кам бўлмаган кучсиз даврий Гиббс ўлчовлари мавжудлиги тадқик килинган.
2. Иомал бўлувчи индекси турт бўлган холда параметрларнинг маълум шартлар асосида Изинг модели учун камида 7 та кучсиз даврий Гиббс ўлчови мавжудлиги кўрсатилган.
3. Кэли дарахтида ташки майдонли Изинг модели учун маълум шартлар асосида иккитадан кам бўлмаган Hk -кучсиз даврий (даврий бўлмаган) лимит Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган, (к0)-даврий (трансляцион-инвариант) Гиббс ўлчовлари тушунчалари киритилган ва бундай Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган.
4. Индекси икки бўлган нормал бўлувчига нисбатан Кэли дарахтида антиферромагнит Поттс модели учун баъзи шартлар бажарилганда 2* - 2 та кучсиз даврий лимит Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган, бу ўлчовлар континуумта (кучсиз) даврий булмаган Гиббс ўлчовларини куриш имконини беради.
5. Кэли дарахтида берилган ферромагнит Поттс модели учун баъзи шартлар бажарилганда камида иккита кучсиз даврий Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган, бундан ташкари, ташки майдонли Поттс модели учун маълум шартлар асосида камида иккита кучсиз даврий Гиббс ўлчовлари мавжудлиги исботланган.
6. Поттс модели учун трансляцион-инвариант Гиббс ўлчовларининг (ТИГЎ) чегаравий шартлар (конфигурациялар) га боғлиқлиги ўрганилган. ТИГУ учун чегаравий конфигурациялар курил ган. Бу усу л ёрдамида бошқа моделлар учун хам Гиббс ўлчовлари ва чегаравий шартлар (конфигурациялар) ўртасидаги богланишни аниклаш мумкин.
7. Изинг ва Поттс моделлари учун озод энергияларни ҳисоблашнинг умумий формуласи олинган, маълум чегаравий шартлар учун озод энергия ва энтропиялар хисобланган. Олинган натижадан фойдаланиб статистик физиканинг бошка моделлари учун озод энергияларни хисоблаш мумкин.
8. Кэли дарахтида аниқланган ракобатлашувчи ўзаро таъсирли Изинг ва Поттс моделлари учун кучсиз даврий асосий холатлар мавжуд булишининг зарур ва етарли шартлари (дарахт тартиби к га ва индекси икки ва турт бўлган нормал бўлувчилар параметрларига) топилган. Бу натижа усулини бошка моделларнинг асосий ҳолатларини топишга хизмат килади.
Микрокристаллик ва кукунсимон целлюлоза асосида қуйи қовушқоқли карбоксиметилцеллюлозанинг олиниши, хоссалари ва ишлаб чиқариш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Бугунги кунда карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) целлюлозанинг бошқа оддий эфирларидан фарқ қилиб, дунё бўйича саноат миқёсида ишлаб чикарилмокда ва халк хўжалигининг турли тармокларида кенг қўлланилиб келмокда. КМЦнинг ишлаб чикариш хажми йилига 1,8% ўсиб боришига қарамай, кўп талаб этиладиган саноат маҳсулоти бўлиб қолмокда. Шундан келиб чиқиб, саноатнинг турли соҳаларининг КМЦга бўлган эҳтиёжларини тўла қондиришда целлюлоза тутувчи янги манбаларни аниклаш фундаментал-амалий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буён маҳаллий хом-ашёлар асосида целлюлоза ва унинг ҳосилаларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда юқори сифатли, жахон бозорида рақобатбардош махсулотлар ишлаб чикариш учун самарадор янги технологиялар яратиш ва мавжудларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмокда. Жумладан, КМЦ ишлаб чиқаришнинг мавжуд классик, даврий технологияларини модернизация қилиш орқали маҳаллий хом-ашё — пахта целлюлозаси асосида таннархи арзон бўлган маҳсулот олиш имконини берувчи яримузлуксиз технологияни амалиётга жорий қилишга эришилган. Ушбу йўналиш Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида принципиал жихатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосида ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш белгиланган. Бу борада маҳаллий хом-ашёлар — пахта целлюлозаси, микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) ва кукунсимон целлюлоза (КЦ) асосида ювувчи воситалар ишлаб чикариш, керамика, курилиш, гидрометаллургия, тог-кон металлургия, нефт-газ саноатларида кенг кўлланиладиган куйи ковушқоқли КМЦ ва полианион целлюлоза (ПАЦ) ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий ва амалий тадкиқотларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Бугунги кунда жахонда, целлюлоза тутувчи хом-ашёлар асосида КМЦнинг янги турларини ишлаб чикариш технологияларини яратиш хамда қўлланилиш соҳаларини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ушбу йўналишда МКЦ ва КЦ асосида куйи қовушқоқли, юкори сифатли, сувда эрувчан КМЦ синтез килиш, реакциянинг оптимал шароитларини ва сувда тўлиқ эрувчанлик чегараларини аниклаш, жараённинг фаолланиш энергияси, реакциянинг тезлик константаси, иссиклик эффекта кийматларини аниклаш, МКЦ ва КЦ ни бир босқичда карбоксиметиллаш орқали юкори алмашинган ПАЦ олиш шароитларини аниклаш, уларнинг илмий ечимларни асослаш хамда ишлаб чикариш технологияларини яратиш долзарб хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «Узбекистан Республикасининг саноатини ривожлантириш устунлари тўғрисидаги», 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) ва кукунсимон целлюлоза (КЦ) асосида сувда эрувчан қуйи ковушқоқли карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) ва юкори алмашиниш даражасига эга полианион целлюлоза (ПАЦ) синтез килиш, уларнинг хоссаларини аниклаш хамда ишлаб чикариш технологияларини яратишдан иборат.
Дисертация тадқиқотининг илмий янгилигиқуйидагилардан иборат:
илк бор моноаппарат усулда МКЦ ва ПЦ асосида алмашиниш даражалари 0,42-0,48 бўлган куйи қовушқокли сувда эрувчан КМЦ намуналарини синтез килиш шароитлари аниқланган;
илк бор МКЦ ва КЦни этил спирта муҳитида бир босқичда карбоксиметиллаш оркали юкори алмашиниш даражали ПАЦ синтез қилинган;
адиабатик шароитда МКЦ ва КЦни гетероген карбоксиметиллаш реакциясининг фаолланиш энергияси, реакциянинг тезлик константаси ва иссиклик эффектлари аникланган;
МКЦ ва КЦ асосида куйи ковушқоқли КМЦ олишнинг моноаппарат ва ПАЦ ишлаб чикаришнинг суспензион технологиялари яратилган;
илк бор куйи ковушкокли, куйи алмашинган КМЦни қийин ёнувчан ёгоч композицияси таркибига киритиш махсулотнинг ёнгинга чидамлилик ва физик-механик хоссаларини ортишига олиб келиши исботланган.
Хулоса
1. Даврий, яримузлуксиз, суспензион ва моноаппарат усулларда МКЦ ва КЦ намуналарини ишкорий ишлов бериш ва карбоксиметиллаш шароитлари таққослаб ўрганилди. МКЦ ва КЦ асосида куйи ковушқоқли, сувда эрувчан КМЦ олиш учун факатгина суспензион ва моноаппарат усуллар самарали эканлиги аниқланди. Бошка усулларнинг нокулайлиги ишқорий МКЦ ва КЦни ортиқча ишкор ва сувдан сиқиб бўлмаганлиги, натижада этерификация жараёнида натрий монохлорацетатнинг кўшимча реакциялари тезлигининг ортиб кетиши билан изоҳланади.
2. Моноаппарат усулда махсулот хоссасига ишкор концентрацияси, ҳарорат, НМА сарфи, реакция давомийлиги, дастлабкихом-ашёларнинг зарра ўлчамларининг таъсири ўрганилди. Моноаппарат усулда МКЦ ва КЦни қаттик фазада карбоксиметиллашнинг оптимал шароитлари топилди. Бунда биринчи марта МКЦ ва КЦ асосида НМА сарфи 1,2-1,3 моль бўлганда АД=0,42-0,48 бўлган сувда эрувчан куйи алмашинган КМЦ намуналари олинди.
3. Адиабатик шароитда қаттиқ фазада МКЦ ва КЦни этерификация реакцияси кинетикаси ўрганилди. Бунда, МКЦ ва КЦни карбоксиметиллаш реакцияси фаолланиш энергияси мос равишда Е=4,0104 Ж/мол ва Е=3,011 ■ 104 Ж/мол эканлиги аникланди. МКЦ намуналарини карбоксиметиллаш реакциянинг иссиклик эффекта Qp=1797 кЖ/кг ва КЦ карбоксиметиллаш реакцияси учун Qp=l 905 кЖ/кг ни ташкил этди.
4. Суспензион усулда юкори алмашинган ПАЦ олиш учун МКЦ ва КЦни карбоксиметиллашнинг оптимал шароитлари аникланди. Этил спирти муҳитида КЦ асосида бир босқичда карбоксиметиллаш оркали (МХСК сарфи 2,0-2,2 мол) АД=0,93-1,21 бўлган ПАЦ олиш имконияти аникланди. Суспензион усулда МКЦ ва КЦ асосида олинган КМЦ намуналарининг сувда тўлиқ эрувчанлик чегараси аникланди. Бунда, суспензион усулда МКЦ ва КЦдан олинган КМЦ намуналарининг АД=0,35-0,38 кийматларида сувда тўлиқ эриши аникланди.
5. МКЦ ва КЦ асосида (алкилловчи агент сарфи 1,2-1,3 мол) АД=0,42-0,48 бўлган куйи қовушкоқли, куйи алмашинган, сувда эрувчан КМЦ ишлаб чиқаришнинг моноаппарат технологияси яратилди. МКЦ ва КЦ асосида (алкилловчи агент сарфи 2,0-2,2 моль) АД=0,93-1,21 бўлган куйи ковушкокли, юқори алмашинган ПАЦ ишлаб чикаришнинг суспензион технологияси яратилди.
6. Куйи ковушкокли КМЦ намуналарини янги йўналишда - экологик хавфсиз, қийин ёнувчан ЁҚП ишлаб чиқаришда қўлланилиш имконияти кўрсатилди ва унинг иштирокида қийин ёнувчан ЁҚПнинг лаборатория хамда тажриба-саноат намуналари олинди. Қийин ёнувчан ЁҚП композицияси таркибига куйи қовушқоли КМЦ киргизилиши махсулотнинг физик-механик хамда ёнишга чидамлилик хоссаларини ортишига олиб келиши аникланди. “Деалмар Дискаунт” МЧЖ корхонасида олинган тажриба саноат намунасининг ёнувчанлик хоссалари ЎзР ИИВ Ёнгин хавфсизлиги института ва ЎзР ИИВ ЁХББ лабораториясида тадкик этилди хамда ГОСТ 12.1.044 «Материал ва моддаларнинг ёнгин хавфсизлиги» бўйича “қийин ёнувчан материаллар” гуруҳига киргизилди. Қийин ёнувчан ЁҚП тажриба-саноат партияси физик-механик хоссалари бўйича ГОСТ 10632-2007 «Ёғоч-кипиқли плиталар» стандарт талабларига мувофик келди.
Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан биогаз ва ўғит олиш жараёнининг технологик асослари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунгн кунда қишлоқ хўжалигининг ривожланишида чиқиндилардан биогаз ва ўғит олишга катта ахамият бсрилмокда. Амалиётда органик чиқиндиларни анаэроб қайта ишлаш, улардан муқобил энергия олиш, иссиқхона газларини исрофгарчилигини камайтириш истиқболли йўналишлардан бири қишлоқ хўжалиги чикиндиларидан биогаз ва ўғит олиш жараеннининг самарадор-лигини ошириш1, қишлоқ хўжалиги чикиндиларидан кайта тикланувчи энергия олиш энергетик курилмаларида анаэроб жараённи поғонали амалга ошириш усули ва курилмаларини ишлаб чикиш энг асосий вазифалардан бири бўлиб келмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергетик курилмалар конструкцияларини оптималлаш-тириш, хусусан, кайта ишлов бсриш жараёнини автоматик бошқариш усулларини ишлаб чиқаришга, тикланувчи энергия ва ўғит олиш курилмаларининг янги авлодини барпо килиш, энергетик курилмалардаги биокимёвий жараён уларда ҳосил бўладиган газ моддаларини жадал сўриб, атмосфера босимидан паст-сийракланиш режимида, биомассани аралаш-тириш эса илгарилама-кайтма харакатда амалга ошириш мамлакатимиз олимлари томонидан алохида эътибор қаратилмокда. Бу соҳада анаэроб жараёндан олинадиган махсулотлар сифати ва микдорини ошириш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича сезиларли натижаларга эришилган.
Ҳозирги кунда жаҳонда ҳар қандай органик чиқиндидан биогаз олиниши ва бу жараснларни самарадорлигини ошириш, хусусан, фақат маълум дара-жада ҳарорат, аралаштириш, pH ва анаэроб мухит билан бирга биогаз қурилмасида қўлланиластган мавжуд иссиқликни алмаштирувчи қурилма-ларни габарит ўлчамларини оптималлаштириш, гўнгни ишлов бсриш жараён-ларини мукаммаллаштириш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш, жумладан, анаэроб жараённинг технологик ва энергетик иш кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи гўнгнинг физик-механик тавсифларини ўрганиш; гўнгга погонали ишлов бсриш усулини ишлаб чиқиш ва моддалар тенгламаси орқали баҳолашда ёт моддалар оптимал қийматини асослаш; гўнгни биорсакторда тутиб туриш вақти мутаносиблигини инобатга олувчи режимни таъминловчи техноло-гияни ишлаб чиқиш; ўғит билан ташлаб юбориладиган иссиқликни қайтариш қурилмаси иссиқлик алмашинуви жараёни назарий принципларини ишлаб чиқиш; гўнгга погонали ишлов бсриш ва ўғит билан ташлаб юбориладиган иссикликни қайтариб олиш принципига асосланган биогаз курилмасининг сифат кўрсаткичларига таъсир этувчи парамстрлари хамда иш режимини асослаш; қорамол гўнгида ишловчи биореактор технологик жараёнларини назоратлашни ЭҲМ да бошкариш дастурини ишлаб чиқиш; гўнгга погонали ишлов бсриш ва ўғит билан ташлаб юбориладиган иссикликни кайтариб оладиган биогаз қурилмасини ишлаб чиқариш синовларини ўтказиб, энергетик ва иқтисодий кўрсаткичларини аниклаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг «2015-2019 йил-ларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохада энергия сиғимини қисқар-тириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбир-ларини ижро этиш юзасидан, рсспубликанинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз курилмалари куришни рагбатлантириш» максадида 2015 йил 25 ноябрдаги 343-сон Қарори ҳамда Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 25 май 2017 йилдаги № ПП-3012-сон «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқ-лари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбир-лари тўғрисида»ги Қарорларида сохада қайта тикланувчи энергия олишни ва қишлоқ хўжалиги чиқиндиларига кайта ишлов бсришни кечиктириб бўлмай-диган вазифаларини амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалиги чикиндиларига поғонали ишлов бсриш, биорсакторда тутиб туриш вақти мутаносиблигида ўғит билан ташлаб юбориладиган иссиқликни жараснга қайтариш технологиясини ва уни амалга оширадиган қурилмани ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
гўнгни биогаз қурилмасида погонали ишлов бсриш технологияси ишлаб чиқилган;
қорамол гўнгида ишловчи энергетик қурилма технологик жараенларини назоратлашни ЭҲМ да бошқариш дастури ишлаб чиқилган;
гўнг таркибидаги анаэроб жарасн учун яроқли органик чикиндиларни парчаланиш умумий тенгламасида ёт моддалар оптимал микдорини инобатга олувчи коэффициент V аниқланган;
гўнгни биорсакторда тутиб туриш мутаносиблигини инобатга олувчи режимни таъминловчи технология ишлаб чиқилган;
энергетик қурилма иссиқлик алмаштиргичи стационар бўлмаган жарасн иссиклик алмашинуви математик модели ишлаб чиқилиб, аналитик богланишлар асосида қурилманинг рационал парамстрлари аниқланган;
кайта тикланувчи энергия турлари асосидаги энергетик курилмасида кишлок хўжалиги чикиндиларидан энергия, ўғит олиш услуби ва уни амалга оширувчи курилма яратилган;
органик чикиндилардан ўғит ва энергия олиш технологияси, курилмаси принципиал схемаси ва конструкцияси яратилган;
гўнгга погонали ишлов бсриш курилмасининг макбул парамстрлари ва иш рсжимларида узлуксиз ишлаши, энергия ва рссурстсжамкорлик ошиши аниқланган.
Хулоса
«Биогаз қурилмасида қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан энергия ва ўғит олиш жараснининг технологии асослари» мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. . Гўнг намлигининг 86^-96 % га ортиши зичлигининг мос равишда 1034-^1010 кг/мЗ га, гўнгнинг силжишдаги зўриқиш чегарасининг 1,3-4),04 н-с/м2гача камайишларига олиб келади.
2. Мўътадил ишластган биорсакторларда модда тенгламаси орқали баҳолашда дастлабки маҳсулот таркибидаги номақбул кисмни ҳисобга олувчи коэффициет у микдори 0,006 мг/л дан ошмаслиги биогаз курилмасининг барқарор ишлашини таъминлайди.
3. Қишлоқ хўжалиги чиқиндиларига поғонали ишлов бсриш энергетик курилмасида купдалик юклападигап гўпг микдори 10% бўлиши тсрмофиль режим учун биорсакторларда тутиб туриш вактини 10 кунда амалга оширишни таъминлайди. Бунда сарфланадиган энсргияни 2,8 мартага камайтириб, биоўғит эргономик таснифининг энг юқори макро ва микроэлементлари ками билан: умумий азот 89,7 мг/л, фосфор 60,5 мг/л, калий 586,5 мг/л, кальций 303,3 мг/л, магний 143,7 мг/л, олинадиган биогаз таркибидаги метан (СНд) 72,2%, ис гази (ССЬ) 27,4 % ва колдиқ газлардан иборат бўлиши таъминланди.
4. Поғонали ишлов бсриш бигаз қурилмаси иссиқлик алмаштиргичидаги иссиқлик алмашинувининг тавсифловчи иккита турғун бўлмаган ҳолат учун математик модел таклиф килиниб, улардан биринчиси иссиқлик узатувчанликнинг дифференциал тенгламасини қурилмадаги иссиқлик баланси тенгламалари билан биргаликдаги ечимига асосланган бўлиб, иккинчиси қурилмадаги иссиклик ташувчилар ишчи ҳажмда доимий аралашган ҳолатда дсган фикрга асосланиб амалиётда қўллаш осон ва рсал жарасн учун адекватлик талабини қондиради.
5. . Суткада 25 т гўнгни поғонали ишлов бсриш энергетик курилмаси ва иситкичнинг геомстрик ўлчамлари: дастлабки ишлов бсриш ўрасининг биринчи погона ҳажми 75 м3, иситкичнинг иккинчи погона ҳажми 4,1 м3 ва бешта 50 м3 ли поғонали ишловчи биорсакторнинг умумий хажми 250 м3,биоудобрсния учи 90 м3 ўра, иситкичнинг иссиклик алмаштирувчи юзаси 18,1м2 ва иситувчи кувурлар диамстрларининг узунлигига нисбати 0,175 ҳамда иситкич иссиқлик узатилишининг оптимал қийматлари: W=94%, тп=26 мин, То=7,5 мин. ва со=0,023с’1, иссиқликни қайтариб олиш умумий вақти 48 мин.дан иборат бўлганида, гўнгни тутиб туриш вақти 10 кунни ташкил килади.
6. Илгарлама-кайтма, аралаштириш ҳолатида пульсацияли ишлайдиган иссиклик алмаштиргичда иссиклик алмашинув жарасни шундай аралаштириш бўлмаган курилмаларга нисбатан 3,4 баравар жадал кечади.
7. Ишлаб чиқилган мухандислик ҳисоблаш услуби ва ЭҲМ дастури иссиклик алмаштиргичнинг геомстрик ўлчамлари таснифини ва уни автоматик режимда ишлашини мос равишда таъминлайди.
8. Тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган техник ва технологик ечимларни амалиётга жорий килиш қишлок хўжалигининг энг долзарб йўналиши бўлган чорвачилик соҳасидаги илмий-тсхникавий таракқиётнинг тезлашувига самарали улуш кўшди ва амалдаги энергия, ресурс сарфи юқори бўлган технология ва техника воситаларига нисбатан иссиқлик алмаштиргичли поғонали ишлайдиган энергетик қурилма ишлатиш учун харажатларни камайтириш имконини бсрди. Бунинг натижасида йиллик атмофсрага чикариластган иссиқхона газларининг 5100 т. микдори фойдали маҳсулотга айлантирилганидан ташқари, бир йилда 357 млн. сўм иқтисодий самарага эришилди.
Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикаси ва даволаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда “рак олди” атамаси хам амалий, хам назарий онкологияда кенг кўлла-нилишига қармасдан, аммо ўсма тўқимасидаги рак олди ўзгаришлар моҳияти ҳақида бугунги кунгача ягона бир фикр йўқ. Юз-жағ соҳасининг хавфли ўсмалари билан хасталанган беморларнинг 60% дан ортиғи кеч (III-IV) клиник босқичларида ташхисланмокда. БЖССТ ининг маълумотига кўра, юз-жағ ва бўйин соҳалари ўсмалари барча онкологик касалликларнинг 12% ини ташкил килиб, хар Йили дунёда 500 000 дан зиёд янги бош ва бўйин сохасида хавфли ўсмалар кузатилади, ундан учдан икки кисми ишлаб чикариш ривожланган мамлакатларда кузатилади. Беморларнинг даволаши инобатга олиб, бу беш йилликда 50% дан ошмайди.
Ўзбекистонда бош бўйин соҳасидаги хавфли ўсмаларнинг сонининг ўсиши алоҳида ўрини эгаллайди, жаррохлик амалиётидан кейинги асоратлар ва касалликнинг кайталаниши ва рецидивлар кузатилмокда. Ўсмаларни ташхислашда нур даволаш усулларни қўллашга кармасдан касалликнинг бошланғич босқичларида башоратлаш ва верификациялаш бир қатор қийинчиликларни келтириб чикармокда, бу эса кейинчалик беморларнинг касаллигини эрта ташхислаш ва даволанишини янада такомиллаштириш усулларини зарурлигини кўрсатади. Буни республикамизда стоматология ва онкология хизматини интеграциялаш ҳисобига аввалда режжалаштирилган оғиз бўшлиғини ўз вактида санациялаш жағ-юз қисми ва бўйиннинг эпителиал ўсмаларни эрта ташхислаш усулларни такомиллаштириш, даволаш ва эрта ташхислаш профилактикасига қартилган чора-тадбирлар ўтказилди.
Жаҳонда юз терисининг карциономаси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қават-ларининг онкологик касаликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, тиббиётда нур ташхис-нинг қўлланилиши, ЎТТ текширувлари, допплерография ва соноэласто-графия, цитоморфологик ва иммуногисто-логик текширувлар, хромоташ-хислаш усулларни асослаш эътибор қаратилмокда. Онкологик касаллик-ларнинг ривожланишида, эпителиал тўқималарда вирусли канцерогенлар-нинг аҳамияти исботланган. Канцерогенезнинг полиэтиологик муаммолари-ни инобатга олиб, ўсма олди касалликларини ташхислашда шикоятлар ва клиник белгиларга қараб таснифлашларни ишлаб чикиш. БЖССТ бугунги кунда ўсма касалликларни оғиз бўшлиғи ва юз-жағ соҳасида тасниф-лаштирилмаганлиги, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбир-ларни такомиллаштириш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳакида» ги карори, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866 қарорида аҳолининг онкологик касалликларни олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича халқаро андозалар даражасида ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган талаб-эҳтиёжини амалга ошириш ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вази-фаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юз-жағ ва оғиз бўшлиғидаги ўсмаларни комплекс ташхислаш, даволаш ва профилактикасини яратиш ва такомил-лаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юз териси ва оғиз бўшлиғининг бошланғич саратонини аниқлаш учун нам ва юпқа цитологик препарат (PhinPrep) олиш усули ишлаб чикилган;
деформация коэффициентининг кўк паттерн томонга ўсишини СЭГ ва УТДГ тасдиқлайди, васкуляризациянинг ўсиши тўқима ва лимфатик тугун-ларда (ЛТ) беморларда скрининг ва мониторинг ўтказилган;
биринчи маротаба Ўзбекистонда ўтказилган тадқикотда ТР53 генининг Arg72Pro полиморф маркерини ўзбек ахолисида Arg72Pro гетерозигот доминирлаши аниқланган. Шунга қарамай контрол гурухда Arg72Arg генотипи 2,5 баробар кўп учраган;
ўсимтали тўқима ва метастазланган лимфатик тугунларда кимёвий-нур даволашдан сўнг ҳужайранинг митотик бўлиниши, апоптоз тезлиги ва даволаш патоморфоз даражасида аниқ ўзгариш бермади; кимёвий-нур терапияси сўлакнинг химоя хусусиятини пасайтиради: лейкоцитлар сонининг камайиши туфайли ривожланувчи ксеростомия ва иммуноглобулинларга олиб келган;
преканцероз хосилалар ва оғиз бўшлиғи саратонини Люгол ва толуидин кўк сувли эритмаси ёрдамида эрта хромодиагностика тестлар ишлаб чикилган, стоматологик амалиётда фойдаланишга таклиф қилинган.
Хулоса
«Юз териси ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларининг эрта комплекс диагностикаси ва даволаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Таклиф қилинган усул орқали тайёрланган цитологик препаратни Папаниколау бўйича бўялиши препаратга юқори сифат беради. Ойнадаги хужайралар қатлами ва зичлиги белгиланмайди. Ҳужайраларнинг цитоплаз-масини махсус бўяш (парабазал, оралиқ, юзаки), эпителий ҳужайраларининг эрта босқичида малигнизация белгиларини аниқлаш имконини беради.
2. Ташхислаш мақсадида ҳужайралар малигнизациясининг патоморфо-логик критерияларини акс эттирувчи Люгол сувли эритмаси ва толуидин кўки хромотестлари ишлаб чиқилди. Тестлар амбулатор стоматологик қабул учун мўлжалланган бўлиб, қўллаш учун қулай ва оғиз бўшлиғи карци-номасини эрта ташхислаш ҳамда сифатли скрининг имконини беради.
3. КНТ дан сўнг ўтказилган митотик индекс, апоптотик индекс ва патоморфоз даволаш даражаси (бирламчи ўсма ва лимфатик тугунлар) маълумотлари бўйича ўсма тўқималарининг морфологик анализида биопсия материалидаги кўрсаткичлардан аниқ фарқли ўзгаришлар учрамайди, яъни ўтказилган даво чоралари самарадорлиги етарли эмаслигидан далолатдир.
4. Иммуногистокимёвий анализ Т-бласт лимфоманинг СДЗ иммуноглобулин оксилли парчалари экспрессияси, бу вақтда В-ҳужайрали лимфомага СД79а экспрессияси ҳарактерли аникланди. Барча лимфобластли лимфо-маларга эса Bcl-2 бўялиш аҳамиятли бўлиши аниқланди.
5. УТДГ ва СЭГ билан бирга ишлатиб, ишлаб чикилган алгоритмига мувофиқ бош ва бўйин соҳасида юмшоқ тўқимали ҳосила бор деб шубха қилинган барча беморларда текширув ўтказилди. Малигнизация неоангиогенез ҳисобига томирлар суьратини ошишига, маълум соҳада деформация коэффициентининг ошишига олиб келади. Усул хосилани визуаллаштириш, касалликни эрта босқичда дифференциал ташхислаш имконини беради.
6. Узбек миллати вакиллари ТР53 генининг Arg72Pro полиморф мар-керининг генотипик таҳлили шундан далолат берадики, соғлом кўнгиллилар ҳамда карцинома бор беморларда ҳам Arg72Pro гетерозигота варианти устунлик қилади. Arg72Arg генотип назорат гуруҳида карцинома бор беморларга нисбатан 2,5 марта кўп учрайди, яъни касаллик ривожланиши маркер билан боғлиқлигидан далолат беради.
7. ББ соҳаси ўсмаларида кимёвий-нур терапия сўлакнинг ҳимоя функциясини пасайтиради. КН билан даволанганда IgA (назоратда 6,0±2,0 мг%, карциномали беморларда 20,5±4,1мг%; Р<0,001) тез ошиб кетади. Сўлакнинг кислоталилиги ҳам шубҳасиз ошади (назоратда 6,8±0,12 ва беморни даволаш жараёнида 6,0±0,18; Р<0,01). 30-40 Гр чегарасида нур кабул қилган беморларни сўлагини цитограммасида йирик полигонал эпителиал ҳужайралар фонида лейкоцитлар аниқланмайди.
8. Хирургик амалиёт жараёнида базал хужайрали ракнинг кайталаниш хавфини пасайтириш максадида яқин фокусли рентген даволаши жаррохдик аралашуви билан бирга қўллаш тавсия қилинган.
9. Онкологик беморлар оғиз бўшлиғи кимёвий-нур стоматитларини профилактикаси максадидаги санация ва айниқса, бош ва бўйин соҳасида жойлашган ўсмаларда дастлаб махсус кимёвий-нур даволаш ўтказилиши шарт. Радиопротектив эффективлиги облепиха ёги аппликация килинганда 18-20 Гр дозадан ошмаслиги керак.
Неоваскуляр глаукоманинг комбинациялашган давосини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё микёсида бугунги кунда неоваскуляр глаукомани (НВГ) даволаш долзарб тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб қолмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотига кўра, ҳозирги кунда глаукома кўрлик, яхши кўрмаслик ва кўриш ногиронлиги сабаблари орасида энг кўп кузатилади. Неоваскуляр глаукома, глаукома билан боғлиқ касалликлар ичида 24-40%, қандли диабет билан касалланганда 17% гача, диабетик ретинопатияда 64%, тўр парда марказий венаси окклюзиясида 42% гача, тўр парда вена шохчалари жароҳатида 3% гача, каротид артериялар обструктив касалликларида 15 % гача учрайди1.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими яхшиланди. Касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор каратиш билан биргаликда касалликларни даволашда катор замонавий технологиялардан фойдаланилмокда. Бу борада кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Аҳоли орасида глаукоманинг асоратларини эрта ташхислаш ва аниқлаш тадбирларини амалга ошириш, замонавий асбоб-ускунлар ёрдамида тизимли даволаш механизмларидан фойдаланилиш туфайли, касалликни ташхислаш 12-15% га, даволаш сифати эса 25% гача яхшиланди. Бугунги кунда кўз касалликларини бирламчи бўғин даражасида аниклаш ва профилактикасини амалга ошириш учун тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси марказининг филиалларини ташкиллаштириш ва аҳолининг оммавий барвақт кўз ички босмини ўлчаш ва профилактик тадбирларни ўтказишни даврий равишда амалга ошириш зарурлигини тақоза этмоқда.
Жаҳонда неоваскуляр глаукомани олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашнинг юқори самарадорлигига эришишда комбинациялашган даво тизимини амалга ошириш максадида қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда, жумладан, неоваскуляр глаукомани келиб чикиш сабабларни асослаш; неоваскуляр глаукоманинг турли ёшдаги ахоли орасида ривожланиш механизмларини аниқлаш алгоритмларини ишлаб чикиш; неоваскуляр глаукомани морфологик белгилар асосида ташхислаш механизмини ишлаб чиқиш; неоваскуляр глаукомада гипотензив даволашга резистентлик тартибини такомиллаштириш; неоваскуляр глаукомада фотодинамик даво усулларни кўлашнинг ижобий хусусиятларини асослаш; юкори кўз ички босими фонида сезиларли огрикларни келтириб чикариши ва кўзнинг меъёрий фаолиятини йўқотилишини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чикиш; неоваскуляр глаукомани даволашда оптимал даво жаррохлик амалиёти эканлигини исботлаш, жаррохлик амалиётидан кейинги геморрагик асоратлар хавфининг олдини олиш чора-тадбирларни ишлаб чикиш, шунингдек, ҳосил қилинган сув оқиш йўлларида чандиқлар пайдо бўлиши олдини олиш, асоратларни камайтириш ва бартараф этишнинг замонавий усулларини тадбиқ қилиш кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28-ноябрдаги ПҚ -1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаш-тирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тад ки кот нин г мақсади неоваскуляр глаукоманинг жаррохлик амалиётидан кейинги босқичда фотодинамик терапияни куллаш оркали даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнн янгилиги қуйидагилардан иборат:
фибропластик жараёнларни кучайтирувчи морфологии ва патологик ўзгаришларда тажриба ҳайвонларда ўтказилган антиглаукоматоз жаррохлик амалиёти соҳасидан олинган гистологик кесимлар асосида фотодинамик терапия таъсири исботланган;
неоваскуляр глаукомада жаррохлик амалиётидан кейин янги ҳосил килинган кўз ичи суюклиги оқиш йўлларида фотодинамик терапиядан фойдаланишнинг хавфсизлиги ва антипролифератив фаоллиги исботланган;
илк бор офтальмотонус даражаси ҳамда жаррохлик амалиётидан кейинги геморрагии асоратлар хавфини камайтириш имконини берадиган «бримоптик» дорисини кўллаш самарадорлиги, унинг гипотензив ва томир торайтирувчи хусусиятлари жаррохлик амалиётидан олдинги даврда нафакат ижобий таъсири, балки, касалликнинг иккинчи босқичида мустақил дори-дармон воситаси сифатида куллаш мумкинлиги исботланган;
неоваскуляр глаукомали беморларда антиглаукоматоз жаррохлик амалиётидан сўнг интрасклерал бўшлиқ чандиклашувининг олдини олиш учун илк бор офтальмология да АЛТ-Восток мосламасида фотодинамик терапияни амалга ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
неоваскуляр глаукоманинг клиник кўрсаткичлари ва ультаратовуш биомикроскопияси маълумотлари ёрдамида антиглаукоматоз жаррохлик амалиёти натижасида юзага келган интрасклерал бўшлик чандиклашув жараёнининг олдини олиш ҳамда шу бўшлиқни сақлаш учун қўлланилган даволаш механизмининг ижобий хусусиятлари исботланган.
Хулоса
«Неоваскуляр глаукоманинг комбинациялашган давосини ишлаб чикиш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Антиглаукоматоз жаррохлик амалиётидан кейин шаклланаётган суюқлик окиб чикиши йўллари сохасига фотодинамик терапия билан таъсир ўтказишнинг хавфсиз эканлиги, унинг антипролифератив таъсирга эга эканлиги хамда хосил килипгап сув окиш йўлларипипг ортиқча чандиқлашув жараёнларининг олдини олиши тажрибада аниқланган. Олинган маълумотлар кейинчалик глаукома хирургиясида жаррохлик аралашувидан кейинги даврда фотодинамик терапиядан фойдаланиб клиник синовлар ўтказиш имконини берган.
2. Комбинациялашган «бримоптик» гипотензив препарата куз ички босимини самарали пасайтиради ва неоваскуляр глаукомада нафақат жаррохлик аралашувидан олдинги тайёргарлик компонента сифатида, балки неоваскуляр глаукоманинг II босқичида медикаментоз даволаш сифатида хам кўлланиши мумкин. Максаддаги босимга эришилмаган холларда препарат ўзининг гипотензив ва томир торайтирувчи хислатларига кура жаррохлик аралашувидан олдин куз ички босимини сезиларли пасайтиради хамда интра-ва жаррохлик амалиётидан кейинги илк боскичда геморрагик асоратларни 2,2 марта қискартиради (Р<0,05).
3. Фотодинамик терапия билан комбинациялашган даволашнинг тавсия килинаётган усули хосил килинган сув оқиш йўлларининг ортиқча чандиклашувини камайтиришга ёрдам берди, натижада куз гидродинамикаси, кўзнинг кўриш функциялари яхшиланди хамда огрик колдириш имконини берди. Неоваскуляр глаукомали беморларда АЛТ-Восток ускунасидан фойдаланиб, фотодинамик терапия ўтказишни беморлар яхши кабул қилди ва даволашнинг самарали, хавфсиз усули бўлиб хизмат қилди.
4. Фотодинамик терапия қўлланган хирургии амалиётидан кейинги даврда кўз ичи суюклигининг оқиб кетиш йўлларининг кўриниши ультратовуш биомикроскопияси билан текширилганда фильтрация ёстиги ва интрасклерал бўшлик ўлчамлари ижобий акустик зичликбилан тургунлигини, неоваскуляр глаукомада кайта хосил килинган сув окиш йўлларининг ўтказувчанлигини таъминловчи интрасклерал бўшлик (75%)нинг сакланганлигини исботлади.
5. Тавсия килинган усулнинг самарадорлиги жаррохлик аралашувидан кейинги илк кунларданоқ оғриқнинг колгани, мутлак глаукомали беморларни факат даволаш эмас, балки кузни саклаб колишга имкон бериши билан хам тасдиқланди.
Картошкани туганаксиз ўсимталардан ўстиришга мос навларини танлаш ва технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Картошка дунёда қишлоқ хўжалигида муҳим ва оммабоп стратегик озиқ-овкат экинларидан бири ҳисобланади. Дунё бўйича мазкур экин майдони 1991 йилда 17,7 млн. гектарга экилган бўлса, 2015 йилда 21,5 млн. гектарга кенгайиб, ялпи ҳосил эса 265,9 дан 351,2 млн. тоннагача ортиб, ҳар гектардан олинадиган ўртача ҳосилдорлик 16 тоннани ташкил этмокда1. Бугунги кунда, дунёнинг сабзавот етиштирувчи ва картошка ишлаб чиқарувчи барча мамлакатларида картошка уруғлик материаллари, янги яратилган истиқболли навлар уруғлик туганакларини жадал кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Республикамиз картошкачилигида дунё бозорига ракобатбардош янги навларни яратиш ҳамда уларни жадал кўпайтириш ва уруғчилигини ташкил этиш борасида кенг камровли ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида картошка навлари тўплами орасидан турли тупрок иклим шароитлари учун мос навларни танлаб, уруғчилигини ташкил этиш орқали уруғлик материаллар заҳираси яратилди. Шу билан биргаликда, турли тупроқ-иқлим шароитларида картошкани туганаксиз ўсимталаридан ўстиришга мос навларини танлаш ва етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш хамда ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» муҳим стратегик вазифаларидан бири қилиб белгилаб берилган. Бу борада хам серхосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, бир йилда икки хосил олишга яроқли, махсулот сифати яхши бўлган навларни яратиш, уларнинг уруғчилигини такомиллаштириш ва навларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юкори хосил олишни таъминловчи технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини муҳим аҳамият касб этади.
Дунё мамлакатларида картошка асосан туганакларидан кўпайтирилиб, майдон бирлигига сарфланадиган уруғлик микдори (3,0-3,5 т/га) бўйича энг юқори ўринни эгаллайди. Шунинг учун хам экинни етиштириш учун қилинадиган харажатларнинг асосий қисми (50-60%) уруғлик учун сарфланади. Шу боне уруглик туганаклардан самарали фойдаланиш уларнинг кўпайиш коэффициентини оширишга хизмат килади. Картошкачиликда туганакларнинг кўпайиш коэффициента ўртача 4-5 донани ташкил этади. Картошкачиликда ўсимталари билан кўпайтириш уруглик туганакларидан самарали фойдаланиш ва кўпайиш коэффициентини оширишга имкон яратади. Лекин, бунинг учун мос навларнинг танланиши, экинни бу усулда етиштириш учун мос, республика тупроқ-иқлим шароитини, нав хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда экиндан юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи технологияларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофикдир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора - тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги карорлари ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадкикотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг объекти килиб, картошканинг Голландия, Германия, Белоруссия, Россиядан келтирилган ва республикамизда яратилган 51 та, шундан 19 та тезпишар, 17 та ўртатезпишар ва 15 та ўртапишар навлар тўплами олинди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарканд вилояти эскидан суғориладиган ўтлок, оч тусли ва ўтлоқ бўз тупроклари шароитида картошка тезпишар, ўрта тезпишар ва ўртапишар навлар тўплами туганак ўсимталаридан ўстирилиб қиёсий баҳоланган;
муайян шароитда ўсимталардан эртаги экин сифатида ўстиришга мое истиқболли навлар ажратилган;
ажратилган картошка навлари ўсимталари турли туп қалинликлари ва ўғит меъёрларида, ўсимтасиз туганаклар макроўғит ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида ишланиб ёки ишланмасдан экилганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил шаклланиши, микдори ва сифатига таъсири ўрганилиб, ўсимталар ва туганаклардан картошка ўстириш технологияси илмий асосланган;
фермер хўжаликлари шароитида картошка навларини туганак ва ўсимталаридан тез кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Бақувват, соғлом, тутувчан (92 % дан юқори) ўсимталар (поясининг йўғонлиги 5-8 мм, барглар сони 4-5 та, ер устки массаси 10-14 грамм, илдиз массаси 0,6-1,0 грамм, намлиги 89-92%, умумий узунлигининг 65-75 % и яшил рангга кириб, механик хусусияти кайишқоқ) чикими картошка навларини тўғри танлаш ва уруғлик туганаклар вазнига боғлик. Энг кўп ўсимталар чикими бўйича Red Scarlett, Binella, Valisa, Latona, Дельфин, Қувонч-16/56 м, Memphis, Aladin, Marfona, Agria, Obelix, Kondor, Kuroda, Arinda, Arnova, Альтаир, Ҳамкор-1150 навлари ажратилиб, уларнинг вазни 30-80 граммлик уруглик туганаклари экилганда олинди.
2. Ўсимталардан картошка навлари ўстирилганда ўсиш ва ривожланиши бўйича бир-биридан фаркланиб, уларнинг ўсув даври туганакдан экилганга нисбатан 2-5 кунга қисқарди. Энг баланд бўйли, сербаргли ва бақувват барг сатҳи ҳосил килиш бўйича тезпишар - Red Scarlett, Дельфин, Қувонч-16/56 м, Binella (46,44 - 46,58 минг м2); ўртатезпишар - Obelix, Aladin, Memphis, Баҳро-30, Kondor, Marfona (42,9-53,13 минг м2); ўртапишар - Arnova, Альтаир, Ҳамкор-1150, Arinda, Mondial (49,12-52,65 минг м2) навлари ажратилди.
3. Ўрганилган картошка тезпишар, ўртатезпишар ва ўртапишар навлари ўсимталардан ўстирилганда энг бакувват палак (312,1-347,1 г) ва юқори туганак хосили (412,1-582,5 г) Red Scarlett, Дельфин, Қувонч-16/56 м, Binella, Likariya, Obelix, Kondor, Aladin, Memphis, Баҳро-30, Agria, Marfona, Arnova, Arinda, Palma, Альтаир, Ҳамкор-1150 навларида аниқланди.
4. Картошканинг танланган тезпишар - Red Scarlett, Дельфин, Қувонч-16/56 м, Binella, Valisa, Likariya; ўртатезпишар - Kondor, Marfona, Obelix Aladin, Memphis, Баҳро-30; ўртапишар - Arnova, Arinda, Альтаир, Ҳамкор-1150 навларини ўсимталардан ўстириш гектаридан 20-22 тонна товар ҳосил олишни ёки 23,1 % гача кўшимча ҳосилдорликни таъминлади.
5. Картошка ажратилган Red Scarlett, Marfona ва Arnova навлари туганак ва ўсимталардан турли калинликларда ўстирилганда ўсимлик ўсиш ва ривожланиши сезиларли фаркланиб, 70x20x3, 70x20x2 см схемаларда экиш 70x10x1 см схемага нисбатан навларнинг ўсув даври 2-3 кунгача, ўсимтаси олинган уруглик туганакларни макроўғит ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида ишланиб экилса униб чиқиши ва ўсув даври 2-4 кунга узайиб, ўсимликнинг қулай барг сатҳи (0,51-0,82 м") шакллантиришига шароит яратди.
6. Уруглик туганаклардан синдириб олинган ўсимталарни 70x30x3, 70x20x2 см схемаларда ўстириш энг юқори маҳсулдорликни (бир туп туганак хосили 342-465 г), уруглик туганаклар ўзини эса ўсимталар синдириб олингач, макроўғит ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида ишлаш ўрганилган навларда энг юқори (436-526 г) махсулдорликни таъминлади.
7. Картошка тезпишар Red Scarlett, ўртатезпишар Marfona ва ўртапишар Arnova навларини ўсимталардан 70x30x3, 70x20x2 см схемаларда ўстириб, гектаридан 18-20 тонна, ўсимтаси олинган уруглик туганакларни макроўғит ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида 2 соат давомида ишлаб экилганда гектаридан 20-25 тоннадан ошириб, соглом товар, уругбоп хосил олишга имконият яратди.
8. Картошка ўстиришда гектарига 20 т ярим чириган гўнг +N200P160K.100 кг меъёрларда ўғитлар қўлланилиб, картошка тезпишар ва ўртатезпишар навларининг уруглик туганакларини 70x20 см экиш схемасида етиштирилганда майдон бирлигида махсулдор бақувват бўйчан ва серпояли картошка ўсимликлари ўстиришга эришилди.
9. Энг юқори маҳсулдорлик кўрсаткичлари ушбу шароитда ажратилган картошка навларининг гектарига 20 тонна ярим чириган гўнг 20 тонна ярим чириган гўнг +N2O()Pi6oK|(x) кг меъёрларда ўғит қўлланилиб, навлар бўйича бир тупда туганак ҳосили 341-598 грамм, туганаклар сони 6,2-8,6 дона, ўртача битта туганак вазни 48,7-69,5 грамм эканлиги аникланди.
10. Картошка навларида энг юқори ҳосилдорлик гектарига 20 тонна ярим чириган гўнг+1Ч2ооР1боК.юо кг меъёрларда ўғит қўлланилганда олинди ва навлар бўйича ҳосилдорлик гектаридан 22,1-34,2 тоннани ташкил этди. Энг юқори товар (27,0-32,9 т/га) ва уругбоп (15,8-19,5 т/га) ҳосилдорлик ажратилган картошка навларининг гектарига 20 тонна ярим чириган гўнг +N200P160K.100 кг меъёрларда ўғит қўлланилиб, 70x20 см схемада экиб ўстирилганда ўртапишар Arnova навидан олинди.
11. Картошка Red Scarlett, Marfona ва Arnova навларини туганак ва ўсимталаридан ўстириб, ҳар гектардан 21,2-32,2 тонна ҳосилдорлик, 4133,4 -12615,4 минг сўм соф даромад ва 24,8-66,4 % рентабелликка эришиш мумкинлиги ишлаб чиқариш тажрибаларимизда тасдиқланди.
12. Картошка танланган навларининг вазни 50-60 граммлик уруглик туганакларини ўсимтаси билан бирга экканга нисбатан алоҳида ўсимтасини 70x20x2 см схемада гектарига 20 тонна ярим чириган гўнг+НгооР^оКюо кг солинганда, уруглик туганакларни макроўғит ва ўстирувчи моддаларда ишлаб, 70x20x2 см схемада экилганда хосилдорликни 1,6-1,7; соф даромадни 1,4-1,6; рентабелликни 1,4-1,8 марта ошишини таъминлади.
13. Самарканд вилояти эскидан суғориладиган бўз тупроклар шароитида туганак (25-32 т/га) ва ўсимталардан (21-27 т/га) картошка ўстириб баркарор мўл, сифатли хамда арзон хосил олиш мақсадида:
тезпишар - Red Scarlett, Binella; ўртатезпишар - Marfona, Kondor; ўртапишар - Arnova, Arinda навларининг вазни 30-80 граммлик уруглик туганакларидан;
кўчат сифатида фойдаланиладиган ўсимталар олиш учун нишлатилган уруглик туганакларни феврал ойи бошида кўчатхонага бир қават экилиб, усти 6-7 см қалинликда кўмга кўмилиши ва плёнка билан ёпилиши;
узунлиги 12-15 см 4-5 та баргли соғлом ўсимталарни 70x20 см схемада ҳар уяга 2 донадан ўтқазишни;
ўсимтаси синдириб олинган уруглик туганакларни экишолди 4 % ли аммофос + 0,005 % ли гиббереллин + 0,02 % ли кахрабо кислотаси эритмасида 2 соат давомида ишлаб, 70x20 см схемада экишни;
гектарига 20 тонна ярим чириган гўнг+Н2(И)Р1боКюо кг меъёрларида ўғитлар қўллашни тавсия этамиз.
Маккажўхорини зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг истиқболли усулларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида маккажўхори ўсимлиги муҳим донли ва ем - хашак экини бўлиб, жаҳон деҳкончилигида экиладиган майдони бўйича учинчи, ҳосилдорлиги бўйича эса донли экинлар орасида биринчи ўринни эгаллайди. ФАО маълумотларига кўра, маккажўхори дунё бўйича 137 миллион гектардан зиёд майдонга эки-либ, унинг ялпи дон ҳосили 600 млн тоннани ташкил этган. Ишлаб чикари-лаётган маккажўхори донининг 60% дан ортиғи саноатлашган Шимолий Америка ва Европа мамлакатлари улишига тўғри келиб, дон ҳосилдорлиги ўртача 57-72 ц/га ни ташкил этмокда1. Ҳозирги вақтда, дунёнинг маккажўхо-ри етиштирувчи мамлакатларида ўсимликни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг уйғунлашган усулларини яратиш масаласи долзарб муам-мо ҳисобланади.
Республикамизда мустакиллик йилларида донли экинлар, хусусан маккажўхорининг серҳосил ҳамда касаллик ва зараркунандаларга чидамли янги нав ва дурагайларини яратиш ва етиштиришнинг мақбул агротехно-логияларипи ишлаб чиқиш бўйича кепг қамровли тадбирлар амалга оши-рилди. Бунинг натижасида маккажўхоридан юқори ва сифатли дон ҳамда кўк масса хосили олишга эришилди. Маккажўхорини нав ва дурагайларини зараркунандалардан химоя килишнинг истикболли усулларини ишлаб чиқиш орқали ҳосилдорликни янада оширишга эришиш мумкин. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган харакатлар стратегиясида «Ўсимликларни химоя қилиш, айниқса кейинги йилларда донли экинлар гуруҳига мансуб бўлган маккажўхорининг етиш-тириш технологиясига» алоҳида эьтибор бериш муҳим вазифа қилиб белгиланган. Бу борада маккажўхори экинлари зараркунандаларининг тур таркиби, уларнинг биологик хусусиятлари ҳамда ўсимликларга зарар етказиш микдор меъзонини аниқлаш ҳамда уларга қарши самарали усул ва воситаларини яратиш бўйича илмий тадқиқот ишларини кенгайтириш мухим ахамият касб этади.
Бугунги кунда дунё кишлоқ хўжалигини тармоғи бўлган чорвачилик соҳасини озуқа базасини яратишни таъминлашга қаратилган тадбирлар натижасида, маккажўхорининг зараркунандаларининг тур таркиби, уларнинг биоэкологик хусусиятларини ҳамда зарарлилик даражасини аниклаш ва уларга қарши курашнинг истикболли усулларини яратиш, борасидаги тадки-кот ишларининг самарадорлигини ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан, касалликлар ва бетона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ -1047 - сон «Озик - овкат махсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида» хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомил-лаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги карори ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади маккажўхорининг зараркунанда турларини аниқлаш, биологик хусусиятлари ҳамда зарарини инобатга олган ҳолда, карши курашиш учун янги экиш технологияси асосида зараркунанда ҳашаротларга қарши самарали ва инновацион воситаларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор маккажўхори зараркунандаларига қарши ердан туриб ҳимоя иш-ловини ўтказиш учун янги, ўсимликларни экиб-ўстириш технологияси яратилган;
маккажўхорининг зараркунанда турлари орасида энг кўп учрайдиган доминант турлари аникланган;
маккажўхори поя парвонаси ҳамда ғўза тунламининг ривожланиш хусусиятлари, зарари ҳамда иктисодий зарарли микдор мезони аниқланган;
маккажўхори агробиоценозида мавжуд энтомофаг турлари аниқланиб, уларнинг самараси баҳоланган, сунъий биологик усулнинг ҳар бир тур дара-жасида самарадорлиги аникланган.
Хулосалар
1. Фарғона водийси шароитларида маккажўхорини 34 та турга мансуб бўғимоёқли жониворлар ҳамда кўплаб умурткали ҳайвонлар (қушлар ва б.) зарарлайди. Зараркунандаларнинг 32 таси ҳашаротларга, биттаси ўргимчак-симонлиларга, биттаси кўпоёқлиларга (кивсяк) ва яна бири умуртқали қушлар турларига оиддир.
2. Маккажўхори поя парвонаси Андижон ҳамда Хоразм вилоятлари шароитларида мавсумда 3 авлод бериб ривожланиб, эрта бахорда экилган ўсимликларни бу зараркунандадан ҳимоя килиш учун 3-4, анғизга, ёзда экилганларида эса 2-3 марта кимёвий ишлов ўтказиш талаб этилади. Бунинг учун капалаги қийғос учиб, тухум қўяётган давр-илмий асосланган энг самарали ҳисобланади. Бу муддатларда ишлатилган замонавий инсек-тицидлар имагоцидлик, кисман овицидлик ҳамда ларвицидлик имкониятла-рига кўра, энг юқори самара кўрсатиши мумкин.
3. Амалиётда, маккажўхори поя парвонасига қарши ОВХ-28 трактор пуркагичи ёрдамида ўтказилган ишлов, зараркунанда капалакларини 100% га ўлдиради: циперметрин (0,03% лик эритма) - 6 соат мобайнида; децис (0,07%) - 2 соат, каратэ (0,05%) - 24 соат, конфидор (0,03%) - 48 соат, караген (0,04%) - 6 соат, аваунт (0,04%) - 6 соат, суррендер (0,02%) - 6 соат, карбофос (0,1%) - 24 соат давомида. Яна, 4-20% захарланган тухумлари тўғридан-тўғри, ҳамда 10-66% янги очиб чиккан куртлари захарланган тухум пўчоғини еб ўлади.
4. Лаборатория шароитида трихограмма (7г. pintoi) МПП тухумларига карши 67,8%; бракон (Bracon hebetor) эса, қуртларга карши 1:15 нисбатгача 100%, 1:50 нисбатда 54% биологик самарадорлик кўрсатди. Ҳимояланган (сўта, ёки поя ичида бўлган) куртларни эса 1:19 нисбатда 26,3% зарарлади.
5. Эрта ва кеч муддатларда экиладиган маккажўхорини ғўза тунлами-нинг 3- ва 4-авлодларига карши илмий-асосланган муддатларда биологик ёки кимёвий химоя килиш ишловларини ўтказиш зарур. Маккажўхори фақат ғўза тунлами билан зарарланган бўлса, унга карши химоя ишловини хар 1 п.м. экинзорда ўртача 1,5-2 та ва ундан ортик курт мавжудлигида (ИЗММ) ўтказилади. Ҳосилга кирган маккажўхорида ҳар 1 феромон тутқичга (ФТ) 1 кечада ўртача 3 тадан кўп капалак илинса биологик кураш ўтказилади, кимёвий кураш эса, ҳар 1 ФТ га 6 тадан кўп капалак илинса (қўшимча назоратдан кейин) ўтказилади.
6. Лаборатория шароитларида ғўза тунламининг 10 та тухумига 5 та трихограмма таклиф қилинганида 9 кунга бориб 49,2% самара олинди; 100 та тухумга 5 та кушанда нисбатида эса, атиги 19,7% самара олинди. Браконни 1 $ ни 20 та қуртга нисбатида олинганида 90-100% самара олинди. Бунда энг катта ёшдаги қуртларнинг бир кисми “стресс” вазиятидан чиқиш учун тезда гумбакка айланиб олди. Дала шароитларида ғўза тунламининг бир авлодига карши 2 марта трихограмма хамда 1 марта (1:10) бракон таркатиш 45-50% лик биологик самара кўрсатди. Бу режа амалий тавсия этилди.
7. Ғўза тунламига қарши ҳимоя ишловини ўтказиш учун илмий-асосланган самарали муддатларни (капалакларнинг кийгос учиши билан боглик) ФТ ёрдамида ҳамда назоратчиларнинг кўрсатмаларига асосан белгилаш лозим. Бу муддатларда ишлатилган хар кандай олдиндан ишлатиб килинаётган (химфос-Д, мурелл - 1,5 л/га; К-майк - 0,5 л/га, химфокс -0,3 л/га, караче-супер - 0,125 л/га, имитрин - 0,4 л/га ва б.) ва нисбатан янги дорилар (юнирон - 0,1 л/га, вертонекс - 0,9 л/га, ваулент - 0,45 л/га ва б.) юқори самара бериб амалий тавсия килинди.
8. Зараркунандалар маккажўхорининг эрта муддатларда, баҳордан бошлаб экилган ҳамда тез ва ўртапишар навларини, кечки муддатларда (ғалладан кейин) экилганларидан кўра озрок зарарлайди. Шу туфайли, кураш ўтказилмаган ўсимликлардан 14,0% дан 74,6% гача (2010 й.) ҳосил йўкотиш мумкин. 2015 йили барча зараркунандалардан химоя килинган “Гибрид-901” жўхори навидан қўшимча 45 ц (37%) дон ва 440 бог (34,2%) поя олинган. Маккажўхори поясини биринчи сўта ҳосил бўлган жойидан паст кисми зарарланса, энг катта зарар кўрилади - 80,6% дон ва 83,5% поя. Сўта пайдо бўлган жойдан юкориси шикастланса: 45,1% дон ва 42,7% поя озайиши мумкин.
9. Маккажўхорини зарарли организмлардан ҳимоя килишда биз таклиф килган янги технологияда ўсимликларни экиш тизими ўзининг хаётий эканлигини кўрсатди. Бу тизим кучли хаво оқими ёрдамида пестицид эрит-масини пуркайдиган ОВХ-28 трактор пуркагичи ишига мўлжалланган бўлиб, қониқарли юкори самара кўрсатди ва амалиётга кенг жорий этишга имкон беради. Тизимнинг тузилиши: баланд бўйли экинларнинг хар 24-28 катори-дан кейин 4-6 қатор колдирилиб, у ерга паст бўйли бошка экинлар экилади. Оралиқ экинлари умумий ернинг 15±3% гача майдонини ташкил этади. Маккажўхорини ушбу экиш тизими 2014 йилдан бошлаб кенг жорий этишга тавсия килинди.
10. Маккажўхори ғўза ҳамда поя парвонасидан 4-5-мартали кимёвий ишлов орқали ҳимояланса, (зараркунанданинг шу зичлигига нисбатан) кўк массадан қўшимча 72,7%, дондан эса 81,0% га тенг қўшимча ҳосил олса бўлади.
11. Маккажўхорини зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун мавсумда 4-5 марталик ишлов ўтказишга сарфланган ҳар 1 сўм эвазига қўшимча 4,1 сўмдан 5,44 сўмга тенг бўлган дон маҳсулоти олиш имконияти яратилади.
Ўзбек тилида жараён англатувчи терминларнинг лингвистик хусусияти
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё тилшунослигида терминларнинг лисоний табиати тарихий-анъанавий ва систем-структур ёндашувлар билан бирга антропоцентрик жиҳатдан ҳам очиб берилмокда. Бунта эришида терминларнинг матн таркибида тутган ўрни, термин ўзлаштириш ва уларни меъёрлаштириш, тилнинг ички конуниятларига кай даражада мослиги, тил эгалари томонидан идрок этилиши, коммуникатив жараёндаги иштироки, деривацион хусусиятлари, термин ўзлаштиришда субъективлик ва индивидуаллик каби қатор масалаларни илмий очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб олиб борилган изчил ислохот ва дастурий тадбирлар натижасида ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий ҳаётнинг сифати тубдан ўзгарди, илм-фаннинг барча соҳалари жадаллик билан ривожлана бошлади. Айникса, фундаментал фанлар, хусусан, ўзбек тилшунослигида ҳам дунё тилшунослигидаги илғор қарашлардан фойдаланган холда тилимизнинг ўзига хос табиатини тадқиқ килишга киришилди. Бу холатни кейинги йилларда турли соҳаларга оид терминларни ясаш, қабул қилиш ва қўллаш, терминологии луғатлар, маълумотномаларни чоп этиш хамда кўплаб монографии тадқиқотларни яратиш борасида қўлга киритилаётган ютуқларда хам кузатиш мумкин. Шу билан бир каторда, терминологии тизимлардаги ўзига хослииларни аниқлашда анъанавий таднин андозаларидан чиқиб иетилмаётганлиги, ўзлашма терминларда ноаниилинларнинг мавжудлиги хам нузатилмоқдани, уларни бартараф этмай туриб, терминологии тадқиқотларнинг самарадорлигини янада ошириб бўлмайди. Ўзбеиистон Республииасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳараиатлар стратегиясида «...таълим тизимини таиомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имиониятларини ошириш»'га алоҳида эътибор иаратилган. Бу борада жараён англатувчи терминларнинг шаилий-маъновий тузилиши, юзага нелиши ва унга таъсир этувчи омиллар, ўзлаштириш ва қўлланиш даражаси, умумистеъмол сўзларидан фарнини очиб бериш муҳим ахамият иасб этади.
Жаҳон тилшунослигидан маълумки, терминлар илмий услубнинг таянч бирлиги сифатида фанга оид билимларни акс эттириш жараёнида унинг қай даражада ривожланганлиги, тил соҳибларининг илмий тафаккури, билим даражаси ҳакида ҳам кенг маълумот беради. Терминга хос бундай лисоний-нолисоний хусусиятлар барча фан соҳаларини, пировардида эса ўзбек тили илмий услубининг ривожланишини таъминлайди. Шу маънода миллий тилдаги жараён англатувчи терминларнинг лексикадаги кимматини очиб бериш, уларнинг замонавий ахборот технологиялари, банк иши сингари соҳаларда қўлланишини кенгайтиришга, терминологияда юз берган ўзгаришларни аниқлашга, терминлардаги дублетлик, тавтология ва вариантлилик муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳакида»ги Қонуни, мазкур ҳужжатдаги вазифаларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон қарори талаблари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги жараён англатувчи терминларнинг семантик-структур, деривацион хусусиятларини аниклаш, мавзуий гуруҳларини ишлаб чикиш, уларни меъёрлаштириш ва лексикографик изоҳлар беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги мураккаб семантик таркибли жараён англатувчи лексема-терминлар - ҳамрох моҳиятли терминларнинг лисоний табиати очиб берилган;
жараён англатувчи терминларнинг ички мавзуий гуруҳлари белгиланган ҳамда структур тузилишига кўра типлари аникланган;
жараён англатувчи терминларнинг ясалиш усуллари ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация технологиялари тизимининг шаклланишида жараён англатувчи терминларнинг қўлланиши ва умумлисоний соҳавий хусусиятлари ўзбек тили материаллари асосида очиб берилган;
жараён англатувчи терминларнинг семантик кўлами, моносемик ва полисемантик белгиси, синонимик, омонимик ҳамда вариатив хусусиятларини тахлил килиш асосида терминлар семантикасига оид қарашлар такомиллаштирилган;
жараён англатувчи кўп компонентли терминларни тартибга солиш юзасидан янги тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертацияда ЖАТни ўрганиш асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. ЖАТ, аввало, ўз қатламга оид асослар оркали шаклланган, аммо ўзлашма қатламга оид жараён терминлари хам кўп. Уз катлам бирликлари ўзбекча ва ўзлашма асосли бирликларга ажралади. Ўзлашма катлам терминлари эса: шарк (араб, форс) тилларидан ўзлашган ҳамда байналмилал терминлар тарзида фаркланади. Жараён англатувчи ўз катлам терминлари аффикслар иштирокида ўз ёки ўзлашма сўзлардан термин ясаш ҳамда тилда мавжуд сўзларга янги (терминологик) маъно юклаш (семантик усул) обкали юзага келади.
2. Узбек тилида ЖАТни ясашда -ла, -лан, -лаш, -лаштириш, -лантириш аффикслари ва бўлмоқ, қилмоқ, этмоқ кўмакчи феъллари фаол иштирок этади. Уларнинг маълум кисми «асос+ция (-сия)», «асос+ация», «асос+яция» қолиплари асосида шаклланган бўлиб, баъзилари айнан ўзлаштирилган. Бунта сабаб уларнинг асоси ўзбек тилида мустакил маъно англата олмаслигидадир.
3. ЖАТнинг содда ва мураккаб турлари фарқланади. Содда терминлар бир асосдан, мураккаб терминлар эса камида икки асос иборат бўлади ва таркибий узвининг сонига қараб турли гуруҳларни ташкил қилади. Мураккаб терминларни икки ва кўп (уч, тўрт, беш, олти) компонентли терминлар сифатида гуруҳлаш мумкин.
4. ЖАТнинг грамматик хусусияти бошка терминларникидан маълум даражада фарқли. Уларда семантик муайянлик ва функционал чегараланганлик мавжуд. ЖАТнинг морфологик хусусияти ва синтактик имконияти асосларининг қайси сўз туркумига мансублигига ҳам боғлиқ. Семантик жиҳатдан эса табиий, ижтимоий ва абстракт жараёнларни англатувчи терминларга ажралади.
5. Ўзбек тилида ЖАТнинг маълум қисми моносемантик табиатли ва фақат бир соҳага тегишли. Улар, асосан, ўзлашма лексемалар асосида ясалган бўлиб, бир қисми рус тилида ҳам моносемантик бўлган байналмилал терминлардир. Полисемантик терминларнинг маъно микдори эса ҳар хил бўлиб, ҳосила маъноларнинг ҳаммаси бир маъно асосида юзага келавермайди. Жараён англатувчи полисемантик терминларнинг маъноларидан бири терминологик маъно, колганлари умумистеъмол маънолари ҳисобланади.
6. ЖАТ ўртасида хам синонимия, омонимия ва варианлилик кузатилади. Улардаги синонимия термин қўллаш билан боглик муаммоларни келтириб чикаради. ЖАТ тизимида лугавий ва грамматик омонимия мавжуд. Ихтисослашган маънолардаги терминларнинг асос маъно билан муносабатини тахлил килиш уларнинг полисемантик ва омонимик муносабатларига ойдинлик киритади. Вариантлилик бўлса, асосан, аффиксация натижасида вужудга келади.
7. Жараён англатувчи БТни тартибга солиш айни сохадаги муаммолар ечимига ёрдам беради. Бирикмали жараён терминлари билан боглик муаммолардан бири бирикманинг термин англатиши лозим бўлган тушунча моҳиятига уйғун бўлмаслигидир. Шунингдек, терминнинг шаклан узунлиги нутқнинг ихчамлигига зарар етказади, нуткий эллипсиснинг юзага келиш эхтимолини кучайтиради.
8. Узбек тилида ЖАТни бирдан ортик тушунча учун қўллаш, бир тушунчани турли терминлар билан ифода этиш, вариантлилик, ўзлаштирилган терминларнинг тушунча моҳиятини тўғри акс эттира олмаслиги, терминлардаги кўп компонентлилик, хорижий терминларнинг керагидан ортик даражада қўлланиши, айрим терминларнинг ёзилишидаги хар хиллик кабилар терминларни тартибга солиш борасида муайян ишларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади.
Ўзбек тили ёрдамчи сўз туркумларининг лисоний тизимдаги ўрни ва лингвопрагматикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида бугунги кунда илмий тадқиқотлар қиёсий-тарихий, систем-структур ва антропоцентрик парадигма асосида олиб борилаётганлиги ўзбек тилшунослиги муаммоларини хал қилишда хам замонавий таҳлил методларидан самарали фойдаланишни тақозо этмокда. Тилимиздаги ёрдамчи сўзларнинг формал, субстанциал ва прагматик хусусиятларини янги илмий-назарий қарашлар ва методларга таянган ҳолда тадқиқ этиш ана шундай долзарб муаммолардан биридир. Дунё тилшунослигида мустақил сўзларнинг ёрдамчи сўзлар вазифасига функционал ихтисослашиш қонуниятларини очиб бериш, уларнинг прагмалингвистик, лингвокульту-рологик, этнолингвистик ва психолингвистик хусусиятларини ёритиш соҳа таракқиётини таъминлайдиган муҳим омиллардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида миллий маънавиятимиз кўзгуси ҳисобланган она тилимизни янада равнак топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Тилимизни асраб-авайлаш, уни бойитиш, нуфузини ошириш борасидаги ишлар мунтазамлик касб этди. Истиклол йилларида тилимизнинг барча сатхдари ва уларга оид бирликларни ҳар тарафлама ўрганиш ҳамда тавсифлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилди. Айниқса, тилимизнинг грамматик қурилишини, ўзбек тилининг ўзига хос табиатини аниқлашда, хусусан, ёрдамчи сўз туркумларини тавсифлашда муайян ютуқларга эришилди. Шу билан бир қаторда, ёрдамчи сўзларнинг субстанциал-прагматик хусусиятларини аниқлаш асосида уларнинг лисоний табиати қонуниятларини аниклаш, бу туркумларга хос сўзларнинг туркумлик белгиларини тегишли даражада тавсифлаш зарур. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш»1 алоҳида таъкидланган. Бу борада ўзбек тилидаги ёрдамчи сўзларнинг лисоний мавқеи ва нутқий воқеланиш хусусиятларини янги методологии тамойил ва замонавий мезонлар асосида очиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳон тилшунослигида ёрдамчи сўзлар лисоний ва нутқий ўзгаришларга жуда сезгир ҳамда ҳозиржавоб қатлам сифатида кўплаб тилшуносларнинг эътиборини тортган. Жумладан, ёрдамчи сўзларнинг ran тузилишидаги ўрни, нутқий воқеланишининг ўзига хос хусусиятлари, муайян матндаги вазифалари, грамматик хусусиятлари кабилар тадкиқ этилган. Ўзбек тилшунослигида ҳам ёрдамчи сўз туркумларига оид мавжуд тавсиф ва талқинларни замонавий методологии тамойиллардан фойдаланиб умумлаштириш, бу туркумларга хос сўзларни илмий тавсифлашнинг янги усуллари асосида баҳолаш, уларнинг лингвистик табиати, лисоний мақоми юзасидан аниқ назарий хулосалар чиқариш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Бинобарин, ёрдамчи сўзларни жаҳон тилшунослигининг сўнгги ютуқлари ва тадқик килиш методларига таянган ҳолда, тилимизнинг ички қонуниятлари асосида тавсифлаш ҳамда уларни функционал-семантик, субстанциал-прагматик жиҳатдан тадқик этиш, ўз навбатида, бундан дунё илмий жамоатчилигини хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Узбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги тахрирда кабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни, мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон карори талаблари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили ёрдамчи сўзларининг лисоний тизимдаги макомини аниклаштириш, уларнинг бойиш манбалари ва усуллари, тарихий-тадрижий таракқиёти ҳамда функционал-стилистик ва субстанциал-прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
формал, субстанциал ва дискурсив тахлил усуллари ёрдамида ёрдамчи сўзларнинг субстанциал-прагматик хусусиятлари аниқланган;
ўзбек тилидаги ёрдамчи сўзларнинг шаклланиш босқичлари ва вазифавий-семантик хусусиятлари очиб берилган;
ёрдамчи сўзларнинг тил соҳиблари томонидан сўз сифатида қабул қилиниб, грамматик вазифа бажаришга хосланганлиги асосланган;
мустақил лексемаларнинг ёрдамчи сўзларга ўтишида грамматикализация ҳодисасининг алоҳида роли мавжудлиги аниқланган, улардаги умумий ва хусусий грамматик маъно муносабатлари ойдинлаштирилиб, бу бирликларнинг «сўз» - «морфема» зидланишида оралиқ учинчи мавқеда эканлиги далилланган;
ёрдамчи сўз туркумларининг ўзаро (кўмакчининг боғловчига, боғловчининг юкламага, юкламанинг боғловчига) кўчиши асосланган ва бу бирликларда пресуппозитив ишора мавжудлиги аниқланган;
формал, субстанциал ва дискурсив тахдил усулларини биргаликда қўллаш натижасида ёрдамчи сўзлар шакл-вазифа жиҳатидан тизимий таснифланган ва ўнга яқин параметр бўйича очиб берилган;
ёрдамчи сўзларнинг матнда муаллифнинг бадиий ниятини юзага чиқариш билан боғлиқ турли хил прагматик мазмунлар ифода этиши далилланган ва юкламаларда янги - матнни «жонлантириш», унга дискурс руҳини бериш каби вазифа шаклланаётганлиги асосланган;
ўзбек адабий тили алоқа имкониятларининг кенгайиб бораётганлиги натижасида барча сўз туркумлари каторида ёрдамчи сўзларнинг таркибига хам янги-янги бирликлар тортилаётганлиги ва уларнинг грамматик хамда прагматик имкониятлари хам ортиб бораётганлиги аник мисоллар ёрдамида очиб берилган, ёрдамчи сўзли хосилалар дифференциацияси тахлил этилиб, уларда маънодошлик асосида прагматик ихтисослашув жараёни кузатилаётгани далилланган.
Хулоса
1. Ўзбек тилшунослигида ёрдамчи сўз туркумлари турли даврларда ўша давр илм-фани тарақкиёти ҳолатига мос равишда ўз илмий тавсифини топган хамда бу ўкув адабиётларда акс эттирилган.
2. Узбек тили қўлланилиш доирасининг мустақиллик шароитида жиддий кенгайиб бориши, унинг нафакат бир мамлакат доирасидаги асосий нутқий мулоқот омили, балки расмий ва халкаро алоқалар воситасига айланганлиги ёрдамчи сўзлар тизимида содир бўлаётган ўзгаришларни замонавий таҳлил методларига таянган холда субстанциал ва прагматик тадқиқ этиш зарурати ушбу тадқиқотнинг юзага келишига асос бўлди.
3. Ёрдамчи сўзлар тил эгалари томонидан сўз сифатида кабул килиниб, асосан, грамматик вазифа бажаришга хослангандир.
4. Ёрдамчи сўзлар тил тизимида мохиятан лексика ва грамматика муносабатида оралик учинчи макомида туради.
5. Ёрдамчи сўзлар грамматикализация қонуниятига кўра келиб чикиши туркий, арабий ва форсий бўлган мустақил сўзлар хисобидан муттасил бойиб боради.
6. Ёрдамчи сўзлар лисоний онгда мустақил сўзлар сингари туркум ичида луғавий-маъновий гуруҳларга бирлашиб, ўзаро парадигматик алоқаларда турган холатда яшайди ва хар бир янги бирлик ўхшашлик асосида шу парадигмадан ўрин олади ҳамда парадигмадаги бошка бирликлардан фарқланади.
7. Ёрдамчи сўзларнинг серқирралиги, кўпвазифалиги, нутқий шароит таъсирида бир-бирига кўчиши ҳисобга олинса, фанда мавҳум бўлган кўмакчи-богловчи, бозловчи-юклама, юклама-богловчи сингари атамалар қўлланишига ҳожат қолмайди.
8. Ёрдамчи сўзларнинг парадигматик муносабатлари ва парадигмалари нафақат умумийлик«->хусусийлик (гиперо-гипонимик), балки градуонимик (даражаланиш) асосда тузилади.
9. Грамматикализация асосида ёрдамчи сўзлар парадигмаларига кириб келган ва келаётган бирликлар ёрдамчисимон, ёрдамчилашаётган, ёрдамчилашган ва тублашган босқичларда ўзаро фарқланади. Шу тарзда ёрдамчи сўзлар хазинасини бойитаётган бирликлар услубий-прагматик ёки маъновий даражаланишига кўра ўзига хосликка эга бўлади.
10. Ёрдамчи сўзлар субстанциал табиатига кўра серқирра ва зиддиятли бўлиб, ҳар бир бирликдаги бирламчи ва иккиламчи вазифалар, семантик ва синтактик хусусиятлар фарқланади. Синтактик хусусият асосида ёрдамчи сўзлар бир туркумга бирлашса, семантикасига кўра туркум ичидаги парадигмаларга ажралади. Парадигмаларга қўшилаётган янги бирликлар синтактик хусусият асосида парадигмаларга кирса, семантик ва прагматик хосликларига кўра ўзи кирган парадигманинг бошқа бирликларидан фарқланади.
11. Ёрдамчи сўзлар ва уларнинг ички бирлашмалари структурасининг, ҳар бир алоҳида элементининг тизимдаги ўрнини белгилашда субстанциал тилшуносликнинг оралиқ учинчи ҳамда градуал муносабатлар тушунчалари катта методологик аҳамиятга эга.
12. Ёрдамчи сўзларнинг ҳар бирида иерархия бўлишига қарамасдан улар семантик ва синтактик хусусиятларига кўра яхлитликда бўлади. Синтактик жиҳат хар бир туркумни бирлаштирса, семантик томон уларнинг хусусийлигини белгилайди. Шу боне муайян синтактик курилма ёрдамчи сўзлар таъсирида алоҳида коммуникатив-стилистик кийматга эга бўлади. Бу эса ёрдамчи сўзларнинг стилистик-прагматик ва дискурсив тахдил муаммосини кун тартибига кўяди.
13. Ёрдамчи сўзларда иккиламчи синтактик вазифанинг мавжудлиги нутқий имкониятларнинг кенгайишига, транспозиция, конверсия оркали ривожланиб, оммалашиб, пировардида бир туркумдан иккинчи туркумга ўтиб кетишга шароит яратади. Бунда махсус вазифали грамматик шаклларнинг ривожланиши (-са, -ганда, -ганда эди, -ар эди...); богловчиларнинг юкламаларга (агар, гарчи, башарти, гўё, гўёки, токи, тоинки,....), юкламаларнинг боғловчиларга (ҳам, -у, -ю, -да, -ми, -ку), кўмакчиларнинг боғловчиларга ўтиши (билан, учун, сабабли, туфайли, цадар, сайин, бери, буён...) каби холатлар ёрдамчи сўзлар таркибининг ўзгариб туришига сабаб бўлади.
14. Таҳлиллар тахминан икки-уч аср давомида мустақил сўз функционал ёрдамчига, функционал ёрдамчи соф ёрдамчига, соф ёрдамчи қўшимчасимонга, боғловчи юкламага, кўмакчи боғловчига ўтиб кетиши мумкинлигини кўрсатади.
Шунинг учун эски ўзбек тили таракқиёт босқичининг кейинги даврларигача эргаштирувчи боғловчи сифатида таснифланган гуё, агар, токи бирликлари боғловчи эмас, балки юклама сифатида бахоланиши лозим.
15. Миллий истиқлолдан кейин давлатчилик ва халқаро муносабатларнинг жадал ривожланиб бораётгани сабаб тилимизнинг расмий ва илмий услубларида кўплаб функционал ёрдамчиларнинг соҳалар бўйича ихтисослашиб бораётгани ва ўзига хос прагматик-стилистик кийматга эга бўлгани кузатилади.
16. Ёрдамчи сўзлар тизимининг субстанциал ва прагматик-стилистик тадқиқи бу туркум хазинасининг мустакил сўзлар ҳисобидан муттасил бойиб боришини, уларнинг олдинги вазифалари ўзгариб, янги вазифаларга ихтисослашуви ва бу жараённинг узлуксизлигини кўрсатади. Бу ўз навбатида, ёрдамчи сўзларнинг этнолингвистика, психолингвистика, лингвокультурология, прагмалингвистика каби янги соҳаларининг тадқиқот объекта бўлишини тақозо этади.
17. Тил тарақкиётининг кейинги мустацил сўз —> грамматикализация даражаси —» ёрдамчи сўз босқичида:
-ўзбек бадиий прозаси ривожи билан боғлиқ тарзда тилимизда кўшма гаплар ва мураккаб синтактик бутунликларни қўллашнинг фаоллашгани бошқа тиллардан ҳам боғловчиларнинг тилимизга кириб келишига сабаб бўлаётгани;
-морфологик воситаларнинг боғловчилик вазифаси тобора ривожланиб бораётганлиги сабабли ўзлаштирилган боғловчиларнинг каттагина қисми тилимизда юкламалар туркумига ўтиб бораётгани;
-юкламаларда нуткни жонлантириш, ёзма матнга табиий ҳаракатли дискурс унсурларини бериш каби янги имкониятлар шаклланаётгани;
-матнга жонли нутқий мулокот (дискурс) руҳини берадиган, уни жонли ва табиий қилишга хизмат қиладиган вазифадош юкламалар хазинаси муттасил бойиб бораётгани кузатилмокда.
18. Мустақил сўз шаклларидан, сўз бирикмаларидан, ran шаклидаги қурилмалардан иборат бўлган вазифадош юкламалар маълум бир матнда ва нутқий шароитда синтактик-структур бўлинувчанлигини йўқотиб, жумла таркибида янги семантик-функционал-прагматик бутунлик кашф этади.
Пекин вазифадош юкламалар хали мустакил лисоний бирлик сифатида шаклланмаганлигидан, улар айрим сўзшакллар, сўз бирикмалари, гапсимон қурилмаларнинг ўзига хос янги бир синтактик-прагматик ва матнни жонлантирувчи дискурсив кўриниш сифатида кабул қилиниши лозим.
19. Ёрдамчи сўзлар тизимида кечаётган лингвистик жараёнлар она тилимиз учун азалдан хос бўлган тараққиёт қонунларининг ва ҳозирги тил манзарасининг янги давр ва жамият тил олдига кўйган вазифаларга уйғун равишда кечаётган узлуксиз таракқиёти натижасидир. Бинобарин, жамият тил олдига қанчалик муҳим вазифа қўйса, тил ҳам ўз имкониятларини ишга солади ва шунчалик жадал ривожланади.
Тилимиз олдига истиқлол қўйган улкан вазифаларнинг муваффақиятли адо этилаётгани, жумладан, биргина ёрдамчи сўзлар бажараётган прагматик-стилистик вазифалар бунинг ёркин далилидир.
20. Диссертация натижаларидан келиб чиқиб, куйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриш мумкин: ўзбек тили тизимида ёрдамчи сўзлар муҳим ўрин тутиши боне улар кенг камровда функционал-семантик, лингвостилистик, лингвостатистик, лингвокультурологик, этнолингвистик, психолингвистик ва антропоцентрик тахдиллар асосида алоҳида-алоҳида тадқиқ этилиши лозим. Буларнинг барчаси тилимиз маданиятини, унинг жамият ва инсон руҳий олами узвийлигини кўрсатишга хизмат килади. Бунда ёрдамчи сўзларнинг лисоний тадкиқи бўйича куйидаги илмий-назарий ва амалий муаммоларни монографик аспектда тахлил этишни тавсия этамиз: «Ёрдамчи сўзларнинг этнолингвистик хусусиятлари», «Узбек тилида богловчиларнинг функционал-стилистик хусусиятлари», «Узбек тилида юкламалар стилистикаси», «Юкламаларнинг дискурсив функцияси», «Ёрдамчи сўзлар - лингвокультурологик бирлик сифатида», «Узбек тили ёрдамчи сўзларининг психолингвистик имкониятлари», «Узбек тили ёрдамчи сўзларининг лингвостатистик тахдили», «Узбек тили ёрдамчи сўзларининг изохли лугати», «Ёрдамчи сўзларнинг ўқув луғати» ва бошқалар.
Яқин шарқ давлатларидаги этносиёсий жараёнларнинг минтақа хавфсизлигига таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ўтган аср охири - XXI аср бошларида жахон геосиёсий харитасида юз берган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий мафкуравий жараёнлар халқаро муносабатларнинг трансформациясига олиб келди ва бу борада кўплаб янги қараш ва ёндашувларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бугунги глобаллашув шароитида дунёнинг бир минтақасида содир бўлаётган турли сиёсий карама-қаршиликлар, молиявий-иктисодий инқироз ва қуролли тўқнашувлар дунёнинг бошқа бир худудига жуда тез тарқалмоқда. Натижада миллий, этник, диний, ҳудудий, сиёсий ва ҳарбий ахамият касб этган минтақавий можароларнинг сони ортиб, минтақавий хавфсизликка тахдид ва хавф-хатарлар кучаймокда.
Узбекистан мустақилликнинг илк давриданоқ минтақавий хавфсизлик ва баркарорликни таъминлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашни ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларилан бири сифатида белгилаб олди. Бу йўналишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом хамкорлик ташкилоти каби йирик халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида фаол иштирок этиб келмокда. Тарихан ҳудудий ва диний жиҳатдан якин бўлган Яқин Шарк давлатлари билан халкаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш, ислом динини дунёда нотўғри талқин этишга йўл қўймаслик, Афганистан ва Яқин Шаркдаги этник-диний можароларни тинч йўл билан ҳал этиш каби долзарб масалалар юзасидан минтақадаги энг нуфузли ташкилотлардан бири бўлган - Ислом хамкорлик ташкилоти доирасидаги кўптомонлама муносабатларини олиб бормокда. “Бугун террорризм ва экстремизмга қарши курашишда саъй-харакатларни бирлаштириш, тобора авж олаётган қарама-қаршиликларни бартараф этиш, тинчлик ва барқарорликка таҳдид солаётган хавфларга карши биргаликда курашиш муҳим аҳамият касб этмокда”1. Сўнгги йилларда мамлакатимизда хавфсизлик, миллатларо тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ташқи сиёсатни юритиш масалаларига алоҳида эътибор каратилиб, “2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси”да алоҳида бешинчи устувор йўналиш сифатида белгилангани ҳам ушбу масаланинг долзарб аҳамиятини яна бир бор тасдиқлайди.
Бугунги кунда дунёда миллий ва минтакавий хавфсизликни таъминлаш, миллий-этник ва диний зиддиятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини ўрганишга бағишланган кўплаб илмий-тадкиқот ишлари олиб борилмокда. Шу нуктаи назардан, беқарорлик ўчоғи ҳисобланган Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни чукур таҳлил этиш, минтақа давлатларидаги этносиёсий муносабатларни тартибга солишнинг хам назарий, хам амалий жиҳатларини тадқиқ этиш масаласи ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни (2012 й.), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги (2017 й.) ва “Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алокаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (2017 й.) Фармонлари ҳамда соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Яқин Шаркдаги этносиёсий муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари, ташқи ва ички омилларининг минтақа хавфсизлигига таъсирини очиб бериш, шунингдек, уларни бартараф этишга каратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
этносиёсий омил хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг муҳим категорияси экани назарий-методологик жиҳатдан очиб берилган;
Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни тартибга солиш борасидаги халкаро ҳукукий хужжатларни этник озчиликка нисбатан умумий таърифнинг киритилиши хамда унинг сиёсий-ҳукуқий макоми белгилаб берилиши орқали такомиллаштириш зарурияти асослаб берилган;
Якин Шарк давлатларидаги этник озчиликнинг давлат ва жамият хаётидаги иштирокини адолатли таъминлаш, уларнинг ўз хак-хукуклари ва миллий хусусиятини сақлаб қолишга зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан кўллаб-кувватлаш этник кўпчилик ва озчилик манфаатлари мувозанатини таъминлашнинг муҳим шарти сифатида кўрсатилган;
Якин Шаркдаги этносиёсий муаммоларни ҳал этишда минтақа давлатларининг Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари Лигаси ташкилотлари доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг мазкур муаммолар ечими юзасидан караш ва ёндашувларини мувофиклаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадкиқот ишида Якин Шарк минтакаси давлатларидаги этносиёсий жараёнларни тахдил этиш, уларнинг минтака хавфсизлигига таъсирини ўрганиш ҳамда мавжуд этносиёсий муаммоларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги хулосаларга келинди:
Биринчидан, этник омил ҳозирги кунда нафақат шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига, балки минтақавий ва халқаро даражадаги хавфсизликка ҳам жиддий таъсир кўрсатувчи омилга айланиб, давлатлар ички сиёсий аҳволининг барқарорлиги ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикаси, аксарият холларда кўп миллатли давлатда яшаётган бошқа миллат вакилларининг сиёсий хайрихохлигига ҳамда этносиёсий муносабатларнинг мўътадиллигига боғлиқ бўлиб колмокда. Шу сабабли бугунги кунда кўп миллатли мамлакатларда истиқомат қиладиган асосий миллат вакиллари ва этник озчилик гуруҳлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ички сиёсий барқарорлик ва миллий хавфсизликнинг ҳал қилувчи шартларидан бири бўлиб қолмокда.
Иккинчидан, бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган глобаллашув шароитида дунёдаги мавжуд турли этник озчиликлар томонидан миллий ўзликни англаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг кучайиши жараёнида этник муносабатларни тартибга солишнинг адолатли халкаро ҳукукий асосларига бўлган эҳтиёж ортиб бормокда. Дунёда мавжуд этносиёсий муаммоларнинг самарали ҳал этилиши, айнан ушбу халқаро ҳукукий меъёрларнинг сифати ва уларга изчил амал килинишига боғлик бўлади.
Учинчидан, ўтган асрнинг бошларида Яқин Шаркда янги мустақил давлатларнинг вужудга келиши билан минтақа давлатларининг деярли барчасида этник хилма-хилликнинг юзага келиши кузатилди. Минтака давлатларида этник кўпчилик ва озчилик манфаатлари мувозанатини таъминлашга қаратилган ички сиёсий механизмларнинг ишлаб чикилмагани, уларнинг аксариятида харбий режимга асосланган сиёсий тизимлар томонидан этник озчиликлар хак-хукуклари поймол этилишининг кучайиши окибатида этник хилма-хиллик борган сари сиёсий тус олиб, нафақат давлатнинг ички ижтимоий-сиёсий баркарорлигига, балки давлатлараро муносабатлардаги сиёсий жараёнларга хам салбий таъсир кўрсатувчи муҳим омилга айланди. Айникса, этник гурухдарнинг диний гурухларга ажралиши янада хавфли характерга эта бўлиб, минтакадаги экстремисток ва террористик гурухлар билан ўзаро ҳамкорлигининг кучайишига олиб келди.
Тўртинчидан, Яқин Шарқ минтақаси давлатларида аҳоли турмуш даражасининг пастлиги, аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган таълим, соғликни-сақлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат дастурларини реал хаётга жорий килиш борасидаги сиёсий ислохотларнинг етарли даражада эмаслиги, минтақанинг кўп давлатларида ишсизликнинг юкорилиги аҳоли орасида турли ижтимоий норозилик ва зиддиятларнинг, ҳукуматга карши турли гурухдарнинг шаклланишига туртки бўлмоқда.
Бешинчидан, минтақа аҳолисининг нафақат этник, балки диний жиҳатдан хам хилма-хиллиги, бир этносга мансуб халкларнинг турли дин ёки диний конфессияларга эътикод қилиши, уларнинг ўз эътиқодида мустахкамлиги, сиёсий тизимнинг диний тартиб-тамойиллар асосида ўрнатилгани кўп ҳолларда этник гурухдар ўртасида бахс-мунозараларни келтириб чиқармокда.
Олтинчидан, Узбекистан Республикаси ўз ташқи сиёсатида можароларни, хусусан, этник ва диний зиддиятларни ҳал этишда сиёсий йўллар билан, превентив дипломатия орқали амалга оширишни илгари суради. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойилларини хаётга жорий қилиш энг мухим ва амалий аҳамиятга эгалигини таъкидлаб келади. Якин Шаркдаги қарама-қарши томонларнинг ўзаро манфаатдорлигини инобатга олган ҳолда, можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, минтақада миллатлараро хамжиҳатлик ҳамда диний бағрикенгликни таъминлашда БМТ ва бошқа халкаро ҳамда минтақавий ташкилотлар роли ва таъсири кучайтириш тарафдори.
Замин билан пойдеворлар орасидаги эластик-қовушқоқ-пластик ўзаро таъсир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда демпфер билан уланган ёнма-ён биноларнинг зилзилабардошлиги
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирда жаҳоннинг ривожланган давлатлари қурилиш амалиётида зилзила кучи энергиясини сўндирувчи қурилмаларни қўллаш орқали кўп қаватли биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди1. Бу борада маълум ютуқларга эришилган бўлиб, кўп қаватли биноларни куриш ва реконструкция қилишда мустаҳкамликни, зилзилабардошликни таъминлаш учун конструктив ечимлар ва антисейсмик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда назарий ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қурилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда конструкциявий сейсмик ҳавфсизлигини таъминловчи ҳисоблаш ва лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада лойиҳалаш ишларида кўп қаватли биноларнинг конструкцияларини заиф жойларини кучайтириш мақсадида кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини аниқлашга, ёриқбардошлик ва шикастланиш даражаларини камайтириш усулларини такомиллаштиришга, мавжуд ва янги қуриладиган бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга, биноларда зилзила кучи энергиясини, сейсмик кучлар таъсирини ва юз бериши мумкин бўлган шикастланишлар даражасини пасайтиришга эришилди. Шу билан бир қаторда кўп қаватли биноларда сейсмик ҳимоя қурилмаларини қўллаш ҳамда пойдевор билан грунт орасидаги таъсир хусусиятларини замонавий лаборатория-экспериментал асбоб-ускуналаридан кенг фойдаланган ҳолда моделли ва табиий шароитда экспериментал тадқиқотларни амалга ошириш ва олинган натижалар асосида бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ошириш бўйича янги конструктив ечимларни такомиллаштириш масалалари долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш, реконструкция қилиш ва мавжудларини капитал таъмирлаш орқали аҳоли турмуш тарзини яхшилаш” юзасидан вазифалари белгиланган2. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан турли хил конструктив тизимга эга бўлган ёнма-ён биноларни демпфер қурилмаларини такомиллаштириш асосида зилзилабардошлигини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳон тажрибасида мавжуд ва янги қуриладиган биноларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга мўлжалланган қурилмаларни яратиш, сейсмик кучларнинг биноларга таъсирини ва улар таъсирида юз бериши мумкин бўлган шикастланишларни камайтиришга катта аҳамият берилмокда. Бу борада, жумладан энергияни сўндирувчи қурилмаларни биноларда қўллаб, биноларни зилзила таъсирига ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш, мавжуд бинога демпфер қурилмаси ёрдамида уланадиган қўшимча бинонинг замин грунта билан пойдевори орасидаги ўзаро таъсирини ҳисобга олиб, компьютер ҳисоблаш дастурларини яратиш, биноларда пайдо бўладиган зилзила кучи энергиясини камайтирадиган демпфер қурилмасининг параметрлари орқали лойиҳалаш услубини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» Фармони, 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон “Узбекистан Республикаси ҳудуди ҳамда аҳолининг сейсмик ҳавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли хил конструктив тизимга эта бўлган ёнма-ён кўп қаватли биноларни ишлаб чиқилган демпфер қурилмаси ёрдамида улаш орқали зилзилабардошлигини ошириш ҳамда уларда фойдали майдонни кенгайтиришдан иборат.
«Авесто»даги фалсафий ғояларга синергетик ёндашув (онтологик ва гносеологик таҳлил)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда жаҳонда гуманизм, инсон қадр-қиммати, шаъни, ҳаёти, ор-номуси, дахлсизлиги ҳақидаги ғоялар энг олий қадрият даражасига кўтарилмоқда. Айни пайтда бу ғоялар уч минг йил муқаддам «Авесто»да бутуй инсониятнинг фалсафий фикрлари ривожланишига катта таъсир кўрсатган қадимий ва барҳаёт қадриятлар сифатида қайд этилган. Унда баён этилган фикрларнинг нақадар мазмундор ва кўп қиррали эканлиги бугунги кун тадқиқотчиларини ҳам ҳайратга солмокда. XX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган синергетик ёндашув асосида «Авесто»даги ғояларни ночизиқли тафаккур асосида қайта англаш эҳтиёжи синергетик қонуниятларнинг илдизлари анча қадимий эканлигини кўрсатмокда, хусусан, кўҳна «Авесто» сатрларида ҳам ночизиқли тафаккур куртаклари мавжуд эканлиги аниқланмоқда.
Мустақиллик йилларида маънавий ва диний-фалсафий меросимизни тиклаш масаласига мамлакатимизда жиддий эътибор қаратилди. «Биз аждодларимизнинг донишмандлик анъаналарига амал қилиб, уларнинг бунёдкор ғояларини теран англаган ҳолда, қатъий ислоҳотларни амалга оширмокдамиз, мамлакатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш йўлидан бормоқдамиз»1. Истиқлол йиллари ЮНЕСКО иштирокида «Авесто»нинг 2700 йиллиги бўйича халқаро анжуманнинг ташкил қилиниши (2001) мазкур манбанинг халқаро нуфузини янада оширди. Хоразмда (2001) «Авесто»нинг 2700 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган, Самарқандда (2014) «Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияларда маънавий меросни тадқиқ этишнинг долзарблигига алоҳида урғу берилди. «Бугунги нотинч ва тахликали замонда тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда аждодларимиз қолдирган, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган бебаҳо мероснинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир»2. Бу биздан ёшларни аждодларимиз яратган бунёдкор ғоялар таъсирида тарбиялашимизни, аждодларимиз томонидан яратилган фалсафий, тарихий асарларни янада чуқур тадқиқ этишни талаб қилади. «Авесто» асарини, айниқса, ундаги бунёдкор ғояларни янада чуқур тадқиқ этиш, бебаҳо меросимизни жамият тараққиётининг келажагига хизмат қилдириш ёшларимизни бунёдкор, ватанпарвар, инсонпарвар қилиб тарбиялашга хизмат қилади.
Жаҳонда бугунги кунда турли глобал муаммолар - экологик ҳалокатлар, терроризм, экстремизм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби иллатлар халқаро хавфсизликка тахдид солаётган бир пайтда бунёдкор ғояларни ўзида мужассам этган, одамларни эзгуликка даъват эта оладиган, муқаддас «Авесто» китобидаги фалсафий ғояларни синергетика нуқтаи назаридан ўрганиш, ҳозирги даврдаги мураккаб илмий-концептуал муаммоларни тахлил қилишда, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда, миллий ўзликни англашда муҳим амалий аҳамиятга эга. Мазкур асарнинг синергетик таҳлили шу чоққача амалга оширилмаган, унинг онтологик ва гносеологик қирралари очилмаган, асардаги вайронкор мафкураларни енгувчи бунёдкор ғояларнинг моҳияти ҳам ҳали батафсил ўрганилмаган бўлиб, ушбу тадқиқот бу камчиликларни муайян даражада тўлдиришга қаратилгандир.
Мазкур тадқиқот Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисида»3даги Фармони ва «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги (2017 йил 28 июль), Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2011 йил 23 февраль) 47-сон «Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Авесто»даги фалсафий ғояларни синергетик қонуниятлар воситасида асослаш йўли билан унинг онтологик ва гносеологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Авесто»даги фалсафий ғояларнинг яхлитлик ва хилма-хиллик, оддийлик ва мураккаблик, чизиқлилик ва ночизиқлилик сингари онтологик хусусиятлари ҳамда эмпирик ва рационал даражадаги гносеологик моҳияти очиб берилган;
қадимий манбалар системасини синергетик методологиянинг тартиб ва тартибсизликнинг уйғунлиги, тараққиётнинг орқага қайтмаслиги, очиқлик ва ёпиқлиги тамойиллари нуқтаи назаридан чуқурроқ очиб бериш имкониятлари асослаб берилган;
«Авесто» фалсафий ғояларининг замонавий фалсафий қарашлар ривожига конструктив (бунёдкор) таъсири, кишиларнинг маънавий-ахлоқий ўз-ўзини ташкиллаштиришидаги ўрни юзасидан ёшларни ватанпарвар ва инсонпарвар рухда тарбиялашга оид хулосалар асосланган;
«Авесто» асаридаги инсоннинг ўзлигини англаш жараёнида маънавий ўзликни англашнинг ҳис қилиш, билиш, англаш ва фаолият кетма-кетлигида гносеологик хусусиятлари очиб берилган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Марказий Осиё халқларининг фалсафий фикрлари (кўпчилик олимларимиз зардуштийлик даври билан боғлашади) нафақат зардуштийлик давридан, балки ундан анча олдин илк политеистик ва монотеистик (тангричилик) диний эътиқодлар замирида вужудга келган. Ушбу ғоялар диний характерда ифодаланган бўлишига қарамасдан, кейинги даврларда пайдо бўлган дастлабки жаҳон дини сифатида эътироф этилаётган зардўштийлик дини ва фалсафасининг вужудга келишига асос бўлган. Зеро, муайян фалсафий асоссиз эҳтимол (зардуштийликдаги) бундай улкан фалсафа шаклланмаган бўлар эди.
2. «Авесто»нинг яратилиши Марказий Осиё халқларинигина эмас, балки бутуй дунё динлари ва фалсафасининг шаклланишига сезиларли таъсир этди. Фалсафий тараққиёт “бешиги” ҳисобланган Юнонистон, Ҳиндистон, Хитой фалсафий фикрларининг ривожланишига ҳам улкан ҳисса қўшди.
3. «Авесто», фалсафий, маънавий, маърифий, ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий барҳаёт ғоялари билан бугунги кун фалсафий ва илмий дунёқарашини, тафаккур тарзини шакллантириш учун кўмак бера олади. Зеро, бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси шиддат билан ўзгараётган, инсон онгини бошқаришга интилаётган турли хил оқимлар фаолияти авж олаётган бир пайтда жамиятимизда «Авесто» сингари асарлар муҳим аҳамиятга эга.
4. «Авесто»даги фалсафий гояларни тахдил этишда, ушбу фикрларни бугунги давр муҳитига мослаштиришда анъанавий тадқиқот методологиялари билан бирга замонавий фалсафий-илмий методологиялардан, шунингдек, системали, синергетик ва герменевтик ёндашувдан оқилона фойдаланиш асарнинг янги томонларини очиб беради.
5. Замонавий фалсафий методологиялар орқали «Авесто»ни тадқиқ этиш ҳамда асардаги фикрларга синергетик ёндашиш унинг ҳамма ғояларини ҳам шундайлигича ёритмасдан бугунги кун “тилини” топишга имкон беради.
6. «Авесто» ғоялари ҳам, синергетика методологияси категорияларида, жумладан, тартибсизлик, мувозанатсизлик, ночизиқлик каби ҳодисаларга жавобан, албатта, тартибот, ривожланиш, тараққиёт, илгарилаш, олга силжиш каби феноменлар мавжуд эканлигини исботлаб турибди. Шундай экан, ушбу гояларни янги усуллар, янги методологик қонуниятлар орқали таҳлил этиш юксак маънавий меросимизни янгича тафаккур орқали қабул қилишга замин ҳозирлайди.
7. «Авесто» гояларини синергетика методологияси категориялари ёрдамида таҳлил этиш, асарга шу кунгача ёндашиб келинган дуалистик қарашлардан фарқли ўлароқ, кўп томонлама, серқирра ва мураккаб томонларини ҳам очиб беради. Бу эса «Авесто» гояларини келажак авлод онги ва қалбига янада изчил, янада мустаҳкам сингдиришга энг осон усул бўлиб хизмат қилади.
8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини 8. «Авесто» бутун олам, борлиқ, коинот, қуёш ва юлдузлар туркуми, ой ва сайёралар, ернинг шарсимон шаклда эканлиги, турли табиат ҳодисалари, тоғлар, дарёлар, мамлакатларнинг географик жойлашиш ўрни хусусида фикр юритилган илк манбадирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди. «Авесто»да нафақат илоҳий олам, балки оламнинг турли шакллари, жумладан, моддий, маънавий, актуал, потенциал, реал, виртуал, конкрет, абстракт оламлар ҳақида ҳам фикрларнинг мавжудлиги ўзбек халқининг азалдан илм дунёси нақадар улкан эканлигини исботлайди.
9. «Авесто»ни объектив ўрганиш натижасида ўз-ўзини ташкиллаш жараёнининг илк элементлари айнан мазкур даврдан бошланиб, улар кейинги даврлар илмий билиши учун назарий асос сифатида гуманистик, диалектик, синергетик тафаккур тарзининг шаклланишига муҳим туртки бера олганини асослайди. «Авесто»даги ўз-ўзини ташкиллаш ғояларини гносеологик тахдил этиш, синергетик методологияга хос бўлган ушбу категорияни тарихийлик қийматини ошириш баробарида бугунги кун фалсафий фикрлари тараққиётидаги ўрнини белгилаб беради ҳамда бутун жамиятни “яратувчанлик”, “эзгулик” сифатлари билангина ўз-ўзини муносиб тарзда ташкиллашига, тартиблашига йўналтиради.
10. «Авесто»ни дунёдаги тарихий манбалар ичида онтологик, гносеологик, эпестимологик, экологик, синергетик билиш масалалари ёритилган илк манбалардан бири деб ҳисоблаш учун, тадқиқотчилар томонидан янада чуқур ўрганиш, ушбу фикрларни мантиқий асослаш ва жаҳон илмий жамоатчилигига исботлаб бериш учун синергетика методологияси муҳим аҳамият касб этади. Ҳар қандай давлат, ҳар қандай жамият ривожида, тараққиётида унинг келажагини белгилашда, албатта, тарихий, маънавий меросга эътибор қаратилади. Буюк тарих, юксак маънавий мерос фаровон келажак учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун «Авесто» сингари улкан маънавий мерос намуналарини синергетик методология асосида тахдил этиш самарали натижа беради.
Қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида роман поэтикасининг ўзига хос хусусиятлари ва унинг миллий бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрнини тадқиқ этишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Зеро, миллий менталитетни белгиловчи анъанавий қадриятлар, халқнинг бадиий сўз санъатида, хусусан, ёзма адабиётда ўз аксини топади. Асар тилида акс этган жозибадорлик эса унинг мазмуни ва бадиияти даражасини таъминлайди. Ёзувчи ҳаёт ҳақиқатини тасвирлашда образ яратиб, қаҳрамоннинг хулқ-атвори ва характерига хос турфа жиҳатларни ёритар экан, поэтик нутқнинг нафис воситаларисиз ўз бадиий нияти ва ғоясини таъсирчан тарзда етказишдек жиддий ютуққа эриша олмайди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин адабиётнинг жамият тараққиётидаги ўрни, айниқса, бадиий сўзнинг ёш авлод маънавий-ахлоқий, интеллектуал тарбиясидаги ролига алоҳида эътибор берила бошланди. Натижада миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланган бадиий адабиётнинг миллат онги ва тафаккурини янгилашда муҳим аҳамият касб этувчи манба эканлиги ҳақидаги ҳақиқат барқарорлашди. Бинобарин, «ҳозирги пайтда ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турганлиги»1 ҳам бадиий адабиётнинг ғоят муҳим ижтимоий вазифа бажарувчи қадриятлар тизими эканлигини кўрсатади.
Миллий адабиёт намуналарини дунё адабиётшунослигининг энг янги илмий-назарий концепциялари асосида ўрганиш, шу жумладан, қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ типларини тадқиқ этиш поэтик матн композицияси ва услубий хусусиятлари ҳақида янги хулосалар чиқариш имконини беради. Адабий асар таркибидаги мавзу, гоя, сюжет, композиция, конфликт сингари муҳим компонентлар бадиий нутқ орқали намоён бўлади ва ёзувчининг ўз олдига қўйган ижодий ниятини юзага чиқаришда бош омил ҳисобланади. Шу маънода, адабий асар бадииятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган бадиий нутқ поэтикасини жаҳон адабиётшунослигининг энг янги илмий концепциялари асосида тадқиқ этиш адабий матн бадииятини ўрганишнинг истиқболли йўналишларидан бири саналади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ^4958-сон «Олий ўқув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, шунингдек, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш, тарғибот қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1980-2010-йилларда яратилган қорақалпоқ романларидаги бадиий нутқ поэтикасининг назарий асослари, бадиий -эстетик моҳияти ва асар композицион қурилишидаги стилистик функцияларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
қорақалпоқ адабиётшунослигида 1980-2010-йилларда яратилган
романлар таркибидаги поэтик нутқнинг диалог, монолог, муаллиф нутқи, икки овозли нутқ типлари ва шакллари аниқланиб, уларнинг бадиий-эстетик хусусиятлари очиб берилган;
бадиий нутқни ҳосил қилувчи лингвопоэтик компонентларнинг қорақалпоқ роман лари бадииятида тутган ўрни аниқланган;
диалогик ва монологик нутқ шаклларининг қорақалпоқ романлари композициясидаги муҳим компонентлардан бири сифатидаги моҳияти ойдин лаштири лган;
романда илгари сурилган долзарб гоя ва персонажлар тизимининг руҳий-шуурий ҳолатини ифодалашнинг асосий воситаси ички ва ташқи монолог эканлиги исботланган;
муаллиф нутқининг бадиий асар сюжети ва композициясини шакллантиришдаги ўрни ҳамда вазифалари кўрсатиб берилган;
муаллиф ва персонаж нутқининг ўзаро синтезидан ташкил топган икки овозли нутқнинг ўзига хос хусусиятлари ва поэтик вазифалари далилланган.
Хулоса
1. Бадиий асар табиати жуда мураккаб ҳодиса бўлиб, унда тил материаллари билан биргаликда бадиий нутқ эгасининг нуқтаи назари ва асар ғояси уйғун ҳолда тажассум топади. Диссертацияда 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ поэтикасини ўрганишда масаланинг ушбу жиҳатлари эътиборга олинди.
2. Адабий асар тили оддий тасвирлаш воситаси бўлиб қолмасдан, бадиий-эстетик, коммуникатив вазифа бажарувчи омил ҳамдир. Қорақалпоқ романлари таркибида истифода этилган бадиий нутқ асосларини ҳар томонлама ўрганиш ёзувчиларнинг тил материалидан фойдаланиш маҳоратини аниқлаш ва шу аснода адибнинг индивидуал услуби ҳусусиятларини белгилашга имконият беради.
3. Бадиий асар тилини лингвистик ва адабиётшунослик нуқтаи назаридан ўрганувчи олимлар асар компонентларини ўзаро боғловчи восита мавжуд, деган хулосага келишган. Ушбу восита - муаллиф нутқи, қаҳрамон нутқи (диалог ва монолог) ва икки овозли нутқ (баённинг икки йўналишлилиги) шаклларини ўз ичига қамраб олади. Тадқиқот ишида асосий эътибор таниқли ёзувчилар Т.Қайипбергеновнинг «Кўз қорачиғи», К.Мамбетовнинг «Тўзғитилган эл», «Виждон», «Туркистон», Ш.Сейтовнинг «Чироқчилар», «Халқобод» роман-тетралогияси, У.Абдираҳмановнинг «Бўсаға», К.Раҳмановнинг «Оқибат», К.Алламбергеновнинг «Дарё тортилган йиллар», А.Абдиевнинг «Субҳидам арафасида», Қ.Матмуратовнинг «Тебранмас», М.Низановнинг «Душман» романлари таркибида ушбу нутқ типларининг тутган ўрни ва бадиий-эстетик вазифаси атрофлича тадқиқ этишга қаратилди.
4. Диссертацияда бадиий асар композициясида диалог ва диалог компонентлари: муаллиф ремаркаси ва қаҳрамон репликаси, нутқий характеристика масалалари қорақалпоқ романлари контекстида илк дафъа тадқиқ этилди. Диалоглар асар экспозициясида қўлланилиб, кейинги сюжет воқеаларини келтириб чиқариш омили ва мотивировка вазифасини бажаради. Қаҳрамонлар характерини намоён қилишда муайян роль ўйнаши билан баробар диалоглар асар конфликтини кескинлаштириш ва сюжет такомилини таъминлаш функциясини ҳам бажаради. Диалогларнинг бадиий-эстетик вазифасини қорақалпоқ романлари контекстида қиёсий-типологик усулда таҳлил этиш ёзувчи индивидуал услубини аниқлашда муҳим роль ўйнайди.
5. Тадқиқотда қорақалпоқ романлари таркибидаги монологик нутқ шаклининг тутган ўрни ва бадиий вазифаси масаласини ўрганишда ушбу нутқ типи: 1. Ички монолог: а) ботиний монолог; б) кундалик қайдлар. 2. Ташқи монолог: а) қаратма монолог; б) эпистоляр нутқ шаклларига таснифланди. Ички ва ташқи (қаратма) монологнинг қаҳрамон характери ва руҳий оламини бадиий тадқиқ қилишнинг асосий усули сифатида сюжетни ривожлантириш ва қаҳрамон психологиясини кашф этишдаги бадиий-эстетик вазифасига дойр илмий-назарий фикрлар қорақалпоқ романлари матнидан олинган мисоллар ёрдамида қорақалпоқ адабиётшунослигида биринчи марта таҳлил эти л ди.
6. Муаллиф ва персонаж нутқидан иборат XX асрнинг 50-60-йилларидаги насрий асарлардан фарқли ўлароқ, сўнгги йиллар қорақалпоқ романларида муаллиф ва қаҳрамоннинг субъектив қарашлари асар контекстида муштарак тарзда берилади. 1980-2010-йиллардаги қорақалпоқ романларига хос бўлган ушбу ҳодисанинг вужудга келишида бадиий психологизм асосий эстетик фактор сифатида хизмат қилади. Ҳаёт ҳақиқати ифодасининг мазкур тамойилида қаҳрамон характерининг ҳаққоний ва тўла очилишига эришилади. Ушбу бадиий-стилистик усул муаллиф концепциясининг юзага чиқишини ва адабий асар бадиий-эстетик савиясининг янада юксалишини таъминлашга хизмат қилади.
7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 7. Тадқиқотда роман композициясини яратишда Т.Қайипбергенов, Ш.Сейтов, К.Мамбетов, У.Абдирахманов, К.Алламбергенов каби адибларнинг муаллиф нутқи таркибига киргизилган адабий асар номи, воқеалар тартиби, эпиграф, экспозиция, пролог ва эпилог, лирик чекиниш сингари компонентлардан фойдаланиш маҳорати илк бор махсус ўрганилиб, тегишли хулосаларга келинди. Воқеаларни III шахе томонидан объектив 10. Икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисаларнинг объектив инъикос топиши кенг қамровли роман жанри қаҳрамонлари хулқ-атвори ва руҳий тўлғанишларининг бор бўйи билан ишончли тасвирланишига асос яратади, бунда баён этувчи шахе (муаллиф ёки ҳикоячи в.ҳ.) қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига таяниб иш тутади, яъни муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, баёнда икки йўналишли ифода ҳосил бўлади. Бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе қарашлари уйғунлашувида кўринади ва баённинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқиши таъминланади. Шу сабабдан ҳам китобхон асар қаҳрамони руҳияти, ўй-фикри ва кўнгил кечинмаларини кузатиш имкониятига эта бўлади.
11. Насрий асарда муаллиф ёки қаҳрамоннинг бевосита нутқига нисбатан, икки овозли нутқда баён этилаётган воқеа ва ҳодисалар, қаҳрамонлар маънавий олами объектив инъикос топади. Бунинг асосий сабаби, муаллиф ва персонаж сўзи ягона ўй-фикр, бирдек қарашга асосланса, икки овозли нуткда муаллиф ва қаҳрамон ўй-фикри билан ички дунёси бирикиб, икки йўналишли бадиий ифода ҳосил бўлиб, бундай баён этиш усули қаҳрамон қалб диалектикаси билан баён этувчи шахе тушунчаси уйғунлашувида кўринади. Шу сабабдан ҳам, баён этувчи шахе қаҳрамон маънавий дунёсига тўғридан-тўғри кириб бормасдан, бошқанинг фикрига суяниб иш тутади. Албатта, бу усул турмуш воқеаларини баён этишнинг реал ва табиий, эмоционал ва таъсирчан чиқишини таъминлайди.
12. 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларида бадиий нутқ типларини қиёсий-типологик, бадиий-эстетик таҳлил методлари асосида тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, ёзувчиларнинг насрий асар яратишида услубий жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари намоён бўлади. Жумладан, Т.Қайипбергенов, К.Мамбетов, Ш.Сейтовлар бадиий нутқ типларининг турли шаклларини кенг қўллашган. К.Раҳманов, Қ.Матмуратов, У.Абдираҳмановлар драматург-ёзувчи бўлганлиги боис, диалогик ва монологик нутқ шаклларини маҳорат билан ишлатишган. К.Алламбергенов, М.Низанов, А.Абдиевлар эса роман яратишда муаллиф нутқи ва диалогик нутқ шаклларига кўпроқ ўрин ажратишган. Адибларнинг насрий асар матнида бадиий нутқ типларидан турли йўсинда фойдаланиши 1980-2010-йиллар қорақалпоқ романларининг бадиий салоҳиятини оширишга хизмат қилган.
13. Қорақалпоқ адибларининг ижодий изланишлари самараси 1980-2010-йилларда миллий роман жанрининг тараққиётига хизмат қилиб, сюжет, композиция, образлар тизими, воқеалар ривожи ва бадиий нутқ сингари адабий асарнинг шаклий-мазмуний ва ғоявий-эстетик хусусиятларида яққол кўзга ташланади.
Ирригацион эрозиясига мойил бўлган тупроқларда ғўзани суғориш технологияси элементларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда сув танқислиги сезилаётган шароитда, айниқса кишлок хўжалиги экинларини суғоришда сувдан оқилона фойдаланиш талаб этилмокда. Ерларнинг мелиоратив холатини ёмонлашиши ва ирригация эрозияси жараёнларининг содир бўлиши бевосита суғоришни тўғри ташкил этиш билан боғлик бўлиб ҳисобланади. Ирригацион эрозияси таъсирида дунёнинг 56 фоиздан ортиқ экин майдонлари турли даражада зарар кўриб, бунинг натижасида тупроқ унумдорлиги пасайиши ҳамда кишлок хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 15-20 фоизгача камайишига сабаб бўлмокда1.
Республикамизда мустақиллик йилларида пахтачиликда тупроқ унумдорлигини ошириш, эрозия жараёнларини камайтириш ва суғориш сувларини тежовчи технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор каратилди. Бунинг натижасида ғўзани томчилатиб, катор ораларига кора полиэтилен плёнка тўшаб ва эгилувчан кўчма кувурлар ёрдамида сугориш технологиялари жорий этилди. Шу билан биргаликда, ғўзани эгат орқали суғоришда, айниқса нишабликка мойил ерларда сувнинг оковага чиқиб кетиши ва тупроқни унумдор катламининг ювилиб кетишини камайтириш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни кўллаш» муҳим вазифаларидан бири килиб белгилаб берилган. Шу жихатдан, республикамизда ирригация эрозиясига мойил тупрокларда ғўзани сугориш технологияси элементларини янада такомиллаштириш орқали сугориш сувларини тежаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий изланишлар муҳим аҳамият касб этади.
Дунёнинг пахта етиштирувчи АҚШ, Хитой, Ҳиндистон каби етакчи мамлакатларида тупрокни юзасини турли органик (сомон, ёғоч қипиғи, курук барглар, коспост ва бошқа.) ва ноорганик (полиэтилен плёнка, вулкон кули ва бошқа.) материаллар билан мулчалаш натижада сугориш сувларини 30-40 фоизга тежалиши, сугоришнинг фойдали иш коэффицентини ошириш хамда тупроқнинг намлик, озика, хаво ва иссиклик тартибларини яхшиланиши эвазига пахта хосилдорлиги гектарига 5-6 центнерга ошиши аникланган. Шу жихатдан, кишлок хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, сув танқислиги ва ирригацион эрозияси жараёнида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашиб бораётганлиги шароитида сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш бўйича изланишлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбилари тўғрисида»ги қарори ҳамда Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон «Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштири чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатлар белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ирригация эрозиясига мойил бўлган тупрокларда ғўзани суғоришда сув ва ресурстежамкор ҳамда тупроқни ҳимояловчи экологик хавфсиз технологияларни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор ирригация эрозияга мойил типик бўз тупрокларда ғўза қатор ораларини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет суғориш технологияларининг элементлари такомиллаштирилган;
қатор орасини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет усулда суғоришнинг мақбул муддатлари, сув сарфи ва ғўзанинг сув истеъмоли кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ғўза катор орасини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан ва дискрет сугориш технологияларининг тупроқни агрофизикавий, сув-физик ва агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;
ғўза катор ораларини сомон билан мулчалаб доимий оқим билан сугориш технологиясининг эгат бўйлаб тупроқни бир текис намланиши ҳамда тупроқ ва уни таркибидаги озиқа моддаларнинг оқова суви билан ювилиши микдори аникланган;
катор орасини мулчалаб сугориш технологиясининг тупрок харорати, уни хавоси таркиби ва микроорганизмлар фаол гурухлари микдорига таъсири аниқланган.
Хулосалар
1. Ғўза қатор орасига сомон тўшаш натижасида, қатор ораларига ишлов бериш сони 3-4 мартага ёки 50 % га қисқариб, ғўзанинг амал ўсув даврида сув-физик хусусиятлари (ҳажм массаси ва ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги) яхшиланиши кузатилди.
2. Уч йиллик тадкикотларда ҳисобий намлаш катлами 70-100-70 см бўлган вариантларда ғўзани мавсумий сув меъёри ўртача 3820-4377 м3/га атрофида бўлиб, хисобий қатлам 50-50-30 см бўлган вариантларда 2755-2712 м3/га бўлди. Бунда биринчи гурух вариантларида ҳисобий суғориш тартибини сақлаш учун 5 марта суғорилиб, иккинчисида эса 7 марта суғорилди. Сувнинг энг юқори самарадорлиги ғўзани мулчаланган эгатлар орқали суғорилган вариантларда кузатилиб 0,83-0,89 м3/ц ни ташкил этди. Мулчаланмаган вариантларида бу кўрсаткичлар 0,48-0,69 м3/ц ташкил этган.
3. Мулчаланган эгатлар билан суғорилганда эгатнинг фойдали иш коэффициента 0,98, бир текисда намланиш коэффициента 0,93 га тенг бўлди. Эгат бўйлаб тупроқни бир текисда намланиш бўйича юқори кўрсаткичларга эришилишга мукаммал сугориш технологиясини қўллаш, тупроқнинг сув-физик тартиби яхшиланганлиги сабаб бўлди.
4. Ирригация эрозиясига мойил бўлган ерларда эгат орқали сугориш сифатига қўйиладиган асосий талаб тупроқни меъёрий кўрсаткичларидан (амал даврида 2,5-5т/га) кўп ювилганлигига йўл кўйлмади. Назорат вариантида тупроқни ювилиши эгатга 0,08 л/с оқими микдорда сув қўйилганда ўртача 4,6 т/га, 0,14 л/с оқимда сув қўйилганда 8,05 т/га ва 0,22 л/с сув окимида 12,65 т/га ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичлар тажриба вариантида 1,02; 1,8; 2,8 т/га ни ташкил этган. Озиқа элементларини назорат вариантларида ўртача ювилиши: умумий азот - 0,23; 0,4; 0,66 кг/га; фосфор 0,01; 0,02; 0,03 кг/га; калий 1,79; 3,13 ва 4,92 кг/га микдорларида бўлганлиги кузатилди. Мулчаланган вариантларда эса, озика элементларини ўртача ювилиши: умумий азот - 0,03; 0,06; 0,08 кг/га; фосфор 0,01; 0,02; 0,03 кг/га; калий - 0,56; 1,0; 1,54 кг/га микдорларида бўлганлиги кузатувлар натижасида аниқланди. Шундай килиб, мулчаланган вариантларда назоратга нисбатан тупрокни (4-4,5 мартага) ва озиқа моддаларини ювилиши (6-8 мартага) сезиларли даражада кам бўлганлиги кузатилди.
Бир хил сув оқимлари билан сувнинг мулчаланган эгатларда эгатнинг охирига етиш вақти мулчаланмаган эгатларга нисбатан бирмунча кўп бўлган: ва бу ўз навбатида 0,08 л/с сув окимида 1 соатга; 0,14 л/с сув окимида 0,82 соатга; 0,22 л/с сув окимида 0,45 соатга. Мулчаланган эгатларда назоратга нисбатан окова сувлари эса бир мунча кам бўлди: 0,08 л/с сув окимида 8,3 мартага; 0,14 л/с сув окимида 2,56 мартага; 0,22 л/с сув окимида 3,5 мартани ташкил этди.
5. Мульчаланган вариантларда куннинг энг иссик соатларида тупрокнинг харорати паст бўлса, кечки салкин пайтларда назоратдагига нисбатан юкори бўлгалиги сабабли, иссиқлик тартиби яхшиланиб, тупрокнинг биологик фаоллиги ошди, натижада ўсимликнинг яхши ўсиши ва ривожланиши учун кулай шароитлар яратилди.
6. Тупроқ хавосидаги СО2 гази концентрацияси динамикасини ўрганиш бўйича кузатувларда ғўзанинг ўсув даврида тупрок хавоси таркибидаги СО? гази энг юкори кўрсаткичи мулчаланган вариантларда бўлганлиги аниқланди. Бу эса, ўз навбатида мулчаланган тупрокнинг биоген даражаси юкори эканини белгилайди. Бунда ғўзанинг илдиз тизимини минерал тузлар билан кўшимча озиқланиши таъминланади.
Респирометр натижаларига кўра, яъни тупрок юзасидан СО2 гази ажралишининг энг юкори кўрсаткичи назорат вариантида ўртача уч йилда 1,79% ни ташкил этган бўлса, мулчаланган вариантда эса 0,84% ташкил этган ёки 47,7% га кам бўлганлиги аниқланди.
7. Тупрок таркибида фойдали микроорганизмлар (аммонификатор) микдорининг энг юқори кўрсаткичи мулчаланган вариантда кузатилиб 123,1 млн.кое/г ни ташкил этиб, назорат вариантида эса 60,0 млн.кое/г ни ёки 2 марта кам бўлгани аниқланди.
8. Тадкиқотларда энг юкори пахта хосили дискрет технологияси орқали катор ораларини мульчалаб сугориш натижасида эришилганлиги аниқланди (7 ва 8 - вариантлар). Ушбу вариантларда ўртача пахта ҳосилдорлиги 37,3-38,7 ц/га ни ташкил этиб, 3 ва 4 доимий оким билан сугорилган мулчаланган вариантларга нисбатан 2,3-2,8 ц/га ошиқ бўлганлиги кузатилди.
9. Энг юкори соф даромад 8 вариантда эришилди, яъни ғўза катор ораларини сомон билан мулчалаб дискрет технологияси оркали 50-50-30 см ҳисобий намлаш катлами белгиланган вариантда 471139 сўм/га соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси 29,4% ни ташкил этди. Доимий оқим билан сугорилган 1-4 вариатларда энг кам рентабеллик кўрсаткичи 1 вариантда бўлиб (5%), энг юкориси эса 4 вариантда (20,0%), дискрет технологияси оркали сугорилган вариантларда эса энг кам 5 вариантда бўлди (11,7%).
10. Тадқиқотларда тупрокни сомон билан мулчалаганда тупрокнинг сув-физик хусусиятлари яхшиланиб, кам меъёрда тез-тез сугориш ўтказилиши хисобига ғўзанинг илдиз тизими асосан тупрокнинг юкори унумдор кисмида жойланиши аникланди.
11. Ғўза катор орасини сомон билан мулчалаб сугориш технологияси Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари фермер хўжаликлари пахта майдонларида жами 2,2 минг гектар майдонга жорий этилиб, натижасида тупроқни эгат бўйлаб бир текис намланиши ва намликнинг физик бугланиши камайишига эришилиб, натижада сугориш сувлари 30 фоизга тежалган, гектаридан 4,1 центнер кўшимча пахта ҳосили олинган ва гектаридан 280-300 минг сўм соф даромад олишга эришилган.
12. Ирригация эрозиясига мойил бўлган ерларда ғўзани парваришлашда ирригация эрозиясини камайтириш, пахта ҳосилини ошириш, сугориш сувини ва энергоресурсларни тежаш учун ғўзани тор каторларда экилганда трактор ғилдираги юрмайдиган эгатларга кузги буғдой сомонини гектарига 1,5 тонна ҳисобида тўшаш тавсия этилади.
13. Пахта даласига сомонни катор орасига маъдан ўғитларнинг йиллик меъёри берилиб бир-икки марта ишлов берилгандан кейин тўшаш керак. Сомонни тўшашдан олдин ғилдирак орасидаги эгатларда эгат очиш ва ғўзада оҳирги озиклантиришни ўтказиш керак.
14. Қиялиги 0,01 га тенг ерларда сифатли сугориш ўтказиш учун эгат узунлиги 80 м атрофида, эгатга бериладиган сувни 0,15-0,22 л/с, сугориш давомийлигини 7-10 соат белгилаш мақсадга мувофик.
15. Сув ўтказувчанлиги паст оғир кумоқли тупрокларда стандарт эгатлар оркали сугоришда дискрет сугориш технологиясини кўллаш тавсия этилиб, бунда сугориш сувининг (брутто) меъёри 0,22 л/с сув окимида 3 тактда: биринчи тактда умумий сув меъёрини 50%, иккинчи тактда- 30% ва учинчи тактда - 20% берилиши максадга мувофик.
16. Ғўзани тор каторли эгатларида экилганда сугориш суви ва ёкилгини тежаш максадида сугориш ишларини стандарт эгатлар бўйича эгат оралатиб ўтказиш, бунда сугориш техникаси элементларини юқорида тавсия этилган, яъни узунлиги ва эгатга бериладиган сув микдорига риоя килиш тавсия этилади. Бунинг учун сугоришдан кейин ўтказиладиган ишловларда трактор култиваторига комбинациялаштирилган ишчи органлари тўплами - панжали юмшатгич ва окучникли наралниклар ўрнатилиши, катор орасига хар бир ишлов беришда уларни ўрнини ўзгартириб туриш максадга мувофик.
G.herbaceum L. ва G.arboreum L. ғўза турлари хилма-хилликларининг туричи ҳамда турлараро филогенетик муносабатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё қишлоқ хўжалигининг тобора ошиб бораётган талабларини кондириш, бу ўринда яратилаётган ғўза навларининг ташқи муҳитнинг абиотик ва биотик омилларига чидамлилик имкониятларини ошириш хамда иктисодий афзаллигини таъминлашда ғўзанинг (Gossypium L. туркуми) табиатдаги мавжуд биохилма-хиллигининг ноёб генетик ресурсларидан рационал фойдаланиш мухимдир. Маданий диплоид турларининг туричи хилма-хилликлари ва шакллари тезпишарлик, хосилдорлик хамда зараркунанда хашоратларга, ташки муҳитнинг стресс омилларига чидамлиликнинг генетик имкониятларига эга бўлиб, улардан фойдаланиш бугунги кун пахтачилик соҳасидаги бир катор долзарб муаммолари ечимини топишда муҳим ўрин тутади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач пахтачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айникса, ғўзанинг тезпишар ва хосилдор янги навларини яратишга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ғўзанинг тетраплоид турлари асосида тола сифати юқори бўлган навларни яратиш борасида муайян ютукларга эришилди. Шу билан биргаликда биотик ва абиотик стресс омилларга чидамли навларни яратишда ғўзанинг диплоид хилма-хилликларидан селекция жараёнида фойдаланилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иклим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш» алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу ўринда, жумладан G.herbaceum L. ва G.arboreum L. туричи хилма-хилликларини филогенетик жихатдан бахолаш, улардан нокулай омилларга бардошли бўлган рекомбинантларини ажратиб олиш ва амалиётга жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар алоҳида аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда ғўзанинг маданий диплоид (G.herbaceum L., G.arboreum L.) турлари, кенжа турлари ва шаклларининг генетик потенциалидан самарали фойдаланиш оркали уларнинг ноёб белгиларини маданий тетраплоид навларга ўтказиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу ўринда уларнинг биоморфологик полиморфизми, эволюцион ривожланиши, систематик ўрни ва филогенетик муносабатлари, қимматли хўжалик белгиларининг наслдан-наслга ўтиши, ирсийланиш характерини ўрганиш стресс шароитларга чидамли бўлган янги ғўза навларини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Шунга кўра, ғўзанинг маданий диплоид турларининг (G.herbaceum L., G.arboreum L.) кенжа тур ва шаклларини туричи ва турлараро филогенетик муносабатларини асослаш, морфобиологик ва кимматли хўжалик белгиларининг наслдан-наслга ўтиши ва ирсийланиш характерини очиб бериш, дурагайлаш асосида эртапишар, тола чиқими ва сифати юкори бўлган, вилтга, шўрга бардошли ноёб рекомбинантлар яратиш ҳамда уларни генетика ва селекция жараёнларида қўллаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 февралдаги ПҚ-2484-сон «Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Gossypium L. туркумининг полиморф G.herbaceum L. ва G.arboreum L. турларининг ёввойи, рудерал, тропик ва субтропик кенжа тур ва шаклларининг систематик урни, филогенетик муносабатлари ҳамда амалий селекцияда фойдаланиш имкониятларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор G.herbaceum L. турининг рудерал ssp.pseudoarboreum f.harga шакли ва ssp.pseudoarboreum кенжа тури ўртасида филогенетик яқин-узоқлик даражаси аникланган ва f.harga ни кенжа тур даражасига кўтариш исботланган;
илк бор G.arboreum L. турининг тропик ssp.neglectum f.sanguineum шакли ва ssp.neglectum кенжа тури ўртасида филогенетик якин-узоклилиги аникланган ва f.sanguineum ни кенжа тур даражасига кўтариши исботланган;
G.herbaceum L. турининг рудерал ssp.pseudoarboreum кенжа тури филогенетик жиҳатдан G.arboreum L. турига яқинлиги ҳамда бу турнинг кенжа турлари таркибига мансублиги асосланган;
туричи ҳамда турлараро Fi, Ғг-ўсимликларининг морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгиларини ирсийланиш характери очиб берилган ҳамда айрим морфологик ва хўжалик белгиларини ўзаро коррелятив боғликлик даражаси аникланган;
бошланғич генетик ашё танловини енгиллаштирувчи, генетик-селекциявий тадқикотларнинг самарасини оширишга хизмат қилувчи G.herbaceum L. ва G.arboreum L. туричи хилма-хилликларининг ўзаро ҳамда турлараро филогенетик муносабатлари даражасини белгиловчи схема ишлаб чиқилган.
Хулоса
«G.herbaceum L. ва G.arboreum L. ғўза турлари хилма-хилликларининг туричи ҳамда турлараро филогенетик муносабатлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк маротаба, полиморф G.herbaceum L. ва G.arboreum L. турларининг туричи генетик хилма-хилликларини ва шаклларини туричи ҳамда турлараро дурагайлаш асосида филогенетик муносабатлари очиб берилди. Унга кўра G.herbaceum L. нинг рудерал шакллари (ssp.pseudoarboreum, ssp.pseudoarboreum f.harga) ёввойи (ssp.africanum) ва маданий шаклларга (ssp.euherbaceum («377» нави) филогенетик жихатдан якинлиги; G.arboreum L. туричи хилма-хилликлардан ёввойи ssp.obtusifolium кенжа тури маданий навга («ВИР 1372» нави) якинлиги ҳамда рудерал ssp.perenwe ва тропик ssp.neglectum шаклларидан филогенетик узоклиги; G.herbaceum L. ва G.arboreum L. туричи хилма-хилликлари орасида ёввойи - ssp.africanum шакли ёввойи - ssp.obtusifolium га якинлиги, хамда ёввойи ssp.obtusifolium Nax.indicum, тропик ssp.neglectum f.sanguineum ва рудерал ssp.pseudoarboreum шакллари тропик ssp.neglectum шаклидан филогенетик узоклиги аникланганлиги билан изохданади.
2. Географик тарқалиши, туричи ва турлараро дурагайлаш хамда қиёсий морфологик тахдиллар G.herbaceum L. ssp.pseudoarboreum f.harga шакли шу турнинг ssp.pseudoarboreum кенжа туридан филогенетик узоқлигини ва маданий шаклларга якинлигини кўрсатди. Бу ўз навбатида ssp.pseudoarboreum f.harga шаклини рудерал шаклларга нисбатан, эволюцион жихатдан анча такомиллашганини ва рудерал ҳамда маданий шакллар ўртасидаги оралиқ шакл ёки тропик мустақил шакл эканлигини изохдайди. G.arboreum L. турининг тропик ssp.neglectum f.sanguineum шакли ва ssp.neglectum кенжа тури ўртасида филогенетик якин-узоқлик даражаси аниқланди ва f.sanguineum ни кенжа тур даражасига кўтариш тавсия этилади.
3. Географик тарқалиши, киёсий морфология, туричи ва турлараро дурагайлаш хамда қимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши натижалари асосида G.herbaceum L. турининг рудерал ssp.pseudoarboreum кенжа тури филогенетик жихатдан G.arboreum L. турига яқинлиги ҳамда бу турнинг кенжа турлари таркибига мансублиги аниқланди.
4. Туричи хамда турлараро Fi дурагайлар тезпишарлик белгиси бўйича асосан ўта доминантлик, тўлик доминант ҳамда оралиқ ҳолатда ирсийланиши аниқланди ва Ғг-ўсимликлари орасидан бошлангич манбалар кўрсаткичларига нисбатан анча эртапишар, вегетацион даври 109,0-119,0 кунгача бўлган, юқори трансгрессив шакллар ажратиб олинди.
5. Туричи ҳамда турлараро Fi-ўсимликларида қимматли-хўжалик белгиларидан битта кўсакдаги пахта ва 1000 дона чигит вазни, тола узунлиги, тола чиқими, тола индекси асосан ўта доминант, тўлиқ доминант хамда оралиқ ҳолатда ирсийланиши исботланди. Ғг-ўсимликларида тола узунлиги, тола чиқими бўйича ижобий ва салбий, 1000 дона чигит вазни, тола индекси белгиси бўйича ижобий трансгрессив ўзгарувчанлик кузатилади.
6. Ўрганилган туричи хамда турлараро Fi, Ғг-ўсимликларида гултожибарг ва тола ранги белгилари ота-она шаклларига нисбатан оралик ҳолатда, тўлиқсиз доминант моноген тарзида ирсийланиши исботланди.
7. G.herbaceum L. ва G.arboreum L. ғўза турларини туричи генетик хилма-хилликларида хамда Fi, Ғг-ўсимликларида айрим морфологик ва хўжалик белгиларининг корреляция коэффициента аникланди. Биринчи хосил шохи жойлашган бўғин билан вегетация даври орасида кучсиз, ўртача ижобий, ўсимлик бўйи билан кўсаклар сони ва симподиялар сони орасида кучсиз, ўртача ва кучли ижобий, тола узунлиги билан тола чикими хамда 1000 дона чигит вазни билан тола чикими орасида эса кучсиз, ўртача ва кучли ижобий корреляция мавжудлиги, шу билан бирга, барча ўрганилган белгилар бўйича, айрим туричи генетик хилма-хилликларида ҳамда Fi, Ғг-ўсимликларида боғланишлар мавжуд эмаслиги билан изоҳланади.
Австралия ва ҳинди-хитой ғўза турларининг филогенетик муносабатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлган ғўза (Gossypium L.) экинини турли стресс омилларга, касалликларга ва зарарку-нандаларга генетик жиҳатидан чидамли бўлган бошланғич манбалар ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг ёввойи аждодларидан фойдаланиш хисобига маданий экинларнинг кимматли хўжалик белгилари генетик имконияти са-марадорлигини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Пахта-чилик истиқболи учун устивор йўналишларни кенгайтириш хамда дунёда рақобатбардош ва тола сифати юқори бўлган маҳсулдор ғўза навларини яра-тиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалигини ривожлан-тириш ва аграр ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбир асосида пахта-чиликнинг генетика ва селекция жараёнларини жадаллаштириш, генетик жихатдан яқин бўлган ғўза навларини селекция жараёнларига тадбиқ қилиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, ёввойи Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турлари ва улар дурагайларини селекция жараёнларига жалб этган ҳолда абиотик ва биотик омилларга чидамли бўлган навларни яратиш ҳамда улардан ишлаб чикаришда фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжа-лиги экинларининг янги селекция навларини яратиш» вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, жумладан Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турларининг филогенетик муносабатларини ва морфобиологик хусусиятларини аниклаш, уларнинг дурагайларидан фойдаланиш асосида янги навлар яратишга йўнал-тирилган илмий-тадқиқотлар мухим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда жаҳондаги ғўза генофонди асосида Gossypium L. туркуми филогенияси, қимматли белгиларига эга тур ва шаклларини аниклаш, уларни генетика ва селекция тадқиқотларида қўллаш, туричи ва турлараро дурагай-лашда кимматли белгиларнинг наслланиш ва ўзгарувчанлик конуниятларини илмий асослаш долзарб муаммолардан биридир. Айниқса, турлараро дура-гайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларини қўллаш асосида ғўза ге-нофондини ўзида ноёб белгиларни мужассамлантирган, касаллик ва зарарку-нандаларга чидамли бўлган ҳамда турли хил мухит шароитларга тез мослаша оладиган шакллар билан бойитиш мухим аҳамиятга эгадир. Бу ўринда, Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турлари (2п = 26) ўзида кимматли белги ва ху-сусиятларга эга бўлиб, чигит таркибида госсипол безларининг кам бўлиши, зараркунанда хашаротлар {Aphis gossupii, Apolygus lucorum), турли касал-ликлар {Verticillium dahliae, Fusarium oxysporum), паст ҳарорат ва бошқа стресс омилларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турларининг филогенетик муносабатларини аниқлаш, улардаги фойдали белгиларини етиштирилаётган маданий G.hirsutum L. тури (2п = 52) геномига ўтказиш, бардошлилиги ва кимматли-хўжалик белгилари уйгунлашган интрогрессив рекомбинантларни яратиш, морфобиологик хусусиятларини аниклаш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш долзарб илмий-амалий ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуқлари тўғрисидаги» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда кишлок хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғри-сидаги» қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Респуб-ликасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғриси-да»ги Фармони хамда бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган ва-зифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг ўзаро филогенетик муносабатларини аниқлаш, турлараро дурагай-лаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида кимматли манбалар олишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг ўзаро филогенетик муносабатлари аниқланган;
Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг турлараро дура-гайлаш, цитоэмбриологик, қиёсий морфология услубларидан фойдаланиш асосида янги филогенетик тизим яратилган ва уларнинг систематик ўрнига аниқлик киритилган;
янги генотипларга эга бўлган дурагай шаклларни гексаплоид даражасига кўтариб, улардан генетик-селекцион изланишларда самарали фойдаланиш имкониятлари аниқланган;
илк бор G.hirsutum ssp. euhirsutum (Наманган 77) х (ssp. obtusifolium var. indicum x G.australe), G.hirsutum ssp. euhirsutum (Келажак) x (ssp. nanking (ok толали) x G.nelsonii) интрогрессив дурагай шаклларнинг морфобиологик ва кимматли хўжалик белгиларининг ирсийланиши ва ўзгарувчанлик характери очиб берилган.
Хулоса
«Австралия ва Ҳинди-Хитой ғўза турларининг филогенетик муноса-батлари» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг янги филогенетик тизими (схемаси) яратилди.
2. Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларининг филогенетик жихатдан бир-бирига нисбий равишда узок эканлигини аниқланди. G.arboreum ssp. nanking кенжа турининг оқ толали шакллини оналик шакли сифатида дурагайлаш учун фойдаланилганда G.nelsonii ёввойи тури билан нисбий равишда якин эканлиги кайд этилди. Бу ўз навбатида, экологик-географик жиҳатидан бир-биридан узок бўлган ғўза турларининг эволюцион жараёнида наслий белгиларни мужассам этган организмларни ўрни цито-плазмаси орқали бориш даражаси канчалик муҳим эканлигини кўрсатади.
3. Австралия ва Ҳинди-Хитой диплоид ғўза турларини турлараро дурагайлаш, цитоэмбриологик, қиёсий морфология ва морфобиологик белгилари ирсийланишининг тахдили асосида G.arboreum L. турининг ёввойи шаклли ssp. obtusifolium var. indicum тур хили алоҳида ssp. indicum кенжа тури дара-жасига кўтарилди.
4. Геномлараро дурагайлаш асосида олинган янги сунъий мураккаб ду-рагай шакллар ўзининг кариоплазмасида ҳосилдорлик ҳамда ташки муҳит-нинг биотик ва абиотик таъсирларига чидамлик потенциалини му-жассамлаштирган бўлиб, янги интенсив типдаги ғўза навларини яратиш бо-расидаги генетик-селекцион дастурларда учун кимматли бошлангич манба сифатида хизмат килади.
5. Биринчи маротаба G.hirsutum ssp. euhirsutum (Наманган 77) х (ssp. obtusifolium var. indicum x G.australe), G.hirsutum ssp. euhirsutum (Келажак) x (ssp. nanking (ок толали) x G.nelsonii) турли геномли гексаплоид дурагайларида морфобиологик ва кимматли хўжалик белгиларининг кенг доирадаги ўзгарувчанликни намоён этиши аниқланди.
6. Турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларидан фойдаланиш асосида олинган турли геномли интрогрессив дурагайларнинг ижобий трансгрессив ўзгарувчанлик доирасини ва кимматли хўжалик белги-ларнинг генетик потенциалини янада кенгайтиришда хамда янги генотиплар-га эга ноёб дурагай шаклларни яратишда самарадорлиги тасдикланди.
7. Турлараро дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия услубларини қўллаш асосида олинган янги ноёб интрогрессив дурагай рекомбинантлар генетик-селекцион изланишларда дастлабки кимматли манба сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Яссавийликка доир манбалар ва «Девони ҳикмат»
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Аҳмад Яссавий ўзбек мумтоз адабиётининг машҳур намояндаси, туркий тасаввуф шеъриятининг асосчиси, ўзбек адабиётида ҳикматнавислик анъанасининг бошловчисидир. Асрлар мобайнида барча туркий халқларнинг маданий ҳаётида ўчмас из қолдирган, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган муршиди комил сифатида жаҳон адабиётшунослигида ҳам Аҳмад Яссавий номи, таълимоти ҳамда ҳикматлари маълум ва машҳур. 2016 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг Аҳмад Яссавий вафотининг 850 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида чиқарган қарори ҳам фикримизни яна бир карра тасдиқлайди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Аҳмад Яссавий ўзбек мумтоз адабиётининг машҳур намояндаси, туркий тасаввуф шеъриятининг асосчиси, ўзбек адабиётида ҳикматнавислик анъанасининг бошловчисидир. Асрлар мобайнида барча туркий халқларнинг маданий ҳаётида ўчмас из қолдирган, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган муршиди комил сифатида жаҳон адабиётшунослигида ҳам Аҳмад Яссавий номи, таълимоти ҳамда ҳикматлари маълум ва машҳур. 2016 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг Аҳмад Яссавий вафотининг 850 йиллигини кенг нишонлаш ҳақида чиқарган қарори ҳам фикримизни яна бир карра тасдиқлайди.
Жаҳон адабиётшунослигида тасаввуф адабиётининг Шарқ халқлари адабиётларида тутган мавқеи, инсон маънавий камолотини таъминлашдаги маърифий-эстетик ва тарбиявий аҳамияти, хусусан, Яссавий тариқати ва шеъриятининг туркий халқлар адабиётига таъсири жаҳоншумул аҳамиятга эга эканлиги, туркий тасаввуф адабиётининг майдонга келиши, тараққиёти, туркий халқлар адабиётларига ижобий таъсири, Яссавий ва издошлари, ҳикматнавислик анъанаси муаммолари турли аспектларда ўрганилиб, бу борада муайян натижаларга эришилган. Бинобарин, туркий халқлар орасида юзлаб йиллар мобайнида давом этиб келган ҳикматнавислик анъанаси ҳам Яссавийнинг адабиётимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллашга, туркий адабиёт тараққиётига улкан улуш қўшган даҳо шоирлар қаторидан жой олишга лойиқ ижодкор эканини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сонли «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сонли «Баркамол авлод Йили» давлат дастури ҳақида»ги, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3074-сонли «Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши маълум маънода хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Яссавийнинг маърифатпарварлик фаолияти, туркий тасаввуф адабиётини шакллантиришдаги тарихий хизматларини белгилаш; «Девони ҳикмат»нинг тил хусусияти, ифода тарзи; туркий адабиётдаги мавқеи ва мумтоз адабиёт тараққиётига таъсирини ҳар томонлама ёритиш; унинг маъно, тимсол, рамз ва истилохлардаги ўзига хосликларини кўрсатишдан иборатдир.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Аҳмад Яссавий туркий адабиётда ҳикматнавислик тажрибасини бошлаб бергани “Девони ҳикмат” ҳикматларининг ўзига хосликлари асосида исботланган;
«Девони ҳикмат»нинг ирфоний маъно, ахлоқий-дидактик моҳияти, уларни ўзига хос бадиий тасвир усуллари асосида акс эттирилганлиги очиб берилган;
Туркий адабиётда ҳикматнавислик мактабининг юзага келиш тарихи ва тараққиёт йўллари аниқланган ҳамда ушбу мактабнинг Ҳаким ота (Сулаймон Боқирғоний), Шайбоний, Убайдий каби вакиллари адабий меросига Яссавий анъаналарининг таъсири қиёсий-типологик нуқтаи назардан кўрсатилган;
Аҳмад Ҳазиний ва Олим Шайхнинг ҳаёти ҳамда илмий фаолияти илк бора яссавийшуносликнинг муҳим манбаси сифатида очиб берилган.
Марказий Осиёда тасаввуф таълимотининг такомили ва унда Аҳмад Яссавий ҳамда издошларининг улкан мавқеи Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асаридаги фикрлар асосида, шунингдек, Яссавийнинг Навоий ижодига таъсири издошликнинг ўзига хос кўриниши сифатида асосланган;
Шайбоний ва Убайдийнинг Яссавийга издошлиги тил халқоналиги, ўзбек мумтоз адабиётида ушбу тил бадиий имкониятларини намоён қилиши улар шеъриятидаги муштаракликлар асосида белгилаб берилган.
Хулоса
1. Туркий халқларнинг ахлоқий-маънавий ҳаётидан муҳим ўрин эгаллаган улуғ аллома, машойих ва валийлар фаолиятини, улардан мерос қолган илмий, маърифий ва адабий меросни тадқиқ ва ташвиқ этиш долзарб вазифалардандир. Чунки бу сиймолар наинки адабиёт ва санъатда, балки ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам фаол бўлишган, жамиятда адолатнинг қарор топиши учун қайғуришган. Улар бир томондан, халқни тўғри йўлга даъват қилган бўлсалар, иккинчи томондан, ҳукмдорларга йўл-йўриқ кўрсатиб, уларни хайрли ишларга чорлаб турганлар. Аммо шўро даврида бундай сиймоларнинг фикр-қарашлари камситилиб, фаолиятлари эса оммага қоралаб кўрсатилди. Юртимиз истиқлолга эришгач, уларнинг ижоди ва фаолиятига холисона баҳо бериш имконияти очилди. Натижада илмнинг яссавийшунослик деган соҳаси ҳам тараққий эта бошлади.
2. Ўтмишда Яссавий ва яссавийликка дойр бир қанча илмий, тасаввуфий, тарихий асарлар яратилган. Тадқиқот жараёнида хориж ва мамлакатимиз кутубхоналарида сақланаётган бундай асарлардан бир қанчаси излаб топилди, тадқиқ этилиб, илмий муомалага киритилди ва имкон даражасида Яссавий ҳаёти, ижоди, таълимотига дойр янги фикр-хулосалар олга сурилди. Умуман олганда, Яссавий ҳаёти, ижоди, дунёқараши, тасаввуфий таълимоти ва издошлари хусусида ишончли мулоҳазалар билдиришнинг асосий шартларидан бири, турли замонларда битилган мазкур манбаларга таянишдир. Чунки улар Яссавий ҳикматлари ҳамда «Фақрнома»нинг муаллифлик масаласига аниқлик киритиши ва бир қатор янги илмий-маърифий маълумотларга эгалиги билан қимматлидир. Яссавийлик тарихи ва ривожини холис ўрганиш юзасидан ҳам мазкур асарлар аҳамиятга моликдир. Айни пайтда, улар «Девони ҳикмат» матнига янгича нуқтаи назар билан ёндашишга имкон беради. Шунингдек, ушбу манбаларни ўқиб-ўрганиш яссавийшуносликнинг кейинги тараққиётини белгилашга ҳам алоҳида таъсир кўрсатади.
3. Ушбу манбалар асосида Яссавийнинг илмий таржимаи ҳоли ёритилди; улардан ўрин олган Яссавийга оид баъзи фикр-карашлар «Девони ҳикмат» билан қиёсланиб, тегишли илмий хулосалар чиқарилди;
4. Ахмад Яссавий туркий халклар адабиёти, маданияти ва маънавиятига асосан қуйидаги йўналишларда ўз таъсирини ўтказган:
Маънавий-ахлоқий, диний-тасаввуфий таъсир. Бунда фақат улуғ пирнинг ўзи эмас, балки Ҳаким ота, Занги ота, Ҳубби Хожа, Саййид ота, Қусам ота, Халил ота каби издошлари ҳам яссавийликка доир маърифий тушунчаларнинг туркий халқлар орасида кенг тарқалишини таъминлаганлар.
Адабий-руҳоний таъсир. Ахмад Яссавий ўз фикр-қарашларини халқ оғзаки шеъриятининг ички имкониятларидан фойдаланиб ифодалаш билан бир қаторда сўз, фикр ва туйғуларни ўқувчи кўнглига осон етказишга муваффақ бўла олганди. Бунта, албатта, унинг издошлари ҳам бефарқ қарашмаган. Шунингдек, Яссавий Мавлоно Жалолиддин Румий, Қул Али, Юнус Эмро, Навоий, Насимий, Махтумқули каби мумтоз адабиётнинг йирик вакиллари ижодига ҳам ўзининг маълум бир таъсирини ўтказган.
Яссавийшунослик манбалари. Туркий тасаввуф тарихидаги муҳим ҳодисалардан бири, бир қанча олим ва ижодкорларнинг бевосита яссавийликка бағишлаб махсус китоблар ёзишгани эди. Жумладан, Сўфий Муҳаммад Донишманд, Ҳусомиддин Сиғноқий, Исҳоқ ота, Шайх Худойдод, Ҳазиний, Олим Шайх, Мухаммад Бухорий, Зинда Али каби мутасаввиф алломалар яссавийлик таълимоти, қонун-қоидалари, зикри арра каби масалалар баёнига бағишланган илмий, маърифий, адабий, манқабавий асарларни қаламга олдилар. Ушбу китоблар ўтмишда яссавийликнинг муҳим назарий ва амалий манбалари сифатида хизмат қилиб келган.
5. Яссавийнинг нафс тарбияси, руҳ тасфияси, ахлоқ комиллиги ҳақидаги фикрлари асрлар мобайнида миллий шуур ва онгни шакллантиришда яқиндан ёрдам берган. Яссавий ижодиёти таҳқирланган шўро замонида халқимизнинг бу буюк мутасаввиф ижодидан ажралмаганлигининг асосий сабабларидан бири ҳам мана шунда. Бу эса халқ онгини қолоқлик, жаҳолат ва нодонликдан халос этишда асрлар давомида Яссавий фикр-ғояларидан фойдаланилганини ҳам тасдиқлайди. Бугун ҳам ушбу маърифий-ахлоқий анъана маълум маънода давом этмокда.
6. Тарихда ўтган кўплаб ҳукмдорлар, хусусан, Арслонхон, Йўлбарсхон, Амир Темур, Шайбонийхон, Убайдуллахон Яссавий ва унинг издошларига алоҳида эҳтиром кўрсатганлар. Бу эҳтиром ва эътиборни давлат сиёсатида, меъморчилик ишларида ва бадиий ижодда кўриш мумкинки, ишда буларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
7. Яссавий ҳикматларида халқпарварлик, фақрпарварлик, меҳр ва мурувват, сабру қаноат тушунчалари ҳам жонли тарзда ўз аксини топган. Шу боис яссавийлик маслагига содиқ қолган унинг издошлари босқинчилик хуружларига қарши курашларда фаол иштирок этиб, озодлик ҳаракатларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
8. Пири Туркистон қарашларининг миллат маданияти, қадрияти ва маърифатидаги нуфузи баланд бўлган. Унинг халқ тасаввуридаги тарихий ва манқабавий сиймоси, унга доир ривоятлар халқнинг кўз ўнгида улуғ шайхни ишқ ва ирфон дарғаси қиёфасида гавдалантириб келган. Шу боис халқ унга бўлган эҳтиромини дариғ тутмаган ва асрлар мобайнида Пири Туркистон, Хожаи Туркистон, Султон ул-орифин, Султон ул-авлиё, Ҳазрати Султон, Ҳазрати Туркистон, Атойи Яссавий, Турклар отаси, Туркистон отаси, дея таърифлаб, ҳурмат ила тилга олишдан тўхтамаган.
9. Маҳмуд Кошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб каби алломалар билан бир қаторда Яссавий ҳам туркий тилдаги ҳикматлари билан дидактик адабиёт ривожига муносиб хдсса қўшди. Туркий тасаввуф адабиётида «Ҳикмат мактаби» деган мустақил бир ижод мактаби юзага келди. Яссавий бошлаб берган бу йўналиш ундан кейин ҳам давом топди. Асрлар мобайнида тил, маъно ўзгаришларига қарамасдан, «Девони ҳикмат» асл ғоя ва мазмунини сақлаб қолди.
10. Ҳикматлар тилининг вақт ўтган сайин замонавийлашиб боргани, кейинги даврларда яшаган Яссавийнинг издошларига оид шеърларнинг қўшилганлиги «Девони ҳикмат»ни тил тарихи жиҳатидан текширишни, албатта, мураккаблаштиради. Шу боис ишда ҳикматларнинг тили масаласи махсус ўрганилди. Чунончи, ҳикматлар тили юзасидан аниқроқ хулоса чиқармоқ учун вазнга асосланиб тил ва маъно ўзгаришларини текшириш мумкин. Шунингдек, «Девони ҳикмат»даги шеърларни тил жиҳатидан қорахонийлар даврига мансуб асарлар билан қиёслаш ҳам самарали натижа беради. Чунки айрим ҳикматлар билан Кошғарий тўртликлари қиёсланганда шаклий ва ифодавий ўхшашлик яққол кўзга ташланади.
11. Яссавийлик заминида бир қанча йирик сўфий, ориф, дарвеш ва мутасаввифлар камолга етишдики, уларнинг номларини диний ва миллий пешволар сифатида тилга олиш тасаввуф адабиётимизда анъанага айланди. Тасаввуф тарихида ва халқ орасида машҳур бўлган Қутбиддин Ҳайдар, Ҳожи Бектоши Валий, Баҳоуддин Нақшбанд, Камол Иқоний каби сиймоларнинг фаолиятлари бевосита Аҳмад Яссавий номи билан боғлиқдир. Ана шу жиҳатлардан ҳам Яссавий шахсияти ва яссавийлик тариқати миллий-маънавий тарихимизда муҳим роль ўйнади.
12. Яссавий ижоди ва дунёқараши тадқиқ қилинганда, албатта бу буюк сўфий шоир яшаган давр талаблари, унинг тариқатига хос бўлган диний-маърифий, фалсафий ҳақиқатлар эътиборга олиниши шарт. Шунинг учун ҳам, биринчи навбатда, ўтмишда яратилган бир қатор илмий, тарихий, бадиий ва манқабавий манбаларга мурожаат этиш заруриятдир. Фақат мана шу йўл билан Яссавийнинг тариқати, ижодиёти ҳамда унинг фикр-қарашларидаги зоҳирий ва ботиний мазмун-моҳиятни тўғри ёритишга эришилади. Демак, ўша даврдаги маънавий, ижтимоий, маданий ва адабий ҳаёт ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилиш учун Яссавий шахсияти ва яссавийлик таълимотини чуқур, изчил ва атрофлича ўрганиш, унинг туркий халқлар маънавиятида тутган ўрнини аниқлаш эҳтиёжи туғилади.
13. Яссавий ва унинг издошлари илгари сурган илғор фикр-карашлар миллий мафкурамизни маълум томондан бойитади. Шу билан бир қаторда Яссавий фикрлари янги давр ва замонда миллатимизнинг ўзлигини англашида ҳам яқиндан кўмак беради. Хусусан, ёш авлодни ҳалол, тўғри ва соғлом руҳда тарбиялашда улар қўл келади. Чунки «Девони ҳикмат»да ошиқ, ориф, факир ва дарвеш орқали комил инсон тимсоли яратилган. Бу қаҳрамонларнинг ҳалоллик ва поклик учун тинмай риёзат чекиб, ҳақиқат йўлида куйиб-ёнишлари у ёки бу тарзда бугунги кишилар учун ўрнак бўлиши шак-шубҳасиздир.
«Кодекс куманикус» – туркий халқлар ёзма обидаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон илмий жамоатчилигида аждодларимиз даҳоси билан яратилган кадимий ёзма обидаларни тадқик этишга қаратилган ишлар кўлами кун сайин ортиб бормокда. Бизнинг ота-боболаримиз қолдирган бой маданий мсросни ўрганиш, уни келажак авлодларга етказиш нафақат юртимизда, балки дунё олимлари ва уларнинг ворислари олдидаги муҳим масала бўлиб колмокда. Зеро, хар бир халкнинг бугунги тараққиёти ва эртанги куни унинг маданий мсроси хамда аждодлари қолдирган анъаналари ва кадриятлари асосида мустахкамланади.
Узбекистан Рсспубликаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданок барча жабҳалар каби маданият, санъат ва адабиёт сохаларига алохида эътибор қаратиб кслинмокда. Турли мамлакатлар кутубхоналарида сақланаётган аждодларимиз дахоси билан яратилган ёзма ёдгорликларни қидириб топиш ва уларни тадқиқ этиш, шу асосда халқимизни миллий қадриятларимиз, ўтмиш аждодларимиз қолдирган бой маданий мсросимиз йўғрилган адабиётлар билан таништириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Чунончи, Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «миллий-маънавий ўзликка эга бўлиш, маданий мсросни ўзлаштириш учун кураш ялпи ижтимоий харакат»1 сифатида устувор стратегик йўналиш ўлароқ илмий изланишлар кўламини янада кенгайтиришга асос бўлмокда.
Дунё шарқшунослигида жаҳон адабиёти ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган, XI асрнинг икки буюк обидаси: Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” ҳамда Махмуд Кошғарийнинг “Девони луғот ит-турк” асарлари ҳакли равишда қайд этилади. Уларнинг ёнида XIV асрда яратилган адабий ёдгорликларимиздан яна бири “Кодекс куманикус” ҳам бор. Ушбу ноёб асарларда олға сурилган ғоя ва мавзулар ҳамиша ўз бадиий жилоси билан башариятни мафтун қилади, бадиий тасвирдаги ўзига хослик киши ҳайратини оширади, уларнинг сахифаларида акс этган нодир бадиий кашфиётлар, нозик туйғулар тасвири инсонга завқ бағишлайди. Айнан шунинг учун хам бугунги кунда уларни хар томонлама тадқиқ қилиш муҳим масалалардан биридир.
Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2014 йил 6 фсвралдаги ПК-2124-сон «Узбекистан Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Узбекистан Республикасининг 2016 йил 14 сснтябрдаги 406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони хамда 2017 йил 24 майдаги «Қадимий ёзма манбаларни саклаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2995-сон Қарори ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади “Кодекс куманикус”ни туркий халкларнинг муштарак ёзма обидаси сифатида яхлит ҳолдаги тарихий-филологик бахосини бсриш ва унинг матний тахдилини амалга оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйдагилардан иборат:
ўзбек тилининг ривожланиши тарихида “Кодекс куманикус” таркибидаги сўзларнинг илмий аҳамияти, уларнинг бошқа туркий адабиётлардаги сўзлар билан генетик алоқалари, хусусан, ёдгорликнинг куманча сўзларидан 780 дан ортиғининг ҳозирги ўзбск адабий тили лексикаси билан уйғунлиги аниқланиб, ёдгорликнинг график тизими янги ашёвий далиллар асосида исботланган;
ёдгорликдаги мавжуд топишмоқларнинг жахон туркийшунослигидаги баъзи версия ва вариантлари ҳамда қиёсий-типологик таҳлиллари асосида уларнинг ўзбск тилидаги илк илмий табдиллари яратилган;
туркийшунослик тарихида илк марта қуман тили грамматикасига оид лотин тилидаги илмий маълумотлар ва изоҳлар илмий муомалага киритилди, уларнинг ўзбск тилидаги таржималари амалга оширилган;
қўлёзманинг топилиш ва ўрганилиш тарихига алокадор бўлган айрим чалкашликларга, унинг Италия кутубхоналарига тушиб қолиши билан боғлик тарихий фактларга аниқлик киритилган;
асарнинг биринчи кисмини ёзишда иштирок этган, аммо шу пайтгача эътибордан четда қолиб келаётган бир нсча хаттотлар фаолияти, қўлёзмадаги айрим хато ва камчиликларнинг юзага кслиш сабаблари янги фактлар асосида далиланган.
Хулоса
“Кодекс куманикус” қадимги адабий ёдгорликларимиз орасида фавқулодда ўзига хослиги, нодир ва бстакрорлиги билан ажралиб туради. Ундаги факт ва маълумотлар бугун хам кўплаб фан тармоклари учун нодир ва мухим объект вазифасини адо этиб турибди. Ёдгорликни ўрганиш билан Ю.Клапрот, Г.Куун, В.Радлов, В.Банг, Ю.Немет, А.Самойлович, Д.Расовский, С.Малов, К.Гронбеч, Г.Гиорфи, А.Куришжанов, А.Габайн, А.Титце, Д.Мончизода, А.Бодроглигети, В.Дримба, А.Чеченов, Д.Дрюлл, Л. Лигети, А.Писмонтезе, А.Гаркавсц, М.Аргуншах, Г.Гўнер, М.Салан, Ф.Шмайдср сингари машхур туркшуносларнинг жиддий иш олиб борганлари бежиз эмас.
Шунга қарамасдан, мутахассислар олдида ҳали бу ёдгорлик устида олиб борилиши лозим бўлган илмий-тадқикотлар мажмуи хам оз эмас. Қўлёзмадаги дастхат намуналари ўзининг равон ва силликлиги билан ажралиб турмайди. Ундаги айрим ўринларни аслиятга мос ва муносиб тарзда ўқиш учун хал и кўп куч сарфлашга тўғри кслади.
Асарнинг илк тадқиқотчилари бўлган Ю.Клапрот, Г.Куун, Л.Лигети, А.Галотталар бу борада катта ҳажмдаги ишларни амалга оширишган. Уларнинг тадқиқотлари ҳозиргача хам ўз кучи ва ахамиятини тўла сақлаб турибди. Уларнинг ўзларига маълум бўлган факт ва матсриаллар асосида фикр юритиб, хулоса чикарганлари табиий ҳол, албатта. Аникроги, улар ёдгорлик нашрининг нисбатан кейинроқ вариантлари устида иш олиб боришган ва кўрсатилган саналар (мувофиқ равишда 1650 хамда 1656) шу тарзда юзага кслган. Ксйинги тадқиқотчилар бу рақамларни асл манбага суянмасдан туриб, ўз салафларига ишонган холда такрорлашган, холос. Натижада, бугунга кслиб бу борада хилма-хилликлар юзага кслиб қолган. Бизнинг бсвосита аслият устида олиб борган кузатишларимиз бу муаммога аниклик киритиш имконини бсрди. Ҳозир бу санани 1635 йил деб, белгилаш учун хамма асослар мавжуд.
Қўлёзма матнини нотўғри ўқиш ва нотўғри талқин қилиш билан алоқадор бўлган айрим муаммолар хам мавжуд. Жумалдан, лотин тилидаги матнда акс этган оддий турдош отларнинг атоқли отлар сифатида ўкилиши «Antonio dc Ziuale ёки Zinale» тарзидаги аслида мавжуд бўлмаган муаллиф номининг пайдо бўлишига олиб кслган. Тадқиқот давомида олиб борилган матншунослик экспсртизаси бу ҳақиқатни тиклаш имконини яратди.
Тадкиқот давомида қўлёзмани яратишда бсвосита иштирок этган хаттотларнинг сони ҳақидаги қарашларга хам тузатишлар киритилди. Шу пайтгача эътибордан четда колган яна тўртта ёзув услубининг фаркланиши мана шу хулосаларнинг кснгайиши учун мантиқий асос берди.
Қўлёзманинг ёзилган санаси бўйича ҳам янги хулосалар тавсия этилди. Бунга хаттотлар томонидан йўл кўйилган фактик хатоларни топиш ва унинг тўғриланиши натижасида амалга оширилган ҳисоб-китоблар туфайли эришилди. Шу пайтгача мутахассислар орасида ёдгорлик ХШ аср охири ва XIV аср бошларида ёзилган, деган қараш шаклланиб қолган эди. Насроний ва мусулмон тақвимларини ўзаро қиёслаш мазкур тақвим ёзилган сананинг 1326 йил дсб белгилаш учун тўла асос бсради. Таъкидлаш жоизки, бу сана ҳозирча қўлёзманинг биринчи кисмигагина тааллуқлидир. Бу борадаги кузатиш ва тадқиқотлар давом эттирилиши ксрак.
“Кодекс куманикус” туркий тиллар тарихида лотин ёзуви ва тили воситасида яратилган хозирча ягона ёзма ёдгорликдир. У илк кўп тилли луғат намунаси сифатида ҳам фавкулодда аҳамиятга молик.
Луғатда биринчи маротаба сўзлар мавзу гуруҳларига кўра тасниф килиб бсрилган. Ёдгорлик ўзида лотин тилли мутахассис ва мухлисларга етказишни кўзда тутиб туркий тил грамматикасига оид айрим изоҳларни мужассамлаштиргани билан ҳам эътиборга молик. Бу жиҳатдан у факат “Дсвону луғат ит-турк”дангина ксйин туради, холос.
Қўлёзманинг иккинчи қисми диний дуолар ва мадҳиялардан иборат. Бу қисм XIV асрдаги туркий тилнинг умумий манзарасини тасаввур килишга имкон бсриши билан катта илмий аҳамият касб этади. Бу қисмдаги қадимий топишмоқларнинг бсрилиши эса, ёдгорликни фақат ёзма адабиёт учун эмас, балки фольклор манбашунослиги учун хам нодир манбага айлантирган.
Қўлёзма таркибига киритилган энг кадимги топишмоклар туркий халқлар адабиётида топишмоқ жанрининг генезиси ва тарихий таракқиёти, унинг мавзу қамрови ҳамда поэтикасига доир тасаввурларни бойитади.
Тадқиқот жараёнида мазкур топишмоқларнинг ўзбек тилидаги табдили хам биринчи маротаба амалга оширилди.
Асардаги фонетик ҳамда график ўзига хосликлар кўплаб туркшунослар тадқиқотидаги стакчи муаммо сифатида тадкик этилган. Шунга карамасдан, “Кодекс куманикус”даги график бслгилар фонди яхлит ҳолда текшириб чиқилган эмас эди. Шу сабабли ҳам тадқикотда қўлёзмадаги ҳар бир график бслгининг ўзига хос жиҳатларининг аниқланишига алоҳида урғу бсрилди. Натижада ҳар бир товуш учун махсус график бслгилар тизимининг амал қилиши, бслгилар орасидаги тафовутлар асосан тузувчилар дастхати, шунингдек, ёзув жараёнидаги тезлик (“скорописание”) натижаси эканлиги маълум бўлди.
Айрим ҳолатларда бсрилган сўзларни ўчириш, уларни тузатиш ва тўлдириш хам кузатилади. Шундай ўринларнинг асосий қисми профессионал филолог томонидан амалга оширилганини тахмин этиш мумкин. Бу ҳолат айникса, тузатилган ўринлардаги ингичка ва йўғон унлиларнинг фарқланишларида очикроқ сезилади.
Тадкиқот жараёнида “Кодекс куманикус да фоидаланилган сўзларнинг бошқа туркий обидаларда кўлланиш даражасига хам эътибор қаратилди. Ёдгорлик лексикаси Махмуд Кошғарийнинг “Девону луғат ит-турк”, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” сингари кадимий ёзма ёдгорликлар ҳамда “Кодекс куманикус”дан кейин яратилган Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр”, “Фарҳод ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” каби достонлари, шунингдек, хозирги ўзбск адабий тили материаллари билан қиёсланди ва улар ўртасидаги бсвосита уйғунликлар кўрсатиб бсрилди.
“Кодекс куманикус” обидаси устида олиб борилган ишлар қамровига кўра хам, фан йўналишларига кўра хам ниҳоятда ранг-барангдир. Шунга қарамасдан, бу обида билан боғлиқ ҳолда кўплаб coxa мутахассисларининг, айниқса, тарихчи, тилшунос, адабиётшунос, фольклоршунос ва этнографларнинг зиммасида ниҳоятда улкан вазифалар турибди. Айникса, матншунос ва манбашунос олимларимиз ҳал килиши лозим бўлган муаммолар оз эмас. Буларнинг барчаси фанимиз олдида турган ниҳоятда долзарб масалаларни счиб бсра оладиган мутахассисларни кутиб турибди. Булар, албатта, келгуси рсжаларимиздан мустаҳкам ўрин олади.
Нейрон тармоқлари орқали двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграция қилиш усулларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни тежайдиган технология ва эксплутация даврида атроф муҳитни сақлашга йўналтирилган юқори технологияларга эга бўлган автомобилсозлик корхоналарини қайта жиҳозлаш муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Бу борада дунёнинг ривожланган мамлакатларида, жумладан Германия, АҚШ, Япония, Франция, Италия, Жанубий Корея, Буюк Британия ва бошқа давлатларида автомобиль саноатида юқори самарадорликка эга бўлган янги технологияларни амалиётга жорий қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақиликка эришгач саноат ишлаб чиқаришида меҳнат ва энергия сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш ҳамда эксплуатация давомида машиналар куч агрегатларидан чиқувчи атроф муҳитни ифлослантирувчи газларни камайтирувчи технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада автомобиль ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди, жумладан мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар-нинг агрегат қисмлари маҳаллийлаштирилди ва турли хил хажмдаги двигателларни ишлаб чиқариш ҳисобига автомобилларни модернизация қилиш имконияти яратилди. Шулар билан бир қаторда автомобилни ишлаб чиқаришда куч агрегатларини мехатрон қурилмалар ёрдамида ўзаро интеграция қилиш орқали автомобилнинг техник тавсифларини такомиллаштириш талаб этилмокда. "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу борада двигатель ва автомобиль мехатрон тизимларини нейрон тармоғи орқали интеграцияси, двигателнинг электрон бошқарувини мехатрон адаптор орқали бошқариш, автомобиль двигателининг синов жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
Жаҳонда автомобиль двигателининг цилиндр ҳажмини камайтириш -даунсайзинг усули билан ёқилғи тежамкорлигини, чиқинди газлар ҳажмини камайтириш услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли изланишлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан, классик автомобиль назарияси ва автомобилсозликдаги замонавий технологиялар асосида двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграциясини таъминлаш, “Автомобиль мехатроникаси-двигатель-электрон бошқарув тизими” муҳитида унинг ҳар бир элементининг ўзаро номувофиқлигини бартараф қилиш, интеграция қилинаётган двигателни ёқилғи тежамкорлигини ва экологик кўрсаткичларни баҳолаш услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 16 декабрдаги ПҚ-1020-сон «Хорижий инвестициялар иштирокидаги куч агрегатлари ишлаб чиқарадиган «Дженерал Моторе Пауэртрейн - Узбекистан» корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳамда 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон “2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармон ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади нейрон тармоқлари орқали двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграция қилиш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: двигателям автомобиль мехатрон тизимига нейрон алоқалар архитектурасига асосланган бошқарув тизими орқали интеграция қилиш услуби ишлаб чиқилган;
двигателни бошқарув тизими маълумотлари таҳлили ва бошқарувчи органларига етказиб беришнинг услуби (нейрон алоцаларнинг диссперсияси) яратилган ва унинг унумдорлиги асосланган;
учинчи авлод - йиғма маълумотларни таҳлиллаш ва оптимал режимларни танлаш турли автомобиль синфлари учун мехатроника тизимига эга бошқарув алгоритми яратилган;
ўт олдириш тизими учун мехатрон адаптер модели ишлаб чиқилган;
нейрон тармоқлари орқали двигателни бошқарув модели ишлаб чиқилган;
бошқарув тизимидаги нейрон алоқаларни интеграция сўровларига асосан танлаш усуллари ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Нейрон тармоқлари орқали двигателни автомобиль мехатрон тизими билан интеграция қилиш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фан доктори диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Нейрон тармоқлари орқали автомобил двигатели мехатроника тизими билан интеграция қилиш услуби ишлаб чиқилди. Ушбу услуб бир платформада бир нечи двигателларни муайян интеграция қилишга имконият берди.
2. Ёқилғи-хаво микдорини 1:14,7 нисбатида таъминлаб берувчи, маълумотни етказишда ёпиқ тармоқ орқали ва барча электрон сигналларни электрон бошқарув қурилма орқали амалга оширувчи двигатель ва мехатрон тизимини интеграция услуби ишлаб чиқилди.
3. Нейрон тармоқлар автомобиль платформаси ва ундаги ўзига хосликлар бўйича қатламларга бўлинадиган ҳамда кирувчи-чиқувчи кўрсаткичлари автомобиль қисмларига эмас, нейрон қатламига дастурлаштириладиган “Нейрон тармоқларни диссперсияси” деб аталувчи янги илмий атама назарияси ишлаб чиқилди. Ушбу илмий йўналиш автомобилларни саноат ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш йўллари асослаб берилди.
4. Нейрон тармоқларда қатламларни тизимлаш орқали янги кириш ва чиқиш кўрсаткичларга эга бўлиш имкониятини берувчи ва бу қатламларни бошқарадиган услубга ишлаб чиқилди. Ушбу услуб кириш сигналларни сони ўзгарганда ҳам керакли чиқувчи сигналлар сонини актуаторларга етказиб бериш имконини берди.
5. Электрон бошқариладиган ўт олдириш ғалтаги учун мехатрон қурилма - “игнитор” адаптори моделлаштирилиб, унинг физик ҳусусиятлари ва эксплуатацией кўрсаткичлари асосланди. Ишлаб чиқилган мехатрон адаптор модели двигателларни синаш жараёнини такомиллаштириш имконини берди. Бу ҳолат адаптор J200 платформасида фойдаланиладиган бошқа двигателарнидан ҳам юқори тезликларида ҳам ўз вазифасини таъминлашини кўрсатди.
6. Двигателни классига қараб ўт олдириш галтагини мехатрон адапторни ҳусусиятини кўрсаткичисини (Ка) ҳисоблаш модели ишлаб чиқилди ва асосланди. Ка коэфициенти двигателни айланиш сонлари ўзгариши ҳисобига мослаштириш асосида автомобилни ўт олдириш тизимини такомиллаштириш имконини берди.
7. Нейрон тармогининг ишланган модели гибрид ноаниқ нейрон тармоғини кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқишга имконият берди. Ушбу тармоқ сунний, аниқ ва бошқа нейрон тармоқларидан афзаллигини кўрсатди ҳамда интеграция жараёнини муайян олиб боришга имконини берди.
8. Совуқ ва иссиқ холатда синов натижаларига кўра ишлаб чиқилган мехатрон адаптер 3 Вольтдан 7,5 Вольтгача токни 0,01 секунд аниқликда (талаб: 4-*-6 Вольт, 0,03 секунд аниқликда) етказиб беришга хизмат қилади.
9. Интеграция қилинаётган двигателни қуйидаги кўрсаткичлари: максимал қувват - 79 кВт; максимал бурувчи момент - 140 Н-м асосланди. Меъёрий талабларда максимал қувват - 75 кВт ва максимал бурувчи момент - 135 Н-м дан кам бўлмаслигини белгилаб қўйилган.
10. Йўл синовлари ва тахлилларга кўра интеграллаштилган двигателни ёқилғи тежамкорлиги 11% га яхшиланди, бу BDOHC двигатели ҳозирги F3D16 двигателдан кўра 100 километрга 1,1 литрга камроқ ёқилги сарфлаш имконини берди. Интеграллаштилаётган двигателни чиқинди газларини тахлили унинг Евро 5 стандарларига тўғри келишини асосланди.
11. Мехатрон адапторини двигатель чиқариш ва янги лойиҳаларга ишга тушириш жараёнига тадбиқ этиш натижасида тўғридан-тўғри иқтисод 700 минг АҚШ долларини ташкил этди. Назарий ва синов натижаларига кўра BDOHC двигателини J200 автомобили мехатрон тизимига нейрон тармоқлари ёрдамида интеграциясига кўра бир автомобилдан 20 минг километр юришдан 616 000 сўм иқтисод қилиш имконини берди.
Темир йўл кўприклари оралиқ қурилмалари ресурсини ҳисоблаш усулларини техник диагностика натижалари асосида такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда темир йўлларнинг меъёрий фаолиятини таъминлашда масъулиятли ва қиммат бўлган иншоот - кўприкларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. АҚШ, Япония, Германия, Хитой1 каби темир йўл инфраструктурам ривожланган мамлакатларда юқори тезликдаги темир йўл йўналишлари бўйлаб темир йўл кўприкларининг салмоғи умумий йўл узунлигининг 70% ни ташкил этади. Бу ўз навбатида кўприклар металл оралиқларини эксплуатация жараёнини илмий асосланган доимий мониторинг тизимини ташкил этиб бориш зарурати туғдирди. Шу сабабли кўприк конструкциялари элементларининг ресурсини прогноз қилиш соҳасига хорижий мамлакатларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ер усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш жараёнларини сифат жихатидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар асосида, жумладая темир йўл ер усти иншоотларини мураккаб металл конструкциялари ёрдамида унинг мустаҳкамлиги, ишончлилиги оширилди. Шулар билан бир қаторда бугунги кунда транспорт комуникация тизимларида сунъий иншоотлар ресурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмоқда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, ...» вазифаси белгилаб берилган. Бу борада кўприклар ресурсини ҳисоблаш, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, темир йўл линияларида янги барпо этилаётган ҳамда эксплуатациядаги кўприкларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалда кенг миқёсида олиб бориш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жаҳонда металл оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблаш, уларни баҳолашнинг техник диагностика асосида бажариш, бунда уларни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги нуқсонлар, шунингдек, ресурсны аниқлашда узоқ ишлаш жараёнида юзага келадиган шикастларни ҳисобга олиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан оралиқ қурилмаларни ясаш, монтаж қилиш ва эксплуатация қилганда нуқсонлар пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, оралиқ қурилмалар ресурсига нуқсон ва шикастланишларнинг таъсирини аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш, оралиқ қурилмалар ресурсный ҳисоблашнинг амалда қўллаш учун қулай услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузил-масини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар страдегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 242-сон «Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади эксплуатация қилинаётган темир йўл кўприкларидаги металл оралиқ қурилмалар ресурсини техник диагностика натижалари асосида ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оралиқ қурилмаларни қуриш ва эксплуатация қилиш босқичида нуқсон ва шикастланишларнинг юз бериш сабабларини техник диагностика натижалари асосида аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ишқаланиш коэффиценти f асосида узеллардаги нотекисликлар ҳисобига ҳосил бўладиган шикастланишлар концентрацияси даражаси аниқланди;
техник диагностика натижалари асосида эксплуатациядаги темир йўл металл оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ ресурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
эксплуатация жараёнида ҳосил бўлган шикастланишларни ҳисобга олган ҳолда оралиқ қурилмалар ресурсини ҳисоблаш усули, шикастланишлар тўпланиш назарияси асосида такомиллаштирилган;
Хулоса
«Темир йўл кўприклари оралиқ қурилмалари ресурсини ҳисоблаш усулларини техник диагностика натижалари асосида такомиллаштириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўтказилган изланишлар шуни кўрсатадики, металл оралиқ қурилмалар элементларини тайёрлашда, улар геометрик параметрларининг оғиш қийматлари хорижий мамлакатлар ва Ўзбекистондаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келади. Бу ерда ҚМҚ 3.03.02-98 «Металл конструкциялар. Ишлаб чиқариш ва ишларни қабул қилиш қоидалари» талаблари етарлича асосланмаганлиги, бу қоидаларни республикамиздаги заводларнинг реал технологик жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда, қайта кўриб чиқиш лозим эканлигини кўрсатди.
2. Заводларда тайёрланган оралиқ қурилмалар элементларини текшириш натижаларига кўра аниқландики, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликлар кўринишидаги нуқсонларни амалда олдини олишнинг имкони йўқ. Нотекисликларнинг учма-уч уланган жойларнинг юк кўтариш қобилиятига таъсирини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилди. Бунда уланмалардаги нотекисликлар 3,0 мм гача бўлганда, устқўймалардаги кучланишларнинг ортиши, уларнинг букилиши ҳисобига 20% дан ошмаслиги аниқланди.
3. Паррон фермалар узелларининг бўлакларини табиий шароитлардаги синовлари асосида, бирлаштириладиган элементлардаги нотекисликларнинг катталиклари ҳар хил бўлган уланмаларининг ишлаш диаграммаси тузилди. Учма-уч уланган жойларнинг кучланиш-сурилиш диаграммасини ифодалаш учуй математик боғлиқликлар аниқланди.
4. Оралиқ қурилмалар элементлари ресурсини прогноз қилиш учун, шикастланишлар тўпланишининг чизиқли назарияси базасида, уланмаларда нотекисликлар кўринишидаги дастлабки нуқсонлари бўлган оралиқ қурилмалар ресурсини топиш формулалари такомиллаштирилди. Дастлабки нуқсонларни конструкция эксплуатация қилина бошлангунича ўз вақтида бартараф қилиш, меъёрга яқин ресурсни таъминлаш имконини берди.
5. Эксплуатация қилинаётган оралиқ қурилмалар қолдиқ ресурсини шикастланишларнинг ривожланиш меъзони бўйича, ҳисобий формулаларга кирувчи параметрларнинг тасодифий ёйилишини ҳисобга олиб прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш натижасида лойиҳалаш жараёнида кўприк элементлари нуқсонларини тавсифлаш орқали 7-8% оралиғида маблағ тежаш, ҳамда реконструкция даврида ресурсни прогноз қилиш орқали эксплуатацией сарф-харажатларни камайтириш имконини берди.
6. Оралиқ қурилмаларнинг таъмирлараро даврларини, эксплуатацией ишончлиликнинг меъёрий даражасини таъминлаш шартлари бўйича, элементларнинг қолдиқ ресурсини берилган ишончлилик қиймати билан ҳисоблашга асосланган прогноз қилиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усулдан фойдаланиш таъмирлаш сифатини ошириш, эксплуатация жараёнида харажатларни 10-12%га камайтириш, меҳнат унумдорлигини 15-20% ошириш имконини берди.
Умумтаълим мактаби физика ўқитувчилари масофавий малака оширишларининг илмий-методик асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. XXI асрда жахон микёсида таълим барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, 2030 йилгача белгиланган халкаро таълим концепциясида “бутун хаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланди1. Бу таълим тизимида педагоглар, жумладан, физика ўқитувчилари касбий фаолиятида методик тайёргарлик даражасини ошириш, ижодий тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтирди.
Мустакиллик йилларида замонавий талаблар асосида таълим сифатини ошириш, жумладан, умумтаълим мактабларининг ўкув-лаборатория жиҳозлари, ўкув дастурлари, ўкув-методик адабиётларини халқаро талаблар асосида янгилаш, ўкув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш каби ишларга алоҳида эътибор каратилди. Таълим сохасида амалга оширилган кенг камровли ислохатлар натижасида, жумладан, физика фанини замон талабларига мос жиҳозлар ва илғор усуллар асосида ўқитиш имкониятлари яратилди. Шулар билан бир каторда физика фанининг амалиёт билан алоқасини таъминлаш ва янада чуқурроқ ўрганиш ишларини жадаллаштириш зарурати кўзга ташланмокда. Бу борада Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 белгиланган вазифалар асосида умумий ўрта таълим сифатини тубдан оширилиши, муҳим ва талаб юқори бўлган фанлар, жумладан, физика фанини чуқурлаштирилган тарзда ўрганишни ташкил этилиши, ўқитувчиларнинг фаолият юритишлари учун кулай шароитлар яратилиши муҳим аҳамият касб этади.
Айни пайтда жаҳонда физика ўкитишни масофавий амалга ошириш усулларининг илмий асосларини ишлаб чиқиш, индивидуаллаштириш ва интеллектуаллаштириш омилларини тадқиқ этиш, ўқув материалларини ўзлаштиришга бўлган мотивацияни ошириш борасидаги илмий тадқиқотлар олиб борилмокда. Физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини оширишда ўкув-методик таъминот сифати, амалий машғулотларнинг виртуал шаклларини жорий этиш, физика ўкитишнинг компетенциявий ёндашувга асосланганлик билан боғлиқ кузатилган муаммолар физика ўкитувчилари масофавий малакасини оширишнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш заруратини юзага келтирмокда. Мазкур заруратдан келиб чиқиб, физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш мазмуни ва сифатига кўйиладиган талаблар ҳамда ўкув мазмунини такомиллаштирилиши, амалий машғулотларни масофавий ўкитиш методикаси, технологияси ва дидактик асосларини ишлаб чикилиши ўқитиш сифати самарадорлигини оширишда долзарб аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 августдаги «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 234-сон, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон Қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони ва бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаби физика ўқитувчилари-нинг масофавий малакасини ошириш мазмуни ва ўкитиш технологияларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат:
Давлат таълим стандартлари физикани ўрганишнинг бошланғич, таянч ва умумий даражалари таркибини белгилаш ҳамда масофавий малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари физика ўқитувчиларининг коммуникатив, ахборот билан ишлаш, тадқикотчилик, креативлик, лойиҳалаш, ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш омиллари асосида такомиллаштирилган;
масофавий малака ошириш мазмунини ишлаб чикишга қўйиладиган дидактик талаблар асосида физика ўқитувчисининг касбий тайёргарлиги даражасини оширишга каратилган масофавий курсларнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
масофавий малака ошириш шароитида физикадан лаборатория ишлари, намойиш тажрибалари хамда масалалар ечишни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси табиий ва виртуал муҳит шаклларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
физика ўкитувчилари малакасини масофавий ошириш жараёнининг дидактик модели максади, концептуал, технологик, баҳолаш-назорат компонентлари мазмунини аниклаштириш асосида такомиллаштирилган;
физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида методик тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бўшликлар билан ишлашга каратилган касбий компетентлилик даражасини оширишнинг масофавий ўқитиш технологиялари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Амалга оширилган илмий тахдиллар, такдим этилган методик, ишланмалар ва тавсияларни умумлаштирган ҳамда уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаган ҳолда қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Амалга оширилган тадқиқотлар умумтаълим мактаби физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини оширишининг самарадорлигини таъминлайдиган ўқитиш мазмун, шакл, метод, восита ва технологияларини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатди. Айнан физика ўқитиш методикаси ва андрогогик ёндашувлар хусусиятларидан келиб чиқиб, масофавий малака оширишнинг сифатига таъсир кўрсатувчи омиллар аниқлаштирилди.
2. Физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш мазмуни ва сифатига кўйилган Давлат талаблари, ўкув-методик таъминоти, ва ўкув жараёнини замонавий ўқитиш ёндашувлари асосида такомиллаштирилиши, масофавий малака ошириш курсларининг сифатини замон талаблари даражасида таъминлаш мумкинлиги илмий-методик жихатдан асосланди.
3. Физика ўкитувчиларининг масофавий малакасини ошириш курси учун ишлаб чиқилган ўқув-методик таъминот ва уларни ўзлаштириш учун турли хил машқ, топшириқлар, назорат ишлари, виртуал методик дастурий воситаларнинг самарадорлиги амалиёт жараёнида ўз тасдигини топди.
4. Масофавий малака оширишнинг муҳим кисмларидан бири тингловчиларнинг ўқув фаолиятини назорат килиш ва баҳолаш хисобланади. Тингловчиларнинг ўкув материалларини ўзлаштирганлигини назорат килиш мақсадида ишлаб чиқилган баҳолаш усуллари масофавий малака ошириш жараёнида ўзлаштириш даражасини аниқлаш имконини берди.
5. Физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида танқидий ва ижодий тафаккурини рағбатлантириш, илғор педагогик ва ахборот технологиялари ҳамда ўқитишнинг интерфаол усулларига оид назарий ва амалий билими, кўникма ва малакаларини мунтазам ривожлантириб бориш ва уларни амалиётда кўллаш орқали касбий компетентлигини такомиллаштириши физикани ўқитишда самарадорликка эришишга хизмат килиши тадкиқотлар жараёнида ўз тасдиғини топди.
6. Физикадан лаборатория ишлари, намойиш тажрибалари, масалалар ечишни табиий ва виртуал шаклларда масофавий малака ошириш шароитида ташкил этиш ва ўтказиш асосида ўқитувчиларнинг креатив, мустакил фикрлаш кўникмаларини такомиллаштиришга эришиш мумкинлиги тадкикот жараёнида ўз тасдиғини топди.
7. Физика ўқитувчиларининг фаолияти давомида масофавий шаклда касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари физика ўкитишнинг Давлат таълим стандартларида белгиланган Al, А1+, А2, А2+, Bl, В1+ стандарт даражалари хамда физика, астрономия фанига оид умумий ва таянч компетенцияларни ўкувчиларда шакллантириб бориш вазифасининг сифатли бажарилишига хизмат килади.
8. Ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаларини математик статистик усуллар ёрдамида кайта ишлаш асосида тадкиқотда илгари сурилган ғояларнинг қониқарли даражада тўғри қўйилганлиги асосланди. Физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш бўйича ўтказилган тажриба-синов иши якуни унинг самарадорлигини тасдиклади.
9. Умумтаълим тизимида физика ўқитишни такомиллаштиришга оид таклифлар мактабда физика ўқитиш концепцияси, узлуксиз таълим тизимида ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўкув дастурларини ишлаб чиқишга хизмат килди.
10. Малака ошириш тизимида физика ўкитиш методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини ҳамда уларнинг касбий компетентлигига кўйилган талабларни такомиллаштиришга хизмат килди.
Ўзбекистонда ўсувчи Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур ўсимликларнинг флавоноидлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида бугунги кунда ўсимликлардан доривор моддаларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмокда. Scutellaria L. туркумига мансуб ўсимликлар биологик фаол моддаларга бой бўлиб, халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, қон босимининг кўтарилиши каби касалликларни даволашда кенг фойдаланилади. Ўзбекистонда ўсувчи шу туркумга мансуб ўсимлик турларининг кимёвий таркибини ва фармакологик хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида доривор воситалар яратиш имконини беради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи табиий дори воситаларни яратиш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан, ўсимликларда кенг тарқалган табиий бирикмалар - флавоноидлар асосида яллиғланишга қарши, антимикроб, тинчлантирувчи таъсирга эга ва қон босимини меъёрлаштирувчи фаол бирикмалар аниқланиб, «Рутин», «Аскорутин» каби препаратлар ишлаб чиқарилди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз доривор ўсимликлар захирасига бой минтақа бўлиш баробарида бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни бажаришда биологик фаол бирикмаларни ажратиш, кимёвий таркибини аниқлаш ҳамда улар асосида доривор воситаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий хом-ашё ресурсларидан янги самарали дори воситаларини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ҳам биологик фаол моддаларга бой бўлган ўсимлик турларини тадқиқ қилишга катта эътибор берилмокда. Жумладан, Scutellaria L. туркумига мансуб бўлган 65 дан ортиқ ўсимлик турлари тадқиқ қилиниб, улардан флавоноидлар, фенилпропаноидлар, иридоид гликозидлари, дитерпенлар, фенолкарбон кислоталар, лигнанлар ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Ўсимликлардан ажратиб олинган рутин, ликвиритон, флакумин, датискан, лакризид, леспефлан, флакарбин, фламин, силибор, капиллар каби бир қатор самарали доривор воситалар тиббиётда кенг миқёсда қўлланилади. Республикамиз ҳудудида ўсувчи Scutellaria L. турларининг кимёвий таркибини текшириш, бу ўсимликлардан флавоноидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва фармакологик фаолликларини тадқиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари ҳам амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Scutellaria haematochlora Juz., Scutellaria immaculata Nevski & Juz., Scutellaria nepetoides Popov., Scutellaria ocellata Juz. ўсимликларидан флавоноидлар ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини ва фармакологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
S.haematochlora., S.immaculata., S.nepetoides., S.ocellata. ўсимликларидан 28 та флавоноид, шу жумладан, 15 та гликозид ва 13 та агликон ажратиб олинган;
ажратилган моддаларнинг 25 таси флавон, 2 таси флаванон ва 1 таси флавонолларга мансублиги аниқланган;
учта янги флавонгликозиднинг (непетозид А, иммакулозид, вогонин-7-(9-p-D-глюкопиранозид) кимёвий тузилиши тасдиқланган;
кристалларнинг рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб, 1:1,37 стехиометрик нисбатдаги вогонин:сув кристаллогидрата ҳосил бўлганлиги аниқланган.
Хулосалар
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур: S. Immaculata., S. Ocellata., S. Nepetoides., S. Haematochlora. ўсимликлари ер устки ва илдиз қисмларининг флавоноид таркиби илк бор таҳлил қилинди. Ушбу ўсимликлардан ажратиб олинган флавоноидларни соф моддаларга бўлиш схемаси тавсия қилинди.
2. Текширилган ўсимликлардан 28 та флавоноид ажратиб олинди, шулардан учтаси янги флавоноид гликозидлар: S. Nepetoides. ўсимлигидан непетозид A, S.immaculata ўсимлигидан иммакулозид ва вогонин-7-(9-Д-7)-глюкопиранозид флавоноидлари ажратиш усули ишлаб чиқилди.
3. Кимёвий реакциялар (кислотали гидролиз, ацетиллаш, госсипетин сифат анализи) натижалари ва УБ-, ИҚ-, ПМР спектр маълумотлари асосида янги, адабиётларда маълум бўлмаган непетозид А 5,8-дигидрокси-7-О-р-Р-галактуронидопиранозилфлавон тузилишига эга эканлиги кўрсатиб берилди.
4. Иммакулозиднинг кимёвий тузилиши 5,8-диметокси-7-(9-р-7)-глюкопиранозилфлавон адабиётларда қайд этилмаган янги модда эканлиги кўрсатиб берилди.
5. Вогонин-7-(9-Р-7)-глюкопиранозиднинг 5-гидрокси-8-метокси-7-(9-р-D-глюкопиранозилфлавон янги тузилишига эга эканлигини аниқлашга эришилди.
6. Вогонин кристалларини рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб,. унинг кристалида кенг каналлар мавжудлиги аниқланди, уларда сув молекулалари 1:1,37 нисбатда жойлашади. Рентгеноструктур натижалари CCDC1521113 депозит рақами билан Кембридж кристалл структуралар банкига киритилди.
7. Текширилган ўсимликлардан 25 та кимёвий тузилиши маълум бўлган флавоноидлар, шу жумладан, 22 та флавон (10 та эркин агликон ва 12 та гликозидлар), 2 та флаванон ва 1 та флавонол ажратиб олинган ҳамда мазкур моддалар кимёвий реакциялар натижасида исботланган. Натижалар спектроскопия маълумотлари ва мавжуд адабиётларда келтирилган маълумотлар билан бевосита солиштириш асосида уз тасдигини топган.
8. Фармакологик текширувлар натижасида ажратиб олинган флавоноидлар орасида юқори гастропротектор ва яллиғланишга қарши фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланган. Юқори гипоазотемик таъсирга эга бўлган цинарозид флавоноиди сақловчи S. ocellata ўсимлигининг ер устки қисмидан фойдаланиш тавсия этилди.
Caryophyllaceae, Lamiaceae Оилаларига мансуб ўсимликлар экдистероидлари ва уларнинг модификацияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда нокулай экологик шароитлар таъсирида аҳоли орасида турли хасталиклар, иммунитет пасайиши, толикиш, конда патологик ўзгаришлар, жароҳатларни тез тикланмаслиги каби холатлар кузатилмокда. Ушбу касалликларни профилактика килиш ва даволаш учун адаптоген хоссага эга фитоэкдистероидлар асосида доривор воситаларни яратиш долзарб муаммолардан биридир. Адаптоген дори воситаларни яратиш учун экдистероид сақловчи янги ўсимлик манбаларини аниқлаш, биологик фаол индивидуал компонентларни ажратиш, янги фармакологик фаолликга эга хосилаларини синтез килиш зарур бўлади.
Узбекистан мустакилликка эришгандан сунг мамлакат ах,олисини махдллий усимлик хом ашё манбаларидан олинган, сифатли дори-дармон билан таъминлаш максадида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Махдллий усимликлардан экдистероид сакловчи дори воситалари «Экдистен», «Туркестерон», «Аюстан» дори воситалари хдмда «Жистенин», «Эксумид» каби биологик фаол кушимчалар ишлаб чикилмокда. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз бой хом ашё ресурсларига эга булишига карамай, адаптогенли ва кандли диабетга карши кулланилаётган дори воситаларини хрриждан олиб келиниши бугунги кун талабларига тула жавоб бермайди. Узбекистан Республикасини ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегиясининг 4 йуналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, ахоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан мух,им вазифалар белгилаб берилган. Бу борада адаптогенли ва кандли диабетга карши дори воситаларининг хориждан олиб келинишини инобатга олиб, мавжуд хом ашёлардан самарали фойдаланиш, сифатли, жахон бозорида ракобатлаша оладиган ушбу дори турларини яратиш мух,им ахдмият касб этади.
Бугунги кунда жахонда экдистероид сакловчи янги усимлик турларини аникдаш, индивидуал холда ажратиш, янги аналогларини синтез килиш, ажратиб олинган ва синтез килинган хосилаларни таккослаб биологик фаоллигини аниклаш, фаоллиги юкори хосилаларини амалиётга жорий этиш долзарб муаммолардан биридир. Экдистероидларнинг асосий манбаси булган Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи усимликлари орасидан янги манбаларни аникдаб: таркибидан экдистероидларни ажратиш; индивидуал бирикмаларни тузилишини исботлаш; модификация йули билан биологик фаоллиги юкори хосилаларини синтез килиш; ажратилган ва модификацияланган янги хосилаларни таккослаб биологик фаоллигини аниклаш; биологик фаоллиги юкори булган мавжуд хом ашё манбаларидан ажратиб олинган фаол бирикмаларни амалиётга тадбик этиш долзарб мавзулардан хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПК-2595-сон «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тугрисида»ги Карори ва 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистонни ривожлантириш- нинг бешта устувор йуналиши буйича Хдракатлар стратегиям» тугрисидаги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот максади Caryophyllaceae, Lamiaceae оиласи усимликларидан индивидуал экдистероидларни ажратиб олиш, уларни модификациялаб олинган янги хосилаларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аникдашдан иборат.
Диссертация тадкикотиинг илмии янгилиги куиидагилардан иоорат:
Catyophyllaceae ва Lamiaceae оиласи усимлик янги манбаларининг 14 та туридан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинган, уларнинг тузилиши УБ-, ИК-, *Н-, |3С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлар, масс-спектрометрия усулларида идентификация килинган;
Dianthus angrenicus (Catyophyllaceae оиласи), Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи)усимликларининг ер устки кисмидан экдистероидлар ва иридоидларни ажратиб олиш схемаси ишлаб чикилган ва уларнинг иммуномодулловчи, регенерацион фаоллиги аникланган;
циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон,2-дезокси-а-экдизонлар асосида экдистероидларнинг 43 та янги х,осилалари синтез килинган.
20-гидроксиэкдизоннинг 2-, 3-, 20-, 22-х.олати буйича гидрокси-гурухларини ацетил-гурухдар билан алмашинганда турли даражадаги гипогликемии таъсирга эга бирикмалар олинган;
20-гидроксиэкдизонни 2-, 22-х.олати буйича гидрокси-гурух,и гексансульфо-гурух,ига алмашинганда олинган бирикмаларнинг замбуругларга карши фаоллиги in vitro шароитидаги тажрибаларда исботланган.
Хулосалар
1. Catyophyllaceae ва Lamiaceae оиласи 14 та янги усимлик турларидан 34 та индивидуал экдистероидлар ажратиб олинди, бирикмаларнинг кимёвий тузилиши УБ-, ИК-, *Н-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-эксперимент) спектрлари ва масс-спектрометрия усулида исботланиб, экдистероид сакловчи янги манбалар аникланди.
2. Dianthus angrenicus (Caryophyllaceae оиласи}, Eremostachys baissunensis (Lamiaceae оиласи) усимликлаРи eP устки кисмидан экдистероидлар ва иридоидлар ажратиб олинди. Eremostachys baissunensis усимлигидан ажратиб олинган экдистероидларнинг иммуномодулловчи, адаптоген, регенераторли фаоллиги аникланиб, шу турдаги истикболли дори воситалари яратиш имконини беради.
3. Циастерон, туркестерон, 20-гидроксиэкдизон, 2-дезокси-а-экдизонлар асосида 43 та янги х,осилалар синтез килинди, реакцион аралашмадан колонкали хроматография усули ёрдамида ажратиб олинди. Реакция жараёнига таъсир этувчи омиллари (бошлангич бирикма концентрацияси, харорат ва эритувчилар) аникланди, олинган махсулотларнинг физик-кимёвий параметрлари аникланиб, тузилиши эса УБ-, ИК-, ’Н-, 13С- ЯМР спектрлари ёрдамида исботланди, экдистероид хосилаларини олишнинг макбул шароитлари ишлаб чикилди ва янги х,осилалар олиш усули тавсия этилди.
4. Илк бор 20-Гидроксиэкдизоннинг органик ангидридлар билан реакцияси амалга оширилди, натижада табиатда учрамайдиган х,осилалари олинди, 20-гидроксиэкдизон билан семикарбозон орасида гидразонлаш реакцияси хам олиб борилиб, янги бирикмалар: 6-М-гидразон-20-гидроксиэкдизон ва 6-М-гидразон-стахистерон В лар олинди. Моддалар УБ-, ИК-, 'H-, 13С- ЯМР (DEPT, HETCAR-экспериментлар) спектрлар ва масс-спектрометрия усулида идентификация килинди, уларнинг гипоглекемик фаоллиги аникланди.
5. Экдистероид хосилаларини синтез килишнинг янги усуллари ишлаб чикилди. Натижада, 20-гидроксиэкдизон билан этилхлорформиатнинг янги бирикмаси 2,3-0-ди-(этилкарбонат)-20,22-0-карбонат-20-гидроксиэкдизон олинди, диабетга карши юкори фаолликни намоён килди.
6. 20-Гидроксиэкдизон билан гексансульфохлорид реакцияси амалга оширилди, натижада олинган янги хосила 2,22-ди-О-гексансульфо-20-гидроксиэкдизон замбуругларга карши фаолликни намоён килди. Бу хосилалар асосида самарали замбуругларга карши дори воситалари олиш имконини берди.
7. Бир катор олинган экдистероидларнинг тузилиш-фаоллик конунияти аникланди, бунда 20-гидроксиэкдизон хосилаларининг биологик фаоллиги молекулада 2,3-х.олат буйича ацетонид гурух,и билан химояланганда сезиларли пасайиши, худди шу х,олатларда кето-гурух сонини купайиши эса фаолликнинг ортишига олиб келди.
8. Eremostachys baissunensis усимлигидан олинган «Фломбаиссун» субстанцияси иммуномодулловчи фаолликни намоён килиб, янги самарали иммуномодулловчи восита ишлаб чикишга асос булади.
9. Silene viridiflora фитоэкдистероидлари асосида адаптогенли, регенераторли фаоликни намоён килувчи «Экдисилен» субстанциясини олиш технологияси ишлаб чикилди, ушбу субстанция амалиётда куллаш тавсия килинди.
Ўзбекистонда ротавирусларнинг молекуляр-генетик тавсифи ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ошқозон-ичак йўлларининг вирусли касалликлари, айниқса ротавирусли диареялар бугунги кунда дунё миқёсида тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб, касалланиш даражаси юқори кўрсаткичларда сақланиб қолмокда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ротавирусли диареялар асосан эрта ёшдаги болаларда учраб, ошқозон-ичак йўлларининг ўткир яллиғланиши ва организмнинг сувсизланиши билан кечадиган оғир асоратларга, ҳаттоки ўлимга олиб келиши мумкин. Рўйхатга олинаётган жами ўткир ичак инфекциялари этиологиясининг 30-50 фоизини ротавирусли диареялар ташкил қилади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича аниқ мақсадли кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилиб, бу борада аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салмоқли натижалар олинди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида, жумладан эрта ёшли болаларни ротавирусли диареяларга қарши вакцинациялаш Миллий эмлашлар календар режасига киритилди. Шулар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд эди. Улар орасида ротавирусли диареяларнинг клиник-эпидемиологик холатларини аниқлаш, даволаш ва олдини олиш ҳам муҳимдир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегиясида «оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш» белгиланган. Бундан келиб чиққан холда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ўткир ичак инфекциялари касалликлари кўпайишининг олдини олиш, айниқса кичик ёшдаги болаларда кузатиладиган асоратларни камайтириш алоҳида аҳамият касб қилмокда.
Таъкидлаш лозимки, жаҳон миқёсида, ўткир ичак касалликлари, жумладан кичик ёшдаги болалар орасида ротавирусли диареяларнинг учраши, клиник жиҳатдан оғир даражада кечиши ва беморлар ҳаёт сифатини пасайиши муҳим тиббий ва ижтимоий муаммолардан бирига айланди. РВИ касаллиги спорадик ва маҳаллий гуруҳлар ҳамда оммавий тарзда, айниқса ёш болаларда намоён бўлиши, ушбу касалликка қарши махсус давонинг йўқлиги, ротавируслар турли штаммларининг тарқалишига сабаб бўлмоқда бу эса муаммонинг долзарблигини белгилайди. Республикамизда қайд қилинаётган ротавирусларнинг эпидемиологияси, молекуляр-генетик тавсифи, клиник кечиши, ташҳиси, профилактикаси бўйича маълумотлар камлиги ушбу касалликни илмий жиҳатдан ўрганишга асос бўлади. Ротавирусли диареяларга эрта ташҳис қўйиш, замонавий вирусологик усулларни амалиётга тадбиқ қилиш, олиб борилаётган профилактика ва эпидемияга карши кураш чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу мақсадда универсал вакциналар яратиш, мавжуд вакциналарни қўллаш ва мониторинг ўтказиш учун худудларда тарқалган ротавируслар G[P] типларининг антиген таркибини аниқлаш илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқца.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги 1652-сон Қарори билан тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон қарори «Тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар Стратегияси» ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда учрайдиган ротавирусларнинг молекуляр-генетик хусусиятларини аниқлаш ва уларнинг диареяли касалликларда клиник-эпидемиологик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ротавирус инфекциясининг хусусиятлари ва клиник кечиши аниқланган;
очиқ сув ҳавзалари ва водопровод тармоқларидаги сув ифлосланишининг умумий ЎИИ ва РВИ билан касалланиш даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;
илк бор республикада тарқалган ротавируслар генотиплари типлаштирилган ва молекуляр-генетик хусусиятлари аниқланган;
илк бор сиквенс усулида ротавируслар VP4 ва VP7 оқсилларида нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган;
ротавирус инфекцияси клиник кечиши вирус генотипларига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор ротавирусга қарши эмлашнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланган.
Хулоса
1 .Узбекистан Республикасида ротавирусли диареялар ўткир диареяли касалликлар орасида асосий ўринни эгаллайди (40% ҳолларгаача), камайиш кузатилмаяпти, куз-қиш фаслларида максимал даражада кузатилган ҳолда йил давомида қайд қилинмокда, турли ёшдаги гуруҳларда бир хил учрамокда, 5 ёшгача бўлган ўғил болаларда инфекция юқтириш хавфи юқоридир (Р<0,05).
2. Ўткир диареялар билан касалланиш асосан сув манбаларининг мавсумий бактериал зарарланиши билан детерминация қилинади, ротавируслар билан зарарланиш асосан кеч куз фаслида қайд қилинади -84,6%, бу ротавирус инфекцияси билан касалланишнинг куз-қиш фаслларида ошишига замин яратади.
3. РВИ билан 2 ёшгача бўлган болаларнинг кўп касалланиши ҳақидаги маълумотлар стационар статистикага асосланади, юқори ёшдаги болалар ва катталарда РВИ енгил ва субклиник шаклларда кечади ва стационар даволаниш учун зарурат бўлмайди.
4.Ўзбекистон Республикасида ротавирус этиологияли гастроэнтеритлар билан оғриган болаларда, ротавируслар Р-генотипларининг Р1 (63,4%) серотипи, G-генотиплар орасида эса G1 (52,5%) ва G2 (26,7%) серотиплар кўп учрайди.
5 .Узбекистан Республикасида дунё миқёсида учрайдиган VP-ген ва Р-ген бўйича штаммлар учраши кузатилди, бу ротавирус инфекцияси профилактикаси учун шунга ўхшаш антигенлар тўпламидан иборат бўлган вакцинани қўллаш имконини беради.
6. РВИнинг 2 ёшгача бўлган болаларда касалликнинг кечиш оғирлиги дегидратациянинг тез (касалликнинг 1-2 куни) ривожланиши билан боғлиқ, бу гемолитик-уремик синдром, ўткир буйрак етишмовчилиги, гемоциркуляциянинг бузилиши ва ўлим ҳолларининг кўпайишига сабаб бўлади.
7. Ротавирус инфекциясининг клиник кечиши вирус генотипига боғлиқ бўлмаган ва бактериал диареялардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусиятларга эга, бу РВининг клиникагача бўлган ташҳисида ва бу беморларни олиб бориш тактикасида оптималлаштириш учун асос бўла олади.
8. Ўзбекистон Республикасида РВД туфайли йил давомида кўриладиган иқтисодий зарар 1 145 120 АҚШ долларидан зиёд пулни ташкил қилади, шулардан - 89,1% бевосита тиббий ҳаражатлар ва 10,9% - билвосита тиббий ва бошқа ҳаражатларни ташкил қилади.
9. Болаларда 2-3 ойлигидан бошлаб ротавирус инфекциясига қарши эмлашнинг Миллий эмлашлар календар режасига киритилиши Ўзбекистон Республикасида аниқланган РВИнинг клиник-эпидемиологик хусусиятларига асосланган ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оклайдиган РВИ юқиш хавфи ва зарарини камайтирадиган превентив тадбир ҳисобланади.
Яшаш муҳитининг антропоген трансформацияси шароитида жанубий оролбўйи умуртқали ҳайвонлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жах,он микёсида экологик мувозанатнинг глобал равишда узгаришининг биохилма-хилликнинг асосий компонента булган хдйвонот оламига салбий таъсири йилдан-йилга усиб бормокда. Айникса, умуртцали кайвонлар гурухдарига мансуб турлар таркибининг кескин камайиши ёки йук булиб кетиш х,авфи жиддий экологик инкирозларга олиб келмокда. Шунга кура, х,озирда дунё микёсида асосий эътибор экологик тизимлар деградацияси ва унинг окибатлари натижасида умурткали хайвонлар яшаш мухити, турлар хилма-хиллигини саклашга каратилган. Бу эса умурткали хдйвонлар гурухдарини табиий ва трансформацияланган мухдтларда мухофаза килиш тамойилларини такомиллаштириш, овланадиган умурткалилар имкониятларидан иктисодиёт тармокларда самарали ва окилона фойдаланишни такозо этмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач табиатни мухрфаза килиш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йуналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида Орол худуди биохилма-хиллигини саклаш ва биоресурсларини мухофазалаш буйича муайян натижаларга эришилди. Шу билан бир каторда, бугунги кунда худуднинг антропоген трансформацияси шароитларига сезгир булган умурткали хдйвонлар ва уларни экотизимларда таркалишини аниклаш борасидаги тадкикотларга алохида эътибор каратиш кузга ташланмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиясидаги1 «глобал иклим узгаришлари ва Орол денгизи халокатининг салбий таъсирларини юмшатиш буйича тизимли чора-тадбирлар» асосида Жанубий Оролбуйи ер усти умурткали хдйвонлари тур хилма-хиллигини инвентаризациялаш, уларни турли экотизимларга мослашиш хусусиятларини аниклаш ва кам учрайдиган хдмда йуколиб кетиш хавфи булган умурткалилар турларини саклаб колиш борасидаги илмий-тадкикот ишлари мух,им ахдмиятга эга.
Жахонда содир булаётган экологик инкирозлар, биринчи навбатда, яшаш мухитининг антропоген трансформацияланишида намоён булмокдаки, бу аввало умурткали хайвонларнинг экотизимларда таркалиши, турлар таркиби, фаунасининг шаклланиши, табиий ва трансформацияланган мухитларга мослашувига салбий таъсир к^фсатмокда. Айникса, республикамиз ва жахон микиёсида аср экологик фожиаси саналган Орол денгизининг куриши худуддаги экотизимларнинг кескин деградацияси ва биохилма-хиллигини пасайишига олиб келди. Бу )финда, нафакат Орол буйи худуди, балки яна республикамизда хайвонот олами биохилма-хиллиги билан ажралиб турувчи Жанубий Оролбуйи худудининг антропоген трансформацияси ундаги умурткали хайвонлар сонининг кескин кискаришига, популяцияларини йуколишига, шу билан биргаликда, купгина умурткалиларни бундай шароитларга этологик ва экологик мослашув хусусиятлари намоён цилишига сабаб булди. Шу нуктаи назардан, бугунги кунда Жанубий Оролбуйи худуди умуртцалилар комплексининг турлар хилма-хиллигини киёсий инвентаризациялаш антропоген трансформация шароитларига уларнинг мослашиш жараёнларини тушунишга имкон беради. Шунга кура, худуддаги умурткалилар комплексининг экотизимларда таркалиш хусусиятларини аниклаш, судралиб юрувчилар, кушлар ва сут эмизувчилар фаунасининг холатини асослаш, уларнинг мослашув механизмларини исботлаш, хдйвонлар хилма-хиллигини мух,офазалаш чора-тадбирларини такомиллаштириш ва биоресурслардан окилона фойдаланиш йулларини ишлаб чикиш хдмда амалиётга жорий этиш долзарб илмий-амалий ахамиятга эга.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 19 сентябрдаги 408-сон “Хайвонот дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида”ги Узбекистан Республикаси Конунига узгартириш ва кушимчалар киритиш хдкида” ги Конуни, Вазирлар махкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «Орол фожиаси оцибатларини юмшатиш, кайта тиклаш хамда Оролбуйи худудини ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг 2015-2018 йилларга мулжалланган комплекс Дастури тугрисида»ги царори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошца меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат цилади.
Тадкикотнинг мацсади Жанубий Оролбуйи турли экотизимларидаги ер усти умуртцалилар биохилма-хиллигининг микдор ва сифат таркибини инвентаризация килиш хдмда антропоген трансформацияланган яшаш мухит шароитларига экологик мослашувини аниклашдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
судралиб юрувчиларнинг 33, кушларнинг 317 ва сут эмизувчиларнинг 67 туридан таркиб топган Жанубий Оролбуйи умурткали хдйвонларининг замонавий тур хилма-хиллиги аникланган;
ил к маротаба Кизил кум, Устюрт, куйи Амударё худудларидаги хдйвон гурухдарининг микдор индекси аникланган хдмда Жанубий Орол экологик инкирози яшаш мухити шароитига мослашуви исботланган;
Узбекистонда Судочье куллар тизимида фламинго Phoenicopterus roseusHUHr уя курувчи катта колонияси ва уларнинг ривожланиш биологияси хусусиятлари аникланган;
илк бор Орол денгизининг куриган тубида экилган саксовулзорлар орнитофаунасининг шаклланиши очиб берилган;
Орол денгизи куришининг умурткалилар тур хилма-хиллигининг кискариши, генофонднинг кучсизланиши, оммавий хдйвон турларининг куп йиллик сон циклининг бузилишига таъсири исботланган;
экологик инкирознинг турли даврларида Кизил кум ва Устюртдаги майда сут эмизувчиларнинг полиэстрал турларида серпуштликнинг пасайиши аниқланган.
Хулосалар
«Яшаш мух,итининг антропоген трансформацияси шароитида Жанубий Оролбуйи умурткали хдйвонлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси доирасида олиб борилган тадкикотлар натижалари буйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жанубий Оролбуйи курукликда яшовчи умурткали хдйвонлар фаунаси 3 синф: судралиб юрувчилар, кушлар ва сут эмизувчиларга мансуб 417 турдан иборат. Улардан, судралиб юрувчилар 33 тур, кушлар - 317 ва сут эмизувчилар - 67 турни ташкил этиши аникланган.
2. Жанубий Оролбуйи судралиб юрувчиларининг тур хилма-хиллиги 10 оила ва икки туркумга мансуб 33 турдан иборат. Маълум тур гурухлари Шимоли-гарбий Кизилкумда (26 тур), куйи Амударёда (26 тур) ва Устюрт текислигида (24 тур) учрайди. Судралиб юрувчиларнинг микдор индекси ландшафтлар буйича узаро катта фаркга эга эмас ва 0,72-0,78 оралигида узгаради, учраши эса - 72,7-78,8 % ни ташкил этиши кузатилди.
3. Жанубий Оролбуйи кушлари фаунаси 54 оила ва 19 туркумга мансуб 317 турдан ташкил топган. Улар куйи Амударёда 295 тур, Шимоли-гарбий Кизилкумда- 156 ва Устюртда- 130 турдан иборатлиги асосланди.
4. Учиб утувчи турларнинг (76,0%) уя курувчи (39,7%), кишловчи (22,1%) ва утрок (9,1%) кушлардан устун эканлиги характерли. Чумчуксимонлар туркуми жуда кенг таркалган - 132 тур ёки 41,6%, ржанкасимонлар - 60 (18,9%), лочинсимонлар - 31(9,8%), гозсимонлар - 28 (8,8%), турнасимонлар - 12 (3,8%), лайлаксимонлар ва каптарсимонларнинг 10 тури (3,1%) қайд этилган.
5. Сут эмизувчиларнинг 20 оила ва 7 туркумга мансуб 67 турини руйхатга олинди. Улардан 20 дан ортик тури овчилик сохдсида мух,им ахамият касб этади. Тадкик килинаётган Жанубий Оролбуйи экотизими билан сут эмизувчиларнинг куп сонли ва оддий турлари орасида фарк сезилмайди.
6. Сунъий экилган саксовулзорлардаги кушларнинг биохилма-хиллиги 13 оила ва 8 туркумга мансуб 34 турни ташкил этади. Бу ерда чумчуксимонлар туркуми 52,9%, лочинсимонлар - 23,5%, каптарсимонлар ва япалоккушсимонлар 5,8% дан х,аёт кечиришади. Кушларнинг куп сони кузда (179 тури) миграция даврида кайд этилган, уя куриш даврида эса бу худудни х,инд чумчуклари эгаллайди. Кушларнинг умумий сони бах,ор ва киш мавсумларда ортиши кузатилади.
7. Судочье куллар тизимида 48 оила ва 18 туркумга мансуб кушларнинг 240 тури яшаши, улардан, 113 тури гидрофиллар, 111 - уя курувчилар, 22 -кишлаб колувчилар, 25 - утрок, 82 тури учиб утувчиларни ташкил этади. «Узбекистоннинг Кизил китоби» ва ТМХ,И Кизил руйхатига киритилган камёб ва йуколиб бораётган куш турлари 28 турни ташкил этиши исботланди.
8. Илк бор Судочье куллар тизимида фламинголарнинг уя курганлиги, хамда 2014 йилда катта уя курувчи колониялари аникланди ва фламинго Phoenicopterus roseus нинг купайишининг биологик хусусиятлари тадкик этилди. Бу ер да 7000 га якин кушлар мавжудлиги кузатилди.
9. Катта кумсичконнинг Кдзилкум популяцияси хдётининг турли даврларида экологик омиллар билан боглик равишда узига хос тарзда сони узгаради. Купайиш интенсивлигининг узгариши 26,2% дан (1965-1967 йй.) 16,1% га (2007-2009 йй.) пасайиши аникланди.
10. Икдим узгариши билан боглик айрим кушлар ва сут эмизувчиларнинг тур ва гурухдари ареалининг узгариши аникланди. Улар уз уя ареалини кенгайтирувчи ва уз ареалини кискартирувчи турлардан иборатлиги курсатилди.
11. Камёб турлар сонини кайта тиклаш ва уларни мухофаза килиш буйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чикилди, хусусан, сув-боткок кушлари - сакокуш, оккуш-шипун, фламинго, кичик ок каркара ва х,.к. учун мухофаза килинадиган худудлар, шунингдек, йирик уя колониялари мавжуд жойларда мавсумий буюртмахоналар; кулон, гепард ва сиртлонлар сонини кайта тиклаш учун Барса-Келмес, Шимолда Агиин, Шахпахти, Ассаке-Аудан, Марказда Шорджа, Жануби-шаркда Сарикамиш кули, Жануби-гарбда Шор Казахли худудларида қўриқхона ва буюртмахоналар ташкил этиш зарурати тавсия этилди.
Зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) нинг биоэкологик хусусиятлари ва унга қарши кураш чоралари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда галла етиштириш жараёнида турли зараркунанда хашаротлар, хусусан галла экинларида зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) хосилдорликка катта зарар келтирмокда. Зарарли хасва таъсирида хосилнинг 90-100% кисми нобуд булиши аникланган1. Шу жихатдан, галла зараркунандалари келтириб чикарадиган биозарарланишларни аниклаш, уларни олдини олиш ва карши кураш чора-тадбирларини ишлаб чикиш мухим ахамиятга зга.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач кишлок хужалигида кенг куламли ислохатлар олиб борилиб, бу борада, айникса, экинларни зараркунандалардан химоялашга алохида эътибор каратилди. Мазкур йуналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, зарарли хасвани (Eurygaster integriceps Put.) галла нав ва линияларига таъсири, уларга карши микоинсектицидларни яратиш борасида муайян натижаларга эришилди. Шунингдек, зарарли хасвага карши янги биологик кураш усулларини ишлаб чикиш ва кимёвий препаратлар самарадорлигини аниклаш борасидаги тадкикот ишларига етарлича эътибор каратилмаганлигини таъкидлаб утиш жоиз. Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегиясида2 “кишлок хужалигини модернизациялаш, касаллик ва заракунандаларга чидамли навларни ишлаб чикаришга жорий этиш” белгилаб берилган. Бу йуналишда, жумладан хасванинг галла экинларига таъсирини бахолаш, зарарли хасвада паразитлик килувчи организмларни хасва популяцияси микдорини чеклашдаги ролини исботлаш, инсектицидларнинг биологик самарадорлиги аниклаш борасидаги тадкикотлар алохида ахамият касб этади.
Жахонда етакчи мамлакатлар агросаноат комплексининг баркарор ривожланиши ва озик-овкат хавфсизлигида мухим хисобланган галла экинлари зараркунандаларининг биоэкологиясини урганишга дойр тадкикотларини олиб боришга алохида ургу берилмокда. Айникса, галла экинларининг жиддий зараркунандаси хисобланган зарарли хасва биоэкологик хусусиятларини аниклаш, унинг табиий энтомофаглари ва энтомопатоген замбуругларини тур таркиби ва ахамиятини тадкик килиш, хорижда ва мамлакатимизда ишлаб чикарилаётган валюта тежашда мухим ахамиятга эга булган импорт урнини босувчи кимёвий препаратларнинг биологик самарадорлигини аниклаш буйича олиб бориладиган тадкикотлар мухим ахамият касб этади. Бу уринда зарарли хасванинг купайиш хусусиятлари, ривожланиш фенологияси, кишлаш маконлари ва холати, хасва биологик потенциалини тана вазн огирлиги негизида тахлил килиш, галла экинларига зарарли хасва биологик фаолиятининг таъсирини аниклаш, унинг асосий паразит энтомофаглари ва касаллик кузгатувчи энтомопатоген замбуруглари тур таркиби ва хасва популяцияси микдорини чеклашдаги урнини аниклаш, мониторинг килиш, кимёвий инсектицидларнинг зарарли хасвага нисбатан биологик самарадорлигини аниклаш хамда амалиётга жорий килиш мухим илмий-амалий ахдмият касб этади.
Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги П-чакирик Ш-сессиясида “Кишлок хужалик экинларини зараркунанда, касаллик ва бегона утлардан химоя килиш” тугрисидаги кабул килинган Конуни хамда Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги 2640-сон “Усимликларни химоя килиш ва кишлок хужалигига агрокимёвий хизматларни курсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” тугрисидаги Карори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тугрисида”ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг максади зарарли хасванинг биоэкологик хусусиятларини, табиий кушандалари тур таркиби, ахдмияти ва унга карши кимёвий инсектицидларнинг биологик самарадорлигини аниклашдан иборат.
Диссертация тадкицотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
зарарли хасванинг барча босцичларида унинг ривожланиш муддатлари ва давомийлиги, кишлаш ва купайиш хусусиятлари, биологик потенциалини тана вазни огирлигига боглицлиги аницланган;
зарарли хасва имагосида паразитлик килувчи фазия пашшаларининг 3 та кулранг фазия (Phasia subcoleoptratd), олачипор фазия (Ectophasia crassipennis), корамтир фазия (Helomiya lateralis) турлари ва уларнинг хасва популяцияси микдорини чеклашдаги роли аницланган;
зарарли хасва тухум паразитлари тур таркиби ва уларнинг “паразит-хужайин” муносабатлари очиб берилган;
Узбекистонда зарарли хасвадан Aspergillus flavus (Link.), Scopulariopsis brevicaulus (Sacc.) Bain., Paecilomyces sp. ва Cordyceps sp. замбуруг турларининг хасва энтомопатоген микроорганизми сифатидаги ахамияти исботланган;
Beauveria brangniarti энтомопатоген замбуругининг ВД-85 штамми хасва имагоси ва личинкаларига нисбатан патогенлиги исботланган;
кузги бугдой агроценозларида зарарли хасвага карши кураш самарадорлигини ошириш учун фойдаланиладиган фенологик календари тузилган;
зарарли хасвага нисбатан турли гурухга мансуб булган инсектицидларнинг биологик самарадорлиги аникланган.
Хулосалар
“Зарарли хасва (Eurygaster integriceps Put.) нинг биоэкологик хусусиятлари ва унга карши кураш чоралари” мавзусидаги докторлик диссертацияси буйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тошкент вилояти шароитида зарарли хасванинг имаго ва личинкалари апрелнинг биринчи декадасидан, 63-65 кун давомида зараркунанда сифатида агробиоценоз энтомокомплекси таркибига киради. Унинг фаоллик ва зарар келтириш даври кузги бугдой органогенези билан синхрон кечади.
2. Кузги бугдой агроценозида хасванинг жинсий фаоллик даври апрель ойининг биринчи ун кунлигидан май ойининг охиригача давом этади. Юкори жинсий фаоллиги май ойининг биринчи ярмига тугри келади.
3. Хасва тухум куйишининг бир канча шакллари: еттитадан икки катор килиб симметрик холатда, еттитадан айлана шаклда, уч катор (4+6+4) хамда тартибсиз сочилган фазовий шаклда куйиши аникданди.
4. Зарарли хасва популяцияси имаголарининг тана вазн огирлиги ургочи индивидлар учун уртача 149-150 мг. ва эркак индивидлар учун 125,9-126,5 мг.ни ташкил килди ва биологик потенциали юкори эканлиги билан бошка худудларда таркалган хасва популяцияларидан фаркланади.
5. Зарарли хасванинг имаго паразита сифатида Phasia subcoleoptrata, Ectophasia crassipennis, Helomiya lateralis фазия пашшаси турлари аникланди. Уларнинг ялпи зарарлаш микдори 7,8-8,6% ташкил килади хамда хасва популяцияси микдорини чеклашда ахамиятга эга.
6. Зарарли хасва тухумида паразитлик килувчи Telenomus ва Trissolcus авлодига мансуб тухумхурларнинг 3 та: Trissolcus grands, Trissolcus simoni ва Telenomus chloropus турлари кенг таркалган. Уларнинг паразитар активлик юкори булиб, хасва популяцияси сонини чеклашда мух,им энтомофаг кисобланади.
7. Узбекистан шароитида зарарли хасвада касаллик кузгатувчи сифатида Aspergillus flavus, Scopulariopsis brevicaulus, Paecilomyces sp. ва Cordyceps sp. энтомопатоген замбуруг турлари аникданди.
8. Зарарли хасванинг имагоси ва личинкаларига нисбатан Beauveria brongniartii энтомопатоген замбуруги юкори биологик самарадорликка эга (98,3±0,9%) ва уни хасвага карши биологик кураш ишлаб чикишда фойдаланиш учун тавсия этилади.
9. Зарарли хасвага нисбатан 6 та кимёвий препаратнинг юкори биологик самарадорлик эга эканлиги аникданди. Бу кимёвий препаратлар “Узбекистан Республикаси кишлок хужалигида усимлик зараркунандалари, касалликларига ва бегона утларга карши фойдаланиш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик химоя воситалари, дефолиантлар хамда усимликларининг усишини бошкарувчи воситалар руйх,ати”га киритилган.
10. Зарарли хасвага карши курашда фойдаланиш учун амалий тавсиянома нашр килинди ва ишлаб чикаришда фойдаланиш учун кулай булган фенологик календар тузилди.
HZSM-5 цеолитида ион-молекуляр комплексларнинг ҳосил бўлиш термодинамикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ёкилги мах,сулотларининг асосий кисми (60%дан юкори) нефт мах,сулотларидан олинади. Жахонда бугунги кунга келиб табиий газ, нефт, нефт мах,сулотларини кушимчалардан тозалашда ва куритишда ишлатиладиган цеолитлар олиш ва уларни физик-кимёвий хдмда асосан энергетик хусусиятларини )фганиш катта назарий ва амалий ахдмиятга эга булмокда. Хусусан, цеолитлар олишда, уларни адсорбцион ва фаол каталитик хусусиятлари, структура говакларининг тузилиши, фаол марказлари сони, кучи ва табиатини аниклашда адсорбцион микрокалориметрик курилма оркали олинган натижалар асосида куплаб илмий ва амалий янгиликларга эришилмокда.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буен табиий газ, нефт мах,сулотларини кушимчалардан тозалашда ва куритишда ишлатиладиган цеолитларни олишда куплаб илмий тадкикот ишлари амалга оширилди. Хусусан, юкори вакуумли адсорбцион микрокалориметрик курилмада цеолитларнинг фаол марказини аниклашда ва фаол марказда жойлашган катионлар билан ютилаётган турли хил улчамдаги молекулаларнинг комплекс х,осил килиб, адсорбцияланиши тугрисида мух,им натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз табиий ресурслар шу жумладан табиий газ, нефт зах,ирасига бой минтака булишига карамай уларни куритиш ва тозалашда амалга оширилаётган ишлар кулами бугунги кун талабларига тегишли равишда жавоб бермайди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар стратегиясининг учинчи йуналишида «махдллий хом ашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида, юкори кушимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чикаришни янада жадаллаштириш, сифат жихатдан янги махсулот ва технология турларини узгартиришга» каратилган мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан кимё саноатини ривожлантиришда, табиий газ, нефт, нефт махсулотларини кушимчалардан тозалашда ва куритишда ишлатиладиган цеолитларни синтез килиш ва уларни олиш технологиясини такомиллаштириш, фаол моддалар асосида янги адсорбентларни яратиш мухум ахамият касб этади.
Бугунги кунга келиб жахонда буг ва газларнинг адсорбцияланиши ходисаси куплаб кимёвий жараёнлар асосини ташкил килади. Шундай экан цеолитларнинг катъий кимёвий таркиби ва тузилишига эга эканлиги уларни ишлаб чикаришда, шунингдек амалий эхтиёжлар хамда назарий ишланмаларда кулланиш мумкинлигини курсатади. Цеолитларда газ ва буглар адсорбция жараёни термодинамик хусусиятлари борасида билимларнинг тупланиши ва яхлит тизимга солиниши, шунингдек, адсорбентларда кечадиган адсорбция механизмларини батафсил тадцик этиш катта ахамият касб этиб келмокда. Адсорбцион хусусиятлари юкори булган адсорбатлар олиш технологиясини ишлаб чикишда катор, жумладан, куйидаги йуналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур адсорбентлар наностуктурасини аниклаш ва улар орасида борадиган адсорбцион жараёнларини тахлил килиш; кутбсиз н-гептан, квадрапол углерод rv оксиди ва ароматик бензол, ксилол молекулаларидан фойдаланиш оркали адсорбентларнинг кимёвий кристалл тузилишини урганиш; адсорбцияланишда косил булган ион-молекуляр комплексларнинг конформациясини ва адсорбция термодинамикасини аниклаш долзарб масалалардан кисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон “2015—2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий узгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш буйича чора-тадбирлар дастури тугрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси» тугрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПХ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саоатини ривожлантириш дастури» тугрисидаги Кдрори, камда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-кукукий кужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадцицотнинг максади HZSM-5 типдаги цеолитларда газ ва бугларнинг адсорбция изотермаси ва тулик термодинамик хусусиятларини аниклашдан иборат.
Тадкикотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Н-гептан, СОг, бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг HZSM-5 цеолитида адсорбцияланишининг тулик термодинамик тавсифлари (АН, AF ва AS) ва изотермаси олинган, хамда уларни микроговакларнинг хджмий туйиниш назариясининг (МХ,ТН) икки ва уч х,адли математик тенгламалари асосида исботланган;
HZSM-5 цеолитида н-гептан, СО2, бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг адсорбция иссикдиги потонали куринишда булиб, иссикдикнинг юкори потоналарида цеолит таркибидаги Н+ сони билан узаро адсорбция корреляция булиши аникланган;
HZSM-5 цеолитида н-гептан, СО2, бензол, орто-, мета- ва пара-ксилолларнинг адсорбция хусусиятларидан цеолит тузилиши, яъни водород катионларини сони ва жойлашиши аникланган;
HZSM-5 цеолита кристалл структурасида водород катионлари экранлашган холатда жойлашган хамда адсорбция жараёнида турли хил ион-молекуляр комплексларни косил булишида, водород катионлари улчами кичик булганлиги сабабли, цеолит структурадаги ён каналчаларидан кесишиш жойларига ва асосий каналларга кучиши исботланган.
Хулосалар
Диссертацияси ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалари куйидагилар хисобланади:
1. HZSM-5 цеолита кристалл структурасида Н катионлари экранлашган холатда жойлашган. Адсорбция жараёнида турли хил ион-молекуляр комплексларни хосил булишида Н катионлари цеолит структурадаги ён каналчаларидан кесишиш жойларига ва асосий каналларга миграция булиши кузатилади. Н катионлари улчами кичик булганлиги сабабли кушимча каналларда жойлашади, шунинг учун СОг молекулалари билан тулаконли бог хосил кила олмайди. HZSM-5 цеолитида СО2 адсорбцияланганда хар бир протонларга 2 тадан СО2 молекулалари кетма-кет адсорбцияланиши аникданди.
2. HZSM-5 цеолитига н-гептан малекулалари бошлангичдан то охирги туйиниш босимигача булган адсорбция иссикдиги ~91 кж/мольни ташкил этади. Каналларнинг кесишган сохалар ва зигзагсимон каналлардаги адсорбция жуда секинлашган холатда булиши аникланди. н-гептан молекулалари HZSM-5 цеолитининг 0,18 см3/г яъни жами сорбцион хажмининг ~0,16 см3/г кисмига адсорбция булади. Бу эса бутун адсорбцион хажмидан ~11% га кам ва бу 11 % лик хажм аморф фаза ҳисобланади.
3. HZSM-5 цеолитида бензол адсорбцияси каналларнинг кесишмасида фаол марказлардаги протон ва бензол молекулалари узаро уртача 77 кж/моль иссиклик билан л-комплекс 6of х,осил булиши билан бошланади. Кейин адсорбатларнинг локалланиши зигзаксимон каналларда ~66 кж/моль иссиклик билан давом этиб, тугри каналларда ~ 58 кж/моль иссикдикда адсорбцияланади. Каналлардаги бензол молекулаларининг хдракатланиши ута секинлашганлиги маълум булди.
4. HZSM-5 цеолитини бутун хажмига пара-ксилол 100% (элементар ячайкага 8 молекуладан), орто-ксилол - 75% (элементар ячайкага 6 молекуладан) ва мета-ксилол - 37.6% (элементар ячайкага 3 молекуладан) адсорбцияланади. Каналлар туташиш сох,аларида протонлар билан орто-, мета-, пара-ксилоллар узоро л-комплекс х,осил килиб адсорбцияланиши кузатилади.
5. Амалга оширилган тадкикод натижалари келажакда турли сохдларда шу жумладан нефт ва нефт махсулотларини куритиш, тозалаш ва юкори самарали катализатор сифатида ишлатиладиган мах,аллий хомашёлардан цеолитлар олишда илмий асос булиб хизмат қилади.
Маҳаллий кўмирлар асосида саноат оқава сувларини тозалаш ва техноген эритмаларни қайта ишлаш учун адсорбентлар олиш ва қўллаш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда адсорбентлар табиий, техник мақсадларда фойдаланиладиган коммунал ва саноат оқава сувларини турли табиатга эта бўлган чиқиндилардан тозалашда, гидрометаллургияда рангли ва қимматбаҳо металлар адсорбциясида кенг қўлланилади. Кумир асосида олинадиган адсорбентларни саноат оқава сувларини тозалаш ва нодир метал ионларни ажратиб олиш мақсадида қўлланилганда юқори самарадорликка эришилади.
Республикамиз мустақилликка эришганидан буен маҳаллий хом ашёлар асосида турли хилдаги кўмир адсорбентларини яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва уларни саноат оқава сувларини тозалашда қўллаш технологияларини ишлаб чиқишни йўлга қўйиш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар асосида назарий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, саноат оқава сувларини тозалаш ва юмшатиш, металлургия саноатининг технологик эритмалари таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда қўлланилаётган импорт адсорбентлар ўрнига маҳаллий хом ашё асосида олинадиган адсорбентларнинг технологик усуллари ва шартлари ишлаб чиқилди. Таъкидлаш керакки, республикамиз табиий хом ашё ресурсларига бой бўлишига қарамай, бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами бугунги кун талабларига мое келмайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га қаратилган муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан саноат оқава сувларини тозалаш ва техноген эритмалар таркибидан рангли ва қимматбаҳо металл ионларини ажратиб олиш учун кўмир адсорбентларини маҳаллий хом-ашё асосида ишлаб чиқариш муҳим ҳисобланади.
Бугунги кунда жаҳонда экология муҳофазаси масаласидан бири саноат оқава сувларини тозалаш, техноген эритмалар таркибидан нодир металларни ажратиб олиш, ушбу муаммолар ечими сифатида адсорбентлар ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Бунда танлаб ютиш хусусиятини ва кўп компонентли саноат окава сувларини тозалашда фойдаланиш давомийлигини ошириш мақсадида кўмир адсорбентлари олтингугурт, фосфор ва бошқа қўшимчалар билан модификациялаш орқали адсорбентлар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш, адсорбентлардан ишлаб чиқариш жараёнларининг нефть-газ саноати корхоналарида эритувчи буглар рекуперациясининг технологиясида газларни тозалаш ва қуритишда қўллаш, суюқ ва бугли углеводородлар, шунингдек, саноат окава сувларини органик зарарли заррачалардан регенератив ва деструктив комплекс ҳолда тўлиқ тозалашда фойдаланиш, уларнинг коллоид кимёвий, физик-кимёвий, технологик ва адсорбцион хусусиятларини тадқиқ этиш, кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналари саноати оқава сувларини тозалашда қўллашнинг самарали усулларини яратиш кабилар илмий-амалий аҳамиятга эта бўлиб, долзарб масалалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари, шунингдек 2015 йил 29 майдаги 142-сон «2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисидаги» Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий -ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий қўнғир ва тошкўмирлар асосида импорт ўрнини босувчи адсорбентлар яратиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда, уларни саноат оқава сувларини тозалашда ва техноген эритмаларини қайта ишлашда қўллашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олеумнинг НгЗОДЗОз) 19-20% ли концентрацияси ўрнига НгБОДБОз) 10-12%ли концентрацияси қўлланилиб, Бойсун тошкўмирини кислотали фаоллаб олинган адсорбент саноатда қўлланилаётган импорт фаол адсорбентга нисбатан Си2+ва Ag+ ионларини адсорбцияси бўйича 1.3-1.5 марта юқори адсорбцион хусусиятга эта сульфокўмир адсорбентларини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
кам кул микдорига эга Ангрен кўмиридан пиролиз усулида (500-550°С ҳароратда, 1-1.5 соат вахт давомида, ҳавосиз муҳитда) олинган танлаб ютувчи термик фаолланган адсорбентдан фойдаланиб, оқава сувларини нефть маҳсулотларидан тозалашнинг юқори самарали усули яратилган;
термик фаол углеродли адсорбентни паргаз усули билан 800°С ҳароратда 1 соат давомида фаоллантириб, саноат оқава сувларини органик моддалардан (полифеноллар, хлорли бирикмалар ва ш.к.) тозалашнинг шароитлари асосланган;
СаСОз билан модификациялаш орқали олинган кўмир адсорбента ёрдамида саноат оқава сувларини юмшатиш усули ишлаб чиқилган.
саноат оқава сувларини кўп погонали комплекс тозалаш технологияси ва ишлатилган адсорбентни республика халқ хўжалигининг турли соҳаларида қайта қўллашнинг усуллари ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Республикамиздаги Ангрен, Бойсун, Шарғун конларига мансуб маълум хомашё ресурсларининг коллоид-кимёвий ва технологик, минералогик хоссаларининг таҳлили асосида саноат окава сувларини рухсат этилган меъёргача тозалаш ва юмшатишда қўлланиладиган импорт ўрнини босувчи адсорбентларни ишлаб чиқиш учун 2БПК маркали Ангрен қўнғир кўмири, 1ССКОМ маркали Шаргун ва IT маркали Бойсун тошкўмирлари танлаб олинди.
2. Ангрен қўнғир 2БПК маркали кўмирини ҳавосиз шароитда 550°С ҳароратда 1-1.5 соат вақт давомида қиздириб ғовакли, самарали адсорбцион хусусиятга эга бўлган, нефть ва газ саноати оқава сувларини тозалаш учун тавсия этиладиган термик фаолаштирилган кўмир адсорбента олинди.
3. Ангрен қўнғир кўмирини термик фаоллаштиргач, адсорбент сиртини сув буги ёрдамида паргазли фаоллаштиришнинг оптимал режимлари асосида олинган адсорбент саноат оқава сувларини эриган ноорганик қўшимча (ионлар) дан тозалаш учун тавсия этилди.
4. Кўмир юзасини турли вақт оралиқларида термик ва 800°-900°С ҳароратда буғ-газли фаоллаш режимларини кўмир адсорбентининг адсорбцион хоссаларига таъсири, сорбцион қобилияти адсорбентни юзасидаги функционал гуруҳларни кимёвий фаоллигига боғлиқлиги аниқланди.
5. Ангрен ва Бойсун кўмирларига ишқорий-ер металл тузларини қўшиш натижасида адсорбцион қобилияти 75-80% гача ошадиган янги композицион кўмир адсорбентларини олиш технологияси ишлаб чиқилди ва саноат оқава сувларини у мумий қаттиқлигини 35.0 мгэкв/г дан 0 гача камайтириш учун тавсия этилди.
6. Металлургия ва нефть-газ саноати оқава сувларини металл ионлари ва нефть маҳсулотларидан селектив босқичма-босқич тозалашнинг уч босқичли технологик схемаси таклиф этилган.
7. 550°С да термик, 800-900°С да сув буғи билан фаоллаштирилган ва композицией адсорбентларини «Узбекистан металлургия комбината» АЖда уч босқичли технологияда оқава сувларини тозалаш ва юмшатишда ишлаб чиқаришга жорий этишдан олинган иқтисодий самара кўрсаткичи йилига 425.0 млн. сўмни ташкил этади. Комбинат оқава суви таркибидан нефть маҳсулотларини ажратиб олишда қўлланиладиган графит асосида олинган импорт адсорбент (ХХР)га нисбатан термик адсорбент 2 баробар юқори адсорбциялаши асослаб берилган.
8. Тавсия этилган адсорбенетларни ишлаб чиқишга дойр технологик регламентлар ва Ўзбекистонниг қўнғир ва тошкўмирлари асосида кўмир (углеродли) адсорбент олиш техникавий шартлар ишлаб чиқилган ва «Узстандарт» агентлиги томонидан Давлат рўйхатига олинган (Ts 17088447-02:2017).
9. IT маркали Бойсун тошкўмири олеум билан кислотали фаоллаштирилганда юқори ион-алмашинув сиғимга эга сульфокўмир адсорбентини олиш технологияси ишлаб чиқилган. IT ва 1ССКОМ маркали тошкўмирларни кислотали фаоллаш ёрдамида олинган импорт ўрнини босувчи янги адсорбент «Навоий кон-металлургия комбината» ДКда техноген эритмалари таркибидан рангли ва нодир металл ионларини ажратиб олишда қўлланилаётган импорт фаоллаштирилган кўмир (ФК) (Россия) адсорбентига нисбатан Ag+ ва Си2+ ионларини 1.3:1.5 баробар нисбат билан юқори адсорбциялаши асослаб берилган.
10. Сульфокўмир адсорбента олишнинг асосий параметрлари функциясида динамик алмашинувчи сиғимини математик модели ишлаб чиқилди, яратилган ушбу модел экспериментал тадқиқотлар йўли оркали олинган дастлабки натижалар бир хиллиги тенглама билан мое келади.
11. 2 БПК маркали Ангрен қўнғир кўмири асосида олинган композицион адсорбентни «Андижонкабель» очиқ турдаги АЖ қўшма корхонасида саноат оқава суви, техник сув ва ичимлик сувларини тозалаш ва юмшатишда фойдаланишдан кутилаётган иктисодий самара йилига 31.70 млн. сўмни ташкил этади. Термик фаоллаштирилган ва композицион адсорбентлар ёрдамида Газли «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Газлинефтгазқазибчиқариш» МЧЖнинг Муллахол объектида оқава сувларни нефть маҳсулотларидан тозалашда қўллашдан кутилаётган иқтисодий самаралар йилига 40.70 ва 77.85 млн. сўмни ташкил этади.
Молекуляр намуналарнинг рутил ва иллитда адсорбцияланиш энергетикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё кимё саноатда табиий газ, нефт маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни олишда ҳамда оқава сувларни қўшимчалардан тозалашда адсорбентлардан кенг кўламда фойдаланиб келинмокда. Хусусан, махалий хомашёлардан самарали адсорбентлар олиш учун уларнинг наностуктурасини аниқлаш ва адсорбентлар юзасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилишни тақозо этади. Бу ўринда юқори вакуум ли адсорбцион калориметрик курилма орқали олинган натижалар муҳим аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен маҳаллий хомашёлар асосида кимё саноати ва озиқ-овқат маҳсулотларини тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олишнинг технологияларини ишлаб чиқаришда кенг қамровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан саноатда ишлаб чиқаришни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилмокда. Қайд этиш керакки, республикамиз бой хом ашё манбалари етарли бўлишига қарамай ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хом-ашёлардан самарали сорбентлар олиш бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишида «илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан ўсимлик ёғларини ва оқава сувларини тозалашда махаллий хомашёлардан арзон, самарали сорбентлар ишлаб чиқиш технологияси ва синтез қилиш мухим ахамият касб этади.
Бугунги кунда жаҳонда сифатли адсорбентларни ишлаб чиқиш, жумладан табиий газ, нефть маҳсулотлари ва ўсимлик мойларни тозалашда ишлатиладиган адсорбентлар олиш ва уларни фаоллаштириш ва модификация қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда юқори сифатли адсорбцион хусусиятли янги самарали адсорбентлар олиш технологиясини яратиш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Адсорбцион хусусиятлари юқори бўлган адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқишда қатор, жумладан, қуйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: адсорбентлар наностуктурасини аниқлаш ва улар орасида борадиган адсорбцион жараёнларини таҳлил қилиш; қутбли сув, квадрапол углерод IV оксиди ва ароматик бензол молекулаларидан фойдаланиш орқали адсорбентларнинг кимёвий кристал тузилишини ўрганиш; адсорбцияланишда ҳосил бўлган ион-молекуляр комплексларнинг конформациясини ва адсорбцияланиш термокинетикасини аниқлаш кабилар долзарб масалалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш,модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саоатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юқори вакуумли адсорбцион калориметрик қурилма ёрдамида иллит ва рутилларнинг турли ҳил молекулалар билан адсорбцияланиш механизмлари, термокинетикаси ва изотермасини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг иллитда, шунингдек сувнинг рутилда адсорбцияланишининг тўлиқ термодинамик тавсифлари (АН, ДҒ ва AS) ва изотермаси бўйича юқори даражада аниқликдаги маълумотлар олинган, ҳамда юзанинг тўлиб боришида тизимларнинг адсорбцияланиш иссиқлиги ўзгаришининг поғонали бўлиши аниқланган;
иллит юзасининг тўлиш соҳаси бўйлаб сув, углерод IV оксиди ва бензолнинг, шунингдек, сувнинг рутилда адсорбцияланиши энергетикасини диаграммалари ишлаб чиқилган;
сувнинг қутбли молекулалари таъсири остида Na+ катионлари олти ўлчамли базаль юзасида ва олти ўлчамли латераль юзаларда бўш уячаларни тўлдириш асосида, H2O/Na+ комплекслар шаклида, шунингдек, СбН6/Ма+ п комплекс ҳосил қилиб, иллитнинг базаль юзаси бўйлаб адсорбцияланиши аниқланган;
рутилда сув молекулаларининг адсорбцияланиши кимёвий боғланишлар, яъни водород ва донор-акцептор боғланишда бўлиши аниқланиб, [ПО] гранда сув молекулаларининг юти лиши 50% хемосорбцияланиш ҳамда, 50% молекуляр адсорбцияланиши асосланган.
Хулосалар
«Молекуляр намуналарнинг рутил ва иллитда адсобцияланиш иссиқлиги» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Сувнинг иллитда адсорбцияланишининг дифференциал иссиқлиги қиймати ва изотермасидан фойдаланган ҳолатда адсорбцияланишнинг мол қийматида ифодаланган дифференциал энтропия қийматини (Д5а) ҳисоблаб, Na+ катиони бил ан учта сув молекул ал ари базаль юзада H2O)S/ Na+ ва яна шунча сув латераль юзада комплекс ҳосил қилиб адсорбцияланади,
2. Сув таъсирида Na+ катион л ари иллитнинг базаль ва латераль чекка қирралари томон кўчади ва сувнинг десорбцияланишидан кейин адсорбатнинг бошланғич юзаси тўлиқ ҳолатда қайта тикланади.
3. Квадрапол молекулалар (СО2) Na-иллит билан адсорбцияланиш жараёнида базаль юзаларнинг актив марказларидаги Na+ катиони билан молекуляр адсорбцияланади. БЭТ тенгламаси асосида изотермаларни қайта ҳисоблаш натижаларида намунанинг солиштирма юзаси қиймати 99,3 м2/г га тенглиги кўрсатилди.
4. Ароматик молекул ал ар (С6Н6) базаль юзаларнинг актив марказларида жойлашган Na+ катионлари билан л-комплекс ҳосил қилиб тўлади. Мономолекуляр қаватнинг сиғими (ам) 615 мкмол/г га тенг бўлиб, энергетик константа қиймати 1,05 ни ташкил қилади.
5. Рутилда сув молекулалари босқичли адсорбцияланиб, бошланғич босқичда кимёвий боғланиш ҳосил қилиб хемосорбцияланади. Ҳар бир босқичда 40 мкмол/г сув молекулалари адсорбцияланади.
6. Рутил юзасининг (110) гранларидаги Ti4+ катиони билан сув молекуласидаги О2' аниони ўртасида донор-аксептр боғланиши юзага келади ва қолган сув молекулалари молекуляр адсорбцияланади.
7. Ушбу тадқиқот ишлари истиқболда амалга ошириладиган махаллий ҳомашёлардан самарали адсорбентлар олишда илмий асос бўлиб хизмат қилади.
Альцгеймер касаллиги эрта босқичларини ташхисотига ёндошишни оптималлаштириш: клиник- нейровизуализацион паралеллар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон халқаро Альцгеймер касаллигига (АК) қарши курашиш федерациясининг (Alzheimer's Disease International-ADI) ўтказган изланишлари маълумотларига кўра, АК билан касалланиш кўрсаткичи 2010 йилда 36 миллион аҳолини ташкил этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг прогностик маълумотларга кўра, бу кўрсаткич ҳар 20 йилда 2 баравар ошади, яъни 2030 йилда 66 миллион аҳоли, 2050 йилда 115 миллион аҳолини касалланишини кўрсатади1. АК бош миянинг ривожланиб борувчи нейродегенератив жараёни туфайли йиллар давомида когнитив вазифалар бузилишининг чуқурлашиб бориши натижаси ҳисобланади. АКнинг давомийлиги мия ҳужайралари нобуд бўлиши даражасига боғлиқ бўлиб, касаллик бошланган даврдан 3 йилдан 20 йилгача давом этиши мумкин.
Республикамизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб инсон саломатлигига эътибор бериш, аҳолига сифатли тиббий хизматни ташкил этиш борасида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Аҳоли саломатлигини яхшилашда хавф омилларини эрта аниқлаш орқали когнитив бузилишлар билан намоён бўлувчи касалликларини олдини олиш, самарали даволаш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Олиб борилган кенг қамровли тадбирларга қарамасдан, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда муайян муаммолар мавжуд. Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига2 мувофиқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган, жумладан «ахолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги хамда сифатини оширишга, ахоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш» муҳим вазифалари белгиланган. Бу борада когнитив бузилишларга олиб келувчи АКни клиник олди босқичларида аниқлаш, аҳолининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳоли касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва ҳаётининг давомийлиги узайишини таъминлаш тиббиётнинг долзарб йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон миқёсида охирги ўн йилликда АК ташхисотида нейрохимик биомаркерларга алоҳида эътибор қаратилмоқда3. АКни эрта босқичларида, айниқса клиник олди босқичларида касаллик турли биомаркерларининг диагностик аниқлиги жуда паст ва невролог мутахассислари орасида мунозарага сабаб бўлмокда. АК биомаркерларини ўрганиш соҳасидаги изланишлар бу касаллик ташхисотида янги даврга йўл очиб бериш имконини беради. АКни прогнозлаш ва касаллик ривожланиши кўрсаткичларини намоён этишни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ва 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Альцгеймер касаллиги мавжуд беморларни эрта босқичлари ташхисотига замонавий ёндошувларни оптималлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
АК мавжуд беморларда аниқланган гипо- ва амнезик ҳолатлар касалликнинг эрта босқичларидан ривожланиб, жадаллашиб бориши ҳамда уларни олий нерв фаолияти ўзгариши билан узвий боғлиқлилиги исботланган;
АКда бош мия МРТ манзарасида ташқи гидроцефалия, пўстлокдаги диффуз атрофия, чакка соҳаси медиал юзаси ва гиппокамп атрофияси кузатилиб, АКнинг кечки босқичларида нейродегенератив жараён кучайиб борган сари мазкур белгиларнинг чуқурлашиб бориши аниқланган;
ДГЭА-с биомаркерининг қондаги микдорий кўрсаткичи АКни эрта босқичларини ташхислашда аҳамиятли бўлиб, клиник белгилар сезиларли бўлмаган ҳолатда ҳам бу кўрсаткичлар АК хавфи мавжудлигидан дарак берган ва СМИда кузатиладиган когнитив бузилишларни таққослама ташхислашда роли исботланган;
АК ҳамда СМИ да когнитив бузилишларнинг нейропсихологик, нейровизуализацион ва лаборатор иммунофермент текширувлари кўрсаткичлари асосида эрта ташхисот мезонлари такомиллаштирилган.
Хулоса
1. Альцгеймер касаллиги ҳамда қон-томир деменция мавжуд беморлар текширилганда, барча гуруҳларда гипо- ёки амнезия (100%), I ва II гуруҳ беморларида апраксия (83,3%), алексия (75%), агнозия (78%) ва аграфия (80%) устунлиги билан намоён бўлувчи яққол когнитив бузилишлар учради. Бунда ўчоқли неврологик симптомлар III гуруҳ беморларида I ва II гуруҳ беморларига қараганда кўпроқ намоён бўлди (р<0,05).
2. Когнитив функциялар ҳолати махсус нейропсихологик (Hachinsky, MMSE, Reisberg (GDS), CDR) шкалалар қўлланган ҳолда текшириш маълумотлари бўйича I ва II гуруҳ беморлари орасида статистик ишончли фарқ кузатилмади (р<0,01), қон-томир деменцияли СМИ мавжуд беморлар кўрсаткичлари билан солиштирганда статистик аҳамиятли фарқ аниқланди (р<0,05).
3. Бош миянинг МРТ текширувида АК мавжуд барча беморларда мия пўстлоғидаги диффуз атрофия, ташқи ва ички гидроцефалия (бош мия атрофияси борлиги ҳақида маълумот беради) кузатилди, 50% беморларда (АК нинг сенил типи - 33%, пресенил типи - 17%) оқ модда ва пўстлоқ ости ўзакларида ўчоқли ёки диффуз характердаги ўзгаришлар аниқланди. Томирли деменцияга эга беморларнинг деярли барчасида оқ модданинг диффуз ўзгаришлари (лейкоареоз) ва ён қоринчалар ва эгатлар кенгайиши аниқланди. Катта ярим шарларнинг оқ моддасида кўп сонли лакунар ишемик ўчоқлар мавжуд.
4. ДГЭА микдорини катализатор ёрдамида оксидлашгача ва оксидлангандан кейин текшириш давомида 1- ва 2-гурухда ДГЭА даражасининг бир оз ошишига ёки ошмаслигини кўрсатди, шу билан бир вақтда 3- ва назорат гуруҳларида ДГЭА микдори кескин ошган бўлиб чикди. Виз тавсия этган янги диагностик усул АКни таққослама ташхисотини намойиш этди.
5. УАШ ва невролог шифокорлари учун клиник-неврологик, нейропсихологик, нейровизуализацион ва иммунофермент текширувлардан иборат комплекс диагностик усул билан турли генездаги деменцияларни сабабини аниқлаб, уларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволаш чора-тадбирларини қўллаш имконини берди.
Кремнийли структураларнинг электрофизик хусусиятларига zr, ti ва hf киришмаларининг таъсири
Диссертация мавзусининг зарурати ва долзарблиги. Бугунги кунда жахонда қийин эрийдиган киришмаларни кремнийли структураларнинг электрофизик хусусиятларига таъсирини ва кремний асосидаги металл-диэлектрик-яримўтказгичли (МДЯ)-структураларнинг ташқи муҳит ҳамда радиацион нурланишларга чидамлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бунда тез ривожланаётган микро- ва оптоэлектрон яримўтказгичлар соҳасида яримўтказгичларда нуқсонлар марказларини ҳосил қилувчи киришмалар хусусиятларини тадқиқ этиш орқали наноструктурали қурилмалар яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Мустақиллик йилларида амалий татбиққа эга бўлган долзарб илмий йўналишларга сезиларли даражада эътибор кучайтирилди, хусусан, физика соҳасида наноэлектроника қурилмалари учун яримўтказгичли материалларни ҳамда кўпқатламли структураларни олиш ва уларни чуқур сатҳли киришмалар билан легирлаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Кремний ва кремний структураларида кечувчи физик жараёнлар параметрлари барқарорлигини муқобиллаштириш усулларини такомиллаштиришда сезиларли натижаларга эришилди. Кремнийли структураларга ўтиш ва ноёб ер элементлар киришмаларини киритиш йўли билан уларнинг фотосезгирлиги янада оширилди, қатор киришмаларнинг энергетик спектрларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди. Шу билан бир қаторда яримўтказгичлар ва яримўтказгичли структураларни ўрганиш бўйича кремнийнинг ва унинг асосидаги кўпқатламли структураларнинг босим, радиация ва қуёш нури каби ташқи таъсирларга муносабатини башорат қилиб берувчи физик асосларини яратишни тақазо этмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига кўра, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, шу жихатдан яримўтказгичлар физикаси соҳасида ташқи таъсирларга чидамли кремний ва унинг асосидаги кўпқатламли структураларни олиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда замонавий электрониканинг базавий элементлари ҳисобланган металл-диэлектрик-яримўтказгич структуралар асосидаги микросхемалар ишчи параметрларининг барқарорлигини ошириш-га катта аҳамият берилмокда. Жумладан қийин эрувчан элементлар билан легирланган яримўтказгичларнинг электрофизик хоссаларини ва киришмалар ҳосил қилган чуқур сатхдари идентификациясини (қайд этишни) ўрганиш, қийин эрувчи элементлар (ҚЭЭ) атомларининг кремнийда термик ва радиацион нуқсонлар ҳосил бўлиши жараёнига таъсирини татқиқ этиш, ҚЭЭ атомларининг бошқариб бўлмайдиган технологик аралашмалар билан ҳамда киришма атомлари ва яримўтказгичли структура нуқсонларининг ўзаро таъсирини аниқлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4997-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори ва ва ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сиғимли спектроскопия ёрдамида қийин эрувчи Zr, Ti ва Hf атомлари билан легирланган кремнийнинг электрофизик хоссалари ва ушбу элементлар атомларининг кремний таркибидаги аралашмалар билан ўзаро таъсирини, ҳамда кремний асосидаги металл-диэлектрик-яримўтказгич (МДЯ) структураларнинг хоссаларига таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кремнийда Zr, Ti ва Hf атомлари сатҳларининг ҳосил қилиш самарадорлиги технологик режимга (ҳарорат ва диффузия вақти, шунингдек, намуналарнинг диффузиядан кейинги совутиш тезлиги) боғлиқлиги аниқланган;
қийин эрувчи элементлар киришмалари билан ўстириш жараёнида легирланган кремнийда чуқур сатҳлар ҳосил бўлмаслиги, лекин 1ООСН-1250°С даража оралиғидаги ҳароратли қайта ишлов натижасида Zr, Ti ва Hf атомларининг фаоллашуви ва чуқур сатҳларнинг ҳосил бўлиши кўрсатилган;
қийин эрувчи элементлар киришмаларининг диффузион киритиш жараёнида термик ва радиацион нуқсонларнинг камайиши ва кремний параметрларининг барқарорлашуви исботланган;
кремний панжарасида нодир ер элементлари (лантан ёки эрбий) киришмаларининг мавжудлиги, қўшимча киритилган Zr, Ti ва Hf билан боғлик чуқур сатҳлар ҳосил бўлиш самарадорлигини ошириши илк бор кўрсатилган;
металл-диэлектрик-яримўтказгич структураларнинг кремний таглиги ҳажмидаги Zr, Ti ва Hf киришмалар таъсирида юқори частотали вольт-фарада характеристикаларининг назорат намуналарига нисбатан манфий томонга силжиши МДЯ-структураларни юза ҳолатларининг зичлиги ошишига ва Si-SiO2 бўлиниш чегарасида мусбат заряд ҳосил бўлишига олиб келиши аниқланган;
қийин эрувчи элементлар киришмалари таъсирида кремнийли МДЯ-структураларнинг яримўтказгич сохасининг таъқиқланган зонасининг кенглиги Eg бўйича юзавий ҳолатлари зичлигининг Nss тақсимоти ўзгаришига олиб келиши кузатилган.
Хулоса
Қийин эрувчи элементлари билан легирланган кремний ва кремнийли структураларда нуқсон ҳосил бўлиши жараёнларини ўрганиш асосида:
1. Биринчи марта Zr, Ti ва Hf киришмаларига эта кремний хусусиятларининг комплекс тадқиқоти натижасида кремнийга юқори ҳароратли диффузия йўли билан бундай кириндиларни киритиш бир қатор чуқур сатҳларнинг ҳосил бўлишига олиб келиши аниқланган.
2. Сиғим спектроскопияси ёрдамида биринчи марта кремнийда Zr, Ti ва Hf атомларининг улар кремнийга диффузион усули билан киритилганда ҳосил қиладиган чуқур сатҳларнинг энергетик спектри аниқланган ҳамда Si<Zr> да - Ec-0.22 эВ, Ec-0.42 эВ ва Ev+0.30 эВ га тенг чуқур сатҳлар; Si<Ti> да - Ес-0.20 эВ, Ес-0.27 эВ, Ev+0.30 эВга тенг чуқур сатҳлар; Si<Hf> да Ес-0.20 эВ ва Ес-0.28 эВ, Ev+0,35 эВ га тенг чуқур сатҳлар ҳосил бўлиши кўрсатилган.
3. Кремнийдаги Zr, Ti ва Hf сатхдарининг технологик омилларга боғлиқ равишда ҳосил бўлиш самарадорлиги ўрганилган ва ушбу киришмалар сатҳларининг концентрацияси диффузия температурасининг ҳамда диффузиядан кейинги совутиш тезлигининг ортиши билан кўпайиши кўрсатилган.
4. Zr, Ti ва Hf ларни диффузион равишда кремнийга киритилиши термик нуқсонларнинг ҳосил бўлиш самарадорлигини 5-6 марта ва радиацион нуқсонларнинг ҳосил бўлиш самарадорлигини 3-4 марта пасайишига ва кремний параметрларининг стабиллашишига олиб келиши аниқланган.
5. Zr, Ti ва Hf лар билан ўстириш пайтида легирланган кремнийда чуқур сатҳлар кузатилмайди, аммо кейинги 1000^1250°С ли температура оралиғида юқори температурали ишлов бериш қийин эрувчи элементлар атомларининг фаоллашишига олиб келиши ва чуқур сатҳларнинг ҳосил бўлиши аниқланган.
6. Si панжарасида лантан ва эрбийнинг мавжудлиги қўшимча равишда киритилган цирконий, титан ва гафний билан боғлиқ чуқур сатҳларларнинг ҳосил бўлиш самарадорлигини орттириши биринчи марта топилган.
7. Zr, Ti ва Hf кириндиларнинг мавжудлиги кремнийли МДЯ -структураларнинг яримўтказгич сохасининг таъқиқланган зонасининг кенглиги Её бўйича юзавий ҳолатлари зичлигининг Nss тақсимоти ўзгаришига олиб келиши аниқланган.
Ўзбекистонда парламент назорати институтини демократлаштириш жараёни
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, мамлакатни демократлаштириш жараёнида парламент халқ вакиллиги ва конун чиқарувчи орган сифатида фаолият юритади. Шу билан бирга, у назорат вазифаларини хам бажаради. Назорат функцияси — парламентнинг энг мухим ва масъулиятли вазифаларидан биридир. У замонавий парламентаризм тамойилининг ижтимоий-сиёсий хаётда қўлланишига хизмат қилади. Парламент назорати — қонунларнинг ҳаётга изчил татбик этилишини, инсон ҳукуқ ва эркинликлари ҳимоясини, давлатда конунийликнинг мустаҳкамланиши ва давлат бошкарувининг самарадорлигини таъминлайди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда демократах тамойиллар асосида фаолият юритадиган парламент шакллантирилди. Ўтган давр мобайнида парламентами миллий хусусиятлар, орттирилган тажриба ҳамда ривожланган давлатлар амалиётига таянган ҳолда самарали натижаларга эришди. Хусусан, туб ислоҳотлар сифатида Олий Кенгаш ўрнига Олий Мажлис ташкил этилди ҳамда бир палатали парламентдан профессионал икки палатали парламентга ўтилди. Айни пайтда парламентнинг мустақил хокимият сифатидаги макомини янада ошириш, унинг ижро ҳокимияти билан ўзаро мувозанатини таъминлаш ва парламент назоратини кучайтириш долзарб аҳамият касб этмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи йўналишида парламент назоратини кучайтириш устувор вазифалардан бири экани белгилаб берилди1. Бугунги кунда давлат ҳокимияти органларини демократлаштириш ва модернизациялашнинг янги даври бошланди. Бунда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халкимизга хизмат қилиши керак» деган ҳаётий тамойил давлат бошқарувининг муҳим мезони сифатида амалиётда жорий этилди. Бу борада мамлакатимизда парламент назорати институтини демократик тамойиллар ва қадриятлар асосида янада такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилиш муҳим вазифалардан бири хисобланади.
Дунёдаги турлича бошқарув тизими ва шаклга эга бўлган давлатларда хам парламент томонидан ижро ҳокимиятини тизимли назорат килишни демократик принцип даражасига кўтариш муҳим хисобланади. Шу билан бирга, давлат ва жамият бошкарувида парламент назоратининг амалий ифодасини таъминлаш борасида кўплаб илмий тадкиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадкикотларда назоратнинг мазкур института туфайли давлат ва жамият манфаатларининг уйғунлашуви билан бирга, ҳукумат иш фаолиятининг самарадорлиги хам ортиши устувор муаммолар сифатида кўтарилмоқда. Бунда турли давлат дастурларининг амалга оширилишидаги изчиллик таъминланишига ҳам жиддий эътибор қаратилади. Ўзбекистонда ҳам мазкур жараёндаги фаолиятни самарали ва тизимли ташкил қилиш, истикболларини белгилаш зарурати ушбу диссертация мавзусининг долзарблиги ва аҳамиятини белгилаб беради.
Ушбу диссертация «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (2011), «Парламент назорати тўғрисида»ги (2016) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони (2017), шунингдек, соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқнқотнинг мақсади мамлакатимизда парламент назорати институтами демократии тамойиллар ва қадриятлар асосида такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагиларда кўринади:
фукароларнинг конун лойиҳалари муҳонамаларида фаол иштирок этиши ва конунлар ижросини доимий кузатиб боришга асосланган парламент назорати самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
парламентга такдим этилган конун, қарор ва давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг холислиги ва ишончлилигини мустақил эксперт хулосалари асосида экспертизадан утказиш парламент назоратининг самарали механизми эканлиги асосланган;
парламент назорати институтининг демократии тамойиллар асосида шаклланиши ва ривожланишининг босқичлари, принциплари, назарий-концептуал асослари сиёсатшунослик фанининг ўрганиш объекти нуқтаи назаридан тизимли равишда очиб берган;
Ўзбекистонда демократии ислохотларни чукурлаштириш жараёнида парламент назорати института фаолиятини жамоатчилин назорати билан уйғунлаштириш, уни таномиллаштириш бўйича таилиф ва тавсиялар ишлаб чииган.
Хулоса
Хорижий давлатлар ва Узбекистонда парламентнинг ривожланиши парламент назоратини таҳлил қилиш, бу соҳадаги миллим тажриба ва анъаналарни тадқиқ этиш куйидаги хулосаларни илгари суриш имконини берди:
1. Ўзбекистонда ҳукукий давлат барпо этиш шароитида давлат ҳокимиятининг учта тармоғи бир-биридан мустакил, бир-бирига масъул, бир-бирини назорат қила олиш ваколати ва кобилиятига эта бўлгандагина, давлат ҳокимияти органлари халққа амалда ва кафолатли хизмат килиши мумкин.
2. Тадкикотдаги парламент назоратининг ривожланиши ва амал килиши жараёнлари таҳлили кўрсатишича Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг бошка ҳокимият тармоқлари, айниқса, ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро тенглиги, уларнинг бир-бирларидан мустақиллиги, парламент назоратининг ижро ҳокимиятининг самарали хамда тўлақонли ишлашида муаммолар мавжуд ва уларнинг ечимларига дойр хулоса ҳамда тавсиялар шакллантирилди.
3. Узбекистонда парламентнинг давлат бюджетини кабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш ҳамда бошқа молиявий назорат билан боғлиқ бўлган мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва ижтимоий сиёсатни амалга ошириш кафолати сифатида намоён бўлиши бир катор омилларда муҳим ўрин тутди. Ижро этувчи хокимият устидан парламент назоратини амалга ошириш ваколатларининг берилиши сиёсий тизимда ҳокимиятларнинг учга бўлиниш принципини, уларнинг ўзаро бир-бирларини «тийиб» туриш, ўзаро мувозанати нисбатларини тургун ва барқарор саклаб туришга дойр ривожланган мамлакатлар тажрибаси хамда миллий анъаналар уйгунлиги асосида шаклланганлиги ва у баркарор равишда ишлайдиган принципга айланишига манба бўлиб хизмат килади.
4. Миллий қонунчиликда акс этган парламент назоратининг мухим шакли — парламент сўрови Қонунчилик палатаси, шунингдек, куйи палата депутати давлат хокимияти ва бошкаруви органларининг мансабдор шахсларига, уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуктаи назарини баён килиш талаби билан парламент сўрови юбориш шаклида амалга оширилади. Ислоҳотларни янада чукурлаштириш жараёнида ушбу ҳуқуқнинг кенгайиб бориши ва парламент назоратининг бошқа шакллари самарали тарзда кўлланилиши мумкинлиги хали бу соҳадаги амалиётни яна демократлаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатади;
5. Ҳозирги даврга келиб, Узбекистонда конун чиқарувчи ҳокимиятнинг бошқа хокимият тармоқлари билан ўзаро мувозанатни таъминлаши, хокимият тармоқларининг ўзаро бир-бирларини «тийиб» туриши ҳукукий асосларининг кабул қилиниши муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, 2016 йилнинг 11 апрелидан бошлаб кучга кирган Узбекистан Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ривожланган мамлакатларга хос бўлган парламент назоратини амалга ошириш учун барча зарур бўлган ҳуқуқий асосларни ўзида мужассамлаштирди;
6. Юртимизда парламентни ислоҳ этиш, уни демократлаштириш ва янада такомиллаштиришни самарали олиб боришда мамлакатда парламент назоратининг қуйидаги асосий тамойилларининг роли янада ортиб боради: конун устуворлиги тамойили; холислик тамойили; мустакил фаолият юритиш тамойили; муаммони ҳар томонлама ва тўлиқ қамраш тамойили; назоратни амалга оширишда салоҳиятлилик тамойили; ҳамкорлик тамойили; ошкоралик тамойили; миллий-маънавий қадриятларга таяниш тамойили; бир-бирларининг таъсир кучларини англаган тарзда тийиб туриш тамойили.
7. Омбудсман институтининг халқаро меъёрлар ва тажрибалар асосида тўлақонли фаолият юрита бошлаши икки палатали профессионал парламент ташкил топиши билан алоқадорликда ўрганиш лозим. Ушбу институтни инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга дойр конунлар ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасида назарий муаммолар тизимлаштирилди.
Енгил фуллеренлар (С60, С70) эритмаларида молекулаларнинг кластерланиши ва унинг эритмаларнинг оптик ҳамда ночизиқ-оптик хоссаларига таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда, ҳозирги кунда наноўлчамли системалар физикаси соҳасининг жадал ривожла-нишида углероднинг янги аллотроп шакллари, жумладан С60 ва С70 фуллерен-лари муҳим ўрин эгаллайди. Изоляцияланган Сео ва С7о фуллерен лари молеку-лаларининг турли органик эритувчиларда ўзини тутиши уларнинг эритма-ларда ўз-ўзидан ташкил бўлиш ҳамда турли шакл ва ўлчамдаги наноагрегат-лар ҳосил қилишга мойиллигини кўрсатади. Фуллерен наноагрегатлари ноёб физик хоссалар намоён этади ва бу уларни яқин келажакда фан ва техника-нинг муҳим соҳаларида қўлланилишида истиқболи мавжудлигини кўрсатади. Шу жиҳатдан бу йўналишда содир бўладиган физик жараёнларни тадқиқ этиш замонавий физиканинг муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда замонавий нанофизика йўна-лишини ривожлантириш ҳамда бу йўналишда дунё миқёсида фундаментал муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада атомли кластерлар, нанотрубкалар, фуллеренлар, нанопленкалар, наногранулалар, наноғоваклар, нанотолалар каби турли наноструктурали системаларнинг ноёб физик хоссаларини тадқиқ қилиш ва синтез қилиш соҳасида сезиларли нати-жаларга эришилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш-нинг Ҳаракатлар стратегиясига кўра, илмий-тадқиқот ва инновация фаолия-тини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, шу жиҳатдан замонавий нанофизика соҳасида наноўлчамли зарра-чалар молекулаларининг ўз-ўзидан ташкилланиш ва ўз-ўзидан йиғилиш жара-ёнларининг асосий физик қонуниятларини ўрнатиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жахонда фуллеренлар молекулаларининг ўз-ўзидан таш-килланиши ва эритмаларда фуллеренлар кластерларининг ҳосил бўлиш жара-ёнларини тадқиқ қилиш ҳамда кластерланишнинг фуллеренлар эритмалари оптик, ночизиқ-оптик хоссаларига таъсирини ўрганиш ўз-ўзидан ташкилла-нувчи системаларни бошқариш имконини беради. Бу жиҳатдан қўйидаги йўналишлардаги мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вази-фалардан бири ҳисобланади: эритмаларда фуллеренлар наноўлчамли агрегат-ларининг вужудга келиши ва кейинчалик ўсиши ҳақидаги олдин ўрнатилма-ган фундаментал илмий қонуниятларни аниқлаш; бир ва икки компонентли органик эритувчиларда фуллеренлар молекулаларининг ўз-ўзидан ташкил бўлиш ва ўз-ўзидан йиғилишининг аник физик механизмларини аникдаш; фуллеренлар эритмаларида мономолекуляр зич йиғилган ва ғовак фрактал наноагрегатлари синтезининг бошқариладиган селектив методларини ишлаб чиқиш; фуллеренларнинг кенг ораликдаги концентрацияларида молекуляр эритмаларининг электрон ютилиш спектрлари эволюциясини тадқиқ этиш; фуллеренларнинг молекуляр эритмаларида синтезланган турли ўлчамдаги наноагрегатлар билан лазер нурланишлари ўзаро таъсирининг хусусиятлари-ни аниқлаш. Юқорида келтирилган йўналишлар бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини изохдайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривож-лантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ги Қарори, 2017 йил 7 фев-ралдаги ПФ-4997-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегия-сини келгусида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Сбо ва С70 фуллеренлар молекулаларининг бир ва икки компонентли органик эритувчиларда ўз-ўзидан агрегатланиш жараёнларининг асосий физик қонуниятларини ҳамда уларнинг эритмалар оптик ва ночизиқ-оптик хоссаларига таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сбо ва С70 фуллеренлар молекулаларининг органик эритувчиларда ўз-ўзидан йиғилиш ва ўз-ўзидан ташкилланиш жараёнларининг умумий физик қонуниятлари аниқланган. Фуллеренларнинг кучли мувозанатсиз усулда тайёрланган (механик ротатор билан аралаштирилади) эритмаларида квази-сферик шаклда ва фрактал ўлчами D~2.16±0.03 бўлган катта, ғовак (Ceo)m ва (C70)m наноагрегатлари синтезланиши кўрсатилган;
мувозанатли усулда (эритмага ташқи механик таъсир кўрсатмасдан) тайёрланган С60 ва С70 эритмаларида зич йиғилган мономолекуляр (C60)m ва (C7o)m наноагрегатлари ҳосил бўлиши тажрибада кўрсатилган;
фуллеренларнинг бир ва икки компонентли органик эритувчилардаги эритмаларида синтезланган ғовак фрактал ва зич йиғилган кристаллсимон наноагрегатларининг диаметрдаги геометрик ўлчамлари мое равишда ~400 нм ва ~50 нм бўлиши аниқланган;
эритмаларда Сбо ва С7о молекулаларининг ўз-ўзидан агрегатланиши-нинг физикавий модели яратилган. Сбо ва С7о фуллеренларнинг эритма-лардаги бошланғич концентрациялари қанчалик катта бўлса, фуллерен молекулаларининг ўз-ўзидан йиғилиши итерациялари сони ва синтезланаётган (Сбо)т ва (С7о)т наноагрегатлари ўлчами шунча катта бўлиши аниқланган;
оптик спектроскопия усулида бевосита Сбо (ёки С70) фуллереннинг ҳам толуолли, ҳам бензолли эритмаларини тайёрлаш жараёнида (C60)m (ёки (C7o)m) наноагрегатлари синтезланиши эритмалар электрон ютилиш спектр-ларининг бирданига ўзгаришларига олиб келиши аниқланган. Фуллеренларнинг толуол ва бензолдаги эритмаларининг электрон ютилиш спектрлари-нинг айниқса қисқа тўлқинли қисмида (300^410 нм соҳаси) мономолекуляр агрегатлар ҳосил бўлишига жуда сезгирлиги аниқланган;
С70 фуллеренининг бир ва икки компонентли органик эритувчилардаги (толуол, бензол, толуол+ацетонитрил, толуол+этанол) эритмаларида импульсли лазер нурланиши (A,«532 нм) эллиптик қутбланишининг ўз-ўзидан ночизиқли бурилиш эффекта лазер нурланишининг эллиптик қутбланишида кузатилиб, чизиқли қутбланишида йўқолиши аниқланган;
С70 фуллеренининг толуолдаги ва толуол+ацетонитрил аралашмасидаги эритмаларида фуллереннинг турли концентрациялари ва лазер нурланиши қутбланишининг турли эллиптиклик даражаларига мое ночизиқли синдириш кўрсаткичи (л2) ва ночизиқли кубик қабул қилувчанлик ларнинг аниқ қийматлари аникланган.
Хулоса
Олиб борилган тадқиқотлар асосида қўйидаги хулосалар қилинди:
1. Ёритувчи электрон ва атом-кучли микроскопия методлари ёрдамида Сбо ва С70 фуллеренларининг органик эритувчиларда (толуолда, бензолда) кучли мувозанатсиз усулда (механик ротатор билан аралаштириш) тайёрланган эритмаларида фуллеренлар молекулаларининг ўз-ўзидан агрегатланиши ҳи-собига, асосан, диаметрдаги ўлчами ~400 нм гача бўлган квазисферик шакл-даги катта фрактал (C6o)m ва (С7о)т наноагрегатлар ҳосил бўлиши ўрнатилди. Мувозанатли усулда (ташқи таъсир кўрсатмасдан) тайёрланган худди шундай Сбо ва С7о эритмаларида диаметрдаги ўлчами ~50 нм бўлган зич тахланган мономолекуляр (Сбо)т ва (С7о)т наноагрегатлари ҳосил бўлиши аниқланди.
2. Сео ва С7о ларнинг дастлабки эритмалари тайёрланиш усулларига боғлиқ бўлмаган ҳолда синтезланган (C6o)m ва (C70)m наноагрегатларнинг охирги ўлчами фуллеренларнинг бошлангич концентрацияси ва молекулаларининг ўз-ўзидан йиғилиш вақтига тўғри пропорционал ҳолда ошиши ўрнатилди.
3. С6о ва С70 молекулаларининг эритмаларда ўз-ўзидан ташкилланиш физи-кавий модели яратилган ва зич тахланган ҳамда фрактал наноагрегатлар ҳосил бўлиш шартлари таклиф этилди. Эритмалардан олинган фрактал (С6о)т ва (С7о)т наноагрегатлари ташқи механик ва ҳароратли таъсирга барқарорлиги кўрсатилди.
4. Сбо ва С70 фуллеренларининг бир ва икки компонентли эритувчилардаги (толуол, бензол, бензол+этанол) эритмаларини тайёрлашдан сунг бирданига эритилган модда молекулаларининг ўз-ўзидан ташкилланиш жараёнлари бошланиши ва бу жараён эритмалар электрон ютилиш спектрларининг бирданига ўзгаришлари - кенгайиш, ўзаро қўшилиш ва спектрнинг узун тўлқинли томонига аниқ силжишига олиб келиши ўрнатилди.
5. С70 фуллерени эритмаларида импульсли лазер нурланиши (Х«532 нм) эл-липсли қутбланишининг ўз-ўзидан бурилиш эффекта тажрибада тадқиқ қи-линди. Лазер нурланиши эллиптиклик даражасининг ошиши эллипсли қутб-ланиш солиштирма бурилиш қийматининг ошишига олиб келиши аниқланди.
6. Эритмаларда С70 фуллерен агрегатларининг ҳосил бўлиши ва ўлчам-ларининг ўсиши жараёнлари билан муҳитдан ўтаётган лазер нурланиши эллипсли қутбланиши ночизиқли бурилиш бурчаги қийматлари орасида ўзаро боғлиқликлар топилди.
7. С70 фуллеренининг бир (толуол, бензол) ва икки (толуол+ацетонитрил) компонентли эритувчилардаги эритмаларидаги С70 нинг турли концентра-циялари ва лазер нурланиши кутбланишининг турли эллиптиклик даража-ларида ночизиқли синдириш кўрсаткичи (и2) ва ночизиқли қабул қилув-чанлик (^r3V<y;69,<y,-ft>>) ларнинг аниқ қийматлари аниқланди. Эритмаларда синтезланган (C7o)m наноагрегатлари ўлчамларининг ошиши муҳит ночизиқ-ли параметрлари п2 ва %(3)(а>;а>,а>,-а>) нинг солиштирма қийматларининг камайишига олиб келади.
Аморф кремний асосли қуёш элементларининг фотогальваник характеристикаларини ҳароратга боғланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ҳозир-ги кунда яримўтказгичлар физикаси соҳасининг интенсив равишда ривожла-нишида аморф кремний асосидаги яримўтказгичларга катта аҳамият берил-мокда. Аморф кремнийнинг арзонлиги ва радиация нурлари оқимига чидам-лилиги юқори бўлгани учун унинг асосида қуёш элементлари ҳамда металл-диэлектрик-яримўтказгич структуралар, термоэлектрик курилмалар яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб келмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда яримўтказгичлар физикаси соҳасини ривожлантириш, хусусан, аморф кремний асосида қуёш элемента ёки яримўтказгичли асбоблар яратиш ҳамда уларнинг физик ҳусусиятларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада аморф кремний олиш тех-нологияси, улар асосида термоэлектрик ўзгартигичлар барпо қилиш ва улардаги физик жараёнларни тадқиқ қилиш йўналишида сезиларли натижа-ларга эришилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига асосан, мамлакатимизда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш ҳамда олинадиган инновацион илмий натижаларни амалиётга жорий этиш, шу жумладан қайта тикланадиган энергия - Қуёшдан электр энергиясини олиш ва уларнинг тежамкорлигини ошириш йўлларини тадқиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда аморф кремний яримўтказгичларининг электрик ва оптик характеристикаларини яхшилаш орқали нисбатан арзон ва ташқи таъсирлар, хусусан, радиация нурлари оқимига чидамли яримўтказгичли ас-боблар ва қуёш элементларини яратиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу бора-да мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш, жумладан, гидрогени-зацияланган аморф кремний асосли қуёш элементлари фотогальваник харак-теристикаларининг ҳароратга боғлиқлигини ифодаловчи тенгламалар тахли-ли ва уларни оптималлаштириш; a-Si:H асосли қуёш элементларининг сама-рали ишлаш ҳарорат интервалини, хусусан, вольт-ампер характеристикаси тўлдириш коэффициентининг максимал қиймати, эффектив кучланиш, эф-фектив ток зичлиги ва эффектив қувватнинг ҳароратга боғлиқлигини аниқ-лаш; фотогальваник характеристикаларнинг потенциал тўсиқ баландлиги ва ёруғлик тушгандаги вольт-ампер характеристикаси ноидеаллик коэффициента™ боғланишини назарий ўрганиш; назарий тадқиқотлар орқали олинган янги тенгламалар ёрдамида бажарилган ҳисоблашлар натижаларини тажриба натижалари билан таққослаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривож-лантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4997-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789 - сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гидрогенизацияланган аморф кремний (а-Si:H) асосидаги қуёш элементларининг фотогальваник характеристикалари ни ҳароратга боғлиқлигини назарий аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қисқа туташув токи зичлиги ва салт кучланишининг ҳароратга боғлиқлиги асосида тажрибавий натижаларини тушунтирувчи яримэмпирик тенглама келтириб чиқарилган;
салт кучланиши қуёш элементининг ёруғликдаги вольт-ампер характеристикасининг сифат (ноидеаллик) коэффициентига боғлиқ эмаслиги кўрсатилган;
қуёш элементларининг максимал эффектив қуввати учун топилган қиймати, Жоуль-Ленц қонунидан (Р=]фи) олинган қувватнинг максимал қиймати билан мос тушиши аниқланган;
тўлдириш коэффициентининг ҳароратга боғланишини ифодаловчи аналитик формула келтириб чиқарилган ва тўлдириш коэффициентный максимал қиймати ^$=0,93 га, минимал қиймати эса j$=0,25 га тенг бўлиши кўрсатилган.
Хулоса
Аморф кремний асосли қуёш элементлари фотогальваник характерис-тикаларининг ҳароратга боғланишини тадқиқ қилиш натижалари асосида қуйидаги хулосалар қилинди:
1. Қуёш элементларининг салт ишлаш кучланиши ва кучланишнинг эффектив қиймати уларнинг ёруғлик тушгандаги вольт-ампер характеристикасининг ноидеаллик коэффициентига боғлиқ эмаслиги ўрнатилган.
2. Гидрогенизацияланган аморф кремний асосли қуёш элементларини қисқа туташув токи зичлигини ҳароратга боғланишини тажрибавий натижалари 60-4)10К ҳарорат оралигида янги олинган яримэмпирик формула ёрдамида ҳисоб-китоб қилинган ва назария билан тажрибанинг бир бирига мослиги тасдиқланган.
3. Қуёш элементларининг қисқа туташув токи зичлигини ҳароратга боғ-лиқлигини ифодаловчи формулалар ёрдамида қуёш элементлари ишлайдиган ҳарорат интервали ва улар тайёрланадиган яримўтказгичларнинг тақиқлан-ган зонаси кенглиги орасидаги боғланишлар аниқланган.
4. Қуёш элементларининг қисқа туташув токи зичлиги Г=360 К дан юқори ҳароратларда яримўтказгичларни фотоўтказувчанлигини сўниш қону-нияти бўйича пасайиши аниқланган.
5. Қуёш элементининг эффектив ток, эффектив кучланиш ва эффектив қуввати зичликларини ҳароратга боғланишини тасдиқловчи янги ифодалар келтириб чиқарилган.
6. Қуёш элемента ёруғлик тушгандаги вольт-ампер характеристикасини тўлдириш коэффициента учун келтириб чиқарилган янги аналитик ифода орқали, ёруғлик тушгандаги вольт-ампер характеристикани тўлдириш коэффициентининг қиймати^=0,93 да максимумга эга бўлиши кўрсатилган.
7. Қуёш элемента учун яримўтказгични тақиқ зона кенглиги Eg=2,3 эВ га тенг бўлганда, ёруғлик тушгандаги вольт-ампер характеристикасини тўлдириш коэффициента максимум қийматга эришиши кўрсатилган.
Шарқий фарғона ширалари (homoptera: aphidinea) фаунаси ва морфо-экологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё бўйича бугунги кунда мевали боғлар ва қишлоқ хўжалиги агроценозларини ширалардан ҳимоя қилиш - маданий ландшафтларни сақлаш ва озиқ-овқат дастурини бажарилиши борасидаги муаммоларни ҳал қилиш сифатида муҳим аҳамиятга эга. Ер юзида мазкур ҳашаротларнинг 5000 га яқин турлари маълум бўлиб, уларнинг барчаси ўсимликларнинг жиддий зараркунандалари саналади. Ширалар ҳисобига мевали дарахтлар 10-20% атрофида ҳосилини йўқотилиши аниқланган1. Шу ўринда айни ҳашаротларни тур таркибини аниқлаш, каталогларини тузиш ва уларга қарши курашнинг илмий асосланган усулларини қўллаш долзарб муаммолардан.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, боғдорчилик соҳасини ривожлантириш ва аҳолини сифатли мева маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, интенсив боғлар ташкил этиш, улар ҳосилини зарарловчи омилларни аниқлаш ва қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш борасида натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, интенсив боғ майдонларининг кенгайиши боғлар ҳосилига зарарли таъсир этувчи шираларнинг кўпайишига олиб келмокда ва бу ҳолат уларни хилма-хиллигини аниқлаш ҳамда шираларга қарши биологик кураш чораларини кучайтиришни тақозо этмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида2 ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мақбуллаштириш, интенсив боғ ва узумзор майдонларини кенгайтириш таъкидланганки, бу ўринда интенсив боғларга зарар етказувчи ширалар фаунасини ва уларни мавсумий ривожланиш муддатларини аниқлаш, шираларга қарши уйғунлашган ҳимоя тадбирларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар алоҳида аҳамият касб этади.
Жаҳонда замонавий афидологик тадқиқотлар, турли экологик шароитга эга минтақаларнинг таксономик таркибини илмий тадқиқотларнинг замонавий методлари ёрдамида аниқлаш, афидофауна генезисининг келиб чиқиш марказларини ўрганиш ва шу асосда зараркунанда ҳашаротларга қарши уйғунлашган илмий асосланган кураш олиб боришни тақозо этмоқда. Бу ўринда Марказий Осиёнинг Жануби-шарқий географик минтақасига кирувчи Шарқий Фарғона ҳудуди бундан мустасно эмас. Бу ҳудуд таксономик жиҳатдан ўзига хос турларга бой эканлиги билан ажралиб туради. Унинг афидофаунаси тур таркибини аниқлаш, таксономик таҳлил қилиш, “паразит-ҳўжайин” тизимида шираларда шаклланган морфологик ва экологик мосланишларнинг муҳим йўналишларини аниқлаш, фауна учун янги ва эндемик турларни популяцияларининг замонавий ҳолатини таҳлил этиш, афидофауна маълумотларини сўнги каталог асосида мувофиқлаштириш, Ўзбекистон миллий фаунасидаги ўзига хос хусусиятларни очиб бериш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Шарқий Фарғона шираларининг фаунаси, морфо-экологик хусусиятлари ва уларни озуқа ўсимлигига ихтисослашиши йўналишларини аниқлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: ил к бор Шарқий Фарғона шираларининг 7 оила, 76 уруғга мансуб 200 тур ва 4 та кенжа турларидан иборат таксономик каталоги тузилган, шулардан фан учун 1 тур (Callipterinella ferganica Akhmedov et Khusanov) ва 1 кенжа тур (Euceraphis pilosa arslanbobica Akhmedov et Khusanov) ҳамда фауна учун 1 уруғ (Callipterinella) ва 67 тур аниқланган;
шафтоли барг шираси янги озуқа ўсимликлари - Cerasus awium ва Cerasus mahalebpfr учраши аниқланган;
Шарқий Фарғона шираларининг «паразит-хўжайин» тизимида озуқа ўсимлигига ихтисослашиш хусусиятлари аниқланган;
Шарқий Фарғона шираларининг «паразит-хўжайин» тизимидаги морфологик ва экологик йўналишлари аниқланган;
трансгрессия ҳодисаси асосида экологик талаб даражаси яқин бўлган турларнинг экологик нишалари параметрлари очиб берилган;
интенсив олма боғлари энтомофаунаси тур таркиби ва энтомо-комплексларнинг шаклланиш босқичлари аниқланган,
шираларнинг иқтисодий зарар келтириш даражаси ҳамда энтомо-фагларнинг самарадорлик даражаси исботланган;
интенсив олма боғларининг тенгқанотли-хартумли ҳашаротларига қарши кураш усуллари такомиллаштирилган.
Хулосалар
“Шарқий Фарғона ширалари (Homoptera, Aphidinea) фаунаси ва морфо-экологик хусусиятлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Шарқий Фарғона шираларининг 7 оила, 76 уруғга мансуб 200 тур ва 4 та кенжа турларидан иборат таксономик каталоги тузилган, шулардан 1 тур (Callipterinella ferganica Akhmedov et Khusanov) ва 1 кенжа тур (Euceraphis pilosa arslanbobica Akhmedov et Khusanov) фан учун, фауна учун 1 уруғ (Callipterinelld) ва 67 турлар аниқланган
2. Шираларнинг “паразит-хўжайин” тизимида озуқа ўсимлигида яшаш ва озиқланишга мосланиш хусусиятлари қиёсий тахдил этилди ва экологик таснифий бирликларга ажратилди, улар ягона экологик типга бирлашиб, 2 та экологик кенжа тип, 3 экологик гуруҳ ва 8 та экологик кенжа гурухдарга ажралган.
3. Шираларнинг “паразит-хўжайин” тизимидаги морфологик мослашишлари танасининг шакли, ўлчамлари, ранги, морфологик ўзига хослиги, мум ажратмалар ва ҳосилаларининг аҳамияти ҳамда эволюцияси батафсил асослаб берилди.
4. Шираларнинг адаптациялари озуқа ўсимлигининг турига, ундаги яшаш ва озиқланиш жойига, ўсимлик градиента бўйлаб тақсимланишига, географик тарқалишига, ҳаёт тарзи ва таснифий ўрнига чизиқли боғлиқлиги аниқланди; мум ажратмаларнинг хилма-хиллиги, ҳамда такомиллашиб бориши йўналишида шираларнинг эволюцион кўҳна гурухдари (Phloemizidae)fla пассив ҳимоя момиқ, энг ёш, прогрессив Aphididae турларида мумғубор шаклида намоён бўлади.
5. Шираларнинг “паразит-хўжайин” тизимида шаклланган морфологик ўзига хослиги, ксерофиллар танасининг кичиклиги, дифференциалланмаган шира найчалари, думча, ўта калта мўйловларида, мезофиллар танасининг йириклиги, кучли ривожланган шира найчалари, думчалари, мўйловларида, галл ва илдиз шираларининг қабариқ таналари, оёқлари, мўйловлари, думчаси ва шира найчаларидаги морфологик белгилар билан ажралиб туради.
6. Шираларнинг “паразит-хўжайин” тизимидаги экологик адаптациялари мазкур ҳашаротларнинг яшаш тарзи, колонияларининг хиллари, популяция зичлиги ва суръатларининг юқори бўлиши ҳамда тебраниши билан боғлиқлигини англатади.
7. Бир озуқа ўсимлигининг барча қисмларида бир неча турларнинг яшашида, экологик лабиллиги ва валентлилигининг кенглигида, жинссиз -партеногенез кўпайишнинг устунлиги, шунингдек, серпуштлилик, тириклайин қишлаши ва наслларни барқарор галланишида ўз ифодасини топганлигини изоҳлайди.
8. Экологик талаб даражаси яқин бўлган турлар экологик токчалари параметрларининг қисман ёки бутунлай мое тушиш ҳолати илк бор трансгрессия ҳодисаси асосида талқин этилди ва изоҳланди. Муайян бир вақт ва жойда ягона озуқа ўсимлигидан фойдаланувчи турлар ўртасидаги рақобат даражаси бўлиб, унинг фоизлар ҳисобида 100% га қадар кўтарилиб бориши турлар ўртасида озуқа ресурси учун бўлган рақобатнинг кучайиб боришини, аксинча, нолга интилиши рақобатнинг сусайиб боришини билдиради.
9. Шираларнинг озуқа ўсимлигига ихтисослашиши қайси даражада бўлишидан қатъий назар нисбий бўлиб, у бир томонлама адаптация сифатида турни янги йўналишидаги ўзгаришини, морфо-экологик ва эволюцион пластиклигини чегаралаши билан изохданади.
10. Шарқий Фаргона интенсив олма богларида ширалар популяциялар сонини чегаралаш бўйича чора-тадбирлар амалиётда фойдаланиш учун тавсия этилди.
Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизими
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “XXI асрнинг Олий таълими” Бутунжаҳон декларацияси (1998 й.), ЮНЕСКО нинг “Олий таълимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш” дастурий ҳужжати (1995 й.), Европа олий таълим муассасалари сифатини бир хиллигини таъминлаш мақсадида кабул қилинган Болонья декларацияси дунё миқёсида таълим сифатини оширишда муҳим ўрин эгалламокда. Мазкур ҳужжатларга биноан бўлажак чет тиллари мутахассисларини тайёрлашда CEFR (Common European Framework of Reference for Language) малака талаблари асосида олий таълим мазмуни ва сифатини халқаро даражага кўтариш, модулли таълимни ташкил этиш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан бўлажак ўкитувчилар компетентлигини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “XXI асрнинг Олий таълими” Бутунжаҳон декларацияси (1998 й.), ЮНЕСКО нинг “Олий таълимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш” дастурий ҳужжати (1995 й.), Европа олий таълим муассасалари сифатини бир хиллигини таъминлаш мақсадида кабул қилинган Болонья декларацияси дунё миқёсида таълим сифатини оширишда муҳим ўрин эгалламокда. Мазкур ҳужжатларга биноан бўлажак чет тиллари мутахассисларини тайёрлашда CEFR (Common European Framework of Reference for Language) малака талаблари асосида олий таълим мазмуни ва сифатини халқаро даражага кўтариш, модулли таълимни ташкил этиш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан бўлажак ўкитувчилар компетентлигини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги “2013-2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (кўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 143-сонли қарорлари ҳамда 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли Фармонида, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотниинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“компетентлик”, “социолингвистик компетентлик” каби тушунчаларнинг мазмун ва моҳияти муаллифлик ёндошуви асосида илмий-педагогик жиҳатдан асосланган ҳамда инглиз тилини ўргатишдаги ижтимоий коммуникатив жараённи фаоллаштириш асосида “Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетенцияси” типологияси аниқланган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлашда чет тилларини ўрганиш тамойилларига мувофиқ ижтимоий коммуникатив компетенцияни шакллантириш имконияти катта инновацион педагогик технологиялар аниқланган;
давлат таълим стандартлари ва умумевропа (CEFR) талаблари асосида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мустақил таълим жараёнида социолингивистик компетентлигини шакллантиришнинг лингводидактик таркиби аникдаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ҳамда олий таълим муассасалари инглиз тили ўкитувчиларининг социолингивистик компетентлик даражасини белгиловчи индикаторлар, бўлажак инглиз тили ўқитувчиси портфолиоси ҳамда инглиз тили ўқитувчиси профессиограммаси (касбий қиёфаси) ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари инглиз тили ўкитувчилари, раҳбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув мазмунини шакллантириш технологияси халкаро Британия Кенгаши тажрибалари ҳамда касбий фаолият мониторинги асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
Олиб борилган илмий-педагогик тадқиқот натижалари асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетенциясини шакллантириш сифат самарадорлигини таъминлашда фалсафанинг билиш назарияси, Шарк ва Ғарб мутафаккирларининг қарашлари, мамлакатимиз ва халкаро ташкилотлар томонидан кабул килинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар мазмун ва мохияти, филология, педагогика, методика, психология сохаларида олга сурилган фундаментал ил.мий-назарий ғоялар методологик асос бўлиб хизмат қилади.
2.ОТМларида чет тиллари ўқитувчилари тайёрлаш сифатини замой талаблари даражасида таъминлаш, таълим хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмаларини ривожлантириш, жамиятда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маданий сохаларда мавжуд тажрибалар асосида ўқув фанлари мазмун ин и такомиллаштириб бориш ракобатбардош инглиз тили ўкитувчилари тайёрлашда мухим ахамият касб этади.
3. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлиги мезонларига амал килиш, таълим жараёнида социолингвистик компетенциям! шакллантириш модели ва унинг типологияси, умумдидактик шарт-шароитлари, методик омилларига таяниш социолингвистик компетентлик самарадорлигини таъминлаш учун замин хисобланади.
4. Шахснинг ижтимоий хаётдан ташкарида яшаши, фаолият олиб бориши, коммуникация™ киришиши, ўз-ўзини касбий компетенлигини ривожлантириши, ракобатбардош ўқитувчи сифатида ўз били.ми, кўникмаси ва малакасини жамиятга тўлик сафарбар этиши мумкин эмас. Шу боне, бўлажак инглиз тили ўқитувчисининг социолингвистик компетенциясини шакллантиришда социолингвистик компетенция мазмунига таъсир этувчи идентификация турлари (биологик, географик, конфессионал, ижтимоий, тил идентификацияси), тамойилларига асосланиш ижодий натижалар гаровидир.
5. Олий таълим муассасаларида бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг социолингвистик компетентлигини шакллантиришда ўкув фанларининг хусусиятлари, имкониятларига кўра инновацион педагогик технологиялар, интерфаол услублар хамда ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш давр талабидир.
6. Инглиз тили ўқитувчисининг социолингвистик компетенцияси такомиллаштиришнинг мухим шакл мустакил таълим хисобланади. Бўлажак ўқитувчи аудиториядан ташкари мустакил таълимнинг замонавий шакллари: ахборот коммуникация технологиялари, электрон таълим турлари: муаллифлик дастурий махсулотлар, виртуал ўқув мухитини бошкарувчи тизимлар LMS, ички контент бошқарув тизимлари CMS, оммавий очиқ онлайн курслари (МООС), мустакил ишларнинг замонавий шакларидан фойдаланиш бўлажак ўқитувчининг юксак компетентлиги гаровидир.
7. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари социолингвистик компетенциясини шакллантириш самрадорлигини таъминлашнинг мухим пойдевори олий таълим муассасалари инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмунини (социолингвистик компетентлик индикаторлари асосида) такомиллаштиришдан иборатдир. Ушбу масалага андрогогик ёндошув, таълим менежментида фаолиятни лойиҳалаштириш, мотивациялаш ва назорат килиш мухим ахамият касб этади. Шунингдек, халкаро малака талабларига биноан ОТМ педагог ва рахбар кадрлари хамда чет тиллари ўкитувчиларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими мазмунини модул тизимига биноан такомиллаштириб бориш, уларнинг компетентлиги хамда креативлигини илмий-методик такомиллаштириш моделининг ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбик этилиши уларнинг компетентлигини такомиллаштиришда мухим роль ўйнайди.
8. Бўлажак инглиз тили ўкитувчилари социолингвистик компетенциясини шакллантириш самарадорлиги олиб борилган тажриба-синов ишлари натижасини ўрганиш, тахлил этиш, умумлаштириш, хулоса ва тавсиялар ишлаб чикиш оркали бахоланади. Тажриба-синов ишлари методикасининг аник белгиланиши, натижани аниқлашда илмий-тадкикотларнинг самарали методларидан мақсадли фойдаланиш, шакллантирилиши лозим бўлган индикаторларнинг хаётийлиги, замонавийлиги тадқикот натижаларининг ишончлилиги ва хакконийлигини таъминлашнинг гаровидир.
Шунингдек, мазкур диссертация мавзуси педагогика фанида долзарб илмий йўналишга асос бўлиб хизмат қилиши билан илмий-назарий, методик-амалий кимматга эгадир. Олиб борилган тадкиқотлар натижасига кўра бўлажак инглиз тили ўкитувчилари социолингвистик компетентлигини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат килувчи куйидаги тавсияларни олга сурамиз:
1. Бўлажак инглиз тили ўкитувчилари социолингвистик компетенциясини шакллантиришнинг педагогик механизмларини янада такомиллаштиришда ОТМ, таълим сохасида халкаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг илмий-техник хамкорпик Давлат дастурини яратиш, уни амалиётга татбик этиш механизмини ишлаб чикиш максадга мувофик.
2. ОТМда ўқитиладиган касбий фанларни ўқитишнинг давлат таълим стандартларини, мазмунини, модулям таълим тизимини миллий ва халкаро илгор тажрибалар асосида такомиллаштириб бориш, “Социолингвистика” махсус курсини жорий этиш, ушбу муаммо юзасидан талабалар портфолиоларини амалиётга кенг татбик килиш, чет тиллари ўқитувчилари тайёрлашнинг характеридан келиб чиккан холда замонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологиялари бўйича энцеклопедия ва лугат яратиш максадга мувофикдир.
3. Мамлакатимизда хукумат томонидан бўлажак ўқитувчи кадрлар тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ижобий ишлар, мутасадди республика ва халкаро ташкилотлари томонидан кабул килинаётган ҳукуқий-меъёрий хужжатлар, фан ва техника тараккиёти қўлга киритаётган ютуклардан ОТМ педагог ва рахбар кадрлари, чет тиллари ўқитувчиларини хабардорлигини таъминлаш мақсадида инглиз тилида ижтимоий сайтларда, матбуотда махсус рукнлар ташкил этиш, оммавий ахборот воситаларида мавзуга оид кўрсатув ва эшиттиришлар бериб бориш, “Социолингвистика” рукнида методик материаллар сериясини тайёрлаш ва чоп этишни йўлга қўйиш зарур.
4.ОТМ педагог рахбар кадрларини, чет тиллари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёни ўқув режасига педагогларни бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини социолингвистик компетенциясини ривожлантиришга тайёрлаш бўйича махсус ўқув модулларини киритиш, масофавий малака ошириш курсларини ташкил этиш ва уларнинг илмий методик базасини яратиш лозим.
5. Бўлажак инглиз тили ўқитувчилари ўртасида ижтимоий-лингвистик характердаги муаммолар бўйича тўгараклар ташкил этиш, илмий-методик ишлари натижаларини ўрганишнинг портфолио, ассисмент турларидан фойдаланиш, битирув малакавий ишлар, илмий лойихалар танловларини ўтказиш хамда республика микёсида мавзуга оид анъанавий кўрик-танловлар, илмий-амалий Форум ташкил этиш бўлажак ўқитувчиларнинг ғоявий-лингвистик компетентлигини ошишида мухим ахамият касб этади.
6. Олий таълим муассасаларида даре жараёнини технологик жихатдан модернизация килиш-оммавий очик онлайн курслари (МООС) тизимини янада такомиллаштиришга замин яратади. Зеро, бу ўз-ўзини ташкиллаштирувчи тизим бўлиб, креатив ўқитувчи кадрларни тайёрлашда мухим роль ўйнайди. Бугунги кунда ўқитувчи, ўқитиш ваталаба ўртасидаги муносабат-билимларни тўғридан-тўғри узатиш эмас, балки виртуал ўкув мухитини (виртуал аудитория, виртуал лаборатория) яратиш асосида электрон таълимни сўнгги технологик ютуқларидан фойдаланиш максадга мувофиқ. Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг бу борадаги имкониятлари чексиздир, бундан окилона фойдаланиш эса талабадан хам, ўқитувчидан ҳам ижодкорликни, ўз устида ижодий мустакил ишлашни такозо этади.
Бўлажак магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда содир бўлаётган глобал ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий ўзгаришлар магистрларни тайёрлаш тизимини компетентлик ёндашуви асосида ислоҳот қилишни тақозо этмоқда. Хозирги кунда АКШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Хитой, Япония, Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларда магистрларни тайёрлаш, унинг дидактик таъминотини амалий-фаол ва маданиятлилик йўналишида модернизациялаш асосида амалга ошириб келинмокда. Модернизация жараёнлари мавжуд «билимли» дидактик таъминотининг таълим мақсадини, мазмунини, методларини, технологияларини ва таълим натижаларини баҳолаш тизимларини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этади.
Мустақилик йилларида замонавий талаблар асосида олий таълим сифатини ошириш, жумладан магистратура тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида, жумладан, магистратуранинг ҳуқуқий-меъёрий, илмий-методик ва моддий-техник таъминоти мустаҳкамланди, магистратура мутахассисликларининг Давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологиялари татбиқ қилинди. Шулар билан бир қаторда, магистратура фаолиятини компетентли ёндашув асосида янада жадаллаштириш зарурати кўзга ташланмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш»2 вазифаси белгиланиб, бу борада бугунги кунда магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш мухим ахамият касб этади.
Жаҳон ва мамлакатимиз амалиётининг компетентлик ёндашув асосида магистрларни тайёрлаш бўйича замонавий муаммоларининг тахлили шуни кўрсатмокдаки, фан ва ишлаб чиқаришнинг замон талабларига жавоб берувчи янги таълим концепцияси магистратура талабаларида шахсий-касбий, ижодий имконият ва интегратив тафаккурни шакллантириш ва ривожлантиришга йўналтирилган. Мавжуд «билимли» концепцияга асосланган анъанавий дидактик таъминот эса бу жиҳатларни магистратура талабаларида ривожлантиришга психологик-педагогик шароитларни яратиш учун етарли хисобланмайди. Ушбу шароитда компетентлик таълим концепциясига асосланган дидактик таъминотини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотлар долзарб ҳисобланади.
Диссертация Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги «2016-2017-ўқув йилида Узбекистан Республикаси олий таълим муассасаларига қабул ҳақида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ПФ №4947-сон Фармони, 2017 йил 20 апрель, ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак магистрларни компетентли тайёрлашнинг дидактик таъминот тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
магистратура талабаларида компетентликни ривожлантиришга таъсир зтувчи замен, талабларига мос бўлмаган, мақсадли, мазмунли ва тузилмавий параметрлар тизимли таҳлил асосида аниқланган;
дидактик таъминотига қўйиладиган магистратура талабалари ижодий имкониятларини ривожлантиришга, касбий билимларини интеграциялашга, ўқиш жараёнини интенсификациялаш ва индивидуаллаштиришга, касбий кўниқма ва тажрибаларини шакллантирилишига йўналтирилган талаблар компетентлик таҳлил асосида такомиллаштирилган;
дидактик таъминотини модернизациялашнинг методологик асоси бўлган, диагностик ва тизимли дидактика принципларига асосланган ҳамда компетентлик тайёрлаш шароитларига мос тушувчи битирувчининг шахе модели такомиллаштирилган;
таълим мақсади даражасида - ўқув-ижодий режа; мазмуни даражасида -компетентли ўқув-услубий мажмуа; технология даражасида - креатив ўқиш тизими; таълим натижаларини бахолаш даражасида - компетентликнинг комплекс педагогик диагностикаси кабиларни ўз ичига олган модернизациялашган дидактик таъминотининг тузилиши ва мазмуни
аниқланган;
бўлажак магистрларда компетентликни шаклланганлик даражасини кириш, семестрлараро хамда аттестацией босқичларидаги педагогик диагностик мажмуасининг тузилмавий ва мазмунли тизими такомиллаштирилган.
Хулосалар
Амалга оширилган илмий таҳлиллар, такдим этилган методик, ишланмалар ва тавсияларни умумлаштирган хамда уларнинг самарадорлик даражасини баҳолаган холда куйидаги хулосаларга келинди:
1. Анъанавий дидактик таъминотини модернизациялаш сабаблари мураккаб ва кўп қиррали ечимини кутаётган муаммоларига хос бўлган ижтимойи-иқтисодий, илмий-техникавий ўзгаришлар, ва ўзгаришларга мувофиқ компетентли магистрларга бўлган эхтиёжнинг ошиши хамда компетентли магистрларни анъанавий «билимли» таълим концепциясига асосланган дидактик таъминоти асосида тайёрлаш имконини йўкдиги. Модернизация жараёнлари мавжуд анъанавий дидактик таъминотининг таълим максадини, мазмунини, методларини, технологияларини ва таълим натижаларини бахолаш тизимларини қайтадан кўриб чикишни тақозо этди.
2. Мавжуд анъанавий дидактик таъминотини тизимли тахлил асосида магистратура талабаларида компетентликни ривожлантиришга таъсир этувчи, мутахассисларни тайёрлаш замен талабларига мос бўлмаган, мақсадли, мазмунли ва тузулмавий параметрлар аниқланган.
3. Компетентлик таҳлил асосида ижодий имкониятларини ривожлантиришга, касбий билимларни интеграциялашга, ўқиш жараёнини интенсификациялаш ва индивидуаллаштиришга, касбий кўниқма ва тажрибаларни шакллантирилишига йўналтирилган мавжуд дидактик таъминотига кўйиладиган талаблар такомиллаштирилган.
4. Тадқиқот максад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда компетентлик ёндашувни тушунчага ойид аппаратики чукурлаштирувчи ва аниқлик қиритувчи «компетентлик», «компетентлик қирралари» тушунчаларига муаллифлик таърифи келтирилган.
5. Мавжуд дидактик таъминотини модернизациялашнинг илмий-методологик асоси бўлган ҳамда компетентлик тайёрлаш шароитларига мос тушувчи битирувчининг компетентли шахе модели такомиллаштирилди. Мослашувчи магистрнинг шахе модели диагностик ва тизимли дидактика принципларига асосланган бўлиб унинг тузилмаси тўртта инвариант бўлган қирралардан иборат: илмий-касбий, илмий-тадқиқот, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-дунёқарашли.
6. Таълим мақсади даражасида ўқув-ижодий режа; мазмуни даражасида -компетентли ўқув-услубий мажмуа; технология даражасида-креатив ўқиш тизими; таълим натижаларини бахолаш даражасида - компетентликнинг комплекс педагогик диагностикаси кабиларни ўз ичига олган модернизациялашган дидактик таъминотининг тузилиши ва мазмуни аниқланган.
7. Компетентли тайёрлашда дидактик ресурслардан самарали фойдаланишга кўмаклашувчи аудитория ва мустақил машғулотларни режалаштириш, ташкил қилиш, ўтказиш ва баҳолаш бўйича дидактик -математик моделлар ишлаб чиқилган. Моделлар асосида ишлаб чиқилган мезонлар аудитория машғулотларининг сифатини микдорий жиҳатидан баҳолашга имкон беради.
8. Бўлажак магистрларда компетентликни шаклланганлик даражасини кириш, семестрлараро ҳамда аттестацион босқичларидаги педагогик диагностик мажмуасининг тузилмавий ва мазмунли тизими такомиллаштирилган.
9. Бўлажак магистрларда ўқиш даврида шаклланган интегратив билимларни талаб қилувчи ҳамда ўзида амалиётга йўналтирилган ва ижодий-мазмунли диагностик ва аттестацион масалалар мажмуаси ишлаб чиқилган.
10. Магистрларни компетентли тайёрлашнинг модернизациялашган дидактик таъминотини босқичма-босқич жорий килишнинг методикаси яратилди. Ўтказилган ҳисоб-китоблар таклиф қилинган модернизациялашган дидактик таъминотини татбиқ этилиши натижасида магистрларни тайёрлаш жараёни 15-20%га жадаллаштириш мумкинлигини кўрсатди.
11. Магистрларни компетентли тайёрлашнинг модернизациялашган дидактик таъминотини татбиқ этишдан келиб чиқадиган педагогик ва ижтимоий самарадорликлар магистрларнинг олий ўқув муассасаларида шаклланган ижодий ва касбий тажрибага эга бўлиши, ижодий имкониятларининг ривожланиши ҳамда ишлаб чиқаришга тезда мослашувлари билан белгиланади.
12. Статистик маълумотлар ва магистрларнинг турли иқтисодий соҳалардаги фаолияти бўйича қилинган ҳисоб-қитоб натижаларига кўра, модернизациялашган дидактик таъминотнинг жорий қилиниши натижасида қутилаётган иқтисодий самарадорлик Республика миқёсида йилига 2,5 млрд. сўмни ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, компетентли тайёрлашга кетган харажатлар анъанавий тарзда олиб борилган тайёргарликдаги харажатлардан ошмаслигини таъкидлаш мумкин.
Халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш тизимини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг жадал ривожланиши педагоглар малакасини масофадан туриб ошириш дастурларини кенг жорий этиш, касбий фаолиятни ишдан ажралмаган ҳолда электрон таълим ресурслари асосида мунтазам қўллаб-қувватлашга бўлган эҳтиёжни кучайтирди, масофадан ўқитишнинг турли моделлари ва дидактик-методик таъминотини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига оммавий очиқ онлайн курслари интеграциялашувини юзага келишига сабаб бўлди.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб таълим тизими кадрлари салоҳиятини тубдан яхшилаш, малака ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантиришда профессионал тренингнинг илғор технология ва ускуналаридан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Изчил ислоҳотлар натижасида халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимида мустақил ва узлуксиз малака ошириш таълим парадигмасининг ўрни мустаҳкамланиб, хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб этиш оркали масофадан ўқитиш бўйича илғор тажрибаларга асосланган халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш (ХТХММО) ўқув муҳити жорий этилди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда ХТХММО ўқув муҳитидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш зарурати мавжуд. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш»1 каби йўналишлар белгиланиб, бу борада ўқитувчиларнинг малакавий билимларини доимий янгилашга қулай шарт-шароит яратиш, масофадан туриб малака ошириш тизими самарадорлигига эришиш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳон амалиётида масофадан малака оширишни жорий этиш босқичига доир синхронли моделларни ишлаб чиқиш, масофадан ўқитишнинг психологик-андрагогик хоссаларини аниқлаштириш, масофавий таълимда ўқув-билиш фаолиятини бошқариш каби йўналишлардаги тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмокда. ХТХММОни жорий этишнинг ўсиш босқичида (Growth Stage) субъектлар фаолиятидаги онгли фаоллашув билан боғлиқ кузатилган муаммолар малака ошириш мақсадини рўёбга чиқаришга салбий таъсир кўрсатиб, масофадан ўқитиш натижавийлигининг давлат ва жамият талаблари ҳамда буюртмачилар эҳтиёжларига мос келмаслигига сабаб бўлмоқда. Бу эса ХТХММО тизимини таълим эҳтиёжларига асосланганликни таъминлаш, ўқув жараёнини педагогик ҳамкорлик асосида оптимал тарзда моделлаштириш заруратини изохдайди. Бундай ёндашув ХТХММО тизимининг сифат ва самарадорлик жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши билан мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ 4947-сонли Фармони, 2017 йил 26 сентябрдаги «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3289-сонли қарори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 25-сонли, 2014 йил 15 августдаги «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 234-сонли қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий эҳтиёжларга асосланган халқ таълими ходимлари малакасини ошириш курслари ўқув мазмунини шакллантиришнинг механизми касбий фаолиятга алоқадор параметр ва индикаторларни аниқлаштириш, баҳолаш мезонларини белгилаш, функционал омилларни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
муносабат элементлари асосида касбий эҳтиёжларни максимал қаноатлантириш шартига қаратилган вариатив малака ошириш ўқув мавзулари таркибини аниқлаш технологияси ишлаб чиқилган;
халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш ўқув меъёрларини оптималлаштириш ва субъектларнинг мотивацион фаолиятини тизимлаштириш асосида ўқув жараёнининг интеграциялашган модели мазмуни, таркибий ташкил этувчилари такомиллаштирилган;
халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш шароитида самарали ўқув фаолияти учун тингловчи тайёргарлиги сифатига қўйиладиган компетенциявий талабларнинг параметрлари ва индикаторлари адаптация шартлари асосида аниқлаштирилган.
Хулоса
«Халқ таълими ходимлари малакасини масофадан ошириш тизимини такомиллаштириш» мавзусида олиб борилган тадқиқот натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Олиб борилган илмий изланишлар глобаллашув даврининг ижтимоий-таълимий талабларидан келиб чиқиб жорий этилган ХТХММО тизимининг натижавийлик даражасини Давлат ва жамият талаблари ҳамда буюртмачилар эҳтиёжларини максимал қондириш асосида ошириш, модернизациялаш шарти сифатида такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатди. ХТХММО тизимини такомиллаштириш тушунчаси масофадан малака ошириш субъектлари фаолиятидаги онгли фаоллашув ҳамда эҳтиёжга асосланганликни таъминловчи ташкилий-педагогик шарт-шароитларни ҳамда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш имконини берувчи педагогик жараёнларни ифодалайди.
2. ХТХММО тизимини такомиллашуви бирламчи компонентлар ривожланишига таъсир этувчи касбий эҳтиёжларни тизимлаштириш, ўқув материаллари вариативлиги ва принципиал лойиҳалаш, ўқув жараёнини моделлаштириш, тингловчининг ўқув жараёнига адаптацияси ва тайёргарлиги, ҳамкор субъектларнинг функциялари, курсдан кейинги тингловчи фаолиятидан иборат йўналишларнинг узвий алоқадорлиги асосида амалга ошади. ХТХММО тизимини такомиллаштириш модели билан боғлиқ «ташкилий-педагогик шарт-шароитлар», «касбий эҳтиёж», «ўқув таркиби вариативлиги» каби тушунчалар илмий-методик жиҳатдан асосланди.
3. Касбий фаолият ва шахсий сифат мезонларининг назарий-методологик жиҳатдан асосланганлиги ҳамда ўқув модуллари мазмунига таъсири изохланганлиги ўқув-тарбия жараёни сифатининг ички назорати ва тахдилини амалга ошириш, педагогларнинг малака оширишга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва тизимлаштириш, ХТХММО ўқув мазмунининг эҳтиёжга кўра шакллантириш билан боғлиқ принципиал ҳаракатни тартибли амалга ошириш имконини берди.
4. ХТХММО тизими учуй оптимал ўқув вариантларини субъектларнинг янгиланган ўқув мавзулари учуй муносабатларига асосланувчи концептуал модел бўйича шакллантирилиши тингловчилар контингентини таълим дастурларини танлашда табақалаштирилган ёндашувга кўра гуруҳлаштириш, ўқув мавзу режа ва дастурлари таркибини ўзгаришлар мониторингини юритиш орқали доимий такомиллаштириб боришга замин яратди.
5. ХТХММО ўқув материалларини лойиҳалашга қўйиладиган талабларнинг умумий тамойиллари (асослилик, модуллилик, мақсадлилик, когнитивлик, етарлилик, кўргазмалилик, интерфаоллик, натижавийлик, чеклаш, йўриқлилик) ўқув материалларини баҳолаш ва сифатини аниқлаш, таҳлиллар асосида такомиллаштириш имкониятини кенгайтиради. Натижада ўқув материалларига нисбатан тингловчида ижобий муносабат шаклланиб, мустақил билим олишга бўлган иштиёқи ҳамда ХТХММО тизимида ўзига хос таълим технологияларини қўллаш самарадорлиги ошиши таъминланади.
6. Масофадан ўқитиш соҳасида тўпланган илғор халқаро тажрибалар асосида ишлаб чиқилган ўқитишнинг интеграциялашган модели педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шахе таълим-тарбияси борасида олиб бораётган ўқитиш ва билиш фаолиятларидаги изчилликни кафолатлайди, ўқув ҳажми компонентларининг курс даврига оптимал тақсимланган таянч ўқув режаси ўқув жараёни тизимлилиги, тугалланганлик, яхлитлилигини таъминлайди.
7. ХТХММО тизимида ҳамкор субъектлар - тьютор, тармоқ ташкилотчилари, буюртмачи вакилларининг тингловчи адаптацияси жараёнидаги психологик барқарорлик аспектларига ва мустақил таълим олиш психикасига таъсир этувчи функцияларини кенгайтириш орқали тингловчидаги ахборотлашган муҳит тўсиғини енгиб ўтишга қаратилган мотивацион фаолиятини фаоллаштиришга эришилди.
8. Тингловчининг масофадан ўқитиш шароитига мослашиш ва ўрнатилган тартиб асосида малака ошириши учун зарур бўладиган лаёқатига қўйиладиган талабларнинг «ХТХММО моҳияти», «ХТХММО ўқув жараёни», «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш» йўналишларини бирламчи ҳамда адаптив компетенцияларга ажратилиши ва туркумлаштирилиши тингловчининг малака оширишдан кўзланган асосий мақсадга йўналиш олиши, ўз муддатида ўқув дастурларини тўлиқ ўзлаштириши ва амалиётга жорий этишида юқори самара берди.
9. Тингловчининг ХТХММО курсларидан кейинги тизимлашган ҳаракатини малака ошириш даврида иштирок этган ҳамкор субъектлар томонидан қўллаб-қувватланиши малака ошириш ва амалиёт узвийлигини таъминлаш, фан бўйича долзарб янгиликлар ва ислоҳотларга оид маълумотларни ўз вақтида педагогларга етказиш, келгуси малака ошириш ўқув дастурлари мазмунини доимий такомиллаштириб боришга хизмат қилади ва узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этилиши учун асос бўлади.
10. Янгиланган ўқув мавзуларига иштирокчиларнинг муносабатларини саралаш ва тегишли параметрлар асосида оптимал вариантларни автоматик тарзда танлаш имконини берувчи «Масофавий малака ошириш курслари учун оптимал ўқув вариантларни танлаш дастурий маҳсулоти», ўқув жараёнини ташкилий самарадорлигини ошириш ҳамда ўқув юкламалари бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боришга хизмат қилувчи «Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш курслари ўқув журналларидаги ўқув соатларини ҳисоблаш дастурий маҳсулоти» амалиётга жорий этилди.
Инглиз ва ўзбек нутқ маданияти риторик аспектининг чоғиштирма тадқиқи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида нутқ маданияти даврлар ўтса ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган мавзулардан бири ҳисобланади. Ҳозирда умумжаҳон миқёсида турли тилларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортиши, ҳалқаро алоқаларнинг ўрнатилиши нутқ маданиятига бўлган эътиборнинг кучайишига ва кишилар нутқ маданиятини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ ривожлантиришга бўлган талабни юзага келтирди. Бугунги кунда такомиллашиб бораётган тил ва маданият, тил ҳамда жамият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги илмий изланишлар ҳам айнан нутқ маданиятининг турли аспектларини бир-бирига қардош бўлган ва бўлмаган тиллар доирасида кенг қиррали таҳлил қилинишини тақозо этмокда.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда турли тилларда мустақил ҳамда теран фикрлаш қобилиятига эга бўлган, ўз фикрини аниқ ва равшан ифода эта оладиган баркамол авлодни тарбиялашга бўлган диққат-эътибор янада кучайди. Ҳозирги кунда юқори билим, маданият ва маънавиятга эга кадрларнинг янги авлодини тайёрлашнинг ечимини топишда самарали натижаларга эришилди. Ёшларимизда нутқ маданиятининг юксаклиги, сўзамоллик, жамоатчилик олдида нутқ сўзлай олиш каби хислатларни янада шакллантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор вазифалар нутқ маданияти аспектларини турли тиллар доирасида чоғиштирма таҳлилини амалга ошириш лозимлигини кўрсатмокда. Республикамизда ёшларга оид давлат сиёсатининг олиб борилиши, жумладан, «...руҳий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-назарига эга бўлган ёшларни тарбиялаш»1га қаратилган стратегик вазифалар ҳам нутқ маданияти мавзуси доирасида чуқур изланишлар олиб борилишини талаб қилмоқда.
Дунё тилшунослигида ҳамда маънавий ва маданий йўналишда кишиларнинг бирдамликка интилиши, ўзга халқлар маданияти, тилини ўрганишга бўлган қизиқиши, ифодали ва таъсирчан нутқ сўзлай олишга бўлган иштиёқининг доимий равишда ўсиб бориши шу ўринда нутқ маданияти риторик аспектини бир-бирига қардош бўлмаган тиллар доирасида тадқиқ этишга бўлган эҳтиёжни юзага келтиради. Ҳозирги кунга қадар риторик аспект бўйича жаҳон ва ўзбек тилшунослигида кўплаб илмий ишлар амалга оширилган бўлса-да, ушбу мавзу инглиз ва ўзбек диалогик нутқида яхлит тизим шаклида қиёсий аспектда ўрганилмаганлиги инглиз ва ўзбек тилшунослигида нутқ маданияти риторик аспектининг гендер ва лингвокультурологик хусусиятларини, диалогик риторикада лингвистик ва экстралингвистик омилларни бир-бирига қардош бўлмаган ушбу тиллар доирасида чоғиштирма тадқиқ этилиши лозимлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўргатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сон қарори, 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайерлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4732-сон фармони, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4794-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисидаги 124-сон қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги диалогик нутқнинг риторик аспектда миллий ва умумий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида диалогик нутқ таъсирчанлигининг ошишида хизмат қилувчи фонетик, морфологик, лексик ва синтактик тил сатҳларига оид лисоний бирликлар далилланган;
диалогик риторикага тадқиқ этилаётган тилларнинг фарқли ва умумийлик жиҳатларини намоён этувчи парафонетик ва паракинетик воситалар исботланган;
лингвомаданий ва гендер аспектларда диалогик риториканинг миллийлик ҳамда умумийлик хусусиятларни акс этувчи лисоний воситалар асосланган;
диалогик риторикада кенг қўлланилувчи мавзуларга оид лингвистик воситаларнинг нуткда қўлланишига кўра фаоллик даражаси ўртасидаги фарқлар ишлаб чиқилган;
тадқиқ этилаётган тиллардаги диалогик риторикада ижобий ва салбий маънога эга тил бирликлари аниқланган.
Хулоса
Тадқиқотимиз жараёнида ўтказилган таҳлиллар бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Нотиқлик санъати Ғарбда софистлар нутқидан, Шаркда эса воизлар нутқидан бошланган. Риторика ўзига хос тарихий босқичларга эга бўлиб, у вақтлар давомида шаклланиб бориши билан характерланади. Риторика ошкора нутқ сифатида талқин этилса-да, ҳар қандай нутқ, жумладан, диалогик нутқ ҳам риториканинг ўрганиш объекта бўлиб хизмат қилади.
2. Нутқ таъсирчанлигини ортишига ҳизмат қилувчи лисоний воситалар тадқиқ этилаётган тилларнинг фонетик, морфологик, лексик, синтактик сатхларида ўзига хос ўхшаш ва фарқ қилувчи хусусиятларга эгалиги билан характерланади. Нутқ таъсирчанлигини ортиши ўзбек тилида аксарият ҳолларда аффиксация ҳодисасига таянади. Инглиз тилида эса модал феълларнинг нуткда фаол қўлланиши кузатилади. Инглиз тилида ҳурмат, ўзбек тилида эса қариндош-уруғчилик маъносига эга сўзлар ушбу мақсадларга ҳизмат қилади.
3. Диалогик риторикада парафонетик ва паракинетик воситалар нутқий таъсирчанликнинг ортишига ҳизмат қилади. Уларнинг ифодаси тадқиқ этилаётган тилларда ўзига хос миллий ва умумий жиҳатларга эгалиги билан характерланади. Инглиз ва ўзбек тилларида хатти-ҳаракатлар ҳурмат тушунчаси билан боғлиқ равишда ифода этилади. Лекин ўзбек тилида улар уят, андиша, ибо ва ҳаё каби тушунчалар билан боғлиқ равишда намоён бўлади. Дуо қилишга оид ҳаракатлар ҳам мазкур тилларда фарқланади.
4. Диалогик риторикада инглиз ҳамда ўзбек эркак ва аёллари нутқи ўртасида фарқланиш ҳодисаси мавжуд. Инглиз эркак ва аёллари нутқий этикет формулаларига дойр, ўзбек эркак ва аёллари эса қариндош-уруғчилик, дин, одоб, аҳлоқ, уят ва андиша тушунчалари билан алоқадор бўлган лисоний воситалардан аксарият ҳолларда фойдаланадилар.
5. Диалогик риторикада дуо қилиш, васият қилиш, панд-насиҳат қилиш, қасам ичиш, ваъда бериш, илтимос қилиш, иқтисодий жиҳатдан қизикдириш, таомлар номини эслатиш, қўллаб-қувватлаш, қонун-қоидаларни қайд этиш, эл-юртнинг фикрини инобатга олиш, тингловчининг раҳмини келтириш, ёлғон сўзлаш, эркалаш, ҳурмат қилиш, мақташ ҳамда динга оид мавзуларга дойр лингвистик воситаларнинг нутқда қўлланишига кўра фаоллик даражаси тадқиқ этилаётган тилларда бир-биридан фарқ қилиши билан характерланади.
Инглиз тилида ҳурмат қилиш, илтимос крлиш, қонун асосида иш куришга дойр лисоний воситалар нутқ таъсирчанлигининг ошишида энг фаол қўлланиши билан, дуо цилиш, эл-юртнинг фикри масаласини эслатиш, диний мавзуларга. оид лисоний воситалар эса диалогик риторикада энг кам қўлланиши билан характерланади. Ўзбек тилида эса эл-юртнинг фикри масаласини эслатиш, панд-насиҳат қилиш, дуо цилиш, диний мавзуларга оид лисоний воситалар нутқда ифода этилишига кўра энг юқори даражаларни, ҳасам ичиш, крнун асосида иш кўриш билан алоқадор лисоний воситалар нутқда ифода этилишига кўра энг қуйи даражаларни эгаллади.
6. Риторикада салбий маънога эта лисоний воситалар ҳар икки тилда сўкиш, ҳақорат қилиш, қўрқитиш, дўқ қилиш, ўзбек тилида қарғаш маъноларига эга жумлалар орқали нутқда намоён бўлади.
7. Риторик аспектда лисоний воситаларнинг мазкур тиллардаги айрим жиҳатлари бир-бирига ўхшамаслигининг сабаби - ушбу тил эгаларининг яшаш шароити, географик жойлашиши, тарихи, диний қарашлари, маданияти, урф-одатлари, миллий қадриятлари, характери, таомлари, фарзандларига тарбия беришда қаратиладиган асосий жиҳатлари, улар яшайдиган ҳудуднинг ички қонун-қоидалари ва шу каби бошқа омилларнинг турлича эканлиги, энг асосийси, уларнинг маданият тушунчасини қай тарзда талқин қилишлари билан изохданади. Бундай ҳодиса тил ва маданият ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлигини яна бир бор тасдиқлайди.
8. Турли тиллар тизимида диалогик риторика ўзига хос аёл ҳамда эркаклар нутқи хусусиятлари, лингвокультурологик жиҳатларига эгалиги, унда турли лисоний ва нолисоний воситаларнинг ифодаланиши билан характерланади. Шу нуқтаи назардан риториканинг лингвомаданий хусусиятлари ҳамда унда лисоний ва нолисоний воситаларнинг аҳамияти бир-бирига қардош бўлган ва қардош бўлмаган тилларда таржимашунослик, этнолингвистика ва қиёсий тилшунослик йўналишларида қиёсий тадқиқ этилиши мумкин.
Риторика тарихий категориядир, давр ўзгарса, у ҳам ўзгариб, шаклланиб боради ва унинг тарихий тараққий этиш жараёни турли маданиятлар тизимида ўзига хосдир. Шу нуқтаи назардан риторик аспектнинг динамикаси турли тиллар доирасида қиёсий тадқиқ этилиши мумкин.
Риторика ижтимоий ҳодиса бўлиб, у турли ижтимоий гурухдар ва шароитларда ўзига хос хусусиятларга эгалиги билан характерланади ва бу уни социолингвистика нуқтаи назаридан турли тиллар тизимида қиёсий тадқиқ этиш мумкинлигини тақозо этади.
Барча нутқ турлари риториканинг ўрганиш объекта ҳисобланади. Бу эса, сиёсий, харбий, диний ва шу каби бошқа хусусий риторика турларини бир-бирига қардош бўлган ва бўлмаган тиллар доирасида тадқиқ этилиши мумкинлигини кўрсатади.
Бадиий таржимада лингвокультуремаларнинг ифодаланиши (Инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда бадиий таржиманинг миллий адабиётлар тараққиёти ва халқлар ўртасидаги адабий-маданий муносабатларнинг кенгайишига, миллатлараро мулоқот компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилиши тан олингани сабабли миллий-маданий хусусиятга эга тил бирликларини таржимада акс эттириш муаммоси тилшунослик ва таржима назарияси олдида турган муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Жумладан, тил бирликларининг миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ этиш зарурати, тил ва маданият муносабатини ёритиш эҳтиёжи лингвокультурологиянинг алоҳида соҳа сифатида шаклланишига сабаб бўлди.
Мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, халқ маънавиятини юкасалтириш, бадиий ёдгорликларни жаҳонга танитишга қаратилган саъи-ҳаракатлар амалга оширилди. Хусусан, жаҳон маданиятининг дурдона асарларини ўзбек тилига ўгириш ва ўз навбатида китобхонларни умуминсоний қадриятлардан хабардор қилиш, ўзбек халқининг юксак бадиийлик билан тўйинган адабий асарларини хорижий тилларга таржима қилиш жадаллашди. Мамалакатимиз олимларининг «...илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»1 га алоҳида эътибор қаратилди. Ана шу тараққиёт тамойилларига мувофиқ ўзга тилдаги бадиий асар намуналарининг таржима матнини давр талаби даражасида яратиш бўйича таржимашунослик соҳасида чуқур изланишлар олиб бориш муҳимлигини кўрсатади.
Дунё таржимашунослигида лингвокультуремаларни манба матнида идентификациялаш, аслият мансуб халқ менталитета, оламнинг лисоний манзараси акс эттирадиган универсал ва экзотик лексемаларни бадиий таржимада қай тарзда ифодалаш муаммоларини лингвокультурологик, концептологик, социолингвистик ва бошқа аспектларда ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Қардош бўлмаган, турли тил ареалларига мансуб инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал ҳамда миллий-маданий тушунчаларни акс эттирувчи лингвокультуремаларнинг лексикографик, концептуал, чогиштирма ва корпус таҳлиллари асосида уларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини белгилаш, таржимавий хусусиятларидаги изоморф ва алломорфлик томонларини ўрганиш, таржимадаги синонимик, антонимик ҳолатларини аниқлаш ҳамда мақбулларини қўллаш юзасидан таклифлар бериш, фразеологик бирлик ва стилистик воситалар орқали намоён бўлган лингвокультуремаларни таржима қилиш усулларини белгилаш каби масалаларни тадқиқ этиш диссертация мавзусининг замонавий тилшунослик учун долзарблигини кўрсатади.
Мазкур диссертация 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал ва миллий-маданий лингвокультуремаларнинг бадиий асарлар таржималарида ифодаланишини тадқиқ қилишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги универсал (happiness, joy, luck, sadness, бахт, шодлик, омад, цайгу) ҳамда миллий-маданий (dignity, туи) лингвокультуремаларнинг лексик-семантик майдонидаги ядровий ва периферик ифодалари чогиштирма аспектда асосланган;
лингвокультуремалар синонимик қаторлари ва антонимик жуфтликлари қўлланиш даражасининг фаоллиги аниқланган ҳамда таржимадаги аҳамияти исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида фразеологик бирликлар билан ифодаланган лингвокультуремаларнинг таржима адекватлиги лисоний ҳамда нолисоний омилларга боғлиқлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида стилистик воситалар билан вербаллашган лингвокультуремаларнинг таржимасида эквивалент, муқобил, тавсифлаш усулларини қўллаш шарт-шароитлари асосланган;
таржимада оламнинг лисоний манзарасининг яхлитлигини бадиий матндаги эксплицит ва имплицит маълумотлар ҳамда муаллифнинг модал муносабати таъминлаши исботланган.
Хулоса
Таржима назариясига лингвокультурологик жиҳатдан ёндашув универсал ва миллий-маданий лингвокультуремаларнинг инглиз ҳамда узбек тилларидаги бадиий таржима муаммоларини ўрганишда катта аҳамият касб этади. Зотан, лингвокультуремаларни таржимада мувофиқ акс эттириш таржима назариясининг долзарб муаммоларидан биридир.
Лингвокультуремаларнинг семантик структураси жуда кенг бўлиб, у бир томондан, тушунчавийлик, бошқа томондан эса коннотативлик, образлилик, қадриятлилик, ҳиссий-ассоциативлик каби белгиларни қамраб олади. Шу ва бошқа миллий-маданий хусусиятлар лингвокультуремаларни тўғри таржима қилишда муайян муаммоларни келтириб чиқаради.
Универсал лингвокультуремалардан бири бўлган happiness/бахт лингвокультуремаларини қиёсий ўрганиш оркали уларнинг тушунчавийлик, образлилик ва қадриятлилигига кўра ҳар икки тил ва маданиятдаги ўхшаш ҳамда фарқли хусусиятлари аниқланди. Лингвокультуремаларни таржима қилишдаги асосий муаммо, кўпинча, уларнинг таржимада муқобилининг йўқлигидир. Шу боис лингвокультуремаларни таржима қилиш ва аслиятдаги ифодани сақлаб қолишда лексик трансформацияларнинг ўрни беқиёс. Бунда, асосан, тасвирий усули, транскрипция ва транслитерация усуллари энг самарали ҳисобланади, аслиятдаги миллий колорит ҳам деярли сақланади.
Лингвокультуремаларни бадиий асар ва уларнинг таржимасида акс эттиришда синоним ва антонимлардан фойдаланиш ҳам ғоят муҳим. Негаки уларнинг ўзига хос маъно нозикликлари аслиятдаги мазмун-моҳиятни таржима тилига адекват талқин этишда асосий омиллардан ҳисобланади. Тадқиқотда happiness/бахт лингвокультуремаларини ифодаловчи лисоний бирликларнинг ҳар икки тилдаги бадиий асарларда учраган мисоллари асосида синоним ва антонимлар кластерлари тузилди. Ушбу кластерлар таржимонга лингвокультуремаларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги маъно қирраларини ҳамда бошқа лингвокультуремалар билан алоқадорлиги аниқлаш билан бирга сўз танлашда кенг имконият яратади.
Happiness, joy, luck, sadness, бахт, шодлик, омад, қайгу универсал лингвокультуремаларини инглиз ва ўзбек тилларида фразеологик бирликлар билан ифодалашдаги миллий-маданий хусусиятлар аниқланди. Ҳар икки тилдан қилинган бадиий таржималар қиёсий ўрганилганда лингвокультуремалар ўртасида семантик-стилистик мувофиқлик ва фарқли ҳолатлар мавжудлиги маълум бўлди.
Бадиий таржимада оламнинг лисоний манзарасини тўғри идрок этиш муҳим ҳисобланади. Ундаги асосий омилларни лингвокультуремаларнинг синонимик ва антонимик қаторлари ҳамда образлилигидан тўғри фойдаланиш, имплицит маълумотларни, индивидуал муаллиф ёндашувини ҳисобга олиш кабилар ташкил этади.
Инглиз ва ўзбек тилларидаги dignity ва тўй миллий-маданий лингвокультуремалари ҳар икки тил эгаларига хос оламнинг лисоний манзарасида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун уларни таржима қилишда инглиз ва ўзбек халқининг миллий-маданий хусусиятларини имкон қадар сақлашга интилиш зарур. Бунда таржиманинг тасвирий ва изохдаш усуллари ижобий самара беради.
Бадиий таржимада лингвокультуремаларни ифода этиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритмни қўллаш таржима самарадорлигини оширишда ҳамда сифатини баҳолашда, айниқса, аҳамиятли.
Статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизими
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш жараёнларини мониторинг қилиш тизимларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Илмий-техник тараққиётнинг ҳозирги замон даражаси бутун дунёда хавфсизликни самарали таъминлаш тизимининг энг муҳим механизмларидан бири сифатида компьютерда кўриш тизимлари, жумладан образларни автоматлаштирилган таниб олиш масаласининг ривожлантирилишини амалга оширилмокда. «Ҳар Йили автотранспорт воситалари иштирокидаги ҳалокатларда 1,3 миллиондан зиёд инсон хаётдан кўз юмади ва 20-50 миллион инсон турли тан жарохатини олади»1, бу эса ўз навбатида автотранспорт воситалари учун интеллектуал, атроф муҳитни ўзи баҳолай оладиган тизимларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Автотранспорт учун телевизион тасвирларни рақамли ишлов бериш усуллари ва мониторинг килиш тизимлари ривожланган мамлакатлар, жумладан Хитой, АҚШ, Германия, Ҳиндистонда кенг ишлатилмокда.
Республикамизда аҳоли ва автотранспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва турли хатарларни ўз вақтида бартараф этишда илмий инновацион ҳамда замонавий аудио-видео технологияларини тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада радионавигацион ва телевизион қурилмалар ёрдамида автомобилларни модернизация қилиш ва хавфсизлик мониторингини олиб боришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан интеллектуал видеокузатув тизимларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Шулар билан бир қаторга, жумладан статик ва динамик фазовий объектларни интеллектуал аниқлаш қурилмаларини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш талаб этилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида « ... йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш,... илгор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш»2 вазифалари белгиланган. Бу борада визуал кузатув тизимларини ривожлантириш, автотранспорт воситалари учун статик-фазовий объектларни мониторингини олиб боришда телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизимларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда турли телевизион тасвирларни рақамли ишлов бериш тизимлари, автотранспорт воситалари учун статик-фазовий объектларни автоматик аниқлаш ва таниш тизимларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири бўлиб, бу борада одамларнинг биометрик маълумотлари ёрдамида уларнинг шахсини идентификациялаш, автомобилларнинг рақамли белгиларини таниб олишни яратиш, кузатиладиган жойдаги хавфли предметларни аниқлашни такомиллаштириш, автомобиль йўлларидаги тўсиқларни аниқлаш тизими, йўл белгиларини таниш тизимларини ишлаб чиқиш каби мақсадли илмий-тадқиқотларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги, 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниб олиш жараёнини моделлаштириш, алгоритмлари ва фрэймворкини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларга ишлов бериш ва уларни таниш белгиларини масштабли инвариант ўзгартириш (SIFT) алгоритми евклид маконидаги векторли дескрипторлар ўртасидаги бурчакларни ҳисоблаш орқали такомиллаштирилган;
автотранспорт воситалари йўлларида тўсиқларни аниқлашда визуал мониторинг тизимлари учун абсолют катталик суммасини ҳисоблаш ёрдамида Брэйлен усули такомиллаштирилган ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
статик-фазовий объектлар белгиларини масштабли инвариант ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда график маълумотлар базаси асосида аниқлаш ва таниб олиш фрэймворки ишлаб чиқилган;
автотранспорт воситалари атрофида визуал мониторинг тизимлари учун статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш техник қурилмасининг телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш схемаси ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш мониторингида телевизион тасвирларга рақамли ишлов бериш тизими” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этил ди:
1. Ҳақиқий оптик оқимни ҳисоблаш ва абсолют фарқ йиғиндиси методларидан фойдаланиб Брэйлен модели асосида статик-фазовий объектларни аниқлаш усули такомиллаштирилган, унинг ҳисобига шунга ўхшаш методларга нисбатан 1,5 баробар аниқлашнинг юқори аниқлигига эришиш имконини беради.
2. Мос маълумотлар базасидан фойдаланиладиган фазовий объектларни аниқлаш ва таниш учун универсал фрэймворк (тузилма, блок-схема) ишлаб чиқилган. Мазкур универсал фрэймворк илк бор инсонларнинг юзлари ва уларнинг ҳиссиётларини, автотранспорт атрофидаги тўсиқларни аниқлашда ва панорамали тасвирни яратишда ҳамда автотранспорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш имконини яратади.
3. Автотранспорт воситаси атрофини визуал мониторинг қилиш тизими учун фазовий объектларни аниқлаш қурилмаси ишлаб чиқилган. Объектларни аниқлаш қурилмасидан кенг бурчакли камералардан ташқари, ультратовушли сонарлар фойдаланилган бўлиб тўсиқларни 2 баровар тез аниқлаш имконини беради.
4. Инсон юзларининг тасвирлари, автотранспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақамлари каби потенциал объектларнинг маълумотлар базасида шакллантирилган. Натижада бошқа маълумотлар базаларига боғлиқлик камайтиради.
5. Такомиллаштирилган усуллар асосида автотранспорт воситалари атрофида панорамали тасвир яратиш, тўсиқларни аниқлаш, инсон юзи ва улар ҳиссиётларини, автотранстпорт воситаларининг давлат рақамларини аниқлаш каби дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган. Бу натижалар ўз навбатида Ўзбекистонда дастурий таъминотлар бозорида экспорт ўрнини босиш имконини яратади.
6. Такомиллаштирилган усуллар ва алгоритмлар асосида олиб борилган тажрибалар натижасида статик-фазовий объектларни аниқлаш ва таниш учун кетган вақт 1,4 секундни ташкил этади ва 97,5% фоиз тўғри аниқлаш имконини беради.
7. Узбекистан Республикаси иқтисодиётининг турли соҳаларидаги визуал мониторинг қилиш тизимлари учун ишлаб чиқилган методлардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётда Узбекистан Республикаси ички ишлар вазирлиги тизимида “Хавфсиз шахар” концепциясини ривожлантириш имкониятини яратади.
8. Визуал мониторинг тизими учун ишлаб чиқилган объектларни аниқлаш ва таниш фрэймворки асосида олинган натижалар иккита ташкилотда жорий қилинди ва апробациядан ўтказилди ҳамда йилига 60 млн. сўм ва 20 минг АҚШ долл, иқтисодий самарадорликни ташкил қилди.
Телевизион дастурларнинг медиа контентини сиқишнинг юқори самарали тизимлари, сифатини баҳолаш ва уларни такомиллаштириш услублари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда телевизион дастурлар медиа контентининг сифатини яхшилаш ва узатиладиган каналларнинг сонини оширишга имкон яратувчи юқори самарали сиқиш тизимларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган тадкикотлар олиб борилмокда. «Агар 2025 йилга бориб дунё маълумотлар омбори 163 ЗБ (зеттабайт - триллион гигабайт) гача ортишини ҳисобга олсак»1, катта хажмни эгалловчи телевизион дастурлар аудио-видеосигналларининг товуш ва тасвирлари сифат даражасини сақлаган холда хажмини камайтириш долзарб муаммолардан бири хисобланади. Бу борада чет эл мамлакатларда, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Япония, Франция, Италия, Белгия, Испания, Швецария, Германия, Хитой, Россия ва бошқа давлатларда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда телевизион дастурларнинг медиа контентини юкори самарали сиқиш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, техник ва технологии тарзда рақамли телевидениега ўтиш ҳамда телевизион дастурлар медиа контентини узатиш ва кабул килиш тизимларини қўллашга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада, рақамли телеэшиттириш билан ахолига сифатли телевизион тасвир ва товуш сигналларни етказиб беришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан рақамли видеосигналларни кабул килиш курилмаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. Шулар билан бир каторда тасвир ва товуш сигналларни сиқишнинг юкори самарали тизимларини замонавий талаблардан келиб чиккан холда такомиллаштириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш, ... 66 та юкори кувватли ва 328 та кам қувватли рақамли телевидение узаткичларини ўрнатиш ва ишга тушириш, ... аҳолини ракамли телевидение билан камраб олиш даражаси 100 фоизга етказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда узатиладиган телевизион сигналлар тасвир ва товушининг сифат даражасини ошириш, телевизион дастурлар медиа контентининг ҳажмини камайтириш, қўшимча хизмат турларини жорий этишга имкон яратиш мухим масалалардан бири ҳисобланади.
Жахонда тасвирларни модификацияланган дискрет-косинус, вейвлет ва уч ўлчамли ўзгартиришлар, масштаблаш алгоритмлари, бўлакларга бўлиш ёрдамида, товуш сигналларини тезкор Фурье ўзгартиришлари ва уларнинг комбинацияланган усулларидан фойдаланиб сиқиш тизимларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири бўлиб, бу борада максадли илмий тадқиқотлар, жумладан куйидагиларга алоҳида эътибор каратилмокда: товуш ва тасвирларнинг сифат даражасини сақлаган холда юз ва ундан ортиқ марта сиқишга эришиш имконини яратувчи телевизион дастурларнинг медиа контентини кодлаш тизимини ишлаб чиқиш, қайта тикланган тасвир ва товуш сигналларини сифатини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган тизимларни такомиллаштириш, лиги яратилган Н.265 стандарта билан аввалги Н.264 стандартини мослаштириш усулларини ишлаб чиқиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон «Узбекистан Республикасида ракамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорлари, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 24-сон «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот коммуникация технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора тадбирлар тўғрисида»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади телевизион дастурларнинг медиа контента ҳажмини тасвир ва товушнинг яхши сифат даражасини саклаган ҳолда юз ва ундан ортик марта камайтиришни таъминловчи юкори самарали сикиш тизимини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тасвирни ўлчами адаптив ўзгарувчан блоклар ёрдамида бир хил кўринишга келтирувчи ёрқинлик ўзгартириш усули яратилган;
ТВ дастурларнинг аудиосигналларини сиқиш коэффициентами оширувчи аудиокадрлараро қайта ишлаш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
видеосигналларни сиқишнинг катта коэффициентларида тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш алгоритми яратилган;
ТВ дастурлар видеосигналларини ўлчами ўзгарувчан блоклар ёрдамида ёрқинлик ўзгартиришларини амалга ошириб, тасвир сифатини оширувчи кадрлараро масштаблаш асосидаги сиқиш тизими ишлаб чиқилган;
аудио-видео кодекнинг структура схемаси ва шакллантирилган элементлар базаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Телевизион дастурларнинг медиа контентини сикишнинг юкори самарали тизимлари, сифатини бахолаш ва уларни такомиллаштириш услублари» мавзусидаги диссертация бўйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Блокларининг ўртача қийматини аниқлашни қўлловчи ёрқинлик ўзгаришларига асосланган ТВ дастурларининг аудио-видеосигналларини самарали сиқиш усуллари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган. Қўллаш натижасида ўзгартиришларнинг тезлигини оширишга ва маълумотларни йўқотмасдан сиқишга, мос равишда тикланган тасвирларнинг сифатини ўзгармаслигига имкон яратади.
2. Тасвирларнинг вақт бўйича ортиқлигини йўқотишга имкон берувчи кадрлараро масштаблаш алгоритми ишлаб чиқилган. Экспериментал тадқиқотлар кичик деталлари бўлмаган тасвирларга ушбу усулни кўллаш якуний юз марта сиқилганда тасвирнинг яхши сифатини саклаб колиш ва чиқувчи аудио-видео файлларнинг хажмини мавжуд кодекларга нисбатан 1,2 марта камайтириш имконини беради.
3. Товуш сигналининг вакт бўйича ортикчалигини йўкотишга асосланган аудиосигналларни сиқиш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган бўлиб, кўлланилиши натижасида мавжуд кодекларга нисбатан овоз сигналларининг умумий сикилишини 1,1 марта ошириш ва чикувчи файлларнинг хажмини дастур сюжетга боғлиқ ҳолатда 1,05-1,1 мартагача (5-10%) камайтириш имконини яратади.
4. Икки кадрнинг ўхшашлигини кўрсатувчи тасвирлар ўртача ёрқинлигини ўлчагич ишлаб чиқилган бўлиб ўхшаш кадрларни аниқрок топишга ёрдам беради.
5. Декодланган тасвирнинг сифатини корректори ишлаб чикилган бўлиб, тиклаш натижасида хосил бўлган қийматларни базис функциялари ёрдамида тўғирлаб сифатли тасвир олиш имконини яратади.
6. Бирламчи ва тикланган тасвирлар натижаларини бахолаш учун тасвир аниқлиги ва ўрта-квадратик оғишни ўлчагичлари ишлаб чикилган бўлиб, кодлашнинг ҳатоликларини объектив бахолаш имконини беради.
7. “O‘zbekiston MTRK mediamarkazi” давлат унитар корхонасида қўлланиладиган telestream pipeline dual HD микропроцессор курилмасида жорий этиш учун вейвлет ўзгартириш билан тасвирнинг ёрқинлигини кайта ишлаш асосида ва аудиосигналларнинг фрактал спектр ўзгартиришга асосланган телевизион сигнални сиқишнинг структура схемаси ишлаб чикилган. Ишлаб чикилган аудио-видеосигналларни самарали кодлаш тизимини қўллаш натижасида кодланган сигналларнинг хажмини 1,2 марта камайтириш ва серверда 20% кўпроқ маълумот саклаш имконини берди.
Нефть конларини бошқаришда параметрларни башорат қилишнинг компьютер моделлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ишлаб чиқариш жараёнларини бошқарувчи тизимларни яратишга ва мавжудларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шунинг учун ҳозирда фойдали конларни замонавий компьютер технологиялари орқали бошқариш масаласи жадал суръатлар билан ривожланмокда. «Британиянинг British Petroleum (ВР) компаниясининг ҳисоботида келтирилишича, 2016 йил якунларига кўра дунёнинг тасдиқланган нефть заҳираси 240.7 млрд, тоннани (1706.7 млрд, баррель) ташкил этади ва нефть қазиб олиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 0,5% ошган ва ўртача бир кунда 92.150 минг баррель нефть қазиб олинган»1. Фойдали конларни замонавий ахборот тизимлари орқали тадқиқ қилиш ишлари жаҳоннинг шу соҳада ривожланган мамлакатлари, жумладан АҚШ, Россия, Буюк Британия, Хитой, Саудия Арабистони, Венесуела, Озарбайжон ва Ўзбекистонда олиб борилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен нефть, газ ва газконденсат конларининг ишлаб чиқиш жараёнларини оптимал бошқариш учун илмий инновацион ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада кон маълумотларини қайта ишлаш ёрдамида маҳсулот қазиб олиш хажмини оширишга эришилиб, жумладан нефть ва газ қазиб олиш бўйича автоматлаштирилган технологик комплекслари яратилди. Шулар билан бир қаторда нефть конларини ахборот технологиялари ёрдамида оптимал бошқариш орқали ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, ... иқтисодиёт, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда фойдали нефть конларининг ишлаб чиқиш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш асосида маҳсулот қазиб олиш ҳажмини ошириш, конларнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини башоратлаш орқали улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда фойдали қазилма конларидан унумли фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқиш жараёнларини ифодаловчи ва башоратловчи математик моделларни ҳамда ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий-тадқиқотлар, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилмокда: конларнинг геологик ва гидродинамик 3D моделларини яратиш, конларни ишлаб чиқиш жараёнини масофадан туриб мониторинг қилувчи тизимларни ишлаб чиқиш, конлардан тўғри фойдаланиш учун қазиб олинадиган нефть микдори коэффициентини яхшилаш технологияларини яратиш, конларни ишлаб чиқишда нефть қазиб олиш жараёнини назорат ва таҳлил қилувчи технологияларни ишлаб чиқиш.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони ва 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралидаги 24-сон «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот коммуникация технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора - тадбирлар тўғрисида»ги қарори мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади нефть конларини ишлаб чиқиш жараёнини илмий таҳлил қилиш, оптимал бошқариш ва башоратлаш учуй математик моделлар, ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда компьютер моделларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нефть конларини ишлаб чиқиш жараёнларини бошқариш ва параметрларини башоратлаш тизимларининг структура-функционал тузилиши такомиллаштирилган;
суюқлик фильтрацияси жараёнларини ифодаловчи икки ўлчовли математик моделларни бир ўлчовли кўринишга келтириш схемаларидан фойдаланган ҳолда, сонли ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
нефть конларини ишлаб чиқиш жараёнларига бошқариш масаласини қўллаш орқали математик модел такомиллаштирилган ва ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
конларнинг дастлабки маълумотларини қайта ишлаш орқали қудуқ-ларнинг ишлаб чиқиш кўрсаткичини башоратлаш ва кон заҳирасини ҳисоб-лаш учун математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Нефть конларини бошқаришда параметрларни башорат қилишнинг компьютер моделлари» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Суюқлик фильтрацияси жараёнларининг параметрларни танлаш орқали бошқариш учун математик модель ишлаб чиқилди. Аниқланган параметрлар конлардан тўғри фойдаланиш имконини беради.
2. Суюқлик фильтрацияси масаласининг икки ўлчовли математик моделини бир ўлчовли кўринишга келтириш схемалари учун алгоритмлар яратилди. Яратилган ҳисоблаш алгоритмлари суюклик фильтрацияси жараёнини ифодаловчи параболик типдаги дифференциал тенгламаларни сонли ечиш имконини беради.
3. Нефть конларини ишлаб чиқиш жараёнини бошқарувчи математик моделларни сонли ҳисобловчи усуллар учун алгоритмлар ишлаб чиқилди. Ушбу ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари нефть конларини оптимал бошқариш учун хизмат қилади.
4. Коннинг структура харитасини рақамли кўринишга ўтказиш алгоритми ва дастури ишлаб чиқилган. Ушбу ҳисоблаш алгоритми конларнинг чегараси ва қудуқларнинг координаталарини аниқлаш имконини беради.
5. Кон маълумотларини қайта ишлаш орқали қазиб олинадиган нефть микдори коэффициентини ҳисоблаш алгоритми ва дастури ишлаб чиқилди. Ушбу коэффициент коннинг қазиб олиш жараёнини текшириб бориш учун хизмат қилади.
6. Реал кон маълумотларини қайта ишловчи математик моделлар такомиллаштирилди ва ҳисоблаш алгоритмлари ҳамда дастурий мажмуалар ишлаб чиқилди. Ушбу ҳисоблаш алгоритмлари қудуқларнинг қазиб олиш динамикасини башоратлаш ва конларнинг заҳирасини ҳисоблаш имконини яратади.
7. Яратилган компьютер моделлари ёрдамида ўтказилган ҳисоблаш тажрибалари “Умид” конида қудуқларининг ишлаб чиқиш кўрсаткичларини башоратлаш, “Южный кемачи” конида қазиб олинадиган нефть микдори коэффициентини ҳисоблаш ва “Шахпахты” кони заҳирасини аниқлаш имконини беради.
Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон таълим соҳасидаги ривожланиш тенденциялари ахборотлашган жамиятда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини кенгрок жорий этиш ва уларнинг самарадорлигини янада оширишнинг долзарблигини кўрсатмокда. Европа мамлакатларига хос глобал таълим муҳитини шакллантиришга илмий ёндашувлар контекстидаги “мегатенденциялар” кўрсатадики, таълимнинг узлуксизлиги ва амалий йўналганлигини таъминлаш, мустақил таълим олиш, ижодий ривожланишга йўналтириш, ўқитишнинг янги форматларини фаол ривожлантиришда замонавий дидактик воситаларни яратиш ва улардан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Республикамизда мустақиллик йилларида кадрлар тайёрлашнинг янги тизими яратилиб, мутахассислар сифатига қуйиладиган замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош, танлаган таълим йўналиши бўйича мустакил ишлай оладиган, мамлакатнинг илмий-техник, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишига муносиб хисса кўшишга қодир, жадал илгарилаётган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт шароитига мослаша оладиган, юксак маданий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш изчил амалга оширилмокда. Кадрлар тайёрлашда янада юқори натижаларга эришиш учун таълимнинг якуний мақсадларини адекват англаш, уни такомиллаштириш ва мазмунан замонавийлаштириш, айниқса, ўқитишнинг интерфаол методлари ва замонавий дидактик воситаларини, супертьюторлар (машк килдирувчи дастурлар), касбий тыоторлар (касбий фаолияга оид дастурлар асосида яратилган укув материаллари) шаклидаги ўргатувчи компьютер дастурларини куллаш ва ривожлантириш борасида кенг камровли мақсадли ишларни амалга ошириш таълим-тарбия сохасидаги стратегик вазифаларнинг асосий йўналишлари билан белгиланади. Бугунги кунда олий таълим муассасаларида таълимни ташкил этишнинг дастурий-методик таъминоти, бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг миллий ва жахон таълим тажрибасига асосланган ташкилий-педагогик механизмларини такомиллаштириш оркали мамлакатимиз интеллектуал ресурслари потенциалини ошириш алоҳида ахамият касб этмокда. Узбекистан Респбликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига1 мувофиқ “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, мехнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш” бугунги кунда мухим вазифалар ҳисобланади. Жумладан, касб таълими ўқитувчиларини пайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини қўллаш алоҳида аҳамият касб этади.
Жахон миқёсида шахснинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга имкон берувчи замонавий дидактик воситаларни ўқитишнинг босқичли (фазали) модели асосида қўллаш (импринтинг - ўқув материалы мазмунини идрок қилиш; меорайзинг - эслаб колиш; авторизация - ўкув материали мазмунини англаш ва уни кайта тиклаш; иницаиция-ўзлаштирилган билимларни бахолаш ва эътироф этиш фазалари); касбий компетенцияларни ўқитишнинг замонавий технология-лари воситасида шакллантиришнинг янги моделларини ишлаб чиқиш; ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўқитишнинг анъанавий ва замонавий усулларидан комплекс фойдаланиш; бўлажак ўқитувчиларни ижодий ва илмий-тадқиқот ишларига йўналтиришда, умуминсоний ва таълимий қадриятларнинг моҳиятини очиб беришда ўқитишнинг замонавий дидактик воситалари имкониятларидан самарали фойдаланиш долзарб ахамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сои Фармони, 2012 йил 28 мандат “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини яна такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-1761 сон, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон, 2017 йил 30 июндаги “Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5099-сон, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини қўллаш технологиясини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнннг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таълим жараёни компонентлари узвийлиги асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг билиш фаолиятини фаоллаштиришда замонавий ўқитиш воситаларининг (ўкув материалини дифференциал такдим этиш; ўқув материалини таълим олувчилар тайёргарлиги даражасига қараб такдим этиш; баҳолаш, бошқариш, турли шаклда назорат килиш; интерфаол мулоқотни амалга ошириш) дидактик имкониятлари аниқланган;
бўлажак касб таълими ўкитувчиларини ахборот-технологогик тайёрлаш жараёнида илмий-педагогик ёндашувларга асосланган ҳолда ўкитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллашнинг методик тизими ишлаб чиқилган;
касб таълими ўкитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш алгоритмини такомиллаштириш асосида умумкасбий фанлар бўйича ўқув ахборотини кўргазмали-образли, изчил-мантикий тарзда ҳавола этишни технологиялаш-тириш методи ишлаб чикилган;
бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга кўйилаётган замонавий дидактик ва методик талабларни амалга оширувчи, умумкасбий фанлар бўйича ўкув материалларини ҳавола этиш шаклларини акс эттирувчи хамда интерфаол ўқув мулоқотини таъминловчи яхлит тизим сифатида ўкитишни модулли тузилма асосида ташкил этиш варианти яратилган;
Visual Basic ва Macromedia Flash дастурлари асосида мультимедиали ўкитиш платформаси имкониятлари очиб берилган.
Хулосалар
“Бўлажак касб таълими ўқитувчисини тайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш технологиям” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илмий, ўқув-методик ва психологик-педагогик адабиётлар, касб таълимига оид меъёрий хужжатлар, олий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш холати ва уларнинг касбий тайёргарлигига қўйилган талабларни ўрганиш натижасида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини мақсадли тайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш зарурлиги аниқланди.
2. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини ахборот-технологик тайёрлаш интеграктив ёндашувни тақозо этади. Интегратив ёндашув асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини ахборот-технологик тайёрлаш тузилмасининг таркиби ўзаро боғлиқ компонентлар (тайёрлаш мақсади; тайёрлаш боскичлари ва уларнинг мазмуни; ҳар бир босқичда фойдаланиладиган ўкитиш шакллари ва методлари; тайёрлаш натижалари ва уларни баҳолаш мезонлари)дан иборат ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва кўллаш модели ишлаб чиқилди.
3. Касб таълими ўқитувчиларини базавий, амалий, касбий тайёрлаш жараёнида ўкитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва кўллаш алгоритмини такомиллаштириш асосида умумкасбий фанлар бўйича ўқув ахборотини кўргазмали-образли ва вербал-мантиқий тарзда ҳавола этиш имкониятлари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
4. Техника олий таълим муассасаларида касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг замонавий дидактик воситалари асосида умумкасбий тайёргарлик фанларини ўқитишнинг концептуал асослари ва ташкилий-технологик жихатлари ойдинлаштирилди.
5. Ишлаб чикилган модель асосида бўлажак касб таълими ўкитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга кўйилаётган замонавий дидактик ва методик талабларни амалга оширувчи, умумкасбий фанлар бўйича ўқув материалларини ҳавола этиш шаклларини акс эттирувчи ҳамда интерфаол ўқув мулоқотини таъминловчи яхлит тизим сифатида ўкитишни модулли тузилма асосида ташкил этиш варианти яратилди.
6. Ўқитишнинг анъанавий технологиялари, шунингдек, таълим олув-чиларни ўқув ахборотларини мустақил излаш ва танлаш жараёнига фаол жалб этиш, амалий касбий таълимга тез мослаша олишини назарда тутувчи ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш технопогияси ишлаб чиқилди хамда ундан опий таълим муассасапарида бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда умумкасбий фанларни ўкитишда фойдаланишнинг дидактик имкониятлари асослаб берилди.
7. Электрон ўқув-методик мажмуа асосида (“Материаллар каршилиги” ўкув курси мисолида) бўлажак касб таълими ўкитувчисини касбий фаолиятга тайёрлаш модели таклиф этилди. Моделда “талаба -компьютер - ўкитувчи” ўзаро таъсирининг мантикан тартиблашган тизими жорий этилди.
8. Умумкасбий фанлар бўйича ўкитишнинг замонавий дидактик воситаларини лойиҳалаш босқичлари тузилмаси, мазмуни ва сценарийси ишлаб чиқилиб, унинг асосида ўкитиш методикаси таклиф этилди, мультимедиа технологияси ва виртуал реалликка асосланган ўкитишнинг замонавий дидактик воситалари хамда умумкасбий характердаги интегратив топшириклар мажмуаси тайёрланди.
9. Ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларининг бошқа функциялари билан бир қаторда “Рухсат тизими”дан фойдаланиш талабанинг ўз фаолиятини ташкил этиши, ташаббускорлиги ва сафарбарлигини рағбатлантириш имконини берди. Таълимни ахборотлаштириш шароитида касб таълими ўқитувчисини тайёрлашда унинг умумкасбий ва методик тайёргарлиги интеграциясини таъминлаш учун ўқитишнинг замонавий дидактик воситалари билан амалларни мустақил бажариш, зарурий билимларни излаш, билиш фаоллиги эҳтиёжини шакллантириш, касбий-педагогик масалаларни ечиш кўникмасини таъминловчи турли даражадаги интегратив топшириклардан фойдаланилди.
10. Амалий касбий таълим жараёнида самарали фойдаланиш учун мўлжалланган ўқитишнинг замонавий дидактик воситалари, мультимедиа, ўргатувчи дастурларни қўллаш бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг ахборотларни излаш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш бўйича фаолияти мазмуни ўқитиш методлари ва ташкилий шаклларининг характерини ўзгартириши аниқланди. Visual Basic ва Macromedia Flash дастурлари асосида мультимедиали ўқитиш платформаси доирасида виртуал таълим муҳитини яратиш имкониятлари очиб берилди.
11. Ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш технологиясини ишлаб чикишнинг илмий-методик асосларига мувофик электрон ўқув-методик мажмуалардан фойдаланиб, таълим бериш натижаларини, яъни тадқиқотда белгиланган вазифаларининг кай даражада амалга оширилганлигини текшириш мақсадида педагогик тажриба-синов ўтказилди. Педагогик тажриба-синов натижалари муаллиф томонидан умумкасбий фанларни ўқитиш бўйича яратилган ўқитишнинг замонавий дидактик воситалари асосида таълим бериш самарали экани, бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий тайёрлаш сифатининг сезиларли даражада ошганини кўрсатди.
Касб таълими ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш методикасини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва таълим жараёнида кенг қўллаш тенденцияси кучайиб бораётган ҳозирги даврда бўлажак касб таълими ўқитувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантиришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш методикасини тизимлилик ва изчиллик тамойили асосида такомиллаштириш тобора долзарб аҳамият касб этмокда. Уларда ўқитишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини лойиҳалаш ва мувофиқлаштириш, ахборот муҳитида таълим олувчиларни тўғри йўналтира олиш бўйича чуқур билим ва кўникмаларни ривожалантириш орқали жамиятнинг интеллектуал ресурсларини яратиш алоҳида аҳамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларидан бошлаб “Янги билимларни эгалламасдан туриб, бундан буёғига ҳаракатлана олмаймиз”1 деган муҳим хулосага келинди. Бўлажак мутахассисларда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришда интеллектуал топширикдар тизимини яратиш бўйича тадқиқотлар устувор аҳамият касб этди, таълим мазмунини лойиҳалаш, касбий компетенцияларни тузилмаларга ажратиш, ўқитишнинг янги методик моделларини яратиш ва уларни муайян таълим амалиётида қўллашга алоҳида эътибор қаратилди. Ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнида янгича ёндашув асосида кўллаш бўлажак мутахассисларда билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш билан боғлиқ ўқув жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда таълимни янги сифат босқичига кўтариш имконини берди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилди.
Дунёда педагогик ва ахборот технологияларининг ривожланиши электрон ахборот-таълим муҳитини бўлажак ўқитувчига қўйиладиган касбий малакавий талабларга мос ҳолда шакллантиришни тақозо этмокда. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари негизида таълим мазмунини модернизациялаш тамойиллари ва мезонларини аниқлаштириш, интеграллашган ахборот-таълим ресурсларини, электрон таълим тренажёрларини яратиш ва уни таълим жараёнида қўллашнинг методик асосларини тизимлилик тамойили асосида такомиллаштириш, бўлажак мутахассисларни касбий шакллантиришда виртуал таълим технологияларини кенг татбиқ этиш, виртуал лаборатория машгулотларини ташкил этишнинг методик таъминотини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Узбекистан Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги 191-сонли “Узбекистан Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 7 февралдаги 4947-сонли “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида бўлажак касб таълими ўқитувчиларида билим ва кўникмаларни шакллантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак касб таълим ўқитувчиларида касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг кўмакчи компьютерли моделининг адаптатив, ташкилий-интеграцион ва натижавий компонентлари ўқитишга тизимли, яхлит, компетент, шахсга йўналтирилган, фаолиятли ёндашувлар асосида такомил лаштирил гаи;
билим ва кўникмаларни шакллантириш мазмуни, босқичлари, шакли ва воситалари бирлигини ўзида яхлит акс эттирган виртуал таълимни жорий этиш имконини берувчи локал-модулли технология ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация технологиялари воситасида бўлажак касб ўқитувчиларида билим ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражалари (педагогик фикрлашнинг тизимлиги, мустаҳкамлиги; педагогик билимларни интергациялаш ва қўллаш, рефлексия, педагогик масалаларни ечишдаги ижодкорлик)ни аниқлаш мезон ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
бўлажак касб таълим ўқитувчиларида педагогик билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг лойиҳавий-технологик, мазмуний-методик, критериал-диагностик ва процессуал компонентлари бирлигини таъминловчи конценптуал модел асосланган.
Хулосалар
1. Диссертация ишида бўлажак касб таълими ўқитувчисини касбий тайёрлашнинг мақсадли параметрлари, мазмуни ва ташкилий-методик ўзига хослиги кўриб чиқилди. Қайд қилиш мумкинки, касбий тайёрлаш мазмунини ишлаб чиқишнинг энг муҳим шарти - касбий фаолиятни муваффақиятли бажариш учуй зарур ва етарли бўлган билим ва кўникма таркибини, шунингдек, фундаментал ва амалий, назарий ва инновацион тайёргарликнинг у ёки бу нисбатини белгилаб берадиган касб таълими мақсадини аник англаш ҳисобланади.
2. “Касбий кўникма” тушунчаси ва тузилиши таҳлил этилиб, унинг турли фаолият элементлари синтези экани, касбий-педагогик фаолиятини яхши бажариши учун зарур бўлган билиш, умумкасбий ва махсус фаолиятлар билан боғлиқлиги аниқланди. “Касбий билим”, “касбий кўникма”, “касбий муҳим сифатлар” тушунчалари таълимни ахборотлаштириш нуқтаи назаридан изохданди.
3. Касбий кўникмаларнинг шаклланганлиги элементар-операцион, репродуктив, ижодий даражаларга эга. Қуйидагилар касбий кўникмаларнинг шаклланганлиги даражасини аниқлаш мезонлари ҳисобланади: муайян намуна бўйича тайёрланган маҳсулот сифати; ишлаб чиқариш технологиясининг тўғри бажарилганлиги; меҳнат унумдорлигининг меъёрга мослиги; мустақиллик.
4. Талабаларда касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш жараёнига таъсир кўрсатувчи омиллар қуйидагилар ҳисобланади: мутахассисни тайёрлашга ижтимоий буюртма; профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳорати; олий таълим муассасасининг моддий-техник ва методик ресурслари; ўқув жараёнини ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ташкил этиш.
5. Таълим жараёнида қуйидаги педагогик шарт-шароитларни: касб таълимининг амалий касбий йўналишини кучайтириш ва мазмунини такомиллаштириш; Давлат таълим стандартларига мое равишда ўқув машгулотларининг ташкилий-методик таъминотини яратиш; талабаларда касбий кўникмаларни шакллантиришнинг барча босқичларида компетентли ёндашув доирасида таълимнинг фаол метод ва шакллари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни жорий этиш талабаларда касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг муҳим асосидир.
6. ОТМ бўлажак касб таълими ўқитувчиларини касбий билим ва кўникмаларини ахборот технологиялари воситасида шакллантиришда аудитория машгулотлари (маъруза, амалий, лаборатория, семинар) устувор ўрин тутишини эътиборга олиб, ўқув жараёни муаммоли таълим ва кейс стади технологияларини қўллаган ҳолда босқичма-босқич олиб борилди ва мустақил таълим жараёнида электрон таълим тренажёрларининг ўрни ва аҳамияти аниқланди.
7. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини электрон ўқув-методик мажмуа асосида ўқитишни ташкил қилиш фанга оид ва методик тайёргарликни бирлаштириш имконини беради. Айни пайтда, электрон ўқув-методик мажмуаларни лойиҳалаштириш ва қўллаш масалалари олий педагогик таълим амалиётида етарлича ишланмаган. Электрон ўқув-методик мажмуа деганда ўқув-методик материалларнинг тўлиқ тўплами (таълим дастури, гиперматнли иллюстрацияланган дарслик, виртуал лаборатория ишлари туркуми, ахборот-маълумот базаси, тест дастури, йўриқномавий-методик материаллар)ни ўз ичига олган; мотивациялаш, ахборот, ташхис, коррекциялаш вазифаларини бажарадиган ва ўқув жараёнини унинг барча босқичларида қўллаб-қувватлайдиган ўқитишнинг комплекс воситаси тушунилади.
8. Олий таълим муассасаларининг касб таълими йўналишида таҳсил олаётган талабаларда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида мақсадга йўналтирилган ҳолда касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг икки таркибий қисм: талабаларда касбий-методик билим ва кўникмаларни шакллантириш технологияси ва ривожлантирувчи касбий диагностикадан иборат педагогик тизими ишлаб чиқилди ва таълим жараёнида қўлланди.
9. Тадқиқот давомида талабаларни таълимнинг ҳозирги босқичида касбий тайёрлаш муаммосига янгича концептуал ёндашув ишлаб чиқилди. Бу ёндашув қуйидагиларни кўзда тутади: ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда касбий тайёргарликнинг яхлитлигини таъминлаш ва бунда бўлажак касб таълими ўқитувчисининг касбий-педагогик фаолияти моделига таяниш; таълимни ахборотлаштириш шароитида бўлажак касб таълими ўқитувчисининг меъёрий-амалий ва ижодий кўникмаларини шакллантиришга йўналганлик; ўқитувчи ва талабаларнинг субъект-субъект муносабатларини амалга ошириш; талабалар шахсининг ўзига хослиги ва ижодий салоҳиятига эътибор қаратилганлик; инновация жараёнларига йўналганлик; психологик-педагогик ва методик билимларнинг интеграцияси ҳамда ўзаро алоқадорлиги; касбий фаолиятда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш шароитида бўлажак касб таълими ўқитувчисининг касбий сафарбарлигини шакллантиришга йўналганлик.
10. Таклиф этилган ва таълим жараёнида татбиқ этилган касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришнинг мақсадга йўналтирилган технологияси қуйидаги натижаларни кўрсатди: ўқитишнинг янги технологиясини қўллаш, хусусан, электрон таълим тренажёри, электрон ўқув методик мажмуа, махсус курс ўқув фанлари асослари билан узвий боғлиқликни тақозо этади, олинган билимларни тизимлаштириш ва умумлаштириш ҳамда махсус кўникмаларни шакллантиришга имкон беради.
Хива меъморий ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда тарихий меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланишга оид самарадор йўналиш бўйича ЮНЕСКО ташаббуси билан 413 та қадимий шаҳарлар ҳудудидаги Бутунжаҳон моддий маданий мерос ёдгорликлари рўйхатига киритилган 1007 та объектлардан 779 таси меъморий ёдгорликлар эканлиги диққатга сазоводир1. БМТ, ЮНЕСКО, ICOMOS каби нуфузли ташкилотлар томонидан маданий меросни сақлаш ва уларни келгуси авлодга етказишга доир - Бутун жаҳон маданий ва табиий меросини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенция (1972); Тарихий шаҳарларни ҳимоя қилиш ҳақидаги халқаро хартия (Вашингтон хартияси, 1987); Обидаларни, иншоотлар гуруҳини ва диққатга сазовор жойларни рўйхатга олишнинг асосий қонун-қоидалари (1996); Тахдил қилиш, консервация ва меъморий меросларнинг тузилишини қайта тиклашнинг асосий қонун-қоидалари (2003); Маданий мерос ҳисобланган - тузилма, объект вайроналарининг атрофини сақлаб қолиш тўғрисидаги Сиан декларацияси (2005) каби халқаро ҳужжатларнинг мунтазам равишда қабул қилиниши бу соҳанинг нақадар муҳимлигини кўрсатиб беради.
Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ҳозирги кунда республикамизда мавжуд 7000 дан зиёд ёдгорликлардан -2500 таси меъморий ёдгорликлар, 2700 таси археологик ёдгорликлар ва 1800 таси монументал ёдгорликлар бўлиб, уларнинг барчаси давлат муҳофазасига олинган. Истиқлол йилларида Самарканд, Бухоро, Хива, Қарши, Шаҳрисабз, Тошкент ва Термиз каби қадимий шаҳарларнинг (2200-2750 йиллик) юбилейлари муносабати билан кўпчилик меъморий ёдгорликлар таъмирланди, музей қўриқхоналар атрофлари ободонлаштирилди. Мамлакатимизни жадал ривожлантиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида шаҳарсозлик ва меъморчиликни янада такомиллаштириш, меъморий ёдгорликларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланган. “Маданий мерос объектлари халқнинг бебаҳо бойлиги, уларни асраш ва авлодларга безавол етказиш барчамизнинг бурчимиздир......Юртимиздаги тарихий
обидаларни сақлаш ва таъмирлаш, буюк аждодларимизнинг қадамжоларини обод этиш бўйича олдимизда ҳали қанчадан-қанча вазифалар турибди”3. Бу борада Хива меъморий обидаларини барқарорлигини таъминлашга доир бошқарув режалари ишлаб чиқилган бўлиб, унда маданий мерос ёдгорликларини сақлаш ва таъмирлаш асосида сайёхдик йўналиши инфраструктурасини такомиллаштириш назарда тутилган.
Жаҳон миқёсида меъморий ёдгорликларнинг архитектуравий ва бадиий қийматларига техноген ва экологик таъсирларни камайтиришга дойр олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари обидаларнинг умрини узайтириш ва уларни келажак авлодга асл ҳолида етказишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, қадимий шаҳарлар барқарорлигини таъминлаш, тарихий меъморий обидаларнинг муҳофаза зонасини тиклаш, обидаларнинг турли параметрлари бўйича маълумотлар банкини тузиш, маданий мерос ёдгорликлари асосида сайёҳлик йўналишларини кенгайтириш, обидаларни консервация қилишда асл қийматини сақлаб қолиш, ёдгорликларни қайта қуриш ва тиклаш бўйича сифатни таъминлаш каби аҳамиятли тадбирлар такомиллаштирилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарори бил ан “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасини янада такомиллаштириш” бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва курилиш қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ва 2017 йил 4 майдаги “2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш” тўғрисидаги Фармонлари ва шу соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хива меъморий ёдгорликларида қўлланилган анъанавий усулларни тарихий изчилликда аниқлаш ҳамда ёдгорликлардан самарали фойдаланишга қаратилган обидаларнинг архитектуравий-композицион мезонларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қадимий Хоразмшоҳлар давлати тамаддунига хос меъморчилик-қурилиш анъаналарининг VI-XII асрлар давомида шаклланганлиги ва Хива хонлиги даврида (XV-XX асрлар) ўзига хос халқ меъморчилиги мактаби яратилганлиги аниқланган;
ўрта асрлар анъанавий шаҳарсозлигига хос бўлган бош марказ (Кўх,на Арк), иккиламчи марказ (Тош Хрвли) ва анъанавий турар-жойларнинг
мажмуавий тарзда ўзаро боғланганлиги аниқланган;
эски шаҳар композициясини шакллантиришда минорасимон вертикал акцентларнинг ўзаро уйғунлик мезонлари асослаб берилган;
меъморий обидаларнинг меъморчилик тарихи, уларда ишлатилган ашёлар, архитектуравий композиция, аниқ ўлчамлар, тарихий фотосуратлар, қўлланилган усуллар, қурилмалар ва ёдгорликларнинг бугунги кундаги ҳолатлари бўйича каталог тарзида илк бора маълумотлар базаси шакллантирилган;
меъморий ёдгорликнинг бадиийлиги, кошин безаклари, қўлланилган услублари ва ашёларининг индивидуаллик хусусиятлари очиб берилган;
минораларни тиклашда қўлланилган фанга номаълум пойдевор ва замин қисмини барақарорлигини таъминлашга қаратилган меъморий тадбирларнинг изчиллиги аниқланган;
меъморий обидаларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар бўйича Ичан Қалъа ва Дешон Қалъа ҳудудидаги 10 та ёдгорлик муҳофаза ҳудудининг тикланиши ёдгорликларнинг хорижий ва маҳаллий сайёхдарга муайян даражада хизмат қилиш имкониятини кенгайтирган.
Хулоса
“Хива меъморий ёдгорликларини саклаш ва таъмирлаш методологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги тадқиқот бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Қадимий Хоразмшохлар давлати тамаддунига (VI-XII асрлар) хос бўлган меъморчилик-қурилиш анъаналари асрлар давомида ривожланган ва Хива хонлиги даврида (XV-XX аср) ўзига хос халқ меъморчилиги мактаби яратилган.
2. Мамлакатимиздаги мавжуд меъморий ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш самарадорлигини оширишда эски методлардан воз кечиш, янги замонавий талабларга мое келадиган такомиллаштирилган методологиялар-дан фойдаланиш обидаларнинг барқарорлигини таъминлаш имкониятини яратади.
3. Хдр бир тарихий обида индивидуал иншоот эканлиги, уларнинг қурилиш материаллари ва услублари ҳамда конструктив тузилиши бир-бирини такрорламаслиги аникданган.
4. Меъморий обидаларнинг вахт ва турли таъсирлар натижасида эскиришида “ёдгорлик-муҳит” тартибидан келиб чиққан ҳолда, обидаларни муҳофаза қилиш бўйича доимий мониторинг ўтказиш тавсия этилади.
5. Хива меъморий обидалари бўйича шакллантирилган “Маълумотлар базаси” асосида 98 та меъморий ёдгорликларнинг “паспортлари” ишлаб чиқилди, бунинг натижасида ушбу обидаларни сақлаш ва таъмирлаш лойиҳаларини тайёрлаш жараёни 30%га қисқарди.
6. Ичан Қалъа атрофидаги қадимий табиий зовурнинг кўмиб ташланиши натижасида меъморий ёдгорликларнинг пастки қисмлари намланишдан жиддий шикастланиши аникданди.
7. Ер ости сувлари сатҳини меъёрда ушлаб туриш учун қалъа девори атрофига 8 та вертикал дренаж ўрнатилди ҳамда мадрасалар ҳовлиларига, қалъа атрофларига 120 дона тут кўчати ўтқазилди, натижада меъморий ёдгорликларга ер ости сувларининг таъсирини 40% га камайишига эришилди;
8. Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Миллий тикланиш” халқ депутатлари вилоят Кенгашида мерос объектларнинг ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ томонидан тадқиқот натижалари амалда фойдаланилди ва қаровсиз ётган 8 та меъморий обидани сайёҳлик йўналишига киритиш имконияти яратилди.
9. Жаҳонга машҳур Хива миноралари, мадрасалари ва уларнинг пойдеворлари бўйича олинган натижалар мамлакатимиз қурилиш ва меъморчилик фани учун янгилик сифатида катта аҳамият касб этади.
10. Дешон Қалъада Саидниёз Шоликорбой масжидининг ўз вертикал ўқига нисбатан 110 см га оғган минора жойлашган ҳудудининг муҳофаза зонаси тикланиши натижасида обиданинг барқарорлиги таъминланди.
11. Ҳар бир меъморий ёдгорлик учун алоҳида индивидуал тарзда ғиштларнинг боғловчи қоришмалари хусусиятларини, бадиий безак кошинлари таркибини лаборатория шароитида аниқлаш асосида таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш тавсия қилинади.
12. Ичан Қалъага яқин ерда жойлашган “Мевастон” маҳалласидаги қабристоннинг йўқотилиши натижасида тарқалган биологик таъсир, яъни “термит”лардан 40% меъморий обидаларнинг ёғоч конструкцияларининг емирилиш хавфи мавжудлиги боис обидалар бўйича назоратни кучайтириш тавсия қилинади.
13. Меъморий ёдгорликларнинг ёғоч қурилмаларини термитдан зарарланиш классификацияси тузилди, ҳамда зарарланишни 30-35%га камайиш имконини берувчи “алдамчи озуқалар” воситасини амалда қўллаш таклиф этилди.
14. Республикамизда туризмнинг етакчи соҳага айланишига меъморий ёдгорликлар ва уларнинг сақланиш даражасига боғлиқлиги боис обидаларни муҳофаза қилиш бўйича доимий назоратни кучайтириш тавсия қилинади.
15. Меъморий обидаларни сақлаш ва улар дан самарали фойдаланишга қаратилган тавсиялар бўйича Ичан Қалъа ва Дешон Қалъа ҳудудидаги 10 та (Оллақулихон карвонсаройи, Абдолбобо, Тўрт Шоввоз ва Саидниёз Шоликорбой мажмуалари, Полвон ва Хазарасп дарвозаси, Анушахон ҳаммоми, Полвон Қори, Мамат Махрам ва Хоразмшохлар мадрасалари) меъморий ёдгорликларнинг муҳофаза ҳудудининг тикланиши натижасида ушбу обидаларнинг деформацияланиш жараёнини 50% га тўхтатиш имконияти яратилди.
16. Хумбузтепа ёдгорлигидаги қадимги ибодатхона ва зардуштийлик оташгоҳини сақлаб қолиш учун АКТ дастури асосида ишланган консервация тадбиридан ноёб археологик ёдгорликларни сақлаб қолиш ишларида қўллаш тавсия қилинади.
17. Xhiva.uz сайтига жойлаштирилган “Ичан Қалъа тарихий меъморий ёдгорликлари” маълумотлар базасидан фойдаланиш имконияти яратилган.
18. Илк бора илгор замонавий технологияларни қўллаган ҳолда (Phantom 4Pro ускунаси) 3D моделлаштириш дастури ёрдамида Хива тарихий меъморий ёдгорликларини саклаш ва таъмирлаш бўйича илмий асосланган лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор тамойиллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг илғор мамлакатларида архитектура ўзининг атроф-муҳитини ташкил этувчи, архитектурани табиат билан узвий уйғунлаштирувчи, аҳолининг рекреацион эҳтиёжларини қондирувчи, очиқ муҳитлар архитектурасини яратувчи экологик самарадор йўналиш-ландшафт архитектураси фаол ривожланмокда. Ушбу истиқболли йўналиш нафақат шаҳарларни, балки қишлоқларни ҳам қамраб олмокда. Ҳозирда жаҳон шаҳарсозлигида қишлоқ қурилиши ва ландшафт архитектурасини шакллантириш тажри-баларига асосланган устувор тамойилларини тадқиқ қилиш ва бунда миллий анъаналарга эътибор бериш эҳтиёжи туғилмокда.
Мустақиллик йилларида республикамиз қишлоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмокда. Кейинги йилларда республика қишлоқларида замон талабига мос намунавий уй-жойлар, маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва бошқа иншоотларнинг юзага келиши замонавий қишлоқ меъмор-чилигининг комплекс тарзда ривожланишидан далолат бермокда. Шу жиҳатдан бугунги кунда қишлоқ қиёфасини белгилаб берувчи муҳим омиллардан саналадиган қишлоқ ландшафт архитектурасини янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. “Якуний мақсад -иқтисодиёт тармоқлари учун ишончли инфратузилмани шакллантириш, шаҳар ва қишлоқ аҳолисига қулай шарт-шароит яратиб беришдир” . Бу борада қишлоқлар қурилиши эстетикасини янада такомиллаштириш, қишлоқ меъморчилиги, ландшафт архитектураси ва дизайнини ўзаро уйғунлаштириш йўлларини кўрсатиб бериш долзарб вазифалардан ҳисобланади.
Жаҳон миқёсида ландшафт архитектурасидан оқилона фойдаланиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотларда ландшафт дизайни, қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишлари эстетик савиясини такомиллаштиришда ушбу соҳадаги меъёрий ҳужжатларнинг тўлақонли шакллантирилмаганлиги, қишлоқларда ландшафт архитектурасини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва устувор тамойиллари илмий жиҳатдан комплекс ўрганилмаганлиги натижасида бир қатор муаммолар юзага чиқмоқда. Қишлоқ ландшафтлари архитектурасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш, уларнинг шаҳарсозлик, архитектура ва ландшафт ечимлари сифатини оширишга йўналтирилган шаҳарсозлик талаблари ва қоидаларининг ишлаб чиқилмаганлиги шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сонли “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2013 йил 13 августдаги 223-сонли “Узбекистан Республикасида ландшафт дизайнини ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламлаштиришга доир бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда, қишлоқларда ландшафт архитектурасини замон талаблари даражасига кўтариш, қишлоқларимиз қиёфасини янгилаш, уларда ландшафт режалаштириш, ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалаш ва ривожлантиришда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудуд-ларини меъморий-ландшафт ташкиллаштириш, уларда замонавий ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор тамойил-ларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қишлоқларда ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг тарихий-анъанавий, типологик, ландшафт-экологик, меъморий-режавий, композицион-ландшафт ечимлари ва меъморий-лойиҳалаш усуллари аникланган;
қишлоқ ландшафт архитектураси объектларининг типологияси ишлаб чиқилган ва қишлоқ аҳоли пунктлари ландшафт архитектурасининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи комплекс омиллар аниқланган; қишлоқ ландшафтлари архитектурасига мос келадиган дарахтлар, буталар, гулзорлар ва сунъий сув ҳавзалари ҳисобга олинган умумий шаҳарсозлик талаблари такомиллаштирилган;
қишлоқларни кўкаламлаштириш ва кўкаламзор муҳитларни яратишда “шаббода самараси” усулини қўллаш асослаб берилган;
турли хил табиий-иқлим ва географик шароитларда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштиришда манзаравий дарахтларни танлаш методикаси яратилган;
қишлокдаги умумий фойдаланиш ва фойдаланиши чекланган кўка-ламзорлар ҳудудларини шаҳарсозлик, меъморий-режавий ва ландшафт таш-киллаштиришнинг назарий ва меъёрий-лойиҳавий мезонлари асослаб берилган;
Ўзбекистоннинг турли хил ландшафт-иқлим зоналари: чўл, тоғ олди ва тоғли қишлоқларида кўкаламзорлар ва ландшафт тизимини яратишнинг алгоритмлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Ўзбекистон қишлоқларида ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг устувор тамойиллари” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Узбекистан қишлоқ ландшафтлари архитектурасининг шаклланиши уч босқичга:
замонавий шаҳарсозлик ҳудудий тизимларини ўз ичига олган ландшафт режалаштириш;
қишлоқ аҳоли пунктлари таркибий тузилмасидаги элемент ва объектларини ўз ичига олган ландшафт архитектураси;
қишлоқ анъанавий элементларини уз ичига олган ландшафт дизайнига бўлиб ўрганиш тавсия қилинди.
2. Қишлоқ ландшафт архитектурасини тарихий-анъанавий, типологик, ландшафт-экологик, меъморий-режавий, композициявий, меъёрий-лойиҳавий шакллантириш ва ривожлантиришнинг самарали ривожлантириш йўллари тавсия қилинди.
3. Қишлоқ аҳоли пунктлари таркибий тузилмасининг илмий таҳлили илк бор ландшафт объектларининг типологиясини асослашга олиб келган. Ушбу типология таркибига қуйидаги қишлоқ ландшафт объектларини киритиш тавсия қилинади:
қишлоқ кўчалари ва унинг атрофидаги тротуарлар;
маъмурий ҳамда жамоат бинолари олдида ва атрофидаги майдонлар; қишлоқ аҳоли пунктларидаги маданият ва истироҳат боғлари ҳамда “Ёшлар боги”;
қишлоқ фуқаролар йиғини маркази жойлашган ҳудудлар;
қишлоқ шифохоналари ва врачлик пунктларининг ҳудудлари;
қишлоқ яслилари, боғчалари, мактаблар ва касб-ҳунар коллежларининг ҳудудлари; қишлоқ турар жойларининг ҳовлилари;
қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳудудлари;
аҳоли пункта ичидаги хиёбонлар ва қишлоқ йўллари.
4. Қишлоқ ландшафт архитектурасининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар илмий асосланди ва комплекс модели ишлаб чиқилди; доимий ва ўзгарувчан омилларни қишлоқ ландшафт архитектурасини шакллантиришда ҳисобга олиш тавсия қилинди.
5. Замонавий қишлоқлардаги шаҳарсозлик счимларини таҳлил қилиш асосида қишлоқ ландшафтлари архитектурасига қўйиладиган умумий шаҳар-созлик талаблари такомиллаштирилди:
ландшафт архитектурасининг ҳудудий жойлашишидаги хусусиятлари;
аҳолига қулай меъморий-ландшафт шарт-шароитларини яратиш талаблари;
қишлоқ аҳолисининг намунавий турар жойлар билан таъминланиш кўрсатгичлари;
қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларининг муҳандислик ускуналари билан жиҳозланиш ва ободонлаштириш даражаси;
санитария-гигиена, табиатни муҳофаза қилиш, микро ва макро иқлимни яхшилаш, экологик ва бошқа меъёрий талаблар;
аҳолини яшил ўсимликлар билан таъминлаш талаблари.
6. Қишлокда кўкаламзор тизимини лойиҳалашнинг илмий таҳлили қуйидаги асосий лойиҳавий талабларни шакллантириш имконини берди:
қишлоқ аҳоли пункти ҳудуди бўйлаб яшил кўкаламзорларни тенг маромда тақсимлаш ва жойлаштириш;
яшил кўкаламзорлар тизимининг қишлоқ аҳоли пункти ҳудуди бўйича узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш;
қишлоқ аҳоли пункти ичи ва ташқарисида жойлашган яшил ҳудуд-ларни бир-бирига боғлаш ва ягона комплекс меъморий-ландшафт ечимга келтириш.
7. Қишлоқ ландшафт архитектурасини шакллантиришда “шаббода самараси” усулини қўллаш тавсия қилинади. Ушбу усулдан фойдаланиш қишлоқ очиқ ва ёпиқ яшил муҳитлар тизимини ташкиллаштириш ва лойиҳалаш ишларининг самарасини оширишга олиб келган.
8. Турли хил табиий иқлим ва географик шароитларда жойлашган қишлоқ аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштиришнинг меъёрий-лойиҳавий усуллари ишлаб чиқилди. Қишлоқ ландшафт архитектурасида қўллаш мумкин бўлган манзаравий дарахтларни танлаш механизми яратилди. Ландшафт архитекторларига ушбу усуллар ва танлаш механизмидан лойиҳа ишларида фойдаланиш тавсия қилинди.
9. Қишлоқ ландшафт архитектурасида қўлланиладиган умумий фойдаланиш кўкаламзорлари тизими ишлаб чиқилди. Унга қишлоқ боғ-парклари, қишлоқ кўчалари, хиёбонлар, қишлоқларни ўзаро ва шаҳарлар билан боғловчи автомобил йўллари, маъмурий бинолар, жамоат бинолари ҳудудларининг меъморий-ландшафт ечимларини киритиш таклиф қилинади.
10. Қишлоқ ландшафт архитектурасида фойдаланилиши чекланган кўкаламзорларни меъморий-режавий ва ландшафт ташкиллаштириш ҳудудларига қишлоқ ясли ва боғчалари, қишлоқ мактаб ва коллежлари, спорт иншоотлари, қишлоқ даволаш муассасалари ҳудудларининг меъморий-ландшафт ечимларини киритиш тавсия қилинди.
11. Ўзбекистоннинг турли хил ландшафт-иқлимий зоналари бўлган: чўл, тоғ олди ва тоғли қишлоқларида ландшафт тизими ва кўкаламзорларни яратишнинг назарий моделлари ишлаб чиқилди. Ушбу моделларни лойиҳавий амалиётга қўллаш тавсия қилинади.
12. Узбекистан кишлокларида ландшафт архитектурасини шакллантириш ва ривожлантиришнинг илмий тахдили куйидаги самарали йўллардан фойдаланиш имконини берган:
қишлоқларда табиатни қўриқлаш ва атроф мухитнинг табиийлиги ва экологиясини, ландшафт компонентларини ҳамда ўсимлик ва хайвонот дунёсини сақлаш ва уларнинг уйғунлигини таъминлаш мақсадида туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларини ландшафт режалаштириш ишларини йўлга қўйиш;
қишлоқ ландшафт архитектураси объектларининг типологиясини кенгайтириш, жумладан қишлоқ жойларда “Ёшлар боги”, халкаро туризм-нинг эко ва этнографик шаклларини ҳамда зиёратгоҳлар архитектурасини ривожлантириш;
қишлоқ аҳоли пунктларининг ландшафта ва кўкаламзорлар тизимини режалаштириш, кўкаламзорларни меъморий-режавий ва экологик-ландшафт ташкиллаштиришда “шаббода самараси” усулидан фойдаланиш;
ландшафт архитектураси объектларини кўкаламзорлаштиришда ўсимликларни аник функциявий вазифалар ва маҳаллий табиий-иқлим ва тупроқ шароитларини эътиборга олган холда танлаш механизмидан тўғри фойдаланиш;
ўсимликларнинг ўсиши қийин бўлган қумлоқ ва тупроғи шўрҳок туман ва кишлоқларда индигоферанинг манзаравий навларини ва ўсимликларни ўстиришнинг замонавий гидрополив усулидан фойдаланиш;
ландшафт архитектураси объектларини кўкаламзорлаштиришда ўсимликларни аник функциявий вазифалар ва маҳаллий табиий-иқлим ва тупроқ шароитларини эътиборга олган холда танлаш механизмидан тўғри фойдаланиш;
ўсимликларнинг ўсиши қийин бўлган кумлоқ ва тупроғи шўрҳок туман ва кишлоқларда индигоферанинг манзаравий навларини ва ўсимликларни ўстиришнинг замонавий гидрополив усулидан фойдаланиш;
қишлоқларда меъморий-режавий ечимлар ва яшил композицияларни шакллантиришда ландшафт архитектураси объектларининг функционал вазифалари, сув манбалари, тупроқ турлари, табиий иқлим ва ҳудуд геопластикаси (релъеф) имкониятларини ҳисобга олиш;
ландшафт архитектураси объектларини лойиҳалашда иссиқ ва курук иклим учун катта аҳамиятга эга бўлган “сув ва соялар тизими” ва муҳитини шакллантириш;
қишлоқ ландшафт архитектураси ечимларида “топиар” санъати, фитомодул ва фитопластика хамда полиз боғлари шаклларидан фойдаланиш;
қишлоқ ландшафт элементларини шакллантиришда Ўрта Осиё халқларининг анъанавий боғ-истирохатчилик санъатига хос “Чорбоғ”, “Чортоқ”, “Чорчаман” ва “Хиёбон” композициялари, халқ амалий санъати, хайкалтарошлик, тасвирий ойна, анъанавий меъморчилик шакллари ва замонавий “нур архитектураси” ечимларини самарали кўллаш ва фойдаланиш.
ХХ аср турк ҳикоячилигининг тараққиёт тамойиллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида турк хикоячилигининг шаклланиш босқичи ва таракқиёт тамойилларини ўрганиш жараёнида ҳикояларда тасвирланган инсон руҳиятини бадиий ифодалаш усулларини асослаш, каҳрамонлар руҳий оламида кечаётган ўзгаришларни тасвир этиш йўлларини аниқлаш, ҳикоя жанрида романтизм, реализм, модернизм, постмодернизм сингари адабий йўналишларнинг намоён бўлиши ва кўринишлари муҳим аҳамият касб этади. Инсон концепциясининг бадиий асарларда ёрқин ифодаланиши нафақат турк, балки ҳозирги жаҳон адабиётшуносларининг диққат марказида турган муҳим вазифалардан биридир.
Мустақиллик йилларида республикамизнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий хаётида юз берган туб ўзгаришлар табиий равишда адабий жараёнга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Турли халқлар адабиётини ўрганиш, уни ўзбек ва жаҳон адабиётшунослиги андозаларига мувофиқ илмий-назарий жихатдан тадқиқ этиш ва таржима қилишга замин яратилди. Мамлакатимиз илм ахди томонидан турк адабиётининг бир қатор масалалари ўрганилган. Шунга қарамасдан хозирги кунда хорижий мамлакатлар адабиётининг умумбашарий дурдоналарини халқимизга етказиш эҳтиёжи янада ортмокда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 ижтимоий сохада, хусусан, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларида илмий-амалий изланишлар кўламини янада кенгайтириш учун кўшимча имкониятлар яратилди. XX аср турк насри, хусусан хикоя жанридаги бадиий тафаккур билан боғлиқ янгиланишлар, услубий изланишлар, мавзу ва ғоя кўламини кенгрок ёритиш имкони хам юзага келди. XX аср жахон адабиётшунослигида ўзининг спецификаси билан ажралиб турадиган турк адабиётининг илмий-назарий жиҳатдан тадкиқ қилиниши илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш ва инновация фаолиятини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё адабиётшунослигида XX аср турк адабиётидаги хикоя жанрининг шаклланиш, ривожланиш ва поэтик хусусиятлари муайян даражада кузатилган бўлса-да, жанрнинг тараккиёт тамойиллари алохида монографик планда ўрганилмаган. Мазкур тадқиқот турк адабиётида хикоя жанрининг вужудга келиши, унинг шаклланиши ва тараққиёти, янги бадиий-услубий изланишлар, тарихий-ижтимоий давр таснифи, замон ва кахрамон муносабати, психологик тахдил, бадиий махорат муаммоси, услубдаги ранг-баранглик, янгича изланишлар, хикоя сюжети ва композицияси сингари муаммоларни ўрганишга багишланган. Шу билан бирга турк ҳикоячилиги босиб ўтган йўлни, хар бир даврга хос хусусият, янгилик ва ўзгаришларни алоҳида тадкик этиш назарда тутилган. Бинобарин, XX аср турк хикоячилигининг тараккиёт тамойилларини монографик планда ўрганиш мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон «2010-2020 йилларга мўлжалланган номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги, Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида»ги Фармойиши, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди XX аср турк насри доирасида хикоя жанрининг шаклланиш омиллари, тараққиёт тамойиллари, даврлаштириш муаммолари, услубий ўзига хосликлари ҳамда замон ва қаҳрамон психологиясини илмий асослашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги:
турк адабиётида хикоя жанрининг вужудга келиш, шаклланиш ва таракқиёт тамойиллари, жанр тадрижидаги тарихий-адабий жараён асосланган;
XX аср турк хикоячилиги хронологик жиҳатдан даврларга бўлиниб таснифланган шунга кўра жанрнинг шаклий ва мазмуний ахамияти далилланган;
турк ҳикоячилигига француз адабиётининг таъсири, унга хос реалистик тасвир кўринишлари аниқланган;
анъанавийлик ва новаторлик масаласи XX асрнинг 1920-1940 йиллар ҳикоялари тахдилида исботланган;
замонавий ҳикояларда давр инъикоси ва психологик тахдилнинг ўзига хослиги услуб ва методлар хилма-хиллигида далилланган.
Хулоса
XX аср турк ҳикоячилиги катор поэтик босқичларни босиб ўтди. Турк фольклори, анъанавий Шарк мумтоз поэтикаси, XX аср турк ҳикоянавислиги таракқиёти тамойиллари, жаҳон насри анъаналари янги турк ҳикоячилиги поэтик тамойилларининг юзага келиши учун асос бўлиб хизмат килди. Бу жараёнда индивидуал ижодкорлар истеъдоди, бадиий махорати мухимлиги тадқиқ этилди ва куйидагича хулосаларга олиб келинди:
1. Турк адабиётида реалистик хикоянинг юзага келиши халк ижодиёти теран илдизларига бориб тақалади. Турк фольклорида мавжуд миф, афсона, эртак, таҳкие, халк ҳикоялари ва ҳикоятлари замонавий хикоянинг пайдо бўлиши учун асос вазифасини бажарган. Халк достонлари, хусусан, «Китоби Дада Қўрқут» хикояларининг хам турк реалистик хикоячилигидаги илк шаклланиш жараёни учун ахамияти чексиз. Айни пайтда, турк мумтоз адабиёти вакиллари томонидан араб, форс адабиётидан қилинган таржималар, миллий анъаналар таъсирида пайдо бўлган турк мумтоз хикоянавислиги анъаналари, XIX аср охирларига келиб, жаҳон хикоячилиги, хусусан, француз хикоячилигидаги хикоя жанрига хос хусусиятларни турк ҳикояси билан синтезлаш асосида миллий хикоя жанри янги бадиий тамойиллар билан бойиди.
2. XIX аср охири ва XX аср бошларида турк ҳикоячилиги ўзига хос шаклланиш, такомил босқичларини босиб ўтди. Танзимот ходисаси турк реалистик хикоячилиги учун муҳим ўрин тутди. Жаҳон ва Ғарб маданияти билан тизимли ижтимоий, иктисодий ва маданий алокаларнинг йўлга қўйилиши, халк ижтимоий хаёти, маиший турмуши, дунёкараши, психологиясида рўй берган ўзгаришлар, биринчи навбатда, энг фаол насрий жанр - ҳикояда ўзининг бадиий ифодасини топди. «Сарвати Фунун» даврига келиб, санъатнинг тарбиявий роли билан бир қаторда, унинг энг мухим ва азалий функцияси - ўкувчида эстетик завқни камол топтириш олдинги планга чикди. «Фежри Оти» ижтимоий-маданий харакати вакиллари адабиётни ижтимоий, фалсафий карашлар воситаси сифатида эмас, айнан мақсаднинг ўзи сифатида талкин килдилар. Адабиёт марказита «гўзаллик» категорияси кўтарилди. Услубда ноанъанавийлик, рамзийлик, санъаткорлик тамойиллари бош максадга айланди. «Генж каламлар» («Ёш каламкашлар») журнали атрофида жипслашган ёш ижодкорлар авлоди турк хикоячилигида яна бир самарадор боскичга асос бўлиб хизмат килди. Бу давр хикоянавислари «миллий адабиёт» гоясини ривожлантирдилар.
3. Мамдух Шавкат турк хикоячилигида янги йўналишни бошлаб берди. Адиб янги услубда турк халқи реал ҳаёт тарзини ёркин тасвирлашга эришди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан Чехов ҳикояларининг илк маротаба турк тилига ўгирилиши турк носирлари учун катта воқеа бўлди. 20-йиллардан 30-йилларга кадар Эсендал йўлида ижод киладиган хикоянавислар авлоди етишиб чикди. Рашод Нури Гунтекин, Леями Сафо, Усмон Жамол, Фахри Жалолиддин каби ёзувчилар шулар жумласидандир.
4. XX асрнинг 20-30 йиллари ҳам турк ҳикоячилиги такомили ва жанр поэтикаси нуқтаи назаридан самарали давр бўлди. Бу давр турк ҳикоячилиги жанр тадрижи билангина эмас, балки жанр мезонлари, бадиияти жиҳатидан ҳам юксак даражага эришди. Шу пайтгача турк хикоячилигида кузатилмаган реал ҳаётдан олинган сюжетлар, «кичкина одам», «кишлок одами», «қашшоқ одам», «эзилган аёл» образлари пайдо бўлди.
5. 30-йиллардан кейин Саид Фоикнинг инсон ва жамият мавзусидаги хикоялари табақаланган халқ, турли хавф-хатарлар ичра яшаётган инсон, ишчи ва ишбошчи, ташландиқ, бегона одамлар тасвири билан янгилик касб этди. Сабохаддин Али ижоди хам бу давр хикоячилигида ижтимоий муаммоларни ҳакқоний талқин этгани эътиборга молик. У салафлари (У.Сайфиддин, М.Эсендал, С.Фоик) бошлаб берган ижтимоий мавзуни тубдан янгилади. Асарларида бир оз соцреализм адабиётига мойиллик сезилса-да, XX аср турк жамиятига хос ҳаёт хақиқатини тасвирлаш тамойилидан чекинмади. Новаторона хикоялари билан миллий ҳикоячиликни янги бир боскичга олиб чикди.
6. 1940-1960 йиллар турк хикоячилигидаги услуб масалалари ҳақида сўз борганда, бу давр ҳикояларида бадиий услубнинг ранг-баранг бўлишида ўзининг ижодий дунёқараши, истеъдоди, ҳаётни идроклаш, бадиий акс эттириш принциплари билан ўзгартирган ёзувчилар ижоди муҳим ўрин тутади. Бунда энг аввало Ўрхон Камол асарлари, ёзувчи ижоди учун бош мавзу хисобланган куйи табака вакиллари турмуш йўлларини тасвирлаш, уларга нисбатан муаллифнинг гуманистик муносабати ушбу ҳикоялар учун мухим асос бўлиб хизмат қилди. Ў.Камол услуби ёш турк хикоянавислари томонидан изчил давом эттирилди.
7. Турк реалистик хикоячилигида ўз услуби билан танилган иккинчи ёзувчи Ҳаликарнас Балиқчиси тахаллуси остида ижод этган Мусо Жават Шакир Қабооғочлидир. У, У.Камолдан фарқли ўлароқ, турк хикоячилигига денгиз ва денгизчилар хаёти мавзусини олиб кирди. Туркия мамлакатининг географик жойлашув ўрни, денгиз бўйида яшайдиган туркларнинг турмуш тарзи, қолаверса, Мусо Жават Шакир Қабооғочлининг денгизу денгизчиларнинг халкқа яқин услубда ёзилиши ва хаётига бўлган муҳаббати унинг янги хикоя композицияси ва услубини топишда муҳим омил бўлди.
8. Азиз Несин ижоди халк кулгиси билан ижтимоий трагизмни ўзаро уйғунликда акс эттириши билан қимматлидир. Унинг хикояларида халк ижодига хос латифа, аския, хажвий хикоя, масал, матал, мақол муҳим ўрин тутади. Торик Буғро услуби эса инсоннинг ботиний, психологик ҳолатларини теран идроклаш, тасвирлашга уринишлар жараёнида шаклланди. Т.Бугро ҳикояларидаги ўзига хос тасвир принципи турк адабиётида психологик тасвир йўналишини бошлаб берди. Бу услуб 1940-1960 йиллар ҳикоячилигининг замонавий турклар - эркаклар, аёллар, болалар, кексаларнинг зохирий дунёсидан ботиний дунёсига, шахсияти тасвиридан ички «мен»и таҳлилига ўтганидан далолат берди.
9. 1960-1980 йиллар турк насрида адибалар ҳикоячилиги бўртиб кўринади. Бу хикоялар ўзигача бўлган эркак ёзувчилар ҳикоячилигидан услуб, образ, сюжет, психологик талкин усули, айниқса, аёл калбини теран тасвирлаши билан фарк килади. Бу давр аёллар хикоячилигида кўзга ташланган монолог-хикоя шакли турк замонавий насри учун янгилик эди. Қисман интуитив, кисман лирик ва драматик туйғуларга йўғрилган, маълум даражада декадент кайфиятга ўхшаб кетадиган монолог-хикоянинг энг етук намуналари икки турк адибаси - Назиха Мерич ва Фирузан томонидан яратилди. Янгиланаётган даврда замондош аёлнинг калби, ички кечинмалари, руҳий ҳолати қаламга олинди. Аёл баъзан ожиз, заиф, кучсиз, баъзан иродали, чидамли, бардошли, қаноатли, баъзан эса хам маънавий, хам маданий кашшок, баъзида фидойи она сиймосида тасвирланди.
10. Томрис Уяр, Севинч Чўкум ҳикояларида аёл руҳий оламини очиб беришда унга хос сирли хотиралар асос қилиб олинди. Психологик тасвир, монологик нутқ, образлар ва вокеаларнинг ассоциацияга курилиши бу адибалар ҳикоячилигининг ўзига хос жихатлари ҳисобланади.
11. Турк хикоячилигига турк модерн (янги) адабиёти тушунчасининг кириб келишида Ю.Отилган ва Ф.Эдгулар ижодининг ахамияти катта. Рамзий сюжет, рамзий образ, рамзий диалоглар, уларнинг янги усубий шаклда ифодаланиши турк модерн хикоячилигининг етакчи хусусиятларидир. Ю.Отилган ҳикояларида кахрамон хатти-харакати огир ва мураккаб вазиятлар фонида акс эттирилади. Ф.Эдгу ижодининг ўзига хослиги шундаки, у бир катор хикояларида инсон хаётидаги фожеа, исён, муросасизлик ва муросасозлик каби зиддиятга тўла ҳолатларни бутун мураккабликлари билан ишонарли ёритди. Ф.Эдгу Шарк халқлари адабиётига хос мажоздан тасвир воситасида самарали фойдаланиб, мажозий наср услубига асос солди, турк хикоянавислигига «минимал хикоя» (minimal oykii) жанрини олиб кирди.
12. Турк адабиётшунослари томонидан «модерн» услубига мансубланган турк ҳикояларининг ҳаммаси хам мавжуд назарий колипларга сигадиган бадиий ходисалар эмас. Улар янги шаклга солингани, тасвир тамойиллари мураккаблашгани, психологик талкинлари, анъаналарнинг истифода этилиш усулига кўра тамомила янги моҳият касб этади. Аммо ҳеч бир жиҳатдан Тарб модернизмини такрорламайди.
13. М.Қутлу ижодида турк фольклори, Шарқ классикаси анъаналарини замонавий усулда кайта жонлантириш, шу асосда жанр, сюжет, қаҳрамон ва услуб компонентларини янгилаш тамойили етакчилик қилади. Унинг ҳикояларида сюжет мотивацияси, рамз ва тимсоллар модификацияси пухта ишланган. Хизр алайҳиссалом, Дада Қўрқут, сўфий, эртакчи, сув париси, денгиз сингари образлар янги сюжет, янги ҳикоябоп воқеалар фонида бадиий инкишоф этилган. С.Илери ҳикоялари эса глобал цивилизация қуршовидаги одамнинг ёлғизлиги, ички изтироблари, мушоҳада ва хаёлларини трагик тасвирлашга қаратилгани билан ажралиб туради.
Умуман, XX аср бошларидан бугунги кунгача бўлган даврда турк хикоянавислигида қатор янги поэтик тамойиллар кашф этилди. Инсон ва ҳаёт воқелиги ўзига хос бадиий усуллар ёрдамида ифодаланди. Бу тамойиллар нафақат турк адабиёти, балки жахон насри учун муҳим аҳамият касб этади.
Клинико - функциональные изменения в зубо - челюстной системе при полном отсутствии зубов , оптимизация ортопедической стоматологической помощи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бутунжахон СОҒЛИҚНИ саклаш ташкилоти маълумотига кура, «65 ёшли ва ундан катта бўлган одамларда тиш йўқотиш ҳавфи 30% дан 70% гача»1 ташкил қилади. Яшаш шароити ва сифати яхшиланиши билан «бутун дунёда аҳоли ёшининг ортиб бориши кузатилмокда, геронтология масалалари тиббий тоифадан миллий аҳамиятга эга бўлган муаммога ўтди»2. Шу билан бирга, кекса ёшдаги кишилар орасида нафакат соматик патология, балки турли кўринишдаги тишлар адентияси хам купайиши кузатилмокда. Шу ўринда «тишларини тўлик йўкотган (адентия) билан касалланган беморларнинг реабилитациясининг мураккаблиги ортопедик стоматологиянинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади»3. Буни бир қатор объектив ва субъектив сабабларидан бири - беморларнинг тикловчи ортопедик даволашнинг муайан мураккаблигидадир.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, айниқса оналик ва болаликни мухофаза қилиш ва кексалар борасида кенг қамровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада амалга оширилган чора тадбирлар натижасида жумладан кекса ёшдаги беморларга тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун, стоматологик ёрдам кўрсатишда сезиларли, юқори натижаларга эришилди4. Согликни саклаш тизимида амалга оширилган мақсадли чора тадбирларга қарамасдан бугунги кунда жумладан стоматология сохасида уз ечимини кутяпган масалалар мавжуд. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясида пенсионерлар, ногиронлар, ёлгиз кексалар ва ахолини бошқа эхтиёжманд тоифаларининг тўлақонли хаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиштизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш4 каби вазифалар белгилаб берилган. Бу борада тишларнинг тўлиқ адентияси билан мурожат қилган ахолига ортопедик-стоматологик парваришларни оптималлаштириш билан юз-жаг тизимидаги клиник ва функционал ўзгаришларни тиклаш каби тадбирларни амалга ошириш алохида ахамият касб этади.
Жахон микиёсида стоматологияни ривожланиши, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш истагига боғлиқ. Тўлиқ олинадиган протезлардан фойдаланиш учун адентияни даволашда ножўя натижаларни камайтириш мақсадида хавф туғдирувчи омилларини ўрганиш муҳим вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда тўлиқ адентияда жағдаги суяк атрофияси нуқсонини йўқотиш максадида турли остеопластик усулларни ўрганиш ва амалиётга тадбик қилиш долзарб масалалардан бири бўлиб саналади. Шу жумладан, тўлиқ тиш протезлаш натижаларини яхшилаш максадида комплекс даволаш ва профилактика чора тадбирларини ишлаб чиқиш муҳимдир.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2011йил 28-ноябрдаги ПҚ-1652-сон “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон “'Узбекистан Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаш-тирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада ҳизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади турли ёшдаги адентияли беморларда тўлиқ олинадиган протезлашни қўллаганда, функционал ва эстетик натижаларни яхшилаш мақсадида, комплекс диагностик ва оптимал даво-профилактика тактикасини ишлаб чиқишга дифференциал ёндашишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилнги қуйидагилардан иборат:
илк бор тўлиқ адентияли беморларнинг ёшига боғлиқ ҳолда, тўлик олинадиган протезлашнинг клинико - анатомик ва стоматоскопик омилларни қониқарсиз натижаларининг ривожланиш сабаблари аникланган;
микрофлора таркиби ўзгаришларининг микдорий ва сифат кўрсат-кичлари, тўлиқ адентияли беморларда оғиз бўшлиғи носпецифик ҳимоя омиллари кўрсаткичлари ва уларнинг турли ёшдаги гуруҳлардатўлиқ олинадиган протезларнинг яллиғли-деструктив асоратларни ривожланишига таъсири аникланган;
тўлиқ адентияли беморларда ёшига боғлик ҳолда чайнов мусқўлларини функционал биоэлектрик фаоллик кўрсаткичлари ва комплексдаги уч шоҳли нерв тугунларини тери орқали электронейромиостимуляциясини самара-дорлилиги аникланган;
тиш экстракциядан сўнг суяк нуқсони мукаммал тикланиши ва репаратив жараёнларини яхшиланиши туфайли постэкстракцион атрофияни шаклланиши ва яллиғланиш ҳавфини камайтирадиган, Давлатимизда ишлаб чиқарилган - “Биофаол шиша” остеопластик ашёсидан фойдаланган ҳолда жағ атрофияси олдини олиш усули ишлаб чиқилган;
тўлиқ олинадиган тиш протезларини қўллаш натижасини яхшилаш учун тўлик адентия вақтида оғиз бўшлиғида анатомик, функционал ва микробиоценоз бузилишини тузатиш учун кўп омилли даволаш-профиликтика чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган;
“Эликсир А” антисептик эритмаси ва “ФарГАЛС” маҳаллий дори воситаси тўлиқ адентияли беморларнинг даволаш комплексига киритилган;
огиз бўшлиғини ҳимоя қилувчи носпецифик омиллар ва микрофлора ўзгаришларини тўғирлаш усули ишлаб чикилган;
OHIP-14 саволлар тўплами бўйича тўлиқ адентияли беморларни яхлит протезлашда ҳаёт сифати кўрсаткичларини яхшилашда қўлланган даволаш-профилактик комплекс ёндашувнинг самарадорлиги исботланган.
Хулоса
1. Қониқарсиз натижаларни ривожланиши ҳавф омилларининг тахдили бўйича, тўлиқ адентияда тўлиқ олинадиган протезлаш самарадорлигининг патогномотик аҳамияти биргаликда кузатиладиган жағ атрофияси, оғиз бўшлиғи носпецифик ҳимоя омиллари ва микрофлорасининг бузилиши, чайнов аппарати ҳолати, шунингдек мослашувдан кейинги даврни кечишидаги стоматоскопик ва гигиеник ҳусусиятлар аҳамиятга эгадир.
2. Анъанавий тўлиқ олинадиган протезлашнинг қониқарсиз анатомик - функционал натижаларининг ривожланиш ҳавфи 19,1%ни ташкил қилади, шунда уларнинг энг кам учраш частотаси 59 ёшгача бўлган беморлар гуруҳида 5,3% кузатилган, ўз навбатида катта ёш гурухларида даволашнинг қониқарсиз кечиш улушининг пропорционал тарзда ортиши аниқланди: 60-74 ёшдаги беморлар орасида - 16,3%, 75-89 ёшдагилар гуруҳида - 24,3%, узок умр кўраётганлар гуруҳида - 31,3%.
3. Тўлиқ адентияли беморлар оғиз бўшлиғи микробиоциноз тахдили кўрсатишича, ёш ортиши билан носпецифик ҳимоя факторлари кўрсаткичи ҳамда микрофлора таркибининг сифатий ва микдорий таркибининг хакқоний (Р<0,05) бузилиши кузатилади, бу эса ўз навбатида тўлиқ олинадиган протезлашнинг яллиғланиш - деструктив асоратлари ривожланиш ҳавфини ортишига сабаб бўлади.
4. Адентиянинг узок муддат давомида кечиши бемор ёши ортиши билан кузатилганда чайнов мушаклари гипертонусини ривожланиши билан юкори биоэлектрик фаолликни шакилланишига кўмаклашади, бу 60 ёш ва ундан катта бўлган беморлар гурухларида ўтказилган электромиографик текширувлар натижалари бўйича функционал тавсифномаларнинг хакконий (Р<0,05) фарқини акс этади.
5. Суяк тўқимаси нуқсонини остеопластик ашъё “Биофаол шиша” билан тўлдириш бўйича ишлаб чиқилган услуб, яллиғланишни ривожланиш ҳавфини камайтириши, ҳамда тиш катакчаларидаги суяк нуксонларини тўлақонли қопланиши ва репаратив жараёнлар шароитини яхшиланиши ҳисобидан жағ атрофиясини рефракциядан сўнгги шакилланиш имкониятини беради.
6. Эксперементал - клиник тадқиқотлар давомида тиш олингандан кейин катакча имплантациясида маҳаллий остеопластик ашъё “Биофаол шиша”нинг биомос келиши ва биофаоллиги исботланди. У тиш тўқимаси 95%гача ўсишини ва минералловчи суяк структурасини имплантацияловчи субстракт юзаси билан бевосита алоқа соҳаларини ҳосил бўлиши ҳисобига унинг зичлигини таъминлайди.
7. Тўлик олинадиган тиш протезлаш натижаларини яхшилаш максадида даволаш - профилактика муолажаларининг комплекси факатгина жағнинг анатомик кўрсаткичларига эмас, балки ўз ичига оғиз бўшлиғи микробиоциноз бузилишлари ва чайнов мушаклари функционаллигини коррекция килиш имконияти, ҳамда адаптациядан сўнгги даврни кечишини яхшилаш бўйича тадбирларга ҳам асосланиши лозим.
8. Адаптация даврида тўлик олинадиган протезлашни яқин натижаларини таккосий тахлилига асосан, таклиф қилинган даволаш -профилактик муолажа комплекси кўлланилганда анатомик - функционал асоратлар частотаси тўлик адентияли 60 ёш ва ундан катта бўлган беморлар гуруҳида 50%дан 19,2%га, 60 ёшдан кичик бўлганлар гуруҳида эса 26,3%дан 19,2%га пасайган.
9. Тўлиқ олинадиган протезлашда даволаш - профилактик муолажалар комплексига маҳаллий антисептик “Элексир А” эритмасини киритиш натижасида алаптациядан кейинги даврда оғиз бўшлиғи ҳамда тиш протезларини микрофлораси ҳолати ва носпецифик ҳимоя факторлари (секретор IgA, лизоцим фаоллиги ва нейтрофил лейкоцитларнинг фагоцитар фаоллиги) ҳолатини яхшилаш имконияти яратилди.
10. Тўлиқ адентияни даволаш юзасидан таклиф қилинган комплекс ёндашувни қўллаш тўлиқ олинадиган протезлашни яқин ва узок натижаларини яхшилашга ва ҳаёт сифати даражаси кўрсаткичини 80,9% дан 97,9% гача (Р<0,001) ортиш имкониятини берди.
Экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикаси тамойиллари
Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Дунёда экстрапирамидал касалликлар (ЭПК), жумладан Паркинсон касаллиги (ПК) ва торсион дистониянинг турли кўринишлари ҳозирги замон неврологиянинг энг мураккаб бўлган ва охиригача тўлик ўрганилмаган муаммоларидан бири ҳисобланади. Сўнгги маълумотларга Караганда, ПКнинг учраш частотаси 100000 ахолига 100-250 беморни ўз ичига олиб, ўртача учраши 60-65 ёшни ташкил этади ва хар 10 та бемордан биттаси 50 ёшдан паст ёшга тўғри келиши аниқланган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра 2007 йил дунё бўйича 5 миллиондан ортиқ ПК кайд килинган, бу кўрсаткич эса ҳар йили ошиб бормокда. Ташхислаш усулларининг ривожланиши натижасида касалликнинг учраши нисбатан ёшариб, 40 ёшгача касаллик клиник белгилари аниқланмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Эрта ташхислашга қаратилган кенг қамровли дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ўрта ва кекса ёшдаги аҳоли орасида неврологик касалликларни ўз вактида аниқлаш, даволашнинг самарали усулларини тадбик этиш, аҳоли орасида экстрапирамидал касалликларни барвакт аниқлаш, патогенетик даво принципларини такомиллаштириш ва оғир асоратларни олдини олишга эришилди. Амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги кунда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича муайян муаммолар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...касалликларнинг профилактикаси ва ташхислаш, замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш, юқори малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш»2 бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш юзасидан, жумладан, экстрапирамидал касалликларни даволаш бўйича чукур илмий изланишлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳонда экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифферециал даволаш тактикасининг натижалари бўйича юқори самарадорликка эришиш мақсадида қатор илмий-тадқикотлар амалга оширилмокда. Жумладан, бу борада аҳолининг турли қатламлари орасида экстрапирамидал касалликларни эрта аниклаш сабабларини асослаш, экстрапирамидал касалликларни даволашнинг патогенетик механизмларини ишлаб чикиш, экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлашда беморларни скрининг тизимига жалб килиш ва оптимал тактикасини танлаш, экстрапирамидал касалликларни келтириб чикарувчи хавфли омилларнинг олдини олиш тизимини ишлаб чикиш, экстрапирамидал касалликларни ташхислашда нейронспецифик хусусиятга эга бўлган S100B оқсил миқдорини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш, экстрапирамидал касалликларни бартараф қилиш, инсонлар соғлиғи ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алохида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-соп «Соглиқпи сақлаш тизимипи ислоқ қилишпи япада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади экстрапирамидал касалликларнинг клиник-неврологик, нейропсихологик, биокимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш, уларни эрта аниқлаш мезонлари ва дифференциал даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
экстрапирамидал касалликларда ҳаракат ва ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларнинг клиник манифестацияси хусусиятлари касалликнинг клиник шаклларига ва босқичларига боғлиқ ҳолда исботланган;
экстрапирамидал касалликларда, жумладан, Паркинсон касаллигида беморлар қон плазмасидаги S100B оксил микдорининг ўзгариши касалликнинг клиник шаклларига, босқичларига ва касаллик давомийлигига боғлиқ эканлиги исботланган;
экстрапирамидал касалликларда ҳаракат ва ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишлар билан беморлар қон зардобидаги S100B оқсил миқдори ўртасидаги мувофиқлик, унинг касаллик ривожланишидаги хусусияти исботланган;
экстрапирамидал касалликлар билан касалланган беморларнинг яшаш сифатига таъсир қиладиган клиник ва клиник бўлмаган омиллар тизимли асосланган;
ҳаракатга боғлик ва боғлиқ бўлмаган бузилишларни инобатга олган ҳолда экстрапирамидал касалликларни дифференциал даволаш тизимини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Экстрапирамидал касалликларни эрта аниклашда янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикаси тамойиллари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Экстрапирамидал касалликлар 67,9% наслий хусусиятга эта бўлиб, улар клиник шаклларига боғлиқ ҳолда бир-биридан фарқ қилади ва ўзига хос бўлган клиник ксчиш хусусиятига ва оқибатларига эгадир.
2. Ҳид билиш, уйку, когнитив, вегетатив, аффектов ва оғриқ кўринишидаги ҳаракатга боғлик бўлмаган немотор бузилишлар Паркинсон касаллигида жуда эрта бошланиб, касалликни эрта аниқлаш учун ташхислаш мезони сифатида қаралиши мумкин. Немотор бузилишлар экстрапирамидал стриар гиперкинезлар, жумладан торсион дистония учун касалликни эрта аниқлаш мезони бўла олмайди.
3. Беморлар қон таркибидаги нейронларга махсус бўлган S100B оксил миқдори Паркинсон касаллиги учун ташхислаш маркери хисобланиб, унинг миқдори касалликнинг клиник шаклларига ва босқичларига, шунингдек, беморларнинг ёши ва касаллик давомийлигига богликдир.
4. Экстрапирамидал касалликларда беморлар кон зардобидаги S100B оқсил микдори ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларнинг огирлик даражасига богликдир. Илк маротаба паркинсонизмда S100B оқсил микдори деменцияга хос бўлган чукур когнитив бузилишларда (236,03±14,3 нг/л), юқори даражадаги депрессия ва кучли хавотирлик кўринишдаги аффектов бузилишларда (163,1±6,6) ич қотиш, кўп терлаш, ортастатик гипотензия, кўп сўлак ажралиши каби вегетатив бузилишларда (220,1±7,3) юқори даражада эканлиги кузатилди.
5.Экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлаш учун фақатгина ҳаракат бузилишларнинг пайдо бўлишини кутмасдан, ўз вақтида ҳаракатга боғлиқ бўлмаган, жумладан ҳид билиш ва уйқу бузилишлари, когнитив ва вегетатив бузилишлар, аффектив, шунингдек оғриқ кўринишидаги сенсор бузилишларни чукур ўрганиб, беморлар қон зардобидаги нейронларга боғлиқ бўлган S100B оқсил микдори билан биргаликда таҳлил қилинган ҳолдаги алгоритм асосида олиб борилса, кутилган мақсадга эришиш мумкин.
6.Экстрапирамидал касалликлар билан оғриган беморлар яшаш сифатининг ёмонлашуви ҳаракатга боғлик ва боғлик бўлмаган бузилишлар кўринишдаги клиник омилларга, беморларнинг шифокорга кеч мурожаат қилиши, нодифференциал ва кечиктирилган диагностика, ўз вақтида олиб борилмаган дифференциал даволаш каби ноклиник омилларга, шунингдек, беморлар қон зардобидаги Sl 00В оксил микдорига боғлиқ эканлиги қайд қилинди.
7.Экстрапирамидал касалликларни даволашда фақатгина ҳаракат бузилишларни эмас, балки ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларни ҳам дифференциал ёндашиб даволаш лозим. Паркинсон касаллигида ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларни коррекция қилишда этилметилгидроксипиридинсукцинат ва мемантин дори воситаси жуда самарали ҳисобланиб, ўз навбатида ҳаракат бузилишларнинг ҳам камайишига олиб келади.
Эркин Аъзам асарлари лингвопоэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб бадиий асар тили ва у билан боғлиқ тил сатҳи бирликларининг поэтик вазифаларини тавсифлаш устувор бўлмокда. Ҳар бир сатҳ бирлигининг муайян адиб ижодидаги поэтик хусусиятларини аниқлаш, лисоний ходисаларнинг нутқий воқеланиш шаклларини асослаш муҳим масалалардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида маънавий кадриятларимизнинг тикланиши, миллий тилимизга давлат тили макоми берилиши тилимизнинг воқеланиш хусусиятлари ва қўлланиш доирасини кенг қамровли бўлишига олиб келди. Ўзбек тилшунослигида социолингвистика, психолингвистика, компьютер лингвистикаси, лингвокультурология, прагмалингвистика, когнитив тилшунослик каби соҳалар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, филология илмида лингвопоэтика соҳасининг юзага келиши мазкур йўналишдаги янги термин ва тушунчалар доираси кенгайиб боришини тақозо этади. «Бугунги кунда мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарни эгаллаган, мустахкам ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш»'га алоҳида эътибор каратилган. Бу борада ўзбек адиблари асарларини ижтимоий-фалсафий, бадиий, лингвистик, лингвостилистик ва лингвопоэтик тадқиқ этиш, янги методологик тамойил ва замонавий мезонлар асосида очиб бериш мухим ахамият касб этади.
Дунё тилшунослигида тилнинг нутқ, жамият, маданият, миллий тафаккур, ҳатто сунъий интеллект билан узвий муносабатини текшираётган янги йўналишларнинг шаклланиши фан олдига муҳим вазифаларни кўймокда. Тил ва нутқ ҳодисаларининг онгли ва изчил фарқланиши асосида лисоний имкониятларнинг бадиий воқеланишини тадқик этувчи фан соҳаси сифатида назарий ва амалий лингвопоэтикани фарқлаш эҳтиёжи кучаймокда. Бу эса лингвопоэтика қонуниятларини ишлаб чикиш, муайян ижодкор асарларида умумий лингвопоэтик асосларнинг бадиий матнда индивидуал воқеланиш ҳолатлари ва омилларини ижодкор - тил - бадиият муштараклиги тамойили асосида тадқик килиш заруратини келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда кабул килинган «Давлат тили ҳақида»ги конуни, Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат тили ҳақида»ги конунни амалга оширишга қаратилган давлат дастурига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1996 йил 10 сентябрдаги 311-сон қарори талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республиксини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-4958-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ- 2909-сонли карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади лингвопоэтиканинг назарий ва амалий масалаларини ёритиш, унинг тадрижий такомилини асослаш орқали Эркин Аъзам асарларида умумий лингвопоэтик қонуниятларнинг хусусий воқеланиш омилларини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адиб асарларининг лингвопоэтик хусусияти сифатида поэтик такрор, индивидуал неологизмлар, ибораларнинг ўзгаришли қўлланиши ҳамда истеъмол доираси чегараланган қатламга оид диалектизм, варваризм, вулгаризмлардан фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
адиб ижодида қофия, аллитерация, вазн талабига кўра товуш тушиши ёки ортиши, товушларнинг ўзаро ўрин алмашиши, унлиларнинг чўзиб талаффуз килиниши каби фонетик воситалар насрий асар поэтик нуткига, шеъриятга хос охангдорлик, жозибадорлик сифатларини олиб кирганлиги асосланган;
муаллиф асарларида сўзларнинг маъно оттенкалари, нутқ вазияти билан боғлиқ вариантлари, инвариант структурасидаги мавжуд маънолари каби лексик воситаларнинг бадиий-прагматик (яширин) маъно ва лингвопоэтик мохият касб этиши исботланган;
кўплик, кичрайтириш, эркалаш аффикслари каби морфологик воситалар ёрдамида эъзоз, ўкинч, ачиниш, илтижо, киноя, кесатиқ, илтимос, ялиниш, суйиш, ардоқлаш, поэтик таъкид, пичинг, камситиш сингари маъно ифодаларининг адиб томонидан яратилганлиги аниқланган;
бадиий такрор, риторик сўроқ гаплар каби синтактик воситалар мисолида адиб асарларининг лисоний-бадиий имкониятлари, эстетик функциялари очиб берилган.
Хулоса
1. XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб жахон тилшунослигида бадиий асар тили тадқиқи билан боғлик масалаларга катта эътибор қаратилди. Бу соҳанинг тарихий тараккиёти дастлаб риторика, поэтика, стилистика, бадиий асар тили номлари билан боғлиқ ҳолда тадкиқ этилиши натижасида лингвопоэтика тилшуносликнинг янги тармоги сифатида юзага келди.
2. Ҳозирги пайтда бадиий асарнинг лингвопоэтик хусусиятларини тадқик килиш нафакат ўзбек тилшунослиги, балки жахон тилшунослигининг хам долзарб масалаларидан бири бўлиб колмоқда. Ушбу масала юзасидан олиб борилган аксарият тадқиқотларда бадиий асар тилини ўрганишга катта ахамият берилгани кузатилди. Айни пайтда бадиий асар тили бўйича амалга оширилган мавжуд тадқиқотлар соха мундарижасини тўлиқ камраб олган эмас.
3. Лингвопоэтика нафақат лирик, балки насрий асарлар тилига оид поэтик ифода имкониятларини хам лисоний воситалар орқали намоён бўлишини ўрганади. Хусусан, эпик асарлар тили лингвопоэтика тушунчаси билан изоҳланади. Бу жихатдан ёзувчи Эркин Аъзам асарлари лингвопоэтик хусусиятларининг ўрганилиши соҳада насрий асарлар лингвопоэтикаси қисмини ривожлантириш ва тўлдириш учун хизмат килади.
4. Лингвопоэтика тилшуносликнинг янги соҳаси ҳисобланади. Бадиий асар тили билан боғлиқ хусусиятларнинг ифодаланиши тил сатхи бирликлари ёрдамида амалга оширилади. Шунга кўра лингвопоэтиканинг фонопоэтика, морфопоэтика, лексопоэтика, синтактик поэтика каби ички сохалари ажратилади.
5. Фонетик воситалар Эркин Аъзам асарларида бадиий асар тилини ифодаловчи асосий хусусиятлардан бири хисобланади. Унда фонетик воситалар тегишли бадиий-прагматик маъно, лингвопоэтик мохият касб этиб, адиб асарларининг бадиий-эстетик идрок этилишини янада кулайлаштириш имконини беради. Шунингдек, товушлар товланиши Эркин Аъзам асарларидаги бадиий нутқ яхлитлигида окказионал услубий вазифа бажариб, матннинг хиссий таъсирчанлигини ошириши билан ахамиятли хисобланади. Морфологик воситаларнинг поэтик актуаллашуви ҳолатлари ранг-баранг кўринишда намоён бўлиб, ижодкорнинг турли ниятини ифодалаш мақсадида қўлланганлиги ҳамда бадиий матнда таъкидий-эстетик вазифасининг устуворлиги билан ажралиб туради.
6.Эркин Аъзам асарларида лексик воситаларнинг лингвопоэтик ифодаланишлари бадиий-эстетик кийматининг айричалиги билан характерланади. Ижодкор зид маъноли, индивидуал неологизм, варваризм ва вульгаризм, диалектизм, фразеологизмлардан тасвир мақсади ва руҳига мос келадиган аник сўзни танлаб қўллаш натижасида мазмуннинг энг нозик нукталари, тасвир объекта ва қаҳрамон руҳиятининг энг кичик қирраларигача аник кўрсата олган.
7. Эркин Аъзам ижодида бадиий такрорнинг фонетик, лексик, ва синтактик турлари учрайди, улар адиб ижодининг бадиий кимматини оширишга хизмат килади. Ёзувчи ҳайрат, ишончсизлик, қўрқув, жаҳл каби турли эмоция ифода этувчи инкор ва тасдиқ мазмунига эга риторик сўроқ гапларни асар мазмуни ва гоясига мос равишда олиб кира олган. Ушбу маъноларни ифода этувчи риторик сўроқ гаплар асар мазмунига ўзгача эмоционал таъсир ва кўтаринки руҳ бахш эта олган.
8. Эркин Аъзам асарлари ўзига хос юмористок баён услуби, кинояли тили, кутилмаган бадиий ечимларга эгалиги билан ажралиб туради. Ёзувчи асарларида муаллиф ва персонаж нутқи бир-бирига яқин. Гўёки муаллиф персонажнинг сухбатдошига, хамрохига айланади. Баён услуби хам диалогик моҳият касб этади. Шунинг учун ҳам воқелик баёни ва персонажлар нутқида хам жонли сўзлашув тилига уйгунлик устувор хисобланади.
9. Маьно нозиклиги ва товланишларини ифодалашда шеъриятдаги сингари фонетик усулларга кенг мурожаат, персонаж нуткининг ўзига хослигини яратишда варваризм қўллаш, товушларнинг чўзиб талаффуз қилиниши, сурхон эли миллий руҳиятини беришда диалектларга мурожаат, поэтик такрорлар, индивидуал неологизмлар, ибораларнинг ўзгаришли қўлланиши Эркин Аъзам асарлари лингвопоэтик табиатини ифодалайди.
Қорақалпоғистон республикасининг шўрланган тупроқларида буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари
Диссертация мавзунинг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда йилига 226,5 млн га майдонда буғдой экилиб, доннинг ўртача ҳосилдорлиги 26 ц/га ни, ялпи ҳосил эса 586,9 млн тоннани ташкил этмокда, ФАО халқаро ташкилотининг маълумотларига асосан, дунё мамлакатларидаги аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўла қондириш учун етиштирилаётган ғалла ҳосили микдорини йилига 1,6-1,8% га орттиришни талаб килади1. Бу борада буғдойнинг фузариоз касалликлари ва уларни қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятларини, зарарини ўрганиш, тарқалиш конуниятларини аниқлаш ҳамда уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш ғаллачилик соҳасининг самарадорлигини ошириш имкониятини яратади.
Мамалакатимизда буғдойнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини танлаш ва унинг ҳосилдорлигини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Буғдойнинг касалликларига қарши уйғунлашган кураш чоралари бўйича олиб борилаётган тадқикотлар натижасида буғдой ҳосилдорлигини сақлаб колиш имкониятини беради. Буғдой ўсимлигининг касалликларига қарши курашнинг замонавий технологияларга мос усулларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «...ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя килиш чораларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш» бўйича устувор вазифалар белгиланган. Қоракалпоғистон Республикасининг Орол бўйи ҳудудларида шўрланган тупроқ шароитида буғдойнинг фузариоз касаллигига қарши курашнинг самарали усулларни тадбиқ этиш буғдой ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи ҳисобланган ғаллачиликни ривожлантириш орқали аҳолининг дон ва ун маҳсулотларига эҳтиёжларини тўла таъминлаш мақсадида буғдойни турли касалликлардан ҳимоя қилиш, ушбу патоген турларнинг биологик хусусиятлари хамда зарарлилик даражаларининг ҳосилдорликка таъсирини аниқлаш, буғдой экинларида фузариоз касаллигини қўзғатадиган замбуруғларнинг турлар таркибини, таркалиш ареалларини аниқлаш, касаллик қўзғатувчи турларнинг тупрокдаги бошқа замбуруғлар билан муносабатларини ва биологик хусусиятларини аниклаш асосида буғдой экинларининг касалликларига қарши курашнинг замонавий усулларини ишлаб чикиш борасида илмий-тадқиқотлар амалга ошириш долзарб хисобланади.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаш-тириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги карорлари хамда бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Қоракалпоғистон Республикасининг шўрланган тупроклари шароитида буғдой навларида касаллик қўзғатувчи Fusarium туркуми турларининг буғдой навлари ҳосилдорлигига таъсирини аниклаш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикасида буғдойнинг фузариоз касалли-гининг Fusarium туркумига мансуб 12 та тур ва 3 та кенжа турлари аниқланган;
шўрланган тупроқ шароитида экинларнинг хар хил ривожланиш фазала-рида фузариоз касаллигини кўзғатувчи турларнинг морфологик, систематик ва биологик хусусиятлари аникланган;
фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг энг агрессив турлари F.oxysporum, F.gramenearum ва Fsolani исботланган;
илк бор Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган тупрокларида бугдойда фузариоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг патогенлик ва фитотоксин синтез килиш хусусиятлари аникланган;
Қорақалпоғистон Республикасида районлаштирилган бугдой генотипла-ридан «Ғарезсизлик», «Краснодар-99» ва «Таня» навлари фузариоз касаллик-ларига нисбатан чидамли навлар эканлиги исботланган;
бугдойнинг фузариоз касаллигига карши кураш чораларини қўллашда Фитолавин ва Триходермин биологик препаратлари хамда Виал Траст, Геркулес ва Раксил кимёвий фунгицидлари яхши самара бериши аникланган.
Хулосалар
1. Қорақалпоғистон Республикаси буғдой далаларида ажратилган Fusarium туркумига мансуб замбуруғлар 12 та тур ва 3 та кенжа турга тегишли бўлиб, улар 5 та секцияга кириши аниқланди.
2. Кузатиш олиб борилган Тахтакўпир туманида 9 та тур, Амударё туманида 10 та тур, Чимбой ва Нукус туманларидан 12 тадан Fusarium туркумига мансуб турлар кайд этилди.
3. Fusarium туркумига мансуб замбуругларнинг патогенлик хусусият-ларини Қорақалпоғистон Республикасида районлаштирилган Ғарезсизлик ва Краснодар-99 навли буғдой ўсимликлари донларининг тупрокда ўсиши ва ривожланишига таъсири ўрганилганида Ғ. graminearum, F. oxysporum var. orthoceras ва F. solani var. argillaceum турлари купли патогенлик хусусиятини намоён қилишди.
4. Қоракалпоғистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитида район-лаштирилган навлар орасида Таня Элита, Грация, Устоз, Дурдона, Хумо, Ғарезсизлик, Ёнбош, Яксарт, Гром, Амударё ва Ласточка навлари фузариоз касалликларига нисбатан чидамли бўлиб, ўсимлик зарарланганида ҳосили ҳар гектардан 2-6 центнерга пасайди. Лекин: Гром, Краснодар-99, Таня, Крошка, Московская -56, Замин, Давр, Зимородок, Айвина, Вершина, Юка, КА-9, Лига ва Иришка бугдой навлари эса фузариоз билан кучли зарарланиб, хосили 10 центнергача пасайиши маълум бўлди.
5. Фузариоз касалликлари таъсирида бир туп буғдойдаги донлар сони 193 тани ташкил қилиб, оғирлиги 29 г, ёки соглом донларга нисбатан уларнинг сони 140 тагача, огирлиги эса 64 граммга камайди.
6. Fusarium туркуми турларининг фитотоксин синтез қилиш хусусияти ўрганилганда, 14 та турдан 7 таси: F.oxysporum, F.solani, F.javanicum, F.solani var. argillaceum, F.heterosporum, F.oxysporum var. orthoceras ва F.graminearum буғдой донлари унувчанлигини 56,0-97,7% га, 2 таси эса (Fverticillioides ва Fsambucinum) 100% га тўхтатиб қўйди.
7. Қорақалпоғистон Республикаси бугдой далаларидан ажратилган Fusarium туркуми турларининг фитотоксин хосил килиш хусусиятларини Тошкент вилоятининг бугдой далаларидан ажратилган ушбу туркум замбу-ругларининг фитотоксин ҳосил қилиши хусусиятлари киёсланганда, Тошкент вилоятида учрайдиган турларнинг агрессив ва патоген штаммларининг сони Қорақалпоғистон Республикасидагига нисбатан кескин камлиги, ўртача ва кучсиз даражада фитотоксин ҳосил қиладиганлари эса, нисбатан кўплиги билан характерланди.
8. Буғдойнинг фузариоз касалликларига карши уруғлик донга микробиологии препаратлар билан ишлов берилганида Trichoderma sp. препарата билан ишлов берилган вариантларда назоратга нисбатан 1 га майдондан 17000 та, Фитобиосол қўлланилган вариантда 41000 та, андоза вариантида Виал Траст қўлланилганида эса 36000 тага ортиқ кўчат олишга эришилди.
9. Буғдойда фузариоз касаллигини қўзғатувчи патогенларга қарши замонавий фунгицидлардан 6 таси уруғлик донни дорилаш учун қўлланил-ганида Виал Траст, Геркулес, Раксил фунгицидлари самарали натижалар берди. Ҳимоя ва Пахта фунгицидлари Fusarium туркумига мансуб замбуруғларга умуман таъсир қилмади.
10. Буғдойзорларда фузариоз касаллигини олдини олиш учун ташкилий-хўжалик ва агротехник тадбирларидан ташқари, қуйидаги бирорта уруғ дорилагич билан уруғга ишлов беришни тавсия этамиз: Виал Траст, 12,9% с.сус.к. - 0,25-0,3 л/т, Геркулес, 6% с.э.сус. - 0,4-0,5л/т, Раксил, 2,5% с.э.к. - 0,7 л/т.
Ғўза, унинг асосий зараркунандаси (Helicoverpa armigera hb – ғўза тунлами) ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дуне микёсида пахтачилик кўпгина мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи хисобланади. Ҳар Йили 32 - 33 млн га ерга чигит экилади. Ҳозирги кунда жаҳон бўйича пахта толаси етиштириш 25 млн т.ни ташкил этмокда’. Ҳудудлар иқлимига мое ғўзанинг касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларини яратиш билан бирга, унинг асосий зараркунандалари ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ғўзани касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш хисобига унинг ҳосилдорлигини ошириш имкониятини яратади.
Республикамизда мустақиллик йилларида ғўзани касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Буларнинг натижасида ғўзани асосий зараркунанларига карши курашнинг уйгунлашган усуллари ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, ғўза зараркунандаларининг худудлар бўйича таркалиш даражасини прогнозлаш, карши кураш ва назорат килиш борасидаги илмий изланишларга алохида эътибор қаратиш зарур. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида «Ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чикиш ва жорий этиш» бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан химоя килишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, прогнозлаш ва уларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини қўллаш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши амалиётда муҳим аҳамият касб этади.
Дунё миқёсида ушбу муаммоларни хал этишда зарарли организмлар ривожланишидаги ўзгаришларни тақкослаш ва умумлаштириш ҳамда олинган маълумотларни ўзаро солиштириб, натижаларни таҳлил қилиш ҳамда улардан ўсимликларни ҳимоя килишда фойдаланиш, ғўза тунламига қарши биологик кураш усулини кўллаш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини ишлаб чикиш, уларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида қўллаш ғўза ўсимлигининг ҳосилини сақлаб қолишда муҳим аҳамиятга эга. Ғўза ва унинг асосий зараркунандалари ривожланиш фазаларини прогнозлашнинг тизимини қўллаб ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунлами ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва қайта ишлашнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Қишлок хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникацией технологияларни жорий этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, ғўза тунламининг пайдо бўлиши, ривожланиши, таркалишини прогнозлаштириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини, унинг асосида ҳимоя тадбирлари режаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда, ғўза ва унинг асосий зараркунандаси - ғўза тунламининг ривожланиши ва тарқалишининг мониторинг тизими ва ушбу тизим асосида биологик курашнинг такомиллашган усули ишлаб чикилган;
ғўзани ривожланиш фазаларини фойдали ҳароратлар йиғиндисига боғлаган холда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
ғўза тунламининг ривожланиш муддатларига аниклик киритилиб, улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилди, об-хаво шароитидан келиб чиқкан ҳолда ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги экинларини ғўза тунламидан ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш меъёрлари ишлаб чикилган;
фермер хўжаликлари учун «Android» типидаги мобиль телефонларида ишлайдиган зараркунанда ва касалликлар, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, зарар келтириши ҳамда уларга карши кураш чораларини ифодаловчи «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» маълумот-маслаҳат тизими ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Ғўза ва унинг зараркунандаларига қарши такомиллаштирилган биологик кураш олиб бориш усуллари асосида қуйидаги ҳулосаларга келиш мумкин.
1. Ғўза ва унинг асосий зараркунандаси (ғўза тунлами) ривожланиши ва таркалишининг автоматлаштирилган ахборот тизимларини ишлаб чиқишда керак бўладиган маълумотларни саклаш ва кайта ишлашнинг концептуал асослари ишлаб чикилиб, қишлок хўжалиги экинлари зараркунандалари ривожланиши экологик мониторинги, прогнозлаштириш йўллари ҳамда усуллари такомиллаштирилди.
2. Аграр соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш кишлок хўжалиги экинлари, хусусан, ғўза экини ҳосилдорлигини оширишга, уларни етиштириш харажатларини камайтириш, зараркунанда ва касалликлар келтирадиган зарар микдорини қисқартиришга имкон яратиши мумкинлиги асослаб берилди.
3. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак куртининг пуштдорлигини феромон тутқичга тушган капалаклар сонига қараб аниқлашнинг математик модели ишлаб чиқилди ва синовдан ўтказилди. Ушбу модель ёрдамида кўсак курти зичлигини (сонини) аниклаш мумкинлиги асосланди хамда кўсак курти зараркунандасига карши феромон туткичларни ғўза майдонларига оптимал жойлаштириш ва улар сонини аввалдан прогнозлаштириш каби долзарб масалаларни ҳал қилиш имконияти яратилди.
4. Ғўзанинг ривожланиш фазалари ва ғўза тунламининг авлодлари ривожланишини фойдали ҳароратлар йиғиндисиги боғликлигини ўрганиш бўйича тадкикотлар олиб бориш натижасида биологик курашнинг оптимал муддатларини аниклаш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш мумкинлиги кўрсатиб берилди.
5. Ғўзанинг асосий зараркунандалари ривожланиши прогнозларини ишлаб чикишда керак бўладиган маълумотлар базасини яратиш, у асосида ишлайдиган автоматлаштирилган прогнозлаштириш тизими ишлаб чиқилди.
6. Изланишлар натижасида Android типидаги мобиль телефонлари учун «Ўсимликларни ҳимоя килиш» маълумот-маслаҳат тизими ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигида расмий рўйхатдан ўтказилди ва гувоҳнома (№ GDU 04019) олинди. Ишлаб чиқилган дастур ўзида қишлоқ хўжалигида учрайдиган асосий касалликлар ва зараркунандалар тўғрисидаги маълумотларни саклаганлиги айникса талабаларга шу соҳа бўйича ўкитиладиган «Қишлок хўжалик энтомологияси», «Энтомология», «Қишлок хўжалик фитопатологияси», «Ўсимликларни уйғунлашган химоя қилиш» каби фанларни ўрганишда асос бўлади.
7. Ҳозирги кунда фойдали энтомофагларни кўпайтирадиган биологик лабораторияларнинг режаларини ишлаб чиқиш ва уларни чиқариш муддатларини аввалдан аниқлаш усуллари такомиллаштирилди. Бунда ҳар 100 туп ўсимликка тўғри келган ғўза тунлами сонига қараб далаларга трихограмма тарқатишнинг оптимал кийматлари тавсия этилди.
8. Ғўзанинг асосий зараркунандаси - кўсак қуртидан биологик усулда ҳимоя қилишнинг самарали усули ва йўллари аниқланди. Анъанавий усулда бир гектар майдонга ҳар 3-5 кун оралатиб, 3 марта 1граммдан трихограмма таркатиладиган бўлса, биз таклиф этаётган усул бўйича зараркунанда пайдо бўлиш муддати аниқланган кундан бошлаб иқтисодий зарар микдор меъзонини ҳисобга олган холда ҳар 100 туп ғўзадаги унинг ўртача сони (зичлиги)га қараб бир марта трихограмма тарқатилди. Натижада Андижон вилояти Андижон тумани «Аҳмаджўра саҳовати» фермер хўжалигида тажрибаларнинг назорат вариантида рентабеллик 50.06%, анъанавий усулда 60.5% бўлган холда янги усулда 78.0% бўлди.
9. Ўсимликларни химоя қилиш вилоят марказлари мутаҳассислари, туманлардаги фермер хўжаликлари агрономларига ғўзани ривожланиш фазалари ва унинг асосий зараркунандалари (кўсак курти ва кузги тунлам) пайдо бўлиш ва ривожланиш муддатларини аниқлашда EXCEL дастуридан ёрдамида ишлаб чикилган жадвалдан фойдаланишни тавсия этамиз.
Пиёз ўсимликларида замбуруғ турлари қўзғатадиган асосий касалликлар ва уларга қарши кураш чоралари (Тошкент вилояти мисолида )
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида бугунги кунда пиёз ўсимлиги, барча яшил ўсимликлар сингари, ҳар хил гуруҳга кирадиган микроорганизмлар билан зарарланиши ва ушбу касалликларнинг аксариятини замбуруғлар қўзғатиши исботланган. ФАО маьлумотларига кўра, дунё бўйича пиёзнинг йиллик ҳосилдорлиги касаллик ва зараркунандалар келтирадиган зарар натижасида ўртача 30 фоизга камаяди, шундан 20-80 фоизгача маҳсулотни сақлаш даврига тўғри келади.1
Республикамизда мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш борасида кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида сабзавотчиликда асосий экин хисобланган пиёз ўсимлигидан турли экиш муддатларида юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиялари ҳамда қишда сақлаш даврини узайтириш усулларини ишлаб чиқишга эришилди. Бу борада пиёз ўсимлигини етиштиришда замбуруғли касалликлар билан зарарланиши даражасини камайтириш ва уларга карши кураш чораларини кучайтиришга алохида эътибор каратиш талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...мева-сабзавот ва полиз экинларини етиштиришда ўсимликларни турли касаллик ва зараркундалардан химоя килиш» бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада касаллик ва зараркунандаларга чидамли пиёз навларини яратиш ва пиёз ўсимликларида кенг тарқалган ва сохани ривожлантиришга катта зарар келтирадиган касаллик қўзғатувчи замбуруғларга карши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда дунёнинг ривожланган бир катор мамлакатлари, жумладан АҚШ, Хитой, Япония, Испания ва Мисрда пиёз ўсимлигини етиштириш, уларнинг касалликларини аниклаш ва уларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чикиш кенг йўлга кўйилган. Пиёз ўсимлигида кенг тарқалган ва ўта хавфли касалликлар каторига сохта ун-шудринг, пиёз бўғзи чириши, занг, коракуя, пиёз таги ок чириши ва кора могор киради. Тошкент вилояти шароитида кўп экиладиган пиёз ўсимлигида замбуруғлар кўзғатган касалликларни аниклаш, патоген турларнинг культурал - морфологик, биологик хусусиятларини аниклаш, уларга карши кураш чораларини ишлаб чиқиш бўйича илмий изланишлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Прездентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2010 йилларда кишлок хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил килишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4478-сон карори ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя килиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» карори ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти шароитида пиёз ўсимлигида кенг таркалган замбуруғ турлари кўзғатувчи касалликларни аниклаш ва замбуруғ турларининг культурал-морфологик ҳамда биологик хусусиятларига асосланган ҳолда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгиликлари қуйидагилардан иборат:
илк бор пиёз ўсимлигининг касалланган аъзоларидан 597 та гербарий намуналари тўпланиб, уларнинг 2 та дунё, 4 та филум, 8 та тартиблар гуруҳи, 12 та оила ва 57 та замбуруғ турларига мансублиги аниқланган;
57 та замбуруғ туридан 29 таси Тошкент вилояти шароитида пиёз ўсимлигида касаллик қўзғатиши аниқланган;
энг кўп тарқалган турлар Deuteromycetes сунъий гуруҳи 34 та, Basidiomycota филумига 10 та, Ascomycot филумига 9 та, Oomycota филумига 3 та тури, Botrytis туркумида 5 та, Puccinia, Penicillium, Aspergillus туркумларида 4 та, Melampsora, Phyllostictaza 3 та ҳамда қолган туркумларда 1-2 тадан турлар қайд қилинган;
57 та турдан Тошкент вилояти шароитида кенг тарқалган 22 та замбуруғ тури пиёз ўсимлигига зарар келтириши исботланган;
ҳақиқий паразитларга сохта ун-шудринг, занг, коракуя ва факультатив паразитларга альтернариоз, ботритиоз, фузариоз, фомоз, кладоспориоз, аспергиллёз, пенициллёз касалликларини қўзғатган замбуруғ турлари зарарлаши исботланган;
биологик хусусиятларидан келиб чикиб, касаллик қўзғатувчи замбуруг турлари пиёз ўсимлигининг хар хил аъзоларини жумладан, сохта ун-шудринг касаллигини кўзғатувчи Р. Schleideniana замбуруғи пиёзнинг ўсувчи аъзоларини, пиёз бўғзини зарарловчи B.cinerea ўсимликнинг барг, гулпоя, гуллари, уруги, пиёзбоши, илдизини ҳамда занг касалликлари гуруҳига кирган турлар асосан баргини, чириш касаллигини қўзғатган турлар пиёзбошини, пиёз тагини ва илдизини касаллантириши исботланган;
пиёз уруғидан 11 та замбуруг тури, шундан 3 таси уругнинг ички тўқималарини (В. cinerea, Р. schleideniana, U. Cepulae) зарарлаши аниқланган.
Хулосалар
1. Тошкент вилояти далаларида ва иссиқхоналарида ўстирилаётган пиёз ўсимликларининг касаллик кўзғатувчи замбуруғ турлари билан зарарланган аъзоларидан 597 та гербарий намуналари тўпладик. Улар 2 та дунё, 4 та филум, 8 та тартиблар гуруҳи, 12 та оила, 57 та замбуруг турларига мансублигини аниқладик. Ушбу турлардан 29 таси пиёз ўсимликларида касаллик қўзғатиши Тошкент вилояти учун биринчи марта қайд қилинди. Энг кўп турлар Deuteromycetes сунъий гурухига - 34 та, Basidiomycota филумига 10 та, Ascomycota филумига 9 та, Oomycota филумига кирувчи 3 та турни ташкил килди. Турлар сони жиҳатидан Botrytis туркумида 5 та, Puccinia, Penicillium, Aspergillus туркумларида 4 тадан, Melampsora, Phyllosticta - 3 тадан, қолган туркумларда 1-2 тадан турлар кайд килинди.
Шу 57 та турдан Тошкент вилояти шароитида кенг таркалган, пиёзчиликка кўп зарар келтирадиган 22 та замбуруг турларини танлаб олдик ва кейинги илмий-тадқиқот ишларимизни шу турлар билан давом эттирдик.
2. Касаллик қўзғатган замбуруг турлари билан пиёз ўсимликларининг ўзаро муносабатлари натижасида касалланган ўсимлик аъзоларида ҳосил бўлган ўзгаришларни 5 та гуруҳга бирлаштирдик: некрозлар / доглар, губорлар, занг ёстиқчалари, коракуя пуфакчалари ва чириш.
3. Аникланган замбуруг турларининг озиқланиш усулларига караб 2 та гуруҳга мансублиги аниқланди. Улардан 11 та замбуруг турлари облигат паразитлар гурухига ва колган 11 та замбуруг факультатив факультатив паразитларга кириши исботланди.
Ҳақиқий паразитларга сохта ун-шудринг, занг, коракуя; факультатив паразитларга ботритиоз, фузариоз, фомоз, склеротиниоз, стемфилиоз альтернариоз, аспергиллёз, кладоспориоз, пенициллёз касалликларини қўзғатувчи замбуруглар киритилади.
4. Биологик ҳусусиятларига биноан сохта ун-шудринг касаллигини қўзғатган Peronospora schleideniana пиёз ўсимлигининг ҳамма ўсувчи аьзоларини, Botrytis cinerea барг, гулпоя, гуллари, уруғлари, пиёзбоши, илдиз тизимини; Puccinia, Melampsora, Uromyces туркумларига кирган турлар асосан пиёзнинг баргини, гулпоясини, чириш касаллигини қўзғатган турлар пиёзбоши тагини ва илдизини зарарлаши исботланди.
5. Пиёз уруғларида 11 та замбуруг тури аниқланди. Улардан 3 таси {Botrytis cinerea, Peronospora schleideniana, Urocystis cepulae) уруғнинг ички тўқималаридан, 8 таси {Aspergillus, Botrytis, Cladosporium, Penicillum, Pyrenochaeta, Trichothecium туркумларига мансуб турлар) ташқи қисмларидан ажратилди.
6. Пиёз ўсимликлари экилган далалар шароитида энг кенг тарқалган касалликлардан пиёзбоши бўғзи чириши, касаллик қўзғатувчиси Botrytis allii -75,3 %; пиёзбош таги оқ чириш - 5. sclerotiorum - 69,3%; сохта ун-шудринг, ёки пероноспороз - Peronospora schleideniana - 64,2%; ботритиоз доғланиш -Botrytis cinerea - 52,8%; занг - Puccinia allii - 43,1%; пиёзбоши қора доғланиши - Alternaria alternata - 39,8%; энг кам тарқалганларга занг - Melampsora allii -populina - 13,7% ва Uromyces ambiguus — 9,8% ни ташкил қилди.
7. Ўтказилган тадқикотларда пиёз ўсимликларида учрайдиган хавфли касалликларга қарши Превикур SL ва Пергадо Ф фунгицидлари кўлланилган. Уларнинг сохта ун-шудринг ва некрозларга карши биологик самарадорлиги 15 кундан кейин Превикур SL да 90,9-92.0% ва Пергадо Ф - 86,5-91.5% натижаларга эришилган.
8. Тажрибада Пергадо Ф ишчи эритмасига пиёз бошларини 2 дакиқа солиб қўйиш усулини қўллаганимизда ушбу фунгициднинг ишлов берилгандан 15 кундан кейин кулранг чиришга карши биологик самарадорлиги 83,7% ни ташкил этди. Ушбу фунгицидининг пиёздаги фузариоз чиришга карши биологик самарадорлиги ишловдан кейин 15 кун ўтганида 92,2% ни ташкил этди.
9. Пиёз далаларида сохта ун-шудринг касаллигига қарши Превикур SL 722 с.э.к. 1 кг/га сарф-меъёрида қўлланилганида хосилдорлик 39,6 т/га бўлган, рентабеллик 164,2% ташкил килган.
Қаттиқ жисмли қуёш нури билан ишлайдиган неодим лазерлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон микёсида бугунги кунда жадал ривожлананаётган йўналишлардан бири бўлган қуёш нури энергиясини лазер энергиясига айлантирувчи курилмаларни яратиш сохасида мухим физик муаммолардан бири, кенг полосали куёш спектрини лазер нурига айлантириш самарадорлигини ошириш имконини берувчи маълум физик хоссаларга эга бўлган янги актив материалларни танлаш ва уларни қўллаш жараёнида келиб чикадиган салбий термик эффектларни олдини олишдан иборат. Шу нуқтаи назардан материалшунослик ва бошқа замонавий оптика ва лазер физикаси сохасида эришилган ютуклар асосида куёш нури энергиясини лазер нури энергиясига айлантириш жараёнининг янги самарали йўлларини тадқиқ этиш мухим вазифалардан бири бўлиб колмокда.
Ҳозирги кунда жахонда куёш нури билан оптик дамланадиган лазерлар, яъни кенг полосадаги куёш нурини когерент, монохроматик ва йўналтирилган лазер нурига айлантирувчи курилмаларнинг муаммоларини тадқиқ килиш лазер нурининг санаб ўтилган хусусиятлари туфайли куёш нури энергиясини лазер энергиясига айлантириш, куёш концентраторлари фокусида олиш мумкин бўлган зичликлардан сезиларли даражада катта бўлган ёруғлик оқимини олиш ва амалиётга қўллаш имконини беради. Бу борада максадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш, жумладан, юкори самарадорликка эга бўлган куёш нури ёрдамида оптик дамланадиган лазерларни ишлаб чиқиш ва яратиш; материалшунослик ва бошка замонавий фанлар сохасида эришилган ютуклар асосида куёш ёрдамида оптик дамланадиган лазерлар самарадорлигини оширишнинг янги йўлларини излаш ва аниклаш мухим вазифалар ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қуёш нури билан ишлайдиган лазер физикаси соҳасини самарали ривожлантириш борасида турли физик ҳодисалар ва жараёнларни қамраб олган лазер курилмаларининг бир неча турларини яратишда фундаментал ахамиятга эга бўлган тадкиқотларга алохида эътибор берилмокда. Бу борада маълум оптик хоссаларга эга бўлган сифатли янги материаллар базасида, хамда замонавий талаблар асосида кристалларга кўшимча элементларни киритиш билан самарадорликни ошириш йўлларини мукаммаллаштириш борасида сезиларли натижаларга эришилмокда. Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони асосида кайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш сохасидаги фундаментал изланишлар натижасида янги технологияларни жорий этиш оркали куёш нури билан ишлайдиган лазерлар физикаси сохасини янада ривожлантириш мухим ахамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4997-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаш-тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти ўзининг муносиб улушини қўшади.
Тадқиқотнинг мақсади каттиқ жисмли лазер фаол муҳитларининг оптик, термик ва механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуёш лазерлари тизимида содир бўладиган физик жараёнлар асосида қуёш энергиясини лазер нури энергиясига айлантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бир неча бор такрорланадиган қайтиш, синиш, ютилиш, фотолюминесценция жараёнларини моделлаштиришнинг янги услуби ишлаб чиқилган;
биринчи марта Катта Қуёш Печида нурланиш қуввати 80 Вт бўлган лазернинг тажриба намунаси яратилган;
яратилган компьютер моделида концентрацияловчи тизимлар сифатларини киритган ҳолда, қуёш ёрдамида оптик дамланадиган лазер тизимларининг хусусиятларини ўрганиш бўйича ракамли тажрибалар ўтказиш имкони яратилган;
Катта Қуёш Печи ва кичик параболик концентраторларда Nd:YAG, Nd:Cr:YAG, CrGSGG лазерларини оптик дамлашнинг энг мақбул усули аниқланган;
илк бор Nd:YAG лазерлари самарадорлигини 30-32% даражага етказиш имконини берувчи куёш нури спектри частотасини ташки кайта ўзгартиргичга асосланган лиги муқобил ёндашуви ишлаб чиқилган;
Cr:YAG, Ce:YAG CrGSGG, CrLICAF, ТкСапфир материалларини қуёш нури спектри частотасида қайта ўзгартиргич сифатида ишлатиш мумкинлиги асосланган.
Хулоса
Олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим килинди:
1. Биринчи марта “Физика-Қуёш” ИИЧБ материалшунослик институтининг катта куёш печида концентрацияланган куёш окимида оптик дамланадиган лазер яратилган.
2. Монте-Карло усули билан якка фотонларни тақиб қилиш ва элементар оптик жараёнларни (кўп марталаб кайтиш ва синиш, ютилиш ва нурланиш) моделлаштиришга асосланган, концентрацияланган қуёш оқимида оптик дамланадиган лазернинг янги статистик модели ишлаб чиқилган.
3. Ишлаб чиқилган статистик модел доирасида термик эффектларни микдорий баҳолаш имконияти кўрсатилди: термик линза эффектини аниклаб берадиган аналитик ифодалар келтириб чикарилди, ва уларни хисоблаш усули ишлаб чиқилди. Лазерлар самарали ишлаши учун актив элеменларга қўйиладиган чегаравий юкламалар аниқланган.
4. Икки карра активлаштирилган Nd:Cr:YAG ва Nd:Cr:GSGG актив элементлар асосида куёш ёрдамида оптик дамланадиган юқори самарали лазерлар яратишга тўскинлик килувчи муаммоларни ҳал қилиш учун конструкторлик ечими таклиф этилган.
5. Биринчи марта, кичик ўлчамдаги парабола кўринишидаги концентраторлардан ва Френел линзаларидан фойдаланган холда, концентрацияланган куёш нури окими энергиясини лазер нури энергиясига самарали ўзгартириш мумкинлиги назарий жаҳатдан кўрсатилган.
6. Қуёш энергиясини лазер нури энергиясига юқори самарадорлик билан айлантиришнинг янги, лазерларни оптик дамлаш вактида ютилмай колган катта микдордаги куёш фотонлари частотасини ўзгартириб берадиган ташки частота ўзгартиргичидан фойдаланишга асосланган концепцияси таклиф этилган.
7. Таклиф этилган концепциянинг асосий афзалликлари актив муҳитга тушадиган иссиқлик юкламаларининг камайишидан, актив муҳит ва частота ўзгартиргич сифатида турли хил материаллардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигидан, частота ўзгартиргичининг иссиқлик хусусиятларига (иссиқлик-сабабли ҳосил бўладиган икки каррали нур синиши, линза эффекти) қўйилган талабларнинг катъий эмаслигидан, ҳамда актив элемент ва частота ўзгартиргичлар ҳароратини мустакил бошкариш имконияти мажудлигидан иборат.
8. Қуёш ёрдамида оптик дамлаш вақтида наносекундли импульсларни генерация килиш учун Cr4+:YAG асосидаги пассив затворлардан, пикосекундли импульслар генерацияси учун GaAs кристаллидан фойдаланиш мумкинлиги назарий жиҳатдан кўрсатилган.
9. Сг4+ ион аралашмалари бўлган Nd3+:Cr3+:GSGG ва Nd3+:Cr3’:YAG лазер материаллари асосида асиллилиги модуляцияланадиган ва модалар пассив синхронизациясига эга бўлган куёш ёрдамида оптик дамланадиган лазерларни яратиш ва наносекунд доирасидаги импульслар кетма-кетлигини генерация килиш имкониятлари мавжудлиги кўрсатилган.
10. Биринчи марта GaAs кристаллини узок вақт оптик бузилиш бусагасидаги (оптик бузилиш яқинидаги интенсивликдан кам) лазер нури импульслари билан нурлантириш ундаги дефектлар копцентрациясининг ошишига олиб келиши тажрибада курсатилган.
11. Биринчи марта GaAs кристаллидан қаттиқ жисмли лазерларда бир вактнинг ўзида ҳам тўйинувчи ютгич, ҳам манфий тескари алока элемента сифатида фойдаланиш мумкинлиги назарий жиҳатдан кўрсатилди. Дефект сатхларининг мое концентрацияларида ночизикли НТА, туйинувчи ютишни ва пикосекунд оралигидаги импульслар генерациясини амалга ошириш мумкинлиги аниқланган.
Карбоксил гуруҳи тутган полимерларни олиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва қўлланилиш соҳаларини ўрганиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда табиий ва синтетик полимерларни кимёвий модификациялаш, тиббиёт, биология ва ветеринарияда қўллаш учуй янги полимерлар синтез қилиш долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда юқори молекуляр бирикмалар кимёси, фармакология ва ветеринария экспериментал усулларининг ривожланиши полимерлар синтези шароитларини, тузилишини, олинаётган полимерларнинг хоссаларига ва ҳосил бўлиш шароитларига, дори воси-таларининг тузилишига турли омилларнинг таъсирларини ўрганиш имко-нини бермоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда чорвачиликни тубдан ривож-лантиришга хамда чорва молларига зарар келтирадиган касалликларни даволаш ва профилактика қилишнинг замонавий чора-тадбирларини ишлаб чикишга алоҳида эътибор каратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, айниқса, янгича ёндашувларга асосланган, юқори самарадор дори воситалари олишнинг илмий асосларини яратишга эришилди. Таъкидлаш жоизки, республикамизда ветеринария дори воситаларини ишлаб чикариш етарли даражада эмас. Шунинг учун импорт ўрнини босувчи, давомли таъсир этувчи ва кам зарарли антипротозой дори воситаларини яратиш ва ишлаб чикаришни ташкил килиш мухим хисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида: «саноатни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда махаллий хомашё манбаларини чукур қайта ишлаш, янги турдаги махсулотлар ишлаб чикаришни тезлаштириш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада полимерлар асосида ветеринарияда ишлатиладигап дори воситалари ва ион алмашипувчи материаллар олишнинг янги технологияларини ишлаб чикиш ва уларнинг ишлатилиш соҳаларини кенгайтириш алоҳида аҳамият касб этади.
Жаҳон миқёсида турли тармокларда, жумладан, машинасозлик, енгил саноат, тиббиёт ва бошқа соҳаларда полимер материаллар ишлатилиш ҳажмининг кенгайиши ва ошиши сабабли сунъий полимерлар ишлаб чикаришга талаб ортмокда. Шу сабабли кимёвий барқарор, механик пишиқ, яхши ион алмашиниш ва тиббий-биологик хоссаларга эга бўлган полимер ва полимер материалларини олишда: саноат микёсида ишлаб чикариладиган хомашёлардан фойдаланиш, маҳсулот олиш технологиясининг соддалигига, олинган маҳсулотларнинг комплекс хоссаларга эга бўлиши ва ишлатилиш соҳаларининг кенглигига алоҳида эътибор қаратиш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июндаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар», 2009 йил 11 мартдаги ПҚ-1071-сон «Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чикаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури» Қарорлари ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вази-фаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади таркибида карбоксил гуруҳи тутган сувда эрийдиган ва эримайдиган полимерларнинг максадли синтези, уларнинг физик-кимёвий, тиббий-биологик хоссаларини ва қуйи молекуляр бирик-малар билан таъсирлашиш жараёнларини аниқлаш, улар асосида анти-протозой хоссали дори воситасини олишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор полиметакрил кислотасининг ва комплекс туз - дипропионат 3,3-бис-(2-имидазолинил-2)-карбанилиднинг поликомплекслари синтез қилинган;
имидокарб полиметакрил кислотаси билан таъсирлашганда, кимёвий тузилишининг сақланиб қолиши ва унинг полимерда иммобилланишида кооператив боғланиши исботланган; илк бор полиметакрил кислотаси ва имидокарбнинг юкори концентрацияли эритмалари ўзаро таъсирлашганда имидокарб молекулаларининг полимер комплекслари шаклида 1-турли фазовий ўтиш имкониятлари аниқланган;
органик молекуласи карши иони табиатининг полиэлектролитлар билан таъсирлашиш жараёнларига таъсир килиши исботланган;
илк бор поливинилхлоридни аминосирка, аминокапрон, о-, м-, п-аминобензой кислоталари билан модификациялаб донадор сорбентлар олишнинг муқобил шароитлари топилган;
поливинилхлоридни аминокислоталар билан модификациялашда аминогуруҳнинг асослилигидан ташқари қўшни функционал гуруҳларнинг фазовий жойлашиши хам таъсир килиши исботланган;
поливинилхлоридни аминосирка ва м-аминобензой кислоталари билан модификациялаш реакцияларининг регрессия тенгламалари тузилган ва ушбу жараёнларга турли омилларнинг таъсир даражаси аниқланган;
поливинилхлоридни аминокислоталар билан модификациялаш билан олинган сорбентларнинг физик-кимёвий хоссалари, техник-ишлатиш кўрсаткичлари ва тузилиши хамда морфологияси аникланган;
олинган сорбентларнинг доривор моддаларни иммобиллашда асос сифатида ва биологик фаол моддаларни тозалашда хамда сувнинг каттикли-гини юмшатишда ион алмашинувчи материал сифатида ишлатиш имкониятлари асосланган.
Хулосалар
«Карбоксил гуруҳи тутган полимерларни олиш, уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ва кўлланиш соҳаларини ўрганиш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Имидокарб полиметакрилоил кислотасида иммобиллашганда кимё-вий тузилиши сакланиб колади. Полимер комплексининг ҳосил бўлиш унуми эритувчиларнинг КС1-сув<ДМСО-сув<метанол-сув<сув қаторида ошиб боради.
2. Имидокарбнинг полиметакрил кислотасида боғланиши кооператив боғлар ҳисобига бўлади. Концентрланган эритмаларда ПМАК макромоле-кулаларининг 3,3-бис-(2-имидо-золинил-2)-карбанилид билан комплекс хосил килиши 1-тур фазовий ўтиш билан боради.
3. Имидокарбнинг ПМАК гидрогеллари билан ютилиши кимёвий хусу-сиятга зга ва унинг ПМАКда иммобилланиш жараёни эркин энергиянинг, энтальпиянинг камайиши ва қисман система энтропиясининг ошиши билан боради.
4. Тери остита имидокарбнинг ПМАК билан поликомплекси (тарки-бида 40 мг/мл ДМ ва 60 мг/мл полимер бўлган «ПОЛИКАРБ» дори воситаси) инъекция қилинганда ўткир ва доимий зарарсиз ҳамда қўшимча таъсир қилмайди.
5. «ПОЛИКАРБ» дори воситасини ишлаб чиқариш ва кора молларнинг протозой касалликларини даволашда хамда профилактикасида хар 100 кг тирик вазнга 5 млдан юбориш тавсия килинади.
6. ПВХни аминосирка, аминокапрон, о-, м-, п- аминобензой кислоталари билан полимераналогик ўзгаришлар оркали донадор сорбентлар олинади. Бундай жараёнларни амалга оширишда катта асослилик хусусиятига эга ва функционал гурухлар стерик кулай жойлашган модификацияловчи моддаларни ишлатиш тавсия килинади.
7. Модификацияловчи реагент - аминосирка кислотаси, унинг концен-трацияси 20%, Т=438К, ванна модули=1:20 ва синтез вақти 7 соат каби синтез шароитлари ПВХ асосида ион алмашувчи материаллар олишнинг энг мақбул кўрсатгичлар сифатида аниқланди.
8. КСС-Г ва КСС-МА сорбентларининг техник-ишлатиш хусусиятлари: САС=2,12-2,31 мг-экв/г, намлик 35,75-33,11%, солиштирма ҳажм 1,82-2,01см3/г, тўлдириш зичлиги 0,547-0,496 г/см3 мос равишда эканлиги хамда уларнинг кимёвий барқарорлиги уларнинг ишлатиш сохаларини кенглигини белгилайди.
9. КСС-Г ва КСС-МА сорбентларининг дори воситаси - имидокарбни хамда Са 2 ва Mg 2 ионларини юмшоқ ютиши аниқланди. Уларни доривор моддаларни иммобилизациялашда, физиологик фаол моддаларни тозалашда ва сувнинг қаттиқлигини юмшатишда ион алмашувчи материаллар сифатида ишлатиш тавсия килинади.
Яримўтказгичли структураларнинг динамик характеристикаларига деформация ва кучли электромагнит майдоннинг таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жахонда тинимсиз ривожланишдаги яримўтказгичли материаллар хамда яримўтказгичли структураларнинг фото ва тензо хоссаларини ўрганиш соҳасида, айникса, бу хоссаларни ёруғлик, деформация ва ўта юқори частотали электромагнит майдон таъсирида бошқариш йўналишида интенсив тадқиқотлар олиб борилмокда. Бу борада яримўтказгичли материалларнинг функционал характеристикаларини бошкариш орқали яримўтказгичли асбобларнинг ноёб хоссаларини аниқлаш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Мустақиллик йилларида Республикамиз илм-фан соҳасида, хусусан яримўтказгичлар физикасининг ривожланишига, жумладан, тензосезгир ва фотосезгир яримўтказгичли структураларни олиш технологияларига катта эътибор қаратилди. Бу йўналишда чуқурэнергетик сатхлар хосил килувчи аралашмали яримўтказгичли материаллар ва аномал катта фотокучланишга эга юпқа яримўтказгичли пардалар олинди, фотоўтказувчанлик эффектларини, тор сохали ва катламли материаллар асосида фото- ва тензосезгир структураларни олиш бўйича сезиларли натижалар олинди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, яримўтказгич ва яримўтказгичли структураларда кечадиган физик жараёнларга кучли электромагнит майдон, ёруглик ва деформация таъсири масалаларига алохида эътибор каратиш мухим ахамиятга эга.
Хозирги кунда жаҳонда яримўтказгипли структураларнинг динамик характеристикаларига деформация ва купли электромагнит майдон таъсирини ўрганишда купли электромагнит майдон, деформация ва ёруглик таъсирида юзага келувпи ток ва электрюритувпи куплар табиатини опиб беришда олиб критик нуқта яқинидаги пастота билан ёритилганда юзага келувпи эффектларга катта эътибор каратилмокда. Бу борада максадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш, жумладан, вакуумли панглатиш натижасида олинган тензосезгир пленкаларда юзага келувпи аномал катта кийматга эга тензосезгирлик коэффициентини тушунтириб берувпи потенциал тўсиқлар системаси моделини куриш; потенциал тўсиқлар системаси модели асосида деформация потенциали доимийсини бахолаш; хусусий ёруглик билан ёритилган р-п-ўтишда доимий деформация таъсирида тензосегирликни бошкариш мумкинлигини аниклаш; яримўтказгиплардаги генерацион-рекомбинацион жараёнларни тушунтиришда фазалар портретидан фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш; квазибирўлпамли электрон газнинг ҳолатлар зиплиги ва энергетик сатхдарининг иссиқлик кенгайишини тадқиқ қилиш; кристалл панжара тебраниши ва энергетик сатхдарнинг иссиклик кенгайиши билан боғлиқ энергетик тирқишларнинг температуравий боғлиқлигини тадқиқ килиш мухим масала ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4997-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ - 1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади яримўтказгич ва яримўтказгичли структураларда кечадиган физик жараёнларга кучли электромагнит майдон, ёруглик ва деформация таъсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлигн қуйидагилардан иборат:
фундаментал ютилиш чегарасида деформация таъсирида тақиқланган соҳа кенглигини ўзгариши ҳисобига ютилиш коэффициентининг кескин ортиши натижасида p-n-ўтиш тензосезгирлигининг аномал катта қийматларга эришиши аниқланган;
р-п-ўтишнинг вольтампер характеристикасининг ёруғлик, деформация ва кучли ўта юқори частотали электромагнит майдони таъсирида ўзгариши электрон ва ковакларнинг Ферми квазисатхдарининг фарки билан тушунтирилиши назарий асосланган;
ёруглик ва деформация таъсирида фотоэлектрон ва фотоковаклар генерацияланиши натижасида диодларда манфий электр юритувчи куч ҳосил бўлиши, ўта юкори частотали тўлқин таъсирида эса электрон ва коваклар қизиши натижасида мусбат ишорали электр юритувчи куч пайдо бўлиши аниқланган;
ўзгарувчан деформация частотасининг заряд ташувчилар яшаш вақтига кўпайтмаси бирдан катта бўлганда фазалар портретининг шакли горизонтал кесмага айланиши, бирдан кичик бўлганда фазалар портретининг шакли вертикал кесма тусини олиши ва бирга тенг бўлганда эса фазалар портретининг шакли энг катта юза ҳосил қилиши аниқланган;
ўзгарувчан деформация таъсирида рекомбинация марказларининг ортиши фазалар траекториясининг спиралсимон равишда кичик қийматлар томон ўралиб бориши, рекомбинацион марказларнинг камайиши эса фазалар траекториясини спиралсимон равишда катта қийматлар томон очилиб бориши аникланган;
MnlnsSg.s, ҒеНгЗд ва CuInsSs монокристалларида электронларнинг панжара тебраниши билан бирга рухсат этилган соҳалардаги энергетик сатхларнинг термик кенгайиши тақиқланган соҳа кенглигини тўлиқ ўзгаришига олиб келиши аниқланган.
Хулоса
Ўтказилган тадикодлар асосида қуйидаги хулосалар қилинди:
1. Кетма-кет потенциал тўсиқлар тизими модели вакуумли чанглатиш натижасида олинган яримўтказгичли пленкалардаги аномал катта бўлган тензосезгирлик коэффициентининг юзага келишини асослаб берилган.
2. Ёритилган p-n- ўтишнинг тензосезгирлигини ўзгармас деформация s , ёруглик частотаси ш ва интенсивлиги I орқали бошкариш мумкин. Критик нуқталар якинида ютилиш коэффициента кескин ўсиши мумкин ва бунинг натижасида p-n-ўтишнинг тензосезгирлик коэффициента аномал катта қийматлар кабул килиши кўрсатилган.
3. Фундаментал ютилиш чегарасида хусусий ёруглик билан ёритилганда, яримўтказгич деформацияга таъсирчан бўлиб ташқи деформация ёрдамида электрон ва коваклар фотогенерацияси тезлигини бошкариш мумкинлиги аникланган.
4. Р-п-ўтишга ташки таъсир килинганда унинг вольтампер характеристикаси j-U текислигининг жойлашиш чорагидан ўтишига караб р-п-ўтиш кайси режимда эканлигини аникланган.
5. Ўзгарувчан деформация частотасининг заряд ташувчиларнинг яшаш вақтига кўпайтмаси бирдан катта бўлганда <в г»1, фазалар портретининг (п ни дя/ га богликлиги) шакли горизонтал кесмага айланиши, ы • г«i бўлганда эса фазалар портретининг шакли вертикал кесма тусини олиши ва <в-г = 1 бўлганда эса фазалар портретининг шакли энг катта юза хосил килиши аникланган.
6. Фазалар портретининг шакли бизга кўрилаётган генерацион-рекомбинацион жараёнларда рекомбинациянинг кайси тури (квадратик ёки чизикли) кечаётганлиги таъкидланган.
7. Рекомбинацион марказларнинг ортиб бориши яримўтказгичдаги заряд ташувчиларнинг камайиши билан ифодаланади ва фаза траекторияси спирал кўринишида хам п, хам — ўқлари бўйича кичик қийматлари томон ўралиб
бориши кўрсатилган.
8. Рекомбинацион марказларнинг камайиб бориши яримўтказгичдаги заряд ташувчиларнинг ортиши билан ифодаланади ва фаза траекторияси „ дп „ ___
спирал кўринишида хам и, хам — ўклари бўиича катта кииматлари томон
очилиб бориши аникланган.
9. Тақикланган зона кенглигининг хароратга богликлигини тушунтириш учун энергетик сатхдарнинг термик кенгайиши улушини хисобга олиб, тақиқланган зона кенглигининг тўлиқ ўзгариши электронларнинг кристалл панжара таъсирлашуви ҳисобига бўлганидек, рухсат этилган зоналардаги энергетик сатхдарнинг термик кенгайиши ҳисобига ҳам содир бўлиши
топилган.
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қишлок хўжалиги маҳсулотлари сифатини яхшилаш, харажатларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш каби мухим ташкилий-таркибий ва ижтимоий-иқтисодий йўналишлардаги вазифаларни ҳал этиш, биринчи навбатда, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш даражаси билан бевосита боғлик. Зеро, «Дунёда инсонлар эҳтиёжларини қондиришда ер ресурслари асосий воситалардан бири бўлиб, у 95 фоиздан ортиқ озик-овқат, асосий кийим-кечак ва барча турдаги ўрмон маҳсулотлари билан таъминлайди».1
Узбекистан Республикасининг мустақилликка эришиши ва бозор муносабатларига ўтиши аграр соҳада туб таркибий ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этди. Хусусан, кишлоқ хўжалигида ер ва мулкка эгаликни кафолатловчи ҳуқукий асослар шакллантирилди ва такомиллаштирилиб борилмокда. Шунингдек, экинларни жойлаштиришда тупрок унумдорлигини яхшиловчи экинлар салмоғини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари хамда ер-сув ресурсларидан самарали фойдалапишпи иқтисодий рагбатлаптириш мехапизмларипи жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида ерларнинг унумдорлиги, экологик ҳолати яхшиланди, экинлар хосилдорлиги ошиб, кишлоқ хўжалиги махсулотлари кўпайди. Бироқ замон тараққиёти бу борадаги ислохотларни такомиллаштириш учун мутлақо янгича ёндашувларни ишлаб чикиш ва уларни амалга оширишни тақозо этмокда. Шу сабабдан ҳам кишлоқ хўжалиги сохасида истиқболда “энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш...”, “пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив бог ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш” каби масалалар стратегик вазифа қилиб белгилаб олинди.
Ер юзида глобал иклим ўзгаришлари натижасида сўнги йилларда юз бераётган сув танқислиги, яйловлар деградацияси, чўлланиш даражасининг кучайиши кишлок хўжалигига салбий таъсир этмокда. Шунингдек, кишлок хўжалигида илмий асосланган экинларни алмашлаб экиш тизимининг издан чиқиши, шунингдек, интенсивлаштириш омилларидан тўлик ва оқилона фойдаланмаслик, кишлок хўжалиги ерларининг мавжуд мелиоратив холати тармокнинг иктисодий ва экологик жиҳатдан барқарор ривожланиши учун хавф-хатарлар кўламининг ортишига олиб келмокда. Хусусан, ер тоифалари ва майдонлари унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, тегишли ҳудудларда тупрок унумдорлигини оширувчи экинлар салмогини мақбуллаштириш орқали тармоқларнинг инвестицион ва мехнат жозибадорлиги ҳамда иктисодий самарадорлигини юксалтиришга хизмат қиладиган бозор механизмларини шакллантириш каби муаммоларнинг мавжудлиги уларни хал этиш борасида илмий тадкиқот ишларини янада кенг кўламда олиб боришни тақозо этмокда.
Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги (1993), «Ер кодекси», «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги, «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги (1998) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 39-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш Давлат дастурида назарда тутилган комплекс чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлашга дойр қўшимча тадбирлар» Қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармонлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг назарий-услубий асосларини такомиллаш-тириш, уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
фермер хўжаликларида ер-сувдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи конунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали улардан фойдаланишнинг иктисодий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жалб қилинган чекланган ресурслардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими ва уларни ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
қишлоқ ҳудудларини комплекс ривожлантиришга каратилган ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш максадида “агрокластер”ларни ташкил этиш механизми ва уларнинг истикболлари бўйича назарий-илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини “суперсамарадорлик” ҳамда сувдан самарали фойдаланиш имкониятларини “суб-вектор” усулларини кўллаш орқали оширишга дойр услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;
унумдорлиги паст ер майдонларини озик-овқат йўналишидаги экинларни жойлаштириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини оптималлаштиришнинг 2020 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Ер ва сув ресурсларини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириб бўлмаслигини ҳисобга олиб, уларни чегараланган (ерга нисбатан) ёки чекланган (сув ва бошқаларга нисбатан) ресурслар деб аташ максадга мувофик бўлади.
2. Тупроқ унумдорлигини, асосан, табиий, сунъий, иқтисодий, айрим илмий ишларда мутлак унумдорлик тоифаларига бўлиб, уларнинг ҳар бирига мос хусусият ва талқинлар берилган. Бизнинг фикримизча эса, асосан, ташқи очиқ муҳитдагина ташкил этиладиган (теплица, парник ва бошқа ёпиқ маконлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, ушбу жараёнда фойдаланиладиган турли воситалар (техника, кимёлаштириш воситалари ва ҳ.к.)нинг атроф-муҳитга аксарият холларда салбий таъсир кўрсатишларини ҳисобга олиб, тупроқ унумдорлиги атамасини иктисодий-ижтимоий-экологик унумдорлик тушунчаси билан кенгайтириш лозим. Бинобарин, мазкур илмий таклифга асосланган ҳолда ва тадкиқот жараёнида ушбу йўналишларда илмий изланишлар олиб борган олимларнинг фикрларини ўрганиш натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини кенг маънода ижтимоий-иқтисодий-экологик самарадорлик деб аташ мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Ердан фойдаланувчиларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини ошириш мақсадида, шунингдек, бозор муносабатлари шароитида ерни нафақат хўжалик объекта сифатида, балки мулк объекта сифатида ҳам рўёбга чиқаришни эътиборга олиб Узбекистан Республикасининг «Ер кодекси»га «Ер бозори» деган алоҳида модда киритиш хамда «Ер кодекси»нинг З-боб 15-моддаси, 4-боб 28-моддасини ўзгартириш максадга мувофиқ бўлади. Узбекистан Республикаси «Фермер хўжаликлари тўғрисида»ги Қонунининг 3-, 5-, 13-моддалари ҳамда «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 8-боб 31 -моддасига кўшимчалар киритилиши тавсия этилган.
4. Зарафшон водийси фермер хўжаликларида сугориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигидаги ўзгаришлар тенденцияси фермер хўжаликларини тупроқ унумдорлиги даражаси бўйича гурухдаш ёрдамида очиб берилган. Унга кура 2008-2014 йилларда ерлардан фойдаланиш даражаси Самарканд вилоятида 0,942 дан 0,971 га, Навоий вилоятида 0,933 дан 1,020 га ва Бухоро вилоятида 0,980 дан 0,985 га кўтарилган. Шуларга асосланиб, Самаркандда 686 та, Навоий вилоятида 452 та ва Бухорода 1640 та фермер хўжаликларида келажакда ҳар бир гектарига мое равишда 2,5-5,1 ц/га, 2,1-3,5 ц/га ва 1,6-2,6 ц/га пахта хомашёси ёки 13,8-106,0 минг сўм, 16,5-57,3 ва 20,5-31,5 минг сўм кўпроқ фойда олиш имкониятининг мавжудлиги асослаб берилган.
5. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига йўналтирилаётган ресурсларни камайтириш ва маҳсулотлар етиштиришни кўпайтиришга қаратилган DEA моделининг мое келиши илмий-амалий жиҳатдан асосланди ва амалиётга қўлланилди. Ишлаб чиқаришда қатнашувчи барча омиллар Тобит модели асосида микдорий кўрсаткичларга айлантирилиб, уларнинг ишлаб чиқариш воситаларидан, жумладан, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига таъсири назарий жихатдан асослаб берилди.
6. Шунингдек, илмий ишда «суперсамарадорлик» методи фермер хўжаликлари рейтингини аниклашда қўлланилди. Самарканд вилоятидаги пахта ва галлачиликка ихтисослашган 8 тумандан жами 87 та фермер хўжаликларининг 2008-2013 йиллардаги галла ишлаб чиқариш бўйича маълумотлари тахдил қилинди. Самарасиз фаолият юритаётган 42 та фермер хўжаликларидан маҳсулот микдорини 4 таси 20 фоиз, 9 таси 10-20 фоиз ва 29 таси 10 фоизгача ошириш имкониятига эгаликлари асосланди. Шунингдек, уларда қайси ресурсдан канча камайтириш мумкинлиги, яъни «ресурс ортиқчалиги» аниқлаб чиқилди. Самарали ишлаётган 45 та хўжаликларнинг рейтинги «суперсамарадорлик» услуби асосида аниқланди.
7. Сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва унинг кўрсаткичларини баҳолашда ҳозирги мавжуд методологияларда натижа-самара сифатида 1 га суғориладиган майдондан олинган ҳосил ёки даромад, 1 м3 сарфланган сув хисобига яратилган махсулот ёки даромад (тушум, фойда)га қаралади. Ишлаб чиқариш жараёнида барча ишлаб чиқариш омиллари иштирок этганда айнан тахдил этилиши лозим бўлган ресурсдан олинган натижаларга, самарадорлик даражасига таъсирини, қўшган улушини баҳоловчи тизимли ёндашув сифатида DEA - суб-вектор методологиясини қўллаш тавсия этилди. Зотан ушбу методология бўйича алоҳида ресурсдан (масалан, сув ресурслари) фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблаш имкони мавжуд. У бизга жами ресурслар тўплами ичидан фақатгина «суб-тўплам»га кирган ресурс самарадорлигини аниқлашга ёрдам беради.
8. Республика аграр сохасида агрокластерлар ташкил килишнинг аҳамияти ва зарурияти илмий-амалий жиҳатдан асослаб берилди ва қуйидагича таърифланди: «қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларини ягона занжирга бирлаштириш ва юкори технологик инновациялардан фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ жойларда инфратузилма мажмуини шакллантириш ва ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлик даражаси ва даромадларини ошириш ҳамда экологик муҳитни яхшилашга каратилган фаолият юритувчи ҳудудий хўжалик юритиш субъектидир». Мева-сабзавотларни қайта ишлаш саноатининг ривожланганлиги, географии жойлашуви, транспорт ва логистика жихатдан қулайлик ҳамда хорижий инвесторлар учун Самарканд шаҳри тарихий обидаларининг ўзига жалб этиши каби ва яна бошка иқтисодий-ижтимоий ва маданий омиллар таъсирида Самарканд вилояти агрокластер ташкил этиш учун тавсия этилди. Шунингдек, ушбу агрокластер кейинчалик Самарканд вилоятида махсус «озиқ-овқат» эркин зонасининг ташкил этилишига асос бўлиши назарий жихатдан асосланди ва худуднинг кишлок хўжалигини ривожлантириш стратегияси тавсия этилди.
9. Диссертацияда Самарканд вилояти қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқариш потенциал заҳираларининг 2020 йилгача бўлган прогноз (башорат) кўрсаткичлари хисоблаб чикилди. Уларга мувофик 2020 йилгача бўлган даврда Самарканд вилоятида шўрланган, тошлок ва кумлок, унумдорлиги ўта паст, сув танкислиги мавжуд бўлган, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳаражатларини қопламайдиган, хосилдорлиги ва рентабеллиги паст бўлган мавжуд 5676,9 гектар пахта ва галла экиб келинаётган майдонларга сабзавот, картошка, полиз, озука экинлари, мойли экинлар майдонларини кенгайтириш, бог, узумзор ва тутзорлар барпо этиш тавсия этилиб, уларнинг таркибий улушлари туманлар даражасида аниқлаб берилди.
Хулоса килиб айтиш мумкинки, илмий-тадқиқот жараёнида асослаб берилган илмий-назарий ишланмалар, услубий-амалий таклиф-тавсиялар ва моделларни амалиётга татбиқ қилиш истикболда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг энг асосий ва муҳим ресурслари ҳисобланган чекланган ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бир каторда, фермер ва деҳқон хўжаликларининг даромад олиш, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни ташкил килиш ва кишлок ахолисининг яшаш фаровонлигини юксалтириш каби йўналишлардаги имкониятларини янада кенгайтиради.
Юқори хатар гуруҳини ташкил қилувчи оив билан инфицирланган аҳоли орасида предгипертензия ва артериал гипертензиянинг тарқалиши, клиник кечиши, фармакотерапияси, профилактикаси хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БЖССТ) маълумотларига кўра юрак қон-томир касалликлари (ЮҚТК) туфайли бир йилда 17 млн ўлим ҳолати қайд этилади, жумладан, артсриал гипертензия (АГ) асоратлари сабабли хар Йили 9,4 млн киши вафот этади.1 Бугунги кунга келиб бутун дунё бўйлаб АГ билан хасталанган бсморлар сони 1 млрд дан зиёд бўлиб, олиб борилган кузатувлар натижасига кўра бу кўрсаткич 2025 йилга бориб янада ортиши тахмин қилинмокда.2 БМТ томонидан такдим этилган маълумотларга кўра дунёда орттирилган иммунтанкислиги вируси (ОИВ) инфскцияси билан яшаётган шахслар сони 36,7 млн кишини ташкил этади. ОИВ билан инфицирланган (ОИВи) бсморлар нафакат ОИВ асоратларидан, шу билан бирга сурункали ноинфскцион касалликлар, жумладан, АГ асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.
Юртимиз мустакиллигининг дастлабки кунлариданоқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан янгилаш юзасидан кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди, соғликни сақлаш тизимининг самарали модели жорий этилди ва ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида артсриал гипсртснзияни замонавий даволаш ва профилактика усулларини амалистга татбик этиш хамда касаллик асоратларини камайтиришга эришилди. Артсриал гипсртснзияни эрта аниклаш ва олдини олиш тизимини ривожлантириш хамда тиббий срдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича қатор муаммолар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратсгиясига мувофик аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда «аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги хамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соглом турмуш тарзини шакллантиришга»4 қаратилган муҳим вазифалар кўйилган. Шундан келиб чикқан ҳолда аҳоли орасида АГни эрта аниклаш, тўғри даволаш ва профилактика услубларини кенг қўллаш долзарб йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон микёсида аҳоли ўртасида АГ таркалишини камайтириш, даволашнинг янги мезонларини ишлаб чиқиш, касаллик асоратлари олдини олишга каратилган профилактик тадбирлар юқори самарадорлигига эришиш максадида катор илмий-тадқиқотлари амалга оширилмокда. АГни эрта ташхислаш хамда профилактикасини самарали усулларини қидириш ва амалиётга жорий килиш, ОИВ билан инфицирланган шахсларда популяция даражасида эпидсмиологик холатни яхшилаш бугунги кун тиббиёти олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Бу гурух бсморларда чекиш, алкогол истеъмол қилиш, психосоциал омиллар, паст жисмоний фаоллик каби катор хавф омиллари кенг таркалганлиги, антирстровирус прспаратлар таъсирида гиперхолестеринемия ҳамда эндотелиал дисфункция ривожланиши АГ эрта ривожланиши хавфини оширади. Антирстровирус терапия (АРВТ) кенг қўлланиши натижасида ОИВи шахсларнинг хаёт давомийлиги ошмокда, аммо ушбу бсморларда АГ каби соматик касалликлар асоратларидан ўлим ҳолати кўпаймокда. XXI аср бошида ОИВ билан инфицирланган шахслар популяцияси сони ортиши диссертация мавзусининг долзарблигидан далолат бсради.
Узбекистан Республикаси Президснтининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 20 июндаги ПК-3071-сон «Узбекистан Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги 123-сон «Узбекистан Рсспубликасида ОИВ инфскциясининг олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-хукуқий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ОИВ билан инфицирланган аҳоли ўртасида прсдгипертснзия ва артсриал гипсртснзиянинг тарқалиши, клиник ксчиши, фармакотсрапияси хусусиятларини баҳолаш ва ОИВ билан инфицирланган аҳолида артсриал гипсртензиянинг профилактикаси тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Фарғона водийсидаги ОИВ билан инфицирланган аҳолида ПрГ ҳамда АГ шаклланиши, эпидемиологик жараён хусусиятлари аниқланган;
илк бор ОИВ билан инфицирланган аҳолида АГ ва ПрГ профилактикаси самарадорлигини назорат килишда аҳолининг АГ тўғрисидаги хабардорлиги ва ўз соғлиғига муносабатнинг пастлигини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш самарали бўлиши исботланган;
Фарғона водийсидаги ОИВ билан инфицирланган аҳолида ПрГ ва АГга нисбатан нокулай эпидемиологик шароитларнинг шаклланиши/кучайиб бориши бўйича популяцион конуниятларга эгалиги ва ОИВи популяциянинг турли гурухдарида АГ хавф омилларининг тарқалиши аникланган;
Фаргона водийси шароитида ОИВ инфицирланган аҳоли орасида ПрГ ва АГ башорати яхшиланишига катта ҳисса кўшувчи мукаммаллаштирилган донозологик ташхислаш технологияси ва ЮҚБнинг бирламчи ҳамда иккиламчи профилактикаси усули ишлаб чикилган;
фармакоэпидемиологик назоратнинг узок вакт қўлланиши юқори қон босими фармакотсрапияси самарадорлиги кўрсаткичлари ва мақбуллиги яхшиланишига сабаб бўлиши исботланган.
Хулоса
1. Ўтказилган эпидемиологик тадқиқот натижалари ОИВ билан инфицирланган аҳоли ўртасида ПрГ, АГ ҳамда унинг ХОларини эрта аниклаш, бартараф этиш бўйича республика микёсида кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказишда қўлланилиши мумкин.
2. Фаргона водийси ОИВ билан инфицирланган аҳолида ЮҚТК ва ЮҚБнинг барча асосий ва кўзғатувчи хавф омиллари тўғрисида хабардорлиги қуйидаги даражаларда аниқланди: ссмизлик - 55,58%, ГХ -38,46%, ПЖФ - 56,57%, чскиш - 59,8%, АИҚ - 64,76%, стресс ҳолатлар -64,76%, нотўғри овқатланиш - 39,7%. ОИВ билан инфицирланган популяцияда ЮҚБга нисбатан профилактик дастурларда қатнашишга тайёрлиги 12,66% ни ташкил этди. Бу ОИВ билан инфицирланган ахоли ўртасида ЮҚБга нисбатан профилактик тадбирлар самараси ҳамда соглом турмуш тарзи бўйича янада кўпроқ ташвиқот ишларини ўтказилиши лозимлигини кўрсатади.
3. 20-54 ёшдаги ОИВ билан инфицирланган аҳоли ўртасида ПрГ таркалиши 12,16% лиги аниқланди, аёлларга Караганда (8,19%) эркаклар гуруҳида (17,54%) нисбатан юқори таркалганлиги кузатилди.
4. ОИВ позитив аҳоли ўртасида АГ таркалиши 16,13% ни ташкил этди, АГга чалинган ОИВ билан инфицирланган эркак ва аёлларда (19,88% ва 13,36%) бир хилда тарқалмаганлиги аниқланди. АГ, асосан, 35-39 ёш гуруҳидан бошлаб ривожлана бошлайди ва ўзининг таркалиши бўйича энг юкори чўқкисига 50-54 ёшда етади.
5. ОИВга боғлиқ ЮҚБнинг асосий ва қўзғовчи хавф омиллари сифатида 17 та хавф омиллари ажратилди, улар ОИВ билан инфицирланган аҳолида қуйидагича аниқланди: ГХС - 17,41%, чекиш - 24,5%, ОТВ -11,66%, ГУ - 14,89%, ПСО - 24,32%, наслий мойиллик - 19,85%, АИҚ-28,78%, МСКИҚ - 36,72%, МТОЗлар - 19,74%, ПЖФ - 46,4%, паст таълим даражаси - 74,45%, касбий ҳолати - 13,2%, бахтсиз турмуш тарзи - 18,86%, жинс (эркаклар) - 42,43%, ёш омили (35-54 ёш) - 55,8%, кўп омиллилик -29,5% ва коморбидлик - 27,6%.
6. Ишлаб чиқилган ва Фаргона водийсида амалиётга жорий этилган ЮҚБ профилактикасининг янги технологияси, донозологик ташхислаш алгоритми ОИВ билан инфицирланган аҳолида АГнинг клиник якунини яхшилаб, гипертензив холатлар ва уларнинг асоратларини камайтиришга ёрдам бсради.
Моддаларнинг турли фазовий ҳолатларида ультракичик концентрацияли атомларнинг ўта сезгир лазер спектроскопияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда замонавий фан ва техника соҳалари учун элементларнинг ўта кичик микдорларини аниқлашнинг янги аналитик методларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу борада аналитик масалаларни ечиш учун замонавий ютуклар асосида моддаларда текширилаётган элементларнинг микдорини 10‘х-10’"% даражада назорат килиш мухим вазифалардан бири бўлиб келмокда.
Мустақиллик йилларида республикамиз илм-фан сохасида устивор ривожланишига, жумладан, ўта сезгир лазер спектроскопия сохасини самарали ривожлантириш борасида атомларни ва аэрозолларни ёки шунга ўхшаш мураккаб молекулаларни қайд килишга қаратилган тадқиқотларга алоҳида эътибор каратилди. Бу сохада атомларнинг ионланиш чегараси атрофини тадқиқ килиш, уларни самарали уйготиш схемаларини аниклаш хамда турли аэрозолларнинг морфологик ва оптик хусусиятлари тадкикоти бўйича самарали натижалар олинди. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра илмий-тадқиқот ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор каратиш, шу жиҳатдан фотониканинг лазер спектроскопияси сохасида моддаларнинг ультракичик концентрацияли атомлари ва аэрозоллари билан лазер нури таъсирида намоён бўладиган резонансли ва норезонанс физик жараёнлар механизмлари асосида янги курилмалар яратиш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги вақтда жаҳон илм фанида кўп электронли атомларнинг юқори уйғонган ҳолатларини ва турли аэрозолларнинг оптик хусусиятларини тадқиқ қилишга, универсал лазер фотоионлаштириш спектрометрлари ишлаб чиқишга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади: тегишли элемент атомлари учун маълум ҳолатлардан уйғотишнинг янги фотоионлаштириш ва тўқнашув схемаларини ишлаб чиқиш, оғир элемент атомлари учун назарий ҳисоблашларни олиб бориш ва тажрибавий спектрлар олиш, уйғонган атом ва молекулаларда юз берадиган физикавий жараёнлар турларини аниклаш, сигналлар кинетикасининг ускуна техник характеристикасига, атом ва молекулалар параметрита боғлиқлигини ўрганиш, аник ифодаланган квант ҳолатларига эта бўлмаган аэрозоль заррачаларининг морфологик ва оптик хусусиятларининг янги конуниятларини очиш, атомлар ва аэрозолларнинг ультракичик концентрацияларни аниклаша алоҳида эътибор қаратилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4997-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорилари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади моддаларнинг ультракичик концентрацияли атомлари ва аэрозоллари билан лазер нури таъсирида намоён бўладиган резонансли ва норезонанс физик жараёнлар механизмларини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
юкори кувватли импульсли инфракизил лазер нури (Х=1064нм, Е=250 мДж) таъсирида тупрок, металл ва котишмаларнинг юзаларида ҳосил бўладиган аэрозоль заррачаларининг мутлақ концентрацияси (N) ва ўлчами (d) орасидаги тескари боғланиш конунияти (N~d‘2) ҳамда экстинкция коэффициента (о) ва каттик сирт юзасидан лазер нуригача бўлган масофа (L) орасидаги тўғри боғланиши аникланган;
шаффоф (NaCl, CsCl, Nal, NaF, К.С1, AgNO3) ва органик ( Родамин 640) аэрозоль заррачаларининг экстинкция эффективлиги (Q) ва аэрозолнинг ўлчам параметри (а) орасидаги тескари богланиш асосланган;
атомларни уйғотишда s ҳолатига нисбатан р ва d ҳолати орқали уйғотиш самарали эканлиги аниқланган;
атом ва аэрозоль системаларининг интенсив импульсли лазер нури майдонларидаги ютилиш ва сўниш параметрларини кайд килиш имконини берувчи фойдали сигналлар (селектив ионланиш сигнали ва сўниш сигнали) пайдо бўлишининг механизмлари аникланган;
“стержень-аланга” атомизаторининг ҳарорати бўйича селекцияси асосида атом ионизацион спектроскопия усулининг сезгирлиги ва селективлигини платформа ва графит найчадан ташкил топган янги электротермик атомизатор-ионизатор ёрдамида ошириш имконияти кўрсатилган;
аэрозоль заррачаларида ёруғлик экстинкциясини ўлчовчи икки фаол ҳажмли азот лазерига асосланган резонатор ичида сўниш лазер спектрометри ишлаб чиқилган.
Хулоса
Ультракичик концентрацияли атомлар ва аэрозоллар билан лазер нури таъсирида намоён бўладиган резонансли ва норезонанс физик жараёнлар механизмларини тадқиқ қилиш натижасида куйидаги ҳулосалар килинди:
1. Аэрозоль заррачаларида ёруғлик экстинкциясини ўлчаш учуй лазерлар системаси, тоза хаво генератори, тайёрлаш блоки ҳамда сўниш сигналини кайд қилиш системаларидан иборат резонатор ичида сўниш лазер спектрометри яратилган.
2. Иккита юқори кайтарувчи ботик кўзгудан иборат бўлган оптик резанаторда ёруғлик нури намунада кўплаб ўтиши туфайли сўниш вақтини ўлчашга асосланган, лазер буғлатиши туфайли ҳосил бўладиган атомлар, молекулалар ва аэрозолларни қайд килишнинг янги усули ишлаб чиқилган.
3. Аэрозоллар коэффициент экстинкцияси лазер энергиясининг кечикиш вақтига, намуна ва линза ўртасидаги масофага (энергия зичлигига) боғлиқлиги конунияти асосида лазер импульсининг куввати 250мЖ, кечикиш вақти 50мс, намуна ва линза ўртасидаги масофа 12мм бўлганда энг юкори экстинкция коэффициента™ эришиш мумкинлиги кўрсатилган.
4. Металлар тузларининг шаффоф аэрозоллари (NaCl, CsCl, Nal, NaF, КС1, AgNO3) ва органик бўёқлар аэрозолларининг тўлқин узунлиги 630, 580^-660, 615 ва 635нм билан импульсли лазер уйғотишда экстинкция эффективлигининг ўлчам параметри (а)га боғликлиги аникланган ва бу боғлиқлик Ми назарияси билан яхши мос келиши кўрсатилган.
5. Илк бор «графитли печь» атомизаторида In, Li, Au, Ag, Pt атомларини уйғотиш ва ионлаштиришнинг икки поғонали тўқнашув схемаларида (n)s—>(т)р—>(k)d ўтишда Li, Na, Ag, Au, Pt атомлари учун, 5p2P3/2—>6s2S3/2—>8p2P1/2 ўтишда In атоми учун максимал сигналлар кузатилиши мос равишда аникланган.
6. «Стержень-аланга» атомизаторида енгил буғланадиган элементларнинг ҳарорат бўйича селекцияси ва платформа ҳамда графитли найчадан ташкил топтан янги электротермик атомизатор-ионизаторлар матрицавий эффектларни йўкотиши аникланган.
7. Алюминий котишмаларида кальций ва ишқорий металлар киритмаларининг локал таркалиши жараёнларини кузатиш учун универсал лазер фотоионизацион спектрометри ишлаб чикилган.
8. Намунанинг ҳажми бўйича натрий киритмасининг таркалиши тахминан бир хил, 10'3% га яқин эканлиги, кальций киритмасининг таркалиши эса нотекис эканлиги кўрсатилган.
9. п<50 учун ридберг холатларнинг энергия қийматлари (En) бўйича олинган ҳисоблаш натижаларида Zn, Cd, Hg атомларининг юқори уйғонган триплет np 3Po,i,2 холатлари бошка усуллар билан хам тасдикланиши кўрсатилган.
10. Резонанс ўтишлар тўйиниш бўсағасигача лазер нурининг энергиясини ошириш йўли билан ўрганилаётган атомлардан кузатилаётган селектив ионланиш сигналининг чизиқли ортиб бориши кўрсатилган.
Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон амалиётида мамлакатларнинг инвестицион жозибадорлиги катор муҳим омиллар уйғунлигида тавсифланувчи инвестицион салохият ва инвестицион риск оркали аниқланади. Хорижий инвесторлар муайян давлат иктисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни экспорт килишларида мамлакатларнинг инвестицион мухит жозибадорлигини ифодаловчи Doing Business (Жаҳон банки), Global Competitiveness Index (Бутунжаҳон иктисодий форуми), Fragile States Index (Тинчлик учун жамғарма), Economic Freedom Index (Хайратеж фонди, Фразер института) каби индекслар1 асосида карор кабул қиладилар.
Мустақил таракқиёт даврида Ўзбекистонда иқтисодиётни тубдан таркибий қайта куриш, баркарор ва юкори ўсиш суръатларини таъминлашнинг асосий шарти сифатида инвестиция фаолиятини жадаллаштириш, миллий ва хорижий инвесторларга имтиёз ва кафолатлар такдим этиш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан тартибга солиш, жумладан, ҳар йиллик република ва худудий инвестиция дастурларини ишлаб чикиш ва хаётга изчил татбиқ этиш чора-тадбирлари амалга оширилди. Иқтисодиётга хорижий инвестиция-ларнинг эркин кириб келиши ва инфратузилмасини халқаро талаблар асосида шаклланишини таъминлаш мақсадида институционал ўзгаришлар, яъни ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат, стандарт ва талаблар ишлаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди. Хусусан, 2017 йил 31 мартда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат кўмитаси ташкил этилди. Бу каби муҳим чора-тадбирлар натижасида 2016 йилда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,2 баробарга кўпайиб, аҳоли жон бошига тўғри келадиган инвестициялар микдори деярли 3 баробар ўсди. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида инвестиция муҳитини такомиллаштириш, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди2. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Ҳозирда жаҳонда жадал суръатларда кенгайиб бораётган инвестиция жараёнларига мувофик инвестицион муҳит жозибадорлиги ва салоҳиятини баҳолаш, уларга ишлаб чиқарувчи кучларнинг оқилона жойлашуви таъсири, ҳудудлар ўртасида вужудга келаётган табиий-демографик, маъмурий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тафовутларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, баланслашган ҳудудий инвестицион сиёсатни шакллантириш, инвестицион фаолликни таъминлаш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштириш мухим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификация қилишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида», 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда инвестицияларни, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, унинг самарадорлигини оширишга каратилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инвестицион муҳит жозибадор-лигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мамлакат/ҳудудларнинг инвестицион салоҳияти, инвестицион рисклар даражаси ҳамда инвестицион фаоллигини асослашда хусусий кўрсаткичлар бўйича ҳудуднинг баркарорлигига баҳо бериш, кўп киррали таққослама таҳлилни амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий, экологик барқарорликни хисоблаш ва интеграл кўрсаткични шакллантириш бўйича назарий-услубий ёндашув асосланган;
инвестицион жозибадорликка ҳудудларнинг табиий-географик жойлашуви ҳамда тармоқлар кесимида эндоген омилларни ҳисобга олиш орқали баҳо бериш методикаси модификацияланган;
ҳудуд ёки тармоқка сарфланган инвестициялардан келадиган даромад қайтими ва риск натижасида йўқотиладиган зарарнинг масштабига кўра инвестицион жозибадорликни ҳосилавий микдорлар орқали ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
мамлакат ҳудудларининг инвестицион жозибадорлигини аниқлашда Genuine saving, The Global Competitiveness Index индексларини татбиқ этишнинг услубий ёндашуви асосланган;
ҳудудий хўжаликлар самарадорлиги ва кластер ҳосил қилувчи корхоналар ракобатбардошлигини оширишда конгломерат кластернинг ташкилий-иқтисодий модели ишлаб чикилган;
мамлакат/ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини халқаро рейтинг индикаторлари асосида ижтимоий-иктисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва комплекс омиллар орқали баҳо бериш механизми асосланган.
Хулосалар
Мазкур тадкикот иши доирасида куйидаги хулосаларни шакллан-тиришга муваффақ бўлинди:
1. Ҳудудларнинг табиий-географик жойлашуви, тармоқлар кесимида эндоген омилларни ҳисобга олиш, инвестицион жозибадорликни акс этувчи кўрсаткичларни баҳолаш инвестиция маблағлари йўналтирилган объектдан келадиган даромад (иктисодий кайтим) хамда инвестиция рискини аниқлаш орқали амалга оширилади.
2. Мамлакатнинг сиёсий холати, мавжуд бўлган табиий ресурслар захираси, инвесторлар учун яратилган имтиёзлар, инфратузилма холати, худудларнинг инвестицион рейтинги хорижий инвестициялар оқими хамда ички инвестицияларнинг фаоллашувига таъсир кўрсатади. Бунда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар хажми инвестицион салоҳият ва иктисодий салоҳият кўламининг юзага келишини таъминлаш учун хизмат қилади.
3. Жахон амалиётида кенг тарқалган мамлакат худудларининг инвестицион муҳит жозибадорлигини аниқлашнинг Genuine saving (GS), The Global Competitiveness Index (GCI) каби асосий индексларида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш бўйича хозирда услубий асослар ишлаб чикилмаган. Ушбу индексларда Ўзбекистоннинг иштироки инвесторлар учун мамлакатнинг барқарор иктисодий ўсишга эришиш қобилиятини аниқлаш, технологиялар, давлат институтлари ва макроиқтисодий ҳолатини баҳолашни таъминлайди.
4. Халқаро амалиётда ҳудудлар салоҳиятини баҳолаш интеграл кўрсаткичлар - ўртача арифметик ва ҳосилавий микдорлар орқали аниқланади. Ўзбекистонда ҳудудлар салоҳиятини мазкур усуллар оркали баҳолашда куйидаги босқичларни ўз ичига олувчи интеграл кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофик ҳисобланади: 1) танланган кўрсаткичларни асослаш; 2) ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳудуднинг барқарорлигига баҳо бериш; 3) кўп қиррали тақкослама таҳлил оркали иктисодий, ижтимоий ва экологик барқарорликни ҳисоблаш; 4) интеграл кўрсаткични шакллантириш; 5) энг юқори (молиявий ва интеллектуал ресурслар билан таъминланган ҳудудлар: ривожланиш салоҳиятига, диверсификация қилинган ва мақбул экологик муҳитга эга бўлган) ва энг қуйи барқарорликка эга бўлган натижаларни аниқлаш.
5. Капитал захирасининг ҳаддан ташқари кўплиги капитал омилининг унумдорлигини пасайтириб, пировард маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатади. Капитал захирасининг кўпайиши билан меҳнат ресурслари сифат кўрсаткичининг ҳам параллел равишда юкори бўлиб бориши зарурий шартлардан ҳисобланади. Шу боис, ҳудудларни комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилаётганда барча омиллар ҳисобга олиниши ва аник регрессной моделлар асосида оқилона иктисодий қарорларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
6. Узбекистонда Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини акс эттирувчи «Йиллик статистик харита»нинг ишлаб чиқилиши ҳудудлар кесимида инвестиция дастурларини шакллантиришда, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришда, зонал сиёсат юритишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур харитада инвестицияларнинг иктисодий самарадорлиги, худуднинг ривожланиш салоҳияти, солик сиёсатининг асосий таркибий қисмлари, ҳудуднинг табиий-географик ва инфратузилма салохияти, фукаролик индекси - аҳолининг ижтимоий фаоллиги, бошқарув самарадорлиги, таълим олиш ва соғликни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти, турли хилдаги ижтимоий-иқтисодий маълумотларга эга бўлиши, уларнинг очиклиги, махаллий ҳокимиятнинг аҳоли билан яқинлиги каби кўрсаткичларнинг келтирилиши муҳим ҳисобланади.
7. Узбекистон ҳудудлари кесимида 2000-2016 йиллар бўйича панель маълумотлар асосида корреляцион ва регрессион тахдилларга кўра эркли омиллар (инвестициялар ва кредитлар ҳажми, ялпи ҳудудий маҳсулот хажми, жон бошига тўғри келадиган инвестициялар ҳажми, қишлок хўжалиги, саноат ва хизмат кўрсатиш ҳажми) ва эрксиз омил (асосий капиталга киритилган инвестициялар хажми) ўртасида тўғридан-тўғри боғликлик мавжуд эканлиги кузатилди. Тасодифий эффектлар моделига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар 1 фоизга ошганда, бошқа омиллар ўзгармаган шароитда ҳудудларга қилинадиган инвестиялар ҳажмининг 0,650 фоизга, йўл қурилишининг (инфраструктура) бир фоизга кўпайиши эса, инвестициялар ҳажмининг 0,625 фоизга ошишига олиб келмокда. Хаусман тести натижаси шуни кўрсатмокдаки, Р(/2 — stat > Хс} = 0,703 бўлгани туфайли тасодифий эффектлар модели параметрлари бўйича фараз килинган самарадорлик ҳеч кандай стандарт статистик мухимлик даражасида рад этилмади ва шу боне худудларга килинадиган инвестициялар хажми тасодифий эффектлар модели ёрдамида талкин этилиши максадга мувофик эканлиги бўйича қарор кабул қилишга асос бўлди.
Кукун металлургияси услуби билан қаттиқ қотишмали кириш қутиси роликларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусинннг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда саноат соҳаларида кийин эрийдиган металларнинг кукунларидан махсус механик, технологик и физик хоссаларга эга бўлган каттик котишмали асбобларни олишга бўлган талаб ортиб бормоқда. Нанокукунлар асосида нуқсонсиз каттик котишмали материаллар олиш борасида жахонда нанотехнология учун йилига 9-10 миллиард АҚШ доллари сарф қилинмокда, жумладан АҚШ да 4-5 миллиард АҚШ доллари, Японияда 2-3 миллиард АҚШ доллари, колган давлатларда 2 миллиардга яқин АҚШ долларини ташкил этади. Буюмларнинг сифатини яхшилаш, асбобларнинг умрбоқийлигини ва ишончлилигини оширишнинг комплекс муаммоларини ечишда янги материалларни яратиш асосида қаттиқ котишмали деталлар тайёрлаш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён мамлакатимизда махаллий хомашёдан кийин эрийдиган металларнинг кукунлари ва каттик котишмалар ишлаб чикариш йўлга кўйилиб, жахон бозорида ракобатбардош бўлган каттик котишмали деталь ва буюмларни ишлаб чиқаришни локаллаштиришга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада махсулот сифатини ошириш, каттик котишмали деталлар тайёрлашнинг технологияларини такомиллаштириш ва термик ишлов бериш режимларини оптималлаш борасида сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан махаллий хомашёдан кийин эрийдиган металларнинг кукунларини олиш имконияти яратилди, керакли хоссаларга эга бўлган каттик котишмалар ишлаб чикилди, кукун металлургияси услубида олинаётган махсулотларнинг таннархи пасайтирилди. Шулар билан бир каторда металлургия комбинатларининг экспорт ракобатбардошлигини таминлайдиган энергиятежамкор технологияларини такомиллаштиришни талаб этмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... миллий иқтисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш,
... иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда металлургия комбинатларида кулл ан и ладиган технологиялар энергиятежамкорлик кўрсаткичларини янада ошириш, каттик котишмали буюм ва деталлар ишлаб чикариш жараёнини такомиллаштириш асосида махсулот сифати ва ракобатбардошлигини ошириш мухим масалалардан бири ҳисобланади.
Жаҳонда кукун металлургияси усулида олинаётган қаттиқ котишмали буюм ва деталларни ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштиришга катта аҳамият берилмокда. Жумладан, мавжуд бўлган қаттиқ қотишмаларнинг таркибини оптималлаш ва уларни олиш технологияларини такомиллаштириш, кукун металлургияси асосида олинган деталларга термик ишлов беришнинг янги режимларини ишлаб чиқиш мазкур соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан ҳисобланади.
Жаҳонда кукун металлургияси усулида олинаётган қаттиқ котишмали буюм ва деталларни ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштиришга катта аҳамият берилмокда. Жумладан, мавжуд бўлган қаттиқ қотишмаларнинг таркибини оптималлаш ва уларни олиш технологияларини такомиллаштириш, кукун металлургияси асосида олинган деталларга термик ишлов беришнинг янги режимларини ишлаб чикиш мазкур соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2011 йил 29 июлдаги ПФ-1590-сон «Тайёр махсулотларни, ташкил қилувчи буюмларни ва материалларни ишлаб чиқаришнинг локаллаштирилишини 2011-2013 йилларда саноат кооперацияси асосида чукурлаштириш чора-тадбирлари» Фармонлари ва 2016 йил 10 августдаги ПҚ-2573-сон «Нодир металлар ва каттиқ котишмалар ишлаб чикариш бўйича Илмий-ишлаб чикариш бирлашмасини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қийин эрийдиган металларнинг кукунларидан фойдаланиб қаттиқ котишмали роликлар тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
кукун металлургияси услубида қаттиқ қотишмали кириш қутиси ролигини тайёрлашда унинг мустаҳкамлигини таъминловчи такомиллаштирилган технологияси ишлаб чиқилган;
оптимал мустаҳкамлик ва пластикликни таъминловчи қаттиқ қотишма асосидаги матрицани тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
роликларнинг мустаҳкамлиги ва пластиклигини оширишини таъминлайдиган Mo-TiC-Ni-W-Fe системали қотишманинг 60%TiC, 20%Ni, 4%W, 4%Ғе ва молибденли оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
роликларнинг ейилишга бардошлилигини оширишни таъминлайдиган Mo-TiC қотишмасининг TiC-42%; Ni-12,0%; W-4,0%; Fe-3,0%, Mo-39,0% дан иборат таркиби ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Кукун металлургияси услуби билан каттик котишмали кириш кутиси роликларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Кукун металлургияси усулида тайёрланган Mo-TiC-Ni-W-Fe системали янги таркибли котишмадан тайёрланган каттик котишмали асбобларни пресслаш (115 кгс/мм2) ва пишириш (10'3 мм. симоб устунидан кам бўлмаган вакуум-муҳитда; 1450—1500°С хароратда пишириш ва 0,5 -1с ушлаб туриш; пишириш вақти 2-3 соат) тартиблари ишлаб чикилди. Бу тартиблар ишлаб чикариш муҳитида оптимал пресслаш ва пишириш режимларини тўғри танлашда хизмат килади.
2. Хизмат муддатини ошириш мақсадида кукун металлургияси услубида каттик котишмали 23 - сонли кириш кутиси ролиги тайёрланди. Олинган натижалар иқтисодий самарадорликнинг ошишига хизмат килади.
3. Кукун металлургияси усулида тайёрланган Mo-TiC-Ni-W-Fe системали янги таркибли котишмадан 25 - сонли кириш кутиси ролиги ва шакл берувчи асбобларни тайёрлаш усули ишлаб чиқилди. Бу каттик котишмали ролик ва шакл берувчи асбоблар технологик ва эксплуатацион характеристикаларни яхшилашга хизмат килади.
4. Қийин эрийдиган металларнинг кукунларидан кукун металлургияси усулида Mo-TiC-Ni-W-Fe системали янги таркибли котишма олинди. Бу қотишманинг қаттикдик ва мустаҳкамлик кўрсаткичлари аналогларига нисбатан 1,2-1,3 марта устунлиги қўйилган техник вазифага эришилганлигидан далолат беради.
5. Тадкиқотларнинг амалда қўлланилиши «Ўзметкомбинат» АЖ маълумотларига кўра 40,3 млн. сўмни ташкил қилди («Ўзметкомбинат» АЖ 28 апрел 2017 йилдаги 01-1/606-сон маълумотномаси).
Листли металларни совуқ прокатлаш жараёнини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юздан ортиқ мамлакатларда листли металларни прокатлаш усулида буюмлар ишлаб чиқишда унинг сифатини яхшилаш, хизмат муддатини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлашга қаратилган тадқиқотлар олиб борилмокда. Машинасозлик сохасида 40% дан ортик металл буюмларга прокатлаш усулида ишлов берилади. Сўнгги йилларда листли металларни совуқ ҳолда прокатлашнинг энергиятежамкор усулларини ишлаб чикишга катта аҳамият берилмокда. Шу билан бир қаторда прокатланган листларнинг механик хоссаларига кўйиладиган талабларнинг ошиши совук ҳолда пластик деформациялаш усули билан олинадиган листли металларни ишлаб чиқишда ички зўриқиш кучларидан холи бўлган маҳсулот олиш технологияларини яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен мамлакатимизда енгил автомобилларни ишлаб чикариш йўлга қўйилиб, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган автомобилларни ишлаб чикариш билан бир қаторда унинг бутловчи қисмларини локаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада автомобилсозликда кўлланиладиган листли прокат қисмларни тайёрлаш технологиясини ўзлаштиришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан маҳаллий хомашёдан лист хомакиларини тайёрлаш имкони яратилди, керакли геометрик ўлчамдаги лист хомакиларини тайёрлаш учун технологиялар ишлаб чикилди, прокатлаш усулида олинаётган лист махсулотларининг таннархи пасайтирилди. Шулар билан бир каторда металлургия комбинатларининг экспорт килинаётган прокат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда уларнинг рақобатбардошлигини таъминлайдиган энергиятежамкор технологияларни такомиллаштиришни талаб этмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... миллий иктисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ... иктисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда металлургия комбинатларида қўлланиладиган иссиклайин прокатлаш ўрнига энергиятежамкор технология асосида листли металларни совук прокатлаш жараёнини такомиллаштириш асосида маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш муҳим масалалардан бири хисобланади.
Жахон тажрибасида листли металларни совук ҳолда прокатлаш жараёнини такомиллаштиришга катта ахамият берилмокда. Жумладан, листли металларни прокатлашда ўтимлар сонини оптималлаш, прокатлаш тезлиги ва листга тушадиган босимнинг маҳсулот механик хоссаларига таъсирини камайтириш технологиясини ишлаб чиқиш, прокат станларининг оптимал конструкциясини ишлаб чиқиш мазкур сохани ривожлантиришнинг асосий омилларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2011 йил 29 июлдаги ПҚ-1590-сон «2011 -2013 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017- 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истикболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади совуқ ҳолда листли металларни прокатлашни такомиллаштириш асосида энергиятежамкор технологияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совук ҳолда симметрик прокатлаш курилмасининг технологик параметрларини ҳисоблаш орқали прокатлашнинг самарали технологияси ва конструкцияси ишлаб чиқилган;
мавжуд прокатлаш технологиясини такомиллаштириш билан янги энергиятежамкор симметрик прокатлаш технологияси ишлаб чикилган;
янги энергиятежамкор симметрии прокатлаш технологияси асосида олинган листли мис ва унинг қотишмаларини термик ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;
мис полосасини прокатлашдан кейин термик ишлов беришнинг янги режимлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Листли металларни совук прокатлаш жараёнини такомиллаштириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилади:
1. Прокатлаш технологик асослари, илмий-техник ва технологик усуллар, энергиятежамкор прокатлаш агрегата ишлаб чикилди. Ишлаб чиқилган агрегатни қўллаш ноанъанавий усулларда модификацияланган листли металларни олиш имконини беради.
2. Қуймакорлик усулида олинган, фрезаланган полосали металларни прокатлаш режимлари ишлаб чикилди. Олинган натижалар прокатлаш жараёнида энергиянинг 5-7% га тежалишига хизмат қилади.
3. Прокатлаш станида мис полосасини прокатлашнинг такомиллаштирилган технологияси ишлаб чикилди. Олинган натижалар прокатлаш даврида ўтимлар сонини 7 дан 5 гача камайтиришга хизмат килади.
4. Прокатланган листли металларга термик ишлов бериш режимлари ишлаб чикилди. Олинган натижалар ишчи валларга тушадиган юкламанинг 3% га камайишига хизмат килади.
5. Назарий ҳамда тажрибавий тадқиқотлар асосида прокатлаш жараёнини оптималлаш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди. Олинган натижалар ишлаб чикариш шароитида оптимал прокатлаш режимларини танлашга хизмат килади.
6. Иқтисодий самарадор бўлган мис полосасини такомиллаштирилган прокатлаш технологияси ишлаб чикилди. Олинган натижалар иқтисодий самарадорликнинг 3-5% га ошишига хизмат килади.
Икки фазали муҳитларни «A» аналитик функциялар асосида математик моделлаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқикотлар аксарият холларда флюдлари билан тўйинтирилган ғовак муҳитда тўлкин ҳодисаларни математик моделлаштиришни яратиш масалаларига келади. Ғовак муҳитда икки суюқликнинг фильтрация модели нефтни ҳавзадан сув (газ) ёки махсус аралашма ёрдамида сикиб чиқариш усулидан фойдаланилади. Икки ўлчовли регуляр ҳолатда асосий чегаравий масалаларнинг ечимга эга бўлиши, ностационар ва стационар ечимларнинг силликлиги система мувофиклаштириш коэффициентларини, ҳамда чегара ва чегаравий шартларнинг катъийлигини аниклаш муҳимдир. Сейсмоқидирув, гидроакустика ва видео кузатув маълумотларини ишончли талқин килишга оид тадқикотларни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда математика фанининг амалий татбиқига эга бўлган математик анализ ва математик моделлаштиришнинг долзарб йўналишлари, жумладан, флюидлар билан тўйинтирилган говак муҳит қатламини ўз ичига олган катламли муҳитда акустик тўлқин тарқалиши ва қатламнинг синишини ҳамда акс қайтиш ҳодисаси хусусиятларини тадқиқ этишга алоҳида эътибор каратилди. Ғовак мухит скелетига нисбатан тўйинтирилган суюкликдаги тўлқин хусусиятининг ҳаракати, кўп фазали муҳитлар механикаси моделларини яратишда салмоқли натижаларга эришилди. “Математик анализ, Амалий математика ва математик модделлаштириш фанларнинг устувор йўналишлари бўйича халкаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари” этиб белгиланди1. Қарор ижросини таъминлашда математик ва сонли моделлаштириш, комплекс ўзгарувчили функциялар назариясини ривожлантириш муҳим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда икки фазали муҳитларда «А» комплекс ўзгарувчили аналитик функциялар асосида сикилувчан икки фазали муҳитларнинг икки тезликли гидродинамик тадбикий жараёнларини математик моделлаштириш суюқликлар механикасининг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу борада тўйинтирилган ғовак муҳитда товушни тадқиқ килишда муҳим натижалардан бири бўлган тўлкиннинг уч хил кўринишга эгалигини башорат килиш усулини ишлаб чиқиш; ярим фазода эластик ғовакнинг стационар тенгламалар системаси ечимини олиш хамда босим ва оғирлик кучини қўшимча саклаш қонунлари асосида боғловчи дифференциал айниятларни дивергент кўринишда исботлаш; текислик ҳолида оқим функцияси учун Монж-Ампер тенгламалар системасини шакллантириш мақсадли илмий тадқикотлардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади икки фазали муҳитларда «А» комплекс ўзгарувчили аналитик функциялар асосида сиқилувчан икки фазали муҳитларнинг икки тезликли гидродинамик тадбикий жараёнларини математик моделлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
комплекс ўзгарувчили аналитик функциялар «A(z)>> назариясининг оператор ўхшашликлари усуллари ва икки фазали муҳитларнинг тадбикий масалаларини ечиш алгоритми ва механизми ишлаб чиқилган;
аналитик функцияларнинг классик умумлашмаси «A(z)» учун Коши, Монтель, Пикарнинг катта теоремалари исботланган ҳамда Тейлор ва Лоран қаторларига ёйиш механизми ишлаб чикилган;
шарнинг ихтиёрий ички нуқтасидаги эластик ғовакнинг стационар тенгламалар системаси ечимини сферадаги қийматлар билан боғловчи, ўрта қиймат ҳақидаги интеграл муносабатларни - Пуассон интеграл формуласини умумлаштириш усуллари ишлаб чиқилган;
ярим фазода эластик ғовакнинг стационар тенгламалар системаси учун Миндлин масаласи ўхшашлиги ечими олинган ва тўлқинли майдонга турли динамик характеристикаларнинг таъсирини сонли тадкиқ килиш алгоритми топилган;
босим бўйича фазалар мувозанатли икки тезликли гидродинамика тенгламаларида тезлик, босим ва оғирлик кучини қўшимча саклаш қонуниятлари асосида дивергент кўринишга эга богловчи дифференциал айниятлар исботланган;
Монж-Ампер тенгламалар системасининг хусусий холи учун текислик ҳолатида оким функциясининг умумий ечимини куриш усуллари ишлаб чикилган;
иккита скаляр функциялар ёрдамида моддаларни ҳажмли тўйинганлиги доимий бўлган, босим бўйича фазаларнинг мувозанат ҳолатида икки тезликли ёпишқоқ сикилувчан бўлмаган суюқликларнинг оқими учун дифференциал тенгламалар системаси ва сонли модели ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертацияда олинган илмий натижалар асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Комплекс ўзгарувчили аналитик функциялар «A(z)» назариясининг оператор ўхшашликлари усуллари ишлаб чикилиши икки фазали муҳитларнинг баъзи тадбиқий масалаларини ечиш механизмини яратиш имконини беради.
2. Аналитик функцияларнинг классик умумлашмаси «A(z)» учун Коши, Монтель, Пикарнинг катта теоремаси исботланган ҳамда Тейлор ва Лоран қаторларига ёйилмаси механизми ишлаб чиқиш имконини беради .
3. Шарнинг (доиранинг) ихтиёрий ички нуқтасидаги эластик ғовакнинг стационар тенгламалар системаси ечимини сферадаги (айланадаги) қийматлар билан боғловчи, ўрта қиймат ҳақидаги интеграл муносабатлар Пуассон интеграл формуласини умумлаштиришусулини ишлаб чикиш орқали аниқланади.
4. Тўлқинли майдонга турли характеристикаларнинг таъсирини сонли тадқиқ килиш алгоритмлари ва усуллари ёрдамида ярим фазода эластик говакнинг стационар тенгламалар системаси учун Миндлин масаласи ўхшашлиги ечими олинади.
5. Босим бўйича фазалар мувозанатли икки тезликли гидродинамикасининг тенгламаларида тезлик, босим ва огирлик кучини қўшимча саклаш қонунлари асосида богловчи дифференциал айниятлар топилган ва улар дивергент кўринишга эга бўлади.
6. Текислик холида оқим функциясининг Монж-Ампер тенгламалар системасининг хусусий холи учун умумий ечими топилади.
7. Иккита скаляр функциялар ёрдамида моддаларни ҳажмли тўйинганлиги доимий бўлган, босим бўйича фазаларнинг мувозанат ҳолатининг дифференциал тенгламалар системаси ва сонли моделлаштириш алгоритм ва усуллари икки тезликли ёпишқоқ сикилувчан бўлмаган суюқликларнинг оқимини ифодалайди.
8. Чуқур бўлмаган флюид системалар контурларида иссиклик ва оғирлик ўтказиш, газ-суюқлик ва икки суюқлик аралашмаларнинг саноат транспортировка жараёнлари кўп фазали муҳитлар динамикасини коррект математик тавсифи табиий ва технологик жараёнларни башорат қилади. Икки фазали муҳитларнинг математик моделлари эндоген ва техноген турдаги мураккаб оқимларни ҳисоблаш усули коррект ечимларни олишни таъминлайди.
Ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикаси учун асимптотик натижалар ва уларнинг баҳолаш назариясида қўлланилиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадкикотлар натижаларини статистик тахлил қилиш, ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасини ўрганишга келтирилади. Гипотезаларни текширишнинг асосий масаласи тажриба натижаларини фараз килинаётган гипотезага мослигини текшириш берилган гипотезани кабул қилиш ёки рад этиш амалиётидан иборатдир. Статистик гипотезаларни текшириш учун турли аник ва асимптотик критерийлар мавжуд. Ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасига асосланган критерийлар бошқа статистикаларга асосланган критерийларга нисбатан оптималдир. Ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг асимптотик хоссаларини тадкик этиш статистик бахолаш ва гипотезалар текширишнинг асимптотик назариясини ривожлантиришда муҳим вазифалардан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал фанларнинг амалий тадбиқка эга бўлган эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг долзарб йўналишларига, жумладан тўла бўлмаган кузатилмаларни статистик тахлил килишга алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг натижасида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг локал асимптотик нормаллик хоссаси ва тўла бўлмаган кузатилмалар моделларида хи-квадрат типидаги критерийларнинг асимптотик хоссаларини тадкик қилиш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” фанининг устивор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадкикотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди1. Қарор ижросини таъминлашда статистик баҳолашнинг асимптотик назарияси, статистик гипотезалар назарияси ва қарорларни қабул килиш назарияларини ривожлантириш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда тўла бўлмаган кузатилмаларнинг турли моделларида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг асимптотик хоссаларини тадкик этиш математик статистиканинг долзарб масалаларидан бири хисобланади. Бу борада тасодифий цензурланишнинг турли моделларида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг локал асимптотик нормаллиги хоссасини тадкик килиш; ушбу хоссани статистик бахолаш назариясида қўллаш; тўлиқ бўлмаган кузатилмалар учун умумлашган хи-квадрат типидаги статистика, ҳамда ушбу статистиканинг асимптотик хоссаларини ўрганиш; номаълум параметрларни оптимал бахолаш; ҳақикатга максимал ўхшашлик усули ва Байес типидаги баҳоларнинг лимит таксимотларини топиш мақсадли илмий тадқиқотлардан ҳисобланади.
"Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади турли цензурланган рақобатдош таваккаллар моделларида ҳакиқатга ўхшашлик нисбати статистикаларининг асимптотик хоссаларини тадкик этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
рақобатдош таваккаллар моделида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг икки параметрли Винер жараёнларининг стохастик интеграллари билан аппроксимацияси исботланган;
ўнг томондан гибрид цензурланишнинг рақобатдош таваккаллар моделларида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг локал асимптотик нормаллик хоссаси исботланган;
икки томонлама тасодифий ва информатив цензурланишнинг рақобатдош таваккаллар моделида эмпирик жараёнлар учун купли аппроксимация усулларидан фойдаланиб, хақикатга ўхшашлик нисбати статистикаси учун асимптотик ифода топилган;
кузатилмайдиган интерваллар оркали тасодифий цензурланишнинг рақобатдош таваккаллар моделларида ҳақикатга ўхшашлик нисбати статистикасинининг локал ва текис локал асимптотик нормаллик хоссалари исботланган;
хақиқатга максимал ўхшашлик усули ва Байес типидаги бахоларнинг асимптотик минимакс эффективлиги исботланган;
икки томонлама тасодифий цензурлаш моделида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати ва умумлашган хи-квадрат типидаги статистикаларининг лимит таксимотлари топилган;
Хулоса
Диссертация иши тўла бўлмаган танланмаларнинг турли моделларида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг асимптотик хоссаларини тадкик килиш ва ушбу хоссаларни бахолаш назарияси, хамда статистик гипотезаларни текшириш масалаларида қўлланилишига багишланган.
Асосий натижалар куйидагилардан иборат:
1. Унг томондан тасодифий ва гибрид цензурланишнинг ракобатдош таваккаллар моделларида ҳакиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг локал асимптотик нормаллик хоссаси исботланган;
2. Интерваллар оркали кузатиладиган ва кузатилмайдиган тасодифий цензурланишнинг ракобатдош таваккаллар моделларида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасинининг локал асимптотик нормаллик хоссаси исботланган;
3. Икки томонлама информатив цензурланишнинг ракобатдош таваккаллар моделида ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикаси учун локал асимптотик нормаллик хоссасининг аппроксимацион варианти ўрнатилган;
4. Байес типидаги бахоларнинг асимптотик эффективлиги исботланган;
5. Ҳақиқатга ўхшашлик нисбати статистикасининг ва умумлашган хи-квадрат типидаги статистиканинг лимит тақсимоти топилган.
Абу Наср Форобийнинг диалектика ҳақидаги таълимоти замонавий аргументлаш назарияси талқинида
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобаллашув дунёни, давлатлар ва ҳудудларни тобора яқинлаштириб, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ҳамда боғлиқлик заруратини кучайтирмокда. Ҳозирги давр янги муаммоларга янги назарий ечимлар топишни такозо этмокда. Бу борада Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг умуминсоний маданий мулокот, ғоялар синтезига оид муаммоларга ечим бўла оладиган, назарий ва амалий фаолиятда синовдан ўтган ноёб ғоялари, асарлари ҳамда амалий тажрибалари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур асарлар бугун фалсафий дискурс методологияси сифатида янги мазмун-маъно касб этган ҳолда намоён бўлмоқда. Абу Наср Форобий ижоди илк Ўрта аср Шарк фалсафасида янги мантикий тафаккур асосида Шарқ уйғониш даврига тамал тоши бўлган бўлса, бугун «цивилизациялар тўқнашуви» даврида ҳам инсониятни ўзаро ҳамфикрлилик ва ҳамжиҳатлилик асосида тинчлик ва яратувчанлик йўлида муросага чорламокда, жаҳон илмий ҳамжамиятини ўз атрофига бирлаштирмоқда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда мутафаккирлар, файласуф олимларимизнинг бебаҳо маънавий меросини тиклаш ва ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Узбекистан Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ташкил этилди. Самарқандда 2014 йил 15-16 май кунлари бўлиб ўтган «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусидаги халқаро анжуман нафақат мамлакатимизда, балки умумжаҳон миқёсида муҳим аҳамият касб этди. Бугунги кунда миллий мерос, жумладан, академик фалсафа соҳасидаги маънавий меросимизни синчиклаб ўрганишга катта эҳтиёж мавжудлиги Ҳаракатлар стретегияси мисолида тараккиётнинг янги босқичига қадам қўяётган Ўзбекистонда янгича тафаккур ва мантиқий фикрлашнинг замонавий моделига зарурат борлигини кўрсатади. Зотан, ўзбек халқи фалсафий мероси бунданда аҳамиятлироқ ва ноёброк илдизларга эга бўлиб, у шу вақтга кадар ҳали ҳам асл киёфасини намоён қила олгани йўқ. Бу эса миллий фалсафамиз, жумладан, Абу Наср Форобий ижодини собик мустабид тузум даврида совет мафкураси қолипи доирасида тадқиқ этишгагина имкон бўлганлиги билан боғлиқ.
Дунёда форобийшуносликка оид кенг кўламли тадқикотлар олиб борилмоқда. Хусусан, америкалик олим Фредерик Старр ўз тадқиқотларида Форобийни мантиқ илмининг асосчиси ҳамда Ислом неоплатонизмининг «отаси» деган хулосага келади. Канада фан ва таълим марказининг Осиёни ўрганиш жамияти томонидан Абу I lacp Форобий эпистемологик назариясида тасаввурнинг ўрни масалалари ўрганилмоқда. Ўзбекистонда ҳам аллома илмий меросига янги парадигмал ёндашувнинг шаклланиши демократик жамият қуришнинг фундаментал, миллий ғоявий аспектини, шунингдек, замонавий ижтимоий муаммоларни ўрганишнинг когнитив билиш механизми сифатида намоён бўлмоқда.
Мазкур диссертация муайян даражада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 июлдаги ПФ-438-сон «Давлат томонидан фанни қўллаб-қувватлаш ва инновацион фаолиятни ривожлантириш» тўғрисидаги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 24 мандат ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадкик ва таргиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» Қарори ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади. Абу Наср Форобийнинг диалектика ҳакидаги ғояларининг аргументлаш назарияси ривожидаги тадрижий қонуниятларини тарихий ракурс ва замонавий ёндашув асосида очиб беришдан иборат.
Тадкикотнинг илмии янгилиги қуиидагилардан иборат:
Абу Наср Форобийнинг мантиқий-гносеологик таълимоти фалсафа тарихи ва замонавий аргументлаш назариясини богловчи гносеологик қонуний алоқадорлик нуқтаи назаридан очиб берилган ҳамда тарихий контекстда замонавий аргументлаш кесимида ишлаб чиқилган;
диалектика илмий дискурсининг онтологик, мантиқий-гносеологик ҳамда методологик асослари ирония, майевтика ва индукция усуллари оркали очиб берилган;
Форобий риторикасининг формал-мантиқий мушоҳада юритиш хусусиятлари, фикрлаш санъати, мулоқот стратегияси ва тактикаси, «ноформал мантиқий мулоҳаза»сига таяниб, замонавий риторика асослари ишлаб чиқилган;
Форобий таълимотининг «диалектика» илмий билиш методи ҳамда далилловчи муҳокама юритиш усули очиб берилган.
Хулоса
«Абу Наср Форобийнинг диалектика ҳақидаги таълимоти замонавий аргументлаш назарияси талкинида» мавзусидаги диссертация доирасида олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Форобий ижодида диалектиканинг камида уч хил маъноси баён этилган, шунта кура, «диалектика» тушунчаси масаласи илмий ишда куйидаги тизимда тадқиқ этилди: инсон ва дунёни билиш методи, формал-мантикий мушоҳада юритиш методи ва фикрлаш санъати методи.
2. Милет мактаби вакиллари диалектика элементларини шакллантирдилар, кейинчалик Гераклит, Сукрот, Афлотун ва Арасту таълимотларида диалектика бахс олиб бориш санъати сифатида ривожлантирилди ва муҳим аҳамият касб этди, чунки бу Афина шаҳри хамда полислари сиёсий-маданий ҳаётининг зарур элемента эди.
3. Форобий Арасту ва қадимий юнон файласуфларининг мантиқий таълимотларини шархлаб, умум кабул килинган карашлар таснифини берди. Борлик ҳақидаги таълимотда Форобий Арастунинг деистик фалсафасидан чекиниб, янги афлотунчиларнинг пантеистик фалсафасига утади.
4. Диалектика илмий билимни тадқиқ қилиш усули ҳисобланади, унинг ёрдамида эҳтимолий фикрлардан чин хулосага келиш мумкин, у алоҳида бир фанга тааллукли эмас, у билимларнинг турли соҳалари учун умумий ҳисобланади. Форобий диалектиками баҳсда ғалаба қозониш учун, инсонни аниқ билимларга асосланган назарий фан билан шуғулланишга тайёрлаш ва кундалик ҳаётда тўғри карорлар кабул қилиш учун зарур бўлган «машқ санъати» деб ҳисоблайди.
5. Форобий асосли ҳолда баҳслашиш, бошқаларнинг фикрларини тинглаш, уларни аиглаш ва ҳакикатни қадрловчи, далил-исботларни, ҳаттоки, душман огзидан бўлса ҳам ихлос билан тингловчи ва хакикат душман томонда бўлган ҳолда ҳам ўз хатосини англай туриб, бу ҳолатни матонат билан енгиб ўта олиш даражасида адолатли бўлган кишилар билан баҳсга киришиш зарур, дея таъкидлайди.
6. Форобийнинг фикрига кўра, софизм - турли ҳийлалар санъати, баҳсда хоҳ ёлғон бўлсин, хох мантиқ талабларини бузиш бўлсин, хоҳ оппонентни атайин адаштириш бўлсин, хар кандай усул ёрдамида бўлса-да, ғалаба қилишга интилиш санъати.
7. Форобий исботлаш деганда, хулосанинг чинлигини хулоса асослари ва хулоса ўртасидаги мантиқий боғлиқликни намоён қилиш йўли билан аниқлашни тушунади, исбот қатъий ишонч билан боглиқ, бирок унга айнан эмас: исботлар фандаги аниқ ҳолатларга асосланган бўлиши лозим, катъий ишонч эса қандайдир фаразга асосланган бўлиши ҳам мумкин.
8. Аргументлаш - шундай муҳокама юритиш усулики, у ўз ичига исботлаш ва рад этишни камраб олади, бу жараёнда исботловчининг ўзида хам, унинг оппонентларида хам тезиснинг чинлиги ва антитезиснинг ёлгонлигига ишонч ҳосил бўлади. Исботлаш ва хулоса чикаришда нуфузли манбалардан ишончли аргумент сифатида фойдаланиш шаркона тафаккурнинг ўзига хос хусусияти хисобланади ва бу холат Форобийнинг таълимотида ўз аксини топган.
9. Прагмадиалектик назария амалиётда далил-исботни тахлил килиш ва бахолаш учун қўлланилади. Ҳозирги кунда турли муаммоли вазиятларни хал қилишга багишланган илмий тадкикотлар мавжуд бўлиб, улар «ноформал мантикий мулоҳаза» сифатида янги аргументлаш назариясига асос солишга олиб келди. Хусусан, бу таълимотлардаги аргументлаш тамойили Форобийнинг гояларидан келиб чикади ва унинг хизмати бунда бекиёс.
Алмашинган метоксифенолларни хлорацетиллаш ва хлорацетил маҳсулотлар асосида синтезлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ароматик углеводородлар, феноллар ва уларнинг эфирлари, карбон кислоталар хосилалари асосида синтез килинадиган антибактериал ва анальгетик хоссали бирикмалар фармацевтикада, галоген, гидроксил, метиламино каби фаол гурух тутган бирикмалар қишлоқ хўжалигида фунгицидлар сифатида, ароматик аминобирикмалар лак-бўёқ ва нефт-газ кимёси сохаларида кенг миқёсда ишлатилиб келинмокда. Хлорацетиллаш реакциялари ароматик бирикмалар таркибига амино, алкил, карбонил каби фаол гурухларни киритишда юқори самарадорликни намоён килади.
Бугунги кунда жахон кимё саноатида хлорацетилхлорид билан феноллар, ароматик углеводородлар ва гетерохалқали бирикмаларни хлорацетиллаш реакциялари орқали мақсадли тадқиқотларни амалга ошириш мухим бўлиб, бу борада: асимметрик синтезлар учун реагентлар, субстратлар ва катализаторлар олиш, иммуностимуляторлар, диабет ва саратонга карши фаолликка эга бўлган препаратлар яратиш, турли патоген микроорганизмларга карши бактерицид хоссали бирикмаларни синтез қилиш ва бу препаратларни олишда юқори самара берадиган механизмларни ишлаб чиқиш, фаоллашмаган ароматик бирикмалар билан юмшоқ шароитларда электрофил алмашиниш реакцияларини олиб бориш ва реакция селективлигини ошириш, хлорацетил гурухнинг у ёки бу холатга йўналтирилиш шароитлари ва изомерланиш жараёнларини аниқлаш масалаларига алохида эътибор каратилмокда.
Республиками? мустақилликка эришгандан буен кимё саноатида махаллий хомашёлар асосида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мухим эътибор қаратилди, жумладан, кимё саноатини ривожлантиришда муайян натижаларга эришилган. Таъкидлаш керакки, табиий ресурслар шу жумладан нефт-газ, рангли металлар захирасига бой минтақа бўлишига қарамай уларни анализ қилиш ва тозалашда амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишлар кўлами бугунги кун талабларига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармокларини, энг аввало, махаллий хом-ашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жихатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизация ва диверсификация қилишга»1 қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан кимё саноатини ривожлантиришда, йўналтирилган органик синтез асосида рудани кайта ишлашда нодир металларни янги органик реагентлар ёрдамида электрокимёвий ва оптик анализ килиш усулларининг яратилиши мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15-декабрдаги ПҚ-1442-сон «Ўзбекистон Республикаси саноатининг 2011-2015 йилларда ривожланиш истиқболлари тўғрисида»ги, 2013 йил 30-апрелдаги ПҚ-1961-сон «Махаллий истемол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ассортиментини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидамги, 2017 йил 14-мартдаги ПҚ-2831-сон «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ва 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидамги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадкнкотнинг максадн алмашинган метоксифенолларни хлорацетил-лаш реакциялари асосида синтезлар олиб боришдан иборат.
Тадкнкотнинг илмнй янгилиги куйидагилардан ибораг:
илк маротаба алмашинган метоксифенолларни хлорацетиллаш реакцияларида кам микдордаги катализаторлар билан хамда катализаторсиз хлороформ мухитида О-хлорацетиллаш маҳсулоти хосил бўлиши исботланган;
хлорацетиллаш реакцияларининг йўналиши ва унумнинг турли омиллар (реагентларнинг тузилиши, нисбати, катализатор табиати, температура, таъсирлашиш вақти)га таъсири хамда уларнинг региоселектив бориш шароитлари аниқланган;
алмашинган метоксифеноллар молекулаларида каталитик микдордаги Льюис кислоталари иштирокида О- ва С-ациллаш реакцияларининг бориш шароитлари ва О-ацил маҳсулот олиш усуллари ишлаб чиқилган;
илк бор алмашинган метоксифенилхлорацетатларнинг алкоголятлар, фенолятлар, аминлар, органик ва ноорганик кислота тузлари билан нуклеофил алмашиниш реакцияларини олиб бориш орқали янги мураккаб эфирлар олиш усуллари яратилган.
Хулосалар
1. Алмашинган метоксифенолларнинг хлорацетилхлорид билан Льюис кислоталар иштирокида хлорацетиллаш реакциялари олиб борилди ва метоксифенолларнинг реакцияга киришиш қобилияти фенол<о-метоксифенол<п-метоксифенол<м-метоксифенол қатор бўйича ортиб бориши кўрсатиб берилган.
2. Метоксифенол изомерларини кам микдордаги FeCh, M0CI5, WCU, ZnCh, SnCU, VCI3, ҒеС1з*6НгО, Fe?(SO4)3, темирацетилацетонат (TAA), темирсалицилат (ТСА) катализаторлари иштирокида селектив хлорацетиллаш бориши аникланган ва субстратнинг реакцияга киришиш қобилиятидан қатьий назар юқори унумлар (94-96%) билан моно-алмашинган хлорацетил махсулотлар олиш усуллари тавсия этилган.
3. Орто-, мета-, пара- метоксифенолларни хлорацетиллаш реакцияларида катализатор сифатида каталитик микдордаги ҒеСИ, M0CI5, WCk, ZnCh, SnCh, VCh, ҒеС1з»6НзО, Fe2(SO4)3, TAA, TCA лар биринчи марта қўлланилди, уларнинг бу реакциялардаги фаоллигининг қуйидаги қатор бўйича камайиб бориши:
ҒеС1з> SnCh > M0CI5 > WCIt > ZnCh > VCI3 > FeClj 6Н2О > Fe2(SO4)3 > TCA > TAA реакциянинг асосий маҳсулоти хосил бўлишида катализаторлар танлов-чанлигининг эса қуйидагича ортиши таклиф этилган:
ҒеС1з< SnCLi < M0CI5 < WCk < ZnCh < VCI3 < ҒеС1з 6H2O < Fe2(SO4>3< TCA < TAA.
4. Пара-метоксифенолни хлорацетилхлорид билан хлорацетиллаш реакцияларида асосий махсулотдан ташкари 2-гидрокси-5-метоксифенацилхлорид ва 5-гидрокси-2-метоксифенацилхлоридларнинг хосил бўлиши, орто-метоксифенолни хлорацетиллаш реакцияларида пара-алмашинган махсулот билан бирга кам микдорда орто-алмашинган хосилалари хам хосил бўлиши, мета-метоксифенолни хлорацетиллашда катализатор сифатида M0CI5 дан фойдаланилганда изомер хлоркетонлар хосил бўлиши кузатилган.
5. Гваякол, резорцин ва гидрохинонларнинг монометил эфирларини О-хлорацетиллаш реакциялари натижасида дитизон ва диэтилдитио-карбаматларнинг алмашинган хосилаларини синтез килишнинг препаратив усуллари таклиф этилган.
6. Окси кислоталар- гликол, сут, вино, лимон кислоталарни ва алифатик карбон кислоталар сирка, монохлорсирка, монобромсирка, пропион, каприл, адипин кислоталарни нуклеофил алмашиниш реакциялари натижасида тегишли мураккаб эфирлари синтез қилинганда монохлорсирка, монобромсирка кислоталарнинг эфирлари 90-92% унум билан хосил бўлиши кўрсатиб берилган.
7. Ўрта Осиёда энг кўп тарқалган HeLa ва Hep рак хужайраларини йўқотадиган, юқори фаоллик ва селективликка эга бўлган янги синф бирикмалари - арилоксиэфирлар аникланди. Уларнинг цитостатик фаолликлари ва тузилиши ўртасидаги богликлик топилди. Арилоксиэфирларнинг цитостатик фаолликларининг бензол халқасидаги метокси ва галоген атомининг сонига ва ўрнига боғлиқлиги хамда п-алмашган арилоксиэфирларнинг юқори цитостатик фаолликка эга бўлиши аникланган.
Изохинолин алкалоидлари ва уларнинг аналогларини баъзи карбон кислоталар асосида синтези
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда ўсимликлар таркибидан юқори самарали моддаларни ажратиб олиш ва улар асосида янги дори воситаларини яратиш жадал суратда ривожланиб келмокда. Ўсимликлардан ажратиб олинган бундай бирикмалар орасида алкалоидлар ва уларнинг аналоглари алохида ўрин эгаллайди. Улар асосида фақат кейинги 8-10 йил ичида дунёда 30 дан зиёд юқори самарали ноёб препаратлар яратилди.
Жахонда тетрагидроизохинолиннинг янги хосилаларини синтез қилиш, биологик фаолликларини аниклаш ва улар асосида фармакалогик фаолликка эга бўлган дори воситаларини яратиш долзарб вазифалардан хисобланади. Дунёда ва республикамизда изохинолин асосида яллигланишга карши, спазмолитик, оғриқ қолдирувчи ва шокка карши дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни амалга ошириш, дори препаратларни яратиш учун алкалоидларнинг турли хил моно- ва бис- тетрагидроизохинолин хосилаларини синтез қилиш ва юкори Самара берадиган усулларини ишлаб чиқиш хамда олинган бирикмаларнинг тузилиши, хоссаларини замонавий физик-кимёвий усулларда аниклаш долзарб масалалалардан хисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач махаллий хомашёлар асосида дори воситаларини яратишни ривожлантириш йўналишида илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва миллий фармацевтика бозорини сифатли дори воситалари билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида рақобатбардош препаратларни хам табиий хом-ашё, хам органик синтез махсулотларидан олиш, ишлаб чиқишни ташкиллаштириш борасида муҳим натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, янги тетрагидроизохинолин хосилаларининг синтез усулларини ишлаб чиқиш, уларнинг тузилишини ўзига хослигини аниклаш, хамда таркибида тетрагидроизохинолин билан бирга бошқа фармакофор гурухлари бўлган янги биологик фаол моддаларни яратиш хамда улардан ишлаб чиқаришда фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, ахоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш» вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, изохинолин алкалоидлари ва улар аналогларининг баъзи карбон кислоталар асосидаги синтези ва тузилишини ўзига хослигини аниклаш, хамда бошқа фармакофор гурухлари бўлган янги биологик фаол моддаларни яратишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидалги ва 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидамги, 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ахолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкиқот мақсади янги моно- ва бис- молекуляр тетрагидроизо-хинолинларнинг синтез усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниклашдан иборат.
Тадкиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гомовератриламин ва қатор кислоталар асосида биологик фаолликка эга бўлган янги бирикмаларни мақсадли синтезини ўзида мужассам-лаштирилган алмашинган 1,2,3,4 - тетрагидроизохинолинларнинг моно- ва бис- ҳосилаларини олишнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;
илк бор гомовератриламиннинг қатор бир асосли карбон кислоталар (Ci- С22, Ci8 Д9 цис ва транс ёғ кислоталари, 3-индолсирка, гликол ва о-, м-, п- пиридин кислоталари) билан ўзаро таъсиридан 32 та янги хосилалар синтез килинган;
гликол кислота билан реакция ноодатий уч халқали махсулот-азиридин-бораннинг хосил бўлиши билан бориши аникланган;
6,7- диметокси-1-(1Н-индол-3-ил)- 1,2,3,4- тетрагидроизохинолиннинг формалин билан Манних ва Крейг реакцияси натижасида битта беш халкали хосилани олиниши исботланган;
илк бор табиий изотроп кислота асосида бис-изохинолин хосиласини ва коридалдин алкалоидининг синтез қилишнинг янги усули ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Биринчи маротаба гомовератриламиннинг айрим бир асосли (С7-С22, С is А9 цис, транс, пиридин ва индолсирка) кислоталари билан ўзаро таъсир-лашиши натижасида янги тетрагидроизохинолинларнинг синтези амалга ошириш натижасида уларнинг препаратив олиш усуллари таклиф этилган.
2. Илк бора гомовератриламиннинг гликол кислота билан реакциясининг боришидан ноодатий азиридин-бораннинг хосил бўлиши ва унинг кимёвий тузилиши ИҚ-, ПМР-спектроскопия ва РТТ усуллари ёрдамида исботланган ва адабиётларда кайд этилмаган янги модда эканлиги кўрсатиб берилган.
3. 2,2'-окси-бис[Ы-(3,4-диметоксифенил)-ацетамид ва коридалдин алкалоидлари синтез килишнинг янги усули таклиф этилган.
4. 6,7-диметокси-1 -(1 Н-индол-З-ил)-1,2,3,4-тетрагидроизохинолинни формалин билан Крейг ва Манних реакциялари бўйича метиллаш битта беш халқали бирикма ҳосил бўлиш билан бориши кўрсатиб берилган.
5. Биринчи марта табиий изотроп кислота асосида иккита изохинолин фрагментини сакловчи махсулот олинган ва синтез усули тавсия этилган.
6. Функционал зичлик усулида фаолланиш энергияси ҳамда конденсация ва циклланиш реакцияларининг тезлик константаси, шунингдек синтез килинган моддалар хамда ИҚ- спектрларининг мослиги бахоланган. ЮССХ усулида реакция махсулотларини ажратиб олиш ҳамда макбул шароитларини ишлаб чикиш таклиф этилган.
7. Олиб борилган изланишлар натижасида 37 та модда синтез килинган бўлиб, шу жумладан 1 -гексил-6,7-диметокси-1,2,3,4-тетрагидроизохино-линнинг цитотоксик, замбуругга карши ва гепоосмоляр фаолликларига эга эканлиги курсатилган.
Хусусий ҳосилали аралаш-тузилмали турдаги тенгламаларга қўйилган нокоррект масалаларни тадқиқ этиш ва тақрибий ечиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон миқёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар аксарият холларда хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учуй нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилишга келтирилади. Тескари ва нокоррект масалаларнинг асоссий объекта геофизик кузатувлар, газ динамикаси, акустик тўлқинлар тарқалиши каби амалий тадқиқотларнинг моделларидир. Аралаш-тузилмали турдаги дифференциал тенгламаларга қўйилган нокоррект чегаравий масалаларни шартли корректликка текшириш ва тақрибий ечимларини қуриш етарли даражада шаклланмаганлиги сабабли, ушбу нокоррект масалаларга оид тадқиқотларни ривожлантириш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментах фанларнинг амалий татбиқига эга бўлган дифференциал тенгламаларнинг долзарб йўналишларига, жумладан аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун турли чегаравий масалаларни тадқиқ қилишга алохида эътибор каратилди. Бунинг натижасида хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун тескари ва нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилиш хамда уларнинг тақрибий ечимларини куришга дойр салмоқли натижаларга эришилди. “Математика, физика, амалий математика фанларининг устивор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари” этиб белгиланди1. Қарор ижросини таъминлашда хусусий хосилали дифференциал тенгламалар назарияси, тескари ва нокоррект масалалар назарияси ва карорларни кабул килиш назарияларини ривожлантириш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жахонда юқори тартибли аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали тенгламаларга қўйилган нокоррект чегаравий масалаларнинг ечимини шартли корректликкка текшириш, такрибий ечимларини куриш, аник ечими ва такрибий ечими орасидаги фарқни баҳолаш билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш ва амалиётга татбик этиш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада: масаланинг ечими априор бахосини аниқлаш; корректлик тўпламини топиш; ягоналик ва шартли тургунлик теоремаларини исботлаш; регулярлаштириш ва квазитескари усуллари билан такрибий ечим куриш, аник ва такрибий ечим орасидаги фарк нормасига мос функционал фазода бахо топиш; регулярлаштириш параметрни хисоблаш формула келтириб чиқариш; бошлангич берилганларга мос аник ва такрибий ечимларни хисоблаш алгоритмини тузиш ва дастурини яратиш мақсадли илмий тадқиқотлар хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацией лойихалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-хукукии хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг вазифалари:
юқори тартибли тузилмали ва аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламаларга қўйилган нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилиш;
юқори тартибли аралаш турдаги хусусий хосилали тенгламаларга кўйилган нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилиш;
регулярлаштирилган тақрибий ечимларни топиш, мос функционал фазоларда аниқ ва такрибий ечим орасидаги фарқ нормаси учун бахо аниклаш;
регулярлаштириш параметрини ҳисоблаш формуласини топиш, сонли ечимни ва график натижаларни чиқариш дастурини тузиш.
Тадқиқотнинг илмнй янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори тартибли аралаш, тузилмали ва аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалаларнинг ечимлари априор баҳоси олинган;
юқори тартибли аралаш, тузилмали ва аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалаларнинг корректлик тўплами аниқланган хамда ягоналик, шартли тургунлик теоремалари исботланган;
регулярлаштириш усули билан такрибий ечим топилиб, мос фазода аник ечим билан такрибий ечим орасидаги фарқ нормаси учун бахо аникланган,регулярлаштириш параметрини хисоблаш учун формула келтирилиб чикарилган;
хисоблаш алгоритмлар асосида аник ва такрибий ечимнинг сонли, график натижаларини чикариш дастури Visual C# мухитида тузилган.
Хулоса
Диссертация иши тузилмали, аралаш хамда аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламаларга қўйилган нокоррект чегаравий масалаларни шартли корректликка текшириш, такрибий ечимини қуриш, аник ва такрибий ечим орасидаги яқинлигини кўрсатувчи фаркнинг мос функционал фазодаги нормасини аниқлашга багишланган.
Тадқиқотнинг асосий натижалари куйидагилардан иборат:
1. Тузилмали, аралаш, аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалалар корректликга текширилган ва ечимларининг априор бахолари аникланган.
2. Тузилмали, аралаш, аралаш-тузилмали турдаги хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалалар ечимларининг ягоналик ва шартли тургунлик теоремалари исботланган.
3. Аралаш турдаги тенгламага мос келувчи спектрал масала ўрганилиб, хос функциялар ва хос сонларни хисоблаш формуллари топилган.
4. Тузилмали ва аралаш турдаги хусусий хосилалаи дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалаларнинг такрибий ечимлари кетма-кетлик кўринишда курилиб, аник ечим ва такрибий ечим орасидаги яқинликни билдирувчи фарк нормаси аникланган.
5. Нокоррект чегаравий масалаларга шартли коррект тўплами топилган.
6. Такрибий ечимларни куриш учун регулярлаштириш параметрини хисоблаш формуласи аникланган.
7. Аникланган хисоблаш алгоритмлари асосида бошлангич берилганларга мос масалаларнинг аник ва такрибий ечимларини сонли, график кўринишда чикариш дастури тузилган.
Фораминифер комплексларининг эволюцияси ва фациал дифференцияланиши, уларнинг юра ҳавзасидаги нефть ва газга бой бухоро-хива минтақалари седиментациясининг биостратиграфик тархини деталлаштиришдаги роли
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва аҳамияти. Геология соҳасида янгиланишлар содир бўлаётган бир даврда углеводород хом ашёси разведкаси учун ишончли стратиграфик асослар яратиш зарурият тусини олди. Шу боне, маҳаллий ва ҳудудлараро боғлиқликлари билан чўкинди қатламларни ажратиш, изчил стратиграфик схемаларини тузиш мақсадида палеонтолог-стратиграфик тадқиқотларнинг замонавий босқичи биотлар ва унинг алохида гуруҳларининг ривожланиш қонуниятларини аниқлашга йўналтирилган.
Бугунги кунда жаҳон микёсида юра даврига оид нефть-газли ётқизиклар стратификациясини ишлаб чиқишда фораминиферни ўрганишнинг аҳамияти алоҳида кайд этилмокда. Чунончи, бургу кудукларидан олинадиган керн материалида макрофауна қолдиқлари, жумладан, ортостратиграфик гурух -аммонитлар деярли кам учрайди. Таъкидлаш лозимки, бунда парастратиграфик гуруҳга мансуб фораминиферлар бир погона илгари силжийди ва алоҳида гурухдарнинг жадал ривожланишида фораминиферларнинг ахамиятини оширади. Бу эса маълум стратиграфик бўлинмаларга хос шакл ва турларни аниқлаш имконини беради. Шунга кўра, нефть ва газга маҳсулдор юра даври седиментацион хавзасида ривожланган фораминифер комплексларини аниқлаш, терриген ва карбонат формацияларини литологоик-фациал асослаш, фораминиферларни монографик тавсифлаш муҳим илмий-амалий ахамиятга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, нефть-газ саноатини жадалаштириш ва қайта ишлашни такомиллаштириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, нефть ва газ захирасини кўпайтиришни таъминлайдиган геологик-қидирув ишлар жадаллаштирилди хамда Бухоро-Хива нефть-газли регионида 35 дан ортиқ нефть ва газ конлари топилди. Шунингдек, янги нефть-газ конларини очиш учун ўтказиладиган геологик кидирув ишларини янада оптималлаштириш ва бунда фораминифер комплекслари таркибини тизимли асослашга етарлича эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация қилиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармокларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги боскичга ўтказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Бухоро-Хива нефть-газли регионида юра даврига оид терриген ва карбонат структурали маҳсулдор қатламлар ёшини ўз вактида аниқлаш, фораминифер комплекслар таркибини асослаш ва бунда биостратиграфик схемаларни ишлаб чикишга йўналтирилган илмий тадкикотлар мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» карори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Юра даврига оид нефть-газга бой қатламларни ажратиш ва уларини ўзаро ҳамда ҳудудлараро ўзаро боғлашда замонавий биостратиграфик базани ишлаб чиқиш ҳамда Бухоро-Хива регионидаги юра даврига оид терриген ва карбонат ётқизикларидаги шаклланган фораминиферларнинг ривожланиш боскичлари ҳамда фациал дифференцияланишини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
нефть ва газли Бухоро-Хива регионидаги юра даврига оид терриген ва карбонат ёткизиқлардаги фораминиферларнинг изчил тизимли таркиби ва микдорий тақсимланиши аниқланган;
фораминиферлар уюшмасининг ривожланиш босқичларини ўрнатиш имконини берган таксонларни тузилишида хилма-хил ўзгаришлар ва устун бўлган таксонларнинг алмашинуви аникланган;
нефть-газли Бухоро-Хива регионидаги юра даври терриген ва карбонат формацияларида ривожланган фораминифер комплекслари монографик тавсифланди, фораминиферларнинг 34 тури ва 26 авлоди аникланган;
Узбекистан ҳудудида ҳанузгача учрамаган, қўшимча материаллар йиғилганидан сўнг янги тур сифатида ажратиладиган фораминиферлар асосланган;
фораминиферлар таксонлари уюшмаларининг хилма-хиллиги аникланган, улар орасида регионлараро ва глобал боғлиқликни амалга ошириш имконини берадиган географик кенг тарқалган таксон-мигрантлар аниқланган.
Хулоса
«Фораминифер комплексларини эволюцияси ва фациал дифференцияланиши, уларнинг юра ҳавзасидаги нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакалари седиментациясини биостратиграфик тархини деталлаштиришдаги роли» мавзусидаги фан доктори (DSc) илмий иши бўйича олиб борилган тадқиқотларга асосланган ҳолда, қуйидаги хулосалар берилган:
1. Қаърида юра давридаги чўкмаларнинг террогенли ва карбонатли формациялари мавжуд бўлган 300 та нефт қудуқлари бўйича мавжуд барча материаллар ҳар томонлама таҳлил қилинди ва ушбу чўкмалар таркибидаги фораминиферлар яхш сакланганлиги аникланди. 34 та тур, 26 та хамжинс, 16 та оила, 6 та гурухга мансуб фораминиферларни монографик тафсифлаш амалга оширилмокда.
2. Олинган натижалар, нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтақасидаги, юра даврига тугри келувчи терроген ва карбонатли чўкмалардаги фораминиферлар комплексини тизимли таркиби ва фациал дифференцияси билан боғлиқ тасаввурни янада кенгайтириш имкониятини беради, бу эса уз навбатида юра ҳавзасида чўкинма йигиндилари ривожланишини палеогеографик афзалликларини аниклашга шароит яратди.
3. Фораминиферлар туркумини кесим ва ҳудуд бўйлаб таксимланиши аниқланди, нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакаси чўкинмалари таркибидаги террогенли ва карбонатли формациялар туркуми элементларининг, уларнинг тузилиши ва литологик белгиларига кўра ўзаро алока ўрнатиши кузатилди.
4. Аникланган фораминифер комплекслар аник бир стратиграфик кисмларга хос эканлиги исботланди, бу эса Бухоро - Хива минтакасидаги юра даври терроген ва карбонатли формациялари ни литолли -биостратиграфик тархини деталлаштириш имкониятини яратади ва янги нефт ва газ конларини аниқлаш борасида олиб борилаётган геологразведка ишларининг самарадорлигини оширишга омил бўладиган макон - замон муносабатларини самарали уфкларини очади.
5. Кўриб чиқилаётган худудда Ўзбекистонда шу вақтга қадар учратилмаган Spirillina cf granulosa Terquem. Epistomina cf neminensis Grig., Epistomina cf. stelligeraeformis Mjatl., Lenticulina cf russiensis Mjatl, Epistomina ex gr. peregrina Kaptarenko, Lenticulina cf sphaerica (Kubler et Zwingli), L. cf polonica (Wisniowski), Valvulina ajf lugeoni Septfontaine, Frondicularia cf oolithica Terquem, Globulina cf oolithica (Terquem) фораминиферлар аниқланди ва қўшимча материаллар йиғиб ўрганилганидан сўнг ушбу фораминиферлар янги тур сифатида маълум қилинади.
6. Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга киритиб бориш, юра даври терроген ва карбонат формациялари чўкмаларининг юқори фильтрацион-сиғимли хусусиятларга эга бўлган углеводород конларини аниқлаш максадидаги геофизика ишларини, кесимларнинг нисбатан самарали ҳудудларида қудуқлар ўрнатиш билан боғлиқ самарали йўналишларини белгилаш имкониятини берди, бу эса ўз навбатида нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакасида нефт ва газ заҳираларини ўсиб боришига омил бўлади.
7. Фораминиферларни монографии тарифлашнинг мустакил илмий ва услубий моҳияти шундан иборатки, бу нафақат мутахассис -полеонтологлар, балки геология мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун қўланма сифатида хизмат қилади.
Ўпирилишларга ва қудуқларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омиллар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда нефть ва газ казиб олиш учун бурғилашнинг техникавий-иктисодий кўрсаткичлари ишлаб чикиш ва бургилаш самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмокда. Бу ўринда бурғилашда кудук деворларини ўпирилишларга ва уларни сифатли қуришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни аниқлаш долзарб муаммолардан хисобланади.
Жахондаги нефть ва газ казиб олиш амалиётида кудукларни бургилаш мураккаб ва кўп харажатли жараён бўлганлиги туфайли янги, такомиллашган ва хавфсиз бургилаш технологиялари ишлаб чикиш ва амалиётга тадбик этишни талаб этмокда. Бу бургилаш жараёнини тезлаштириш, кудукларни лойихада кўрсатилган чукурлигигача авариясиз етказиш, аник геологик-геофизик маълумотлар олиш ва иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, кудук деворини ташкил этган тог жинсининг ўпирилиш хавфи бўлган зоналарда бургилаш технологиясини такомиллаштириш бўйича бир катор усулларни ишлаб чикишни такозо этади. Бу ўринда, полимерланган-ингибирланган бургилаш суюқликларини ишлаб чикиш, бурғилашнинг оптимал режимини аниқлаш, кўтариш-тушириш операцияларининг тезлиги ва сони таъсирини асослаш ва кудукларда юз берадиган гидродинамик босимни назорат килиш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгандан сўнг ёқилғи-энергетика саноатини ривожлантириш ва нефть-газ тармоғини кенгайтиришга алоҳида эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, углеводород хом ашёси казиб чиқариш хажмини ошириш, бургилашда янги технологияларни жалб этиш ва қудуқлар самарадорлигини ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, бургилаш жараёнида кудукларни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация килиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, нефть ва газ кудукларини бургилашда кудук деворлари ўпирилишларга ва уни сифатли куришга таъсир этувчи гидродинамик ва технологик омилларни асослаш, гил жинсларининг кулаши билан боғлиқ қийинчиликлар даражасини камайтиришда янги реагентини қўллаш, кудукларни кўрсатилган чукурликкача асоратсиз бургилаш ишларини лойиҳалаштиришга йўналтирилган илмий тадкиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори, ,2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги карори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қудуқларни бурғилаш жараёнида тоғ жинсларининг ўпирилиш сабабларини аниқлаш ва ўпирилиш натижасида мураккаб шароитлар вужудга келган зоналарда қудуқлар қурилишини сифатли тугатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тоғ жинси мустаҳкамлигининг ўзгариши бурғилаш колоннасини тушириш ва кўтариб олиш сони ҳамда тезлигига боғликлиги аникланган;
суюқликни айлантириш тикланганда бургилаш насосининг “ишга тушириш”даги босимнинг гил тоғ жинсининг кучланиш ҳолатига таъсири асосланган;
шарошкали бурги тишлари маълум солиштирма юклама куч остида тоғ жинсида кудук доирасидан ташкарига тарқалувчи юқори кучланиш ҳосил этиб, унинг мустаҳкамлигини камайтириши ва ўпирилишига олиб келиши аникланган;
шарошкали бурғилар тоғ жинслари массивида деформацияни юзага келтириши ва натижада бургилаш коришмаси фильтратлари кириб қоладиган макро ва микро ёриқликлар юзага келиши исботланган;
геофизик тадкиқотлар ҳамда бургилашда олинган гил жинслари заррачаларининг (шлам) амалдаги зичлигини унинг нормал зичланган тоғ жинси зичлиги (тоғ жинси назарий зичлиги) билан такқослаш натижасида тог жинсининг кулаш зоналарини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертация ишларини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар куйидагилар:
1. Скважиналарни пармалаш, керакли чуқурликка етказиб боришда, ундан тўлиқ геологик ва геофизик маълумотлар олиш тог жинсларининг ўпирилиши катта тўсқинлик кўрсатади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида скважина деворини ўпирилишдан сақлаш учун қўлланмалар яратилди.
2. Назарий ва амалий тадқиқотлар тоғ жинсининг ўпирилишига пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, скважиналарни ювиш жараёнда хосил бўладиган тўлқинланувчи гидродинамик босим, шарошкали долотанинг зарбидан тоғ жинсида пайдо бўлган кучланиши эканлигини аниқлади.
3. Тоғ жинсининг турғунлиги пармалаш колоннаси кўтариб-туширишда, хамда скважиналарни ювишда ҳосил бўлган босимни тўлқинланиш сонига ва кучига боғлиқлиги тадиқланди. Пармалаш колоннасини кўтариб-тушириш сонини критик чегарасини аникловчи формула яратилди.
4. Уч шарошкали долотанинг таъсиридан тог жинсида кучланиш пайдо бўлиш ва уни тарқалиш конунияти аникланди, кучланиш чегарасини билдирувчи формула топилди.
5. Гил тог жинсларини пармалаб ўтишда кесиб-емирувчи РДС турли долоталар ишлатилса, тог жинсида унчалик кучланиш бўлмайди. Бунда тог жинсида ёрикликлар хам юз бермайди ва унинг мустахкамлиги сақланиб қолади.
6. Скважина деворига гидродинамик босим зарбаларини йўқотиш учун пармалаш колоннасини кўтариш-тушириш тезлигини оптималлаштириш автоматик системаси яратилди. Бу системани қўллаш скважина деворини ўпирилишдан хамда скважинада юз берадиган асоратдан саклайди.
7. Пармалаш суюқлигини ошлашда қўлланаётган кимёвий реагентлар маълум даражада гил жинсларини шишишини ва майдаланишини тўхтатиши мумкин, лекин скважина деворини ўпирилишдан саклаб кололмайди.
8. Ушбу диссертация натижаларини кўллаш скважина деворини ўпирилишдан сақлаб, уни лойиҳада кўрсатилган чукурликкача олиб бориш имконини беради. Тадбирлардан олинган натижаларни қўллаш фақат бир скважинада 130 млн.сўмни тежаб колиш имконини берди.
Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш жараёнидаги асоратларни бартараф этиш учун самарали ювувчи суюқликларни ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда нефть ва газ қазиб олиш бўйича бурғилашнинг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларини оширишнинг муҳим шароитлари, жумладан ювувчи суюкликларини мукамаллаштиришнинг муҳим шароитлари кабул қилинган. Замонавий шароитда ювувчи суюклиги сифатини бошкариш ҳолати, бургилашнинг гидравлик дастури ҳамда кон-геологик шароитлар инобатга олиниб, бу эритмаларининг талаб даражасидаги структуравий -реологик ва фильтрацион хоссалари, маълум даражадаги ингибиторлаш, ис -сиклик ва тузга чидамлилиги ва осматик фаоллигига мое келиши таъминлаш долзарб ахамиятга эга.
Дунёда нефть ва газ кудукларини бургилаш жараёнида янги самарали ювувчи суюқликларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилмокда. Айникса, нефть ва газ казиб олишда ювувчи суюқликларнинг кенг кўлланилиши уларни сифати ва самарадорлигига бўлган талабни юкори бўлишини таъминлайди. Бу ўринда ювувчи суюкликларнинг таркиби эритмадан сув ажралишини пасайтириши, бургилаш жараёнида тог жинсларига нисбатан нейтраллиги, суюқликлар таъсирига чидамлилиги, таркибидаги элементларнинг сеткали структураси, гилли фаза билан ўзаро таъсирида армирланган фракция ҳосил килиши, нефть ва газ кудукларини бургилашда хавфсизликни таъминлаши, хароратга тургунлиги ва олтингугуртли агрессияга чидамлилиги билан тавсифланиши лозим. Шунга кўра, бургилашнинг геологик-техникавий шароитларига мое равишда махсуслаштирилган ювувчи суюкликларни танлаш, кудукларни куриш жараёнининг сифатини назорат килиш, ҳамда нефть ва газ кудукларини бургилашда авария ва асоратларни бартараф этиш долзарб илмий-амалий ахамият касб этади.
Республикамиз мустақилликга эришгандан сўнг нефть ва газ саноатини ривожлантириш ва бунда янги техника ва технологияларни кўллашга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида, муайян натижаларга, жумладан, нефть ва газ конларини ўзлаштириш, маҳсулдорлик хажмини ошириш ва замонавий технологияларини қўллаш туфайли янги нефть ва газ конларини очишга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация килиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жихатдан янги босқичга ўтказиш» вазифалари асосида, жумладан, нефть ва газ қудуқларини бургилашдаги асоратларни бартараф килиш, махаллий хом ашёлар асосида самарали бўлган ювувчи суюкликлар ишлаб чикиш, мураккаб геологик-технологик шароитларда нефть ва газ кудукларини асоратсиз бургилашни таъминлайдиган технологияларни яратиш борасидаги илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 30 июн 2017 йил № ПҚ-3107 “Нефть ва газ саноатини бошқариш тизимини мукаммаллаштириш туғрисида”, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлар тўғрисида»ги карори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги карори ва Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қудуқларни бурғилашдаги асоратларга қарши курашишда толали полимер асосида самарали ювувчи суюқликларни яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нефть ва газ кудукларини бурғилашдаги асоратларни бартарафлаш учун иктисодий тежамкорлиги ва маҳалий хомашёдан олиш имконияти мавжудлиги билан фаркланадиган ювувчи суюқликларнинг самарали таркиби ва тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
ювувчи эритмаларнинг реологик параметрларига боғлиқ ҳолда бурғиланган тоғ жинси зарачаларининг чўкиш тезлиги тенгламасини тузиш ва қудукда бурғиланган заррачаларининг чўкиш зонаси ва траекторияси аниқланган;
мураккаб геологик-технологик шароитда нефть ва газ кудукларини асоратсиз бурғилашни таъминлайдиган, агрессив муҳитни ҳосил қилишга асосланган, маълум таркиб ва структурали композицион полимер реагентларни кўллаб, турғунлашган ювувчи эритмаларни яратишнинг илмий ва физик-кимёвий асослари аниқланган;
бургилаш кувурларида ва ҳалқасимон бўшликда юкори эластик кўринишда ҳаракатланаётган оқимларнинг критик тезлигида техник-эксплуатацион сифати яхшиланган енгиллашган полимер реагента асосида ювувчи суюқликларни ҳосил қилувчи структуралари исботланган;
Устюрт ва Бухоро нефт-газ вилоятларидаги конларнинг мураккаб геологик шароитларида қудуқларни муваффақиятли бурғилашни амалга оширадиган, янги полимер реагентлар асосида тайёрланадиган ювувчи суюқликларнинг меъёрий-техник асоси такомиллаштирилган.
Хулосалар
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар кўйидагилардан иборат:
1. Мураккаб геологик-техник шароитларда нефть ва газ кудукларини асоратларсиз бургилашни таъминлайдиган махсус таркиб ва тузилмага эга бўлган композицион полимер реагентини қўллаган холда тургунлаштирилган ювувчи суюқликларни яратиш илмий асослаб берилган;
2. Нефть ва газ кудукларини бургилашда асоратлар билан курашиш учун маҳаллий хомашё асосидаги иқтисодий тежамли ювувчи суюқликларнинг самарали таркиби ва уни яратиш технологияси таклиф этилди;
3. Гилли фаза билан армирланган структура ҳосил килувчи, толали табиий материаллар билан биргаликда харакати, хамда полимер реагента зарачалари атрофида майда купиклар сифатида намоён бўладиган ювувчи суюқликларнинг технологик параметрларни ва хоссаларини ўрганишга янгича ёндошиш тавсия этилган;
4. Ювувчи суюкликларнинг реологик кўрсаткичларига боглик равишда қазиб чикарилган тог жинси заррачаларининг чўкиш тезлигини аниклаш учун тенглама таклиф этилди ва кудукда бургиланган тог жинси заррачининг чўкиш зонаси ва траекторияси аникланди;
5. Техник ишлатиш тавсифлари яхшиланган ювувчи суюкликларнинг окимини шакллантиришда асосий ўринни нафакат таркиб, балки полимер реагентининг тузилмаси эканлиги хам аникланди.
6. Янги енгиллашган полимер реагента асосида ювувчи суюқликларни олишини маъёрий-техник асослари ишлаб чиқилди.
7. “Енгиллаштирилган полимер реагенти”ни ишлаб чиқариш учун Ts 20154403-001:2017 давлат стандарта тузилди.
8. ОПР асосидаги ювувчи суюкликларнинг таркиблари Жанубий Кемачи конининг 89,110 сонли қудуқларда,ҳамда Устюрт ва Бухоро-Хива нефтгазли областларининг мураккаб геологик шароитларидаги бошқа кудуқларда муваффакиятли жорий этилди.
9. Бир кудукдан 276 млн.сўм микдорда иктисодий самарадорликка эришилди ва бургилаш ишларининг самарадорлигини ва хавфсизлигини ошишига эришилди.
Аэродинамик ҳаракат таъсирида машинасозлик корхоналаридаги технологик жиҳозларни автоматлаштириш концепциялари ва методологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё амалиётида автоматлаштириш сохасида энергия ва ресурслардан самарали фойдаланиш, уларни тежайдиган технология ва техника воситаларини яратиш хамда уларни ишлаб чиқаришга каратилган тадқиқотлар олиб борилмокда. Ривожланган давлатларнинг ишлаб чикариш саноати фаолияти ва уларда технологии жараёнларни назорат килиш хамда бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиккан холда замонавий илмий-техник тарақкиётининг ривожланиши концепцияси саноатнинг барча тармокларида юқори унумдорликка эга, ишончли, тежамкор технологии жиҳозларни яратишда замонавий технологияларни кенг кўламда қўлланишини таъминлаш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Бу борада ривожланган чет эл мамлакатларида, яъни АҚШ, Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Россия ва бошка давлатларда маълум ютукларга эришилган бўлиб, уларда ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш учун машинасозлик корхоналарида технологии жараёнларни бошкариш ва автоматлаштиришга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахонда технологии жиҳозларни автоматлаштиришда ноанъанавий усуллардан фойдаланиб янги турдаги жиҳозларни лойиҳалашни фундаментал тадқиқотлари асосида ечилаётган масалалар кўламига боглаш ва комплекс автоматлаштиришга катта ахамият берилмокда. Бу борада, жумладан автоматлиштирилган технологии жиҳозларда маҳсулот сифатини, юқори ишончлилик ва самарадорликни таъминловчи аэродинамик харакати таъсиридаги технологии жихозларни автоматлаштириш, уларни хисоблаш ва лойиҳалаш усулларини ишлаб чиқиш, бошқариш жараёнларини техник ва дастурий воситаларини, бошкариш алгоритмлари асосида пардозловчи-мустақкамловчи ишлов бериш параметрларини оптималлаштириш мух,им вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками? мустақилликка эришганидан буен энергия сарфини камайтириш ва юқори самарадорликка эга бўлган техника ва технологияларни ишлаб чикариш хамда бошкариш тизимларини яратишда технологик жиҳоз ва қурилмаларнинг унумдорлиги ва юқори ишончлилигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада, жумладан аэродинамик харакатли автоматлаштирилган технологик жихозларни яратишда сезиларли натижаларга эришиб келинмокда ва уларнинг бошқарув тизимларини такомиллаштириш, энергия тежамкор курилмалар, техник восита ва технологияларни такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларида Узбекистан Республикасини янадан ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «....миллий иқтисодиётни модернизациялаш асосида унинг рақобатдошлигини оширишнинг стратегик йўналишларини янада такомиллаштириш»1 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга оширишда аэродинамик харакатли автоматлаштирилган технологик жихозларни ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбик этиш, уларни унумдорлигини, ишончлилигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чикишда диссертация тадқиқотида олинган натижалар маълум даражада хизмат килади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасининг янада ривожлантириш харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017-2021 йилларига мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича харакатлар стратегияси», 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сон «2014-2016 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда аэродинамик ҳаракатдаги автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш ва яратишнинг илмий-назарий асосларини ривожлантиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
аэродинамик ҳаракат таъсири ёрдамида цилиндрсимон деталларга якунловчи-пардозловчи ишлов берадиган автоматлаштирилган технологик жиҳозларни лойиҳалаш ва яратишнинг концепцияси ишлаб чиқилган;
деформацияловчи элементга (шар) ҳаво оқимининг ўзаро таъсирини назарий тахдили асосида якунловчи-пардозловчи автоматлаштирилган технологик жараённи физик мохияти аниқланган;
аэродинамик ҳаракат таъсирида автоматлаштирилган технологик жиҳозларда ишлов берилаётган юзани шакллантириш жараённинг боришини энг мақбул шароитини аниқлаш, ишлов бериладиган деталнинг физик-механик хоссалари ва чиқиш характеристикалари ўртасидаги боғланиш ўрнатилган;
вертикал ҳамда горизонтал ўк бўйича тешикларга парчин мих ўрнатувчи, майда донадор буюмларни узатиш ва уларни тармоқлар бўйича тарқатадиган автоматлаштирилган ускуналар конструкциясини илмий-назарий асослари яратилган;
цилиндрсимон деталларга якунловчи-пардозловчи ишлов берувчи аэродинамик харакат таъсири ёрдамида ишловчи автоматлаштирилган курилма яратилган.
Хулоса
Диссертацияда олинган илмий натижалар асосида куйидаги асосий хулосаларга эришилди.
1. Машинасозлик ишлаб чикаришда автоматлаштирилган технологик жихозларнинг аэродинамик харакат асосида лойихалашнинг концепция ва методологияси ишлаб чиқилган.
2. Цилиндрсимон деталларга пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов бериш, текис махсулотларни юклаш, вертикал ва горизонтал ўкли тешикларга парчин михларни ўрнатиш учун янги аэродинамик харакат асосида ишловчи автоматлаштирилган ускуналар лойиҳаланди.
3. Юпқа деворли цилиндрсимон деталларга тигли, пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов беришнинг мавжуд усул ва воситалари ёрдамида ишлов берилаётганган юзанинг зарурий ғадир-будирлигини (Ra=0,16-0,08 мкм) таъминлашнинг иложиси йўқлиги учун ишлов беришнинг ноанъанавий усулларини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлганлиги кўрсатилган.
4. Автоматлаштирилган технологик жараёнлар ва курилмаларни яратишнинг методологясини илмий асосланган ва шакллантирилган услублари ишлаб чиқилган.
5. Аэродинамик оқимни бир хил эмаслигини ва микротекисликларни мавжудлигини ҳисобга олган холда шарни ишлов бериладиган юзага катор зарбалар берилиши жараёнида ҳосил бўладиган туташув кучланишини хосил бўлиш назарияси ишлаб чикилган ва технологик факторларнинг макбул параметрларини танлаш имконияти яратилган.
6. Натижавий таркибий куч шарнинг огирлик кучидан устун ва мустаҳкам мувозанат пайдо бўлиши ҳолатида қурилманинг белгиланган кўрсаткичларида эркин шар билан аэродинамик окимларни ўзаро таъсир этиш механизми назарий тавсифланган.
7. Автоматик манипуляторларнинг қамраш механизмларини самара-дорлиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида вакуум ҳосил киладиган айланувчан ҳаво оқимидан фойдаланиш тавсия этилган.
8. Технологик жихозларга узатиб берувчи транспорт трубаларининг эгилиш жойларида маҳсулот тикилиши ёки букилиб қолиш ҳолатларини олдини олиш учун аэродинамик эффект асосидаги автоматлаштирилган технологик курилмалардан фойдаланиш зарурияти борлиги асосланган.
9. Пакетларнинг горизонтал жойлашган тиркишларига парчинни ўрнатиш технологик жараёнини лойихалаш тамойиллари аэродинамик эффектнинг ягона назариясига асосланган. Цилиндрсимон деталларнинг ички юзаларига пардозловчи-мустаҳкамловчи ишлов берувчи аэродинамик харакатли автоматик жиҳозлар, майда донадор буюмларни транспортировка килиш ва тақсимлаш учун юкори унумдорли автоматлашган технологик ускуналар, текис буюмлар учун вакуум ушлатичлар, вертикал ва горизонтал ўқли тешикларга парчинлар конструкцияларини лойихалаш ва хисоблаш билан изоҳланади.
10. Технологик операциялар орасида маҳсулотни ташишда, юклашда автоматлаштирилган аэродинамик харакат асосида ишловчи курилмалардан транспортировка ва юклаш максадида фойдаланишга илмий асосланган тавсиялар берилган, контактсиз ва урилмасдан тартибли амалга ошириш усуллари келтирилган.
11. Олиб борилган илмий изланишлар натижасидан олинган маълумотларни ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш билан боглик масалаларини ечишда, якуний ишлов беришда, транспортировка килишда, юклашда, йиғиш каби жараёнларда қўллаш нафақат машинасозликда, балки саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам фойдаланилиши мумкин.
Балпантоғ ва Янги-Давон конларида маъдан табиий турларининг шаклланиш хусусиятлари ва жойлашиш қонуниятлари
Диссертация мавзусини долзарблиги ва зарурати. Геологик кидирув ишларининг жахон амалиётида эндоген маъданлашувнинг шаклланиш шароитлари ва жойлашиш қонуниятларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Австралия, Канада, Россия, Америка Қўшма Штатлари каби мамлакатларда олиб борилган тадқикотлар шуни кўрсатмокдаки, конларни геологик тадкик қилиш бўйича олинган маълумотлар, шу турдаги янги конларни топишда асосий қидириш мезонлари бўлиб хизмат килмокда.
Бугунги кунда жаҳон микёсида маъданларнинг моддий таркиби ва геокимёвий хусусиятларини ўрганиш геологик тадқиқотларни амалга оширишнинг устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Чунки турли маъданларда фойдали компонентларнинг таркалиш хусусиятлари ва учраш шаклларини аниқлаш, уларни бойитиш ва ажратиш бўйича самарали технологик схемаларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шунга кўра, маъданларнинг табиий турларини (МТТ) ажратиш, шаклланиш шароитларини ўрганиш, геологик-минералогик ва технологик хариталаш, маъданлашувнинг жойлашиш қонуниятларини аниклаш хамда ишлаб чиқаришга жорий этиш, соха фани ва амалиётининг долзарб масалалари ҳисобланади ва уларнинг ечими топиш геологик кидирув ишлари самарадорлигини оширишни таъминлайди ва минерал-ҳомашёдан комплекс фойдаланиш имконини беради.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач геология соҳасини ривожлантириш ва минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича муайян ютукларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўндан ортик янги олтин конлар аниқланди ва уларнинг аксарият қисми ҳозирги кунда кончилик корхоналари томонидан казиб олинмокда. Шу билан биргаликда конларнинг салоҳиятини қайта бахолаш, қимматбаҳо металларнинг янги конларни излаб топишда юқори аникликдаги замонавий ўлчов асбобларини геологик тадқиқотларга қўллашга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «стратегик аҳамиятга эга каттиқ фойдали қазилмалар минерал-хомашё базасини янада кенгайтириш ва йўналтирилган геологик кидирув ишларини янада жадаллаштириш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан қимматбаҳо металл конларида маъданларнинг табиий турларини ажратиш ва моддий таркибини аниқлашга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3004-сон «Узбекистан Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Балпантоғ ва Янги-Давон олтин маъданли конлардаги маъданларнинг табиий турларини (МТТ), уларни минералогик-геокимёвий тавсифлари, жойлашиш қонуниятларини, шаклланиш шароитларини ва маъданларнинг технологии турларини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Балпантоғ ва Янги-Давон конларида ажратилган МТТ маълум бир кимёвий ва минерал таркиблар, элемент-аралашмаларга эгалиги ва бу Ғарбий Ўзбекистоннинг бошка конлари учун ҳам типоморф эканлиги аниқланган;
олтин маъданлашувининг жойлашиш хусусиятлари, асосан, маъдан қамровчи жинсларнинг шаклланиш шароитлари, литологик таркиби, деформация хусусиятлари ва улар билан боғлиқ тектоник бузилишлар билан узвий боғлиқлиги исботланган;
илк бор олтин маъданлашуви шаклланишининг геологик-структуравий шароитлари, гидротермал, метасоматик ва гиперген жараёнларнинг намоён бўлиш хусусиятларига асосан олтин маъданли конлар учун МТТ шаклланиш схемаси ишлаб чиқилган;
маъданлар ва маъдан олди жинсларнинг жойлашиш хусусиятлари, улардаги метасоматик ўзгаришларни намоён бўлиш жадаллигини баҳолашга асосланган геологик-минералогик ва технологик хариталаш услубияти ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Балпантоғ ва Янги-Давон конларида маъдан табиий турларининг шаклланиш хусусиятлари ва жойлашиш конуниятлари” мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида кўйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистоннинг турли регионларида жойлашган Балпантог ва Янги-Давон олтин маъданли конларида унта МТТ мавжуд:!) метасоматик ўзгарган терриген, вулканоген ва карбонат жинслар; 2) кварц-томирли ва 3) оксидланган. Ҳар бир МТТ маълум бир кимёвий, минерал таркиб ва йўлдош элемент-аралашмалари билан тавсифланади.
2. Балпантог ва Янги-Давон конларидаги минераллашувлар ҳол-ҳол, уячали-ҳол-ҳол хусусиятга эга. Соф олтин метасоматитларда, кварцда, кварцлашган жинслар реликтида, брекчиялашиш участкаларида учрайди. Олтин хамиша маъданли минераллар, пирит, халькопирит, хира маъдан ва Fe гидрооксидлари, мисни иккиламчи сульфидлари билан ассоциацияда учрайди. Кварцда арсенопирит, соф тугма олтин, халькопирит, баъзан, хира маъдан ва галенит қўшимчалари учрайди.
3. Соф тугма олтин паст софлик даража ва нисбатан паст софлик даражадаги тоифага киритилади: Au 51,82-71,57%, Ag 27,58-46,92%; кўшимча элементлар сифатида темир - 0,5-0,7%, приборнинг сезиш даражасида ёки ундан пастроқ микдорга эга - Ni, Си, Se, Те кайд этилган.
4. Балпантог ва Янги-Давон конлари маъдан табиий турларини такқослаш, уларнинг турли ҳудудларда жойлашишига қарамасдан ўхшашлиги ва бу Тарбий Ўзбекистон конлари учун типоморф эканлиги аниқланди. Бу эса Тарбий Ўзбекистон худудида янги конларни очилишида ўз самарасини беради.
5. Минералогик-технологик хариталаш натижасида куйидагилар ўрнатилди: 1) Балпантог ва Янги-Давон конларида олтин маъданлашувлар асосан углеродли, кварцлашган ва пиритлашган жинслар билан боглик; 2) Балпантог кони кам сульфидли турга, Янги-Давон эса қашшок- сульфидлига мансуб; 3) Ишлаб чиқилган, маъданларни технологик турларини ажратиш билан минерал-технологик хариталаш усуллари самарали хисобланди ва олтин маъданли ва бошқа конлардаги излаш-бахолаш ишларида ундан фойдаланишга тавсия этилади.
6. Балпантог кони дайкаларининг ёши олтин маъданлашувига яқин бўлиб, бу нафақат геологик муносабатларда, шунингдек Балпантог конида олиб борилган муфассал минералогик тадқиқот натижаларида ҳам ўз исботини топади. Шунингдек Мурунтоғ арсенопиритининг Re-Os-He изотоп усули билан ўрганишда унинг мутлок ёши 285,5±1,7 млн. йил (Morelli et al., 2007) эканлиги аниқланган. Кондаги маҳсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенитикминерал ассоциациянинг ёши ҳам Р| тенг. Магматик хосилалар ва арсенопирит ёшини таққослаш, уларнинг генетик боғлиқлигини кўрсатади.
7. Арсенопирит Балпантог конидаги асосий маъданли минерал бўлиб, унинг ёриқлари бўйича соф тугма олтин шаклланган. Мурунтог кони Балпантог конидан жануброкда жойлашган бўлиб, Балпантоғдаги махсулдор олтинли пирит-арсенопирит парагенетик ассоциацияни хам Перм ёшидаги дайкалар билан генетик боғлиқлигини айтиш мумкин.
8. У ёки бу даражадаги жадалликларда бўлган гидротермал-метасоматик ўзгаришлар ва олтин маъданли минераллашувларнинг у ёки бу даражадаги жадалликлари ўрганилган конлардаги палеозой хосилалари кесимининг барча литологик турдошларида кайд этилган.
9. Янги-Давон кони мураккаб геологик тузулишга эга бўлиб, субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи узилмали-силжишлар билан тавсифланади. Маъданли таналар айнан субкенглик бўйлаб йўналган ёриқли структуралар ва уларни диоганал холатда кесиб ўтувчи ёриқлар бўйлаб жойлашган ва мураккаб шаклга ва турли хил тарқалиш ҳолатларига эга. Бу айникса ётиш бурчакларида намоён бўлади. Маъданли таналарнинг сезиларли амплитудага эга силжиши тез-тез кузатилади.
10. Морфологияси ва маҳсулий таркиблари бўйича маъдан таналари бири-бирига яқинлашган, кичик қалинликлардаги, тасмасимон, кўпинча линзалашган минераллашиш зоналарини такдим этади, улар жадал қайта майдаланган кварцлашган, слюдали (серицит билан) ёткизиқлардан тузилган бўлиб, алохида унча чўзилмаган стерженли кварц томирлари кузатилади.
11. Геологик-структуравий тадкикотлар натижасида Янги-Давон конида иккита деформация плани ажратилган: 1) субмеридионал; 2) субкенглик: у билан субкенглик йўналишидаги дайкалар ва узулмали структураларда маъданли таналар боғланган. Шимоли-ғарбий йўналишдаги ёрикларда ўнг томонлама силжиш, шимоли-шаркий ёрикларда эса чап томонлама силжиш кузатилган. Деформация йўналишининг ўзгариши диоганал ер ёрикларининг (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) шаклланишига олиб келган. Мазкур диоганал ер ёриклари дайкалар ва гидротермал эритмаларнинг кириб келишига замин яратган. Шундай экан, структуравий белгилар орасида олтин маъданлашуви учун субкенглик ва диоганал (шимоли-гарбий ва шимоли-шаркий) ёриқлар асосий рол ўйнаган.
12. Маъдан табиий турларининг шаклланиши 1)аралаш таркиб эга (терриген, карбонат ва вулканоген жинслар) катламларнинг мавжудлиги; 2) магматик «ўчокдан» гидротермал эритмалар ёрдамида маъдан ташувчи ер ёрикларининг мавжудлиги; 3) қамровчи жинсларнинг гидротермал ўзгариши ва олтин сигдирувчи метасоматитларнинг шаклланиши (I МТТ); 4) ер ёриклари зонасида олтинли кварц томирларининг ривожланиши (II МТТ); 5) гипергенез зонасида оксидланган маъданларнинг ривожланиши (III МТТ) каби шароитлар ва жараёнлар кетма-кетлиги билан узвий боғлиқ ҳисобланади.
Ўз бекистон олтин конларида геология-қидирув ишларининг услубиётини такомиллаштириш ва захираларни баҳолашнинг ишончлилигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон амалиётида янги конларни, жумладан, қимматбаҳо металл конларини излаб топиш ва қидирув ишларини амалга ошириш, уларнинг заҳираларини тўғри баҳолаш муаммоси доимо долзарб бўлиб келмокда. Хорижий давлатларда йирик конлар бўйича олиб борилаётган тадқикотлар захиралар ҳажмини тўғри ва ишончли бахолашда геологик, услубий ва техник омиллар асосий кўрсаткичлар эканлигини қўрсатмокда.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида олтин конлари захирасини баҳолашнинг илмий асосланган усубларини яратиш ва уларни янада такомиллаштириш бўйича кенг миқёсида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Жумладан, маъдан таналарини ва уни геологик блоклари ҳажмини ҳисоблашда 3D-моделлардан кенг фойдаланалиш, замонавий кон-геоинформацион тизим-технологиялари (ГГИС-технологиялари) ёрдамида конлар бўйича геологик маълумотлар базасини яратиш ва унинг асосида кончиликка оид амалий масалаларни тезкор тарзда ечиш мазкур соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан хисобланади. Шу билан бирга, казиб олинаётган ва янги топилган олтин конларида маъдан таналарининг жойлашув қонуниятлари ва шароитлари, уларнинг морфологиясини ва минераллашувнинг таркалиш хоссаларини ўрганиш асосида геология-кидирув ишлари услубиётини такомиллаштириш ва захираларини бахолаш ишончлилигини ошириш кончилик саноати корхоналаринг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач республикамиз минерал хом ашё базасини кенгайтириш, тог-кон саноатининг фаолиятини янада жадаллаштириш ва тубдан модернизация килиш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ўндан ортиқ янги олтин конлари аниқланди ва саноат томонидан ўзлаштиришга жалб этилди. Шу билан биргаликда, стратегик аҳамиятга эга қаттиқ фойдали қазилмалар минерал-хомашё базасини янада кенгайтириш, дунё бозорида талаб юкори бўлган фойдали казилма бойликларининг янги ва ноанъанавий турларини кенгроқ ўрганиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «стратегик ахамиятга эга бўлган фойдали казилмалар, жумладан, кимматбахо металлар минерал-хомашё базасини ривожлантириш» бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларнинг самарали бажарилишида геология-қидирув ишлари услубиётини янада мукаммалаштириш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва аниқланган кон захираларининг ишончлилигини таъминлашга йўналтирилган илмий тадқиқотлар муҳим хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3004-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва 2016 йил 13 сентябрдаги ПҚ-2589-сон «Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг учта геологик-саноат турига мансуб олтин маъданли конларида геология-кидирув ишларининг услубиётини такомиллаштириш ва олтин заҳираларини баҳолаш ишончлилигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор учта геологик-саноат турига (олтин-кварц, олтин-сульфид-кварц ва олтин-сульфид турлари) мансуб олтин маъданли конлар бўйича уларнинг геологик-қидирув ишлари услубиятини такомиллаштириш учун асосий маъдан таналарининг жойлашув конуниятлари ва шароитларини белгилаб берадиган геологик омиллар тизими ишлаб чиқилган;
олтин маъданли конларда геология-қидирув параметрларини юқори даражадаги ўзгарувчан хусусиятлилиги ва ҳисобланган захираларнинг турли ишончлилик даражасига эга эканлиги микдорий жиҳатдан исботланган;
учта геологик-саноат турига мансуб 7 та кон кесимида экспериментал тадқиқотлар асосида геология-қидирув ишлари услубиятининг асосий элементлари-бурғилаш қудуқлари ва тоғ-кон иншоотлари орасидаги масофа, уларнинг геометрик хоссалари, маъдан таналаридан олинадиган намуналарнинг параметрлари, захира ҳисоблашнинг оптимал усуллари ва конларни казиб олиш услублари микдорий жиҳатдан асосланган;
илк бор Узбекистан шароитида ГГИС-технологиялар асосида захираларни ҳисоблаш усулларини қўллаш ёрдамида геология-кидирув ишлари самарадорлигини, иш унумдорлигини ошириши ва захираларни ҳисоблаш тезлигини ўртача 30% га кўтариши исботланган;
Узбекистан конлари мисолида илк маротаба қидириб-чамаланган ва казиб олинган маълумотларни тақкослаш бўйича мукаммаллаштирилган «Қаттик фойдали қазилма конларини қидириш ва казиб олишдаги маълумотларни такқослаш бўйича услубий кўрсатмалар» ва «Маъданли конларда намуналашнинг аниқлилиги ва ишончлилигини бахолаш бўйича услубий тавсиялар» ишлаб чиқилган.
Хулоса
Докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Геология-қидирув ишлари жараёнида ҳисобланган заҳиралар билан казиб олинган маъдан заҳиралари микдори ўртасида тафовутлар келиб чиқишининг асосий сабаби - конларни кидириш жараёнида уларнинг геологик тузилиши ҳақида шакллантирилган тасаввурларнинг субъективлиги билан изохланади (маъданлашувнинг жойлашув қонуниятлари ва шароитлари, маъдан таналари морфологияси, маъданларнинг минералогик таркиби, структураси, текстураси ва бошқалар).
2. Геология-қидирув маълумотларининг замон ва маконда микдор жиҳатидан чегараланганлиги - коннинг геологик тузилиши, маъдан таналарининг жойлашув конуниятлари ва шароитлари, уларнинг морфологияси ва минераллашувнинг тарқалиш хусусиятлари хакида кидириш жараёнида юзага келадиган тасаввурлар аскарият холларда субъектов характерга эга эканлигининг ва амалиётда объектнинг хакикий хусусиятларига идеал равишда мос келмаслигининг бош сабабидир.
3. Ўрганилган барча объектларда олтин минераллашуви маъдан таналари бўйича жуда нотекис таркалганлиги билан ифодаланган бўлиб маъдан таналаридан олинган намуналар бўйича маълумотлар (олтиннинг ўртача микдори, моддий таркиби ва ҳ.о.) аскарият холларда уларнинг ўлчамига тенг бўлган ҳажмгагина таалукли хисобланади.
4. Олтин маъданлашувининг бундай нотекис тарқалиши геология-кидирув маълумотларини интерполяция ва экстраполяция килиш жараёнида жиддий кийинчиликлар тугдириши билан бирга маъдан таналари ва геологик блокларнинг чегараларини белгилаш, олтиннинг ўртача микдорини ва захираларни ҳисоблаш билан билан боглик барча параметрларнинг объективлик даражасига салбий таъсир килади.
5. Конларнинг геологик-саноат туридан катьий назар геология-кидирув мақсадлари учун мураккабликлари 3 ва 4 гурухдарга мансуб бўлган олтин маъданли конларда қидириб топилган ва амалда казиб олинган захиралар орасида тафовутлар мавжудлиги ва уларнинг геологик («аналогия» хатоликлари), услубий, техник ва тог-технологик омиллар билан узвий боғлиқлиги микдорий жаҳатдан асослаб берилди. Амалиётда захиралар орасидаги тафовутлар В тоифадаги захиралар учун ±10-15%, Ci тоифа учун ±30-40%, С2 тоифа учун ±50-60% оралиқларда ўзгариб туради.
6. Конни саноатда ўзлаштириш (эксплуатация) жараёнида бургилаш кудуклари ва тог-кон иншоатларининг бир неча баробар кўп бажарилиши боне олинадиган геологик маълумотлар базаси статистик ва сифат жиҳатдан тўлақонли бўлиб бу маълумотлар ўз навбатида коннинг геологик тузилишини объектив акс эттирувчи ва илмий асосланган эталон моделларини яратиш имконини беради. Шу боне олтин конларини кидириш жараёнига илмий асосланган эталон моделларни кенг тадбик этиш - геология-кидирув ишлари услубиётини янада такомиллаштириш ва фойдали казилма захираларини ишончли баҳоланган маълумотлар асосида юқори аниқликда ҳисоблаб чиқишнинг энг оптимал усулидир.
7. 3 та геологик-саноат турига (олтин-кварцли, олтин-сульфид-кварцли ва олтин-сульфидли) мансуб олтин конларини геологик жиҳатдан ўрганиш мақсадида ишлаб чиқилган устувор омиллари (мезонлар) тизими, жумладан: коннинг структуравий позицияси, маъдан қамровчи жинслар, уларнинг ёши, маъданолди метасоматик ўзгаришлар, маъдан таналарини етакчи структуравий-морфологик турлари, ер қаърининг маъдан назоратловчи ва маъдан шакллантирувчи структуравий элементлари, саноат аҳамиятига молик маъданлашувнинг қийматли тавсифи, маъданларнинг минералогии (моддий) таркиби (асосий кимёвий элементлар, йўлдош компонентлар, маъдан таналарининг кон микиёсида тарқалишининг микдорий нисбатлари, маъдан таналарини геометрик ўлчамлари (узунлиги ва ётиши бўйича), минераллашувнинг тарқалиш тавсифи (маъданлашув параметрларининг ўзгарувчанлиги), ётиш шароитлари (тик, ётиқ), кидириш мақсадлари учун мураккаблик гуруҳи, казиб олиш услублари олтин конларида олиб борилаётган геология-кидирув ишлари услубиётини янада такомиллаштириш, фойдали казилма заҳираларини юқори аниқликда ҳисоб-китоб қилиш ва конларни саноатда ўзлаштириш жараёнида бажариладиган тоғ-кон ишлари ҳажмини оптималлаштириш, маъдан таналарининг морфометрик параметрларини ҳақконий белгилаш ва маъдан казиб чикаришнинг самарали режа-жадвалларини жорий килиш имконини беради.
Шунингдек геология-кидирув иншоатлари тизимининг оптимал геометрияси ва улар орасидаги энг мақбул масофаларнинг қийматли кўрстакичлари тавсия этилаётган устувор омиллар (мезонлар) асосида ишлаб чиқилиши хамда кескин юқори микдорли намуналар параметрларининг захиралар ҳажмига таъсирини чеклаш мақсадида намуналардаги кескин юқори микдорли олтин минераллашувини юзага келтирувчи геологик омиллар илмий жихатдан тахдил қилиниш муҳим аҳамият касб этади.
8. Захираларни ҳисоблашнинг анъанавий усуллари билан замонавий ГГИС-технологиялар (Surpac ва бошкалар) ёрдамида хисоблаш усуллари тақкослаган ҳолда кондаги захираларнинг ишончлилик даражаси юқори эканлигини кўрсатиш билан бир қаторда, замонавий усуллар захира ҳисоблашда тезкор ва самарали натижаларга эришиш имконини беради. Ушбу дастурларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган маъдан таналарининг уч ўлчовли ҳажмий (блокли) моделлари конларнинг геологик тузилишини янада мукаммалроқ ўрганиш хамда уларни санотда ўзлаштириш лойиҳаларининг сифатли тайёрланишига замин яратади.
9. Геология-кидирув ишларининг натижадорлиги кўлланиладиган усулларнинг илмий асосланганлиги ва уларнинг илгор технологиялар асосида такомиллашганлигига богликдир. Олтин маъданлашувининг жойлашиш қонуниятлари ва шароитларини чукур тахлил этишда бирламчи геологик хужжатлаштириш натижалари негизида тузилган турли масштабдаги муфассал геологик-структуравий хариталар катта ахамиятга эга. Олтин маъданли конлар захираларини ишончли хисоблаш ишларини барча омилларнинг микдорий таҳлилини инобатга олган ҳолда бажариш муҳим аҳамият касб этади.
Сув совитиш қурилмаларида (градирняларда) иссиқлик ва масса алмашиш жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ишлаб чиқариш соҳаларида технологии қурилмаларни узлуксиз совутиш, сифатли электр энергия билан таъминлаш самадорлигини ошириш хамда энергия ва ресурс тежамкор иш режимларини яратишга каратилган тадкикотлар мухим аҳамият касб этмокда. Шу жихатдан, саноат корхоналарининг технологии линияларида харакатланаётган сувни совитишда ишлатиладиган сугориш курилмаси ёрдамида энергия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу борада, жумладан, ривожланган мамлакатларнинг «саноат корхоналарида кенг қўлланиладиган градирнялар ёрдамида янги кабул қилина-диган сувни 95%гача истеъмолини камайтиришга эришилади»1.
Жахонда саноат корхоналари ривожланишида иссиқлик энергетикаси-нинг самарадорлигини ошириш, ишончлилиги ва экологии тоза технологиялар-ни ишлаб чикиш алоҳида ахамият касб этмокда. Ушбу сохада, жумладан, айланма сув таъминоти тизимининг ҳар бир элементининг ишлаш хусусиятларига таъсир этувчи омилларини аниқловчи курилмаларни такомиллаштириш, айланма сув таъминоти тизимини совитиш кобилиятини оширишни комплекс усулларини ишлаб чикиш, энергия тежамкор градирняларни яратиш йўналишларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками мустакилликка эришгач иқтисодиётнинг мухим тармоғи бўлган энергетика соҳасини сифат жиҳатидан ривожлантириш ва замонавий талаблар асосида соҳанинг техник-технологик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, саноат корхоналарида градирняда иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнларини жадаллаштириш, технологик объектларда электр энергия истеъмолини камайтириш бўйича сезиларли натижаларга эришилиб, саноат корхоналарида айланма сув таъми-нотининг энергетик самарадорлигини ошириш техник воситаси ишлаб чикиш, градирняларда иссиклик ва масса алмашиниш жараёнларини жадаллаштириш-ни таъминловчи технологик сугориш курилмаларни оптимал ишлашини таъминловчи алгоритмни такомиллаштиришни талаб этмокда. 2017-2021 йил-ларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «... иктисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, ... »2 бўйича вазифалар белгиланган. Ушбу вазифани амалга ошириш, жумладан, саноат корхоналаридаги сув совутиш технологик линияларида энергия тежамкор иш режимларидаги энергетик мувозанатни таъминлаш, кувват исрофини мақбуллаш усулларини такомиллаштириш алгоритмини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфи ҳажмини қисқартириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон «2017-2021 йилларда кайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоклари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналаридаги сувни совитиш даража-сини ошириш учун суғориш курилмаларида иссиқлик масса алмашиниш жараёнини жадаллаштириш, гидравлик қаршиликни камайтириш, энергетик самарадорликни ошириш режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
буғлатиб совитиш градирняларида композицион полимер материаллар-дан ишланган энергия самарали суғориш курилмалари билан айланма техник сув таъминотининг энергия технологик схемаси ишлаб чикилган;
буглатиб совитиш градирнялари энергия самарали композицион полимер қувурли суғориш қурилмаларидаги иссиқлик ва масса алмашуви жараёнларининг асосий энергия технологик параметрлари аниқланган;
фазалар тақсимланиши нотекислиги ва турбулентлигини хисобга олиб қувурлардан қилинган сугориш курилмаларида сувни совитиш жараёнининг услуби ишлаб чиқилган;
қувурли сугориш курилмаларида сувни совутиш, иссиқлик ва масса алмашиниш жараёнининг бошкариш алгоритми ишлаб чиқилган;
градирняларда сувни совитиш тизимидаги хавонинг харорати ва тезлигини сугориш курилмасининг баландлигига боглик холда кувурлар тўпламининг гидравлик каршилиги аникланган.
Хулоса
«Сув совитиш курилмаларида (градирняларда) иссиқлик ва масса алмашиш жараёнларини жадаллаштириш технологиясини яратиш» мавзусидаги докторлик диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Буғлатиб совитиш гарадирнясининг сугориш курилмаси ёрдамида суюк фазанинг таъсирини турбулент алмашиниш коэффициентларини иссиклик узатишни масса алмашиниш ва узатилаётган масса нисбатларининг баланс-ларини, иссиклик окимларини назарда тутувчи ва градирнялар сугориш курилмаларини ҳисоблаш вариантларини танлаш учун ишлатиладиган газ ва суюқлик харакатининг математик модели ишлаб чикилган. Натижада иссиклик узатишни масса алмашиниш ва узатилаётган масса нисбатларининг баланс-ларини қуришда аниқлик даражасини 5% ошириш имкони яратилган.
2. Рақамли экспериментлар усулида; буғлатиб совитиш мосламаларнинг характерли тартиботлари; насадка баландлиги 0,1-1,2 м бўйича ҳароратлар концентрациялар ва оқимлар тахлили; конструктив параметрлар таъсири: насадка баландлиги 0,1-1,2 м ва канал кенглигининг 0,063 м градирнянинг совитиш имкониятига таъсири аниқланган. Натижада совитилаётган сувнинг ҳарорати 27°С га тенг бўладиган баландликнинг оптимал қийматининг имкони яратилган.
3. Контакт элементли сугориш курилмада газ оқими ва суюқликнинг ўзаро таъсири натижасида суюқ фазанинг дисперсланиши иссиклик масса алмашиниш жараёнларини жадаллиги сугориш қурилмаси элементларининг жойлашишига боғлиқлиги аникланди. Натижада, шахмат тартибида жойлашганда оптимум кийматга эга; томчиларнинг деспергатор ва қувурлар оралиғидаги парчаланиш даражаси; сугориш мосламаси элементларининг суюклик билан ҳўлланилиши; хаво тезлиги; сув сарфи қийматани аниқ хисоблаш имконини берган.
4. Тажриба стендида градирняда сувни совитиш жараёни тадқиқот килинди, масса бериш коэффициента ва иссиқлик ФИКнинг ҳаво тезлиги, сув сарфи, сугориш зичлигига боғлиқлиги ва сугориш қурилмаси каршилигининг унинг баландлигига боғлиқлиги аниқланди. Натижада, полимер композицион материаллардан ясалган сугориш қурилма 1,0x1,0x2,0 м3 ўлчамли, сувни совитиш жараёнини лойиҳадагидан 30-35 % га жадаллаштиришга имконини берган.
5. Математик модел ва экспериментал тадкикотлар натажалари саноат градирнялари учун сугориш қурилмаларини конструкциялашда оптимал техник ечимларни танлаш учун хисоблаш усуллари ишлаб чиқилган. Натижада, конструкциянинг оптимал вариантини танлаш имконини берган.
6. Ишлаб чикилган сугориш курилмасига (1,0x1,0x2,0 мертли блок) Узбекистан давлат стандарта Tsh 15008740-01:2013 раками, №FAP 01048 «Градирня сугориш курилмалари» фойдали маделига патент олинган. У шоу сугориш курилмаси ГБУКС «Кўкдумалок» «Муборакнефтгаз» МЧЖнинг учвентиляторли градирнясини ҳамда «МГҚИЗ» МЖЧси иккинчи цехининг олти секцияли градирнясининг тўртинчи секциясини такомиллаштиришда татбиқ этилди. БОП-63 сугориш курилмасини ГБУКС «Кўкдумалоқ» «Муборакнефтгаз» МЧЖ ва «МГҚИЗ» МЖЧда татбиқ этиш натижасида 136 859 602 иқтисодий самара олиш имконини берган.
Кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали ҳайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор иш режимлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ишлаб чиқариш соҳаларида технологии машиналарни узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлаш самадорлигини ошириш хамда энергия ва ресурс тежамкор иш режимларини яратишга каратилган тадкикотлар мухим ахамият касб этмокда. Шу жихатдан, кимё саноати корхоналаридаги технологик линиялар ва ҳайдовчи машиналарни замонавий электр механик, ярим ўтказ-гичли ўзгарткичлар, автоматик назорат ва бошқаришнинг микропроцессорли воситалари ёрдамида энергия самарадорлигини оширишга алохида эътибор қаратилмокда. Ривожланган мамлакатларнинг «кимё корхоналарида кенг қўлланиладиган ҳайдовчи машиналар ва уларнинг электр юритмаларини истеъмол қилинаётган куввати, ўрнатилган кувватга нисбатан ортиши 40...50% ни ташкил этиши сабабли, ҳайдовчи машиналарни тежамли иш режимларини таъминлаш хамда юритма двигатели айланиш тезлигини ўзгартириш оркали ортиқча энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтиришга эришилади»1.
Жахонда кимё саноат корхоналарида ростланадиган электр юритмали хайдовчи машиналарнинг энергия ва ресурс тежамкор режимларини таъминловчи техник воситалар ва технологияларни ишлаб чикишга алохида эътибор қаратилмокда. Ушбу соҳада, жумладан, частотавий ростланадиган электр юритмали насосларнинг энергия тежамкор технологияларини ишлаб чикиш, компрессорлар, вентиляторлар ва уларнинг электр юритмаларини энергия самарадор иш режимларини ишлаб чикиш, асинхрон двигателдаги электр куввати исрофини энг паст кийматли вентилятор юкламага эга энергия тежамкор юритмани яратиш йўналишларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками мустақилликка эришгач иктисодиётнинг мухим тармоғи бўлган энергетика соҳасини сифат жиҳатидан ривожлантириш ва замонавий талаблар асосида соҳанинг техник-технологик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, саноат корхоналарида хайдовчи машиналарни автоматик бошкариладиган электр юритмаларининг янги тури ва схемаларини ишлаб чикиш бўйича сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бир каторда, жумладан, кимё корхоналаридаги хайдовчи машиналарнинг энергия истеъмолини камайтириш усуллари хамда энергия ва ресурс тежамкор иш режимларини таъминловчи ростланадиган электр юритманинг тузилмавий схемалари, бошқариш алгоритмларини такомиллаштириш талаб этмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш,...»2 бўйича вазифалари белгиланган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан, кимё корхоналаридаги технологик ва хайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор иш режимларидаги энергетик мувозанатни таъминлаш, қувват исрофини мақбуллаш усулларини такомиллаштириш, частотавий ростланадиган электр юритманинг тузилмавий схемаси, экстремал бошқариш алгоритмини ишлаб чикиш мухим масалалалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохада энергия сарфи ҳажмини қисқар-тириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида», 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий сохада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали хайдовчи машиналарнинг энергия тежамкор режимларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
насослар, вентиляторлар ва компрессорларнинг энергия тежамкорлик иш режимлари, ростланадиган электр юритмаларнинг тузилмавий схемалари ва бошқариш алгоритмлари ишлаб чикилган;
насос станциялари самарали тузилмасини яратиш учун сув узатишдаги мувозанатни таъминлаш асосида насослар гуруҳи куввати исрофини частотага хамда насослар сонининг ўзаро нисбатига богликлиги аникланган;
вентиляторли юкламалар учун экстремал бошқариш тизими асосида энергия тежамкор частотавий ростланадиган асинхрон электр юритманинг схемаси такомиллаштирилган;
катта инерцияли вентиляторни ишга тушириш тезланишидаги двигател исишини камайтириш учун частотавий бошкариш асосида двигател кучлани-шининг киймати ва частотасининг аналитик богланиши ишлаб чикилган.
Хулоса
«Кимё корхоналаридаги ростланадиган электр юритмали хайдовчи машиналарининг энергия тежамкор иш режимлари» мазусидаги техник фанлар фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси бўйича олиб борилган тадкикот натижалари асосида куйидаги хулоса такдим этилган:
1. Насос ишчи ғилдиракни йўниш, энергия тежамкор асинхрон двигател-лардан фойдаланиш, насос кувватнинг технологик жараён талабларига мувофиклаштириш, насосни айланиш тезлигини ростлашни оркали насослар ва уларнинг электр юритмаларини энергия ва ресурс тежамкор режимларини ишлаб чикилган. Ростланадиган юритмали насослар гуруҳининг гидравлик кувватни исрофини тахдил килиш ва хисоблаш асосида, арзон курилма ва кам энергия сарфли энергия самарадор насос станциясининг янги тузилмаси ишлаб чикилган. Натижада насос курилмалари учун электр энергия сарфини 35...40% га камайтириш имкони яратилган.
2. Ҳавони сиқувчи турбокомпрессорлар ва уларнинг электр юритмаларини ишлаш самаралилигини орттириш мақсадида компрессорни чукур дрос-селлашга ўтказиш, механизм унумдорлигини ростлаш диапазонини кенгайтириш, хаво ўтказиш тармоғидаги босимни гурухли ростлашни жорий этиш ва юқори кучланишли синхрон электр юритмани равон ишга туширишни таъминлаш усули ишлаб чикилган. Натижада компрессор курилмалари учун электр энергия сарфини 10... 15% га тежаш имкони таъминланган.
3. Вентиляторлар ва уларнинг электр юритмаларини энергия самарадор режимлари, жумладан, капа инерция моментли вентиляторларни частотавий ишга тушириш; грануляция ва градирня вентиляция курилмалари, корхона қозонхонасининг тутун юткич ва пуфловчи вентиляторларининг унумдорлиги-ни частотавий ростлаш ишлаб чикилган ва жорий этилган. Натижада грануляция ва градирня вентилятор усканаларининг истеъмол кувватни деярли икки мартага, козонхона курилмаларидаги вентиляторларнинг кувватини 20...25% га камайтириш имкони берилган.
4. Экстремал ростлаш блокига эга бўлган, хозирда серияли ишлаб чиқарилаётган электр юритма асосида, вентиляторли юклама учун, энергия тежовчи частотавий ростланадиган электр юритма схемаси такомиллаш-тирилган. Бу электр юритма тизими, сезиларли энергия тежаш ва динамик хусусиятларга эришиш имконини беради.
5. Турбомеханизмлардаги унумдорлик ва босимни ростлашдан олинадиган иқтисодий самарадорликни аниқловчи, электр энергиями тежаш, ресурс тежамкорлиги ва технологии самарани хисобга олувчи услубиёт таклиф этилган ва у корхонанинг амалдаги козонхона цехидаги частотавий ростланадиган электр юритмада жорий этилган.
6. Тадқиқот натижалари «Farg'onaazot» АЖда частотавий ростланадиган асинхрон электр юритмали насослар, насос станциялари, вентиляторлар хамда компрессорлар ва уларнинг синхрон двигателли юритмалари учун энергия ва ресурс тежамкор иш режимлари жорий этилган. Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши корхонадаги хайдовчи машиналарнинг электр истеъмолини 6% га камайтириш имконини берган.
Генератив уруғлардан картошка етиштириш ва ундан уруғчиликда фойдаланиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда картошка ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 17 т., истеъмол килиш эса хар бир жон бошига йилига 31,3 кг тўғри келмокда. Етиштирилган хосилнинг 50-60 фоизи тўғридан-тўғри инсонлар истеъмоли учун, 25 фоизи чорвачиликда ва тахминан 10 фоизи уруғлик сифатида фойдаланилмокда (FAO)1. Дунёнинг картошка ишлаб чиқарувчи барча мамлакатларида хўжаликларни сифатли уруғлик материаллари билан таъминлаш, картошка уруғларини тежашнинг янги йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.
Дунёнинг Хитой, Ҳиндистон каби давлатларида уруглик картошка муаммоси экинни генератив уруғларидан етиштириш орқали хал этилмокда. Картошка генератив уруғларидан етиштирилганда гектарига ўртача 100-120 г уруг сарфланиши, тежалган уруглик туганакларни озиқ-овқат учун ишлатиш ҳамда харажатларни кескин камайтириш имконини беради. Картошка етиштириш учун мое навлар, дурагайлар, дурагай популяцияларнинг тўғри танланиши ва яратилиши, муайян тупрок-иқлим шароитлари хамда экиннинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хўраки ва уругбоп картошка етиштириш технологиясининг яратилиши соха самарадорлигини оширишни таъминлайди. Дунё картошкачилигида асосан куйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмокда: муайян тупроқ-иқлим шароитларида юқори ва сифатли хосил берадиган навларни яратиш; навларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган холда уругчилик тизимини такомиллаштириш; картошкани туганаклари ва генератив уругларидан етиштиришнинг самарали агротехнологияларини ишлаб чиқиш.
Республикамизда мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида етиштирилаётган картошка ҳосилини ошириш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Шу йиллар давомида картошка навлари тўплами орасидан турли тупроқ-иқлим шароитлари учун мос навларни танлаб, уруғчилигини ташкил этиш оркали уруғлик материаллар заҳираси яратилди. Шу билан биргаликда, турли тупроқ-иқлим шароитларида картошкани генератив уруғларидан етиштириш асосида уруғкўчатларни олиш, улардан картошка етиштириш бўйича тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаган. Республиками янада ривожлантиришга доир Ҳаракатлар Стратегиясида «...қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда хосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» муҳим стратегик вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Республикада генератив уруғлардан картошка етиштириш, уруглик туганакларни тежаш, картошка етиштириш учун сарфланадиган харажатларни камайтириш сингари муаммолар ўз ечимини топишга долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озиқ-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади генератив уруғлардан картошка етиштириш учун мое навлар, дурагайлар, дурагай популяцияларини танлаш, улардан юқори ва сифатли ҳосил олиш технологиясини ишлаб чикиш, олинган туганаклардан вируссиз асосидаги уругчиликда дастлабки материал сифатида фойдаланишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор картошканинг навлари, дурагайлари, дурагай популяциялари ва ўзидан чанглатилган линиялар коллекциясидан резавор мева ҳосил қилувчи шакллар ажратилган ҳамда улардан генератив уруғлар олиш имконияти исботланган;
картошка уруғкўчатлари 70x20 см схемада экилганда ўсимликларнинг мақбул ўсиши, ривожланиши ва юкори ҳосилдорликни таъминлаши аниқланган;
уруғкўчат усулда картошка етиштиришнинг самарали агротехнологиясини қўллаш натижасида юқори ҳосил олиш имкониятлари исботланган;
генератив уруглардан етиштириб олинган туганаклардан экиннинг вируссиз асосдаги уругчилигида дастлабки материал сифатида фойдаланилган;
генератив уруглардан етиштириб олинган туганакларнинг биринчи ва иккинчи репродукцияларидан уруглик сифатида фойдаланилиб, олинган ҳосилнинг истеъмол учун яроқлилиги аниқланган.
Хулосалар
1. Уруғларнинг унувчанлиги, кўчатларнинг тутувчанлиги ва ҳосилдорлиги бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган картошканинг Дева, Триумф, Сурхон-1, Илона ва Fi Лада намуналари генератив уруғларидан кўчат усулида етиштиришга мое намуналар бўлиб, гектаридан 25,7-31,3 т ҳосил олишни таъминлайди.
2. Генератив уруғларидан кўчат усулида етиштирилганда картошканинг ВИР-8, Триумф ва Дева намуналарида хосилнинг юкори бўлиши олинадиган маҳсулот таннархининг (10-12 минг сўм/ц) пасайишини, бу эса ўз навбатида юқори (233,0-298,1 фоиз) рентабеллик даражасини таъминлайди.
3. Резавор мева ҳосил қилиши бўйича картошканинг Дева (38,1-66,5 фоиз), Триумф (37,6-65,2 фоиз), Сурхон-1 (34,5-64,0 фоиз) намуналаридан энг юкори кўрсаткичлар олинди. Намуналарни тоголди зонаси шароитида етиштириш экиш сифатлари юкори уруг олишни таъминлайди.
4. Уруғкўчатларни дала тутувчанлиги намуналар бўйича ўртача 87,5-96,2 фоиз бўлиб, уларнинг тутувчанлиги 70x10 см схемада, ўсимликларнинг энг юқори биометрик кўрсаткичлари, жумладан, максимал ассимиляция юзаси эса 70x20 см схемада экилган вариантда шаклланди.
5. Ботаник уругларидан етиштирилган хамма намуналар ўсимликларида вирус касалликлари белгилари намоён бўлмасада ўсимликларнинг паст даражада (0,5-1,8 фоиз) яширин шаклдаги вируслар билан зарарланганлиги аниқланди.
6. Майдон бирлигида туп қалинлигининг ошиши (70x10 см) билан хамма намуналарда ўсимликларнинг контакт усулда таркаладиган X ва М вируслари билан, катта экиш схемалари (70x30 см) эса ўсимликларнинг энтомофил табиати билан характерланадиган Y вирус билан зарарланишини кучайтиради.
7. Уруғкўчатларнинг 70x20 см схемада экиш картошка намуналари гектаридан 17,5 т дан (Сурхон-1 намунасида) 31,3 т гача (Дева намунасида) ҳосил олишни таъминлайди. Экиш схемасининг кенгайиши билан умумий ҳосилдан майда туганаклар чиқимининг камайиши ва йирик (массаси 80 г дан катта) туганаклар чиқимининг кўпайиши кузатилади.
8. Генератив уруглардан уруғкўчат усулида етиштириб олинган Дева, Триумф, Илона ва Сурхон-1 намуналарининг биринчи ва иккинчи туганак репродукцияларидан уруглик максадларида фойдаланиш мумкин. Биринчи туганак репродукцияси энг юкори (20,4-32,0 т/га) хосил олишни таъминлайди. Уларнинг учинчи туганак репродукциясидан уруглик сифатида фойдаланиш иктисодий жихатдан максадга мувофиқ эмас.
9. Генератив уругларидан етиштирилган картошка туганак репродукцияларида вирусларни таркалиши яратилган куйидаги гипотезага асосан рўй беради: айрим патогенларга чидамсиз намуналарнинг авлодларида «вируслар букета» шаклланади ва «вирусларга муносабати» турлича бўлган ўсимликлар авлодларида уларнинг генетик гетерозиготалиги учун патогенларнинг таркалиш интенсивлиги кучаяди. Навларда эса вируслар биоценозы чегараланганлиги патогенларнинг таркалиш имкониятини чеклайди.
10. Картошканинг генератив уруғларидан уруғбоп ва хўраки картошка етиштириш учун:
Дева, Триумф, Сурхон-1, ВИР-8 ва Илона нав ва намуналаридан генератив уругларидан етиштиришга мое шакллар сифатида фойдаланиш, улардан олинган уруғкўчатларни 70x20 см схемада парваришлаш;
картошканинг юкори экиш сифатларига эга генератив уругларини тоголди зонасида етиштириш;
картошкани генератив уруглардан етиштириш усулидан экиннинг вируссиз асосидаги уругчиликда дастлабки материал сифатида фойдаланиб, олинган биринчи ва иккинчи туганак репродукцияларидан уруглик сифатида фойдаланиш паст таннархда картошка етиштиришни таъминлайди.
Юмшоқ буғдойнинг интенсив навларини яратиш ва уруғларни экинбоплик сифатларини яхшилаш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда бошоқли дон экинлари, жумладан, юмшоқ буғдой ҳосилдорлигини ва дон сифатини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Дунё бўйича 2016 йилда жами 724,0 млн. тонна буғдой дони етиштирилган бўлса, шундан юмшоқ буғдойнинг ҳиссаси жами экилган буғдойнинг 95 фоизига тўғри келади1.
Дунёда ғалла етиштирувчи Канада, Хитой, Россия, АҚШ, Ҳиндистон каби йирик мамлакатларда буғдой селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш технологиясининг илғор усулларини қўллаш ҳисобига дон ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор берилмокда. Озик-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашда бошоқли дон экинлари, жумладан юмшок буғдой ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш бўйича: серхосил, дон сифати юқори буғдой нав ва намуналарини яратиш; уруғларнинг экинбоплик сифатларини ошириш; турли тупроқ-иқлим шароитлари учун етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш каби устувор йўналишларда тадқикотлар олиб борилмокда.
Республикамизда мустакиллик йилларда кишлок хўжалигида чукур ислохотлар амалга оширилиши натижасида дон етиштиришни кўпайтириш, бошоқли дон экинлари хосилдорлигини оширишда сезиларли натижаларга эришилди, жумладан қисқа муддат ичида галла мустақиллигига тўлиқ эришилди ва бугдойни импорт килувчи давлатдан экспорт килувчи давлатга айланди. Лекин, юмшок бугдойнинг интенсив типдаги навларини яратиш, уларни етиштириш агротехнологияси, жумладан хар бир яратилган навларнинг биологик хусусиятларига мос равишда экиш ва ўғит меъёрларини ишлаб чикиш бўйича изланишларга етарлича эътибор қаратилмаган. Республикани ривожлантиришга оид Ҳаракатлар Стратегиясида кишлок хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало «...қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш...»га алохида эътибор берилган. Бу борада буғдой донига бўлган эҳтиёжнинг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда сугориладиган ерларга мос навларни танлаш, яратиш ва етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини такомиллаштириш борасида илмий изланишлар муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги, 1996 йил 29 августдаги «Уруғчилик тўғрисида»ги конунлари ва Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг уруғчилик сохасидаги сиёсати тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислох килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори хамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ерлар учун интенсив типдаги, дон сифати юқори ҳамда қимматли буғдой талабларига жавоб берадиган кузги юмшок буғдой навларини яратиш, уруғлик учун экилган кузги буғдой ҳосилдорлигини оширадиган, уруғларнинг экинбоплик сифатларини яхшилайдиган агротехнологияни ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
илк бор юмшоқ буғдой селекцияси учун дастлабки ашё сифатида фойдаланиладиган нав намуналари жахон коллекциясидан ажратиб олинган;
қимматли хўжалик-биологик хусусиятларга эга нав ва нав намуналари ўртасида дурагайлаш ўтказилиб, дурагай популяциялари ичидан янги тизмалар танлаб олинган ва интенсив типдаги янги «Жасмина», «Фарбома», «Амира» навлари яратилган;
агротехнологик омилларга боғлиқ ҳолда уруглик чикимининг ўзгариши аниқланган;
суғориладиган ерларда мақбул экиш ва ўғит меъёрларининг кузги юмшок буғдой уруглик ҳосили, экинбоплик сифатлари юқори уруглик олиш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Тадқиқотларда халкаро ташкилотлар ICARDA ва CIMMYT ҳамда Ўсимликшунослик ИТИдан келтирилган юмшоқ буғдойнинг 480 та нав намуналари ўрганилди. Тажрибада «Краснодарская 99» нави стандарт нав сифатида олинди. Стандарт навга нисбатан 29 та нав ва намуналар эртапишар, 47 таси ўртапишар, 24 таси кечпишар гуруҳга мансублиги, сарик занг касаллигига чидамсиз нав намуналар 23 таси, сарик ва кўнғир занг касалликларига чидамли 22 таси эканлиги аниқланди. Тадқиқотларда ўрганилган нав намуналаридан 23 таси калта пояли, ётиб колишга чидамли, 39 таси ётиб колишга чидамсиз эканлиги, ўсимлик бўйининг ошиб бориши билан нав намуналарида ўсимликларнинг ётиб колишга чидамлиги пасайиши кузатилди. Тадкиқотларда бошокдаги дон массаси 1,78-2,20 г бўлган, 16 та нав намуналари ажратилган.
2. Коллекция нав намуналардан 13 тасида стандарт навга нисбатан 1000 дона дон массаси ва хосилдорлиги юкори бўлган нав намуналари ажратилди. Жахон коллекцияси намуналаридан ажратиб олинган 10 та намунада дон таркибидаги оқсил микдори (14,4-15,5 фоиз) стандарт нав «Краснодарская 99» навининг дони таркибидаги оксил микдоридан (13,6 фоиз) юкори бўлиши аниқланди ва дон таркибида клейковина кўп бўлган 10 та нав намунаси ажратилди.
3. Тадқиқотларимизда дурагайлашда фертиллик даражаси 42-77 фоизгача ўзгарди. Fi дурагай бўғинида маҳсулдорлик элементларининг барча кўринишлари ирсийланиши қайд этилди. Бошоқнинг узунлиги ота-она шаклларидаги белгини доминант бўлиши кузатилди. Шундай конуният маҳсулдорликнинг бошқа элементлари бўйича мавжудлиги қайд этилди. Қолган комбинацияларда бошокдаги дон сони ва битта бошокдаги дон массаси бўйича доминантлик кузатилди. Иккинчи авлод дурагайларда ўсув даври бўйича эртапишар, ўртапишар ва кечпишар трансгрессив формалар ажралди.
4. Селекция питомнигидан ўсув даври, ҳосилдорлиги ва 1000 дона дон массаси бўйича 41 та нав ва тизмалар назорат питомнигига ўтказилди. Занг касаллигига, ётиб колишга чидамли, дон ҳосили ва сифати юқори бўлган янги 13 та ракамдаги тизмаларни танлаб 2011-2013 йилларда Ракобат (конкурс) нав синаш питомнигида Давлат реестрига киритилган стандарт «Краснодарская 99» нави билан тақкосланиб ўрганилди.
5. Тадқикотлар якунида Давлат нав синаш комиссиясига 3 та янги инетенсив типдаги кузги бугдойнинг «Жасмина», «Фарбома», «Амира» навлари топширилди. Давлат нав синаш комиссиясининг карори асосида «Жасмина» 2016 йилда асосий нав сифатида, «Фарбома» нави 2017 йилда истиқболли нав сифатида Давлат реестрига киритилган. 2014-2017 йилларда «Жасмина» нави 19481 минг гектар сугориладиган майдонга жорий этилган. «Фарбома» нави фермер хўжаликларига тарқатилган ва улардан ижобий баҳолар олинди, экиладиган майдонлари кенгаймокда.
6. «Жасмина», «Фарбома» ва «Амира» навлари конкурс нав синовида экилганда, 1 гектар майдондан олинган шартли соф фойда навларга мувофик ҳолда 1479550, 1391350, 1307560 сўмни ёки «Краснодарская 99» стандарт навига нисбатан гектаридан мувофик ҳолда 599760, 511560,427770 сўм кўп шартли соф фойда олинди.
7. Кузги буғдойнинг интенсив типдаги «Краснодарская 99» ва «Жасмина» навларининг экиш меъёрлари ошиб бориши билан уруғларнинг дала унувчанлиги камайиб бориши, ўғит қўлланилганда ошиб бориши кузатилди. «Жасмина» навида экиш меъёри 3,0 млн. унувчан уруғ/га ва N210P158K105 кг/га бўлганда уруғларнинг дала унувчанлиги 90,7 фоизни, «Краснодарская 99» навида 91,0 фоиз, экиш меъёрининг 6,0 млн. унувчан уруг/га оширилганда ва ўғит меъёри NzioPissKws кг/га қўлланилганда навларга мувофик уругларнинг дала унувчанлиги 87,2 фоиз, 87,7 фоиз бўлиши аниқланди. «Жасмина» навида туп сони 3,0 млн. унувчан уруғ/га ва ўғит меъёри N210P158K105 кг/га кўлланилганда кишлашгача 1м2 да ўсимлик сони 272,1 дона, кишлаб чиққандан сўнг 249,9 донани ташкил этган. Қишлаб чиққан ўсимликлар 91,9 фоиз ни, нобуд бўлган ниҳоллар 8,2 фоизни, 4,5 млн. унувчан уруғ/га ва ўғит меъёри N2ioPi5xKio5 кг/га кўлланилганда кишлашгача туп сони 1 м2 да 396,0 дона, ўсимлик кишлаб чиққандан сўнг 360,1 донани ёки кишлаб чиққан ўсимликлар 91,0 фоиз бўлиши аниқланди.
8. Ўғит меъёрларининг ошиб бориши билан «Жасмина» ва «Краснодарская 99» навларининг ўсув даври узайиши, экиш меъёрининг ошиб бориши билан камайиши кайд этилди. Кузги буғдойнинг ўсув даври ўғит меъёрларининг ошиб бориши билан «Жасмина» ва «Краснодарская 99» навларида 3 кундан 14 кунгача ошганлиги кузатилди. Экиш меъёрларининг ошиши билан навларнинг ўсув даври 2-3 кунга кисқариши аниқланди. «Жасмина» ва «Краснодарская 99» навларида экиш меъёрларини гектарига 3,0 дан 6,0 млн. унувчан уругга оширилиши билан 1м2 да сакланиб қолган ўсимликлар сони камайиб борди.
Экиш меъёрини 3,0 млн. дан 6,0 млн. унувчан уруғ/га ошириш бошоқ узунлиги, бошокдаги бошоқчалар сони, бошокдаги дон сони, битта бошокдаги дон массасини камайишига ва 1 м2 даги маҳсулдор поялар сонини кўпайишига олиб келди. Ўғит меъёрларининг ошиб бориши натижасида барча экиш меъёрларида иккала нав бўйича бошок узунлиги, бошокдаги бошоқчалар сони, бошокдаги дон сони, битта бошокдаги дон массаси, 1м2 даги маҳсулдор поялар сони ошди. Экиш меъёриниг ошиши билан бошок узунлиги, бошокдаги бошоқчалар сони, бошокдаги дон сони, битта бошокдаги дон массаси камайди, 1м2 даги маҳсулдор поялар сони ошганлиги аниқланди.
9. Уруғлик учун экилган кузги буғдойнинг интенсив типдаги «Жасмина» ва «Краснодарская 99» навлари гектарига 4,5 млн. унувчан уруғ ва ўғит меъёри N180P135K90 кг қўлланилган пайкалчаларда экиш меъёри 3,0 ва 6,0 млн. унувчан уруғ ва турли ўғит меъёрларига нисбатан ҳосилдорлик ва уруғлик чиқими кўп бўлиши аниқланди. Қайд этилган 4,5 млн. унувчан уруғ/га ва N180P135K90 кг/га ўғит қўлланилган пайкалчаларда, уруғларнинг экинбоплик сифатлари (1000 дона дон массаси, кондицияли уруғ чиқими, уруғнинг униб чиқиш энергияси, унувчанлик, ўсиш кучи) кўрсаткичлари юқори бўлганлиги кайд этилди.
10. «Жасмина» нави уруғлик учун етиштирилганда экиш ва ўғит меъёри мувофиқ колда 4,5 млн. унувчан уруғ/га ва N180P135K90 кг/га қўлланилганганда шартли соф фойда 3870440 сўмни, рентабеллик даражаси 150,8 фоиз бўлиши аниқланди. «Краснодарская 99» нави бўйича иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бироз паст бўлиши аниқланди.
11. Зарафшон водийси шароитида суғориладиган ерларда кузги бугдойнинг интенсив типдаги «Жасмина», «Фарбома» навларини экиш мақсадга мувофик. Кузги бугдой уруглик учун экилган майдонларда «Жасмина» ва «Краснодарская 99» навларидан юкори косил ва сифатли уруг олиш учун, экиш ва ўғит меьёрларини мувофик колда 4,5 млн. унувчан уруғ/га ва N180P135K90 кг/га кўллаш тавсия этилади.
Суғорма дехқончиликда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда риладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сув ресурс лари дан тежамли фойдаланиш техника ва технологияларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупрокнинг унумдорлигини саклаш ва ошириш ишлари алоҳида аҳамиятга эта. Бу борада ривожланган мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Германия, Голландия, Россия ва бошка давлатларда сувдан тежамкорона фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқиш, сув тақсимлашнинг аниқ ҳисобини олиб бориш ва экин экиладиган майдонларнинг таркибини ўзгартириб ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга алоҳида эътибор каратилган.
Республикамиз мустақилликка эришгач кишлок ва сув хўжалиги соҳасида ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, фермер хўжаликларининг сугориладиган майдонларига сувни етказиб беришда каналлар ва коллектор-зовурларнинг ишлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шулар билан бир каторда ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишда замонавий ресурстежамкор сугориш техника ва технологияларини такомиллаштиришни талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «.. миллий иктисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш
учун энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш» 1 алоҳида таъкидлаб ўтилган. Бу борада экинларнинг ресурстежамкор сугориш усуллари ва сувдан фойдаланиш режасини ишлаб чикиш ва кўллаш асосида ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича илмий-тадкиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамият касб этмокда.
Жаҳонда ер-сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш ва тупроқнинг мелиоратив холатини яхшилашга багишланган максадли илмий-тадкиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, сугориладиган майдонларда кенг миқёсда эрозияга карши максадли йўналтирилган илмий-тадқикотларни амалга ошириш, ер-сув ресурсларини муҳофаза этиш техника ва технологияларини яратиш, экин экиладиган майдонларнинг таркибига тупрокни ҳимояловчи экинларни киритиш йўли билан амалиётга тадбиқ этилиши соҳадаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон «2008-2012 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-916-сон «Инновационлойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни рағбатлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори,
2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини агробиомелиоратив усулларни қўллаш асосида яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланишда экинларни сугоришнинг замонавий ресурстежамкор техника ва технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кузги бугдой билан беда экинларини биргаликда етиштиришнинг
сугориш техникаси ва технологияси яратилган;
сув танкислиги шароитида ғўза экинини эгатлаб сугоришнинг ресурстежамкор техника ва технологияси ишлаб чикилган;
сугориш каналларидаги фойдали иш коэффициентини аниқлашда нисбий сув йўқолиши формуласидаги а=-^- , % 1 км да, «А» ва «т» коэффициентлари каналларнинг мавжуд тупрок-иқлим шароитини хисоблаш
натижасида асосланган;
хўжалик ички каналларида сув сарфи ва ҳажмини ўлчайдиган ультратовушли маҳаллий сув ўлчаш ускунаси яратилган;
сув танкислиги шароитида Сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликларига сувни етказиб беришнинг мавжуд меъёри услуби такомиллаштирилган.
Хулосалар
«Суғорма дехқончиликда ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва сувдан тежамли фойдаланиш технологияларини ишлаб чикиш» мавзусидаги докторлик диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Хорижий мамлакатлар ва Республикамизда олиб борилган илмий-тажриба ишлари натижаларига асосланган холда, шўрланган ерларда асосий экинлар таркибига тупрокни ҳимояловчи беда экинларини хам киритилиши зарур. Бу ерларнинг мелиоратив холатини яхшилайди ва унумдорлигини оширади.
2. Ўтказилган назарий ва амалий изланишлар натижаларига кўра, кичик каналларда сув сарфини ±5% хатолик билан ўлчайдиган ускуна яратиш зарурияти аниқланди. Сув сарфини тезкор ўлчаш ускунасини таклиф этилаётган назарий ишланмаси уни учбурчакли, тўғри бурчакли, парабола ва трапеция шаклидаги каналнинг кўндаланг кесим юзасида қўллашга хизмат килади.
3. Ғўза экинини кенг эгатлар бўйича вегетацион сугоришнинг ресурстежамкор техника ва технологиялари яратилган (№1АР 04466 ихтиро патента). Унда: 0,003 нишабликда 150 метр ёпиқ эгат узунлиги ва 0,9 метр оралигида 1,2-1,0 л/с ўзгарувчан сув сарфлари берилди ва эгатнинг узунлиги бўйича бир текисда намланиш 0,95 ни ташкил этди, эгат охирида призма сув қатлами яратилди. Натижада вегетацияда назоратга нисбатан 800 м3/га сув тежалган ва 7-8 ц/га пахта ҳосилдорлиги ошган.
4. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш мақсадида кузги буғдой билан беда экинини биргаликда етиштиришнинг технологияси яратилган (№1АР 04825 ихтиро патента). Натижада суғориладиган майдонларнинг шўрланиш даражаси ва сизот сувлари минерализацияси даражасининг камайиши асосидабуғдой ҳосилдорлиги 2-3 ц/га ошган ва беда экинидан кук масса НО ц/га қўшимча ҳосилдорлик олиниб, хар гектардан 0,8-1 млн.сўм соф фойда олинган.
5. Кузги буғдой ва беда экинини биргаликда етиштиришнинг ресурстежамкор сугориш техникаси ва технологияси яратилган (№1АР 04245 ихтиро патенти). Унда: 0,0002 нишабликда йўлак узунлиги 200 м ва йўлак эни 3,6 метрда 5 л/сек ўзгарувчан сув сарфи берилиб, бир текисда намланиш 0,90 га тенг бўлган ва натижада вегетация даврида назоратга нисбатан 700-800 м3/га сувдан тежамли фойдаланиш имконияти яратилган.
6. РК-7 хўжаликлараро канали тизимида сувдан фойдаланиш режаларини тузишда ФИКи доимо 0,81 кабул қилинмокда, лекин ўлчовлар асосида аниқландики, каналда минимал сув сарфлари даврида фойдали иш коэффициента қиймати 0,82 ва максимал бўлган даврларда 0,90 га тенг бўлиб, яъни хақиқий ўртача ФИК 0,87 ташкил этиши аникланган. РК-7 каналига карашли хўжалик ички каналлларнинг ФИК=0,71-0,86, яъни 29 - 14% сув исроф бўлиши аникланди. (DGU 01768 ЭХМ дастури гувоҳномаси).
7. РК-7 каналининг фойдали иш коэффициентини аниқлашда мавжуд тупрок-иқлим шароитида академик А.Н.Костяковнинг сув исрофгарчилиги формуласидан фойдаланиб «А» ва «m» коэффициентлари ҳисобланди: А=3,43 m=0,5. Шундай килиб, каналдаги 50-350 л/с сув сарфларида нисбий сув сарфи йўколиши куйидагича аникланди: % 1 кмда
8. Жанубий Мирзачўл магистрал каналининг сув оқими хдракатини фильтрация жараёнининг математик модели ва дастури яратилди. Катта узунликдаги мураккаб морфометрияга эта ўзанларида босимсиз секин ўзгарувчан беқарор ҳаракатланаётган сув оқими ҳаракатини ифодалайдиган математик модел каналнинг эксплуатация режимлари ўзгарганда оқимни тезкор бошқариш вариантларини ҳисоблашни таъминлайди. Бу эса канал ўзанида сув оқимининг хдракатланиши жадаллигини аниқлаш ва носоз-ликлар аниқланганда тезкор ечимлар кабул қилиш имкониятини яратади.
9. Хўжалик ички каналларда сув сарфи ва ҳажмини ўлчовчи ускуна ишлаб чикилган (DGU 03278 ЭҲМ дастури гувоҳномаси). Сув ўлчаш ускунаси Чиполетти сув ўтказгичи асосида очиқ каналларда ишлатилади. Натижада сув сарфини ультратовушли датчик асосида ўлчаши ишлаб чиқаришда қўлланишни осонлаштирди ва хатолик даражаси ±2,3% ўлчашни таъминлади.
10. Сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликларига сувни етказиб беришнинг мавжуд меъёри услуби такомиллаштирилди. Ушбу услубда ҳисоблаш формуласига илк бор Бф - фермер ерларининг балл бонитети ҳамда ушбу худуднинг n - сув билан таъминланиш даражасини ҳисобга олишлар киритилди. Бу эса ҳозирги сув танқислиги даврида сувдан тежамли фойдаланишни таъминлади.
Ўзбек тилининг деҳқончилик лексикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида тадқиқот ишлари тарихий-қиёсий, систем-структур, семантик-семасиологик ва ономасиологик йўналишларда олиб борилаётганлиги, қишлоқ хўжалигига оид маълумотларни топиш йўлларини осонлаштириш мақсадида бу сохага оид сўзларнинг тезаурус (хазинали) луғатларининг яратилаётганлиги ўзбек тилшунослигида хам бундай муаммоларни хал килишда замонавий тахдил методларидан фойдаланишни такозо этмокда. Деҳқончилик лексикасини бутунлай янгича илмий-назарий қарашлар ва методларга таянган ҳолда тадқиқ этиш ана шундай долзарб муаммоларидан биридир. Дунё тилшунослигида деҳқончилик лексикасини система сифатида ўрганиш конуниятларини очиб бериш, уларнинг лингво-культурологик, этнолингвистик, прагмалингвистик, психолингвистик хусусиятларини ёритиш соха тараккиётини таъминлайдиган мухим омиллардан ҳисобланади.
Жаҳон тилшунослигида деҳқончилик лексикаси дунё халқлари тилининг, шубҳасиз, энг қадимги ва ҳар бир тараккиёт даври учун замонавий ва муҳим луғавий қатламини ташкил этиши кўплаб тилшуносларнинг эътиборини тортган. Жумладан, деҳқончилик лексикасини тартибга солиш ва меъёрлаштириш семантик, семасиологик ва морфологик аспектларда тадкик этилган. Узбек тилшунослигида хам деҳқончилик лексикасининг тадкикида мавжуд тавсиф ва талкинларни замонавий методологик тамойиллардан фойдаланиб умумлаштириш, уларнинг лисоний ва нутқий воқеланиши юзасидан аник хулосалар чикариш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Шу асосда деҳкончилик лексикасини жаҳон тилшунослигининг сўнгги ютуқлари ва янги тадқиқ қилиш методларига таянган холда тилимизнинг ички қонуниятлари асосида тавсифлаш хамда уларни систем-структур, функционал-семантик жиҳатдан тадкик этиш, ўз навбатида, дунё илмий жамоатчилигини хабар дор этиш заруратини юзага келтиради.
Мустақиллик йилларида миллий маънавиятимиз кўзгуси ҳисобланган она тилимизни янада равнақ топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Тилимизнинг жамият таракқиётидаги ролини ошириш, уни асраб -авайлаш, бойитиш борасидаги ишлар мунтазамлик касб этди. Истиқлол йилларида тилимизнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган илмий ва илмий-оммабоп китоблар, луғатлар кўплаб чоп этилаётганлиги жамият тафаккурини юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшмокда. Айниқса, тилимизнинг касб-ҳунар лексикасининг ўзига хос табиатини аниклашда, хусусан, ўзбек тилининг деҳқончилик лексикасини ўрганишда муайян ютуқларга эришилди. Шу билан бир каторда, дехкончилик лексикасининг субстанциал-прагматик хусусиятлари аниқланиши, уларнинг лисоний табиатини очишга хизмат қиладиган гносеологик конуниятлар ва категориялар асосида тавсифланиши керак. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган кишлок хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш»1 асосий вазифалардан бири сифатида алоҳида белгиланган. Бу борада деҳкончилик лексикасидаги луғавий бирликларнинг ифода имкониятлари ва лексик-семантик хусусиятларини янги методологик тамойиллар ва замонавий мезонлар асосида ёритиб бериш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги 2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва Узбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талаблари хамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили деҳқончилик лексикасининг тил, луғат тизимидаги салмоғини белгилаш, уларнинг бойиш манбалари ва усуллари, тарихий-тадрижий тарақкиёти ҳамда тарихий-қиёсий, функционал-стилистик, субстанциал-прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тарихий ёзма манбалардаги дехкончилик лексикасига оид луғавий бирликлар билан ҳозирги ўзбек адабий тилидаги деҳқончилик лексикасининг фарқлари аниқланган;
деҳқончилик лексикаси шаклланишидаги асосий лисоний ва нолисоний омиллар аниқланган ва шу оркали уларнинг адабий тил ва соҳа адабиётларида қўлланиши очиб берилган;
дехкончилик лексикасининг мотивланиш белгиларига кўра номланиши аниқланиб, макро ва микро, мавзуий ва луғавий-маъновий гуруҳлари ёритилган;
дехкончилик лексикасининг шаклланиши ва таракқиёт манбалари асосида лексик қатламлари, сўз ясалиши билан боғлиқ хусусиятлари аниқланган;
деҳқончилик лексикаси тараққиётида моддий асос вазифасини ўтаган ер, сув, экин майдони тушунчаларининг ўзбек тилидаги лексик-семантик, функционал-услубий хусусиятлари очиб берилган;
деҳқончилик лексикасининг ўзбек адабий тили лексикасида тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
Хулоса
1. ДЛ ўзбек тили лексикасининг муҳим таркибий кисмидир. У микдор ва тур жиҳатидан ўзига хос луғавий мажмуани ташкил этади. ДЛ ўзбек халкининг бевосита дехкончилик фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги туфайли ўзбек тилининг асосий лугат хазинасини бойитиш ва нутк жараёнидаги эҳтиёжини кондириш учун хизмат килади. ДЛнинг илк даври «Авесто», «Ўрхун-Энасой ёдгорликлари»га бориб такал иши, шаклланишининг узок тарихга эгалиги, халкимизнинг кадимдан дехкончилик билан шугулланганлигини асослайди. ДЛни систем-структур ва тарихий-қиёсий жиҳатдан ўрганиш шуни кўрсатдики, ўзбек халқининг деҳкончиликка доир сўзлари анча қадимий, кўҳна.
2. Марказий Осиёда дехкончилик маданияти эрамиздан олдинги IV асрларда шаклланган. Суғорма дехкончилик эса Узбекистан худудида жез даврининг охирларида, тахминан 3000-3200 йил муқаддам вужудга келган. ДЛ ҳам ана шу даврлардаёқ шакллана бошланган.
3. ДЛда кадимги туркий қатлам, ўзбек тилинининг ички манбалари, яъни ўз катламга хос сўзлар капа микдорни ташкил этади. Унинг асосий қисми бўлган туркий - ўз қатламга мансуб сўзларнинг аксарият қисми бошқа туркий тиллар учун муштаракдир. Бу тур сўзларнинг қўлланиш доираси, тарқалиш сарҳади (ҳам ҳудудий, ҳам адабий тил) лаҳжалар ва шевалараро қўлланиши жиҳатидан бир хил белги-хусусиятга эга эмас.
4. ДЛнинг шаклланиши ва бойишида ташқи манбалар: форс-тожикча, арабча, русча ўзлашмалар салмоқли ўрин эгаллайди. ДЛ таркибида арабча сўзлар анча қадимдан ўзлашган бўлса хам, микдори нисбатан кам. Русча сўзлар сўнгги 50-60 йил давомида ўзлашган. Улар, асосан, илмий ва расмий услубга оид матнлар билан кириб келган. Бундай атамаларнинг ўзбекча (арабча, форс-тожикча) муқобиллари мустақиллик давридан бошлаб яратила бошланган. Форс-тожикча дехкончилик атамалари ҳам салмоқли ўрин тутади ва улар хам туркий сўзлар сингари қадимий сўзлардир.
5. ДЛга доир сўзларнинг ясалишида аффиксация ва композиция усулларининг маҳсулдор эканлиги аниқланди. Бу соҳа лексикаси тузилишига кўра содда (туб, ясама), қўшма, бирикмали ва мураккаб кўринишлидир. ДЛга оид сўз ва терминларнинг ҳосил бўлишида -чи, -ма, -ла, -гич, -об, -лик, -ик, -ик, каби кўшимчалар фаол ва уларнинг воситасида от, сифат, феъл туркумидаги сўзлар кўпроқ ясалган.
6. Ўзбек тилининг ДЛда композиция усули билан сўз ясалиши ҳозирги ўзбек адабий тили қонун-коидаларига мос бўлиб, улар деҳқончиликнинг қадим даврларидан ҳозирга кадар деҳқонлар, мироблар, сувчилар, бевосита дехкончилик маданияти билан шуғулланувчи касб-ҳунар эгалари томонидан яратилган.
7. Халк шевалари, сўзлашув нутқи, халқ нутқига хос сўз ясалиш ва ўзлаштириш тизими ДЛни бойитувчи, янги сўзлар билан ифода имкониятини кенгайтирувчи манбадир. ДЛдаги қўшма, бирикмали ва кўп таркибли ифодалар ўрнига халқ ва сўзлашув нутқидаги сўзларни кабул қилиш фан, амалиёти ва таълим жараёни учун ҳам муҳим, фойдали ҳамда зарурдир.
8. ДЛ (дончилик) да 850 дан ортиқ (таҳлилга жалб этилганлари), яъни бу соҳадаги турли тушунчалар нарса ва ҳодиса, жараён, белги, қурол, буюм номлари аниқланди. Дехкончилик объектларининг мотивланиш белгилари
асосида помлапиши ўргапиб чиқилди. Экип майдопи ҳажми ва шакли, жойлашиш ўрни, сифати ва унумдорлигига кўра; экин майдони тармоклари эса жойлашиш ўрни, шакли, хажми, ишланиш даражаси, қарашлиги, тупроқ ранги ва тузилишига кўра номланади.
9. Ўзбекистон худудидаги ДЛнинг маълум қисми диалектал характер касб этади. Шевага хос сўзларнинг кўпчилиги деҳқонларнинг экинни экиш, уни парваришлаш, хирмон кўтариш, ҳосил олиш, ҳосилни саклаш ва шу каби иш жараёнларида ҳар бир нарса, ҳодиса, ҳолатларни аташ учун яратилган.
10. Ўзбекистон аҳолиси орасида деҳқончиликка оид урф-одат ва маросимлар кадимий кўринишларининг номлари тилимизда сақланиб қолганлигини тарихий этнографик ва тўпланган лисоний материаллар тўла тасдиқлайди.
11. ДЛнинг система сифатидаги тадқиқида семантик майдонни белгилашда сигнификатов маънонинг ўрни кўрсатилди. Семантик майдоннинг сигнификатов жиҳатини ўрганишда тилнинг лексик сатҳида муайян лексемаларнинг бир семантик майдонда ўзаро бирикиб, ягона парадигматик каторни ташкил қилиши муҳим аҳамиятга эга.
12. ДЛни киёсий-тарихий ва систем-структур жиҳатдан ўрганиш ўзбек халкининг деҳқончиликка доир сўз ва терминлари қадимги хамда ҳозирги сўзлардан иборатлигини кўрсатди.
13. ДЛни парадигматик ва синтагматик муносабатлар йиғиндисидан иборат яхлит бир бутунлик сифатида қараш улар ўртасидаги ички диалектик боғланишни, хусусан, умумийлик ва хусусийликни аниклашга имкон яратди. Шу нуктаи назардан сув сўзидан ясалган лексемалар парадигмаси ва синтагматик ҳосилалари ДЛ мажмуида энг фаол қўлланишга, ясалишга, таркибий хилма-хиллик хамда маъно жихатидан серкирраликка эгалиги маълум бўлди.
15. ДЛнинг ЛМГлари тадқиқидан аник бўлдики, хар бир гурух, яъни кичик гуруҳларга бирлашувчи сўзлар ўзаро синонимик муносабатда, келиб чиқишига кўра турли тил манбаларига мансуб туркий, эроний, товуш ва морфем вариантлилик фазилати мавжуд, ясалиш вариантлилиги, қўлланиш сарҳадида чекланганлик ва чекланмаганлик белгисига хамда шевавий хусусият касб этиб, маълум кишилар томонидан кўлланиш имкониятига зга.
16. Диссертация натижаларидан келиб чиқиб, куйидаги таклиф ва тавсияларни илгари суриш мумкин: келгусида қишлоқ хўжалигининг далачилик, фермерчилик, ирригация, мелиорация, гидрология, ўсимликшунослик каби соҳалар лексикаси атрофлича ўрганилиши лозим. Шундай йўл билан тилшунослигимизда фундаментал назарий ишлар яратиш, яъни «Ўзбек тилининг қишлок хўжалиги энциклопедик луғати»ни тузиш ва нашр эттириш имкони тугилади.
Алишер Навоий тарихий асарлари лексикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида ҳар бир миллий тилнинг мумтоз намуналари бўлган қадимги ёзма ёдгорликлар тилини илмий асосда ўрганиш, уларнинг мазмунини бугунги авлодларга аслидагидек етказиш асосий вазифалардан хисобланади. Ҳар кандай тил ходисасини тарихий жиҳатдан ўрганиш, бирламчи манбаларга асосланиш, тил тараққиётининг турли даврларида яратилган ёзма ёдгорликлар тилини киёслаш асосида улар орасидаги умумий ва фаркли хусусиятларни аниқлаш дунё тилшунослигидаги муҳим вазифалардан бири саналади.
Жахон филологиясида айни кунларда олиб борилаётган Алишер Навоий назмий ва насрий асарларини хорижий тилларга таржима килиш ва нашр этиш, адиб ижодига мансуб қўлёзма манбаларнинг танкидий матнларини тайёрлаш, уларнинг лингвистик хусусиятларини очиб бериш борасидаги тадкикотлар тилимизнинг жахон миқёсида ўз ўрни ва макомига эришувига хизмат қилмокда. Миллий тилшуносликда хам адиб ижодига мансуб тарихий асарлар сўз бойлигидаги лексик бирликлар тизимини тасниф ва тахдил этиш тилимиз тарихий лексикологиясининг ўзига хос жихатлари хакидаги назарий билим ва дунёкарашларни маълум даражада такомиллаштиради, бу эса Алишер Навоий тарихий асарлари лексикасини тадқиқ килиш заруратини юзага келтиради.
Мустақилликдан кейин илм-фаннинг барча соҳалари қаторида ўзбек тилшунослигида ҳам туб ўзгаришларга замин яратилди. Миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган тилимиз тарихи, хусусан, буюк мутафаккир Алишер Навоий қолдирган улкан маънавий меросни тилшунослик нуқтаи назаридан чуқурроқ тадқиқ килишга киришилди. Бу ҳолатни кейинги йилларда ўзбек тили тарихини ўрганишга оид изланишларнинг янги боскичга кўтарилгани, Алишер Навоий асарларининг муайян тузатишлар билан қайтадан нашр этилаётгани, адиб каламига мансуб асарлар қўлёзмаларининг танқидий матнлари тузилиб, илм аҳлига такдим қилинаётгани, шоир ижодига оид турли луғатларнинг яратилаётгани, шунингдек, мутафаккир асарларининг лингвистик хусусиятларини ёритишга бағишланган тадкиқотларнинг кенг миқёсда олиб борилаётганида кузатиш мумкин. Шу билан бир каторда, тилшуносликда Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» хамда «Тарихи мулуки Ажам» каби тарихий асарлари лексикаси ҳозиргача монографик планда махсус ўрганилмаган. Айни дамда юртимизда «...матншунослик, адабий манбашунослик, тилшунослик, фалсафа, маданият тарихи соҳаларида миллий маданий меросимизнинг ҳали ўрганилмаган кўпгина қатламларини очиб беришга йўналтирилган илмий тадкикотларга алоҳида эътибор каратилаётгани»1 бу борадаги илмий изланишлар кўламини янада кенгайтиришга асос бўлмоқда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни саклаш, тадқиқ ва таргиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, Узбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул килинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади «Тарихи анбиё ва ҳукамо» ҳамда «Тарихи мулуки Ажам» асарлари сўз бойлигини тарихий-этимологик, функционал-семантик ва семантик-стилистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тарихий асарлар луғат таркибидаги ўз ва ўзлашган катламга оид лексик бирликларнинг лингвостатистикаси аникланган;
асарларда ишлатилган лексик қатламларнинг қадимги туркий тил, эски туркий тил ва ҳозирги ўзбек адабий тилига муносабати, лексемалар семантикасида содир бўлган маъно кенгайиши, маъно торайиши ҳодисалари мисоллар асосида очиб берилган;
тарихий лексикологиянинг назарий қоидаларига таянган ҳолда тарихий асарлар лексикасидаги турли мавзуий гуруҳларга оид лексик бирликларнинг қўлланиш доираси далилланган;
асарлардаги синонимларнинг ўз ва ўзлашган катламга тегишли сўзлардан иборат эканлиги аниқланган;
«Тарихи анбиё ва ҳукамо» ҳамда «Тарихи мулуки Ажам»даги омолексемалар морфологик курилиши жихатдан от+от, сифат+сифат, от+от+феъл, от+сон, от+сифат, от кўмакчи+феъл шаклларида воқелангани белгиланган;
асарлар матнидаги антонимик уяларга оид сўзларнинг лексик-семантик хусусиятлари очиб берилган;
тарихий асарлар лексикасидаги полисемия ҳодисаси, асосан, от, феъл, сифат туркумларига оид лексик бирликлар доирасида рўй бергани ҳамда тасвир жараёнида муаллифнинг, асосан, метафора, метонимия ва синекдоха каби маъно кўчиш усулларидан фойдалангани далилланган.
Хулоса
Алишер Навоий қаламига мансуб тарихий асарлар лексикасининг статистик, тарихий-этимологик, функционал-семантик ва семантик-стилистик аспектлардаги тадқиқи натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. ТАҲ ҳамда ТМАда қўлланган жами 5465 та сўз XV-XVI аср ўзбек адабий тили луғат бойлигини муайян даражада мужассам этган.
2. ТАҲ ҳамда ТМА сўз бойлигида кадимги туркий тил (VII-X), эски туркий тил (XI-XIV) ва эски ўзбек адабий тилининг лексик хусусиятлари намоён бўлган. Ҳар икки асарда қўлланган 1329 та туб туркий сўзлар 84%ининг кадимги туркий тил ва эски туркий тил лугат бойлигида ишлатилгани нафакат эски ўзбек адабий тилининг шаклланишида бу тилларнинг асос вазифасини ўтагани, шунингдек, Навоийнинг она тилига бўлган хурмат ва эхтиромининг чексизлигини яна бир бор исботлайди. Изланиш асарлардаги туркий катламга оид сўз бойлигининг 92%и ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланишда давом этаётгани, атиги 8%и эскирган сўзлар сирасига кирганлигини кўрсатди.
3. ТАҲ ва ТМА сўз бойлигининг салмоқли улуши (4136)ни ўзлашмалар ташкил этган. Турли мавзуий гуруҳларни қамраб олган арабча ўзлашмалар (2944)нинг 15%и (441) эски туркий тил обидаларида истеъмолда бўлган. Ушбу хусусият Навоий даврида арабча лексик элементларнинг эски ўзбек адабий тили сўз фонди ривожидаги ўрнининг даражасини белгилайди. Адиб тарихий асарларида ишлатилган арабча ўзлашмаларнинг 76%и (2237) хозирги ўзбек адабий тилида мавжуд, колган 24%и (706) экстралингвистик омиллар боне истеъмолдан чиққан.
4. Тарихий асарлар сўз бойлигининг тахминан 25%ини (1107) форсча-тожикча ўзлашмалар ташкил этган. Нарса-буюм, белги-хусусият, мавхум маъно ифодаловчи бир қатор форсча-тожикча ўзлашмалар эски ўзбек адабий тили қонун-коидаларига бўйсунган ҳолда ўзлаштирувчи тилга хос семантик хусусиятларни намоён этган. Ҳар икки асарда қўлланган форсча-тожикча ўзлашмаларнинг 16%и (174) ҳозирги ўзбек адабий тили сўз бойлигида мавжуд эмас.
5. Функционал-семантик тахдил ТАҲ ва ТМАда қўлланган сўзларнинг маъновий-вазифавий хусусиятига кўра 37 мавзуий гурухга бирлашганини кўрсатди. Ижтимоий-сиёсий, ҳарбий, илмий, диний терминларнинг асосий қисмини арабча ва форсча-тожикча, қисман, ўзбек (турк)ча, ҳаракат-ҳолат, инсон тана аъзолари, қариндошлик, ҳайвонот (зооним), санок, микдор маъносини ифодаловчи лексемаларнинг асосини ўз қатлам, антропонимлар, ва топонимларнинг аксариятини эса форсча-тожикча сўзлар ташкил этган.
6. Сўз маъноларининг парадигматик муносабати семантик жиҳатдан қаралиб, маъно жиҳатдан бир хил - синоним ва маъно жиҳатдан карама-қарши - антонимларнинг тарихий асарларда кенг ўринга эгалиги аниқланди. Синонимик қатордаги ҳар бир сўз ўзининг маъно нозиклигидан келиб чиқиб мутлақ (абсолют) ва семантик (ўзаро якин маъноли) синонимларни вокелантирган. Синонимик қатордаги сўзлар маъно кирраси, прагматик семаси ва услубий жиҳати билан фарқланган. Синонимик каторлар, асосан, от, сифат, феъл туркумли сўзлар доирасида юзага чикқан. Синонимик қаторни шакллантирган лексемалар маънонинг даражасини белгилашга хизмат килган.
7. Антонимик уялар ўз сўзлар ва ўзлашмалараро таркиб топган. Антонимларнинг, асосан, белги-хусусият, ҳаракат ва ҳолатни билдирувчи сўзларда учраши аниқланди. От туркумига оид сўзларда хам антонимларнинг мавжудлиги, бирок улар маъносида белги ёки ҳаракат ётиши кузатилди.
8. Алишер Навоийнинг лексик бирликларни кўп маънода ишлатиш махорати ТАҲ ҳамда ТМА асарларида яққол кўзга ташланади. Изланишлар кўп маънолиликнинг от (50%) ва феъл (30%) сўз туркуми доирасида фаоллигини кўрсатди. Шунингдек, сифат (10%) ва бошқа сўз туркумлари (равиш, олмош, сон) доирасида қисман (10%) кузатилди. Алишер Навоий даври эски ўзбек адабий тилида қўлланган лексемаларда юз берган маъно ўзгаришлари янги маъно ҳосил килишнинг метафора, метонимия, синекдоха сингари усуллари заминида вокеланган.
9. Алишер Навоий воқеликни ифодалаш, инсон руҳияти, феъл-атворини ёритиш жараёнида муболаға, жонлантириш, эпитет, ўхшатиш сингари тил воситаларидан хам усталик билан фойдаланганки, бундай мохирлик тасвир объектининг таъсир даражасини оширишда ахамиятлидир.
Ўзбек нутқий мулоқотида системавийлик ва информативлик
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида прагмалингвистиканинг мустақил йўналиш сифатида эътироф этилиши, объекта сифатида мулокот тизимининг олиниши тилнинг тадқиқ қамровини кенгайтириб, таълим жараёнига хам бевосита таъсир кўрсата бошлади. Зеро, тилнинг ички имкониятлари ёш авлоднинг ижодий тафаккурини шакллантиришда, уларни миллий кадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда, фикр алмашиш, алока-муносабат жараёни самарадорлигини таъминлашда асосий восита вазифасини бажаради.
Жахон прагмалингвистикасининг тилшуносликдаги ўрни, прагматик система тушунчаси, шунингдек, унинг таркибий қисмлари муносабати, прагматик системанинг ассоциатив системалар билан алокаси, нутрий бирлик ~ мулоқот бирлиги тушунчаларининг ўзаро муносабати нафакат узбек, балки жахон тилшунослигида хам мунозарали, хали кун тартибига кўйилмаган, ечимини кутаётган муаммолардан биридир. Таъкидлаш жоизки, прагматик системанинг табиати, парадигматик системалар билан ўхшашлик ва фарклилиги масаласи миллий тилшуносликларда урганилмаган. Шунинг учун ўтган асрнинг учинчи чораги (60 - 70-йиллар)да лисоний восита ва ходисалар сираси структур тилшунослик тамойиллари асосида аникланиб, етарли даражада тавсифлангач, асосий эътибор бу ходисалар (лисоний бирлик)нинг нутқда кўлланиши ва улардан қай йўсинда самаралирок фойдаланиш йўлларини аниқлашга каратилди. Структур тилшунослик лисоний парадигмаларни тадқиқ килиш, яъии ўзаро ўхшаш ходисалар сирасини ажратиш, ахборот киймати, лисоний тизимдаги мавкеи, вазифаси бир хил ходисаларни соф лисоний нуктаи назардан айни бир парадигмага ёки сирага бирлаштириш билан шугулланади. Тил тизимида бу ходисалар бир хил кийматга эгалиги сабабли улар орасидаги жузъий фарклар тизим учун сезиларсиздек туюлади. Лекин тил тизимида бир ходиса учун бир неча бирлик мавжудлиги бу бирликларни кайсидир жихати билан ўзаро фарклаш заруратини келтириб чикаради.
Мустакиллик йилларида тил ва маданият муштариклиги масаласининг долзарблашуви тил маданиятини юксалтиришга, ўзбек халқининг миллий ўзлигини англашига, тафаккурни янгилашга бўлган эҳтиёжи натижасидир. Зеро, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши уни янги-янги босқичларда ҳар томонлама ўрганишга ва ўргатишга кенг йўл очиб берди. Шу билан бир қаторда, ўзбекона нутқ жараёнининг стилистик, социолингвистик, психолингвистик жиҳатларини илмий асослаш ҳам галдаги муҳим вазифалардандир. «...Илмий ва ижодий изланишларни хар томонлама кўллаб-кувватлаш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш вазифа»1 эканлиги ҳар бир фан соҳасида, жумладан тилшуносликда ҳам чукур изланишлар олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Бу борада ўзбек нуткий мулоқотининг системавий ва информатив хусусиятларини аниқлаш прагматик системанинг табиати ва унинг парадигматик система билан муносабатларини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тугрисида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тугрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги Қарори, Узбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги тахрирда кабул килинган «Давлат тили хакида»ги Қонуни ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хуку кий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадкиқот муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади нутқий мулоқотнинг муҳим инсоний фаолият тури сифатида ўзига хос ситуатив-прагматик система эканлигини асослашдан иборат.
Тадқиқотиинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқий мулоқотнинг ўзига хос ситуатив-прагматик система эканлиги назарий маълумотлар билан асосланган;
нутқий бирликлар - лисоний бирликларнинг ёзма ёки оғзаки кўринишларда бўлиши, мулоқот бирлиги эса лисоний ва нолисоний омилларнинг мулоқот жараёнида биргаликда воқеланиши каби фаркланишлар назарий хулосалар билан исботланган;
ситуатив-прагматик системани график кўринишда ифодаловчи изосайн тушунчасининг ижтимоий-информатив қиймати илмий-амалий жиҳатдан оч иб берилган;
нуткий мулоқот ситуатив-прагматик система сифатида ички ва ташқи омиллардан, уларнинг ҳар бири эса, ўз навбатида, бир неча ички ассоциатив парадигмадан иборатлиги асосланган;
ўзбек адабиётида нутқий мулоқотнинг тўлиқ-симметрик-узилмаган ва тўлиқ-симметрик-узилган ҳамда нотўлик-симметрик-узилмаган каби кўринишлари мавжудлиги мисоллар билан асосланган.
Хулоса
«Ўзбек нутқий мулоқотида системавийлик ва информативлик» мавзусида олиб борилган тадқиқотдан қуйидаги хулосалар олинди:
1. Тилшуносликда структурализмдан прагматикага ўтилиши диалектик тараккиётнинг зарурий босқичи; структур ва прагматик талқинлар ўзаро инкор муносабатида бўлмай, аксинча, бир-бирини тулдиради ва тадқиқотчининг ўрганиш манбаи моҳиятига чуқурлаша боришини таъминлайди.
2. Нутқий мулоқот мураккаб ситуатив-прагматик система, унинг таркибини ички ва ташки омилларга ажратиш мумкин. СПСнинг марказини вербал, илк куршовини новербал (кинетик ва фонацион) воситалар, илк куршовнинг куршовларини эса ташки омиллар ташкил килади.
3. Ассоциатив система хам, прагматик система хам бир неча дискрет элементларнинг маълум бир максадни ифодалашга хизмат килиши ва ўзига хос бутунлик ташкил этиши билан бирлашади. Ассоциатив системаларда хам, прагматик системаларда хам бирликлар ўзаро баркарор муносабат билан богланган, яъни бир системага бирлашган бўлади ва, одатда, бир-бирини эслатиб туради. Бу парадигматик система ва прагматик система орасидаги ўхшашлик, улар орасидаги фарклар эса куйидагилар:
а) парадигматик система элементлари замон бир хиллигига эга бўлмайди - ҳамиша бир-бирини инкор килади, бири кўлланганда иккинчиси кўлланиши мумкин эмас. Прагматик система ситуатив моҳиятга эга бўлганлигидан унинг таркибий кисмлари бир пайтда вокеланади. Шунинг учун парадигматик система элементларининг қўлланишида замон ва макон фарки муҳим бўлса, прагматик система элементлари учун замон ва макон умумийлиги шарт;
б) парадигматик система элементлари бир-бирини эслатиб туради, лекин айни замонда бири иккинчисини рад килади, бир-бири билан синтагматик муносабатга кириша олмайди, биргаликда кулланмайди. Прагматик система бирликлари эса, аксинча, бири иккинчисини такрорлайди, тулдиради; этик-эстетик нуктаи назардан безайди ва бирга кулланади. Шу асосда прагматик системада маълум бир таркибий кием эксплицит ифодаланмаган бўлса, бошка элементлар унинг ўрнини бемалол боса олади.
4. Нуткий мулокот прагматик системасини график асосда (изосайн воситасида) бериш унинг систем курилишини яккол тасаввур килиш имконини беради.
5. Бадиии адабиёт ҳаётни ҳакконии акс эттирганлиги сабабли нутқии мулокот жараёни ҳам, хусусан, унинг муқаддимасида ўзининг яккол аксини топади. НМ мукаддимаси таркибий қисмларини очиб беришда адиб уз шархи билан коммуникантларнинг айрим хусусиятларини очиб берувчи омилларни бериш, бир коммуникант хусусиятини иккинчи коммуникатор нутқи асосида очиш каби ўнлаб усуллардан фойдаланиши мумкин. Куп холларда кайси усулдан фойдаланиш адибнинг ўзига хос ижодий услуб хусусиятидан саналади. Шунинг учун НМнинг бадиии тасвири адиб томонидан берилишига кура 8 турга ажратилиши ва уларнинг ҳар бири ифодавий-бадиий кийматга, яъни сўзловчи ёки тингловчининг хулк-атвори, савияси, ижтимоий мавқеи, миллий мансублигини очиб беришга хизмат килади.
Ўзбек тарихий романларининг социолингвистик тадқиқи
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё тилшунослигида социолингвистика, прагмалингвистика, лингвокульту-рология, когнитив тилшунослик каби йўналишлар тил ва жамият, тил ва маданият, тил ва шахе, тил ва тафаккур каби муаммолар тадкиқи билан шугулланмокда. Лингвистик тадкикотлар учун нуткий фаолиятнинг энг муҳим объект даражасига кўтарилиши тилшунослик фанининг тараққиёт истикболини белгилаш билан бирга, янги илмий муаммоларнинг тугилишига хам сабаб бўлмокда.
Жахон тилшунослигида лисоний бирликларнинг нуткий вокеланишини социолингвистик йўналишда тадқиқ қилиш, нутқнинг социал маком билан боғлиқ холатларини ўрганиш, миллий тилшуносликда социолингвистик тадкиқотларни амалга ошириш имкониятини яратди. Шу маънода тарихий романларнинг социолингвистик хусусиятларини, жумладан, нутқнинг ижтимоий мавқе, ёш, жинсга кўра хосланишларини очиб бериш назарий ва амалий жиҳатдан хал қилиниши муҳим бўлган масалалардан биридир.
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб жамиятнинг барча соҳаларида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, илм-фанни жадаллик билан ривожлантиришга алоҳида эътибор каратилди. Бошка соҳаларда бўлгани сингари ўзбек тилшунослигида хам дунё тилшунослигининг янги илмий парадигмалари асосида тадкикотлар олиб бориш, тилимизнинг қўлланиш доирасини кенгайтириш, уни ҳар томонлама ривожлантиришга киришилди. Бу холатни кейинги йиллардаги лингвистик тадкиқотларда нуткий ҳодисаларнинг тил эгаси билан боғлиқ жихатларига алоҳида эътибор каратилаётганлигида хам кўриш мумкин. Шу билан бир қаторда, ўзбек тилшунослигида социолингвистик тадкикотлар етарлича амалга оширилмаганлиги, ўзбек тилининг ўзига хос табиатини социолингвистик жиҳатдан таҳлил килиш каби масалаларнинг ўз ечимини кутаётганлиги кўплаб тадкиқотларни амалга ошириш заруратини туғдирмокда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш»'га алохида эътибор каратилган. Бу борада социолингвистик ёндашув асосида жонли нутқни тадқиқ килиш, ёзма нутк шакллари (асосан, бадиий матнлар)ни ўрганиш, тил бирликларининг социал хосланишини лисон-нутк тамойили асосида текшириш, шунингдек, тарихий романларда нуткнинг хосланишини социал омиллар таъсирида, нутк шароити ва нутк вазияти нуктаи назаридан илмий асослаш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетами ташкил этиш тўғрисида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкикот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Узбекистан Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда кабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни талаблари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тарихий романларининг социолингвистик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тарихий романларда нуткнинг социал хосланиши тарихий давр ва мухит каби ижтимоий омиллар воситасида очиб берилган;
нутқ социал хосланишининг миллий-маданий хусусиятлари мақол, ибора, этнографизмлар асосида исботланган;
нутқнинг хосланишида нутқ вазияти, нутқ шароити каби прагматик омилларнинг ўрни белгиланган;
нутқнинг коммуникант характер-хусусиятига кўра хосланиши нутқий этикетлар, вульгаризмлар, қарғиш сўзлар воситасида исботланган;
нутқнинг социал хосланишида коммуникантлар ижтимоий мақомининг таъсири масаласи мурожаат шакллари ва новербал воситалар асосида очиб берилган.
Хулоса
Ўзбек тарихий романларини социолингвистик аспектда тадқиқ этиш жараёнида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Тарихий романларнинг тил хусусиятларини тадқиқ этишга қаратилган илмий тадкикотлар тил ва давр, тил ва жамият муносабати масаласини янада ёрқин тасаввур килиш имкониятини яратади. Шу боне бу жараёнда мукаррар равишда давр ва тил, тарихий муҳит ва тил масалаларини яхлит кузатиш, уйғун таҳлил килиш лозим. Тарихий романларда ўша давр лисоний муҳитини тасвирлашда архаизм, историзмлардан кенг фойдаланилган. Персонажларнинг нутки ҳам сарой муҳитига хосланган бўлиб, хукмдорларга нисбатан тавозенинг кучлилиги бадиий асар персонажлари тилида ўз аксини топтан.
2. Романларда тарихий давр ва шахслар гавдалантирилар экан, уларга хос барча хусусиятларни ўша давр вокелигига мос холатда тасвирлашга ҳаракат қилинади, асар қахрамонларига даврнинг рухи сингдирилади. Даврга хос маданият, турмуш, урф-одат ва муносабатларни кўрсатиб беришда тилдан асосий восита сифатида фойдаланилган.
3. Тарихий романларда XIV-XV аерлардаги социум нуткининг ёш, жинс, мавқе жиҳатидан хосланиши ўзининг ёркин ифодасини топтан. Муайян даврга хос тилнинг жамиятдаги турли табақа вакиллари нуткида турлича намоён бўлиши кишиларнинг ижтимоий киёфасини кўрсатишга хизмат қилган. Коммуникантларнинг ижтимоий мақоми нутқнинг хосланиши учун асосий омил бўлиб хизмат килган.
4. Нутқнинг социал хосланишида миллий менталитетнинг намоён бўлишини персонажлар нутқида келтирилган мақол, иборалар орқали кўриш мумкин. Тарихий романларда персонажлар нутқини индивидуаллаштиришда халк огзаки ижоди намуналаридан, фразеологизм ва этнографизмлардан унумли фойдаланиб, нуткка миллий рух багишлашга эришилган.
5. Нутқнинг социал хосланишида прагматик омилларнинг ҳам таъсири катта. Лисоний имкониятларнинг нуткий фаолиятда социал хосланган ҳолда намоён бўлишини прагматик омиллар билан уйғунликда тадқиқ қилиш, яъни нутқни гетероген система сифатида ўрганиш тарихий романларда нутқнинг социал хосланишини тавсифлашда муҳим аҳамиятга эга.
6. Тарихий романларда коммуникантнинг характерини намоён қилувчи бирликларнинг қўлланиши ёш, жинс, мавке каби социал омиллар билан боғлиқ ҳолатда юзага чикқан. Ижобий баҳога эга бўлган бирликлар, нуткий этикетлар хам социал омиллар таъсирида хосланган. Салбий сифатлар, асосан, нуткда вульгаризмлар, карғишларнинг қўлланилиши воситасида намоён бўлган. Бунда вульгар сўзлар, асосан, эркаклар нутқига, каргишлар эса аёллар нутқига хосланганлиги билан характерланади. Тарихий романларда персонажларнинг нутқини индивидуаллаштириш мақсадида эркаклар нутқида хам қарғиш сўзлардан фойдаланилган бўлса, аёллар нутқида вульгаризмлар қўлланилган.
7. Тарихий романларда мурожаат шаклларининг коммуникантнинг ижтимоий мақоми, яъни ёш, мавқе, жинс жихатидан хосланганлигини кўрамиз. Кексалар нутқида қўлланган мурожаат шакллари ўзига хослиги билан ажралиб туради. Улар нутқида «эркалаш» маъносидаги мурожаат бирликлари фаол қўлланилган.
Мурожаат шакллари коммуникантларнинг мавқеига кўра купли хосланган. Ҳукмдорларга нисбатан ҳазратим, олампаноҳ, амирзодам, онҳазратлари сингари бирликлар оркали мурожаат қилинган. Бундай бирликлар жинс жиҳатдан хам хосланган бўлиб, олий табака аёлларга нисбатан хоним, бегим, олийнасаб бегим, маликам каби мурожаат шакллари қўлланилган. Эркак коммуникантларга нисбатан нутқ шароити ва вазиятига, ёши ва мавкеига мос мурожаат шаклларидан фойдаланилган. Шунингдек, расмий нутк шароитида кариндошлик терминлари оркали, норасмий нутк шароитида эса адресатнинг мавқеини инобатга олган холда мурожаат килинган.
8. Ўзбекларга хос бўлган новербал воситаларнинг миллий, анъанавий, диний хусусиятлари алока-аралашувнинг юзага чикишида асосий омиллардан бири хисобланади. Тарихий романларда новербал воситалар коммуникантларнинг ёши, жинси ва мавқеига кўра хосланган бўлиб, олий табака вакилларига нисбатан тавозенинг кучлилиги қўлланган новербал воситаларда хам акс этган. Бундан ташқари, хукмдорлар нутқига хосланган новербал воситаларда «буюриш» маъноси етакчилик килади. Новербал воситаларнинг жинс жиҳатдан хосланиши хам ўзига хос тарзда намоён бўлган.
Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида юридик тушунчалар шаклланишининг психологик асослари
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда жаконда глобаллашув ва ахборотлашув жараёнларининг жадал суръатлардаги ривожи даврида инсон ҳукукларини ҳимоя қилиш, хуқуқий саводхонликни ошириш ва унинг устуворлигини таъминлаш долзарб ва муҳим аҳамият касб этмокда. Айниқса, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш, уларда ҳуқукий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий таълим ва тарбияни такомиллаштириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. «Бугунги дунё ёшлари - сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, ...улар 2 миллиард кишини ташкил этишини ҳисобга олдиган бўлсак, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги шу ёшларимизнинг қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ».1 Шу жиҳатдан ёш авлодни ижтимоий қўллаб-кувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги кўп томонлама ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳуқуқий хужжат -БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш таклифини Узбекистан Президента Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасида таъкидлаб ўтди.
Жахондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар шароитида халкаро ва миллий-ҳукукий меъёрларни чукурроқ билишга зарурат туғилди. Вояга етмаган ўспиринлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг аксариятини, жумладан, турли ёт гоялар таъсирига тушиб қолиши, маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва майда жиноятчиликнинг содир бўлиши, айнан ўқувчилар томонидан ҳуқуқий тушунчаларнинг тўғри ва тўлик ўзлаштирмаётганлиги, ҳуқукий тушунчаларнинг психологик моҳиятини англаб етмаётганлиги, ахдоқий ва ҳуқуқий онгни карор топтиришнинг педагогик-психологик механизмларининг вояга етиш, ривожланиш даврлари билан уйғунлигининг тўлиқ таъминланмаётганлиги сингари зарур омиллар билан асослаш мумкин.
Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ, демократик тамойиллар, тўғри кўйилган мақсад ва вазифалар асосида мамлакатимизни демократик ислоҳотларни чукурлаштириш, ҳаётимизнинг барча жабҳалари, жумладан конунчилик, ижро ва суд-ҳукук тизимини либераллаштиришга каратилган катта эътибор бугунги кунда ўз амалий мевасини бермоқда. Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури” фукаро, жамият ва давлатнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг хукукий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, фуқороларнинг ҳуқуқий таълими ва ҳукукий тарбиясини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга катта хизмат килмокда. Шуни эътироф этиш жоизки, глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги кун шароити ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, уни доимий такомиллаштириб боришни такозо этмоқда. Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг фукаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан самарали ўзаро хамкорлигини ташкил этиш каби масалалар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларга мўлжалланган Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мухим вазифа этиб белгилаб берилган.
Узбекистан Республикасининг Биринчи Президентининг 1997 йил 26 июндаги “Ҳукукий тарбияни яхшилаш, ахолининг хукукий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш хақида”ги Фармони, 2014 йил 6 февралдаги “Узбекистан Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда мазкур соҳага оид тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда хамда Узбекистан Республикаси Президентининг “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тугрисида”ги Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида” Қарори, шунингдек, мавзуга оид бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади касб-хунар коллежи ўкувчиларида юридик тушунчалар шаклланишининг психологии механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида тушунчалар шаклланишининг педагогик-психологик диагностик тизими ўқитувчи билан ўқувчи фаолиятини баҳолаш, фанни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи омилларнинг аҳамиятини баҳолаш методикаларини яратиш ва татбик қилиш асосида такомиллаштирилган;
касб-ҳунар коллежи ўкувчиларида юридик тушунчалар шаклланишининг когнитив, коммуникатив ва конатив хусусиятлари ҳамда ўқув-услубий компонентлари аниқланган;
ўқувчиларда юридик тушунчаларни шаклланиш механизмлари асаб тизимининг индивидуал-психологик хусусиятларига кўра аниқланган;
ўқувчиларда юридик тушунчалар шаклланишини самарали ташкил этиш бўйича психологик ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган;
ўқувчиларда юридик тушунчаларнинг шаклланиш модели ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертацион тадқиқот натижалари қуйидагича умумлашган хулосалар чиқаришга имкон яратди:
1. Тушунча фанлар тизимидаги муаммо бўлиб, фалсафий, психологик, лингвистик ва бошка фанлар доирасида ўрганишни такозо этади. Тушунчани фалсафий жихатдан ўрганиш, унинг вужудга келишининг умумий конуниятларини урганиш билан чекланади. Тарихий материалларда тушунча фалсафий талкинга эга бўлса-да, унинг умумий таърифида фан тараккиётининг ҳозирги боскичига кадар янгидан-янги талкин этишга зарурат мавжуд.
2. Тушунчанинг шаклланиши педагогик тадқиқотларнинг асосий предметларидан бири сифатида катор фанлар доирасида ўрганилган. Тадкикотлар предмета, усуллари, йўналишлари ва объектига кўра турли хил характерга эга. Педагогик тадкикотларда ўкувчиларда илмий тушунчаларнинг шаклланиш кўлами кўпрок табиий фанлар улушига тўғри келиб, ижтимоий-гуманитар фанларга дойр тушунчаларнинг шаклланиши нисбатан камрок амалга оширилганлиги кузатилади. Ўкувчиларда юридик тушунчаларни шаклланиш муаммоси эса педагогик жабҳадан кам ўрганилган дейишга асос бўла олади.
3. Тушунчани аниклаш методлари ва методикалари тадқиқот объектининг тушунчаларни ўзлаштириш хусусиятлари, бирор бир фан йўналиши бўйича билимларни ўзлаштириш лаёқати, тушунчаларнинг шаклланиш конуниятларини эгаллашга тайёрлигини бахолайди. Шу боне методика натижаларини тахлил этишда уларнинг бундай хусусиятларини ҳисобга олиш маъқул.
4. Ўспиринлик ёшига кадар кизларнинг хотира кўрсаткичлари айрим ўринларда ўғил болаларникидан ажралиб туради. Кизларнинг кийматларида ёдда саклаб колишнинг ўсиши тушунчаларни таккослаш операциясининг ўсишига сабаб бўлди. Бу эса ўқувчиларда ассоциация конуниятидан фойдаланган холда хам маълумотларни ёдда саклаб қолиши билан бир каторда, предмет ва воқеа-ходисалар ўртасидаги тафовутларни ассоциация конуниятларига мувофик таккослашнинг енгил амалга оширилишини ифодалайди.
5. Ўқувчиларнинг ақлий қобилияти мезонлари ўртасидаги корреляцией боғланишларга кўра “муҳим белгиларни ажратиш” билан “мантиқий тафаккур” ўртасида ижобий, “интеллектнинг лабиллиги” билан тескари боғланишга эга бўлди. Ўқувчиларнинг хуқуқшунослик фани бўйича тушунчаларнинг хусусиятлари ва фарқли жиҳатларини ажратишга қобилиятли эканлигини характерласа-да, аммо нотаниш тушунчалар билан ишлашда тафаккурга ригидлик хослигини кўрсатади. Ўқувчиларнинг муҳим белгиларни ажратиш хусусиятларини ривожлантириши оркали тушунчаларни номлаш, тушунчаларни таҳлил қилиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди.
6. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида “Ҳуқукшунослик” фанини ўқитиш жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи муносабатлари бўйича тажриба-синов натижаларида ҳуқуқ фани ўқитувчиси билан ўқувчилар муносабатида “ҳиссий” жиҳат (5,87 балл ва 4,37 балл) устувор экан. Бу ҳолат ўқитувчининг ўқувчиларини атрофдагилар билан муносабатга киришиш, кутилмаган ҳаётий вазиятларга тайёрлаш, шахслараро муносабат қоидаларини ўзлаштириш ва ўзаро ишонч ҳамда ҳурмат туйғуларини шаклланишига қаратилганлигини характерлайди.
7. Ўқитувчи билан ўқувчилар ўртасидаги муносабатларни ифодаловчи корреляцией коэффициентларда касб-ҳунар коллежида ҳукук фани ўқитувчилари ўз фаолиятини камтарона ва холисона баҳолаган. Ўқувчилар ўқитувчилари фаолиятини анчагина юқори баҳога лойиқ топтан, бу уларнинг таълим жараёнида қўйиладиган талаблар, педагогик фаолиятининг тартиб-коидалари ва ўқитишнинг замонавий технологияларини кўллашга ўзларини тайёрлаб боришига зарурат туғдиради. Ўкувчилар назари бўйича берилган маълумотларга кўра, “хушмуомалалик” сифати ўқув жараёни учун таъсир кўрсатувчи омиллар орасидан “нотиқлик” сифати билан ижобий боғланиш ҳосил қилган: г=0,589, р<0,05. Бундан кўринадики, нотиқлик, яъни вербал интеллектнинг юзага келиши сўз бойлиги ва нутқ маданиятининг етарли даражада ривожланганлиги маҳсулидир. Шу сабабли хам улар орасидаги боғлиқлик ёркин ифодаланган.
8. Айниқса, “тиришқоклик” асосида “тингловчанлик”, “хамкорлик” ўртасида ижобий корреляцией муносабатлар акс этганлиги аҳамиятлидир. Бу эса ўкувчиларнинг ҳуқукшунослик фанидаги билимларни ўзлаштиришларида тиришқоклик машғулотда дикқатдан самарали фойдаланиш, бирор нарсани билиш эҳтиёжи туғилганда эса ўзларига хамкор, шерик топишга интилишлари қайд этилмокда.
9. Ўкувчиларда юридик тушунчаларнинг шаклланишида асаб тизими хусусиятларини белгиловчи омиллар сифатида қараш мумкин. Бу эса ўқитувчининг тушунчаларни шакллантириш жараёнида кучли, ўрта ва кучсиз асаб тизимига эга ўкувчилар билан ишлашда индивидуал ёндашувни танлашига кўмаклашади.
10. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларида юридик тушунчаларнинг шаклланишида аниқ лойиҳалаштирилган дастур ва ўқув машғулот боскичларига эга бўлиш алоҳида машғулот ва бутун курс бўйича ўқув материалларини ўзлаштириш самарадорлигини таъминлайди. Касб-ҳунар коллежи ўкувчиларининг юридик тушунчаларни ўзлаштириши лойиҳалаштирилган дастур асосида машғулотларни ташкил этиш натижасида тажриба-синов гуруҳи ўқувчиларининг ўзлаштириш кўрсаткичи назорат гуруҳи билан ўзаро таққосланганда 13,9% самарадорликка эришилди. Ўқувчиларда юридик тушунчалар шаклланишининг психологии асослари тўғрисидаги тўлиқ тасаввур мазкур жараённи характерловчи моделдагина ўз аксини топди ва таълим жараёнининг яққол тузилмасини ифодалади.
Талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида психологияда талабалар ўқув фаолиятини ўрганишга йўналтирилган катор изланишлар олиб борилган. Айнан ижтимоий ва касбий масъулиятнинг ўзаро боғлиқлиги масалалари юзасидан алоҳида тадкикотлар ўрганилган. Бу борада олиб борилаётган тадқиқотлар талабаларнинг таълим жараёнида билим ва кўникмаларни ўзлаштиришини аниқлашга хизмат килади. Шунингдек, талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари масалаларини ўрганиш уларнинг келажакда етук мутахассис бўлиб етишишига алоҳида эътибор каратишни такозо этади.
Жаҳон миқёсидаги тадқиқотларда талабалар масъулиятини шакллантиришда ракамли ва таълим технологияларининг таъсири, масъулиятни касбий фаолиятнинг муҳим мезони эканлиги, касбга масъулиятлиликни камол топтириш шарт-шароитлари масалалари ўрганилган. Талабалар масъулиятининг ўкув фаолиятидаги ўрганилиши бугунги кунда таълим ислохотлари учун муҳим аҳамият касб этувчи долзарб муаммолардан бири. Шу боне, талабалар ўкув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятларини одоб-ахлоқ меъёрлари, ўкув фаолияти мотивациялари ва касбий билиш статусига (таълим боскичлари) кўра, янада мукаммалрок муаммо сифатида ўрганишни такозо этади.
Мустақиллик йилларида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафакқияти - таълим-тарбия тизимини ўзгартириш, уни ҳозирги замон талаблари даражасига кўтариш, жамиятда яшаётган ёшларнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини шакллантириш ва уларнинг ҳар томонлама камол топишини таъминлаш ҳисобланади. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналишида: «ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларда кўрсатилган вазифаларида ёш авлодни тарбиялаш, унинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга каратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш»1 вазифалари белгиланган. Шу боис, талабалар мисолида ёшлар масъулиятининг гендер хусусиятларини ўрганиш психологиянинг энг долзарб муаммоларидан бири эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 24 июлда «Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 311 -сон Қарори, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ 406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунлари ва мавзуга оид бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни ёритишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади талабалар ўқув фаолиятида масъулият намоён бўлишини ифодаловчи омиллар ва гендер хусусиятларининг ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ўқув фаолиятида масъулиятни шакллантиришнинг одоб-ахлоқ, ижтимоий-психологик, динамик, когнитив, эмоционал, мотивацион, рефлексив баҳолаш, регуляторлик компонентларини аниқлаш ёрдамида «масъулият тавсифномаси» ишлаб чиқилган;
талабалар ўкув фаолиятидаги масъулиятни тавсифловчи эътиборлилик, назорат килиш, ижтимоий ва одоб-ахлок меъёрларига таяниши каби етакчи омиллар аниқланган;
турли босқичда таълим олаётган талабалар масъулиятининг гендер хусусиятларини таълим жараёни, шахслараро муносабатлар, касбий камолот каби ижтимоий омиллар билан боғлиқлиги аникланган;
ўкув фаолияти мотивациялари, ўзини назорат килиш, касбий-билиш установкалари бўйича талабалар масъулиятининг маскулинлик, фемининлик, андрогинлик типлари тафовутлари ёритилган.
Хулоса
Тадқиқотимизда талабалар ўқув фаолиятида масъулиятнинг гендер хусусиятлари муаммосини ўрганиш юзасидан олинган натижалар асосида қуйидаги хулосаларга келдик:
1. Талабалар ўқув фаолиятидаги масъулиятнинг гендер хусусиятлари талаба йигитлар ва қизларда ўхшашлик ва тафовутларга эгалиги билан характерланади. Ўхшашлик томони шундаки, масъулият шаклланганлик позициялари бўйича бир хил, аммо даражавий жиҳатидан йигитларда бир оз юқори кийматларга эгадир.
2. Масъулиятнинг таълим боскичлари бўйича билиш статусига кўра тафовутлари биринчи ва иккинчи боскич талабаларида когнитив компонентнинг онглилик; рефлексив бахоловчи компонентининг предметли натижалилик; эмоционаллик компонентининг стениклик натижаларида кузатилди.
3. Учинчи ва тўртинчи босқич талабалари масъулиятининг касбий -билиш статусига кўра намоён бўлишида бир қатор фарқли ва ахамиятли қийматлар кузатилди. Бу учинчи боскич талабаларида касбий тайёргарликнинг ўрта босқичи мавжудлиги касбий шаклланишга хали вақт борлиги тўғрисидаги тасаввур туфайли вазиятга нисбатан ситуацион, умумий мазмунда, масъулиятли топширикларни бажаришда эътиборни ўзига қаратиш ва уни ўзининг мотивациясига мувофик тарзда амалга ошириш, топшириқларнинг рағбатлантирилиши, мукофот ҳисобига бажариш ҳамда шахсий зарар олиш ва жазоланишдан кочишга нисбатан интилишнинг мавжудлигини кўрсатади.
4. Тўртинчи боскич талаба кизларида масъулиятлиликнинг намоён бўлиш кўрсаткичлари талаба йигитларга нисбатан фарк килади. Бундай фарқлилик кизларда масъулиятнинг намоён бўлиш кўрсаткичи фақат динамиклик ва мотивацион компонентларда кузатилади. Бу талаба кизларда ўкув фаолиятига нисбатан масъулиятлилик таълимнинг якуний боскичида ўзига ишончсизликнинг пасайиши, мураккаб топшириқларни бажаришга жавобгарликни зиммаларига олмаслик, таъсирларга беқарорлик ва кўпроқ ўзларининг шахсий манфаатларига эътибор қаратишлари натижасидир. Қолаверса, таълимнинг бу босқичига келиб, қизлар турмушнинг бошқа юмушларига ҳам кўпроқ эътибор қаратаётганликлари оқибати бўлиши мумкин.
5. Мамлакатимизда мутахассис кадрлар тайёрлашга каратилган таълим стандартида кўрсатилган мустақил таълим, курс иши топшириқларини бажариш бизнинг тадқиқотимиз олдига кўйилган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳангликни ифодалайди. Бунда албатта, талаба шахсига бериладиган мустақил таълим талабларини тўғри етказиш ва уни амалга оширишни тўғри ташкил этиш жараёнида уларга масъулиятлилик хусусиятлари ва гендер тафовутларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатмалар бериш муҳим ўрин эгаллайди.
6. Ҳар бир талаба ана шу мустақил ишни бажариш жараёнида ўзидаги мавжуд қобилиятларни қўллаш билан биргаликда унинг ўзига бўлган ишончини ҳам оширади, бу каби жараён эса, уларнинг мустакил шахс бўлиб етишишларида зарур бўлган муҳим сифат - масъулиятни шакллантиради. Шунинг учун хам олий таълимда дарс берувчи ҳар бир профессор-ўқитувчининг эртанги мутахассис бўлиб етишадиган талабаларга мустақил таълим бериш жараёнида ушбу жиҳатларни ҳам эътиборга олиш зарурияти келиб чиқади.
7. Шунингдек, битирувчи курс талабаларига бериладиган малакавий иш топшириқлар ҳам шулар жумласига киради. Биз биламизки, малакавий иш битирувчи талабадан масъулият билан ўз устида ишлашни талаб этадиган муҳим вазифалардан бири сифатида аҳамиятга эга. Бу муаммони ёритиш жараёнида эса, мавзуга дойр муаммоларни очиб беришда унинг олдидаги масъулият ва жавобгарликни англашни ва бу нарса келажакда унинг эртанги кундаги муваффаққиятли иш олиб боришига ёрдам беришини такозо этади. Бунда албатта, хар бир илмий рахбарнинг асосий вазифаси битирувчи талабада хам илмий, хам психологик сифатларни шакллантириши мухимдир. Талабаларда масъулиятни шакллантириш ва уни ўстириш фақатгина устозлар зиммасидаги иш бўлиб қолмастан, бунга талабанинг ўзи хам астойдил харакат қилиши, интилиши, ўзида масъулиятлилик хусусиятларини, ҳамда ўз шахсий характер сифатларини шакллантиришга харакат килиши талаб этилади.
8. Бизнинг фикримизча, масъулият ўзи ва жамоа олдидаги ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулликни бўйнига олиб, шахснинг ўзини бошқариши ва хулк-атворини шакллантирувчи энг асосий характер сифатидир.
9. Мамлакатимизда мутахассислик тайёрлашга кўйиладиган таълим стандартида кўрсатилган мустақил таълим, курс иши топширикларини бажариш бизнинг тадқиқотимиз олдига қўйилган мақсад ва вазифалар билан ҳамоҳангликни ифодалайди. Бунда, албатта, талаба шахсига бериладиган мустақил таълим талабларини тўғри етказиш ва уни амалга оширишни тўғри ташкил этиш жараёнида унга кўрсатмалар бериш муҳим ўрин эгаллайди.
10. Ҳар бир талаба ана шу мустакил ишни бажариш жараёнида ўзидаги мавжуд қобилиятларни қўллаш билан биргаликда унинг ўзига бўлган ишончини хам оширади, бу каби жараён эса уларнинг мустақил шахе бўлиб етишишларида зарур бўлган муҳим сифат масъулиятни шакллантиради. Шунинг учун хам олий таълимда даре берувчи хар бир профессор-ўкитувчи, талабаларга мустақил таълим бериш жараёнида ушбу жиҳатларни хам эътиборга олиш зарурияти келиб чиқади.
11. Шунингдек, битирувчи курс талабаларига бериладиган малакавий иш топшириклари хам шулар жумласига киради. Биламизки, малакавий иш битирувчи талабадан масъулият билан фақат ўз устида ишлашни талаб этадиган муҳим вазифалардан бири ҳисобланиб, танланган мавзуни ёритиш жараёнида бу муаммога дойр маълумотларни очиб беришда унинг олдидаги масъулият ва жавобгарликни англашни ва бу ёндашув келажакда унинг эртанги кундаги мувафаккиятли иш олиб боришига ёрдам беришини такозо этади. Бунда, албатта, хар бир илмий рахбарнинг асосий вазифаси битирувчи талабада хам илмий, хам психологик сифатларни шакллантиришдир.
12. Бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган ёшларга тадқиқотнинг психодиагностик методикалар натижалари ўз ишларини юритишда, шунингдек, тадқиқотчилар учун ота-она масъулиятининг фарзанд тарбияси олдидаги, ишчи ходимларнинг касбий масъулияти, тадбиркорлик, спорт, техника ва маданият соха эгаларининг масъулияти ўз касбларига нисбатан аҳамиятини ўрганишда ва касбий кўникмаларни шакллантиришда амалий манба сифатида ёрдам беради. Шунингдек, талаба - ёшлар билан биргаликда таълим ва тарбиявий ишлар олиб боришда амалиётчи психолог ва педагогларга семинар-тренинг машгулотлари ва амалий дарслар ўтишда, шунингдек, уларни каебга йўналтиришда, Олий таълим муассасаларида ўтиладиган психология фанларини ўтишда, ўкув қўлланма ва мавзуга оид тадқиқотларни ёритишда манба сифатида хазмат қилади.
Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари даврида толерантлик долзарб ижтимоий-психологик ва инсонпарварлик муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Айни пайтда толерантлик мухим ахлоқий меъёр сифатида жамият ва бутун инсониятнинг муваффақиятли тараққиёти учун хар бир инсон индивидуаллигини, микро- ва макросоциум ривожланишининг турли шакллари хусусиятларини тушуниш, қабул қилишнинг асосий ва зарурий омили бўлиши лозимлигини ижтимоий тараккиётнинг ўзи тақозо килмокда. Дунёда кечаётган сиёсий хамда ижтимоий жарёнлар сабаб, жумладан кенг миқёсли миграция ва аҳолининг кўчиб юриши бугунги кунда жамият ҳаётида толерантликнинг канчалик мухим ва долзарб ахамият касб этишини кўрсатмоқда.
Дунё миқёсида толерантликни ривожлантириш оркали тинчлик-барқарорликни саклаш, тараккиёт учун зарур бўлган кадриятлар ва тамойиллар биринчи ўринга қўйилмоқда. Давлатнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишини таъминлашда, маънан етук ва ракобатбардош мутахассисларни тайёрлашда шубҳасиз, толерантлик муҳити мухим роль ўйнайди. Ана шу муносабат билан бизнинг жамиятимиз ва таълим тизимимиз олдида тургаи энг мухим вазифалардан бири толерантликни «инсон-инсон» тизимида фаолият юритадиган мутахассис шахсини мухим касбий хусусият сифатида ривожлантиришнинг макбул шароитларини яратишдан иборат. Мазкур тоифа мутахассисларига маънавий-маданий, ижтимоий-сиёсий хамда иқтисодий соха вакиллари, шу жумладан тиббиёт ходимлари хам киради.
Мустақилликнинг илк кунлариданок мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-руҳий баркарорлик ва миллий тараккиётга хос толерантлик бўйича бутун дунё ҳамжамиятида намуна бўлиб келмокда. Шу маънода баркарор ривожланаётган мамлакатимизда толерантлик йўналишлари миллий тараккиётни вужудга келтиришда ва хар бир инсон индивидуаллигини, микро- ва макросоциум ривожланишининг турли шакллари хусусиятларини тушуниш, кабул қилиш асосида тинчлик ва ҳамжиҳатликни саклашга хизмат килмокда. Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган ислохотларнинг асосий максади «давлатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш», «инсон манфаатлари хамма нарсадан устун» деган оддий ва аник-равшан тамойиллар устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишда толерантликнинг ўрни беқиёсдир. Толерантликни ривожлантиришга каратилган Бош Ассамблеянинг “Мариъфат ва диний толерантлик” резолюциясини кабул килишга чорлаш* жамиятда толерантлик ахамиятини курсатмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 августдаги ПФ^151-сон «Миллий ғоя ва маънавий-маърифий ишларни тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш ҳақида»ги Фармони, 2014 йил 6 февларлдаги ПҚ-2124-сон «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, шунингдек мазкур фаолиятга тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий актларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт ходимларида толерантликни ривожлантириш ва шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
толерантлик даражасини жинс, туғилган жой, оила ва фарзандлари мавжудлиги, ота-оналарининг маълумоти ва оиладаги туғилиш кетма-кетлиги каби ижтимоий омиллар билан ўзаро алоқаси аниқланган;
тиббиёт ходимлари фаолиятида зарур бўлган эмоционал интеллект, эмпатик қобилиятлар, жамоадошлик установкалари ва ўзгаришларга шахс сифатида тайёрлик каби ижтимоий-психологик омилларнинг толерантлик ривожланишига таъсири аниқланган;
толерантликни ривожлантириш бўйича толерантликнинг асосини ташкил этувчи шахсдаги ички салоҳиятни аниқлаш ва очиб беришга каратилган очик дидактик техникали мотивацион-конструктив ёндашув -дедуктив технология ва толерант шахе сифатларини шакллантиришга каратилган ёпик дидактик техникали хулк-атворга (фаолиятли) йўналтирилган индуктив технология ишлаб чикилган;
толерантликни ривожлантиришда педагогик технологиялар шахсда толерантликни шакллантиришга эмас, балки уни очиш ва ривожлантиришга йўналтирилиши кераклиги аниқланган.
Хулоса
“Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий -психологик механизмлари” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тиббиёт ходимларининг толерантлик даражасига уларнинг жинси, туғилган жойи, оила ва фарзандларнинг мавжудлиги, ота-оналарининг маълумот даражаси ва оилада нечанчи фарзанд эканликлари каби ижтимоий омиллар сезиларли таъсир кўрсатмайди.
2. Толерантлик аёлларда купрок эмоционал реакцияда, эркакларда эса хулк-атворда намоён бул ад и.
3. Эмоционал интеллект ва ўзгаришларга шахсий тайёрлик тиббиёт ходимларининг толерантлик даражасига аҳамиятли тасир кўрсатади, эмпатик кобилиятлар, индивидуалистик ва жамоавийлик установкалари эса аҳамиятли тасир кўрсатмайди.
4. Шаҳсда туғма толерантликни очиб беришга йўналтирилган педагогии технологиялар, толерантликни шакллантириш технологияларига нисбатан кўпроқ самаралидир.
5. Индуктив технология толерантликни шакллантириш борасида тез ва бекарор, дедуктив технология эса шахсда толерантликни очиб бериш ва ривожлантиришда юксалувчи, ўзини узи ривожлантирувчи хамда баркарор эканлиги маълум бўлди.
6. Дедуктив технологияни қўллаганда дастлаб толерантликка эга бўлганларда хам, интолерантлиларда хам толерантликни ривожлантириш эҳтимоли юқори, бинобарин, индуктив технологияни қўллаганда дастлаб толерантликка эга бўлган тингловчиларда толерантликни ва дастлаб интолерантликка эга бўлганларда интолерантликни ошириш эхтимоли мавжуд.
Олиб борилган диссертацион тадкиқот натижалари асосида таълим психологияси ва педагогика соҳаси мутахассисларига куйидаги тавсияларни баён килиш мумкин:
1. Толерантликни юзага чиқариш ва ривожлантириш бўйича тренинг ва машгулотларда тингловчиларни жинси, тугилган жойи, оила ва фарзандлари мавжудлиги, ота-оналари маълумот даражаси ва оиладаги туғилиш кетма-кетлигига қараб ажратиш зарурияти йўқ.
2. Толерантлик даражасини очиш ва ривожлантиришда тингловчиларнинг гендер хусусиятларини хисобга олиш зарур. Толерантликнинг энг юқори мезони унинг англанганлигини хисобга олган холда, толерантлик хам аёллар, хам эркаклар аудиториясида когнитив компонент оркали ривожлантирилиши зарур. Бирок аёллар аудиториясида толерантликни когнитив компонент оркали эмоционал компонентга, эркаклар аудиториясида эса когнитив компонент оркали хулқ-атвор компонентига таъсир курсатиш билан ривожлантириш зарур. Яъни аёлларда толерантлик контекстида эмоционал реакцияларни, эркакларда эса хулқ-атворни англашларига эришиш зарур.
3. Тиббиёт ходимларида толерантликни ривожлантириш учун уларнинг эмоционал интеллекта даражаси ва ўзгаришларга шахе сифатида тайёрлигини ривожлантириш зарур.
4. Педагогик технологиялар шахсда толерантликни шакллантиришга эмас, балки уни очиш ва ривожлантиришга йўналтирилиши керак.
5. Толерантликни ривожлантириш ёки шакллантириш бўйича у ёки бу технологияларни қўллаш кўйилган вазифаларнинг максадидан хам келиб ч и киши керак. Агар мутахассисни киска муддатта тайёрлаш зарур бўлса, у холда индуктив технология самарали хисобланади. Мутахассисни хизмат фаолиятада босқичма-босқич ва давомий даврга ўзини ўзи такомиллаштириш эҳтимоли билан тайёрлаш учун дедуктив технологияни кўллаш зарур.
6. Индуктив технологияни кўллаш жараёнида интолерантликни ривожлантириш хавфи эҳтимолини хисобга олиш зарур.
Уруғли мева дарахтларида монилиоз касаллигига қарши кураш чораларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги уруғли мева боғларида монилиоз касаллиги кенг тарқалган. Европа, Осиё ва Америка давлатларида ҳосилнинг катта кисмининг йўкотилишига сабаб бўлмокда. Россия, Кавказ орти давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон хамда Молдавияда бу касаллик туфайли беҳи ҳосилининг 90-100% қисми нобуд бўлмокда. Бу касалликни қўзғатувчисининг биоэкологик хусусиятлари ва касалликка қарши кураш чораларини такомиллаштириш долзарб муаммо ҳисобланади1.
Дунё миқёсида мева маҳсулотларини микдор ва сифат жиҳатидан яхшилашга каратилган тадбирлар натижасида уругли мева богларида монилиоз касаллигининг тарқалиши ва зарарини аниқлаш, уларга самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Уругли мева дарахтларида монилиоз касаллигининг таркалиши учун қулай бўлган ташки муҳит омилларини, касалликни қўзғатувчи замбуруғларга фунгицидларнинг ва касалликни қўзғатувчи замбуруғларнинг уругли мева дарахтларига таъсир этиш механизмини, касалликни кўзғатувчиларининг тарқалишида иштирок этувчиларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Республиками? мустақилликка эришгандан кейинги йилларда боғларга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, сўнгги 5 йилда 34,5 минг га янги боғлар ташкил этилди, 41,5 минг га бог реконструкция қилинди, қарийб 15 минг гектар интенсив боглар барпо килинди. Мева маҳсулотларини етиштириш жадал суръатларда ошиб, 1991 йилда 516,6 минг тонна, 2015 йилда 2746,2 минг тоннани, 2016 йилда эса 3042,7 минг тоннани ташкил этди2. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Қишлоқ хўжалигини модериниэация килиш ва жадал ривожлантириш» Ҳаракатлар стратегиясида кишлок хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга эътибор каратилган бўлиб, мевали боғлардан режалаштирилган ҳосилни олишда юксак агротехника коидаларини, касалликни кўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятларига асосланиб касалликларга карши самарали кимёвий кураш чораларини қўллаш энг муҳим омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озик-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя килиш ҳамда мазкур фаолиятга алоқадор бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади уруғли мевали боғларда монилиоз касаллигининг таркалиши, унинг зарари, туманлаштирилган навларнинг касалликка чидамлилигини ва касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятлари асосида ушбу касалликка қарши самарали кимёвий кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Узбекистан шароитида маҳаллий ва интенсив уруғли мева боғларида монилиоз касаллигининг таркалиши ва келтирадиган зарари аниқланган;
уругли мева дарахтларида учрайдиган монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар касалланган дарахт аъзоларининг намуналаридан тоза муҳитга ажратиб олинган, уларнинг систематикаси, биоэкологик хусусиятлари ва патогенлиги аниқланган;
монилиоз касаллигига чидамли бўлган навлар танлаб олинган;
фунгицидларнинг хар хил концентрацияларини касаллик қўзғатувчи замбуруғларга таъсирини лаборатория ва дала шароитида аниқланиб, фитосанитар тадбирлар билан биргаликда қўллашнинг афзалликлари исботланган;
самарадорлиги юқори бўлган препаратларни фермер хўжаликларида жорий этиш бўйича тавсиянома чоп этилган.
Хулосалар
1. Маҳаллий уруғли мева боғларда (Тошкент, Жиззах ва Самарканд вилоятлари) монилиоз куйиш касаллигининг таркалиши ўртача 2008-2010 йилларда нисбатан вилоятлар бўйича олмада 50,3; 45,7; 54,6%, нокда 43,3; 38,8; 45,5% ва беҳида 92,7; 86,4; 93,5% ташкил этди. Меваларнинг монилиоз чириши олмада 4,1; 4,5 ва 3,6%, нокда 4,7; 5,1 ва 4,3%, беҳида 0,3; 0,7 ва 0,0 % кузатилди; интенсив пакана бўйли боғларда (Тошкент ва Фарғона вилоятлари) монилиоз куйиш касаллиги 2014-2015 йилларда олмада ўртача 23,4 ва 28,5%, нокда (Тошкент вилояти) 43,0 % ни ташкил этди.
2. Ўзбекистон богларидаги олма ва нок дарахтларида монилиоз куйиш касаллигини Monilia cinerea Bonard. f. mali (Wormaid.) Harrison ва беҳи дарахтларида Monilia cydoniae БсЬеП.замбуругларини кўзғатиши, ҳамда олма, нок ва беҳи меваларини чиришини Monilia fructigena Pers, замбуруғи келтириши қайд этилди. Ушбу замбуруғ турларининг анаморфа даври Monilia Pers, туркумига, Moniliaceae оиласи, Hyphonrycetales тартиби ва Deuteromycets синфига кириши тасдиқланди. Монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожи ва дарахтларни касаллантириши 15°С хароратда, 90%дан юқори нисбий намлик бўлганда жадал кечиши ва инкубацион даври 5-6 сутка давом этиши аникланди.
3. Олма ва нок дарахтларини сунъий усулда М. cinerea Bonard. f. mali замбуруғи билан касаллантирилганда, олма дарахтини нок дарахтига нисбатан кучлироқ касалланиши, М. cydoniae Schell, билан беҳи дарахти касаллантирилганда унинг кучли касалланиши кузатилди. Олма, нок ва беҳи мевалари М. fructigena Pers, билан дала шароитида сунъий усулда касаллантирилганда нок мевалари олма ва беҳи меваларига нисбатан кўпроқ касалланиши кузатилди.
4. Монилиоз касаллигига олманинг ўрта бўйли «Саратони», «Ҳосилдор», «Боровинка Ташкентская», «Детское», «Искандар», «Фарход», «Голдспур», «Делишес», «Золотое Грайма», «Нафис», «Ренет Симеренко» навлари, пакана бўйли «Айдаред» ва «Лигол» навлари чидамли; «Гўзал олма» ва «Чолпан» навлари ўртача чидамли; «Голден Делишес» ва «Рояль Ред Делишес» навлари чидамсизлиги аниқланди. Нокнинг «Лесная красавица» ва «Любимица клаппа» навлари кам, «Талгарская красавица», «Нашвати зимняя», «Рояль зимняя» ва «Тўёна» навларини кучли касалланиши кузатилди. «Атир беҳи», «Изобильная», «Совхозная», «Самаркандская крупноплодная», «Лукмони», «Узбекистанская», «Чапан-ата», «Наринская» беҳи навларининг барчаси кучли касалланиши аниқланди.
5. Фитосанитар тадбирлар ўтказилганда ҳосилнинг катта кисми сақлаб колиниши, кўшимча ҳосилдорлик фитосанитар тадбирлар ўтказилмаган вариантга нисбатан олмада 45,9, нокда 73,8 ва бехида 23,4 ц/га юқори бўлиши кузатилди.
6. М. cydoniae Schell, замбуруғлариниг соф культуралари, М. cinerea Bonard. f mali замбуруғининг соф культураларига нисбатан фунгицидларга чидамлирок эканлиги аниқланди.з
7. Уруғли мева дарахтларидан ўрта бўйли маҳаллий олма, нок ва беҳи дарахтларининг монилиоз касаллигига қарши фитосанитар тадбирлар билан бирга Импакт препаратининг 0,02 % ли ва Ридомил голд препаратининг 0,25 %ли эритмаларини қўллаш юкори натижалар берди. Лакана бўйли интенсив уругли мева богларида Панч 40 % эм.к нинг 0,075 % ли ва Фалькон 46 % эм.к.нинг 0,04 % ли эритмаларини қўллаш ижобий натижалар берди.
8. Монилиоз касаллигига қарши қўлланилган препаратларнинг биологик самарадорлиги олма дарахтининг гулларида, баргларида ва меваларида 60,7-86,6%ни, нокда 70,7-84,5%ни ва бехида 75,0-88,8%ни, хўжалик самарадорлиги эса 70,5-112,6 ц/га ташкил килди. Лакана бўйли интенсив олма дарахтларининг баргларида биологик самарадорлик 75,0-78,2% ни ва нокда 72,2-74,8% ни ташкил килди.
9. Ўрта бўйли маҳаллий боғларда монилиоз касаллигига қарши такомиллаштирилган кураш тизимида гектар ҳисобида шартли соф фойда йиғиндиси 24816,2-67182,2 минг сўмни, назоратга нисбатан иқтисодий самарадорлик ва кўшимча ҳосилнинг киймати 15465,0-29460,0 минг сўмни, ҳимоя килиш учун сарфланган ҳар бир сўмнинг оқланиши 7,7-29,4 сўмни ҳамда рентабеллик 94,9-205,2%ни ташкил этди. Пакана бўйли интенсив уругли мева боғлар тадқиқот даврида ёш, ҳали мевага кирмаганлиги сабабли иқтисодий самарадорлик ҳисобланмаган.
Вируссиз картошка уруғчилигининг агробиологик асослари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда картошкадан олинадиган ўртача ҳосилдорлик гектаридан 17 тоннами ташкил этса, истеъмол килиш эса бир киши хисобига йилига 31,3 килограммдан тўғри келмокда. Жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг картошка маҳсулотларга бўлган талабини кондиришда унинг ҳосилдорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш орқали эришиш мумкин1. Ҳозирги кунда дунёнинг картошка ишлаб чикарувчи мамлакатларида вируссиз асосда ташкил этилган уруғчилик майдонларида сифатли уруғлик материал етиштириш асосида картошканинг юкори хосилдорлигини таъминловчи селекцион ва технологик тадбирларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади.
Дунёнинг кўпгина мамлакатларида картошка уругчилиги вируссиз асосда ташкил этилган бўлиб, АҚШ, Германия, Бельгия, Россия, Голландия, Канада, Мексика, Италия, Франция ва Перуда картошканинг вируссиз асосдаги уругчилиги учун навларни танлаш ва яратиш, дастлабки материал олишнинг самарали усулларидан, жумладан учки меристема усулида соғломлаштириш, уларни микроклонал кўпайтириш, олинган соглом ўсимликлардан картошка уругчилигида дастлабки материал сифатида фойдаланишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Республикамизда мустақиллик йилларида картошка селекцияси, уругчилиги ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида аҳолини ўзимизда етиштирилган сифатли картошка махсулоти билан билан таъминлашга эришилди. Бу борада, картошкачиликда маҳаллий навларга асосланган самарали бирламчи уруғчилик тизимини яратиш бўйича илмий-тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илгор агротехнологияларни жорий этиш хамда хосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» муҳим стратегик вазифаларидан бири килиб белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб, картошканинг вируссиз асосдаги уругчилигида дастлабки материал сифатида учки меристема усулида согломлаштирилган туганаклардан фойдаланганда инфекция резерваторлари, вирусли касалликларни ташувчи ўсимлик шираларининг таркалиши, ривожланиш динамикасига таъсир этувчи муайян шароит хусусиятлари каби агробиологик омилларни ҳисобга олган ҳолда соғлом ўсимликларни кайтадан зарарланишини олдини олишга қаратилган илмий-тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озиқ-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2015 йил 25 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади картошканинг вируссиз асосдаги уругчилиги учун мос навларни яратиш ва танлаш, учки меристема усулида соғломлаштириш асосида ва бошка усуллардан фойдаланиб дастлабки материал яратиш ва улардан сифатли уруглик материал етиштиришнинг агробиологик асосларини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор картошка уруғчилигини вируссиз асосда ташкил этишнинг агробиологик асослари яратилган;
серҳосил, тезпишар, вирус касалликларга чидамли, бир йилда икки марта ҳосил олишга ярокли ва вируссиз асосдаги уруғчилик учуй мос картошканинг «Фаровон» ва «Феруза» навлари яратилган;
уруғлик сифатига вирус касалликларининг таъсири, уларнинг таркалиши ва келтирадиган зарарига, нав хусусиятлари, экологик омиллар ва агротехник тадбирларнинг таъсир этиши исботланган;
картошканинг вируссиз асосдаги уругчилиги учун дастлабки материал яратиш усуллари, жумладан, учки меристема усулида согломлаштирилган туганаклардан фойдаланиш самарадорлиги аникланган;
махаллий фитоценозда вирус ташувчи ҳашаротларнинг ривожланиш динамикаси, тур таркиби ва трансмиссион хусусиятлари асосида картошканинг вируссиз уруғчилигида соғлом ўсимликларни кайтадан вируслар билан зарарланишининг олдини олиш тадбирлари мажмуаси ишлаб чиқилган;
картошканинг вируссиз асосдаги уругчилигининг жадаллашган схемаси, бирламчи уругчилик питомникларида учки меристема усулида согломлаштирилган туганакларнинг кўпайиш коэффицентини оширишнинг ва соглом дастлабки ўсимликларни кайтадан вируслар билан зарарланишини олдини олишни, сифатли уруглик картошка етиштиришни таъминловчи вируссиз асосдаги уругчилик тизими ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Республикада муайян тупрок-иқлим шароитлари, экиннинг энтомофитопатологик ҳолати, сортимент ва экинни етиштиришда қўлланиладиган технология каби агробиологик омиллар таъсирида картошка вирус касалликларининг тарқалиш даражаси ва патогенларнинг зарарлилик коэффициента 0,24-0,84 ташкил этади.
2. Картошка бирламчи уругчилик пайкалларида соғлом ўсимликларни кайтадан вируслар билан зарарланишни олдини олишга каратилган тадбирлар муайян шароитда уларнинг тарқалиш даражаси, резерваторлари, инфекция ташувчи ҳашаротлар, жумладан, ўсимлик шираларининг микдори, тур таркиби, ривожланиш динамикаси тўғрисидаги агробиологик маълумотлар асосида ишлаб чиқилиши керак.
3. Картошка вирусларининг ташувчилари-ўсимлик ширалари ривожланишининг маълум циклини бегона ўсимликларда ўтказади, уларда кўпаяди ва маданий ўсимликларга тарқалади. Баъзи ўсимликлар, жумладан, кора итузум (Solanum nigrum), кўйпечак (Convolvulus avensis), бангидевона (Datura stramonium), зубтурум (Plantago lanceolate) ва отқулоқ (Rumex confurtus) каби ёввойи, бодринг (Cucumus oriental) ва қовун (Cucumus melo) каби маданий ўсимликлари картошка вирусларининг «ўчоқлари» бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги аниқланди. Бундай ўсимликлар вируслар ва уларни ташувчи ҳашаротларнинг резерваторлари бўлиб хизмат килади.
4. Республикамизнинг картошка пайкалларида учрайдиган ўсимлик шираларининг асосий қисмини шафтоли шираси Mizodez persicae Sulz. ва полиз шираси Aphis gossypii Glov. ташкил этади. Зарафшон вохасининг текислик қисмида афидидлар популяциясининг асосий кисмини шафтоли шираси ташкил килса, тог ва тог олди зонасининг картошканинг ўсиши ва ривожланиши учун кулай бўлган экологик омилидан ташкари трансмиссион хусусияти кучли бўлган бу турга мансуб шираларнинг камлиги билан характерланади.
5. Усимлик шираларининг канотли ва канотсиз шаклларининг ривожланиши, микдори ва фаоллиги тупрок-иклим шароитларининг комплекс таъсирига боғлиқ. Зарафшон воҳасида картошка навларида канотсиз ширалар популяцияларининг микдори афидидлар томонидан келтирилиши мумкин бўлган зарарлилик чегараси микдоридан анча пастлиги (30-82 дона/100 барг) аниқланди. Резерватор ўсимликларда эса афидидлар канотсиз популяцияларининг микдори картошка далаларида учраган ўсимлик ширалари микдорига Караганда 8-25 марта кўплиги аниқланди. Бу маълумотлар картошка вируссиз асосдаги уруғчилигида ҳисобга олиниши керак.
6. Картошканинг вируссиз асосдаги уругчилиги учун дастлабки материал яратишнинг энг самарали усули бўлиб учки меристема усулида согломлаштирилган туганаклардан фойдаланиш хисобланади. Учки меристема усулида согломлаштирилган туганаклардан етиштирилган элита назоратга нисбатан навлар бўйича 20,0-31,9% қўшимча ҳосил олишни, бу эса ўз навбатида юкори рентабеллик даражасини (67,3-89,5%) таъминлайди.
7. Вирус касалликларидан ҳоли ўсимликлар етиштириш мумкинлиги, яхши ҳосилдорлик кўрсаткичлари ва маҳсулот сифати юқори бўлгани ва паст таннархда дастлабки материал яратиш мумкинлиги учун ВИР-8, К7115, Илона, Триумф ва Зара намуналаридан ботаник уруғларидан кўчат усулида картошка етиштириш учун уларнинг туганак репродукцияларидан уруглик мақсадларида фойдаланиш мумкин.
8. Картошканинг бирламчи уругчилик питомникларида туганакларни жадал кўпайтириш усулларидан, жумладан кўпайтириш питомнигида катта схемада экиш, уруглик туганакларни экиш олдидан кесиш ва тезпишар навлардан бир йилда икки ҳосил олиш хисобига уругчилик схемасини жадаллашган тартибда олиб бориш учки меристема усулида согломлаштирилган туганакларни жадал кўпайтиришга, бу эса 100 дона соглом материалдан 10,0-17,2 тонна ўрнига 76,8-93,0 тонна сифатли элита уруглик материал етиштиришни таъминлайди.
9. Вируссиз асосда ташкил этилган уругчиликда картошка тезпишар навларини бахорда март ойининг биринчи декадасида 90x20 см схемада экиш навлар бўйича энг юкори 26,5-30,8 т/га хосилдорликни таъминлайди.
10. Туп калинлигининг ошиши билан ўсимликларнинг яширин шаклдаги вируслар билан зарарланиш даражаси ошади. Бу асосан контакт усулда таркаладиган X ва S вируслари хисобига амалга ошади. Навлар бўйича энг паст зарарланиш даражаси март ойининг биринчи декадасида 90x25 см схемада экилган вариантда кузатилди. Экиш муддатларининг кечиктирилиши билан хамма экиш схемаларида ўсимликларнинг яширин шаклда вируслар билан зарарланиш даражаси ошади. Бу эса кейинги репродукциянинг уруглик сифатларига салбий таъсир курсатади.
11. Картошка вируссиз уругчилигида баҳорги муддатда етиштирилган пайкалларда минерал угитлар билан гектарига N150P120K75 кг меъёрда озиклантириш соглом уруглик материал етиштиришни таъминлайди. Юкори меъёрдаги азотли угитлар (200-250 кг/га) таъсирида ўсимликларда вирус касалликлари белгилари «ниқобланади», яширин шаклдаги вируслар билан, айникса энтомофил вируслар билан зарарланиш даражаси кескин ошади. Бу азотли угитлар таъсирида ўсимликларнинг вегетатив массасининг яхши ривожланиши билан боғлиқ. Бундай мухит инфекция ташувчи хашаротлар-ўсимлик ширалари учун кулай хисобланади.
12. Ўсимликлар оммавий гуллагандан 20-25 кундан кейин сеникация ўтказиш натижасида ҳосилдорлик 11,4-21,3% пасаяди. Лекин, уруглик туганакларни устириб экиш ва палаклар сеникациясининг бирга утказилиши, кейинги репродукциянинг вируслар билан кам 16,5-19,6% зарарланганлиги (назоратга нисбатан паст) сабабли уруглик сифатларига ижобий таъсир курсатади.
13. Апикаль туқималаридан етиштирилганда регенерацион қобилияти ва мини туганаклар ҳосил килиш хусусиятлари бўйича Улугбек, Феруза, Фаровон, Консул, Зафира, Элпассо, Сафия ва Сантэ навлари юкори кўрсаткичларга эга бўлган генетик материал бўлиб хизмат килиши учун хам вируссиз асосда ташкил этилган уругчиликда фойдаланиш учун яроқли хисобланади.
14. Физикавий мутагенлардан фойдаланиб олинган Фантанэ-М ва Маркиз-М клонларининг айрим вирусларга ва Колорадо кунгизига чидамлилик хусусиятларини намоён килди.
15. Селекциянинг регионал характерини хисобга олиб, яъни республикамиз шароитида картошка вирусларининг кенг таркалганлиги учун уларларга чидамлилик картошка селекциясининг асосий йўналишларидан бири бўлиб хизмат қилиши лозим. Яратилган картошканинг янги Фаровон, Гузал ва Улугбек навлари эртапишарлиги, айрим вирусларга чидамлилиги ва толерантлиги ҳамда бир йилда икки хосил олишга яроклилиги билан характерланади.
16. Ўзбекистоннинг Зарафшон воҳаси шароитида вируссиз асосда ташкил этилган уругчилик пайкалларида картошканинг юкори хосилдорлигини таъминловчи сифатли уруглик материал етиштириш максадида куйидаги ташкилий ва технологик тадбирларни:
картошка бирламчи уругчилигида дастлабки материал сифатида учки меристема усулида согломлаштирилган туганаклардан фойдаланиш;
картошканинг вируссиз асосдаги уругчилигида ташкилий, агротехник, химоя ва профилактик тадбирларни куллаш, жумладан муайян тупроқ-иқлим шароитларида картошка афидидлари, айниқса кучли вирофорфлик хусусиятига эга бўлган Mizodez persicae Sulz. микдори ва ривожланиш динамикаси тугрисидаги маълумотлар асосида ишлаб чикиш;
картошка тезпишар навларининг бирламчи уругчилигида учки меристема усулида согломлаштирилган туганакларнинг кўпайиш коэффициентини ошириш учун комплекс усуллардан фойдаланилган холда бир йилда икки хосил олиш асосида 6 йиллик схема бўйича 3 йилда сифатли элита етиштиришни таъминловчи жадаллашган схемасидан фойдаланиш;
картошканинг яратилган янги навларидан ва генетик ресурсдан селекцияда айрим вирусларга ва Колорадо кунгизига чидамли навлар яратишдахамда вируссиз асосдаги уругчиликда дастлабки материал сифатида куллаш тавсия этилади.
X-XIII асрлар мовароуннаҳр ижтимоий муносабатларига оид процессуал ва нотариал ҳужжатлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган кескин ғоявий курашлар, диний мутаассиблик билан боғлиқ ихтилофларни тинч йўл билан хал этиш ислом илмларига оид янгича фикр ва ёндашувлар асосидаги демократах тамойилларга мое тадкиқотлар олиб бориш заруратини кучайтирмокда. Бу борада маърифий ислом, жамият ва инсон ўртасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар хамда уларнинг ривожланиш босқичларини ўрганиш мухим аҳамият касб этади. «Биз бутун жахон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик мохиятини етказишни энг мухим вазифа, деб хисоблаймиз. Чунки ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади»1.
Ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта хажмдаги ноёб қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолган. Узбекистан китоб фондларининг ўзида юз мингдан зиёд қўлёзма асарлар сақланмокда. Уларнинг асосий кисми ЮНЕСКОнинг Маданий мерос рўйхатига киритилган. Урта асрлар Шарк алломалари ва мутафак-кирларининг ҳали тадқиқотга жалб этилмаган кўлёзма асарлари юртимизнинг, шунингдек, Буюк Британия, Германия, Испания, Россия, Франция, Миер, Ҳиндистон, Эрон каби кўплаб хорижий мамлакатлардаги кутубхоналарнинг «олтин фонди»ини ташкил этади. Ушбу фондларда юртимизнинг ижтимоий муносабатлари тарихига оид манбаларнинг сакланаётгани уларни илмий муомалага киритиш борасидаги изланишларни янада кенг кўламда олиб боришни тақозо этмоқда.
Истиқлол йилларида ўзбек халқининг бой илмий, маънавий меросини ҳар томонлама тадқиқ этиш, соф ислом илмларини тиклаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистонда миллий давлатчилик ва диний кадриятларни барпо этиш жараёни том маънода мустақиллик натижасидагина ўз мақомига эга бўлди ва сиёсий-ҳуқуқий амалиётда ўз ифодасини топди. Уни мустаҳкамлашнинг ҳар бир йили ўз қадрига кўра жамият сиёсий-ҳуқукий, ижтимоий, маънавий ва маданий тарақкиётининг ортга қайтариб бўлмас жараёнига айланди. «Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг конида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир»2. Шу нуқтаи назардан, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарларини, уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш, теран англаш ва кенг оммалаштириш алоҳида аҳамиятга эгадир. Бу борада юртимиз тарихига доир бирламчи қўлёзма манбаларни атрофлича тадқиқ этиш оркали қатор йўналишларда, жумладан, миллий менталитет хамда исломий қадриятлар асосида шаклланган юксак ҳуқуқий маданият, суд маҳкамаларининг тарихий шакллари ҳисобланган қозилик институтларининг иш тажрибаларига оид махсус назарий ва комплекс тадқикотларни олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ва жорий йилнинг 23 июнидаги ПҚ-3080-сон «Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида белгиланганидек, буюк аждодларимиз бўлган ислом оламининг мутафаккирлари асарлари ва уларнинг бутунжаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаларини чуқур ўрганиш, ёш авлодни юртимиздан етишиб чиккан ҳукук ижодкорлари бўлган фақиҳларнинг ҳаёти ва илмий мероси билан яқиндан таништириш, уларга нисбатан ҳурмат, миллий ғурур хамда ифтихор туйғуларини тарбиялашда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Х-ХШ асрларда Мовароуннаҳр қозилик маҳкамаларида юритилган расмий ҳужжатларга оид манбаларда акс этган процессуал ва нотариал ҳужжатларни ҳаётга татбик этиш механизмларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ўзбек давлатчилиги тарихида козилик инстанциясининг шаклланиши, ўрта асрларда Мовароуннаҳрда расмийлаштирилган қатор ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ҳуқуқий жиҳатдан жамиятни бошқариш ва тартибга солишдаги ўрни мавжудлиги исботланган;
Х-ХШ асрларга хос ҳуқуқий ҳужжатлар ва унга оид манбаларга бағишланган тадқиқотларнинг манбашунослик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган;
ханафий таълимотининг махаллийлашуви ҳамда мазҳаб фақиҳларининг ҳукуқ ижодкорлари сифатида жамиятда адолат тамойилларини қарор топтиришга бўлган интилишлари асосланган;
қўлёзма манбаларнинг палеографик ва кодикологик хусусиятлари, уларда келтирилган процессуал (махзар, сижил) ва нотариал (шурут) хужжат турлари илк бор таснифланган;
Х-ХШ асрларга хос канцеляризм ва формулярлар генезиси, процессуал ва нотариал хужжатларни расмийлаштириш тамойиллари ҳамда уларни ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш механизмлари исботланган.
Хулоса
«Х-ХШ асрлар Мовароуннахр ижтимоий муносабатларига оид процессуал ва нотариал хужжатлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ислом ўлкаларида Х-ХШ асрларда фаолият юритган фақиҳ ва қозилар мусулмон дунёсининг ҳукук, ижодкорлари бўлиб, ижодий ва амалий фаолиятларининг бош мезони мулкчилик, савдо-сотиқ, ижтимоий-аҳлоқий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан асослаш, тартибга солиш ва мустаҳкамлашга эришиш билан белгиланади.
2. Х-ХП1 асрларга келиб ислом ҳуқуқи тизимида процессуал ва нотариал хужжат тузиш қоидаларини ўргатишда ва уларни тартибга солиш натижасида бир-биридан мустақил олтита йирик мактаб: Мовароуннахр, Хуросон, Ирок, Шом, Миер, Андалусия мактаблари вужудга келди. Уларда фаолият юритган фақиҳларнинг асарлари кўплаб мусулмон мамлакатларида тан олинди хамда уларнинг асарларида акс этган ўз минтақасига хос бўлган хужжат тузиш анъаналари ва урф-одатлар кейинчалик бутун ислом дунёсида оммалашувига олиб келди.
3. Марказий Осиёнинг мўғуллар томонидан истило этилиши оқибатида кўплаб маҳаллий фақиҳларнинг Якин Шарк мусулмон ўлкаларига кўчиб ўтишлари Мовароуннаҳрга хос процессуал ва нотариал ҳужжатларни тузиш анъаналарининг бошқа ўлкаларда хам кенг ёйилишига сабаб бўлди. Бу ҳолатнинг юзага келишини Ардабил шаҳрида хоразмлик қозилар томонидан тузилган ҳуқуқий ҳужжатлар мисолида кузатиш мумкин.
4. Мовароуннаҳрда шакллантирилган ислом маданияти ва ҳуқуқий қадриятлар жамият ҳаётининг турли жабҳалари: суд-ҳуқуқ, тил, ёзма санъат, маориф, дин, ахлоқ ва маиший ҳаётнинг бошқа қатор соҳаларидаги анъаналарга, маҳаллий шарт-шароитларга мувофик тартибда кишиларнинг турмуш тарзига кириб борди. Бу жараёнлар бевосита ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳ ва қозилар фаолиятида якқол кўзга ташланади.
5. Илк ислом даврининг дастлабки босқичида қозилик амалиёти қабилачилик тузумидан қолган анъаналар асосида юритилди. Умавийлар даврига келибгина қозилик институтининг ихтисослашуви кузатилади. Бу давр қозилари икки тоифа - пойтахт ва вилоят қозиларига бўлинган. Пойтахт қозилари шахсан султонга бўйсунган, вилоят козилари эса ҳокимлар томонидан тайинланган.
6. Қозилик маҳкамаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёни хокимиятга аббосийларнинг келиши билан боғланади. Аббосийлар Рим, Византия, Форс империяларининг хуқуқий хужжатлар тузиш ва суд-ҳуқуқ тизими борасидаги 4. Мовароуннаҳрда шакллантирилган ислом маданияти ва ҳуқуқий қадриятлар жамият ҳаётининг турли жабҳалари: суд-ҳуқуқ, тил, ёзма санъат, маориф, дин, ахлоқ ва маиший ҳаётнинг бошқа қатор соҳаларидаги анъаналарга, маҳаллий шарт-шароитларга мувофик тартибда кишиларнинг турмуш тарзига кириб борди. Бу жараёнлар бевосита ҳуқуқ ижодкорлари бўлган фақиҳ ва қозилар фаолиятида якқол кўзга ташланади.
5. Илк ислом даврининг дастлабки босқичида қозилик амалиёти қабилачилик тузумидан қолган анъаналар асосида юритилди. Умавийлар даврига келибгина қозилик институтининг ихтисослашуви кузатилади. Бу давр қозилари икки тоифа - пойтахт ва вилоят қозиларига бўлинган. Пойтахт қозилари шахсан султонга бўйсунган, вилоят козилари эса ҳокимлар томонидан тайинланган.
6. Қозилик маҳкамаларини тубдан ислоҳ қилиш жараёни хокимиятга аббосийларнинг келиши билан боғланади. Аббосийлар Рим, Византия, Форс империяларининг хуқуқий хужжатлар тузиш ва суд-ҳуқуқ тизими борасидаги тажрибаларини ўзлаштириб, маҳаллий шарт-шароитларга мослаштира олдилар. Аббосийлар даврида мазолим мақкамаси (мансабдор шахслар устидан иш кўрадиган маҳкама) ташкил этилди ва бу маҳкама учун алоҳида бино ажратилди. Ҳорун ар-Рашид даврида қозилик расмий-хуқуқий макомга эга бўлиб, қозиу-л-қузот (бош крзи) лавозими таъсис этилди. Ушбу даврдан қозиу-л-қузот қозиларни танлаш, ўзининг шахсий муҳрига эга бўлиш ва мансабга тайинлаш имконини қўлга киритди ҳамда бошқарувда мустақилликка эришди.
7. Қозилик маҳкамаларида жорий этилган процессуал хужжатлардан бири бўлган ҳажрни (ёши балоғатга етмаган етимга васий тайин этиш бўйича тузилган шартнома) Мовароуннаҳрга хос маҳкама амалиётларидан бири деб хисоблаш мумкин. Мовароуннаҳрлик қозилар хажр шартномасини мажнун ва мажруҳ кимсаларга нисбатан хам тузганлар. Бу ҳолатда меросхўр тасарруфларидаги молни ишлатишда исрофга йўл қўймаслик, мажрух шахснинг мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини амалга оширишни қувватлаш назарда тутилган. Ҳажр шартномаси, жумладан, бепарво муфтий, жоҳил табиб, касодга учраган даллол, савдогар ёки кирачи фаолиятини таъқиқлаш маъносида ҳам амалга оширилган. Таъқиқ қўйилганлар маълум муддатгача ўз касби билан шуғуллана олмаган. Мовароуннаҳрлик фақихлар ўз касбига нолойиқ топилган хар қандай кимсанинг ўша касб билан шуғулланишига йўл қўймаганлар.
8. Мовароуннаҳрда муҳаккамлик (ҳакамлик) қилиш ҳуқуқи шахсан султон ёки шаҳар ҳокими, қозиу-л-қузот ёки қози томонидан берилган. Икки киши ўртасида шундан кейингина ҳакамлик қилиш юридик кучга эга бўлган. Ҳакамлик килаётган шахснинг ҳукмини адолат меъёрларига мос тушган ҳолатда султон, ҳоким, қозиу-л-қузот ёки қози ўз мухрлари билан тасдиқлаб берганлар.
9. X-XIII асрлар Мовароуннахр хужжатшунослик анъаналарида ўша давр учун расмий тил ҳисобланган араб тили матнларининг форсий ва туркийлашиш ҳолатлари кузатилади. Масалан: арабча муборак-қутлуг, сГзам-буюк, шаҳр-моҳи, ибн-ўгли, китаба-битиг каби сўзлар ёнма-ён ишлатилган. Ҳужжатларда бундай сўзларнинг келиши матндаги асосий тил -араб тили қоидаларига салбий таъсир кўрсатмаган.
10. Абу Жа‘фар Таҳовийнинг асарлари ханафийлик мазҳабида бизгача етиб келган илк нотариал шартномалар тузишга оид манбалар хисобланади. Таҳовий ўзидан илгари ёзиб қолдирилган қозилик маҳкамаларида тузилган процессуал ва нотариал ҳужжатларига дойр фикрларни умумлаштиришга эришди. Натижада унинг асарлари кейинги давр ханафий фақихлари учун асос сифатида хизмат қилди.
11. Х-ХШ асрлардаёқ Бухоро ва Самаркандца мулкчилик муносабатлари билан боғлиқ расмий ҳужжатлар, ҳуқуқий атамалар мавжуд булган. Бу, уз навбатида, Мовароуннахрда хам юриспруденция сохаси яхши ривож топганини, Ғарбдан фаркли ўлароқ Шарқ ҳуқуқшунослигида хам турли ижтимоий соҳаларга оид клаузулалар ва атамалар амалиётда қўлланилганини кўрсатади.
12. Абу Наср Самарқандий асарларини ўрганиш ўрта асрлардаги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқукий тизимининг шаклланиши, эркин фуқаролик жамиятининг тарихий кўринишлари ва ўлкамизда мулкчилик хизмат турларининг юзага келиш тарихини ўрганишда, шунингдек, аждодларимиз яшаган жамиятларда ҳуқуқий маданият, хужжатлар тузишнинг назарий коидалари мухим ўрин тутганини тугри тушуниб етиш имконини беради.
13. Мовароуннахр қозилик маҳкамалари фаолиятида ироқлик факихлар яратган асарлар бирламчи манба сифатида хизмат қилди. Жумладан, «Адабу-л-қози» асари хам ироклик Абу Бакр Ахмад ибн Умар Хассоф (ваф. 261/875 й) томонидан ёзилган бўлиб, бу асарга мазхаб вакиллари томонидан жами туққизта шарх битилган. Мазкур шархларнинг олтитаси Мовароуннахр ўлкасида яратилгани хамда уларнинг бизгача етиб келган ягона шархи Бухоро ва Самарканд фикх мактаби вакили Ҳусомуддин Садр Шахид каламита мансуб экани тадкикотнинг ўзига хос янгиликларидан бири булди.
14. Бухоролик фақиҳ Бурҳонуддин Махмуд маҳкама процессуал хужжатлари тадкики ва ижросига ўзига хос нуқтаи назар билан ёндашган. У уз ижодий фаолияти давомида мазмунан замонавий суд-махкама тизимидаги апеллация жараёнини эслатувчи кайта кўрув ишларини олиб борди, ўзидан олдинги факихлар томонидан кўрилган ва баъзи эътирозлар билдирилган хужжатларни жамлаб, мавзулар бўйича таснифлади, қозилик махкамаларида кўрилган процессуал хужжатларининг эътирозга сабаб бўлган томонларини ўрганди. Фақиҳнинг «Муҳит» асарида келтирилган махкама процессуал маҳзар ёки сижил хужжатларининг матни тулик бермаганлиги кузатилди. Бу тартибда фақиҳ айнан, мунозарага сабаб бўлган ўринга тухталиб, уни халал (Jk.) - процессуал хужжатларининг камчиликлари сифатида ифодалаган.
15. Шурут (нотариал шартномаларнинг наъмунавий шакллари) атамаси дастлаб, Мухаммад Шайбонийнинг «Сияру-л-кабир» асарида қўлланилган. Шартномалар тузишга оид биринчи илмий асар эса Хассоф томонидан яратилган. Шу боне Х-ХIII аерларда яшаган мовароуннахрлик факихлар Мухаммад Шайбоний ва Хассоф фикрларидан бирламчи манба сифатида фойдаландилар.
16. Мовароуннахр қозилик маҳкамаларида тузилган процессуал ҳужжатлари умумий ном билан маҳзар ва сижил ҳужжатлари деб аталган. Маҳзар бу қози ёки унинг котиби томонидан қозилик маҳкамасида кўрилган ишларни баённома шаклида расмийлаштириб, қозилик архивига тикиб бориладиган махкама баённомаси бўлиб, у фақат қози девонида сақланган. Сижил эса маҳкама баённомасидан кўчирма бўлиб, уч нусхада тайёрланган: бир нусхаси маҳкамада қози архивига тикиб борилган, колганлари эса даъвогар ва жавобгарга берилган.
17. Х-ХIII асрларга келиб фақихлар маҳзар ва сижил ҳужжатларига оид қоидаларнинг назарий асосларини ишлаб чиқдилар ва унга бағишлаб «Китобу-л-махозир ва-с-сижиллот» йўналишида мустақил илмий асарлар ёздилар. Маҳзар ва сижил атамаларининг илмий муомалага киритилиши ва соҳага оид асарларни яратишдан мақсад ижтимоий муносабатларга тааллуқли хужжатларни тузиш қоидаларини яхлит бир тизимга келтириш бўлган.
18. Мовароуннахр қозилик махкамаларида кўрилган хар бир даъво бўйича тузилган нотариал шартномаларда козилар маҳкама жараёнининг юксак савияда, тартиб ва кетма-кетлик асосида олиб бориши, даъвогар, жавобгар ва гувохдарнинг кўрсатмаларини расмийлаштириши мураккаб махкама жараёнларининг ўзаро тенглик ва адолат тамойилларига таянган ҳолда чуқур мулохазакорлик ва бағрикенглик асосига қурилганидан дарак беради. Махкама жараёнини бошқарган қозилар ҳар бир даъвогар, жавобгар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини алоҳида эътибор билан эшитганлар, ишнинг хар қандай нозик нуқталари маҳзар хужжатларига киритилган. Мазкур ҳолатда низолашаётган тарафлар ёки ижтимоий муносабатга киришаётганларнинг шахси, насаби, яшаш жойи, ибодат қиладиган масжидларигача қайд этилиши ёки махкама иштирокчиларига нотаниш иштирокчидан шахсини тасдиқловчи гувох ёки хужжатнинг талаб этилиши Мовароуннахр тарихида ҳам ўн аср олдин инсон хукукларини ҳимоя килувчи институтлар, эркин фуқаролик жамиятлари фаолият юритган деган хулосани илгари суришга асос бўлади.
19. Х-ХШ асрларда Бухоро ва Самарканд козилик махкамаларида тузилган юксак хукук ижодкорлиги намуналари, замонавий нотариуслар томонидан амалга оширилаётган нотариал харакатлардан кескин фарк килмаган. Ушбу яқинлик рус тадкикотчиси Н.С.Ларьков томонидан илгари сурилган нотариат амалиёт Ғарбдаги капиталисток муносабатларнинг кенгайиши натижасида вужудга келди, деган хулосасини янгилашга имкон беради. Чунки тадкиқ этилган манбалар Ўзбекистонда нотариал харакатлар собиқ иттифок даврида Ғарбдан ўзлаштирилган янги соха эмас, балки Мовароуннахр диёрларида фаолият юритган қозилик махкамаларига оид манбалар, дунё миқёсида нотариал идоралар фаолиятининг дастлабки тарихий кўринишларига ўн аср олдин асос солинганини тасдиклайди.
Марказий фарғона қумликларининг агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари, генезиси ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг илмий асослари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича қумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий қумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг қумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив холати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
Дунё қишлоқ хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга кўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташқари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлокди ерларга кўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга каратилган инновацион технологиялар қўлланилмокда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, қум қаторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда қулай муддат, меъёр ва усулларда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупроқшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик сохаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган кумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида кумли ва кумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан кўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив холати оғир бўлган кумли ва кумокли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниклаш, эрозия жараёнларини олдини олишга каратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадкикотларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, кишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш сохасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегик вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, кийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари хамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда кишлок хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор табиий экранли кумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги ҳамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
табиий ва сунъий экранларни ҳосил килиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил килиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аникланган;
атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва арик чикиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Марказий Фарғона ҳудудида жами 80 минг гектар қум-барханли ерлардан 60 минг гектари ўзлаштирилган, шундан 50 минг гектари кишлок хўжалиги амалиётида фойдаланилиб келинмокда. Мазкур ер майдонларда асосан кишлок хўжалик экинларидан пахта, бошокли, донли ва полиз экинлари етиштирилади. Мелиоратив тупроқшунослик нуқтаи назардан ушбу ерлар унумдорлиги паст, кийин мелиорацияланувчи, қўшимча озика моддаларига муҳтож ерлар хисобланади.
2. Марказий Фарғонанинг дўнгли, барханли, кум каторлари кадимдан ўзлаштирилиб, текисланиб келинган майдонлар табиий экранли худудлар сугориладиган майдонлар ер устки катламда асосан кум, кумлок, айрим жойларда енгил кумоқлар учрайди. Тадқикотларда ўрганилган кумли майдонлар генезисига кўра устки қатламлари қумлардан, куйи катламлар эса нисбатан огир механик таркибли тупрокдан иборат. Мазкур текисланган тупроклар ер устки қатламининг қалинлиги 30 см дан 140 см гача, айрим жойларда 2-3 метргача етади.
3. Фаргона водийсида ўзлаштирилган қумлар курук ҳамда ҳимоясиз ва шамол тезлиги 4,3-4,5 м/сек. бўлганда эрозияга чалинади. Ушбу ҳудудларда шамол эрозияси жараёнларини олдини олиш учун лойқа чўктириб, қайта ишлов бериш оркали сунъий экранлар ҳосил килиш оркали эришилди.
4. Урганилган кумли тупроклар лойкали зовур чикиндилари (майда тупрок) билан қайта ишланиб сунъий экран ҳосил қилинганда, дастлабки йилларданоқ ҳайдов ва ҳайдов ости қатламлари (0-30 ва 30-40 см) ҳажм оғирлигига ижобий таъсир кўрсатади. Тажрибаларда назорат вариантга нисбатан гектарига 1000 тонна майда тупрок солиниб кайта ишлов берилганда 0-30 см катламида 1,43 г/см3 ни ташкил этиб, 30-40 см лик да бу кўрсаткич ўртача 1,42 г/см3 гача етади.
5. Сунъий экран яратилганда кумларни намлиги сезиларли равишда ошади, тупрок кесмаси бўйлаб куйи катламлар томон дала нам сигими ортиб боради. Назорат вариантида намлик 0-30 см калинликда 4,3% ни, 30-40 см лик қатламида 5,8% ни ташкил этади, гектарига 1000 тонна майда тупроқ солинганда мос равишда 8,4-22,5% гача ошди.
6. Сунъий экран ҳосил қилинганда ғўза хосилдорлиги сезиларли равишда ошади, айникса 75 см лик қалинликдаги қумли тупроқларга гектарига 1000 тонна майда тупрок солинган вариантдаги пахта ҳосилдорлиги назоратга нисбатан 17,1 ц/га ошган. Юқори пахта хосилдорлиги 50 см лик қалинликда кумли тупроқларда яратилган экранли майдонларда кайд килиниб, минерал ўғитлар меъёри N-350, Р2О5-250, К2О-125 кг/га ҳисобида бўлганда 38,8 ц/га гача етиши кузатилади. Назорат вариантида эса бу кўрсаткич 18,4 ц/га ни ташкил этади. Сунъий экранли экин майдони тупроқларига нитратли азот, харакатчан фосфор ва алмашинувчи калийларнинг мос равишда энг кўп микдорда - 200, 140 ва 100 кг/га кўлланилганда ҳамда 40 т/га гўнг ва 60 т/га ҳисобида лигнин солинганда ғўзанинг жуда яхши ўсиб ривожланиши кузатилди ва ўртача 29,8 ц/га ҳосил олишга эришилди.
7. Текисланган табиий экранли кумликларда пахта хосилдорлигига энг яхши таъсир этувчи минерал ўғитлар меъёри - N-200, Р2С>5-140, К.2О-100 кг/га + 60 т/га лигнин ва 40 т/га гўнг қўлланилган фонларда кузатилади. Ушбу вариантда назорат вариантга нисбатан ўртача ҳосилдорлик кўрсаткичи мос равишда 2,9-5,2 ц/га ни ташкил этади. Солинган минерал ўғитлар ва лигнин ҳамда гўнгнинг оптимал меъёрлари ҳосилдорликни ошириш билан бирга толанинг технологик хусусиятларига хам ижобий таъсир кўрсатди. Демак, ушбу меъёрларни камайтириш ёки ошириш ғўза хосилдорлиги ва тола сифатига салбий таъсир кўрсатади.
8. Тажрибалар шуни кўрсатадики, сунъий экранли 50-75 см калинликдаги тупроқларда намлик 18,3% гача етади, буғдой ва ғўза хосилдорлиги юқори бўлади. Бундай калинликдаги кумли ерларда бугдойдан юқори ҳосил олиш учун азот-160, фосфор-160, калий-80 кг/га бўлиши мақсадга мувофиқ.
9. Табиий экранли - текисланган кумликларда деҳқончилик қилиш учуй ушбу шароитда кумнинг устида 12-14 см ли жавдар колдиғи (илдиз-анғиз қисми) билан шамол эрозиясидан муҳофаза мумкин, бунда кўчат калинлиги 170-200 дона/м2 ташкил этади. Табиий экранли 50-75 см калинликдаги кумли майдонлардан юқори ва сифатли ғўза ҳосили олиш учун гектарига 250 кг азот, 200 кг фосфор ва 170 кг калийли ўғитлардан фойдаланиш тавсия этилади.
10. Текисланган кумликларда ғўза хосилдорлигини ошириш учун табиий экран фонида N-200 кг/га, Р2О5 -140 кг/га, К2О-Ю0 кг/га ва кузги шудгор билан 40 т/га гўнг ёки 60 т/га лигнин солиш тавсия этилади. Бунда шудгорлашда Р2О5 -100 кг/га, К2О-50 кг/га, экиш билан бирга эса N-30 кг/га, Р2С>5 -20 кг/га, 2-3 чинбаргли даврда 50 кг/га азот, шоналашда 60 кг/га, гуллашда 60 кг/га азот, 20 кг/га фосфор ва 50 кг/га калий солиш мақсадга мувофикдир.
Н.Ғўза 2-3 чинбарг чиқарганда эгат пуштасини культиватор билан иккига бўлиб, эгат тубида ўсаётган ғўза атрофига ташлаш ва янги эгат ташкил килиш яхши натижа беради.
12. Текисланган ўзлаштирилган кумларда кузги бугдой етиштиришда сунъий экран яратиш иқтисодий жихатдан фойда келтирмайди, шу сабабли бу агромелиоратив тадбирларни ўтказиш тавсия этилмайди.
Бадиий асарда тушнинг поэтик-композицион вазифалари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини бадиий мақсадга боғлаган ҳолда қўллаш, туш деталидан қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, сюжет воқеаларини ўзаро боғлаган ҳолда шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш масалалари бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Хусусан, тушнинг бадиий талқини орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш, унинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келишини илмий асослаш миллий адабиётшунослик фанининг устувор вазифаларидан биридир. Тушнинг бадиий асар композициясидаги ўрни ҳамда бадиий талқини хусусидаги илмий-назарий ёндашувлар адабиётда тушдан фойдаланиш анъанасининг шаклланиш омиллари, поэтик имкониятлари, тадрижий такомили, тушнинг асар структурасидаги ўрни ва эстетик вазифалари, психоанализ воситаси бўлиб келиши, тушга ишонч билан боғлиқ эътиқодий қарашларнинг асарлардаги бадиий талқини, ҳаётий ва рамзий, ноэстетик ва эстетик моҳияти каби масалаларни ўрганишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда.
Мустақиллик йилларида ўзбек фольклори ва ёзма адабиётидаги туш сюжетларини тадқиқ этишда маълум муваффақиятларга эришилди, халқимизнинг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари жиддий илмий таҳлил қилинди. Бу борадаги илмий изланишларни давом эттириш ҳамда тушнинг бадиий асардаги поэтик-композицион вазифаларини атрофлича тадқиқ этиш муҳим вазифа бўлиб қолмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “ижтимоий соҳани, жумладан, адабиёт ва санъат соҳаларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги” таъкидланган.1 Бинобарин, тушнинг бадиий асар таркибида руҳий таҳлилни таъминловчи услубий восита, композицион бадиий деталь, эпизодик тасвир, ҳаёт ҳақиқатини рамзий акс эттириш усули, тугун ёхуд сюжет чизиқларининг бошланиш ёки тугаш нуқтаси, воқеалар ривожини таъминловчи, асар воқеаларини уюштирувчи ва яхлитлаштирувчи, уларни мантиқан боғловчи ифода шакли сифатида асослаш ва унинг моҳиятини очиб бериш алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, миллий оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналаридаги туш мотивлари асосида фольклор ва ёзма адабиёт муносабатини атрофлича илмий тадқиқ этиш зарурати мавжуд.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон Қарори, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон Фармони, 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги ПҚ-1271 Фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
ТадҚиҚотнинг маҚсади ўзбек адабиётида тушнинг бадиий талқинини ўрганиш асосида унинг композицион ҳамда услубий вазифаларини, поэтик санъат сифатидаги моҳиятини аниқлашдан иборат.
ТадҚиҚотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий асарда қўлланилган туш мотивининг ўзига хос адабий-бадиий, эстетик, услубий, поэтик-композицион вазифалари ҳамда хусусиятлари очиб берилган;
тушнинг қолиплаш санъати, ҳаёт ҳақиқатини рамзий акс эттириш усули, киритма воқеа, бадиий деталь, эпизодик тасвир, руҳий таҳлил воситаси, сюжетнинг ўзак мотиви бўлиб келиши асосланган;
асарда тушдан фойдаланишнинг анъанавийлиги ёки ўзига хослигини аниқлашнинг адабий-бадиий йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган, туш мотивининг қаҳрамон психологик портретини яратишдаги ўрни ёритиб берилган;
ўзбек ижодкорларининг туш компоненти билан асар сюжети, бадиий мақсади, конфликта, воқеалар ривожи, моҳияти ва ечимини ёритишдаги маҳорати очиб берилган.
Хулоса
1. Тушлар поэтик восита сифатида ҳаётий ҳақиқатни бадиий талқин қилишга ёрдам беради. Бадиий асарда кишиларнинг туш ҳақидаги тасаввур-тушунчалари, ишонч-эътиқоди поэтик акс эттирилади.Тушлар бадиий асарда кўпинча қаҳрамоннинг руҳиятини очишда қўл келади. Образлар характерный сифатлашга, воқеалар ривожида драматизмни чуқурлаштиришга, асар композицион қурилишини ихчам шакллантиришга, сюжет элементлари орасида боғланишни вужудга келтиришга, муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, туш ижодкорга ифодалаётган фикрини теран, ихчам, таъсирчан, халқчил қилиб етказишга кўмаклашади. Шу жиҳатдан туш бадиий асарда композицион-эстетик, интертекстуаллик, психоанализ воситаси бўлиб кўзга ташланади ва алоҳида санъат даражасидаги ҳодиса тарзида диққатни тортади.
2. Туш мотиви бадиий асарлар сюжетида ё воқеалар бошида, ё ўртасида (воқеалар ривожида), ёки воқеалар сўнгида келтирилади. Кўпинча туш орқали ё асар тугуни, ёки ечими яратилади. Айрим асарларда ҳатто тушнинг сарлавҳага чиқарилганлиги кузатилади.
3. Туш эпизодлари композицион восита сифатида асар ичидаги ёндош сюжет линияси - киритма воқеалар, янги саргузаштларнинг бошланиш нуқтаси бўлиб келади, иккиламчи тугун ҳосил қилади. Воқеаларнинг мантиқий боғланишини таъминлайди ҳамда уларнинг авж нуқтага -кульминацияга кўтарилишида катализатор вазифасини ўтайди, асар ечимини тезлаштиради. Яна қолиплаш санъатининг қулай воситаси сифатида намоён бўлади.
4. Бадиий асарга туш эпизодлари маълум поэтик қонуниятларга асосланган тамойиллар негизида, муайян мақсад билан асар сюжетига жойлаштирилади. Насрий, лирик ва драматик асарларда тушнинг баёни, тафсилоти, таъбирини ифодалашда асар ёзилаётган шаклнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Уларда туш ё шаклни белгилайди, ё мазмунни бадиий ёрқин ифодалаб келади.
5. Ўзбек адабиётида туш мотивларидан фойдаланиш фольклор асарларидан бошланган бўлиб, бу бадиий тажриба мумтоз ва замонавий адабиётда поэтик ҳодиса сифатида янада тадрижий тараққиётга эришганлиги кузатилади. Аслида туш мотивидан бадиий асар сюжетида фойдаланиш жаҳон миқёсидаги қадимий анъаналардандир.
6. Туш билан боғлиқ мифологик, анъанавий-диний қарашларнинг ифодаси сифатида таъбирчилик шаклланган. Ҳатто бора-бора таъбирчилик профессионал тус олиб, унинг бадиий ифода йўналиши кучайган. Шунинг учун таъбир ўзбек фольклоршунослигида алоҳида жанр сифатида қаралмоқда. Уни ўрганиш эса мифологик тафаккурнинг поэтик тафаккурга ўтиш жараёнини ҳамда фольклор анъаналарининг ёзма ижодда давом эттирилишига хос хусусиятларни билиб олишга имкон яратади.
7. Халқ оғзаки ижоди таъсирида ёзма адабиётга ўтган туш ифода воситаси фольклордагидан фарқли ўлароқ, ёзма адабиёт қонуниятларига мувофиқ индивидуал ижодкорнинг бадиий маҳорати, ҳиссий кечинмалари, қарашлари, ижодий тўқимаси асосида қўлланила бошланди. Мумтоз адабиёт намуналарида тушлар кўпинча диний қарашлар ва тушунчалар билан боғлаб талқин қилиниши кузатилади. Уларда кўпинча илоҳий тушлар ёритилади. Илоҳий тушларда эса воқелик ғайриодций, сирли тусда талқин топади.
8. Туш таъбирларининг ёзма бадиий адабиётда воқеликни ифодалашдаги поэтик воситалик вазифаси, ифодаланаётган мотивларни ягона сюжет таркибига бирлаштиришдаги роли, сюжет поэтикасини бойитишдаги аҳамияти, бадиий тасвир ва образлар талқинидаги ўрни беқиёсдир. Хусусан, ёзувчи ва шоирларнинг мақсадини англашда, маҳоратини белгилашда улар муҳим аҳамият касб этади.
9. Туш ва рамз муносабати алоҳида эътиборни тортадиган муҳим масалалардан биридир. Туш таъбирларида рамзийлик кучли бўлади. Тушлар асарнинг бош ғоясига ҳамоҳанг бўлганлигидан бадиийликнинг қолган унсурларини ўз атрофида бирлаштириб келади.Тушдаги ҳар бир тасвир, нарса ва ҳодиса, хатти-ҳаракат ва ҳолат ўзининг рамзий ёки реал маъносига, таъбирига эгадир. Бадиий асарларда кўпинча рамзий моҳиятга эта тушлар қўлланади ва тушда кечган воқеликнинг ҳаёт воқелиги билан мутаносиб келиши воситасида юксак таъсирчанликка эришилади.
10. Туш қаҳрамон ҳаётининг узвий бир қисми эканлигига тингловчи ишонтирилади. Тушларда макон ва замон қатъиятлиги бўлмайди. Уларда ўтган замон ва ҳозирги замон воқелиги ва одамлари аралашиб кетаверади. Бадиий асарларда қўлланган туш мотивларида кўпинча уй-рўзғор буюмлари; ҳайвонлар, қушлар, ҳашоратлар; сув, тоғ, жар, шамол, ёмғир, қор, туман ва ҳоказо сингари табиат ҳодисалари; жанг қуроллари образи рамзлаштирилади; марҳумлар, пайғамбарлар, азиз авлиёлар, тарихий шахслар образи акс эттирилади.
11. Ёзма адабиёт дурдоналарида туш воситасида кўпроқ юз бериши кутилган ижтимоий турмуш воқеликлари ҳақидаги башорат ифода этилади. Асар сюжети тушда баён этилган воқеликка мувофиқ ривожлантирилади. Тушдаги рамзларнинг моҳияти асардаги воқеалар ривожи давомида аста-секин очиб борилади.Тушдаги рамзлар ҳар бир тушда ўзгача маъно акс эттириб келиши мумкин. Негаки, бадиий асарларда тушдаги рамзлар қаҳрамоннинг мавжуд руҳий ҳолатидан келиб чиқиб талқин қилинади.
Хуллас, бадиий асарда учрайдиган туш эпизодлари ва мотивлари ўзига хос хусусиятлари, поэтик-композицион вазифалари билан характерланади.
Сафар Барноевнинг бадиий маҳорати
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.Жаҳон адабиётшунослигида болалар адабиёти муаммоларини, болалар учун яратилган бадиий асарларда акс этган умуминсоний ва миллий қадриятларни, замон, макон ва болалик муносабатларини тизимли тадқиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Зеро, ёш авлоднинг нафосати ва бадиий дидини ўстириш, ҳаққонийлик ва бадиийликнинг мукаммал бирлигини таъминлаш, юксак маърифий-эстетик ғояларни илгари суриш борасида болалар адабиётининг олдида турган вазифалар кўлами “катталар адабиёти”никидан асло кам эмас.
Истиқлол шарофати билан халқимизнинг кўп асрлик тарихий, изданий, диний, адабий меросини умумбашарий қадриятлар нуқтаи назаридан баҳолаш тенденцияси шаклланди, миллий қадриятларга муносабат тубдан ўзгарди. Бу жараённинг мантиқий якуни ўлароқ бадиий тафаккур ва талқинлар янгиланди, болалар адабиётининг мазмун-моҳияти кенгайди, кўлами ошди. Шу билан бирга болалар адабиёти бўйича яратилаётган асарлар олдига, ёш авлод учун ижод қилувчи сўз санъаткорларининг изланишлари ва бадиий маҳорати олдига қўйилаётган талаблар ошди. “..Болалар адабиёти ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратишга бевосита хизмат қилади.. унинг аҳамияти ушбу хусусиятлар билан ўлчанади”1. Бу вазифаларни амалга ошириш миллий болалар адабиётини ривожлантириш, уни жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш ҳамда болалар адибларининг ижодини монографик тарзда ўрганиш, уларнинг мукаммал ижодий портретларини яратиш билан бевосита боғлиқ.
Жаҳон адабиётшунослигидаги бадиий ижод ва маҳоратнинг узвийлиги, ёзувчи маҳоратининг бадиий асарда воқеланиши асослари, болалар адабиётининг ўзига хос тил, шакл ва тасвирий воситалари ҳақидаги замонавий илмий-назарий ёндашувлар асосида ўзбек болалар адабиётининг йирик намояндаси С.Барноевнинг ижодий меросини монографик тарзда ўрганиш, адибнинг болаларга бағишланган шеърий, насрий ва публицистик асарларидаги бетакрор фазилатлар ҳамда адибнинг бадиий маҳоратини тадқиқ этиш адабиётшунослик олдида турган муҳим вазифалардандир. Зотан, адабиётшуносликда болалар адабиётининг тараққиёти ва бугунги глобализация асрида унинг миллий ва умуминсоний қадриятларни тараннум этувчи жиҳатлари хусусида муайян ижодкор ҳаёти ҳамда ижоди мисолида тадқиқот олиб бориш ўрганилаётган мавзунинг заруратини белгилайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон Фармони, 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги” ПҚ-1271-сон Фармойиши, 2017 йил, 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
ТадҚиҚот маҚсади болалар адабиётининг назарий ва амалий масалаларини ёритиш, унинг тадрижий такомилини асослаш орқали Сафар Барноевнинг шеърий, насрий ва публицистик асарларида намоён бўлувчи бадиий маҳорати қирраларини тадқиқ этишдан иборат.
ТадҚиҚотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адибнинг болалар шоири, ёзувчиси ва публицисты сифатидаги ижодий йўлининг асосий қирралари ҳамда унинг поэтик, насрий ва публицистик асарлар яратишдаги бадиий маҳорати очиб берилган;
ижодкорнинг халқ оғзаки ижодиёти таъсирида яратган адабий эртак, достон, баллада, масал, ҳикоя ва қиссалари қиёсий-типологик жиҳатдан асосланган;
адибнинг публицистик мақола, ҳикоя, эссе, бадиҳа, очерк каби жанрлардаги ижодида бадиийлик, ҳужжатлилик, психологик таҳлил, эмоционаллик, тарихий ёки адабий ассоциатив хусусиятни ёритиш каби характерли белгилар аниқланган;
ижодкорнинг халқона ифода усули, сюжет ва композиция, поэтик образ яратишдаги ўзига хос услуби, аниқлик, образлилик, тилнинг соддалиги, ҳажвга бойлик каби унсурлардан образларни индивидуаллаштиришда фойдаланиш маҳорати очиб берилган;
адиб асарлари кўп асрлик маънавий-миллий қадриятларимиз ҳамда миллий истиқлол ғоялари билан ҳамоҳанг руҳда яратилганлиги асослаб берилган.
Хулоса
1. Ўзбек болалар адабиётида С.Барноев тимсолида кичкинтойлар ёзувчисига хос хусусиятлар, истеъдод, билимдонлик, педагоглик билан бирга одамохунлик мужассамлигини кўриш мумкин. Феъли болаларча соддалик, тўғрилик, беғуборлик, қувноқ ҳазилкашлик, бийрон тиллилик ва шўхчанлик билан йўғрилган С.Барноев болалар адибига хос истеъдод кучи-ю орзу-армонини бутунлигича ёш авлод тарбиясига бахш этган ижодкорлар қаторига киради. Маърифийлик, дидактика ва юмор шоир асарларининг бош меҳварига айланди.
2. Халқ ижодига хос ифода усули, сюжет қурилиши, композицион аникдик, образлилик, тилнинг соддалиги, ҳажвга бойлик каби унсурлардан ижодий фойдаланиш С.Барноев асарларининг халқчиллиги, ғоявий-бадиий жиҳатдан кўламдорлигини таъминлашга хизмат килди. Шу боис унинг фольклор материаллари негизида асар ёзишга интилиши анъанавий бўлиб, педагогик ва психологик жиҳатдан ҳам асослидир.
3. С.Барноев ижодини бошқа ёзувчилар ижодидан ажратиб турадиган муҳим хусусият - хоҳ шеъриятида бўлсин, хоҳ насрида бўлсин, хоҳ публицистикасида қарийб барча асарларида уруш асоратлари, уруш даври болалари ҳаёти, орзу-ўйларига мурожаат этилганлигидир. Шу боис адиб асарларининг кўпчилигидан уруш ва унга қарши нафрат мотиви қизил ип бўлиб ўтади. Ёзувчи барча жанрдаги асарларида ўз қалбини жароҳатлаган уруш мавзусига қайта-қайта мурожаат қилади, шунинг учун бу мавзу унинг асарларида бош мазмун ва етакчи лейтмотивга айланган.
4. С.Барноев насри жанрий хилма-хиллик асосида ривожланиб борди. Адибнинг ҳикоячиликдаги маҳорати, аввало, туркум ҳикоялар яратишда, ўтмиш ва бугунги кун воқелигини қамраб олганлиги, ўзаро синтезлаштирганлиги, ўтмишни бугунги кун кишилари, аниқроғи, болалари нуқтаи назаридан баҳолашида ёрқин кўринади.
5. С.Барноев услубига хос яна бир хусусият шундаки, у шеърий асарларида ҳам, насри-ю публицистикасида ҳам тарихга тез-тез мурожаат қилади, қиёслаш ва лирик чекинишлардан кўп фойдаланади. Бола характерининг турли қирраларини кўрсатиш борасидаги изланишларини кузатиш муаллифнинг лирик ва эпик қаҳрамон образини индивидуаллаштиришдаги бадиий маҳоратини кўрсатишга хизмат қилади. С.Барноев яратган образларда изчиллик, давомийлик яққол кўзга ташланади. Ўз ватани келажаги учун қайғурувчи кичкина Хўжа Насриддиндек образ ҳалигача ўзбек болалар қиссачилигида яратилмаганлиги ҳам адибнинг бу соҳадаги ютуқларидан биридир.
6. Ўзбек болалар адабиётида С.Барноев каби ранг-баранг жанрларда унумли ижод этган адибни топиш қийин. Лирикада - шеър, қўшиқ, шеърий топишмоқ ва ғазаллар; лиро-эпик турда - масал, шеърий ривоят, шеърий эртак ва достонлар; насрда - ҳикоя ва қиссалар, хотиралар; публицистикада -мақола, публицистик этюд, эссе, бадиҳа ва қайдлар; адабиётшуносликда -тақризлар, сўзбошилар, адабий-танқидий мақолалар. Адиб ижоди шу жиҳатдан, яъни жанрий арсенали бойлиги билан ҳам индивидуаллик касб эта олган.
7. С.Барноевнинг ўзбек болалар адабиётида юзга яқин ҳикоя, ўнлаб қисса, шеърий асарлари нашр қилиниб, ўз китобхонини топа олган, айни чокда ижод масъулиятини чуқур ҳис этиб келган жонкуяр адиб ва оташин публицист сифатида ўз ўрнига эга. Ўзбек болалар публицистикасини ривожлантирган адибнинг шу йўналишдаги асарларини кўпчилиги ҳали нашр этилмаган. Уларни тўплаш ва чоп эттириш келгусидаги муҳим вазифалардан биридир, чунки бу асарлар жанрий ранг-баранг, сермазмун, тарбиявий аҳамияти кучли ва таъсирчанлиги билан нафақат ёш китобхонлар, балки катталар учун ҳам ўқишли асарлар бўлиб қолган.
Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон иктисодий тизимида интеграция, глобаллашув жараенлари чукурлашаётган ва сифат жиҳатдан ривожланастган шароитда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва иктисодий хавфеизликни таъминлашда божхона хизмати муҳим ўрин тутади. Айниқса, халкаро терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг ғайриқонуний айланишига карши курашишда Жахон божхона ташкилоти 179 га яқин давлатлар аъзолигида, Евробожхона, Европа хамжамиятлари комиссияси, БМТнинг сохавий ихтисослашган марказлари ва дастурлари, Шанхай хамкорлик ташкилоти хамкорлигидаги божхона хизмати хар бир давлатда чегараларни мустахкамлаш, хавфеизлик ва минтакалардаги вазиятнинг баркарорлигини таъминлашга хизмат қилмокда.
Мустақиллик йилларида божхона хизматига алоҳида кўмита мақоми бсрилиши муносабати билан унинг таркибий тузилиши ва фаолиятининг мазмуни тубдан ўзгартирилди. Давлат божхона қўмитаси стратегик йўналишларини бслгилаб олишда божхона хизматини юксак маънавиятли кадрлар билан таъминланишига алоҳида урғу бсрилди. Божхона хизмати ходими касбий фаолиятининг мураккаб характсри унинг иқтисодий салоҳияти, божхона конунчилигини чуқур билиши, божхона тадбирларини амалга ошириш кўникмаси ва малакасига эгалиги, божхона қоидаларини бузувчи шахслар хатти-харакатларини олдиндан сезишга кодирлиги, касбий масъулияти билан изохданди. Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратсгиясида “жисмонан соғлом, руҳий ва интеллектуал етук, мустакил фикрлайдиган, катъий ҳаётий нуктаи назарга эта, Ватанга содиқ сшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш жараснида ижтимоий фаоллигини ошириш”1 вазифалари бўлажак божхона хизмати ходимлари мафкуравий иммунитстини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Жаҳонда мамлакат манфаатларига раҳна солаётган ҳар қандай иқтисодий ва мафкуравий тахдидлар таъсирига қарши тура олиш вазифаси айнан чегара сарҳадларида хизмат қиластган божхона хизмати ходимларига катта масъулиятни юклайди. Бугунги кунда хизмат жараёнида ўз бурчларини виждонан, профессионал даражада бажариш, Ватанига ва халқига садоқат, хизмат вазифаларини бажаришда бирор-бир шахслар, гурухлар ёки ташкилотларга ён босмаслик ва устунлик бсрмаслик, шубха пайдо қилиши мумкин бўлган хатти-харакатдан ўзини тийиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупция ҳолатларига карши курашиш ва уларнинг профилактикасида фаол қатнашишларида акс этиши учун бўлажак божхона хизмати ходимлари касбий тайёргарлигида мафкуравий иммунитетни ривожлантириш долзарб ахамият касб этади.
Узбекистан Рсспубликасининг 1997 йил 29 августда кабул килинган “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги 472-1-сон Қонуни, Узбекистан Рсспубликаси Прсзидентининг 2017 йил 7 фсвралдаги “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 мартдаги “Узбекистан Рсспубликаси божхона органларининг интизомий уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги 135-сон қарори ҳамда мазкур соҳага тсгишли бошқа мсъсрий-ҳукукий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитетни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бўлажак божхона хизмати ходимлари мафкуравий иммунитстини ривожлантиришнинг касбий-мафкуравий позиция мезони мотивацион, когнитив, опсрационал ва рсфлексив компонентларни комплекслаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни ривожлантиришга оид касбий компетенциялар тизими интсгратив боғланиш, икки ўлчамли моделлаштириш, ривожланиш динамикасини бслгилаш асосида ишлаб чиқилган;
ижтимоий педагогик жарасннинг мақсадга қаратилганлик, мазмунга оид, опсрационал, натижадорликни бахолаш блоклари интеграцияси асосида бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни ривожлантириш модели ишлаб чиқилган;
бўлажак божхона хизмати ходимларида коррупцияга қарши позицияни тарбиялашга йўналтирилган мафкуравий иммунитстни ривожлантиришнинг ижтимоий маданий лойиҳалаш технологияси ишлаб чикилган;
божхона ходими профсссиограммасини такомиллаштириш бўйича бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни шаклланганлик даражасини аниклашнинг касбий-саралаш босқичлари, мазмуни, шакл, методларини яхлит камраб олган ҳолда элсктрон-модулли технологияси ишлаб чикилган.
Хулоса
“Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни ривожлантириш” мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар тақдим этилади:
1. Глобализация шароитида божхона хизмати ходими фаолияти бир томондан Божхона кодекси, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги қонунидаги асосий иш тартиблари ва опсрацияларини рсгламснтлайдиган мсъсрларига риоя қилиш лозим бўлса, бошка томондан давлатнинг хокимият ваколатлари ва манфаатларини ифодалаш хукуқи бсрилган ходимлар касбий-мафкурвий ривожланганлик даражасида ижтимоий аҳамиятли қарорларни тайёрлаш, кабул килиш ва амалга оширишга асосланган ижтимоий-иктисодий, касбий-ахлоқий хусусиятга эта. Шунинг учун божхона хизмати ходимининг компетентлиги ахамиятли даражада унинг ахлокий фазилатлари (ватанпарварлик, фидокорлик, хизмат бурчи туйғуси, нестандарт вазиятларда ахлоқий танловдаги карорларни қабул қилиш кобилияти, касбий маъсулият ва ҳ.к.) шаклланганлиги билан бслгиланади.
2. Узбекистонда божхона хизмати кадрлар сиёсати шаклланишининг тарихий, сиёсий ва ҳуқуқий-мсъёрий асослари давлатнинг ушбу ижтимоий буюртмасида божхона хизмати ходимининг мафкуравий иммунитетини янада ривожлантиришни тақозо этади. Бўлажак божхона хизмати ходимларини тайёрлашда мафкуравий тарбиянинг долзарб масалалари тингловчиларнинг касбий хусусиятлари маънавият билан боғликлигини, мафкуравий иммунитстни шаклланишининг тарихийлик тамойилларини мафкура ва ёш хусусиятларини, интсрнетнинг таъсирини ўрганиши тингловчида касбий-мафкуравий позицияни шакллантиришга имкон бсрди.
3. Божхона хизмати ходимлари касбий компетентлигининг зарурий даражаси олий ҳарбий таълим муассасалари педагогик жамоалари фаолиятининг сифати ва ушбу жараёнга янгича ёндашувларнинг шаклланиши билан бслгиланиши мазкур касб соҳаси кадрларини тайёрлашдаги мавжуд миллий анъаналар билан бирга халқаро тажриба ва тенденцияларни ҳам ҳисобга олишни такозо этади.
4. Тингловчиларни божхона хизмати ходимлари ижтимоий-касбий бирлигига киритиш, касбий фаолият моҳиятини информацион таъминлаш, амалиёт даврида божхона пости негизида касбий-ахлокий муҳитни лойиҳалаштириш ҳамда ўз-ўзини адекват ахлоқий баҳолаш максадида педагогик мониторингини амалга ошириш педагогик шарт-шароитлари экспсримснтал ишлар пайтида касбий тайёргарлик жараёнида бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстини ривожлантиришнинг самарадорлигини таъминлаб берди.
5. Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни ривожлантириш модели касбий-мафкуравий позиция мезонининг компонентлари - мотивацион (ахлоқий мсъсрлар, қадриятлар, идеаллар, хизматда ўзини тутишнинг қоидалари ва ахлоқий тамойиллари), когнитив (касбий фаолият соҳасига йўналган ҳолда мафкуравий билимлар, ўлчовли мулоҳазалар, қатъий ишончи), опсрационал (касбий хатти-харакатлар, юриш-туриш қоидалари, муомала), рсфлексив (маънавий-ахлоқий ҳиссиётлар, туйғулар, ксчинма, ўзига ўзи бахо бсриши) белгиланиши, мафкуравий иммунитстни ривожланганликнинг юқори, ўрта, паст даражалари аниклашга ёрдам бсрди.
6. Маънавий-маърифий ишларнинг касбий-мафкуравий тарбиялаш структурасида мақсадга қаратилганлик, мотивацион, маданиятга оид, ижтимоий-иқтисодиётга оид, психологик, педагогик компонентларига ажратилиб олиб борилиши мажмуавий характсрни таъминлади. Касбий-мафкуравий тарбиялаш рсжасини тузишда тингловчиларни касбий-мафкуравий тарбиялаш бўйича масалаларни амалга оширувчи кафсдралар интеграциясида амалга оширилиши мақсадга мувофикдир.
7. Божхона хизмати ходимлари маънавий ахлоқий инкирозида коррупциянинг кўринишлари коррупция тушунчаси, коррупция тахдиди моҳиятини тушунтиришда ўзбск миллий маънавияти, тарихий мисоллар талқинида, жиноят сифатида қаралишининг ҳуқуқий асослари, ички ва ташқи мотивлари, коррупция тахдидининг жамиятга олиб келадиган салбий окибатлари, таъсир этувчи омиллари, унга карши кураш тамойилларини ўрганишни тақозо қилди.
8. Божхона органлари фаолиятида коррупция кўринишларининг киёсий таҳлили коррупция ва контрабандага қарши курашишда халқаро тажрибалар, қарши кураш дастурлари, коррупция тахдид солиши мумкин бўлган божхона органларининг асосий вазифалари, чора-тадбирларни ўрганиш имкониятини бсрди. Шунингдек, божхона чегараларини компьютсрлаштириш божхона ходимлари, импортёрлар ёки уларнинг агентлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш эҳтиёжини сезиларли даражада камайтириши асослаб бсрилди.
9. Тажриба ишларида олинган натижалар мафкуравий иммунитстни ривожлантиришга оид методлар самарали эканлигини кўрсатди. Педагогик амалиётда таклиф этилган мстодларнинг давомий фойдаланилиши тингловчиларда мафкуравий иммунитстни ривожлантириш даражасини сезиларли ошишига имкон бсради. Бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни шаклланганлик даражасини аниклашнинг касбий-саралаш босқичлари абитуриентларда ўтказилди. Маънавий-маърифий ишлар жараёнида бўлажак божхона хизмати ходимларида коррупцияга қарши позицияни тарбиялаш ишлари самарадорлиги исботланди.
10. Тажриба-синов ишларининг натижасида олинган кўрсаткичлар қиймати тингловчиларда мафкуравий иммунитстни ривожланганлигининг кўпроқ ўрта ва юқори даражада эканлиги олий харбий таълим муассасаси ўкув-тарбия жараёнида бўлажак божхона хизмати ходимларида мафкуравий иммунитстни ривожлантиришнинг моделини жорий қилиш мақсадга мувофиклигидан далолат бсради.
Техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқаришни такомиллаштириш
Диссертация мавзуси долзарблиги ва зарурати. Дунёда хорижий тилларни ўкитиш сифатини ошириш шахснинг муваффақиятли ижтимоийлашуви шарти ва жаҳон ҳамжамияти ривожининг муҳим хусусиятларидан бири ҳисобланади. Европа Кснгаши Вазирлар кўмитаси тавсияларининг прсамбуласида одамларни таълим, маданият ва илм-фан сохасидаги ўзаро хамкорликнинг кучайиши муносабати билан юзага келадиган муаммолар счимига тайсрлаш зарурати алоҳида таъкидланиб, “тилларни ўрганишни такомиллаштириш оркалигина ўзаро алока ва мулоқотга кўмаклашиш, аҳолининг эркин харакатланиши, ўзаро тушуниш ва хамкорликни ривожлантириш, хурофот ва айирмачиликка бархам бсришга кўмаклашиш мумкин”1.
Етакчи хорижий мамлакатларнинг тсхникавий олий таълим муассасаларида чет тили, жумладан, инглиз тилини ўқитиш муаммосига сифатни такомиллаштириш нуктаи назаридан қаралиб, ўқитиш мазмуни ва ўқув-методик таъминоти, таълим технологиялари, шунингдек назорат объективлигипи такомиллаштириш каби йўиалишларда тадқиқотлар олиб борилмокда. Шу билан бирга мазкур таълим муассасаларда инглиз тилини ўкитиш сифатини бошқаришни такомиллаштирилиши давлат таълим сиёсатининг устувор йўналишлари каторида, илмий изланишларнинг мустақил йўналиши ҳамда педагогика фани олдида турган долзарб вазифалардан бири саналиб, бундай ёндашув оркали талабаларга инглиз тилини ўкитиш бўйича таълим сифати менсжмснти тизимини йўлга кўйиш заруратини белгилайди.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки давридан бошлаб чет тилларини ўқитишни йўлга қўйиш, илғор тажрибаларга асосланган малакали мутахассисларни тайёрлаш, соҳага замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда инновацион таълим усулларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб кслинмокда. Олиб борилган ислоҳотлар натижасида узлуксиз таълимда чет тилларни самарали ўқитиш тизими жорий этилди. Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда бугунги кунда инглиз тилини самарали ва тизимли ўқитиш сифатини ошириш зарурати мавжуд. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгиясида “халқаро таълим стандартларини жорий этиш ва таълим сифатини бахолаш асосида олий таълим муассасалари фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш”2 масаласи белгиланиб, бу борада тсхникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўкитиш сифатини бошқариш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотларни амалга ошириш муҳим ахамият касб этади.
Узбеки стон Рсспубликаси Президентининг 2017 йил 7 фсвралдаги “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги ПФ-4947 сонли фармони, 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875 сонли, 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўрисида”ги ПҚ-2909 сонли қарорлари, шунингдек, мазкур соҳага тсгишли бошқа меъсрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўкитиш сифатини бошқаришни такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагиларда кўринади:
ижтимоий-кадриятий, систем-мазмуний, профессионал йўналтирилган ёки компетентли, мезоний-баҳолаш элементларидан иборат олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш тизимининг таркибий қисми аниқлаштирилган;
инглиз тилини ўқитиш сифатини бошқариш менсжменти методикаси ўкув-билиш фаолияти, инновацион фаолият ва таълим фаолиятини технологии таъминлаш компонентлари асосида такомиллаштирилган;
“Дастурий инжиниринг” таълим йўналиши учун инглиз тилини ўқитиш методикаси профессионал - йўналтирилган тамойили асосида ишлаб чиқилган;
ўз-ўзини баҳолаш ва таҳлил қилиш меъзонлари ва дидактик материаллари асосида инглиз тилини ўқитиш сифати даражаси аниқлаш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
Ўзбскистон Республикасида таълимнинг янги доктринаси контскстида сифат тўғрисидаги тасаввурлар ривожининг ҳозирги боскичи спсцификаси олий таълимга нисбатан сифат категорияларининг бошланғич асосларини ҳам, олий таълим муассасаси сифатини бошкаришни такомиллаштириш замонавий механизмларини ишлаб чикишни ҳам кайта кўриб чиқишни тақозо этмокда. Утказилган тадкиқотлар асосида қуйидаги натижалар такдим этилган:
1. Чст эл тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳозирга кслиб, ENQA, EFQM, ISO 9000:2000 каби таълим сифати ҳужжатлари, шунингдек, сифатни бошқаришнинг бошка миллий моделлари ишлаб чиқилган. Барча ҳужжатларда оғирлик марказининг таълим жараёни ҳамда унинг натижаларини ташки назорат килиш тадбирларидан миллий аттестация ва аккредитация тизимлари асосида ички ўз-ўзини баҳолаш томон силжиши кузатилмокда.
2. Узбекистан Рсспубликасида таълим соҳасини ислоҳ килиш остонасида юзага келган таълим сифати ҳакидаги тасаввурларнинг илк кўриниши “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, шунингдек давлат таълим стандарти ҳамда олий таълим муассасаси таълим фаолияти натижалари ва шароитларининг давлат таълим стандартлари талабларига мое кслишини аниқлаш бўйича тсгишли бошқарув мсханизмларининг қабул қилиниши бўлди. Олий таълим сифати муаммолари аҳволини таҳлил қилиб, Узбекистан Рсспубликасида олий таълим сифатини бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналиши асосланган, жумладан, ижтимий-қадриятий, систем-мазуний, профсссионал-йўналганлик ёки компетенциявий, мезоний-бахолаш.
3. Дисссртацияда инглиз тилини ўқитиш сифати менежменти тадбирлари ишлаб чикилган бўлиб, унда учта жараён кўрсатилган - талабанинг ўкитилганлик менежменти, педагогик технологиялар ва инновацион фаолиятдан фойдаланганлик. Инглиз тилини ўқитиш сифатига бўлган ёндашувга мувофик бсрилган жараёнлар сифатини аниқлаш методикаси қуйдаги босқичларни ўз ичига олади: максадни аниклаштириш (идентификация ва истеъмолчи талабларига аниқлик киритиш); таълим мазмуни ва технологияларини танлаш, шунингдек уни лойиҳалаштириш (ксракли жараённи таъминлаш); жараёнга “кириш” ва ундан “чиқиш” учун сифат кўрсаткичларини яхшилашга каратилган назорат тизимини ишлаб чиқиш.
4. Мамлакатимиз техникавий олий таълим муассасаларида инглиз тили бўйича ўқув жараёнини ташкил этишнинг анъанавий тизими тахлил килиниб, таълим сифати менежменти тамойиллари асосида уни такомиллаштириш зарурати асосланди.
Таълим соҳасида сифат концспциясини қўллашни таҳлил қилиш “Дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича талабаларга инглиз тилини ўкитишни ташкил этиш борасида маълум хулосалар чиқариш имконини берган: талабанинг иллюстратив-изоҳлаш юкламасини камайтириб, ўз-ўзини тахлил килиш оркали мустақил ишлаш имкониятларини ошириш тавсия этилади (аудитория ва ундан ташқарида); талабаларни ўз-ўзини ўкитиш ва тахлил килиш жараснига жалб этиш учун ўзгартириш киритишга реал вақт режимида ахборот олиш имконини бсрадиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида кайта алоқа эгилувчан мсханизмларини шакллантириш.
Шу билан бирга инглиз тилини ўқитиш сифатини бошкариш тизимини лойиҳалаштириш муаммоси бўйича қуйидагиларни истиқболдаги фаолият йўналишлари дсб ҳисоблаймиз:
1) узлуксиз таълим сифати деталли моделларини ишлаб чиқиш, улар асосида стандартлашган ўлчагичлар ишлаб чикиш, уларни экспертиза, апробациядан ўтказиш ва олинган натижаларни статистик тахлил килиш.
2) ўқитиш сифатини ошириш устида ишлаш контекстида, шунингдек, АКТ ривжланишининг замонавий тенденциялари ҳамда педагогик меҳнат бозорида уларни қўллашни ҳисобга олган ҳолда мазмун ва технологияларни янгилаш муаммоларини кўриб чиқиш.
Ўқув жараёнига мослашувчи web тизимларни яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда халкаро ташкилотлар ва ривожланган давлатлар томонидан кабул килинган 2030 йилгача: янги таълим концепциясида “Таълим — тараққиётнинг асосий харакатлантирувчи кучи ва баркарор ривожланиш мақсадларга етказувчи мухим фаолият” сифатида эътироф этилиб1, сифатли таълим бсриш, таълим олишни яхшилаш ва ўзлаштириш натижаларини баҳолаш усулларини такомиллаштиришда виртуал таълим технологиялари, очик таълим рссурслари, оммавий онлайн очик курслар, мобил таълим технологиялари, таълимни бошкариш тизимлари ҳамда электрон таълим ва унинг классик моделларидан самарали фойдаланилмокда. АҚШ нинг Гарвард университета ҳамда Массачусетс технология института хамкорлигида интернет орқали интерфаол таълим олиш имкониятини бсрувчи онлайн очик курслар яратилди. Гсрманияда эса инсон интеллектини аниклаш оркали мое курсларни такдим этувчи ўқитишга мослашувчи тизимлар ишлаб чиқилди. Бу каби электрон таълим тизимлари тажрибали, малакали ва замонавий мутахассислар тайерлашда муҳим ўрин тутади.
Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, ахборот технологияларни жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш бўйича кенг камровли ишлар олиб борилиб, ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури асосида масофадан ўқитиш ва компьютсрлаштирилган анжуманлар ўтказиш, масофали таълим тизимларини яратиш ва уларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, ўкув жараёнида Wcb тсхнологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш зарурияти юзага келди. Узбекистан Рсспубликасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини таълим жараёнида қўллашни янги усул ва воситалар ёрдамида ташкил этиш” вазифалари бслгиланган бўлиб, бу борада ўкув жараёнига мослашувчи Wcb тизимларни яратиш ва методик асосларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Жаҳон микёсида олиб борилаётган тадқиқотлар мослашиш моделларини ишлаб чиқиш, маълум бир фанни ўқитишга мослашувчи тизимлар ва мослашувчи роботларни яратиш билан изоҳланади. Шу билан бирга интеграцияланган ахборот-таълим муҳитини шакллантиришга йўналтирилган Web тизим педагогик лойиҳаси ҳамда бугунги глобаллашув жараёнида ахборот алмашишнинг Web тсхнологияларга асосланган, динамик саҳифалар асосида қурилган Web тизим дастурий таъминотини ишлаб чикиш аҳамиятга молик масалалардан бири ҳисобланади. Бу эса ўкув жараёнига мослашувчи Wcb тизимни яратиш методологиясини ҳамда талабанинг билим даражасини ҳисобга олган ҳолда диффсрснциалланган медиатаълимни амалга оширувчи Wcb тизим таркиби ва мазмунини ишлаб чиқиш заруратини асослайди.
Узбекистан Рсспубликаси Президентининг 2013 йил 26 мартдаги “Ахборот коммуникация технологиялари сохасида кадрлар тайерлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1942-сонли, 2013 йил 27 июндаги «Узбекистан Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1989-сонли қарорлари, 2017 йил 7 фсвралдаги “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сон Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўқув жараёнига мослашувчи Web тизимни яратиш ва Web дастурлаш фанини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Wcb сервер, Web технология, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, мижоз-ссрвср архитсктураси, Web тизимни яратиш технологияси асосида “Web дастурлаш” фани тузилмаси ва мазмуни такомиллаштирилган;
талаба билимига асосланиб даражаланган медиатаълимни амалга оширувчи, интсграцияланган ахборот-таълим мухитини шакллантиришга йўналтирилган Web тизимнинг педагогик лойихаси ишлаб чиқилган;
Web технологияларга асосланган, динамик саҳифаларга курилган, масофадан туриб компьютер ёки мобиль технологиялари ердамида таълим олиш имконини бсрувчи ҳамда ўкув жараёни субъсктлари фаолияти интеграциясини таъминловчи ўкув жараёнига мослашувчи Web тизим таркиби, мазмуни ва дастурий таъминоти (платформаси) ишлаб чиқилган;
“Web дастурлаш” фанини ўқитиш мстодикаси ўкув жараёнига мослашувчи Web тизим хамда “Blended learning” технологияси асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
“Ўқув жараёнига мослашувчи Wcb тизимларни яратиш” мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Олий таълим тизимининг мавжуд педагогик функцияларини ўз ичига олган, интсграцияланган ахборот-таълим таъминотини амалга оширишга қаратилган замонавий Wcb технологияларга асосланган ўкув жараёнига мослашувчи Web тизим дастурий таъминоти ишлаб чикилди ва амалиётга жорий этилди. Мазкур тизим талабаларнинг сифатли ахборот-таълим муҳитини амалга ошириш билан бир каторда медиатаълим рссурсларини очиклигини таъминлайди ҳамда фанларнинг ўзаро алоқасини янги самарали босқичга олиб чикади.
2. Web сервер, Web дастурлаш тиллари, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари, статик ва динамик тизимлар имкониятлари, хорижий илмий адабиётлар тахлили хамда ахборот коммуникация технологияларининг сўнги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган “Web дастурлаш” фани мазмуни замонавий ва малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш учун хизмат қилади.
3. Уқув жараёнига мослашувчи Web тизимларни яратишга кўйиладиган педагогик-психологик, дидактик, дизайн, техник ва фойдаланувчи талаблари, рсжа-лойиҳа таркиби, тизимни яратиш боскичлари бугунги кунда долзарб вазифалардан бири бўлган миллий дастурий маҳсулотларни яратишга хизмат қилади.
4. Талабанинг билим даражаси ва интеллектуал салоҳиятига асосланган ўкув жараёнига мослашувчи Web тизим педагогик лойиҳаси ва мослашиш модели асосида яратилган ўқув жараёнига мослашувчи Web тизим асосини янги ахборот технологиялари ташкил қилиб, таълим олишга бўлган мотивацияни оширишга ёрдам бсради, билим олишда бўшлиқ ҳосил бўлиш муаммосини хал этади, шунингдек, таълим олувчиларга эркинлик, муваффақият, юксалиш ва ўз имкониятларини юзага чиқариш имкониятини бсради.
5. Уқув жараёнига мослашувчи Web тизим таркибида шахсий режа, ишчи дастур, фан матсриаллари, назорат топшириқлари ва электрон журнални шакллантириш учун профсссор-ўкитувчи интсрфейси ишлаб чиқилди. Мазкур қисм талабаларнинг ўкув жараёнинини диффсрснциаллаштирилган ҳолда ташкил этиш, ўқитувчига хилма-хилликлар ҳисобига ўқитувчининг педагогик мсхнат мотивациясини ошириш, шунингдек, жараён, метод танлашда ўз вақтини тақсимлай олиш ҳамда ўз меҳнати натижаси ҳакида доимий равишда хабардор бўлиш имкониятини бсради.
6. “Web дастурлаш” фанининг такомиллашган мазмуни асосида электрон ахборот-таълим рссурслари ишлаб чикилди ҳамда “Web технологиялари” номли ўкув кўлланма чоп этилди. Мазкур ўкув адабиётидан олий таълим муассасаларида “Web дастурлаш” ва “Web дизайн” фанларини ўкитишда асосий адабиёт сифатида фойдаланилмокда.
7. Ўкув жараёнига мослашувчи Wcb тизимдан фойдаланиб “Web дастурлаш” фанини ўқитишнинг “Blended learning” технологиясига асосланган методикаси ишлаб чиқилди, Web дастурчи кадрларни тайёрлаш амалиётига жорий этилди. Натижада талабаларнинг ўртача ўзлаштириш катталиги 1,12 баробарга ошди.
8. Уқув жараёнига мослашувчи Web тизимдан нафақат “Web дастурлаш” фани машгулотларини, балки ўкув режада тасдиқланган бошқа фанлар машғулотларини ташкил этишда хам фойдаланиш ҳамда ўкув жараёнига мослашувчи Web тизим билан ишлаш бўйича кўрсатмалар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ўкув курсларида бсрилиши максадга мувофик эканлиги аникланди.
Маҳаллий хомашёлар асосида янги композицияли редуктор сурков мойини олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Дунс миқиссида нефтдан юқори сифатли сурков мойларини олиш, жумладан куввати жиҳатидан нефтни кайта ишлаш қурилмалари бўйича биринчи ўринда ЛҚШ, Ғарбий Европа, Япония хамда тез суръатлар билан ривожланаётган Хитой, Ҳиндистон, Саудия Арабистон, Мексика ва Эрон давлатлари туради. Нефтни чукур кайта ишлашда Россия 72% гача ва бошка ривожланган мамлакатлар 85-90% гача етгап. Шу борада юкори физик-кимёвий кўрсаткичларга эга бўлган сурков мойларини олишнинг технологик жараёнларини ишлаб чиқиш, олинган мойларнинг эксплуатацион кўрсаткичларининг илмий асосларини тадкик килиш энг долзарб муаммолардан бири хисобланади.1
Бугунги кунда жаҳонда редуктор сурков мойларини юкори эксплуатацион кўрсаткичларга эга турларини олиш учун таркибга кирувчи компонентларнинг ўрганиш ва улар асосида янги технологияларни ишлаб чикиш, ташки механик ва кимёвий таъсирларга чидамли, сифат кўрсаткичлари ва физик-кимёвий хоссаларини янада яхшилаш, редуктор сурков мойларини олишнинг замонавий нанотехнология ва жиҳозларини яратиш йўналишида илмий ишлар олиб борилмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач нефтни кайта ишлаш саноатини кайта жиҳозлаш, технологик жараёнларни такомиллаштириш орқали янги махсулотлар ишлаб чикариш бўйича муайян ютукларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбир асосида дизел ёкилгилари, авиация керосини, мотор мойлари, рельс сурков мойлари, ўқ мойи, коррозияга карши сурков мойларини ишлаб чикариш технологияларини яратиш борасида мухим натижалар олинди. Бу йўналишда сурков мойларини сифатини оширишга ва турларини кенгайтиришга эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегиясида «махаллий хомашё ва иккиламчи ресурслардан импорт ўрнини босувчи махсулотлар олиш технологияларини яратиш»2 вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, жумладан нефтни кайта ишлаш саноати учун махаллий хомашёларнинг янги захираларини кашф этиш ва уларни кайта ишлаш учун замонавий технологияларни яратишга йўналтирилган илмий тадкикотлар мухим ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 26-декабрдаги №ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни махаллийлаштириш дастури янада кучайтириш тугрисида»ги, 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 21-апрелдаги ПҚ-2915-сон «Узбекистан Республикаси экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш давлат кўмитасининг чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сакланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, кайта ишланиши, кўмилиши, реализацияни назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий асослари» тугрисидаги карорлари ва фармони мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади: махаллий хомашёлар асосида редукторлар учун композицион сурков мойининг таркиби ва олиш технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
редуктор сурков мойи ва унинг компонентларининг термооксидланиш барқарорлигини баҳолашда массанинг максимал йўқотилиш тезлиги ҳароратлари аниқланган;
редуктор сурков мойи ва компонентларининг солиштирма тахдилида смола ва асфальтенлар ўзаро термик муносабатлари асосланган;
компонентларнинг редуктор сурков мойи таркибида ЦД-7 кўндирмасининг оксидланишга карши совунланган саломас маҳсулотини натрий совунлари сифатида кулланилиши редуктор сурков мойининг термик баркарорлиги хамда термик парчаланишга қаршилигининг ошиши аниқланган;
олинган композициянинг термобаркарорлигига унинг таркибидаги гудрон ҳамда оксидланиш ва ишкаланишга карши ЦД-7 кўндирмасининг асосий таъсири исботланган;
юкори эксплуатация хоссаларига эга янги таркибли редуктор сурков мойини махаллий хомашёлар асосида олиш таркиби ва технологияси яратилган.
Хулоса
1. Маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, оғир юкпанишда эксплуатация қилинувчи редукторлар учун янги композицияли редуктор сурков мойи олиниб, редуктор сурков мойи олиш жараёнига, компонентлар танлаш ва унинг физик-кимёвий кўрсаткичларига турли хил параметрларнинг (вакт, концентрация, температура) таъсири ўрганилди ва жараённинг мукобил шароитлари тавсия этилди.
2. Яратилган ОСп-Уз редуктор сурков мойини олишда хомашё ресурслари ва уларнинг самарадорлиги аникланиб, юкори температура ва юкланиш шароитида едирилиш ва оксидланиш жараёнларини камайтирувчи кўндирмадан фойдаланиш редуктор сурков мойи массасининг 1,5-3% микдорда қушиш мумкинлиги кўрсатилган.
3. Янги таркибли редуктор сурков мойининг термик хусусиятлари унинг таркибий тузилишига боғлиқлиги термография усулида ёрдамида урганилиб, бунда редуктор сурков мойининг композиция таркибида мавжуд компонентларининг бугланиши ва эриши хамда термик ва термооксид жараёнлари кўрсаткичлари тавсия этилган.
4. ОСп-Уз редуктор сурков мойи компонентларининг кимёвий айланишлар билан боғлик сифат ўзгаришлари ва термик ишлов беришдаги совунланиш реакцияларининг жараёнлари аникланди.
5. Яратилган композицион редуктор сурков мойи ОСп маркали редуктор сурков мойидан 2-2,5 баравар афзаллиги кўрсатилган.
6. Махаллий хомашёлар асосида ОСп-Уз редуктор сурков мойи янги таркиби ва технологик жараёни Фаргона нефтни кайта заводида ишлаб чикариш учун тавсия этилди.
Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер қувурларининг сейсмодинамикаси
Диссертация мавзусииииг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қувурлар орқали маҳсулот етказиб бериш самарали усуллардан хисобланиб, ишлаб чиқариш инфраструктурасининг ривожланишида алоҳида аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда газ, сув таъминоти, канализация, нефт маҳсулотларини етказиб беришда ва агрессив грунтларда полимер қувурларидан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Шу жиҳатдан полимер қувурларнинг агрессив муҳитларда коррозия таъсирига чидамлилиги, узок муддат фойдаланилиши, вазнинипг енгиллиги, курилиш суратини ва ўтказиш имкониятини юқорилиги, жумладан табиий шароитга ва зилзилага турғунлиги сабабли улардан кенг кўламда фойдаланилмоқда. Хорижий давлатларда ер ости полимер қувурларидан амалиётда фойдаланиш ва уларнинг кучли зилзилалардаги ҳолати бўйича етарлича тажриба орттирилган, шунинг учун уларнинг сейсмик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда ер ости қувурларини сейсмик мустаҳкамлигини оширишга, сейсмик кучларнинг таъсирини ва улар таъсирида юз бериши мумкин бўлган шикастланишларни камайтиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу борада, жумладан қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари ҳамда сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражасини прогнозлаш ва таснифлаш, грунтнинг турли намланиш даражасида “иншоот-грунт” тизимидаги ўзаро таъсир кучини аниқлаш, турли кўринишдаги сейсмик таъсирларда ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ва ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қурилаётган ер ости иншоотларининг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада, жумладан ер ости иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини оширишга ва юз бериши мумкин булган шикастланишлар даражасини пасайтиришга эришилди. Шу билан бир каторда сейсмик худудларда ер ости кувурларини бир жинсли булмаган грунт шароитларида курилиши, уларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун бўлиши мумкин булган сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини куриш, ... кишлок жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ...»* вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан кувур тизимларига зилзила таъсирини дифференциал баҳолаш мезонларини ишлаб чикиш, грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсирини аниқлаш, ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер қувурларининг кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини сонли ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги», 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон “Узбекистан Республикаси худуди ҳамда аҳолининг сейсмик хавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология сохасида илмий тадқикотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори ва Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон «Фавқулодда ҳолатларини прогноз қилиш ва олдини олиш бўйича Давлат дастури»ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадкиқотнинг мақсади структураси бир жинсли бўлмаган грунтларда жойлашган ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларини сейсмик кучлар таъсиридаги кучланганлик ҳолатини баҳолаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадкиқотнинг ил мий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қувур тизимларига зилзила ва портлашлар таъсирини дифференциал баҳолаш мезонлари, сейсмик таъсирлардаги ер ости полимер кувурларининг шикастланиш даражаси прогнозлаш ва таснифлаш услублари ишлаб чиқилди;
грунтнинг намланганлигини ҳисобга олувчи қувур ўқи бўйлаб ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициента аниқланди;
ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди;
ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишлар таъсиридаги ер ости полимер кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилди.
Хулоса
«Ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентам ер ости полимер кувурларининг сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ер ости кувурларини зилзила оқибатлари тахлили асосида таснифланди, солиштирма зарарланиш критерияси аникланди ва сейсмик таъсир интенсивлигига боғлиқ ҳолда бўлиши мумкин бўлган бузилишларни ва зарарланишларни олдиндан аниклаш услуби ишлаб чиқилди. Ер ости кувурларини зилзиладаги холатига атрофидаги грунтнинг физик-механик хоссалари, кувурнинг материали, геометрик ўлчами ва кувурнинг конструктив хусусияти, кўмилиш чуқурлиги, сейсмик тўлқин фронтини кувурнинг бўйлама ўки йўналишига боғликлиги аниқланди.
2. Полимер қувурни атрофидаги грунт билан бўйлама ўзаро таъсир коэффициентининг грунт намлигини ўзгаришига боғлиқлиги ва юкланиш тезлигининг таъсири тадкикотлари бўйича бир қатор тажрибалар ўтказилди. Аналитик назарий формулалар асосида, ер ости кувурининг атрофидаги грунт билан ўзаро таъсир параметрларини аниклаш бўйича назарий-экспериментал тадкикотлар ўтказилди.
3. Қувурнинг грунт билан ўзаро таъсирини ўзгарувчан коэффициентини қуриш методикаси ишлаб чиқилди. Полимер қувурларда ўтказилган тажрибавий тадкикотлар асосида кувурнинг бўйлама ўқи бўйлаб намликни ўзгаришини туртта холати учун координата бўйича ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентини таркалиш графиги курилди.
4. Кувурнинг турли чегаравий шартлари учун ўзгарувчан ўзаро таъсир коэффициентли ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниш масаласи ечилган ва кувурнинг ўки бўйлаб намлик тарқалишининг тўрт хил конунияти кўриб чикилди. Чегаравий шартларни, грунт шароити, яъни намланиш даражаси ва унинг режимининг кувур узунлиги бўйича ўзгаришини хисобга олиб полимер кувурларини кучланганлик-деформацияланганлик холати аниқланди.
5. Кучланиш ва деформация орасидаги богликлик Абел типидаги наслий камсингуляр ядроли Больцман-Вольтеррнинг наслий назарияси бўйича интеграл модел кўринишида олинди. Динамик таъсирларда ер ости полимер кувурларининг бўйлама тебраниши масаласи ечилди. Кувур материалининг эластик ковушкоклик хоссасини хисобга олиш кучланиш кийматларини вакт бўйича камайишига олиб келди.
6. Ихтиёрий йўналишдаги сейсмик юкланишларда ер ости полимер кувурларини бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликдаги тенгламалари келтириб чикарилди. Марказий чекли айирмалар усули асосида масаланинг хисоблаш схемаси ишлаб чикилди. Ер ости полимер кувурларининг сейсмик юкланишларни турли қонуниятларидаги бўйлама ва кўндаланг тебранишларининг биргаликда ечишдан олинган натижалар тахлили шуни кўрсатадики, полимер кувурнинг эластик ковушкоклик хоссаси сейсмик таъсирни сўнишига олиб келади, бу эса уз навбатида солиштирма бузилишлар камайишига ва шунингдек бу иншоотларни мустахкамлиги ва тургунлигини ортишига олиб келади.
7. Бажарилган тадкикотлар асосида кувурнинг чегаравий шартлари ва грунт шароитининг бир жинсли бўлмаганлиги хисобга олиниб, полимер кувурларига сейсмик таъсирларни камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилди.
Нақшли трикотаж ассортиментини ишлаб чиқаришда тўқима тузилишини ўзгартириш ҳисобига хомашёдан самарали фойдаланиш
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда трикотаж ишлаб чиқариш саноатида маълум ютукларга эришилган бўлиб, уларда тўқимачилик саноати ишлаб чикариш самардорлигини ошириш ва махсулот ракобатбардошлигини таъминлаш учуй технологик жараёнларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилмокда. «Дунё миқёсида йилига 17 млн тонна трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, бу умумий тўкимачилик маҳсулотлари ҳажмининг 1/3 қисмини ташкил қилиб, тўқимачилик саноати жадал суръатларда ривожланаётган асосий ҳудудларга Шарқий Осиё, Жанубий Осиё, МДҲ, Европа ва АҚШ ни киритиш мумкин»1. Шу билан бирга, трикотаж хусусиятларини башорат қилиш, техникавий, эстетик ва замонавий бадиий-колористик безатилиш талабларига жавоб берадиган трикотаж тўқималарини яратиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Жаҳон трикотаж ишлаб чиқаришида юқори самарали ва энергия тежамкор техник восита ва технологияларни ишлаб чиқишга катта ахамият берилмокда. Бу борада, жумладан трикотаж тўкималарининг янги ассортиментини ишлаб чиқиш, уларнинг технологик параметрларини, физик-механик хусусиятларини тадқиқ этиш ва уларнинг ўзгариш қонуниятларини назарий асослаш, математик модслларини ишлаб чиқиш ва башорат қилиш методикасини яратиш, янги хомашё турларидан трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш технологик режимларини ишлаб чикиш, янги трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш мақсадида мавжуд техника ва технологияларни такомиллаштиришга, машиналарнинг технологик имкониятларини кенгайтиришга, технологик жараёнларни автоматик бошқаришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён хомашёни тайёр маҳсулот ҳолатигача комплекс кайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада трикотаж ишлаб чикариш технологиясини такомиллаштиришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан трикотаж ишлаб чикариш корхоналарида ўрнатилган трикотаж тўқув машина-ларининг технологик имкониятларини такомиллаштириш, сифат кўрсаткич-лари юқори ва хомашё сарфи кам бўлган трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш ҳисобига трикотаж маҳсулотларининг таннархи камайтирилмоқда. Бу йўналишда трикотаж корхоналарининг экспортга йўналтирилган махсулотларни ишлаб чиқаришда уларнинг ракобатбардошлигини таъминлай-диган ресурстежамкор технологияларни такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... маҳаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш, ... ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардош-лигини таъминлаш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш»2 вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани амалга ошириш, жумладан трикотаж корхоналарида ишлаб чиқарилаётган сидирға трикотаж тўқималарини нақш самарасига эта бўлган тўкималарга алмаштириш, тўқима тузилишини ўзгартириб, хомашёдан самарали фойдаланиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини таъминловчи технологияларни яратиш ва такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон «2017-2019 йилларда тўкимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ва 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон «Саноат тармоклари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга оид кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади хомашё сарфи кам бўлган, гигиеник ва харидоргирлик хусусиятлари яхшиланган ички ва ташки бозор талабларига жавоб берувчи, рақобатбардош нақшли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юқори эксплуатацией хусусиятларга эга бўлган устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришда хомашёдан самарали фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган;
трикотажнинг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятларига трикотаж тузилишидаги қўшимча элементларнинг таъсир этиш қонуниятлари аникланган;
айлана игнадонли тўкув машинасида тукли трикотаж тўқимасини олишда тукли ип таранглигини ўлчайдиган аниқлиги юқори бўлган янги қурилма яратилган;
протяжкалари трикотажни бир ва икки томонида жойлашган аркоқли тукли трикотаж тўқималарини тузилиши ва олишнинг ресурстежамкор усули ишлаб чиқилган;
ластик ва интерлок тўқималари асосида аралаш трикотаж тўқималарининг янги намуналарини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Нақшли трикотаж ассортиментным ишлаб чиқаришда тўқима тузилишини ўзгартириш ҳисобига хомашёдан самарали фойдаланиш» мавзусидаги фалсафа доктори диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. Бир ва икки игнадонли машиналарда, икки қаватли трикотаж тўқималарини бир каватлигига алмаштириш; чизиқли зичлиги кам бўлган иплардан фойдаланиш; машинадаги айрим игналарни ўчириб қўйилиши; трикотаж тўқималарини тўликсиз ёки аралаш тўқималар асосида олиш ҳисобига хомашё сарфини камайтиришга эришиш мумкинлиги аниқланган.
2. Протяжкалари трикотажни бир ва икки томонида жойлашган аркоқли тукли трикотаж тўқималарини тузилиши ва олиш усуллари ишлаб чиқилган. Натижада аркоқли трикотаж тўкимаси сифатини яхшилаш, юқори иссиқлик ва шакл сақлаш хусусиятларига эга бўлган трикотаж тўқимасини олиш, шунингдек машинанинг иш унумдорлигини ошириш имконияти яратилган.
3. Трикотаж машиналарининг технологик имкониятларини, тўқиш жараёнининг ишончлилигини ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда тукли трикотаж тўқималарини олиш усулларини ўзаро солиштириш асосида, уларнинг таснифи яратилган. Тасниф бошқа турдаги тукли трикотаж тўкималарини (футерли, арқокли, ёпчикли-футерли ва ёпчикли-арқоқли) олиш усулларини ўзаро солиштиришга хизмат қилади.
4. Айлана игнадонли трикотаж тўқув машинасида тукли ип таранг-лигини ўлчайдиган аниклиги юқори бўлган янги қурилма яратилган. Трикотаж тўкув машинасини ишчи ҳолатида тукли ипнинг таранглик кучини аник ўлчаш имконини беради.
5. Ластик ва интерлок тўқималари асосида ҳажм зичлиги 12 % гача камайтирилган аралаш трикотаж тўқималарининг янги намуналари, асос тўқимаси тузилишини ўзгартириш хисобига олиш усуллари ишлаб чиқилган. Натижада хомашё сарфини 10-12 % гача камайтириш имконини берган.
6. Тукли ва аралаш трикотаж тўқималарининг элементлари билан трикотажни технологик ўлчамлари ва физик-механик хусусиятлари орасидаги боғликлик қонуниятлари аниқланган.
7. Таклиф этилаётган технологияларни ишлаб чиқаришга жорий килиш орқали 1 тонна хомашёни қайта ишланганда 2017 йил нархларида 875160 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
Амир Ҳамза Шинворий шеърияти ва Хайбар адабий мактаби (анъанавийлик ва янгиланиш жараёни)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги дунё адабиётшунослигида шарк халқлари адабиётини ўрганишда халқларнинг миллий маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва миллий қадриятларига катта эътибор каратилмокда. Зеро, ушбу жихатларни чукур билиш асосида ўрнатилган халқаро адабий алокалар мустаҳкам заминга эга бўлади. Айрим шарқ мамлакатларида содир бўлаётган кескин ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар хам жаҳон адабиётшуносларининг мазкур халклар адабиётига бўлган қизикишини янада оширмокда. Афғон (паштун) халқи адабиётини хам шундай адабиётлар сирасига кўшиш мумкин. Айникса, кейинги пайтларда Покистон ҳудудидаги пашту адабиётининг жадал ривожланиб бораётганлиги шаркшунос олимлар олдида мазкур ҳудуддаги адабий жараёнлар, адабий оқимлар, йўналишлар ва адабий мактаблар доирасида қатор илмий тадқиқотлар олиб бориш эҳтиёжини пайдо қилди.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз адабиётшунослари мустакиллик йилларида жахон адабиётини ўрганишга алоҳида эътибор каратдилар. Хусусан, шарк халқлари адабиётини ўрганиш, унинг энг ёркин намояндалари ижодини илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил килиш янада кучайди. Бу борада афғон адабиёти вакиллари ижоди хам атрофлича тадкиқ килиниши лозим бўлган долзарб мавзу ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташки сиёсат юритиш»1 деб номланган бешинчи йўналиши доирасида Ўзбекистоннинг атрофида хавфсизлик, барқарор ва аҳил кўшничилик муҳитини шакллантириш масалаларининг устувор стратегик йўналиш сифатида белгилаб кўйилиши адабиётшунослик соҳасида афтон адабиёти йўналишида илмий изланишлар кўламини кенгайтиришга имкониятлар яратди. Қолаверса, ўзбек халки қадим-қадимдан афғонлар билан яқиндан иктисодий, сиёсий, маданий-адабий алоқаларда бўлиб келган. Навоий, Лутфий, Бобур, Машраб ва бошқа кўплаб буюк аждодларимизнинг Афтонистон заминида яшаб ижод этганликлари фикримизнинг ёрқин далилидир.
Кейинги пайтларда жахон адабиётшунослигида Покистон худудидаги пашту адабиётини тадкик килиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмокда. Зеро, XIX асрнинг охиригача Ҳиндистон яримороли ва ҳозирги Афтонистон худудида бир бутун этнос сифатида яшаб келган афгон (паштун) халқининг бир кисми «Дюранд битами» (1893) асосида Британия Ҳиндистони (ҳозирги Покистон)га кўшиб олинган пайтдан бошлаб Британия Ҳиндистони таркибига ўтган паштунлар ва Афгонистон худудида жойлашган афгонлар адабиёти бир-биридан мустакил равишда, алоҳида йўналишларда ривожланди. Амир Ҳамза Шинворий ижоди ҳамда у асос солган Хайбар адабий мактаби вакиллари ижодиётини таҳлил қилиш жаҳон шаркшунослиги (афғоншунослиги)даги муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789- сон, 2017 йил 18 апрелдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боги ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-2894-сон Қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX аср Покистон ҳудудида янги давр пашту адабиётининг шаклланиши, Амир Ҳамза Шинворий ижоди, унинг маҳорати, у асос солган Хайбар адабий мактаби, ушбу мактаб вакиллари ижоди ва пашту адабиётдаги анъанавийлик ва янгиланиш жараёнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XX аср Покистон ҳудудидаги янги давр пашту адабиётининг шаклланишида миллий уйғониш даври арбоблари роли далилланган;
Амир Ҳамза Шинворийнинг ижод йўли босқичлари далиллар билан очиб берилган ҳамда шоир назмий мероси мавзу кўламининг кенглиги ва ғоявий-бадиий савияси кўрсатиб берилган;
Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавийлик ва янгиланиш тамойиллари ва унинг ўз даври шеъриятига кўрсатган таъсири исботланган;
Хайбар адабий мактабининг вужудга келиши, ривожланиш омиллари ва пашту адабиётидаги ўрни асосланган;
Хайбар адабий мактаби йирик намояндаларининг бадиий маҳорати ҳамда пашту шеъриятида мазкур адабий мактаб анъаналари далилланган.
Хулоса
XX асрда шарк адабиётида рўй берган янгиланишлар пашту адабиётини ҳам четлаб ўтмади. Пашту адабиётидаги янгиланиш жараёнининг ўзига хос томони - икки давлат (Афтонистон ва хозирги Покистон) худудида бир-биридан фарқли равишда амалга ошди.
Ҳозирги Покистон худуддаги пашту адабиётнинг янгиланиш жараёни юзасидан ўтказилган тадкикот куйидаги хулосаларга олиб келди:
1. Покистон ҳудудидаги пашту адабиёти бой ва мустахкам тарихий илдизга эта бўлган. Мумтоз пашту адабиётидаги рўшонийлар, хаттаклар, мўмандлар каби йирик адабий мактаблар ва Пешовар ҳудудидаги қиссанавислар фаолияти XX асрда хам мазкур заминда бой адабиётнинг вужудга келиши учун асос бўлди.
2. XX аср Покистон худудидаги янги давр пашту адабиётининг шаклланиш жараёнида миллий уйгониш даври арбобларининг ўрни катта бўлди. Саид Рохатулло Зохейлий замонавий пашту насрининг асосчиси сифатида танилган бўлса, Азимшох Хиёл Бухорий пашту тилининг илмий услубини шакллантирган олим сифатида машҳур бўлди. Фазли Махмуд Махфийнинг ижодий фаолияти натижасида пашту шеъриятига ноанъанавий шеърий шакллар кириб келган бўлса, Мастер Абдулкаримнинг ижоди орқали Покистон худудидаги пашту адабиётида реализм шаклланди. Шу билан бирга Абдугаффорхон каби Миллий уйгониш даври арбобларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Покистон ҳудудидаги пашту матбуоти таркиб топди.
3. Амир Ҳамза Шинворий XX аср Покистон худудидаги паштунлар адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири бўлиб, етмиш йиллик ижодий изланишлари натижасида ўзидан капа адабий мерос колдирди. Ҳамза Шинворий насрда ўзини серқирра ижодкор сифатида намоён килди. Унинг асарлари орасида кичик ҳикоядан тортиб йирик ҳажмли романгача мавжуд. Унинг насрий асарлари мавзулар кўлами ҳам анча кенг.
4. Ҳамза Шинворий таржима, драматургия ва кино соҳасида ҳам самарали фаолият юритди. У ёзган драмалар Пешовар радиоси оркали узок муддат ўқиб эшиттирилган, асарлари асосида бир нечта бадиий фильм суратга олинган.
5. Ҳамза Шинворий адабий меросининг асосий қисмини шеърият ташкил этади. Шоирнинг ўнта йирик ҳажмдаги шеърий тўплами чоп этилди. У шоир сифатида ўз юрти, миллати шарафини кўкка кўтарган шеърлар езди. Ҳамза Шинворий, асосан, ғазалнавис шоир сифатида танилди ва «пашту ғазалининг отаси» деб улуғланди. Унинг газалиётида паштун халкининг миллий руҳи, ўзига хос характерини ҳис қилиш мумкин. Уларда аждодлар анъанасига содиклик ва юксак ватанпарварлик гоялари, миллий кадриятларга чуқур хурмат уфуриб туради. У шакл жиҳатдан анъанавий адабиёт вакили бўлса, ғоя, мазмун, ва қаламга олинган мавзу жиҳатдан янги давр адабиёти вакилидир.
6. Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавий шеърий жанрларга биринчилардан бўлиб замонавий мавзуларни, долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларни олиб кириш ижтимоий эҳтиёж сифатида бошланиб, барқарор услубий анъана сифатида шаклланди ва бу тенденция пашту адабиётида оммалашди. Амир Ҳамза Шинворийнинг энг катта хизмати ўзидан кейинги шоирларни изидан эргаштира олди ва кейинчалик «Хайбар адабий мактаби» деб аталган адабий мактабга асос солди.
7. Хайбар адабий мактабининг шоирлари ёзган шеърларининг шакли жиҳатидан анъанавий ва ноанъанавий шаклларда ижод қилган гуруҳларга бўлинади.
8. Хайбар адабий мактабининг анъанавий шеърий жанрларда ижод қилган вакиллари пашту адабиётидаги мумтоз жанрларни замон рухи билан бойитиб, уларнинг нафакат сакланиб колиши, балки янада бойиши ва кенг тарқалишига сабабчи бўлдилар. Ушбу гуруҳ вакилларининг ижодий изланишлари натижасида айрим умумбашарий қадриятлар янги анъаналар тизими сифатида шаклланди.
9. Хайбар адабий мактабининг ноанъанавий шеърий жанрларда ижод қилган шоирларининг ижодий изланишлари натижасида замонавий тизимдаги шеърий шаклларда янгиланиш жараёни амалга ошди ва пашту тилида бир неча эркин шеър турлари жорий килинди. Улар ижоди маҳсули ўлароқ, «тапиз» шеърлар каби янги шеърий шакллар юзага келди.
10. Хайбар адабий мактаби вакилларининг воқеа-ҳодисаларни янгича бадиий талқин килишга интилиши пашту шеъриятида янги поэтик образлар системасининг шаклланишига олиб келди. Хайбар шоирлари мумтоз адабиётда асрлар давомида яшаб келаётган рамзлар сафини кенгайтирдилар. Айниқса, ранглар билан боглик рамзлар янги маънолар касб эта бошлади. Бу борада Хайбар шоирлари Ҳамза Шинворий анъаналарини давом эттирдилар. Хайбар шоирлари мумтоз бадиий санъатларни қўллашда хам ўзларининг юксак бадиий маҳоратга эга эканликларини кўрсатдилар.
11. Хайбар адабий мактаби вакиллари ижодида шеърият тематикаси хам ўз ўрнида янгилана борди. Аммо улар ўз халкининг фидойилари сифатида баъзи анъаналарга содиқ қолдилар. Бу холат паштунлар характерини тасвирлаш, озодлик ғояларини ифода этиш ва ислом динига ўзига хос муносабатда ёркин акс этади.
12. Хайбар адабий мактабининг шаклланиши ижтимоий вокелик бўлиб, у тасодиф эмас, балки ижтимоий, мафкуравий ва маданий зарурат туфайли вужудга келди. У паштун жамияти турмуш тарзидаги ижтимоий, сиёсий, маданий ўзгаришлар натижасида юзага келган янгича бадиий тафаккур, янгича карашлар, ҳаётга бўлган янгича муносабатнинг ифодачиси бўлган бир бутун адабий мактаб эди. Хайбар адабий мактаби вакиллари турли йўналишларда ижод қилишган бўлса-да, уларнинг асосий максади ёшларни миллий ватанпарварлик, анъаналар, миллий ва умуминсоний кадриятлар ҳамда аждодлар руҳига садокатли килиб тарбиялаш эди.
Ҳажвий матнлар таржимасининг лингвостилистик ва лингвокультурологик хусусиятлари (инглиз тилига таржима қилинган ўзбек халқ латифалари мисолида)
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон таржимашунослигида халқларнинг миллий маданияти, тарихи, урф-одатлари, турмуш тарзи, анъаналари ва миллий қадриятларини ўзида мужассам этган асарларни хорижий тилларга таржима қилишга ва шу оркали халқаро адабий алоқаларни ўрнатишга катта эътибор қаратилмокда. Ҳажвия ҳам миллий маданият тушунчаси таркибидаги компонентлардан биридир. Сўнгги йилларда миллат маданиятини англатувчи ҳажвий матнларга оид илмий тадқикотлар кўлами таржимашунослик, тилшунослик, маданиятшунослик, социология соҳаларида янада ортиб бормокда. Хусусан, таржимашуносликда ҳажвий матнларни таржима қилишнинг миллий-маданий хусусиятлари, ҳажвияни таржима килиш стратегиялари, латифаларни ўгиришда таржима эквивалентлиги ва адекватлиги параметрлари, таржима ва воситачилик оркали тиллараро алоқадорлик ҳодисалари илмий тадкиқот ишларининг объекти сифатида ўрганилмокда.
Яқин ўтмишгача ўзбек адабиётининг сара намуналари ўзбек тилидан хорижий тилларга, жаҳон адабиёти дурдоналари эса ўзбек тилига билвосита таржима килинган. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хорижий тилларни ўқитишга, жаҳон ҳамжамияти билан бевосита мулокот қила оладиган мутахассислар тайёрлашга, турли соҳаларга оид адабиётларни хорижий тиллардан ўзбек тилига ва ўзбек тилидан хорижий тилларга бевосита таржима қиладиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга катта эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда эса мазкур соҳада бевосита таржима амалиётларини янада юкори босқичга олиб чиқиш эҳтиёжи туғилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «юртимизнинг халкаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш»1 масалаларининг устувор стратегии йўналиш сифатида белгилаб қўйилиши таржимашунослик соҳасида кенг кўламда илмий изланишлар олиб бориш, шу соҳага оид ўқув-методик қўлланмалар яратиш хамда ўзбек тилидан хорижий тилларга ва хорижий тиллардан ўзбек тилига бевосита таржима кила оладиган таржимонлар тайёрлаш ишларини янги боскичга олиб чикди.
Таржимашуносликда адекват таржимага эришиш нафақат таржима амалиётида улкан тажрибага эга бўлиш, балки таржиманинг назариясини хам пухта ўзлаштиришни тақозо этади. Халклар маданияти, турмуш тарзи, анъаналарини акс эттирувчи латифалар тилда қайси воситаларнинг қўлланиши натижасида юзага келиши, хорижий тилга кандай таржима килиниши, латифани чет тилига ўгиришнинг энг оптимал ифодалаш йўлларини аниқлаш ечимини кутаётган муаммолардан хисобланади. Латифаларни таржима килишнинг лингвостилистик ва лингвокультурологик хусусиятлари, миллий-маданий лексик бирликларнинг эквивалентлиги ва уларни турли трансформациялардан фойдаланиб таржима қилиш устида етарлича тадқиқот олиб борилмаган. Бу эса ушбу мавзуни тадқик қилиш заруратини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875 сонли «Чет тилларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа меъёрий - ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқ латифаларининг инглиз тилига таржимасида стилистик воситалар ва миллий-маданий лексик бирликларнинг хусусиятларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
таржимада эквивалентлик ва адекватлик, таржимага маданиятнинг таъсири латифалар таржимаси асосида исботланган;
латифалар таржимасида сўзма-сўз, мослаштириш, ижодий таржима методлари қўлланиши далилланган;
ўзбек халк латифаларида метафора, метонимия, киноя, муболаға, шахслантириш, аллюзия стилистик усуллари фаол қўлланганлиги тавсифланган ва уларни инглиз тилига таржима қилиш усуллари ишлаб чиқилган;
латифаларда миллий-маданий лексик бирликларни таржима килиш трансформациялари таклиф этилган.
Хулоса
1. Тадқикот жараёнида ўзбек ва инглиз тилларининг лингвистик хусусиятлари ва бу икки халкнинг маданиятидаги фарклар сабабли ўзбек халқ латифаларининг инглиз тилига таржималарида кулги эффектный юзага келтирувчи стилистик воситалар ва миллий-маданий лексик бирликларни инглиз тилига ўгириш жараёнида таржимонлар эквивалент ва адекват таржимага эришишда муаммоларга дуч келган.
2. Таржимашуносликда таржима методи матннинг услуб жиҳатидан тури (бадиий, публицистик, илмий, расмий-идоравий ва сўзлашув)га кўра танланади ва латифалар таржимасида сўзма-сўз, мослаштириш, ижодий таржима методлари қўлланади.
3. Таржима трансформацияси матндаги кичик лексик бирликлар, яъни сўзлар, иборалар, миллий-маданий лексик бирликлар, сўз бирикмалари, мақоллар, маталлар ҳамда афоризмлар кабиларни таржима килиш учун қўлланади ва уларнинг сўз ўзлаштириш, калькалаш, сўзма-сўз таржима, ўзгаришлар, модуляция, эквивалентлик, маданий эквивалентлик, тасвирий эквивалентлик, функционал эквивалентлик, шаклий эквивалентлик, мослаштириш, тушириб қолдирилган сўз ўрнини коплаш, аниклик киритиш, қисмларга ажратиш, кенгайтириш, торайтириш, кучайтириш, камайтириш, маънони очиб бериш, яширин маъно бериш, умумлаштириш, тафсиллаш, сўз тартибини ўзгартириш, антонимик (тескари) таржима, транскрипция, транслитерация, сўз қўшиш, сўз тушириб қолдириш, сўз мақомини бошқа тил хусусиятига мослаштириш, бошқа сўзлар билан ифодалаш, усуллар уйғунлиги, эслатмалар турлари тавсифланди.
4. Тадқикот жараёнида ўзбек халк латифаларининг 90 таси инглиз тилига таржима қилингани, аслият матнларида 184 ҳолатда мавжуд лингвостилистик хусусиятлар таржимада 79 ҳолатдагина акс этганлиги, 33 ҳолатдаги миллий-маданий лексик бирликлар таржимада 9 ҳолатдагина ўз аксини топганлиги аникланди.
5. Тахдил жараёнида ўзбек халқ латифаларида кўлланилган тропларнинг лингвостатистик таҳлили амалга оширилди ва метафора 65%, метонимия 12%, киноя 13%, муболаға 6%, шахслантириш 3%, аллюзия 2% стилистик воситалари фаол қўлланилгани ва таржима жараёнида ушбу стилистик воситаларнинг баъзилари таржимадан тушириб қолдирилгани, баъзилари эса таржима матнида ўз тасвирий ифодавийлигини йўқотганлиги маълум бўлди; таржима матнида стилистик воситаларнинг акс этиш кўрсаткичи куйидагича белгиланди: метафора 48%, метонимия 16%, киноя 22%, муболага 6%, шахслантириш 6%, аллюзия 0 %.
6. Таржима жараёнида матнни ўгириш учун метод ва матндаги кичик бирликларни таржима қилиш учун трансформация танлаш таржима стратегияси эканлиги аникланди ва тадкикотда стилистик воситаларни таржима килишнинг куйидаги стратегиялари ишлаб чиқилди: а) таржимада метафорани худди шундай метафорага айлантириш, таржима жараёнида аслият тилидаги ифодани таржима тили маданиятига мос стандарт ифода билан алмаштириш, мазмунидан фойдаланган холда худди шундай метафора яратиш, метафора маъносини таржима тилида акс эттириш; б) метонимия таржимасида сўзлар кўшиш, ўзгартириш ва бошқа сўзлар билан ифодалаш; в) кинояни таржима килишда сўзма-сўз таржима, «эквивалент таъсир» таржимаси, бошқа сўз ва ибораларидан фойдаланиш; г) муболаға таржимасида гапларни бирма бир таржима қилиш; д) шахслантириш таржимасида шахслантирилаётган хайвонни вазифаси жиҳатидан таржима тилига мос тушадиган ҳайвон билан алмаштириш, шахслантиришни ўхшатишга айлантириш, аслият матнидаги шахслантиришни ҳаволада изоҳлаш; е) аллюзияни манба тилидаги исмни таржима тилидаги исм билан алмаштириш, хаволалар, матн охиридаги шархдар ва бошка батафсил изоҳлардан фойдаланиш.
7. Узбек халқ латифаларида миллат маданияти акс этган воқеа ва ходисалар, миллий қадриятлар, расм-русумлар, анъаналар, урф-одатлар хисобланган маданий белгилар асосида кулги таъсирини берувчи тил бирликлари ва стилистик воситалар таржимонлар томонидан етарлича эътиборга олинмаган ва Афанди латифаларининг инглиз тилидаги таржималарида баъзи ғализликлар пайдо бўлган.
8. Узбек халк латифаларида асосий комик қахрамон - Насриддин Афанди антропоними инглиз тилига «Nasriddin», «Khodja», «Mulla» сўзлари билан берилиши асослаб берилди.
9. Латифаларда ўзбек халқининг миллий кадриятлари, урф-одатлари, анъаналари, расм-русумлари, турмуш тарзини ифодаловчи миллий-маданий лексик бирликлар юзасидан лингвостатистик тахдил ўтказилди ва қуйидагича кўрсаткич белгиланди: улар аслият матни латифаларида 37%, таржима матни латифаларида 10%.
10. Маданиятнинг бир бўлаги ҳисобланган латифаларни хорижий тилга ўгиришда таржимонларни муаммоларга дуч келиши куйидаги омиллар билан белгиланди: а) таржимон етарли даражада фон билимга зга эмаслиги, б) унинг икки хил маданиятнинг бир-биридан фаркли маданий кодга дуч келиши; в) икки тилнинг ўзига хос жиҳатлари; г) аслият матнида кулги турли расм-русумлар, қарашлар, урф-одатларга асосланган бўлиши.
11. Латифаларда қўлланган миллий-маданий лексик бирликларни таржима қилишда изохлаш, транслитерация, сўз ўзлаштириш, маданий эквивалентлик, функционал эквивалентлик, тасвирий эквивалентлик, эслатмалар, ММЛБ маъносини акс эттирадиган янги сўз яратиш, тасвирий таржима, аслият тилидаги ифоданинг маъносини тушунтириш каби таржима трансформациялари аслият матнидаги кулги эффектный таржимага олиб ўтишда самарали усуллар хисобланади.
12. Тадкиқотда келажакда латифаларни таржима килишнинг прагматик хусусиятлари, сўз ўйини асосида яратилган латифалар, аскияларни таржима килишнинг прагматик ва когнитив хусусиятлари борасида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш мумкинлиги белгилаб берилди.
Корпоратив молияни бошқаришда солиқ муносабатларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг дол ларом ш и ва зарурати. Жаҳон иқтисодиётидаги интеграциялашув жараёнларининг кучайиб бориши куп жиҳатдан корпоратив тузилмаларда юзага келадиган солиқ муносабатларига бевосита боғлиқ. Корпоратив молияни бошқаришда фаолиятни хорижий давлатларда ташкил этиш билан боғлиқ қарорлар айнан солиқ омилини ҳам ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади ва капитал ҳаракати солиқ юки даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда инвесторлар мамлакатларда солиқ муносабатларининг амалдаги ҳолатини Doing Business (Жаҳон банки), Paying Taxes (Прайсуотерхаускуперс компанияси ва Жаҳон банки гуруҳи) ҳисоботлари1 асосида тахдил қиладилар.
Ҳозирда жаҳонда корпоратив тузилмалар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бунда корпоратив тузилмалар фаолиятини кенгайтириш максадида хорижий капитал жалб килишни рагбатлантиришга қаратилган солиқлар орқали рақобатлашиш амалиёти кузатилмокда. Мамлакатлар ўртасидаги солиқ рақобатида ҳар бир давлат томонидан солиқ ставкаларини унификациялаш орқали солиқ юки даражасини кескин камайтириш, солиқ ҳисоботларини ихчамлаштириш, солиқ назоратини соддалаштириш масалаларига устувор даражада эътибор қаратилиши талаб этилмокда. Шунингдек, алоҳида солиқ режимлари ўрнатилган эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш орқали корпоратив тузилмалар фаолиятини ривожлантириш масаласи ҳам алоҳида йўналиш сифатида кўзга ташланмоқда. Айнан келтирилаётган жиҳатлар асосида корпоратив молияни бошқаришда солиқ муносабатларини самарали ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мустақиллик йилларида республикамизда бизнесни ривожлантириш ва корпоратив тузилмалар молиявий-хўжалик фаолиятини рагбатлантиришга қаратилган солиқ тизими шакллантирилди. Бунда солиқ юкини камайтириш максадида солиқ қонунчилигини такомиллаштириб бориш, солиқ тизимини соддалаштириш каби масалаларга устувор даражада эътибор қаратилди. Натижада солиқ юки 1992 йилдаги 49,3 фоиз ўрнига 2016 йилда 20,6 фоизни ташкил этди. Корхоналар томонидан 1992 йилда 45 фоизлик ставка бўйича фойда солиги тўланган бўлса, 2017 йилга келиб 7,5 фоизлик ставка амал қилмокда.Бугунда кунга келиб солик солинадиган базани кенгайтириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, солик ва мажбурий тўловларнинг йигилувчанлик даражасини ошириш каби масалалар алоҳида долзарблик касб этмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш»2 масаласи алоҳида белгиланди. Унда белгиланган вазифаларнинг ижроси корпоратив молияни бошқаришда солиқ муносабатларини ташкил этишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришни тақозо этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2015 йил 24 апрелдаги 4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 18 июлдаги 5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йигилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги 2454-сонли «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда корпоратив тузилмалар молиявий-хўжалик фаолияти, юзага келадиган солиқ муносабатларини ташкил этиш, солиқларларнинг йиғилувчанлик даражасини оширишга каратилган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг мақсади корпоратив молияни бошқаришда солиқ муносабатларини ташкил этиш услубиётини такомиллаштиришга каратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқикотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корпоратив молияни бошқаришда солиқларни жорий режалаш-тиришнинг ташкилий жиҳатлари сифатида солиқ қонунчилиги монито-рингини ўтказиш, ички ва ташқи муҳитда кутилаётган ўзгаришлар асосида солиқларни режалаштириш, солиқ мажбуриятлари ижросини режали тартибда назорат қилиш тартиби такомиллаштирилган;
солиқларни жорий режалаштириш самарадорлигини ошириш учун натижага йўналтирилган рағбатлантириш механизми ҳамда самарадорликни баҳоловчи кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
корпоратив молияда юзага келиши мумкин бўлган солиқ рискларининг таъсир даражасини камайтириш максадида солиқ рискларини аниқлаш, баҳолаш ва уларга таъсир этиш ҳамда ички солиқ назоратини ўтказиш тартиби узвийликка асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
солиқ маслаҳатчиларига қўйилган талаблар илғор хориж тажрибалар ва республикадаги ўзига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштирилган, профессионал солиқ маслаҳатига ўтиш учун солиқ маслаҳатчилари компетентлиги асосида солиқ маслаҳати хизмати кўрсатиш тоифаланган;
солиқ маслаҳати институтининг фаолият доирасини кенгайтириш максадида қонунчиликка қўшимчалар киритиш орқали янги хизматлар турларининг жорий этилиши асосланган.
Хулоса
Мазкур тадқиқот иши доирасида қуйидаги хулосаларни шакллан-тиришга муваффақ бўлинди:
1. Корпоратив молияни бошқаришда солиқларни режалаштиришнинг стратегик, жорий ва оператив режалаштириш каби босқичлар асосида амал қилиши солик муносабатларини ташкил этиш билан боғлиқ комплекс масалалар ҳал қилинишига имкон беради. Бунда солиқ қонунчилиги мониторингини ўтказиш, ички ва ташқи муҳитда кутилаётган ўзгаришларнинг солиқ оқибатларини баҳолаш, солиқ мажбуриятлари ижросини режали тартибда назорат қилиб боришсолиқларни жорий режалаштиришнинг асосий жиҳатлари ҳисобланади ва бу жиҳатлар солиқ тўловларининг ўз вақтида тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди ҳамда солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини оширишга хизмат қилади.
2. Корпоратив молияни бошқаришда солиқларни режалаштириш самарадорлиги бевосита олинган қўшимча фойда ёки қилинган харажат туфайли кўрилган зарар билан баҳоланади. Айнан эришилган қўшимча фойда асосида натижага йўналтирилган рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш солиқларни режалаштириш самарадорлиги ўсишини таъминлайди. Бун да солиқ органлари билан доимий алоқани таъминловчи ишчи муҳит яратиш, тезкор ва аниқ ахборотлар ҳамда уларни чуқур таҳлил қилиш имконини берувчи дастурий воситалар билан ишлаш масалаларига ҳам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.
3. Корпоратив тузилмалар молиявий-хўжалик фаолияти бўйича солиқ хатоликлари ва ҳуқуқбузарликларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган солиқ рискларини аниқлаш, баҳолаш ва уларга таъсир этиш ҳамда ички солиқ назоратини ўтказиш солиқ объектларининг ўз вақтида ҳисобга олинишидан то тўловларнинг бюджетга ўз вақтида амалга оширилишигача бўлган жараёнларни қамраб олади. Бу, ўз навбатида, солиқлар билан боғлиқ пеня ва жарималар қўлланилиши натижасидаги қўшимча молиявий йўқотишларнинг олдини олади.
4. Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарорига мувофиқ, тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот корхоналарнинг мол-мулки негизида ташкил этилган хўжалик субъектларига нисбатан қўлланилаётган Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларини иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари бўйича ҳам жорий этиш лозим. Бу амалиёт иқтисодий ночор корхоналарни қўшиб олиш (сотиб олиш) оркали реал сектор корхоналари фаолиятини кенгайтиришларига рагбатлантирувчи восита сифатида хизмат қилади.
5. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун белгиланган шартлар таркибидан ўқув курсларини ўташ мажбуриятини давлат солиқ органларида камида 5 йил ишлаган ходимлардан олиб ташлаш лозим. Айни вақтда вақт омили уларнинг солиқ маслаҳатчиси сертификатини олишларига салбий таъсир кўрсатмокда, бу жиҳат солиқ маслаҳати бозорининг кенгайишига тўсқинлиқ қилмоқда.
6. Мамлакатимизда профессионал солиқ маслаҳати хизматини жорий этиш учун солиқ маслаҳатчилари компетентлигига мос равишда тоифалар белгиланиши лозим. Бунда солиқ маслаҳати хизмати кўрсатиш фаолиятининг доираси кенгайиб бориш тартибида жисмоний шахслар; кичик бизнес субъектлари; йирик реал сектор корхоналари; молия бозори институтлари; суд ишлари бўйича тоифаланган ҳолда белгиланади. Солиқ маслахатининг тоифаланиши хизмат кўрсатиш сифатининг ўсишини таъминлайди.
7. Солиқ маслахати ташкилотларига солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш билан бирга тегишли органларга солик тўловчи номидан такдим этишваколатини хам бериш фаолият доирасининг кенгайишини таъминлаш билан бирга солиқ муносабатларини ташкил этишнинг такомиллашувига олиб келади.
8. Йирик солик тўловчилар бўйича солик тушумлари прогнози ва солиқларни режалаштиришнинг параллел равишда молия йили бўйича ташкил этилишидавлат бюджета даромадлари прогноз кўрсаткичларининг асосли бўлишини таъминлайди. Солиқларни режалаштириш бўйича алоҳида солиқ маслахати миллий стандартини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бундай фаолиятнинг солиқ маслаҳати ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилишини услубий таъминлашга хизмат қилади.
Туз коррозияси таъсирига учраган автомобиль йўллари кўприкларининг темирбетонли оралиқ қурилмаси қолдиқ ресурси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда магистрал йўл тармоқларининг кснгайиши, йўловчилар ва юклар ташиш ҳажмларининг ортиши ҳисобига катта шахарлар инфратузилмасини ривожлантиришда турли хилдаги транспорт иншоотлари, жумладан кўприклар алоҳида аҳамиятга эта. Буюк Британия Транспорт Департамента маълумотларига кўра, бутун кўприк иншоотларининг 10% ини коррозиядан шикастланганлиги туфайли таъмирлаш талаб этилмокда.1. Темирбетон кўприк конструкцияси бузилишининг асосий сабаби - хлоридлар таъсири туфайли коррозияга учрашидир. Шу сабабли темирбетон конструкцияларнинг хлоридлардан коррозион шикастланишларини олдини олиш соҳасига хорижий мамлакатларда алохида эътибор каратилмокда.
Дунё мамлакатларида транспорт иншоотларининг мустаҳкамлиги, узоқка чидамлилиги, хизмат муддатини узайтириш бўйича ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш ва транспорт иншоотларининг мустаҳкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда бетон ва арматура коррозияси таъсирини ҳисобга олиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан кўприклар оралиқ қурилмалари рссурсини ҳисоблашда бетон ва арматура коррозияси таъсирини хисобга олиш усулларини такомиллаштириш хамда эксплуатация килинастган бетон ва арматураси коррозияланган конструкцияларнинг узоққа чидамлилигини ошириш, бетон ва арматураси коррозияланган оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини баҳолаш ва мустаҳкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустакилликка эришгач транспорт коммуникациялари тизимларида ср усти иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация килиш жараёнларини сифат жиҳидан такомиллаштиришга алоҳида эътибор каратилди. Ҳозирги кунда республикамиз автомобиль йўлларида 7000 дан ортик кўприклар эксплуатация қилинмокда. Ушбу кўприкларнинг ишончлилигини ошириш ва мустаҳкамликка ҳисоблаш бўйича бир катор вазифалар бажарилган. Шулар билан бир каторда бугунги кунда транспорт коммуникация тизимларида сунъий иншоотлар рссурсларини ошириш учун ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация килиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, ...»2 вазифаси белгилаб бсрилган. Бу борада автойўл кўприклари рссурсини ҳисоблаш, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ошириш, янги барпо этиластган ҳамда эксплуатациядаги кўприкларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалда кенг миқёсида олиб бориш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президента ни нг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сон «Муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилма-сини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тсгишли бошка мсъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади автойўл кўприклари оралиқ курилмалари ресурсный аниқлаш усулларини бетон ва арматура коррозияси таъсирини ҳисобга олиб такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуиидагилардан иборат:
бстоннинг туздан коррозияланишини микдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган; оралиқ қурилмаларнинг юк кўтариш қобилиятини, бетон ва арматуранинг туздан коррозияланишини эътиборга олган ҳолда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
вақт ўтиши билан бетон ва арматурадаги коррозия жараёнларини ифодалаш боғлиқликлари ишлаб чиқилган;
эксплуатациядаги автойўл кўприклари темирбетон оралиқ қурилмаларнинг қолдиқ рссурсини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Туз коррозиясига учраган автомобиль йўллари кўприкларининг тсмир бстонли оралик курилмаси колдик рссурси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) дисссртацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Автойўл кўприкларидаги эксплуатация килинаётган оралик қурилмаларни тскшириш бўйича мавжуд натижаларни таҳлил қилиш асосида шу аниқландики, ҳозирги вактда кўприкларда муз қатламига карши асосий таркибида хлор бўлган тузлардан фойдаланишдир. Рсспубликада ишлатиладиган тузлар таркибидаги натрий хлорид микдори бошка МДҲ давлатларида ишлатилаётган тузларга Караганда кўп.
2. Автойўл кўприкларидаги темирбетон оралик курилмалар техник ҳолатининг ёмонлашишига, асосий сабаб - хлоридлар микдори юқори бўлган тузлардан фойдаланиш ва эксплуатация жараёнининг паст даражада ташкил этилишидир. Бунинг натижасида оралик курилмаларнинг рссурси камаяди.
3. Туздан коррозияланишнинг бетон ва арматура холатига таъсир даражасини аниқлашнинг амалий усули ишлаб чиқилди. Бетон мустахкамлигининг ва арматура кссими юзасининг вакт ўтиши билан камайиш катталигини аниклашнинг математик формулалари ҳосил қилинди.
4. Бетон ва арматуранинг туздан коррозияланиши оралик курилмалар юк кўтариш қобилиятининг дсярли икки баробар камайишига сабаб бўлиши аниқланди.
Оралик курилмалар юк кўтариш қобилиятининг камайишини техник диагностика маълумотлари бўйича баҳолашнинг амалий усули таклиф этилди.
Олинган натижалар оралик курилманинг техник диагностикавактидан бошлаб ишлаш режимини тайинлаш имконияини бсради.
5. Туздан коррозияланиш даражасини шикастланишлар мсъёри билан аниқлашнинг ҳисоблаш усули таклиф қилинди.
6. Туздан коррозияланган темирбетон оралиқ курилмаларни қолдиқ рссурсини аниқлашнинг амалий усули ишлаб чикилди. Ҳисоблар учун асосий параметр - техник диагностика жараснида аниқланадиган шикастланишлар ҳисобланади. Бетон ва арматуранинг туздан коррозияланиши эксплуатация қилинаётган оралик курилмаларнинг қолдиқ рссурсини деярли уч баробаргача камайтириши мумкинлиги кўрсатиб бсрилди.
Оралик курилмаларнинг қолдиқ рссурси тўғрисидаги маълумот эксплуатация жараёнида таъмирлаш вақтини аниклаш имконини яратди.
7. Бетон ва арматуранинг коррозияланишига қарши самарали чора -тадбирлар ишлаб чикилди. Оралик курилмалардаги бетон ва арматурани коррозиядан ҳимоялаш бўйича кўрсатмалар бсрилган амалий тавсиялар ишлаб чикилди.
8. Кўприкларга техник хизмат кўрсатишнинг мавжуд структураси замонавий эксплуатация талабларига жавоб бсрмаслиги кўрсатиб бсрилди. Эксплуатация қилинаётган оралик курилмалар ҳолатининг кузатилаётган ёмонлашиши эксплуатация хизмати ишларининг етарлича ташкил этилмаганлиги натижасидир.
9. Кўприк хўжалиги эксплуатацияси хизматининг структурасини қайта қуриш таклиф этилди. Бу структура жорий килинганда штатдаги ходимлар кўпаймайди ва таъмирлаш ишларини бажариш учун механизация билан яхши жихозланган яхлитлаштирилган ишлаб чиқариш бўлимлари пайдо бўлади, конструкцияларнинг холати ҳакидаги ахборотни хисобга олиш йўлга қўйилади.
Тижорат банклари рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Халкаро ва махаллий молия бозорларида молиявий ресурслар ҳамда истеъмол товарлари баҳосининг тебраниши, шунингдек банкларнинг актив ва пассив операцияларини бошқариш бўйича вужудга келаётган долзарб масалалар банк рискларини бошкаришни такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармокда. Жумладан, жахон молиявий-иқтисодий инқирозининг сўнгги асоратларидан келиб чиқиб дунёнинг кўплаб мамлакатлари Марказий банклари ва Халкаро Базель қўмитаси банкларда рискларни бошқариш амалиётининг янги талабларини жорий этди. Хусусан, 2010-2011 йилларда Базель III талаблари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу андоза 2015-2019 йиллар давомида банк амалиётига боскичма-боскич жорий этилиши кўзда тутилган. Шу нуктаи назардан, банк рискларини бошқариш зарурати бозор иқтисодиётининг чукурлашуви, халкаро иктисодиётнинг глобаллашуви хамда беқарорлиги шароитида мухим масалалардан хисобланади.
Жахон амалиётида тижорат банкларни барқарор молиявий маблағлар билан таъминлаш, активларни диверсификациялаш ва улар бўйича захираларни шакллантириш, банкнинг актив операциялари билан бир каторда пассив операциялар бўйича рискларни бошкаришга эътиборни кучайтириш, халкаро молия ва фонд бозорларида баҳоларнинг кескин тебраниши натижасида юзага келаётган бозор (фонд, валюта ва фоиз) рискини бошкариш, хорижий хамкор мамлакатлардаги банк тизими билан боғлиқ рискларни бахолаш, тижорат банклари фаолиятидаги рискларни бошкаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш борасида комплекс тадкиқотлар олиб бориш мухим аҳамият касб этмокда. Мазкур ҳолат танланган тадкиқот мавзуси доирасида мақсадли йўналишларни белгилаб беради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бозор муносабатларининг жорий этилиши, корхона ва ташкилотларда мулкчилик шаклларининг ўзгариши, монопол банк тизимидан эмиссион банк ва кредит муассасалари шаклига ўтилиши жахон андозаларига мос келадиган банклар фаолиятини ташкил этилишига асос бўлди. Ушбу даврда ташкил топган республикамиз банк тизимида ҳам рискларни бошқариш борасидаги халкаро Базель I, Базель II ва Базель III талабларидан келиб чиқкан холда қатор механизмлар ва усуллар босқичма-босқич кўлланилиб келмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида банк тизимини ислох этишга каратилган «миллий валютанинг баркарорлигини таъминлаш, банк фаолиятини тартибга солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий этиш, накдсиз хисоб-китоблар хажми ва камровини ошириш, банк кассаларига накд пул тушумини рағбатлантириш, кредиторларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш»1 каби вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифалар мамлакатимиз тижорат банклари фаолиятидаги рискларни бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатиб беради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва баркарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклар рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикиш ҳисобланади.
Тадқиқотиинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банкларининг активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун мажбурий захираларни Марказий банқдаги махсус депозит ҳисобрақамларда сақлаш тартиби халқаро амалиётдаги тажрибалар асосида такомиллаштирилган;
банкларнинг жалб қилинган молиявий ресурслари таркибида узоқ муддатли молиявий ресурслар ҳажмини ошириш орқали ликвидлилик ва мажбурият рискининг хавфсиз чегарасини таъминлаш юзасидан тавсиялар шакллантирилган;
аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш ва уларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш йўллари ҳамда банкларнинг молиявий жиҳатдан баркарор ресурсларни жалб этиш асосида риск даражасини пасайтириш усули асосланган;
банк рискларини бошқаришда хорижий мамлакатлар амалиётида кўлланилаётган илғор тажрибалар, хусусан «стресс-тест» усулини банкларда жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чикилган.
Хулоса
Тижорат банклари рискларини бошқаришнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Банк рискларининг шаффофлилиги, банк рискларини бошқариш самарадорлиги, банк рискларини бошкариш мустақиллиги, рискларни бошкаришнинг таккосланувчанлиги, рискларни бошкаришнинг даромадлилиги ва вакт тежамкорлигини таъминлаш тамойилларидан фойдаланиш банк рискларини бошкариш натижаларига аҳамиятли таъсир кўрсатади.
2. Тижорат банкларининг активлар бўйича эҳтимолий йўкотишларини коплаш учун мажбурий захираларни Марказий банкдаги депозит ҳисобрақамларда саклаш механизмининг бекор қилиниши уларнинг ресурс базасини мустаҳкамланишини таъминлайди.
3. Халкаро банк амалиётида рискларни бошқаришда асосий эътибор банкнинг актив операцияларига каратилиши тижорат банклари пассив операцияларини рискларга берилувчанлик даражаси юқори бўлишига олиб келмокда. Шунга кўра, тижорат банкларининг рискка тортилган активлари ва муддатли депозитлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш учун пассив операциялар риск даражасини бошкаришга хам эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
4. Банк мажбуриятлари таркибида узок муддатли молиявий ресурслар ҳажмининг 40-45 фоизлик даражасининг таъминланиши банклардаги ликвидлилик риски билан боғлиқ муаммони самарали бошкариш имконини беради.
5. Тижорат банклари томонидан узок муддатли кимматли қоғозларнинг муомалага чиқариши улар ихтиёридаги «узун» пуллар хажмини ошириб, мазкур холат пировардида банкларнинг рискларини бошкаришга ижобий таъсир кўрсатади.
6. Маҳаллий фонд бозори институтлари инфратузилмасини рагбатлантиришнинг самарали молиявий механизмлари жорий этилиши ва махаллий молия бозорларининг халкаро фонд бозорлари билан ўзаро интеграцияси ривожлантирилиши банкларнинг ресурс базасини кенгайтириш имконини беради.
7. Банкнинг кредит ва депозит сиёсатини ишлаб чикишда банк акциядорлари, бошқарув кенгаши ва рискни бошқаришда масъул бўлган мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазаларининг эътиборга олиниши, шунингдек, банкларнинг кредит портфели ва депозит базаси доимий мониторингининг ташкил этилиши ва унинг натижалари асосида тегишли карор кабул килиниши рискларни самарали бошкаришга ижобий таъсир кўрсатади.
8. Республикамиз тижорат банкларининг капитали монандлигини ҳисоблашда нисбатан такомиллашган усуллардан фойдаланиш тижорат банклари амалиётида операцион риск даражасини пасайтириш имконини беради.
9. Хорижий мамлакатларда банк рискларини бошкариш жараёнлари таҳлили шуни кўрсатадики, гаров муносабатларида карз олувчи ва банк ўртасидаги рефликсив боғлиқликнинг бузилиши, жисмоний шахсларга берилган кредит рискларини бошкариш, банк масъул ходимларининг ўз ишига масъулият билан ёндашмаслиги, ликвидлилик рискларини бошкариш (жумладан, накд пул маблағи ва кредитга бўлган эҳтиёжларининг ўз вақтида таъминланмаслиги) билан боғлиқ муаммолар мижозларнинг банкка нисбатан ишончининг йўқолишига олиб келади.
10. Хорижий банкларда рискларни бошқаришда банк ёки молия тизимида вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий йўкотишларнинг олдини олиш максадида мутахассислар ўртасида сўровномалар оркали баҳолаш шаклида ўтказилувчи «стресс-тест» усулининг мамлакатимиз тижорат банклари амалиётига жорий этилиши эҳтимолий йўкотишлар бўйича харажатларнинг олдини олиш ва банк даромадларини ошириш имконини беради.
Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш самарадорлиги
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Халқаро майдондаги рақобат курашида компаниями жойлаштириш ўрни ва усулининг тўғри танланиши муваффақиятнинг асосий омили ҳисобланади. Менежмент-нинг айнан шу тамойилига амал қилган ҳолда, Бостонда дунё микёсидаги жамоа сармоясига эга молиявий компаниялар, Шимолий ва Жанубий Каролинада тўқимачилик компаниялари, Германиянинг жанубида юқори самарали автомобиль компаниялари, Италиянинг шимолида харидоргир пойафзал ишлаб чиқарувчи компанияларнинг кластерлари ташкил этилган. Бундай кластерлар миллий, минтакавий ва жаҳон иқтисодиётнинг ўзига хос хусусиятига айланди ва юкори рақобатбардошлигини қўрсатди.
Мустақил тараққиёт даврида Ўзбекистонда қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, чет эл сармоялари иштирокида замонавий корхоналар фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор каратилмокда. Хусусий мулкка асосланган корхоналар хам йилдан-йилга кўпаймокда. Натижада шаҳар ва қишлоқларда энг илғор технологиялар билан жиҳозланган саноат тармоқлари барпо этилиши хисобига ички бозор талаблари тўлиқ таъминланиб, аҳоли эҳтиёжларидан ортган маҳсулотларнинг бир кисми жаҳон бозорига экспорт қилинмокда. Бу эса Узбекистан енгил саноати корхоналари олдига жаҳон бозорида рақобатбардошликни янада ошириш вазифасини кўймокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида «саноатнинг юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори кўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали янада модернизация ва диверсификация қилиш» 1 бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимиздаги саноат корхоналарида, хусусан, енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошкариш самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришни такозо этади.
Жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи юқори технологияга асосланган ишлаб чикаришни ташкил этиш, енгил саноат корхоналарининг инфратузилмасини ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чикаришни жорий қилишнинг илмий асосларини яратиш талаб этилмокда. Шу жиҳатдан, хорижий тажрибалар асосида мамлакатимиздаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чикаришни кластер асосида ташкил этиш ва бошкариш самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантиришни таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни модернизация ва диверсификация килиш, таркибий ўзгаришларни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги фармонлари ва бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чиқаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқимачилик маҳсулотлари бозоридаги рақобат, ташқи муҳит таъсири, географик жойлашув хусусиятлари, кластернинг халқаро бозордаги мавқеини хисобга олган холда «хомашё - тайёр маҳсулот» вертикал яхлит технологик ишлаб чиқариш жараёнини таъминловчи намунавий тузилмаси ишлаб чиқилган;
енгил саноатда тармоқлараро кластер фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда ташқи ва ички муҳитнинг ўзаро мувофиклиги шартлари ва асосий элементлари аникланган, улар таркибининг тармок хусусиятлари ва ривожланганлик даражасидан келиб чиккан ҳолда шаклланиши асосланган;
тўқимачилик саноати салохиятидан самарали фойдаланишга йўналтирилган «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти тўқимачилик кластери»нинг технологик-иктисодий тузилмаси ишлаб чиқилган;
кластерларни ташкил этишнинг замонавий концепциялари, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, енгил саноат тармоғининг ўзига хос хусусиятларини умумлаштириш асосида кластерлаштириш механизмларини меъёрий-хукуқий, ташкилий-иқтисодий ва илмий-техникавий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Ўзбекистон енгил саноатида ишлаб чикаришни кластер усулида ташкил этиш ва бошкариш самарадорлиги» мавзусида олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Замонавий кластерлар белгилари ва кластер усулида ўзаро ҳамкорлик тамойилларининг тизимли таҳлили шуни кўрсатадики, иқтисодий субъектлар - кластер иштирокчилари ўртасида ўзаро алоқаларнинг шаклланиши, янги технологиялардан фойдаланишнинг соддалашуви, биргаликдаги иқтисодий фаолиятнинг турли шаклларида таваккалчиликнинг таксимланиши, кўшма илмий тадкикот ишларининг ташкил этилиши, билимлар ва асосий фондлардан биргаликда фойдаланиш каби ўзига хос хусусиятлар кластер сиёсатининг афзаллиги ва самарадорлигини белгилаб беради.
2. Кластернинг универсаллиги ва унинг интеграцияловчи хусусияти, инновациялар киритиш қобилияти хамда Ўзбекистонда рақобатбардош кластерларни ташкил этиш учун шароитларни таъминлашга йўналтирилган кластер сиёсати мамлакатнинг ишлаб чиқариш соҳасини ислох килишни амалга оширишда кластер тамойилларини кўллаш имконини беради.
3. Кластер ишлаб чикариши самарадорлигини баҳолашнинг замонавий методологияси ижтимоий, иқтисодий, сифат ва микдорий баҳоларни уйғунлаштиришни тақозо этади.
5. Кластер ёндашувини қўллаш иктисодиёт ривожланишидаги қонуний босқич ҳисобланади, унинг маълум жойларда таркалишига юқори даражада ривожланган иктисодиётларнинг асосий белгиси сифатида қараш мумкин. Шу ўринда кластер ёндашуви, биринчи навбатда, алоҳида минтақанинг ҳам, умуман, давлатнинг ҳам рақобатбардошлигини ошириш имконини берувчи янги бошкарув технологиясидир.
6. Рақобатбардош кластерлар кўпинча бошқа минтақа ва мамлакатлардаги ўхшаш кластерлар билан ривожланган алоқаларни йўлга кўяди. Бундай халкаро алокаларни рағбатлантириш кластер сиёсатининг муҳим йўналишига айланмокда ва у турдош кластерлар ўртасидаги корпоратив ҳамкорликни ривожлантириш дастурларини ишлаб чикиш ва амалга оширишдан иборат.
7. Кластерларни ривожлантириш борасидаги хорижий тажрибасини ўрганиш Узбекистан учун давлатнинг кластерлаштириш имкониятларини аниқлаш ва шакллантиришдаги фаол иштирокини назарда тутувчи кластер сиёсати континентал моделини қўллаш мумкин, деган хулосага келиш имконини беради. Кластерда инновацион жараёнларни фаоллаштириш ядроси минтакавий инновацион марказ бўлган корхоналар фаолиятининг тегишли турини яратиш ёрдамида амалга оширилиши лозим.
8. Кластерлар ривожланиши халқаро амалиётини таҳлил қилиш ушбу тузилмалар ривожланишининг умумий ва ўзига хос омилларини ажратиш хамда енгил саноатда корхоналарни ташкил этиш моделини шакллантириш ва маҳаллий кластер тузилмаларини ривожлантиришнинг мукобил йўлларини аниклаш имконини берди. Тадкикот жараёнида аниқланган хорижий енгил саноат кластерларидаги субконтракт муносабатлари модели шундан далолат бериб турибдики, ишлаб чикарувчилар билан етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизми сифатида иерархии тамойил асосида узок муддатли алоқаларни йўлга қўйиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва биргаликда ўкиш тизимини яратиш, маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш имконини берувчи субконтракт схемалари кўлланилади.
9. Кластер ишлаб чиқариши борасидаги хорижий мамлакатлар амалиётининг таҳлили рақобатбардошлик парадигмасининг алмашганлигидан далолат беради: агар илгари моддий ресурслар энг муҳим омил бўлган бўлса, ҳозирда ва келгусида инсон ресурслари ва билимлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Жаҳон тажрибасини кўллаган ҳолда Ўзбекистон енгил саноатида инновацион кластерни ривожлантириш асосида миллий тизимларнинг асосий вазифаси - инновацияларни яратиш ва улар натижаларини тижоратлаштириш орқали рақобатбардош тузилмани шакллантиришдан иборат.
10. «Узбекенгилсаноат» АЖда қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмокда. Амалга ошириладиган лойиҳалар йигирилган иплар ишлаб чикаришни 2016 йилнинг кутиладиган якунларига нисбатан 2,6-3,4 миллион кв.м. (+2,8 мартага), трикотаж хом сурпини - 110,5 минг тоннагача (+2,9 мартага), трикотаж маҳсулотларини - 296 миллион донагача (+2,1 мартага), тикув маҳсулотларини - 20,1 миллион донагача (+3,3 мартага) ошириш имконини беради, АҚШ доллари қийматига эга 1 кг пахта толасини тугалланган кайта ишлаш технологиясини жорий этиш натижасида 16 АҚШ долларлик тикув маҳсулотларига айланади.
Суғориладиган бўз тупроқлар қоплами структураси ва уларнинг унумдорлигини баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё умумий ер майдонининг 11 фоизи ёки 14,5 млн. км квадрата ишлаб чиқаришга яроқли ерлар ҳисобланади1. Дунё бўйича кумли ер майдонлари эса АҚШда 492 минг га, Хитойда 270 минг га, Австралияда 400 минг га, Саудия Арабистонида 233 минг га, Аргентина ва Чилида 673 минг га ни ташкил этади. Асосий кумли массивлар Туркманистон, Қозоғистон, Узбекистан Республикаларида 300 минг га майдонда жойлашган. Марказий Осиёнинг кумли сахролари 38 миллион гектар ёки умумий майдонга нисбатан 38,2% ни эгаллайди2. Бугунги кунда мавжуд мелиоратив ҳолати ёмонлашган, унумдорлиги паст бўлган кумли майдонларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш долзарб муаммо ҳисобланади.
Дунё кишлок хўжалиги амалиётида Исроил, Миер, Хитой каби давлатларда ишлаб чиқариш самарадорлиги жуда паст бўлган кумли ерларга қўшимча озиқа бериш йўли билан пахта хосилдорлигини гектарига 32-40 центнер олиш имконияти яратилмокда. Бундан ташкари, турли агротехнологик тадбирларни кумли ва кумлоқли ерларга қўллаш орқали озиқа моддалар билан бойитиш, унумдорлигини тиклаш ва оширишга қаратилган инновацион технологиялар қўлланилмоқда. Унумдорлиги паст, шамол эрозиясига чалинган қумликлар, кум барханлар, кум каторларини шамол таъсиридан муҳофаза қилиш, бундай ерларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва суғориш шароитида юқори сифатли пахта ва бугдой экинлари хосилдорлигини оширишда табиий ва сунъий экранларда турли ўғитларни (N, Р, К, маҳаллий ўғит-гўнг, лигнин) мутаносиб нисбатларда кулай муддат, меъёр ва усулларда кўллаш технологиясини ишлаб чиқиш агротупрокшунослик ва агрофизика, пахтачилик ва дончилик соҳаларининг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида суғориладиган қумли ва қумлоқли ерлардан самарали фойдаланиш ва ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида қумли ва қумоқли ерлардан, хусусан Марказий Фарғона ерларининг ҳар гектаридан қўшимча 2-3 центнер пахта хом ашёси ва 4-6 центнер буғдой ҳосили олинишига эришилди. Шу билан биргаликда, мелиоратив ҳолати оғир бўлган қумли ва қумоқли ерларнинг генезиси, уларнинг морфогенетик хосса-хусусиятларини аниқлаш, эрозия жараёнларини олдини олишга қаратилган мақбул агротехнологияларни ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармокларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш» муҳим стратегах вазифалардан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада унумсиз, қийин мелиорацияланадиган кумли ерларни мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни ишлаб чикиш ва жорий этиш бўйича илмий тадқикот ишлари муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон «Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Марказий Фарғона қумликларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва эрозиядан сақлаш технологияларини такомиллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалик экинларини парваришлашнинг янги агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор табиий экранли қумли майдонларда жавдар ўсимлиги поясини 14-15 см қолдирилиши натижасида уларнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари яхшиланганлиги хамда озиқа режими бойиганлиги исботланган;
минерал ва органик ўғитларни энг самарали меъёрини қўлланганда дефляция таъсирида бўлган дўнг-барханли, кумли ерларда ғўза ва ғўза мажмуидаги экинларнинг ҳосилдорлиги яхшиланиши аниқланган;
табиий ва сунъий экранларни ҳосил қилиш оркали кумли ерларни экологик-мелиоратив холатини яхшиловчи ва сув тежовчи технология ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари пахта майдонларида табиий экран хосил қилиниши натижасида кўсакларни 3-4 кунга эрта очилиши аниқланган;
атроф муҳит экологик холатини яхшилашга каратилган тадбирлар оркали зовур ва ариқ чиқиндиларидан фойдаланиш агротехнологияси ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон шароитида гидропоника усули билан помидор етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё бўйича энг оммабоп сабзавот экини бўлган помидор 3,0 млн. гектар майдонда экиб келинмоқда ва унинг ўртача ҳосилдорлиги очик майдонларда етиштирилганда гектарига 90-100 тонна, иссиқхоналарда 180-200 тонна, гидропоника шароитида эса 250-350 тоннани ташкил этади1. Дунё аҳолисини йил давомида узлуксиз сархил помидор маҳсулоти билан таъминлашда очик майдонларда помидор етиштириш билан бирга замонавий, тўлиқ автоматлаштирилган, махсус компютер дастурлари асосида бошқариладиган иссикхонларда гидропоника усулида етиштириш кенг йўлга қўйилмокда.
Дунёда Хитой, Голландия, Туркия, Жанубий Корея ва Исроил каби мамлакатларда сабзавот экинлари гидропоника усулида тупроқсиз, махсус жиҳозланган шароитда сувда эритилган озиқа моддалари билан етиштириш кенг йўлга кўйилган. Бундай шароитда ўсимликлар учун зарур бўлган барча омиллар, жумладан, мўътадил ҳаво ҳарорати, намлиги, иссиқлик, ёруғлик, карбонат ангидирид, тоза сув, макро ва микро озиқа элементлари билан таъминлаш сунъий равишда вужудга келтирилади. Натижада ўсимликларда фотосинтез жараёни фаоллашади ва кўплаб органик моддалар тўпланиб, жадал ўсиб-ривожланиши ва мўл ҳосил олиш таъминланади. Иссиқхоналарда гидропоника усулида сабзавотлар етиштиришда минерал ўғитлар, турли препаратларни, томчилатиб суғориш ускуналари, шунингдек гидропоникада қўлланиладиган материалларни қўллаш самарадорлиги борасидаги тадқиқотлар долзарб бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда кейинги йилларда сабзавот экинлари ичида энг кўп истеъмол килинадиган помидор етиштиришни кўпайтириш ва ахолини ушбу маҳсулот билан узлуксиз таъминлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида очик ва иссикхона шароитида помидор ўстириш технологияси такомиллаштирилиб, юкори ва сифатли помидор хосили олишга эришилди. Шу билан биргаликда, сув ва ресурстежовчи, экологик тоза гидропоника усули билан помидор етиштириш технологиясини такомиллаштириш борасидаги тадкикотларга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлок хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илгор агротехнологияларни жорий этиш хамда ҳосилдорликни ошириш, экологик тоза мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш» мухим стратегик вазифаларидан бири килиб белгилаб берилган. Бу борада намунавий иссикхоналарда гидропоника усулида сабзавот экинлари, жумладан помидор етиштириш учун маҳаллий саноатда ишлаб чиқарилган ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, препаратларини қўллаш, томчилатиб суғоришнинг самарадорлиги бўйича илмий тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сонли «Озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2011 йил 24 ноябрдаги ПҚ-1647-сонли «Ўзбекистонда пилот иссиқхоналарни яратиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сонли «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ва мазкур сохага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация иши тадкиқотлари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади гидропоника усули билан помидор етиштиришда маҳаллий саноатда ишлаб чиқирилаётган минерал ўғитлар ва гидропоника материалларини танлаш ҳамда улар асосида помидор етиштириш технологиясини ишлаб чикаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор гидропоника усулида помидорни минерал озиқа моддаларига бўлган физиологии талабидан келиб чикқан ҳолда маҳаллий саноатда ишлаб чиқарилган (кальций нитрат, калий сульфат, карбомид, магний сульфат, аммофос) ўғитларидан асосий ва ишчи эритмалар тайёрлаш усуллари ишлаб чиқилган;
иссикхона шароитида гидропоника усули билан помидор етиштириш учун маҳаллий прелит толаси ва опилка+гўнг аралашмасидан тайёрланган гидропоника материаллари танланган хамда уларнинг макбул намлиги, ҳарорати ES, pH кўрсаткичлари аниқланган;
томчилатиб сугориш усули билан гидропоника шароитида етиштирилган помидорнинг мақбул сугориш сони, муддатлари, мавсумий ва нисбий сув сарфи хамда гидропоника материалларидан чикадиган окова сув меъёрлари аниқланган;
гидропоника шароитида қўлланиладиган томчилатиб сугориш тизимининг автоматлаштириш модели яратилган;
гидропоника усули билан помидор етиштиришда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги аниқланган.
Хулосалар
“Узбекистан шароитида гидропоника усулида помидор етиштириш технологиясини ишлаб чикиш” мавзусида олиб борилган тажриба натижаларига асосланиб қуйидаги хулосаларни килиш мумкин.
1. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган минерал ўғитлардан асосий эритма тайёрлаш учун, ўғитларни сувда эрувчанлигига ва ўзаро реакцияга киришиш ҳолатларини хисобга олган холда 3 та идишга тақсимлаш, бунда А бочкага CaNO3 ўғитидан 90 кг, CO(NH2)2 (карбомид) ўғитидан 7 кг, темирдан (Fe) 700 г. солиш, Б бочкага MgSO4 ўғитидан 45 кг, KSO4 ўғитидан 70 кг, NH4H2PO4 (аммофос) ўғитидан 15 кг, микро ўғитлардан - бор 150 г, рух 150 г, мис 20 г, марганец 171 г, С бочкага эса нитрат кислота (HNO3) дан 7,5-8 л. солиш керак.
2. Асосий эритмани ишчи эритмага ўтказиш учун сув билан 1:10 нисбатда аралаштириш ва ҳосил бўлган ишчи эритма концентрацияси ES бўйича 2,40-2,70, pH бўйича 5,5-6,5 бўлиши керак.
3. Жорий мавсумда (2015-2017 йй.) гидропоника шароитида помидор етиштириш учун мавсум давомида тажриба йиллари бўйича 14394-15998 кг/га макро ва 29,707-33,756 кг микро ўғитлар сарфланди.
4. Гидропоника материаллари сифатида прелит толаси ёки опилка+гўнгдан фойдаланиш мақсадга муофиқ.
5. Гидропоника материалларидаги сугоришлардан олдинги намлик микдори 70% (тўлиқ нам сигимига нисбатан) дан кам бўлмаслиги керак.
6. Гидропоника шароитида етиштирилган помидорни мавсум давомида ўртача кунлик сугоришлар сони 4-7 марта, мавсумий сугориш меъёри 3829-3936 м3/га ни, тажрибада ҳар бир ўсимлик учун сарфланган кунлик сув микдори ўртача 0,350-0,425 л.ни ташкил килди.
7. Гидропоника материалларида минерал тузларнинг тўпланиб қолишини олдини олиш учун, берилаётган сувнинг 15-30 % ни оқовага чиқариш зарур.
8. Гидропоника шароитида ўстирилган помидорнинг гуллаш фазасида бериладиган сувли ишчи эритманинг концентрацияси ES бўйича 1,7-1,8 dm/m, pH 6,0, гуллаш-мева тугиш ва пишиш даврларида 2,5 dm/m, pH 6,0 бўлиши керак.
9. Гидропоника материалларидан қайта фойдаланиш максадида мавсум давомида тўпланган туз қолдиқларини рухсат этилган микдоргача (ES бўйича 1,8 dm/m ва pH 7,0 гача) ювиш учун 4 марта, жами 14 л. сув билан 1- ювишда 6 л, 2- ювишда 3 л, 3- ювишда 2 л, 4- ювишда 2 л ювиш талаб килинди.
10. Гидропоника шароитида энг узун пояли ва кўп шодали помидор кўчати тажрибанинг плёнкага ўралган прелит толаси ва опилка+гўнг гидропоника материалларида (5, 6- вариантларда) кузатилди, бунда поя узунлиги 634-624 см, шодалар сони 12,5-12,0 донани ташкил килди.
11. Тажрибада помидорнинг мавсум давомидаги жадал ўсиш ва ривожланиши сентябрь-ноябрь ва март-май ойларига нисбатан секин ўсиш ва ривожланиши декабрь ойининг охирги ўн кунлигида ва январь, февраль ойларига тўғри келиши аниқланди.
12. Гидропоника шароитида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ўғитлар меъёрлари қўлланилиб, прелит толаси ёки опилка+гўнг (50x50) аралашмаси материалларини полиэтилен плёнкасига ўраб фойдаланиш помидордан 19,3-19,7 кг/м2хосил олишни таъминлади.
13. Гидропоника усули билан помидор етиштиришда энг кўп соф фойда тажрибанинг 5 ва 6- вариантларида (прелит толаси ва опилка+гўнг) олинди 249-579 млн сўм/га, шу вариантларда етиштирилган помидорнинг таннархи 1951-3960 сўм/кг бўлди.
14. Тажриба натижалари бўйича гидропоника усули билан помидор етиштиришнинг автоматик бошқарув тизимини яратиш максадида технологиянинг 23 та элемента бўйича 3 қисмдан иборат (меъёрий маълумотлар, мавсумий маълумотлар ва тезкор-ўзгарувчан маълумотлар) дастлабки модел маълумотлари ишлаб чиқилди.
15. Ўзбекистонда ишлаб чикарилган минерал ўғитлардан асосий эритма тайёрлаш учун, ўғитларни сувда эрувчанлигига ва ўзаро реакцияга киришиш ҳолатларини ҳисобга олган холда 3 қисмга бўлиб, уларни алохида 100 л. сувда эритиш, бунда А бочкага CaNO3 ўғитидан 90 кг, CO(NH?)2 (карбомид) ўғитидан 7 кг, темирдан (Fe) 700 г солиш, Б бочкага MgSO4 ўғитидан 45 кг, KSO^ ўғитидан 70 кг, NH4H.PO4 (аммофос) ўғитидан 15 кг, микро ўғитлардан - бор 150 г, рух 150 г, мис 20 г, марганец 171 г, С бочкага эса нитрат кислота (HNOp дан 7,5-8 л. солиш керак (эритмани NO^ билан бойитиш ва pH ни тўғрилаш учун).
16. Асосий эритмани ишчи эритмага ўтказиш учун сув билан (1:10 нисбатда) аралаштиришда ҳосил бўлган ишчи эритма концентрацияси ES бўйича 2,40-2,70, pH бўйича 5,5-6,5 бўлиши керак.
17. Гидропоника шароитида етиштирилган помидорнинг мавсум давомидаги ўртача кунлик сугоришлар сони 4-7 мартани, мавсумий сугориш
3
меъёри 3829м /га. Ҳар бир ўсимлик учун сарфланадиган кунлик сув микдори ўртача 0,350-0,425 л. дан ошмаслиги зарур.
18. Гидропоника шароитида ўстирилган помидорнинг гуллаш фазасида бериладиган ишчи эритманинг концентрацияси ES бўйича 1,7-1,8 dm/m, pH 6,0, гуллаш-мева тугиш ва пишиш даврларида 2,5 dm/m, pH 6,0 бўлиши керак.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа тортиш услубияти ва ундириш механизмини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги пайтда сув тақчиллиги дунёдаги энг ўткир глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Сув истеъмолининг жадал равишда ўсиб бориши, уни етарли даражада ва сифатли қондириш имкониятларининг чеклангани сувдан самарали фойдаланиш масаласининг аҳамиятини ошириб, куплаб мамлакатларда ушбу муаммони ижобий ҳал этишга алохида эътибор берилмоқда. Сув хўжалиги инфратузилмасини молиялаштириш бўйича Бутунжахон кенгашининг маълумотларига кўра, Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларида ахолини сув билан таъминлашни молиялаштириш учун йилига ўрта ҳисобда 17,0 млрд. АҚШ долл., сув ташлаш ва окова сувларни тозалаш учун 32,0 млрд. АҚШ долл, ҳажмида маблаг талаб этилади1. Бозор иқтисодиёти шароитида мазкур муаммони ҳал этишнинг муҳим йўлларидан бири - солик механизми ва дастаклари оркали сув ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш хисобланади.
Жахонда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг соликка оид механизмларини такомиллаштириш борасида солик механизмининг таъсирчанлигини кучайтириш, сув рентаси ва солик тизими ўртасидаги ўзаро боғликликларни аниқлаш, солик ва қатъий тўловларнинг сувдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш жараёнларига таъсирини кучайтириш каби йуналишдаги илмий муаммоларни хал этиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу мазкур диссертацион тадкиқот мавзусининг долзарблигини хам белгилаб беради.
Мустакиллик йилларида Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, жумладан: сув ресурслари бошқаруви тузилмаси такомиллаштирилди; сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолини тартибга солувчи қонунчилик асослари ишлаб чиқилди; сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминловчи Марказий диспетчерлик хизмати, Сув хўжалиги бош бошкармаси, вилоятлараро каналлар тизими бошқармаси ташкил этилди; сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари ўртасида шартномавий муносабат механизмлари жорий қилинди; Сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатларини яхшилаш бўйича махсус жамгарма ташкил қилинди ва бошқ. Шу билан бирга, хозирда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни солик механизми оркали рагбатлантириш муҳим ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...солик юкини камайтириш ва соликка тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш»2 муҳим йўналиш сифатида белгилаб берилган.
Узбекистан Республикасининг 1993 йил 6 майдаги 837-ХП-сон «Сув ва сувдан фойдаланиш туғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси «2017 йил 13 июлдаги ЎРҚ-436-сон Қонуни таҳрири», Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ва 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан окилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадкиқотиинг максади Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни хисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаш-тиришга дойр илмий-услубий хамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликнинг амалдаги ставкалари даражасини макбуллаштириш хамда мазкур соликни туловчи субъектлар доирасини аниқлаштириш оркали унинг бюджет даромадларини шакллан-тириш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолият натижаларига таъсирчан-лиги кучайтирилган;
сувдан саноат ишлаб чикариши максадида фойдаланувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни хисоблаб чикариш ва тўлаш тартиби такомиллаштирилган;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликнинг таъсирчанлигини кучайтириш йўналишлари белгиланган ва илмий-амалий жиҳатдан асос-ланган;
Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни хисоблаш ва ундириш жараёнларидаги иктисодий муносабатларни ўзаро муво-фиқлаштириш хамда уйгунлаштириш оркали унинг такомиллашган меха-низми тавсия этилган.
Хулосалар
Мамлакатимизда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни хисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хул оса ва таклифлар берилди:
1. Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг иктисодий жихатдан мазмуни мазкур жараёнларнинг ижтимоий жихатдан маъқуллик, сувдан фойдаланиш максад ва воситаларининг ақл ва мантик тамойилларига мувофиқлиги, сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг энг юқори натижа (наф, фойда) келтириш, энг кам сарф-харажат тақозо этиш, фойдаланиш максад ва усулларининг тежамкорлик тамойилига мувофиклиги талаблари оркали намоён бўлади.
2. Ҳозирги шароитда Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги аха-миятидаги ерларда сугорма дехкончиликда фойдаланиладиган сув ресурсларига эҳтиёжнинг сезиларли даражада ўсиб бориши; ички сув захираларининг мавжуд эхтиёжларни кондира олиш даражасининг пасайиб бораётгани; ҳосил этилаётган ва истеъмол қилинаётган сув ресурслари хажми ўртасидаги номутаносиблик; ҳудудлар бўйича сув ресурсларининг нотекис таксимланганлиги; курилаётган сувдан фойдаланиш иншоотларининг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш муаммосини хал этишга кодир эмаслиги; ижтимоий-иктисодий тараккиётнинг сув ресурсларига бўлган эҳтиёжни янада кучайтириши; саноат ишлаб чикариши микёсларини жадал суръатларда ўсиши каби холатлар сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ахам пяти ва объектив зарурлигини белгилаб беради.
3. Жахон мамлакатларида сув ресурслари учун тўлов хакини ундириш 4 та усул, яъни; сув ресурсларининг тарифини сугориладиган ер майдонининг ҳажмига боғлиқ равишда аниклаш;сув ресурслари учун тулов хакини истеъмол қилинган сув ресурслари хажми асосида ундириш; юкоридаги икки усулнинг комбинациясидан фойдаланган ҳолда ундириш;сув ресурслари учун ҳақни мехнат билан тўлаш оркали ундириш оркали амалга оширилиб, бундай ёндашув мазкур жараённинг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
4. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликни ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштириш Узбекистан Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш туғрисида»ги қонунидаги сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги иктисодий муносабатларни чекловчи жихатларнинг бартараф этилишини такозо этади.
5. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликнинг амалдаги меха-низми тахдили уни тўловчилар, соликка тортиш объекта ва базаси, аниклаш тартиби, имтиёзлар, хисоблаш ва тулаш тартиби хамда мазкур соликнинг бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли ва хўжалик юритувчи субъ-ектларнинг молиявий натижаларига таъсири жиҳатидан амалга оширилиши максадга мувофиқ.
6. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солик бўйича имтиёзларнинг тахдили шуни курсатадики, улардан айримларининг ифодаланиш шакли мазкур солиқ турининг олдига қўйилган вазифаларнинг ижобий хал этилишига ўзининг самарали таъсирини тулиқ кўрсата олмайди. Шунингдек, айрим имтиёзлар бозор иктисодиёти талаблари ва принципларига ҳамма вақт ҳам тулик мое келмай, шунга кура имтиёзлар кайта кўриб чиқилиши ва уларнинг амал килиш доираси қисқартирилиши максадга мувофиқ.
7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликнинг хисобланган сум-маси тегишли жараёнда иштирок этувчилар ўртасида тақсимланиши ва тула-ниши ҳолатини шартномада акс эттиришнинг турли вариантларда амалга оширилиши мазкур солик таъсирчанлигининг макбул даражасини таъминлаши мумкин.
8. Агар тегишли ишларни бажаришда ишни бажарувчи томон сув ресурсларидан ўрнатилган меъёрлар доирасида фойдаланса, у ҳолда сув ресурсларидан фойдаланган учун соликнинг хисобланган суммаси туловчиси бўлиб бажарилган ишнинг пировард натижасини тасарруф этувчиси майдонга чикиши, аксинча, тегишли ишни бажаришда ишни бажарувчи томон сув ресурсларидан меъёрдан ортиқча фойдаланганда, у меъёрдан ортиқча фойдаланилган сув учун бу соликни туловчи сифатида майдонга чикишини таъминловчи тартибнинг ўрнатилиши сув ресурсларидан фойдаланганлик учун хисобланган соликнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат килади.
9. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда умумий фойдаланилган сув ресурсларининг факат 1/10 кисмигина сув ресурсларидан фойдаланганлик учун соликка тортилган бўлиб, кишлок хўжалиги товар ишлаб чикарувчилари, кичик корхона ва микрофирмалар, савдо ва умумий овкатланиш корхоналарининг ушбу соликни тўловчилар каторига киритилиши унинг таркибини кенгайишига ва, шунга мос равишда, таъсирчанлигининг кучайишига олиб келади.
Crocus L. туркуми турларининг ўзбекистон шароитида интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунсда ахоли сонининг ошиши кенг ассортиментдаги доривор, озиқ-овқатбоп ва ҳушбўй-зиравор ўсимликлар хом ашёси хилма-хиллигини кўпайтиришни хамда улардан янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқишни такозо этмокда. Уз навбатида, бундай хусусиятларга экспортбоп доривор ўсимликларни танлаш, улар хом ашссига бўлган эҳтиёжларни маҳаллий флорада мавжуд бўлган ёки ўзга ҳудудлар флорасига тегишли интродуцент ўсимликлар хисобига қондириш, ўсимликларни турли тупроқ-иклим шароитида стиштиришнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда жахонда доривор, озик-овқатбоп ва ҳушбўй-зираворлик ҳусусиятларини сакловчи қимматли ўсимликларни ишлаб чикаришга жалб этиш хамда етиштириш йўлларини такомиллаштиришга алохида эътибор қаратилмокда. Бундай истикболли ўсимликлар қаторига Crocus sativus L. -экма заъфарон хам киради ва хозирда 20 га яқин давлатларда экма заъфарон стиштирилиб, хом ашёси экспорт килинмокда. Усимликнинг кимматли доривор ва озиқ-овқат хом ашё манбаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, турли тупроқ-иклим шароитларида ўсимликдан экспортбоп хом ашё етиштириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу ўринда, Crocus L. туркуми турларини кўпайтиришнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш, саноат плантацияларини ташкил этиш, сифатли хом ашё тайёрлаш йўлларини такомиллаштириш илмий ва амалий ахамият касб этади.
Рсспубликамиз мустақилликка эришгач, фармацевтика ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар хом ашё базасини яратишга катта эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси кўпайтириш хамда уларнинг саноат плантацияларини ташкил этиш борасида мухим натижаларга эришилди. Ноанъанавий ва кимматли доривор ўсимликлар, жумладан, экма заъфаронни (Crocus sativus L.) рсспубликамиз шароитида етиштириш йўлларини ишлаб чиқишга етарлича эътибор каратилмаган. Республикамизда заъфарон (шафран) плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирларида1 «заъфаронни республика тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш» вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Crocus L. туркуми турларининг рсспубликамиз шароитидаги ўсиш-ривожланишини асослаш, интродукциясини бахолаш, фитокимёвий таркибини аниқлаш, кўпайтириш йўлларини ишлаб чикиш, кенг масштабли плантацияларини ташкил этиш учун тавсиялар бсриш, муҳофазага муҳтож турларини сақлаб колиш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари мухим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Прсзидснтининг 2017 йил 20 апрслдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарс-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркснт-фарм” эркин иктисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги ЭДО-ОЗ/1-421-сон “Республикамизда заъфарон (шафран) плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Crocus туркуми турларининг онтогснсзини аниқлаш ва кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент ва Фарғона шароитларида Crocus туркуми турларининг онтогенез даврлари, ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари қиссий аникланган;
Crocus туркуми турларининг кунлик ва мавсумий гуллаш динамикаси очиб бсрилган;
турли шароитларда С. alatavicus, С. korolkovii лар потенциал ва ҳақиқий уруғ маҳсулдорлиги аниқланган;
С. sativus нинг ср устки ва остки қисмлари хом ашё ҳосилдорлиги аникланган;
Crocus L. туркумига мансуб турлар ср устки қисмининг фитокимсвий таркиби асосланган;
ўсимликларни турли шароитларда кўпайтириш ва етиштириш йўллари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Crocus L. туркуми турларининг Узбекистан шароитида интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг бир йил сақланган уруғлари лаборатория шароитида 88-90%, икки йил сакланган уруглари 64-65% униб чиқиб, унувчанлик учун кулай ҳарорат 20-23°С эканлиги аникланди. Дала шароитида ҳар иккала турда хам униб чиқиш кўрсаткичи 21-27% ни ташкил этади, уруғлар ўз унувчанлигини 3-4 йилгача йўқотмайди.
2. Усимликларнинг ўсиши ва ривожланишида кузда гулловчи С. sativus ва бахорда гулловчи С. alatavicus, С. korolkovii ларда хаво ҳарорати 10-13°С, сруглик 17-20 минг/люкс, хавонинг нисбий намлиги 50-60% дан юкори бўлгандагина ғунчалаш ва гуллаш жараёнига ўтиши кузатилади.
3. С. sativus нинг виргинил даври давомийлиги 12-13 ой, генсратив даври эса 8-12 кун, С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг виргинил даври деярли бир хил - 33-34 ой, генсратив даври - 36-42 кун, умумий вегетация даври бир мавсумда С. sativus - 233-243 кун, С. alatavicus ва С. korolkovii ларда 202-248 кун давом этади.
4. С. sativus интродукция шароитида иккинчи, учинчи ва кам холларда биринчи вегетация йилидан генсратив даврга ўтади. Лскин уруғ ҳосил қилмайди. С. alatavicus ва С. korolkovii лар эса уругидан экилганда учинчи йилда ва туганак пиёзидан экилганда биринчи йилдан генсратив даврга ўтиши кузатилади.
5. Тошкент ва Фарғона шароитида гуллаш жараёни об-хаво кўрсаткичларига боғлиқ бўлиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, нисбий намликнинг кўтарилиши билан очилган гулларнинг сони орта бориши аниқланди. Кун давомида энг кўп очилган гуллар сони соат 800-120<) га тўғри келади. Бунда С. sativus учун ҳавонинг ҳарорати 20-22°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-60%, С. alatavicus ва С. korolkovii ларда эса 10-11 °C ва ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлганлиги кузатилди. Бу эса, баҳорги ва кузги об-хаво кўрсаткичларининг икки хил шароитда бир-бирига яқин бўлиши билан изохданади.
6. Усимликларни генсратив органларининг фитокимёвий таркибига кўра, С. sativus нинг гексанли экстракта таркибида 8 хил, бензолли экстракта таркибида 26 хил компонентлар; С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг гексанли экстракта таркибида 4 хил ва С. alatavicus бензолли экстракта таркибида 14 хил ва С. korolkovii 17 хил компонентлар мавжуд.
7. С. sativus, С. alatavicus ва С. korolkovii киш мавсумида хаво ҳароратининг 0°С га тушиши ва ер юзаси музлаган даражада бўлганда ҳам шикастланмаслиги кайд этилади.
8. С. sativus нинг биринчи вегетация йилида абсолют курук холдаги хом ашё хосилдорлиги гектарига 1,5-2 кг, иккинчи йил 5-6 кг ва учинчи йилдан бошлаб 10-12 кг ни ташкил этади. С. alatavicus ва С. korolkovii ларда учинчи вегетация йилидан бошлаб 2-3 кг уруғ олиниши аниқланди.
9. Crocus туркуми турларини интродукцион баҳолаш натижасига кўра, ўсимликларнинг суғоришга бўлган талаби 2 баллни, ракобатлик хусусиятига кўра 2 баллни, хамда интродукция муваффақияти эса 3 баллни ташкил этади. Унга кўра, ушбу турлар интродукция шароитида ижобий коэффицснтга эга ва кснг масштабда кўпайтириш юкори самара бсради.
10. С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг вегетатив кўпайиши суст ёки самарасиз бўлганлиги сабабли, уруғидан кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. С. sativus ни эса туганак пиёзлардан экиш оптимал вариант ҳисобланади. Туганак пиёзларни экиш муддати ва меъёри, экиш чукурлиги, қатор оралиғи, ўсимликларни парвариш қилиш, бсгона ўтлардан тозалаш ва сугориш каби ишлаб чиқилган агротсхнологик тадбирлар ўрмончилик ва қишлоқ ҳўжаликларига тавсия этилади.
G.MUSTELINUM MIERS EX WATT турининг бошқа полиплоид ғўза турлари билан филогенетик муносабатларини ўрганиш асосида янги донорлар олиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда ишлаб чиқаришнинг замонавий талабларига жавоб бера оладиган, серҳосил, тола сифати юқори, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли ғўза навларини яратиш ва такомиллаштириш хамда навдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу эса ғўзанинг дунёвий генофондидаги ёввойи ва ярим ёввойи турлар потенциалидан маҳсулдор янги навлар яратилишида самарали фойдаланиш лозимлигини кўрсатади.
Ҳозирги даврда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган янги ғўза навларини яратишда Gossypium L. туркумининг филогенияси ва эволюциясини асослаш, Magnibracteolata Tod. секциясига мансуб тур ва шаклларни қимматли хўжалик белгиларини баҳолаш, ғўзанинг ёввойи ва ярим ёввойи турларининг генетик имкониятларидан самарали фойдаланиш, уларни генетика ва селекция амалиётига жалб этишни тақозо этмокда. Бу ўринда, Karpas Raf. кенжа туркумига мансуб полиморф ғўза турларининг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини маданий турлар геномига ўтказиш асосида ғўза навларининг турли хил касалликларга, зараркунандаларга, курғоқчилик ва совукка чидамлилиги, хосилдорлиги, тола чиқими ва сифатини янада ошириш мухим ахамиятга эга. Айтиш жоизки, G.mustelinum Miers ex Watt тури қимматли хўжалик белги ва хусусиятларга эга бўлиб, толасининг пишик ва ипаксимон майинлиги, таркибида терпеноид ва альдегид каби моддаларнинг кўплиги туфайли сўрувчи ҳашаротлар {Aphis gossypii Glov., Tetrahychic urticae) ва бошқа стресс омилларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, G.mustelinum Miers ex Watt турининг бошқа полиплоид ғўза турлари туричи хилма-хилликлари вакиллари билан филогенетик муносабатларини аниқлаш ва шу асосда ёввойи турлардаги кимматли хўжалик белгиларини маданий навларга ўтказиш оркали янги ирсий асосга эга трансгрессив рекомбинантларни яратиш долзарб илмий-амалий ахамиятга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач пахтачилик соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида ғўзанинг ҳосилдор ва тола сифати яхшиланган янги навларини яратиш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Шу билан бирга, ғўзанинг турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда толасининг юкори сифат кўрсаткичларига эга навлар яратилишида G.mustelinum Miers ex Watt турининг селекциявий салохиятидан фойдаланишга етарлича эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий тупроқ-иқлим ва экологик шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селекция навларини яратиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, G.mustelinum Miers ex Watt турининг полиплоид ғўза турлари ва туричи хилма-хилликлари вакиллари билан филогенетик муносабатларини аниқлаш, морфобиологик ва хўжалик белги хамда хусусиятларини асослаш, янги ғўза навларини яратишда бошланғич манба сифатида фойдаланишга йўналтирилган илмий-тадқикот ишлари муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-П-сон «Селекция ютуклари тўғрисида» Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлок хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора тадбирлари» тўғрисидаги қарори ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади G.mustelinum Miers ex Watt турининг G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турлари туричи хилма-хилликлари вакиллари ҳамда G.darwinii Watt тури билан ўзаро филогенетик муносабатларини аниқлаш, турлараро дурагайлаш асосида янги ирсий асосга эта донорлар олишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
G.mustelinum Miers ex Watt турини Karpas Raf. кенжа туркумига мансуб бошқа полиплоид турлар - G.hirsutum L. ва G.barbadense L. турлари ва уларнинг туричи хилма-хилликлари вакиллари ҳамда G.darwinii Watt тури билан филогенетик муносабатлари аниқланган ва уларнинг янги филогенетик схемаси ишлаб чиқилган;
G.mustelinum Miers ex Watt турининг G.hirsutum L. турига мансуб маданий-тропик (ssp. glabrum var. marie-galante) шаклига филогенетик қариндошлик жиҳатидан яқинлиги исботланган;
G.mustelinum Miers ex Watt турини дурагайлашда оналик шакл сифатида фойдаланилганда кўсакда тўлиқ уруглар тугилиш даражасининг паст бўлиши унинг эндемиклиги ва эволюция жараёнида четдан чангланиши чегараланган тур эканлиги билан богликлиги очиб берилган;
турлараро F] дурагайларида тола узунлиги қисман доминантлик, ўсув даври давомийлиги, тола чиқими, битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазни салбий ва ижобий доминантлик холатида ирсийланиши аниқланган;
F2 ва F|B| дурагайларида тола чиқими, битта кўсакдаги пахта вазни ва 1 000 дона чигит вазни бўйича ижобий трансгрессия холати аниқланган;
G.mustelinum Miers ex Watt турининг маданий тропик ssp. euhirsutum («Бешкаҳрамон» нави) шакли иштирокидаги турлараро Fi дурагайларида кун узунлигига талабчанлик белгиси бўйича навнинг ижобий доминантлиги очиб берилган;
F2 дурагайларида кун узунлигига талабчанлик белгиси полимер генларнинг нокумулятив таъсирида 15:1 нисбатда ирсийланиши ва бу белгининг намоён бўлиши G.mustelinum Miers ex Watt турида рецессив, маданий навда эса доминант генлар таъсири остида назорат килиниши исботланган.
Хулоса
Гидропоника шароитида соя ўсимлигининг физиологик ва симбиотик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик ва тупроқ шўрланиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва унинг сифатига кескин салбий таъсир этиб, озик-овқат маҳсулотлари танкислигининг кучайиб боришига олиб келмокда. Бу ҳолатни бартараф этишда озиқ-овкат экинларининг салбий абиотик омилларга чидамлилигини орттириш ва уларни етиштиришнинг замонавий ҳамда илғор технологияларини қишлоқ хўжалигига жорий этиш долзарб масалалардандир.
Жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қурғоқчил ва шўрланган тупрок-иқлим шароитларида дон ва дуккакли экинларни самарадор усуллар оркали етиштиришга катта эътибор каратмоқда. Бу ўринда озик-овкат, ёғ-мой ва чорвачилик тармоқларининг асосий маҳсулоти бўлган сояни етиштиришда унинг морфофизиологик хусусиятларини аниқлаш орқали ўсимлик хосилдорлиги ва унинг сифатини ошириш муҳим ўрин тутади. Айниқса, сўнгги йилларда соя маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ошиши уни етиштиришда янги усулларни ишлаб чикиш ва такомиллаштиришни талаб этмокда. Хусусан, қатор ривожланган мамлакатлар илғор илмий ютукларини инобатга олган ҳолда сояни гидропоника усулида етиштиришнинг самарадор йўлларини аниклаш, зарур озуқа муҳитларини ишлаб чикиш, гидропоника шароитида ўсимликдаги физиологик жараёнларни асослаш ва бошқариш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Республиками^ мустақилликка эришгач кишлок хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, дуккакли экин-соянинг янги истикболли навларини яратиш ҳамда ҳосилдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида соянинг катор навларини маҳаллийлаштириш ва экин майдонларини кенгайтириш борасида муайян натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, сояни илғор технологиялар, хусусан, гидропоника усулида етиштириш бўйича тадқиқотларни янада чукурлаштириш зарур. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' «озиқ-овкат ва ёғ олинадиган экинларни экиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чикариш соҳасига интенсив усулларни жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Бу вазифалардан келиб чиқкан ҳолда ёғ берувчи ва озиқ-овқат экини бўлган сояни гидропоника усулида етиштириш, ўсимликнинг морфологик ва физиологик хусусиятларига озуқа элементлари таъсирини асослаш, ризобактериялар фаолиятини аниқлаш ҳамда самарали озуқа муҳитини танлашга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги «2017-2021 йилларда республикада соя экишни кўпайтириш ва соя дуккакли экинларини ўстиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2832-сонли қарори ва 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони ҳамда бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн гидропоника шароитида соя ўсимлигининг морфофизиологик хусусиятлари ҳамда ризобактериялар билан симбиотик алоқасига озуқа муҳитлари таъсирини аниқлаш ва гидропоникада соя етиштириш агротехнологияси учун самарали озуқа муҳитини танлашдан иборат.
Тадкиқотнинг нлмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гидропоника шароитида натрий хлорид (NaCl) тузи эритмасининг 50 мМ ва 75 мМ концентрацияли озука мухитлари соянинг илдиз узунлиги, юзаси, диаметри, хажми, илдиз эгаллаган майдон ва тугунаклар сонини пасайтириши исботланган;
илк маротаба гидропоника шароитидаги шўрлантирилган озука мухитида соя илдизига B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 бактериялари аралашмаси билан ишлов берилганда илдиз тизимининг яхши ривожланиши, тугунак ҳосил бўлишининг жадаллашиши, ўсимликдаги N, Р хамда баргидаги хлорофилл ва протеин микдорининг ошиши, Bradyrhizobium билан симбиотик алокаси яхшиланиши ва ўсимликни шўрланишга чидамлилиги ошиши аниқланган;
гидропоника шароитидаги юқори микдорда Р (N 3000 цмол ва Р 250 цмол; N 300 цмол ва Р 250 цмол) сақлаган озука мухитлари соянинг морфологик ва физиологик хусусиятларига ижобий таъсир этиши асосида соя илдиз узунлиги, диаметри, хажми, илдиз эгаллаган майдони, ўсимликдаги Р, баргдаги протеин ва хлорофилл миқдори ошганлиги асосланган;
илк бор кам миқдорда N ва юкори микдорда Р саклаган озука мухитида соя илдизига B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 бактериялари билан ишлов берилганда соянинг тугунак хосил килишини кучайтириши, илдиз кўрсаткичларини ошириши, баргидаги протеин хамда ўсимликдаги N ва Р микдорларини оширишига самарали таъсир этиши очиб берилган;
илк бор кам миқдорда N ва юкори микдорда Р саклаган озука мухитида B.japonicum USDA ПО билан P.putida TSAU1 штаммларининг аралашмаси билан ишлов берилганда соя тугунаги билан илдиз узунлиги ва юзасида кучли ижобий, илдиз эгаллаган майдони ва диаметри билан ўртача ижобий корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган.
Хулосалар
«Гидропоника шароитида соя ўсимлигининг физиологик ва симбиотик хусусиятлари» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Гидропоника шароитидаги озука мухитида натрий хлорид (NaCl) тузи эритмасининг 50 ва 75 мМ концентрациялари соянинг морфологик хусусиятларига салбий таъсири натижасида назоратга нисбатан мос равишда соянинг илдизи узунлиги 20% ва 36%, юзаси 57% ва 78%, диаметри 24% ва 31%, хажми 39% ва 79% ва илдиз эгаллаган майдони 30% ва 64% гача пасайиши аникланган.
2. Гидропоника шароитида 75 мМ NaCl ли озука мухитида B.japonicum USDA110 ва Р. putida TSAU1 штаммларининг биргаликдаги аралашмаси билан соя илдизига ишлов берилганда назоратга нисбатан ўсимликнинг илдиз узунлиги 11% га ва юзаси 29% га, алоҳида B.japonicum USDA110 штамми қўлланилган вариантга нисбатан эса тугунаклар сони 93% га ошганлиги кайд этилади.
3. Гидропоника шароитида 50 мМ NaCl ли озука мухитида соя илдизига B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 бактерияларининг аралашмаси билан ишлов бериш (25-30 мин.) ўсимлик ривожланишини тезлаштириб, барглардаги протеин ва хлорофиллнинг ҳамда ўсимликдаги N ва Р микдорининг юкори даражада ошишига олиб келади.
4. Гидропоника шароитидаги юкори микдорда Р (N 3000 рмол ва Р 250 рмол; N 300 рмол ва Р 250 рмол) саклаган озука мухитлари кам микдорда Р (50 рмол) қўлланилган назорат вариантларга нисбатан ўсимлик илдиз узунлиги, диаметри, хажми, илдиз эгаллаган майдони, баргдаги протеин ва хлорофилл хамда илдиз, поя ва тугунакдаги Р миқдори ошишига таъсир эта ди.
5. Гидропоника шароитида соя ўсишини жадаллаштиришда кам микдорда N (300 рмол) ва юкори микдорда Р (250 рмол) саклаган озука мухитида соя илдизига B.japonicum USDA110 ва P.putida TSAU1 штаммларининг биргаликдаги аралашмаси билан ишлов бериш энг юкори самарадорликка олиб келади.
6. Шўрланган шароитга чидамли соя навларини танлашда гидропоника усулидан модел сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Оққанот (Aleyrodidae) биоэкологияси ва биоценозда хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда сабзавот ва полиз экинлари етиштириш жараёнида турли зараркунанда ҳашаротлар, ҳусусан оқканотлар (Aleyrodidae) ҳосилдорликка катта зарар келтирмокда. Хусусан, оқканотлар таъсирида сабзавот ва полиз экинлари ҳосилнинг 65-70% қисми нобуд бўлиши аникланган1. Шу жиҳатдан, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари келтириб чиқарадиган биозарарланишларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва қарши кураш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда етакчи мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим ўрин тутиб, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалари биоэкология ва улар микдорини бошқаришда биологик воситаларни қўллашга дойр тадқиқотларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўринда сабзавот ва полиз экинларининг барча турлари учун ҳавфли заракунанда бўлган ва кенг тарқалган иссикхона оқканоти (Trialeurodes vaporariorum West.), ғўза окқаноти (Bemisia tabaci Genn), цитрус оққаноти (Dialeurodes citri A.) алоҳида ўринни эгаллайди. Турли агроценозларда уларнинг биологик ва экологик хусусиятлари ҳамда табиий энтомофаглари тур таркибини аниқлаш Республикамизда уларга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради. Шунга кўра, оққанот турларининг кўпайиши, ривожланиши, экологик хусусиятлари, биологик потенциалини турли популяциялари ва агробиоценозларда таркалиши асосида исботлаш, сабзавот-полиз экинлари биологик фаолиятига окқанот турларининг таъсирини аниқлаш, уларнинг асосий паразит-энтомофаглари тур таркиби ва оқканот популяцияси микдорини бошқаришда самарали энтомофагларнинг биологик самарадорлигини аниклаш ҳамда амалиётга жорий қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалардан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, окқанот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсири ва уларга қарши инсектицидлар қўллаш борасида муайян натижаларга эришилди. Шунингдек, оққанот турларини турли худуд агробиоценозлардаги популяцияларини аниклаш, уларга карши янги биологик кураш усулларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқот ишларига етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлок хўжалигини модернизациялаш, касаллик ва заракунандаларга чидамли навларни ишлаб чиқариш»га жорий этиш белгилаб берилган. Бу йўналишда, жумладан, оқканот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсирини бахолаш, улар паразит-энтомофагларини окқанот популяцияси микдорини бошқаришдаги ролини исботлаш, биологик самарадорлиги аниклаш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади биоценозда оқканот турларининг популяцияси, тарқалиши ва хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиш жараёни, окқанотнинг энтомофаг тур таркиби, уларнинг микдорини бошқаришда биологик кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор оққанот турларининг (Trialeurodes vaporariorum Westw, Bemisia tabaci Gennadius) биологик хусусиятлари экин турлари бўйича популяцияларининг фарқланиши аниқланган;
оққанот турлари учун самарали йиртқич ва паразит энтомофаг турларининг тур таркиби систематик жиҳатдан аниқланган;
биоценозда энтомофаг-хўжайин муносабатларининг шаклланиши, уларнинг популяцияси зичлигининг ўзгаришида ташқи омилларнинг таъсири исботланган;
республикамизда оққанот микдорини бошкариш максадида йирткич каналарнинг Amblyseius swirskii Ath. турлари интродукция килинган, уларни кўпайтириш ва қўллаш услублари яратилган;
оққанотга карши энтомофагларни қўллашда биологик кўрсаткичлари асосланган ва оқканотнинг пестицидларга нисбатан чидамлилик даражаси исботланган.
Тиканли артишок (CYNARA SCOLYMUS L.) хомашёси ва қуруқ экстрактини стандартлаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда бугунги кунда жигар ва ўт йўллари касалликлари, уларни даволаш ва олдини олиш чора-тадбирлари долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра 2015 йилнинг ўзида мазкур касалликлардан 1,34 млн киши вафот этган бўлиб, бу кўрсаткичнинг ўсиб бориш тенденцияси якқол кузатилмокда. Ушбу касалликларни даволашда табиий хомашё асосида олинган дори воситалари синтетик дори воситаларига нисбатан кенг доирадаги фармакологик таъсирга эгалиги, организмга ножўя таъсирининг камлиги билан устун туради. Ўсимликлар асосида янги дори воситаларини яратишга ва уларни тиббиёт амалиётига тадбиқ этишга алоҳида эътибор каратилиб, бу борада амалга оширилаётган илмий изланишларда маҳаллий тиканли артишок (Cynara scolymus L.) асосида олинган жигар ва ўт йўллари касалликларини даволашда қўлланиладиган юкори самарали дори воситаларини яратиш ва уларни сифат меъёрларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан биридир.
Бугунги кунда жаҳонда жигар ва ўт йўллари касалликларни даволашда синтетик дори воситаларига нисбатан доривор ўсимликлар асосида олинган препаратларга эҳтиёж ортиб бормокда. Кўпгина Европа мамлакатларида мазкур касалликларни даволашда тиканли артишок асосида олинган препаратлардан кенг қўлланилади ҳамда фармакология, дори воситалари технологияси ва уларни сифатини назорат килиш каби йўналишларда тадқиқотлар устувор даражада амалга оширилмокда.
Мустақиллик йилларида яратиб берилган кенг имкониятлар бошқа сох.алар қатори фармацевтика саноатини ривожлантиришда ҳам муҳим омил бўлди. Ҳозирда мамлакатимизда 130 дан ортик фармацевтика корхоналари фаолият кўрсатиб, улар томонидан 2 мингдан зиёд турдаги дори-дармон воситалари ишлаб чиқарилмокда. Бугунги кунда республикамиз ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар асосида янги дори воситаларини яратиш, шунингдек саноат микёсида ишлаб чикаришга жорий қилиш борасидаги ишларни янада жадал йўлга қўйилиши такозо этмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида фармацевтика саноатини янада жадал ривожлантиришга кулай шароитлар яратиш мақсадида «Зомин-фарм», «Бойсун-фарм», «Паркент-фарм», «Косонсой-фарм», «Бўстонлиқ-фарм», «Сирдарё-фарм» ва «Нукус -фарм» каби эркин иқтисодий ишлаб чиқариш зоналарининг ташкил этилиши ушбу соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида ўз ифодасини топтан.1 Тиканли артишок хомашёси асосида жигар ва ўт йўллари касалликларини даволашда қўлланиладиган дори препаратини ишлаб чиқиш ва стандартлаш бўйича тадқиқотларни амалга оширишда тиканли артишок хомашёсининг таркибий қисмларини тадкиқ этиш, сифатини назорат килиш усулларини ишлаб чиқиш, мазкур хомашё асосида курук экстракт олиш, унинг кимёвий таркибини ўрганиш, сифат меъёрларини аниклаш ва стандартлаш, яратилган экстрактнинг биологик фаоллигини «in vivo» ва «in vitro» усулларида аниқлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 июлдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3137-сон карорлари ва 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармонининг IV боби «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари»да назарда тутилган чора-тадбирларни ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда етиштирилаётган тиканли артишок хомашёси ва унинг асосида яратилган ўт ҳайдовчи таъсирга эта бўлган дори препаратини сифат меъёрларини белгилаш ҳамда стандартлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгиликлари куйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда илк бор етиштириладиган тиканли артишок хомашёсининг сифат ва микдор кўрсаткичлари аникланган ҳамда стандартлаштирилган;
маҳаллий тиканли артишок хомашёси асосида курук экстракт олишнинг мақбул шароитлари ҳамда унинг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш усуллари ишлаб чикилган;
маҳаллий тиканли артишок хомашёси асосида олинган курук экстрактнинг фармако-токсикологик ҳусусиятлари очиб берилган;
ўсиш ҳудуди шароитига қараб тиканли артишок кимёвий таркибининг сифат ва микдорий жихатдан бир-биридан фаркланувчи аминокислоталар, экстрактив моддалар микдори, полисахаридлар, макро- ва микроэлементлар каби таркиблари аникланган.
Хулосалар
1. Кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида тиканли артишок ва унинг асосида олинган ҚЭнинг кимёвий таркиби ўрганилди. Тахдил натижасида уларнинг таркибида флавоноидлар, оксидолчин кислоталари, аминокислоталар, углеводлар, ёғлар, ошловчи моддалар, макро- ва микроэлементлар, рибофлавин ва аскорбин кислотаси аниқланди.
2. Хомашё ва унинг асосида олинган ҚЭнинг таркибидаги оксидолчин кислоталарнинг умумий микдорини хлороген кислотасига нисбатан аниқлашнинг спектрофотометрик усули таклиф этилди. ЮССХ усули ёрдамида хомашё ва экстракт таркибида 10 дан ортиқ БФМ аникланиб, улар орасида хлороген ва кахва кислоталари кўпчиликни ташкил этди.
3. Тиканли артишок баргларидан ажратиб олинган поли сахари длар уларни фракцияларга ажратилгандан сўнг тадқиқ этилди. СЭП-Слар унуми 3,9 г (9,75%) ни, СЭП-Қ унуми 0,89 г (2,25%) ни, ПМлар унуми 3,39 г (8,47%) ни ва ГМЦлар унуми 2,67г (6,67%) ни ташкил этди.
4. Тиканли артишок хомашёсининг баъзи кўрсаткичлари Марокаш ва Россиянинг Кавказ Минерал Сувлари регионида ўсувчи мазкур ўсимликнинг шу каби кўрсаткичлари билан киёсий тахдил килинди. Россия аналоги таркибида жами 15 та, маҳаллий хомашё таркибида эса 16 та аминокислота аникланиб, Россияда ўсувчи мазкур ўсимлик таркибида пролин
аминокислотасини сақламаслиги, аспарагин, глутамин, метионин, аргинин хамда микро- ва макроэлементлар микдори республикамизда ўсадиган тиканли артишокка Караганда камлиги маълум бўлди.
5. Хомашё таркибидаги оксидолчин кислоталари йиғиндисининг хлороген кислотага нисбатан микдори 1,5% дан кам бўлмаслиги, намлик 10% дан, умумий кул микдори 13% дан, 10% хлорид кислотасида эримайдиган кул микдори 4% дан, диаметри 10 мм ли элакдан ўтмайдиган даражада майдаланган ўсимлик қисмлари 15% дан, диаметри 0,5 мм ли элакдан ўтадиган даражада майдаланган ўсимлик қисмлари 1% дан хамда органик ва минерал аралашмалар 1% дан ортиқ бўлмаслиги максадга мувофик деб топилди.
6. Ишлаб чиқилган ҚЭ жигар рангдаги кукун бўлиб, ўзига хос хидли, намлиги 3% ни, огир металлар микдори ДФ меъёрларига жавоб бериши, оксидолчин кислоталарининг йигиндиси хлороген кислотасига нисбатан 6,5% дан кам бўлмаслиги максадга мувофик деб топилди, олинган натижалар асосида "Remedy Group" Ўзбек-Британия кўшма корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда КФМлар ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги кошидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошкармаси томонидан тасдиқланди (тиканли артишок барглари - КФМ 42 Уз-22175941-2998-2016, тиканли артишок барглари куруқ экстракта - КФМ 42 Уз-2175941-2997-2016).
7. ҚЭининг фармако-токсикологик хусусиятлари ўрганилди. Олинган натижаларга кўра препарат моддаларнинг захарлилик классификациясига мувофик заҳарли эмаслиги аниқланди ва у «Хофитол» (Laboratories Roza-Phytopharma, Франция) препарата билан солиштирилганда мутаносиб специфик (ўт хайдовчи) биологик фаолликни намоён этди. ҚЭни «per os» 50, 250 ва 500 мг/кг дозаларда 2 ой мобайнида кўллаш тажриба ҳайвонларининг орган ва тўқимларида сезиларли патологик ўзгаришларни келтириб чиқармаслиги аникланди. ҚЭни «per os» ҳолида 300 (терапевтик) ва 1500 (максимал) мг/кг дозаларда юбориш эмбриотоксик ва тератоген таъсир намоён этмади.
8. Тиканли артишок барглари (2016 йил 20 декабрьдаги №01212/12/16) ва тиканли артишок барглари куруқ экстракти (2016 йил 20 декабрьдаги №01213/12/16) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни саклаш вазирлиги қошидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошкармасида рўйхатдан ўтказилди ва ҚЭни ишлаб чиқаришга рухсат берилди.
Гельминтозларга қарши кураш чора-тадбирларининг самарадорлиги ва уни ошириш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёнинг кўпчилик мамлакатларида гельминтозлар кенг тарқалган бўлиб, улар кўплаб чорва моллари, уй ва ёввойи ҳайвонларнинг нобуд бўлиши, маҳсулдорлигининг камайиши, қисир қолиши, ёш ҳайвонларни эса ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиши, ҳамда ҳайвон организмининг бошка касалликларга қарши резистентлигини пасайиши, бунинг натижасида сут маҳсулоти 15-30 фоизга, гўшт маҳсулоти эса 10-30 фоизга камайиши кузатилмокда.1 Ҳозирги вақтда, дунёнинг чорвачилик ривожланган барча мамлакатларида ушбу касалликларнинг этиологиясини аниклаш, замонавий даволаш ва олдини олишнинг такомиллашган усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо бўлиб ҳисобланади.
Дунёнинг кўпчилик минтақаларидаги айрим нокулай экологик омилларнинг чорва моллари организмининг резистентлигига салбий таъсир этиши билан бирга гельминтозларни қўзғатувчи паразитларнинг мослашиши ва кенг тарқалишига имкон яратади. Шундан келиб чикиб, касалликларнинг тарқалиш даражасини аниқлаш, даволаш ва қарши кураш чора-тадбирларини ҳудудларнинг экологик ҳолатини эътиборга олган ҳолда олиб бориш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Республикамизда мустақиллик йилларида чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида чорва молларини турли юқумли, юкумсиз ва инвазион касалликларга чалиниши сезиларли даражада камайишига эришилди. Бу борада айникса, хайвонларнинг гельминтоз касалликларини замонавий даволаш, эрта ташҳис қўйиш ва профилактикаси борасидаги изланишларга алохида эътибор қаратиш зарур. Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалигини, айникса чорвачиликни жадал ривожлантириш, чорва молларини соглигини муҳофаза қилиш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ветеринария хизматларини такомиллаштириш» бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Шундан келиб чиқиб хайвонларнинг инвазион касалликларига карши курашишда янги антгельминтик препаратлар яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда кишлоқ хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария кўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация доирасидаги тадқиқотлар муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади чорва моллари орасида кенг тарқалган асосий гельминтозлар етказадиган зарарнинг сабабларини аниклаш, уларга қарши қўлланиладиган антгельминт препаратлар ва профилактик воситаларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
республикамизда чорва молларининг асосий гельминтозлари етказадиган зарар ва уларга карши даволаш-профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини аниқлашнинг замонавий услуби ишлаб чиқилган;
чорва молларини (қорамол, қўй-эчкилар) орасида учрайдиган трематодозлар, цестодозлар, нематодозларга чалиниш натижасида чорва туёк сонининг кескин камайиши, маҳсулот микдори ва сифатининг ҳамда наслчилик ишлари самарасининг пасайиши аниқланган;
чорва молларининг асосий гельминтозларига қарши қўлланилган турли замонавий антгельминт воситаларнинг самарадорлиги аниқланган;
қоракўлчилик хўжаликларида гельминтозларга қарши кимёвий профилактик восита - антгельминтли-туз аралашмаларни қўллаш асосида асосий гельминтозлар ва улар томонидан етказиладиган зарарнинг олди олинишига эришилган;
парранда (товуқ)лар организмининг гельминтозларга қарши табиий чидамлилиги ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишга каратилган жадаллаштирувчи воситалар - госсипренли ва микроэлементли озукавий кўшимчалар ишлаб чиқилган ва самарадорлиги аниқланган.
Хулосалар
1. Адабиёт маълумотлари ва хусусий тадқиқотчиларимиз натижаларининг тахлилига кўра, Республикамиз чорва моллари орасида -корамол ва қўй-эчкиларнинг фациолёз, парамфистоматозлар каби трематодозлари, мониезиоз, тизаниезиоз ва авителлиноз каби цестодозлари хамда, ошқозон-ичак нематодзлари - машалагиоз,нематодироз, остертагиоз, охирги йилларда трихоцефалёз кенг тарқалган бўлиб улар чорвачилик сохасига улкан иқтисодий зарар етказади.
2. Ҳажми 420 бош бўлган шартли қорамолчилик фермаси мисолида аниқланган умумий иқтисодий зарар:
корамоллар фасциолёзидан 217,0 млн. сўмни;
корамоллар парафистоматозларидан - 84,2 млн. сўмни;
3. Ҳажми 500 бош бўлган кўйчилик хўжалигига мониезиоз етказадиган умумий иктисодий зарар - 8,6 млн. сўмни, ҳар бир бош нематодозлар билан зарарланган қўйлардан келадиган иқтисодий зарар эса 116 минг. сўмни ташкил килиши аниқланган.
4. Қорамоллар фасциолёзини турли антгельминт воситалар билан даволаш натижасида олинган иқтисодий самара харбир даволанган мол ҳисобига 1,2-6,2 млн. сўмни, парамфистоматозларни даволашдан олинадиган самара 0,439-1,4 млн. сўмни ташкил килади. Фасциолёзга қарши антгельминт препаратлардан роленол ва клозантел, парамфистоматозларга карши эса фаскоцид, клозантел ва гельмицид юқори иктисодий самарага эга эканлиги аниқланди.
5. Майда шохли молларнинг цестодозлари (мониезиоз, тизаниезиоз ва авителлиноз)ни турли антгельминт препаратлар билан даволашдан келадиган иктисодий самара бир бош мол ҳисобига 68,5 - 190,5 минг сўмни ташкил килиши аниқланди.
6. Қўй-эчкилар ошқозон-ичак нематодозлари ва цестодозлари хамда диктиокаулёзга карши кимёвий профилактика воситалар - турли антгельминт-туз аралашмаларни кўллашнинг иктисодий самарадорлиги ҳарбир бош мол ҳисобига 2726 - 8011,4 сўмни ташкил қилади. Энг юқори иктисодий самара тетрамизоллик антгельминт-туз аралашма қўлланидгандан олинди.
7. Парранда (товуқ)ларни озиклантиришда фитоэстроген рағбатлантирувчи восита - госсипренли озуқавий кўшимчадан фойдаланиш ҳарбир бош жўжа (ёш товуқ) ҳисобига 1 йилда олинадиган қўшимча даромад
19731.1 сўмни, тухумга кирган “она” товуқларнинг ҳарбир бошига эса
45534.1 сўмни ташкил килади.
8. Микроэлементлар (I, Co, Zn, Mn, Mg, Cu) йиғиндисидан иборат (0,1:0,2:1,0:0,5, 0,5, 0,5 нисбатда) озуқавий қўшимчадан фойдаланиш ўстириладиган жўжа (ёш товук)ларнинг ҳарбиридан 1 йилда олинадиган кўшимча даромад 12178,8 сўмни, “она” товуқларда эса бу кщрсатгич 43164,4 сўмни ташкил қилди.
9. Госсипрен, айниқса микроэлементлар (I, Co, Zn, Mn, Mg, Cu) йиғиндиси жўжа ва она товукларнинг гўшт маҳсулдорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади: Бу ҳолат айниқса микроэлементли озука берилган она товуқларда яқкол қўзга ташланиб, уларнинг тирик оғирлиги тажриба охирида (60 кун) бу озукавий қўшимча берилган товукларнинг тирик оғирлиги тажриба давомида 12,0%га кўпайган бўлса, госсипренли озуқа берилган товукларнинг тирик оғирлиги 6,0 фоизга, назорат гуруҳи паррандаларнинг эса 5,0 фоизга ошди.
Катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчи қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг динамик ҳисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш
Диссертация мавзусининг долзаролиги ва зарурати. Дунёда метал ва композит материалларидан қурилиш соҳаси конструкцияларини, қишлоқ хўжалиги техникасининг ишчи органларини ва автомобилсозлик махсулотларининг юк кўтарувчи қисмларини ресурстежамкор технологиялар асосида ишлаб чикаришга, конструкцияларнинг ишончлилигини таъминлаш ва хизмат муддатини оширишга алохида эътибор қаратилмокда. Бу ўз навбатида юпқа кобиқли конструкцияларнинг динамикаси хисобини амалга оширишда қўлланиладиган ечиш усулларини ривожлантириш заруратини келтириб чикаради.
Жаҳонда юпқа қобиқли конструкциялар мустаҳкамлиги ва кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини бахолаш бўйича АҚШ, Япония, Германия, Хитой, Россия, Узбекистан каби элликдан зиёд мамлакатларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Катта деформацияларда ишлайдиган юпка қобиқли конструкцияларнинг ўзгарувчан қалинлигидаги, материал хусусиятларини ҳисобга олгандаги ва хосил бўладиган кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини хисобга олгандаги динамик хисоб назарияси ва усулларини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада, жумладан, материалнинг хусусиятини, конструкцияларнинг хилма-хиллигини ва улардаги деформацияларни хисобга олган ҳолда юпка қобиқли конструкцияларнинг ташки куч таъсирида ўзгариш динамикаси ва унинг устуворлигини бахолайдиган назарияни хамда уларни ечишнинг самарали усуллари, алгоритмлар ва дастурларини ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий-тадкиқотларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен мамлакатимизда юқори сифатга эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Амалга оширилган чора-тадбирлар асосида қурилиш иншоотлари, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа объектларни лойиҳалаштиришда юпқа қобиқли конструкциялардан фойдаланишда сезиларли натижаларга эришилди. Натижада олинаётган махсулотларнинг вазни камайтирилди ва уларни ишлаб чиқариш жараёнида ресурстежамкорликка эришилди. Ушбу соҳада ўзгарувчан қалинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпқа қобиқли конструкцияларнинг мустахкамлигини таъминлашда катта деформацияларни эътиборга олиш мақсадга мувофикдир. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий этиш»1 алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани бажаришда катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчи калинликка эга бўлган ковушқоқ-эластик юпқа кобиқли конструкцияларнинг динамик ҳисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ресурстежамкорликни таъминлаш оркали унинг ракобатбардошлигини ошириш мухим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 64-сон «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини қисқартириш ва махсулот таннархини пасайтиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади катта деформацияларда конструкция материалининг қовушқоқ-эластик хусусиятини ҳисобга олган ҳолда юпқа қобикли конструкцияларнинг динамикаси ва динамик устуворлигининг назарий асоси ва ечиш усулларини ривожлантиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигн қуйидагилардан иборат:
катта деформацияларда ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик изотроп ва ортотроп пластинка, панел ва қобиқларнинг чизиқсиз динамик масалаларининг математик қўйилиши такомиллаштирилган;
геометрик чизиқлимасликни инобатга олган ҳолда ўзгарувчан асимметрик қалинликка эта бўлган қовушқок-эластик изотрон пластинка, панел ва қобиқларнинг динамик масалалари учун хусусий хосилали ўзгарувчан коэффициентли чизиқсиз интеграл-дифференциал тенгламалар тизими ишлаб чикилган;
катта деформацияларни хисобга олган ҳолда ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик изотроп ва ортотроп пластинка, цилиндрик панел ва қобиқларни чизиксиз тебранишлари ва динамик устуворлиги (тез ўсадиган ва даврий юкламалар хисобга олинган ҳолда) масалаларининг тарқалмайдиган интеграл-дифференциал тенгламалар тизимлари ва хисоблаш алгоритми ишлаб чикилган;
заиф-сингуляр ядроли ўзгарувчан коэффицентли чизиксиз интеграл-дифференциал тенгламаларнинг тарқалмайдиган тизимини сонли ечиш услублари такомиллаштирилган;
ўзгарувчан қалинликдаги қовушқоқ-эластик юпка кобиқли конструкцияларнинг чизиксиз тебраниши, динамик устуворлиги ва параметрик тебранишлари хакидаги масалаларнинг чизиксиз интеграл-дифференциал тенгламаларининг тарқалмайдиган тизимини сонли ечиш услублари ва алгоритмлари яратилган.
Хулоса
“Катта деформацияларни эътиборга олган холда ўзгарувчи калинликка эга бўлган қовушқоқ-эластик юпка қобиқли конструкцияларнинг динамик хисоби назарияси ва усулларини ривожлантириш” мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Эластик тўлқинлар тарқалишини хисобга олган ва олмаган холда катта деформацияларда қовушқоқ-эластик изотрон ва ортотроп пластинка, панел ва қобиқлар динамикаси чизиксиз масалаларининг назарий асоси ва умумий математик қўйилиши ва ечиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган усул ковушкок-эластик изотроп ва ортотроп пластинка, панел ва қобиқлар конструкцияларини хисоблашга хизмат килади.
2. Катта деформацияда ўзгарувчан асимметрик калинликдаги ковушкок-эластик изотроп пластинка, панел ва қобиқлар динамикаси масалалари учун ўзгарувчан коэффицентли хусусий хосилали чизиксиз интегро-дифференциал тенгламалар тизимининг умумий кўриниши яратилди. Яратилган интегродифференциал тенгламалар системаси деформацияларни башорат килиш имконини беради.
3. Геометрик чизиксиз холатда мужассамланган масса ва ихтиёрий тешикли ковушкок-эластик тўртбурчак пластинка ва цилиндрик панеллар тебраниши ҳақидаги масалаларнинг назарий асоси ва математик ечиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган усул цилиндрик панелларда кучланишларнинг концентрациясини баҳолаш имконини беради.
4. Материал хусусияти хамда катта деформацияларни эътиборга олган холда ичидан суюклик оқиб ўтаётган ковушкок-эластик цилиндрик қобиқ ва қувурларнинг динамик жараёнларини тавсифловчи соддалаштирилган чизиқли ва чизиксиз интеграл-дифференциал тенгламалар ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган тенгламалар тизими суюклик оқиб ўтаётган ковушкок-эластик қилиндрик кобик ва кувурлар динамикасини бахолаш имконини беради.
5. Катта деформацияларни эътиборга олган ҳолда ўзгарувчан қалинликдаги қовушкоқ-эластик изотроп ва ортотроп пластинкалар, цилиндрик панел ва кобикларнинг чизиксиз тебраниши ва динамик устуворлиги ҳақидаги масалаларнинг таркалмайдиган интеграл-дифференциал тенгламалар тизими ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган тенгламалар тизими юпка қобиқли конструкцияларни чизиксиз деформациясини хисобга олган холда тебраниш даражасини бахолаш имконини беради.
6. Заиф-сингуляр ядроли ўзгарувчан коэффицентли чизиксиз интегродифференциал тенгламаларни таркалмайдиган тизимларини ечишнинг такомиллаштирилган сонли услубларининг икки тури ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган услублар заиф-сингуляр ядроли ўзгарувчан коэффицентли чизиксиз интеграл-дифференциал тенгламаларни ечиш усулини соддалаштириш имконини беради.
7. t вактга нисбатан бир хил ўлчовга келтириш имконини берувчи квадратура формулаларини қўллашга асосланган Колтунов-Ржаницин туридаги сингуляр ядроли интегро-дифференциал тенгламалар хослигини бартараф этувчи алгоритм ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган алгоритм сингуляр ядроли интегро-дифференциал тенгламалар тизимини ечиш усулини соддалаштириш имконини беради.
8. Ўзгарувчан қалинликдаги ковушкок-эластик юпка қобиқли конструкцияларнинг чизиксиз тебраниши, динамик устуворлиги ва параметрик тебранишлари хакидаги масалаларнинг чизиксиз интегродифференциал тенгламаларининг таркалмайдиган тизимларини сонли ечиш алгоритми ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган алгоритм юпка кобикли конструкцияларнинг хизмат муддатини баҳолаш имконини беради.
9. Ўзгарувчан коэффицентли ўзгарувчан қалинликка эга бўлган ковушкок-эластик юпка кобикли конструкциялар динамикасининг чизиксиз масалаларини ечишда итерацион жараённи бир хиллаштириш тадқиқотининг алгоритми ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган алгоритм юпка кобикли конструкцияларда ҳосил бўладиган динамик кучларни баҳолаш имконини беради.
10. Катта деформацияларни эътиборга олган холда ўзгарувчан қалинликли ковушкок-эластик юпка кобикли конструкциялар динамик масалаларини ечиш усули ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган усул юпка кобикли конструкцияларни кучланганлик-деформацияланганлик холатини баҳолашни соддалаштириш имконини беради.
Интеллектуал капитал ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахондаги глобаллашув шароитида интеллектуал ва илмий-техникавий сало-хиятдан максадли ва самарали фойдаланишга алохида эътибор каратилмокда. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибасига кура фан ва технология-ларга асосланган инновацион иктисодиёт ижтимоий-иктисодий тараққиёт-нинг асосини ташкил этади. Шу жихатдан хам инновацион иктисодиётни таркиб топтириш, авваламбор инсон капиталидан самарали фойдаланиш, унга катта микдорда инвестициялар киритишни такозо этмокда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тарақкиёт дастури маълумотларига кўра, интеллектуал капиталга сарфланаётган маблағларнинг ялпи ички махсулот (ЯИМ)даги салмоғи АҚШда - 2,7%, Япония, Швеция, Исроилда - 3%-4,5% ни ташкил килади. Интеллектуал капиталдан самарали ва максадли фойдаланиш борасида унинг назарий-услубий, меъёрий-хукукий ва ташкилий жихат-ларини янада такомиллаштириш, жумладан гудвилл таркибидаги активларни алохида ҳисоб объекта сифатида кайд этиш, интеллектуал капитал аудити ва самарадорлигини бахолаш борасида халқаро амалиётда фойдаланилаётган илгор тажрибалардан миллий даражада самарали фойдаланиш алохида ахамият касб этади.
Ҳозирда жаҳонда замонавий талабларда келиб чиқкан ҳолда интеллектуал капитал ҳисоби ва аудитининг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш борасидаги илмий изланишларга алоҳида аҳамият берилмокда. Бу борада, жумладан молиявий ҳисобот ва аудит натижаларидан фойдаланувчилар учун ахборот олиш имкониятларини янги ҳисобот шакллари асосида кенгайтириш, бизнес ҳамкорлар учун фаолият юритишга қулай шароит яратиш мақсадида интеллектуал капитални инсон капитали, ташкилий капитал ва истеъмол капитали турларига таснифлаш, тан олиш ва баҳолаш, ҳисоб ва ҳисоботда, аудит ва унинг таҳлилий амалларида ўзаро мутаносибликни ўрганиш объекти ҳамда даврийлиги жиҳатдан таъминлаш, харажатларни капиталлаштириш, активлар таркибини гудвилл таркибидан чиқарилувчи активлар ҳисобидан аниклаштиришга йўналтирилган илмий изланишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида инсон омили, жумладан унинг интеллектуал салоҳиятини оширишга алохида эътибор қаратилиб, унинг меъёрий-ҳукуқий асослари ишлаб чиқилиб, муайян натижаларга эришилди. Бу борада, жумладан интеллектуал капитал ва уни ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти амалиётга жорий этилди. Шулар билан бир каторда, таъкидлаш жоизки, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик максадларидан келиб чиққан холда, жумладан интеллектуал капитал ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш борасида ўз ечимини кутаётган катор муаммолар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида кабул килинган дастурларда «инсон капиталини ривожлантиришга каратилган инвестициялар хажмини ошириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш, илм-фанга инвестиция киритадиган корхоналар сонини сезиларли даражада ошириш, мавжуд илмий салоҳият ва маблағларни иқтисодиёт тармоқларининг буюртмалари ва муайян муаммоларни ечишга каратилган энг муҳим устувор тадқиқотларга йўналтириш, янги технологияларни жорий қилувчи ва интеллектуал капитал имкониятларидан кенг фойдаланувчи корхоналарга имтиёзлар ва преференциялар бериш»1 борасида аник вазифалар белгилаб берилди. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлашда интеллектуал капитални тан олиш ва таснифлаш мезонлари, бахолаш, счётларда ва молиявий хисоботларда акс эттириш механизмлари, интеллектуал капиталга йўналтирилган инвестициялар хисобини юритиш, интеллектуал капитал компонентлари хақидаги маълумотларни жаҳон ҳисоб тажрибасига мос равишда ташки фойдаланувчиларга такдим этиш, аудитини режалаштириш юзасидан илмий изланишларни амалга оширишни таказо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама химоя килишга ва ишбилармонлик мухитини сифат жиҳатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 12 майдаги 274-сон «Аудиторлик хизматлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада такомил-лаштиришни таъминлаш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда бухгалтерия хисоби ва аудиторлик фаолиятига тегишли бўлган бошқа норматив-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади интеллектуал капитал ҳисоби ва аудита методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий ва амалий йўналишдаги таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гудвилл таркибида ҳисобга олинаётган қийматлар ҳисобини алохида юритиш ҳамда гудвиллга доир амалдаги ҳисоб юритиш тизимини мутаносиблик тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
иктисодиётни инновацион ривожлантириш талабларидан келиб чиқкан холда «Номоддий активлар» (0400) счётини «Интеллектуал капитал» деб юритиш асосланган ҳамда унинг таркибини инсон капитали, таркибий капитал ва истеъмол капитали учун алохида счётлар ташкил этилиши негизида реструктуризациялаш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
интеллектуал капиталнинг таркибий тузилмаси, унинг бухгалтерия хисоби ва аудит объекта сифатида каралиши, уларни «капитал» сифатида тан олишнинг мезонлар тизими ва баҳоланиш тартиблари такомиллаштирилган;
интеллектуал капитални шакллантиришга йўналтириладиган инвести-циялар бухгалтерия ҳисобининг кўп боскичли хусусиятлари асосланган, интеллектуал капитал ҳақидаги ахборотларни ташки фойдаланувчиларга такдим этишга мўлжалланган ҳисобот шаклининг тузилиши ва кўрсаткич-лари ҳамда акс эттириш тизими такомиллаштирилган;
интеллектуал капитал бизнес аудитини амалга оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари ва улар ўзаро боғликлигининг такомиллашган занжири, интеллектуал капитал ҳақидаги маълумот манбалари аудитини амалга ошириш кетма-кетлиги асосланган;
интеллектуал капитал аудитини бизнес фаолиятга таъсирини баҳолаш ва унинг умумий бизнес жараёнига микдорий-сифат жиҳатдан таъсирини прогнозлаштириш услубияти такомиллаштирилган.
Хулoсa
1. Тадқиқот натижасида иқтисодий таракқиётнинг ҳозирги талабларидан келиб чикқан ҳолда, интеллектуал капиталнинг таркибий тузилмаси ва компонентлари илмий жиҳатдан асосланди ва улар негизида корхоналарда интеллектуал капитални бухгалтерия ҳисоби ва аудит объекти сифатида тан олиниши ҳамда уларнинг такомиллаштирилган таснифи ҳисоб ва аудитнинг қулайлигига хизмат қилади. Жахон амалиётида иқтисодий ўсишга инсон капитали ва инновацияларнинг таъсири юқори эканлиги исботланган бир шароитда, миллий иктисодиётнинг барқарор ўсиш суръатини таъминлаш учун инсон капитали хиссасини мунтазам равишда ошириб бориш муҳим стратегик аҳамият касб этади.
2. Интеллектуал мулк, номоддий активлар интеллектуал капиталнинг таркибий қисми бўлиб, уларнинг турлари бўйича ҳисоб ва ҳисоботда алоҳида тан олиниши мезонлари ва баҳоланишнинг такомиллаштирилган тартиблари барча турдаги ва мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда ягона тизим асосида фойдаланилиши максадга мувофиқ.
3. Тадқиқот давомида гудвиллга доир амалдаги ҳисоб тамойиллари тўлиқ шаклланмаганлиги, унинг таркибида ноўрин ҳисобга олинаётган қийматларнинг мавжудлиги илмий жиҳатдан асосланди ва уларнинг ҳисобини алохида юритилиши ҳисоб маълумотларидан фойдаланувчилар учун оператив ва узок муддатли қарорлар кабул килишда муҳим роль ўйнайди. Гудвилл компаниянинг харид қилиниши ва айирбошлаш жараёнида унинг харид киймати билан харид қилинадиган идентификацияланадиган активлар ва мажбуриятларнинг кийматидаги фарқ катта бўлганлиги боис томонларнинг ошкор этмасдан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилаётганлиги асосланди ва бу асоссиз қиймат сифатида гудвилл таркибига кирувчи ноаник ном, киймат алоҳида баҳоланиши, ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисоби ва аудитда активларнинг максадли акс эттирилиши ҳамда ҳисоб ва аудит самадорлигининг ошишини таъминлайди.
4. Ишда интеллектуал капитални алоҳида турлари бўйича таркибини шакллантиришга йўналтириладиган инвестицияларнинг ўзига хос хусусиятлари асосланган бўлиб, ҳисоб регистрларида мазкур инвестициялар кўп боскичли ва тизимли кетма-кетликда акс этирилиши зарур. Интеллектуал капиталга йўналтирилаётган инвестицияларнинг капиталлашувини таъминлаш, активлар таркибини оптимал тарзда шакллантириш мақсадида 21-сон БҲМСнинг 0400 - «Номоддий активлар» счётининг номини «Интеллектуал капитал» деб ўзгартириш ҳисобнинг максадли ва самарли амалга оширилишга хизмат қилади.
5. Тадқиқот жараёнида бугунги кун талабидан келиб чикиб, корхоналар интеллектуал капитали тўғрисидаги ахборотларни ташқи фойдаланувчиларга бериш имкониятларини кенгайтириш ва бунта асосан интеллектуал капитал ҳақидаги ҳисобот шаклининг тузилиши ва кўрсаткичларини акс эттириш тизими миллий бухгалтерия ҳисобининг халқаро ҳамжамият бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан интеграциялашувчига замин яратади. Ҳисобот интеллектуал капитал кўрсаткичларини акс эттириш услубининг стандартлаштирилиши, такдим этилаётган ахборотлар фойдаланувчиларнинг кенг доираси учун қулайлиги, ҳисоботни тўлдиришнинг ихтиёрийлиги каби ўзига хос хусусиятлари билан ахамиятлидир.
6. Бозор муносабатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда интеллектуал капитал бизнес аудитини ташкил этиш занжири ва уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш интеллектуал капитал аудита бизнес кўламини тўлиқ қамраб олиши, унинг истиқболга қаратилганлиги, аудиторлик фаолиятининг янги йўналишининг амалга киритилиши мазкур фаолиятнинг кетма-кетлигини таказо килганлиги учун аудиторлик текширувини амалга ошириш жараёнида аудитор учун ишлар самарадорлиги, аудит режасининг оптимал тузилиши ва дастурни амалга оширишда сезиларли енгилликларга эга бўлиши имконини берди.
7. Тадқиқот натижасида интеллектуал капитал аудитининг корхоналар бизнес фаолиятига таъсирини баҳолашнинг эконометрик модели тармоқ микдорий ва сифатий кўрсаткичларни таҳлил қилишда ҳамда прогнозлаштиришда қўлланилди. Ушбу усулнинг енгил саноат тармоғида қўлланилиши ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун инновацион омилларга кўпроқ эътиборни қаратиш максадга мувофиқлигини кўрсатди. Эконометрик тахдилларга кўра, енгил саноат тармоғида меҳнат харажатларини кўшимча равишда 1 % га ошириш тармоқни кўшимча равишда 0,25 % га, физик капитални кўшимча равишда 1 % га ошириш тармоқни кўшимча равишда 0,3 % га ошириш хамда енгил саноат тармоғида инсон капиталига харажатларни 1 % га ошириш тармоқнинг кўшимча равишда 0,55 % га ўсишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида республика енгил саноат тармоги интенсив ўсиш билан харатерли бўлиб, тармоқ ишлаб чиқаришини ривожлантиришда омилларни микдорий эмас, сифат кўрсаткичларини яхшилаш максадга мувофиқлигидан далолат беради.
Тадқиқот натижасида ишлаб чикилган илмий-назарий хамда амалий тавсияларнинг амалиётга жорий килиниши интеллектуал капитал хисоби ва аудита методологиясини ва ўкув дастурларини такомиллаштириш имконини беради, тайёрланаётган кадрлар малакаси ва кўникмасини ошириш эвазига инсон капиталини такомиллаштириш билан бирга 2017-2021 йилларга мўлжалланган мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга багишланган харакатлар стратегиясидаги вазифаларни амалга оширишга хизмат қилaди.
Ўзбек популяциясига мансуб шахсларнинг юз-жағ соҳасини антропометрик ва рентгеноцефалометрик кўрсаткичлари ва уларни клиникада қўллаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда амалий тиббиётда замонавий ташхислаш ҳамда юз-жағ атрофи туғма аномалиялари ва деформацияларини даволаш усулларининг татбиқ этилишига карамасдан, бу бузилишлар беморнинг нафакат хулқ-атвори, ташки кўриниши гўзаллиги, балки асаб-руҳий, овқат ҳазм қилиш тизими касалликларининг келиб чикишига ҳам олиб келмокда. Жаҳон соғлиқни саклаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра, юз-жағ аномалиялари АҚШда 65,0% ҳолатда, Европа мамлакатларида 59,4%, Россияда 30,9-76,5%, Ўзбекистонда эса 62,0% ташкил қилади1. Юз-жағ аномалияларини ташхислаш ва даволаш ишларини такомиллаштириш, аҳолининг турли хил этник гуруҳлари антропометрик ва цефалометрик кўрсаткичларини ўрганиш замонавий стоматологиянинг долзарб муаммолари ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Тиббиёт амалиётида юз-жағ соҳаси туғма ва орттирилган аномалияларини эрта ташхислаш ва даволаш усулларининг тадбиқ қилиниши аҳолининг турли қатламлари орасида юз соҳаси ташқи кўринишини яхшиланишига, нафас олиш, хазм қилиш органлари ва асаб-руҳий тизими касалликларини камайишига олиб келди. Клиник амалиётда кенг камровли дастурий тадбирларни тадбиқ килиш юз-жағ соҳаси аномалияларини эрта аниқлаш, ташхислашда замонавий усулларни қўллаш натижасида касаллик асоратлари 34% дан 7% гача камайганлиги аниқланди. Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим вазифалар, жумладан, юз-жағ соҳаси туғма ва орттирилган деформацияларини ташхислашда замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш аҳолининг турли қатламлари орасида ҳаёт сифатини оширишда муайян аҳамият касб этади2.
Жаҳонда юз-жағ соҳасидаги туғма ва орттирилган аномалия ва деформацияларни клиник ташхислаш ва даволашнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида катор илмий тадқиқотлар амалга оширилмокда, жумладан, тугма ва орттирилган юз-жаг деформацияларини клиник ташхислаш, уларни келтириб чикарувчи сабабларини аниқлаш ва исботлаш; юз-жаг аномалияси ва деформацияларининг тугма нуксонлари окибатида келиб чиқадиган ўзгаришларнинг ривожланиш механизмини асослаш; тугма ва орттирилган юз-жаг аномалия ва деформацияларини ташхислаш ва даволаш мезонларини ишлаб чикиш; турли этник гурухлар юз-жаг сохасининг антропометрик ва цефалометрик меъёрий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; юз-жағ сохаси аномалия ва деформацияларини ташхислаш ва даволаш стандартларини ишлаб чиқиш; юз-жағ сохасининг иккиламчи деформацияси мавжуд беморларни даволаш стандартларини танлаш, асоратларни камайтириш ва бартараф этишнинг замонавий усулларини тадбик этишга каратилган мавзуларда илмий изланишларини янада чуқурлаштириш алоҳида аҳамият касб этади.
Ушбу диссертация тадкиқоти 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари тўғрисида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг макса ди меъёрий тишловга зга ўзбек миллатига мансуб аҳолининг антропометрии ва рентгеноцефалометрик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда юз-жағ соҳаси аномалияларини даволашни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
меъёрий тишловга эга этник ўзбекларда илк бора биометрик параметрлари (тишларнинг мезиодистал ўлчами, тиш ёйининг кенглиги, олдинги кисмининг узунлиги)нинг, тиш ва тиш қаторлари шаклининг ўзига хос тузилиши исботланган;
меъёрий тишловга эга ва тиш каторлари шаклланган аҳолининг цефалограммаларига асосланиб, юз скелета тузилиш хусусиятларининг фазовий ориентацияси, жағлараро, тиш-жағ ва тишлараро ўзаро корреляцией боғлиқлиги исботланган;
юз соҳаси юмшоқ тўқималарининг ён рентгеноцефалометрик тавсифи ҳамда юз скелетига мутаносиблиги асосланган;
меъёрий тишловга эга ўзбек миллатига мансуб эркак ва аёлларда ўртача чизиқли цефалометрик кўрсаткичлар ўртасида тафовут мавжудлиги исботланган;
меъёрий тишловга эга ўзбек миллатига мансуб шахсларнинг юз ва бош скелетининг клиник-антропометрик кўрсаткичлари исботланган;
юз-жаг сохасининг тугма ва ортирилган деформацияларини ортодонтик-жарроҳлик даволаш тизими такомиллаштирилган.
Хулоса
«Узбек популяциясига мансуб шахсларнинг юз-жаг сохасини антропометрик ва рентгеноцефалометрик курсаткичлари ва уларни клиникада куллаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекларнинг тишлари ўртача ўлчами монголоидлар ва европеоидлар билан солиштирилганда барча гурух тишларида монголоидларга нисбатан юкори даражадаги ишончли фарк аникланди (Р<0,001).
2. Узбек популяциясига мансуб шахслар учун Болтон тавсия қилган индекслардан стандарт асосида фойдаланса бўлади. Бирок, Пон томонидан тавсия этилган тиш каторларини бахолаш индекси бизнинг этник гурухимизга мансуб шахсларда тиш аномалияларини ташхислашда хатоликка олиб келиши мумкин. Узбекларда худди европеоидлардагидек қийшиқ овал шаклдаги (92,0%), монголоидлардагидек кийшик (53,85%) ва кесилган овал шаклидаги (46,15%) юкориги тиш ёйи учраши аникланди. Узбекларда пастки тиш катори шакли 100% холатда параболик шаклга эга эканлиги аниқпанди.
3. Юз скелетининг чизиқли ўлчамлари ва юз юмшок тукималарининг абсолют курсаткичларида жинслараро ишончли фарк аникланди, бирок бурчак ўлчамларида жинслараро фарклар аниқланмади. Олинган натижалар узбек популяциясига мансуб шахсларнинг юз скелета, хусусан унинг гнатик қисмининг меъёрдан огганлиги ҳақида фикрлашга асос бўлди.
4. Текширилган шахсларда FMA (ўртача 2°) ва FM1A (ўртача 5°) бурчаклари ўлчамининг камлиги қайд этилди. Пастки курак тишлари мандибуляр юзага нисбатан кагга 6°вестибуляр огишга эга эканлигини курсатди. Урганилган шахсларнинг профили нисбатан тугри шаклга эга (ўртача 3°) бўлиб, ияги паст ва оркарок жойлашишга эга, пастки жаг сатхига нисбатан пастки курак тишлар сезиларли даражада катга вестибуляр огишга эга эканлиги аниқланди.
5. Меъёрий тишловга эга булган узбекларда мезоцефалик шаклдаги (45,83%), монголидларда брахицефалик (67,89%), европеоидларларда брахи ва мезоцефалик шаклдаги (47,56% ва 40,24% холларда) юз шаклининг куп учраши хос бўлди. Узбекларда мезоцефалик юз шаклининг куп учраши меъёрий даражадаги тишлов учун этник калла суяги параметри сифатида караш зарурлигини белгилайди.
6. Корреляцион тахдил жаглар чизикди улчамларининг олдинги мия чукурчаси S-N гача булган масофада мусбат алока мавжудлигини курсатди. SNA манфий корреляциям, SN/PP SN/MP NSGn бурчаклари билан Nasion perpendicular, Ar GoMe пастки жағ бурчаги билан боғликликнинг бўлмаслиги ва SNPog FHNPog Nasion perpendicular параметрлари ва Pog, SNB нукталари орасида кучли мусбат корреляцион богланишнинг мавжудлиги, юз скелета гнатик бўлимининг калла суяги сатҳига нисбатан силжишига аник ишончли исбот хисобланади.
7. Ортодонтик жаррохдик операцияларидан олдин ва кейин даволаш самарадорлигини баҳолаш мақсадида узбек популяциясига мансуб инсонлар учун этник меъёрий даражаларни хисобга олган ҳолда ўтказилган антропометрик ва клиник рентгенологик текшириш натижаларининг солиштирма тахлилидан куриниб турибдики, индивудал режалаштириш асосида даволашда комплекс ёндашув даволаш самарадорлигини оширади, деформацияларни купайишини қисқартиради ва жағ соҳаси деформацияга учраган беморларни ижтимоий реабилитациясига олиб келади.
Ҳомиладорлик даврида пародонт касалликларини даволаш ва профилактикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотларига кўра, хомиладорликнинг физиологик кечишида пародонт тўқималари касалликлари 90%, олдин интакт бўлган тишларнинг жароҳатланиши кариеснинг ўткир кечиши 38%, ҳомила-дорларнинг гингивитлари эса хомиладорликнинг 2-3 ойларида 50% ҳолатда кузатилади1. Ҳомиладорлик шартли патоген микроорганизмлар пролифера-циясининг кучайиши ҳисобига огиз флораси патогенлигини оширади, шу боис пародонт касаллиги ва асоратларининг жадаллиги ортади. Шу боне бар-ча шифокор-стоматолог ва мижозларнинг саъй-харакатлари тишларни рес-таврациялашга йўналтирилади, аммо нуксонни пломбалаш бактериялар чақирадиган касалликни даволай олмайди, балки симптоматик даволаш тизими зарур ҳисобланади.
Жаҳонда ҳомиладорлик даврида пародонт касалликларини эрта ташхислаш, комплекс даволаш ва олдини олишда профилактик тадбирларнинг юкори самарадорлигига эришиш мақсадида катор илмий-тадқикотлар амалга оширилмокда. Бу борада, хомаладорлик даврида беморларда касалликнинг асосий хусусиятларини асослаш; ҳомиладор аёлларда сўлакнинг микробиологик кўрсаткичларининг эндоген ва экзоген хусусиятлари асосланган; аёлларнинг саломатлигини сақлаш максадида скрининг тизимига жалб қилишни такомиллаштириш, касалликни ташхислашнинг оптимал тактикасини танлаш, хомиладорларда гингивит касаллигининг дистрофик ўзгаришлар сабабларини асослаш; хомиладорлик даврида пародонтит касаллигининг ирсий мойиллигини хавф омилларини олдини олиш тизимини ишлаб чикиш, касалликни ташхислаш ва даволашнинг асоратларини камайтиришга қаратилган тизимини ишлаб чиқиш, ҳомиладор аёлларда касалликларни келиб чиқиши ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алохида ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғликни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратиш натижасида кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Ҳомиладор аёллар орасида пародонтит касаллигини ўз вақтида аниқлаш ва даволашнинг самарали натижаларини амалга ошириш, касалликларни эрта ташхислаш натижасида ҳомиладор аёлларда пародонтит касаллигини аниклашга эришилиб, уларнинг патогенетик даволаш мезонлари такомиллаштирилди ва огир асоратларни олдини олишга эришилди. Шунга қарамасдан, ҳомиладор аёлларда пародонтит касаллигини дифференциал ташхислаш, самарали ва сифатли даволашга йўналтирилган 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси'га мувофик аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим вазифалар, жумладан, стоматологик касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш, замонавий технологияларни қўллашни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш беморларнинг хаёт сифатини оширишда муайян ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳақида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорлардаги пародонтитнинг патогенетик механизмларини аниқлаш орқали профилактик ҳамда даволаш самара-дорлигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
аёлларда хомиладорликнинг 30-, 90-, 180- ва 270-кунларида пародонтит ривожланишидаги қисқа ва кенг тармоқли тарқалган шаклларида оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларидаги салбий ўзгаришлар асосланган;
ПОЛ-АОС жараёнлари кўрсаткичларини аниқлаш орқали яллиғланган-деструктив зарарланишларнинг оғирлиги, даво чоралари ва генерализация-ланган пародонт зарарланишининг олдини олиш самарадорлиги исботланган;
хомиладорларда оғиз бўшлиғи пародонтитининг олдини олишга кара-тилган профилактик даволаш усули ишлаб чикилган;
пародонтит ривожланишининг аниқланган патогенетик механизмлари орқали хомиладорларда пародонтит касаллигини даволаш самарадорлиги та-комиллаштирилган;
хомиладорларда пародонтит касаллигини олдини олишда микробларга карши микроциркуляцияни яхшилаш хамда даволашга замоновий ёндошув шакллантирилган.
Хулоса
«Ҳомиладорлик даврида пародонт касаллигининг даволаш ва олдини олиш» мавзусидаги фаласафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ҳомиладорликда пародонт касалликларининг келиб чикиши ва уларни огирлашувига олиб келади, бундай патологиянинг огир кечиши даражаси хомиладорликнинг III триместрида кузатилади. Ҳомиладорлик натижасида юзага келган пародонт зарарланишлари тугрукдан кейинги дастлабки давр-ларда тикланмайди ва такқослаш гуруҳининг шунга мос кўрсаткичлари хамда I триместр индекс кўрсаткичларидан статистик жихатдан сезиларли дара-жада (р<0,01) юқорилигича қолади.
2. Кенг тарқалган пародонтитнинг турли огирлик даражаларида хомиладорларда пародонт ҳолати индекс кўрсаткичларининг ёмонлашуви хомиладорликнинг I триместридаёқ кузатилди. Бу кўрсаткичлар касаллик аниқланган хомиладор бўлмаганлар гурухи кўрсаткичларидан статистик жихатдан фарқ қилди (Р<0,05). Ҳомиладорлик ривожланиши давомида бошқа ўзгаришлар хам зўрайиб, тугрукдан кейинги дастлабки муддатларда тикланмайди.
3. Пародонт тўқималарида микроциркуляциион модуляциясининг гемодинамик механизмлари ўзгаришининг тахдили модуляция фаол механизмла-рининг жадалашишиши ва нофаол механизмларининг пасайишини кўрсатди. Бу ўзгаришлар нафақат интакт пародонт, балки мазкур патологиянинг барча ўрганилган назологик шаклларига хам тегишли, ўзгаришларнинг сезиларли бўлиши эса ҳомиладорлик даври билан боғликлигини кўрсатади.
4. Ҳомиладорларда АОТ қарши таъсир кўрсатувчи ферментлар (каталаза, глютатионпероксидаза ва супероксидисмутаза) фаоллигининг пасайишида ЁПО курсаткичларининг (хемилюминесценция ва малоиддиальдегидларнинг) ошиб бориши қайд этилди. Аниқланган ўзгаришлар даражаси пародонтнинг клиник холати ва хомиладорликнинг ривожланиш динамикасига боғлиқ.
5. Хомиладорларда пародонтнинг яллигланишли-деструктив касалликла-ри огиз бўшлиғи микробиоценознинг огирлашуви, микробиоценоз баланси-нинг бузилиши билан бирга кечади, унинг микдор ва сифат жиҳатига кўра таркибий ўзгариши хомиладорларда парадонтопатогенларнинг кўрсаткичла-рини хомладор бўлмаган аёлларнинг микробиоциеноз кўрсаткичларидан статистик ишончли кўрсаткичлар аниқланганлиги (Р<0,05) билан фаркланади.
6. Пародонтнинг деструктив-яллиғланишли ривожланиши бўйича таклиф этилган даво-профилактик тадбирларининг юкори клиник ҳамда микроблар-га карши таъсири метаболизм жараёнларини тезлашиши, хужайраларнинг пролифератив фаолигини ошириши, протеин ва нуклеин кислоталарни син-тезлаши, яллиғланиш ва шишга карши таъсир килиш жараёни самарадор те-рапевтик натижа берганлиги билан изохданади.
Аҳоли овқатланишида сут ва сут маҳсулотларининг ўрнини ва уларни ишлаб чиқаришда хавфсизлигини баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни саклаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунё аҳолиси орасида жон бошига истеъмол қилинадиган сутнинг кунлик меъёри 500 г ни, сут маҳсулотларининг меъёри эса 900-1000 г ни ташкил килади. Бирок бу микдор дунёнинг қатор мамлакатларида кун сайин камайиб бормокда. АҚШда тахминан 37%, Германияда 15%, Буюк Британияда 20%, Россияда 36%, мамлакатимизда эса 42%гача кам истеъмол қилинмокда1. Овқат рационида сут ва сут маҳсулотларининг етишмовчилиги овқат билан боғлиқ бўлган турли касалликларнинг келиб чикишига шароит яратиши билан тиббий -ижтимоий муаммо хисобланади.
Жаҳонда аҳоли овқатланиш рациони таркибидаги озик-овкат маҳсулотларининг аҳамиятини ўрганиш ҳамда касалликларни даволаш ва олдини олишга қаратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий тадкикотлар амалга оширилмокда. Бу борада, ахоли овкат рациони таркибини унинг иш шароити ва саломатлик ҳолатига боғлиқлигини илмий асослаш, касалликларни олдини олишда сут маҳсулотларининг ўрни ва аҳамиятини исботлаш, сифатли ва хавфсиз сут маҳсулотлари билан таъминлаш мезонларини такомиллаштириш, озик-овкат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ишлаб чикиш, сут ва сут махсулотларини ишлаб чикаришда унинг сифатини яхшилашга қаратилган мавзуларда илмий изланишларни янада чукурлаштириш алоҳида ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан янгиланди, кенг қамровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Шу нуқтаи назардан, овқатланиш билан боғлиқ бўлган ошқозон-ичак тизими, камқонлик, остеопороз, моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида келиб чикадиган касалликларни олдини олиш, эрта аниклаш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбик этиш бўйича тадкиқотлар олиб борилмокда. Бугунги кунда 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражасини янги боскичга кўтаришда муҳим вазифалар, жумладан, нотўғри овкатланиш орқали келиб чикадиган касалликларни олдини олиш, ахолининг соғлом овқатланиши, сифатли ва хавфсиз сут махсулотлари билан таъминлаш оркали хаёт сифатини оширишда муайян ахамият касб этади2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йилдаги «Озик-овкат махсулотларининг сифати ва хавфсизлиги», 2015 йилдаги «Ахолининг санитар - эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонунлари, «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси», Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги «Узбекистан Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора -тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 102-сон қарорида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иссиқ иқлим шароитида сут маҳсулотларининг ҳақиқий истеъмолини баҳолаш, тайёр сут маҳсулотининг сифат ва хавфсизлигини доимий тизимли назоратини гигиеник параметрларини асослаш, сут корхоналарида технологик жараённи ўрганиш ва мехнат шароитини соғломлаштириш бўйича гигиеник тавсияларни ишлаб чиқаришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Фарғона водийси аҳолиси овқатланиши тизимида илк бор сут маҳсулотларининг иклим, ёш ва жинсга нисбатан ҳақиқий истеъмол ҳолати аниқланган;
кунлик овқат рационидаги сутнинг кимёвий ва биологик моддалар қолдиқлари билан ифлосланиши асосланган;
иссиқ иқлим шароитини инобатга олган холда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш бўйича гигиеник тавсиялар ишлаб чиқилган ҳамда сутнинг ифлосланиш даражаси бактерицид, нордон сут бижғиш ва аралаш бижғиш босқичларида асосланган;
сут маҳсулотларини ишлаб чикаришдан истеъмолчигача бўлган жараёнларда ахоли саломатлиги муҳофазасига қаратилган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминловчи тизим такомиллаштирилган;
сут ишлаб чикариш корхоналарида ишловчиларнинг иш шароитини оптималлаштириш борасида доимий мониторингини олиб боришни ташкил этиш бўйича санитар-гигиеник тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Аҳоли овкатланишида сут маҳсулотларининг ўрнини ва уларни ишлаб чиқаришда хавфсизлигини баҳолаш» мавзусидаги диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Фарғона водийси аҳолисининг сут ва сут маҳсулотларига бўлган ҳақиқий истеъмол микдори гигиеник меъёрлардан 2,5 баробарга камлиги, сут маҳсулотлари таркибида қатиқ 34%, сут, сметана 9%, айрон ва сузма 7%, қолган маҳсулотлар эса 4% дан кам эканлиги аникланди. Сут маҳсулотлари ишлаб чикаришнинг 2030 йилгача прогнози унинг микдорини 1,5 баробарга ошириш мумкинлигини кўрсатди.
2. Фарғона водийси вилоятлари кузатув нуқталарида овқат рационидаги сут махсулотлари таркибида оғир металл тузларининг қолдиқлари мавжуд бўлиб, уларни V п < 1 формуласи орқали таҳлил қилинганда,
РЭМп
хавфлилик коэффициента 0,4 ни ташкил қилиб, бу хавфсиз даража, деб бахоланди. Сут махсулотлари таркибида 0,07±0012 мг/кг микдорида антибиотиклар, 10,5±0,7 мг/кг нитритлар, 0,00031 ±0,00004 мг/кг микдорида афлотоксин қолдиқларининг учраши, сут ишлаб чиқаришда назоратни кучайтиришни такозо этади.
3. Ташқи муҳитда турғун хлорорганик пестицидларнинг сут ва сут махсулотларига тўғридан-тўғри ўтиш хавфи мавжуд. Текширишлар натижасида ГХЦГ препаратини фактик даражаси 0,0008 мг/кг эканлиги аниқланди. Ушбу микдор ГХЦГ ни кам кумулятив ҳусусиятга эга эканлигини инобатга олсак, уни 60 кундан кейин инсон саломатлиги учун хавфли микдорга айланиши мумкинлигини кўрсатади. ДДТ ва унинг метаболитларининг ўртача микдори 0,077±0,0045 мг/кг, кунлик микдори 0,0001 мгташкил қилиши аниқланди.
4. Сут корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини бошкаришда кузатув назорат нуқталарини ўрнатилиши, шунингдек мунтазам мониторинг олиб борилиши, сут маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ишлаб чиқаришнинг барча технологик босқичларида гигиеник параметрларини баҳолаш имкониятини яратиб, махсулот сифатини 20%га ошишини таъминлади.
5. Сут махсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида бир қатор салбий омиллар мавжуд бўлиб, уларга ноқулай микроиқлим, ёритилганликни гигиеник талабларга жавоб бермаслиги, шовқин киради. Тадкиқот натижалари сут корхоналарида меҳнат оғирлигини баҳолаш уни 2 - синф «Рухсат этилган» гуруҳга мансуб эканлигини кўрсатди.
6. Сут махсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича ишлаб чикилган услубий тавсиялар (№012-3/1047) ташкилий, ишлаб чиқариш шароитини соғломлаштириш бўйича санитар-гигиеник ва санитар-техник, шунингдек, профилактик тадбирларнинг жорий этилиши сифатли ва хавфсиз сут махсулотларини ишлаб чикаришни кафолатлайди.
Аёлларда менопаузадан олдинги ва кейинги даврида метаболик синдромни ташҳислашга дифференциалланган ёндашув
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бутунжахон соғлиқни саклаш ташкилотининг (БЖССТ) маълумотларига кура, метаболии синдром (МС) касаллиги ўзининг кенг тарқалганлиги ва ўлим даражасининг юкорилиги билан глобал тиббий-ижтимоий муаммо хисобланади. Бугунги кунда ортиқча семизликнинг тарқалиши, айниқса, иқтисодий ривожланган мамлакатларда эпидемия тусини олмокда. «Халкаро абдоминал семизликни баҳолаш куни» тадқиқотларининг маълумотлари 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 168000 ахолининг 24% эркак, 27% аёлида семизлик (ИМТ>30), 40% эркак, 30% аёлида ортиқча тана вазни (25>ИМТ<30) мавжудлигини кўрсатади. Аналитикларнинг тахминига кўра, 2025 йилга келиб жахонда семизлик билан огриган беморлар сони икки марта кўпайиб, 40% эркак ва 50% аёл мазкур ка-салликка дучор бўлади1.
Жахон миқёсида метаболик синдромнинг клиник компонентларида оп-тимал даволаш ва олдини олиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чи-қиш эътиборлидир. Шу сабабли МС бошқарувнинг нейрогуморал, вегетатив, яллигланувчи омиллари билан намоён бўлган патогенетик ўзаро богликлик аспектларининг қайд этилиши дифференциялашган терапияни янада мақбул-лаштириш талаб этилмокда. Юрак кон-томирлар ремоделланиш жараёнининг инсулинемиянинг прооксидант ахамияти билан ўзаро боғлиқлигини аниқ-лашга йўналтирилган комплекс изланишларни олиб бориш, шунингдек, метаболик синдром окибатида юзага келадиган ўзгаришларни босқичли эрта ташхисот мезонларини такомиллаштириш бугунги кунда долзарб масалалар-дан биридир.
Мустакилликнинг дастлабки кунларидан мамлакатимизда, аҳолига туб-дан янги, сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш бўйича аник максадли тадбирлар амалга оширилди, соғлиқни сақлашда самарадор модел-лар татбиқ этилиб, ижобий натижаларга эришилди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида клиник-лаборатор ва функционал ташхислаш тизими ҳам юкори даражага кўтарилди. Шулар билан бир қаторда соғлиқни сақлаш тизимида бир катор муаммолар мавжуд. Улар орасида аёллардаги менопауза даврда метаболик синдром касалликларини келиб чиқиши ва эрта аниклашга янгича ёндашувлар ва профилактикасини амалга ошириш мукимдир. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта усту-вор йўналишлари Стратегияси2да «оила саломатлигини мустаккамлаш, она-лик ва болаликни муҳофаза килиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматга эришишини кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юкори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чақалоқлар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада амалга ошириш» белгиланган. Бундан келиб чиққан ҳолда аҳоли саломатлигини мустахкамлаш ва ортиқча тана вазни ва семириш ҳоллари кўпайишининг олдини олиш, айникса беморларда кузатиладиган асоратларни камайтириш алохида аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўна-лиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-l652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳакида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида хамда маз-кур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян дара-жада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади аёлларнинг олдинги ва кейинги менопауза даврида организмидаги метаболик бузилишларнинг механизмларини аниклаш орқали босқичма-босқич эрта ташҳислаш усулини такомиллашти-ришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менопауза давридаги аёлларда артериал гипертензиянинг ривожлани-шини башоратлашда томирлар эндотелий ҳужайралари функционал ўзгариш-лари ва адгезив оқсиллар микдорининг ортиши аникланган;
антропометрик кўрсаткичлар билан кондаги лептин ва сўлакдаги эстрадиол микдорини аниқлаш орқали менопауза давридаги аёлларда семизликни башоратлаш тизими такомиллаштирилган;
аёлларда менопаузадан олдинги асоратлар ва салбий белгилар менопау-задан кейинги даврларда кучлироқ намоён бўлиши аникланган;
менопауза давридаги аёлларда гемостаз тизимнинг томир-тромбоцитар бўғини, холестатик синдром ва тромбогеморрагик асоратлар ривожланиши орасида узвий алоқа мавжудлиги аникланган;
менопауза давридаги аёлларда метаболик синдромни белгиларни про-гнозлашнинг эрта ёндашув механизми ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Аёлларда менопауза даврида метаболик синдромнинг барча 5 та таркибий қисмлари - 58%, 4 та таркибий қисми - 28% ва 3 таркибий қисми -14% ҳолатда қайд этилди. II ва III даражали семизликни учраши тез-тезлиги 27,9% ҳолатда кузатилиб, унинг метаболик синдром таркибий кисмларига боғликлиги аниқланди. Антропометрик кўрсаткичлар бел ва сон айланасининг 12,8 ва 8,4%, тана вазни индексининг 12,9%га ортиши билан тавсифланади.
2. Текширувдан ўтказилган аёлларнинг 88%да, айникса, менопаузадан кейинги даврда қон зардобидаги ёг кислоталари микдорининг 2,4 ва 3,5 марта, умумий холестерин, жуда паст ва паст зичликка эга липопротеидлардаги холестерин микдорининг ортиши, юкори зичликка эга липопротеидлардаги холестерин микдорининг камайиши, атерогенлик индексининг ортиши билан ифодаланувчи гипердислипидемия аниқланди
3. Метаболик синдром мавжуд аёллар учун наҳорги ва постпрандиалгипергликемия, гиперинсулинемия, инсулинга нисбатан глюкозанинг толерантлигини бузилиши хос. Гиперурикемиянинг ривожланиши аниқланди. Уларнинг ривожланганлик ҳолати семизлик даражаси, инсулинга тобе бўлмаган кандли диабетнинг мавжудлиги ва менопаузанинг давомийлигига боғлиқ бўлди.
4. Метаболик синдром мавжуд аёлларда фолликулстимулловчи ва лютеинловчи гормонлар гиперфункцияси фонида эстрадиолнинг ишлаб чикарилишини камайиши аникланди. Унинг концентрацияси кон плазмаси ва аралаш сўлак таркибида, айникса, менопаузадан кейинги даврда камайиши қайд этилди. Бу кон плазмасидаги эстрон микдорида ўз аксини топиб, унинг мос равишда менопаузадан олдинги ва кейинги даврларда 3 ва 4 марта ошиши билан ифодаланади. Аралаш сўлакни стероид гормонларга текшириш ташҳисий ахамиятга эга бўлиб текширувнинг мазкур усули гормонларнинг сўлак оқсиллари билан бирика олмаслик хусусиятига боглик равишда уларнинг эркин шаклларидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини беради.
5. Аёлларда менопаузадан кейинги даврда С-реактив оқсил, сийдик кислотаси, ўрта вазнли молекулалар ва липидларнинг перекисли оксидланиши махсулотларини купли ортиши кайд этилиб, бу ГГТ, а-глутатион-Б-трансфераза, цистатин-С, катепсин-В микдорининг ортиши билан ифодаланувчи жигарнинг жароҳатланиши, холестатик ривожланиши ва унинг детоксикацион функцияларини пасайишини таъминлайди.
6. МС билан ассоциирланган менопаузадан олдинги ва кейинги даврида аёллардаги гормонал қайта ўзгаришлар фонида висцерал ёғ тўқимасининг керагидан ортиқ тўпланиши таққослов гурухдари аёлларида лептин ва резистин микдорининг ортиши адипонектин микдорининг 43 ва 70%га камайишини башорат белгиси ҳисобланади. Мазкур гормонларнинг кай даражада ўзгариши семизлик даражасига боғлиқ.
7. МС билан ассоциирланган, айникса артериал гипертензия мавжуд аёлларда эндотелиоцитларнинг прокоагулянт хусусиятларини фаоллашишини таъминловчи эндотелий дисфункцияси ривожланиб, бу десквамацияланган эндотелиоцитлар, Виллебранд омили фибринонектин, эндотелин-1, аннексии А-5 ва гомоцистеинлар микдорининг ишонарли ортиши, плазминоген жадаллаштирувчи фаоллигининг пасайиши билан ифодаланади. Метаболик синдром мавжуд аёлларда айникса, менопауза даврида дискоэхиноцитлар, сфероэхиноцитлар, сфероцитлар, фаоллашган тромбоцитларнинг сони ва уларнинг агрегацияланиш даражасини ортиши туфайли коннинг юкори коагуляцион фаоллиги аникланди.
8. Семизлик учун - лептин, инсулинрезистентлик учун -НОМАиндекси эндотелий дисфункцияси учун -тромбоцитлар морфологияси, гемостаз учун аннексии А-5, гепатоцитлар учун - цистатион метаболик синдром ва турли дисфункционал холатларни эрта ташхислашнинг энг ахборий лаборатор маркерлари ҳисобланиб, уларни аниқлаш соғлиқни сақлашнинг турли даражаларида амалга оширилиши мумкин. Аёлларда менопауза давридаги МСнинг ташҳислаш алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берди.
CdTe, CdTe: In яримўтказгич структураларда паст температурали фотолюминесценция
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда бугунги кунда фотоника, оптоэлектроникада яримўтказгичлар ва яримўтказгич юпқа пардали структураларни тадкиқ килишнинг энг ишончли, сезгир хамда маълумотларга бой оптик усулларидан бири бўлган фотолюминесценция спектрларини таҳлил қилишга алоҳида этибор қаратилган. Бу борада CdTe кристалларининг паст температурали фотолюминесценция спектрларини атрофлича текшириш ва улар асосидаги яримўтказгич структураларнинг хоссаларини олдиндан билиш, ярим ўтказгич материаллардаги нуқсонлар хақида ўта нозик маълумотлар олишга имкон берувчи экситон люминесценцияси спектрларини тахдил этиш, уларнинг поляритон эффекта ва реаль экситон сўнишини ҳисобга олган холда тўғри микдорий натижаларни олиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёда микрофотолюминесценциявий зондлаш усули билан йирик донли CdTe поликристаллининг физик хоссаларини шаклланишида донлараро чегара сохасини аниклаш, 1-2 мм чизикли ўлчамдаги монокристалл донлар чегара олди ва ички соҳаларининг аралашма-нуқсон таркиби кескин фарқланишига катта эътибор қаратилмокда. Бу борада, мақсадли илмий тадқиқотларни жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий-изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан ҳисобланади: кристалл ярим ўтказгич материалларни назорат ва диагностика қилишнинг ишончли оптик усуллларини яратиш; фотовольтаик хусусиятли майда донли юпка пардалар олишнинг янги қулай, самарали технологияларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг баъзи электрофизик, оптик ва фотоэлектрик параметрларини текшириш; соф ва киришмали поликристалл юпқа пардалар паст температурали фотолюминесценциясининг уларнинг оптик ва фотоэлектрик хусусиятларини шаклланишидаги тутган ўрни хамда ролини ишлаб чиқишдир.
Мустақиллик йилларида фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг долзарб илмий йўналишларига эътибор қаратилди. Бу йўналишда кадмий теллуриди кристали ҳамда соф CdTe ва киришмали юпқа поликристалл пардалар олиш бўйича сезиларли натижалар олинди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясига кўра, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор каратиш, шу жиҳатдан фотоника, оптоэлектроника соҳаларида яримўтказгичлар ҳамда юпқа пардали яримўтказгич структураларнинг оптик параметрларини чукур назарий тадқиқ қилиш усулларини мукаммаллаштириш жуда муҳим ҳисобланади. Бу жихатдан CdTe кристали ҳамда соф CdTe ва киришмали CdTe:In юпқа поликристалл пардаларни паст температурали (Т»4,2 К) фотолюминесценция спектрлари шаклланишининг янги механизмларини назарий ва экспериментал ўрганиш, тадкиқот натижалари асосида ионлаштирувчи нурланиш детекторлар, самарали ёруғлик манбалари, юкори кучланишли фотогенераторлар ва бошка шунга ўхшаш оптоэлектрон қурилмалар яратиш технологияларини жорий қилиб, самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947- Сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини, 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-Сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789- Сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кадмий теллуриди монокристалларининг экситон люминесценция спектрларини ва соф CdTe, киришмали CdTe:In майда донли юпка пардалар паст ҳароратли фотолюминесценциясининг шаклланиш механизмларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бўйлама-кўндаланг ажралиши ha>LT унчалик катта бўлмаган кадмий теллуриди каби яримўтказгич кристалларда механик экситон сўнишининг чекли кийматлари учун поляритон люминесценция шаклланишининг механизми ишлаб чиқилган;
поляритонлар тақсимот функциялари учун Больцман кинетик тенгламасининг қўлланиш чегаралари бузиладиган Лп=1 экситон резонанси соҳасида кадмий теллуриди кристаллари учун поляритон люминесценция спектрларининг нозик структураси ва уларнинг аномаль дисперсия шароитида ўзгариш динамикаси аниқланган;
индий билан легирланган кадмий теллуриди структурасида киска туташув токининг кескин ортиб бориши In+' ионлари ва кадмий вакансияларининг кристалл донлар чегара соҳасидаги ички асимметрик электростатик майдондаги термик миграцияси ва ўзаро компенсацияси билан боғлиқлиги аниқланган;
экситонлар учун Штарк эффекта ва кристал донлараро тўсиқ қатламларида содир бўлаётган фото-ЭЮК генерация жараёнлари монокристалл ва йирик донли поликристаллардан фарқли майда донли CdTe, CdTe:In юпка пардали структураларда паст ҳароратли фотолюминесценция спектрларини шаклланишига олиб келиши топилган;
илк бор майда донли поликристалл CdTe, CdTe.In юпқа пардаларнинг паст ҳароратли фотолюминесценция спектри ва фотовольтаик хусусиятларининг ўзаро боғлиқлиги аниқланган.
Хулоса
Кадмий теллуриди монокристалларининг экситон люминесценция спектрларини ва соф CdTe, киришмали CdTe:In майда донли юпка пардалар паст ҳароратли фотолюминесценциянинг шаклланиш механизмларини аниқлаш натижалари асосида куйидаги хулосалар қилинди:
1. CdTe каби ярим ўтказгич кристалларда поляритон люминесценцияси шаклланишининг моделига асосан Лп=1 экситон резонанси соҳасида нурланувчи квант ҳолатлар а> > aL қийматларидаги етарлича катта к га эга бўлган қуйи 1 тармоқ поляритонларининг сочилиши ҳисобига эгалланади ва поляритон люминесценциясига киришмаларда эластик сочилган куйи 1, юқори 2 дисперсион тармок поляритонлари ва уларнинг интерференцияси ҳисса қўшиши топилган.
2. CdTe каби кристаллар поляритон люминесценцияси парциал спектрларини поляритонлар таксимот функциялари учун Больцман кинетик тенгламасининг қўлланиш чегаралари бузиладиган ЬГ нинг чекли қийматларида ҳам ўринли бўлган экситонлар Грин функцияси учун Келдиш диаграммалар техникасидан фойдаланиб, микроскопик хисоблаш усули ишлаб чиқилган.
3. hr <0.6 мэВ қийматларда CdTe кристаллар поляритон люминесценциясининг назарий спектри экспериментал спектрга мос холда максимумлари <у0 (Л0-чизиқ) ва a>L (Л£-чизиқ) частоталарда бўлган асимметрик дублет нозик структура, Г > Гс да эса максимуми частота якинидаги синглет чизиқни ҳосил қилади. Г»ГС ҳолларда бу спектрал чизиқ Лоренц контури кўринишини олади, бу эса купли экситон сўниши хисобига поляритон эффектининг йўқолишини кўрсатади.
4. Кадмий теллуриддан 95 мае. % ва легирловчи индий киришмасидан 5 мае. % микдорда олиб, турли тигеллардан вакуумда чанглатиш йўли билан фотовольтаик юпка нарда таёрлаш усули ишлаб чиқилган. Бу усулга биноан, индий киришмасини буғлатиш кадмий теллуридининг буғлатилишига Караганда 2-3.имига кечиктирилади ва 3-5 мин олдин тўхтатилади, термик ишлов эса 250 °C температура ва атмосфера босимидаги ҳавода кадмий хлоридининг тўйинган буғи остида 2-4.мин давомида ўтказилган.
5. Оптимал киздирилган CdTe: In юпқа пар да хона температурасида L~l04 лк интенсивликдаги чўғланма лампа ёруглиги остида генерацияловчи фотокучланиш (2-М -103 В) киришмасиз намуналарникидан бир тартибда, қисқа туташув токи эса икки тартибда ортиқ бўлиши хамда бунинг учун 1п+1 ионлари, кадмий вакансияларининг кристалл донлар чегара соҳасидаги ички асимметрик электростатик майдондаги термомайдон миграцияси ва ўзаро компенсацияси билан узвий боғлиқлиги аникланган.
6. Майда донли CdTe юпка пардаларни узлуксиз газ разрядли Дг *-лазерининг 2 = 476,6 яи тўлқин узунликдаги ёруглиги билан қўзғатилган ПТФЛ спектрида ярим кенглиги дА » 10-/2().иэ£ фундаментал нурланиш полосаси (Л-чизиқ) ва унинг LO - , 2LO - фонон такрорланишлари борлиги аникланган.
7. Кристалл донлар чегара катламидаги ҳажмий зарядлар соҳасида ажратилган қайноқ фототок ташувчиларнинг e-h - рекомбинацияси туфайли юз берадиган Л-нурланиш чизигининг кизил чегарасини киска тўлқинлар томонга силжиш эффекта топилган: силжиш катталиги А£о ва спектрал кенглик Д 4 ўзаро пропорционал бўлиб, ёритилиш частотаси ва интенсивлиги хамда юпка пардадаги нуқсонлар структурасига боғлиқ эканлиги кайд килинган.
8. Майда донли фотовольтаик CdTe, CdTe:In юпқа пардаларнинг ПТФЛ спектрларида монокристаллар ва йирик донли поликристаллардан фарқли ўлароқ экситон ва донор-акцептор жуфтларнинг нурланиш каналлари иштирок этмайди. Бунинг сабаби кристал донлар чегаравий тўсиқ катламларида фото-ЭЮК генерация жараёни бўлиб, у соф намуналарда хусусий люминесценциянинг стимуллашувига ва £О-такрорланишига олиб келиши аникланган.
9. Майда донли поликристалл CdTe, CdTe:In юпка пардаларнинг паст ҳароратли фотолюминесценция спектри ва фотовольтаик хусусиятлари орасида корреляция борлиги аникланган: соф намуналарнинг спектрида чегаравий дублет полоса билан бир қаторда кристал донлар сиртидаги потенциал тўсиклар туфайли юзага келадиган хусусий люминесценция полосаси асосий роль ўйнайди; индий билан легирлаш дублет полосанинг йўколиб кетишига, қўшимча термик ишлов бериш эса хусусий полосанинг кескин фаоллашувига олиб келади; хусусий полосанинг ярим спектрал кенглиги фотокучланиш Уафк нинг максимал қиймати билан боғлиқ эканлиги топилган.
InAs/AlSb гетеротузилма квант ўрасида икки ўлчамли электрон газ статистикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жахон микёсида жадал ривожланаётган яримўтказгичлар физикаси сохасида истиқболли йўналишлардан бири наноэлектрон асбоблар учун кам ток истеъмол қилувчи элементлар базасини кенгайтиришга мўлжалланган икки ўлчамли (2D) гетеротузилмаларда содир бўлаётган физик жараёнларга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада нанометр тартибидаги квази-икки ўлчамли гетеротузилмаларда ток ташувчиларни физик табиатини аниқлаш, бундай гетеротузилмалар асосида узоқ инфрақизил ва терагерцли диапазонларда ишлай оладиган тезкор транзисторлар, қиска-тўлқинли квант каскадли лазерлар, резонанс-туннел диодлар ва детекторларни оптимал ишлашини таъминлаш, айникса кичик ўлчамли гетеротузилмалар учун мухим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёда кичик квази ўлчамли гетеротузилмаларнинг ишчи характеристикаларини катта эътибор каратилмокда. Бу борада, мақсадли илмий тадқиқотларни жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бўлиб нафақат энергетик спектр, транспорт ходисалар оптималлаштириш, кучли легирланган квант ўрадаги электронлар энергия спектри ва транспорт массасини экспериментал ва назарий жихатдан тадқиқ қилиш, бирнеча минизоначалар тўлдирилган шароитда - электрон газини энергия холатлар зичлиги, Ферми энергияси, энтропияси, исссиқлик сигими каби фундаментал хоссаларини тадқиқ қилишга алохида эътибор қаратилди.
Мустақиллик йилларида республикамизда илм фан соҳасида устувор йўналишда, жумладан тор тақиқланган зонали кичик ўлчамли яримўтказгичли структурлар олиш технологияси бўйича сезиларли натижалар олинди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кўра, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор каратиш, шу жихатдан турли яримўтказгич материаллари асосида яратилган нанотузилмаларда физик жараёнларнинг статистикасини чукур тадқиқ қилиш мухим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини, 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 -сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожланти-ришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади AlSb/InAs/AlSb гетеротузилма асосида электрон газни характеристик параметрларининг электронлар тўлиқ концентрациясига боғликлигини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
AlSb/InAs/AlSb зона тузилишидаги нопараболик хусусиятларини, электронлар учун квант ўра чуқурлигини чеклилигини ва InAs/AlSb гетероўтишдаги масса сакрашини ҳисобга олиб, минизоналар спектрининг соддалаштирилган модели ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли электрон газларни тўла концентрацияси, минизоналардаги электронлар концентрацияси, Ферми энергияси, транспорт масса каби катталикларнинг ўзаро боғланишини ифодаловчи математик ифода аниқланган;
бир неча минизоналар тўлдирилиши шароитида икки ўлчамли электронлар газининг энергия ҳолатлари зичлиги ва энтропиясини ҳароратга боғланишини ифодалайдиган математик модель ишлаб чиқилган;
икки ўлчамли электрон газдаги энергия ҳолатлари зичлигини Ферми сатҳида ўлчанган эффектов масса қийматлари асосида аниқлаш мумкинлиги кўрсатилган;
ҳарорат ортиши билан ҳолатлар зичлигидаги кескин сакрашлар секин силликлашиб дисперсиянинг нопараболиклиги хароратнинг кенг оралиқларида InAs/AlSb гетеротузилмасида синаб кўрилган икки ўлчамли электрон газининг мухим хоссаларини: минизоналарнинг спектр модели, Ферми энергияси, хам намоён бўлиши кўрсатилган.
Хулоса
AlSb/InAs/AlSb гетеротузилма асосида электрон газни характеристик параметрларининг электронлар тўлиқ концентрациясига боғлиқлигини аниқлаш асосида куйидаги хулосалар килинди:
1. Квантланган сатхлар кийматларининг эффектив массага тескари пропорционаллиги, икки ўлчамли электронлар дисперсиясидаги нопараболикликни хисобга олиниб энергетик сатҳларнинг фазовий квантланишини, параболик ҳолатдагига нисбатан, минисоха тубига томон силжиши аникланган.
2. Концентрация ортиб бориши билан Ферми сатҳи минисоха тубини кесиб ўтиб турли минисоҳаларнинг ўзаро тўсилиши эса, концентрацияга боғлиқ бўлган энергетик ҳолатлар зичлигининг кескин ошиб кетиши топилган.
3. Паст хароратларда, Ферми-Дирак таксимотининг Е = ЕҒ нуқтадаги кескин сакраши харорат кўтарилгани сари текисланиб боради, жумладан, ҳолатлар зичлигидаги сакрашлар хам силлиқлашиб, ўтказувчанлик соҳасининг нопараболиклиги, хатто юқори хароратларда хам, газ ҳолатлари зичлигининг табиати намоён бўлиши аникланган.
4. Электронларнинг квази икки ўлчамли гази характеристикаларини InAs/AlSb мисолида Ферми энергиясининг концентрациясига боғлиқлиги, соҳаости электронларининг улуши, кўчирилувчи масса, энтропияларнинг сифатли хисоб-китобини содда усули таклиф килинган.
5. Берилган критик концентрация ва тўла концентрацияларининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи тенглама асосида InAs/AlSb гетеротузилмасида юқори минизоналардаги критик концентрация, энергия ҳолатлари зичлиги Ферми сатҳидаги эффектив масса қийматларини хисобга олган ҳолда топилган.
Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида автомобиль ишлаб чикарувчи компаниялари учун эксплуатация жараёнида автомобиль ва унинг қисмларини ишончлилигини ошириш муаммоси етакчи ўринни эгаллайди. «Дунё миқёсида умумий фойдаланишда бўлган автомобиллар сони бир миллиарддан»1 ортик эканлигини кўрсатмокда, бу борада ривожланган хорижий мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Франция каби давлатларда автомобилларнинг бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини тизимли мониторингини олиб бориш зарурияти туғилди. Шу жиҳатдан автомобилларнинг конструкция элементларининг ресурсини прогноз қилиш ва эксплуатацион ишончлилигини, ҳамда рақобатбардошлигини оширишга хорижий мамлакатларда алоҳида эътибор каратилмокда.
Жаҳонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ишончлилигини ошириш ва эксплуатацион харажатларни камайтириш, шунингдек автомобилни фойдаланиш жараёнидаги харажатларни камайтириш ҳисобига олинадиган катта иқтисодий самара олиш билан боғлиқлиги учун, автомобиллар ишончлилигини ошириш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу борада, эксплуатациядаги автомобиллар ишончлилик кўрсаткичларини ошириш натижасида бузилишлар сонини камайтириш, ресурсларни тежаш, ишдан чиқишларига таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаб, ишончлиликни лимитловчи элементларда содир бўладиган бўладиган ишдан чиқишлар қонуниятларини ишлаб чикиш ва моделлаштириш, эксприментал тадқиқотлар тажриба курилмаси ва усулларини ишлаб чикиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач транспорт воситаларининг иш самарадорлиги ва ишончлилик кўрсаткичларини оширишга, сифат жиҳатидан такомиллашган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада автомобилни лойиҳалаш жараёнида конструктив ечимларни қўллаш оркали ишончлиликни ошириш усуллари ишлаб чиқилди. Шулар билан бир каторда бугунги кунда фойдаланилаётган автомобиллар сонининг кескин ошиши, фойдаланилаётган автомобилларга табиий-иқлимий ва йўл шароитлари таъсирини хисобга олиб, эксплуатацион чора тадбирлар оркали ишончлилик кўрсаткичларини ошириш масалаларини ҳал этишни талаб этилмоқда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ва бунда хизматларнинг замонавий турлари хисобига тубдан ўзгартириш, ...»2 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан автомобиллар инжекторли таъминот тизими ишончлилик кўрсаткичларини ошириш усулларини ишлаб чикиш, хизмат кўрсатишни муддатларини аникловчи математик моделлаштириш конуниятларини такомиллаштириш бўйича илмий тадкикот ишлари олиб бориш мухим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон «2017 - 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошкарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 26 февралдаги Вазирлар Махкамасининг 55-сон «2016 - 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ва ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти маълум даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади иссиқ йўл-иклим шароитида автомобиллар бензинли двигателларининг инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инжекторли таъминот тизимининг ишончлилик кўрсаткичларининг таркалиш зичлигининг ўзгариш қонунияти атроф муҳит таъсирини хисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
атроф муҳит таъсирида ёнилғининг оксидланиш тезлиги ўзгаришининг ишончлиликни лимитловчи элементлар бузилиш жадаллигига боғликлиги аникланган;
инжекторли таъминот тизими ресурсини прогнозлаш учун ишдан чикиш вактларининг микдорий қиймат ўзгаришлари аникланган;
ишончлиликни лимитловчи элементлар техник кўрсаткичларини ошириш учун техник хизмат кўрсатиш даврийлиги аникланган.
Хулоса
«Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплутацион ишончлилигини ошириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Юқори ҳарорат ва ҳавонинг чангдорлигида двигателдаги умумий ишдан чиқишлар микдорининг ярми таъминот тизимига тўғри келади. Таъминот тизими элементларининг 50 % дан ортик ишдан чикишлари ёнилғи аппаратуралари деталларида елим қатқалоқлар ҳосил бўлиши ва ёнилғининг ифлосланганлиги натижасида келиб чиқиши аниқланди. Шулардан келиб чикиб автомобилларнинг ёнилги таъминот тизими эксплуатацион ишончлилиги кўрсаткичларини баҳолаш усулларини қайта кўриб чиқиш лозим эканлигини кўрсатди.
2. Кузатув остида бўлган автомобиллар инжекторли таъминот тизими ишончлилиги бўйича статистик маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида нормал тақсимот конуни функциясига мос келувчи ишдан чикишларни тақсимот зичлиги қонунияти аниқланди, бу эса ўз навбатида ишончлиликни таъминлашни назарий асосларини танлаш имконини берди.
3. Сплайн-функциялар усулидан фойдаланиб, инжекторли таъминот тизими элементлари ишдан чиқишларини тақсимот зичлиги конуниятини аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Бу усул амалдаги математик усулларга нисбатан аниқлик даражасини 19-25 % га оширди ва экспримент тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш вақт сарфини ўртача 2 мартага камайтирди.
4. Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими ишончлилигини лимитловчи элементлар инжектор ва ёнилги насоси эканлиги аникланди ва уларнинг ишлаш қобилиятига ташқи мухит ва ёнилгининг сифат кўрсаткичлари асосий таъсир ўтказади, яъни уларнинг ишдан чиқишини ёнилги таркибидаги механик ва табиий зарралар, ифлосланиш даражасини юкорилиги келтириб чикариши аникланди.
5. Эксприментал тадқиқотларни ўтказиш учун тажриба усули ва курилмаси ишлаб чиқилди, бунда ёнилгининг 40°С, 50°С ва 60°С даражаларида синовлар ўтказилганда, ҳарорат ва чанг микдорининг ортиши натижасида бензинларнинг оксидланиш жараёни тезлашиб, инжекторли таъминот тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари 22-27 % га пасайишини аниклаш имконини берди. Ташки мухит таъсирида ёнилги оксидланиши хисобга олинган гамма тақсимот қонунияти функциясига К - корреляция коэффициента киритилди. Нисбий хатолик 3-14% ташкил қилиши аникланди.
6. Узбекистан Республикаси худуди шартли равишда 4 йўл-иқлимий минтакага бўлиниб, бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилиги кўрсаткичларининг микдорий баҳолашлари ўтказилди, бунда умумий ишдан чиқишларнинг жадаллиги минтақалар бўйича ҳар 1000 км га 0,03; 0,031; 0,036; 0,036 ишдан чикиш, ишдан чикишгача ўртача босиб ўтилган масофа эса - 33,2; 31,95; 27,97; 28,25 минг км ни ташкил килиши аникланди.
7. Инжекторли таъминот тизими ишончлилигини лимитловчи элементларга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги эксплуатация минтакаларига мое равишда инжекторлар учун 14-20 минг км оралигида, ёнилги насоси 12-16 минг км босиб ўтилган масофа оралигида ўтказилиши тавсия этилди.
8. Тадкиқот килинаётган тизимда тавсия этилган техник хизмат кўрсатиш даврийлигидан фойдаланилганда бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини инжекторлар учун 12-17% га, ёнилги насослари учун 21-28% га ошириш имконини берди.
Бу эса ўз навбатида эҳтиёт қисмларга бўлган талабни камайтириб, автомобиллар ёнилги таъминот тизими хизмат муддатини 19 % оширади.
9. Ишлаб чикарилаётган автомобиллар ишончлилигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари, маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган бўлиб, кутилаётган иқтисодий самара битта автомобилга 4700 сўм ва 20 000 дона автомобилга 94 000 000 (тўқсон тўрт миллион) сўм умумий йиллик иктисодий самара олиш имконини беради.
Хитозан полимерининг реакцияга мойиллигини конденсацияланган муҳитлардаги молекуляр механизмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ўзига хос сорбцион, бактерияларга ва замбуруғларга карши фаоллиги, биопарчаланувчан, биологик жиҳатдан мослашувчанлик сингари хоссаларни намоён қилувчи хитозан ва унинг ҳосилалари саноат миқёсида кенг ишлаб чикарилмокда ва халк хўжалигининг турли тармоқларида кўлланилмокда. Шундан келиб чиқиб, табиий полимерлар асосида янги, махаллий, экологик хавфсиз препаратларни яратиш ва уларнинг таъсир механизмларини аниқлаш фундаментал-амалий жихатдан муҳим аҳамият касб этади.
Жахонда объектнинг нотекис юзасини ўзига хос табиати билан ва турли конформациядаги макромолекулаларнинг ион-ион, ион-дипол, дипол-дипол ўзаро таъсирлашув турини ўзгариши билан аниқланадиган реакцион кобилияти бўйича, объектнинг геометрик конфигурацияси билан электрон тузилишларини ўзаро боғлиқлиги бўйича назарий изланишлар олиб борилмокда. Бундай ҳолатлар турли ўлчамдаги объектларга хитозан макромолекуласининг адсорбция назарияси, квант-кимёвий хисоблар, молекуляр динамика усуллари ёрдамида назарий моделларни қуриш йўли билан кўп функционал полимерларнинг реакцион кобилиятини ягона шаклини тузишда назарий физиканинг турли усулларидан фойдаланиш заруратини кўрсатади. Натижада хитозаннинг ўзига хос хусусиятини кучайтириш ва унинг қўлланилиш соҳасини кенгайтириш имконини беради.
Республикамиз мустақилликка эришгач табиий полимерлар асосида янги, маҳаллий, экологик хавфсиз препаратларни яратиш бўйича экспериментал ва назарий илмий тадқиқотлар фаол ривожланди. Бу борада электрон ва тузилиш хоссалари орасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган, топологик усул QSPR ёрдамида полимер тизимларнинг хоссаларини юкори аникликда башорат қилиш усули ишлаб чиқилган, биополимерларда илмокларни ҳосил бўлиши асосланган. Таъкидлаш жоизки, хитозан қўлланилишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда мақбул шароитларни аниқлаш учун умумэътироф этилган ёндашувлар ва назарий моделлар етарли эмас. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «принципиал жиҳатдан янги махсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосида ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Бу борада молекуляр механизмларни аниклашга, назарий моделларни тузишга ва улардан амалиётда фойдаланишга йўналтирилган илмий ва амалий тадкиқотлар муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ 1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришнинг истикболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади хитозаннинг реакцион кобилиятини адсорбент юзасининг табиатига ва ўзаро таъсирлашув турининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда молекуляр механизмларини аниқлашдан иборат.
Дисертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хитозаннинг реакцион кобилияти механизмлари асосида ётувчи оддий физикавий ва кимёвий жараёнлар аниқланган;
сувли эритмада хитозан билан углеродли нанотрубкани ўзаро таъсирлашув энергиясини хароратга боғлик ҳолда маълумотлар бўйича макромолекуланинг углеродли нанотрубка сиртига адсорбциясини энтропиявий тавсифи аниқланган;
илк бор хитозан говагига полимерли клубокни, улар орасидаги ион-дипол ўзаро таъсирлашувни ҳисобга олиб, термоадсорбцион модел яратилган ва сорбция ва десорбция жараёнларини хароратга аналитик боғлиқлиги исботланган;
Ўзбекистон флорасидаги Iridaceae оиласи айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунсда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш ва улардан окилона фойдаланиш глобал муаммолардан бири сифатида қаралмокда. БМТнинг «Биологик хилма-хилликни глобал баҳолаш» ҳалқаро дастури маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ўсимлик олами вакилларининг 11000 дан ортиқ тури муҳофазага муҳтож бўлиб, сўнгги 400 йил давомида уларнинг 654 тури Ер юзидан бутунлай йўқолиб кетди. Шу муносабат билан, табиий флораларнинг носб ва камайиб борастган турларини аниклаш ва уларни саклаб қолиш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда дунёда ноёб, камёб ва эндем ўсимлик турларини систематикасини аниқлаш, экологиясини асослаш, интродукциясини олиб бориш ва муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чикишга алохцда эътибор қаратилмокда. Бу ўринда, ўзининг ноёблиги ва ўта манзаралиги билан ажралиб турувчи, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилаётган Iridaccac оиласи вакиллари алоҳида аҳамиятга эга. Бу оила пиёзбошли вакилларининг дсярли 54% ни Марказий Осиё мамлакатларида тарқалганлиги, улар арсалининг торлиги, эндем ва реликт формаларининг мавжудлиги, уларни биоэкологик хусусиятларини алоҳида тадқиқ этиш, популяцияларини муҳофазалаш, интродукциясини баҳолаш ва кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш истиқболларини аниқлашни талаб этади. Шунга кўра, Iridaccae оиласи вакилларини табиий ва интродукция шароитларидаги морфологик хусусиятларини аниклаш, ўсиш-ривожланиши ва иқлимлашишини асослаш, интродукция қилиш, ex-situ шароитида коллскцияларини яратиш, кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш, ободонлаштиришда фойдаланиш самарадорлигини бахолаш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач биохилма-хилликни сақлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва бу борада ўсимликларни муҳофаза килиш ва улардан окилона фойдаланишга алохяда эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, камсб ўсимлик популяцияларини аниклаш, сақлаб қолиш, интродукция шароитида кўпайтириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, ноёб, эндсм ва юқори манзарали Iridaccae оиласи вакилларининг табиий популяцияларини муҳофаза килиш ва интродукциясига старлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида’ «атроф-муҳит ва генофондга таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш» белгилаб бсрилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда, Iridaccac оиласи вакилларининг табиий популяцияларини аниклаш, муҳофазалаш, биологик хусусиятларини асослаш, ex-situ шароитида кўпайтириш ва ободонлаштиришга тадбик этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Рсспубликасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Усимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Рсспубликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги Қарори, 2013 йил 10 январдаги 4-сон «Республика аҳоли пунктларини ободонлпштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони хамда бошка мсъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан флорасидаги Iridaccac оиласи турларининг табиий ва интродукция шароитида биоморфологик белгиларни аниклаш, рспродуктив стратсгиясини асослаш ва рсинтродукция усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Juno туркуми турлари фрондоз, Iris туркуми турлари, Gladiolus italicus ва Moraea sisirynchium эса брактеоз гулпояга эгалиги аниқланган;
Gladiolus italicus, Moraea sisyrinsium ва Juno турларининг генсратив ўсимликлари яшовчанлигидан қатъий назар доимий юқори барглар сонига эгалиги асосланган;
ўсимликларнинг баҳорги яшил, ёзги ва мажбурий ёзги тиним даврига эга, ёзги тиним даврига эгабўлмаган феноритмотипик гурухлари аниқланган;
ўсимликларнинг ҳаётчанлиги ортиб бориши билан всгетатив ва гснсратив соҳаларда рўй бсрадиган ўзгаришлар исботланган;
Juno турларининг гснсратив стратсгияси GL-типидалиги аниқланган ва унинг экологик мослашувчанлигидаги ўрни очиб бсрилган;
Juno турлари мисолида иклимлаштиришда босқичма-боскич рўй бсрадиган ўзгаришлар жадаллиги, табиий ва интродукция шароитида экологик омилларнинг мувофиқ кслиши билан исботланган.
Хулосалар
“Узбекистан флорасидаги Iridaccae оиласи айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари” мавзусидаги дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекистан флорасидаги Iridaceae оиласи вакилларида Iris туркуми, Gladiolus italicus и Moraea sisyrinchium турлари брактсоз гулпоя, Juno туркуми турлари фрондоз гулпояга эга эканлиги билан ажралиб туради.
2. Juno, Gladiolus italicus ва Moraea sisyrinchium турларида генсратив ўсимликлар ҳаётчанлигидан қатъий назар доимий юқори баргларга эга.
3. Турлар фсноритмотипларга кўра:баҳорги-яшил (Gladiolus italicum, Morea sisyrinchium ва Juno турлари); ёзги тиним даврига эга кишки-яшил (Hexapogon секциясидан Iris korolkowii ва I. stolonifera}, мажбурий ёзги тиним даврига эга кишки-яшил (Iris секциясидан I. albertii тури); ёзги тиним даврига эга бўлмаган кишки-яшил (Xyridion секциясидан I. sogdiana тури) гуруҳларга ажралади.
4. Усимлик ҳаётчанлиги ортиб бориши билан рўй бсрадиган ўзгаришлар аникланди. Всгетатив соҳада - гулёнбарглар сони ортиб бориши билан (Juno), юқори баргларнинг ўлчами ва сони (Iris) ёки юкори барглар ўлчамининг ортиб бориши (Gladiolus italicus, Moraea sisyrinchium) билан фотосинтсзни амалга оширувчи юза ортиб боради. Гснсратив соҳада - гулпоя бўғинларининг ортиб бориши (Iris туркуми Hexapogon сскцияси турлари бундан мустасно), мсва хосил бўлиши ва сони, юкори мсванинг ПУМ, ҲУМ ва УМК микдорининг ортиб бориши хар бир тур учун ўзига хос ва охир оқибат ўсимлик уруғ махсулдорлигининг ортиб боришига олиб келади.
5. Juno турларида гснсратив стратегия GL-типида бўлиб, иқлим шароитлари ўзгарганда ёки турлар табиий популяцияларидан интродукция шароитига ўтказилганда намоён бўлади. Унинг натижадорлиги ўсимликнинг экологик мослашувчанлик даражасига боғлиқ.
6. Juno турлари мисолида иқлимлаштириш, босқичма-босқич ўзгаришлар жараёни сифатида намоён бўлиб, унинг жадаллиги ва ўзгариши табиий ва интродукция шароити экологик омилларининг мувофик кслиш даражаси билан ифодаланади.
Сувда эрувчан полимерлар эксклюзив суюқлик хроматографияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда сувда эрувчан синтетик ва табиий полимерлар молекуляр-массавий тақсимлани-шини аниқлаш учун юқори самарали эксклюзив суюқлик хроматография (ЭСХ) таҳлил усулини кўлланилиши долзарб муаммолардан биридир. Ҳозирги пайтда жаҳонда олиб борилаётган илмий тадқиқотларда ва саноатда ишлаб чиқарилаётган жуда кўп полимерларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганишда ЭСХ усули кўлланилмокда ва ушбу усулни бир катор сувда эрувчан полиэлектролитлар ҳамда полисахаридларга қўллаш учун кенг имкониятлар яратилмокда.
Жаҳонда жуда кўп полимерларнинг молекуляр-массавий характерис-тикалари органик эритувчиларда ЭСХ усули ёрдамида кенг микёсда ўрганилган ва шу билан бир каторда сувда эрувчан полимерларни синтези ҳамда модификациялаш жараёнлари кинетикасининг уларнинг молекуляр параметрларига таъсири, эритмаларда ҳосил бўладиган агрегация ва ассоциация жарёнларини ўрганишга талаб ортмокда. Шу сабабли гидрофил синтетик ва табиий полимерларни юқори самарали ЭСХ тахлил усулини таъмин-ловчи арзон, рақобатбардош сорбентларни, эритувчи ва детекторларни танлаш масалаларига алоҳида эътибор каратиш мухимдир.
Узбекистан мустакилликка эришгандан сўнг республикамизда сувда эрувчан полимерларни газ ва нефт саноати, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтикада ишлатишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда гидрофил полимерларнинг молекуляр-массавий параметрлари, таркиби ва физик-кимёвий хоссаларини юкори самарали эксклюзив хроматография усули ёрдамида аниклаш борасида маълум натижаларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, республикамизда сувда эрувчан полимерлар эксклюзив хроматографияси жараёнида содир бўладиган полиэлектролит ва адсорбтив эффектларни сорбентларнинг геометрик ўлчамлари, эритувчининг pH ва ион кучига боғликлигини аниклаш етарли даражада эмас. Узбекистан Респуб-ликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада хроматографик тахдилнинг мақбул шароитларини таъминлаш (эритувчи ва сорбент таркиби, харорат) хамда сувда эрувчан полимерлар, сополимерлар ва полисахаридларга ЭСХ усулини қўллаш ва уни янада такомиллаштириш, сувда эрувчан полимерларни молекуляр ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашнинг янги техноло-гияларини ишлаб чикиш ва уларнинг ишлатилиш соҳаларини кенгайтириш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2614-сон «2016-2020 йилларда углеводород хом-ашёсини чуқур қайта иш-лаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида», Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июндаги ПҚ-916-сон
«Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар» Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқот мақсади сувда эрувчан полимерлар молекуляр-массавий параметрларини аниқлаш учун эксклюзив суюқлик хроматографиясида Бенуанинг универсал калибрлаш принципини ўрнатиш, электростатик ва полиэлектролит эффектларни хроматографик система параметрларига таъси-рини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк маротаба ион эксклюзия ва полиэлектролит бўртиш эффектларини хроматографик система параметрларини ўзгаришига боғлиқлиги батафсил аниқланган, макропорали шишанинг ғоваклари ички юзасидаги иккиланган электр қатламининг Дебай радиуси аниқланган;
полиакрил кислотасининг метанолда, полистиролнинг толуолда, поли -N-винилпирролидоннинг диметилформамиддаги эритмалари учун силанизацияланган макропорали шиша сорбентида Бенуанинг универсал калибрлаш принципини бажарилиши асосланган;
полиакрил кислотасининг молекуляр-массавий тақсимланишини сувда ва органик эритувчиларда модификацияланган ҳамда модификацияланмаган сорбентларни ишлатган ҳолда эксклюзив хроматография тахлилни бажарилиш шароитлари исботланган;
целлюлозанинг сувда эрувчан оддий ва мураккаб эфирлари ҳосилалари, шунингдек гетерополисахаридлар асосида тайёрланган полимер-металл нанобиокомпозитларини молекуляр-массавий параметрларини аниқлашнинг икки ва уч детекторли эксклюзив хроматографияни олиб бориш шароитлари исботланган;
сувли эритувчида арабиногалактан, галактоглюкоманнан ва ксиланни зарядланган ва нейтрал фракцияларга ажратишнинг хроматографик тахдил шароитлари аниқланган.
Хулосалар
«Сувда эрувчан полимерлар эксклюзив суюклик хроматографияси» докторлик диссертацияси мавзуси бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Поливинилпирролидон ва унинг сополимерларини органик эритувчиларда модификацияланган кремнийли сорбентларни ишлатиб эксклюзив хроматография усули ишлаб чикилди. Сорбент сиртида содир бўладиган молекуляр адсорбция ходисаси бартараф этилди.
2. Сувли эритмаларда эритувчининг pH ва ион кучига, сорбентнинг ғоваклари ўлчамига боглик равишда полиэлектролит эффектлар ўрганилди. Модификацияланмаган кремнийли сорбентларда полиакрил кислотасининг эксклюзив хроматографиясини ўрнатиш учун бу эффектлар бартараф этилди. Ион эксклюзия, гидрофил ва гидрофоб адсорбция ходисаларини содир бўлиши эксклюзив хроматографиянинг кремнийли ва полимер сорбент-ларида исботланди.
3. Бенуанинг универсал калибрлаш боғланиши ўрнатилди ва уни полиакрил кислотанинг метанолда, полистиролнинг толуолда ва поливинилпирролидоннинг диметилформамидда молекуляр-массавий катталикларини аниқлаш ва тахдил қилиш учун ишлатилди.
4. Анион полиэлектролитлар учун макропорали шиша говакларидаги Дебайнинг экранлаштириш радиуси аниқланди. Унинг киймати эритувчининг ион кучи lx 10'3 дан 5х 10‘2 моль/л гача ўзгарганда 30 А дан 200 А гача ўзгаради.
5. Полиакрил кислотаси ва макропорали шишанинг потенциометрии титрлашдан олинган полиэлектролит хоссаларини ўрганиш натижасида ион эксклюзия ва полиэлектролит бўртиш эффектларини эритувчининг pH 4 дан юқори бўлган кийматларида содир бўлиши аникланди.
6. Лазер нурининг кўп бурчакли таркалишига асосланган детектор ёрдамида сувнинг тузли эритмаларида молекуляр агрегатлар микдори аникланди ва целлюлозанинг сувда эрувчан ҳосилаларини молекуляр-массавий параметрларини аниклашнинг икки детекторли эксклюзив хроматографияси усули ишлатилди.
7. Гетерополисахаридлар асосида олинган полимер-металл нанобиоком-позитларни структуравий ва молекуляр-массавий параметрлари уч детекторли эксклюзив хроматография усули билан аникланди. Ушбу усулни полиса-харидларнинг сувли эритмаларида ҳосил бўладиган макромолекула-лар агрегатларини аниқлаш учун тавсия этилди.
8. Арабиногалактан, ксилан ва галактоглюкоманнаннинг зарядланган ва нейтрал фракциялари сувли эритмаларда эксклюзив хроматография жара-ёнида бир-биридан ажратилди. Бу полисахаридлар хроматограммаларини асимметрии кўринишга эгалиги ва полимерии колонкадан чиқиш вақти унинг концентрацияси ўзгаришига мутаносиблигидан зарядланган фракциялари-нинг полиэлектролит табиатга эта эканлиги исботланди.
Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги нематодалар ва уларнинг яшаш муҳити шароитларига мослашиш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қишлоқ хўжалиги ишлаб чикаришини кенгайтириш, маданий экинлар хавфсизлигини таъминлаш, уларга зарар келтирувчи организмларни аниклаш долзарб муаммо хисобланади. Паразит нематодалар ўсимликларга катта зарар келтириб, уларнинг оммавий нобуд бўлишига ва қишлок хўжалиги экинларининг хосилини 60-80 % га тушириб юбориши мумкин. Бугунги кунда дунё бўйича кишлок хўжалиги экинлари ҳосили умумий нобудгарчилигининг 14 % паразит нематодаларнинг улушига тўғри келиб, у йилига тахминан 100 млрд, долларни ташкил қилмокда1. Шунга кўра, табиий ва сунъий экосистемалар фитонематодалари ва уларнинг мослашиш хусусиятларини аниклаш, карши кураш чораларини ишлаб чикиш мухим илмий-амалий ахамиятга эга.
Дунёда чўл минтакаларида янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига экин майдонларининг кенгайиши шароитларида ёввойи ўсимликларнинг ризосфераси ва тўқималари билан боғлиқ бўлган нематода турларини ва уларни атроф-мухитнинг ноқулай шароитларига адаптив хусусиятларини идентификациялаш муҳим аҳамиятга эта. Маълумки, паразит нематодалар кишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тупрокни сунъий суғориш жараёнлари қўлланиладиган қурғоқчил ва иссик иқлим минтакалардаги экинларга энг катта зарар келтиради. Мамлакатимиз худудининг катта кисмини чўл зонасига тўғри келиши ва асосий суғорма деҳқончиликни шу ҳудудда олиб борилишини ҳисобга олган ҳолда чўл ўсимлик нематодалари фаунасининг шаклланиши ва уларнинг муҳит шароитларига мослашишини аниқлаш паразит турлар билан курашда экологик тоза, илмий асосланган профилактик ва ташкилий-хўжалик чора-тадбирларини ишлаб чиқишга имкон беради. Шунга кўра, Ўзбекистон чўл шароитида нематода турларини экологик классификациялаш, уларни морфо-физиологик адаптациясини асослаш, қишлоқ хўжалиги экинларининг ризосфераси ва органларида яшовчи нематодаларнинг тур таркибини аниклаш ва улардан ҳимояланишнинг такомиллашган чора-тадбирларини ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
Республиками'? мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, экинларни паразит нематодалардан муҳофазалаш, карантинлаш ва уларга карши курашишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, экинлардаги паразит нематода турларини аниқлаш ва фитогельминтозларни бартараф этиш борасида муайян натижаларга эришилди. Бироқ, чўл ҳудуди фитонематодалари ва улар келтириб чиқарадиган касалликларни аниқлаш, экинлар ҳосилдорлигига паразит турларнинг таъсирини баҳолаш борасидаги тадқиқотларга етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида2 «касаллик ва зараркунандаларга чидамли навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Бу ўринда, чўл ҳудуди фитонематодалари ва уларнинг мослашиши хусусиятларини очиб бериш, хамда экинларни нематодалардан зарарланишини камайтирадиган агротехник чора-тадбирларни ишлаб чикишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августдаги №116-П сон “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги №148 сон “Ўсимликларни ҳимоя килиш тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан чўл минтакаси нематодаларининг таксономик, экологик-трофик таркибини аниқлаш ва уларни атроф-муҳитнинг экстремал шароитларига мослашиш йўлларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Узбекистан чўл минтакаси шароитларида нематода турларининг хилма-хиллиги ва илдиз олди тупроқлари ҳамда ўсимлик жамоалари нематодаларининг фаунистик комплекслари аникланган;
илк бор Узбекистан чўл минтакасининг 176 турдан иборат нематодалари рўйхати тузилган ва фан учун нематодаларнинг янги 6 тури, Узбекистан фаунаси учун 5 тури аниқланган;
девисапробионт, параризобионт ва эктопаразитларни ўз ичига олувчи нематода жамоаларининг морфологик ва экологик ўзига хослиги очиб берилган;
нематода турларининг доминантлик қилувчи гурухдари ва ўсимлик-хўжайин таркиби бўйича фарк қилувчи жамоаларининг акробелоид, долиходороид, акробелоид-долиходороид, долиходороид-дорилаймоид ва цефалобоид-акробелоид типлари аниқланган;
нематодаларнинг экологик яшаш шароитларига боғлиқ ҳолда тана копламаси шаклланиши мураккаблашувининг коррелятив алоқалари исботланган;
чўл иқлими шароитларига нематодалар адаптив реакциясининг анатомо-морфологик ва физиологик жихатлари очиб берилган;
нематодаларнинг морфологик, физиологик тавсифлари ва уларнинг ўсимлик-хўжайин билан трофик муносабатига кўра 15 та кичик экологик гурухдари аниқланган;
Acrobelinae кенжа оиласига кирувчи нематодалар девисапробиотик турларини чўл минтақаси кум тупрокларидаги тўкилган ўсимлик колдикларини қайта ишловчи асосий агентлар эканлиги исботланган;
қурғоқчил чўл тупроқлари гидротермик режимини ўсимликларнинг хавфли паразита - бўртма нематоданинг ҳаёт циклидаги ўрни аниқланган ва шу асосда ғўза фитогельминтозларининг олдини олиш усуллари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
“Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги нематодалар ва уларнинг яшаш муҳити шароитига мослашиш йўллари” докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистон чўл ҳудудларидаги комплекс нематодологик изланишларда 3 кенжа синф, 6 туркум, 35 оила ва 68 авлодга мансуб эфермер-ксерофил ўсимликлар ва ғўза билан боғлиқ бўлган нематодаларнинг 176 тури аниқланди. Текширилган ҳудудларда Rhabditida (64 тур) ва Dorylaimida (47 тур) туркумлари юкори хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
2. Нематодалар орасида 6 та тур: Tylencholaitnus rugosus, Tylencholaimus terricollis, Discolimium eremicolus, Discolimus tulaganovi, Zeldia karimovae, Criconemella siddiqi биз томондан фан учун янги турлар сифатида таърифланди; 5 та тур: Xenonchum sedan, Lordellonema porozum, Dorylaimellus directus, Tylenchorhynchus maximus, Telotylenchus indicus эса Ўзбекистон фаунасида биринчи марта аниқланди.
3. Чўл ўсимиклари нематодаларининг жамоалари тур ва миқдор таркиби бўйича фарқ килади. Саксовул ва исирик каби кўп йиллик дарахт ва ўт ўсимликлар нематодаларининг жамоалари юқори хилма-хилликни намоён қилган. Астрагал, шўра, мимозка ва туятовон остидаги тупроқларда нематодалар энг кам миқдорда бўлган. Эфемер ва бир йиллик ўт ўсимикларнинг остида Acrobeles ва Tylenchorhynchus авлодларининг турлари, кўп йиллик ўт ўсимликларнинг остида эса Discolaimium, Eudorylaimus, Aporcelaimellus ва Seinura авлодларининг турлари доминантлик килади.
4. Қуруқ калин пўстлок (саксовул) ёки қум доначаларидан шаклланган гилоф билан қопланган (шўра, мимозка) хакиқий ксерофит ўсимликларнинг илдиз тизими тирик хужайраларнинг шираларини сўрувчи нематодалар учун ноқулайдир. Шу сабабли ҳақиқий ксерофитлар нематодалари фаунасининг асосий қисмини Acrobelinae кенжа оиласининг ксерофил турлари ташкил қилади.
5. Чўл ўсимликлари билан боғлиқ бўлган барча нематодаларни шартли равишда ксерофиллар, мезофиллар ва гигрофилларга бўлиш мумкин. Ксерофилларга Rhabditida туркумининг барча аниқланган турлари ва Dorylaimida туркуми турларининг бир қисми киради. Мезофилларга Dorylaimida ва Tylenchida туркумларининг нисбатан йирик ва ҳаракатчан шакллари киради. Гигрофиллар чўл ўсимликлари учун хос эмас ва фақат ғўза далаларининг суғориладиган тупроқларида учрайди.
6. Чўл ўсимликлари нематодаларининг жамоаларида Acrobelinae кенжа оиласининг ярим сапробиотик шакллари доминантлик килади. Улар деярли барча тупроқ намуналарида учрайди ва аниқланган нематодаларнинг деярли учдан бирини ташкил килади ва уларнинг биоценотик комплексида асосий фонни хосил килади. Микофаг - нематодалар ва ҳақикий эусапробионтлар жуда кам учрайди.
7. Паразит нематодалар - фитогельминтлар чўл ўсимликларининг жамоаларида нисбатан хилма-хилликда ифодаланган. Уларнинг асосий кисми (19 тур) хўжайин-ўсимликларнинг кенг доирасига эга бўлган Tylenchorhynchidae оиласининг эктопаразит полифаглари ташкил килади.
8. Ўсимлик илдиз атрофи тупрогидаги нематодаларнинг сони ўсимлик қопламининг қалинлигига, илдизчаларнинг зичлигига ва тупрокнинг намлигига боглик. Нематодалар индивидларининг энг юқори зичлиги ва тур таркибининг хилма-хиллиги буталар (саксовул), кўп йиллик ўт ўсимликларнинг копламида ва бир йиллик эфемерларнинг чим қаватида кузатилади.
9. Чўл ўсимликларнинг ризосферасида нематодаларнинг вертикал тақсимланиши ўсимлик илдиз тизимининг морфологик тузилишига боғлик. Бир йиллик эфемерларнинг ўсиш жойларида нематодаларнинг асосий қисми юқори чим каватида, кўп йиллик ўтлар, буталар ва дарахт ўсимликлар остида эса тупроқнинг 10-20 см каватида учрайди.
10. Чўл ўсимликлари нематодаларининг жамоалари доминантлик килувчи турлар таркиби бўйича фарк килади. Кўп йиллик буталар учун долиходорид ёки аралаш акробелоид - долиходороид ва акробелоид-дорилаймоид типлар, бир йиллик эфемерлар учун эса - акробелоид ва аралаш акробелоид-цефалобоид типлар хосдир.
Н.Чўл иқлимига адаптация нематодаларнинг тузилишидаги муайян анатомик-морфологик, этологик, онтогенетик ва физиологик ўзгаришлар ва ҳаёт цикли билан боғлиқ. Анатомик-морфологик адаптация тана тузилиши ва шакли билан боғлиқ бўлиб, кўпчилик тур нематодалар учун хосдир. Чўл зонасининг экстремал шароитларида табиий танланиш нематодалар тана тузилишида қуйидаги ўзгаришларга олиб келади:
нематодаларнинг фаол харакатланиши учун зарур бўлган капилляр намликнинг ўткир етишмовчилиги шароитларида тана орка бўлимининг қискариши ва ипсимон думнинг йўқолиши. Бунинг натижасида нематодаларнинг думи юмалок ёки калта конуссимон шаклга кирган;
йирик донадор кум тупроқларда зич ўтказмайдиган ҳалқасимон ёки кўпинча тери безчалари билан таъминланган кўп қаватли майда тарғил силлиқ кутикуланинг ривожланиши;
нисбатан йирик тана ўлчамлари, ксерофил ўсимликлар ҳужайра ширасини санчиб сўриш учун санчиб-сўрувчи оғиз аппаратининг ва унинг таянч аппарати - склеротизацияланган бош капсуласининг кучли ривожланиши.
12. Этологик ёки хулк-атворга дойр адаптация нематодаларнинг фаол миграция кобилияти билан боғлик бўлиб, у Dorylaimida туркумининг нисбатан йирик нематодалари учун хосдир. Zeldia karimovae турининг тухумдонидаги эгилманинг йўколиб кетишини фаол харакатланишга нисбатан бўлган адаптациянинг белгиси деб хисоблаш мумкин.
13. Онтогенетик адаптация Tylenchida туркуми паразит нематодалари ҳаётий циклидаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Ғўза ва бўртма нематодаларнинг бошқа турларининг урғочилари кўп микдордаги тухумларини тупроққа эмас, балки ташқи муҳитнинг нокулай шароитларидан ҳимоя килувчи махсус тухум халтачасига қўяди. Уларнинг личинкалари тухумдан ёриб чиқа бошлайди ва фаол равишда суғоришдан кейин етарлича намланган тупрокда ўсимликларнинг илдизига кира бошлайди. Бошқа ўтрок паразит нематодалар хам худди шундай усулда ривожланади.
14. Ёввойи ҳолда ўсувчи чўл ўсимликларининг ризосферасида нематодаларнинг учраш частотаси асосида турли катталик ва шаклдаги бош проболалари билан қуролланган Acrobelinae кенжа оиласи авлодининг ярим сапробиотик турлари чўл зонаси шароитларида ўсимликлар хазонини бирламчи кайта ишловчи асосий агентлар ҳисобланади.
15. Ғўза ризосферасида бўртма нематодалари инвазион личинкаларининг зичлиги ва илдиз тизимининг улар билан зарарланиш интенсивлиги суғориш нормалари ва давомийлигига боғликлиги аниқланди. Узун эгатлар бўйлаб давомли сероб суғориш бўртма нематодаларининг личинкаларини тухумдан чиқишини ва ғўзанинг илдиз тизимига фаол кириб боришини фаоллаштиради.
16. Суғоришнинг мувофиқ схемасини ўзгартириш билан паразит нематодаларнинг зарарини сезилари даражада камайтиришга эришиш мумкин. Бу метод бирор бир қўшимча харажатларни талаб қилмайди, бирок суғоришга мўлжалланган сувни тежаш имоконини беради ва экинларга солинадиган ўғитларнинг самарадорлигини оширади.
Кўп симли электр узатиш линияларида симметрик бўлмаган қисқа туташув токларини ҳисоблаш учун такомиллаштирилган алгоритмларни ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда электр энергетика тизимларидаги ҳаво узатиш линияларини оптик толали алоқа жихозлари билан таъминлаш, ички оптик кабелга эта, яшиндан ҳимояловчи трослар кўллаш воситаларини ишлаб чикишга қаратилган тадқикотлар муҳим аҳамият касб этмокда. Шу жиҳатдан, энергетика соҳасида электр энергетика тизимларини узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш ҳамда самадорлигини оширишга каратилган тадқиқотлар етакчи ўринни эгалламокда. Ривожланган мамлакатларнинг «электр энергетика тизимларида, ички оптик кабелга эга, яшиндан ҳимояловчи трослар, юқори кучланишли ҳаво линияларига чақмоқнинг тўғридан-тўғри келиб урилишидан химоялаш ва катта хажмли маълумотларни масофага юбориш вазифаларини сезиларли даражада сифатини оширишга алохида эътибор қаратилмоқда»1.
Жахонда электр энергетика тизимларини лойиҳалаштириш учун янги ва такомилаштирилган математик моделлар, усул ва алгоритмларини ишлаб чикишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ушбу соҳада, жумладан, трослардаги носиммстрик киска туташув токларини хисоблаш усулини ишлаб чиқиш, тросларнинг эквивалентларини аниклаш усулларини яратиш, ички оптик кабелга эга, яшиндан ҳимояловчи трослардаги ток кийматларини пасайтириш алгоритмларини ишлаб чиқиш йўналишларида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари мухим вазифалардан бири хисобланади.
Республикамиз мустакилликка эришгач, иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган энергетика соҳасини сифат жиҳатидан ривожлантириш ва замонавий талаблар асосида соҳанинг техник-тсхнологик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, электр энергетика тизимида хаво электр узатиш линияларида носиммстрик бўлган ҳолатларини хисоблаш алгоритмларни ишлаб чиқиш бўйича сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бир қаторда, жумладан, кўп симли хаво линия тизимларида симмстрик бўлмаган ҳолатларидаги токларини аниклаш алгоритмларини ишлаб чиқиш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгиясида «... иқтисодиётда энергия ва рссурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тсжайдиган технологияларни кенг жорий этиш, ...»2 бўйича вазифалари бслгиланган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан, ҳаво электр узатиш линияларида симмстрик бўлмаган қисқа туташув токларини хисоблаш, эквивалент парамстрларини аниқлаш, ички оптик кабелга эга, яшиндан химояловчи трослардаги ток кийматларини пасайтириш алгоритмларини ишлаб чикиш муҳим масалалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида»ги Фармони, Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон «2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоклари ва ижтимоий сохада энергия сарфи ҳажмини кискар-тириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари дастури тўғрисида», 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон «2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энсргстикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоклари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбир-лари дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тсгишли бошқа мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кўп симли ҳаво электр узатиш линиялардаги яшиндан ҳимояловчи тросларни танлаш учун трассанинг бутун узунлиги бўйича параметрларини инобатга олиш имконини бсрадиган такомиллаштирилган алгоритмларни ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
носиммстрик киска туташув ҳолатларда симлардаги токларнинг ҳисоб қийматларини кўп симли ҳаво электр узатиш линияларнинг парамстрларига (таянч ўлчамлари, таянчлараро масофалар узунлиги, фаза симлари ва яшиндан ҳимояловчи трослари) боғлиқлиги сийрак матрицаларни қўллаш асосида аниқланган;
ҳаво электр узатиш линияларида яшиндан ҳимояловчи тросларнинг эквивалент қаршиликлари таянчларнинг заминлаш умумий қаршиликлари асосида такомиллаштирилган;
яшиндан ҳимояловчи тросларнинг носиммстрик киска туташув токларига нисбатан термик турғунлигини ҳисоблаш алгоритми ҳаво электр узатиш линияларини кўп симли тизимда кслтирилганлиги асосида такомиллаштирилган;
ички оптик кабелга эга яшиндан ҳимояловчи тросларда носиммстрик киска туташув ҳолатларидаги токлар кийматларини камайтириш, нимстанция таянчларида заминлаш қаршиликларини изоляциялаш асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
«Кўп симли ҳаво электр узатиш линияларида носиммстрик қисқа туташув токларини ҳисоблаш учуй такомиллаштирилган алгоритмларни ишлаб чиқиш» мавзусидаги докторлик диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар натижалари қуйидагилардан иборат:
1. ҲЛларида ЯТ/ОКЯТни носиммстрик ҚТ токларига нисбатан ТТурғ асосида танлаш учун мавжуд бўлган усулларнинг таҳлили, ЯТ/ОКЯТдаги носиммстрик ҚТ ток қийматларини ҳисоблаш мстодикаси, аниқликни пасайтирувчи ва кўп вариантли ҳисоблар учун катта ҳажмдаги ишлар олиб боришни талаб қилувчи кўп сонли соддалаштиришларга асосланганлигини кўрсатди. Шунинг учун турли хил кучланишли ҲЛларда носиммстрик ҚТ токларини хисоблаш учун ҲЛнинг бутун узунлиги бўйлаб турли параметр характсристикаларини инобатга олиш имконини бсрувчи аниклаштирилган алгоритмлари такомиллаштирилган. Натижада турли хил кучланишли ҲЛларда носиммстрик ҚТ токларини хисоблаш учун аниқлик даражаси юкори бўлган алгоритмлардан фойдаланиш имкони яратилган.
2. Биринчи маротаба ҲЛини кўп симли тизимда шаклланиши асосида унинг аниклаштирилган модели ишлаб чиқилган. Ушбу модель уч фазали тизимнинг носиммстриклик сабабларини фаза симлари ва ЯТ/ОКЯТларнинг парамстрлари, таянчлараро масофалар узунликлари, гсомстрик ўлчамларнинг турли хиллигини ҳамда ҲЛ трассасидаги ср қаршиликлари ҳар хиллигини инобатга олишни имконини бсради. Ушбу хусусият мавжуд бўлган ва қўлланилаётган ҲЛда носиммстрик ҚТ ток қийматларини хисоблаш моделларида йўқ ёки чегараланган. Натижада ушбу модель ҲЛда носиммстрик ҚТ ток қийматларини хисоблаш имконини берган.
3. Кўп симли ҲЛ трассаларининг бутун узунлиги бўйлаб ЯТ/ОКЯТлар заминлаш холатлар ва заминлаш каршилик қийматларини шу билан бирга нимстанция контурларининг заминлаш қаршиликларини инобатга олиш имконини бсрувчи ЯТ/ОКЯТларни таянчларда заминлашини моделлаштириш алгоритмлари ишлаб чиқилган. Ушбу алгоритмларнинг қўлланилиши ҲЛларни лойиҳалашда таянчлардан оқийдиган ҚТ токларнинг ҳисоб аниклигини кўтариш имконини берган.
4. Кўп симли ҲЛларда фаза симларининг носиммстрик ҚТ ҳолатларини моделлаштириш алгоритмлари ишлаб чикилган. Ушбу алгоритм симмстрик ташкил этувчилар усулини қўллашни талаб килмасдан носиммстрик ҚТ кучланишларини хисоблаш имконини берган.
5. ҲЛнинг ҳар қандай таянчлараро масофада ва тизимдаги симлар сони нечта бўлишидан қатъий назар ҲЛларининг ЯТларини танлаш такомиллаштирилган алгоритмлари ишлаб чиқилган. Ушбу такомиллаштирилган алгоритмлар 500 кВли «Сирдарё» ИЭС - «Ново Ангрен» ИЭС ҲЛсининг ОКЯТни лойиҳалаштиришда жорий қилинган ва ҲЛсининг барча кисмлари учун парамстрларини инобатга олиб носиммстрик ҳолатлардаги токларнинг ҳисоб аниклигини кўтариш имконини берган.
6. ЯТларининг эквивалентларини хисоблаш алгоритмлари ишлаб чикилган. Ушбу алгоритмлар 500 кВли «Сирдарё» ИЭС - «Ново Ангрен» ИЭС ҲЛсини лойиҳалаштиришда жорий қилинган ва ҲЛсининг узунлиги бўйлаб таянчларнинг заминлаш қаршиликларини инобатга олиб умумий хисоблашлар сонини камайтириш имконини берган.
7. ҲЛларида таянч қаршиликларини заминлаш оркали ОКЯТларнинг энергия ва ресурс тежамкор иш режимилари ишлаб чикилган. Ушбу тежамкор иш режимилари 500 кВли «Сирдарё» ИЭС - «Ново Ангрен» ИЭС ҲЛсини лойиҳалаштиришда жорий қилинган. ОКЯТларнинг энергия ва ресурс тежамкор иш режимларининг қўлланилиши лойиҳалаш жараёнида ОКЯТнинг юзасини кичиклаштириш ва лойиҳа маблагларини 27% га камайтириш имконини берган.
Паст кучланишли электр тармоқларидаги носимметрик ҳолатларда электр энергия сифатини таъминлаш усулларини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергия билан таъминлаш хамда электр энергия сифат кўрсаткичларининг бузилишидан келиб чиқувчи йўкотишларни бартараф этиш муҳим аҳамият касб этмокда. Шу жихатдан энергетика сохасида электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол килиш самарадорлигини оширишга алохида эътибор каратилмокда. Ривожланган мамлакатларда «электр энергия йўқотишлари асосан 0,4—10 кВ кучланишли электр тармоқларига тўғри келади, бу эса йўкотишларнинг умумий холда 60 % ташкил этади»1.
Жахонда электр тармоклардаги электр энергия сифат кўрсаткичларини ихтисослаштирилган ўлчаш воситаси ёрдамида аниклашга алоҳида эътибор каратилмокда. Ушбу сохада, жумладан, электр тармоқларида ўрнатилган носимметрик ҳолатлар даражасини аниклаш учун такомиллаштирилган хисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш, паст кучланишли электр тармоқ-ларида электр энергия сифат кўрсаткичларини ўлчаш қурилмасини ишлаб чиқиш, токлар ва кучланишлар носимметриясини пасайтириш учун усуллар ва техник воситаларни яратиш йўналишларида амалга оширилаётган илмий-тадкиқот ишлари мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками мустакилликка эришгач иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлган энергетика соҳасини сифат жиҳатидан ривожлантириш, замонавий талаблар асосида соханинг техник-технологик даражасини юксалтиришга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада паст кучланишли электр тармоқларида электр энергиясини назорат килишда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан, электр энергияси хисоби назоратини автоматик тизимидан фойдаланган холда самарали бошкариш тизими йўлга қўйилди. Шу билан бир қаторда, жумладан, паст кучланишли электр тармокларида электр энергия сифатини ошириш ва йўқотишларни камайтириш учун мўлжалланган курилмаларни такомиллаштиришни талаб этмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «... янги электр энергия ишлаб чикариш кувватларини куриш ва мавжудларини модернизация қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида ахолини электр энергияси хамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш»2 бўйича вазифалари белгиланган. Мазкур вазифани амалга оширишда, жумладан, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларида носимметрик ҳолатларни аниқловчи ва бартараф этувчи курилмаларини яратиш муҳим масалалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Прсзидентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сон «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация килиш дастури тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон «2011-2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармокларини янгилаш ва модернизация килиш дастури тўғрисида»ги Қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади паст кучланишли электр тармоқларида ўрнатилган носимметрик ҳолатларда электр энергия сифат кўрсаткичларини таъминлаш усуллари ва воситаларини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
паст кучланишли электр тармоқларида бўйлама ва кўндаланг носимметрияда қўшимча йўқотишларни баҳолаш усули ишлаб чикилган;
уч фазали носимметрик токни кучланишга электр магнитли
ўзгартиргичнинг схематик конструкцияси ишлаб чикилган;
уч фазали носимметрик токни кучланишга электр магнитли
ўзгартиргичидан фойдаланиб электр энергия сифатини таъминлаш усули ишлаб чикилган;
паст кучланишли электр тармоқларида электр энергия сифат кўрсат-кичларини ўлчаш учун мўлжалланган «Malika-01» курилмаси ишлаб чикилган.
Хулоса
«Паст кучланишли электр тармокларидаги носимметрик холатларида электр энергия сифатини таъминлаш усулларини ишлаб чиқиш» техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси бўйича ўтказилган тадкиқот натижалари асосида куйидаги хулоса такдим этилган:
1. Фазалар бўйича бир фазали юкламаларнинг тент таксимланмаганлиги ва улар ишлашининг тасодифий характери оқибатида, 0,4 кВ паст кучланишли тақсимловчи электр тармоқларида токлар ва кучланишларнинг носимметриклик холатларини юзага келтиради, бу эса электр энергия сифат кўрсаткичларининг сезиларли ёмонлашувидан қўшимча йўқотишларни аниқлаш имконини беради.
2. Носимметрик юкламали паст кучланишли тармоклардаги сифат кўрсаткичларини таъминлаш ва йўкотишларни бартараф этишга имкон берадиган усуллар ва техник воситаларни қўллаш тахдил килинди. Ушбу тармокларда токлар носимметриясини камайтириш учун автоматик кувват ростлагичига эга бўлган махсус симметрияловчи курилмалар энг самарали техник восита бўлиб хизмат қилади.
3. Бўйлама ва кўндаланг носимметрияда қўшимча йўқотишларни баҳолаш усули ишлаб чиқилди. Фазалар бўйича юклама токини носимметрия коэффициента Кн=1.0 га тенг бўлганда, тармокдаги йўкотишлар киймати 30% тенг бўлиб ва бу боғликлик чизиқлига яқин равишда ошиб бориши исботланди.
4. Реактив кувват компенсациясини бошқаришнинг аралаш усули учун уч фазали носимметрик токни кучланишга электр магнитли ўзгартиргичи ишлаб чиқилди ва унинг конструкциясига ихтиро учун IAP 05383-сонли патента олинди. Ушбу ўзгартиргич мавжудларига нисбатан икки баробар юқори аникликдаги маълумотларни ўзгартириш имконини беради.
5. Уч фазали носимметрик токни кучланишга электр магнитли ўзгартиргичидан фойдаланиб тайёрланган электр энергия сифатини таъминлаш имконини берувчи симметрияловчи курилма биринчи тугунга уланганда, симметрияловчи курилма кўйилмаган иш ҳолатига нисбатан, Кг1=15 %, Koi=17 %, Кр-1,12 гача камайиши аниқланди. Симметрияловчи курилмани биринчи тугунга улашниши энг юқори симметриялаш эффектини кузатиш имконини беради.
6. Паст кучланишли электр тармокларида электр энергия сифат кўрсаткичларини ўлчаш учун мўлжалланган «Malika-01» ўлчаш воситаси яратилди ва фойдали модел учун ҒАР 01166-сонли патента олинди. Давлат реестрга 05.13919-2016-сони билан рўйхатга киритилди.
Нефт-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунё миқёсида нефт-газ заҳира қатламларини бурғилаш ва очишда бурғилаш эритмалари учун 3000 турдан ортиқ кимёвий реагентлар ишлаб чиқарилмокда ва янги самарадор турлари кашф қилинмокда. Шунинг учун нефт-газ қудуқларини қуриш жараёнида учрайдиган турли хил халокатларни олдини оладиган ва бургилаш ишлари сифатини яхшилайдиган хамда замонавий талабларга жавоб берадиган кимёвий реагентларни яратишга алоҳида ахамият берилмокда.
Бугунги кунда жахонда нефт-газ қудукларини бургилашда ишлатиладиган кимёвий реагентларни физик-кимёвий модификациялаш хамда огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш ва уларни мураккаб геологик шароитдаги нефт-газ қудуқларини бургилашда ишлатиш муҳим вазифалардан хисобланади. Бу борада нефт ва газ қудуқларини бургилашда менерал катлам сувларидан фойдаланиб огирлаштирилган бургилаш эритмарини олиш учун маҳаллий хомашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида юкори самарадор композицион кимёвий реагентларни ишлаб чикиш муаммоларини хал этиш зарур ва долзарбдир.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буён нефт ва газ соҳасини ривожлантиришда муайян натижаларга эришилди. Бу борада маҳаллий хомашёлар ва иккиламчи махсулотлар асосида нефт-газ кудукдарини бургилашда янги кимёвий реагентларни ишлаб чиқиш бўйича илмий асосга эга бўлган махсулотлар тайёрлашнинг юқори самарали технологияларини яратилганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. Аммо республикамизда нефт-газ кудукдарини бургилашда фойдаланиладиган бургилаш эритмаларини олиш учун кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришда хомашё ресурслари етарли бўлишига карамай юқори қатлам босимли ва юқори хароратли ҳудудларда нефт-газ кудукдарини бургилаш талабларига етарлича жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар сгратегиясининг тўртинчи йўналишида «Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш»га қаратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу ўз навбатида бургилаш сифатини ошириш ва қўйилган масалани ечиш учун нефт ва газ қазиш самарадорлигини таъминлайдиган композицион кимёвий материаллар сохасида инновацион технологияларини яратиш ва амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар сгратегияси тўғрисида»ги фармони ва қарорлари, «2030 йилгача Ўзбекистонда нефт-газ сохасини ривожлантириш концепцияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотнинг мақсади нефт-газ кудукдарини бургилашда қўлланиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор нефт-газ қудуқларини бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун фойдаланиладиган органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, микдори ва таркибига боғлиқ ҳолда уларнинг технологик кўрсаткичлари зичлик, қовушқоклик, сув узатиш, силжишнинг статик кучланишининг кийматлари асосида кимёвий реагентларнинг технологик хоссалари аникланган;
огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг технологик хоссаларини огирлаштирувчиларнинг тури, миқдори ва табиатини танлаш орқали бошқариш исботланган;
огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг технологик хоссаларига ҳамда маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг таъсир конуниятларига асосланган ва олдиндан белгиланган хусусиятларга эга композицион кимёвий реагентлар олиш мумкинлиги асосланган;
огир геологик шароитлардаги нефт-газ қудуқларни бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида олинган импорт ўрнини босадиган экспортга йўналтирилган композицион кимёвий реагентларнинг янги таркиблари ишлаб чикилган;
ишлаб чикарилган композицион кимёвий реагентлар ва минерал огирлаштирувчиларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзига хослиги туфайли огирлаштирилган бургилаш эритмаларида юкори баркарорлаштирувчи хусусиятнинг келиб чиқиши аникланган.
Хулосалар
1. Илк бор физик-кимёвий ва технологик хусусиятлар асосида огир геолого-техник шароитдаги неф-газ қудуқларни бургилашда ишлатиладиган огирлаштирилган бургилаш эритмалари учун органоминерал ингредиентлардан фойдаланиб самарадор композицион кимёвий реагентлар яратишда илмий асосланган ёндашиш усули тавсия этилди.
2. Ишлаб чикилган ва огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш имконини берадиган композицион кимёвий реагентларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ва технологик кўрсаткичларига органик ва минерал ингредиентларнинг асосий таъсир қилиш хусусиятлари ўрганилган.
3. Огирлаштирувчи материалларнинг тури, таркиби ва микдорини ва хусусиятини ҳисобга олиб композицион кимёвий реагентлар яратиш, огирлаштирилган бургилаш эритмаларининг физик-кимёвий хусусиятлари ва технологик парамегрларини бошқариш мумкинлиги кўрсатилади.
4. Огир геолого-техник шароитдаги нефт-газ кудукдарини бургилашда бургилаш эритмасининг баркарорлигини таъминлайдиган композицион кимёвий реагентларниг мақбул таркиблари ишлаб чиқилди ва ҳар хил огирлаштирувчи материаллардан фойдаланиб улар асосида огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш тавсия этилди.
5. «Фан ва тараққиёт» ДУКнинг ишлаб чиқариш корхонаси «KOMPOZIT NANOTEXNOLOGIYASI» МЧЖда ва Андижон ёг-мой комбинатида маҳаллий хомашёлар ва озиқ-овқат хамда кимёвий саноат чиқиндалари асосида композицион кимёвий реагентларнинг бир қанча маркалари КХР-1-1, КХР-1-2, КХР-1-3 ишлаб чиқариш ташкил килинди.
6. Янги композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқариш натижалари «Ўзбурғунефтгаз» АЖ таркибидаги «Қашқадарё пармалаш ишлари»АЖ га карашли Чильқувар 39-қудукнинг юқори босимли қатламини бургилаш жараёнида огирлаштирилган бургилаш эритмаларини олиш ва баркарлорлаштириш учун синовдан ўтказилди ванефт-газ соҳаси учун кенг қўланишга тавсия этилди.
7. Композицион кимёвий реагентлар ва улар асосидаги огирлаштирилган бургилаш эритмаларига меъёрий-техник хужжатлар ташкилот стандарти (техник шарт) яратилди.
8. Ишлаб чиқариш шароитидаги тажриба-синовлар кўрсатадики, нефт-газ кудукдарини бургилашда фойдаланилган огирлаштирилган бургилаш эритмаси олиш учун композицион кимёвий реагентлардан фойдаланиш натижасида барқарорлик хусусиятини оширишга эришилди. «Ўзбурғунефтгаз» АЖ таркибидаги «Қашкадарё пармалаш ишлари» АЖ га карашли Чилькувар 39-кудугида 9 тонна композицион кимёвий реагентдан фойдаланишдаги иқтисодий самарадорлик 31,93 млн сўмни (2015Й. апрель) ташкил қилди. Бургилаш эритмалари учун 1000 тонна композицион кимёвий реагентлардан фойдаланишдаги иқтисодий самарадорлик 3,54 млрд сўмни ташкил қилади.
Алишер Навоий «Хамса»сида хронотоп поэтикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослиги XXI асрга келиб, Алишер Навоий сингари умумбашарий миқёсдаги ижодкорлар асарларини глобаллашган илмий-назарий тафаккур сатҳида ўрганиш муаммосини кун тартибига қўйди. Йил сайин янгиланиб, илмий жиҳатдан такомиллашиб бораётган назарий методлар тизимида тарихий хамда назарий поэтика тажрибаларини жахоншумул ижодкорлар асарларига уйғун татбик этиш, уларни тарихий жанрлар, композиция, сюжет, бадиий образ поэтикаси нуктаи назаридан типологик ўрганиш замонавий жахон адабиётшунослиги марказида турган долзарб муаммога айланди. Алишер Навоий «Хамса» сини хронотоп назарияси асосида комплекс ўрганиш замонавий ўзбек адабиётшунослигини жахон бадиий тафаккурининг мана шундай глобал жараёнларига дахлдор этиши билан мухимдир.
Ўзбек халқи тарихан бой маданият, ўзига хос турмуш ва тафаккур тарзига эга халқ сифатида дунёга ўнлаб мутафаккирларни такдим этган бўлса, айни силсилада Навоий шахсияти бир олтин халка ҳисобланади. Мустақиллик даври ўзбек навоийшунослиги манбалар таснифи, нашри, текстологик тахдили, тарихий-биографик, киёсий-тарихий, илмий-тасаввуфий тадкики борасида муайян ютукларга эришди. Айни пайтда, шоир ижодини умуминсоний кўламда, муаллиф диний-маърифий дунёқараши, бадиий-концептуал принциплари асосида ўрганиш, у ижод этган жанрлар, образлар тизими, сюжет ва композицион ўзига хосликлар, услуб поэтикаси масалаларининг типологик тадқиқи бугунги адабиётшунослик олдида турган муҳим масалалардандир.
Жаҳонга мустакил субъект сифатида танилаётган ўзбек халки, биринчи навбатда, Навоий ва у каби буюк фарзандлари колдирган улкан бадиий меросга таяниши, уларнинг туб моҳиятига етиши лозим. Ҳакиқатан ҳам, «Мутафаккир шоиримизнинг «Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўк халк ғамидин ғами», деган сатрларида қанчалик чуқур маъно бор. Яъни бу дунёда инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир»1. Айни нуктаи назардан Навоий ижодини минг йиллик Шарк-ислом этикаси, шарқона поэтик критерийлар негизида ўрганиш, «Хамса» хронотопи поэтикасини жахон адабиёти контекстида тадқиқ этиш янги ва долзарб муаммо саналади.
Узбеки стон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университета фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий «Хамса»даги жанр, композиция, сюжет, образ муаммоларини тарихий жанрлар контекстида хронотоп назариясига кўра асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
жаҳон, хусусан, ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк бор «Хамса» хронотопи муаммоси тарихий ва назарий поэтика синтези асосида ёритилган;
Навоий «Хамса»сининг шунчаки беш достон мажмуаси эмас, мустақил поэтик тизимга эта универсал жанр экани аникланган;
«Ҳайрат ул-аброр»нинг «Хамса» достонларини ягона контекстда уйгунлаштирувчи, универсал хронотоп майдонига эга «композицион колип» экани назарий асосланган;
«Хамса» сюжетининг «йўл», «сув», «саҳро», «каср», «тог-гор» сингари бадиий хронотоп шаклларини жамловчи бир бутун поэтик система экани исботланган;
«ошиқ - маъшука - рақиб» деб номланувчи бирламчи (энг кадимги) тизимга мансуб универсал образларнинг «Хамса» контекстидаги семантик-структурал хоссалари белгиланган;
«Хамса»даги тарихий, метафорик образларнинг бир нечта мустақил тип ва поэтик гуруҳлардан ташкил топтан, мукаммал бадиий бирликлар экани очиб берилган;
Навоий «Хамса»си асосида жанр, композиция, сюжет ва образ универсаллиги, хронотоп поэтикасига доир назарий хулосалар чиқарилган.
Хулоса
1. Алишер Навоий «Хамса»сини хронотоп назарияси асосида тадкик этиш, асарга хос жанр, композиция, сюжет ва образлар моҳиятини белгилаш учун, биринчи навбатда, тарихий поэтика илми тажрибаларига таяниш лозим. Тарихий поэтика, методологик жихатдан, кўламдор бадиий ҳодисалар, поэтик категориялар қачон, қай йўсинда майдонга келгани, қандай унсурлардан таркиб топгани, шаклланиш тамойиллари, харакат траекторияларини ўрганади. «Хамса» тарихий асар ўлароқ, ана шундай серқатлам, кўламдор жараёнларнинг хосиласи хисобланади.
2. Тарихий поэтика адабий жанрларнинг шаклланиш конуниятларини, жанр ичидаги бадиий компонентлар спецификасини циркульятив жараён сифатида ўрганар экан, уларга муайян замон ва макон сатхидан туриб ёндашади. Айни пайтда, соф поэтик жараёнлар уч замон ва уч ўлчамли макон доирасида содир бўладики, «Хамса» поэтикаси муаммосини хронотоп назарияси асосида ўрганиш шу жиҳатдан муҳимдир.
3. Тарихий поэтика илми хулосаларига кўра, поэзиянинг илк намуналари синкретик шаклда бўлган. Тарихан инсоннинг муайян воқелик, нарса-ҳодиса, ҳаракатларга тақлидидан ўсиб чикқан. Синкретик бирлик сифатида мавжуд бўлган поэзия вақти келиб - ижтимоий, маданий, биологик, психологик жараёнлар натижасида - «физик портлаш» ходисасини бошдан кечирган. Натижа ўларок дифференциация жараёни бошланган. Синкретик шаклдаги поэтик бирликлардан ажралиб чиқкан «бўлак»ларнинг циркульятив харакати аста-секин синтетизм жараёнига олиб келган. Шу тариқа янги жанрлар, жанр компонентлари, поэтик канонлар майдонга келиши учун шароит туғилган.
4. Диссертация объекти бўлган «Хамса» жахон бадиий тафаккури, хусусан, Шарк-ислом адабиётига хос синтетизм ходисасининг мукаммал намунаси ҳисобланади. Қиёсий таҳлиллар «Хамса»нинг эпос, достон, роман, қисса, драма, ҳикоя, касида, ғазал, сонет сингари жанрлар, «Шохнома», «Қутадғу билиг», «Ҳибат ул-ҳақойиқ», «Ҳадиқат ул-ҳакойик» каби жаҳошумул асарларга хос специфик хусусиятлар, бадиий компонентларни ўзида синтезлаганини кўрсатади. Дастлабки таҳлил натижалари эса бизни «Хамса» - соф синтетик ҳодиса, айни пайтда, мустакил поэтик система, деган хулосага олиб келади.
5. Жахон адабиёти тарихида таркибан бир ёки бир нечта жанр шаклларини ўзида жамлаган мустакил асарлар учраб туради. Бу поэтик ҳодиса Ғарб фольклори ва ёзма адабиётида кузатилганидек, Шарк адабиёти тарихида хам изчил тарзда кузатилади. Хусусан, жаҳон халқлари фольклорига оид эпос туркумлари, кадим юнон романлари, анбиёлар қиссалари, «Минг бир кеча», «Калила ва Димна», «Шохнома» асарлари бадиий структураси «Хамса»га қадар айни жараён изчил давом этганидан далолат беради. Низомий асос солган бешлик (хамса) тизимининг тасодиф эмас, башарият эстетик тафаккурига хос муайян қонуниятлар асосида вужудга келганини кўрсатади.
6. Айни жараёнларнинг қиёсий таҳлилидан, «Хамса» ўзигача мавжуд жанр туркумларидан назарий канонларининг мукаммаллиги, соф жанр хусусиятларини намоён этиши нуқтаи назаридан қатор фарқ ва устунликларга эга экани маълум бўлди. «Хамса»гача мавжуд туркум асарлар, гарчи муайян хусусиятлари билан мажмуавий мохият касб этсалар-да, уларда жанр тизимини ташкил этувчи каноник бирликлар тизими мукаммал даражада шаклланмаган. Низомий Ганжавий, Хусрав Дехлавий «Хамса»ларида хам бу жиҳат муаллиф бадиий мақсадига айланмагани боне, изчил, мустақил бадиий система сифатида намоён бўлмайди. Навоий эса бошданок айнан бир бутун бадиий система ижод этишни мақсад килган эдики, буни «Хамса»нинг бир нечта ўринларида махсус таъкидлайди.
7. Тарихий жанрларни поэтик тадриж принципига кўра солиштириш Навоий «Хамса»сининг бир бутун жанр тизими эканини яққол кўрсатди. «Хамса»даги семантик-структурал бутунликни ташкил этувчи колипловчи компонент вазифасини биринчи достон бажариши маълум бўлди. Биринчи достоннинг кейинги тўрт достон билан семантик-структур муносабатида эпик универсализация тамойили етакчилик килади. Эпик универсалликни ташкил этувчи семантик-структурал бирликлар жанр канонларини ташкил этади ва, айни пайтда, «Хамса» - универсал жанр дейишимизга асос беради. Хронотопик мукояса ва тахдил натижаларига кўра, айни каноник бирликларни куйидагича тасниф этиш мумкин: а) универсал эпик замон; б) универсал эпик макон; в) универсал сюжет ва фабулавий тизим; г) универсал образ; д) универсал эпик концепция.
8. Навоий «Хамса»сидаги эпик хронотоп универсаллиги «Ҳайрат ул-аброр»нинг «дебоча» қисми семантик-структурал тизимида ўз аксини топтан. Ундаги ҳамд, муножот ва наътларнинг тизимли тахдили шундай хулоса қилишга имкон беради. Айни хронотоп шакли «аввалги», «ўрта» ва «қуйи» оламдан иборат уч ўлчамли бадиий замон-маконни бир бутун тасвир этишга қаратилади. Уйғун ҳолатда Яратган - борлик - инсон учлигини циркульятив муносабатда поэтик талкин этади.
9. Биринчи достондаги «уч ҳайрат» бўлими «Хамса»даги муаллиф концепциясини бадиий асослашга хизмат килган. Унда «хожа» бошидан кечирадиган хайратнинг уч боскичи - хиссий (иррационал), ақлий (рационал) ва нақлий (ақли кулл - сверхрационал) ҳайрат боскичлари - кейинги достонлардаги ишқ мақомлари учун бадиий-концептуал асос вазифасини бажарган. Бинобарин, авом ишқига хиссий (иррационал), хавос ишкига аклий (рационал), сиддиқ ишқига нақлий (сверхрационал) ҳайрат пойдевор бўлиб хизмат килган. Зотан, Баҳромдаги нафс, Фарҳод ва Мажнундаги хос ҳолатлар, Искандардаги Яратганга сидк, наклга катъий амал килиш тамойили шундан далолат беради.
10. Биринчи достондаги «мақолат» ва «ҳикоят»лар бўлимида бадиий талқин этилган инсон концепцияси марказида аброр-одам феномени туради. Бундаги аброр-одам образи ўзигача мавжуд бадиий, тасаввуфий истилохлар доирасига сиғмайди. Маъно-мохиятига кўра «ал-мисоқ» замонига, унда Яратган олдида берилган «ахд»га бориб тақалади. Лугавий хамда бадиий-концептуал маънода «ал-мисоқ»да берган ахдига содиқ инсонни билдиради. Айни сабабдан Навоий аброр-одами умумбашарий мохият касб этади. Шу билан бирга, кейинги тўрт достондаги марказий образларни семантик-структурал жиҳатдан ўзида жамлайди.
11. «Хамса»даги «аброр йўли» талқини ва «аброр-одам» образининг назарий асослари Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» асарида ўз аксини топган. Пайғамбаримиз Мухаммад алайҳиссалом ва тўрт саҳобадан ташқари Баҳоуддин Нақшбанд, Боязид Бистомий, Робиъа Адавия, Иброҳим Адҳам каби авлиё зотларнинг эпизодик образлари таҳлили бизни шундай хулосага олиб келади.
12. «Хамса» умумсюжетида «йўл» хронотопи жанр, композиция, сюжет, образ ташкил этувчи, қамровчи хронотоп вазифасини ўтайди. Айни хронотоп воситасида биринчи достондаги «аброр йўли» ва «аброр-одам» образи кейинги тўрт достондаги «йўл» хронотоплари билан семантик-структурал муносабатга киришади. Дастлаб ишк йўли ўларок уч тармоқка ажралгани ҳолда, асар хотимасида бир ўзанда туташади. Ягона йўл ҳосил қилиб, муаллиф бадиий концепцияни хулосалайди.
13. «Хамса»даги сув хронотопи умумлаштирувчи «йўл» хронотопининг аброр-одам образи моҳиятини очиш учун муҳим роль ўйнайдиган сертармок шакли ҳисобланади. Навоийда «даре», «тенгиз», «баҳри муҳит» тарзида келадиган сув хронотопи ўта кадимий хронотоп шакли бўлиб, Шарқу Ғарб халклари эпослари, қисса, новелла, эртакларда сюжет айнизамонлиги ва айризамонлигини таъминлашга, қаҳрамон характерининг муҳим қирраларини кўрсатишга, хусусан, учрашув хронотопини ташкил этишга хизмат килади. «Фарход ва Ширин», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий» достонларида маконнинг фольклор жанрларига хос ғаройиб кўринишлари, замоннинг мўъжизавий шаклларини намоён этади.
14. «Йўл» хронотопида кузатилганидек, сув хронотопининг турли шакл ва мазмундаги намуналарида эпос, роман, қисса, новеллалар сюжети билан аналогик нуқталар кўзга ташланади. Айниқса, кадим юнон авантюр романидаги денгиз сафари, тўфон, кароқчилар ҳужуми, асирлик, қутулиш, айрилиқ, учрашув каби хронотоп шакллари «Хамса» достонларида хам учрайди. Аммо уларнинг ўртасини икки ўзаро зид концептуал тамойил кескин ажратиб туради. Яъни юнон романида тасодиф категорияси барча сюжет бўлакларини боғловчи бадиий восита ҳисобланса, «Хамса»да бу функцияни такдир категорияси бажаради. Ва, айнан шу жиҳатига кўра, «колипловчи достон», хусусан, «Хамса» умумконцепцияси билан синтезлашиб кетади.
15. «Сахро» хронотопи «Хамса»нинг бир нечта достонларида турли вазифаларда намоён бўлади. Факат «Лайли ва Мажнун»да қаҳрамон билан жамият ўртасидаги зиддиятлар оқибати, узлат макони, ошиқнинг ботин ҳолати, ҳижрон тимсоли, сўнгги манзил метафораларини ифодалайди. Айни жиҳатлари билан «Фарход ва Ширин», «Сабъаи сайёр», «Садди Искандарий» достонларидаги денгиз хронотопи билан тенг макомни эгаллайди. «Хамса» контекстида Мажнун ва Лайли ишкини аброр-одам образида умумлаштириш функциясини бажаради.
16. Навоий «Хамса»сида қаср хронотопининг уч тизими мавжуд. Булар: бирлик, тўртлик, еттилик тизимларидир. Қаср хронотопининг бирлик тизими («Садди Искандарий»да) ягона хукмдор ғоясини, тўртлик тизими («Фарход ва Ширин»да) ўткинчи умр фаслларини талқин этса, «Сабъаи сайёр»даги еттилик тизими «аруси дахр» ва инсон нафси муносабатини бадиий жихатдан асослашга хизмат килган.
17. «Хамса»даги образлар тизими Шарк-ислом бадиий тафаккуридаги маърифий дунёқараш, эстетик критерийлар негизида шаклланган. Ошик -маъшука - рақиб учлиги эса Навоий «Хамса»си образлар тизимининг биринчи ва марказий типи хисобланади. Айни учлик типнинг генетик асослари Қуръони Каримда хабари келган Одам ато - момо Ҳавво - иблис учлигига туташади. Универсал кўламда аброр йўлининг асл мохиятини ифодаловчи асос-концепция вазифасини ўтайди. Навоий мазкур учлик тизимни «Маҳбуб ул-кулуб» асарида назарий пойдевори қўйилган «авом ишқи», «хавос ишқи», «сиддиқ ишки» асосига куради. Бундан Навоийнинг ўзигача мавжуд анъанавий хамса образлари таркибида айни тизимни янгилагани, универсал кўламга олиб чиққани, бадиий адабиётга хос диний-маърифий, тасаввуфий-адабий анъаналарни янги босқичга кўтаргани аён бўлади.
18. Навоий «Хамса»сида ошиқ - маъшуқа - ракиб учлигидан кейин келадиган образлар тизими икки мустақил типда намоён бўлади. Буларнинг биринчиси тарихий образлар бўлиб, уч гуруҳга тармоқланади: идеал тарихий образлар, реал тарихий образлар, метафориклаштирилган тарихий образлар. Уз навбатида, хар бир гурух ички специфик гурухчаларни ташкил этади. Иккинчи тип метафорик образлар. Бу тип образлар уч йирик гурухга бўлинади: а) инсон метафорик образи; б) ер ости дунёси метафорик образлари; в) денгиз ва сахрога оид метафорик образлар. Мана шу икки тип образ тизими ошиқ - маъшука - ракиб учлиги билан семантик муносабатда харакатланади, «Хамса» семантикаси ва ундаги инсон концепциясини асослашга хизмат килади.
Умуман, Навоий «Хамса»сини хронотоп поэтикасига кўра назарий тадқиқ этиш, унинг мустақил жанр, оригинал композицион система, ўзига хос сюжет, мукаммал образ тизимига эга универсал поэтик ходиса экани хақида якуний хулосага олиб келади.
Ўзбекистонда умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Тараккиётнинг ҳозирги босқичида ҳуқукий демократии давлат ва фукаролик жамиятини барпо этиш маърифий дунёнинг асосий максади бўлиб, унта эришиш давлат ва жамият бошқаруви тизимини замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнлар мазмуни ва мохиятини инобатга олган холла мунтазам такомиллаштириб боришни тақозо этади. Айрим мамлакатларда кузатилаётган марказ-худуд муносабатларидаги зиддиятларни келтириб чикараётган омиллар хам ушбу фикрни тасдикламокда. Сиёсий тадқиқотлар марказларида амалга оширилаётган изланишлар мазкур зиддиятлар, куп холларда, сиёсий хамда иқтисодий секторларнинг бошқарув тизими бугунги талабларга жавоб бермаётгани туфайли содир бўлаётганини кўрсатмокда. Ушбу муаммоларни хал килишнинг оптимал йўлларидан бири сифатида умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш механизмлари ва технологияларини такомиллаштириш эътироф этилмокда. Ҳуқуқий демократах давлат тамойилларига кура, марказ ва худудлар уртасидаги сиёсий муносабатларнинг институционаллашуви, фукаролик институтлари ва хокимият органлари уртасидаги муносабатларнинг конунларда белгиланган меъёрларга мувофиқ тартибга солиниши, худудий сиёсий тизимларнинг шаклланиши, уларнинг умумдавлат сиёсий маконидаги ролининг ошиб боришини таъминлаш - марказ ва худуд манфаатларини мувофиклаштиришнинг муҳим йўналишлари хисобланади. Сиёсий маконни худудий таснифлаш, сиёсий воқеликни тизимли ўрганишда кўлланаётган янги услублар, хусусан, институционал ёндашув асосида сиёсий тизимни янада чуқурроқ тахдил қилиш хам сиёсий фанлар олдида турган долзарб вазифалардир.
Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш серқирра ва мураккаб вазифа бўлиб, унинг илмий ечими йўллари бугунги кунга қадар тўлиқ асослаб берилмаган. Бу, ўз навбатида, марказ ва ҳудудлар манфаатларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш мезонлари, мазкур мувозанатнинг баркарорлигига эришишда парламентнинг ролини кучайтириш, ҳудудлар билан боғлиқ сиёсий иштирок механизмини такомиллаштириш, фукаролик жамияти институтларининг жамоатчилик назорати механизмлари сифатидаги ролини ошириш каби масалаларда ўз ечимини кутаётган айрим муаммолар мавжудлигига бориб тақалади.
Узбекистонда мустақиллик йилларида марказ-ҳудуд манфаатларини мутаносиблаштириш бўйича эътиборга молик тажриба тўпланди. Жумладан, давлат ҳокимияти тақсимоти амалга оширилди, маҳаллий ҳокимият, ҳокимлик института ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқарув органлари фаолияти йўлга қўйилди, худудлар манфаатини ифода этувчи таъсирчан сиёсий институт - Сенат таъсис этилиб, икки палатали парламент тизимига ўтилди. Ҳукумат тузилмалари ва давлат ҳокимияти турли органларининг парламентдаги сиёсий партиялар, маҳаллий ҳокимият органларига ҳисобдорлигини таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари яратилди.
Шу билан бир каторда, мамлакатни модернизация қилиш жараёнида “марказ-худуд” муносабатларини замонавий талаблар асосида ташкиллаштириш билан боғлиқ қатор муаммолар мавжудлиги хам аён бўлмокда. Айни пайтда 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантнришнинг бешта устувор йўналншн бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йуналиши давлат ва жамият курилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чукурлаштириш ва мамлакатни модернизация килишда парламентнинг ролини янада кучайтиришни назарда тутади1.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон “Узбекистан Республикасида Маъмурий ислохотлар концепциясини тасдиклаш тугрисида”ги Фармони, “Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари Йили” давлат дастури ва сохага оид бошқа норматив-ҳуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришишни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари кўзланган мақсадни амалга оширишга қаратилган бўлиб, қуйидагилардан иборат:
ривожланган демократии давлатлар тажрибасини инобатга олган холда, Узбекистонда марказ ва худудлар ёхуд умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигини яхлит сиёсий реаллик ва жараён сифатида тадкик этиш;
умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш мақсадида марказ ва худудлар ўртасидаги муносабатларнинг макбул моделларини излаш ва илмий асослаш;
Узбекистонда давлат ва худудлар ўртасидаги муносабатлар холати ва сиёсий аспектларини тадкик этиш ва уларни такомиллаштириш йўлларини илмий ёритиш;
худудий сиёсий тузилманинг шаклланиши ҳамда барқарор фаолият кўрсатишида махаллий хокимият ва фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларининг урни ва ролини очиб бериш;
умумдавлат ва худудий манфаатларни мутаносиблаштириш мезонларини аниқлаш ва илмий асослаш;
умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришишда давлат хокимияти аралашувини тартибга солиш, унинг махаллий хокимият органлари масъулиятини кучайтириш билан ўзаро боғлиқлигини асослаш;
умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришишда марказ ва худудий хокимият органлари ваколатларини чегаралаш жараёнини тахлил килиш;
умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришишда худудий иштирок - хокимиятни амалга оширишда худудлар иштирокини кенгайтириш истикболларини очиб бериш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Узбекистонда “марказ-ҳудуд” тарзидаги ҳокимият муносабатларини ривожлантириш, уларнинг ҳокимият бўғинлари ўртасидаги чегараларини белгилаш ва ҳудудларнинг ўз-ўзини бошкаришини кенгайтириш зарурати асослаб берилган;
номарказлашган, нисбатан номарказлашган, марказлашган унитар давлат турларига асосланган давлатнинг ҳудудий-сиёсий тузилиши таснифини барча маъмурий-ҳудудий бирликларга ўз-ўзини бошқариш мақомининг берилишини назарда тутадиган “ҳудудий давлат” тушунчаси билан тўлдириш таклиф этилган;
“ҳудуд” тушунчаси тегишли ҳудудда яшовчи аҳолининг уюшмаси, яъни ҳудудий жамоа сифатида Узбекистонда илмий муомалага киритилган;
мамлакатимизда ҳудудларнинг ўз-ўзини бошқаришини таъминлашга эришишда “давлат аралашуви”нинг кўринишлари, жумладан, ҳокимларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш давлат аралашувининг мажбурлаш чораси экани ҳамда турли бўғиндаги ҳокимликлар ваколатларини амалга ошириш регламентларининг ишлаб чиқилиши зарурати асослаб берилган;
ҳудудларнинг қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимиятини амалга оширишдаги иштирокини “ҳудудий иштирок” института сифатида қабул қилиш ва унинг механизмларини такомиллаштиришга оид илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
Узбекистонда умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш масалаларининг тахлили “марказ-худудлар” форматидаги сиёсий муносабатларни ташкил этиш борасида куйидаги хулоса ва таклифларни илгари суриш имконини берди:
1. Умумдавлат ва худудлар манфаатлари мутаносиблигига эришиш ма-салаларини ўрганиш индивидуал манфаатларни аввал худудлар кесимида, кейин умумдавлат миқёсида уйғунлаштириш лозимлигини кўрсатади. Маз-кур вазифани амалга ошириш марказ ва худудлар ваколатларини чегаралаш, шунингдек, худудлар фаолиятига давлат аралашувини ва худудларнинг давлат ҳокимиятини амалга оширишдаги иштирокини тартибга солишни такозо этади.
2. Узбекистонда умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш, хорижий давлатлардаги каби “марказ-минтақа” эмас, балки “мар-каз-худудлар” муносабатларини камраб олади. Ушбу масалаларни тизимли ўрганиш “Сиёсий минтақашунослик” фани негизида “Сиёсий худудшунос-лик” фанини жорий қилишни такозо этади. Макур фаннинг Узбекистан олий ўқув юртларида ўқитилиши махаллий хокимият ва фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органлари ваколатларини самарали амалга ошириш, давлат аралашувини тартибга солиш ва худудий иштирокни кенгайтириш истикболлари-ни ўрганиш имконини беради.
3. Умумдавлат ва худудий манфаатларни мувофиқлаштириш “ҳудуд” ва “худудий манфаатлар” мазмунини аниклаштиришни такозо этади. Чунки узбек ва хорижий тиллардаги “ҳудуд” сўзига берилган таърифларда унинг сиёсий жихатлари деярли акс эттирилмаган. Шундан келиб чикиб, худудга берилган таърифларга қўшимча қилиб, “худуд - давлатни худудий-сиёсий ташкил этиш бирлиги” таърифини киритиш мақсадга мувофикдир.
4. Ҳудудларни фаол жамоага айланган ҳудуд аҳолисининг умумий уюшмаси сифатида эътироф этиш мантиқийдир. Бундай ёндашув маҳаллий ҳокимият оммавий ҳокимиятнинг мустақил унсури эканлигидан ҳам келиб чиқади. Демократии тараққиётдаги бундай ўзгаришлар давлатнинг ҳудудий сиёсий тузилиши таърифини аниқлаштириш, ушбу жараёнга мухторият ва марказлаштириш уйғунлиги назаридан ёндашиш эҳтиёжини кўрсатмокда. Шу маънода, давлат сиёсий-ҳудудий тузилишининг унитар ва бошқа шаклла-ри ўрнига худудий, номарказлашган, нисбатан номарказлашган, марказлаш-ган давлатлар таснифини жорий этиш мантиқий экани ойдинлашади.
5. Давлатнинг демократик тараққиёти унинг марказлашган шаклидан номарказлашган шакли йўналишидаги ҳаракатида намоён бўлса, ушбу жара-ён умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришишнинг фунда-ментал масалалари бўлган оммавий ҳокимият тизимида маҳаллий ҳокимият-нинг мустақиллиги, миллий сиёсий тизимда ҳудудий сиёсий тизимларнинг шаклланишига бевосита боғлиқлигини кўрсатади. Ушбу жараённи Узбекистонда объектив акс эттириш миллий қонунчилигимизга “оммавий”, жум-ладан, “оммавий ҳокимият”, “маҳаллий ҳокимият”, “оммавий сиёсат” тушун-чаларини киритишни тақозо этади. Шунингдек, “оммавий” тушунчасининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда, Узбекистан Республикаси Фуқаролик ко-дексининг 213-моддасида “оммавий мулк республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулки (муниципал мулк)дан иборат” ҳамда 215-моддада “муниципал мулк махаллий ҳокимият органларининг мулки” таҳрирларида берили-ши тақозо этилмокда.
6. Интернетдан фойдаланиш “е-демократия”, “е-хукумат”, “е-бошка-рув” ва бошка технологияларнинг сиёсий хаётга жорий қилиниши давлат, махаллий хокимият органлари ва худудий жамоа, унинг аъзолари ўртасидаги сиёсий коммуникациялар ривожланишига хизмат килмокда. Бундай бошқа-рувни Узбекистонда такомиллаштириб бориш, Интернет тармогида ахборот тарқатиш баробарида, қайтма алоқалар ўрнатиш имконини беради.
7. Марказнинг махаллий хокимият органлари фаолиятига аралашиш ваколатини агрофлича белгилаш мавжуд муаммолар ва зиддиятларни конструктив хал қилиш, умумдавлат ва худудий манфаатлар уйгунлигига эришиш, давлатнинг баркарор ривожланишига хизмат килади. Чунки ҳар қандай давлатда марказ умумдавлат манфаатларини ифода этиши туфайли, махаллий хокимият органларини уз вазифаларига масъулият билан карашга ундаш, худуднинг баркарор ва хавфсиз ривожланишини таъминлаш мақсадида уларнинг ишларига аралашиш ваколатига эга. Давлат аралашувининг зуравонликка айланиб кетмаслиги, худудлар ташаббускорлиги ва сиёсий фаоллигини бўғиб кўймаслиги учуй давлат аралашуви чоралари ва уларни қўллашнинг ҳукуқий асосланган таомилларини белгилаш шарт.
8. Махаллий хокимият органлари ваколатларининг чегараланганлиги уларнинг ихтисослашуви, оммавий бошқарувни макбуллаштиришнинг замонавий ютукларидан фойдаланиш, яъни электрон бошкарувни жорий килиш учун қулай имконият яратади. Узбекистонда айрим интерактив давлат хиз-матларини кўрсатиш юзасидан илк кадамлар кўйилиб, оммавий хокимият ор-ганларининг ваколатларини чегаралаш бундай хизматларни кенгайтиришда зарур ташкилий-хуқуқий асос вазифасини ўтайди. Шунингдек, барча бутин-даги хокимликлар ваколатларини амалга ошириш регламентларининг ишлаб чикилиши кутилган самарага эришишнинг макбул йўлларидан биридир.
9. Давлат хокимиятини амалга оширишда худудлар иштирокини “худудий иштирок” тушунчаси сифатида илмий муомалага киритиш мақсадга му-вофиқ бўлади. Ҳудудий иштирокни кенгайтириш, уз навбатида, давлат хокимиятини амалга ошириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солишни давом этти-риш заруратини кўрсатади. Бугунги кунда давлат хокимиятини амалга ошириш сиёсий карорларни қабул қилиш технологик жараён сифатида эътироф этилиб, мазкур жараён атрофлича тадкик этилган. Лекин қонунийликни таъ-минлаш ва хаётий долзарб масалаларнинг конуний ечимини топиш масалала-ри карорлар қабул қилиш технологияларини янада такомиллаштириш эҳтиё-жини кўрсатмокда. Қонунларнинг оммавий сиёсат юритиш марказита кўйи-лиши конунийликни таъминлаш баробарида, карорлар кабул қилиш амалиё-тини узлуксиз ва бир-бирига боғлиқ жараёнга айлантириб, худудий иштирокни кенгайтириш имконини беради.
10. Қарорлар кабул қилиш моделларининг таҳлили қонунларни амалга ошириш ва улар ижросини назорат килишни конунчилик жараёнининг бос-кичлари сифатида киритишни такозо этмокда. Шу туфайли конунчилик жараёнини: 1) конунчилик ташаббускорлиги; 2) конун лойихаларини Конунчилик палатаси Спикери, кўмиталари, комиссиялари, фракциялари мухокамаси-га куйиш; 3) Конунчилик палатасининг конунларни кабул килиши; 4) конун-ларни юқори палата, яъни Сенатнинг кўмита ва комиссиялари кўриб чикиши; 5) қонунларнинг Президент томонидан имзоланиши ёки рад этилиши; 6) ко-нунларнинг расмий нашрларда эълон килиниши; 7) конунларни амалга ошириш ва улар ижросини назорат килиш босқичларига таснифлаш тавсия қилинади.
И. Узбекистонда конун лойихаларини тайёрлашда худудлар иштирокини белгилаш мақсадида Узбекистан Республикаси “Қонунлар лойихаларини тайёрлаш ва Узбекистан Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддасида Конунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳасига илова қилинадиган хужжатлар қаторига “Қонун лойиҳасининг худудий манфаатларга мослиги тўғрисидаги хулосани” киритиш мақсадга мувофикдир. Бундай қоиданинг ўрнатилиши депутат ёки бошқа конунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қонун лойихаларини тайёрлаш жараёнига худудларни жалб қилиш мажбуриятини юклайди.
12. Фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бошқа назорат ваколатлари, жумладан, вилоятлар, Тошкент шахар, туманлар ва шахарлар прокурорларининг қонунийликнинг хамда жиноятчиликка қарши курашнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлари, туман, шахар ва вилоят ҳокимликлари рахбарларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитишга етарлича аҳамият берилаётгани йўқ. Ҳолбуки қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш улар ижросини таъминлаш ва такомиллаштиришнинг мухим шартларидан биридир.
У мумий хулоса сифатида айтиш мумкинки, умумдавлат ва худудий манфаатлар мутаносиблигига эришиш оммавий ҳокимиятни амалга ошириш, сиёсий тизимнинг мўътадил фаолият кўрсатиши, умуман шахе, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни уйгунлаштиришни назарда тутади. Ушбу жараённинг мураккаблиги, унинг илмий базаси халигача тўлиқ шаклланма-ганлигига карамай, Узбекистонда унинг фаол ривожланиши учун зарур ама-лий қадамлар қўйилаётгани алоҳида аҳамият касб этади.
Озиқ-овқат саноати ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон иктисодиётининг глобаллашуви ва кескин ракобатчилик, ахоли сонининг муттасил ортиб бориши, хусусан, «2050 йилга бориб жахон ахолиси 10 миллиард кишига етиши натижасида аҳолини сифатли озик-овқат махсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида интенсив тарзда хомашё етиштириш, озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқларни худудий таркибини такомиллаштириш, янги ишлаб чиқариш шаклларидан фойдаланишни такозо килмокда».1 Бу ўз навбатида, озик-овқат саноати тармоқларининг жойлаштириш ўрни ва усулини тўғри танлашни хамда рақобатбардош истеъмол махсулотлари ишлаб чикариш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластер тизимидан самарали фойдаланишни талаб этади.
Жахонда ишлаб чикариш ресурсларини бошкаришда, ишлаб чиқариш тизимлари ва озиқ-овкат махсулотларини сотиш ўртасидаги ўзаро оптимал нисбатини таъминлашда тармок кластерларини яратиш мухим вазифалардан ҳисобланади. Дунёда ва республикамизда замонавий истеъмол махсулотлари ишлаб чиқарувчи озиқ-овқат саноати тармоқларини ривожлантириш, тармок учун хомашё етиштириш, махаллий хомашёни технологик жихатдан чукур кайта ишлаш, экспорт салохиятини оширишда тармок кластерлари ва логистик марказларни ташкил қилиш хамда шакллантириш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, аҳолини экологик тоза ва сифатли озик-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда озик-овқат саноати тармоқларини ривожлантириш, унинг хомашё базасини янада мустаҳкамлаш, қайта ишлаш соҳасини модернизация қилиш, озик-овқат маҳсулотларини диверсификациялаш, республиканинг экспорт имкониятларини ошириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада маҳаллий хомашё асосида ички истеъмол талаблари таъминланиб, ахоли эҳтиёжларидан ортган махсулотларнинг бир қисмини жаҳон бозорига экспорт қилиш орқали муҳим иқтисодий самарага эришилди. Таъкидлаш керакки, аҳолининг сифатли озиқ-овкат махсулотларига бўлган талабини кондиришда ички ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда тўлиқ циклли озиқ-овкат саноати тармоқлари технологик занжирини ҳудудий ташкил этишнинг илмий таъминотига етарлича эътибор каратилмаган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур кайта ишлаш, ярим тайёр ва тайёр озик-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юкори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини куриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш, юқори технологияли кайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, махаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида кўшимча кийматли тайёр махсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация килишга...»2 каратилган мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу эса сифатли озик-овқат маҳсулотларини ишлаб чикариш, мазкур тармоқни ривожлантириш ва худудий таркибини такомиллаштиришда кластер тизимидан самарали фойдаланишни такозо этади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 5 мартдаги ПҚ-2505-сон «2016-2020 йилларда мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хомашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чукурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чикариш ва экспорт килишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2716-сон «2017-2018 йилларда мева-сабзавотларни кайта ишлаш, музлаткичли сақлаш, хамда кадоқлаш материаллари ишлаб чиқаришни чукурлаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 18 январдаги ПК-2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш давлат дастури» тўғрисидаги Қарорлари мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилояти озиқ-овқат саноатининг ижтимоий-иктисодий, табиий омилларини баҳолаш асосида, унинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш ҳамда вилоятда республика озиқ-овқат саноати ҳудудий кластерини яратиш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
республикада озик-овкат саноати худудий кластерини барпо этишда «хомашё - кайта ишлаш - тайёр маҳсулот» ишлаб чиқариш жараёнининг самарали иқтисодий-географик тузилмаси ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат саноати таркибини ривожлантиришда илк бор логистика марказларини худудий ташкил этиш хусусиятлари, ички (ўзига хос мева-сабзавотлар олма (карвак олма), узум, қовун (гурвак), гуруч ва кизилмия томири етиштирилиши) ва ташқи (Ҳазорасп эркин иктисодий зонаси, транспорт инфратузилмаси, ташки бозорда истеъмолчилар мавжудлиги) имкониятлари иқтисодий-географик жихатдан асосланган;
Хоразм вилояти озик-овкат саноати ва унта хомашё етказиб берувчи тармоқларининг худудий коэффициентлари аниқланган хамда ГАТ маълумотлар базаси асосида хариталари ишлаб чиқилган;
кластерларни ташкил этишда ривожланган давлатларнинг кластер ёндашувидаги инновацион тажрибалари хамда худудий хусусиятларни умумлаштириш асосида озик-овкат саноати кластери тизими иктисодий-географик жихатдан такомиллаштирилган.
Хулоса
Диссертацияда озиқ-овқат саноати ривожланиши ва жойланишининг иқтисодий-географик хусусиятлари бўйича амалга оширилган тадкиқотлар куйидаги хулосаларни килишга имконият яратади:
1. Хоразм вилоятида озик-овкат саноати хомашёсига кайта ишлов берилиш даражаси паст. Озик-овкат махсулотлари вилоятдан ташкарига асосан кайта ишланмаган, табиий ҳолатда чиқарилади, фақат ёғ-мой олиш мақсадида пахта хомашёсига юқори даражада қайта ишлов берилади. Шакар саноати хомашёси хориждан келтирилади. Мева ва сабзавот консерваси, куритилган ва турли даражада қайта ишланган мева, сабзавот ва зираворлар деярли ишлаб чиқарилмайди. Гўшт ва сутни саноат усулида қайта ишлаш даражаси хам жуда паст. Сифатли колбаса, сут махсулотлари четдан олиб келинади.
2. Хоразм вилояти озиқ-овкат саноатида ун-ёрма, ёғ-мой, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, шакар ишлаб чикариш саноати йирик ишлаб чикариш корхоналарида, қолганлари кичик бизнес секторида мужассамлашган. Озик-овкат саноатининг вилоят саноатидаги улуши 18-20 фоизга тенг, аммо тармок ва худудий таркиби номукаммал, соҳа қувватининг 20 фоиздан ортиғи Урганч шахрига тўғри келади. Вилоятда гўшт ва сутни кайта ишлаш, консерва, қандолат, нон ишлаб чикариш саноат тармоклари сует ривожланган.
3. Урганч шаҳри ёғ-мой, ун-нон, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, сут, гўшт маҳсулотларига, Ҳазорасп тумани шакар, Шовот, Хонқа, Урганч, Боғот туманлари ун-ёрма ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қолган туманларда озиқ-овқат саноати сует ривожланган, асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тегишли санокли цехлар мавжуд.
4. Хоразм вилоятида озиқ-овкат саноатини ривожлантириш боскичма-боскич, бевосита вилоят агроиклимий шароити ва ресурсларидан келиб чиқиб ёғ-мой, мева-сабзавот, полиз, ўрик, ковун, қовоқ, узум, сут ва гўшт маҳсулотларини турли даражада қайта ишловчи республика кластери сегментини яратишдан тортиб келажакда мустакил, айни вақтда, республика иқтисодиётини тўлдирувчи кластери тизимини яратиш лозим.
5. Хоразм вилоятида озик-овқат кластери ёки унинг минтакавий бўғинини шакллантириш жараёнида ишлаб чикариш худудий таркиби ва ихтисослашувини такомиллаштириш, ички озиқ-овқат махсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини баркарорлаштириш баробарида экспорт салоҳиятини шакллантирувчи соҳаларни ривожлантириш талаб этилади.
6. Иқлимий шароитлардан келиб чиқкан ҳолда, худуд қишлоқ хўжалигида даставвал деҳқончилик тармоқларида экинларни интенсив тарзда етиштириш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш хисобига озик-овқат саноати тармоқларини хомашё билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни ўз ҳолича ёки ярим тайёр ҳолатда экспорт қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳудудда чиқиндисиз технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган замонавий корхоналарни куриш, деҳкончиликда кам сув сарфлаб нисбатан юқори ҳосил олишни таъминловчи хориж технологияларидан фойдаланиш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш йўли билан соҳада иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин.
7. Истеъмол меъёрлари бўйича вилоятда аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талаби асосий турлари бўйича меъёр даражасидан анча ортиқ, фақат тухум, балиқ маҳсулотларини етиштиришни ошириш талаб этилади. Ушбу тармоқларнинг ишлаб чиқариш имкониятлари катта, айни вақтда гўшт, сут, сабзавот ва полиз маҳсулотларини бир неча марта кўп ишлаб чикариш ва уларни табиий равишда кайта ишлашнинг имкониятлари мавжуд.
8. Вилоятнинг қулай транспорт географик жойлашувига эта озиқ-овқат саноатининг собиқ корхоналари кувватларини кайта тиклаш, Урганч шахрида ва темир йўл артериясига туташ Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Урганч ва Шовот туманларидаги йирик аҳоли пунктларида мева, сабзавот, полиз махсулотлари, ярим ва тайёр озик-овкат махсулотларини сақлаш, экспорт килиш логистика марказларини барпо этиш тавсия этилади.
9. Узбекистан Республикасида енгил, озиқ-овқат саноати, оммавий машинасозлик кластерларини шакллантириш учун барча шароитлар мавжуд. Республикада мавжуд илмий тадкиқот ва олий таълим муассасаларида замонавий технологияларга оид билим ва кўникмалар билан куроллантирилган кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш ва уни ишлаб чикариш билан корпоратив хамкорлик кластерини шакллантириш долзарб масала саналади. Республика ва унинг худудларида ривожланган озик-овкат кластерини шакллантириш, энергия ишлаб чикариш циклини тўла охирига етказиш, озик-овкат хавфсизлигини таъминлаш баробарида мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга имкон беради.
Англаш масалаларида аломатлар фазосининг ночизиқли алмаштиришларига асосланган ахборот моделлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда, рақамли технологиялардан фойдаланиш товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар самарадорлигини оширишнинг муҳим омили бўлиб хисобланмокда. Ушбу технологияларнинг ривожланишида сунъий интеллект (СИ) усуллари мухим роль касб этади. СИ усулларининг салмокли кисми берилганларни интеллектуал таҳлили (БИТ) учун қўлланилмокда. Бсрилганлардан БИТ ёрдамида ажратиб олинган яширин қонуниятлар ахборот моделлари учун янги билимлар хисобланиб, улар асосида заиф тузилмали предмет соҳалардаги карор кабул килиш жараёнлари асослаб берилмокда.
Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, заиф тузилмага эга предмет соҳалар учун ахборот моделларини куришга уриниш аломатлар фазосининг катта ўлчамлиги ва мантиқий қонуниятларни кидириш учун мўлжалланган алгоритмларнинг юқори комбинаторик мураккаблиги сабабли самарасиз бўлиб қолмокда. Шунингдек, англаш масаласини ечиш нуктаи-назаридан, дастлабки аломатлар ва объектлар тўпламига нисбатан яхши сифат кўрсаткичларига эга информатив аломатлар тўпламини ва ўргатувчи объектларнинг кием тўпламини кидириш муаммолари бўйича такдикотлар давом этмокда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, англаш тизимларининг сифатини ошириш йўлларидан бири - объектларни тавсифлаш учун аниқланадиган аломатлар тўпламини сон ўқига ночизиқли акслантириш йўли билан латент аломатларни синтез килиш усули ҳисобланади. Берилганлар базасидан (саклагичдан) яширин конуниятларни ажратиб олувчи классификация алгоритмларининг аниқлигини ошириш мазкур тадқиқотнинг долзарблигини аниқлайди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал ва амалий татбиққа эга бўлган долзарб илмий йўналишларга эътибор кучайтирилди. Хусусан, билимларни эгаллаш масалаларида билимларни такдим этиш априор берилган бўлиб, фақат ушбу такдимот доирасида тизимни қуриш кераклиги кўзда тутилса, метаўргатиш масалаларида эса такдимотни ўзини автоматик такдим этиш масаласи қўйиладики, унинг деталлари предмет соҳага боғлиқ равишда кескин ўзгариши мумкин. Метаўрганиш масаласини ечишнинг зарурати, машинали тизимлар учун тор предмет соҳада амал қилиш қобилиятлари билан боғлик чекловларни олиб ташлаш билан изоҳланади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида илмий-тадкиқот ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этиш маханизмларидан иқтисодиёт тармокларининг самарадорлигини оширишда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эта ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади англаш масалаларида аломатлар фазосининг ночизиқли алмаштиришларига асосланган сунъий интеллект мезонлари ва усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
берилганлар танланмасига асосланган ночизиқли карор қилиш қоидаларини шакллантириш усули такомиллаштирилган;
компактлик мезони асосида визуаллаштириш натижаларини қиёсий такқослаш усули тавсифланган бўлиб, компактлик қиймати ҳар бир синф объектларини минимал сондаги ўзаро кесишмайдиган гуруҳларга ажратиш натижалари бўйича аникланган;
берилганларда тушуриб қолдирилган ва такрорланувчи қийматлар инобатга олинган ҳолда ҳамда берилганларни дастлабки ишлов беришни инобатга олган ва олмаган ҳолда микдорий аломатларни ўзаро кесишмайдиган интервалларга бўлиш алгоритмининг мураккаблик баҳоси олинган;
объектлар тавсифидаги бошланғич аломатлар фазосидан латент аломатлар фазосига ўтилганда яқин кўшни алгоритмининг умумлаштириш қобилиятининг ошганлиги исботланган;
аломатларни агломератов иерархик гуруҳлаш ва уларни сон ўқига ночизиқли акслантиришда информативлиги бўйича тартибланган латент аломатлар тўпламларининг шаклланиши кўрсатилган.
Хулоса
Билимларга асосланган ахборот моделлар учун интеллектуал тахдил усулларини яратиш ва асослаш илмий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан ҳисобланади. Аломатларнинг тузилмавий хилма-хиллигида объектлар ўртасидаги муносабатлар кластер тахлил усулларидан фойдаланган ҳолда аломатлар фазосини ночизиқли алмаштиришлар оркали тадқиқ килинган. Ночизиқли алмаштиришлардан мақсад ўзаро кесишмайдиган синф объектларининг идеал компактлигига интилиш ҳисобланади. Компактликни катъиймас мантик атамаларида изохдаш берилганлар базасидан яширин конуниятларни излашда фойдаланилади.
Ушбу ишда олинган асосий натижалар:
1. Турли тоифадаги аломатларни сон ўқида чизиқли ва ночизикли акслантириш учун аломатларни иерархик агломератив гурухдаш коидалари ишлаб чиқилди. Чизиқли ва ночизикли акслантириш ўртасида жиддий фарк мавжудлиги кўрсатилди. Таклиф этилган коидалар ёрдамида дастлабки аломатлар фазоси ўлчамини сезиларли даражада қисқартиришга мувофиқ бўлинди;
2. Оралиқларнинг оптимал чегарасини ҳисоблаш учун берилганларни дастлабки ишлов бериш усуллари таклиф этилган. Чегара қийматларини аниқлашда «Ҳар бир оралиқ чегараларида фақат битта синфнинг объектларни тавсифлашдаги аломатлар қийматлари ётади» гипотезасининг ростлигини текширишдан фойдаланилади. Берилганларда такрорланишлар ва тушириб колдирилган кийматлар бўлган холатларда кидириш учун алгоритмлар мураккаблигининг баҳоси аниқланди. Интерваллар чегараларининг кийматларидан аломатлар гуруҳи бўйича объектлар турғунликларини ҳисоблаш ва аломатни ночизикли комбинацияга кўшиш учун иерархик агломератив гурухдаш коидаларида фойдаланилган;
3. Объектлар тавсифидаги аломатларининг (0,1] ораликқа тегишли мумкин бўлган кийматлари тўплами билан берилган ўргатувчи танланманинг компактлигини баҳолаш усули таклиф килинди. Аломатларни ночизикли алмаштиришдаги компактлик қиймати чизиқли алмаштиришга ва дастлабки «хом» аломатлар фазосидагига нисбатан юқори бўлиши ҳисоблаш экспериментлари ёрдамида исботланди. Компактлик баҳоси хамда алгоритмнинг умумлаштириш қобилияти ўртасида боғликлик мавжудлиги кўрсатилди;
4. Аломатларни ночизикли алмаштиришдан қарор қабул қилиш қоидаларининг аналитик кўринишини келтириб чиқаришда фойдаланилган. Иерархик агломератив алгоритмни амалга ошириш жараёнида ушбу алмаштириш асосида олинган латент аломатлар информативлик муносабати бўйича тартибланди;
5. Сувғориладиган ерлар шўрланишининг мотиноринги ва саратон касаллигини ташхис килиш учун иккита ахборот моделлар қурилди. Модел доирасида ўргатувчи танланманинг шовқин объектлари аниқланди. Шовкин объектларни ўчиришдан олинган самара синфнинг ва бутун танланма компактлик бахоси орқали кўрсатилди.
Жанубий ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-географик омиллари
Диссертация мавзусииинг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон аҳолисининг кўпайиб бориши билан унинг озиқ-овкат маҳсулотларига бўлган талабининг ўсиб бориши, ўз навбатида қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, ҳудудий таркибини такомиллаштиришнинг долзарблигини белгилаб беради. «2050 йилга бориб жаҳон аҳолисининг 9 миллиарддан ортиши, урбанизация даражасининг тез суръатларда ўсиши ва ақолининг 70 фоизи шақарларда тўпланиши (ҳозирда 49 фоиз) кутилаётган бир пайтда, дунё аҳолисини боқиш учун глобал даражада кишлок хўжалиги ва озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чикаришни икки баробарга ошириш керак бўлади». 1 Бу ҳолат суғориладиган ерларнинг асосий қисми жойлашган курғокчил минтақалар ва улар каторида Ўзбекистон чўл худудларида кишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш лозимлигини кўрсатади.
Бугунги кунда жаҳон қишлок хўжалигида ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иктисодий-географик омилларнинг худудий ўзгарувчанлигини аниқлаш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий-ижтимоий жараёнларни самарали бошқариш механизмлари ишлаб чиқиш, озик-овқат хавфсизлиги ва баркарор иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг илмий асосларини яратиш талаб этилмокда. Чўл худудларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича иқтисодий географик тадқиқотларни амалга оширишда суғориладиган ерлардан фойдаланишни худудий ташкил этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш, қишлок хўжалик экин майдонларини оптималлаштириш, аҳоли истеъмол даражасини аниқлаш, агрогеографик прогнозларни ишлаб чиқиш, аграр соҳа ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш кабилар долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида республика қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини жорий этишда туб ислоҳотларни амалга оширишни тақозо этди. Жумладан, қишлок хўжалигини модернизация қилиш, мулкдорлар синфини шакллантириш ҳамда уларнинг мустакиллигини таъминлаш бўйича боскичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни иқтисодий рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди, қишлоқ хўжалиги экинлари хосилдорлиги ошди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт таркиби ва географиясининг кенгайишига эришилди. Таъкидлаш керакки, мамлакат чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, сув захираларини оқилона бошқариш, аграр соҳа инфратузилмасини такомиллаштириш, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигини ошириш бўйича илмий изланишларга етарлича эътибор қаратилмаган.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озик-овкат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш» 2 каби вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши Жанубий Ўзбекистон чўл ҳудудларида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий-географик омилларини бозор муносабатларига ўтиш шароитида тизимли ва мажмуали тадқиқ қилиш ҳамда унинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш борасида илмий изланишлар мухим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан тасдикланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш» йўналиши, 2015 йил 29 декабрдаги 2460-сон «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 ноябрдаги 382-сон «Сурхондарё вилоятида деҳкон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Узбекистан чўл ҳудудларида кишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларини очиб бериш ҳамда мавжуд муаммолар ечими бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Узбекистан қишлоқ хўжалиги ривожланишининг иқтисодий географик омилларидан тупроқ-иклим шароитлари, қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, сув истеъмоли меъёри, мулкчилик шаклларининг самарадорлиги, аҳолининг истеъмол даражаси агрогеографик районлаштириш асосида аникланган;
ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари таркибини оптималлаштиришнинг дастурий таъминоти ишлаб чикилган;
минтақада гидромелиоратив аграр-индустриал циклларни ривожлантиришнинг маъмурий, иктисодий ва экологии хусусиятлари аниқланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чикарувчилари фаолиятини ташкил этишнинг ҳудудий тизимини аграр соҳа инфратузилма салоҳиятини кучайтириш, сув ресурсларини самарали бошқариш, кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва чўл-яйлов чорвачилигини ривожлантириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат килиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. XX асрнинг иккинчи ярмида Узбекистан чўл ҳудудларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши муносабати билан мураккаб ирригация-мелиорация инфратузилмаси шакллантирилди ҳамда қишлоқ хўжалигини экстенсив ривожланиши учуй пойдевор яратилди. Ер ресурсларидан кишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш бевосита трансчегаравий хусусиятга эга бўлган сув ресурсларига боғлиқлиги, деҳқончиликда сув сарфининг кўпайиб бориши сугориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашувига, Орол денгизининг қуриши ва бошқа геоэкологик муаммоларга сабаб бўлди.
2. Жанубий Узбекистан чўл ҳудудларида ер-сув, ахоли ва мехнат ресурслари ҳамда электр энергия асосида занжирсимон ривожланиш хусусиятига эга бўлган мураккаб цикл - аграр-индустриал мажмуаси шаклланмокда. Кўп меҳнат ва сув талаб килувчи гидромелиоратив дехкончилик цикли етакчи хисобланиб, чорвачилик-индустриал цикли ривожланишида хам имкониятлар катта. Бу икки циклнинг ўзаро алоқадорликда ривожланиши, мавжуд тоғ-кимё хамда ёқилғи-энергетика мажмуаси билан биргаликда минтақа иқтисодиётининг асосини ташкил килади.
3. Қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда қўшимча сув манбаларидан фойдаланиш асосида сув тақчиллигини олдини олиш мумкин. Асосан, коллектор-дренаж сувларининг шўрлик даражаси 3-5 гр/л дан юқори бўлмаган такдирда дарё сувлари билан қўшган (аралаштирилган) холда ишлатиш тавсия этилади. Мазкур сувлардан Ангор, Миришкор, Музработ, Нишон, Косой, Шеробод ва Қизириқ туманларида кенг фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бунда туманлардаги йирик зовурларда тўсиқ ва насос станцияларини ўрнатиш зарур бўлади.
4. Қишлоқ хўжалигида ер-сув ресурсларидан окилона фойдаланиш мақсадида математик моделлаштириш услубиёти ва мое алгоритм асосида муайян майдонда ахборот технологиялари асосида оптимал ишлаб чиқарувчилик сиёсатини олиб бориш механизми ишлаб чиқилган. Натижада, чўл ҳудудларида пахта ва ғалла экин майдонлари қисқариши натижасида бўшайдиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштирилишини таъминлаш имконияти яратилган.
5. Қишлоқ хўжалиги ихтисослашувида таркибий ўзгаришларни тармоқ ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишига таъсир кўрсатувчи географии омилларни ҳисобга олиб ўзгартириш ва экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш таклиф қилинган. Бунга кўра, 2016 йилда Ангор туманида 250 гектар, Жаркўрғонда 550, Қизирикда 500, Музработда 700, Термизда 300, Шерободда 300, Касби туманида 220 гектар, Косонда 280, Миришкорда 650, Муборакда 250, Нишонда 300, Қарши туманида эса 200 гектар пахта майдонини қисқартириш ва ушбу ҳудудларнинг табиий шароитидан келиб чиқиб, ушбу майдонларнинг 50 фоизига сабзавот ва дуккакли экинлар, 15 фоизига мева ва токзорлар, 14 фоизига озуқабоп экинлар, 10 фоизига мойли экинлар, 6 фоизига картошка экинини, 5 фоизга бошқа экинларни жойлаштириш таклиф қилинган.
6. Қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва ҳудудий ташкил этилишидаги муаммоларни самарали ҳал килишни таъминлайдиган иқтисодий географик тизимни яратиш, келажакда регионал шароитда қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш йўлларини башорат қилиш, соҳа тараққиётининг якин, ўрта ва узок келажакдаги холатини аниқлаш мақсадида 2015-2020 йилларда асосий қишлоқ хўжалик экин майдонлари, ҳосилдорлиги, ва ялпи ҳосилининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Бу кўрсаткичларда 2020 йилгача пахта экин майдонини 18-20 фоиз қисқартириш, ялпи ҳосил 16-18 фоизга камайиш, ҳосилдорлик 1-1,5 ц/га кўпайиши кўрсатилган. Қисқартирилган пахта майдонлари ўрнига йиллар давомида сабзавот, озуқабоп экинлар, мойли экинлар, токзор ва картошка экинини жойлаштириш прогнози берилган.
7. Келажакда қишлок хўжалиги ихтисослашувида таркибий ўзгаришларни ҳисобга олиб ва минтака табиий шароитидан келиб чикиб, Касби, Косон, Миришкор, Муборак, Нишон ва Қарши туманларида 2-3 тадан сабзавот, мойли экинлар, полиз экинлари ва озуқа экинлари уруғини етказиб берувчи уруғчилик фермер хўжаликларини ташкил килиш мақсадга мувофиқ. Натижада фермер ва деҳқон хўжаликларини сифатли ва ҳосилдор уруғлар билан таъминлаш тизими яратилади.
8. Вилоят марказларида кишлок хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, саклаш, экспорт қилишга ихтисослашган логистика марказларини ташкил этиш максадга мувофик. Натижада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш сифати яхшиланади, транспорт хизмати кулайликлари яратилади ва экспорт қилиш имконияти кенгаяди.
9. Чўл-яйлов чорвачилиги (қоракўлчилик) хўжаликларини мунтазам электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мукобил электр энергияси манбаи - қичик қуёш батареяларидан фойдаланишни йўлга қўйиш лозим. Чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида эса комплекс биогаз лойиҳаларининг қурилишини амалга ошириш керак. Натижада энергия харажатлари камаяди ва экологик тоза энергия манбасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
10. Чўл ҳудудларида қишлок хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш мақсадида ташкилий, ҳуқуқий-норматив ва иктисодий-инвестицион йўналишлардан иборат мажмуали ёндашувни қўллаш, «иқлим ўзгариши шароитида аграр секторни мослаштириш ва диверсификациялаш» бўйича давлатнинг мақсадли дастури ва Концепцияни ишлаб чикиш, хўжаликлар инвестиция муҳитини ва экологик ҳолатни яхшилашга каратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофик.
Мета-, пара- алмашинган феноллар ва β - нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда иқтисодиёт тармокларини, айникса кишлок хўжалиги, курилиш, нефт-газ, тиббиёт, фармацевтика соҳаларини ривожлантиришда кенг миқёсда ишлатилаётган кимёвий маҳсулотларнинг аксарият қисми мақсадли органик синтез натижасида олинаётган моддалар бўлиб, уларга бўлган эхтиёж тобора ортиб бормокда. Бозор иктисодиётининг «талаб ва таклиф» конунидан келиб чиққан ҳолда жамиятимизда ишлатилаётган органик маҳсулотлар кўламини ошириш ва сифатини яхшилаш оркали халқимизнинг бу соҳадаги эҳтиёжларини таъминлашда органик кимё фанининг ўрни ниҳоятда катта.
Жахонда кимё саноатининг ривожланиши учун ароматик нитрозобирикмаларнинг ўрни катта бўлиб, улардан лак-буёк саноатида баркарор ранг берувчи моддалар сифатида, рангли шиша тайёрлашда ва унинг анализида, тиббиётда қимматбахо замонавий дори воситалари олишда дастлабки хом-ашё ва богловчилар сифатида, нитро-, аминобирикмалар ва аминокислоталар синтезида, курилиш материалларининг модификаторлари сифатида, коррозия ингибиторларини олишда, суюк лазер системалари ва босмахоналарда ранг берувчи бирикмалар сифатида, аналитик кимё сохасида эса заҳарли, оғир металларни сифат ва микдор жиҳатдан аниклашда кенг миқёсда фойдаланилганлиги сабабли бу соха олиб борилаётган илмий тадқиқотлар бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буен, маҳаллий ва ярим тайёр кимёвий реагентлар асосида импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортга йўналтирилган арзон, сифатли янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор берилди. Бу борада турли хил фармацевтика, кимё саноати махсулотлари ишлаб чикаришда, айниқса нодир, захарли металларни анализ килишда ва ажратиб олишда муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш керакки, ушбу мақсадлар учун ишлатилаётган кимматбаҳо органик реагентлар, жумладан, ароматик бирикмаларни нитрозолашда олинадиган нитрозофеноллар хам импорт моддалардан бўлиб, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан боғлиқ бўлган илмий тадқиқотлар кўламини янада кенгайтириш талаб этилмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 «саноатни юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини чукур қайта ишлаш асосида юкори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича жадал ривожлантиришга каратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш оркали янада модернизация ва диверсификация қилишга» каратилган муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтириш мумкин бўлган баъзи органик моддаларни яъни м-, п- холатлари алмашинган фенол ва 0-нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини мақсадли амалга ошириш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПК-1442 сон «Узбекистан Республикаси саноатининг 2011-2015 йилларда ривожланиш истиқболлари» тўғрисидаги,2017 йил 2 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва мазкур йўналишга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади мета-, пара- алмашинган феноллар ва 0- нафтол ҳосилаларини региоселектив нитрозолаш реакцияларини олиб бориш ҳамда синтез килинган моддаларни ишлатилиш соҳаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
анорганик ва органик нитрозоловчи агентлар иштирокида м- ва п-ҳолатларида -алкокси, -алкил, -галоген-, гидрокси-, нитро-, карбонил-, сульфо- ва карбоксил гуруҳлари бўлган фенол ва р-нафтол ҳосилаларини систематик тарзда нитрозолашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
илк бор органик нитритлар иштирокидаги региоселектив нитрозолаш реакцияларининг унуми фенол ва нафтол ядросида электронодонор ўринбосарлар бўлганда анорганик нитритларга нисбатан камлиги аниқланган;
Шеффер кислотасини нитрозолаш мисолида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори (Al(NO2)3>Ba(NO2)2>NaNC>2>H3o-C4H9ONO>h3o-CsHhONO> H-C4H9ONO) яратилган;
синтез килинган о-нитрозофеноллар хозирда ишлатилаётган Ильинский реагентига нисбатан сезгирлиги юкори, аксарияти селектив реагентлар эканлиги ва d металлар билан чўкма хосил килмаслиги сабабли кўп маротаба ишлатилиши аниқланган;
илк бор р-нафтол ва унинг 6-сульфохосиласини хона хароратида нитрозолаш реакциясининг янги усули ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Илк бор м- метоксифенол, м-, п- крезоллар, м-гидроксифенол, п-
хлорфенол, п-нитрофенол, (3-гидроксинафтой кислота, р-
гидроксинафтальдегид ва Шеффер кислотасининг анорганик ва органик нитритлар билан айнан о-холатга региоселектив нитрозолаш реакциялари ўтказилиб, тегишлича о-нитрозофеноллар олинди. Реакциянинг боришига ва маҳсулот унумига субстрат-реагент табиати ва микдори, гидролизланиш хусусиятлари, ҳарорат, реакция давомийлиги, нитрозоловчи агентнинг органик фазадаги эрувчанлиги таъсир килиши аниқланди. Региоселектив нитрозолаш маҳсулотларининг таркиби хроматографик анализ (ЮҚХ, КХ) ёрдамида,тузилиши эса ИҚ-, ЯМР’Н спектрлари ёрдамида исботланди.
2. (3 - нафтол ва унинг 6- сульфоҳосиласини хона ҳароратида юқори унум (97%) билан нитрозолашнинг янги усули таклиф килинди.
3. Электронодонор ўринбосарлари бўлган фенол ва нафтолларни айнан о- ҳолатга региоселектив нитрозолашда органик нитритлар иштирокида борадиган нитрозолаш реакцияларининг унуми анорганик нитритларга нисбатан пастроқ бўлиши кўрсатилди.
4. Илк бор Шеффер кислотаси мисолида органик ва анорганик нитритлар билан региоселектив нитрозолаш реакцияларида нитрозоловчи агентларнинг фаоллик қатори Al(NO2)3>Ba(NCh)2> NaNO2> uso-CjHvONO > u3o-C5HhONO> h-C4H9ONО таклиф этилди.
5. Синтез килинган о-нитрозофенолларнинг баъзи d- металларни аниқлашда ўзининг чет эл аналогларига нисбатан сезгирлиги, селективлиги ва қайта ишлатиш мумкинлиги билан устунлиги исботланди
6. Биринчи марта 3-гидрокси-4-нитрозо-2-нафтой кислота кобальт (II) ионига ўта сезгир ва селектив реагент эканлиги ва унда каучук вулканизациясини тезлатиш хоссаси борлиги аниқланди. У 121°С хароратда наирит А ва неопрен W асосидаги тўлдирилмаган резиналар аралашмасини чет эл аналогига нисбатан 5 марта тез вулканлайди ва резина сифатини яхшилайди.
Биринчи тартибли чизикли эллиптик системалар учун Коши масаласи
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар аксарият ҳолларда хусусий хосилали дифференциал тенгламалар учуй нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилишга келтирилади. Эллиптик типдаги тенгламаларни шартли корректликка текшириш ва такрибий ечимини топиш гидродинамика, геофизика, электродинамика каби соҳалардаги амалий тадқикотларнинг объектидир. Нокоррект масалаларни ечишда регулярлашган ечимлар оиласи корректлик синфи компактга кадар торайтирилганда тургун ечимни тадқиқ килишга асос сифатида хизмат қилади. Биринчи тартибли чизикли эллиптик тенгламалар системаси учун куйилган Коши масаласи кўп ўлчовли фазовий сохаларда етарли даражада тўла ечилмаганлиги сабабли, ушбу нокоррект масалаларга оид тадкиқотларни ривожлантириш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Ҳозирги кунда жаҳонда биринчи тартибли чизиқли эллиптик тенгламалар системаси учун қўйилган нокоррект чегаравий масалаларнинг регурярлашган ечимини қуриш, ечимнинг мавжудлик критериясини аниқлаш билан боғлиқ муаммоларни тадқик килиш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада умумлашган Моисил-Теодореско, умумлашган Коши-Риман, бир жинсли Максвелл тенгламалари системалари учун чегараси компакт бўлмаган қатлам кўринишдаги чексиз соҳада интеграл тасвирни ҳосил килиш; чегараланган ва чексиз соҳаларда соҳа чегарасининг бир кисмида берилган қийматига кўра ечимни шу соҳага давом эттириш; аник кўринишдаги Карлеман матрицасини куриш; шартли турғунлик бахолари; Коши масаласи ечимининг мавжудлик критериясини исботлаш мақсадли илмий тадкиқотлардан ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамалакатимизда фундаментал фанларнинг амалий татбиқига эга бўлган дифференциал тенглама ва математик физиканинг долзарб йўналишларига, жумладан, эллиптик типдаги дифференциал тенгламалар учун турли чегаравий масалаларни тадқиқ килишга алоҳида эътибор каратилди. Бунинг натижасида хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ килиш хамда уларнинг такрибий ечимларини Карлеман матрицаси асосида махсус кўринишдаги соҳаларда куриш, шартли турғунлик баҳоларини олиш ва ечимнинг мавжудлик критериясини топишга доир салмоқли натижаларга эришилди. “Дифференциал тенгламалар ва математик физика” фанларининг устувор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.1 Қарор ижросини таъминлашда хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар назарияси, шартли тургун коррект масалалар назариясини ривожлантириш муҳим ахамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чикаришга татбик этишни рағбатлантириш борасидаги кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади биринчи тартибли чизиқли эллиптик тенгламалар системаси учун қўйилган Коши масаласининг чегараланган ва чексиз соҳаларда регулярлашган ечимини топиш ва ечимнинг мавжудлик критериясини исботлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чегараси компакт бўлмаган чексиз соҳада умумлашган потенциал ва умумлашган голоморф векторлар учун Кошининг интеграл формуласи ҳамда бир жинсли Максвелл тенгламалари системаси учун Стрэттон-Чу формуласи исботланган;
чегараланган ва чексиз соҳада умумлашган Коши-Риман тенгламалари системаси учун Коши масаласининг регулярлашган ечими курилган ва ечимнинг мавжудлик критерияси исботланган;
умумлашган Моисил-Теодореско тенгламалари системаси учун Карлеман формуласи исботланган, Коши масаласининг регулярлашган ечими курилган ҳамда шартли тургунлик теоремалари ва ечимнинг мавжудлик критерияси исботланган;
бир жинсли Максвелл тенгламалари системаси учун Карлеман формуласи ва Коши масаласи ечимининг регуляризацияси курилган, ҳамда шартли тургунлик, Фок-Куни теоремалари исботланган;
кватернион параметрли Коши-Риман системаси, гармоник ҳолатдаги бир жинсли Максвелл ва Дирак тенгламалари системаси учун Коши масаласининг регулярлашган ечими қурилган.
Хулоса
Диссертация иши нокоррект масалалар назариясини ривожлантириш, ҳамда фазовий соҳаларда умумлашган Моисил-Теодореско, умумлашган Коши-Риман ва гармоник холатдаги электромагнит ва спинор майдонларда комплекс кватернион параметрли бир жинсли Максвелл и Дирак тенгламалари системаси учун Коши масаласини ечишга багишланган.
Тадқиқотнинг асосий натижалари куйидагилардан иборат.
1. Қатлам кўринишидаги чексиз соҳада умумлашган голоморф ва потенциал векторлар учун Кошининг интеграл формуласи ҳосил қилинган.
2. Умумлашган Моисил -Теодореско системаси учун чегараланган ва чексиз соҳаларда Коши масаласининг регулярлашган ечими топилган.
3. Умумлашган Моисил -Теодореско системаси учун Коши масаласи ечимининг мавжудлик критерияси исботланган.
4. Умумлашган Коши-Риман системаси учун Коши масаласи ечимининг кўп ўлчамли(п > 3) фазовий сохаларда Карлеман формуласи ва регулярлаштирилган ечими курилган.
5. Бир жинсли Максвелл тенгламалари системаси учун Коши масаласи ечими регуляризацияланган ва Карлеман формуласи хосил килинганлиги, Фок-Куни формуласининг ўхшаши топилганлигини кайд этиш мумкин.
6. Комплекс кватернион параметрли умумлашган Коши-Риман, гармоник холатдаги электромагнит ва спинор майдонларда бир жинсли Максвелл и Дирак тенгламалари системаси учун соха чегарасининг бир кисмида берилган қиймати бўйича чегаравий масала ечилганлигини таъкидлаш мумкин.
Пенитенциар тизимнинг профилактик функцияси самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда жиноятчилик профилактикаси муаммоси тобора глобал ва долзарб ахамият касб этиб бормокда. Хусусан, БМТнинг Жиноятчиликни олдини олиш ва одил судлов бўйича 13-Конгрессида ушбу масала миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда шахе, жамият ва давлат ҳаётининг энг долзарб муаммоларидан бири эканлиги кайд этилган. Жиноий жавобгарликнинг мукаррарлигини таъминлаш билан бир каторда тайинланган жазони ижро этишнинг оқилона йўлга қўйилиши жиноятчиликни профилактика килишда ҳал қилувчи ахамиятга эта. Шу муносабат билан халкаро хамжамият томонидан барча давлатларда пенитенциар тизимни замонавий тахдидлар ва талабларни инобатга олиб ислох килиш зарурати мавжудлиги таъкидланмокда. 2016 йилда жаҳон миқёсида 11 млн.га якин шахе озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлиги, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 20 фоизга ошганлиги, сўнгги пайтда жахоннинг йирик давлатларида рецидив жиноятчилик 50 фоизни ташкил этаётгаплиги1 ҳақидаги далиллар жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ислох килиш, махкумлар ёки жазони ўтаб чиққан шахслар томонидан янги жиноят содир этилишини олдини олишнинг янги чоралари ва янада самарали механизмини ишлаб чикиш, бу соҳада профилактик чора-тадбирларга алохида эътибор каратиш зарурати мавжудлигидан далолат беради.
Жаҳонда пенитенциар тизим профилактик функцияси самарадорлигини оширишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш асосида мазкур тизимни такомиллаштириш, ҳар бир жазо турини ижро этишда профилактик таъсир чораларни яхшилаш, маҳкумларнинг хулқ-атворини тузатишга халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементациясини кучайтириш, маҳкумлар ёки жазони ўтаб чиқкан шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олишнинг янги профилактик чоралари ва янада самаралирок механизмини ишлаб чиқиш, пенитенциар тизимда профилактик функция самарадорлигини ошириш мақсадида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тизимлаштириш, ҳукуқни қўллаш амалиётини яхшилаш, шунингдек ҳуқуқий тартибга солиш йўналиш ва истикболларини тадқик этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Мустакиллик йилларида республикамизда пенитенциар тизимни тубдан ислох қилиш ва уни халкаро стандартларга мослаштиришга алоҳида аҳамият берилиб, қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди, мазкур соха муайян даражада ривожлантирилди, хусусан, жазони ижро этишда асосий эътибор профилактик функция самарадорлигини ошириш, озодликдан маҳрум қилишга муқобил жазоларни кенгроқ қўллаш, жазони ўташ шароитларини тубдан яхшилаш, жазонинг репрессив мақсадлари ўрнига тарбиявий ишларни татбик этиш, жазони ўтаб чиққан шахсларнинг ижтимоий мослашув жараёнини назоратга олишни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилди. Ҳозирда жиноят ва жиноят-процессуал конунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлаштириш' қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хукук тизимини янада ислоҳ килишнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу соҳани тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (1994), Жиноят-ижроия кодекси (1997), «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги (1992), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги (2014), Ички ишлар органлари тўғрисидаги (2016) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017), «Ички ишлар органларининг озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2017) карорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони (2017), Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Озодликдан махрум килиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб коидалари» (2013), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги (2006) қарори ва мавзуга оид бошка конун хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пенитенциар тизимнинг профилактик функцияси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан махрум килиш тарзидаги жазо тайинланмаслиги лозимлиги, бундан одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно эканлиги асослаб берилган;
ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч ёшгача болалари бўлган аёлларга нисбатан кўлланилмаслиги асослаб берилган.
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан касддан бўйин товлаган ёки суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган такдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги асосланган.
жазони ижро этиш муассасаларида ўкув жараёнига инновацион педагогик технологияларни жорий этиш орқали вояга етмаганларни касбий тайёргарлигини кучайтириш юзасидан таклифлар асосланган;
пенитенциар тизимнинг профилактик функцияси самарадорлигини ошириш мақсадида маҳкумларни турли корхоналарда меҳнатга жалб қилиш ҳақидаги таклифлар асосланган.
Хулоса
Пенитенциар тизимнинг профилактик функцияси самарадорлигини ошириш мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги назарий ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган хулосаларга келинди:
1. «Жиноят-ижроия кодекси» сўзлари «Жиноий жазоларни ижро этиш кодекси» деб ўзгартирилсин.
2. «Пенитенциар тизим - жиноий жазолар ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларни ижро этувчи давлат органлари ва муассасаларининг маҳкумларнинг ахлокан тузалиши ва қайта ижтимоийлашувига каратилган тарбиявий-ахлокий, педагогик-психологик, сиёсий-хукукий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа фаолият йўналишларини ўз ичига камраб олган тизим»дир.
3. Узбекистан пенитенциар тизими белгилари:
- "Узбекистан Республикаси конституциявий асосининг элементларидан бири сифатидаги қонунийликни кўриклаш ва химоя килиш максадида, алоҳида ваколатларга эга бўлган, махсус тузилган давлат органи томонидан
амалга оширилади;
- конун хужжатлари билан тартибга солинган пенитенциар муносабатларнинг барча сохаларида амал килади;
- конунларнинг бузилиши муносабати билан амалга оширилади;
4. Узбекистон Республикасининг жиноят-ижроия конун хужжатлари вазифаларига қуйидагилар киради:
-жарима, мажбурий жамоат ишлари, муайян хукукдан махрум қилиш, ахлок тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, харбий ёки махсус унвондан махрум килиш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан махрум килиш ва умрбод озодликдан махрум килиш тарикасидаги жиноий жазоларни ижро этиш;
- шартли ҳукм килинган шахсларнинг хулк-атвори устидан назорат, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари, вояга етмаганларга нисбатан жабрланувчидан узр сўраш, етказилган зарарни тўлаш ёки бартараф этиш мажбуриятини юклаш, махсус ўкув-тарбия муассасасига жойлаштириш сингари бошқа жиноят-хукукий таъсир чораларини ижро этиш;
-жиноий жазоларни ижро этувчи органлар ва муассасаларда ҳуқуқий тартибот ва конунийликни, уларда сакланаётган маҳкумлар, уларнинг ҳудудида бўлган ишчи-ходимлар, мансабдор шахслар ва фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
- махкумларни мехнатга жалб килиш, уларнинг умумий ва касб-хунар таълими, касбий тайёргарлигини таъминлаш;
- махкумларнинг соғлиғини сақлашни таъминлаш;
- тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларига ёрдам кўрсатиш ва б.
5. Жазони ижро этиш тизимларига хусусий секторни жал б килиш борасида хорижий давлатлар куйидаги гурухдарга ажратилди:
1) жазони ижро этиш тизимига хусусий сектор кенг жалб килинган давлатлар (АҚШ, Швеция, Буюк Британия, Франция, Австралия, ЖАР);
2) жазони ижро этиш тизимида хусусий секторнинг иштироки кўриб чикилаётган давлатлар (Жанубий Корея, Латвия, Чехия, Венгрия, Исроил);
3) жазони ижро этиш тизимига хусусий секторни жалб килиш муҳокама қилинаётган давлатлар (Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон);
4) жазони ижро этиш тизимига хусусий сектор аралашмайдиган давлатлар (юқорида кайд этилганлардан ташқари МДҲга аъзо давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон ва ҳ.к.).
6. Жазоларни ижро этиш тизимининг у ёки бу давлат идорасига қарашли эканлигига караб, бундай тизимларни ташкил этишнинг беш модели фаркланди:
1) жазоларни ижро этиш тизими тўлалигича Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги модель;
2) жазоларни ижро этиш тизими тўлалигича Адлия вазирлиги томонидан бошқариладиган модель;
3) жазоларни ижро этиш тизими Адлия ва Ички ишлар (полиция) вазирлиги бошкарувида бўлган модель;
4) жазоларни ижро этиш тизими Адлия вазирлиги томонидан хам Ички ишлар вазирлиги томонидан хам назорат килинмайдиган алохида давлат департамента таркибидаги модель;
5) жазо турлари ёки процессуал мажбурлов чоралари турли идораларнинг ихтиёрига берилган аралаш модель (маҳкумлар сақланадиган пенитенциар муассасалар Адлия вазирлигининг, дастлабки қамоқ жойлари эса - Ички ишлар вазирлигининг ихтиёрида бўлади).
7. Узбекистан Республикаси Жиноят-ижроия кодексини такомиллаштириш бўйича таклифлар:
1) 2-модданинг матнини куйидаги тахрирда баён этиш:
Жиноят-ижроия конун хужжатларининг вазифаси жазо ва бошка жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари ижросини таъминлаш, ижтимоий адолатни тиклаш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, ижтимоий мослаштириш, жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, махкумларнинг ҳуқуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини химоя килишдан иборат.;
2) 6-модданинг матнини куйидаги тахрирда баён этиш:
Жиноят-ижроия конун хужжатлари конунийлик, адолат, инсонпарварлик, демократизм, жазони ижро этишда дифференциация ва индивидуаллаштиришга риоя этиш, мажбурлов воситаларини оқилона қўллаш, махкумларнинг конунга итоаткор хулк-атворини рагбатлантириш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва жазони ижро этиш тизимининг хавфсизлигини таъминлаш принципларига асосланади.;
3) жиноят-ижроия конун хужжатлари принциплари мазмунини акс эттирган б'-6s-моддалар билан тўлдириш;
4) 7-модданинг иккинчи ва учинчи цисмларини куйидаги таҳрирда баён этиш:
Маҳкумни ахлокан тузатишнинг асосий воситаларига жазони ижро этиш ва ўташнинг белгиланган тартиби (режими), ижтимоий-фойдали мехнат, ижтимоий-психологик ва педагогик чоралар, тарбиявий иш, умумий ўрта таълим, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим, касбга тайёрлаш ва жамоат таъсири киради.
Ахлоқан тузатиш воситалари жазо ва бошқа жиноят-ҳукуқий таъсир чоралари турини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, шунингдек маҳкумнинг шахси ва хулқ-атвори, жазони ўташ ва ундан озод килиниши муддатини инобатга олган холда қўлланилади.;
5) куйидаги мазмундаги 7 -модда билан тўлдириш:
7 -модда. Маҳкумларни ахлоқан тузатишда жамоатчиликнинг иштироки
Васийлик ва жамоатчилик кузатув кенгаши, маҳкумларнинг ота-оналари қўмитаси, касаба уюшмалари, меҳнат жамоалари, қонун хужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоатчилик бирлашмалари, диний бирлашмалари, сиёсий партиялар ва бошка ташкилотлар ҳамда фуқаролар маҳкумларни ахлокан тузатишда иштирок этиши мумкин.
Жамоатчиликнинг маҳкумларни ахлоқан тузатишда иштирок этиши куйидаги шаклларда амалга оширилади:
1) социологик ва шу каби бошқа шаклда мониторинг ўтказиш;
2) жазони ва бошка жиноя-хукукий таъсир чораларини ижро этувчи муассасалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
3) жиноят-ижроия фаолияти сохасида конун хужжатларини ишлаб чикиш ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш;
4) маҳкумларга гуманитар ва хайр-эҳсон ёрдамларини бериш, таркатиш ва ушбу жараённи кузатишда иштирок этиш;
5) жиноят-ижроия тизими фаолиятини такомиллаштириш ва маҳкумларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўналишида дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чикиш хамда амалга оширишда иштирок этиш;
6) жазо ва бошка жиноят-хукукий таъсир чораларни ижро этувчи муассасаларга Ўзбекистон Республикаси конун ҳужжатларида тақиқланмаган бошка турда ёрдам курсатиш.
Мазкур модданинг биринчи кисмида кайд этилган жамоатчилик вакиллари ўзларига маълум бўлган махкумларнинг шахсий хаёти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор килиши мумкин эмас.
6) 8-модданинг янги таҳрири ишлаб чицилди (Маҳкумлар ҳукуқий ҳолатининг асослари).
7) Махкумларнинг асосий ҳукуклари деб номланган 9-моддани янги тахрирда баён этиш;
8) Маҳкумларнинг мурожаатлари деб номланган 121 -модда билан тўлдириш;
9) парламент назорати, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия, жазони ва бошка жиноят-хукукий таъсир чораларини ижро этиш ҳолати бўйича йиллик маъруза, суд назорати, шунингдек идоравий назорат, жамоатчилик назорати каби масалаларни тартибга солувчи 161-164-моддалар, шунингдек 17-17-моддалар билан тўлдириш;
10) жамоатчилик кузатув кенгаши фаолиятининг асослари, кенгашни ташкил этиш тартиби, кенгаш аъзолигига кўйиладиган талаблар, аъзоларнинг хукук ва мажбуриятлари, кенгаш фаолияти шакллари каби масалаларни тартибга солувчи Жамоатчилик кузатув кенгаши деб номланган 4'-боб билан тўлдириш;
11) 27- моддани хар ойда икки марта профилактик сухбат ўтказади мазмунидаги еттинчи хатбоши билан тўлдириш;
12) 29-.модданинг биринчи қисмиОаги ҳозир бўлишга мажбур деган сўзларни ҳозир бўлишга, шу жумладан, профилактик тадбирларда иштирок этишга мажбур деган сўзлар билан алмаштириш;
13) 443-моддани куйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдириш:
Маҳкум куйидаги ҳолатларда яшаш жойидан кетиши, яшаш жойини ўзгартириши, тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши ёки иш-ўқиш жойини ўзгартириши мумкин:
яқин кариндошининг ўлими ёки оғир касаллиги;
маҳкумнинг тиббий ёрдамга эҳтиёжи;
бахтсиз ҳодиса туфайли яшаш жойида қолиш имкониятининг мавжуд эмаслиги;
шунингдек етарли асослар мавжуд бўлганда бошқа ҳолатлар.;
14) Жазони ижро этиш инспекциясининг мажбуриятлари, Махкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари деб номланган 44>-446-моддалар билан тўлдириш;
15) 60 -модда. Маукумларнинг ахлоцини бауолаш мазмунидани нормани киритиш.
16) 88-моддани куйидаги мазмундаги учмнчы қисм билан тўлдириш:
Жиноят-ижроия тизимидан ташқари бошқа корхоналарда маҳкумларни меҳнатга жалб килиш маҳкум, корхона ва жазони ижро этиш муассасаси раҳбари ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.;
17) 89-моддани куйидаги мазмундаги учмнчы қисм билан тўлдириш:
Жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти махкумлар учун иш жойларини яратиш бўйича зарур чораларни амалга оширади.
18) 98-моддани куйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдириш:
Махкумларнинг тарбия жараёнидаги иштироки уларга нисбатан рагбатлантириш ёки интизомий чораларни қўллашда инобатга олинади.;
19) ЖИКни янги мазмундаги (Маҳкумларни ижтимоий мослаштирши (адаптация) ва уларга психологик ёрдам курсатиш ишларини ташкил этиш) 98 -модда билан тўлдириш таклиф этилди.
20) 111-модда {Жазони ижро этиш тартибини бузиш)нинг янги таҳрири ишлаб чиқлди:
Мазкур Кодекс ҳамда жазони ижро этиш муассасанинг ички тартиб қоидалари талабларига риоя қилмаслик жазони ижро этиш тартибини бузиш деб топилади.
Жазони ижро этиш тартибини бир йил мобайнида уч ва ундан кўп маротаба бузиш жазони ижро этиш тартибини мунтазам равишда бузиш деб топилади.
Куйидагилар жазони ижро этиш тартибини қўпол равишда бузиш деб топилади:
1) Узбекистан Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш;
2) ички тартиб қоидаларида тақиқланган буюмлар ва нарсаларни саклаш, таркатиш, истеъмол килиш ва улардан фойдаланиш;
3) муассаса ходимларига тахдид қилиш;
4) суд томонидан тайинланган мажбурий даволаниш ва бошка мажбуриятлардан бўйин товлаш;
5) жазони ижро этиш муассасаси худудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошка жойни ўзбошимчалик билан чикиш;
6) ушбу Кодексда белгиланган тартибда муассаса ҳудудидан ташкарига чикқандан сўнг, белгиланган муддатда муассасага кайтиб келмаслик;
7) алкоголь, спиртли ичимликлар, гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки инсон рухиятига таъсир этувчи бошка воситаларни истеъмол килиш;
8) моддий ёки бошқа таъмагирлик мақсадларида ўйинларни ташкил этиш ёки ўйнаш;
9) майда безорилик содир этиш;
10) мазкур кисмнинг 1-9-бандарида назарда тутилган жазони ижро этиш тартибини бузишга қаратилган гуруҳлар шакллантириш ёки унда иштирок этиш.
21. Замонавий пенитенциар тизим ривожланиши тенденциялари ва халқаро стандартлар талабларидан келиб чиққан ҳолда, озодликдан махрум килиш жазосини ўташ тартиби ва ушбу жазони уташ жойларини (муассасаларни) тўлиқ қайта кўриб чикиш ва колония тизимидан воз кечиб, турма тизимига ўтиш мақсадга мувофиқ.
22. Халкаро стандартларда мустаҳкамланган қоидаларга мувофиқ, маҳкумларни жазони ижро этиш муассасалари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш маҳкумлар ва уларнинг оилалари учун асоссиз қийинчиликлар туғдирмаслиги лозим. Уларнинг ҳаммалари ўз яшаш жойига ёки уларни ижтимоий реабилитация килиш учун айниқса мое келадиган бошқа жойга мумкин қадар якин бўлган жазони ижро этиш муассасасида сақланиши лозим. Стандартларда имкониятга қараб махкумларнинг ўзи билан маслаҳатлар ўтказиш ва уларнинг окилона талабларини бажариш тавсия этилади. Бундай маслахатлашувлар уларга озодликдан махрум килиш тариқасидаги жазони ўташ жойи тайинлангунга кадар, улар тергов ҳибсхонасида сакланаётган пайтда амалга оширилиши лозим.
Наслсиз никоҳ. Урогенитал инфекцияга чалинган эркаклар репродуктив функциясининг патогенетик хусусиятларини хисобга олган холда даволашни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кура бепушт никоҳнинг учраши турли даражада ўзгариб туради ва ҳамма мамлакатларда унинг сони ортиб бормокда. Бу ҳолат ушбу ҳудудда жинсий алоқалар орқали юкувчи инфекциялар (ЖАОЮИ)нинг тарқалиши билан узвий боғликдир. ЖАОЮИ долзарб тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб, аҳолининг репродуктив саломатлигига жиддий хавф солмокда. Бепушт никох демографик кўрсаткичларгаҳам сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Сўнгги маълумотларига кўра 20-24 ёшдагилар гуруҳида фертиллик кўрсаткичи 42%га, 35-39 ёшдагилар гурухида эса 92%га камайган.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан ташкил килиш борасида кенг камровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада кассаликларни самарали даволашнинг замонавий моделлар татбиқ этилди ва сезиларли натижалар қўлга киритилди. Эр-хотинлар жуфтлигида бепуштликни ташхислаш, ўз вактида даволаш амалиётини кўллаш натижасида касалликнинг ташхислаш сифати 30,8%, даволаш 32-40% гача яхшиланди. Бугунги кунда тиббиётда ҳал қилиниши зарур муаммоларнинг бартараф килиш, энг аввало «аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги ва сифатини оширишга каратилган тиббиётнинг биринчи бўҒини, тез ва шошилинч тиббий ёрдамни янада ислох килиш натижасида оила саломатлигини мустахкамлаш, болларда учрайдиган туғма кассаликларни олдини олишга каратилган сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш оркали уларни тўлаконли ҳаёт фаолиятини тъаминлашга эътибор каратиш зарурлиги сезилмокда»2. Бундан келиб чиқкан холда аҳоли саломатлигини мустахкамлаш ва бепуштликни камайтириш, айникса ЖАОЮИдан кузатиладиган асоратларни камайтириш алоҳида аҳамият касб килмокда.
Жаҳон микёсида, аҳолининг ЖАОЮИ билан касалланиш, эркакларда сурункали простатитлар, везикулитлар, эпидимитлар ривожланиши, жинсий қобилиятсизлик ва никохдаги бепуштлик мухим тиббий ва ижтимоий муаммолардан бирига айланган. Қўзғатувчиларнинг молекуляр-генетик тавсифи, касалликнинг клиник кечиши, ташҳиси, профилактикаси бўйича маълумотлар камлиги ушбу касалликлар юзасидан илмий тадкиқотлар олиб боришга асос бўлади. Бу борада ЖАОЮИ ва яширин урогенитал тракт инфекцияларига боғлиқ бўлган қўшимча жинсий безлар касалликларини эрта ташҳис қўйиш, замонавий текшурув усулларни амалиётга тадбик қилиш, олиб борилаётган профилактика ва бепуштлика қарши кураш чора-тадбирларни такомиллаштириш, шу мақсадда янги босқичма-боскич даволаш усулларини яратиш, эр-хотин жуфтликларида бепушлик хавф омиллари, таркиби ва ташҳислаш хусусиятлари, шунингдек эркаклар бепуштлигида жинсий аъзолар патологик ва физиологик хусусиятларини аниқлаш илмий-тадқикотларнинг мухим йўналиши бўлиб қолмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон «Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карорлари, хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади эр-хотин жуфтликларида бепуштлик хавф омиллари, таркиби ва ташхислаш хусусиятлари, шунингдек эркаклар бепуштлигида жинсий аъзолар патологик ва физиологии хусусиятларини аниклаш орқали даволашни такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: касалликнинг илк юқиши ва бепуштликнинг ривожланишида эркакларнинг роли, аёлларга инфекциянинг юкиши ва репродуктив аъзолар шикастланиши даражаси аниқланган;
аёллар бепуштлигида обтурацион асоратлар, бирламчи бепуштликда-ЖАОЮИ, иккиламчи бепушликда эса туғрукдан ва абортдан кейинги асоратлараниқланган;
бепушт эркаклар инфертиллигида сперманинг патологик ўзгаришлари, варикоцеле, уруғ чиқарувчи йўллар обструкцияси, кўшимча жинсий безлар кассалликлари эканлиги исботланган;
бепушт эр-хотинлар микст-инфекциялари ичида трихомонада ва хламидия қўзғатувчиларининг учраш даражаси аникланган;
уруғда сперматозоидлар микдорининг камайиши, айникса аралаш инфекцияли беморларда эса уларнинг ҳаракатчанлигининг кескин сустлашуви аникланган;
илк бор бепушт эркакларда паст интенсив лазер нурлантириш усулини қўллаш орқали яллиғланиш жараёнини, дориларга боғлиқликни, сперма меъёрлашувини ва репродуктив фаолиятни тикланиши аникланган;
илк бор бепуштликда ПИЛН таъсирида сперматозоидларнинг фаол-ҳаракатчан, морфологик нормал, яшашга қобилиятли шакллари микдори ортиши касалликнинг илк юкиши ва бепуштликнинг ривожланишида эркакларнинг роли, аёлларга инфекциянинг юқиши ва репродуктив аъзолар шикастланиши даражаси аниқланган;
Хулоса
1. Эр-хотин жуфтликларида фарзанд кўриш қобилиятининг бирламчи бузилиши иккиламчи бепуштликка нисбатан 1,8 марта кўпроқ кузатилади. Аёлларда бепуштлик пайдо бўлишининг куйидаги асосий сабаблари кузатилади: найчанинг яллиғланиши натижасида бекилиб колиши, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, иммунологик ўзгаришлар. Текширувдан ўтказилган аёлларнинг ярмидан кўпида бирламчи ва иккиламчи бепуштликнинг ривожланишига ЖАОЮИ сабабчи бўлган.
2. Проспектов тадқиқотлар натижасида назоратдаги жуфтликларда моно- ва микс- ЖАОЮИ аникланган. Эркакларда бепуштлик ривожланишининг асосий сабаблари: сперматогенез бузилиши (аспермия, патоспермия), варикоцеле, уруғ чиқарувчи йўлларнинг зарарланиши билан қўшимча жинсий безларнинг яллигланиш касалликлари, иммунологик ўзгаришлар ва ички секреция безлари касалликлари. Аёлларда бепуштлик сабаблари: бачадон найчаларининг обтурацион ўтказувчанлигини бузилиши натижасида органик шикастланиш, ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, фарзанд кўриш аъзоларининг туғма нуқсонларига боғлиқ бўлган.
3. Маълумотлар шуни кўрсатадики, эркакларнинг ярмидан кўпида уйланишдан аввал ва кейин никоҳсиз жинсий алоқалар кайд этилган, текширувдан ўтказилган аёлларда эса никохсиз жинсий алоқалар 1,6% ташкил этган. Оила жуфтлигининг касаллик юктиришида, бепуштлик ривожланишида, эр-хотиннинг жинсий алока бўйича хулк-атвордаги хавф даражасида хам эркаклар кўпроқ ўрин тутади. Назоратдаги хулк-атворида хавф даражаси юқори бўлган аёлларда лакто- ва бифидобактериялар микдори соғлом турмуш тарзи билан яшайдиган оилалардаги аёлларга нисбатан 2 баравар камлиги, факультатив микроорганизмлар сони ва ачитқи замбуруғлар микдори юқорилиги ЖАОЮИ узок муддат ривожланишига имкон берувчи ва фарзанд кўриш қобилияти бузилишини янада ривожлантирувчи омил хисобланади.
4. Назоратдаги эркаклар уретраси, уруғ суюқлиги, уретра ва уруг суюклигида Trichomonas vaginalis аниқланди. Никохдаги бепушт эркакларда яширин трихомониазни лабораторияда аниклаш самарадорлигини ошириш максадида уретрадаги ажралмалар микроскопияси хамда уретра ажралмалари ва уруғ суюқлигини экиш орқали бактериологик тадкикот усулидан фойдаланиш зарурлиги асосланди. Никохдаги бепушт эркакларда сурункали трихомониаз моно инфекция ва микст-инфекция холатида, кўпинча хламидиялар билан кечади. Трихомонада-хламидия инфекцияси яллигланиш жараёнлари патоген микрофлоралар, яъни йўлдош потенциал патоген стафилококклар ва энтеробактерияларга тўғридан-тўғри боғлиқлиги аникланган.
5. Никохдаги бепушт эркакларнинг 1/5 қисмида ЖАОЮИ билан боғлиқ сийдик йўли бактериал простатита аникланган. Простата-везикуляр тизимининг шикастланиши 3/4 ҳолатларда Chlamidia trachomatis ва ярмидан кўпида Trichomonas vaginalis билан богликдир. Хламидия инфекциясининг сперматогенезга салбий таъсири эякулят суюлиш вақтининг ортиши ва унинг қуюклашуви, умумий оксиллар ва лейкоцитлар микдорининг ортиши, шунингдек ҳаракатсиз ва кам ҳаракат сперматозоидлар, уларнинг бошчасида, думчасида ёки бўйинчасида нуқсони бор шакллари кўпайиши намоён бўлади ва натижада фарзанд кўриш қобилиятини бузилишига сабаб бўлади.
6. Жуфтликларда ЖАОЮИ босқичма-боскич бир вақтининг ўзида тартиб бўйича (1 босқич - трихомониазни; 2-босқич - бактериал ЖАОЮИ; 3-босқич - йўлдош бактериал флорани) даволаш, бактерияларга карши дори воситаларига нисбатан флоранинг сезувчанлигини аниқлаш оркали лазеротерапия билан комплекс даволаш ЖАОЮИ ва яширин касаллик қўзғатувчиларни тезда бартараф этишга имкон яратади, жинсий қобилиятни яхшиланишига олиб келади.
7. Уретропростатитли эркакларда бепуштликни паст интенсив лазер нурланиш билан даволаш яллигланиш жараёнини камайтириши, уруг суюклиги куюклик даражасини пасайтириши, суюлиш вактини қискартириши, таркибида нормал сперматозоидлар микдорини кўпайтириши, патологик шаклларини камайтириши, спермани меъёрлашуви оркали фарзанд кўриш қобилиятини тиклашга олиб келади.
8. Варикоцеле жарроҳлик амалиётидан кейин ва идеопатик бепуштликда моякларни локал паст интенсив лазер нурлантириш монотерапияси сперматозоидларнинг морфологик меъёрдаги ва фаол-ҳаракатчан шакллари ортишига имкон яратади.
9. Уч йил давомида бепушт жуфтликларни этиотроп, патогенетик ва жаррохдик (варикоцеле) даволаш комплекс амалга оширилганда 334 нафар эркакларнинг 126 нафарида турмуш ўртоғи мустакил равишда ҳомиладор бўлиши, 38 нафарида турмуш ўртоғи фарзанд кўриши, 16 нафарида -ҳомиласи тушиши аниқланди. Сперматогенези бузилган ва мустақил равишда ҳомиладор қила олмайдиган 12 нафар бепушт эркаклар ЖАОЮИ ва унинг асоратларидан даволангандан сўнг уларнинг аёллари ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ), яъни ЭКО ёки ИКСИ кўлланганда тухум ҳужайраларининг уруғланиши таъминланди.
Иссиқликка чидамли, оловбардош кремний сақловчи олигомерларни тадқиқ қилиш ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мазусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё миқёсида полимерларга бўлган эҳтиёж 300 млн.тоннадан ошди, шундан кенг қўлланилиши бўйича полиэтилен 37%, полипропилен 26%, поливинилхлорид 18% ни ташкил этади. Бу ўринда полимерлар ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда.1
Жаҳон миқёсида полимерлар хоссаларининг сифатини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан мақсадли тадкиқотларни амалга ошириш мухим бўлиб, бу борада, жумладан, куйидаги масалаларга алоҳида эътибор каратилмокда: полимерларнинг оксидланиш жараёнига ва термик деструкцияга чидамлилигини ошириш учун мое келадиган олигомерларни яратиш билан бирга, уларнинг олиниши мақбул шароитларини аниқлаш; олинган полимерларнинг самарали ва иктисодий тежамкор технологиясини яратиш; полимерларни, айникса, қопламалар ва полиэтиленларнинг оловбардошлилигини стабиллаш учун импорт ўрнини эгалловчи маҳаллий хомашё асосида қўшимчаларни тадқиқ этиш; маҳаллий силикатлар билан карбоксил, азот, эпоксид ва фосфат гурухдар тутган бирикмалар асосида олинган кремний сакловчи олигомерлар олиш, полимерларнинг иссикликка ва оловга бардошлилигини ошириш учун юқори самарали янги антипиренларнинг олиниш жараёнини ўрганиш ва мўьтадил технологиясини яратиш каби долзарб йўналишларида илмий тадқикотлар олиб борилмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда полиэтилен ва полипропилен олиш ва улар асосида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек хомашё базасининг ортишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Полимерлар ишлаб чиқаришда уларнинг мустаҳкамлиги ва сифатини ошириш жараёнида иссиклик ва оловга бардошлилиги, чидамлилигини ошириш, ёнувчанлигини камайтирувчи арзон технологиялар асосида олинган кремний сақловчи бирикмалар асосидаги қўшимчалар ишлаб чиқариш учун илмий ишлар олиб борилмокда. Полимер композицион материаллар сифатини ошириш ингредиентларини маҳаллийлаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Ҳаракат стратегияси» дастури асосида ривожланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президента 2009 йил 11 мартдаги ПК-1071-сон «Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури» даги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-нинг 2015 йил 22 январдаги 3-сон «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 6 апрелдаги Ф-4891 сонли «Товарлар (ишлар, хизматлар) хажми ва таркибини танқидий таҳлил қилиш, импорт ўрини босадиган ишлаб чиқаришни махаллийлаштиришни чукурлаштириш» ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисида”ги қарор ва фармонлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади полиэтилен ва сувли-дисперс бўёклар учун гетерофункционал кремний сақлаган органик бирикмалар асосида антипиренлар олиш технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кремний сакловчи олигомерларнинг ҳосил бўлишида ҳар хил турдаги элементларни (азот-, фтор-, бор-, фосфор-) ўзида тутган углеводород радикаллари узунлигининг критик қиймати концентрация микдори кўрсаткичига боғлиқлиги, ҳамда полиолефинларни ва копламаларнинг термик хоссалари кремний атомининг микдорига боғлиқлиги асосланган;
полиолефинлар ва копламаларнинг хоссалари кремний атомига хар хил радикалларни бириктириш ҳисобига самарали модификация усуллари яратилган;
асосий факторларни белгилашда, маҳаллий хомашё силикатли ресурслари асосидаги полимерлар ва композицион материалларнинг ўт олиш ва ёнувчанлик жараёнларини йўналишли бошқариш аникланган;
кремнийсақловчи олигомерли антипиренларнинг эпоксид группалари гидроксил гурухдари билан нуклеофил алмашинуви реакциялари асосида галоидэпоксид мономерлар, карбон кислоталар ва амин гурухдарининг силикатлар билан бирикиш технологияси яратилган; азот, фосфор, фтор ва кремний сакловчи гетерофункционалли олигомерли антипиренлар, таркибида гидрофил ва гидрофоб бирикмаларни саклаган полиолефинлар ва сувли-дисперсион тизимларни модификациялаш технологиялари яратилган.
Хулоса
1. Натрийли метасиликат ёки суюқ шишани фосфор кислотаси ва мочевина аддукти билан карбон кислоталари стеарин кислота кўринишидагиси билан таъсир жараёни реагентларнинг микдорига боғлиқлик кўрсатилди.
2. Кремний сакловчи бирикмалар асосида, ноорганик полимер силикат-ларнинг органик бирикмалар билан таъсири натижасида олиниб, ўзида карбон ва эпоксид гурухдарни сақлаган гетерофункционал кремний сакловчи олигомер ҳосил килиш кўрсатилди.
3. АП-1, АП-2, АП-3 ва АП-4 олигомерларнинг физик-кимёвий хоссаларини кенгрок ораликдаги вактда, хароратни комплекс аниқлаш F-Y 720 ва P-Y 342 маркалардаги паст босимли полиэтилен ва акрилли сувли-дисперсион бўёқларни стабилизациялашнинг энг мақбул режимини лаборатория шароитида аниклашга имкон берди. Шунингдек, синтезланган олигомерларни антипирен сифатида ПЭ ва СД копламалар асосидаги полимер композицияларда қўллаш мақсадга мувофиклиги исботланди.
4. ИК-спектр, дифференциал сканерлаш калориметрия, дифференциал-термик тахдиллари ва бошқаларни қўллаб, ПЭ ва СД копламаларида синтезланган олигомерларнинг деструкция реакцияларида фаол ингибиторлик хоссаларини намоён килиш ва уларни ПЭ ва СД қопламаларига қўшиш термооксидланиш деструкцияси жараёнини тўхтатиши ва иссиқликка чидамлилигини ортиши кўрсатилди.
5. Кремний органик қўшимчаларнинг термостабилизациялаш хоссалари самаралилиги тажрибалар асосида тасдиқланиши билан бирга, микросфералар устки қисмидаги оралиқ қаватлар учун ва боғловчи, шунингдек, комплекс термостабилизаторлар сифатида ишлатилиши мумкинлиги тавсия этилди.
6. Кремний сакловчи бирикмаларнинг таҳлили натижасида антипиренли хоссаларини аниқлашда, шундай антипирен сакловчи материал ёнаётганда суюқланган пленка ҳосил килиб, устки қатламига кислороднинг кириш йўлини беркитиб қўйиш натижасида, иссиқликнинг кўпгина кисми антипиреннинг суюқланишига кетиши кўрсатилди.
7. Полимерларнинг предметлари билан кремнийорганик бирикмаларнинг қўшилишини яхшилаш максадида тетраэтоксисилан билан стеарин кислотаси таъсири асосида олинган маҳсулот ўрганилиб, уни юқори оловдан химояловчи характеристикалари аникланди ва уларнинг ёнувчан курилиш материаллари учун антипиренлар сифатида ишлатилиши тавсия этилди.
Гемобластозларда вирусли инфекциялар ривожланишининг айрим омиллари аҳамиятини интегратив баҳолаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда тиббиётнинг кам ўрганилган муаммоларидан бири вирусли инфекциялар ҳисобланади. ЖССТ маълумотларига кўрса оддий герпес вируси билан ер юзасининг 65-90% аҳолисининг касаланган бўлиб, ўлим кўрсаткичи грипп вирусидан кейин иккинчи ўринни эгалайди. Лейкозлардан эса хар 1000000 аҳоли 13,2 касалланиш ҳолатини ташкил қилиб, уларнинг 60% ишлаш қобилиятини йўқотган ва ногиронпарга тўғри келади1 Купчилик сутэмизувчиларда вируслар лейкозларнинг этиологик омилли бўлиб, инсонларда онкогематологик касалликлар юзага келишидаги ўрни мураккаб ва кам ўрганилган. Бугунги кунда Т-лимфоцитар ретровирусларнинг (HTLV) Т-хужайрали лимфомалардаги, хамда Ноходжкин лимфомаларида хам ахамиятини инкор этилмаяпти, Эпштейна-Барр вирусининг Беркитт лимфомаси этиологик омилларида бири эканлиги тасдиқланди. Бирок, вирусли инфекциялар бошқа гемобластозларда этиологик омил эканлиги мавхумлигича қолмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизими тубдан янгиланди, касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Аҳолини турли катламлари орасида саратон касаллигини юзага келтирувчи ҳавф омилларини аниқлаш, замонавий асбоб-ускунлар ёрдамида тизимли даволаш натижасида, охирги ўн йилликда лейкозлар 3,2%га, миелолейкозлар эса 2,8%га, лимфолейкозлар 3,5% камайтирилди. Шулар билан бирга бугунги кунда кон яратиш тизими касалликларини даволашда қатор масалалар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасипи ривожлаптиришпипг бешта устувор йўпалиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофик «аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирган холда соғликни сақлаш соҳасини ислох қилиш»2 аҳоли орасида қон ва кон ҳосил тизими касалликлари, лейкозларни ташхислаш, олдини олиш ва самарали даволаш тизмини такомиллаштириш муайян ахамият касб этади.
Жаҳонда гемобластозларда вирусли инфекциялар ривожланишининг айрим омиллари аҳамиятини интегратив баҳолаш, эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишга каратилган тадбирларнинг юқори самарадорлигига эришиш максадида катор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, ўсма хужайраларининг пролиферация, апоптоз, функционал фаоллигининг ўзгаришига ташқи муҳит омилларининг таъсир механизмини аниқлаш; ўсмалар молекуляр механизмларининг умумий ва специфик хусусиятларини асослаш; ўсмалар оқибатида ўлим кўрсаткичи белгиловчи омилларни асослаш; вирусли инфекциялар онкоген ва антионкогенлар мувозанатини бузиш орқали нормал хужайралар ўсишини, метаболизми ва митоген омилларга жавоб реакцияси орқали миело/лимфодисплазияга олиб келиши исботлаш; онкологик касалларни кимёвий дори воситалари билан даволаш тизими асоратларини камайтириш ва самарадорлигини ошириш жараёнини татбиқ килиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислох килишни янада чуқурлаштириш чоралари ҳақида»ги, 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866 сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва ахолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлар» тўғрисидаги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади онкогематологик касалликлардаайрим вирус-лар ривожланишини ҳартомонлама ташхислаш ва прогноз омилларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор минтака шароитида миелолейкоз ва лимфолейкозларда герпес, цитомегаловирус ва Эпштейн-Барр вирусларининг учраши даражаси аниқланиб, лимфолейкозларда Эпштейн-Барр вируси, миелолейкозларда герпес вируси кўплиги асосланган;
герпес, цитомегаловирус ва Эпштейн-Барр вируслари репликациясида лейкоцитларнинг ДНКсига богланиши окибатида, мутант клонлар пайдо бўлиши оркали лейкогенезда хавф омилларидан бири эканлиги исботланган;
илк бор ўзбек популяциясида хужайравий ва гуморал иммун жавобда иштирок этувчи цитокинларнинг бир нуқтали полиморфизм шаклларининг лейкоз ва вирусли инфекциялар ривожланишидаги ахамияти исботланган;
IFN-y, TNFa цитокинлари полиморфизмининг мутант шакллари лейкоз касаллигини келтириб чиқариш эхтимоли юқори эканлиги исботланган;
цитокинларнинг мутацияли шакллари аниқланган беморларда герпевируслар чақирган инфекцион асоратларини янада оғир ўтишини исботланган.
Хулоса
«Гемобластозларда вирусли инфекциялар ривожланишининг айрим омиллари аҳамиятини интегратив бахолаш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Онкогематологик беморларнинг иммун тизими нуксонлари шартли равишда герпевирусларнинг соглом инсонларга нисбатан фаоллишувига олиб келган. Herpesviridae оиласи вакилларидан энг кўп Эпштейна-Барр вирусини кўп микдорда фаолашуви кузатилди.
2. Ўрганилган гсрпсвируслар орасида, Эпштейн Барр вирусининг лимфоид лейкозларда кўпроқ, миелоид лейкозда эса оддий герпес вируси анча кўпроқ учраш ҳолатлари кузатилади.
3. rs 1800629 TNFa гени полиморфизмининг мустақил классификатор сифатида юқори бўлмаган ген-кандидат сифатида, ишончли юқори даражада OR=2,3; 95%С1 1,17-4,47 ва + 874А/Т IFNy генининг ўрта эффектов, %2=5,1; Р=0,02; OR=1,6; 95%С1 1,06-2,50 даражада гемобластоз ривожланишида ўрни асосланди.
4. Мустақил маркер сифатида, эффективлигининг камайиш кетма кет-лигида жойлашганда TNFa, INFy, CTLA-4, IL 12b, жумладан келтирилган маркерлардан хеч бири мустақил прогностик маркер сифатида намоён бўлмади.
5. Энг камида иммун тизимнинг бузилиши иккита маркери (гомозиготрецессив генотип TNFa, INFy, CTLA-4, IL 12b беморларда герпевирусларни ПЦР да аниқлаш учун кўрсатма бўла олади. Қолган холатларда иммунофермент текшируви асос бўлди.
6. Интерлейкина-12 (IL-12b) гени мутацияси бор сурункали лимфо-лейкозли беморларда цитомегаловирус ўткир кечиши клиник ахамиятга эга.
7. Ўзак хужайралари кўчириб ўтказиш амалиётининг тайёргарлик боскичида превентив вирусларга қарши терапияни қўллаш, кондиционир-лаш билан боглик трансплантациядан кейинги вирусли асоратларни келиб чиқишини олдини олиши кузатилди.
8. Онкогематологик беморларда Herpesviridae оиласи вирусларига карши иммуноглобулинлар ўрганилганда, соглом гурухга нисбатан солиштирилганда Эпштейн Барр вируси 2,9 мартага, оддий герпес вируси 2,6 мартага ва амалий ахамиятга эга бўлмаган микдорда цитомегаловируси беморларнинг конида ортиши кайт этилди.
9. Эпштейн-Барр вирусига қарши юқори IgM эга сурункали миелолейкозли беморлар, иммуномодулирловчи ўсмаларга карши восита билан биргаликда вирусга карши давонинг самараси анъанавий даво протоколлари олган беморларга нисбатан юқори жавоб бериш хусусияти кайт килинди.
10. Беморларда TNFa, INFy, CTLA-4, IL 12b генлари мутациясининг мавжудлиги, гемобластозларда герпевирусларнинг яққол фаоллашувига олиб келди.
11. IL12b, TNFa, INFy и CTLA-4 цитокинларини ишлаб чикарувчи генларнинг гомозигот рецессив шаклда юзага келиши, онкогематологик беморларда вирусли инфекцияларнинг интенсивлиги камайиши кетма кетлигида жойлаштирилган, яъни, IL12b гени мутацияси, герпевируслар кечишида яққолроқ таъсир кўрсатди.
12. Соглом гурухга нисбатан олинганида оддий герпес вируси, цитомегаловируси ва Эпштейн-Барр вируси сурункали инфекцияланиш даражаси фарк қилмаганлиги, ўткир давр маркерларидан оддий герпес вирусини лейкозли беморларнинг конида кўпрок кайт этилди.
Розацеа билан оғриган беморларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва заруриати. Дунё ахолиси орасида умумий касалликларнинг ичида тери касалликлари энг асосий касалликлардан бири ҳисобланади. АҚШ аҳолисининг тахминан 10% дерматоз билан касаланган. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра розацеанинг ахоли орасида тарқалганлиги 2-3% ташкил этади ва тери касалликлари ичида учраши бўйича эса еттинчи ўринни эгаллайди 1 . Розацеа меҳнат қилиш қобилиятига эга бўлган инсонлар хос бўлиб, даволашда катор қийинчиликлар тутдиради. Касаллик кўпроқ юз сохасини зарарлаб, бу одамнинг асаб-рухий тизимига салбий таъсир кўрсатади. Буларнинг барчаси ўз навбатида розацеа муаммосининг ижтимоий жихатдан ташхислаш, самарали даволаш ва унинг олдини олиш зарурлигини тақозо килади.
Жаҳонда розацеа билан отриган беморларда касалликни эрта ташхислаш, комплекс даволаш ва олдини олишнинг профилактик тадбирларнинг юкори самарадорлигига эришиш максадида катор илмий-тадқиқотлар амалга оширилмокда, бу борада, розацеа билан отриган беморларда касалликнинг эндоген ва экзоген омилларга боғлиқлигини микробиологик хусусиятларини асослаш, аҳолининг саломатлиги саклаш максадида скрининг тизимига жалб килишни такомиллаштириш, касалликни ташхислашнинг оптимал тактикасини танлаш, касалликнинг хавфли омилларни олдини олиш тизимини ишлаб чикиш, касалликнинг олдини олиш ва даволашнинг асоратларини камайтиришга қаратилган даволаш алгоритмини ишлаб чикиш, ахоли орасида моддалар алмашинуви касалликларини келиб чиқиши ва ҳаёт сифатини яхшилашга каратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алоҳида ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғликни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Касалликларни эрта тахислаш ва асоратларни камайтиришга алоҳида эътибор каратиш натижасида кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Ўрта ва кекса ёшдаги ахоли орасида тери касалликларини, жумладан, розацеани патогенезини аниқлаш, ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар натижасида касалликнинг асоратлари 30-34%га камайтирилди, ўртача умр кўриш давомийлиги 67 ёшдан эркаклар орасида 73,5 ёшгача, аёлларда эса 75,8 ёшгача ошди 2 . 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ «аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирган холда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш»1 ахоли орасида тери касалликларни ташхислаш, олдини олиш ва самарали даволаш тизмини такомиллаштириш муайян аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўнали-ши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чоралари ҳақида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «"Узбекистан Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади розацеа касаллигининг патогенези ва клиник кечишида хавфли омиллар ва микробиологик параметрларини ўрганиб, касалликнинг ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг ил мин янгилиги куйидагилардан иборат:
розацеа касаллиги билан оғриган беморларнинг ошкозон ичак тизимида Helicobacter pylori 66,3% учраганлиги аниқланиб, у ошқозон ва ичак касалликлари билан кўп ассоцирланганлиги исботланган;
розацеа касаллиги билан хасталанган беморлар терисининг юз соҳасида Dcmodex folliculorum (71,3%) ва Staphylococcus aureus (33,66%) юкори даражада кайд килиниши ва тилла ранг стафилакоккларнинг эритромицинга юқори сузувчанлиги аниқланган;
розацеа касаллигининг клиник кечиши оғирлиги Dcmodcx folliculorum, Helicobacter pylori ва Staphylococcus aureus биргаликда таъсир кўрсатилган шароитда касалликнинг оғир кечиши исботланган;
розацеа билан касалланган беморларда аниқланган хеликобактерияли инфекция ва тери микрофлорасини инобатга олиб, клиник ва микробиологик самарадорлиги юқори бўлган комплекс даволаш тизими такомиллаштирилган.
Хулоса
«Розацеа билан оғриган болаларда клиник-микробиологик параллеллар ва комплекс даволаш усулини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Розацеа билан огриган беморлар орасида аёллар (83,2%), фаол меҳнат қилиш қобилиятига эга шахслар (79,2%) кўпчиликни ташкил қилади, қуеш инсоляцияси, ҳарорат ўзгаришлари тез-тез касаллик қўзғатувчи омиллар хисобланади (34,6%).
2. Розацеа касаллиги билан огриган беморлар орасида Helicobacter pylori тез-тез қайд этилади (66,3%) ва хеликобактерия инфекцияси билан боғлик ошқозон-ичак йўли касалликлари кўп учраши (87,1%) аниқланади. Зарарланган ўчоқларидан кўпинча Demodex folliculorum аниқланади (71,3%), патоген микроорганизмлар, жумладан, Staphylococcus aureus экиб ундирилади (36,66%).
3. Беморларда патоген микроорганизмлар, жумладан St.aureus эритромицинга (71,4%) юқори сезувчанлиги кайд этилади.
4. Розацеа касаллигининг клиник кечиши патогенетик омиллар бирлашишига боглик-беморларда Helicobacter pylori ва Demodex folliculorum ва патоген микроорганизмлар (Staphylococcus aureus) бир вақтда аниқланганда, жумладан, дерматознинг иккинчи ва учинчи босқичларида, касалликнинг огир шаклларини тез-тез пайдо бўлиши, ушбу омиллар топилмаганга нисбатан кайд этилади.
5. Розацеа касаллигида уч киемдан иборат эрадикацияли даво ва маҳаллий эритромицин-цинк бирлашмаси билан бирга такомиллаш-тирилган даволаш усулини клиник самарадорлиги, Helicobacter pylori ва Demodex folliculorum инфекцияларини эрадикациялаш даражаси ва терини микробли манзарасини меъёрлаштирилиши бўйича анъанавий даволаш усулидан афзаллиги кўрсатилган.
Панжарадаги иккита ихтиёрий заррачали системага мос шредингер оператори дискрет спектри
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё микёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадкикотлар физикада мураккаб турғун объектлар одатда уларнинг боғланган пайтдаги энергияси камайиш имконини берувчи тортишиш кучлари натижасида ҳосил бўлишини кўрсатади. Бироқ кейинги йилларда олимлар томонидан тартибланган муҳитларда мураккаб турғун объектлар ҳаттоки итаришувчи таъсирлар натижасида ҳам мавжуд бўлишлиги экпериментал исботланди. Итаришувчи жуфтликларни назарий асослашда фойдаланиладиган Бозе-Хаббард модели, яъни панжарадаги икки заррачали Шредингер оператори экспериментал кузатишларнинг назарий асоси ва кўллашнинг назарий базаси ҳисобланади. Шунинг учун қаттиқ жисмлар физикаси ҳамда квант майдонлар назариясида учрайдиган панжарадаги заррачалар системасига мое Шредингер операторларига оид тадқиқотларни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал фанларнинг амалий татбикқа эга бўлган долзарб йўналишларга эътибор кучайтирилди, хусусан, мамлакатимиз олимлари томонидан кубик панжарадаги заррачалар системасига мос Шредингер операторларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Панжарадаги икки заррачали системага мос Шредингер операторлари учун муҳим спектрдан ташқарида боғланган ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг сонини аниқлашга оид сезиларли натижаларга эришилди.
Ҳозирги кунда панжарадаги икки квант заррачали системага мос Шредингер оператори спектри система квазиимпульси ўзгаришига нисбатан ўта сезувчан бўлганлиги учун ушбу оператор спектрига оид муаммоларни ҳал этиш, яъни боғланган ҳолатлар мавжудлигини кўрсатиш ва унинг сонини аниқлаш муҳим аҳамият касб этмокда. Бу борада мақсадли илмий тадқиқотларни, жумладан, куйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади: панжарада қисқа масофада таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос Шредингер операторининг дискрет спектрини тадкик этиш; ушбу оператор муҳим спектри тубидаги ёки тепасидаги бўсаға ҳодисаларни аниқлаш; юқорида келтирилган илмий-тадқиқотлар йўналишида бажарилаётган илмий изланишлар мазкур диссертация мавзусининг долзарблигини изоҳлайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006-йил 7-августдаги ПК-436-сон "Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошкаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги хамда 2008 йил 15-июлдаги ПК-916-сон "Инновацион лойихалар ва технологияларни ишлаб чикаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2017 йил 17-февралдаги ПК-2789-сон "Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2017 йил 8-февралдаги ПФ-4947-сон "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўгрисида"ги Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади. Панжарадаги ўзаро контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг муҳим ва дискрет спектрлари ўрни ҳамда сонини ўрганиш иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўлчами d > 3 бўлган панжарада ўзаро итаришувчи (д > 0) контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг муҳим спектрдан ўнгда хос қиймати мавжудлиги исботланган ва унга мос хос функциянинг аниқ кўриниши топилиб регуляр функция эканлиги кўрсатилган;
ўлчам <7 = 3,4 бўлганда муҳим спектрнинг юқори бўсағасида дискрет Шредингер оператори виртуал сатҳга эга эканлиги исботланган ва виртуал холатнинг интегралланувчи функция эканлиги кўрсатилган;
квазиимпульснинг берилган қийматида виртуал сатҳга эга бўлган таъсир энергияси кийматлари топилган ва таъсир энергиясининг берилган қийматида система квазиимпульслари Шредингер операторининг хос қиймати мавжуд бўладиган ёки мавжуд бўлмайдиган хамда виртуал сатҳга эга бўладиган тўпламларга ажратилган;
ўлчам d > 5 бўлганда муҳим спектрнинг юқори бўсағаси дискрет Шредингер операторининг хос қиймати бўлиши кўрсатилган;
ўлчами d > 3 бўлган панжарада ўзаро тортишувчи контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг мухим спектрдан чапда хос киймати мавжудлиги исботланган ва унга мос хос функциянинг аник кўриниши топилиб регуляр функция эканлиги кўрсатилган;
ўлчам <7 = 3,4 бўлганда муҳим спектрнинг қуйи бўсағасида дискрет Шредингер оператори виртуал сатҳга эга эканлиги исботланган ва виртуал холатнинг интегралланувчи функция эканлиги кўрсатилган;
ўлчам d >5 бўлганда муҳим спектрнинг қуйи бўсағаси дискрет Шредингер операторининг хос қиймати бўлиши кўрсатилган.
Хулоса
Диссертация иши панжарадаги ўзаро контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг муҳим ва дискрет спектрларини тадқиқ килишга багишланган.
Тадкикотнинг асосий натижалари куйидагилардан иборат:
1. Ўлчами <7>3 бўлган панжарада ўзаро итаришувчи (//>0) контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг муҳим спектрдан ўнгда хос киймати мавжудлиги исботланган ва унга мос хос функциянинг аниқ кўриниши топилиб регуляр функция эканлиги кўрсатилган.
2. Улчам <7 = 3,4 бўлганда муҳим спектрнинг юкори бўсағасида дискрет Шредингер оператори виртуал сатхга эга эканлиги исботланган ва виртуал холатнинг интегралланувчи функция эканлиги кўрсатилган.
3. Квазиимпульснинг берилган кийматида виртуал сатҳга эга бўлган таъсир энергияси кийматлари топилган ва таъсир энергиясининг берилган кийматида система квазиимпульслари Шредингер операторининг хос киймати мавжуд бўладиган ёки мавжуд бўлмайдиган хамда виртуал сатҳга эга бўладиган тўпламларга ажратилган.
4. Улчам d >5 бўлганда муҳим спектрнинг юқори бўсағаси дискрет Шредингер операторининг хос киймати бўлиши кўрсатилган.
5. Улчами J>3 бўлган панжарада ўзаро тортишувчи контакт таъсирлашувчи иккита ихтиёрий заррачали системага мос дискрет Шредингер операторининг мухим спектрдан чапда хос киймати мавжудлиги исботланган ва унга мос хос функциянинг аниқ кўриниши топилиб регуляр функция эканлиги кўрсатилган.
6. Ўлчам <7 = 3,4 бўлганда муҳим спектрнинг қуйи бўсағасида дискрет Шредингер оператори виртуал сатҳга эга эканлиги исботланган ва виртуал ҳолатнинг интегралланувчи функция эканлиги кўрсатилган.
7. Ўлчам d>5 бўлганда муҳим спектрнинг қуйи бўсағаси дискрет Шредингер операторининг хос киймати бўлиши кўрсатилган.
Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификациялашни бошқариш самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахоннинг ривожланган давлатлари, хусусан АҚШ, Германия, Буюк Британия, Япония, Жанубий Корея, Франция каби мамлакатларда ишлаб чикаришни диверсификациялаш асосида миллий иқтисодиётларидаги инқироз жараёнларини бартараф этиш, харид талабини ошириш, миллий маҳсулотларини жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини кучайтиришга эришмокдалар. Ҳозирги кунда жахон микёсида саноат корхоналарида, хусусан тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чикаришни диверсификациялашни бошқаришнинг устувор йўналишлари сифатида диверсификациянинг ишлаб чиқариш ҳаракати ва инкирозга юз тутиш хавфини камайтириш стратегияси жорий этилмокда. Бунда олимлар томонидан ракобатдошликка эришиш учун биринчи навбатда, иқтисодиётни таркибий жихатдан ўзгартириш ва диверсификация килиш, юкори технологияларга асосланган ишлаб чикаришни ривожлантириш бўйича муҳим илмий натижаларга эришилди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиётни модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастурлари доирасида иқтисодиёт тармоқларининг баркарор иқтисодий ўсиши таъминланмокда. Бу борада тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини диверсификация килишда стратегии бошқарув самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд бўлиб, жумладан, тўқимачилик корхоналарида жаҳон стандарта талабларига жавоб берадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чикаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологияга асосланган ишлаб чикаришни ташкил этишни янада жадаллаштириш долзарб масалаларидан биридир. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта уствор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «таркибий ўзгартиришларни чукурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш»1 бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимиздаги саноат корхоналарида, хусусан тўкимачилик саноати корхоналарида тўқимачилик маҳсулотлари ассортиметини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришни такозо этади.
Жаҳон стандарт талабларига жавоб берадиган ва экспортбоп махсулотлар ишлаб чикаришни таъминлайдиган юқори технологияга асосланган ишлаб чикаришни ташкил этиш, тўқимачилик корхоналарининг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ва инновация технологияларини жорий этиш ҳисобига юқори технологияли, жахон бозорларида рақобатбардош маҳсулотларни кенг кўламда ишлаб чикаришни жорий қилишнинг илмий асосларини яратиш талаб этилмокда. Шу жиҳатдан, хорижий тажрибалар асосида мамлакатимиздаги тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чикаришни диверсификациялашни бошқариш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иктисодий механизмларини такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги хамда 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ва бошқа меёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификация-лашни бошқариш самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш стратегияларини жорий этишнинг активлар ва ресурслар манбаларини олдиндан белгилаш имконини берувчи ташкилий-иқтисодий кучларнинг стратегии баланси усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юкори қўшимча кийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ассортиментный кенгайтиришга қаратилган тўқимачилик саноати корхоналарини диверсификация қилиш салоҳиятини ошириш модели ишлаб чиқилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш амалиётига диверсификация стратегияларини татбиқ этиш усуллари ишлаб чиқилган;
бошкарувнинг ташкилий тузилиши доирасида тўқимачилик саноати корхоналарини диверсификация қилишнинг корпоратив, ишбилармонлик ва функционал стратегияси бўйича таклифлар асосланган.
Хулоса
Диссертация тадқиқотидан олинган натижалар асосида куйидаги хулосалар ишлаб чиқилди:
1. Саноат корхоналарида ишлаб чикаришни диверсификациялашни самарали амалга оширилиши махсулот ва хизматлар сифатининг такомиллаштирилишига олиб келади. Чунки, ишлаб чиқарувчининг махсулот янги турларини ўзлаштириш билан бир қаторда уларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилашга интилиши пировардида сифат даражасининг ўсишини таъминлайди. Бу эса мазкур махсулот ва хизматлар сотиш хажмининг кўпайиши билан бирга уларни сотиш бозорларининг кенгайишига таъсир кўрсатади. Шу жиҳатдан, тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқариш фаолиятини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнлари ўзаро боғлиқ бўлиб, уларнинг уйғун холда қўлланилиши корхонанинг техник ва технологик жихатдан ривожланишига, молиявий ва иқтисодий имкониятларининг кенгайишига, баркарорлигининг ошишига олиб келади.
2. Саноат корхоналарини ўзгариб бораётган ташки мухит шароитларига мослаштириш ва бозорнинг турли субъектларининг саноат корхоналари товарлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификация килиш жараёнларини самарали бошқаришни ташкил этиш зарур. Стратегик менежментни корхоналар фаолиятига жорий этишнинг бугунги даражаси диверсификацияни танлайдиган саноат корхоналари талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Шу сабабли, диверсификацияни бошқариш жараёни муҳим жихатларни, таваккалчилик ва бошқарув даврларини инобатга олишни талаб килади. Бу эса тегишли ташкилий-иқтисодий механизмларни шакллантириш имконини беради.
3. Тўкимачилик саноати корхоналари фаолиятини диверсификация қилишни самарали бошқариш замирида иқтисодиёт субъектлари орасидаги ўзаро ҳаракатни бошқаришнинг диверсификация жараёнларини қўллаб-қувватлаш давомида уларнинг мотивлари қондирилишини таъминловчи концепция ва тамойиллар мавжуд бўлган методологик ёндашувга асосланади. Тўқимачилик саноати корхоналарида диверсификация жараёнларини стратегик бошкариш корхона, истеъмолчилар ва рақобатчилар, хамкорлар тўғрисидаги ахборотга асосланган субъектларнинг мижозга қаратилган харакат парадигмасидан фойдаланиш йўли билан амалга оширилади, стратегия эса хам корхона ичидаги, хам бозордаги шароитларни хисобга олади.
4. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналарида пахта толасини қайта ишлаш хамда юқори сифатли махсулотлар, ип-газлама ва трикотаж полотнолар, шунингдек, тайёр тикувчилик ва трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификациялашда мамлакатимиздаги хомашё ва ресурсларга бой мавжуд манбалардан окилона фойдаланиш асосида юкори кўшимча кийматга эта бўлган юксак технологик махсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган истиқболли иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш талаб этилади. Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш инвестицияларни жалб қилишнинг қўшимча имкониятларини яратиб бериш ва молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш асосида махаллий корхоналарга ички ва ташқи бозорларда рақобатлаша олиш имконини беради.
5. Енгил саноат тармоғи ички бозорнинг муҳим сектори бўлиб, республика саноат маҳсулотларининг йигирма фоиздан ортигини яратади. “Ўзбекенгилсаноат” АЖ корхоналарида пахта толасини кайта ишлаш хамда юқори сифатли махсулотлар, ип-газлама ва трикотаж полотнолар, шунингдек, тайёр тикувчилик ва трикотаж махсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификациялашда мамлакатимиздаги хомашё ва ресурсларга бой мавжуд манбалардан окилона фойдаланиш асосида юқори кўшимча кийматга эга бўлган юксак технологик махсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлайдиган истиқболли иқтисодиёт тармокларини ривожлантириш талаб этилади.
6. Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш инвестицияларни жалб қилишнинг қўшимча имкониятларини яратиб бериш ва молиявий ресурслардан окилона фойдаланиш асосида махаллий корхоналарни ички ва ташки бозорларда рақобатлаша олиш имконини беради. Тўкимачилик саноати корхоналарини жахон технологик занжирига қўшилишини таъминлаш, бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантириш тўқимачилик махсулотлари махаллий бозорини эгаллашнинг кулай стратегияси бўлиб ҳисобланади.
Пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг самарали конструкциясини яратиш ва ҳисоблаш усулларининг илмий асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахон бозорида пахта толаси тўқимачилик саноатининг асосий махсулотларидан бири ҳисобланади. Халқаро консультатив қўмитанинг (ICAC) маълумотига кўра «2015-2016 йил мавсуми бўйича Бангладеш, Вьетнам, Хитой, Туркия, Индонезия, Покистон каби давлатлар пахта толасини импорт қилиш бўйича етакчилик қилган»1. Пахта толасининг сифатига бўлган талабларни янада кучайиши пахта толасини жаҳон бозорида унинг рақобатбардошлилигини ошириш, замонавий хамда технологик жихатдан ишончли ва сифатли махсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган тукимачилик саноатининг олдига энг долзарб муаммолардан бири бўлган пахта тозалаш корхоналарини янги техника ва технологиялар билан қайта жиҳозлашга алоҳида эътибор беришни талаб қилмокда. Айниқса, жаҳон пахта тозалаш соҳасида юқори самарадорликка эга бўлган янги техника ва технологияларни, такомиллаштириш, амалиётга жорий килиш, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар сифатини яхшилаш, ресурстежамкор технологияларни яратишга алохида эътибор қаратилмокда.
Жаҳон тажрибасида чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалаш техникаси хамда технологиясини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқикотлар олиб борилмокда. Бу борада жумладан, чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг самарали технологияси ва курилмаларини ишлаб чиқиш, майда ифлосликлардан чигитли пахтани тозалашни юкори самарали тўрли юзаларини яратиш, ишлаш режимлари ва параметрларини мукобиллаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида республиккамизда пахта маҳсулотининг истеъмол хусусиятларини яхшиланишига олиб келадиган, пахта хомашёсини дастлабки ишлаш технологик жараёнларини ва ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорликка эта, бошкариш тизимларини яратишга оид бўлган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан, пахта тозалаш корхоналарида бошланғич кўрсаткичларига боғлик равишда кайта ишланаётган хом-ашёдан белгиланган сифатли пахта маҳсулотини олиш, чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалаш техникаси хамда технологиясини такомиллаштириш бўйича сезиларли натижаларга эришилмокда. Шу билан бирга пахта тозалаш самарадорлигини ва ишлаб чикариш унумдорлигини пастлиги долзарб масала бўлиб келмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш ... » вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш, жумладан чигитли пахтани дастлабки ишлаш янги технологияларини яратиш, майда ифлосликлардан тозалаш техника ва технологияларини такомиллаштириш пахта саноатининг мухим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2007 йил 3 апрелдаги 70-сон «2007-2011 йилларда пахта тозалаш саноати корхоналарини модернизация ва реконструкция қилиш дастури тўғрисида»ги, 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сон «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиккан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чикариш ҳаражатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги Қарорлари, хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифани амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг янги юкори самарали конструкциясини яратиш ва параметрларини хисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чигитли пахтани майда ифлосликлардан тозалаш агрегатининг қайишқоқ элементли, янги тўрли юза конструкцияси яратилган;
чигитли пахтани пластинага таъсир кучи ва богланишлари синовлар асосида ишлаб чиқилган;
чигитли пахтани хар ҳил режимда қайишқоқ пластинага таъсири натижасида унинг тебранишларини ифодаловчи ечимлари, пластинкани тебранишларининг назарий усул асосида аниқланган;
чигитли пахтани пластинага тасодифий таъсирини уни тебранишларига богликлиги, ишчи орган параметрлари тажриба синови асосида аникланган;
тажрибавий натижалар ёрдамида ишлаб чикариш унумдорлигини қайишқоқ пластинани тебранишларига богликлиги назарий усул оркали ишлаб чикилган;
тўрли юзаларда пластиналар жойлашишида уларга тушаётган юкланишларга богликлиги тебранишлар тахдили асосида ишлаб чикилган.
Хулоса
Пахтани майда ифлосликлардан тозалашнинг самарали конструкциясини яратиш ва ҳисоблаш усулларининг илмий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Амалдаги тўрли юзали пахта хом-ашёсини майда ифлосликлардан тозаловчини конструктив хусусиятларини ўрганиш ва тахлил килиш асосида, қайишқоқ пластинали тўрли юзасини янги самарали конструкцияси ишлаб чикилди. Тўрли юзаларни уларнинг функционал техник хусусиятларига қараб классификацияси тузилди.
2. Пахта толали чигитларини тўрли юзанинг қайишкок пластинаси билан ўзаро таъсир кучини аниқлаш формуласи олинди. Пахтанинг массаси, айланиш частотаси ва козикли барабан радиусини ортишида қўзғатувчи кучнинг кайишкок пластинага таъсирида унинг тебраниш амплитудаси чизиқли конунда ўзгариши имконини берди.
3. Пахта хом-ашёсини турли режимлар таъсирида майда ифлосликлардан тозалагичининг тўрли юзаси қайишқоқ пластинасини тебранма ҳаракатини тенгламаси олинди. Қайишкок пластинани пахтадан доимий қўзғатувчисидаги тебраниш масаласининг ечими асосида унинг тебраниш конунияти аникланди. Тўрли юза пластинасининг тебраниш амплитудаси массасини, бикирлиги ва пахтани қўзғатувчи кучига боглик ўзгариш богланишлари олинди.
4. Пластинанинг бикирлигини ошириш унинг тебраниш тезлиги ва частотасини ошишига ва амплитудасини чизиксиз конунда камайишига олиб келиши аникланди. Қайишқоқ пластинанинг тавсия килинган параметрлари: Ду = (1,48-1,56) 10"3 м; с = (1,35-1,8) 10'3 Н/м; тп = (3,4 — 3,7) • 10“2 кг бўлиши аникланди.
5. Майда ифлосликлардан тозалагичининг тўрли юзаси кайишқоқ пластинасининг пахта хом-ашёсидан тасодифий қўзғалишида тебраниш қонуни сонли усулда олинди. Қайишқоқ пластинани силжиши ва тезлигини тебраниш кулочини пахтани тасодифий қўзғатувчи кучини, бикрлик ва диссипация коэффициентини кайишқоқ пластина массасини турли вариациясида ортишидаги чизиқсиз график богланишлар олинди. Пахтадан тасодифий қўзғатишдаги тавсия килинадиган параметрлар: с = (1,5-2,0)103 Н/м; т„ = (0,34 - 0,37) 10’2 кг; в= 10,0 —13,0 Нс/м бўлиши аникланди.
6. Тензометрия методида «OBERTON» электрон системасидан фойдаланиб пахта тозаловчининг тўрли юзани ўртасига ва чет томонларига ўрнатилган кайишқоқ пластинанинг тебраниш конуниятларини аниклаш имконини берди.
7. Унумдорликни ва пластина калинлигини турли кийматларида қайишқоқ пластинага пахта юкланишининг кулочини ўзгариши богланиши қурилди. Тўрли юзанинг ўртасидаги пластинанинг юкланиши четдагига нисбатан 1,25-1,5 марта катта бўлиши имконини берди.
8. Қайишқоқ пластинанинг калинлигини (бикирлигини) ошириш қайишқоқ пластинанинг тебраниш кулочини чизиқсиз конунда камайишига олиб келади. Назарий ва тажрибавий тадкикотлар натижалари орасидаги фарк 6,5-12% ни ташкил этиш имконини берди.
9. Тўлиқ омилли тажриба асосида регрессия тенгламаси кўринишида пахта хом-ашёсини майда ифлосликлардан тозалаш жараёнини адекват ифодаловчи математик модели олинди. Тахлил килиб параметрларнинг оптимал қийматлари топилди. Тозаловчининг унумдорлиги-7,0 т/с, қайишқок пластинанинг бикрлик (калинлиги) коэффициента пластины -1,5-103 Н/м (0,5 10’3 м); қозикчалар ва тўрли юза орасидаги масофа - 18,0 мм бўлиши аникланди.
10. Ишлаб чикаришдаги тақкословчи синашлар асосида тозаловчининг қайишқоқ пластинали тўрли юзасини тавсия килинган параметрларида тозалаш самараси 6,0 %га ошади, нуқсонлар йиғиндиси 1,7% га, ифлосликлар 0,3% га камаяди. Майда ифлосликлардан тозаловчи кайишқоқ пластинали тўрли юзани тадбиқ қилишдаги йиллик иктисодий самарадорлик бир пахта тозалаш корхонаси учун, 77460 минг сўмни ташкил килиши аникланди.
Кенгайтирилган характеристикали икки ипли занжирли баҳяларни олиш технологияси ва тикув машинаси ишчи органларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзраблиги ва зарурияти. Ҳозирги кунда жаҳонда тўқимачилик ва тикувчилик саноатида турли хил матолардан олинган маҳсулотларга бўлган эхтиёж жадал суръатларда ортиб бормокда. «Дунё тўкимачилик бозорида тикувчилик махсулотлари учун газламаларни ишлаб чикариш йилига 120 млрд м2 ни ташкил этиб», бу борада Шаркий ва Жанубий Осиёда, АҚШда, Европа ва МДҲ давлатлари етакчилик қилмокда»1. Шу жиҳатдан жахон микёсида тикув буюмлари махсулотларининг сифатини яхшилаш, юқори ракобатбардош бўлган сифатли тикув махсулотларини ишлаб чикиш, маҳсулотларнинг ассортиментини кенгайтириш, замонавий тикув жиҳозларини, юкори характеристикали занжирли чокларни олиш технологияларни кўллаш масаласи муҳим бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга турли йўналишларга мўжалланган, айникса улар орасида трикотаж матоларидан тайёрланган махсулотлар олиш, ракобатбардош тикув буюмларини ишлаб чикаришга имкон берадиган янги юқори самарали ресурстежамкор технологияларни яратиш, тикув машиналарини такомиллаштиришга алохида эътибор берилмокда.
Жаҳонда юкори сифатли тикув буюмларини ишлаб чиқаришда турли деформацион мустахкамлик характеристикаларига эга бўлган материалларни тикиш технологиясини такомиллаштириш хамда кенгайтирилган технологик имкониятларига, юқори иш унумига эга бўлган тикув машиналарини ишлаб чиқиш муҳим ахамиятга эга. Бу борада, жумладан, янги типдаги занжирли чокларни қўллаб материалларни тикиш технологиясини яратиш,тикув машиналарини модернизация килишга йўналтирилган мақсадли илмий-тадкиқот ишларини амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен енгил саноатни ривожланишида, айникса тикув ишлаб чиқаришда жаҳон бозорида юкори ракобатбардош бўлган сифатли тикув маҳсулотларини ишлаб чикишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан тикув машинаси ишчи органларини такомиллаштириш, тикув машиналарини ишлаб чиқарувчи ҳамда бутловчи кисмларни ва уларга сервис хизматини кўрсатувчи корхоналар фаолияти йўлга кўйилди. Шулар билан бир қаторда, тикув ишлаб чикариш жараёнининг ҳар бир босқичида ишлаб чикарилаётган махсулотларга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, икки ипли занжирли бахяларни олиш технологияси ва тикув машинаси ишчи органларини такомиллаштириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...миллий иктисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш, ... иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Ушбу вазифани бажаришда тикув технологияларини такомиллаштириш, жумладан тикилаётган материалларнинг ҳусусиятларига мое келган самарали занжирли чокларни ишлаб чиқиш, юкори сифатли тикув буюмларини тайёрлашни таъминлайдиган тикув машинаси ишчи органлари ва механизмларини самарали конструкцияларини яратиш мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687 сон «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожланиш чоралари бўйича дастур хакида», 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692 сон «Жисмоний ва маънавий эскирган жихозларни янгилаш, ҳамда соҳалар ишлаб чикариш корхоналарининг ишлаб чикариш харажатларини камайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлари» ва 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 йиллар учун таркибий ислоҳотлар, модернизация килиш ва ишлаб чикаришни диверсификация килишга дойр чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорлари,Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чикариш харажатларини кискартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича кўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқоднинг мақсади: юқори кўрсаткичли характеристикаларга эга янги занжирли чокларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш, тикув машиналари ишчи органлари ва мехазанизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори кўрсаткичли характеристикаларга эга бир ва икки ипли занжирли чокларни ҳосил қилиш технологияси ишлаб чиқилган;
материални суриш, материални игна билан тешиш ва пастки ипни туртиш технологии схемалари, самарали ва ресурстежамкор механизмлари ишлаб чиқилган;
занжирли баҳяларни пастки ва юқори ипларини таранглик кучлари ва сарф қийматлари ишлаб чиқилган;
материалларни суришда қайишқок энергия тўплагични сиқилиш қийматини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
пастки ип таранглигини етакчи тармоқ таранглигига, иплар орасидаги ишқаланиш коэффициентига ва пастки ип таранглиги оғиш бурчагига боғланишлари ишлаб чиқилган;
тикилаётган материалнинг технологии қаршиликларига, қайишқок элементлар бикрлик коэффициентлари ва рейкани кўтарувчи ва силжитувчи коромислоларни ишчи елкалари узунликларига боғлиқ равишда рейкали ричагни тебраниш бурчагини ўзгариш боғланишлари такомиллаштирилган;
тикилаётган материалнинг қалинликларини ортиши билан игнани тешиб ўтиш тезлигини камайиши асосида боғланиш графиги ишлаб чиқилган;
игна ҳаракатида ишчи ва эркин режимлардаги тезликлари амплитудалари фаркини игна ва ползун массаларининг ўзгаришига боғлиқлик графиклари ишлаб чиқилган;
эксцентриситетли муштумча ва роликли пастки ип турткичининг конструкциясини бурчак силжиши, тезлиги ва тезланиш боғланишлари ҳамда тикув машинаси эллептик муштумчали ва эксцентрикли роликни пастки ип турткичини кинематик характеристикалари ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Кенгайтирилган характеристикали икки ипли занжирли бахяларни олиш технологияси ва тикув машинаси ишчи органларини такомиллаштириш» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Юқори сифатли занжирли бахяларнинг янги схемалари ишлаб чикилган: айланувчи чалиштиргични қўллаб бир ипли занжирли чокни олиш технологияси; юқори деформацион характеристикали икки ипли занжирли бахя ҳосил қилиш технологияси олинди; икки ипли занжирли бахяни икки циклда олиш имконини берди.
2. Икки ипли занжирли бахяни пастки ипи таранглигини аниклаш формуласи олинди. Пастки ип таранглигини ўзгариш графиклари етакловчи тармоқ таранглигига, иплар орасидаги ишқаланиш коэффициентига ва пастки ип тармоқлари оғиш бурчакларига боғлиқ ҳолда олиш имконини берди.
3. Икки ипли занжирли баҳя юқори ипи сарфини ўзгариш графиклари тикиладиган матолар қалинлигига ва баҳя узунлигига боғлиқ равишда қурилди. Бахя узунлиги ва тикилаётган матолар қалинлиги ортиши билан юқори ип сарфини кўпайиши аниқланди. 401 типидаги бахяни пастки ипи сарфини аниклаш бўйича формула олинди. Тикилаётган матолар калинлиги пастки ип сарфига деярли таъсир кўрсатмайди, лекин бахя узунлигини ортиши пропорционал равишда ип сарфини кўпайтириш имконини берди.
4. 401 типидаги юкори эластикли икки ипли занжирли бахя учун юкори ипининг таранглигини ҳисоблаш методи ишлаб чикилган. Юкори эластик занжирли бахя юкори ипининг керакли таранглигини (9-12) Н таъминлаш учун пружина бикрлигини (60-80) Н/мм гача тенг килиб олиш тавсия килиш имконини берди.
5. Материални суриш технологияси такомиллаштирилган ва уни амалга ошириш механизми тавсия килинган. Материални суриш механизми кривошипи бурилишига боглик равишда рейканинг силжиши ва бурчак тезлигини ўзгариш конуниятлари олинган. Шатун ва коромисло узунликларининг ўзгариши коромислони юқори частотада тебраниш имконини берди.
6. Материални суриш зонаси элементларини бурчак силжишларини аниклаш формуласи олинган. Рейкани бурчак силжишини материални сурувчи саккиз бўғинли механизм шатуни, коромислоси узунликларига караб богланиш графиклари олиш имконини берди.
7. Материални суриш учун қайишқок энергия тўплагични сиқилиш қийматини ҳисоблаш методи таклиф қилинган. Энергия тўпловчи пружина сикилиш кучини ўзгариш конунияти бўйича графиклар унинг бикрлик коэффициента ва рейкали ричаг массасига боғлиқ равишда қуриш имконини берди.
8. Қайишқоқ элементлар таъсирини инобатга олган холда материални сурувчи ёпик механизмни динамика масаласи ечилган. Рейкали ричагни бурчак тебранишлари ўзгариш қонуниятлари материалларни тикишдаги технологик каршилик, қайишкок элементларни бикрлик коэффициентлари, рейкани силжитиш ва кўтариш коромислоларининг ишчи елкалари узунликларига боғлик равишда олинган. Материални суриш механизми қайишқоқ элементлари бикрлик коэффициентларини ортиши нафақат рейка тебраниш амплитудасини ночизиқли қонуниятда камайишга, балки рейка ва ричаг харакат траекториясини ишчи режимда ўзгаришига олиб келади.
9. Қайишкоқ энергия тўплагичли ресурстежамкор игна механизми ишлаб чикилган. Қайишқоқ энергия тўплагичли игна механизмини динамик масаласи система юритгичининг динамик - механик характеристикаси, инерцион, кайишқоқ - диссипатив параметрлари ва тикув машинасида тикилаётган материалларнинг қаршиликларини инобатга олиб ечиш имконини берди.
10. Игнани тикилаётган материаллардан ўтиш тезлиги графиклари кўрилган. Тикилаётган материаллар калинлигини ортиши игнани ўтиш тезлигини камайишига, бикрилиги юкори пружина игнани материалдан ўтиш тезлигини ортишига эришилди.
11. Игна тезлиги амплитудалари фарқини ўзгариш графиклари ишчи ва эркин режимларда игнанинг ва ползуннинг умумий массаларини ўзгаришига боғлиқ равишда курилган. Игнани умумий массасини ортиши игнани ҳаракат тезликлари амплитудаларини фарқини ишчи ва эркин режимларда камайиш имконини берди.
12. Ишлаб чикилган янги пастки ипни туртгичи эксцентрикли муштумчали ва роликли муштумчали механизмли конструкциясини аналитик усулда бурчак силжиши, тезлик ва тезланиши конуниятлари олинган. Тикув машинаси эллептик муштумчали ва эксцентрикли ролиги бўлган пастки ипни турткичини кинематик характеристикаларини аниклаш имконини берди.
13. Тажрибавий тадкиқотлар асосида турли хил эластикликка эга материаллар учун тавсия килинган занжирли чокларни чўзилишдаги узиш юкламаси ўзгариш конуниятлари олинган. Ипларнинг динамик характеристикаларини ўлчаш ускунаси янги конструктив схемаси ишлаб чикилди. Икки ипли занжирли чоклар узунликларини узилиш юкламасини ўзгаришига богликлик графиклари олинган. Тавсия килинган икки ипли занжирли чоклар юкори ва пастки иплари тарангликлари аникланган, уларнинг кийматлари мавжуд мокили чокларга нисбатан 1,5-2,5 марта кичиклигини кўрсатди. Бунда эластик икки ипли занжирли бахяни кўндаланг мустахкамлиги мавжуд мокили бахяга нисбатан 1,2-2,0 марта каттадир. Бахянинг узунлиги 2,0 мм бўлганда тавсия килинган чокда кўндаланг узиш кучи 643,4 Н бўлса, мокили чокда 322,4Н бўлади. Тикилаётган материаллар калинлиги 4,5 мм, игна механизми қайишкоқ элемента бикрлик коэффициента 12,5 Н/мм ва бош вал айланиш частотаси 4500 мин'1 бўлганда иш унуми юкорилиги тўлиқ факторли тажрибалар асосида аниқланди. Материални суриш ва игна механизмида қайишқоқ элементлари қўлланиши тикув машинаси иш унумини 1,3-1,5 марта ортишига олиб келади, бахялар ўтиши бўлмайди, ипни узулиши 10 марта камайтириш имконини берди.
14. Янги занжирли чокларни ва тикув машинаси ишчи органларини кўллаш натижасида бир тикув машинаси учун ўртача 4145 минг сўм йиллик иқтисодий самарадорлик олиш имконини берди.
«Бобурнома»нинг инглизча таржималаридаги фразеологик бирликлар ва уларнинг миллий-маданий хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. «Бобурнома» жахон адабиётининг XV - XVI асрлардаги Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон халқлари тарихини ўрганишда дунё олимларига таянч манба сифатида хизмат қилган. Асар ўзидаги фактик материалларнинг кўплиги ва ранг-баранглиги, тарихий қиммати билан қатор жаҳон олимларининг эътиборини тортган, унда минтақа халклари ўртасидаги савдо-сотик, ижтимоий-маиший ва маданий-маърифий алокалар акс этган. Шарк халкларининг урф-одатлари, тарихий шахслар ижтимоий-иктисодий хаёт тарзи, миллий-маданий кадриятлар ҳақида кимматли маълумотлар берадиган комусий манба деб каралган. Жахон таржимашунослигида оригинал, услубан етук ва автобиографик адабий манба, адабий-тарихий мерос намунасидир. Асар дунё адабиётшунослиги ва тилшунослигида манба сифатида ўрганилган бўлса, бугунги кунда бадиий ёдгорликнинг таржималари тадрижиёти ва таржималари талкини чуқур ўрганилмокда. Жахон халкларининг хазиналаридан бири бўлган миллий-маданий кадриятлар, урф-одатларни акс эттирган фразеологик бирлик, макол, матал ва афоризмлар таржимасининг аслиятга монандлигини тадқиқ этиш, аслига тўғри эканлигини исботлаш мухим масалалардан биридир.
Бугунги кунда жахон таржимашунослигида мумтоз адабиётлар таржимасини кайта яратиш, фразеологик бирлик, макол, матал ва афоризмларнинг миллий-маданий хусусиятларини бадиий таржимада акс эттириш муаммолари ва таржима адекватлигига эришиш, таржиманинг замонавий ёндашувлари асосида когнитив-концептуал, структур-семантик, компонент тахдиллари сингари устувор йўналишларда тадкиқотлар олиб борилмокда.
Бугунги кунда жахон таржимашунослигида мумтоз адабиётлар таржимасини кайта яратиш, фразеологик бирлик, макол, матал ва афоризмларнинг миллий-маданий хусусиятларини бадиий таржимада акс эттириш муаммолари ва таржима адекватлигига эришиш, таржиманинг замонавий ёндашувлари асосида когнитив-концептуал, структур-семантик, компонент тахдиллари сингари устувор йўналишларда тадкиқотлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон мустақиллик йилларида, мамлакатимизда аждодлар меросини асраб авайлаш, миллий ўзликни кайта тиклаш ва бадиий ёдгорликларни янгича нуктаи назар билан ўрганиш жиддий тус олди. Узбек олимларининг кўплаб илмий тадқиқотлари натижасида қўлланма ва монографиялар, илмий нашрлар сони ортиб борди. «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича «Ҳаракатлар стратегияси»нинг «Таълим ва фан сохасини ривожлантириш» ва «Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш» тўғрисидаги аклан ривожланган, мустакил фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш, миллий ифтихор, ватанга садоқат хиссини шакллантириш айни пайтдаги давр талабидир1. Адабий-тарихий манбаларни ўрганиш, миллатнинг ўзига хос миллий-маданий кадриятларни таржимада адекват тарзда акс эттириш янада долзарб.
Мазкур диссертация натижалари Узбекистан Республикаси Вазирлар махкамасининг 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2017-2021 йил-ларда ва мавзуга оид бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Бобурнома»нинг инглизча таржималаридаги фразеологик бирликларнинг миллий-маданий хусусиятларини семантик, компонент, когнитив-концептуал таҳлиллар оркали очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«Бобурнома»даги фразеологик бирлик, мақол, маталларнинг таржимасидаги фарқ ва ўхшашликлар аниқланган ҳамда аслият мазмунини акс эттирувчи мукобиллари ишлаб чиқилган;
фразеологик бирликлар таржимасининг қиёсий таҳлиллари асосида тасвирий ва функционал эквивалентлик ҳолати таъминланган ҳамда таржима таклифлари ҳавола этилган;
инглизча таржималарда семантик, компонент, когнитив-концептуал киёсий тахлиллар амалга оширилган, фразеологик бирликлар концепти таснифланган, таржимонларнинг даврий ёндашувлари асослаган;
«Бобурнома»нинг табдилида миллий-маданий фразеологик бирлик ва мақол мазмунинг адекватликка эришилмаганлиги исботланган;
миллий-маданий хусусиятларнинг таржимада акс эттириш муаммолари киёсий тахлиллар асосида ёритиб берилган, фразеологик бирликнинг таржимада микдор устуворлиги аниқланган ва статистикаси ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Миллий-маданий урф-одатлар миллатнинг турмуш тарзига сингиб, дини, эътиқоди, одоб-ахлоқи доирасида шаклланиб боради. Улар халқнинг ўзига хос тарихий анъаналари билан боғлиқ бўлиб, бугунги кунда замонавий кўринишларда намоён бўлади. Инглиз таржимонлари «Бобурнома»даги фразеологик бирликлар, макол, матал ва афоризмларни ўгиришда калька усулини таржима муаммосини ечишнинг бирдан-бир осон йўли деб карайдилар. Аммо бу яширин маъно касб этган фразеологик бирликлар мазмуни таржимада яна очилмай колишига сабаб бўлади.
2. Фразеологик бирликларни тадрижий ўрганиш жараёни олимларнинг илмий тадқикотларида ўзига хос йўсинда олиб борилганлигига карамай, «Бобурнома» асари матнидаги фразеологик бирликлар таржималарининг киёсий тадкики амалга оширилмаган, уларнинг миллий-маданий хусусиятлари аниқланмаган.
3. «Бобурнома»даги фразеологик бирликларнинг уч турдаги Жон Лейден-Вильям Эркин (1826), Анетта Сусанна Бевериж (1921) ва Вильер Текстон (1996) таржималаридаги фарқли ҳолатлар ўхшашликлар ҳамда таржималарнинг аслиятга монандлиги аникланди.
4. Бадиий асар таркибини ташкил этадиган хар бир лисоний унсур, тилнинг асосий ёки ёрдамчи воситаси бўлишидан қатъий назар, муайян мазмун ва услубий вазифа ифодаси учун қўлланиладики, таржимада улардан биронтасининг эътибордан четда колиши ёки улар учун таржима тилида мазмунан ва услубан мое, мантиқий асосли воситанинг кидириб топил-маслиги адекватликнинг юзага келишига монелик қилади.
5. Табдил нашрлар кенг китобхонлар оммаси учун тушунарлилиги билан мухим хисобланади. Фразеологик бирликлар табдилда ўз маъноси ва структураси билан тўлиқ кўчиши мухим ахамият касб этган. Табдил жараёнида шундай ҳолатлар учраб турадики, матндаги фразеологик бирликлар, мақол ёки матал мазмунини тўлиқ очиш имконияти бўлмай колади, сабаби фразеологик бирликлар ва маколлар таржимасининг муқобилини топиш имконининг чегараланганлиги таржимонни кийин вазиятга солиб қўяди.
6. Таржимадаги семантик алокалар муаллиф назарда тутган ходисаларни ифодалаш тасвирий ва образли чикишини таъминлашга хизмат килган. фразеологик бирликлар турли ҳодиса ва жараёнларнинг мазмунини яқкол очиб бериш воситаси сифатида қўлланган ва уларнинг мазмуни таржималарга хам кўчган.
7. Асарда ва инглизча таржималарида қўлланган фразеологик бирликлар орасида феъл фразеологик бирликлар катта микдорни ташкил этади. «Бобурнома»да кўлланган фразеологик бирликлар нинг уч турдаги инглизча таржималари тузилиши компонентларига кўра ажратилганда, феъл, от ва равиш фразеологик бирликлар орқали ифодаланиши ҳар бир таржимоннинг асарида сон жихатидан ошиб борганлиги кузатилди. «Бобурнома»даги фразеологик бирликлар инглизча вариантларда шаклига кўра сўз бирикмаси, ran, мақол, матал ва ҳикматли сўзлар кўринишида учрайди.
8. «Бобурнома»нинг таржималарида ифодаланган, от туркумига мансуб фразеологик бирликлар дастлабки таржимада 5 тадан сўнгги таржимагача 10 тага ошиб борган. фразеологик бирликлар сони асарнинг биринчи инглизча таржимаси Лейден-Эрскинда 254 тани ташкил этса, Сусанна Беверижда 325 тага, Вильер Текстонда 795 тага ошган.
9. «Бобурнома»да диний мазмундаги, миллий-маданий хусусиятларни касб этган фразеологик бирликлар кўпроқ қўлланганини кўриш мумкин. Миллий-маданий ўзига хосликни ифодалаган ва кўчма, ижобий маънода қўлланадиган, айнан ўзбек миллатида учраб турадиган маданият белгиси, маънавий турмуш тарзини ифодаловчи фразеологик бирликлар инглиз тили таржимасида мазмун ўзгаришларига ўчраши кузатилди.
10. Асарда қўлланилган кунгул, дунё, мулозамат, фурсат, сўз, Тенгри лексик майдонидаги фразеологик бирликларнинг когнитив-концептуал таҳлили натижасида уларнинг таржималаридаги мазмун мувофиклиги аниқланди.
11. Таржимонлар маколни инглизчада кофиядош, шеърий усулда таржима қилишга харакат килишган. «Бобурнома»нинг литография усулидаги нусхалари ва бошка мавжуд бўлган таржималарида хам маколнинг давоми тушиб қолган ёки таржимонга тушунарсиз бўлган, деган хулоса келиб чиқади. Бобур лексикасининг ўзига хослиги айнан бир марта қўлланган фразеологик бирликлар кайта ифодаланмай, матнда унинг бир неча мукобиллари мавжудлигида намоён бўлади ва бу кўриниш инглизча таржималарда хам ўз аксини топган.
«Бобурнома» услубан етук асар сифатида унинг таржималарини ўрганиш орқали фанда ҳали ечим топмаган муаммоларни хал этишга хизмат килади. Бинобарин, тадкикотчилар «Бобурнома»даги диний терминларнинг инглизча таржималари тахдили «Бобурнома»даги фразеологик бирликларнинг синономик қатор ҳосил килиши ва инглизча таржималари таткиқи; «Бобурнома»да муаллиф услубининг таржимада кайта яратилиши; «Бобурнома»даги эвфемизмлар ва улар таржималарининг киёсий тахдили мавзуларида илмий тадқиқот олиб боришлари мумкин.
Инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивлашган фразеологизмларнинг тематик-идеографик талқини (лингвомаданий аспект)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобалашув ва одамларнинг мулоқоти жараёнида тилнинг барча аспектлари, шу жумладан, тилда акс этиладиган социомаданий мазмунларнинг тахдили ҳақидаги масала ҳам юзага келади. Танланган мавзунинг долзарблиги тилимизнинг фразеологик фондидаги ахлоқий-этик концептларнинг репрезентациясида универсал хамда миллий ва ўзига хос хусусиятларни лингвистик ва лингвокультурологик таҳлилни қўллаб ўрганишда комплекс ёндашиш билан белгиланади. Замонавий фан сифатидаи лингвокультурология ҳозирги замон тилшунослигининг умумий ғоясига мувофиқ у тил ходисаларини инсон, унинг маданий, маънавий хусусияти ва амалий фаолияти билан чамбарчас боғлиқ холда ўрганилади. Ушбу фаннинг асосий постулата халкнинг менталитета, тили ва маданиятини фразеологик бирликлар доирасида ўрганиш мухим масаладир.
Бугунги кунда жахон тилшунослигида образли мотивлашган фразеологизмлар талкини, тематик-идеографик тахдиллари, лингвокультурологик аспектларини ўрганиш хамда фразеологик бирликларнинг нуткда қўлланишини тахдил этиш сингари устувор йўналишларда тадқикотлар олиб борилмокда.
Мустакиллик давридаги республиканинг ижтимоий ва маданий ҳаётидаги ижобий сифат ўзгаришлари чет тилларни ўқитишда ҳам ўз аксини топди. Республикамизда чет тилларни ўрганиш ўқувчилар билимларининг ошишига, уларнинг маданий ривожланишига ва маънавий дунёсининг бойитишга имкон туғдиради. «Мамлакатимизнинг жахон ҳамжамияти интеграциялашуви даврида ёшларимиз мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё микёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши»1 бу борада жумладан республикамизнинг олий ўкув юртларида она тили ва чет тилларининг қиёсий типологияси грамматика, лексикология, фразеология, лингвокультурология соҳасидаги билимларини янада юқори даражада ўрганиши муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралидаги «Узбекистан Республикасининг янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси ҳақида»ги ПФ- 4947 сон фармони, 2017 йилнинг 20 апрелидаги «Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш ҳақида»ги ПҚ-2909-сон карори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаснинг 2017 йиллнинг 8 августидаги «Таълим муассаларида чет тилини ўкитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 13 майда эълон килинган ПҚ-4797-сон фармонида ҳамда мазкур соҳа бўйича қабул килинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивлашган фразеологизмларнинг тематик-идеографик реперезентация-сининг лингвокультурологик ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва француз тилларининг образли ва мотивланган фразеологии бирликлари аникланган ва миллий-маданий жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз ва француз миллий характерининг ўзига хос оламнинг фразеологии манзарасини шакллантиришдаги лингвокультурологик омиллари исботланган;
инглиз ва француз халклари маданиятини ифодаловчи фразеологии бирлинларнинг этимологии ва семантин, тематии-идеографии хусусиятлари аниқланган;
инглиз ва француз тилларининг образли ва мотивланган фразеологии бирлииларининг лингвомаданий ёндашувлари ишлаб чиқилган;
фразеологии лугатлар материали асосида инглиз ва француз тилларидаги образли ва мотивланган фразеологии бирлинларнинг тематии-идеографии таснифи далилланган.
Хулоса
Инглиз ва француз тилларининг образли ва мотивлашган фразеологизмларини лингвокультурологик жихатдан тадкиқ килиш асосида биз куйидаги хулосага келдик:
1. У ёки бу тилнинг фразеологизми мақонини аниқлашда образлилик ва мотивлашганлик мезонлари фразеологии бирликларнинг жуда мухим хусусиятларидир, чунки айнан образлилик ва мотивлашганлик нафақат фразеологизмни, балки фразеологии бирликлар иштирок этадиган бутун матнни таъсирчанлигини яратишда жуда катта роль ўйнайди. Бундан ташқари ҳар бир тилнинг фразеологии бирликлари экспрессивлик билан тўлдирилган, бу эса тилнинг бутун фразеологии тизимини образли ташкил этилишини аниқлашга ёрдам беради.
2. Фразеологизмларни мотивлашганлиги кўпинча у ёки бу чет тилида сўзловчиларни интеллектуал ва умумтаълим даражасини аниқлаб беради, шунингдек турли маданият вакилларининг нутқий коммуникация жараёнида чет тилларини ўрганишдаги янги имкониятларини очиб беришга ёрдам беради.
3. Ҳар бир тилнинг фразеологизмларида халқнинг барча ўзига хосликлари ва унинг дунёқараши акс этади, чунки айнан фразеологии бирликлар халкдарнинг маданияти ва менталитети ҳақида маълумотлар манбаи сифатида хизмат қилади. Шунингдек фразеологизмлар призмаси оркали миллатга хос фазилатларни, унинг этик ва ахлоқий негизларини кузатиш мумкин.
4. Инглиз ва француз тилларининг фразеологик ибораларини лингвокультурологик тахлили бизга нафакат фикрлаш ва билим орттириш фаолиятнинг фазилатларини, балки маданият турини, унинг меёрларини ва натижада инсоний жамиятнинг тузилишини аниқлашга ёрдам берди.
5. Инглиз ва француз тилларининг фразеологии олам манзарасини таҳлили бизга инглиз ва француз халкларини ўхшаш ва фаркли жихатларини, уларни дунёқарашларини, ҳаётга муносабатини аниклашга ёрдам беради. Шунингдек биз бундай тахлил француз ва инглизларни маданияти ва анъаналарини ўрганишда жуда лозим,бу икки халқнинг менталитетини таҳлил килишда фойдали деб хисоблаймиз.
6. «Маданият тилсиз мавжуд бўлмаганидек, тил ҳам маданиятсиз мавжуд бўла олмайди» деган машҳур тезисдан келиб чиқиб, тил ва маданиятнинг ўзаро алоқадорлиги ва ўзаро боғликлиги чет тилини англаш, ўрганиш ҳамда маънавий ривожланган шахсни шакллантириш учуй зарур нарсадир.
7. Инглиз ва француз халклари менталитетини тахдили ушбу тилларнинг фразеологик фонди кай йўсинда ўзаро бойиётганини аниклашга имкон беради. Келтирилган мисоллар инглиз ва француз тилларининг фразеологизмларини ўхшашликларини ва инглиз ва француз халклари менталитетини фаркли жихатларини яққол намоён қилади.
8. Инглиз тили фондига кирган француз тили фразеологик бирликларини ва, аксинча, француз тили фондига кирган инглиз тили фразеологик бирликларини тахлили француз ва инглиз менталитетлари ривожланишига кандай ижтимоий ва маданий мазмунлар таъсир этганини аниклашга имкон беради. Инглиз ва француз менталлиги ривожланишига таъсир килган учта экстралингвистик сабабни кўрсатиш мумкин: бу антик дунё, христианлик ва маърифат даври.
9. Инглиз ва французларнинг шахсини лингвокультурологик тахлили асосида куйидагиларни кайд этиш мумкин:
а) Азалдан инглиз ва французларнинг муносабати мухаббат ва нафрат коришмасидан иборат бўлиб келган, бу ҳакида бу икки халкнинг кўп асрли ўзаро алоқадорлиги далолат беради. Французлар инглизларни майда ran, тарбиясиз, бемаъни, тутуриқсиз ва умуман кийинишни билмайдиган, кўп вақтини бекор ўтказадиган одамлар деб хисоблайдилар. Лекин бундай мулоҳаза французларга инглизларни катта кизиқиш билан кузатишга халақит бермайди.
б) Инглизлар учун французларни кабул килишда мазкур халкнинг ўта зиддиятлилиги ва ўзгарувчанлиги кийинчилик тугдиради. Инглизларга хос ҳаракатларнинг аник изчиллиги французларга зерикарли туюлади,
в) Инглизлар кийим, иш, оила танлашда синчков, ўта расмиятчидирлар. Уларда ҳамма нарса тартибга солиб қўйилган У них все разложено по полкам. Ҳар қандай вокеа алоҳида, аввалдан режалаштирилган сценарий бўйича содир бўлиши керак. Инглиз оиласи бегона кўзлардан ёпик ва даҳлсиздир. Унинг хар бир аъзоси атрофдагиларга нисбатан хис-туйғуларини тийган ҳолда ўзиниг шахсий ҳаёти даҳлсизлигини пухта саклайди.
10. Фразеологизмларни тематик-идеографик таснифлаш фразеологик лугатлар билан ишлаш, инглиз ва француз халклари вакиллари билан яқин мулоқотда бўлиш натижасида олинган назарий ва амалий билимларнинг синтези хисобланади, Бу хозирги кунда мавжуд муаммоларни, яъни чет тилини тўлаконли равишда ўрганишга ёрдам бермайдиган барча муаммоларни аниклаш имконини берди.
11. Инглиз ва француз фразеологизмларини тарихий келиб чиқиши асли француз ва инглиз бўлган инсоннинг дунёни идрок қилишига бевосита богликдир, чунки бу фразеологик бирликлар бир фикрни ифода этиш учун кўпинча турли образларни қўллашади, улар эса ўз навбатида икки халкнинг турли ижтимоий тарзини ва ҳаётини акс этади.
12. Образ фразеологизмда ўзини асосий ўзига хослигини - семантик иккипланликни саклаб турганига карамай, фразеологик образлига хос катор ўзига хос хусусиятларни кайд этиш мумкин. Турли тиллар фразеологиясини образли ва мотивлашган асосларини айнан киёсий тахдили атрофдаги муҳит ҳодисаларини умумбашарий ва миллий ўзига хосликлари талкинларини аниклашга имкон беради.
Публицистика назариясида асарнинг мазмун ва шакл муаммолари (Қорақалпоғистон Республикаси матбуоти материаллари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон журналистикасида публицистика тарихи, унинг назарияси ва амалиёти, мохияти, предмета, объекта ва субъекти, функциялари масаласига оид изланишлар билан бир қаторда мазмун ва шакл муаммолари бўйича хам тадқиқотлар яратилмокда. Шунингдек, ахборот асрида нуктаи назар ва карашлар тубдан алмашиб, янгича конунлар юзага келмокда, ёшлар орасида ўзгача урф ва анъаналар раем бўлиб, ўрганилиши зарур бўлган янгича руҳият майдонга чиқмокда. Янги технологиялар миллионлаб кишиларнинг онги ва дунёқарашини, фукаролар билан давлат, ижтимоий институтлар билан гурухлар, хатто бир оила аъзолари ўртасидаги муносабатларни ўзгартиряпти. Бу, ўз навбатида, журналистика соҳасидаги тадқиқотларга бўлган эҳтиёжни оширмокда.
Бугунги кунда жаҳон журналистикасида публицистика феноменининг ўзини ижтимоий-сиёсий жараён сифатида тўлиқроқ тахдил қилиш, шу негизда, унинг назариясини инкишоф этиш, публицистик асарнинг мазмуни ва шакли категориялари тизими етарли даражада ишлаб чикиш, унинг имкониятларидан ахборий фаолият давомида тўликроқ фойдаланиш, публицистиканинг нималиги, унинг мохияти, публицистик фаолият кандай асосларга таяниши, унинг мавзу ва фактлари, жанрлари, услуби ва тили қанақа бўлиши, унинг услубий мохиятини англаш, публицистиканинг ижодий имкониятларини инкишоф этиш ва улардан янада самарали фойдаланиш каби устувор йўналишда илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб публицистика изчил равишда муҳим ижтимоий-сиёсий муаммоларни ёритувчи ижтимоий институт сифатида майдонга чикди. Янги шароитларда публицистика доимо мухим ижтимоий фаолият бўлиб келмокда. Ахборот тўлиб-тошган хозирги даврда журналистдан энг аввало материалга шошилинч ишлов бериш ва уни ошигич таркатиш талаб этилади, шундай бўлса хам, бир канча жихатларга кўра, ва биринчи навбатда, яхши мазмунга эга бўлган медиа хабарларига эҳтиёж ҳамиша катта. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...фуқаролик жамияти институтлари хамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш»1 устувор вазифа сифатида белгилаб берилди. Шубхасиз, одамларнинг калбига кириб боришда публицистика кўл келади, зеро у хар бир фуқарога бевосита боғланган бўлиб, унинг ташвишлари ва хаётий муаммоларини ёритади.
2017 йилда «Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари Йили» Давлат дастури, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўкув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 10 августдаги «Узбекистан журналистларининг ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
публицистиканинг «ижод тури» ва «махсус услубда бажарилган матнлар» маъноларидан ташқари дефинициянинг аудитория учун муҳим бўлган «публицистик асар яратиш механизми» ва публицистикани тўртинчи ҳокимият мавқеига етказадиган «ижтимоий институт» тушунчаларига ҳам эга эканлиги исботланган;
публицистик асар мазмунининг унсурлари уч асосий бирлик - мавзу, факт ва талқинга бирлашганлиги ишлаб чиқилган;
«публицистик асар услуби» ифодасининг ноаниқ эканлиги, зеро публицистиканинг ўзи услуб эканлиги асосланган;
алоҳида публицистик жанрларнинг мавжуд эмаслиги, журналистика, бадиий адабиёт ва илмий ижодга тааллуқли асарларни публицистик шаклда ифода этиш мумкинлиги далилланган.
Хулоса
1. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлан-тириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган мухим асосий йўналишларидаги вазифаларнинг амалга оширилиши, «Инсон манфаатлари хамма нарсадан устун» деган ғоянинг изчиллик билан ҳаётга татбик этилиши, шунингдек, ҳар бир инсоннинг шахсий муаммосидан бошлаб жамият даражасидаги ўз ечимини кутаётган масалаларнинг хал этилиши талаб килинаётган ҳозирги вактда публицистикага эхтиёж янада ортиб бораётир.
2. Ахборот асри қонуниятларига тўлиқ жавоб бериш мақсадида жамоатчиликка ғоявий таъсир этиш учун журналист публицистика имкониятларидан самарали фойдалана олиши ижтимоий онгнинг ривожланишига ижобий таъсир қилади. Қорақалпоғистонда жамоатчилик фикрини шакллантириш ва омманинг интеллектуал етуклиги йўлида публицистиканинг ташкилий сафарбарлик функциясидан самарали фойдаланиш - давр талабидир.
3. Публицистик асарнинг мазмуни ва шаклининг ўзаро муносабатларида ахборот асрида шаклни етакчи деб ҳисоблаш кенгроқ таркалмокда. Чунки, асарни қўлга олганимизда дастлаб шакл кўзга ташланади, колаверса, публицистиканинг ўзи хам шакл ҳисобланади. Бугунги медиа амалиётида бу тенденция якқол кўзга ташланмокда. Замонавий аудитория, катта тезлик билан яшаётгани сабабли, ўз эътиборини, материалнинг мазмунидан кўра, аввало унинг анонсига, сарлавхасига, сурати ва рангларига, яъни шаклига қаратади ва шундан келиб чиқиб, маълум бир дастлабки хулосага келади.
4. Публицистика журналистлардан ижтимоий-сиёсий ва ижодий фаолиятнинг эътиборли ва аҳамиятли шакли сифатида жиддий ижодий, фактологик, таҳлилий ва ташкилий ёндашувни талаб қилади.
5. Публицист материалнинг мавзусини тўғри танлаши, уни бор маҳорати билан ишлаши, фактлардан унумли фойдаланиши ва уларни тўғри талқин қилиши оркали асарга ҳаракатчан ва ўткир услуб бағишлай олади.
6. Публицист асар яратиш усуллари ва воситаларидан тўлиқ фойдалана олиши шарт: далил ва образлар, киёслаш ва контраст, мантик ва ҳиссиёт ва ҳ.к.
7. Бугунги аудиториянинг очик дидактик ва тарғибот материалларини кабул килмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ўқувчига босим ўтказмасдан, ортиқча ҳиссиётларга берилмай, асарни миллий анъаналарга хос жозибали публицистик шаклда ёзиш диққатга сазовордир.
8. Ҳар бир материални публицистик асар қилишга уриниш ижобий натижа бермайди. Ҳакикий публицистика учун зарур мавзулар, ижтимоий аҳамиятга эга фактлар ва фикрлар тўғри танланиши зарур.
9. Журналист кенг оммага ёкишга интилмаслиги керак. Агар материалда муҳим маъно бўлмаса, асосий диқкатни шаклга қаратиб, аудитория эътиборини қозонишга ҳаракат килиш аудиторияни чалғитиш билан тент.
10. Ахборот асри хусусиятларини ҳисобга олган холда, янги публицистик материаллар чоп этилаётгани тўғрисида хабар берадиган алоҳида бўлимлар ва рубрикалар, аудиовизуал дастурлар ва сайтлар туркумларининг яратилиши мақсадга мувофикдир.
11. Медиа жанрларини публицистик деб аташ мафкуравий характерга эта. Шунинг учуй уларни журналистик жанрлар дейиш мақсадга мувофик. Публицистика журналистика жанрларида кўпроқ намоён бўлади. Публицистика ўзини бадиий адабиётда, наср ва назмда, санъатнинг барча турларида кўрсатиши табийийдир, чунки у оммага каратилган барча асарларда озми, кўпми даражада намоён бўлиши мумкин.
12. Функционал услубларда ҳар хил дефиницияларни беришда, мантиқий фикрлашлар хамда ҳиссий ҳолатларни тасвирлашда медиа услуби анча кулайдир.
13. Замонавий публицистика сўз кўллаш чегараларини кескин равишда кенгайтирди. Бунинг ижобий томонлари хам, салбий жиҳатлари хам бор. Ижобийлиги: 1) турли услубларга хос сўзлардан эркин ифода шакллари тузиш; 2) кўплаб янги термин ва тушунчалари қўллаш; 3) профессионал дефинициялар ҳамда ёшлар сленгидан фойдаланиш доирасининг кенгайиши; 4) янги сиёсий, иқтисодий ва халқаро терминологиями фаол қўллаш ва хоказода кўринади. Салбий тамойиллар: 1) қуюшконга сиғмайдиган, тўғрироғи, ҳакоратловчи лексикадан истифода этишнинг кўпайганлиги (бундай тамойил бир қатор мамлакатларда кучайиб боряпти, бунга ишонч хосил килиш учун Россия сайтларига караш кифоя килади. Хайриятки, Қорақалпоғистон учун бу нарса хали хос эмас); 2) миллий мукобили турганда, ажнабий сўзларни тиқиштириш; 3) ҳавойи фикр юритиш ва муаммоларни енгил-елпи мухокама килиш; 4) салмоғи йўқ, юзаки баён килиш услуби ва ҳ.к.
14. Бир-икки сўз оркали ифода этиладиган маънолар кўпайди, уларнинг ушбу атама сарзаминидаги алоқадорликлари эса йўқола бормокда. Бу хол айни пайтда тилнинг соддалашувига олиб келди, бунинг устига, дефинициялар ходисанинг факат юзаки моҳиятини акс эттирадиган бўлиб колди. Сўз ўзининг кўпмаънолилиги туфайли ҳар гал публицист қўлланган контекст тақозосига кўра янги мазмунда ёдда қоладиган хусусият касб эта борди. Шу сабабли, биргина сўз, агар у турлича контекстларда қўлланадиган бўлса, ўкувчиларга турлича таъсир килади. Умумлаштириб айтганда, дефинициялар ўзининг туб маъносидан ажралди ва аввалги тор мазмунини акс эттирибгина колмай, эндиликда бирламчилик хоссасини тамоман бой берди. Шу сабабли, нутқни бошкаришнинг эски анъанавий шакллари эндиликда автоматлаштирилган тизимларга алмаштириляпти ва бу мукаррар ходисадир.
15. Публицистлар давр ва аудитория олдидаги масъулиятини тўлиқ тушуниб, ўз малакавий фаолиятини амалга ошириб борса, ижодий фаолиятнинг алоҳида йўналиши бўлган бу соҳа жамият ривожланишининг янги босқичида ижтимоий институт сифатидаги ўз ўрни ва ролига ёркинроқ эта бўлади. Публицистиканинг илмий назарияси ушбу ижод турининг ижтимоий онгни шакллантирувчи ва ривожлантирувчи ижтимоий жараён сифатида тўғри юксалиб боришида методологии асос бўлади.
16. XXI асрда аҳоли ўртасида оммавий-ахборий иш олиб боришда публицистиканинг ўрни ва роли тобора ошиб бораверади. Шиддат билан янгиланиб бораётган давр публицистлар олдига янгидан-янги муаммоларни қўяётир. Бу жадал ўзгариб, ривожланиб бораётган жамият талабларига ҳар жиҳатдан муносиб бўлиш, одамларни ташвишлантираётган муамммоларга жавоб излаш, уларга жамоатчилик эътиборини тортиш ва уларнинг фикрини шакллантириш каби муҳим ва долзарб вазифалар кўндаланг турибди. Қорақалпоғистон миллий публицистлари бу вазифаларни тўлиғича адо этишга қодир.
Жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда халкаро, миллатлараро, конфессиялараро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустахкамлаш кўп жиҳатдан жамият ҳаётига бағрикенглик тамойилларининг самарали жорий этилишига бевосита боғлиқ. Зеро, сўнгги йилларда дунёда диний омил билан боғлиқ равишда турли йўналишлардаги жараёнлар авж олиб бормокда. Кўп ҳолларда мураккаб ва зиддиятли, баъзида эса қонли тўқнашувлар билан кечаётган бундай вокеа-ходисалар турли дин вакиллари ўртасида тоқат, хурмат, эътибор ва умуман ҳамкорлик руҳидаги алокаларни шакллантириш ва мустахкамлаш объектив тарихий зарурият эканлигини кўрсатмокда. Шу сабабдан хам «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташки сиёсат» мамлакатимизда стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президента томонидан БМТ минбаридан Бош Ассамблеянинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюциясини кабул килиш таклифи илгари сурилди. «Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини химоя килиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга каратилган».
Мустақиллик йилларида халқимизга хос бўлган кўп асрлик тарихга эга бағрикенглик анъаналари барқарор давом этмокда. Мамлакатимизда истиқомат киладиган турли миллат, элат ва дин вакилларига ўз маданияти ва тилини ривожлантириш, динига эмин-эркин эътиқод қилиш учун яратилган барча зарур ижтимоий-маданий, сиёсий-ҳуқуқий шароитлар, динлараро мулоқот ва ҳамжиҳатликни таъминлашга каратилган республика ва халқаро миқёсда ўтказилаётган илмий-амалий анжуманлар Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилмокда. Виждон эркинлиги конституциявий тамойилини амалга жорий этиш йўлида яратилган зарур ташкилий ва ҳуқуқий асослар мамлакатимизда диний таълим тизими, рўйхатдан ўтган барча диний ташкилотлар фаолияти, шунингдек, соғлом диний маърифатни ривожлантириш йўлидаги тизимли чора-тадбирларнинг самарадорлигини таъминламокда. Бироқ замон тараққиёти ҳозирда жамият аъзоларида бағрикенглик маданиятини юксалтиришнинг назарий ва амалий асосларини ривожлантиришни такозо этмокда. Чунки глобаллашув шароитида турли маданият ва динлар, хусусан, жаҳон динлари -буддавийлик, христианлик, ислом дини вакиллари ўртасидаги ўзаро таъсир ва алоқалар интенсивлашиб, чуқурлашиб бормокда.
Дин ниқоби остида содир этилаётган деструктив хатти-ҳаракатлар эса динлараро ҳамжиҳатликка, табиийки салбий таъсир этмокда. Бундай ҳолат турли миллат ва дин вакиллари ўртасида ўзаро ишонч, ҳурмат, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга каратилган амалий ишлар самарадорлигига путур етказмокда. Бу ўз навбатида жаҳон динлари ўртасидаги муносабатлар характерный аниқлаш, миллий ва маданий фарқларнинг ижтимоий муносабатларда тутган ўрни, сиёсий бағрикенглик билан боғлиқ масалалар тахдили, фукаролик жамияти шароитида жинсий майлларига кўра озчиликни ташкил этган одамларга нисбатан ёндашув каби муаммолар бўйича илмий
тадқиқот ишларининг кўламини кенгайтиришни тақозо этмокда.
"Узбекистан Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташки-лотлар тўғрисида»ги (1998), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016) Қонунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Президент Фармони, "Узбекистан Республикаси Президентининг «Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизация марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон Қарори ҳамда мавзуга дойр бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги билан боғлиқ концептуал фикр-мулоҳазалар асосида бағрикенгликнинг ижтимоий-маданий моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятларини аниклаш ҳамда муаммонинг ечимига қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
глобаллашув контекстида бағрикенгликка доир «тоқатлилик», «мулоқот», «ўзаро ҳурмат», «ҳамжиҳатлик», «муроса» ва шу каби тушунча ва атамаларнинг назарий-методологик асосларини мустахкамлаш, бағрикенглик ғоялари эволюциясидаги устувор анъаналар ва инновацион карашларнинг ҳаётий амалий аҳамиятини очиб беришга каратилган ёндашувлар такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда тенг ҳуқук ва имкониятларга эга бўлган турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги мулокот ва ҳамжиҳатликнинг жамиятимиз барқарорлигига ижобий таъсирини аниқлашга каратилган социологии сўров ва тадкикотларнинг методологии жиҳатлари «хилма-хилликдаги бирлик» илмий тамойили нуктаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга каратилган назарий-методологик ёндашувлар «доимий эътибор», «фаол хайрихохдик» каби бағрикенглик мезонларига мувофиқ равишда такомиллаштирилган;
диний бағрикенглик, дўстлик, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик билан боғлиқ бағрикенглик тамойиллари ёш авлодда тоқатлилик ва ўзаро ҳамжиҳатлик маданиятини шакллантириш йўлидаги замонавий маънавий тарғибот тизимидаги долзарб ахлокий қоидалар (бағрикенг инсон, якин кўшничилик) сифатида асосланган;
жахон динлари таълимотидаги маънавий-ахлоқий ғояларнинг турли халклар маданияти ривожланишига ижобий таъсирини бағрикенглик парадигмасига мувофик асослаш, Шарк ва Ғарб цивилизациялари диний заминларининг маънавий-маърифий мазмунини очиб беришга каратилган назарий қарашлар (ахлокий мезон, инсон ва жамият камолоти) ишлаб чиқилган.
Хулоса
Ижтимоий бағрикенгликнинг мазмун-моҳияти, унинг намоён бўлиш шакл ва даражаларини тадкиқ этиш, жаҳон динлари - буддавийлик, христианлик, ислом дини таълимотлари ҳамда уларнинг шархдари акс этган диний-маърифий манба ва адабиётлар, шунингдек, мазкур динларга эътиқод қиладиган турли миллат ва халқлар ҳаётидаги воқелик тахдили бир қатор қуйидаги умумий хулосаларни чикаришга имкон беради.
1. Бағрикенглик контекстидаги масалалар билан боғлиқ энг мураккаб жиҳат - бу, ҳозирда бир вактнинг ўзида унинг турли талкинларининг мавжуд-лиги билан изохданади. Албатта, талқин ва нуқтаи назарларнинг кўп ва турли-туман бўлиши - демократия ва плюрализм белгиси. Бироқ бағрикенглик билан боғлик масалаларга фалсафий жиҳатдан ёндашганда ҳар қандай маънавий-ахлокий мазмунга эта ғоя, тамойил, қараш ва ёндашув энг аввало унинг инсон ва жамият камолотига хизмат қилиши нуқтаи назаридан талкин этилиши шарт. Зеро, чинакам ижтимоий фикрнинг азалий ва доимий мақсади - бу инсон хаётини сифат жиҳатдан янги, юкори босқичга кўтаришга каратилган ғоявий-назарий карашларни илгари суриш, асослаш ва амалга татбиқ этишдир.
2. Инсонпарварлик - бағрикенглик вокеликка айланишининг муҳим шарти. Зеро, у синкретик тушунча сифатида нафақат, жисмоний, маънавий-маданий, диний, лисоний, рухий ва бошка белгилар жиҳатидан ўзгача, бошқача бўлган кишиларга нисбатан позитив муносабатда, балки ўзи каби кўплаб индивидуал, гуруҳий ва бошқа умумий хусусиятларга эта, оила, мехнат жамоалари, турли жамоатчилик уюшмалари доирасида инсонга якин бўлган кишиларга нисбатан ҳам эътибор, ҳурмат, дўстлик, ҳамжихатлик акс этган муносабатларни англатади. Шу нуктаи назардан Караганда, бағрикенглик муносабатларнинг бошланғич палласи сифатида ўзаро тушуниш ҳиссининг мавжудлигини, ўз навбатида, тушуниш эса инсон ҳакида зарур билимга эга бўлишни тақозо этади. Бундан эса, бағрикенгликнинг улкан маърифий ҳодиса экани англашилади.
3. Бағрикенгликнинг ижтимоий қадрият сифатида ҳам аҳамияти тобора ортиб бормокда. Глобаллашув, интеграция жараёни жамият аъзолари эҳтиёж ва манфаатларининг шиддат билан кўпайиб, мазмун жиҳатдан хилма-хил ва бойиб боришига олиб келмокда. Бундай ҳолат дини, ирки, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан катъий назар ижтимоий муносабатлар барча иштирокчиларининг доим ҳам ўзаро уйғун бўлмаган манфаатларини мувофиклаштиришни талаб этади, зеро, бу ижтимоий баркарорликнинг муҳим шартларидан биридир. Шунинг учун, ўзаро тушуниш, диқкат-эътибор, хамкорлик каби бағрикенглик тамойиллари замонавий жамият кишиси ахлоқининг устувор хусусиятларини ташкил этмоғи зарур.
4. Халкаро, давлатлараро муносабатларда улкан эзгу фикр ва амаллар салохиятига эта бўлган жаҳон динлари таълимотларидаги устувор ғоялар турли сиёсий, геосиёсий «ўйинлар» доирасига тортиш ҳоллари давом этаётган ҳозирги шароитда бағрикенглик халқаро, ижтимоий ва инсонлараро муносабатларнинг асосий стратегияси ва тактикасининг муҳим таркибий қисми сифатида давримизнинг энг муҳим талабларидан бирига айланган.
5. Дин фалсафаси ва диншунослик фанлари доирасида буддавийлик диний таълимоти ва умуман фалсафасига доир тадкикотлар олиб бориш учун ҳозирда улкан ҳажмда диний-маърифий, илмий адабиёт мавжуд. Улардан бир қанчасининг таҳлилига таянган ҳолда, биринчидан, буддавийликнинг муайян тарихий макон ва замонда мавжуд ижтимоий-маданий эҳтиёж сабабли юзага келганини, иккинчидан, бошка кўплаб динлар, хусусан, христианлик каби ўзига хос «халоскорлик назарияси»га эга экани, учинчидан, буддавийлик доирасида шаклланган маънавий-ахлоқий ғоялар тарафдорлари томонидан ундан қадим даврларда амал қилган қараш ва амалиёт шаклларидан афзал экани, бу энг аввало Будда таклиф этган йўл-йўриқларнинг ижтимоий мақомидан қатъий назар барча кишиларга мос экани уқтирилган.
6. Буддавийликдаги инсоннинг ўлимдан кейинги хаётига доир ақидалар христианлик ва ислом динидаги бу борадаги таълимотлардан юзаки Караганда фарқ қилади. Бироқ Шарқ цивилизациясига хос бўлган маънавийликнинг табиий ва ижтимоий ҳаётга нисбатан имтиёзли ва афзал ҳисобланиши инобатга олинадиган бўлса, у ҳолда Будда таълимотида илгари суриладиган сансара циклидан қутулиб чиққан кишилар учун бериладиган мукофотлар тўғрисидаги карашлар алоҳида эътиборга молик. Чунки бундай ажр ва мукофот маънавий ахамияти жиҳатидан христианлик ва ислом динлари доирасида чинакам диндорлар учун ваъда килинадиган инъомлардан паст эмаслиги маълум бўлади.
7. Замонавий христианлик йўналишлари кўпчиликни ташкил этади ва улар ўртасидаги умумий ва фаркли жиҳатлар кўпчилликка яхши маълум. Шундай бўлса-да, католицизм, православлик, протестантлик расмий черковлари давримизнинг бағрикенгликка бевосита алоқадор бўлган муаммоларидан бири - инсон ҳукук ва эркинликлари бўйича хозирда шаклланган умуминсоний карашларга нисбатан фаол позицияга эта экани хам христианлик йўналишларининг бағрикенгликни барқарор қилишга каратилган ишларга бевосита таъсирини характерлайди. Айни пайтда, бизнинг фикримизча, хозирда христианлик дини ахлоқий доктринасини тадқиқ этишга каратилган фундаментал лойиҳаларни амалга ошириш суръатини кескин оширишга объектив зарурият мавжуд. Бундай эҳтиёж нафақат илоҳиётчи христиан олимлари, балки диншунослик сохасининг мутахассислари зиммасидаги катта вазифа ҳисобланади.
8. Илмий нуқтаи назардан олиб карал ганда, Қуръон оятлари ва ҳадислар нафақат, ислом динининг муқаддас манбаларидан бири, балки айни пайтда, бутун мусулмон оламида, шу жумладан, халкимиз кундалик ҳаётида хам ахлоқий тарбиянинг таъсирчан ва самарали омилларидан бири эканини таъкидлаш жоиз. Эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қўни-кўшнилар, қариндош-уруғлар, таниш-билиш ва дўстлар ҳамда бегона ва ўзга маданиятга мансуб кишилар билан ўзаро ҳурмат, эътибор, эҳтиром, меҳру-мурувватга асосланган муносабатларни шакллантиришга йўналганлиги оят ва ҳадисларнинг улкан социомаданий мазмунга эга эканидан далолат беради.
Crambe Kotschyana, C. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларининг алкалоидлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларни даволашда 3000 дан ортиқ табиий воситалар ишлатилади ва уларнинг 35% ни ўсимлик хом ашёлари ташкил этади. Бу ўринда, олтингугурт сақловчи ва тропан алкалоидларини тиббиётда қўлланилиш спектрини кенглиги уларни сакловчи ўсимлик хом ашёлари асосида лиги дори препаратлари ишлаб чиқишни талаб этмокда. Шунга кўра, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи ўсимлик турларини аниқлаш, фармакологик хусусиятларини асослаш ва самарадор дори воситалари яратиш долзарб муаммолардан биридир.
Жахондаги замонавий фармацевтика саноати табиий янги биологик фаол моддаларга эга ва фармакологик самарадор ўсимлик хом ашёларини ишлаб чиқаришга жалб этишга алоҳида эътибор қаратмокда. Айниқса, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи ўсимлик хом ашё ресурсларини камлиги, алкалоидларини ажратиб олишнинг мураккаблиги ва айниқса улар асосидаги биологик фаол модда тутувчи янги препаратларнинг озлиги олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи янги ўсимлик турларини излаш ва кимёвий, спектрал, фармакологик хусусиятларини аниклашни тақозо этмокда. Бу ўринда Crambe L., Dipthychocarpus ва Convolvulus туркуми вакилларида кўп микдорда олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидларини мавжудлиги, табиатда етарлича ресурсларининг таркалганлиги ва кам захарлилиги улардан янги ва самарадор доривор препаратлар ишлаб чикишга имкон беради. Шунга кўра, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи Crambe L., Dipthychocarpus ва Convolvulus туркуми турларини аниклаш, улардан юқори физиологик фаолликка эга бирикмаларни ажратиб олиш, тузилишини асослаш ва самарали доривор воситаларни яратиш мухим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач, доривор ўсимликлардан биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва импорт ўрнини босувчи маҳаллий табиий дори воситаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян ютуқларга, жумладан, индол табиатли алкалоид сакловчи ўсимликлардан асослар ажратиб олиш, алкалоидларни синтез килиш ва касалликларга қарши дори препаратлари ишлаб чикиш бўйича натижаларга эришилди. Шунингдек, олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи Crambe Kotschyana, С. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимлик хом ашёларини аниқлаш, улардан қалконсимон без касалликлари ва зарарли микроорганизмларга қарши янги турдаги дори воситалари ишлаб чикаришга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда олтингугурт сакловчи ва тропан алкалоидлари тутувчи янги ўсимлик хом ашёларини аниқлаш, алкалоидларини ажратиб олиш ва улар асосида самарадор махаллий дори воситалари яратишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш мухим ахамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ -416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон флорасидаги Crambe Kotschyana, С. orientalis, маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларидан алкалоидлар ажратиш, янги алкалоидларнинг тузилишини исботлаш, юқори фаолликка эга бўлган бирикмаларни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда ўсувчи 4 тур: Crambe туркумининг икки тури - С. Kotschyana, С. orientalis, Тошкент ботаника боғида маданийлаштирилган Dipthychocarpus strictus (Крестгулдошлар) тури ва Convolvulus туркумининг бир тури - С. Krauseanus дан жами 16 та алкалоидлар идентификация қилинган;
илк бор С. Kotschyana, С. orientalis ўсимликлардан 2 та янги гоитридин ва крамбаин алкалоидлари ажратиб олинган, уларнинг тузилиши исботланган;
D. strictus ўсимлигидан 7 та алкалоид ажратиб олинган, улардан бири мутлок янги бўлиб, тузилиши исботланган;
Convolvulus Krauseanus ўсимлигидаги филлальбин ва конволидин алколоидлари хамда алкалоидлари йигиндисининг микроб ва замбуругларга қарши фаоллик хусусиятлари асосланган.
Хулосалар
Crambe Kotschyana, C. orientalis, Dipthychocarpus strictus ва Convolvulus Krauseanus ўсимликларининг алкалоидлари мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ўзбекистонда ўсувчи Cruciferae ва Convolvulaceae оиласига мансуб 4 та тур ўсимликлари ер устки хамда илдиз қисмларининг алкалоид таркиби аниқланди.
2. Текширилган ўсимликларда 16 та алкалоидлар аниқланди. Crambe Kotschyana, С. orientalis ўсимлигидан гоитридин, крамбаин, Dipthychocarpus strictus ўсимлигидан дезоксидиптокарпилидин янги алкалоидлари ажратиб олинди.
3. С. Kotschyana, С. orientalis ўсимликларининг алкалоидлари ҳамда бошқа куйимолекуляр метаболитлари илк маротаба ўрганилди. Уларни кимёвий тадқиқоти натижасида 5-винил-оксазолидин-2-тион тузилишига эга гоитрин олтингугурт сақловчи алкалоиди ажратиб олинди ва барча спектр малумотлари келтирилди.
4. Crambe туркумидан ажратиб олинган янги алкалоидларининг гоитридин - 5-винил-4,5-дигидро-оксазол-2-тиол, крамбаин - 1Ч-(бут-1-ен)-З-гидрокси-пиперидин-2-он тузилишга эга эканлиги исботланди.
5. Маданийлаштирилган Dipthycocarpus strictus ўсимлиги 1 та янги дезоксидиптокарпилидин алкалоиди ажратиб олинди ва тузилиши исботланди.
6. C. Kotschyana ва С. orientalis ўсимликларидан ажратиб олинган алкалоидлар йигиндиси фармакологик жихатдан антитиреоид фаолликка эга. Бунинг асосида алкалоидлар йигиндисидан калконсимон безининг турли этиологияли тиреотоксикозларни даволашда қўллаш учун мўлжалланган янги доривор воситасини ишлаб чиқишга тавсия этилади.
7. Convolvulus Krauseanus ўсимлигининг алкалоидлари таркибидан 6 та маълум тузилишли алкалоидлари ажратиб олинди. Ўсимликнинг асосий алкалоидлари - конвольвин ва конволамин микдори 60-80% ташкил этади. Convolvulus Krauseanus ўсимлиги хом ашёси антимикроб хусусиятга эга “Консубин” препаратини ишлаб чикиш учун қўшимча манба сифатида тавсия этилади.
Ўзбекистон узлуксиз таълим тизимида CEFRни татбиқ этишнинг концептуал-методик асосларини такомиллаштириш (инглиз тили мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида таълимнинг хар бир боскичида шахсиятнинг шаклланиб бориши тарақкиёт тамойилларини ўрганиш, ҳаётий заруратлар билан боғлиқ илмий тадқиқотлар, миллий-маънавий кадриятларни асраш ва келажак авлодга етказиш, ижобий бизнес муҳитини яратиш, иқтисодий ва дипломатик хамкорлик учун коммуникациями ўрнатиш воситаси сифатида чет тили беқиёс аҳамиятга эга. Бу борада ЮНЕСКО, Европа Кенгаши, Таълим ва Маданият бўйича Европа Комиссияси томонидан турли ташкилотлар, қўмиталар, ассоциациялар, илмий-текшириш институтлари ташкил этилиб, CEFR1 (Common European Framework of References - Умумевропа Даражаларга Тавсиялар. Тилларни Ўрганиш, Ўқитиш ва Бахолаш) тавсиялари ёрдамида таълимнинг хар бир боскичида тилни ўзлаштириш сифатини такомиллаштириб бориш бўйича илмий тадкикотлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йил-ларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан яхшилаш, давлат ва жамиятни хар томонлама ривожлантиришни таъминлаш, барча сохаларни модернизация ва либерализация килиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган стратегияда тил кўникмалари асосий ролни ўтайди. Ҳаракатлар
стратегиясининг тўртинчи йўналишига мос равишда амалга оширилган мазкур тадқиқотда ижтимоий структурани ривожлантиришда таълим ва фанни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш, чет тилларини чуқур ўзлаштириш, тилларнинг фанларга интеграллаштирилган ҳолда ўрганилишига алоҳида эътибор қаратилган.
2012 йил 10 декабрда кабул килинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1875-сонли Қарори чет тилларини ўзлаштиришнинг тубдан янги йўналишларини белгилаб берди. Унда чет тилларни ўрганишнинг мавжуд тизимини ўзгартириш; хар бир боскич учун халкаро стандартларга мувофиқ ўқув-услубий мажмуалар (ЎУМ) яратиш; баҳолашнинг миллий тизимини халкаро талабларга тенглаштириш, таълим тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш2 вазифалари берилган. Ушбу диссертация тадқиқоти номи тилга олинган Қарор, 2013 йил 23 майдаги ПҚ-1971-сон «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президента Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 18 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимида чет тиллари учун давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида», 2017 йил 6 апредаги 187-сонли «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-хунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиклаш тўғрисида», 2017 йил 11 августдаги 610-сонли «Таълим муассасаларида чет тилни ўргатиш сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мавжуд чет тилларини ўрганиш тизимини CEFR асосида такомиллаштиришнинг концептуал-методик асосларини инглиз тили мисолида ўрганиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги педагогик технологиялар асосида яратилган ўқув-методик материаллар воситасида чет тили мутахассисликлари интеграциясини таъминлаш методикаси ишлаб чиқилган;
Давлат таълим стандартини такомиллаштириш ҳамда чет тилни ўрганиш, ўргатиш ва билиш даражасини бахолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
таълимнинг ҳар бир боскичи учун ишлаб чиқилган мезонлар асосида чет тилни билиш даражасини ички ва ташқи бахолашни тенглаштириш тизими яратилган;
педагогларнинг касб махоратини такомиллаштириш асосида сифат самарадорлигига йўналтирилган дастур, баҳолаш тизими ва усулларини ўзида мужассамлаштирган педагогларнинг квалиметрияси ишлаб чиқилган;
янги педагогик технологияларга асосланган методлар асосида чет тилни касбга йўналтирилган ва фан билан интеграллашуви механизмининг Bl, В1+, В2 ва С1 даражалари яратилган.
Хулоса
Манбаларнинг жиддий тахдилига асосланиб, Европа, Осиё ва Ўзбекистонда тилни ўзлаштириш, ўрганиш, ўргатиш ва бахолаш даражасининг стандарти сифатида СЕҒЯнинг яратилиш тарихи хамда унинг талаблари имплементациясининг сабаблари тадкик этилди ва куйидагича хулосаларга олиб келинди:
1. Миллий бахолаш тизимини яратиш, ўқув-методик мажмуа, касбий компетенцияни мунтазам такомиллаштириш, ДТС талабларининг бажарилиши хамда ички ва ташки мониторингни таъминлаш мақсадида концептуал-методик асос яратилди.
2. Илмий тадкикотларга асосланиб таълимнинг хар бир боскичида чет тилни ўзлаштириш даражасини ўрганиш, ўргатиш ва баҳолашнинг назарий ва методик жиҳатлари бўйича ягона концепцияни яратиш борасида тавсиялар берилди.
3. Янги концептуал тадқиқотлар яратилишига хизмат килиши мумкин бўлган, таълимнинг хар бир боскичида ўрганиш, ўргатиш ва бахолаш жараёнини мунтазам такомиллаштиришга оид халкаро стандартларга мос усуллар киритилди.
4. Урганиш (жорий, оралиқ ва якуний) жараёнидаги тилни ўзлаштириш, ўрганиш, ўргатиш ва бахолаш даражасининг ДТС ва CEFR талабларига мос ички ва ташки мониторингга нисбатан тенглаштириш тамойиллари ишлаб чиқилди.
5. Урганувчининг ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятини мустахкамлашга асосланувчи таълим пайтида ва ундан кейин тилнинг тўрт асосий кўникмаси: тинглаш, гапириш, ўкиш, ёзишни шакллантириш усуллари ва бахолаш мезонлари киритилди.
6. Бошловчидан тортиб, то халкаро даражадаги миллий экспертгача бўлган педагогларнинг салохиятини мунтазам такомиллаштирувчи бахолаш дастури яратилди.
7. Ушбу диссертация доирасида ўрганувчиларнинг ихтисослашуви бўйича асосий фанларга чет тилни интеграциялаш методикаси киритилди.
8. Биз таклиф килган «Инглиз тили мисолида Узбекистан узлуксиз таълим тизимига CEFRhh жорий этишнинг концептуал-методик асослари» концепцияси хам ўқитиш пайтида, хам ўрганувчининг ёш хусусиятлари, қизиқишлари ва ҳаётий эҳтиёжлари билан ўзаро алоқадорлиги, аутентикликнинг ишга жойлаштириш сифатини ошириш ва ўқишни давом эттириш контекстида баркамол авлодни тарбиялаш жараёнида хам чет тилни ўрганиш сифатини таъминлаши мумкин. Мавжуд меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, республика узлуксиз таълим тизимида чет тилни ўзлаштириш даражасини ўрганиш, ўргатиш ва бахолаш бўйича илмий-амалий материалларнинг ўзаро алоқадорлиги таҳлилидан келиб чикқан ҳолда таълим вазирликлари таркибида «чет тиллар бўйича янгидан яратилаётган меъёрий хужжатларнинг ўзаро мувофиклиги ва экспертизасини таъминлайдиган эксперт гуруҳи»ни тузиш таклиф этилмокда. Ушбу гуруҳларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ЎММ ишлаб чикиш сифатини такомиллаштириш бўйича ягона тизимнинг: педагоглари, имтиҳон олувчилари учун малакавий доираларнинг яратилишига хизмат килади. Айтиш керакки, ушбу доиралар таълим сифатини таъминлашнинг асосий элементлари ҳисобланади.
9. Тадқиқотлар доирасида яратилган чет тил педагогларининг касбий компетентлигини ДТС талабларига мувофиқ босқичма-босқич ошириш механизми бошловчи педагогдан тортиб, халкаро даражадаги миллий экспертнинг касбий компетентлигини ошириш ва доимий равишда бир-бирини бойитиш учун ижтимоий институт шакли ҳисобланади. Биз таклиф қилаётган мукобил тизим жорий ҳолатни таҳлил қилишга, тилни ўзлаштириш, ўрганиш, ўргатиш ва бахолаш даражасининг ягона тизимини такомиллаштиришнинг истикболли режаларини тузишга имкон беради, келгусидаги тадқикотларнинг ҳаётийлигини таъминлайди.
10. Тадқиқот доирасида яратилган мониторинг тизими ички (internal assessment) ва ташки (external assessment) баҳолашни тенглаштириш хамда ДТС талабларини бажариш мақсадида ўқитиш жараёнининг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш оркали чет тилни ўрганиш сифатини оширишга имкон беради.
Педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашиш ва ижтимоий жараёнларнинг глобаллашуви шароитида ахборот-коммуникация технологияларини жадал суръатлар билан ривожланиши ўзаро мулоқот воситаси сифатида чет тилларни ўрганишга бўлган эҳтиёжни янада кучайтирди. Дунё тажрибасига кўра, ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида ўқитишнинг илғор усулларини жорий этган холда педагогларнинг хорижий тиллар бўйича билим, малака ва кўникмаларини ошириш хамда фан-технологияларнинг сўнгги ютуқларини таълим жараёнига татбик этиш мухим ахамиятга эта.
Мустақиллик йилларида мутахассислиги чет тил бўлмаган педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантириш учуй зарур моддий-техник шарт-шароитлар яратилди. Натижада, педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат килувчи ахборот-методик таъминотни яратиш хамда ундан таълим жараёни самарадорлигини оширишда фойдаланишга эришилди. Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, мехнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мое юқори малакали кадрлар тайёрлаш» ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш устувор вазифалардан бири сифатида кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, «мамлакатимизда таълим муассасаларини куриш, реконструкция килиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўкув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва ўкув-методик кўлланмалар билан таъминлаш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустахкамлаш» юзасидан аник максадга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифалари сирасига киради.
Жаҳон амалиётида педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришда таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кўллашга дойр инновацион фаолиятга йўналтирилган илмий изланишлар олиб борилаётган бўлиб, жумладан, инглиз тилини ўқитишда ўкитувчининг касбий коммуникатив компетентлигини ривожлантириш; ўқитишда ахборот-коммуникация ва илғор педагогик технологияларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг мавжуд ахборотлар маконида тўғри йўналиш олиши, онгли билиш кўникмалари ва мустакил ривожланиш кобилиятларини шакллантириш; глобаллашув шароитида инновация жараёнининг педагогик-психологик жиҳатлари; компетентли ёндашув асосида педагогларда хорижий тил кўникмаларининг ривожланиш даражасини диагностика килувчи технологияларни такомиллаштириш мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларида шунингдек, мазкур соҳага тегишли бўлган бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда таълим сифатини таъминлашга дойр белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгнлиги қуйидагилардан иборат:
мутахассислиги чет тил бўлмаган педагогларнинг мустакил таълимини ташкил этиш орқали инглиз тилини ўзлаштириш ва касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи дастурий платформа ва ахборот-методик таъминот мазмуни такомиллаштирилган;
мотивацион ва когнитив омилларни ҳисобга олган ҳолда педагогларнинг инглиз тилини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ахборот-методик таъминот тизимидан фойдаланиш механизми такомиллаштирилган;
замонавий онлайн-технологияларини жорий этган ҳолда педагогларнинг хорижий тиллар бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга асосланган мустақил ўқитиш ва баҳолаш тизимлари такомиллаштирилган;
педагогларнинг касбий компетентлигини чет тилни билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва бахолаш талаблари хамда дифференциялашган ёндашув асосида ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар берилган.
Хулоса
«Педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш» мавзусида олиб борилган тадкиқотлар натижасида куйидаги хулосалар шакллантирилди:
1. Олий таълим муасссалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари таълим жараёнларига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини оширишга хизмат килувчи ахборот-методик таъминот тизимини яратиш педагоглар касбий фаолиятини ривожлантиришнинг зарурий шарти сифатида асосланди.
2. Тадкиқот даврида хорижий тиллар бўйича педагоглар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг илмий-назарий асосларини ўрганиш ва уларнинг айрим жихатларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий изланишлар мазкур йўналишлар доирасидаги карашларни, авваламбор, мустакиллик йилларида таълим тизимини, хусусан, педагогларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим жараёнларини ташкил этишда эришилган ижобий натижаларга хамда илгор хорижий тажрибаларга таянган холда ривожлантириш лозимлигини кўрсатди.
«Компетенция», «компетентлик», «касбий компетентлик», «педагогик компетентлик» тушунчаларини гуруҳлаш ва тизимлаштиришга муаллифлик ёндашуви асосланиб, чет тилларни (инглиз тили) ўзлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда хорижий тиллар бўйича педагогнинг касбий компетентлиги тушунчасига «Хорижий тиллар бўйича педагогнинг касбий компетентлиги - унинг хорижий тиллар бўйича касбий билим, малака ва кўникмаси, шахсий сифатлари, педагогик фаолиятда максад ва вазифа-ларни белгилаш, педагогик фаолият дастурини ишлаб чиқиш ва қарор кабул килиш, замонавий ахборот ва педагогик тенологияларини кўллай олиш каби профессионал тайёргарлигини белгиловчи сифат кўрсаткичидир» - деган, таъриф берилди.
3. Тадқиқот давомида педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида ахборот-таълим мухитини яратиш объектив зарурат эканлиги хамда дастурий ва методик таъминот орқали тинглов-чиларнинг мустакил таълимини ташкил этишга каратилган шарт-шароит-лари, амалиётга жорий этиш боскичлари мазмунан асосланди.
4. Педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат килувчи дастурий таъминот платформаси таркиби ва тузилмаси шакллантирилди. Ушбу платформанинг тузилмасига: ягона электрон таълимий ва илмий ресурслар; мустакил таълим олиш учун зарурий ишланмалар; электрон дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий мажмуалар; видеоанжуман материаллари; ўз-ўзини назорат килиш имкониятларини берувчи топширик ва тестлар мажмуи киритилганлиги хамда мазмунан асосланганлиги илмий тадкиқот натижаларининг таълим амалиётига тезкор татбик этиш имкониятини яратди.
5. Педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат килувчи ахборот-методик таъминот ресурс-ларининг мазмунини такомиллаштиришда таълим жараёни самарадорлигини оширишга каратилган куйидаги муҳим дидактик хусусиятлар аникланди:
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари мухитида таълим жараёнини ташкил этишга индивидуал, интенсив ва макбуллаштирилган ҳолда ёндашиш;
ўқитиш самарадорлиги ва натижавийлигини таъминлаш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини тизимли, мантиқий кетма-кетликда кўллаш.
6. Тадқикот доирасида Бош илмий-методик марказнинг Интернет тармоғидаги www.bimm.uz портали таркибида педагог кадрларнинг мустақил таълимини ташкил этишга каратилган электрон дастурий платформанинг яратилиши куйидагиларга эришиш имконини берди:
кайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун электрон ахборот-таълим муҳити шакллантирилди;
хорижий тиллар бўйича ахборот-методик таъминотни яратишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш услубий жихатдан асосланди;
инглиз тилини ўрганиш бўйича мустакил таълимни ташкил этишнинг ўкув-услубий таъминоти шакллантирилди ва барча таълим муассасалари тингловчилари учун инглиз тилини мустакил ўрганиш бўйича ахборот-методик таъминот ресурслари маълумотларининг очиклиги таъминланди.
7. Педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантириш бўйича ахборот-методик таъминот тизими таълим жараёнининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминловчи восита сифатида шакллантирилди хамда шу асосда педагоглар мустакил таълимини ташкил этишнинг методик таъминот ресурслари ва «Амалий хорижий тилни ўрганишнинг интенсив усуллари» модули бўйича кайта тайёрлаш ва малака ошириш курсининг мазмуни такомиллаштирилди.
8. Педагогларнинг хорижий тиллар бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришда ахборот-методик таъминотнинг ўрни, аҳамияти ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилди. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим жараёни мониторинги ва сифатини бахолаш оркали тингловчиларнинг хорижий тиллар бўйича билим, кўникма ва малакаларини ривожланишидаги тенденциялар таҳлил килинди ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш йўллари илмий жиҳатдан асосланди.
Хулоса килиб айтиш мумкинки, илмий-тадкикот жараёнида асослаб берилган илмий-назарий ишланмалар, амалий-услубий таклиф-тавсияларни амалиётга татбиқ қилиш олий таълим муассасалари педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўкув режа, дастурларини такомиллаштириш ва таълим жараёни мазмунини ўкув методик-таъминот асосида бойитиш, ўқитиш сифати ички назоратини самарали амалга ошириш хамда мутахассислиги чет тиллар бўлмаган педагогларда хорижий тиллар (инглиз тили) бўйича касбий копетентликни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиради.
Амалга оширилган тажриба-синов ишларининг умумий натижалари шуни кўрсатадики, педагог кадрларларнинг чет тиллар бўйича компетентлигини ривожлантиришга хизмат килувчи ахборот-методик таъминот ресурслари таълимнинг мазкур йўналиши бўйича тингловчиларда билим, кўникма ва малакаларни оширади хамда чет тилларда мулоқот килишни ривожлантиради.
О- карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда хитозанни (ХЗ) кимёвий, физикавий ёки ферментатив модификациялаш усуллари билан олинадиган хитозан хосилаларига катта эътибор каратилмокда. Бугунги кунда экспериментал усулларнинг ривожланиши сувда эрувчан, гидрофил, биологик фаол, экологик хавфсиз, зарарсиз ва бошқа махсус хоссаларга эга бўлган препаратлар олиш имконини бермокда.
Жаҳон миқёсида хитозан асосида ҳар хил алмашиниш даражасига ва сувда эрувчанликка эга бўлган карбоксиметилхитозан (КМХЗ) намуналарини олиш хамда уларни амалиётга жорий этиш ва кўлланилиш соҳаларини кенгайтириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли хитозан асосида умумий алкиллаш услуби оркали олинган, биологик хоссаларга эга бўлган янги табиий полимер-карбоксиметилхитозан олишда ва синтезнинг мақбул шароитларини, кинетик параметрларини, электрон тузилиши ва физик-кимёвий тавсифларини аниклаш мухим ахамиятга эга.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, жумладан, парчаланадиган препаратларни ишлаб чикариш ва ундан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда маҳаллий хомашёлар асосида янги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормокда ва ривожлантириш максадида илмий-тадқиқот ишларини юқори даражада ташкил этишга ҳамда Республика талабларини қондириш бўйича кенг чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун зарур микдорда экологии хавфсиз, зарарсиз бўлган табиий полисахаридлар асосида олинган биологик фаол полимер препаратларини етишмовчилиги кузатилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «маҳаллий хомашёни чуқур ва қайта ишлаш негизида, экспортга мўлжалланган рақобатдош саноат маҳсулоти ишлаб чикаришни кўпайтиришни таъминлаш бўйича» вазифалар белгилаб берилган. Бу борада қишлоқ хўжалик экинлари уруғларини капсулалаш ва цитрус ўсимликларига ишлов бериш жараёнида рағбатлантирувчи ва ўсишни бошкарувчи хусусиятга эга бўлган табиий полимер препарати-карбоксиметилхитозан ишлаб чикариш хажмини кўпайтириш ва уруғдорилагич сифатида кўллаш алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш устувор йўналишлари тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилиш, карбоксиметиллаш реакциясининг хусусиятларини, молекуляр-массавий характеристикаларини хамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги куйидагилардан иборат:
Bombyx mori О-карбоксиметилхитозанини синтез қилишнинг макбул шароитлари ишқор концентрацияси, алкилловчи агент нисбати, реакция ҳарорати ва давомийлигини ўзгартирган ҳолда ва кинетик параметрлари реакция тезлиги,активланиш энергияси, аникланган;
илк бор КМХЗнинг фазовий ва электрон тузилиши HyperChem 8.0 дастури ёрдамида молекуляр моделлаштириш асосида хитозаннинг О-карбоксиметиллаш реакция механизми аникланган;
О-карбоксиметилхитозан намуналарини олиш жараёнида алмашиниш даражаси ва сувда эрувчанлик хоссаларини бошқариш шароитлари асосланган;
вискозиметрия ва тезлик седиментацияси методлари орқали хитозан асосида олинган сувда эрувчан О-карбоксиметилхитозаннинг молекуляр-массавий тавсифлари исботланган;
Хулосалар
«О-карбоксиметилхитозан синтези, хоссалари ва қўлланиши» PhD диссертацияси мавзуси бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари куйидагилардан иборат:
1. Илк бор Bombyx rnori хитозани асосида изопропил спирта муҳитида алкиллаш усули билан натрий гидрооксиди концентрацияси, ХЗ:МХСК моль нисбати, ҳарорат, реакция давомийлигини ўзгартирган ҳолда сувда эрувчан табиий биополимер- О-карбоксиметилхитозан синтез килинди. Хитозанни карбоксиметиллашда АД 0,5 дан 1,0 гача, карбоксиметилхитозан намуналарининг сувда эрувчанлиги 85 дан 92,0% гача бўлганлиги исботланди.
2. Хитозаннинг ишкорий мухитда монохлорсирка кислотаси билан таъсирининг мумкин бўлган механизми ишлаб чикилди ва карбоксиметилхитозаннинг таркиби аниқланди. О-карбоксиметиллаш реакция тезликлари 0,47-103 мол/лс дан 1,0-105 мол/лс гача бўлганлиги исботланди, вискозиметрия ва тезликли седиментация усуллари орқали карбоксиметилхитозаннинг молекуляр массаси Мп ® 65500 дан 78 900 гача бўлганлиги намоён бўлди.
3. Илк бор компьютер моделлаштириш асосида
карбоксиметилхитозаннинг фазовий ва электрон тузилиши тахдил килинди. О-карбоксиметилхитозан ҳосилалари ўз геометрик параметрлари, дипол моментлари, тепалик банд молекуляр орбитали ва пастки эркин молекуляр орбитали энергиялари, атомлардаги эффектов зарядлари ва хосил бўлиш иссиқликлари орқали аниқланди. Вакуумда AMI квант-кимёвий ҳисоблар натижасида бирикмалар структурасидаги азот атоми заряди О-КМХЗ учун -0.325 eV ни ташкил килди.
4. Карбоксиметилхитозан пахта ва сабзавот-полиз экинлари (пиёз, помидор, сабзи, лавлаги) уруғларини экиш олдидан қайта ишлашда рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган уруғдорилагич сифатида қўлланилди. Пахта уруғларини 2% концентрацияли карбоксиметилхитозан билан капсулалашда пахта ҳосилининг 1 га назорат (ишлов берилмаган) уругларга нисбатан »4,0% га ортган. Сунъий туман шароитида карбоксиметилхитозан билан ишлов берилган цитрус экинлари қаламчалари нисбатан қисқа муддатларда ривожланиши кайд этилди.
Болаларда сон суяги бошчаси асептик некрозларининг клиник-нур ташхиси ва даволаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «сон суяги бошчаси асептик некрози муаммоси частотасининг ўсиб бориши, узок муддат анъанавий консерватив даволаш самарадорлигининг пастлиги, даволашнинг оператив схемалари ва бўғинни протезлашнинг мураккаблиги ва травматиклиги туфайли болалар соғлигига тахдид солувчи энг жиддий ҳавфлардан бири бўлиб тан олинади»1. Замонавий жамиятда юқори тиббий-ижтимоий аҳамияти нафакат касалликнинг кенг тарқалиши, балки болалар ногиронлигига олиб келгани сабабли сезиларли иқтисодий зарар келтириши билан боғлиқ. «Айниқса, патологик жараён шаклланишининг эрта боскичларида, бўғим зарарланишининг тўлик ва ўз вақтидаги ташхиси чаноқ-сон бўғими касалликлари кечиши прогнозига таъсир қилувчи энг аҳамиятли омиллардан бири бўлиб ҳисобланади»2. Шу орада, «фақатгина 6-8% касалланганлардагина ташхис биринчи боскичда, бирламчи шикоятлар ва клиник белгилар пайдо бўлиб, лекин сон суяги бошчаси зарарланишининг рентгенологик белгилари бўлмай ёки шубхали бўлганида аниқланади».
Дунё миқёсида тиббиёт, хусусан, замонавий травматологиянинг ривожланиши, кўрсатилаётган ихтисослаштирилган ёрдамнинг сифатини яхшилашга интилиш билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Болаларда асептик некроз турли шакллари клиник кўриниши ва сон суяги бошчасидаги патологик ўзгаришларнинг хусусиятларини ўрганиш мухим вазифалардан хисобланади, бу эса эрта ташхис ва консерватив ёки оператив давонинг адекват турини танлаш сифатини яхшилаш имконини беради. Бугунги кунда асептик некроз жадаллашувининг олдини олиш максадида сон суяги некротик соҳалар ўрнини замонавий имплантатлар билан ўзгартиришнинг камшикаст усулларини ишлаб чиқиш масалалари долзарб бўлиб колмокда. Жумладан, чаноқ-сон бўғими соҳасида кон айланишни ва озикланишни яхшилашга қаратилган сон суяги бошчаси асептик некрозини оператив даволашнинг янги усулларини ишлаб чикиш ахамиятли хисобланади.
Мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида ахолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш ва камровини сезиларли кенгайтириш борасида кенг микёсдаги мақсадли тадбирлар ўтказилмоқда. Ўтказилган тадбирлар натижасида сифатли, юқори технологик травматологик ёрдам кўрсатишда ижобий самараларга эришилди. Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида, шу жумладан, травматологияда хам, мақсадли чоралар ўтказилишига карамай, ўз ечимини кутаётган бир катор вазифалар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясида болалар ва аҳолининг бошка заиф гурухдарининг тўлақонли хаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш вазифалари белгиланган4. Шунга мувофиқ равишда, болаларда чаноқ-сон бўғими касалликлари кечиши прогнозига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш, зарарланган бўғимларни тўлиқ ва ўз вактида ташхислаш, шунингдек ушбу гурух беморларни радикал даволашга ёндашувларни такомиллаштириш тадқиқот учун долзарб йўналишлардан бири бўлиб хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон ««Соғлом бола йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда ушбу соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-хуқукий хужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий диагностик текширувларни қўллаш ва оператив давонинг янги усулларини ишлаб чикиш йўли билан болаларда сон суяги бошчаси асептик некрозини даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
асептик некроз жадаллашуви ва оғир коксартроз ривожланишининг олдини олиш учун болаларда сон суяги бошчаси некроз соҳалари ўрнини имплантат билан эрта қоплаш усули ишлаб чикилган;
чанок-сон бўғими соҳасида кон айланиш ва озиқланишни яхшилашга қаратилган суякли ва пай-мушакли пластикани қўллаб сон суяги асептик некрозини оператив даволашнинг янги усули ишлаб чиқилган;
болаларда сон суяги бошчаси асептик некрози кечиши огирлигини баҳолашнинг клиник-нур ташхис мезонлари ва патологик жараён жадаллашуви хавф омиллари ишлаб чикилган;
сон суяги бошчаси асептик некрозида некроз ўчоғини имплантация ва пломбалаш учун «Коллапан» гели қўлланиш имконияти экспериментда исботланган;
болаларда ёши, сон суяги бошчаси асептик некрози тури ва огирлик даражасини ҳисобга олиб консерватив ёки оператив давонинг турли усулларини қўллаш кўрсатмалари оптималлаштирилган.
Хулоса
1. Болаларда сон суяги бошчаси асептик некрозининг ривожланишига энг кўп ҳолларда Пертес касаллиги сабаб бўлади - 53,9%, асосан, 15 ёшгача, узок муддат консерватив даволанган сон суягининг туғма чиқиши - 46,1% (асосан 7 ёшгача).
2. Ультрасонография билан допплерография усули ва МСКТ касалликнинг эрта (I ва II) босқичларида рентгенографияга нисбатан юқори сезгирликка эга.
3. Касалликнинг III, IV ва V босқичларида чаноқ-сон бўғинида давом этаётган жараён бўйича маълумотни рентгенография бериб, Гейдж белгилари, сон бошчаси эпифизи латерал кисми кальцификацияси, сон бошчаси ўсиш пластинкасининг горизонтал ҳолати ва сон суяги проксимал кисми метафизидаги кисталар ўта огир даражадаги остеопения ва остеопороз жараёнлари ҳақида далолат беради.
4. Сон проксимал кисми суяк нуксони битишининг морфологик хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатдики, табиий регенерациядан фаркли ўлароқ, «Коллапан» остеопластик материалини патогенетик даволаш билан бирга қўллаш бирламчи ва иккиламчи остеорепарация жараёнларини кон томирлар ўсиб киришининг кучайиши ва янги ҳосил бўлган суяк тўқимаси етуклигининг ортиши туфайли анча тезлаштиради.
5. «Коллапан» ёрдамида некроз ўчоғини пломбалаш ёки пай-мушакли пластика йўли билан имплантат қўллаш усулида болаларда сон суяги бошчаси асептик некрозини эрта оператив даволаш патологик жараён жадаллашиб кетишининг олдини олиш, кон айланиш ва регенерация жараёнини яхшилаш, шунингдек чанок-сон бўғимида функционал тикланишни тезлаштириш имконини беради.
6. Консерватив даволаганда 37,4% (131 тадан 49 тасида) ҳолларда яхши, 43,5% (57 та) беморда - кониқарли (асосан I ва II босқичларда) ва 19% (25 та) беморда коникарсиз натижалар олинган; ўз навбатида, оператив даволаганда бу кўрсаткичлар, тегишли равишда, 72,6% (61 тадан 45 таси), 25,8% (16 та) ва 1,9% (1 та) ни ташкил этади.
Портал гипертензияли беморларда қон кетишини профилактика қилиш ва даволашда каминвазивли аралашувлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кура, «жигар циррози (ЖЦ) йилига миллионга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлади ва прогнозларга Караганда, яқин ўн йилликларда ушбу касаллик билан беморларлар сони 60% дан ортикроқка кўпаяда»1. Қизилўнгач ва ошкозон варикоз кенгайган венапаридан (ҚОВКВ) қон кетиш ЖЦ ва портал гипертензиянинг (ПГ) энг кўп учрайдиган ва дахшатли асоратларидан бўлиб хисобланади. «Узбекистон Республикасида хар Йили 2000 дан ортик ҚОВКВдан қон кетиш ҳолатлари қайд этилади ва бирламчи кон кетишдаёк ўлим кўрсаткичи 50% га етиши мумкин. Агар эндоскопик ва оператив усулларни қўлламаган ҳолда гемостазга эришилса, бир йил ичида рецидивлар 80-90% ҳолларда ривожланади»2. Турли манбалар маълумотларига кўра, «қизилўнгач-ошқозондан кон кетишларда ЖЦ билан беморларда ўлим кўрсаткичи 30-60% деб баҳоланади»3. Шу сабабли, ушбу огир беморлар гуруҳини даволашда минимал инвазив усулларга кўрсатмаларни кенгайтириш ҳисобига анъанавий ёндашувларни қайта кўриб чиқишга эҳтиёж янада долзарб сезилмокда.
Дунё миқёсида умуман хирургия, хусусан, эндоскопик хирургиянинг ривожланиши, беморнинг клиник ҳолати оғирлигидан қатъий назараралашув хажмини минималлаштиришга интилишга боғлиқ. ПГли ЖЦ билан беморларни эндоваскуляр ва эндоскопик аралашувлардан кейин даволаш самарадорлиги ва беморлар яшаб колишини бахолаш жуда мухим вазифалардан хисобланади. ҚОВКВдан кон кетиш билан асоратланган ЖЦ билан беморларда турли каминвазив аралашувларнинг тактик-техник жихатларини такомиллаштириш йўли билан каминвазив диагностика ва даволаш усулларни қўллаш жиҳатлари бугунги кунда энг долзарблардан бўлиб колмокда. Ушбу гурух беморларда каминвазив аралашувларнинг клиник самарасини яқин ва узок муддатларда баҳолаш билан бирга даволаш-тактик алгоритмларни ишлаб чикиш масалалари сакланиб колмокда.
Мамлакатимиз мустакиллигининг биринчи кунларидан бошлаб ахолига сифатли тиббий ёрдам ташкил этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарали моделлари татбик этилди. Ўтказилган тадбирлар натижасида, шу жумладан, ПГ синдромида каминвазив диагностика ва хирургик даволаш усулларини татбик этишда ижобий самараларга эришилди, эндоваскуляр, эндоскопик ва анъанавий даволаш усулларини босқичли қўллаш принциплари ишлаб чикилмокда. Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш тизимида, шу жумладан, хирургия бўйича ҳам, мақсадли чоралар ўтказилишига қарамай, ўз ечимини кутаётган бир қатор вазифалар мавжуд. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг тўлақонли ҳаёт кечиришини таъминлаш максадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида вазифалар белгиланган. Шунга мувофиқ равишда, ПГ туфайли келиб чиқкан қон кетишларни профилактикаси ва даволашда замонавий, юкори технологик, каминвазив аралашувларни татбиқ этиш тадқиқот учун долзарб йўналишлардан бири бўлиб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш тадбирлари тўғрисида »ги Фармони, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда ушбу соҳада кабул қилинган бошка меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: самарали каминвазив аралашув усулларини ишлаб чикиш ва татбик этиш йўли билан жигар циррозли беморларда қизилўнгач ва ошқозондан қон кетишларни даволаш ва профилактикаси натижаларини яхшилаш
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ЖЦ билан беморларда ҚОВКВ эндоваскуляр жигар орқали эмболизацияси ва эндоскопик усуллардан сўнг якин ва узок муддатларда қизилўнгач ва ошқозондан қон кетишларни даволаш ва профилактикаси салбий натижалари ривожланишининг ноқулай омиллари аникланган;
нафакат кон томир, балки паренхиматоз декомпенсация бор ҳолида ЖЦнинг ривожланиб бориши гепатолиенал ҳавза артериал ўзанининг сезиларли қайта қурилиши билан кечиши исботланган;
дарвоза системаси ангиоархитектоникасини кузатиш бўйича операция вактидаги травматик ва кейинги тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш учун мезентерикография, кайтувчи портографияни ўз ичига олган TIPS ва чап ошкозон вена эмболизациясини бажариш принциплари оптималлаштирилган;
гастроэзофагеал коллекторни ажратиш радикаллигини таъминлаш ва қон кетиш рецидивлари частотасини камайтириш имконини берувчи GOV-1 ва 2 турдаги варикоз кенгайган веналарни эндоскопик лигатуралашнинг оригинал усули ишлаб чиқилган;
яқин муддатларда қон кетиш рецидивлари сонининг камайиши ва склерозланган вена деворининг яраланишининг олдини олиш билан тавсифланувчи микрокўпикни паравазал ва интравазал юбориш йўли билан босқичли склерозлашни ўз ичига олган қизилўнгач варикоз кенгайган веналарини склерозлашнинг муаллифлик усули ишлаб чикилган;
ЖЦ билан беморларнинг оғир гуруҳини даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган хавф омиллар гуруҳи ва замонавий босқичда ушбу патологияни даволашда доминант ҳолатлар бўйича шароитни полипозицион баҳолашга асосланган ҚОВКВдан қон кетишларда даволаш-диагностик тактика алгоритми ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. ЖЦ билан беморларда ҚОВКВ эндоваскуляр жигар орқали эмболизациясини изоляциявий қўллаш 2 йилга умрни узайиш кўрсаткичлар пастлиги билан характерланади - 38,1%, бу аралашувни амалга оширда нобарқарор бирламчи гемостаз билан ҚОВКВдан кайта кон кетиш кучайишининг юқори частотаси - 52,2%.
2. ЭЛнинг клиник афзалликларини ЭСТ билан солиштирганда самарасиз бирламчи гемостаз частотасини 31,4% дан 16,7%гача, якин муддатда ҚОВКВдан кайта кон кетиши хавфини 19,1% дан 9,8%гача ва узок муддатда 34,4% дан 24,0%га камайиши, шунингдек 2 йилга умрни узайтириш кўрсаткичларини 36,1% дан 58,7%гача яхшиланиши кузатилди.
3. ҚОВКВ эндоваскуляр жигар оркали эмболизациясида 2 йилгача кузатувлар муддатида даволашнинг яхши натижалари улуши 6,5%ни, қониқарлилари - 10,9% (63% коникарсиз; 19,6% - номаълум)ни ташкил килди, бунда ЭСТ ишончли равишда (Р<0,05) бу курсаткичларни яхшилайди, лекин фақат 8,5% ва 14,9%гача (тегишлича 63,8% ва 12,8%), ўз навбатида, энг яхши кўрсаткич (Р<0,05) ЭЛли гурухда олинган - 18,5% ва 29,3% (44,6% ва 7,6%).
4. ҚОВКВдан қон кетиши кузатилган беморларда каминвазивли аралашувларни қўллаш тактикасини такомиллаштириш кузатишнинг яқин давридаёқ рецидивлар частотасини 16,4% дан 4,2% гача камайтириш, тегишлича ЖЕ кучайиши хатарини 21,6%дан 14,9%гача, госпитал ўлим ҳолатини 20,3% дан 7,0% гача қисқартириш ва умумий суратда, услубиёт умумий самарадорлигини 77,2% дан 91,6%гача яхшилаш имконини берди.
5. ҚОВКВдан кон кетишини миниинвазив профилактикаси усулини танлашга комплекс ёндашув 24 ойгача кузатув муддатида геморрагик синдром рецидиви ривожланиши хатарини 33,1% дан 20,2%гача, ЖЕни 43,9% дан 28,9%гача ва ўлим ҳолатини 52,9% дан 31,8%гача қисқартириш имконини берди.
6. ҚОВКВдан қон кетишни даволаш ва профилактика килишнинг эндоваскуляр ва эндоскопик услублари хамда каминвазив ва анъанавий аралашувларни қўллашнинг ишлаб чикилган босқичма-босқич тактикасининг ўзаро уйгунликдаги усулларини танлашни оптималлаштириш узок муддатдаги яхши ва қониқарли натижалар улушини 31,9%дан 54,9%гача яхшилаш ва умумий ўлим холати частотасини 56,0% дан 32,6%гача кискартириш (Р<0,001)га имкон яратди.
7. ЖЦда гепатолиенал бассейн артериялари сезиларли анатомо-функционал ўзгаришларга учрайди - ХЖАнинг кучайиб борувчи торайиши ва деформацияси, ундаги кон окими сустлаши ва тезлиги камайиши билан биргаликда: талоқ хажмини ортиши ва қон оқиминиг тезлашиши хисобига талоқнинг патологик васкуляризацияси кузатилади. Шу муносабат билан, ПГли ЖЦга чалинган беморларда эндоваскуляр аралашув ТА тармокларини редуксияси билан биргаликда жигарни артериал кон билан таъминланишини яхшилаганлигини кўриб чиқилиши мумкин.
8. Талок артериясининг гипердинамик холати ва талок артериал перфузиясининг катталашуви ПТ ва ҚОВКВ даражасига бевосита корреляциявий таъсирга эга. Чунончи, II босқич ҚОВКВга чалинган беморларда ТА 0,72±0,11 см.ни, кон окими тезлиги 127±14,1 см/с.ни, III босқич ҚОВКВда - 0,91±1,73 см ва 144±15,7 см/с.ни ташкил этди.
9. Эндоскопик гемостаз бўйича ишлаб чикилган оригинал услублар гастроэзофагеал веноз коллекторини таксимлаш самарадорлигини ошириш хамда якин ва узок даврдаги кайта кон кетиши частотасини 19,1% дан 7,1%гача пасайтириш имконини берди.
10. TIPS муолажсини ўтказилишида тактик-техник жихатларнинг оптималлаштириш муолажа вақтидаги асоратлархатарини учраш хавфини сезиларли камайтириш ва кайта қон кетишининг узок муддатли профилактикасига нисбатан самарадорлигни 92,3% гача ошириш имконини беради.
11. ЖЦ билан беморларда ҚОВКВдан кон кетишини даволаш ва профилактикасида тактик алгоритмини тадбик этиш 2 йилга умрини узайиш кўрсаткичларини 35,4±8,0% дан 68,5±8,1%га (хает давомийлиги медианасини 13 дан 33 ойгача) яхшилаш имконини берди (Р<0.001).
THERMOPSIS ALTERNIFLORA ўсимлигини комплекс қайта ишлашда алкалоидлар ва флавоноидлар асосида дори воситаларининг субстанцияларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунё миқёсида доривор ўсимликлардан биологик фаол моддаларни ажратиб олиш ва ишлаб чиқишда янги технологиялардан фойдаланиш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмокда. Чунки, ўсимлик хом ашёсидан олинган биологик фаол моддалар синтетик дори воситаларига нисбатан инсон организмига зарарли таъсири камлиги, аллергия чақирмаслиги ва энг муҳими табиийлиги учуй халк табобатида ва тиббиётда турли касалликларни даволашда кенг фойдаланилмокда.
Ҳозирги кунда жаҳонда доривор ўсимликлардан биологик фаол моддаларни индивидуал холда ажратиш, дори воситалари субстанцияларини олиш, олинган субстанцияларни технологик жараёнларини боскичли назоратини амалга ошириш, биологик фаоллигини аниклаш ва технологияларини ишлаб чикиш долзарбдир. Алкалоидлар ва флавоноидлар саклаган маҳаллий ўсимлик манбалари асосида субстанцияларни ажратиб олишни саноат технологиясини ишлаб чикиш хамда стандартлаш долзарб мавзулардан хисобланади.
Узбекистан мустақилликка эришгандан сўнг мамлакат аҳолисини маҳаллий доривор ўсимликлар асосида ишлаб чикилган, сифатли дори-дармон билан таъминлаш мақсадида кенг камровли чора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижалар амалга оширилди, жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар асосида юқори самарадор, импорт ўрнини босувчи препаратларни олиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишга эришилди. Таъкидлаш керакки, Thermopsis alterniflora ўсимлигининг етарлича заҳирага эга бўлишига карамай, чекишга карши ва гиполипидемик ҳамда антиатеросклеротик таъсирга дори воситаларини ҳориждан олиб келиниши бугунги кун талабига етарлича жавоб бермайди. Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналишида «фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни яхшилаш» юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада Thermopsis alterniflora ўсимлигидан олинган тамаки чекишга карши «Никотинабс» препаратини аналоги «Табекс» ўрнига ҳамда гиполипидемик ва антиатеросклеротик таъсирга эга «Флатерон» препаратини аналоги «Симгал» дори воситаларининг хориждан келтирилишини инобатга олиб, ушбу препратларни олиш ва ишлаб чикишдаги чикиндиларидан самарали фойдаланиш, фармацевтика бозорини янги дори турлари билан тўлдиришда муҳим ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «GMP талабларига жавоб берадиган ўсимлик хом ашёларидан оргинал дори воситалари субстанциялари ва ниҳоятда зарур бўлган генерик дори воситалари субстанцияларини яратиш, ишлаб чикиш ва ишлаб чикиш учун акад. С.Ю.Юнусов номидаги Усимлик моддалари кимёси института Тажриба ишлаб чикариш корхонасини модернизация ва реконструкция килиш» тўғрисидаги ҳамда 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595 сон «2016-2020 йилларда республикада фармацевтика саноатини янада ривожлантиришни чора тадбирлари дастури тўғрисида» ги Қарорлари ва 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқот мақсади Thermopsis alterniflora ўсимлигини ер устки қисмидан цитизин, N-метилцитизин, термопсин алкалоидлари ва флатерон, формононетин флавоноидларини кетма-кетликда ажратиб олишнинг рационал технологиясни яратиш ҳамда Thermopsis alterniflora ўсимлигини стандартлаш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Thermopsis alterniflora ўсимлигининг ер устки қисми стандартланган хамда фармацевтика саноатида доривор ўсимлик хом ашёси сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган;
Thermopsis alterniflora алкалоидларини муҳити pH ни ўзгариши ҳисобига ажратиб олиш усули ишлаб чиқилган, бунда pH 5 гача термопсин, pH 5-7 да N-метилцитизин, pH 10-12 да эса цитизин алкалоидлари ажралиб чиқиши аниқланган ва алкалоидлар йигиндисидан цитизин олиш технологияси такомиллаштирилган;
цитизин ва флатерон субстанцияларини олишда босқичли назоратни амалга ошириш имконини берадиган юқори самарадор суюқлик хроматография хамда спектрофотометрия услублари ишлаб чиқилган;
Thermopsis alterniflora флавоноидлари йиғиндисидан формононетин стандарти ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилган ва флатерон препаратини ушбу стандарт асосида стандартланган;
Thermopsis alterniflora ер устки қисмидан ягона технологик тизимда термопсин, N-метилцитизин, цитизин ва флатерон субстанцияларини олишни рационал технологияси ишлаб чикилган хамда жараён чиқиндиси шротдан пектин моддалари ва ферментли гидролиз махсулоти (биоёқилғи) олинган.
Хулосалар
1. Thermopsis alterniflora алкалоидларини pH муҳитни ўзгариши ҳисобига ажратиб олиш усули ишлаб чиқилди, бунда pH 5 гача термопсин, pH 5-7 да N-метилцитизин, pH 10-12 да эса цитизин ажралиб чиқиши аниқланди хамда алкалоидлар йиғиндисидан цитизин алкалоидини ажратиб олиш жараёни такомиллаштирилди ва технология ишлаб чиқаришга тадбиқ килинди.
2. Thermopsis alterniflora ўсимлигидан алкалоидларни ва флавоноидларни ажратиб олиш учун таъсир қилувчи мўътадил кўрсаткичлар аниқланди, ушбу натижаларидан хом ашёни экстракция жараёнида фойдаланилди.
3. Цитизин ва флатерон субстанцияларини олиш технологияларининг назоратини амалга ошириш имконини берадиган юкори самарали суюклик хроматографияси ва спектрофотометрик стандартлаш усуллари ишлаб чиқилди ва ушбу препаратлар субстанцияларини ишлаб чиқаришни боскичли назоратида тавсия қилинди.
4. Thermopsis alterniflora ўсимлигининг флавоноидларини йиғиндисидан формононетин стандарти ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди ва янги гиполипидемик ва антиатеросклеротик фаоликка эга флатерон препаратини стандартизациясида фойдаланишга тавсия килинди.
5. Илк бор Thermopsis alterniflora ўсимлигининг ер устки қисмини комплекс қайта ишлаб, ягона технологик тизимда термопсин, N-метилцитизин, цитизин ва флатерон субстанцияларини олишни рационал технологияси ишлаб чиқилди хамда жараён чикиндиси шротдан пектин моддалари ва биоёкилги олиш усуллари тавсия килинди.
6. Ишлаб чиқилган технологияга мувофик тегишли меъёрий техник хужжатлар асосида цитизин ва флатерон субстанцияларини серияли ишлаб чиқаришга тадбик этилди.
7. Thermopsis alterniflora ўсимлигидан олинган цитизин субстанцияси асосида тамаки чекишга карши «Никотинабс» дори воситасини тиббиёт амалиётига жорий килинди.
8. Ўсимлик моддалари кимёси институтнинг Тажриба ишлаб чиқариш корхонасида цитизин ва флатерон субстанцияларини ишлаб чикариш учун технологик тизими ташкиллаштирилди ва ушбу тизимда 16 кг цитизин ва 1 кг флатерон ишлаб чикарилиб истемолчиларга етказиб берилди.
Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларнинг 20000 дан ортик тури мавжуд бўлиб, уларни даволашда 15000 дан кўпроқ дори-дармонлар қўлланилади. Бу каби дориларни тайёрлашда 3000 номдаги хомашёлар ишлатилади ва уларнинг 35% дан ортиғи ўсимликлардан олинади. Шунга кўра, доривор ўсимлик турларини инвентаризациялаш, ресурсларини бахолаш ва ишлаб чикариш учун истиқболли турларини аниклаш долзарб масалалардандир.
Бугунги кунда жаҳондаги ботаник тадқиқотлар ўзига хос хўжалик аҳамиятига эга ўсимлик гуруҳларини аниқлаш, ресурсларини баҳолаш, амалиётда фойдаланиш ва мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган. Сўнгги йилларда ахоли сонининг ошиши доривор ўсимликлар ҳамда табиий асал ва асалари маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келмокда. Бу ўринда, этноботаник тадкикотлар асосида ҳудудларнинг доривор ўсимликлар таркиби аниклаш, асал-ширали турларини ажратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш аҳолини доривор ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кондиришга хизмат қилади. Шунга кўра, доривор ва асал-ширали ўсимликларни инвентаризациялаш, конспектини тузиш, истикболли турлар захиралари ва йиғиш мумкин бўлган майдонларини аниқлаш, доривор ўсимликларни касаллик гуруҳларига қараб таснифлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач, муҳим хўжалик аҳамиятига эга ўсимликларни инвентаризациялаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, мавжуд доривор ўсимликлардан фойдаланиш, асалчил ўсимликларни экиб кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фарм-зоналар ташкил этиш, доривор ва асалчил ўсимликлар ассортиментини кенгайтириш ва хомашё базасини яратиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, табиий худудлар, хусусан Қоракалпоғистон доривор ва асал-ширали ўсимликлари флорасини аниклаш, рўйхатини тузишга етарлича эътибор каратилмаган. Эркин иктисодий фарм зоналарини ташкил этишда' «саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини ишлаб чикиш» хамда Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирларида2 «асаларичилик хўжаликларининг озука базасини мустаҳкамлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, биофаол моддаларнинг янги манбалари сифатида Қорақалпоғистон доривор ўсимликларни аниклаш, асал-ширали ўсимликлари рўйхатини тузиш, мавжуд ресурсларини баҳолаш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлик-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон “Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Қоракалпоғистондаги доривор ва асал-ширали ўсимлик турларини аниқлаш ҳамда истиқболли доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захираларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистонда доривор ўсимликларнинг 63 оила, 240 туркумга кирувчи 444 турининг, асал-ширали ўсимликларнинг 42 оила, 125 туркумга тегишли 207 та турининг рўйхати тузилган;
турларнинг таркалиши, ҳаётий шакллари, ареал типлари, экологик гуруҳлари бўйича тарқалиши аниқланган;
доривор ўсимликларнинг халқ табобатида ишлатилиши бўйича этноботаник маълумотлар асосланган;
доривор ўсимликларнинг 261 тури ошқозон-ичак касалликларида, 171 тури паразитли касалликларда, 151 тури юрак-қон томири касалликларида ишлатилиши аниқланган;
доривор флоранинг 46% ни МДҲ ва Шаркий Осиё давлатлари илмий тиббиёти ва халқ табобатларида қўлланилишини ўзаро ўхшашлиги очиб берилган;
истикболли 5 тур асал-ширали ва 8 тур доривор ўсимликларнинг хомашё захиралари аниқланган.
Хулосалар
«Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида доривор ўсимликларнинг 63 оила ва 240 туркумга мансуб 444 та, асал-ширали ўсимликларнинг эса 42 оила, 125 туркумга мансуб 207 та тури таркалган.
2. Доривор флорадаги ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилик қисмини -(437 тур; 98,5%), шунингдек, 86,26% (383 тур) икки паллали ўсимликлар ташкил этади. Флорадаги доривор ўсимликларнинг етакчи (10) оилалари жами турларнинг 61,26% (272 тур) ташкил этган: Amaranthaceae (76), Asteraceae (47), Fabaceae (32), Brassicaceae (26), Poaceae (22), Polygonaceae (20), Boraginaceae (14), Catyophyllaceae (14), Apiaceae (11), Ranunculaceae (10). Қорақалпоғистон флорасининг 40% ни доривор ўсимликлар ташкил қилади.
3. Флоранинг 207 тур (18,65%) асал-ширали ўсимликлардан иборат. Асал-ширали ўсимликларнинг асосий систематик гуруҳларининг нисбатида, Magnoliopsida 194 тур (93,72%) ва Liliopsida 13 турни (6,28%) ташкил қилади. Етакчи 12 оилалари 72,46% ёки 150 турларни, шунингдек, 9 та етакчи туркумлар - 27,66% ёки 57 турлардан иборат.
4. Доривор ўсимликлар таркибида терофитлар - 163 тур,
гемикриптофитлар - 154 тур, асал-ширали ўсимликлари эса гемикриптофитлар - 75 тур ва терофитлар - 74 турни ташкил этади. Фанерофит, хамефит, криптофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий доривор флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан изоҳланади.
5. Флорада доривор ўсимликлар 7 синф 23 типи, асал-ширали турларнинг эса 7 синф 17 типига мансуб ареаллари мавжуд. Доривор ўсимликларнинг 137 тури (30,85%), асал-ширали ўсимликларидан 56 тури (27,04%) Қадимги Ўртаер синфига мансубдир.
6. Доривор ва асал-ширали ўсимликлар аксарият кисми псаммофит (56,1% - 56,03%) ва петрофитлардан (35,8% - 36%) ташкил топтан бўлиб, бу флоранинг ҳудуд тупрок-иқлим шароитларига мос келади.
7. Қорақалпоғистон ҳудудидаги 203 турдаги (46%) доривор ўсимликлар МДҲ давлатлари, Хитой, Корея ва Япония илмий тиббиёти ва халк табобатларида ўхшаш касалликларни даволашда қўлланилиши, касалликларни келиб чиқиши ва шарқ анъанавий табобатида доривор ўсимликларни ишлатиш усулларини ўзаро яқинлигини изохдайди.
8. 444 турдаги доривор ўсимликлар 20 та асосий касаллик гурухдарида фойдаланилади. Энг кўп сондаги доривор ўсимликларни ошқозон-ичак (261 тур) ва паразит касалликларида (171 тур) ишлатади.
9. Қорақалпоғистон доривор флорасида Alhagi pseudalhagi ишлатиладиган захираси 368,31 т., Anabasis aphylla - 143,62, Artemisia scoparia - 146,40, Glycyrrhiza glabra - 1591,40, Ferula foetida - 161,41, Peganum harmala - 354,20, Salsola richteri -1208,16 ва Spaerophysa salsula - 28,91 т.ни ташкил этади. Флорада асал-ширали ўсимликлардан: Alhagi pseudalhagi - 2943,20 т_, Glycyrrhiza glabra - 157,08, Ferula foetida - 218,25, Capparis herbacea - 56,55, Halimodendron halodendron - 233,70 тонна асал олиш мумкин.
10. Қоракалпоғистон доривор флорасида 4 тур (Colchicum kesselringii Rcgel, Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A.Mey., Zizyphus jujuba Mill., Vitis vinifera L.) Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”на киритилган. Доривор флорада 23 камёб турларнинг 6 тури (26%) тўкай ўсимликларидан иборат.
11. Қоракалпоғистондаги истиқболли 8 та доривор ва 5 та асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захиралари акс этган ГАТ хариталар доривор ўсимлик захираларидан оқилона фойдаланиш ва асаларичиликни ривожлантириш учун тавсия этилади.
Ferula L. (Apiaceae Lindl.) туркуми айрим турларининг структуравий ва мослашиш хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари орасида доривор смола сақловчи ўсимлик препаратларининг камлиги бундай ўсимлик хом ашёлари асосида янги биофаол моддаларни ажратиб олиш ва уларни табиий доривор препаратлари ишлаб чиқишга кенг жалб килишни белгилаб бермокда. Доривор смола сақловчи ўсимликларнинг Ер юзида 26 оилада мавжудлиги ва юксак ўсимликларнинг атиги 9% ни ташкил этиши бундай ўсимликларни аниқлаш ва биологик хусусиятларини ўрганишнинг долзарб ахамиятини кўрсатади.
Жаҳонда фойдали аҳамиятга молик ўсимлик хом ашёларини аниклаш ва доривор ўсимлик махсулотларини стандартлашда уларни вегетатив ҳамда генератив органларининг морфологик ва анатомик тузилишидаги ўзига хос белгилари асосида ташхислашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Айниқса смола сакловчи ва терпеноидли ўсимликлар ажратма каналларининг ўсимлик органларидаги эндоген жойлашуви бундай ўсимликлардан иқтисодий тармокларда фойдаланиш имкониятини олдиндан бахолашга имкон беради. Бу ўринда, кўп микдорда доривор смола саклаши билан ажралиб турувчи Ferula L. туркуми турларининг фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида кўлланилиш истиқболларининг юқорилиги бу туркум турларининг анатомо-морфологик ўзига хос диагностик белгиларини аниклаш ва ишлаб чиқаришга жорий этишни талаб этади. Шунга кўра, Ferula туркуми турлари органларидаги ажратма каналларнинг тузилиши ва жойлашишини аниклаш, органларидаги смола микдорини ўсимликнинг ҳаётий шакли, ажратма каналларнинг сони ва ўлчамига боғлиқ ҳолда асослаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республиками? мустакилликка эришгач, фармацевтика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, айниқса, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш ва маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашё базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян ютукларга, жумладан, алкалоидли, эфир мойли, ошловчи ўсимликларни аниқлаш, улардан биологик фаол моддалар ажратиб олиш ва дори воситалари ишлаб чикиш борасида мухим натижаларга эришилди. Шунингдек, смоласида биологик фаол моддалар сакловчи доривор Ferula туркуми турларини тарқалиши ва органларида смола ажратувчи каналлари жойлашишини аниклаш, доривор смола тўплаш муддатларини белгилашга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида1 «дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Ferula туркуми турли экологик шароитларда тарқалган турлари вегетатив ва генератив органларида смола ажратувчи каналлари жойлашишини асослаш, смоласи таркибини аниклаш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2911-сон «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ferula туркуми турларининг тузилиши, мослашиш хусусиятлари ва ажратма каналлари жойлашишини ҳаётий шакли ва экологик шароитларига боғлиқ ҳолда аниклашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ferula туркуми монокарп ва поликарп турлари вегетатив ва генератив органларининг ҳаётий шакли ва яшаш шароитига боғлиқ ҳолда структуравий ва қиёсий тавсифи тузилган;
Ferula туркуми турлари гулининг тузилиши ва гул кисмларида ажратма каналларининг турга хос жойлашиши аниқланган;
барг ва мева тузилиши асосида Ғ. helenae ва F. dshizakensis турларини мустақил тур эканлиги исботланган;
илк бор Ferula туркуми турлари вегетатив ва генератив органларида ажратма каналларнинг тузилиши ва жойлашиши аникланган;
Ferula турлари органларида смола микдорини ўсимликнинг ҳаётий шакли, ажратма каналларнинг сони ва ўлчамига боғлик ҳолда аникланган;
Ferula турлари вегетатив ва генератив органларини тузилишига кура мослашиш даражаси экологик яшаш шароитига боғлик ҳолда аникланган;
Ferula kyzylkumica онтогенези Ботаника боғи шароитида аниқланган ва турни реинтродукция қилиш истиқболлари баҳоланган.
Хулосалар
«Ferula L. (Apiaceae Lindl.) туркуми айрим турларининг структуравий ва мослашув хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ferula туркуми ўрганилган турларининг барг мезофилли изолатерал-устунсимон типда, Ғ. angreni эса марказий типда. Баргнинг ксероморф белгилари F. kyzylkumica, Ғ. helenae, Ғ. dshizakensis ва F. angreni турларида устунлик қилади, бу узок давом этувчи вегетация ва янада юқори даражадаги инсоляция билан боғлиқ. Барг бўлмасидаги ажратма каналлар бўшлиқларининг микдори ва диаметри баргнинг йириклиги ҳамда хаётий шаклига ўзаро боғлик (F foetida ва Ғ. varia).
2. Ferula турлари поясининг ўқи коллатерал, биколлатерал ва концентрик типли ўтказувчи боғламларнинг полицентрик структурасига эга. Ксероморф белгилар Ғ. kyzylkumica турида устунлик қилади: эпидерма девори қалин, ҳужайралар майда, колленхима мавжуд, склерификация ривожланган.
3. Ferula турлари илдиз тизимининг типи унинг ҳаётий шакли ва яшаш муҳити билан боғлик. Чўл монокарплари (F. foetida ва Ғ. varia) илдизининг морфологик типи шолғомсимон йўғонлашган. Ғ. kyzylkumica, Ғ. helenae, Ғ. dshizakensis ва Ғ. angreni ларда илдиз якқол ифодаланган каудексга эга чукур ўқ илдизли. Ажратма каналлар бўшлиқларининг микдори ва диаметри турга хос ва диагностик белги ҳисобланади.
4. Гул қисмларида ажратма каналлар жойлашуви турга хос бўлиб: Ғ. foetida - тожибаргларда ва тугунча деворида, Ғ. varia - тожибаргларда, тугунча деворида ва чангчи ипида, Ғ. kyzylkumica - тожибаргларда, тугунча деворида, чангчи ипида ҳамда чангдон богловчисида жойлашади.
5. F. foetida меваси етилиш пайтида перикарпийдаги ажратма каналлар облитерацияга учрайди. Ғ. varia перикарпийсида икки типдаги -ложбинкасимон ва комиссурал, Ғ. kyzylkumica, Ғ helenae, Ғ. dshizakensis ва Ғ. angreni да уч типдаги - ложбинкасимон, комиссурал ва киррали ажратма каналлар учрайди, бу эса уларнинг ксероморфлилик кўрсаткичи ва вегетациянинг узок давомийлигига боғлиқ.
6. Мева ва баргнинг анатомик кўрсаткичлари Ғ. helenae ва F. dshizakensis турларининг мустақил эканлигини исботлайди.
7. Ferula туркуми 6 турининг вегетатив органлари морфологик ва структуравий белгилар таҳлили фенологияси ксероморфлик ва мезоморфлик даражаси бўйича 3 эколого-биологик гурухдарга ажратиш имконини берди.
8. Смола моддалари Ferula турларининг барча органларида мавжуд, бирок монокарпларда ушбу моддалар илдизда устунлик килиб, поликарпларда мевада устунлик қилиши ҳаётий шакли билан боғлиқ.
9. Ferula туркуми 6 турининг геонофондини саклаб колиш учун Тошкент ботаника богида ex situ шароитида коллекцияси яратилган. Поликарп F. kyzylkumica ўзидан тўкилган уруғларидан кўпайиши орқали онтогенезнинг тўлиқ даврини ўтказади, бу эса турнинг кенг экологик амплитудага ва реинтродукция имкониятига эга эканлигини кўрсатади.
Тамаки ва нос истеъмол қилишнинг тиббий-ижтимоий ва иқтисодий жиҳатлари
Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ҳар Йили тамаки чекиш туфайли ривожланадиган касалликлар окибатида 6 млн одам вафот этади, 2030 йилда бу кўрсаткич ўн миллионга етиш эҳтимоли бор. Тиббий-ижтимоий, педагогик ва ҳуқуқий жиҳатдан долзарб бўлган тамаки чекиш муаммоси кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўришни талаб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш янада чуқурлаштирилди, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлиги оширилиб, аҳолига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатишга эришилди. Аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, хавф омилларига қарши кураш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг замонавий усулларини жорий қилиш натижасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги эркаклар орасида 67 ёшдан 73,5 ёшга, аёлларда эса 75,8 ёшгача узайди.1 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши давлат ва жамият қурилишини изчил такомиллаштиришни таъминлаш, иктисодиёт тармокларини ривожлантириш суръатларини жадаллаштириш, илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига асосланган технологиялардан фойдаланган холда замонавий ишлаб чикаришни йўлга қўйиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган кенг кўламли, жумладан, патронаж хизматининг сифати ва аҳолининг тиббий маданиятини оширишга йўналтирилган ишларга янгича кўриниш берди. Хусусан, Ҳаракатлар стратегиясининг «Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» деб номланувчи тўртинчи йўналишида аҳолини ижтимоий химоя килиш ва соғлиқни саклаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган катор чора-тадбирлар белгиланган.2 Хусусан, Давлат дастурининг 236-бандида аҳоли турмуш даражасининг ҳакикий аҳволини доимий ўрганиб бориш, жойлардаги жамоатчилик вакилларига бу борада услубий кўмаклашиш, оилалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш мақсадида Республикада оилалар фаровонлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлигини кенг йўлга кўйишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Жахонда тамаки ва нос махсулотларини истеъмол килиш туфайли ривожланадиган касалликларнинг тарқалиши, ижтимоий ва иктисодий окибатларни бартараф этишнинг тиббий-ташкилий тадбирлари самардорлигини оширишга қаратилган қатор илмий-тадкиқотлар амалга оширилмоқда, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинида ахоли орасида тамаки ва нос чекишнинг таркалиб бориши ва унинг тиббий-ижтимоий, иқтисодий окибатларини ижтимоий жиҳатдан асослаш, таълим муассасалари (умумий таълим мактаблари, академик лицей ва коллежлар)да таълим олаётган ўкувчилар орасида тамаки чекишнинг тарқалиши, чекиш туфайли ривожланган касалликлар ва ўлим, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли давлатга, жамиятга ва уй хўжаликларига етадиган иқтисодий зарарларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини такомиллаштириш, шунингдек, тамаки чекишнинг олдини олиш ва ундан воз кечишга қаратилган соглом турмуш тарзини шакллантиришда валеологик тамойилларга асосланган тавсиялар ишлаб чикиш алоҳида аҳамият касб этади.
Фуқаролар саломатлигини тамаки чекишнинг зарарли оқибатларидан муҳофаза қилишга қаратилган Узбекистан Республикасининг 2011 йил 5 октябрдаги ЎРҚ-302-сон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида», 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа қатор меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тамаки ва нос чекишнинг профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
тамаки ва нос маҳсулотларининг тарқалиши ҳамда истеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган таклиф ва тавсиялар асослаб берилган;
тамаки ва нос истеъмол қилиш туфайли келиб чикиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишнинг тиббий-ташкилий тадбирларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
тамаки чекишнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ давлатга етадиган иктисодий зарарлари аниқланган ва ахоли орасида нос чекиш бўйича мураккаб эпидемиологик вазиятнинг вужудга келиш сабаблари илмий асослаб берилган;
тамаки маҳсулотларига қўйиладиган санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлари асосида гигиеник ҳамда ташкилий талаблар такомиллаштири л ган;
тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш бўйича шахснинг хулқ-атворини шакллантиришга қаратилган замонавий валеологик тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
«Тамаки ва нос истеъмол килишнинг тиббий-ижтимоий ва иктисодий жихатлари» мавзусида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар қилинди:
1. Ахоли ўртасида тамаки ва нос истеъмол килишнинг интенсивлиги бирмунча юқори бўлиб тарқалганлиги 21,0% ни ташкил этади, шундан 11,0% нос ва 10,0% сигарет чекишга тўғри келади. Қишлоқ аҳолиси ўртасида нос чекиш кенг тарқалган бўлиб, етук ва ўрта ёшдаги эркаклар орасида бошқа ёшдаги одамларга нисбатан 23 маротаба кўп учраши аниқланган. Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилувчи шахслар 30-39 ёшдагилар орасида 26,0%, 40-49 ёшдагилар эса 43,0% га тенг, ушбу кўрсаткичлар ёш улгайиши билан ортиб бориш хусусиятига эга бўлиб, қатор ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб чиқаради.
2. Илк маротаба тамаки чекиб кўрган ўсмирлар 15-17 ёшда 17,8%, 18 ёшдан кейин 8,4% ни ташкил этган. Келгусида уларнинг аксарияти мунтазам чекувчига айланишига олиб келувчи омиллар кайд этилган. Чунки таълим муассасаларида (ўрта мактаб, академик лицей ва коллежларда) ўқувчи ўсмирлар орасида тамаки ва нос чекишга мойиллик хавфи кучли бўлиб, бунга олиб келувчи омиллар мавжуд. Ота-она ва ўқитувчиларнинг чекиши ёшларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатади, ўқувчиларнинг аксарияти пассив чекувчи хисобланади. Таълим муассасаларининг атрофида сигарет ва нос сотиш ҳолатлари учрайди, оқибатда ўкувчиларнинг келгусида тамаки махсулотларни чекиш эҳтимоли ортади. Бу холат таълим муассасаларида чекишга карши кураш, никотинга карамликнинг олдини олиш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш лозимлиги билан изоҳланади.
3. Тамаки маҳсулотларини истеъмол килиш туфайли ривожланадиган нафас олиш, юрак қон-томир, ошқозон-ичак тизими ва онкологик хавфли ўсма касалликлари келиб чикиши натижасида ахоли орасида ногиронлик, ҳаётдан эрта кўз юмиш ва самарали ҳаёт кечириш даврини йўқотиш кузатилган. Бу холат соглом турмуш тарзини шакллантириш масалаларини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.
4. Тамаки ва нос чекишнинг тиббий-ижтимоий ва иктисодий окибатлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, молиявий зарарларнинг барчаси инсон саломатлигининг пасайиши туфайли келиб чикади ҳамда бир йилда давлат бюджетига 61,9 млрд сўм иктисодий зарар етказади. Келтирилган молиявий зарарлар ахоли саломатлик даражасини пасайиши ва турли ривожланган касалликларни даволашга сарфланган харажатлар туфайли келиб чикиши исботланган.
5. Нос маҳсулотларининг организмга келтирадиган зарари хакида тушунча ва тасаввурнинг камлиги ахоли турли катламлари орасида нос чекишнинг кенг таркалишига сабаб бўлган. Қишлоқ ахолиси орасида нос истеъмол килиш кенг таркалган бўлиб, унинг таркатилиши ва сотилиши назорат килинмайди, нос ишлаб чиқариш умуман санитария меъёр ва коидаларига мое келмайди.
6. Республикамизда ахолининг турли катламлари орасида тамаки ва нос истеъмол килишни камайтириш ва ундан воз кечишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш оркали шахе хулқини ўзгартириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирилган валеологик тавсияларни қўллаш мақсадга мувофик.
Бир умумлашган фридрихс моделининг мухим ва дискрет спектрлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар панжарада сони сақланмайдиган заррачалар системасига мос умумлашган Фридрихе моделларини ўрганишга келтирилади. Тартибланган муҳитларда мураккаб турғун объектлар пайдо бўлишини тавсифлашда фойдаланиладиган Бозе-Хаббард модели, хусусан, панжарадаги икки заррачали Шредингер опера-торлари экспериментал кузатишларнинг назарий асоси ва қўллашнинг назарий базаси ҳисобланади. Шунинг учун қаттиқ жисмлар физикаси ҳамда квант майдонлар назарияси ва чизикли чегараланган ўз-ўзига қўшма операторларнинг спектрал назариясида учрайдиган панжарадаги заррачалар системасига мос Шредингер операторлари ва умумлашган Фридрихе моделларига оид тадкиқотларни ривожлантириш мухим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал фанларнинг илмий ва амалий тадбиқига эга бўлган математик анализнинг долзарб йўналишларига эътибор кучайтирилди. Жумладан, панжарадаги сони сақлападигап ва сақлапмайдигап икки заррачали системага мос Фридихс моделларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Умумлашган Фридрихе моделлари узлуксиз спектри, хос кийматлари, хос кийматларнинг пайдо бўлиши ва ютилиши, хос кийматлар сонини аниқлашга оид салмоқли натижаларга эришилди. “Математика, физика, амалий математика фанларининг устивор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадқиқотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари” этиб белгиланди1. Қарор ижросини таъминлашда квант майдонлар назарияси ва чизикли операторларнинг спектрал назариясини ривожлантириш мухим аҳамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда ўз-ўзига кўшма операторларнинг спектри ва резонансларини ўрганиш ҳақидаги муаммо замонавий математик анализ долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, ушбу масала панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос умумлашган Фридрихе модели спектри ва резонансларини ўрганиш билан чамбарчас боғлиқ. Хусусан, панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос умумлашган Фридрихе моделини нуктада ва бир қадамда тасирлашувчи икки заррачали Шредингер оператори ёрдамида аниклаш ва унинг спектрини тадкик килиш мухим ахамият касб этмокда. Бу борада: панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос умумлашган Фридрихе модели мухим спектри ўрнини тавсифлаш; мухим спектрдан ташкаридаги хос қийматлар сонининг ўзгаришини оператор параметрларига ва қаралаётган фазонинг ўлчамига боғлиқлигини кўрсатиш максадли илмий тадқиқотлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадкиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос бир умумлашган Фридрихе моделининг муҳим спектри ўрнини ҳамда муҳим спектрдан ташқаридаги хос кийматларининг сонини оператор параметрларидан боғликлигини кўрсатишдан иборат иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос, яратувчи ва йўқотувчи операторлар ҳамда нуктада ва бир қадамда таъсирлашувчи икки заррачали дискрет Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир умумлашган Фридрихе моделининг муҳим спектри ўрни топилган;
бир ва икки ўлчамли панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос, яратувчи ва йўқотувчи операторлар ҳамда нуктада таъсирлашувчи икки заррачали дискрет Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир умумлашган Фридрихе моделининг муҳим спектр ташқарисида камида битта хос қийматга эга эканлиги кўрсатилган;
ўлчами учдан кам бўлмаган панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос, яратувчи ва йўқотувчи операторлар ҳамда нуктада таъсирлашувчи икки заррачали дискрет Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир умумлашган Фридрихе модели муҳим спектридан ташқаридаги хос қийматининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги оператор параметрларига боғлиқлиги кўрсатилган;
бир ўлчамли панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос, яратувчи ва йўқотувчи операторлар хамда нуктада ва бир қадамда таъсирлашувчи дискрет Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир умумлашган Фридрихе моделининг мухим спектрдан куйида камида битта хос кийматга эга эканлиги ҳамда иккинчи хос кийматнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги оператор параметрларига боғлиқлиги исботланган;
Хулоса
Диссертация иши панжарада сони иккитадан ошмайдиган заррачалар системасига мос Фридрихе моделининг мухим ва дискрет спектрларини ўрганишга багишланган.
Диссертацияда олинган илмий натижалар асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Яратувчи ва йўқотувчи операторлар, нуктада ва бир кадамда таъсирлашувчи икки заррачали Шредингер оператори ёрдамида аникланган панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос бир умумлашган Фридрихе моделининг муҳим спектри ўрни топилган;
2. Бир ва икки ўлчамли панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос ва нуктада таъсирлашувчи икки заррачали Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир умумлашган Фридрихе моделининг мухим спектр ташқарисида камида битта хос қийматга эга эканлигин кўрсатилган;
3. Ўлчами учдан кам бўлмаган панжарада нуқтада таъсирлашувчи икки заррачали Шредингер оператори ёрдамида аникланган сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос умумлашган Фридрихе моделининг мухим спектрдан ташқаридаги хос кийматининг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги оператор параметрларига боғликлиги кўрсатилган;
4. Яратувчи ва йўқотувчи операторлар, нуктада ва бир кадамда таъсирлашувчи икки заррачали Шредингер оператори ёрдамида аникланган бир ўлчамли панжарадаги сони иккидан ошмайдиган заррачалар системасига мос бир умумлашган Фридрихе моделининг мухим спектрдан куйида камида битта хос қийматга эга эканлигини хамда иккинчи хос кийматнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги оператор параметрига богликлиги исботланган;
5. Қаралаётан операторнинг хос киймат ва хос функциялари квазиимпульснинг аналитик функцияси эканлиги кўрсатилган;
Олинган натижалар каттик жисмлар физикаси ва квант майдонлар назарияси экспериментал татқиқотларнинг сифат кўрсаткичини аниқлашда хамда математик физикада қўлланилиши мумкин.
Қудрат ҳикматнинг бадиий маҳорати
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида болалар адабиёти тараққиёт тамойиллари ўрганилиши миллатнинг эртанги куни ва келажагини белгилаши нуқтаи назаридан ўзига хос ахамият касб этади. Чунки болалар адабиёти, аввало, ёш авлод маънавий камолотини таъминлаши нуқтаи назаридан улкан бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий мавкеъ касб этиши унинг жамият тарақкиётида тутган ўзига хос ўрнини хам белгилашга хизмат килади. Зеро, болалар адабиётининг ривожланишига яратилган замин, маънавиятнинг юксалишига қаратилган эътибор сифатида жамият ривожланишидаги мухим омиллардан биридир.
Жаҳон болалар адабиётида турли миллат болалар адабиётининг дастлабки параметрлари, шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, унинг журналистика, китоб нашри билан боғлиқлиги, болалар ёзувчилари ижоди умумий контекстда муайян даражада тадкик этилган. Болалар адабиёти намояндаларининг болалар адабиётини ривожлантиришда тутган ўрни, ижодининг халк огзаки ижоди ҳамда жахон адабиёти билан боғлиқлик даражаси, мавзу кўлами ва бадиий талқиндаги ўзига хосликларини монографик тарзда тадқиқ этиш, муайян ижодкор мисолида шу давр болалар адабиёти ҳакидаги тадкикот натижаси адабиётшуносликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Истиқлол шарофати билан халқимизнинг умрбоқий миллий, маданий, адабий қадриятлари тикланишига катта имкониятлар яратилди. Миллий қадриятларимизга муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Аввало, мамлакатимиз эртанги кунининг яратувчилари бўлган ёш авлод дунёқараши том маънода янгиланаётган экан, бу жиҳат бадиий адабиётда тўлалигича акс этмоғи ҳам табиийдир. Шу боисдан: .Болалар адабиёти ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратишга бевосита хизмат қилади... унинг аҳамияти ушбу хусусиятлар билан ўлчанади”1. Бу борада болалар адабиётимизнинг XX асрда яратилган баркамол намуналари бугунги кундаги ёш авлод таълим-тарбиясида ўзига хос бадиий-эстетик ва маърифий-тарбиявий аҳамият касб этади. Шунингдек, бугунги болалар адабиётимиз ривожи XX аср 50-60-йиллари болалар адабиётининг қай даражада ўзлаштирилишига бевосита боғлик бўлиб, ўз навбатида махсус назарий тадқиқотларни хам тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон “Баркамол авлод йили” давлат дастури ҳақида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-1271-сон “Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорлари, 2017 йил 12 январдаги ПҚ-1271-сон “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги” Фармойиши хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Қудрат Ҳикмат шеъриятининг таснифини тузиш, поэтик маҳорати, халқ оғзаки ижоди билан боғлиқлик даражасини асослаш, ўзбек болалар адабиёти тараққиёти ва асарларининг бадиий-эстетик хамда маърифий-тарбиявий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижодкор асарларининг мавзу кўлами, ёш китобхон маънавий камолотида лирик шеърларнинг бадиий-эстетик ва эртак-достонларнинг маърифий-тарбиявий хусусиятлари очиб берилган;
шоир ижодидаги шакл ва мазмун уйғунлиги, сатрлари қисқа ҳижоли шеърларнинг ўзбек болалар адабиёти тараққиётида янги босқичдаги шеърий шакл сифатида яратилиши аникланган;
Қ.Ҳикмат ижодидаги адабий анъана ва бадиий махорат муаммоси халқ оғзаки ижоди ва устоз-шоирлардан ижодий ўзлаштириш, халқ эртак, достон ва масаллари сюжети асосида кайта яратган адабий эртак ва достонларида намоён бўлиши асосланган;
жахон болалар адабиёти намуналаридан таржималарнинг шоир бадиий маҳорати шаклланишидаги мавқеи исботланган;
пейзаж лирикасида табиат ходисалари бадиий образ даражасига олиб чикилишида фольклорнинг турли жанрлари таъсири очиб берилган.
Умумий хулосалар
1. XX асрнинг 20-йилларида туғилган авлод вакилларининг характер-ларида ўша даврнинг қийинчиликларини бошидан кечирганликлари яққол намоён бўлади. Қудрат Ҳикмат ҳам ўша давр, жамият фуқароси сифатида етимлик, иқтисодий етишмовчиликларни бошидан кечиргани унинг ижодига таъсир ўтказмай қолмаган. Шу жиҳатдан Караганда, шоир ижодида ҳақгўйлик, самимийлик, меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, билимга меҳр, яхшиликни улуғлаш каби хусусиятлар устувор бўлган. У ўз феъл-атворидан келиб чиқиб, шеърларида меҳнаткаш, одобли, аълочи болакайларни мактаса, дангаса, чақимчи, “иккичи” болаларга қарши “уруш очади”.
2. Қ.Ҳикматнинг Ислом шоир Назар ўғли таъсирида халк оғзаки ижодига бўлган қизиқишининг ортиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, ижодий лабораторияси шаклланишига “пойдевор” бўлди. Унинг изланишлари натижасида эртаклар, достонлар яратилган. Фольклорнинг макол, топишмоқ, ўйин-қўшик каби жанрларини турли кўринишларда қўллаш воситасида шеър бадииятини таъминлаш, унинг таъсирчанлигини ошириш, маърифий-тарбиявий аҳамиятини кучайтиришга эришилган.
3. Шоир рус болалар адабиёти намояндалари С.Маршак, С.Михалков, Ю.Коринец ва арман болалар шоири Г.Борянлардан шеърнинг асосий сюжетига ўтишдан аввал китобхонни шу мавзудаги дастлабки ахборот билан таништириб, асар структурасини китобхонга мослаб яратиш усулини ўзлаштирган.
4. Устоз шоирлар Ғафур Ғулом ўйин-кўшиқлари, топишмок-шеърлари, Қуддус Муҳаммадий пейзаж лирикасидан илҳомланиб, уларнинг ижодидан ўрганиш, таъсирланиш ва анъаналарини ўзлаштирган ҳолда давом эттириш алоҳида ўрин тутган.
5. Қ.Ҳикмат болалар адабиётининг жонкуяр вакили сифатида унинг маърифийлик хусусиятига алоҳида эътибор каратади. Унинг ижодида ёш китобхоннинг етук инсон бўлиб улгайишига ёрдам берадиган, уни илм-маърифатга, тарбиявийликка ундайдиган асарлар муносиб ўрин тутади. Шоир ёш боланинг онгига, тафаккурига мое бўлган шундай воқеа-ҳодисаларни тасвирлайдики, ёш китобхон ўзини нафакат бу вокеалар иштирокчиси сифатида кўради, балки улардан ўзига керакли хулосани хам ч и кара олади.
6. Шоир шеърларида кувнок, енгил хажв билан сугорилган мисралар оркали кичкинтойлар дунёси махорат билан тасвирланади. Ёш бола табиатидаги бироз кувлик, шўхлик, қизғанчиқлик, энг асосийси, яккол намоён бўладиган соддалик ва бегуборлик улар характерининг ўзига хосликлари сифатида ишонарли, табиий очиб берилади. Қудрат Ҳикмат ҳажвий асарларни яратишда болалардаги нуксонлар, камчиликларни гох очикдан-очиқ тасвирласа, гоҳида яширин, яъни бирор вокеа мисолида қандайдир камчиликка ишора килиб фош этади.
7. Қ.Ҳикмат асарларининг образлар тизими турлича: боғча ва мактаб ёшидаги болалар, меҳрибон она, ватанпарвар, фидойи инсон. Шоир шеър-ларининг каҳрамонлари ёш жиҳатидан турли-туман, унинг шеърларида боғча ёшидаги болалардан бошлаб ўсмирларгача бўлган тоифа камраб олинган ва ёш хусусиятларидан келиб чикиб, ҳар бирининг ўзига хос табиати моҳирона, ишонарли ва табиий яратилган. Асосийси шоир уларнинг қай бирини тасвирласа, ўша образда яшайди ва шу сабабли уларнинг характерини тўлалигича тасвирлайди.
8. Пейзаж лирикасига бағишланган тасвирлар турли бадиий санъатлар билан бойитилганлиги натижасида асарнинг мукаммаллиги, таъсирчанлиги, бадиийлиги янада кучаяди. Шоир ижодида табиат манзараси тасвири табиат-ни асраш мотиви билан чамбарчас боғлиқ. Табиат манзарасининг ёрқин ранглардаги тасвирини ўқиган китобхон кўз ўнгида фотограф суратга олгандек табиатнинг мафтункор, гўзал ва сержило картинаси намоён бўлади. Бундай гўзалликдан баҳраманд бўлган ёш китобхон қалбида табиатга бўлган меҳр-муҳаббат уйғониб, уни асраб-авайлаш, кадрига етиш каби туйғулар шаклланадики, бу ўз навбатида болалар адабиётининг асосий вазифасидир.
Ўзбек халқ топишмоқларининг генезиси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё фольклоршунослигида халқ оғзаки бадиий ижоди жанрлар тизимининг таснифини яратиш, эпик сюжет ва мотивларнинг қиёсий-типологик табиати, тарихий-генетик асослари ва манбаларини аниқлашга алоҳида эътибор бсрилмокда. Натижада фольклор ижрочилиги ва ижодкорлигининг тадрижий ривожи конуниятларини очишга дойр янги назарий концспциялар юзага келди. Номоддий маданий мсросни саклаш, муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш миллий ўзликни англашнинг бош мезонига айланган бугунги кунда халкнинг турмуш тарзи, дунёкараши ва воқсликни бадиий идрок этиш билан алоқадор анъаналарини тадқиқ этиш асносида фольклор жанрлари генезиси ва типологиясига дойр қарашларни янада чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эта.
Жаҳон фольклоршунослигида топишмоқларни тадкиқ этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилган бўлиб, топишмок жанри поэтикаси ва прагматикаси борасида жиддий ютуқларга эришилган. Жумладан, топишмокларнинг ўзига хос хусусиятлари, воқеликни мстафорик нутк воситасида ифода этиш тамойиллари, топишмоклар таснифи, структур-семантик табиати ва бадииятини ёритишга алоҳида эътибор қаратилган. Бирок топишмок айтиш анъанасининг келиб чикиш тарихи, ҳаётий-маиший функциялари, топишмокларнинг тарихий асослари ва бадиий эволюциясини тадқиқ этиш фольклоршуносликнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмокда.
Мустакиллик йилларида ўзбек халкининг бой маънавий мороси, айниқса, фольклор дурдоналарини дунё халқларининг бадиий маданияти контскстида таҳлил қилиш натижасида аждодларимиз поэтик тафаккурининг умумжаҳон цивилизациясида тутган муносиб ўрнини бслгилаш хамда хар томонлама тадқиқ этиш тамойиллари шаклланди. Бу эса бсназир бадиий қадриятлар тизимига айланган фольклор асарларини тўплаш, системалаштириш ва кенг кўламда таргиб этиш, эпик сюжстларнинг тарихий асослари ва бадиий эволюциясини ойдинлаштиришнинг кенг имкониятларини очди. Фольклор жанрларининг тадрижий ривожини эпос, халк лирикаси ва огзаки наср материаллари асосида тадқик этиш натижасида халқ ижодистининг тарихий-тадрижий ривожланиш жараснига хос хусусиятлар аниқланди. Бугунги кунда «миллий маданий-тарихий кадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўкишга қизикишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик (шу жумладан, ўйинлар ва ўйинчоклар) матсриаллар ва бадиий адабиётларни тайёрлаш хамда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш»1 зарурлиги болалар китобхонлигини янада ривожлантириш, шу жумладан, ўзбек халқ топишмокларини тўплаш ва нашр этиш ишини жадаллаштиришни тақозо этади.
Узбекистан Рсспубликаси Президснтининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбск тили ва адабиёти унивсрситетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳуқукий хужжатлар, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқик ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон «Мактабгача таълим тизимини туб-дан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мсрос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб килиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 222-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади топишмокларнинг тарихий асосларини аниклаш, кадимги мифологик тасаввурлар, табуистик лексика ва мстафорик нутк билан боғлиқ инонч-эътиқодларнинг топишмоқлар шаклланишида тутган ўрнини ёритишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбск фольклоршунослигида биринчи марта топишмокларнинг тарихий асослари кадимги мифология, сўз магияси, табуистик лексика ва мстафорик нуткнинг архаик шакллари билан алоқадорлиги аниқланган;
ўрта асрлар ёзма ёдгорлиги «Кодекс куман икус»д аги фольклор матсриаллари топишмоклар генезисини тадкиқ этишнинг муҳим манбаи эканлиги асосланган;
топишмокларнинг шаклланиш жараёни «сўз табуси—>яширин
нутк—>метафорик нутқ—>топишмоқ» боскичларидан иборатлиги исботланган;
топишмокларнинг кслиб чикишига асос бўлган поэтик моделларнинг шаклланишида қадимги инонч-эътиқодлар ва архаик мифларнинг ўрни ва вазифалари ойдинлаштирилган;
ссрҳосиллик ғоясини ташувчи кадимги мавсумий маросимлар ҳамда удумларнинг всрбал компонснтлари топишмокларнинг юзага кслишига асос бўлганлиги далилланган;
ўзбек халқ топишмоқларининг кслиб чиқиши ва тадрижий ривожи туркий халклар поэтик тафаккури ва бадиий-эстетик анъаналари билан муштарак жиҳатларга эгалиги кўрсатиб бсрилган.
Хулоса
1. Топишмок халқ оғзаки ижодининг асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, сайқал топиб келаётган энг кадимий жанрларидан бири бўлиб, унда у ёки бу жиҳати билан бир-бирига ўхшаш, бслги-хусусиятлари муштарак бўлган турли-туман нарса-ҳодисаларни ўзаро киёслаш асносида мстафорик нутк воситасида образ яратиш анъанаси устуворлик қилади. XIII-XIV асрларга оид «Кодекс куманикус»га киритилган кайроқ, турна, узанги, кирпи (типратикан), кема, пичоқ, ит ва бошқа нарсалар тўғрисидаги 47 та жумбоқ ўзбск халқ топишмоқларининг шаклланиши умумтуркий анъаналар билан муштарак негизга эгалиги ҳамда асрлар давомида изчил таракқий этиб кслганлигини кўрсатади.
2. Тарихий-фольклорий жараёнда топишмокларнинг юзага кслишида аждодларимиз турмуш тарзи билан боғлиқ ҳаётий вокелик бирламчи асос бўлган бўлса-да, унинг шаклланишида табиат ва коинот билан боғлик мифологик қарашлар, ссрҳосиллик ғоясини ўзида мужассамлаштирган архаик ритуаллар, қадимги маросимлар, сўз магияси ва табу анъанасига алоқадор инонч-эътиқодлар муҳим роль ўйнаган.
3. Борликни мифологик тасаввурлар асосида англаш, тушунтириш ва идрок этиш ўрнини воқсликни бадиий ифодалар воситасида тасвирлашдан иборат архаик фольклор анъаналари эгаллагач, мифологик кодлар бадиий-эстетик моҳият касб этиб, поэтик образ, тимсол ва дсталларга айланиши жараёни топишмокларнинг шаклланишида ҳам ўз аксини топган. Топишмокларда табиат ва коинот билан боғлик мифологик қарашлар, ўсимлик ва жониворлар образи, шунингдек, астромифологик тасаввурлар мстафорик нутқ воситасида баён килиниши бу жанрга мансуб асарларнинг юзага кслишида архаик мифология билан боғлиқ мстафорик нутқ моделлари муҳим роль ўйнаганлигини кўрсатади.
4. Халқимиз орасида топишмоқ айтиш ва унинг «очуви», яъни жавобини топиш билан алоқадор ўзига хос удумлар мавжуд бўлганлиги ҳам ўтмишда топишмоклар сакрал-магик функция бажарувчи фольклор намунаси сифатида ижро этилганлигидан далолат бсради. Топишмок жавоби топилмаган такдирда халк тилида «шаҳар бсриш» ва «кўрғон бсриш» номлари билан юритиладиган анъаналарга амал қилиниши ва бу жараснда муайян савол-жавоб айтимлар ижро этилиши мазкур жанрнинг қадимий ижро шаклининг қолдик ҳолда етиб келган рудиментлари ҳисобланади.
5. Узбек халқ топишмоқларининг шаклланишида қадимги маросимлар моҳиятини ташкил этган магик қарашлар, сўз табуси ва «яширин нутқ»қа асосланган рамзий мулокот усуллари муҳим ўрин тутган. Табунинг турли-туман функционал типлари, яъни «такикланган хатти-ҳаракатлар» ёки «ҳаракат табуси», «одам ёки унинг тана аъзолари билан боғлиқ табу», «табулаштирилган прсдметлар» ва «сўз табуси» бирор нарса-ҳодисани ўз номи билан эмас, балки табуистик лексика воситасида ифодалаш анъанасини юзага кслтирган.
6. Муайян сўзлар воситасида душманга таъсир ўтказиш, карғиш оркали кишига касаллик, ўлим, фалокат йўллаш ёки аксинча, яхши тилаклар ифода этилган олқиш сўзларни қўллаш билан эса ижобий таъсир кўрсатиш мумкинлиги ҳақидаги тасаввурлар сўз магиясининг асосий моҳиятини ташкил этган. Бинобарин, муайян нарса-ҳодисалар номини билдирувчи атамалар ўзи мансуб бўлган объект ёки субъект билан бевосита боғланган бўлади ва бири иккинчисини тақозо этади, дсган инончлар асосида эвфсмик лексика шаклланган. Сўз культи билан боғлик бундай магик-мифологик қарашлар кадимги рамзий-ритуал маросимларда «яширин нутқ»да сўзлашиш анъанасини юзага кслтирган.
7. Сўз культи ва табуистик лексиканинг тадрижий ривожи натижасида кадимги кишиларнинг ўзаро нуткий мулокоти жараёнида муайян тушунча ва сўзларни очик ишлатиш билан боғлик тақик коидасига асосланган сўз табуси топишмокларнинг келиб чиқишига асос бўлган дастлабки поэтик моделларнинг юзага кслишини таъминлаган. Узбек халқ топишмоқларининг шаклланиш жараёни «сўз табуси—>яширин нутқ—>мстафорик нутк—►топишмок» босқичларидан иборатдир.
8. Дунс халқлари фольклоридаги топишмок ижрочилиги анъаналарини қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда бу жанрнинг оммалашиш тарзи билан боғлиқ манбаларни тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, қадимда топишмок айтиш удуми мавсумий характер касб этган бўлиб, йил ссрхосил ёки баракасиз кслишини аниклаш функциясини бажарган. Муайян магик амал ёки архаик маросимнинг вербал партитураси, яъни сўз билан ифодаланган талкини вазифасини бажарган кадимги топишмоқлар рамзий-ритуал мохиятга эга бўлган.
9. Қадимда топишмок айтиш анъанаси ссрҳосиллик гояси ва ёшларни бир ёш-табақа мансубиятидан бошқасига ўтказиш чоғидаги синов усулларидан бири вазифасини бажарганлиги туфайли мавсумий ва оилавий-маиший маросимларнинг таркибий қисми саналган. Тарихий-фольклорий жараённинг узлуксиз ривожи давомида топишмок айтиш билан боглик анъаналар функционал-семантик табиатида ўзгаришга учраган. Қадимги тўй олди маросимларида «рамзий беллашув» ёки мстафорик нутқ орқали ссрҳосиллик бахш этувчи табиат культларига таъсир кўрсатишнинг магик воситаси сифатида кенг кўлланилган савол-жавоб айтимлари асосида кейинчалик билимдонлик, ҳозиржавоблик, заковатлилик ва топкирликни синаб кўриш мақсадида ижро этиладиган топишмок айтиш анъанаси шаклланган.
10. Топишмокларнинг ўзига хос табиати аждодларимиз поэтик тафаккурининг энг муҳим қирраларидан бири - турли нарса-ҳодисалар ва предметлар ўртасидаги фарқли ва ўхшаш жиҳатларни кўра билиш ҳамда шу асосда прсдмстларнинг ўзаро алоқасини мстафорик нутқ воситасида бадиий ифода этиш анъанасини ўзида мужассамлаштирганлиги билан бслгиланади. Воксликни бадиий-эстетик идрок этиш эса кишиларнинг ўзаро нутқий мулоқотида сўзларни кўчма маънода қўллаш анъанасини юзага кслтирган бўлса, фольклорда нарса-ҳодисалар моҳиятини «яширин нутқ» воситасида талқин қилишга асосланган топишмокларнинг шаклланишига асос бўлган.
Фарғона ботиғи палеоген ётқизиқларининг фациал-палеогеографик ҳусусиятлари ва улар билан боғлиқ фойдали қазилмалар
Тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати. Дунёда фойдали қазилмаларнинг нотекис таркалганлиги ва мавжуд конлар захираларининг камайиб бораётганлиги туфайли асосий иқтисодиёт тармоқларини минерал хомашёларга бўлган эҳтиёжларини узликсиз таъминлаш биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда дунё бўйича казиб олинаётган барча фойдали қазилмаларнинг 70 фоиздан кўпроғи чўкинди жинслар билан боғлиқ бўлган минерал хомашёлар ҳиссасига тўғри келади. Шунинг учун, номаъдан фойдали қазилма бойликларни қидириш ва башоратлашнинг самарали усули ҳисобланган минтакавий фациаль-палеогеографик тадқиқотлардан фойдаланиб, саноат аҳамиятига молик конлар ва кон номоёндаларини аниклаш номаъдан фойдали қазилмаларга эхтиёжманд сохаларни таъминлашда устувор вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Бугунги кунда жаҳон микёсида хар бир геологик даврнинг фациал-палеогеографик шароитларини тиклаш устувор йўналишлардан бўлиб, бу борада, жумладан, кечки рифейдан тўртламчи давргача бўлган геологик давр ётқизиқларининг турли хариталарини тузиш, ер юзининг турли худудларида таркалган бир даврга мансуб ётқизиқларни тақкослаш орқали стратиграфиясини такомиллаштириш, фойдали қазилмаларнинг башоратлаш мезонларини ишлаб чикиш, палеоген денгиз ётқизиқлари билан боглик углеводородли ва номаъдан конларга ўхшаш конларнинг ҳосил бўлиш шароитларини тадқиқ қилиш, фациал-палеогеографик тадқиқотларни геологик ахборотлар тизими (ГАТ) технологияларини қўллаш оркали такомиллаштириш масалаларига алохида эътибор каратилмокда. Шу билан биргаликда Марказий Евросиё палеоген даври денгизи ётқизиқларининг табиий очилмалари ҳамда қазилган чукур бургу қудуқлари маълумотлари асосида фациал-палеогеографик хариталар тузиш оркали мажмуавий тадқиқ қилиш соҳа фани ва амалиётининг долзарб муаммолари хисобланади. Уларнинг ечимини топиш палеоген даври стратиграфиясини янги маълумотлар асосида такомиллаштириш, хар бир худуднинг геологик ривожланиш боскичлари учун тавсилий фациал-палеогеографик хариталар тузиш, саноат ахамиятига молик фойдали қазилмалар намоён бўлган майдонларни самарали ажратиш учун кулай имкониятлар яратади.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармокларини минерал ҳомашёлар билан узликсиз таъминлашга йўналтирилган илмий изланишларни юқори даражада ташкил этиш ва олинган аник ва кенг қамровли натижаларни амалиётга жорий этиш бўйича муайян ютукларга эришилди. Тоғ-кон соҳасини структуравий жиҳатдан қайта кўриб чикиш, тубдан янгилаш бўйича кенг камровли тадбирлар ўтказилди, жумладан, маъданли казилмалар билан бир қаторда номаъдан минерал ҳомашёлардан самарали фойдаланишга, уларнинг захираларини кўпайтиришга ва қўллаш соҳаларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Лекин, олиб борилган ишлар тизимсиз характерга эга бўлиб, норуда қазилма бойликларнинг минтақавий башоратлаш меъзонларини ишлаб чиқиш, уларнинг фациал-палеогеографик шароитларини тиклаш ҳамда фойдаланиш сохаларини кенгайтиришга дойр тадкикотларга етарлича эътибор қаратилмаган. "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «Ижтимоий-иктисодий ривожланишни жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун хар бир ҳудуднинг табиий, минерал-хомашё, ... салохиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш» бўйича вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, Фаргона ботигининг палеоген даври ёткизиқлари билан боглик номаъдан минерал хомашёларни комплекс тадкиқ килиш мухим аҳамиятга зга.
"Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 24 майдаги ПҚ- 3004-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар кўмитаси тизимида ягона геология хизматини тузиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Фарғона ботиғида тарқалган палеоген ётқизикларининг фациал-палеогеографик ҳусусиятларини аниқлаш, номаъдан фойдали қазилмаларни башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларнинг истиқболли майдонларини ажратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Фарғона ботиғидаги палеоген даври қатламларининг тавсилий тахдиллари асосида кесмалар тузилишига аниқликлар киритилган ва илк маротаба уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан фарқ қилувчи 9 та тури ажратилган;
палеоген даври ётқизикларининг стратиграфии табақаланиш схемаси такомиллаштирилган ва биринчи марта 12 та ритмопачкалар ажратилган, уларнинг хар бири учун 1:200000 миқёсли тавсилий фациал-палеогеографик хариталари тузилган;
биринчи марта Фарғона ботиғининг палеоген даври ётқизиклари сув ости делталари, саёз қўлтиклар (лагуналар), уринма тўлқинлар ва марказий тиниш фациал камарлари ва зоналари ҳукмрон бўлган динамик фациал шароитларда ҳосил бўлганлиги аникланган;илк бор тадқиқот ҳудудининг палеоген ётқизиклари гилли жинслари таркибидаги асосий гил минерали бўйича ажратилган ассоциацияларнинг тарқалиши палеоген даврининг чўкинди тўпланиш фациал шароитлари билан бевосита боғлиқ эканлиги исботланган;
Фаргона ботигининг палеоген даври ётқизиклари билан боғлиқ номаъдан фойдали казилмаларнинг стратиграфик, фациал ва минералогик-геокимёвий башоратлаш мезонлари ишлаб чиқилган ва истиқболли майдонлари ажратилган;
Фаргона ботигининг палеоген ётқизиқларида аниқланган монтмориллонитли, гидрослюдали, палигорскитли гиллар ҳамда фосфорит сақловчи жинслардан иқтисодиётнинг янги соҳаларида фойдаланиш имкониятлари исботланган.
Хулоса
Диссертация ишида олинган илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. В.И.Попов томонидан аввал ишлаб чикилган Фаргона ботигининг палеоген ётқизиклари ритмостратиграфик схемаси такомиллаштирилди. Дат-ўртаэоцен қуйи Фаргона, ўртаэоцен-эртаолигоцен ўрта Фаргона ва олигоцен юқори Фаргона қуйи ритмик катламлар таркибида олтита ритмик свиталар, еттита куйи ритмик свиталар ва ўн иккита ритмик пачкалар ажратилди.
2. Ажратилган ритмик свита ва ритмик пачкаларнинг чегара чизиқлари, Марказий Евросиё палеоген денгизининг трансгрессия ва регрессия чегара чизиқлари билан, шунингдек, Дунё океанининг эвростатик сатх чизиклари билан мос тушиши, палеоген даврида Фаргона ботигининг континентлараро седиментацион хавзаси хам Тетис океани хавзаси билан ўзаро алокада бўлганлигидан далолат беради.
3. Фаргона ботиги атрофида кенг таркалган палеоген даври ётқизиқларининг табиий очилмалари ва унинг марказидан казилган бургу кудуқлари бўйича тўпланган материалларнинг тавсилий тахдиллари асосида, палеоген даври палеогеографик шароитларини тиклаш, улар билан боглик норуда фойдали казилмалар таркалган истикболли майдонларни башоратлаш ва ҳосил бўлиш шароитларини тушинтиришда муҳум аҳамият касб этувчи тўккиз хил кесма турлари ажратилди.
4. Палеоген даврининг гилли ёткизиқлари моддий таркибини турли тадқиқ усуллари ёрдамида мажмуавий ўрганиш натижасида, улар таркибида: монтмориллонит (ишқорий ва ишқорий ер), гидрослюда, аралаш катламли ҳосилалар, палигорскит, кам микдорда - каолинит, хлорит каби гил минераллари, гил минерали бўлмаган - доломит, кальцит, дала шпати ва бир катор акцессор минераллар (38та) аникланди. Гилли жинслар таркибида таркалган гил минералларининг нисбатлари бўйича уларнинг бешта ассоциациялари ажратилди. Олинган натижалар палеоген даври ётқизиқлари билан боғлиқ фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш шароитларини (палеоиклим, палеотектоник, палеогеографик, гидродинамик ва гидрокимёвий) тиклаш, норуда фойдали казилмаларни башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва истикболли майдонларни ажратиш учун асос бўлиб хизмат килди.
5. Фациал-палеогеографик хариталаш натижалари Фаргона ботигининг палеоген даври ётқизиклари таркибида сув ости дельталари, саёз қўлтиқлар (лагуналар), уринма тўлқинлар ва марказий тиниш фациал камарларини ажратиш имконини берди. Уларнинг хар бири билан маълум бир фойдали қазилма тури боғлиқ эканлиги аникланди. Сув ости дельталари фациал камари ётқизиқлари ва уринма тўлқинлар фациал камарининг бўлакли зоналари, углеводородли флюидлар учун коллектор вазифасини бажариши мумкин. Уринма тўлкинли фациал камарининг карбонат-катламли фациал зонаси жинслари курилиш материаллари ишлаб чикариш учун манба вазифасини ўтайди. Саёз қўлтиқлар (лагуналар) фациал камари билан палигорскитли ва гидрослюдали гиллар, гипслар, доломитлар боғлиқ. Марказий тиниш фациал камари ишқорий ер монтмориллонитлари ва опокасимон гиллар учун истикболли эканлиги аникланди.
6. Палеоген даврининг хар бир боскичи учун тузилган хариталарда палеоген даври ётқизиклари ва улар билан боғлиқ норуда фойдали қазилмаларнинг ҳосил бўлиш шароитлари ўз ифодасини топган ва ушбу хариталар бир вактнинг ўзида башорат хариталари бўлиб хизмат килади.
7. Фаргона ботигининг палеоген хавзасида турли хил норуда хомашёларнинг шаклланишида, тургун платформали шароит, хавза туби релъефи юзасининг максимал текислиги, арид иқлим шароити, гидродинамик ва гидрокимёвий омиллар таъсирида ривожланган чўкинди моддалар дифференциацияси билан узвий боглик эканлиги аникланди. Чўкинди моддаларнинг механик дифференциацияси натижасида кварцли кум ётқизиклари, донадор фосфоритли горизонтлар, физик-кимёвий дифференциацияда ишқорий хамда ишқорий ер монтмориллонитлари, кимёвий дифференциацияда гипслар, доломитлар ва палигорскитли гиллар, биокимёвий дифференциацияда эса карбонат кальцийнинг микроорганизмлар билан бирга чўкмага ўтиши натижасида опокасимон гиллар, мергеллар ва гилли охактошлар ҳосил бўлганлиги исботланди.
8. Башоратлашнинг минтақавий даражадаги мезонлари асосида ўрганилган худудда таркалган палеоген ётқизиқлари билан боглик номаъдан конларнинг жойлашув хусусиятлари аникланди ва стратиграфик, фациал ва минералого-геокимёвий мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда саноат аҳамиятига эга бўлган куйидаги янги кон номоёнлари ажратилди: Шўрсув, Тул ва Янгиер - палигорскитли гиллар; Шўрсув, Оқтурпоқ, Тапчар -фосфоритсақловчи жинслар; Ғовасой, Шўрсув ва Чимён -ишқорий ер бентонитлари; Логон - ишқорий бентонитлар; Варзик, Шўрсув, Чимён - гидрослюдали гиллар; Шўрсув, Тул - гипслари; Ғова, Каттакурғон, Шўрсув - охактошлари; Сулюкта - кварц кумлари; Шўрсув -доломитлари истиқболли деб баҳоланди.
9. Аниқланган норуда фойдали казилмалар Республиканинг турли иқтисодиёт тармокларида, жумладан, ишкорий ва ишкорий ер бентонитларидан қишлоқ хўжалигида - ерлар структурасини яхшилаш, бугдой хосилдорлигини оширишда; кимё саноатида - коагулянт тариқасида алюминий сулфат тузини ажратиб олишда, ҳамда паст навли фосфоритлардан калцийли ва микроэлементли комплекс ўғитлар ишлаб чикаришда; курилиш сохасида - гидрослюдали гилларни қўллаб курилиш материаллари сифатини оширишда фойдаланиш мумкинлиги исботланди.
Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда антибиотиклардан тиббиёт, ветеринария ва чорвачилик сохаларида давомли ва айниқса, назоратсиз фойдаланиш инсон ва хайвонларда патогенлик қилувчи бактериялар орасида дори воситаларига нисбатан хилма-хил чидамлиликнинг кенг таркалишига олиб келмокда. Айниқса, қўзғатувчиси Enterobacteriaceae, Staphylococcaceae, Pseudomonaceae, Listeriaceae каби оилаларига мансуб патоген бактериялар инфекция касалликларини даволашда антибиотиклар самарадорлигининг пасайиши ва кўп ҳолларда йўқолиши янги турдаги антимикроб таъсирга эга моддаларни ажратиб олиш ва амалий тиббиётга жорий этишнинг долзарблигини кўрсатади. Шу муносабат билан, янги бактериоциноген пробиотик микроорганизмларни қидириб топиш ва улар асосида препаратлар ишлаб чиқариш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш микробиология, фармацевтика ва ветеринария сохаларининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Жаҳонда самарадор препаратлар асосида инфекция касалликларини даволаш ва олдини олишда антибиотикларга альтернатив манба сифати бактериофаглар ва уларнинг ферментлари, эукариот ва прокариот ҳужайраларининг пептидларига алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўриндан табиий, одам ва ҳайвонлар учун физиологик фойдали бўлган микроорганизмлардан иборат пробиотиклар алоҳида жой олган бўлиб, пробиотик бактерияларнинг антимикроб потенциалга эга метаболитларини турли инфекция касалликларини олдини олиш ва даволашда кенг қўллаш муҳим аҳамиятга эта. Қуйи молекулали антимикроб пептидлар -бактериоцинлар бошқа сут ачитувчи бактериялар антимикроб метаболитларидан (сут, сирка кислотаси, водород пероксиди) антимикроб таъсирининг спецификлиги ва патоген микроорганизмларга карши юқори бактерицид фаолликка эгалиги билан ажралиб туради. Шунга кўра, бактериоцинларга ўхшаш моддаларнинг продуцентлари бўлган сут ачитувчи бактерияларини ажратиш, бактериоцин ҳосил бўлиш жараёнларини оптималлаштириш, юқори терапевтик фаолликка эта, ножўя таъсирлардан холи бўлган ва сезувчан микроорганизмларда резистентлик чақирмайдиган янги антимикроб воситаларни яратиш илмий-амалий ахамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, маҳаллий микроорганизмлар штаммлари асосида пробиотик препаратлар яратиш, улардан ошқозон-ичак йўли касалликлари, хусусан диареяни даволашда кўллаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича ютуқларга эришилди. Шунингдек пробиотик штаммларини антимикроб пептид хосил қилишини аникдашга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида «дори воситалари ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари ўтказилишини ташкил этиш ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиккан холда, жумладан, мезофил ва термофил лактобациллаларнинг махаллий штаммларини ажратиш, лактобациллаларнинг бактериоциноген хусусиятларини аниклаш, ошқозон ярасига қарши лактобациллаларнинг бактериоциноген штамми асосида пробиотик препаратини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПК-416-сон «Махаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-кувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади янги пробиотик препаратлар ишлаб чиқиш учуй бактериоцинларни самарали продуцента сифатида лактобацилалар имкониятини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор сут маҳсулотлари ва ферментацияланган ўсимлик субстратларидан ажратилган L. plantarum, L. rhamnosus, L. paracasei каби мезофил лактобациллалар, L. helveticus, L. delbrueckii sp bulgaricus, L. amylovorus каби термофил лактобациллалар маҳаллий штаммларининг бактериоциноген хоссалари исботланган;
лактобацилаларнинг мезофил ва термофил культуралари морфологик-культурал, физиологик-биокимёвий ва генетик хоссалари асосида идентификацияланган;
илк бор сут ачитувчи бактериялар бактериоциноген фаоллигини ошириш учун озуқа муҳитининг оптимал таркиби ва ўстириш шароитлари аниқланган ва назоратга нисбатан бактериоцинни хосил бўлишини 2,6-4,0 марта ортиши асосланган;
бактериоциноген лактобациллалар пробиотик хоссаларига кўра МУК 4.2.2602-10 мезонларга - ўт ва симулирланган ошкозон ширасига, pH нинг кислотали муҳитига чидамлилик, юқори антимикроб фаолликка, ичак ҳужайраларига адгезияланиш кобилиятига мос келиши аниқланган;
илк бор стерил ва патогенсиз сичкон моделларида in vivo шароитида L. rhamnosus 925ак бактериоцин синтезловчи штамми ва Н. pylori патогенининг ўзаро таъсири очиб берилган ва L. rhamnosus 925ак киритилганда инфекция юқтирилган сичқонлар ошқозонининг хеликобактер билан колонизацияланиши самарали пасайганлиги ва яллигланиш даражасининг камайиши аниқланган;
Хулосалар
«Лактобациллаларнинг пробиотик ва бактериоциноген хусусиятлари, улар асосида ошқозон ярасига қарши восита яратиш» мавзусидаги докторлик диссертация иши бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор маҳаллий табиий манбалардан ажратиб олинган лактобацилла штаммлари бактериоциноген хоссаларига кура скрининг килинган. Бактериоцин синтезловчи 6 та штамм - Lactobacillus plantarum (3 та штамм), L. helveticus, L. delbrueckii ва L. amylovorus ларнинг антимикроб спектри Enterococcus faecalis, Е. faecium, Listeria monocytogenes, Proteus morganii, Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa, Serratia marcescens ва Helicobacter pylori ларни ўз ичига олади.
2. Лактобациллаларнинг пробиотик штаммлар мезонларига кўра L. rhamnosus 925ак ва L. plantarum 42 лар пробиотик штамм сифатида фойдаланиш истикболига эга.
3. Лактобациллаларнинг антимикроб ва бактериоциноген фаоллигини агардаги дог усули билан скрининглаш учун таркибидан твин-80 ва натрий ацетат чиқариб ташлаш оркали модификацияланган озука мухити тавсия этилади.
4. Озиқа муҳити таркибида L. plantarum 42 учун углевод манбаи сифатида манноза ва L. plantarum К-2 учун азот манбаи сифатида триптонни ишлатиш мақсадга мувофиқ. Бу озиқа мухити бактериоцинлар синтезини 2,6-4,0 мартагача орттиришга имкон беради.
5. E.coli нинг трансформацияланган максадли генга эга рекомбинант штаммларини амплификациялашда курилган стандарт эгри чизиққа нисбатан намунадаги glmM гени микдорини аниқлашга асосланган, хайвонлар ошкозонидаги Н. pylori ни микдорий ҳисоблаш схемаси ишлаб чикилган.
6. L. rhamnosus 925ак гнотобиотик сичконлар модели ошқозонида инфекциядан олдин бир марта киритилганда Н. pylori SS1 ни эрадикацияси кайд этилади.
7. L. rhamnosus 925ak нинг H. pylori SSI ошкозонда яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш қобилиятига эга. Лактобациллаларни олдиндан киритиш инфекциядан кейин киритишга нисбатан самарадор бўлиб, бунда Н. pylori SS1 колонизациясини киска муддат мобайнида камайтиради.
8. Ошқозон яраларини даволашда сут ачитувчи бактерияларни прополис экстракта билан комбинацияда қўллаш юқори самарадорликка эта. 1% прополиснинг курук спиртли экстракти қўшилган L.rhamnosus 925ак, Р. aviduml микроорганизмларининг 3:1 нисбатдаги ассоциациясидан иборат янги «Лактопрополис» препарата ишлаб чиқаришга тавсия этилади.
Нофаол гипофиз аденомасининг наслий мойил беморларда патологик ривожланиш механизми
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Гипофиз аденомаси бугунги кунда нейроэндокринологиянинг долзарб муаммоларидан бўлиб, дунё аҳолиси орасида тобора кўп учраётган касалликлар жумласига киради. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра гипофиз аденомаси мия ўсма касалликларининг 70% ини, гипофиз аденомаларнинг 40% ини, умумий учраш сони йилига 100000 ахолига 6 та ҳодисани ташкил этиб, эндокрин касалликлари ичида эса еттинчи ўринни эгаллайди1. Гипофиз нофаол аденомаси (ГНА) нинг клиник белгилари йўқлиги, 10% микроаденомали соғлом ахоли орасида кеч ташхислаш ва нотўғри даволаш натижасида тез ривожланиши, айниқса меҳнатга лаёқатли инсонлар орасида эса ногиронликка олиб келиши билан ажралиб туради. Касаллик асосан ўсма ҳажмининг катталашуви ва таркалиш аломатларининг пайдо бўлиши босқичида аниқланиб, ирсий белгилар, турли механизмларида иштирок этадиган оксилларни кодловчи генлар полиморфизми орасидаги боғлиқлик, шунингдек қариндошлар ўртасида кўпроқ учраши муҳим ахамиятга эга. ГНА ахоли орасида кўриш фаолиятининг пасайиши, бош оғриғи, вегетатив тизим ўзгаришлари билан кечиб, вактли ташхис ва даволашда қатор кийинчиликлар вужудга келтиради.
Жаҳонда нофаол гипофиз аденомаси касалликларини эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикасининг натижалари бўйича юкори самарадорликка эришиш мақсадида қатор илмий-тадқикотлар амалга оширилмоқда, жумладан, аҳолининг турли катламлари орасида эндокрин касалликларини эрта аниқлаш сабабларини асослаш, тизим касалликларини даволашнинг патогенетик механизмларини ишлаб чиқиш, эндокрин касалликларни эрта аниқлашда, беморларни скрининг тизимига жалб қилиш ва оптимал тактикасини танлаш, касалликнинг хавфли омилларни олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш, касалликни ташхислаш ва даволашнинг асоратларини камайтиришга қаратилган алгоритмни ишлаб чиқиш, аҳоли орасида қатор эндокрин касалликларини келиб чикиши ва ҳаёт сифатини яхшилашга каратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алоҳида аҳамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғликни сақлаш тизими тубдан янгиланди. Эрта ташхислашга қаратилган кенг қамровли дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ўрта ва катта ёшдаги ахоли орасида эндокрин касалликларни ўз вақтида аниқлаш, даволашнинг самарали усулларини тадбиқ этиш, аҳоли орасида нофаол гипофиз аденомасини барвақт аниқлаш, патогенетик даволаш мезонларини такомиллаштириш ва оғир асоратларнинг олдини олиш бўйича муайян натижаларга эришилди. Амалга оширилган чора-тадбирларга қарамасдан, бугунги кунда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича муайян муаммолар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ «касалликларнинг профилактикаси ва ташхислаш, замонавий стратегияларни қўллашни кенгайтириш, юқори малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш»2 бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада ахолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш билан бир қаторда нофаол гипофиз аденомасини ташхислаш ва даволаш бўйича чукур илмий изланишлар олиб боришни такозо килади.
Узбекистан Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 07 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тугрисида»ги Фармони, 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чукурлаштириш чоралари хакида»ги, 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади нофаол гипофиз аденомасини оилавий анамнезига асосланган ҳолда генетик мойил беморларда ташхислаш ва даволаш тизимини оптималлаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк маротоба нофаол гипофиз аденомаси билан хасталанган ирсий мойил беморларда NO-тизимининг генетик детерминациясининг ҳакқоний ўзгариши исботланган.
нофаол гипофиз аденомасига ирсий мойил беморларда NO-тизимининг генетик кўрсаткичлари, жумладан еМЭБЗни текшириш, уларни таҳликали гурухдарга ажратиш ва даволаш тизими такомиллаштирилган;
нофаол гипофиз аденомасига оилавий ирсий мойил беморларда касалликнинг клиник кечиш хусусиятларига қараб касалликнинг белгилари аникланган;
нофаол гипофиз аденомасига ирсий мойил беморларда касалликнинг патогенезида eNOS3 фермента оркали касаллик ривожланиши жараёни такомиллаштирилган.
Хулоса
«Нофаол гипофиз аденомасининг наслий мойил беморларда патологик ривожланиш механизми» мавзусидаги фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бемор ота-она авлодидан жинс оркали бириктирилган авлодларнинг индивидуал баҳолашдан иборат тахлилдан кўриниб турибдики, ирсий мойил беморларда эркаклар ва аёллар нисбати, онаси ГНА билан касалланганда 10:3 ни,( 3 та аёл),отаси касалланганда 27 :12 та (4 нафар эркак, 8 нафар аёл ) ота-онаси согломларда 24:4 ( 4та эркак, 8 та аёл) ни ташкил килади, бунда аёл жинсига мансуб авлодларда эркакларга нисбатан 2,5 марта кўп учради, яъни мутант геннинг аёллар йўналиши бўйича доминант устунлиги исботланди.
2. Эндотелий дисфункцияси ривожланиш механизмининг ГНА беморларида eNOS гени минисателлити 4а\4а хамда 4а аллели борлиги муҳим омил ҳисобланиб, эндотелий дисфункцияси ривожланиш хавфи намоёнлиги билан юқори даражада боғлиқ бўлиши аникланди. Ушбу омилнинг мавжудлиги касалликнинг салбий башоратидан дарак беради. ГНА ирсий мойил беморлари гурухида учрайдиган 4Ь/ 4а генотип ва 4в аллелни ташиш эндотелий дисфункциясининг пасайган хавфи билан боғлиқлиги, тўғри танланган даволаш тизимининг ўтказилиши билан биргаликда касалликнинг ижобий кечиши хам асосланди.
3. Ирсий мойил нофаол гипофиз аденомаси билан хасталанган беморларда хужайралар мембраналарининг NO тизимида муҳим дисбаланс аниқланган. Бу ИОнинг статистик муҳим пасайиши, ONO2- цитотоксик боғламининг микдори iNOS ферментининг гиперэкспрессияси вазиятида eNOS фаоллигининг пасайиши билан намоён бўлди, бу эса ГНА патогенезида эндотелийнинг дисфункцияси ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
4. Каберголин билан уч ойлик муддатда даволанишдан кейин даволаш самарадорлиги касалликнинг клиник симптомлари ва ГНА ирсий мойил беморларда эритроцит мембранасидаги NO-тизими кўрсаткичларига ижобий таъсир килиб, NO даражасини ва eNOS фаоллиги ошишига iNOS пасайиши, ONO2_ таркибининг камайиши билан боғлиқлиги кузатилди.
5. Гипофиз нофаол аденомаси билан хасталанган беморларни барвакт аниқлаш учун ишлаб чикилган ташхислаш алгоритми кулланилганда, уларнинг оилавий анамнезида касалликка юқори хавфи бўлган шахсларни аниқлаш ва диспансер назоратига олиш касалликни олдини олишга каратилган чора-тадбирлар ишлаб чикишга имкон яратади.
Она организмига пестицидлар сурункали таъсири шароитида туғилган авлодда гипофизар-тироид-адренал тизимнинг постнатал шаклланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ҳозирги кунда ахолининг экологик саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон миқёсидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Атроф-муҳитни заҳарловчи моддаларнинг аксарият қисмини пестицидлар ташкил этади, шу билан бирга уларсиз қишлоқ хўжалигининг истиқболли ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, дунёда йилига пестицидлардан 500 мингдан 2 миллионгача одамлар заҳарланса, уларнинг 40 минг нафаригачаси ўлим билан тугаши қайд этилган1. Фосфорорганик ва хлорорганик пестицидларнинг ишлатилиши таъкиқланиб ёки чекланиб, улар пиретроидлар, пиразоллар ва бошка синфларга мансуб бўлган пестицидлар билан алмаштирилмокда. Уларнинг афзаллиги одам ва ҳайвонлар учун нисбатан паст заҳарлилиги, ҳамда кичик дозаларда қўлланилганда хам зараркунандаларга карши юқори самарадорлиги хисобланади. Дунё қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширишда пестицидлар ишлатилганда, улар келтириб чиқарадиган салбий асоратларнинг олдини олишга каратилган чора-тадбирларни ишлаб чикиш энг асосий муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
Жаҳонда она организмига пестицидлар сурункали таъсири шароитида туғилган авлодда кузатиладиган салбий асоратларниг олдини олишни такомиллаштиришга каратилган чора-тадбирларнинг самарадорлигига эришиш мақсадида қатор илмий-тадқикотлар амалга оширилмокда. Бу борада, пестицидларнинг биологик таъсир механизми хусусиятларини асослаш; биосфера объектларида пестицидлар билан заҳарланишни эрта ташхислаш, даволаш ва патогенетик профилактикасини ишлаб чиқиш; захарланишларнинг адаптацион-мослашиш жараёнларини самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш; пестицидлар кам микдорда қўлланилганда эндокрин-бузувчи таъсир механизмини аниқлаш; хомиланинг постнатал ривожланишида пестицидларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уларнинг асоратларини камайтиришга каратилган самарадор ташхислаш ва даволаш механизмини тадбиқ қилиш муҳим ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни саклаш тизими тубдан янгиланди, атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбалар оркали келиб чиқадиган касалликларни эрта ташхислаш ва асоратларини камайтиришга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада кенг камровли дастурий тадбирлар амалга оширилди. Пестицидлар таъсирида захарланишлар, ушбу шароитда юзага келган «хомиладорлик ва тугилгандан кейинги хавф омилларини аниқлаш, эрта ташхислаш ва даволаш натижасида охирги ўн йилликда оналар ўлимини 3,2 мартага, чақалоқлар ўлимини эса 3,1 баробар камайтиришга эришилди»2. Шунга қарамай, ҳозиргача замонавий пестицидларнинг она организми оркали ҳомила ва чакалокқа кўрсатадиган эндокрин-бузувчи таъсири етарлича ўрганилмаганлиги туфайли, салбий таъсир окибатида келиб чикадиган турли касалликлар ва заҳарланишларни олдини олиш ва камайтириш борасида анчагина муаммолар мавжуд. Шу боисдан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши стратегиясига мувофик «аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга йўналтирган ҳолда соғлиқни саклаш соҳасини ислоҳ қилиш»3, пестицидларнинг она организми орқали авлод гипофизар-тироид-адренал тизимига кўрсатадиган таъсир механизмларини очиб бериш, хамда шу оркали салбий асоратларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва самарали даволаш усулларини ишлаб чиқиш тиббиётнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш», «Фуқаролар соғлиғини сақлаш», «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги», «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғри-сида»ги конунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да, 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сон «2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соглигини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда ушбу фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади она организмига пестицидлар сурункали таъ-сир эттирилган шароитда туғилган авлодда илк постнатал даврларда гипо-физар-тироид ва гипофизар-адренал тизим шаклланишининг структур-функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
она организмига пестицидлар таъсир этиши шароитида туғилган авлодда гипофизар-тиреоид-адренал тизимнинг эндокрин безларини постнатал структур-функционал шаклланиш динамикаси асосланган;
кам микдордаги пестицидларнинг она корнида ва илк постнатал даврда таъсир эттирилган шароитда туғилган авлодда «эндокрин-бузувчи» самаранинг ривожланиш концепцияси исботланган;
пестицидлар (пиретроид пестицид ламбда-цигалотрин ва бензопиразол пестицид фипронил)нинг она корнида ва лактацион даврлардаги таъсири авлодда эндокрин тизим ривожланишига бир хил салбий таъсир этиши баҳоланиб, фипронил (вигор)нинг салбий таъсири, ламбда-цигалотрин (титан) таъсирига нисбатан анча яқколрок ифодаланганлиги исботланган;
гипотиреоз хамда оксидловчи стресс авлод калконсимон ва буйрак усти безлари ҳужайраларида апоптознинг кучайишига олиб келиши, ўз навбатида ушбу аъзоларда ҳужайралар пролиферацияси ва нобуд бўлиши жараёнлари орасидаги мувозанат бузилганлигини ва уларда постнатал шаклланиш суръатлари пасайишининг асосий сабаб эканлиги асосланган;
пестицидлар таъсирида қалқонсимон ва буйрак усти безларининг постнатал шаклланишидаги аниқланган структур-функционал механизмлар атроф-муҳитнинг пестицидлар билан ифлосланиш хавфи юкори бўлган шароитларда ҳомиладорлар ва чақалоқларда яширин захарли таъсирларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашнинг патогенетик тартиби такомиллаштирилган.
Хулоса
«Она организмига пестицидлар сурункали таъсири шароитида тугилган авлодда гипофизар-тироид-адренал тизимнинг постнатал такомили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Она организмига, ҳомиладорлик ва эмизиклик даврларида пестицид-ларнинг сурункали таъсир этиши авлодда илк постнатал даврда «эндокрин -бузувчи» эффектга олиб келади.
2. Морфологик, морфометрик ва ультраструктуравий тадқиқотлар пестицидлар таъсири шароитида тугилган авлоднинг гипофизар-тироид тизимида рўй берадиган бузилишларнинг структур механизмларини аниклаш имконини берди:
- қалқонсимон без фолликулларининг ўсиш ва шаклланиш суръатининг сусайиши аниқланди;
- тироцитлар органелларида секретор фаолиятнинг пасайишидан далолат берувчи субмикроскопик ўзгаришлар қайд этилди;
3. Иммуногистокимёвий тадқиқотлар пестицидлар таъсири шароитида қалконсимон без хужайраларида пролиферация ва апоптоз жараёнлари ора-сидаги мувозанат бузилганлигини(дисбаланс) аниклаб берди;
- апоптоз индексининг ишончли даражада ортиши ва бир вақтнинг ўзида пролиферация кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди;
-хужайралар пролиферация фаоллигининг пасайиши, апоптознинг эса кучайиши қалқонсимон без фолликулларининг ўсиши ва шаклланиши суръатининг сусайиш механизмларидан бири хисобланади;
- қалқонсимон без хужайраларидаги апоптоз жараёнининг кучайиши, биринчи навбатда, пестицидлар таъсирида келиб чикадиган гипотиреоз ва оксидловчи стресс омиллари сабабли юзага келади;
4. Она организмига, ҳомиладорлик ва эмизиклик даврларида пести-цидларнинг сурункали таъсир этиши она ва авлоднинг гипофизар-тироид тизимида функционал ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келди:
- яккол ифодаланган гипотиреоз тажриба учун олинган ургочи кала-мушларда хомиладорликнинг 21 кунида, хамда эмизишнинг 14 кунида намоён бўлди, бунда Т4 ва Т3 концентрацияси назорат гуруҳидаги кўрсаткичга нисбатан 1,3 - 1,5 марта камайди;
- Т4 ва Т3 гормонларининг ишончли даражада пасайиши билан кечадиган яккол ифодаланувчи неонатал гипотиреоз авлодда барча кузатув муддатларида кузатилди ва унинг максимал кўрсаткичлари постнатал даврнинг 21 кунида қайд этилди;
- она ва авлодда Т4 ва Т3 микдорининг камайиши гипофизнинг тиротроп гормони(ТТГ) концентрациясининг мос равишда ортиши билан кечди;
- авлодда тироид дисфункцияси ривожланиш механизмида тироцитлар пролиферацияси ва апоптози жараёнлари ўртасидаги дисбаланс, ва натижада қалконсимон без фолликуллари шаклланишининг сусайиши, ҳамда тироцит лар секретор фаоллигининг бузилишидан далолат берувчи субмикроскопик ўзгаришлар муҳим роль ўйнайди.
5. Морфологик, морфометрик ва ултраструктуравий тадкиқотлар пестицидлар таъсири шароитида тугилган авлоднинг гипофизар-адренал-тизимида рўй берадиган бузилишларнинг структуравий механизмларини аниклаш имконини берди:
- буйрак усти бези пўстлок моддасининг структур-функционал сохалари, айниқса, тутамли ва тўрсимон соҳаларида ўсиш ва шаклланиш суръатларининг сусайиши аниқланди;
- тутамли соҳа хужайраларида стероидогенезнинг функционал зўриқи-шидан далолат берувчи субмикроскопик ўзгаришлар топилди.
6. Пестицидлар таъсири шароитида буйрак усти бези пўстлок кавати хужайраларида пролиферация ва апоптоз жараёнлари орасидаги мувозанат бузилганлиги(дисбаланс) аниқланди:
- апоптоз индексининг ишончли даражада ортиши ва бир вактнинг ўзида пролиферация кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди;
-хужайралар пролиферация фаоллигининг пасайиши, апоптознинг эса кучайиши буйрак усти бези пўстлоғининг ўсиши ва шаклланиши суръатининг сусайишига олиб келди;
7. Она организмига, хомиладорлик ва эмизиклик даврларда пестицид-ларнинг сурункали таъсир этиши она ва авлоднинг гипофизар-адренал тизи-мида функционал ўзгаришлар пайдо бўлишига олиб келади:
- кузатувнинг барча муддатларида она ва авлодда кортизол концентра-циясининг сезиларли ортиши аниқланган, бунда ургочи каламушларда ушбу гормоннинг максимал ортиши ҳомиладорликнинг 21-кунида, авлодда эса постнатал даврнинг 21 кунида кайд этилди;
- барча ҳайвонларда кортизол концентрациясининг ортиши гипофизнинг адренокортикотроп гормони (АКТГ) концентрацияси юқорилиги билан бирга кечди;
- кортизол микдорининг ортиши заҳар таъсирига жавоб реакцияси сифатида изохланади ва бу реакция авлодда гипофизнинг адренокортикотроп гормони (АКТГ) ишлаб чикарилишинингкучайиши хамда буйрак усти бези пўстлоқ қавати хужайраларининг функционал зўриқиши сабабли юзага келади.
8. Пестицидларнинг киёсий тахдили пиразоллар каторига кирувчи фипронилнинг «эндокрин-бузувчи» захарли таъсири пиретроид пестицид бўлган ламбда-цигалотринга нисбатан анча кучлироқ ифодаланишини кўр-сатди:
- шу билан бирга, турли пестицидлар таъсирида авлоднинг гипофизар-тироид-адренал тизимида кузатиладиган структуравий-функционал ўзга-ришлар тубдан бир хил характерга эга бўлиб, фақат ифодаланиш даражаси билан фарқланади;
- бу эса турли синфларга мансуб пестицидлар таъсирида келиб чик-адиган эндокрин бузилишларни олдини олиш, эрта ташхислаш ва даволашнинг умумий усуллари самарадор бўлишини белгилаб беради.
ХХ аср ўзбек шеърияти бадиий тафаккур тадрижининг ижтимоий-психологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида XX аср адабиётини, унинг серкатлам ва мураккаб табиатини, шунингдек, мазкур давр шеъриятини юзага келтирган ижтимоий-психологик омилларни тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва аналитик методлар асосида тадқик этиш тобора долзарб ахамият касб этиб бормокда. Шу маънода XX асрда рўй берган ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги бурилиш ва ўзгаришлар натижасида ижтимоийлашган, мафкуралашган, айни пайтда, кўнгил кашфига каратилган ғоят турфа шакл ва мазмундаги ўзбек шеъриятининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ёритиш соха тараққиётини таъминлайдиган мухим жихатлардан ҳисобланади.
Жахон адабиётшунослигида кенг қўлланилаётган тарихий-маданий, тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик ва аналитик методлар асосида бажарилган мазкур тадқиқот натижаларига кўра, XX аср ўзбек шеърияти гоявий-эстетик мавқе ва поэтик принциплардаги умумийлиги жиҳатидан тўртта адабий авлодга эта. Бу авлодлар ворисийлик қонуниятига кўра ўзаро боғлиқ ва шу боғлиқлик асосида XX аср ўзбек шеъриятининг яхлит манзараси ҳосил бўлади. Айни чоғда, ҳар бир авлоднинг гоявий-эстетик принципларини белгилаган конкрет ижтимоий-рухий омиллар мавжуд. Жумладан, маърифат, ислоҳот ва озодлик гоялари билан сугорилган ижтимоий кайфият жадидлар авлодининг; инқилоб ва шўронинг илк йилларидаги галабали юришлари билан боглик ижтимоий кайфият 20-йиллар авлодининг; социализм гоясига ишончнинг тирилтирилиши билан боглик ижтимоий кайфият 60-йиллар авлодининг; гояга ишончнинг барбод бўлиши ва туб ижтимоий ўзгаришлар (жумладан, истиклол) заруратининг хис этилиши билан боглик ижтимоий кайфият 70-йиллар авлодининг гоявий-эстетик мавқеини кўрсатиб беради. Ижтимоийлашган шеъриятнинг кўнгилдан воқеликка юз буриши, эпик ва драматик тур билан рақобат хамда ўзаро алока-таъсир шароити лирик асарнинг субъектив ташкилланишидаги ўзгаришларга, лирик субъект тушунчасининг кенгайишига, шеърнинг ритмик-интонацион сатҳи, поэтик ифода йўсини, вазнига таъсир этди. Айни жихатлар диссертация мавзусининг илмий долзарблигини белгилайди. Умуман, турли хил тузумдаги жамиятнинг ижтимоий, маиший, маданий, психологик хаёти заминида тугилган, хилма-хил мазмун ва шаклга эга XX аср ўзбек шеъриятини чуқур тадқиқ этиб, илмий баҳосини бериш, хулосалар чикариш, ўз навбатида, бундан дунё илмий жамоатчилигини хабардор этиш заруратини юзага келтиради.
Мустақилликка эришилгандан сўнг ўзбек адабиётшунослигида комплекс ёндашув асосидаги тадкиқотларга кенг имкон яратилди. XX аср ўзбек шеъриятини пайдо қилган ижтимоий-психологик омиллар, бир-биридан ғоявий-бадиий принципларига кўра фарқ қилиб турувчи авлодлар ижоди мундарижасини белгилаган эстетик идеал ва унинг ҳаракати, айни пайтда, эстетик идеал туфайли шеърий шаклда юз берган ўзгаришларга эътибор каратиш шулар жумласидандир. Мазкур муаммоларни атрофлича ўрганиш, энг аввало, жаҳон адабиётининг узвий бир қисми бўлмиш ўзбек шеъриятидаги янгиланишлар, унинг ғоявий-бадиий эволюцияси ҳамда шакл ва мазмундаги эврилишлари моҳиятини чуқурроқ англашга ёрдам беради: «Нега деганда, адабиёт ва санъатга, маданиятга эътибор - бу аввало халқимизга эътибор, келажагимизга эътибор эканини, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, адабиёт, маданият яшаса, миллат яшаши мумкинлигини унутишга бизнинг асло ҳаққимиз йўқ»1.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сонли «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сонли «Баркамол авлод Йили» Давлат дастури ҳақида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн XX аср ўзбек шеърияти бадиий тафаккур тадрижи босқичларини, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятларини, уларни вужудга келтирган ижтимоий-психологик омилларни ҳамда янгиланган шеъриятнинг ритмик-интонацион сатҳида юз берган эврилишлар табиатини аниқлашдан иборатдир.
Тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XX аср ўзбек шеъриятида бадиий тафаккур тадрижининг ижтимоий-психологик омиллари илк бор узлуксиз жараён сифатида кўрсатилган;
ўзбек шеъриятидаги ижтимоийлашувнинг инсон фитрати билан боғлиқ ички ҳамда ташқи - янги инсон ва уни шакллантирган ижтимоий-руҳий омиллар аниқланиб, ижтимойлашув ва мафкуралашув хусусиятлари дастлаб жадид шеъриятида пайдо бўлгани асослаб берилган;
давр шеъриятининг ҳар бир босқичида эстетик идеал эврилиб-конкретлашиб тургани ва унинг ғоявий-тематик йўналишини белгилагани ҳамда идеалда дунёқарашнинг устувор мақом тутиши ундаги гўзаллик ва эзгулик кирраларининг ўтмаслашувига олиб келгани, бу санъат табиатига зид эканлиги асосланган;
XX аср ўзбек шеъриятида тўртта - жадид шоирлари, 20-йиллар авлоди, 60-йиллар ва 70-йиллар адабий авлодларининг ғоявий-эстетик мавкеи ва поэтик принциплари жихатидан бир-бирларидан фарқланиши исботланган;
шеъриятнинг поэтик янгиланишида адабий анъана ва адабий алоқаларнинг ўрни, шакл бобидаги изланишлар XIX аср адоғидаёқ юз кўрсатгани ва изчил давом этгани, лириканинг субъектив ташкилланишидаги силжишлар табиати ва омиллари очиб берилган.
Хулоса
Тадқиқотимизда «XX аср шеърияти» деб юритилган даврнинг хронологик чегараларини 1905-1990 йиллар билан белгиладик. Яъни бу ўринда хронологик аср билан «адабий аср» тушунчалари бир-бирига мос келмайди ва бунинг ҳеч ажабланарли томони йўқ. Гарчи адабиётимизда янгиланиш куртаклари XIX аср охирларидан бошлаб кузатилган эса-да, унинг чин маънода янгиланиши 1905 йилдан кейин бошланди. Сўнгги чегарани белгилашда хам худди шу асосга таяндик. Зеро, 1991 йилдан кейин юртимизда ижтимоий-сиёсий шароит ўзгарди, жамиятда янги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар қарор топа бошлади, сўз санъатининг мохияти, жамиятдаги вазифалари хакидаги тасаввурлар тубдан ўзгарди. Яъни бу адабиёт тарихи нуқтаи назаридан тамомила янги асрнинг бошланиши бўлиб, у ҳакда фундаментал тадкиқотлар олиб бориш келажакнинг ишидир. Биз эса ишда «янги ўзбек адабиёти» деб аталган адабий даврнинг «XX аср адабиёти» деб атаганимиз бир босқичи (1905 - 1991) ҳақида фикр-мулоҳаза юритдик.
Ишда диқкат марказимизда турган тадкиқот предмета сифатида мазкур давр ўзбек шеъриятининг янгиланиши ва ғоявий-бадиий эволюциясини таъмин этиб, унинг бадиий тафаккур тарзини белгилаган ижтимоий-психологик омиллар белгиланди. Қуйида давр шеъриятини шу масала нуқтаи назаридан кузатишларимиздан келиб чиққан асосий хулосаларни кайд этамиз.
1. Инсон ўзида биологик, ижтимоий ва руҳий ибтидоларни мужассам этган мураккаб мавжудот бўлиб, у билан боғлиқ ҳар қандай фаолият ва фаолият маҳсулида буларнинг изи бор. Инсоният тарихидаги «янги давр» - у Европада XVIII асрдан, юртимизда XX асрдан бошланган - инсон моҳиятидаги ижтимоийликнинг белгиловчи хусусиятга айланиши билан характерланади. Шеъриятимиздаги ғоявий-тематик янгиланиш, ижтимоий мазмун-рухнинг устуворлашуви энг аввал шу омил билан изоҳланади.
2. Аждодларидан фаркли ўлароқ, «янги инсон»нинг карашлари дунёвий тус олди, у энди охират учун яшаб жаннатга эришиши ҳакидагина эмас, фоний дунёдаги ҳаётини ислоҳ килиш тўғрисида хам ўйлай бошлади. Натижада адабиётдаги эстетик идеал табиати ўзгарди: унинг асосини энди Ҳақ эмас, яқин келажакда инсон саъй-харакати билан эришиш мумкин бўлган ижтимоий мақсад ташкил қилиб, идеалдаги эзгулик ва гўзаллик ибтидоларининг мазмун-мохияти хам шу мақсад билан белгиланди.
3. Янгиланган сиёсий-ижтимоий шароитда шахе ижтимоий фаоллашди, унинг жамиятдаги мақоми ўзгариб, ўзини шахсий турмуши ва ижтимоий тартиботларни ўзгартиришга қодир ўлароқ идрок этди. Ўзгалар турмуши билан киёслаш имкони миллатнинг мавжуд ҳолидан қониқмаслик туғдириб, ислохотлар заруратининг англанишига замин бўлди. Заруратни теран идрок этган зиёлиларни бирлаштирган жадидчилик мафкураси, шу мафкурани халққа англатишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган адабиёт - жадид адабиёти майдонга чикди. Айни шу нарса шеъриятимиздаги ижтимоийлашув аталмиш табиий жараённи мафкуралашув ўзанига бурган бош омилдир.
4. Мазкур жараёнларда ташки омилнинг аҳамиятини ҳам катта бўлиб, у ички омилни харакатга келтирган мотор вазифасини ўтаган. Жумладан, ташки маданий-иқтисодий алоқаларнинг кучайиши янгиланиш эҳтиёжини туғдирди, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муносабатларни ўзгартириб, шахе мақомининг ўзгаришига олиб келди - янги инсонни шакллантирди. Иккинчи томондан, жадидларнинг Русиядаги туркий халқлар ҳамда Туркиядаги ислоҳотчилик харакатлари билан маърифий-мафкуравий алокалари, тараққиётда бирмунча олдинга кетган халклар билан адабий алоқалар хам ижтимоийлашувни кучайтирган муҳим омиллардандир.
5. Тоталитар тузум таянчи бўлган коммунисток мафкура яккахоким бўлган шароитда шеърият мафкура исканжасида колди. Натижада то 50-йиллар охирига кадар шеърият мафкура ва тузумнинг ҳимоячиси, маддоҳи, тарғиботчиси сифатида яшади, шеъриятдан шахе - «мен» кувиб чиқарилиб, унинг ўрнини мафкура номидан сўзловчи «биз» эгаллади. Шу тарика адабиётга табиатан хос ижтимоийлик бадном килинди, ижтимоий мавзудаги бадиий ижод табиатига зид мазкур холат 60-йиллардан бошлабгина бартараф этила борди ва қарийб истиқлолга кадар давом этди.
6. XX аср ўзбек шеъриятида ғоявий-эстетик мавке ва поэтик принциплардаги умумийлигига кўра тўртта адабий авлодни ажратиб кўрсатиш мумкин: жадид шоирлари, 20-йиллар авлоди, 60-йиллар ва 70-йиллар адабий авлодлари. Айни шу авлодлар ғоявий-эстетик мавқеи ва поэтик принциплари жиҳатидан бир-бирларидан фаркланади, хронологик жихатдан орадаги ўнйилликларда адабиётга кирган ижодкорлар мазкур авлодлардан бирига яқинлашади ё қўшилиб кетади.
7. Бу авлодлар ворисийлик конунияти асосида бир-бири билан боглик ва шу боғлиқлик асосида XX аср ўзбек шеъриятининг яхлит манзараси хосил бўлади. Айни чогда, саналган хар бир авлоднинг гоявий-эстетик принципларини белгилаган конкрет ижтимоий-рухий омиллар мавжуд. Жумладан, маърифат, ислоҳот ва озодлик гоялари билан сугорилган ижтимоий кайфият жадидлар авлодининг; инқилоб ва шўронинг илк йилларидаги ғалабали (бунинг замиридаги қурбонлару йўқотишлардан катьи назар) юришлари билан боглик ижтимоий кайфият 20-йиллар авлодининг; социализм гоясига ишончнинг тирилтирилиши билан боглик ижтимоий кайфият 60-йиллар авлодининг; гояга ишончнинг барбод бўлиши ва туб ижтимоий ўзгаришлар (жумладан, истиклол) заруратининг хис этилиши билан боглик ижтимоий кайфият 70-йиллар авлодининг гоявий-эстетик мавкеини белгилагандир.
8. XX аср бошларига келиб шеъриятнинг гоявий-тематик янгиланиши, давр рух-кайфиятини ифодалаш эхтиёжи билан боглик холда реалистик тенденцияларнинг кучайиши унинг поэтик жихатдан хам янгиланишини тақозо этди. Шеърият асрлар давомида амал қилган поэтик канонларни инкор килиб, ўзгарган мазмун-мохиятга мос янги шакл бобидаги изланишлар даврига кирди. Изланишларнинг шеъриятимизни чинакам янгиланишга олиб келган йўналишлари шеърнинг ритмик-интонацион сатҳида, поэтик ифода йўсини, вазни ва субъектив ташкилланишда амалга ошди.
9. XX асрнинг 20-йилларига келиб бармоқ тизими шеъриятимизда етакчилик мақомига эришди ва аср давомида унинг ритмик-интонацион имкониятлари муттасил кенгайиб борди. 20-йиллардан бошлаб даврнинг руҳ-кайфияти билан боғлиқ ҳолда эркин шеър ва сарбаст шеър шакллари ҳам кенг ом малаша бошлади. Аслида, эркин шеър ҳам 10-йилларда аруз доирасида пайдо бўлган ва аруз ритмик-интонацион контекстида кабул килинган. 20-йиллардан бошлаб эса бу шеър шакллари бармоқ асосида ривожланди.
10. Шеъриятнинг образли тафаккурга қайтиши: 1) фаол ижтимоий-сиёсий ҳаракатдан четлашган жадидларнинг маданий-маърифий соҳаларда фаолият олиб бортани ва натижада уларда воқеликни эстетик идрок этиш имконининг пайдо бўлгани; 2) жамиятда содир бўлган ўзгаришлар уларнинг асл мақсадларига тўла мое эмаслиги ва қониқмасликни очиқ-ошкор ифодалаш имкониятининг чеклангани; 3) юзага келган ижтимоий-сиёсий шароитда воизлик шеъриятининг улар кўзлаган максадларга мувофиқ эмаслиги каби ижтимоий-психологик омиллар билан изохданади.
11. Ижтимоийлашган шеъриятнинг кўнгилдан вокеликка юз буриши, эпик ва драматик тур билан рақобат ҳамда ўзаро алоқа-таъсир шароити лирик асарнинг субъектов ташкилланишида ўзгаришларга, лирик субъект тушунчасининг кенгайишига замин бўлди. Энди шеърда «лирик мен» қатори «ўзга»нинг кечинма субъекта бўлиши («ижровий лирика», «персонажли лирика»), кечинмани объект тасвири ёки тавсифида акс эттириш (тавсифий лирика, воқеабанд лирика) мумкин бўлдики, бу янги шеъриятнинг тасвир ва ифода имкониятларини кенгайтирди.
Геосистема деструкция ва деградациясининг чегаралари ва хусусиятлари ҳамда қайта тикланиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги вактда жаҳонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш масалалари долзарб аҳамият касб этмокда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирда авж олаётган антропоген деградация Ернинг 60 фоиз геотизимларига хавф солмокда, 20 фоизи эса деградацияга учраб бўлган. “Глобаллашув шароитларида табиий ва унга якин геотизимларнинг етарли микдорлари (90 фоизгача) сақлаб қолинсагина табиат билан инсон биргаликда баркарор мавжуд бўла олади. Айнан табиий геотизимлар, улар майдонининг 40 фоизини ташкил этадиган антропоген бузилган ҳудудларнинг тарқалиши ва функционал номувозанатлишуви ўрнини тўлдириб туради”.1
Бугунги кунда жаҳон миқёсида долзарб йўналишларидан бири замонавий жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро алоқаларни муқобиллаштиришдан иборатдир. Инсоннинг яшаши учун атроф-муҳитда муқобил ҳолатни таъминлаб бериш учун табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси қонуниятларида пайдо бўлаётган салбий ҳолатлар билан тизимли курашишга, табиий бойликлардан унумли фойдаланишга катта аҳамият қаратилмокда.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, табиат ва жамият муносабатларини муқобиллаштириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан меъёрида фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор қонун ва қарорлар кабул килинди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кейинги йилларда мамлакат ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича, Орол ва Оролбўйи экологик инқирози ҳамда геотизимлар ҳолатининг ёмонлашувини камайтириш бўйича муайян натижаларга эришишга муваффақ бўлинди. Шу билан бирга, Оролбўйи худудидаги чўллашиш жараёнларининг кучайиб бориши олдини олиш, хавзадаги сувдан окилона фойдаланиш йўли билан Орол суви сатҳини муайян даражада сақлаб қолиш бўйича тадқикотлар ўтказиш зарурияти туғилмокда. Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси2да «Аҳоли ҳаёт-фаолияти ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга Орол денгизининг куриши ва глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни қабул килиш» юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, Орол денгизи ва Оролбўйи муаммоларига доир мақсадли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши, сув ҳавзасининг қуриб бориши ва атроф-ҳудуднинг чўллашиши билан боғлиқ равишда минтақа табииат комплексларидаги ўзгаришларга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «2015-2018 йилларда Орол инқирозини юмшитиш ва Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади антропоген геотизимлар деструкцияси ва деградацияси хусусиятларини аниқлаш ва асослаш, кайта тиклаш меъёрларини баҳолаш ҳамда Оролбўйи ва Орол денгизи фаолияти режимини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Амударё қуйи оқими ва денгизнинг қуриган қисми геотизимлари ўзгариш динамикасини изобаталар асосидаги илмий прогнозлари ишлаб чиқилган;
Орол денгизининг қуриган қисми ва Амударё дельтаси текслиги тупроқ қатламларида туз йиғилишининг турлари ва хусусиятлари аниқланган;
табиий мелиоратив мажмуаларининг литологик-геоморфологик тузилиши билан боғлиқ гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичлари аниқланган;
маҳаллий арид зоналар табиий шароитларини ҳисобга олувчи, чўлланиш разрядлари, тезлиги, ички ва умумий чўлланишнинг майдон, микдор ва мезон кўрсатгичларини аниқлаш имконига эга чўлланиш хавфини хариталаштириш такомиллаштирилган;
табиий, антропоген ва техноген омиллар таъсирида арид геотизимлар деструкция ва деградациясининг локал ландшафт-индикация жараёнларини аниқлаш имконига эга, келажакда кутилаётган чўлланиш зоналарини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
Орол денгизининг куриган қисмда ўрмонзорларни тезкор табиий алмашинув-кўпайиш жараёнига имкон берувчи ва минтақадаги экологик инқирозни кескин камайтириш хусусиятига эга, киска муддатда тор, энсиз ва кенг қатор майдонларда ўрмонзорлар ҳамда чорва-озуқабоп яйловзорларни яратиш усуллари такомиллаштирилган.
Хулоса
«Геосистема деструкция ва деградациясининг чегаралари ва хусусиятлари ҳамда кайта тикланиши» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Кўриб чикилган географик объектлар - Орол денгизи, постаквал ва дельта геотизимлари ҳамда уларга туташ геотизимлар - нисбатан кўп бўлмаган тарихий вақт оралигида салбий тавсифга эга туб ўзгаришларни бошдан кечирди. Бунинг сабаби - хавзадаги давлатлар томонидан олиб борилган хўжалик, биринчи навбатда, сув хўжалиги фаолияти бўлиб, уларнинг окибатида Орол денгизи хавзасининг сув ресурслари батамом тугад и.
2. Минтақадаги ландшафтларнинг тубдан ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик сабаб-оқибатлари, алоҳида табиий-географик жараёнларнинг бир-бирига таъсири, улар салбий оқибатларининг эҳтимолий кўламлари хануз етарли даражада очиб берилмаган эди. Мазкур муаммолар орасида бузилган геотизимларни ёки уларнинг тизим яратувчанлик вазифаларини қайта тиклаш бўйича эришиладиган поғоналарини баҳолаш бўйича вазифалар алоҳида ўрин тутади. Муаммони мана шундай англаш ва ўтмишдошларнинг хулосалари асосида минтақа ландшафти ва ландшафт хосил килувчи жараёнлар, уларнинг ўзаро таъсирлашув хусусиятлари ва тартиби юзасидан муайян тавсифларга эга бўлинди.
3. Минтақа ландшафтининг туб ўзгаришлари унинг гидрологии режимидаги ўзгаришлар ва улар оқибатидаги геофизик ва геокимёвий режимлардаги ҳамда тупроқ ҳосил бўлиш режими, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонлар олами сукцессиялари ўзгариши шарт қилиб кўйди.
4. Минтақа ландшафти Орол денгизининг қолдиқ кўллари, чўллашиб бораётган постаивал ва дельта геотизимлари ҳамда уларга туташ денудацион ва аккумулятив (текислик) ҳамда дўнгликлардан иборат геотизимлар орқали намоён бўлади. “Катта денгиз”нинг ғарбий ва шарқий қисми “Кичик денгиз”нинг унчалар хам шўр бўлмаган сувлари билан тўйиниб турадиган ўта шўр кўллардан иборат. Бундан ташқари шўр кўллар атмосфера ёғинлари ва ер ости шўр сувлари ҳисобидан ҳам тўйинади. Бизнинг тадқиқотларимиз бўйича ниҳоят даражада тузланган сувдан галитнинг чўкиши ва акватория кўламларининг қисқариши, “Катта денгиз” шарқий қисмининг шўрхокка айланиши, сўнгра эса келгусида эол қоплам билан қопланиши кутилмокда. “Катта денгиз”нинг ғарбий кисми 50 м ли изобата чегарасида, тахминан 2500-4000 км2 майдонда ўта шўр кўл кўринишида сакланиб колади, бироқ узок истиқболда унинг куриб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Постаквал ландшафтлар Орол денгизининг собиқ акваториясини келажакда деярли тўлиқ эгаллайди ва шу билан янги антропоген чўлнинг шаклланиши ўз ниҳоясига етади. Жануби-шаркда у Шимолий Қизилқум билан қўшилиб кетади, бироқ унинг маҳсулдорлиги анча кам бўлади. Жанубда постаквал чўл антропоген чўллашган дельта геотизимларига уланиб кетади. Собик Оролбўйи дельтаси доирасида, фикримизча, сунъий тартибга солинадиган дарёлар ва сув хавзалари, агро- ва урболандшафтлар, индустриал зоналар ва маҳаллий коммуникациялар сақланиб қолади. Дельтанинг катта қисмини чўл ландшафтлари эгаллайди. Постаквал ва дельта чўл ландшафтлари интенсив эол жараёнлар майдонига айланади, бу эса нафақат мазкур минтака, балки унга туташ ҳудудлардаги маданий ландшафтларга хам салбий таъсир кўрсатади.
5. Ландшафтлар деструкцияси ва деградацияси ўзаро боғлиқ ва ўзаро алокадор жараёнлар. Уларнинг кечиш тартиби катта Амударё дарёсида кузатилганидек, деградация даражасидан деструкциягача ўсиб бориши орқали тавсифланади, унинг ортидан, хусусан Орол денгизини хам қўшган ҳолда, постаквал геотизимлар ва сув объектлари деструкциясининг “занжир реакцияси” кузатилади. Сўнгра геотизимлар яккаланиб қолишига боғлиқ равишда янада жадалрок деградацияга учрайди ва “ўз-ўзидан ривожланиш” ландшафтлар ноқулайлигининг ўсиши йўналишида кечади, натижада уларнинг махсулдорлиги камаяди ҳамда қуйи чегараларда кўчиб юрувчи туз-чанг массивларига айланиб боради.
6. Ҳодисаларнинг бу тарзда кенг миқёсларда ривожланиши, албатта, шошилинч чоралар тизимини амалга оширишни талаб этади. Бу тизим биринчи навбатда, минтақада антропоген давомида тўпланиб бораётган туз-чангли массаларни иммобилизация қилиш ва китъанинг табиий тузилмасида Орол ботиғига хос бўлган туз тўпланадиган ҳавзани қайта тиклашга йўналтирилади.
Сўнгги акциянинг максади Ўнг қирғок коллектори (ҳозирча тўхтатиб қўйилган лойиҳа) зиммасига Амударё ўрта оқими барча вохалари ва унинг якин ўтмишдаги ирмоқлари - Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзалари учун туз қабул қилувчи вазифасининг юклатилиши билан тавсифланади. Ушбу туз ташувчи артерияни Орол ботиғининг чуқурсувли қисмигача чўзиш ва унга Жанубий Қоракалпоғистон (Тўрткўл воҳаси) ва Оролбўйи дельтаси коллекторларини ҳам чиқариш талаб этилади.
Дельтадаги барча сув хавзаларини оқар сув режимида ушлаб туриш зарур, акс холда, уларнинг қайтариб бўлмайдиган даражадаги шўрланиши бошланади (Сариқамиш). Самарали туз қочириш тадбирлари барча агро- ва урболандшафтлар, саноат худудлари ва коммуникациялар учун талаб этилади.
Чанг-тузли массалар иммобилизациясига, маълумки, фитомелиорация, айниқса, ўрмон мелиорацияси йўли орқали эришилади. Шундай экан, чанг-тузли массалар иммобилизацияси ва туз қочириш ишлари экспедиция тадқиқотлари асосида махсус кўриб чикилишни талаб этади. Аммо, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Орол ботигининг туз тўпловчиси сифатидаги функциясини тиклаш қуйидагича ифодаланади. Ўнг қирғок коллектори ўрта оким бўйлаб (Қарши ва Аму-Бухоро каналлари тасарруфидаги сугориладиган ерлар) камида 8-9 млн. т (бу сугориш сувлари билан келадиган), Зарафшон ва Қашқадарё хавзаларидан 1,5-4,6 ва 0,5-4),6 млн. т туз йигади ва улар жами 10^-11 млн. т ни ташкил этади. Сўнгра Тўрткўл воҳасидан (Жанубий Қорақалпоғистон) ва Оролбўйидан (Шимолий Қорақалпоғистон) коллекторга 2 ва 8 млн. т дан туз окизилади. Шундай қилиб, Ўнг қирғоқ коллекторидан тахминан 20-^21 млн. т гача туз окизилади, буларнинг барчаси Орол ботигининг чуқур сувли ғарбий кисмида тўпланади. Мазкур туз массаси таркибига, асосан, унинг Ўзбекистон худудига даре ва сугориш каналлари орқали кириб келадиган кисми киритилган. Шундай бўлгач, Оролга тузларни хайдаш бўйича олинган тахминлар лойихаолди ва лойиха хужжатларига қатор аниқликлар киритишни талаб этади. Бундай ишланмаларнинг долзарблиги аник. Шу каби ишланмаларда, шубхасиз, бундай туз хайдашлар учун талаб этиладиган сув микдорлари ва уларни мобилизация килиш усуллари белгилаб олинади.
7. Маданий ландшафтлар, сув хавзалари ва сув окимларини ҳамда ўз-ўзидан ривожланувчи постаквал ва дельта геотизимларини, уларнинг окар сувлари ва колдиқ хавзаларини ҳам кўшган ҳолда, макбул даражада қайта тиклаш истиқболлари маълум даражада Катта Амударё хавзасидаги дарёларнинг юкори ва ўрта окимларида амалга ошриладиган трансчегаравий таъсирларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Мазкур таклиф этилган модификация бўйича Ўнг қирғок коллектор орқали хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ҳудудлар жиддий трансчегаравий таъсирларга учрайди. Бирок кечаётган биоцид экоцидга ўзгармайди, чунки ҳавзадаги давлатлар бунга йўл қўйиб бўлмаслигини жуда яхши биладилар.
Караумбет ва борсакелмас кўллари рапаларидан бишофит олиш технологиясини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда қишлок хўжалигини келгусидаги ривожи тупроққа ишлов беришнинг янги технологияларини жорий этиш, техник экинларнинг юқори хосилдор навларини яратиш, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, дефолиантлар ва бошқа препаратлар ишлатилишини қамраб оладиган комплекс чора-тадбирларни қўлланилиши хисобига хосилдорлик ва унинг сифатини ошириш билан боғликдир. Шунинг учун кейинги йилларда пахтачилик учун дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратларининг янги, юқори самарадор, хавфсиз турларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Кўпчилик янги дефолиантлар ва уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари магний хлорат ва хлоридларининг қўлланилишига асослангандир.
Бугунги кунда жаҳонда мавжуд кўлларнинг шўрсувли тўйинган эритмалари, денгиз сувлари, табиий ташландиқлар тарзидаги хомашё манбаларини ишлаб чикаришга камраб олиш оркали тоза тузлар ва магний оксид олиш технологияларини яратишга алохида эътибор каратилмокда. Бу борада Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларидан (рапа - кўп компонентли тузларнинг сувли эритмаси) магний хлорид олиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан хисобланади. Кўллар рапаларини кайта ишлаш технологиясини яратишда қатор, жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: рапада мавжуд кўшимчалардан тозаланган, магний хлориднинг тўйинган эритмаларини олишнинг самарадор усулларини яратиш, бишофит олиш технологиясини ишлаб чиқиш кабилар илмий-амалий ахамиятга эга бўлиб, долзарб масалалардан ҳисобланади.
Республиками'? мустакилликка эришганидан буен кимё саноатида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш, инновацион технологияларни жорий қилиш, экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар, жумладан дефолиантлар, уруғларга дастлабки ишлов бериш препаратлари ҳажми ва ассортиментини кўпайтириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кам зарарли дефолиантлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кишлоқ хўжалигида уларни қўлланилиши борасида мухим натижалар олинди. Шу билан биргаликда, магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чиқаришга етарли эътибор қаратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратериясининг учинчи йўналишида «саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, махаллий хом-ашё ресурсларини чуқур кайта ишлаш асосида юқори кўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш»га каратилган мухим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан магнийли хомашёларнинг янги конларини ўзлаштириш ҳамда уларни саноат микёсида ишлаб чикаришига жалб қилиш, Республиками керакли кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаш муҳим ўрин эгаллайди.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги № ПФ-4707-сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги № ПФ-4947-сонли «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги № ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларини «Кўнғирод сода заводи» УК чиқиндиси - дистиллер суюклиги билан сульфатсизлантирувчи реагент сифатида ишлатган ҳолда бишофит ишлаб чиқаришнинг макбул технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи маротаба бир пайтнинг ўзида сода ишлаб чикариш чиқиндиси -дистиллер суюклигини утилизациялаш йўли билан Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини магний хлоридга комплекс қайта ишлаш усули ишлаб чикилган;
рапалар кимёвий таркиби ва хоссаларига об-хавонинг таъсири аниқланган;
технологик омилларни рапаларни сульфатсизлантириш, реологик хоссалари ва таркибига таъсири аниқланган;
сульфатсизлантирилган рапаларни колдик сульфат ва кальцийдан тозалаш жараёнини самарадорлигини ошириш техник ечимлари ишлаб чиқилган;
Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини қўшимча кимёвий чўктирилган гипс, кальций карбонат, галит олиш билан магний хлоридга кайта ишлашнинг комплекс ва самарадор технологияси яратилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Караумбет ва Борсакелмас кўли рапаларининг кимёвий таркиби, шунингдек айрим физик хоссаларини ўрганиш орқали тузли таркибининг бир-биридан кескин фаркланиши, бунда Борсакелмас кўли рапасига нисбатан Караумбет кўли рапасида туз микдори 1,2 мартадан ортиқ кўп бўлиши аниқланди. Эритма тузли таркибининг кескин фарк килганда хам уларнинг физик хоссалари кам фаркланади.
Борсакелмас кўли рапасининг зичлиги 1,190 дан 1,221 гача, Караумбет кўли рапасининг зичлиги эса 1,240 дан 1,290 г/см3 гача, Борсакелмас кўли рапаси учун қовушкоклик 1,40 дан 1,187 гача, Караумбет кўли рапаси учун қовушқоқлик 3,07 дан 4,87 сПз гача ўзгаради, pH муҳити эса 6,3 дан 7,0 гача ўзгаради.
2. Илк маротоба NaCl-FLO, ИазБОд-НзО системаси ва 2Na+, Mg27/2CI’, SO4-H2O тўртламчи сувли системасининг таҳлилига асосан галитнинг ёзги чўкиши ва мирабалитнинг кишки чўкиши назарий асосланди. Олинган экспериментал ва илмий маълумотлар ҳудуднинг табиий климатик шароитида кўллар рапаларида концентрланиш жараёнлари содир бўлиши хамда шарт-шароитларини асослаб беришни таъминлайди. Караумбет кўли рапаларини табиий буғлатиш йўли билан 22% гача натрий хлоридни ажратиб олиш мумкинлиги ва бунда магний оксид микдори 4,59% дан 9,45% гача, 3,46% дан сульфатлар микдори 4,25% гача ортиши кўрсатиб берилди. Кальций оксид микдори 0,11 дан 0,08% гача камаяди. Борсакелмас кўли рапаларининг таркиби хам бойийди ва таркибидаги магний хлорид микдори 17,33% га натрий сульфат микдори эса 8,72% га етади. Қишки чўкиш рапалардан мирабилитнинг ажралишини ва бу эса ИазБОдмикдорини 0,13-0,53% гача камайишини ва ёзги табиий чўкишдан сўнг эса рапа таркибидаги магний хлоридни 19,69 - 23,31 % гача ошишига олиб келади.
3. Саноат ишлаб чиқариши шароитида Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини концентрлаш жараёнлари тадкик килинди ва рапаларни буғлатишни икки боскичда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди. Рапани биринчи босқичда 1,34-1,40 г/см3 зичликкача буғлатиш, натрий хлорид ажратилгандан сўнг суюқ фазани иккинчи боскичда 1,34-1,35 г/см3 зичликкача буғлатиш керак. Бунда натрий хлориднинг концентрацияси биринчи босқич буғлатишдан сўнг 15-16% ни, иккинчи босқичдан сўнг эса 19,0-19,5% ни ташкил этади.
4. Сода ишлаб чикариш чикиндиси - дистиллер суюқлигидан фойдаланган ҳолда Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини сульфатсизлантириш жараёнлари ўрганилди. Технологии жараённинг оптимал меъёри аниқланди: дистиллер суюклиги меъёри - 100-102%, жараён ҳарорати - 20-30° С, жараён давомийлиги - 20-30 минутни ташкил этади. Бунда рапанинг сульфатсизланиш даражаси ва суюқ фазадаги қолдиқ кальций ионлари микдори мос ҳолда 88-91% ва 0,14-0,21% ни ташкил килади. Ҳосил бўладиган суспензия етарли даражада яхши ажралади (чўкиш тезлиги 0,5-0,9 м/соат ни ташкил этади). 30 минутдан сўнг суспензияни тиниш даражаси 92,88% га етади. Қуюқ чўкма бўйича кальций сульфат чўкмасини фильтрлаш тезлиги 781 кг/м2 с ни ташкил этади.
5. Караумбет ва Борсакелмас кўллари қисман сульфатсизлантирилган рапаларини колдик сульфатлар ва кальций микдоридан барий хлорид ва натрий карбонат билан қўшимча тозалаш тадқиқ қилинди. Жараёнда иштирок этувчи реагентлар нисбатининг чегараси аниқланди. Натрий карбонатнинг макбул меъёри 100-105% ҳисобланиши кўрсатиб берилди. Бунда кальций ионларининг чўкиш даражаси 59,4-60,5% ни ташкил этади. Барий хлориднинг макбул (оптимал) меъёри 95-98% хисобланади. Бунда рападаги сульфатлар микдори 0,001% дан ошмайди.
6. Олдиндан тозаланган магний ва натрий хлоридлари эритмаларини буғлатиш жараёнини ўрганиш орқали таркибида 43,10-46,92 % магний хлорид бўлган суюкланма олиш мумкинлиги кўрсатиб берилди. Бунинг учун буглатишни икки боскичда амалга ошириг максадга мувофикдир. Биринчи боскичда 45,6% гача сув буглатилади ва таркибида 24,01 % гача магний хлорид ва 8,01% гача натрий хлорид бўлган эритма олинади. Суюк фаза зичлиги бунда 1,250 г/см3 дан 1,422 г/см3 гача ортади. Биринчи босқич буғлатишдан ва натрий хлорид ажратилгандан сўнг иккинчи боскич буглатишда колган сувнинг 55,2% микдори бугланади. Олинган суюкланма таркибида 0,09-0,25% натрий хлорид, 0,03-0,05% кальций хлорид, 0,03% гача магний сульфат бўлади. Натрий хлорид чўкмаси яхши фильтрланади. Фильтрланиш тезлиги чўкма бўйича С:Қ нисбатига ва фильтрдаги чўкма катлами қалинлигига боғлиқ ҳолда биринчи боскичда 3823-5663 кг/м2 с ни ва иккинчи боскичда 1807-3064 кг/м2 с ни ташкил этади.
7. Лаборатория ва модел курилмалардаги тажриба ишлари асосида бишофит олиш технологик схемаси ишлаб чиқилди, моддий баланси тузилди, ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти, йиллик қуввати 15 минг т бўлган ишлаб чиқариш курилмасини лойихалаш учун дастлабки маълумотлар тайёрланди. Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларини кайта ишлаш бўйича амалий тадқиқотлар натижалари бишофит ишлаб чиқариш технологиясини синашга асос бўлиб хизмат килди, бу эса синов ишлари «Fargonaazot» АЖда тажриба намуналари ишлаб чикариш билан мувоффақиятли ўтказилди.
8. Бишофит ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги бўйича дастлабки техник-иктисодий ҳисоблар амалга оширилди, бу Караумбет ва Борсакелмас кўллари рапаларидан бишофит ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлилигини кўрсатди. Маҳсулот таннархи 737,78 минг сўмни, улгуржи нархи эса 1106,66 минг сўмни ташкил этади. Йилига 15 минг тонна бишофит ишлаб чиқарилганда иқтисодий самарадорлик 5,533 млрд, сўмни ташкил этади ва йилига 8,25 млн. доллар иқтисод қилинади. Ундан ташқари кўшимча махсулотлар натрий хлориди, кимёвий чуктирилган гипс ва мелни сотишдан хам иктисодий самарадорлик олинади ва қўшимча ишчи ўринлари яратилади.
Хлоратлар ва физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсир этувчи дефолиант олиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда хар йили 30 млн гектар майдонларга экиладиган экинлардан 20 млн тоннадан ортиқрок пахта толаси олинади1. Қишлок хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда кимёвий препаратлар : минерал ўғитлар, стимулятор, пестицид, шунингдек дефолиант ва десикантлар алоҳида ўрин тутади. Пахта хосилини далалардан қисқа муддатларда йигиб олиш учун дефолиация тадбирлари ўтказилади Ўтказилган дефолиация таъсирида баргларнинг самарали тўкилиши, ёш кўсакларнинг етилиши ва очилиши тезлашади. Бу ўринда бир вақтнинг ўзида комплекс «юмшок» таъсир этувчи, физиологик фаолликка эга бўлган кам захарли, иктисодий жихатдан арзон дефолиантларни ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмокда.
Бугунги кунда жахонда комплекс таъсирга эга бўлган дефолиация-ловчи, стимуляторлик ва физиологик фаолликка эга бўлган дефолиантларни синтез килиш ва улардан самарали фойдаланиш долзарб вазифалар хисобланади. Ғўзанинг физиологик жараёнларини тезлаштирувчи, баргларнинг самарали тўликилишини, кўсакларнинг пишиб етилиб очилишини тезлаштирувчи дефолиантларни ишлаб чиқариш бўйича тадқиқотларни амалга оширишда хлоратлар, карбамид, 2-хлорэтилфосфон ва сирка кислоталарининг моноэтаноламинли бирикмалари, этанол хамда этилацетат тутган хлоратли дефолиантларни синтез килиш, синтез килинган дефолиантларни реологик хоссалари ва хусусиятларини замонавий физик-кимёвий усулларда аниқлаш, дефолиантларнинг олиш технологиясини ишлаб чиқиш, эколого-токсикологик хоссаларини тадкик этиш ва уларни ғўзада дефолиацияловчи фаоллигини аниклаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Мустақилликка эришгандан кеиин мамлакатимизда кимё саноатини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг хом ашё базасини маҳаллийлаштириш ва улар асосида импорт ўрнини босадиган янги турдаги дефолиантлар олиш бўйича назарий ва амалий натижаларга эришилди. Хусусан, ғўза баргини сунъий баргсизлантиришда қўлланилаётган (Ўздеф, Полидеф, Супер ХМД ва ҳ.к.) дефолиантларни махаллий хом ашёлар асосидаги турларини кенгайтириш алоҳида таъкидлаш лозим. Аммо, республикамизда хом ашё ресурслари етарли бўлишига қарамай, кам захарли дефолиантлар олиш бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришга каратилган Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «Саноатни юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш» га каратилган муҳим вазифалар белгиланган. Бу борада, жумладан пахтачиликда кенг қўлланиладиган кам захарли, юкори самарали ғўза баргларини тўкилишини кўсакларнинг пишиб етилиши ва очилишини тезлаштирувчи дефолиантларини махаллий хом ашёлар асосида ишлаб чиқариш муҳум аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 5 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлари дастури тўғрисида», 2017 йил 7 февралидаги 4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» фармони ва 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлан-тириш дастури тўғрисида»ги карорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади «Навбахор» кони доломитидан кальций-магний хлората препаратини ва у асосида комплекс таъсир этувчи карбамид ва этиленпродуцентларни кўшиш йўли билан янги дефолиант олиш технологиясини яратиш.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
импорт бишофит ўрнига махаллий «Навбахор» доломитини хлорид кислотаси ёрдамида парчалаб олинган махсулот асосида янги кальций-магний хлоратли препарат олиш имкониятлари аниқланган ва приниципиал технологии тизими ишлаб чикилган;
кальций-магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, 2-хлор-этилфосфон ва сирка кислоталарининг моноэтаноламинли бирикмалари иштирокидаги мураккаб сувли системалардаги гетероген фазавий мувозанат аниқланиб, уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари курилган ва учта янги бирикма ҳосил бўлиши кимёвий, физик-кимёвий усуллар ёрдамида исботланган;
кальций-магний хлоратли препарата, карбамид, этанол, этилацетат, ацетат моноэтаноламин асосида янги комплекс таъсир этувчи дефолиант олишда компонентларнинг макбул нисбатлари асосида технологик схемаси ишлаб чикилган;
олинган “Фандеф-аъло” дефолиантининг таркиби кимёвий ва физик-кимёвий усулларда тахлил қилинган, унга кўра таркибида 34,0-36,0%Ca(CI03)2+Mg(C'l03)2, 8,O-IO,O%C()(NH2)2, 4,0-8,0% С2Н5ОН ва 0,2-0,4% С4Н8О2 (ёки CH3COOH NH2C2H4OH) сақлаши аникланган.
Хулоса
Диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган асосий илмий ва амалий натижалар:
1. «Навбахор» кони доломитининг кимёвий таркиби аниқланди. Доломитни хлорид кислотасида парчалаш жараёни кислота концентрация-сига, хароратга ва жараён давомийлигига боғлиқлиги ўрганилди. Кислотанинг концентрацияси ортиши билан кўпик карралилиги ортиши аниқланди. Жараён хароратининг ортиши кўпик баркарорлиги пасайишига олиб келади. Бунда кўпик карралилиги 13,34-4 8,05 га тенг.
Доломитни кўпикланишини бартараф этиш учун парчалаш жараёни П-босқичда, вақт ва 31,0%ли кислотани бериш тезлигига, 30-40 С ҳароратда ўрганилди, яъни I-босқичда кислотанинг 35-40% меъёрида, П-боскичда кислотанинг колган 60-65% меъёрида доломитни хлорид кислотада II-босқичли парчалашда кўпикланиш даражаси бартараф этиши аникланган. II- босқичли жараённинг мақбул технологик параметрлари куйидагича:
Хлорид кислотанинг концентрацияси 31,0%, кислотани бериш тезлиги 7-5-10 г/мин, харорат 30-40°С. Кальций ва магний хлоридлари эритмасини олишнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чикилган ва «Farg’onaazot» АЖ ва «Электрокимёзаводи» ҚК-АЖда тажриба қурилмаларида синалган.
2. Кальций ва магний хлорид эритмасини натрий хлорати билан конверсия жараёнини харорат (50-90°С) ва жараён давомийлигига боглаб ўрганилди, жараённинг макбул параметрлари аникланди: кальций ва магний хлоридларини натрий хлоратига нисбати 1:2, харорат 90 С, вакт 120 минут, кальций ва магний хлорати препаратини олиш технологик схемаси ишлаб чиқилди, у УзРФА УНКИ катталаштирилган лаборатория курилмасида препаратнинг тажриба партияларини чиқариш билан синалди.
3. Комплекс таъсир этувчи хлорат тутган дефолиантни технологиясини асосларини яратиш максадида кальций, магний хлоратлари ва хлоридлари, карбамид, этанол, 2-хлорэтилфосфонат ва ацетат моноэтаноламинлардан иборат бўлган учламчи ва мураккаб сувли системалардаги гетероген фазалар мувозанати хақидаги маълумотлар олинди. Уларнинг политермик эрувчанлик диаграммалари курилди, мувозанатдаги қаттиқ фазалар ҳамда кимёвий, физик-кимёвий тахлил усуллари билан идентификацияланган 3 та янги бирикманинг концентрация ва харорат чегаралари аниқланди.
4. Кальций-магний хлорати препарата, карбамид ва этилен ҳосил қилувчи бирикмалар асосида янги дефолиант олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш ва тавсия килиш учун ушбу компонентлардан иборат бўлган бешта системаларнинг “таркиб-хоссалари” ўрганилди.
Олиган натижалар ва турли таркибларнинг агрокимёвий синовлари асосида компонентларнинг макбул нисбатлари танлаб олинди. Мураккаб сувли системалардаги эрувчанлик диаграммалари ва эритмаларининг физик-кимёвий хоссаларини таркибга боғлиқлигини ўрганиш натижасида шартли равишда “Фандеф-аъло” деб номланган, куйидаги: 34,(Н36,0%£хлорат кальций ва магний; 8-Н 0%карбамид, 4^8% этанол, 0,2-4),4% этилацетат (ёки ацетат моноэтаноламин) таркибли дефолиант тавсия этилди. Янги дефолиант олишнинг принципиал технологик схемаси таклиф этилди, “Farg’onaazot” АЖда тажриба курилмасида синалди.
5. ЎзРССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадкикот института ходимлари билан хамкорликда “Фандеф-аъло” дефолиантининг эколого-таксикологик бахоланиши бўйича олиб борилган изланишларга кура, дефолиант VI-хавфсизлик синфига мансублиги аниқланди. “Фандеф-аъло” дефолиантини қишлоқ хўжалигида дефолиант сифатида қўллашда атроф-муҳит муҳофазаси ва аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича методик тавсияномаси тасдиқланган (№012-3/0292 ракамли маълумотнома). Узбекистан Республикаси Давлат кимё коммисияси томонидан “Фандеф-аъло” дефолиантига №1А1253 Гувохнома берилган.
6. “Фандеф-аъло дефолиантининг агрокимёвий синовлари кальций-магний хлоратли препарат таркибига карбамид, этанол, этилацетат (ёки ацетат моноэтаноламиннинг) кўшилиши дефолиантнинг “қаттиқ” таъсирини камайтиришни, ғўза кўсакларини пишиб етилишини ва очилишини тезлаштиришини кўрсатди. Синов натижаларига кўра, “Фандеф-аъло препарата 90%-дан ортик баргларнинг тўкилишига олиб келади, бунда кўсакларнинг очилиши ўртача 90,87-92,30% ни ташкил этади.
7. Иқтисодий самарадорлик бўйича ҳисоблар шуни кўрсатдики, агар “Фандеф-аъло” дефолиантини «Навбахор» доломита асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 1 тонна препарат 3000074 сўм бўлади, импорт бишофит асосида олинаётган 1 тонна суюк магний хлорат дефолианта 6096599 сўм бўлса, иқтисодий самара 3096525 сўм/т ташкил этади.
Мустақиллик даври тожик матбуотининг тили ва услуби («Овози тожик» ва «Овози Самарқанд» газеталари материаллари асосида)
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги глобал-лашув ва ахборот технологиялари даврида инсоният хаётида оммавий ахборот воситаларининг, жумладан, газеталарнинг ахамияти тобора ошиб бормокда. Жахон тилшунослигида газеталарнинг тили ва услуби нутқнинг энг таъсирчан ва макбул шакли, жамоатчилик фикри, карашлари ва кайфиятларини шакллантиришнинг самарали механизми сифатида намоён бўлаётганлиги эътироф этилмоқда. Шу билан бирга, газета нафақат ахборот билан таъминлаш воситаси, балки тилнинг имкониятларини, гўзаллигини, адабий меъёр талабларига мослигини намоён этувчи мухим восита сифатида каралади.
Жаҳон тилшунослигида газета тили ва услубини семиотик, когнитив, лингвопрагматик, социологик, психолингвистик ва культурологик аспектларда таҳлил қилишнинг назарий-методологик асослари пухта ишланган. Ана шу асосда республикада яшовчи турли этник гурухлар тилида нашр этилувчи газеталарни тил, услуб, мавзулар ва жанрлар, журналистнинг тилдан фойдаланиш махорати нуқтаи назаридан тахлил этиш, уларнинг ютукларини умумлаштириш, фаолиятларидаги баъзи етишмовчиликларни очиб бериш муҳимдир.
Мустакиллик йилларида республикамизда шаклланган матбуот тизимида республиканинг тожик миллатига мансуб фуқароларини объектив ахборот ҳамда янгиликларга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилувчи «Овози тожик» ҳамда «Овози Самарканд» газеталарининг алоҳида ўрни бор. Шу сабабли юртимиздаги тожик журналистикаси ва тожик тилида нашр этиладиган газеталар тилида юз берган ўзгаришларни илмий баҳолаш, жумладан, уларнинг тили, услуби ва жанрларидаги муаммоларни ҳам назарий, хам амалий жиҳатдан тадкиқ этиш соха тараккиётини таъминлайдиган мухим омил хисобланади. Зеро, газеталар тили ва услуби уларнинг асосий хусусиятлари, мақсади, мохияти ва вазифаси билан чамбарчас богликдир. Республикадаги тожикча нашр этиладиган газеталар тили, услуби ва улардаги жанрларнинг ўзига хос хусусиятларини замонавий мезонлар билан очиб бериш ана шу жиҳатдан мухим ахамият касб этади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегиясида “...оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг касбий фаолиятини химоя килиш”1 зарурлиги кўрсатиб ўтилган, бу эса газеталар тили ва услуби бўйича тадқикотлар кўламини оширишни тақозо килади.
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 541-1-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3223-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Тадқикотнинг асосий мақсади истиқлол даврида Ўзбекистонда нашр этилаётган тожик газеталари тилининг шаклланиши, газета тилининг турли жанрлари бўйича хос хусусиятларини тадқиқ қилиш бўлиб, мустакиллик даврида «Овози тожик» ва «Овози Самарканд» газеталари тили ва услубини монографик шаклда ўрганишдир.
Тадқиқотнинг ил мни янгилиги қуйидагилардан иборат:
тожик матбуоти тарихининг асосий босқичлари, мустакиллик йилларида тожик газеталари тили ва услубида юз берган лексик-стилистик, грамматик-услубий, луғавий-семантик, меъёрий ўзгаришлар асослаб берилган;
тожик даврий матбуотидаги хабар, репортаж, хисобот, интервью каби ахборот (информацией) жанрлар; корреспонденция, мақола, такриз, шарҳ, обзор, хат каби тахдилий (аналитик) жанрлар; лавха, очерк, фельетон каби бадиий-публицистик жанрлардаги материаллар тилининг аниқлик, информативлик, образлилик каби асосий хусусиятлари очиб берилган;
истиқлол даврида «Овози тожик» ва «Овози Самарканд» газеталари тилининг асосий лисоний ва услубий белгилари, улар тилидаги лугавий ўзгаришлар ва жанрларда қўлланилган сўз ва ибораларнинг лексик-семантик тараққиёти масалалари ёритиб берилган;
газеталарнинг тожик адабий тили меъёрларига амал килиш даражаси баҳоланган, тил бирликларини тўғри қўллаш ва журналистнинг нуткий маҳоратини ошириш йўллари асослаб берилган.
Умумий хулосалар
1. Мустакиллик даврида Ўзбекистонда нашр этилаётган «Овози тожик» ва «Овози Самарканд» газеталарининг Президентимиз ва хукуматимиз сиёсатини кенг оммага етказишдаги роли тобора ошиб бормокда. Республикамиз ҳаётида ислоҳотларнинг моҳиятини тушунтириш, халқнинг келажакка ишончини янада ошириш соҳасида мухим манбалардан бири хисобланган ушбу газеталарнинг тилини ўрганиш бўйича махсус илмий тадқикот ҳозиргача яратилган эмас. Шу сабабдан мазкур газеталар тилини лексик-стилистик, грамматик-стилистик, адабий тил меъёри талаблари нуктаи назаридан, газета тили ва услубини ўрганиш бўйича тожик ва ўзбек тилишунослиги ютуклари асосида тадкик этиш хам илмий, хам амалий аҳамиятга эга.
2. Тожик газеталари жанрлари мустакиллик даврида ўзига хос хусусиятларга эга бўлаётганлигини ахборот рухидаги хабар, интервью, хисобот, репортаж; таҳлилий рухдаги макола, корреспонденция, обзор, шарх, такриз, хат; бадиий-публицистик рухидаги лавха, очерк, фельетон жанрлари тили мисолида аниқ кўриш мумкин.
3. «Овози тожик» ва «Овози Самарканд» газеталаридаги хабар жанридаги материалларда кўпроқ публицистик услубга хос сўзлар ишлатилган. Далиллар, саналар ва шахе номлари аник кайд этилган. Репортаж, интервью каби жанрларда публицистик услуб воситалари билан бир қаторда илмий, бадиий ва сўзлашув услубларига хос тил воситаларидан хам кенг фойдаланилган.
Газеталар тилида репортаж, хисобот, интервью каби жанрларда ишлатиладиган тил бирликлари ўзига хослиги билан хам ажралиб туради. Бу жанрларда умумистеъмолдаги сўзлар, ўзлашган сўзлар, фразеологизмлар ва бошқа тил воситалари асосан ўринли ишлатилган. Репортаж жанрида содда, қўшма гаплар, риторик гаплар ва икки таркибли гапларни кўп учратиш мумкин.
Ҳисобот жанри тили бошқа жанрларникидан ижтимоий-сиёсий атамалар, содда ва қўшма гапларнинг кўп қўлланилганлиги, ифода-тасвир воситалари камлиги билан ажралиб туради.
Интервью жанрида адабий сўзлашув нутқига хос сўзлар, халқ маколлари, фразеологизмлар кўплаб ишлатилган, баъзан шевага хос сўзлар ҳам учрайди. Унда содда тўлиқсиз гаплар, сўроқ ва риторик гаплар кўп қўлланиб, кўшма гаплар ниҳоятда кам ишлатилган.
4. Тахдилий (аналитик) жанрлар: корреспонденция, мақола, тақриз, шарҳ, обзор, хат кабиларнинг тил хусусиятлари газета тилида аниклик, объективлик ва тахдилийлик нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ килади. Ушбу жанрлар орасида нейтрал тил бирликлари билан бир қаторда, тилнинг ифода-тасвир воситалари, тил бирликларининг услубий жиҳатлари, иборалар ва халқ мақолларидан унумли фойдаланилган. Бошқа жанрларда асосан ижтимоий-сиёсий лексика билан бирга, рус тили оркали ўзлашган сўзлар, хусусан, янги сўзлар, арабча ва форсча сўзлардан кенг фойдаланилган. Айникса, такризнинг тили тор мутахассисликка оид тил бирликларидан унумли фойдаланилганлиги билан ажралиб турса, шарҳ жанрида ижтимоий-сиёсий лексика ва нейтрал сўзларни қўллаш устун туради. Хат жанри жонлилиги, таъсирчан тил воситалари, хусусан, сўрок гаплардан ўринли кўплаб фойдаланилганлиги билан эътиборни тортади.
5. Бадиий-публицистик жанрларнинг тили ва услуби бадиийлик, образлилик, таъсирчанлик нуктаи назаридан бир-биридан фарк килса-да, лавха, очерк, фельетон жанрларининг тил хусусиятларига хос умумийлик мавжуд. Уларда бадиийлик билан публицистик руҳ уйгунлашиб кетган. Кейинги йилларда очерк ва лавха жанрларига хос пишиқ материллар сони ошган бўлса-да, фельетон жанрига оид материаллар нихоятда оз нашр этилган. Лекин бадиийлик нуктаи назаридан хар учала жанрнинг тили ва услуби эътиборни тортади.
6. Устоз Айнийнинг барҳаёт анъаналари бугунги кунда давом эттирилиб, хозирги тожик газеталари тили лугавий таркибида бир катор ижобий ўзгаришлар юз берди. Ўтган асрнинг маълум даврларида истеъмолда бўлган айрим тожикча сўзлар русча-байналмилал вариантлари билан алмаштирилиб, тожикча вариант қарийб унутилган эди. Бугунги кунда ўша сўз ва терминлар қайта ишлатила бошлади. Уларни қўллашда асосан адабий меъёр талабларига ҳамда сўз ва терминларнинг тушунарли бўлишига алоҳида аҳамият берилмокда.
7. Ўзбекистондаги тожик матбуоти тилини адабий меъёр нуктаи назаридан истиқлол йиллари материаллари асосида тахдил этиш саводхонликни таъминлаш, нутк маданиятини ошириш, газета тилининг таъсирчанлигини оширишда катта ахамиятга эга. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ҳозирги тожик газеталарида имло қоидаларига тўла риоя этмаслик, сўзнинг маъносини ҳисобга олмаслик, лексик-стилистик, грамматик-стилистик, пунктуацион меъёрларга тўла амал қилмаслик натижасида турли камчиликларга йўл қўйилаётганлиги илмий тахдилни ва тегишли тавсиялар беришни талаб этади. Мазкур ишдаги айрим таҳлиллар ва тавсиялар тожик матбуоти тилининг янада сайқал топишига ёрдам беради, деб ҳисоблаймиз.
8. Ҳозирги тожик матбуотида жанр ва тил маҳорати, ўзлашган сўзларга муносабат, адабий меъёрга риоя этиш масалалари доимий илмий тадқиқот ишининг мавзусига айланиши лозим.
Қорақалпоқ тилидаги антонимларнинг семантикаси, морфемик таркиби ва услубий вазифалари
Диссертация мавзусининг долзарб лиги ва зарурати. Дунё тилшунослигида тилни тизимли ўрганиш асосида унинг структурасидаги лисоний бирликларни контраст фикрни ифодалаш элементлари сифатида тавсифлаш, тилнинг нафақат ташқи шаклини, балки унинг ички ҳолати, яъни семантикасини систем тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. XX асрнинг охирига келиб тилнинг инсон омили билан бевосита боғлиқлиги ҳақидаги антропоцентризм назарияси юзага келгач, тилни тил эгаларининг борлиқ ҳақидаги билимлари контекстида тахлил қилиш, яъни ассоциатов тафаккурнинг тил бирликлари орқали вербаллашуви муаммоси оламнинг лисоний манзарасини ёритишда етакчи ўринга чикди. Ушбу холат семасиология масалаларини нафақат тилшунослик, балки фалсафа, мантиқ, психология ва бошқа фанларнипг назариялари асосида комплекс тадқиқ этишдан иборат янги йўналишни қорақалпоқ тилшунослигига хам татбиқ қилишни тақозо этмокда.
Жахон тилшунослигида антонимиянинг назарий масалалари, жумладан, тилнинг лексик-семантик тизимида антонимиянинг тутган ўрни, лексик антонимларнинг ягона тизимга бирикиши қонунияти ва уларнинг асосий типлари аниқланди. Антонимик зиддиятларнинг семантик асослари ва уларни семик тахлил килиш методлари такомиллаштирилиб, антонимик тизимнинг тил структурасидаги лисоний вазифалари ойдинлаштирилди. Антонимларнинг синонимик каторларини лингвистик тахлил килиш натижасида синонимик-антонимик парадигма тушунчаси шаклланди. Систем-структур тилшуносликка оид ана шундай энг янги илмий-назарий концепциялар асосида қорақалпоқ систем лексикологиясини ривожлантириш, айниқса, жахон тилшунослигининг устувор назарияларини қўллаган ҳолда антонимия ходисасининг тўлиқ хал этилмаган жиҳатларини тадқик этил! хозирги замон қорақалпок тилшунослигини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.
Мустакиллик даврида миллий қадриятларимизни қайта тиклаш борасида амалга оширилган ишлар халқимизнинг маънавий дунёсиии ўзида ифода этган она тилини илмий асосда ривожлантириш ва унинг жамиятда қўлланиш доирасини янада кенгайтиришга олиб келди. Тилшуносликнинг семасиология, психолингвистика, лингвокультурология, нрагмалингвистика каби йўналишларини жаҳон андозалари асосида тараққий эттириш янги назария ва илмий қарашларнинг шаклланишига асос бўлди. Зеро, «Бугунги кунда мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-хунарни эгаллаган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялашяда1 илм-фан ютукларини кенг кўламда оммалаштириш мухим амалий аҳамият касб этади. Антонимларни назарий тадқиқ этиш, уларнинг нутқца шаклланиш сабабларини аникдаш ва уларнинг бошқа лексик-семантик гурухлардаги сўзлар билан алоқаси ва услубий вазифаларини ойдинлаштириш қорақалпоқ тилшунослигининг долзарб масалалари сирасига киради.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат узбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 16 феврал-даги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 17 февратдаги 11Қ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-гадқикот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари гўгрисида»ги карори, Узбекистан Рсспубликасининг 1995 йил 21 декабрдаги янги таҳрирда қабул килинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни ва соҳага тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадқиқот муайян даражада хизмат қилади.
Тадкикотиинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ тилида антонимлар семантикаси. морфемик таркиби, структур-систем табиати ва функционал-услубий хусусиятларини аниқлашдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
коракалпоқ тилида антонимларнинг шаклланиш боскичлари, семантикаси, тил сагхидаги ўрни ва функционал-услубий хусусиятлари аниқланган;
борлик оламдаги мавжудликнинг дуал тузилиши ҳақидаги караш-ларнинг тил бирликларига таъсири натижасида барча халқпар учун моҳиятан муштарак бўлса да, ҳар бир миллим тилда шаклан фарқланувчи сўзлардан иборат антонимлар вужудга келганлиги исботланган;
антонимларнинг синонимия, полисемия, энантиосемия ва фразеология ҳодисалари билан ўзаро муштарак ва фаркли жиҳатлари ойдинлаштирилган;
антонимлар тизими бевосита қарама-қаршиликларни англатувчи лексик бирликлар ва прагматик зиддиятларни ифодаловчи антонимларга бўлиниши далилланган;
қоракалпоқ тили антонимлари тузилишига кўра монотип (бир ўзакли) ва политип (кўп ўзакли, яъни икки, уч, тўрт ва ҳ.к. ўзакли) парадигмалардан иборатлиги асосланган;
контекстуал антонимлар, антитеза, оксюморон, когезия, макол-маталлардаги антонимия ва антонимик деривациянинг бадиий асарларда контраст маънони ифодаловчи семантик бирлик сифатидаги хусусиятлари ёритиб берилган.
Хулоса
Тилшуносликдаги антонимия муаммосини ўрганишга багишланган тадқиқотлардаги назарий қарашлар, атрофимиздаги нарса ва ходисалар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бирлиги ва кураш қонуни, улар ҳақида тушунчаларимиздаги мантиқий қарама-қаршиликнинг нутқдаги ифодаси бўлган антонимия ҳодисаси, қорақалпоқ тилида антонимларнинг турлари, лексик-семантик хусусиятлари, сўз туркумларига муносабати ва услубий вазифасини тадқиқ этиш асосида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Антонимия ҳодисаси тил универсалияси билан узвий боглиқ. Дунёдаги барча тилларга хам антонимия ҳодисаси хос, инсониятни ураб олган объектив оламда оир-бирига қарама-қарши бўлган нарса ва ходисалар мавжуд: куннинг ярми қоропғи бўлса, ярми ёруғ бўлади, қишда совуқ бўлса, ёзда иссиқ оўлади, ср пастда жоилашса, қуёш, ой, юлдузлар юқорида жойлашган, баъзи нарсалар қатгиқ бўлса, айримлари юмшоқ. Мана шу объектив оламдаги қарама-қаршиликлар ҳақидаги тушунчалар тилда ўзининг ифодасини топиб, всрбаллашуви натижасида антонимлар ҳосил бўлади.
2. Қорақалпоқ тилида антонимия ва синонимия ҳодисасининг умумий ва хусусий белгилари куйидагича: а) антоним ва синонимлар турлича лексемалар; б) ҳар бир сўзнипг бир лексик-грамматик гуруҳини ташкил этади; в) бир лексик-семантик гурухга мансуб; г) баъзи маъноларда антонимик-синонимик муносабатларга киришади; д) антонимик ва синонимик қатор микроструктурасини ташкил этади.
3. Қорақалпоқ тилидаги энантиосемия ходисаси тахлил этилди: кезли болыу (кўзи бор, кўзга эга) - кезли болыу (кўзи кўрмай кўр бўлиш) ва ҳ.к.
4. Қорақалпоқ тилида антонимик муносабат фақат якка лексемалар ўртасида эмас, балки бир компоненти якка лексема шаклида, иккинчи компоненти фразеологик сўз бирикмаси шаклида ёки икки фразеологик сўз бирикмаси бир-бири билан антонимик муносабатга киришади: ашьмиақ-қой аузынан шел алмайтугын, жайпарахат-козди ашып жумланша, айы оцынан тууды-жолы болмады ва ҳ.к.
5. Антонимларнинг пайдо бўлиш усуллари, антонимик деривация масаласи қизиқиш уйғотадиган муҳим масалалардандир. Тадқиқотда ҳар хил ўзакли антонимлар парадигмаси ва бир ўзакли антонимлар парадигмаси аниқданди. Уларнинг икки, уч, тўрт компонентли парадигмаси ўрганилди.
6. От, сифат, равиш, фсъл сўзлардан ясалган антонимлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, кўлланилиши, бадиий асарларда бажарадиган вазифалари ёритилди. Шунингдек, кам сопли бўлса-да, сон, олмош, ёрдамчи сўзлар ва бар, жок, предикативлари матн таркибида антонимик муносабатга кириша опиши исботланди.
7. Қорақалпоқ тилида фақат бир сўз туркумидан ясалган антонимлар билан бирга, турли сўз туркумига оид от-феъл, сифат-феьл, от-сифат моделидаги сўзлар антонимик муносабатни юзага келтириши аникланди. Бир сўз туркумига оид сўзлардан ясалган антонимлар симметрик, турли сўз туркумига оид сўзлардан ясалган антонимлар эса асимметрик эканлиги аникланди.
8. Антонимларнинг услубий вазифалари, контекстуал антонимлар, антонимларнинг антитеза вазифасида қўлланилиши ўрганилди. Бадиий сўз усталари ўз асарларида антонимлардан моҳирона фойдаланиши орқали юксак бадиий таъсирчанликка эришади. Антонимларнинг энг асосий услубий вазифаларидан бири — контраст баён функцияси хисобланади. Қорақалпок тилида антитезанинг оппозицией моделлари куйидагича: X ва У: кууаныш ҳэм қайгьг; X эмас У: Ол қоркрқ емес март, дэўжурек еди (К.Мамбетов).
Коракалпок тилида матн таркибида антонимик муносабат ифодалайдиган контекстуал антонимлар маълум вазифаларни бажаради. Масалан, Шенгелге қонған булбилдиц, Шымшык, курлым сани болмас (Бердақ). Бу мисолда булбил ва шымшык, сўзлари қиёсланиб, контекстуал антоним юзага келган.
9. Қорақалпоқ тилида антонимларнинг услубий ажратиш фигураси, услубий бириктириш фигураси, нейтрал фигураси, қарама-қаршиликнинг ўзаро биргаликда харакатланиш услубий фигураси, услубий алмашиниш фигураси вазифаларида келиши аникланди. Антонимларнинг услубий вазифаларидан бири антитеза бўлиб, у антоним сўзларнинг бир фразада қатор қўлланилишидир. Антитеза қуйидаги моделларда ясалади: X билан У (ерте билан кешинде). X лекин У эмас (аласысын артык алды, бересисин берген смес). X ёки У: Онын ол ойлаганы дурыс та, болким қэте де шытар (Э.Пахратдинов).
10. Тадқиқотда қорақалпок тилшунослигида и лк марта антонимик когезия тадкик этилди. Антонимия ҳодисаси факат лексик антонимлар билан чегараланмасдан, антонимик муносабат, кўшма сўзлар, турғун сўз бирикмалари, мақоллар, боғланган кўшма гаплар, эргаш гаплар ўртасида учраши аникланди. Антонимларнинг матн яратишдаги вазифалари кўрсатилди.
Ёшларда нотўғри диний тушунчаларни шакллантирувчи шахс хусусиятлари
Диссертация мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, тахдикали даврда яшаётганлигимизни, бир томондан ғоявий тахдидлар - ахборот хуружи, миссионерлик ҳаракатлари, айниқса, диний экстремизм ва фанатизм ёшлар онгига ўз таъсирини ўтказаётганлиги бўлса, иккинчи томондан терроризм ва дин ниқобидаги сиёсий экстремизм, аллакачон миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланганлигини кўришимиз мумкин.Нотўғри диний тушунчаларга асосланган диний экстремизм ва фанатизм муаммоси учинчи минг йиллик бошига келиб энг устувор ва оғриқли муаммога айланди. Диний фанатизмнинг энг катта хавфи шундан иборатки, ундан диний ижтимоийлашувнинг илк боскичларида турган ёшларнинг онги ва хулк-атворини бошкариш омили сифатида фойдаланиш мумкин.
Жаҳон миқёсида терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бўйича кўплаб мамлакатлар ва бир қанча халқаро ташкилотлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилмокда. 18-20 сентябр кунлари Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтган БМТнинг 72-сессияси Бош Ассамблеясида иштирок этган 193 та давлат рахбари нуткида асосан диний экстремизм, халкаро терроризм, этноцентризм ва ахлоксизлик каби глобал муаммоларга эътибор каратилди. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нуткида экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боглик жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилмокда. Халкаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини бошқа омиллар билан бирга, жахолат ва муросасизлик ташкил этади. Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг мухим вазифадир.
Мустақиллик йилларида ёшлар масаласига алоҳида эътибор каратилиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мувафаққиятларидан бири бўлган ёшларнинг ижтимоий-психологик муҳитида нотўғри диний тушунчаларнинг ролини ўрганиш, улғайиб бораётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий мустақиллик ғояси, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама - жисмоний, маънавий ва аҳлоқий камолотга етиши учун барча шароитларни яратишга катта эътибор берилган. Бугунги кунда мазкур масала алоҳида, жумладан Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи - ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишларда кўрсатилган вазифаларида ёш авлодни тарбиялаш, унинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга каратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чикиш назарда тутилган2. Шу боне, ёшларнинг ижтимоий-психологик муҳитида нотўғри диний тушунчаларнинг ролини ва улардан тўғри фойдаланиш хусусиятларига оид психологик тадбирларни амалга ошириш долзарб вазифалардан бири эканлигини кўрсатади.
Мазкур диссертация иши Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси хамда 1998 йил 1 майдаги 618-1-сон «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган диний хукук ва эркинликларга риоя килишнинг концептуал йўналишларини акс эттиради, шунингдек маълум даражада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ^406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади:ёшларда диний нотўғри тушунчаларнинг шаклланишини белгилаб берувчи шахс хусусиятларини очиб беришдан и борат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диний нотўғри тушунчаларга эга ёшларга паст диний саводхонлик, таъсирга берилувчанлик, баланд конформлилик, экстернал локус назорати, фрустрация, демонстративлик, хавотирли, таъсирланувчан, дистим ва параноялик типлари бўйича акцентуациялар борлиги, диний аддикция каби шахс хислатлари хослиги исботланган;
ёшларда диний нотўғри тушунчаларнинг шаклланишига ижтимоий омиллар таъсир кўрсата олиши асосланган;
шахс ҳислатлари микдорий диапазонларда намоён бўлганда диний нотўғри тушунчалар хосил бўлишига олиб келиши далилланган;
шахс ҳислатлари ичида якқол ифодаланган ва бир нечта кучли ифодаланган фазилатлар ажратиб кўрсатилган ва улар асосида диний нотўғри тушунчалар шаклланишига кўмаклашадиган шахс хусусиятлари иерархияси ишлаб чиқилган.
Хулосалар
Тадқиқотимизда нотўғри диний тушунчаларни шакллантирувчи шахс хусусиятлари муаммосини ўрганиш юзасидан олинган натижалар асосида куйдаги хулосаларга келдик:
1. Диний нотўғри тушунчаларга эга респондентларга қуйидаги шахс ҳислатлари хос:
паст диний саводхонлик;
таъсирга берилувчанлик;
баланд конформлилилик;
экстернал локус назорати;
фрустрация;
демонстративлик, хавотирли, таъсирланувчан, дистим ва параноялик типлари буйича акцентуациялар борлиги;
диний аддикция.
2. Экстремал гурухда аёл респондентларнинг диний саводхонлиги юқорироклиги гендер хусусиятлари билан асосланади. Эркакларнинг кўпорувчи деструктив диний окимларга кириб қолиши аксарият ҳолларда меркантил туйғулар билан боғлиқ бўлади, улар шу тариқа рухий камчиликларини ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиладилар, ўзларини кучли, ҳақикий эркак, обрўли эканлигини ҳис қилишни истайдилар. Рекрутлар ва неофитларга улар жалб қилингандан кейин фақат дастлабки босқичлардан сўнг диний доктриналарни ўрганиш вазифаси топширилади. Хотин-кизларни жалб қилишда эса мутлақо бошка манипуляция усулларидан фойдаланилади. Жалб килишнинг дастлабки боскичларини муваффақиятли амалга ошириш учун асосан (террорист-шахид аёллардан ташқари) айнан Қуръон ва ҳадисларни ўрганиш оркали диний саводхонликни оширишга эътибор берилади. Сўнг конфессионал догмаларни бузиш йўли билан диний нотўғри тушунчаларни сингдириш бошланади, кейинги босқичларда турли психотехнологиялар қўлланилади.
3. Диний нотўғри тушунчалар диний саводхонлик, таъсирга берилувчанлик, конформлилилик, диний аддикцияга мойиллик, локус назорати, фрустрация, баъзи бир феъл-атвор акцентуациялари билан баркарор корреляцияга эта.
4. Ижтимоий омиллар ёшларда диний нотўғри тушунчалар шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин.
5. Делинквент ва нормал танланмаларда диний толерантликнинг ёшга ва оиладаги болалар сонига корреляцион алокаси ўрганилганда карама-карши натижаларнинг олиниши тестлаш пайтида ушбу танланмалар респондентларига дахлдор ижтимоий вазиятнинг ўзига хослиги билан изоҳланади.
6. Нормал танланмада диний толерантлик билан ёш ўртасида корреляция алокаси йўқ. Яъни ёш йигит-қизлар улғайган сайин ушбу кўрсаткичнинг баркарор ижобий динамикаси кузатилмайди, бу эса шу билан изохланадики, ёшлар билан ушбу йўналишда ишлар, умуман, вакти-вақти билан олиб борилади. Бундай ёндашувда мақсадли ва мунтазам таъсир бўлмаслиги тестлаш давомида олинган натижаларга олиб келиши мумкин.
7. Танлаб олинган шахс хислатлари ёшларда диний нотўғри тушунчалар пайдо бўлишига куйидаги микдорий диапазонларда намоён бўлганда олиб келиши мумкин:
диний саводхонлик - паст даража;
таъсирга берилувчанлик - юкори (ёки баланд) даража;
конформлилилик - баланд (ёки юкори) даража;
локус назорати - экстернал (ёки аралаш экстерналлик тенденцияси билан);
фрустрация - мавжуд ёки барчарор тенденцияга эта;
демонстративлик, хавотирли, таъсирланувчан, дистим ва параноялик типлари - 2 ва ундан ортиқ хулқ-атвор
акцентуацияларининг бўлиши;
диний аддикция - мойиллик ёки мавжудлиги.
8. Эмпирик тадкикот жараёнида олинган шахс хусусиятлари микдорий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, уларнинг иерархияси 4-расмда тасвирланган.
Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик тадқиқи
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё тилшунослигида ҳар бир миллий тилнинг ички ривожланиш манбаи бўлган шеваларни тадқиқ қилиш, бу кўҳна бойликда жам бўлган луғавий бирликларнинг тарихий хусусиятларини очиб бериш ҳамда лисоний ходисаларнинг хозирги тарақкиёт тенденцияларини аниклаш
устуворлашмокда. Маънавий меросимиз ва қадриятларимизнинг таркибий қисми бўлган диалектал лексика, ундаги кийим-кечак номларининг структур-семантик тадқиқи хам coxa ривожини таъминловчи муҳим омиллардан бири хисобланади.
Жаҳон тилшунослигида халкнинг тарихи, этник-маданий ҳаётининг маҳсули бўлган сохавий лексика, туркий тилларнинг диалектал ўзига хосликлари ҳамда ономасиологик жараённинг когнитив фаолият билан алокадорлиги каби масалалар тилшунослар эътиборини торта бошлади. Ҳудудлар аҳолиси нуткига хос бўлган диалектал бирликларни йиғиш, уларни таҳлил қилиш тилнинг тарихий тарақкиётини кўрсатиб беришда катта аҳамиятга эта. Шу сабабли тилшуносликда диалектал лексика ва соҳавий лексик бирликларнинг лисоний хусусиятлари ҳамда уларда содир бўладиган номинация жараёнларини аниқлаш, ономасиологик тамойилларини белгилаш, Марказий Осиёдаги туркий тиллар соҳавий лексикасининг этнолингвистик ва социолингвистик хусусиятларини очиб бериш сингари устувор йўналишларга алохида эътибор берилмокда. Бу эса сохавий лексиканинг таркибий кисми бўлган кийим-кечак номларининг структур-семантик тахлилини монографик аспектда ўрганишни, бу тип бирликларнинг ономасиологик тамойилларини белгилашни ва пировардида дунё тилшунослигини бундан хабардор этишни такозо қилади.
Мустақиллик йилларида жамият ҳаётининг турли соҳаларида аниқ мақсадга йўналтирилган изчил ислоҳотлар олиб борилиши натижасида қарийб унутилишга келиб колган маданий кадриятларимиз, хусусан, миллий тилимизни ривожлантиришга бўлган эътибор кучайди. Бунинг натижаси сифатида тилшунослигимизда терминлар ва соҳалар лексикаси ўрганилди, маълум даражада тартибга солинди; эски ўзбек тили, ҳозирги ўзбек адабий тили ҳамда шевалари лексикасининг турли соҳаларига оид бир катор тадқиқотлар бажарилди. Шу билан бир каторда, ҳар бир ҳудудга хос бўлган диалектал бирликларнинг структур-семантик хусусиятларини очиб бериш ҳам муҳим лингвистик муаммолардан биридир. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 2017 - 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам «...таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш»1 алоҳида таъкидланган. Шу маънода миллий тафаккур хамда кўп йиллик анъана ва кадриятларимизнинг ёрқин ифодаси бўлган кийим-кечак номларини, хусусан, унинг структур-семантик хусусиятлари, ҳозирги таракқиёт манбаларини яхлит тадқик этиш тилшунослигимиздаги долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқикот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳакида»ги Қонуни ҳамда бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номлари-нинг структур-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилар билан белгиланади: Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг луғавий қатламлари аниқланган;
воҳа шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик ва тарихан ясалиш хусусиятлари диахрон ҳамда синхрон аспектларда очиб берилган;
кийим-кечак номларининг ўзаро қариндош бўлмаган, лекин яқин изданий, сиёсий, географик, диний муштаракликка эга бўлган халқлар тилларига ўзлашиш ва сингиш сабаблари аникланган;
Хоразм воҳаси шеваларидаги кийим-кечак номларининг моддий асосга, функционал хусусиятга, аналогияга ва белгиларни нисбатлашга кўра танлаш сингари ономасиологик тамойиллари белгиланган;
кийим-кечак номларининг ҳозирги ўзбек тилида маъно торайиши, маъно кенгайиши каби лексик ходисаларга учраши, уларда рўй берадиган фонетик ўзгаришлар илмий асосланган.
Хулоса
1. Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номлари умумтуркий лисоний хусусиятлар билан бирга маълум ҳудудда яшовчи тил эгаларига хос лингвомаданий холатларни хам намоён этади.
2. Кийим-кечак лексикасига оид бирликларнинг шевалардаги бошқа луғавий бирликларга нисбатан тез ўзгарувчанлиги, истеъмолдан чиқиб кетиши, янги бирликларнинг пешма-пеш пайдо бўлиши каби жараёнлар иқтисодий тараккиёт, глобаллашув сингари ижтимоий омиллар билан боглик.
3. Кийим-кечак лексикасини ономасиологик ва стратиграфик тахдил қилиш оркали уларнинг шаклланиш чегарасини хам белгилаш имкони бор. Бу борада ёзма манбаларнинг ахамияти каттадир.
4. Воха кийим-кечак лексикасига мансуб бирликлар турли лугавий қатламларга мансуб. Лугавий қатлам нуктаи назаридан Хоразм вохаси кийим-кечак лексикаси таркибида туркий катламга мансуб сўзлар кўпчиликни ташкил қилади. Бу ҳолат ҳам аждодларимизнинг маданий ва моддий жиҳатдан жаҳоннинг бошка халкларидан колишмагани, ўзига хос тафаккур ва ҳаёт тарзига эга бўлганини кўрсатади. Айни пайтда ўзлашма кийим-кечак номларининг мавжудлиги халкимизнинг бошка халклар билан бўлган маданий алокаларини намоён этади.
5. Воха кийим-кечак лексикасининг лисоний таркибини реконструкция қилиш шуни кўрсатадики, айрим ясалмалар нафақат туркий тиллар, шунингдек, олтой тиллар оиласига мансуб баъзи тилларда хам мавжуд.
6. Хоразм шевалари лексикасининг ареал ўзига хосликлардан бири шуки, бу худуд кийим-кечак номлари тизимидаги эроний тилларга оид бўлган сўзларни эроний тилларнинг умумий лексикасига мансуб номлар; эроний тиллар учун умумий, аммо маъносига кўра фарқланувчи сўзлар; хоразмий тили материаллари асосида изоҳланувчи номлар тарзида гуруҳларга ажратиш мумкин.
7. Хоразмий тилига алоқадор деб хисобланадиган бирликларни эроний тиллар грамматикаси, улар бўйича тузилган луғатлар ёрдамида типологик қиёслаш, шунингдек, хозирги шева материалларини диалектологии тахлил асосида тадкиқ килиш тилимиз лексикасидаги субстрат бирликлар масаласига хам ойдинлик киритади.
8. Кийим-кечак лексикаси инсоният маданий тараққиётининг маҳсули сифатида дастлаб тайёрланган кийим-кечаклар хомашё ёки материалига кўра номланган бўлса, инсоният мехнат фаолиятининг мукаммаллашиб бориши билан хомашё ва материаллар номига мансублик англатувчи қўшимчаларни қўшиш оркали номлана бошлаган.
9. Кийим-кечак номларининг лисоний тадкики инсониятнинг тафаккур таракқиётини хам маълум маънода ўзида акс эттиради, чунки когнитив фаолиятда номинация жараёни инсоннинг дунёни идрок этиш тарзидан бетона эмас. Шунта асосан, кийим-кечакни функциясига кўра танлаш тамойили инсон кийимнинг вазифаларини аник белгилай олиш даражасига етгани, шунингдек, фаслга, турли маросимларга мое кийиниш зарурлигини англай билгани билан боглиқ. Инсониятнинг тафаккур ривожи кейинги босқичда уларни бирор нарсага киёслаш, ўхшатиш, рамзий ном қўйиш даражасида тараққий қилган.
10. Кийим-кечак номларининг белгиларни нисбатлаш тамойили асосида юзага келиши нисбатан кейинги - ижтимоий формациялар шаклланган, жамиятда турли жинс, табака ва ижтимоий гурухдар ўрни муайян даражада белгиланган давр махсулидир. Айни пайтда уларнинг хам ўз ички тараққиёт босқичлари мавжуд. Бирор ҳудуд ёки шахслар томонидан ишлаб чиқилган, жорий қилинган кийим-кечак номларининг бошқа ҳудудларга тарқалиши эса жамиятнинг ҳар томонлама ривожланиши, халқлар ўртасида ижтимоий-сиёсий, иктисодий муносабатлар йўлга кўйилганини кўрсатади. Шу боне айни тамойилга кўра номлашни нисбатан кейинрок шаклланган дейиш мумкин.
11. Ўз ва ўзлашган қатламга мансуб кийим-кечак номларининг таркибий таҳлили шуни кўрсатдики, кийим-кечак лексикаси ўзи тарихан мансуб бўлган тилнинг ясалиш тизими, типологик хусусиятларига боғлиқ бўлади. Уларнинг аксар кисми мураккаб таркибли бўлиб, ҳозирги кунда туб сўз сифатида берилса ҳам, аслида, ясалма характеридадир.
Янги миллий тиш имплантати конструкциясини яратиш ва қўлланилишини экспериментал асослаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, «65 ёшли ва ундан катта бўлган одамларда тиш йўқотиш ҳавфи 30% дан 70% гача».1 ташкил қилади. «Охирги йилларда имплантология беморларда қисман ва тўлиқ тишсизликда тишларни йўқотилиши, эстетикани хамда чайнов функциясини тиклашнинг самарадор ечими бўлиб қолмокда».2 «Тиш имплантатлари билан самарали даволашнинг асосий кўрсаткичи бўлиб ўрнатилган имплантат атрофи суяк тўқимасининг ижобий реакцияси, яъни остеоинтеграцияси ёки тўғридан тўғри контакт имлантант-суяк холати ҳисобланади».3 «Имплантат тайёрланган хом ашё, имплантат юзаси топографияси, говаклилик, тузилиши, имплантат узунлиги, диаметри, геометрик тавсифи ва суяк тўкимаси атрофи ҳусусиятлари»4 каби омиллар имплант-суяк реакциясига хамда унга тушадиган босимга таъсир этади. Шунинг учун янги хом-ашёлар, тиш имплантатлари тузилишини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар тиш импланталогияси йўналишининг долзарб масалаларидан бири бўлиб колмоқда.
Замонавий стоматологиянинг дунё миқёсида ривожланиши, тиббиёт билан бир бутун бўлган холда, кўрсатилаётган ихтисослашган ёрдам сифатини доимий ошириб бориш ва шу орқали стоматологик беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш билан боғлик бўлади. Бугунги кунда тўлик ва қисман тишсизликни олинмайдиган протезлар билан тиклашда янги услубларини ишлаб чикиш долзарблигича колмокда. Шу билан бирга, стоматолог амалиётига тиш имплантатларини кенг киритиш қисман ва тўлиқ тишсизликда нафақат нормага яқин тиш функциясини кайта тиклаш балки жаглар атрофияси хамда тиш каторлари нуқсонларини келиб чиқишини олдини олиш имконини беради. Ортопедик стоматология ва имплантология соҳасида тиббиёт тадбирларни самарадорлигини ошириш мақсадида жахонда кенг камровли илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни сифатини тубдан яхшилаш ҳамда кўрсатилаётган ёрдамни янада кенг кўламда йўлга қўйиш йўналишида соғлиқни сақлаш соҳасида кенг камровли тадбирлар амалга оширилди. Бу борада амалга оширилган чора тадбирлар натижасида сифатли ва юқоритехнологик стоматологии ёрдам кўрсатиш борасида ижобий натижаларга эришилди. Соғликни саклаш тизимида амалга оширилган мақсадли чора тадбирларга карамасдан бугунги кунда жумладан стоматология сохасида ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Ҳозирги кунда, Узбекистан Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясида ахолига юқори малакали, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, хусусан стоматологияда ахолига қўлланилаётган замонавий технологияларни кенгайтириш орқали юқори малакали, сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва шу оркали беморларни хаёт сифатларини ошириш хисобланади.1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон «Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси», 2011 йил 28 ноябрдаги ПФ-1652-сон «Соғликни сақлаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017йил 20 июндаги ПФ-3071-сон «Узбекистан Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада ҳизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: янги миллий тиш конструкциясини ишлаб чикишдан иборат.
имплантати
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ВТ - 1.00 белгили титандан ясалган «Implantuz» миллий тиш имплантати суяк атрофи биомослигини оптималлаштиришга қаратилган суяк ички қисмини ўзига хос конструкциясига эга тиш имплантати ишлаб чиқилган;
тиш катори нуқсонларида «Implantuz» тиш имплантати тиш қаторлари нуқсонларини тўлдириш тажрибада ва имплантат суяк чегарасидаги ижобий остеоинтеграция динамикаси асосланган;
ишлаб чиқилган тиш имплантатини тиббий биологик хавфсизлиги тажрибада исботланган, ушбу конструкциянинг герметиклиги, хамда тажриба остидаги хайвонларнинг организмига токсик, кўзғатувчи, аллергик таъсир этиши исботланган.
Хулоса
1. ВТ - 1.00 белгили титандан «Implant.uz» миллий тиш имплантати резбали апикал конуссимон суяк ички ва бўйин ва қопламага эта суяк усти қисмларидан ташкил топтан. Апикал қисмининг учки тарафида антиротацион хожсимон жойлашган ўйиқлар мавжуд. Тиш катори нуксонларида «Implant.uz» тиш каторлари нуксонларини тўлдириш тажрибада асосланган.
2. Тажрибавий - морфологик изланишларга кўра миллий тиш имплантати тажрибадан ўтган жониворларнинг организмида морфологик ўзгаришларни келтириб чикармади, токсик, қўзғатувчанлик ҳамда аллергик таъсирга эга эмаслиги аниқланди.
3. Суяк тўкимаси микроскопик тадқиқотларига асосан имплантациядан сўнгги 1, 3 ва 6 ой давомида имплантат-суяк чегарасида суяк тўкимаси имплантатнинг метал юзасига зич бирикиши кузатилди. Бирикма юзасида бегона қўшимчалар, устма-устликлар ва бўшликлар аниқланмади. Имплантатнинг ўзи хам хеч кандай ўзгаришларга учрамади.
4. Миллий тиш имплантати «Implant.uz» ўрнатилгандан сўнг тажриба хайвонларининг биокимёвий қон текширувлари натижасига кўра жаррохдик амалиётидан аввал, ҳамда 1 ва 3 ой ўтиб АЛТ, ACT ва билирубин кўрсаткичлари ўзгармаслиги токсик таъсири йўқлигини англатади.
5. Миллий инновацион технология Республика стоматологик хизматининг тиш имплантатлари чет эл аналогларига бўлган заруриятни камайтириб, ушбу беморлар қатламини даволаш ҳаражатларини 2-2,5 баробар камайтириш имконини беради.
Бачадон ичи контрацепциясини қўллаш натижалари ва кечишини башорат қилиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кура тиббий абортнинг асоратлари оналар ўлими структурасида 20% ни ташкил килади1. Контрацепция аёл репродуктив соғлигига салбий таъсир қилувчи омил, яъни, абортлар сонини камайишига имкон беради. Ҳомиладорликлар орасидаги киник интервал туғрукдан кейин она организмининг тўлиқ тикланмаслигига, муддатидан олдинги туғруқлар ва киник вазнли болалар туғилишига, эрта неонатал ўлим каби асоратларга олиб келади. Шунинг учун туғрукдан кейинги даврда контрацепция воситалари аёллар репродуктив соғлигини саклашда муҳим аҳамиятга эта.
Контрацепция бўйича жаҳон миқёсида илмий тадкиқот ишларининг олиб борилишига карамай, айни пайтда кўплаб савол очиқ қолиб ўз ечимини кутмоқда. Бу борада фертил ёшдаги аёлларда бачадон ичи воситаси (БИВ) асоратлари ва уларнинг олдини олиш максадида антианемик давони қўллаш, репродуктив ёшдаги аёлларни саломатлигини сақлаш мақсадида скрининг текширув тизимига жалб қилишни такомиллаштириш репродуктив асоратларни келтирувчи хавф омилларини олдини олиш тизимини ишлаб чиқиш, БИВ асоратларини камайтиришга қаратилган алгоритмни ишлаб чиқиш, фертил ёшидаги аёлларни соғлиғи ва ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган тадбирларни такомиллаштириш кабилар алоҳида аҳамиятга эга.
Мустақилликнинг дастлабки кунларидан Республика соғликни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш жараёнида, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор каратилмокда. Соғлиқни саклаш тизимида амалга оширилган кенг камровли чора-тадбирлар натижасида салмокли кўрсаткичларга эришилди, жумладан охирги ўн йилда акушерлик асоратлари натижасида кузатилган оналар ўлими 8,2% қисқарган2. Бугунги кунда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш борасида “оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган тиббий ёрдам кўрсатиш, чакалоклар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни янада кенгроқ амалга ошириш зарур”3.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдикланган “Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари Стратегияси”, 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон “Соғликни сақлаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон “Соғлом бола Йили” Давлат дастури, ҳамда 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон “Узбекистан Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бачадон ичи контрацепциясини қўллаш давомийлигига қараб натижаларини башорат қилиш, хавф омилларини аниқлаш ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гипоксияга организмнинг узок муддатли ва муддатсиз кўникиш механизмини келтириб чиқариши, турли белгилар натижасида генетик оксилнинг транскрипцион-ангиогипоксик омилнинг (HIF-la) функциясининг камайиши исботланган;
аёллар томонидан мис таркибли бачадон ичи воситаси (БИВ) қўлланиш давомийлиги билан генетик оқсил HIF-la, темир танқислик анемия, липидларнинг перекисли оксидланиши ўзаро боғлиқлиги исботланган;
мис таркибли БИВдан фойдаланиш вақтида темир танқислиги касаллигининг юзага келиши орасидаги боғлиқлик асосланган;
мис таркибли БИВни олиб ташлаш муддатларини аниклаш ва унинг натижасида юзага келган асоратлар олдини олиш асосланган.
Хулоса
“Бачадон ичи контрацепцясини қўллаш натижалари ва кечишини башорат қилиш” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Мис таркибли БИВ қўйилгунча ва қўйилгандан кейинги ҳайз кўриш давомийлиги қиёсий тахдил қилиниб, асосий гурух аёллар ҳайз давомийлиги ва йўкотиладиган қон микдорининг кўпайиши, ҳайз кўриш хажмининг ортиши мис таркибли БИВдан фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқлиги исботланди. Мис таркибли БИВдан фойданалиш муддатининг узайиши туфайли генитал аъзолар (эндометрит, цервицит, кольпит) касалликлари фоизи ортди, мавжуд бўлган касалликларнинг (сальпингоофорит) қўзиши кузатилди ва бу латент темир танқислигининг юзага чиқишига шароит яратади.
2. Мис сакловчи БИВ қўллаш мобайнида периферии конда эритроцитларнинг морфологии холати эритроцитлар бўялиши зичлигининг иамайиши, анизоцитоз, минроцитоз билан хараитерланди.
3. Трансферрин ва нон зардобидаги ферритин ўртасидаги теснари норреляцион муносабат мавжуд бўлиб, мис тарнибли БИВдан фойдаланиш муддати ортиши билан нучайиши анинланди. Трансферрин ва ферритин орасидаги теснари боғлинлин БИВ нўллаш муддатига боғлин темир танқислин шанлланиши ва ривожланишига ишора нилади. Ферронинетин параметрлар ва мис тарнибли БИВдан фойдаланиш муддати орасидаги богликликни БИВ қўллайдиган аёллар организмида темир танкислик ривожланиши мезонларига кўшимча диагностик ва прогностик мезон сифатида фойдаланиш тавсия этилди.
4. Мис сакловчи БИВ қўллаш муддати ортган сари эритроцитларда метгемоглобин микдори (2,7 марта) ортиши, метгемоглобинредуктаза ва глутатионпероксидаз фаоллиги (1,52 марта) камайиши кузатилди. Метгемоглобининг тўпланиши эркин радикалли жараёнларни кучайтиради, антиперекис химоянинг пасайиши мембраналар деструкцияси, эритроцитларнинг гемолизга чидамлилигини камайиши ва гемолитик анемия ривожланишига олиб келди. Бу ўзгаришлар мис таркибли БИВдан фойдаланишнинг 2-3 йилида кескин ифодаланди.
5. HIF -16 микдори (120-140%) камайган аёлларда мис таркибли БИВдан фойдаланиш билан боғлиқ асоратлар кўп учради. HIF -16 ва N0-системаси билан боғлиқликда асоратларнинг юзага келиши мис таркибли БИВдан узок муддат фойдаланадиган аёлларда даволаш профилактик чора-тадбирларини баҳолаш ва башоратлаш учун маркер сифатида фойдаланиш тавсия қилинди.
6. Ишлаб чиқилган репродуктив ёшдаги аёллар мис таркибли БИВдан фойдаланиш мониторинги алгоритми умумий амалиёт шифокорига асоратлар ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва баҳолаш имконини беради.
Кечпишар шоли навлари ҳосилдорлигига экиш муддати ва меъёрларининг таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда шоли экини 163534 минг гектар майдонда экилиб, ўртача ҳосилдорлиги 46,5 ц/га ни, ялпи ҳосил эса 760772 минг тоннани ташкил этади. Осиё мамлакатларида шоли ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши аҳолининг демографии ўсиши билан боғлик бўлиб ҳисобланади. Дунёда 2007-2015 йилларда шоли ҳосилдорлигининг ўсиш суръати 0,9 фоизга ошганлиги аниқланган1.
Дунёда энг кўп шоли етиштирувчи АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Бразилия, Италия, Россия Федерацияси, Ҳиндистон, Канада, Австралия, Корея Республикаси, Испания, Мексика, Индонезия сингари давлатларда шолини куруқликда, сувга сочиб ҳамда кўчат усулларида етиштириш, уларни баргидан озиқлантириш орқали юқори ҳосилдорликка (40-60 ц/га) эришилмокда2. Шоли етиштиришни кўпайтириш эса аҳолининг гуруч ва гуруч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кондиришда муҳим аҳамият касб этиб, шоли етиштириш агротехнологияси элементларини такомиллаштириш мазкур соҳанинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Республикамизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси натижасида дон етиштириш, хусусан шоли-гуруч ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бунинг натижасида ахоли жон бошига тўғри келадиган ўртача гуруч ва гуруч махсулотлари 6,5 кг дан 10,8 кг га ошган. Бу борада, шоли етиштириш технологиясининг айрим элементлари, жумладан навларнинг биологик хусусиятларини хисобга олган холда экиш муддатлари, меъёрларини аниклаш, шолини кўчат усулида етиштириш борасида илмий изланишларга етарлича эътибор каратилмаган. Республикани янада ривожлантиришга оид Ҳаракатлар Стратегиясида «... қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустахкамлаш, ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш...»га алохида эътибор берилган. Ахолининг шоли донига бўлган эҳтиёжининг юкорилигини хисобга олган холда навларнинг биологик хусусиятларига мос равишда уларни тупрок-иқлим шароитларини хисобга олган холда жойлаштирилиш, етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш доирасидаги илмий изланишлар муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сон «2016-2020 йилларда қишлок хўжалигини янада ислоҳ килиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Республиканинг турли минтақаларида кечпишар шоли навларидан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришни таъминлайдиган мақбул экиш муддати ва меъёрларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор республиканинг марказий ва шимолий минтақалар иқлим шароитларида кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустакиллик» навларини экиш муддатлари аниқланган;
республиканинг марказий ва шимолий минтакалар тупрок-иқлим шароитларида кечпишар шоли навларининг экиш меъёрлари ишлаб чиқилган;
марказий ва шимолий ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитида кечпишар шолининг «УзРОС-7-13» ва «Мустакиллик» навларини ҳосилдорлигининг тупланиш даражаси ва рўвак кўрсаткичларига коррелятив богликлиги (г=0,96-0,98) аникланган;
турли муддат ва меъёрларда экилган шолининг тупланиш даражаси ва кўчат қалинлиги ўртасида юқори даражадаги коррелятив боғлиқлик (r=0,98-0,99) мавжудлиги аниқланган.
Хулоса
1. Кечпишар шоли навларининг вегетация даври давомийлиги экиш муддатлари ва меъёрларига қараб ўзгариб турди. Экиш меъёрларининг ошиши билан навларнинг ўсув даври 3-6 кунга қисқарди.
2. Уругларини лаборатория ва дала унувчанлигининг кечпишар шоли навлари экиш муддатлари ва меъёрларига боғлиқ бўлди. Лаборатория унувчанлиги УзРОС-7-13 нави 98,2 фоизни, Мустақилик нави 98,6 фоизни ташкил килди. Экиш муддатлари эрта экилганда дала унувчанлиги (55,7-56,3) фоиз паст бўлди. Кеч муддатларда экилганда тупрок ва сувнинг ҳарорати кўтарилгандан кейин унувчанликка таъсири сезилиб (58-60,3) фоизни ташкил килди. Экиш меъёрлари ошиб бориши билан уругларнинг дала унувчанлиги камайиб бориши аниқланди.
3. Экиш меъёрлари кам бўлган вариантларда ўсимликларнинг сақланувчанлиги юкори, экиш меъёрининг ошиб бориши билан сақланувчанлик пасайиб боради. Тупланиш даражаси 4 млн дона/га экиш меъёрида маҳсулдор поялар сонининг ортишига олиб келди. Экиш меъёрини 4,0 млн. дан 6,0 млн. унувчан уруг/га ошириш битта рувакдаги дон массасини камайишига ва 1 м2 даги маҳсулдор поялар сонини кўпайишига олиб келади. Барча экиш меъёрларида навлар ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлди.
4. Шоли навлари турли экиш муддатлари ва меъёрларида тўлиқ униб чиққан даврида ўсимлик бўйи бир-биридан кескин фарк килмади. Туплаш фазасидан кейинги фазаларда ўсимлик бўйининг баландлиги экиш меъёри ортгани сайин ортиб борди.
5. Дастлаб барг юзаси майсалашда секин кейин тупланиш ва найчалаш тез ошди ва руваклаш фазасидан кейин пастки баргларнинг сартайиши ва нобуд бўлиши билан камайиб борди. Барг юзасининг ортиши экиш меъёрининг 6 млн дона/га вариантида жуда тез содир бўлиб, рувакнинг шаклланишига салбий таъсир кўрсатди. Агротехник тадбирлар бир пайтда амалга оширилганда ўсиш жараёнларини кучайди, натижада барглар юзаси оптимал кўрсаткичдан юқори бўлди. Бу ҳол ёруғлик режимининг бузилишига, генератив органлар ривожланишининг секинлашишига сабаб бўлди.
6. Кечпишар шоли навларининг экиш муддатлар ва меъёрларининг ҳосил структурасига экиш меъёрларининг таъсири сезиларли таъсири кузатилмади. Экиш муддатлари рувак кўрсаткичларига ўз таъсирини ўтказди. Энг яхши натижалар майнинг биринчи декадасида 5 млн уруғ экилган вариантларда аниқланди.
7. Кечпишар шоли навларининг юқори хосилдорлиги барча экиш муддатларида 5-6 млн дона/га экиш меъёрларида аниқланди. Тошкент вилояти шароитида Мустакиллик навида 86,6-87,0 ц/га, Хоразм вилояти шароитида 30 апрел 6 млн дона/га экиш меъёрида 79 ц/га бўлди. УзРОС-7-13 нави иккала минтака шароитида хам Мустакиллик навидан ҳосилдорлиги паст бўлганни кузатилди.
8. Мустакиллик навини Тошкент вилояти шароитида экиш муддати 5 май экиш меъёри 5 млн. млн дона/га экилганда шартли соф фойда 10389000 сўмни, рентабеллик даражаси 45,4 фоиз, Хоразм вилояти шароитида шартли соф фойда экиш муддати 10 май 5 млн дона/га экиш меъёрида 9439100 сўмни, рентабеллик даражаси 47,8 фоиз бўлиши аниқланди. «УзРОС-7-13» нави бўйича иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлиши аниқланди.
9. Кечпишар шоли навларини Республикамизнинг турли минтақаларида апрел ойининг учинчи декадаси ва майнинг биринчи декадасида гектарига 5 млн дона/га экиш меъёрида экиш тавсия этилади.
Текисликдаги сув омборларининг юқори бьефида ўзан жараёнларини башоратлаш (туямўйин сув омбори мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда даре ўзанидаги сув омборларида ўзан жараёнларини бахолаш ва ўзан деформациясини башоратлашнинг ҳисоблаш усуллари ва технологияларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жихатдан, ўзан жараёнларини баҳолашда даре ўзанидаги сув омборларини лойқа босишини олдини олиш бўйича технологияларини такомиллаштиришга каратилган илмий тадқиқот ишларига алохида эътибор каратилмокда. Бу борада, кўпгина мамлакатларда жумладан Россия, Америка, Хитой, Ҳиндистон, Миер ва бошка давлатларда даре ўзанидаги сув омборларида ўзан жараёнларини бахолаш асосида ўзан ва ундаги гидротехник иншоотларнинг хавфеиз, самарали ишлашини таъминлаш мухим ахамият касб этади.
Жаҳонда дарё ўзанидаги сув омборларида ўзан жараёнларини бахолаш ва деформациясини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришга каратилган мақсадли илмий тадкикот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан дарё ўзанида чўкиндиларнинг тақсимланишини баҳолаш орқали сув омборларининг иш режимини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш, сув омборларида лойқа босишини хисоблаш усулларини яратиш, сув омборлари ўзанининг ювилиши ва кўмилишини баҳолаш технологияларини такомиллаштириш, дарё ўзаннинг морфологик хусусиятини хисобга олиб сув омборлари деформациясини хисоблаш усулларини ишлаб чиқиш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками^ мустақилликка эришгач дарё ўзанидаги сув омборларида ўзан жараёнларини бахолаш асосида гидротехника иншоотларининг ҳавфсизлигини таъминлашга алохида эътибор қаратилмокда. Бу борада, дарё ўзанидаги сув омборларини сув билан таъминловчи дарёлардаги лойка чўкиндиларнинг ҳаракати ва ўзаннинг деформацион жараёнларини (кўмилиши, ювилиши, в.х) башоратлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва дарё ўзанида чўкиндиларнинг тақсимланишини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича сезиларли натижаларга эришилган. Шу билан бирга дарё ўзанидаги сув омборларни лойқа чўкиндилардан химоялашда сув омборини сув билан таъминловчи дарёларнинг деформацион жараёнларини бахолаш усуллари ва технологияларини такомиллаштиришни амалга ошириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «.миллий иқтисодиётнинг ракаботбардошлигини
ошириш учун мелиорация ва ирригация объектларини ривожлантириш»1 таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан дарё ўзанидаги чўкиндиларнинг оқим узунлиги бўйича тақсимланишини ҳисоблашда сув омборларининг иш режими орқали баҳолаш ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ва 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини мухофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон «2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Хулосалар
“Текисликдаги сув омборларининг юқори бъефида ўзан жараёнларини башоратлаш (Туямўйин сув омбори мисолида)” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Очиқ ўзанларда оким харакатининг хусусиятини хисобга олиб, сув омборида сув сатҳи нишаблигини хисоблаш усули такомиллаштирилди. Бунинг натижасида, оқимнинг мавжуд гидравлик параметрлари асосида ўзаннинг турли участкалари бўйича сув омбори юқори бъефи оқимнинг эркин эгри сатҳини қуришнинг имконияти яратилди.
2. Сув омбори юқори бьефида, чўкиндиларнинг мувозанат тенгламалари асосида, узунлик бўйича оқим лойкалигининг ўзгаришини хисоблаш усули такомиллаштирилди. Бунинг натижасида, сув омборида оқим узунлиги бўйича сув сатҳи нишаблигининг ўзгариши, окимнинг ўртача чукурлиги ва энининг ўзгаришини хисобга олиб бажаришнинг имконияти яратилди.
3. Ўзаннинг турли кесимларини хисобга олиб чўкинди заррачалари харакатининг траекториясини хисоблаш усули такомиллаштирилди. Бунинг натижасида, ўзан узунлиги бўйича турли морфологик шароитда чўкинди заррачалари харакати траекториясини бахолашнинг имконияти яратилди.
4. Сув сатҳининг нишаблигини хисоблаш усули ҳамда топографик, космик тасвирлар маълумотларидан ва компютер программаларидан фойдаланиб Туямўйин сув омбори юқори бъефи бўйлама кесими кўриниши ишлаб чикилди.
5. Туямўйин сув омбори юкори бъефида кўмилишнинг сонли киймати ва даражаси аниқланди. Дарганата гидропостида, сув сатҳи ва сарфининг ўзаро богланиш графиклари чизилиб (хар бир йил учун алоҳида 25 та) уларнинг кўрсаткичлари асосида умумий тенглама олиниб таҳлил килинди. Туямўйин сув омбори юкори бьефида, ўзан жараёнлари бўйича муҳим янги маълумотларни аниқлашнинг имконияти яратилди.
6. Текисликдаги сув омбори юкори бъефи учуй ўзан жараёнларини башоратлаш ва хисоблаш усули такомиллаштирилди. Туямўйин сув омборида узунлик бўйича оким лойқалигининг ўзгаришида, ўзаннинг кўмилиши, ювилиши ва чўкиндиларнинг транзит оқиб ўтиши ҳисоби бажарилди. Ўзан жараёнларини башоратлаш ва хисоблаш усули сув омбори юкори бьефида ўзан жараёнларини баҳолашда мухим аҳамият касб этади.
7. Тадқиқот натижалари, дарё ўзанининг ва иншоотларнинг ҳавфсизлигини таъминлашда олиб бориладиган ўзан ростлаш, кирғоқ ҳимоялаш ишларини белгилаб беради ва уларни бажаришда муҳим аҳамият касб этади.
8. Тадқиқот натижалари, дарёнинг ўнг кирғоғи Тупроқкала ҳудудидаги минг гектар ер майдонини сув босишидан асраб колиш ва Туямўйин сув омборининг ҳавфсиз, самарали ишлашини таъминлаш хамда йирик экологик ва иқтисодий хавфнинг олдини олиш имкониятини беради.
Дарё чўкиндиларининг ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш методлари
иссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда дарё, ва бошка турдаги ўзанларда лойқали оқимлар тақсимоти усулларини такомиллаштириш, лойка-чўкиндиларни бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш услубларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан табиатдаги мавжуд глобал айланишлар (ҳаво, сув, ҳарорат ва ҳ.к.) нинг бир тури сифатида бевосита чўкиндиларни бошкаришни такомиллаштириш алоҳида аҳамиятга эта. Бу борада кўпгина мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Германия, Россия, Хитой ва бошқа давлатларда гидравлика ва муҳандислик гидрологияси соҳасига кириб келаётган “эколого-эрозион жараёнлар“ тушунчасининг моҳиятида ирригацион тизимларни лойка босишдан асраш, сув манбалари (дарёлар) ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экин далаларига минерал ўғитларга бой дарё чўкиндиларини етказиш ҳам иктисодий ва ҳам экологик соҳаларни яхшилашга алоҳида эътибор каратилган.
Жаҳонда дарё чўкиндиларини бошкаришни баҳолашда илмий асосланган, иктисодий самарадор ва экологик хавфсиз ечимларини топиш, тўғридан тўғри дарё чўкиндиларини микдори ва сифатини бахолаш, улардан фойдаланишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш алохида аҳамият касб этади. Бу борада, жумладан дарё чўкиндиларини сифатини баҳолашда самарали йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш, дарё чўкиндиларини бошкариш усулларини ва технологияларини яратиш, экин далаларига минерал ўғитларга бой бўлган лойка заррачаларни юбориш йўлини ишлаб чиқишга каратилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками? мустақилликка эришгач сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув олиш жараёнида гидротехник иншоотлар (ирригацион тиндиргичлар, магистрал ва суғориш канал)ни лойқа босишдан ҳимоя килишда дарё чўкиндиларининг бошқариш усуллари ва технологияларини такомиллаштириш бўйича кенг камровли тадбирлар амалга оширилмокда. Шу билан бирга ирригацион тиндиргичларда дарё чўкиндиларини ушлаб колиш оркали магистрал каналларни лойқа босишдан сақлаш бўйича сезиларли натижаларга эришилган. Ушбу йўналишда, жумладан магистрал каналларни, гидроузел ва сув олиш иншоотларни куриш ва реконструкция килиш асосида улардан самарали фойдаланишда дарё чўкиндиларни бошкариш усулларини такомиллаштиришни амалга ошириш талаб этилмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «....миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун мелиорация ва ирригация объектларини ривожлантириш»1 таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан сув хўжалиги иншоотларини лойихалаш, барпо этиш ва улардан унумли фойдаланиш учун, лойқали оқимлар (дарё чўкиндилар) ҳаракати усулларини такомиллаштириш, окимдаги чўкиндилар микдори ва уларнинг механик ва кимёвий таркибини аниқлаш ва ҳисоблашнинг усулларини яратиш, каналларни лойқа босиши ёки ювилиб кетишини олдини олиш ва дарё чўкиндилар микдорини фракцияларга ажратиб бошкариш технологияларини ишлаб чиқиш, минерал ўғитларга бой бўлган лойка заррачаларини суғориш майдонларига етказиш имконини берувчи технологияларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим ахамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон 2017-2021 йилларда «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 25 сентябрдаги “Сув объектларини муҳофаза килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3286-сонли Қарори, 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятига тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади дарё чўкиндиларининг фракцион таркибини инобатга олган ҳолда ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошқариш усулини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмнй янгилиги қуйидагилардан иборат:
дарё чўкиндиларининг гидротехник иншоотларда узунлик бўйича таксимотини хисоблаш усули нотекис ҳаракатни инобатга олиш оркали такомиллаштирилган;
гидротехник иншоотларда дарё чўкиндилари таксимотини хисоблаш усули лойка-чўкиндиларнинг фракцион таркибини инобатга олиш оркали такомиллаштирилган;
дарё чўкиндиларини бошкарувчи иншоот-тиндиргичда чўкиндиларни самарали ушлаб колувчи конструктив параметрлари такомиллаштирилган;
дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоот-тиндиргичнинг гидравлик ҳисоблаш усули лойка-чўкиндиларнинг фракцион таркибини инобатга олиш орқали такомиллаштирилган;
дарё чўкиндиларини ирригацион аҳамиятини баҳолаш ва бошкаришда фракцион ва кимёвий таркиби орасидаги боғлиқлик корреляцион коэффициента орқали асосланган.
Хулосалар
"Дарё чўкиндиларининг ирригацион аҳамиятини бахолаш ва бошкариш методлари" мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Назарий ва табиий дала шароитида олиб борилган изланишлар асосида дарё чўкиндиларининг ирригацион аҳамиятини баҳолашда чўкиндиларнинг кимёвий, минералогик таркиби билан бир каторда фракцион таркибини тадқиқоти лозимлиги баҳоланди. Чўкиндиларнинг механик таркибини бошкариш орқали, кимёвий таркибини тартибга солиш ва экин далаларига юбориладиган минераллар, биоген элементлар ва гумус микдорини аниқлаш ҳамда башорат қилиш имконини беради.
2. Табиий дала шароитида магистрал каналларда (Миришкор, КФК канали ва б.), гидротехник иншоотларда тўпланган маълумотлар тахдилидан маълум бўлдики, ҳар бир объектнинг дарё чўкиндилари ўзига хос бўлиб, уларни бошкаришда ва фойдаланишда фракцион ва кимёвий таркибининг боғлиқлиги корреляцион коэффициента (r=0,80) аниқланди. Бунинг натижасида майда чўкинди фракцияларнинг бошқариш оркали кимёвий таркибини бошкариш имконини беради.
3. Миришкор каналида олиб борилган изланишлар бўйича, дарёда шаклланган чўкиндиларнинг магистрал каналларда тарқалиши жуда хам хилма-хиллиги билан фарқ қилади. Чўкиндиларни фракцион таркибини асосан майда кум (0,1-0,05мм) ва йирик чанг (0,05-0,001мм) заррачалари ташкил килади. Изланишлар натижаси бўйича, каналдаги чўкиндилар таркибидаги N-NH4, Р2О5, К2О каби кимёвий моддаларни экин далаларига узатиш имконини беради.
4. Очик ўзанларда нотекис ҳаракат давомида чўкиндилар тақсимотини ифода этувчи математик модел такомиллаштирилди ва хисоблаш методи ишлаб чиқилди (Гувоҳнома DGU04572). Келтирилган моделнинг ўзига хос томони окимдаги чўкиндиларни фракцияларга боғлиқ равишда тақсимотини ифодалайди. Ишлаб чиқилган хисоблаш методи асосида каналлардаги гидротехник иншоотларда окимнинг нотекис харакатини хисобга олиш оркали иншоотларни лойқа босишини олдиндан башорат килиш имконини берди.
5. Табиий дала шароитида каналларда нотекис ҳаракат давомида чўкиндилар тақсимоти “Аму-Қашқадарё” хавза бошкармасига карашли Миришкор каналида олинган маълумотлар ва чўкиндиларни оқим узунлиги бўйича таксимотини ифода этувчи хисоблаш методи билан қиёсий баҳоланди. Ўлчанган ва ҳисобланган қийматлар орасидаги фарқ 6-10 % ни ташкил этди.
6. Назарий ва табиий дала шароитида олиб борилган изланишлар асосида дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоотнинг конструктив параметрлари такомиллаштирилди. Дарё чўкиндиларини фракцияларга ажратиб бошкариш имконини берувчи тиндиргичнинг янги конструкцияси ишлаб чиқилди. (Патент FAP 00926). Янги тиндиргич конструкцияси оркали дарё чўкиндиларини фракцияларга ажратиб бошкарилади ва майда фракцияли заррачаларни сугориш далаларига юбориш имконини берган.
7. Олиб борилган назарий ва табиий дала шароитидаги изланишлар асосида дарё чўкиндиларини бошқарувчи иншоот-тиндиргичнинг гидравлик ҳисобига дойр тавсиялар берилди. Ишлаб чиқилган тавсиялар асосида Сувли насос станциясининг, КФК-Сўх тиндиргичларининг гидравлик ҳисоблари бажарилди ва конструктив параметрлари аниқланди. Кутилаётган иқтисодий самарадорлик 66 миллион сўмдан ортиқни ташкил этади. Тадқиқот натижаларининг алоҳида қисмлари ўкув жараёнида фойдаланилмокда.
Ўзбекистонда ўсадиган соясимон кузиния ўсимлигини фармакогностик ўрганиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қандли диабет бутун дунёда соғлиқни сақлашнинг энг муҳим тиббий-ижтимоий муаммоларидан бири бўлиб колмокда. Бутун жаҳон соғликни саклаш ташкилотининг (бундан кейин БЖССТ) маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда мазкур касаллик билан жабрланганлар сони 422 млн кишини ташкил қилади. Прогноз қилинишича, уларнинг сони 2030 йилга келиб 552 млнгача1 ошади ва бу ўсиш суръатлари кейинчалик хам сакланиб колади. Соматик касалликларнинг ўлимга олиб келувчи сабаблар орасида кандли диабет ва унинг асоратлари юрак-кон-томир ва онкологик касалликлардан сўнг учинчи ўринни эгаллаши ҳам муаммонинг аҳамияти катта эканлигини кўрсатади.
Синтетик дори воситаларидан фарқли ўлароқ ўсимликларни кам заҳарлилиги, юмшоқ таъсир этиши, ножўя таъсирининг камлиги туфайли узок вакт давомида қўллаш мумкинлиги, дори модда билан бирга қабул қилинганда терапевтик самарани кучайтириши каби хусусиятларини эътиборга олиб, бутун дунё эндокринологларида улардан кандли диабетни комплекс даволашда бузилган физиологик жараёнларга кенг камровли таъсирни таъминловчи даволаш усули сифатида фойдаланишнинг мақсадга мувофиклиги шубҳа туғдирмаяпти. Ҳозирги вақтда инсулинга боғлик бўлмаган кандли диабетни олдини олиш ва даволашда инулин сақловчи субстанциялар кенг қўлланиб келинмокда. Фармакологик таъсирининг хилма-хиллиги (гипогликемик, иммуностимулловчи, пребиотик, гиполипидемик, гипохолестеринемик ва бошкалар) туфайли хорижда инулин кўпгина тадкиқотчиларнинг эътиборини жалб қилмокда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, тиббий ёрдам сифатини ошириш каби давлатнинг ижтимоий сиёсат соҳасидаги муҳим масалани ечимига қаратилган кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмокда. Ушбу масалаларни ечими тиббиёт амалиётида илмий-техник ютуқларини, ташҳис қўйиш ва даволашнинг замонавий воситаларини ҳамда самарали дори воситаларини қўллаш, маҳаллий хом ашё асосида самарали воситаларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган фармацевтик индустриянинг янада ривожланиши, соғлиқни саклаш эҳтиёжи учун махаллий ўсимликларни мобилизация килиш, шу билан бирга инулинни потенциал табиий манбаларини топиш ва ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш билан боғлиқ. Маҳаллий флоранинг астрадошлар вакиллари биз томондан ўрганилганда инулиннинг янги истиқболли манбааси сифатида соясимон кузиния (Cousinia umbrosa Bge.) аниқланди. Кам ўрганилганлиги сабабли мазкур ўсимликдан фойдаланиш сўнги вақтгача етарли даражада илмий асосланмаган. Шу билан бирга, биз ўтказган дастлабки текширувлар бир томондан соясимон кузиниянинг гипогликемик фаолликка эга эканлигини тасдиқланган бўлса, бошқа томондан унинг инулиннинг муқобил манбааси сифатида истикболи борлигини кўрсатди.
Соясимон кузинияни тиббиёт амалиётига қўллашга жорий килиш "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи йўналишига мувофиқ аҳолини самарали ва ҳаммабоп ҳаётий муҳим дори воситалар ва биологик фаол қўшимчалар билан таъминлаш бўйича давлатнинг муҳим ижтимоий масаласини ечимини таъминлайди. Юқорида кайд этилган ҳолатлар, шунингдек соясимон кузиниянинг республика ҳудудида кенг тарқалганлиги ва уни саноат миқёсида етиштириш имкониятлари мавжудлиги танланган мавзунинг долзарблигини кўрсатади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2647-сонли карори, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 апрелдаги «Доривор ўсимликлар асосидаги дори воситаларини ва биологик фаол кўшимчаларни (БФҚ) маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг чора-тадбирлари» тўғрисидаги 32-сонли баёни, шунингдек мазкур сохада кабул қилинган бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади соясимон кузиния, унинг асосида самарали инулин сақловчи дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни яратиш, уларни тиббиёт амалиётида қўллаш имкониятларини асослаш учун ўсимликни фармакогностик ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Ўзбекистонда ўсадиган соясимон кузиния илдизларининг биологик фаол моддалари асосий гуруҳларини кимёвий таркиби аникланган;
соясимон кузиния илдизларининг ўзига хос биологик фаоллигини таъминловчи асосий компонент - инулин ажратиб олинган ва идентификация қилинган. Олинган инулиннинг Official monographs «Inulin» (The United Pharmacopoeia, ХХП) хорижий стандарт талабларига мос келувчи сонли кўрсаткичлари аникланган;
соясимон кузиния илдизларининг морфологик-анатомик диагностик белгилари ва уларнинг сифати, экологик тозалиги ва қўллашдаги хавфсизлигини тавсифловчи кўрсаткичлар аникланган;
хом ашё таркибидаги инулинни микдорий меъёрлари хамда хом ашёни тайёрлаш ва сақлашнинг мўътадил муддатлари белгиланган;
соясимон кузиния илдизлари курук экстракта ва унинг асосида олинган биологик фаол қўшимчалари стандартлаштирилган.
Хулосалар
1. Илк бор маҳаллий флоранинг янги истиқболли доривор ўсимлиги -соясимон кузиния чуқур фармакогностик ўрганилди.
2. Комплекс тадқиқотлар натижасида соясимон кузинияни қўллаш илмий асосланди, унинг кенг тарқалганлиги ҳамда саноат микёсида етиштириш имкониятларини инобатга олган ҳолда уни гипогликемик таъсирга эга янги самарали дори воситаси сифатида тавсия этилди.
3. Соясимон кузиния таркибидаги унинг ўзига хос фаоллигини белгиловчи биологик фаол моддалар мажмуаси моно- ва полисахаридлар, оксиллар, эркин аминокислоталар, каротиноидлар, органик кислоталар, ошловчи моддалар, кумаринлар, фенолкарбон кислоталар, стероид бирикмалар ва минерал моддалардан иборат эканлиги аникланди. Хом ашёдаги биологик фаол моддаларнинг асосий гурухлари таркиби ва микдори аникланди.
Соясимон кузиниянинг асосий компонента инулин эканлиги кўрсатилди. Cousinia Cass, авлоди вакилларида глюкофруктанларнинг тарқалганлиги ҳақидаги адабиётлардан олинган маълумотларни инобатга олган холда бу бирикмани мазкур таксон систематикаси ва филогенияси муаммоларини ҳал килиш учун кулай хемотаксономик маркер сифатида кўриб чиқиш мумкин.
4. Тавсия этилаётган хом ашёни стандартлаш тизими таклиф этилди: асосий таъсир этувчи модда - инулинни сифат ва микдорини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди, хом ашёнинг чинлиги ва сифат кўрсаткичлари тавсифлари аникланди, тажрибада уни тайёрлаш ва сақлашнинг мўътадил муддатлари асосланди.
5. Соясимон кузиниянинг қуруқ экстракти ва унинг асосида капсула шаклидаги «Кузиния 3+» ва «Қаҳрабо-кузинияли комплекс» - биологик фаол қўшимчаларни яратиш ва стандартлашнинг амалий жиҳатлари ҳал қилинди.
6. Олинган маълумотлар асосида тиббиёт амалиётида фойдаланишга рухсат олиш максадида соясимон кузиния илдизига корхона фармакопея мақоласи лойихаси ишлаб чиқилди ва ЎзР ССВнинг «Дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” ДУКга кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Соясимон кузиния гуруҳидаги биологик фаол қўшимчалари учун Техник шартлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. «Кузиния 3+» ва «Қаҳрабо-кузинияли комплекс» биологик фаол кўшимчаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати олинди. «AGRO ВЮ KIMYO» МЧЖ соясимон кузиния илдизлари хамда унинг куруқ экстракти асосида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чикаришга розилик берди.
Эллиптик ва параболик турдаги тенгламаларга қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун эҳтимолий моделлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон микёсида олиб борилаётган илмий-амалий тадқиқотлар кўпгина амалий муаммоларнинг ечими иккинчи тартибли ҳусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун қўйилган чегаравий масалалар билан таснифланиши ва бундай масалаларни сонли ечишда статистик моделлаштириш (Монте Карло) усулларини тадқиқ этиш долзарб эканлигини кўрсатмокда. Статистик моделлаштириш — бирор объектнинг тадкиқ этилаётган таснифларини шу объектнинг эҳтимолий моделини компьютерда моделлаштириш ва катта сонлар конуни асосида баҳолашдир. Монте Карло усулини тасодифий факторлар таъсири кузатиладиган ихтиёрий жараёнларни моделлаштиришда қўлланилиши табиий бўлиб, ушбу усулни статистик физика, турбулентлик назарияси, нурланишни кўчириш назарияси масалалар ечишга оид тадқиқотларни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда фундаментал фанларнинг амалий татбиқига эга бўлган йўналишларга эътибор кучайтирилди. Ҳозирда статистик моделлаштириш усуллари тадбиқлари спектори жуда кенг бўлиб, нурланишни кўчириш масалалари (ядровий реакторлар; атмосфера оптикаси), газ динамикаси масалалари (Бёрд усули, коагуляция жараёнларини моделлаштириш), молиявий математика масалалари (қимматбаҳо қоғозлар ва бозор вазиятларининг бошқарувини моделлаштириш), оммавий хизмат кўрсатиш масалаларига (мураккаб ишлаб чиқариш тизимлари, алоқа тизимлари ва компьютер тармоқларини моделлаштириш) оид тадқиқотларни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорида «Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, амалий математика ва математик моделлаштириш фанларнинг устивор йўналишлари бўйича халқаро стандартлар даражасида илмий тадкикотлар олиб бориш асосий вазифалар ва фаолиятлар йўналишлари» этиб белгиланди1. Қарор ижросини таъминлашда сонли усуллар, ҳисоблаш математикаси, эҳтимоллар назарияси ва статистик моделлаштиришни ривожлантириш мухим ахамиятга эга.
Ҳозирги кунда жаҳонда статистик моделлаштириш усулларининг қўлланиш доирасини математик физиканинг турли масалалари, айникса, чизиқсиз чегаравий масалалар соҳасини кенгайтириш мухим аҳамият касб этмокда. Бундай чизиксиз масалаларни сонли ечими, одатда, сезиларли қийинчиликлар билан боғлиқ. Бу борада детерминистик усуллар билан бир қаторда статистик моделлаштириш усулларини ишлаб чикиш, ривожлантириш ҳамда қўллаш, шу жумладан, газ динамикаси, молиявий математика, биология ва бошка соҳаларининг мунтазам равишда мураккаблашиб бораётган моделларига мос келувчи амалий масалаларни ечишда сонли натижалар олиш мақсадли илмий тадқикотлардан ҳисобланади.
"Узбекистан Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойихалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 8 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка норматив-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иккинчи тартибли ҳусусий ҳосилали эллиптик ва параболик турдаги чизиқсиз тенгламалар ва чизикли системалар учун қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун эҳтимолий моделлар қуриш ва уларни асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
чексиз даражали қатор қўринишидаги чизиқсизликка эга бўлган эллиптик тенгламалар учун қўйилган биринчи ва иккинчи тур чегаравий масалалар ечимлари учун махсус эҳтимолий кўринишлар ҳосил қилинган ва улар асосида масалалар ечимларининг берилган нуқтадаги қиймати учун силжимас баҳолар қурилган;
чизиқсиз эллиптик тенгламаларга қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун эҳтимолий моделларга асосланган ҳисоблаш усуллари қурилган;
чексиз даражали қатор қўринишидаги чизиқсизликка эга бўлган ўзгармас ва ўзгарувчи коэффициентли параболик тенгламалар учун қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун махсус эҳтимолий кўринишлар ҳосил қилинган ва улар асосида масалалар ечимларининг берилган нуқтадаги қиймати учун силжимас баҳолар олинган;
чизиқсиз параболик тенгламаларга қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун эҳтимолий моделларга асосланган ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилган;
эллиптик тенгламалар системаси учун кўйилган чегаравий масала ечими учун махсус эҳтимолий кўриниш ҳосил қилинган ва унинг асосида сфералар бўйича тасодифий жараён траекториясида масала ечимининг берилган нуқтадаги қиймати учун силжимас бахолар курилган, сонли усуллар яратилган;
параболик тенгламалар системасига қўйилган чегаравий масала ечими учун махсус эҳтимолий кўриниш ҳосил қилинган бўлиб, ушбу кўриниш асосида сфероидлар бўйича тасодифий жараён траекториясида масала ечимининг берилган нуқтадаги қиймати учун силжимас баҳолар қурилган ва уларга асосланган сонли ечиш схемалари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Диссертация иши эллиптик ва параболик турдаги чизиқсиз тенглама ва чизиқли системаларга қўйилган чегаравий масалалар ечимлари учун эҳтимолий моделлар яратишга бағишланган. Тадқиқотнинг асосий натижалари куйидагилардан иборат.
Чизиқсиз масала ечимлари учун тасодифий микдорларнинг математик кутилмаси шаклидаги эҳтимолий кўринишлар олинган; эҳтимолий кўриш-ларга мувофиқ ҳолда тармокланувчи тасодифий жараёнлар курилган, уларни моделлаштириш формулалари аникланган, курилган жараёнлар бир эҳтимоллик билан тугалланиши ҳамда п чи авлод заррачалари сони бирдан кичиклиги исботланган;
жараён траекториясида силжимас баҳо, кам тармоқланган жараён траекториядарида е силжиган баҳолар қурилган, қурилган баҳолари дисперсияси чегараланган, улар тармоқланиш сони чегараланган жараёнлар траекторияларида аникланган ва моделлаштирилган; бахоларнинг силжимаслиги ва дисперсияларининг чегараланганлиги Марков моментлари ва мартингаллар назариялари ёрдамида исботланган;
анъанавий усуллардан фаркли, диссертация ишида келтирилган чизиқсиз масалалар ечимларининг баҳоларини рекуррент усулда аниқланиши бир қатор афзалликларга эга, шулар жумласидан, математик ёзувнинг ихчамлиги, траектория дарахтларининг мураккаб структурасини таснифлаш заруриятининг йўқолиши, мартингаллар назариясининг усулларидан фойдаланиш қулайликлари, ҳисоблашлар учун талаб килинадиган компьютер хотираси хажми кичиклиги;
параболик тенгламалар системасига куйилган биринчи чегаравий масала ечими учун сфероидлар бўйича тасодифий харакатланиш алгоритмлари ишлаб чикилган; ўрта қиймат формуласи асосида масаланинг ечими учун тасодифий микдорнинг математик кутилмаси шаклидаги эҳтимолий кўриниш олинган;
эллиптик тенгламалар системасига қўйилган Дирихле масаласи ечими учун сфералар бўйича тасодифий харакат алгоритмлари ишлаб чикилган; шар учун Грин формуласи асосида дифференциал тенгламалар системасидан интеграл тенгламалар системасига ўтилган; интеграл тенгламалар системаси учун итерацион усул яқинлашиши тадкиқ этилган;
системаларга қўйилган чегаравий масалалар учун эҳтимолий кўринишга мувофик тасодифий жараёнлар курилган, жараёнлар траекториялари учун моделлаштириш формулалари аникланган ва моделлаштириш алгоритми берилган; тасодифий жараёнлар траекторияларида масалалар ечимларининг дисперсияси чегараланган силжимас ва кам силжиган бахолари курилган;
вектор алгоритмларининг анъанавий усуллардан фаркли, курилган баҳоларда матрицали «вазнлар» ишлатилмайди, бу эса ўз навбатида ҳисоблашлар хажмини кескин камайтиради.
бир неча риск активлари учун аникланган опционнинг мукобил нархини баҳолаш учун Марков занжирлари траекторияларида аникланган функционалнинг математик кутилмаси кўринишидаги баҳога асосланган сонли усул ишлаб чикилган.
Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий қатағонлар ва сургун қилинган деҳқонлар аҳволи (1929-1959 йй.)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон микёсида кечаётган глобаллашув жараёнларида ғоявий, мафкуравий ва информацион курашнинг тобора кучайиб, маҳаллий локал тарздаги тарихий воқеа-ҳодисаларнинг халқаро ахамият касб этаётганлиги тарихий хотиранинг жамият хаётидаги ўрнини ортишига хизмат килмокда. XX асрнинг охиридаги сиёсий жараёнлар илгари атрофлича ва холисона ёритилмаган муаммоларни тарих фанининг тадқиқот объектига айлантирди. Айниқса, Собиқ Иттифокнинг 1930-1950 йиллардаги ички ва ташки сиёсати дунё миқёсидаги ўзгаришларга сезиларли таъсир кўрсатгани боис, бу даврни илмий тадкик этишга алоҳида эътибор каратилмокда. Россия, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Австралия ва Жанубий Кореялик тарихчи олимларидан иборат халкаро муаллифлар жамоасининг шу даврда ўтказилган сиёсий катағонларга оид «Кремль архиви»нинг катта ҳажмдаги махфий хужжатларини эълон қилиши масалага бўлган қизикишни янада кучайтирди. Бу эса янги тарихий фактлар асосида сиёсий катагонларни объектив ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар олиб боришни талаб этмокда.
Жахон амалиётида мустабид совет тузуми даврида аграр сохада амалга оширилган ўзгаришлар, деҳконларнинг ижтимоий хаётидаги трансформацией жараёнлар, ахолини совет ҳокимиятининг олиб борган иктисодий сиёсатига муносабати ва ижтимоий ҳаракатларни тадкик этиш бўйича мақсадли илмий изланишлар олиб борилмокда. Бу эса тарихдан сабок чиқариб, бугунги ва келажакка онгли карашни шакллантириш билан бирга тарих фанида эришилган натижаларни амалиётга жорий этишнинг истиқболли йўналишларини белгилашга қаратилган назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чикиш имкониятини яратади.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик анъаналарини қайта тиклаш ва миллий ўзликни англашга катта эътибор қаратилди. Ватанимиз тарихининг барча боскичларини илмий асосда холисона ўрганиш ва унга объектив баҳо бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Совет ҳокимияти йилларидаги «асоссиз равишда қилинган оммавий қатағонларни, коллективлаштириш ва саноатлаштириш даврида турмушнинг асосий негизлари шафқатсизлик билан барбод қилингани, халқларнинг маънавий кадрият ва анъаналари қалба-килаштирилгани»1 махсус тадқиқ қилинмокда. Бунда совет ҳокимияти учун хавфли деб топилган деҳқонларга нисбатан сиёсий сабаблар, синфий, ижтимоий, диний белгиларига кўра кўлланилган қатағон сиёсатини ёритиш, бегуноҳ курбон бўлган инсонлар хотирасини тиклаш заруриятга айланди. «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да белгилаб кўйилган «жисмонан соғлом, руҳан ва аклан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, катъий ҳаётий нуқтаи назарга эта ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш»2 каби муҳим вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган давлат сиёсатини такомиллаштиришда ёшларда тарихий хотира ва тарихий онгни шакллантириш, уларда Ватанга мухаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтиришни тақозо этмокда. «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни»га бағишланган 2017 йил 31 августдаги тадбирда таъкидланганидек, «Аждодларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши бугунги кун ёшлари учун ибрат мактабидир. Ҳар бир вилоятда Қатағон қурбонлари хотираси музейининг филиалларини ташкил қилишимиз керак. Улар университет ва институтлар кошида ташкил этилса, айни муддао бўлар эди. Қатағон қурбонлари хотираси бўйича мактаб дарсликларида махсус дастур асосида ўқитиш тизимини хам ишлаб чиқиш зарур»3 эканлиги оммавий қатағонлар пайтида зулм ва зўравонлик қурбони бўлган, истиклол йўлида жон фидо этган инсонларнинг ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш мавзунинг ижтимоий жиҳатдан ҳам долзарблигини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июл-даги «Ватан ва халқ озодлиги йўлида курбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 1 майдаги «Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида»ги фармони, 2008 йил 5 майдаги «Қатағон курбонлари хотираси музейи фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-861-сонли қарори, 2017 йил 7 февралдаги 4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Қатағон курбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ва мавзуга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX асрнинг 20-50- йилларида Ўзбекистондаги коллективлаштириш жараёни, ундаги сиёсий қатағонлар, деҳқонларнинг сургундаги аҳволи, иккинчи жаҳон урушида фашизмга карши кураши ва сургундан озод қилиш тарихини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
коллективлаштириш Ўзбекистон қишлоқларида асрлар давомида шаклланган деҳқончилик анъаналари, аҳолининг миллий менталитета, диний дунёқарашига тамомила зидлиги боис, норозилик ҳаракатларида барча ижтимоий қатлам вакилларининг иштироки ўз-ўзидан ташкилланиш хусусиятига эга бўлганлиги очиб берилган;
мустабид тузум коллективлаштириш ва қулоклаштириш сиёсатига хайрихох бўлмаган деҳқонларга нисбатан «муштумзўр» - мафкуралашган сиёсий атамасини қўллаш орқали салбий зўравон қиёфасини яратганлигининг мохияти очиб берилган ва «кулак», «муштумзўр», «қулоқ» сиёсий атамаларининг ўзаро трансформациям хронологик тартибда исботланган;
коллективлаштириш, қулоқлаштириш ва сургун сиёсатининг Ўзбекистонга татбикида Марказнинг ваколатли органлари, маҳаллий партия ва совет органлари ўртасидаги ўзаро муносабатдаги боғлиқлик тарихий ракурсда тизимли тарзда таҳлил килинган ва айнан битта айб билан сургун қилингандан ташкари, Ўзбекистон, Украина, Шимолий Кавказ ва Шимолий Қозоғистондаги меҳнат посёлкаларида иккинчи бор, ГУЛАГ лагерларида эса учинчи марта катағон қилиниши сабаблари очиб берилган;
Иккинчи жаҳон уруши арафасида собиқ қулокларнинг аксарияти мавжуд сиёсий режимга кўникишга мажбур бўлгани, 1941-1945-йилларда умуминсоний ва миллий қадриятларга содиқ қолиб, фашизмга карши курашда фронтда кўрсатган жасорати ҳамда фронт ортидаги фидокорона меҳнатлари ёритиб берилган;
оилавий сургун Ўзбекистон қишлоқларидаги инфраструктурани тубдан ўзгартирганлиги, деҳқонларнинг Ўрта Осиёнинг ички ҳудудлари, Шимолий Кавказ, Украина ва Шимолий Қозоғистонга сургун килиниши сабаблари қиёсий таҳлил қилинган, шунингдек, ёшлар, меҳнат қобилиятини йўқотганлардан ташкари сургундан озод килинганларнинг ватанга кайтиш жараёни совет қонунчилигидаги зиддиятлар туфайли 1959 йилгача давом этганини кўрсатувчи ночизиқли динамика асослаб берилган.
Хулоса
Ўзбекистонда коллективлаштириш жараёнидаги сиёсий қатағонлар ва сургун килинган деҳконлар аҳволи масалалари таҳлили ва тадкиқи куйидаги хулосаларга асос бўлди:
1. XX асрнинг 20- йилларида ўзбек қишлоқларидаги ижтимоий табақаланиш Совет Иттифоқининг марказий районларидан тубдан фарқ қилган бўлишига карамай, совет ҳукумати ўзбек деҳконларига нисбатан камбағал, ўртаҳол, қулоқ атамаларини тўғридан-тўғри қўллади. Деҳқонларга мафкуравий босим ўтказиш максадида жамиятда сунъий тарзда «муштумзўр», «халқ душмани», «зараркунанда» образлари шакллантирилди.
2. Большевиклар ўзбек қишлоқларида асрлар давомида шаклланган ижтимоий муносабатларни назар-писанд килмасдан, аксинча, қишлоқка коммунисток мафкурани, синфлар ўртасидаги кураш ғоясини мажбурий сингдиришга эришдилар. Қишлоқка нисбатан синфий ёндашув ёппасига коллективлаштириш жараёнида жуда катта хатоликларнинг келиб чиқишига, қонунбузарликларнинг юз беришига хамда инсон ҳукук ва эркинликларини ўта қўпол равишда поймол килинишига олиб келди.
3. XX асрнинг 20-30- йилларидаги Узбекистондаги ижтимоий-иктисодий холат ва қишлоқ аҳолиси ижтимоий таркибининг таҳлили республикада большевиклар талкини бўйича том маънодаги «қулоқ»лар бўлмаганидан далолат беради. Бирок, оммавий қулоклаштириш бошлангач, Россиянине марказий ўлкаларида катта ерларга эта бўлган деҳқон хўжаликларига қўлланилган жазо чоралари Ўзбекистондаги ер микдори жиҳатидан уларга умуман тенглаша олмайдиган хўжаликларга ҳам бирдек татбиқ этилди.
4. Махсус посёлкалар коллективлаштириш жараёнида катағон қилинган деҳқон оилаларининг жазо маскани вазифасини ўтади. Ёппасига коллективлаштириш жараёнида қулоқ қилинган деҳқонларнинг оилавий сургуни икки ҳолат бўйича ғайриоддий бўлган. Биринчидан, қулок қилинган деҳқон билан бирга бегуноҳ бўлишига қарамай бутун оиласи, бола-чақасидан тортиб, нуроний отасигача кўшиб сургун қилинди. Иккинчидан, сургунда бўлиш муддати белгилаб қўйилмади ва муддатсиз сургунга айланди.
5. Қишлоқ аҳолисининг ўзига тўқ деҳконларини қатағон қилинишининг тўрт босқичи: 1) деҳконларни қулокка тортиш, сайлов ҳукукидан, мол-мулкидан, от-уловидан, уй-ҳовлисидан маҳрум қилиниши; 2) уларнинг махсус меҳнат посёлкаларига сургун килиниши, бу жойлардаги оғир меҳнат ва турмуш шароитлари, 3) махсус меҳнат посёлкаларидан тўқима, ясама айблар билан камоқ жазосига ҳукм этилиши ва ГУЛАГ лагерларига этап қилиниши, 4) 1937-1938- йиллардаги «Катта қирғин»нинг асосий зарбаси собиқ қулокларга каратилгани, қатағон килиш режасидаги микдорни тўлдириш мақсадида шу лагерлардаги маҳбусларнинг отувга ҳукм қилинганлиги ва уларнинг жасадлари Бутова полигони, Соловки, Коммунарка, Ваганьковка, Сандармох, Серпантинка, Шаҳидлар хотираси мажмуасидаги ва бошка қатлгохлардалиги аникланди.
6. Иккинчи жаҳон уруши даврида харбий мажбурият ўташга лойиқ деб топилган собик қулоқлар ҳаракатдаги фронтларга, бошқа эркаклар фронт ортидаги мудофаа иншоотлари, уруш қуроллари, ўқ-дори, ҳарбийлар учун кийим-кечак, озиқ-овқат тайёрлайдиган меҳнат лагерларига сафарбар этилган. Собик қулоқларнинг фронтдаги жангларда иштироки ва фронт ортидаги фидокорона меҳнати уларнинг уруш тугагандан кейинги такдирида хал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
7. 1954 йил 13 августда СССР Министрлар Советининг «Собик қулоқлар ва бошқа шахслардан махсус посёлкалар бўйича чекловларни бекор килиш тўғрисида»ги карорига асосан 1929-1933- йилларда ёппасига коллективлаштирилган районлардан сургун килинган собик кулоқлардан чекловлар олиб ташланди. Қарорнинг яна бир томони 1934 ва ундан кейинги йилларда сургун қилинганлар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Оқибатда, қулоқлар сургуни СССР ИИМнинг №4 махсус бўлими ва унинг жойлардаги органлари тугатилиб, уларнинг ваколати маҳаллий ижроия кўмиталарга ўтказилгунга қадар давом этган.
Тадқиқот натижасидаги катор илмий-назарий хулосалар асосида куйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Коллективлаштириш жараёнида бевосита иштирок этган ва сиёсий қатағонлар курбони бўлган шахслар билан махсус интервьюлар ўтказиш, уларнинг хотираларини магнит тасма ва видео курилмаларга ёзиб олиш хамда махсус архив фондларини яратиш тавсия этилади;
2. Ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон курбонлари хотираси музейларини ташкил этиш да ҳар бир ҳудудни ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда тасвирий ва кўргазмали экспонатлар билан бойитиш зарур;
3. Узбекистон тарихининг XX аср 30- йилларидаги кам ўрганилган сахифаларини объектив тарзда ёритиш учун бир катор давлат ва идоравий архивларда «махфийлик» тамғаси остида сақланиб келаётган архив хужжатларидан фойдаланишга имконият яратиш муҳим ахамиятга эга;
4. ГУЛАГ лагерларидаги ўзбекистонлик маҳбусларнинг таркиби, бунёдкорлик фаолияти, фожиали хаёти, такдири ва қисматини хозиргача махфийлик тамғаси остида сақланаётган ҳужжат ва материалларни топиш, тўплаш, умумлаштириш, тадқиқотлар ўтказиш лозим;
5. Фашизмга қарши курашга сафарбар қилинган собиқ қулоқлар, қатағон қилинганлар ва ҳарбий асирга тушганлар такдири ва қисмати ҳақида ҳужжат ва материалларни хориждаги архивлардан, ахборот ресурс марказларидан излаш, топиш, улар асосида ҳужжат ва материаллар тўпламларини тайёрлаш, нашр этиш орқали мазкур мавзунинг манбавий асосини шакллантириш мақсадга мувофиқ;
6. Қулоқлаштириш, сургун қилиш сиёсати ва амалиётидан сақланиб қолиш максадида хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлган юртдошларимизни номма-ном аниқлаш, улар ҳақидаги бор ҳақиқатни очиб бериш, бу ҳакдаги ҳужжатлар, материаллар, эсдаликларни Ўзбекистон ҳудудидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейларида кўрсатишга имконият яратади;
7. Тадқиқот натижалари, эълон қилинган асар ва тўпламлар коллективлаштириш жараёнида қатағонлар қурбони бўлганларнинг номини абадийлаштириш ва уларнинг такдири тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш мақсадида алоҳида интернет саҳифасини очиш тавсия этилади.
Ўзбекистонда ирригация тизими ривожланиши ва унинг оқибатлари (1951-1990 йй.)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган айни пайтда дунё миқёсида ирригация тизимини интенсив равишда ривожлантириш, сув хўжалигини самарали бошқариш ва сугориш инфраструктурасини такомиллаштириш, деҳқончиликда агротехник тадбирларни қўллаш, сугорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича инновацияларни татбик этиш, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона тарзда фойдаланиш мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаш жоизки, аграр ва саноат ишлаб чиқариши, ижтимоий ҳаёт ривожланишининг асосини, шубхасиз, сув хўжалиги тизими ташкил этади. Зеро, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг тараққий этиши бевосита ирригация-мелиорация сохалари билан узвий богликдир.
Бугунги кунга келиб, жаҳон миқёсида кишлоқ ва сув хўжалиги сохаларини тадкик этиш илмий марказларида сугориш тизими хамда мелиорация тарихини ўрганиш бўйича муайян даражада изланишлар олиб борилмокда. Шу билан бирга, XXI асрда Марказий Осиё ҳудуди ижтимоий-иқтисодий ҳаёт жабхаси учун хам қайд этилган тадкиқот иши мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаб ўтилган мавзуга алокадор бўлган тарихий вокеа-ходисаларга қиёсий-таҳлилий жихатдан бахо бериш, унинг минтақавий хусусиятларини аниқлаш, минтақа давлатлари сугориш тизимида амалга оширилган трансформация жараёнларини инобатга олган холда муаммога дойр ечимини кутаётган масалаларга эътиборни кучайтириш заруриятини хам келтириб чикармокда.
Узбекистан мустакилликка эришганидан сўнг мамлакатимиз тарихини холисона ва илмий тарзда тадқик этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўтмиш тарихига муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Бир қатор тарихий мавзулар сирасида, тарихан шаклланиб келган ирригация тизими ҳамда суғорма деҳқончилик маданияти тарихини назарий-концептуал ёндашув асосида ҳаққоний ўрганишга алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлок хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналиш-ларида «суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш»1 каби муҳим вазифалар белгиланган.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги карори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон «Узбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1951-1990 йиллар даврий чегарасида мавзуга оид бирламчи ва тарихий манбалар тахдили асосида Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши, амалга оширилган сугориш тадбирларининг натижалари ва уларнинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
XX аср иккинчи ярмида совет ҳокимиятининг Узбекистан ирригация тизимида амалга оширган иккиёклама сиёсати, унинг сугориш соҳасидаги деформация жараёнларига таъсири холислик тамойили асосида очиб берилган;
суғорма деҳқончилик маданиятининг ўзига хос анъаналарига эга бўлган республиканинг совет давлати ҳукмронлиги йилларида хам ирригация ва мелиорация соҳалари учун мутахассис кадрлар тайёрлаб бериш борасида таянч маскан бўлганлиги, шунингдек, махаллий муҳандис-гидротехник-ларнинг Афгонистон, Мозамбик, Сурия каби мамлакатларда кичик сув омборлари (барражлар) куришдаги иштироки огзаки тарих (Oral history) усули ёрдамида илмий истеъмолга киритилган;
янги ерларни ўзлаштириш ирригация ва ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаргани, Марказий Фаргона, Мирзачўл, Сурхон-Шеробод, Қарши, Жиззах даштларидаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш учун республиканинг ахоли зич худудларидан оилаларнинг кўчириб келтирилиши, унинг урбанизация жараёнлари хамда туманлар трансформациясига таъсири асослаб берилган;
XX аср 70-80-йилларидан бошлаб ҳосилдорлик сифатига эътибор берилмасдан, сугорма майдонларнинг экстенсив тарзда ортиши ирригация-мелиорация ишларининг кенгайиши, сугориш тизими конфигурациясининг ўзгариши, суғориладиган ерларнинг яроксиз ҳолатга келиши хамда хосилдорликнинг камайишига сабаб бўлганлиги аникланган;
суғориладиган майдонлардаги ер ости хамда сизот (грунт) сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида дренаж, канал ҳамда насос станцияларининг барпо этилиши сувнинг табиий мувозанатини бузилишига, сув ресурс-ларининг танқислиги, экологик ҳолатнинг издан чикиши ҳамда Оролбўйи генофондига экстернал таъсири тарихий далиллар асосида исботланган.
Хулоса
Узбекистонда ирригация тизими ривожланиши ва унинг окибатлари тарихининг тадқиқи натижасида куйидаги хулосалар олинди:
1. XX аср иккинчи ярмидан - 1990-йилгача бўлган даврий чегарада илк маротаба "Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши билан боглик жараёнлар замонавий назарий-концептуал ёндашув асносида тахлил этилди. Тадкик этилаётган даврда республикадаги экин майдонларини мунтазам сугориш ва сув захираларини тўплаш мақсадида сугориш каналлари, насос станциялари ва сув омборларини барпо этиш масаласига эътибор қаратилди. Мазкур иншоотларнинг бунёд этилиши республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир каторда қишлоқ хўжалиги соҳасида пахта яккаҳокимлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда марказни пахта хомашёси билан мунтазам таъминлаш ишига бевосита хизмат қилди.
2. Совет ҳукмронлиги йилларида сугориш тизимини ривожлантириш ишига тегишли мақсад боне жиддий эътибор билан қаралди. Тадкиқ этилаётган даврда суғориладиган майдонларнинг хажми экстенсив равишда қарийб икки баробарга кенгайтирилди. Бу эса ўз навбатида ортиқча маблағ ва ишчи кучини талаб қилар эди. Натижада суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил микдори йилдан-йилга пасайиб, кўп ҳолларда улар яроқсиз ва ташландиқ ҳолатга келиб қолди, бу холат мазкур ерларнинг қишлоқ хўжалигидаги истеъмолдан чиқиб кетишига сабаб бўлди.
3. Совет ҳукуматининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги пахта яккаҳокимлигига урғу берган сиёсати асрлар давомида анъанавий тарзда шаклланиб келган суғорма деҳқончилик соҳасининг барбод бўлишига олиб келди. Натижада республика суғорма ерларининг деярли 75 фоизига пахта экилди. Бу эса республика иктисодий ҳаётида кўплаб салбий иллатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Республика иқтисодиётида пахтачиликка эътибор берилиши, маҳаллий ахолининг бошка қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, озука, полиз, бошоқли, мева ва сабзавотга бўлган эҳтиёжини кучайтирди.
4. XX асрнинг 60-йилларида совет давлати республикадаги сув хўжалиги курилиш ишларига капитал маблаглар сарфлашни орттириб борди. Шу максадда соҳани тараққий эттириш учун давлат бюджетидан беш йиллик режалар асосида катта хажмдаги маблаглар ажратилди ва сарфланди. Барча ҳудудларда кенг кўламдаги капитал текислаш ва таъмирлаш, тупроқ ва темир-бетон хамда реконструкция ишлари олиб борилди. Ажратилган маблағлардан кўп ҳолларда максадли, тўлақонли равишда фойдаланилмади. Аксарият тарзда улар ҳатто ўзлаштирилмай хам қолиб кетди.
5. Тадкик этилган даврда ирригация-мелиорация соҳалари учун ўрта махсус ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш масаласига хам тегишли эътибор каратилди. Мазкур даврда республика сув хўжалиги соҳада қатор малакали мутахассислар тайёрланди. Шу билан бирга, сув хўжалиги соҳаси идораларининг раҳбар кадрлари таркибида республика суғорма деҳқончилик анъаналаридан бехабар, унга нисбатан лоқайд шахслар хам фаолият кўрсатди. Бу кадрларнинг махаллий ва табиий шарт-шароитдан тегишли даражада маълумотга эга бўлмаганлиги ушбу тизимда катор муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди.
6. Совет ҳукмронлиги даврида Сув хўжалиги вазирлигининг «Главзарубежстрой» ташкилоти томонидан Ўзбекистондан бир гуруҳ ирригатор-мелиоратор мутахассислар Афганистан, Сурия, Мозамбик каби давлатларнинг сугориш ва ўзлаштириш ишлари учун сафарбар қилинди. Бу эса ўзбек халқининг асрлар давомида сугориш соҳасида етук билим, тажриба ва малака тўплагани хамда сугорма дехкончилик маданиятини яхши англаганидан далолат берарди. Шу боис ўзбек ирригаторлари, айникса, Афганистан хамда Мозамбикдаги кенг ҳажмли янги ерларни ўзлаштириш ва барраж (кичик сув омбори) куриш жараёнига яқиндан кўмак бердилар.
7. XX асрнинг 60-70-йилларида нафакат Узбекистан, балки бутун Марказий Осиё худудида кенг кўламда кўриқ, бўз ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш ишлари амалга оширилди. Пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш, янги шаҳар ва туманлар барпо этиш максадида Мирзачўл, Марказий Фаргона, Сурхон-Шеробод, Қарши ва Жиззах кўриқ ерларини ўзлаштиришга катта аҳамият берилди. Янги ўзлаштирилган ерларда турар-жой ва посёлкаларнинг барпо этилиши зич ҳудудлардан кўчирилган аҳоли яшаш шароитини ўзгаришига олиб келди. Ўзлаштириш тадбирлари урбанизация жараёнларига хам таъсир кўрсатди.
8. Ўзлаштирилган ҳудудларнинг кўплаб ҳолларда самара бермаслиги ва ҳатто зарарланишига қарамай пахта майдонлари кенгайтирилди. Экин майдонларининг гидроиншоотлар сув захиралари орқали суғорилиши ҳосилдорликни кескин камайишига сабаб бўлди. Янги ташкил этилган баъзи ҳудудларда шўрланган майдонлар ҳажми йил сайин кенгая борди.
9. Янги ерларда пахтакор туман ва давлат хўжаликларининг ташкил килиниши натижасида марказга пахта етиштириб бериш йилдан-йилга ортиб борди. Бирок ерларга ишлов бериш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига тегишли даражада эътибор берилмади. Баъзи ер майдонларига мелиоратив ишлов берилиши мутлако талаб даражасида бўлмади.
10. Совет хукмронлиги йилларида кўплаб йирик ирригация иншоотлари барпо этилди, доимий фойдаланишга топширилган мазкур йирик объектлар сувни сақлаш, тўплашга имконият яратди. Бироқ тиндирилган сув ресурсларидан пахтачиликда фойдаланилиши суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва улардан ҳосил олишнинг камайишига олиб келди. Мазкур гидроиншоотларнинг экологик окибатлари хам инобатга олинмади, улар меъёридан ортиқ равишда кўпайтирилди, натижада ўша худудларда суғорма майдонларининг зарарланиши яқкол намоён бўлди.
12. Сув ресурсларидан фойдаланишда муайян илмий ёндашувларнинг мавжуд эмаслиги, суғоришда йўл қўйилган кўплаб қўпол хато ва камчиликлар, пахта экин майдонларининг назоратсиз суғорилиши оқибатида Орол денгизи куриши, суғорма деҳқончиликка путур етиши, алмашлаб экиш тизимининг барбод бўлиши, унумдор ерлар мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, истеъмолдан чиқиши, шўрланиш даражасининг ортиб боришига олиб келди. Заҳарли кимёвий воситаларнинг назоратсиз равишда қўлланиши атроф-муҳит ва экология, сув манбалари, айниқса, аҳоли саломатлигига салбий даражада таъсир кўрсатди.
Олиб борилган тадқикот якунида кўлга киритилган илмий хулосалардан келиб чикқан ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсиялар билдирилди:
совет ҳукмронлиги йилларида Узбекистонда гидротехника иншоотларининг кўплаб курилиши, уларнинг асосан республика пахтачилик соҳасини юксалтиришга хизмат килганлиги, унинг замирида эса пахта яккаҳокимлиги сиёсати ётганини ўсиб келаётган келажак авлодга кенг тушунтириш ва уларни мазкур воқеа-ҳодисалардан чукурроқ хабардор килиш мақсадида янги дарслик ва монографиялар чоп этишни ташкил қилиш;
сув ресурсларининг тақчиллиги тобора ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар сувларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд йирик гидроиншоотларнинг техник холати самарадорлигини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг атроф-мухит хамда аҳоли хаётига салбий таъсирини камайтиришга йўналтирилган беш томонлама шартномалар тузиш ва уларни амалда қўллаш;
сув ҳаёт манбаи эканини эътиборда тутиб, бугунги кунда унинг захираларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш хамда томчилатиб сугориш усулини барча минтақа мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш максадида нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси остида ўзаро келишувлар ишлаб чиқиш ва имзолаш;
ичимлик суви танқислигининг олдини олиш ва у билан боғлиқ бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш хамда бартараф этиш бўйича Марказий Осиё Сув хўжалиги комиссиясини (МОСХК) ташкил килиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.
Суғд конфедерациясининг шаклланиши, тараққиёти ва таназзули
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон миқёсида кечаётган бугунги мураккаб жараёнлар ҳар бир халқнинг инсоният тараққи-ётида тутган ўрнини аниқлаш эҳтиёжини туғдирмокда. Уз ўтмиши ва кадри-ятларини билиш ҳар бир халқнинг тинчлиги, фаровонлиги ва равнаки учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу эса ўз навбатида тарихни чукур ўрганиш ва билишни тақозо этади. Шунинг учун ҳам тарих фани жаҳон миқёсида тобора амалий аҳамият касб этиб бормокда.
Ўзбекистонда ҳам мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўзбек халқи давлатчилиги тарихини ўрганишга, миллий ўзликни, маънавий қадриятларни тиклашга жиддий эътибор қаратила бошланди. Ушбу зарурият-нинг назарий методологик асослари Узбекистан Республикасининг Биринчи Президента Ислом Каримов томонидан ишлаб чикилиб, тарихчи олимлар учун ўзбек халқи ва унинг уч минг йиллик миллий давлатчилиги тарихини ўрганишда дастурил амал қилиб берилди1. Ушбу концептуал талаб асосида ўзбек халқи давлатчилиги тарихининг илк ўрта асрлар боскичини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш алоҳида аҳамиятга эга2. Бу давр ўзбек давлатчилиги тарихида ноёб сиёсий тажриба даври бўлди: Буюк Турк хоқонлиги салтанати ўз таркибига бир қатор маҳаллий давлат уюшмаларини, жумладан, Тохарис-тон, Чоч, Суғд, Фаргона, Уструшонани, уларнинг ҳар бири учун ўз ички нисбий мухториятини сақлаган ҳолда бирлаштирган эди.
Жаҳон тарихида кам учрайдиган бу ноёб сиёсий бошкарув шакли бир томондан хоконлик марказий бошқаруви учун, иккинчи томондан ўз даврида Зарафшон водийси ва Қашқадарё воҳасини эгаллаган Суғд конфедерацияси учун бирдек манфаатли ва самарадор бўлган3. Суғднинг кадимги Марказий Осиё - Ҳиндистон йўли бўйлаб, кейинчалик эса Буюк ипак йўли орқали халқаро савдо-иқтисодий, маданий муносабатларда юзага келган анъанавий воситачилик вазифаси турли боскичларда уни ўзига тобе қилишдан манфа-атдор салтанатларни қизиқтириб келган. Бироқ ҳар бир вазиятда, қайси давлат таркибида бўлмасин, Суғднинг ички мухториятини сақлашдан хукм-рон давлат манфаатдор бўлган. Бу эса, ўз навбатида Суғд ерларининг ички конфедератив уюшмаси шаклланишига имкон яратган. Турк хоқонлиги таркибига кирган ҳолда турли даражада нисбий мустақил амал килган маҳаллий ҳукмдорликлар тарихини яхлит, тизимли ўрганиш жиддий илмий муаммолар мажмуини ташкил этади. Бу масалага фанда зарур эътибор берилмаган. Шу жумладан, Суғд конфедерациясининг шаклланиши, тарақ-қиёти ва таназзули билан боғлик махсус тадкиқот ҳам яратилмаган. Бу вазият диссертациянинг долзарблигини белгилайди.
Давлатчилик таракқиёти боскичларидан бирини тадқиқ этиш орқали сиёсий бошқарув масалаларини ҳал этишда ўзига хос илғор ва манфаатли ечимларни топиш, уларни амалда қўллаш тажрибасининг азалдан мавжуд эканлигини назарий ва амалий жиҳатдан аник маълумотларга таянган холда асослаш диссертациянинг бажарилишига бўлган заруратни белгилаб берди. Шунингдек, тадқиқотнинг зарурлиги Ўзбекистон Республикаси биринчи Прези-дентининг тарихчи олимлар билан 1998 йил 26 июнда бўлган суҳбати чоғида таъкидлаган ғоялари асосида халқимиз ва миллий давлатчилигимизнинг ҳаққоний тарихини тиклаш олимлар зиммасидаги масъулият билан хам боғлиқ.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Суғд конфедерациясининг тутган ўрни ва хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Ишнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Зарафшон водийси ва Қашқадарё воҳалари бўйлаб жойлашган Суғд конфедерациясининг шаклланиши унинг таркибига кирган субъектларнинг иқтисодий (танга зарби, марказий ҳокимият олдида молиявий мажбури-ятлар), сиёсий (Самарканд Сугдини марказий ҳокимият сифатида тан олиш), ҳарбий (ташқи душманга карши кучларни бирлаштириш тамойили), диний омиллар (зардуштийлик) муштараклиги асосида юзага келгани исботланган;
Суғд конфедерацияси бошкарувида амал қилган марказий, маҳаллий (суғдий), туркий унвонларнинг вазифалари (хўжалик, молия, ижтимоий, сиё-сий ва диний) ва уларнинг субъектлараро фарқли жиҳатлари аниқланган;
Конфедерация субъектларининг тарихий-маъмурий бўлиниш омиллари (тоғ, дарё, канал, чўл каби табиий чегаралар, сиёсий бирликдан манфаат-дорлик) ва уларнинг давлат маркази Самарканд билан боғликлик даражалари далиллар асосида аникланган;
Суғд марказий ҳокимиятининг Турк хоконлигидан нисбий мухтория-тининг сиёсий (никоҳ муносабатлари, дипломатик муносабатлар) ва иқти-содий (танга зарби, иктисодий салоҳияти) сабаблари очиб берилган.
Суғд конфедерациясининг Кабудон ва Иштихон мулкларининг алоҳида мустакил маъмурий бирлик бўлганлиги ҳамда ушбу ҳукмдорликлар устидан бир муддат Уструшонанинг ҳукмрон бўлмаганлиги исботлаб берилган.
Хулоса
«Сугд копфедерациясипипг шакллапиши, таракқиёти ва тапаззули» мавзуидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган илмий изла-нишлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Хитой йилномаларида келтирилган Самарқанддаги сулоланинг етакчи бўлганлиги ва унинг тўққизга бўлинганлиги, нумизматик материаллар асо-сида Суғддаги хар бир ҳукмдорликнинг ўз танга зарбига эгалиги ҳамда Муғ тоғи суғдий ҳужжатларида келтирилган ташқи душманга қарши биргаликда иттифоқ тузиш, араб ва форс манбаларида келтирилган Суғд чегараларининг доимий равишда ўзгариб туриши каби мисоллар Суғд тарихий-маданий ўлкаси конфедератив асосда бошкарилганлигини тасдиқлайди.
2. Тадкикотларда Суғд тарихига конфедератив асосда қараш учрамайди. “Суғд конфедерацияси” жумласи В.А.Лившиц, Б.Гафуров, М.Исҳоқов, А.Отахўжаев, Ғ.Бобоёров, Ш.Шоёқубов каби тадқикотчиларнинг ишларида келтирилади. Лекин унинг шаклланиши ва ички хусусиятлари ҳакида маълумот берилмайди. Илк ўрта асрларда Суғд конфедерацияси ва унинг хусусиятларини ёритувчи алоҳида махсус тадқиқот олиб борилмаган.
3. Суғд конфедерациясининг маъмурий-сиёсий тузилиши унинг табиий-географик жойлашуви билан чамбарчас боғлик бўлиб, воҳадаги хар бир кичик ҳукмдорлик ўзи жойлашган ҳудуд - дарё ҳавзаси, тоғ ёки қирлар орка-ли бири иккинчисидан ажралиб туришидан келиб чиққан ҳолда ўзаро алоқа-дорликдан манфаатдор маъмурий-сиёсий бирликларга айлана борган. Бу жа-раёнда этник ва ижтимоий жиҳатдан муштараклик ҳам алоҳида рол ўйнаган.
4. Суғд конфедерациясининг шаклланиши бир неча асрларни ўз ичига олган бўлиб, гарчи Суғд воҳаси хар доим хам ягона иттифоқ ҳолатини сақламаган бўлса-да, бирок минг йилга якин давр мобайнида гоҳ торайган, баъзан эса кенгайган бўлса хам, муайян бир сиёсий уюшма - конфедерация шаклида амал қилган. Унинг шаклланиш жараёни Суғднинг ўз ички ташаб-буси ёки ташки таъсирлар билан алоқадор ҳолда у ёки бу даражада ўзгариб турган бўлса-да, асосий моҳиятини йўқотмаган.
5. Конфедератив бошкарувда марказ битта шахар бўлиб, унга бирлашган иттифокдош ҳудудларнинг хар бири ўз номидан танга-пул зарб қилиши, ҳоки-мият рамзларига эга бўлиши ҳамда душман хуружи даврида марказга ўз қўшини билан ёрдам бериши ва маънавий тадбирларни биргаликда бажариш шарти ҳам бўлган. Тил, дин ва этник мансублилик жихатдан хам умумийлик муҳим ахамият касб этган. Хуллас, Суғд ўзининг бошқарув тизими, солиқ сиёсати, маъмурий бўлиниши, ҳукмдорлар шажараси, хокимият рамзлари мавжуд бўлган конфедератив давлат кўринишига тўла мое келади.
6. Суғд конфедерацияси таркибидаги барча маҳаллий ҳукмдорликлар бошқарувчиларининг бош унвони бир-биридан фаркли бўлиб (Самарқандда -uxuiud, Кешда - ихрид, Нахшабда - испаҳбод, Панчда - афшин ва ҳ.к.), ана шу хусусияти билан хам улар Бухоро ва Тохаристон таркибидаги майда хукмдорликлардаги бухорхудот ва жабгу каби унвонлардан ажралиб туради.
7. Сугд конфедерацияси давлат махкамачилиги бошкарув тизимида хужжатчиликка катъий амал килинган. Девон (дабиристон) хизмати йўлга қўйилган. Тилхат ва фармонлар, мактубларнинг хар бирида хужжатнинг санаси: Йили, ойи, кунларини белгилашга катъий риоя килинган. Шунинг ўзиёқ давлатчиликнинг асосий хусусиятларидан бири бўлган бошкарувнинг яхши йўлга кўйилганини исботлайди.
8. Суғд конфедерациясида подшолик сулоласининг номи хитой манба-ларида «Чжаову» деб келтирилган. Унинг маҳаллий шакли «Жамук» ёки «Чамук» бўлган деб тахмин қилинади. Ушбу сулоланинг этник келиб чиқишида туркий ва суғдий этнослар иштирок этишган. «Бэй ши» ва «Суй шу» йилномаларида Хэ (Кушония) ва Ми (Маймурғ) хукмдорларининг келиб чиқи-ши Кан (Самарканд) хонадонига мансублиги манбалар асосида ўз тасдиғига эга.
9. Суғд конфедерацияси ҳукмдорларининг бир-бирига сиёсий мухо-лифлиги, диний қарашлардаги ислом динининг етакчи ўринни эгаллаши ва махаллий динларнинг сикиб чиқара бошлаши, суғдий тилнинг йўқола бориши, ўрнини арабий, форсий, туркий тиллар эгаллаши натижасида Суғд конфедерацияси нафакат сиёсий жиҳатдан, балки ижтимоий ва маданий жиҳатдан таназзулга юз тутди.
10. Олий таълим муассасаларининг ижтимоий гуманитар йўналишлари учун яратилган ўкув адабиётларида, дарслик, ўкув кўлланмаларида Суғдиёна тарихи тўғрисида маълумотлар кам. Ўқув режаларда Суғд конфедерацияси тарихи ва турк-суғд муносабатларини кенгроқ акс эттирилиши мақсадга мувофиқдир.
Инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда сўнгги пайтда илмий-техникавий тараққиётнинг асосини ташкил қилувчи нанотехнологиялар, биотехнологиялар, ген инженерияси, «сунъий интеллект» ва бошка истиқболли инновацион фаолият натижаларининг компьютер технологиялари, телекоммуникациялар, тиббиёт ва транспорт каби сохаларга кенг татбиқ этилиши долзарб аҳамият касб этмокда. Хусусан, 2015 йилда жаҳон микёсида 2,9 млн. та ихтироларга патент олиш учун талабнома берилган бўлиб, бу кўрсаткич 2014 йилга нисбатан 7,8% га ошган1. Шу билан бирга иқтисодиёти ривожланган давлатлар олдида инновацион фаолиятни хукукий тартибга солиш, инновацияларни тижоратлаштириш, хукукий муҳофаза килиш муаммоларини хал килиш муҳим вазифа бўлиб колмокда. Жумладан, Европа Иттифоқи давлатларида инновацион муносабатларни хукукий тартибга солиш йўналишларини белгилаш борасида «Европа-2020» Стратегияси ишлаб чикилди, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан илмий-тадкикот, тажриба-конструкторлик ва технология ишларига (ИТТКТИ) оид ташкилий, хукукий, иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи Фраскати қўлланмаси ҳамда инновацияларни баҳолашнинг хукукий мезонларини аниклаш бўйича Осло қўлланмаси қабул қилинган.
Жаҳонда инновацион фаолият ва уни самарали ҳуқукий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш асосида мазкур жараённи такомиллаштириш, янги техника ва технологияларни яратиш ва жорий этишнинг муҳимлигидан келиб чикиб, инновацион фаолиятга оид ҳуқуқий муносабатларнинг субъектлари ҳукук ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва химоя қилиш, инновацияларни тижоратлаштиришнинг янада самаралироқ механизмларини ишлаб чиқиш, интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш ва тизимлаштириш, қонунни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шунингдек хукукий тартибга солиш йўналиш ва истиқболларини тадқик этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида республикамиз иктисодиётини ривожлантиришда инновацияларни яратиш ва кенг жорий этиш жараёнларига алоҳида аҳамият берилиб, бу борада кенг камровли мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида мазкур соҳани муайян даражада ривожлантиришга эришилди. Ушбу йўналишда инновацион ғоялар, технологиялар ва лойихалар ярмаркалари ташкил этилди, давлат бошқаруви институтлари қайта ташкил этилди, инновацияларни яратиш учун шарт-шароитлар яхшиланди хамда мазкур сохадаги хукукий база яратилди. Ҳозирда илмий-тадкиқот ва инновация фаолиятини рагбатлантириш, илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш1 мамлакатни инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу соҳани тадқик этиш муҳим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995, 1996), «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги (2002), «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳукуклар тўғрисида»ги (2006) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришга инновацион лойиҳалар ва технологияларни жалб қилишни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги (2008), «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги (2017), «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил килиш тўғрисида»ги (2017) ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги (2017) Фармонлари ва мавзуга оид бошқа конун хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инновацион фаолият соҳасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
'Гадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқукий ҳимояси, ташки иктисодий фаолиятни амалга ошириш ва инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш технопарк бошқаруви органининг асосий вазифа ва функциялари эканлиги асосланган;
илмий-тадкиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари кўринишидаги инновацион фаолиятга Фуқаролик кодексининг пудрат шартномаларига оид нормаларининг қўлланилмаслиги асосланган;
инновацион фаолиятга оид шартномаларда мажбуриятларни тасодифан бажариш мумкин бўлмаслиги хавфи кредиторнинг зиммасига тушиши тўғрисидаги таклиф асосланган;
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ЭҲМ учун дастурлар ёки Фуқаролик кодексининг интеллектуал мулкка оид қоидаларига мувофик хукукий муҳофаза этиладиган интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларини ягона технология таркибига киритишнинг янги ҳуқуқий институти асосланган;
давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларни давлат гранта шартномаларининг тарафлари ўртасида таксимлаш ҳамда тижоратлаштириш ҳакида шартларни кўзда тутиш зарурлиги асосланган.
Хулоса
«Инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги назарий ва илмий-амалий аҳамиятга эта бўлган хулосаларга келинди:
1. Инновацион фаолиятга оид фуқаролик-ҳуқукий муносабатлар мазмун ва моҳият жиҳатдан фукаролик ҳуқуқининг мажбурият ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари негизида вужудга келганлиги асослантирилди.
2. Инновацион фаолиятнинг асосий белгилари:
- инновацияларни яратишга олиб келган илм-фан, технология, ташкилий, молия ва тадбиркорлик соҳасидаги хатти-ҳаракатлар;
- юқоридаги соҳалардаги янгиликларни ишлаб чиқариш, маҳсулотни бозорга чиқариш, маркетингни амалга ошириш жараёнларига татбиқ этиш ҳисобланади.
3. Инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш алоҳида ҳуқуқий қоидалар мажмуидан шакллантирилиши кераклиги асослантирилди. Бунда фуқаролик, тадбиркорлик, молия ва маъмурий ҳукук соҳаларининг тартибга солиш услубларини ифодалайдиган комплекс ҳукук сохаси сифатида «инновация ҳуқуқи»ни шакллантириш зарурати асослантирилди.
4. Инновацион фаолиятни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий элементларига куйидагилар киради:
- хукук ижодкорлиги;
- шартномавий-ҳуқуқий амалиёт.
Ўзбекистонда инновацион фаолиятга оид ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнида қонуности ҳужжатларни қабул қилиш тенденциясининг устуворлиги кўрсатилди.
5. «Инновация - янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот, технология, янги хизматларни фуқаролик муомаласига татбиқ этиш ёки ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш жараёни, ишлаб чиқариш, маъмурий, тижорат ёки бошка характердаги янги ташкилий-техникавий ечим».
6. Инновациялар моддий ва номоддий ишлаб чикаришга шартномавий (хусусий-ҳуқуқий) ва маъмурий мажбурлов (оммавий-ҳуқуқий) механизмлари оркали татбиқ этилиши асослантирилди.
7. Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадга мувофикдир. Бунда инновацион фаолиятнинг юридик жиҳатдан тенг, мулкий жиҳатдан мустақил субъектларига тегишли мутлақ ҳуқуқларни амалга оширишнинг кафолатлари, турли шартномавий-ҳуқуқий инструментларни босқичма-боскич жорий қилишни кўзда тутилиши зарур.
8. Инновацияларнинг қуйидагича таснифи ишлаб чиқилди:
1) инновацияларни ташаббус манбасига караб: буюртма инновациялар (инвестор буюртмаси бўйича); муаллифлик;
2) ошкоралик даражаси бўйича: очиқ; ёпиқ (конфиденциал, бозорга чикаётган янги маҳсулот ва ноу-хау);
3) янгилик микёси бўйича: локал; кенг таркалган;
4) инновациялар яратилган жой бўйича: ташкилот ичидаги; тармоқ ичидаги; тармоқлараро; миллий; давлатлараро;
5) молиялаштириш манбаси бўйича: ўз маблағлари эвазига; қарз (кредит); давлат бюджета; чет эл инвестициялари хисобига молиялаштирилган.
9. Инновацион фаолият субъектларини бажараётган функцияларга караб куйидаги гурухдарга ажратилди:
- олий таълим, илмий-тадкикот муассасалари, конструкторлик бюролар, саноат корхоналарининг конструкторлик бюро ва илмий бўлинмалари, тадқикотчи, ихтирочи ва новаторлар;
- бизнес-инкубатор, технопарк, кичик инновацион корхона, консалтинг, технологиялар трансфери марказлари, тижоратлаштириш марказлари;
- давлат грантлари ёки бюджет маблагларининг бош таксимловчиси бўлган, ИТТКТИ бажариш жараёнида олинган илмий-техника фаолияти натижаларига бўлган ҳуқуклар эгаси сифатида давлат.
10. «Старт-ап», венчур ва кичик инновацион корхоналарнинг хукукий холатини белгилашга дойр таклифлар ишлаб чикилиб, улар учун алохида хукукий режим яратиш (солик, божхона, кредитлаш ва бошка соҳалардаги преференциялар) кераклиги асослантирилди.
11. Фуқаролик конунчилигида мавжуд биронта шартнома инновацион фаолиятнинг барча кирраларини тўлик камраб олмаслиги хамда инновацион-ҳукуқий муносабатларнинг бир нечта шартнома турлари оркали тартибга солиниши сабабли ягона инновация шартномаси конструкциясини жорий этиш ва унинг ҳуқукий асосларини белгилаш мақсадга мувофикдир.
12. Фуқаролик кодексининг 359-моддаси тартибида давлат бюджета ҳисобига инновациями яратиш бўйича намунавий шартнома лойиҳаларини Ҳукумат қарори билан тасдиқлаш мақсадга мувофикдир. Бунда намунавий шартномалар ҳар бир соҳа (тиббиёт, кишлоқ хўжалиги, гуманитар фанлар ва ҳк.) учун алоҳида ишлаб чикилиб, уларда шартнома предмета, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ишлар баҳоси ва ҳисоб-китоблар тартиби, ишларни топшириш ва кабул қилиб олиш тартиби, тарафларнинг жавобгарлиги, шартноманинг кучга кириши ва бекор бўлиши, шартнома бўйича низоларни ҳал қилиш тартиби назарда тутиши лозим.
13. Узбекистан Республикаси «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунига куйидаги мазмундаги янги 8’-моддасини киритиш таклиф қилинди:
«8'-модда. Технопарк
Технопаркда тегишли худудни иктисодий ривожлантириш максадида илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектлари биргаликда инновацион фаолият олиб борадилар.
Технопарк дирекция томонидан бошқарилади. Дирекция ушбу Қонуннинг 24-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган вазифалардан ташқари, куйидаги ваколатларга зга:
технопаркда ишлаб чиқаришни бошламоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари билан танлов асосида шартномалар тузиш;
технопарк ҳудудида хўжалик фаолияти катнашчиларига зарур ишлаб чикариш инфраструктурасини таъминлаш;
технопарк худудида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш шартлари ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумот бериш;
интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш сохасида тавсиялар бериш;
ташки иктисодий фаолиятни амалга оширишга кўмаклашиш;
инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестицияларни жалб килиш;
технопарк катнашчилари манфаатида республика ва жаҳон миқёсидаги етакчи олимлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Технопарк хукукий режими "Узбекистан Республикаси Президента қарорига мувофиқ ўрнатилади».
14. Ўзбекистон Республикасида технопарклар тўғрисида алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур ҳужжатда куйидаги ҳукук нормалари акс эттирилиши керак:
- технопаркларни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш;
- олий таълим муассасалари/илмий-тадқиқот институтларининг саноат корхоналари билан ўзаро хамкорлик механизмлари;
- кичик инновацион корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби;
- олий таълим муассасалари битирувчиларининг технопарк корхоналарида иш билан таъминлаш кафолатлари.
15. Узбекистан Республикаси Иктисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чикилган Узбекистан Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида инновацион технопаркларни ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилди. Хусусан, лойиҳада назарда тутилган технопаркларнинг вазифаларига интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш соҳасида тавсиялар бериш; ташқи иктисодий фаолиятни амалга оширишга кўмаклашиш; инвестициялар, шу жумладан чет эл инвестицияларни жалб қилишни киритиш таклиф этилди.
16. Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш бўйича шартномавий-ҳуқуқий механизмлар муаммолари сифатида республика патент конунчилигининг айрим нормаларининг мураккаблиги ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (БИМТ) Патент ҳамкорлиги шартномаси тизими бўйича патент талабномаларининг жуда оз берилаётганлиги кўрсатилди. Шундан келиб чиқиб, Фуқаролик кодекси ва «Ихтиро, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган саноат мулки объектларига патент бериш тартибини БИМТ стандартларига мувофиқлаштириш лозим.
17. Ўзбекистонда давлат бюджетидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот лойиҳалари натижаларини тижоратлаштириш (коммерциализация) жараёнини такомиллаштириш бўйича куйидаги таклифлар асослантирилди:
-амалий ва инновацион илмий-техникавий дастурлар бўйича тузиладиган давлат гранти шартномалари шартларига яратилиши кўзда тутилган саноат мулки объектларига (ихтиро, фойдали модель, селекция ютуғига) патент олиш мажбурияти киритилиши керак;
-республика илмий-тадқиқот муассасалари ўз илмий-техникавий маҳсулотини экспорти билан бир қаторда мазкур маҳсулотга бўлган мутлақ ҳукуқларни сотишни йўлга кўйиш.
18. Инновацион фаолиятни амалга ошириш соҳасида юридик шахслар ўртасида тузилган шартномаларда яратилган инновацияларга нисбатан мулкий ҳукуклар тақсимоти жисмоний шахсларнинг (муаллифлар) мулкий манфаатдорлигига салбий таъсир ўтказиши асослантирилди.
19. Интеллектуал мулк объектларини яратиш, инновация шартномаларни бажариш юзасидан яратилган интеллектуал мулк объектига ижрочиларнинг мутлақ ҳукуқлари бўлмаган холда (муаллифлик хукукидан ташқари) хақ олиш ҳукукига эга эканлиги асослантирилди. Шу муносабат билан мазкур шартномаларда ижрочиларга ҳак тўлаш, энг аввало, яратилаётган интеллектуал мулкни таксимлашда уни тижорат мақсадида фойдаланиш ҳуқуқини киритган келишаётган тараф томонидан таъминлаш, шунингдек, ҳақ тўлашнинг турини ҳам аниқлаш бўйича таклифлар ишлаб чикилди. Бунда жаҳон илғор тажрибасини ҳисобга олиб, бундай ижодкорлар меҳнатини молиялаштириш роялти (даврий ажратмалар), паушал тўловлар (бир пайтда) ва ҳоказо кўринишида бўлиши мақсадга мувофиқ.
20. Инновацион фаолият доирасида илмий-тадкикот, тажриба-конструкторлик ва технология ишларига Фукаролик кодексининг пудрат шартномаларига оид нормаларини қўлламаслик таклифи ишлаб чиқилди. Шу сабабли, Фукаролик кодексининг 37-боби 5-параграфини чиқариб ташлаб, ўрнига янги «Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишларини бажариш» номли 37’-боб киритиш хакида тегишли конун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
21. Шартномавий мажбуриятлар бажариш натижасида, шу жумладан давлат гранти ҳисобидан молиялаштириш эвазига яратилган интеллектуал мулк натижаларини бир бутун объект сифатида ортиқча бюрократик тўсиқларсиз ҳуқуқий мухофаза килиш механизмларини ишлаб чиқиш зарурати асослантирилди. Шу сабабли, Фукаролик кодексига янги «Ягона технология таркибидаги интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланиш ҳукуқи» номли 64'-бобни киритиш ҳақида тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилганлик учун жавобгарлик
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда кибержиноятчиликнинг тобора хавфли тусиб олиб, кунига 200 мингдан ортиқ содир этилаётганлиги, мазкур жиноятлар оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга 500 млрд.га яқин мулкий зарар етказилаётганлиги1, 2016 йилда Juniper Research томонидан ўтказилган тадкикотда, 2019 йилга келиб, компьютер жиноятчилигидан етказиладиган зарар 2,1 трлн долл, ортиб кетиши мумкинлиги, хар ойда содир этилаётган жиноятлар 10-15% га ортиб бораётганлиги2, халқаро миқёсда ушбу жиноятларга карши курашишнинг долзарблигидан далолат беради. Ижтимоий муносабатларнинг кескин ривожланиши ўзгалар мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятлар шакл ва турларининг кенгайишига сабаб бўлмокда. Жумладан, бугунги кунда компьютер техникасининг такомиллаштирилиши, ўз навбатида, унинг имкониятларни кенгайтириб, у билан боғлиқ ҳолда содир этиладиган жиноятлар, хусусан ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килиш ҳолатлари кўпайиши, уларнинг ижтимоий хавфлилиги даражасининг ошишига сабаб бўлмокда.
Жаҳонда «Глобал ахборотлаштириш ва компьютерлаштириш асри»да инсоният хаётида оламшумул ихтиролар билан бир каторда, ахборот хавфсизлигига таҳдид солаётган ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килишнинг жиноят-хукукий ва криминологик жиҳатларини аниқлаш, накд пулсиз ҳисоб-китоб воситаси хисобланган банк пластик карточкаларини қалбакилаштирганлик ёки калбаки банк пластик карточкаларини ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш, ушбу жиноятлар ҳолати ва динамикасини тахдил килиш, ушбу турдаги жиноятчиликнинг сабаб ва шароитлари, жиноятчи шахсини ўрганиш ва уларни олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чикиш мухим ахамият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида жамият аъзоларининг қонунларга риоя этишларини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза килувчи органларнинг бу борадаги масъулиятини ошириш, фуқароларни ташқаридан бўладиган хавф-хатар ва тазйиқлардан муҳофаза қилиш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида муайян даражада муваффақиятга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Қарори билан тасдикланган Ҳаракатлар стратегиясининг II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларининг иккинчи бандида «жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш»3 устувор вазифа сифатида белгиланганлиги ушбу йўналишдаги ислоҳотларни жадал давом эттириш давр талаби эканлигини кўрсатмокда.
Мамлакатимизда компьютер техникаси воситасидан фойдаланиб ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож килиш (ЖК167-м.З-к.«г» б.) 2010-2016 йилларда 10.5% га; ушбу воситалардан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик (ЖК168-м.2-к. «в» б.) 20,6% га, компьютер тизимига рухсатсиз кириб, содир этилган ўғрилик (ЖК 169-м.3-к.«б» б.) 16% га ошганлиги, мазкур қилмишларнинг аксарияти латент бўлиб қолаётганлиги боне, юридик ва жисмоний шахсларга етказилаётган жуда кўп микдордаги зарар қопланмаётганлиги, шахсларнинг бузилган мулкий ҳуқуқларини тиклашнинг иложи бўлмаётганлиги ушбу жиноятлар учун жиноий жавобгарликни янада такомиллаштириш зарурати мавжудлигини кўрсатмокда.
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноят кодекси» (1994), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги (2014), «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги (2016) конунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (2017), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони (2017) ва мавзуга оид бошқа қонун хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож қилганлик учун жавобгарликни такомиллаштириш ҳамда олдини олиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзгалар мулкини талон-торож килиш билан боғлиқ жиноятчилик сабаблари, шароитлари, жиноятчи шахси ҳамда уларни олдини олишга оид таклифлар асослантирилган;
компьютер техникаси воситларидан фойдаланиб фирибгарлик содир этиш деганда, молия, банк муассасалари, фондлар ва шу кабиларда бўлган мулкни алдов йўли билан компьютер техникаси воситалари ёрдамида манипуляция қилиш оркали амалга ошириладиган талон-торож тушунилиши тўғрисидаги таклиф асосланган;
компьютер фирибгарлиги компьютер тизимида ишлов берилдиган, тегишли ахборот ташувчиларда сақаланадиган ёки маълумотларни узатиш тармоқлари бўйича бериладиган ахборотни ўзгартириш йўли билан, компьютер тизимига ёлғон ахборот киритиш йўли билан хам содир этилиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф асосланган;
агар шахе компьютер техникаси ёрдамида калбаки хужжат тайёрлаб, сўнгра ундан мулкни қўлга киритиш учун фойдаланган бўлса, килмиш компьютер фирибгарлилиги сифатида бахоланиши мумкин эмаслиги асосланган;
фирибгарлик жинояти анча микдорда содир этилганда, энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланиши максадга мувофиклиги ҳақидаги таклиф асосланган.
Хулоса
«Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килганлик учун жавобгарлиюжа бағишланган тадқиқот натижасида куйидаги назарий ва амалий хулосаларга келинди:
1. Талон-торож куйидаги белгилари ажратилди: 1) талон-торож ўзганинг мол-мулкига ёки мулкий ҳуқукрарига нисбатан амалга оширилади; 2)ўзганинг мол-мулкини гайрицонуний олиб кўйилади ва (ёки) айбдор ёки бошқа шахсларнинг мулкига айлантирилади; 3) талон-торож ҳонунга хилоф равишда амалга оширилади; 4) мол-мулк текинга олиб кўйилади; 5) қилмиш натижасида мулкдорга ёки мазкур мол-мулкнинг бошқа эгасига мулкий зарар етказилади; 6) талон-торож крсддан, гараз мақсадда содир этилади.
2. Компьютер жиноячилиги - жиноят қонуни билан тақиқланган айбли ижтимоий хавфли қилмишни компьютер воситаларидан фойдаланган ҳолда компьютер ахбороти тизимида сақланаётган маълумотларни модификация қилиш орқали содир этиладиган айбли ижтимоий хавфли қилмишдир.
3. Узгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килганлик учун жавобгарлик белгиланган алохида нормани ЖКга киритиш зарурати куйидаги омиллар билан изоҳланган:
биринчидан, ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килишнинг ҳозирда жаҳон микёсида шиддат билан ортиб бораётган ўта хавфли трансмиллий жиноят эканлиги;
иккинчидан, мазкур жиноятнинг кўпинча расмий статистик маълумотларда акс эттирилмаётганлиги (латентлик даражаси юкорилиги) боне, унта карши курашни кучайтириш;
учинчидан, ушбу жиноятнинг талон-торож жиноятларидан бир катор хусусиятлари билан фарқланиши туфайли, уни тўғри квалификация килиш учун алохида моддада жавобгарлик белгилаш максадга мувофиклиги билан асосланган.
4. Узганинг мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -торож килиш деганда, компьютер ахбороти тизимида сакланаётган маълумотларни конунга хилоф равишда модификация килиш оркали қасддан, гараз максадда, текинга, кайтариб бермаслик шарти билан эгаллашга айтилади.
5. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -торож қилганлик учун жавобгарлик белгиланган хорижий мамлакатларнинг жиноят қонунчилигини ўрганиш асосида компьютер жиноятлари куйидаги гурухдарга ажратилган:
1) компьютер техникаси ва маълумот ташувчи воситаларга ғайриқонуний равишда эгалик килиш, уларни олиб кўйиш, йўк килиш ёки шикает етказиш;
2) компьютер ахборотидан ғайриқонуний фойдаланиш, модификациялаштириш, вирус дастурларини ишлаб чикиш, фойдаланиш ёки таркатиш (бунда компьютер ахбороти жиноий тажовуз объекта хисобланади);
3) компьютер техникасидан жиноят содир этиш куроли ёки воситаси сифатида фойдаланиб, компьютер тизимидаги маълумотларни модификация килиш орқали ўзганинг мулки ёки мулкий ҳукукларига эгалик килиш.
6. Жахон тажрибаси тахлили асосида ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килганлик учун жавобгарлик: 1) мулкка қарши жиноятларга оид ҳукукий нормалар кенг талкин килинган ва компьютер талон-торожлари қонун аналогияси бўйича квалификация килинадиган давлатлар; 2) компьютер талон-торожлари отирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи холат сифатида мулкка карши жиноятларда жавобгарлик белгиланган моддалар билан квалификация килинадиган давлатлар; 3) мулкка карши жиноятлар учун махсус конунларда жавобгарлик белгиланган давлатлар; 4) компьютер ёрдамида талон-торож содир этиш учун жиноят конунининг алохида моддасида жавобгарлик назарда тутилган давлатларга бўлинади.
7. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -торож килишнинг бевосита асосий объекта компьютер талон-торожининг хар бир шаклига тааллукли бўлган ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланувчи мулкий муносабатлар; бевосита кўшимча объекта эса, ахборот технологиялари сохасидаги ижтимоий муносабатлардир.
8. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -торож килишнинг предмета жиноят оқибатида зарар кўрган, айбдорга тегишли бўлмаган ёхуд айбдорнинг қонуний эгалигида бўлсада, унинг тасарруф этишга ҳуқуқи бўлмаган муайян иқтисодий қийматга эга бўлган моддий ёхуд компьютер ахбороти (накд бўлмаган пул, интелектуал мулк) кўринишидаги мол-мулкка айтилади.
9. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -торож килиш предмета сифатида компьютер ахбороти кўринишидаги накд бўлмаган пулнинг ўзига хос бўлган куйидаги махсус белгилари аникланган:
1) жиноят предмета сифатида компьютер ахбороти электрон шаклдаги шахсий мулк ҳисобланади;
2) жиноий тажовузга учраган ахборот - талон-торож жинояти предмета сифатида ашёвийлик (моддий шаклга) белгисига эта бўлмайди;
3) компьютер ахбороти кўринишидаги мулкнинг ахборот ташувчи курилмаларда (пластик карточка)да, компьютер тизими ёки тармоғида сақланади.
10. Компьютер воситаларидан фойдаланиб ўзлаштириш деганда, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг компьютер ахбороти кўринишидаги мулкини (накд бўлмаган пул маблагини) қайтариб бермаслик мақсадида, ғараз ният билан, конунга хилоф равишда, ўрнини копламасдан ажратиб олиш, ушлаб қолиш ва мулкдорга мулкий зарар етказиш мақсадида касддан ушбу мулк такдирини белгиловчи компьютер тизимидаги маълумотларни модификация килиш орқали, ушбу мулкни ўз манфаатларини кўзлаб эгаллаши тушунилади.
11. Компьютер воситасидан фойдаланиб ўзганинг мулкини растрата килиш йўли билан талон-торож килиш деганда, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг компьютер ахбороти кўринишидаги мулкини (накд бўлмаган пул маблагини) кайтариб бермаслик мақсадида, гараз ният билан, конунга хилоф равишда, ўрнини копламасдан мулкдорга мулкий зарар етказиш мақсадида касддан ушбу мулк такдирини белгиловчи компьютер тизимидаги маълумотларни модификация килиш оркали, ушбу мулкни учинчи шахслар фойдасига қаратиб, бегоналаштириши ёки сарфлаб юбориши тушунилади.
Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон-торож килиш ўзлаштириш ёки растрата йўли билан амалга оширилганида айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида турган мол-мулк (накд бўлмаган пул) ўзининг қисоб рақамига келиб тушган пайтдан (ўзлаштириш), накд бўлмаган пул бошқа бир ҳисоб рақамига ўтказилган ёки сарфлаб юборилган яъни, бегоналаштирилган пайтдан эътиборан (растрата) тамом бўлган деб хисобланади.
13. Алдаш орқали содир этилган компьютер фирибгарлиги деб хисоблаш учун:
1) компьютер воситаси орқали жабрланувчига ёлгон маълумотни етказиш (масалан: лотерияда ғолиб бўлганлигини таъкидлаб ютукни олиш учун маълум суммани айтилган манзилга жўнатиш ёки яширин қаллиқ ўйини ва ҳ.к) компьютер фирибгарлиги таркибини ташкил килмаслиги;
2) компьютер, фирибгарликни амалга ошириш воситаси сифатида жиноятни бевосита содир этишга ёрдам бериши лозим, яъни компьютер ахбороти тизимида сақланаётган маълумотларни модификация килиш (ўзгартириш) орқали алдовни амалга оширилиши;
3) компьютер ахборотининг модификацияси натижасида, жиноят предметини мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ишониб топширилган шахснинг ўзи уни фирибгарга ихтиёрий равишда бериши каби белгиларнинг бир вақтда мавжуд бўлиши лозимлиги исботланган.
14. Компьютер воситасидан фойдаланиб ўзганинг мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож килишга, компьютер ахбороти тизимидан конунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиб, ундаги маълумотларни модификация килиш йўли билан ўзганинг мулкини мулкдорга мулкий зарар етказиб, касддан, ғараз мақсадда текинга эгалланиши.
Нақд бўлмаган пул маблаги айбдорнинг ёки бошқа бир шахснинг ҳисоб ракамига келиб тушган пайтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
15. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талончилик йўли билан талон-торож килиш, компьютер ахбороти тизимига конунга хилоф равишда ҳужум килиб, ундаги маълумотларни модификация килиш орқали ўзганинг мулкини қайтариб бермаслик, мулкдорга мулкий зарар етказиш максадида, гараз ният билан ўрнини копламасдан, текинга эгалланишидир.
16. Ўзбекистон Республикаси ЖК «Компьютер техникаси воситасидан фойдаланиб ўзгалар мулкини талон-торож килиш» деб номланган янги модда билан тўлдирилиши муносабати билан ЖК 167-моддаси 3-кисм «г» банди «компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса», 168-моддаси 2-кисм «в» банди «компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса», 169-моддаси 3-қисм «б» банди «компьютер тизимига рухсатсиз кириб» банди чиқарилиши лозимлиги асослантирилган;
17. Компьютер воситасидан фойдаланиб, ўқотар курол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш курилмаларини конунга хилоф равишда эгаллаганлик учун жиноий жавобгарликни дифференция килиш, шу максадда ЖК 247-моддаси 2-кисмини куйидаги мазмундаги «е» банди билан тўлдириш таклиф этилади:
«е) компьютер воситасидан фойдаланиб содир этилган бўлса».
Худди шундай нормаларни тухмат (139-модда), Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз килиш (159-модда), давлат сирларини ошкор килиш (162-модда), кучли таъсир килувчи ёки заҳарли моддаларни конунга хилоф равишда эгаллаш (251-модда) ёки муомалага киритиш (251 ’-модда), радиоактив материалларни конунга хилоф равишда эгаллаш (252-модда) жиноятларига татбиқ этиш максадга мувофиқлиги асосланган;
18. Хорижий мамлакатлар тажрибасидан келиб чикиб, компьютер воситасидан фойдаланиб гиёхвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни конунга хилоф равишда эгаллаш, шунингдек ўтказиш жиноятлари учун жавобгарликни дифференциация килиш максадга мувофик. Шу максадда ЖК 271-моддаси 2-қисмини «г»1 банд, 273-моддаси 3-кисмини «д» банд билан тўлдириш кераклиги таклиф этилган.
19. ЖКнинг 176-моддасини куйидаги тахрирда баён этиш таклиф этилган.
176-модда. Қалбаки пул, акциз маркаси, кимматли когозлар ёхуд пластик карточкани ясаш, уларни ўтказиш
Ўтказиш мақсадида цалбаки банк билетлари (банкнотлар), металл тангалар, акциз маркалар, шунингдек, цимматли кргозлар ёхуд чет эл валютаси ёки чет эл валютасидаги қимматли цогозлар, ёхуд пластик карточкани ясаш ёки уларни ўтказиш -
икки йилдан беш йилгача озодликни чек1аш ёхуд беш йилгача озодликдан маурум уилиш билан жазоланади.
20. ЖК куйидаги тахрирдаги янги модда билан тўлдириш максадга мувофиқлиги асослантирилган:
«169'-модда. Компьютер техникаси воситасидан фойдаланиб ўзгалар мулкини талон-торож килиш
Компьютер тизимида сақланаётган, кайта ишланаётган ёки ўтказилаётган ахборотни ўзгартириш ёхуд компьютер тизимига ёлгон ахборот киритиш орқали ўзгалар мулкини талон-торож килиш ёки унга бўлган ҳукуқини қўлга киритиш, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар:
а) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) такроран ёки хавфли рецидевист томонидан;
в) компьютер ахборотига рухсатсиз кириш орқали;
г) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
д) кўп микдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакатлар:
а) уюшган гурух, томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) жуда кўп микдорда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни копланган такдирда озодликни чеклаш ва озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо кўлланилмайди».
21. Ўзгалар мулкини компьютер воситасидан фойдаланиб талон -торож килишнинг куйидаги сабаб ва шарт-шароитлари аникланди:
1) молиявий операцияларни амалга ошириш жараёнида бирламчи бухгалтерия хужжатлари маълумотларини масофавий узатиш учун хамда ишчи станция сифатида қўлланиладиган компьютерни бошкариш пульта (клавиатураси)да ишлаш рухсат этилган ходимларнинг назоратсизлиги;
2) хизмат кўрсатувчи ходимлар харакатларининг назоратсизлиги. Бу жиноятчига юқорида кўрсатилган компьютер техникаси воситаларидан жиноят содир этиш учун курол сифатида фойдаланиш имконини беради;
3) дастурий таъминотни ҳимоя килиш даражасининг пастлиги;
4) ишчи станция ва унинг дастурий таъминотидан конунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланишдан ҳимоя килиш пароллар тизимининг мукаммал эмаслиги;
5) ташкилотда махфийлик режими ва тижорат ахборотининг махфийлиги, унинг хавфсизлиги учун жавоб берадиган мансабдор шахснинг йўклиги;
22. Ўзгалар мулкини компьютер воситаларидан фойдаланиб талон -тарож килишнинг умумижтимоий ва махсус чоралари ўрганилиб, уларни такомиллаштириш, профилактика чоралари самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Грунтли муҳит билан ўзаро таъсирланиш ҳолатидаги ер ости муҳандислик тизимларида тўлқин тарқалиш динамикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг курилиш саноати ривожланган мамлакатларида ер ости муҳандислик тизимларининг турғунлиги, умрбоқийлиги ва хизмат муддатини оширишга алоҳида эътибор каратилмокда. Ер ости магистрал газ қувурлари, иссиқлик узатувчи кувурлари, сув қувурлари ва канализация тизимларининг умрбоқийлигини ва сейсмик мустахкамлигини таъминлаш масалаларига оид тадқиқот ишлари АҚШ, Англия, Германия, Япония, Россия, Хитой, Ўзбекистон каби давлатларнинг 100 дан ортик ўқув-илмий марказларида олиб борилмокда. Нуфузли жахон ташкилотларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда умумкурилиш ишларига сарф этилаётган барча харажатларнинг 25-30 % дан ортиги ер ости иншоотларига тўғри келади. Трансмагистрал ва ички магистрал кувурларининг ер ости қисмларини қамраб турувчи грунтли муҳитда кечадиган тўлқинли жараёнлар таъсирида деформация ва авария холатларининг олдини олиш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмокда.
Жаҳонда ер ости муҳандислик тизимларининг умрбоқийлиги, мустаҳкамлиги ва ташқи таъсирларга нисбатдан чидамлилигини ошириш масалаларига катта ахамият берилмокда. Турли даражадаги сейсмик фаол худудлар учун ер ости иншоотларини лойихалаш, куриш ва ишлатиш, ушбу кувурларда ташилаётган махсулотларнинг тури, огирлиги, харорати ва бошка жиҳатларининг қувурдаги кучланганлик-деформация ҳолатга таъсирини инобатга олган ҳолда ҳисоб назарияси ва усулларини ривожлантириш мухим аҳамият касб этмокда. Бу борада, мақсадли илмий-тадқикотларни, жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири ҳисобланади: ер ости муҳандислик тизимларининг тургунлигини ва мустахкамлигини ошириш, ер ости муҳандислик тизимларини ўраб турувчи грунтли муҳитга динамик кучлар таъсир этганда уларнинг эластик-қовушқоқлик ва пластиклик ҳоссаларини аниқлашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш мазкур сохани ривожлантиришнинг мухим масалаларидан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен мамлакатимизда курилиш саноатини ривожлантириш, қурилаётган объектлар учун турли мухандислик тизимларини лойихалаш ва барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу борада жумладан, Республикамиз худудининг карийб 80-85 %ни қамраб олган лес ва лёссимон грунтлар билан ер ости иншоотлари ўртасидаги ўзаро таъсирланиш конуниятларини ривожлантиришга эътибор қаратилди. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан узлуксиз таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармокларини куриш, тежамкор ва самарали замонавий технологияларни босқичма-босқич жорий этиш орқали қишлоқ жойларда аҳолининг таза ичимлик сувига бўлган талаб ва эхтиёжини таъминлашни тубдан яхшилаш»1 вазифалари алоҳида таъкидлаб ўтилган. Мазкур вазифани бажаришда, жумладан грунтли муҳит билан ўзаро таъсирланишдаги ер ости сув таъминоти, канализация ва бошка муҳандислик тармоқларида рўй берувчи тўлқин таркалиш жараёнларини ҳисобга олиш орқали ушбу тармокдарни лойиҳалаш усулларини ривожлантириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон “Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2910-сон “2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги Қарорларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон «Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси ҳамда «Коммунхизмат» Агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иншоот-грунт тизимида тўлқин тарқалишини ҳисобга олиб ер ости муҳандислик тизимларини мустаҳкамликка ҳисоблаш усулини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
динамик кучлар таъсири остидаги грунтнинг эластик-ковушқоқ-пластик тавсифларини аниклаш усули жараён квазистатиклигини таъминлаш эвазига такомиллаштирилган;
ўзаро таъсирланиш қонуниятлари ва грунтлардаги силжиш деформацияланиши қонуниятлари ўртасидаги алоқадорлик даражасини аниқлаш усули грунт ярим фазоси учун ночизиқли тўлқин тарқалиш масалаларини ечиш асосида такомиллаштирилган;
каттиқ узун жисмнинг ночизиқ-деформацияланувчан грунтли муҳит билан силжишли ўзаро таъсирланишининг тўлкин таркалиши масаласини сонли усулда ечиш асосида грунтда ўзаро туташиш қатламининг пайдо бўлишига таъсир қилувчи омилларни баҳолаш усули такомиллаштирилган;
каттиқ жисмнинг грунт билан ўзаро таъсирланишидаги тўлқин тарқалиши масаласининг сонли ечимларини олиш асосида грунтнинг қувур билан ўзаро туташуви қатламининг қалинлигини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
ер ости қувур ўтказгичларини мустаҳкамлик ва зилзилабардошликка ҳисоблаш усули ер ости иншоотлари сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқин тарқалиши назарияси асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
“Грунтли муҳит билан ўзаро таъсирланишдаги ер ости муҳандислик тизимларида тўлқин динамикаси” мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Лаборатория тажрибалари натижалари ва тажрибанинг қўйилишига мос бўлган назарий масалалар ечимларини ўзаро такослашга асосланган, динамик кучлар таъсири остидаги грунтларнинг механик тафсифларини аниқлаш усули такомиллаштирилди. Такомиллаштирилган усул динамик кучлар таъсири остидаги грунтларнинг оптимал механик тавсифларини топиш имконини беради.
2. Тажрибанинг қўйилишига мос бўлган назарий масалани сонли усулда ечиш асосида, олинган натижалар ишончлилигини тасдикловчи, УДН-150 курилмасидаги грунтнинг квазистатик ҳолати шартлари аниқланди. Аникланган шартлар УДН-150 қурилмасида тажриба ўтказишда квазистатик шароитларни таъминлаш чегараларини белгилаш имконини беради.
3. Ишлаб чикилган усул ёрдамида сейсмик кучлар микдорига яқин бўлган, динамик таъсирлар остидаги лес грунтларнинг механик тавсифлари аниқланди. Аникланган механик тавсифлар ер ости иншоотларини сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш имконини беради.
4. Ўзаро таъсирланиш конуниятлари ва грунтлардаги силжиш деформацияланиши конуниятлари ўртасидаги алокадорлик даражаси аникланган. Алокадорлик мавжудлиги ва даражаси аниқланиши ётқизилган кувур атрофидаги грунтли муҳитнинг силжишини 10-12%га камайтириш имконини беради.
5. Қаттиқ узун жисмнинг ночизиқ-деформацияланувчан грунтли муҳит билан силжишли ўзаро таъсирланишининг тўлкин таркалиши масаласини сонли усулда ечиш асосида грунтда ўзаро туташиш қатламининг хосил бўлиш омиллари аникланган. Аникланган омиллар ушбу катламдан кейин грунт чизикли-эластик ёки чизиқли-қовушқоқ-эластик ҳолатда қолиши шартларини баҳолаш имконини беради.
6. Тажрибаларда кузатилган грунтнинг ўзаро туташиш катламида юзага келувчи уринма кучланишнинг энг юқори нуқтали қиймати мавжудлиги асосланди, шунингдек, грунтнинг ўзаро туташиш қатлами калинлиги аниқланди. Аникланган ўзаро туташиш катлами калинлигининг даражасини ҳисоблашларда инобатга олиш имконини беради.
7. Грунтнинг қаттиқ юза билан силжишли ўзаро таъсирланишида, ўзаро туташиш катлами ортидаги грунт эластик ёки қовушқоқ-эластик деформацияланиш жараёнини бузилишларсиз бошдан кечиришини аниқлаш усули такомиллаштирилди ва бу ҳолат тажрибалар натижаларига тўла мос келиши исботланди. Такомиллаштирилган усул назарий ва тажриба йўли билан олинган натижаларни таққолаш имконини беради.
8. Назарий тадқиқотлар натижалари асосида динамик (сейсмик) таъсир остида бўлган грунт ва ер ости иншоотлари тизимида ўзаро таъсирланиш ҳолатидаги ер ости иншоотларини мустаҳкамликка (зилзилабардошликка) ҳисоблаш жараёнида “тўла ёпишиш” классик шартини қўллаш ва бунда грунт учун физик ночизиқли деформацияланиш конунидан фойдаланиш имкониятини аниклаш усули ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган усул ўзаро туташув чегарасида оптимал шартларни танлаш имконини беради.
9. Ер ости иншоотларини мустаҳкамликка (зилзилабардошликка) ҳисоблашда ишқаланиш кучининг энг юқори нуқтали қиймати мавжудлигини, грунт ўзаро туташув қатламининг таркибий бузилганлигини ва ўзаро туташув юзасига грунтнинг нормал босимини инобатга олувчи ишқаланиш конунларини қўллаган ҳолда ечим олиш усули такомиллаштирилди. Такомиллаштирилган усул хисоблаш пайтида турли факторларни инобатга олиш имконини беради.
10. Грунт ва қувур ўтказгичда тўлқин таркалиши ҳақидаги бир ўлчовли ўзаро боғланган ночизиқли ностационар масалани сонли ечиш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усул иншоот-грунтли муҳит тизимида таркалаётган тўлқин ҳусусиятларини ва таъсирини бахолаш имконини беради.
11. Ер ости қувур ўтказгичидаги кучланганлик холати, энг аввало, грунтли муҳитда таркалаётган тўлқин параметрларига ва грунтнинг физик-механик хусусиятларига боғлиқ ҳолда ўзгаришини, кувурнинг олдинги учига таъсир қилаётган кучлар чекланган узунликдаги кувурнинг кучланганлик ҳолатига таъсир даражасини аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган усул ер ости кувур ўтказгичидаги кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини бахолаш имконини беради.
12. Юмшок грунтларда бўйлама сейсмик тўлқинлар таркалиши натижасида грунтларнинг қовушкок-пластик хусусиятлари намоён бўлиши, грунтлардаги пластиклик хусусиятлари инобатга олинмаган, яъни грунтли муҳит фақатгина қовушқоқ-эластик деб хисобланган холатга нисбатан ер ости кувур ўтказгичидаги бўйлама кучланишни хисоблаш усули ишлаб чикилди. Ишлаб чиқилган усул лёс (юмшок) грунтли шароитларда кувур ўтказгичлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатининг ортиб кетиши микдорини аниклаш имконини беради.
Полиэтилен билан монтмориллонит асосида оловбардош нанокомпозитлар шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари ва тузилиши
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда этилен полимерлари дунёда кўп микдорда ишлаб чикариладиган полимер ҳисобланиб, бу мазкур маҳсулотнинг ҳар Йили интенсив равишда қўлланила-ётгани билан боғликдир. Шу билан бирга, этилен полимерларига хос бўлган баъзи камчиликлар, масалан, ёнғинга чидамлиликнинг пастлиги уларнинг қўллаш соҳаларини сезиларли даражада чеклайди.
Жахонда полиэтилен ва унинг асосидаги материалларнинг ёнғинга чи-дамлилигини ошириш қийин вазифа ҳисобланиб, бу нафақат самарали, балки айни пайтда полимернинг бошқа қимматли хоссаларини сақлаб қолган ҳолда экологик хавфсиз, қулай ва арзон бўлган ёнишни секинлаштирувчилар ва антипирен таркиблар устида изланиш билан боғликдир. Бунга боғлик равишда, термик, механик ва ёнғинга чидамлилик каби хусусиятларини кучай-тириш мақсадида этилен полимерлари асосидаги нанокомпозитларни яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Мазкур йўналишда комплекс илмий тад-киқотлар олиб бориш конструкцией, техник ва электротехник максадларга мўлжалланган буюмлар сифатида кўллаш мумкин бўлган кучайтирилган эксплуатацией ва юкори ёнгинга чидамлилик хоссаларига эга бўлган материал-ларни яратиш имконини беради.
Узбекистан Республикасида мустақиллик йилларида замонавий, илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, саноатнинг барка-рор, динамик ривожланиши ва экспорт салоҳиятининг ўсишига алоҳида эъти-бор қаратилди. Бу борада йирик корхоналарнинг (Шўртан ва Устюрт газ-кимё мажмуалари) барпо этилиши, шу жумладан, этилен ва пропилен поли-мерларини турли мақсадлар учун ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ маълум мувафаққиятларга эришилди. Бирок, конструкцией, техник ва электротехник максадлар учун мўлжалланган ёнишга чидамли композицион полимер мате-риаллар ишлаб чиқаришга етарли даражада эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикаси Президентининг Қарорида1 ишлаб чиқаришни кенгайти-риш мақсадида «импорт ўрнини босадиган ва ички бозорни зарур истеъмол товарлари, ишлаб чикариш-техник аҳамиятдаги маҳсулотлар ва материаллар билан тўлдиришни таъминлаш» вазифалар белгилаб берилган. Бу борада импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, рақобатбардош, жаҳон сифат стандарт-лари талабларига мос бўлган полиэтилен, полипропилен ва поливинилхлорид асосида ёнғинга чидамли нанокомпозитлар ишлаб чиқариш ва уларнинг курилиш индустрияси, машинасозлик ва автомобилсозликда қўллаш долзарб масала хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривож-лантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида», 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон «2017-2019 йилларда тайёр махсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғри-сида», 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда бел-гиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муай-ян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қуйи зичликка эга чизиқли полиэтилен асосида нанокомпозитларни шакллантириш шароитларини, шунингдек, уларнинг структураси билан термик, механик ва ўтга чидамлилик характеристикалари орасидаги боғликликни аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
қуйи зичликли чизиқли полиэтилен суюқланмасида (юқори молекуляр масса билан фаркланувчи) малеинизацияланган полиэтилен ва ҳар хил тур-даги модификацияланган монтмориллонитни аралаштиришнинг қатламли алюмосиликат эксфолиацияси амалга ошиши имконини берувчи оптимал шароитлари аникланган;
тўлдирилмаган полиэтилендан юқори термик, механик ва ўтга чидамли-лик характеристикалари мажмуи билан фарқланувчи, қатламли алюмоси-ликатнинг юкори эксфолиация даражасига эта бўлган полимер нанокомпо-зитлар олинган;
композитларнинг олиниш жараёнида (монтмориллонит тури ва малеи-низацияланган полиэтилен концентрациясига боғлик равишда) шаклланувчи структура турлари билан уларнинг термик, механик ва ўтга чидамлилик характеристикалари ўртасидаги корреляцион боғликлик аникланган;
илк бор қўшимча равишда иссиқликдан кенгаювчи графит тутган юқори даражадаги ёнғинга баркарорликка эга ва таркибида кичик микдорда ёнишни секинлаштирувчи мавжудлиги хамда ёнишга юқори даражада барқарорлиги билан фаркланувчи полимер нанокомпозитлар таркиби ишлаб чиқилган.
Хулосалар
Мазкур «Полиэтилен билан монтмориллонит асосида оловбардош нано-композитлар шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари, хоссалари ва тузи-лиши» фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзуси бўйича бажарилган илмий тадкикот натижалари куйидагилардан иборат:
1. Р,Р',Р"-трифенил-Р"'-октадецилфосфоний бромиди синтез қилинди ва у билан хамда 1-октадециламмоний хлориди билан натрий монтмориллонити модификацияланди. Олинган модификацияланган монтмориллонит турлари-нинг структураси, шунингдек, уларнинг термик характеристикалари тадкик килинди. Р,Р',Р"-трифенил-Р"'-октадецилфосфоний бромиди билан модификацияланган монтмориллонитинг бир ёки икки алифатик занжирли аммоний-ли сирт фаол моддалар билан модификацияланган монтмориллонитдан қата-ламлараро масофаси каттарок эканлиги билан фарқланиши аниқланади.
2. Суюқланма ҳолидаги ва эритувчи муҳитидаги полиэтиленга малеин ангидридини пайвандлаш орқали малеинизацияланган полиэтиленнинг тар-кибида мое равишда 5 ва 45 мас.% пайвандланган малеин ангидриди тутган икки тури олинди. Полиэтилен макрозанжирига пайвандланган малеин ангидриди концентрацияси ортиши билан унинг кристалланиш даражаси, суюқланиш харорати ва термооксидланиш деструкциясига чидамлилиги камайиши кўрсатилди.
3. Полиэтилен суюқланмасида компонентларни аралаштириш усули билан структурасининг интеркалирланган и эксфолиирланган турлари билан фаркланувчи полимер композитлари олинди. Қатламли алюмосиликат эксфолиация даражаси композит таркибидаги малеинизацияланган полиэтилен микдори (ёки пайвандланган малеин ангидриди концентрацияси) кўпай-иши билан ортиб бориши, бирок бир вақтда унинг таркибидаги полиэтиленнинг кристалланиш даражаси хам камайиши кайд этилди.
4. Полиэтилен таркибидаги қатламли алюмосиликатнинг эксфолиация даражаси ортиши билан таранглик модули (47% - 3 мас.% CixP-MMT; 55% -5 мас.% (Ci8)2N-MMT тутган нанокомпозитлар учун) ва термобаркарорлик (50°С да 3 мас.% С^Р-ММТ; 68°С да 5 мас.% (CixhN-MMT - тутган нанокомпозитлар учун) ортиши қайд этилди. Шунингдек, полимер нанокомпозит-ларнинг пластиклик ва мустаҳкамлик характеристикалари дастлабки, тўлди-рувчилар сақламаган полиэтилен даражасида сақланиб қолиши, ёниш тезли-ги камайиб, кислород индекси (18 дан 20 хаж.% гача) ортиши аникланди.
5. Тезлаштирилган синовлар режимида («печда эскириш») наноком-позитларнинг термооксидланиш деструкцияси масса йўқотилиши тезлиги икки баробар катта бўлган тўлдирувчилар сақламаган полиэтиленга нисбатан камрок интенсивликда бориши кайд этилди. Шу билан бирга, нанокомпозитлар давомли иссиклик таъсири шароитида барқарорлик бўйича органик антиоксидантлар тутган таркиблардан устун эканлиги аникланди.
6. Илк бор таркибида кам микдорда ёнишни секинлаштирувчилар тутган полимер нанокомпозитлар олинди. Қўшимча равишда 10 мас.% дан ортик бўлмаган (40 мас.% ўрнига) иссиқлиқдан кенгаювчи графит тутган нанокомпозитлар (афзали - эксфолиирланган структура™ эга бўлганлари) энг юқори даражадаги ёнишга баркарорлик (V-0 тоифаси) ва қатор бошқа ижобий характеристикаларга эга эканлиги кўрсатилди.
Ғўзада фотопериодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни qtl карталаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобал иқлимнинг ўзгариши сўнгги йилларда дунёнинг 70 дан ортик мамлакатларида стиштириладиган ғўза экини хосилдорлигининг пасайишига ва тола сифат кўрсаткичларининг ёмонлашувига олиб кслмокда1. Яратиладиган янги навларнинг генетик асосини яхшилашда, уларнинг биотик ва абиотик омилларга чидамлилигини оширишда ёввойи гермплазмадан фойдаланиш ғўза селекциясидаги ўта самарали ёндашув хисобланади. Бирок, ғўза турларининг кўплаб ёввойи ва примитив шакллари қиска-кун ўсимликлари бўлиб, фотопсриодизмга ўта сезувчан хисобланади. Шу боисдан хам дунё селекционсрлари ёввойи тур ғўза гсрмплазмаси вакилларидан селекция дастурларида фойдаланишда бирмунча муаммо ва қийинчиликларга дуч келади.
Узбекистан пахта етиштирувчи мамлакатлар ичида энг шимолда жойлашганлиги боне, ноқулай об-ҳаво бошлангунга кадар қўсакларнинг тўлиқ очилишини таъминлаш пахтачилик сохасидаги долзарб вазифалардан биридир. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 хам маҳаллий ср-иқлим ва экологик шароитларга мослашган янги селекцион навларни яратиш устувор вазифа сифатида кўрсатиб ўтилган. Мустақиллик йилларида ватанимиз олимлари томонидан тола чиқими ва сифати юқори бўлган кўплаб янги, истиқболли навлар яратилган бўлсада, ғўза навларининг эртапишарлигини ошириш, аввалгидск долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмокда.
Янги ғўза навларининг ҳосилдорлиги, тола сифати ва тупроқ-иклим шароитларга мослашувчанлиги уларни яратиш селекцияси бўйича технологиянинг юқори даражаси билан чамбарчас боғликдир. QTL (Quantitative Trait Loci) карталаштириш технологиясининг ишлаб чикилиши қишлоқ хўжалик экинлари навларини яхшилашда селекция имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Хусусан, фенотип бўйича танловни генотип даражасидаги селскцияга алмаштирувчи “Марксрларга асосланган селекция” (МАС) технологияси янги йўналиш сифатида кириб келди. Қимматли генларни, шу жумладан эрта гуллашни бошкарувчи генларни МАС-технологияси билан селекция жараёнларига жалб қилиш келгусида янги ғўза навларини генетик жиҳатдан янада бойитиш ва яхшилаш, ва шу оркали жаҳон бозорида мамлакатнинг рақобатбардош маҳсулоти билан таъминлаш имкониятини беради. Галапагосс оролларида эндемик ҳисобланувчи тстраплоид (ADs геном) хромосома тўпламли ёввойи Gossypium darwinii Watt тури “қурғоқчиликка бардошлилик”, “нематода зараркунандасига чидамлилик”, “тола сифати” ни яхшилаш хусусиятларига эгадир (Wendcl J.F., Percy R.G., 1990). Шунингдек, Fryxell P.A. (1992) маълумотларига кўра, G.darwinii юқори шўрланган тупрокларда ҳам ўсиб ривожлана олади. G.darwinii турининг G.hirsutum L. тури билан ўзаро чатишиш хусусиятини ва G.hirsutum тури генетик базасининг торлигини инобатга олган холда G.darwinii турининг кимматли хўжалик белгиларини, мавжуд ўрта толали ғўза навларини яхшилаш максадида, G.hirsutum турига интродукция қилиш мумкин. Шу сабабли, G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини бошқарувчи генетик локусларни идентификация килиш, уларни карталаштириш, ундаги гуллаш муддатини белгиловчи генларни кидириб топиш - ушбу тур кимматли хўжалик белгиларини ксракли генотипларга МАС технологиясидан фойдаланиб кўчириб ўтказиш ва шу асосида истиқболли навлар яратиш имконини беради.
Узбекистан Республикаси Прсзидентининг 2016 йил 1 фсвралдаги ПҚ-2484-сонли “Ғўза навларини жойлаштириш ва пахта хосили стиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори, 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сонли “Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ғўзада гуллаш гснларини ва фотопериодизм сезувчанлик бслгилари билан генетик бириккан QTL-локусларини SSR ва CAPS маркерлари ердамида молскуляр карталаштириш хамда маркерланган худудларда in silico усулида гуллаш бўйича номзод генларни кидириб топишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор ғўзанинг фитохром {PHY) ва HY5 генлари асосида янги ген-специфик CAPS ва dCAPS марксрлари ишлаб чиқилган;
ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи ва назорат қилувчи PHYA, PHYB ва HY5 генлари тавсифланган ва карталаштирилган;
ғўза генетик картаси хамда хромосомаси алмаштирилган цитогенетик коллскциясидан фойдаланиб гсн-спсцифик CAPS маркерларининг хромосомадаги жойлашуви (позицияси) аникланган;
биринчи марта G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчан ёввойи шакли билан унинг ушбу хусусияти йўкотилган мутант линиясини ўзаро чатиштириш орқали фотопериодизм сезувчанлик белгиси бўйича специфик популяция олинган;
биринчи марта ДНК маркерлардан хамда G.darwinii турининг фотопериодизм сезувчанлик бўйича яратилган популяцияларидан фойдаланиб ғўзанинг молскуляр-гснстик карталари ишлаб чиқилган;
илк бор G.darwinii турида гуллаш ва фотопериодизм сезувчанлик хусусияти хамда бошқа бир неча морфо-биологик хусусиятлари билан генетик бириккан QTL-локуслар молскуляр карталаштирилган;
in silico ПЗР усули ердамида идентификация қилинган QTL-локусларининг G.hirsutum геномидаги хақиқий ўрни аникланган;
BLAST, AUGUSTUS всб-ибораларидан ҳамда маълумотлар базасидан фойдаланиб ғўзанинг гуллашига алокадор номзод-генлар идентификация қилинган.
Хулоса
“Ғўзада фотопсриодик гуллашни бошқарувчи локус ва генларни QTL карталаштириш” мавзусидаги докторлик дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди;
1. Фитохром А, В (PHYA, PHYB) ҳамда HY5 транскрипция фактори ген кстма-кетликлари (ссквснси) асосида ғўзанинг тстроплоид турида генетик картани янги молекуляр маркерлар билан янада аникрок карталаштириш ва янада бойитиш имконини бсрувчи ген-спсцифик маркерлар яратилди.
2. Тола сифатининг бошкарилишида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг мухим рол ўйнашини белгиловчи тола сифати белгиси билан ушбу ген-специфик маркерлар ўртасида юкори ассоциация (LOD>4) мажудлиги аниқланди.
3. Ғўзанинг CS-B линияларидан фойдаланиш орқали бирикканликни генетик картасида PHYA, PHYB ва HY5 генларининг хромосомадаги жойлашган ўрни аниқланди.
4. G.darwinii L. ёввойи, фотопсриодизм-сезувчан шакли ҳамда радиацион мутагенез усули билан олинган нейтрал-кун мутант линиясини ўзаро чатиштириш натижасида фотопсриодик гуллаш бўйича ссгрсгацияланган популяция яратилди. Олинган Ғг ва F3 авлод дурагайларида фотопериодизм сезувчанлик хусусиятини аниқлаш бўйича фснотипик кузатувлар олиб борилди.
5. SSR- ва ген-специфик CAPS-марксрлардан фойдаланиб ота-она генотиплари ўртасидаги молекуляр-генетик полиморфизм аниқланди. Молекуляр скринингга жалб этилган маркерларнинг умумий микдорига нисбатан 212 жуфт SSR (20%) ва уч жуфт CAPS праймерлари (30%) ота-она генотиплари ўртасида полиморфик эканлиги аниқланди. Аникланган полиморф SSR маркерлар 386 та маркер локусларини амплификациялади. Локуслар сони 2 дан 4 гача бўлиб, битта маркер ўртача 1,82 та локусга тўғри келди.
6. Идентификация килинган QTL-локусларининг “гуллаш давомийлиги”, “гуллаш муддати”, “биринчи хосил шохи баландлиги”, “шоналар сони”, “бўғимлар сони”, “ўсимлик бўйи”, “моноподиал ва симподиал шохлар сони”, “антоциан куйиш интснсивлиги”, “поянинг тукланганлиги” каби белгилар билан генетик бирикканлиги аниқланди.
7. Аникланган QTL-локусларда ва улар ёнида жойлашган гуллаш бўйича номзод генлар In silico аннотирланди (тавсифланди) ва аникланган оқсилларнинг “фотопсриодик гуллаш” да иштирок этиши мумкинлиги аосланди.
ОИВ/ОИТС инфекциясида иммунитет айрим кўрсаткичлари ҳолати ва аллергик реактивликнинг ўзаро боғлиқлиги
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ОИВ/ОИТС пандемиясига карши олиб борилаётган кураш чора-тадбирлар мажмуасига карамасдан касаллик ривожланиб бормокда. 1999-2005 йилларда ОИВ эпидемияси гиёхванд моддаларни томир ичига кабул килувчи шахслар ҳисобига ўсди, лекин 2005 йилдан бошлаб ОИВ инфекциясининг жинсий йул оркали юқиши фаоллашуви оқибатида оналар ва болалар ўртасида касалланганлар кўпайди. ОИВ/ОИТС - ижтимоий-иқтисоий муаммо бўлиб, аҳолининг меҳнатга лаёкатли қатламларини камраб олмокда. Бугунги кунга ОИВ билан камида 36,7 миллион одам зарарланган.
ОИВ инфекцияси ривожланиб бориши жараёнида кўшилиб борадиган оппортунистик касалликлар меҳнат кобилиятининг йўқолишига ва ногиронликка олиб келади. ОИВ инфекциясида замбуруғлар, сил микобактериялари антигенлари аллергик реакциялар пайдо бўлишида катта роль ўйнайди. Ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 1/3 қисми аллергик касалликлар билан касалланган, бу эса катта ижтимоий ва иктисодий муаммолар келтириб чиқаради. Амалиётга татбик этилган антиретровирусли даволаш бошланғич даврларда етарли самара бермаган бўлсада кейинчалик жорий этилган юкори фаол антиретровирусли дори воситалари ОИВ инфекцияли беморларда ўз самарасини кўрсатди, беморлар яшаш сифатини яхшилади ва умрини узайтирди. Йиллар ўтган сари ОИВ инфекциясининг таркалиши антиретровирусли терапиянинг самараси, унинг ножуя таъсирлари, хусусан аллергик реакциялари ва шахснинг индивидул хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб бораверади. Юзага келган холат ОИВ инфекциясига карши чора-тадбирларни кучайтиришни ва унинг оқибатлари олдини олишни тақозо этади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ўзгатирилди, кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича салмокли натижалар олинди. Амалга оширилган тадбирлар натижасида амалий соғлиқни сақлаш билан бир қаторда, ОИВ/ОИТС олдини олиш ҳам юкори даражага кўтарилди. Шулар билан бир каторда соғликни сақлаш тизимида бир қатор муаммолар мавжуд эди. Улар орасида ОИВ инфекциясининг клиник-эпидемиологик ҳолатларини аниклаш, даволаш ва олдини олиш ҳам муҳимдир. 2017-2021 йилларда Узбекистан республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари Стратегиясида «аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш» белгиланган. Бундан келиб чикқан ҳолда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва ОИВ инфекциясини кўпайишининг олдини олиш, касалланиш даражасини камайтириш алоҳида аҳамият касб қилмокда.
Узбекистан Республикасининг ЎРҚ-353-сонли «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) таркалишига нисбатан курашиш тўғрисида»ги, 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сонли «Узбекистан Республикасида ОИВ инфекциясининг таркалишига карши курашнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон Қарори билан тасдикланган «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналишлари Стратегияси» хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ОИВ/ОИТС инфекцияси турли босқичларида аллергологик реактивлик, иммунологии иўрсатиичлар ва миироэлементлар тарииби ўзгаришларининг мажмуавий баҳолашдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги куйдагиларидан иборат:
илк бор ОИВ/ОИТС инфекцияси турли босқичларида аллергик касаллик структураси аникланган;
ОИВ инфекцияси ривожланиш жарёнида беморларда тез ва секин ривожланувчи гиперсезувчанлик баҳоланган ва Candida albicans, туберкулинга нисбатан сенсибилизациянинг ўрни аникланган;
ОИВ инфекцияси турли босқичларида гистамин микдорининг ортиши исботланган;
ОИВ инфекцияли беморларда макро- ва микроэлементлар микдори CD4 лимфоцитлар абсолют сонига нисбатан аникланган;
ОИВ инфекцияли беморларда дори воситаларигааллергия холатида IgE танқислиги аникланган;
ОИВ/ОИТС касаллиги ривожланишида макро- микроэлементлар, CD4 лимфоцитлар орасидаги корреляцион боғлиқлик динамикаси аникланган.
Хулоса
1. ОИВ инфекциясининг жадаллашиш жараёнида аллергик касалликлар (касалликнинг иккинчи клиник даврида 18,8% учинчи ва тўртинчи клиник даврларида 40,6%), сурункали гепатит (иккинчи клиник даврда 16,7%, учинчи клиник даврда 63,2% ва тўртинчи клиник даврда 69,7%), сил касаллиги (иккинчи клиник даврда 8,3%, учинчи клиник даврда 10,5%, тўртинчи клиник даврда 39,5%), кандидоз (25%, 60,5%, 55.3%), нафас олиш органлари патологияси (иккинчи клиник даврда 58,3%, учинчи клиник даврда 49,9% ва тўртинчи клиник даврда 60,3%), марказий нерв системаси касалликлари билан касалланаётган беморларнинг сони тобора ортиб бормокда.
2. ОИВ инфекцияли беморларда аллергик холатлар 29% кичитки, 18% нафас йўли органлари патологияси аллергик кўринишлар билан, 15% аллергик ринит, 13% дориларга нисбатан аллергия, 11% аллергик дерматит, 7% овқатга аллергия, 8% поллиноз кўринишида намоён бўлди.
3. Чангли, маиший ва озиқ-овкат аллергенлари билан ўтказилган тери синамаларининг натижаларига кўра тез юзага келадиган гиперсезгирлик даражаси СД4 лимфоцитларининг камайиб бориш жараёнида пасайиб боради.
4. Тез юзага келадиган гиперсезгирликни текшириш натижаларига кўра касалликнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи клиник даврларида туберкулинга нисбатан 92% -та анергия холати юзага келади, бу эса Т-хужайравий иммунитет танкислигидан далолат беради.
5. ОИВ инфекциясининг белгиларсиз кечиш давридан тортиб тўртинчи клиник давригача Candida albicancra нисбатан антитаначаларнинг кўпайиши аникланди, бу кандидоз ривожланишининг прогностик белгиси бўлиб хизмат қилади.
6. ОИВ инфекцияли беморларда IgE нинг ўртача ортиши касалликнинг хамма клиник даврларида кузатилди: бу кўрсаткич касалликнинг белгиларсиз кечиш даврида 53.8%, иккиламчи касалликлар қўшилиш даврларида 60% ва ОИТС даврида 53.3% ташкил этди
7. ОИВ инфекцияли аллергозли беморларда IgE ошиши (83%, 66%, 54%), сурункали гепатитли беморларда (62,5%, 77,3%,42,8%), сил касаллиги билан касалланган беморларда ( 66,7 %, 75%, 0%) касаллик даврларига мос равишда кузатилди.
8. Биринчи марта АРВ препаратларга нисбатан дори аллергиясида^Е нинг танқислиги аниқланди, буни беморларга APT буюришда инобатга олиш керак.
9. Қўшимча, оппортунистик касалликлар ва СД4 лимфоцитларинг абсолют миқдоридан қатъий назар хамма ОИВ инфекцияли беморларда гистамин микдорининг кўпайиши кузатилди.
10. ОИВ инфекцияли беморларда сув-туз баланси ва антиоксидант системасининг бузилишлари макроэлементлар (О, Са, К, Na), эссенциал (Fe, Си, Se, Zn, Сг, Со), хамда токсик микроэлементлар (Sc, Rb, Sb, Cd, Hb, As) танқислигида намоён бўлди.
11. ОИВ инфекцияли беморларда касалликнинг ривожланиш жараёнида микроэлементлар ва СД 4 лимфоцитлари орасида корреляцион боғлиқлик 3 марта камайиши (бошлангиш даврда 41 ва ОИТС даврида 13 кучлибогликлик) организмнинг адаптационимконияти узилиб бораётганлигидан далолат беради.
Жанубий оролбўйи аҳолисининг қандли диабет билан касалланишини прогноз қилишнинг экологик тамойиллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда қандли диабет касаллиги деярли барча мамлакатлар соғлиқни саклаш миллий тизимининг биринчи даража аҳамиятига эта муаммоларидан бири саналади. Бугунги кунда ушбу касаллик билан огриганлар сони 266 миллионга тенг бўлиб, 2025 йилда эса 350 миллионга етиши қайд қилинмокда. Касалликнинг келиб чиқиши, ривожланиши нафакат тиббий ва ижтимоий, балки яна экологик муаммолар билан алоқадордир. Шунга кўра, ҳудуднинг экологик шароитларини инобатга олган ҳолда аҳолини қандли диабет билан касалланишини аниқлаш долзарб аҳамият касб этади.
Жаҳонда аҳоли орасида қандли диабетни келиб чиқиши ва ривожланишининг турли жиҳатлари замонавий тиббиётда эрта ташҳислаш ва даволашнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш ва тадбик килишдаги ютуқларга боғлиқ бўлмаган ҳолда кузатилмокда. Бу албатта, касалликни келиб чиқишини турли миллат популяцияларининг касалликка генетик мойиллиги ва экологик омиллар билан боғликдир. Бундан ташқари, сўнгги замонавий тиббий-ижтимоий тадқиқотлар қандли диабет касаллигининг юзага чиқиши ва ривожланишида атроф-муҳит ва антропоген омиллар ўрнининг алоҳида аҳамиятга эгалигини тасдиқламокда. Шу жиҳатдан, қандли диабетни билан касалланиш кўрсатгичпари билан атроф-муҳит ҳолати ўртасида микдорий боғлиқликни аниқлаш ва ҳудудда аҳолини қандли диабет билан касалланишини прогнозлашнинг экологик тамойилларини ишлаб чиқиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач тиббий-ижтимоий соҳада кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, республикамизнинг қатор худудлари, хусусан Жанубий Оролбўйи минтақаси аҳоли орасида эндокрин касаллиги - қандли диабетни ташхислаш замонавий усулларини жорий этиш ва даволашнинг самарадор воситаларини тадбик этиш борасида ютуқларга эришилди. Шунингдек, аҳолини кандли диабет билан касалланишини прогноз килишнинг экологик тамойилларини ишлаб чиқишга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги' «Орол денгизи халокатини аҳолининг хаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш» ҳамда «аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичларини пасайиши ва умр узайишини таъминлаш» вазифалари алоҳида белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда, жумладан, Жанубий Оролбўйи худуди аҳолисининг экологик яшаш шароитлари ва кандли диабет I типининг тарқалганлиги орасида боғлиқликни аниқлаш ва комплекс экологик тахлиллар асосида кандли диабет билан касалланишни прогнозлашга каратилган илмий-тадкиқотларни ташкил этиш назарий ва амалий ахамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «Орол фожиаси окибатларини юмшатиш, кайта тиклаш ҳамда Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2015-2018 йилларга мўлжалланган комплекс Дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйи аҳолисининг қандли диабет билан касалланишини прогноз қилишнинг экологик тамойилларин ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жанубий Оролбўйи экологии ҳолатини аҳолини I тип қандли диабет билан касалланишга таъсири баҳоланган;
аҳолиси орасида яшаш ҳудудининг экологик ҳолатини ҳисобга олган холда I тип кандли диабетнинг эпидемиологии кўрсатгичлари (тарқалганлиги, касалланиш даражаси) аниқланган;
Оролбўйи аҳолиси орасида ҚД ривожланишининг инициациясига антропоген ифлосланиш юқори даражаларининг таъсири очиб берилган;
илк бор Жанубий Оролбўйи шароитида аҳолининг қандли диабет билан касалланишини прогнозлашнинг экологик тамойиллари ишлаб чиқилган.
Хулосалар
“Жанубий Оролбўйи аҳолисининг кандли диабет билан касалланишини прогноз килишнинг экологик тамойиллари” мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар тақдим этил ди:
1. I тип КД билан касалланиш динамикасида иккита даврни ажратиш мумкин: 1) 2000-2007 йиллар - муайян даражада баъзи-бир ҳаракатга келтирувчи фурсатлар билан кечган баркарорлик даври; 2) 2008 йилдан ҳозирги давргача - ахолининг секин, бирок доимий касалланишининг ўсиш даври. Экспоненциал тренд Жанубий Оролбўйи аҳолиси ўртасида ҚД билан касалланиш кўрсаткичларини ўсиш суръатларини ошишини кўрсатади.
2. Болалар ва ўсмирлар касалланиши ўсиши суръатларининг чизиқли тренд динамикасини солиштирма таҳлили шуни кўрсатдики, беморларнинг мазкур ёш категорияси юқори ўсиш суръатларига эга. Болалар аҳолиси касалланиши даражасининг ортиши йилига (4,06%) ўсиш суръати хисобига рўй бериб, бу ерда шунингдек йиллик ўсиш 2,8% ни ташкил қилган доимий ўсиш суръатлари кузатилган.
3. Экологик ноқулай ҳудудда туғилган ва яшовчи нафақат катталар, балки болалар организмига пестицид нагрузканинг ошиб бораётган ҳиссасидан гувоҳлик беради ва бу эхтимол 7,24% ҳолларда I тип ҚД ривожланиши инициацияси билан ошқозон ости бези эндокрин функциясининг бузилиши ўртасида экологик богликлик мавжудлигини кўрсатади.
4. Республиканинг очиқ сув ҳавзаларига тўкиладиган окава сувлар таркибида ифлослантирувчи моддаларнинг ортиқча даражадаги улуши, шунингдек давлат стандартларга мос келмайдиган ичимлик сувиниг сифати республиканинг текширилган ҳудудларида I тип ҚД пайдо бўлишига ўз таъсирини оширмокда ва унинг ривожланишига туртки бўлмокда (2,34% дан 4,35% гача).
5. Ташки муҳит ноқулай омилларининг I тип ҚД эпидемиологик кўрсаткичларига таъсирининг улуши экологик юкламанинг кучайиши билан ошиб бормокда. Қорақалпоғистоннинг кўриб ўтилган худудларидан экологик шартли равишда атроф муҳит ҳолати яхши деб ифлосланиши ўртача ва паст марказий ва жанубий туманлар, муҳит холати экологик жихатдан нокулай, ифлосланиши юкори бўлган Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари мавжуд.
6. Фазовий жиҳатни хисобга олган холда, минтақадаги тиббий-экологик вазиятни баҳолаш ва прогнозлашни мониторинг ёндашувларидан тўғри фойдаланиш экологик ахборотни моделлаштиришнинг кўп вариантли йўлларини амалга ошириш заруриятини белгилайди ва ахборот технологияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда болалар ва ўсмирлар саломатлиги ҳолатига таъсир қилувчи атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни ечиш учун мазкур йўналишнинг истиқболлигини белгилаб беради.
Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достони сарлавҳалари бадиияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида Алишер Навоий “Хамса”си, жумладан, “Фарход ва Ширин” достонининг ғоявий-бадиий олами, анъана ва ижодийлик, ўзаро таъсир ва санъаткорлик, сюжет ва композиция, образлар тизими, генезиси, типологик жиҳатлари, жанр, вазн, услуб масалалари билан бир каторда, асардаги боблар сарлавҳасини ўрганиш, уларнинг ўзига хос поэтикасини тадкик килиш, умумматн таркибидаги ўрнини аниқлаш ҳамда ижодкор бадиий маҳоратини намойиш қилувчи етакчи тасвирий воситаларни тахдил килиш муҳим назарий аҳамиятга эга.
Жахон адабиётшунослигида асар, жумладан, боб сарлавхаларига хам эътибор қаратилиб, куйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмокда: сарлавҳаларнинг шакланиш тарихи, инкишофи, ўзига хос поэтикаси, адабий жанрлар, мавзу, гоя билан алоқадор жиҳатлари, мавзуий гуруҳлари, асар ғоясини очишдаги ўрнига ва бошкалар. Сарлавха, хусусан, боб сарлавхалари асар структурасида хилма-хил бадиий-эстетик вазифаларни бажаради: бир ўринда ҳикоя қилинажак вокеалар ҳақида хабар берса, бошқа ўринда китобхон эътиборини асосий воқеаларга жалб этади. “Фарход ва Ширин” сарлавхаларининг вазифалар доираси янада кенгрок: хар бир сарлавҳани ўша бобнинг ўзига хос “дебоча”си деб айтиш мумкин. Чунки уларда боб мазмуни қискача баён килинишидан ташкари, шоирнинг адабий-назарий карашлари, бадиий нияти ва асар гоявий мазмуни хам ўз ифодасини топган. Шунингдек, сарлавхалар шоирнинг барча асарлари каби юксак ва бетакрор бадиийлиги билан хам ажралиб туради. Уларнинг бу каби ўзига хос жиҳатларини тадкик этиш Навоий поэтикасининг долзарб масалаларидан биридир.
Мустақиллик йилларида Алишер Навоий асарларининг мукаммал матнларини яратиш, жанр хусусиятлари, образлар тизими, сюжет ва композицияси, услуби ва тасвирий воситаларини ўрганиш соҳасида катта ютуқларга эришилди. Шоирнинг ўлмас асарлари бетакрор мазмун-моҳият ва юксак бадииятга эга бўлиб, “умумбашарият хазинасидан муносиб ўрин олган”.1 Шоир ижодининг ёрқин саҳифаларидан бирини “Фарҳод ва Ширин” достонидаги сарлавҳалар ташкил қилади. Навоий бу соҳада устоз шоирлар: Низомий, Хусрав Деҳлавий ва Жомийлар анъаналарини давом эттирди. Шу билан бирга, уларни беҳад ривожлантириб, мазмун томонидан хам, шакл жиҳатидан хам бутунлай янги поғонага кўтарди. Навоийшунослик фанининг ривожи, жамиятнинг маънавий-эстетик эҳтиёжлари сарлавҳалар бадииятини махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганиш, шоир ижодига ўзбек халкининг қадимий ва бой маънавий қадриятлари билан боғлиқ ҳолда баҳо беришни тақозо қилади. Зеро, илм-фан олдида турган асосий вазифалардан бири хам “Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт равнакини янги босқичга кўтариш”дир.2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб килиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонидаги сарлавҳалар бадиияти, уларнинг асар умумматнида тутган ўрни, муаллиф бадиий нияти ва асар гоявий мазмунини ифодалашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Фарҳод ва Ширин” достони сарлавҳаларининг композицияси ва услуби, достон умумматнида тутган ўрни, поэтик вазифаси аниқланган;
сарлавҳалар муаллиф бадиий нияти ва асар ғоявий мазмунини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
достон поэтикаси “ўзлик - фано - васл” силсиласига қурилгани ва бу силсила асар ғоявий мазмунининг ўзига хос ифодаси эканлиги аникланган;
достон мазмуний мундарижасидан ўрин олган “аввалги фано” ва “иккинчи фано ” тушунчалари навоийшуносликка олиб кирилган;
шоирнинг ташбеҳ, истиора, талмеҳ, иштиқоқ, муаммо каби тасвирий воситаларда акс этган юксак бадиий маҳорати очиб берилган.
Хулоса
1. Алишер Навоий сарлавҳачилик анъаналарини беҳад ривожлантириб, уларни ҳар жиҳатдан янги поғонага кўтарди. “Фарход ва Ширин”даги ҳар бир сарлавҳани шу бобнинг ўзига хос насрий дебочаси деб айтиш мумкин.Улар муайян кайфият, кечинма ва вокеалар ҳакида хабар бериш, шу билан бирга, бобнинг етакчи тасвирий восита ва усуллар доирасини белгилаш, улар ҳақида дастлабки тасаввур яратишга хизмат қилади.
2. “Фарход ва Ширин” достондаги сарлавхалар ўзига хос поэтик қурилишга эта, улар:
а) йирик ҳажмли. Ўртача 50-70 сўздан иборат;
б) сарлавҳанинг аксарияти 3-7 жумлали бўлиб, улар ичида 5-7 жумлали сарлавҳалар кўпчиликни ташкил қилади. Жумла ва байтлар микдори жиҳатидан сарлавхалар билан шоир ғазаллари ўртасида маълум алоқадорлик кўзга ташланади;
в) сарлавҳалар композицион жиҳатдан воқеабанд ва мусалсал ғазалларга ўхшаб кетди. Сажъ ва таносуб асосий композицион воситалардир. Сажъ жумлаларни оҳанг жиҳатидан боғлаб, икки, уч ва ҳатто тўрт жумлали бандлар ҳосил қилади. Сарлавҳалар композициясида таносубнинг алоҳида ўрни бор: у жумлалараро образли боғланишни юзага келтиради. Таносуб композицион восита бўлиш баробарида, услубий ходиса ҳамдир. Деярли барча лафзий ва маънавий санъатлар таносуб қонуниятлари асосида ўзаро уйғунлашиб, сарлавҳаларда бадиий тафаккурнинг алоҳида кўринишини юзага келтиради. Фақат улуғ шоир ижодига хос бўлган бундай услубни юксак мутаносиблик деб айтиш мумкин;
г) сарлавҳалар шеърий матнда тасвирланган “воқеа ва фикрларнинг мухтасар баёни” бўлса-да, сарлавҳа ва шеърий матн ўртасидаги муносабат шарҳлаш, изоҳлаш, кенгайтириш, тўлдириш, гоявий ният ва унинг бадиий ифодаси каби хилма-хил кўринишларда юзага чикади. Бу муносабатлар бадиий тасвир жиҳатидан, айникса, диқкатга сазовор: сарлавҳа муайян бир восита асосига курилиб, сўнгра у “бароати истихдол”, шунингдек, “соқийнома”да хам етакчи бўлади. Бу воситани юзага келтирган омил эса бобнинг умумий мазмуни: ундаги бирор воқеа ёки тимсолдир.
Шундай қилиб, сарлавҳа, бир тарафдан, асар таркибидаги ўз мазмун ва образли қурилишига эга нисбатан мустакил кичик матн бўлса, иккинчи тарафдан, бобнинг турли қисмлари билан хам мазмун, хам образ жиҳатидан богланиб, умумматннинг мазмун ва бадииятини тўлдирувчи бир поэтик унсур сифатида намоён бўлади.
3. Сарлавхалар шоир адабий-назарий қарашлари ҳамда достон гоявий мазмунининг хам ихчам ифодасидир. Чунончи, шоирнинг IX боб ва унинг сарлавхасида таъкидлашича, бадиий асарда шохдар мадхи эмас, “маоний ақмишаси” -Ҳак, ишқи, унинг дарду сўзи тасвирланиши лозим.
4. Шоир Ҳақ васлига етиш ҳақида сўзлар экан, бу хакда шундай деб ёзади: Бири ўзликни қилмоқ бўлди фоний, Яна бир доги топмок, бўлди они. Илохий висол йўлини шундай ифодалаш мумкин: ўзлик - фано - васл. Бу силсиладаги дастлабки ҳалқа Фарҳоднинг Юнон мулкига сафаридир. Фарход бир манзилда бир офатни махв этиб, унинг хазинасидаги бир мўъжизавий жисмга эга бўлади: 1) аждар - Афридун ганжи', 2) дев -Сулаймон узугщ 3) тилсим - Жамшид жоми. Дастлабки тимсоллар ўзлик, кейинги тимсоллар эса васл рамзларидир. Умуман, бу тимсоллар кўп маъноли бўлиб, уларни ўрни билан Ҳақ жамолининг жилваси деб ҳам, кўнгил деб хам талкин килиш мумкин. Фарход отасининг хазинасида дуч келган тилсимли сандиқ ва Оинаи Искандарий, Арман кишварида казиган тог ва айнул уаёт чашмасидъ хам шу гоя мужассам.
5. Арман кишварига сафар ўзликни фоиий қилмоқ ва Ҳақ васлини пюпмок, ғоясининг олий ифодасидир. Юнон сафари аввалги фано эди. Бу мақомда Фарҳоднинг кўнгил Оинаси ўзликнинг касрат, нафс ва гайр нак,ши каби катор иллатларидан покланиб, унда Ёр жамоли жилва қилди. Арман кишваридаги вокеалар: хусусан, XXXV боб сарлавҳасида тасвирланган Фарҳоднинг “фироқ хоро камари”ни тарк айлаб, “висол атласи чархи ҳарамида тўққуз парда ичра (Ширинга) махрам бўл”иши эса иккинчи фанодир. Иккинчи фано Фарходни Ёр (васлига) га ошно цилади. Шоир фано ва васл тасвирида меърож вокеасидан ўрнак олган. Бу икки ҳолат тасвирининг образли курилиши деярли бир хил: тийра хокдон -тўққиз осмон - ҳарими ваҳдат = хоро камари - тўққиз парда - висол чархи ҳарами.
6. Сарлавҳалар нафақат чуқур мазмуни, айни пайтда ташбеҳ, истиора, талмеҳ каби юксак бадиий тасвир воситалари билан ҳам ажралиб туради. Муҳими шундаки, улар ғоявий мазмуннинг мутаассир ифодасига хизмат қилиш билан бирга, асардаги воқеа ва тимсоллар асосида яратилиб, улар билан юксак даражада уйғунлашиб кетади. Бундай узвийлик натижасида, бир тарафдан, холат ёки фикр аниқ ва ёркин ифодаланса, иккинчи тарафдан, ғоявий мазмун шу муносабат билан яна бир бор таъкидланади. Бинобарин, ҳар бир воситани ғоявий мазмуннинг ихчам ва мўъжаз ифодаси деб айтиш мумкин.
7. Юксак даражадаги таъсирчанлик шоир яратган иштикок ва муаммо каби ҳарфий санъатларга хам хос. Улар сарлавхаларда хилма-хил аспектларда намоён бўлган: бир ўринда қарама-карши маъно касб этиб, фикр-қарашлар ўртасидаги зиддиятлар тасвирини кабарик холда ифодалашга хизмат килса, бир ўринда тушунчалар ўртасидаги алоқадорлик, бошқа ўринда эса кахрамонлар руҳий холатининг ифодаси бўлиб келган. Шоирнинг муаммо санъатига эътибори шу қадар кучлики, ибтидода асар ғоясини муаммо билан ифодаласа, интихода хам муаммо билан якунлайди.
8. Мазкур хулосалар нафақат “Фарход ва Ширин”, балки “Хамса”даги бошқа достонларга ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга, сарлавҳаларнинг хар бир достон мазмун ва бадиияти билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларга хам эта эканлиги шубҳасиз. Уларни махсус тадкик килиш галдаги вазифадир.
Нефть, газ ва сувли қатламлардаги фильтрация жараёнларининг математик моделлари ва самарали сонли алгоритмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда илмий-инновацион ва замонавий ахборот технологиялари асосида нефть ва газ ишлаб чиқаришни автоматлаштириш етакчи ўринни эгалламокда. «АҚШ Energy Information Administration агентлиги ва Россия Иқтисодий ривожлантириш вазирлиги маълумотларида келтирилишича, жахонда сўнгги йилларда нефть ва газни ишлаб чиқиш ва истеъмол килишнинг нисбий баланси доимий равишда ўсиши натижасида, жумладан 2030 йилга бориб, нефть ва газни қазиб олиш хажми тахминан 17 %га, истеъмол ҳажми эса 18% га ошиши кузатилмокда»1-2. Шу жихатдан нефть ва газни қазиб олишда қатламли тизимлардаги мураккаб ўзгарувчан фильтрация жараёнларининг математик ва компьютер моделларини яратиш хамда мавжудларини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Жахонда замонавий компьютер технологиялари ёрдамида янги нефть ва газ конларини излаб топиш, лойихалаштириш ва улардан унумли фойдаланиш хамда башоратлаш мақсадида ушбу жараёнларни ифодаловчи математик моделлар, хисоблаш алгоритмлари ва дастурий таъминотларни ишлаб чикишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борада, жумладан конларнинг ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида кудукларни оптимал жойлаштириш, дебит микдорини тўғри танлаш ва катламли тизимлардаги босим ва тўйинганлик майдонларининг ўзгаришини аниқлашга ёрдам берувчи компьютер моделларини ишлаб чикиш, катта ўлчамли нефть ва газ фильтрацияси масалаларини ечиш учун параллел ва тақсимланган хисоблаш алгоритмларини яратиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен иссиқлик-энергетика комплексный ривожлантиришни жадаллаштириш ва энергия ресурслари истеъмолининг ошиб бораётган ҳажмини қоплаш учун сохага илмий инновацион хамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада янги нефть ва газ конларини ишга тушириш ва мавжуд конларнинг имкониятларидан тўла фойдаланиш ҳисобига қазиб олинаётган махсулот ҳажмини оширишда сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бирга 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... иқтисодиёт, бошқариш тизимига информацион-коммуникацион технологияларни жорий этиш, ... ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш»3 вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни бажаришда сохага замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва жараённи тадқиқ этишга кўмаклашувчи компьютер моделларини қўллаган ҳолда конлардан самарали фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралидаги 24-сонли «Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотиинг мақсади нефть, газ ва сувли қатламлардаги фильтрация жараёнларининг математик моделлари, сонли алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ғовак муҳитдаги газ фильтрацияси жараёнининг математик модели турли чегаравий шартларни ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган ва мое масалани ечишнинг чекли айирмалар усулига асосланган хисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
поршенли сиқиб чиқаришда фильтрация жараёнининг математик модели суюқ фаза соҳасидан нефть олиш омилини хисобга олиш орқали такомиллаштирилган ва модель масалани ечиш учуй чегарани тўғрилаш усулига асосланган хисоблаш алгоритми яратилган;
суюқлик ва газнинг биргаликдаги фильтрацияси жараёнининг математик модели ўзаро киришувчи фазалар модели асосида такомиллаштирилган ва масалани ечишнинг ўзгарувчан йўналиш усулига асосланган хисоблаш алгоритми ишлаб чикилган;
газ фильтрацияси масаласини физик хусусиятларига мос қисмларга ажратиш усули билан ечишнинг самарали сонли алгоритми ишлаб чикилган;
ихтиёрий фильтрация соҳасида ғовак муҳитдаги газ фильтрацияси масаласини ечиш учун параллел хисоблаш алгоритми яратилган.
Хулоса
«Нефть, газ ва сувли қатламлардаги фильтрация жараёнларининг математик моделлари ва самарали сонли алгоритмлари» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ғовак муҳитдаги газ фильтрацияси масаласини ечиш учун математик модель, хисоблаш алгоритми ва дастурий таъминот ишлаб чикилди. Улар нефть ва газ конлари ҳудудида жойлашган кудукларнинг унумдорлигини ошириш учун фильтрация сохасидаги газнинг босимини тахдил килиш оркали газ конларини лойихалаш, башоратлаш хамда уларнинг лойихавий ечимига аниклик киритишга хизмат қилади.
2. Поршенли сиқиб чиқаришда фильтрация жараёнининг математик модели, сонли алгоритми ва дастурий таъминоти яратилди. Улар углеводород конларини лойиҳалаш ва ишлаш жараёнлари учун тизим ишлашининг турли хил шартларида нефть ва газнинг биргаликдаги харакати ҳисобга олинганида объектнинг динамик ҳолатини тахлил килиш ва дебит микдорини тўғри танлаш имконини беради.
3. Суюклик ва газнинг биргаликдаги фильтрацияси жараёнининг математик модели, сонли алгоритми ва дастурий таъминоти яратилди. Ушбу математик ва дастурий таъминот фильтрация сохасида вакт бўйича босим ва тўйинганлик майдонларини аниқлашга хизмат қилади.
4. Газ фильтрацияси масаласини физик хусусиятларига мос кисмларга ажратиш усули билан ечишнинг самарали сонли алгоритми ва дастурий таъминоти яратилди. Яратилган хисоблаш алгоритми ва дастурий таъминот бошқа хисоблаш усулларига Караганда жараённи хисоблашдаги такрорланишлар сонини камайтириш хисобига вақтни 25%гача кисқартириш имконини беради.
5. Ихтиёрий фильтрация сохасида газ фильтрацияси масаласини ечиш учун параллел хисоблаш алгоритми ва дастурий таъминоти яратилди. Яратилган параллел хисоблаш алгоритми ва дастурий таъминот кластерда ишга туширилса шахсий компьютерда ишлатилган оддий хисоблаш алгоритмларига Караганда 20 марта тез (масала 100x100 ўлчамли матрица кўринишида берилганда) хисоблаш имконини беради.
6. Ишлаб чикилган математик ва дастурий таъминотлар ёрдамида ўтказилган хисоблаш тажрибалари Крук ва Шимолий Ўртабулоқ конларида, Узбекистан Республикаси нефть ва газ саноати Узбекистан илмий-мухандислар жамияти объектларида, «Даргом» ирригация тизими бошқармаси объектларида ва Навоий вилоятидаги 18-сонли дала кидирув экспедицияси объектларида махсулдор катламга турли хил шартларнинг таъсирида углеводородли конларни қайта ишлаш ва лойиҳалашда ҳамда ғовак муҳитнинг гидрогеологик ва геофизик хусусиятларига боғлиқ ҳолда аник амалий тавсияларни кабул килиш имконини беради.
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳиятини мониторинг қилиш усул ва моделларини яратиш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жахонда технологиялар ва ахборотлаштириш жараёнларининг жадал ривожланиши шароитида олий таълим муассасалари хамда илмий тадқиқот марказлари илмий салоҳиятини баҳолашга, ахборот-коммуникация технологиялари оркали мониторинг ахборот тизимларини ишлаб чикишга хамда маълумотлар базасини шакллантиришга йўналтирилган максадли илмий тадкиқотларни амалга оширишга алоҳида эътибор каратилмокда. «Олий таълим муассасаларининг рейтингини ҳисоблашда асосий кўрсаткич сифатида профессор-ўқитувчининг малакаси, тажрибаси ва маълум мутахассислик бўйича дунё илм-фан соҳасига кўшаётган ҳиссаси эътиборга олиб келинмокда»1. Бу борада олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот марказлари илмий салохиятини бахолаш учун модел, усул, алгоритм ва дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш муҳим ахамият касб этади.
Дунёда илмий салоҳиятни баҳолаш усуллари, башоратлаш масалалари ва маълумотларни интеллектуал тахлиллаш масалаларини ечиш усул ва алгоритмларини тадкик килиш мухим ва долзарб ахамият касб этмокда. Шу жиҳатдан ушбу сохада, жумладан олий таълим муассасалари илмий фаолияти ва ўкув жараёни мониторингини юритишда ахборот IDEF-моделлари, реляцион алгебра асосида мониторинг кўрсаткичларининг реляцион ҳисоблашларини бажарувчи алгоритмларни такомиллаштириш, илмий салоҳиятни баҳолаш маълумотларини шакллантириш, йигиш ва ишлов беришга йўналтирилган маълумотлар базасининг ахборот моделларини яратиш, илмий фаолият бўйича қарор қабул қилишга кўмаклашиш ва назоратини ташкил этиш дастурий воситалар мажмуини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан буен олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ривожлантириш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари профессор-ўкитувчиларининг илмий тадкикот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этишга каратилган кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада, жумладан ахборот-коммуникация тизимларини илм-фаннинг турли соҳаларига татбиқ этиш орқали илмий тадқиқот ишларини ишлаб чикариш билан интеграция килиш борасида сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бирга олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари илмий салоҳиятини оширишда турли мезонлар бўйича мониторинг қилишнинг ахборот моделлари, илмий салохият кўрсаткичларининг боғлиқликлари аниқловчи усуллари, электрон ҳукуматнинг комплекс ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашишнинг интеграция модулларини ишлаб чикишда максадли илмий тадкикотлар зарур. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш, илмий ва инновация ютукларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш...» вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан илмий салоҳият кўрсаткичлари маълумотларига ишлов бериш ва илмий салохият мониторинги жараёнлари ахборот IDEF-моделларини такомиллаштириш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти кўрсаткичларини хисоблаш, баҳолаш ва мониторингини юритиш хамда илмий салохият кўрсаткичларининг корреляцион боғлиқликларини аниқлаш моделларини ишлаб чиқиш муҳим ахамиятга эга.
Узбекистан Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида» (2003), «Электрон хужжат айланиши тўғрисида» (2004), «Электрон ҳукумат тўғрисида» (2015) конунлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари-нинг илмий салоҳияти мониторингини юритувчи усул, модел, алгоритмларни яратиш ҳамда MVC технологиялар асосида дастурий воситалар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
олий таълим ва илмий-тадкиқот муассасалари илмий салохият кўрсаткичлари сегментидаги функционал жараёнларнинг ахборот IDEF-моделлари хамда маълумотлар базасининг реляцион модели ишлаб чикилган;
олий таълим ва илмий-тадкиқот муассасалари илмий салохият маълумотлар базасининг маълумотларини идентификациялашда реляцион алгебрик хисоблашларни бажариш алгоритмлари хамда илмий-педагогик ходимлар ва нашр ишлари илмий салохият кўрсаткичларини бахолаш алгоритмлари ишлаб чикилган;
берилган параметрлар асосида online режимида умумлаштирилган натижавий маълумотларни тайёрлаш, ишлов бериш ва мақсадли сегментни персонализациялашув даражасида шакллантириш каби имкониятларга эга бўлган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторингининг дастурий таъминоти ишлаб чикилган;
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салоҳияти мониторинг маълумотларининг электрон хукумат доирасидаги ахборот тизимлари билан ўзаро боғланишини, маълумотлар форматини белгилашни ва маълумот алмашишини таъминловчи интеграция модуллари ишлаб чикилган.
Хулоса
“Олий таълим ва илмий-тадкиқот муассасалари илмий салохиятини мониторинг килиш усул ва моделларини яратиш” мавзусидаги диссертация бўйича қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салоҳиятини баҳолаш бўйича республикамизда ва хорижий давлатларда таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини баҳолашда қўлланилаётган асосий усуллар, мезонлар ҳамда баҳолаш кўрсаткичлари тадқик қилинди. Натижада Олий малакали илмий ва илмий-педагогик ходимларнинг 17 та информатив факторидан иборат Empl ва нашр ишларининг 7 та информатив факторидан иборат Result баҳолаш кўрсаткичлари коэффициентларини аниқлаш орқали олий таълим ва илмий тадкиқот муассасаларининг илмий салоҳиятини баҳолаш модели ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик ходимларнинг Empl баҳолаш кўрсаткичларини хамда нашр ишларининг Result бахолаш кўрсаткичларини хисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилди. Натижада ушбу модел ва алгоритмлар асосида олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг илмий салохиятини баҳолаш ва назорат килишга хизмат килади.
2. Олий таълим ва илмий тадкикот муассасалари илмий салохияти ва олий таълим муассаси ўкув жараёни мониторинги функционал жараёнларининг ахборот IDEF моделлари ишлаб чиқилди. Бунда IDEF0 методологияси асосида илмий салоҳиятни бахолаш тизимининг умумий IDEF модели ва функционал модулларининг IDEF моделлари, ўкув жараёни мониторинги тизимининг умумий IDEF модели ва ўкув жараёнини ташкил этиш функционал модулларининг ишлаб чикилган IDEF моделлари асосида “Илмий салохият” ахборот тизимини лойиҳалаш имкони яратилди.
3. Олий таълим ва илмий тадкикот муассасалари илмий салохияти маълумотлар базаси ва жадваллари структураси, маълумотлар турлари ва индекслари, кортеж ва аттрибутлари белгиланди ва ишлаб чиқилди. Илмий салохият ахборот тизими учун 19 та реляцион муносабатдан иборат маълумотлар базаси модели яратилди. Бунда ОТМ ва ИТМ маълумотларини хосил килиш муносабатлари, олий малакали илмий ва илмий-педагогик ходимлар маълумотларини хосил килиш муносабатлари ва нашр ишлари маълумотларини хосил килиш муносабатларининг ишлаб чикилган реляцион моделлари ОТМ ва ИТМ илмий салоҳияти бўйича рейтингини шакллантириш имконини яратган.
4. Олий таълим ва илмий тадкикот муассасаларининг илмий салохиятини бахолаш ва мониторинг килиш учун 6 та функционал модулдан иборат, клиент-сервер архитектураси асосидаги кўпфойдаланувчили режимида ишлайдиган, MySQL маълумотлар базаси ва HTML, PHP, AJAX, JQUERY веб технологияларини қўллайдиган MVC технология асосида қурилган Yii фреймворки асосидаги “Илмий салохият” ахборот тизими ишлаб чикилди. Тизимда HTTPS, SQL injection, XSS scripting, Captcha ва RBAC технологиялари қўллаш орқали ахборот хавфсизлиги таъминланди.
Ахборот тизимининг умумий концептуал модели ва функционал структураси келтирилди. Натижада “Илмий салохият” ахборот тизими асосида олий таълим ва илмий-тадкикот муассасаларининг илмий ва илмий-педагог кадрларининг шакллантирилган маълумотлар базаси реал ва заҳира илмий кадрлар салохиятини мониторинг килиш имконини берган.
5. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари илмий салохияти мониторинг маълумотларининг электрон хукумат доирасидаги ахборот тизимлари билан ўзаро богланишини ва маълумот алмашишини таъминловчи интеграция модуллари ва алгоритмлари ишлаб чикилган. Ушбу модул ва алгоритмлар асосида реал вақт режимида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий салохиятини бахолаш натижаларини бошқа дастурий тизимларга узатиш имконини берган.
6. Илмий салохият ахборот тизими хамда илмий салохиятни бахолаш модели асосида бахоларни хисоблаш алгоритмларини қўллаб илмий салохият кўрсаткичлари белгиларининг муҳимлик даражасини аниқлаш ва кўрсаткичлар коэффициентларини хисоблаш тажрибалари ўтказилиб, олий таълим ва илмий тадкикот муассасаларининг илмий салохият кўрсаткичлари баҳоланди. Бунда ўтказилган тажрибалар натижасида 23 та белгилар фазоси ёрдамида 70 та олий таълим муассасасининг илмий салохияти бахоланди ва олинган натижалар 5 та кўрсаткич бўйича тавсифланди. Тажриба натижаси шуни кўрсатдики 70 та олий таълим муассасасининг 57 тасида х? белги (фан номзоди, доцент) бошқа 10 тасида х<> белги (фан номзоди, илмий унвони йўқ) мухимлиги аниклаш имконини яратади.
7. Диссертация доирасида ўтказилган илмий салоҳиятни бахолаш тажриба ҳисоблашлари 73 та олий таълим муассасаси ва уларнинг асосий штатдаги педагог ходимлари, 70 та илмий тадкикот муассасаси ва уларнинг асосий штатдаги илмий ходимларининг илмий фаолияти бўйича олиб борилди. Бунда “Илмий салохият” ахборот тизими ёрдамида олий таълим муассасаси илмий салохияти, кафедралар илмий салохияти ва нашр ишлари ҳолати бўйича тажрибавий ҳисоблашлар ўтказилди. Натижада интеллектуал тахдиллашга асосланган модел, алгоритмлар асосида ишлаб чикилган дастурий мажмуа олий таълим ва илмий-тадкикот муассасаларининг илмий салохият кўрсаткичларини реал вақт режимида бахолаш ва назорат килиш хамда кайта ишланган маълумотлар оркали статистик маълумотларни (ОТМ ва ИТМ рейтинги, худуд бўйича, тегишли вазирлик ва идоралар бўйича, факультет, кафедра, лаборатория хамда илмий ва илмий-педагог ходимлар) шакллантириш имконини яратган.
Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштиришнинг алгоритмик таъминоти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда соғлиқни сақлаш индустриясини ахборот-коммуникацион технологиялар ёрдамида изчил ривожланиши асосида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш, касаллик турларини ва юзага келиш сабабларини эрта аниқлаш хамда мақсадли даволаш усулларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Шу жиҳатдан «Кўкрак бези ўсма саратон касаллиги (КБЎСК) ҳар Йили дунёда 1%-2% ўсиш кузатилиб, АҚШ ва Европа мамлакатларида кунлик хаётда маммографии скрининг хамда профилактик кўрикдан ўтказиш орқали КБЎСКларини эрта аниқлаш натижасида касалликлар микдорини 2001 йилда 39%, 2012 йилга келиб 33% га камайтиришга эришилган»1.
Жахонда катта ҳажмдаги тиббий маълумотларни қайта ишлаш ва кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштириш учун тимсолларни аниқлашнинг эвристик усул ва алгоритмларини ишлаб чикиш билан боғлик амалий масалаларни ечишга йўналтирилган илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан маълумотларни интеллектуал тахлил килиш усул ва алгоритмларидан фойдаланган ҳолда тадқиқот ишида кўкрак бези ўсма касалликларини ташхислаш жараёнларини тиббий маълумотлар тахлилини алгоритмик дастурий таъминот ёрдамида автоматлаштириш, дифференциялаш ва компьютерли ташхислаш тизимларини ишлаб чиқиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликга эришгач ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланилган ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги ва сифатини оширишга алохида эътибор каратилмокда. Бу борада тиббий касалликларни эрта аниклаш ва мукаммал даволаш сифатини оширишда компьютерли ташхислаш тизимларини такомиллаштиришда сезиларли натижаларга эришилиб, жумладан саратон касалликларини ташхис қўйиш бўйича қарор қабул килишни қувватловчи тиббий автоматлаштирилган ташхислаш тизимлари яратилди. Шулар билан бир қаторда инсоннинг ўсма касалликларга (ЎК) мойиллигида эрта ташхис қўйиш имконини берувчи мазкур тизимларни такомиллаштириш талаб этилмокда.
2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш,... илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш»2 вазифалари белгиланган. Ушбу вазифаларни бажариш, жумладан кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниклаш ва олдини олиш жараёнларини автоматлаштирилган дастурий мажмуаларини яратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2866-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш ва янада ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралидаги 24-сон "Жойларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникацион технологияларини бундан кейинги ривожлантиришга шароитлар яратиш учун чора-тадбирлар тўғрисида”ги карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниқлашда симптокомплексларни синфлаштиришнинг модел, усул, алгоритм, дастурий восита ва ҳисоблаш воситалари орасида бўлган ўзаро функционал боғланишларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат: кўкрак бези ўсма касалликлари ҳолатини баҳолаш учун тимсолларни аниклаш статистик усуллари асосида классификатор яратилган;
объектларни синфлаштиришнинг “Апполон шари” хал килувчи коидасига асосланган модификацияланган алгоритми ишлаб чикилган;
берилган объектларни синфлаштириш масаласини ечиш учун энг информатив симптомларни танлаб олиш кисман танлов усул ва алгоритми ишлаб чикилган;
кўкрак бези ўсма касалликлари симптомлар мажмуасини оптималлаштириш хисобига Байес, KNN, “Апполон шари” алгоритмларини биргаликда кўллаш асосида гибрид алгоритм ишлаб чикилган;
информатив симптокомплексларни танлаш ва синфлаштириш усул, алгоритмларига асосланган дастурий восита, дастур архитектураси ва хисоблаш воситаларига талаблар ишлаб чикилган.
Хулоса
«Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниклашда симптокомплексларни синфлаштиришнинг алгоритмик таъминоти» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Кўкрак бези касалликлари клиник белгилари (диагностик симптокомплекслари)ни шакллантирилиш усул ва алгоритмларини такомиллаштирилиши предмет соха масалалари объектларни синфлаштириш ва кластерлаштиришни самарали ечиш имконини беради;
2. Информатив белгиларни синфлаштиришда ҳал қилувчи қоида “Апполон шари” ёрдамида ўқув танланмаси синфларига мос симптокомплекслар мажмуасини танлашнинг кисман танлов усул ва алгоритми ишлаб чикилган. Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниклаш ва ташхислашда, мукаммал даволаш қарорларини қабул қилишда касаллик даражасига караб симптокомплексларини синфлаш имконини беради;
3. Тимсолларни аниқлашда K.NN, Байес усуллари ва хал килувчи коида “Апполон шари” ёрдамида яратилган симптомларни синфлаштириш гибрид алгоритми ишлаб чикилган. Натижада тимсолларни аниклаш усуллари эрта ташхислаш аниклигини ошириш, яратилган дастурий восита орқали ташхис вақтини кискартириш ва касалликни бошлангич боскичида даволаш имконини беради.
4. Симптокомплексларни танлаш, синфлаштириш дастурий восита ишлаб чиқилиши, дастур ёрдамида экспериментал тажрибаларни ўтказиш боскичлари ва классик модел масалалари ечилиши хамда мавжуд алгоритмлар натижалари солиштирилиши ишлаб чикилган усул ва алгоритмларнинг самадорлигини оширишга хизмат қилади.
5. Кўкрак бези ўсма касалликларини эрта аниклашда симптокомплексларни синфлаштириш усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилган. Натижада тиббий хизматлар кўрсатиш жараёнини оптималлаштириш яъни беморларни моделли сўровнома асосида кўкрак бези ўсма касалликлариини эрта даражасини 1,15 мартага ошириш имконини беради.
6. Симптокомплексларни синфлаштириш дастурий воситаси ишлаб чиқилган. Натижада беморлар ҳақида жамланган маълумотлар базасини математик қайта ишлаш ва касалликларни эрта аниқлаш, башоратлаш ва дифференциал ташхислаш имконини беради.
7. Симптокомплексларни синфлаштириш дастурий воситаси, дастур архитектураси, дастур ва хисоблаш воситаларининг функционал боғланиши ишлаб чикилган. Натижада, беморлар ҳақида жамланган маълумотлар базасини математик кайта ишлаш ва касалликларни эрта аниқлаш, башоратлаш ва дифференциал ташхис кўйиш ҳамда дастур ва хисоблаш воситаларининг биргаликда мукаммал ишлаш имконини беради.
XXI аср бошида Марказий Осиё минтақавий хавфсизлигида Афганистан омили
Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Афғонистондаги можароли вазият карийб 40 йилдан буен Марказий Осиё (МО) минтақавий хавфсизлигига тахдид солаётган асосий муаммолардан бири бўлиб келмокда. Жаҳон ҳамжамияти узок йиллар давомида ушбу мамлакатнинг турли кўринишдаги мутаассиб шахслар, экстремист ва террорчилар учун полигонга айланаётганига бефарк қараб келди. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, оқибатлар билан курашиш хар доим унинг сабабларини ўз вақтида бартараф қилишдан кўра кийин бўлиб келган. МО минтакасидаги барча мамлакатлар Афғонистон Ислом Республикаси (АИР)да тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишининг муҳимлигини ҳис қилиб, мазкур мамлакатдаги миллий ярашиш жараёнига катта аҳамият каратишмокда.
Ўзбекистон ўз мустақиллигининг илк кунлариданоқ миллий манфаатларга асосланган, фаол ва хар томонлама пухта ўйланган ташки сиёсат олиб бориши мамлакатимизнинг халкаро майдондаги обрў-эътиборини, унинг минтақавий ва халқаро масалалардаги аҳамиятини мустаҳкамлаб келмокда. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг илк қадамлариданоқ дунё ҳамжамияти эътиборини Афғонистон муаммосига қаратишга ҳаракат қилди ҳамда «Афғонистон худудида тинчлик ва барқарорликка эришиш бутун Марказий Осиё минтақасидаги хавфсизликнинг муҳим омили»11 эканлигини таъкидлади. Ушбу ёндашув хозирги кунга кадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмади ва «Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш нафакат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг мухим шарти»12 эканлигига эътибор қаратилмокда. Шунингдек, «кўшни Афғонистондаги тинчлик Марказий Осиёнинг баркарор ва изчил ривожланиш истиқболларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун имкон яратишига»13 алоҳида урғу берилмокда.
Афғонистондаги мавжуд ҳолатни ўрганиш бўйича жаҳонда бир катор илмий изланишлар олиб борилмокда. Бунда ушбу мамлакатдаги можароли вазиятни баркарорлаштириш истиболлари, унинг халкаро ва минтакавий хавфсизликка салбий таъсирига алоҳида эътибор қаратилмокда. АИРнинг энг янги тарихи муаммолари, шу жумладан, 2001 йилдан сўнг Афғонистонда бошланган сиёсий жараёнлар, МО минтақасида хавфсизлик соҳасидаги вазиятнинг асосий ривожланиш тенденциялари, ушбу минтақа мамлакатларининг Афғонистон билан хамкорлиги ҳамда уларнинг АИРдаги ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва вазиятни тартибга солишдаги иштирокини ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг ушбу йўналишдаги ташқи сиёсатининг истиқболлари учун таклифлар ишлаб чикиш зарурати ушбу диссертация мавзусининг долзарблиги ва аҳамиятини белгилаб беради.
Узбекистан Республикасининг «Ташки сиёсий фаолият Концепцияси тўғрисида»ги (2012), «Узбекистан Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги (1995) қонунлари, Узбекистан Республикасининг Ҳарбий доктринаси (1995), Узбекистан Республикаси Президентининг «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони (2017) ва сохага оид бошка норматив-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Афғонистон омилининг Марказий Осиё минтакаси хавфсизлигига таъсир кўрсатиш даражасини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мустакиллик даврида Ўзбекистоннинг Афғонистон можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилишга қаратилган ташқи сиёсатининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, илмий асослари ва стратегии устувор йўналишлари тизимли тарзда очиб берилган;
Афғонистондаги ички сиёсий бекарорлик, ижтимоий-иқтисодий танглик, ташқи кучлар манфаатларининг ўзаро мос келмаслиги ҳамда турли террористик гуруҳларнинг фаоллиги мамлакатдаги можароли вазиятнинг асосий сабабчилари эканлиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўзбек-афғон ҳамкорлигини аниқ дастурлар билан янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
Афғонистондаги мураккаб вазиятни барқарорлаштиришда Марказий Осиё давлатлари ёндашувларини мувофиклаштириш ҳамда уларнинг халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлигини кучайтириш негизида афғон сиёсий кучлари ўртасидаги конструктив мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги асослаб берилган.
Хулоса
Марказий Осиё минтакаси мамлакатларининг барқарор тараққиёти ва тинчлиги тўғридан-тўғри қўшни Афғонистондаги вазиятга боғлиқ. Афғон омилининг МОдаги минтақавий хавфсизликка таъсири янада ортиб бормокда. Мамлакат сиёсий гуруҳлари ўртасидаги ҳамон давом этаётган ва жадал равишда ўсиб бораётган келишмовчилик дунёдаги айрим етакчи давлатларнинг ушбу можарони 2014 йилдан сўнг «унутиш»га уриниши кузатилаётган шароитларда қўшни мамлакатдаги вазиятни мураккаблаштирмокда.
Совет Иттифоқи ва АҚШ давлатларининг сўнгги 40 йил мобайнида Афғонистондаги можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилиш борасида дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга оширган ҳаракатлари муваффакиятсизлик билан якун топди. Улар ҳарбий контингентларни мамлакатдан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлишди. Уларнинг мамлакатда узок муддат қолиб кетиши тинчлик ва барқарорликни таъминлай олмади, аксинча, аҳоли ва хорижий ҳарбийлар орасида кўплаб кишининг ўлимига, бир неча юз миллиард долларга тенг харажатларга сабаб бўлди, шундоқ ҳам ижтимоий-иктисодий базаси ва транспорт-коммуникация соҳаси суст ривожланган мамлакатни батамом ҳалокат ҳолатига олиб келди.
Коалициянинг уларга қарши курашаётган афғон ҳарбий гурухдарини йўқотиш, мамлакатнинг тарқоқ ва бир-бирига душманлик кайфиятида бўлган сиёсий кучларини яраштириш ва Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани ривожлантиришга каратилган уринишлари муваффакиятсизликка учради. Афғонистонда ўзаро курашаётган кучлар ўртасида эришилган мўрт келишувлар кўп ўтмай бузилди, жиҳозланган инфратузилма объектлари кўп холларда яроксиз ҳолга келтирилди ёки улардан самарасиз фойдаланилгани боне кутилган ижобий натижаларни бермади.
Географик кўшничилик ҳамда яқин тарихий, маданий-гуманитар алокалар сабабли Афгонистондаги харбий можарони хал килиш МО минтақавий хавфеизлигини таъминлашнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмокда. Виз томонимиздан Афгонистондаги ҳозирги вазият ривожининг хамда АИР томонидан МО минтақавий хавфеизлигига солинаётган тахдидларнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ қилинди. Тадқиқот натижалари бўйича куйидаги хулосаларга келинди:
1. Афгон можаросининг чукур тарихий сабабларига эътибор каратилса, биринчи бўлиб, мазкур мамлакатда XIX аср ўрталаридан бери давом этиб келаётган «Катта ўйин» номли ҳолат, яъни дунёнинг йирик мамлакатлари манфаатларининг тўқнашувини қайд этиш жоиз. Афгонистоннинг Евросиё марказида геосиёсий жойлашуви мамлакатнинг ҳозирги беқарор ҳолатини белгилаб берди. Мазкур вазият МОдаги тараққиётга салбий таъсир кўрсатмокда. Ҳарбий можарони тартибга солишдан манфаатдор бўлган барча ички ва ташқи кучлар вазиятни изга солишга чинакам кизикиш билдирмас ва бу борада фаол иштирок этмас экан, Афгонистонда тинчликка эришиб бўлмайди.
2. Хавфсизликка кўмаклашувчи халқаро кучлар (АЙСАФ) операцияси бошланганидан бери ўтган сўнгги 15 йил мобайнида Афғонистонда янги самарали ва лаёкатли давлат тизимини шакллантиришнинг иложи бўлмади. АИРда давлат қурилишининг ғарбий моделини киритиш бўйича уринишлар кутилган натижаларни бермади. Афғон ҳукумати зарур бўлган профессионаллик ва тайёргарлик даражаси, шунингдек, мувофиқлаштириш қобилиятини кўрсата олмай, кўп ҳолларда турли даражадаги сиёсий манфаатлар тўқнашуви кузатилаётган майдонга айланиб қолмокда
3. Барқарор, тинч ва башорат қилиш мумкин бўлган Афғонистон нафақат минтакавий, балки халқаро хавфсизлик тизимининг ҳам мустахкамланишига хизмат килади. Ушбу шароитда биринчи навбатда эътиборни мамлакатдаги таълим соҳасига қаратиш зарур деб ҳисоблаймиз. Мазкур соҳанинг ривожланиши можарони тартибга солиш учун асос яратиб бериши мумкин. Бутун халқаро хамжамият Афғонистонда таълим тизимини ривожлантириш ва кенгайтиришга ўз хиссасини кўшиши мумкин ва лозим. Мамлакат келажаги айнан шунга боғлиқ.
4. АИР тинч аҳолиси ўртасида ҳарбий тўқнашув курбонлари сонининг ортиб бориши мамлакатда кўплаб ташқи кучларга, айниқса, мамлакатда ташки ҳарбий кучларнинг мавжудлигига нисбатан адоватли ва душманлик кайфияти шаклланишига олиб келди. Бундай салбий муносабат уларнинг Афгонистондаги ноҳарбий фаолиятига нисбатан хам кўрсатилиб, мамлакатнинг кучли хорижий давлатлар қўллаб-қувватлаётган хукуматига ишончсизлик холатлари кўпайишига хам сабаб бўлмокда. Ўз навбатида, бу АИРда вазиятни изга солиш ҳамда мамлакат тарақкиёти истиқболлари бўйича ички умумий келишув мавжуд бўлмаган вақтда кўзга ташланмокда.
5. Афғонистонда давлат ҳукуматининг марказий ва маҳаллий бошкарув органлари даражасидаги янги тизимини шакллантириш жараёни кийин кечиб, ушбу жараён мамлакатда унитар ва марказлашган бошкарув шаклини ярата олмади. Мамлакатда харбий можаронинг узок давом этгани, тарихий хусусиятлари хамда кадриятларнинг ўзига хослиги таъсирида афтой провинцияларининг Қобулдаги ҳукуматнинг бевосита назорати остида эмас, балки маълум даражада автоном равишда ўз фаолиятини олиб бормокда.
6. Афғонистон жамоатчилигини бирлаштира олиш можарони ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Фикримизча, ҳақиқий кўп миллатли ва турли дин вакиллари истиқомат қилувчи жамиятни шакллантиришга тадрижий йўл билан - мамлакат аҳолисининг янги ўзлигини шакллантириш бўйича пухта ишланган ва асосланган давлат сиёсатини олиб бориш орқали эришиш мумкин. Мазкур ўзига хослик аввалгисидан аста-секинлик билан диний фундаментализмдан узоқлашиш, ҳозирда устувор бўлган мамлакат аҳолисини этник ва қабилавий гурухларга бўлиб аниқлашдан фаркли равишда, энг аввало, умумафғон ўзлигини шакллантириш, афғон жамияти ҳар бир аъзосининг замонавий таълим олиш ва ўз устида ишлашга интилиши билан фарқланади. Таълим тизимини ривожлантириш, шунингдек, таълим дастурлари ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилувчи диний арбобларни тайёрлаш дастурларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши барқарор тарақкиёт максадларига эришишнинг асосига айланиши мумкин.
7. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, уни иқтисодий қайта тиклаш ва танглик ўчоғидан шаффоф, барқарор ривожланаётган давлатга айлантиришга факатгина афғонларнинг ўз ташаббуслари ва ўз бошкаруви остида эришиш мумкин. Бунинг учун афғон ҳукумати АИР аҳолисини бирлаштириш, мамлакат иқтисодиётини кайта тиклаш, куролли кучларни мустаҳкамлаш, зарур инфратузилмаларни қуриш, шу билан бир вақтда, ўз фаолиятини олиб бориш учун ёрдамни хориждан эмас, Афғонистоннинг ўзи ва жамиятидан излашга қодир ва тайёр етакчиларни тайинлаши зарур.
8. Хавфсизликка кўмаклашувчи халкаро кучлар (АЙСАФ) сафининг кенгайтирилиши вазиятни тубдан барқарорлаштиришга олиб келмади. Афғон можаросини хал қилишда қўлланилган ҳарбий усуллар самара бермаганлигини қуйидаги мисолда кўриш мумкин: Афғонистонда халқаро кучлар микдори энг юқори кўрсаткич - 132 минг кишига етган 2011 йилда қўзғолончиларга карши курашаётган барча куролли кучлар 420 минг кишидан зиёдни ташкил этди, бирок улар рақибларининг устидан сезиларли даражада ғалаба козона олмади. 2016 йилда АИР Куролли кучлари 382 мингдан зиёд кишини ташкил этди, бу даврда мамлакатда яна НАТО мамлакатларнинг 13 минг харбийлари хам мавжуд эди. Ҳатто шундай катта микдордаги хавфсизлик кучлари армияси оркали хам мамлакатда вазиятни назоратга олиш ва Афғонистонда тинчлик ўрнатишнинг иложи бўлмади.
9. 2014 йил ҳарбий кучлар асосий қисмининг мамлакатдан чиқиши ўзаро курашаётган томонлар ўртасида музокаралар жараёни фаоллашишига рағбат бўла олмади. Куролли мухолифат тинчлик музокараларига жиддий ва барқарор қизиқиш билдирмади. Мухолифатнинг муросасиз қаноти вакиллари ҳамда уларнинг тарафдорлари енгилганини ҳис қилмаяпти. Ўз навбатида турли этник гурухдар тинчлик музокараларида уларнинг манфаатлари хам инобатга олинмаса, уларни қўлламаслигини очиқ билдириб ўтди.
10. Дунёнинг етакчи мамлакатлари ташки сиёсати асосий йўналиши ҳамда уларнинг манфаатлари тўкнашуви бугунги кунда Яқин Шарк минтақаси ва Осиё-Тинч океани минтақасида кузатилаяпти. Бирок Афгонистон ва МОнинг ушбу давлатлар ўртасидаги кенг камровли карама-каршилигининг яна бир майдонига айланиши мумкинлигини инкор этмаслик керак. Афгонистондаги ҳозирги ҳолат ва МОдаги минтакавий муаммолар, хусусан, чегара билан боглик масалаларнинг тартибга солинмаганлиги, сув ресурслари таксимоти, мамлакатлар ўртасида зарур бўлган даражада ишончнинг мавжуд эмаслиги, Афгонистон ва МОни беқарор вазият минтакасига айлантириб, ташқи таъсирга имкон яратади.
11. АИРдаги хозирги вазият қўшни мамлакатларнинг ва манфаатдор турли ташқи давлатларнинг ҳарбий бўлмаган конструктив иштирокисиз можарони ҳал қилиб бўлмаслигини тасдиқламокда. Минтакавий ва глобал хавфсизликка нисбатан кучайиб бораётган тахдидларни факатгина хамкорликда бир маромга келтириш мумкин. Замонавий глобаллашган дунёда минтакавий хавфсизлик муаммоларини халқаро хавфсизликдан ажратган ҳолда ўрганиб бўлмайди.
12. Ўтган даврдаги Афгонистондаги воқеалар ривожининг тахдили қўшни мамлакатлар ва халкаро ҳамжамиятда АИРни баркарорлаштириш масаласи бўйича ҳамкорлик қилиш учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар борлигини кўрсатди. Мазкур йўналишдаги ҳаракатларни биргаликда олиб бориш барча томонларнинг манфаатларига мос келади.
13. Марказий Осиё давлатлари Афғонистонда тинчлик ўрнатилишида муҳим рол ўйнаши мумкин. Ушбу масалада сусткашлик ва тарқоклик минтака мамлакатлари манфаатларига тўғри келмайди. МО мамлакатлари минтақадаги ҳодисалар ва жараёнларда ўзларини геосиёсат объекти сифатида кўришдан қочиб, ҳаракатларни ташаббус ва ғайрат билан амалга ошириши, геосиёсатнинг тўлиқ субъектларига айланиши лозим. МО ва унинг Афгонистон бўйича ёндашуви кучли ташки акторларнинг ташқи сиёсий дастурлари доирасида эмас, балки минтақанинг ичида шаклланиши зарур.
14. Тадқиқот жараёнида ўрганилган афғон можаросини ҳал килиш борасидаги ташаббусларда кўрилаётган жараённинг муҳим иштирокчилари фикрлари инобатга олинмагани боне, улар ўзининг ижобий натижасини бермади. Ташаббуслар пухта ишлаб чиқилмаган, уларда ижтимоий-маданий омиллар эътиборга олинмаган, Афғонистонда ўзаро курашаётган кучлар ўртасида медиаторлик вазифасини бажарган мамлакатларнинг харакатларида тарқоқлик кўзга ташланиб турган.
15. Тан олиш лозимки, Афгонистондаги халқаро операция МО минтақасига ҳужум қилиш учун афғон ҳудудидан негиз сифатида фойдаланаётган террорчилик гуруҳлари томонидан Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизлигига кўрсатилган тўғридан-тўғри тахдидни маълум даражада камайтирди. Ушбу гуруҳлар коалиция ва ҳукумат армияси кучлари билан жанг олиб боришга мажбур бўлди. Натижада улар сезиларли йўқотишларга учради, уларнинг харбий салоҳияти ва АИРдаги тайёргарлик амалга оширилувчи базаларига катта зарба берилди. Шунга қарамай, улар бутунлай йўқ қилингани, улар томонидан минтакавий хавфсизликка солинаётган таҳдидлар олди олингани ҳақида хулоса қилишга ҳали эрта. Мазкур гуруҳлар ҳамон айрим афғон провинциялари ҳамда яхши назорат килинмайдиган Афгонистон ва Покистон чегара худудларида кичик отрядлар билан харакат қилмокда.
16. МО минтакаси ва халкаро ҳамжамият учун гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш бўйича дунё етакчилигига эга бўлиб олган АИР хамон катта хавф туғдирмокда. Афғонистонда гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва уларни қўшни РФ, ЕИ, ХХР ва бошқа давлатлар орқали олиб ўтиш ўз навбатида коррупция даражаси ошишига, ижтимоий-иқтисодий муаммолар чуқурлашувига хизмат қилиб, терроризмни хам молиялаштириш манбаига айланмокда, айрим мамлакатларда эса ҳукумат институтлари фаолиятининг бузилиши ва вазият ёмонлашишига олиб келмокда.
17. Ғарбий давлатлар ва АҚШнинг Афғонистонда харбийларни сақлаб қолиш ва уларнинг сонини ошириш борасидаги уринишлари Марказий Осиё мамлакатлари миллий хавфсизлиги ҳамда минтакавий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмаяпти, геосиёсий рақобат ва харбийлаштириш минтақада танглик ва ишончсизликни келтириб чикармокда.
18. МО давлатлари томонидан афғон муаммосини секьюритизация килиш даражасини маълум микдорда сусайтириш сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмак бериши мумкин. Афгон муаммосини узлуксиз бўрттириб кўрсатиш, унинг минтака мамлакатлари вакиллари расмий чиқишларида тез-тез хавфсизликка тахдид сифатида такрорланиши ушбу мамлакатлар ичида Афғонистоннинг нихоятда салбий имиджи шаклланишига олиб келиб, МО ва АИР бизнес алоқалари ўрнатилишига тўсқинлик қилмокда. Бундан ташқари, дунё ҳамжамияти эътиборини афғон муаммосига юқори даражада каратиш МО давлатларининг ўзида хавфсизлик соҳасида нобарқарор вазият мавжудлиги билан боғлик нотўғри хулосалар шаклланишига, бунинг натижасида афғон можаросига қўшни ҳудудларда янги компаниялар очиш, сармоялар киритиш билан боғлиқ сохта хавф-хатарлар боне ушбу мамлакатларнинг инвестиция жалб этиш салоҳиятини пасайишига сабаб бўлмокда. Минтақа давлатлари ва Афгонистон ўртасида сиёсий, иктисодий, маданий ва гуманитар муносабатларда мавжуд такиқларнинг аста-секинлик билан тадрижий бекор қилиш кўрилаётган жараённинг барча иштирокчиларида баркарор тараккиёт ва тинчликка эришиш имконини беради.
19. Ўзбекистон Афғонистонда барқарор вазиятни ўз назоратида сақлай оладиган ҳукумат органларига эга ривожланаётган давлатни шакллантириш тарафдори саналади. Фақат шундай шароитдагина минтака хавфсизлигини таъминлаш мумкин, ва бу - шубҳасиз, Ўзбекистоннинг барқарор тараққиётига хизмат қилади. Ўзбекистон томонидан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун сезиларли ёрдам кўрсатилмокда. Афғонистондаги бугунги ҳолат Ўзбекистон учун иккитомонлама муносабатларни янада ривожлантириш ҳамда кўшни мамлакатдаги можаровий вазиятни тартибга солиш бўйича чоралар таклиф қилиш борасида янги потенциал имкониятларни яратмокда.
Олиб борилган кенг қамровли тадкиқот натижаларидан келиб чиқкан ҳолда муаллиф томонидан афғон можаросини тартибга солиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Афгонистон йўналишидаги сиёсатини мукаммаллаштириш бўйича куйидаги бир неча таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
1. Сўнгги 40 йил мобайнида Афғонистонда марказлашган унитар кўринишдаги бошқарувнинг жиддий камчиликлари кўзга ташланди. Умумхалқ референдумида тасдикланган шароитда, федератив сиёсий тузилмага ўтиш провинциялар ҳокимиятининг хавфсизлик ва иктисодий тарақкиётга эришиш борасидаги масъулияти ошишига, шунингдек, провинциялар ва турли сиёсий гурухдар вакилларининг фикрлари инобатга олинишига хизмат қилиши мумкин. Сиёсий гурухдар, уруғлар ва қабилалар манфаатлари тўкнашуви Афғонистонни марказлаштиришга тўсқинлик қилмокда. Шубҳасиз, қайд этилган фикрлар, аввало, афғон олимлари, сиёсий ва жамоат арбоблари иштирокида кенг доирада муҳокама қилиниши зарур. Ушбу шахслар кўрилаётган масала бўйича ўз қарашларини аниқлаб олиб, муаммо ечимини ишлаб чиқишга тайёр эканлигини кўрсатишлари лозим.
2. Афгонистондаги курашаётган томонлар учун музокаралар майдонини яратиш бўйича ташаббуснинг Узбекистан томондан илгари сурилиши аввал билдирилган «6+3» алоқа гуруҳини яратиш бўйича таклифга асосланиши ва унинг мантиқий давомига айланиши мумкин. Ушбу форумда МОдаги барча мамлакатлар, Хитой, Россия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, ушбу музокараларга АҚШ қўшилиши таклифи билан Туркия, ЕИнинг етакчи давлатлари (Буюк Британия, Германия, Франция, Италия) ҳамда Форс кўрфазидаги араб монархиялари (Саудия Арабистони, Қатар ва БАА) иштирок этиши мақсадга мувофик деб хисоблаймиз. Мазкур музокаралар майдонининг мухим универсал халқаро ташкилот бўлган БМТ ҳамда хавфсизлик ва тарақкиётни таъминлашнинг мухим минтакавий механизми саналган ШҲТ шафелигида ташкил этиш форумнинг самарадорлиги ва мавкеига хизмат килиши мумкин. Форумда Афгонистонда курашаётган барча кучларнинг иштирокини таъминлаш ҳамда уларга ўз таклифлари, кизикишлари, манфаатлари ва пировард мақсадларини билдиришлари учун платформа яратиш мухим ахамият касб этади.
Ушбу масалада ШҲТ ноёб ташкилот саналади, негаки унинг деярли барча аъзолари - МО давлатлари (Туркманистондан ташқари, бирок Ашхобод бир неча бор ШҲТ давлатлари раҳбарлари кенгашида фахрли меҳмон сифатида иштирок этган), Россия, Хитой (тўлик аъзо сифатида), Покистон, Ҳиндистон (янги аъзолар сифатида), Эрон, Афғонистоннинг ўзи (кузатувчилар сифатида) ва Туркия (мулоқот ҳамкори сифатида) афтой муаммосини ечишга ҳисса қўшиш имкониятига эта. Мазкур форумни ташкил қилиш бўйича ташаббус ҳамда БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгаши карорлари билан форум фаолиятини ҳуқуқий мустаҳкамлаш ушбу платформага халқаро-ҳуқуқий маком ва эътироф такдим этади.
3. Таклиф этилаётган музокаралар майдонини яратиш мақсадида мазкур ташаббус машҳур хорижий ва миллий олимлар, тадкикотчиларни жалб этган ҳолда конференциялар, давра суҳбатлари, илмий семинарларда кенг муҳокама қилиниши зарур. Ушбу таклифни муҳокама қилиш учун Тошкент шахрида юкорида қайд этилган давлатларнинг ТИВ, етакчи хукумат ва нохукумат тахдил марказлари вакиллари иштирокида олий даражадаги конференция ташкил этиш лозим.
Ўзбекистон Республикаси элчихоналари кўмаги билан кабул килувчи давлатларда Марказий Осиё ва Афгонистон хавфсизлиги муаммоси, шу жумладан, халқаро терроризм ва гиёҳванд моддалар савдоси кўринишидаги тахдидлар масалалари бўйича етакчи олимлар ва мутахассислар жалб этилган холда бир неча тадбирлар кетма-кетлигини ташкиллаштириш муҳим ахамият касб этади. Ўзбекистондаги таҳлил марказларининг санаб ўтилган давлатлардаги нуфузли тадқиқот тузилмалари билан хамкорликда илгари сурилаётган ташаббусни ўрганиш ва уни баҳолаш бўйича мақолалар тўпламларини босиб чиқариш имкониятларини кўриб чиқиш зарур деб ҳисоблаймиз.
4. Жаҳон иктисодиёти ва дипломатия университета, Тошкент давлат шарқшунослик института ҳамда "Узбекистан Республикаси Стратегик тахдил ва истиқболни белгилаш олий мактабида Афгонистон ва у билан боғлиқ Марказий Осиёдаги хавфсизлик муаммолари бўйича махсус курс жорий қилиш ушбу масалаларни ўрганишни кенгайтиришга хизмат қилиши мумкин.
5. Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашни янада кучайтириш зарур. Марказий Осиё мамлакатлари мазкур масалада катта ёрдам бера олиши мумкин. Масалан, Олма-отада ташкил этилган «Наркотик воситалар, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг конунга хилоф равишда муомалада бўлишига карши курашиш бўйича Марказий Осиё минтакавий ахборот мувофиқлаштириш маркази» доирасида. Марказий Осиё мамлакатлари, РФ, ХХР, Эрон, Покистон, Ҳиндистон, АҚШ, ЕИ ва Афғонистоннинг гиёҳвандликка қарши ваколатли идоралари ҳамда бошка манфаатдор мамлакатлар ўртасида ҳамкорликнинг зарурий хукукий асосларини яратиш, гиёҳванд моддалар синдикатларини, наркотик воситалар ишлаб чикариш лабораторияларини йўқ қилиш ва Афгонистон ҳудудига хориждан прекурсорлар етказиб берилишини олдини олиш бўйича ўзаро келишилган йирик операциялар олиб бориш орқали ўзаро хамкорликни ривожлантириш зарур.
6. Узбекистоннинг Афғонистонни истиқболли қайта тиклашдаги иштирокида бутун эътиборни зарур иқтисодий инфратузилма яратиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришга қаратиш мақсадга мувофиқ. Республиканинг иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, аввалига Ўзбекистон билан чегарадош бўлган афғон провинцияларида камхарж лойиҳаларни амалга оширишга эътибор бериш лозим деб ҳисоблаймиз. Таълим ва тиббиёт объектларини куриш, архитектуравий кўриниши бўйича Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойларга яқин бўлган тарихий ёдгорликларни қайта тиклашда иштирок этиш, шунингдек, маданий хордиқ масканларини барпо этишда қатнашиш, шубҳасиз, икки республика аҳолиси ўртасида ўзаро тушуниш, яхши қўшничилик муносабатларини мустахкамлашга хизмат қилади, бу эса мамлакатимизнинг Афгонистон ва халкаро аренадаги мавқеини мустаҳкамлайди.
7. Афғонистонга махсулот етказувчи миллий компанияларни қўллаб-қувватлаш ва уларга имтиёзлар такдим этиш уларни янги бозорларни қидиришга ундаб, мамлакатларимиз ўртасида савдо алмашинуви ўсишига олиб келиши мумкин. АИРда маҳсулот ишлаб чиқариш ривожланмаганлиги инобатга олинса, Ўзбекистоннинг сезиларли саноат салоҳияти, муҳим темирйўл маршрута билан географик яқинлиги республикамизга Афгонистон билан савдо қилишда устунликлар беради.
8. Биринчи босқичда нисбатан тинч шимолий провинциялар ва Қобулда афғонистонлик ҳамкорлар кўмаги билан компанияларимизнинг дилерлик тармоқларини очиш ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун хавф-хатарларни камайтириб, экспорт қилиш салохиятини оширишга ёрдам беради. АИРга экпорт қилинадиган истиқболли товарлар сирасига озик-овкат маҳсулотлари, қурилиш товарлари, тери маҳсулотлари, енгил ва автомобил саноати маҳсулотлари, маиший техника, кимёвий ўғитлар ва б. киради. Афгонистон импортининг ҳажми 7 миллиард АҚШ доллари, ҳамда ЎзР ва АИР ўртасидаги савдо алмашинуви хажми 600 миллион АҚШ доллари эканлиги инобатга олинса, Ўзбекистон томони ҳали амалга оширилмаган катта салоҳиятга эта эканлиги маълум бўлади.
9. Фикримизча, иқтисодий соҳада Ўзбекистондан Афгонистон бозорига экспорт қилинаётган махсулотлар рўйхатини кенгайтиришни давом эттириш мақсадга мувофиқ. Афғонистонга «JV MAN Auto-Uzbckistan» МЧЖ ҚК ишлаб чиқарувчи катта юк автомобиллари, «СамАвто» МЧЖнинг автобус, кичик ва ўрта қувватли юк автомобиллари, миллий фармацевтик компаниялар даволаш воситалари, мебель маҳсулотлари, қурилиш материаллари (қурук курилиш аралашмалари, цемент, темир-бетон махсулотлари, алюмин-композит панеллар, дераза ва эшиклар ишлаб чикариш учун поливинилхлорид профиллар - кесимлар), электр ва техника қурилмалари, ойна ва фарфордан ясалган миллий махсулотлар, текстил маҳсулотлари ва бошкаларни етказиб беришга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
10. Ўзбекистон ва Афгонистон ўртасида тўғридан-тўғри авиаалоқа мавжуд бўлмаган шароитда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга эришиш қийин кечади. Ушбу алокаларни ҳам йўлга кўйиш ҳукуматлараро даражада муҳокама килинган. Фикримизча, хавфсизлик соҳасидаги вазиятни инобатга олган ҳолда биринчи босқичда Тошкент ва Қобул, Мозори Шариф аэропортлари ўртасида авиаалокаларни йўлга кўйиш масаласини ишлаб чиқиш мумкин.
11. Афғонистонда ўзаро фойдали инфратузилма яратишга ҳаракат қилиш зарур. Ўзбекистонлик қурувчилар ўзларининг мазкур мамлакатда темирйўл ўтказишда тўплаган тажрибаларидан келиб чиқиб, йирик объектлар барпо қилишда ҳам, жумладан, Эрой темирйўл тизимига боғланиш учун Мозори Шарифдан Ҳиротга темирйўл линиясини давом эттиришда иштирок этиши мумкин. Бундай лойиҳалар учун халқаро кредитлар ва грант воситаларидан фойдаланиш хам мумкин. Узбекистан коммуникация учун жуда мухим бўлган Саланг довонини халқаро донорлар кўмаги билан таъмирлаш ва реконструкция қилишда хам катнашиши мумкин.
12. МОда Афғонистондан чиқаётган таҳдидлар жиддийлигини инобатга олган ҳолда афғон муаммоси бўйича минтакавий ҳамкорликни ривожлантириш МО минтакаси мамлакатлари иштирокида Афгонистон йўналишидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича минтакавий кенгаш механизмини яратишнинг мустаҳкам асосига айланиши мумкин. МО мамлакатларининг Афғонистонга нисбатан ўзаро келишиб ишлаб чиққан позицияси умумий манфаатларни янада изчил ва принципиал химоя қилиш ҳамда минтакавий хавфсизликни мустахкамлашга олиб келади. Минтакавий муаммоларни муҳокама қилиш қаторида афғон можаросини ҳам ҳал қилишга алоҳида эътибор берувчи МО мамлакатлари ТИВ рахбарлари даражасида доимий фаолият юритувчи Кенгаш тузиш максадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
13. Туркманистон ва Тожикистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ва чегарадош ҳудудлардаги холат хакида маълумот алмашиниш бўйича музокаралар олиб бориш, уч мамлакатнинг чегара идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг хукукий асосини яратиш минтакавий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади
14. Афгонистон билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим қисми, шубҳасиз, маданий ва гуманитар соҳадаги алоқаларни кенгайтиришдир. АИРнинг шимолий провинцияларида фестиваллар ва машҳур ўзбек санъаткорлари концертларини ташкиллаштириш Ўзбекистон ва Афгонистон халклари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро тушунишнинг юкори даражаси ўрнатилишига ёрдам беради. АИР хукумати билан келишган ва хавфсизлик кафолатини таъминлаган ҳолда Ўзбекистондаги етакчи театр труппаларининг айим афгон провинцияларига гастролларини ташкил этиш масаласини хам кўриб чиқиш мумкин.
15. Маданий ва гуманитар ҳамкорликнинг мухим бир таркибий кисми таълим соҳасидаги хамкорликдир. Афгон талабаларининг Афгонистондаги етакчи олий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш масаласини ишлаб чиқиш зарур. АИРнинг олий малакали кадрларга сезиларли эхтиёжи борлигини инобатга олиб, афгон талабаларининг (илк боскичларда йилига 20-30 киши) куйидаги мутахассисликлар бўйича таълим олиши учун шароитлар яратиш мумкин: инженер-техник, курилиш, соғлиқни саклаш, педагогика, бошкарув, ахборот-коммуникация технологиялари. Биринчи босқичда мазкур дастурни унча катта бўлмаган микдордаги афгонистонлик тингловчилар учун бир академик семестр давом этувчи курс сифатида ташкил этиш мумкин. Ушбу тажрибавий дастур муваффақиятли амалга оширилса, талабалар микдори ва дастур давомийлигини оширишни режалаштириш мумкин. Таълим тили ўзбек тили бўлган афгон мактаблари ва ОТМни керакли ўқув (Афгонистон таълим нормаларига мослаштирилган ҳолда) ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш фойдадан ҳоли бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Б.Клинтон ва кичик Ж.Буш маъмуриятлари даврида АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати генезиси ва эволюцияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида Давлат бошқарувини модернизациялаш, иқтисодий ва демократик ислоҳотларни тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифалар халқаро майдонда прагматик ва ташаббускор сиёсатни амалга оширишни талаб қилади. Узбекистан ташки сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири халқаро ва минтақавий етакчи давлатлар билан мувозанатлашган ва барқарор муносабатларни ўрнатишдир. Давлатимизнинг принципиал позицияси шундан иборатки, «Узбекистан хеч қандай блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолган ҳолда, очиқ мулоқотга тайёрдир. Биз барча шерикларимиз билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз. Давлатимиз ўз ташқи сиёсатида Марказий Осиёга устувор аҳамият қаратмокда».
Бу маънода халкаро муносабатларнинг Марказий Осиё тизимости тармоғи сифатида минтақа бу ерда ўз таъсирини кучайтиришдан манфаатдор АҚШ, Россия, Хитой хамда Эрон, Туркия, Ҳиндистон, ЕИ каби йирик халқаро акторларнинг доимий диккат-эътиборида. Уларнинг Марказий Осиёда узок муддатга мўлжалланган максадларидан келиб чиқиб олиб бораётган сиёсатларини тадқиқ этиш муҳим ахамият касб этади. Замонавий халқаро-сиёсий адабиётларда АҚШ ташки сиёсий стратегиясининг турли жихатларига, хусусан, унинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларига катта эътибор қаратилмокда. Илмий адабиётларда минтака давлатларнинг миллий манфаатлари нуктаи назаридан келиб чиқиб АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатига пухта ўйланган ва мувозанатлашган фикр ва баҳоларга асосланган ҳисоботлар фаол равишда ишлаб чикилмокда. Ушбу изланишлар натижалари нафакат АҚШнинг Марказий Осиёдаги устувор йўналишларига урғу бериш ва аниклашга, балки унинг глобал таъсирини сақлаб колишга қаратилган стратегияси ва айрим минтақалардаги фаолиятини англашга ёрдам беради.
АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатининг генезиси ва эволюциясини тадқиқ этишни шартли равишда бир неча боскичга бўлиб ўрганиш мумкин. Бу мазмунда Б.Клинтон ва кичик Ж.Буш маъмуриятларининг фаолияти алохида илмий кизиқиш уйғотади. Айнан шу даврда АҚШнинг Марказий Осиёгадаги аник белгиланган максад ва манфаатлари тўғрисида тизимли тасаввурлар пайдо бўлди. АҚШ томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва лойиҳалар Марказий Осиё давлатларининг миллий манфаатлари нуктаи назаридан келиб чиқиб мутаносиб ва мувозанатлашган бахо беришни талаб этади. Америка омилини ҳисобга олмаган ҳолда минтақадаги халқаро-сиёсий вазиятнинг эволюциясини, колаверса Марказий Осиё мамлакатларининг мустакилликка эришгандан сўнг олиб борган ташки сиёсий стратегиясини тушуниш ва унта бахо бериш мураккаб вазифага айланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони (2017), «Ташки сиёсий фаолият Концепцияси тўғрисида»ги (2012), «Узбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги (1995) конунлари, Узбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси (1995), Стратегик шерикчилик ва хамкорликнинг асослари тўғрисидаги Узбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида имзоланган Декларация (2002), Узбекистан Республикаси хукумати ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида илм-фан ва технология сохасида ҳамкорлик бўйича Келишув (2010) ва бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш диссертациянинг бош мақсадидир.
Тадқиқотнинг мақсади Б.Клинтон ва кичик Ж.Бушнинг президентлик маъмуриятлари фаолияти даврида АҚШнинг Марказий Осиё давлатларига нисбатан ташки сиёсий стратегияси генезиси ва эволюциясини комплекс равишда таҳлил этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Б.Клинтон ва кичик Дж.Буш маъмуриятлари остида АҚШ учун аҳамиятли бўлган барча турдаги халкаро муаммолар бўйича Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро таъсир ва сиёсий-дипломатик мулоқот доктринаси доирасида минтакада амалга оширган «дастурловчи ҳамкорлик» ташки сиёсий стратегияси тамойиллари ва инструментлари очиб берилди;
минтака давлатларининг дунёвий ривожланиш ва бозор иктисодиётига асосланган демократик давлат куриш йўлидан бориши, мустақил ва ҳамкорликка очиқ бўлган ташки сиёсат олиб бориши, минтақада «учинчи кучлар»нинг ҳукмронлигига йўл қўймаслик, АҚШнинг Евроосиёдаги стратегии салоҳиятининг мустаҳкамланиши сингари Марказий Осиёда кечган фундаментал геосиёсий ўзгаришлар асосида Американинг минтақадаги стратегии максадлари ва манфаатлари асосланди;
минтаканинг ўзига хос геостратегии ва геоиқтисодий маконда жойлашганлиги, бу ерда иқтисодий ва геосиёсий таъсирга эга кудратли давлатлар манфаатлари тўкнашуви, Россия ва Хитой омили ҳамда Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Туркиянинг бу ердаги жараёнларда иштирокини ҳисобга олган ҳолда АҚШнинг Марказий Осиё давлатларини қамраб олган сиёсий-дипломатик механизмида хафвсизлик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш ҳамда Афғонистондаги уруш омилларига устувор аҳамият каратилиши тизимли равишда очиб берилди;
АҚШнинг Марказий Осиёдаги иктисодий сиёсати шаклланиши параметлари, унинг 2008-2009 йиллардаги умумжаҳон иқтисодий инкирози даврида минтақадаги иктисодий жараёнларга муносабати ва Марказий Осиё билан Каспийолди минтақаларидаги энергетика соҳасидаги сиёсатининг ўзгариб борганлиги асослаб берилди;
Ўзбекистон Республикасининг АҚШга нисбатан ташқи сиёсати устувор йўналишлари юзасидан, хусусан, Б.Клинтон ва кичик Ж.Буш маъмуриятлари давридаги Ўзбекистон-Америка ўртасидаги муносабатлар тажрибасига таяниб иккитомонлама конструктив ва фаровон ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Американинг турли сиёсий давралари ва ижтимоий қатламлари билан ўзаро самарали алоқалар ўрнатиш ва Америка йўналишида Марказий Осиё давлатлари саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш, «С5+1» форматидаги доимий мулоқотни жонлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилди.
Хулоса
Диссертация тадқиқоти давомида унда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини тушунишга имкон берадиган кенг қамровли киёсий-тарихий тахлил асосида якунловчи қисмда бир қатор хулосалар, фикр ва таклифлар ишлаб чикилди.
I. АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан ташки сиёсати концептуал асослари таҳлили шуни кўрсатдики, 1990 йилларда Марказий Осиё Америка ташки сиёсатининг устувор йўналишлари сарасига кирмаган. АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати Американинг қўшни минтақалардаги манфаатларини олға суришда тутган ўрни билан белгиланган. Совет Иттифоқининг парчаланишидан сўнг Марказий Осиё Вашингтон учун Оммавий қирғин куролларини таркатишга қарши кураш жабхасида муҳим ахамият касб этган. Марказий Осиёда стратегик манфаатларни амалга оширишда АҚШ минтақа давлатлари томонидан олиб борилаётган ташки сиёсат, хусусан, хавфсизлик сохасидаги фаолиятнинг мазмун-мохиятини ўрганишга интилмаган. АҚШ янги пайдо бўлган мустақил давлатларда демократик ва бозор иктисодиётига ўтишга каратилган ислохотларни амалга оширишга кўмаклашиш ва минтақада барқарорликни таъминлашдан манфаатдор эди. Шундай қилиб, АҚШ халкаро муносабатларнинг тизимости минтакавий ўзгаришлари эволюцион характерга эга бўлиши лозим деган тамойилга амал килган ва шу билан бирга, АҚШнинг минтакадаги иқтисодий манфаатлари етарлича салмоқли бўлмаган.
II. АҚШнинг Марказий Осиё бўйича стратегии максадлари ва геосиёсий ёндашувларини аниқлаш вазифаси юзасидан куйидаги хулосага келинди: 1997 йилда Марказий Осиё АҚШ ташки сиёсатининг мустакил объектига айланди. АҚШнинг минтакавий сиёсатида асосий ахамият Ўзбекистон билан сиёсий ва харбий-сиёсий хамкорликни ривожлантиришга қаратилди. Бунинг баробарида АҚШ ва Қозоғистон ўртасида хам сиёсий ва ҳарбий алоқалар ривожлана бошлади. Бирок, Б.Клинтон маъмурияти томонидан илгари сурилган Марказий Осиёдаги низоларни хал килиш бўйича кўп томонлама минтакавий институт яратиш сингари ташаббуслар АҚШнинг минтақадаги сиёсатида ўз аксини топмади.
1990 йиллар охирига кадар АҚШ афгон можароси, исломий ва террористик гурухдарнинг фаоллашувига эътибор қаратмади. Б.Клинтон маъмуриятининг Марказий Осиёдаги сиёсатига харбий-сиёсий соҳадаги хамкорликни минтақа давлатлари кутган даражага олиб чиқишга тайёр эмасди. Бошкача айтганда, АҚШ минтакадаги хавфсизлик ва баркарорликни таъминлаш юзасидан мажбурият олишдан манфаатдор эмас эди.
Шунга қарамай, таъкидлаб ктиш жоизки, АҚШнинг ушбу даврдаги минтакавий сиёсати Марказий Осиё халкаро муносабатлар тизимининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. АҚШнинг минтақада фаоллашуви Марказий Осиё давлатлари учун ташки сиёсий алоқалар йўналишлари ва хамкорларини кенгайтиришга имкон яратди. Бу эса ўз навбатида минтақа давлатларининг халқаро сиёсий майдонда тўлақонли субъекти бўлиб шаклланиш жараёнини тезлаштирди.
III. АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати эволюциясида мухим омил сифатида 1999 йилда Тошкентда рўй берган террористик қўпорувчилик ҳаракати, «Ал Қоида» томонидан АҚШнинг бир қанча объектларига қарши, хусусан, Кения ва Танзаниядаги элчихоналарига карши уюштирилган террористик хужумлар хизмат қилади. АҚШ Марказий Осиёда террористик тахдидларга карши курашга катта эътибор карата бошлади.
Халқаро терроризм тахдидининг тобора кучайиши, АҚШ ва Россия ўртасида геосиёсий зиддиятларнинг кескинлашуви Вашингтон ва Узбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайишига олиб келди. Бир катор мутахассислар таъкидлаганидек, 1999 йилдан 2005 йилга кадар, жумладан 2001-2003 йилларда хавфсизликни таъминлаш сохасида Вашингтон ва Тошкент жуда яқин ҳамкорлик олиб борган.
Вашингтон Узбекистон ва минтаканинг бошқа давлатлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилган бўлса-да, Б.Клинтон маъмурияти даврида АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатида кенг камровли минтакавий ёндашув ва аник мазмун касб этган стратегия ишлаб чикилмади. 1990 йиллар охирида юзага келган Марказий Осиёдаги трансчегаравий хавфсизлик муаммоларининг долзарблигига қарамай, АҚШ минтақада хавфсизликни таъминлаш масалаларига тўғридан-тўғри иштирок этишдан ўзини тортди. Вашингтон ислом экстремизми тахдиди туфайли юзага келган Россия ва Хитой ўртасидаги кучайиб бораётган минтакавий зиддиятларга аралашишдан манфаатдор эмас эди. Шундай килиб, АҚШнинг 1990 йиллардаги сиёсатини минтақадаги «ўзаро» низоларга аралашмаган холда Марказий Осиёдаги жараёнларни кузатиб бориш ва уларга таъсир этиш имконини сақлаб қолишга интилиш билан изохдаш мумкин.
IV. 2001 йил январда хукуматга келган Ж.Буш маъмурияти АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатига мауйян ўзгаришлар киритишни режалаштирмаган эди. Унинг маъмуриятидаги прагматик сиёсат олиб бориш тарафдорлари АҚШнинг минтакадаги манфаатларини химоя килишда куч ишлатишга тайёр турсалар-да, ўзларининг ёндашуви ва ҳаракатларида доимо эҳтиёткорлик ҳукмронлик қиларди.
2001 йил И сентябрдаги воқеалар АҚШнинг деярли барча ташки сиёсий йўналишларида стратегик манфаатларни қайта кўриб чиқилишига олиб келди. АҚШ стратегиясининг четида жойлашган давлатлар ва минтакалар, хусусан Марказий Осиё, Вашингтон томонидан эндиликда мутлако ўзга кесимда карала бошлади. Мазкур давлатлар АҚШнинг кенг қамровли терроризмга карши кураш сиёсатида хамкор ёки иштирокчи сифатида бахолана бошланди. Ж.Буш маъмурияти Б.Клинтоннинг «янги интервенционизм» сиёсатини «трансчегаравий уруш» концепциясига ўзгартирди.
V. 2001 йил И сентябрдаги вокеалар АҚШни кескин харакат қилишига туртки берди. АҚШнинг Яқин Шарқ минтакаси ишларига фаол аралашуви мазкур минтақани янада купли «силкиниши»га сабаб бўлди. Б.Обама маъмурияти Ж.Бушнинг минтакавий сиёсатини қайта кўриб чикишга уринган бўлса-да, унинг даврида ҳам мазкур вазият сакланиб колди. Яқин Шаркдаги диний-сиёсий низолар шундай кенг қамровли аҳамият касб этдики, ҳаттоки террористик «Ислом давлат» устидан галаба козонилганда хам мазкур жараёнлар ягона минтака чегарасида сақлаб қолиш мураккабдир. «Ислом давлати»ни куриш шиори остида бошланган чегараларни кайта кўриб чикиш жараёни мазкур радикал гурухдарнинг иштирокисиз хам давом этади. Айтайлик, бунга Саудия Арабистони, Эрон ва Туркия сингари Якин Шарқнинг етакчи давлатлари ўртасидаги минтақада ўз устунлигини ўрнатишга бўлган кураш сабаб бўлиши мумкин.
VI. АҚШнинг Марказий Осиёдаги иктисодий ва геоэнергетик манфаатлари эволюциясини ўрганиш Лмерикапипг миптакадаги сиёсати Россия ва Хитойнинг минтакага жўғрофий яқинлиги омилидан келиб чиқиб шаклланганини кўрсатди. Шу муносабат билан, Марказий Осиёдаги энергетик ресурслар заҳиралари АҚШ ва бошқа йирик кучлар учун минтакада ўз таъсирини кучайтириш ва Евроосиёдаги геосиёсий рақобатни кескинлаштириш механизмига айланди. АҚШнинг минтақадаги энерегетик сиёсати Марказий Осиё давлатларини гарб энергетик компаниялари наздида жаҳон энергетик бозор ва капиталига чикишини таъминлаш шиори остида олиб борилди. Шу сабабли, АҚШ энергетик сиёсатининг асосий гояси мукобил қувурлар йўналишларини яратиш бўйича лойиҳаларни илгари суриш, Марказий Осиё давлатлари ва салохиятли углеводород харидорлари билан кўп томонлама алокаларни йўлга қўйишга кўмак беришдан иборат эди.
2001 йил И сентябр воқеаларидан сўнг Американинг Марказий Осиёдаги кенг харбий иштироки Вашингтон учун энергетика сохасидаги геосиёсий лойиҳаларни ва Марказий Осиё ва Катта Якин Шаркка бевосита киришини таъминлашни олга суришга замин яратди. Мазкур даврдаги минтака халқаро муносабатлари тахлили Россия таъсирининг камайиши ва айни пайтда АҚШ ролининг ошганини кўрсатади.
VII. Ўзбекистоннинг географик жойлашуви ва бошка омиллар, шу жумладан, 1996-2001 йилларда Тошкент ва Вашингтон ўртасида хавфсизлик соҳасида якин алоқаларнинг ўрнатилганлиги унинг Афғонистондаги терроризмга қарши тузилган коалициясида фаол иштирокига сабаб бўлди. Афғонистондаги терроризмга қарши ҳарбий операциясига Узбекистон ва минтака давлатлари томонидан кўрсатилган кўмак Марказий Осиёнинг АҚШ ва жаҳон ҳамжамияти эътиборининг марказига тушишига олиб келди. Минтака халқаро терроризмни олдини олиш, диний экстремизм ва ноқонуний гиёҳванд моддаларининг тарқатишга қарши кураш плацдармига айланди.
VIII. Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёга нисбатан минтакавий хавфсизлик бўйича стратегиясининг асосий компонентларини тадкиқ этиб, шу хулосага келиндики, 2003 йилда АҚШ Конгресси томонидан Ўзбекистонда инсон ҳукуқлари бузилиши ва сиёсий ислоҳотларнинг секин кечаётганлигини баҳонасида Тошкентга ажратилган ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатиш учун овоз берилгунга кадар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги алокалар якин бўлиб келган. Халқаро сиёсатда инсон ҳуқуқлари мавзусини Американинг иккита сиёсий гуруҳ вакиллари доимо ишлатиб келган - демократлар орасидаги либераллар гуруҳи ва республикачилар ичидаги неоконсерваторлар. Терроризмга қарши умумжаҳон кураши авж олаётган бир пайтда Вашингтонда айни иккинчи гуруҳ вакилларининг салмоғи кучайди. Неоконсерваторлар томонидан олиб борилган сиёсат натижаси сифатида Грузия, Украина ҳамда Қирғизистонда рўй берган «рангли инқилоблар»ни келтириш мумкин.
Шунга карамай икки давлат ўртасидаги Афғонистон ва Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалалари юзасидан олиб борилган ҳамкорлик 2005 йилга кадар давом этди. Бундан ташқари Узбекистон икки томонлама муносабатларни ривожланиши учун кулай шароит яратиш максадида сиёсий ислохотларни олиб бориш йўлида аник чора-тадбирларни амалга оширди. Буларнинг хаммаси Марказий Осиё ва Афгонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш, очик денгизга чикиш масалаларини хал қилишга қаратилган эди. Мазкур вазифаларни амалга оширишда АҚШнинг минтакадаги иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этган.
Бирок, АҚШнинг у ёки бу даражада Грузия, Украина ва Қирғизистонда рўй берган «рангли инқилоблар»даги иштироки хамда унинг 2005 йилда рўй берган Андижон вокеаларига нисбатан муносабати икки томонлама ҳамкорликнинг деярли тўхталишига, шу жумладан, АҚШ кўшинларининг «Қарши-Хонобод» харбий базасидан чиқиб кетишига сабаб бўлди. Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги иқтисодий, маданий ва ижтимоий лойиҳалари чекланди.
IX. Ўзбекистон билан алокаларнинг тўхтатилиши АҚШ учун нафақат Афғонистондаги ҳарбий операциями олиб боришни кийинлаштирди, балки унинг Марказий Осиёда тутган ўрнининг пасайишига сабаб бўлди. 2005-2008 йилларда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алокаларнинг навбатдаги сусайиши кузатилди.
2005-2006 йилларда Вашингтон Марказий Осиё инфраструктурасидан фойдаланишни таъминлаш учун бир катор чора-тадбирлар амалга оширди. Жумладан, 2005 йилнинг июл ойида АҚШ мудофаа вазири Д.Рамсфелд Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюрди. Натижада Бишкек Манасдаги хаво базаси фаолият юритишни давом эттиришини, Душанбе эса АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши ва терроризмга карши коалиция томонидан Тожикистон ҳаво худудидан фойдаланиш давом этиши тўғрисида баёнот қилишди. АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини кайта кўриб чиқишга бўлган уринишлари муваффақиятсиз кечиб, Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашуви бунинг яна бир сабаби бўлиб хизмат килди.
АҚШ Афгонистонда узок муддатли, катта харажатли ва чигал курашга аралашиб колди. Ирокдаги харбий операциянинг тугалламаганлиги АҚШнинг Марказий Осиёда фаолрок сиёсат олиб боришига тўсқиллик яратгани вазиятни янада кескинлаштирди. Бунинг баробарида мазкур даврга келиб Америка иқтисодиёти молиявий инқирозга дуч келди.
Вашингтон Афғонистон ва Марказий Осиёдаги вазият учун жавобгарликни асосан Шимолий альянс доирасидаги иттифокдош давлатлар, хусусан, Европа Иттифоқи мамлакатлари зиммасига юклашга уринди. Аслини олганда бу АҚШнинг Марказий Осиёни ўз ҳохиши тарк этишин англатарди. Бироқ, мазкур режани кичик Ж.Буш маъмурияти ҳам, Б.Обама маъмурияти хам амалга ошира олмади. Натижада факатгина 2010 йилдан сўнг АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқалар аста-секинлик билан қайта тиклана бошланди. АҚШнинг минтакавий сиёсатида аввалгидек кенг қамровли стратегиянинг ишлаб чиқилмагани ва минтака олдида турган хавфсизлик муаммолари ва иктисодий ривожланиш масалаларини чукур англаб етмаслик холатлари мавжуд эди.
X. АҚШнинг Марказий Осиё билан сиёсий-дипломатик муносабатлари ўзига хос хусусиятларини ўрганиш шуни кўрасатадики, Марказий Осиё ўзининг географик жойлашувига кўра минтакавий ва глобал кудратга эга давлатлар, энг аввало, АҚШ ва Россиянинг геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатлари тўқнашган нуктада жойлашган. Россия ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги ўзаро муносабатлари асосан рақобат шаклида кечиб келди. Ўрганилган давр ичида ва кейинги босқичларда АҚШ Марказий Осиёда «хавфсизлик хамжамиятини» тузишга эриша олмади. Таъкидлаш жоизки, Марказий Осиёда бундай хамжамиятини яратиш, «минтакавий хавфсизлик тизими»нинг институционал ривожига асос солиш режалари минтака давлатлари томонидан хам, номинтақавий кучлар томонидан хам илгари сурилган. Жумладан, АҚШ икки томонлама муносабатлар ҳамда Шимолий альянс ва ГУАМ/ГУУАМ доирасида турли ташаббусларни илгари сурган. Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида ҳамда минтақада иктисодий механизмлар - Божхона иттифоқи, Евроосиё хамкорлиги/Евроосиё иктисодий иттифоқини ишга солиб ўз таъсир доирасини сақлаб колишга уринмокда. Россия Хитой билан биргаликда ШҲТ оркали Марказий Осиё давлатлари иштирокида хавфсизлик масалалари бўйича кўптомонлама ҳамкорлик механизмини шакллантиришга интилмокда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Россия ШҲТ ёрдамида АҚШни Марказий Осиёдан сиқиб чиқаришга ҳаракат килган.
Марказий Осиё давлатларининг ўзлари хам хавфсизликни таъминлаш борасида минтакавий ҳамкорлик механизмларини яратиш ташаббуслари билан чиқишган. Масалан, Қозоғистон Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш кенгаши ташаббусини илгари сурган. Узбекистон Афгонистон бўйича «6+2» гуруҳини тузиш ҳамда Марказий Осиё хамкорлиги ташкилотини минтака давлатлари ўртасида хавфсизлик масалалари ва иқтисодий-ижтимоий соҳаларда алоқаларни ривожлантириш механизми сифатида ишлатиш гояларини илгари сурган. Мазкур механизмларнинг фаолиятига у ёки бу даражада ташки кучлар жалб килинган. Уларнинг ёрдамида минтака давлатлари ўртасидаги карама-қаршиликларни бартараф этиш, ўзаро конструктив диалог ўрнатиш, долзарб муаммоларни биргаликда хал этишга йўналтирилган хамкорликни барпо этиш мақсади белгиланган. Марказий Осиё давлатларининг манфаатларига шундай кучлар мувозанати жавоб берадики, унга кўра ҳеч кандай ташки куч ёки геосиёсий марказлардан бири минтақада хал этувчи устунликка эришмаслиги лозим.
Шунга қарамай, АҚШ (Ғарб) ва Россия ўртасидаги геосиёсий рақобат ва карама-каршилик Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор иктисодий ривожланишга йўналтирилган хамкорликни йўлга кўйишга бўлган барча интилишларни йўққа чиқарди. Минтакавий лойиҳалар, интеграцион форматлар ва хавфсизликни таъминлаш механизмлари ўртасидаги рақобат Россия ва АҚШ (Ғарб) ўртасидаги геосиёсий рақобатнинг акси бўлиб, доимо минтакадаги сиёсий-иқтисодий маконнинг бўлакларга бўлинишига олиб келган.
XL Кичик Ж.Буш маъмурияти даврида юзага келган АҚШ ва Россия муносабатларидаги инқироз Б.Обама маъмурияти даврида янада кучайди. Д.Трампнинг Москва билан конструктив мулоқот куришга бўлган тайёрлиги тўғрисидаги баёнотлари икки томонлама муносабатларнинг умумий йўналишлари кандай бўлишидан каткий назар амалга ошмайди. АҚШ ва Россия ўртасидаги геосиёсий карама-қаршилик дунё тартиботи тўғрисидаги қарашлар, глобал ва минтакавий муаммоларни ечишда ёндашувларида мавжуд фундаментал фарклар билан белгиланади. Бу эса ўз навбатида икки томонлама муносабатларда тенгликка эришишга тўскинлик қилади.
XII. Россия-Америка муносабатларининг минтакадаги хавфсизлик масалалари юзасидан геосиёсий жихатларини тадкик этиш оркали аникландики, маълум бир маънода Россия ва АҚШ ўртасидаги енгил рақобатнинг мавжудлиги (зиддият ёки кураш эмас) Марказий Осиё давлатлари учун фойдалидир. Бу минтака давлатларига миллий ва умумминтақавий манфаатларини амалга оширишларида ёрдам беради. Бирок ҳозирги вазиятда бунга эришиш мумкин бўлса-да, жуда қийин вазифа ҳисобланади. Номинтақавий ва кўшни давлатлар орасидаги зиддиятлардан фойдаланиш аянчли ва кутилмаган ҳолатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун минтака давлатлари ва кўшни мамлакатлар учун энг тўғри йўл бу -ўзаро ҳамкорлик механизмларини шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.
Марказий Осиё давлатлари геосиёсатнинг мустакил субъектлари сифатида шаклланиш боскичида турибдилар. Бу Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва халқлари томонидан сиёсий қатъийликни ва маълум бир вактни талаб қилади. Марказий Осиё минтакаси ўзини нафақат давлатлар йигиндиси сифатида, балки умумий геосиёсий ва маданий хусусиятларга эга бўлган, умумий стратегик мақсадларни олдига кўйиб ва уларни кетма-кетлик билан амалга тадбиқ эта оладиган ягона иктисодий ва маданий организм сифатида намоён этиши лозим.
Ҳозирги босқичда долзарб вазифалардан бири бўлиб йигилиб колган муаммоларнинг, энг аввало, миллий манфаатлардан келиб чиккан холда умумий ечимини топиш ҳисобланади. Минтака давлатларига ташки сиёсий ва ташки иктисодий масалалар юзасидан ўз ёндашувларини яқинлаштириш устида ишлашлари лозим. Бу эса ўз навбатида Марказий Осиёдаги сиёсий-иқтисодий маконнинг кичик бўлакларга бўлиниб кетишини олдини олади.
Ҳорижий ҳамкорлар билан сиёсий ва иктисодий алокаларни олиб боришнинг умумий ёндашувини ишлаб чикиш оркалигина минтакада интеграцией ташаббусларнинг амалга ошишини таъминлаш мумкин.
Ўзбек тили маънавий-маърифий лексикасининг мустақиллик йилларидаги тараққиёти («миллий ғоя» атов бирликлари тизими)
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги глобаллашув даврида жамиятни, биринчи навбатда ёшларни мафкуравий ва ғоявий жиҳатдан мухофаза этиш инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан биридир. Шу сабабли жаҳон тилшунослигида «мафкура», «маънавият», «ғоя» тушунчаларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини тўғри ва аник изоҳлаш бўйича кўплаб назарий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилган. Мазкур тушунчаларнинг лисоний тизимдаги ўрнини аникламасдан туриб мафкуравий ва маънавий-маърифий ишларни яхлит система сифатида идрок этиш мумкин эмас. Хусусан, «мафкура», «маънавият», «ғоя» тушунчаларининг тил тизимидаги микро ва макросистемаларини аниқламасдан, уларнинг концептосферасини чегараламасдан маънавий тарбия тизимини, маънавиятнинг тараққиётимизнинг асосий куроли сифатидаги ролини тўлаконли тасаввур қилиб бўлмайди.
Жаҳон ва миллий тилшунослик фанларидаги маънавий-маърифий лексикани ўрганишнинг илғор тажрибалари ва тадқиқот методларини қўллаган ҳолда «мафкура», «маънавият», «ғоя» тушунчаларининг лисоний табиати, оламнинг лисоний манзараси нуктаи назаридан тил тизимидаги ўрни масаласини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, «мафкура», «маънавият», «гоя» тушунчаларини ифодаловчи бирликларнинг семантик муносабатларини тиклаш, бу семантик муносабатларни ҳосил килувчи унсурларни аниқлаш, атов бирликларининг семантик ва парадигматик муносабатлари асосида ётувчи лисоний зиддиятларини лисон ва нутқ дихотомияси тамойиллари асосида тавсифлашсиз бу вазифаларни уддалаш қийин.
Ўзбекистон Республикаси мустакилликка эришгач, мамлакатимизда миллий ғоянинг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айникса, ёш авлод қалбида Ватанимиз такдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга карши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган тарғибот тизими шакллантирилди. Зеро, маънавий-маърифий ишларнинг мазмун-моҳияти «...дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, акидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият», наркобизнес ва бошқа тахдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш»1 билан бевосита боғликдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон Қарори, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4997-сон Фармони, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сон Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади миллий ғоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликларининг ўзбек тили лисоний тизимидаги ўрни ва системавий хусусиятлари ёритиб беришдан иборат.
Ишнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
бирикма шаклидаги атов бирликларининг тил лексик тизимидан ўрин олиш механизми, унинг тил системасидаги яхлитлик, узвийлик ва узлуксизликни таъминлаши далилланган;
миллий гоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликларининг тил лексик системасида тутган ўрни аникланган, уларнинг мавзувий ва маъновий гурухдари ажратилган; фарқлаш ва таснифлаш асослари ишлаб чиқилган;
атов бирликларининг марказ ва куршов лексемалари аниқланиб, уларнинг мазмун ифодалаш салоҳияти ҳамда лингвистик киймати очиб берилган;
атов бирликларининг тарихий-этимологик, ўз ва ўзлашма қатламга оид микросистемалар каби шаклий структуралари тадқиқ килинган; уларнинг содда, мураккаб типлари, бир компонентли, икки компонентли ва кўп компонентли турлари асослаб берилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари куйидагилардан иборат:
миллий гоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликларининг систем хусусияти тавсифи очиб берилган;
миллий гоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликларининг тилшуносликнинг кейинги босқичида идеографик ва прагматик аспектда ўрганиш учун замин ҳозирланган;
лингвокультурологик лугатлар тузиш тамойиллари шакллантирилган;
киберлексикографик тавсиф учун лингвистик таъминот аниқланган.
Умумий хулосалар
1. Мустақилликка эришган ҳамда ўзига хос тараққиёт ва ривожланиш йўлини танлаган жамиятимиз ҳаётидаги кескин бурилиш тилимизнинг лексик сатҳида катта ўзгариш ясади. Иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий соҳадаги эврилишлар натижаси ўлароқ тилимизда “янги” эскирган қатлам, неологизм ва, колаверса, қайта тикланган ва янги концептуал, лисоний қиймат касб этган луғавий бирликлар, атамалар вужудга келдики, бу уларнинг тадқиқ этилишини долзарб қилиб, тилшунослигимиз, жумладан, унинг лексикология, луғатшунослик соҳалари олдига янги-янги вазифаларни қўйди. Янги лексик бирликлар озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётган миллатимизнинг максад ва муддаоларини, орзу-истакларини, хоҳиш-иродасини ифодаловчи маъноларни ўзида акс этиради. Миллий ғоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликлари улар сирасида алоҳида ўрин тутади.
2. Ўзбек миллий тафаккури учун миллий ғоя илмий нуқтаи назардан маълум маънода янги реал ва объектив вокелик бўлиб, уларнинг акси ўзбек лисоний онгидан янги лингвокогнитив концепт бўлса, тафаккуридан янги сифат мақомидаги тушунча сифатида ўрин олди. Дастлаб субъектив асосга эга бўлган миллий гоя тушунчалари объектив эҳтиёж натижаси ўлароқ омма онгига сингиб, бугунги кунда ижтимоий хусусиятга эга бўлди.
3. Барча когнитив концептлар сингари миллий истиқлол концептосфераси хам динамик характерли бўлиб, бу концептосфера очик бўлганлиги сабабли бойиб, такомиллашиб бориш табиатига эга. Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари номлари сирасидаги ядро ва марказ бирликларининг асосийлари бирикма ҳолатидаги атов бирликлари бўлиб, уларнинг атов бирлиги сифатида янги моҳият касб этиши тил тарақкиёти билан боғлиқ.
4. Миллий ғоя тушунчалари орасида лексик ифодаланмайдиган, мазмун-мохияти эркин сўз бирикмалари билан ифодаланадиганлари хам мавжуд. Сўз бирикмаси апеллятив маъносини ихтисослашган маъно сифатида намоён қилади. Эркин бирикма миллий ғоя тушунчаси номи сифатида бирикмали атама хисобланиб, лакуна копловчиси сифатида намоён бўлади.
5. Ўзбек тилида миллий истицлол атов бирлиги миллий ғоя бошқа атов бирликлари марказида туради. У бугунги кунда кўшма сўзга айланаётган, мустакил лексик бирлик ўрнини тўлдираётган лакуна мақомидадир. Атов бирлиги мансуб тизимнинг таркибий кисмлари сифатида намоён бўлувчи бирликлар хам нисбий луғавий-маъновий гурух кўринишида бўлади.
6. Миллий истик^лол атов бирлигининг фалсафий ва семантик қиймати қуйидаги ички гурухларда жузъийлашади:
а) миллий истиқлол мафкураси ғояларини ифодаловчи атов бирликлари маъновий гуруҳи;
б) миллий гоя тамойилларини ифодаловчи атов бирликлари маъновий гуруҳи;
в) миллий ғоянинг ижтимоий-иктисодий асосларини ифодаловчи атов бирликлари маъновий гуруҳи;
г) миллий ғоянинг сиёсий асосларини ифодаловчи атов бирликлари маъновий гуруҳи;
д) миллий ғоянинг маънавий асосларини ифодаловчи атов бирликлари маъновий гуруҳи.
7. Ўзбек тилидаги бошқа терминологик тизимлардагидан фаркли равишда миллий ғоя атов бирликлари терминологик тизимида атов бирликлари сўзли ва бирикмали, бирикмали бирликлар «тент алокали», «тобе алоқали», «аралаш алокали» ички гуруҳларига бўлинади. Атов бирликлари орасида лексема ва сўзшакл ҳолатидаги кўринишларнинг ҳам мавжудлиги масалани янада мураккаблаштиради.
8. Тарихий-этимологик жиҳатдан миллий ғоя тушунчасини ифодаловчи атов бирликларининг тарихий-этимологик хусусиятлари ўзбек миллий маданияти, маънавияти, тили тарихий тараққиётининг илғор тенденциялари билан боглик равишда таркиб топган. Қадриятларимиз шаклланишида исломий тафаккур, фалсафа, илоҳиёт фани - калом, кейинчалик тасаввуфнинг таъсири устувор бўлган. Шу боисдан, миллий гоя атов бирликлари сирасида араб тилига мансуб ёки асоси арабий бўлган лексик бирликлар микдори устуворлиги билан ажралиб туради.
9. Миллий гоя тушунчалари атов бирликлари сирасидаги арабча лексемалар истиклол натижаси ўлароқ этимологик жихатдан маъновий кийматининг кенгайиб бораётганлигини намоён килмокда. Русча-байналмилал сўзлар маъноларига эса ихтисослашув хос бўлиб, ўзбек миллий онги ва тафаккурига мос маъновий кийматга эга бўлиб бормокда.
10. Миллий ғоя тушунчаларини ифодаловчи атов бирликлари сирасида шаклий ва маъновий деривацияга учраган лисоний ва нутқий бирликлар жуда кўп бўлиб, бу маъновий ўзгаришлар орасида янги маъно кабул килиш, маъно ихтисослашуви, маъно кенгайиши, маъно торайиши, лексемалашув, лексикализация ҳодисалари кўплаб учрайди.
Нодир ер элементли феррит-гранатларда магнитли фазавий ўтишларнинг хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда жахон микёсида жадал ривожланаётган магнетизм физикаси сохасида истиқболли йўналишлардан бири компьютер технологиялари, телекоммуникация системалари ва робототехниканинг хотира аппаратларига маълумот ёзиш ёки ўчириш учун мўлжалланган нодир ер элементли феррит-гранатларда домен структураларни бошқаришга алохида эътибор каратилмокда. Бу борада домен структураларга таъсир кўрсатиш мақсадида уларда содир бўлаётган физикавий жараёнларни ва магнит характеристикаларининг шаклланиш механизмларини аниқлаш, айниқса нодир ер элементли феррит-гранатлар учун муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги кунда дунёда ферро- ва ферримагнетикларда ташки таъсир ёрдамида домен структураларини ўзгартириш ва уларни бошқаришга эътибор каратилмокда. Бу борада, мақсадли илмий тадқиқотларни жумладан, қуйидаги йўналишлардаги илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан ҳисобланади: ориентацияли фазавий ўтишлар натижасида вужудга келадиган домен структураларнинг ўзгаришини аниқлаш; домен структура ўзгаришининг магнитооптик характеристикаларга таъсирини аниқлаш; кристаллнинг спонтан магнитланганлик вектори йўналишини ва домен стуктурани ўзгартириш.
Мустақиллик йилларида республикамизда илм фан соҳасида устивор ривожланишга, жумладан магнетикларни қўллаш ҳамда уларнинг магнитооптик ва домен структураларини тадкиқ қилишга катта эътибор қаратилди. Бу йўналишда ферримагнетикларнинг магнит хоссалари, магнитооптик хусусиятлари ҳамда домен структураларини ўрганиш ва турли микроэлектроника ускуналарида қўллаш бўйича сезиларли натижалар олинди. Бу борада «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш, шу жиҳатдан яримўтказгичли асбобларда кечаётган физик жараёнларни амалиётга татбиқ этиш натижасида янги технологияларни жорий килиш орқали мкроэлектроника саноати курилмаларининг самарадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат-лар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 -сон «2017-2021 йилларда электротехника саноатини ривожланти-ришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги Қарорини ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади магнит тартибланган кристалларда ташқи таъсир остидаги спонтан ва индуцирланган фазавий айланишлар ҳақида янги экспериментал натижалар олиш, ҳамда улар асосида ориентацияли магнитли фазавий ўтишларнинг мавжуд термодинамик назариясини ривожлантиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
биринчи марта ТЬо.2бУ2.74Ғс5012 феррит-гранатида енгил магнитланиш ўқи йўналиши спонтан қайта ориентациялангандаги домен структура эволюцияси визуал кузатилган, бунда тадқиқ этилган фазавий ўтиш ҳарорати якинида магнитооптик сингдирувчанлиги тор, кескин максимумга эта бўлиб, коэрцитив куч эса пасайиши аниқланган;
ўтказилган барча эксперментлар натижаларини таҳлил қилиш асосида енгил магнитланиш ўқи бўлган спонтан кайта ориентацияланиши ҳарорати соҳасида Tbo^Yz^FesO^ феррит-гранати домен структурасининг кайта тизимланиш модели таклиф этилган;
илк бор ферримагнетикда икки ўқли механик кучланиш таъсирида вужудга келадиган магнитли ориентацион фазавий ўтишни ўрганиш бўйича экспериментал тадкикотлари олиб борилган;
нодир ер элементли феррит-гранатларида механик кучланиш ёрдамида ориентацион фазавий ўтишларнинг феноменологик назарияси ривожлантирилган.
Хулоса
Магнит тартибланган кристалларда спонтан ва ташки таъсир ёрдамида келтириб чиқарилган фазавий ўзгаришлар асосида янги экспериментал натижалар олиб, мавжуд бўлган магнитли ориентацион фазавий ўтишлар термодинамик назариясини тадкик қилиш натижасида куйидаги хулосалар қилинди:
1- ТЬо,2бУ2.74Ғе5012 феррит-гранэт намуналарининг домен чегаралари йўналиши ҳамда вужудга келадиган домен конфигурация кристалда мавжуд бўладиган механик кучланишларга салмоқли даражада боғлиқлиги кўрсатилган.
2. Ривожланган юзалари кристаллографик тексликлар (111) ва (110) га параллел бўлган ясен параллел пластинка тузилишига эга тадкик этилган кристал намуналари домен структуралари модели таклиф этилган.
3. Енгил магнитланиш ўқи йўналиши спонтан кайта тизимланишида, биринчи марта бир вактнинг ўзида паст хароратли ва юкори хароратли магнит фазалар доменлари мавжудлиги хамда кристалнинг домен конфигурациям кайта тизимланиши сезиларли харорат гистерезиси билан содир бўлиши кўрсатилган.
4. Тадкик этилган фазавий ўтиш ҳарорати яқинида кристалнинг магнитооптик сингдирувчанлиги тор (ингичка) кескин максимумга эгалиги, коэрцетив кучнинг эса камайиши аниқланган.
5. Кристалда берилган симметрияли бир жинсли бўлмаган механик кучланишлар ҳосил килишнинг ўзига хос усули таклиф этилиб, техник магнитлаш жараёнида кристал панжара кайишқоқ деформациясининг таъсирини тадкик этилиши мумкинлиги кўрсатилган.
6. Биринчи марта кубсимон ферримагнетик Hooi6Y2,4Fe5012 да қўшўкли механик кучланишлар таъсирида вужудга келадиган магнитли ориентацион фазавий ўтишлар I турдаги фазавий ўтиш эканлиги ҳамда сезиларли даражадаги гистерезис билан кузатилиши аникланган.
7. Қўшўқли кучланган кубсимон кристал термодинамик потенциали асосида, тадкик этилган ориентацион фазавий ўтишнинг феноменологик назариясини ривожлантириш имконини берган.
8. Механик кучланишлар таъсирида спонтан магнит момент йўналишининг кайта ориентацияланиши I турдаги фазавий ўтиш (енгил магнитланганлик ўқи кайта ориентацияланиши сакраш билан содир бўлади) ёки II турдаги (енгил магнитланганлик ўқи ўз йўналишини кристаллографик ўқнинг биридан бошқасига бир текисда ўзгартиради) бўлиши кўрсатилган.
Таълим тизимида иқтисодчи кадрларни тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида иктисодчи кадрларни тайёрлашга бўлган талаб микдор ва сифат жиҳатидан ортиб бормокда. Рақобат мухити кескинлашуви, илмий тадқикотлар самарадорлигини ва янги билимларни эгаллаш, иктисодчи кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, илғор инновацияларни тезкор амалиётга жорий этиш, замонавий билимларни иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айлантириш барча ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган таълим соҳасидаги ислоҳотлар доирасида малакали иктисодчи кадрлар тайёрлаш масалалари, хусусан, ҳудудларда ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида (ЎМКҲТТ) ва олий таълим муассасаларида (ОТМ) иқтисодиёт йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, бугунги кунда таълим соҳасида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, битирувчиларни иш билан таъминлаш, олий ва ўрта махсус маълу-мотли иктисодчи кадрлар тайёрлаш тизими бошкарувини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш мухим масалалардан биридир. 2017-2021 йил-ларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўна-лишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, мехнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, янги иш ўринларини яратиш хамда ахолининг, энг аввало ўрта махсус ва олий ўкув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш» бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали ижроси мамлакатимизда иктисодчи кадрлар тайёрлашда бошкарув механизмини такомиллаштиришни талаб этади.
Жаҳон таълим стандарта талаблари асосида иктисодчи кадрлар тайёрлаш ва бошқарувини тизимли равишда ташкил этиш, таълим муасса-салари фаолият самарадорлигини ошириш, иктисодчи кадрлар тайёрлашда замонавий бошқарув усулларини татбик этиш мамлакат иктисодий тараккиётини таъминлаш имконини берувчи илмий тадкикотларни амалга оширишни талаб этмокда. Шу жиҳатдан, мамлакатимиз таълим тизимида иктисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири хисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги конунлари, Узбекистан Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 22 майдаги 304-сонли «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сонли «Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ҳамда олий таълим муассасаларида иктисодчи кадрларни тайёрлашнинг бошкарув механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
таълим тизимида иқтисодиёт йўналишидаги кафедралар бошқарув жараёни самарадорлигининг интеграл баҳолаш услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
Бухоро вилояти таълим тизимида иктисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошкарув самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиётга таъсири баҳоланган;
худудда иктисодчи кадрлар тайёрлаш жараёнидаги бошкарув тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикилган;
ўрта махсус, касб-хунар таълими тизими битирувчиларнинг ишга жойлашиши ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириши ҳисобидан, иктисодиётдаги фаол аҳолининг ялпи ҳудудий махсулотга таъсирини баҳолаш истиқболлари асослаб берилган.
Хулоса
Диссертация тадкиқотидан олинган натижалар асосида қўйидаги хулосалар ишлаб чиқилди.
1. Бошкарув жараёни самарадорлиги таълим муассасасининг таълим хизматлари бозоридаги муваффакиятини таъминловчи асосий омиллардан бири саналади. Айнан самарали бошкарув жараёни муассаса ва ташки-лотнинг барча ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Шу жихатларни ҳисобга олиб, тадқиқотда таълим тизимида бошкарув жараёни ва унинг назарий асослари, шунингдек, унинг самарадорлиги тушунчаси, бахолашнинг назарий ва амалий жиҳатлари ҳамда бахолаш кўрсаткичлари таклиф этилди.
2. Тадқиқотда олий таълим тизимида иктисодиёт йўналишидаги кафедралар бошкарув жараёни самарадорлигининг интеграл бахолаш услубини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чикилди хамда бошкарув жараёнига таъсир этувчи омилларни аниклаш, энг юқори устунлик даражасини кўрсатиш, иктисодиёт кафедраларининг ўкув-методик, илмий-тадкиқот, маънавий-маърифий фаолияти бўйича бошкарув самарадорлигини бахолаш имконини берди.
3. Таълим тизими иктисодиёт йўналишлари битирувчиларининг ҳудудлар иқтисодиёти ривожланишига таъсирини бахолаш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Бу эса, таълим муассасалари бошкарув жараёни самарадорлиги ва амалий фаолият натижалари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш, бошкарув жараёнларини такомиллаштириш, таълим соҳасида иктисодчи кадрлар тайёрлаш ҳамда уни бошқариш бўйича оптимал карорлар кабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.
4. Бухоро вилояти таълим тизимида иктисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошкарув самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиётга таъсири ўрганилди ҳамда вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида иктисодиёт йўналишидаги ҳар бир ишга жойлашган битирувчининг бир бирликка кўпайиши иктисодиётда фаол аҳоли жон бошига нисбатан ялпи худудий махсулотни 2,32 бирликка ошириш имконини берди.
5. Ҳудудларда иктисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошкарув тузилмасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган. Бу эса, ҳудудларда таълим ва ишлаб чикариш интеграциясини таъминлаш, ҳудуд-ларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чикиб, йўналишларни танлаш хамда кабул квоталарини шакллантириш имконини берди.
6. Олий таълим муассасалари бошкарув жараёни самарадорлиги ва амалий фаолият натижалари ўртасидаги боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш, ташкилий тузилмадаги мезонларга кўра бошкарув жараёни самарадорлигини баҳолаш, кафедраларнинг фаолияти натижалари асосида бошқарув самарадорлигини интеграл бахолаш усулларини қўллаш ва олинган натижа-ларни тахдил қилиш оркали аниқланиши илмий тадқиқ этилган.
7. Бухоро вилоятида фаолият юритаётган корхоналар махсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш учун ўзига хос кадрларни қайта тайёрлаш тизимига эга бўлиш, шунингдек, ёш ва янги кадрларнинг ҳар йили малака-сини ошириш ва шу йўл билан кадрларнинг узлуксиз таълим олишларини таъминлаш зарур.
8. Иқтисодий таълим тизимининг ривожланиш қонуниятларини иктисодиётда кечаётган модернизациялаш, инновацион ривожланиш, глобаллашув жараёнларига боғлиқлиги инобатга олиниши, шунингдек, таълим муассасалари орасида рақобат муҳити яратилиши, олий ва ўрта махсус маълумотга эта иктисодчи кадрлар тайёрлаш таркибини замонавий талабларга мослаштириш орқали таълим тизимида иктисодчи кадрлар тайёрлашнинг бошкарув механизмини такомиллаштириш имкони яратилади.
9. Иқтисодий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрларга иктисодиёт соҳалари ва тармоқларининг талаб ва эхтиёжларини факат давлат сектори нуктаи назаридан бахолаш ва хулосалар чикариш етарли даражада бўлмайди. Иқтисодий таълим ёрдамида жамият аъзоларининг саводхонлик даражаси ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг максад ва вазифаларини тўғри тушунтириш, тадбиркорлик ташаббусларини кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшилади. Шунингдек, ушбу жараёнда иктисодиётни эркинлаштириш тамойилларига мос равишда иктисодий таълим жараёнига шартнома асосида ахоли ва хусусий секторнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ёндашиш мақсадга мувофикдир.
Ўқитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда замон талабларига мос, касбий фаолият учун зарурий сифат ва фазилатларни эгаллаган, ижтимоий фаол педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг педагогик-психологик компетентлигини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмокда. Айни пайтда, ўқитувчи социал интеллектини ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим сифатини ва воситаларини такомиллаштириш, эришилган инновацион натижаларни амалиётга татбиқ этишга бўлган зарурат тобора ортиб бормокда.
Ўкитувчи социал интеллектининг шаклланганлиги ўкувчилар эмоционал-иродавий ҳамда психологик ривожланишидаги нуксонларни тузатишга, билиш фаолиятининг фаоллашувига, билим, кўникма ва малакаларининг шаклланишига, атрофдагилар билан ўзаро муносабатларда уларнинг ижтимоий роллари идентификациялашувига хизмат килади. Шу нуқтаи назардан, ўқитувчи социал интеллектини белгилаб берувчи омилларни аниқлаш, тадкик килиш ва ривожлантириш масаласи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида «таълим тизимининг кадрлар салохиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, ўкитувчи, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш»’га йўналтирилган Узбекистан Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил килиш зарурати юзага келди. Айни пайтда, хар бир ўкитувчи фаолиятининг ижтимоий-психологик самарадорлиги, энг аввало, унинг педагогик маҳорати, муомала маданияти ва интеллектуал салохиятига кўп жихатдан боглик эканлиги янада якқолроқ сезилмокда.Ўкитувчи касбий фаолиятида социал интеллектнинг устуворлиги, унинг фаолият самарадорлигини ошириб, унга ижобий таъсир килувчи ижтимоий-психологик омилларни шакллантиради ҳамда ўкитувчи педагогик-психологик компетентлигини такомиллаштиришга олиб келади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон «Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 15 майдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўкитувчи социал интеллектининг ижтимоий-психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
социал интеллектнинг ўкитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил сифатидаги хулқ-атвор, когнитив, эмоционал компонентлари ва гносеологии, аккумулятив, коммуникатив функциялари аниқлаштирилган;
ўкитувчилардаги социал интеллектнинг шахе типлари ва шахе хусусиятларига боғликлигини ўрганувчи диагностик методикаларни қўллашга дойр таклифлар ишлаб чикилган;
социал интеллект ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил ва ички психологик механизм эканлиги асосланган;
ўкитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштиришга каратилган тренинглар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Социал интеллект кўрсаткичлари ўкитувчи касбий компитентлигини таъминловчи муайян иерархик ва динамик тизимга эта бўлган ички психологик механизм асосида намоён бўлади.
2. Ўқитувчи социал интеллекти ўзига хос ижтимоий психологик тузилмага эга бўлган шахе типлари, шахе хусусиятлари хамда когнитив, эмоционал, хулкий компонентларга боғлик ҳолда шаклланади ва ривожланади.
3. Ўкитувчи социал интеллекти кўрсаткичларини Гилфорд мето ди бўйича тўрт шкала-мезон, Айзенк методи бўйича учта мезон, Кэттелл методи бўйича ўнта шкала-омил талаблари асосида бахолаш ва тадқиқ килиш мумкин.
4. Ўқитувчи социал интеллектининг ижтимоий-психологик кўрсаткичлари, вербал ва новербал харакатларни адекват тушуниш, мулокотга мойиллик, ҳиссий баркарорлик, шахслараро таъсирлашувни самарали ташкил эта олиш каби шахе сифатларининг намоён этилиши билан белгиланади ва бахоланади.
5. Ўқитувчи фаолиятида намоён бўлувчи «мулокотмандлик», «хиссий баркарорлик», «ижтимоий дадиллик», «ижтимоий етуклик», «ўзига ишониш», «ўзини назорат килиш» каби шахе хусусиятлари етакчи омил сифатида социал интеллект кўрсаткичларининг баркарор ва изчил тарзда ривожланишини таъминлашга хизмат килади.
6. Муайян мақсадга йўналтирилган психотренинг дастурини қўллаш орқали, гуруҳий жипсликни таъминлаш, ассертив хулқни шакллантириш, эмоционал хотира, социал тафаккур ва касбий мослашув малакаларини ўзлаштириш билан боглик ижтимоий-психологик омилларни ривожлантириш мумкин.
Олий таълим тизимида стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда таълим тараққиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ва барқарор ривожланиш мақсадларга етказувчи муҳим фаолият сифатида тан олинган1, таълимни бошкариш жараёнини такомиллаштириш ва унинг сифатини баҳолаш, эришилган натижаларни аниқлаш имконини берадиган механизмларни амалиётга жорий қилиш устувор йўналишлардан хисобланади. Етакчи таълим муассасалари томонидан рахбар кадрларда олий таълим муассасасини инновацион бошкариш учун зарур компетенцияларни шакллантириш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштиришга оид тадкикотлар амалга оширилмокда.
Дунёда таълим тизимини бошкаришни рахбар миссияси билан уйғун бўлган стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш, бошкарув жараёнининг назарий асослари ва илмий-методик таъминоти, таълимнинг инновацион ривожланишини мониторинг килиш асосида такомиллаштириш вазифалари қўйилмокда. Олий таълим муассасанинг ривожланиши кўп жиҳатдан раҳбарнинг стратегик ва тактик мақсадларни белгилаш, уларга эришиш жараёнини бошкариш малакаларига боғлиқ. Таълим сифатини ошириш борасида илмий изланишлар ва бунинг амалий чораларини реализациялашнинг тобора истикболли йўналиши таълим муассасаси ва таълим жараёнини уларнинг бирлигида бошкаришни такомиллаштириш, деб хисоблаш керак.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, олий таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор каратилиб, унинг норматив-ҳуқуқий ва моддий-техник базаси тубдан янгиланди, раҳбар кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинди. Узлуксиз таълим тизимини бошкариш кадрлар тайёрлаш тизимининг йирик мустақил йўналиши, жумладан, узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинларида бошкарув органлари ваколатларини аник чегаралаш сифатида баҳоланмокда. Бу фаолиятда эришилган натижалар билан бир қаторда олий таълим тизимида юқори малакали рахбар кадрлар тайёрлаш стратегик ва функционал менежментини интеграциялаш механизмларини такомиллаштириш юзасидан тадкикотларни максадли ташкил этиш зарур. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати хамда самарадорлигини ошириш”2 бўйича устувор вазифалар белгиланган, бу, ўз навбатида, олий таълим тизимида бошкарув самарадорлигини ошириш хамда стратегик ва функционал менежментни интеграциялашни чукурлаштиришда муҳим роль ўйнайди. Шу жиҳатдан хам тизимда стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш механизмларини такомиллаштириш долзарб саналади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармонлари, 2017 йил 27 февралдаги “Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 103-сонли ва 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иктисодиёт сохалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли карорлари хамда мазкур масалага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади функционал менежментни такомиллаштиришдан иборат.
олий таълим тизимида стратегик ва интеграциялаш механизмларини
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш механизмлари рахбарнинг диагностик, прогностик ва тадкикотчилик фаолиятининг узвийлиги асосида такомиллаштирилган;
инновацион ривожлантириш шароитида олий таълим муассасасини функционал менежмент билан интеграцияланган стратегик бошкарув модели мақсадга йўналтирилганлик, режалилик, компетентлилик, рагбатлаш принципларининг статистик аҳамиятлилигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
раҳбар касбий фаолияти бошкарувчилик компетенцияларини самарали ривожлантиришнинг мотивацияли, ахборотли, коммуникатив ва инновацион компонентлари аниклаштирилган;
бошқарув самарадорлик даражасини таълим муассасаси фаолиятини мониторинг натижаларини тақкослаш асосида бахолаш бўйича таклифлар асосланган;
стратегик-функционал менежмент интеграциялашуви асосида таълим муассасасини инновацион бошкариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Замонавий шароитларда олий таълим муассасаларида бошкарув самарали бўлиши учуй мустаҳкам илмий асосга курилмоғи керак. Бошқарувга нисбатан тули ёндашувлар мавжуд, бирок уларнинг хаммаси у ёки бу даражада бошкарувни ташкилотнинг алохида функцияси сифатида тушунишдан келиб чиқадики, унинг реализацияси унинг хаётий фаолияти мақсадга йўналганлиги ва уюшганлигини таъминлайди, бошкарув тизими компонентларининг курилиши ва хоссалари, ташкилот фаолиятининг ташки ва ички шароитлари ва унинг натижалари ўртасидаги алокадорликларни ўрганишга қаратилади.
2. Илмий-техник жараёнларнинг ва таълим хизматлари бозорида рақобатнинг тезкор ривожланиши шароитида инновацион фаолиятни амалга ошириш менежмент тизимига алох.ида талабларни қўймокда. Стратегик ва функционал менежментни ўз ичига олган инновацион менежмент таълим муассасасида инновацияларни бошкаришнинг уларни яратиш ва таълим жараёнида таълим сифатини ошириш мақсадида ўзлаштириш соҳасида илмий асосланган принциплар, шакллар, методлар, усуллар ва воситаларни намоён килади.
3. Стратегик менежмент муассасанинг ривожланиш устуворликлари стратегиясини ишлаш, таълим хизматлари бозорига экспансия, ташки мухит ва таълим хизматлари бозорини тахлил килиш, таълим муассасаси миссияси ва ривожланиши мақсадлари бўйича стратегик карорлар, унинг динамик ўсиши ва ракобатбардошлиги, таълим муассасаси миссиясининг бажарилиши ва унинг ривожланишини назарда тутади. Функционал менежмент ўз функцияларини янгиликларни ишлаб чиқиш, жорий килиш, ишлаб чиқариш ва тижоратлаштиришни бошкариш бўйича муайян тадбирларда жамлайди.
4. Бошқарувнинг барча функциялари ўзаро узвий алоқадор ва бир-бирини белгилайди. Раҳбарларнинг бошқарувчилик компетенцияларини самарали ривожлантириш учун шахсга йўналтиришган ёндашув, муаммоларни ҳал қилишнинг эгилувчанлигига, бошқарувга ностандарт ёндашувга кўмаклашадиган янги метод ва принципларни излаш зарур. Педагогик кадрлар касбий бошкарувчилик фаолиятининг ўзига хосликларини стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш аспектида тахлил қилиш инновацион бошкаришнинг мотивацияли, ахборотли, коммуникатив ва инновацион компонентларини ажратиб кўрсатиш имконини берди.
5. Бошқарув ҳаракатларини амалга ошириш жараёни жараёни циклик характерга эга. Бошкарув вазифаларини хал килишнинг хар бир цикли тўртта асосий ҳаракат: режалаштириш, ташкил қилиш, рахбарлик ва назоратни бажаришни ўз ичига олади.
6. Инновацион менежмент куйидаги асосий ҳолатларга асосланади: мазкур инновация учун пойдевор бўлиб хизмат қиладиган гояни излаш; шу инновация учун инновацион жараённи ташкил килиш; инновацияни бозорда таргиб килиш ва реализациялаш жараёни. Шунга кўра таълим муассасасида стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш механизмларини қуйидагича босқичли реализациялаш мумкин.
7. Олий таълим тизимида стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш механизмлари асосига курилган стратегик бошкарувнинг модели ишлаб чиқилди, у бошкарув фаолиятининг вақт билан белгиланадиган мунтазамлигини таъминлайдиган циклик характерини таъкидлайди.
8. Рахбар фаолиятининг самарадорлиги нафақат унинг шахсий сифатлари, балки раҳбарликнинг методларини эгаллаганлиги ва улардан жамоанинг холатига, стратегик ривожланишнинг хал килинаётган вазифалари ва фаолият шароитларига тобора мос келадиганини танлай олиши билан хам белгиланади.
9. Олий таълим тизими рахбар ва педагогик кадрлар кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари учун ишлаб чикилган “Олий таълим тизимида менежерларни тайёрлаш назарияси ва амалиёти” махсус курс стратегик ва функционал менежмент малакаларини шакллантириш жараёнининг назарий ва малий аспектларини ўзида жамлаган, бўлажак раҳбарларни бошқарувчилик фаолиятига тайёрлашнинг ҳар учала йўналиши: установкалар ва кадриятли йўналганликни ишлаш, бошқарувчилик малакаларининг назарий ядросини шакллантириш ва амалий ҳаракатларни ривожлантиришни қамраб олган тизим ҳосил қилувчи омил бўлди.
10. Тадқикот жараёнида такомиллаштирилган олий таълим тизимида стратегик ва функционал менежментни интеграциялаш модели бошкарув технологияси, унинг тизим ҳосил қилувчи компонентларини аниқлаштиришнинг тизим хосил қилувчи мезонларини белгилайди ва шу тизимнинг кўп қиррали жараёнларини ўзида гавдалантиради.
Мактабгача ёшда когнитив ривожланишга депривация таъсирининг психологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Анъанавий кадриятларни кайта ислох килишга уринишлар тобора кучайиб бораётган ҳозирги даврда ота-она мехридан маҳрум қолиб, давлат томонидан тарбияланаётган болаларнинг келажак истиқболлари муаммосига катта диққат-эътибор қаратилмокда. Турли таълим муассасаларини ўрганишга ихтисослашган йирик халқаро ташкилотлар (ЮНИСЕФ, SOS) мутахассисларининг маълумотига кўра, минглаб болалар тезкор хамда узок давом этадиган психологик кўллаб-қувватлашга муҳтож. Айниқса бундай ёрдам ота-она карамоғидан махрум колган болалар учуй мухимдир. Ҳар Йили кўплаб болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади. Шунга карамай, болалар хулкида хавотирлиликнинг юқори даражаси, агрессивлик (тажовузкорлик), шунингдек, психосоматик касалликлар хамда психик ривожланишда орқада колиш каби муаммолар кузатилади.
Мамлакатимизда соглом авлод тарбиясига катта эътибор каратилиб, болалар ҳукуқларини химоя килиш борасида ўзига хос институцион тизим яратилди. Ички ишлар вазирлиги кошида вояга етмаганларни ижтимоий химоя килиш маркази ташкил этилди. Болалар жамғармаси, “SOS -Узбекистан болалар махаллалари уюшмаси”, “Сен ёлгиз эмассан”, “Соглом авлод учун” жамгармалари, “Республика болалар ижтимоий мослашув маркази” каби жамоат тузилмалари фаолият кўрсатмокда.
Жаҳон микиёсида ота-она карамоғидан маҳрум бўлиб, давлат қарамоғида қолган ва “Мехрибонлик уйи” каби мурувват ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг психик ривожланишига оид бир қатор тадқиқотлар мавжудлигига қарамай, айнан шу соҳадаги муаммолар ечимини такомиллаштиришга бағишланган махсус тадқикотлар олиб борилмаган, шу билан бирга психик ривожланиш ва таълим тизимида психологик хусусиятларни тадқиқ этишга бағишланган психодиагностик методикалар тақчиллиги кўзга ташланади, ёпиқ муассаса тарбияланувчилари билан иш олиб боришнинг методологик жихатлари деярли ўрганилмаган. Айнан шу нуқтаи назардан муаммонинг ижтимоий-психологик жиҳатдан муҳимлиги, амалий ахамияти, кам тадқиқ этилганлиги ва долзарблиги мазкур тадқиқотни амалга оширишимиз учун асос бўлиб хизмат қилди.
Ушбу диссертация тадқиқоти 2008 йил 7 январида кабул килинган “Бола ҳукуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг конуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон Қарори билан тасдиқланган “Соғлом авлод йили” давлат дастури хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда когнитив ривожланишга психик депривация таъсирининг психологик асосларини ишлаб чиқишни такомиллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
психик депривациянинг мактабгача тарбия ёшидаги болаларда майда ва йирик моториканинг ривожланишига салбий таъсири аникланган;
мактабгача ёшдаги болаларда психик депривация вужудга келишига таъсир этувчи объектив (атроф-муҳит ва ёпиқ муассаса таъсири) ва субъектив (катталарнинг болаларга эмоционал муносабати) омиллар аниқланган;
мактабгача ёшдаги болаларда ҳаётий муҳим эҳтиёжларининг кондирилмаслигининг болада когнитив соҳа ривожланишига салбий таъсири ҳамда билишга оид мотивларнинг йўколишига олиб келиши аникланган;
депривация намоён бўлишига оиладаги эмоционал илик муносабат етишмаслигининг салбий таъсири хамда бунинг натижасида болаларда психик ривожланишда оркада колиши аникланган.
Хулоса
1. Депривация муаммоси бўйича тўпланган назарий ва амалий билимларни таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, психик депривация феноменига назарий, илмий-экспериментал ёндашувларда мазкур ҳодисани аниқлашга нисбатан ягона ёндашиш мавжуд эмас, чунки турли назарий йўналишларда психик депривация сабабини турли психик эҳтиёжларнинг кондирилмаслигида кўрилади. Шунга карамай, бола шахсининг психик ривожланиши муваффақиятли кечиши у ўсаётган ва ривожланаётган муҳитга, атрофдаги одамлар билан мулоқот ва бу мулокотнинг ўзаро таъсир хусусиятига боғлиқ.
2. Депривация шароитида бола ривожланиши кўпинча алоҳида ёки комплекс учрайдиган салбий тавсифлар: эмоционал-шахсий мулоқот танқислиги, харакатланиш ва интеллектуал фаолликнинг етишмаслиги, боланинг ижтимоийлашувида кийинчиликлар, ўз “Мен” образига нисбатан ноадекват бахо ва ш.к. билан таърифланади. Депривациянинг психикага таъсир даражаси унинг кучи, давомийлиги ва қондирилмаган эҳтиёжларни камраб олиши билан белгиланади.
3. Боланинг психик ва унинг когнитив соҳа ривожланишида ота-она ва атроф-мухитнинг ўрни катта. Олиб борилган тадқикот натижалари тахлили шуни кўрсатадики, болада билиш жараёнларининг ривожланишига номақбул оилавий шароит, ота-она мехри йўқлигининг салбий таъсири катта. Бола яшаётган муҳитида ўзини қулай ҳис қилса, катталар томонидан ўз вақтида рағбатлантириб турилса ва унинг барча эҳтиёжлари ўз вақтида қондирилса ҳамда катталар томонидан эмоционал тан олинса, ундаги барча психик хусусиятлар, психик жараснлар ўз вақтида ривожланади.
4. Олиб борилган тадқиқот натижалари таҳлилига асосланиб айтиш мумкинки, болада когнитив соҳанинг ривожланишида оилавий шароит, атроф-муҳит, сиблинглараро муносабат, ота-она мехрининг таъсири каттадир. Бола яшаётган муҳитида ўзини қанча кўп қулай ҳис қилса, катталар томонидан тан олиниш эҳтиёжи қондирилиб борилса ва ўз вактида рағбатлантириб турилса, унинг барча эҳтиёжлари ўз вақтида қондирилса, ундаги барча когнитив соҳа, психик жараёнлар ва шахсий хусусиятлар ўз вақтида ривожланади.
5. Турли муассасаларнинг мактабгача ёшдаги болаларида билиш жараёнларидан диқкат, идрок, хотира, тафаккур ва майда моториканинг ривожланиши учун кўлланилган махсус ўйин ва машқларнинг амалий-психологик коррекцион дастури ўрни алохидадир. Улар ёрдамида болаларда интелектуал соҳада мухим ижобий ўзгариш кўрсаткичларини намоён килди.
6. Мактабгача ёшдаги турли таълим муассасаларида олиб борилган амалий-психологик коррекцион дастури айрим болаларнинг хаётида юз берган ва уларнинг психикасида салбий кечинмаларни қолдирган таъсирларни сусайтириш ва зарур бўлган психологик ёрдамларни кўллаш орқали болаларнинг психик тараққиётида прогрессив шаклланишини таъминлашга ўз ҳиссасини кўшди.
Сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда касаллик авж олишининг клиник-патогенетик механизмларини баҳолаш ва даволашни муқобиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сурункали буйрак касаллиги (СБК), кенг тарқалганлиги, ҳаёт сифатини кескин ёмонлашиши билан боғлиқлиги, ўлим даражасини юқорилиги ва терминал босқичида диализ ва буйракни кўчириб ўтказиш каби кимматбаҳо ўринбосар даволаш усуллар заруратига олиб келадиган ноинфекцион касалликлар орасида алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳозирда маълум бўлган буйрак ўринбосар даволаш усулларидан ҳеч кайсиси мукаммал ҳисобланмайди, йўқотилган буйраклар фаолиятини 100% ўрнини тўлдирмайди, асоратлар хавфидан холи эмас. Бундан ташқари, СБК - бу юрак-кон томирлар асоратларини мустақил омилидир. Буйраклар шикастланиши, артериал гипертония ва юрак-кон томир тизимининг ремоделланиши ўртасида яқин ўзаро боғликлик исботланган. Буйраклар фаолиятини бузилишида юрак ва томирларга анъанавий хавф омиллари кучаяди ва кўшимча “буйрак” хавф омиллари -фосфор-калций алмашинуви бузилиши ва иккиламчи гиперпаратиреоз, камқонлик, гиперурекемия пайдо бўлади. Ҳозирги кунда, буйраклар фаолиятини бузилишини эрта боскичларида юрак-қон томир асоратлари умумпопуляцион даражага нисбатан кескин ортиб бориши ўрнатилган1. Юқорида айтиб ўтилганларга боғлиқ ҳолда аҳолининг хаёт сифати ва давомийлиги пасаяди.
Мамлакатимизда мустакиллик йилларида ахолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, айниқса оналик ва болаликни мухофаза қилиш ва меҳнатга лаёқатли ахоли борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда, касалликларни самарали даволашнинг замонавий моделлари татбик этилмокда. Ахоли орасида СБК билан оғриган беморларни ўз вақтида аниклаш ва даволаш чораларини қўллаш натижасида касалликларни ташхислаш сифати яхшиланди; патогенетик даво принциплари такомиллаштирилди ва огир асоратларни олдини олишга эришилди. Соғлиқни саклаш тизимида амалга оширилган мақсадли чора тадбирларга карамасдан бугунги кунда жумладан нефрология сохасида ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд. Хозирда республикамизда ахоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналишлар бўйича харакатлар стратегиясида «соғлиқни сақлаш сохасини, энг аввало, ахолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш кулайлиги хамда сифатини оширишга каратилган дастлабки бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислох килиш, аҳолининг соглом турмуш тарзини шакллантириш, ва ахоли касалланиш кўрсаткичларини пасайтиришни таъминлаш ва ахоли хаёт давомийлигини узайтириш2» каби вазифалар белгилаб берилган.
СБК даволаш билан кўпчилик тадқиқотлар, фосфор-калций алмашинуви бузилишларини эътиборга олмаган ва турли хил антигипертензив воситаларни қўллаган ҳолда юрак-қон томир асоратларини бартараф қилишга қаратилган. Шунинг учун, СБК билан оғриган беморларда СБК авж олиши хавфини белгиловчи омиллар сифатида юрак-кон томир тизими ремоделланиши ва фосфор-калций алмашинуви хусусиятларини ўрганиш ва артериал гипертензия хамда иккиламчи гиперпаратиреозни бартараф килиш учун дори воситаларининг мукобил кўшиб кўлланилишини аниқлаш долзарб ҳисобланади. СБК авж олишининг мухим бўғинларига таъсир кўрсатувчи дори воситаларнинг бундай кўшиб қўлланилишини ишлаб чиқиш, иккиламчи гиперпаратиреоз якколлигини камайтиради, юрак-кон томир тизими структур-функционал ҳолатини яхшилайди, бу ўз навбатида гломеруляр фаолиятни пасайиш тезлигини секинлаштиради ва диализгача бўлган даврни узайтиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон “Соғлиқни саклаш тизимини ислоҳ килишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон “Ўзбекистон Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги карорлари хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади СБК билан оғриган беморларида юрак кон-томир тизимини структур-функционал ремоделланишини ва калций-фосфор алмашинуви хусусиятларини аниклаш ҳамда турли даволаш схемаларининг самарадорлигини бахолашдан иборат.
Хулоса
“Сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларда касаллик авж олишининг клиник-патогенетик механизмларини бахолаш ва даволашни мукобиллаштириш” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар олинди:
1. Меъёр даражадаги коптокчалар фильтрациясида креатинин концентрацияси бўйича КФТх ни аниқлаганда паст кўсаткичлар, глюмеруляр функция пасайганда эса - юқори кўрсаткичлар олинди.
2. Фелодипин+ибандронат комбинацияси қўлланилганда амлодипинга нисбатан коптокчалар фаолиятини пасайиш тезлигини секинлаштириш имконини берди.
3. СБК билан отриган беморларда коптокчалар филтрацияси тезлиги билан тескари корреляцияланувчи, остеопороз ва гиперпаратиреознинг барча маркерларини зардобдаги концентрациясини ахамиятли ошиши кузатилди.
4. Кальций антогонистлари амлодипин ва фелодипин СБКнинг стандарт терапияси таркибида бўлганда кон зардобида остепороз ва гиперпаратиреоз маркерлари концентрациясининг пасайишига олиб келди. Даволаш схемасига ибандронат кўшилганда остеопороз фаоллигини сезиларли даражада пасайтирди.
5. СБК фонида иккиламчи АГ бўлган беморларда кон томир ремоделланиши вазодилятацион реакцияларнинг бузилиши эндотелийга боғлик бўлган, шунингдек эндотелийга боғлик бўлмаган ва уйку артериясининг интима-медиа комплексининг бироз калинлашуви билан характерланди. ГБ бўлган беморларга нисбатан СБК фонида АГ бўлган беморларда ЭБВДнинг ишончли кичик даражаси аниқланди, шу билан бир вактда ЭББВД даражаси солиштирилиши мумкин бўлди.
6. Фелодипинни стандарт терапия таркибига қўшилиши ЭБВД даражасини ва ЭББВД ни ишончли оширди. Қўшимча ибандронатни қабул килиниши фелодипинн кон томир деворининг қон томир ҳаракатини кучайтириш хусусиятига ижобий таъсир кўрсатди. Амлодипинни ЭБВД ва ЭББВ даражасига таъсирининг ишончлилиги аниқланмади.
7. СБК фонида иккиламчи АГ бўлган беморларда юрак ремоделланиши, худди гипертония касаллиги билан оғриган беморлар сингари, ЧҚ деворларининг сезиларли қалинлашиши, ЧБ ва ЧҚ дилатацияси, ЧҚММи кўпайиши билан кузатилади. Функционал бузилишлар ЧҚ ОФ камайиши ва фаол диастолик бўшашиш жараёнларининг бузилишлари билан кузатилиб, буйракларнинг гломеруляр функциясини бузилиш даражаси билан корреляцияланди.
8. СБКни стандарт терапия схемасига секин калций каналлари блокаторлари бўлган амлодипин ва фелодипиннинг қўшилиши ЧҚ миокардида фаол диастолик бўшашиш жараёнларининг сезиларли яхшиланишига олиб келди.
9. СБК бўлган беморларда ҚБСМ АБ ошишидан ташкари, кундузги ва тунги ЮҚЧ вариабеллигини, САБ ва тунги ДАБ ошишини, шунингдек тунги АБ даражасини ва ЮҚЧ пасайишини аниқлади.
10. Калций каналлари блокаторлари СБК бўлган беморларда АБ ва ЮҚЧ микдорини сезиларли камайтиришга имконият яратди, шунингдек АБ вариабеллигини хам. Даволашга кўшимча ибондранатнинг киритилиши фелодипиннинг гипотензив самарасини оширди.
11. СБК даволаш стандартига фелодипин ва ибондранат комбинациясининг киритилиши патогенетик таъсир кўрсатади, бунинг натижасида иккиламчи гиперпаратиреоз якқол намоён бўлиши камаяди, юрак-қон томир тизимининг структур-функционал ҳолати яхшиланади, гломеруляр дисфункция авж олиб кетиш тезлигини камайтириши ҳисобига диализ олди даврини узайтиради.
Таркибларни оптимал лойиҳалашнинг методологик асослари ва кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг физик-кимёвий хоссаларини бошқариш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон қурилиш амалиётида энг самарали конструкцией материал ҳисобланувчи бетонга бўлган талаб йилдан-йил ортиб бормокда. «Конструкцией бетон бўйича халқаро федерация (International Federation for Struktural Concrete, FIB) маълумотларига Караганда ҳозирги кунга келиб жаҳон миқёсида бетон ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми йилига 2,5 млрд, м3 дан ошиб кетди ва яқин келажакда 4,0 млрд. м3 га етиши башорат қилинмокда»1. XX асрнинг дастлабки 10 йиллиги ичида жаҳонда бетон технологиясини такомиллаш-тириш соҳасида юқори ютукларга эришилди. Шу жиҳатдан кўп компонентли юкори сифатли бетонларнинг таркибини такомиллаштириш, юкори маркали цементларни қўллаш оркали уларнинг физик-механик, эксплатацион хоссаларини оширишга катта эътибор қаратилмокда.
Жаҳонда кўп компонентли юкори эксплуатацией хоссаларга эта бўлган бетонларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган илмий-тадкиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан юкори сифатли бетон тайёрлашда уларнинг таркибига юкори (500 ва ундан юкори) маркали цементлар, гипер пластификатор, актив микротўлдиргич кукунларни кўллаган ҳолда цементли системаларнинг структурасини такомиллаштириш, турли табиатли минерал микротўлдиргичларни клинкер ёки цемент билан кўшиб майдалаш технологияси оркали цементнинг гранулометрик таркибини оптималлашти-риш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республиками? мустақилликка эришганидан буен мамлакатимизда жадал суръатлар билан ривожланаётган қурилиш сохасида цементли бетонларнинг хоссаларини, уларнинг таркибига турли кимёвий кушимчалар ва минерал микротўлдиргичларни киритиш оркали уларнинг сифатини ошириш, шу билан бирга бетон ва темирбетон конструкцияларнинг таннархини арзонлаштириш, барпо килинаётган бино ва иншоотларнинг ишончлилигини ошириш масалаларида сезиларли натижаларга эришилди. Шу билан бир каторда курилаёт бино ва иншоотларнинг бетон конструкцияларининг сифат кўрсаткичлари, уларнинг зилзилабардолилиги, мустаҳкамлиги, юқори параметрларини ҳисобга олган холда геометрик ўлчамларини кичиклаштириш ва оғирлигини камайтиришга йўналтирилган тадқикот ишларини янада жадаллаштириш зарур. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жумладан «...миллий иқтисодиётнинг ракобатбардошлигини ошириш, ... иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чикаришда энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш» вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан курилиш сохасига энергия ва ресурсларни тежаш имкониятларини берувчи кўп компонентам юқори сифатли бетонларнинг таркибини оптимал лойиҳалашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, бетон эксплуатация таркиби ва мустаҳкамлигини олдиндан башорат килиш ва минерал тўлдиргичлар актив сиртларини ҳисобга олган ҳолда гидратация муҳитида физик-кимёвий ўзаро таъсирларни бошқаришга йўналтирилган тадқиқотлар муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 9 августдаги ПҚ-3190-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ҳамда аҳолининг сейсмик ҳавфсизлиги, қурилиш зилзилабардошлиги ва сейсмология соҳасида имий тадқикотлар ўтказишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2615-сон «2016-2020 йилларда курилиш индустриясини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотларнинг макса ди кўп компонентам юқори сифатли бетонларнинг таркибини оптимал лойиҳалашнинг методологии асосларини ишлаб чиқиш, бетон эксплуатация таркиби ва мустаҳкамлигини олдиндан башорат килиш ва минерал тўлдиргичлар актив сиртларини ҳисобга олган ҳолда гидратация муҳитида физик-кимёвий ўзаро таъсирларни бошқаришга йўналтирилган масалаларни ҳал килишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
минерал микротўлдиргичлар табиати ва сиртининг фаоллигини эътиборга олган ҳолда кўп компонентли юқори сифатли бетонларни оптимал лойиҳалаш принциплари такомиллаштирилган;
минерал микротўлдиргичлар сиртининг кислотали асосли хоссаларини кўп компонентли юқори мустаҳкам бетонларнинг структура ҳосил қилиш жараёнлари мустаҳкамликка оид ва эксплуатацией хоссаларининг синтези билан боғлиги асосланган;
минерал микротўлдиргичларнинг реакцияга лаёқатлилигини тавсифловчи (гидратацион фаоллик кўрсаткичи P-pga асосида) мезон асосида цементли тизимлар гидратацияси ва қотиш жараёнларига таъсир кўрсатиш даражасини баҳолаш имкониятлари берувчи янги классификация ишлаб чиқилган;
кўп компонентли юқори сифатли бетонлар структурасининг шаклланиш жараёнини қулай кечиши учун керакли шароитни таъминловчи дисперс фазалар сиртидаги адсорбцион марказлар микдори ва фаоллигининг цементли боғловчи билан тавсифлашганда ўзаро боғланишини тасвирловчи корреляцион боғланиш аниқланган;
кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг минерал тўлдирувчиларини лойиҳалаш усули тажрибаларни математик режалаштириш асосида такомилаштирилган .
Хулоса
“Кўп компонентли юқори сифатли бетон таркибини оптимал лойиҳалаш ва физик-кимёвий хоссаларини бошқаришни методологик асослаш” докторлик диссертацияси бўйича ўтказилган эксперементал-назорат тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар шакллантирилган:
1. Келиб чиқиши табиий ва техноген бўлган минерал майда тўлдиргич юзаларининг сирти фаол хоссаларини цемент тоши билан ўзаро бирикишига ва ундан фойдаланилганда композитни мустахкамлигига таъсири назарий башорати экперементал жихатдан ўз тасдиғини топганлиги олинди.
2. Узбекистан Республикасидаги минерал майда тўлдиргичлар захирасини саноатда фойдаланиш учун етарлилиги таҳлил килинди ва майда тўлдиргич олишга яроқли самарали хом-ашёларнинг таснифи ишлаб чиқилди.
3. Биринчи марта майда тўлдиргич аник хилини реакцияга киришиш қобилияти ва аник гидратация муҳити учун самарадорлигини ўрганишни амалга оширишни ишончли бахолаш имконини берувчи гидротацион фаолликни (Ppga) келтириш курсаткичи бўйича минерал майда тўлдиргич юзасининг реакцион фаоллигини бахолаш мезони таклиф этилди.
4. Цемент бетонда минерал майда тулдиргични қўллаш мумкин эканлигини бахолаш учун цементли тизимга (Ppga) мезони буйича минерал майда тўлдиргичларнинг янги таснифи ишлаб чикилди. Ишлаб чикилган таснифланишнинг афзаллик жиҳати майда тулдиргични (Ppga) мезонига боглик равишда самарали қўллаш доирасини аниклаш хисобланади.
Бетонни микро структура даражада бажарилган тадкикотларнинг натижалари бўйича минерал майда тўлдиргич юзасининг нордон-асосли хоссаларини бахолаш ва уларни керакли йўналишда ўзгартириш аввалдан берилган хоссали юкори сифатли кўп компонентли бетон олиниши кафолатини бериш имконияти исботланди.
5. Макро структура даражада олинган тадқиқот натижалари асосида (Ppga) кўрсаткичини ортиши билан модификатцияланган бетон мустаҳкамлиги ошиши ҳақида хулоса чикарилди. Бу минерал майда тўлдиргич реакцион фаоллиги ошишига боғлиқ ва цемент ботловчини янада чукур гидратацияланиши учун қулай шароитларни таъминлашга боғлик. Бунинг натижасида мустаҳкамлик захирасини ҳосил бўлиши учун замин яратилади, цемент ботловчи бир кисмини минерал майда тўлдиргичга алмаштириш имконини очиб беради.
6. Экспериментни такомиллашган математик режалаш усулида фойдаланиб юкори сифатли кўп компонентли бетон таркибини оптималлаштириш учун ишлаб чиқилди.
7. Модификацияланган кулли майда тўлдиргични (МКМТ) 30 % микдорда кўп компонентли юкори сифатли бетоннинг оптималлаштирилган таркиби нафақат мустахкамлик кўрсаткичларни 8-10 фоизга ошиши, балки бир маркага эксплуатацион хоссаларини: сув ўтказмаслиги ва совуққа бардошлигини яхшиланиши аниқланди
8. МКМТ кўшимчали ва қўшимчасиз майда донадорли бетоннинг 9та физик-механик тавсифларни аниклаш бўйича солиштириш тадқиқотлари олиб борилди. Ўтказилган эксперимент натижалари шуни кўрсатдики, майда донадорли бетоннинг оптималлашган таркибида сиқилишдаги синашдаги чўзилишга ва эгилишдаги чўзилишга бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари 6,4-Ю фоизга кўтарилди. Шу билан бирга бетон таркибига МКМТ қўшилиши материалнинг эластиклик модули катталиги ҳеч қандай таъсир этмайди, лекин бетон ёриқларини ўсишига каршилигини кўпайишига олиб келиб энергетик ва узилиш механикасининг куч параметрларини кўпайишига (37 фоизгача) сезиларли тарзда таъсир кўрсатади
9. Биринчи марта лазерли ва голографик интерферометр уссулларида майда донадорли бетоннинг МКМТ ли оптималлашган таркибининг деформацияланиш жараёнлари ўрганилди. Цементли богловчи МКМТ билан қисман 30 % алмаштирилиши цемент кулли минерал тизимнинг физик-кимёвий котиш жараёнларининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда ички зўриқишларни камайишига олиб келади ва у материални юкори физик-механик кўрсаткичларини таъминланиши билан изохланади.
10. Мавжуд усул бўйича ҳисоб-китобларни бажаришдаги натижалари кўп компонентли юқори сифатли бетонни ишлаб чиқарилган оптимал таркибни йигма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқаришда жорий этилганда иқтисодий самадорлиги: “Бинокор” МЧЖ ҚК учун-69.1млн. сўм, “RWC OPTIMUM”-819.6 млн. сўмни ташкил этиш аниқланди.
Антропозооморфизмларнинг семантик ва лингвокультурологик хусусиятлари (ўзбек ва испан тиллари материалида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида антропоцентрик парадигма доирасида лингвокогнитология ва лингвокультурологияга оид илмий изланишлар жадал ривожланмокда, шу қаторда метафора ва унинг таркибига кирувчи зооморфизмларни қиёсий ҳамда қиёсий-чоғиштирма ўрганиш бўйича долзарб тадқиқотлар яратилмокда. Жумладан, антропозооморфизмларни турли системали ўзбек ва испан тилларида чоғиштириб ўрганиш тилшунослик фани учун илмий, назарий ва амалий аҳамиятга эга. Антропозооморфизмлар анъанавий ва ўзига хос концептосфера ҳосил қилиб, муайян миллатнинг тили ва маданиятининг уникал ва универсал хусусиятларини очиб беришнинг назарий асосини илмий ўрганишга имкон яратади.
Бугунги кунда муайян этнос тилининг, шу қаторда ўзбек ва испан тилларининг когнитив, лингвокультурологик, социолингвистик ва нейролингвистик хусусиятлари, оламнинг лисоний манзарасини яратишда тилнинг ўрни, антропозоометафора ва турғун ўхшатишларнинг когнитив-семантик хусусиятлари, хусусан, вокеликни концептуаллаштириш ва категориялаштириш, ўзбек тилининг бой фразеологик тизимини бошқа қардош ва қардош бўлмаган тиллар лексикология ва фразеологияси билан чоғиштириб ўрганиш, шунингдек, метафора ва иборалар яратилишида шахс психологияси омили каби устувор йўналишларда илмий-тадқикот ишлари олиб борилмокда.
Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви даврида «ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё микёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар»1 этилмокда. Фан ва технологияларнинг жадал ривожи кўпмаданиятли дунёда ёш авлоднинг бир неча тилларни мукаммал билишини тақозо этмокда, ўзига хос миллий-маданий хусусиятга эга бўлган антропозоометафораларни қиёсий-чоғиштирма аспектда ўрганиш турли халкларга хос ҳар хил этномаданий хусусиятларни очиб беришга, мулокот енгиллигига, таржима санъатининг ривожига хизмат килади.
2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2016 йил 13 май-даги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ^1797-сонли, 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва испан тилларидаги антропо-зооморфизмларнинг семантик ва миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
ўзбек ва испан тилларида антропоцентриклик хусусиятига эга зооморфизмларнинг экспрессив-эмотивлик ва аксиологик хусусиятлари далилланган;
зооморфизмли тотем ва геральдиканинг ўзбек ва испан халқлари миллий-маданий анъанавийлиги ёки ўзига хослигини турлича акс эттириши лингвогеральдика асосида исботланган;
зооморфизмлар гендерни намойиш этишда энг ёрқин миллий-маданий хусусиятга эгалиги асослаб берилган;
антропозооморфизмларнинг қадимги туркий тил ва хозирги ўзбек адабий тилидаги холати, уларнинг семантикасида содир бўлган маъно кенгайиши ва маъно торайиши ҳодисалари очиб берилган;
ўзбек ва испан тилларидаги миллийликни ташувчи антропозооморфизм-ларни калькалаш, изоҳлаш, баён усулида таржима қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Стилистик синонимлар таржимасининг лингвокультурологик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон таржимашунослигида турли тилларга мансуб стилистик синонимларнинг лингвокультурологик хусусиятларини таржима нуктаи назаридан ўрганиш муҳим масалалардан бири хисобланади. Таржима жараёнида дуч келинаётган муаммолар қардош бўлмаган турли тилларда таржималарнинг адекватлигини таъминлашга қаратилган усулларни аниқлаш ҳамда уларни амалиётга татбик этиш асосларини ишлаб чиқишни такозо этади.
Бугунги кунда дунё тилшунослигида синонимлар юзасидан куйидаги муаммолар бўйича изланишлар олиб борилмокда: турли тизимли тилларда семантик стилистик, идеографик, абсолют (мутлақ) синонимларнинг мавжудлигини аниқлаш; турли тилларда синонимлар турларининг ўзаро муносабатини киёслаш; стилистик синонимларнинг ҳосил бўлиш йўлларини аниқлаш; стилистик синонимлар луғатини яратиш тамойилларини ишлаб чиқиш, турли тизимли тиллардаги стилистик синонимларнинг лингвокультурологик хусусиятларини аниқлаш кабилар.
Мустақилликка эришилгандан сўнг тилшуносликда тил бирликларини инсон омили билан боғлиқ ҳолда ўрганишга ёндашувнинг юзага келиши натижасида таржимашуносликнинг нисбатан ёш соҳаси бўлган инглиз тилидан ўзбек тилига бевосита таржима қилишда баъзи масалаларга аниқлик киритиш, таржималарга кўйиладиган талабларни қайта кўриб чиқиш, сўнгги йилларда таржима назариясида қўлга киритилган ютуқларни амалиётга татбик этиш масаласи долзарб муаммога айланди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган «Ҳаракатлар стратегияси»да «...таълим тизимини такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш»1 масаласининг кун тартибига қўйилганлиги ҳам таржима амалиёти соҳасини янги методологии тамойил ва замонавий мезонлар асосида чукур ўрганиш заруратини юзага келтирди.
Мазкур диссертация Ўзбекистон Республикасида 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетами ташкил этиш тўғрисида»ги Фармон, 2012 йил 10 декабрда кабул қилинган ПҚ-1875-сонли «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор, 2017 йил 17 февралдаги 2789-сонли «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карор ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий матн таржимасида стилистик синонимларнинг лингвокультурологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилигилиги қуйидагилардан иборат:
ташки ва ички синонимларни умумлаштириш, конкретлаштириш, сўз қўшиш ва сўзни тушириб колдириш йўллари орқали таржима қилиниши асосланган;
стилистик синонимларнинг турли катламлари ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларни чоғиштириш таржимада асосий ҳисобланган сўз танлаш масаласини ижобий ҳал этиш билан чамбарчас боғлиқлиги исботланган;
стилистик синонимларни таржима қилишда қўлланиладиган лексик-семантик ҳамда стилистик трансформациялардан фойдаланишнинг усуллари ишлаб чиқилган;
матндаги стилистик синонимлар қаторларининг адабий тил модели -оддий сўзлашув тили, адабий тил модели - шевага оид сўз, миллий тил бирлиги - ўзлашган модел, полисемия модели, матн модели, фразеологик моделлари аникланди;
стилистик синонимларни таржима килишнинг лингвокультурологик жиҳати ёритилган ҳамда улар орқали адекватликка эришишга, таржима сифатини таъминлашга хизмат қиладиган лингвистик ва экстралингвистик омиллар далилланган.
Хулоса
Тадкиқотда қуйидаги илмий хулоса ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Синонимларни, жумладан, стилистик синонимларни таснифлашда турли ёндашувлар мавжудлиги учун уларга берилган таърифлар ҳам бир-биридан фарк қилади. Аксарият таърифларда стилистик синонимларга ўрин берилмайди ёки берилса ҳам, улар идеографик синонимлар каторига киритилади. Стилистик синонимларга лингвистик таъриф беришда уларнинг таржимага оид ва лингвокультурологик жиҳатлари ҳисобга олинмаган.
2. Стилистик синонимларнинг илмий таърифини яратишда уларнинг лингвокультурологик жиҳатини ҳам инобатга олиш лозим. Бунда асосий эътибор стилистик синонимларнинг турли тиллардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларига каратилади.
Стилистик синонимларнинг таржимада тўғри берилиши таржимашуносликда муҳим аҳамиятга эга. Аслиятдаги сўзнинг маъноси, қайси услубга ва қатламга тегишлилигини ҳисобга олиш таржима методларини аниқлаш учун асос бўлади.
3. Бадиий матннинг лингвокультурологик хусусиятларини таржимада акс эттиришга дойр куйидаги тавсияларни баён этамиз: а) стилистик синонимларнинг тури ва қатламини аниқлаш. Бунда синонимларнинг изохди ва икки тилли лугатларидан фойдаланиш; б) стилистик синонимларнинг вазифасини аниклаш; в) бадиий матнда ёзувчининг интенциясини белгилаш; г) стилистик синонимлар кўлланган бадиий матн таржимасида лингвокульту-ремалар, синонимлар, реалиялар, яъни миллий хосланган сўзлар, урф-одат, удум, этноснинг яшаш тарзи, этикет ва шу кабиларга эътибор бериш; лексик, лексик-семантик, стилистик, лингвокультурологик трансформациядан фойдаланиш; д) адекватлик, яъни таржима сифатини белгилайдиган лингвистик (таржима бирликлари, трансформациям, метод ва усуллари) ва экстралингвистик омиллар (таржимоннинг билими, дунёқараши, тажрибаси)ни ҳисобга олиш. Мазкур тавсиялар стилистик синонимларнинг лингвокультурологик хусусиятларини таржимада акс эттиришга ёрдам беради.
4. Стилистик синонимлар структур жиҳатдан сўз, сўз бирикмаси ва гапдан ташкил топади. Таржимада лексемадан иборат стилистик синонимлар лексик трансформацияга учрайди. Бу тилларнинг турли оилаларга мансублиги, ривожланиш тарихининг турличалиги, сўз бойлиги таркибининг фарк килиши каби турли объектив ва субъектив омилларга боғлиқ. Бадиий матнда қўлланган ва муайян стилистик вазифани бажарган, стилистик маънога эга бўлган сўз таржимасида стилистик трансформациядан кенг фойдаланилади. Стилистик синонимлар таржимасини адекват таъминлаш учун унинг лингвокультурологик хусусиятларини ўрганиш ижобий натижа беради.
5. Стилистик синонимлар таржимасида тиллардаги ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳисобга олинади. Таржима жараёнида бадиий матнда қўлланган стилистик воситалар хам таржима килинади ва бу таржимонга стилистик ёндашувни тўлиқ амалга ошириш имконини беради. Стилистик синонимлар таржимаси стилистик маъно ифодаловчи бошка тил унсурлари билан биргаликда амалга оширилади, сўзларнинг экспрессив-эмоционаллиги, маъно нозикликлари таржимон эътиборида бўлади ва таржимада ўз аксини топади.
6. Ташқи ва ички (стилистик ва стилистик бўлмаган) синонимлар турли йўллар билан таржима килинади. Таржимада стилистик синоним сўзлар тўлиқ ёки қисман муқобилига эта бўлади. Айрим ҳолларда аслиятдаги сўз қатламлари бир-бирига тўғри келмайди. Бундай ҳолларда инглиз тилида эквивалента йўқ стилистик маънога эта бўлган сўз ўрнига ўзбек тилида маъно жиҳатидан якинроқ келадиган сўз танланади.
7. Стилистик синонимларни таржима қилиш жараёнида тилнинг функционал-стилистик жиҳатдан фаркланиши ҳисобга олинади. Таржимада тил бирлигининг услубий белгиси, қатлами ҳамда маъноси тўлик мос келиши лозим. Баъзан бир хил стилистик синонимлар таржимонлар томонидан турлича таржима килинади. Бунинг объектив ва субъектов сабаблари мавжуд, бунда таржимоннинг сўз захираси, мавзуни билиш даражаси, дунёқараши ҳамда тажрибаси мухим роль ўйнайди.
8. Стилистик синонимлар ўртасидаги фарқларни ва ўхшаш жиҳатларни қиёслаш таржимада асосий ҳисобланган сўз танлаш масаласини ижобий ҳал этишга хизмат қилади. Стилистик синонимларни тўғри таржима килишда луғатларда сўзларга бериладиган стилистик белгилар ҳам муҳим ахамиятга эта. Таржима амалиётида лексик бирликларни таржима килиш усулидан фойдаланиш яхши натижа беради. Бу усул сўз қўшиш, сўзни тушириб қолдириш, умумлаштириш кабиларни ўз ичига олади.
9. Стилистик синонимларни таржима қилишда лексик-семантик транс-формациядан кенг фойдаланилади. Таржима жараёнида трансформациянинг қайси туридан фойдаланиш матннинг турига, вазифаси ва унда қўлланган воситаларга ҳам боғлиқ бўлади.
Стилистик синонимлар таржимасида бошка лексик, лексик-семантик ва стилистик трансформациядан фойдаланилади.
10. Трансформациядан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланиш, айниқса, бадиий таржимада адекватликни таъминлашга ёрдам беради. Стилистик трансформация барна услубларга хос, бирок у стилистик синонимлар таржимасида, хусусан, стилистик маънога зга бўлган синонимларнинг эквивалентини топиш, лингвокультурологик жиҳатини сақлашда зарур ва муҳим метод хисобланади.
«MAN» - «АДАМ» концептосфераси бирликларининг лингвомаданий ва лингвокогнитив хусусиятлари (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Замонавий дунё тилшунослигида турлича лингвомаданиятлар доирасида ахборотнинг инъикос этиш шаклларини ва лисоний воситаларини лингвокогнитив ва лингвомаданий йўналишларда аниқлашга қаратилган соҳалар етакчи ўринга кўтарилмокда. Жумладан, инсон омили ҳам ҳозирги пайтда оламни билишда, англашда ҳал қилувчи аҳамият касб этмокда. Шу сабабли антропоцентрик ёндашув бугунги кун тадқикотларининг, хусусан, тилшуносликнинг ҳам энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади, чунки антропоцентризм бевосита тилнинг моҳиятига дахлдор ҳодисаларга асосланган.
Бугинги кунда дунё тилшунослигида инсон образининг олам лисоний манзарасининг алоҳида қисми сифатида акс этишини таъминловчи бирликларини тизимли равишда категориал-семантик тадқиқ килиш усуллари, воситалари, «man» - «адам» концептосферасининг турли услубдаги матнларда воқеланиш кўлами, уларнинг алоҳида маданий концептлар доирасида қиёсий тадқиқи, унинг матнлар кўламида воқеланиши, тил семантик майдонидаги хусусиятларини ўрганиш ва тавсифлаш каби устувор йўналишларда илмий тадқикотлар олиб борилмоқда.
"Узбекистан Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ илму-фан ривожига алоҳида эътибор каратиб келинмокда. Шу жумладан, тилшунослик соҳасида хам турли тил эгаларига хос оламни идрок килишдаги миллий олам лисоний манзарасининг идиоэтник хусусиятларини аниқлаш зарурати мавжудлиги таъкидланмокда. Хусусан, "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва линий батрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташки сиёсат юритиш»1 деб номланган бешинчи йўналиш доирасида давлатимизнинг атрофида хавфсизлик, баркарорлик ва миллатлараро тотувлик муҳитини шакллантириш масалаларининг устувор стратегик йўналиши сифатида белгилаб қўйилиши, когнитив тилшунослик ва лингвомаданиятшунослик йўналишларида илмий изланишлар кўламини кенгайтиришга имкониятлар яратди. Қолаверса, «одам» концептосфераси доирасига оид бирликларнинг маъновий-мантиқий, семантик-функционал ҳамда лингвомаданий хусусиятларини турли тиллар киёсида ўрганиш замонавий тилшуносликнинг истиқболли йўналишларидан бирини очиб беради.
"Узбекистан Республикасининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2017 йил 20 апрел ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори, 2017 йил 7 февралдаги «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармонлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ лисоний маданиятларида «man» - «адам» концептосфераси бирликларининг лингвокогнитив ва лингвомаданий ифодаланиш хусусиятларин очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қиёсланаётган маданиятлардаги «man» - «адам» концептосферасининг вокелантирилиши ҳолатлари, концептосферанинг маданиятлараро лингвокогнитив ва лингвомаданий ўзига хос хусусиятлари далилланган;
тадкиқотда «man» - «адам» концептосферасига оид «man», «адам», «mother», «ана», «father», «ата», «adult», «гарры», «child», «бала», «person», «шахе», «human», «инсан», «еркек», «man», «хаял», «woman» концепт-ларнинг лисоний воқеланиш усуллари ва воситалари ишлаб чиқилган;
инглиз ва корақалпоқ тиллари номинатив майдонида «man» - «адам» концептосферасини изохдовчи «одам» универсал ва миллий ўзига хос компонентларнинг фарклари исботланган;
диссертацияда концептосферанинг инглиз ва қорақалпок маданиятининг бадиий, паремиологик, фольклор ва сакрал матнларида лисоний вербаллашуви далилланган;
тадкиқотда концептуал тахлил тизими ишлаб чиқилган: дефиницион тахлил, этимологик тахлил, контекстуал тахлил, концептосферани воқелантирувчи синонимик бирликлар, оламнинг миллий манзарасининг паремияларда воқеланиши асосланган.
Хулоса
«Man» - «адам» концептосфераси бирликларининг лингвомаданий ва лингвокогнитив хусусиятлари таҳлили қуйидаги хулосаларга олиб келди:
1. «Мап» - «адам» концептосфераси билиш объекта сифатида барча тиллар ва маданиятлар сохиблари учун универсал ҳодисадир, айни пайтда, унинг идрок этилиши, ўзига хос хусусиятларининг лисоний воқеланиши ва борлиқни категориялашдаги ахамияти хар бир миллий тилда идиоэнтик табиатининг намоён бўлиши ўзига хос. Шу нуктаи назардан, тадкикотимизда инглиз ва қорақалпок халқларига хос оламни идрок қилишдаги идиоэтник хусусиятлар «man» - «адам» концептосфераси мисолида аниқланди.
2. «Мап» - «адам» концептосферасининг турли услубдаги матнларда вокеланиш кўлами ўрганилди ва улар алоҳида маданий концептлар доирасида киёсий тадқик килинди. «Одам» концептини тадкик килишни мақсад қилган айрим ишларнинг мавжуд бўлишига қарамасдан, унинг матнлар кўламида воқеланиши, тил семантик майдонида тутган ўрни илк бор монографик планда ўрганилганлиги муҳим ахамиятга эга.
3. Когнитив тилшунослик доирасидаги таҳлил асосида «man» - «адам» концептосферасининг типологик хусусияти, ментал тасаввурлар шаклланишини эътиборга олиш талаб килинади, шунинг билан бирга лингвомаданияшунослик нуктаи назаридан ментал бирликлар умумий ва хусусий белгиларига кўра семантик гурухдар кесимларига эгалиги маълум бўлди.
4. Қиёсланаётган маданиятлардаги «man» - «адам» концептосферасининг лисоний воқелантирилиши ҳолатлари тадқики уларнинг маданиятлараро ўзига хос хусусиятларини очиб бериш имконига эга. Ҳозирги коракалпоқ тилшунослигида қорақалпоқ тилидаги матнларни лингвокогнитив ва лингвомаданиятшунослик аспектларида талкин қилиш муаммоси долзарб бўлиб тўрибди. Тадқиқотда «man» - «адам» концептосферасининг инглиз ва коракалпоқ тилларидаги лисоний олам манзарасида лисоний воқеланишининг ўзига хос хусусиятларини киёслаб ўрганилиши назарий ва амалий жиҳатдан муҳим бўлиб, тилшуносликнинг лингвомаданиятшунослик йўналишида бажарилаётган тадкикотлар натижалари кўламини янада бойитди.
5. Шу пайтгача махсус тадкиқот объекта бўлмаган қорақалпок ва инглиз тиллари лисоний манзарасидаги «man» - «адам» концептосфераси илк бора систем тахдил қилиниши асосида, бу концептосфера доирасида фаоллашадиган номинатив бирликларнинг семантик майдони ва концептуал хусусиятлари аниқланиб, ўрганилаётган тиллардаги лисоний воситаларнинг систем-структур муносабатларининг тавсифлари ўзига хос.
6. Тадкиқотда тахдил қилинадиган мавзули гурухдарга мансуб бўлган лисоний бирликларнинг инсоннинг ижтимоий мавқеи, интеллекта, жисмоний қобилияти, ташқи киёфаси, меҳнатга қобилиятлилиги, психологик тузилиши нуктаи назаридан тавсифланадиган маъноларнинг тўла таснифи берилиши мавжуд луғатларни такомиллаштиради ва улардаги изохдарни аник равшан тавсифлаш имнони туғилади.
7. Тадқикотда «man» - «адам» концептосферасининг концептуал тахдил тизими ишлаб чикилди. Концептуал тахдил усуллари қўлланилишида: 1) дефиницион тахдил; 2) этимологик тахдил; 3) контекстуал тахдил;
4) концептосферани воқелантирувчи синонимик бирликлар тахлили;
5) оламнинг миллий манзарасининг паремияларда вокеланиши тахдили кабилар амалга оширилди. Бадиий матннинг концептуал тахлили жараёнида матндаги таянч сўзлар аникланди, уларнинг майдон структурасини ва базавий концептларни ташкил килувчи ядро аниқланиши билан концепто-сферанинг табиати ва унинг таркибидаги бирликларнинг функционал моҳиятида ўз ўрнига эга.
8. «Мап» - «адам» концептосферасининг қорақалпок ва инглиз миллий олам тасаввурининг эпик, паремиологик ва диний матнлардаги номинатив майдонини чегаралаш натижасида ушбу концептосферани вербаллашти-рувчилари асли эндемик бирликлар эканлиги ва улар факат муайян лингво-маданиятнинг концептуал майдонида вокеланишини аниқлаш имконини беради.
Шу аснода, «man» - «адам» концептосфераларнинг универсаллиги хақидаги фараз тасдиқланди, у лисоний ва концептуал олам манзараларида ўхшаш компонет ва маъноларга эга, лекин таъкидлаганимиздек, миллий олам манзарасининг фаркди жаҳатлари бор.
Тадкиқотимизда тахлил учун лингвокогнитив ва лингвомаданий ёндашувни қўллашимиз ҳар иккала маданиятни ва тилни чуқур ўрганишга ва тадқиқот мақсад ва вазифаларин тўла бажаришга ёрдам берди.
Инглиз тилида отли сўз бирикмаларининг деривацион-функционал ва матн шакллантириш хусусиятлари
Диссертация мавзусинииг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида узок пайтдан буен муҳокама килиниб келинаётган сўз бирикмаси ходисаси, айниқса, унинг табиати, лисоний мақоми, ҳатто ушбу терминнинг ўзи ҳақида билдирилган фикрлар турли-туман, баъзан ўта зиддиятли бўлганлиги сабабли ҳозиргача сўз бирикмаси назарияси яхлит ва тугал кўриниш олган эмас. Вокеликда кечаётган ходисаларни лисоний номлаш, уларни коммуникатив вокелантиришнинг асосий воситаларидан бири бўлган сўз бирикмаларининг деривацион семантик хусусиятларини уларнинг муайян матн мулоқот муҳити доирасида фаоллашадиган вазифалари, мазмун ифодалаш ва ахборот етказиш борасидаги имкониятлари билан боғлиқ ҳолда ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Тил ва нутқ сатхдарида кечадиган парадигматик ва синтагматик муносабатларнинг когнитив ва коммуникатив фаолиятлар уйғунлигида юзага келишини исботлаш ҳамда ушбу ҳамжиҳатлик шароитида ҳосил бўладиган лисоний маҳсулот - сўз бирикмасини алоҳида бир тил, масалан, инглиз тили материали асосида тадкик этиш назарий ва амалий жихатдан ғоят муҳимдир.
Сўз бирикмасининг структур-семантик, синтактик хусусиятларини аниқлашга доир тадкиқотлар олиб бориш билан бир қаторда, диалектик мураккаблик ва полифункционал хусусиятга эга бўлган ушбу ҳодисанинг табиатини функционал ва когнитив тилшунослик нуқтаи назаридан тадкиқ этиш тобора долзарб бўлиб бормокда. Тўпланган эмпирик материалнинг айнан шу ёндашувлар асосида тахдил қилиниши сўз бирикмаси назариясига маълум янгиликлар, ўзгартиришлар киритилишини такозо этади. Замонавий тилшуносликда сўз бирикмасининг макомини белгиловчи таърифни аниқлаштириш, ушбу бирлик деривациясининг концептуал асосини белгилаш ҳамда бир сўз бирикмасининг бошқа лисоний ходисалар билан муносабатининг дискурс шароитида матн таркибида воқеланувчи белгиларини тизимлаштириш каби устувор йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмокда.
Мамлакатимизда кейинги йилларда хорижий тиллар, айниқса, инглиз тилининг тизими, мулоқот коидаларини илмий ва амалий тадқик қилиш масаласига алоҳида эътибор каратилмокда. Замонавий тилшунослик учун лисоний ҳодисаларни синтетик ёндашув асосида, уларнинг кўпжиҳатли хусусиятларини тизимли равишда, нуткий мулоқот шароитида бевосита ва билвосита намоён бўлишини таъминловчи асосий омилларини инобатга олган ҳолда тадқиқ қилиш амалиёти кенг ўрин эгалламокда. Тил бирликларининг бундай кўпқамровли ўрганилиши уларнинг туб моҳиятини батафсил аниқлаш билан бир қаторда, ҳар бир ҳодисанинг алоҳида жиҳатлари, тизимда тутган ўзига хос ўрнини белгилаш имконини беради.
Мазкур диссертация Узбекистан Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича таълим стандартини тасдиклаш тўғрисида»ги 124-сон карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдикланган «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади сўз бирикмаларини кўпжиҳатли ҳодиса сифатида талкин қилиш асносида уларнинг семантик-функционал, деривацион хусусиятлари ҳосил бўлишининг концептуал асосини аниқлаш хамда ушбу хусусиятларнинг шаклланиши, уларнинг матн тузилишидаги иштирокини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сўз бирикмаларининг категориал белгилари - яхлитлик, маҳсулдорлик, эркинлик, информативлик, коннотативлик тизими ишлаб чикилган;
сўз бирикмасини тил тизимининг лексик катламига хос бирлик сифатида ўрганиш ғояси далилланган;
сўз бирикмаси концептуал структураси шаклланишининг когнитив асослари исботлаб берилган;
инглиз тили сўз бирикмаси тизимига оид деривацион моделлар гуруҳларга ажратилиб, уларнинг концептуал негизи далилланган;
сўз бирикмаларининг матн шакллантириш хусусиятлари ўрганилиб, уларнинг матн когерентлиги ва коммуникатив-прагматик мазмун ифодасидаги ўрни асосланган.
Хулосалар
1.Тил тизимида чекланмаган микдорда қўлланишда бўлган сўз бирикмаларининг лингвистик мақомини аниклаш муаммоси бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотгани йўк. Тил назариясига оид ушбу масаланинг узок муҳокамаси жараёнида билдирилаётган фикрлар бир-бирига мос келмаслигининг сабабларидан бири сўз бирикмасини тизимдаги бошка ҳодисалардан ажратиб, автоном структура сифатида ўрганилаётганлигидир.
2. Сўз бирикмаси кўпжиҳатли, ўзига хос тузилмага эга бўлган лисоний ҳодисадир, шунинг учуй хам уни тавсифлашда унта хос бўлган семиотик, семантик, структуравий, номинатив, когнитив хусусиятларни эътиборга олиш талаб қилинади, бу хусусиятларни умумлаштирувчи ва сўз бирикмасининг лисоний мақомини шакллантирувчи асосий кўрсатгич унинг яхлитлик категориясига эгалигидир.
3. Сўз бирикмасининг яхлитлик, дискретлик, маҳсулдорлик, номина-тивлик, эркинлик, информативлик белгилари хамда коннотативлик, концептуаллик ва социолингвистик хусусиятларга эга бўлиши унинг алоҳида лисоний категория сифатида эътироф этилишини таъминлайди. Ушбу категориал белгилар асосида уни тил тизимининг синтаксис худуди сатхига жойлаштирмасдан, балки лексик сатх бирликлари қаторига қўшиш мумкин.
4. Инглиз тили сўз бирикмалари орасида «N+pr+N» моделидаги бирикмалар семантик хусусиятларининг нутқий тузилмаларда намоён бўлиши ўзига хос.
5. Сўз бирикмаларини шакллантиришнинг когнитив механизми мавхум мураккаб тафаккур предмета ёки онгдаги тузилмаларни бевосита кузатиладиган оддий ходисалар билан киёслаш имконини берадиган мантиқий андоза, моделдир.
6. Билим шаклланишининг категориал тамойиллари, ушбу билим структурасининг погонали тузилиши хамда динамик хусусиятини аникловчи фрейм тахлили сўз бирикмаси семантикаси, мазмунини аник англаш имконини беради.
7. Сўз бирикмаси таркибий бирикиши, яхлит семантик ва номинатив структуранинг ҳосил бўлиши «концептуал мослашув» коидаларига асосланади. Шу сабабли сўз бирикмаларининг концептуал деривациясини ўрганиш иккиламчи бирликлар когнитив тахдилида ўз ўрнига эта.
8. Тил тизими бирлиги бўлган сўз бирикмасининг моҳияти унинг нуткий фаоллашуви билан боғлиқ. Нуткий фаолият шароитида сўз бирикмаси қисмларининг алоҳида денотатлар билан боғликлиги намоён бўлади ва шу йўсинда қисмлар ўртасида мавжуд бўлиб турган муносабатларнинг янги мураккаб яхлит маъно яратилишидаги ўрни равшанлашади. Матн таркибида унинг кисмлари ўзаро муносабатларини ифодаловчи анафорик сўз бирикмаси ўриндошликни юзага келтиришда муҳим аҳамият касб этган.
9. Матнни шакллантирувчи қонуниятлар сўз бирикмалари функцияларининг воқеланишига имкон яратади. Эстетик кийматга эга бўлиш сўз бирикмаси табиатига ҳам хос, чунки унинг семантик тузилиши турли маъно компонентларининг ўзаро муносабати асосида шаклланади. Турли матнларда қўлланиш хусусиятлари семантик-прагматик тахдили асосида сўз бирикмаларининг матнэкспрессивлиги, метасемиотик таъсир доираси кенгайиши даражасини аниқлаш имконини беради.
Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Глобаллашув шароитида халкаро иқтисодий муносабатларда давлатлар ўртасида инвестициявий ҳамкорлик қилишнинг роли ортиб бормокда. Жахон мамлакатларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этмокда. Айникса, иқтисодий ўсиш суръатлари юқори бўлган ривожланаётган давлатларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилишга алоҳида эътибор каратилмокда. 2000-2016 йилларда жалб килинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хажми Ҳиндистонда 20 мартагача, Туркияда 15 марта, Вьетнамда 8,9 марта, Камбоджада 8,2 марта, Мьянмада 7,2 марта, Панамада 6 марта ошди. Уз навбатида хорижий инвести-цияларнинг юкори иқтисодий самараси натижасида айтилган даврда ушбу мамлакатларда ўртача иқтисодий ўсиш суръати хам баланд бўлиб, 6,5-10,5 фоизгача етган1.
Жаҳонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш механизмини такомиллаштириш, уларнинг истикболли тармоқларга киришини рағбатлантириш ва улардан самарали фойдаланиш муаммолари бўйича илмий изланишлар олиб бориш кенгаймокда. Чунки охирги ўн йилда жахон иқтисодиётидаги нобаркарорлик, турли тахдидларнинг сакланиб қолаётганлиги, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда ўсиш сураътларининг пасайиши дунёда хорижий инвестициялар оқими хажмини тушиб кетишига сабаб бўлди. Мазкур ҳолатлар танланган тадқиқот мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш асосида унинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида хорижий инвестициялар, аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш устувор йўналиш сифатида танланган. Аммо мамлакатимизда аҳоли жон бошига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш 2016 йилда юқори иктисодий ўсиш суръатига эта бўлган ривожланаётган мамлакатларга нисбатан 4,5 марта, МДҲ мамлакатлари ўртача кўрсаткичидан 3 марта кам бўлган. Шунинг учун ҳам 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида2 «...етакчи халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алокаларни кенгайтириш, пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан самарали фойдаланиш» устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилди.
Диссертация иши муайян даражада Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли, 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иктисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сонли, 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни хар томонлама ҳимоя килишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жихатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4848-сонли, 2012 йил 10 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4434-сонли Фармонлари ва бошка ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон иктисодиётида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар типологияси ва уларнинг иқтисодий ривожланишга таъсирини кўп омилли регрессия тенгламаларининг эластиклик коэффициентлари орқали макроиктисодий баҳолашга оид услубий ёндашув такомиллаштирилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича капитал қайтими, инвестиция мультипликатори, ICOR коэффициента, капитал сиғими каби сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган ва улар асосида хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишнинг нисбий устунликлари ҳамда устувор йўналишлари аниқланган;
инвестиция дастурлари сифатини ошириш ва хорижий инвестицияларни давлат томонидан бошкаришда давлат органларининг ўзаро муносабатлари механизми такомиллаштирилган;
минтақавий хусусиятлар ва нисбий устунликларни аниқлаш асосида жойлардаги ишлаб чиқариш салоҳиятидан келиб чиқиб, хорижий инвестицияларни ҳудудларнинг алоҳида истиқболли тармокларига оқилона жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Хулосалар
1. Чет эл тажрибасини тахлил килиш натижаларининг кўрсатишича, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иқтисодий ривожланишни таъминловчи молиялаштириш манбаси бўлиш билан бирга, билвосита таъсирлар (spillover effect) шаклида мамлакатга замонавий техника ва технология, инновациялар, ноу-хау ва бошқарув усулларини жалб қилишга ёрдам беради. Улар инсон капиталининг ўсиши, иқтисодиётни модернизациялаш ва рақобатдошликни ошириш, ахборот-коммуникация тизимининг ривожланишини таъминлаш орқали мамлакатда баркарор иқтисодий ривожланишга замин яратади.
2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва иктисодий ўсиш ўртасидаги боғлиқликни таҳлил этган дунёдаги эмпирик тадкиқотларни қиёсий ўрганиш натижалари шуни кўрсатмокдаки, ҳар доим ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни мамлакат иктисодиётига кенг кўламда ва йирик ҳажмда жалб қилиш иқтисодий самарадорликка олиб келавермайди. Шунинг учун, чет эл капиталини миллий иқтисодиётга фаол жалб қилиш билан бирга, иқтисодиётнинг абсорбцион салохиятини ошириш, улар билан бирга кириб келаётган замонавий техника ва технологияни ишлата оладиган юқори малакали кадрларни тайёрлаш инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини кучайтиришни таъминлайди.
3. Мамлакатимизда аниқланган муаммолар таҳлили натижаларига кўра, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, чуқур институционал ислоҳотларни амалга ошириш, эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини ошириш, инфратузилмани ривожлантириш, ишчи кучи сифатини ва меҳнат унумдорлигини ошириш, банк тизими инфратузилмасини ривожлантириш, корпоратив бошқарувни тубдан ислоҳ қилиш, қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, ташки иктисодий фаолиятни эркинлаштириш хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
4. Таҳлиллар республикамиз минтақаларининг барчасида ягона стандартлашган ва бир-бирини такрорловчи инвестиция ислоҳотларини амалга ошириб бўлмаслигини кўсатди. Шу боис ҳар бир ҳудуднинг ўз нисбий устунликлари, улардаги мавжуд ресурслар, инфратузилма, ишчи кучи каби омиллар имкониятлари, ўсиш захираларини ҳисобга олган ҳолда минтақавий инвестиция сиёсатини юритиш хорижий капитал самарадорлигини оширишга имкон яратади.
5. Ҳисоб-китоблар хорижий инвестицияларнинг катта кисми сўнгги йилларда юртимизнинг стратегик аҳамиятга молик бўлган ёқилғи-энергетика ва у билан боглик инфратузилма объектларини куриш соҳаларида тўпланиб қолаётганлигини кўрсатди. Эндиликда хорижий инвестицияларни бой хомашё ресурслари ёки йирик истеъмол бозорларига эга бўлмаган қишлоқ худудларига ҳам уларда қайта ишлаш, янги ва юқори технологияли ҳамда илмталаб тармоқларни ривожлантириш орқали фаол жалб қилиш хомашё тармоғига боғлиқлик хавфини камайтириб, инвестициялар самарасини оширишга ёрдам беради.
6. Тадқиқотлар орқали чет эл инвестицияларининг асосан давлат инвестиция дастурлари доирасида жалб қилиниши сабабли худудий инвестиция дастурлари таркибида ташки инвестициялар улушининг камлиги аниқланди. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмини соддалаштириш, уни марказлаштиришдан чиқариш, махаллий давлат хокимиятларининг худудий инвестиция дастурлари доирасидаги чет эл капиталини жалб килишдаги ваколатларини кенгайтириш чет эл инвестицияларининг иктисодиётга ижобий таъсирини кучайтириш имконини беради.
7. Жаҳон тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатмокдаки, юртимизда эркин иқтисодий зоналар фаолиятида марказлашув ва бир томонлама ёндашув сакланиб колмокда. Шунинг учун, ЭИЗ Дирекцияларига инвесторларни мустақил жалб килиш ваколатларини кенгайтириш, Маъмурий кенгаш таркибида хусусий сектор вакилларига ўрин ажратиш, уларда махсус ихтисослаштирилган банкларни ташкил этиш, кредит олиш механизмини соддалаштириш, солиқ имтиёзларини саноат билан чекланиб колмасдан замонавий хизматлар соҳасини ривожлантиришга хам кенг такдим этиш инвестицияларни самарали ўзлаштиришга хизмат қилади.
8. Узбекистонда инвестиция шартномаларини тузиш, хорижий инвестиция иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш, хорижий мутахассисларни жалб килиш жараёнлари, кўчмас мулкка эгалик қилиш масалаларини тартибга солишни соддалаштириш, ҳамда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корхоналар томонидан турли молиявий инструментлар чикаришни рағбатлантириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш орқали молия бозорини кенгайтириш хорижий инвестициялар жалб килиш механизмини такомиллаштириш учун замин яратади.
Ўзбекистонда фонд бозори орқали инвестицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Халкаро капитал ҳаракати кўп жиҳатдан мамлакатлар миллий фонд бозорининг ривожланиш даражасига бсвосита боғлиқ. Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида фонд бозорлари орқали инвсстицияларни жалб этишда миллий фонд бозорларининг халкаро тус олиши, глобаллашув жараснларининг жадаллашуви, глобал интернет тармоғига уланиш ва компьютерлаштириш тизимининг жадал ривожланиши таъсирида инвсстициялаш объектлари бўйича тезкор маълумотлар базасига эта бўлиш тенденциялари кузатилмокда. Ҳозирда хорижий давлатларда фонд бозори ёки кимматли котозлар бозорининг ЯИМдаги салмоги ссзиларли даражада ошиб бормокда. Хусусан, 2017 йил бошига ушбу кўрсаткич АҚШда 37 фоизни, Японияда 35, Францияда 33, Италияда 32, Германияда 31, Жанубий Корсяда 24, Голландияда 23, Хитойда 19 фоизни ташкил этди1. Бу эса, мамлакатга инвсстицияларни самарали жалб этиш учун, аввало, миллий фонд бозорини ривожлантиришни, ахборот ошкоралиги ва жозибадорлигини сезиларли даражада ошириш зарурлигини кўрсатади.
Жаҳон фонд бозорлари жадал суръатларда кенгайиб бораётган бир пайтда фонд бозори орқали инвсстицияларни жалб қилиш, кимматли когозлар бозорида замонавий молиявий воситаларни жорий қилиш, инвсстицион фаолиятни кимматли когозлар ҳисобига молиялаштириш мсханизмини такомиллаштириш, айрим молиявий воситаларнинг рискларни кслтириб чикариш даражасини минималлаштириш, инвсстицион банкларда қўлланилаётган дастлабки хавф сигнали (early warning signals) ва хавфеизлик тўрларини (safety nets) фонд бозорига мослаштирган холда кўллашнинг аҳамияти тобора ортиб бормокда.
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб миллий фонд бозорини шакллантириш ва уни капитал харакатининг асоси бўлиб хизмат килиши учун кенг қамровли ишлар олиб борилди. Фонд бозорини шакллантириш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, инфратузилмаси тўлик яратилди. Лскин, таъкидлаш лозимки, мамлакат миллий фонд бозори бугунги кунда пул рссурсларини таксимлаш ва қайта тақсимлашдек, яъни инвсстицияларни самарали жалб этишдек мухим вазифасини тўлиқ уддалай олмаяпти. Шунинг учун хам миллий фонд бозорини ривожлантириш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Рсспубликамизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ҳамда жадал ривожланиши учун кулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация килиш ҳамда жамиятнинг барча соҳаларини либсраллаштириш бўйича мухим йўналишларни амалга ошириш мақсадида кабул қилинган 2017-2021 йилларда Узбекистан Рсспубликасини ривожлантиришнинг бсшта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратсгиясида «мамлакатимизда молия бозорини ўрта муддатли ва узок муддатли истиқболда ривожлантириш, яъни мамлакат иқтисодиётига хорижий, энг аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвсстицияларни фаол жалб килиш»2 асосий йўналишлардан бири сифатида белгилаб бсрилган. Мазкур вазифаларнинг бажарилиши Узбскистонда фонд бозори оркали инвсстицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмокда.
Узбекистан Республикаси Прсзидснтининг 2017 йил 7 фсвралдаги «Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратсгияси тўғрисида» ПФ-4947-сонли, 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиссатини либсраллаштириш бўйича бирламчи чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5177-сонли, 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модсрнизациялаш ва диверсификация килишни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПФ-4707-сонли Фармони ҳамда инвсстицияларни, хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвсстицияларни кенг кўламда жалб этиш, унинг самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа мсъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда фонд бозори оркали инвсстицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фонд бозори фаолиятини янада ривожлантириш учун узок муддатли ва юқори даромад кслтирувчи воситаларни муомалага киритиш, хусусан, кимматли қоғозлар воситаси сифатида «инфратузилмавий облигация»лардан фойдаланиш оркали инвсстицияларни молиялаштириш таклиф килинган;
кимматли когозлар бозори фаолиятини такомиллаштиришнинг самарали усулларидан бири сифатида «депозитар тилхат» воситасидан фойдаланишнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
мамлакатдаги муҳим стратегик ахамиятга эта бўлган ва ликвидлилик даражаси юкори бўлган компанияларнинг фонд бозоридаги иштироки кўламини ошириш ҳамда кўшимча кимматли қоғозлар чиқариш механизми такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларига хорижий инвестор ва менсжсрларни жалб этиш жараёнларини фаоллаштириш мақсадида уларнинг устав капиталида давлат улушини қисқартиришнинг самарали йўллари асосланган.
Хулоса
Ўзбекистонда фонд бозори орқали инвсстицион фаолиятни молиялаштиришни такомиллаштириш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги илмий хулосалар ва таклифлар бсрилди:
1. Фонд бозори оркали инвсстицияларни жалб этиш инвсстицияларни молиялаштиришнинг бозор механизмларига асосланган восита ҳисобланиб, инвсстицияларни самарали жалб этишнинг кулай воситасидир. Фонд бозорида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва ривожлантирилиши инвсстицион фаолиятни хар томонлама фаоллаштиришга замин яратади.
2. Иктисодий таракқий этган мамлакатларда фонд бозори инвсстицияларни жалб этишнинг мухим ва асосий воситаси бўлган бир шароитда Рсспубликамизда фонд бозорининг сует ривожланганлиги, унинг молиявий рссурсларни тақсимлаш ва кайта таксимлаш вазифасини бажара олмаётганлиги натижасида хўжалик субъсктлари ва ахолининг бу бозорга нисбатан кредит бозорини афзал кўраётганлиги, бозорнинг асосий иштирокчилари тижорат банклари ва давлат улуши юкори бўлган акциядорлик жамиятлари билангина чекланаётганлиги, хорижлик инвссторлар учун миллий фонд бозоридаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг жозибадорлиги пастлиги каби муаммоларнинг тадкик этилиши ва фонд бозорини ривожлантиришнинг концептуал асосларини такомиллаштиришни талаб этади.
3. Миллий фонд бозорини ривожлантиришда энг аввало мсъёрий-ҳукукий базасини такомиллаштириш заруратидан кслиб чикиб, «Давлат ва муниципал кимматли когозлар тўғрисида», «Қимматли когозлар бозоридаги опсрациялар билан боғлиқ рискларни суғурталаш тўғрисида», «Қимматли когозлар бозоридаги ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотлар тўғрисида», «Қимматли когозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши тўғрисида»ги каби конунларнинг ишлаб чиқилиши бозор иштирокчиларининг фаолиятини рағбатлантиради ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди.
4. Фонд бозорида листинг талабларининг мураккаблиги ва ссрхаражатлиги каби омилларнинг кимматли когозлар савдосини фаоллаштиришда бир қатор муаммоларни юзага келтираётганини инобатга олиб, листинг талабларини соддалаштириш, листинг харажатларини оптималлаштириш, хужжатларни электрон тизимда топшириш амалиётини кенг жорий этиш, Рсспубликамизнинг чекка ҳудудларидаги акциядорлик жамиятлари хам фонд бозори листингига кириши учун ушбу тизимдан самарали фойдаланиш имкониятининг яратилиши бозордаги савдо айланмасининг ошишига олиб келади.
5. Мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари акцияларининг йирик хорижий фонд бозорларида сотилиши оркали хорижий инвсстицияларни жалб этиш жараёнининг долзарблигини хисобга олиб, Рсспубликамиз эмитснтларининг жаҳон фонд бозорларининг листинг талабларини бажаришини давлат томонидан рағбатлантириш механизмини йўлга кўйиш ва миллий фонд бозорининг хорижлик инвссторлар учун жозибадорлигини ошириш таклифларининг амалга татбик этилиши хорижий инвсстицияларни жалб этишни фаоллаштиради.
6. Милий фонд бозорида замонавий воситаларнинг камлиги сабабли бозорнинг жозибадорлигига салбий таъсирини ҳисобга олиб, янги молиявий бозор воситаларини, яъни узок муддатли «инфратузилма облигация»лари ва «депозитар тилхатлар»ни муомалага киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф фонд бозорининг жозибадорлигини оширади ва инвсстицияларни жалб этиш имкониятини кснгайтиради.
7. Фонд бозорида ахборотларни ошкор этиш механизми ва аҳоли молиявий саводхонлигининг талаб даражасида эмаслиги фонд бозори савдо айланмасига жиддий таъсир этмокда. Шу муносабат билан ахборотни ошкор этиш тизимининг ва ахоли молиявий саводхонлигини оширишнинг янгича такомиллашган мсханизмини қўллаш бўйича тавсияларнинг амалга оширилиши ахоли бўш маблағларини фонд бозорига жалб этишни фаоллаштиради.
8. Фонд бозори инфраструктурасини такомиллаштириш ва институционал инвссторларни шакллантириш заруратидан келиб чикиб, савдони ташкил этиш жараснларини ва уюшмаган бозорни автоматлаштириш, чекка худудларда фонд бозори дўконларини ташкил этиш, пенсия жамғармаси, инвестиция фондлари, суғурта компанияларининг кимматли қоғозлар билан фаолиятини такомиллаштиришга каратилган таклифлар фонд бозорида институционал инвссторлар фаолияти самарадорлигининг ошишига олиб кслади.
Иқтисодиётни монетар сиёсат орқали тартибга солиш механизмини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда Марказий банклар томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган монетар сиёсат механизмида экспансион фоиз сиёсатини юритишнинг устувор аҳамият касб этиши етакчи мамлакатлар иқтисодиётида пулга бўлган талабнинг кескин ошишига олиб келмокда. Бу, ўз навбатида, мазкур мамлакатлар иқтисодиётида монетизация даражасининг ўсишини таъминламокда. Хусусан, 2017 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич «Японияда 237 фоизни, Хитойда 208 фоизни, Кореяда 147 фоизни, Сингапурда 137 фоизни, Бразилияда 100 фоизни, АҚШда 91 фоизни, Ҳиндистонда 79 фоизни, Норвегияда 65 фоизни, Россияда 59 фоизни, Мексикада 55 фоизни ташкил этди»1.
Бугунги кунда жаҳонда монетар сиёсат орқали нархлар барқарорлигини таъминлашнинг стратегик йўналишларини ишлаб чикиш, монетар сиёсат ва макроиқтисодий кўрсаткичлар уйгунлигини тахдил килиш асосида иктисодий ўсишга жиддий таъсир этувчи омилларни аниқлаш, пул-кредит дастакларидан самарали фойдаланган ҳолда банк тизими ликвидлилигини таъминлаш, пуллар таклифини самарали тартибга солиш методикасини ишлаб чиқиш, инфляциянинг максадли кўрсаткичларини белгилаш асосида нархлар баркарорлигига эришиш, инновацион ёндашувлар асосида монетар сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш бўйича комплекс тадқиқотлар олиб бориш мухим ахамиятга эга. Мазкур холатлар танланган тадқиқот мавзуси доирасида мақсадли йўналишларни белгилаб берди.
Мустақиллик йилларида миллий валюта - «сўм»нинг муомалага киритилиши ҳамда Халқаро валюта фонди битимининг VIII моддасидаги мажбуриятлар кабул килиниши Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига монетар сиёсатни юритиш механизмини самарали шакллантириш имконини берди. Ўз навбатида, иктисодий ислоҳотларнинг чукурлашуви пул-кредит дастакларидан фойдаланиш амалиётини либераллаштириш асосида монетар сиёсатни амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш заруратини юзага келтирди. Шундан келиб чикиб, монетар сиёсат воситаларидан самарали фойдаланиш механизмини такомиллаштиришни ўзида камраб олган меъёрий-ҳукуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди2. Бунинг натижасида монетар сиёсатнинг мухим таркибий элемента ҳисобланган валюта сиёсатини либераллаштириш борасида салмокли қадам кўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошка меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни монетар сиёсат оркали тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
экспансион ва рестрикцией пул-кредит тадбирларини қисқа даврий ораликда амалга оширилиши натижасида пуллар таклифи ўзгаришининг инфляция ва иктисодий ўсишга таъсири баҳоланган;
пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг трансмиссион механизми каналлари тадкиқ этилиб, Узбекистон Республикаси Марказий банки монетар сиёсатининг ишлаб чиқариш ва иктисодий ўсишга таъсирини индивидуал баҳолаш имконини берувчи трансмиссион механизми такомиллаштирилган;
тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳажмини ошириш мақсадида мажбурий захира талабларини банкларнинг ресурс салоҳиятидан келиб чиқиб кайта табақалаштириш таклиф этилган;
иқтисодиётда пуллар таклифини тартибга солиш борасидаги «Арзон пуллар» ва «Қиммат пуллар» сиёсатининг иктисодий жараёнларга нисбатан таъсирини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси банк тизимидаги мазкур амалиёт «Самарали пуллар» сиёсати сифатида талкин этилган;
йирик корхоналар экспорт тушумларининг муайян кисмини акцепт асосида Марказий банк облигациялари орқали стерилизациялаш йўли билан банк тизимига баркарор ресурс жалб этиш амалиёти таклиф этилган.
Хулоса
Узбекистан Республикаси молия-банк тизимининг либераллашуви шароитида монетар сиёсат дастакларидан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича куйидаги хулоса ва таклифлар шакллантирилди:
1. Марказий банк томонидан рестрикцион пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиши ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши ҳамда ҳукуматнинг йирик инвестиция лойихалари бажарилишининг секинлашувига олиб келади. Шу сабабли Марказий банк монетар сиёсатнинг мазкур усулидан фақат миллий валюта алмашув курсининг қисқа ва ўрта муддатли кескин тебранишини тартибга солиш ва лахзали инфляцион босимни бартараф этишда фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Фикримизча, бугунги кунда Узбекистан Республикаси Марказий банки томонидан қайта молиялаштириш ставкасининг оширилиши негизида кредитлаш фаолиятига йўналтириладиган ресурсларни қисқартириш оркали валютанинг эркин конвертацияси шароитида тижорат банкларининг ликвидлилигини таъминлаш каби тактик мақсадлар ўз ифодасини топади.
2. Бугунги кунда тижорат банкларининг ресурс такчиллигига сабаб бўлаётган асосий омиллардан бири - узок муддатли депозит ва кредитлар орасидаги кескин номувофиклик ҳисобланади. Чунки сўнгги йилларда банк тизимида узок муддатли инвестицион кредитларнинг улуши ортиб, 2016 йилда жами кредит портфелининг 80 фоизини айнан мазкур турдаги кредитлар ташкил этди. Банк тизимида узок муддатли кредитларга нисбатан юзага келаётган бу каби талаб тижорат банклари томонидан умумий депозитларнинг 39 фоизига тенг бўлган муддатли ва жамгарма депозитлари оркали кондирилмокда. Юзага келаётган ресурс тақчиллиги шароитида тижорат банклари депозит сиёсатини янада мақбуллаштириш оркали ахоли қўлидаги бўш пул маблагларини жалб этишдан кўра, Марказий банк ёки бошқа тижорат банкларидан ресурс жалб килишни афзал билмоқда.
3. Тижорат банклари балансида юқори ликвидли кимматли когозлар микдорининг камлиги Марказий банкнинг очиқ бозордаги операцияларини ривожлантириш имкониятига салбий таъсир кўрсатмокда. Жумладан, 2017 йил 1 январь холатига Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кимматли коғозларга йўналтирган маблағлари ҳажми 44,3 млрд, сўмни ташкил килди. Бу эса, тижорат банклари жами активларининг атиги 0,07 фоизига тенг. Фикримизча, республикада кимматли когозлар бозорини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш, унга бевосита ва билвосита таъсир этадиган омил - корпоратив бошқарув механизмини тўғри ташкил килиш ҳамда мамлакатда кимматли когозлар фаолияти билан фаол шугулланувчи инвестицион банкларни ташкил этиш, шунингдек, экспорт тушумларини Марказий банк облигациялари асосида стерилизациялаш амалиётини йўлга кўйиш очик бозордаги операцияларни ривожлантиришга хизмат килади.
4. Бугунги кунда Ўзбекистонда миллий валюта алмашинув курсининг асосий хорижий захира валюталарига нисбатан девальвациялашуви куйидагилар билан изохданади: молиявий баркарорлик шароитида миллий валюта алмашув курсини сунъий равишда юкори ушлаб туриш оркали унинг асосий савдо хамкор давлатлар валюталарига нисбатан реал алмашув курси ошиб кетишига йўл кўйиб бўлмайди. Зеро, бу мамлакат ичида хорижий валюта захираларининг камайиши хамда экспорт товарлар рақобатбардошлиги тушиб кетишига олиб келади.
5. Бугунги кунда жахон Марказий банкларининг монетизация коэффициентини ҳисоблаш методикасида мунозарали жихат мавжуд. Фикримизча, муомаладаги М2 пул агрегата иктисодиётнинг пул билан таъминланганлик даражасини тўлиқ қамраб олмайди. М2 пул агрегата фақат мамлакатдаги реал пул хажмини аник йил учун ўзида ифода этади. Бунда асосий муаммо монетизация коэффициентининг моҳияти шунингдек, номинал ва реал пул хажми ўртасидаги фарқни чуқур англамаслик мамлакатнинг иктисодий сиёсатида жиддий хатоликларни келтириб чиқаришидир. Масалан, пул эмиссиясининг жадаллашуви монетизация коэффициентини оширмайди, аксинча, унинг қисқаришига олиб келади шунингдек, номинал пул ҳажми ўсишининг тезлашуви инфляция ўсиши ва миллий валютадан «қочишга», пул агрегатлари ва нархларнинг меъёридан ортиқ ўсишига сабаб бўлади.
Умуман, истиклол йилларида Ўзбекистонда халқаро талабларга тўлиқ жавоб берувчи замонавий банк тизими шаклланиб, хозирда илмий тадқиқотлар натижасида илгари сурилаётган инновацион ғоялар асосида янада такомиллашиб бормокда. Бугунги кунда банк тизими олдида турган долзарб муаммоларнинг хал этилиши ва монетар сиёсат амалиётининг босқичма-босқич ривожланиб бориши пировардида мамлакатнинг макроиқтисодий баркарорлигини таъминлаш ва истикболда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришиш хамда сохада янги марраларни эгаллаш каби мухим вазифаларни хал этишда мустаҳкам асос бўлади.
Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тажрибасида акциядорлик жамиятлари ривожланишига инвестициялар киритиш асосан, улардаги корпоратив бошкарув тизимининг самарадорлик даражасига боғлиқ бўлмокда. Германиянинг «Дойче Банк» тадкикотига кура1 самарали корпоратив бошкарувига эга компанияларда бошкарув амалиёти сустлашиб бораётган компанияларга нисбатан ривожланиш даражаси икки йил мобайнида карийб 19 фоизга ошган, шунингдек, ABN AMRO банкининг Бразилия компанияларида ўтказган тадкикотларида корпоратив бошкарув тизими юқори бўлган компанияларда ROE (ўз капитал рентабеллиги) 45 фоизга, соф фойда 76 фоизга кўп эканлиги қайд этилади2. Ушбу жихат-ларни эътиборга олганда миллий акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув усулларини янада такомиллаштириш мухим масалалар каторига кириши маълум бўлади.
Жаҳон амалиётида корпоратив бошкарув тизимини такомиллаштириш бўйича мақсадли илмий изланишларда корпоратив бошкарувнинг замонавий услубларини жорий килиш, корпоратив муносабатларнинг инвесторлар учун очиқлини таъминлаш хамда корхоналар ривожланиш стратегиясини аниклаш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлар амалга оширилмокда. Шуларни хисобга олганда мамлакатимизда корпоратив бошкарув тизими ва унинг органлари функция ва вазифалари, шунингдек, корпоратив бошкарув самарадорлигини баҳолашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш мухим ахамият касб этмокда.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида барча соҳаларда тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. 2017 йил 2 ноябрь холатига республикамизда 614 та акциядорлик жамияти фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 4344003,7 млн. дона акциясига жойлаштирилган устав фонди 47,4 трлн, сўмни ташкил этади3. Айни пайтда республика иқтисодиёти корпоратив секторининг маълум даражада ўсишига қарамай, корпоратив бошкарув тизими самарадорлиги замонавий талаблардан ортда қолмокда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини татбик этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини ошириш»4 бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди. Ушбу вазифаларни самарали хал этиш учун, аввало,акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув самарадорлигини бахолаш усулларини такомиллаштириш тақозо этилади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошкарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
акциядорлик жамиятларида баркарор стратегик ривожланиш ва корпоратив бошкарув самарадорлигини оширишни мувофиклаштиришда бошқарув органлари ваколатининг ташкилий-иқтисодий тузилмаси такомиллаштирилган;
миноритар акциядорларнинг фаоллиги оширилишини ҳисобга олувчи манфаатлар қарама-каршилиги билан боғлик вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ҳаракатлар тартиби ишлаб чикилган;
аффиланган шахслар иштирокидаги муносабатларни такомиллаштириш асосида акциядорлик жамиятларининг баркарор ривожланишини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
«Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги акциядорлик жамиятларини ўрта ва узок муддатда ривожлантириш истикболларидан келиб чиққан ҳолда, корпоратив бошкарув органлари мониторингини олиб боришнинг ташкилий-иқтисодий тартиблари ишлаб чиқилган;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув самарадорлиги даражасини рейтинг баҳолаш усули бенчмаркинг тизими асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
Диссертация ишини бажариш натижасида қуйидаги назарий ва амалий ахамиятга зга хулосаларга келинди:
1. Самарали корпоратив бошкарув тизими яратилиши акциядорлик жамияти фаолиятининг даромади ошишида юкори ва барқарор суръатларга эришиш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш имконини беради. Бу эса, миллий корпоратив бошкарув тизимининг дунё стандартларига жавоб берувчи янги сифат даражасига кўтарилиши баробарида миллий компанияларнинг ички ва ташки инвесторлар учун жозибадорлигини оширади.
2. Миллий акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув тизими самарадорлигини баҳолашни мажмуавий тарзда, бир неча услублар, шу жумладан, сифат мезонлари асосида мустақил тахдил кўрсаткичлари ёрдамида рейтинг баҳолаш услубидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш лозим.
3. Тадқиқот ишида корпоратив бошкарув самарадорлигини ошириш ва уни барқарор ривожланишини таъминлашни мувофиклаштиришда корпоратив органлари ваколатлари, вазифалари ва корпоратив карама-қаршиликларни олдини олиш ва бартараф этиш функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар асосланган.
4. Диссертация ишида корпоратив бошкарув самарадорлигини бенчмаркинг тизимига асосланган бахолашнинг услубий ёндашуви таклиф этилган бўлиб, у корпоратив бошкарув самарадорлиги даражасини рейтинг усули ёрдамида альтернатив меъзонлар асосида бахолаш имконини берди. Бунда баҳолаш сифат ва микдор мезонларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
5. «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги корпоратив бошкарувга оид институционал муҳит таҳлилига кўра, корпоратив муносабат ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган асосий сабаблардан бири-мазкур муҳитни барпо этиш таомилларида зиддият мавжуд эканлигидан келиб чиқиб, корпоратив бошқарув вазифалари талаб даражасида тўғри ижро этилса ва институционал муҳитга мослаштирилсагина, жамиятлар фаолиятидаги самарадорлик барқарор ошишига эришилади.
6. Хорижий мамлакатлардаги мавжуд рейтингдан фойдаланиш амалий тажрибасини ўрганиш асосида республиканинг акциядорлик жамиятларида корпоратив бошкарув даражасини рейтинг баҳолаш агентлиги ташкил этиш ва уни вазифалари таклиф этилган. Корпоратив бошқарувни рейтинг бахолаш агентлиги асосий вазифаси акциядорлик жамиятини ахборотдан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган миноритар акциядор ва инвестор нуктаи назаридан таҳлил қилишга асосланган бўлиши лозим.
7. Таклиф этилаётган услубни синовдан ўтказиш асосида муаллиф томонидан «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимида фаолият юритаётган бешта акциядорлик жамиятида корпоратив бошкарув даражасини рейтинг баҳолаш амалга оширилди, бунинг натижасида қўлланилган услубнинг куйидаги устунликлари аниқланган ва тасдиқланган:
услуб ва унинг алгоритмлари юқори даражадаги ошкораликка эга ва фойдаланувчилар учун тушунарли, чунки рейтингни ҳисоблаш технологияси очиқ ҳисобланади;
услуб юкори даражада мослашувчан, яъни рейтинг баҳолашни амалга ошираётган экспертларнинг хоҳишига караб ҳисоб-китобда қўлланилувчи мезонлар таркиби хам, кўрсаткичлар гуруҳининг таркибини хам ўзгартирилиши мумкин;
услуб факат акциядорлик жамиятининг розилиги бўйича олиш мумкин бўлган катта хажмдаги ахборотни талаб этмайди, балки очик ҳисоботлардаги маълумотларга асосланган, шунинг учун рейтинг агентлиги ўз ташаббуси билан ёки учинчи шахсларнинг ташаббуси билан акциядорлик жамиятини рейтинг бахолаш имкониятига эга;
услуб акциядорлик жамиятида корпоратив бошкарув мезонлари ва акциядорлик жамияти фаолиятининг сифат тавсифлари юзасидан катта ҳажмда эксперт баҳоси бўлишини талаб этмайди, бу эса, бошлангич босқичда рейтинг агентликлари учун жуда мухим хисобланади.
8. Ўзбекистонда корпоратив бошкарув даражасини рейтинг баҳолашнинг автоматлаштирилган тизимини амалиётга жорий этиш таклифлари, математик алгоритмлар хамда мезонлар бўйича экспертизадан ўтказилган самарадорлик кўрсаткичларининг акциядорлик жамиятларидаги интеграциялашган рейтинг бахолари кийматига таъсир даражасини қисқа муддатда кам харажат билан аник ҳисоблаш имконини беради.
Бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантириш технологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуксонлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва ижтимоийлаштириш масаласи илмий жамоатчилик томонидан кенг тадқик этиб келинмокда. Дакар декларацияси асосида кабул килинган “Таълим ҳамма учун” режа-дастурига мувофик бутун жаҳонда умумий таълим тизимига инклюзив таълимни жорий этиш масаласи алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу, ўз навбатида, махсус таълим олдига бўлажак дефектолог-ўқитувчиларнинг таълим дастурларига мазкур таълим принципларини кенгроқ жорий қилиш хамда бунта эришишнинг муҳим омилларидан бири сифатида уларнинг касбий ижодкорлигини ривожлантириш талабларини кўяди.
Мустақиллик йилларида республикамизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар, олий таълим ва мактабдан ташкари таълим тизими ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган дефектолог-мутахассисларни тайёрлаш тизими тубдан ислоҳ килинди. Ихтисослаштирилган таълим муассасасида ўқитиш ва тарбиялаш жараёни ўқувчиларнинг алоҳида хусусиятларини эътиборга олган ҳолда умумий ўрта таълимнинг давлат стандартига мувофик белгиланди ва махсус коррекцией тузатиш услубларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилиши жорий этилди. Ногирон болани илк ёшидан ташхис қилиш, коррекцион-педагогик амалий ёрдам кўрсатиш ишларини самарали амалга ошириш учун олигофренопедагогика, тифлопедагогика, сурдопедагогика ва логопедия йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш ишлари такомиллаштирилди. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “...имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ногирон, ахолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг тўлақонли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш”1 каби вазифалар белгиланиб, бугунги кунда бўлажак дефектологларнинг касбий компетентлигини ошириш долзарб аҳамият касб этмокда.
Дунёда бўлажак дефектологларнинг касбий ижодкорлигини ривожлантиришда таълимда акмеологик ёндашувдан кенроқ фойдаланиш, бўлажак дефектологларнинг ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланишга дойр компетентлигини ривожлантириш, касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг модернизациялашган дидактик таъминотини яратиш, махсус таълим шароитида рақобатбардош дефектологларни тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, жисмоний ёки рухий ривожланишида нуқсонлари бўлган ўкувчиларни ўқитиш технологияларини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сонли Қарори, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 2909-сонли Қарори, 2017 йил 1 августдаги “Ногиронларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5006-сонли Фармойиши ҳамда мавзуга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг локал-модулли технологиясини ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги:
жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуксони бўлган болаларнинг таълим олиш тамойиллари асосида бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, рағбатлантирувчи ва акс таъсир омиллари аниқланган;
бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, фаолиятга йўналтирилган ва креатив боскичларини лойиҳалаштириш асосида локал-модулли технология ишлаб чиқилган;
“Математика ўқитиш махсус методикаси” фани бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришга йўналтирилган коррекцией ва хамкорликда ўқитиш ёндашувларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг эҳтиёж-рағбат, когнитив-ҳиссий ва маънавий-руҳий компонентлардан иборат модели касбий-муаммоли ва коррекцией вазиятларни лойихалашга йўналтирилган таълим муҳити тузилмаси асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
“Бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантириш технологияси” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижалари куйидаги хулосаларни шакллантириш имконини берди:
1. Педагогнинг касбий ижоди одатда бир-бири билан боглик ва бир-бирини такозо этадиган иккита кўринишда олиб қаралади: илмий ижод ва педагогик ижод. Биринчиси доимий изланиш, педагогик ходисаларда мавжуд бўлган янги қонуниятларни аниқлаш ва янги тамойилларни асослаш (устувор муаммоларни, уларнинг бошқа муаммолар билан боғлиқлигини кўра билиш; фаразларни илгари суриш, уларни амалга оширишнинг янги мезонларини топиш; илмий фактларни тизимлаштириш, тавсифлаш, изохдаш, уларнинг педагогика илми ва амалиётидаги ўринларини белгилаш ва б.) демакдир. Педагогик ижоднинг асосий вазифаси эса талабаларга ахборот (билим) беришнинг янги мақбул тизимларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, уларни педагогик маҳорат чўққиларига эришишда педагогика илми ва амалиёти тўплаган билимларга дахддор килиш, уларда янги билимларни мустакил излаб топиш малакасини ривожлантиришдан иборат.
2. Бўлажак дефектологларни тайёрлаш нуктаи назаридан ижод - бу бўлажак ўқитувчининг махсус таълим шароитида жисмоний ва рухий ривожланишида нуксони бўлган болаларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда махсус ва инклюзив таълимнинг мақсад ва вазифаларига мос таълим муҳитини ташкил этишга қаратилган яратувчанлик ва изланишли-тадқиқотчилик фаолиятдир.
3. Бўлажак дефектологларнинг касбий ижодкорлигига куйидагича таъриф берилди: бу янгилик яратиш максадида турли-туман масалаларни хал килишга каратилган объектив ва субъективлик билан шартланган касбий фаолиятнинг маънавий-қадриятли мазмунини бўлажак дефектологлар томонидан англаниши хамда кабул килиниши, уларнинг мазкур фаолиятнинг субъекти сифатида ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи ривожлантириш, махсус касбий фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш ҳамда шу максадга эришиш усулларини индивидуал танлай олиш кобилиятидир.
4. Бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликнинг ривожланиши шахснинг ижодий фаолиятида ўз аксини топадиган ижодий салоҳият, ижодий тафаккур, ижодий фаоллик, ижодий қобилиятнинг ривожланиши билан узвий боғлик бўлган ижодий жараёндир. Шундан келиб чиқиб, диссертацияда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг кўрсатиб ўтилган ушбу компонентларига ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган омилларни аниклаш вазифаси қўйилди. Чунки талабалар жамоасида макбул ижодий ва психологик муҳит яратиш учун уларнинг ривожланиш даражаси, шахсиятига хос асосий сифатлар, касбий-шахсий қобилиятларини аниклаш ва тўғри йўналтириш муҳим аҳамиятга зга.
5. Тажриба-синов асосида бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликнинг ривожланишини рағбатлантирувчи ва бунга тўскинлик қилувчи омиллар аниқланди ва тахдил қилинди ҳамда таҳлил натижалари асосида “Математика ўқитиш махсус методикаси” фанини ўкитиш жараёнида касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг локал-модулли технологияси ишлаб чиқилди.
6. Шахе фаолиятига йўналтирилган аксиологик, рефлексив, компетенциявий ва акмеологик ёндашувлар асосида бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни мотивацион-кадриятга йўналтирилган, когнитив, фаолиятга дойр, креатив ривожлантириш мезонлари белгилаб олинди.
7. Олиб борилган тадқикот ишлари асосида “Математика ўқитиш махсус методикаси” фанини ўкитиш жараёнида бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантиришнинг ташкилий, процессуал, мазмунли компонентлардан иборат ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилди ва шу асосда талабаларда касбий ижодкорликнинг ривожланганлик даражасини аниклаш, бахолаш ва ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди, субъектларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати режалаштирилди, фанни ўқитиш мақсади, мазмуни, методлари лойихалаштирилди.
8. “Математика ўқитиш махсус методикаси” фани доирасида талабалар томонидан аниқ вазиятлар ечимини мустақил излаб топиш ва қарорлар кабул килиш, предмет бўйича мавзу мақсади ва вазифаларига мос замонавий ўқитиш технологияларини мустакил танлаш ва ишлаб чикиш, шунингдек, жамоавий-ижодий фаолиятни ташкил этишга йўналтирилган маъруза ва амалий машғулотлар талабаларда ижодкорликни ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатди. Талабаларни ижодий фаолиятга йўналтиришга дойр иш шакллари (визуал, муаммоли, пресс-конференция, интерфаол маъруза машғулотлари, рефлексив изланиш, шунингдек, “дидактик ўйин” “давра суҳбати”, “аклий хужум”, коллоквиум амалий машғулотлари) ҳамда интерфаол методлар тизими ишлаб чикилди.
9. Бўлажак дефектологларда касбий ижодкорликни ривожлантириш технологияси ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган ва бир-бирини тақозо этган мотивацион-кадриятли, когнитив, фаолиятга йўналтирилган, креатив боскичларининг мазмуни, шакли, методи ва воситаларини аниклаштириш асосида лойиҳалаштирилди.
Компьютер тармоқларида трафикни фильтрлашнинг махсус усул ва воситалари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда ахборот химояси тизимларини ишлаб чиқишга ва уларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ахборот-коммуникация тизимлари ривожининг ҳозирги замон босқичида ахборот хавфсизлигини самарали таъминлаш механизмларидан бири компьютер тармокларида тармок трафигини химоялаш хисобланади. «Интерфакс маълумотига асосан Германияда 2016 йил киберхуружлар сони 2015 йилга нисбатан 1,8 мартага ошган ва бу каби хуружларнинг ошкор этилиши 2016 йилда ўтган икки йилга нисбатан 32,8% ўрнига 38,7% га ошган».1 Бу борада чет эл мамлакатларда, жумладан АҚШ, Нидерландия, Германия, Буюк Британия, Швеция, Франция, Жанубий Корея, Хитой, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларда маълум сохалар белгиланган бўлиб, уларда компьютер тизимларининг юқори ҳимояланганлигини таъминловчи тармоқлараро экран дастурий-аппарат воситаларини яратишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахонда тармок трафигини самарали фильтрлаш усуллари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни OSI модели сатхдарида ишлаш унумдорлигини ошириш, назоратловчи ахборот иловаларини ташкил этиш ва пакетли фильтрлаш коидаларини шакллантириш усулларини ишлаб чиқиш муҳим ахамият касб этмокда. Бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларида қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор каратилмокда: компьютер тармоқларини ишончли ҳимоясини таъминлаш максадида ресурсларнинг маълум категорияларидан фойдаланишни чекловчи усулларни ишлаб чиқиш; икки катламли рекуррент нейрон тармок асосида кирувчи трафикни фильтрлаш усуллари ва дастурий мажмуаларини ишлаб чиқиш; маълумотларни сунъий интеллект усуллари асосида фильтрлаш моделларини яратиш.
Республикамизда давлат ва хўжалик бошкарув органларида ахборот технологияларини ривожлантириш билан бир қаторда компьютер тармокларида маълумотларни тармок тахдидлардан химоялашга ва ахборотни ҳимоялаш усул ва воситаларини кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор каратилмокда. Бу борада компьютер тармокларида юзага келадиган тахдидлар ва ҳужумларни аниқлаш ва бартараф этишда сезиларли натижаларга эришилди, жумладан, компьютер тармоқларини ҳимояланганлигини таъминлаш мақсадида хужумларни аниклаш ва бартараф этиш тизими, ахборот хавфсизлиги мониторинги тизими ва ахборот хавфсизлиги инцидентларига жавоб қайтариш режаларини яратиш йўлга кўйилди. Шу билан бир қаторда, компьютер тармоқларини ҳимоялаш усул ва воситаларини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш лозимлиги талаб этилади. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги тахдидларга карши ўз вактида ва муносиб қаршилик кўрсатиш»2 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, компьютер тармокларида ташқи тахдидларни камайтирувчи трафикни фильтрлашнинг моделлари, усуллари ва алгоритмларини яратиш муҳим масалалардан бири хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги, 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонлари, 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади компьютер тармокларида OSI модели протоколларини амалга оширишнинг ўзига хослигини таъминлашга имкон берувчи трафикни фильтрлашнинг махсус усуллари ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташқи тахдидларни аниқлашга ва тармоқлараро экран ишлашини баҳолашга имкон берувчи трафикни махсус фильтрлашнинг автомат модели яратилган;
ахборот хавфсизлиги хавф-хатарларини ва тармоқ аномалиялар сонини камайтиришга имкон берувчи аномалияларни аниклаш усули фильтрлаш коидаларини предикатга ёзиш асосида такомиллаштирилган;
трафикни махсус фильтрлашда TCP уланишларнинг буфер ўлчамини, пакетларни ишлаш жадаллигини аниқлайдиган ва пакетларни меъёрдан ортиб кетиши билан боғлиқ хужумларни амалга оширишда таъсирларни камайтирадиган тармоқлараро экраннинг концептуал модели фильтрлаш коидаларини генерациялаш асосида такомиллаштирилган;
виртуал уланишлар усули асосида реал вақт режимида узатиладиган ахборотни назоратлаш, трафикни фильтрлаш самарадорлиги ва унумдорлигини оширишга имкон берувчи трафикни махсус фильтрлаш алгоритми ва дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.
Хулоса
“Компьютер тармокларида трафикни фильтрлашнинг махсус усул ва воситалари” мавзусидаги диссертация бўйича куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. OSI модели сатхларида тахдидларнинг моделлари ва тармоклараро экран технологиясининг тахлили асосида ишлаб чикилган трафикни махсус фильтрлашнинг автомат модели компьютер тармокларида тахдидларни аниқлашга ва тармоклараро экран ишлаши сифатини бахолашга имкон беради.
2. Фильтрлаш коидаларини предикатга ёзиш асосида ишлаб чикилган аномалияларни аниқлаш усули компьютер тармокларида фильтрлаш коидаларини нотўғри созлаш билан боглик ахборот хавфсизлиги хавф-хатарларини камайтириш ва аномалиялар сонини қисқартириш имконини беради.
3. Фильтрлаш коидаларини генерациялаш асосида такомиллаштирилган тармоклараро экраннинг концептуал модели TCP уланишнинг буфер ўлчамини ва пакетларни ишлаш жадаллигини аниклашга ҳамда пакетларни тўлиб-тошиши билан боглик хужумларни амалга оширишда таъсирларни минималлаштиришга имкон яратади.
4. Виртуал уланишлар усули асосида ишлаб чикилган трафикни махсус фильтрлаш алгоритми реал вакт режимида узатиладиган ахборотни назорат этиш, трафикни шаффофлигини таъминлаш ва трафикни фильтрлаш самарадорлигини оширувчи фильтрлашнинг махсус дастурий мажмуасини яратишга имкон яратади.
5. Пакетларни ишлаш бўйича ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, ишлаб чикилган трафикни махсус фильтрлашнинг дастурий мажмуаси SSP модулига эга юкори сатхди тармоклараро экранига нисбатан 1.65 марта кўп пакетларни фильтрлашнинг самарали ишлашига имкон беради.
6. Шахсий тармоклараро экранлар ишлаши унумдорлигини баҳолаш натижалари бўйича, трафикни махсус фильтрлашнинг дастурий мажмуаси энг яхши кўрсаткичга эта Comodo Firewall шахсий тармоклараро экранидан 13% ва энг паст кўрсаткичга эга Outpost Firewall Pro шахсий тармоклараро экранидан 37% юкори унумдор ишлашга имкон беради.
Инфокоммуникация тармоқ тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатлар
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида инновацион соха ва тармоклар билан техник жихатдан ўзаро боғланган инфокоммуникация тармоқлари ва тизимлари ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) воситалари ва ечимлари билан интеграциялашиб, турли йўналишларда намоён бўлмокда: АКТ нинг жадал ўсаётган соҳаларидан бири - Big Data учун, «олинаётган ва сакланаётган маълумотлар-нинг умумий хажми хар 1.2 йилда икки хисса кўпаймоқда; 2012-2014 йиллар мобайнида мобил алоқа тармокларидан хар ойда узатиладиган маълумотлар микдори 81%га ошди»1, 2016 йилда «булутли инфраструктурани ривожлантириш учун сервислар бозори 2015 йилда 52%га ўсиб, 23 млрд, долларга, оммавий булутли хизматларнинг дунё бозори хажми эса 2016 йилда 204 млрд, долларга етди, бу 2015 йилга нисбатан 16.5% га кўп»2. Бу борада инфраструктурани такомиллаштириш, ахборот тизимлари, маълумотлар базаларини яратиш ҳамда татбиқ килиш, инновацион лойихаларни қўллаш, ахборот жараёнлари билан боглик кўплаб технологиялар, функциялар, тизимларни мукобил тарзда амалга ошириш каби вазифаларда истиқболли ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги тақозо этилади. Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатларда мураккаб инфокоммуникация тармоклари ва тизимларининг таксимланган табиатида вужудга келадиган функционал жараёнлар ва ходисаларни тадкик этишда махсус математик ва имитацион усуллар ва воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
Жахонда инфокоммуникация тармоклари доирасида таксимланган тармок ва технологиялар (семантик Web, Булутли хисоблашлар, Нарсалар Интернета, ва шу кабилар)ни такомиллаштиришга каратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Кўп соҳаларда ахборотни қайта ишлаш табиати ва хисоблаш тизими бошқарувини ишлаб чикиш билан боглик равишда хисоблаш воситалари имкониятларини кенгайтириш (масалан, тўлиқ маълумот бўлмаганда масалаларни ечишда, тахмин қилинаётган харакат натижаларини башорат қилишда, реал вақтда жараёнлар динамикасида бошқарувни ишлаб чиқишда ва ҳ.к.); ахборотни ассоциатив (интуитив) ишлаб чикишнинг умумий хусусиятлари билан бирлашган ахборотни қайта ишлашнинг янги ёндашувларни назарда тутадиган ахборот технологияларнинг замонавий имкониятлари, билимларни қайта ишлаш, мантиқий хулоса чикариш, ва шу оркали хисоблаш тизимларининг интеллектуаллашиш усул ва воситаларни яратиш муҳим вазифалардан хисобланади.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён ахборот-коммуникация тизимларини комплекс ривожлантириш, Интернет, глобал ахборот тизимларидан кенг кўламда фойдаланиш, инфокоммуникация тармоклари ва тизимлари самарадорлигини кенгайтириш, истикболли ечимларни давлат бошкарувида тадбиқ этиш ва бир қатор бошқа вазифалар ва масалалар юзасидан пора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш»3 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатларнинг такомиллашган моделларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан хисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Электрон хукумат тўғрисида»ги Қонуни (2015), Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон «Республикада ахборот технологиялари сохасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади таксимланган муҳитда ассоциатив ўзаро ҳаракат моделлари ва механизмлари асосида инфокоммуникация тармоқ структуралари фаолият самарадорлигини оширишнинг илмий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнннг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инфокоммуникация тармок структураларида дастурий таъминотнинг оралиқ муҳитини ташкил қилиш тамойили асосида ахборот жараёнларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
инфокоммуникация тармок структураси компонентларининг хатти-харакатини интеллектуаллаштиришга имкон берувчи ассоциатив ўзаро богланишни амалга ошириш тамойиллари яратилган;
таксимланган хисоблаш тизимларида объектларни турли функциялар амалга оширишда хатти-харакатини акс эттирилиши оркали такомиллаштиришнинг концептуал асослари яратилган;
ассоциатив алоқаларни хисобга олган холда, инфокоммуникация тармок структурасида компонентларнинг функционал ўзаро богланиш моделлари ва механизмлари ишлаб чикилган;
ахборотни қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларида бир-бирига таъсири муносабати, объектлар муносабатида формал схемалар ҳамда муҳим хусусиятларини акс эттирадиган таксимланган ҳисоблашларда иштирок этувчи жараёнлар ва/ёки механизмларни интеллектуал бошқариш тизимининг концептуал модели ишлаб чикилган;
таксимланган инфокоммуникация тармок структураларида алгоритм ва дастурлар учун самарали иш тартибини ташкил килиш имконини берадиган компонентлар орасида тизим ичида ва тизимлараро ахборот алмашишнинг турли механизмлари асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
«Инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатлар» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Инфокоммуникация тармок структуралар ва уларнинг функционал имкониятларини таҳлил ва тадкиқ килиш учун оралиқ дастурий таъминот тамойиллари доирасида методологик ёндашув таклиф қилинган ва асосланиб берилган, ушбу ёндашув қўлланган холда, хизматлар ва ресурсларни ўзаро богланиш механизмлари ва тамойилларини батафсил англаш максадида, шунингдек тармокнинг таксимланган архитектураси ҳамда ўзаро ишловчи протоколлар, сервислар ва интерфейслар учун тармок ва тизим компонентларининг самарали ўзаро ишлаши учун таксимланган мухит вазифалари ва жараёнларини амалга оширишда объектлар тўпламини (таксимланган элементларни) аниқлашга имкон беради.
2. Инфокоммуникация тармок структуралари тизимли компонентларининг функционал ташкил этилишининг назарий асослари яратилган. Улар таксимланган тармокнинг фойдаланувчиларни турли хизматларга бўлган талабларини кондириш учун яратиладиган ва ишлатиладиган турли хил платформалар ва иловалар мавжудлигида турли мураккаблик, келиб чиқиш ва интенсивликдаги жараёнлар кўплигини хисобга олган холда, ресурсларни шаффоф ва эгилувчан такдим килишни таъминлашга имкон беради.
3. Сервислар ва иловаларни тахлил қилиш ва лойихалаштириш масалаларини (дастурий таъминот инженериясининг ажралмас қисми сифатида) ечиш учун дастурий таъминотни амалга ошириш тамойиллари асослаб берилган. Ушбу тамойиллар инфокоммуникация тармок структураларининг компонентлари (объектлари) ўртасида алмашиш механизмлари турли-туманлигида ва мураккаб конфигурацияларни (элементлар, интерфейслар ва сервислар учун) яратишда ва уларнинг ўзаро боғлиқлигидафункционал ва тармок элементлари архитектураси учун асосий хусусиятлар (атрибутлар) таркиби билан боглик асосий талабларга жавоб берадиган ва ўзаро богланган функциялар, тизимлар ва технологияларнинг турли композициялари ролини хисобга олади.
4. Таксимланган компонентлар учун ассоциатив ўзаро харакатланишлар концепциясининг илмий асосланган коидалари ишлаб чиқилди. Мазкур концепция таксимланган тизимлар дастурий архитектурасини бажарилаётган функциялар ва объектлар турли синфларига тегишлилигини аниқлайди (таксимланган объектларни ва улар билан боглик функцияларни тўғри ифодалайди) ва ассоциативлик хусусиятини аниқлаш асосида ахборот алмашиш жараёнига таъсир килиш имкониятини хисобга олади. Ишлаб чикилган ва дастурий амалга оширилган ахборот алмашиш механизмлари ва процедуралари таксимланган объектлар ёрдамида ахборот алмашишда ассоциатив ўзаро боғланишни қўллаш имкониятларини намоён килади ва жараёнларни акс эттиришнинг қулай воситаси хисобланади.
5. Объектли тамойил бўйича ташкил қилинган, инфокоммуникация тармоғи компонентларининг ўзаро ҳаракатланиш модели ишлаб чикилган, ушбу модель таксимланган мухит (макон) компонентлари ва элементларининг мураккаб хулкини жараёнларга боглик объектлар (тўплами) оркали ҳолатларнинг кўп ўлчамли таксимланган ахборот маконида акс эттиришга имкон беради.
6. Моделлаштириладиган объектлар хулқи ва функционал ўзаро богланиш ноаниқ муносабатларида уларнинг интеллектуал хусусиятларини таърифлашга хизмат қиладиган нейротармоқли такдим килиш асосида таксимланган хисоблаш тармоклар ва тизимларнинг таркибий компонентлари ва тугунлари хулкини объектга йўналтирилган моделлаштириш ёндашуви ишлаб чикилган.
7. Инфокоммуникация тармок мухитининг кўп ўлчамли ассоциатив модели ишлаб чикилган, мазкур модель таксимланган инфокоммуникация тармок мухитининг унумдорлигини ошириш мақсадида - унинг компонентлари орасида ахборот ассоциатив хусусиятларидан фойдаланишда (узатиш ва қайта ишлашнинг турли йўналишларида хусусиятларни аниқлашда) кўп ўлчамли алокаларни амалга ошириш имкониятини таъминлашга асосланган таксимланган тармоклар ва тизимларни лойихалаштириш ва ишлаб чикиш жараёнида таксимланган структураларни формаллаштиришга имкон беради.
8. Концептуал қарашлар ва киритилган тушунчалар (хулқни бошқарувчи структура модели, таксимланган ассоциатив жараёнлар) асосида таксимланган муҳитда компонентлар самарали ўзаро богланиш масаласини турли иерархик даражаларда тегишли ўзаро богланиш протоколлари билан амалга ошириладиган (объектлар муносабатлари формаллаштирилган схемалари ва муҳим хусусиятлари хамда қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларининг ўзаро харакат муносабатларини акс эттирувчи) таксимланган хисоблаш процедураларини хисобга олиб ечиш учун моделлар яратилган.
9. Таксимланган тизимнинг таркибий компонентлари ўзаро богланишининг турли тасниф жихатлари (синфлар структураси, ишга тушириш структураси хусусиятлари, ўзаро ишлаш вариантлари ва улар ўртасида муносабатлар бўйича) нуқтаи назаридан дастурий таъминот архитектурасини компонентли тузишни хисобга олган холда функционал структураси декомпозиция тамойиллари ва таксимланган тармоклар ва тизимлар архитектурасини функционал расмийлаштиришга караб ассоциатив мухит моделини тузишнинг илмий-методик асослари яратилган. Бу таксимланган мухит хулқий модели оркали дастурлаш моделига, шунингдек, дастурий таъминот архитектураси ёки уни ишлаб чиқиш жараёнининг модификациясига ўтишга имкон беради.
Тезкор –куч спорт турларида спортчиларнинг портловчи ҳаракат қобилияти шаклланишининг методологик асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг барча ривожланган давлатларида спортни ривожлантириш учун йилдан йилга замонавий технологияларни яратиш ва улардан амалиётда фойдаланиб жахон рекордлари янгиланмокда. Айникса спортчиларнинг портлаш кучини ривожлантириш бўйича кўплаб илмий изланишлар олиб борилган. Портлаш кучни ўлчаш ва ривожлантириш бўйича дунёдаги мавжуд методикаларнинг мураккаблиги, ноқулайлиги (чуқурликка сакраш, платформадан юқорига сакраш), улканлиги (плиометрия), мукаммал эмаслиги (боғлаб қўйилган метрли тасма билан сакрашлар), сакраш вактида ўсиб борувчи мақсадли установканинг йўклиги мавжуд методикаларнинг замон талаби даражасида эмаслигини билдиради.
Жаҳонда портлаш кобилиятини ўлчаш ва ривожлантириш бўйича қуйидаги усуллар мавжуд: белига сантиметр тасмани боғлаб олган ҳолда вертикал сакраш; махсус жихозланган платформадан вертикал сакраш; чуқурликка сакраб чиқиш; плиометрия усули; турли осилган буюмларга вертикал сакраб етиш; шу билан бирга анъанавий машғулотлар хам мавжуд. Шуни айтиш жоизки, ушбу усулларда портлаш кобилиятини жадал ривожлантириш ва унинг спортчилар мусобака фаолиятига ҳамда шахсий омилларига таъсирини ўрганишга дойр махсус ўтказилган тадкиқотларнинг мавжуд эмаслиги; портлаш кобилиятини ривожлантириш масаласи психофизиологик нуқтаи назардан етарлича ўрганилмаганлиги; спортчиларнинг портлаш кобилиятини жадал ривожлантириш бўйича содда, оммабоп юқори самарадорликка эга усулларнинг мавжуд эмаслиги мазкур мавзунинг долзарблигини кайд этади. Юкорида айтилганларни эътиборга олиб, жисмоний тарбия ва хар хил спорт билан шугулланувчиларнинг портлаш кобилиятини ўлчаш ва ривожлантириш учун янги “СПОРК” (спортчиларнинг портлаш кобилиятини ўлчаш ва ривожлантириш) мосламаси яратилди. Махсус ўтказилган тадқикотлар натижасида яратилган мосламанинг самарадорлиги, оммавийлиги, жарохатланишдан мустаснолиги, кам куч ва вақт сарифлаб юкори натижаларга эришиши исботланди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан Республикамизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасига катта эътибор берилмокда. Мустақиллликка эришгандан то хозирги даврга кадар “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунга уч марта ўзгартириш ва кўшимчалари киритилди. Бугунги кунда спортчиларимиз турли спорт мусобақаларида юқори натижаларни қўлга киритиляпти. ушбу натижаларни янада мустахкамлаш учун илмий тадқиқот ишларини кенг тариқада олиб бориш мақсадга мувофиқ. Жумладан юртимизда портлаш кучни ўлчаш ва ривожлантириш учун мавжуд бўлган усулларни замон талаби даражасида яратиш муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни 2015 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кураш миллий спорт турини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2017 йил. “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 2017 йил, ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тезкор -куч спорт турларида спортчиларнинг портловчи ҳаракат қобилияти шаклланишининг методологии асосларини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
портлаш қобилияти ривожлантириш психофизиологии механизмлари (портлаш қобилияти айнан фаолият жараёнида шаклланиши, унинг кескин ривожланишига мақсадли установками таъсири, мақсадни қабул қилиш, онгли равишда ҳаракатни бошқариш, қайта маълумот олиш, ўсиб борувчи мақсадга нисбатан коррекция этишлар) асосида такомиллаштирилган;
спортчиларнинг машғулот жараёнида уларнинг ёшига, жинсига ва спорт турларини инобатга олиб ўкув машғулотлар жараёнига портловчи ҳаракат кобилиятни ривожлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
“СПОРК” мосламаси психометрик усулларга кўйилган талабларга мослиги объективлик, комплекслик, динамиклик, тахлилий-синтетик ўрганиш тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
вертикал сакраш бўйича мусобака жараёнида қўллар симметрик ҳаракат бажариши учун “СПОРК” мосламасининг электрон баҳолаш мезони яратилган.
Хулосалар
1. Замонавий спортда портловчан кучни ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга, чунки у барча тезкор - куч спорт турларида кўникма ва малакаларни шакллантиришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Хорижий ва ватанимиздаги мавжуд адабиётларда портлаш қобилияти “портловчан куч” тушунчаси билан бир хил маънога эга деб ҳисобланади. Шунинг учун адабиётларда портловчан кучни ривожлантириш услублари келтирилади. Бунда, шубҳасиз, спортчиларнинг портлаш кобилияти хам ривожланади. Ушбу услубларнинг қадр-қимматини инкор этмаган холда шуни эътироф этиш жоизки, бу услублардан фойдаланишда нокулайликлар ва камчиликларни айтиб ўтиш лозим. Уларга куйидагиларни киритиш мумкин: машқларни бажариш вақтида шахсий ҳаракатларни онгли равишда бошқаришни таъминловчи мақсадли установканинг йўқлиги; чукурликка сакрашлар вақтида жароҳат олиш мумкинлиги; елкаларда штанга билан сакрашларни бажариш вактида катта юклама кўтариш; қўлланиладиган машклар сони ва шугулланувчилар контингентининг чекланганлиги; залда катта майдонни эгаллаши (плиометрия) ва бошкалар.
2.Юкоридагиларни инобатга олиб спортчиларнинг портлаш қобилиятини ривожлантириш учун янги “СПОРК” мосламасининг механик ва электрон вариантлари яратилди. Мослама сакрашлар вактида мақсадли установка яратилишига, спортчига ўзининг портлаш қобилиятини назорат килиш ва кескин ривожлантириш имконини беради.
З.Олиб борилган тадкикотлар асосида яратилган янги технологияни психометрик талабларга жавоб бериши аниқланди. Буларни куйидаги натижалар ифодалайди. Юқори малакали спортчиларда портлаш кобилиятининг ривожланиши спорт турларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. ҲТСУ лар орасида энг юқори натижани огир атлетикачилар 62±2,4 см., кейин белбогли курашчилар 58±1,02 см. ва эркин курашчилар 57±2см кўрсатдилар. Спорт усталигига номзод ва спорт усталари орасида энг юқори натижа яна огир атлетикачиларда кайд килинди (мос равишда 50,5±2,7 ва 53,3±2,5), бошқа спорт турларида эса ривожланиш диапазони 43.2±2 дан 48±1 см атрофида ўзгариб туради. Ушбу натижалар янги усулга қўйилган куйидаги талабларни: объективлиги, сифатнинг адекватлиги, олинган натижалар педагогик кузатишлар билан мослиги, ишончлилиги ва баркарорлигини исботлайди.
4. Янги услубнинг прогностик киймати, ёш белбогли курашчилар ўртасидаги мусобақалар натижалари билан тасдиқланади. 42 та беллашувдан 33 тасида портлаш кобилияти кўрсаткичлари юқорироқ бўлган спортчи ғалабага эришди ва фақат 9 та вазиятда тескари холат кузатилди. Технологиянинг барқарорлиги ва ишончлилиги портлаш қобилиятининг ривожланиш динамикасида акс этади. 32 нафар футболчида индивидуал кўрсаткичлар 3 ой давомида дастлабки натижаларга нисбатан ўз чегарасида ривожланиб борди. “СПОРК” мосламасининг самарадорлиги портлаш кобилиятини кескин ривожлантириш учун шарт -шароитлар яратишдан иборат. У оддийлиги, хар хил тоифадаги шуғулланувчиларга кулайлиги билан ажралиб туради, кам куч, қувват ва вакт сарфлаган холда юқори натижаларга эришишга ёрдам беради, ушбу мосламадан фойдаланишда жароҳат олиш эҳтимоли йўқ.
5. “СПОРК” мосламаси ёрдамида олинган вертикал сакрашдаги кўрсаткичлар спортчи шахсининг портлаш хоссаси эканлиги эксперимент жараёнида аниқланди. Бу тажрибадан олдин ва тажрибадан кейин футболчилар сенсомотор реакциясини ўлчашлар натижасида олинган маълумотлар билан тасдикланади. Тажрибадан сўнг футболчиларнинг сенсомотор оддий реакция вакти юқори қийматларгача қисқарди (Р<0,001).
Оғир атлетикачиларда (вазни 50кг,55кг,75кг) ва белбоғли курашчиларда (вазни 60кг,81кг,90кг) ҳам аналогии натижалар қайд этилди. Яъни ҳар хил вазнли спортчиларнинг портловчи харакат қобилият кўрсаткичлари спорт турига хослиги (огир атлетикачиларда 54см, белбоғли курашчиларда 59см) бўлиши эксперимент жараёнида намоён бўлди. Шундай қилиб ушбу натижаларни хам портловчи қобилият кўрсаткичлари деб қабул қилса мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга айтиб ўтиш жоизки ҳар бир спортчи ўз вазнига нисбатан ҳар хил куч қобилиятига эга.
6. Портловчи ҳаракат қобилиятни ўстириш учун махсус шароит яратилиши ушбу қобилиятни кескин ривожланишини таъминланиши исботланди. Ёш футболчилар билан ўтказилган эксперимент буни тасдиқлади. Одатий машғулотларда шуғулланадиган спортчилар умумҳисобда 1472 марта депсиниш натижасида мускулнинг реактив кобилияти ўсганлигини таъкидлаган. 12 ҳафта (3 ой мобайнида) чуқурликка (70-100см) сакраб чиқиш машқида ҳаммаси бўлиб 475 марта сакраб, юқоридаги одатий машғулотларда кўрсатган натижаларга эришган. Ушбу ўтказилган эксперимент натижаларида портловчи ҳаракат кобилиятнинг мавжуд эканлигини инкор этиб бўлмайди, чунки эксперимента чуқурликка сакраб чиқиш усули билан портловчи кучнинг катталиги ўлчанган. “СПОРК” мосламаси ёрдамида ўтказилган экспериментда эса ёш футболчиларда шунга ўхшаш натижалар 3 ой мобайнида кўпи билан 155 маротаба вертикал сакраш машқида спортчиларнинг портловчи харакат кобилияти ахамиятли ўсиши кузатилди ва юқори натижаларга эришишда нисбатан кам вақт ва куч сарфланди. Тажриба гуруҳида 3 ой давомида ўсиш 10 см.ни ташкил этди (Р<0,001). Анча кичик ҳажмдаги сакраш машқларидан фойдаланилганда мушаклар реактивлигини ривожлантиришга эришилди. Бу давр ичида назорат гуруҳида ўртача кўрсаткичлар ўзгармади. (49,1-49,1см).
7. Оғир атлетикачилар билан ўтказилган ва 5 баллик шкала бўйича бахоланадиган анкета саволари шуни кўрсатадики, портлаш қобилиятининг ривожланиши спортчиларнинг нафақат куч тавсифларига, балки шахсий омилларига ҳам таъсир кўрсатади. Буни спортчиларнинг куйидаги жавоблари ҳам тасдиқлайди: “Мен ўзимни енгил ҳис қила бошладим” (92%), “Ўзимга бўлган ишончим ортди”(94%), “Кўтарадиган вазннинг ошганлигини сезяпман”(94%), “Мусобақада кучим ошгандай” (98%), “Оғирлашган штангани кўтарганда менда кўрқув йўқолди” (96%), “Мусобақа жараёнида катта вазн буюриб кўтаришга таваккал қилиш ҳисси кучайди”(100%), “Мусобақа вактида штангани кўтаришга бўлган дикқатимни тўплаш осонлашди”(98%), “Ўз имкониятларимни яхширок тушуна бошладим”(96%).
Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда 600 миллиондан ортиқ ногирон яшайди. XXI аср бошларига келиб жаҳоннинг ҳар 10-оиласида бундай инсон мавжуд. Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя килиш катламларида 800000 дан ортик ногирон ҳисобда туради. Ривожланган давлатларда аҳолининг ўртача 10 фоизи ногирон саналади. Бу кўрсаткичлар ногирон ва жисмоний имконияти чекланган шахслар билан боглик илмий тадқикотлар ўтказиш, уларнинг ўкув-машғулотларини режалаштиришнинг оптимал тизимини ишлаб чиқиш талабини қўймокда.
Бугунги кунда жахонда тугма ногиронлар ёки орттирилган ногиронликлар сони хам ортиб, уларни даволашга, йўкотилган функционал имкониятларини кайта тиклашга қаратилган чора-тадбирлар хам турлича кўриниш олмокда. Буларнинг хаммаси ногиронлик муаммосининг кўламдорлигидан дарак беради ва ногирон ва жисмоний имконияти чекланган шахсларга кўмаклашиш ҳамда уларнинг атрофидагиларга таъсир ўтказиш бўйича давлат даражасида комплекс чора-тадбирлар кўришни тақозо қилади. Мазкур заруратдан келиб чикиб, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган ўқувчилар тайёргарлик даражасини бахолаб берувчи адаптив жисмоний тарбиянинг кластер дастурининг ишлаб чикилиши ўқитиш самарадорлигини оширишда муҳим ахамият касб этади.
Мустақиллик йилларида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, соғлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида оммалаштириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмокда. Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XV Паралимпия ўйинларида, 160 дан ортиқ давлатларнинг тўрт мингдан зиёд вакиллари ғолиблик учун курашган баҳсда, ўзбекистонлик 32 нафар паралимпиячилар бешта спорт тури бўйича катнашиб, 31 та медални қўлга киритди. Спортчилар сонига нисбатан медаллар жамғариш борасида мамлакатимиз делегацияси 96,8 фоиз натижа билан XV Паралимпия ўйинларида энг яхши кўрсаткични кайд этди. Ўзбекистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ичида биринчилардан бўлиб “Ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси ҳакида”ги ногиронларнинг ҳуқуқларини ўз ичига олган ҳукуқий база яратилди. “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг илғор ютуқлари, диагностика, даволаш ва реабилитациянинг сифат стандартлари асосида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, соғломлаштириш хусусиятидаги чора-тадбирларни яхшилаш, соглом ва фаол турмуш тарзини олиб бориш маданиятини тарғиб килиш, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш сохасидаги, шу жумладан ногиронликни белгилашнинг самарали мезонларини кўллашга каратилган илмий тадқиқотларни фаоллаштириш вазифаси алоҳида белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги конун (2015), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (2017), “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (2017), Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ва бошқа мазкур соҳага тегишли меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг функционал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ўрганиш асосида организм функцияларини кайта тиклашга каратилган кластер дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларнинг ўзига ҳос хусусиятларини инобатга олган ҳолда фитбол гимнастикаси, мувозанат сақлашни яхшиловчи, қадди-коматни шакллантирувчи машқлар мажмуаси ишлаб чиқилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланишларининг турли даражалари учун адаптив жисмоний тарбиянинг тиклашга каратилган кластер дастури ишлаб чиқилган;
кластер дастури асосида машғулот олиб боришнинг ойлик ва ҳафталик режаси ишлаб чиқилган;
дастурда таянч-харакат аппарати шикастланган ўқувчиларнинг харакатланиш имкониятлари асосида жисмоний сифатларини баҳолаш механизмлари такомиллаштирилган;
Хулосалар
Ўтказилган тадқиқотларимиз барча бўлимларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижасида қуйидаги хулосаларни қайд этиш имконини берди:
1. Махсус илмий-услубий адабиётлар тахдилида кўрсатилишича, жисмоний имконияти чекланган ўқувчиларнинг тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш оркали фаол ҳаётга, меҳнатга жалб килиш долзарб масала ҳисобланади. Таянч-ҳаракат аъзолари шикастланишлари бўлган шахсларнинг асосий гуруҳини асаб тизимининг оғир касаллиги ташкил этиб, кўпинча ногиронликка олиб келиши адабий манбалардан маълум бўлди.
2. Тажрибадан олинган маълумотларга асосланиб ишлаб чиқилган кластер дастури жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишнинг замонавий талаблар асосида шакллантириб, турли хил юкламаларга организмнинг мослашиш имкониятларини кўрсатди. Тадқиқотда куйидаги натижалар қайд этилди:
Таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларда организмнинг энергия салоҳиятини баҳолаш учун ўтказилган тсст натижалари, энг аввало, машғулотларда юкламаларни меъёрлаш имкониятини берган бўлса, бошқа тарафдан, ҳаракатланиш имкониятини тавсифлаб берди. Робинсон индекси бўйича баҳолаш натижалари ўғил болаларда тадқикот бошида 10 % ўқувчиларда индекс баҳосига кўра меъёрий натижалар қайд этилган бўлса, тадқиқот якунида бу кўрсаткич 79.6%ни ташкил этди. Қиз болаларда эса бу кўрсаткичлар меъёрий талабларга тадқиқот бошида фақатгина 29.7% ўқувчиларда тўғри келган бўлса, тадқиқот якунида 74.4% ўкувчилар меъёрий талабларга мослиги аниқланди.
3. Шикастланган бўғимлардаги ҳаракат фаоллигини тадқик қилиш мускул кучи мануал тест синовлари натижалари асосан бош мия фалажи бўлган ўкувчиларда ва қисман таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларда кузатилди. Мускул мануал тест синовлари харакат функцияларининг бузилиш даражалари машғулотлар вақтида воситаларни саралаш ва ўтказиш билан боғлик бўлган вазифаларни танлаш имкониятини берди.
4. Таянч-ҳаракат аппарати шикастланган ўқувчиларда нафас олиш ва юрак-қон томир тизими заҳирасини ўрганиш натижасида куйидаги кўрсаткичлар кайд этилди: ўғил болаларда Скибинск индекси бўйича барча ўқувчиларда индекс баҳосига кўра тадқиқотдан олдин ва кейин меъёрий натижалар кайд этилган бўлса, қиз болаларда эса бу кўрсаткичлар тадқиқотдан олдин меъёрий талабларга тўғри келадиган натижаларнинг йўқлигини кўрсатди. Тадқиқот якунида 40% ўкувчиларда меъёрий натижалар кайд этилиб, колган 60% ўқувчилар юрак-қон томир тизими органлари функционал имкониятларида ижобий ўзгаришлар содир бўлаётганлигини кўрсатди.
5. Жисмоний юкламаларда юрак иш кобилиятини бахолаш якуний натижалари ампунтант ўқувчиларда ўғил болаларда Руфье индекси бўйича тадқиқот бошида 10 % ўқувчиларда индекс баҳосига кўра яхши натижалар кайд этилган бўлса, тадқиқот якунида 30% ўқувчиларда яхши натижалар кайд этилиб, колган 70% ўкувчиларда хам ижобий ўзгаришлар содир бўлди.
6. Ампутант ўқувчиларда ўтказилган илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, тезкорлик сифатини ривожлантиришга қаратилган тест бўйича ўтказилган тадкикот натижалари дастлабки ва якуний натижалар ўртасидаги кўрсаткичлар 2.8 сонияга яхшиланиб, бу ишончлилик даражаси бўйича Р<0,05ни ташкил этди. Чақконлик сифатининг ўсиш кўрсаткичлари дастлабки ва якуний натижалар ўртасидаги ўрта арифметик киймат 2.7 сонияга яхшиланди. Тезкор - куч кобилиятини ўрганиш натижалари дастлабки ва якуний натижалар ўртасидаги кўрсаткичлар 10 смга яхшиланган. Таянч-харакат аппарати шикастланган ўкувчиларда ўтказилган илмий тадкикот натижалари шуни кўрсатадики, тезкорлик сифати якуний натижалари 26%га яхшиланган бўлса, чаққонлик сифати 34.4% га, эгилувчанлик сифати 63.6% га, куч жисмоний сифати 47.3 % га яхшиланди.
7. Жисмоний сифатларни (айниқса қўл ва оёқларда) ривожлантиришга мақсадли йўналтирилган машғулотлардан сўнг соғлом қўл-оёклар каби касал оёқларда ҳам тезкор сифатларнинг намоён бўлиши кайд килинди. Шуни айтиш лозимки, қўл-оёқлари оғир даражада шикастланган касалларда компенсатор механизмлар тез ривожланганлиги аниқланди. Ҳақиқатан ҳам, тажрибадан кейин теппинг-тест турган ҳолатда ўнг оёкда 9.3 марта, чап оёкда 3.7 марта тезкор ҳаракатлар ортди, ўтирган ҳолатда эса ўнг оёкда 7 мартага, чап оёкда 4.3 марта уришга ортди. Ўрта ва енгил даражали шикастланишлар бўлган гурухдарда тажрибадан кейин тезкор ҳаракатларнинг кўпроқ ортиши қайд қилинди.
Натижалардан кўриниб турибдики, кластер дастури асосида олиб борилган машғулотларда АЖТ воситалари билан тиклашни ўтказиш натижасида гиперкинезларнинг секин-аста ривожланиш хавфи камайди. БМФ нинг гемипаретик шакли билан касалланган болаларнинг тикланишида тўплардан фойдаланган ҳолда машқ килишга асосланиб ишлаб чиқилган дастур самарали эканлиги аниқланди.
Шундай қилиб, кайд килиш лозимки, машғулотлар учун танланган машқлар факатгина жисмоний ривожланиш учун хизмат килмасдан, балки юрак иш фаолиятини хам яхшилашни таъминлади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда жисмоний имконияти чекланган ўкувчилар билан олиб борилган машгулотлар организм тизимлари ўртасидаги мутаносибликни яхшилаш ва ҳаракатланиш имкониятларини оширишга ижобий таъсир этганлиги аниқланди. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган кластер дастури ва унда қўлланилган машқлар организм функционал тизимларига, жисмоний ривожланиш ва такомиллашув жараёнларига ижобий таъсир кўрсатганлигини тасдиқлайди.
Целюлозали хомашёларни TRICHODERMA HARZIANUM мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда бутун дунёда тўла кимматли озуқа оксили етишмовчилиги муаммосини хал этишда микробиологик усулда олинадиган ферментли препаратлардан кенг фойдаланиб келинмокда. Жахон бозорида микроорганизмлар асосида олинадиган саноат ферментларининг умумий хажми 2020 йилда 6,2 млрд. АҚШ долларини ва бунда чорвачиликда кенг қўлланиладиган целлюлазалар улуши 15-20% ни ташкил этиши кутилмокда. Шунга кўра, микроорганизмлар, хусусан микромицетлардан олинадиган целлюлоза парчаловчи ферментларни ажратиб олиш, улар асосида омихта-ем таркибини бойитувчи биопрепаратлар ишлаб чикариш долзарб ахамиятга эга.
Бугунги кунда жахон қишлоқ хўжалигида чорва моллари учун оксил-витаминли омихта-ем препаратлари ишлаб чиқариш, озуқасининг ҳазм бўлишини яхшилаш, силос ачитқиларини яратишда микромицетлар асосида турли хил ферментли препаратлар олишга катта эътибор каратилмокда.Айниқса, Trichoderma туркуми замбуруғ турлари ҳосил қиладиган целлюлаза ферментлар комплекси целлюлозали хомашёларни фаол парчалаш хусусиятига эга бўлиб, шу аснода чорвачиликда омихта-ем таркибини микробиологик усулда бойитиш ўсимлик колдикларини биоконверсияловчи фаол штаммларни ажратиб олиш ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтиришни талаб этмокда. Шунинг учун, целлюлаза ферментларини синтезловчи замбуруғ штаммларини танлаш ва улар учун оптимал озуқа муҳити ҳамда ўстириш шароитларини аниклаш, саноатда фойдаланиладиган штаммларнинг стабиллигини ошириш, оксил-витаминли омихта-ем қўшимчаларини ишлаб чиқиш ва целлюлаза ферментларини ҳосил килувчи микромицетлар асосида биопрепаратлар яратиш илмий-амалий ахамият касб этади.
Республиками'? мустақилликка эришгач чорвачиликни ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, чорвачилик озуқа базасини кенгайтириш, чорва хайвонларини балансланган юкори сифатли омихта-ем билан таъминлашни яхшилаш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ошириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, микромицетлар, хусусан Trichoderma туркуми замбуруг турлари асосида омихта-ем сифатини оширувчи замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга етарлича эътибор берилмаган. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' «чорвачиликни сифатли озуқалар, биоқўшимчалар, витаминлар ва бошка озука бирликлари билан таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан холда, жумладан, физиологик фаол бирикмалар хосил килувчи микромицетларни ажратиб олиш ва улар асосида оксилвитаминли омихта-ем қўшимчалари, биопрепаратлар, силос ачитқиларини ишлаб чикариш биотехнологиясини яратиш борасидаги тадкикотлар мухим илмий-амалий ахамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон «Шахсий ёрдамчи, дехкон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2017 йил 16 мартдаги ПҚ-2841-сон «Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштиришга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади целлюлаза комплекси ва ксиланаза ферментлари ҳосил қилувчи янги фаол маҳаллий микромицет штаммларини ажратиб олиш, чорвачилик учун биопрепарат яратиш максадида ўсимлик субстратларини биоконверсиясини амалга оширувчи самарали штаммни танлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ажратиб олинган микроорганизмлар орасидан скрининг натижасида янги, тез ўсувчи, культурал суюқлигида кенг спектрдаги фаол целлюлаза ферментлари ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми танлаб олинган ва идентификацияланган;
Т. harzianum UzCF-28 замбуруғи ёрдамида целлюлозали субстратларнинг биоконверсияланиши ва уларни ўзлаштириладиган углеводлар, оксил, аминокислоталар билан бойиши аниқланган;
Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан молекуляр массалари 135 ва 75 кДа бўлган EG II ва EG III ферментлари ажратиб олинган ҳамда уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари очиб берилган;
илк бор республикамизда тез ўсувчи маҳаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида ўсимлик массаларини силослашда ва турли хил целлюлозали субстратларни бойитишда фойдаланиладиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Лаборатория ва ишлаб чиқариш шароитларида тайёрланган силоснинг микробиологик, биокимёвий, органолептик кўрсаткичлари аниқланган.
Хулоса
«Целлюлозали хомашёларни Trichoderma harzianum мицелиал замбуруғи ёрдамида микробиологик қайта ишлаш» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Турли хил табиий манбалардан ажратиб олинган 60 та штамм орасидан скрининг натижасида танлаб олинган, тез ўсувчи, фаол целлюлолитик ферментлар комплекси ва ксиланаза ҳосил қилувчи маҳаллий Trichoderma sp. 28 замбуруғ штамми T. harzianum UzCF-28 сифатида идентификацияланган бўлиб, чорвачиликда биопрепарат яратиш учун истиқболли продуцент бўлиб хизмат қилади.
2. Фаол целлюлолитик ферментлар комплекси, канд ва оқсил олиш мақсадида продуцентни суюк озука муҳитида ўстириш учун таркибида азот манбаи сифатида (NFUhSC^, углерод манбаи ўрнида 2% целлюлозали субстрат тутган, ўзгартирилган Мандельс озуқа муҳити тавсия қилинган. Озуқа муҳитининг бошланғич pH 5,0-5,5, 106'7 спора/мл концентрацияли инокулюмдан 2% микдорда фойдаланиш, ўстириш ҳарорати 28-30°С бўлиши қулайдир. Қаттиқ озука муҳитида ўстириш учун қуйидаги параметрлар ўрнатилган: бошланғич намлик 45-50% бўлиши, 106'7 спор/мл концентрациясидаги 6 кунли инокулюмдан 3-5% микдорда фойдаланиш зарур деб белгиланган.
3. Озуқавийлик сифати паст бўлган буғдой сомони ва бошка целлюлозали субстратлар Т harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлиги билан ишлов берилганда оқсил, канд ва аминокислоталар билан бойитилган кимматли озуқа маҳсулотига айланади. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғининг мицелийсида аминокислоталарнинг умумий микдори 41,6% ни, алмашинмайдиган аминокислоталар 17,3% ни ташкил килган. Культурал суюқликда озуқа ем таркибидаги микдори чегараланган аргинин - 0,37%, лизин - 0,32%, фенилаланин - 0,26% каби аминокислоталар устунлик қилган.
4. T. harzianum UzCF-28 замбуруғининг культурал суюқлигидан маълум продуцентлардан молекуляр массалари мос равишда 135 ва 75 кДа га тенг бўлиши билан фарқланадиган эндо-1,4-Р-глюканазанинг иккита молекуляр шакли - EG II ва EG III ферментларини ажратиб олиш ва гомоген холатигача тозалаш шароитлари ишлаб чиқилган. Улар физик-кимёвий хусусиятлари билан фаркланиши аниқланган. Ушбу ферментларнинг 60-70°С хароратгача, pH 4,0 дан 6,0 гача диапазонда фаоллигини сақлаш хусусияти уларни республикамизнинг иссиқ иқлим шароитида қишлоқ хўжалиги чиқиндиларини кайта ишлашда фойдаланиш учун муҳим жихати бўлиб ҳисобланади.
5. Т. harzianum UzCF-28 замбуруғини ёш бузоқларнинг гўнгидан ажратилган пробиотик микроорганизмларга муносабати бўйича антагонистик фаоллик намоён килмаслиги белгиланган.
6. Махаллий Т. harzianum UzCF-28 замбуруғ штамми асосида чорвачиликда фойдаланиш учун тавсия килинадиган «Трихостим» биопрепарата яратилган. Биопрепарат Самарканд вилояти Жомбой тумани «Элатон балик чорва» фермер хўжалигида 100 тонна микдорда беда ўсимлигидан силос тайёрлашда синовдан ўтказилган. Биокимёвий ва микробиологик хусусиятлари яхши, 23638-90 ГОСТ га мувофиқ бўлган силос олинган. «Трихостим» биопрепаратининг сут махсулдорлиги ортишига ижобий таъсир этиши кўрсатилган.
Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик хусусиятлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон тилшунослигида олам манзарасининг тилда акс этиш даражасини ўрганиш халкнинг яшаш ҳудуди ва шароити, турмуш тарзи, ментал хусусиятлари, миллий характер каби тушунчаларни тахлил қилиш, халқ маданий таракқиёт даражасининг воқеланиши, этномаданий этика тамойиллари, оғзаки манбалардаги маданият ифодаловчи белгиларни ажратиш, ижтимоий муносабатлар, халклар орасидаги мулоқот кўринишлари хамда муомаланинг ахлокий-маданий меъёрларини атрофлича тахлил қилишни тақозо этади.
Жахон лингвистикасида этник маданият шаклланиши ва ривожланиш хусусиятларини ифодаловчи тил бирликларининг этнолингвистик хусусиятларини аниқлаш, тил ва маданиятнинг ўзаро алоқаси ҳамда таъсири билан боғлиқ жараёнларни очиб бериш долзарб масалалардан ҳисобланади. Глобаллашув даврида барча соҳаларда умумий характердаги муаммоларнинг юзага келиш, маданиятларнинг уйғунлашиш ҳоллари намоён бўлмокда. Бугунги кунда қардош ва қардош бўлмаган тилларга кизиқиш, бошқа халклар маданияти, урф-одат, анъаналарининг тилга таъсирини асослаш, пармеологик бирликларнинг когнитив ва лингвокультурологик хусусиятларини аниклаш каби устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мустақиллик даври ўзбек тилшунослигида антропоцентрик парадигманинг шаклланиши психолингвистика, прагмалингвистика, когнитив тилшунослик каби йўналишлар қаторида лингвокультурология масалаларини ўрганиш, соҳанинг предмети ва вазифалари, методлари ва тушунчавий-терминологик аппаратини ўзлаштириш, тил бирликларида маданий жиҳатларнинг акс этиш томонларини аниклаш, ўзбек тилидаги матнлар ҳамда пармеологик бирликларни тил ва маданият муносабати нуқтаи назаридан тадқиқ қилишда муҳим аҳамият касб этмокда. Узбек тилшунослигида кейинги йиллардагина тил ва маданият муносабати, тил тизимидаги миллий ўзига хос элементлар тадқиқига бағишланган ишлар шаклланмокда, лингвокультурологик тадкиқотлар, луғатлар яратилмокда. Шу билан бир қаторда, мавжуд тадқиқотларда зооним компонентли ўзбек мақоллари лингвокультурологик аспектда ўрганилмаган. Зоонимларнинг номланишида, белги-хусусиятлари ифодасида турли халқларнинг муштарак, айни пайтда ҳудудий ва ментал хусусиятлари ҳамда маданий муносабатлари билан белгиланувчи фарқли жиҳатлари очиб берилмаган. Шу маънода зооним компонентли мақолларни тавсифлаш ва таснифлаш халқ дунёкараши ва қадриятларини, миллий тилнинг миллий-ментал хусусиятларини ўрганишда, матн семантикасини ёритишда муҳимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги фармони, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги қонуни ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқикотнинг мақсади зооним компонентли мақолларни лингвокултурология нуктаи назаридан тахлил қилиш, семантикасини ёритиш, халқ маданияти, қадриятлари, урф-одат, анъаналари, ижтимоий муносабатларига доир концептларни аниқлаш, тавсифлаш ва тасниф қилиш, шу асосда зооним компонентли матнларнинг лингвистик кийматини белгилашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
зоонимлар хилма-хиллигининг халқ маданий муҳити билан белгиланиши аниқланган;
зоонимларнинг мақолларда тил ва маданият муносабатларини акс эттирувчи бирликлар сифатида маълумот бериши асосланган;
миллий қадрият, урф-одат ва анъаналарнинг, ижтимоий муносабатларнинг зооним компонентам мақолларда ифодаланиш даражаси аниқланган;
зооним компонентли ўзбек мақолларининг семантик ва лингвокультурологик хусусиятлари очиб берилган, концептуал гурухдари аниқланган;
зооним компонентли мақолларда метафора, метонимия, синекдоха, вазифадошлик каби кўчим турларининг намоён бўлиши ва шу асосда таъсирчанликни таъминлаши аниқланган.
Хулоса
1. Халқ тарихи миллий қадриятлар, маданият тарихи билан узвий боғликдир. Ўзига хос тарихий тараккиёти, маданий ривожи, этнографик хусусиятларига эта бўлган хар бир халкнинг турмуш тарзи, дунёкараши, маданияти ва этник катламига дойр маълумотлар халқ огзаки ижоди намуналари, хусусан, мақолларда ўз ифодасини топади. Мақоллар энг кадимги даврлардан хозирга кадар яшаб келаётган огзаки ижод намуналари бўлиб, миллий кадриятларга дойр муҳим маълумотларни, халк дунёкараши, урф-одаёт, анъаналарини, турмуш тарзига дойр маълумотларни ўзида мужассамлантиради. Лингвокультурологиянинг тадкик манбаи маданият элементларини акс эттирган бирликлардан иборат бўлиб, уларнинг хар бири ўзига хос урф-одат, анъана, кадрият, дунёқараш ҳамда миллий-маданий конуниятларни турли даражада ифода этади. Мақол лингвокультурология бирлиги сифатида тил ва маданият муносабатини, маданий карашларни ифодалашга хизмат килади.
2. Зооним компонентли мақолларнинг лингвокультурологик жиҳатдан тахлил килиниши тил ва маданият муносабати, маколлар таркибидаги зоонимларнинг халк дунёкараши, тафаккури, қадриятларини тўплаш ва ифодалаш функциясини ёритишда ахамиятлидир. Лингвокультурология ўзбек тилшунослигининг янги йўналиши сифатида тил табиати ва миллат характерининг ўзаро алоқадорлигини ўрганар экан, зооним компонентли маколлар тадқиқи миллий тил ва миллий маданият муштараклигидан келиб чиқкан холда зоонимлар ва улар асосидаги коммуникатив, функционал-семантик, эмоционал-экспрессив хусусиятларни атрофлича тахлил килишни тақозо килади.
3. Зоонимлар хар бир миллат тил бойлигида мавжуд бўлиб, табиат, жамият ҳакидаги хулосаларни, инсон феъл-атвори, харакатига хос ижобий ва салбий вазиятларни намоён этишга, таъсирчанликка хизмат килади. Зооним ва зооним компонентли матн тахлилига бағишланган жаҳон ва ўзбек тилшунослигидаги тадкиқотлар тарихий, лексик-семантик, функционал-услубий характерга зга бўлиб, кишилик жамиятида муҳим ўрин тутадиган хайвон номларининг семантик хусусиятларини ёритишга қаратилган.
Зооним, зооним компонентли матнларнинг лингвокультурологик тахлилига бағишланган тадқиқотларда лисоний-структур, этник, статистик тахдиллар амалга оширилган. Зоонимлар белги-хусусиятларни рамзий жиҳатдан ифодаловчи зооморфизмлар сифатида тахлил этилган.
4. Маколларнинг маълум кисми зоонимлар семантикаси билан боғлиқ. Зоонимлар халқнинг турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар билан алоқадор бўлиб, маколлар таркибида муайян концептларни ифодалашга хизмат килади. Зооним компонентли маколларни лингвокультурологик аспектда тадқиқ этиш тил бирликлари, лингвистик ҳодисаларни, нутқни тил соҳиблари дунёкараши, маданияти, кадриятларидан келиб чиқиб тахдил килиш имконини беради.
5. Ўзбек маколларида зооним компонентли маколларнинг нисбатан кўп эканлиги аниқланди. Бу микдор туркий халкларнинг, жумладан ўзбек халқининг, асосан, чорвачилик, овчилик билан шуғуллангани, ҳайвонлар харакати билан боғлиқ хусусиятларни яхши ўзлаштиргани билан белгиланади. Чорвачиликнинг кадим маданият сифатида шаклланиши ва ривожланиши маколларда уй ҳавонлари номининг учрашига замин яратган бўлса, овчилик тараққиёти ёввойи хайвон номларининг кузатилишига асос бўлган. Чорвачилик, овчилик ҳамда халқнинг мунтазам равишдаги кузатуви маколлар таркибида хилма-хил хайвон номларининг кўлланишини таъминлаган.
6. Муайян тилдаги зоонимларни ўрганиш шу халк маданий қадриятлари ҳақида маълум даражадаги билим кўникмаларини талаб килади.
Ҳар бир халк мақоллари таркибида зоонимларнинг қўлланиши тарихий-ижтимоий, миллий-маданий асосларига эта. Хусусан, ўзбек халк маколлари таркибида зоонимларнинг қўлланилиши чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланган туркий уруғ-қавмларнинг ёввойи ва хонаки хайвонлар хатти-харакатини кузатишлари билан боғлиқ. Зоонимлар воситасида “улов” концепта (от, эшак, туя, буғу, ит), “ҳимоя”, “садокат” концепти (ит), “айёрлик” (тулки, илон) каби шахе турмуш тарзи, дунёкараши, маданияти, феъл-атвори, фаолияти билан алоқадор тушунчалар тасвирланган.
7. Зооним компонентли маколларда жонзотларнинг табиий белги-хусусиятларидан келиб чиккан холда инсон табиати ёритилган. Шахсга хос хусусиятларнинг зоонимлар тимсолида тасвирланиши образлиликка, таъсирчанликка хизмат килади. Шахе тавсифида қўлланган зоонимлар умумий ёки хусусий бахо семалари асосида инсоннинг ижобий ва салбий жиҳатларини ёритиши билан характерланади.
8. Зоонимларнинг кўчма маъноларни ифодалашга хизмат қилиши кўп йиллик кузатувлар натижасидаги белгилар асосида юзага келади. Зооним компонентли маколлар мураккаб лисоний бутунлик сифатида миллий маданият, қадриятларни акс эттиради. Зоонимлар тахлили миллий маданиятлардаги психологик ва социологик ўзига хосликни ёритишга хизмат килади.
9. Ўзбек тилидаги зооним компонентли мақолларда ифодаланган прагматик маъно қирралари метафора, метонимия, синекдоха ҳамда вазифадошлик усуллари асосида амалга оширилади. Маъно кўчишлари услубий бўёкдорликнинг ортиши, эмоционал-экспрессив таъсир доирасининг кучайиши, ахборотнинг таъсирчан етказилишига хизмат килади.
10. Зоонимлар лугавий бирлик сифатида баркарор бирикмаларнинг таркибий кисмини ташкил қилиб, халк дунёкараши, маданий ҳаёти асосида шаклланган образли тасвирни яратишда муҳим ахамият касб этади. Зоонимлар англатган мазмун кўлами қўлланилаётган тил хусусиятига боглик бўлади. Муайян халк ва миллат дунёкараши, ҳаёт тарзи ва ўй-фикрлари зоонимлар семасидан англашилади. Бунда мақол таркибида кўлланган зооним бир канча тилларда интеграл семани хосил килиши ёки дифференциал семалари билан фаркланиши хам мумкин. Айрим жониворлар номи хамда образли тасвирнинг бир катор миллат ва элатлар маданиятида универсал характерга эгалиги - коннотатив семанинг якдиллиги, миллатлараро умумий тушунчанинг мавжудлигидан далолат беради. Бу лисоний универсалия дея бахоланади.
11. Зооним компонентли маколларда жонзотларнинг табиий белги-хусусиятларидан келиб чиқкан ҳолда инсон табиати ёритилган. Шахсга хос хусусиятларнинг зоонимлар тимсолида тасвирланиши образлиликка, таъсирчанликка хизмат қилади. Шахе тавсифида қўлланган зоонимлар умумий ёки хусусий бахо семалари асосида инсоннинг ижобий ва салбий жихатларини ёритиши билан характерланади.
12. Зооним компонентли маколларда хайвон тимсоллари мисолида ижтимоий ва иқтисодий вокеа-ходисаларга бахо бериш, мавжуд шарт-шароит камчиликларини баён қилиш, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусида маслахат бериш анъанаси мавжуд бўлиб, бу шарк халқлари оғзаки адабиётининг ўзига хос усули эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Болаларда сурункали вирусли гепатитларни клиник-эхографик диагностикаси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахондаги кўпгина мамлакатларнинг соғликни сақлаш тизими учун XX-XXI асрларда сурункали вирусли гепатитлар (СВГ) билан касалланиш жиддий муаммо бўлиб ҳисобланади. СВГ илк белгилари яширин кечиши сабабли, касаллик кеч аникланиши ва кенг таркалишига олиб келмокда ва жигар циррози (30-70%), гепатоцеллюляр карцинома (5-30%) ривожланишигача бўлган оғир ва зўрайиб борувчи шакллари кўринишида таркалиши кузатилмокда.
Мамлакатимиз мустакиллигининг биринчи кунларидан бошлаб ахолига мутлақо янги, сифатли тиббий ёрдам ташкил этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди ва соғлиқни сақлаш тизимининг самарали моделлари татбик этилди. Ўтказилган тадбирлар натижасида, болаларда кечувчи СВГни барвақт ташҳислашда, касалликни олдини олишда, жумладан СВГни фаоллик даражалари ва асоратларини илк белгиларини аниклашга йўналтирилган нур ташхислашнинг энг янги тизимларини клиник амалиётга жорий этиш ҳисобига СВГни диагностикаси сифатини яхшилашда ижобий самараларга эришилди. Ҳозирги кунда согликни саклаш тизимида, шу жумладан, нур ташхислаш бўйича, ўз ечимини кутаётган бир қатор вазифалар мавжуд. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегиясида болаларга тўлақонли хаёт кечиришини таъминлаш мақсадида тиббий-ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида вазифалар белгиланган1. Шунга мувофик равишда, болаларда СВГда жигар ва талокдаги ўзгаришларни ўрганиш ва тиббий ёрдамни оптималлаштириш тадқиқот учун долзарб йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланади.
СВГ билан касалланиш даражаси, жигардаги патологик жараённинг ўз вақтида аникланмаслиги, алоҳида ҳолатларда эса нотўғри ташхислаш муаммоси педиатрияда алоҳида долзарбликка эга. Пункцион биопсия жигар фиброзини ташхислашнинг «олтин» стандарта бўлиб хисобланади. Бирок усулнинг инвазивлигини ҳисобга олиб, samplingerror (тўқима локал соҳасининг жигардаги тотал жараёнга мос келмаслиги) билан контекстда натижаларни баҳолашда хатоларга йўл кўйилиши мумкинлиги ва болаларда биопсиядан фойдаланишда амалий чекловларнинг бўлиши ташхислашнинг бошқа янада қулай усулини ўрганишга мажбур килади. Педиатрия амалиётида тўпланган тажриба ултратовушли ташхислашни (УТТ) ҳар жойда жорий қилиш ва кенг оммалаштириш зарурлиги ҳақида далолат беради. Болаларда жигар сурункали касалликларини оптимал, комбинирланган, ноинвазив, ноионловчи комплекс эхография ролини бахолаш сурункали вирусли гепатит бўлган болаларда муаммо долзарблигича колмокда. Турли этиологияли сурункали вирусли гепатитларни ташхислашни яхшилашнинг янги йўлларини ахтариш пациентларни олиб боришнинг кейинги тактикаларини аниклашга ва бир даражадан оғиррок даражага ўтиш ҳолатини баҳолашга имкон берган бўлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон «Соғликни саклаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сон «Соғлом бола Йили» Давлат дастури тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 20-июндаги ПҚ-3071-сон «Ўзбекистон Республикаси ахолисига 2017-2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади: беморларни комплекс диагностика тизимида ултратовушли текширувларнинг замонавий технологияларини қўллаш орқали болаларда сурункали вирусли гепатитларни ташхислашни такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
сурункали вирусли гепатит билан касалланган болаларда жигардаги патологик жараённинг фаоллик даражасини белгиловчи аниқ илмий асосланган клиник-лаборатор ва эхографик паралеллари аниқланган;
жигардаги патологик жараён фаоллиги даражасини инобатга олган холда жигар ва талоқни юкори частотали кулранг шкалали текшируви, допплерография, 3D/4D эхография, мултислайс эхогепатография ва эластография қўлланиладиган боскичли эхография ўтказиш технологияси илк бор мукамаллаштирилган;
СВГ кечишининг фаоллик даражасини акс эттирувчи ва портал гипертензиянинг эрта босқичларини аниқлашга имкон берувчи жигар ва талоқ томирларидаги кон окимининг сифатий ва микдорий допплерометрик кўрсаткичлари аниқланган;
сурункали вирусли гепатит билан касалланган болаларда касалликни фаоллик даражасига боглик равишда жигар паренхимаси эластиклиги ва фиброз даражасини микдорий ва сифатий бахолашга имкон берувчи усул ишлаб чиқилган;
фаоллик даражаси турлича бўлган СВГни эрта аниклаш ва башоратлашда хар бир эхография усулининг (юкори частотали кулранг шкалали эхография, допплерография, 3D/4D эхография, мултислайс эхогепатография ва эластография) имкониятлари аникланган.
Хулоса
1. Болаларда В, С, D сурункали гепатитларнинг клиник кечиши симптом-лари полиморфизм белгилари билан фаркланади ва ва ифодаланганлик даражаси жигардаги патологик жараён фаоллиги ортиб бориши билан кучайиши аниқланди. Болаларда сурункали вирусли гепатитлар ташхисида қўлланиладиган стандарт лаборатор тестлар жигардаги зарарланиш белгилари ва функция ҳолатини акс этади, касаллик фаоллиги зўрайиши билан уларнинг частотаси ва яқоллиги ортиб боради. аммо
2. СВГ билан касалланган болаларда жигар, ўт пуфаги, талок контурлари, ўлчамлари ўзгариши, фиброзни баҳолаш, жигар структурасининг диффуз ва локал ўзгаришларининг ҳамда томирларнинг сурати эхографик белгиларини аниқлашда ултратовуш текширувлар информативлиги кўрсаткичлари аниқланди, бу эса комплекс эхографиями тиббий визуализациянинг юқори ахборий усуллари қаторига киритишни таъминлайди. Болаларда кулранг шкалали эхография, 3D/4D эхография, мултислайс эхогепатографияда аниқланадиган СВГ эхографик белгиларининг ифодаланганлик даражаси патологик жараён фаоллиги ортиб бориши билан кучайиб бориши аниқланди.
3. Гепатопортал ва талоқ қон томирлари тизимида гемодинамик ўзгаришларнинг ифодаланганлик даражаси ва учраш частотаси жигардаги патологик жараённинг фаоллик даражасига бевосита боғлиқ бўлиб, барча текширилган артериялар бўйича ҳажмли қон оқими тезлигининг пасайиши ва қаршилик индексларининг ортиши, дарвоза ва талок веналарида кон окими чизиқли тезлигининг пасайиши, касалликнинг эрта босқичларида дарвоза венасида ҳажмли қон оқимнинг пасайиши, юқори фаоллик даражасида эса ортиши, шунингдек барча фаоллик даражаларида талок венасида ҳажмли қон оқимининг ортиши билан намоён бўлган.
4. СВГ нинг фаоллигини белгиловчи клиник белгилар мавжуд бўлмаган холда, дарвоза венасининг (11,5±0,5%) ва талоқ венасининг дилатацияси (19,5± 0,5%), талоқ ўлчамларини катталашуви (20,5±4,0%) патологик жараён фаоллигининг энг эрта аниқловчи ва сезгир эхографик мезонларидир.
5. Болаларда компрессион механик эластографиянинг абдоминал дастурини томирсиз зонада текширув чукурлиги 7 см гача бўлган 10 дан ортиқ рангли эластограммалар натижаларини инобатга олган холда қўллаш технологияси такомиллаштирилди. Эластометриянинг максимал диагностик кўрсаткичлари жигар фиброзининг ҒЗ ва ҒЗ-Ғ4 боскичи бўлган беморларда аниқланди, усулнинг инфомативлиги қуйидагиларни ташкил этди: F0-F1 -90,4%, Ғ2- ҒЗ - 94,5%, ҒЗ-Ғ4 - 98,2%.
6. Комплекс эхография СВГ да жигарнинг фибротик ўзгаришларнинг ифодаланганлик даражасини: фиброз мавжудлиги, жойлашиши, чукур-лигини аниклаш, дарвоза венаси тизимида босимнинг ошиши ва талоқ артериялари бўйлаб кон окимига каршиликнинг ошиши билан кечувчи фибрознинг зўрайиб боришини аниклаш, фиброзни сифатий ва микдорий баҳоланишига аникдик киритиш имконини беради.
7. СВГ билан касалланган болаларда жигар, ўт копи ва кора талоқ ҳолатини ташхислашда комплекс ёндошувни таъминлаш учун барча нур диагностика усуллари (MPT, МСКТ, СИ) қўлланилиши мумкин, бирок бунда уларнинг биронтаси хам алоҳида мутлако ишончли бўлиб ҳисобланмайди. Болаларда СВГ белгиларини аниклашда информативлиги юкори, ионлаш-тирувчи нурланишга эга бўлмаган ва кенг қўллаш имконияти мавжуд бўлган комплекс эхография усуллари мақбуллиги аникланди
8. Болаларда СВГларни эрта аниклаш максадида касалликни ноивазив, ноионлаштирувчи усулларини қўллашнинг оптиммаллаштириш имконини берувчи босқичма босқич комплекс клиник - эхографик текширув усуллари дастури ишлаб чикилди.
Замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда жаҳонда трактор ва қишлоқ хўжалиги машиналарига уларни ишлаб чикараётган фирмалар ва машинасозлик корхоналари томонидан кўрсатилаётган фирмавий техник сервис салмоғи ва сифатини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. «АҚШ ва Европа давлатларида қишлоқ хўжалиги машиналарига фирмавий техник сервис кўрсатиш ишлари машинасозлик корхоналарининг дилерлари томонидан амалга оширилади»1. Бундай тизимга дунёда машинасозлик компаниялари, фирмалари ва корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган техника воситаларини импорт қилган давлатларда алоҳида эътибор каратилган.
Жаҳонда кишлок хўжалиги машиналарига фирмавий техник сервис кўрсатиш самарадорлигини ошириш, машиналардан тўла фойдаланиш, кафолатли муддатда иш қобилиятларини сақлаб туриш, тўхтаб қолган ва тузатилишини кутаётган носоз машиналарга техник хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича мақсадли илмий тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Бу борада, жумладан машиналарнинг бутун фойдаланиш муддатида ишга ярокли ҳолда бўлишини таъминлаш, далада ишлаётган машиналарда содир бўлган бузилишларни қисқа вақт ичида сифатли бартараф этиш ечимларини топишга дойр тизимли илмий тадқиқот ишларини бажариш натижасида мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарига худудий фирмавий техник сервис (ФТС) кўрсатиш тизимини такомиллаштириш хамда параметрларини асослаш оркали унинг самарадорлигини ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг фермер хўжаликларини юкори унумли техника воситалари билан таъминлаш ва уларга ФТС кўрсатиш сифати ва иш унумини оширишга алоҳида эътибор каратилган. Ушбу сохада, жумладан «Кейс Нью Холланд» (АҚШ) ва «Клаас» (Германия) компанияларидан экспорт килинган ва ишлаб чикарилаётган техника воситаларига «ЎзКейссервис» ва «ЎзКлаассервис» қўшма корхоналарининг вилоят сервис марказлари томонидан ФТС кўрсатишда сезиларли натижаларга эришилмокда. Шу билан бирга фирмавий техник сервис кўрсатишни тизимли шаклда тузиш орқали унинг бир катор кўрсаткичларини, жумладан хизмат тезкорлиги, хажми ва сифатини ошириш талаб этилмокда. Чунки сервис марказларининг тузилмалари, худудлар бўйича жойлашиш ўринлари, улар ихтиёридаги кўчма устахоналар сони, устахона механикларининг хизмат кўрсатиш радиуслари каби бир катор параметрлари априор усулда танланган ва илмий жихатдан асосланмаган. Ушбу таъкидланганлардан келиб чиққанда, замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий ФТСни ташкил этиш ва тузилмасини такомиллаштириш йўналишида илмий тадкикот ишларини олиб бориш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сон «Ўзагротехсаноатхолдинг акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 2 майдаги 126-сон «Қишлок хўжалиги техникасини етказиб бериш ва республика минтакаларида уларга сервис хизмати кўрсатиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади замонавий кишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизими тузилмаларини такомиллаштиришга дойр илмий ечимларни ишлаб чикиш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизимини янги фирмавий техник сервис пунктларини 36-40 км радиуслар бўйича жойлаштириш асосида такомиллаштиришнинг илмий ечимлари ишлаб чиқилган;
«Фирма-ижрочи-буюртмачи» тизими векторларини бошкаришнинг мазкур тизим самарадорлигини оширишни таъминлайдиган техникавий, технологик ва иқтисодий манбалари асосланган;
фирмавий техник сервис тизимининг структуравий параметрлари ва самара кўрсаткичларини, шу жумладан ҳайдов ва чигит экиш агрегатлари, ғалла комбайнлари иш жараёнларининг тасодифий моментларида юзага келадиган (тизимга кираётган) талаблар оқимининг кўчма устахона юкланиши ва хизмат кўрсатиш интенсивлиги каби параметрлари қийматларига таъсир этадиган стационарлик ва ординарлик хоссалари, уларнинг экспоненциал ва нормал таксимот бўйича ўзгариши асосланган;
машиналарда бир бирлик вақт ичида содир бўлган носозликларнинг математик кутилиши, битта носозликка кўчма устахона томонидан ўртача хизмат кўрсатиш давомийлиги, носоз машиналарга хизмат кўрсатишда кўчма устахонанинг рационал юкланиш коэффициента, далада тузатилишини кутаётган машиналардан ташкил топган навбатнинг узунлиги, битта машинани тузатилишини кутиб, далада тўхтаб қолган ўртача вактини аниқлаш ва уларнинг турли хусусий ҳолларга мос сон қийматларини ҳисоблаш имкониятларини берадиган аналитик боғланишлар олинган;
таклиф этилган фирмавий техник сервис пунктлари самарадорлигининг асосий мезони бўлган тизимдан чиқаётган талаблар оқимининг рационал қийматлари аниқланган.
Хулоса
«Замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий фирмавий техник сервис кўрсатиш тизимини такомиллаштириш» мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Мураккаб техника воситаларини бутун эксплуатация муддатида ишга яроқли ҳолда бўлишини таъминлаш - бу, хам назарий, хам амалий жихатлардан бир хил ечимга эта бўлмайдиган комплекс муаммодир. Шу сабабли унинг ечимини излашнинг методолик асоси тизимли тадқиқотдир, яъни машинасозлик фирмаси, ФТС ижрочиси ва ФТС буюртмачисини бир-биридан ажратмай, яхлит «Фирма-ижрочи-буюртмачи» тизимининг звенолари деб қараш ва ўрганишдир. Аммо Ўзбекистонда амал килаётган нотизим шаклидаги ФТСнинг бир катор кўрсаткичлари, айниқса хизмат тезкорлиги ва сифати истеъмолчиларнинг (машина - трактор парклари, фермер хўжаликлари ва бошқа техника эгаларининг) талабларига тўла жавоб бермаяпти. Чунки Сервис марказларининг жойлашиш ўринлари, улар ихтиёридаги кўчма устахоналар сони, устахона механикларининг хизмат кўрсатиш радиуслари каби параметрлари априор усулда танланган, илмий жиҳатдан асосланмаган. Замонавий қишлок хўжалиги машиналарига ҳудудий ФТС кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга дойр илмий-амалий масалалар хорижда ҳам, Ўзбекистонда хам етарли даражада тадқиқ этилмаган. Демак, замонавий кишлок хўжалиги машиналарга ФТС кўрсатиш тузилмасини тизимлаш, такомиллаштириш ва параметрларини илмий жиҳатдан асослашга дойр илмий муаммони хал этиш долзарб ҳисобланади.
2. Замонавий қишлоқ хўжалиги машиналарига ҳудудий ФТС кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган математик ва статистик моделлар муаммонинг илмий асосларини ташкил килди ва унинг амалий масалаларини ечишга имкон берадиган куйидаги илмий натижалар олинди:
- Узбекистан кишлоқ хўжалигида машиналарга худудий ФТС кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг назарий йўллари ишлаб чиқилди;
- кишлоқ хўжалиги техникаларига умумий ва худудий ФТС кўрсатиш тизимларининг математик ва статистик моделлари яратилди, улар аник амалий масалалар ечимларига жорий этилди;
- «Фирма-дилер-фермер» тизими элементларининг ўзаро алоқалар структураси курилди, элементлар ва яхлит тизим самарадорлигини оширишга дойр илмий асосланган таклифлар ишлаб чикилди;
- бир бирлик вакт ичида машиналарда содир бўлган бузилишлар сони (шу вақт ичида СМга келиб тушган талаблар сони), битта машинадаги битта носозликка кўчма устахона томонидан ўртача хизмат кўрсатиш интенсивлиги (бир бирлик вакт ичида кондирилган талаблар сони), кўчма устахонанинг юкланиш коэффициенти (бандлик даражаси), даладаги носоз машиналарнинг ўртача сони, битта машинани тузатилишини кутиб, далада тўхтаб колган ўртача вақти каби ФТС параметрларини аналитик жиҳатдан ифодалаш ва уларнинг сон кийматларини хисоблаш имкониятларини берадиган математик моделлар ишлаб чикилди;
- хайдов ва чигит экиш агрегатлари, галла комбайнлари иш жараёнларининг тасодифий вақтларида юзага келадиган (тизимга кираётган) талаблар оқимининг стационарлик ва ординарлик хоссалари, бундай оқимнинг экспоненциал ва нормал таксимоти асосланди.
3. Олинган илмий натижалар ва моделларни жорий этиш билан республика қишлоқ хўжалигида умумий ва худудий ФТС тизимларининг тузилмалари ва параметрларини асослашнинг назарий имкониятлари яратилди ва қуйидаги амалий масалалар ечилди:
- машиналарга ФТС кўрсатиш тадбирларини худудий структурали тизим асосида ташкил этишга дойр берилган амалий тавсиялар республикадаги хар бир худуднинг Сервис марказидан узокда жойлашган туманларида янги ФТСПларни ташкил этиш ва носоз машиналарни тузатиш вақтини энг камида 2,5 мартагача камайтириш имконини берди;
- янги ФТСПларга ўз худудларида жойлашган туманларда мавжуд бўлган мураккаб кишлоқ хўжалиги машиналарига ФТС кўрсатиш вазифалари юклатилади. Масалан, Беруний ФТСП Беруний, Элликкаъла ва Тўрткўл туманларига, Қонликўл ФТСП Қонликўл, Қўнғирот ва Шуманай туманларига, Қораўзак ФТСП эса Қораўзак, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларидаги машиналарга сервис кўрсатади;
- Сардоба, Бойсун, Бандихон, Қумкўрғон, Бекобод, Бешариқ ва Муборак туманларига вилоятлар СМлари томонидан бириктирилган кўчма устахоналарни мазкур туманлар МТПларида жойлаштириш, устахоналар механиклари учун эҳтиёт қисмлар ва таъмирлаш материаллари омборлари хамда дам олиш хоналарини ажратиш тавсия этилади;
- янгидан ташкил этилган ФТСП ва кўчма устахоналар ФТС кўрсатиш тезлиги, сифати ва хажмининг ошишини таъминлайди.
4. Поп туман МТП чегарасида янги ФТС пунктини ташкил этиш хисобига Наманган вилояти кишлок хўжалигида худудий ФТС тизимининг тузилмаси такомиллаштирилди:
- янги ФТСПнинг таъмирлаш-хизмат кўрсатиш объектлари энг камида офис, сервис автомашинаси, таъмирлаш устахонаси, эхтиёт кисмлар омбори, техникаларни вақтинча сақлаш майдончасидан иборат бўлиб, механик, омборчи, 3 нафар ишчи билан таъминланган бўлиши лозим;
- ФТСПнинг носоз комбайнлар тузатишга навбат кутмаслиги шартини ҳисобга олган ҳолда асосланган параметрлари: хизмат кўрсатиш радиуси Rn = 36 км (Поп, Мингбулок ва Чует туманларида ФТС кўрсатади); битта комбайндаги битта носозликка ўртача хизмат кўрсатиш интенсивлиги - 0,636 тузатиш/соат (СМ томонидан 0,241 тузатиш/соат); ФТСП сервис автомашинасининг юкланиш(бандлик) даражаси - 47,1 %; битта носоз комбайнни тузатилишини кутиб, далада тўхтаб колган ўртача вақти - 0,907 соат ёки 54 минут; битта комбайндаги битта носозликни тузатишга сарфланган ўртача вактнинг қисқариш микдори - 2,57 соат;
- Поп ФТСПнинг самарадорлик даражаси ФТС истеъмолчилари - Поп МТП ва фермер хўжалиги олган самара билан баҳоланади. Битта носоз комбайнни тузатишда Поп МТП тежаб колган маблаг микдори-112400 сўмга, қисқарган тузатиш вақти ичида комбайн йигиб берган донни сотиш натижасида фермер олган даромад-37076000 сўмга тенг;
- Шофиркон ФТСПнинг асосий иқтисодий самарадорлиги шудгорлаш мавсумида тежаб қолинган - 37082286 сўм, чигит экиш мавсумида эса 38058080 сўмга тенг маблаглар билан бахоланади (2015 йилдаги бахоларда).
Давлат-хусусий шерикчилиги асосида уй-жой қурилиши соҳасида корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиётида кескин ракобат ва глобаллашув жараёнлари кечаётган бир шароитда аҳолининг арзон ва сифатли уй-жойга эҳтиёжларини самарали қондириш мақсадида ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Канада, Германия, Япония, Гонконг, Буюк Британия каби мамлакатларда саноат худудларини уй-жой курилиши майдони сифатида кайта режалаштириш ва ривожлантириш(гебеуе1оршеп1)дан кенг фойдаланилмокда. Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида фуқароларни арзон уй-жойлар билан таъминлашда давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ) асосида Home Buyers’ Plan (НВР), Proposal Development Funding (PDF) каби солик имтиёзлари, дастлабки харажатларни ипотекали кредитлаш усуллари қўлланилмокда. Шунингдек, олимлар томонидан юқори технологик курилмалар асосида ягона бошқарув тизимига эга «ақлли уйлар» (smart home), энергия тежовчи мобил яшил экоуйлар» (green house) куриш каби инновацион моделлар қўлланилмокда.
"Узбекистан Республикасида мустақиллик йилларида аҳолини уй-жой шароитлари билан таъминлаш, кишлоқ ва шахар жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар куриш дастури ишлаб чиқилиб, кам таъминланган, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кулай ва арзон уйларни куриш йўли билан уларнинг уй-жойга эҳтиёжларини қондириш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича аник чора-тадбирлар белгиланди. "Узбекистан Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида ДХШнинг замонавий механизмларини жорий этиш, ахоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мухим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва курилиш соҳасидаги ташкилотлардан ДХШ асосида корпоратив бошқарувни ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалардан макбул фойдаланишни такозо этади.
Жахон андозалари талаблари даражасига жавоб берадиган арзон ва сифатли уй-жойлар билан таъминлашда ДХШ каби самарали механизмларни жорий килиш, унинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уй-жой қурилиши соҳасида ДХШ асосида корпоратив бошқарув механизмлари жорий килишнинг илмий асосларини яратиш талаб этилмокда. Шу жихатдан, хорижий тажрибалар асосида уй-жой курилиши сохасида ДХШни ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, корпоратив бошқарув механизмларини такомиллаштириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2639-сонли, 2017 йил 18 январдаги «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури» тўғрисидаги ПҚ-2731-сонли қарорлари ва бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш хам мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тижорат банклари рақобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши молия бозорининг фаол иштирокчилари хисобланган тижорат банклари ракобатбардошлигини оширишда инновацион ёндошувлардан фойдаланишни талаб этмокда. Бу эса инновацион маркетинг концепцияларидан самарали фойдаланиш асосида банклар фаолиятига замонавий хизмат турларини жорий этиш каби устувор вазифаларни кун тартибига кўймокда. Халкаро тажрибадан маълумки, банкларнинг бозорда баркарор позицияни эгаллаб туриши, аввало уларнинг бу борадаги рақобатлашув қобилиятига, жумладан, инновацион салоҳиятига боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, бозорда рақобат устунлигидан оптимал фойдаланиш асосида тижорат банклари фаолияти самарадорлигини таъминлаш бугунги кунда муҳим масала бўлиб ҳисобланади.
Банк амалиётида банк маркетинг стратегияларини такомиллаштириш, янги инновацион хизмат турларини жорий этишда мижозлар билан ўзаро маркетинг муносабатларини ўрнатиш, тижорат банклари ракобатбардошлигини ошириш ва уларнинг самарали фаолият юритишида инновацион маркетинг концепциясидан, шунингдек мижозларга янги банк хизматларини такдим этишда «краудсорсинг» инновацион маркетинг услубиётидан фойдаланиш, банк маҳсулотлари ва хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, банкларда маркетинг харажатлари хисобини юритиш, тижорат банкларининг ракобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш борасида комплекс илмий-амалий тадқикотлар олиб бориш муҳим ахдмият касб этмокда.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда замонавий банк хизматларини ривожлантириш асосида тижорат банклари ракобатбардошлигини ошириш борасидакенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатда банкларнинг ракобатбардошлигини ошириш ҳамда барқарорлиги ва ликвидлилигини таъминлаш мақсадида бир қатор ўзгаришлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва янги талаблар ишлаб чиқилди, бошқарув тузилмалари такомиллаштирилди. Ўз навбатида, банк-молия тизимини либераллаштириш шароитида Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш, банкларнинг баркарорлиги ва ликвидлилиги ўсиш суръатларини таъмин-лашнинг асосий шарти сифатида рақобатли бозор шароитида инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш, банкларнинг ракобатбардошлигини, мижозларнинг банкка бўлган ишончини ошириш кабилар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «банк тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоклари ва ҳудудларини молиялаштиришда банкларнинг иштирокини ошириш»1 муҳим йўналишлардан бири сифатида белгилаб берилди. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши эса тижорат банкларининг ракобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясидан фойда-ланишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришни ва янада ривожлантиришни тақозо этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сонли «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва баркарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги карори ва бошка меъёрий-хукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тижорат банклари ракобатбардошлигини оширишнинг инновацион маркетинг концепциясини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
янги банк хизматларини бозорга киритишда «краудсорсинг» инновацион маркетинг услубиётидан фойдаланиш йўллари ишлаб чикилган ҳамда илк бор «краудмаркетинг» инновацион маркетинг усули таклиф этилган;
тижорат банклари харажатларини камайтириш ва мижозлар талабларига янада мослашишга каратилган банк маркетинга бошқарувида АКТдан самарали фойдаланишнинг мантиқий-схематик модели ишлаб чикилган;
тижорат банкларида стратегик маркетинг бошкаруви тизими блок-схемаси такомиллаштирилган хамда стратегик маркетингда замонавий ва инновацион маркетинг технологиялари тизими ва 4С модели таклиф этилган;
банкларнинг бошкарув харажатлари аник хисобини юритиш ва самарали бошқарув карорлари қабул қилинишини таъминлаш мақсадида маркетинг тизими харажатлари хисобини юритиш таклифи асосланган.
Хулоса
Диссертация тадкиқоти натижасида куйидаги хулоса ва таклифлар берилди:
1. Фикримизча, банкнинг рақобатбардошлик омиллари ва унинг жорий позициясини тўлиқ акс эттирувчи кўрсаткичлардан фойдаланиш; қўллашнинг нисбатан оддийлиги (махсус дастурий воситалар, мураккаб хисоб-китоблар ва кўп сонли экспертлардан фойдаланишсиз уддалаш имконияти); бахолаш жараёнларининг кўп маблағ ва меҳнат талаб килмаслиги; ракобат самарадорлигини ифодалайдиган умумий кўрсаткичларни олиш имконияти; рақобат самарадорлиги кўрсаткичини рақобатчи банкларнинг худди шундай кўрсаткичлари билан таққослаш имкониятининг мавжудлиги кабилар тижорат банкининг ракобатбардошлигини самарали бахолаш имконини беради.
2. Фаолият самарадорлиги тушунчаси хар кандай тижорат ташкилоти учун базавий тушунчалардан бири ҳисобланади. Бирок, самарадорлик атамасини талқин қилишга умумий бир ёндашув мавжуд эмас. Банк менежменти ва кредит ташкилотлари фаолиятининг молиявий тахлилига бағишланган кўпчилик тадкиқотларда фақат ижобий молиявий натижага эга ва уни оширишга қодир бўлган банк самарали деб тан олинади. Бунда самарадорликни аниклаш услубиятларининг мутлақ кўпчилиги банк молиявий натижаларининг унга эришиш харажатларига, айнан активлар ва капитал хажми ҳамда бошқа кўрсаткичларга нисбатини чикариш заруратидан келиб чиқади.
3. BSC кўрсаткичлар тизимининг сабаб-оқибат алоқалари ва рақобатбардошлик пирамидасига таянган ҳолда, банкнинг рақобат самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари сифатида икки гуруҳдаги: рақобат самарадорлиги ўсишининг ташқи имкониятини тавсифлайдиган (банкнинг бозордаги улуши; тармоқнинг ўсиш суръатлари; ташки муҳит қулайлиги) ҳамда банкнинг ички салоҳиятидан фойдаланишни тавсифлайдиган (мижозлар капитали; технологик капитал; инсон капитали; рақобатбардош маҳсулот) кўрсаткичлардан фойдаланилиши мумкин.
4. Фикримизча, рақобатбардошликни ошириш мақсадларида тўрт турдаги инновациялардан фойдаланиш мумкин, хусусан: маҳсулот билан боғлиқ инновациялар; хизмат кўрсатиш тизими билан боғлиқ инновациялар; банкнинг ички бизнес-жараёнлари билан боғлиқ инновациялар; банк махсулотларини илгари суриш тизими ва маркетинг билан боғлиқ инновациялар. 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига мувофик республика банк хизматлари бозорига ривожланган хорижий мамлакатлар банкларининг кириб келиши, натижада, Ўзбекистон банк хизматлари бозорида рақобатнинг тобора ошириб бориши, тижорат банклари фаолиятида маркетинг билан боғлик инновацияларни жорий этишни тақозо этади.
5. Краудсорсинг концепциясининг муҳим аҳамиятли жиҳатларидан бири шундаки, унинг натижасида нафақат янги банк хизматлари яратиш, балки мавжуд банк хизматларининг ҳаётийлик даврини янада узайтириш ва уларнинг умумий даромадлик даражасини ошириш мумкин. Бунга албатта, тижорат банкларининг фаол маркетинг фаолияти эвазига, мижозлар билан мунтазам мулоқот ва уларнинг талаб-хоҳишларига максимал мослашиш натижасида эришилади.
Краудсорсинг жараёни натижасида тегишли маркетинг ёки инновацион (янги банк хизмати дизайни) лойиҳа юзасидан карор қабул килинади. Албатта, ушбу қарор банк муассасаси краудсорсингни ташкил этишда ўз олдига кўйган максади ҳамда мижозлардан олинган реал таклиф ва тавсияларга асосланган бўлиши лозим. Краудсорсинг жараёни натижаси - бу янги банк хизмати тури ёки шакли, мижозлар учун улар хоҳлагандек кулайлик ва тезлик, банк ташкилоти учун эса - қўшимча талаб, фойда ва имиджнинг ошиши ҳисобланади.
6. Фикримизча, маркетинг режасига мувофик маркетинг тадбирларини амалга оширишнинг мухим воситалари сифатида, шунингдек мобилмаркетинг, интернетмаркетинг ва краудмаркетинг учун ишлаб чиқиладиган махсус АКТга асосланган маркетинг платформаларини яратиш ва улардан фойдаланиш мақсадга мувофик. Хусусан, интернет, АКТ ва мобил алоқа тизимлари тобора ривожланиб бораётган бугунги ракобат шароитида тижорат банклари кайси стратегик маркетинг концепциядан фойдаланишлари ва кандай инновацион маркетинг технологияларига асосланишлари мухим илмий, услубий ва амалий ахамият касб этади.
7. Тижорат банклари маркетинг стратегиясини ишлаб чикиш ва уни амалга ошириш - а) мақсадли бозорнинг вазиятли тахлили, б) банкнинг маркетинг стратегиясини ишлаб чикиш, в) тижорат банки маркетинг дастурини ишлаб чикиш, ва ниҳоят, г) тижорат банки маркетинг стратегиясини амалга ошириш ва мазкур жараённи бошқаришдан иборат мураккаб жараёнлар комплекси ҳисобланади.
Банк маҳсулотлари ва хизматлари бозорининг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган холда, мазкур бозорда классик маркетинг-микс моделининг 4Р компонентлари ўрнига Роберт Лотерборннинг (R.Lauterbom, 1990) 4С модели компонентлари таклиф этилди.
8. Фикримизча, краудмаркетинг, инновацион маркетинг технологияси сифатида, мижозларнинг ўз манфаати йўлида, шу билан бирга бегараз иштироки асосида, хохиш ва истакларига максимал мослашган товар ёки хизматни яратиш технологиясидир. Тижорат банки томонидан ишлаб чиқилиб, рақобатли бозорда қўлланиладиган краудмаркетинг натижаси - бу мижозларнинг хоҳиш ва истакларининг максимал кондирилиши натижасида тижорат банки фойдасининг ва унинг ракобатдарбошлигини таъминлаш технологиясидир.
9. Бугунги кунда тижорат банклари томонидан маркетинг тадкиқотлари алоҳида фаолият йўналиши сифатида олиб борилаётгани йўқ. Хусусан, маркетинг тадкикотларига қилинадиган харажатлар ҳисобининг алохида юритилмаслиги мазкур фаолият самарадорлиги ва истиқболда қайси йўналишларда иш олиб боришнинг ноаниқлиги каби муаммоларни юзага келтирмокда.
Қурилиш материаллари структураси ва хоссалари тадқиқотининг нур-оптикавий методологияси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирда жаҳоннинг ривожланган давлатлари қурилиш амалиётида фан ва техниканинг янги, охирги босқичидаги технология ва услубларини ишлаб чикишга катта эътибор берилмокда. Шу жиҳатдан, жумладан қурилиш соҳасида янги турдаги экологик материаллардан фойдаланиш, энергия тежамкор технологияларни самарали қўллаш, янги курилиш материаллари ва уларнинг диагностикасини такомиллаштириш ва бу орқали бино ва иншоотларнинг физикавий холатини ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари етакчи ўринни эгаллайди. Бу борада, дунёнинг ривожланган мамлакатларида маълум ютукларга эришилган бўлиб, бино ва иншоотларни куриш, уларнинг мустахкамлик ва баркарорлигини таъминлаш, бинолар ҳолати диагностикаси, санацияси ва мониторинги учун конструктив ечимларни ишлаб чикишга алоҳида эътибор каратилмокда.
Жахонда курилиш материалларининг янги хоссаларини такомиллаштириш, уларнинг вақт бўйича бардошлилиги, хар хил иқлим шароитига таъсирчанлигини хисобга олган холда диагностик натижалар асосида янги турдаги экологик материалларни ишлаб чикишга йўналтирилган илмий-тадқикотлар муҳим вазифалардан бири бўлиб қолади. Бу йўналишда, курилиш материаллари ҳамда бино ва иншоотларнинг, жумладан архитектура ёдгорликлари деворлари ва пойдеворларининг физик-кимёвий хоссаларини катта аниқликда тадқиқот ўтказиш учун янги диагностик усулларни ишлаб чиқиш кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач янги курилиш материалларини яратиш ва уларнинг хоссаларини диагностикаси сохасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бу борада композицион курилиш материалларини оптимал таркиблар билан яратишда, уларнинг амалиётда кўлланилишида, жумладан архитектура ёдгорликларининг диагностикаси ва санациясида катта натижаларга эришилди. Шу билан бир қаторда янги курилиш материалларини яратиш ва уларнинг физик-кимёвий диагностика услубларини янада такомиллаштириш зарурий омиллардан биридир. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «...ишлаб чикаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш,...Ўзбекистонга янги технологияларни олиб кириш... янги технологияларни яратиш...»1 юзасидан вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан курилишда янги нур-оптикавий диагностик усулларни ишлаб чикиш ва улар ёрдамида бино ва иншоотлар, архитектура ёдгорликларининг физик-кимёвий ҳолатини аниқлаш, уларнинг диагностика мониторингини олиб бориш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги» Фармони, 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон «2017-2021 йилларда кишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон «2016-2017 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини тўла инвентаризациядан ўтказиш тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли барча меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади курилиш материалларининг физикавий хоссаларини тадқиқ этишда нур-оптикавий методологиясининг яратилиши ва янги кўп сегментли нур-оптик сенсорларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
курилиш материаллари ғовакларининг структураси ва капиллярлар радиусининг спектрини шу ғоваклардан ўтувчи нур трансмиссияси асосида тадқиқ этувчи қурилиш материаллари структурасининг янги диагностика усули ишлаб чиқилган;
курилиш материалларининг янги нур-оптик характеристикаларини олиш учун нур-оптикавий усул ишлаб чиқилган ва бу усулда курилиш материалларининг янги физикавий параметрлари - ёруғлик абсорбцияси коэффициента, махсус нур-оптикавий ғовак ҳажми, курилиш материаллари сиртидаги махсус нур-оптикавий ғовак узунлиги, капиллярлардаги сув ҳаракатининг фронтал ва тўйиниш тезликлари аникланган;
гипс-эстрих ва цемент қоришмаси каби қурилиш материалларидаги сувнинг боғлиқлик турларини нур абсорбциясини қайд қилиш асосида аниқлаш усули яратилган;
курилиш материалларидаги эркин сувларнинг кимёвий боғланган сувга ўзгариши вақтини нур-оптикавий намлик сенсори ёрдамида катта аниқликда кайд килиш усули ишлаб чикилган;
илк бор курилиш материалларини намлигини нур трансмиссияси асосида ўлчовчи кўп сегментли нур-оптик намлик сенсори ихтиро этилган ва бу асосда курилиш материаллар намлигини туз ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган холда гравиметрик сув микдорига олинган корреляция боғлиқлиги аникланган.
Хулоса
«Курилиш материаллари структураси ва хоссалари тадкиқотининг нур-оптикавий методологияси» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар келтирилган:
1. Қурилиш материалларининг физикавий хоссаларини тадкикоти учун нур-оптикавий методология ишлаб чиқилди. Бу методология ёруглик абсорбциясини аниқлаш бўйича тадқикотларнинг нур-оптикавий усулни, қурилиш материаллари намлигини ўлчаш бўйича нур-оптикавий усулни, ғовак капиллярлардаги намлик харакати тезлигини ўлчаш бўйича усулни, курилиш материалларида очиқ говакларнинг махсус нур-оптик хажми ва махсус нур-оптик узунлигини аниклаш бўйича усулни ва курилиш материалларида сув боғлиқлиги турларининг селекциясини ўрганиш усули каби усулларни ўз ичига қамрайди.
2. Қурилиш материалларининг янги физикавий хоссалари тадкик этилди ва янги параметр сифатида материал маълумотномасига киритилди. Булар куйидагилар:
ёруглик абсобцияси коэффициента;
махсус нур-оптик говак хажми;
махсус нур-оптик говак узунлиги;
капиллярлардаги сув харакатининг фронтал ва тўйиниш
тезликлари.
3. Нур-оптикавий порозиметрия яратилди. Ушбу усул билан говакларнинг структураси ва уларнинг бир-бирига боғлиқлигини ёруглик кайд этувчи камерада, жумладан сонли фотокамера, сонли видеокамера билан регистрация килинган. Натижада катта аниқликда говакларнинг бир-бирига богликлигини ва ғовакнинг радиуси тақсимоти таҳлил усули яратилган.
4. Янги кўп сегментли нур-оптик намликни ўлчовчи сенсорлар ишлаб чиқилди. Бу бир сегментли нур-оптик сенсорининг такомиллаштирилган прототип тури бўлиб, қурилиш материалларидаги намликни янада аник ўлчаши ва бу билан материалларнинг физикавий хоссалари диагностикаси усулида аниқ натижалар олинишига хизмат қилади.
5. 17 та Ўзбекистон архитектура ёдгорлик биноларининг (Самарқандда 3 та, Хивада 3 та, Бухорода 3 та, Шахрисабзда 2 та, Қўқонда 2 та, Тошкентда 3 та ва Занги-Отада 1та) физик-кимёвий ҳолатини аниқлашда туз ва намлик диагностик тадқиқоти, жумладан рентген дифрактометри, хароратга боғлик бўлмаган ҳолда янги нур-оптик намлик сенсори ва инфрақизил спектрометри ёрдамида ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-11-04-6346 ва 01-11-04-6347 сон маълумотномалари ва Ўзбекистон архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий ишлаб чикариш бош бошкармасининг 06.10.2014 ва 24.07.2015 йиллардаги далолатномалари). Натижада архитектура ёдгорликлари биноларининг физик-кимёвий холати тадқикотлари асосида катта аниқликда девор ва пойдеворлардаги туз ва намлик микдори аникланган. Биноларнинг бу ҳолатидан келиб чиккан ҳолда кўрилаган чора тадбирлар асосида социал самара -архитектура ёдгорликларининг умрбоқийлиги ошиши кузатилади.
6. Гипс-эстрих ва цементли қоришма қурилиш материалларида нур-оптик сенсор ёрдамида намликни ўлчашнинг лаборатория тадкиқотлари ўтказилди. Гипс-эстрих ва цементли қоришма қурилиш материалларининг котгунича ва қотганидан сўнг, намликни йўкотиши жараёнини аниқланди.
7. Илк бор, қурилиш материаллари ғовакларидаги сувнинг боғликлик турлари нур-оптик сенсорлар ёрдамида қайд қилинди. Нур-оптикавий усул билан кимёвий боғланган сувнинг эркин, капилляр боғланган сув селекцияси аниқланди.
8. Қурилиш материалларида намликни ўлчовчи янги нур-оптикавий кўп сегментли нур-оптик намлик сенсорига Германия Федератив Республикаси патент идорасининг ихтирога патента олинган бўлиб («Lichtoptischer Feuchte-Sensor zur Bestimmung der Mauerwerksfeuchte» № 102007049285, 2017), бу сенсор билан тадкикотларда қурилиш материалларидаги намликни туз ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган ҳолда гравиметрик корреляция асосида юқори аникликда олинган.
9. Интелектуал мулк кўмитасига янги комбинацияли кўпсегментли курилиш материалларида намликни ўлчайдиган сенсор регистрацияга берилди. № IAP 20150371, 06.10.2015.
Ш.Сейтов романларида характер яратиш маҳорати («Халқабад» роман-тетралогияси мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида роман жанрининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш долзарб саналади. Айни вактда хам бу жарасн бадиий тафаккурнинг янгиланиш тамойиллари контекстида бахоланаётганлиги, миллий романчилик анъаналарининг ривожланиш жараёни ва ёзувчининг характер яратишдаги бадиий маҳоратини замонавий методлар воситасида очиб бсришни тақозо этмокда. Ёзувчи ҳаёт хақиқатини, ўз олдига қўйган максад-муддаоси, бадиий ниятин, асар ғоясини образлар орқали тасвирлар экан, унда асосий кахрамон характсрини поэтик талкин килишнинг турли воситаларидан фойдаланади. Нсгаки, ёзувчининг характер яратиш санъати, асосий кахрамон образининг роман бадиий структурасидаги ўрни ва роман поэтикаси муаммоларини ёритиш соҳанинг изчил ривожини таъминлайдиган асосий омиллардан биридир.
Дунё адабиётшунослигида бадиий жиҳатдан мукаммал тизим даражасига кўтарилган инглиз, француз, испан, япон, рус, ўзбск ва бошқа романчилик мактабларининг поэтик анъаналари ҳамда уларнинг жаҳон цивилизациясига қўшган муносиб ҳиссаси юкори баҳоланмокда. Бинобарин, миллий бадиий тафаккурнинг кенгайишига муҳим ҳисса кўшган XX аср қорақалпоқ адиби Шаудирбой Сейтов (1937-1996) асарларида тасвирланган образлар характсрини поэтик маҳорат нуктаи назаридан тахдил килиш қорақалпоқ романчилиги тарақкиётининг стакчи тамойилларини белгилашда мухим ахамият касб этади.
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритган дастлабки кунларданоқ маънавий кадриятларимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби бадиий адабиёт ривожига ҳам жиддий эътибор қаратилди. Адабиётнинг мустақил ва эркин фикрлайдиган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдаги аҳамиятига алоҳида диққат қилинди. Зсро, «ёшлар орасида бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган бадиий, маърифий адабиётларнинг янги авлодини яратиш»' ҳар бир шахсни ақлан ва руҳан камолга етказишга, жамиятнинг маънан тозариши ва юксалишига хизмат қилади. Бадиий адабиётнинг маънавий камолотдаги ўрни бскиёслиги қорақалпоқ адиби Ш.Сейтов романлари мисолида хам ўз тасдиғини топди. Ёзувчи Ш.Сейтов жаҳон адабиёти ижодий тажрибалари ва миллий адабиёт анъаналари поэтикасини чуқур ўрганиб, ўзлаштирган ва бадиий юксак асарлар яратган истеъдод соҳибидир. У ўзининг «Халқобод» асарида қорақалпоқлар ҳаётини, инсон руҳий олами ва хаётий вокеликни ҳакқоний тасвирлашга эришган. Шу боне, унинг асарларидаги кахрамон характсрини жаҳон адабиётшунослиги эришган илмий-назарий концспциялар асосида тадқиқ қилиш роман бадииятини сритишнинг истиқболли йўналишларидан бири саналади.
Узбеки стон Рсспубликаси Прсзидснтининг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон Фармойиши, 2017 йил 16 фсвралдаги ПФ-4958-сонли «Олий ўкув юртларидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 17 фсвралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар акадсмияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 13 сснтябрдаги «Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-1271-сон карори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка мсъсрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қорақалпок адиби Шаудирбой Сейтовнинг характер яратишдаги ўзига хос бадиий маҳорати ва поэтик услубини тадқиқ этиш хамда ёзувчининг XX аср қорақалпоқ насри тарақкиётидаги ўрнини белгилашдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
адиб ижодий йўлининг тадрижий ривожи хамда роман яратишдаги ўзига хос бадиий маҳоратини очиб бсриш оркали унинг XX аср коракалпоқ насри таракқистига қўшган ҳиссаси кўрсатилган;
«Халкобод» роман-тстралогияси образлар тизимининг комплекс таҳлили асносида адибнинг сюжет структурасини яратиш ва қаҳрамон характсрини талқин қилишдаги ижодий новаторлиги аникланган;
ёзувчининг кахрамон рухий ҳолатини ифодалашда кўллаган хотира, туш ва мактуб каби бадиий деталлари, портрет ва пейзаж сингари поэтик ифода усуллари асар сюжсти ва композициясининг яхлитлигини таъминлаганлиги исботланган;
роман-тстралогиянинг бадиий тили ва қаҳрамонлар нутқининг поэтик ифодаси асарда тасвирланган образлар характсрини яратишга асос бўлганлиги далилланган;
варваризмлар, вульгаризмлар ва лакабларнинг қаҳрамон характсри қирраларини очиш ва индивидуаллатиришда асосий бадиий восита вазифасини бажарганлиги асослаб бсрилган.
Хулоса
Қорақалпок адабиётида ёзувчи Ш.Сейтовнинг романлари ўзига хос поэтик хусусиятларги эга ва коракалпоқ романларининг юксалишига ўз таъсирини кўрсатди. Тадқиқот ишимиз асносида таниқли ёзувчи Ш.Сейтовнинг романларида кахрамон образини яратишдаги характсрнинг ўрни, ёзувчи махорати, ижодий ўзига хослиги борасида қуйидаги хулосалар чиқарилди:
1. «Халқобод» роман-тстралогияси яратилиши ўз даврининг адабий жараёнида алоҳида мавқе касб этади. Бу ўзига хослик 1) ўз орзу-интилишларига эта шахсни жамият хаёти ҳамда ижтимоий-сиёсий масала-ларни ўзида жамлаган псрсонажлар образида тасвирлаши; 2) псрсонаж-ларнинг фақатгина хатти-харакатлари эмас, балки ички кечинмаларининг ёритилишида кабариб кўринади; 3) образларга янгича мазмуннинг сингдирилиши; 4) асарда мазмунга мое бадиий шакл (воқсликни ифодалаб бсришдаги изланишлари) танловида кўринади.
2. Ш.Сейтов романларида сюжетнинг ривожланишини характсрлар мантиғи бошқаради. Шу боис, қахрамонларнинг характсри шаклланиш жараёнида эмас, балки шаклланган характер тарзида сюжстга олиб кирилади ва муайян шароитда характер хусусиятлари кўрсатилади. Ёзувчининг «Халқобод» тстралогиясида Қунназар оксоқол, Алланазар бийбола, Сайимбст, Мадияр ва бошка қаҳрамонларнинг характсрлари ушбу тамойил негизида ёритилган.
3. Ш.Сейтовнинг «Халқобод» роман-тстралогияси коракалпоқ насрида янги бадиий-эстетик тамойилларни олиб кирди. Асарда ҳаёт ҳақиқати, воксалик псрсонажлар нуктаи назаридан акс эттирилади. Натижада роман композициясида кўп овозлилик юзага кслиб, полифония юзага келади.
4. «Халқобод» роман-тстралогиясида қахрамон рухиятини ёритишда қўлланилган усулларнинг турфа хиллиги ифода имкониятларининг кснгайганлигини далолатлайди. Адиб вокеликни онг ости катламларидаги ўсиш-ўзгаришларни кахрамонларнинг характер кирралари негизида асосли тасвирлайдики, бу эса жамият маиший-ижтимоий масалаларини тсран англашга имкон бсради. Айниқса, мактуб ва хотиралар, рспроспсктив усул негизида янада жонлилик касб этади.
5. Ёзувчи «Халқобод» роман-тстралогиясида қаҳрамоннинг ёши, касб-кори, характсри, психологияси, ҳолати, кайфияти, шунингдек, даврга хос типик вазиятлар портрет шаклида хам тўлақонли намоён бўлган. Асардаги Қунназар оксокол, Мадияр бошлик, Сайимбст сувдир, Есбсрген ковок, Ешбай тўрткўз образлари шулар жумласидандир.
6. Адиб воқсаликни тасвирлашда пейзаж усулидан хам унумли фойдаланганки, бу кахрамон руҳиятини тўлақонли англашга, унинг хатти-харакатларини фахмлашда муҳим калит вазифасини ўтайди. Дарвоке, репрессия даврида типик шароит ва шу давр вакиллари Сайимбст сувдир, Мадияр бошлиқларнинг психологиясини, кайфиятини пейзаж воситасида гавдалантира олган.
7. «Халқобод» роман-тстралогиясининг сюжсти диалогик характерга эга бўлиб, унда бир қанча псрсонажларнинг дунёқараши, таҳлиллари уларнинг характер кирралари асосида ёритилади. Сўзларга маъно юклаш, товушларнинг талаффуз килиниши, иккиланиш холатлари негизида псрсонажларнинг муомала маданияти жараёнидаги психологик кайфияти хаққоний инкишоф килинади.
8. «Халқобод» роман-тстралогиясида иштирок этган псрсонажларнинг хар бири индивидуал нуткига эга. Яъни ёзувчи характерларни уларнинг муомала маданиятидаги лексик, синтактик ўзига хосликлар оркали индивидуаллаштиради. Бу асарда псрсонажлар нутқининг бадиий-лексик таркибидаги варваризмлар ва вульгаризмларнинг қўлланилиши негизида амалга оширилади. Мазкур лексик элементлар тстралогиянинг биринчи ва иккинчи китобининг бадиий нутқ бирликларига хос бўлиб, улар оркали муаллиф янги жамиятга сингиб кетаётган кахрамонларнинг рухиятидаги ўзгаришларни умумлаштиради.
9. Ёзувчининг характер яратишдаги маҳорати адиб танлаган псрсонажларнинг лакабларида хам якқол кўринади. Лакаблар псрсонажларнинг психологик, нуткий, ахлоқий хусусиятларини, ижтимоий келиб чиқишини яхши ифодалайди. Роман муаллифи кўпгина псрсонажлар характсрининг у ёки бу томонларини уларнинг лақаблари ердамида бсришга харакат килган.
Юқорида кўрсатилган бадиий усуллар роман сюжет ва композициясида, айниқса характерлар яратишда ўзига хос мавқе касб этган. Булар муаллифнинг жаҳон адабиёти ютукларини мохирлик билан қўллаганини кўрсатади. Булар бадиий образ яратиш, сюжет линияларини бир-бирига улаш, воксликка хос мунозабат, мухокама, мунозара, конфликт билан чамбарчас богланиб кстган, натижада адиб поэтик маҳоратини яққол намоён қилишга замин бўлади.
Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий ҳамкорлик тизимини ривожлантириш омиллари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги глобаллашув жараёнларининг чуқурлашиши шароитида дунёнинг қатор мамлакатлари ижтимоий ҳамкорликка оид давлат сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмокда. Шунингдек, ҳукумат ва фукаролик сектори ўртасидаги шериклик тўғрисида битимлар, баёнотлар, меморандумлар, хартиялар ва стратегиялар, ижтимоий шерикликнинг субъектлари, принциплари, йўналишларининг аник инструментлари, шу жумладан, молиялаштириш, томонлар масъулияти масалаларига алохида эътибор қаратилмокда.
Жаҳон илғор тажрибаси кўрсатадики, бошқарув органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва тижорат тузилмалари хамкорлигининг турли шаклларини кўллаш, умумманфаатларга хизмат килувчи шерикликни амалга ошириш демократик тараққиётнинг самарали йўлидир. Бугун таракқий топган мамлакатларда ижтимоий хамкорликни янада ривожлантириш, ундаги оптималлаштириш жараёнларига, манфаатлар мувозанатини таъминлашда консенсусга эришишнинг адаптацион ва контракцион усулларидан фойдаланиш мухим ахамият касб этмокда.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач, ижтимоий хамкорлик борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Икки палатали миллий парламент, кўп партиявийлик тизими, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи миллий марказ, Омбудсман, ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлари, бизнес ва тадбиркорлик ассоциациялари ташкил этилди. Маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ўсиб келаётган ёш авлодни турли кўринишдаги тахдидлардан химоя килишда фукаролар йигини ва ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали тизими шакллантирилди. Узбекистан Республикаси Конституцияси асосида демократик талабларга жавоб берадиган, фукаролик жамияти институтларининг эркин ривожланишини таъминлашга каратилган 250 дан ортиқ қонун ҳужжатларини мужассам этган салмоқли ҳукукий база яратилди. Бугунги кунда мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли соҳаларида 9 мингга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолият кўрсатмокда. Лекин, шу билан бирга, ижтимоий ҳамкорлик тизимида муҳим аҳамият касб этувчи давлат билан халқ, жамият ўртасидаги мулокот етарли даражада эмас эди. Шу маънода 2017 йилнинг «Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари Йили» деб эълон қилиниши, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида давлат бошқаруви органларининг куйи бўғинлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан доимий мулоқотини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий хамкорлик механизмини мустахкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилгани, «Халк давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат килиши керак»1 тамойилининг давлат ва жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнларига жорий этилиши ижтимоий ҳамкорлик тизимини ривожлан-тириш муаммоларини жиддий тадқиқ этишни тақозо килмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги (2013), «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги (2014), «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги (2014), «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги (2016) қонунларида, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 8 сентябрь ПФ-5185-сон «Узбекистан Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонларида ҳамда мавзуга оид бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
"Узбекистан жамиятида ижтимоий иштирок, ижтимоий шериклик, ижтимоий ҳамкорликдан иборат ўзига хос муносабат шаклларининг амал қилиши очиб берилган;
фукаролик жамиятини барпо этиш жараёнида социал муносабатлардаги гомеостазис (мувозанат) ва социостазис (ўзини ўзи тартибга солиш) механизмлари воситасида ижтимоий ҳамкорликнинг таъминланиши исботланган;
Ўзбекистонда шаклланаётган ўрта мулкдорлар қатлами таъсирида ижтимоий ҳамкорлик тизимининг ривожланиш тенденциялари аниқланган;
давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви ижтимоий ҳамкорлик моделлари (бипартизм, трипартизм, полипартизм)нинг шаклланишига, улар ўз навбатида демократик бошқарувнинг амал қилишига таъсир этиши социологик тамойил экани асосланган;
жамият ҳаётида ижтимоий ҳамкорлик тизимини издан чиқарувчи салбий ижтимоий феноменлар (бюрократия, коррупция, уюшган жиноятчилик) ва бузғунчи ғоялар (диний экстремизм ва терроризм) таъсирининг олдини олиш мақсадида фуқароларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг таъсирчан медиа воситаларини кўллаш усуллари такомиллаштирилган.
Хулоса
«Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви жараёнида ижтимоий хамкорлик тизимини ривожлантириш омиллари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган назарий ва эмпирик тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Бугун дунёда бир томондан, глобаллашув юз бераётган, иккинчи томондан, молиявий-иқтисодий инкироз давом этаётган мураккаб бир даврда, ижтимоий баркарорликни таъминлаш, давлат ва жамият хаётининг демократлашуви жараёни давлат бошқарувида ижтимоий хамкорликни мустаҳкамлашга боғликдир. Бунда давлатнинг ўзи хамкорлик намуналарини кўрсатиб, бош ислоҳотчилик вазифасини тўлиқ бажариши, Ҳаракатлар стратегиясини босқичма-босқич амалга ошириши зарур.
2. Узбекистан жамиятида ижтимоий хамкорлик ўзига хос тарзда уч босқичда намоён бўлади. Ҳамкорликнинг биринчи кўриниши ижтимоий иштирок бўлса, кейингиси ижтимоий шериклик, юқори босқич эса ижтимоий ҳамкорликдир. Буларнинг самарали равишда амал килиши ўзбек халқининг тарихи, анъаналари, урф-одатлари, кадриятлари ва менталитет хусусиятлари билан узвий богликдир.
3. Марксизм фалсафасига кўра, тараккиётнинг манбаи карама-карши томонлар ўртасидаги курашдан иборат. Бу карама-каршилик бир томоннинг иккинчи томон устидан инқилоб орқали эришадиган ғалабаси билан ҳал этилади. Бундан фаркли равишда, муроса фалсафаси жамиятда карама-карши манфаатларни уйғунлаштириш, ижтимоий зиддиятлар ва низоларни тинч йўл билан хал этиш, инсонларни муросаи мадорага келтириш гояларини илгари суради. Шу боис ушбу мураккаб боғланишларни таъминлашда, айниқса, иктисодий ислоҳотлар, сиёсий модернизациялашув, маънавий кадриятлар узвийлиги, мавжуд меъёр ва мезонлар трансформациясида баркарорлик қоидаларига таяниш талаб этилади.
4. Давлатимизнинг қонунларида ижтимоий меҳнат соҳасида ходим, иш берувчи, касаба уюшмалари ва давлатнинг шериклик муносабатларининг ҳуқуқий базаси социал ҳаётдаги кўплаб муаммоларни ечишга хизмат қилади. Мазкур муносабатларни асосий ҳуқукий актлар, ижтимоий шериклик қоида ва меъёрларини жорий қилиш механизмлари, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мувофиклаштиради. Ўзбекистоннинг ҳуқукий давлат сифатида демократлашуви ижтимоий ҳамкорликни ва унинг асосий шакли -ижтимоий шерикликни ташкил этишда бош омил бўлмокда.
5. Жамият ҳаётидаги турли хил қарама-қаршилик, зиддият ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш учун томонларнинг бир-бирига ён босиши, муроса йўлини тутиши талаб этилгани боис манфаатдор тарафлар битимга келишининг асосини тенг ҳуқуқлилик ва тент шартларга амал қилиш ташкил этади.
6. Давлат ва жамият ҳаётининг демократлашуви ижтимоий хамкорлик моделлари (бипартизм, трипартизм, полипартизм)нинг шаклланишига, улар ўз навбатида демократах бошқарувнинг амал қилишига таъсир этиши социологик қонуниятдир.
7. Ижтимоий хамкорлик субъектлари - фукаролар, бизнес тузилмалари, нодавлат ташкилотлар, давлат органлари фаолиятини қонун асосига қўйиш, уларнинг ўзаро муносабатларида тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш оркали оптималлаштириш пировардида ҳуқукий давлат ва фукаролик жамиятини барпо этишга мустаҳкам замин яратади.
8. Жамиятда ижтимоий ҳамкорликни таъминлашда ижтимоий адолат, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий барқарорлик, ижтимоий масъулият асосий демократии мезонлар бўлиб хизмат қилади.
9. Жамият ҳаётида ўзаро хамкорлик ижтимоий адолат қоидаларини хаётга реал жорий килишда фаолият юритаётган бизнес тузилмалари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партияларнинг низомларида ҳам назарда тутилиши ва амалга оширилиши максадга мувофиқ.
10. Жамият ҳаётида бугунги кунда учраб турадиган протекционизм, бюрократизм, боқимандалик, мулкий жиҳатдан кескин табақалашув каби ижтимоий адолатсизлик кўринишларини бартараф этиш мақсадида фукаролик ва демократик институтлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари, жамоат ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига эришиш лозим.
11. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида «меҳнат», «мулк», «фойда» тушунчаларини кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшлар дунёқарашида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантиришга алоҳида аҳамият қаратиш муҳимдир. Шу билан бирга уларнинг ҳаётда ўз йўлларини топиб олиши, шахсий ва ижтимоий мавкега эришуви, карашлари, интилиш ва қизиқишларини қўллаб-кувватлаш зарур.
12. Жойларда меҳнат биржалари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ярмаркаларини тизимли ташкил этиш, вактинча ишсиз юрган ёшларни доимий ёки мавсумий иш ўринлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, Узбекистан ёшлар иттифоқи кенгаши иштирокида ёшларга касб-ҳунар ўргатиш, уларни тўгаракларга, ижтимоий аҳамиятли масалаларни тарғиб этиш марказларига фаол жалб этиш муҳим.
13.Ошкоралик ижтимоий хамкорлик учун қулай муҳит яратиши боне нодавлат ОАВ сонини кўпайтириш, бунда фукаролик позициясини билдиришга кенг имконият яратиш давр талабидир.
14. Турли миллат вакиллари ўртасидаги ўзаро муносабатларда зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш максадида батрикенглик ва ижтимоий адолат ғояларининг устуворлигига эришиш лозим.